📅 2022-yil 16-dekabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2022-yil 16-dekabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2022 йил 16 декабрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 16 декабря 2022 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 16 December 2022 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
СХЕМАСИ
РЎЙХАТИ
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчиларга субсидия бериш ахборот тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Рақамли Ўзбекистон — 2030» стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 5 октябрдаги ПФ-6079-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ҳамда субсидия бериш жараёнларини тўлиқ автоматлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 октябрдаги ПФ-6079-сон Фармони билан тасдиқланган «Рақамли Ўзбекистон — 2030» стратегияси доирасида 2020 — 2022 йилларда қишлоқ, сув ва ўрмон хўжалиги соҳаларини рақамли трансформация қилиш дастурида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчиларга субсидиялар бериш бўйича материалларни тўплаш, кўриб чиқиш ва ваколатли органлар ва ташкилотлар билан келишишнинг ягона ахборот тизимини жорий қилиш вазифаси назарда тутилганлиги;
юқоридаги вазифа ижроси юзасидан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва субсидия бериш жараёнларини тўлиқ автоматлаштиришга қаратилган «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчиларга субсидия бериш» ахборот тизими (кейинги ўринларда — «Агросубсидия» ахборот тизими) ишлаб чиқилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги «Агросубсидия» ахборот тизими хизматларини кенгайтириш, ушбу тизим орқали давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари томонидан субсидиялаш хизматлари ўз вақтида кўрсатилиши юзасидан назорат олиб борадиган, мазкур тизим бўйича ишларни мувофиқлаштирадиган масъул давлат органи этиб белгилансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги «Агросаноатни рақамлаштириш маркази» МЧЖ «Агросубсидия» ахборот тизимининг оператори этиб белгилансин ва унга қуйидаги қўшимча вазифалар юклансин:
«Агросубсидия» ахборот тизимига кириш ва тизимда ишлашда ундан фойдаланувчиларга амалий ёрдам кўрсатиш;
«Агросубсидия» ахборот тизимида маълумотлар билан алмашиш учун Молия вазирлигининг Давлат имтиёзлари ягона электрон платформаси (subsidiya.mf.uz) ва «UzASBO» дастурий мажмуаси ҳамда бошқа давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмаларининг ахборот тизимлари билан ўзаро интеграциялашувини амалга ошириш;
«Агросубсидия» ахборот тизими ёрдамида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва субсидия олишга талабгорларнинг (кейинги ўринларда — талабгорлар) субсидия бериш тўғрисидаги аризалари ваколатли давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари томонидан кўриб чиқилиши ва ижрога йўналтирилишини автоматлаштириш;
«Агросубсидия» ахборот тизими орқали қишлоқ хўжалиги соҳасида берилаётган субсидия тўғрисида очиқ ва шаффоф статистика маълумотларини ҳамда уларнинг ягона электрон архивини шакллантириш.
4. Қуйидагиларни назарда тутувчи «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчиларга субсидия бериш» ахборот тизими тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
«Агросубсидия» ахборот тизимидан фойдаланиш тартиби, тизим оператори, тизимдан фойдаланувчи талабгорлар ҳамда масъул ташкилотларнинг мажбуриятлари ва ҳуқуқлари;
талабгорлар томонидан субсидия ажратилиши белгиланган йўналишлар бўйича манзилли рўйхатга кириш ва субсидия олиш учун ахборот тизими орқали ариза юбориш тартиби;
субсидия ажратилиши белгиланган йўналишлар бўйича талабгорлардан тушган аризаларнинг ваколатли давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари томонидан кўриб чиқилиши, ҳужжатларни электрон шаклда юритиш ҳамда ариза бўйича хулоса бериш тартиби.
5. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш агентлиги ҳамда Ўзбекистон фермерлари кенгаши «Агросубсидия» ахборот тизими орқали ушбу қарорга 2-иловада келтирилган рўйхат бўйича қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчиларга холислик ва шаффофлик тамойиллари асосида субсидия бериш чораларини кўрсин.
6. Белгилансинки, 2022 йил 20 декабрдан бошлаб:
талабгорлар томонидан пахта, дон ва дуккакли, сабзавот, картошка, полиз, мойли ва озуқабоп экинлар, доривор ўсимликлар ва хўраки узум маҳсулотларини етиштиришда, мевали боғлар барпо қилишда ҳамда сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш харажатларининг бир қисмини қоплаш бўйича субсидия олиш учун аризалар «Агросубсидия» ахборот тизими орқали юборилади;
талабгорларнинг ушбу қарорга 2-иловада келтирилган рўйхат бўйича субсидия олиш учун тақдим этган аризалари субсидия бериш йўналишларига мувофиқ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш агентлиги ҳамда Ўзбекистон фермерлари кенгашининг туман, вилоят ва республика ишчи гуруҳлари томонидан «Агросубсидия» ахборот тизими орқали қабул қилинади, кўриб чиқилади ва ижрога йўналтирилади.
7. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги:
«Агросубсидия» ахборот тизимини жорий этиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бўйича давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари ҳамда деҳқон, фермер хўжаликлари ва кластерлар учун доимий равишда «Агросубсидия» ахборот тизимидан фойдаланиш бўйича мавзули семинарлар ташкил этиш чораларини кўрсин;
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 2022 йил якунига қадар Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг «Геоахборот» тизимига республика бўйича жорий этилган сувни тежайдиган технологиялар ҳақидаги маълумотлар харитада жойлашган жойи ва тегишли геоахборот маълумотлари доимий янгиланган ҳолда киритиб борилишини таъминласин.
8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар (Қувасой шаҳри) ҳокимликлари, тегишли вазирликлар ва идоралар 2022 йил 20 декабрга қадар субсидия бериш жараёнларида иштирок этувчи барча ташкилотларни «Агросубсидия» ахборот тизимига улаш чораларини кўрсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 16 декабрдаги 711-сон қарорига 1-ИЛОВА
«Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларга субсидия бериш» ахборот тизими тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларга субсидия бериш» ахборот тизимидан (кейинги ўринларда — «Агросубсидия» ахборот тизими) фойдаланиш, шунингдек, «Агросубсидия» ахборот тизими орқали қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва субсидия олишга талабгорларнинг (кейинги ўринларда — талабгорлар) аризаларини кўриб чиқиш ва уларга субсидия ажратиш тартибини белгилайди.
