📅 2022-yil 25-noyabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2022-yil 25-noyabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2022 йил 25 ноябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 25 ноября 2022 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 25 November 2022 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Экспорт қилувчилар гаров сифатида суғурта хизматларидан фойдаланганда, суғурта мукофоти учун тўлов харажатларини компенсация қилиш тартиби тўғрисидаги низомга экспортни қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ фаолиятни суғурта қилиш тартибини такомиллаштиришга йўналтирилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Сўнгги йилларда тадбиркорлик субъектларининг экспорт фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, экспорт фаолиятини суғурта қилиш, суғурта хизматларидан фойдаланишнинг давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлаш механизмлари яратилди.
Шу билан бирга, экспорт қилувчилар гаров сифатида суғурта хизматларидан фойдаланганда, суғурта мукофоти учун тўлов харажатларини компенсация қилиш амалиёти суғурта компанияларининг экспорт қилувчилар фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича фаоллигини ошириш билан бир қаторда асосий эътиборини суғурта мукофоти учун тўлов суммаларини оширишга қаратаётганлигини кўрсатмоқда.
Бундан ташқари, амалдаги тартибда экспорт қилувчилар гаров сифатида суғурта хизматларидан фойдаланганда, суғурта мукофоти учун тўлов харажатларини компенсация қилиш бўйича суғурта шартномаларининг аниқ турлари кўрсатилмаганлиги тадбиркорлик субъектларига ушбу хизматлардан фойдаланишда ноқулайликлар келтириб чиқармоқда.
Экспорт қилувчиларни суғурта механизмларидан фойдаланишда молиявий қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш ҳамда экспорт қилувчилар гаров сифатида суғурта хизматларидан фойдаланганда, суғурта мукофоти учун тўлов харажатларини компенсация қилиш тартибини қонунчилик ҳужжатлари билан ўзаро мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 августдаги 512-сон қарори билан тасдиқланган Экспорт қилувчилар гаров сифатида суғурта хизматларидан фойдаланганда, суғурта мукофоти учун тўлов харажатларини компенсация қилиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
экспорт қилувчилар гаров сифатида суғурта хизматларидан фойдаланганда Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан компенсация қилинадиган суғурта мукофотининг миқдорини суғурта пулининг 1 фоизидан 0,5 фоизигача камайтириш;
суғурта мукофоти учун тўлов харажатларини компенсация қилиш механизмини ҳақиқатда фойдаланилган суғурта хизматлари бўйича тўғридан-тўғри фақат суғурта қилдирувчига тўлаш тартибини белгилаш.
2. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 ноябрдаги 673-сон қарорига ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 августдаги 512-сон қарори билан тасдиқланган Экспорт қилувчилар гаров сифатида суғурта хизматларидан фойдаланганда, суғурта мукофоти учун тўлов харажатларини компенсация қилиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимчалар
1. 2-бандда :
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«гаров сифатида суғурта хизмати — тадбиркорлик субъектларининг экспорт фаолияти кафолати сифатида суғурта шартномалари асосида суғурта ҳимояси тақдим этилиши»;
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«суғурта шартномаси — Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган товарлар ва хизматларни (ишларни) экспорт қилиш билан боғлиқ фаолиятни сиёсий ва тижорат таваккалчиликларидан суғурта қилиш бўйича ёзма келишув».
2. 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3. Экспорт қилувчилар қуйидаги суғурта шартномаларига асосан гаров сифатида суғурта хизматларидан фойдаланганда, суғурталовчиларга тўлаб берилган суғурта мукофотининг 100 фоизи, лекин суғурта пулининг 0,5 фоизидан ортиқ бўлмаган қисми Агентлик томонидан компенсация қилиб берилади:
экспорт шартномаси бўйича мажбуриятлар бажарилмаслигини суғурта қилиш шартномаси;
экспорт қилувчининг қисқа ёки узоқ муддатли дебитор қарздорлигини суғурта қилиш шартномаси;
экспорт факторингини суғурта қилиш шартномаси;
экспорт қилувчининг айланма маблағларини тўлдириш кредити ўз вақтида қайтарилмаслигидан суғурта қилиш шартномаси.».
