UzbekAI

← Qonunlar

📅 2022-yil 21-dekabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2022 йил 21 декабрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 21 декабря 2022 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 21 December 2022 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

СХЕМАСИ

РЎЙХАТИ

Яратилган янги иш ўринларини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хизматлар соҳасини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 27 январдаги ПҚ-104-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хизматлар соҳасини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 27 январдаги ПҚ-104-сон қарорида :

хизматлар соҳасини ривожлантиришга янгича ёндашувларни жорий этиш орқали бозор хизматлари ҳажмини 2022 йилда 1,5 бараварга ошириш ҳамда қўшимча 1,5 миллионта янги иш ўринларини яратиш имкониятлари мавжудлиги кўрсатиб ўтилганлиги;

яратилган иш ўринларини ҳисобга олишнинг янги методологиясини ишлаб чиқиш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Яратилган янги иш ўринларини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

тадбиркорлик субъекти ҳисобланган юридик шахсларнинг жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ бўйича солиқ ҳисоботига мувофиқ жорий ҳисобот йилида яратилган янги ва мавсумий иш ўрнини ҳисобга олиш тартиби;

давлат хизматлари марказлари томонидан янги ташкил этилган якка тартибдаги тадбиркорлар, уста ҳунармандларнинг шогирдлари, ўзини ўзи банд қилган фуқаролар ва деҳқон хўжаликлари бўйича давлат солиқ органларига электрон каналлар орқали тақдим этилган маълумотлари асосида яратилган янги иш ўринларини ҳисобга олиш тартиби;

тадбиркорлик субъекти ҳисобланган юридик шахслар томонидан якка тартибдаги тадбиркорлар ва уларнинг ёлланма ходимлари, уста ҳунармандлар шогирдлари, ўзини ўзи банд қилган фуқаролар, деҳқон хўжаликлари ҳисобидан яратилган янги иш ўринларини автоматлаштирилган дастурда ҳисобга олиш тартиби.

3. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси тадбиркорлик субъекти ҳисобланган юридик шахсларнинг жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ бўйича солиқ ҳисоботида яратилган янги ва мавсумий иш ўринлари бўйича кўрсаткичлар тўғри акс эттирилиши устидан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ солиқ назоратини амалга оширсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Н.Б. Хусанов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Ш.Д. Кудбиев зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 декабрдаги 717-сон қарорига 1-ИЛОВА

Яратилган янги иш ўринларини ҳисобга олиш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом тадбиркорлик субъекти ҳисобланган юридик шахсларнинг сони кўпайган ходимларининг иш ўринларини ҳамда янги ташкил этилган якка тартибдаги тадбиркорлар, уларнинг ёлланма ходимлари, уста-ҳунармандлар, уларнинг шогирдлари, ўзини ўзи банд қилган фуқаролар, деҳқон хўжаликлари ҳисобидан яратилган янги иш ўринларини ҳисобга олиш тартибини белгилайди.

Бунда яратилган янги иш ўринларининг ҳисоби Давлат солиқ қўмитасининг автоматлаштирилган дастури орқали юритилади.

2. Иш берувчи жисмоний шахсларда яратилган янги иш ўринларига янги ташкил этилган якка тартибдаги тадбиркорлар (кейинги ўринларда — ЯТТ) ва уларнинг ёлланма ходимлари, уста-ҳунармандларнинг шогирдлари, ўзини ўзи банд қилган фуқаролар, деҳқон хўжаликлари ҳисобига яратилган иш ўринлари киради.

3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

автоматлаштирилган дастур — тадбиркорлик субъекти ҳисобланган юридик шахслар томонидан яратилган янги иш ўринларини, янги ташкил этилган якка тартибдаги тадбиркорлар ва уларнинг ёлланма ходимлари, уста-ҳунармандлар шогирдлари, ўзини ўзи банд қилган фуқароларни, деҳқон хўжаликлари ҳисоби юритиладиган, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексига (кейинги ўринларда — «ЯММТ» ИДАК) интеграция қилинган Давлат солиқ қўмитасининг автоматлаштирилган дастури;

яратилган янги иш ўрни — юридик шахсларда яратилган янги иш ўринларига ишга қабул қилинган, қонунчилик ҳужжатлари асосида меҳнат шартномаси (асосий ва ўриндош) тузилган, қурилиш корхоналарида қонунчиликда назарда тутилган тартибда шартнома тузмасдан ёлланган ходимлар, календарь йил давомида давлат рўйхатидан янгидан ўтган якка тартибдаги тадбиркорлар ҳамда уларнинг ёлланма ходимлари, уста-ҳунармандларнинг шогирдлари, ўзини ўзи банд қилган фуқаролар ҳамда деҳқон хўжаликлари.

4. Юридик шахсларда меҳнат шартномаси асосида (қурилиш корхоналарида қонунчиликка асосан шартнома тузмасдан) ёлланган ходимнинг иш жойи иш ўрни ҳисобланади.

5. Якка тартибдаги тадбиркорлар (ёлланма ходимлар), уста-ҳунармандлар шогирдлари, ўзини ўзи банд қилган фуқаролар ҳамда юридик шахс ташкил этмаган ҳолда ташкил этилган деҳқон хўжаликлари иш ўрни деб қаралади.

6. Фермер хўжаликлари ҳамда кластерлар, туризм, ипак қуртини кўпайтириш ва қурилиш фаолиятини амалга оширувчи юридик шахслардаги мавсумий иш жойи иш ўрни ҳисобланади

7. Фермер хўжаликлари ва кластерлар фойдаланишидаги паст ҳосилли пахта ва ғалла экинларидан қисқартирилган ерлар ҳисобидан 0,1 гектардан 1 гектаргача бўлган ўлчамда ижара ҳуқуқи асосида фуқароларга ер майдонлари ажратилганда, улар деҳқон хўжалиги сифатида давлат рўйхатидан ўтганда иш ўрни сифатида ҳисобга олинади.

2-боб. Тадбиркорлик субъекти ҳисобланган юридик шахсларда яратилган янги иш ўринларини ҳисобга олиш тартиби

8. Тадбиркорлик субъекти ҳисобланган юридик шахсларда йил бошига нисбатан сони кўпайган ходимларнинг иш ўринлари солиқ ҳисоботида яратилган янги (мавсумий) иш ўринлари сифатида кўрсатилган ҳамда уларга қонунчиликка асосан иш ҳақи ҳисобланганда яратилган янги иш ўринлари сифатида автоматлаштирилган дастурда ҳисобга олинади.

Бунда тадбиркорлик субъекти томонидан аввал тақдим этилган солиқ ҳисоботларида кўрсатилган ходимлар сони кейинчалик қайта ҳисоботлар билан кўпайтириб ёки камайтириб кўрсатилганда ушбу давр учун янги яратилган иш ўрни деб ҳисобланмайди.

9. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги «ЯММТ» ИДАКда ҳисобот йилининг 1-санасида мавжуд бўлган вакант лавозимлар ҳисобига қабул қилинган ходимларнинг иш ўринлари яратилган янги иш ўринлари деб ҳисобга олинмайди.

10. Ҳисобот ойида иш ҳақи ҳисобланмаган (мавсумий иш ўринларидан ташқари), меҳнат қонунчилигида белгиланган иш ҳақидан кам иш ҳақи ҳисобланган ходимнинг иш ўрни янги яратилган иш ўрни деб ҳисобланмайди.

3-боб. Якка тартибдаги тадбиркорлар, уста-ҳунармандлар шогирдлари, ўзини ўзи банд қилган фуқаролар ва деҳқон хўжаликларида яратилган янги иш ўринларини ҳисобга олиш тартиби

11. Давлат хизматлари марказларининг янги ташкил этилган якка тартибдаги тадбиркорлар бўйича давлат солиқ органларига электрон каналлар орқали тақдим этилган маълумотларидаги якка тартибдаги тадбиркорлар яратилган янги иш ўринлари сифатида автоматлаштирилган дастурда ҳисобга олинади.

Жорий календарь йилда рўйхатдан ўтиб, фаолият юритаётган ҳамда календарь йил давомида камида олти ой фаолият кўрсатган якка тартибдаги тадбиркорлар яратилган янги иш ўрни ҳисобидан ташкил қилинган деб ҳисобланади.

12. Ҳисобот даврида янги ҳисобга олинган мавсумий (ҳаммом ва сауна хизматлари, попкорн, фрезерда музқаймоқ, салқин ичимликлар, айрон ва гўжа тайёрлаш ва қуйиб сотиш) фаолиятни амалга оширган якка тартибдаги тадбиркорлар жорий календарь йилда яратилган янги иш ўрни сифатида ҳисобга олинади.

13. Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан ҳисобот даврида белгиланган тартибда давлат солиқ органларида рўйхатга қўйилган янги ёлланма ходим яратилган янги иш ўринлари сифатида автоматлаштирилган дастурда ҳисобга олинади.

Мазкур Низомнинг 11-банди иккинчи хатбошисида якка тартибдаги тадбиркорлар учун белгиланган мезонлар якка тартибдаги тадбиркорларнинг ёлланма ходимларига, уста-ҳунармандлар шогирдларига ҳам татбиқ этилади.

Бунда календарь йилда якка тартибдаги тадбиркорларнинг ёлланма ходимлари, уста-ҳунармандларнинг шогирдлари билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган ёки ҳисобга олиш карточкаларининг амал қилиш муддати тугаган бўлса, улар яратилган янги иш ўрни сифатида қаралмайди.

14. Ҳисобот даврида давлат солиқ хизмати органларида ўзини ўзи банд қилган фуқаро сифатида ҳисобга олинган жисмоний шахслар яратилган янги иш ўринлари сифатида автоматлаштирилган дастурда ҳисобга олинади.

Бунда жорий календарь йилда ўзини ўзи банд қилганлигини бекор қилганда, яратилган янги иш ўрни ҳисобланмайди.

15. Агар ўзини ўзи банд қилган фуқаро — юридик шахс ходими ёки якка тартибдаги тадбиркорнинг ёлланма ходими ёхуд якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатга қўйилганда ҳисобот даврида фақат битта ҳолатда яратилган янги иш ўрни сифатида қайд этилади.

Худди шундай якка тартибдаги тадбиркорнинг ёлланма ходими юридик шахс ходими, ўзини ўзи банд қилган фуқаро ёки деҳқон хўжалиги сифатида фаолият юритиши календарь йил давомида фақат битта яратилган янги иш ўрни сифатида қайд этилади.

16. Юридик шахс ташкил этмаган ҳолда ташкил этилган деҳқон хўжалиги сифатида давлат рўйхатидан янгидан ўтган жисмоний шахслар яратилган янги иш ўринлари сифатида автоматлаштирилган дастурда ҳисобга олинади.

Мазкур Низомнинг 11-банди иккинчи хатбошисида белгиланган мезонлар деҳқон хўжаликлари учун ҳам татбиқ қилинади.

4-боб. Яратилган янги иш ўринлари тўғрисидаги маълумотларни шакллантириш даври

17. Яратилган янги иш ўринлари бўйича маълумотлар ҳисобот даври якуни билан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи, ижтимоий солиқ ҳамда қатъий белгиланган солиқ суммалари бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш муддатидан сўнг 5 кун муддатда автоматлаштирилган дастурда шакллантирилади.

5-боб. Якунловчи қоида

18. Ушбу Низом талаблари бузилишида, шунингдек, яратилган янги иш ўринлари тегишли ўрганишлар натижасида ҳақиқатда мавжуд эмаслиги аниқланганда мазкур тадбиркорлик субъектлари ва айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 декабрдаги 717-сон қарорига 2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» акциядорлик лизинг компаниясини ташкил этиш тўғрисида» 1999 йил 30 октябрдаги 486-сон қарорининг 7-бандидаги «23210-сон ҳисобварақ бўйича» сўзлари чиқариб ташлансин.

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 26 октябрдаги 280-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 9-10-сон, 68-модда) билан тасдиқланган «Қишлоқ қурилиш инвест» инжиниринг компанияси иштирокида якка тартибда уй-жой қурилишини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомда :

а) 29 ва 30-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«29. Банк инжиниринг компаниясининг айланма маблағларини тўлдириш мақсадида банк билан инжиниринг компанияси ўртасида тузилган шартнома асосида инжиниринг компаниясининг молиялаштириш депозит ҳисобварағига банкнинг маблағларини ўтказади.

Қурилиши тугалланмаган объект бўйича танлов савдолари ғолиби билан тузилган шартномани молиялаштириш учун маблағлар етарли бўлмаган тақдирда, инжиниринг компанияси ўз маблағлари ҳисобига, ўз маблағлари етарли бўлмаган тақдирда эса, алоҳида шартнома асосида банкнинг маблағларини жалб этиш ҳисобига молиялаштиришга ҳақлидир.

30. Уй-жой ёки арзон уй-жой қуришни молиялаштириш инжиниринг компаниясининг маблағлари депозит ҳисобрақамидан пудратчининг депозит ҳисобрақамига ўтказиладиган инжиниринг компаниясининг аванси (объект қийматининг камида 15 фоизи) ҳисобига амалга оширилади, бунда бажарилган ишлар ҳажмининг 95 фоизгачаси берилган аванс мутаносиб равишда ушлаб қолинган ҳолда ҳар ойда жорий молиялаштирилади ҳамда объект қийматининг 5 фоиз миқдоридаги қолган қисми инжиниринг компаниясининг филиали томонидан тасдиқланган тақдирда, кафолат муддати тамом бўлгандан кейин тўланади.

Уй-жойлар ёки арзон уй-жойларни қуришни ҳар ойда жорий молиялаштириш амалда бажарилган қурилиш-монтаж ишларига ҳақ тўлаган ҳолда амалга оширилади»;

б) 31-банднинг иккинчи — тўртинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Бунда дастлабки бадал маблағларини, ипотека кредити маблағларини, шунингдек қурилаётган уй-жой ёки арзон уй-жой қийматининг қолган қисмига тенг миқдорда омонат қўйилма ҳисобрақамида тўпланган маблағларни инжиниринг компаниясининг депозит ҳисобрақамига ўтказиш банк филиали томонидан якка тартибдаги қурувчи билан инжиниринг компанияси филиали ўртасида тузилган шартномада назарда тутилган тартибда қарз олувчининг ёзма топшириғи асосида амалга оширилади.

