UzbekAI

← Qonunlar

📅 2022-yil 22-noyabr · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Moliya vaziri

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2022 йил 22 ноябрь · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Молия вазири

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 22 ноября 2022 г. · Документы министерств и ведомств · Министр финансов

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 22 November 2022 · Ministry and agency documents · Moliya vaziri

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг

буйруғи

ҚЎЛЛАНМАСИ

ЖАДВАЛИ

ЖАДВАЛИ

ДАСТУРИ

Ички аудит тадбирларини ўтказиш қўлланмасини тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 14 февралдаги ПҚ-128-сон «Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатлари самарадорлигини янада ошириш ва давлат молиявий назорати органлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:

1. Ички аудит тадбирларини ўтказиш қўлланмаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2022 йил 22 ноябрдаги 63-сон буйруғига ИЛОВА

Ички аудит тадбирларини ўтказиш

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Қўлланма давлат органлари ва ташкилотларининг ички аудит тузилмалари (бундан буён матнда ички аудит хизматлари деб юритилади) томонидан ички аудит объектларида ички аудит тадбирларини ўтказиш тартибини белгилайди.

2. Ички аудит тадбирлари давлат органлари ва ташкилотларида бюджет интизомини мустаҳкамлаш ва бюджет тўғрисидаги қонунчилик бузилиши ҳолатларининг олдини олиш, бюджет харажатларининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш ҳамда ички аудит фаолияти соҳасидаги ҳужжатлар ижросини таъминлаш ҳамда тизимдаги бюджет ҳисобидан молиялаштирилмайдиган нобюджет муассаса ҳамда ташкилотларнинг молиявий-хўжалик фаолияти устидан назоратни амалга ошириш мақсадида ўтказилади.

3. Ушбу Қўлланмада қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

аудит далиллари — ички аудит хизмати томонидан ички аудит тадбири давомида аудит усуллари ва таҳлилларни амалга ошириш орқали олинган маълумот ва ҳужжатлар;

аудит усуллари — ички аудит хизмати томонидан ички аудит тадбири давомида ички аудит объектининг молиявий фаолиятини ўрганиш ва аудит далилларини тўплаш мақсадида қўлланиладиган усуллар;

давлат органлари ва ташкилотлари — ички аудит хизмати ташкил этилган республика ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат мақсадли жамғармалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳамда бошқа бюджет ташкилотлари;

ички аудит объекти — ички аудит тадбири амалга оширилиши назарда тутилган давлат органлари ва ташкилотларининг тегишинча марказий аппарати ва бошқарув аппарати таркибий бўлинмалари, тизим ташкилотлари ҳамда тасарруфидаги бюджет ташкилотлари;

ички аудит тадбири — ички аудит объектларида ички аудит хизмати мақсадларига эришишга қаратилган ички аудит хизмати ходими томонидан амалга ошириладиган жараён;

ички аудит тадбири дастури — ички аудит тадбирининг йўналишлари, муддати, ички аудит тадбирини ўтказиш гуруҳи, ички аудит тадбири билан қамраб олинадиган давр тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олувчи ҳужжат;

ички аудит тадбири йўналишлари — ички аудит тадбири билан қамраб олинган давр учун ички аудит тадбири ўтказиладиган масалалар;

ички аудит тадбири ҳисоботи — ички аудит тадбири якунлари бўйича расмийлаштириладиган ва ўзида ички аудит тадбири давомида аниқланган ҳолатлар, жумладан қонунбузилиш ҳолатлари, бюджет интизоми ҳолати, кузатишлар натижалари, таклиф ва тавсиялар, ички аудит тадбири ҳисоботида келтирилган таклиф ва тавсияларни бажариш бўйича чора-тадбирлар режаси (бундан буён матнда чора-тадбирлар режаси деб юритилади) ҳамда ички аудит объекти томонидан тақдим этилган фикр ва мулоҳазалар (агар мавжуд бўлса) акс этадиган ҳужжат;

ички аудит тадбирини ўтказиш гуруҳи — ички аудит тадбирини ўтказиш мақсадида ички аудит хизмати раҳбари томонидан ташкил этиладиган ҳамда ички аудит хизмати ходим(лар)и ва давлат органи ва ташкилоти тузилмасидан жалб қилинган мутахассислардан иборат гуруҳ. Бунда, ички аудит тадбирини ўтказиш гуруҳига ички аудит хизмати раҳбари ёки ходими раҳбарлик қилади;

ички аудит хизмати фаолияти тўғрисида ҳисобот — давлат органи ва ташкилотининг ички аудит хизмати фаолияти натижаларини ўзида акс эттирувчи чораклик ва йиллик муддатларда расмийлаштирилган ҳисобот;

хавф — маълум бир ҳодиса ёки ҳолатнинг давлат органлари ва ташкилотларининг молиявий фаолиятига салбий таъсир кўрсатиш эҳтимоли;

хавф омиллари — хавфларнинг юзага келиш эҳтимолига таъсир кўрсатадиган ҳамда ички аудит объектлари хавф даражаларини аниқлашда фойдаланадиган омиллар;

хавф омили вазни — ички аудит объектининг хавф даражасини баҳолаш учун фойдаланиладиган ва хавф омилининг муҳимлик даражасини акс эттирувчи кўрсаткич;

чора-тадбирлар режаси — ички аудит тадбири натижасида аниқланган қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиши ҳолатлари ва уларнинг хавфини камайтириш ҳамда бартараф этиш юзасидан берилган таклиф ва тавсияларни бажарилиши бўйича тайёрланадиган ҳужжат.

4. Ички аудит тадбирларининг Ички аудит миллий стандартлари ҳамда ички аудит фаолиятига оид қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ўтказилишини назорат қилиш ички аудит хизмати раҳбари томонидан амалга оширилади.

2-боб. Ички аудит тадбирларини режалаштириш

1-§. Ички аудит йиллик режаси

5. Ички аудит йиллик режаси ички аудит хизмати томонидан хавф таҳлили асосида ҳамда мавжуд вақт ва инсон ресурсларини ҳисобга олган ҳолда бир календар йил учун ишлаб чиқилади.

6. Ички аудит йиллик режасида ички аудит тадбирлари ўтказиладиган ички аудит объектлари рўйхати, ички аудит тадбирини ўтказиш муддати, ички аудит тадбири билан қамраб олинадиган давр ва масъул ходим(лар) кўрсатилади.

7. Ички аудит йиллик режасини ишлаб чиқиш қуйидаги босқичларда амалга оширилади:

ички аудит объектлари рўйхатини шакллантириш;

ички аудит объектларининг хавф даражасини баҳолаш;

ички аудит хизматидаги мавжуд ресурсларни (инсон ва вақт ресурслари) аниқлаш;

ички аудит йиллик режасини ишлаб чиқиш, Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатаси билан келишиш ва тасдиқлаш.

2-§. Ички аудит объектлари рўйхатини шакллантириш

8. Ички аудит объектлари рўйхати давлат органлари ва ташкилотларининг тегишинча марказий аппарати ва бошқарув аппарати таркибий бўлинмалари, тизим ташкилотлари ва тасарруфидаги бюджет ташкилотлари ҳамда давлат мақсадли жамғармаларини ўз ичига олади.

9. Ички аудит объектлари рўйхати ҳар йили ички аудит йиллик режасини ишлаб чиқиш жараёнида шакллантирилади ҳамда давлат органи ва ташкилоти ташкилий тузилмасидаги ўзгаришлардан келиб чиқиб бир йилда камида бир марта янгилаб борилади.

Бунда, ички аудит объектлари рўйхати давлат органи ва ташкилоти тизимидаги ички аудит объектлари сонидан келиб чиқиб ҳудудлар кесимида шакллантирилиши мумкин.

3-§. Ички аудит объектларининг хавф даражасини баҳолаш

10. Ички аудит объектлари хавф таҳлили асосида баҳоланади ҳамда баҳолаш натижаларидан келиб чиқиб уларнинг хавф даражаси аниқланади.

11. Ички аудит объектларини хавф таҳлили асосида баҳолаш хавф омилларини белгилаш ҳамда уларга тегишли мезонлар ва хавф омили вазни асосида балл бериш орқали ички аудит объектларини хавф даражасини аниқлашни ўз ичига олади.

12. Хавф омилларини белгилашда ички аудит объектининг молиявий фаолиятида хавфларнинг юзага келишига таъсир этувчи омиллар ҳисобга олинади.

13. Ички аудит хизмати томонидан ички аудит объекти хавф даражаларини аниқлашда қуйидаги хавф омилларидан фойдаланилади:

ички аудит объектининг йиллик молиялаштириш ҳажми;

ички аудит объектига ажратилган маблағларнинг ўзлаштирилиши;

ички аудит объектида раҳбарият ва молия-хўжалик тузилмалари ходимларининг қўнимсизлиги;

ички аудит объекти молиявий фаолиятига оид жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари;

ички аудит объектида фаолият юритаётган ходимлар сони;

ички аудит объектининг молиялаштириш манбалари сони;

ички аудит объектида ўтган давр мобайнида амалга оширилган транзакциялар сони;

ички аудит объектида ўтган давр мобайнида тузилган шартномалар сони;

ички аудит объектида сўнгги беш йил ичида молиявий назорат ва ички аудит тадбири амалга оширилмаган давр;

ички аудит объектининг дебитор қарздорлик ҳажмининг ўсиши;

ички аудит объектининг кредитор қарздорлик ҳажмининг ўсиши.

14. Ички аудит хизмати томонидан мавжуд ички аудит объектларида камида бир маротаба ички аудит тадбири ўтказилган бўлса қуйидаги хавф омиллари ҳам қўлланилади:

аввалги ўтказилган ички аудит тадбири натижалари;

ички аудит хизмати таклиф ва тавсияларининг бажарилиши.

15. Ички аудит объектларини хавф таҳлили асосида баҳолашда ички аудит объекти фаолиятидан келиб чиқиб ҳамда давлат органи ва ташкилотида фойдаланиладиган дастурий мажмуалардан ҳамда белгиланган тартибга мувофиқ давлат органлари ва ташкилотларининг базаларидан олинган маълумотлардан фойдаланиб қўшимча хавф омиллари қўлланилиши мумкин.

16. Ички аудит объектларини хавф таҳлили асосида баҳолашда камида 4 та хавф омилидан фойдаланилади ҳамда ички аудит хизмати томонидан бутун сонлардаги 1 — 3 балл бериш орқали баҳоланади.

Бунда, 3 балл тегишли хавф омилининг энг юқори даражасини ва 1 балл тегишли хавф омилининг энг паст даражасини билдиради.

17. Ички аудит хизмати томонидан хавф омилларига балл беришда ҳар бир хавф омилига мезонлар ишлаб чиқилади ҳамда ички аудит хизмати раҳбари томонидан тасдиқланади.

18. Ички аудит хизмати томонидан танлаб олинган хавф омилларининг муҳимлилик даражасидан келиб чиқиб, уларга хавф омили вазни белгиланади.

Бунда, белгиланган хавф омили вазнининг умумий миқдори 1 га (100 фоизга) тенг бўлиши керак.

19. Хавф омилига қўйилган баллни хавф омили вазнига кўпайтириш орқали хавф омили қиймати ҳисоблаб чиқарилади ҳамда танлаб олинган хавф омиллари қийматларининг йиғиндисини ҳисоблаш асосида ички аудит объектининг хавф даражаси аниқланади.

20. Хавф даражасининг қиймати 2 ва ундан юқори бўлганда, ички аудит объектига «юқори» хавф даражаси, 1,5 ва 2 оралиғида бўлса (1,5 ҳам киради), «ўрта» хавф даражаси, 1 ва 1,5 оралиғида бўлса, «паст» хавф даражаси белгиланади.

21. Ички аудит объектлари хавф даражасини хавф омиллари таҳлили асосида баҳолаш мазкур Қўлланманинг 1-иловасига мувофиқ амалга оширилади.

4-§. Ички аудит хизматидаги мавжуд ресурсларни аниқлаш

22. Ички аудит йиллик режаси ички аудит хизмати ходимлари сони ва ички аудит тадбирларини амалга ошириш учун мавжуд вақт ресурсларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилади.