3. 4-бандда :
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«суғурта шартномаси бўйича суғурта мукофоти суғурталовчига суғурта қилдирувчи томонидан тўланган бўлиши»;
қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«суғурталовчи томонидан экспорт қилувчига суғурта шартномаси бўйича тўловлар амалга оширилгандан кейин суғурта полиси тақдим қилиниши ва суғурта полиси тақдим қилинган санада хизматлар кўрсатилганлигини тасдиқловчи ҳисобварақ-фактуралар расмийлаштирилган бўлиши»;
учинчи — олтинчи хатбошилар тегишлича тўртинчи — еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
4. 5-банддаги «суғурталовчилар ва» сўзлари чиқариб ташлансин.
5. 6-бандда :
биринчи хатбошидаги «суғурталовчилар ёки» сўзлари чиқариб ташлансин;
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«суғурта мукофоти харажатини тасдиқловчи ҳужжатлар — суғурта шартномаси ва суғурта полисининг нусхаси, тўлов амалга оширилганлиги тўғрисида банк маълумотномаси, хизмат кўрсатилганлигини тасдиқловчи ҳисобварақ-фактура нусхаси».
6. 7-банддаги «Суғурта қилдирувчи ёки суғурталовчилардан» сўзлари «Суғурта қилдирувчидан» сўзлари билан алмаштирилсин.
7. 23-банднинг учинчи хатбошидаги «Суғурта қилдирувчи ёки суғурталовчининг» сўзлари «Суғурта қилдирувчининг» сўзлари билан алмаштирилсин.
8. Низомга 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Гаров сифатида суғурта хизматларидан фойдаланилганда, Агентлик томонидан суғурта мукофотини компенсация қилиш бўйича суғурта қилдирувчиларнинг аризаларини кўриб чиқиш СХЕМАСИ
Босқичлар Масъул ижрочилар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Суғурта қилдирувчи Экспортни рағбатлантириш агентлигига ариза билан бирга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиш: ушбу Низомга 2-иловадаги шаклга мувофиқ ариза; экспорт шартномаси (инвойс) ёки экспортолди шартномаси ва (ёки) воситачилик шартномаси нусхаси; суғурта мукофоти харажатини тасдиқловчи ҳужжатлар — суғурта шартномаси ва суғурта полисининг нусхаси, тўлов амалга оширилганлиги тўғрисида банк маълумотномаси, хизмат кўрсатилганлигини тасдиқловчи ҳисобварақ-фактура нусхаси. Суғурта қилдирувчининг ихтиёрига кўра 2-босқич Экспортни рағбатлантириш агентлиги Тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш ва хулоса бериш: ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганда, уларни экспорт қилувчиларга жавоб хати билан ёзма ёки электрон шаклда қайтариш; 3 иш куни мобайнида тўлиқ тақдим этилган ҳужжатлар бўйича тегишли хулоса тайёрлаш ва экспорт қилувчиларни хабардор қилиш. 7 иш куни мобайнида 3-босқич Экспортни рағбатлантириш агентлиги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига маблағ ажратиш бўйича буюртманома бериш. Ҳар ҳафта якуни бўйича кейинги ҳафтанинг биринчи иш кунида 4-босқич Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Компенсация маблағларини Агентликнинг ҳисобварағига ўтказиб бериш. 3 иш куни давомида 5-босқич Экспортни рағбатлантириш агентлиги Суғурта қилдирувчиларнинг ҳисобварағига тегишли маблағларни ўтказиб бериш. Маблағлар тушган кундан бошлаб 1 иш куни давомида » .
