UzbekAI

← Qonunlar

📅 2022-yil 23-noyabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2022 йил 23 ноябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 23 ноября 2022 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 23 November 2022 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

ТАРТИБИ

НИЗОМ

ТАРТИБИ

Қурилиш соҳасидаги давлат харидлари тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

Қурилиш соҳасидаги давлат харидлари тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1.Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 25 октябрдаги ПҚ-408-сон қарорига ҳамда қарор ижросини таъминлаш юзасидан юклатилган қўшимча топшириқларга мувофиқ:

2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш бўйича лойиҳалар дастурлари (кейинги ўринларда — дастурлар) тасдиқланганлиги;

дастурларни амалга ошириш доирасида бош лойиҳачи ва. бош пудрат ташкилотларини «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизими (кейинги ўринларда — электрон тизим) орқали қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда танлов (тендер) орқали аниқлаш белгиланганлиги;

бош лойиҳачи ва бош пудрат ташкилотларини танлаш бўйича тендерларни ўтказиш муддатларини қисқартириш, давлат харидлари бўйича электрон тизимга тегишли ўзгартиришлар киритиш ҳамда электрон тизимнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш вазифалари юклатилганлиги ижро учун қабул қилинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

қурилиш соҳасида давлат харидларини амалга ошириш тартиботларини такомиллаштириш;

лойиҳа-қидирув ташкилотларини электрон давлат харидлари платформасида танлаш тизимини янгидан жорий этиш;

лойиҳа-қидирув ва пудрат ташкилотларининг рейтинг балларини ҳисоблаш мезонларини соддалаштириш;

электрон тендер якуни билан лойиҳалаштириш ва пудрат шартномасини автомат равишда имзолаш;

қурилиш соҳасига оид амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардаги коррупцион омилларни бартараф этиш;

қурилиши тугалланган объектлар бўйича 12 ой кафолат муддати ўтгандан сўнг, объект бўйича ҳисобланган 5 фоизлик кафолат суммаси пудрат ташкилотининг ҳисобрақамига инсон омилисиз автоматик равишда ўтказилиши;

тендерларни ўтказиш муддатларини қисқартириш.

3. Манфаатдор вазирликлар ва идоралар — ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазири Б.И. Закиров зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 23 ноябрдаги 665-сон қарорига ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотлари рейтингини ҳисоблаш ва юритиш тартибини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 9 ноябрдаги 699-сон қарорида :

а) 2-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

«Рейтингнинг асосий йўналишлари, мезонлари ва ҳар бир мезон бўйича белгиланадиган баллар ҳамда баҳолаш методикалари ва рейтингни шакллантиришнинг ойлик муддатига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар Қурилиш вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 декабрдаги ПҚ-43-сон қарори билан тасдиқланган Давлат дастурлари ижро этилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича республика штаби билан келишган ҳолда киритилади.»;

б) Лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотлари рейтингини ҳисоблаш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомнинг:

5-банди қуйидаги таҳрирдаги янги хатбоши билан тўлдирилсин:

«Молиявий мезонлар, юридик шахснинг рўйхатдан ўтган манзили ҳақидаги маълумотлар ҳамда иқтисодий фаолият турларининг умумдавлат таснифлагичи (ИФУТ) йиллик, қолган мезонлар эса ойлик маълумотлар асосида шакллантирилади.»;

3-иловасининг охирги позиция чиқариб ташлансин ҳамда қуйидаги таҳрирдаги изоҳ билан тўлдирилсин:

в) 4-илованинг изоҳи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Қурилиш соҳасида электрон давлат харидларини ташкил этиш ва амалга ошириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 31 январдаги 46-сон қарорида :

а) қарор матнида :

1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«1. Қуйидагилар:

Қурилиш соҳасида пудрат ташкилотларини белгилаш бўйича электрон давлат харидларини ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Қурилиш соҳасида лойиҳа-қидирув ташкилотларини белгилаш бўйича электрон давлат харидларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.»;

қуйидаги таҳрирдаги янги банд билан тўлдирилсин:

«2. Белгилаб қўйилсинки:

мақсадли дастурларга мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг бюджет тизими бюджетларининг, шунингдек, бюджет ташкилотларида ташкил этилган бошқа жамғармаларнинг маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган объектларни (кейинги ўринларда — объектлар) лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш учун лойиҳа-қидирув ва пудрат ташкилотларини фақат давлат харидлари электрон тизимининг электрон тендер савдолари платформаси (кейинги ўринларда — платформа) орқали рейтинг кўрсаткичлари асосида аниқланади;

белгиланган тартибда тасдиқланган лойиҳалаштириш топшириғи ва ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатлари бўйича ижобий экспертиза хулосалари олингандан сўнг 3 иш кунида дастлабки манзилли рўйхатни келишиш учун электрон шаклда тақдим этиши ва манзилли рўйхат тасдиқлангандан сўнг 3 иш куни ичида платформада пудратчини аниқлаш бўйича эълонни жойлаштириш буюртмачи томонидан таъминланиши шарт;

тендер савдолари предмети қийматининг камида 20 фоизи миқдоридаги айланма маблағлар бўлиши ёки кўрсатиб ўтилган маблағларни беришга банк кафолатномаси талаби бекор қилинади;

объектнинг бошланғич нархидан 2 фоиздан ортиқ бўлмаган тендер таклифни таъминлаш кафолат суммасини лойиҳа-қидирув ва пудрат ташкилоти томонидан платформа операторининг ҳисобрақамига ўтказиш ва тендер якунидан сўнг лойиҳа-қидирув ва пудрат ташкилотининг ҳисобрақамига автоматик равишда қайтариш тизими жорий этилади;

харид комиссияси фаолияти бекор қилиниб, унинг функциясини платформа томонидан автоматик равишда амалга оширилади;

қурилиш соҳасидаги давлат харидларини (кейинги ўринларда — харидлар) амалга оширишда умумий ва техник қисмлар бўйича маълумотни тақдим этиш талаб этилмайди;

лойиҳа-қидирув ва қурилиш-монтаж ишлари хусусиятидан келиб чиққан ҳолда, ихтисослаштирилган профессионал лойиҳа-қидирув ва пудрат ташкилотини жалб этиш тизими яратилади;

давлат буюртмачиси, лойиҳа-қидирув ва пудрат ташкилотининг аффилланганлик хусусияти автоматик равишда текширилади;

харидлар жараёнларида жорий йил учун молиявий мажбуриятлар ҳажми лойиҳа-қидирув ва пудрат ташкилотининг сўнгги уч йиллик ҳисобот даврининг бир йилида бажарилган энг йирик ишлар ҳажмининг 2 бараваридан ошган оферентлар иштирок этишига йўл қўйилмайди;

йилдан йилга ўтувчи объектлар бўйича молиявий мажбуриятлар ҳажмини ҳисоблашда оферент ютиб олган объектнинг тасдиқланган лойиҳа-қидирув ва қурилиш-монтаж ишлари бўйича манзилли рўйхатда назарда тутилган молиявий маблағ билан таъминланган ҳисобот йилида бажариладиган ишлар қийматини инобатга олиш тизими жорий этилади;

мақсадли дастурларга киритилган объектларни рақамлаштириш (идентификация хос рақамини бериш) тизими жорий этилади;

тендер натижалари бўйича ғолиб деб топилган лойиҳа ва пудрат ташкилотлари ишлар (хизматлар) нархининг камида олтмиш фоизини ўз кучи билан бажариши шарт;

объект бўйича тендер ғолиби платформада акцептни тасдиқлагандан сўнг 1 иш кунидан кейин лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш шартномаси/пудрат шартномаси автоматик тарзда электрон имзоланган ҳисобланади ҳамда тегишли аванс маблағини тўлаш учун асос бўлиб хизмат қилади;

тендер савдоларида белгиланган нарх қатъий нарх ҳисобланади, биринчи молиявий йил мобайнида нархларга ҳамда товарлар, ишлар ва хизматларни харид қилиш юзасидан шартномани бажариш муддатига тузатишлар киритишга йўл қўйилмайди, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.»;

2 — 8-бандлар 3 — 9-бандлар деб ҳисоблансин;

2-бандда :

учинчи хатбошидаги «пудрат ташкилотлари» сўзларидан олдин «лойиҳа-қидирув ва» сўзлари қўшилсин;

тўртинчи хатбошидаги «боқиманда» сўзи «муддати ўтган» сўзлари билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошидаги «пудрат ташкилотлари рейтингини» сўзларидан олдин «лойиҳа-қидирув ва» сўзлари ҳамда «ўтказиш учун» сўзларидан кейин «лойиҳа-қидирув ва» сўзлари билан тўлдирилсин;

саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Молия вазирлиги — платформага эълонни жойлаштириш учун объект бўйича шахсий ғазна ҳисобварағида етарли маблағ мавжудлиги тасдиқланишини ва тендер ғолиби билан лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва пудрат шартномаси ғазначилик тизимида автоматик равишда рўйхатдан ўтганлигини ҳамда тендер ғолиби билан автоматик равишда имзоланадиган лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва пудрат шартномасига мувофиқ аванс ажратилишини таъминлаш имконини берувчи интеграциялашган дастурни ишга туширади»;

ўн тўққизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Платформа лойиҳа-қидирув ва пудрат ташкилоти тўғрисидаги юқорида кўрсатилган маълумотларни ҳамда Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси электрон маълумотларини лойиҳа-қидирув ва пудрат ташкилотининг электрон ишончномаси (розилиги) асосида олади»;

қуйидаги мазмундаги йигирманчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Ушбу бандга мувофиқ платформага электрон шаклда тақдим этиладиган маълумотларнинг ҳаққонийлиги бўйича тегишли вазирлик ва идораларнинг биринчи раҳбарлари жавобгар ҳисобланадилар»;

5-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

«Буюртмачилар томонидан объектнинг ўзига хослигига мувофиқ мослаштириладиган лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда пудрат шартномаларининг намуналари Қурилиш вазирлигининг буйруғи билан тасдиқланиши ва платформага жойлаштирилиши белгилаб қўйилсин.

Объектларни фойдаланишга топшириш бўйича далолатномалар тасдиқланган кундан бошлаб 12 ой кафолат муддати тугагандан сўнг, фойдаланувчи ташкилотнинг асослантирилган эътирози бўлмаган тақдирда, объектларнинг 5 фоизлик кафолат суммасини қурилиш-пудрат ташкилотининг ҳисобрақамига инсон омилисиз автоматик равишда ўтказилади.»;

б) Қурилиш соҳасида электрон давлат харидларини ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомда:

Низом номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Қурилиш соҳасида пудрат ташкилотларини белгилаш бўйича электрон давлат харидларини ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом»;

2-бандда :

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«акцепт — платформа томонидан оферент электрон тендер ғолиби деб белгилангандан сўнг ушбу оферентга тасдиқлаш учун автоматик равишда юбориладиган электрон хабарнома»;

тўққизинчи хатбошидаги «тендерлар» сўзи «пудрат ташкилотларини белгилаш бўйича тендерларни» сўзлари билан алмаштирилсин;

ўн олтинчи хатбошидаги «буюртмачиси» сўзи «буюртмачисининг топшириғига мувофиқ тендер ташкилотчиси» сўзлари билан алмаштирилсин;

ўн саккизинчи хатбошидаги «платформа оператори» сўзлари «оператор» сўзи билан алмаштирилсин;

3-бандда :

биринчи хатбошидаги «шартнома» сўзи «пудрат шартномаси» сўзлари билан алмаштирилсин ҳамда қуйидаги;

қуйидаги мазмундаги янги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Агарда объектнинг бошланғич қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 6000 бараваридан кам бўлса, қурилиш-пудрат ташкилотларини танлаш мазкур низом билан ўрнатилган тартиб асосида қонунчиликда белгиланган муддатда амалга оширилади».

9-бандда :

«Бунда агар талабгор юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтган ҳудудда ушбу Низом талабларига мувофиқ расмийлаштирилган шартнома шартларига кўра ишларни якунламаган ҳолда бошқа ҳудудга юридик манзилини кўчирган тақдирда, аввалги юридик манзил ҳудудидаги шартнома шартларига кўра ишлар якунланмагунича ушбу талабгор янги юридик манзил ҳудудидаги электрон тендерларга платформа томонидан қўйилмайди» мазмунидаги янги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин;

иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

10-бандда :

«г» кичик банддаги «оферент» сўзи «талабгор» сўзи билан алмаштирилсин;

«д» кичик бандда :

биринчи хатбошидаги «оферент» сўзи «талабгор» сўзи билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги «боқиманда» сўзи «муддати ўтган» сўзлари алмаштирил син;

тўртинчи хатбошидаги «ҳисобварағида» сўзи «ҳисобрақамида» сўзи билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбошидаги «қўмитасининг» сўзи «қўмитаси ва Давлат солиқ қўмитасининг» сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги янги хатбошилар билан тўлдирилсин:

«Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекциясининг электрон маълумотлар базасидан йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекциясида рўйхатга олинган объектлар бўйича қурилишни якунлаш муддатидан ўтиб кетмаганлигини;

Молия вазирлигининг Ғазначилик тизимидан рўйхатдан ўтган тендер натижасида ёки тўғридан-тўғри имзолаган пудрат шартномалари ижроси тўғрисидаги маълумотларни;»

саккизинчи хатбошидаги «ва» сўзи «ўртасида ҳамда ушбу оферентлар билан» сўзлари билан алмаштирилсин;

тўққизинчи хатбошидаги «ортиқ» сўзидан кейин «ёки кам» сўзлари билан алмаштирилсин;

ўнинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

«е» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«е) талабгор ушбу банднинг «д» кичик бандида назарда тутилган талаблардан ижобий натижалар билан ўтганда оферент ҳисобланади ҳамда:

тендер предметининг ҚҚС билан бошланғич нархидан 2 фоиздан ортиқ бўлмаган тендер таклифини таъминлаш кафолати оператор томонидан очилган ҳисобрақамга пул ўтказади;

ушбу Низомга 2, 3, За ва 4-иловаларга мувофиқ шаклларни тўлдирган ҳолда платформага юклайди.

Бунда оферент ғолиб бўлган тақдирда, танлов шартларига мувофиқ электрон платформага тендер ташкилотчиси томонидан юкланган лойиҳа-смета ҳужжатларидаги иш ҳажмларини тўлиқ бажариш мажбуриятини олади»;

«ж» кичик банд қуйидаги мазмундаги янги учинчи хатбоши тўлдирилсин:

«Бунда объектлар бўйича тендерда ғолиб бўлган ёки тўғридан-тўғри шартнома имзолаган ҳамда ушбу шартнома бўйича ишларни якунламаган ёки жорий йил мажбуриятларини бажармаган пудрат ташкилоти календарь йил давомида платформа орқали яна бошқа объект бўйича тендерда иштирок этган тақдирда, ҳар бир якунланмаган шартнома бўйича унинг рейтингидаги жами баллига нисбатан (уларнинг рейтинг кўрсаткичи туширилмаган ҳолда) 5 фоиз чегирма қўлланилади. Ушбу талаб ғазначилик тизимининг амалдаги барча тегишли шартномаларига қўлланилади (пудрат шартномаси шартлари бажарилган тақдирда чегирма автоматик равишда қайтиб тикланади)»;

учинчи — бешинчи хатбошилар тўртинчи — олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

«з» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«з) ғолиб қурилиш-пудрат ташкилоти томонидан акцепт тасдиқланиши натижасида тендер предмети бўйича платформага юкланган пудрат шартномаси 1 иш кунидан кейин автоматик равишда электрон имзоланган ҳисобланади ҳамда аванс маблағини тўлаш учун асос бўлиб хизмат қилади»;

«и» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«и) давлат буюртмачиси электрон имзоланган пудрат шартномаси шартларининг бажарилишини таъминлайди»;

«к» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«к) объектнинг бошланғич ҚҚС билан нархидан 2 фоиздан ортиқ бўлмаган тендер таклифини таъминлаш кафолат суммаси белгиланган тартибда ғолиб/захира ғолиби ҳамда оферентларнинг банк ҳисобрақамларига автоматик равишда платформа томонидан:

банк харажатлари;

акцептни тасдиқлаган ғолиб/захира ғолибининг кафолат суммасидан танлов ташкилотчиси харажатларини автоматик тўлаш учун тегишли сумма ушланган ҳолда қайтарилади»;

11-бандда :

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«тендер предмети бўйича платформага тендер предметининг номи ва шахсий ҳисобварағини киритади ва шахсий ғазна ҳисобварағида етарли маблағ тасдиқлангандан сўнг платформада тендер ташкилотчисини танлайди ҳамда ғолиб/захира ғолиби объектнинг бошланғич ҚҚС билан нархидан 2 фоиздан ортиқ бўлмаган тендер таклифини таъминлаш кафолат суммаси ҳисобидан танлов ташкилотчиси харажатларини автоматик тўлаш шарти асосида ушбу тендер ташкилотчиси билан хизмат кўрсатиш шартномасини имзолайди»;

тўртинчи хатбошидаги «ҳисобварақларидан» сўзи «ҳисобрақамларидан» сўзи билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошидаги «зарур ҳолларда» сўзлари чиқариб ташлансин;

олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«тендер савдоларини ташкил этиш билан боғлиқ барча (танлов ташкилотчиси харажатларидан ташқари) харажатларни қоплайди ҳамда белгиланган тартибда тендер ғолиби билан акцепт тасдиқланиши натижасида автоматик равишда электрон имзоланган пудрат шартномаси шартларининг бажарилишини таъминлайди»;

13-бандда :

«б» кичик банднинг тўртинчи хатбошидаги «жойлайди» сўзи «жойлаштирилишини таъминлайди» сўзлари билан алмаштирилсин;

«в» кичик банднинг тўртинчи хатбошидаги «ҳисобварағидан» сўзи «ҳисобрақамидан» сўзи билан алмаштирилсин;

«г» кичик банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

«акцепт тасдиқлагандан сўнг танлов ташкилотчиси харажатларининг тўлаб берилишини таъминлайди;

узлуксиз фаолият кўрсатадиган «call center» ташкил этади;

платформадаги қурилиш-пудрат ташкилотлари рейтинги ҳамда электрон тендерлар билан боғлиқ жараёнлар бўйича давлат органлари ва хўжалик субъектларининг барча мурожаатларига ёзма ва «call center» орқали жавоб беради, платформадаги текширишлар билан боғлиқ тегишли ўрганишларда қатнашади, натижаси бўйича маълумотлар тайёрлайди»;

15-банддаги «ҳисобварағига» сўзи «ҳисобрақамига» сўзи билан алмаштирилсин;

16-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«16. Оператор қуйидаги ҳоллардан бири рўй берганда, тендер таклифини таъминлаш суммасини банк харажатларини ҳамда пудрат шартномасининг акцепт тасдиқланиши натижасида автоматик равишда имзолаган ғолиб/захира ғолибининг кафолат суммасидан танлов ташкилотчиси харажатларини ушлаган ҳолда уч иш куни ичида:

пудрат шартномасини акцепт тасдиқланиши натижасида автоматик равишда имзолаган ғолиб/захира ғолибининг кафолат суммасидан танлов ташкилотчиси харажатларини автоматик тўлаш учун тегишли сумма ушлангандан сўнг»;

17-бандда :

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«17. Электрон тендер ғолиби акцептни тасдиқлашдан бош тортганда (захирадаги ғолиб бундан мустасно), тендер таклифини таъминлаш кафолат суммаси тендер ғолибига қайтарилмайди, шунингдек, тендер ғолиби акцептни тасдиқлашдан бош тортган кундан бошлаб 24 ойга ушбу Низомга мувофиқ электрон тендер савдоларида иштирок этишига автоматик тарзда тақиқ киритилади»;

иккинчи хатбошидаги «банк» сўзидан кейин «ва тендер ташкилотчиси» сўзлари қўшилсин ҳамда «бир» сўзи «уч» сўзи билан алмаштирилсин;

23-бандда :

«а» кичик бандда :

иккинчи хатбошидаги «маблағлар» сўзидан кейин «манбаси ва» сўзлари киритилсин;

еттинчи хатбошидаги «ва молиялаштириш манбаи» сўзлари чиқариб ташлансин;

«б» кичик бандда :

бешинчи хатбошидаги «ҳисобварағидаги» сўзи «ҳисобрақамидаги» сўзи билан алмаштирилсин;

ўнинчи хатбошидаги «етарли бўлмаган тақдирда» сўзларидан кейин «ушбу Низом талабларига мувофиқ» сўзлари қўшилсин;

ўнинчи хатбошидан кейин қуйидаги таҳрирдаги янги хатбоши билан тўлдирилсин:

«ғазначилик тизимидаги рўйхатдан ўтган пудрат шартномалари шартларини бажарилганлиги»;

ўн учинчи хатбошидаги «кўп» сўзидан кейин «ёки кам» сўзлари билан тўлдирилсин;

ўн тўртинчи хатбошидаги «ҳисобварағига» сўзи «ҳисобрақамига» сўзи билан алмаштирилсин;

25-бандда :

биринчи хатбошидаги «ҳисобварағи» сўзи «ҳисобрақами» сўзи билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги иккинчи-бешинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

«Танлов ташкилотчиси харажатлари танлов натижасига мувофиқ акцептни тасдиқлаган ғолиб/захира ғолиби томонидан автоматик равишда қопланади.

Бунда:

танлов ташкилотчиси хизматининг қиймати танлов предметининг бошланғич нархидан 0,1 фоиз ҳамда базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 бараваридан ошмаган ҳолда белгиланади;

танлов ташкилотчиси харажатларини тўлаш акцептни тасдиқлаган ғолиб/захира ғолибининг тендер таклифини таъминлаш кафолати суммаси ҳисобидан автоматик равишда платформа томонидан танлов ташкилотчиси ҳисобрақамига ўтказиб берилади»;

34-бандда :

биринчи хатбошидаги «санадан бошлаб 2 иш куни ичида» сўзлари «санада» сўзи билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбоши куйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Платформа томонидан тендер таклифлари баҳоланишидан олдин Низомнинг 23-банди «б» кичик банди шартлари бўйича оферентларнинг кўрсаткичлари қайта текширилади. Кўрсаткичлар салбий томонга ўзгарган тақдирда, платформа томонидан ушбу оферент электрон тендердан четлаштирилади».

35-бандда :

иккинчи хатбоши қуйидагича баён этилсин:

«ЯБ = (РБ х 0,8 + (ББН — ОН) х 20 / (ББН — ББН х 0,95)) — О х (РБ х 0,05).

Бунда:»;

бешинчи хатбошидаги «0,7» рақами «0,8» рақами билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

ўнинчи хатбошидаги «25» рақами «20» рақами билан алмаштирилсин;

ўн биринчи , ўн иккинчи ва ўн учинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«О — оферентнинг жорий календарь йил давомида электрон тендер платформасида ютиб олган объектлари сони;

0,05 — объектлар бўйича тендерда ғолиб бўлган ёки тўғридан-тўғри шартнома имзолаган ҳамда ушбу шартнома бўйича ишларни якунламаган ёки жорий йил мажбуриятларини бажармаган пудрат ташкилоти календарь йил давомида платформа орқали яна бошқа объект бўйича тендерда иштирок этган тақдирда, ҳар бир якунланмаган шартнома бўйича унинг рейтингидаги жами баллига нисбатан (уларнинг рейтинг кўрсаткичи туширилмаган ҳолда) 5 фоиз чегирма қўлланилади»;

ўн тўртинчи хатбошидаги «25» рақами «20» рақами билан алмаштирилсин;

ўн бешинчи хатбошидаги «5 фоиздан кўп» сўзларидан кейин «ҳамда бошланғич қурилиш муддатидан кўп ёки кам» сўзлари қўшилсин;

32-банд қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«тендерларда ғолиб деб топилган оферентнинг электрон тендер савдолари, шунингдек, электрон рейтинг шаклланиш жараёнларида ўз фаолияти тўғрисида ҳаққоний бўлмаган маълумотларни тақдим этганлик ҳолати мутасадди идоралар томонидан аниқланган тақдирда, Республика штабининг асослантирилган расмий хати асосида Қурилиш вазирлиги томонидан ушбу оферент бўйича тузилган электрон баённома бекор қилинади.»;

36-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Платформа томонидан электрон тендер натижаларини ҳисоблаш жараёнида оферентларнинг умумий баллари бир хил бўлган тақдирда, энг биринчи бўлиб таклифини тақдим этган (сана, вақт) оферент ғолиб этиб белгиланади»;

37-банди биринчи хатбошида «шакллантирилади» сўзи «шакллантирилиб, эълон қилинади» сўзлари билан алмаштирилсин;

39-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«39. Электрон тендер таклифларини кўриб чиқиш ва баҳолаш якуни бўйича электрон баённома шакллантирилганидан сўнг тендерда қатнашган оферентлар ўз шахсий кабинетлари орқали ўзларининг якуний баллари, шу жумладан, электрон рейтингидаги шахсий баллари ҳамда уларнинг келиб чиқиши тўғрисидаги маълумотларни кўришлари мумкин.»;

40-бандда :

биринчи хатбошидаги «санадан бошлаб 2 иш куни ичида» сўзлари «санада» сўзи билан алмаштирилсин ҳамда «ушбу 2 иш куни якунланган кундан сўнг» сўзлари матндан чиқазилсин;

иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги «2» рақамлари «1» рақамлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги тўртинчи ва бешинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

«Тендер ғолиби акцептни тасдиқлашдан бош тортган кундан бошлаб 24 ойга ушбу Низомга мувофиқ электрон тендер савдоларида иштирок этишига автоматик тарзда тақиқ киритилади.

Агар акцептни тасдиқлаган ғолиб ташкилот қурилиш жараёнида ишларни давом эттиришдан бош тортган тақдирда, ушбу объектда бажарилган қурилиш-монтаж ишлари ва молиялаштирилган маблағлар белгиланган тартибда ҳисоб-китоб қилингандан сўнг объектдаги қолдиқ ишлар бўйича қайта электрон тендер савдоларига эълон берилади»;

41-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«41. Электрон тендер натижалари бўйича ғолиб акцептни тасдиқлаши билан 1 иш кунидан кейин пудрат шартномаси электрон имзоланган ҳисобланади.

Электрон тендер ғолиби акцептни тасдиқлашдан бош тортган ҳолларда, акцептни тасдиқлаш ҳуқуқи захирадаги ғолибга ўтади. Бунда, электрон тендер ғолибига тендер таклифини таъминлаш кафолати суммаси қайтариб берилмайди.

Захирадаги ғолиб фақат тендер ғолиби томонидан таклиф этилган нарх бўйича (агар захирадаги ғолиб томонидан таклиф этилган нарх тендер ғолиби томонидан таклиф этилган нархдан баланд бўлса) акцептни тасдиқлаши ёки тасдиқлашдан бош тортиши мумкин.

Захирадаги ғолиб акцептни тасдиқлашдан бош тортган тақдирда, тендер таклифини таъминлаш кафолат суммаси банк хизматлари ушланган ҳолда қайтариб берилади ҳамда тендер амалга ошмаган деб ҳисобланади ва қайтадан ўтказилади. Бунда, тендер ташкилотчиси томонидан шартномага мувофиқ ишлар бажарилмаган ҳисобланади ва ушбу амалга оширилмаган тендер бўйича унинг харажатлари тўлаб берилмайди.

Тендер ғолиби/захира ғолиби томонидан акцепт тасдиқланиши натижасида пудрат шартномаси электрон имзоланган деб ҳисоблангандан сўнг буюртмачи томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 августдаги ПҚ-4464-сон қарорининг 7-бандига мувофиқ электрон имзоланган пудрат шартномаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб беш иш куни ичида ушбу шартноманинг ҚҚСсиз суммасидан 0,05 фоизи миқдоридаги маблағ ахборот тизимининг тегишли ҳисобрақамига ўтказилади»;

42-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«тендер ғолиби/захира ғолиби томонидан акцепт тасдиқланиши натижасида электрон имзоланган пудрат шартномаси шартларининг бажарилишига»;

44-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«44. Оператор қуйидагилар учун жавоб беради:

оферентлар томонидан таклифларни платформага муаммосиз юкланишига;

электрон тендер таклифлари бўйича пудрат шартномаси мажбуриятлари бажарилиши тугаллангандан сўнг белгиланган муддатда сақланишига;

оферентлар томонидан киритилган маълумотларнинг эълон амал қилиши муддати давомида ошкор этилмаслигини таъминлашга;

оферентларнинг тижорат сирини муҳофаза қилишга бўлган ҳуқуқлари кафолатланишига;

тендер тартиб-таомилларининг бошқа белгиланган талабларининг бузилмаслигига»;

48-бандда :

биринчи хатбошидаги «объектнинг қийматига ўзгартириш киритиш ҳамда қолдиқ қийматларини қайта аниқлаштириш Қурилиш вазирлигининг хулосасига асосан» сўзлари «буюртмачи томонидан Молия вазирлиги ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (объектлар бўйича манзилли рўйхатлар мазкур вазирликлар билан келишилишини инобатга олган ҳолда) ва Қурилиш вазирлиги билан келишган ҳолда» сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги таҳрирдаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Бунда электрон имзоланган пудрат шартномаси шартларига ўзгартириш киритиш юзасидан қўшимча шартнома бўйича маълумотлар платформага юкланмайди. Электрон имзоланган пудрат шартномаси ижроси бўйича маълумотлар, шу жумладан, унга қўшимча шартномалар ғазначилик тизими томонидан интеграция орқали платформага юборилади».