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
ариза — талабгорлар томонидан манзилли рўйхатга кириш ва сарфланган харажатлар бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратиш тўғрисида тақдим этилган электрон ариза;
ахборот тизими (АТ) — ахборотни тўплаш, сақлаш, излаш, унга ишлов бериш ҳамда ундан фойдаланиш имконини берадиган, ташкилий жиҳатдан тартибга солинган ахборот ресурслари жамланмаси, ахборот технологиялари ва алоқа воситалари;
ахборот тизими иштирокчиси — талабгорлардан тушган аризаларни кўриб чиқувчи ҳамда улар бўйича хулоса берувчи давлат бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар, уларнинг ҳудудий, туман (Қувасой шаҳри) ишчи гуруҳлари;
ахборот тизими фойдаланувчиси — манзилли рўйхатга кириш ёки субсидия олиш учун ариза тақдим этган талабгорлар;
ваколатли органлар — субсидиялаш хизматларини кўрсатувчи ҳамда субсидия бериш учун масъул бўлган давлат органлари ва бошқа ташкилотлар;
манзилли рўйхат — қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш учун ажратиладиган субсидияларни олиш учун қўйилган талаблар ва ишларни бажарувчи талабгорлар рўйхати;
оммавий оферта — субсидиялаш хизматлари орқали тизимдан фойдаланиш бўйича хизмат кўрсатиш шартномасини тузиш юзасидан талабгорларга билдирилган расмий таклиф;
субсидия — товарлар ишлаб чиқариш, ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш ва уларни реализация қилишни молиялаштириш ёки биргаликда молиялаштириш ёхуд мақсадли харажатларнинг ўрнини қисман қоплаш учун бюджет тизими бюджетлари ҳисобидан юридик ва жисмоний шахсларга бериладиган пул маблағлари;
талабгорлар — субсидия олиш учун мурожаат қилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар;
талабгорни аутентификациялаш — аввал идентификация қилинган фойдаланувчидан реал вақт режимида олинган дастлабки идентификация маълумотлари билан автоматлаштирилган ҳолда (инсон омилисиз) солиштириш орқали фойдаланувчининг шахсини текшириш ва тасдиқлаш жараёни;
туман (Қувасой шаҳри) ишчи гуруҳи — субсидия ажратиш йўналиши бўйича ваколатли органларга субсидия ажратишга кўмаклашувчи, амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатга мувофиқ туман давлат бошқаруви ҳамда хўжалик бирлашмалари вакилларидан иборат ишчи гуруҳ;
фойдаланувчиларни идентификациялаш — шахсий маълумотлар ёрдамида фойдаланувчининг шахсини тасдиқлаб, масофадан туриб субсидиялаш хизматларидан фойдаланиш имконини яратувчи механизм;
ҳудудий ишчи гуруҳ — субсидия ажратиш йўналиши бўйича ваколатли органларга субсидия ажратишга кўмаклашувчи, амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатга мувофиқ маҳаллий давлат бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар вакилларидан иборат ишчи гуруҳ;
хулоса — ваколатли органлар томонидан субсидия ажратилиши мақсадга мувофиқ ёки мувофиқ эмаслиги ҳақида талабгорларга юбориладиган электрон (QR-код бириктирилган) ҳужжат;
электрон рақамли имзо — электрон ҳужжатдаги ахборотни электрон рақамли имзонинг ёпиқ калитидан фойдаланган ҳолда махсус ўзгартириш натижасида ҳосил қилинган ҳамда электрон рақамли имзонинг очиқ калити ёрдамида электрон ҳужжатдаги ахборотда хатолик йўқлигини аниқлаш ва электрон рақамли имзо ёпиқ калитининг эгасини идентификациялаш имконини берадиган имзо;
«Электрон ҳукумат» тизими фойдаланувчиларни идентификациялашнинг ягона ахборот тизими (id.egov.uz) — жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳақиқий идентификациялаш, шунингдек, идоралараро электрон ҳамкорликда мансабдор шахсларнинг ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларидан рухсат олиб фойдаланишини таъминловчи давлат ахборот тизими;
QR-код — (матрик штрихли код) такрорланмас бўлиб, унинг ичига ариза ваколатли органлар томонидан кўриб чиқилиши натижалари тўғрисидаги электрон хулосаларга интернет тармоғи орқали ҳавола жойлаштирилади;
«UzASBO» ДМ — бюджет ташкилотлари томонидан бюджет ҳисоби ва ҳисоботи юритилишини комплекс автоматлаштириш учун мўлжалланган дастурий мажмуа.
3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги «Агросаноатни рақамлаштириш маркази» МЧЖ «Агросубсидия» АТнинг оператори ҳисобланади.
4. «Агросубсидия» АТнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
талабгорлар томонидан субсидия олиш учун аризалар электрон шаклда юборилишини ҳамда ушбу хизматдан хавфсиз ва кафолатли фойдаланишни таъминлаш;
талабгорларга уларнинг манзилли рўйхатга кириши ёки субсидия олиш учун юборилган аризаларни кўриб чиқишнинг ҳолатини ва босқичларни кўриб бориш имкониятини яратиш;
талабгорларга улар томонидан юборилган аризалар ваколатли давлат бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан кўриб чиқилиши натижаларини (хулосалар) кузатиб боришни таъминлаш;
ваколатли органлар томонидан талабгорлар юборган аризаларни кўриб чиқиш ва уларга электрон шаклда хулоса бериш.
5. Қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларни қўллаб-қувватлаш учун субсидиялар «Агросубсидия» ахборот тизими орқали берилади.
6. «Агросубсидия» ахборот тизими орқали бериладиган субсидия турларига қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларни қўллаб-қувватлаш учун бериладиган субсидияларни ажратиш билан боғлиқ қонунчилик ҳужжатлари қабул қилиниши муносабати билан қўшимчалар киритиб борилиши мумкин.
7. Янги турдаги субсидияларни «Агросубсидия» ахборот тизими орқали бериш Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, ахборот тизими оператори ҳамда ваколатли давлат органлари ўртасидаги келишув асосида амалга оширилади.
2-боб. «Агросубсидия» ахборот тизими орқали аризани юбориш тартиби
8. Талабгорларни «Агросубсидия» ахборот тизимида фойдаланувчи сифатида рўйхатга олиш, идентификациялаш ва аутентификациялаш «Электрон ҳукумат» тизими фойдаланувчиларини идентификациялашнинг ягона ахборот тизими (id.egov.uz) орқали амалга оширилади.
9. Манзилли рўйхатга кириш учун ариза юборишда:
талабгорлар «Агросубсидия» ахборот тизимида кўрсатилган оммавий оферта билан танишган ҳолда шахсига доир маълумотларни қайта ишлаш орқали субсидиялаш хизматларидан фойдаланишга розилик билдиради ёки рад этади;
талабгорлар аризани Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) ёки «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ягона интеграцион платформаси (кейинги ўринларда — Агропортал) ёхуд бевосита «Агросубсидия» ахборот тизимига кириш орқали юборади. Талабгорлар аризани қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ва ахборот тизимида жойлаштирилган шаклга мувофиқ тўлдирган ҳолда электрон шаклда юборади. Бунда ариза билан мурожаат қилганлик ҳамда аризанинг ваколатли давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан кўриб чиқилганлиги учун тўлов ундирилмайди;
талабгор ариза билан бирга тақдим этилган ҳужжатлар ва уларда кўрсатилган маълумотларнинг ишончлилиги ва ҳаққонийлиги учун шахсан жавобгар ҳисобланади ҳамда аризани электрон рақамли имзоси орқали тасдиқлайди;
«Агросубсидия» ахборот тизимига келиб тушган ҳар бир аризага ноёб рақам (идентификация рақами) рақами бириктирилади;
талабгорларга улар томонидан юборилган аризанинг ҳолати ҳақидаги маълумот «Агросубсидия» ахборот тизимига аризанинг ноёб рақами киритилиши орқали ёки талабгорларнинг ахборот тизимидаги шахсий кабинети орқали тақдим этилади;
талабгорлар юборган ариза ваколатли органлар томонидан қонунчилик ҳужжатлари талаблари ва муддатларига мувофиқ кўриб чиқилади;
аризаларни кўриб чиқиш натижаси бўйича хулоса субсидия турига қараб қонунчилик ҳужжатларга мувофиқ расмийлаштирилади;
ариза ўз вақтида кўриб чиқилмаганда, муддатидан ўтган ариза ҳақидаги хабарномалар «Агросубсидия» ахборот тизимида субсидиялаш хизматлари жорий қилинган ваколатли давлат бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар шахсий кабинетларида акс эттирилади ва мониторинги олиб борилади.
10. Субсидия олиш учун ариза юборишда:
талабгорлар «Агросубсидия» АТда кўрсатилган оммавий оферта билан танишган ҳолда шахсига доир маълумотларни қайта ишлаш орқали субсидиялаш хизматларидан фойдаланишга розилик билдиради ёки рад этади;
талабгорлар норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабидан келиб чиқиб субсидия ажратиш учун аризани қонунчилик ҳужжатларида келтирилган ва «Агросубсидия» АТда жойлаштирилган шакл асосида тўлдирган ҳолда ЯИДХП ёки Агропортал ёхуд бевосита «Агросубсидия» АТга кириш орқали электрон шаклда юборади. Бунда талабгорлар томонидан ариза юбориш ҳамда ваколатли давлат бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан ариза кўриб чиқилиши учун тўлов ундирилмайди;
талабгорлар ариза юбориш жараёнида тақдим этилган ҳужжатлар ва уларда кўрсатилган маълумотларнинг ишончлилиги ва ҳаққонийлиги учун шахсан жавобгар ҳисобланади ҳамда аризани электрон рақамли имзоси орқали тасдиқлайди;
тизимга келиб тушган ҳар бир аризага ноёб рақам (идентификация рақами) бириктирилади;
талабгорларга улар томонидан юборилган аризанинг ҳолати ҳақидаги маълумот «Агросубсидия» АТга аризанинг ноёб рақами киритилиши орқали ёки талабгорларнинг ахборот тизимидаги шахсий кабинети орқали тақдим этилади;
талабгорлар юборган ариза ваколатли органлар томонидан қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ ва уларда белгиланган муддатларда кўриб чиқилади;
талабгорлар аризасини кўриб чиқиш натижаси бўйича хулоса субсидия турига қараб қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ расмийлаштирилади;
субсидия бериш тўғрисидаги хулоса шакли субсидия турига қараб қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган шаклда махсус QR-код билан тасдиқланган ҳолда расмийлаштирилади;
талабгорнинг аризаси ўз вақтида кўриб чиқилмаган тақдирда, муддатидан ўтган аризалар ҳақидаги хабарномалар «Агросубсидия» АТда субсидиялаш хизматлари жорий қилинган ваколатли органларнинг шахсий кабинетларида акс эттирилади ва мониторинги олиб борилади.
