📅 2022-yil 7-dekabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2022-yil 7-dekabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2022 йил 7 декабрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 7 декабря 2022 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 7 December 2022 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
СХЕМАСИ
РЎЙХАТИ
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 16 майдаги 136-сон қарори билан тасдиқланган Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар томонидан ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб келинаётган мол-мулкни аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат хизматлари кўрсатишни соддалаштириш, бюрократик тўсиқларни қисқартириш ҳамда давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 20 апрелдаги ПФ-113-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 16 майдаги 136-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 5-сон, 35-модда) билан тасдиқланган Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар томонидан ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб келинаётган мол-мулкни аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб келинаётган мол-мулкни сертификатлаш бўйича давлат хизматини кўрсатишда талаб қилинадиган ҳужжатлар ва муддатларни қисқартириш, ариза берувчидан қўшимча маълумотлар сўраш талабини бекор қилиш;
аризаларни Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринда — ЯИДХП) орқали ҳам қабул қилишни йўлга қўйиш ва хизмат кўрсатиш натижаси бўйича бериладиган сертификатни QR-код орқали расмийлаштириш.
2. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда:
ушбу қарор билан тасдиқланган Низомга мувофиқ давлат хизматлари кўрсатишни ЯИДХП, шунингдек «Ягона дарча» божхона ахборот тизими (кейинги ўринда — «Ягона дарча» БАТ) ва «Ўзбекэкспертиза» АЖнинг (кейинги ўринда — ваколатли орган) расмий веб-сайти орқали жорий этиш чораларини кўрсин;
давлат хизматларини кўрсатганлик учун йиғимларнинг Давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун тўланган давлат божлари ва йиғимлар суммаси ҳисобини юритувчи ягона биллинг тизими орқали электрон шаклда тўланишини таъминласин;
ЯИДХП, «Ягона дарча» БАТ ёки ваколатли органнинг расмий веб-сайти орқали давлат хизматлари кўрсатилишининг ҳар бир босқичида мурожаатларнинг кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартибини жорий этсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 декабрдаги 696-сон қарорига 1-ИЛОВА
Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар томонидан ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб келинаётган мол-мулкни аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Қуйидаги мазмундаги 4 1 -банд билан тўлдирилсин:
«4 1 . Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар томонидан ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб келинаётган мол-мулкка ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ сертификат берилади».
2. 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«6. Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар томонидан ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб келинаётган мол-мулкка сертификат олиш учун ариза берувчи ишлаб чиқариш амалга ошириладиган жой бўйича ваколатли органга ушбу Низомга 1а-иловага мувофиқ шакл бўйича ЯИДХП, «Ягона дарча» БАТ ёки ваколатли органнинг расмий веб-сайти (кейинги ўринларда — электрон тизим) орқали аризани (сўровнома) электрон шаклда тўлдиради».
3. 7-бандда :
биринчи хатбошидаги «раҳбарнинг ёхуд ишлаб чиқариш учун масъул шахснинг имзоси билан тасдиқланган» сўзлари чиқариб ташлансин;
иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
учинчи — тўққизинчи хатбошилар тегишинча иккинчи — саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
олтинчи хатбошидаги «ҳужжатлар нусхалари» сўзлари «ҳужжат нусхаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
4. 10-банддаги «4» ва «6» рақамлари тегишинча «3» ва «5» рақамлари билан алмаштирилсин.
5. 11-банддаги «3» рақами «2» рақами билан алмаштирилсин.
6. 14-бандда :
қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ариза ва ҳужжатларда имло ва техник хатоларга йўл қўйилган ҳолатлар ҳамда айрим ҳужжатларнинг етишмаслиги аниқланганда, ариза берувчига уларни тўғирлаб бериш учун беш иш кунига қадар имконият берилади. Бунда аризани кўриб чиқиш муддати ариза берувчи томонидан хатоларни бартараф этиш ва/ёки етишмаётган ҳужжатларни тақдим этиш вақтида тўхтатиб турилиши мумкин.»;
еттинчи хатбоши саккизинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
7. 16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«16. Экспертиза далолатномаси асосида ваколатли орган томонидан мазкур Низомга 4-иловага мувофиқ шаклда сертификат расмийлаштирилади ва QR-код (матрик штрихли код) қўйилиб, сертификатлар электрон тизимига киритилади».
