📅 2022-yil 30-noyabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2022-yil 30-noyabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2022 йил 30 ноябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 30 ноября 2022 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 30 November 2022 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастури ва Глобал Экологик Жамғарма иштирокида «Орол денгизи ҳавзаси ландшафтининг таназзул ерларида барқарор ҳаётни таъминлашни қўллаб-қувватлайдиган асос сифатида кўллар, сув-ботқоқ ерлар ва қирғоқбўйи ҳудудларни сақлаш ҳамда бошқариш» лойиҳасини амалга оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида
Оролбўйи ҳудудларида тупроқ таназзулининг олдини олиш ва тиклаш, табиий ландшафтларни сақлаб қолиш, ер ҳамда сув ресурсларидан самарали фойдаланиш тизимини бошқаришни янада такомиллаштириш асосида экотизим барқарорлигига эришиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг «Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди деб эълон қилиш тўғрисида» 2021 йил 18 майдаги махсус резолюциясини амалга ошириш чоралари тўғрисида» 2021 йил 29 июлдаги ПҚ-5202-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Глобал Экологик Жамғарма (кейинги ўринларда — ГЭЖ) томонидан «Орол денгизи ҳавзаси ландшафтининг таназзул ерларида барқарор ҳаётни таъминлашни қўллаб-қувватлайдиган асос сифатида кўллар, сув-ботқоқ ерлар ва қирғоқбўйи ҳудудларни сақлаш ҳамда бошқариш» лойиҳасини (кейинги ўринларда — Лойиҳа) 5 йил муддатга молиялаштириш учун 3 552 968 АҚШ доллари миқдорида грант ажратилиши маъқулланганлиги;
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастури (кейинги ўринларда — БМТТД)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан Лойиҳа учун 270 000 АҚШ доллари миқдорида грант ажратилганлиги;
Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда — Давлат экология қўмитаси) ҳамда БМТТДнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ўртасида Лойиҳани амалга ошириш бўйича кўмак кўрсатиш хизматлари келишуви имзоланганлиги;
Лойиҳани амалга ошириш даврида БМТТДнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси масъул ижро этувчи органнинг ҳамкори сифатида фаолият кўрсатиши маълумот учун қабул қилинсин.
2. Лойиҳани амалга ошириш доирасида Давлат экология қўмитасига қуйидаги қўшимча вазифалар юклансин:
Лойиҳа билан боғлиқ тадбирларни режалаштириш, мувофиқлаштириш, бошқариш, уларни амалга ошириш юзасидан доимий мониторинг олиб бориш, баҳолаш ва ҳисоботлар тайёрлаш;
Лойиҳа доирасида тадбирларга йўналтириладиган грантнинг мақсадли ва тизимли сарфланишини назорат қилиш, шунингдек, сарфланган ҳамда ўзлаштирилган маблағлар тўғрисида ҳисоботларни тайёрлаш ва тасдиқлаш;
Лойиҳа бўйича амалга оширилган ишлар, сарфланган ва ўзлаштирилган маблағлар тўғрисида ҳисоботлар ҳамда эришилган натижалар юзасидан маълумотларни ҳар чоракда ўзининг расмий веб-сайтида ёритиб бориш орқали Лойиҳанинг амалга оширилиши устидан самарали жамоатчилик назорати ўрнатилишини таъминлаш.
3. Давлат экология қўмитаси икки ой муддатда Қўмита ҳузурида ГЭЖ гранти ҳисобидан молиялаштириладиган, бошқарув ходимлари сони жами 11 нафар, шу жумладан, Тошкент шаҳрида 7 нафар ходимдан иборат юридик шахс мақомига эга Лойиҳани бошқариш гуруҳини, Бухоро вилоятининг Қоракўл ва Олот ҳамда Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ ва Амударё туманларида 1 нафардан, жами 4 нафар ходимдан иборат юридик шахс мақомига эга бўлмаган Лойиҳа офисларини ташкил этсин.
