📅 2022-yil 29-noyabr · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Davlat aktivlarini boshqarish agentligi direktori
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2022-yil 29-noyabr · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Davlat aktivlarini boshqarish agentligi direktori
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2022 йил 29 ноябрь · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Давлат активларини бошқариш агентлиги директори
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 29 ноября 2022 г. · Документы министерств и ведомств · Директор Агентствa по управлению государственными активами
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 29 November 2022 · Ministry and agency documents · Davlat aktivlarini boshqarish agentligi direktori
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ АКТИВЛАРИНИ БОШҚАРИШ АГЕНТЛИГИ ДИРЕКТОРИНИНГ
буйруғи
НИЗОМ
СХЕМАСИ
Вазирликлар, идоралар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига тегишли бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини уларнинг розилигисиз ижарага бериш ёки сотиш учун савдога чиқариш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 мартдаги ПҚ-168-сон «Иқтисодиётда давлат иштирокини янада қисқартириш ва хусусийлаштиришни жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Вазирликлар, идоралар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига тегишли бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини уларнинг розилигисиз ижарага бериш ёки сотиш учун савдога чиқариш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Келишилди:
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг 2022 йил 29 ноябрдаги 326-сон буйруғига ИЛОВА
Вазирликлар, идоралар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига тегишли бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини уларнинг розилигисиз ижарага бериш ёки сотиш учун савдога чиқариш тартиби тўғрисидаги
Мазкур Низом вазирликлар, идоралар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига тегишли бўлган, уч ойдан ортиқ муддат давомида фойдаланилмасдан бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини уларнинг розилигисиз ижарага бериш ёки сотиш учун савдога чиқариш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
балансда сақловчи — бўш турган давлат кўчмас мулк объектини балансида сақловчи вазирликлар, идоралар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари;
бўш турган давлат кўчмас мулк объектлари (бундан буён матнда объект деб юритилади) — вазирликлар, идоралар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига тегишли бўлган, тугалланмаган қурилиш объектлари, бўш турган бинолар, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари, шу жумладан умумий майдонининг 50 фоизидан кўпроғидан (бир нотурар жой доирасида) товарлар ишлаб чиқаришда (ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш) фойдаланилмаётган объектлар (бундан мавсумий ишлар амалга ошириладиган объектлар мустасно);
ижарага берувчи — Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш марказининг ҳудудий бошқармалари;
сотувчи — Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари;
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг ахборот тизими (бундан буён матнда ахборот тизими деб юритилади) — Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг «Давлат мулки» ахборот тизими бўш турган объектлар модули;
«E-auksion» электрон савдо платформаси (бундан буён матнда электрон онлайн-аукцион деб юритилади) — электрон онлайн-аукцион ва танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш учун зарур ахборотни киритиш, сақлаш ва қайта ишлаш, шунингдек истаги бўлган жисмоний ва юридик шахсларнинг бундай аукцион ва танловлар жараёнига кириши ҳамда уларда қатнашиш имконини таъминлайдиган ахборот тизими.
2. Объектларни вазирликлар, идоралар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг розилигисиз ижарага бериш ёки сотиш учун электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш мазкур Низомнинг иловасидаги схемага мувофиқ амалга оширилади.
2-боб. Объектни ижарага бериш ёки савдога чиқариш учун тайёрлаш
3. Ижарага берувчи томонидан объектларни аниқлаш мақсадида доимий равишда жойларга чиққан ҳолда хатлов ўтказилади.
Хатлов давомида аниқланган объектнинг номи, майдони, манзили, балансда сақловчиси, геолокацияси, ҳолати ва фотосуратлари объект аниқланган кундан бошлаб бир иш куни ичида ахборот тизимига киритилади.
4. Ижарага берувчи объект ҳақидаги маълумотларни ахборот тизимига киритган кундан бошлаб уч иш куни ичида объектнинг балансда сақловчисига огоҳлантириш хати юборади.
Огоҳлантириш хатида балансда сақловчи томонидан объектдан уч ой муддат ичида самарали фойдаланилиши ҳамда бу ҳақда ижарага берувчига маълумот тақдим этилиши, шунингдек ушбу талабга риоя қилинмаган тақдирда, объект белгиланган муддат ўтганидан сўнг ижарага бериш ёки сотиш учун электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилиши кўрсатилади.
