UzbekAI

← Qonunlar

📅 2022-yil 9-dekabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2022 йил 9 декабрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 9 декабря 2022 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 9 December 2022 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

СХЕМАСИ

МЕЗОНЛАРИ ВА МИҚДОРЛАРИ

Даволаш-профилактика муассасаларининг илмий даражага эга бўлган ходимларига ҳар ойлик қўшимча ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тиббиёт муассасалари ходимларини моддий қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 17 майдаги ПФ-136-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, давлат тиббиёт муассасаларида илмий даражага эга бўлган тиббиёт ходимларининг фаолиятини муносиб рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тиббиёт муассасалари ходимларини моддий қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 17 майдаги ПФ-136-сон Фармонининг 4-бандига мувофиқ 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб даволаш-профилактика муассасаларининг ходимларига Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан фан доктори (Doctor of Science) илмий даражаси учун лавозим маошининг 60 фоизигача ва фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси учун лавозим маошининг 30 фоизигача миқдорда ҳар ойлик қўшимча ҳақ тўланиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Даволаш-профилактика муассасаларининг илмий даражага эга бўлган ходимларига қўшимча ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

қўшимча ҳақ тўлаш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхати;

даволаш-профилактика муассасаларида қўшимча ҳақ тўлаш мезонлари ва миқдорлари;

қўшимча ҳақ тўлаш мезонлари бўйича ходимнинг кўрсаткичларини ҳисоблаш тартиби.

3. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган даволаш-профилактика муассасалари ходимларига ушбу қарорга мувофиқ қўшимча ҳақ белгиланиши билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири Б.А. Мусаев ва Ўзбекистон Республикаси молия вазири Т.А. Ишметов зиммасига ҳамда Таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари котибиятига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 декабрдаги 699-сон қарорига ИЛОВА

Даволаш-профилактика муассасаларининг илмий даражага эга бўлган ходимларига қўшимча ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом давлат даволаш-профилактика муассасаларида (кейинги ўринларда — муассасалар) тиббиёт соҳасида илмни ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўшаётган илмий даражага эга бўлган тиббиёт ходимларига ҳар ойлик қўшимча ҳақ тўлаш тартибини белгилайди.

2. Мазкур Низом талаблари республика ихтисослаштирилган илмий-амалий марказларининг Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 декабрдаги 1030-сон қарори билан тасдиқланган Илм-фан ва таълим соҳасидаги давлат ташкилотларида илмий, илмий-педагогик ва меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи илмий даражага эга ходимларга қўшимча ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ қўшимча ҳақ оладиган тиббиёт ходимларига нисбатан татбиқ этилмайди.

3. Муассасаларнинг фан доктори (Doctor of Science), фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига эга бўлган ходимларига асосий иш жойи бўйича ушбу Низомга мувофиқ ҳар ойлик қўшимча ҳақ белгиланади.

4. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

лавозим маоши — йилнинг календарь ойи учун муайян мураккабликдаги меҳнат (лавозим) вазифаларини бажариш учун ходимнинг меҳнатига ҳақ тўлашнинг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланган миқдори (компенсация, рағбатлантириш ва ижтимоий тўловлар, нафақалар ва бошқа қўшимча тўловларни ҳисобга олмаган ҳолда);

қўшимча ҳақ — амалга оширилган муайян иш бўйича натижага эришилганлиги учун ҳар ойда тўланадиган қўшимча тўлов;

ходим — муассасаларда тиббиёт соҳасида илмни ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўшаётган илмий даражага эга бўлган тиббиёт ходимлари.

5. Ходимга қўшимча ҳақ унинг жорий йил (календарь йил) мобайнидаги фаолияти натижалари таҳлилига асосан келгуси йил учун белгиланади.

6. Қўшимча ҳақ миқдори ходимнинг эгаллаб турган лавозимига мутаносиб равишда, бироқ бир ставкадан ортиқ бўлмаган миқдорда ҳар ойда ҳисобланадиган лавозим маошига нисбатан белгиланади.

7. Ходим бир нечта муассасада қонунчиликда белгиланган тартибда меҳнат шартномаси асосида фаолият юритаётган бўлса, у асосий иш жойи бўйича қўшимча ҳақ олиш ҳуқуқига эга бўлади.

