UzbekAI

← Qonunlar

📅 2022-yil 22-noyabr · Markaziy bank hujjatlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2022 йил 22 ноябрь · Марказий банк ҳужжатлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 22 ноября 2022 г. · Документы Центрального банка

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 22 November 2022 · Central Bank documents

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг

Қарори

ДАЛОЛАТНОМА

ЖУРНАЛИ

Ички ишлар органларининг банклардаги ҳисобварақларидан уюшган жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш мақсадида нақд миллий ва чет эл валютасини олиш, улардан фойдаланиш, сақлаш ҳамда қайтариш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикасининг «Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида»ги Қонунига асосан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Марказий банки қарор қилади:

1. Ички ишлар органларининг банклардаги ҳисобварақларидан уюшган жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш мақсадида нақд миллий ва чет эл валютасини олиш, улардан фойдаланиш, сақлаш ҳамда қайтариш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2022 йил 22 ноябрдаги 63-ққ-сон ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 11 ноябрдаги 362-В-сон қарорига ИЛОВА

Ички ишлар органларининг банклардаги ҳисобварақларидан уюшган жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш мақсадида нақд миллий ва чет эл валютасини олиш, улардан фойдаланиш, сақлаш ҳамда қайтариш тартиби тўғрисидаги

Мазкур Низом ички ишлар органларининг банклардаги ҳисобварақларидан уюшган жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш учун нақд миллий ва чет эл валютасини (бундан буён матнда нақд пуллар деб юритилади) олиш, улардан фойдаланиш, сақлаш ва қайтариш тартибини белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

уюшган жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда тезкор-қидирув тадбирлари — қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда махсус ваколат берилган ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўтказиладиган тадбирлар;

нақд пуллар — банкнот кўринишидаги миллий ҳамда чет эл валютасидаги пуллар.

2. Ички ишлар органларига уларнинг банклардаги ҳисобварақларидан уюшган жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш учун нақд пуллар банклар томонидан мазкур ҳисобварақларда мавжуд маблағлар доирасида берилади.

2-боб. Уюшган жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда тезкор-қидирув тадбирлари учун банклардан нақд пулларни олиш тартиби

3. Уюшган жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш мақсадида ички ишлар органлари томонидан уларнинг ҳисобварақлари очилган банкка белгиланган тартибда расмийлаштирилган нақд пул чеки (бундан буён матнда нақд пул чеки деб юритилади) тақдим этилади.

4. Нақд пулларни банк кассасидан олиш учун молия-иқтисод бўлинмаларининг масъул ходими томонидан хизмат гувоҳномаси кўрсатилган ҳолда нақд пул чеки билан биргаликда масъул ходимнинг пул маблағларини олиш ваколатини тасдиқловчи ҳужжатнинг аслига тўғрилиги тасдиқланган нусхаси банкка тақдим этилади.

Нақд пуллар уюшган жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш учун ички ишлар органларининг банклардаги ҳисобварақларида мавжуд маблағлар доирасида нақд пул чекида қайд этилган сумма миқдорида берилади.

5. Уюшган жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда тезкор-қидирув тадбирлари учун банкдан олинадиган ёки банкка қайтариб топшириладиган нақд пуллар бўйича мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ икки нусхада далолатнома тузилади.

Бунда, чет эл валютасидаги банкнотлар бўйича далолатномага чет эл валютасидаги банкнотларнинг номинал қиймати, серияси ва рақамлари тўлиқ кўрсатиладиган рўйхат илова қилинади.

6. Ички ишлар органларининг банклардаги ҳисобварақларида чет эл валютасидаги маблағлари мавжуд бўлмаганда, ички ишлар органлари ҳамда банклар ўртасида ихтиёрий асосда тузиладиган шартномага мувофиқ банкларнинг ўз маблағлари ҳисобидан уюшган жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш учун нақд чет эл валютасида маблағлар берилиши мумкин.

Бунда, банклар томонидан ихтиёрий равишда уюшган жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда тезкор-қидирув тадбирларини амалга ошириш учун ажратилган чет эл валютасидаги маблағлардан фойдаланиш ва уларни қайтариш тартиби ушбу шартномада белгиланади.

3-боб. Уюшган жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш учун олинган нақд пулларни сақлаш ва улардан фойдаланиш тартиби

7. Олинган нақд пуллар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг молия-иқтисод бўлинмаларида алоҳида сейфларда сақланади.