5. Объект ахборот тизимига киритилган кундан бошлаб уч ой муддат ичида балансда сақловчи томонидан ундан самарали фойдаланилаётганлиги ҳақида маълумот тақдим этилмаган бўлса, мазкур муддат ўтган кундан бошлаб икки иш куни ичида ижарага берувчи ва сотувчининг масъул ходимлари томонидан объект жойига чиққан ҳолда кўздан кечирилади ҳамда қуйидагилар ўрганилади:
объектнинг жойлашган жойи;
ихтисослиги (агар мавжуд бўлса);
мулкчилик шакли;
ҳолати (фойдаланишга яроқлилиги);
балансда сақловчиси (мулкдори);
объектнинг кадастр ҳужжатларига мувофиқ умумий ер майдони ҳамда бино-иншоотлар эгаллаган майдони;
объектнинг бўш турган муддати (объектнинг бўш турганлиги биринчи марта аниқланган кундан бошлаб ҳисобланади);
объектдан келгусида самарали фойдаланиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг қарори мавжудлиги, шунингдек объектни қонунчилик ҳужжатлари билан тасдиқланган хусусийлаштириш дастурларига, шу жумладан тармоқ жадвалига киритилганлиги;
объектнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги;
объектга нисбатан тақиқнинг (чекловнинг) мавжудлиги.
Объект бўйича кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан электрон кўчирма идоралараро электрон ҳамкорлик қилиш воситасида ахборот тизими орқали олинади.
6. Объектни ўрганиш жараёнида балансда сақловчи объектдан келгусида фойдаланишга эҳтиёжи мавжудлиги, шу жумладан камида 5 йиллик демографик ўсиш даражасини инобатга олган ҳолда аниқ ҳисоб-китобларга асосланган таклифларини ижарага берувчи ва сотувчининг масъул ходимларига тақдим этиши мумкин.
7. Объектни ўрганиш натижасига кўра, ижарага берувчи ва сотувчининг масъул ходимлари томонидан далолатнома расмийлаштирилади.
Далолатномада объект ҳақидаги барча маълумотлар кўрсатилган ҳолда унинг ихтисослигидан келиб чиқиб объектни ижарага бериш ёки сотиш зарурлиги тўғрисида хулоса назарда тутилади.
8. Объектни ижарага бериш зарурлиги тўғрисида хулоса чиқариш учун қуйидагилар асос бўлади:
объектдан келгусида самарали фойдаланиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг қарори мавжудлиги, шунингдек объектни қонунчилик ҳужжатлари билан тасдиқланган хусусийлаштириш дастурларига, шу жумладан тармоқ жадвалига киритилганлиги;
балансда сақловчи томонидан объектдан келгусида фойдаланишга эҳтиёжи мавжудлиги, шу жумладан камида 5 йиллик демографик ўсиш даражасини инобатга олган ҳолда аниқ ҳисоб-китобларга асосланган таклифлар тақдим этилганлиги.
Мазкур банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларида белгиланган объектни ижарага бериш тўғрисида хулоса чиқариш учун асос бўладиган ҳолатлар мавжуд бўлмаган тақдирда, объектни сотиш учун электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш тўғрисида хулоса қилинади.
9. Ижарага берувчи далолатнома расмийлаштирилган кундан бошлаб бир иш куни ичида ўрганиш натижаларини, шу жумладан объектни сотиш ёки ижарага бериш учун электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилиши ҳақидаги маълумотларни ахборот тизимига киритади ҳамда бу ҳақда шу куннинг ўзида балансда сақловчига хабарнома юборади.
3-боб. Объектни ижарага бериш ёки сотиш учун савдога чиқариш
10. Ижарага берувчи объектни ижарага бериш учун ахборот тизимига киритилган кундан бошлаб икки иш куни ичида объектнинг фойдаланиш соҳаси, бошланғич нархи ҳамда ижарага бериш муддатини белгилаган ҳолда электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқаради.
11. Ижарага берувчи томонидан объектни ижарага бериш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 декабрдаги 660-сон қарори билан тасдиқланган Давлат мулкини ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда амалга оширилади.
12. Объект сотиш учун ахборот тизимига киритилганда, сотувчи томонидан уни сотишдан олдин тайёрлаш ва савдога чиқариш Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 октябрдаги 279-сон қарори билан тасдиқланган Давлат кўчмас мулк объектларини сотиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.