4. Белгилаб қўйилсинки:
Лойиҳани бошқариш гуруҳининг фаолияти БМТТДнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан келишган ҳолда йўлга қўйилади;
Лойиҳани бошқариш гуруҳи Лойиҳада белгиланган тадбирларни келишиш ва ҳамкорликда мувофиқлаштириш мақсадида Давлат экология қўмитаси ва Лойиҳа билан боғлиқ бўлган манфаатдор ташкилотлар ўртасида тўғридан-тўғри ҳамкорликни таъминлайди;
Лойиҳа билан боғлиқ тадбирлар Давлат экология қўмитаси ва БМТТДнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ўртасидаги келишув доирасида амалга оширилади;
Лойиҳа билан боғлиқ тадбирларни амалга ошириш учун ГЭЖнинг гранти БМТТДнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси орқали Лойиҳанинг йиллик бюджетида тасдиқланган миқдорда ва муддатларда Лойиҳани бошқариш гуруҳининг тижорат банкларидаги ҳисобварақларига ўтказиб борилади;
Лойиҳани бошқариш гуруҳи томонидан ҳисобот йилида ГЭЖнинг ўзлаштирилмаган гранти БМТТДнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан келишган ҳолда кейинги йилга тўлиқ ўтказилади;
ГЭЖ гранти ҳисобидан харид қилинадиган асбоб-ускуналар, қурилма ва замонавий технологиялар Лойиҳа муддати тугаганидан сўнг Давлат экология қўмитасига билан келишган ҳолда маҳаллий ҳамкор ташкилотларга, шунингдек, харид қилинадиган автотранспорт воситалари Давлат экология қўмитаси ўтказиб берилади;
Лойиҳа доирасида грант ҳисобидан харидлар «Давлат харидлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни талаблари асосида очиқ ва шаффоф усулда амалга оширилади.
Давлат экология қўмитасига Лойиҳа доирасида тадбирларнинг ўз муддатида ва сифатли бажарилишини, харидлар амалга оширилишини таъминлаш ҳамда уларнинг устидан доимий назорат ўрнатиш мақсадида «йўл хариталари»ни тасдиқлаш, идоралараро мувофиқлаштирувчи кенгаш ва ишчи гуруҳларни тузиш ваколатлари берилсин.
5. Давлат экология қўмитаси:
икки ой муддатда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва Бухоро вилояти ҳокимлиги тегишли вазирликлар ҳамда идоралар билан биргаликда Лойиҳанинг 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Лойиҳани бошқариш гуруҳи ва Лойиҳа офиси ходимларининг, шунингдек, ҳар йили муддатли ишга қабул қилинадиган маҳаллий маслаҳатчи-экспертларнинг ойлик иш ҳақлари ва бошқа харажатларни грант ҳисобидан, БМТТДнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан келишган ҳолда белгиласин;
Лойиҳани амалга оширишда эришилган натижалар ва ўзлаштирилган грант юзасидан ҳар олти ойда Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиб борсин;
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси билан биргаликда оммавий ахборот воситаларида Лойиҳа доирасида амалга оширилган чора-тадбирларни аҳоли орасида кенг ёритиш чораларини кўрсин.
6. Лойиҳани бошқариш гуруҳи Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Бунёдкор шоҳ кўчаси, 7-уйдаги Давлат экология қўмитасининг маъмурий биносига, шунингдек, Лойиҳа офислари тегишлича Бухоро вилоятининг Қоракўл ва Олот ҳамда Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ ва Амударё туманларининг Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлимлари маъмурий биноларига ижара ҳақининг нол ставкасида жойлаштирилсин.