8. 18-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Берилган сертификатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш зарурати туғилган ҳолларда, унинг ўрнига янги сертификат олиш мақсадида Низом талаблари асосида янги ариза билан мурожаат қилинади».
9. 19-банд ва 6-боб ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
10. 22-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«22. Сертификат беришга ариза кўриб чиқилганлиги учун ариза берувчи томонидан ваколатли органга мурожаат қилинган санада Ўзбекистон Республикаси ҳудудида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида (ҚҚСни ҳисобга олмаганда) тўлов тўланади.
ЯИДХП орқали келиб тушган сертификат олиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш учун йиғим суммасининг:
11,25 фоизи — ЯИДХП орқали давлат хизматларини кўрсатганлик учун, шунингдек, 0,5 фоизи Ягона биллинг тизими орқали давлат хизматлари кўрсатганлик учун Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;
қолган қисми — ваколатли органнинг банк ҳисобварағига ўтказилади.
Ариза берувчи хизматдан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматларидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўрилмасдан қолдирилади. Бундай ҳолларда ёки ваколатли орган томонидан талабгорга сертификатни бериш рад этилган тақдирда, тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди».
11. 26-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«26. Давлат божхона хизматининг божхона органлари Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига мувофиқ ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун божхона божидан озод этиладиган мол-мулк олиб келган хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар реестрини ҳамда берилган имтиёзларнинг ҳисобини юритади».
12. 27-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
13. 1-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар томонидан ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб келинаётган мол-мулкни аниклаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар томонидан ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб келинаётган мол-мулкка сертификат бериш
Босқичлар Субъектлар Чора-тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Ариза берувчи Сертификат олиш учун ушбу Низомга 1а-иловага мувофиқ электрон шаклда ЯИДХП, «Ягона дарча» БАТ ёки ваколатли органнинг расмий веб-сайти орқали аризани (сўровнома) электрон шаклда тўлдиради, зарур бўлган ҳужжатларни илова қилади. Хоҳишига кўра 2-босқич ЯИДХП, «Ягона дарча» БАТ ёки ваколатли органнинг расмий сайти Ариза ЯИДХП, «Ягона дарча» БАТ ёки ваколатли органнинг расмий веб-сайти орқали ваколатли органга келиб тушади. реал вақт режимида 3-босқич Ваколатли орган 1. Эксперт тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади ва ҳужжатларда етарли зарур маълумотлар мавжуд бўлган тақдирда, олиб келинадиган мол-мулкдан ишлаб чиқаришнинг технологик жараёнида фойдаланиш учун шарт-шароитлар мавжудлигини аниқлаш учун ишлаб чиқариш жойининг ўзида ариза берувчининг ишлаб чиқаришини экспертизадан ўтказади. 2. Ишлаб чиқариш экспертизасининг натижалари ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларда кўрсатилган маълумотларга мувофиқ бўлган тақдирда, эксперт томонидан экспертиза далолатномаси тузилади. Акс ҳолда Низомнинг 14-бандига мувофиқ эксперт хулосаси расмийлаштирилади. Икки иш кунида 4-босқич Ваколатли орган Экспертиза далолатномаси асосида ваколатли орган томонидан сертификат мазкур Низомга 4-иловага мувофиқ электрон шаклда QR-код (матрик штрихли код) қўйилиб расмийлаштирилади. Бир иш кунида
».
14. Қуйидаги мазмундаги 1а-илова билан тўлдирилсин:
«Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар томонидан ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб келинаётган мол-мулкни аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга 1а-ИЛОВА
Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар томонидан ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб келинаётган мол-мулкка сертификат олиш учун АРИЗА (Сўровнома) Ариза берувчининг номи Юридик шахс — корхона номи Манзили КТУТ СТИР ИФУТ коди Ишлаб чиқариш жойлашган жой Телефон ва телефакс рақами Ҳисобрақамлари, банк бўлимларининг номи МФО рақами Мол-мулкнинг номи Ҳажми/сони Контракт рақами ва санаси Инвойс рақами ва санаси Ваколатли орган билан шартнома рақами ва санаси Берилган сертификатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш зарурати тугилган ҳолларда, олдин берилган сертификат рақами ва санаси Изоҳ: * АРИЗА (Сўровнома) раҳбар электрон рақамли имзоси орқали тўлдирилади ва юборилади. ».