23. Ички аудит хизмати томонидан ички аудит тадбирларини ўтказиш жараёнида махсус касбий билимларни талаб этадиган масалаларни кўриб чиқиш учун давлат органи ва ташкилоти раҳбарининг розилиги билан давлат органи ва ташкилотининг тузилмасидаги мутахассислар жалб қилинади.

Бунда, ички аудит хизмати томонидан манфаатлар тўқнашувининг юзага келмаслиги таъминланиши лозим.

24. Ички аудит тадбирларини ўтказиш учун ходимларни тақсимлашда уларнинг билим, кўникма ва тажрибаси ҳисобга олинади.

25. Ички аудит хизмати томонидан ички аудит йиллик режасини амалга ошириш учун мавжуд вақт ресурсларини ҳисоблашда режалаштирилаётган календар йили давомидаги ишланмайдиган кунлар (қонунчиликда белгиланган дам олиш, байрам, вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик ва таътил кунлари) ҳамда режадан ташқари ички аудит тадбирлари ҳисобга олинади.

Бунда режадан ташқари ички аудит тадбирларига ажратиладиган вақт ресурслари жами вақт ресурсларининг йигирма фоизидан ортиб кетишига йўл қўйилмайди.

26. Ички аудит хизмати томонидан мавжуд вақт ресурсларини ҳисоблаш мазкур Қўлланманинг 2-иловасидаги шаклга мувофиқ ишлаб чиқилади.

5-§. Ички аудит йиллик режасини ишлаб чиқиш, Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатаси билан келишиш ва тасдиқлаш

27. Ички аудит хизмати томонидан келгуси йил учун ички аудит йиллик режаси лойиҳаси Давлат молиявий назорат органлари ва ички аудит хизматлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг «Давлат аудити» дастурий комплексидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 3704, 2025 йил 12 ноябрь) мувофиқ «Давлат аудити» дастурий комплексида шакллантирилади, келишилади ва тасдиқланади.

Ички аудит йиллик режаси лойиҳаси мазкур Қўлланманинг 3-иловасига мувофиқ шаклда шакллантирилади.

28. Ички аудит йиллик режасига ички аудит объектлари хавф даражасидан келиб чиқиб киритилади.

Бунда, ички аудит йиллик режасига «юқори» хавф даражасига эга бўлган ички аудит объектларидан бошлаб хавф омили қийматидан келиб чиқиб киритилади.

29. Хавф даражаси «юқори» бўлган ички аудит объектларини ички аудит йиллик режаси билан қамраб олиш учун ходимлар сони ҳамда вақт ресурслари етарли бўлмаган тақдирда, ички аудит йиллик режаси билан қамраб олинмаган ички аудит объектлари келгуси йил учун тузиладиган ички аудит йиллик режасига киритилади.

Бунда, ушбу ички аудит объектларида келгуси йил учун такроран хавф таҳлили асосида баҳолаш амалга оширилади.

30. Ички аудит объектларини ички аудит йиллик режасига киритишда давлат органи ва ташкилоти раҳбарининг фикр-мулоҳазалари ҳам инобатга олинади.

Бунда, давлат органи ва ташкилоти раҳбари томонидан «юқори» хавф даражасига эга бўлган ички аудит объектининг ички аудит йиллик режасидан чиқариб ташланишига йўл қўйилмайди.

31. Хавф даражаси «юқори» ҳамда бир хил хавф омили қийматига эга бўлган ички аудит объектларини ички аудит йиллик режаси билан қамраб олиш имкони бўлмаган тақдирда, мазкур ички аудит объектлари учун қўшимча хавф омиллари таҳлили амалга оширилади.

32. Ички аудит йиллик режаси мажбурий тартибда Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатаси билан келишилгандан сўнг уч иш куни ичида давлат органи ва ташкилоти раҳбарига кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун киритилади ҳамда ҳар йили декабр ойининг 25-санасига қадар тасдиқланади.

Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатаси билан келишишда ички аудит йиллик режасига киритилган «юқори» хавф даражасига эга ички аудит объектларининг чиқариб ташланишига йўл қўйилмайди.

6-§. Ички аудит йиллик режасининг бажарилиши

34. Ички аудит хизмати томонидан ички аудит йиллик режасига киритилган ички аудит объектларида ички аудит тадбирлари ўтказилиши мажбурий ҳисобланади.

35. Ички аудит йиллик режасига киритилган ички аудит объектларида ички аудит тадбирлари ўтказилмаган тақдирда, ички аудит хизмати фаолияти тўғрисида ҳисоботда бу бўйича аниқ сабаблари кўрсатилган маълумот акс эттирилади.

3-боб. Ички аудит тадбирини ўтказиш тартиби

1-§. Умумий қоидалар

36. Ички аудит тадбири ички аудит хизмати томонидан ички аудит йиллик режасига асосан ўтказилади.

Ички аудит тадбирини ички аудит объектида давлат молиявий назорати органлари билан биргаликда ўтказилишига йўл қўйилмайди.

37. Режадан ташқари ички аудит тадбирлари бюджет тўғрисидаги қонунчилик бузилганлиги фактлари тўғрисида маълумотлар келиб тушган ҳолларда ҳамда фуқаролар иштирокидаги аудит тизими орқали ички аудит тадбири ўтказиладиган ички аудит объектлари аниқланганда давлат органи ва ташкилоти раҳбари қарори асосида амалга оширилади.

Бунда, ушбу ички аудит тадбирлари мазкур Қўлланмага мувофиқ тартибда амалга оширилади.

38. Ички аудит тадбири ички аудит объектининг асосий иш фаолиятига халақит қилмаган ҳолда мазкур Қўлланма ва ички аудит фаолиятига оид қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ички аудит хизмати томонидан ўтказилади.

39. Ички аудит тадбирини ўтказиш муддати йигирма иш кунидан ошмаслиги керак.

40. Ички аудит тадбирини ўтказиш муддати ички аудит объектида ички аудит тадбирини ўтказиш, уни натижалари бўйича таклиф ва тавсиялар, чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқланишини ҳамда ички аудит тадбири ҳисоботини расмийлаштиришни ўз ичига олади.

41. Ички аудит тадбири давомида аниқланган қонунбузилиш ҳолатларида жиноят аломати (шу жумладан, ички аудит тадбирини амалга оширган шахслар томонидан) мавжуд бўлган тақдирда, тегишли чоралар кўриш ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга материалларни юбориш юзасидан давлат органи ва ташкилоти раҳбарини ёзма равишда хабардор қилади.

Бунда, давлат органи ва ташкилоти раҳбари ҳолат бўйича белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга материалларни юбориш чораларини кўради.

42. Ички аудит объектида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан суриштирув ёки дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилаётган бўлса, ушбу объектда ички аудит тадбири ўтказилмайди.

43. Ички аудит хизмати ходимлари ички аудит тадбирини ўтказиш вақтида ўзига маълум бўлиб қолган давлат сирларини ёки қонунчилик билан қўриқланадиган бошқа сирларни ошкор этмасликка мажбур.

2-§. Ички аудит тадбирини ўтказиш учун ички аудит хизмати ходимларини белгилаш

44. Ички аудит тадбири ички аудит хизмати ходимларининг сонидан келиб чиқиб ички аудит тадбирини ўтказиш гуруҳи ёки ички аудит хизмати ходими томонидан амалга оширилади.

Бунда, ички аудит тадбири ички аудит хизмати ходими томонидан ўтказилганда, мазкур Қўлланмадаги ички аудит тадбирини ўтказиш гуруҳига тегишли қоидалар ички аудит хизмати ходимига нисбатан ҳам қўлланилади.

45. Ички аудит тадбирини ўтказиш гуруҳи ўз таркибига гуруҳ раҳбари ва гуруҳ аъзоларини олади. Ички аудит тадбирини ўтказиш гуруҳи ички аудит тадбирини ўтказиш учун билим ва кўникмага эга бўлиши лозим.

46. Ички аудит хизмати раҳбари ички аудит тадбирини ўтказиш гуруҳида манфаатлар тўқнашуви юзага келмаслигини таъминлаши шарт. Агар шундай ҳолат аниқланган тақдирда, ички аудит хизмати раҳбари ички аудит тадбирини ўтказиш гуруҳи таркибини қайта кўриб чиқиши лозим.

47. Ички аудит тадбирини ўтказиш гуруҳи раҳбари ички аудит тадбирини мувофиқлаштиради ва ички аудит тадбири дастурига асосан ўтказилишини таъминлайди.

48. Ички аудит хизмати ходимига бир вақтнинг ўзида биттадан ортиқ ички аудит тадбирларини ўтказиш ёки унда иштирок этиш мажбуриятини юкланишига йўл қўйилмайди.

3-§. Ички аудит тадбирини ўтказиш тўғрисида ички аудит объектини хабардор қилиш

49. Ички аудит тадбирини ўтказиш гуруҳи томонидан ички аудит объекти ички аудит йиллик режасига асосан ўтказиладиган ички аудит тадбири тўғрисида мажбурий тартибда ёзма равишда хабардор қилинади.

Бунда, хабарнома ички аудит тадбири бошланишидан камида беш иш куни аввал ички аудит объекти раҳбарига юборилади.

50. Режадан ташқари ўтказиладиган ички аудит тадбири тўғрисида ички аудит объекти ички аудит тадбири ўтказилишидан камида бир иш куни олдин хабардор қилинади.

51. Мазкур хабарномада ички аудит тадбири давомида бажариладиган ишлар тўғрисида қисқача маълумот, ички аудит тадбирини ўтказишда тақдим этилиши лозим бўлган маълумотлар ва ҳужжатлар рўйхати ҳамда уларни тақдим этиш муддатлари, ички аудит тадбирини ўтказиш гуруҳи аъзолари тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади.

52. Ички аудит тадбирини ўтказиш тўғрисидаги хабарнома ички аудит хизмати раҳбари томонидан имзоланади.

53. Ички аудит тадбирини ўтказиш тўғрисидаги хабарномада сўралган маълумот ва ҳужжатлар ички аудит объекти томонидан уч иш куни ичида ички аудит тадбирини ўтказиш гуруҳига тақдим этилади.

54. Ички аудит тадбирини ўтказиш гуруҳи хабарнома юборгандан сўнг ички аудит объекти таклифига мувофиқ ички аудит объектининг молиявий фаолияти билан танишиш, ички аудит тадбири дастурини тузиш юзасидан юзма-юз ёки масофавий учрашув (телефон, интернет аудио ва видео алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда) ўтказиши мумкин.

55. Ички аудит тадбирини ўтказиш гуруҳининг ички аудит объекти билан ўтказилган учрашуви белгиланган тартибда баённома тузиш йўли билан расмийлаштирилади ҳамда ички аудит тадбири ҳисоботига илова қилинади.

4-§. Ички аудит тадбири дастурини тузиш

56. Ички аудит тадбири дастури ички аудит тадбирини ўтказиш гуруҳи раҳбари томонидан ички аудит тадбири ўтказилишидан олдин ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.

57. Ички аудит тадбири дастури ички аудит объекти молиявий фаолиятига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, ҳисоботлар, статистик маълумотлар ва молиявий-хўжалик фаолиятини тавсифловчи бошқа материаллар ҳамда ички аудит объекти томонидан хабарномага асосан тақдим этилган маълумот ва ҳужжатларни ўрганиш ва таҳлил қилиш асосида тузилади.

Бунда, ички аудит объекти томонидан билдирилган фикр-мулоҳазалар ҳам инобатга олиниши мумкин.

58. Ички аудит тадбири дастурини тузишда ички аудит хизмати томонидан давлат органи ва ташкилотида фойдаланиладиган ахборот тизимларидан ва белгиланган тартибга мувофиқ давлат органлари ва ташкилотларининг базаларидан олинган маълумотлардан фойдаланиб ички аудит объекти молиявий фаолиятига оид маълумот ва ҳужжатлар ҳам ўрганилади.

59. Ички аудит тадбирини ўтказиш гуруҳи раҳбари ўрганилган маълумот ва ҳужжатлардан келиб чиқиб, ички аудит объектида ўтказиладиган ички аудит тадбири йўналишларини белгилайди.

