UzbekAI

← Qonunlar

📅 2022-yil 1-dekabr · Markaziy bank hujjatlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2022 йил 1 декабрь · Марказий банк ҳужжатлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 1 декабря 2022 г. · Документы Центрального банка

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 1 December 2022 · Central Bank documents

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг

Қарори

«Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилишга доир йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг « Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида »ги ҳамда « Банклар ва банк фаолияти тўғрисида »ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2018 йил 28 апрелдаги 16/21-сон «Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилишга доир йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 3028, 2018 йил 29 июнь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.07.2018 й., 10/18/3028/1418-сон) ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 1 декабрдаги 27/14-сон қарорига ИЛОВА

«Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилишга доир йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Қарор муқаддимаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:».

2. Йўриқномада :

1) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Мазкур Йўриқнома тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилиш тартибини белгилайди.»;

2) қуйидаги мазмундаги 1 1 -банд билан тўлдирилсин:

«1 1 . Мазкур Йўриқнома мақсадлари учун тижорат банки, банк ва банк филиали деганда қонунчиликда ўрнатилган тартибда Банк депозиторларининг миллий ахборот базасида хос рақам (уникал код)га эга бўлган тижорат банки филиаллари, амалиёт бошқармалари, банк хизматлари офислари (марказлари) ва бошқа алоҳида бўлинмалар тушунилади.»;

3) 10-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин;

4) 41-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Экспертизага қабул қилинган банкнот ва тангалар» деган сўзлар «Экспертизага қабул қилинган банкнотлар, тангалар ва бошқа бойликлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

5) 58-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин;

6) 107-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«107. Банк кассирлари томонидан ўраб-боғланган нақд пул боғламлари қайта саналганида касса хатоликлари яъни, камомад ёки ортиқча пуллар аниқланса, мазкур Йўриқноманинг 21-иловасига мувофиқ 145-шаклдаги нақд пул боғлами, дастаси (қопчадаги тангалар) орасидан аниқланган камомад (шу жумладан, тўловга яроқсиз, қалбаки) ёки ортиқча пуллар бўйича тузилган далолатнома расмийлаштирилади. Бунда:

ортиқча пуллар аниқланса, 145-шаклдаги далолатнома икки нусхада расмийлаштирилиб (биринчи нусха кунлик касса ҳужжатларига тикилади, иккинчи нусха хатоликка йўл қўйган банка жўнатилади), ортиқча пуллар суммаси уни аниқлаган банк фойдасига кирим қилинади;

камомадга йўл қўйилганлиги аниқланса, 145-шаклдаги далолатнома уч нусхада расмийлаштирилади (биринчи нусха нусха кунлик касса ҳужжатларига тикилади, иккинчи нусха хатоликка йўл қўйган банкка, учинчи нусха хатоликка йўл қўйган банкнинг Бош банкига жўнатилади) ва камомад суммаси хатоликка йўл қўйган банк кассиридан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ундириб олинади (камомад суммаси далолатномани тақдим этган банкка нақд пулсиз ҳисоб-китоб орқали тўлаб берилади);

пул боғламида қалбаки пул аниқланса, 145-шаклдаги далолатнома тўрт нусхада расмийлаштирилади, далолатноманинг тўртинчи нусхаси туман (шаҳар) Ички ишлар бўлинмасига жўнатилади. Аниқланган қалбаки пул бўйича мазкур Йўриқноманинг 81-банди талабларига мувофиқ чоралар кўрилиши лозим.»;

7) 126-бандда :

саккизинчи хатбошидаги «тўқ жигарранг йўлли бўлиши шарт.» деган сўзлар «тўқ жигарранг йўлли;» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«200 000 сўмлик банкнотлар учун — эни 15 mm бўлган иккита сариқ йўлли бўлиши шарт.»;

тўққизинчи хатбоши ўнинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

8) 133-банддаги «Давлат белгиси» ДУК» деган сўзлар «Давлат белгиси» давлат унитар корхонаси (бундан буён матнда «Давлат белгиси» ДУК деб юритилади)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

9) 145-банднинг иккинчи хатбошисидаги «(ёки сурғучланган)» деган сўзлар «(ёки сурғучланган ёхуд мижознинг пломбири билан пломбаланган)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

10) 147-банднинг иккинчи хатбошисидаги «(сурғучланганлиги)» деган сўз «(сурғучланганлиги) ёки пломбаланганлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

