UzbekAI

← Qonunlar

📅 2022-yil 23-noyabr · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Sportni rivojlantirish vaziri

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2022 йил 23 ноябрь · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Спортни ривожлантириш вазири

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 23 ноября 2022 г. · Документы министерств и ведомств · Министр развития спорта

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 23 November 2022 · Ministry and agency documents · Sportni rivojlantirish vaziri

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирининг

буйруғи

«Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ва унинг филиаллари профессор-ўқитувчиларининг педагогик юкламалари ҳажмини тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа ўзгартиришлар киритиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 февралдаги ПФ-75-сон «Туризм, маданий мерос ва спорт соҳаларида давлат бошқарувини такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони , Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 февралдаги ПҚ-136-сон «Спортни ривожлантириш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 июлдаги 355-сон «Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирининг 2018 йил 23 ноябрдаги 24-мҳ-сон «Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ва унинг филиаллари профессор-ўқитувчиларининг педагогик юкламалари ҳажмини тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3108, 2018 йил 28 декабрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.12.2018 й., 10/18/3108/2394-сон) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси билан келишилган.

3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Келишилди:

Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазирининг 2022 йил 23 ноябрдаги 16-мҳ-сон буйруғига ИЛОВА

«Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ва унинг филиаллари профессор-ўқитувчиларининг педагогик юкламалари ҳажмини тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа киритилаётган ўзгартиришлар

1. Буйруқда :

номи ва 1-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти» деган сўзлар «Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 июлдаги 355-сон «Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:».

2. Илова мазкур ўзгартиришларнинг иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.

Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ва унинг филиаллари профессор-ўқитувчиларининг педагогик юкламалари ҳажмини тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа киритилаётган ўзгартиришларга ИЛОВА

«Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирининг 2018 йил 23 ноябрдаги 24-мҳ-сон буйруғига ИЛОВА

Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ва унинг филиаллари профессор-ўқитувчиларининг педагогик юкламалари ҳажми