13. Объектни сотиш учун электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш тўғрисидаги қарор қуйидагилар томонидан қабул қилинади:
муниципал мулк бўлган объектлар бўйича — тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари;
республика мулки бўлган объектлар бўйича — Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси.
14. Объектни электрон онлайн-аукцион савдоларида ижарага бериш ва сотиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 январдаги 18-сон қарори билан тасдиқланган «E-auksion» электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукцион ва танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда амалга оширилади.
4-боб. Якуний қоида
15. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортиладилар.
Вазирликлар, идоралар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига тегишли бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини уларнинг розилигисиз ижарага бериш ёки сотиш учун савдога чиқариш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Вазирликлар, идоралар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига тегишли бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини уларнинг розилигисиз ижарага бериш ёки сотиш учун савдога чиқариш
Босқичлар Масъуллар Тадбирлар Ижро муддати 1-босқич Ижарага берувчи Объектларни аниқлаш мақсадида жойларга чиққан ҳолда хатлов ўтказади. Доимий 2-босқич Ижарага берувчи Хатлов давомида аниқланган объектнинг номи, майдони, манзили, балансда сақловчиси, геолокацияси, ҳолати ва фотосуратларини ахборот тизимига киритади. 1 иш куни 3-босқич Ижарага берувчи Объектнинг балансда сақловчисига огоҳлантириш хати юборади. 3 иш куни 4-босқич Ижарага берувчи ва сотувчи Объект ахборот тизимига киритилган кундан бошлаб уч ой муддат ичида балансда сақловчи томонидан ундан самарали фойдаланилаётганлиги ҳақида маълумот тақдим этилмаган бўлса, объектни жойига чиққан ҳолда кўздан кечиради, у ҳақидаги маълумотлар ўрганади ҳамда натижасига кўра далолатнома расмийлаштиради. 2 иш куни 5-босқич Балансда сақловчи Объектдан келгусида фойдаланишга эҳтиёжи мавжудлиги, шу жумладан камида 5 йиллик демографик ўсиш даражасини инобатга олган ҳолда аниқ ҳисоб-китобларга асосланган таклифларини ижарага берувчи ва сотувчининг масъул ходимларига тақдим этади. заруратга кўра 6-босқич Ижарага берувчи Ўрганиш натижаларини, шу жумладан объектни сотиш ёки ижарага бериш учун электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилиши ҳақидаги маълумотларни ахборот тизимига киритади ҳамда бу ҳақда балансда сақловчига хабарнома юборади. 1 иш куни 7-босқич Ижарага берувчи Объектнинг фойдаланиш соҳаси, бошланғич нархи ҳамда ижарага бериш муддатини белгилаган ҳолда электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқаради. 2 иш куни 8-босқич Сотувчи Объект сотиш учун ахборот тизимига киритилганда, уни сотишдан олдин тайёрлаш ва савдога чиқаришни Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 октябрдаги 279-сон қарори билан тасдиқланган Давлат кўчмас мулк объектларини сотиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширади. белгиланган муддатда
Директор А. ОРТИКОВ
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Д. КУЧКАРОВ
Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори Ф. ПУЛАТОВ
Молия вазири Т. ИШМЕТОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 29 ноябрь,
2022 йил 31 октябрь
2022 йил 1 ноябрь
2022 йил 29 ноябрь
326-сон
OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI DAVLAT AKTIVLARINI BOSHQARISH AGENTLIGI DIREKTORINING
buyrugʻi
NIZOM
SXEMASI
Vazirliklar, idoralar va mahalliy davlat hokimiyati organlariga tegishli boʻsh turgan davlat koʻchmas mulk obyektlarini ularning roziligisiz ijaraga berish yoki sotish uchun savdoga chiqarish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2022-yil 18-martdagi PQ-168-son “Iqtisodiyotda davlat ishtirokini yanada qisqartirish va xususiylashtirishni jadallashtirishga oid qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq buyuraman:
1. Vazirliklar, idoralar va mahalliy davlat hokimiyati organlariga tegishli boʻsh turgan davlat koʻchmas mulk obyektlarini ularning roziligisiz ijaraga berish yoki sotish uchun savdoga chiqarish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Mazkur buyruq Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi, Moliya vazirligi, Davlat soliq qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligi bilan kelishilgan.
3. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.