в) Низомга 1-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Қурилиш соҳасида пудрат ташкилотларини белгилаш бўйича электрон давлат харидларини ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Қурилиш соҳасида электрон давлат харидларини ташкил этиш ва амалга ошириш

Босқичлар Субъектлар Амалга ошириладиган тадбирлар Муддатлар 1-босқич Давлат буюртмачиси 1. Молия вазирлигининг Ғазначилиги тизимида рўйхатдан ўтади. Белгиланган муддатда 2-босқич Давлат буюртмачиси 1. Тендер предметининг номи ва Ғазначилик тизимидаги шахсий ҳисобварағини киритади. 2. Объектнинг идентификация рақамини киритади. 30 дақиқа 3-босқич Давлат буюртмачиси 1. Платформада тендер ташкилотчисини танлайди ҳамда шартнома имзолайди. 2. Электрон тендер ҳужжатларини тендер ташкилотчисига тақдим этади. 2 иш куни 4-босқич Тендер ташкилотчиси 1. Электрон платформада рўйхатдан ўтади. 2. Электрон тендер ҳужжатларининг тўлиқлиги ва тўғрилигини ўрганиб чиқади. 3. Платформага тендер предмети тўғрисидаги эълонни жойлаштиради. 3 иш куни мобайнида 5-босқич Талабгор 1. Электрон платформада рўйхатдан ўтади. 2. Эълонга мувофиқ қурилиш-монтаж ишлари бажариладиган ҳудудга (жойнинг ўзига) чиққан ҳолда объектни ўрганиб чиқади. 3. 24 соат давомида хабардор қилиш имконини берадиган мобиль телефон рақами ва электрон манзилини платформага киритади ҳамда шахсий кабинетини очади. 10 иш куни мобайнида 6-босқич Талабгор Шахсий кабинети орқали харид предмети бўйича тендерда қатнашиш учун платформага СТИР хос рақамини киритади. 5 дақиқа ичида 7-босқич Платформа Киритилган оферентнинг СТИРи бўйича платформа вазирлик, ташкилот ва тизимларнинг маълумотлар базасидан автоматик тарзда қуйидагиларни: а) «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимидан соҳавий электрон рейтингда мавжудлиги ҳамда харид предметининг қиймати ва хавф-хатар тоифасига мослигини; б) Давлат солиқ қўмитасининг электрон маълумотлар базасидан солиқлардан муддати ўтган қарздорлигининг мавжуд эмаслигини ҳамда жорий йил учун молиявий мажбуриятлари ҳажми оферент томонидан сўнгги уч йиллик ҳисобот даврининг бир йилида бажарилган энг йирик ишлар ҳажми 2 баравардан ошмаганлигини; в) Марказий банкнинг электрон маълумотлар базасидан оферентнинг хизмат кўрсатувчи банкдаги асосий ва иккиламчи ҳисобрақамида 2-сон картотека қарздорлиги ҳамда банк кредитлари бўйича муддати ўтган қарздорлиги мавжуд эмаслигини; г) Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг электрон маълумотлар базасидан оферентнинг ўз балансидаги асосий фондларига ва мулкига тақиқ қўйилмаганлигини; д) Давлат статистика қўмитаси ва Солиқ қўмитасининг электрон маълумотлар базасидан жорий йил учун молиявий мажбуриятлари ҳажми оферент томонидан сўнгги уч йиллик ҳисобот даврининг бир йилида бажарилган энг йирик ишлар ҳажми 2 баравардан ошмаганлигини; е) Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш соҳасида назорат инспекциясининг электрон маълумотлар базасидан қурилиш соҳасидаги ҳудудий назорат инспекцияларида рўйхатга олинган объектлар бўйича қурилишни якунлаш муддатидан ўтиб кетмаганлигини; ж) Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг электрон маълумотлар базасидан платформада ўз таклифини бириктирган оферентлар ва давлат буюртмачиси ўртасида аффилланганлик хусусияти мавжуд эмаслигини; з) ушбу босқичдан ижобий натижалар билан ўтган оферентлар Низомга 2, 3, 4 ва 5-иловаларни тўлдирган ҳолда платформага юклайди. Платформа тизимда юкланган ҚҚС билан таклиф нархининг ҚҚС билан бошланғич нархидан баланд ва 95 фоизидан паст эмаслигини, шунингдек, таклиф этилган қурилиш муддати объект бўйича белгиланган қурилиш муддатидан ортиқ ёки кам эмаслигини. Ушбу босқичнинг юқоридаги кўрсаткичларидан ўтган талабгор оферент ҳисобланади ҳамда шундан сўнг платформа тендер предметининг бошланғич ҚҚС билан нархидан 2 фоиздан ортиқ бўлмаган тендер таклифини таъминлаш кафолати оператор томонидан очилган ҳисобрақамга пул ўтказиш йўли орқали амалга оширилганлигини текширади. 10 дақиқа ичида 8-босқич Платформа 1. Оферентлар таклифларини тегишли формула ёрдамида автоматик равишда баҳолайди. 2. Ғолиб ва захирадаги ғолиб ташкилотларни аниқлайди. Автоматик равишда 9-босқич Платформа Баҳолаш натижалари бўйича электрон ҳисоботни шакллантиради ва очиқ кўринишда жойлаштиради 5 дақиқа 10-босқич Платформа Электрон тендерда ғолиб бўлган қурилиш-пудрат ташкилотига акцепт юборади. 10 дақиқа 11-босқич Ғолиб қурилиш-пудрат ташкилоти Акцептни тасдиқлагандан сўнг 1 кундан кейин тендер предмети бўйича пудрат шартномаси электрон шаклда имзоланган ҳисобланади. Агар акцепт юборилган кундан бошлаб 1 куни ичида ғолиб ташкилот томонидан тасдиқланмаса, акцепт захирадаги ғолибга юборилади ва захирадаги ғолибга қўшимча 1 куни ичида акцептни тасдиқлашга муддат берилади. 1 кун ичида 12-босқич Давлат буюртмачиси Тендер предмети бўйича электрон имзоланган пудрат шартномаси шартлари бажарилишини назоратга олади. шартнома шартларига мувофиқ 13-босқич Платформа Объектнинг бошланғич ҚҚС билан нархидан 2 фоиздан ортиқ бўлмаган тендер таклифини таъминлаш кафолати суммасини ғолиб ва захирадаги ғолиб ташкилотлар ва оферентларнинг банк ҳисобрақамига банк харажатлари ҳамда ғолиб/захира ғолибининг (акцепт тасдиқланган тақдирда) кафолат суммасидан танлов ташкилотчиси харажатларини автоматик тўлаш учун тегишли сумма ушланган ҳолда автоматик равишда қайтарилади. 3 иш куни мобайнида

»

г) Низомга 2-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Қурилиш соҳасида пудрат ташкилотларини белгилаш бўйича электрон давлат харидларини ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

________________________________________________________________________________________ (оферент номи) ТЕНДЕР ПРЕДМЕТИ БЎЙИЧА ИШЛАРНИ БАЖАРИШГА НАРХ ТАКЛИФИ ________________________________________________________________________________________ (тендер предметининг номи) 1. Биз, оферент сифатида қуйида имзо чекувчилар: тендер предмети бўйича эълонда бириктирилган лойиҳа асосида тендер предмети жойлашган манзилга чиқиб ўрганганимизни; пудрат шартномасини имзолашдан ёки имзолангандан сўнг объектни қуришдан бош тортганимизда, платформа томонидан 24 ой давомида электрон тендерга автоматик равишда қўйилмаслигимиз тўғрисида хабардорлигимизни; электрон тендер шартларига ва лойиҳа ҳужжатларига мувофиқ акцептни тасдиқлашимиз натижасида автоматик равишда имзоланган пудрат шартномамизга асосан барча ишларни сўм (ҚҚС ни ҳисобга олган ҳолда) сифатли бажаришимизни ва таклиф муддатимизда тугатишимизни тасдиқлаймиз. 2. Бизнинг таклифимиз тендер таклифларини баҳолаш кунидан бошлаб 60 календарь кун мобайнида ҳақиқий ҳисобланади. 3. Биз, ғолиб/захира ғолиби — оферент платформа томонидан юборилган акцептни тасдиқлашимиз, биз (оферент) сиз (буюртмачи) билан автоматик равишда пудрат шартномасини электрон имзолаганлигимиз ҳамда ушбу шартнома бўйича мажбуриятни олишимизни ва унинг ижросини таъминлашимизни тасдиқлаймиз. 4. Қурилиш жараёнига жалб қилинган ёлланма ишчиларнинг ижтимоий ҳимояси ва хавфсизлигини таъминлаймиз. 5. Буюртмачи билан ўзаро ҳисоб-китобларни биринчи молия йили мобайнида ўзгартирилмайдиган шартномавий нархда амалга ошириш мажбуриятини оламиз. Ташкилот раҳбарининг имзоси: Тузилган санаси: 20___ йил «___» ______________»

д) қуйидаги мазмундаги янги За-илова билан тўлдирилсин:

«Қурилиш соҳасида пудрат ташкилотларини белгилаш бўйича электрон давлат харидларини ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга 3а-ИЛОВА

Жамланма жадвал, ишларнинг физик ҳажмлари ва объектга ресурслар қайдномаси, асосий нархни шакллантирувчи компонентларга нархлар жадвали _________________________________________________________ (объект номи) _________________________________________________________ (оферент номи) 1.1. Жамланма жадвал Т/р Харажатлар номи Жорий нархлардаги умумий сумма 1. Меҳнатга ҳақ тўлаш фонди 2. Кичик механизация воситалари 3. Машина ва механизмлар 4. Қурилиш материаллари ва конструкциялари 5. Ускуна ва жиҳозлар Жами 6. Пудрат ташкилотининг бошқа харажатлари Жами қурилиш-монтаж ишлари қиймати (ҚҚС билан) Изоҳ. Мазкур жамланма жадвал электрон харид ғолиби томонидан акцепт тасдиқланиши натижасида электрон шаклда имзоланадиган шартномага илова ҳисобланади . Ишларнинг физик ҳажмлари ва объектга ресурслар қайдномаси Т/р Меъёрлар шифри ва рақами Ишлар тури Ўлчов бирлиги Лойиҳа кўрсаткичлари бўйича ишлар ҳажми Ҳажми бирликка сумма 1. 2. ... Жами: Изоҳ. Мазкур жадвалда оферент ҳар бир иш тури учун бир бирлик иш ҳажмлари бўйича танлов таклифида ресурсларни акс эттирмасдан тақдим этади ҳамда ушбу жадвал электрон харид ғолиби томонидан акцепт тасдиқланиши натижасида электрон шаклда имзоланадиган шартномага 2-илова ҳисобланади. Ташкилот раҳбари имзоси / муҳри: _______________ Тузилган санаси: 20___ йил «___» _____________»

г) Низомга 4-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Қурилиш соҳасида пудрат ташкилотларини белгилаш бўйича электрон давлат харидларини ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА

ТЕНДЕР ПРЕДМЕТИ БЎЙИЧА МОЛИЯЛАШТИРИШ ЖАДВАЛИ ____________________________________________________________________________________________ (тендер предметининг номи) Молиялаштириш шартлари Тендер предмети бўйича календарь йил ичида молиялаштиришнинг ойма-ой тақсимоти январь февраль март апрель май июнь июль август сентябрь октябрь ноябрь декабрь 15 фоиз миқдорида биринчи аванс 15 фоиз миқдорида иккинчи аванс 60 фоиз миқдорида жорий молиялаштириш 5 фоиз миқдорида кафолат муддатидан сўнг тўланадиган маблағ Изоҳ. Жадвалдаги аванс маблағларидан ташқари ойма-ой тақсимланадиган молиявий маблағлар миқдори ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ тақсимланади. Бунда агар, тендер предмети бўйича ишларни якунлаш муддати бир календарь йилдан ошган тақдирда, ушбу молиялаштириш жадвали фақат биринчи йилда бажариладиган ишлар қийматидан келиб чиқиб тақсимланади. Ташкилот раҳбарининг имзоси: Тузилган санаси: 20__ йил «___» ____________»

д) қарорга 2-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 январдаги 46-сон қарорига 2-ИЛОВА

Қурилиш соҳасида лойиҳа-қидирув ташкилотларини белгилаш бўйича электрон давлат харидларини ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом қурилиш соҳасида лойиҳа-қидирув ташкилотларини аниқлаш бўйича давлат харидларини ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилайди.

Ушбу Низом мақсадли дастурларга мувофиқ давлат бюджети маблағлари, Ўзбекистон Республикасининг бюджет тизими бюджетларининг, шунингдек, бюджет ташкилотларида ташкил этилган бошқа жамғармаларнинг маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ишлари бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш борасидаги давлат буюртмачилари томонидан амалга ошириладиган тендер савдолари учун татбиқ этилади.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

акцепт — платформа томонидан оферент электрон тендер ғолиби деб белгилангандан сўнг ушбу оферентга тасдиқлаш учун автоматик равишда юбориладиган электрон хабарнома;

давлат буюртмачиси — давлат харидларини амалга оширувчи давлат органлари ва муассасалари, бюджет ташкилотлари, харид қилиш тартиб-таомилларини амалга ошириш учун йўналтириладиган бюджет тизими бюджетлари маблағларини олувчилар;

жорий йил учун молиявий мажбуриятлар ҳажми — оферентнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш шартномаси бўйича жорий йилда бажариш мажбурияти қиймати. Бунда йилдан йилга ўтувчи тендер предмети бўйича молиявий мажбуриятлар ҳажмини ҳисоблашда, оферент ютиб олган тендер предметининг тасдиқланган келгуси йил лойиҳа-қидирув ишлари бўйича манзилли рўйхатда назарда тутилган ҳисобот йилида бажариладиган ишлар қиймати инобатга олинади;

захирадаги ғолиб — электрон тендер якунига кўра платформа томонидан ғолиб деб эътироф этилган оферентнинг тендер таклифидан кейинги тендер таклифи энг мақбул деб эътироф этилган оферент;

лойиҳалаштириш топшириғи — қуриладиган, реконструкция қилинадиган ва мукаммал таъмирланадиган объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишдан олдин техник қоидалар ва талабларни ҳисобга олган ҳолда буюртмачининг лойиҳа-смета ҳужжатларига бўлган умумий талаби;

оператор — давлат харидлари субъектларига давлат харидларининг электрон тизимларида харид қилиш тартиб-таомилларини амалга ошириш билан боғлиқ хизматларни кўрсатувчи, давлат харидлари соҳасидаги ваколатли органи томонидан белгиланадиган махсус ваколатли юридик шахс;

оферент — электрон рейтингда мавжуд бўлган, қурилиш соҳасидаги электрон тендерда қатнашиш ва ғолиб бўлиш мақсадида ўз таклифини платформага электрон шаклда жойлаштирган лойиҳа-қидирув ташкилоти;

талабгор — офертаси платформа томонидан рўйхатдан ўтказилгунга қадар эълонда кўрсатилган шартларга мувофиқ электрон тендерда қатнашиш истаги бўлган ҳамда электрон рейтингида мавжуд бўлган лойиҳа-қидирув ташкилоти;

тендерни ўтказиш бўйича махсус ахборот платформаси — қурилиш соҳасида давлат харидлари амалга оширилиши, харидлар тўғрисидаги эълонлар, харид қилиш тартиб-таомиллари, оферентларнинг таклифлари, харидлар якунлари ҳақидаги ва қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ахборотлар электрон шаклда жойлаштирилишини ва кўрилишини, шунингдек, лойиҳа-қидирув ташкилотларини белгилаш бўйича тендерларни электрон ўтказилишини таъминловчи веб-сайт ва махсус электрон платформа (кейинги ўринларда — платформа);

тендер предмети — лойиҳалаштириш топшириғига мувофиқ қуриладиган, реконструкция қилинадиган ва мукаммал таъмирланадиган объект бўйича ишлаб чиқиладиган лойиҳа-смета ҳужжатлари;

тендер таклифи — электрон тендер ҳужжатларида белгиланган шартларга мувофиқ тендер предметига нисбатан оферентнинг платформа орқали электрон шаклда тақдим этилган таклифи;

тендер таклифини таъминлаш кафолати — тендер предметининг бошланғич нархидан (ҚҚС билан) 2 фоиздан ортиқ бўлмаган тендер таклифини таъминлаш кафолати бўлиб, Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида яхлитланган миқдорда белгиланади;

тендер ташкилотчиси — қурилиш соҳасида товарлар, ишлар ва хизматларни харид қилиш бўйича электрон тендер ҳужжатларининг тўлиқлигини ҳамда мувофиқлигини ўрганиб чиқувчи, эълонни платформага жойлаштирувчи ихтисослаштирилган ташкилот;

электрон тендер — қурилиш соҳасида давлат харидини амалга оширишнинг рақобатли тартиб-таомили воситасида тендер предметининг ижрочисини аниқлашни назарда тутувчи электрон механизм бўлиб, унинг натижасига кўра тендер предмети бўйича энг яхши шартларни таклиф этган оферент ғолиб деб эътироф этилади;

электрон тендер ҳужжатлари — тендер предметининг молиявий, тижорат, ташкилий ва бошқа тавсифлари ҳамда тендерни ташкил этиш шартлари ва ўтказиш тартиб-таомиллари тўғрисидаги дастлабки ахборотни ўз ичига олувчи, давлат буюртмачиси томонидан тайёрланадиган электрон ҳужжатлар тўплами;

эълон — давлат харидларини амалга ошириш усули, талаблари ва шартлари, таклифларни тақдим этиш муддатлари ҳамда тартиби кўрсатилган, махсус ахборот портали орқали давлат харидларининг электрон тизимига давлат буюртмачисининг топшириғига мувофиқ тендер ташкилотчиси томонидан жойлаштириладиган бўлажак давлат харидлари тўғрисидаги ахборот;

лойиҳа-қидирув ташкилотларининг электрон рейтинги — «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимида лойиҳа-қидирув ташкилотларининг кадрлар билан таъминланганлиги, молиявий кўрсаткичлари, рақобатбардошлиги, иш тажрибаси ва лицензия кўрсаткичлари бўйича мезонларга мувофиқ малака талабларини белгиловчи ҳамда бошқа рейтинг кўрсаткичларини ўзида акс эттирадиган электрон платформа;

лойиҳалаштириш соҳасидаги давлат харидларининг субъектлари (тендер иштирокчилари) — давлат буюртмачиси, тендер ташкилотчиси, оператор ва лойиҳа-қидирув ташкилотларининг электрон рейтингида мавжуд бўлган талабгор / оферентлар;

ғолиб — электрон тендер якунига кўра платформа томонидан ғолиб деб эътироф этилган оферент.

3. Мазкур Низом давлат буюртмачиларининг барча лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича электрон тендерларга нисбатан татбиқ этилади.

Агарда лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ишларининг бошланғич қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 6000 бараваридан кам бўлса, лойиҳа-қидирув ташкилотларини танлаш мазкур низом билан ўрнатилган тартиб асосида қонунчиликда белгиланган муддатда амалга оширилади.

4. Давлат буюртмачиси электрон тендерларни операторлар орқали онлайн режимда ўтказади.

Қурилиш вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизими ҳамда оператор ўртасида электрон ахборот алмашинувини йўлга қўяди.

5. Мазкур Низом қоидалари:

Ўзбекистон Республикасининг Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури ҳамда бошқа мақсадли дастурларда, Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамаси қарорларида назарда тутилган давлат бюджети ҳисобидан молиялаштириладиган қурилиш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш объектлари бўйича лойиҳа-қидирув ташкилотлари рейтингида мавжуд бўлган лойиҳа-қидирув ташкилотларини аниқлашда;

Ўзбекистон Республикасининг бюджет тизими бюджетларининг, шунингдек, бюджет ташкилотларида ташкил этилган бошқа жамғармаларнинг маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган қурилиш соҳасидаги харидларга нисбатан қўлланилади.

Агар қурилиш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш объектлари бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишда Ўзбекистон Республикасининг Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури ҳамда бошқа мақсадли дастурларда назарда тутилган давлат бюджети маблағлари билан бирга бюджетдан ташқари маблағлар жалб қилинган бўлса, лойиҳа-қидирув ташкилотлари мазкур Низом талаблари асосида аниқланади.

6. Мазкур Низомнинг амал қилиши:

давлат томонидан қўриқланиши лозим бўлган шахсларнинг хавфсизлигини таъминлаш, Ўзбекистон Республикасида мудофаа қобилиятини, хавфсизликни таъминлаш ва ички тартибни сақлаш учун давлат харидлари, давлат сирлари билан боғлиқ бўлган давлат харидларига, шунингдек, «fast-track» усулидаги қурилиш, реконструкция ва мукаммал таъмирлашга;

Вазирлар Маҳкамасининг захира фондидан, Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари, Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети, туман ва шаҳарлар бюджетлари захира фондларидан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан амалга ошириладиган давлат харидларига;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари, фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари асосида тўғридан-тўғри шартномалар бўйича амалга ошириладиган давлат харидларига;

фавқулодда ҳолатларни бартараф этиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг эҳтиёжларини таъминлаш учун зарур бўладиган давлат харидларига;

халқаро молия институтлари маблағлари (тўлиқ ёки қисман) ҳисобидан амалга ошириладиган қурилиш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш объектлари бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишга;

бош режа, ҳудудларнинг архитектура — режалаштириш лойиҳаларини ва батафсил режалаштириш лойиҳаларини ишлаб чиқишга нисбатан татбиқ этилмайди.

7. Объектлар бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ тасдиқланган «Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун топшириқ» ва унга буюртмачи томонидан илова қилинадиган ҳужжатларсиз электрон тендер ўтказиш тўғрисидаги эълонни платформага жойлаш тақиқланади.

«Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун топшириқ» ва унга илова қилинадиган (буюртмачи томонидан тайёрланадиган) ҳужжатлар, жумладан иш турига қараб нуқсон далолатномалари таркиби Қурилиш вазирлигининг буйруғи билан ўзгартириш киритиш мумкин.

8. Лойиҳалаштириш топшириғига мувофиқ қуриладиган, реконструкция қилинадиган ва мукаммал таъмирланадиган I ва II тоифадаги объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича ўтказиладиган электрон тендерда фақат ўша ҳудуд (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри)да юридик шахс сифатида тегишли электрон рейтингдаги юридик манзилда рўйхатга олинган талабгорлар қатнашади (Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ягона ҳудуд деб қабул қилинади). Ҳудудларда филиаллари мавжуд бўлган бош лойиҳа институтларига ушбу чеклов татбиқ этилмайди.

Бунда агар, талабгор юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтган ҳудудда ушбу Низом талабларига мувофиқ расмийлаштирилган шартнома шартларига кўра ишларни якунламаган ҳолда бошқа ҳудудга юридик манзилини кўчирган тақдирда, аввалги юридик манзил ҳудудидаги шартнома шартларига кўра ишлар якунланмагунича ушбу талабгор янги юридик манзил ҳудудидаги электрон тендерларга платформа томонидан қўйилмайди.

Лойиҳалаштириш топшириғига мувофиқ қуриладиган, реконструкция қилинадиган ва мукаммал таъмирланадиган III ва IV тоифадаги объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича ўтказиладиган электрон тендерда ҳудудий чеклов татбиқ этилмайди.

Авторлик назорати харажатлари оферентларнинг 3-иловага мувофиқ нарх таклифида кўзда тутилиши шарт.

2-боб. Электрон тендерни ўтказиш тартиби

9. Электрон тендер ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ қуйидаги тартибда ўтказилади:

а) давлат буюртмачиси:

Молия вазирлигининг ахборот тизимида белгиланган тартибда шахсий ғазна ҳисобварақларини очади;

платформада рўйхатдан ўтиб, тендер предметининг идентификация рақамини киритади;

платформада тендер ташкилотчисини танлайди ҳамда шартнома имзолайди;

электрон тендер ҳужжатларини тендер ташкилотчисига тақдим этади;

б) тендер ташкилотчиси:

электрон тендер ҳужжатларининг тўлиқлиги ва тўғрилигини ўрганиб чиқади;

платформага тендер предмети тўғрисидаги эълонни жойлаштиради;

в) талабгор:

эълонга мувофиқ лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқиладиган қурилиш, реконструкция қилинадиган ва мукаммал таъмирланадиган объектнинг жойлашадиган/жойлашган ҳудудига чиққан ҳолда тендер предмети билан боғлиқ масалаларни ўрганиб чиқади;

24 соат давомида хабардор қилиш имконини берадиган мобиль телефон рақами ва электрон манзилини платформага киритади ҳамда шахсий кабинетини очади;

г) талабгор шахсий кабинети орқали тендер предмети бўйича тендерда қатнашиш учун платформага ўзининг CTPIP хос рақамини киритади;

д) платформа талабгор киритган СТИР бўйича вазирлик, ташкилот ва тизимларнинг маълумотлар базасидан қуйидагиларни автоматик тарзда:

«Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимидан лойиҳа-қидирув ташкилотларининг электрон рейтингида мавжудлигини ҳамда оферент лицензиясининг тендер предмети талабларига мослигини;

Давлат солиқ қўмитасининг электрон маълумотлар базасидан солиқлардан муддати ўтган қарздорлиги мавжуд эмаслигини;

Марказий банкнинг электрон маълумотлар базасидан оферентнинг хизмат кўрсатувчи банкдаги асосий ва иккиламчи ҳисобрақамида 2-сон картотека қарздорлиги ҳамда банк кредитлари бўйича муддати ўтган қарздорлиги мавжуд эмаслигини;

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг электрон маълумотлар базасидан оферентнинг ўз балансидаги асосий фондларига ва мулкига тақиқ қўйилмаганлигини;

Давлат статистика қўмитаси ва Давлат солиқ қўмитасининг электрон маълумотлар базасидан жорий йил учун молиявий мажбуриятлари ҳажми оферент томонидан сўнгги уч йиллик ҳисобот даврининг бир йилида бажарилган энг йирик ишлар ҳажми 2 бараваридан ошмаганлигини;

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг электрон маълумотлар базасидан платформада ўз таклифини бириктирган оферентлар ўртасида ҳамда ушбу оферентлар билан давлат буюртмачиси ўртасида аффилланганлик хусусияти мавжуд эмаслигини;

Молия вазирлигининг Ғазначилик тизимидан рўйхатдан ўтган тендер натижасида ёки тўғридан-тўғри имзолаган лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш шартномалари ижроси тўғрисидаги маълумотларни;

платформанинг ўз тизимидан объектнинг ҚҚС билан бошланғич нархидан 2 фоиздан ортиқ бўлмаган тендер таклифини таъминлаш кафолати оператор томонидан очилган ҳисобрақамга пул ўтказиш йўли орқали амалга оширилганлигини текширади;

платформанинг ўз тизимидан оферентнинг ҚҚС билан таклиф нархининг тендер предметининг ҚҚС билан бошланғич нархидан баланд эмаслигини ҳамда базавий ҳисоблаш миқдорининг (БҲМ):

300 бараваригача бўлган тендер предметининг ҚҚС билан бошланғич нархидан 5 фоиздан паст эмаслигини;

1500 бараваригача бўлган тендер предметининг ҚҚС билан бошланғич нархидан 10 фоиздан паст эмаслигини;

3000 бараваригача бўлган тендер предметининг ҚҚС билан бошланғич нархидан 15 фоиздан паст эмаслигини;

3000 бараваридан юқори бўлган тендер предметининг ҚҚС билан бошланғич нархидан 20 фоиздан паст эмаслигини;

шунингдек, таклиф этилган лойиҳалаштириш муддати тендер предмети бўйича белгиланган муддатдан ортиқ эмаслигини;

е) талабгор ушбу банднинг «д» кичик бандида назарда тутилган талаблардан ижобий натижалар билан ўтганда оферент ҳисобланади ҳамда:

тендер предметининг ҚҚС билан бошланғич нархидан 2 фоиздан ортиқ бўлмаган тендер таклифини таъминлаш кафолати оператор томонидан очилган ҳисобрақамга пул ўтказади;

ушбу Низомга 3 — 5 иловаларни тўлдирган ҳолда платформага юклайди.

Бунда оферент ғолиб бўлган тақдирда, танлов шартларига мувофиқ электрон платформага тендер ташкилотчиси томонидан юкланган лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш мажбуриятини олади;

ж) платформа:

оферент таклифларини ушбу Низомнинг 35-бандида келтирилган формула ёрдамида автоматик равишда баҳолайди.

Бунда ушбу низом кучга кирган кундан бошлаб тендерда ғолиб бўлган ёки тўғридан-тўғри лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш шартномасини имзолаган ва ушбу шартнома бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишни якунламаган лойиҳа-қидирув ташкилоти календарь йили давомида платформа орқали яна бошқа тендерда иштирок этган тақдирда, ҳар бир якунланмаган шартнома бўйича унинг рейтингидаги жами баллига нисбатан (рейтинг кўрсаткичи туширилмаган ҳолда) 2 фоиз чегирма қўлланилади.

Ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатлари бўйича шаҳарсозлик экспертизасининг ижобий хулосаси олингандан сўнг, чегирма автоматик равишда тикланади;

ғолиб ва захирадаги ғолиб ташкилотларни аниқлайди;

баҳолаш натижалари бўйича электрон ҳисоботни шакллантиради ва очиқ кўринишда жойлаштиради;

электрон тендерда ғолиб бўлган оферентга акцепт юборади;

з) ғолиб лойиҳа-қидирув ташкилоти томонидан акцепт тасдиқланиши натижасида тендер предмети бўйича платформага юкланган лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш шартномаси 1 иш кунидан кейин автоматик равишда электрон имзоланган ҳисобланади ҳамда аванс маблағни тўлаш учун асос бўлиб хизмат қилади;

и) объектнинг ҚҚС билан бошланғич нархидан 2 фоиздан ортиқ бўлмаган тендер таклифини таъминлаш кафолат суммаси белгиланган тартибда ғолиб / захира ғолиби ҳамда оферентларнинг банк ҳисобрақамларига автоматик равишда платформа томонидан:

банк харажатлари;

акцептни тасдиқлаган ғолиб/захира ғолибининг кафолат суммасидан танлов ташкилотчиси харажатларини автоматик тўлаш учун тегишли сумма ушланган ҳолда қайтарилади.

3-боб. Электрон тендер иштирокчиларининг вазифалари

10. Давлат буюртмачиси:

Молия вазирлигининг электрон ахборот тизимида рўйхатдан ўтгандан сўнг ушбу тизим билан интеграция қилинган платформада тегишли электрон рақамли имзосидан (кейинги ўринларда — ЭРИ) фойдаланган ҳолда, мақсадли дастурларда назарда тутилган қурилиш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш объектлари бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун лойиҳа-қидирув ташкилоти белгиланмаган бўлса, платформага тегишли маълумотларни киритади;

тендер предмети бўйича платформага тендер предметининг номи ва шахсий ҳисобварағини киритади ва шахсий ғазна ҳисобварағида етарли маблағ тасдиқлангандан сўнг платформада тендер ташкилотчисини танлайди ҳамда ғолиб/захира ғолиби объектнинг бошланғич ҚҚС билан нархидан 2 фоиздан ортиқ бўлмаган тендер таклифини таъминлаш кафолат суммаси ҳисобидан танлов ташкилотчиси харажатлари автоматик тўланиши шарти асосида ушбу тендер ташкилотчиси билан хизмат кўрсатиш шартномасини имзолайди;

агар шахсий ғазна ҳисобварағидан ташқари банк ҳисобрақамларидан молиялаштириш белгиланган бўлса, молиялаштириш манбаи тўғрисидаги маълумотномани платформага юклаган ҳолда тасдиқлайди;

тендер ташкилотчисига электрон тендер ҳужжатларини тўлиқ тақдим этади;

тендер савдоларини ташкил этиш билан боғлиқ барча (танлов ташкилотчиси харажатларидан ташқари) харажатларни қоплайди ҳамда белгиланган тартибда тендер ғолиби билан акцепт тасдиқланиши натижасида автоматик равишда электрон имзоланган лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш шартномаси шартларининг бажарилишини таъминлайди;

бир вақтнинг ўзида оферент бўла олмайди.

11. Тендер ташкилотчиси:

давлат буюртмачиси томонидан тақдим этилган электрон тендер ҳужжатлари тўлиқлигини ва тўғрилигини кўпи билан 3 иш куни давомида ўрганиб чиқади;

агар электрон тендер ҳужжатларида номувофиқликлар аниқланган тақдирда, уларни давлат буюртмачисига қайтаради;

эълонни платформага жойлаштиради;

платформага жойлаштирилган эълонга давлат буюртмачисининг асосли сўрови билан белгиланган тартибда ўзгартиришлар киритади;

қурилиш соҳасида электрон давлат харидлари бўйича Республика мувофиқлаштириш комиссияси учун белгиланган тартибда тегишли ҳужжатларни тайёрлашда иштирок этади;

бир вақтнинг ўзида буюртмачи ва/ёки оферент бўла олмайди.

12. Оператор:

а) Молия вазирлигининг давлат молиясини бошқариш ахборот тизимида рўйхатдан ўтган давлат буюртмачиси учун:

24 соат давомида хабардор қилиш имконини берадиган мобиль телефон рақамлари ва электрон манзиллари платформага киритилишини ҳамда автоматик равишда шахсий кабинет очилишини таъминлайди;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 августдаги ПҚ-4464-сон қарорининг 7-бандига мувофиқ 0,05 фоиз миқдоридаги маблағлар бўйича «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизими (кейинги ўринларда — ахборот тизими) хизматлари бўйича давлат буюртмачисининг қарздорлиги бўлмаган тақдирда, юридик шахс ЭРИсидан фойдаланган ҳолда объектнинг идентификация рақами киритилишини ҳамда лот рақами берилишини таъминлайди;

б) тендер ташкилотчиси учун:

тендер ташкилотчилари рўйхатини платформага юклайди;

24 соат давомида хабардор қилиш имконини берадиган мобиль телефон рақами ва манзили электрон платформага юкланишини ва автоматик равишда шахсий кабинет очилишини таъминлайди;

тендер предмети бўйича эълонлар платформага жойлаштирилишини таъминлайди;

в) лойиҳа-қидирув ташкилотларининг электрон рейтингда мавжуд бўлган талабгор ва оферент учун:

24 соат давомида хабардор қилиш имконини берадиган мобиль телефон рақами ва манзили электрон платформага киритилишини, автоматик равишда шахсий кабинет очилишини ҳамда эълон шартлари билан тўлиқ танишишни таъминлайди;

лойиҳа-қидирув ташкилотлари томонидан сўнгги уч йиллик ҳисобот даврининг бир йилида бажарилган энг йирик ишлар ҳажмининг 2 баравари бўйича жорий йил учун молиявий мажбуриятлар ҳажми тегишли тизим билан интеграция қилинган платформа томонидан тўғри ҳисобланишини таъминлайди;

тендер таклифини таъминлаш кафолат суммасини ўтказиш учун платформадаги шахсий кабинетдан платформанинг махсус ҳисобрақамига пул ўтказишда фойдаланишни ҳамда ундаги ўтказилган маблағларни ушбу Низомда белгиланган тартибда қайтарилишини ёки буюртмачининг тегишли ҳисобварағига жўнатилишини таъминлайди;

тендер таклифлари платформа томонидан автоматик равишда баҳоланишини таъминлайди;

г) шу билан бирга, оператор:

эълон шартларига электрон тендер ҳужжатлари таркибига белгиланган тартибда ўзгартириш киритилган тақдирда, давлат буюртмачисини, тендер ташкилотчисини ва оферентларни электрон хабардор қилади;

электрон тендер натижалари бўйича тегишлилигига кўра давлат буюртмачиси, тендер ташкилотчиси ва оферентларга платформа орқали автоматик равишда хабар юборади;

тендер иштирокчиларини электрон тендер жараёнида белгиланган тартиб асосида иштирок этишларини таъминлайди;

идоралараро маълумотлар базалари билан интеграция қилинган платформа ҳар куни 24 соат давомида узлуксиз ишлашини қатъий назорат қилади;

акцепт тасдиқлагандан сўнг танлов ташкилотчиси харажатлари тўлаб берилишини таъминлайди;

узлуксиз фаолият кўрсатадиган «call center» ташкил этади;

платформадаги лойиҳа-қидирув ташкилотлари рейтинги ҳамда электрон тендерлар билан боғлиқ жараёнлар бўйича давлат органлари ва хўжалик субъектларининг барча мурожаатларига ёзма ва «call center» орқали жавоб беради, платформадаги текширишлар билан боғлиқ тегишли ўрганишларда қатнашади, натижаси бўйича маълумотлар тайёрлайди.