2-боб. Ходимларга қўшимча ҳақ тўлаш тартиби

8. Ходимларнинг лавозим маошига ҳар ойлик қўшимча ҳақ ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ тўланади.

9. Қўшимча ҳақ ушбу Низомга 2-иловада кўрсатилган мезонларга мувофиқ эришилган фаолият натижаларига асосан тўланади.

10. Ходим муассаса раҳбарига ҳар йили 15 декабрга қадар келгуси йилда қўшимча ҳақ олиш учун ушбу Низомга 2-иловада кўрсатилган ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза тақдим этади.

11. Муассаса раҳбари тақдим этилган ҳужжатларни ўн кун ичида кўриб чиқиб, ходимга келгуси йил учун ойлик лавозим маошига қўшимча ҳақ миқдорини (фоизда) кўрсатган ҳолда буйруқ чиқаради.

Зарур ҳолларда муассаса раҳбари аризани ўрганиб чиқиш жараёнига тегишли мутахассисларни жалб этиши мумкин.

12. Илмий даражага эга бўлган муассаса раҳбари учун қўшимча ҳақ тўлаш тегишли юқори турувчи ташкилот раҳбарининг буйруғига асосан амалга оширилади.

13. Муассаса раҳбарининг буйруғи ходимнинг лавозим маошига ҳар ойлик қўшимча ҳақ тўлаш учун асос ҳисобланади.

14. Қўшимча ҳақ тўлашда ходим томонидан жорий йил 1 январдан бошлаб ариза берилган кунга қадар эришилган натижалар бир календарь йил учун бир марта ҳисобга олинади.

Қуйидаги мезонлар бўйича эришилган натижалар ҳар ойлик қўшимча ҳақ тўлашда ҳар йили инобатга олинади:

илмий даражага эга бўлганлиги;

илмий даража олгандан кейинги даврда янги даволаш усуллари стандартларини жорий этганлиги;

ҳар бир ихтиро ва (ёки) фойдали моделга хорижий ва маҳаллий патент олганлиги.

15. Қўшимча ҳақ миқдори бир ойда — фан номзоди ёки фалсафа доктори илмий даражасига эга ходимлар учун лавозим маошининг 30 фоизидан ҳамда фан доктори илмий даражасига эга ходимлар учун лавозим маошининг 60 фоизидан ошмаслиги керак. Бунда белгиланган мезонлар бўйича ходимнинг эришган кўрсаткичлари унинг илмий даражасига мувофиқ 30 ёки 60 фоиздан ошган тақдирда, қўшимча ҳақ тегишлича 30 ёки 60 фоиз миқдорида ҳисобланади.

16. Ходимнинг ариза берилгандан сўнг ариза берилган йил якунига қадар эришган ва инобатга олинмаган натижалари кейинги йилда қўшимча ҳақ олиш учун мурожаат қилинганда ҳисобга олинади.

17. Ҳар ойлик қўшимча ҳақ бўйича тўловлар тиббиёт ходими тегишли илмий даражага эга бўлган йил якуни билан келгуси йилдан бошлаб ҳисобга олинади. Бунда ходим илмий даража олган йилда амалга оширган барча ишлари ва эришган натижалари кейинги йил учун қўшимча ҳақ тўлашда инобатга олинади.

3-боб. Қўшимча ҳақ маблағларини режалаштириш ва молиялаштириш

18. Ташкилот томонидан қўшимча ҳақ белгилаш учун бюджет маблағлари ҳажмини режалаштириш муассаса раҳбарининг буйруғи билан белгиланган илмий даражали ходимлар сонини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.

19. Ходимларга қўшимча ҳақни белгилаш билан боғлиқ харажатлар штат жадвалида алоҳида акс эттирилади ва ташкилотнинг харажатлар сметасида назарда тутилади.

20. Муассасаларда ушбу харажатларни режалаштириш ва тўлаш бўйича буйруқнинг белгиланган муддатдан кеч қабул қилиниши ходим олиши лозим бўлган қўшимча ҳақни йил бошидан бошлаб йил якунига қадар тўламаслик учун асос бўлмайди.