Юридик шахслар томонидан ўз ходимлари учун уй-жой ёки арзон уй-жой қурилаётган уй-жой ёки арзон уй-жой қийматига ҳақ тўлаш учун ўтказилган маблағлар ҳам инжиниринг компаниясининг депозит ҳисобрақамига йўналтирилади.

Якка тартибдаги қурувчи томонидан қурилаётган уй-жой ёки арзон уй-жой қийматига ўз маблағлари ёки қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига ҳақ тўланган тақдирда, инжиниринг компанияси томонидан туман ҳокимининг турар жойни фойдаланишга қабул қилиш далолатномасини тасдиқлаш тўғрисидаги қарорининг нусхаси тақдим этилгандан кейин якка тартибдаги қурувчи омонат қўйилма ҳисобрақамида тўпланган қурилаётган уй-жойнинг ёки арзон уй-жойнинг қийматига тенг миқдордаги маблағни якка тартибдаги қурувчи билан инжиниринг компанияси филиали ўртасида тузилган шартномада назарда тутилган тартибда инжиниринг компаниясининг депозит ҳисобварағига ўтказади»;

в) 32 ва 32 1 -бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

г) 2-илованинг 4.3-бандидаги «22626-сон Корхоналар ва ташкилотларнинг мақсадли маблағлари» молиялаштириш махсус» сўзлари чиқариб ташлансин;

д) 3-илованинг 6.2-бандидаги «22626-сон Корхоналар ва ташкилотларнинг мақсадли маблағлари» молиялаштириш махсус» сўзлари чиқариб ташлансин;

е) 3а-илованинг 6.2-бандидаги «22626-сон Корхоналар ва ташкилотларнинг мақсадли маблағлари» молиялаштириш махсус» сўзлари чиқариб ташлансин.

3. Вазирлар Маҳкамасининг «Судьяларга, суд органлари ходимларига, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, прокуратура органлари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати органлари ходимларига имтиёзли шартларда уй-жой сотиб олишга узоқ муддатли ипотека кредитлари бериш тартиби тўғрисидаги низомни ҳамда Судьяларга, суд органлари ходимларига, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, прокуратура органлари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати органлари ходимларига уй-жойларни ижарага олганлик (ижарага турганлик) учун ҳар ойлик пул компенсацияси тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2012 йил 31 октябрдаги 312-сон қарорининг 2-иловаси 11-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«11. Ушбу Низомга мувофиқ судьяларга, суд органлари ходимларига, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, прокуратура органлари ва божхона хизмати органлари ходимларига пул компенсацияси тўлаш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилади».

4. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 12 июндаги 154-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 6-сон, 60-модда) билан тасдиқланган Ичимлик сув таъминоти ва канализация тизимини такомиллаштириш лойиҳаларини амалга ошириш учун халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари томонидан берилаётган қарз ва кредит маблағларини жамлаш, қайтариш ва уларга хизмат кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомда :

а) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«3. Қарз маблағларини қайтариш бўйича мажбуриятларни бажаришга зарур пул маблағларини жамлаш мақсадида ижро этувчи агентликлар, шунингдек ичимлик сув таъминоти (канализация) корхоналари ёки уларнинг юқори ташкилотлари хизмат кўрсатувчи банкларда ҳисобварағини очадилар»;

б) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«5. Сув таъминоти (канализация) корхоналари ҳар куни олдинги иш куни учун сув таъминоти (канализация) бўйича кўрсатилган хизматлар учун уларнинг асосий талаб қилиб олинадиган депозит ҳисобварақларига тушган умумий суммадан фоизларда маблағларни (ўзининг ёки юқори ташкилоти) ҳисобварағига ўтказадилар. Ҳисобварағидаги мақсадли маблағлар қарз маблағлари тўлиқ қайтарилиши пайтигача жамланади».

в) 6-банддаги «жамғариладиган» сўзи чиқариб ташлансин.

г) иловадаги «22626-сон жамғариладиган», «махсус» ва «жамғариладиган» сўзлари чиқариб ташлансин.

5. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 10 июлдаги 189-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 7-сон, 59-модда) билан тасдиқланган Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой қурилиши доирасида Ислом тараққиёт банкининг жалб этилган молиявий маблағларидан фойдаланиш, уларга хизмат кўрсатиш ва уларни қайтариш тартиби тўғрисидаги низомда :

а) 7 ва 8-бандлардаги «22626-сон Корхоналар ва ташкилотларнинг мақсадли маблағлари қурилишни молиялаштириш махсус» сўзлари чиқариб ташлансин;

б) 15-банддаги «махсус» сўзи чиқариб ташлансин.

в) 25-банддаги «22626-сон Корхоналар ва ташкилотларнинг мақсадли маблағлари қурилишни молиялаштириш махсус» сўзлари чиқариб ташлансин.

6. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 июндаги 364-сон қарори билан тасдиқланган «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда :

а) 12-банднинг учинчи хатбошисидаги «махсус ҳисобварағига (22626 — Корхона ва ташкилотларнинг мақсадли маблағлари)» сўзлари «депозит ҳисобварағига» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 17-банднинг еттинчи ва саккизинчи хатбошиларидаги «махсус ҳисобварағига (22626 — Корхона ва ташкилотларнинг мақсадли маблағлари)» сўзлари «депозит ҳисобварғига» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 21-банддаги «махсус ҳисобварағига ва Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Саудия Арабистонидаги ҳамкор ташкилотининг ҳисобварақларига (22626 — Корхона ва ташкилотларнинг мақсадли маблағлари)» сўзлари «депозит ҳисобварағига ва Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Саудия Арабистонидаги ҳамкор ташкилотининг ҳисобварақларига» сўзлари билан алмаштирилсин;

г) 51-бандда :

биринчи ва учинчи хатбошилардаги «махсус ҳисобварақлар (22626 — Корхона ва ташкилотларнинг мақсадли маблағлари)» сўзлари «депозит ҳисобварақлар» сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи ва бешинчи хатбошилардаги «махсус ҳисобварағига (22626 — Корхона ва ташкилотларнинг мақсадли маблағлари)» сўзлари «депозит ҳисобварағига» сўзлари билан алмаштирилсин;

д) 52-банддаги «махсус ҳисобварағига (22626 — Корхона ва ташкилотларнинг мақсадли маблағлари)» сўзлари «депозит ҳисобварағига сўзлари билан алмаштирилсин.

8. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 320-сон қарори билан тасдиқланган Фермер хўжаликларининг насос агрегатлари ва суғориш қудуқлари истеъмол қиладиган электр энергияси қийматини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсидиялар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомда :

а) 21-банднинг иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

б) 22-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«22. Туман электр тармоқлари ташкилоти томонидан ўрнатилган тартибда тасдиқланган далолатномаларда ва счёт-фактураларда кўрсатилган маблағлар туман (шаҳар) ғазначилик бўлинмалари томонидан фермер хўжаликларининг шахсий ғазна ҳисобварақлари орқали харажатлар сметасида назарда тутилган маблағлар доирасида истеъмолчиларга хизмат кўрсатувчи тижорат банкларида очилган ҳисобрақамларга ўтказиб берилади».

9. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 октябрдаги 811-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси тўғрисидаги низомда :

а) 12-банднинг «д» кичик бандидаги «мажбурий тўловлар» сўзлари «йиғимлар» сўзи билан алмаштирилсин;

б) 15-банддаги «бошқа мажбурий тўловларни ва пеняни ҳисоблаш,» сўзлари «йиғимларни ҳамда пеняни ҳисоблаш,» сўзлари билан алмаштирилсин.

11. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 17 апрелдаги 320-сон қарорида :

а) 3-илованинг 6-бандида :

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«6. Солиқ органларининг ишлаб чиқариш ходимлари таркиби лавозимлари ўрта махсус, касб-ҳунар таълими даражасидан кам бўлмаган иқтисодиёт, ҳуқуқ, компьютер технологиялари ва информатика таълими соҳасидаги йўналишлар ва мутахассисликлар бўйича маълумотга эга бўлган шахслар томонидан эгалланади»;

учинчи хатбоши «раҳбарлик» сўзидан кейин «ҳамда инспекторлик» сўзлари билан тўлдирилсин;

б) 8-илованинг 2 ва 3-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

13. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 июндаги 505-сон қарори билан тасдиқланган Пахта хом ашёси ва бошоқли дон экинларининг бўлғуси ҳосилини суғурталаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 31-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«31. Далолатнома асосида белгиланган суғурта товони 5 иш куни ичида суғурта қилдирувчининг ҳисобрақамига ўтказиб берилади».

14. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 июндаги 522-сон қарори билан тасдиқланган Ўзаро ҳисоб-китоблар тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақ-фактуралардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомда :

а) 6-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

«ЭҲФга оид фақат ID рақами, сотувчи, харидор, сана ва вақти тўғрисидаги маълумотларни ўзида сақлаш ҳамда тўлиқ маълумотларни Роуминг операторига узатиш»;

б) 9-банддаги «тасдиқланган ЭҲФлар камида 5 йил давомида сақланишини ва» сўзлари чиқариб ташлансин;

в) 10-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

«операторларда ЭҲФ га оид фақат ID рақами, сотувчи, харидор, сана ва вақт тўғрисидаги маълумотлар сақланишини назорат қилиш ҳамда ўз ахборот тизимида ЭҲФ га оид тўлиқ маълумотлар сақланишини таъминлаш».

15. Вазирлар Маҳкамасининг «Ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 13 августдаги 666-сон қарорида :

а) Муқаддимадан «ҳамда фойдаланилмаётган объектларга нисбатан таъсирчан солиқ механизми тартиботини соддалаштириш» сўзлари чиқариб ташлансин;

б) 1-бандда :

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

учинчи хатбоши иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

в) 3-банд «а» кичик бандининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«фойдаланилмаётган объектлар бўйича давлат солиқ хизмати органларига хулоса тақдим этиш»;

г) 4 ва 5-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«4. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига фойдаланилмаётган объектлар ишга туширилганлигининг ҳисобини юритиш вазифалар юкланади.

5. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

хатловдан ўтказиш вақтида белгиланган муддатда тугалланмаган қурилиш объектлари, бўш турган бинолар, яшаш учун мўлжалланмаган иншоотлар, шунингдек, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари умумий майдонининг 50 фоизидан кўпроғидан (бир бино ёки нотурар жой хонаси контури доирасида) товарлар ишлаб чиқаришда (ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш) фойдаланилмай келинган бўлса (мавсумий тусдаги фаолият амалга ошириладиган объектлар бундан мустасно), бўш турган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари (кейинги ўринларда фойдаланилмаётган объектлар деб аталади) сифатида эътироф этилади;

давлат мулки бўлган фойдаланилмаётган объектларни белгиланган тартибда сотиш, ижарага, шу жумладан давлат-хусусий шериклик асосида бериш чоралари кўрилади;

фойдаланилмаётган объект хўжалик фаолиятига жалб этилганда таъсирчан солиқ механизмини қўллаш натижасида ҳисобланган солиқ суммалари хўжалик фаолиятига жалб этилган объект мулкдорига тегишли миқдорда қайтарилади. Бунда таъсирчан солиқ механизмини қўллаш натижасида тўланган солиқ суммасини қайтариш 2-ишчи гуруҳнинг хулосаси асосида охирги 12 ой учун татбиқ этилади»;

д) 3-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 августдаги 666-сон қарорига 3-ИЛОВА

Фойдаланилмаётган объектларни аниқлаш ҳамда хўжалик фаолиятига жалб этиш механизми

