UzbekAI

← Qonunlar

📅 2022-yil 30-dekabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2022 йил 30 декабрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 30 декабря 2022 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 30 December 2022 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

РЎЙХАТИ

НИЗОМ

НИЗОМ

СХЕМАСИ

НИЗОМ

СХЕМАСИ

НОРМАСИ

НОРМАЛАРИ

НИЗОМ

МИҚДОРЛАРИ

РЎЙХАТИ

РЎЙХАТИ

Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат спорт-таълим муассасалари фаолиятини мутлақо янги тизим асосида ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 6 июндаги ПҚ-268-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, спорт турлари бўйича терма жамоаларни шакллантириш учун спорт захирасини тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Белгилансинки:

Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари (кейинги ўринларда — олимпия ва паралимпия марказлари) ўрта ва профессионал давлат спорт-таълим муассасаси ҳисобланади ҳамда уларнинг фаолияти юқори малакали мутахассислар ва спортнинг олимпия ва паралимпия турлари бўйича терма жамоаларни шакллантириш учун спорт захирасини тайёрлашга йўналтирилади;

2022/2023 ўқув йилида Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказининг ўқувчи-спортчилари сони 750 нафарни, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги олимпия ва паралимпия марказларининг ўқувчи-спортчилари сони 600 нафарни ташкил этади;

2023/2024 ўқув йилидан бошлаб Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказининг ўқувчи-спортчилари сони 600 нафарни, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги олимпия ва паралимпия марказларининг ўқувчи-спортчилари сони 450 нафарни ташкил этади;

олимпия ва паралимпия марказларида ўқувчи-спортчилар контенгенти ва улар ходимларини қисқартириш натижасида бўшаб қоладиган бюджет маблағлари ушбу марказлар спортчиларини озиқ-овқат билан таъминлашни янада яхшилаш ва тренерларни рағбатлантириш учун йўналтирилади;

олимпия ва паралимпия марказларининг Олимпия ва Паралимпия коллежлари паралимпия бўлимларига умумий ўқувчи-спортчилар сонига нисбатан Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси тавсиясига асосан жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган ўқувчи-спортчилар учун 10 фоизгача қўшимча квоталар белгиланади;

олимпия ва паралимпия захиралари коллежларига спорт турлари бўйича қабул қилинган ўқувчи-спортчилар олимпия ва паралимпия марказларини тўлиқ тамомлагунга қадар ўқитилиши таъминланади;

олимпия ва паралимпия марказларининг ўқувчи-спортчилари тўлиқ Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан озиқ-овқат билан таъминланади;

олимпия ва паралимпия марказлари психологлари ҳамда тарбиячилари Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ҳамда унинг филиалларида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда бепул малака оширади.

2. Қуйидагилар:

Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари рўйхати 1-иловага мувофиқ;

Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларига ўқувчиларни қабул қилиш, аттестациядан ўтказиш ва уларнинг ўқишини кўчириш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;

Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларининг профессионал таълим босқичи битирувчиларини якуний давлат аттестациясидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ;

Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари ўқувчи-спортчилари учун суткалик озиқ-овқат нормаси 5-иловага мувофиқ;

Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатлар жадвали 6-иловага мувофиқ;

Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларининг айрим ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низом 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Шундай тартиб ўрнатилсинки:

олимпия ва паралимпия марказлари ўқувчи-спортчилари Ўзбекистон чемпионати ва кубоги мусобақаларида алоҳида жамоа сифатида иштирок этади;

Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази ўқувчи-спортчилари Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги олимпия ва паралимпия марказларининг 1-2-курсларида таълим олаётган спорт турлари бўйича республика миллий терма жамоалари учун асосий номзод бўлган спортчи-ўқувчилардан бутланади;

олимпия ва паралимпия марказлари ўқувчи-спортчилари учун спорт турлари бўйича Ўзбекистон Республикаси санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари асосида тасдиқланган суткалик озиқ-овқат нормасига мос равишда маблағ ажратилади;

халқаро спорт ташкилотлари билан ҳамкорликни йўлга қўйган ҳолда Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг республика календарь режасига мувофиқ олимпия ва паралимпия марказларининг тажрибали ходимларини 2023 йилдан бошлаб чет давлатларга юбориш амалиёти жорий этилади. Бунда хизмат сафарлари харажатлари спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг республика календарь режаси доирасида ажратилган маблағлар ҳисобидан қопланади.