4-боб. Якунловчи қоидалар

21. Ушбу Низом бўйича ажратиладиган бюджет маблағларининг мақсадли ишлатилиши, қўшимча ҳақ миқдорининг асосланганлиги, тўғри ҳисобланганлиги ҳамда ўз вақтида тўланиши бўйича жавобгарлик муассаса раҳбари зиммасига юклатилади.

22. Ходимлар муассаса раҳбарининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда юқори турувчи ташкилотга ёки судга шикоят қилишлари мумкин.

23. Мазкур Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.

24. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Даволаш-профилактика муассасаларининг илмий даражага эга бўлган ходимларига қўшимча ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Даволаш-профилактика муассасаларининг илмий даражага эга бўлган ходимларига ҳар ойлик қўшимча ҳақ тўлаш

Босқичлар Масъуллар Тадбирлар Муддатлар 1-босқич Даволаш-профилактика муассасаси раҳбари Йил якуни бўйича келгуси йил харажатлар сметасида даволаш-профилактика муассасасининг илмий даражага эга бўлган ходимига ҳар ойлик қўшимча ҳақ тўлаш учун талаб этиладиган маблағларни тасдиқлайди. Ҳар йиллик харажатлар сметаси 2-босқич Даволаш-профилактика муассасасининг илмий даражага эга бўлган ходими 1. Қўшимча ҳақ тўлаш мезонлари бўйича белгиланган вазифаларни амалга оширади. 1. Йил давомида 2. Тегишли тасдиқловчи ҳужжатларни тўплайди ва даволаш-профилактика муассасасининг раҳбарига ариза билан бирга тақдим этади. 2. Ҳар йили 15 декабрга қадар 3-босқич Даволаш-профилактика муассасаси раҳбари 1. Аризани кўриб чиқади ва тақдим этилган ҳужжатларни ўрганади. Ҳар йили 25 декабрга қадар 2. Ўрганиш натижалари бўйича ходимга қўшимча ҳақ тўлаш тўғрисида буйруқ чиқаради. 4-босқич Даволаш-профилактика муассасаси Буйруқ асосида ходимга ҳар ойда қўшимча ҳақ тўлайди. Йил давомида

Даволаш-профилактика муассасаларининг илмий даражага эга бўлган ходимларига қўшимча ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

Даволаш-профилактика муассасаларида қўшимча ҳақ тўлаш

Т/р Мезонлар номи Тасдиқловчи ҳужжатлар Ойлик қўшимча ҳақ миқдори (фоиз) Фан доктори (Doctor of Science) Фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) 1. Илмий даражага эга бўлганлиги учун Диплом нусхаси 20 10 2. Илмий даража олгандан кейинги даврда янги даволаш усуллари стандартларини жорий этганлиги учун Соғлиқни сақлаш вазирининг янги даволаш усули, диагностика ва даволаш стандартларига киритилганлигини тасдиқловчи буйруғи нусхаси 6 3 3. Ҳар бир ихтиро ва (ёки) фойдали моделга хорижий ёки маҳаллий патент олганлик учун (муаллифга) Патент нусхаси 8 4 4. Илмий даражалар берувчи кенгашларда аъзолик учун (сонидан қатъи назар) Илмий кенгашнинг тасдиқланган рўйхати 6 3 5. Илмий журналлар ёки илмий тадбирлар тўпламларида эълон қилинган мақола(лар) учун (сонидан қатъи назар) Мақола(лар) рўйхати ва муқова, мундарижа, нашр бетлари нусхалари 2 1 6. Камида охирги икки йил ичида хорижий умумэътироф этилган индексацияланган маълумотлар базаларида доимий равишда бўлган журналларда (ушбу талаб Ўзбекистон номидан киритиладиган журналларга нисбатан татбиқ этилмайди) эълон қилинган мақола (монография) учун (сонидан қатъи назар) Мақола (монография) рўйхати ва муқова, мундарижа, нашр бетлари нусхалари 4 2 7. Давлат илмий дастурлари лойиҳаларида лойиҳа раҳбари сифатида иштирок этганлик учун (сонидан қатъи назар) Инновацион ривожланиш вазирлигининг ҳайъати томонидан тасдиқланган қарор нусхаси 6 3 8. Давлат илмий дастурлари лойиҳаларида аъзо сифатида иштирок этганлик учун (сонидан қатъи назар) Буюртмачи билан лойиҳанинг ижрочи ташкилоти ўртасида тузилган шартнома нусхаси 2 1 9. Олий таълим ташкилотлари билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган дарслик, ўқув қўлланмаси ёки монография нашри учун (сонидан қатъи назар) Дарслик (ўқув қўлланмаси, монография) рўйхати ва муқова, мундарижа, нашр бетлари нусхалари 4 2 10. Тиббий таълим йўналишида магистратура босқичи талабаларининг илмий фаолияти ва амалиётига раҳбарлик қилганлиги ёки клиник ординаторларнинг ўқув ва клиник амалиётига раҳбарлик қилганлиги ёхуд талабанинг магистрлик диссертациясига раҳбарлик (илмий маслаҳатчилик) қилганлиги учун (сонидан қатъи назар) Олий таълим муассасасининг кенгаши баёнидан кўчирма 2 1