15. 2 ва 3-иловалардаги «1. Топшириқнома №» сўзлари чиқариб ташлансин.
16. 4-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар томонидан ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб келинаётган мол-мулкни аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ «ЎЗБЕКЭКСПЕРТИЗА» АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН АКЦИОНЕРНОЕ ОБЩЕСТВО «УЗБЕКЭКСПЕРТИЗА» Ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб келинаётган мол-мулкка сон-____ СЕРТИФИКАТ 1. Эксперт _________________________________________________________________________________ 2. Ариза берувчи ___________________________________________________________________________ 3. Корхонанинг рўйхатдан ўтказилган рақами _____________________________________________________ 4. Ишлаб чиқариш жойлашган жой _____________________________________________________________ 5. Сертификатланаётган маҳсулотнинг номи ______________________________________________________ 6. Сертификатланаётган маҳсулотнинг ҳажми/сони ________________________________________________ 7. Контракт ________________________________________________________________________________ Ушбу сертификат билан қуйидаги мол-мулкнинг ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб келинаётганлиги тасдиқланади: _________________________________________________________________________________________ Сертификат берган органнинг ваколатли шахси __________________ (Ф.И.О.) (QR код) Сертификат берилган сана ______________________ ».
17. 5 ва 7-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 декабрдаги 696-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2017 йил 13 ноябрдаги 907-сон қарорига 1-илованинг 7-банди .
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар томонидан ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб келинаётган мол-мулкни аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2018 йил 18 июлдаги 549-сон қарорига илованинг 8-банди .
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2019 йил 10 августдаги 661-сон қарорига илованинг 22-бандидаги «в» кичик банди ва 37-банди .
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 7 декабрь,
696-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
SXEMASI
ROʻYXATI
Vazirlar Mahkamasining 2011-yil 16-maydagi 136-son qarori bilan tasdiqlangan Xorijiy investitsiyalar ishtirokidagi korxonalar tomonidan oʻz ishlab chiqarish ehtiyojlari uchun olib kelinayotgan mol-mulkni aniqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Davlat xizmatlari koʻrsatishni soddalashtirish, byurokratik toʻsiqlarni qisqartirish hamda davlat xizmatlari koʻrsatish milliy tizimini rivojlantirishning qoʻshimcha chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 20-apreldagi PF-113-son Farmoniga muvofiq Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Vazirlar Mahkamasining 2011-yil 16-maydagi 136-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2011-y., 5-son, 35-modda) bilan tasdiqlangan Xorijiy investitsiyalar ishtirokidagi korxonalar tomonidan oʻz ishlab chiqarish ehtiyojlari uchun olib kelinayotgan mol-mulkni aniqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ilovaga muvofiq quyidagilarni nazarda tutuvchi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin:
oʻz ishlab chiqarish ehtiyojlari uchun olib kelinayotgan mol-mulkni sertifikatlash boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishda talab qilinadigan hujjatlar va muddatlarni qisqartirish, ariza beruvchidan qoʻshimcha maʼlumotlar soʻrash talabini bekor qilish;
arizalarni Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinda — YIDXP) orqali ham qabul qilishni yoʻlga qoʻyish va xizmat koʻrsatish natijasi boʻyicha beriladigan sertifikatni QR-kod orqali rasmiylashtirish.
2. Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi hamda Adliya vazirligi bilan birgalikda uch oy muddatda:
ushbu qaror bilan tasdiqlangan Nizomga muvofiq davlat xizmatlari koʻrsatishni YIDXP, shuningdek “Yagona darcha” bojxona axborot tizimi (keyingi oʻrinda — “Yagona darcha” BAT) va “Oʻzbekekspertiza” AJning (keyingi oʻrinda — vakolatli organ) rasmiy veb-sayti orqali joriy etish choralarini koʻrsin;
davlat xizmatlarini koʻrsatganlik uchun yigʻimlarning Davlat xizmatlari koʻrsatilganligi uchun toʻlangan davlat bojlari va yigʻimlar summasi hisobini yurituvchi yagona billing tizimi orqali elektron shaklda toʻlanishini taʼminlasin;
YIDXP, “Yagona darcha” BAT yoki vakolatli organning rasmiy veb-sayti orqali davlat xizmatlari koʻrsatilishining har bir bosqichida murojaatlarning koʻrib chiqilishini kuzatib borish tartibini joriy etsin.
3. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 2-ilovaga muvofiq ayrim qarorlari oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
4. Ushbu qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran uch oy oʻtgach kuchga kiradi.
5. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining investitsiyalar va tashqi iqtisodiy aloqalar masalalari boʻyicha oʻrinbosari — investitsiyalar va tashqi savdo vaziri J.A. Xodjayev zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 7-dekabrdagi 696-son qaroriga 1-ILOVA
Xorijiy investitsiyalar ishtirokidagi korxonalar tomonidan oʻz ishlab chiqarish ehtiyojlari uchun olib kelinayotgan mol-mulkni aniqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
1. Quyidagi mazmundagi 4 1 -band bilan toʻldirilsin:
“4 1 . Xorijiy investitsiyalar ishtirokidagi korxonalar tomonidan oʻz ishlab chiqarish ehtiyojlari uchun olib kelinayotgan mol-mulkka ushbu Nizomga 1-ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq sertifikat beriladi”.
2. 6-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“6. Xorijiy investitsiyalar ishtirokidagi korxonalar tomonidan oʻz ishlab chiqarish ehtiyojlari uchun olib kelinayotgan mol-mulkka sertifikat olish uchun ariza beruvchi ishlab chiqarish amalga oshiriladigan joy boʻyicha vakolatli organga ushbu Nizomga 1a-ilovaga muvofiq shakl boʻyicha YIDXP, “Yagona darcha” BAT yoki vakolatli organning rasmiy veb-sayti (keyingi oʻrinlarda — elektron tizim) orqali arizani (soʻrovnoma) elektron shaklda toʻldiradi”.
3. 7-bandda :
birinchi xatboshidagi “rahbarning yoxud ishlab chiqarish uchun masʼul shaxsning imzosi bilan tasdiqlangan” soʻzlari chiqarib tashlansin;
ikkinchi xatboshi chiqarib tashlansin;
uchinchi — toʻqqizinchi xatboshilar tegishincha ikkinchi — sakkizinchi xatboshilar deb hisoblansin;
oltinchi xatboshidagi “hujjatlar nusxalari” soʻzlari “hujjat nusxasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
4. 10-banddagi “4” va “6” raqamlari tegishincha “3” va “5” raqamlari bilan almashtirilsin.
5. 11-banddagi “3” raqami “2” raqami bilan almashtirilsin.
6. 14-bandda :
quyidagi mazmundagi yettinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Ariza va hujjatlarda imlo va texnik xatolarga yoʻl qoʻyilgan holatlar hamda ayrim hujjatlarning yetishmasligi aniqlanganda, ariza beruvchiga ularni toʻgʻirlab berish uchun besh ish kuniga qadar imkoniyat beriladi. Bunda arizani koʻrib chiqish muddati ariza beruvchi tomonidan xatolarni bartaraf etish va/yoki yetishmayotgan hujjatlarni taqdim etish vaqtida toʻxtatib turilishi mumkin.”;
yettinchi xatboshi sakkizinchi xatboshi deb hisoblansin.
7. 16-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“16. Ekspertiza dalolatnomasi asosida vakolatli organ tomonidan mazkur Nizomga 4-ilovaga muvofiq shaklda sertifikat rasmiylashtiriladi va QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilib, sertifikatlar elektron tizimiga kiritiladi”.