Бунда, йўналишларни белгилашда ички аудит тадбирини ўтказиш гуруҳи раҳбари ички аудит хизмати ходимларининг билим ва кўникмасини ҳамда ички аудит тадбирини ўтказиш муддатини ҳисобга олиши зарур.

60. Ички аудит тадбири дастури ички аудит тадбири йўналишлари, ички аудит тадбири муддати, ички аудит тадбирини ўтказиш гуруҳи, ички аудит тадбири билан қамраб олинадиган давр, аудит усуллари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олади.

61. Ички аудит тадбири дастури мазкур Қўлланманинг 4-иловасидаги шаклга мувофиқ ишлаб чиқилади.

62. Ички аудит тадбири дастурига ички аудит тадбирини ўтказиш гуруҳи раҳбари томонидан зарур ҳолларда, жумладан қўшимча ҳужжат ва маълумотларнинг олиниши ва қўшимча аудит далилларининг аниқланиши билан боғлиқ ҳолларда ўзгартиришлар киритилиши мумкин.

5-§. Ички аудит тадбирини амалга ошириш

63. Ички аудит тадбирини ўтказиш гуруҳи раҳбари ички аудит тадбири дастурида белгиланган йўналишлар бўйича ички аудит тадбири ўтказилишини, ички аудит тадбири натижаларини белгиланган тартибда расмийлаштирилишини назорат қилади.

64. Ички аудит тадбирини ўтказиш гуруҳи ички аудит объектининг молиявий фаолиятига оид аудит далилларини олиш мақсадида ички аудит объектида маълумотлар ва ҳужжатлар таҳлилини амалга оширади.

Бунда, ички аудит тадбирини ўтказиш гуруҳи аввалги ички аудит тадбири ҳисоботлари, шунингдек давлат молиявий назорати органларининг тегишли маълумотларидан фойдаланиши мумкин.

65. Ички аудит тадбирини ўтказиш гуруҳи ички аудит тадбирини ўтказишда қуйидагиларга ҳақли:

ички аудит тадбирини ўтказиш билан боғлиқ бўлган ҳужжатлар ва маълумотларни ички аудит объектининг масъул ходимларидан электрон, оғзаки ва ёзма шаклда сўраш ва олиш;

ўз ваколатларини мустақил равишда, фақат қонунчилик ҳужжатларига бўйсунган ҳолда амалга ошириш;

ички аудит объектининг мансабдор шахси ҳамда ички аудит тадбири ўтказилаётган соҳага масъул бўлган шахслардан юзага келаётган масалалар бўйича тушунтириш олиш;

ички аудит объектларининг тегишли ходимларидан ички аудит тадбирлари натижалари бўйича ҳужжатларни имзолашни сўраш;

ички аудит тадбирини ўтказишда махсус касбий билимларни талаб этадиган масалаларни кўриб чиқиш учун давлат органлари ва ташкилотларининг тузилмасидаги мутахассисларни жалб этиш;

ички аудит тадбирларини ўтказиш мақсадида қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган ҳолларда, ички аудит объектининг барча биноларига, шунингдек, электрон ва қоғоз архивлари ҳамда ахборот тизимларига кириш ва улардан фойдаланиш;

жиноят аломатлари аниқланган ҳолларда, касса ва касса бинолари, омборлар, архивлар ва бошқа биноларни муҳрлаш, қалбакилаштириш, сохталаштириш ва бошқа суиистеъмолликлар аломатлари аниқланган тақдирда, ички аудит объектидан тегишли ҳужжатларни олиб қўйиш, шунингдек, давлат органлари ва ташкилотларининг мансабдор шахсларидан асосий воситалар, товар-моддий бойликлар, пул маблағлари ва ҳисоб-китоблар хатловдан ўтказилишини талаб қилиш;

ички аудит тадбирининг натижаларини қайд этиш учун техник воситалардан, шу жумладан, аудио-фото ва видео қайд этиш воситаларидан фойдаланиш.

66. Ички аудит тадбирини ўтказиш гуруҳи томонидан ички аудит тадбири давомида аудит далиллари олиш ҳамда керакли таклиф ва тавсияларни шакллантириш учун қуйидаги аудит усулларидан фойдаланилади:

танлов усули — ички аудит тадбири йўналишидан келиб чиқиб муайян давр учун ички аудит объектининг фаолиятига тегишли айрим ҳужжатларни ўрганиш;

умумий ўрганиш усули — ички аудит тадбири йўналишидан келиб чиқиб муайян давр учун ички аудит объектининг фаолиятига тегишли барча ҳужжатларни ўрганиш.

67. Ички аудит тадбирини ўтказиш гуруҳи томонидан аудит усулини қўллашдан аввал ички аудит тадбирига тегишли маълумотлар ва ҳужжатларнинг тўлиқлигига ишонч ҳосил қилиниши лозим.

68. Ички аудит тадбирини ўтказиш гуруҳи томонидан аудит усуллари асосида аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари ва уларнинг юзага келиш сабаблари таҳлил қилинади.

69. Ички аудит хизмати томонидан ички аудит тадбири давомида аниқланган бюджет тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларининг бузилиш ҳолатларини, уларни содир этишга имконият яратувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида ички аудит объектларига бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилади.

70. Ички аудит хизмати ички аудит тадбири давомида аниқлаган ҳамда давлат органи ва ташкилоти ваколати доирасида ҳал этиш имкони бўлмаган бюджет тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларининг бузилиш ҳолатлари юзасидан «Давлат аудити» дастури орқали Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Давлат молиявий назорат инспекциясини бир иш куни ичида хабардор қилади.

6-§. Ички аудит тадбири жараёнини расмийлаштириш

71. Ички аудит тадбири жараёни, шу жумладан аудит далиллари ички аудит тадбирини ўтказиш гуруҳи томонидан иш ҳужжатлари кўринишида расмийлаштирилади.

72. Иш ҳужжатлари ички аудит хизмати томонидан ички аудит тадбири давомида тайёрланган ҳужжатлар, аудит усули натижалари, баённомалар, далолатномалар, маълумотномалар, кўрсатмалар, ҳисобот, таклиф ва тавсиялар, таҳлиллар, чора-тадбир режаларини ўз ичига олади.

73. Иш ҳужжатлари моддий кўринишда (босма ёки қўлда ёзилган ҳужжатлар) ҳамда электрон шаклда давлат органи ва ташкилотининг ички талабларига ҳамда амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ сақланиши лозим.

74. Ички аудит тадбири якунлангандан сўнг ҳужжатларнинг асл нусхалари тўлиқ ҳажмда ички аудит объектига қайтарилади ёки аниқланган қонунбузилиш ҳолатларида жиноят аломатлари мавжудлигига шубҳа туғилган ҳолларда ҳужжатларнинг асл нусхалари давлат органи ва ташкилоти раҳбарини хабардор қилиш учун ички аудит хизмати раҳбарига тақдим этилади.

7-§. Ички аудит тадбири натижалари бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш

75. Ички аудит тадбирини ўтказиш гуруҳи томонидан олинган аудит далилларини ўрганиш ва таҳлил натижалари асосида таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилади.

Бунда, ички аудит хизмати ходимларининг таклиф ва тавсиялари ички аудит объекти фаолиятида бюджет тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши, бюджет интизомини мустаҳкамланишига қаратилган ҳамда ички аудит объекти молиявий фаолияти самарадорлигини оширишга йўналтирилган бўлиши зарур.

76. Ички аудит тадбирини ўтказиш гуруҳи томонидан ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар ички аудит йиллик режасига асосан келгусида ички аудит тадбири ўтказилиши режалаштирилган ички аудит объектларига молиявий хато ва камчиликларни минималлаштириш ва қонунбузилиш ҳолатларининг юзага келиш эҳтимолини олдини олиш мақсадида ички аудит хизмати раҳбарининг қарори билан юборилиши мумкин.

77. Ички аудит тадбири якуни бўйича ички аудит тадбирини ўтказиш гуруҳи ва ички аудит объектининг масъул шахслари иштирокида йиғилиш ўтказилади.

Бунда, олинган аудит далиллари, натижалар, таклиф ва тавсияларни кўриб чиқилади ва муҳокама қилинади.

78. Йиғилиш натижалари юзасидан баённома расмийлаштирилади ва ички аудит тадбири ҳисоботига илова қилинади.

4-боб. Ички аудит тадбири ҳисоботи

79. Ички аудит тадбирини ўтказиш гуруҳи ички аудит тадбири натижалари юзасидан ҳисобот расмийлаштиради.

80. Ички аудит тадбири ҳисоботи ички аудит тадбири натижалари, таҳлиллар, кузатишлар, таклиф ва тавсиялар, чора-тадбирлар режаси ҳамда ички аудит объекти томонидан тақдим этилган фикр-мулоҳазаларни (агар мавжуд бўлса) ўз ичига олади.

81. Ички аудит тадбири ҳисоботида ички аудит тадбири давомида аниқланган аудит далиллари, ижобий ўзгаришлар ва аниқланган салбий ҳолатлар, камчиликлар ҳамда номувофиқликлар холис акс эттирилиши шарт.

82. Ички аудит тадбирини ўтказиш гуруҳи томонидан ички аудит тадбири ҳисоботи лойиҳаси тайёрланади ҳамда ички аудит объектига кўриб чиқиш учун тақдим этилади.

83. Ички аудит объекти томонидан ички аудит тадбири ҳисоботи лойиҳасини кўриб чиқиш муддати бир иш кунидан ошмаслиги лозим.

Бунда, ички аудит объекти ички аудит тадбири ҳисоботи лойиҳаси бўйича белгиланган муддатда ўз фикр-мулоҳазаларини билдирмаса, ички аудит тадбири ҳисоботи лойиҳаси ва унда келтирилган хулосалар, таклиф ва тавсиялар фикр-мулоҳаза ва эътирозларсиз кўриб чиқилган ҳисобланади.

84. Ички аудит объекти ички аудит тадбири ҳисоботи лойиҳаси бўйича фикр-мулоҳазалари ва эътирозларини ёки фикр-мулоҳазалари ва эътирозлари мавжуд эмаслигини ички аудит тадбирини ўтказиш гуруҳига ёзма равишда тақдим этади.

85. Ички аудит объекти томонидан тақдим этилган фикр-мулоҳазалар ва эътирозлар ички аудит тадбирини ўтказиш гуруҳи томонидан асосли деб топилган тақдирда, ички аудит тадбири ҳисоботи лойиҳасига тегишли ўзгартиришлар киритилади.

86. Ички аудит объекти томонидан ички аудит тадбирини ўтказиш гуруҳи билан биргаликда таклиф ва тавсиялар асосида чора-тадбирлар режаси тузилади ҳамда ички аудит объекти раҳбари томонидан имзоланади.

87. Ички аудит объектининг чора-тадбирлар режаси мазкур Қўлланманинг 5-иловасида келтирилган шаклга мувофиқ тузилади ва ички аудит тадбири ҳисоботига илова қилинади.

88. Чора-тадбирлар режасида ички аудит тадбири ҳисоботида келтирилган таклиф ва тавсияларни бажариш учун тадбирлар белгиланади ҳамда ушбу тадбирларни амалга ошириш учун масъул шахслар ва тадбирларни амалга ошириш муддатлари кўрсатилади.

89. Ички аудит тадбири ҳисоботи ички аудит тадбирини ўтказиш гуруҳи ҳамда ички аудит объекти раҳбари ва молиявий-хўжалик фаолияти бўйича масъул шахслар томонидан имзоланади.

90. Ички аудит объекти раҳбари ва молиявий-хўжалик фаолияти бўйича масъул шахслар ички аудит тадбири ҳисоботини имзолашдан бош тортган тақдирда, ички аудит тадбирини ўтказиш гуруҳи томонидан бу тўғрисида далолатнома тузилади ва ички аудит тадбири ҳисоботига илова қилинади.

91. Ички аудит тадбири ҳисоботи мазкур Қўлланманинг 6-иловасида келтирилган шаклда икки нусхада тузилади ҳамда ички аудит объектида ва ички аудит хизматида сақланади.