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2022 йил 9 декабрь,

699-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2022 й., 09/22/699/1083-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

SXEMASI

MEZONLARI VA MIQDORLARI

Davolash-profilaktika muassasalarining ilmiy darajaga ega boʻlgan xodimlariga har oylik qoʻshimcha haq toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Tibbiyot muassasalari xodimlarini moddiy qoʻllab-quvvatlash hamda ragʻbatlantirishni kuchaytirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 17-maydagi PF-136-son Farmoni ijrosini taʼminlash, shuningdek, davlat tibbiyot muassasalarida ilmiy darajaga ega boʻlgan tibbiyot xodimlarining faoliyatini munosib ragʻbatlantirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Tibbiyot muassasalari xodimlarini moddiy qoʻllab-quvvatlash hamda ragʻbatlantirishni kuchaytirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 17-maydagi PF-136-son Farmonining 4-bandiga muvofiq 2022-yil 1-sentabrdan boshlab davolash-profilaktika muassasalarining xodimlariga Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan fan doktori (Doctor of Science) ilmiy darajasi uchun lavozim maoshining 60 foizigacha va fan nomzodi yoki falsafa doktori (PhD) ilmiy darajasi uchun lavozim maoshining 30 foizigacha miqdorda har oylik qoʻshimcha haq toʻlanishi belgilanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Davolash-profilaktika muassasalarining ilmiy darajaga ega boʻlgan xodimlariga qoʻshimcha haq toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin:

qoʻshimcha haq toʻlash uchun taqdim etiladigan hujjatlar roʻyxati;

davolash-profilaktika muassasalarida qoʻshimcha haq toʻlash mezonlari va miqdorlari;

qoʻshimcha haq toʻlash mezonlari boʻyicha xodimning koʻrsatkichlarini hisoblash tartibi.

3. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetidan moliyalashtiriladigan davolash-profilaktika muassasalari xodimlariga ushbu qarorga muvofiq qoʻshimcha haq belgilanishi bilan bogʻliq xarajatlarni moliyalashtirish Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan amalga oshiriladi.

4. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi sogʻliqni saqlash vaziri B.A. Musayev va Oʻzbekiston Respublikasi moliya vaziri T.A. Ishmetov zimmasiga hamda Taʼlim, sogʻliqni saqlash va sport masalalari kotibiyatiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 9-dekabrdagi 699-son qaroriga ILOVA

Davolash-profilaktika muassasalarining ilmiy darajaga ega boʻlgan xodimlariga qoʻshimcha haq toʻlash tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom davlat davolash-profilaktika muassasalarida (keyingi oʻrinlarda — muassasalar) tibbiyot sohasida ilmni rivojlantirishga oʻz hissasini qoʻshayotgan ilmiy darajaga ega boʻlgan tibbiyot xodimlariga har oylik qoʻshimcha haq toʻlash tartibini belgilaydi.