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Ижро муддати I. Фойдаланилмаётган объектларни аниқлаш ва таъсирчан солиқ механизмини қўллаш 1-босқич 1-ишчи гуруҳ Фойдаланилмаётган объектларни ўрганиш учун уларнинг рўйхатини шакллантириш. Ҳар чоракда 2-босқич 1-ишчи гуруҳ Объектдан ҳақиқатдан фойдаланилмаётганлигига аниқлик киритиш мақсадида уларни жойига борган ҳолда хатловдан ўтказиш ва давлат солиқ хизмати органларига хулоса тақдим этиш. Тақдимнома келиб тушган кундан бошлаб беш иш кунида II. Фойдаланилмаётган объектларни ишга туширишга кўмаклашиш ва уларни мониторинг қилиш 3-босқич 1-ишчи гуруҳ Хулоса қилинган объектлар тўғрисидаги маълумотларни 2-ишчи гуруҳга тақдим этиш. Хулоса қабул қилинган кундан бошлаб икки иш кунида 4-босқич 2-ишчи гуруҳ Фойдаланилмаётган объектларни ишга туширишдаги мавжуд муаммоларни ўрганиш, бартараф қилиш ҳамда инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда уларнинг мулкдорларига кўмаклашиш. Хулоса келиб тушгандан кейин, доимий 5-босқич 2-ишчи гуруҳ Фойдаланилмаётган объектларнинг ишга туширилиши ва у билан боғлиқ лойиҳалар амалга оширилишини мониторинг қилиб бориш. Лойиҳа ишга тушгунга қадар, доимий 6-босқич Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Фойдаланилмаётган объектлар ишга туширилганлиги ҳисобини юритиш. Доимий III. Таъсирчан солиқ механизми қўлланилган объектлар бўйича оширилган ставкаларда ҳисобланган солиқ суммаларини қайтариш 7-босқич 2-ишчи гуруҳ Хўжалик фаолиятига жалб этилганлиги сабабли таъсирчан солиқ механизмини тўхтатиш юзасидан объект мулкдорларининг ёзма аризаси келиб тушганда, жойига борган ҳолда ўрганиш. Ариза келиб тушган кундан бошлаб уч иш кунида 8-босқич 2-ишчи гуруҳ Фойдаланилмаётган объект ҳақиқатда ишга туширилиб, хўжалик фаолиятига жалб этилганлиги аниқланган тақдирда, таъсирчан солиқ механизмини тўхтатиш юзасидан объект мулкдори ҳамда давлат солиқ хизмати органига хулоса тақдим этиш. Икки иш кунида 9-босқич Давлат солиқ хизмати органлари Фойдаланилмаётган объект хўжалик фаолиятига жалб этилганлиги тўғрисидаги хулоса асосида қўлланилган таъсирчан солиқ механизмини тўхтатиш ва солиқ тўловчининг шахсий карточкасига тегишли ёзувларни киритиш, мажбурий ундирув чораларини тўхтатиш. Хулоса келиб тушган кундан бошлаб бир иш кунида 10-босқич Давлат солиқ хизмати органлари Оширилган ставкаларни қўллаш натижасида охирги 12 ойлик давр учун ундирилган ер ва мол-мулк солиғи суммаларини хулоса асосида таъсирчан солиқ механизми бекор қилинган объект мулкдорига қайтариш. Хулоса келиб тушган кундан бошлаб ўн беш кунда IV. Фойдаланилмаётган давлат мулки объектларини (мол-мулк ва ер солиқлари тўловчиси бўлмаган) аниқлаш ҳамда хўжалик фаолиятига жалб этиш Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Ижро муддати 11-босқич Туман (шаҳар) Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри филиаллари, қурилиш бўлимлари, фойдаланилмаётган объектни балансда сақловчилар, Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бўлинмалари, ҳудудий туман (шаҳар) ҳокимликлари Фойдаланилмаётган давлат мулки объектларини хатловдан ўтказиш. 2019 йил 1 октябрга қадар, кейинчалик доимий 12-босқич Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бўлинмалари Хатлов жараёнида аниқланган фойдаланилмаётган давлат мулки объектлари тўғрисидаги маълумотларни шакллантириш. Хатлов якуни бўйича уч кун ичида 13-босқич Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бўлинмалари Фойдаланилмаётган объектни хўжалик фаолиятига жалб қилиш юзасидан балансда сақловчи ва унинг юқори ташкилотига тақдимнома юбориш. Хатлов натижаси бўйича 3 кун ичида 14-босқич Объектни балансда сақловчилар Фойдаланилмаётган объектни давлат мулки сифатида сақлаш заруратини асослантириш, мазкур объектнинг хўжалик фаолиятига жалб этилишини таъминлаш. Тақдимнома келиб тушган кундан бошлаб бир ой ичида 15-босқич Ҳудудий туман (шаҳар) ҳокимликлари, Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бўлинмалари, объектни балансда сақловчи Объект бир ой ичида хўжалик фаолиятига жалб қилинмаган тақдирда, объектни ҳудудий туман (шаҳар) ҳокимликлари тасарруфига ўтказиш чораларини кўриш. Белгиланган тартибда 16-босқич Ваколатига кўра маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, Давлат активларини бошқариш агентлиги Фойдаланилмаётган объектнинг белгиланган тартибда хўжалик фаолиятига жалб қилинишини таъминлаш ёки объектни хусусий мулк сифатида сотиш, ижарага, шу жумладан давлат-хусусий шериклик асосида бериш тўғрисида қарор қабул қилиш. Заруратга кўра ».

16. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 августдаги 704-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби тўғрисидаги низомда :

а) 21-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Йиллик айланмаси охирги уч йил ичида бир миллиард сўмгача бўлган, солиқ маслаҳатчилари томонидан солиқларга доир хулоса бериш орқали ихтиёрий тугатилиш истагини билдирган тижорат ташкилотида (таваккалчилик даражаси юқори бўлган солиқ тўловчилар бундан мустасно) солиқ текшируви ўтказилмайди»;

иккинчи — бешинчи хатбошилар тегишлича учинчи-олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

б) илованинг «6 босқич» «Тадбирлар устуни» қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Тизим орқали хабардор қилинган кундан бошлаб тижорат ташкилотининг молия-хўжалик фаолиятини текширишга (тафтиш қилишга) киришиш, йиллик айланмаси охирги уч йил ичида бир миллиард сўмгача бўлган, солиқ маслаҳатчилари томонидан солиқларга доир хулоса бериш орқали ихтиёрий тугатилиш истагини билдирган тижорат ташкилотлардан (таваккалчилик даражаси юқори бўлган солиқ тўловчи бундан мустасно) ташқари».

17. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 ноябрдаги 753-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлигининг Виночиликни ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомнинг 24-бандидан «махсус 22626» сўзлари чиқариб ташлансин.

18. Вазирлар Маҳкамасининг «Қувайт араб иқтисодий тараққиёт жамғармаси иштирокида «Намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жойлар қурилиши юзасидан қишлоқ массивларида муҳандислик инфратузилмасини ривожлантириш (2 босқич)» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 7 июлдаги 427-сон қарорининг 3-банди олтинчи ва еттинчи хатбошиларидаги «22626-сон «Корхона ва ташкилотларнинг мақсадли маблағлари» молиялаштириш махсус» сўзлари чиқариб ташлансин.

19. Вазирлар Маҳкамасининг «Солиқ хавфини бошқариш, солиқ хавфи мавжуд солиқ тўловчиларни (солиқ агентларини) аниқлаш ва солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида» 2021 йил 7 январдаги 1-сон қарорида :

а) 1-илова қуйидаги мазмундаги 19 1 -банд билан тўлдирилсин:

«19 1 . Солиқ маслаҳатчилари томонидан солиқ тўловчиларга солиқ ҳисобини юритиш бўйича хизматлар доирасида тақдим этилган солиқ маслаҳатига оид хулоса солиқ таваккалчилигини баҳолаш чоғида солиқ органлари томонидан қабул қилинади»;

б) 2-илова 17-бандининг ўнинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«солиқ текширувини ўтказиш чоғида ёки унинг натижаси бўйича асоснома сифатида солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг солиқ маслаҳатига оид ҳисоботини ва/ёки хулосасини тақдим этиш».

20. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 сентябрдаги 595-сон қарори билан тасдиқланган Қўшилган қиймат солиғи тўловчиларини солиқ органларида қўшилган қиймат солиғи бўйича махсус рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда :

а) 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«4. ҚҚС гувоҳномаси фаол бўлган солиқ тўловчилар томонидан қўшилган қиймат солиғи фақатгина белгиланган тартибда солиқ органларида махсус рўйхатдан ўтган ва фаол гувоҳномага эга бўлган етказиб берувчилар томонидан тақдим этилган ҳисобварақ-фактуралар асосида ҳақиқатда олинган товар (хизмат)лар бўйича ҳисобга олиниши мумкин»;

б) 9-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«9. Солиқ кодекси талабларига мувофиқ қуйидаги солиқ тўловчиларга қўшилган қиймат солиғи бўйича махсус рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома солиқ хавфи даражасига аниқлик киритилмасдан туриб автоматик равишда берилади»;

в) 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«10. Ушбу Низомнинг 9-бандида кўрсатилган тадбиркорлик субъектларининг фаолияти солиқ органлари томонидан мониторинг қилиб борилади ва мониторинг давомида солиқ хавфи ҳолатларининг аниқланиши қўшилган қиймат солиғи бўйича махсус рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиб қўйишга асос бўлади»;

г) 16-бандда :

қуйидаги мазмундаги ўн тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

««Асл белгиси» маҳсулотларни маркировкалаш ва кузатиб бориш миллий ахборот тизими ҳамда истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини ҳисобга олиш ахборот тизимини жорий этиш ёки фойдаланишга ҳамда реал вақт режимида автоматлаштирилган кузатиш тизими (GPS) билан жиҳозланган ҳамда истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш, уларнинг айланмаси ҳажмини ҳисобга олиш ҳамда узумзорларнинг ягона реестри ахборот тизимига интеграция қилинган электрон ҳисоблагич ўрнатилган автотранспорт воситаларида истеъмол ва техник этил спиртини реализация қилишни таъминламашга оид лицензия талаблари бузилганда»;

ўн тўртинчи — ўн бешинчи хатбошилар тегишлича ўн бешинчи-ўн олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

д) 17-банд қуйидаги мазмундаги олтинчи — ўн биринчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

«барча истеъмол ва техник этил спирти ишлаб чиқариш ҳамда алкоголь маҳсулотларини қуйиш линияларида йиғма ҳисобга олиш маълумотлари кўрсаткичларини тегишли ҳимоялаш воситасига эга бўлган тайёр маҳсулотларни электрон ҳисоблагичлар мавжуд бўлмаганда;

ташкилотлар томонидан доимий равишда устав фондининг қуйидаги миқдори таъминланмаганда:

истеъмол этил спирти ва ароқ ишлаб чиқарувчи ташкилотлар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 000 баравари;

бошқа алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар (узум ва меваларни бирламчи қайта ишлаш ташкилотлари бундан мустасно) учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 000 баравари;

ароқ ҳамда истеъмол этил спиртидан (узум ва резавор мева этил спиртидан ташқари) ароқ ва ликёр-ароқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича мавжуд йиллик ишлаб чиқариш қувватларидан ўрнатилган қувватларнинг 60 фоизидан ва йиллик ишлаб чиқариш ҳажми абсолют алкоголга қайта ҳисоблаганда камида 100 минг декалитрдан кам бўлганда;

ароқ ишлаб чиқармайдиган ташкилотларда истеъмол этил спиртидан (узум ва резавор мева этил спиртидан ташқари) ликёр-ароқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича мавжуд йиллик ишлаб чиқариш қувватларидан ўрнатилган қувватларнинг 50 фоизидан кам бўлганда»;

е) 19-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«19. Солиқ тўловчининг солиқ хавфи гуруҳларидан бирига киритилганлиги тўғрисидаги хабарнома гувоҳноманинг амал қилиши тўхтатилишидан беш иш куни олдин юборилади»;

ж) 31-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

«солиқ хавфининг юқори даражасига эга солиқ тўловчиларнинг қўшилган қиймат солиғи бўйича махсус рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиши бу ҳақда солиқ органлари томонидан беш иш куни олдин хабарнома юборилгандан сўнг ҳамда мазкур муддатда камчиликлар бартараф этилмаган тақдирда тўхтатиб турилади (амалга оширилаётган битимлар (операциялар) харид қилинаётган ва реализация қилинаётган товарлар (хизматлар) номенклатурасига мувофиқ келмаслиги ёки солиқ тўловчи давлат рўйхатидан ўтказилган манзилда мавжуд бўлмаганлиги ҳолатлари бундан мустасно)»;

з) 4-илованинг тўртинчи графаси учинчи позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Беш иш кунидан олдин».

22. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 июлдаги 458-сон қарори билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалиги бирлашмаларининг аъзолари, мева-сабзавот кластерлари иштирокчилари ва тадбиркорлик субъектларига маҳаллий шароитда етиштирилган интенсив кўчатлар (пакана ва ярим пакана) ҳамда пайвандтагларни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратиш тўғрисидаги низомда :

а) 17 ва 26-бандлардаги «махсус 22626» сўзлари чиқариб ташлансин;

б) 2-илованинг «5-босқич» «Тадбирлар» устунидаги «махсус 22626-махсус» сўзлари чиқариб ташлансин.

24. Вазирлар Маҳкамасининг «Муқобил энергия орқали ишлайдиган иситиш тизимини жорий этган лимон етиштирувчиларни, шунингдек, янги лимонзорларни барпо этиш ва кўчатлар харид қилишни молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 17 январдаги 24-сон қарорида :

а) Лимон етиштириладиган иссиқхоналарни барпо этишда муқобил энергия (табиий газга нисбатан) қурилмалари қийматининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга 3-илованинг 2-қисмидан «22626-махсус» сўзлари чиқариб ташлансин;

б) Янги лимонзорларни барпо этиш ва кўчатларни харид қилиш билан боғлиқ харажатларнинг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомда :

17-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«17. Субсидия лойиҳа ташаббускорларининг хизмат кўрсатувчи тижорат банкларида очилган ҳисобварақларига ўтказилади»;

1-илова билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги қошидаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси субсидиялари ҳисобидан янги лимонзорлар барпо этиш ва кўчатлар харид қилиш билан боғлиқ лойиҳаларни молиялаштириш» схемасининг «Чора тадбирлар» устуни «5-босқич» қаторидаги «махсус 22626» сўзлари чиқариб ташлансин.

25. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомга 7-илованинг 9-банди қуйидаги мазмундаги «т» кичик банди билан тўлдирилсин:

«т) алкоголь маҳсулотларига нисбатан рўйхатдан ўтказилган товар белгиларини қўллаш ва (ёки) патентланган саноат намуналаридан фойдаланиш, шу жумладан тегишли лицензия шартномалари асосида*».

26. Вазирлар Маҳкамасининг «2022 йил ҳосилидан буғдойни харид қилиш ва сотишда бозор тамойилларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 30 майдаги 284-сон қарорида :

а) 5-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«5. Белгилансинки, давлат ресурсларига харид қилинадиган буғдой учун тўловлар дастлабки босқичда 2-иловага мувофиқ нархларда буғдой топширилган кундан бошлаб икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳисоб-китоб тизимини такомиллаштириш ва хўжалик юритувчи субъектларнинг тўлов интизомини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 25 майдаги ПФ-141-сон Фармони талаблари асосида рўйхати Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган буғдой етиштирувчиларнинг махсус ҳисобварақларига тўлиқ ўтказиб берилади»;

б) 17-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«17. Жамғарма томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳисоб-китоб тизимини такомиллаштириш ва хўжалик юритувчи субъектларнинг тўлов интизомини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 25 майдаги ПФ-141-сон Фармони талаблари асосида рўйхати Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган тижорат вакилига ўтказиб бериладиган маблағлар ҳамда вақтинча сақлаш учун буғдой топширган буғдой етиштирувчиларнинг маҳсулот сотишдан тушган маблағларининг ҳаракати қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ундирувга қаратилмайдиган махсус мақсадли ҳисобварақларда амалга оширилиши белгилаб қўйилсин»;

в) 3-илованинг 6-7-бандлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«6. Махсус мақсадли ҳисобварақлар Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида тижорат вакилининг аризасига асосан хизмат кўрсатувчи тижорат банки томонидан унга Жамғарма номидан буғдой сотиб олиш учун 23210 махсус ҳисобварақ очилади.