11) 163-бандда :

иккинчи хатбошидаги «кунлик касса ҳужжатлари» деган сўзлар «кунлик касса ҳужжатлари, томонлар ўртасида ўзаро тузилган шартномага асосан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги «инкассация хизмати ёки банклар ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўриқлаш хизмати бўлинмалари ўртасида тузилган шартномага асосан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг қўриқлаш хизмати кузатуви» деган сўзлар «ўзаро шартномага асосан инкассация хизмати, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўриқлаш хизмати (банк автомашинасидан фойдаланган ҳолда) ёки «Республика махсус алоқа боғламаси» давлат унитар корхонаси (бундан буён матнда «Республика махсус алоқа боғламаси» ДУК деб юритилади) хизмати кузатуви» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

саккизинчи — ўнинчи хатбошилардаги «инкассация хизмати ёки Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг қўриқлаш хизмати» деган сўзлар «инкассация хизмати, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг қўриқлаш хизмати (банк автомашинасидан фойдаланган ҳолда) ёки «Республика махсус алоқа боғламаси» ДУК хизмати» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

12) 173-банднинг биринчи хатбошиси ва 178-банддаги «Банкоматлардаги нақд пуллар» деган сўзлар «Банкоматлар ва бошқа ўз-ўзига хизмат кўрсатиш ускуналаридаги нақд пуллар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

13) 203-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«203. Банк раҳбари, бош бухгалтер ва касса мудири моддий жавобгар шахслар ҳисобланиб, уларга пул омборларидаги нақд пул ва бошқа қимматликларнинг бут сақланиши, дахлсизлигини таъминлаш вазифалари юклатилади. Моддий жавобгар шахслар пул омбори эшигини шахсан иштирок этган ҳолда, биргаликда очиб-ёпишлари шарт.

Пул омбори эшигини моддий жавобгар шахсларнинг биометрик белгиларини идентификация қилиш орқали очиб-ёпиш 226-банд талабларига тўлиқ жавоб берса, моддий жавобгарлик банк бошқаруви раисининг буйруғига асосан банк раҳбарининг ўрнига унинг ўринбосари зиммасига юклатилиши мумкин. Бунда, банк раҳбари моддий жавобгар шахсларнинг фаолиятини умумий назоратга олиши лозим.

Банк бошқарув раиси ўзгарганда, аввалги раиснинг моддий жавобгарликни банк бўлинмасининг ўринбосари зиммасига юклаш тўғрисидаги буйруғи янги тайинланган банк бошқарув раиси томонидан бир ой муддатда қайта кўриб чиқилиб, янгиланиши лозим.

Пул омборига эга бўлмаган тижорат банкларининг алоҳида бўлинмаларида, шунингдек, штатлар бирлигида алоҳида бўлинма раҳбари, бош бухгалтери ва касса мудири лавозимлари мавжуд бўлмаган ҳолларда, нақд пул ва бошқа қимматликларни бут сақланишини таъминлаш бўйича моддий жавобгарлик, банкнинг тегишли буйруғига асосан, мазкур банк бўлинмасининг бошқа лавозимдаги ходимлари зиммасига юклатилиши ҳамда улар билан моддий жавобгарлик тўғрисида шартномалар тузилиши лозим.»;

14) 205-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Банкнинг моддий жавобгар шахслари ишда бўлган вақтда пул омборидаги нақд пул ва бошқа қимматликларнинг бут сақланиши учун жавобгарликни бошқа ходимлар зиммасига юкланишига рухсат этилмайди.»;

15) 214-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«214. Банк пул омборидаги нақд пул ва бошқа қимматликлар бутлигини таъминлаш, назоратдан ўтказиш мақсадида пул омборидаги нақд пул ва бошқа қимматликлар ҳар ойнинг 1 санасига мазкур банк кассирлари томонидан тўлиқ қайта саналган бўлиши лозим.»;

16) 219-бандда :