2. Mazkur Nizom talablari respublika ixtisoslashtirilgan ilmiy-amaliy markazlarining Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 24-dekabrdagi 1030-son qarori bilan tasdiqlangan Ilm-fan va taʼlim sohasidagi davlat tashkilotlarida ilmiy, ilmiy-pedagogik va mehnat faoliyati bilan shugʻullanuvchi ilmiy darajaga ega xodimlarga qoʻshimcha haq toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq qoʻshimcha haq oladigan tibbiyot xodimlariga nisbatan tatbiq etilmaydi.

3. Muassasalarning fan doktori (Doctor of Science), fan nomzodi yoki falsafa doktori (PhD) ilmiy darajasiga ega boʻlgan xodimlariga asosiy ish joyi boʻyicha ushbu Nizomga muvofiq har oylik qoʻshimcha haq belgilanadi.

4. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:

lavozim maoshi — yilning kalendar oyi uchun muayyan murakkablikdagi mehnat (lavozim) vazifalarini bajarish uchun xodimning mehnatiga haq toʻlashning qonunchilik hujjatlariga muvofiq belgilangan miqdori (kompensatsiya, ragʻbatlantirish va ijtimoiy toʻlovlar, nafaqalar va boshqa qoʻshimcha toʻlovlarni hisobga olmagan holda);

qoʻshimcha haq — amalga oshirilgan muayyan ish boʻyicha natijaga erishilganligi uchun har oyda toʻlanadigan qoʻshimcha toʻlov;

xodim — muassasalarda tibbiyot sohasida ilmni rivojlantirishga oʻz hissasini qoʻshayotgan ilmiy darajaga ega boʻlgan tibbiyot xodimlari.

5. Xodimga qoʻshimcha haq uning joriy yil (kalendar yil) mobaynidagi faoliyati natijalari tahliliga asosan kelgusi yil uchun belgilanadi.

6. Qoʻshimcha haq miqdori xodimning egallab turgan lavozimiga mutanosib ravishda, biroq bir stavkadan ortiq boʻlmagan miqdorda har oyda hisoblanadigan lavozim maoshiga nisbatan belgilanadi.

7. Xodim bir nechta muassasada qonunchilikda belgilangan tartibda mehnat shartnomasi asosida faoliyat yuritayotgan boʻlsa, u asosiy ish joyi boʻyicha qoʻshimcha haq olish huquqiga ega boʻladi.

2-bob. Xodimlarga qoʻshimcha haq toʻlash tartibi

8. Xodimlarning lavozim maoshiga har oylik qoʻshimcha haq ushbu Nizomga 1-ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq toʻlanadi.

9. Qoʻshimcha haq ushbu Nizomga 2-ilovada koʻrsatilgan mezonlarga muvofiq erishilgan faoliyat natijalariga asosan toʻlanadi.

10. Xodim muassasa rahbariga har yili 15-dekabrga qadar kelgusi yilda qoʻshimcha haq olish uchun ushbu Nizomga 2-ilovada koʻrsatilgan hujjatlarni ilova qilgan holda ariza taqdim etadi.

11. Muassasa rahbari taqdim etilgan hujjatlarni oʻn kun ichida koʻrib chiqib, xodimga kelgusi yil uchun oylik lavozim maoshiga qoʻshimcha haq miqdorini (foizda) koʻrsatgan holda buyruq chiqaradi.

Zarur hollarda muassasa rahbari arizani oʻrganib chiqish jarayoniga tegishli mutaxassislarni jalb etishi mumkin.

12. Ilmiy darajaga ega boʻlgan muassasa rahbari uchun qoʻshimcha haq toʻlash tegishli yuqori turuvchi tashkilot rahbarining buyrugʻiga asosan amalga oshiriladi.

13. Muassasa rahbarining buyrugʻi xodimning lavozim maoshiga har oylik qoʻshimcha haq toʻlash uchun asos hisoblanadi.

14. Qoʻshimcha haq toʻlashda xodim tomonidan joriy yil 1-yanvardan boshlab ariza berilgan kunga qadar erishilgan natijalar bir kalendar yil uchun bir marta hisobga olinadi.