13. Давлат буюртмачиси, тендер ташкилотчиси ва оферент томонидан платформада юридик шахс ЭРИсидан нотўғри фойдаланилган тақдирда, оператор жавобгар ҳисобланмайди ҳамда ушбу ҳолат «Электрон рақамли имзо тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни асосида тартибга солинади.

4-боб. Электрон тендер таклифини таъминлаш тартиби

14. Электрон тендер таклифини таъминлаш кафолати бўйича платформада шахсий кабинетдан рўйхатдан ўтган оферент оператор томонидан очилган ҳисобрақамига пул ўтказиш йўли орқали тўловни амалга оширади.

15. Оператор қуйидаги ҳоллардан бири рўй берганда, тендер таклифини таъминлаш суммасини банк харажатлари ҳамда лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш шартномасининг акцепт тасдиқланиши натижасида автоматик равишда имзолаган ғолиб/захира ғолибининг кафолат суммасидан танлов ташкилотчиси харажатларини ушлаган ҳолда уч иш куни ичида:

лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш шартномасининг акцепт тасдиқланиши натижасида автоматик равишда имзолаган ғолиб / захира ғолибининг кафолат суммасидан танлов ташкилотчиси харажатларини автоматик тўлаш учун тегишли сумма ушлангандан сўнг;

захирадаги ғолиб ва ғолиб бўлмаган оферентларга электрон тендер ўтказилгандан сўнг;

электрон тендер бекор қилингандан сўнг (амалга ошмаган ҳолатларда) барча оферентларга;

белгиланган тартибда таклифларни қайтариб олган оферентларга тендер таклифларини юборишнинг охирги муддати тугаган кундан сўнг қайтаради.

16. Электрон тендер ғолиби акцептни тасдиқлашдан бош тортганда (захирадаги ғолиб бундан мустасно), тендер таклифини таъминлаш кафолат суммаси тендер ғолибига қайтарилмайди, шунингдек, тендер ғолиби акцептни тасдиқлашдан бош тортган кундан бошлаб 24 ойга ушбу Низомга мувофиқ электрон тендер савдоларида иштирок этишига автоматик тарзда тақиқ киритилади.

Бунда тендер таклифини таъминлаш кафолатининг қайтарилмаган суммаси платформа томонидан автоматик равишда давлат буюртмачисининг тегишли ҳисобварағига банк ва тендер ташкилотчиси харажатлари ушланган ҳолда уч иш куни ичида ўтказиб берилади.

5-боб. Давлат буюртмачиси, тендер ташкилотчиси ва лойиҳа-қидирув ташкилотларининг шахсий кабинети

17. Давлат буюртмачиси, тендер ташкилотчиси ва талабгор платформада ўз ЭРИсидан фойдаланган ҳолда маълумотларни киритиб, рўйхатдан ўтганидан сўнг автоматик тарзда шахсий кабинет шаклланади.

18. Давлат буюртмачиси, тендер ташкилотчиси ва оферентнинг шахсий кабинетида мобиль телефон рақами, электрон манзили, рейтинг балли ва ушбу баллни ҳисоблаб чиқиш ёйилмаси, тендер ғолиби ва захирадаги ғолибнинг, шунингдек, қолган оферентларнинг платформа томонидан автоматик баҳоланган баллари ва ушбу балларни ҳисобланиш ёйилмаси ҳамда якуний электрон баённома акс эттирилади.

Давлат буюртмачиси, тендер ташкилотчиси ва оферентнинг талаблари асосида қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа маълумотлар шахсий кабинетга киритилиши мумкин.

19. Талабгор электрон тендерда қатнашиш учун шахсий кабинетидаги ушбу Низомнинг 22-банди «б» кичик бандида кўрсатилган шартлар бўйича операторга идоралараро маълумотлар базаларидан ўзи ҳақидаги маълумотлар платформа томонидан автоматик равишда текширилишига розилигини юридик шахс ЭРИси билан тасдиқлаши лозим бўлади.

20. Давлат буюртмачиси, тендер ташкилотчиси ва оферент ҳақида ҳамда якунланган электрон тендерлар тўғрисидаги маълумотлар тегишли электрон архивга юборилади ва белгиланган тартибда сақланади.

6-боб. Электрон тендерни ўтказиш тўғрисидаги эълонни жойлаштириш

21. Электрон тендерни ўтказиш тўғрисидаги эълон давлат буюртмачиси тақдим этган электрон тендер ҳужжатларининг тўлиқлиги ва тўғрилиги тендер ташкилотчиси томонидан ўрганиб чиқилгандан сўнг платформага жойлаштирилади.

22. Эълонда қуйидаги маълумотлар акс эттирилади:

а) тендер предмети бўйича:

келгуси йил учун лойиҳа-қидирув ишлари манзилли рўйхатида жорий йил учун назарда тутилган маблағлар манбаси ва миқдори;

номи, манзили ва идентификация рақами;

ишларни амалга ошириш тури (қуриладиган, реконструкция қилинадиган ва мукаммал таъмирланадиган объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш);

қуриладиган, реконструкция қилинадиган ва мукаммал таъмирланадиган объектларнинг хавф-хатар тоифаси;

бошланғич нарх (ҚҚС билан) ва лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишни якунлаш муддати;

тендер таклифини таъминлаш кафолати;

талабгор томонидан таклифни киритиш муддати;

лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва молиялаштириш календарь иш жадвали ҳамда лойиҳа-қидирув ишлари учун смета ҳисоби ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш топшириғи ва унга иловалар;

б) платформага таклифни электрон жойлаштириш санасида талабгорга нисбатан қўйиладиган шартлар:

тендер предметининг қиймати ва хавф-хатар тоифасига қараб лойиҳа-қидирув ташкилотлари рейтингида ижобий кўрсаткичга эга бўлганлиги;

солиқлар ва йиғимларни тўлаш бўйича муддати ўтган қарздорликнинг мавжуд эмаслиги;

«Инсофсиз ижрочилар» ягона реестрида қайд этилмаганлиги;

асосий ва иккиламчи ҳисобрақамларида 2-сон картотека қарздорлигининг мавжуд эмаслиги;

Давлат солиқ қўмитасининг расмий веб-сайтида шубҳали корхоналар рўйхатига киритилмаганлиги;

солиқ тўловчи сифатида унинг гувоҳномаси фаоллиги;

банк кредитлари бўйича муддати ўтган қарздорликларнинг мавжуд эмаслиги;

ўз балансидаги асосий фондларга, мулкларига тақиқ қўйилмаганлиги;

ғазначилик тизимидаги рўйхатдан ўтган тендер натижасида ёки тўғридан-тўғри имзоланган лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш шартномаси шартлари бажарилганлиги;

жорий йил учун молиявий мажбуриятлари ҳажми талабгор томонидан сўнгги уч йиллик ҳисобот даврининг бир йилида бажарилган энг йирик ишлар ҳажми 2 баравардан ошмаганлиги. Бунда платформа томонидан талабгорнинг молиявий мажбуриятлари қолдиқ ҳажми тендер предметининг бошланғич нархи (ҚҚС билан) билан солиштирилади. Талабгорнинг молиявий мажбуриятлари қолдиқ ҳажми етарли бўлган тақдирда, ушбу Низом талабларига мувофиқ бир нечта тендерларда иштирок этиши тақиқланмайди;

таклиф этилган нархнинг (ҚҚС билан) бошланғич нархдан (ҚҚС билан) баланд эмаслиги ҳамда базавий ҳисоблаш миқдорининг (БҲМ):

300 бараваригача бўлган тендер предметининг ҚҚС билан бошланғич нархидан 5 фоиздан паст эмаслиги;

1500 бараваригача бўлган тендер предметининг ҚҚС билан бошланғич нархидан 10 фоиздан паст эмаслиги;

3000 бараваригача бўлган тендер предметининг КҚС билан бошланғич нархидан 15 фоиздан паст эмаслиги;

3000 бараваридан юқори бўлган тендер предметининг ҚҚС билан бошланғич нархидан 20 фоиздан паст эмаслиги;

шунингдек, таклиф этилган лойиҳалаштириш муддати тендер предмети бўйича белгиланган муддатдан ортиқ ёки кам эмаслиги;

тендер таклифини таъминлаш кафолат суммаси оператор ҳисобрақамига ўтказилганлиги.

Тендер иштирокчилари билан аффилланганлик хусусиятга эга алоқалари бўлган ва/ёки тугатиш ёки банкротлик босқичида бўлган оферентлар тендерга қўйилмайди.

Ушбу банднинг «б» кичик бандидаги шартларга тўғри келмаган талабгорнинг таклифлари платформа томонидан қабул қилинмайди.

23. Давлат буюртмачисининг фармойиши (буйруғи) асосида талабгордан таклифларни қабул қилиш муддати платформада тендер предмети эълон қилинган кундан бошлаб 12 иш кунидан кам ва 30 иш кунидан кўп бўлмаслиги лозим.

Давлат буюртмачиси эълонда турган тендер предмети бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 декабрдаги ПҚ-43-сон қарори билан тасдиқланган Давлат дастурлари ижро этилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий штаблар билан келишган ҳолда тендер предмети бўйича таклифлар бериш муддати тугайдиган санадан камида бир иш кунидан олдин электрон тендер ҳужжатларига асосли ўзгартишлар киритиш тўғрисида фармойиш (буйруқ) қабул қилишга ҳақли.

Бунда электрон тендер ҳужжатларига ўзгартишлар киритилган кундан бошлаб таклиф бериш муддати камида 10 иш кунига узайтирилади, лекин ушбу эълон бўйича таклифларни қабул қилиш умумий муддати 30 иш кунидан ошмаслиги лозим.

7-боб. Талабгорнинг электрон тендерга кириш тартиби

24. Электрон тендерда иштирок этиш учун талабгор ушбу Низом 23-бандининг «б» кичик банди шартлари талабларидан ижобий ўтган тақдирда, ўзининг шахсий кабинетидаги махсус хисобрақами орқали операторга воситачилик йиғими учун тўловни амалга оширади. Ушбу тўланган маблағ электрон тендер натижаларидан қатъи назар талабгорга/оферентга қайтарилмайди.

25. Электрон тендерда ягона оферент иштирок этганда ёки бирорта ҳам оферент иштирок этмаганда, давлат буюртмачиси электрон тендерга кириш учун оферентларга нисбатан қўйилган электрон рейтинг баҳони бир даражага пасайтириш ҳуқуқига эга.

Электрон тендерда тендер предмети бўйича белгиланган минимал рейтинг талаби сабабли (бошқа сабаблар бундан мустасно) белгиланган муддатда ягона оферент ўз таклифини жойлаштирган бўлса ёки бирорта ҳам оферент таклиф жойлаштирмаган бўлса, ушбу тендер предмети бўйича белгиланган минимал рейтинг талаби платформа томонидан тендер предметининг қиймати ўзгартирилмаган ҳолда автоматик тарзда бир кўрсаткичга камайтирилади.

26. Агар тендер предмети бўйича ишларни бажариш (хизматларни кўрсатиш) билан боғлиқ фаолият қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тегишли лицензия турини талаб этса, электрон тендерда фақат тегишли лицензияга эга бўлган оферентлар иштирок этади.

8-боб. Электрон тендер таклифини бериш тартиби

27. Талабгор ушбу Низомнинг 23-банди «б» кичик банди шартларига мос келган тақдирда, талабгор шахсий кабинетдан фойдаланган ҳолда электрон тендер ҳужжатларини тўлдириш ва юклаш йўли билан платформага таклифини ЭРИ билан тасдиқлаб, белгиланган муддатдан кечиктирмай жойлаштиради.

28. Таклифларни қабул қилиш муддати тугагунга қадар оферент ўз таклифларига ўзгартиришлар киритиш ёки қайтариб олиш ҳуқуқига эга.

29. Платформа томонидан тендер таклифларининг қабул қилиниши платформада жойлаштирилган эълонда белгиланган кун тугаши билан (соат 23:59:59 да) тўхтатилади.

9-боб. Платформа томонидан электрон тендер таклифларини баҳолаш

30. Электрон тендер қуйидаги ҳолларда амалга ошмаган деб ҳисобланади:

ягона оферент иштирок этган ёки бирорта ҳам оферент иштирок этмаган тақдирда;

баҳолаш жараёнида ушбу Низом 23-бандининг «б» кичик банди шартларига мувофиқ платформа томонидан оферентлар қайта ўрганилганда, ягона оферент қолдирилганда ёки бирорта ҳам оферент қолдирилмаган тақдирда;

агар битта лотда иккита оферент иштирок этаётган бўлса ва ушбу оферентлардан бири бир ва ундан ортиқ лотларда ўз таклифларини жойлаштирган бўлса ҳамда ушбу оферент ихтиёрий битта лотда ғолиб деб белгиланиб, молиявий мажбуриятлари ҳажми 2 баравардан ошган тақдирда;

ғолиб ва захирадаги ғолиб лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш шартномасини тузишни рад этган тақдирда;

тендерларда ғолиб деб топилган оферентнинг электрон тендер савдолари, шунингдек, электрон рейтинг шаклланиш жараёнларида ўз фаолияти тўғрисида ҳаққоний бўлмаган маълумотларни тақдим этганлик ҳолати мутасадди идоралар томонидан аниқланган тақдирда, Республика штабининг асослантирилган расмий хати асосида Қурилиш вазирлиги томонидан ушбу оферент бўйича тузилган электрон баённома бекор қилинади.

31. Тендер амалга ошмаган деб ҳисобланган тақдирда, давлат буюртмачиси томонидан тендер ташкилотчисига тендер бўйича эълонни платформага қайта жойлаштириш бўйича кўрсатма берилади.

Шу билан бирга, акцепт тасдиқлангунга қадар белгиланган тартибда тендер предметини амалга ошириш тўхтатилган тақдирда ёки тендер предмети бўйича қурилиш-лойиҳалаштириш ташкилоти ушбу Низом талабларида белгиланган тартибдан ташқари ҳолда аниқланган тақдирда, тендер амалга ошмаган деб ҳисобланади.

32. Оферентлар томонидан тақдим этилган тендер таклифлари электрон платформа томонидан тендерда иштирок этиш учун таклифлар бериш муддати тугаган санада баҳоланади.

Платформа томонидан тендер таклифлари баҳоланишидан олдин Низомнинг 23-банди «б» кичик банди шартлари бўйича оферентларнинг кўрсаткичлари қайта текширилади. Кўрсаткичлар салбий томонга ўзгарган тақдирда, платформа томонидан ушбу оферент электрон тендердан четлаштирилади.

Оферентнинг умумий баллари йиғиндисини якуний ҳисоблаш учун ҳар бир оферент бўйича платформа томонидан автоматик режимда ҳисобланадиган қуйидаги формула қўлланилади:

ЯБ = (РБ х 0,8 + (ББН — ОН) х 20 / (ББН — ББН х 0,95 / 0,90 / 0,85 / 0,80)) — О х (РБ х 0,02).

Бунда:

ЯБ — оферентнинг якуний балли;

РБ — электрон рейтинг доирасида ҳисобланган балл;

0,8 — лойиҳа-қидирув ташкилотларининг электрон рейтинги доирасида олинган баллнинг умумий якуний баллдаги улушини аниқловчи коэффициент;

ББН — давлат буюртмачисининг бошланғич нархи (ҚҚС билан). Бунда агар қонунчиликда белгиланган тартибда бошланғич нарх ҚҚСсиз бўлса, ушбу формулада белгиланган тартибдаги ҚҚСсиз қийматлар ҳисобга олинади;

ОН — оферент томонидан таклиф этилган нарх (ҚҚС билан). Бунда агар қонунчиликда белгиланган тартибда таклиф нархи ҚҚСсиз бўлса, ушбу формулада белгиланган тартибдаги ҚҚСсиз қийматлар ҳисобга олинади;

20 — оферент томонидан таклиф этилган нарх учун интерполяция йўли билан бериладиган балл;

0,95 / 0,90 / 0,85 / 0,80 — таклиф нархининг (ҚҚС билан) бошланғич нархдан (ҚҚС билан) ушбу Низом 9-бандининг «д» кичик бандига мувофиқ 5, 10, 15 ва 20 фоиздан кўп камайтирилиши мумкин эмаслиги коэффициенти;

О — оферентнинг жорий календарь йил давомида электрон тендер платформасида ютиб олган объектлар сони;

0,02 — объектлар бўйича тендерда ғолиб бўлган ёки тўғридан-тўғри шартнома имзолаган ҳамда ушбу шартнома бўйича ишларни якунламаган лойиҳа-қидирув ташкилоти календарь йил давомида платформа орқали яна бошқа объект бўйича тендерда иштирок этган тақдирда, ҳар бир якунланмаган шартнома бўйича унинг рейтингидаги жами баллига нисбатан (уларнинг рейтинг кўрсаткичи туширилмаган ҳолда) қўлланиладиган 2 фоиз чегирма;

оферент тендер таклифини энг кам нарх билан берган тақдирда, унга 20 балл берилади ҳамда формуланинг иккинчи қисми, яъни — (ББН — ОН) х 20 / (ББН — ББН х 0,95 / 0,90 / 0,75 / 0,80) ифодаси ҳисобланмайди.

Талабгор ўз таклифларини платформага жойлаштириши мобайнида унинг чегирмаси бошланғич нархга нисбатан ушбу Низом 9-бандининг «д» кичик бандига мувофиқ 5, 10, 15 ва 20 фоиздан кўп ҳамда бошланғич лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш муддатидан кўп ёки кам бўлган тақдирда, платформа томонидан ушбу таклиф қабул қилинмайди.

33. Платформа томонидан электрон тендер натижаларига мувофиқ ғолиб ва захирадаги ғолиб автоматик равишда аниқланади.

Платформа томонидан электрон тендер натижаларини ҳисоблаш жараёнида оферентларнинг умумий баллари бир хил бўлган тақдирда, энг биринчи бўлиб таклифини тақдим этган (сана, вақт) оферент ғолиб этиб белгиланади.

34. Электрон тендер таклифларини кўриб чиқиш ва баҳолаш якуни бўйича электрон баённома шакллантирилиб эълон қилинади ва унда қуйидаги ахборотлар акс эттирилади:

электрон тендер таклифларини кўриб чиқиш, баҳолаш санаси ва вақти;

электрон тендер таклифларини баҳолаш натижаси;

электрон тендер ғолиби ва захирадаги ғолиб ҳақидаги маълумот.

35. Агар оферент унинг молиявий мажбуриятларининг қолдиқ ҳажми етарли бўлиб, бир нечта тендерда иштирок этган тақдирда, электрон тендерда платформа томонидан фақат молиявий мажбуриятларининг қолдиқ ҳажми етарли бўлган тендер предмети бўйича ғолиб деб белгиланади.

36. Электрон тендер таклифларини кўриб чиқиш ва баҳолаш якуни бўйича электрон баённома шакллантирилганидан сўнг тендерда қатнашган оферентлар ўз шахсий кабинетлари орқали ўзларининг якуний баллари, шу жумладан, электрон рейтингидаги шахсий баллари ҳамда уларнинг келиб чиқиши тўғрисидаги маълумотларни кўришлари мумкин.

10-боб. Электрон тендер натижалари бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш шартномасини тузиш

37. Электрон тендерда иштирок этиш учун таклифлар бериш муддати тугаган санада платформа томонидан автоматик равишда тендер ғолиби аниқланади ва ғолиб ташкилотга акцепт юборилади.

Акцепт ғолиб ташкилот томонидан тасдиқланган кундан бошлаб тендер тугалланган деб ҳисобланади.

Агар акцепт юборилган кундан бошлаб 1 иш куни ичида ғолиб ташкилот томонидан тасдиқланмаса, ушбу ғолиб ташкилот лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш шартномасини имзолашдан бош тортган ҳисобланади ва белгиланган тартибда акцепт захирадаги ғолибга юборилади.

Захирадаги ғолиб томонидан 1 иш куни ичида акцепт тасдиқланмаган тақдирда, тендер амалга ошмаган деб ҳисобланади ва қайтадан ўтказилади.

Тендер ғолиби акцептни тасдиқлашдан бош тортган кундан бошлаб 24 ойга ушбу Низомга мувофиқ электрон тендер савдоларида иштирок этишига автоматик тарзда тақиқ киритилади.

Агар акцептни тасдиқлаган ғолиб ташкилот лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш жараёнида ишларни давом эттиришдан бош тортган тақдирда, ушбу шартнома бўйича бажарилган ишлари ва молиялаштирилган маблағлар белгиланган тартибда ҳисоб-китоб қилингандан сўнг тендер предмети бўйича қайта электрон тендер савдоларига эълон берилади.

38. Электрон тендер натижалари бўйича ғолиб акцептни тасдиқлаши билан 1 иш кунидан кейин лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш шартномаси электрон имзоланган ҳисобланади.

Электрон тендер ғолиби акцептни тасдиқлашдан бош тортган ҳолларда, акцептни тасдиқлаш ҳуқуқи захирадаги ғолибга ўтади.

Захирадаги ғолиб фақатгина тендер ғолиби томонидан таклиф этилган нарх бўйича (агар захирадаги ғолиб томонидан таклиф этилган нарх тендер ғолиби томонидан таклиф этилган нархдан баланд бўлса) акцептни тасдиқлаши ёки тасдиқлашдан бош тортиши мумкин.

Захирадаги ғолиб акцептни тасдиқлашдан бош тортган тақдирда, тендер таклифини таъминлаш кафолат суммаси банк хизматлари ушланган ҳолда қайтариб берилади ҳамда тендер амалга ошмаган деб ҳисобланади ва қайтадан ўтказилади. Бунда тендер ташкилотчиси харажатлари тўлаб берилмайди.

Тендер ғолиби / захира ғолиби томонидан акцепт тасдиқланиши натижасида лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш шартномаси электрон имзоланган деб ҳисоблангандан сўнг буюртмачи томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 августдаги ПҚ-4464-сон қарорининг 7-бандига мувофиқ электрон имзоланган лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш шартномаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб беш иш куни ичида ушбу шартноманинг ҚҚСсиз суммасидан 0,05 фоизи миқдоридаги маблағ ахборот тизимининг тегишли ҳисобрақамига ўтказилади.

11-боб. Электрон тендер иштирокчиларининг жавобгарлиги

39. Давлат буюртмачиси қуйидагилар учун жавоб беради:

Қуриладиган, реконструкция қилинадиган ва мукаммал таъмирланадиган объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун лойиҳалаштириш топшириғининг талаб даражасида тўғри ишлаб чиқилганлигига;

тендер ғолиби/захира ғолиби томонидан акцепт тасдиқланиши натижасида электрон имзоланган лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш шартномаси шартларининг бажарилишига.

40. Тендер ташкилотчиси қуйидагилар учун жавоб беради:

давлат буюртмачисидан олинган ҳужжатларни кўпи билан 3 иш куни давомида ўрганиб чиқиши ва уларнинг белгиланган тартибда эълонга жойлаштириши;

эълонга жойлаштирилган электрон маълумотларнинг тўлиқлигига, тўғрилигига ва бир-бирига мувофиқлигига.

41. Оператор қуйидагилар учун жавоб беради:

оферентлар томонидан таклифлар платформага муаммосиз юкланишига;

электрон тендер таклифлари бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш шартномаси мажбуриятлари бажарилиши тугаллангандан сўнг белгиланган муддатда сақланиши;

оферентлар томонидан киритилган маълумотларнинг эълон амал қилиш муддати давомида ошкор этилмаслигини таъминлаш;

оферентларнинг тижорат сирини ҳимоя қилишга бўлган ҳуқуқлари кафолатланишига;

тендер тартиб-таомилларининг бошқа белгиланган талаблари бузилмаслигига.

42. Оферент ўзи томонидан тақдим этилган маълумотлар ишончлилиги учун жавоб беради.

43. «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизими томонидан ташкил этиладиган электрон тендер савдоларининг ҳаққоний ва шаффоф ўтказилиши юзасидан Қурилиш вазирлиги жавобгар ҳисобланади.

12-боб. Якунловчи қоидалар

44. Электрон тендер натижаларини расмийлаштириш, акцепт тасдиқланиши натижасида автоматик равишда электрон имзоланган лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш шартномалари бўйича ҳисоб-китобларни ташкил этиш, ушбу шартноманинг мажбуриятлари бажарилиши мониторингини олиб бориш ҳамда шикоятлар, низо ва келишмовчиликларни кўриб чиқиш қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

Мазкур Низом талабларига мувофиқ ўтказиладиган электрон тендер бўйича шикоятлар, низо ва келишмовчиликларни кўриб чиқиш учун ишчи орган этиб Қурилиш вазирлиги белгиланади.

45. Мазкур Низом талабларига мувофиқ тузилган шартномалар бўйича қурилиш муддатини узайтириш буюртмачи томонидан Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (объектлар бўйича манзилли рўйхатлар мазкур вазирликлар билан келишилишини инобатга олган ҳолда) ҳамда Қурилиш вазирлиги билан келишилган ҳолда амалга оширилади.

Бунда электрон имзоланган лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш шартномаси шартларига ўзгартириш киритиш юзасидан қўшимча шартнома бўйича маълумотлар платформага юкланмайди. Электрон имзоланган шартнома ижроси бўйича маълумотлар, шу жумладан, унга қўшимча шартномалар ғазначилик тизими томонидан интеграция орқали платформага юборилади.

46. Оператор тендерга тааллуқли барча ҳужжатларнинг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатларда сақланишини таъминлайди.

47. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Қурилиш соҳасида лойиҳа-қидирув ташкилотларини белгилаш бўйича электрон давлат харидларини ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Лойиҳалаштириш соҳасида электрон давлат харидларини ташкил этиш ва амалга ошириш

Босқичлар Субъектлар Амалга ошириладиган тадбирлар Муддатлар 1-босқич Давлат буюртмачиси 1. Молия вазирлигининг Ғазначилиги тизимида рўйхатдан ўтади. Белгиланган муддатда 2-босқич Давлат буюртмачиси 1. Электрон платформада рўйхатдан ўтади. 2. Тендер предметининг номи ва ғазначилик тизимидаги шахсий ғазна ҳисобварағини киритади. 30 дақиқа 3-босқич Давлат буюртмачиси 1. Платформада тендер ташкилотчисини танлайди ҳамда хизмат кўрсатиш шартномасини имзолайди. 2. Электрон тендер ҳужжатларини тендер ташкилотчисига тақдим этади. 2 иш куни 4-босқич Тендер ташкилотчиси 1. Электрон платформада рўйхатдан ўтади. 2. Электрон тендер ҳужжатларининг тўлиқлиги ва тўғрилигини ўрганиб чиқади. 3. Платформага тендер предмети тўғрисидаги эълонни жойлаштиради. 3 иш куни мобайнида 5-босқич Талабгор 1. Электрон платформада рўйхатдан ўтади. 2. Эълонга мувофиқ лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқиладиган қурилиш, реконструкция ва мукаммал таъмирланадиган объект жойлашган ҳудудга (жойнинг ўзига) чиққан ҳолда жойни ўрганиб чиқади. 3. 24 соат давомида хабардор қилиш имконини берадиган мобиль телефон рақами ва электрон манзилни платформага киритади ҳамда шахсий кабинетини очади. 10 иш куни мобайнида 6-босқич Оферент Шахсий кабинети орқали харид предмети бўйича тендерда қатнашиш учун платформага СТИР хос рақамини киритади. 5 дақиқа ичида 7-босқич Платформа Киритилган оферентнинг СТИР бўйича платформа вазирлик, ташкилот ва тизимларнинг маълумотлар базасидан автоматик тарзда қуйидагиларни: а) «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимидан лойиҳа-қидирув ташкилотлари электрон рейтингида мавжудлиги ҳамда харид предметининг қиймати ва хавф-хатар тоифасига мослигини; б) Давлат солиқ қўмитасининг электрон маълумотлар базасидан солиқлардан муддати ўтган қарздорлигининг мавжуд эмаслигини ҳамда жорий йил учун молиявий мажбуриятлари ҳажми оферент томонидан сўнгги уч йиллик ҳисобот даврининг бир йилида бажарилган энг йирик ишлар ҳажмини 2 баравардан ошмаганлигини; в) Марказий банкнинг электрон маълумотлар базасидан оферентнинг хизмат кўрсатувчи банкдаги асосий ва иккиламчи банк ҳисобрақамида 2-сон картотека қарздорлиги ҳамда банк кредитлари бўйича муддати ўтган қарздорлиги мавжуд эмаслигини; г) Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг электрон маълумотлар базасидан оферентнинг ўз балансидаги асосий фондларига ва мулкига тақиқ қўйилмаганлигини; д) Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг электрон маълумотлар базасидан платформада ўз таклифини бириктирган оферентлар ва давлат буюртмачиси ўртасида аффилланганлик хусусияти мавжуд эмаслигини; е) ушбу босқичдан ижобий натижалар билан ўтган оферентлар Низомга 3 — 5 иловаларни тўлдирган ҳолда платформага юклайди. Платформа тизимда юкланган ҚҚС билан таклиф нархининг ҚҚС билан бошланғич нархидан баланд ва ушбу Низом 9-бандининг «д» кичик бандига мувофиқ 95, 90, 80 ва 75 фоизидан паст эмаслигини, шунингдек, таклиф этилган қурилиш муддати объект бўйича белгиланган қурилиш муддатидан кам ёки кўп эмаслигини; ж) платформанинг ўз тизимидан объектнинг ҚҚС билан бошланғич нархидан 2 фоиздан ортиқ бўлмаган тендер таклифини таъминлаш кафолати оператор томонидан очилган ҳисобрақамга пул ўтказиш йўли орқали амалга оширилганлигини текширади. 10 дақиқа ичида 8-босқич Платформа 1. Оферентлар таклифларини тегишли формула ёрдамида автоматик равишда баҳолайди. 2. Ғолиб ва захирадаги ғолиб ташкилотларни аниқлайди. 2 иш куни ичида 9-босқич Платформа Баҳолаш натижалари бўйича электрон ҳисоботни шакллантиради ва очиқ кўринишда жойлаштиради. 5 дақиқа 10-босқич Платформа Электрон тендерда ғолиб бўлган лойиҳа-қидирув ташкилотига акцепт юборади. 10 дақиқа 11-босқич Ғолиб лойиҳа ташкилоти Акцептни тасдиқлайди, 1 иш кунидан кейин тендер предмети бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш шартномаси автоматик равишда электрон имзоланган ҳисобланади. Агар акцепт юборилган кундан бошлаб 1 иш куни ичида ғолиб ташкилот томонидан тасдиқланмаса, акцепт захирадаги ғолибга юборилади ва захирадаги ғолибга қўшимча 1 иш куни ичида акцептни тасдиқлашга муддат берилади. 1 иш куни ичида 12-босқич Давлат буюртмачиси Акцепт тасдиқланиши натижасида автоматик равишда электрон имзоланган лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш шартномаси бўйича белгиланган тартибда биринчи авансни молиялаштирилишини таъминлайди. лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш шартномаси шартлари асосида 13-босқич Платформа Объектнинг бошланғич ҚҚС билан нархидан 2 фоиздан ортиқ бўлмаган тендер таклифини таъминлаш кафолати суммасини ғолиб ва захирадаги ғолиб ташкилотлар ва оферентларнинг банк ҳисобрақамига банк харажатлари ҳамда ғолиб/захира ғолибининг (акцепт тасдиқланган тақдирда) кафолат суммасидан танлов ташкилотчиси харажатларини автоматик тўлаш учун тегишли сумма ушланган ҳолда автоматик равишда қайтарилади. 1 иш куни мобайнида