тўртинчи хатбошидаги «Марказий банкка топшириладиган нақд пуллар захираси» деган сўзлар «Марказий банкка топшириладиган «эскирган» тоифадаги нақд пуллар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«пул омборидаги сақлаш учун қабул қилинган қимматликлар, қатъий ҳисобда турувчи бланкларни 90303 — «Давлатнинг қимматли қоғозлари бланклари», 90305 — «Марказий банкнинг қимматли қоғозлари бланклари», 90317 — «Бошқа ташкилот ва муассасаларнинг қимматли қоғозлари бланклари», 90327 — «Банкнинг қимматли қоғозлари бланклари», 90337 — «Банкнинг сотиб олинган қимматли қоғозлари», 90993 — «Кафолат ва кафилликлар», 93609 — «Сақланаётган қимматбаҳо буюмлар», 93616 — «Давлатнинг шартли тарзда сақланаётган қимматли қоғозлари», 93623 — «Шартли тарзда сақланаётган хусусий қимматли қоғозлар/тижорат ҳужжатлари», 94501 — «Гаров сифатида олинган қимматли қоғозлар», 94502 — «Гаров сифатида олинган мулклар ва мулкий ҳуқуқ талаблар», 94503 — «Гаров сифатида олинган кафолат ва кафилликлар» балансдан ташқари ҳисобварақларида ҳисоби юритиладиган қатъий ҳисобда турувчи бланклар ҳамда сақлаш учун қабул қилинган қимматликлар қолдиқлари билан ҳамда 171-шаклдаги китобда қайд этилган ёзувларга мос келишини текширишлари шарт.»;

17) 226-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошилари чиқариб ташлансин;

18) 250-банднинг «б» кичик банди ва 331-банднинг биринчи хатбошисидаги «банк раҳбари» деган сўзлар «банк раҳбари (ёки моддий жавобгарлик юклатилган унинг ўринбосари)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

19) 267-банднинг иккинчи хатбошиси ва 268-банднинг учинчи хатбошисидаги «Ортиқча нақд пул» деган сўзлар «Нақд пулларни қайта ҳисоблашда аниқланган ортиқчалар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

20) 282-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Банк ходимлари билан ҳисоб-китоблардаги олиниши лозим бўлган маблағлар» деган сўзлар «Олиниши лозим бўлган маблағлар — Банк ходимлари билан ҳисоб-китоблар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

21) 297-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Тўловга яроқсиз банкнот ва тангалар» деган сўзлар «Йўқ қилиш учун муомаладан қайтариб олинган тўловга яроқсиз банкнот ва тангалар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

22) қуйидаги мазмундаги 327 1 -банд билан тўлдирилсин:

«327 1 . «Республика махсус алоқа боғламаси» ДУК томонидан бир банк бўлинмалари ўртасида нақд пул ва қимматликлар банк билан тузилган шартнома асосида хавфсизлик чоралари кўрилган ҳолда ташилади.»;

23) 4-илова қуйидаги мазмундаги изоҳ қисми билан тўлдирилсин:

«Изоҳ: Мазкур бланкдаги реквизитларга банклар томонидан қўшимча реквизитлар ҳам киритилиши мумкин.»;

24) 25-илованинг 3-бандида :

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«2021 йил намунасидаги 10 000, 20 000 ва 50 000 сўмлик банкнотлар учун катак майдони 147 х 69 mm.ни;»;

қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«2021 йил намунасидаги 100 000 сўмлик ва 2022 йил намунасидаги 200 000 сўмлик банкнотлар учун катак майдони 152 х 69 mm.ни ташкил этади.»;

бешинчи хатбоши олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин.

Раис М. НУРМУРАТОВ

Тошкент ш.,

2022 йил 1 декабрь,

27/14-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.12.2022 й., 10/22/3028-6/1142-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvining

Qarori

“Tijorat banklarida kassa ishini tashkil etish, naqd pul va boshqa qimmatliklarni inkassatsiya qilishga doir yoʻriqnomani tasdiqlash haqida”gi qarorga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasining “ Oʻzbekiston Respublikasining Markaziy banki toʻgʻrisida ”gi hamda “ Banklar va bank faoliyati toʻgʻrisida ”gi qonunlariga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvining 2018-yil 28-apreldagi 16/21-son “Tijorat banklarida kassa ishini tashkil etish, naqd pul va boshqa qimmatliklarni inkassatsiya qilishga doir yoʻriqnomani tasdiqlash haqida”gi qaroriga (roʻyxat raqami 3028, 2018-yil 29-iyun) (Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 02.07.2018-y., 10/18/3028/1418-son) oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.

