📅 2022-yil 19-dekabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2022-yil 19-dekabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2022 йил 19 декабрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 19 декабря 2022 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 19 December 2022 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
РЎЙХАТИ
СХЕМАСИ
НИЗОМ
СХЕМАСИ
ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР
Ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотлар нархлари барқарорлигини таъминлаш ҳамда маҳсулотлар хавфсизлиги ва сифатини тизимли назорат қилиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Истеъмол бозорларида нархлар барқарорлигини таъминлашга ва монополияга қарши чораларнинг таъсирчанлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 31 майдаги ПФ-145-сон Фармонига асосан аҳолини ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотлар билан таъминлашни ташкил этиш, уларнинг хавфсизлиги ва сифатини тизимли назорат қилиш ҳамда ушбу маҳсулотлар нархларининг барқарорлигини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Истеъмол бозорларида нархлар барқарорлигини таъминлаш, ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотлар нархларининг кескин тебраниши даврида асоссиз оширилмаслиги бўйича назорат ўрнатиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 31 майдаги ПФ-145-сон Фармони билан Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва унинг ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига:
рақобат қонунчилиги талаблари бузилган ҳолатларда хўжалик юритувчи субъектлар, давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва юридик шахслар бирлашмаларига ижро этилиши мажбурий бўлган тақдимнома ёки кўрсатма бериш;
ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектларнинг биноларига бевосита кириш ҳамда омбордаги мавжуд захираларни хатловдан ўтказиш;
инсон саломатлиги, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулки учун хавфлилиги ва сифатсизлиги аниқланган товарларни ишлаб чиқариш, республика ҳудудига импорт қилиш, реализация қилишни тўхтатиш, муомаладан чиқариш ва истеъмолчилардан мажбурий равишда қайтариб олиш тўғрисида ишлаб чиқарувчи ва сотувчиларга кўрсатмалар киритиш ва шу каби бошқа қўшимча ваколатлар берилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи:
а) Ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотлар нархларининг кескин тебраниши даврида асоссиз оширилмаслиги бўйича тизимли назорат ўрнатиш ва зарур чоралар кўриш тартиби тўғрисида низом 1-иловага мувофиқ:
асосий турдаги товарлар (маҳсулотлар) нархларининг ўзгариши динамикасини мониторинг қилиш, уларнинг тебранишига таъсир этган омилларни ва уларнинг келиб чиқиши сабабларини таҳлил қилиш;
ваколатли орган томонидан хўжалик юритувчи субъектларнинг омбордаги товарлари (маҳсулотлари) мавжуд захираларини хатловдан ўтказиш ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тақдимнома ва кўрсатмалар бериш;
б) Инсон саломатлиги, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулки учун хавфлилиги ва сифатсизлиги аниқланган товарларни ишлаб чиқариш, республика ҳудудига импорт қилиш, реализация қилишни тўхтатиш, муомаладан чиқариш ва истеъмолчилардан мажбурий равишда қайтариб олиш тўғрисида ишлаб чиқарувчи ва сотувчиларга кўрсатмалар бериш тартиби ҳақидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
товарларнинг хавфлилиги ва сифатсизлигини белгиланган тартибда аниқлаш ва ваколатли орган томонидан уларни хавфли ёки сифатсиз деб топиш ҳақида далолатнома расмийлаштириш;
товарнинг хавфлилиги ёки сифатсизлиги аниқланган тақдирда, ваколатли орган томонидан ишлаб чиқарувчи ва сотувчиларга бажарилиши мажбурий бўлган тегишли кўрсатма бериш.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Истеъмол бозорларида нархлар барқарорлигини таъминлашга ва монополияга қарши чораларнинг таъсирчанлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 31 майдаги ПФ-145-сон Фармони билан Монополияга қарши курашиш қўмитаси марказий аппаратида янги ташкил этилган Истеъмол бозорларида нархларни мониторинг қилиш департаменти фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ асосий воситаларни харид қилиш ва жорий таъмирлаш ишларини Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Рақобатни ривожлантиришга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширишга рухсат берилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
5. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ушбу қарорнинг моҳияти ва аҳамияти оммавий ахборот воситаларида ҳамда интернет жаҳон ахборот тармоғида аҳоли ўртасида кенг ёритилиши ва тушунтирилишини таъминласин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ва Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси Ш.Ш. Шарахметов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 декабрдаги 716-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотлар нархларининг кескин тебраниши даврида асоссиз оширилмаслиги бўйича тизимли назорат ўрнатиш ва зарур чоралар кўриш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотлар нархларининг кескин тебраниши даврида асоссиз оширилмаслиги бўйича тизимли назорат ўрнатиш ва зарур чоралар кўриш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низом қоидалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 ноябрдаги ПҚ-3386-сон қарор билан Юқори ликвидли ва монопол турдаги маҳсулотлар, хом ашё ва материаллар ҳамда ушбу Низомга 1-иловада келтирилган рўйхатдаги ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотларга нисбатан татбиқ этилади.
3. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
ажиотаж талаб — бозордаги шов-шув ва ваҳима таъсирида сунъий равишда пайдо бўладиган ва шиддат билан ортиб борадиган талаб. Ажиотаж талаб таъсирида товар таклифи талабдан орқада қолиб, товарга бўлган талаб сунъий равишда ортади, бозор мувозанати бузилади ва товарлар тақчиллиги кучаяди;
асосий турдаги товарлар — Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 ноябрдаги ПҚ-3386-сон қарори билан тасдиқланган Юқори ликвидли ва монопол турдаги маҳсулотлар, хомашё ва материаллар ҳамда ушбу Низомга 1-иловада келтирилган рўйхатдаги ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотлар;
ваколатли орган — Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари ҳамда қўмита ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги;
кўрик ўтказиш — маълумотларни йиғиш, шунингдек, жойига чиққан ҳолда хўжалик юритувчи субъектлар билан мулоқот қилиш, ушбу мулоқот даврида хўжалик юритувчи субъектлар хатти-ҳаракатларини аудио ва визуал равишда кузатиш, зарур ҳолларда фото, аудио ва (ёки) видео тасвирга олиш;
нархларининг кескин тебраниши — ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотларнинг нархи охирги 30 кунгача бўлган даврда Марказий банкнинг асосий ставкасига тенг ёки ундан юқори даражада ошиши;
сўров — хўжалик юритувчи субъект, давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда фуқаролар томонидан белгиланган муддатда тақдим этилиши лозим бўлган, таҳлил ўтказиш учун зарур маълумот (ҳужжат, материал)лар рўйхатини ўз ичига олган ёзма талабнома;
тақдимнома — асосий турдаги товарлар нархларининг кескин тебраниши даврида ваколатли орган томонидан охирги календарь йилдаги товарлар (хизматлар)ни сотишдан тушган тушумдан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектлар, давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва юридик шахслар бирлашмаларига бериладиган ҳамда ижро этилиши мажбурий бўлган ёзма (электрон) ҳужжат;
таҳлил — асосий турдаги товарлар нархлари ошишини хўжалик юритувчи субъектларнинг молия-хўжалик фаолиятига аралашмаган ҳолда сўров асосида маълумот олиб ўрганиш ва (ёки) кўрик ўтказиш.
4. Ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотлар нархларининг кескин тебраниш даври ушбу маҳсулотларнинг нархи охирги 30 кунгача бўлган даврда Марказий банкнинг асосий ставкасига тенг ёки ундан юқори даражада ошганда ёки бозорда ажиотаж талаб юзага келганда, 6 ойгача бўлган муддатга Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
5. Ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотлар нархларининг кескин тебраниши даврида ёки бозорда ажиотаж талаб юзага келганда нархларнинг асоссиз оширилмаслиги бўйича тизимли назорат ўрнатиш ва зарур чоралар кўриш ушбу Низомга 2-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
2-боб. Асосий турдаги товарлар нархларини мониторинг қилиш
6. Ваколатли орган асосий турдаги товарлар нархларининг ўзгариши динамикасини кузатиб бориш мақсадида мунтазам равишда:
бозорлар, савдо комплексларида, чакана савдо тармоқларида, биржаларда кунлик шаклланган нархлар тўғрисидаги маълумотларни;
статистика ва божхона органлари маълумотларини (маълумот, бюллетень ва бошқаларни);
оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқлардаги маълумотларни;
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалардан маълумотларни тўплаш орқали мониторинг ўтказиб боради.
7. Ваколатли орган асосий турдаги товарлар нархларини барқарорлаштириш мақсадида:
асосий турдаги товарларни ишлаб чиқаришдан (импорт қилишдан) бошлаб охирги истеъмолчигача етказиб бериш занжиридаги харажатлар таркибини таҳлил қилган ҳолда харажатларни мақбуллаштириш;
ички бозорда шаклланган охирги уч йиллик кўрсаткичлар асосида ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотлар талабларининг ўзгаришини таҳлил қилади ва келгусида нархлар кескин ошишининг олдини олиш бўйича таклифларни доимий равишда ишлаб чиқади.
3-боб. Асосий турдаги товарлар нархларининг кескин тебраниши ҳолатларини таҳлил қилиш
8. Нархларнинг кескин тебраниши ҳолатлари ёки бозорда ажиотаж талаб юзага келганда ваколатли орган томонидан таҳлил ўтказилади.
9. Таҳлил ўтказиш учун қуйидагилар асос ҳисобланади:
ваколатли органга келиб тушган ариза;
ваколатли орган томонидан ўтказилган мониторинг натижалари;
ваколатли органнинг таркибий тузилмалари иш режалари;
бевосита ваколатли орган ходимлари томонидан кўрик ўтказиш давомида қонунчилик ҳужжатларининг бузилиши ҳолатлари (белгилари)ни аниқлаш;
давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлардан тушган ахборот;
оммавий ахборот воситаларидаги маълумотлар;
юқори турувчи ташкилотларнинг топшириқлари.
10. Таҳлил:
хўжалик юритувчи субъектлар, давлат органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва фуқаролардан танишиш учун зарур материаллар ва ҳужжатларни сўраб олиш, улардан нусха кўчириш ҳамда уларни иш материалларига қўшиб қўйиш;
зарур ҳолларда ариза берувчилар, шунингдек, уларга нисбатан ариза берилган хўжалик юритувчи субъект, давлат органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари вакиллари билан суҳбат ўтказиш;
ариза берувчилардан ва уларга нисбатан ариза берилган шахслардан мурожаат қилишга сабаб бўлган ҳолатлар (белгилар) бўйича ёзма ёки оғзаки тушунтиришлар олиш;
зарур ҳолларда аризани олдиндан кўриб чиқиш материаллари бўйича хулосалар ва тушунтиришлар бериш учун экспертлар ёки мутахассисларни жалб этиш, ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона кўриб чиқиш мақсадида бошқа чора-тадбирларни амалга ошириш орқали ўтказилади.
11. Таҳлил мобайнида қонун бузилиши аломатлари аниқланганда, хўжалик юритувчи субъектларда текширувлар ўтказиш (молиявий-хўжалик фаолиятига аралашмаган ҳолда) зарур бўлган ҳолларда, шунингдек, нархларнинг асоссиз ўсиши, келишиб қилинадиган ҳаракатлар ва тил бириктириш ҳолатларини аниқлаш учун барча хўжалик юритувчи субъектларнинг биноларига бевосита кириш ҳамда омбордаги мавжуд захираларни хатловдан ўтказиш мақсадида ваколатли орган томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил белгиланган тартибда хабардор этилади.
12. Таҳлил жараёнида нархларнинг кескин тебраниши ҳолатлари келиб чиқишининг сабабларини аниқлаш, маҳсулот ишлаб чиқарувчи (импорт қилувчи), реализация ва харид қилувчи хўжалик юритувчи субъектлар билан текширув ўтказмаган ҳолда бевосита учрашиш ва улар билан мулоқот қилиш мақсадида кўрик ўтказилади.
13. Кўрикни ўтказиш:
маҳсулотлар нархларининг кескин тебранишига таъсир этган омиллар ва уларнинг келиб чиқиш сабабларини аниқлаш мақсадида хўжалик юритувчи субъектлар, давлат органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан ва фуқаролардан зарур тушунтиришлар олиш ва улар билан мулоқот қилиш;
маълумотларни йиғиш, хўжалик юритувчи субъектлар билан мулоқот даврида уларнинг хатти-ҳаракатларини аудио ва визуал равишда кузатиш, зарур ҳолларда фото, аудио ва/ёки видео тасвирга олиш орқали амалга оширилади.
14. Кўрик ваколатли органнинг кўрикни ўтказиш жойи, вақти ва кўрикни ўтказишга масъул ходимнинг фамилияси, исми ва отасининг исми ҳамда унинг асос кўрсатилган ёзма топшириғи ёки буйруғига асосан жойига чиққан ҳолда амалга оширилади.
15. Ўтказилган кўрик натижаси бўйича маълумотнома тузилади. Маълумотномада қуйидагилар кўрсатилади:
ваколатли органнинг номи;
кўрик ўтказилган жой, вақт ва сана;
кўрикни ўтказаётган ходимларнинг фамилияси, исми, отасининг исми;
мулоқот қилинган хўжалик юритувчи субъектлар, давлат органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари масъул шахси ва фуқароларнинг фамилияси, исми, отасининг исми;
аниқланган ҳолатлар тавсифи.
Хўжалик юритувчи субъектлар билан мулоқот даврида уларнинг хатти-ҳаракатлари аудио ва визуал равишда кузатилади, зарур ҳолларда фото, аудио ва/ёки видео тасвирга олинади, бунда материаллар маълумотномага илова қилинади.
Маълумотнома кўрикни ўтказган ходимлар, зарур ҳолларда мулоқотда бўлган шахслар томонидан имзоланади.
16. Ваколатли орган ўтказилган таҳлил натижасида нархларнинг кескин тебраниши ҳолатини (белгисини) тўлиқ ва холис кўриб чиқиш учун хўжалик юритувчи субъектлар, давлат органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ва фуқаролар орасида сўров ўтказиши мумкин.
17. Сўровда кўрсатилган маълумотлар унда белгиланган муддатда тақдим этилиши шарт.