3-боб. «Агросубсидия» ахборот тизими орқали тушган аризаларни кўриб чиқиш ва хулоса бериш тартиби
11. Ваколатли давлат бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар ҳамда уларнинг туман (Қувасой шаҳри) ҳудудий ишчи гуруҳлари аъзоларига «Электрон ҳукумат» тизими фойдаланувчиларини идентификациялашнинг ягона ахборот тизими (id.egov.uz)да рўйхатга олинган маълумотлари (логин) асосида тизим оператори томонидан ахборот тизимидаги тегишли ваколатлари белгиланади.
12. Ваколатли давлат бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар ҳамда уларнинг ҳудудий, туман (Қувасой шаҳри) ишчи гуруҳлари аъзоларига «Агросубсидия» ахборот тизимидаги тегишли ваколатларни белгилаш учун тизим операторига ишчи гуруҳлар аъзоларининг «id.egov.uz» тизимидаги маълумотлари (логинни) илова қилинган ҳолда расмий равишда мурожаат этилади.
13. Ваколатли давлат бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар ҳамда уларнинг ҳудудий, туман (Қувасой шаҳри) ишчи гуруҳлари аъзолари талабгорлар томонидан юборилган аризани «Агросубсидия» ахборот тизими орқали қабул қилади, субсидия туридан келиб чиқиб амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан белгиланган талаб, муддат ва босқичларга мувофиқ кўриб чиқади.
14. Талабгорлар томонидан юборилган аризага хулоса ваколатли давлат бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар ҳамда уларнинг ҳудудий, туман (Қувасой шаҳри) ишчи гуруҳлари аъзолари томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда тақдим этилади. Субсидия ажратиш тўғрисидаги хулоса шакли субсидия турига қараб қонунчилик ҳужжатларида белгиланган шаклдаги махсус QR-код билан тасдиқланган ҳолда расмийлаштирилади.
15. Талабгорларнинг аризасини кўриб чиқиш натижаси бўйича хулоса субсидия турига қараб қонунчилик ҳужжатларида белгиланган таркибдаги ишчи гуруҳларнинг қарор қабул қилувчи асосий аъзолари томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда расмийлаштирилади.
16. Талабгорларнинг аризасини ваколатли давлат бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар ҳамда уларнинг ҳудудий, туман (Қувасой шаҳри) ишчи гуруҳлари томонидан кўриб чиқиш жараёнлари ва талабларнинг барча босқичлари амалга оширилгандан сўнг субсидия турига қараб қонунчилик ҳужжатларига ҳамда қуйидаги ариза турларига мувофиқ:
манзилли рўйхатга кириш учун ариза — субсидия ажратиш мақсадида бюджет параметрларида инобатга олиш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига «Агросубсидия» ахборот тизими орқали вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар (Қувасой шаҳри) бўйича автоматик тарзда шакллантирилган ҳолда тақдим этилади;
субсидия олиш учун ариза — субсидия турига қараб қонунчилик ҳужжатларида белгиланган молиялаштириш манбаидан келиб чиққан ҳолда субсидия маблағларини ажратиш учун «Агросубсидия» ахборот тизими орқали ваколатли давлат бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотларга киритилади.
17. Ваколатли давлат бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар талабгорларнинг тижорат банкларидаги ҳисобварағига субсидияни «UzASBO» дастурий мажмуаси орқали ўтказиб беради.
18. Ваколатли давлат бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан субсидия бериш муддати субсидия бериш тартибини белгиловчи қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатларда амалга оширилади.
19. Ваколатли давлат бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар ҳамда талабгорлар ўртасидаги шартнома тегишли қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳолларда электрон рақамли имзо орқали имзоланади.
20. Ваколатли давлат бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар ҳамда уларнинг ҳудудий, туман (Қувасой шаҳри) ишчи гуруҳларининг талабгорлар томонидан юборилган аризаларни кўриб чиқиш натижаси бўйича хулосаси субсидия турига қараб қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳар бир босқичга мувофиқ талабгорларнинг шахсий кабинетида акс эттирилади.
21. «Агросубсидия» АТ орқали ариза юбориш ва кўриб чиқиш жараёнлари ушбу Низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
4-боб. Субсидия ажратилишини мониторинг қилиш
22. Ваколатли давлат бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан талабгорларнинг тижорат банкларидаги ҳисобварағига субсидия ўз вақтида ўтказиб берилишини мониторинг қилиш жараёни ахборот тизимида «UzASBO» дастурий мажмуаси орқали ахборот алмашиш йўли билан амалга оширилади.
23. Субсидия бериш ҳақидаги хабар талабгорларнинг шахсий кабинетида акс эттирилади.
24. Талабгор томонидан субсидия ажратилишида белгиланган талаблар бузилганда ваколатли давлат бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар субсидия бериш талаблари бузилиши сабабли қайтарилган субсидия маблағлари бўйича маълумотлар «Агросубсидия» ахборот тизимига киритиб борилишини таъминлайди.
25. Мониторинг натижаларига кўра талабгорларнинг аризаси ўз вақтида кўриб чиқилмаган тақдирда, субсидиялаш хизматларини кўрсатувчи ваколатли давлат бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар ҳамда уларнинг ҳудудий, туман (Қувасой шаҳри) ишчи гуруҳлари аъзоларига қонунчиликда белгиланган тартибда интизомий таъсир чоралари қўлланилади.
5-боб. «Агросубсидия» ахборот тизими оператори ҳамда иштирокчисининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
26. «Агросубсидия» АТ оператори қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ахборот тизимига кириш ва ундан фойдаланиш тартибини белгилаш;
ахборот алмашиш учун белгиланган тартибда «Агросубсидия» ахборот тизимининг бошқа ахборот тизимлари билан интеграциялашувни амалга ошириш.
27. «Агросубсидия» ахборот тизими оператори:
қонунчилик ҳужжатларига киритилган ўзгартиришлар асосида тизимни доимий равишда такомиллаштириб бориши;
манфаатдор давлат органлари ва ташкилотлари билан биргаликда тизим модуллари уларнинг ахборот тизимларига интеграциялаштириши;
тизимнинг узлуксиз ишлашини ва ахборот хавфсизлигини таъминлаши;
ваколатли давлат бошқаруви органлари ва ташкилотларни ҳамда тизим фойдаланувчиларини тизимнинг техник носозликлари тўғрисида ўз вақтида хабардор қилиши;
ваколатли давлат бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар ҳамда уларнинг ҳудудий, туман (Қувасой шаҳри) ишчи гуруҳларининг аъзоларига тизимдан фойдаланиш учун шароитлар яратиб бериши лозим.
«Агросубсидия» ахборот тизимига қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам юкланиши мумкин.
28. Ахборот тизими иштирокчиси қуйидаги ҳуқуқларга эга:
тизимдан мазкур Низом талаблари доирасида фойдаланиш;
тизим операторига субсидия ажратиш жараёнларини мақбуллаштириш бўйича таклифлар киритиш;
зарур ҳолларда талабгорларга тааллуқли қўшимча маълумотларни туман ишчи гуруҳларидан талаб қилиш.
29. Ахборот тизими иштирокчиси:
шахсга доир маълумотларни тарқатмаслиги ва уларни муҳофаза қилиш бўйича зарур чора-тадбирларни ўз вақтида амалга ошириши;
талабгорлар харажатларининг бир қисмини қоплаш учун ажратиладиган субсидиялар белгиланган муддатларда «UzASBO» дастурий мажмуаси орқали талабгорларнинг ҳисобварағига ўтказиб берилишини таъминлаши;
талабгорларга субсидия ажратилиши мақсадга мувофиқлиги ёки мақсадга мувофиқ эмаслиги юзасидан хулосалар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатларда тақдим этилишини таъминлаши;
талабгорлардан тушган савол ва эътирозларни кўриб чиқиш ва жавоб йўллаш учун масъул ходимларни ажратиши шарт.
6-боб. Якунловчи қоидалар
30. «Агросубсидия» ахборот тизими орқали тақдим этиладиган субсидиялар ва уларни тақдим этиш учун асос бўлган қонунчилик ҳужжатлари бўйича маълумотлар ахборот тизимининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар» бўлимида жойлаштириб борилади.