4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 2023/2024 ўқув йилига қадар:

олимпия ва паралимпия марказларини Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг қўшимча манбалари ҳисобидан республикада ишлаб чиқарилаётган автобус билан таъминласин;

олимпия ва паралимпия марказларида хўжалик хизматларини (энг аввало овқатланиш хизматларини) аутсорсинг асосида амалга оширишни йўлга қўйсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги:

а) Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси билан биргаликда 2023 йил 1 февралга қадар:

Марказларда умумий ўрта таълим ва профессионал таълим жараёнининг узвийлигини ҳамда спорт маҳоратини узлуксиз ўстиришни таъминлашни ҳисобга олган ҳолда касбий стандарт ва малака талабларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

Марказларда паралимпия спорт турлари бўйича ўқувчилар тайёрланишини инобатга олган ҳолда уларни замонавий педагогик технологияларни эгаллаган малакали педагог кадрлар ҳамда тренерлар билан тўлдириш юзасидан зарур чораларни кўрсин;

б) Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси билан биргаликда 2023 йил 1 мартга қадар Марказларда паралимпия спорт турлари бўйича касбий (ижодий) имтиҳонлар қабул қилиш тартиби ва баҳолаш мезонлари ҳамда спорт турлари бўйича ягона спорт таснифи тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

в) 2023 йил 1 сентябрга қадар Марказларнинг бино ва иншоотларида ногиронлиги бўлган шахсларнинг спорт билан шуғулланишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш чораларини кўрсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб тизимидаги ихтисослаштирилган мактаб-интернатларда мавжуд спорт иншоотларида кўзи ожиз ва заиф кўрувчи, кар ва заиф эшитувчи ҳамда кар ва соқов ногиронлиги бўлган шахсларнинг спорт билан шуғулланиши учун шарт-шароитлар яратсин;

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Спортни ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда спорт иншоотлари мавжуд бўлмаган ихтисослаштирилган мактаб-интернатларида махсус спорт иншоотларини қуриш, уларни тегишли спорт инвентарлари билан таъминлаш ишларини 2023 йилдан бошлаб Инвестиция дастурларида назарда тутиш юзасидан таклиф киритсин.

7. Спортни ривожлантириш вазирлиги Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Молия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда 2023 йил 1 мартга қадар Ҳукуматнинг «Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳузуридаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

8. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 8-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

9. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорлари 9-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш спорт вазири А.И. Икрамов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 30 декабрдаги 731-сон қарорига 1-ИЛОВА

Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари

Т/р Марказларнинг рўйхати Марказларнинг юридик адреси 1. Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази Тошкент шаҳри, Лутфий 4-тор кўчаси, 38-уй 2. Нукус олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази Нукус шаҳри, Чимбой гузари 3. Андижон олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази Андижон шаҳри, Мустақиллик кўчаси, 1-уй 4. Бухоро олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази Бухоро шаҳри, Алпомиш кўчаси, 2-уй 5. Жиззах олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази Жиззах шаҳри, Истиқлол кўчаси, 12-уй 6. Қарши олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази Қарши шаҳри, Мустақиллик кўчаси, 13-уй 7. Навоий олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази Навоий шаҳри, М. Таробий кўчаси, 17-даҳа 8. Наманган олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази Давлатобод тумани, Тинчлик кўчаси, 5-уй 9. Самарқанд олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази Самарқанд шаҳри, Пахтаобод кўчаси, 77а-уй 10. Тойлоқ олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази Тойлоқ тумани, Абу Райҳон Беруний кўчаси, 5а-уй 11. Гулистон олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази Гулистон шаҳри, Гулистон кўчаси, 5-уй 12. Термиз олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази Термиз шаҳри, А. Навоий кўчаси, 42-уй 13. Чирчиқ олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази Чирчиқ шаҳри, 50 йил шоҳ кўчаси, 14-уй 14. Фарғона олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази Фарғона шаҳри, А. Навоий кўчаси, 55-уй 15. Урганч олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази Урганч шаҳри, Ал-Хоразмий кўчаси, 1а-уй