Бунда, ички аудит тадбири ҳисоботи давлат органи ва ташкилоти раҳбарига унинг сўровига мувофиқ тақдим этилиши мумкин.

92. Ички аудит тадбири ҳисоботи тасдиқлангандан сўнг уч иш куни ичида белгиланган тартибда «Давлат аудити» дастурий комплексига киритилади.

5-боб. Чора-тадбирлар режасининг бажарилишини мониторинг қилиш

93. Ички аудит хизмати ички аудит объектлари томонидан чора-тадбирлар режаси бажарилишининг мониторингини олиб боради.

Бунда, ички аудит хизмати томонидан мониторингни олиб бориш учун масъул ходим(лар) тайинланади.

94. Ички аудит объекти ҳар чоракда берилган таклиф ва тавсияларнинг бажарилиши бўйича ички аудит хизматига маълумот тақдим этади.

Бунда, маълумот билан биргаликда таклиф ва тавсияларнинг бажарилишини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилади.

95. Ички аудит объекти томонидан ички аудит хизматига тақдим этиладиган маълумотда таклиф ва тавсияларнинг бажарилиш ҳолати, уларнинг бажарилмаслиги сабаблари ҳамда бажарилмаган таклиф ва тавсияларнинг муддатларини ўзгартириш тўғрисидаги сўров кўрсатилади.

96. Ички аудит объекти ички аудит хизматидан чора-тадбирлар режасида кўрсатилган муайян тадбирни амалга ошириш муддатини ўзгартириш тўғрисида фақат бир марта сўров юбориши мумкин.

Бунда, ички аудит хизмати томонидан чора-тадбирлар режасига ўзгартириш киритиш тўғрисидаги сўровни қабул қилиш ёки рад этиш ҳақида асослантирилган ҳолда қарор қабул қилинади.

97. Ички аудит объекти томонидан чора-тадбирлар режасининг бажарилиши тўғрисида белгиланган муддатларда маълумот тақдим этилмаган, шунингдек, ички аудит объекти томонидан чора-тадбирлар режаси бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган тақдирда, ички аудит хизмати томонидан бу тўғрисида давлат органи ва ташкилоти раҳбарига маълумот киритилади.

98. Ички аудит объектларининг чора-тадбирлар режаларини бажарилиши бўйича маълумотлари асосида ички аудит хизмати томонидан мазкур Қўлланманинг 7-иловасидаги шаклга мувофиқ Ички аудит объектлари томонидан чора-тадбирлар режасининг бажарилиши ҳақидаги маълумот шакллантирилади.

99. Ички аудит объектлари томонидан чора-тадбирлар режасининг бажарилиши ҳақидаги маълумот ички аудит хизмати фаолияти тўғрисида ҳисоботга киритилади.

6-боб. Якуний қоида

100. Мазкур Қўлланма талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.

Ички аудит тадбирларини ўтказиш қўлланмасига 1-ИЛОВА

Ички аудит объектларининг хавф даражасини хавф омиллари асосида баҳолаш

Т/р Ички аудит объектлари номи Хавф омили 1 Хавф омили 2 Хавф омили 3 Хавф омили 4 Хавф омилининг умумий баҳоси Хавф даражаси Баҳо Хавф омили вазни Қиймат Баҳо Хавф омили вазни Қиймат Баҳо Хавф омили вазни Қиймат Баҳо Хавф омили вазни Қиймат 1 2 3 4 5=3*4 6 7 8=6*7 9 10 11=9*10 12 13 14=12*13 15=5+8+11+14+...+n* 16 1. 2. … n* — мазкур жадвалдаги сўнги хавф омили учун ҳисобланган қиймат. _______________________________ ____________ __________ Ички аудит хизмати раҳбари (Ф.И.О.) (имзо) (кун, ой, йил)

Хавф омилларини баҳолаш мезонлари намунаси

Хавф омиллари Мезонлар* Баҳо Хавф омиллари вазни Ички аудит объектининг йиллик молиялаштириш ҳажми 1 млрд.дан ортиқ 3 0.20 500 млн. — 1 млрд. 2 500 млн.гача 1 Ички аудит объектига ажратилган маблағларнинг ўзлаштирилиши 70 фоиздан 80 фоизгача 3 0.25 80 фоиздан 90 фоизгача 2 90 фоиздан 100 фоизгача 1 Ички аудит объектининг молиялаштирилиш манбалари сони 5 тадан ортиқ 3 0.15 4-5 та 2 1 — 3 та 1 Ички аудит объектида сўнгги беш йилда молиявий назорат ва ички аудит тадбири билан қамраб олинмаган давр 5 йил 3 0.40 3-4 йил 2 1-2 йил 1

Ички аудит тадбирларини ўтказиш қўлланмасига 2-ИЛОВА

Ички аудит хизмати томонидан мавжуд вақт ресурсларини ҳисоблаш

(1 нафар ички аудит хизмати ходими учун)

(кунлар ҳисобида) Т/р Вақт ресурслари Янв Фев Март Ч1 Апр Май Июнь Ч2 Июль Авг Сент Ч3 Окт Ноя Дек Ч4 Жами 1 . Иш кунлари 2 . Меҳнат таътили 3 . Байрам кунлари 4 . Касаллик кунлари 5 . Режадан ташқари ички аудит тадбирлари 6 . Бошқалар Жами мавжуд кунлар

Ички аудит тадбирларини ўтказиш қўлланмасига 3-ИЛОВА

«ТАСДИҚЛАЙМАН» Ўзбекистон Республикаси ________________ раҳбари ___________ _____ (имзо) 20_ _ _ йил «_ _ _» ____ __ _____ М.Ў. 20 _ _ _ йил учун ички аудит ЙИЛЛИК РЕЖАСИ Т/р Ички аудит объектлари номи Ички аудит тадбири билан қамраб олинадиган давр Ички аудит тадбирини ўтказиш муддати Масъул ходим Изоҳ 1. 2. 3. … ________________________________ ____________ ___________ Ички аудит хизмати раҳбари (Ф.И.О.) (имзо) (кун, ой, йил)

Ички аудит тадбирларини ўтказиш қўлланмасига 4-ИЛОВА

Ички аудит тадбири

1. Ички аудит тадбири 2. Ички аудит объекти номи 3. Ички аудит объекти манзили 4. Ички аудит тадбирини ўтказиш сабаблари (агар ички аудит йиллик режасига киритилмаган бўлса) 5. Ички аудит тадбири йўналишлари: 1-йўналиш 2-йўналиш 3-йўналиш 6. Режалаштирилган аудит усуллари (аудит усулини « » ушбу белгини қўйиш орқали белгиланг) □ танлов усули □ умумий ўрганиш усули 7. Ички аудит тадбирини ўтказиш гуруҳи аъзолари тўғрисидаги маълумотлар (исми, фамилияси, лавозими) 8. Ички аудит тадбирини ўтказиш муддати 9. Ички аудит тадбири билан қамраб олинган давр ________________________________ ____________ ___________ Ички аудит хизмати раҳбари (Ф.И.О.) (имзо) (кун, ой, йил)

Ички аудит тадбирларини ўтказиш қўлланмасига 5-ИЛОВА

_______________________ (ички аудит объекти) нинг чора-тадбирлар РЕЖАСИ Т/р Таклиф ва тавсиялар Амалга ошириладиган ишлар Муддати Масъул бўлим/масъул шахс Изоҳлар 1. 2. 3. … ________________________________ ____________ ___________ Ички аудит объекти раҳбари (Ф.И.О.) (имзо) (кун, ой, йил)

Ички аудит тадбирларини ўтказиш қўлланмасига 6-ИЛОВА

Ички аудит тадбири ҲИСОБОТИ Ички аудит объекти номи Ички аудит тадбирини ўтказиш гуруҳи раҳбари ва аъзолари Ҳисобот тузилган сана Мундарижа (лозим бўлса) Ҳисоботда қўлланиладиган қисқартмалар (лозим бўлса) 1. Кириш 1.1. Ички аудит тадбири тўғрисида қисқача маълумот: _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ 1.2. Ички аудит тадбири учун асос ________________________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________ 1.3. Ички аудит объекти ҳақида маълумотлар, шу жумладан аввалги ўтказилган ички аудит тадбири натижалари ________________________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________ 2. Ички аудит объекти ҳақидаги маълумот 2.1. Ички аудит объектининг молиявий фаолияти ҳақида қисқача маълумот ________________________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________ 2.2. Ички аудит объектининг аввалги ички аудит тадбири ўтказилган вақтдаги ҳолати билан солиштирилганда, унда аниқланган ижобий (салбий) ҳолатлар, чора-тадбирлар режасини бажарилиши ________________________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________ 2.3. Муҳим кузатишлар ва хулосалар ________________________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________ 3. Асосий қисм 3.1. Ички аудит тадбири жараёни ҳамда унда аниқланган ҳолатлар (қонунбузилиш ҳолатлари, муаммолар, хавфлар ва бошқалар) ________________________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________ 3.2. Таклиф ва тавсиялар (аниқланган хато ва камчиликларни бартараф этиш чора-тадбирлари) ________________________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________ 3.3. Ички аудит объектининг фикр-мулоҳазалари ________________________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________ 4. Иловалар 4.1. Илова қилинадиган ҳужжатлар (чора-тадбирлар режаси, баённомалар, далолатномалар) ________________________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________ Ички аудит тадбирини ўтказиш гуруҳи раҳбари: __________________________ ________ (Ф.И.О.) (имзо) Ички аудит объекти мансабдор шахслари: __________________________ ________ (Ф.И.О.) (имзо) __________________________ ________ (Ф.И.О.) (имзо) __________________________ ________ (Ф.И.О.) (имзо)

Ички аудит тадбирларини ўтказиш қўлланмасига 7-ИЛОВА

_______________________ (ички аудит объекти) томонидан чора-тадбирлар режасининг бажарилиши ҳақида МАЪЛУМОТ Т/р Таклиф ва тавсия Амалга ошириладиган ишлар Бажариш вақти Масъул бўлим/ходим Таклиф ва тавсиянинг бажарилиш ҳолати* Қисқача қилинган ишлар Ички аудит хизмати изоҳи 1 2 3 4 5 6 7 8 ________________________________ ____________ ___________ Ички аудит хизмати раҳбари (Ф.И.О.) (имзо) (кун, ой, йил)

Вазир Т. ИШМЕТОВ

Тошкент ш.,

2022 йил 22 ноябрь,

63-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2022 й., 10/22/3406/1130-сон; 01.08.2023 й., 10/23/3450/0546-сон; 15.04.2025 й., 10/25/3406-1/0340-сон; 18.12.2025 й., 10/25/3406-2/1184-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirining

buyrugʻi

QOʻLLANMASI

JADVALI

JADVALI

DASTURI

Ichki audit tadbirlarini oʻtkazish qoʻllanmasini tasdiqlash toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2022-yil 14-fevraldagi PQ-128-son “Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti xarajatlari samaradorligini yanada oshirish va davlat moliyaviy nazorati organlari faoliyatini takomillashtirish toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq buyuraman:

1. Ichki audit tadbirlarini oʻtkazish qoʻllanmasi ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.

Oʻzbekiston Respublikasi moliya vazirining 2022-yil 22-noyabrdagi 63-son buyrugʻiga ILOVA

Ichki audit tadbirlarini oʻtkazish

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Qoʻllanma davlat organlari va tashkilotlarining ichki audit tuzilmalari (bundan buyon matnda ichki audit xizmatlari deb yuritiladi) tomonidan ichki audit obyektlarida ichki audit tadbirlarini oʻtkazish tartibini belgilaydi.

2. Ichki audit tadbirlari davlat organlari va tashkilotlarida budjet intizomini mustahkamlash va budjet toʻgʻrisidagi qonunchilik buzilishi holatlarining oldini olish, budjet xarajatlarining samaradorligi va natijadorligini baholash hamda ichki audit faoliyati sohasidagi hujjatlar ijrosini taʼminlash hamda tizimdagi budjet hisobidan moliyalashtirilmaydigan nobudjet muassasa hamda tashkilotlarning moliyaviy-xoʻjalik faoliyati ustidan nazoratni amalga oshirish maqsadida oʻtkaziladi.