7. Жамғарма тижорат вакили томонидан тақдим этилган буюртманома асосида Жамғарма номидан товар буғдой сотиб олиш учун тижорат вакилининг махсус мақсадли ҳисобварағига белгиланган тартибда фоизсиз маблағларни ўтказади».

27. Вазирлар Маҳкамасининг «Узумчилик, боғдорчилик, иссиқхона хўжаликларини юритувчи ва виночилик маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи субъектларни давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 10 июндаги 327-сон қарорида :

а) Янги интенсив боғ ва токзорларда лойиҳа асосида томчилатиб суғориш технологияларини жорий қилиш, бурғиланган қудуқ, шунингдек дарёлар, каналлар ҳамда бошқа сув ҳавзаларидан сув тортиш учун насос станциясини қуриш ва қайта тикланувчи, муқобил электр энергияси қурилмасини сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомда :

13-банддаги «22626-махсус» сўзлари чиқариб ташлансин;

15-банддаги «махсус 22626» сўзлари чиқариб ташлансин;

2-илованинг «5-босқич» «Тадбирлар» устунидаги «махсус 22626» сўзлари чиқариб ташлансин;

б) Узум кўчатларини шпалерга (ёғоч ва бошқа синувчан устунлардан ташқари) кўтариш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомда :

12-банддаги «22626-махсус» сўзлари чиқариб ташлансин;

14-банддаги «махсус 22626» сўзлари чиқариб ташлансин;

2-илованинг «5-босқич» «Тадбирлар» устунидаги «махсус 22626» сўзлари чиқариб ташлансин;

3-иловадаги «Тижорат банки номи: «___________» АТБ ________ филиали ва» сўзларидан кейинги «22626-махсус» сўзлари чиқариб ташлансин;

в) Узум (майиз) қуритиш ва қадоқлаш линияларини харид қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомда :

10-банддаги «22626-махсус» сўзлари чиқариб ташлансин;

12-банддаги «махсус 22626» сўзлари чиқариб ташлансин;

2-илованинг «5-босқич» «Тадбирлар» устунидаги «махсус 22626» сўзлари чиқариб ташлансин;

г) Виночилик асбоб-ускуналарини харид қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомда :

10-банддаги «22626-махсус» сўзлари чиқариб ташлансин;

12-банддаги «махсус 22626» сўзлари чиқариб ташлансин;

2-илованинг «5-босқич» «Тадбирлар» устунидаги «махсус 22626» сўзлари чиқариб ташлансин;

д) Маҳаллий ишлаб чиқарувчи кластерлар томонидан узум ва мева-резаворлардан тайёрланган ҳамда табиий равишда ачитилган ҳар бир литр табиий вино (этил спирти қўшилмаган ҳолда) ва бренди маҳсулотларини экспорт қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомда :

12-банддаги «22626-махсус» сўзлари чиқариб ташлансин;

14-банддаги «махсус 22626» сўзлари чиқариб ташлансин;

2-илованинг «5-босқич» «Тадбирлар» устунидаги «махсус 22626» сўзлари чиқариб ташлансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 декабрдаги 717-сон қарорига 3-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Солиқ органларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва унинг ходимларини ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1995 йил 14 сентябрдаги 359-сон қарори .

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида» 1998 йил 12 январдаги 14-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 1-сон, 2-модда).

3. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида» 2000 йил 13 мартдаги 87-сон қарори .

4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг истеъмол товарлари олиб келиш ва сотиш масалалари бўйича айрим қарорларига ўзгартириш, қўшимчалар киритиш ва уларнинг айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2003 йил 16 октябрдаги 446-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 20-сон, 187-модда) 1-илованинг 3-банди .

6. Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига ажратмаларни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 25 октябрдаги 499-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 43-сон, 456-модда) 3-илованинг 10-банди .

7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳайъати аъзолари тўғрисида» 2005 йил 4 февралдаги 58-сон қарори.

8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Молия-иқтисодий, солиқ соҳасидаги жиноятларга, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашишни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 21 апрелдаги ПҚ-331-сон қарори)» 2006 йил 6 июлдаги 130-сон қарорига илованинг 2-банди .

9. Вазирлар Маҳкамасининг «Солиқ маслаҳати соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 20 мартдаги 55-сон қарори .

11. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2017 йил 17 апрелдаги 222-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 17-сон, 294-модда).

12. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Йўл хўжалигини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 14 февралдаги ПФ-4954-сон Фармони)» 2017 йил 7 июлдаги 472-сон қарорига 1-илованинг 14-банди .

13. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат солиқ хизмати органлари мансабдор шахсларининг янги формали кийим-боши ва фарқловчи белгиларини жорий этиш тўғрисида» 2017 йил 27 июлдаги 545-сон қарори.

14. Вазирлар Маҳкамасининг «Кўп квартирали уйларни капитал ва жорий таъмирлаш учун маблағларни тўплаш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2017 йил 1 августдаги 570-сон қарори .

16. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Солиқ маъмуриятчилигини тубдан такомиллаштириш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғилувчанлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 18 июлдаги ПФ-5116-сон Фармони)» 2017 йил 18 октябрдаги 847-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 10-сон, 242-модда) илованинг 1-банди .

17. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалигида бозор механизмларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 28 февралдаги 149-сон қарори .

19. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекэнерго» АЖ ташкилотларининг активларини молиявий соғломлаштириш ва улардан самарали сарфланишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 6 июлдаги 515-сон қарори .

21. Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалигида бозор механизмларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 28 февралдаги 149-сон қарорига ўзгартириш киритиш тўғрисида» 2018 йил 1 ноябрдаги 894-сон қарори .

22. Вазирлар Маҳкамасининг «Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нарх ва тарифларини босқичма-босқич ўзгартириш тўғрисида» 2018 йил 1 ноябрдаги 897-сон қарорига 3-илованинг 3-банди .

23. Вазирлар Маҳкамасининг «2019 йилда ғўзани навлари бўйича жойлаштириш ва пахта хом ашёси етиштиришнинг прогноз ҳажмлари тўғрисида» 2018 йил 22 декабрдаги 1037-сон қарори .

24. Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекэнерго» АЖ ташкилотларининг активларини молиявий соғломлаштириш ва улардан самарали фойдаланишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 6 июлдаги 515-сон қарорига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2019 йил 19 февралдаги 147-сон қарори .

25. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 17 апрелдаги 320-сон қарорига 8-илованинг 2 , 3 , 8-бандлари .

26. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2019 йил 12 июлдаги 575-сон қарорига 7-илованинг 22-банди .

27. Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирлар Маҳкамасининг «2019 йилда ғўзани навлари бўйича жойлаштириш ва пахта хом ашёси етиштиришнинг прогноз ҳажмлари тўғрисида» 2018 йил 22 декабрдаги 1037-сон қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида» 2019 йил 17 сентябрдаги 782-сон қарори .

28. Вазирлар Маҳкамасининг «Донни қайта ишлаш корхоналари ва қолипли нон ишлаб чиқарувчиларни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 30 сентябрдаги 829-сон қарорига 1-илованинг 5-банди .

29. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 5 мартдаги 123-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари молия бош бошқармалари ҳузуридаги Автомобиль йўлларини ривожлантириш мақсадли жамғармалари тўғрисидаги низомнинг 34-банди .

30. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегиясида белгиланган вазифаларни 2020 йилда амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 28 январдаги ПҚ-4575-сон қарори)» 2020 йил 27 апрелдаги 261-сон қарорига илованинг 1-банди .

31. Вазирлар Маҳкамасининг «2021 йилда минерал ўғитларни ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш балансини тасдиқлаш тўғрисида» 2021 йил 29 мартдаги 162-сон қарорининг 8-банди .

32. Вазирлар Маҳкамасининг «Кўп квартирали уйларни капитал ва жорий таъмирлаш учун маблағлар тўплаш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимча киритиш тўғрисида» 2021 йил 15 декабрдаги 754-сон қарори .

33. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида» 2021 йил 20 апрелдаги ЎРҚ-682-сон Қонуни)» 2022 йил 4 апрелдаги 153-сон қарорига илованинг 28 , 426-бандлари .

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2022 йил 21 декабрь,

717-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2022 й., 09/22/717/1112-сон; 22.07.2023 й., 09/23/305/0511-сон; 07.05.2024 й., 09/24/266/0329-сон, 06.06.2024 й., 09/24/319/0406-сон; 08.10.2024 й., 09/24/645/0795-сон; 23.04.2025 й., 09/25/255/0376-сон, 22.05.2025 й., 09/25/325/0460-сон; 01.07.2025 й., 09/25/400/0556-сон; 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

SXEMASI

ROʻYXATI

Yaratilgan yangi ish oʻrinlarini hisobga olish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Xizmatlar sohasini rivojlantirishga oid qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2022-yil 27-yanvardagi PQ-104-son qaroriga muvofiq Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Xizmatlar sohasini rivojlantirishga oid qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2022-yil 27-yanvardagi PQ-104-son qarorida :

xizmatlar sohasini rivojlantirishga yangicha yondashuvlarni joriy etish orqali bozor xizmatlari hajmini 2022-yilda 1,5 baravarga oshirish hamda qoʻshimcha 1,5 millionta yangi ish oʻrinlarini yaratish imkoniyatlari mavjudligi koʻrsatib oʻtilganligi;

yaratilgan ish oʻrinlarini hisobga olishning yangi metodologiyasini ishlab chiqish belgilanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Yaratilgan yangi ish oʻrinlarini hisobga olish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin:

tadbirkorlik subyekti hisoblangan yuridik shaxslarning jismoniy shaxslardan olinadigan daromad soligʻi va ijtimoiy soliq boʻyicha soliq hisobotiga muvofiq joriy hisobot yilida yaratilgan yangi va mavsumiy ish oʻrnini hisobga olish tartibi;

davlat xizmatlari markazlari tomonidan yangi tashkil etilgan yakka tartibdagi tadbirkorlar, usta hunarmandlarning shogirdlari, oʻzini oʻzi band qilgan fuqarolar va dehqon xoʻjaliklari boʻyicha davlat soliq organlariga elektron kanallar orqali taqdim etilgan maʼlumotlari asosida yaratilgan yangi ish oʻrinlarini hisobga olish tartibi;

tadbirkorlik subyekti hisoblangan yuridik shaxslar tomonidan yakka tartibdagi tadbirkorlar va ularning yollanma xodimlari, usta hunarmandlar shogirdlari, oʻzini oʻzi band qilgan fuqarolar, dehqon xoʻjaliklari hisobidan yaratilgan yangi ish oʻrinlarini avtomatlashtirilgan dasturda hisobga olish tartibi.

3. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi tadbirkorlik subyekti hisoblangan yuridik shaxslarning jismoniy shaxslardan olinadigan daromad soligʻi va ijtimoiy soliq boʻyicha soliq hisobotida yaratilgan yangi va mavsumiy ish oʻrinlari boʻyicha koʻrsatkichlar toʻgʻri aks ettirilishi ustidan qonunchilik hujjatlariga muvofiq soliq nazoratini amalga oshirsin.

4. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 2-ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.

5. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 3-ilovaga muvofiq ayrim qarorlari oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

6. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining moliya-iqtisodiyot va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari — iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vaziri J.A. Qoʻchqorov, Oʻzbekiston Respublikasi bandlik va mehnat munosabatlari vaziri N.B. Xusanov hamda Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi raisi Sh.D. Kudbiyev zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 21-dekabrdagi 717-son qaroriga 1-ILOVA

Yaratilgan yangi ish oʻrinlarini hisobga olish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom tadbirkorlik subyekti hisoblangan yuridik shaxslarning soni koʻpaygan xodimlarining ish oʻrinlarini hamda yangi tashkil etilgan yakka tartibdagi tadbirkorlar, ularning yollanma xodimlari, usta-hunarmandlar, ularning shogirdlari, oʻzini oʻzi band qilgan fuqarolar, dehqon xoʻjaliklari hisobidan yaratilgan yangi ish oʻrinlarini hisobga olish tartibini belgilaydi.

Bunda yaratilgan yangi ish oʻrinlarining hisobi Davlat soliq qoʻmitasining avtomatlashtirilgan dasturi orqali yuritiladi.

2. Ish beruvchi jismoniy shaxslarda yaratilgan yangi ish oʻrinlariga yangi tashkil etilgan yakka tartibdagi tadbirkorlar (keyingi oʻrinlarda — YTT) va ularning yollanma xodimlari, usta-hunarmandlarning shogirdlari, oʻzini oʻzi band qilgan fuqarolar, dehqon xoʻjaliklari hisobiga yaratilgan ish oʻrinlari kiradi.

3. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:

avtomatlashtirilgan dastur — tadbirkorlik subyekti hisoblangan yuridik shaxslar tomonidan yaratilgan yangi ish oʻrinlarini, yangi tashkil etilgan yakka tartibdagi tadbirkorlar va ularning yollanma xodimlari, usta-hunarmandlar shogirdlari, oʻzini oʻzi band qilgan fuqarolarni, dehqon xoʻjaliklari hisobi yuritiladigan, Oʻzbekiston Respublikasi Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligining “Yagona milliy mehnat tizimi” idoralararo dasturiy-apparat kompleksiga (keyingi oʻrinlarda — “YAMMT” IDAK) integratsiya qilingan Davlat soliq qoʻmitasining avtomatlashtirilgan dasturi;

yaratilgan yangi ish oʻrni — yuridik shaxslarda yaratilgan yangi ish oʻrinlariga ishga qabul qilingan, qonunchilik hujjatlari asosida mehnat shartnomasi (asosiy va oʻrindosh) tuzilgan, qurilish korxonalarida qonunchilikda nazarda tutilgan tartibda shartnoma tuzmasdan yollangan xodimlar, kalendar yil davomida davlat roʻyxatidan yangidan oʻtgan yakka tartibdagi tadbirkorlar hamda ularning yollanma xodimlari, usta-hunarmandlarning shogirdlari, oʻzini oʻzi band qilgan fuqarolar hamda dehqon xoʻjaliklari.