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 30 декабрдаги 731-сон қарорига 2-ИЛОВА

Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларининг (кейинги ўринларда — Марказ) мақоми, мақсади ва асосий вазифалари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш ва бошқариш, шунингдек, уни молиялаштириш тартибини белгилайди.

2. Марказ ўрта ва профессионал давлат спорт-таълим муассасаси ҳисобланади ҳамда Олимпия ва Паралимпия ўйинлари (катталар ва ёшлар) дастуридан ўрин олган спорт турлари бўйича терма жамоаларни шакллантириш учун спорт захирасини тайёрлашга йўналтирилади, миллий кураш ҳамда алоҳида Ҳукумат қарорлари билан белгиланган спорт турлари бундан мустасно.

Марказдаги ноолимпия спорт турлари бўйича йўналишларда таҳсил олаётган ўқувчилар ушбу Марказни тўлиқ тамомлагунга қадар ўқитилади.

3. Марказ ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, мазкур Низомга ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатларига, шунингдек, ўз уставига амал қилади.

Марказнинг устави Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик) томонидан тасдиқланади.

4. Марказга қабул квоталари ҳар бир спорт турининг хусусиятидан (вазн тоифаси, спортчилар сони, шу жумладан, спортчи аёллар сони, жамоавий спорт турлари бўйича тегишли спорт турида иштирок этадиган спортчилар сони ва бошқалар) келиб чиқиб шакллантирилади.

Марказларда ўқиш жараёни 2 та босқичда: 1-босқич 5 — 11-синфлар учун Олимпия мактабларида, 2-босқич 1-2-курслар учун Олимпия ва Паралимпия коллежларида амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси спорт вазирига ҳудуднинг спорт турларига ихтисослашувидан келиб чиқиб, Олимпия мактаблари ҳамда Олимпия ва Паралимпия коллежларининг спорт турлари бўйича контингентининг умумий сони доирасида ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилади.

5. Марказ юридик шахс ҳисобланиб, ўз мустақил балансига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бланкаларга, бошқа зарур муҳр ва штампларга, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида шахсий ғазна ҳисоб рақамларига эга бўлади.

6. Вазирлик Марказга умумий раҳбарлик қилади, назоратни ташкил этади, унинг ташкилий-кадрлар ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш чораларини кўради.

7. Марказда хорижий мамлакатлар фуқаролари ўқитилмайди, халқаро шартномаларда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

2-боб. Марказнинг мақсадлари ва асосий вазифалари

8. Марказнинг мақсадлари қуйидагилар ҳисобланади:

ўқувчиларга жисмоний тарбия ва спорт бўйича чуқурлаштирилган таълим бериш, уларни ҳар томонлама камол топтириш ва спорт мутахассисликлари ва касбларини эгаллашини таъминлаш;

ўқувчиларни истиқлол ғояларига садоқат, ватанпарварлик ва фидойилик руҳида тарбиялаш, уларда ўз Ватани билан фахрланиш ва миллий маданий-тарихий анъаналарни ҳурмат қилиш туйғусини шакллантириш.

9. Марказнинг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:

спорт мактаблари, ихтисослаштирилган спорт мактаблари, спорт клублари ёки бошқа спорт-таълим муассасаларининг бошланғич тайёрлов босқичидан ўтган ўқувчилар орасидан танлов асосида Марказда ўқишни давом эттириш учун танлаб олиш;

давлат буюртмаси асосида спорт турлари реестрига киритилган ҳамда ягона спорт таснифи мавжуд бўлган спорт турлари бўйича разрядли ва унвонли спортчилар тайёрлаш;

республика ва халқаро мусобақаларда қатнашиш учун спорт захирасини терма жамоалар таркибига тайёрлаш;