31. Субсидия ажратишда юзага келадиган низолар ва келишмовчиликлар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал қилинади.
32. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
«Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларга субсидия бериш» ахборот тизими тўғрисидаги низомга ИЛОВА
«Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларга субсидия бериш» ахборот тизими орқали аризаларни юбориш, кўриб чиқиш ва хулоса бериш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Талабгорлар ( субсидия олиш учун мурожаат қилаётган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиси ) Талабгорлар томонидан сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратиш бўйича талаб этилган ҳужжатлар ва аризани электрон шаклда тақдим этади. Зарур ҳолларда 2-босқич Ишчи гуруҳ (ваколатли давлат органларининг ҳудудий туман (шаҳар) ишчи гуруҳлари аъзолари) Талабгорлар томонидан субсидия олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатларни ўрганиб чиқади. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган талабларга мувофиқ ариза бўйича хулосани тасдиқлайди ва ваколатли органга тақдим этади. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган муддатлар асосида 3-босқич Ваколатли давлат органлари Ваколатли давлат органларининг ҳудудий, туман (шаҳар), ишчи гуруҳлари аъзолари томонидан тақдим этилган хулосаларни жамлайди, таҳлил қилади ва амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги бўйича кўриб чиқади. Кўриб чиқиш натижасига кўра аризани субсидия турига қараб амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатга асосан молиялаштириш бўйича якуний хулоса беради. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган муддатлар асосида 4-босқич Молиялаштирувчи масъул орган (белгиланган субсидия маблағларини ажратишга ваколатли органлар) Ваколатли давлат органлари берган хулосага мувофиқ талабгорларнинг аризасида кўрсатилган банк ҳисоб рақамига бюджет маблағлари доирасида субсидия ўтказади. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган муддатлар асосида
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 16 декабрдаги 711-сон қарорига 2-ИЛОВА
«Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларга субсидия бериш» ахборот тизими орқали бериладиган субсидия турлари ва уларни ажратишга масъул бўлган давлат органлари
Т/р Бериладиган субсидия турлари Субсидия маблағи ажратилиши учун масъул ташкилот 1. Пахта хомашёси етиштиришда томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш учун сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги 2. Дуккакли экинлар етиштириш учун сувни тежовчи технологияларни жорий этиш учун сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 3. Пахта хомашёси етиштиришда дискрет суғориш тизимини жорий этиш учун сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги 4. Техник экинлар етиштириш учун сувни тежовчи технологияларни жорий этиш учун сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 5. Мойли экинлар етиштириш учун сувни тежовчи технологияларни жорий этиш учун сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 6. Полиз экинлари етиштириш учун сувни тежовчи технологияларни жорий этиш учун сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 7. Сабзавот, кўкатлар ва карам етиштириш учун сувни тежовчи технологияларни жорий этиш учун сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 8. Картошка етиштириш учун сувни тежовчи технологияларни жорий этиш учун сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 9. Озуқабоп экинлар етиштириш учун сувни тежовчи технологияларни жорий этиш учун сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 10. Доривор экинлар етиштириш учун сувни тежовчи технологияларни жорий этиш учун сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 11. Донли (ғалла ва ёрмабоп) экинлар етиштириш учун сувни тежовчи технологияларни жорий этиш учун сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 12. Катта ҳажмдаги қудуқларни бурғилаш учун сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш Ўзбекистон фермерлари кенгаш и 13. Кичик ҳажмдаги қудуқларни бурғилаш учун сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш Ўзбекистон фермерлари кенгаш и 14. Яроқсиз ерларни фойдаланишга киритиш учун сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш Ўзбекистон фермерлари кенгаш и 15. Данакли мевалар етиштиришда сувни тежовчи технологияларни жорий этиш учун сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш Агросаноатни ривожлантириш агентлиги 16. Уруғли мевалар етиштиришда сувни тежовчи технологияларни жорий этиш учун сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш Агросаноатни ривожлантириш агентлиги 17. Ёнғоқли мевалар етиштиришда сувни тежовчи технологияларни жорий этиш учун сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш Агросаноатни ривожлантириш агентлиги 18. Субтропик мевалар етиштиришда сувни тежовчи технологияларни жорий этиш учун сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш Агросаноатни ривожлантириш агентлиги 19. Узум етиштиришда сувни тежовчи технологияларни жорий этиш учун сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш Агросаноатни ривожлантириш агентлиги 20. Қорақалпоғистон Республикаси совиткичли сиғимлар уюшмасига аъзо субъектларга, ишга туширилган совиткичли сиғимларни қуриш ва жиҳозлаш харажатларининг бир қисмини қоплаш. Агросаноатни ривожлантириш агентлиги 21. Қорақалпоғистон Республикаси совиткичли сиғимлар уюшмасига аъзо субъектларга, ишга туширган совиткичли сиғимларнинг қиш ва баҳор ойларида электр энергияси истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш. Агросаноатни ривожлантириш агентлиги 22. Чорвачилик хўжаликларига хорижий давлатлардан импорт қилинган наслдор қорамол, қўй ва эчкилар учун субсидия ажратиш Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 16 декабрь,
711-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
SXEMASI
ROʻYXATI
Qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini yetishtiruvchilarga subsidiya berish axborot tizimini joriy qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Raqamli Oʻzbekiston — 2030” strategiyasini tasdiqlash va uni samarali amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 5-oktabrdagi PF-6079-son Farmoni ijrosini taʼminlash, shuningdek, qishloq xoʻjaligi mahsulotlari yetishtiruvchilarni davlat tomonidan qoʻllab-quvvatlash hamda subsidiya berish jarayonlarini toʻliq avtomatlashtirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Quyidagilar:
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2020-yil 5-oktabrdagi PF-6079-son Farmoni bilan tasdiqlangan “Raqamli Oʻzbekiston — 2030” strategiyasi doirasida 2020 — 2022-yillarda qishloq, suv va oʻrmon xoʻjaligi sohalarini raqamli transformatsiya qilish dasturida qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini yetishtiruvchilarga subsidiyalar berish boʻyicha materiallarni toʻplash, koʻrib chiqish va vakolatli organlar va tashkilotlar bilan kelishishning yagona axborot tizimini joriy qilish vazifasi nazarda tutilganligi;
yuqoridagi vazifa ijrosi yuzasidan Qishloq xoʻjaligi vazirligi tomonidan qishloq xoʻjaligi mahsulotlari yetishtiruvchilarni davlat tomonidan qoʻllab-quvvatlash va subsidiya berish jarayonlarini toʻliq avtomatlashtirishga qaratilgan “Qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini yetishtiruvchilarga subsidiya berish” axborot tizimi (keyingi oʻrinlarda — “Agrosubsidiya” axborot tizimi) ishlab chiqilganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi “Agrosubsidiya” axborot tizimi xizmatlarini kengaytirish, ushbu tizim orqali davlat boshqaruvi organlari va xoʻjalik birlashmalari tomonidan subsidiyalash xizmatlari oʻz vaqtida koʻrsatilishi yuzasidan nazorat olib boradigan, mazkur tizim boʻyicha ishlarni muvofiqlashtiradigan masʼul davlat organi etib belgilansin.
3. Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi “Agrosanoatni raqamlashtirish markazi” MCHJ “Agrosubsidiya” axborot tizimining operatori etib belgilansin va unga quyidagi qoʻshimcha vazifalar yuklansin:
“Agrosubsidiya” axborot tizimiga kirish va tizimda ishlashda undan foydalanuvchilarga amaliy yordam koʻrsatish;
“Agrosubsidiya” axborot tizimida maʼlumotlar bilan almashish uchun Moliya vazirligining Davlat imtiyozlari yagona elektron platformasi (subsidiya.mf.uz) va “UzASBO” dasturiy majmuasi hamda boshqa davlat boshqaruvi organlari va xoʻjalik birlashmalarining axborot tizimlari bilan oʻzaro integratsiyalashuvini amalga oshirish;
“Agrosubsidiya” axborot tizimi yordamida qishloq xoʻjaligi mahsulotlari yetishtiruvchilarni davlat tomonidan qoʻllab-quvvatlash va subsidiya olishga talabgorlarning (keyingi oʻrinlarda — talabgorlar) subsidiya berish toʻgʻrisidagi arizalari vakolatli davlat boshqaruvi organlari va xoʻjalik birlashmalari tomonidan koʻrib chiqilishi va ijroga yoʻnaltirilishini avtomatlashtirish;
“Agrosubsidiya” axborot tizimi orqali qishloq xoʻjaligi sohasida berilayotgan subsidiya toʻgʻrisida ochiq va shaffof statistika maʼlumotlarini hamda ularning yagona elektron arxivini shakllantirish.