Лойиҳани бошқариш гуруҳи ва Лойиҳа офисларини мазкур биноларда Лойиҳани амалга ошириш муддати давомида сақлаш билан боғлиқ харажатлар (электр энергияси, ичимлик сув, иситиш тизими ва бошқалар) Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан қўшилаётган улушнинг бир қисми сифатида ҳисобга олинсин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Н.Н. Обломурадов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 30 ноябрь,
686-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
Birlashgan Millatlar Tashkilotining Taraqqiyot Dasturi va Global Ekologik Jamgʻarma ishtirokida “Orol dengizi havzasi landshaftining tanazzul yerlarida barqaror hayotni taʼminlashni qoʻllab-quvvatlaydigan asos sifatida koʻllar, suv-botqoq yerlar va qirgʻoqboʻyi hududlarni saqlash hamda boshqarish” loyihasini amalga oshirishga doir chora-tadbirlar toʻgʻrisida
Orolboʻyi hududlarida tuproq tanazzulining oldini olish va tiklash, tabiiy landshaftlarni saqlab qolish, yer hamda suv resurslaridan samarali foydalanish tizimini boshqarishni yanada takomillashtirish asosida ekotizim barqarorligiga erishish, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Birlashgan Millatlar Tashkiloti Bosh Assambleyasining “Orolboʻyi mintaqasini ekologik innovatsiyalar va texnologiyalar hududi deb eʼlon qilish toʻgʻrisida” 2021-yil 18-maydagi maxsus rezolyutsiyasini amalga oshirish choralari toʻgʻrisida” 2021-yil 29-iyuldagi PQ-5202-son qarori ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Quyidagilar:
Global Ekologik Jamgʻarma (keyingi oʻrinlarda — GEJ) tomonidan “Orol dengizi havzasi landshaftining tanazzul yerlarida barqaror hayotni taʼminlashni qoʻllab-quvvatlaydigan asos sifatida koʻllar, suv-botqoq yerlar va qirgʻoqboʻyi hududlarni saqlash hamda boshqarish” loyihasini (keyingi oʻrinlarda — Loyiha) 5 yil muddatga moliyalashtirish uchun 3 552 968 AQSh dollari miqdorida grant ajratilishi maʼqullanganligi;
Birlashgan Millatlar Tashkilotining Taraqqiyot Dasturi (keyingi oʻrinlarda — BMTTD)ning Oʻzbekistondagi vakolatxonasi tomonidan Loyiha uchun 270 000 AQSh dollari miqdorida grant ajratilganligi;
Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi (keyingi oʻrinlarda — Davlat ekologiya qoʻmitasi) hamda BMTTDning Oʻzbekistondagi vakolatxonasi oʻrtasida Loyihani amalga oshirish boʻyicha koʻmak koʻrsatish xizmatlari kelishuvi imzolanganligi;
Loyihani amalga oshirish davrida BMTTDning Oʻzbekistondagi vakolatxonasi masʼul ijro etuvchi organning hamkori sifatida faoliyat koʻrsatishi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. Loyihani amalga oshirish doirasida Davlat ekologiya qoʻmitasiga quyidagi qoʻshimcha vazifalar yuklansin:
Loyiha bilan bogʻliq tadbirlarni rejalashtirish, muvofiqlashtirish, boshqarish, ularni amalga oshirish yuzasidan doimiy monitoring olib borish, baholash va hisobotlar tayyorlash;
Loyiha doirasida tadbirlarga yoʻnaltiriladigan grantning maqsadli va tizimli sarflanishini nazorat qilish, shuningdek, sarflangan hamda oʻzlashtirilgan mablagʻlar toʻgʻrisida hisobotlarni tayyorlash va tasdiqlash;
Loyiha boʻyicha amalga oshirilgan ishlar, sarflangan va oʻzlashtirilgan mablagʻlar toʻgʻrisida hisobotlar hamda erishilgan natijalar yuzasidan maʼlumotlarni har chorakda oʻzining rasmiy veb-saytida yoritib borish orqali Loyihaning amalga oshirilishi ustidan samarali jamoatchilik nazorati oʻrnatilishini taʼminlash.
3. Davlat ekologiya qoʻmitasi ikki oy muddatda Qoʻmita huzurida GEJ granti hisobidan moliyalashtiriladigan, boshqaruv xodimlari soni jami 11 nafar, shu jumladan, Toshkent shahrida 7 nafar xodimdan iborat yuridik shaxs maqomiga ega Loyihani boshqarish guruhini, Buxoro viloyatining Qorakoʻl va Olot hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasining Moʻynoq va Amudaryo tumanlarida 1 nafardan, jami 4 nafar xodimdan iborat yuridik shaxs maqomiga ega boʻlmagan Loyiha ofislarini tashkil etsin.