ўқувчиларнинг республика ва халқаро спорт мусобақаларида иштирок этиши учун зарур ва етарли бўлган касбий мойиллигини, маҳорати ва кўникмалари чуқур ривожлантирилишини таъминлаш, спорт тайёргарлиги таълимининг навбатдаги босқичларида ўқишини, шунингдек, эгалланган мутахассислик бўйича меҳнат фаолияти билан шуғулланишини давом эттириш;

мутахассислар ва спорт захирасини сифатли тайёрлаш учун зарур ташкилий, ўқув-методик, психологик-педагогик, тиббий-биологик ва моддий-техник шарт-шароитларни таъминлаш;

давлат таълим стандарти доирасида умумий ўрта таълим ва профессионал таълим ўқув дастурларини амалга ошириш;

ўқув-тарбия жараёнининг соғломлаштирувчи йўналишини амалга ошириш учун шарт-шароитларни таъминлаш, соғлом турмуш тарзи нормаларини жорий этиш.

3-боб. Марказнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

10. Марказ:

Вазирлик ҳамда бошқа ташкилотлар орқали республика ва халқаро спорт мусобақаларида қатнашиш, Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг республика календарь режасига мувофиқ республика ҳамда чет давлатларда ўқув-машқ йиғинларини ўтказиш;

Вазирлик кўрсатмасига мувофиқ олимпия ва паралимпия спорт турларини ривожлантириш, спорт захираларини тайёрлаш жараёнини такомиллаштириш мақсадида Марказда янги спорт турлари бўлимларини очиш ёхуд спорт захирасини тайёрлашга оид белгиланган спорт кўрсаткичлари даражаси паст бўлган спорт турлари фаолиятини танқидий таҳлил қилиш;

Вазирлик билан келишган ҳолда юридик ва жисмоний шахсларга ўз фаолияти ихтисослигига мувофиқ жисмоний тарбия ва спорт соҳасида пуллик хизматлар кўрсатиш (спорт иншоотларидан фойдаланиш, пуллик спорт хизмати), кўрсатилган хизматлар учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ҳақ тўлаш миқдорини белгилаш;

Вазирлик билан келишган ҳолда Марказнинг тренерлар таркиби, ходимлари ва ўқувчиларини алмашиш, қўшма спорт тадбирлари, байрамлар, кўриклар, семинарлар ва шу кабиларни ўтказиш бўйича хорижий спорт ташкилотлари билан белгиланган тартибда шартномалар тузиш;

қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ таълим ҳамда жисмоний тарбия ва спорт соҳасида халқаро фаолиятда иштирок этиш ҳуқуқига эга.

Марказ қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

11. Марказ ўқувчилар ва тренерларни спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасига мувофиқ спорт тадбирларида, халқаро мусобақаларда қатнашиш, шунингдек, чет давлатларда тажриба алмашиш учун юбориши, ўқувчилар иштирокида маҳорат сабоқлари, семинар, конференция ва давра суҳбатларини ўтказиши мумкин.

12. Марказ қуйидаги мажбуриятларга эга:

таълим-тарбия ва спорт тайёргарлиги ўқув-машқ жараёнини амалга ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратилишини таъминлаш, тренерлар таркиби ва педагог ходимлар жамоаси ҳамда бошқа тегишли мутахассисларнинг ўз фаолиятига оид топшириқлари бажарилишини, шу жумладан, таълим олувчилар томонидан ўз мажбуриятлари доирасида танланган спорт турлари бўйича таълим ва спорт тайёргарлиги ўқув дастурлари босқичма-босқич ўзлаштиришини таъминлаш;

таълим стандартига мувофиқ тасдиқланган ўқув дастурлари, спорт тайёргарлиги дастурлари асосида йиллик ўқув режасини, ўқув жадвалини ва ўқув-машқ машғулотлари жадвалини ишлаб чиқиш;

таълим ва ўқув-машқ машғулотлари жараёни ўтказилаётган даврда таълим олувчилар ва тренерлар таркиби, педагог-ходимлар жамоаси ҳамда бошқа тегишли мутахассисларнинг меҳнат хавфсизлигини таъминлаш;

таълим-тарбия ва спорт тайёргарлиги ўқув-машқ жараёнини жорий назорат қилиш, ўқувчиларнинг назорат нормативлари топширишини таъминлаш;

моддий-техника базаси ва мол-мулкининг сақланишини ва улардан оқилона фойдаланилишини таъминлаш.