8. Нақд пулларни сақлаш, фойдаланишга топшириш, мақсадли ишлатиш ва уюшган жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда тезкор-қидирув тадбирлари якунида уларни қабул қилиб олиш ҳамда мазкур нақд пулларни банкка тўлиқ ва ўз вақтида қайтариб топширишга тезкор-қидирув хизматининг бошлиқлари ва ички ишлар органлари раҳбарлари жавобгардирлар.

9. Олинган нақд пулларни сақлаш бўйича ички ишлар органлари раҳбари томонидан белгиланган тартибда тегишли ички ҳужжат қабул қилинади.

10. Уюшган жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда тезкор-қидирув тадбирларида фойдаланиш учун нақд пуллар тезкор-қидирув хизмати бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари томонидан имзоланган сўровда кўрсатилган тезкор-қидирув хизматининг масъул ходимига тегишли далолатнома расмийлаштирилган ҳолда тақдим этилади.

11. Уюшган жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда тезкор-қидирув тадбирларида фойдаланиш учун қабул қилинган нақд пулларни ишлатиш, уларни бут ва яроқли ҳолда сақлаш ҳамда қайтаришга нақд пулларни қабул қилиб олган, уюшган жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда тезкор-қидирув тадбирларида иштирок этувчи масъул ходим жавобгардир.

12. Уюшган жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда тезкор-қидирув тадбирларида фойдаланилган нақд пуллар суд ҳукми (ажрим) қонуний кучга киргунга қадар ашёвий далил сифатида тезкор-қидирув хизматида алоҳида, яъни мазкур тадбирда фойдаланилмаган бошқа нақд пуллардан ажратилган ҳолда сақланиши лозим.

4-боб. Нақд пулларни банкларга қайтариш тартиби

13. Уюшган жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда тезкор-қидирув тадбирлари учун олинган нақд пуллар ички ишлар органлари томонидан уюшган жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда тезкор-қидирув тадбирлари якунланганидан сўнг банкларга қайтарилади.

Бунда, нақд пуллар криминалистик ишловдан тозаланган ҳолда банк кассасига топширилади.

14. Уюшган жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда тезкор-қидирув тадбирларида фойдаланилган нақд пуллар жиноят ишлари бўйича ашёвий далил деб эътироф этилганда, мазкур пулларни банкка қайтариш масаласи суднинг қонуний кучга кирган ҳукми (ажрими) ёхуд суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг ишни тугатиш тўғрисидаги қарорларига асосан ҳал этилади.

Бунда, нақд пуллар юқорида қайд этилган қарорлар қонуний кучга кирган ҳамда ички ишлар органларининг молия-иқтисод бўлинмаларига тақдим этилган вақтдан бошлаб беш иш куни ичида банк кассасига қайтариб топширилиши шарт.

15. Уюшган жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш мақсадида банк кассасидан олинган нақд пуллар муайян сабабларга кўра тўловга яроқсиз ҳолга келтирилган ёки йўқотилган тақдирда, ушбу нақд пулларни айбдор шахслардан қонунда белгиланган тартибда ундириш масаласини қонуний ҳал этиш учун тезкор-қидирув хизматининг бошлиқлари ва ички ишлар органлари раҳбарлари масъул ҳисобланади.

16. Ички ишлар органлари молия-иқтисод бўлинмаларининг масъул ходими томонидан нақд пуллар банк кассасига қайтариб топширилганда, мазкур пуллар олинган вақтда расмийлаштирилган далолатнома асосида банкнинг масъул шахслари иштирокида қабул қилинади ҳамда қабул қилиб олинган нақд пуллар тўлиқ қайтарилганлиги ҳақида мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ икки нусхада далолатнома тузилади.

Бунда, чет эл валютасидаги банкнотлар бўйича далолатномага чет эл валютасидаги банкнотларнинг номинал қиймати, серияси ва рақамлари тўлиқ кўрсатиладиган рўйхат илова қилинади.

Далолатноманинг биринчи нусхаси банкда сақланади ҳамда кирим касса ордери билан бирга кирим касса ҳужжатларига тикилади. Кирим касса ордерининг ва тузилган далолатноманинг иккинчи нусхаси ички ишлар органларига берилади.

17. Уюшган жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш мақсадида банкдан нақд пулларни олиш ва қайтариб топшириш мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ юритиладиган журналда қайд этиб борилади.

