📅 2022-yil 28-oktabr · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2022-yil 28-oktabr · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2022 йил 28 октябрь · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 28 октября 2022 г. · Документы министерств и ведомств · Министр жилищно-коммунального обслуживания
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 28 October 2022 · Ministry and agency documents · Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vaziri
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг
буйруғи
НИЗОМ
Кўп квартирали уйлардаги турар жойлар ва яшаш учун мўлжалланмаган жойлар мулкдорларининг мажбурий бадаллари ёки тўловлари миқдорини белгилашда харажатларнинг таркибини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг «Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 4 августдаги ПҚ-346-сон «Кўп квартирали уйларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш ва бошқарувчи ташкилотларни молиявий соғломлаштириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Кўп квартирали уйлардаги турар жойлар ва яшаш учун мўлжалланмаган жойлар мулкдорларининг мажбурий бадаллари ёки тўловлари миқдорини белгилашда харажатларнинг таркибини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Монополияга қарши курашиш қўмитаси билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Келишилди:
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг 2022 йил 28 октябрдаги 283-сон буйруғига ИЛОВА
Кўп квартирали уйлардаги турар жойлар ва яшаш учун мўлжалланмаган жойлар мулкдорларининг мажбурий бадаллари ёки тўловлари миқдорини белгилашда харажатларнинг таркибини аниқлаш тартиби тўғрисидаги
Мазкур Низом кўп квартирали уйлардаги турар жойлар ва яшаш учун мўлжалланмаган жойлар мулкдорларининг (бундан буён матнда жойлар мулкдорлари деб юритилади) мажбурий бадаллари ёки тўловлари миқдорини белгилашда харажатларнинг таркибини аниқлаш тартибини белгилайди.
1-боб. Жойлар мулкдорларининг мажбурий бадаллари ва тўловларини белгилашда харажатлар таркиби
1. Жойлар мулкдорларининг мажбурий бадаллари ва тўловлари қуйидагилардан ташкил топади:
а) кўп квартирали уйнинг умумий мол-мулкини сақлаш (уларга хизмат кўрсатиш), улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш билан боғлиқ қуйидаги харажатлар:
кўп квартирали уй томининг гидроизоляция қатламини тиклаш ва ямаш, томни тўлиқ алмаштириш;
кўп квартирали уйнинг умумий мол-мулки бўлган умумий жойлар, таянч ва тўсиқ конструкциялар, квартиралар оралиғидаги иҳоталанган (ўрама) пиллапоялар, зинапоялар, лифтлар, лифтнинг шахталари ҳамда бошқа шахталар, даҳлизлар, техник қаватлар, ертўлалар, чердаклар, уй ичидаги муҳандислик тармоқлари ва коммуникациялари, жойларнинг ташқарисида ёки ичида жойлашган ҳамда биттадан ортиқ жойга хизмат кўрсатадиган механик, электр, санитария-техника ускуналари ва қурилмалари ҳамда бошқа ускуна ва қурилмаларни сақлаш ва таъмирлаш;
кўп квартирали уйга кириш йўлаги эшик ва деворларини таъмирлаш, суваш, бўяш ҳамда дераза конструкциялари ва эшик блокларини янгилаш, эшикларга домофон ўрнатиш;
кўп квартирали уй атрофи ва кириш йўлаклари, шунингдек умумий фойдаланишдаги жойларни ёритиш;
ёнғинга қарши тадбирларни амалга ошириш, санитария ҳолати, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя этилишини таъминлаш, одамларнинг ҳаётига, соғлиғига ва мол-мулкига ҳамда атроф-муҳитга бевосита хавф туғдириши мумкин бўлган ҳолатларни бартараф этиш бўйича мажбурий тадбирларни ҳамда ишларни амалга ошириш;
хом ашё, материаллар, ёқилғи, инвентар ва хўжалик анжомларини сотиб олиш;
кўп квартирали уйга туташ ер участкасини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш (экиш, парвариш қилиш, дарахтларга ишлов бериш, буталарни ва майсазорларни кесиш ҳамда суғориш хизматлари);
аҳолига қулайлик яратиш учун кўп квартирали уйга туташ ер участкасида ўриндиқлар ўрнатиш;
кўп квартирали уйнинг умумий мол-мулкини сақлаш учун тижорат банкларидан олинган кредитларни қоплаш харажатлари;
жойлар мулкдорларининг умумий йиғилиши қарорида назарда тутилган қўшимча хизматлар ва ишлар.