Марказ қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларни ҳам бажариши мумкин.

4-боб. Марказда ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш

13. Марказда ўқув жараёни Вазирлик томонидан Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан биргаликда ишлаб чиқилиб, тасдиқланган ўқув режага асосан амалга оширилади.

Бунда Марказнинг ихтисослашувидан келиб чиқиб, амалий (мусиқа, чизмачилик, расм, меҳнат, жисмоний тарбия) фанлар, истисно тариқасида ўқитилмайди.

14. Ўқув жараёни жадвали, ўқув машғулотлари турлари, аудитория ва аудиториядан ташқари ўқув-тарбиявий ишлар, шунингдек, ўқув-тарбия жараёнини ташкил этишнинг бошқа шакллари ўқув режаси ва дастурларига мувофиқ амалга оширилади.

15. Марказда ўқув йили 2 сентябрдан бошланади.

16. Марказда ўқиш кундузги шаклда амалга оширилиб, ўқув машғулотларининг давомийлиги, ўқувчиларнинг ўқув юкламаси ва ўқув-тарбия жараёнининг бошқа масалалари тасдиқланган ўқув режасига мувофиқ белгиланади.

17. Марказ ўқув режаси ўқув-машқ машғулотлари жадвали, якка тартибда ишлаш ва тарбиявий ишларни ташкил этиш шакллари ва усулларини белгилайди.

18. Ўқув дастурлари ўқув режасига мувофиқ қуйидаги шаклларда амалга оширилади:

ўқув дарси — ўқув жараёнининг ажралмас қисми бўлган таълим иштирокчиларининг ўзаро боғлиқлик шакли, таълимнинг мақсади, мазмуни усул ва воситаларини ўзида мужассам этган тизим;

маъруза — ўқитишни ташкил этишнинг етакчи шакли бўлиб, ўқувчиларга ўқув материалининг асосий ҳолатлари ҳақида тушунча беради, ўқувчиларни йўналтирувчанлик, ахборотлилик, методологик, тарбияловчилик ва ривожлантирувчилик вазифаларини амалга оширишга имкон беради;

семинар — таълим берувчини таълим олувчилар билан фаол суҳбатга киришишига йўналтирилган, назарий билимларни амалий фаолиятда амалга ошириш учун зарур шароитни таъминловчи машғулот шакли;

лаборатория иши — ўқувчиларнинг мустақил равишда экспериментлар ўтказган ҳолда фанларни ўзлаштириши. Тажрибалар шахсий ёки гуруҳга бўлинган ҳолда ташкил этилиши мумкин;

мустақил тайёргарлик — ўқувчилар томонидан ўқитувчи билан мулоқотга киришмаган ҳолда махсус ўқув материалларини ўзлаштириш мақсадида қўлланиладиган ўқув фаолиятининг ажралмас қисми ҳисобланади. Мустақил тайёргарлик дарс жараёнида ва дарсдан ташқари жараёнда оғзаки ёки ёзма равишда қўлланилиши мумкин;

амалий машғулот — ўқитувчи раҳбарлигида илмий-назарий билимларни чуқурлаштириш ва мустақил ишлашга ўргатиш кўникмаларини ҳосил қилиш мақсадида ўтказилади.

