UzbekAI

← Qonunlar

📅 2022-yil 29-dekabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2022 йил 29 декабрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 29 декабря 2022 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 29 December 2022 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

Қорақалпоғистон Республикаси совуткичли сиғимлар уюшмасини ташкил этган ҳолда интервенция тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қорақалпоғистон Республикасининг шимолий туманларида тадбиркорликни ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 30 майдаги ПҚ-264-сон қарори ижроси юзасидан ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида озиқ-овқат хавфсизлиги ва бозорларда нарх-наво барқарорлигига эришиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қорақалпоғистон Республикасининг шимолий туманларида тадбиркорликни ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 30 майдаги ПҚ-264-сон қарорида Қорақалпоғистон Республикаси шимолий туманларининг иқлим шароитидан келиб чиқиб, қиш-баҳор ойларида аҳолининг асосий озиқ-овқат, хусусан, картошка, пиёз маҳсулотларига бўлган талабини, озиқ-овқат хавфсизлигини ва бозорларда нарх-наво барқарорлигини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси совуткичли сиғимлар уюшмасини ташкил этган ҳолда интервенция тизимини жорий этиш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига бир ой муддатда:

Қорақалпоғистон Республикаси совуткичли сиғимлар уюшмасини (кейинги ўринларда — Уюшма) ташкил этиш ва асосий фаолият вазифалари этиб Қорақалпоғистон Республикасининг шимолий туманлари аҳолиси истеъмоли учун қиш-баҳор ойларида асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини захирага ғамлаш, сақлаш, ички бозорга етказиб бериш, бозорларда нархлар барқарорлиги ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда интервенция тизимини жорий этишни назарда тутган ҳолда Уюшманинг устави ва таъсис ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва ўрнатилган тартибда давлат рўйхатидан ўтказишда ҳуқуқий кўмаклашсин;

Уюшмани юридик манзилга жойлаштириш ва бошқарув аппаратини малакали ходимлар билан тўлдириш масалаларида амалий ёрдам кўрсатсин.

3. Уюшмага Қорақалпоғистон Республикасининг шимолий туманлари аҳолисини асосий турдаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган эҳтиёжларини доимий равишда таҳлил қилиб бориш, шунингдек, заруратга кўра, бу борада тезкор комплекс чоралар кўриш бўйича аниқ ҳисоб-китобларга асосланган таклифларни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига киритиб бориш тавсия этилсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши билан биргаликда Уюшма фаолиятини йўлга қўйиш, уни самарали ташкил этиш ва фаолият вазифаларини амалга оширишда яқиндан кўмаклашсин.

5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши:

Қорақалпоғистон Республикасининг шимолий туманларида асосий турдаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлашга ихтисослашган совуткичли сиғимлар, шунингдек, деҳқон бозорларининг совуткичли сиғимларини манзилли рўйхатини шакллантирсин ҳамда доимий равишда янгилаб борсин;

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Уюшма билан биргаликда бир ой муддатда Қорақалпоғистон Республикасининг шимолий туманларида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш борасида биринчи навбатда амалга ошириладиган чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиб, тасдиқласин ва ижрога қаратсин. Бунда асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг захиралари яратилиши назарда тутилсин.

6. Белгилансинки, Қорақалпоғистон Республикасининг шимолий туманлари аҳолисини асосий турдаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган эҳтиёжларини аниқлаш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши томонидан Уюшма билан биргаликда амалга оширилади.

Бунда, қиш-баҳор ойларида аҳоли эҳтиёжларидан келиб чиқиб, асосий турдаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёрлаш, захирага ғамлаш, сақлаш ва ички бозорларда савдосини ташкил этиш бўйича талабгорларни аниқлаш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда танлов ёки тендер ўтказиш орқали амалга оширилади.

7. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Молия вазирлиги ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши билан биргаликда бир ой муддатда Уюшмага аъзо субъектларга кооперация ташкил этган ҳолда совуткичли сиғимлар қуриш ва жиҳозлаш ҳамда қиш ва баҳор ойларида электр энергия харажатларининг бир қисмини Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджетидан қоплаб бериш тартибини ишлаб чиқиб, ўрнатилган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

8. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда АҚШ Халқаро савдо маъмуриятининг Америка махсус бизнес амалиёти ўқитиш дастури (SABIT) ҳақида тадбиркорлик субъектларига семинар-тренинглар ўтказилишини ҳамда батафсил маълумот етказилишини таъминласин.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси билан биргаликда 2023 йил 30 мартга қадар Қорақалпоғистон Республикасида совуткичли сиғимлар соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларини Америка махсус бизнес амалиёти ўқитиш дастури (SABIT) доирасида малакасини ошириш бўйича тегишли чоралар кўрсин.

9. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Қорақалпоғистон Республикасида, совуткичли сиғимларни ташкил этиш ҳамда маҳсулотларни саралаш ва қадоқлаш бўйича амалга ошириладиган лойиҳаларни молиялаштиришга хорижий молия институтлари маблағларини жалб этиш чораларини кўрсин.

10. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши тадбиркорлик субъектларига қулайликлар яратиш мақсадида Уюшма томонидан захира қилинган озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан ички бозорни ихтиёрий равишда интервенция қилиш учун уларга деҳқон бозорларида расталар ажратилишини таъминласин.

11. Белгилансинки, туманларда озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига тақчиллик сезилганда ички бозорни тўлдириш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Уюшма билан биргаликда ички бозорни интервенция қилиш бўйича қуйидаги чора-тадбирларни амалга оширади:

туманларда тақчиллик эҳтимоли аниқланган асосий турдаги қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларининг захирасини яратади;

тақчиллик эҳтимоли кутилаётган асосий турдаги қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилишни молиялаштириш мақсадида туман (шаҳар) ҳокимликларининг Озиқ-овқат хавфсизлиги жамғармалари фаолиятини мувофиқлаштириш учун маблағлар жалб қилинишини таъминлайди;

тақчиллик сезилган ҳудудларда фаолият юритаётган чакана савдо шохобчалари, йирик савдо марказлари ва деҳқон бозорлари билан ҳамкорликда уларга асосий турдаги қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини тизимли етказиб бериш чораларини кўради.

12. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Ф.У. Эрманов белгилансин.

Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ш.М. Ғаниев зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2022 йил 29 декабрь,

729-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2022 й., 09/22/729/1134-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

Qoraqalpogʻiston Respublikasi sovutkichli sigʻimlar uyushmasini tashkil etgan holda intervensiya tizimini joriy etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Qoraqalpogʻiston Respublikasining shimoliy tumanlarida tadbirkorlikni rivojlantirishning qoʻshimcha chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 30-maydagi PQ-264-son qarori ijrosi yuzasidan hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasida oziq-ovqat xavfsizligi va bozorlarda narx-navo barqarorligiga erishish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Qoraqalpogʻiston Respublikasining shimoliy tumanlarida tadbirkorlikni rivojlantirishning qoʻshimcha chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 30-maydagi PQ-264-son qarorida Qoraqalpogʻiston Respublikasi shimoliy tumanlarining iqlim sharoitidan kelib chiqib, qish-bahor oylarida aholining asosiy oziq-ovqat, xususan, kartoshka, piyoz mahsulotlariga boʻlgan talabini, oziq-ovqat xavfsizligini va bozorlarda narx-navo barqarorligini taʼminlash maqsadida Qoraqalpogʻiston Respublikasi sovutkichli sigʻimlar uyushmasini tashkil etgan holda intervensiya tizimini joriy etish belgilanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashiga bir oy muddatda:

Qoraqalpogʻiston Respublikasi sovutkichli sigʻimlar uyushmasini (keyingi oʻrinlarda — Uyushma) tashkil etish va asosiy faoliyat vazifalari etib Qoraqalpogʻiston Respublikasining shimoliy tumanlari aholisi isteʼmoli uchun qish-bahor oylarida asosiy turdagi oziq-ovqat mahsulotlarini zaxiraga gʻamlash, saqlash, ichki bozorga yetkazib berish, bozorlarda narxlar barqarorligi va oziq-ovqat xavfsizligini taʼminlash hamda intervensiya tizimini joriy etishni nazarda tutgan holda Uyushmaning ustavi va taʼsis hujjatlarini ishlab chiqish va oʻrnatilgan tartibda davlat roʻyxatidan oʻtkazishda huquqiy koʻmaklashsin;

Uyushmani yuridik manzilga joylashtirish va boshqaruv apparatini malakali xodimlar bilan toʻldirish masalalarida amaliy yordam koʻrsatsin.

3. Uyushmaga Qoraqalpogʻiston Respublikasining shimoliy tumanlari aholisini asosiy turdagi oziq-ovqat va qishloq xoʻjaligi mahsulotlariga boʻlgan ehtiyojlarini doimiy ravishda tahlil qilib borish, shuningdek, zaruratga koʻra, bu borada tezkor kompleks choralar koʻrish boʻyicha aniq hisob-kitoblarga asoslangan takliflarni Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashiga kiritib borish tavsiya etilsin.

4. Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi Oʻzbekiston fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashi, Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi bilan birgalikda Uyushma faoliyatini yoʻlga qoʻyish, uni samarali tashkil etish va faoliyat vazifalarini amalga oshirishda yaqindan koʻmaklashsin.

5. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi:

Qoraqalpogʻiston Respublikasining shimoliy tumanlarida asosiy turdagi oziq-ovqat va qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini saqlashga ixtisoslashgan sovutkichli sigʻimlar, shuningdek, dehqon bozorlarining sovutkichli sigʻimlarini manzilli roʻyxatini shakllantirsin hamda doimiy ravishda yangilab borsin;

Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi va Uyushma bilan birgalikda bir oy muddatda Qoraqalpogʻiston Respublikasining shimoliy tumanlarida oziq-ovqat xavfsizligini taʼminlash borasida birinchi navbatda amalga oshiriladigan chora-tadbirlar dasturini ishlab chiqib, tasdiqlasin va ijroga qaratsin. Bunda asosiy turdagi oziq-ovqat mahsulotlarining zaxiralari yaratilishi nazarda tutilsin.

6. Belgilansinki, Qoraqalpogʻiston Respublikasining shimoliy tumanlari aholisini asosiy turdagi oziq-ovqat va qishloq xoʻjaligi mahsulotlariga boʻlgan ehtiyojlarini aniqlash Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi tomonidan Uyushma bilan birgalikda amalga oshiriladi.

Bunda, qish-bahor oylarida aholi ehtiyojlaridan kelib chiqib, asosiy turdagi oziq-ovqat va qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini tayyorlash, zaxiraga gʻamlash, saqlash va ichki bozorlarda savdosini tashkil etish boʻyicha talabgorlarni aniqlash Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi tomonidan qonunchilikda belgilangan tartibda tanlov yoki tender oʻtkazish orqali amalga oshiriladi.

7. Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi Moliya vazirligi va Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi bilan birgalikda bir oy muddatda Uyushmaga aʼzo subyektlarga kooperatsiya tashkil etgan holda sovutkichli sigʻimlar qurish va jihozlash hamda qish va bahor oylarida elektr energiya xarajatlarining bir qismini Oʻzbekiston Respublikasining davlat budjetidan qoplab berish tartibini ishlab chiqib, oʻrnatilgan tartibda Vazirlar Mahkamasiga kiritsin.

8. Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, Oʻzbekiston Savdo-sanoat palatasi hamda Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi bilan birgalikda AQSh Xalqaro savdo maʼmuriyatining Amerika maxsus biznes amaliyoti oʻqitish dasturi (SABIT) haqida tadbirkorlik subyektlariga seminar-treninglar oʻtkazilishini hamda batafsil maʼlumot yetkazilishini taʼminlasin.

Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligi Oʻzbekiston Savdo-sanoat palatasi bilan birgalikda 2023-yil 30-martga qadar Qoraqalpogʻiston Respublikasida sovutkichli sigʻimlar sohasida faoliyat yuritayotgan tadbirkorlik subyektlarini Amerika maxsus biznes amaliyoti oʻqitish dasturi (SABIT) doirasida malakasini oshirish boʻyicha tegishli choralar koʻrsin.

9. Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi Qoraqalpogʻiston Respublikasida, sovutkichli sigʻimlarni tashkil etish hamda mahsulotlarni saralash va qadoqlash boʻyicha amalga oshiriladigan loyihalarni moliyalashtirishga xorijiy moliya institutlari mablagʻlarini jalb etish choralarini koʻrsin.

10. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi tadbirkorlik subyektlariga qulayliklar yaratish maqsadida Uyushma tomonidan zaxira qilingan oziq-ovqat va qishloq xoʻjaligi mahsulotlari bilan ichki bozorni ixtiyoriy ravishda intervensiya qilish uchun ularga dehqon bozorlarida rastalar ajratilishini taʼminlasin.

11. Belgilansinki, tumanlarda oziq-ovqat va qishloq xoʻjaligi mahsulotlariga taqchillik sezilganda ichki bozorni toʻldirish va oziq-ovqat xavfsizligini taʼminlash maqsadida Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Uyushma bilan birgalikda ichki bozorni intervensiya qilish boʻyicha quyidagi chora-tadbirlarni amalga oshiradi:

tumanlarda taqchillik ehtimoli aniqlangan asosiy turdagi qishloq xoʻjaligi va oziq-ovqat mahsulotlarining zaxirasini yaratadi;

taqchillik ehtimoli kutilayotgan asosiy turdagi qishloq xoʻjaligi va oziq-ovqat mahsulotlarini xarid qilishni moliyalashtirish maqsadida tuman (shahar) hokimliklarining Oziq-ovqat xavfsizligi jamgʻarmalari faoliyatini muvofiqlashtirish uchun mablagʻlar jalb qilinishini taʼminlaydi;

taqchillik sezilgan hududlarda faoliyat yuritayotgan chakana savdo shoxobchalari, yirik savdo markazlari va dehqon bozorlari bilan hamkorlikda ularga asosiy turdagi qishloq xoʻjaligi va oziq-ovqat mahsulotlarini tizimli yetkazib berish choralarini koʻradi.

12. Mazkur qarorning ijrosini samarali tashkil qilishga masʼul va shaxsiy javobgar etib Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi F.U. Ermanov belgilansin.

Mazkur qaror ijrosini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari Sh.M. Gʻaniyev zimmasiga yuklansin.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2022-yil 29-dekabr,

729-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 29.12.2022-y., 09/22/729/1134-son)

lex.uz