4-боб. Хўжалик юритувчи субъектларнинг биноларига бевосита кириш ҳамда омбордаги мавжуд маҳсулотлар (товарлар)нинг захираларини хатловдан ўтказиш
18. Бозорда маҳсулотлар (товарлар)нинг сунъий тақчиллигини келтириб чиқарган аломатлар аниқланганда, ваколатли орган хўжалик юритувчи субъектларнинг биноларига бевосита кириш ҳамда омбордаги мавжуд захираларни хатловдан ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилни белгиланган тартибда хабардор этади ва назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текширув ўтказиш тўғрисидаги қонунчилик талаблари асосида хатлов ўтказади.
19. Хатлов хўжалик юритувчи субъектнинг фаолиятини тўхтатмасдан кунлик иш режимини тўлиқ қамраб олган ҳолда, жойлашган жойидан қатъи назар, барча объектларда хўжалик юритувчи субъект вакили иштирокида ўтказилади.
20. Хатлов жараёнида хўжалик юритувчи субъектнинг амалдаги даромадлари ва харажатларини ҳамда ҳисоботлари тўғри тўлдирилганлигини аниқлаш мақсадида тегишли соҳа мутахассислари жалб этилиши мумкин.
21. Хатлов қуйидаги тартибда амалга оширилади:
товар-моддий захираларнинг бошланғич ҳужжатлар асосида таннарх кўринишида тўғри кирим қилинганлигини ўрганиш;
маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сақлаш учун сарфланаётган табиий ресурслар (газ, электр энергияси, сув, ёқилғи-мойлаш материаллари) ҳажмининг маҳсулот таннархига мувофиқлигини аниқлаш;
сақланаётган маҳсулотларнинг тури ва ҳажмини аниқлаш;
сақланаётган маҳсулотларни реализация қилиш усулларини аниқлаш ва жараёнини қайд этиш;
омборда сақланаётган маҳсулотларнинг таннархи, сотиш нархи, сотилган ҳажми ҳамда қолдиқ миқдорини аниқлаш;
маҳсулотлар етказиб берилиши билан боғлиқ шартномаларни ўрганиш;
ўртача кунлик хомашё сарфи ва маҳсулот реализациясини аниқлаш;
маҳсулотларнинг ишлаб чиқарилиши ва захирасини шакллантириш билан боғлиқ бошқа ҳужжатларни ўрганиш.
22. Хатлов натижалари бўйича икки нусхада далолатнома тузилади. Бунда бир нусхаси хатлов ўтказиш объектида қолдирилади.
5-боб. Тақдимнома ва кўрсатмалар бериш
23. Ўтказилган таҳлил, текширув ва хатлов натижасида хўжалик юритувчи субъектлар, давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига бажарилиши мажбурий бўлган тақдимнома ёки кўрсатмалар берилади.
Бунда хўжалик юритувчи субъектлар, давлат органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига:
рақобат қонунчилиги талабларининг бузилиши ҳолатлари бўйича Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 12 октябрдаги 225-сон қарорига асосан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма;
истеъмол бозорларида нархлар барқарорлигини таъминлаш учун тезкор чора-тадбирлар амалга оширилишини назарда тутувчи бажарилиши мажбурий бўлган тақдимнома берилади.
Рақобат қонунчилиги талабларининг бузилиши ҳолатлари аниқланган ҳолларда, истеъмол бозорларида нархлар барқарорлигини таъминлаш учун тезкор чора-тадбирлар амалга оширилиши зарур бўлган ҳолатларда бажарилиши мажбурий бўлган тақдимнома берилиши мумкин.
Ваколатли органнинг ваколатига кирмайдиган ҳолатлар аниқланганда, ушбу ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар кўриб чиқиш ва белгиланган тартибда таъсир чораларини кўриш учун тегишли вазирликлар ва идораларга юборилади.
24. Тақдимнома ёки кўрсатма ваколатли орган томонидан нарх барқарорлигини таъминлаш учун зарур бўлган аниқ чоралар ва ҳаракатларни кўрсатган ҳолда, шу жумладан:
устун мавқени суиистеъмол қилмаслик;
келишилган ҳаракатлар ва тил бириктиришларга йўл қўймаслик;
маҳсулотлар биржа савдоларига қўйилишини таъминлаш;
бозорлар барқарор фаолият кўрсатишига тўсқинлик қилмаслик;
нархларни асоссиз ва сунъий оширмаслик;
асоссиз оширилган нархларни пасайтириш;
маҳсулотларнинг захирадаги мавжуд ҳажмини бозор талабидан келиб чиқиб савдога чиқариш;
ажиотаж талаб вужудга келган вақтда айрим товарларни вақтинчалик бир харидорга сотиш миқдорини белгилаш;
нархларни манипуляция қилмаслик, асоссиз ва сунъий оширмаслик;
маҳсулотга бўлган танқислик ва ажиотаж талабни юзага келтиришга қаратилган ғайриҳуқуқий ҳаракатларни тўхтатиш;
нарх-навони шакллантиришнинг белгиланган механизмларига риоя этиш;
бозорлар ва савдо тармоқларига кириш бўйича сунъий тўсиқлар ва чекловларни бартараф этиш учун берилади.
25. Ваколатли орган томонидан бериладиган тақдимномада қуйидагилар кўрсатилади:
ваколатли органнинг тўлиқ номи;
тақдимнома берилган сана ва тартиб рақами;
тақдимнома берилаётган тараф номи;
тақдимнома берилишига асос бўлган ҳолат юзасидан қисқа маълумот;
бажарилиши лозим бўлган аниқ хатти-ҳаракатлар ва ижро муддати;
жавобгарлик ва шикоят билдириш тартиби тўғрисида қисқа тушунтириш.
26. Тақдимнома ваколатли орган раҳбари ёки унинг ўринбосари томонидан имзоланади ва бир иш куни ичида юборилади.
27. Тақдимнома ва кўрсатма унда кўрсатилган муддатда бажарилиши шарт.
28. Тақдимнома берилган субъект унда кўрсатилган муддатда бажарилиши керак бўлган ҳаракатларнинг бажарилганлиги тўғрисида асословчи ҳужжатлар ва маълумотларни илова қилган ҳолда ваколатли органга ахборот киритади.
29. Ваколатли орган томонидан берилган тақдимноманинг бажарилмаслиги монополияга қарши қонунчилик талабларида назарда тутилган кўрсатма талаблари бажарилмаслигига тенглаштирилади ҳамда қонунчиликда белгиланган жавобгарлик чоралари қўлланилишига сабаб бўлади.
6-боб. Кўрик ўтказишда ваколатли органнинг вазирликлар ва идоралар ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан ҳамкорлиги
30. Кўрик ўтказиш жараёнига, заруратга кўра, вазирликлар ва идоралар ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимлари жалб қилиниши мумкин.
31. Ваколатли орган томонидан ходим жалб этилиши юзасидан тегишли вазирлик ва идораларга юборилган сўров кирим қилинган кундан сўнг бир кун муддатда масъул ходим ажратилиши таъминланиши лозим.
32. Кўрик ўтказиш жараёнида:
ваколатли органнинг сўровига мувофиқ Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари хўжалик юритувчи субъект жойлашган жой ва унинг ихтиёридаги омборхоналар тўғрисида зарур тезкор маълумотларни сўров тушган кундан бошлаб икки иш кунида ахборот тизими орқали тақдим этади;
ички ишлар ва Миллий гвардия ходимлари ваколатли орган ходимларининг объектга тўсиқсиз киритилиши ҳамда уларнинг хавфсизлигини таъминлашда, хўжалик юритувчи субъектнинг масъул раҳбар ва ходимлари ҳозир бўлишида, масъул ходимларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатидан (марказлашган электрон базадан) нусха олинишида масъул ҳисобланади;
солиқ органлари хўжалик юритувчи субъект томонидан солиқ ҳисоботлари тўғри тўлдирганлиги ва улардан нусха олинишида, мавжуд захираларни хатловдан ўтказишда кўмаклашади ҳамда ўзларида мавжуд тегишли солиқ ҳисоботларини тақдим этишда масъул ҳисобланади.
7-боб. Якунловчи қоидалар
33. Ушбу Низом талаблари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатаётган барча юридик ва жисмоний шахслар учун мажбурий ҳисобланади.
34. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
35. Хўжалик юритувчи субъектлар, давлат органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ваколатли органнинг тақдимномасидан норози бўлган тақдирда, улар олинган кундан бошлаб уч кун ичида шикоят аризаси билан судга ёхуд Монополияга қарши курашиш қўмитасига мурожаат қилишга ҳақли.
Шикоят аризаси берилиши ваколатли органнинг тақдимномаси ва кўрсатмасининг амал қилишини аризани кўриб чиқиш даврида тўхтатиб туришга сабаб бўлади.
Ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотлар нархларининг кескин тебраниши даврида асоссиз оширилмаслиги бўйича тизимли назорат ўрнатиш ва зарур чоралар кўриш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотлар
1. Буғдой ва ун 2. Қолипли нон 3. Мол гўшти 4. Парранда гўшти 5. Тухум 6. Пахта ёғи 7. Кунгабоқар ёғи 8. Гуруч 9. Шакар 10. Сут (қадоқланган)
Ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотлар нархларининг кескин тебраниши даврида асоссиз оширилмаслиги бўйича тизимли назорат ўрнатиш ва зарур чоралар кўриш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотлар нархларининг кескин тебраниши даврида ёки бозорда ажиотаж талаб юзага келганда нархлар асоссиз оширилмаслиги бўйича тизимли назорат қилиш ва зарур чоралар кўриш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддатлар 1-босқич Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари ҳамда қўмита ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги 1. Асосий турдаги товарлар нархларининг ўзгариши динамикасини кузатиб боради. 2. Асосий турдаги товарлар нархларини барқарорлаштириш мақсадида уларнинг ишлаб чиқариш харажатларини мақбуллаштириш ҳамда келгусида нархлар кескин ошишининг олдини олиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади. Доимий равишда 2-босқич Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари ҳамда Қўмита ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги Нархларнинг кескин тебраниши ҳолатлари кузатилганда таҳлил ўтказади. Ариза ва ахборотлар олинган кундан бошлаб 1 ой давомида 3-босқич Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари ҳамда Қўмита ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги Таҳлил жараёнида нархларининг кескин тебраниши ҳолатлари келиб чиқишининг ҳақиқий сабабларини аниқлаш мақсадида кўрик ўтказади. Таҳлил давомида 4-босқич Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари ҳамда Қўмита ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги Таҳлил мобайнида: қонун бузилиши аломатлари аниқланганда текширув ўтказади; биржа савдоларига мажбурий қўйилиши керак бўлган монопол ва юқори ликвидли маҳсулотларни тўлиқ ҳажмда чиқармаслик ва таклифни қисқартирганлик, манипуляция ҳолатлари аломатлари аниқланганда, хўжалик юритувчи субъектлар омборидаги мавжуд захираларни хатловдан ўтказади. Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилни хабардор этган ҳолда 10 кун ичида 5-босқич Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари ҳамда Қўмита ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги Текширув ёки хатлов жараёнига мутасадди маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, вазирликлар ва идоралар ходимларини жалб қилади. Заруратдан келиб чиқиб қисқа муддатда Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, вазирликлар ва идоралар Ходим жалб этилиши юзасидан юборилган сўровга асосан масъул ходим ажратилишини таъминлайди. Бир кунлик муддатда 6-босқич Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари ҳамда Қўмита ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги Нархлар кескин тебраниши ҳолатини (белгисини) тўлиқ ва холис кўриб чиқиш учун хўжалик юритувчи субъектлар, фуқаролар, давлат органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига сўров юборади. Заруратдан келиб чиқиб қисқа муддатда Хўжалик юритувчи субъектлар, фуқаролар, давлат органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари ҳамда Қўмита ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги сўровида кўрсатилган маълумотларни тақдим этади. Сўровда белгиланган муддатда 7-босқич Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари ҳамда Қўмита ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги Ўтказилган таҳлил, текширув ва хатлов натижасида хўжалик юритувчи субъектлар, давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига бажарилиши мажбурий бўлган тақдимнома ёки кўрсатмалар берилади. Бунда хўжалик юритувчи субъектлар, давлат органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига: Камчиликларни бартараф этиш имкониятидан келиб чиқиб рақобат қонунчилиги талабларининг бузилиши ҳолатлари бўйича Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 12 октябрдаги 225-сон қарорига асосан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма; истеъмол бозорларида нархлар барқарорлигини таъминлаш учун тезкор чора-тадбирлар амалга оширилишини назарда тутувчи бажарилиши мажбурий бўлган тақдимнома берилади. Рақобат қонунчилиги талабларининг бузилиши ҳолатлари аниқланган ҳолларда, истеъмол бозорларида нархлар барқарорлигини таъминлаш учун тезкор чора-тадбирлар амалга оширилиши зарур бўлган ҳолатларда бажарилиши мажбурий бўлган тақдимнома берилиши мумкин. Қонун бузилиши ҳолатлари аниқланган кундан бошлаб бир ой муддатда Ваколатли органнинг ваколатига кирмайдиган ҳолатлар аниқланганда, ушбу ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар кўриб чиқиш ва белгиланган тартибда таъсир чораларини кўриш учун тегишли вазирликлар ва идораларга юборилади. Таҳлил якуни бўйича Хўжалик юритувчи субъектлар, давлат органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари ҳамда Қўмита ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг тақдимнома ва кўрсатмаси ижросини таъминлайди. Тақдимнома ва кўрсатмада белгиланган муддатда
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 декабрдаги 716-сон қарорига 2-ИЛОВА
Инсон саломатлиги, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулки учун хавфлилиги ва сифатсизлиги аниқланган товарларни ишлаб чиқариш, республика ҳудудига импорт қилиш, реализация қилишни тўхтатиш, муомаладан чиқариш ва истеъмолчилардан мажбурий равишда қайтариб олиш тўғрисида ишлаб чиқарувчи ва сотувчиларга кўрсатмалар бериш тартиби ҳақида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги томонидан (кейинги ўринларда — Агентлик) товар (иш, хизмат)ларнинг:
назорат хариди доирасида экспертиза қилиш ёки аккредитациядан ўтган синов лабораторияларида тестдан ўтказиш натижасида техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга номувофиқлиги аниқланган;
сақлаш қоидаларига риоя этилмасдан савдога чиқарилганлиги натижасида сифати ўзгарганлиги тасдиқланган;
истеъмол қилиниши, фойдаланилиши натижасида истеъмолчиларнинг соғлиги, мол-мулкига зарар етказилганлиги аниқланган ёки зарар етказиш хавфи тугилган ҳолларда уларни республика ҳудудига импорт қилиш, реализация қилинишини тўхтатиш, муомаладан чиқариш ва истеъмолчилардан мажбурий равишда қайтариб олиш бўйича ишлаб чиқарувчиларга ва сотувчиларга кўрсатма бериш тартибини белгилайди.