б) кўп квартирали уйни бошқариш билан боғлиқ қуйидаги харажатлар:
жойлар мулкдорлари ширкати бошқарувининг (бундан буён матнда бошқариш органи деб юритилади) маъмурий ходимлари ҳамда ишчи хизматчилари меҳнатига ҳақ тўлаш;
бошқариш органининг кўп квартирали уйни бошқариш учун зарур бўлган техника, алоқа ва ахборот коммуникация технологиялари воситаларини сақлаш ҳамда уларга хизмат кўрсатиш;
бошқариш органининг маъмурий эҳтиёжлари учун бинолар ва хоналар ижараси ҳақини тўлаш;
бошқариш органининг ходимларини мажбурий суғурта қилиш;
инвентарлар ва хўжалик анжомларини сақлаш ва уларнинг қийматини ҳисобдан чиқариш билан боғлиқ харажатлар;
кўп квартирали уйни бошқариш билан боғлиқ ҳолда тижорат банклари ва электрон тўлов тизимлари орқали амалга ошириладиган тўловлар;
бошқариш органининг кадрлари малакасини ошириш.
2. Кўп квартирали уй бошқарувчи ташкилот ёки бошқарувчи томонидан бошқарилганда, бошқарувчи ташкилот ва бошқарувчининг кўп квартирали уйни бошқариш билан боғлиқ харажатлари таркибини аниқлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54 сон қарори билан тасдиқланган Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.
3. Бошқариш органи томонидан бир нечта кўп квартирали уй бошқарилганда, мазкур Низомнинг 1-банди «б» кичик бандида назарда тутилган тадбирлардан келиб чиқадиган харажатлар бошқарувдаги кўп квартирали уйлар сонига мутаносиб равишда тақсимланган ҳолда ҳар бир кўп квартирали уйни бошқариш билан боғлиқ харажатларга мутаносиб аниқланади.
2-боб. Жойлар мулкдорларининг 1 метр квадрат майдон учун мажбурий бадалларини ҳисоблаш тартиби
4. Жойлар мулкдорларининг 1 метр квадрат майдонни сақлаш ва таъмирлаш учун мажбурий бадаллари миқдори қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:
Бу ерда:
Б 3 — турар жой ва яшаш учун мўлжалланмаган жой умумий майдонининг метр квадрати учун ойлик мажбурий бадал миқдори;
ΣХ — ушбу Низомнинг 1-бандида назарда тутилган йиллик режалаштирилаётган харажатлар суммаси;
ΣФ — режалаштирилаётган зарурий фойда суммаси (ушбу сумма кўп квартирали уй фақат бошқарувчи ташкилот ёки бошқарувчи томонидан бошқарилганда инобатга олинади).