9. Низомга 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги директори ___________га __________________ дан Ариза ________________________________________ (суғурта қилдирувчи номи) фойдаланилган суғурта хизматлари учун тўланган суғурта мукофотини компенсация қилиб бериш масаласини кўриб чиқишингизни ва тегишли компенсация тўловини __________________________ банкидаги ____________________ ҳисобварағига ўтказиб беришингизни сўрайман. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинмоқда: 1. Экспорт шартномаси (инвойс) ёки экспортолди шартномаси ва (ёки) воситачилик шартномаси нусхаси; 2. Суғурта мукофоти харажатини тасдиқловчи ҳужжатлар — суғурта шартномаси ва суғурта полисининг нусхаси, тўлов амалга оширилганлиги тўғрисида банк маълумотномаси, хизмат кўрсатилганлигини тасдиқловчи ҳисобварақ-фактура нусхаси ______________ раҳбари _______________________ (Ф.И.О.) Боғланиш учун тел.:+998 (___)____________ ».
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 25 ноябрь,
673-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
Eksport qiluvchilar garov sifatida sugʻurta xizmatlaridan foydalanganda, sugʻurta mukofoti uchun toʻlov xarajatlarini kompensatsiya qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga eksportni qoʻllab-quvvatlash bilan bogʻliq faoliyatni sugʻurta qilish tartibini takomillashtirishga yoʻnaltirilgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish haqida
Soʻnggi yillarda tadbirkorlik subyektlarining eksport faoliyatini davlat tomonidan qoʻllab-quvvatlash va ragʻbatlantirishga alohida eʼtibor qaratilmoqda. Xususan, eksport faoliyatini sugʻurta qilish, sugʻurta xizmatlaridan foydalanishning davlat tomonidan moliyaviy qoʻllab-quvvatlash mexanizmlari yaratildi.
Shu bilan birga, eksport qiluvchilar garov sifatida sugʻurta xizmatlaridan foydalanganda, sugʻurta mukofoti uchun toʻlov xarajatlarini kompensatsiya qilish amaliyoti sugʻurta kompaniyalarining eksport qiluvchilar faoliyatini qoʻllab-quvvatlash boʻyicha faolligini oshirish bilan bir qatorda asosiy eʼtiborini sugʻurta mukofoti uchun toʻlov summalarini oshirishga qaratayotganligini koʻrsatmoqda.
Bundan tashqari, amaldagi tartibda eksport qiluvchilar garov sifatida sugʻurta xizmatlaridan foydalanganda, sugʻurta mukofoti uchun toʻlov xarajatlarini kompensatsiya qilish boʻyicha sugʻurta shartnomalarining aniq turlari koʻrsatilmaganligi tadbirkorlik subyektlariga ushbu xizmatlardan foydalanishda noqulayliklar keltirib chiqarmoqda.
Eksport qiluvchilarni sugʻurta mexanizmlaridan foydalanishda moliyaviy qoʻllab-quvvatlash tizimini takomillashtirish hamda eksport qiluvchilar garov sifatida sugʻurta xizmatlaridan foydalanganda, sugʻurta mukofoti uchun toʻlov xarajatlarini kompensatsiya qilish tartibini qonunchilik hujjatlari bilan oʻzaro muvofiqlashtirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 25-avgustdagi 512-son qarori bilan tasdiqlangan Eksport qiluvchilar garov sifatida sugʻurta xizmatlaridan foydalanganda, sugʻurta mukofoti uchun toʻlov xarajatlarini kompensatsiya qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ilovaga muvofiq quyidagilarni nazarda tutuvchi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin:
eksport qiluvchilar garov sifatida sugʻurta xizmatlaridan foydalanganda Eksportni ragʻbatlantirish agentligi tomonidan kompensatsiya qilinadigan sugʻurta mukofotining miqdorini sugʻurta pulining 1 foizidan 0,5 foizigacha kamaytirish;
sugʻurta mukofoti uchun toʻlov xarajatlarini kompensatsiya qilish mexanizmini haqiqatda foydalanilgan sugʻurta xizmatlari boʻyicha toʻgʻridan-toʻgʻri faqat sugʻurta qildiruvchiga toʻlash tartibini belgilash.
2. Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
3. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining investitsiyalar va tashqi iqtisodiy aloqalar masalalari boʻyicha oʻrinbosari — investitsiyalar va tashqi savdo vaziri J.A. Xodjayev zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 25-noyabrdagi 673-son qaroriga ILOVA
Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 25-avgustdagi 512-son qarori bilan tasdiqlangan Eksport qiluvchilar garov sifatida sugʻurta xizmatlaridan foydalanganda, sugʻurta mukofoti uchun toʻlov xarajatlarini kompensatsiya qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga kiritilayotgan oʻzgartirishlar va qoʻshimchalar
1. 2-bandda :
ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“garov sifatida sugʻurta xizmati — tadbirkorlik subyektlarining eksport faoliyati kafolati sifatida sugʻurta shartnomalari asosida sugʻurta himoyasi taqdim etilishi”;
quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“sugʻurta shartnomasi — Oʻzbekistonda ishlab chiqarilgan tovarlar va xizmatlarni (ishlarni) eksport qilish bilan bogʻliq faoliyatni siyosiy va tijorat tavakkalchiliklaridan sugʻurta qilish boʻyicha yozma kelishuv”.
2. 3-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“3. Eksport qiluvchilar quyidagi sugʻurta shartnomalariga asosan garov sifatida sugʻurta xizmatlaridan foydalanganda, sugʻurtalovchilarga toʻlab berilgan sugʻurta mukofotining 100 foizi, lekin sugʻurta pulining 0,5 foizidan ortiq boʻlmagan qismi Agentlik tomonidan kompensatsiya qilib beriladi:
eksport shartnomasi boʻyicha majburiyatlar bajarilmasligini sugʻurta qilish shartnomasi;
eksport qiluvchining qisqa yoki uzoq muddatli debitor qarzdorligini sugʻurta qilish shartnomasi;
eksport faktoringini sugʻurta qilish shartnomasi;
eksport qiluvchining aylanma mablagʻlarini toʻldirish krediti oʻz vaqtida qaytarilmasligidan sugʻurta qilish shartnomasi.”.
3. 4-bandda :
ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“sugʻurta shartnomasi boʻyicha sugʻurta mukofoti sugʻurtalovchiga sugʻurta qildiruvchi tomonidan toʻlangan boʻlishi”;
quyidagi mazmundagi uchinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“sugʻurtalovchi tomonidan eksport qiluvchiga sugʻurta shartnomasi boʻyicha toʻlovlar amalga oshirilgandan keyin sugʻurta polisi taqdim qilinishi va sugʻurta polisi taqdim qilingan sanada xizmatlar koʻrsatilganligini tasdiqlovchi hisobvaraq-fakturalar rasmiylashtirilgan boʻlishi”;
uchinchi — oltinchi xatboshilar tegishlicha toʻrtinchi — yettinchi xatboshilar deb hisoblansin.
4. 5-banddagi “sugʻurtalovchilar va” soʻzlari chiqarib tashlansin.
5. 6-bandda :
birinchi xatboshidagi “sugʻurtalovchilar yoki” soʻzlari chiqarib tashlansin;
uchinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“sugʻurta mukofoti xarajatini tasdiqlovchi hujjatlar — sugʻurta shartnomasi va sugʻurta polisining nusxasi, toʻlov amalga oshirilganligi toʻgʻrisida bank maʼlumotnomasi, xizmat koʻrsatilganligini tasdiqlovchi hisobvaraq-faktura nusxasi”.
6. 7-banddagi “Sugʻurta qildiruvchi yoki sugʻurtalovchilardan” soʻzlari “Sugʻurta qildiruvchidan” soʻzlari bilan almashtirilsin.