2. Mazkur qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.

Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvining 2022-yil 1-dekabrdagi 27/14-son qaroriga ILOVA

“Tijorat banklarida kassa ishini tashkil etish, naqd pul va boshqa qimmatliklarni inkassatsiya qilishga doir yoʻriqnomani tasdiqlash haqida”gi qarorga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. Qaror muqaddimasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasining “Oʻzbekiston Respublikasining Markaziy banki toʻgʻrisida”gi Qonuniga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvi qaror qiladi:”.

2. Yoʻriqnomada :

1) muqaddima quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Mazkur Yoʻriqnoma tijorat banklarida kassa ishini tashkil etish, naqd pul va boshqa qimmatliklarni inkassatsiya qilish tartibini belgilaydi.”;

2) quyidagi mazmundagi 1 1 -band bilan toʻldirilsin:

“1 1 . Mazkur Yoʻriqnoma maqsadlari uchun tijorat banki, bank va bank filiali deganda qonunchilikda oʻrnatilgan tartibda Bank depozitorlarining milliy axborot bazasida xos raqam (unikal kod)ga ega boʻlgan tijorat banki filiallari, amaliyot boshqarmalari, bank xizmatlari ofislari (markazlari) va boshqa alohida boʻlinmalar tushuniladi.”;

3) 10-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin;

4) 41-bandning ikkinchi xatboshisidagi “Ekspertizaga qabul qilingan banknot va tangalar” degan soʻzlar “Ekspertizaga qabul qilingan banknotlar, tangalar va boshqa boyliklar” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

5) 58-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin;

6) 107-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“107. Bank kassirlari tomonidan oʻrab-bogʻlangan naqd pul bogʻlamlari qayta sanalganida kassa xatoliklari yaʼni, kamomad yoki ortiqcha pullar aniqlansa, mazkur Yoʻriqnomaning 21-ilovasiga muvofiq 145-shakldagi naqd pul bogʻlami, dastasi (qopchadagi tangalar) orasidan aniqlangan kamomad (shu jumladan, toʻlovga yaroqsiz, qalbaki) yoki ortiqcha pullar boʻyicha tuzilgan dalolatnoma rasmiylashtiriladi. Bunda:

ortiqcha pullar aniqlansa, 145-shakldagi dalolatnoma ikki nusxada rasmiylashtirilib (birinchi nusxa kunlik kassa hujjatlariga tikiladi, ikkinchi nusxa xatolikka yoʻl qoʻygan banka joʻnatiladi), ortiqcha pullar summasi uni aniqlagan bank foydasiga kirim qilinadi;

kamomadga yoʻl qoʻyilganligi aniqlansa, 145-shakldagi dalolatnoma uch nusxada rasmiylashtiriladi (birinchi nusxa nusxa kunlik kassa hujjatlariga tikiladi, ikkinchi nusxa xatolikka yoʻl qoʻygan bankka, uchinchi nusxa xatolikka yoʻl qoʻygan bankning Bosh bankiga joʻnatiladi) va kamomad summasi xatolikka yoʻl qoʻygan bank kassiridan qonun hujjatlarida belgilangan tartibda undirib olinadi (kamomad summasi dalolatnomani taqdim etgan bankka naqd pulsiz hisob-kitob orqali toʻlab beriladi);

pul bogʻlamida qalbaki pul aniqlansa, 145-shakldagi dalolatnoma toʻrt nusxada rasmiylashtiriladi, dalolatnomaning toʻrtinchi nusxasi tuman (shahar) Ichki ishlar boʻlinmasiga joʻnatiladi. Aniqlangan qalbaki pul boʻyicha mazkur Yoʻriqnomaning 81-bandi talablariga muvofiq choralar koʻrilishi lozim.”;

7) 126-bandda :

sakkizinchi xatboshidagi “toʻq jigarrang yoʻlli boʻlishi shart.” degan soʻzlar “toʻq jigarrang yoʻlli;” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

quyidagi mazmundagi toʻqqizinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“200 000 soʻmlik banknotlar uchun — eni 15 mm boʻlgan ikkita sariq yoʻlli boʻlishi shart.”;

toʻqqizinchi xatboshi oʻninchi xatboshi deb hisoblansin;

8) 133-banddagi “Davlat belgisi” DUK” degan soʻzlar “Davlat belgisi” davlat unitar korxonasi (bundan buyon matnda “Davlat belgisi” DUK deb yuritiladi)” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