Қурилиш соҳасида лойиҳа-қидирув ташкилотларини белгилаш бўйича электрон давлат харидларини ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисида низомга 2-ИЛОВА

«КЕЛИШИЛДИ» «ТАСДИҚЛАЙМАН» Буюртмачи ташкилот раҳбари Фойдаланувчи вазирлик ва идоралар раҳбарлари (Ф.И.О.) ____________________________ ____________________________ ____________________________ ____________________________ 20___ й. «___» _______________ ____________________________ 20___ й. «___» _______________ __________________________________________________________________________________________________________________________________ __________________________________________________________________________________________________________________________________ ______________________________________________________________________________________________________________________ объектининг (объект номи, манзили) Лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун ТОПШИРИҚ Т/р Асосий маълумотлар ва талаблар номи Асосий маълумотлар ва талаблар мазмуни 1. Объектнинг номи. Объектнинг номи тўлиқ киритилади (қисқартмаларсиз). 2. Қурилиш жойи. Объектнинг юридик манзили (шаҳар, туман. кўча) 3. Буюртмачи. Буюртмачининг номи ва унинг реквизити, манзили, телефон рақамлари, электрон почта манзили, масъул шахс. 4. Ишлаб чиқиш учун асослар. Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони, қарори, фармойиши. Вазирлар Маҳкамаси қарори, фармойиши. 5. Лойиҳа босқичи. Намунавий лойиҳа (НР рақами, Қурилиш вазирлиги буйруғи асосида техник кенгаш баёни) 6. Қурилиш тури. Янги қурилиш, қайта қуриш (замонавийлаштириш, кенгайтириш, техник қайта жиҳозлаш билан боғлиқ). 7. Объектнинг лойиҳавий қуввати. Бинонинг: мактабда (ўқувчи сони); мактабгача таълим муассасасида (тарбияланувчилар сони); тиббиёт муассасасида (шифохонада — тўшак ўринлари; поликлиника — кунлик қатновчилар сони); турар-жой биноларида (хонадон сони) ва бошқалар. 8. Молиялаштириш манбаи. Республика бюджети ва уларга тенглаштирилган, давлат томонидан кафолатланган кредитлар, хусусий маблағлар, ҳомийлар ва грант қуйилмалари маблағлари, тўпланган маблағлар ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар. 9. Қурилишнинг тахминий баҳоси (млн сўм). Ўхшаш объектлар ёки йириклаштирилган кўрсаткичлар асосида аниқланадиган қурилишни умумий қиймати. 10. Объектнинг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари, унумдорлиги, ишлаб чиқариш дастури, шунингдек, турар жой ёки умумий бинолар. Лойиҳалаштириш жараёнида олиниши зарур бўлган лойиҳалаштириш объектини тўлиқ таснифи, уни асосий сифати. 11. Умумий хизмат кўрсатиш корхоналари орасида қурилган турар жой уйларни вазифаси ва тури, уларнинг қуввати, сиғими, қабул қилиш қобилияти, таркиби ва хоналар майдони, қурилиш ҳажми. Ушбу шартлар турар жой бинолари учун кўрсатилади. Лойиҳалаштириш объекти таркибида шундай объектлар бўлган ҳолатларда тўлдирилади. Лойиҳалашнинг барча кўрсаткичлари назарда тутилади. 12. Маҳсулотларнинг рақобатбардошлик сифатига ва экологик параметрларига талаблар. Корхонанинг технологияси ва режимига бўлган талаблар. Ишлаб чиқариш технологияси бўйича талабларни кўрсатиш-технологик топшириқ, ишлаб чиқариш технологиясини батафсил тарифлаш, технологик асбоб-ускуналар таъсиридан ҳосил бўладиган юкламалар, талаб қилинган майдонлар, технологик ускуналарнинг ўзига хос шартлари, ишлаб чиқариш жараёни ва шу кабиларни таърифлаш ва бошқалар. Технологик топшириқ тайёрланишининг муҳимлигига алоҳида эътибор қаратиш,унинг сифати лойиҳалаштириш объектини функционаллилиги ва буюртмачи эҳтиёжи учун кераклилигига боғлиқ. Кўплаб йирик ташкилотлар, айниқса, тармоқли компаниялар технологик жараёнлар талабларини тўла тавсифлаш лозим. 13. Объектни технологик жиҳозлаш. Буюртмачи томонидан тақдим этилади. 14. Архитектура-қурилиш, ҳажмли-режалаштириш ва конструктив ечимлар, блокировкалаш шартлари, биноларни пардозлашга талаблар. Қурилиш вазирлигининг (mc.uz/namunaviy-loyihalar-11/) расмий-веб сайтига жойлаштирилган объектларнинг намунавий лойиҳаларига қўлланилган лойиҳавий ечимлардан, тугунлардан фойдаланиш. Бинолар, хоналар ва уларнинг майдонларини жойлашиши бўйича тавсиялар келтирилади. Биноларда қурилиш материалларини уларнинг алоҳида конструкцияларини қўллаш бўйича тавсиялар берилади. 15. Хоналар таркиби, фойдаланиш мақсади. Бухгалтерия — аниқ мутахассислиги бўйича ишчи ўрни. 16. Ходимларни аниқ мутахассислиги бўйича хоналарга тақсимланиши. 1 одам учун мўлжалланган майдон (м кв). 17. Бино қаватларининг баландлиги. Тасдиқланган меъёр бўйича. 18. Ертўладан фойдаланиш мақсади. Ертўла ва ярим ертўлаларнинг майдони, баландлиги ва фойдаланиш мақсади кўрсатилади. 19. Пол қопламаларининг материаллари (аниқ кўрсатилиши шарт). Пол қопламаларини тўлиқ қатлам хом ашёсини кетма-кетлигини кўрсатиб ўтилади. 20. Шифтларни пардозлаш турлари. Норматив ҳужжатларга асосланиб (санитария ва ёнғин хавфсизлиги меъёрларини ҳисобга олган ҳолда). 21. Ташқи деворнинг иссиқлик ҳимояси. Энергия тежамкор материаллардан фойдаланиш. 22. Деразага бўлган талаб. «Ёғочсозлик материаллари каталоги» — 90 (КСИ-90); ШНҚ 2.01.02-04 «Бинолар ва иншоотларнинг ёнгин хавфсизлиги»; ШНҚ 2.08.01-05 «Турар-жой бинолари»; ШНҚ 2.08.02-09 «Жамоат бинолари ва иншоотлари» талабларидан чиқмаган ҳолда; Дарчасиз оғма деразалар ўрнатиш кўзда тутилади. 23. Эшикка бўлган талаб. «Ёғочсозлик материаллари каталоги» — 90 (КСИ-90); ШНҚ 2.01.02-04 «Бинолар ва иншоотларнинг ёнгин хавфсизлиги»; ШНҚ 2.08.01-05 «Турар-жой бинолари»; ШНҚ 2.08.02-09 «Жамоат бинолари ва иншоотлари» талабларидан чиқмаган ҳолда; эшиклар остонасиз ўрнатилиши кўзда тутилади. 24. Лифтнинг ўлчами ва қуввати. ШНҚ 2.08.01-2019 йилги «Турар-жой бинолари» 13-иловага мувофиқ (мажбурий). 25. Том қисмининг тури. Меъморий ечимидан келиб чиққан ҳолда намунавий тугунлардан фойдаланиш. 26. Ташқи фасад материали ва ранг намунаси. Қурилиш бошқармаси ва тегишли ташкилотлар билан келишилган ҳолда. 27. Ҳовли деворлари бўйича талаблар. Кам харажатли, ихчам ва меъёр доирасида намунавий тугунлардан фойдаланиш. 28. Ободонлаштириш ва кичик архитектура шаклларига талаблар. Туташ майдонларни, дарахтлар ўтказиш, шохобча йўлларни, пиёдалар йўлакчалари ётқизиш, автотураргохлар, болалар ўйин майдончаларини ободонлаштириш, ирригация тизимларини ўрнатиш ва бошқариш бўйича талабларнинг таърифи ҳудудларнинг тасдиқланган батафсил режалаштириш лойиҳасига (ПДП) асосан баён этилади. Намунавий ечимлар ишлаб чиқиш талаб этилади. 29. Ободонлаштиришдаги иш турлари ва дарахтлар сони. Дарахтларнинг иқлимга ва ҳудудга мослиги, сувсизликка чидамлилиги, кўп йилликлиги. Бино ва иншоотларни жойлаштиришда мавжуд дарахтларга зарар етказмаган ҳолда лойиҳалаш. Намунавий ечимлар ишлаб чиқиш талаб этилади. 30. Пиёда йўлакларининг ўлчовлари ва турлари. Сифатли, кам харж, ихчам ва арзон материалларни қўллаш. ШНҚ 2.05.02-07 «Автомобиль йўллари» 4.41-банди 22-жадвалга асосан. Намунавий ечимлар ишлаб чиқиш талаб этилади. 31. Конструктив ечимларга, юк кўтариб турувчи ва ташқи ҳимоя конструкцияларга ва уларнинг материалларга қўйиладиган асосий талаблар. Деворлар, қопламалар (томлар), бостирмалар, фермалар, тўсинлар ва шу каби бошқа талабларни тўлиқ кўрсатиш. Юк кўтариб турувчи ва ташқи ҳимоя конструкцияларга ва уларнинг материалларига қўйиладиган асосий талабларни ёритиш. Зилзилабардошлик бўйича талаблар (техник паспорт). 32. Муҳандислик ва технологик асбоб-ускуналарга, технологик жиҳозларга қўйиладиган талаблар. Технологик асбоб-ускуналарнинг рўйхати. Иситиш, совитиш, вентиляция, ичимлик суви, канализация, электр тармоқлари ва технологик асбоб-ускуналар тавсифи ва уларни қўллаш бўйича кўрсатмалар бериш. Сенсорли ёритиш воситаларидан фойдаланиш. Дастгоҳларнинг аниқлиги ва тайёрланиши бўйича класси, шунингдек, уларнинг бажарилиш сифати ва бардошлилиги талаблари. 33. Қуёш батареялари ва қуёшли сув иситиш коллекторларининг қувватлари. ШНҚ 2.04.16-18 «Қуёшли иссиқ сув таъминоти қурилмалари» талабларига асосан ишлаб чиқилганлиги. 34. Иссиқлик таъминоти. ҚМҚ 2.04.07-99 «Иссиқлик тармоқлари» талабларига асосан ишлаб чиқилганлиги. Техник хулосаларни тақдим этиш. 35. Автоматлаштириш, ТЖ БАТ ва бошқарувни марказлаштириш бўйича асосий талаблар. Автоматлаштириш, ТЖ БАТ ва бошқарувни марказлаштириш тизимлари бўйича тавсифи ва қўлланилиши бўйича кўрсатмалар бериш. Жиҳозлар рўйхати. 36. Меҳнат гигиенаси ва хавфсизлик режими талаблари. Лойиҳа ҳужжатлари таркибида «Ишчилар меҳнатини ташкил этиш ва шароитлар» бўлими ишлаб чиқилган ҳолларда ушбу бўлимга талаблар кўрсатилсин. Саноат объектлари учун қўлланилади. 37. Лойиҳалаштириш учун буюртмачи томонидан тақдим этиладиган дастлабки маълумотлар таркиби. Лойиҳалаштириш учун буюртмачи томонидан тақдим этиладиган дастлабки маълумотлар таркиби келтирилади. Лойиҳа-қидирув ташкилоти билан келишилган ҳолда, уларнинг ўзлари томонидан йиғиладиган дастлабки маълумотлар (ҳужжатлар) рўйхати баён этилади. ШНҚ-1.03.01-16га мувофиқ инженер-геологик ва топографик материаллар буюртмачи томонидан тақдим этилади. Топографик харитада мавжуд бино ва иншоотлар ҳамда ер ости ва ер усти тармоқлари кўрсатилиши талаб этилади. 38. Атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва сақлаш бўйича талаблар. Амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари асосида Атроф муҳитга таъсири баёноти (АМТБ) лойиҳаси ихтисослаштирилган ташкилот билан алоҳида шартнома асосида буюртмачи томонидан тайёрланади. Талаб этилган ҳолатларда экологик тоза қурилиш материалларидан фойдаланиш, яшил қурилиш элементларини қўллаш ёки ташқи энергия ресурсларнинг истеъмолисиз (камайтирилган) талаблар ва шартлар қўлланиши зарурати кўрсатилади. 39. Смета ҳужжатларини тузиш усулига талаблар. Қурилиш материаллари ва меҳнат ресурслари, шунингдек, машина-механизмларни ҳисоблаш бўйича тузиладиган сметалар таркибига қуйиладиган талаблар акс эттирилади. Нархлар жорий қийматларда, ШНҚ 4.01.16-09 «Қурилиш баҳосини шартномавий жорий нархларда аниқлаш қоидалари» талаблари асосида белгиланади. Қурилишнинг жорий нархлардаги дастлабки қиймати буюртмачи томонидан шакллантирилади ёки унинг топшириғига асосан лойиҳа ташкилоти томонидан аниқланади. 40. Лойиҳалаштирилаётган объект таркиби. Барпо этилаётган объектнинг бутун асосий ҳамда ёрдамчи бино ва иншоотлари рўйхати кўрсатилади. 41. Қабул қилинадиган лойиҳа ечимларида Энергия самарадорликни таъминлаш бўйича талаблар. Лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқишда 2-даражали энергия самарадорликни таъминлаш бўйича чора-тадбирларни назарда тутиш ва объектлар энергия ресурсларини ўлчаш мосламалари билан жиҳозланиши бўйича талаблар мажбурийдир. Бино ва иишоотларда қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш талаблари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 9 сентябрдаги ПФ-220-сон Фармони талабларига мувофиқ амалга оширилади. 42. Фавқулодда вазиятларда огоҳлантириш ва фуқаро муҳофазаси бўйича ишлаб чиқиладиган техник-муҳандислик чора-тадбирларга қўйиладиган талаблар. Агар объект фавқулодда вазият бўйича тоифаланган бўлса, ФВВ бўйича техник шартларга далил келтирилади хамда ушбу бўлимни ишлаб чиқишни зарурлиги тўғрисида кўрсатма берилади. 43. Саноат хавфсизлиги бўйича техник-муҳандислик чора-тадбирларни ишлаб чиқиш бўйича талаблар. «Саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни талабларига мувофиқ кўрсатилади ёки амалдаги норматив-ҳуқуқий ва шаҳарсозлик ҳужжатларига мувофиқ баён этилади. 44. Аҳолининг ногиронлиги бўлган ва кам ҳаракатланувчи гуруҳлари ҳаёти ва фаолияти шароитларини таъминлаш бўйича талаблар. ШНҚ 2.07.02 талабларида кўрсатилмаган, ногиронлиги бўлган шахсларнинг ва ҳаракатланиши чекланган инсонлар объектга кириш-чиқишларини таъминлаш ва бинода бўлишлари вақтида ҳаракатланиши бўйича яратиладиган шароитлар бўйича қўшимча талабларни кўрсатиш. 45. Ёнгинга қарши кураш ва хавфсизлик бўлимини ишлаб чиқиш бўйича талаблар. Бўлим норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари асосида ишлаб чиқилади. Зарур ҳолларда ушбу бўлимни ишлаб чиқиш учун бўйича қўшимча талаблар ва ёнгинга қарши кураш мосламалари ва автоматикаси турлари кўрсатиб ўтилсин. ФВВнинг Ёнгин хавфсизлик бошқармаси билан келишилиши талаб этилади. 46. Кўргазмали материалларни тайёрлаш бўйича талаблар. Зарур ҳолларда, объект макети, 3D-тақдимот, намойиш альбомларини тайёрлаш зарурлиги, шунингдек, тақдимот материалларига талабларни кўрсатиш (слайд, видео ролик ва бошқалар) ва уларнинг ўлчамлари кўрсатилади. Бундай материалларни Архитектура-шаҳарсозлик кенгашида ҳамда мутасадди идоралар ва ташкилотлар билан келишиш ҳолати ва зарурлиги ёритилади. 47. Корхонанинг ишлаш режими. Объектнинг йил давомида ишлаши юкланганлиги ва корхонанинг иш сменалиги кўрсатилади. 48. Ишлаб чиқариш кооперацияси. Корхона инфратузилмаси. Корхонанинг шериклар ва ҳамкорлар билан биргаликдаги ишлаши, шунингдек, уни инфратузилмаси таркиби кўрсатилади 49. Ташқи транспорт алоқалари ва таъминот схемаси. Хом ашё, материаллар, асбоб-ускуналарни корхонага олиб келиш ва ундан олиб кетишни ташкил этиш схемаси кўрсатилади. 50. Қурилиш мўлжалланган муддатлар (йил). Қурилишнинг бошланиш ва тугатилиш муддатлари кўрсатилади (ҳисобий ёки кўрсатма бўйича). 51. Лойиҳалаштириш ва қурилишни ўзига хос шартлари. Лойиҳалаштиришни қийинлаштирувчи шарт-шароитлар (қурилиш майдонининг торлиги ва қийинчилиги, объектни тарихий қурилиш зонасида жойлаштириш, маданий мерос объектлари мавжудлиги, дарахтлар мавжудлиги, қурилиш объектининг ноёблиги, лойиҳалаштириш ва қурилишни ишлаётган корхона шароитида амалга ошириш, қурилишни иқлими шароитлари оғир, тоғли, етиб бориш қийин бўлган ҳудудларда амалга ошириш ва бошқалар ёритилади. Объектнинг мураккаблик тоифаси кўрсатилади. 52. Лойиҳа ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш (лойиҳа ташкилоти томонидан йўл қўйилган камчиликларни бартараф этишни ҳисобга олмаганда). Лойиҳа ҳужжатларига ўзгартириш киритиш алоҳида имзоланган шартнома ва лойиҳалаш учун топшириқ асосида амалга оширилади. Топшириқда лойиҳа ҳужжатларига киритиладиган ўзгартиришлар баён этилади. 53. Металл конструкцияларнинг ва корхона шароитида ишлаб чиқариладиган муҳандислик тармоқларининг деталлаштирилган (КМД) чизмаларини ишлаб чиқиш. Ишлаб чиқарувчи корхона томонидан ёки буюртмачининг талаби асосида қўшимча тўлов эвазига лойиҳа ташкилоти томонидан ишлаб чиқилади. Топшириқда бундай ҳужжатлар ишлаб чиқарилиши зарурати кўрсатилади. 54. Қурилишни ташкил этиш лойиҳасини (ҚТЭЛ) ишлаб чиқиш. Қурилишни ташкил этиш лойиҳаси (ҚТЭЛ) — тўлиқ ҳажмда ШНҚ 3.01.01-03 га мувофиқ ишлаб чиқилади. 55. Қурилишнинг (қурилиш-монтаж ишлари) ишлаб чиқариш лойиҳасини (ҚИЧЛ) тайёрлаш, қурилиш ташкилотларининг эҳтиёжлари учун вақтинча бино ва иншоотлар қурилиши учун лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқишга талаблар . Бундай ҳужжатлар алоҳида шартнома шартлари асосида тайёрланади. Топшириқда бундай ҳужжатларни ишлаб чиқиш зарурати кўрсатилади. 56. Қурилишда муаллифлик назорати. Муаллифлик назоратини олиб бориш тартиби талабларидан келиб чиққан ҳолда шартлар киритилади. Лойиҳа ташкилоти томонидан муаллифлик назоратини олиб борувчи мутахассисларни бириктириш, уларни турар жой ва хизмат хоналари, зарур жиҳозлар ва асбоб-ускуналар, овқатланиши ҳамда иш жойидан қурилиш майдонигача транспорт воситалари билан таъминлаш талаблари баён этилади. Муаллифлик назоратини олиб бориш учун ўзаро ҳисоб-китоблар ва харажатларни қоплаш шартлари кўрсатилади. 57. Корхонанинг истиқболдаги кенгайиши, фойдаланишга топшириш навбатлари ва қабул қилиш комплексларини кўрсатиш. Корхонанинг истиқболдаги кенгайиши бўйича чора-тадбирлар, фойдаланишга топшириш навбатлари ва қабул қилиш комплексларга бўлиш шартлари кўрсатилади. 58. Лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш бўйича талаблар. Лойиҳа-смета ҳужжатларининг бўлимларини келишиш зарур бўлган мутасадди идоралар ва хизматларнинг тўлиқ рўйхати кўрсатилади. Буюртмачи ва лойиҳачининг иштироки даражаси баён этилади. 59. Тақдим этиладиган лойиҳа-смета ҳужжатларининг нусхалари сони, бўлимларининг таркиби ва мазмунига бўлган талаблар. Ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатлари экспертизага тақдим этиш учун буюртмачига бир нусхада (қоғоз ёки электрон шаклда) тақдим этилади. Тўғриланган ҳужжатларнинг буюртмачига тақдим этиладиган нусхалари сони ушбу ШНК-1.03.01-16 нинг 13.7 банди талабларига мос равишда бўлиши шарт. Буюртмачи томонидан қўшимча нусхалар олиш бўйича, лойиҳа ташкилоти билан келишган ҳолда, шартлар қўйилиши мумкин (шу жумладан, уларнинг электрон нусхалари). Бунда электрон ҳужжатларнинг форматлари ва уларни ташиш воситалари ҳам келишиб олинади. 60. Қўшимча талаблар. Буюртмачи томонидан лойиҳа ташкилотига юкланадиган ҳамда унинг малакаси ва тажрибасига қўйиладиган қўшимча талаблар киритилади. Буюртмачи: ______________ Келишилди: ______________ Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш топшириғига буюртмачи томонидан илова этиладиган ҳужжатлар РЎЙХАТИ 1. Янгидан қуриш режалаштирилган объект учун ер майдонини ажратиш тўғрисидаги қарор (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарорига мувофиқ давлат органлари, муассасалари, корхоналари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилади). 2. Топографик маълумотлар (объектни мавжуд муҳандислик тармоқларига уланиш жойлари кўрсатилган ҳолда вазиятли режа ҳамда муҳандислик-геологияси, гидрогеология материаллари). 3. Архитектура-режалаштириш топшириғи. 4. Объектни жойлаштириш режалаштирилган ҳудуд бўйича эпидемиологик ва экологик хулоса (шу жумладан, қурилиш майдончасида сақлаб қолиниши лозим бўлган дов-дарахтлар бўйича хулоса), маданий мерос ва тарихий обидалар муҳофаза ҳудудида эмаслиги тўғрисида хулоса. 5. Қурилиш режалаштирилган ҳудудда бузиладиган бино ва иншоотларни бузиш ёки ўрнини қоплаш хусусияти ҳақида маҳаллий ҳокимият идоралари ёки буюртмачи хизмат кафолатлари. 6. Қурилишни ташкиллаштириш лойиҳасини тузиш учун дастлабки маълумотлар. Изоҳ. Ушбу Низомга 2-илова ҳамда лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш топшириғига буюртмачи томонидан илова қилинадиган ҳужжатлар таркибига қурилиш вазирининг буйруғи билан ўзгартириш киритиш мумкин.

Қурилиш соҳасида лойиҳа-қидирув ташкилотларини белгилаш бўйича электрон давлат харидларини ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА

__________________________________________________________ (оферент номи) ТЕНДЕР ПРЕДМЕТИ БЎЙИЧА ИШЛАРИИ БАЖАРИШГА НАРХ ТАКЛИФИ (тендер предметининг номи) 1. Биз, оферент сифатида қуйида имзо чекувчилар: тендер предмети бўйича эълонда бириктирилган маълумотлар асосида тендер предмети жойлашган манзилга чиқиб ўрганганимизни; акцептни тасдиқлашимиз натижасида лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш шартномаси автоматик электрон имзоланишидан ҳамда имзолангандан сўнг объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишдан бош тортганимизда, бош тортган кунимиздан бошлаб 24 ой давомида электрон тендерга автоматик равишда қўйилмаслигимиз тўғрисида хабардорлигимизни; электрон тендер шартларига ва лойиҳалаштириш топшириғига мувофиқ тасдиқланган акцепт натижасида автоматик равишда электрон имзоланган лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш тўғрисидаги шартномамизга асосан барча ишларни ____________ сўм (ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда) сифатли бажаришимизни тасдиқлаймиз. 2. Акцептни тасдиқлашимиз натижасида автоматик равишда электрон имзоланган лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш шартномасида назарда тутилган кундан эътиборан ишларни бошлаш ҳамда _________ кун ичида лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва буюртмачига топшириш мажбуриятини оламиз. 3. Бизнинг таклифимиз тендер таклифларини баҳолаш кунидан бошлаб 60 календарь кун мобайнида ҳақиқий ҳисобланади. 4. Акцептни тасдиқлашимиз билан лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш шартномаси биз томондан электрон имзоланган ҳисобланади ва ушбу шартнома бўйича мажбуриятларни тўлиқ ўз зиммамизга оламиз. 5. Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш жараёнида жалб қилинган барча, шу жумладан, ёлланма ишчиларнинг ижтимоий ҳимояси ва хавфсизлигини таъминлаймиз. 6. Буюртмачи билан ўзаро ҳисоб-китобларни биринчи молия йили мобайнида ўзгартирилмайдиган шартномавий нархда амалга ошириш мажбуриятини оламиз. Ташкилот раҳбарининг имзоси: Тузилган санаси: 20___ йил «___» ___________

Қурилиш соҳасида лойиҳа-қидирув ташкилотларини белгилаш бўйича электрон давлат харидларини ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА

Объектнинг номи: «___________________________________________________» Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва молиялаштириш КАЛЕНДАРЬ ИШ ЖАДВАЛИ Т/р Ишнинг номланиши Ишнинг муддати (бошланиши ва якунланиши) Ишнинг нарх қиймати (сўм) ва молиялаштириш санаси 1. Бошланиши: Якунланиши: Жами: ҚҚС билан ______________ (____________________). Буюртмачи: Бош лойиҳачи: «____________________» «____________________» Директор ______________ Директор ______________

Қурилиш соҳасида лойиҳа-қидирув ташкилотларини белгилаш бўйича электрон давлат харидларини ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА

Объектнинг номи: «________________________________________» Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича СМЕТА ҲИСОБИ Т /р Иш турлари Асос Нархнинг келиб чиқиши Қиймат (минг сўм) 1. Жами ҚҚСии ҳисобга олмаганда: Жами ҚҚС билан: Жами: ККС билан _______________ (______________________), Директор __________________ Лойиҳанинг бош муҳандиси ___________________».

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2022 йил 23 ноябрь,

665-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2022 й., 09/22/665/1059-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

TARTIBI

NIZOM

TARTIBI

Qurilish sohasidagi davlat xaridlari tizimi takomillashtirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining ayrim hujjatlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida

Qurilish sohasidagi davlat xaridlari tizimi takomillashtirilishi munosabati bilan Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1.Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “2022-2023-yillarda mahallalar infratuzilmasini yanada yaxshilash boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2022-yil 25-oktabrdagi PQ-408-son qaroriga hamda qaror ijrosini taʼminlash yuzasidan yuklatilgan qoʻshimcha topshiriqlarga muvofiq:

2022-2023-yillarda mahallalar infratuzilmasini rivojlantirish boʻyicha loyihalar dasturlari (keyingi oʻrinlarda — dasturlar) tasdiqlanganligi;

dasturlarni amalga oshirish doirasida bosh loyihachi va. bosh pudrat tashkilotlarini “Shaffof qurilish” milliy axborot tizimi (keyingi oʻrinlarda — elektron tizim) orqali qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda tanlov (tender) orqali aniqlash belgilanganligi;

bosh loyihachi va bosh pudrat tashkilotlarini tanlash boʻyicha tenderlarni oʻtkazish muddatlarini qisqartirish, davlat xaridlari boʻyicha elektron tizimga tegishli oʻzgartirishlar kiritish hamda elektron tizimning uzluksiz ishlashini taʼminlash vazifalari yuklatilganligi ijro uchun qabul qilinsin.

2. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga quyidagilarni nazarda tutuvchi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin:

qurilish sohasida davlat xaridlarini amalga oshirish tartibotlarini takomillashtirish;

loyiha-qidiruv tashkilotlarini elektron davlat xaridlari platformasida tanlash tizimini yangidan joriy etish;

loyiha-qidiruv va pudrat tashkilotlarining reyting ballarini hisoblash mezonlarini soddalashtirish;

elektron tender yakuni bilan loyihalashtirish va pudrat shartnomasini avtomat ravishda imzolash;

qurilish sohasiga oid amaldagi normativ-huquqiy hujjatlardagi korrupsion omillarni bartaraf etish;

qurilishi tugallangan obyektlar boʻyicha 12 oy kafolat muddati oʻtgandan soʻng, obyekt boʻyicha hisoblangan 5 foizlik kafolat summasi pudrat tashkilotining hisobraqamiga inson omilisiz avtomatik ravishda oʻtkazilishi;

tenderlarni oʻtkazish muddatlarini qisqartirish.