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
товар эгаси (ишлаб чиқарувчи, сотувчи ва импорт қилувчи) — республика ҳудудида товарни муомалага киритган ва ушбу товарга нисбатан тасарруф этиш ёки эгалик қилиш ҳуқуқига эга юридик ва жисмоний шахс;
товарларни реализация қилишни тўхтатиш — хавфлилиги ва сифатсизлиги аниқланган товарларни уларнинг эгаси томонидан мустақил равишда ёки Агентликнинг талабига биноан улгуржи ёки чакана сотишни тўхтатиш;
товарларни истеъмолчилардан мажбурий равишда қайтариб олиш — хавфлилиги ва сифатсизлиги аниқланган товарларни йўқ қилиш (утилизация), шунингдек, ушбу товарлар оқибатида истеъмолчиларга салбий таъсирни истисно қилиши лозим бўлган ҳаракатлар;
хавфли ва сифатсиз товарлар — техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига номувофиқ деб топилган товарлар;
сақлаш қоидалари — сақлаш шароитларига нисбатан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда, шунингдек, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда мажбурий талаблар белгиланган товарни сақлаш шартлари;
зарар етказиш — истеъмол қилиш, фойдаланиш натижасида истеъмолчиларнинг соғлиғи ёки мол-мулкига зарар етказиш ёки зарар етказиш хавфи.
3. Инсон саломатлиги, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулки учун хавфлилиги ва сифатсизлиги аниқланган товарларни ишлаб чиқариш, республика ҳудудига импорт қилиш, реализация қилишни тўхтатиш, муомаладан чиқариш ва истеъмолчилардан мажбурий равишда қайтариб олиш тўғрисида ишлаб чиқарувчи ва сотувчиларга кўрсатмалар ушбу Низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ берилади.
2-боб. Товарларнинг хавфлилиги ва сифатсизлигини аниқлаш
4. Товарларнинг хавфлилиги ва сифатсизлиги:
Агентлик томонидан назорат хариди тадбирларини ўтказиш;
оммавий ахборот воситаларидан тушган, ижтимоий тармоқлардаги маълумотлар ҳамда белгиланган тартибда ахборот-коммуникация технологиялари воситасида жамоатчилик фикрини ўрганиш натижалари;
жисмоний ва юридик шахслар, шу жумладан, давлат органлари ва ташкилотлардан тушадиган ахборотлар ва мурожаатлар асосида аниқланади.
5. Товарларни хавфли ёки сифатсиз деб топиш қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ товарлар (ишлар, хизматлар) хавфсиз бўлишини ва уларнинг сифатини назорат қилувчи давлат органлари томонидан, шунингдек, товарларнинг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга номувофиқлиги ёки нуқсони яққол кўриниб турганлиги аён бўлган ҳолатларда Агентлик ва/ёки унинг ҳудудий органлари томонидан амалга оширилади.
6. Товарларни хавфли ёки сифатсиз деб топиш ҳақида Агентлик ёки унинг ҳудудий органлари ходими томонидан далолатнома расмийлаштирилади.
3-боб. Товарларни ишлаб чиқариш, республика ҳудудига импорт қилиш, реализация қилишни тўхтатиш, муомаладан чиқариш ва истеъмолчилардан мажбурий равишда қайтариб олиш тартиби
7. Товарнинг хавфлилиги ёки сифатсизлиги аниқланган тақдирда, Агентлик ва/ёки унинг ҳудудий органлари томонидан товар эгасига ушбу товарни ишлаб чиқариш, республика ҳудудига импорт қилиш, реализация қилишни тўхтатиш, муомаладан чиқариш ва истеъмолчилардан мажбурий равишда қайтариб олиш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилади.
Бунда кўрсатма бериш ва унинг ижросини назорат қилиш, ҳуқуқбузарга нисбатан иш қўзғатмаган ҳолда амалга оширилади ва Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 12 октябрдаги 225-сон қарори билан тасдиқланган Рақобат, табиий монополиялар, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун иш қўзғатиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низом талаблари қўлланилмайди.
Агентлик ва (ёки) унинг ҳудудий органлари томонидан истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги мувофиқлаштирувчи орган сифатида товарлар (ишлар, хизматлар) хавфсиз бўлишини ва уларнинг сифатини назорат қилувчи давлат бошқаруви органларига хавфлилиги ва сифатсизлиги аниқланган товарларни ишлаб чиқариш, республика ҳудудига импорт қилиш, реализация қилишни тўхтатиш, муомаладан чиқариш ва истеъмолчилардан мажбурий равишда қайтариб олиш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилиши мумкин.
8. Кўрсатмада қуйидаги маълумотлар акс эттирилиши шарт:
кўрсатма берилаётган ташкилот номи;
товар номи ва ўзига хос хусусиятлари;
кўрсатмани бажариш муддати;
кўрсатмани тузиш учун асос бўлган далолатномага ҳавола.
9. Кўрсатма ҳуқуқбузарликка йўл қўйган товар эгасига шахсан етказилади ёки почта орқали юборилганда қабул қилган кунда олган ҳисобланади.
10. Хавфлилиги ёки сифатсизлиги аниқланган товар эгаси кўрсатмани олган кундан бошлаб:
ўша куннинг ўзида кўрсатмада келтирилган товарни республика ҳудудига импорт қилиш, ишлаб чиқариш ва реализация қилишни тўхтатиш чораларини кўради;
уч кун муддатда кўрсатмада келтирилган товарни истеъмол қилишни зудлик билан тўхтатиш, унинг келтириб чиқариши мумкин бўлган оқибатлари ва эътирозлар мавжуд бўлганда, мурожаат қилиш учун уларни қабул қилиш жойи, вақти ва тартиби ҳақида истеъмолчилар эътиборига оммавий ахборот воситалари орқали хабар жойлаштиради;
бир ой муддатда кўрсатмада келтирилган товарни муомаладан чиқариш ва истеъмолчилардан мажбурий равишда қайтариб олишни таъминлайди ҳамда кўрсатмани ижро қилиш натижалари ҳақида асословчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда кўрсатма берган органга ёзма равишда ахборот киритади.
11. Кўрсатмани қабул қилувчи асосли сабабларни келтирган ҳолда уни бажариш муддатини бир ойга узайтириш ҳақида илтимоснома киритиши мумкин, бироқ бу илтимоснома товарнинг истеъмол муомаласида туришига рухсат бермайди.
12. Хавфлилиги ва сифатсизлиги аниқланган товарлар уларнинг эгаси ҳисобидан белгиланган тартибда ваколатли давлат органлари ҳамда жамоатчилик назорати вакиллари иштирокида йўқ қилинади.
13. Кўрсатманинг ижро этилиши ҳақидаги ёзма ахборотда қуйидаги маълумотлар кўрсатилиши шарт:
реализация қилинган товарларнинг улгуржи ва чакана савдо объектларидан қайтариб олинган санаси, объект номи, ҳажми, суммаси;
истеъмолчилардан товар тўғридан-тўғри қайтариб олинган сана, ҳажми, суммаси, шунингдек, улар билан қайта ҳисоб-китоб қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари;
истеъмолчиларни аниқлаш имкони бўлмаган товарлар ҳажми ва суммаси.
4-боб. Якунловчи қоидалар
14. Кўрсатмани бажармаслик, лозим даражада бажармаслик ёки унинг бажарилганлиги ҳақида ёлғон маълумотларни тақдим этганлик белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.
15. Хавфлилиги ва сифатсизлиги аниқланган товарларни ишлаб чиқариш, республика ҳудудига импорт қилиш, реализация қилишни тўхтатиш, муомаладан чиқариш натижалари, ушбу ишларни амалга ошириш давомида тўпланган фото ва видеоматериаллар Агентлик расмий веб-сайтида ҳамда оммавий ахборот воситаларида жойлаштирилиши мумкин.
16. Хавфлилиги ва сифатсизлиги аниқланган товарларни ишлаб чиқариш, республика ҳудудига импорт қилиш, реализация қилишни тўхтатиш, муомаладан чиқариш бўйича тўпланган ҳужжатлар Агентлик ва/ёки унинг ҳудудий органларида беш йил сақланади.
17. Агентлик хавфлилиги ва сифатсизлиги аниқланган товарлар ҳамда товар эгаларининг электрон рўйхатини юритади ҳамда ўзининг расмий веб-сайтида жойлаштиради.
18. Давлат бошқаруви ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Низомга мувофиқ Агентликка юкланган вазифаларни бажаришда, жумладан, барча зарур ҳужжатларни олиш ва тегишли хатти-ҳаракатларни амалга оширишда ўз ваколатлари доирасида амалий ёрдам кўрсатади.
Инсон саломатлиги, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулки учун хавфлилиги ва сифатсизлиги аниқланган товарларни ишлаб чиқариш, республика ҳудудига импорт қилиш, реализация қилишни тўхтатиш, муомаладан чиқариш ва истеъмолчилардан мажбурий равишда қайтариб олиш тўғрисида ишлаб чиқарувчи ва сотувчиларга кўрсатмалар бериш тартиби ҳақидаги низомга ИЛОВА
Инсон саломатлиги, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулки учун хавфлилиги ва сифатсизлиги аниқланган товарларни ишлаб чиқариш, республика ҳудудига импорт қилиш, реализация қилишни тўхтатиш, муомаладан чиқариш ва истеъмолчилардан мажбурий равишда қайтариб олиш тўғрисида ишлаб чиқарувчи ва сотувчиларга кўрсатмалар бериш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддатлар 1-босқич Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ва унинг ҳудудий органлари Товарлар (ишлар, хизматлар) хавфлилиги ва сифатсизлиги ҳақидаги ахборот асосларини аниқлаш (шакллантириш). Мурожаатларни кўриб чиқиш бўйича қонунчиликда белгиланган муддатда 2-босқич Назорат қилувчи давлат органлари, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ва унинг ҳудудий органлари 1. Товарлар (ишлар, хизматлар)ни хавфли ёки сифатсиз деб топиш. Бунда: қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ товарлар (ишлар, хизматлар) хавфсиз бўлишини ва уларнинг сифатини назорат қилувчи давлат органлари томонидан; товарларнинг номувофиқлиги ёки нуқсони кўриниб турганлиги аён бўлган ҳолатларда Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ва унинг ҳудудий органлари томонидан амалга оширилади. Товарлар турига қараб техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган муддатда 2. Товарларни хавфли ёки сифатсиз деб топиш ҳақида далолатнома расмийлаштиради. 1 кун муддатда 3-босқич Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ва унинг ҳудудий органлари, ваколатли органлар Товарнинг хавфлилиги ёки сифатсизлиги аниқланган тақдирда, унинг эгасига ушбу товарни ишлаб чиқариш, республика ҳудудига импорт қилиш реализация қилишни тўхтатиш, муомаладан чиқариш ва истеъмолчилардан мажбурий равишда қайтариб олиш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма беради. 2 кун муддатда 4-босқич Товар эгаси Хавфлилиги ёки сифатсизлиги аниқланган товар эгаси кўрсатмани олган кундан бошлаб ўша куннинг ўзида кўрсатмада келтирилган товарни республика ҳудудига импорт қилиш, ишлаб чиқариш ва реализация қилишни тўхтатиш чораларини кўради. Кўрсатмани олган кунда 5-босқич Товар эгаси Кўрсатмада келтирилган товарни истеъмол қилишни зудлик билан тўхтатиш, унинг келтириб чиқариши мумкин бўлган оқибатлари ва эътирозлар мавжуд бўлганда мурожаат қилиш учун уларни қабул қилиш жойи, вақти ва тартиби ҳақида истеъмолчилар эътиборига оммавий ахборот воситалари орқали хабар жойлаштиради. Кўрсатмани олгандан сўнг 3 кун муддатда 6-босқич Товар эгаси 1. Кўрсатмада келтирилган товарни муомаладан чиқариш ва истеъмолчилардан мажбурий равишда қайтариб олишни таъминлайди. 2. Кўрсатмани ижро қилиш натижалари ҳақида асословчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда кўрсатма берган органга ёзма равишда ахборот киритади. Кўрсатмани олгандан сўнг 1 ой муддатда 7-босқич Товар эгаси, ваколатли давлат органлари, жамоатчилик назорати вакиллари Хавфлилиги ва сифатсизлиги аниқланган товарлар уларнинг эгаси ҳисобидан белгиланган тартибда ваколатли давлат органлари ҳамда жамоатчилик назорати вакиллари иштирокида йўқ қилинади. Товарлар турига қараб техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган муддатда 8-босқич Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги Хавфлилиги ва сифатсизлиги аниқланган товарлар ҳамда товар эгаларининг электрон рўйхатини юритади ҳамда ўзининг расмий веб-сайтида жойлаштиради. Аниқланган куннинг ўзида
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 декабрдаги 716-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 майдаги 402-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси тўғрисидаги низомда :
а) 16-бандда :
қуйидаги мазмундаги ўн олтинчи — йигирма учинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг кескин тебраниши даврида:
устун мавқени суиистеъмол қилиш, келишиб қилинган ҳаракатлар ва тил бириктиришлар, шунингдек, биржа савдоларига мажбурий қўйилиши керак бўлган монопол ва юқори ликвидли маҳсулотларни тўлиқ ҳажмда чиқармаслик ва таклифни қисқартирганлик, манипуляциялар, товар ёки молия бозорининг барқарор фаолият кўрсатишига тўсқинлик қилиш аломатлари аниқланганда, охирги календарь йилдаги товарлар (хизматлар)ни сотишдан тушган тушумдан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектлар, давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва юридик шахслар бирлашмаларига ижро этилиши мажбурий бўлган тақдимнома киритиш;
нархларнинг асоссиз ўсиши, келишиб қилинадиган ҳаракатлар ва тил бириктириш ҳолатларини аниқлаш учун Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилни хабардор этган ҳолда, ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектларнинг биноларига бевосита кириш ҳамда омбордаги мавжуд захираларни хатловдан ўтказиш;
мазкур банднинг ўн саккизинчи хатбошисида назарда тутилган тартибда ўтказилган хатловда аниқланган озиқ-овқат маҳсулотларининг ортиқча ҳажмини савдога чиқариш, асоссиз оширилган нархларни пасайтириш юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган тақдимнома ва кўрсатмалар киритиш;