5-боб. Якуний қоида

18. Мазкур Низом талабларини бузган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

Ички ишлар органларининг банклардаги ҳисобварақларидан уюшган жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш мақсадида нақд миллий ва чет эл валютасини олиш, улардан фойдаланиш, сақлаш ҳамда қайтариш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Уюшган жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда тезкор-қидирув тадбирлари учун банкдан олинадиган ёки банкка қайтариб топшириладиган нақд пуллар бўйича

«Тасдиқлайман» Ички ишлар орган раҳбари (тезкор-қидирув хизмати раҳбари) Имзо, муҳр «Тасдиқлайман» Банк филиали раҳбари Имзо, муҳр Ушбу далолатнома тузилди шу ҳақдаким, __________________________________________дан уюшган жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш мақсадида _______________________________ миқдорда нақд миллий/чет эл валюталари олинди/қайтариб топширилди. Олинган/қайтарилган чет эл валютасидаги банкнотлар номинал қиймати, серияси ва рақамлари далолатномага илова қилинади. Нақд миллий/чет эл валюталарининг ҳаққонийлиги банк мутахассислари иштирокида текширилди ва тасдиқланди. Нақд миллий/чет эл валюталарини топширишда/қабул қилишда қуйидаги шахслар иштирок этди. Банк ходимлари: (Ф.И.О.) ______________ (Ф.И.О.) ______________ (Ф.И.О.) ______________ Ички ишлар орган ходимлари: (Ф.И.О.) ______________ (Ф.И.О.) ______________ (Ф.И.О.) ______________

Ички ишлар органларининг банклардаги ҳисобварақларидан уюшган жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш мақсадида нақд миллий ва чет эл валютасини олиш, улардан фойдаланиш, сақлаш ҳамда қайтариш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

Уюшган жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш мақсадида банкдан нақд пулларни олиш ва қайтариб топшириш

Т/р Ички ишлар номи ва жойи Уюшган жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш ҳақидаги қарорнинг санаси, рақами ҳамда уни тасдиқлаган раҳбар Нақд пулларни қабул қилиб олган ходимнинг лавозими, махсус унвони, хизмат гувоҳномаси ва шахсий жетон рақами Банк кассасидан олинаётган пулларнинг Уюшган жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда тезкор-қидирув тадбирларидан сўнг қайтариб топширилган нақд пуллар суммаси (рақам ва сўз билан) Нақд пулларни қайтариб топширган ички ишлар органи номи ва жойи Уюшган жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда тезкор-қидирув тадбирларидан сўнг нақд пулларни қабул қилган банк масъул ходими/раҳбари Умумий суммаси (рақами ва сўз билан) Сана, вақти ва масъул ходимнинг имзоси 1 2 3 4 5 6 7 8

Ички ишлар вазири П. БОБОЖОНОВ

Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ

Тошкент ш.,

2022 йил 22 ноябрь,

Тошкент ш.,

2022 йил 11 ноябрь,

63-ққ-сон

362-В-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.12.2022 й., 10/22/3410/1143-сон; 22.07.2026 й., 10/26/3410-1/0768-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvining

Qarori

DALOLATNOMA

JURNALI

Ichki ishlar organlarining banklardagi hisobvaraqlaridan uyushgan jinoyatchilikka qarshi kurashish hamda tezkor-qidiruv tadbirlarini oʻtkazish maqsadida naqd milliy va chet el valyutasini olish, ulardan foydalanish, saqlash hamda qaytarish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida

Oʻzbekiston Respublikasining “Tezkor-qidiruv faoliyati toʻgʻrisida”gi Qonuniga asosan Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi va Markaziy banki qaror qiladi:

1. Ichki ishlar organlarining banklardagi hisobvaraqlaridan uyushgan jinoyatchilikka qarshi kurashish hamda tezkor-qidiruv tadbirlarini oʻtkazish maqsadida naqd milliy va chet el valyutasini olish, ulardan foydalanish, saqlash hamda qaytarish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Mazkur qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.

Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligining 2022-yil 22-noyabrdagi 63-qq-son va Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvining 2022-yil 11-noyabrdagi 362-V-son qaroriga ILOVA

Ichki ishlar organlarining banklardagi hisobvaraqlaridan uyushgan jinoyatchilikka qarshi kurashish hamda tezkor-qidiruv tadbirlarini oʻtkazish maqsadida naqd milliy va chet el valyutasini olish, ulardan foydalanish, saqlash hamda qaytarish tartibi toʻgʻrisidagi

Mazkur Nizom ichki ishlar organlarining banklardagi hisobvaraqlaridan uyushgan jinoyatchilikka qarshi kurashish hamda tezkor-qidiruv tadbirlarini oʻtkazish uchun naqd milliy va chet el valyutasini (bundan buyon matnda naqd pullar deb yuritiladi) olish, ulardan foydalanish, saqlash va qaytarish tartibini belgilaydi.