Quyidagi mezonlar boʻyicha erishilgan natijalar har oylik qoʻshimcha haq toʻlashda har yili inobatga olinadi:

ilmiy darajaga ega boʻlganligi;

ilmiy daraja olgandan keyingi davrda yangi davolash usullari standartlarini joriy etganligi;

har bir ixtiro va (yoki) foydali modelga xorijiy va mahalliy patent olganligi.

15. Qoʻshimcha haq miqdori bir oyda — fan nomzodi yoki falsafa doktori ilmiy darajasiga ega xodimlar uchun lavozim maoshining 30 foizidan hamda fan doktori ilmiy darajasiga ega xodimlar uchun lavozim maoshining 60 foizidan oshmasligi kerak. Bunda belgilangan mezonlar boʻyicha xodimning erishgan koʻrsatkichlari uning ilmiy darajasiga muvofiq 30 yoki 60 foizdan oshgan taqdirda, qoʻshimcha haq tegishlicha 30 yoki 60 foiz miqdorida hisoblanadi.

16. Xodimning ariza berilgandan soʻng ariza berilgan yil yakuniga qadar erishgan va inobatga olinmagan natijalari keyingi yilda qoʻshimcha haq olish uchun murojaat qilinganda hisobga olinadi.

17. Har oylik qoʻshimcha haq boʻyicha toʻlovlar tibbiyot xodimi tegishli ilmiy darajaga ega boʻlgan yil yakuni bilan kelgusi yildan boshlab hisobga olinadi. Bunda xodim ilmiy daraja olgan yilda amalga oshirgan barcha ishlari va erishgan natijalari keyingi yil uchun qoʻshimcha haq toʻlashda inobatga olinadi.

3-bob. Qoʻshimcha haq mablagʻlarini rejalashtirish va moliyalashtirish

18. Tashkilot tomonidan qoʻshimcha haq belgilash uchun budjet mablagʻlari hajmini rejalashtirish muassasa rahbarining buyrugʻi bilan belgilangan ilmiy darajali xodimlar sonini hisobga olgan holda amalga oshiriladi.

19. Xodimlarga qoʻshimcha haqni belgilash bilan bogʻliq xarajatlar shtat jadvalida alohida aks ettiriladi va tashkilotning xarajatlar smetasida nazarda tutiladi.

20. Muassasalarda ushbu xarajatlarni rejalashtirish va toʻlash boʻyicha buyruqning belgilangan muddatdan kech qabul qilinishi xodim olishi lozim boʻlgan qoʻshimcha haqni yil boshidan boshlab yil yakuniga qadar toʻlamaslik uchun asos boʻlmaydi.

4-bob. Yakunlovchi qoidalar

21. Ushbu Nizom boʻyicha ajratiladigan budjet mablagʻlarining maqsadli ishlatilishi, qoʻshimcha haq miqdorining asoslanganligi, toʻgʻri hisoblanganligi hamda oʻz vaqtida toʻlanishi boʻyicha javobgarlik muassasa rahbari zimmasiga yuklatiladi.

22. Xodimlar muassasa rahbarining harakatlari (harakatsizligi) yuzasidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda yuqori turuvchi tashkilotga yoki sudga shikoyat qilishlari mumkin.

23. Mazkur Nizomni qoʻllashda yuzaga keladigan nizolar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda hal etiladi.

24. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.

Davolash-profilaktika muassasalarining ilmiy darajaga ega boʻlgan xodimlariga qoʻshimcha haq toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Davolash-profilaktika muassasalarining ilmiy darajaga ega boʻlgan xodimlariga har oylik qoʻshimcha haq toʻlash

Bosqichlar Masʼullar Tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Davolash-profilaktika muassasasi rahbari Yil yakuni boʻyicha kelgusi yil xarajatlar smetasida davolash-profilaktika muassasasining ilmiy darajaga ega boʻlgan xodimiga har oylik qoʻshimcha haq toʻlash uchun talab etiladigan mablagʻlarni tasdiqlaydi. Har yillik xarajatlar smetasi 2-bosqich Davolash-profilaktika muassasasining ilmiy darajaga ega boʻlgan xodimi 1. Qoʻshimcha haq toʻlash mezonlari boʻyicha belgilangan vazifalarni amalga oshiradi. 1. Yil davomida 2. Tegishli tasdiqlovchi hujjatlarni toʻplaydi va davolash-profilaktika muassasasining rahbariga ariza bilan birga taqdim etadi. 2. Har yili 15-dekabrga qadar 3-bosqich Davolash-profilaktika muassasasi rahbari 1. Arizani koʻrib chiqadi va taqdim etilgan hujjatlarni oʻrganadi. Har yili 25-dekabrga qadar 2. Oʻrganish natijalari boʻyicha xodimga qoʻshimcha haq toʻlash toʻgʻrisida buyruq chiqaradi. 4-bosqich Davolash-profilaktika muassasasi Buyruq asosida xodimga har oyda qoʻshimcha haq toʻlaydi. Yil davomida