3. Ushbu Qoʻllanmada quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

audit dalillari — ichki audit xizmati tomonidan ichki audit tadbiri davomida audit usullari va tahlillarni amalga oshirish orqali olingan maʼlumot va hujjatlar;

audit usullari — ichki audit xizmati tomonidan ichki audit tadbiri davomida ichki audit obyektining moliyaviy faoliyatini oʻrganish va audit dalillarini toʻplash maqsadida qoʻllaniladigan usullar;

davlat organlari va tashkilotlari — ichki audit xizmati tashkil etilgan respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari, davlat maqsadli jamgʻarmalari, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari hamda boshqa budjet tashkilotlari;

ichki audit obyekti — ichki audit tadbiri amalga oshirilishi nazarda tutilgan davlat organlari va tashkilotlarining tegishincha markaziy apparati va boshqaruv apparati tarkibiy boʻlinmalari, tizim tashkilotlari hamda tasarrufidagi budjet tashkilotlari;

ichki audit tadbiri — ichki audit obyektlarida ichki audit xizmati maqsadlariga erishishga qaratilgan ichki audit xizmati xodimi tomonidan amalga oshiriladigan jarayon;

ichki audit tadbiri dasturi — ichki audit tadbirining yoʻnalishlari, muddati, ichki audit tadbirini oʻtkazish guruhi, ichki audit tadbiri bilan qamrab olinadigan davr toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni oʻz ichiga oluvchi hujjat;

ichki audit tadbiri yoʻnalishlari — ichki audit tadbiri bilan qamrab olingan davr uchun ichki audit tadbiri oʻtkaziladigan masalalar;

ichki audit tadbiri hisoboti — ichki audit tadbiri yakunlari boʻyicha rasmiylashtiriladigan va oʻzida ichki audit tadbiri davomida aniqlangan holatlar, jumladan qonunbuzilish holatlari, budjet intizomi holati, kuzatishlar natijalari, taklif va tavsiyalar, ichki audit tadbiri hisobotida keltirilgan taklif va tavsiyalarni bajarish boʻyicha chora-tadbirlar rejasi (bundan buyon matnda chora-tadbirlar rejasi deb yuritiladi) hamda ichki audit obyekti tomonidan taqdim etilgan fikr va mulohazalar (agar mavjud boʻlsa) aks etadigan hujjat;

ichki audit tadbirini oʻtkazish guruhi — ichki audit tadbirini oʻtkazish maqsadida ichki audit xizmati rahbari tomonidan tashkil etiladigan hamda ichki audit xizmati xodim(lar)i va davlat organi va tashkiloti tuzilmasidan jalb qilingan mutaxassislardan iborat guruh. Bunda, ichki audit tadbirini oʻtkazish guruhiga ichki audit xizmati rahbari yoki xodimi rahbarlik qiladi;

ichki audit xizmati faoliyati toʻgʻrisida hisobot — davlat organi va tashkilotining ichki audit xizmati faoliyati natijalarini oʻzida aks ettiruvchi choraklik va yillik muddatlarda rasmiylashtirilgan hisobot;

xavf — maʼlum bir hodisa yoki holatning davlat organlari va tashkilotlarining moliyaviy faoliyatiga salbiy taʼsir koʻrsatish ehtimoli;

xavf omillari — xavflarning yuzaga kelish ehtimoliga taʼsir koʻrsatadigan hamda ichki audit obyektlari xavf darajalarini aniqlashda foydalanadigan omillar;

xavf omili vazni — ichki audit obyektining xavf darajasini baholash uchun foydalaniladigan va xavf omilining muhimlik darajasini aks ettiruvchi koʻrsatkich;

chora-tadbirlar rejasi — ichki audit tadbiri natijasida aniqlangan qonunchilik hujjatlari talablarining buzilishi holatlari va ularning xavfini kamaytirish hamda bartaraf etish yuzasidan berilgan taklif va tavsiyalarni bajarilishi boʻyicha tayyorlanadigan hujjat.

4. Ichki audit tadbirlarining Ichki audit milliy standartlari hamda ichki audit faoliyatiga oid qonunchilik hujjatlariga muvofiq oʻtkazilishini nazorat qilish ichki audit xizmati rahbari tomonidan amalga oshiriladi.

2-bob. Ichki audit tadbirlarini rejalashtirish

1-§. Ichki audit yillik rejasi

5. Ichki audit yillik rejasi ichki audit xizmati tomonidan xavf tahlili asosida hamda mavjud vaqt va inson resurslarini hisobga olgan holda bir kalendar yil uchun ishlab chiqiladi.

6. Ichki audit yillik rejasida ichki audit tadbirlari oʻtkaziladigan ichki audit obyektlari roʻyxati, ichki audit tadbirini oʻtkazish muddati, ichki audit tadbiri bilan qamrab olinadigan davr va masʼul xodim(lar) koʻrsatiladi.

7. Ichki audit yillik rejasini ishlab chiqish quyidagi bosqichlarda amalga oshiriladi:

ichki audit obyektlari roʻyxatini shakllantirish;

ichki audit obyektlarining xavf darajasini baholash;

ichki audit xizmatidagi mavjud resurslarni (inson va vaqt resurslari) aniqlash;

ichki audit yillik rejasini ishlab chiqish, Oʻzbekiston Respublikasining Hisob palatasi bilan kelishish va tasdiqlash.

2-§. Ichki audit obyektlari roʻyxatini shakllantirish

8. Ichki audit obyektlari roʻyxati davlat organlari va tashkilotlarining tegishincha markaziy apparati va boshqaruv apparati tarkibiy boʻlinmalari, tizim tashkilotlari va tasarrufidagi budjet tashkilotlari hamda davlat maqsadli jamgʻarmalarini oʻz ichiga oladi.

9. Ichki audit obyektlari roʻyxati har yili ichki audit yillik rejasini ishlab chiqish jarayonida shakllantiriladi hamda davlat organi va tashkiloti tashkiliy tuzilmasidagi oʻzgarishlardan kelib chiqib bir yilda kamida bir marta yangilab boriladi.

Bunda, ichki audit obyektlari roʻyxati davlat organi va tashkiloti tizimidagi ichki audit obyektlari sonidan kelib chiqib hududlar kesimida shakllantirilishi mumkin.

3-§. Ichki audit obyektlarining xavf darajasini baholash

10. Ichki audit obyektlari xavf tahlili asosida baholanadi hamda baholash natijalaridan kelib chiqib ularning xavf darajasi aniqlanadi.

11. Ichki audit obyektlarini xavf tahlili asosida baholash xavf omillarini belgilash hamda ularga tegishli mezonlar va xavf omili vazni asosida ball berish orqali ichki audit obyektlarini xavf darajasini aniqlashni oʻz ichiga oladi.

12. Xavf omillarini belgilashda ichki audit obyektining moliyaviy faoliyatida xavflarning yuzaga kelishiga taʼsir etuvchi omillar hisobga olinadi.

13. Ichki audit xizmati tomonidan ichki audit obyekti xavf darajalarini aniqlashda quyidagi xavf omillaridan foydalaniladi:

ichki audit obyektining yillik moliyalashtirish hajmi;

ichki audit obyektiga ajratilgan mablagʻlarning oʻzlashtirilishi;

ichki audit obyektida rahbariyat va moliya-xoʻjalik tuzilmalari xodimlarining qoʻnimsizligi;

ichki audit obyekti moliyaviy faoliyatiga oid jismoniy va yuridik shaxslar murojaatlari;

ichki audit obyektida faoliyat yuritayotgan xodimlar soni;

ichki audit obyektining moliyalashtirish manbalari soni;

ichki audit obyektida oʻtgan davr mobaynida amalga oshirilgan tranzaksiyalar soni;

ichki audit obyektida oʻtgan davr mobaynida tuzilgan shartnomalar soni;

ichki audit obyektida soʻnggi besh yil ichida moliyaviy nazorat va ichki audit tadbiri amalga oshirilmagan davr;

ichki audit obyektining debitor qarzdorlik hajmining oʻsishi;

ichki audit obyektining kreditor qarzdorlik hajmining oʻsishi.

14. Ichki audit xizmati tomonidan mavjud ichki audit obyektlarida kamida bir marotaba ichki audit tadbiri oʻtkazilgan boʻlsa quyidagi xavf omillari ham qoʻllaniladi:

avvalgi oʻtkazilgan ichki audit tadbiri natijalari;

ichki audit xizmati taklif va tavsiyalarining bajarilishi.

15. Ichki audit obyektlarini xavf tahlili asosida baholashda ichki audit obyekti faoliyatidan kelib chiqib hamda davlat organi va tashkilotida foydalaniladigan dasturiy majmualardan hamda belgilangan tartibga muvofiq davlat organlari va tashkilotlarining bazalaridan olingan maʼlumotlardan foydalanib qoʻshimcha xavf omillari qoʻllanilishi mumkin.

16. Ichki audit obyektlarini xavf tahlili asosida baholashda kamida 4 ta xavf omilidan foydalaniladi hamda ichki audit xizmati tomonidan butun sonlardagi 1 — 3 ball berish orqali baholanadi.

Bunda, 3 ball tegishli xavf omilining eng yuqori darajasini va 1 ball tegishli xavf omilining eng past darajasini bildiradi.

17. Ichki audit xizmati tomonidan xavf omillariga ball berishda har bir xavf omiliga mezonlar ishlab chiqiladi hamda ichki audit xizmati rahbari tomonidan tasdiqlanadi.

18. Ichki audit xizmati tomonidan tanlab olingan xavf omillarining muhimlilik darajasidan kelib chiqib, ularga xavf omili vazni belgilanadi.

Bunda, belgilangan xavf omili vaznining umumiy miqdori 1 ga (100 foizga) teng boʻlishi kerak.

19. Xavf omiliga qoʻyilgan ballni xavf omili vazniga koʻpaytirish orqali xavf omili qiymati hisoblab chiqariladi hamda tanlab olingan xavf omillari qiymatlarining yigʻindisini hisoblash asosida ichki audit obyektining xavf darajasi aniqlanadi.

20. Xavf darajasining qiymati 2 va undan yuqori boʻlganda, ichki audit obyektiga “yuqori” xavf darajasi, 1,5 va 2 oraligʻida boʻlsa (1,5 ham kiradi), “oʻrta” xavf darajasi, 1 va 1,5 oraligʻida boʻlsa, “past” xavf darajasi belgilanadi.

21. Ichki audit obyektlari xavf darajasini xavf omillari tahlili asosida baholash mazkur Qoʻllanmaning 1-ilovasiga muvofiq amalga oshiriladi.

4-§. Ichki audit xizmatidagi mavjud resurslarni aniqlash

22. Ichki audit yillik rejasi ichki audit xizmati xodimlari soni va ichki audit tadbirlarini amalga oshirish uchun mavjud vaqt resurslarini hisobga olgan holda ishlab chiqiladi.

23. Ichki audit xizmati tomonidan ichki audit tadbirlarini oʻtkazish jarayonida maxsus kasbiy bilimlarni talab etadigan masalalarni koʻrib chiqish uchun davlat organi va tashkiloti rahbarining roziligi bilan davlat organi va tashkilotining tuzilmasidagi mutaxassislar jalb qilinadi.

Bunda, ichki audit xizmati tomonidan manfaatlar toʻqnashuvining yuzaga kelmasligi taʼminlanishi lozim.

24. Ichki audit tadbirlarini oʻtkazish uchun xodimlarni taqsimlashda ularning bilim, koʻnikma va tajribasi hisobga olinadi.

25. Ichki audit xizmati tomonidan ichki audit yillik rejasini amalga oshirish uchun mavjud vaqt resurslarini hisoblashda rejalashtirilayotgan kalendar yili davomidagi ishlanmaydigan kunlar (qonunchilikda belgilangan dam olish, bayram, vaqtinchalik mehnatga layoqatsizlik va taʼtil kunlari) hamda rejadan tashqari ichki audit tadbirlari hisobga olinadi.