8. 18-band quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Berilgan sertifikatga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish zarurati tugʻilgan hollarda, uning oʻrniga yangi sertifikat olish maqsadida Nizom talablari asosida yangi ariza bilan murojaat qilinadi”.
9. 19-band va 6-bob oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
10. 22-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“22. Sertifikat berishga ariza koʻrib chiqilganligi uchun ariza beruvchi tomonidan vakolatli organga murojaat qilingan sanada Oʻzbekiston Respublikasi hududida belgilangan bazaviy hisoblash miqdorining bir baravari miqdorida (QQSni hisobga olmaganda) toʻlov toʻlanadi.
YIDXP orqali kelib tushgan sertifikat olish toʻgʻrisidagi arizani koʻrib chiqish uchun yigʻim summasining:
11,25 foizi — YIDXP orqali davlat xizmatlarini koʻrsatganlik uchun, shuningdek, 0,5 foizi Yagona billing tizimi orqali davlat xizmatlari koʻrsatganlik uchun Axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini rivojlantirish jamgʻarmasining elektron hukumat va raqamli iqtisodiyotning idoralararo loyihalarini moliyalashtirish boʻyicha maxsus hisobvaragʻiga;
10 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasiga;
qolgan qismi — vakolatli organning bank hisobvaragʻiga oʻtkaziladi.
Ariza beruvchi xizmatdan foydalanishdan uni koʻrsatishning har qanday bosqichida bosh tortish huquqiga ega. Ariza beruvchi davlat xizmatlaridan foydalanishdan bosh tortganda, uning soʻrovnomasi koʻrilmasdan qoldiriladi. Bunday hollarda yoki vakolatli organ tomonidan talabgorga sertifikatni berish rad etilgan taqdirda, toʻlangan yigʻim summasi qaytarilmaydi”.
11. 26-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“26. Davlat bojxona xizmatining bojxona organlari Oʻzbekiston Respublikasi Bojxona kodeksiga muvofiq oʻz ishlab chiqarish ehtiyojlari uchun bojxona bojidan ozod etiladigan mol-mulk olib kelgan xorijiy investitsiyalar ishtirokidagi korxonalar reyestrini hamda berilgan imtiyozlarning hisobini yuritadi”.
12. 27-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
13. 1-ilova quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Xorijiy investitsiyalar ishtirokidagi korxonalar tomonidan oʻz ishlab chiqarish ehtiyojlari uchun olib kelinayotgan mol-mulkni aniklash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Xorijiy investitsiyalar ishtirokidagi korxonalar tomonidan oʻz ishlab chiqarish ehtiyojlari uchun olib kelinayotgan mol-mulkka sertifikat berish
Bosqichlar Subyektlar Chora-tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Ariza beruvchi Sertifikat olish uchun ushbu Nizomga 1a-ilovaga muvofiq elektron shaklda YIDXP, “Yagona darcha” BAT yoki vakolatli organning rasmiy veb-sayti orqali arizani (soʻrovnoma) elektron shaklda toʻldiradi, zarur boʻlgan hujjatlarni ilova qiladi. Xohishiga koʻra 2-bosqich YIDXP, “Yagona darcha” BAT yoki vakolatli organning rasmiy sayti Ariza YIDXP, “Yagona darcha” BAT yoki vakolatli organning rasmiy veb-sayti orqali vakolatli organga kelib tushadi. real vaqt rejimida 3-bosqich Vakolatli organ 1. Ekspert taqdim etilgan hujjatlarni koʻrib chiqadi va hujjatlarda yetarli zarur maʼlumotlar mavjud boʻlgan taqdirda, olib kelinadigan mol-mulkdan ishlab chiqarishning texnologik jarayonida foydalanish uchun shart-sharoitlar mavjudligini aniqlash uchun ishlab chiqarish joyining oʻzida ariza beruvchining ishlab chiqarishini ekspertizadan oʻtkazadi. 2. Ishlab chiqarish ekspertizasining natijalari ariza beruvchi tomonidan taqdim etilgan hujjatlarda koʻrsatilgan maʼlumotlarga muvofiq boʻlgan taqdirda, ekspert tomonidan ekspertiza dalolatnomasi tuziladi. Aks holda Nizomning 14-bandiga muvofiq ekspert xulosasi rasmiylashtiriladi. Ikki ish kunida 4-bosqich Vakolatli organ Ekspertiza dalolatnomasi asosida vakolatli organ tomonidan sertifikat mazkur Nizomga 4-ilovaga muvofiq elektron shaklda QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilib rasmiylashtiriladi. Bir ish kunida
”.