4. Quyidagilarni nazarda tutuvchi “Qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini yetishtiruvchilarga subsidiya berish” axborot tizimi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin:
“Agrosubsidiya” axborot tizimidan foydalanish tartibi, tizim operatori, tizimdan foydalanuvchi talabgorlar hamda masʼul tashkilotlarning majburiyatlari va huquqlari;
talabgorlar tomonidan subsidiya ajratilishi belgilangan yoʻnalishlar boʻyicha manzilli roʻyxatga kirish va subsidiya olish uchun axborot tizimi orqali ariza yuborish tartibi;
subsidiya ajratilishi belgilangan yoʻnalishlar boʻyicha talabgorlardan tushgan arizalarning vakolatli davlat boshqaruvi organlari va xoʻjalik birlashmalari tomonidan koʻrib chiqilishi, hujjatlarni elektron shaklda yuritish hamda ariza boʻyicha xulosa berish tartibi.
5. Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Suv xoʻjaligi vazirligi, Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Agrosanoatni rivojlantirish agentligi hamda Oʻzbekiston fermerlari kengashi “Agrosubsidiya” axborot tizimi orqali ushbu qarorga 2-ilovada keltirilgan roʻyxat boʻyicha qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini yetishtiruvchilarga xolislik va shaffoflik tamoyillari asosida subsidiya berish choralarini koʻrsin.
6. Belgilansinki, 2022-yil 20-dekabrdan boshlab:
talabgorlar tomonidan paxta, don va dukkakli, sabzavot, kartoshka, poliz, moyli va ozuqabop ekinlar, dorivor oʻsimliklar va xoʻraki uzum mahsulotlarini yetishtirishda, mevali bogʻlar barpo qilishda hamda suvni tejaydigan texnologiyalarni joriy etish xarajatlarining bir qismini qoplash boʻyicha subsidiya olish uchun arizalar “Agrosubsidiya” axborot tizimi orqali yuboriladi;
talabgorlarning ushbu qarorga 2-ilovada keltirilgan roʻyxat boʻyicha subsidiya olish uchun taqdim etgan arizalari subsidiya berish yoʻnalishlariga muvofiq Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Suv xoʻjaligi vazirligi, Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Agrosanoatni rivojlantirish agentligi hamda Oʻzbekiston fermerlari kengashining tuman, viloyat va respublika ishchi guruhlari tomonidan “Agrosubsidiya” axborot tizimi orqali qabul qilinadi, koʻrib chiqiladi va ijroga yoʻnaltiriladi.
7. Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi:
“Agrosubsidiya” axborot tizimini joriy etish maqsadida Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlar boʻyicha davlat boshqaruvi organlari va xoʻjalik birlashmalari hamda dehqon, fermer xoʻjaliklari va klasterlar uchun doimiy ravishda “Agrosubsidiya” axborot tizimidan foydalanish boʻyicha mavzuli seminarlar tashkil etish choralarini koʻrsin;
manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda 2022-yil yakuniga qadar Qishloq xoʻjaligi vazirligining “Geoaxborot” tizimiga respublika boʻyicha joriy etilgan suvni tejaydigan texnologiyalar haqidagi maʼlumotlar xaritada joylashgan joyi va tegishli geoaxborot maʼlumotlari doimiy yangilangan holda kiritib borilishini taʼminlasin.
8. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar, tumanlar (Quvasoy shahri) hokimliklari, tegishli vazirliklar va idoralar 2022-yil 20-dekabrga qadar subsidiya berish jarayonlarida ishtirok etuvchi barcha tashkilotlarni “Agrosubsidiya” axborot tizimiga ulash choralarini koʻrsin.
9. Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
10. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining agrar va oziq-ovqat sohalarini rivojlantirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari Sh.M. Gʻaniyev zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 16-dekabrdagi 711-son qaroriga 1-ILOVA
“Qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini ishlab chiqaruvchilarga subsidiya berish” axborot tizimi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom “Qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini ishlab chiqaruvchilarga subsidiya berish” axborot tizimidan (keyingi oʻrinlarda — “Agrosubsidiya” axborot tizimi) foydalanish, shuningdek, “Agrosubsidiya” axborot tizimi orqali qishloq xoʻjaligi mahsulotlari ishlab chiqaruvchilarni davlat tomonidan qoʻllab-quvvatlash va subsidiya olishga talabgorlarning (keyingi oʻrinlarda — talabgorlar) arizalarini koʻrib chiqish va ularga subsidiya ajratish tartibini belgilaydi.
2. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:
ariza — talabgorlar tomonidan manzilli roʻyxatga kirish va sarflangan xarajatlar bir qismini qoplash uchun subsidiya ajratish toʻgʻrisida taqdim etilgan elektron ariza;
axborot tizimi (AT) — axborotni toʻplash, saqlash, izlash, unga ishlov berish hamda undan foydalanish imkonini beradigan, tashkiliy jihatdan tartibga solingan axborot resurslari jamlanmasi, axborot texnologiyalari va aloqa vositalari;
axborot tizimi ishtirokchisi — talabgorlardan tushgan arizalarni koʻrib chiquvchi hamda ular boʻyicha xulosa beruvchi davlat boshqaruvi organlari va boshqa tashkilotlar, ularning hududiy, tuman (Quvasoy shahri) ishchi guruhlari;
axborot tizimi foydalanuvchisi — manzilli roʻyxatga kirish yoki subsidiya olish uchun ariza taqdim etgan talabgorlar;
vakolatli organlar — subsidiyalash xizmatlarini koʻrsatuvchi hamda subsidiya berish uchun masʼul boʻlgan davlat organlari va boshqa tashkilotlar;
manzilli roʻyxat — qishloq xoʻjaligi mahsulotlari ishlab chiqaruvchilarni qoʻllab-quvvatlash uchun ajratiladigan subsidiyalarni olish uchun qoʻyilgan talablar va ishlarni bajaruvchi talabgorlar roʻyxati;
ommaviy oferta — subsidiyalash xizmatlari orqali tizimdan foydalanish boʻyicha xizmat koʻrsatish shartnomasini tuzish yuzasidan talabgorlarga bildirilgan rasmiy taklif;
subsidiya — tovarlar ishlab chiqarish, ishlarni bajarish, xizmatlar koʻrsatish va ularni realizatsiya qilishni moliyalashtirish yoki birgalikda moliyalashtirish yoxud maqsadli xarajatlarning oʻrnini qisman qoplash uchun budjet tizimi budjetlari hisobidan yuridik va jismoniy shaxslarga beriladigan pul mablagʻlari;
talabgorlar — subsidiya olish uchun murojaat qilgan qishloq xoʻjaligi mahsulotlari yetishtiruvchilar;
talabgorni autentifikatsiyalash — avval identifikatsiya qilingan foydalanuvchidan real vaqt rejimida olingan dastlabki identifikatsiya maʼlumotlari bilan avtomatlashtirilgan holda (inson omilisiz) solishtirish orqali foydalanuvchining shaxsini tekshirish va tasdiqlash jarayoni;
tuman (Quvasoy shahri) ishchi guruhi — subsidiya ajratish yoʻnalishi boʻyicha vakolatli organlarga subsidiya ajratishga koʻmaklashuvchi, amaldagi normativ-huquqiy hujjatga muvofiq tuman davlat boshqaruvi hamda xoʻjalik birlashmalari vakillaridan iborat ishchi guruh;
foydalanuvchilarni identifikatsiyalash — shaxsiy maʼlumotlar yordamida foydalanuvchining shaxsini tasdiqlab, masofadan turib subsidiyalash xizmatlaridan foydalanish imkonini yaratuvchi mexanizm;
hududiy ishchi guruh — subsidiya ajratish yoʻnalishi boʻyicha vakolatli organlarga subsidiya ajratishga koʻmaklashuvchi, amaldagi normativ-huquqiy hujjatga muvofiq mahalliy davlat boshqaruvi organlari va boshqa tashkilotlar vakillaridan iborat ishchi guruh;
xulosa — vakolatli organlar tomonidan subsidiya ajratilishi maqsadga muvofiq yoki muvofiq emasligi haqida talabgorlarga yuboriladigan elektron (QR-kod biriktirilgan) hujjat;
elektron raqamli imzo — elektron hujjatdagi axborotni elektron raqamli imzoning yopiq kalitidan foydalangan holda maxsus oʻzgartirish natijasida hosil qilingan hamda elektron raqamli imzoning ochiq kaliti yordamida elektron hujjatdagi axborotda xatolik yoʻqligini aniqlash va elektron raqamli imzo yopiq kalitining egasini identifikatsiyalash imkonini beradigan imzo;
“Elektron hukumat” tizimi foydalanuvchilarni identifikatsiyalashning yagona axborot tizimi (id.egov.uz) — jismoniy va yuridik shaxslarning haqiqiy identifikatsiyalash, shuningdek, idoralararo elektron hamkorlikda mansabdor shaxslarning axborot tizimlari va maʼlumotlar bazalaridan ruxsat olib foydalanishini taʼminlovchi davlat axborot tizimi;
QR-kod — (matrik shtrixli kod) takrorlanmas boʻlib, uning ichiga ariza vakolatli organlar tomonidan koʻrib chiqilishi natijalari toʻgʻrisidagi elektron xulosalarga internet tarmogʻi orqali havola joylashtiriladi;
“UzASBO” DM — budjet tashkilotlari tomonidan budjet hisobi va hisoboti yuritilishini kompleks avtomatlashtirish uchun moʻljallangan dasturiy majmua.
3. Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi “Agrosanoatni raqamlashtirish markazi” MCHJ “Agrosubsidiya” ATning operatori hisoblanadi.
4. “Agrosubsidiya” ATning asosiy vazifalari quyidagilardan iborat:
talabgorlar tomonidan subsidiya olish uchun arizalar elektron shaklda yuborilishini hamda ushbu xizmatdan xavfsiz va kafolatli foydalanishni taʼminlash;
talabgorlarga ularning manzilli roʻyxatga kirishi yoki subsidiya olish uchun yuborilgan arizalarni koʻrib chiqishning holatini va bosqichlarni koʻrib borish imkoniyatini yaratish;
talabgorlarga ular tomonidan yuborilgan arizalar vakolatli davlat boshqaruvi organlari va boshqa tashkilotlar tomonidan koʻrib chiqilishi natijalarini (xulosalar) kuzatib borishni taʼminlash;
vakolatli organlar tomonidan talabgorlar yuborgan arizalarni koʻrib chiqish va ularga elektron shaklda xulosa berish.
5. Qonunchilik hujjatlariga muvofiq qishloq xoʻjaligi mahsulotlari yetishtiruvchilarni qoʻllab-quvvatlash uchun subsidiyalar “Agrosubsidiya” axborot tizimi orqali beriladi.
6. “Agrosubsidiya” axborot tizimi orqali beriladigan subsidiya turlariga qishloq xoʻjaligi mahsulotlari yetishtiruvchilarni qoʻllab-quvvatlash uchun beriladigan subsidiyalarni ajratish bilan bogʻliq qonunchilik hujjatlari qabul qilinishi munosabati bilan qoʻshimchalar kiritib borilishi mumkin.
7. Yangi turdagi subsidiyalarni “Agrosubsidiya” axborot tizimi orqali berish Qishloq xoʻjaligi vazirligi, axborot tizimi operatori hamda vakolatli davlat organlari oʻrtasidagi kelishuv asosida amalga oshiriladi.
2-bob. “Agrosubsidiya” axborot tizimi orqali arizani yuborish tartibi
8. Talabgorlarni “Agrosubsidiya” axborot tizimida foydalanuvchi sifatida roʻyxatga olish, identifikatsiyalash va autentifikatsiyalash “Elektron hukumat” tizimi foydalanuvchilarini identifikatsiyalashning yagona axborot tizimi (id.egov.uz) orqali amalga oshiriladi.
9. Manzilli roʻyxatga kirish uchun ariza yuborishda:
talabgorlar “Agrosubsidiya” axborot tizimida koʻrsatilgan ommaviy oferta bilan tanishgan holda shaxsiga doir maʼlumotlarni qayta ishlash orqali subsidiyalash xizmatlaridan foydalanishga rozilik bildiradi yoki rad etadi;
talabgorlar arizani Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) yoki “Raqamli qishloq xoʻjaligi” yagona integratsion platformasi (keyingi oʻrinlarda — Agroportal) yoxud bevosita “Agrosubsidiya” axborot tizimiga kirish orqali yuboradi. Talabgorlar arizani qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan va axborot tizimida joylashtirilgan shaklga muvofiq toʻldirgan holda elektron shaklda yuboradi. Bunda ariza bilan murojaat qilganlik hamda arizaning vakolatli davlat organlari va boshqa tashkilotlar tomonidan koʻrib chiqilganligi uchun toʻlov undirilmaydi;
talabgor ariza bilan birga taqdim etilgan hujjatlar va ularda koʻrsatilgan maʼlumotlarning ishonchliligi va haqqoniyligi uchun shaxsan javobgar hisoblanadi hamda arizani elektron raqamli imzosi orqali tasdiqlaydi;
“Agrosubsidiya” axborot tizimiga kelib tushgan har bir arizaga noyob raqam (identifikatsiya raqami) raqami biriktiriladi;
talabgorlarga ular tomonidan yuborilgan arizaning holati haqidagi maʼlumot “Agrosubsidiya” axborot tizimiga arizaning noyob raqami kiritilishi orqali yoki talabgorlarning axborot tizimidagi shaxsiy kabineti orqali taqdim etiladi;
talabgorlar yuborgan ariza vakolatli organlar tomonidan qonunchilik hujjatlari talablari va muddatlariga muvofiq koʻrib chiqiladi;
arizalarni koʻrib chiqish natijasi boʻyicha xulosa subsidiya turiga qarab qonunchilik hujjatlarga muvofiq rasmiylashtiriladi;
ariza oʻz vaqtida koʻrib chiqilmaganda, muddatidan oʻtgan ariza haqidagi xabarnomalar “Agrosubsidiya” axborot tizimida subsidiyalash xizmatlari joriy qilingan vakolatli davlat boshqaruvi organlari va boshqa tashkilotlar shaxsiy kabinetlarida aks ettiriladi va monitoringi olib boriladi.
10. Subsidiya olish uchun ariza yuborishda:
talabgorlar “Agrosubsidiya” ATda koʻrsatilgan ommaviy oferta bilan tanishgan holda shaxsiga doir maʼlumotlarni qayta ishlash orqali subsidiyalash xizmatlaridan foydalanishga rozilik bildiradi yoki rad etadi;
talabgorlar normativ-huquqiy hujjatlar talabidan kelib chiqib subsidiya ajratish uchun arizani qonunchilik hujjatlarida keltirilgan va “Agrosubsidiya” ATda joylashtirilgan shakl asosida toʻldirgan holda YIDXP yoki Agroportal yoxud bevosita “Agrosubsidiya” ATga kirish orqali elektron shaklda yuboradi. Bunda talabgorlar tomonidan ariza yuborish hamda vakolatli davlat boshqaruvi organlari va boshqa tashkilotlar tomonidan ariza koʻrib chiqilishi uchun toʻlov undirilmaydi;
talabgorlar ariza yuborish jarayonida taqdim etilgan hujjatlar va ularda koʻrsatilgan maʼlumotlarning ishonchliligi va haqqoniyligi uchun shaxsan javobgar hisoblanadi hamda arizani elektron raqamli imzosi orqali tasdiqlaydi;
tizimga kelib tushgan har bir arizaga noyob raqam (identifikatsiya raqami) biriktiriladi;
talabgorlarga ular tomonidan yuborilgan arizaning holati haqidagi maʼlumot “Agrosubsidiya” ATga arizaning noyob raqami kiritilishi orqali yoki talabgorlarning axborot tizimidagi shaxsiy kabineti orqali taqdim etiladi;
talabgorlar yuborgan ariza vakolatli organlar tomonidan qonunchilik hujjatlari talablariga muvofiq va ularda belgilangan muddatlarda koʻrib chiqiladi;
talabgorlar arizasini koʻrib chiqish natijasi boʻyicha xulosa subsidiya turiga qarab qonunchilik hujjatlariga muvofiq rasmiylashtiriladi;
subsidiya berish toʻgʻrisidagi xulosa shakli subsidiya turiga qarab qonunchilik hujjatlari bilan belgilangan shaklda maxsus QR-kod bilan tasdiqlangan holda rasmiylashtiriladi;
talabgorning arizasi oʻz vaqtida koʻrib chiqilmagan taqdirda, muddatidan oʻtgan arizalar haqidagi xabarnomalar “Agrosubsidiya” ATda subsidiyalash xizmatlari joriy qilingan vakolatli organlarning shaxsiy kabinetlarida aks ettiriladi va monitoringi olib boriladi.