4. Belgilab qoʻyilsinki:
Loyihani boshqarish guruhining faoliyati BMTTDning Oʻzbekistondagi vakolatxonasi bilan kelishgan holda yoʻlga qoʻyiladi;
Loyihani boshqarish guruhi Loyihada belgilangan tadbirlarni kelishish va hamkorlikda muvofiqlashtirish maqsadida Davlat ekologiya qoʻmitasi va Loyiha bilan bogʻliq boʻlgan manfaatdor tashkilotlar oʻrtasida toʻgʻridan toʻgʻri hamkorlikni taʼminlaydi;
Loyiha bilan bogʻliq tadbirlar Davlat ekologiya qoʻmitasi va BMTTDning Oʻzbekistondagi vakolatxonasi oʻrtasidagi kelishuv doirasida amalga oshiriladi;
Loyiha bilan bogʻliq tadbirlarni amalga oshirish uchun GEJning granti BMTTDning Oʻzbekistondagi vakolatxonasi orqali Loyihaning yillik budjetida tasdiqlangan miqdorda va muddatlarda Loyihani boshqarish guruhining tijorat banklaridagi hisobvaraqlariga oʻtkazib boriladi;
Loyihani boshqarish guruhi tomonidan hisobot yilida GEJning oʻzlashtirilmagan granti BMTTDning Oʻzbekistondagi vakolatxonasi bilan kelishgan holda keyingi yilga toʻliq oʻtkaziladi;
GEJ granti hisobidan xarid qilinadigan asbob-uskunalar, qurilma va zamonaviy texnologiyalar Loyiha muddati tugaganidan soʻng Davlat ekologiya qoʻmitasiga bilan kelishgan holda mahalliy hamkor tashkilotlarga, shuningdek, xarid qilinadigan avtotransport vositalari Davlat ekologiya qoʻmitasi oʻtkazib beriladi;
Loyiha doirasida grant hisobidan xaridlar “Davlat xaridlari toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasining Qonuni talablari asosida ochiq va shaffof usulda amalga oshiriladi.
Davlat ekologiya qoʻmitasiga Loyiha doirasida tadbirlarning oʻz muddatida va sifatli bajarilishini, xaridlar amalga oshirilishini taʼminlash hamda ularning ustidan doimiy nazorat oʻrnatish maqsadida “yoʻl xaritalari”ni tasdiqlash, idoralararo muvofiqlashtiruvchi kengash va ishchi guruhlarni tuzish vakolatlari berilsin.
5. Davlat ekologiya qoʻmitasi:
ikki oy muddatda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va Buxoro viloyati hokimligi tegishli vazirliklar hamda idoralar bilan birgalikda Loyihaning 2022 — 2026-yillarga moʻljallangan chora-tadbirlar rejasini ishlab chiqsin va tasdiqlasin;
Loyihani boshqarish guruhi va Loyiha ofisi xodimlarining, shuningdek, har yili muddatli ishga qabul qilinadigan mahalliy maslahatchi-ekspertlarning oylik ish haqlari va boshqa xarajatlarni grant hisobidan, BMTTDning Oʻzbekistondagi vakolatxonasi bilan kelishgan holda belgilasin;
Loyihani amalga oshirishda erishilgan natijalar va oʻzlashtirilgan grant yuzasidan har olti oyda Vazirlar Mahkamasiga axborot kiritib borsin;
Oʻzbekiston Milliy axborot agentligi va Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi bilan birgalikda ommaviy axborot vositalarida Loyiha doirasida amalga oshirilgan chora-tadbirlarni aholi orasida keng yoritish choralarini koʻrsin.
6. Loyihani boshqarish guruhi Toshkent shahri, Chilonzor tumani, Bunyodkor shoh koʻchasi, 7-uydagi Davlat ekologiya qoʻmitasining maʼmuriy binosiga, shuningdek, Loyiha ofislari tegishlicha Buxoro viloyatining Qorakoʻl va Olot hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasining Moʻynoq va Amudaryo tumanlarining Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish boʻlimlari maʼmuriy binolariga ijara haqining nol stavkasida joylashtirilsin.
Loyihani boshqarish guruhi va Loyiha ofislarini mazkur binolarda Loyihani amalga oshirish muddati davomida saqlash bilan bogʻliq xarajatlar (elektr energiyasi, ichimlik suv, isitish tizimi va boshqalar) Oʻzbekiston Respublikasi Hukumati tomonidan qoʻshilayotgan ulushning bir qismi sifatida hisobga olinsin.
7. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining birinchi oʻrinbosari A.J. Ramatov hamda Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi raisi N.N. Oblomuradov zimmasiga yuklansin.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2022-yil 30-noyabr,
686-son