7. 23-bandning uchinchi xatboshidagi “Sugʻurta qildiruvchi yoki sugʻurtalovchining” soʻzlari “Sugʻurta qildiruvchining” soʻzlari bilan almashtirilsin.
8. Nizomga 1-ilovaning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Garov sifatida sugʻurta xizmatlaridan foydalanilganda, Agentlik tomonidan sugʻurta mukofotini kompensatsiya qilish boʻyicha sugʻurta qildiruvchilarning arizalarini koʻrib chiqish SXEMASI
Bosqichlar Masʼul ijrochilar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Sugʻurta qildiruvchi Eksportni ragʻbatlantirish agentligiga ariza bilan birga quyidagi hujjatlarni taqdim etish: ushbu Nizomga 2-ilovadagi shaklga muvofiq ariza; eksport shartnomasi (invoys) yoki eksportoldi shartnomasi va (yoki) vositachilik shartnomasi nusxasi; sugʻurta mukofoti xarajatini tasdiqlovchi hujjatlar — sugʻurta shartnomasi va sugʻurta polisining nusxasi, toʻlov amalga oshirilganligi toʻgʻrisida bank maʼlumotnomasi, xizmat koʻrsatilganligini tasdiqlovchi hisobvaraq-faktura nusxasi. Sugʻurta qildiruvchining ixtiyoriga koʻra 2-bosqich Eksportni ragʻbatlantirish agentligi Taqdim etilgan hujjatlarni koʻrib chiqish va xulosa berish: hujjatlar toʻliq taqdim etilmaganda, ularni eksport qiluvchilarga javob xati bilan yozma yoki elektron shaklda qaytarish; 3 ish kuni mobaynida toʻliq taqdim etilgan hujjatlar boʻyicha tegishli xulosa tayyorlash va eksport qiluvchilarni xabardor qilish. 7 ish kuni mobaynida 3-bosqich Eksportni ragʻbatlantirish agentligi Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligiga mablagʻ ajratish boʻyicha buyurtmanoma berish. Har hafta yakuni boʻyicha keyingi haftaning birinchi ish kunida 4-bosqich Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi Kompensatsiya mablagʻlarini Agentlikning hisobvaragʻiga oʻtkazib berish. 3 ish kuni davomida 5-bosqich Eksportni ragʻbatlantirish agentligi Sugʻurta qildiruvchilarning hisobvaragʻiga tegishli mablagʻlarni oʻtkazib berish. Mablagʻlar tushgan kundan boshlab 1 ish kuni davomida ” .
9. Nizomga 2-ilovaning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi huzuridagi Eksportni ragʻbatlantirish agentligi direktori ___________ga __________________ dan Ariza ________________________________________ (sugʻurta qildiruvchi nomi) foydalanilgan sugʻurta xizmatlari uchun toʻlangan sugʻurta mukofotini kompensatsiya qilib berish masalasini koʻrib chiqishingizni va tegishli kompensatsiya toʻlovini __________________________ bankidagi ____________________ hisobvaragʻiga oʻtkazib berishingizni soʻrayman. Arizaga quyidagi hujjatlar ilova qilinmoqda: 1. Eksport shartnomasi (invoys) yoki eksportoldi shartnomasi va (yoki) vositachilik shartnomasi nusxasi; 2. Sugʻurta mukofoti xarajatini tasdiqlovchi hujjatlar — sugʻurta shartnomasi va sugʻurta polisining nusxasi, toʻlov amalga oshirilganligi toʻgʻrisida bank maʼlumotnomasi, xizmat koʻrsatilganligini tasdiqlovchi hisobvaraq-faktura nusxasi ______________ rahbari _______________________ (F.I.O.) Bogʻlanish uchun tel.:+998 (___)____________ ”.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2022-yil 25-noyabr,
673-son