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

uyushgan jinoyatchilikka qarshi kurashish hamda tezkor-qidiruv tadbirlari — qonun hujjatlarida belgilangan tartibda maxsus vakolat berilgan ichki ishlar organlari xodimlari tomonidan oʻtkaziladigan tadbirlar;

naqd pullar — banknot koʻrinishidagi milliy hamda chet el valyutasidagi pullar.

2. Ichki ishlar organlariga ularning banklardagi hisobvaraqlaridan uyushgan jinoyatchilikka qarshi kurashish hamda tezkor-qidiruv tadbirlarini oʻtkazish uchun naqd pullar banklar tomonidan mazkur hisobvaraqlarda mavjud mablagʻlar doirasida beriladi.

2-bob. Uyushgan jinoyatchilikka qarshi kurashish hamda tezkor-qidiruv tadbirlari uchun banklardan naqd pullarni olish tartibi

3. Uyushgan jinoyatchilikka qarshi kurashish hamda tezkor-qidiruv tadbirlarini oʻtkazish maqsadida ichki ishlar organlari tomonidan ularning hisobvaraqlari ochilgan bankka belgilangan tartibda rasmiylashtirilgan naqd pul cheki (bundan buyon matnda naqd pul cheki deb yuritiladi) taqdim etiladi.

4. Naqd pullarni bank kassasidan olish uchun moliya-iqtisod boʻlinmalarining masʼul xodimi tomonidan xizmat guvohnomasi koʻrsatilgan holda naqd pul cheki bilan birgalikda masʼul xodimning pul mablagʻlarini olish vakolatini tasdiqlovchi hujjatning asliga toʻgʻriligi tasdiqlangan nusxasi bankka taqdim etiladi.

Naqd pullar uyushgan jinoyatchilikka qarshi kurashish hamda tezkor-qidiruv tadbirlarini oʻtkazish uchun ichki ishlar organlarining banklardagi hisobvaraqlarida mavjud mablagʻlar doirasida naqd pul chekida qayd etilgan summa miqdorida beriladi.

5. Uyushgan jinoyatchilikka qarshi kurashish hamda tezkor-qidiruv tadbirlari uchun bankdan olinadigan yoki bankka qaytarib topshiriladigan naqd pullar boʻyicha mazkur Nizomning 1-ilovasiga muvofiq ikki nusxada dalolatnoma tuziladi.

Bunda, chet el valyutasidagi banknotlar boʻyicha dalolatnomaga chet el valyutasidagi banknotlarning nominal qiymati, seriyasi va raqamlari toʻliq koʻrsatiladigan roʻyxat ilova qilinadi.

6. Ichki ishlar organlarining banklardagi hisobvaraqlarida chet el valyutasidagi mablagʻlari mavjud boʻlmaganda, ichki ishlar organlari hamda banklar oʻrtasida ixtiyoriy asosda tuziladigan shartnomaga muvofiq banklarning oʻz mablagʻlari hisobidan uyushgan jinoyatchilikka qarshi kurashish hamda tezkor-qidiruv tadbirlarini oʻtkazish uchun naqd chet el valyutasida mablagʻlar berilishi mumkin.

Bunda, banklar tomonidan ixtiyoriy ravishda uyushgan jinoyatchilikka qarshi kurashish hamda tezkor-qidiruv tadbirlarini amalga oshirish uchun ajratilgan chet el valyutasidagi mablagʻlardan foydalanish va ularni qaytarish tartibi ushbu shartnomada belgilanadi.

3-bob. Uyushgan jinoyatchilikka qarshi kurashish hamda tezkor-qidiruv tadbirlarini oʻtkazish uchun olingan naqd pullarni saqlash va ulardan foydalanish tartibi

7. Olingan naqd pullar Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi, Toshkent shahar va Toshkent viloyati ichki ishlar bosh boshqarmalari hamda viloyatlar ichki ishlar boshqarmalarining moliya-iqtisod boʻlinmalarida alohida seyflarda saqlanadi.

