UzbekAI

← Qonunlar

📅 2022-yil 21-dekabr · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Adliya vaziri

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2022 йил 21 декабрь · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Адлия вазири

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 21 декабря 2022 г. · Документы министерств и ведомств · Министр ЮСТИЦИИ

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 21 December 2022 · Ministry and agency documents · Adliya vaziri

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг

буйруғи

РЎЙХАТИ

Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонуни , Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 августдаги ПФ-5505-сон « Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида »ги, 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон « 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида »ги фармонлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори , Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон «Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ҳамда Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш қоидаларига (рўйхат рақами 2565, 2014 йил 28 февраль) мувофиқ буюраман:

1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонунининг 46-моддасига асосан илгари қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга янги норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинганлиги муносабати билан зарур ўзгартишлар ва (ёки) қўшимчалар киритилиши ҳамда илгари қабул қилинган барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ёки уларнинг қисмлари, агар улар янги ҳуқуқий нормаларга зид бўлса ёхуд янги норматив-ҳуқуқий ҳужжат билан тўлалигича қамраб олинган ёки амалда ўз ҳуқуқий аҳамиятини йўқотган бўлса, лекин расман ўз кучини йўқотган деб топилмаган бўлса, ўз кучини йўқотган деб топилиши лозимлиги;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 августдаги ПФ-5505-сон Фармони билан тасдиқланган Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепциясида идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни имкон қадар қисқартириш, умумий тусдаги, ҳаракатсиз ва ҳуқуқни қўллашга таъсир этмайдиган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш белгиланганлиги;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон Фармони билан тасдиқланган 2022 — 2026-йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар сонини мақбуллаштириш ишларини давом эттириш вазифаси белгиланганлиги;

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш қоидаларининг (рўйхат рақами 2565, 2014 йил 28 февраль) 111-бандига мувофиқ қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлаштирилмаган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқарилиши натижасида юзага келадиган «ҳуқуқий бўшлиқлар» оқибатлари учун ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилган вазирлик ва идоралар раҳбарлари жавобгар бўлиши маълумот учун қабул қилинсин.

2. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан иловага мувофиқ чиқарилсин.

3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 21 декабрдаги 31-мҳ-сон буйруғига ИЛОВА

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқарилаётган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар

1. Ўзбекистон Республикаси Электр энергетикада назорат бўйича давлат агентлиги бош директорининг 2002 йил 10 сентябрдаги 433-сон «Энергетика ишлаб чиқариш корхоналарида ходимлар билан ишлашни ташкил этиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1178, 2002 йил 4 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2002 й., 19-сон).

2. Ўзбекистон Республикаси Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг 2008 йил 30 апрелдаги 84-сон «Энергетика ишлаб чиқариш корхоналарида ходимлар билан ишлашни ташкил этиш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1178-1, 2008 йил 28 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 22-23-сон, 208-модда).

3. Ўзбекистон Республикаси Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг 2011 йил 2 июндаги 9-сон «Энергетика ишлаб чиқариш корхоналарида ходимлар билан ишлашни ташкил этиш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1178-2, 2011 йил 29 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 26-сон, 276-модда).

4. Ўзбекистон Республикаси Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг 2017 йил 4 декабрдаги 7-сон «Энергетик ишлаб чиқариш корхоналарида ходимлар билан ишлашни ташкил этиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1178-3, 2018 йил 5 январь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 2011 й., 08.01.2018 й., 10/18/1178-3/0514).

5. Ўзбекистон Республикаси Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг 2004 йил 2 сентябрдаги 295-сон «Ўзбекистон Республикаси электр станциялари ва тармоқларини техникавий эксплуатация қилиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1405, 2004 йил 10 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 36-сон, 405-модда).

6. Ўзбекистон Республикаси Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг 2010 йил 13 октябрдаги 194-сон «Ўзбекистон Республикаси электр станциялари ва тармоқларини техникавий эксплуатация қилиш қоидалари (I бўлим)га ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1405-1, 2010 йил 15 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 46-сон, 419-модда).