9) 145-bandning ikkinchi xatboshisidagi “(yoki surgʻuchlangan)” degan soʻzlar “(yoki surgʻuchlangan yoxud mijozning plombiri bilan plombalangan)” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

10) 147-bandning ikkinchi xatboshisidagi “(surgʻuchlanganligi)” degan soʻz “(surgʻuchlanganligi) yoki plombalanganligi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

11) 163-bandda :

ikkinchi xatboshidagi “kunlik kassa hujjatlari” degan soʻzlar “kunlik kassa hujjatlari, tomonlar oʻrtasida oʻzaro tuzilgan shartnomaga asosan” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

toʻrtinchi xatboshidagi “inkassatsiya xizmati yoki banklar va Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi qoʻriqlash xizmati boʻlinmalari oʻrtasida tuzilgan shartnomaga asosan Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasining qoʻriqlash xizmati kuzatuvi” degan soʻzlar “oʻzaro shartnomaga asosan inkassatsiya xizmati, Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi qoʻriqlash xizmati (bank avtomashinasidan foydalangan holda) yoki “Respublika maxsus aloqa bogʻlamasi” davlat unitar korxonasi (bundan buyon matnda “Respublika maxsus aloqa bogʻlamasi” DUK deb yuritiladi) xizmati kuzatuvi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

sakkizinchi — oʻninchi xatboshilardagi “inkassatsiya xizmati yoki Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasining qoʻriqlash xizmati” degan soʻzlar “inkassatsiya xizmati, Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasining qoʻriqlash xizmati (bank avtomashinasidan foydalangan holda) yoki “Respublika maxsus aloqa bogʻlamasi” DUK xizmati” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

12) 173-bandning birinchi xatboshisi va 178-banddagi “Bankomatlardagi naqd pullar” degan soʻzlar “Bankomatlar va boshqa oʻz-oʻziga xizmat koʻrsatish uskunalaridagi naqd pullar” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

13) 203-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“203. Bank rahbari, bosh buxgalter va kassa mudiri moddiy javobgar shaxslar hisoblanib, ularga pul omborlaridagi naqd pul va boshqa qimmatliklarning but saqlanishi, daxlsizligini taʼminlash vazifalari yuklatiladi. Moddiy javobgar shaxslar pul ombori eshigini shaxsan ishtirok etgan holda, birgalikda ochib-yopishlari shart.

Pul ombori eshigini moddiy javobgar shaxslarning biometrik belgilarini identifikatsiya qilish orqali ochib-yopish 226-band talablariga toʻliq javob bersa, moddiy javobgarlik bank boshqaruvi raisining buyrugʻiga asosan bank rahbarining oʻrniga uning oʻrinbosari zimmasiga yuklatilishi mumkin. Bunda, bank rahbari moddiy javobgar shaxslarning faoliyatini umumiy nazoratga olishi lozim.

Bank boshqaruv raisi oʻzgarganda, avvalgi raisning moddiy javobgarlikni bank boʻlinmasining oʻrinbosari zimmasiga yuklash toʻgʻrisidagi buyrugʻi yangi tayinlangan bank boshqaruv raisi tomonidan bir oy muddatda qayta koʻrib chiqilib, yangilanishi lozim.

Pul omboriga ega boʻlmagan tijorat banklarining alohida boʻlinmalarida, shuningdek, shtatlar birligida alohida boʻlinma rahbari, bosh buxgalteri va kassa mudiri lavozimlari mavjud boʻlmagan hollarda, naqd pul va boshqa qimmatliklarni but saqlanishini taʼminlash boʻyicha moddiy javobgarlik, bankning tegishli buyrugʻiga asosan, mazkur bank boʻlinmasining boshqa lavozimdagi xodimlari zimmasiga yuklatilishi hamda ular bilan moddiy javobgarlik toʻgʻrisida shartnomalar tuzilishi lozim.”;

14) 205-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Bankning moddiy javobgar shaxslari ishda boʻlgan vaqtda pul omboridagi naqd pul va boshqa qimmatliklarning but saqlanishi uchun javobgarlikni boshqa xodimlar zimmasiga yuklanishiga ruxsat etilmaydi.”;

15) 214-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“214. Bank pul omboridagi naqd pul va boshqa qimmatliklar butligini taʼminlash, nazoratdan oʻtkazish maqsadida pul omboridagi naqd pul va boshqa qimmatliklar har oyning 1 sanasiga mazkur bank kassirlari tomonidan toʻliq qayta sanalgan boʻlishi lozim.”;