3. Manfaatdor vazirliklar va idoralar — oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

4. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining birinchi oʻrinbosari A.J. Ramatov va Oʻzbekiston Respublikasi qurilish vaziri B.I. Zakirov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 23-noyabrdagi 665-son qaroriga ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. Vazirlar Mahkamasining “Loyiha-qidiruv va qurilish-pudrat tashkilotlari reytingini hisoblash va yuritish tartibini joriy etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 9-noyabrdagi 699-son qarorida :

a) 2-band quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Reytingning asosiy yoʻnalishlari, mezonlari va har bir mezon boʻyicha belgilanadigan ballar hamda baholash metodikalari va reytingni shakllantirishning oylik muddatiga tegishli oʻzgartirish va qoʻshimchalar Qurilish vazirligi tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2021-yil 10-dekabrdagi PQ-43-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat dasturlari ijro etilishini nazorat qilish va muvofiqlashtirish boʻyicha respublika shtabi bilan kelishgan holda kiritiladi.”;

b) Loyiha-qidiruv va qurilish-pudrat tashkilotlari reytingini hisoblash va yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning:

5-bandi quyidagi tahrirdagi yangi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Moliyaviy mezonlar, yuridik shaxsning roʻyxatdan oʻtgan manzili haqidagi maʼlumotlar hamda iqtisodiy faoliyat turlarining umumdavlat tasniflagichi (IFUT) yillik, qolgan mezonlar esa oylik maʼlumotlar asosida shakllantiriladi.”;

3-ilovasining oxirgi pozitsiya chiqarib tashlansin hamda quyidagi tahrirdagi izoh bilan toʻldirilsin:

v) 4-ilovaning izohi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

2. Vazirlar Mahkamasining “Qurilish sohasida elektron davlat xaridlarini tashkil etish va amalga oshirish tartibini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 31-yanvardagi 46-son qarorida :

a) qaror matnida :

1-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“1. Quyidagilar:

Qurilish sohasida pudrat tashkilotlarini belgilash boʻyicha elektron davlat xaridlarini tashkil etish va amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq;

Qurilish sohasida loyiha-qidiruv tashkilotlarini belgilash boʻyicha elektron davlat xaridlarini tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.”;

quyidagi tahrirdagi yangi band bilan toʻldirilsin:

“2. Belgilab qoʻyilsinki:

maqsadli dasturlarga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasining budjet tizimi budjetlarining, shuningdek, budjet tashkilotlarida tashkil etilgan boshqa jamgʻarmalarning mablagʻlari hisobidan moliyalashtiriladigan obyektlarni (keyingi oʻrinlarda — obyektlar) loyihalashtirish, qurish, rekonstruksiya qilish va mukammal taʼmirlash uchun loyiha-qidiruv va pudrat tashkilotlarini faqat davlat xaridlari elektron tizimining elektron tender savdolari platformasi (keyingi oʻrinlarda — platforma) orqali reyting koʻrsatkichlari asosida aniqlanadi;

belgilangan tartibda tasdiqlangan loyihalashtirish topshirigʻi va ishlab chiqilgan loyiha-smeta hujjatlari boʻyicha ijobiy ekspertiza xulosalari olingandan soʻng 3 ish kunida dastlabki manzilli roʻyxatni kelishish uchun elektron shaklda taqdim etishi va manzilli roʻyxat tasdiqlangandan soʻng 3 ish kuni ichida platformada pudratchini aniqlash boʻyicha eʼlonni joylashtirish buyurtmachi tomonidan taʼminlanishi shart;

tender savdolari predmeti qiymatining kamida 20 foizi miqdoridagi aylanma mablagʻlar boʻlishi yoki koʻrsatib oʻtilgan mablagʻlarni berishga bank kafolatnomasi talabi bekor qilinadi;

obyektning boshlangʻich narxidan 2 foizdan ortiq boʻlmagan tender taklifni taʼminlash kafolat summasini loyiha-qidiruv va pudrat tashkiloti tomonidan platforma operatorining hisobraqamiga oʻtkazish va tender yakunidan soʻng loyiha-qidiruv va pudrat tashkilotining hisobraqamiga avtomatik ravishda qaytarish tizimi joriy etiladi;

xarid komissiyasi faoliyati bekor qilinib, uning funksiyasini platforma tomonidan avtomatik ravishda amalga oshiriladi;

qurilish sohasidagi davlat xaridlarini (keyingi oʻrinlarda — xaridlar) amalga oshirishda umumiy va texnik qismlar boʻyicha maʼlumotni taqdim etish talab etilmaydi;

loyiha-qidiruv va qurilish-montaj ishlari xususiyatidan kelib chiqqan holda, ixtisoslashtirilgan professional loyiha-qidiruv va pudrat tashkilotini jalb etish tizimi yaratiladi;

davlat buyurtmachisi, loyiha-qidiruv va pudrat tashkilotining affillanganlik xususiyati avtomatik ravishda tekshiriladi;

xaridlar jarayonlarida joriy yil uchun moliyaviy majburiyatlar hajmi loyiha-qidiruv va pudrat tashkilotining soʻnggi uch yillik hisobot davrining bir yilida bajarilgan eng yirik ishlar hajmining 2 baravaridan oshgan oferentlar ishtirok etishiga yoʻl qoʻyilmaydi;

yildan yilga oʻtuvchi obyektlar boʻyicha moliyaviy majburiyatlar hajmini hisoblashda oferent yutib olgan obyektning tasdiqlangan loyiha-qidiruv va qurilish-montaj ishlari boʻyicha manzilli roʻyxatda nazarda tutilgan moliyaviy mablagʻ bilan taʼminlangan hisobot yilida bajariladigan ishlar qiymatini inobatga olish tizimi joriy etiladi;

maqsadli dasturlarga kiritilgan obyektlarni raqamlashtirish (identifikatsiya xos raqamini berish) tizimi joriy etiladi;

tender natijalari boʻyicha gʻolib deb topilgan loyiha va pudrat tashkilotlari ishlar (xizmatlar) narxining kamida oltmish foizini oʻz kuchi bilan bajarishi shart;

obyekt boʻyicha tender gʻolibi platformada akseptni tasdiqlagandan soʻng 1 ish kunidan keyin loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqish shartnomasi/pudrat shartnomasi avtomatik tarzda elektron imzolangan hisoblanadi hamda tegishli avans mablagʻini toʻlash uchun asos boʻlib xizmat qiladi;

tender savdolarida belgilangan narx qatʼiy narx hisoblanadi, birinchi moliyaviy yil mobaynida narxlarga hamda tovarlar, ishlar va xizmatlarni xarid qilish yuzasidan shartnomani bajarish muddatiga tuzatishlar kiritishga yoʻl qoʻyilmaydi, qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan hollar bundan mustasno.”;

2 — 8-bandlar 3 — 9-bandlar deb hisoblansin;

2-bandda :

uchinchi xatboshidagi “pudrat tashkilotlari” soʻzlaridan oldin “loyiha-qidiruv va” soʻzlari qoʻshilsin;

toʻrtinchi xatboshidagi “boqimanda” soʻzi “muddati oʻtgan” soʻzlari bilan almashtirilsin;

beshinchi xatboshidagi “pudrat tashkilotlari reytingini” soʻzlaridan oldin “loyiha-qidiruv va” soʻzlari hamda “oʻtkazish uchun” soʻzlaridan keyin “loyiha-qidiruv va” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

sakkizinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Moliya vazirligi — platformaga eʼlonni joylashtirish uchun obyekt boʻyicha shaxsiy gʻazna hisobvaragʻida yetarli mablagʻ mavjudligi tasdiqlanishini va tender gʻolibi bilan loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqish va pudrat shartnomasi gʻaznachilik tizimida avtomatik ravishda roʻyxatdan oʻtganligini hamda tender gʻolibi bilan avtomatik ravishda imzolanadigan loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqish va pudrat shartnomasiga muvofiq avans ajratilishini taʼminlash imkonini beruvchi integratsiyalashgan dasturni ishga tushiradi”;

oʻn toʻqqizinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Platforma loyiha-qidiruv va pudrat tashkiloti toʻgʻrisidagi yuqorida koʻrsatilgan maʼlumotlarni hamda Qurilish sohasida nazorat inspeksiyasi elektron maʼlumotlarini loyiha-qidiruv va pudrat tashkilotining elektron ishonchnomasi (roziligi) asosida oladi”;

quyidagi mazmundagi yigirmanchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Ushbu bandga muvofiq platformaga elektron shaklda taqdim etiladigan maʼlumotlarning haqqoniyligi boʻyicha tegishli vazirlik va idoralarning birinchi rahbarlari javobgar hisoblanadilar”;

5-band quyidagi mazmundagi ikkinchi va uchinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:

“Buyurtmachilar tomonidan obyektning oʻziga xosligiga muvofiq moslashtiriladigan loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqish hamda pudrat shartnomalarining namunalari Qurilish vazirligining buyrugʻi bilan tasdiqlanishi va platformaga joylashtirilishi belgilab qoʻyilsin.

Obyektlarni foydalanishga topshirish boʻyicha dalolatnomalar tasdiqlangan kundan boshlab 12 oy kafolat muddati tugagandan soʻng, foydalanuvchi tashkilotning asoslantirilgan eʼtirozi boʻlmagan taqdirda, obyektlarning 5 foizlik kafolat summasini qurilish-pudrat tashkilotining hisobraqamiga inson omilisiz avtomatik ravishda oʻtkaziladi.”;

b) Qurilish sohasida elektron davlat xaridlarini tashkil etish va amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda:

Nizom nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Qurilish sohasida pudrat tashkilotlarini belgilash boʻyicha elektron davlat xaridlarini tashkil etish va amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizom”;

2-bandda :

ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“aksept — platforma tomonidan oferent elektron tender gʻolibi deb belgilangandan soʻng ushbu oferentga tasdiqlash uchun avtomatik ravishda yuboriladigan elektron xabarnoma”;

toʻqqizinchi xatboshidagi “tenderlar” soʻzi “pudrat tashkilotlarini belgilash boʻyicha tenderlarni” soʻzlari bilan almashtirilsin;

oʻn oltinchi xatboshidagi “buyurtmachisi” soʻzi “buyurtmachisining topshirigʻiga muvofiq tender tashkilotchisi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

oʻn sakkizinchi xatboshidagi “platforma operatori” soʻzlari “operator” soʻzi bilan almashtirilsin;

3-bandda :

birinchi xatboshidagi “shartnoma” soʻzi “pudrat shartnomasi” soʻzlari bilan almashtirilsin hamda quyidagi;

quyidagi mazmundagi yangi uchinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Agarda obyektning boshlangʻich qiymati bazaviy hisoblash miqdorining 6000 baravaridan kam boʻlsa, qurilish-pudrat tashkilotlarini tanlash mazkur nizom bilan oʻrnatilgan tartib asosida qonunchilikda belgilangan muddatda amalga oshiriladi”.

9-bandda :

“Bunda agar talabgor yuridik shaxs sifatida roʻyxatdan oʻtgan hududda ushbu Nizom talablariga muvofiq rasmiylashtirilgan shartnoma shartlariga koʻra ishlarni yakunlamagan holda boshqa hududga yuridik manzilini koʻchirgan taqdirda, avvalgi yuridik manzil hududidagi shartnoma shartlariga koʻra ishlar yakunlanmagunicha ushbu talabgor yangi yuridik manzil hududidagi elektron tenderlarga platforma tomonidan qoʻyilmaydi” mazmunidagi yangi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin;

ikkinchi xatboshi uchinchi xatboshi deb hisoblansin;

10-bandda :

“g” kichik banddagi “oferent” soʻzi “talabgor” soʻzi bilan almashtirilsin;

“d” kichik bandda :

birinchi xatboshidagi “oferent” soʻzi “talabgor” soʻzi bilan almashtirilsin;

uchinchi xatboshidagi “boqimanda” soʻzi “muddati oʻtgan” soʻzlari almashtiril sin;

toʻrtinchi xatboshidagi “hisobvaragʻida” soʻzi “hisobraqamida” soʻzi bilan almashtirilsin;

oltinchi xatboshidagi “qoʻmitasining” soʻzi “qoʻmitasi va Davlat soliq qoʻmitasining” soʻzlari bilan almashtirilsin;

quyidagi mazmundagi yangi xatboshilar bilan toʻldirilsin:

“Transport vazirligi huzuridagi Yoʻl-qurilish ishlari sifatini nazorat qilish inspeksiyasining elektron maʼlumotlar bazasidan yoʻl-qurilish ishlari sifatini nazorat qilish inspeksiyasida roʻyxatga olingan obyektlar boʻyicha qurilishni yakunlash muddatidan oʻtib ketmaganligini;

Moliya vazirligining Gʻaznachilik tizimidan roʻyxatdan oʻtgan tender natijasida yoki toʻgʻridan toʻgʻri imzolagan pudrat shartnomalari ijrosi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni;”

sakkizinchi xatboshidagi “va” soʻzi “oʻrtasida hamda ushbu oferentlar bilan” soʻzlari bilan almashtirilsin;

toʻqqizinchi xatboshidagi “ortiq” soʻzidan keyin “yoki kam” soʻzlari bilan almashtirilsin;

oʻninchi xatboshi chiqarib tashlansin;

“e” kichik band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“e) talabgor ushbu bandning “d” kichik bandida nazarda tutilgan talablardan ijobiy natijalar bilan oʻtganda oferent hisoblanadi hamda:

tender predmetining QQS bilan boshlangʻich narxidan 2 foizdan ortiq boʻlmagan tender taklifini taʼminlash kafolati operator tomonidan ochilgan hisobraqamga pul oʻtkazadi;

ushbu Nizomga 2, 3, Za va 4-ilovalarga muvofiq shakllarni toʻldirgan holda platformaga yuklaydi.

Bunda oferent gʻolib boʻlgan taqdirda, tanlov shartlariga muvofiq elektron platformaga tender tashkilotchisi tomonidan yuklangan loyiha-smeta hujjatlaridagi ish hajmlarini toʻliq bajarish majburiyatini oladi”;

“j” kichik band quyidagi mazmundagi yangi uchinchi xatboshi toʻldirilsin:

“Bunda obyektlar boʻyicha tenderda gʻolib boʻlgan yoki toʻgʻridan toʻgʻri shartnoma imzolagan hamda ushbu shartnoma boʻyicha ishlarni yakunlamagan yoki joriy yil majburiyatlarini bajarmagan pudrat tashkiloti kalendar yil davomida platforma orqali yana boshqa obyekt boʻyicha tenderda ishtirok etgan taqdirda, har bir yakunlanmagan shartnoma boʻyicha uning reytingidagi jami balliga nisbatan (ularning reyting koʻrsatkichi tushirilmagan holda) 5 foiz chegirma qoʻllaniladi. Ushbu talab gʻaznachilik tizimining amaldagi barcha tegishli shartnomalariga qoʻllaniladi (pudrat shartnomasi shartlari bajarilgan taqdirda chegirma avtomatik ravishda qaytib tiklanadi)”;

uchinchi — beshinchi xatboshilar toʻrtinchi — oltinchi xatboshilar deb hisoblansin;

“z” kichik band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“z) gʻolib qurilish-pudrat tashkiloti tomonidan aksept tasdiqlanishi natijasida tender predmeti boʻyicha platformaga yuklangan pudrat shartnomasi 1 ish kunidan keyin avtomatik ravishda elektron imzolangan hisoblanadi hamda avans mablagʻini toʻlash uchun asos boʻlib xizmat qiladi”;

“i” kichik band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“i) davlat buyurtmachisi elektron imzolangan pudrat shartnomasi shartlarining bajarilishini taʼminlaydi”;

“k” kichik bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“k) obyektning boshlangʻich QQS bilan narxidan 2 foizdan ortiq boʻlmagan tender taklifini taʼminlash kafolat summasi belgilangan tartibda gʻolib/zaxira gʻolibi hamda oferentlarning bank hisobraqamlariga avtomatik ravishda platforma tomonidan:

bank xarajatlari;

akseptni tasdiqlagan gʻolib/zaxira gʻolibining kafolat summasidan tanlov tashkilotchisi xarajatlarini avtomatik toʻlash uchun tegishli summa ushlangan holda qaytariladi”;

11-bandda :

uchinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“tender predmeti boʻyicha platformaga tender predmetining nomi va shaxsiy hisobvaragʻini kiritadi va shaxsiy gʻazna hisobvaragʻida yetarli mablagʻ tasdiqlangandan soʻng platformada tender tashkilotchisini tanlaydi hamda gʻolib/zaxira gʻolibi obyektning boshlangʻich QQS bilan narxidan 2 foizdan ortiq boʻlmagan tender taklifini taʼminlash kafolat summasi hisobidan tanlov tashkilotchisi xarajatlarini avtomatik toʻlash sharti asosida ushbu tender tashkilotchisi bilan xizmat koʻrsatish shartnomasini imzolaydi”;

toʻrtinchi xatboshidagi “hisobvaraqlaridan” soʻzi “hisobraqamlaridan” soʻzi bilan almashtirilsin;

beshinchi xatboshidagi “zarur hollarda” soʻzlari chiqarib tashlansin;

oltinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“tender savdolarini tashkil etish bilan bogʻliq barcha (tanlov tashkilotchisi xarajatlaridan tashqari) xarajatlarni qoplaydi hamda belgilangan tartibda tender gʻolibi bilan aksept tasdiqlanishi natijasida avtomatik ravishda elektron imzolangan pudrat shartnomasi shartlarining bajarilishini taʼminlaydi”;

13-bandda :

“b” kichik bandning toʻrtinchi xatboshidagi “joylaydi” soʻzi “joylashtirilishini taʼminlaydi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

“v” kichik bandning toʻrtinchi xatboshidagi “hisobvaragʻidan” soʻzi “hisobraqamidan” soʻzi bilan almashtirilsin;

“g” kichik band quyidagi mazmundagi xatboshilar bilan toʻldirilsin:

“aksept tasdiqlagandan soʻng tanlov tashkilotchisi xarajatlarining toʻlab berilishini taʼminlaydi;

uzluksiz faoliyat koʻrsatadigan “call center” tashkil etadi;

platformadagi qurilish-pudrat tashkilotlari reytingi hamda elektron tenderlar bilan bogʻliq jarayonlar boʻyicha davlat organlari va xoʻjalik subyektlarining barcha murojaatlariga yozma va “call center” orqali javob beradi, platformadagi tekshirishlar bilan bogʻliq tegishli oʻrganishlarda qatnashadi, natijasi boʻyicha maʼlumotlar tayyorlaydi”;

15-banddagi “hisobvaragʻiga” soʻzi “hisobraqamiga” soʻzi bilan almashtirilsin;

16-bandning birinchi va ikkinchi xatboshilari quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“16. Operator quyidagi hollardan biri roʻy berganda, tender taklifini taʼminlash summasini bank xarajatlarini hamda pudrat shartnomasining aksept tasdiqlanishi natijasida avtomatik ravishda imzolagan gʻolib/zaxira gʻolibining kafolat summasidan tanlov tashkilotchisi xarajatlarini ushlagan holda uch ish kuni ichida:

pudrat shartnomasini aksept tasdiqlanishi natijasida avtomatik ravishda imzolagan gʻolib/zaxira gʻolibining kafolat summasidan tanlov tashkilotchisi xarajatlarini avtomatik toʻlash uchun tegishli summa ushlangandan soʻng”;

17-bandda :

birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“17. Elektron tender gʻolibi akseptni tasdiqlashdan bosh tortganda (zaxiradagi gʻolib bundan mustasno), tender taklifini taʼminlash kafolat summasi tender gʻolibiga qaytarilmaydi, shuningdek, tender gʻolibi akseptni tasdiqlashdan bosh tortgan kundan boshlab 24 oyga ushbu Nizomga muvofiq elektron tender savdolarida ishtirok etishiga avtomatik tarzda taqiq kiritiladi”;

ikkinchi xatboshidagi “bank” soʻzidan keyin “va tender tashkilotchisi” soʻzlari qoʻshilsin hamda “bir” soʻzi “uch” soʻzi bilan almashtirilsin;

23-bandda :

“a” kichik bandda :

ikkinchi xatboshidagi “mablagʻlar” soʻzidan keyin “manbasi va” soʻzlari kiritilsin;

yettinchi xatboshidagi “va moliyalashtirish manbai” soʻzlari chiqarib tashlansin;

“b” kichik bandda :

beshinchi xatboshidagi “hisobvaragʻidagi” soʻzi “hisobraqamidagi” soʻzi bilan almashtirilsin;

oʻninchi xatboshidagi “yetarli boʻlmagan taqdirda” soʻzlaridan keyin “ushbu Nizom talablariga muvofiq” soʻzlari qoʻshilsin;

oʻninchi xatboshidan keyin quyidagi tahrirdagi yangi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“gʻaznachilik tizimidagi roʻyxatdan oʻtgan pudrat shartnomalari shartlarini bajarilganligi”;

oʻn uchinchi xatboshidagi “koʻp” soʻzidan keyin “yoki kam” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

oʻn toʻrtinchi xatboshidagi “hisobvaragʻiga” soʻzi “hisobraqamiga” soʻzi bilan almashtirilsin;

25-bandda :

birinchi xatboshidagi “hisobvaragʻi” soʻzi “hisobraqami” soʻzi bilan almashtirilsin;

quyidagi mazmundagi ikkinchi-beshinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:

“Tanlov tashkilotchisi xarajatlari tanlov natijasiga muvofiq akseptni tasdiqlagan gʻolib/zaxira gʻolibi tomonidan avtomatik ravishda qoplanadi.

Bunda:

tanlov tashkilotchisi xizmatining qiymati tanlov predmetining boshlangʻich narxidan 0,1 foiz hamda bazaviy hisoblash miqdorining 20 baravaridan oshmagan holda belgilanadi;

tanlov tashkilotchisi xarajatlarini toʻlash akseptni tasdiqlagan gʻolib/zaxira gʻolibining tender taklifini taʼminlash kafolati summasi hisobidan avtomatik ravishda platforma tomonidan tanlov tashkilotchisi hisobraqamiga oʻtkazib beriladi”;

34-bandda :

birinchi xatboshidagi “sanadan boshlab 2 ish kuni ichida” soʻzlari “sanada” soʻzi bilan almashtirilsin;

ikkinchi xatboshi kuyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Platforma tomonidan tender takliflari baholanishidan oldin Nizomning 23-bandi “b” kichik bandi shartlari boʻyicha oferentlarning koʻrsatkichlari qayta tekshiriladi. Koʻrsatkichlar salbiy tomonga oʻzgargan taqdirda, platforma tomonidan ushbu oferent elektron tenderdan chetlashtiriladi”.

35-bandda :

ikkinchi xatboshi quyidagicha bayon etilsin:

“YaB = (RB x 0,8 + (BBN — ON) x 20 / (BBN — BBN x 0,95)) — O x (RB x 0,05).

Bunda:”;

beshinchi xatboshidagi “0,7” raqami “0,8” raqami bilan almashtirilsin;

oltinchi xatboshi chiqarib tashlansin;

oʻninchi xatboshidagi “25” raqami “20” raqami bilan almashtirilsin;

oʻn birinchi , oʻn ikkinchi va oʻn uchinchi xatboshilar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“O — oferentning joriy kalendar yil davomida elektron tender platformasida yutib olgan obyektlari soni;

0,05 — obyektlar boʻyicha tenderda gʻolib boʻlgan yoki toʻgʻridan toʻgʻri shartnoma imzolagan hamda ushbu shartnoma boʻyicha ishlarni yakunlamagan yoki joriy yil majburiyatlarini bajarmagan pudrat tashkiloti kalendar yil davomida platforma orqali yana boshqa obyekt boʻyicha tenderda ishtirok etgan taqdirda, har bir yakunlanmagan shartnoma boʻyicha uning reytingidagi jami balliga nisbatan (ularning reyting koʻrsatkichi tushirilmagan holda) 5 foiz chegirma qoʻllaniladi”;

oʻn toʻrtinchi xatboshidagi “25” raqami “20” raqami bilan almashtirilsin;

oʻn beshinchi xatboshidagi “5 foizdan koʻp” soʻzlaridan keyin “hamda boshlangʻich qurilish muddatidan koʻp yoki kam” soʻzlari qoʻshilsin;

32-band quyidagi mazmundagi oltinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“tenderlarda gʻolib deb topilgan oferentning elektron tender savdolari, shuningdek, elektron reyting shakllanish jarayonlarida oʻz faoliyati toʻgʻrisida haqqoniy boʻlmagan maʼlumotlarni taqdim etganlik holati mutasaddi idoralar tomonidan aniqlangan taqdirda, Respublika shtabining asoslantirilgan rasmiy xati asosida Qurilish vazirligi tomonidan ushbu oferent boʻyicha tuzilgan elektron bayonnoma bekor qilinadi.”;

36-band quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Platforma tomonidan elektron tender natijalarini hisoblash jarayonida oferentlarning umumiy ballari bir xil boʻlgan taqdirda, eng birinchi boʻlib taklifini taqdim etgan (sana, vaqt) oferent gʻolib etib belgilanadi”;

37-bandi birinchi xatboshida “shakllantiriladi” soʻzi “shakllantirilib, eʼlon qilinadi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

39-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“39. Elektron tender takliflarini koʻrib chiqish va baholash yakuni boʻyicha elektron bayonnoma shakllantirilganidan soʻng tenderda qatnashgan oferentlar oʻz shaxsiy kabinetlari orqali oʻzlarining yakuniy ballari, shu jumladan, elektron reytingidagi shaxsiy ballari hamda ularning kelib chiqishi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni koʻrishlari mumkin.”;

40-bandda :

birinchi xatboshidagi “sanadan boshlab 2 ish kuni ichida” soʻzlari “sanada” soʻzi bilan almashtirilsin hamda “ushbu 2 ish kuni yakunlangan kundan soʻng” soʻzlari matndan chiqazilsin;

ikkinchi va uchinchi xatboshilaridagi “2” raqamlari “1” raqamlari bilan almashtirilsin;

quyidagi mazmundagi toʻrtinchi va beshinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:

“Tender gʻolibi akseptni tasdiqlashdan bosh tortgan kundan boshlab 24 oyga ushbu Nizomga muvofiq elektron tender savdolarida ishtirok etishiga avtomatik tarzda taqiq kiritiladi.

Agar akseptni tasdiqlagan gʻolib tashkilot qurilish jarayonida ishlarni davom ettirishdan bosh tortgan taqdirda, ushbu obyektda bajarilgan qurilish-montaj ishlari va moliyalashtirilgan mablagʻlar belgilangan tartibda hisob-kitob qilingandan soʻng obyektdagi qoldiq ishlar boʻyicha qayta elektron tender savdolariga eʼlon beriladi”;

41-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“41. Elektron tender natijalari boʻyicha gʻolib akseptni tasdiqlashi bilan 1 ish kunidan keyin pudrat shartnomasi elektron imzolangan hisoblanadi.

Elektron tender gʻolibi akseptni tasdiqlashdan bosh tortgan hollarda, akseptni tasdiqlash huquqi zaxiradagi gʻolibga oʻtadi. Bunda, elektron tender gʻolibiga tender taklifini taʼminlash kafolati summasi qaytarib berilmaydi.

Zaxiradagi gʻolib faqat tender gʻolibi tomonidan taklif etilgan narx boʻyicha (agar zaxiradagi gʻolib tomonidan taklif etilgan narx tender gʻolibi tomonidan taklif etilgan narxdan baland boʻlsa) akseptni tasdiqlashi yoki tasdiqlashdan bosh tortishi mumkin.

Zaxiradagi gʻolib akseptni tasdiqlashdan bosh tortgan taqdirda, tender taklifini taʼminlash kafolat summasi bank xizmatlari ushlangan holda qaytarib beriladi hamda tender amalga oshmagan deb hisoblanadi va qaytadan oʻtkaziladi. Bunda, tender tashkilotchisi tomonidan shartnomaga muvofiq ishlar bajarilmagan hisoblanadi va ushbu amalga oshirilmagan tender boʻyicha uning xarajatlari toʻlab berilmaydi.

Tender gʻolibi/zaxira gʻolibi tomonidan aksept tasdiqlanishi natijasida pudrat shartnomasi elektron imzolangan deb hisoblangandan soʻng buyurtmachi tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2019-yil 20-avgustdagi PQ-4464-son qarorining 7-bandiga muvofiq elektron imzolangan pudrat shartnomasi Moliya vazirligining Gʻaznachiligida roʻyxatdan oʻtkazilgan kundan boshlab besh ish kuni ichida ushbu shartnomaning QQSsiz summasidan 0,05 foizi miqdoridagi mablagʻ axborot tizimining tegishli hisobraqamiga oʻtkaziladi”;

42-bandning uchinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“tender gʻolibi/zaxira gʻolibi tomonidan aksept tasdiqlanishi natijasida elektron imzolangan pudrat shartnomasi shartlarining bajarilishiga”;

44-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“44. Operator quyidagilar uchun javob beradi:

oferentlar tomonidan takliflarni platformaga muammosiz yuklanishiga;

elektron tender takliflari boʻyicha pudrat shartnomasi majburiyatlari bajarilishi tugallangandan soʻng belgilangan muddatda saqlanishiga;

oferentlar tomonidan kiritilgan maʼlumotlarning eʼlon amal qilishi muddati davomida oshkor etilmasligini taʼminlashga;

oferentlarning tijorat sirini muhofaza qilishga boʻlgan huquqlari kafolatlanishiga;

tender tartib-taomillarining boshqa belgilangan talablarining buzilmasligiga”;

48-bandda :

birinchi xatboshidagi “obyektning qiymatiga oʻzgartirish kiritish hamda qoldiq qiymatlarini qayta aniqlashtirish Qurilish vazirligining xulosasiga asosan” soʻzlari “buyurtmachi tomonidan Moliya vazirligi hamda Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi (obyektlar boʻyicha manzilli roʻyxatlar mazkur vazirliklar bilan kelishilishini inobatga olgan holda) va Qurilish vazirligi bilan kelishgan holda” soʻzlari bilan almashtirilsin;

quyidagi tahrirdagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Bunda elektron imzolangan pudrat shartnomasi shartlariga oʻzgartirish kiritish yuzasidan qoʻshimcha shartnoma boʻyicha maʼlumotlar platformaga yuklanmaydi. Elektron imzolangan pudrat shartnomasi ijrosi boʻyicha maʼlumotlar, shu jumladan, unga qoʻshimcha shartnomalar gʻaznachilik tizimi tomonidan integratsiya orqali platformaga yuboriladi”.

v) Nizomga 1-ilova quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Qurilish sohasida pudrat tashkilotlarini belgilash boʻyicha elektron davlat xaridlarini tashkil etish va amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Qurilish sohasida elektron davlat xaridlarini tashkil etish va amalga oshirish

Bosqichlar Subyektlar Amalga oshiriladigan tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Davlat buyurtmachisi 1. Moliya vazirligining Gʻaznachiligi tizimida roʻyxatdan oʻtadi. Belgilangan muddatda 2-bosqich Davlat buyurtmachisi 1. Tender predmetining nomi va Gʻaznachilik tizimidagi shaxsiy hisobvaragʻini kiritadi. 2. Obyektning identifikatsiya raqamini kiritadi. 30 daqiqa 3-bosqich Davlat buyurtmachisi 1. Platformada tender tashkilotchisini tanlaydi hamda shartnoma imzolaydi. 2. Elektron tender hujjatlarini tender tashkilotchisiga taqdim etadi. 2 ish kuni 4-bosqich Tender tashkilotchisi 1. Elektron platformada roʻyxatdan oʻtadi. 2. Elektron tender hujjatlarining toʻliqligi va toʻgʻriligini oʻrganib chiqadi. 3. Platformaga tender predmeti toʻgʻrisidagi eʼlonni joylashtiradi. 3 ish kuni mobaynida 5-bosqich Talabgor 1. Elektron platformada roʻyxatdan oʻtadi. 2. Eʼlonga muvofiq qurilish-montaj ishlari bajariladigan hududga (joyning oʻziga) chiqqan holda obyektni oʻrganib chiqadi. 3. 24 soat davomida xabardor qilish imkonini beradigan mobil telefon raqami va elektron manzilini platformaga kiritadi hamda shaxsiy kabinetini ochadi. 10 ish kuni mobaynida 6-bosqich Talabgor Shaxsiy kabineti orqali xarid predmeti boʻyicha tenderda qatnashish uchun platformaga STIR xos raqamini kiritadi. 5 daqiqa ichida 7-bosqich Platforma Kiritilgan oferentning STIRi boʻyicha platforma vazirlik, tashkilot va tizimlarning maʼlumotlar bazasidan avtomatik tarzda quyidagilarni: a) “Shaffof qurilish” milliy axborot tizimidan sohaviy elektron reytingda mavjudligi hamda xarid predmetining qiymati va xavf-xatar toifasiga mosligini; b) Davlat soliq qoʻmitasining elektron maʼlumotlar bazasidan soliqlardan muddati oʻtgan qarzdorligining mavjud emasligini hamda joriy yil uchun moliyaviy majburiyatlari hajmi oferent tomonidan soʻnggi uch yillik hisobot davrining bir yilida bajarilgan eng yirik ishlar hajmi 2 baravardan oshmaganligini; v) Markaziy bankning elektron maʼlumotlar bazasidan oferentning xizmat koʻrsatuvchi bankdagi asosiy va ikkilamchi hisobraqamida 2-son kartoteka qarzdorligi hamda bank kreditlari boʻyicha muddati oʻtgan qarzdorligi mavjud emasligini; g) Bosh prokuratura huzuridagi Majburiy ijro byurosining elektron maʼlumotlar bazasidan oferentning oʻz balansidagi asosiy fondlariga va mulkiga taqiq qoʻyilmaganligini; d) Davlat statistika qoʻmitasi va Soliq qoʻmitasining elektron maʼlumotlar bazasidan joriy yil uchun moliyaviy majburiyatlari hajmi oferent tomonidan soʻnggi uch yillik hisobot davrining bir yilida bajarilgan eng yirik ishlar hajmi 2 baravardan oshmaganligini; e) Qurilish vazirligi huzuridagi Qurilish sohasida nazorat inspeksiyasining elektron maʼlumotlar bazasidan qurilish sohasidagi hududiy nazorat inspeksiyalarida roʻyxatga olingan obyektlar boʻyicha qurilishni yakunlash muddatidan oʻtib ketmaganligini; j) Adliya vazirligi huzuridagi Davlat xizmatlari agentligining elektron maʼlumotlar bazasidan platformada oʻz taklifini biriktirgan oferentlar va davlat buyurtmachisi oʻrtasida affillanganlik xususiyati mavjud emasligini; z) ushbu bosqichdan ijobiy natijalar bilan oʻtgan oferentlar Nizomga 2, 3, 4 va 5-ilovalarni toʻldirgan holda platformaga yuklaydi. Platforma tizimda yuklangan QQS bilan taklif narxining QQS bilan boshlangʻich narxidan baland va 95 foizidan past emasligini, shuningdek, taklif etilgan qurilish muddati obyekt boʻyicha belgilangan qurilish muddatidan ortiq yoki kam emasligini. Ushbu bosqichning yuqoridagi koʻrsatkichlaridan oʻtgan talabgor oferent hisoblanadi hamda shundan soʻng platforma tender predmetining boshlangʻich QQS bilan narxidan 2 foizdan ortiq boʻlmagan tender taklifini taʼminlash kafolati operator tomonidan ochilgan hisobraqamga pul oʻtkazish yoʻli orqali amalga oshirilganligini tekshiradi. 10 daqiqa ichida 8-bosqich Platforma 1. Oferentlar takliflarini tegishli formula yordamida avtomatik ravishda baholaydi. 2. Gʻolib va zaxiradagi gʻolib tashkilotlarni aniqlaydi. Avtomatik ravishda 9-bosqich Platforma Baholash natijalari boʻyicha elektron hisobotni shakllantiradi va ochiq koʻrinishda joylashtiradi 5 daqiqa 10-bosqich Platforma Elektron tenderda gʻolib boʻlgan qurilish-pudrat tashkilotiga aksept yuboradi. 10 daqiqa 11-bosqich Gʻolib qurilish-pudrat tashkiloti Akseptni tasdiqlagandan soʻng 1 kundan keyin tender predmeti boʻyicha pudrat shartnomasi elektron shaklda imzolangan hisoblanadi. Agar aksept yuborilgan kundan boshlab 1 kuni ichida gʻolib tashkilot tomonidan tasdiqlanmasa, aksept zaxiradagi gʻolibga yuboriladi va zaxiradagi gʻolibga qoʻshimcha 1 kuni ichida akseptni tasdiqlashga muddat beriladi. 1 kun ichida 12-bosqich Davlat buyurtmachisi Tender predmeti boʻyicha elektron imzolangan pudrat shartnomasi shartlari bajarilishini nazoratga oladi. shartnoma shartlariga muvofiq 13-bosqich Platforma Obyektning boshlangʻich QQS bilan narxidan 2 foizdan ortiq boʻlmagan tender taklifini taʼminlash kafolati summasini gʻolib va zaxiradagi gʻolib tashkilotlar va oferentlarning bank hisobraqamiga bank xarajatlari hamda gʻolib/zaxira gʻolibining (aksept tasdiqlangan taqdirda) kafolat summasidan tanlov tashkilotchisi xarajatlarini avtomatik toʻlash uchun tegishli summa ushlangan holda avtomatik ravishda qaytariladi. 3 ish kuni mobaynida