Бунда, бошқарувчи ташкилот ёки бошқарувчи томонидан ўз фаолиятидан олиниши режалаштирилган зарурий фойда миқдори кўп квартирали уйдаги жойлар мулкдорларининг умумий йиғилишида келишилади ва умумий йиғилиш қарори билан тасдиқланади;
ΣД — умумий харажатларни қоплашга йўналтириладиган (жойлар мулкдорларининг мажбурий бадалидан тушумни ҳисобга олмаган ҳолда) бошқа даромад ва тушум манбалари, жумладан:
кўп квартирали уйнинг ижарага берилган ертўла қисмлари ҳамда бошқа умумий мол-мулки учун ижарачилардан келиб тушадиган маблағлар;
кўп квартирали уйни капитал ва жорий таъмирлаш ишлари ҳамда кўп квартирали уйга туташ ер участкасини ободонлаштириш учун Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетининг ҳамда маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбаларидан, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш жамғармасидан ажратиладиган маблағлар;
юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик ва хайрия тарзидаги маблағлари;
бошқариш органи билан коммунал хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ўртасида тузилган жойлар мулкдорларидан коммунал хизматлар учун ҳақ йиғишда ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги шартномаларга асосан коммунал хизматлар учун йиғилган маблағлардан бошқариш органига бериладиган ажратмалар;
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалардан тушадиган маблағлар;
ΣМ умум. — бошқариш органи бошқарувида бўлган кўп квартирали уйнинг умумий майдони.
5. Кўп квартирали уйни бошқариш сметасининг харажатлар қисми даромадлар қисмидан ошиб кетиши мумкин эмас.
3-боб. Якуний қоида
6. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
Вазир Ш. ХИДОЯТОВ
Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси Ш. ШАРАХМЕТОВ
Молия вазири Т. ИШМЕТОВ
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари И. НОРҚУЛОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 28 октябрь
2022 йил 14 октябрь
2022 йил 7 октябрь
2022 йил 15 октябрь
283-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirining
buyrugʻi
NIZOM
Koʻp kvartirali uylardagi turar joylar va yashash uchun moʻljallanmagan joylar mulkdorlarining majburiy badallari yoki toʻlovlari miqdorini belgilashda xarajatlarning tarkibini aniqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasining “Koʻp kvartirali uylarni boshqarish toʻgʻrisida”gi Qonuni va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2022-yil 4-avgustdagi PQ-346-son “Koʻp kvartirali uylarni boshqarish tizimini yanada takomillashtirish va boshqaruvchi tashkilotlarni moliyaviy sogʻlomlashtirish borasidagi qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq buyuraman:
1. Koʻp kvartirali uylardagi turar joylar va yashash uchun moʻljallanmagan joylar mulkdorlarining majburiy badallari yoki toʻlovlari miqdorini belgilashda xarajatlarning tarkibini aniqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Mazkur buyruq Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi, Moliya vazirligi hamda Monopoliyaga qarshi kurashish qoʻmitasi bilan kelishilgan.
3. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.
Kelishildi:
Oʻzbekiston Respublikasi Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirining 2022-yil 28-oktabrdagi 283-son buyrugʻiga ILOVA
Koʻp kvartirali uylardagi turar joylar va yashash uchun moʻljallanmagan joylar mulkdorlarining majburiy badallari yoki toʻlovlari miqdorini belgilashda xarajatlarning tarkibini aniqlash tartibi toʻgʻrisidagi
Mazkur Nizom koʻp kvartirali uylardagi turar joylar va yashash uchun moʻljallanmagan joylar mulkdorlarining (bundan buyon matnda joylar mulkdorlari deb yuritiladi) majburiy badallari yoki toʻlovlari miqdorini belgilashda xarajatlarning tarkibini aniqlash tartibini belgilaydi.