истеъмол товарлари савдосига ихтисослашган савдо комплекслари, тармоқлари ва бозорларда:
асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархларини манипуляция қилиш, асоссиз ва сунъий ошириш, уларга бўлган танқислик ва ажиотаж талабни юзага келтиришга қаратилган ҳаракатларни;
асосий озиқ-овқат маҳсулотларига нарх-навони шакллантиришнинг белгиланган механизмларига риоя этилишини;
бозорлар ва савдо тармоқларига кириш бўйича сунъий тўсиқлар ва чекловларни аниқлаш (ўрганиш) ва уларни бартараф этиш бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар киритиш»;
ўн олтинчи — йигирма тўққизинчи хатбошилар тегишлича йигирма тўртинчи — ўттиз еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
б) 23-бандда :
қуйидаги мазмундаги ўн иккинчи — ўн тўққизинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг кескин тебраниши даврида:
устун мавқени суиистеъмол қилиш, келишиб қилинган ҳаракатлар ва тил бириктиришлар, шунингдек, биржа савдоларига мажбурий қўйилиши керак бўлган монопол ва юқори ликвидли маҳсулотларни тўлиқ ҳажмда чиқармаслик ва таклифни қисқартирганлик, манипуляциялар, товар ёки молия бозорининг барқарор фаолият кўрсатишига тўсқинлик қилиш аломатлари аниқланганда, охирги календарь йилдаги товарлар (хизматлар)ни сотишдан тушган тушумидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектлар, давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлар ва юридик шахслар бирлашмаларига ижро этилиши мажбурий бўлган тақдимнома киритиш;
нархларнинг асоссиз ўсиши, келишиб қилинадиган ҳаракатлар ва тил бириктириш ҳолатларини аниқлаш учун Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилни хабардор этган ҳолда ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектларнинг биноларига бевосита кириш ҳамда омбордаги мавжуд захираларни хатловдан ўтказиш;
мазкур кичик банднинг учинчи хатбошисида назарда тутилган тартибда ўтказилган хатловда аниқланган озиқ-овқат маҳсулотларининг ортиқча ҳажмини савдога чиқариш, асоссиз оширилган нархларни пасайтириш юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган тақдимнома ва кўрсатмалар киритиш;
истеъмол товарлари савдосига ихтисослашган савдо комплекслари, тармоқлари ва бозорларда:
асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархларини манипуляция қилиш, асоссиз ва сунъий ошириш, уларга бўлган танқислик ва ажиотаж талабни юзага келтиришга қаратилган ҳаракатларни;
асосий озиқ-овқат маҳсулотларига нарх-навони шакллантиришнинг белгиланган механизмларига риоя этилишини;
бозорлар ва савдо тармоқларига кириш бўйича сунъий тўсиқлар ва чекловларни аниқлаш (ўрганиш) ва уларни бартараф этиш бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар киритиш»;
ўн иккинчи — йигирма учинчи хатбошилар тегишлича йигирманчи — ўттиз биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
в) 25-бандда :
қуйидаги мазмундаги саккизинчи — ўн олтинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг кескин тебраниши даврида:
устун мавқени суиистеъмол қилиш, келишиб қилинган ҳаракатлар ва тил бириктиришлар, шунингдек, биржа савдоларига мажбурий қўйилиши керак бўлган монопол ва юқори ликвидли маҳсулотларни тўлиқ ҳажмда чиқармаслик ва таклифни қисқартирганлик, манипуляциялар, товар ёки молия бозорининг барқарор фаолият кўрсатишига тўсқинлик қилиш аломатлари аниқланганда, охирги календарь йилдаги товарлар (хизматлар)ни сотишдан тушган тушумидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектлар, давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва юридик шахслар бирлашмаларига ижро этилиши мажбурий бўлган тақдимнома киритиш;
нархларнинг асоссиз ўсиши, келишиб қилинадиган ҳаракатлар ва тил бириктириш ҳолатларини аниқлаш учун Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилни хабардор этган ҳолда ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектларнинг биноларига бевосита кириш ҳамда омбордаги мавжуд захираларни хатловдан ўтказиш;
мазкур кичик банднинг учинчи хатбошисида назарда тутилган тартибда ўтказилган хатловда аниқланган озиқ-овқат маҳсулотларининг ортиқча ҳажмини савдога чиқариш, асоссиз оширилган нархларни пасайтириш юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган тақдимнома ва кўрсатмалар киритиш;
истеъмол товарлари савдосига ихтисослашган савдо комплекслари, тармоқлари ва бозорларда:
асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархларини манипуляция қилиш, асоссиз ва сунъий ошириш, уларга бўлган танқислик ва ажиотаж талабни юзага келтиришга қаратилган ҳаракатларни;
асосий озиқ-овқат маҳсулотларига нарх-навони шакллантиришнинг белгиланган механизмларига риоя этилишини;
бозорлар ва савдо тармоқларига кириш бўйича сунъий тўсиқлар ва чекловларни аниқлаш (ўрганиш) ва уларни бартараф этиш бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар киритиш»;
саккизинчи-тўққизинчи хатбошилар тегишлича ўн еттинчи-ўн саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
қуйидаги мазмундаги ўн тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«инсон саломатлиги, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулки учун хавфлилиги ва сифатсизлиги аниқланган товарларни ишлаб чиқариш, республика ҳудудига импорт қилиш, реализация қилишни тўхтатиш, муомаладан чиқариш ва истеъмолчилардан мажбурий равишда қайтариб олиш тўғрисида ишлаб чиқарувчи ва сотувчиларга кўрсатмалар киритиш»;
ўнинчи хатбоши тегишлича йигирманчи хатбоши деб ҳисоблансин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 декабрдаги 1015-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги тўғрисидаги низомда :
а) 11-банднинг «ё» кичик бандида :
ўн учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
ўн тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) ўрнатиш чизмаси ва унга киритиладиган ўзгартиришларни олдиндан келишиб беради»;
қуйидаги мазмундаги ўн олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«реклама жойининг паспорти мавжуд бўлмаган ер участкаларига, биноларга ҳамда иншоотларга ўрнатилган ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) демонтаж қилиш тўғрисида қарор қабул қилади»;
б) 12-банд қуйидаги мазмундаги «10 1 » кичик банд билан тўлдирилсин:
«10 1 ) инсон саломатлиги, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулки учун хавфлилиги ва сифатсизлиги аниқланган товарларни ишлаб чиқариш, республика ҳудудига импорт қилиш, реализация қилишни тўхтатиш, муомаладан чиқариш ва истеъмолчилардан мажбурий равишда қайтариб олиш тўғрисида ишлаб чиқарувчи ва сотувчиларга кўрсатмалар киритиш».
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомда :
а) 12-иловада :
6-позициядаги «битим тарафларининг охирги календарь йилда товарларни реализация қилишдан олинган тушумининг (тушум мавжуд бўлмаган тақдирда — активлар баланс қийматининг) 0,05 фоизи, лекин базавий ҳисоблаш миқдорининг етти бараваридан кам бўлмаган ва минг бараваридан кўп бўлмаган миқдорда» сўзлари «базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари» сўзлари билан алмаштирилсин;
7-позициядаги «Йиғим ундирилмайди» сўзлари «битим тарафларининг охирги календарь йилда товарларни реализация қилишдан олинган тушумининг (тушум мавжуд бўлмаган тақдирда — активлар баланс қийматининг) 0,05 фоизи, лекин базавий ҳисоблаш миқдорининг етти бараваридан кам бўлмаган ва минг бараваридан кўп бўлмаган миқдорда. Бунда йиғим миқдорини аниқлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан белгиланади» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 13-иловада :
6-позициядаги «битим тарафларининг охирги календарь йилда товарларни реализация қилишдан олинган тушумининг (тушум мавжуд бўлмаган тақдирда — активлар баланс қийматининг) 0,05 фоизи, лекин базавий ҳисоблаш миқдорининг етти бараваридан кам бўлмаган ва минг бараваридан кўп бўлмаган миқдорда» сўзлари «базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари» сўзлари билан алмаштирилсин;
7-позициядаги «Йиғим ундирилмайди» сўзлари «битим тарафларининг охирги календарь йилда товарларни реализация қилишдан олинган тушумининг (тушум мавжуд бўлмаган тақдирда — активлар баланс қийматининг) 0,05 фоизи, лекин базавий ҳисоблаш миқдорининг етти бараваридан кам бўлмаган ва минг бараваридан кўп бўлмаган миқдорда. Бунда йиғим миқдорини аниқлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан белгиланади» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 19 декабрь,
716-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
ROʻYXATI
SXEMASI
NIZOM
SXEMASI
OʻZGARTIRISH VA QOʻSHIMCHALAR
Ijtimoiy ahamiyatga ega mahsulotlar narxlari barqarorligini taʼminlash hamda mahsulotlar xavfsizligi va sifatini tizimli nazorat qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Isteʼmol bozorlarida narxlar barqarorligini taʼminlashga va monopoliyaga qarshi choralarning taʼsirchanligini oshirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2022-yil 31-maydagi PF-145-son Farmoniga asosan aholini ijtimoiy ahamiyatga ega mahsulotlar bilan taʼminlashni tashkil etish, ularning xavfsizligi va sifatini tizimli nazorat qilish hamda ushbu mahsulotlar narxlarining barqarorligini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Isteʼmol bozorlarida narxlar barqarorligini taʼminlash, ijtimoiy ahamiyatga ega mahsulotlar narxlarining keskin tebranishi davrida asossiz oshirilmasligi boʻyicha nazorat oʻrnatish maqsadida Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2022-yil 31-maydagi PF-145-son Farmoni bilan Monopoliyaga qarshi kurashish qoʻmitasi va uning huzuridagi Isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish agentligiga:
raqobat qonunchiligi talablari buzilgan holatlarda xoʻjalik yurituvchi subyektlar, davlat boshqaruvi organlari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari va yuridik shaxslar birlashmalariga ijro etilishi majburiy boʻlgan taqdimnoma yoki koʻrsatma berish;
tashkiliy-huquqiy shaklidan qatʼi nazar, xoʻjalik yurituvchi subyektlarning binolariga bevosita kirish hamda ombordagi mavjud zaxiralarni xatlovdan oʻtkazish;
inson salomatligi, yuridik va jismoniy shaxslarning mol-mulki uchun xavfliligi va sifatsizligi aniqlangan tovarlarni ishlab chiqarish, respublika hududiga import qilish, realizatsiya qilishni toʻxtatish, muomaladan chiqarish va isteʼmolchilardan majburiy ravishda qaytarib olish toʻgʻrisida ishlab chiqaruvchi va sotuvchilarga koʻrsatmalar kiritish va shu kabi boshqa qoʻshimcha vakolatlar berilganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. Quyidagilarni nazarda tutuvchi:
a) Ijtimoiy ahamiyatga ega mahsulotlar narxlarining keskin tebranishi davrida asossiz oshirilmasligi boʻyicha tizimli nazorat oʻrnatish va zarur choralar koʻrish tartibi toʻgʻrisida nizom 1-ilovaga muvofiq:
asosiy turdagi tovarlar (mahsulotlar) narxlarining oʻzgarishi dinamikasini monitoring qilish, ularning tebranishiga taʼsir etgan omillarni va ularning kelib chiqishi sabablarini tahlil qilish;
vakolatli organ tomonidan xoʻjalik yurituvchi subyektlarning ombordagi tovarlari (mahsulotlari) mavjud zaxiralarini xatlovdan oʻtkazish va aniqlangan kamchiliklarni bartaraf etish boʻyicha taqdimnoma va koʻrsatmalar berish;
b) Inson salomatligi, yuridik va jismoniy shaxslarning mol-mulki uchun xavfliligi va sifatsizligi aniqlangan tovarlarni ishlab chiqarish, respublika hududiga import qilish, realizatsiya qilishni toʻxtatish, muomaladan chiqarish va isteʼmolchilardan majburiy ravishda qaytarib olish toʻgʻrisida ishlab chiqaruvchi va sotuvchilarga koʻrsatmalar berish tartibi haqidagi nizom 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin:
tovarlarning xavfliligi va sifatsizligini belgilangan tartibda aniqlash va vakolatli organ tomonidan ularni xavfli yoki sifatsiz deb topish haqida dalolatnoma rasmiylashtirish;
tovarning xavfliligi yoki sifatsizligi aniqlangan taqdirda, vakolatli organ tomonidan ishlab chiqaruvchi va sotuvchilarga bajarilishi majburiy boʻlgan tegishli koʻrsatma berish.
3. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Isteʼmol bozorlarida narxlar barqarorligini taʼminlashga va monopoliyaga qarshi choralarning taʼsirchanligini oshirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2022-yil 31-maydagi PF-145-son Farmoni bilan Monopoliyaga qarshi kurashish qoʻmitasi markaziy apparatida yangi tashkil etilgan Isteʼmol bozorlarida narxlarni monitoring qilish departamenti faoliyatini tashkil etish bilan bogʻliq asosiy vositalarni xarid qilish va joriy taʼmirlash ishlarini Monopoliyaga qarshi kurashish qoʻmitasi huzuridagi budjetdan tashqari Raqobatni rivojlantirishga koʻmaklashish jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan amalga oshirishga ruxsat berilsin.
4. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 3-ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.
5. Oʻzbekiston Milliy axborot agentligi va Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi ushbu qarorning mohiyati va ahamiyati ommaviy axborot vositalarida hamda internet jahon axborot tarmogʻida aholi oʻrtasida keng yoritilishi va tushuntirilishini taʼminlasin.
6. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining moliya-iqtisodiyot va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari — iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vaziri J.A. Qoʻchqorov va Monopoliyaga qarshi kurashish qoʻmitasi raisi Sh.Sh. Sharaxmetov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 19-dekabrdagi 716-son qaroriga 1-ILOVA
Ijtimoiy ahamiyatga ega mahsulotlar narxlarining keskin tebranishi davrida asossiz oshirilmasligi boʻyicha tizimli nazorat oʻrnatish va zarur choralar koʻrish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom ijtimoiy ahamiyatga ega mahsulotlar narxlarining keskin tebranishi davrida asossiz oshirilmasligi boʻyicha tizimli nazorat oʻrnatish va zarur choralar koʻrish tartibini belgilaydi.
2. Ushbu Nizom qoidalari Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2017-yil 14-noyabrdagi PQ-3386-son qaror bilan Yuqori likvidli va monopol turdagi mahsulotlar, xom ashyo va materiallar hamda ushbu Nizomga 1-ilovada keltirilgan roʻyxatdagi ijtimoiy ahamiyatga ega mahsulotlarga nisbatan tatbiq etiladi.
3. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:
ajiotaj talab — bozordagi shov-shuv va vahima taʼsirida sunʼiy ravishda paydo boʻladigan va shiddat bilan ortib boradigan talab. Ajiotaj talab taʼsirida tovar taklifi talabdan orqada qolib, tovarga boʻlgan talab sunʼiy ravishda ortadi, bozor muvozanati buziladi va tovarlar taqchilligi kuchayadi;
asosiy turdagi tovarlar — Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2017-yil 14-noyabrdagi PQ-3386-son qarori bilan tasdiqlangan Yuqori likvidli va monopol turdagi mahsulotlar, xomashyo va materiallar hamda ushbu Nizomga 1-ilovada keltirilgan roʻyxatdagi ijtimoiy ahamiyatga ega mahsulotlar;
vakolatli organ — Monopoliyaga qarshi kurashish qoʻmitasi va uning hududiy boshqarmalari hamda qoʻmita huzuridagi Isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish agentligi;
koʻrik oʻtkazish — maʼlumotlarni yigʻish, shuningdek, joyiga chiqqan holda xoʻjalik yurituvchi subyektlar bilan muloqot qilish, ushbu muloqot davrida xoʻjalik yurituvchi subyektlar xatti-harakatlarini audio va vizual ravishda kuzatish, zarur hollarda foto, audio va (yoki) video tasvirga olish;
narxlarining keskin tebranishi — ijtimoiy ahamiyatga ega mahsulotlarning narxi oxirgi 30 kungacha boʻlgan davrda Markaziy bankning asosiy stavkasiga teng yoki undan yuqori darajada oshishi;
soʻrov — xoʻjalik yurituvchi subyekt, davlat boshqaruvi organlari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda fuqarolar tomonidan belgilangan muddatda taqdim etilishi lozim boʻlgan, tahlil oʻtkazish uchun zarur maʼlumot (hujjat, material)lar roʻyxatini oʻz ichiga olgan yozma talabnoma;
taqdimnoma — asosiy turdagi tovarlar narxlarining keskin tebranishi davrida vakolatli organ tomonidan oxirgi kalendar yildagi tovarlar (xizmatlar)ni sotishdan tushgan tushumdan qatʼi nazar, xoʻjalik yurituvchi subyektlar, davlat boshqaruvi organlari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari va yuridik shaxslar birlashmalariga beriladigan hamda ijro etilishi majburiy boʻlgan yozma (elektron) hujjat;
tahlil — asosiy turdagi tovarlar narxlari oshishini xoʻjalik yurituvchi subyektlarning moliya-xoʻjalik faoliyatiga aralashmagan holda soʻrov asosida maʼlumot olib oʻrganish va (yoki) koʻrik oʻtkazish.
4. Ijtimoiy ahamiyatga ega mahsulotlar narxlarining keskin tebranish davri ushbu mahsulotlarning narxi oxirgi 30 kungacha boʻlgan davrda Markaziy bankning asosiy stavkasiga teng yoki undan yuqori darajada oshganda yoki bozorda ajiotaj talab yuzaga kelganda, 6 oygacha boʻlgan muddatga Vazirlar Mahkamasi tomonidan belgilanadi.
5. Ijtimoiy ahamiyatga ega mahsulotlar narxlarining keskin tebranishi davrida yoki bozorda ajiotaj talab yuzaga kelganda narxlarning asossiz oshirilmasligi boʻyicha tizimli nazorat oʻrnatish va zarur choralar koʻrish ushbu Nizomga 2-ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.
2-bob. Asosiy turdagi tovarlar narxlarini monitoring qilish
6. Vakolatli organ asosiy turdagi tovarlar narxlarining oʻzgarishi dinamikasini kuzatib borish maqsadida muntazam ravishda:
bozorlar, savdo komplekslarida, chakana savdo tarmoqlarida, birjalarda kunlik shakllangan narxlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni;
statistika va bojxona organlari maʼlumotlarini (maʼlumot, byulleten va boshqalarni);
ommaviy axborot vositalari hamda ijtimoiy tarmoqlardagi maʼlumotlarni;
qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalardan maʼlumotlarni toʻplash orqali monitoring oʻtkazib boradi.
7. Vakolatli organ asosiy turdagi tovarlar narxlarini barqarorlashtirish maqsadida:
asosiy turdagi tovarlarni ishlab chiqarishdan (import qilishdan) boshlab oxirgi isteʼmolchigacha yetkazib berish zanjiridagi xarajatlar tarkibini tahlil qilgan holda xarajatlarni maqbullashtirish;
ichki bozorda shakllangan oxirgi uch yillik koʻrsatkichlar asosida ijtimoiy ahamiyatga ega mahsulotlar talablarining oʻzgarishini tahlil qiladi va kelgusida narxlar keskin oshishining oldini olish boʻyicha takliflarni doimiy ravishda ishlab chiqadi.
3-bob. Asosiy turdagi tovarlar narxlarining keskin tebranishi holatlarini tahlil qilish
8. Narxlarning keskin tebranishi holatlari yoki bozorda ajiotaj talab yuzaga kelganda vakolatli organ tomonidan tahlil oʻtkaziladi.
9. Tahlil oʻtkazish uchun quyidagilar asos hisoblanadi:
vakolatli organga kelib tushgan ariza;
vakolatli organ tomonidan oʻtkazilgan monitoring natijalari;
vakolatli organning tarkibiy tuzilmalari ish rejalari;
bevosita vakolatli organ xodimlari tomonidan koʻrik oʻtkazish davomida qonunchilik hujjatlarining buzilishi holatlari (belgilari)ni aniqlash;
davlat boshqaruvi organlari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari va boshqa tashkilotlardan tushgan axborot;
ommaviy axborot vositalaridagi maʼlumotlar;
yuqori turuvchi tashkilotlarning topshiriqlari.
10. Tahlil:
xoʻjalik yurituvchi subyektlar, davlat organlari va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari va fuqarolardan tanishish uchun zarur materiallar va hujjatlarni soʻrab olish, ulardan nusxa koʻchirish hamda ularni ish materiallariga qoʻshib qoʻyish;
zarur hollarda ariza beruvchilar, shuningdek, ularga nisbatan ariza berilgan xoʻjalik yurituvchi subyekt, davlat organlari va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari vakillari bilan suhbat oʻtkazish;
ariza beruvchilardan va ularga nisbatan ariza berilgan shaxslardan murojaat qilishga sabab boʻlgan holatlar (belgilar) boʻyicha yozma yoki ogʻzaki tushuntirishlar olish;
zarur hollarda arizani oldindan koʻrib chiqish materiallari boʻyicha xulosalar va tushuntirishlar berish uchun ekspertlar yoki mutaxassislarni jalb etish, har tomonlama, toʻliq va xolisona koʻrib chiqish maqsadida boshqa chora-tadbirlarni amalga oshirish orqali oʻtkaziladi.
11. Tahlil mobaynida qonun buzilishi alomatlari aniqlanganda, xoʻjalik yurituvchi subyektlarda tekshiruvlar oʻtkazish (moliyaviy-xoʻjalik faoliyatiga aralashmagan holda) zarur boʻlgan hollarda, shuningdek, narxlarning asossiz oʻsishi, kelishib qilinadigan harakatlar va til biriktirish holatlarini aniqlash uchun barcha xoʻjalik yurituvchi subyektlarning binolariga bevosita kirish hamda ombordagi mavjud zaxiralarni xatlovdan oʻtkazish maqsadida vakolatli organ tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish boʻyicha vakil belgilangan tartibda xabardor etiladi.
12. Tahlil jarayonida narxlarning keskin tebranishi holatlari kelib chiqishining sabablarini aniqlash, mahsulot ishlab chiqaruvchi (import qiluvchi), realizatsiya va xarid qiluvchi xoʻjalik yurituvchi subyektlar bilan tekshiruv oʻtkazmagan holda bevosita uchrashish va ular bilan muloqot qilish maqsadida koʻrik oʻtkaziladi.
13. Koʻrikni oʻtkazish:
mahsulotlar narxlarining keskin tebranishiga taʼsir etgan omillar va ularning kelib chiqish sabablarini aniqlash maqsadida xoʻjalik yurituvchi subyektlar, davlat organlari va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlaridan va fuqarolardan zarur tushuntirishlar olish va ular bilan muloqot qilish;
maʼlumotlarni yigʻish, xoʻjalik yurituvchi subyektlar bilan muloqot davrida ularning xatti-harakatlarini audio va vizual ravishda kuzatish, zarur hollarda foto, audio va/yoki video tasvirga olish orqali amalga oshiriladi.
14. Koʻrik vakolatli organning koʻrikni oʻtkazish joyi, vaqti va koʻrikni oʻtkazishga masʼul xodimning familiyasi, ismi va otasining ismi hamda uning asos koʻrsatilgan yozma topshirigʻi yoki buyrugʻiga asosan joyiga chiqqan holda amalga oshiriladi.
15. Oʻtkazilgan koʻrik natijasi boʻyicha maʼlumotnoma tuziladi. Maʼlumotnomada quyidagilar koʻrsatiladi:
vakolatli organning nomi;
koʻrik oʻtkazilgan joy, vaqt va sana;
koʻrikni oʻtkazayotgan xodimlarning familiyasi, ismi, otasining ismi;
muloqot qilingan xoʻjalik yurituvchi subyektlar, davlat organlari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari masʼul shaxsi va fuqarolarning familiyasi, ismi, otasining ismi;
aniqlangan holatlar tavsifi.
Xoʻjalik yurituvchi subyektlar bilan muloqot davrida ularning xatti-harakatlari audio va vizual ravishda kuzatiladi, zarur hollarda foto, audio va/yoki video tasvirga olinadi, bunda materiallar maʼlumotnomaga ilova qilinadi.
Maʼlumotnoma koʻrikni oʻtkazgan xodimlar, zarur hollarda muloqotda boʻlgan shaxslar tomonidan imzolanadi.
16. Vakolatli organ oʻtkazilgan tahlil natijasida narxlarning keskin tebranishi holatini (belgisini) toʻliq va xolis koʻrib chiqish uchun xoʻjalik yurituvchi subyektlar, davlat organlari va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarida va fuqarolar orasida soʻrov oʻtkazishi mumkin.
17. Soʻrovda koʻrsatilgan maʼlumotlar unda belgilangan muddatda taqdim etilishi shart.
4-bob. Xoʻjalik yurituvchi subyektlarning binolariga bevosita kirish hamda ombordagi mavjud mahsulotlar (tovarlar)ning zaxiralarini xatlovdan oʻtkazish
18. Bozorda mahsulotlar (tovarlar)ning sunʼiy taqchilligini keltirib chiqargan alomatlar aniqlanganda, vakolatli organ xoʻjalik yurituvchi subyektlarning binolariga bevosita kirish hamda ombordagi mavjud zaxiralarni xatlovdan oʻtkazish uchun Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish boʻyicha vakilni belgilangan tartibda xabardor etadi va nazorat qiluvchi organlar tomonidan tadbirkorlik subyektlari faoliyatini tekshiruv oʻtkazish toʻgʻrisidagi qonunchilik talablari asosida xatlov oʻtkazadi.
19. Xatlov xoʻjalik yurituvchi subyektning faoliyatini toʻxtatmasdan kunlik ish rejimini toʻliq qamrab olgan holda, joylashgan joyidan qatʼi nazar, barcha obyektlarda xoʻjalik yurituvchi subyekt vakili ishtirokida oʻtkaziladi.
20. Xatlov jarayonida xoʻjalik yurituvchi subyektning amaldagi daromadlari va xarajatlarini hamda hisobotlari toʻgʻri toʻldirilganligini aniqlash maqsadida tegishli soha mutaxassislari jalb etilishi mumkin.
21. Xatlov quyidagi tartibda amalga oshiriladi:
tovar-moddiy zaxiralarning boshlangʻich hujjatlar asosida tannarx koʻrinishida toʻgʻri kirim qilinganligini oʻrganish;
mahsulotlarni ishlab chiqarish va saqlash uchun sarflanayotgan tabiiy resurslar (gaz, elektr energiyasi, suv, yoqilgʻi-moylash materiallari) hajmining mahsulot tannarxiga muvofiqligini aniqlash;
saqlanayotgan mahsulotlarning turi va hajmini aniqlash;
saqlanayotgan mahsulotlarni realizatsiya qilish usullarini aniqlash va jarayonini qayd etish;
omborda saqlanayotgan mahsulotlarning tannarxi, sotish narxi, sotilgan hajmi hamda qoldiq miqdorini aniqlash;
mahsulotlar yetkazib berilishi bilan bogʻliq shartnomalarni oʻrganish;
oʻrtacha kunlik xomashyo sarfi va mahsulot realizatsiyasini aniqlash;
mahsulotlarning ishlab chiqarilishi va zaxirasini shakllantirish bilan bogʻliq boshqa hujjatlarni oʻrganish.