8. Naqd pullarni saqlash, foydalanishga topshirish, maqsadli ishlatish va uyushgan jinoyatchilikka qarshi kurashish hamda tezkor-qidiruv tadbirlari yakunida ularni qabul qilib olish hamda mazkur naqd pullarni bankka toʻliq va oʻz vaqtida qaytarib topshirishga tezkor-qidiruv xizmatining boshliqlari va ichki ishlar organlari rahbarlari javobgardirlar.

9. Olingan naqd pullarni saqlash boʻyicha ichki ishlar organlari rahbari tomonidan belgilangan tartibda tegishli ichki hujjat qabul qilinadi.

10. Uyushgan jinoyatchilikka qarshi kurashish hamda tezkor-qidiruv tadbirlarida foydalanish uchun naqd pullar tezkor-qidiruv xizmati boshliqlari va ularning oʻrinbosarlari tomonidan imzolangan soʻrovda koʻrsatilgan tezkor-qidiruv xizmatining masʼul xodimiga tegishli dalolatnoma rasmiylashtirilgan holda taqdim etiladi.

11. Uyushgan jinoyatchilikka qarshi kurashish hamda tezkor-qidiruv tadbirlarida foydalanish uchun qabul qilingan naqd pullarni ishlatish, ularni but va yaroqli holda saqlash hamda qaytarishga naqd pullarni qabul qilib olgan, uyushgan jinoyatchilikka qarshi kurashish hamda tezkor-qidiruv tadbirlarida ishtirok etuvchi masʼul xodim javobgardir.

12. Uyushgan jinoyatchilikka qarshi kurashish hamda tezkor-qidiruv tadbirlarida foydalanilgan naqd pullar sud hukmi (ajrim) qonuniy kuchga kirgunga qadar ashyoviy dalil sifatida tezkor-qidiruv xizmatida alohida, yaʼni mazkur tadbirda foydalanilmagan boshqa naqd pullardan ajratilgan holda saqlanishi lozim.

4-bob. Naqd pullarni banklarga qaytarish tartibi

13. Uyushgan jinoyatchilikka qarshi kurashish hamda tezkor-qidiruv tadbirlari uchun olingan naqd pullar ichki ishlar organlari tomonidan uyushgan jinoyatchilikka qarshi kurashish hamda tezkor-qidiruv tadbirlari yakunlanganidan soʻng banklarga qaytariladi.

Bunda, naqd pullar kriminalistik ishlovdan tozalangan holda bank kassasiga topshiriladi.

14. Uyushgan jinoyatchilikka qarshi kurashish hamda tezkor-qidiruv tadbirlarida foydalanilgan naqd pullar jinoyat ishlari boʻyicha ashyoviy dalil deb eʼtirof etilganda, mazkur pullarni bankka qaytarish masalasi sudning qonuniy kuchga kirgan hukmi (ajrimi) yoxud surishtiruvchi, tergovchi, prokurorning ishni tugatish toʻgʻrisidagi qarorlariga asosan hal etiladi.

Bunda, naqd pullar yuqorida qayd etilgan qarorlar qonuniy kuchga kirgan hamda ichki ishlar organlarining moliya-iqtisod boʻlinmalariga taqdim etilgan vaqtdan boshlab besh ish kuni ichida bank kassasiga qaytarib topshirilishi shart.

15. Uyushgan jinoyatchilikka qarshi kurashish hamda tezkor-qidiruv tadbirlarini oʻtkazish maqsadida bank kassasidan olingan naqd pullar muayyan sabablarga koʻra toʻlovga yaroqsiz holga keltirilgan yoki yoʻqotilgan taqdirda, ushbu naqd pullarni aybdor shaxslardan qonunda belgilangan tartibda undirish masalasini qonuniy hal etish uchun tezkor-qidiruv xizmatining boshliqlari va ichki ishlar organlari rahbarlari masʼul hisoblanadi.

16. Ichki ishlar organlari moliya-iqtisod boʻlinmalarining masʼul xodimi tomonidan naqd pullar bank kassasiga qaytarib topshirilganda, mazkur pullar olingan vaqtda rasmiylashtirilgan dalolatnoma asosida bankning masʼul shaxslari ishtirokida qabul qilinadi hamda qabul qilib olingan naqd pullar toʻliq qaytarilganligi haqida mazkur Nizomning 1-ilovasiga muvofiq ikki nusxada dalolatnoma tuziladi.

Bunda, chet el valyutasidagi banknotlar boʻyicha dalolatnomaga chet el valyutasidagi banknotlarning nominal qiymati, seriyasi va raqamlari toʻliq koʻrsatiladigan roʻyxat ilova qilinadi.