1-bob. Joylar mulkdorlarining majburiy badallari va toʻlovlarini belgilashda xarajatlar tarkibi
1. Joylar mulkdorlarining majburiy badallari va toʻlovlari quyidagilardan tashkil topadi:
a) koʻp kvartirali uyning umumiy mol-mulkini saqlash (ularga xizmat koʻrsatish), ulardan foydalanish va ularni taʼmirlash bilan bogʻliq quyidagi xarajatlar:
koʻp kvartirali uy tomining gidroizolyatsiya qatlamini tiklash va yamash, tomni toʻliq almashtirish;
koʻp kvartirali uyning umumiy mol-mulki boʻlgan umumiy joylar, tayanch va toʻsiq konstruksiyalar, kvartiralar oraligʻidagi ihotalangan (oʻrama) pillapoyalar, zinapoyalar, liftlar, liftning shaxtalari hamda boshqa shaxtalar, dahlizlar, texnik qavatlar, yertoʻlalar, cherdaklar, uy ichidagi muhandislik tarmoqlari va kommunikatsiyalari, joylarning tashqarisida yoki ichida joylashgan hamda bittadan ortiq joyga xizmat koʻrsatadigan mexanik, elektr, sanitariya-texnika uskunalari va qurilmalari hamda boshqa uskuna va qurilmalarni saqlash va taʼmirlash;
koʻp kvartirali uyga kirish yoʻlagi eshik va devorlarini taʼmirlash, suvash, boʻyash hamda deraza konstruksiyalari va eshik bloklarini yangilash, eshiklarga domofon oʻrnatish;
koʻp kvartirali uy atrofi va kirish yoʻlaklari, shuningdek umumiy foydalanishdagi joylarni yoritish;
yongʻinga qarshi tadbirlarni amalga oshirish, sanitariya holati, shaharsozlik normalari va qoidalariga rioya etilishini taʼminlash, odamlarning hayotiga, sogʻligʻiga va mol-mulkiga hamda atrof-muhitga bevosita xavf tugʻdirishi mumkin boʻlgan holatlarni bartaraf etish boʻyicha majburiy tadbirlarni hamda ishlarni amalga oshirish;
xom ashyo, materiallar, yoqilgʻi, inventar va xoʻjalik anjomlarini sotib olish;
koʻp kvartirali uyga tutash yer uchastkasini obodonlashtirish va koʻkalamzorlashtirish (ekish, parvarish qilish, daraxtlarga ishlov berish, butalarni va maysazorlarni kesish hamda sugʻorish xizmatlari);
aholiga qulaylik yaratish uchun koʻp kvartirali uyga tutash yer uchastkasida oʻrindiqlar oʻrnatish;
koʻp kvartirali uyning umumiy mol-mulkini saqlash uchun tijorat banklaridan olingan kreditlarni qoplash xarajatlari;
joylar mulkdorlarining umumiy yigʻilishi qarorida nazarda tutilgan qoʻshimcha xizmatlar va ishlar.
b) koʻp kvartirali uyni boshqarish bilan bogʻliq quyidagi xarajatlar:
joylar mulkdorlari shirkati boshqaruvining (bundan buyon matnda boshqarish organi deb yuritiladi) maʼmuriy xodimlari hamda ishchi xizmatchilari mehnatiga haq toʻlash;
boshqarish organining koʻp kvartirali uyni boshqarish uchun zarur boʻlgan texnika, aloqa va axborot kommunikatsiya texnologiyalari vositalarini saqlash hamda ularga xizmat koʻrsatish;
boshqarish organining maʼmuriy ehtiyojlari uchun binolar va xonalar ijarasi haqini toʻlash;
boshqarish organining xodimlarini majburiy sugʻurta qilish;
inventarlar va xoʻjalik anjomlarini saqlash va ularning qiymatini hisobdan chiqarish bilan bogʻliq xarajatlar;
koʻp kvartirali uyni boshqarish bilan bogʻliq holda tijorat banklari va elektron toʻlov tizimlari orqali amalga oshiriladigan toʻlovlar;
boshqarish organining kadrlari malakasini oshirish.
2. Koʻp kvartirali uy boshqaruvchi tashkilot yoki boshqaruvchi tomonidan boshqarilganda, boshqaruvchi tashkilot va boshqaruvchining koʻp kvartirali uyni boshqarish bilan bogʻliq xarajatlari tarkibini aniqlash Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 1999-yil 5-fevraldagi 54 son qarori bilan tasdiqlangan Mahsulot (ishlar, xizmatlar)ni ishlab chiqarish va sotish xarajatlarining tarkibi hamda moliyaviy natijalarni shakllantirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq amalga oshiriladi.