19. Марказда спорт машғулотлари, ўқув-машқ йиғинлари, гуруҳ ва якка тартибдаги (индивидуал) ўқув-машқ машғулотлари қуйидаги шаклларда амалга оширилади:

ўқув-машқ машғулоти — бу спорт тайёргарлиги жараёнининг ажралмас қисми бўлиб, спорт тайёргарлиги иштирокчиларининг ўзаро боғлиқлик шакли, спорт тайёргарлигининг мақсади, мазмуни усул ва воситаларини ўзида мужассам этган тизим сифатида қуйидагиларни ўз ичига қамраб олади: назарий тайёргарлик, амалий тайёргарлик (булар умумий жисмоний тайёргарлик, махсус жисмоний тайёргарлик, техник-тактик тайёргарлик, психологик тайёргарлик, кўчириш (ўтказиш) назорат синовлари, назорат мусобақаларида иштирок этиш, йўриқчилик ва ҳакамлик амалиёти, мусобақаларда иштирок этиш, тикланиш тадбирлари ва тиббий назорат шакллари ҳисобланади);

назарий тайёргарлик — ўқувчиларга шахсни анатомик ва физиологик режалаштириш, спорт тайёргарлигига оид санитария-гигиеник талаблар, ўқув-машқ машғулотларининг техник хавфсизлиги, шунингдек, уларнинг танланган спорт турлари бўйича спорт тайёргарлигига тааллуқли турли назарий маълумотлар доирасида назарий билимлар берилади;

умумий жисмоний тайёргарлик — ўқувчиларнинг ёши, жинсига оид спорт тайёргарлигига, ўқув-машқ машғулотлари жараёнида умумий жисмоний машқларни ўрганиш ва ўзлаштиришга, умумий жисмоний тайёргарлик даражаси кўрсаткичларини бажариш ва назорат қилишга қаратилади;

махсус жисмоний тайёргарлик — ўқувчиларнинг танланган спорт турлари бўйича спорт тайёргарлигига оид махсус жисмоний машқларни ўқув-машқ машғулотлари жараёнида ўрганиш ва ўзлаштиришига, махсус жисмоний тайёргарлик даражаси кўрсаткичларини бажаришига йўналтирилади;

техник-тактик тайёргарлик — ўқувчиларни танлаган спорт турлари бўйича спорт тайёргарлиги ўқув-машқ машғулотларини ўзлаштириш жараёнида техник-тактик машқлар, усуллар, ҳужум ва ҳимояланиш амалларини ўрганишига, шу жумладан, уларнинг ўзлаштириш ҳолатларини назорат қилишга қаратилади;

психологик тайёргарлик — ўқувчиларнинг спорт тайёргарлиги ўқув-машқ машғулотларини ўзлаштиришда ва спорт мусобақаларига тайёргарлик кўриш ҳамда уларда иштирок этиш жараёнларига психо-физиологик ёндашувлар асосида ташхислар ва психологик тест-синовларини ўтказиш, уларни психологик жиҳатдан тайёрлаш орқали амалга оширилади;

кўчириш (ўтказиш) назорат синовлари — спорт тайёргарлиги жараёнида белгиланган тартибда ўқувчиларнинг ёши ва жисмоний имкониятлари ҳамда жисмоний ҳолатига кўра умумий ва махсус жисмоний тайёргарлиги даражаси кўрсаткичлари аниқлаб борилади, шу жумладан, уларнинг техник-тактик тайёргарлиги маҳоратига баҳо берилади;

назорат мусобақаларида иштироки — ўқувчиларнинг танланган спорт тури бўйича спорт тайёргарлиги ўқув-машқ машғулотлари юкламаларини ўзлаштириш жараёнида назорат мусобақалари орқали уларнинг спорт маҳоратини ўзлаштириш ва ривожлантиришга қаратилади (соатлар сеткасидан ташқари);

йўриқчилик ва ҳакамлик амалиёти — тренерлик ва ҳакамлик ишларига кейинчалик жалб қилиш учун спорт йўриқчилари ва спорт ҳакамларининг билим ва кўникмаларини эгаллаб олиш мақсадида олиб борилади;

мусобақаларда иштирок этиш — тасдиқланган спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирлари календарь режаси асосида Марказда таълим олувчи ўқувчиларнинг ҳудудий, республика ва халқаро спорт мусобақаларида иштирок этишлари назарда тутилади;

тикланиш тадбирлари — ўқувчиларнинг спорт тайёргарлиги жараёнида ҳордиқ чиқариш, фаол дам олишини таъминлаш мақсадида турли тикланиш ва жароҳатланишнинг олдини олиш тадбирларини ўз ичига олади;

тиббий назорат — ўқувчиларнинг ўқув йили давомида камида икки маротаба чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтиши ва спорт мусобақалари олдидан тиббий кўрикдан ўтказилишини назарда тутади (соатлар сеткасидан ташқари).