Davolash-profilaktika muassasalarining ilmiy darajaga ega boʻlgan xodimlariga qoʻshimcha haq toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

Davolash-profilaktika muassasalarida qoʻshimcha haq toʻlash

T/r Mezonlar nomi Tasdiqlovchi hujjatlar Oylik qoʻshimcha haq miqdori (foiz) Fan doktori (Doctor of Science) Fan nomzodi yoki falsafa doktori (PhD) 1. Ilmiy darajaga ega boʻlganligi uchun Diplom nusxasi 20 10 2. Ilmiy daraja olgandan keyingi davrda yangi davolash usullari standartlarini joriy etganligi uchun Sogʻliqni saqlash vazirining yangi davolash usuli, diagnostika va davolash standartlariga kiritilganligini tasdiqlovchi buyrugʻi nusxasi 6 3 3. Har bir ixtiro va (yoki) foydali modelga xorijiy yoki mahalliy patent olganlik uchun (muallifga) Patent nusxasi 8 4 4. Ilmiy darajalar beruvchi kengashlarda aʼzolik uchun (sonidan qatʼi nazar) Ilmiy kengashning tasdiqlangan roʻyxati 6 3 5. Ilmiy jurnallar yoki ilmiy tadbirlar toʻplamlarida eʼlon qilingan maqola(lar) uchun (sonidan qatʼi nazar) Maqola(lar) roʻyxati va muqova, mundarija, nashr betlari nusxalari 2 1 6. Kamida oxirgi ikki yil ichida xorijiy umumeʼtirof etilgan indeksatsiyalangan maʼlumotlar bazalarida doimiy ravishda boʻlgan jurnallarda (ushbu talab Oʻzbekiston nomidan kiritiladigan jurnallarga nisbatan tatbiq etilmaydi) eʼlon qilingan maqola (monografiya) uchun (sonidan qatʼi nazar) Maqola (monografiya) roʻyxati va muqova, mundarija, nashr betlari nusxalari 4 2 7. Davlat ilmiy dasturlari loyihalarida loyiha rahbari sifatida ishtirok etganlik uchun (sonidan qatʼi nazar) Innovatsion rivojlanish vazirligining hayʼati tomonidan tasdiqlangan qaror nusxasi 6 3 8. Davlat ilmiy dasturlari loyihalarida aʼzo sifatida ishtirok etganlik uchun (sonidan qatʼi nazar) Buyurtmachi bilan loyihaning ijrochi tashkiloti oʻrtasida tuzilgan shartnoma nusxasi 2 1 9. Oliy taʼlim tashkilotlari bilan hamkorlikda ishlab chiqilgan darslik, oʻquv qoʻllanmasi yoki monografiya nashri uchun (sonidan qatʼi nazar) Darslik (oʻquv qoʻllanmasi, monografiya) roʻyxati va muqova, mundarija, nashr betlari nusxalari 4 2 10. Tibbiy taʼlim yoʻnalishida magistratura bosqichi talabalarining ilmiy faoliyati va amaliyotiga rahbarlik qilganligi yoki klinik ordinatorlarning oʻquv va klinik amaliyotiga rahbarlik qilganligi yoxud talabaning magistrlik dissertatsiyasiga rahbarlik (ilmiy maslahatchilik) qilganligi uchun (sonidan qatʼi nazar) Oliy taʼlim muassasasining kengashi bayonidan koʻchirma 2 1

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2022-yil 9-dekabr,

699-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 13.12.2022-y., 09/22/699/1083-son)

lex.uz