4. Yuridik shaxslarda mehnat shartnomasi asosida (qurilish korxonalarida qonunchilikka asosan shartnoma tuzmasdan) yollangan xodimning ish joyi ish oʻrni hisoblanadi.

5. Yakka tartibdagi tadbirkorlar (yollanma xodimlar), usta-hunarmandlar shogirdlari, oʻzini oʻzi band qilgan fuqarolar hamda yuridik shaxs tashkil etmagan holda tashkil etilgan dehqon xoʻjaliklari ish oʻrni deb qaraladi.

6. Fermer xoʻjaliklari hamda klasterlar, turizm, ipak qurtini koʻpaytirish va qurilish faoliyatini amalga oshiruvchi yuridik shaxslardagi mavsumiy ish joyi ish oʻrni hisoblanadi

7. Fermer xoʻjaliklari va klasterlar foydalanishidagi past hosilli paxta va gʻalla ekinlaridan qisqartirilgan yerlar hisobidan 0,1 gektardan 1 gektargacha boʻlgan oʻlchamda ijara huquqi asosida fuqarolarga yer maydonlari ajratilganda, ular dehqon xoʻjaligi sifatida davlat roʻyxatidan oʻtganda ish oʻrni sifatida hisobga olinadi.

2-bob. Tadbirkorlik subyekti hisoblangan yuridik shaxslarda yaratilgan yangi ish oʻrinlarini hisobga olish tartibi

8. Tadbirkorlik subyekti hisoblangan yuridik shaxslarda yil boshiga nisbatan soni koʻpaygan xodimlarning ish oʻrinlari soliq hisobotida yaratilgan yangi (mavsumiy) ish oʻrinlari sifatida koʻrsatilgan hamda ularga qonunchilikka asosan ish haqi hisoblanganda yaratilgan yangi ish oʻrinlari sifatida avtomatlashtirilgan dasturda hisobga olinadi.

Bunda tadbirkorlik subyekti tomonidan avval taqdim etilgan soliq hisobotlarida koʻrsatilgan xodimlar soni keyinchalik qayta hisobotlar bilan koʻpaytirib yoki kamaytirib koʻrsatilganda ushbu davr uchun yangi yaratilgan ish oʻrni deb hisoblanmaydi.

9. Oʻzbekiston Respublikasi Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi “YAMMT” IDAKda hisobot yilining 1-sanasida mavjud boʻlgan vakant lavozimlar hisobiga qabul qilingan xodimlarning ish oʻrinlari yaratilgan yangi ish oʻrinlari deb hisobga olinmaydi.

10. Hisobot oyida ish haqi hisoblanmagan (mavsumiy ish oʻrinlaridan tashqari), mehnat qonunchiligida belgilangan ish haqidan kam ish haqi hisoblangan xodimning ish oʻrni yangi yaratilgan ish oʻrni deb hisoblanmaydi.

3-bob. Yakka tartibdagi tadbirkorlar, usta-hunarmandlar shogirdlari, oʻzini oʻzi band qilgan fuqarolar va dehqon xoʻjaliklarida yaratilgan yangi ish oʻrinlarini hisobga olish tartibi

11. Davlat xizmatlari markazlarining yangi tashkil etilgan yakka tartibdagi tadbirkorlar boʻyicha davlat soliq organlariga elektron kanallar orqali taqdim etilgan maʼlumotlaridagi yakka tartibdagi tadbirkorlar yaratilgan yangi ish oʻrinlari sifatida avtomatlashtirilgan dasturda hisobga olinadi.

Joriy kalendar yilda roʻyxatdan oʻtib, faoliyat yuritayotgan hamda kalendar yil davomida kamida olti oy faoliyat koʻrsatgan yakka tartibdagi tadbirkorlar yaratilgan yangi ish oʻrni hisobidan tashkil qilingan deb hisoblanadi.

12. Hisobot davrida yangi hisobga olingan mavsumiy (hammom va sauna xizmatlari, popkorn, frezerda muzqaymoq, salqin ichimliklar, ayron va goʻja tayyorlash va quyib sotish) faoliyatni amalga oshirgan yakka tartibdagi tadbirkorlar joriy kalendar yilda yaratilgan yangi ish oʻrni sifatida hisobga olinadi.

13. Yakka tartibdagi tadbirkorlar tomonidan hisobot davrida belgilangan tartibda davlat soliq organlarida roʻyxatga qoʻyilgan yangi yollanma xodim yaratilgan yangi ish oʻrinlari sifatida avtomatlashtirilgan dasturda hisobga olinadi.

Mazkur Nizomning 11-bandi ikkinchi xatboshisida yakka tartibdagi tadbirkorlar uchun belgilangan mezonlar yakka tartibdagi tadbirkorlarning yollanma xodimlariga, usta-hunarmandlar shogirdlariga ham tatbiq etiladi.

Bunda kalendar yilda yakka tartibdagi tadbirkorlarning yollanma xodimlari, usta-hunarmandlarning shogirdlari bilan tuzilgan mehnat shartnomasi bekor qilingan yoki hisobga olish kartochkalarining amal qilish muddati tugagan boʻlsa, ular yaratilgan yangi ish oʻrni sifatida qaralmaydi.

14. Hisobot davrida davlat soliq xizmati organlarida oʻzini oʻzi band qilgan fuqaro sifatida hisobga olingan jismoniy shaxslar yaratilgan yangi ish oʻrinlari sifatida avtomatlashtirilgan dasturda hisobga olinadi.

Bunda joriy kalendar yilda oʻzini oʻzi band qilganligini bekor qilganda, yaratilgan yangi ish oʻrni hisoblanmaydi.

15. Agar oʻzini oʻzi band qilgan fuqaro — yuridik shaxs xodimi yoki yakka tartibdagi tadbirkorning yollanma xodimi yoxud yakka tartibdagi tadbirkor sifatida roʻyxatga qoʻyilganda hisobot davrida faqat bitta holatda yaratilgan yangi ish oʻrni sifatida qayd etiladi.

Xuddi shunday yakka tartibdagi tadbirkorning yollanma xodimi yuridik shaxs xodimi, oʻzini oʻzi band qilgan fuqaro yoki dehqon xoʻjaligi sifatida faoliyat yuritishi kalendar yil davomida faqat bitta yaratilgan yangi ish oʻrni sifatida qayd etiladi.

16. Yuridik shaxs tashkil etmagan holda tashkil etilgan dehqon xoʻjaligi sifatida davlat roʻyxatidan yangidan oʻtgan jismoniy shaxslar yaratilgan yangi ish oʻrinlari sifatida avtomatlashtirilgan dasturda hisobga olinadi.

Mazkur Nizomning 11-bandi ikkinchi xatboshisida belgilangan mezonlar dehqon xoʻjaliklari uchun ham tatbiq qilinadi.

4-bob. Yaratilgan yangi ish oʻrinlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni shakllantirish davri

17. Yaratilgan yangi ish oʻrinlari boʻyicha maʼlumotlar hisobot davri yakuni bilan jismoniy shaxslardan olinadigan daromad soligʻi, ijtimoiy soliq hamda qatʼiy belgilangan soliq summalari boʻyicha soliq hisobotini taqdim etish muddatidan soʻng 5 kun muddatda avtomatlashtirilgan dasturda shakllantiriladi.

5-bob. Yakunlovchi qoida

18. Ushbu Nizom talablari buzilishida, shuningdek, yaratilgan yangi ish oʻrinlari tegishli oʻrganishlar natijasida haqiqatda mavjud emasligi aniqlanganda mazkur tadbirkorlik subyektlari va aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 21-dekabrdagi 717-son qaroriga 2-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzqishloqxoʻjalikmashlizing” aksiyadorlik lizing kompaniyasini tashkil etish toʻgʻrisida” 1999-yil 30-oktabrdagi 486-son qarorining 7-bandidagi “23210-son hisobvaraq boʻyicha” soʻzlari chiqarib tashlansin.

2. Vazirlar Mahkamasining 2009-yil 26-oktabrdagi 280-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2009-y., 9-10-son, 68-modda) bilan tasdiqlangan “Qishloq qurilish invest” injiniring kompaniyasi ishtirokida yakka tartibda uy-joy qurilishini amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :

a) 29 va 30-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“29. Bank injiniring kompaniyasining aylanma mablagʻlarini toʻldirish maqsadida bank bilan injiniring kompaniyasi oʻrtasida tuzilgan shartnoma asosida injiniring kompaniyasining moliyalashtirish depozit hisobvaragʻiga bankning mablagʻlarini oʻtkazadi.

Qurilishi tugallanmagan obyekt boʻyicha tanlov savdolari gʻolibi bilan tuzilgan shartnomani moliyalashtirish uchun mablagʻlar yetarli boʻlmagan taqdirda, injiniring kompaniyasi oʻz mablagʻlari hisobiga, oʻz mablagʻlari yetarli boʻlmagan taqdirda esa, alohida shartnoma asosida bankning mablagʻlarini jalb etish hisobiga moliyalashtirishga haqlidir.

30. Uy-joy yoki arzon uy-joy qurishni moliyalashtirish injiniring kompaniyasining mablagʻlari depozit hisobraqamidan pudratchining depozit hisobraqamiga oʻtkaziladigan injiniring kompaniyasining avansi (obyekt qiymatining kamida 15 foizi) hisobiga amalga oshiriladi, bunda bajarilgan ishlar hajmining 95 foizgachasi berilgan avans mutanosib ravishda ushlab qolingan holda har oyda joriy moliyalashtiriladi hamda obyekt qiymatining 5 foiz miqdoridagi qolgan qismi injiniring kompaniyasining filiali tomonidan tasdiqlangan taqdirda, kafolat muddati tamom boʻlgandan keyin toʻlanadi.

Uy-joylar yoki arzon uy-joylarni qurishni har oyda joriy moliyalashtirish amalda bajarilgan qurilish-montaj ishlariga haq toʻlagan holda amalga oshiriladi”;

b) 31-bandning ikkinchi — toʻrtinchi xatboshilari quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Bunda dastlabki badal mablagʻlarini, ipoteka krediti mablagʻlarini, shuningdek qurilayotgan uy-joy yoki arzon uy-joy qiymatining qolgan qismiga teng miqdorda omonat qoʻyilma hisobraqamida toʻplangan mablagʻlarni injiniring kompaniyasining depozit hisobraqamiga oʻtkazish bank filiali tomonidan yakka tartibdagi quruvchi bilan injiniring kompaniyasi filiali oʻrtasida tuzilgan shartnomada nazarda tutilgan tartibda qarz oluvchining yozma topshirigʻi asosida amalga oshiriladi.

Yuridik shaxslar tomonidan oʻz xodimlari uchun uy-joy yoki arzon uy-joy qurilayotgan uy-joy yoki arzon uy-joy qiymatiga haq toʻlash uchun oʻtkazilgan mablagʻlar ham injiniring kompaniyasining depozit hisobraqamiga yoʻnaltiriladi.

Yakka tartibdagi quruvchi tomonidan qurilayotgan uy-joy yoki arzon uy-joy qiymatiga oʻz mablagʻlari yoki qonun hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobiga haq toʻlangan taqdirda, injiniring kompaniyasi tomonidan tuman hokimining turar joyni foydalanishga qabul qilish dalolatnomasini tasdiqlash toʻgʻrisidagi qarorining nusxasi taqdim etilgandan keyin yakka tartibdagi quruvchi omonat qoʻyilma hisobraqamida toʻplangan qurilayotgan uy-joyning yoki arzon uy-joyning qiymatiga teng miqdordagi mablagʻni yakka tartibdagi quruvchi bilan injiniring kompaniyasi filiali oʻrtasida tuzilgan shartnomada nazarda tutilgan tartibda injiniring kompaniyasining depozit hisobvaragʻiga oʻtkazadi”;

v) 32 va 32 1 -bandlar oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;

g) 2-ilovaning 4.3-bandidagi “22626-son Korxonalar va tashkilotlarning maqsadli mablagʻlari” moliyalashtirish maxsus” soʻzlari chiqarib tashlansin;

d) 3-ilovaning 6.2-bandidagi “22626-son Korxonalar va tashkilotlarning maqsadli mablagʻlari” moliyalashtirish maxsus” soʻzlari chiqarib tashlansin;

e) 3a-ilovaning 6.2-bandidagi “22626-son Korxonalar va tashkilotlarning maqsadli mablagʻlari” moliyalashtirish maxsus” soʻzlari chiqarib tashlansin.

3. Vazirlar Mahkamasining “Sudyalarga, sud organlari xodimlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Hisob palatasi, prokuratura organlari, Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi huzuridagi Iqtisodiy jinoyatlarga qarshi kurashish departamenti, davlat soliq xizmati va davlat bojxona xizmati organlari xodimlariga imtiyozli shartlarda uy-joy sotib olishga uzoq muddatli ipoteka kreditlari berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni hamda Sudyalarga, sud organlari xodimlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Hisob palatasi, prokuratura organlari, Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi huzuridagi Iqtisodiy jinoyatlarga qarshi kurashish departamenti, davlat soliq xizmati va davlat bojxona xizmati organlari xodimlariga uy-joylarni ijaraga olganlik (ijaraga turganlik) uchun har oylik pul kompensatsiyasi toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2012-yil 31-oktabrdagi 312-son qarorining 2-ilovasi 11-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“11. Ushbu Nizomga muvofiq sudyalarga, sud organlari xodimlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Hisob palatasi, prokuratura organlari va bojxona xizmati organlari xodimlariga pul kompensatsiyasi toʻlash bilan bogʻliq xarajatlar Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari hisobiga amalga oshiriladi”.