Bunda rejadan tashqari ichki audit tadbirlariga ajratiladigan vaqt resurslari jami vaqt resurslarining yigirma foizidan ortib ketishiga yoʻl qoʻyilmaydi.

26. Ichki audit xizmati tomonidan mavjud vaqt resurslarini hisoblash mazkur Qoʻllanmaning 2-ilovasidagi shaklga muvofiq ishlab chiqiladi.

5-§. Ichki audit yillik rejasini ishlab chiqish, Oʻzbekiston Respublikasining Hisob palatasi bilan kelishish va tasdiqlash

27. Ichki audit xizmati tomonidan kelgusi yil uchun ichki audit yillik rejasi loyihasi Davlat moliyaviy nazorat organlari va ichki audit xizmatlari tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Hisob palatasining “Davlat auditi” dasturiy kompleksidan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga (roʻyxat raqami 3704, 2025-yil 12-noyabr) muvofiq “Davlat auditi” dasturiy kompleksida shakllantiriladi, kelishiladi va tasdiqlanadi.

Ichki audit yillik rejasi loyihasi mazkur Qoʻllanmaning 3-ilovasiga muvofiq shaklda shakllantiriladi.

28. Ichki audit yillik rejasiga ichki audit obyektlari xavf darajasidan kelib chiqib kiritiladi.

Bunda, ichki audit yillik rejasiga “yuqori” xavf darajasiga ega boʻlgan ichki audit obyektlaridan boshlab xavf omili qiymatidan kelib chiqib kiritiladi.

29. Xavf darajasi “yuqori” boʻlgan ichki audit obyektlarini ichki audit yillik rejasi bilan qamrab olish uchun xodimlar soni hamda vaqt resurslari yetarli boʻlmagan taqdirda, ichki audit yillik rejasi bilan qamrab olinmagan ichki audit obyektlari kelgusi yil uchun tuziladigan ichki audit yillik rejasiga kiritiladi.

Bunda, ushbu ichki audit obyektlarida kelgusi yil uchun takroran xavf tahlili asosida baholash amalga oshiriladi.

30. Ichki audit obyektlarini ichki audit yillik rejasiga kiritishda davlat organi va tashkiloti rahbarining fikr-mulohazalari ham inobatga olinadi.

Bunda, davlat organi va tashkiloti rahbari tomonidan “yuqori” xavf darajasiga ega boʻlgan ichki audit obyektining ichki audit yillik rejasidan chiqarib tashlanishiga yoʻl qoʻyilmaydi.

31. Xavf darajasi “yuqori” hamda bir xil xavf omili qiymatiga ega boʻlgan ichki audit obyektlarini ichki audit yillik rejasi bilan qamrab olish imkoni boʻlmagan taqdirda, mazkur ichki audit obyektlari uchun qoʻshimcha xavf omillari tahlili amalga oshiriladi.

32. Ichki audit yillik rejasi majburiy tartibda Oʻzbekiston Respublikasining Hisob palatasi bilan kelishilgandan soʻng uch ish kuni ichida davlat organi va tashkiloti rahbariga koʻrib chiqish va tasdiqlash uchun kiritiladi hamda har yili dekabr oyining 25-sanasiga qadar tasdiqlanadi.

Oʻzbekiston Respublikasining Hisob palatasi bilan kelishishda ichki audit yillik rejasiga kiritilgan “yuqori” xavf darajasiga ega ichki audit obyektlarining chiqarib tashlanishiga yoʻl qoʻyilmaydi.

6-§. Ichki audit yillik rejasining bajarilishi

34. Ichki audit xizmati tomonidan ichki audit yillik rejasiga kiritilgan ichki audit obyektlarida ichki audit tadbirlari oʻtkazilishi majburiy hisoblanadi.

35. Ichki audit yillik rejasiga kiritilgan ichki audit obyektlarida ichki audit tadbirlari oʻtkazilmagan taqdirda, ichki audit xizmati faoliyati toʻgʻrisida hisobotda bu boʻyicha aniq sabablari koʻrsatilgan maʼlumot aks ettiriladi.

3-bob. Ichki audit tadbirini oʻtkazish tartibi

1-§. Umumiy qoidalar

36. Ichki audit tadbiri ichki audit xizmati tomonidan ichki audit yillik rejasiga asosan oʻtkaziladi.

Ichki audit tadbirini ichki audit obyektida davlat moliyaviy nazorati organlari bilan birgalikda oʻtkazilishiga yoʻl qoʻyilmaydi.

37. Rejadan tashqari ichki audit tadbirlari budjet toʻgʻrisidagi qonunchilik buzilganligi faktlari toʻgʻrisida maʼlumotlar kelib tushgan hollarda hamda fuqarolar ishtirokidagi audit tizimi orqali ichki audit tadbiri oʻtkaziladigan ichki audit obyektlari aniqlanganda davlat organi va tashkiloti rahbari qarori asosida amalga oshiriladi.

Bunda, ushbu ichki audit tadbirlari mazkur Qoʻllanmaga muvofiq tartibda amalga oshiriladi.

38. Ichki audit tadbiri ichki audit obyektining asosiy ish faoliyatiga xalaqit qilmagan holda mazkur Qoʻllanma va ichki audit faoliyatiga oid qonunchilik hujjatlariga muvofiq ichki audit xizmati tomonidan oʻtkaziladi.

39. Ichki audit tadbirini oʻtkazish muddati yigirma ish kunidan oshmasligi kerak.

40. Ichki audit tadbirini oʻtkazish muddati ichki audit obyektida ichki audit tadbirini oʻtkazish, uni natijalari boʻyicha taklif va tavsiyalar, chora-tadbirlar rejasini ishlab chiqish va tasdiqlanishini hamda ichki audit tadbiri hisobotini rasmiylashtirishni oʻz ichiga oladi.

41. Ichki audit tadbiri davomida aniqlangan qonunbuzilish holatlarida jinoyat alomati (shu jumladan, ichki audit tadbirini amalga oshirgan shaxslar tomonidan) mavjud boʻlgan taqdirda, tegishli choralar koʻrish hamda huquqni muhofaza qiluvchi organlarga materiallarni yuborish yuzasidan davlat organi va tashkiloti rahbarini yozma ravishda xabardor qiladi.

Bunda, davlat organi va tashkiloti rahbari holat boʻyicha belgilangan tartibda huquqni muhofaza qiluvchi organlarga materiallarni yuborish choralarini koʻradi.

42. Ichki audit obyektida huquqni muhofaza qiluvchi organlar tomonidan surishtiruv yoki dastlabki tergov harakatlari olib borilayotgan boʻlsa, ushbu obyektda ichki audit tadbiri oʻtkazilmaydi.

43. Ichki audit xizmati xodimlari ichki audit tadbirini oʻtkazish vaqtida oʻziga maʼlum boʻlib qolgan davlat sirlarini yoki qonunchilik bilan qoʻriqlanadigan boshqa sirlarni oshkor etmaslikka majbur.

2-§. Ichki audit tadbirini oʻtkazish uchun ichki audit xizmati xodimlarini belgilash

44. Ichki audit tadbiri ichki audit xizmati xodimlarining sonidan kelib chiqib ichki audit tadbirini oʻtkazish guruhi yoki ichki audit xizmati xodimi tomonidan amalga oshiriladi.

Bunda, ichki audit tadbiri ichki audit xizmati xodimi tomonidan oʻtkazilganda, mazkur Qoʻllanmadagi ichki audit tadbirini oʻtkazish guruhiga tegishli qoidalar ichki audit xizmati xodimiga nisbatan ham qoʻllaniladi.

45. Ichki audit tadbirini oʻtkazish guruhi oʻz tarkibiga guruh rahbari va guruh aʼzolarini oladi. Ichki audit tadbirini oʻtkazish guruhi ichki audit tadbirini oʻtkazish uchun bilim va koʻnikmaga ega boʻlishi lozim.

46. Ichki audit xizmati rahbari ichki audit tadbirini oʻtkazish guruhida manfaatlar toʻqnashuvi yuzaga kelmasligini taʼminlashi shart. Agar shunday holat aniqlangan taqdirda, ichki audit xizmati rahbari ichki audit tadbirini oʻtkazish guruhi tarkibini qayta koʻrib chiqishi lozim.

47. Ichki audit tadbirini oʻtkazish guruhi rahbari ichki audit tadbirini muvofiqlashtiradi va ichki audit tadbiri dasturiga asosan oʻtkazilishini taʼminlaydi.

48. Ichki audit xizmati xodimiga bir vaqtning oʻzida bittadan ortiq ichki audit tadbirlarini oʻtkazish yoki unda ishtirok etish majburiyatini yuklanishiga yoʻl qoʻyilmaydi.

3-§. Ichki audit tadbirini oʻtkazish toʻgʻrisida ichki audit obyektini xabardor qilish

49. Ichki audit tadbirini oʻtkazish guruhi tomonidan ichki audit obyekti ichki audit yillik rejasiga asosan oʻtkaziladigan ichki audit tadbiri toʻgʻrisida majburiy tartibda yozma ravishda xabardor qilinadi.

Bunda, xabarnoma ichki audit tadbiri boshlanishidan kamida besh ish kuni avval ichki audit obyekti rahbariga yuboriladi.

50. Rejadan tashqari oʻtkaziladigan ichki audit tadbiri toʻgʻrisida ichki audit obyekti ichki audit tadbiri oʻtkazilishidan kamida bir ish kuni oldin xabardor qilinadi.

51. Mazkur xabarnomada ichki audit tadbiri davomida bajariladigan ishlar toʻgʻrisida qisqacha maʼlumot, ichki audit tadbirini oʻtkazishda taqdim etilishi lozim boʻlgan maʼlumotlar va hujjatlar roʻyxati hamda ularni taqdim etish muddatlari, ichki audit tadbirini oʻtkazish guruhi aʼzolari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi.

52. Ichki audit tadbirini oʻtkazish toʻgʻrisidagi xabarnoma ichki audit xizmati rahbari tomonidan imzolanadi.

53. Ichki audit tadbirini oʻtkazish toʻgʻrisidagi xabarnomada soʻralgan maʼlumot va hujjatlar ichki audit obyekti tomonidan uch ish kuni ichida ichki audit tadbirini oʻtkazish guruhiga taqdim etiladi.

54. Ichki audit tadbirini oʻtkazish guruhi xabarnoma yuborgandan soʻng ichki audit obyekti taklifiga muvofiq ichki audit obyektining moliyaviy faoliyati bilan tanishish, ichki audit tadbiri dasturini tuzish yuzasidan yuzma-yuz yoki masofaviy uchrashuv (telefon, internet audio va video aloqa vositalaridan foydalangan holda) oʻtkazishi mumkin.

55. Ichki audit tadbirini oʻtkazish guruhining ichki audit obyekti bilan oʻtkazilgan uchrashuvi belgilangan tartibda bayonnoma tuzish yoʻli bilan rasmiylashtiriladi hamda ichki audit tadbiri hisobotiga ilova qilinadi.

4-§. Ichki audit tadbiri dasturini tuzish

56. Ichki audit tadbiri dasturi ichki audit tadbirini oʻtkazish guruhi rahbari tomonidan ichki audit tadbiri oʻtkazilishidan oldin ishlab chiqiladi va tasdiqlanadi.

57. Ichki audit tadbiri dasturi ichki audit obyekti moliyaviy faoliyatiga oid normativ-huquqiy hujjatlar, hisobotlar, statistik maʼlumotlar va moliyaviy-xoʻjalik faoliyatini tavsiflovchi boshqa materiallar hamda ichki audit obyekti tomonidan xabarnomaga asosan taqdim etilgan maʼlumot va hujjatlarni oʻrganish va tahlil qilish asosida tuziladi.

Bunda, ichki audit obyekti tomonidan bildirilgan fikr-mulohazalar ham inobatga olinishi mumkin.

58. Ichki audit tadbiri dasturini tuzishda ichki audit xizmati tomonidan davlat organi va tashkilotida foydalaniladigan axborot tizimlaridan va belgilangan tartibga muvofiq davlat organlari va tashkilotlarining bazalaridan olingan maʼlumotlardan foydalanib ichki audit obyekti moliyaviy faoliyatiga oid maʼlumot va hujjatlar ham oʻrganiladi.