14. Quyidagi mazmundagi 1a-ilova bilan toʻldirilsin:
“Xorijiy investitsiyalar ishtirokidagi korxonalar tomonidan oʻz ishlab chiqarish ehtiyojlari uchun olib kelinayotgan mol-mulkni aniqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1a-ILOVA
Xorijiy investitsiyalar ishtirokidagi korxonalar tomonidan oʻz ishlab chiqarish ehtiyojlari uchun olib kelinayotgan mol-mulkka sertifikat olish uchun ARIZA (Soʻrovnoma) Ariza beruvchining nomi Yuridik shaxs — korxona nomi Manzili KTUT STIR IFUT kodi Ishlab chiqarish joylashgan joy Telefon va telefaks raqami Hisobraqamlari, bank boʻlimlarining nomi MFO raqami Mol-mulkning nomi Hajmi/soni Kontrakt raqami va sanasi Invoys raqami va sanasi Vakolatli organ b�lan shartnoma raqami va sanasi Berilgan sertifikatga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish zarurati tugilgan hollarda, oldin berilgan sertifikat raqami va sanasi Izoh: * ARIZA (Soʻrovnoma) rahbar elektron raqamli imzosi orqali toʻldiriladi va yuboriladi. ”.
15. 2 va 3-ilovalardagi “1. Topshiriqnoma №” soʻzlari chiqarib tashlansin.
16. 4-ilova quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Xorijiy investitsiyalar ishtirokidagi korxonalar tomonidan oʻz ishlab chiqarish ehtiyojlari uchun olib kelinayotgan mol-mulkni aniqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA
OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI “OʻZBEKEKSPERTIZA” AKSIYADORLIK JAMIYATI RESPUBLIKA UZBEKISTAN AKSIONERNOYE OBShESTVO “UZBEKEKSPERTIZA” Oʻz ishlab chiqarish ehtiyojlari uchun olib kelinayotgan mol-mulkka son-____ SERTIFIKAT 1. Ekspert _________________________________________________________________________________ 2. Ariza beruvchi ___________________________________________________________________________ 3. Korxonaning roʻyxatdan oʻtkazilgan raqami _____________________________________________________ 4. Ishlab chiqarish joylashgan joy _____________________________________________________________ 5. Sertifikatlanayotgan mahsulotning nomi ______________________________________________________ 6. Sertifikatlanayotgan mahsulotning hajmi/soni ________________________________________________ 7. Kontrakt ________________________________________________________________________________ Ushbu sertifikat bilan quyidagi mol-mulkning oʻz ishlab chiqarish ehtiyojlari uchun olib kelinayotganligi tasdiqlanadi: _________________________________________________________________________________________ Sertifikat bergan organning vakolatli shaxsi __________________ (F.I.O.) (QR kod) Sertifikat berilgan sana ______________________ ”.
17. 5 va 7-ilovalar oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 7-dekabrdagi 696-son qaroriga 2-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz kuchini yoʻqotgan deb eʼtirof etilayotgan ayrim qarorlari
2. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2017-yil 13-noyabrdagi 907-son qaroriga 1-ilovaning 7-bandi .
3. Vazirlar Mahkamasining “Xorijiy investitsiyalar ishtirokidagi korxonalar tomonidan oʻz ishlab chiqarish ehtiyojlari uchun olib kelinayotgan mol-mulkni aniqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2018-yil 18-iyuldagi 549-son qaroriga ilovaning 8-bandi .
4. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2019-yil 10-avgustdagi 661-son qaroriga ilovaning 22-bandidagi “v” kichik bandi va 37-bandi .
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2022-yil 7-dekabr,
696-son