3-bob. “Agrosubsidiya” axborot tizimi orqali tushgan arizalarni koʻrib chiqish va xulosa berish tartibi
11. Vakolatli davlat boshqaruvi organlari va boshqa tashkilotlar hamda ularning tuman (Quvasoy shahri) hududiy ishchi guruhlari aʼzolariga “Elektron hukumat” tizimi foydalanuvchilarini identifikatsiyalashning yagona axborot tizimi (id.egov.uz)da roʻyxatga olingan maʼlumotlari (login) asosida tizim operatori tomonidan axborot tizimidagi tegishli vakolatlari belgilanadi.
12. Vakolatli davlat boshqaruvi organlari va boshqa tashkilotlar hamda ularning hududiy, tuman (Quvasoy shahri) ishchi guruhlari aʼzolariga “Agrosubsidiya” axborot tizimidagi tegishli vakolatlarni belgilash uchun tizim operatoriga ishchi guruhlar aʼzolarining “id.egov.uz” tizimidagi maʼlumotlari (loginni) ilova qilingan holda rasmiy ravishda murojaat etiladi.
13. Vakolatli davlat boshqaruvi organlari va boshqa tashkilotlar hamda ularning hududiy, tuman (Quvasoy shahri) ishchi guruhlari aʼzolari talabgorlar tomonidan yuborilgan arizani “Agrosubsidiya” axborot tizimi orqali qabul qiladi, subsidiya turidan kelib chiqib amaldagi normativ-huquqiy hujjatlar bilan belgilangan talab, muddat va bosqichlarga muvofiq koʻrib chiqadi.
14. Talabgorlar tomonidan yuborilgan arizaga xulosa vakolatli davlat boshqaruvi organlari va boshqa tashkilotlar hamda ularning hududiy, tuman (Quvasoy shahri) ishchi guruhlari aʼzolari tomonidan elektron raqamli imzo bilan tasdiqlangan holda taqdim etiladi. Subsidiya ajratish toʻgʻrisidagi xulosa shakli subsidiya turiga qarab qonunchilik hujjatlarida belgilangan shakldagi maxsus QR-kod bilan tasdiqlangan holda rasmiylashtiriladi.
15. Talabgorlarning arizasini koʻrib chiqish natijasi boʻyicha xulosa subsidiya turiga qarab qonunchilik hujjatlarida belgilangan tarkibdagi ishchi guruhlarning qaror qabul qiluvchi asosiy aʼzolari tomonidan elektron raqamli imzo bilan tasdiqlangan holda rasmiylashtiriladi.
16. Talabgorlarning arizasini vakolatli davlat boshqaruvi organlari va boshqa tashkilotlar hamda ularning hududiy, tuman (Quvasoy shahri) ishchi guruhlari tomonidan koʻrib chiqish jarayonlari va talablarning barcha bosqichlari amalga oshirilgandan soʻng subsidiya turiga qarab qonunchilik hujjatlariga hamda quyidagi ariza turlariga muvofiq:
manzilli roʻyxatga kirish uchun ariza — subsidiya ajratish maqsadida budjet parametrlarida inobatga olish uchun Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligiga “Agrosubsidiya” axborot tizimi orqali viloyatlar, Toshkent shahri, tumanlar (Quvasoy shahri) boʻyicha avtomatik tarzda shakllantirilgan holda taqdim etiladi;
subsidiya olish uchun ariza — subsidiya turiga qarab qonunchilik hujjatlarida belgilangan moliyalashtirish manbaidan kelib chiqqan holda subsidiya mablagʻlarini ajratish uchun “Agrosubsidiya” axborot tizimi orqali vakolatli davlat boshqaruvi organlari va boshqa tashkilotlarga kiritiladi.
17. Vakolatli davlat boshqaruvi organlari va boshqa tashkilotlar talabgorlarning tijorat banklaridagi hisobvaragʻiga subsidiyani “UzASBO” dasturiy majmuasi orqali oʻtkazib beradi.
18. Vakolatli davlat boshqaruvi organlari va boshqa tashkilotlar tomonidan subsidiya berish muddati subsidiya berish tartibini belgilovchi qonunchilik hujjatlarida belgilangan muddatlarda amalga oshiriladi.
19. Vakolatli davlat boshqaruvi organlari va boshqa tashkilotlar hamda talabgorlar oʻrtasidagi shartnoma tegishli qonunchilik hujjatlarida belgilangan hollarda elektron raqamli imzo orqali imzolanadi.
20. Vakolatli davlat boshqaruvi organlari va boshqa tashkilotlar hamda ularning hududiy, tuman (Quvasoy shahri) ishchi guruhlarining talabgorlar tomonidan yuborilgan arizalarni koʻrib chiqish natijasi boʻyicha xulosasi subsidiya turiga qarab qonunchilik hujjatlarida belgilangan har bir bosqichga muvofiq talabgorlarning shaxsiy kabinetida aks ettiriladi.
21. “Agrosubsidiya” AT orqali ariza yuborish va koʻrib chiqish jarayonlari ushbu Nizomga ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.
4-bob. Subsidiya ajratilishini monitoring qilish
22. Vakolatli davlat boshqaruvi organlari va boshqa tashkilotlar tomonidan talabgorlarning tijorat banklaridagi hisobvaragʻiga subsidiya oʻz vaqtida oʻtkazib berilishini monitoring qilish jarayoni axborot tizimida “UzASBO” dasturiy majmuasi orqali axborot almashish yoʻli bilan amalga oshiriladi.
23. Subsidiya berish haqidagi xabar talabgorlarning shaxsiy kabinetida aks ettiriladi.
24. Talabgor tomonidan subsidiya ajratilishida belgilangan talablar buzilganda vakolatli davlat boshqaruvi organlari va boshqa tashkilotlar subsidiya berish talablari buzilishi sababli qaytarilgan subsidiya mablagʻlari boʻyicha maʼlumotlar “Agrosubsidiya” axborot tizimiga kiritib borilishini taʼminlaydi.
25. Monitoring natijalariga koʻra talabgorlarning arizasi oʻz vaqtida koʻrib chiqilmagan taqdirda, subsidiyalash xizmatlarini koʻrsatuvchi vakolatli davlat boshqaruvi organlari va boshqa tashkilotlar hamda ularning hududiy, tuman (Quvasoy shahri) ishchi guruhlari aʼzolariga qonunchilikda belgilangan tartibda intizomiy taʼsir choralari qoʻllaniladi.
5-bob. “Agrosubsidiya” axborot tizimi operatori hamda ishtirokchisining huquqlari va majburiyatlari
26. “Agrosubsidiya” AT operatori quyidagi huquqlarga ega:
axborot tizimiga kirish va undan foydalanish tartibini belgilash;
axborot almashish uchun belgilangan tartibda “Agrosubsidiya” axborot tizimining boshqa axborot tizimlari bilan integratsiyalashuvni amalga oshirish.
27. “Agrosubsidiya” axborot tizimi operatori:
qonunchilik hujjatlariga kiritilgan oʻzgartirishlar asosida tizimni doimiy ravishda takomillashtirib borishi;
manfaatdor davlat organlari va tashkilotlari bilan birgalikda tizim modullari ularning axborot tizimlariga integratsiyalashtirishi;
tizimning uzluksiz ishlashini va axborot xavfsizligini taʼminlashi;
vakolatli davlat boshqaruvi organlari va tashkilotlarni hamda tizim foydalanuvchilarini tizimning texnik nosozliklari toʻgʻrisida oʻz vaqtida xabardor qilishi;
vakolatli davlat boshqaruvi organlari va boshqa tashkilotlar hamda ularning hududiy, tuman (Quvasoy shahri) ishchi guruhlarining aʼzolariga tizimdan foydalanish uchun sharoitlar yaratib berishi lozim.
“Agrosubsidiya” axborot tizimiga qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa majburiyatlar ham yuklanishi mumkin.
28. Axborot tizimi ishtirokchisi quyidagi huquqlarga ega:
tizimdan mazkur Nizom talablari doirasida foydalanish;
tizim operatoriga subsidiya ajratish jarayonlarini maqbullashtirish boʻyicha takliflar kiritish;
zarur hollarda talabgorlarga taalluqli qoʻshimcha maʼlumotlarni tuman ishchi guruhlaridan talab qilish.