Kelishildi:
Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligi direktorining 2022-yil 29-noyabrdagi 326-son buyrugʻiga ILOVA
Vazirliklar, idoralar va mahalliy davlat hokimiyati organlariga tegishli boʻsh turgan davlat koʻchmas mulk obyektlarini ularning roziligisiz ijaraga berish yoki sotish uchun savdoga chiqarish tartibi toʻgʻrisidagi
Mazkur Nizom vazirliklar, idoralar va mahalliy davlat hokimiyati organlariga tegishli boʻlgan, uch oydan ortiq muddat davomida foydalanilmasdan boʻsh turgan davlat koʻchmas mulk obyektlarini ularning roziligisiz ijaraga berish yoki sotish uchun savdoga chiqarish tartibini belgilaydi.
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:
balansda saqlovchi — boʻsh turgan davlat koʻchmas mulk obyektini balansida saqlovchi vazirliklar, idoralar va mahalliy davlat hokimiyati organlari;
boʻsh turgan davlat koʻchmas mulk obyektlari (bundan buyon matnda obyekt deb yuritiladi) — vazirliklar, idoralar va mahalliy davlat hokimiyati organlariga tegishli boʻlgan, tugallanmagan qurilish obyektlari, boʻsh turgan binolar, foydalanilmayotgan ishlab chiqarish maydonlari, shu jumladan umumiy maydonining 50 foizidan koʻprogʻidan (bir noturar joy doirasida) tovarlar ishlab chiqarishda (ishlar bajarish, xizmatlar koʻrsatish) foydalanilmayotgan obyektlar (bundan mavsumiy ishlar amalga oshiriladigan obyektlar mustasno);
ijaraga beruvchi — Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligi huzuridagi Davlat mulki obyektlaridan samarali foydalanish markazining hududiy boshqarmalari;
sotuvchi — Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligi va uning hududiy boshqarmalari;
Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligining axborot tizimi (bundan buyon matnda axborot tizimi deb yuritiladi) — Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligining “Davlat mulki” axborot tizimi boʻsh turgan obyektlar moduli;
“E-auksion” elektron savdo platformasi (bundan buyon matnda elektron onlayn-auksion deb yuritiladi) — elektron onlayn-auksion va tanlovlarni tashkil etish hamda oʻtkazish uchun zarur axborotni kiritish, saqlash va qayta ishlash, shuningdek istagi boʻlgan jismoniy va yuridik shaxslarning bunday auksion va tanlovlar jarayoniga kirishi hamda ularda qatnashish imkonini taʼminlaydigan axborot tizimi.
2. Obyektlarni vazirliklar, idoralar va mahalliy davlat hokimiyati organlarining roziligisiz ijaraga berish yoki sotish uchun elektron onlayn-auksion savdolariga chiqarish mazkur Nizomning ilovasidagi sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.
2-bob. Obyektni ijaraga berish yoki savdoga chiqarish uchun tayyorlash
3. Ijaraga beruvchi tomonidan obyektlarni aniqlash maqsadida doimiy ravishda joylarga chiqqan holda xatlov oʻtkaziladi.
Xatlov davomida aniqlangan obyektning nomi, maydoni, manzili, balansda saqlovchisi, geolokatsiyasi, holati va fotosuratlari obyekt aniqlangan kundan boshlab bir ish kuni ichida axborot tizimiga kiritiladi.
4. Ijaraga beruvchi obyekt haqidagi maʼlumotlarni axborot tizimiga kiritgan kundan boshlab uch ish kuni ichida obyektning balansda saqlovchisiga ogohlantirish xati yuboradi.
Ogohlantirish xatida balansda saqlovchi tomonidan obyektdan uch oy muddat ichida samarali foydalanilishi hamda bu haqda ijaraga beruvchiga maʼlumot taqdim etilishi, shuningdek ushbu talabga rioya qilinmagan taqdirda, obyekt belgilangan muddat oʻtganidan soʻng ijaraga berish yoki sotish uchun elektron onlayn-auksion savdolariga chiqarilishi koʻrsatiladi.