4. Vazirlar Mahkamasining 2014-yil 12-iyundagi 154-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2014-y., 6-son, 60-modda) bilan tasdiqlangan Ichimlik suv taʼminoti va kanalizatsiya tizimini takomillashtirish loyihalarini amalga oshirish uchun xalqaro moliyaviy va iqtisodiy institutlar va xorijiy hukumat moliya tashkilotlari tomonidan berilayotgan qarz va kredit mablagʻlarini jamlash, qaytarish va ularga xizmat koʻrsatish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :

a) 3-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“3. Qarz mablagʻlarini qaytarish boʻyicha majburiyatlarni bajarishga zarur pul mablagʻlarini jamlash maqsadida ijro etuvchi agentliklar, shuningdek ichimlik suv taʼminoti (kanalizatsiya) korxonalari yoki ularning yuqori tashkilotlari xizmat koʻrsatuvchi banklarda hisobvaragʻini ochadilar”;

b) 5-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“5. Suv taʼminoti (kanalizatsiya) korxonalari har kuni oldingi ish kuni uchun suv taʼminoti (kanalizatsiya) boʻyicha koʻrsatilgan xizmatlar uchun ularning asosiy talab qilib olinadigan depozit hisobvaraqlariga tushgan umumiy summadan foizlarda mablagʻlarni (oʻzining yoki yuqori tashkiloti) hisobvaragʻiga oʻtkazadilar. Hisobvaragʻidagi maqsadli mablagʻlar qarz mablagʻlari toʻliq qaytarilishi paytigacha jamlanadi”.

v) 6-banddagi “jamgʻariladigan” soʻzi chiqarib tashlansin.

g) ilovadagi “22626-son jamgʻariladigan”, “maxsus” va “jamgʻariladigan” soʻzlari chiqarib tashlansin.

5. Vazirlar Mahkamasining 2015-yil 10-iyuldagi 189-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2015-y., 7-son, 59-modda) bilan tasdiqlangan Qishloq joylarda namunaviy loyihalar boʻyicha yakka tartibdagi uy-joy qurilishi doirasida Islom taraqqiyot bankining jalb etilgan moliyaviy mablagʻlaridan foydalanish, ularga xizmat koʻrsatish va ularni qaytarish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :

a) 7 va 8-bandlardagi “22626-son Korxonalar va tashkilotlarning maqsadli mablagʻlari qurilishni moliyalashtirish maxsus” soʻzlari chiqarib tashlansin;

b) 15-banddagi “maxsus” soʻzi chiqarib tashlansin.

v) 25-banddagi “22626-son Korxonalar va tashkilotlarning maqsadli mablagʻlari qurilishni moliyalashtirish maxsus” soʻzlari chiqarib tashlansin.

6. Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 7-iyundagi 364-son qarori bilan tasdiqlangan “Haj” va “Umra” tadbirlarini tashkil etish va oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :

a) 12-bandning uchinchi xatboshisidagi “maxsus hisobvaragʻiga (22626 — Korxona va tashkilotlarning maqsadli mablagʻlari)” soʻzlari “depozit hisobvaragʻiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 17-bandning yettinchi va sakkizinchi xatboshilaridagi “maxsus hisobvaragʻiga (22626 — Korxona va tashkilotlarning maqsadli mablagʻlari)” soʻzlari “depozit hisobvargʻiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;

v) 21-banddagi “maxsus hisobvaragʻiga va Oʻzbekiston musulmonlari idorasining Saudiya Arabistonidagi hamkor tashkilotining hisobvaraqlariga (22626 — Korxona va tashkilotlarning maqsadli mablagʻlari)” soʻzlari “depozit hisobvaragʻiga va Oʻzbekiston musulmonlari idorasining Saudiya Arabistonidagi hamkor tashkilotining hisobvaraqlariga” soʻzlari bilan almashtirilsin;

g) 51-bandda :

birinchi va uchinchi xatboshilardagi “maxsus hisobvaraqlar (22626 — Korxona va tashkilotlarning maqsadli mablagʻlari)” soʻzlari “depozit hisobvaraqlar” soʻzlari bilan almashtirilsin;

toʻrtinchi va beshinchi xatboshilardagi “maxsus hisobvaragʻiga (22626 — Korxona va tashkilotlarning maqsadli mablagʻlari)” soʻzlari “depozit hisobvaragʻiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;

d) 52-banddagi “maxsus hisobvaragʻiga (22626 — Korxona va tashkilotlarning maqsadli mablagʻlari)” soʻzlari “depozit hisobvaragʻiga soʻzlari bilan almashtirilsin.

8. Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 3-maydagi 320-son qarori bilan tasdiqlangan Fermer xoʻjaliklarining nasos agregatlari va sugʻorish quduqlari isteʼmol qiladigan elektr energiyasi qiymatini qoplash uchun Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetidan subsidiyalar ajratish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :

a) 21-bandning ikkinchi xatboshisi chiqarib tashlansin;

b) 22-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“22. Tuman elektr tarmoqlari tashkiloti tomonidan oʻrnatilgan tartibda tasdiqlangan dalolatnomalarda va schyot-fakturalarda koʻrsatilgan mablagʻlar tuman (shahar) gʻaznachilik boʻlinmalari tomonidan fermer xoʻjaliklarining shaxsiy gʻazna hisobvaraqlari orqali xarajatlar smetasida nazarda tutilgan mablagʻlar doirasida isteʼmolchilarga xizmat koʻrsatuvchi tijorat banklarida ochilgan hisobraqamlarga oʻtkazib beriladi”.

9. Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 9-oktabrdagi 811-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasining Moddiy yordam, ijtimoiy himoya, soliq organlarini rivojlantirish va koʻzda tutilmagan xarajatlar maxsus jamgʻarmasi toʻgʻrisidagi nizomda :

a) 12-bandning “d” kichik bandidagi “majburiy toʻlovlar” soʻzlari “yigʻimlar” soʻzi bilan almashtirilsin;

b) 15-banddagi “boshqa majburiy toʻlovlarni va penyani hisoblash,” soʻzlari “yigʻimlarni hamda penyani hisoblash,” soʻzlari bilan almashtirilsin.

11. Vazirlar Mahkamasining “Davlat soliq xizmati organlari faoliyatini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 17-apreldagi 320-son qarorida :

a) 3-ilovaning 6-bandida :

birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“6. Soliq organlarining ishlab chiqarish xodimlari tarkibi lavozimlari oʻrta maxsus, kasb-hunar taʼlimi darajasidan kam boʻlmagan iqtisodiyot, huquq, kompyuter texnologiyalari va informatika taʼlimi sohasidagi yoʻnalishlar va mutaxassisliklar boʻyicha maʼlumotga ega boʻlgan shaxslar tomonidan egallanadi”;

uchinchi xatboshi “rahbarlik” soʻzidan keyin “hamda inspektorlik” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

b) 8-ilovaning 2 va 3-bandlari oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

13. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 17-iyundagi 505-son qarori bilan tasdiqlangan Paxta xom ashyosi va boshoqli don ekinlarining boʻlgʻusi hosilini sugʻurtalash tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 31-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“31. Dalolatnoma asosida belgilangan sugʻurta tovoni 5 ish kuni ichida sugʻurta qildiruvchining hisobraqamiga oʻtkazib beriladi”.

14. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 25-iyundagi 522-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzaro hisob-kitoblar tizimida elektron shakldagi hisobvaraq-fakturalardan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :

a) 6-band quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“EHFga oid faqat ID raqami, sotuvchi, xaridor, sana va vaqti toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni oʻzida saqlash hamda toʻliq maʼlumotlarni Rouming operatoriga uzatish”;

b) 9-banddagi “tasdiqlangan EHFlar kamida 5 yil davomida saqlanishini va” soʻzlari chiqarib tashlansin;

v) 10-band quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“operatorlarda EHF ga oid faqat ID raqami, sotuvchi, xaridor, sana va vaqt toʻgʻrisidagi maʼlumotlar saqlanishini nazorat qilish hamda oʻz axborot tizimida EHF ga oid toʻliq maʼlumotlar saqlanishini taʼminlash”.

15. Vazirlar Mahkamasining “Ishlab chiqarish maydonlaridan foydalanish samaradorligini yanada oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 13-avgustdagi 666-son qarorida :

a) Muqaddimadan “hamda foydalanilmayotgan obyektlarga nisbatan taʼsirchan soliq mexanizmi tartibotini soddalashtirish” soʻzlari chiqarib tashlansin;

b) 1-bandda :

ikkinchi xatboshi chiqarib tashlansin;

uchinchi xatboshi ikkinchi xatboshi deb hisoblansin;

v) 3-band “a” kichik bandining uchinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“foydalanilmayotgan obyektlar boʻyicha davlat soliq xizmati organlariga xulosa taqdim etish”;

g) 4 va 5-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“4. Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligiga foydalanilmayotgan obyektlar ishga tushirilganligining hisobini yuritish vazifalar yuklanadi.

5. Shunday tartib oʻrnatilsinki, unga muvofiq:

xatlovdan oʻtkazish vaqtida belgilangan muddatda tugallanmagan qurilish obyektlari, boʻsh turgan binolar, yashash uchun moʻljallanmagan inshootlar, shuningdek, foydalanilmayotgan ishlab chiqarish maydonlari umumiy maydonining 50 foizidan koʻprogʻidan (bir bino yoki noturar joy xonasi konturi doirasida) tovarlar ishlab chiqarishda (ishlar bajarish, xizmatlar koʻrsatish) foydalanilmay kelingan boʻlsa (mavsumiy tusdagi faoliyat amalga oshiriladigan obyektlar bundan mustasno), boʻsh turgan obyektlar va foydalanilmayotgan ishlab chiqarish maydonlari (keyingi oʻrinlarda foydalanilmayotgan obyektlar deb ataladi) sifatida eʼtirof etiladi;

davlat mulki boʻlgan foydalanilmayotgan obyektlarni belgilangan tartibda sotish, ijaraga, shu jumladan davlat-xususiy sheriklik asosida berish choralari koʻriladi;

foydalanilmayotgan obyekt xoʻjalik faoliyatiga jalb etilganda taʼsirchan soliq mexanizmini qoʻllash natijasida hisoblangan soliq summalari xoʻjalik faoliyatiga jalb etilgan obyekt mulkdoriga tegishli miqdorda qaytariladi. Bunda taʼsirchan soliq mexanizmini qoʻllash natijasida toʻlangan soliq summasini qaytarish 2-ishchi guruhning xulosasi asosida oxirgi 12 oy uchun tatbiq etiladi”;

d) 3-ilova quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 13-avgustdagi 666-son qaroriga 3-ILOVA

Foydalanilmayotgan obyektlarni aniqlash hamda xoʻjalik faoliyatiga jalb etish mexanizmi