22. Xatlov natijalari boʻyicha ikki nusxada dalolatnoma tuziladi. Bunda bir nusxasi xatlov oʻtkazish obyektida qoldiriladi.
5-bob. Taqdimnoma va koʻrsatmalar berish
23. Oʻtkazilgan tahlil, tekshiruv va xatlov natijasida xoʻjalik yurituvchi subyektlar, davlat boshqaruvi organlari va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlariga bajarilishi majburiy boʻlgan taqdimnoma yoki koʻrsatmalar beriladi.
Bunda xoʻjalik yurituvchi subyektlar, davlat organlari va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlariga:
raqobat qonunchiligi talablarining buzilishi holatlari boʻyicha Vazirlar Mahkamasining 2005-yil 12-oktabrdagi 225-son qaroriga asosan bajarilishi majburiy boʻlgan koʻrsatma;
isteʼmol bozorlarida narxlar barqarorligini taʼminlash uchun tezkor chora-tadbirlar amalga oshirilishini nazarda tutuvchi bajarilishi majburiy boʻlgan taqdimnoma beriladi.
Raqobat qonunchiligi talablarining buzilishi holatlari aniqlangan hollarda, isteʼmol bozorlarida narxlar barqarorligini taʼminlash uchun tezkor chora-tadbirlar amalga oshirilishi zarur boʻlgan holatlarda bajarilishi majburiy boʻlgan taqdimnoma berilishi mumkin.
Vakolatli organning vakolatiga kirmaydigan holatlar aniqlanganda, ushbu holat yuzasidan toʻplangan hujjatlar koʻrib chiqish va belgilangan tartibda taʼsir choralarini koʻrish uchun tegishli vazirliklar va idoralarga yuboriladi.
24. Taqdimnoma yoki koʻrsatma vakolatli organ tomonidan narx barqarorligini taʼminlash uchun zarur boʻlgan aniq choralar va harakatlarni koʻrsatgan holda, shu jumladan:
ustun mavqeni suiisteʼmol qilmaslik;
kelishilgan harakatlar va til biriktirishlarga yoʻl qoʻymaslik;
mahsulotlar birja savdolariga qoʻyilishini taʼminlash;
bozorlar barqaror faoliyat koʻrsatishiga toʻsqinlik qilmaslik;
narxlarni asossiz va sunʼiy oshirmaslik;
asossiz oshirilgan narxlarni pasaytirish;
mahsulotlarning zaxiradagi mavjud hajmini bozor talabidan kelib chiqib savdoga chiqarish;
ajiotaj talab vujudga kelgan vaqtda ayrim tovarlarni vaqtinchalik bir xaridorga sotish miqdorini belgilash;
narxlarni manipulyatsiya qilmaslik, asossiz va sunʼiy oshirmaslik;
mahsulotga boʻlgan tanqislik va ajiotaj talabni yuzaga keltirishga qaratilgan gʻayrihuquqiy harakatlarni toʻxtatish;
narx-navoni shakllantirishning belgilangan mexanizmlariga rioya etish;
bozorlar va savdo tarmoqlariga kirish boʻyicha sunʼiy toʻsiqlar va cheklovlarni bartaraf etish uchun beriladi.
25. Vakolatli organ tomonidan beriladigan taqdimnomada quyidagilar koʻrsatiladi:
vakolatli organning toʻliq nomi;
taqdimnoma berilgan sana va tartib raqami;
taqdimnoma berilayotgan taraf nomi;
taqdimnoma berilishiga asos boʻlgan holat yuzasidan qisqa maʼlumot;
bajarilishi lozim boʻlgan aniq xatti-harakatlar va ijro muddati;
javobgarlik va shikoyat bildirish tartibi toʻgʻrisida qisqa tushuntirish.
26. Taqdimnoma vakolatli organ rahbari yoki uning oʻrinbosari tomonidan imzolanadi va bir ish kuni ichida yuboriladi.
27. Taqdimnoma va koʻrsatma unda koʻrsatilgan muddatda bajarilishi shart.
28. Taqdimnoma berilgan subyekt unda koʻrsatilgan muddatda bajarilishi kerak boʻlgan harakatlarning bajarilganligi toʻgʻrisida asoslovchi hujjatlar va maʼlumotlarni ilova qilgan holda vakolatli organga axborot kiritadi.
29. Vakolatli organ tomonidan berilgan taqdimnomaning bajarilmasligi monopoliyaga qarshi qonunchilik talablarida nazarda tutilgan koʻrsatma talablari bajarilmasligiga tenglashtiriladi hamda qonunchilikda belgilangan javobgarlik choralari qoʻllanilishiga sabab boʻladi.
6-bob. Koʻrik oʻtkazishda vakolatli organning vazirliklar va idoralar hamda mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari bilan hamkorligi
30. Koʻrik oʻtkazish jarayoniga, zaruratga koʻra, vazirliklar va idoralar hamda mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari xodimlari jalb qilinishi mumkin.
31. Vakolatli organ tomonidan xodim jalb etilishi yuzasidan tegishli vazirlik va idoralarga yuborilgan soʻrov kirim qilingan kundan soʻng bir kun muddatda masʼul xodim ajratilishi taʼminlanishi lozim.
32. Koʻrik oʻtkazish jarayonida:
vakolatli organning soʻroviga muvofiq Davlat soliq qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligining Davlat kadastrlari palatasi va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari xoʻjalik yurituvchi subyekt joylashgan joy va uning ixtiyoridagi omborxonalar toʻgʻrisida zarur tezkor maʼlumotlarni soʻrov tushgan kundan boshlab ikki ish kunida axborot tizimi orqali taqdim etadi;
ichki ishlar va Milliy gvardiya xodimlari vakolatli organ xodimlarining obyektga toʻsiqsiz kiritilishi hamda ularning xavfsizligini taʼminlashda, xoʻjalik yurituvchi subyektning masʼul rahbar va xodimlari hozir boʻlishida, masʼul xodimlarning shaxsini tasdiqlovchi hujjatidan (markazlashgan elektron bazadan) nusxa olinishida masʼul hisoblanadi;
soliq organlari xoʻjalik yurituvchi subyekt tomonidan soliq hisobotlari toʻgʻri toʻldirganligi va ulardan nusxa olinishida, mavjud zaxiralarni xatlovdan oʻtkazishda koʻmaklashadi hamda oʻzlarida mavjud tegishli soliq hisobotlarini taqdim etishda masʼul hisoblanadi.
7-bob. Yakunlovchi qoidalar
33. Ushbu Nizom talablari Oʻzbekiston Respublikasi hududida faoliyat koʻrsatayotgan barcha yuridik va jismoniy shaxslar uchun majburiy hisoblanadi.
34. Mazkur Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradilar.
35. Xoʻjalik yurituvchi subyektlar, davlat organlari va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari vakolatli organning taqdimnomasidan norozi boʻlgan taqdirda, ular olingan kundan boshlab uch kun ichida shikoyat arizasi bilan sudga yoxud Monopoliyaga qarshi kurashish qoʻmitasiga murojaat qilishga haqli.
Shikoyat arizasi berilishi vakolatli organning taqdimnomasi va koʻrsatmasining amal qilishini arizani koʻrib chiqish davrida toʻxtatib turishga sabab boʻladi.
Ijtimoiy ahamiyatga ega mahsulotlar narxlarining keskin tebranishi davrida asossiz oshirilmasligi boʻyicha tizimli nazorat oʻrnatish va zarur choralar koʻrish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Ijtimoiy ahamiyatga ega mahsulotlar
1. Bugʻdoy va un 2. Qolipli non 3. Mol goʻshti 4. Parranda goʻshti 5. Tuxum 6. Paxta yogʻi 7. Kungaboqar yogʻi 8. Guruch 9. Shakar 10. Sut (qadoqlangan)
Ijtimoiy ahamiyatga ega mahsulotlar narxlarining keskin tebranishi davrida asossiz oshirilmasligi boʻyicha tizimli nazorat oʻrnatish va zarur choralar koʻrish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Ijtimoiy ahamiyatga ega mahsulotlar narxlarining keskin tebranishi davrida yoki bozorda ajiotaj talab yuzaga kelganda narxlar asossiz oshirilmasligi boʻyicha tizimli nazorat qilish va zarur choralar koʻrish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Monopoliyaga qarshi kurashish qoʻmitasi va uning hududiy boshqarmalari hamda qoʻmita huzuridagi Isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish agentligi 1. Asosiy turdagi tovarlar narxlarining oʻzgarishi dinamikasini kuzatib boradi. 2. Asosiy turdagi tovarlar narxlarini barqarorlashtirish maqsadida ularning ishlab chiqarish xarajatlarini maqbullashtirish hamda kelgusida narxlar keskin oshishining oldini olish boʻyicha takliflar ishlab chiqadi. Doimiy ravishda 2-bosqich Monopoliyaga qarshi kurashish qoʻmitasi va uning hududiy boshqarmalari hamda Qoʻmita huzuridagi Isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish agentligi Narxlarning keskin tebranishi holatlari kuzatilganda tahlil oʻtkazadi. Ariza va axborotlar olingan kundan boshlab 1 oy davomida 3-bosqich Monopoliyaga qarshi kurashish qoʻmitasi va uning hududiy boshqarmalari hamda Qoʻmita huzuridagi Isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish agentligi Tahlil jarayonida narxlarining keskin tebranishi holatlari kelib chiqishining haqiqiy sabablarini aniqlash maqsadida koʻrik oʻtkazadi. Tahlil davomida 4-bosqich Monopoliyaga qarshi kurashish qoʻmitasi va uning hududiy boshqarmalari hamda Qoʻmita huzuridagi Isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish agentligi Tahlil mobaynida: qonun buzilishi alomatlari aniqlanganda tekshiruv oʻtkazadi; birja savdolariga majburiy qoʻyilishi kerak boʻlgan monopol va yuqori likvidli mahsulotlarni toʻliq hajmda chiqarmaslik va taklifni qisqartirganlik, manipulyatsiya holatlari alomatlari aniqlanganda, xoʻjalik yurituvchi subyektlar omboridagi mavjud zaxiralarni xatlovdan oʻtkazadi. Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish boʻyicha vakilni xabardor etgan holda 10 kun ichida 5-bosqich Monopoliyaga qarshi kurashish qoʻmitasi va uning hududiy boshqarmalari hamda Qoʻmita huzuridagi Isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish agentligi Tekshiruv yoki xatlov jarayoniga mutasaddi mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, vazirliklar va idoralar xodimlarini jalb qiladi. Zaruratdan kelib chiqib qisqa muddatda Mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, vazirliklar va idoralar Xodim jalb etilishi yuzasidan yuborilgan soʻrovga asosan masʼul xodim ajratilishini taʼminlaydi. Bir kunlik muddatda 6-bosqich Monopoliyaga qarshi kurashish qoʻmitasi va uning hududiy boshqarmalari hamda Qoʻmita huzuridagi Isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish agentligi Narxlar keskin tebranishi holatini (belgisini) toʻliq va xolis koʻrib chiqish uchun xoʻjalik yurituvchi subyektlar, fuqarolar, davlat organlari va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlariga soʻrov yuboradi. Zaruratdan kelib chiqib qisqa muddatda Xoʻjalik yurituvchi subyektlar, fuqarolar, davlat organlari va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari Monopoliyaga qarshi kurashish qoʻmitasi va uning hududiy boshqarmalari hamda Qoʻmita huzuridagi Isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish agentligi soʻrovida koʻrsatilgan maʼlumotlarni taqdim etadi. Soʻrovda belgilangan muddatda 7-bosqich Monopoliyaga qarshi kurashish qoʻmitasi va uning hududiy boshqarmalari hamda Qoʻmita huzuridagi Isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish agentligi Oʻtkazilgan tahlil, tekshiruv va xatlov natijasida xoʻjalik yurituvchi subyektlar, davlat boshqaruvi organlari va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlariga bajarilishi majburiy boʻlgan taqdimnoma yoki koʻrsatmalar beriladi. Bunda xoʻjalik yurituvchi subyektlar, davlat organlari va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlariga: Kamchiliklarni bartaraf etish imkoniyatidan kelib chiqib raqobat qonunchiligi talablarining buzilishi holatlari boʻyicha Vazirlar Mahkamasining 2005-yil 12-oktabrdagi 225-son qaroriga asosan bajarilishi majburiy boʻlgan koʻrsatma; isteʼmol bozorlarida narxlar barqarorligini taʼminlash uchun tezkor chora-tadbirlar amalga oshirilishini nazarda tutuvchi bajarilishi majburiy boʻlgan taqdimnoma beriladi. Raqobat qonunchiligi talablarining buzilishi holatlari aniqlangan hollarda, isteʼmol bozorlarida narxlar barqarorligini taʼminlash uchun tezkor chora-tadbirlar amalga oshirilishi zarur boʻlgan holatlarda bajarilishi majburiy boʻlgan taqdimnoma berilishi mumkin. Qonun buzilishi holatlari aniqlangan kundan boshlab bir oy muddatda Vakolatli organning vakolatiga kirmaydigan holatlar aniqlanganda, ushbu holat yuzasidan toʻplangan hujjatlar koʻrib chiqish va belgilangan tartibda taʼsir choralarini koʻrish uchun tegishli vazirliklar va idoralarga yuboriladi. Tahlil yakuni boʻyicha Xoʻjalik yurituvchi subyektlar, davlat organlari va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari Monopoliyaga qarshi kurashish qoʻmitasi va uning hududiy boshqarmalari hamda Qoʻmita huzuridagi Isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish agentligining taqdimnoma va koʻrsatmasi ijrosini taʼminlaydi. Taqdimnoma va koʻrsatmada belgilangan muddatda
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 19-dekabrdagi 716-son qaroriga 2-ILOVA
Inson salomatligi, yuridik va jismoniy shaxslarning mol-mulki uchun xavfliligi va sifatsizligi aniqlangan tovarlarni ishlab chiqarish, respublika hududiga import qilish, realizatsiya qilishni toʻxtatish, muomaladan chiqarish va isteʼmolchilardan majburiy ravishda qaytarib olish toʻgʻrisida ishlab chiqaruvchi va sotuvchilarga koʻrsatmalar berish tartibi haqida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom Monopoliyaga qarshi kurashish qoʻmitasi huzuridagi Isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish agentligi tomonidan (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) tovar (ish, xizmat)larning:
nazorat xaridi doirasida ekspertiza qilish yoki akkreditatsiyadan oʻtgan sinov laboratoriyalarida testdan oʻtkazish natijasida texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlarga nomuvofiqligi aniqlangan;
saqlash qoidalariga rioya etilmasdan savdoga chiqarilganligi natijasida sifati oʻzgarganligi tasdiqlangan;
isteʼmol qilinishi, foydalanilishi natijasida isteʼmolchilarning sogʻligi, mol-mulkiga zarar yetkazilganligi aniqlangan yoki zarar yetkazish xavfi tugilgan hollarda ularni respublika hududiga import qilish, realizatsiya qilinishini toʻxtatish, muomaladan chiqarish va isteʼmolchilardan majburiy ravishda qaytarib olish boʻyicha ishlab chiqaruvchilarga va sotuvchilarga koʻrsatma berish tartibini belgilaydi.
2. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:
tovar egasi (ishlab chiqaruvchi, sotuvchi va import qiluvchi) — respublika hududida tovarni muomalaga kiritgan va ushbu tovarga nisbatan tasarruf etish yoki egalik qilish huquqiga ega yuridik va jismoniy shaxs;
tovarlarni realizatsiya qilishni toʻxtatish — xavfliligi va sifatsizligi aniqlangan tovarlarni ularning egasi tomonidan mustaqil ravishda yoki Agentlikning talabiga binoan ulgurji yoki chakana sotishni toʻxtatish;
tovarlarni isteʼmolchilardan majburiy ravishda qaytarib olish — xavfliligi va sifatsizligi aniqlangan tovarlarni yoʻq qilish (utilizatsiya), shuningdek, ushbu tovarlar oqibatida isteʼmolchilarga salbiy taʼsirni istisno qilishi lozim boʻlgan harakatlar;
xavfli va sifatsiz tovarlar — texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar va boshqa normativ-huquqiy hujjatlar talablariga nomuvofiq deb topilgan tovarlar;
saqlash qoidalari — saqlash sharoitlariga nisbatan normativ-huquqiy hujjatlarda, shuningdek, texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlarda majburiy talablar belgilangan tovarni saqlash shartlari;
zarar yetkazish — isteʼmol qilish, foydalanish natijasida isteʼmolchilarning sogʻligʻi yoki mol-mulkiga zarar yetkazish yoki zarar yetkazish xavfi.
3. Inson salomatligi, yuridik va jismoniy shaxslarning mol-mulki uchun xavfliligi va sifatsizligi aniqlangan tovarlarni ishlab chiqarish, respublika hududiga import qilish, realizatsiya qilishni toʻxtatish, muomaladan chiqarish va isteʼmolchilardan majburiy ravishda qaytarib olish toʻgʻrisida ishlab chiqaruvchi va sotuvchilarga koʻrsatmalar ushbu Nizomga ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq beriladi.
2-bob. Tovarlarning xavfliligi va sifatsizligini aniqlash
4. Tovarlarning xavfliligi va sifatsizligi:
Agentlik tomonidan nazorat xaridi tadbirlarini oʻtkazish;
ommaviy axborot vositalaridan tushgan, ijtimoiy tarmoqlardagi maʼlumotlar hamda belgilangan tartibda axborot-kommunikatsiya texnologiyalari vositasida jamoatchilik fikrini oʻrganish natijalari;
jismoniy va yuridik shaxslar, shu jumladan, davlat organlari va tashkilotlardan tushadigan axborotlar va murojaatlar asosida aniqlanadi.
5. Tovarlarni xavfli yoki sifatsiz deb topish qonunchilik hujjatlariga muvofiq tovarlar (ishlar, xizmatlar) xavfsiz boʻlishini va ularning sifatini nazorat qiluvchi davlat organlari tomonidan, shuningdek, tovarlarning texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlarga nomuvofiqligi yoki nuqsoni yaqqol koʻrinib turganligi ayon boʻlgan holatlarda Agentlik va/yoki uning hududiy organlari tomonidan amalga oshiriladi.
6. Tovarlarni xavfli yoki sifatsiz deb topish haqida Agentlik yoki uning hududiy organlari xodimi tomonidan dalolatnoma rasmiylashtiriladi.
3-bob. Tovarlarni ishlab chiqarish, respublika hududiga import qilish, realizatsiya qilishni toʻxtatish, muomaladan chiqarish va isteʼmolchilardan majburiy ravishda qaytarib olish tartibi
7. Tovarning xavfliligi yoki sifatsizligi aniqlangan taqdirda, Agentlik va/yoki uning hududiy organlari tomonidan tovar egasiga ushbu tovarni ishlab chiqarish, respublika hududiga import qilish, realizatsiya qilishni toʻxtatish, muomaladan chiqarish va isteʼmolchilardan majburiy ravishda qaytarib olish toʻgʻrisida bajarilishi majburiy boʻlgan koʻrsatma beriladi.
Bunda koʻrsatma berish va uning ijrosini nazorat qilish, huquqbuzarga nisbatan ish qoʻzgʻatmagan holda amalga oshiriladi va Vazirlar Mahkamasining 2005-yil 12-oktabrdagi 225-son qarori bilan tasdiqlangan Raqobat, tabiiy monopoliyalar, isteʼmolchilarning huquqlarini himoya qilish va reklama toʻgʻrisidagi qonun hujjatlarini buzganlik uchun ish qoʻzgʻatish va ularni koʻrib chiqish tartibi toʻgʻrisidagi nizom talablari qoʻllanilmaydi.
Agentlik va (yoki) uning hududiy organlari tomonidan isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish sohasidagi muvofiqlashtiruvchi organ sifatida tovarlar (ishlar, xizmatlar) xavfsiz boʻlishini va ularning sifatini nazorat qiluvchi davlat boshqaruvi organlariga xavfliligi va sifatsizligi aniqlangan tovarlarni ishlab chiqarish, respublika hududiga import qilish, realizatsiya qilishni toʻxtatish, muomaladan chiqarish va isteʼmolchilardan majburiy ravishda qaytarib olish toʻgʻrisida bajarilishi majburiy boʻlgan koʻrsatma berilishi mumkin.
8. Koʻrsatmada quyidagi maʼlumotlar aks ettirilishi shart:
koʻrsatma berilayotgan tashkilot nomi;
tovar nomi va oʻziga xos xususiyatlari;
koʻrsatmani bajarish muddati;
koʻrsatmani tuzish uchun asos boʻlgan dalolatnomaga havola.
9. Koʻrsatma huquqbuzarlikka yoʻl qoʻygan tovar egasiga shaxsan yetkaziladi yoki pochta orqali yuborilganda qabul qilgan kunda olgan hisoblanadi.
10. Xavfliligi yoki sifatsizligi aniqlangan tovar egasi koʻrsatmani olgan kundan boshlab:
oʻsha kunning oʻzida koʻrsatmada keltirilgan tovarni respublika hududiga import qilish, ishlab chiqarish va realizatsiya qilishni toʻxtatish choralarini koʻradi;
uch kun muddatda koʻrsatmada keltirilgan tovarni isteʼmol qilishni zudlik bilan toʻxtatish, uning keltirib chiqarishi mumkin boʻlgan oqibatlari va eʼtirozlar mavjud boʻlganda, murojaat qilish uchun ularni qabul qilish joyi, vaqti va tartibi haqida isteʼmolchilar eʼtiboriga ommaviy axborot vositalari orqali xabar joylashtiradi;
bir oy muddatda koʻrsatmada keltirilgan tovarni muomaladan chiqarish va isteʼmolchilardan majburiy ravishda qaytarib olishni taʼminlaydi hamda koʻrsatmani ijro qilish natijalari haqida asoslovchi hujjatlarni ilova qilgan holda koʻrsatma bergan organga yozma ravishda axborot kiritadi.
11. Koʻrsatmani qabul qiluvchi asosli sabablarni keltirgan holda uni bajarish muddatini bir oyga uzaytirish haqida iltimosnoma kiritishi mumkin, biroq bu iltimosnoma tovarning isteʼmol muomalasida turishiga ruxsat bermaydi.
12. Xavfliligi va sifatsizligi aniqlangan tovarlar ularning egasi hisobidan belgilangan tartibda vakolatli davlat organlari hamda jamoatchilik nazorati vakillari ishtirokida yoʻq qilinadi.
13. Koʻrsatmaning ijro etilishi haqidagi yozma axborotda quyidagi maʼlumotlar koʻrsatilishi shart:
realizatsiya qilingan tovarlarning ulgurji va chakana savdo obyektlaridan qaytarib olingan sanasi, obyekt nomi, hajmi, summasi;
isteʼmolchilardan tovar toʻgʻridan-toʻgʻri qaytarib olingan sana, hajmi, summasi, shuningdek, ular bilan qayta hisob-kitob qilinganligini tasdiqlovchi hujjatlar nusxalari;
isteʼmolchilarni aniqlash imkoni boʻlmagan tovarlar hajmi va summasi.
4-bob. Yakunlovchi qoidalar
14. Koʻrsatmani bajarmaslik, lozim darajada bajarmaslik yoki uning bajarilganligi haqida yolgʻon maʼlumotlarni taqdim etganlik belgilangan tartibda javobgarlikka tortish uchun asos boʻladi.
15. Xavfliligi va sifatsizligi aniqlangan tovarlarni ishlab chiqarish, respublika hududiga import qilish, realizatsiya qilishni toʻxtatish, muomaladan chiqarish natijalari, ushbu ishlarni amalga oshirish davomida toʻplangan foto va videomateriallar Agentlik rasmiy veb-saytida hamda ommaviy axborot vositalarida joylashtirilishi mumkin.
16. Xavfliligi va sifatsizligi aniqlangan tovarlarni ishlab chiqarish, respublika hududiga import qilish, realizatsiya qilishni toʻxtatish, muomaladan chiqarish boʻyicha toʻplangan hujjatlar Agentlik va/yoki uning hududiy organlarida besh yil saqlanadi.
17. Agentlik xavfliligi va sifatsizligi aniqlangan tovarlar hamda tovar egalarining elektron roʻyxatini yuritadi hamda oʻzining rasmiy veb-saytida joylashtiradi.
18. Davlat boshqaruvi va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari ushbu Nizomga muvofiq Agentlikka yuklangan vazifalarni bajarishda, jumladan, barcha zarur hujjatlarni olish va tegishli xatti-harakatlarni amalga oshirishda oʻz vakolatlari doirasida amaliy yordam koʻrsatadi.