Т/р Иш турлари Иш турлари учун ажратилган вақт меъёри Иш турларининг бажарилганлигини аниқлаш 1. Қайта тайёрлаш, махсус ўқув курси ва малака ошириш курси тингловчилари учун ўқув (назарий, маъруза, амалий, семинар, лаборатория ва кўчма) машғулот ўтказиш. Бир академик соат учун — 1 соат. Ўқув машғулотларининг ўтказилганлиги гуруҳ журнали асосида аниқланади. 2. Масофавий таълим асосида қайта тайёрлаш, махсус ўқув курси ва малака ошириш курси тингловчилари учун онлайн машғулотларни ўтказиш. Бир академик соат онлайн видеомашғулотлар учун — 1соат. Ўқув машғулотларининг ўтказилганлиги гуруҳ журнали асосида аниқланади. 3. Қайта тайёрлаш, махсус ўқув курси ва малака ошириш курси якуний аттестациясини (онлайн тест, суҳбат, касбий фаолият натижаларини баҳолашда) ўтказишда иштирок этиш. Битта академик гуруҳ учун онлайн тестга — 2 соат. Битта тингловчи учун якуний суҳбатга — 0,5 соат. Битта тингловчининг касбий фаолият натижасини баҳолаш учун — 0,5 соат. Аттестация комиссиясининг баённомаси асосида аниқланади. 4. Фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасини олиш учун даъвогар тадқиқотчи ёки мустақил изланувчига илмий раҳбар (маслаҳатчи)лик қилиш. Битта тадқиқотчига бир ўқув йили учун — 100 соат; Битта мустақил изланувчига бир ўқув йили учун — 50 соат. Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти (бундан буён матнда Институт деб юритилади) ва унинг филиаллари раҳбарининг тегишли буйруғи, илмий даражага даъвогар тадқиқотчи ёки мустақил изланувчининг якка тартибдаги иш режаси асосида аниқланади. 5. Дарсдан ташқари вақтда малакали мутахассислар ва спортчилар билан ҳамкорликда қайта тайёрлаш, махсус ўқув курси ва малака ошириш курси тингловчилари учун уларнинг касбий кўникмаларини ривожлантириш бўйича очиқ, муаммоли, интеграциялашган маърузалар ва маҳорат-дарсларига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш. Бир академик соат очиқ, муаммоли, интеграциялашган маърузалар ва маҳорат дарслари учун — 5 соат; очиқ, муаммоли, интеграциялашган маъруза учун бир ўқув йилида кўпи билан — 30 соат. маҳорат-дарсларига: Институт ёки филиал миқёсида ўтказилганда, бир ўқув йилида кўпи билан — 30 соат; республика миқёсида ўтказилганда, бир ўқув йилида кўпи билан — 40 соат; халқаро миқёсда ўтказилганда, бир ўқув йилида кўпи билан — 60 соат. Институт ва филиалларда ўтказилган очиқ, муаммоли, интеграциялашган маъруза ва маҳорат-дарслари мавзулари бўйича тасдиқланган материаллар, тегишли режалар ва уларнинг ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (кафедра йиғилиш баённомаси) асосида аниқланади. 6. Қайта тайёрлаш, махсус ўқув курси ва малака ошириш курси ўқув режасидаги модулларнинг ўқув-услубий мажмуасини яратиш ва янгилаш. Модул бўйича ўқув-услубий мажмуа яратишга бир босма табоқ учун — 3 соат. Ўқув-услубий мажмуани янгилашга (қайта ишлашга) бир босма табоқ учун — 1,5 соат. Институт Илмий кенгаши қарори асосида аниқланади. 7. Қайта тайёрлаш, махсус ўқув курси ва малака ошириш курси йўналишлари модуллари доирасида услубий қўлланма, кўрсатмалар ёзиш ва нашр этиш. Услубий қўлланма, кўрсатмалар тайёрлашга бир босма табоқ учун — 30 соат. Институт Илмий кенгаши, қарори билан нашр этишга тавсия этилган услубий қўлланма ва кўрсатмалар асосида аниқланади. 8. Масофавий (офлайн) таълим платформаси учун электрон контентларни яратиш. Матнли контентнинг 1 та мавзуси учун — 3 соат; Матнли-график контентнинг 1 та мавзуси учун — 4 соат; Видеоконтент (бир академик соатдан кам бўлмаган видео дарс) учун — 6 соат; Назорат учун (тест саволлари, топшириқлар) контентнинг 1 та мавзуси учун — 1 соат. Институт Илмий кенгаши (филиаллар Илмий-методик кенгаш) қарори билан масофавий (офлайн) курсларда фойдаланишга тавсия этилган электрон контентлар асосида аниқланади.

Вазир А. ИКРАМОВ

Олий ва ўрта махсус таълим вазири А. ТОШКУЛОВ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи У. ТАШКЕНБАЕВ

Тошкент ш.,

2022 йил 23 ноябрь,

2022 йил 08 ноябрь

2022 йил 22 ноябрь

16-мҳ-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.12.2022 й., 10/22/3108-2/1104-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Sportni rivojlantirish vazirining

buyrugʻi

“Oʻzbekiston Respublikasi Turizm va sport vazirligi huzuridagi Jismoniy tarbiya va sport boʻyicha mutaxassislarni qayta tayyorlash va malakasini oshirish instituti va uning filiallari professor-oʻqituvchilarining pedagogik yuklamalari hajmini tasdiqlash haqida”gi buyruqqa oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2022-yil 18-fevraldagi PF-75-son “Turizm, madaniy meros va sport sohalarida davlat boshqaruvini takomillashtirishga doir tashkiliy chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi Farmoni , Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2022-yil 18-fevraldagi PQ-136-son “Sportni rivojlantirish vazirligi faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisida”gi qarori va Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 4-iyuldagi 355-son “Jismoniy tarbiya va sport boʻyicha mutaxassislarni qayta tayyorlash va malakasini oshirish tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq buyuraman:

1. Oʻzbekiston Respublikasi jismoniy tarbiya va sport vazirining 2018-yil 23-noyabrdagi 24-mh-son “Oʻzbekiston Respublikasi Turizm va sport vazirligi huzuridagi Jismoniy tarbiya va sport boʻyicha mutaxassislarni qayta tayyorlash va malakasini oshirish instituti va uning filiallari professor-oʻqituvchilarining pedagogik yuklamalari hajmini tasdiqlash haqida”gi buyrugʻiga (roʻyxat raqami 3108, 2018-yil 28-dekabr) (Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 28.12.2018-y., 10/18/3108/2394-son) ilovaga muvofiq oʻzgartirishlar kiritilsin.