”

g) Nizomga 2-ilova quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Qurilish sohasida pudrat tashkilotlarini belgilash boʻyicha elektron davlat xaridlarini tashkil etish va amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

________________________________________________________________________________________ (oferent nomi) TENDER PREDMETI BOʻYIChA IShLARNI BAJARIShGA NARX TAKLIFI ________________________________________________________________________________________ (tender predmetining nomi) 1. Biz, oferent sifatida quyida imzo chekuvchilar: tender predmeti boʻyicha eʼlonda biriktirilgan loyiha asosida tender predmeti joylashgan manzilga chiqib oʻrganganimizni; pudrat shartnomasini imzolashdan yoki imzolangandan soʻng obyektni qurishdan bosh tortganimizda, platforma tomonidan 24 oy davomida elektron tenderga avtomatik ravishda qoʻyilmasligimiz toʻgʻrisida xabardorligimizni; elektron tender shartlariga va loyiha hujjatlariga muvofiq akseptni tasdiqlashimiz natijasida avtomatik ravishda imzolangan pudrat sha�tnomamizga asosan barcha ishlarni soʻm (QQS ni hisobga olgan holda) sifatli bajarishimizni va taklif muddatimizda tugatishimizni tasdiqlaymiz. 2. Bizning taklifimiz tender takliflarini baholash kunidan boshlab 60 kalendar kun mobaynida haqiqiy hisoblanadi. 3. Biz, gʻolib/zaxira gʻolibi — oferent platforma tomonidan yuborilgan akseptni tasdiqlashimiz, biz (oferent) siz (buyurtmachi) bilan avtomatik ravishda pudrat shartnomasini elektron imzolaganligimiz hamda ushbu shartnoma boʻyicha majburiyatni olishimizni va uning ijrosini taʼminlashimizni tasdiqlaymiz. 4. Qurilish jarayoniga jalb qilingan yollanma ishchilarning ijtimoiy himoyasi va xavfsizligini taʼminlaymiz. 5. Buyurtmachi bilan oʻzaro hisob-kitoblarni birinchi moliya yili mobaynida oʻzgartirilmaydigan shartnomaviy narxda amalga oshirish majburiyatini olamiz. Tashkilot rahbarining imzosi: Tuzilgan sanasi: 20___ yil “___” ______________”

d) quyidagi mazmundagi yangi Za-ilova bilan toʻldirilsin:

“Qurilish sohasida pudrat tashkilotlarini belgilash boʻyicha elektron davlat xaridlarini tashkil etish va amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3a-ILOVA

Jamlanma jadval, ishlarning fizik hajmlari va obyektga resurslar qaydnomasi, asosiy narxni shakllantiruvchi komponentlarga narxlar jadvali _________________________________________________________ (obyekt nomi) _________________________________________________________ (oferent nomi) 1.1. Jamlanma jadval T/r Xarajatlar nomi Joriy narxlardagi umumiy summa 1. Mehnatga haq toʻlash fondi 2. Kichik mexanizatsiya vositalari 3. Mashina va mexanizmlar 4. Qurilish materiallari va konstruksiyalari 5. Uskuna va jihozlar Jami 6. Pudrat tashkilotining boshqa xarajatlari Jami qurilish-montaj ishlari qiymati (QQS bilan) Izoh. Mazkur jamlanma jadval elektron xarid gʻolibi tomonidan aksept tasdiqlanishi natijasida elektron shaklda imzolanadigan shartnomaga ilova hisoblanadi . Ishlarning fizik hajmlari va obyektga resurslar qaydnomasi T/r Meʼyorlar shifri va raqami Ishlar turi Oʻlchov birligi Loyiha koʻrsatkichlari boʻyicha ishlar hajmi Hajmi birlikka summa 1. 2. ... Jami: Izoh. Mazkur jadvalda oferent har bir ish turi uchun bir birlik ish hajmlari boʻyicha tanlov taklifida resurslarni aks ettirmasdan taqdim etadi hamda ushbu jadval elektron xarid gʻolibi tomonidan aksept tasdiqlanishi natijasida elektron shaklda imzolanadigan shartnomaga 2-ilova hisoblanadi. Tashkilot rahbari imzosi / muhri: _______________ Tuzilgan sanasi: 20___ yil “___” _____________”

g) Nizomga 4-ilova quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Qurilish sohasida pudrat tashkilotlarini belgilash boʻyicha elektron davlat xaridlarini tashkil etish va amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA

TENDER PREDMETI BOʻYIChA MOLIYALAShTIRISh JADVALI ____________________________________________________________________________________________ (tender predmetining nomi) Moliyalashtirish shartlari Tender predmeti boʻyicha kalendar yil ichida moliyalashtirishning oyma-oy taqsimoti yanvar fevral mart aprel may iyun iyul avgust sentyabr oktyabr noyabr dekabr 15 foiz miqdorida birinchi avans 15 foiz miqdorida ikkinchi avans 60 foiz miqdorida joriy moliyalashtirish 5 foiz miqdorida kafolat muddatidan soʻng toʻlanadigan mablagʻ Izoh. Jadvaldagi avans mablagʻlaridan tashqari oyma-oy taqsimlanadigan moliyaviy mablagʻlar miqdori ushbu Nizomga 3-ilovaga muvofiq taqsimlanadi. Bunda agar, tender predmeti boʻyicha ishlarni yakunlash muddati bir kalendar yildan oshgan taqdirda, ushbu moliyalashtirish jadvali faqat birinchi yilda bajariladigan ishlar qiymatidan kelib chiqib taqsimlanadi. Tashkilot rahbarining imzosi: Tuzilgan sanasi: 20__ yil “___” ____________”

d) qarorga 2-ilova quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 31-yanvardagi 46-son qaroriga 2-ILOVA

Qurilish sohasida loyiha-qidiruv tashkilotlarini belgilash boʻyicha elektron davlat xaridlarini tashkil etish va amalga oshirish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Nizom qurilish sohasida loyiha-qidiruv tashkilotlarini aniqlash boʻyicha davlat xaridlarini tashkil etish va oʻtkazish tartibini belgilaydi.

Ushbu Nizom maqsadli dasturlarga muvofiq davlat budjeti mablagʻlari, Oʻzbekiston Respublikasining budjet tizimi budjetlarining, shuningdek, budjet tashkilotlarida tashkil etilgan boshqa jamgʻarmalarning mablagʻlari hisobidan moliyalashtiriladigan obyektlarni qurish, rekonstruksiya qilish va mukammal taʼmirlash ishlari boʻyicha loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqish borasidagi davlat buyurtmachilari tomonidan amalga oshiriladigan tender savdolari uchun tatbiq etiladi.

2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:

aksept — platforma tomonidan oferent elektron tender gʻolibi deb belgilangandan soʻng ushbu oferentga tasdiqlash uchun avtomatik ravishda yuboriladigan elektron xabarnoma;

davlat buyurtmachisi — davlat xaridlarini amalga oshiruvchi davlat organlari va muassasalari, budjet tashkilotlari, xarid qilish tartib-taomillarini amalga oshirish uchun yoʻnaltiriladigan budjet tizimi budjetlari mablagʻlarini oluvchilar;

joriy yil uchun moliyaviy majburiyatlar hajmi — oferentning loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqish shartnomasi boʻyicha joriy yilda bajarish majburiyati qiymati. Bunda yildan yilga oʻtuvchi tender predmeti boʻyicha moliyaviy majburiyatlar hajmini hisoblashda, oferent yutib olgan tender predmetining tasdiqlangan kelgusi yil loyiha-qidiruv ishlari boʻyicha manzilli roʻyxatda nazarda tutilgan hisobot yilida bajariladigan ishlar qiymati inobatga olinadi;

zaxiradagi gʻolib — elektron tender yakuniga koʻra platforma tomonidan gʻolib deb eʼtirof etilgan oferentning tender taklifidan keyingi tender taklifi eng maqbul deb eʼtirof etilgan oferent;

loyihalashtirish topshirigʻi — quriladigan, rekonstruksiya qilinadigan va mukammal taʼmirlanadigan obyektning loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqishdan oldin texnik qoidalar va talablarni hisobga olgan holda buyurtmachining loyiha-smeta hujjatlariga boʻlgan umumiy talabi;

operator — davlat xaridlari subyektlariga davlat xaridlarining elektron tizimlarida xarid qilish tartib-taomillarini amalga oshirish bilan bogʻliq xizmatlarni koʻrsatuvchi, davlat xaridlari sohasidagi vakolatli organi tomonidan belgilanadigan maxsus vakolatli yuridik shaxs;

oferent — elektron reytingda mavjud boʻlgan, qurilish sohasidagi elektron tenderda qatnashish va gʻolib boʻlish maqsadida oʻz taklifini platformaga elektron shaklda joylashtirgan loyiha-qidiruv tashkiloti;

talabgor — ofertasi platforma tomonidan roʻyxatdan oʻtkazilgunga qadar eʼlonda koʻrsatilgan shartlarga muvofiq elektron tenderda qatnashish istagi boʻlgan hamda elektron reytingida mavjud boʻlgan loyiha-qidiruv tashkiloti;

tenderni oʻtkazish boʻyicha maxsus axborot platformasi — qurilish sohasida davlat xaridlari amalga oshirilishi, xaridlar toʻgʻrisidagi eʼlonlar, xarid qilish tartib-taomillari, oferentlarning takliflari, xaridlar yakunlari haqidagi va qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan boshqa axborotlar elektron shaklda joylashtirilishini va koʻrilishini, shuningdek, loyiha-qidiruv tashkilotlarini belgilash boʻyicha tenderlarni elektron oʻtkazilishini taʼminlovchi veb-sayt va maxsus elektron platforma (keyingi oʻrinlarda — platforma);

tender predmeti — loyihalashtirish topshirigʻiga muvofiq quriladigan, rekonstruksiya qilinadigan va mukammal taʼmirlanadigan obyekt boʻyicha ishlab chiqiladigan loyiha-smeta hujjatlari;

tender taklifi — elektron tender hujjatlarida belgilangan shartlarga muvofiq tender predmetiga nisbatan oferentning platforma orqali elektron shaklda taqdim etilgan taklifi;

tender taklifini taʼminlash kafolati — tender predmetining boshlangʻich narxidan (QQS bilan) 2 foizdan ortiq boʻlmagan tender taklifini taʼminlash kafolati boʻlib, Oʻzbekiston Respublikasi milliy valyutasida yaxlitlangan miqdorda belgilanadi;

tender tashkilotchisi — qurilish sohasida tovarlar, ishlar va xizmatlarni xarid qilish boʻyicha elektron tender hujjatlarining toʻliqligini hamda muvofiqligini oʻrganib chiquvchi, eʼlonni platformaga joylashtiruvchi ixtisoslashtirilgan tashkilot;

elektron tender — qurilish sohasida davlat xaridini amalga oshirishning raqobatli tartib-taomili vositasida tender predmetining ijrochisini aniqlashni nazarda tutuvchi elektron mexanizm boʻlib, uning natijasiga koʻra tender predmeti boʻyicha eng yaxshi shartlarni taklif etgan oferent gʻolib deb eʼtirof etiladi;

elektron tender hujjatlari — tender predmetining moliyaviy, tijorat, tashkiliy va boshqa tavsiflari hamda tenderni tashkil etish shartlari va oʻtkazish tartib-taomillari toʻgʻrisidagi dastlabki axborotni oʻz ichiga oluvchi, davlat buyurtmachisi tomonidan tayyorlanadigan elektron hujjatlar toʻplami;

eʼlon — davlat xaridlarini amalga oshirish usuli, talablari va shartlari, takliflarni taqdim etish muddatlari hamda tartibi koʻrsatilgan, maxsus axborot portali orqali davlat xaridlarining elektron tizimiga davlat buyurtmachisining topshirigʻiga muvofiq tender tashkilotchisi tomonidan joylashtiriladigan boʻlajak davlat xaridlari toʻgʻrisidagi axborot;

loyiha-qidiruv tashkilotlarining elektron reytingi — “Shaffof qurilish” milliy axborot tizimida loyiha-qidiruv tashkilotlarining kadrlar bilan taʼminlanganligi, moliyaviy koʻrsatkichlari, raqobatbardoshligi, ish tajribasi va litsenziya koʻrsatkichlari boʻyicha mezonlarga muvofiq malaka talablarini belgilovchi hamda boshqa reyting koʻrsatkichlarini oʻzida aks ettiradigan elektron platforma;

loyihalashtirish sohasidagi davlat xaridlarining subyektlari (tender ishtirokchilari) — davlat buyurtmachisi, tender tashkilotchisi, operator va loyiha-qidiruv tashkilotlarining elektron reytingida mavjud boʻlgan talabgor / oferentlar;

gʻolib — elektron tender yakuniga koʻra platforma tomonidan gʻolib deb eʼtirof etilgan oferent.

3. Mazkur Nizom davlat buyurtmachilarining barcha loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqish boʻyicha elektron tenderlarga nisbatan tatbiq etiladi.

Agarda loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqish ishlarining boshlangʻich qiymati bazaviy hisoblash miqdorining 6000 baravaridan kam boʻlsa, loyiha-qidiruv tashkilotlarini tanlash mazkur nizom bilan oʻrnatilgan tartib asosida qonunchilikda belgilangan muddatda amalga oshiriladi.

4. Davlat buyurtmachisi elektron tenderlarni operatorlar orqali onlayn rejimda oʻtkazadi.

Qurilish vazirligi Moliya vazirligi bilan birgalikda “Shaffof qurilish” milliy axborot tizimi hamda operator oʻrtasida elektron axborot almashinuvini yoʻlga qoʻyadi.

5. Mazkur Nizom qoidalari:

Oʻzbekiston Respublikasining Ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturi hamda boshqa maqsadli dasturlarda, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti yoki Vazirlar Mahkamasi qarorlarida nazarda tutilgan davlat budjeti hisobidan moliyalashtiriladigan qurilish, rekonstruksiya qilish va mukammal taʼmirlash obyektlari boʻyicha loyiha-qidiruv tashkilotlari reytingida mavjud boʻlgan loyiha-qidiruv tashkilotlarini aniqlashda;

Oʻzbekiston Respublikasining budjet tizimi budjetlarining, shuningdek, budjet tashkilotlarida tashkil etilgan boshqa jamgʻarmalarning mablagʻlari hisobidan moliyalashtiriladigan qurilish sohasidagi xaridlarga nisbatan qoʻllaniladi.

Agar qurilish, rekonstruksiya qilish va mukammal taʼmirlash obyektlari boʻyicha loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqishda Oʻzbekiston Respublikasining Ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturi hamda boshqa maqsadli dasturlarda nazarda tutilgan davlat budjeti mablagʻlari bilan birga budjetdan tashqari mablagʻlar jalb qilingan boʻlsa, loyiha-qidiruv tashkilotlari mazkur Nizom talablari asosida aniqlanadi.

6. Mazkur Nizomning amal qilishi:

davlat tomonidan qoʻriqlanishi lozim boʻlgan shaxslarning xavfsizligini taʼminlash, Oʻzbekiston Respublikasida mudofaa qobiliyatini, xavfsizlikni taʼminlash va ichki tartibni saqlash uchun davlat xaridlari, davlat sirlari bilan bogʻliq boʻlgan davlat xaridlariga, shuningdek, “fast-track” usulidagi qurilish, rekonstruksiya va mukammal taʼmirlashga;

Vazirlar Mahkamasining zaxira fondidan, Qoraqalpogʻiston Respublikasining respublika budjeti, viloyatlarning viloyat budjetlari, Toshkent shahrining shahar budjeti, tuman va shaharlar budjetlari zaxira fondlaridan ajratiladigan mablagʻlar hisobidan amalga oshiriladigan davlat xaridlariga;

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining Farmonlari, qarorlari, farmoyishlari, Vazirlar Mahkamasining qarorlari va farmoyishlari asosida toʻgʻridan toʻgʻri shartnomalar boʻyicha amalga oshiriladigan davlat xaridlariga;

favqulodda holatlarni bartaraf etish maqsadida Oʻzbekiston Respublikasining ehtiyojlarini taʼminlash uchun zarur boʻladigan davlat xaridlariga;

xalqaro moliya institutlari mablagʻlari (toʻliq yoki qisman) hisobidan amalga oshiriladigan qurilish, rekonstruksiya qilish va mukammal taʼmirlash obyektlari boʻyicha loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqishga;

bosh reja, hududlarning arxitektura — rejalashtirish loyihalarini va batafsil rejalashtirish loyihalarini ishlab chiqishga nisbatan tatbiq etilmaydi.

7. Obyektlar boʻyicha loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqish uchun ushbu Nizomga 2-ilovaga muvofiq tasdiqlangan “Loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqish uchun topshiriq” va unga buyurtmachi tomonidan ilova qilinadigan hujjatlarsiz elektron tender oʻtkazish toʻgʻrisidagi eʼlonni platformaga joylash taqiqlanadi.

“Loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqish uchun topshiriq” va unga ilova qilinadigan (buyurtmachi tomonidan tayyorlanadigan) hujjatlar, jumladan ish turiga qarab nuqson dalolatnomalari tarkibi Qurilish vazirligining buyrugʻi bilan oʻzgartirish kiritish mumkin.

8. Loyihalashtirish topshirigʻiga muvofiq quriladigan, rekonstruksiya qilinadigan va mukammal taʼmirlanadigan I va II toifadagi obyektlarning loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqish boʻyicha oʻtkaziladigan elektron tenderda faqat oʻsha hudud (Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahri)da yuridik shaxs sifatida tegishli elektron reytingdagi yuridik manzilda roʻyxatga olingan talabgorlar qatnashadi (Toshkent shahri va Toshkent viloyati yagona hudud deb qabul qilinadi). Hududlarda filiallari mavjud boʻlgan bosh loyiha institutlariga ushbu cheklov tatbiq etilmaydi.

Bunda agar, talabgor yuridik shaxs sifatida roʻyxatdan oʻtgan hududda ushbu Nizom talablariga muvofiq rasmiylashtirilgan shartnoma shartlariga koʻra ishlarni yakunlamagan holda boshqa hududga yuridik manzilini koʻchirgan taqdirda, avvalgi yuridik manzil hududidagi shartnoma shartlariga koʻra ishlar yakunlanmagunicha ushbu talabgor yangi yuridik manzil hududidagi elektron tenderlarga platforma tomonidan qoʻyilmaydi.

Loyihalashtirish topshirigʻiga muvofiq quriladigan, rekonstruksiya qilinadigan va mukammal taʼmirlanadigan III va IV toifadagi obyektlarning loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqish boʻyicha oʻtkaziladigan elektron tenderda hududiy cheklov tatbiq etilmaydi.

Avtorlik nazorati xarajatlari oferentlarning 3-ilovaga muvofiq narx taklifida koʻzda tutilishi shart.

2-bob. Elektron tenderni oʻtkazish tartibi

9. Elektron tender ushbu Nizomga 1-ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq quyidagi tartibda oʻtkaziladi:

a) davlat buyurtmachisi:

Moliya vazirligining axborot tizimida belgilangan tartibda shaxsiy gʻazna hisobvaraqlarini ochadi;

platformada roʻyxatdan oʻtib, tender predmetining identifikatsiya raqamini kiritadi;

platformada tender tashkilotchisini tanlaydi hamda shartnoma imzolaydi;

elektron tender hujjatlarini tender tashkilotchisiga taqdim etadi;

b) tender tashkilotchisi:

elektron tender hujjatlarining toʻliqligi va toʻgʻriligini oʻrganib chiqadi;

platformaga tender predmeti toʻgʻrisidagi eʼlonni joylashtiradi;

v) talabgor:

eʼlonga muvofiq loyiha-smeta hujjatlari ishlab chiqiladigan qurilish, rekonstruksiya qilinadigan va mukammal taʼmirlanadigan obyektning joylashadigan/joylashgan hududiga chiqqan holda tender predmeti bilan bogʻliq masalalarni oʻrganib chiqadi;

24 soat davomida xabardor qilish imkonini beradigan mobil telefon raqami va elektron manzilini platformaga kiritadi hamda shaxsiy kabinetini ochadi;

g) talabgor shaxsiy kabineti orqali tender predmeti boʻyicha tenderda qatnashish uchun platformaga oʻzining CTPIP xos raqamini kiritadi;

d) platforma talabgor kiritgan STIR boʻyicha vazirlik, tashkilot va tizimlarning maʼlumotlar bazasidan quyidagilarni avtomatik tarzda:

“Shaffof qurilish” milliy axborot tizimidan loyiha-qidiruv tashkilotlarining elektron reytingida mavjudligini hamda oferent litsenziyasining tender predmeti talablariga mosligini;

Davlat soliq qoʻmitasining elektron maʼlumotlar bazasidan soliqlardan muddati oʻtgan qarzdorligi mavjud emasligini;

Markaziy bankning elektron maʼlumotlar bazasidan oferentning xizmat koʻrsatuvchi bankdagi asosiy va ikkilamchi hisobraqamida 2-son kartoteka qarzdorligi hamda bank kreditlari boʻyicha muddati oʻtgan qarzdorligi mavjud emasligini;

Bosh prokuratura huzuridagi Majburiy ijro byurosining elektron maʼlumotlar bazasidan oferentning oʻz balansidagi asosiy fondlariga va mulkiga taqiq qoʻyilmaganligini;

Davlat statistika qoʻmitasi va Davlat soliq qoʻmitasining elektron maʼlumotlar bazasidan joriy yil uchun moliyaviy majburiyatlari hajmi oferent tomonidan soʻnggi uch yillik hisobot davrining bir yilida bajarilgan eng yirik ishlar hajmi 2 baravaridan oshmaganligini;

Adliya vazirligi huzuridagi Davlat xizmatlari agentligining elektron maʼlumotlar bazasidan platformada oʻz taklifini biriktirgan oferentlar oʻrtasida hamda ushbu oferentlar bilan davlat buyurtmachisi oʻrtasida affillanganlik xususiyati mavjud emasligini;

Moliya vazirligining Gʻaznachilik tizimidan roʻyxatdan oʻtgan tender natijasida yoki toʻgʻridan toʻgʻri imzolagan loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqish shartnomalari ijrosi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni;

platformaning oʻz tizimidan obyektning QQS bilan boshlangʻich narxidan 2 foizdan ortiq boʻlmagan tender taklifini taʼminlash kafolati operator tomonidan ochilgan hisobraqamga pul oʻtkazish yoʻli orqali amalga oshirilganligini tekshiradi;

platformaning oʻz tizimidan oferentning QQS bilan taklif narxining tender predmetining QQS bilan boshlangʻich narxidan baland emasligini hamda bazaviy hisoblash miqdorining (BHM):

300 baravarigacha boʻlgan tender predmetining QQS bilan boshlangʻich narxidan 5 foizdan past emasligini;

1500 baravarigacha boʻlgan tender predmetining QQS bilan boshlangʻich narxidan 10 foizdan past emasligini;

3000 baravarigacha boʻlgan tender predmetining QQS bilan boshlangʻich narxidan 15 foizdan past emasligini;

3000 baravaridan yuqori boʻlgan tender predmetining QQS bilan boshlangʻich narxidan 20 foizdan past emasligini;

shuningdek, taklif etilgan loyihalashtirish muddati tender predmeti boʻyicha belgilangan muddatdan ortiq emasligini;

e) talabgor ushbu bandning “d” kichik bandida nazarda tutilgan talablardan ijobiy natijalar bilan oʻtganda oferent hisoblanadi hamda:

tender predmetining QQS bilan boshlangʻich narxidan 2 foizdan ortiq boʻlmagan tender taklifini taʼminlash kafolati operator tomonidan ochilgan hisobraqamga pul oʻtkazadi;

ushbu Nizomga 3 — 5 ilovalarni toʻldirgan holda platformaga yuklaydi.

Bunda oferent gʻolib boʻlgan taqdirda, tanlov shartlariga muvofiq elektron platformaga tender tashkilotchisi tomonidan yuklangan loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqish majburiyatini oladi;

j) platforma:

oferent takliflarini ushbu Nizomning 35-bandida keltirilgan formula yordamida avtomatik ravishda baholaydi.

Bunda ushbu nizom kuchga kirgan kundan boshlab tenderda gʻolib boʻlgan yoki toʻgʻridan toʻgʻri loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqish shartnomasini imzolagan va ushbu shartnoma boʻyicha loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqishni yakunlamagan loyiha-qidiruv tashkiloti kalendar yili davomida platforma orqali yana boshqa tenderda ishtirok etgan taqdirda, har bir yakunlanmagan shartnoma boʻyicha uning reytingidagi jami balliga nisbatan (reyting koʻrsatkichi tushirilmagan holda) 2 foiz chegirma qoʻllaniladi.

Ishlab chiqilgan loyiha-smeta hujjatlari boʻyicha shaharsozlik ekspertizasining ijobiy xulosasi olingandan soʻng, chegirma avtomatik ravishda tiklanadi;

gʻolib va zaxiradagi gʻolib tashkilotlarni aniqlaydi;

baholash natijalari boʻyicha elektron hisobotni shakllantiradi va ochiq koʻrinishda joylashtiradi;

elektron tenderda gʻolib boʻlgan oferentga aksept yuboradi;

z) gʻolib loyiha-qidiruv tashkiloti tomonidan aksept tasdiqlanishi natijasida tender predmeti boʻyicha platformaga yuklangan loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqish shartnomasi 1 ish kunidan keyin avtomatik ravishda elektron imzolangan hisoblanadi hamda avans mablagʻni toʻlash uchun asos boʻlib xizmat qiladi;

i) obyektning QQS bilan boshlangʻich narxidan 2 foizdan ortiq boʻlmagan tender taklifini taʼminlash kafolat summasi belgilangan tartibda gʻolib / zaxira gʻolibi hamda oferentlarning bank hisobraqamlariga avtomatik ravishda platforma tomonidan:

bank xarajatlari;

akseptni tasdiqlagan gʻolib/zaxira gʻolibining kafolat summasidan tanlov tashkilotchisi xarajatlarini avtomatik toʻlash uchun tegishli summa ushlangan holda qaytariladi.

3-bob. Elektron tender ishtirokchilarining vazifalari

10. Davlat buyurtmachisi:

Moliya vazirligining elektron axborot tizimida roʻyxatdan oʻtgandan soʻng ushbu tizim bilan integratsiya qilingan platformada tegishli elektron raqamli imzosidan (keyingi oʻrinlarda — ERI) foydalangan holda, maqsadli dasturlarda nazarda tutilgan qurilish, rekonstruksiya qilish va mukammal taʼmirlash obyektlari boʻyicha loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqish uchun loyiha-qidiruv tashkiloti belgilanmagan boʻlsa, platformaga tegishli maʼlumotlarni kiritadi;

tender predmeti boʻyicha platformaga tender predmetining nomi va shaxsiy hisobvaragʻini kiritadi va shaxsiy gʻazna hisobvaragʻida yetarli mablagʻ tasdiqlangandan soʻng platformada tender tashkilotchisini tanlaydi hamda gʻolib/zaxira gʻolibi obyektning boshlangʻich QQS bilan narxidan 2 foizdan ortiq boʻlmagan tender taklifini taʼminlash kafolat summasi hisobidan tanlov tashkilotchisi xarajatlari avtomatik toʻlanishi sharti asosida ushbu tender tashkilotchisi bilan xizmat koʻrsatish shartnomasini imzolaydi;

agar shaxsiy gʻazna hisobvaragʻidan tashqari bank hisobraqamlaridan moliyalashtirish belgilangan boʻlsa, moliyalashtirish manbai toʻgʻrisidagi maʼlumotnomani platformaga yuklagan holda tasdiqlaydi;

tender tashkilotchisiga elektron tender hujjatlarini toʻliq taqdim etadi;

tender savdolarini tashkil etish bilan bogʻliq barcha (tanlov tashkilotchisi xarajatlaridan tashqari) xarajatlarni qoplaydi hamda belgilangan tartibda tender gʻolibi bilan aksept tasdiqlanishi natijasida avtomatik ravishda elektron imzolangan loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqish shartnomasi shartlarining bajarilishini taʼminlaydi;

bir vaqtning oʻzida oferent boʻla olmaydi.

11. Tender tashkilotchisi:

davlat buyurtmachisi tomonidan taqdim etilgan elektron tender hujjatlari toʻliqligini va toʻgʻriligini koʻpi bilan 3 ish kuni davomida oʻrganib chiqadi;

agar elektron tender hujjatlarida nomuvofiqliklar aniqlangan taqdirda, ularni davlat buyurtmachisiga qaytaradi;

eʼlonni platformaga joylashtiradi;

platformaga joylashtirilgan eʼlonga davlat buyurtmachisining asosli soʻrovi bilan belgilangan tartibda oʻzgartirishlar kiritadi;

qurilish sohasida elektron davlat xaridlari boʻyicha Respublika muvofiqlashtirish komissiyasi uchun belgilangan tartibda tegishli hujjatlarni tayyorlashda ishtirok etadi;

bir vaqtning oʻzida buyurtmachi va/yoki oferent boʻla olmaydi.