7. Ўзбекистон Республикаси Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг 2013 йил 8 ноябрдаги 9-сон «Ўзбекистон Республикаси электр станциялари ва тармоқларини техникавий эксплуатация қилиш қоидаларининг I бўлимига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1405-2, 2013 йил 15 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 46-сон, 614-модда).

8. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2011 йил 7 ноябрдаги 246-мҳ-сон «Текширишларни рўйхатга олиш китобининг шакли ва уни тўлдириш тартибини тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2280, 2011 йил 7 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 45-46-сон, 480-модда).

9. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2014 йил 26 декабрдаги 306-мҳ-сон «Текширишларни рўйхатга олиш китобини тўлдириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2280-1, 2014 йил 26 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 52-сон, 638-модда).

10. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2016 йил 9 сентябрдаги 226-мҳ-сон «Текширишларни рўйхатга олиш китобининг шакли ва уни тўлдириш тартибини тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2280-2, 2016 йил 9 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 36-сон, 425-модда).

11. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2017 йил 6 июндаги 116-мҳ-сон «Текширишларни рўйхатга олиш китобини тўлдириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 13-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2280-3, 2017 йил 6 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 23-сон, 481-модда).

12. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2018 йил 13 февралдаги 35-сон «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг кундузги таълим шаклига номзодлар танловини ўтказиш бўйича методикаларни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2987, 2018 йил 29 март) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.03.2018 й., 10/18/2987/0961-сон).

13. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2020 йил 26 февралдаги 86-сон «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг кундузги таълим шаклига номзодлар танловини ўтказиш бўйича методикаларга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2987-1, 2020 йил 18 март) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.03.2020 й., 10/20/2987-1/0334-сон).

14. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2020 йил 17 сентябрдаги 260-сон «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг кундузги таълим шаклига номзодлар танловини ўтказиш бўйича методикаларга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2987-2, 2020 йил 16 октябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.10.2020 й., 10/20/2987-2/1393-сон).

15. Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирининг 2018 йил 4 июндаги 14/4-сон «Илмий лабораторияларни яратиш ва қўшимча жиҳозлаш бўйича танловларни ўтказиш, шунингдек зарур сарфлаш материаллари ва бутловчи қисмлар билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 3035, 2018 йил 5 июль) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.07.2018 й., 10/18/3035/1473-сон).

16. Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирининг 2022 йил 6 июндаги 176-сон «Илмий лабораторияларни яратиш ва қўшимча жиҳозлаш бўйича танловларни ўтказиш, шунингдек зарур сарфлаш материаллари ва бутловчи қисмлар билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 3035-1, 2022 йил 4 июль) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2022 й., 10/22/3035-1/0586-сон).

17. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратураси ва Давлат хавфсизлик хизматининг 2018 йил 24 августдаги 58, 50-ққ, 7-сон «Автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома бериш, уни рўйхатга олиш ва рухсатноманинг амал қилишини бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 3059, 2018 йил 25 август) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.08.2018 й., 10/18/3059/1801-сон).

18. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратураси ва Давлат хавфсизлик хизматининг 2019 йил 3 сентябрдаги 69, 41, 21-сон «Енгил автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома бериш, уни рўйхатга олиш ва рухсатноманинг амал қилишини бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 3059-1, 2019 йил 4 октябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.10.2019 й., 10/19/3059-1/3865-сон).

Вазир А. ТАШКУЛОВ

Тошкент ш.,

2022 йил 21 декабрь,

31-мҳ-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.12.2022 й., 10/22/3404/1108-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirining

buyrugʻi

ROʻYXATI

Ayrim idoraviy normativ-huquqiy hujjatlarni Idoraviy normativ-huquqiy hujjatlarning davlat reyestridan chiqarish toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasining “Normativ-huquqiy hujjatlar toʻgʻrisida”gi Qonuni , Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2018-yil 8-avgustdagi PF-5505-son “ Norma ijodkorligi faoliyatini takomillashtirish konsepsiyasini tasdiqlash toʻgʻrisida ”gi, 2022-yil 28-yanvardagi PF-60-son “ 2022 — 2026-yillarga moʻljallangan yangi Oʻzbekistonning taraqqiyot strategiyasi toʻgʻrisida ”gi farmonlari hamda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2018-yil 13-apreldagi PQ-3666-son “Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi faoliyatini yanada takomillashtirishga doir tashkiliy chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi qarori , Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 1997-yil 9-oktabrdagi 469-son “Vazirliklar, davlat qoʻmitalari va idoralar meʼyoriy hujjatlarining qonuniyligini taʼminlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi qarori hamda Idoraviy normativ-huquqiy hujjatlarni tayyorlash va qabul qilish qoidalariga (roʻyxat raqami 2565, 2014-yil 28-fevral) muvofiq buyuraman:

1. Quyidagilar:

Oʻzbekiston Respublikasining “Normativ-huquqiy hujjatlar toʻgʻrisida”gi Qonunining 46-moddasiga asosan ilgari qabul qilingan normativ-huquqiy hujjatlarga yangi normativ-huquqiy hujjat qabul qilinganligi munosabati bilan zarur oʻzgartishlar va (yoki) qoʻshimchalar kiritilishi hamda ilgari qabul qilingan barcha normativ-huquqiy hujjatlar yoki ularning qismlari, agar ular yangi huquqiy normalarga zid boʻlsa yoxud yangi normativ-huquqiy hujjat bilan toʻlaligicha qamrab olingan yoki amalda oʻz huquqiy ahamiyatini yoʻqotgan boʻlsa, lekin rasman oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilmagan boʻlsa, oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilishi lozimligi;

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2018-yil 8-avgustdagi PF-5505-son Farmoni bilan tasdiqlangan Norma ijodkorligi faoliyatini takomillashtirish konsepsiyasida idoraviy normativ-huquqiy hujjatlarni imkon qadar qisqartirish, umumiy tusdagi, harakatsiz va huquqni qoʻllashga taʼsir etmaydigan qonunchilik hujjatlarini qayta koʻrib chiqish belgilanganligi;

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2022-yil 28-yanvardagi PF-60-son Farmoni bilan tasdiqlangan 2022 — 2026-yillarga moʻljallangan Yangi Oʻzbekistonning taraqqiyot strategiyasida idoraviy normativ-huquqiy hujjatlar sonini maqbullashtirish ishlarini davom ettirish vazifasi belgilanganligi;

Idoraviy normativ-huquqiy hujjatlarni tayyorlash va qabul qilish qoidalarining (roʻyxat raqami 2565, 2014-yil 28-fevral) 111-bandiga muvofiq qonunchilik hujjatlariga muvofiqlashtirilmagan idoraviy normativ-huquqiy hujjatning Idoraviy normativ-huquqiy hujjatlarning davlat reyestridan chiqarilishi natijasida yuzaga keladigan “huquqiy boʻshliqlar” oqibatlari uchun ushbu idoraviy normativ-huquqiy hujjatni qabul qilgan vazirlik va idoralar rahbarlari javobgar boʻlishi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Ayrim idoraviy normativ-huquqiy hujjatlar Idoraviy normativ-huquqiy hujjatlarning davlat reyestridan ilovaga muvofiq chiqarilsin.

3. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.

Oʻzbekiston Respublikasi adliya vazirining 2022-yil 21-dekabrdagi 31-mh-son buyrugʻiga ILOVA

Idoraviy normativ-huquqiy hujjatlarning davlat reyestridan chiqarilayotgan ayrim idoraviy normativ-huquqiy hujjatlar

1. Oʻzbekiston Respublikasi Elektr energetikada nazorat boʻyicha davlat agentligi bosh direktorining 2002-yil 10-sentabrdagi 433-son “Energetika ishlab chiqarish korxonalarida xodimlar bilan ishlashni tashkil etish qoidalarini tasdiqlash toʻgʻrisida”gi buyrugʻi (roʻyxat raqami 1178, 2002-yil 4-oktabr) (Oʻzbekiston Respublikasi vazirliklari, davlat qoʻmitalari va idoralarining meʼyoriy hujjatlari axborotnomasi, 2002-y., 19-son).