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Ijro muddati I. Foydalanilmayotgan obyektlarni aniqlash va taʼsirchan soliq mexanizmini qoʻllash 1-bosqich 1-ishchi guruh Foydalanilmayotgan obyektlarni oʻrganish uchun ularning roʻyxatini shakllantirish. Har chorakda 2-bosqich 1-ishchi guruh Obyektdan haqiqatdan foydalanilmayotganligiga aniqlik kiritish maqsadida ularni joyiga borgan holda xatlovdan oʻtkazish va davlat soliq xizmati organlariga xulosa taqdim etish. Taqdimnoma kelib tushgan kundan boshlab besh ish kunida II. Foydalanilmayotgan obyektlarni ishga tushirishga koʻmaklashish va ularni monitoring qilish 3-bosqich 1-ishchi guruh Xulosa qilingan obyektlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni 2-ishchi guruhga taqdim etish. Xulosa qabul qilingan kundan boshlab ikki ish kunida 4-bosqich 2-ishchi guruh Foydalanilmayotgan obyektlarni ishga tushirishdagi mavjud muammolarni oʻrganish, bartaraf qilish hamda investitsiya loyihalarini ishlab chiqish va amalga oshirishda ularning mulkdorlariga koʻmaklashish. Xulosa kelib tushgandan keyin, doimiy 5-bosqich 2-ishchi guruh Foydalanilmayotgan obyektlarning ishga tushirilishi va u bilan bogʻliq loyihalar amalga oshirilishini monitoring qilib borish. Loyiha ishga tushgunga qadar, doimiy 6-bosqich Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi Foydalanilmayotgan obyektlar ishga tushirilganligi hisobini yuritish. Doimiy III. Taʼsirchan soliq mexanizmi qoʻllanilgan obyektlar boʻyicha oshirilgan stavkalarda hisoblangan soliq summalarini qaytarish 7-bosqich 2-ishchi guruh Xoʻjalik faoliyatiga jalb etilganligi sababli taʼsirchan soliq mexanizmini toʻxtatish yuzasidan obyekt mulkdorlarining yozma arizasi kelib tushganda, joyiga borgan holda oʻrganish. Ariza kelib tushgan kundan boshlab uch ish kunida 8-bosqich 2-ishchi guruh Foydalanilmayotgan obyekt haqiqatda ishga tushirilib, xoʻjalik faoliyatiga jalb etilganligi aniqlangan taqdirda, taʼsirchan soliq mexanizmini toʻxtatish yuzasidan obyekt mulkdori hamda davlat soliq xizmati organiga xulosa taqdim etish. Ikki ish kunida 9-bosqich Davlat soliq xizmati organlari Foydalanilmayotgan obyekt xoʻjalik faoliyatiga jalb etilganligi toʻgʻrisidagi xulosa asosida qoʻllanilgan taʼsirchan soliq mexanizmini toʻxtatish va soliq toʻlovchining shaxsiy kartochkasiga tegishli yozuvlarni kiritish, majburiy undiruv choralarini toʻxtatish. Xulosa kelib tushgan kundan boshlab bir ish kunida 10-bosqich Davlat soliq xizmati organlari Oshirilgan stavkalarni qoʻllash natijasida oxirgi 12 oylik davr uchun undirilgan yer va mol-mulk soligʻi summalarini xulosa asosida taʼsirchan soliq mexanizmi bekor qilingan obyekt mulkdoriga qaytarish. Xulosa kelib tushgan kundan boshlab oʻn besh kunda IV. Foydalanilmayotgan davlat mulki obyektlarini (mol-mulk va yer soliqlari toʻlovchisi boʻlmagan) aniqlash hamda xoʻjalik faoliyatiga jalb etish Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Ijro muddati 11-bosqich Tuman (shahar) Yer tuzish va koʻchmas mulk kadastri filiallari, qurilish boʻlimlari, foydalanilmayotgan obyektni balansda saqlovchilar, Davlat aktivlarini boshqarish agentligining hududiy boʻlinmalari, hududiy tuman (shahar) hokimliklari Foydalanilmayotgan davlat mulki obyektlarini xatlovdan oʻtkazish. 2019-yil 1-oktabrga qadar, keyinchalik doimiy 12-bosqich Davlat aktivlarini boshqarish agentligining hududiy boʻlinmalari Xatlov jarayonida aniqlangan foydalanilmayotgan davlat mulki obyektlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni shakllantirish. Xatlov yakuni boʻyicha uch kun ichida 13-bosqich Davlat aktivlarini boshqarish agentligining hududiy boʻlinmalari Foydalanilmayotgan obyektni xoʻjalik faoliyatiga jalb qilish yuzasidan balansda saqlovchi va uning yuqori tashkilotiga taqdimnoma yuborish. Xatlov natijasi boʻyicha 3 kun ichida 14-bosqich Obyektni balansda saqlovchilar Foydalanilmayotgan obyektni davlat mulki sifatida saqlash zaruratini asoslantirish, mazkur obyektning xoʻjalik faoliyatiga jalb etilishini taʼminlash. Taqdimnoma kelib tushgan kundan boshlab bir oy ichida 15-bosqich Hududiy tuman (shahar) hokimliklari, Davlat aktivlarini boshqarish agentligining hududiy boʻlinmalari, obyektni balansda saqlovchi Obyekt bir oy ichida xoʻjalik faoliyatiga jalb qilinmagan taqdirda, obyektni hududiy tuman (shahar) hokimliklari tasarrufiga oʻtkazish choralarini koʻrish. Belgilangan tartibda 16-bosqich Vakolatiga koʻra mahalliy davlat hokimiyati organlari, Davlat aktivlarini boshqarish agentligi Foydalanilmayotgan obyektning belgilangan tartibda xoʻjalik faoliyatiga jalb qilinishini taʼminlash yoki obyektni xususiy mulk sifatida sotish, ijaraga, shu jumladan davlat-xususiy sheriklik asosida berish toʻgʻrisida qaror qabul qilish. Zaruratga koʻra ”.

16. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 21-avgustdagi 704-son qarori bilan tasdiqlangan Tadbirkorlik subyektlarini ixtiyoriy tugatish va ularning faoliyatini toʻxtatish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :

a) 21-band quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Yillik aylanmasi oxirgi uch yil ichida bir milliard soʻmgacha boʻlgan, soliq maslahatchilari tomonidan soliqlarga doir xulosa berish orqali ixtiyoriy tugatilish istagini bildirgan tijorat tashkilotida (tavakkalchilik darajasi yuqori boʻlgan soliq toʻlovchilar bundan mustasno) soliq tekshiruvi oʻtkazilmaydi”;

ikkinchi — beshinchi xatboshilar tegishlicha uchinchi-oltinchi xatboshilar deb hisoblansin;

b) ilovaning “6 bosqich” “Tadbirlar ustuni” quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Tizim orqali xabardor qilingan kundan boshlab tijorat tashkilotining moliya-xoʻjalik faoliyatini tekshirishga (taftish qilishga) kirishish, yillik aylanmasi oxirgi uch yil ichida bir milliard soʻmgacha boʻlgan, soliq maslahatchilari tomonidan soliqlarga doir xulosa berish orqali ixtiyoriy tugatilish istagini bildirgan tijorat tashkilotlardan (tavakkalchilik darajasi yuqori boʻlgan soliq toʻlovchi bundan mustasno) tashqari”.

17. Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 30-noyabrdagi 753-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Alkogol va tamaki bozorini tartibga solish hamda vinochilikni rivojlantirish agentligining Vinochilikni rivojlantirish jamgʻarmasi toʻgʻrisidagi nizomning 24-bandidan “maxsus 22626” soʻzlari chiqarib tashlansin.

18. Vazirlar Mahkamasining “Quvayt arab iqtisodiy taraqqiyot jamgʻarmasi ishtirokida “Namunaviy loyihalar boʻyicha yakka tartibdagi uy-joylar qurilishi yuzasidan qishloq massivlarida muhandislik infratuzilmasini rivojlantirish (2 bosqich)” loyihasini amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 7-iyuldagi 427-son qarorining 3-bandi oltinchi va yettinchi xatboshilaridagi “22626-son “Korxona va tashkilotlarning maqsadli mablagʻlari” moliyalashtirish maxsus” soʻzlari chiqarib tashlansin.

19. Vazirlar Mahkamasining “Soliq xavfini boshqarish, soliq xavfi mavjud soliq toʻlovchilarni (soliq agentlarini) aniqlash va soliq tekshiruvlarini tashkil etish va oʻtkazish toʻgʻrisida” 2021-yil 7-yanvardagi 1-son qarorida :

a) 1-ilova quyidagi mazmundagi 19 1 -band bilan toʻldirilsin:

“19 1 . Soliq maslahatchilari tomonidan soliq toʻlovchilarga soliq hisobini yuritish boʻyicha xizmatlar doirasida taqdim etilgan soliq maslahatiga oid xulosa soliq tavakkalchiligini baholash chogʻida soliq organlari tomonidan qabul qilinadi”;

b) 2-ilova 17-bandining oʻninchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“soliq tekshiruvini oʻtkazish chogʻida yoki uning natijasi boʻyicha asosnoma sifatida soliq maslahatchilari tashkilotining soliq maslahatiga oid hisobotini va/yoki xulosasini taqdim etish”.

20. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 22-sentabrdagi 595-son qarori bilan tasdiqlangan Qoʻshilgan qiymat soligʻi toʻlovchilarini soliq organlarida qoʻshilgan qiymat soligʻi boʻyicha maxsus roʻyxatdan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :

a) 4-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“4. QQS guvohnomasi faol boʻlgan soliq toʻlovchilar tomonidan qoʻshilgan qiymat soligʻi faqatgina belgilangan tartibda soliq organlarida maxsus roʻyxatdan oʻtgan va faol guvohnomaga ega boʻlgan yetkazib beruvchilar tomonidan taqdim etilgan hisobvaraq-fakturalar asosida haqiqatda olingan tovar (xizmat)lar boʻyicha hisobga olinishi mumkin”;

b) 9-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“9. Soliq kodeksi talablariga muvofiq quyidagi soliq toʻlovchilarga qoʻshilgan qiymat soligʻi boʻyicha maxsus roʻyxatdan oʻtkazilganligi toʻgʻrisida guvohnoma soliq xavfi darajasiga aniqlik kiritilmasdan turib avtomatik ravishda beriladi”;

v) 10-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“10. Ushbu Nizomning 9-bandida koʻrsatilgan tadbirkorlik subyektlarining faoliyati soliq organlari tomonidan monitoring qilib boriladi va monitoring davomida soliq xavfi holatlarining aniqlanishi qoʻshilgan qiymat soligʻi boʻyicha maxsus roʻyxatdan oʻtkazilganligi toʻgʻrisidagi guvohnomaning amal qilishini toʻxtatib qoʻyishga asos boʻladi”;

g) 16-bandda :

quyidagi mazmundagi oʻn toʻrtinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

““Asl belgisi” mahsulotlarni markirovkalash va kuzatib borish milliy axborot tizimi hamda isteʼmol va texnik etil spirti, alkogol va tamaki mahsulotlari ishlab chiqarish hajmlarini hisobga olish axborot tizimini joriy etish yoki foydalanishga hamda real vaqt rejimida avtomatlashtirilgan kuzatish tizimi (GPS) bilan jihozlangan hamda isteʼmol va texnik etil spirti, alkogol mahsulotlarini ishlab chiqarish, ularning aylanmasi hajmini hisobga olish hamda uzumzorlarning yagona reyestri axborot tizimiga integratsiya qilingan elektron hisoblagich oʻrnatilgan avtotransport vositalarida isteʼmol va texnik etil spirtini realizatsiya qilishni taʼminlamashga oid litsenziya talablari buzilganda”;

oʻn toʻrtinchi — oʻn beshinchi xatboshilar tegishlicha oʻn beshinchi-oʻn oltinchi xatboshilar deb hisoblansin;

d) 17-band quyidagi mazmundagi oltinchi — oʻn birinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:

“barcha isteʼmol va texnik etil spirti ishlab chiqarish hamda alkogol mahsulotlarini quyish liniyalarida yigʻma hisobga olish maʼlumotlari koʻrsatkichlarini tegishli himoyalash vositasiga ega boʻlgan tayyor mahsulotlarni elektron hisoblagichlar mavjud boʻlmaganda;

tashkilotlar tomonidan doimiy ravishda ustav fondining quyidagi miqdori taʼminlanmaganda:

isteʼmol etil spirti va aroq ishlab chiqaruvchi tashkilotlar uchun bazaviy hisoblash miqdorining 10 000 baravari;

boshqa alkogol mahsulotlari ishlab chiqaruvchilar (uzum va mevalarni birlamchi qayta ishlash tashkilotlari bundan mustasno) uchun bazaviy hisoblash miqdorining 1 000 baravari;

aroq hamda isteʼmol etil spirtidan (uzum va rezavor meva etil spirtidan tashqari) aroq va likyor-aroq mahsulotlari ishlab chiqarish boʻyicha mavjud yillik ishlab chiqarish quvvatlaridan oʻrnatilgan quvvatlarning 60 foizidan va yillik ishlab chiqarish hajmi absolyut alkogolga qayta hisoblaganda kamida 100 ming dekalitrdan kam boʻlganda;

aroq ishlab chiqarmaydigan tashkilotlarda isteʼmol etil spirtidan (uzum va rezavor meva etil spirtidan tashqari) likyor-aroq mahsulotlari ishlab chiqarish boʻyicha mavjud yillik ishlab chiqarish quvvatlaridan oʻrnatilgan quvvatlarning 50 foizidan kam boʻlganda”;

e) 19-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“19. Soliq toʻlovchining soliq xavfi guruhlaridan biriga kiritilganligi toʻgʻrisidagi xabarnoma guvohnomaning amal qilishi toʻxtatilishidan besh ish kuni oldin yuboriladi”;

j) 31-band quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“soliq xavfining yuqori darajasiga ega soliq toʻlovchilarning qoʻshilgan qiymat soligʻi boʻyicha maxsus roʻyxatdan oʻtkazilganligi toʻgʻrisidagi guvohnomaning amal qilishi bu haqda soliq organlari tomonidan besh ish kuni oldin xabarnoma yuborilgandan soʻng hamda mazkur muddatda kamchiliklar bartaraf etilmagan taqdirda toʻxtatib turiladi (amalga oshirilayotgan bitimlar (operatsiyalar) xarid qilinayotgan va realizatsiya qilinayotgan tovarlar (xizmatlar) nomenklaturasiga muvofiq kelmasligi yoki soliq toʻlovchi davlat roʻyxatidan oʻtkazilgan manzilda mavjud boʻlmaganligi holatlari bundan mustasno)”;

z) 4-ilovaning toʻrtinchi grafasi uchinchi pozitsiyasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Besh ish kunidan oldin”.

22. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 24-iyuldagi 458-son qarori bilan tasdiqlangan Qishloq xoʻjaligi birlashmalarining aʼzolari, meva-sabzavot klasterlari ishtirokchilari va tadbirkorlik subyektlariga mahalliy sharoitda yetishtirilgan intensiv koʻchatlar (pakana va yarim pakana) hamda payvandtaglarni sotib olish xarajatlarining bir qismini qoplash uchun subsidiya ajratish toʻgʻrisidagi nizomda :

a) 17 va 26-bandlardagi “maxsus 22626” soʻzlari chiqarib tashlansin;

b) 2-ilovaning “5-bosqich” “Tadbirlar” ustunidagi “maxsus 22626-maxsus” soʻzlari chiqarib tashlansin.

24. Vazirlar Mahkamasining “Muqobil energiya orqali ishlaydigan isitish tizimini joriy etgan limon yetishtiruvchilarni, shuningdek, yangi limonzorlarni barpo etish va koʻchatlar xarid qilishni moliyaviy jihatdan qoʻllab-quvvatlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 17-yanvardagi 24-son qarorida :

a) Limon yetishtiriladigan issiqxonalarni barpo etishda muqobil energiya (tabiiy gazga nisbatan) qurilmalari qiymatining bir qismini qoplash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ilovaning 2-qismidan “22626-maxsus” soʻzlari chiqarib tashlansin;

b) Yangi limonzorlarni barpo etish va koʻchatlarni xarid qilish bilan bogʻliq xarajatlarning bir qismini qoplash tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :

17-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“17. Subsidiya loyiha tashabbuskorlarining xizmat koʻrsatuvchi tijorat banklarida ochilgan hisobvaraqlariga oʻtkaziladi”;

1-ilova bilan tasdiqlangan “Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Bogʻdorchilik va issiqxona xoʻjaligini rivojlantirish agentligi qoshidagi Bogʻdorchilik va issiqxona xoʻjaligini rivojlantirish jamgʻarmasi subsidiyalari hisobidan yangi limonzorlar barpo etish va koʻchatlar xarid qilish bilan bogʻliq loyihalarni moliyalashtirish” sxemasining “Chora tadbirlar” ustuni “5-bosqich” qatoridagi “maxsus 22626” soʻzlari chiqarib tashlansin.

25. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 21-fevraldagi 80-son qarori bilan tasdiqlangan Maxsus elektron tizim orqali ayrim faoliyat turlarini litsenziyalash tartibi toʻgʻrisidagi yagona nizomga 7-ilovaning 9-bandi quyidagi mazmundagi “t” kichik bandi bilan toʻldirilsin:

“t) alkogol mahsulotlariga nisbatan roʻyxatdan oʻtkazilgan tovar belgilarini qoʻllash va (yoki) patentlangan sanoat namunalaridan foydalanish, shu jumladan tegishli litsenziya shartnomalari asosida*”.

26. Vazirlar Mahkamasining “2022-yil hosilidan bugʻdoyni xarid qilish va sotishda bozor tamoyillarini keng joriy etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 30-maydagi 284-son qarorida :

a) 5-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“5. Belgilansinki, davlat resurslariga xarid qilinadigan bugʻdoy uchun toʻlovlar dastlabki bosqichda 2-ilovaga muvofiq narxlarda bugʻdoy topshirilgan kundan boshlab ikki hafta muddatda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Hisob-kitob tizimini takomillashtirish va xoʻjalik yurituvchi subyektlarning toʻlov intizomini oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 25-maydagi PF-141-son Farmoni talablari asosida roʻyxati Vazirlar Mahkamasining qarori bilan tasdiqlangan bugʻdoy yetishtiruvchilarning maxsus hisobvaraqlariga toʻliq oʻtkazib beriladi”;

b) 17-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“17. Jamgʻarma tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Hisob-kitob tizimini takomillashtirish va xoʻjalik yurituvchi subyektlarning toʻlov intizomini oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 25-maydagi PF-141-son Farmoni talablari asosida roʻyxati Vazirlar Mahkamasining qarori bilan tasdiqlangan tijorat vakiliga oʻtkazib beriladigan mablagʻlar hamda vaqtincha saqlash uchun bugʻdoy topshirgan bugʻdoy yetishtiruvchilarning mahsulot sotishdan tushgan mablagʻlarining harakati qonunchilik hujjatlariga muvofiq undiruvga qaratilmaydigan maxsus maqsadli hisobvaraqlarda amalga oshirilishi belgilab qoʻyilsin”;

v) 3-ilovaning 6-7-bandlari quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“6. Maxsus maqsadli hisobvaraqlar Vazirlar Mahkamasining qarori asosida tijorat vakilining arizasiga asosan xizmat koʻrsatuvchi tijorat banki tomonidan unga Jamgʻarma nomidan bugʻdoy sotib olish uchun 23210 maxsus hisobvaraq ochiladi.

7. Jamgʻarma tijorat vakili tomonidan taqdim etilgan buyurtmanoma asosida Jamgʻarma nomidan tovar bugʻdoy sotib olish uchun tijorat vakilining maxsus maqsadli hisobvaragʻiga belgilangan tartibda foizsiz mablagʻlarni oʻtkazadi”.

27. Vazirlar Mahkamasining “Uzumchilik, bogʻdorchilik, issiqxona xoʻjaliklarini yurituvchi va vinochilik mahsulotlarini ishlab chiqaruvchi subyektlarni davlat tomonidan moliyaviy qoʻllab-quvvatlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 10-iyundagi 327-son qarorida :

a) Yangi intensiv bogʻ va tokzorlarda loyiha asosida tomchilatib sugʻorish texnologiyalarini joriy qilish, burgʻilangan quduq, shuningdek daryolar, kanallar hamda boshqa suv havzalaridan suv tortish uchun nasos stansiyasini qurish va qayta tiklanuvchi, muqobil elektr energiyasi qurilmasini sotib olish xarajatlarining bir qismini qoplash tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :

13-banddagi “22626-maxsus” soʻzlari chiqarib tashlansin;

15-banddagi “maxsus 22626” soʻzlari chiqarib tashlansin;

2-ilovaning “5-bosqich” “Tadbirlar” ustunidagi “maxsus 22626” soʻzlari chiqarib tashlansin;

b) Uzum koʻchatlarini shpalerga (yogʻoch va boshqa sinuvchan ustunlardan tashqari) koʻtarish xarajatlarining bir qismini qoplash tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :

12-banddagi “22626-maxsus” soʻzlari chiqarib tashlansin;

14-banddagi “maxsus 22626” soʻzlari chiqarib tashlansin;

2-ilovaning “5-bosqich” “Tadbirlar” ustunidagi “maxsus 22626” soʻzlari chiqarib tashlansin;

3-ilovadagi “Tijorat banki nomi: “___________” ATB ________ filiali va” soʻzlaridan keyingi “22626-maxsus” soʻzlari chiqarib tashlansin;

v) Uzum (mayiz) quritish va qadoqlash liniyalarini xarid qilish xarajatlarining bir qismini qoplash tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :

10-banddagi “22626-maxsus” soʻzlari chiqarib tashlansin;

12-banddagi “maxsus 22626” soʻzlari chiqarib tashlansin;

2-ilovaning “5-bosqich” “Tadbirlar” ustunidagi “maxsus 22626” soʻzlari chiqarib tashlansin;

g) Vinochilik asbob-uskunalarini xarid qilish xarajatlarining bir qismini qoplash tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :

10-banddagi “22626-maxsus” soʻzlari chiqarib tashlansin;

12-banddagi “maxsus 22626” soʻzlari chiqarib tashlansin;

2-ilovaning “5-bosqich” “Tadbirlar” ustunidagi “maxsus 22626” soʻzlari chiqarib tashlansin;

d) Mahalliy ishlab chiqaruvchi klasterlar tomonidan uzum va meva-rezavorlardan tayyorlangan hamda tabiiy ravishda achitilgan har bir litr tabiiy vino (etil spirti qoʻshilmagan holda) va brendi mahsulotlarini eksport qilish xarajatlarining bir qismini qoplash tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :

12-banddagi “22626-maxsus” soʻzlari chiqarib tashlansin;

14-banddagi “maxsus 22626” soʻzlari chiqarib tashlansin;

2-ilovaning “5-bosqich” “Tadbirlar” ustunidagi “maxsus 22626” soʻzlari chiqarib tashlansin.

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 21-dekabrdagi 717-son qaroriga 3-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz kuchini yoʻqotgan deb eʼtirof etilayotgan ayrim qarorlari

1. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Soliq organlarining moddiy-texnika bazasini mustahkamlash va uning xodimlarini ijtimoiy himoya qilishni kuchaytirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 1995-yil 14-sentabrdagi 359-son qarori .

2. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi faoliyatini tashkil etish masalalari toʻgʻrisida” 1998-yil 12-yanvardagi 14-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 1997-y., 1-son, 2-modda).

3. Vazirlar Mahkamasining “Davlat soliq xizmati organlari faoliyatini tashkil etishni takomillashtirish toʻgʻrisida” 2000-yil 13-martdagi 87-son qarori .

4. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining isteʼmol tovarlari olib kelish va sotish masalalari boʻyicha ayrim qarorlariga oʻzgartirish, qoʻshimchalar kiritish va ularning ayrimlarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2003-yil 16-oktabrdagi 446-son qaroriga (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2003-y., 20-son, 187-modda) 1-ilovaning 3-bandi .

6. Vazirlar Mahkamasining “Vazirliklar va idoralarning budjetdan tashqari jamgʻarmalariga ajratmalarni tartibga solish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2004-yil 25-oktabrdagi 499-son qaroriga (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2004-y., 43-son, 456-modda) 3-ilovaning 10-bandi .

7. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi hayʼati aʼzolari toʻgʻrisida” 2005-yil 4-fevraldagi 58-son qarori.

8. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish, shuningdek baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Moliya-iqtisodiy, soliq sohasidagi jinoyatlarga, jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga qarshi kurashishni kuchaytirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2006-yil 21-apreldagi PQ-331-son qarori)” 2006-yil 6-iyuldagi 130-son qaroriga ilovaning 2-bandi .

9. Vazirlar Mahkamasining “Soliq maslahati sohasini rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2007-yil 20-martdagi 55-son qarori .

11. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Respublika yoʻl jamgʻarmasi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2017-yil 17-apreldagi 222-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2017-y., 17-son, 294-modda).

12. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek baʼzi qarorlarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Yoʻl xoʻjaligini boshqarish tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 14-fevraldagi PF-4954-son Farmoni)” 2017-yil 7-iyuldagi 472-son qaroriga 1-ilovaning 14-bandi .

13. Vazirlar Mahkamasining “Davlat soliq xizmati organlari mansabdor shaxslarining yangi formali kiyim-boshi va farqlovchi belgilarini joriy etish toʻgʻrisida” 2017-yil 27-iyuldagi 545-son qarori.

14. Vazirlar Mahkamasining “Koʻp kvartirali uylarni kapital va joriy taʼmirlash uchun mablagʻlarni toʻplash va ulardan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2017-yil 1-avgustdagi 570-son qarori .

16. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Soliq maʼmuriyatchiligini tubdan takomillashtirish, soliqlar va boshqa majburiy toʻlovlarning yigʻiluvchanligini oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 18-iyuldagi PF-5116-son Farmoni)” 2017-yil 18-oktabrdagi 847-son qaroriga (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2017-y., 10-son, 242-modda) ilovaning 1-bandi .

17. Vazirlar Mahkamasining “Qishloq xoʻjaligida bozor mexanizmlarini keng joriy etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 28-fevraldagi 149-son qarori .

19. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekenergo” AJ tashkilotlarining aktivlarini moliyaviy sogʻlomlashtirish va ulardan samarali sarflanishini taʼminlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 6-iyuldagi 515-son qarori .

21. Vazirlar Mahkamasining “Vazirlar Mahkamasining “Qishloq xoʻjaligida bozor mexanizmlarini keng joriy etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 28-fevraldagi 149-son qaroriga oʻzgartirish kiritish toʻgʻrisida” 2018-yil 1-noyabrdagi 894-son qarori .

22. Vazirlar Mahkamasining “Yoqilgʻi-energetika resurslarining narx va tariflarini bosqichma-bosqich oʻzgartirish toʻgʻrisida” 2018-yil 1-noyabrdagi 897-son qaroriga 3-ilovaning 3-bandi .

23. Vazirlar Mahkamasining “2019-yilda gʻoʻzani navlari boʻyicha joylashtirish va paxta xom ashyosi yetishtirishning prognoz hajmlari toʻgʻrisida” 2018-yil 22-dekabrdagi 1037-son qarori .

24. Vazirlar Mahkamasining “Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekenergo” AJ tashkilotlarining aktivlarini moliyaviy sogʻlomlashtirish va ulardan samarali foydalanishni taʼminlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 6-iyuldagi 515-son qaroriga qoʻshimcha va oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida” 2019-yil 19-fevraldagi 147-son qarori .

25. Vazirlar Mahkamasining “Davlat soliq xizmati organlari faoliyatini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 17-apreldagi 320-son qaroriga 8-ilovaning 2 , 3 , 8-bandlari .

26. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Agrosanoat majmui ustidan nazorat qilish inspeksiyasi faoliyatini tartibga soluvchi normativ-huquqiy hujjatlarni tasdiqlash toʻgʻrisida” 2019-yil 12-iyuldagi 575-son qaroriga 7-ilovaning 22-bandi .

27. Vazirlar Mahkamasining “Vazirlar Mahkamasining “2019-yilda gʻoʻzani navlari boʻyicha joylashtirish va paxta xom ashyosi yetishtirishning prognoz hajmlari toʻgʻrisida” 2018-yil 22-dekabrdagi 1037-son qaroriga oʻzgartirish kiritish haqida” 2019-yil 17-sentabrdagi 782-son qarori .

28. Vazirlar Mahkamasining “Donni qayta ishlash korxonalari va qolipli non ishlab chiqaruvchilarni yanada qoʻllab-quvvatlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 30-sentabrdagi 829-son qaroriga 1-ilovaning 5-bandi .

29. Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 5-martdagi 123-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Moliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari moliya bosh boshqarmalari huzuridagi Avtomobil yoʻllarini rivojlantirish maqsadli jamgʻarmalari toʻgʻrisidagi nizomning 34-bandi .

30. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar va qoʻshimcha kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi qishloq xoʻjaligini rivojlantirishning 2020 — 2030-yillarga moʻljallangan strategiyasida belgilangan vazifalarni 2020-yilda amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 28-yanvardagi PQ-4575-son qarori)” 2020-yil 27-apreldagi 261-son qaroriga ilovaning 1-bandi .

31. Vazirlar Mahkamasining “2021-yilda mineral oʻgʻitlarni ishlab chiqarish va isteʼmol qilish balansini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2021-yil 29-martdagi 162-son qarorining 8-bandi .

32. Vazirlar Mahkamasining “Koʻp kvartirali uylarni kapital va joriy taʼmirlash uchun mablagʻlar toʻplash va ulardan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga oʻzgartirish va qoʻshimcha kiritish toʻgʻrisida” 2021-yil 15-dekabrdagi 754-son qarori .

33. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasining “Normativ-huquqiy hujjatlar toʻgʻrisida” 2021-yil 20-apreldagi OʻRQ-682-son Qonuni)” 2022-yil 4-apreldagi 153-son qaroriga ilovaning 28 , 426-bandlari .

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2022-yil 21-dekabr,

717-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 23.12.2022-y., 09/22/717/1112-son; 22.07.2023-y., 09/23/305/0511-son; 07.05.2024-y., 09/24/266/0329-son, 06.06.2024-y., 09/24/319/0406-son; 08.10.2024-y., 09/24/645/0795-son; 23.04.2025-y., 09/25/255/0376-son, 22.05.2025-y., 09/25/325/0460-son; 01.07.2025-y., 09/25/400/0556-son; 16.12.2025-y., 09/25/791/1167-son)

lex.uz