12. Operator:

a) Moliya vazirligining davlat moliyasini boshqarish axborot tizimida roʻyxatdan oʻtgan davlat buyurtmachisi uchun:

24 soat davomida xabardor qilish imkonini beradigan mobil telefon raqamlari va elektron manzillari platformaga kiritilishini hamda avtomatik ravishda shaxsiy kabinet ochilishini taʼminlaydi;

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2019-yil 20-avgustdagi PQ-4464-son qarorining 7-bandiga muvofiq 0,05 foiz miqdoridagi mablagʻlar boʻyicha “Shaffof qurilish” milliy axborot tizimi (keyingi oʻrinlarda — axborot tizimi) xizmatlari boʻyicha davlat buyurtmachisining qarzdorligi boʻlmagan taqdirda, yuridik shaxs ERIsidan foydalangan holda obyektning identifikatsiya raqami kiritilishini hamda lot raqami berilishini taʼminlaydi;

b) tender tashkilotchisi uchun:

tender tashkilotchilari roʻyxatini platformaga yuklaydi;

24 soat davomida xabardor qilish imkonini beradigan mobil telefon raqami va manzili elektron platformaga yuklanishini va avtomatik ravishda shaxsiy kabinet ochilishini taʼminlaydi;

tender predmeti boʻyicha eʼlonlar platformaga joylashtirilishini taʼminlaydi;

v) loyiha-qidiruv tashkilotlarining elektron reytingda mavjud boʻlgan talabgor va oferent uchun:

24 soat davomida xabardor qilish imkonini beradigan mobil telefon raqami va manzili elektron platformaga kiritilishini, avtomatik ravishda shaxsiy kabinet ochilishini hamda eʼlon shartlari bilan toʻliq tanishishni taʼminlaydi;

loyiha-qidiruv tashkilotlari tomonidan soʻnggi uch yillik hisobot davrining bir yilida bajarilgan eng yirik ishlar hajmining 2 baravari boʻyicha joriy yil uchun moliyaviy majburiyatlar hajmi tegishli tizim bilan integratsiya qilingan platforma tomonidan toʻgʻri hisoblanishini taʼminlaydi;

tender taklifini taʼminlash kafolat summasini oʻtkazish uchun platformadagi shaxsiy kabinetdan platformaning maxsus hisobraqamiga pul oʻtkazishda foydalanishni hamda undagi oʻtkazilgan mablagʻlarni ushbu Nizomda belgilangan tartibda qaytarilishini yoki buyurtmachining tegishli hisobvaragʻiga joʻnatilishini taʼminlaydi;

tender takliflari platforma tomonidan avtomatik ravishda baholanishini taʼminlaydi;

g) shu bilan birga, operator:

eʼlon shartlariga elektron tender hujjatlari tarkibiga belgilangan tartibda oʻzgartirish kiritilgan taqdirda, davlat buyurtmachisini, tender tashkilotchisini va oferentlarni elektron xabardor qiladi;

elektron tender natijalari boʻyicha tegishliligiga koʻra davlat buyurtmachisi, tender tashkilotchisi va oferentlarga platforma orqali avtomatik ravishda xabar yuboradi;

tender ishtirokchilarini elektron tender jarayonida belgilangan tartib asosida ishtirok etishlarini taʼminlaydi;

idoralararo maʼlumotlar bazalari bilan integratsiya qilingan platforma har kuni 24 soat davomida uzluksiz ishlashini qatʼiy nazorat qiladi;

aksept tasdiqlagandan soʻng tanlov tashkilotchisi xarajatlari toʻlab berilishini taʼminlaydi;

uzluksiz faoliyat koʻrsatadigan “call center” tashkil etadi;

platformadagi loyiha-qidiruv tashkilotlari reytingi hamda elektron tenderlar bilan bogʻliq jarayonlar boʻyicha davlat organlari va xoʻjalik subyektlarining barcha murojaatlariga yozma va “call center” orqali javob beradi, platformadagi tekshirishlar bilan bogʻliq tegishli oʻrganishlarda qatnashadi, natijasi boʻyicha maʼlumotlar tayyorlaydi.

13. Davlat buyurtmachisi, tender tashkilotchisi va oferent tomonidan platformada yuridik shaxs ERIsidan notoʻgʻri foydalanilgan taqdirda, operator javobgar hisoblanmaydi hamda ushbu holat “Elektron raqamli imzo toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuni asosida tartibga solinadi.

4-bob. Elektron tender taklifini taʼminlash tartibi

14. Elektron tender taklifini taʼminlash kafolati boʻyicha platformada shaxsiy kabinetdan roʻyxatdan oʻtgan oferent operator tomonidan ochilgan hisobraqamiga pul oʻtkazish yoʻli orqali toʻlovni amalga oshiradi.

15. Operator quyidagi hollardan biri roʻy berganda, tender taklifini taʼminlash summasini bank xarajatlari hamda loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqish shartnomasining aksept tasdiqlanishi natijasida avtomatik ravishda imzolagan gʻolib/zaxira gʻolibining kafolat summasidan tanlov tashkilotchisi xarajatlarini ushlagan holda uch ish kuni ichida:

loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqish shartnomasining aksept tasdiqlanishi natijasida avtomatik ravishda imzolagan gʻolib / zaxira gʻolibining kafolat summasidan tanlov tashkilotchisi xarajatlarini avtomatik toʻlash uchun tegishli summa ushlangandan soʻng;

zaxiradagi gʻolib va gʻolib boʻlmagan oferentlarga elektron tender oʻtkazilgandan soʻng;

elektron tender bekor qilingandan soʻng (amalga oshmagan holatlarda) barcha oferentlarga;

belgilangan tartibda takliflarni qaytarib olgan oferentlarga tender takliflarini yuborishning oxirgi muddati tugagan kundan soʻng qaytaradi.

16. Elektron tender gʻolibi akseptni tasdiqlashdan bosh tortganda (zaxiradagi gʻolib bundan mustasno), tender taklifini taʼminlash kafolat summasi tender gʻolibiga qaytarilmaydi, shuningdek, tender gʻolibi akseptni tasdiqlashdan bosh tortgan kundan boshlab 24 oyga ushbu Nizomga muvofiq elektron tender savdolarida ishtirok etishiga avtomatik tarzda taqiq kiritiladi.

Bunda tender taklifini taʼminlash kafolatining qaytarilmagan summasi platforma tomonidan avtomatik ravishda davlat buyurtmachisining tegishli hisobvaragʻiga bank va tender tashkilotchisi xarajatlari ushlangan holda uch ish kuni ichida oʻtkazib beriladi.

5-bob. Davlat buyurtmachisi, tender tashkilotchisi va loyiha-qidiruv tashkilotlarining shaxsiy kabineti

17. Davlat buyurtmachisi, tender tashkilotchisi va talabgor platformada oʻz ERIsidan foydalangan holda maʼlumotlarni kiritib, roʻyxatdan oʻtganidan soʻng avtomatik tarzda shaxsiy kabinet shakllanadi.

18. Davlat buyurtmachisi, tender tashkilotchisi va oferentning shaxsiy kabinetida mobil telefon raqami, elektron manzili, reyting balli va ushbu ballni hisoblab chiqish yoyilmasi, tender gʻolibi va zaxiradagi gʻolibning, shuningdek, qolgan oferentlarning platforma tomonidan avtomatik baholangan ballari va ushbu ballarni hisoblanish yoyilmasi hamda yakuniy elektron bayonnoma aks ettiriladi.

Davlat buyurtmachisi, tender tashkilotchisi va oferentning talablari asosida qonunchilik hujjatlari bilan taqiqlanmagan boshqa maʼlumotlar shaxsiy kabinetga kiritilishi mumkin.

19. Talabgor elektron tenderda qatnashish uchun shaxsiy kabinetidagi ushbu Nizomning 22-bandi “b” kichik bandida koʻrsatilgan shartlar boʻyicha operatorga idoralararo maʼlumotlar bazalaridan oʻzi haqidagi maʼlumotlar platforma tomonidan avtomatik ravishda tekshirilishiga roziligini yuridik shaxs ERIsi bilan tasdiqlashi lozim boʻladi.

20. Davlat buyurtmachisi, tender tashkilotchisi va oferent haqida hamda yakunlangan elektron tenderlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar tegishli elektron arxivga yuboriladi va belgilangan tartibda saqlanadi.

6-bob. Elektron tenderni oʻtkazish toʻgʻrisidagi eʼlonni joylashtirish

21. Elektron tenderni oʻtkazish toʻgʻrisidagi eʼlon davlat buyurtmachisi taqdim etgan elektron tender hujjatlarining toʻliqligi va toʻgʻriligi tender tashkilotchisi tomonidan oʻrganib chiqilgandan soʻng platformaga joylashtiriladi.

22. Eʼlonda quyidagi maʼlumotlar aks ettiriladi:

a) tender predmeti boʻyicha:

kelgusi yil uchun loyiha-qidiruv ishlari manzilli roʻyxatida joriy yil uchun nazarda tutilgan mablagʻlar manbasi va miqdori;

nomi, manzili va identifikatsiya raqami;

ishlarni amalga oshirish turi (quriladigan, rekonstruksiya qilinadigan va mukammal taʼmirlanadigan obyektlarning loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqish);

quriladigan, rekonstruksiya qilinadigan va mukammal taʼmirlanadigan obyektlarning xavf-xatar toifasi;

boshlangʻich narx (QQS bilan) va loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqishni yakunlash muddati;

tender taklifini taʼminlash kafolati;

talabgor tomonidan taklifni kiritish muddati;

loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqish va moliyalashtirish kalendar ish jadvali hamda loyiha-qidiruv ishlari uchun smeta hisobi ushbu Nizomga 2-ilovaga muvofiq tasdiqlangan loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqish topshirigʻi va unga ilovalar;

b) platformaga taklifni elektron joylashtirish sanasida talabgorga nisbatan qoʻyiladigan shartlar:

tender predmetining qiymati va xavf-xatar toifasiga qarab loyiha-qidiruv tashkilotlari reytingida ijobiy koʻrsatkichga ega boʻlganligi;

soliqlar va yigʻimlarni toʻlash boʻyicha muddati oʻtgan qarzdorlikning mavjud emasligi;

“Insofsiz ijrochilar” yagona reyestrida qayd etilmaganligi;

asosiy va ikkilamchi hisobraqamlarida 2-son kartoteka qarzdorligining mavjud emasligi;

Davlat soliq qoʻmitasining rasmiy veb-saytida shubhali korxonalar roʻyxatiga kiritilmaganligi;

soliq toʻlovchi sifatida uning guvohnomasi faolligi;

bank kreditlari boʻyicha muddati oʻtgan qarzdorliklarning mavjud emasligi;

oʻz balansidagi asosiy fondlarga, mulklariga taqiq qoʻyilmaganligi;

gʻaznachilik tizimidagi roʻyxatdan oʻtgan tender natijasida yoki toʻgʻridan toʻgʻri imzolangan loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqish shartnomasi shartlari bajarilganligi;

joriy yil uchun moliyaviy majburiyatlari hajmi talabgor tomonidan soʻnggi uch yillik hisobot davrining bir yilida bajarilgan eng yirik ishlar hajmi 2 baravardan oshmaganligi. Bunda platforma tomonidan talabgorning moliyaviy majburiyatlari qoldiq hajmi tender predmetining boshlangʻich narxi (QQS bilan) bilan solishtiriladi. Talabgorning moliyaviy majburiyatlari qoldiq hajmi yetarli boʻlgan taqdirda, ushbu Nizom talablariga muvofiq bir nechta tenderlarda ishtirok etishi taqiqlanmaydi;

taklif etilgan narxning (QQS bilan) boshlangʻich narxdan (QQS bilan) baland emasligi hamda bazaviy hisoblash miqdorining (BHM):

300 baravarigacha boʻlgan tender predmetining QQS bilan boshlangʻich narxidan 5 foizdan past emasligi;

1500 baravarigacha boʻlgan tender predmetining QQS bilan boshlangʻich narxidan 10 foizdan past emasligi;

3000 baravarigacha boʻlgan tender predmetining KQS bilan boshlangʻich narxidan 15 foizdan past emasligi;

3000 baravaridan yuqori boʻlgan tender predmetining QQS bilan boshlangʻich narxidan 20 foizdan past emasligi;

shuningdek, taklif etilgan loyihalashtirish muddati tender predmeti boʻyicha belgilangan muddatdan ortiq yoki kam emasligi;

tender taklifini taʼminlash kafolat summasi operator hisobraqamiga oʻtkazilganligi.

Tender ishtirokchilari bilan affillanganlik xususiyatga ega aloqalari boʻlgan va/yoki tugatish yoki bankrotlik bosqichida boʻlgan oferentlar tenderga qoʻyilmaydi.

Ushbu bandning “b” kichik bandidagi shartlarga toʻgʻri kelmagan talabgorning takliflari platforma tomonidan qabul qilinmaydi.

23. Davlat buyurtmachisining farmoyishi (buyrugʻi) asosida talabgordan takliflarni qabul qilish muddati platformada tender predmeti eʼlon qilingan kundan boshlab 12 ish kunidan kam va 30 ish kunidan koʻp boʻlmasligi lozim.

Davlat buyurtmachisi eʼlonda turgan tender predmeti boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2021-yil 10-dekabrdagi PQ-43-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat dasturlari ijro etilishini nazorat qilish va muvofiqlashtirish boʻyicha hududiy shtablar bilan kelishgan holda tender predmeti boʻyicha takliflar berish muddati tugaydigan sanadan kamida bir ish kunidan oldin elektron tender hujjatlariga asosli oʻzgartishlar kiritish toʻgʻrisida farmoyish (buyruq) qabul qilishga haqli.

Bunda elektron tender hujjatlariga oʻzgartishlar kiritilgan kundan boshlab taklif berish muddati kamida 10 ish kuniga uzaytiriladi, lekin ushbu eʼlon boʻyicha takliflarni qabul qilish umumiy muddati 30 ish kunidan oshmasligi lozim.

7-bob. Talabgorning elektron tenderga kirish tartibi

24. Elektron tenderda ishtirok etish uchun talabgor ushbu Nizom 23-bandining “b” kichik bandi shartlari talablaridan ijobiy oʻtgan taqdirda, oʻzining shaxsiy kabinetidagi maxsus xisobraqami orqali operatorga vositachilik yigʻimi uchun toʻlovni amalga oshiradi. Ushbu toʻlangan mablagʻ elektron tender natijalaridan qatʼi nazar talabgorga/oferentga qaytarilmaydi.

25. Elektron tenderda yagona oferent ishtirok etganda yoki birorta ham oferent ishtirok etmaganda, davlat buyurtmachisi elektron tenderga kirish uchun oferentlarga nisbatan qoʻyilgan elektron reyting bahoni bir darajaga pasaytirish huquqiga ega.

Elektron tenderda tender predmeti boʻyicha belgilangan minimal reyting talabi sababli (boshqa sabablar bundan mustasno) belgilangan muddatda yagona oferent oʻz taklifini joylashtirgan boʻlsa yoki birorta ham oferent taklif joylashtirmagan boʻlsa, ushbu tender predmeti boʻyicha belgilangan minimal reyting talabi platforma tomonidan tender predmetining qiymati oʻzgartirilmagan holda avtomatik tarzda bir koʻrsatkichga kamaytiriladi.

26. Agar tender predmeti boʻyicha ishlarni bajarish (xizmatlarni koʻrsatish) bilan bogʻliq faoliyat qonunchilik hujjatlariga muvofiq tegishli litsenziya turini talab etsa, elektron tenderda faqat tegishli litsenziyaga ega boʻlgan oferentlar ishtirok etadi.

8-bob. Elektron tender taklifini berish tartibi

27. Talabgor ushbu Nizomning 23-bandi “b” kichik bandi shartlariga mos kelgan taqdirda, talabgor shaxsiy kabinetdan foydalangan holda elektron tender hujjatlarini toʻldirish va yuklash yoʻli bilan platformaga taklifini ERI bilan tasdiqlab, belgilangan muddatdan kechiktirmay joylashtiradi.

28. Takliflarni qabul qilish muddati tugagunga qadar oferent oʻz takliflariga oʻzgartirishlar kiritish yoki qaytarib olish huquqiga ega.

29. Platforma tomonidan tender takliflarining qabul qilinishi platformada joylashtirilgan eʼlonda belgilangan kun tugashi bilan (soat 23:59:59 da) toʻxtatiladi.

9-bob. Platforma tomonidan elektron tender takliflarini baholash

30. Elektron tender quyidagi hollarda amalga oshmagan deb hisoblanadi:

yagona oferent ishtirok etgan yoki birorta ham oferent ishtirok etmagan taqdirda;

baholash jarayonida ushbu Nizom 23-bandining “b” kichik bandi shartlariga muvofiq platforma tomonidan oferentlar qayta oʻrganilganda, yagona oferent qoldirilganda yoki birorta ham oferent qoldirilmagan taqdirda;

agar bitta lotda ikkita oferent ishtirok etayotgan boʻlsa va ushbu oferentlardan biri bir va undan ortiq lotlarda oʻz takliflarini joylashtirgan boʻlsa hamda ushbu oferent ixtiyoriy bitta lotda gʻolib deb belgilanib, moliyaviy majburiyatlari hajmi 2 baravardan oshgan taqdirda;

gʻolib va zaxiradagi gʻolib loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqish shartnomasini tuzishni rad etgan taqdirda;

tenderlarda gʻolib deb topilgan oferentning elektron tender savdolari, shuningdek, elektron reyting shakllanish jarayonlarida oʻz faoliyati toʻgʻrisida haqqoniy boʻlmagan maʼlumotlarni taqdim etganlik holati mutasaddi idoralar tomonidan aniqlangan taqdirda, Respublika shtabining asoslantirilgan rasmiy xati asosida Qurilish vazirligi tomonidan ushbu oferent boʻyicha tuzilgan elektron bayonnoma bekor qilinadi.

31. Tender amalga oshmagan deb hisoblangan taqdirda, davlat buyurtmachisi tomonidan tender tashkilotchisiga tender boʻyicha eʼlonni platformaga qayta joylashtirish boʻyicha koʻrsatma beriladi.

Shu bilan birga, aksept tasdiqlangunga qadar belgilangan tartibda tender predmetini amalga oshirish toʻxtatilgan taqdirda yoki tender predmeti boʻyicha qurilish-loyihalashtirish tashkiloti ushbu Nizom talablarida belgilangan tartibdan tashqari holda aniqlangan taqdirda, tender amalga oshmagan deb hisoblanadi.

32. Oferentlar tomonidan taqdim etilgan tender takliflari elektron platforma tomonidan tenderda ishtirok etish uchun takliflar berish muddati tugagan sanada baholanadi.

Platforma tomonidan tender takliflari baholanishidan oldin Nizomning 23-bandi “b” kichik bandi shartlari boʻyicha oferentlarning koʻrsatkichlari qayta tekshiriladi. Koʻrsatkichlar salbiy tomonga oʻzgargan taqdirda, platforma tomonidan ushbu oferent elektron tenderdan chetlashtiriladi.

Oferentning umumiy ballari yigʻindisini yakuniy hisoblash uchun har bir oferent boʻyicha platforma tomonidan avtomatik rejimda hisoblanadigan quyidagi formula qoʻllaniladi:

YaB = (RB x 0,8 + (BBN — ON) x 20 / (BBN — BBN x 0,95 / 0,90 / 0,85 / 0,80)) — O x (RB x 0,02).

Bunda:

YaB — oferentning yakuniy balli;

RB — elektron reyting doirasida hisoblangan ball;

0,8 — loyiha-qidiruv tashkilotlarining elektron reytingi doirasida olingan ballning umumiy yakuniy balldagi ulushini aniqlovchi koeffitsiyent;

BBN — davlat buyurtmachisining boshlangʻich narxi (QQS bilan). Bunda agar qonunchilikda belgilangan tartibda boshlangʻich narx QQSsiz boʻlsa, ushbu formulada belgilangan tartibdagi QQSsiz qiymatlar hisobga olinadi;

ON — oferent tomonidan taklif etilgan narx (QQS bilan). Bunda agar qonunchilikda belgilangan tartibda taklif narxi QQSsiz boʻlsa, ushbu formulada belgilangan tartibdagi QQSsiz qiymatlar hisobga olinadi;

20 — oferent tomonidan taklif etilgan narx uchun interpolatsiya yoʻli bilan beriladigan ball;

0,95 / 0,90 / 0,85 / 0,80 — taklif narxining (QQS bilan) boshlangʻich narxdan (QQS bilan) ushbu Nizom 9-bandining “d” kichik bandiga muvofiq 5, 10, 15 va 20 foizdan koʻp kamaytirilishi mumkin emasligi koeffitsiyenti;

O — oferentning joriy kalendar yil davomida elektron tender platformasida yutib olgan obyektlar soni;

0,02 — obyektlar boʻyicha tenderda gʻolib boʻlgan yoki toʻgʻridan toʻgʻri shartnoma imzolagan hamda ushbu shartnoma boʻyicha ishlarni yakunlamagan loyiha-qidiruv tashkiloti kalendar yil davomida platforma orqali yana boshqa obyekt boʻyicha tenderda ishtirok etgan taqdirda, har bir yakunlanmagan shartnoma boʻyicha uning reytingidagi jami balliga nisbatan (ularning reyting koʻrsatkichi tushirilmagan holda) qoʻllaniladigan 2 foiz chegirma;

oferent tender taklifini eng kam narx bilan bergan taqdirda, unga 20 ball beriladi hamda formulaning ikkinchi qismi, yaʼni — (BBN — ON) x 20 / (BBN — BBN x 0,95 / 0,90 / 0,75 / 0,80) ifodasi hisoblanmaydi.

Talabgor oʻz takliflarini platformaga joylashtirishi mobaynida uning chegirmasi boshlangʻich narxga nisbatan ushbu Nizom 9-bandining “d” kichik bandiga muvofiq 5, 10, 15 va 20 foizdan koʻp hamda boshlangʻich loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqish muddatidan koʻp yoki kam boʻlgan taqdirda, platforma tomonidan ushbu taklif qabul qilinmaydi.

33. Platforma tomonidan elektron tender natijalariga muvofiq gʻolib va zaxiradagi gʻolib avtomatik ravishda aniqlanadi.

Platforma tomonidan elektron tender natijalarini hisoblash jarayonida oferentlarning umumiy ballari bir xil boʻlgan taqdirda, eng birinchi boʻlib taklifini taqdim etgan (sana, vaqt) oferent gʻolib etib belgilanadi.

34. Elektron tender takliflarini koʻrib chiqish va baholash yakuni boʻyicha elektron bayonnoma shakllantirilib eʼlon qilinadi va unda quyidagi axborotlar aks ettiriladi:

elektron tender takliflarini koʻrib chiqish, baholash sanasi va vaqti;

elektron tender takliflarini baholash natijasi;

elektron tender gʻolibi va zaxiradagi gʻolib haqidagi maʼlumot.

35. Agar oferent uning moliyaviy majburiyatlarining qoldiq hajmi yetarli boʻlib, bir nechta tenderda ishtirok etgan taqdirda, elektron tenderda platforma tomonidan faqat moliyaviy majburiyatlarining qoldiq hajmi yetarli boʻlgan tender predmeti boʻyicha gʻolib deb belgilanadi.

36. Elektron tender takliflarini koʻrib chiqish va baholash yakuni boʻyicha elektron bayonnoma shakllantirilganidan soʻng tenderda qatnashgan oferentlar oʻz shaxsiy kabinetlari orqali oʻzlarining yakuniy ballari, shu jumladan, elektron reytingidagi shaxsiy ballari hamda ularning kelib chiqishi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni koʻrishlari mumkin.

10-bob. Elektron tender natijalari boʻyicha loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqish shartnomasini tuzish

37. Elektron tenderda ishtirok etish uchun takliflar berish muddati tugagan sanada platforma tomonidan avtomatik ravishda tender gʻolibi aniqlanadi va gʻolib tashkilotga aksept yuboriladi.

Aksept gʻolib tashkilot tomonidan tasdiqlangan kundan boshlab tender tugallangan deb hisoblanadi.

Agar aksept yuborilgan kundan boshlab 1 ish kuni ichida gʻolib tashkilot tomonidan tasdiqlanmasa, ushbu gʻolib tashkilot loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqish shartnomasini imzolashdan bosh tortgan hisoblanadi va belgilangan tartibda aksept zaxiradagi gʻolibga yuboriladi.

Zaxiradagi gʻolib tomonidan 1 ish kuni ichida aksept tasdiqlanmagan taqdirda, tender amalga oshmagan deb hisoblanadi va qaytadan oʻtkaziladi.

Tender gʻolibi akseptni tasdiqlashdan bosh tortgan kundan boshlab 24 oyga ushbu Nizomga muvofiq elektron tender savdolarida ishtirok etishiga avtomatik tarzda taqiq kiritiladi.

Agar akseptni tasdiqlagan gʻolib tashkilot loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqish jarayonida ishlarni davom ettirishdan bosh tortgan taqdirda, ushbu shartnoma boʻyicha bajarilgan ishlari va moliyalashtirilgan mablagʻlar belgilangan tartibda hisob-kitob qilingandan soʻng tender predmeti boʻyicha qayta elektron tender savdolariga eʼlon beriladi.

38. Elektron tender natijalari boʻyicha gʻolib akseptni tasdiqlashi bilan 1 ish kunidan keyin loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqish shartnomasi elektron imzolangan hisoblanadi.

Elektron tender gʻolibi akseptni tasdiqlashdan bosh tortgan hollarda, akseptni tasdiqlash huquqi zaxiradagi gʻolibga oʻtadi.

Zaxiradagi gʻolib faqatgina tender gʻolibi tomonidan taklif etilgan narx boʻyicha (agar zaxiradagi gʻolib tomonidan taklif etilgan narx tender gʻolibi tomonidan taklif etilgan narxdan baland boʻlsa) akseptni tasdiqlashi yoki tasdiqlashdan bosh tortishi mumkin.

Zaxiradagi gʻolib akseptni tasdiqlashdan bosh tortgan taqdirda, tender taklifini taʼminlash kafolat summasi bank xizmatlari ushlangan holda qaytarib beriladi hamda tender amalga oshmagan deb hisoblanadi va qaytadan oʻtkaziladi. Bunda tender tashkilotchisi xarajatlari toʻlab berilmaydi.

Tender gʻolibi / zaxira gʻolibi tomonidan aksept tasdiqlanishi natijasida loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqish shartnomasi elektron imzolangan deb hisoblangandan soʻng buyurtmachi tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2019-yil 20-avgustdagi PQ-4464-son qarorining 7-bandiga muvofiq elektron imzolangan loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqish shartnomasi Moliya vazirligining Gʻaznachiligida roʻyxatdan oʻtkazilgan kundan boshlab besh ish kuni ichida ushbu shartnomaning QQSsiz summasidan 0,05 foizi miqdoridagi mablagʻ axborot tizimining tegishli hisobraqamiga oʻtkaziladi.

11-bob. Elektron tender ishtirokchilarining javobgarligi

39. Davlat buyurtmachisi quyidagilar uchun javob beradi:

Quriladigan, rekonstruksiya qilinadigan va mukammal taʼmirlanadigan obyektning loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqish uchun loyihalashtirish topshirigʻining talab darajasida toʻgʻri ishlab chiqilganligiga;

tender gʻolibi/zaxira gʻolibi tomonidan aksept tasdiqlanishi natijasida elektron imzolangan loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqish shartnomasi shartlarining bajarilishiga.

40. Tender tashkilotchisi quyidagilar uchun javob beradi:

davlat buyurtmachisidan olingan hujjatlarni koʻpi bilan 3 ish kuni davomida oʻrganib chiqishi va ularning belgilangan tartibda eʼlonga joylashtirishi;

eʼlonga joylashtirilgan elektron maʼlumotlarning toʻliqligiga, toʻgʻriligiga va bir-biriga muvofiqligiga.

41. Operator quyidagilar uchun javob beradi:

oferentlar tomonidan takliflar platformaga muammosiz yuklanishiga;

elektron tender takliflari boʻyicha loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqish shartnomasi majburiyatlari bajarilishi tugallangandan soʻng belgilangan muddatda saqlanishi;

oferentlar tomonidan kiritilgan maʼlumotlarning eʼlon amal qilish muddati davomida oshkor etilmasligini taʼminlash;

oferentlarning tijorat sirini himoya qilishga boʻlgan huquqlari kafolatlanishiga;

tender tartib-taomillarining boshqa belgilangan talablari buzilmasligiga.

42. Oferent oʻzi tomonidan taqdim etilgan maʼlumotlar ishonchliligi uchun javob beradi.

43. “Shaffof qurilish” milliy axborot tizimi tomonidan tashkil etiladigan elektron tender savdolarining haqqoniy va shaffof oʻtkazilishi yuzasidan Qurilish vazirligi javobgar hisoblanadi.

12-bob. Yakunlovchi qoidalar

44. Elektron tender natijalarini rasmiylashtirish, aksept tasdiqlanishi natijasida avtomatik ravishda elektron imzolangan loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqish shartnomalari boʻyicha hisob-kitoblarni tashkil etish, ushbu shartnomaning majburiyatlari bajarilishi monitoringini olib borish hamda shikoyatlar, nizo va kelishmovchiliklarni koʻrib chiqish qonunchilik hujjatlariga muvofiq amalga oshiriladi.

Mazkur Nizom talablariga muvofiq oʻtkaziladigan elektron tender boʻyicha shikoyatlar, nizo va kelishmovchiliklarni koʻrib chiqish uchun ishchi organ etib Qurilish vazirligi belgilanadi.

45. Mazkur Nizom talablariga muvofiq tuzilgan shartnomalar boʻyicha qurilish muddatini uzaytirish buyurtmachi tomonidan Moliya vazirligi, Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi (obyektlar boʻyicha manzilli roʻyxatlar mazkur vazirliklar bilan kelishilishini inobatga olgan holda) hamda Qurilish vazirligi bilan kelishilgan holda amalga oshiriladi.

Bunda elektron imzolangan loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqish shartnomasi shartlariga oʻzgartirish kiritish yuzasidan qoʻshimcha shartnoma boʻyicha maʼlumotlar platformaga yuklanmaydi. Elektron imzolangan shartnoma ijrosi boʻyicha maʼlumotlar, shu jumladan, unga qoʻshimcha shartnomalar gʻaznachilik tizimi tomonidan integratsiya orqali platformaga yuboriladi.

46. Operator tenderga taalluqli barcha hujjatlarning qonunchilik hujjatlarida belgilangan muddatlarda saqlanishini taʼminlaydi.

47. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.