29. Axborot tizimi ishtirokchisi:
shaxsga doir maʼlumotlarni tarqatmasligi va ularni muhofaza qilish boʻyicha zarur chora-tadbirlarni oʻz vaqtida amalga oshirishi;
talabgorlar xarajatlarining bir qismini qoplash uchun ajratiladigan subsidiyalar belgilangan muddatlarda “UzASBO” dasturiy majmuasi orqali talabgorlarning hisobvaragʻiga oʻtkazib berilishini taʼminlashi;
talabgorlarga subsidiya ajratilishi maqsadga muvofiqligi yoki maqsadga muvofiq emasligi yuzasidan xulosalar qonunchilik hujjatlarida belgilangan muddatlarda taqdim etilishini taʼminlashi;
talabgorlardan tushgan savol va eʼtirozlarni koʻrib chiqish va javob yoʻllash uchun masʼul xodimlarni ajratishi shart.
6-bob. Yakunlovchi qoidalar
30. “Agrosubsidiya” axborot tizimi orqali taqdim etiladigan subsidiyalar va ularni taqdim etish uchun asos boʻlgan qonunchilik hujjatlari boʻyicha maʼlumotlar axborot tizimining “Normativ-huquqiy hujjatlar” boʻlimida joylashtirib boriladi.
31. Subsidiya ajratishda yuzaga keladigan nizolar va kelishmovchiliklar qonunchilikda belgilangan tartibda hal qilinadi.
32. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
“Qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini ishlab chiqaruvchilarga subsidiya berish” axborot tizimi toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA
“Qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini ishlab chiqaruvchilarga subsidiya berish” axborot tizimi orqali arizalarni yuborish, koʻrib chiqish va xulosa berish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Talabgorlar ( subsidiya olish uchun murojaat qilayotgan qishloq xoʻjaligi ishlab chiqaruvchisi ) Talabgorlar tomonidan sarflangan xarajatlarning bir qismini qoplash uchun subsidiya ajratish boʻyicha talab etilgan hujjatlar va arizani elektron shaklda taqdim etadi. Zarur hollarda 2-bosqich Ishchi guruh (vakolatli davlat organlarining hududiy tuman (shahar) ishchi guruhlari aʼzolari) Talabgorlar tomonidan subsidiya olish uchun taqdim qilinadigan hujjatlarni oʻrganib chiqadi. Normativ-huquqiy hujjatlarda belgilangan talablarga muvofiq ariza boʻyicha xulosani tasdiqlaydi va vakolatli organga taqdim etadi. Normativ-huquqiy hujjatlarda belgilangan muddatlar asosida 3-bosqich Vakolatli davlat organlari Vakolatli davlat organlarining hududiy, tuman (shahar), ishchi guruhlari aʼzolari tomonidan taqdim etilgan xulosalarni jamlaydi, tahlil qiladi va amaldagi normativ-huquqiy hujjatlar talablariga muvofiqligi boʻyicha koʻrib chiqadi. Koʻrib chiqish natijasiga koʻra arizani subsidiya turiga qarab amaldagi normativ-huquqiy hujjatga asosan moliyalashtirish boʻyicha yakuniy xulosa beradi. Normativ-huquqiy hujjatlarda belgilangan muddatlar asosida 4-bosqich Moliyalashtiruvchi masʼul organ (belgilangan subsidiya mablagʻlarini ajratishga vakolatli organlar) Vakolatli davlat organlari bergan xulosaga muvofiq talabgorlarning arizasida koʻrsatilgan bank hisob raqamiga budjet mablagʻlari doirasida subsidiya oʻtkazadi. Normativ-huquqiy hujjatlarda belgilangan muddatlar asosida
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 16-dekabrdagi 711-son qaroriga 2-ILOVA
“Qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini ishlab chiqaruvchilarga subsidiya berish” axborot tizimi orqali beriladigan subsidiya turlari va ularni ajratishga masʼul boʻlgan davlat organlari
T/r Beriladigan subsidiya turlari Subsidiya mablagʻi ajratilishi uchun masʼul tashkilot 1. Paxta xomashyosi yetishtirishda tomchilatib sugʻorish texnologiyasini joriy etish uchun sarflangan xarajatlarning bir qismini qoplash Oʻzbekiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligi 2. Dukkakli ekinlar yetishtirish uchun suvni tejovchi texnologiyalarni joriy etish uchun sarflangan xarajatlarning bir qismini qoplash Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi 3. Paxta xomashyosi yetishtirishda diskret sugʻorish tizimini joriy etish uchun sarflangan xarajatlarning bir qismini qoplash Oʻzbekiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligi 4. Texnik ekinlar yetishtirish uchun suvni tejovchi texnologiyalarni joriy etish uchun sarflangan xarajatlarning bir qismini qoplash Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi 5. Moyli ekinlar yetishtirish uchun suvni tejovchi texnologiyalarni joriy etish uchun sarflangan xarajatlarning bir qismini qoplash Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi 6. Poliz ekinlari yetishtirish uchun suvni tejovchi texnologiyalarni joriy etish uchun sarflangan xarajatlarning bir qismini qoplash Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi 7. Sabzavot, koʻkatlar va karam yetishtirish uchun suvni tejovchi texnologiyalarni joriy etish uchun sarflangan xarajatlarning bir qismini qoplash Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi 8. Kartoshka yetishtirish uchun suvni tejovchi texnologiyalarni joriy etish uchun sarflangan xarajatlarning bir qismini qoplash Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi 9. Ozuqabop ekinlar yetishtirish uchun suvni tejovchi texnologiyalarni joriy etish uchun sarflangan xarajatlarning bir qismini qoplash Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi 10. Dorivor ekinlar yetishtirish uchun suvni tejovchi texnologiyalarni joriy etish uchun sarflangan xarajatlarning bir qismini qoplash Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi 11. Donli (gʻalla va yormabop) ekinlar yetishtirish uchun suvni tejovchi texnologiyalarni joriy etish uchun sarflangan xarajatlarning bir qismini qoplash Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi 12. Katta hajmdagi quduqlarni burgʻilash uchun sarflangan xarajatlarning bir qismini qoplash Oʻzbekiston fermerlari kengash i 13. Kichik hajmdagi quduqlarni burgʻilash uchun sarflangan xarajatlarning bir qismini qoplash Oʻzbekiston fermerlari kengash i 14. Yaroqsiz yerlarni foydalanishga kiritish uchun sarflangan xarajatlarning bir qismini qoplash Oʻzbekiston fermerlari kengash i 15. Danakli mevalar yetishtirishda suvni tejovchi texnologiyalarni joriy etish uchun sarflangan xarajatlarning bir qismini qoplash Agrosanoatni rivojlantirish agentligi 16. Urugʻli mevalar yetishtirishda suvni tejovchi texnologiyalarni joriy etish uchun sarflangan xarajatlarning bir qismini qoplash Agrosanoatni rivojlantirish agentligi 17. Yongʻoqli mevalar yetishtirishda suvni tejovchi texnologiyalarni joriy etish uchun sarflangan xarajatlarning bir qismini qoplash Agrosanoatni rivojlantirish agentligi 18. Subtropik mevalar yetishtirishda suvni tejovchi texnologiyalarni joriy etish uchun sarflangan xarajatlarning bir qismini qoplash Agrosanoatni rivojlantirish agentligi 19. Uzum yetishtirishda suvni tejovchi texnologiyalarni joriy etish uchun sarflangan xarajatlarning bir qismini qoplash Agrosanoatni rivojlantirish agentligi 20. Qoraqalpogʻiston Respublikasi sovitkichli sigʻimlar uyushmasiga aʼzo subyektlarga, ishga tushirilgan sovitkichli sigʻimlarni qurish va jihozlash xarajatlarining bir qismini qoplash. Agrosanoatni rivojlantirish agentligi 21. Qoraqalpogʻiston Respublikasi sovitkichli sigʻimlar uyushmasiga aʼzo subyektlarga, ishga tushirgan sovitkichli sigʻimlarning qish va bahor oylarida elektr energiyasi isteʼmoli xarajatlarining bir qismini qoplash. Agrosanoatni rivojlantirish agentligi 22. Chorvachilik xoʻjaliklariga xorijiy davlatlardan import qilingan nasldor qoramol, qoʻy va echkilar uchun subsidiya ajratish Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish qoʻmitasi
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2022-yil 16-dekabr,
711-son