2. Mazkur buyruq Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi va Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Taʼlim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasi bilan kelishilgan.

3. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.

Kelishildi:

Oʻzbekiston Respublikasi sportni rivojlantirish vazirining 2022-yil 23-noyabrdagi 16-mh-son buyrugʻiga ILOVA

“Oʻzbekiston Respublikasi Turizm va sport vazirligi huzuridagi Jismoniy tarbiya va sport boʻyicha mutaxassislarni qayta tayyorlash va malakasini oshirish instituti va uning filiallari professor-oʻqituvchilarining pedagogik yuklamalari hajmini tasdiqlash haqida”gi buyruqqa kiritilayotgan oʻzgartirishlar

1. Buyruqda :

nomi va 1-banddagi “Oʻzbekiston Respublikasi Turizm va sport vazirligi huzuridagi Jismoniy tarbiya va sport boʻyicha mutaxassislarni qayta tayyorlash va malakasini oshirish instituti” degan soʻzlar “Jismoniy tarbiya va sport boʻyicha mutaxassislarni qayta tayyorlash va malakasini oshirish instituti” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

muqaddima quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 4-iyuldagi 355-son “Jismoniy tarbiya va sport boʻyicha mutaxassislarni qayta tayyorlash va malakasini oshirish tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq buyuraman:”.

2. Ilova mazkur oʻzgartirishlarning ilovasiga muvofiq tahrirda bayon etilsin.

Oʻzbekiston Respublikasi Turizm va sport vazirligi huzuridagi Jismoniy tarbiya va sport boʻyicha mutaxassislarni qayta tayyorlash va malakasini oshirish instituti va uning filiallari professor-oʻqituvchilarining pedagogik yuklamalari hajmini tasdiqlash haqida”gi buyruqqa kiritilayotgan oʻzgartirishlarga ILOVA

“Oʻzbekiston Respublikasi jismoniy tarbiya va sport vazirining 2018-yil 23-noyabrdagi 24-mh-son buyrugʻiga ILOVA

Jismoniy tarbiya va sport boʻyicha mutaxassislarni qayta tayyorlash va malakasini oshirish instituti va uning filiallari professor-oʻqituvchilarining pedagogik yuklamalari hajmi