2. Oʻzbekiston Respublikasi Elektr energetikada nazorat boʻyicha davlat inspeksiyasi boshligʻining 2008-yil 30-apreldagi 84-son “Energetika ishlab chiqarish korxonalarida xodimlar bilan ishlashni tashkil etish qoidalariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida”gi buyrugʻi (roʻyxat raqami 1178-1, 2008-yil 28-may) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2008-y., 22-23-son, 208-modda).

3. Oʻzbekiston Respublikasi Elektr energetikada nazorat boʻyicha davlat inspeksiyasi boshligʻining 2011-yil 2-iyundagi 9-son “Energetika ishlab chiqarish korxonalarida xodimlar bilan ishlashni tashkil etish qoidalariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida”gi buyrugʻi (roʻyxat raqami 1178-2, 2011-yil 29-iyun) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2011-y., 26-son, 276-modda).

4. Oʻzbekiston Respublikasi Elektr energetikada nazorat boʻyicha davlat inspeksiyasi boshligʻining 2017-yil 4-dekabrdagi 7-son “Energetik ishlab chiqarish korxonalarida xodimlar bilan ishlashni tashkil etish qoidalariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida”gi buyrugʻi (roʻyxat raqami 1178-3, 2018-yil 5-yanvar) (Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 2011-y., 08.01.2018-y., 10/18/1178-3/0514).

5. Oʻzbekiston Respublikasi Elektr energetikada nazorat boʻyicha davlat inspeksiyasi boshligʻining 2004-yil 2-sentabrdagi 295-son “Oʻzbekiston Respublikasi elektr stansiyalari va tarmoqlarini texnikaviy ekspluatatsiya qilish qoidalarini tasdiqlash toʻgʻrisida”gi buyrugʻi (roʻyxat raqami 1405, 2004-yil 10-sentabr) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2004-y., 36-son, 405-modda).

6. Oʻzbekiston Respublikasi Elektr energetikada nazorat boʻyicha davlat inspeksiyasi boshligʻining 2010-yil 13-oktabrdagi 194-son “Oʻzbekiston Respublikasi elektr stansiyalari va tarmoqlarini texnikaviy ekspluatatsiya qilish qoidalari (I boʻlim)ga oʻzgartirishlar va qoʻshimcha kiritish toʻgʻrisida”gi buyrugʻi (roʻyxat raqami 1405-1, 2010-yil 15-noyabr) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2010-y., 46-son, 419-modda).

7. Oʻzbekiston Respublikasi Elektr energetikada nazorat boʻyicha davlat inspeksiyasi boshligʻining 2013-yil 8-noyabrdagi 9-son “Oʻzbekiston Respublikasi elektr stansiyalari va tarmoqlarini texnikaviy ekspluatatsiya qilish qoidalarining I boʻlimiga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida”gi buyrugʻi (roʻyxat raqami 1405-2, 2013-yil 15-noyabr) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2013-y., 46-son, 614-modda).

8. Oʻzbekiston Respublikasi adliya vazirining 2011-yil 7-noyabrdagi 246-mh-son “Tekshirishlarni roʻyxatga olish kitobining shakli va uni toʻldirish tartibini tasdiqlash haqida”gi buyrugʻi (roʻyxat raqami 2280, 2011-yil 7-noyabr) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2011-y., 45-46-son, 480-modda).

9. Oʻzbekiston Respublikasi adliya vazirining 2014-yil 26-dekabrdagi 306-mh-son “Tekshirishlarni roʻyxatga olish kitobini toʻldirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida”gi buyrugʻi (roʻyxat raqami 2280-1, 2014-yil 26-dekabr) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2014-y., 52-son, 638-modda).

10. Oʻzbekiston Respublikasi adliya vazirining 2016-yil 9-sentabrdagi 226-mh-son “Tekshirishlarni roʻyxatga olish kitobining shakli va uni toʻldirish tartibini tasdiqlash haqida”gi buyruqqa oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida”gi buyrugʻi (roʻyxat raqami 2280-2, 2016-yil 9-sentabr) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2016-y., 36-son, 425-modda).