59. Ichki audit tadbirini oʻtkazish guruhi rahbari oʻrganilgan maʼlumot va hujjatlardan kelib chiqib, ichki audit obyektida oʻtkaziladigan ichki audit tadbiri yoʻnalishlarini belgilaydi.

Bunda, yoʻnalishlarni belgilashda ichki audit tadbirini oʻtkazish guruhi rahbari ichki audit xizmati xodimlarining bilim va koʻnikmasini hamda ichki audit tadbirini oʻtkazish muddatini hisobga olishi zarur.

60. Ichki audit tadbiri dasturi ichki audit tadbiri yoʻnalishlari, ichki audit tadbiri muddati, ichki audit tadbirini oʻtkazish guruhi, ichki audit tadbiri bilan qamrab olinadigan davr, audit usullari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni oʻz ichiga oladi.

61. Ichki audit tadbiri dasturi mazkur Qoʻllanmaning 4-ilovasidagi shaklga muvofiq ishlab chiqiladi.

62. Ichki audit tadbiri dasturiga ichki audit tadbirini oʻtkazish guruhi rahbari tomonidan zarur hollarda, jumladan qoʻshimcha hujjat va maʼlumotlarning olinishi va qoʻshimcha audit dalillarining aniqlanishi bilan bogʻliq hollarda oʻzgartirishlar kiritilishi mumkin.

5-§. Ichki audit tadbirini amalga oshirish

63. Ichki audit tadbirini oʻtkazish guruhi rahbari ichki audit tadbiri dasturida belgilangan yoʻnalishlar boʻyicha ichki audit tadbiri oʻtkazilishini, ichki audit tadbiri natijalarini belgilangan tartibda rasmiylashtirilishini nazorat qiladi.

64. Ichki audit tadbirini oʻtkazish guruhi ichki audit obyektining moliyaviy faoliyatiga oid audit dalillarini olish maqsadida ichki audit obyektida maʼlumotlar va hujjatlar tahlilini amalga oshiradi.

Bunda, ichki audit tadbirini oʻtkazish guruhi avvalgi ichki audit tadbiri hisobotlari, shuningdek davlat moliyaviy nazorati organlarining tegishli maʼlumotlaridan foydalanishi mumkin.

65. Ichki audit tadbirini oʻtkazish guruhi ichki audit tadbirini oʻtkazishda quyidagilarga haqli:

ichki audit tadbirini oʻtkazish bilan bogʻliq boʻlgan hujjatlar va maʼlumotlarni ichki audit obyektining masʼul xodimlaridan elektron, ogʻzaki va yozma shaklda soʻrash va olish;

oʻz vakolatlarini mustaqil ravishda, faqat qonunchilik hujjatlariga boʻysungan holda amalga oshirish;

ichki audit obyektining mansabdor shaxsi hamda ichki audit tadbiri oʻtkazilayotgan sohaga masʼul boʻlgan shaxslardan yuzaga kelayotgan masalalar boʻyicha tushuntirish olish;

ichki audit obyektlarining tegishli xodimlaridan ichki audit tadbirlari natijalari boʻyicha hujjatlarni imzolashni soʻrash;

ichki audit tadbirini oʻtkazishda maxsus kasbiy bilimlarni talab etadigan masalalarni koʻrib chiqish uchun davlat organlari va tashkilotlarining tuzilmasidagi mutaxassislarni jalb etish;

ichki audit tadbirlarini oʻtkazish maqsadida qonunchilik hujjatlari bilan taqiqlanmagan hollarda, ichki audit obyektining barcha binolariga, shuningdek, elektron va qogʻoz arxivlari hamda axborot tizimlariga kirish va ulardan foydalanish;

jinoyat alomatlari aniqlangan hollarda, kassa va kassa binolari, omborlar, arxivlar va boshqa binolarni muhrlash, qalbakilashtirish, soxtalashtirish va boshqa suiisteʼmolliklar alomatlari aniqlangan taqdirda, ichki audit obyektidan tegishli hujjatlarni olib qoʻyish, shuningdek, davlat organlari va tashkilotlarining mansabdor shaxslaridan asosiy vositalar, tovar-moddiy boyliklar, pul mablagʻlari va hisob-kitoblar xatlovdan oʻtkazilishini talab qilish;

ichki audit tadbirining natijalarini qayd etish uchun texnik vositalardan, shu jumladan, audio-foto va video qayd etish vositalaridan foydalanish.

66. Ichki audit tadbirini oʻtkazish guruhi tomonidan ichki audit tadbiri davomida audit dalillari olish hamda kerakli taklif va tavsiyalarni shakllantirish uchun quyidagi audit usullaridan foydalaniladi:

tanlov usuli — ichki audit tadbiri yoʻnalishidan kelib chiqib muayyan davr uchun ichki audit obyektining faoliyatiga tegishli ayrim hujjatlarni oʻrganish;

umumiy oʻrganish usuli — ichki audit tadbiri yoʻnalishidan kelib chiqib muayyan davr uchun ichki audit obyektining faoliyatiga tegishli barcha hujjatlarni oʻrganish.

67. Ichki audit tadbirini oʻtkazish guruhi tomonidan audit usulini qoʻllashdan avval ichki audit tadbiriga tegishli maʼlumotlar va hujjatlarning toʻliqligiga ishonch hosil qilinishi lozim.

68. Ichki audit tadbirini oʻtkazish guruhi tomonidan audit usullari asosida aniqlangan qonunbuzilish holatlari va ularning yuzaga kelish sabablari tahlil qilinadi.

69. Ichki audit xizmati tomonidan ichki audit tadbiri davomida aniqlangan budjet toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlarining buzilish holatlarini, ularni sodir etishga imkoniyat yaratuvchi sabablar va shart-sharoitlarni bartaraf etish toʻgʻrisida ichki audit obyektlariga bajarilishi majburiy boʻlgan koʻrsatmalar beriladi.

70. Ichki audit xizmati ichki audit tadbiri davomida aniqlagan hamda davlat organi va tashkiloti vakolati doirasida hal etish imkoni boʻlmagan budjet toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlarining buzilish holatlari yuzasidan “Davlat auditi” dasturi orqali Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi huzuridagi Iqtisodiy jinoyatlarga qarshi kurashish departamentining Davlat moliyaviy nazorat inspeksiyasini bir ish kuni ichida xabardor qiladi.

6-§. Ichki audit tadbiri jarayonini rasmiylashtirish

71. Ichki audit tadbiri jarayoni, shu jumladan audit dalillari ichki audit tadbirini oʻtkazish guruhi tomonidan ish hujjatlari koʻrinishida rasmiylashtiriladi.

72. Ish hujjatlari ichki audit xizmati tomonidan ichki audit tadbiri davomida tayyorlangan hujjatlar, audit usuli natijalari, bayonnomalar, dalolatnomalar, maʼlumotnomalar, koʻrsatmalar, hisobot, taklif va tavsiyalar, tahlillar, chora-tadbir rejalarini oʻz ichiga oladi.

73. Ish hujjatlari moddiy koʻrinishda (bosma yoki qoʻlda yozilgan hujjatlar) hamda elektron shaklda davlat organi va tashkilotining ichki talablariga hamda amaldagi qonunchilik talablariga muvofiq saqlanishi lozim.

74. Ichki audit tadbiri yakunlangandan soʻng hujjatlarning asl nusxalari toʻliq hajmda ichki audit obyektiga qaytariladi yoki aniqlangan qonunbuzilish holatlarida jinoyat alomatlari mavjudligiga shubha tugʻilgan hollarda hujjatlarning asl nusxalari davlat organi va tashkiloti rahbarini xabardor qilish uchun ichki audit xizmati rahbariga taqdim etiladi.

7-§. Ichki audit tadbiri natijalari boʻyicha taklif va tavsiyalar ishlab chiqish

75. Ichki audit tadbirini oʻtkazish guruhi tomonidan olingan audit dalillarini oʻrganish va tahlil natijalari asosida taklif va tavsiyalar ishlab chiqiladi.

Bunda, ichki audit xizmati xodimlarining taklif va tavsiyalari ichki audit obyekti faoliyatida budjet toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlariga rioya etilishi, budjet intizomini mustahkamlanishiga qaratilgan hamda ichki audit obyekti moliyaviy faoliyati samaradorligini oshirishga yoʻnaltirilgan boʻlishi zarur.

76. Ichki audit tadbirini oʻtkazish guruhi tomonidan ishlab chiqilgan taklif va tavsiyalar ichki audit yillik rejasiga asosan kelgusida ichki audit tadbiri oʻtkazilishi rejalashtirilgan ichki audit obyektlariga moliyaviy xato va kamchiliklarni minimallashtirish va qonunbuzilish holatlarining yuzaga kelish ehtimolini oldini olish maqsadida ichki audit xizmati rahbarining qarori bilan yuborilishi mumkin.

77. Ichki audit tadbiri yakuni boʻyicha ichki audit tadbirini oʻtkazish guruhi va ichki audit obyektining masʼul shaxslari ishtirokida yigʻilish oʻtkaziladi.

Bunda, olingan audit dalillari, natijalar, taklif va tavsiyalarni koʻrib chiqiladi va muhokama qilinadi.

78. Yigʻilish natijalari yuzasidan bayonnoma rasmiylashtiriladi va ichki audit tadbiri hisobotiga ilova qilinadi.

4-bob. Ichki audit tadbiri hisoboti

79. Ichki audit tadbirini oʻtkazish guruhi ichki audit tadbiri natijalari yuzasidan hisobot rasmiylashtiradi.

80. Ichki audit tadbiri hisoboti ichki audit tadbiri natijalari, tahlillar, kuzatishlar, taklif va tavsiyalar, chora-tadbirlar rejasi hamda ichki audit obyekti tomonidan taqdim etilgan fikr-mulohazalarni (agar mavjud boʻlsa) oʻz ichiga oladi.

81. Ichki audit tadbiri hisobotida ichki audit tadbiri davomida aniqlangan audit dalillari, ijobiy oʻzgarishlar va aniqlangan salbiy holatlar, kamchiliklar hamda nomuvofiqliklar xolis aks ettirilishi shart.

82. Ichki audit tadbirini oʻtkazish guruhi tomonidan ichki audit tadbiri hisoboti loyihasi tayyorlanadi hamda ichki audit obyektiga koʻrib chiqish uchun taqdim etiladi.

83. Ichki audit obyekti tomonidan ichki audit tadbiri hisoboti loyihasini koʻrib chiqish muddati bir ish kunidan oshmasligi lozim.

Bunda, ichki audit obyekti ichki audit tadbiri hisoboti loyihasi boʻyicha belgilangan muddatda oʻz fikr-mulohazalarini bildirmasa, ichki audit tadbiri hisoboti loyihasi va unda keltirilgan xulosalar, taklif va tavsiyalar fikr-mulohaza va eʼtirozlarsiz koʻrib chiqilgan hisoblanadi.

84. Ichki audit obyekti ichki audit tadbiri hisoboti loyihasi boʻyicha fikr-mulohazalari va eʼtirozlarini yoki fikr-mulohazalari va eʼtirozlari mavjud emasligini ichki audit tadbirini oʻtkazish guruhiga yozma ravishda taqdim etadi.

85. Ichki audit obyekti tomonidan taqdim etilgan fikr-mulohazalar va eʼtirozlar ichki audit tadbirini oʻtkazish guruhi tomonidan asosli deb topilgan taqdirda, ichki audit tadbiri hisoboti loyihasiga tegishli oʻzgartirishlar kiritiladi.

86. Ichki audit obyekti tomonidan ichki audit tadbirini oʻtkazish guruhi bilan birgalikda taklif va tavsiyalar asosida chora-tadbirlar rejasi tuziladi hamda ichki audit obyekti rahbari tomonidan imzolanadi.

87. Ichki audit obyektining chora-tadbirlar rejasi mazkur Qoʻllanmaning 5-ilovasida keltirilgan shaklga muvofiq tuziladi va ichki audit tadbiri hisobotiga ilova qilinadi.