Dalolatnomaning birinchi nusxasi bankda saqlanadi hamda kirim kassa orderi bilan birga kirim kassa hujjatlariga tikiladi. Kirim kassa orderining va tuzilgan dalolatnomaning ikkinchi nusxasi ichki ishlar organlariga beriladi.

17. Uyushgan jinoyatchilikka qarshi kurashish hamda tezkor-qidiruv tadbirlarini oʻtkazish maqsadida bankdan naqd pullarni olish va qaytarib topshirish mazkur Nizomning 2-ilovasiga muvofiq yuritiladigan jurnalda qayd etib boriladi.

5-bob. Yakuniy qoida

18. Mazkur Nizom talablarini buzgan shaxslar qonunchilikda belgilangan tartibda javobgar boʻladilar.

Ichki ishlar organlarining banklardagi hisobvaraqlaridan uyushgan jinoyatchilikka qarshi kurashish hamda tezkor-qidiruv tadbirlarini oʻtkazish maqsadida naqd milliy va chet el valyutasini olish, ulardan foydalanish, saqlash hamda qaytarish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Uyushgan jinoyatchilikka qarshi kurashish hamda tezkor-qidiruv tadbirlari uchun bankdan olinadigan yoki bankka qaytarib topshiriladigan naqd pullar boʻyicha

“Tasdiqlayman” Ichki ishlar organ rahbari (tezkor-qidiruv xizmati rahbari) Imzo, muhr “Tasdiqlayman” Bank filiali rahbari Imzo, muhr Ushbu dalolatnoma tuzildi shu haqdakim, __________________________________________dan uyushgan jinoyatchilikka qarshi kurashish hamda tezkor-qidiruv tadbirlarini oʻtkazish maqsadida _______________________________ miqdorda naqd milliy/chet el valyutalari olindi/qaytarib topshirildi. Olingan/qaytarilgan chet el valyutasidagi banknotlar nominal qiymati, seriyasi va raqamlari dalolatnomaga ilova qilinadi. Naqd milliy/chet el valyutalarining haqqoniyligi bank mutaxassislari ishtirokida tekshirildi va tasdiqlandi. Naqd milliy/chet el valyutalarini topshirishda/qabul qilishda quyidagi shaxslar ishtirok etdi. Bank xodimlari: (F.I.O.) ______________ (F.I.O.) ______________ (F.I.O.) ______________ Ichki ishlar organ xodimlari: (F.I.O.) ______________ (F.I.O.) ______________ (F.I.O.) ______________

Ichki ishlar organlarining banklardagi hisobvaraqlaridan uyushgan jinoyatchilikka qarshi kurashish hamda tezkor-qidiruv tadbirlarini oʻtkazish maqsadida naqd milliy va chet el valyutasini olish, ulardan foydalanish, saqlash hamda qaytarish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

Uyushgan jinoyatchilikka qarshi kurashish hamda tezkor-qidiruv tadbirlarini oʻtkazish maqsadida bankdan naqd pullarni olish va qaytarib topshirish

T/r Ichki ishlar nomi va joyi Uyushgan jinoyatchilikka qarshi kurashish hamda tezkor-qidiruv tadbirlarini oʻtkazish haqidagi qarorning sanasi, raqami hamda uni tasdiqlagan rahbar Naqd pullarni qabul qilib olgan xodimning lavozimi, maxsus unvoni, xizmat guvohnomasi va shaxsiy jeton raqami Bank kassasidan olinayotgan pullarning Uyushgan jinoyatchilikka qarshi kurashish hamda tezkor-qidiruv tadbirlaridan soʻng qaytarib topshirilgan naqd pullar summasi (raqam va soʻz bilan) Naqd pullarni qaytarib topshirgan ichki ishlar organi nomi va joyi Uyushgan jinoyatchilikka qarshi kurashish hamda tezkor-qidiruv tadbirlaridan soʻng naqd pullarni qabul qilgan bank masʼul xodimi/rahbari Umumiy summasi (raqami va soʻz bilan) Sana, vaqti va masʼul xodimning imzosi 1 2 3 4 5 6 7 8

Ichki ishlar vaziri P. BOBOJONOV

Markaziy bank raisi M. NURMURATOV

Toshkent sh.,

2022-yil 22-noyabr,

Toshkent sh.,

2022-yil 11-noyabr,

63-qq-son

362-V-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 31.12.2022-y., 10/22/3410/1143-son; 22.07.2026-y., 10/26/3410-1/0768-son)

lex.uz