11. Oʻzbekiston Respublikasi adliya vazirining 2017-yil 6-iyundagi 116-mh-son “Tekshirishlarni roʻyxatga olish kitobini toʻldirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 13-bandiga oʻzgartirish kiritish haqida”gi buyrugʻi (roʻyxat raqami 2280-3, 2017-yil 6-iyun) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2017-y., 23-son, 481-modda).

12. Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vazirining 2018-yil 13-fevraldagi 35-son “Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Akademiyasining kunduzgi taʼlim shakliga nomzodlar tanlovini oʻtkazish boʻyicha metodikalarni tasdiqlash haqida”gi buyrugʻi (roʻyxat raqami 2987, 2018-yil 29-mart) (Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 29.03.2018-y., 10/18/2987/0961-son).

13. Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vazirining 2020-yil 26-fevraldagi 86-son “Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Akademiyasining kunduzgi taʼlim shakliga nomzodlar tanlovini oʻtkazish boʻyicha metodikalarga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida”gi buyrugʻi (roʻyxat raqami 2987-1, 2020-yil 18-mart) (Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 18.03.2020-y., 10/20/2987-1/0334-son).

14. Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vazirining 2020-yil 17-sentabrdagi 260-son “Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Akademiyasining kunduzgi taʼlim shakliga nomzodlar tanlovini oʻtkazish boʻyicha metodikalarga oʻzgartirishlar kiritish haqida”gi buyrugʻi (roʻyxat raqami 2987-2, 2020-yil 16-oktabr) (Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 16.10.2020-y., 10/20/2987-2/1393-son).

15. Oʻzbekiston Respublikasi innovatsion rivojlanish vazirining 2018-yil 4-iyundagi 14/4-son “Ilmiy laboratoriyalarni yaratish va qoʻshimcha jihozlash boʻyicha tanlovlarni oʻtkazish, shuningdek zarur sarflash materiallari va butlovchi qismlar bilan taʼminlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida”gi buyrugʻi (roʻyxat raqami 3035, 2018-yil 5-iyul) (Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 06.07.2018-y., 10/18/3035/1473-son).

16. Oʻzbekiston Respublikasi innovatsion rivojlanish vazirining 2022-yil 6-iyundagi 176-son “Ilmiy laboratoriyalarni yaratish va qoʻshimcha jihozlash boʻyicha tanlovlarni oʻtkazish, shuningdek zarur sarflash materiallari va butlovchi qismlar bilan taʼminlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 3-bandiga oʻzgartirish kiritish toʻgʻrisida”gi buyrugʻi (roʻyxat raqami 3035-1, 2022-yil 4-iyul) (Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 04.07.2022-y., 10/22/3035-1/0586-son).

17. Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi, Bosh prokuraturasi va Davlat xavfsizlik xizmatining 2018-yil 24-avgustdagi 58, 50-qq, 7-son “Avtotransport vositalari oynalarining tusini oʻzgartirishga (qoraytirishga) ruxsatnoma berish, uni roʻyxatga olish va ruxsatnomaning amal qilishini bekor qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida”gi qarori (roʻyxat raqami 3059, 2018-yil 25-avgust) (Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 26.08.2018-y., 10/18/3059/1801-son).

18. Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi, Bosh prokuraturasi va Davlat xavfsizlik xizmatining 2019-yil 3-sentabrdagi 69, 41, 21-son “Yengil avtotransport vositalari oynalarining tusini oʻzgartirishga (qoraytirishga) ruxsatnoma berish, uni roʻyxatga olish va ruxsatnomaning amal qilishini bekor qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida”gi qarorga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida”gi qarori (roʻyxat raqami 3059-1, 2019-yil 4-oktabr) (Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 04.10.2019-y., 10/19/3059-1/3865-son).

Vazir A. TAShKULOV

Toshkent sh.,

2022-yil 21-dekabr,

31-mh-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 22.12.2022-y., 10/22/3404/1108-son)

lex.uz