T/r Ish turlari Ish turlari uchun ajratilgan vaqt meʼyori Ish turlarining bajarilganligini aniqlash 1. Qayta tayyorlash, maxsus oʻquv kursi va malaka oshirish kursi tinglovchilari uchun oʻquv (nazariy, maʼruza, amaliy, seminar, laboratoriya va koʻchma) mashgʻulot oʻtkazish. Bir akademik soat uchun — 1 soat. Oʻquv mashgʻulotlarining oʻtkazilganligi guruh jurnali asosida aniqlanadi. 2. Masofaviy taʼlim asosida qayta tayyorlash, maxsus oʻquv kursi va malaka oshirish kursi tinglovchilari uchun onlayn mashgʻulotlarni oʻtkazish. Bir akademik soat onlayn videomashgʻulotlar uchun — 1soat. Oʻquv mashgʻulotlarining oʻtkazilganligi guruh jurnali asosida aniqlanadi. 3. Qayta tayyorlash, maxsus oʻquv kursi va malaka oshirish kursi yakuniy attestatsiyasini (onlayn test, suhbat, kasbiy faoliyat natijalarini baholashda) oʻtkazishda ishtirok etish. Bitta akademik guruh uchun onlayn testga — 2 soat. Bitta tinglovchi uchun yakuniy suhbatga — 0,5 soat. Bitta tinglovchining kasbiy faoliyat natijasini baholash uchun — 0,5 soat. Attestatsiya komissiyasining bayonnomasi asosida aniqlanadi. 4. Falsafa doktori (PhD) yoki fan doktori (Doctor of Science) ilmiy darajasini olish uchun daʼvogar tadqiqotchi yoki mustaqil izlanuvchiga ilmiy rahbar (maslahatchi)lik qilish. Bitta tadqiqotchiga bir oʻquv yili uchun — 100 soat; Bitta mustaqil izlanuvchiga bir oʻquv yili uchun — 50 soat. Jismoniy tarbiya va sport boʻyicha mutaxassislarni qayta tayyorlash va malakasini oshirish instituti (bundan buyon matnda Institut deb yuritiladi) va uning filiallari rahbarining tegishli buyrugʻi, ilmiy darajaga daʼvogar tadqiqotchi yoki mustaqil izlanuvchining yakka tartibdagi ish rejasi asosida aniqlanadi. 5. Darsdan tashqari vaqtda malakali mutaxassislar va sportchilar bilan hamkorlikda qayta tayyorlash, maxsus oʻquv kursi va malaka oshirish kursi tinglovchilari uchun ularning kasbiy koʻnikmalarini rivojlantirish boʻyicha ochiq, muammoli, integratsiyalashgan maʼruzalar va mahorat-darslariga tayyorgarlik koʻrish va oʻtkazish. Bir akademik soat ochiq, muammoli, integratsiyalashgan maʼruzalar va mahorat darslari uchun — 5 soat; ochiq, muammoli, integratsiyalashgan maʼruza uchun bir oʻquv yilida koʻpi bilan — 30 soat. mahorat-darslariga: Institut yoki filial miqyosida oʻtkazilganda, bir oʻquv yilida koʻpi bilan — 30 soat; respublika miqyosida oʻtkazilganda, bir oʻquv yilida koʻpi bilan — 40 soat; xalqaro miqyosda oʻtkazilganda, bir oʻquv yilida koʻpi bilan — 60 soat. Institut va filiallarda oʻtkazilgan ochiq, muammoli, integratsiyalashgan maʼruza va mahorat-darslari mavzulari boʻyicha tasdiqlangan materiallar, tegishli rejalar va ularning oʻtkazilganligini tasdiqlovchi hujjatlar (kafedra yigʻilish bayonnomasi) asosida aniqlanadi. 6. Qayta tayyorlash, maxsus oʻquv kursi va malaka oshirish kursi oʻquv rejasidagi modullarning oʻquv-uslubiy majmuasini yaratish va yangilash. Modul boʻyicha oʻquv-uslubiy majmua yaratishga bir bosma taboq uchun — 3 soat. Oʻquv-uslubiy majmuani yangilashga (qayta ishlashga) bir bosma taboq uchun — 1,5 soat. Institut Ilmiy kengashi qarori asosida aniqlanadi. 7. Qayta tayyorlash, maxsus oʻquv kursi va malaka oshirish kursi yoʻnalishlari modullari doirasida uslubiy qoʻllanma, koʻrsatmalar yozish va nashr etish. Uslubiy qoʻllanma, koʻrsatmalar tayyorlashga bir bosma taboq uchun — 30 soat. Institut Ilmiy kengashi, qarori bilan nashr etishga tavsiya etilgan uslubiy qoʻllanma va koʻrsatmalar asosida aniqlanadi. 8. Masofaviy (oflayn) taʼlim platformasi uchun elektron kontentlarni yaratish. Matnli kontentning 1 ta mavzusi uchun — 3 soat; Matnli-grafik kontentning 1 ta mavzusi uchun — 4 soat; Videokontent (bir akademik soatdan kam boʻlmagan video dars) uchun — 6 soat; Nazorat uchun (test savollari, topshiriqlar) kontentning 1 ta mavzusi uchun — 1 soat. Institut Ilmiy kengashi (filiallar Ilmiy-metodik kengash) qarori bilan masofaviy (oflayn) kurslarda foydalanishga tavsiya etilgan elektron kontentlar asosida aniqlanadi.

Vazir A. IKRAMOV

Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vaziri A. TOShKULOV

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Taʼlim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasi boshligʻi U. TAShKENBAYEV

Toshkent sh.,

2022-yil 23-noyabr,

2022-yil 08-noyabr

2022-yil 22-noyabr

16-mh-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 21.12.2022-y., 10/22/3108-2/1104-son)

lex.uz