5. Obyekt axborot tizimiga kiritilgan kundan boshlab uch oy muddat ichida balansda saqlovchi tomonidan undan samarali foydalanilayotganligi haqida maʼlumot taqdim etilmagan boʻlsa, mazkur muddat oʻtgan kundan boshlab ikki ish kuni ichida ijaraga beruvchi va sotuvchining masʼul xodimlari tomonidan obyekt joyiga chiqqan holda koʻzdan kechiriladi hamda quyidagilar oʻrganiladi:
obyektning joylashgan joyi;
ixtisosligi (agar mavjud boʻlsa);
mulkchilik shakli;
holati (foydalanishga yaroqliligi);
balansda saqlovchisi (mulkdori);
obyektning kadastr hujjatlariga muvofiq umumiy yer maydoni hamda bino-inshootlar egallagan maydoni;
obyektning boʻsh turgan muddati (obyektning boʻsh turganligi birinchi marta aniqlangan kundan boshlab hisoblanadi);
obyektdan kelgusida samarali foydalanish boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti, Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklarining qarori mavjudligi, shuningdek obyektni qonunchilik hujjatlari bilan tasdiqlangan xususiylashtirish dasturlariga, shu jumladan tarmoq jadvaliga kiritilganligi;
obyektning davlat roʻyxatidan oʻtkazilganligi;
obyektga nisbatan taqiqning (cheklovning) mavjudligi.
Obyekt boʻyicha koʻchmas mulkka boʻlgan huquqlarning davlat reyestridan elektron koʻchirma idoralararo elektron hamkorlik qilish vositasida axborot tizimi orqali olinadi.
6. Obyektni oʻrganish jarayonida balansda saqlovchi obyektdan kelgusida foydalanishga ehtiyoji mavjudligi, shu jumladan kamida 5 yillik demografik oʻsish darajasini inobatga olgan holda aniq hisob-kitoblarga asoslangan takliflarini ijaraga beruvchi va sotuvchining masʼul xodimlariga taqdim etishi mumkin.
7. Obyektni oʻrganish natijasiga koʻra, ijaraga beruvchi va sotuvchining masʼul xodimlari tomonidan dalolatnoma rasmiylashtiriladi.
Dalolatnomada obyekt haqidagi barcha maʼlumotlar koʻrsatilgan holda uning ixtisosligidan kelib chiqib obyektni ijaraga berish yoki sotish zarurligi toʻgʻrisida xulosa nazarda tutiladi.
8. Obyektni ijaraga berish zarurligi toʻgʻrisida xulosa chiqarish uchun quyidagilar asos boʻladi:
obyektdan kelgusida samarali foydalanish boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti, Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklarining qarori mavjudligi, shuningdek obyektni qonunchilik hujjatlari bilan tasdiqlangan xususiylashtirish dasturlariga, shu jumladan tarmoq jadvaliga kiritilganligi;
balansda saqlovchi tomonidan obyektdan kelgusida foydalanishga ehtiyoji mavjudligi, shu jumladan kamida 5 yillik demografik oʻsish darajasini inobatga olgan holda aniq hisob-kitoblarga asoslangan takliflar taqdim etilganligi.
Mazkur bandning ikkinchi va uchinchi xatboshilarida belgilangan obyektni ijaraga berish toʻgʻrisida xulosa chiqarish uchun asos boʻladigan holatlar mavjud boʻlmagan taqdirda, obyektni sotish uchun elektron onlayn-auksion savdolariga chiqarish toʻgʻrisida xulosa qilinadi.
9. Ijaraga beruvchi dalolatnoma rasmiylashtirilgan kundan boshlab bir ish kuni ichida oʻrganish natijalarini, shu jumladan obyektni sotish yoki ijaraga berish uchun elektron onlayn-auksion savdolariga chiqarilishi haqidagi maʼlumotlarni axborot tizimiga kiritadi hamda bu haqda shu kunning oʻzida balansda saqlovchiga xabarnoma yuboradi.
3-bob. Obyektni ijaraga berish yoki sotish uchun savdoga chiqarish
10. Ijaraga beruvchi obyektni ijaraga berish uchun axborot tizimiga kiritilgan kundan boshlab ikki ish kuni ichida obyektning foydalanish sohasi, boshlangʻich narxi hamda ijaraga berish muddatini belgilagan holda elektron onlayn-auksion savdolariga chiqaradi.
11. Ijaraga beruvchi tomonidan obyektni ijaraga berish Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 14-dekabrdagi 660-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat mulkini ijaraga berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda belgilangan tartibda amalga oshiriladi.