Inson salomatligi, yuridik va jismoniy shaxslarning mol-mulki uchun xavfliligi va sifatsizligi aniqlangan tovarlarni ishlab chiqarish, respublika hududiga import qilish, realizatsiya qilishni toʻxtatish, muomaladan chiqarish va isteʼmolchilardan majburiy ravishda qaytarib olish toʻgʻrisida ishlab chiqaruvchi va sotuvchilarga koʻrsatmalar berish tartibi haqidagi nizomga ILOVA
Inson salomatligi, yuridik va jismoniy shaxslarning mol-mulki uchun xavfliligi va sifatsizligi aniqlangan tovarlarni ishlab chiqarish, respublika hududiga import qilish, realizatsiya qilishni toʻxtatish, muomaladan chiqarish va isteʼmolchilardan majburiy ravishda qaytarib olish toʻgʻrisida ishlab chiqaruvchi va sotuvchilarga koʻrsatmalar berish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish agentligi va uning hududiy organlari Tovarlar (ishlar, xizmatlar) xavfliligi va sifatsizligi haqidagi axborot asoslarini aniqlash (shakllantirish). Murojaatlarni koʻrib chiqish boʻyicha qonunchilikda belgilangan muddatda 2-bosqich Nazorat qiluvchi davlat organlari, Isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish agentligi va uning hududiy organlari 1. Tovarlar (ishlar, xizmatlar)ni xavfli yoki sifatsiz deb topish. Bunda: qonunchilik hujjatlariga muvofiq tovarlar (ishlar, xizmatlar) xavfsiz boʻlishini va ularning sifatini nazorat qiluvchi davlat organlari tomonidan; tovarlarning nomuvofiqligi yoki nuqsoni koʻrinib turganligi ayon boʻlgan holatlarda Isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish agentligi va uning hududiy organlari tomonidan amalga oshiriladi. Tovarlar turiga qarab texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlarda belgilangan muddatda 2. Tovarlarni xavfli yoki sifatsiz deb topish haqida dalolatnoma rasmiylashtiradi. 1 kun muddatda 3-bosqich Isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish agentligi va uning hududiy organlari, vakolatli organlar Tovarning xavfliligi yoki sifatsizligi aniqlangan taqdirda, uning egasiga ushbu tovarni ishlab chiqarish, respublika hududiga import qilish realizatsiya qilishni toʻxtatish, muomaladan chiqarish va isteʼmolchilardan majburiy ravishda qaytarib olish toʻgʻrisida bajarilishi majburiy boʻlgan koʻrsatma beradi. 2 kun muddatda 4-bosqich Tovar egasi Xavfliligi yoki sifatsizligi aniqlangan tovar egasi koʻrsatmani olgan kundan boshlab oʻsha kunning oʻzida koʻrsatmada keltirilgan tovarni respublika hududiga import qilish, ishlab chiqarish va realizatsiya qilishni toʻxtatish choralarini koʻradi. Koʻrsatmani olgan kunda 5-bosqich Tovar egasi Koʻrsatmada keltirilgan tovarni isteʼmol qilishni zudlik bilan toʻxtatish, uning keltirib chiqarishi mumkin boʻlgan oqibatlari va eʼtirozlar mavjud boʻlganda murojaat qilish uchun ularni qabul qilish joyi, vaqti va tartibi haqida isteʼmolchilar eʼtiboriga ommaviy axborot vositalari orqali xabar joylashtiradi. Koʻrsatmani olgandan soʻng 3 kun muddatda 6-bosqich Tovar egasi 1. Koʻrsatmada keltirilgan tovarni muomaladan chiqarish va isteʼmolchilardan majburiy ravishda qaytarib olishni taʼminlaydi. 2. Koʻrsatmani ijro qilish natijalari haqida asoslovchi hujjatlarni ilova qilgan holda koʻrsatma bergan organga yozma ravishda axborot kiritadi. Koʻrsatmani olgandan soʻng 1 oy muddatda 7-bosqich Tovar egasi, vakolatli davlat organlari, jamoatchilik nazorati vakillari Xavfliligi va sifatsizligi aniqlangan tovarlar ularning egasi hisobidan belgilangan tartibda vakolatli davlat organlari hamda jamoatchilik nazorati vakillari ishtirokida yoʻq qilinadi. Tovarlar turiga qarab texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlarda belgilangan muddatda 8-bosqich Isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish agentligi Xavfliligi va sifatsizligi aniqlangan tovarlar hamda tovar egalarining elektron roʻyxatini yuritadi hamda oʻzining rasmiy veb-saytida joylashtiradi. Aniqlangan kunning oʻzida
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 19-dekabrdagi 716-son qaroriga 3-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan
1. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 15-maydagi 402-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Monopoliyaga qarshi kurashish qoʻmitasi toʻgʻrisidagi nizomda :
a) 16-bandda :
quyidagi mazmundagi oʻn oltinchi — yigirma uchinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:
“asosiy oziq-ovqat mahsulotlari narxlarining keskin tebranishi davrida:
ustun mavqeni suiisteʼmol qilish, kelishib qilingan harakatlar va til biriktirishlar, shuningdek, birja savdolariga majburiy qoʻyilishi kerak boʻlgan monopol va yuqori likvidli mahsulotlarni toʻliq hajmda chiqarmaslik va taklifni qisqartirganlik, manipulyatsiyalar, tovar yoki moliya bozorining barqaror faoliyat koʻrsatishiga toʻsqinlik qilish alomatlari aniqlanganda, oxirgi kalendar yildagi tovarlar (xizmatlar)ni sotishdan tushgan tushumdan qatʼi nazar, xoʻjalik yurituvchi subyektlar, davlat boshqaruvi organlari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari va yuridik shaxslar birlashmalariga ijro etilishi majburiy boʻlgan taqdimnoma kiritish;
narxlarning asossiz oʻsishi, kelishib qilinadigan harakatlar va til biriktirish holatlarini aniqlash uchun Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish boʻyicha vakilni xabardor etgan holda, tashkiliy-huquqiy shaklidan qatʼi nazar, xoʻjalik yurituvchi subyektlarning binolariga bevosita kirish hamda ombordagi mavjud zaxiralarni xatlovdan oʻtkazish;
mazkur bandning oʻn sakkizinchi xatboshisida nazarda tutilgan tartibda oʻtkazilgan xatlovda aniqlangan oziq-ovqat mahsulotlarining ortiqcha hajmini savdoga chiqarish, asossiz oshirilgan narxlarni pasaytirish yuzasidan bajarilishi majburiy boʻlgan taqdimnoma va koʻrsatmalar kiritish;
isteʼmol tovarlari savdosiga ixtisoslashgan savdo komplekslari, tarmoqlari va bozorlarda:
asosiy oziq-ovqat mahsulotlari narxlarini manipulyatsiya qilish, asossiz va sunʼiy oshirish, ularga boʻlgan tanqislik va ajiotaj talabni yuzaga keltirishga qaratilgan harakatlarni;
asosiy oziq-ovqat mahsulotlariga narx-navoni shakllantirishning belgilangan mexanizmlariga rioya etilishini;
bozorlar va savdo tarmoqlariga kirish boʻyicha sunʼiy toʻsiqlar va cheklovlarni aniqlash (oʻrganish) va ularni bartaraf etish boʻyicha bajarilishi majburiy boʻlgan koʻrsatmalar kiritish”;
oʻn oltinchi — yigirma toʻqqizinchi xatboshilar tegishlicha yigirma toʻrtinchi — oʻttiz yettinchi xatboshilar deb hisoblansin;
b) 23-bandda :
quyidagi mazmundagi oʻn ikkinchi — oʻn toʻqqizinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:
“asosiy oziq-ovqat mahsulotlari narxlarining keskin tebranishi davrida:
ustun mavqeni suiisteʼmol qilish, kelishib qilingan harakatlar va til biriktirishlar, shuningdek, birja savdolariga majburiy qoʻyilishi kerak boʻlgan monopol va yuqori likvidli mahsulotlarni toʻliq hajmda chiqarmaslik va taklifni qisqartirganlik, manipulyatsiyalar, tovar yoki moliya bozorining barqaror faoliyat koʻrsatishiga toʻsqinlik qilish alomatlari aniqlanganda, oxirgi kalendar yildagi tovarlar (xizmatlar)ni sotishdan tushgan tushumidan qatʼi nazar, xoʻjalik yurituvchi subyektlar, davlat boshqaruvi organlari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlar va yuridik shaxslar birlashmalariga ijro etilishi majburiy boʻlgan taqdimnoma kiritish;
narxlarning asossiz oʻsishi, kelishib qilinadigan harakatlar va til biriktirish holatlarini aniqlash uchun Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish boʻyicha vakilni xabardor etgan holda tashkiliy-huquqiy shaklidan qatʼi nazar, xoʻjalik yurituvchi subyektlarning binolariga bevosita kirish hamda ombordagi mavjud zaxiralarni xatlovdan oʻtkazish;
mazkur kichik bandning uchinchi xatboshisida nazarda tutilgan tartibda oʻtkazilgan xatlovda aniqlangan oziq-ovqat mahsulotlarining ortiqcha hajmini savdoga chiqarish, asossiz oshirilgan narxlarni pasaytirish yuzasidan bajarilishi majburiy boʻlgan taqdimnoma va koʻrsatmalar kiritish;
isteʼmol tovarlari savdosiga ixtisoslashgan savdo komplekslari, tarmoqlari va bozorlarda:
asosiy oziq-ovqat mahsulotlari narxlarini manipulyatsiya qilish, asossiz va sunʼiy oshirish, ularga boʻlgan tanqislik va ajiotaj talabni yuzaga keltirishga qaratilgan harakatlarni;
asosiy oziq-ovqat mahsulotlariga narx-navoni shakllantirishning belgilangan mexanizmlariga rioya etilishini;
bozorlar va savdo tarmoqlariga kirish boʻyicha sunʼiy toʻsiqlar va cheklovlarni aniqlash (oʻrganish) va ularni bartaraf etish boʻyicha bajarilishi majburiy boʻlgan koʻrsatmalar kiritish”;
oʻn ikkinchi — yigirma uchinchi xatboshilar tegishlicha yigirmanchi — oʻttiz birinchi xatboshilar deb hisoblansin;
v) 25-bandda :
quyidagi mazmundagi sakkizinchi — oʻn oltinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:
“asosiy oziq-ovqat mahsulotlari narxlarining keskin tebranishi davrida:
ustun mavqeni suiisteʼmol qilish, kelishib qilingan harakatlar va til biriktirishlar, shuningdek, birja savdolariga majburiy qoʻyilishi kerak boʻlgan monopol va yuqori likvidli mahsulotlarni toʻliq hajmda chiqarmaslik va taklifni qisqartirganlik, manipulyatsiyalar, tovar yoki moliya bozorining barqaror faoliyat koʻrsatishiga toʻsqinlik qilish alomatlari aniqlanganda, oxirgi kalendar yildagi tovarlar (xizmatlar)ni sotishdan tushgan tushumidan qatʼi nazar, xoʻjalik yurituvchi subyektlar, davlat boshqaruvi organlari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari va yuridik shaxslar birlashmalariga ijro etilishi majburiy boʻlgan taqdimnoma kiritish;
narxlarning asossiz oʻsishi, kelishib qilinadigan harakatlar va til biriktirish holatlarini aniqlash uchun Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish boʻyicha vakilni xabardor etgan holda tashkiliy-huquqiy shaklidan qatʼi nazar, xoʻjalik yurituvchi subyektlarning binolariga bevosita kirish hamda ombordagi mavjud zaxiralarni xatlovdan oʻtkazish;
mazkur kichik bandning uchinchi xatboshisida nazarda tutilgan tartibda oʻtkazilgan xatlovda aniqlangan oziq-ovqat mahsulotlarining ortiqcha hajmini savdoga chiqarish, asossiz oshirilgan narxlarni pasaytirish yuzasidan bajarilishi majburiy boʻlgan taqdimnoma va koʻrsatmalar kiritish;
isteʼmol tovarlari savdosiga ixtisoslashgan savdo komplekslari, tarmoqlari va bozorlarda:
asosiy oziq-ovqat mahsulotlari narxlarini manipulyatsiya qilish, asossiz va sunʼiy oshirish, ularga boʻlgan tanqislik va ajiotaj talabni yuzaga keltirishga qaratilgan harakatlarni;
asosiy oziq-ovqat mahsulotlariga narx-navoni shakllantirishning belgilangan mexanizmlariga rioya etilishini;
bozorlar va savdo tarmoqlariga kirish boʻyicha sunʼiy toʻsiqlar va cheklovlarni aniqlash (oʻrganish) va ularni bartaraf etish boʻyicha bajarilishi majburiy boʻlgan koʻrsatmalar kiritish”;
sakkizinchi-toʻqqizinchi xatboshilar tegishlicha oʻn yettinchi-oʻn sakkizinchi xatboshilar deb hisoblansin;
quyidagi mazmundagi oʻn toʻqqizinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“inson salomatligi, yuridik va jismoniy shaxslarning mol-mulki uchun xavfliligi va sifatsizligi aniqlangan tovarlarni ishlab chiqarish, respublika hududiga import qilish, realizatsiya qilishni toʻxtatish, muomaladan chiqarish va isteʼmolchilardan majburiy ravishda qaytarib olish toʻgʻrisida ishlab chiqaruvchi va sotuvchilarga koʻrsatmalar kiritish”;
oʻninchi xatboshi tegishlicha yigirmanchi xatboshi deb hisoblansin.
2. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 19-dekabrdagi 1015-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Monopoliyaga qarshi kurashish qoʻmitasi huzuridagi Isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish agentligi toʻgʻrisidagi nizomda :
a) 11-bandning “yo” kichik bandida :
oʻn uchinchi xatboshi chiqarib tashlansin;
oʻn toʻrtinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“tashqi reklama va axborot obyektlarini (konstruksiyalarini) oʻrnatish chizmasi va unga kiritiladigan oʻzgartirishlarni oldindan kelishib beradi”;
quyidagi mazmundagi oʻn oltinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“reklama joyining pasporti mavjud boʻlmagan yer uchastkalariga, binolarga hamda inshootlarga oʻrnatilgan tashqi reklama va axborot obyektlarini (konstruksiyalarini) demontaj qilish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi”;
b) 12-band quyidagi mazmundagi “10 1 ” kichik band bilan toʻldirilsin:
“10 1 ) inson salomatligi, yuridik va jismoniy shaxslarning mol-mulki uchun xavfliligi va sifatsizligi aniqlangan tovarlarni ishlab chiqarish, respublika hududiga import qilish, realizatsiya qilishni toʻxtatish, muomaladan chiqarish va isteʼmolchilardan majburiy ravishda qaytarib olish toʻgʻrisida ishlab chiqaruvchi va sotuvchilarga koʻrsatmalar kiritish”.
3. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 22-fevraldagi 86-son qarori bilan tasdiqlangan Maxsus elektron tizim orqali ruxsat etish xususiyatiga ega ayrim hujjatlarni berish tartib-taomillari toʻgʻrisidagi yagona nizomda :
a) 12-ilovada :
6-pozitsiyadagi “bitim taraflarining oxirgi kalendar yilda tovarlarni realizatsiya qilishdan olingan tushumining (tushum mavjud boʻlmagan taqdirda — aktivlar balans qiymatining) 0,05 foizi, lekin bazaviy hisoblash miqdorining yetti baravaridan kam boʻlmagan va ming baravaridan koʻp boʻlmagan miqdorda” soʻzlari “bazaviy hisoblash miqdorining 1 baravari” soʻzlari bilan almashtirilsin;
7-pozitsiyadagi “Yigʻim undirilmaydi” soʻzlari “bitim taraflarining oxirgi kalendar yilda tovarlarni realizatsiya qilishdan olingan tushumining (tushum mavjud boʻlmagan taqdirda — aktivlar balans qiymatining) 0,05 foizi, lekin bazaviy hisoblash miqdorining yetti baravaridan kam boʻlmagan va ming baravaridan koʻp boʻlmagan miqdorda. Bunda yigʻim miqdorini aniqlash tartibi Oʻzbekiston Respublikasi Monopoliyaga qarshi kurashish qoʻmitasi tomonidan belgilanadi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 13-ilovada :
6-pozitsiyadagi “bitim taraflarining oxirgi kalendar yilda tovarlarni realizatsiya qilishdan olingan tushumining (tushum mavjud boʻlmagan taqdirda — aktivlar balans qiymatining) 0,05 foizi, lekin bazaviy hisoblash miqdorining yetti baravaridan kam boʻlmagan va ming baravaridan koʻp boʻlmagan miqdorda” soʻzlari “bazaviy hisoblash miqdorining 1 baravari” soʻzlari bilan almashtirilsin;
7-pozitsiyadagi “Yigʻim undirilmaydi” soʻzlari “bitim taraflarining oxirgi kalendar yilda tovarlarni realizatsiya qilishdan olingan tushumining (tushum mavjud boʻlmagan taqdirda — aktivlar balans qiymatining) 0,05 foizi, lekin bazaviy hisoblash miqdorining yetti baravaridan kam boʻlmagan va ming baravaridan koʻp boʻlmagan miqdorda. Bunda yigʻim miqdorini aniqlash tartibi Oʻzbekiston Respublikasi Monopoliyaga qarshi kurashish qoʻmitasi tomonidan belgilanadi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2022-yil 19-dekabr,
716-son