16) 219-bandda :

toʻrtinchi xatboshidagi “Markaziy bankka topshiriladigan naqd pullar zaxirasi” degan soʻzlar “Markaziy bankka topshiriladigan “eskirgan” toifadagi naqd pullar” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

beshinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“pul omboridagi saqlash uchun qabul qilingan qimmatliklar, qatʼiy hisobda turuvchi blanklarni 90303 — “Davlatning qimmatli qogʻozlari blanklari”, 90305 — “Markaziy bankning qimmatli qogʻozlari blanklari”, 90317 — “Boshqa tashkilot va muassasalarning qimmatli qogʻozlari blanklari”, 90327 — “Bankning qimmatli qogʻozlari blanklari”, 90337 — “Bankning sotib olingan qimmatli qogʻozlari”, 90993 — “Kafolat va kafilliklar”, 93609 — “Saqlanayotgan qimmatbaho buyumlar”, 93616 — “Davlatning shartli tarzda saqlanayotgan qimmatli qogʻozlari”, 93623 — “Shartli tarzda saqlanayotgan xususiy qimmatli qogʻozlar/tijorat hujjatlari”, 94501 — “Garov sifatida olingan qimmatli qogʻozlar”, 94502 — “Garov sifatida olingan mulklar va mulkiy huquq talablar”, 94503 — “Garov sifatida olingan kafolat va kafilliklar” balansdan tashqari hisobvaraqlarida hisobi yuritiladigan qatʼiy hisobda turuvchi blanklar hamda saqlash uchun qabul qilingan qimmatliklar qoldiqlari bilan hamda 171-shakldagi kitobda qayd etilgan yozuvlarga mos kelishini tekshirishlari shart.”;

17) 226-bandning uchinchi va toʻrtinchi xatboshilari chiqarib tashlansin;

18) 250-bandning “b” kichik bandi va 331-bandning birinchi xatboshisidagi “bank rahbari” degan soʻzlar “bank rahbari (yoki moddiy javobgarlik yuklatilgan uning oʻrinbosari)” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

19) 267-bandning ikkinchi xatboshisi va 268-bandning uchinchi xatboshisidagi “Ortiqcha naqd pul” degan soʻzlar “Naqd pullarni qayta hisoblashda aniqlangan ortiqchalar” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

20) 282-bandning ikkinchi xatboshisidagi “Bank xodimlari bilan hisob-kitoblardagi olinishi lozim boʻlgan mablagʻlar” degan soʻzlar “Olinishi lozim boʻlgan mablagʻlar — Bank xodimlari bilan hisob-kitoblar” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

21) 297-bandning ikkinchi xatboshisidagi “Toʻlovga yaroqsiz banknot va tangalar” degan soʻzlar “Yoʻq qilish uchun muomaladan qaytarib olingan toʻlovga yaroqsiz banknot va tangalar” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

22) quyidagi mazmundagi 327 1 -band bilan toʻldirilsin:

“327 1 . “Respublika maxsus aloqa bogʻlamasi” DUK tomonidan bir bank boʻlinmalari oʻrtasida naqd pul va qimmatliklar bank bilan tuzilgan shartnoma asosida xavfsizlik choralari koʻrilgan holda tashiladi.”;

23) 4-ilova quyidagi mazmundagi izoh qismi bilan toʻldirilsin:

“Izoh: Mazkur blankdagi rekvizitlarga banklar tomonidan qoʻshimcha rekvizitlar ham kiritilishi mumkin.”;

24) 25-ilovaning 3-bandida :

toʻrtinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“2021-yil namunasidagi 10 000, 20 000 va 50 000 soʻmlik banknotlar uchun katak maydoni 147 x 69 mm.ni;”;

quyidagi mazmundagi beshinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“2021-yil namunasidagi 100 000 soʻmlik va 2022-yil namunasidagi 200 000 soʻmlik banknotlar uchun katak maydoni 152 x 69 mm.ni tashkil etadi.”;

beshinchi xatboshi oltinchi xatboshi deb hisoblansin.

Rais M. NURMURATOV

Toshkent sh.,

2022-yil 1-dekabr,

27/14-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 31.12.2022-y., 10/22/3028-6/1142-son)

lex.uz