88. Chora-tadbirlar rejasida ichki audit tadbiri hisobotida keltirilgan taklif va tavsiyalarni bajarish uchun tadbirlar belgilanadi hamda ushbu tadbirlarni amalga oshirish uchun masʼul shaxslar va tadbirlarni amalga oshirish muddatlari koʻrsatiladi.

89. Ichki audit tadbiri hisoboti ichki audit tadbirini oʻtkazish guruhi hamda ichki audit obyekti rahbari va moliyaviy-xoʻjalik faoliyati boʻyicha masʼul shaxslar tomonidan imzolanadi.

90. Ichki audit obyekti rahbari va moliyaviy-xoʻjalik faoliyati boʻyicha masʼul shaxslar ichki audit tadbiri hisobotini imzolashdan bosh tortgan taqdirda, ichki audit tadbirini oʻtkazish guruhi tomonidan bu toʻgʻrisida dalolatnoma tuziladi va ichki audit tadbiri hisobotiga ilova qilinadi.

91. Ichki audit tadbiri hisoboti mazkur Qoʻllanmaning 6-ilovasida keltirilgan shaklda ikki nusxada tuziladi hamda ichki audit obyektida va ichki audit xizmatida saqlanadi.

Bunda, ichki audit tadbiri hisoboti davlat organi va tashkiloti rahbariga uning soʻroviga muvofiq taqdim etilishi mumkin.

92. Ichki audit tadbiri hisoboti tasdiqlangandan soʻng uch ish kuni ichida belgilangan tartibda “Davlat auditi” dasturiy kompleksiga kiritiladi.

5-bob. Chora-tadbirlar rejasining bajarilishini monitoring qilish

93. Ichki audit xizmati ichki audit obyektlari tomonidan chora-tadbirlar rejasi bajarilishining monitoringini olib boradi.

Bunda, ichki audit xizmati tomonidan monitoringni olib borish uchun masʼul xodim(lar) tayinlanadi.

94. Ichki audit obyekti har chorakda berilgan taklif va tavsiyalarning bajarilishi boʻyicha ichki audit xizmatiga maʼlumot taqdim etadi.

Bunda, maʼlumot bilan birgalikda taklif va tavsiyalarning bajarilishini tasdiqlovchi hujjatlar taqdim etiladi.

95. Ichki audit obyekti tomonidan ichki audit xizmatiga taqdim etiladigan maʼlumotda taklif va tavsiyalarning bajarilish holati, ularning bajarilmasligi sabablari hamda bajarilmagan taklif va tavsiyalarning muddatlarini oʻzgartirish toʻgʻrisidagi soʻrov koʻrsatiladi.

96. Ichki audit obyekti ichki audit xizmatidan chora-tadbirlar rejasida koʻrsatilgan muayyan tadbirni amalga oshirish muddatini oʻzgartirish toʻgʻrisida faqat bir marta soʻrov yuborishi mumkin.

Bunda, ichki audit xizmati tomonidan chora-tadbirlar rejasiga oʻzgartirish kiritish toʻgʻrisidagi soʻrovni qabul qilish yoki rad etish haqida asoslantirilgan holda qaror qabul qilinadi.

97. Ichki audit obyekti tomonidan chora-tadbirlar rejasining bajarilishi toʻgʻrisida belgilangan muddatlarda maʼlumot taqdim etilmagan, shuningdek, ichki audit obyekti tomonidan chora-tadbirlar rejasi bajarilmagan yoki lozim darajada bajarilmagan taqdirda, ichki audit xizmati tomonidan bu toʻgʻrisida davlat organi va tashkiloti rahbariga maʼlumot kiritiladi.

98. Ichki audit obyektlarining chora-tadbirlar rejalarini bajarilishi boʻyicha maʼlumotlari asosida ichki audit xizmati tomonidan mazkur Qoʻllanmaning 7-ilovasidagi shaklga muvofiq Ichki audit obyektlari tomonidan chora-tadbirlar rejasining bajarilishi haqidagi maʼlumot shakllantiriladi.

99. Ichki audit obyektlari tomonidan chora-tadbirlar rejasining bajarilishi haqidagi maʼlumot ichki audit xizmati faoliyati toʻgʻrisida hisobotga kiritiladi.

6-bob. Yakuniy qoida

100. Mazkur Qoʻllanma talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javobgarlikka tortiladi.

Ichki audit tadbirlarini oʻtkazish qoʻllanmasiga 1-ILOVA

Ichki audit obyektlarining xavf darajasini xavf omillari asosida baholash

T/r Ichki audit obyektlari nomi Xavf omili 1 Xavf omili 2 Xavf omili 3 Xavf omili 4 Xavf omilining umumiy bahosi Xavf darajasi Baho Xavf omili vazni Qiymat Baho Xavf omili vazni Qiymat Baho Xavf omili vazni Qiymat Baho Xavf omili vazni Qiymat 1 2 3 4 5=3*4 6 7 8=6*7 9 10 11=9*10 12 13 14=12*13 15=5+8+11+14+...+n* 16 1. 2. … n* — mazkur jadvaldagi soʻngi xavf omili uchun hisoblangan qiymat. _______________________________ ____________ __________ Ichki audit xizmati rahbari (F.I.O.) (imzo) (kun, oy, yil)

Xavf omillarini baholash mezonlari namunasi

Xavf omillari Mezonlar* Baho Xavf omillari vazni Ichki audit obyektining yillik moliyalashtirish hajmi 1 mlrd.dan ortiq 3 0.20 500 mln. — 1 mlrd. 2 500 mln.gacha 1 Ichki audit obyektiga ajratilgan mablagʻlarning oʻzlashtirilishi 70 foizdan 80 foizgacha 3 0.25 80 foizdan 90 foizgacha 2 90 foizdan 100 foizgacha 1 Ichki audit obyektining moliyalashtirilish manbalari soni 5 tadan ortiq 3 0.15 4-5 ta 2 1 — 3 ta 1 Ichki audit obyektida soʻnggi besh yilda moliyaviy nazorat va ichki audit tadbiri bilan qamrab olinmagan davr 5 yil 3 0.40 3-4 yil 2 1-2 yil 1

Ichki audit tadbirlarini oʻtkazish qoʻllanmasiga 2-ILOVA

Ichki audit xizmati tomonidan mavjud vaqt resurslarini hisoblash

(1 nafar ichki audit xizmati xodimi uchun)

(kunlar hisobida) T/r Vaqt resurslari Yanv Fev Mart Ch1 Apr May Iyun Ch2 Iyul Avg Sent Ch3 Okt Noya Dek Ch4 Jami 1 . Ish kunlari 2 . Mehnat taʼtili 3 . Bayram kunlari 4 . Kasallik kunlari 5 . Rejadan tashqari ichki audit tadbirlari 6 . Boshqalar Jami mavjud kunlar

Ichki audit tadbirlarini oʻtkazish qoʻllanmasiga 3-ILOVA

“TASDIQLAYMAN” Oʻzbekiston Respublikasi ________________ rahbari ___________ _____ (imzo) 20_ _ _ yil “_ _ _” ____ __ _____ M.Oʻ. 20 _ _ _ yil uchun ichki audit YILLIK REJASI T/r Ichki audit obyektlari nomi Ichki audit tadbiri bilan qamrab olinadigan davr Ichki audit tadbirini oʻtkazish muddati Masʼul xodim Izoh 1. 2. 3. … ________________________________ ____________ ___________ Ichki audit xizmati rahbari (F.I.O.) (imzo) (kun, oy, yil)

Ichki audit tadbirlarini oʻtkazish qoʻllanmasiga 4-ILOVA

Ichki audit tadbiri

1. Ichki audit tadbiri 2. Ichki audit obyekti nomi 3. Ichki audit obyekti manzili 4. Ichki audit tadbirini oʻtkazish sabablari (agar ichki audit yillik rejasiga kiritilmagan boʻlsa) 5. Ichki audit tadbiri yoʻnalishlari: 1-yoʻnalish 2-yoʻnalish 3-yoʻnalish 6. Rejalashtirilgan audit usullari (audit usulini “ ” ushbu belgini qoʻyish orqali belgilang) □ tanlov usuli □ umumiy oʻrganish usuli 7. Ichki audit tadbirini oʻtkazish guruhi aʼzolari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar (ismi, familiyasi, lavozimi) 8. Ichki audit tadbirini oʻtkazish muddati 9. Ichki audit tadbiri bilan qamrab olingan davr ________________________________ ____________ ___________ Ichki audit xizmati rahbari (F.I.O.) (imzo) (kun, oy, yil)

Ichki audit tadbirlarini oʻtkazish qoʻllanmasiga 5-ILOVA

_______________________ (ichki audit obyekti) ning chora-tadbirlar REJASI T/r Taklif va tavsiyalar Amalga oshiriladigan ishlar Muddati Masʼul boʻlim/masʼul shaxs Izohlar 1. 2. 3. … ________________________________ ____________ ___________ Ichki audit obyekti rahbari (F.I.O.) (imzo) (kun, oy, yil)

Ichki audit tadbirlarini oʻtkazish qoʻllanmasiga 6-ILOVA

Ichki audit tadbiri HISOBOTI Ichki audit obyekti nomi Ichki audit tadbirini oʻtkazish guruhi rahbari va aʼzolari Hisobot tuzilgan sana Mundarija (lozim boʻlsa) Hisobotda qoʻllaniladigan qisqartmalar (lozim boʻlsa) 1. Kirish 1.1. Ichki audit tadbiri toʻgʻrisida qisqacha maʼlumot: _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ 1.2. Ichki audit tadbiri uchun asos ________________________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________ 1.3. Ichki audit obyekti haqida maʼlumotlar, shu jumladan avvalgi oʻtkazilgan ichki audit tadbiri natijalari ________________________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________ 2. Ichki audit obyekti haqidagi maʼlumot 2.1. Ichki audit obyektining moliyaviy faoliyati haqida qisqacha maʼlumot ________________________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________ 2.2. Ichki audit obyektining avvalgi ichki audit tadbiri oʻtkazilgan vaqtdagi holati bilan solishtirilganda, unda aniqlangan ijobiy (salbiy) holatlar, chora-tadbirlar rejasini bajarilishi ________________________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________ 2.3. Muhim kuzatishlar va xulosalar ________________________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________ 3. Asosiy qism 3.1. Ichki audit tadbiri jarayoni hamda unda aniqlangan holatlar (qonunbuzilish holatlari, muammolar, xavflar va boshqalar) ________________________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________ 3.2. Taklif va tavsiyalar (aniqlangan xato va kamchiliklarni bartaraf etish chora-tadbirlari) ________________________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________ 3.3. Ichki audit obyektining fikr-mulohazalari ________________________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________ 4. Ilovalar 4.1. Ilova qilinadigan hujjatlar (chora-tadbirlar rejasi, bayonnomalar, dalolatnomalar) ________________________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________ Ichki audit tadbirini oʻtkazish guruhi rahbari: __________________________ ________ (F.I.O.) (imzo) Ichki audit obyekti mansabdor shaxslari: __________________________ ________ (F.I.O.) (imzo) __________________________ ________ (F.I.O.) (imzo) __________________________ ________ (F.I.O.) (imzo)

Ichki audit tadbirlarini oʻtkazish qoʻllanmasiga 7-ILOVA

_______________________ (ichki audit obyekti) tomonidan chora-tadbirlar rejasining bajarilishi haqida MAʼLUMOT T/r Taklif va tavsiya Amalga oshiriladigan ishlar Bajarish vaqti Masʼul boʻlim/xodim Taklif va tavsiyaning bajarilish holati* Qisqacha qilingan ishlar Ichki audit xizmati izohi 1 2 3 4 5 6 7 8 ________________________________ ____________ ___________ Ichki audit xizmati rahbari (F.I.O.) (imzo) (kun, oy, yil)

Vazir T. ISHMETOV

Toshkent sh.,

2022-yil 22-noyabr,

63-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 28.12.2022-y., 10/22/3406/1130-son; 01.08.2023-y., 10/23/3450/0546-son; 15.04.2025-y., 10/25/3406-1/0340-son; 18.12.2025-y., 10/25/3406-2/1184-son)

lex.uz