20. Таълим сифати ва спорт тайёргарлик даражасини назорат қилиш тасдиқланган давлат таълим стандарти талабларига мувофиқ амалга оширилади.

21. Ўқув дастурини ўзлаштирган ва якуний давлат аттестациясидан ўтган Марказнинг 9-синф битирувчиларига таянч ўрта таълим ва 11-синф битирувчиларига давлат намунасидаги умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатнома, профессионал таълим даражаси битирувчиларига профессионал таълим босқичини тамомлаганлик тўғрисида давлат намунасидаги диплом берилади.

Вазирлик буюртмасига асосан Давлат намунасидаги шаҳодатнома Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигидан, профессионал таълим тўғрисидаги диплом Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигидан олинади.

22. Марказда ўқиш, спорт тайёргарлиги, овқатланиш, тиббий даволаниш, меҳнат ва дам олиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, ўқувчилар яшаш шароитлари, шунингдек, уларнинг таъминоти қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

23. Марказ ўқувчиларининг спорт маҳорати даражасини ошириш мақсадида жами 60 кун давом этадиган, шу жумладан, қишки таътил вақтида (15 кун), ёзги таътил вақтида (45 кун) ўқув-машқ йиғинларини ўтказган ҳолда ўқувчиларнинг фаол дам олишлари ташкил этилади.

Ўқув-машқ йиғинларини ўтказиш билан боғлиқ маблағлар Марказнинг йиллик сметаси доирасида ажратилади.

24. Ўқувчилар умумтаълим фанларини ўқитиш бўйича синфларга, ўрта махсус профессионал таълим босқичида гуруҳларга, спорт тайёргарлиги йўналишлари бўйича эса спорт бўлимларига бирлашади.

Марказда ўқув синфлари (гуруҳлари)да ўқувчилар сони қуйидагича белгиланади:

профессионал таълим босқичида — камида 12 нафар;

умумий ўрта таълим босқичида — 25 нафар;

ногиронлиги бўлган ўқувчилар учун — талабдан келиб чиқиб 12 нафар.

Зарур ҳолларда ногиронлиги бўлган ўқувчиларни ўқитиш бўйича талабдан келиб чиқиб, Вазирлик рухсати билан гуруҳдаги ўқувчилар сони 12 нафардан кам бўлиши мумкин.

25. Ўқув режасидаги фанларни ўзлаштирган, шунингдек (босқичли назорат), имтиҳонларни муваффақиятли топширган ўқувчилар навбатдаги синф (босқич)га Марказ директорининг буйруғи билан ўтказилади. Кейинги синф (босқич)га шартли равишда ўтказишга йўл қўйилмайди.

26. Марказ ўқувчиларининг спорт тайёргарлик даражаси ўсиб боришини, спорт мусобақаларида эришган натижаларини таҳлил қилиш, ўқув режасида белгиланган фанларни ўзлаштириши, ўқувчилар турар жойида тартиб-интизом талабларига риоя этишини, жамоатчилик ишларида қатнашганлик даражасини аниқлаш мақсадида ўқув йили давомида икки марта аттестация ўтказилади.

5-боб. Марказни бошқариш

27. Таълим дастурларини ишлаб чиқиш ва бирхиллаштириш, педагог кадрлар билан таъминлаш, мутахассисларни тайёрлаш Вазирлик томонидан Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда амалга оширилади.

28. Марказга олий маълумотга ва спорт-таълим муассасаларида камида 5 йил амалий иш тажрибасига ҳамда раҳбарлик салоҳиятига эга шахслар орасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда спорт вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган директор бошчилик қилади.