Qurilish sohasida loyiha-qidiruv tashkilotlarini belgilash boʻyicha elektron davlat xaridlarini tashkil etish va amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Loyihalashtirish sohasida elektron davlat xaridlarini tashkil etish va amalga oshirish

Bosqichlar Subyektlar Amalga oshiriladigan tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Davlat buyurtmachisi 1. Moliya vazirligining Gʻaznachiligi tizimida roʻyxatdan oʻtadi. Belgilangan muddatda 2-bosqich Davlat buyurtmachisi 1. Elektron platformada roʻyxatdan oʻtadi. 2. Tender predmetining nomi va gʻaznachilik tizimidagi shaxsiy gʻazna hisobvaragʻini kiritadi. 30 daqiqa 3-bosqich Davlat buyurtmachisi 1. Platformada tender tashkilotchisini tanlaydi hamda xizmat koʻrsatish shartnomasini imzolaydi. 2. Elektron tender hujjatlarini tender tashkilotchisiga taqdim etadi. 2 ish kuni 4-bosqich Tender tashkilotchisi 1. Elektron platformada roʻyxatdan oʻtadi. 2. Elektron tender hujjatlarining toʻliqligi va toʻgʻriligini oʻrganib chiqadi. 3. Platformaga tender predmeti toʻgʻrisidagi eʼlonni joylashtiradi. 3 ish kuni mobaynida 5-bosqich Talabgor 1. Elektron platformada roʻyxatdan oʻtadi. 2. Eʼlonga muvofiq loyiha-smeta hujjatlari ishlab chiqiladigan qurilish, rekonstruksiya va mukammal taʼmirlanadigan obyekt joylashgan hududga (joyning oʻziga) chiqqan holda joyni oʻrganib chiqadi. 3. 24 soat davomida xabardor qilish imkonini beradigan mobil telefon raqami va elektron manzilni platformaga kiritadi hamda shaxsiy kabinetini ochadi. 10 ish kuni mobaynida 6-bosqich Oferent Shaxsiy kabineti orqali xarid predmeti boʻyicha tenderda qatnashish uchun platformaga STIR xos raqamini kiritadi. 5 daqiqa ichida 7-bosqich Platforma Kiritilgan oferentning STIR boʻyicha platforma vazirlik, tashkilot va tizimlarning maʼlumotlar bazasidan avtomatik tarzda quyidagilarni: a) “Shaffof qurilish” milliy axborot tizimidan loyiha-qidiruv tashkilotlari elektron reytingida mavjudligi hamda xarid predmetining qiymati va xavf-xatar toifasiga mosligini; b) Davlat soliq qoʻmitasining elektron maʼlumotlar bazasidan soliqlardan muddati oʻtgan qarzdorligining mavjud emasligini hamda joriy yil uchun moliyaviy majburiyatlari hajmi oferent tomonidan soʻnggi uch yillik hisobot davrining bir yilida bajarilgan eng yirik ishlar hajmini 2 baravardan oshmaganligini; v) Markaziy bankning elektron maʼlumotlar bazasidan oferentning xizmat koʻrsatuvchi bankdagi asosiy va ikkilamchi bank hisobraqamida 2-son kartoteka qarzdorligi hamda bank kreditlari boʻyicha muddati oʻtgan qarzdorligi mavjud emasligini; g) Bosh prokuratura huzuridagi Majburiy ijro byurosining elektron maʼlumotlar bazasidan oferentning oʻz balansidagi asosiy fondlariga va mulkiga taqiq qoʻyilmaganligini; d) Adliya vazirligi huzuridagi Davlat xizmatlari agentligining elektron maʼlumotlar bazasidan platformada oʻz taklifini biriktirgan oferentlar va davlat buyurtmachisi oʻrtasida affillanganlik xususiyati mavjud emasligini; e) ushbu bosqichdan ijobiy natijalar bilan oʻtgan oferentlar Nizomga 3 — 5 ilovalarni toʻldirgan holda platformaga yuklaydi. Platforma tizimda yuklangan QQS bilan taklif narxining QQS bilan boshlangʻich narxidan baland va ushbu Nizom 9-bandining “d” kichik bandiga muvofiq 95, 90, 80 va 75 foizidan past emasligini, shuningdek, taklif etilgan qurilish muddati obyekt boʻyicha belgilangan qurilish muddatidan kam yoki koʻp emasligini; j) platformaning oʻz tizimidan obyektning QQS bilan boshlangʻich narxidan 2 foizdan ortiq boʻlmagan tender taklifini taʼminlash kafolati operator tomonidan ochilgan hisobraqamga pul oʻtkazish yoʻli orqali amalga oshirilganligini tekshiradi. 10 daqiqa ichida 8-bosqich Platforma 1. Oferentlar takliflarini tegishli formula yordamida avtomatik ravishda baholaydi. 2. Gʻolib va zaxiradagi gʻolib tashkilotlarni aniqlaydi. 2 ish kuni ichida 9-bosqich Platforma Baholash natijalari boʻyicha elektron hisobotni shakllantiradi va ochiq koʻrinishda joylashtiradi. 5 daqiqa 10-bosqich Platforma Elektron tenderda gʻolib boʻlgan loyiha-qidiruv tashkilotiga aksept yuboradi. 10 daqiqa 11-bosqich Gʻolib loyiha tashkiloti Akseptni tasdiqlaydi, 1 ish kunidan keyin tender predmeti boʻyicha loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqish shartnomasi avtomatik ravishda elektron imzolangan hisoblanadi. Agar aksept yuborilgan kundan boshlab 1 ish kuni ichida gʻolib tashkilot tomonidan tasdiqlanmasa, aksept zaxiradagi gʻolibga yuboriladi va zaxiradagi gʻolibga qoʻshimcha 1 ish kuni ichida akseptni tasdiqlashga muddat beriladi. 1 ish kuni ichida 12-bosqich Davlat buyurtmachisi Aksept tasdiqlanishi natijasida avtomatik ravishda elektron imzolangan loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqish shartnomasi boʻyicha belgilangan tartibda birinchi avansni moliyalashtirilishini taʼminlaydi. loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqish shartnomasi shartlari asosida 13-bosqich Platforma Obyektning boshlangʻich QQS bilan narxidan 2 foizdan ortiq boʻlmagan tender taklifini taʼminlash kafolati summasini gʻolib va zaxiradagi gʻolib tashkilotlar va oferentlarning bank hisobraqamiga bank xarajatlari hamda gʻolib/zaxira gʻolibining (aksept tasdiqlangan taqdirda) kafolat summasidan tanlov tashkilotchisi xarajatlarini avtomatik toʻlash uchun tegishli summa ushlangan holda avtomatik ravishda qaytariladi. 1 ish kuni mobaynida

Qurilish sohasida loyiha-qidiruv tashkilotlarini belgilash boʻyicha elektron davlat xaridlarini tashkil etish va amalga oshirish tartibi toʻgʻrisida nizomga 2-ILOVA

“KELIShILDI” “TASDIQLAYMAN” Buyurtmachi tashkilot rahbari Foydalanuvchi vazirlik va idoralar rahbarlari (F.I.O.) ____________________________ ____________________________ ____________________________ ____________________________ 20___ y. “___” _______________ ____________________________ 20___ y. “___” _______________ __________________________________________________________________________________________________________________________________ __________________________________________________________________________________________________________________________________ ______________________________________________________________________________________________________________________ obyektining (obyekt nomi, manzili) Loyiha hujjatlarini ishlab chiqish uchun TOPShIRIQ T/r Asosiy maʼlumotlar va talablar nomi Asosiy maʼlumotlar va talablar mazmuni 1. Obyektning nomi. Obyektning nomi toʻliq kiritiladi (qisqartmalarsiz). 2. Qurilish joyi. Obyektning yuridik manzili (shahar, tuman. koʻcha) 3. Buyurtmachi. Buyurtmachining nomi va uning rekviziti, manzili, telefon raqamlari, elektron pochta manzili, masʼul shaxs. 4. Ishlab chiqish uchun asoslar. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Farmoni, qarori, farmoyishi. Vazirlar Mahkamasi qarori, farmoyishi. 5. Loyiha bosqichi. Namunaviy loyiha (NR raqami, Qurilish vazirligi buyrugʻi asosida texnik kengash bayoni) 6. Qurilish turi. Yangi qurilish, qayta qurish (zamonaviylashtirish, kengaytirish, texnik qayta jihozlash bilan bogʻliq). 7. Obyektning loyihaviy quvvati. Binoning: maktabda (oʻquvchi soni); maktabgacha taʼlim muassasasida (tarbiyalanuvchilar soni); tibbiyot muassasasida (shifoxonada — toʻshak oʻrinlari; poliklinika — kunlik qatnovchilar soni); turar-joy binolarida (xonadon soni) va boshqalar. 8. Moliyalashtirish manbai. Respublika budjeti va ularga tenglashtirilgan, davlat tomonidan kafolatlangan kreditlar, xususiy mablagʻlar, homiylar va grant quyilmalari mablagʻlari, toʻplangan mablagʻlar va qonunchilikda taqiqlanmagan boshqa manbalar. 9. Qurilishning taxminiy bahosi (mln soʻm). Oʻxshash obyektlar yoki yiriklashtirilgan koʻrsatkichlar asosida aniqlanadigan qurilishni umumiy qiymati. 10. Obyektning asosiy texnik-iqtisodiy koʻrsatkichlari, unumdorligi, ishlab chiqarish dasturi, shuningdek, turar joy yoki umumiy binolar. Loyihalashtirish jarayonida olinishi zarur boʻlgan loyihalashtirish obyektini toʻliq tasnifi, uni asosiy sifati. 11. Umumiy xizmat koʻrsatish korxonalari orasida qurilgan turar joy uylarni vazifasi va turi, ularning quvvati, sigʻimi, qabul qilish qobiliyati, tarkibi va xonalar maydoni, qurilish hajmi. Ushbu shartlar turar joy binolari uchun koʻrsatiladi. Loyihalashtirish obyekti tarkibida shunday obyektlar boʻlgan holatlarda toʻldiriladi. Loyihalashning barcha koʻrsatkichlari nazarda tutiladi. 12. Mahsulotlarning raqobatbardoshlik sifatiga va ekologik parametrlariga talablar. Korxonaning texnologiyasi va rejimiga boʻlgan talablar. Ishlab chiqarish texnologiyasi boʻyicha talablarni koʻrsatish-texnologik topshiriq, ishlab chiqarish texnologiyasini batafsil tariflash, texnologik asbob-uskunalar taʼsiridan hosil boʻladigan yuklamalar, talab qilingan maydonlar, texnologik uskunalarning oʻziga xos shartlari, ishlab chiqarish jarayoni va shu kabilarni taʼriflash va boshqalar. Texnologik topshiriq tayyorlanishining muhimligiga alohida eʼtibor qaratish,uning sifati loyihalashtirish obyektini funksionalliligi va buyurtmachi ehtiyoji uchun kerakliligiga bogʻliq. Koʻplab yirik tashkilotlar, ayniqsa, tarmoqli kompaniyalar texnologik jarayonlar talablarini toʻla tavsiflash lozim. 13. Obyektni texnologik jihozlash. Buyurtmachi tomonidan taqdim etiladi. 14. Arxitektura-qurilish, hajmli-rejalashtirish va konstruktiv yechimlar, blokirovkalash shartlari, binolarni pardozlashga talablar. Qurilish vazirligining (mc.uz/namunaviy-loyihalar-11/) rasmiy-veb saytiga joylashtirilgan obyektlarning namunaviy loyihalariga qoʻllanilgan loyihaviy yechimlardan, tugunlardan foydalanish. Binolar, xonalar va ularning maydonlarini joylashishi boʻyicha tavsiyalar keltiriladi. Binolarda qurilish materiallarini ularning alohida konstruksiyalarini qoʻllash boʻyicha tavsiyalar beriladi. 15. Xonalar tarkibi, foydalanish maqsadi. Buxgalteriya — aniq mutaxassisligi boʻyicha ishchi oʻrni. 16. Xodimlarni aniq mutaxassisligi boʻyicha xonalarga taqsimlanishi. 1 odam uchun moʻljallangan maydon (m kv). 17. Bino qavatlarining balandligi. Tasdiqlangan meʼyor boʻyicha. 18. Yertoʻladan foydalanish maqsadi. Yertoʻla va yarim yertoʻlalarning maydoni, balandligi va foydalanish maqsadi koʻrsatiladi. 19. Pol qoplamalarining materiallari (aniq koʻrsatilishi shart). Pol qoplamalarini toʻliq qatlam xomashyosini ketma-ketligini koʻrsatib oʻtiladi. 20. Shiftlarni pardozlash turlari. Normativ hujjatlarga asoslanib (sanitariya va yongʻin xavfsizligi meʼyorlarini hisobga olgan holda). 21. Tashqi devorning issiqlik himoyasi. Energiya tejamkor materiallardan foydalanish. 22. Derazaga boʻlgan talab. “Yogʻochsozlik materiallari katalogi” — 90 (KSI-90); ShNQ 2.01.02-04 “Binolar va insh�otlarning yongin xavfsizligi”; ShNQ 2.08.01-05 “Turar-joy binolari”; ShNQ 2.08.02-09 “Jamoat binolari va inshootlari” talablaridan chiqmagan holda; Darchasiz ogʻma derazalar oʻrnatish koʻzda tutiladi. 23. Eshikka boʻlgan talab. “Yogʻochsozlik materiallari katalogi” — 90 (KSI-90); ShNQ 2.01.02-04 “Binolar va inshootlarning yongin xavfsizligi”; ShNQ 2.08.01-05 “Turar-joy binolari”; ShNQ 2.08.02-09 “Jamoat binolari va inshootlari” talablaridan chiqmagan holda; eshiklar ostonasiz oʻrnatilishi koʻzda tutiladi. 24. Liftning oʻlchami va quvvati. ShNQ 2.08.01-2019-yilgi “Turar-joy binolari” 13-ilovaga muvofiq (majburiy). 25. Tom qismining turi. Meʼmoriy yechimidan kelib chiqqan holda namunaviy tugunlardan foydalanish. 26. Tashqi fasad materiali va rang namunasi. Qurilish boshqarmasi va tegishli tashkilotlar bilan kelishilgan holda. 27. Hovli devorlari boʻyicha talablar. Kam xarajatli, ixcham va meʼyor doirasida namunaviy tugunlardan foydalanish. 28. Obodonlashtirish va kichik arxitektura shakllariga talablar. Tutash maydonlarni, daraxtlar oʻtkazish, shoxobcha yoʻllarni, piyodalar yoʻlakchalari yotqizish, avtoturargoxlar, bolalar oʻyin maydonchalarini obodonlashtirish, irrigatsiya tizimlarini oʻrnatish va boshqarish boʻyicha talablarning taʼrifi hududlarning tasdiqlangan batafsil rejalashtirish loyihasiga (PDP) asosan bayon etiladi. Namunaviy yechimlar ishlab chiqish talab etiladi. 29. Obodonlashtirishdagi ish turlari va daraxtlar soni. Daraxtlarning iqlimga va hududga mosligi, suvsizlikka chidamliligi, koʻp yillikligi. Bino va inshootlarni joylashtirishda mavjud daraxtlarga zarar yetkazmagan holda loyihalash. Namunaviy yechimlar ishlab chiqish talab etiladi. 30. Piyoda yoʻlaklarining oʻlchovlari va turlari. Sifatli, kam xarj, ixcham va arzon materiallarni qoʻllash. ShNQ 2.05.02-07 “Avtomobil yoʻllari” 4.41-bandi 22-jadvalga asosan. Namunaviy yechimlar ishlab chiqish talab etiladi. 31. Konstruktiv yechimlarga, yuk koʻtarib turuvchi va tashqi himoya konstruksiyalarga va ularning materiallarga qoʻyiladigan asosiy talablar. Devorlar, qoplamalar (tomlar), bostirmalar, fermalar, toʻsinlar va shu kabi boshqa talablarni toʻliq koʻrsatish. Yuk koʻtarib turuvchi va tashqi himoya konstruksiyalarga va ularning materiallariga qoʻyiladigan asosiy talablarni yoritish. Zilzilabardoshlik boʻyicha talablar (texnik pasport). 32. Muhandislik va texnologik asbob-uskunalarga, texnologik jihozlarga qoʻyiladigan talablar. Texnologik asbob-uskunalarning roʻyxati. Isitish, sovitish, ventilatsiya, ichimlik suvi, kanalizatsiya, elektr tarmoqlari va texnologik asbob-uskunalar tavsifi va ularni qoʻllash boʻyicha koʻrsatmalar berish. Sensorli yoritish vositalaridan foydalanish. Dastgohlarning aniqligi va tayyorlanishi boʻyicha klassi, shuningdek, ularning bajarilish sifati va bardoshliligi talablari. 33. Quyosh batareyalari va quyoshli suv isitish kollektorlarining quvvatlari. ShNQ 2.04.16-18 “Quyoshli issiq suv taʼminoti qurilmalari” talablariga asosan ishlab chiqilganligi. 34. Issiqlik taʼminoti. QMQ 2.04.07-99 “Issiqlik tarmoqlari” talablariga asosan ishlab chiqilganligi. Texnik xulosalarni taqdim etish. 35. Avtomatlashtirish, TJ BAT va boshqaruvni markazlashtirish boʻyicha asosiy talablar. Avtomatlashtirish, TJ BAT va boshqaruvni markazlashtirish tizimlari boʻyicha tavsifi va qoʻllanilishi boʻyicha koʻrsatmalar berish. Jihozlar roʻyxati. 36. Mehnat gigiyenasi va xavfsizlik rejimi talablari. Loyiha hujjatlari tarkibida “Ishchilar mehnatini tashkil etish va sharoitlar” boʻlimi ishlab chiqilgan hollarda ushbu boʻlimga talablar koʻrsatilsin. Sanoat obyektlari uchun qoʻllaniladi. 37. Loyihalashtirish uchun buyurtmachi tomonidan taqdim etiladigan dastlabki maʼlumotlar tarkibi. Loyihalashtirish uchun buyurtmachi tomonidan taqdim etiladigan dastlabki maʼlumotlar tarkibi keltiriladi. Loyiha-qidiruv tashkiloti bilan kelishilgan holda, ularning oʻzlari tomonidan yigʻiladigan dastlabki maʼlumotlar (hujjatlar) roʻyxati bayon etiladi. ShNQ-1.03.01-16ga muvofiq injener-geologik va topografik materiallar buyurtmachi tomonidan taqdim etiladi. Topografik xaritada mavjud bino va inshootlar hamda yer osti va yer usti tarmoqlari koʻrsatilishi talab etiladi. 38. Atrof muhitni muhofaza qilish va saqlash boʻyicha talablar. Amaldagi normativ-huquqiy hujjatlar talablari asosida Atrof muhitga taʼsiri bayonoti (AMTB) loyihasi ixtisoslashtirilgan tashkilot bilan alohida shartnoma asosida buyurtmachi tomonidan tayyorlanadi. Talab etilgan holatlarda ekologik toza qurilish materiallaridan foydalanish, yashil qurilish elementlarini qoʻllash yoki tashqi energiya resurslarning isteʼmolisiz (kamaytirilgan) talablar va shartlar qoʻllanishi zarurati koʻrsatiladi. 39. Smeta hujjatlarini tuzish usuliga talablar. Qurilish materiallari va mehnat resurslari, shuningdek, mashina-mexanizmlarni hisoblash boʻyicha tuziladigan smetalar tarkibiga quyiladigan talablar aks ettiriladi. Narxlar joriy qiymatlarda, ShNQ 4.01.16-09 “Qurilish bahosini shartnomaviy joriy narxlarda aniqlash qoidalari” talablari asosida belgilanadi. Qurilishning joriy narxlardagi dastlabki qiymati buyurtmachi tomonidan shakllantiriladi yoki uning topshirigʻiga asosan loyiha tashkiloti tomonidan aniqlanadi. 40. Loyihalashtirilayotgan obyekt tarkibi. Barpo etilayotgan obyektning butun asosiy hamda yordamchi bino va inshootlari roʻyxati koʻrsatiladi. 41. Qabul qilinadigan loyiha yechimlarida Energiya samaradorlikni taʼminlash boʻyicha talablar. Loyiha hujjatlarini ishlab chiqishda 2-darajali energiya samaradorlikni taʼminlash boʻyicha chora-tadbirlarni nazarda tutish va obyektlar energiya resurslarini oʻlchash moslamalari bilan jihozlanishi boʻyicha talablar majburiydir. Bino va iishootlarda qayta tiklanuvchi energiya manbalaridan foydalanish talablari Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2022-yil 9-sentabrdagi PF-220-son Farmoni talablariga muvofiq amalga oshiriladi. 42. Favqulodda vaziyatlarda ogohlantirish va fuqaro muhofazasi boʻyicha ishlab chiqiladigan texnik-muhandislik chora-tadbirlarga qoʻyiladigan talablar. Agar obyekt favqulodda vaziyat boʻyicha toifalangan boʻlsa, FVV boʻyicha texnik shartlarga dalil keltiriladi xamda ushbu boʻlimni ishlab chiqishni zarurligi toʻgʻrisida koʻrsatma beriladi. 43. Sanoat xavfsizligi boʻyicha texnik-muhandislik chora-tadbirlarni ishlab chiqish boʻyicha talablar. “Sanoat xavfsizligi toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi qonuni talablariga muvofiq koʻrsatiladi yoki amaldagi normativ-huquqiy va shaharsozlik hujjatlariga muvofiq bayon etiladi. 44. Aholining nogironligi boʻlgan va kam harakatlanuvchi guruhlari hayoti va faoliyati sharoitlarini taʼminlash boʻyicha talablar. ShNQ 2.07.02 talablarida koʻrsatilmagan, nogironligi boʻlgan shaxslarning va harakatlanishi cheklangan insonlar obyektga kirish-chiqishlarini taʼminlash va binoda boʻlishlari vaqtida harakatlanishi boʻyicha yaratiladigan sharoitlar boʻyicha qoʻshimcha talablarni koʻrsatish. 45. Yonginga qarshi kurash va xavfsizlik boʻlimini ishlab chiqish boʻyicha talablar. Boʻlim normativ-huquqiy hujjatlar talablari asosida ishlab chiqiladi. Zarur hollarda ushbu boʻlimni ishlab chiqish uchun boʻyicha qoʻshimcha talablar va yonginga qarshi kurash moslamalari va avtomatikasi turlari koʻrsatib oʻtilsin. FVVning Yongin xavfsizlik boshqarmasi bilan kelishilishi talab etiladi. 46. Koʻrgazmali materiallarni tayyorlash boʻyicha talablar. Zarur hollarda, obyekt maketi, 3D-taqdimot, namoyish albomlarini tayyorlash zarurligi, shuningdek, taqdimot materiallariga talablarni koʻrsatish (slayd, video rolik va boshqalar) va ularning oʻlchamlari koʻrsatiladi. Bunday materiallarni Arxitektura-shaharsozlik kengashida hamda mutasaddi idoralar va tashkilotlar bilan kelishish holati va zarurligi yoritiladi. 47. Korxonaning ishlash rejimi. Obyektning yil davomida ishlashi yuklanganligi va korxonaning ish smenaligi koʻrsatiladi. 48. Ishlab chiqarish kooperatsiyasi. Korxona infratuzilmasi. Korxonaning sheriklar va hamkorlar bilan birgalikdagi ishlashi, shuningdek, uni infratuzilmasi tarkibi koʻrsatiladi 49. Tashqi transport aloqalari va taʼminot sxemasi. Xom ashyo, materiallar, asbob-uskunalarni korxonaga olib kelish va undan olib ketishni tashkil etish sxemasi koʻrsatiladi. 50. Qurilish moʻljallangan muddatlar (yil). Qurilishning boshlanish va tugatilish muddatlari koʻrsatiladi (hisobiy yoki koʻrsatma boʻyicha). 51. Loyihalashtirish va qurilishni oʻziga xos shartlari. Loyihalashtirishni qiyinlashtiruvchi shart-sharoitlar (qurilish maydonining torligi va qiyinchiligi, obyektni tarixiy qurilish zonasida joylashtirish, madaniy meros obyektlari mavjudligi, daraxtlar mavjudligi, qurilish obyektining noyobligi, loyihalashtirish va qurilishni ishlayotgan korxona sharoitida amalga oshirish, qurilishni iqlimi sharoitlari ogʻir, togʻli, yetib borish qiyin boʻlgan hududlarda amalga oshirish va boshqalar yoritiladi. Obyektning murakkablik toifasi koʻrsatiladi. 52. Loyiha hujjatlariga oʻzgartirishlar kiritish (loyiha tashkiloti tomonidan yoʻl qoʻyilgan kamchiliklarni bartaraf etishni hisobga olmaganda). Loyiha hujjatlariga oʻzgartirish kiritish alohida imzolangan shartnoma va loyihalash uchun topshiriq asosida amalga oshiriladi. Topshiriqda loyiha hujjatlariga kiritiladigan oʻzgartirishlar bayon etiladi. 53. Metall konstruksiyalarning va korxona sharoitida ishlab chiqariladigan muhandislik tarmoqlarining detallashtirilgan (KMD) chizmalarini ishlab chiqish. Ishlab chiqaruvchi korxona tomonidan yoki buyurtmachining talabi asosida qoʻshimcha toʻlov evaziga loyiha tashkiloti tomonidan ishlab chiqiladi. Topshiriqda bunday hujjatlar ishlab chiqarilishi zarurati koʻrsatiladi. 54. Qurilishni tashkil etish loyihasini (QTEL) ishlab chiqish. Qurilishni tashkil etish loyihasi (QTEL) — toʻliq hajmda ShNQ 3.01.01-03 ga muvofiq ishlab chiqiladi. 55. Qurilishning (qurilish-montaj ishlari) ishlab chiqarish loyihasini (QIChL) tayyorlash, qurilish tashkilotlarining ehtiyojlari uchun vaqtincha bino va inshootlar qurilishi uchun loyiha hujjatlarini ishlab chiqishga talablar . Bunday hujjatlar alohida shartnoma shartlari asosida tayyorlanadi. Topshiriqda bunday hujjatlarni ishlab chiqish zarurati koʻrsatiladi. 56. Qurilishda mualliflik nazorati. Mualliflik nazoratini olib borish tartibi talablaridan kelib chiqqan holda shartlar kiritiladi. Loyiha tashkiloti tomonidan mualliflik nazoratini olib boruvchi mutaxassislarni biriktirish, ularni turar joy va xizmat xonalari, zarur jihozlar va asbob-uskunalar, ovqatlanishi hamda ish joyidan qurilish maydonigacha transport vositalari bilan taʼminlash talablari bayon etiladi. Mualliflik nazoratini olib borish uchun oʻzaro hisob-kitoblar va xarajatlarni qoplash shartlari koʻrsatiladi. 57. Korxonaning istiqboldagi kengayishi, foydalanishga topshirish navbatlari va qabul qilish komplekslarini koʻrsatish. Korxonaning istiqboldagi kengayishi boʻyicha chora-tadbirlar, foydalanishga topshirish navbatlari va qabul qilish komplekslarga boʻlish shartlari koʻrsatiladi. 58. Loyiha-smeta hujjatlarini kelishish boʻyicha talablar. Loyiha-smeta hujjatlarining boʻlimlarini kelishish zarur boʻlgan mutasaddi idoralar va xizmatlarning toʻliq roʻyxati koʻrsatiladi. Buyurtmachi va loyihachining ishtiroki darajasi bayon etiladi. 59. Taqdim etiladigan loyiha-smeta hujjatlarining nusxalari soni, boʻlimlarining tarkibi va mazmuniga boʻlgan talablar. Ishlab chiqilgan loyiha-smeta hujjatlari ekspertizaga taqdim etish uchun buyurtmachiga bir nusxada (qogʻoz yoki elektron shaklda) taqdim etiladi. Toʻgʻrilangan hujjatlarning buyurtmachiga taqdim etiladigan nusxalari soni ushbu ShNK-1.03.01-16 ning 13.7 bandi talablariga mos ravishda boʻlishi shart. Buyurtmachi tomonidan qoʻshimcha nusxalar olish boʻyicha, loyiha tashkiloti bilan kelishgan holda, shartlar qoʻyilishi mumkin (shu jumladan, ularning elektron nusxalari). Bunda elektron hujjatlarning formatlari va ularni tashish vositalari ham kelishib olinadi. 60. Qoʻshimcha talablar. Buyurtmachi tomonidan loyiha tashkilotiga yuklanadigan hamda uning malakasi va tajribasiga qoʻyiladigan qoʻshimcha talablar kiritiladi. Buyurtmachi: ______________ Kelishildi: ______________ Loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqish topshirigʻiga buyurtmachi tomonidan ilova etiladigan hujjatlar ROʻYXATI 1. Yangidan qurish rejalashtirilgan obyekt uchun yer maydonini ajratish toʻgʻrisidagi qaror (Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlarining qaroriga muvofiq davlat organlari, muassasalari, korxonalari, fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlariga doimiy foydalanish huquqi asosida ajratiladi). 2. Topografik maʼlumotlar (obyektni mavjud muhandislik tarmoqlariga ulanish joylari koʻrsatilgan holda vaziyatli reja hamda muhandislik-geologiyasi, gidrogeologiya materiallari). 3. Arxitektura-rejalashtirish topshirigʻi. 4. Obyektni joylashtirish rejalashtirilgan hudud boʻyicha epidemiologik va ekologik xulosa (shu jumladan, qurilish maydonchasida saqlab qolinishi lozim boʻlgan dov-daraxtlar boʻyicha xulosa), madaniy meros va tarixiy obidalar muhofaza hududida emasligi toʻgʻrisida xulosa. 5. Qurilish rejalashtirilgan hududda buziladigan bino va inshootlarni buzish yoki oʻrnini qoplash xususiyati haqida mahalliy hokimiyat idoralari yoki buyurtmachi xizmat kafolatlari. 6. Qurilishni tashkillashtirish loyihasini tuzish uchun dastlabki maʼlumotlar. Izoh. Ushbu Nizomga 2-ilova hamda loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqish topshirigʻiga buyurtmachi tomonidan ilova qilinadigan hujjatlar tarkibiga qurilish vazirining buyrugʻi bilan oʻzgartirish kiritish mumkin.

Qurilish sohasida loyiha-qidiruv tashkilotlarini belgilash boʻyicha elektron davlat xaridlarini tashkil etish va amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA

__________________________________________________________ (oferent nomi) TENDER PREDMETI BOʻYIChA IShLARII BAJARIShGA NARX TAKLIFI (tender predmetining nomi) 1. Biz, oferent sifatida quyida imzo chekuvchilar: tender predmeti boʻyicha eʼlonda biriktirilgan maʼlumotlar asosida tender predmeti joylashgan manzilga chiqib oʻrganganimizni; akseptni tasdiqlashimiz natijasida loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqish shartnomasi avtomatik elektron imzolanishidan hamda imzolangandan soʻng obyektning loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqishdan bosh tortganimizda, bosh tortgan kunimizdan boshlab 24 oy davomida elektron tenderga avtomatik ravishda qoʻyilmasligimiz toʻgʻrisida xabardorligimizni; elektron tender shartlariga va loyihalashtirish topshirigʻiga muvofiq tasdiqlangan aksept natijasida avtomatik ravishda elektron imzolangan loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqish toʻgʻrisidagi shartnomamizga asosan barcha ishlarni ____________ soʻm (QQSni hisobga olgan holda) sifatli bajarishimizni tasdiqlaymiz. 2. Akseptni tasdiqlashimiz natijasida avtomatik ravishda elektron imzolangan loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqish shartnomasida nazarda tutilgan kundan eʼtiboran ishlarni boshlash hamda _________ kun ichida loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqish va buyurtmachiga topshirish majburiyatini olamiz. 3. Bizning taklifimiz tender takliflarini baholash kunidan boshlab 60 kalendar kun mobaynida haqiqiy hisoblanadi. 4. Akseptni tasdiqlashimiz bilan loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqish shartnomasi biz tomondan elektron imzolangan hisoblanadi va ushbu shartnoma boʻyicha majburiyatlarni toʻliq oʻz zimmamizga olamiz. 5. Loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqish jarayonida jalb qilingan barcha, shu jumladan, yollanma ishchilarning ijtimoiy himoyasi va xavfsizligini taʼminlaymiz. 6. Buyurtmachi bilan oʻzaro hisob-kitoblarni birinchi moliya yili mobaynida oʻzgartirilmaydigan shartnomaviy narxda amalga oshirish majburiyatini olamiz. Tashkilot rahbarining imzosi: Tuzilgan sanasi: 20___ yil “___” ___________

Qurilish sohasida loyiha-qidiruv tashkilotlarini belgilash boʻyicha elektron davlat xaridlarini tashkil etish va amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA

Obyektning nomi: “___________________________________________________” Loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqish va moliyalashtirish KALENDAR ISh JADVALI T/r Ishning nomlanishi Ishning muddati (boshlanishi va yakunlanishi) Ishning narx qiymati (soʻm) va moliyalashtirish sanasi 1. Boshlanishi: Yakunlanishi: Jami: QQS bilan ______________ (____________________). Buyurtmachi: Bosh loyihachi: “____________________” “____________________” Direktor ______________ Direktor ______________

Qurilish sohasida loyiha-qidiruv tashkilotlarini belgilash boʻyicha elektron davlat xaridlarini tashkil etish va amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 5-ILOVA

Obyektning nomi: “________________________________________” Loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqish boʻyicha SMETA HISOBI T /r Ish turlari Asos Narxning kelib chiqishi Qiymat (ming soʻm) 1. Jami QQSii hisobga olmaganda: Jami QQS bilan: Jami: KKS bilan _______________ (______________________), Direktor __________________ Loyihaning bosh muhandisi ___________________”.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2022-yil 23-noyabr,

665-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 28.11.2022-y., 09/22/665/1059-son)

lex.uz