12. Obyekt sotish uchun axborot tizimiga kiritilganda, sotuvchi tomonidan uni sotishdan oldin tayyorlash va savdoga chiqarish Vazirlar Mahkamasining 2014-yil 6-oktabrdagi 279-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat koʻchmas mulk obyektlarini sotish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq amalga oshiriladi.
13. Obyektni sotish uchun elektron onlayn-auksion savdolariga chiqarish toʻgʻrisidagi qaror quyidagilar tomonidan qabul qilinadi:
munitsipal mulk boʻlgan obyektlar boʻyicha — tegishliligi boʻyicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlari;
respublika mulki boʻlgan obyektlar boʻyicha — Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti yoki Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi.
14. Obyektni elektron onlayn-auksion savdolarida ijaraga berish va sotish Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 12-yanvardagi 18-son qarori bilan tasdiqlangan “E-auksion” elektron savdo platformasida elektron onlayn-auksion va tanlovlarni tashkil etish hamda oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda belgilangan tartibda amalga oshiriladi.
4-bob. Yakuniy qoida
15. Mazkur Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javobgarlikka tortiladilar.
Vazirliklar, idoralar va mahalliy davlat hokimiyati organlariga tegishli boʻsh turgan davlat koʻchmas mulk obyektlarini ularning roziligisiz ijaraga berish yoki sotish uchun savdoga chiqarish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA
Vazirliklar, idoralar va mahalliy davlat hokimiyati organlariga tegishli boʻsh turgan davlat koʻchmas mulk obyektlarini ularning roziligisiz ijaraga berish yoki sotish uchun savdoga chiqarish
Bosqichlar Masʼullar Tadbirlar Ijro muddati 1-bosqich Ijaraga beruvchi Obyektlarni aniqlash maqsadida joylarga chiqqan holda xatlov oʻtkazadi. Doimiy 2-bosqich Ijaraga beruvchi Xatlov davomida aniqlangan obyektning nomi, maydoni, manzili, balansda saqlovchisi, geolokatsiyasi, holati va fotosuratlarini axborot tizimiga kiritadi. 1 ish kuni 3-bosqich Ijaraga beruvchi Obyektning balansda saqlovchisiga ogohlantirish xati yuboradi. 3 ish kuni 4-bosqich Ijaraga beruvchi va sotuvchi Obyekt axborot tizimiga kiritilgan kundan boshlab uch oy muddat ichida balansda saqlovchi tomonidan undan samarali foydalanilayotganligi haqida maʼlumot taqdim etilmagan boʻlsa, obyektni joyiga chiqqan holda koʻzdan kechiradi, u haqidagi maʼlumotlar oʻrganadi hamda natijasiga koʻra dalolatnoma rasmiylashtiradi. 2 ish kuni 5-bosqich Balansda saqlovchi Obyektdan kelgusida foydalanishga ehtiyoji mavjudligi, shu jumladan kamida 5 yillik demografik oʻsish darajasini inobatga olgan holda aniq hisob-kitoblarga asoslangan takliflarini ijaraga beruvchi va sotuvchining masʼul xodimlariga taqdim etadi. zaruratga koʻra 6-bosqich Ijaraga beruvchi Oʻrganish natijalarini, shu jumladan obyektni sotish yoki ijaraga berish uchun elektron onlayn-auksion savdolariga chiqarilishi haqidagi maʼlumotlarni axborot tizimiga kiritadi hamda bu haqda balansda saqlovchiga xabarnoma yuboradi. 1 ish kuni 7-bosqich Ijaraga beruvchi Obyektning foydalanish sohasi, boshlangʻich narxi hamda ijaraga berish muddatini belgilagan holda elektron onlayn-auksion savdolariga chiqaradi. 2 ish kuni 8-bosqich Sotuvchi Obyekt sotish uchun axborot tizimiga kiritilganda, uni sotishdan oldin tayyorlash va savdoga chiqarishni Vazirlar Mahkamasining 2014-yil 6-oktabrdagi 279-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat koʻchmas mulk obyektlarini sotish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq amalga oshiradi. belgilangan muddatda
Direktor A. ORTIKOV
Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vaziri D. KUCHKAROV
Davlat soliq qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligi direktori F. PULATOV
Moliya vaziri T. ISHMETOV
Toshkent sh.,
2022-yil 29-noyabr,
2022-yil 31-oktabr
2022-yil 1-noyabr
2022-yil 29-noyabr
326-son