3. Boshqarish organi tomonidan bir nechta koʻp kvartirali uy boshqarilganda, mazkur Nizomning 1-bandi “b” kichik bandida nazarda tutilgan tadbirlardan kelib chiqadigan xarajatlar boshqaruvdagi koʻp kvartirali uylar soniga mutanosib ravishda taqsimlangan holda har bir koʻp kvartirali uyni boshqarish bilan bogʻliq xarajatlarga mutanosib aniqlanadi.
2-bob. Joylar mulkdorlarining 1 metr kvadrat maydon uchun majburiy badallarini hisoblash tartibi
4. Joylar mulkdorlarining 1 metr kvadrat maydonni saqlash va taʼmirlash uchun majburiy badallari miqdori quyidagi formula boʻyicha hisoblanadi:
Bu yerda:
B 3 — turar joy va yashash uchun moʻljallanmagan joy umumiy maydonining metr kvadrati uchun oylik majburiy badal miqdori;
ΣX — ushbu Nizomning 1-bandida nazarda tutilgan yillik rejalashtirilayotgan xarajatlar summasi;
ΣF — rejalashtirilayotgan zaruriy foyda summasi (ushbu summa koʻp kvartirali uy faqat boshqaruvchi tashkilot yoki boshqaruvchi tomonidan boshqarilganda inobatga olinadi).
Bunda, boshqaruvchi tashkilot yoki boshqaruvchi tomonidan oʻz faoliyatidan olinishi rejalashtirilgan zaruriy foyda miqdori koʻp kvartirali uydagi joylar mulkdorlarining umumiy yigʻilishida kelishiladi va umumiy yigʻilish qarori bilan tasdiqlanadi;
ΣD — umumiy xarajatlarni qoplashga yoʻnaltiriladigan (joylar mulkdorlarining majburiy badalidan tushumni hisobga olmagan holda) boshqa daromad va tushum manbalari, jumladan:
koʻp kvartirali uyning ijaraga berilgan yertoʻla qismlari hamda boshqa umumiy mol-mulki uchun ijarachilardan kelib tushadigan mablagʻlar;
koʻp kvartirali uyni kapital va joriy taʼmirlash ishlari hamda koʻp kvartirali uyga tutash yer uchastkasini obodonlashtirish uchun Oʻzbekiston Respublikasining respublika budjetining hamda mahalliy budjetlarning qoʻshimcha manbalaridan, shuningdek Oʻzbekiston Respublikasi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi Uy-joy kommunal xoʻjaligini rivojlantirish jamgʻarmasidan ajratiladigan mablagʻlar;
yuridik va jismoniy shaxslarning homiylik va xayriya tarzidagi mablagʻlari;
boshqarish organi bilan kommunal xizmat koʻrsatuvchi tashkilotlar oʻrtasida tuzilgan joylar mulkdorlaridan kommunal xizmatlar uchun haq yigʻishda yordam koʻrsatish toʻgʻrisidagi shartnomalarga asosan kommunal xizmatlar uchun yigʻilgan mablagʻlardan boshqarish organiga beriladigan ajratmalar;
qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalardan tushadigan mablagʻlar;
ΣM umum. — boshqarish organi boshqaruvida boʻlgan koʻp kvartirali uyning umumiy maydoni.
5. Koʻp kvartirali uyni boshqarish smetasining xarajatlar qismi daromadlar qismidan oshib ketishi mumkin emas.
3-bob. Yakuniy qoida
6. Mazkur Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javobgar boʻladi.
Vazir Sh. XIDOYATOV
Monopoliyaga qarshi kurashish qoʻmitasi raisi Sh. SHARAXMETOV
Moliya vaziri T. ISHMETOV
Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirining birinchi oʻrinbosari I. NORQULOV
Toshkent sh.,
2022-yil 28-oktabr
2022-yil 14-oktabr
2022-yil 7-oktabr
2022-yil 15-oktabr
283-son