29. Директор:

а) Вазирлик билан келишган ҳолда ўринбосарларини тайинлайди (спорт ишлари бўйича директор ўринбосари бундан мустасно), ўз ўринбосарлари ваколатларини белгилайди, улар ўртасида вазифаларни тақсимлайди;

б) Марказ фаолиятига умумий раҳбарлик қилади, ўқувчиларнинг ўқиши ва тарбияланиши, ўқув режалари ва дастурлари бажарилиши, молия-хўжалик фаолияти амалга оширилиши учун жавоб беради, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ходимларнинг белгиланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ходимларнинг штат жадвалини ҳамда тренерлар, ўқитувчилар таркибининг тарификация жадвалини тасдиқлайди;

в) Марказ номидан иш кўради, унинг манфаатларини ифодалайди, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда унинг мол-мулкини тасарруф этади ва шартномалар тузади;

г) Марказ ваколатига кирадиган масалалар бўйича қарорлар қабул қилади, таълим муассасасига юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

д) ўз ваколатлари доирасида Марказ ўқувчилари ва барча ходимлар учун мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;

е) Марказнинг ўқув-моддий базасини мустаҳкамлаш, ўқув-машқ ва ўқув-тарбиявий ишларни такомиллаштириш, малакали педагог кадрлар, тренерлар билан бутлаш ҳамда Марказ фаолияти бўйича айрим масалаларни кўриб чиқиш учун давлат бошқаруви органларига таклифлар киритади;

ж) педагоглар ва бошқа барча ходимлар билан меҳнат шартномаларини тузади ва уларни бекор қилади;

з) спорт ишлари бўйича директор ўринбосари ва тренерлари билан биргаликда ҳар ярим йилда камида бир марта умумий ўрта таълим мактабларига бевосита ташриф буюриб, иқтидорли ёшларни Марказга жалб қилиш бўйича селекция ишларини амалга оширади;

и) халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашлари ва жамоатчилик вакилларига Марказда амалга оширилган қуйидаги вазифалар юзасидан ҳар йил якуни бўйича ҳисобот беради:

жорий йилда ажратилган маблағларнинг мақсадли сарфланиши;

давлат буюртмасига асосан разрядли ва унвонли спортчилар тайёрлаш;

йил давомида амалга оширилган селекция ишлари;

спорт турлари бўйича миллий терма жамоаларнинг асосий ва захира таркибига етказиб берилган ўқувчилар;

Марказда тайёрланган фан олимпиадалари, ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Олимпия ва Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинлари, жаҳон, Осиё, Ўзбекистон чемпионатлари (кубоклари)нинг ғолиб ва совриндорлари.

Директор қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.

30. Марказда директор раҳбарлигида коллегиал орган ҳисобланадиган Педагогика кенгаши ташкил этилади.

Педагогика кенгашининг йиғилиши ҳар чоракда камида бир маротаба ўтказилади.

Педагогика кенгашининг асосий вазифалари ва функциялари Марказ уставида белгиланади.

Марказнинг раҳбар ва мутахассис ходимларига, шу жумладан, фан ўқитувчилари, тарбиячилар, тренерлар ва тиббиёт ходимларига қўйиладиган лавозим малака талаблари Вазирлик томонидан тасдиқланади.

31. Марказда давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларнинг вакилларидан иборат Васийлик кенгаши тузилади.

Марказнинг Васийлик кенгашига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари раҳбарлик қилади.

32. Вазирлик ҳузурида малакали тренер ва хорижий экспертлар, шунингдек, спорт соҳасида юқори тажриба ва кўникмага эга бўлган мутахассислардан иборат таркибда Тренерлар кенгаши ташкил этилади.

Олимпия ва Паралимпия коллежларининг 1-курсига Олимпия мактабларини муваффақиятли битирган ўқувчилар, шунингдек, умумтаълим мактабларининг 11-синф битирувчилари орасидан Тренерлар кенгаши хулосасига мувофиқ мусобақаларда энг юқори натижага эришган спортчилар танлов асосида қабул қилинади.

Тренерлар кенгаши йиғилиши бир йилда камида икки маротаба ўтказилади, Марказлар фаолияти таҳлилий кўриб чиқилади ҳамда аниқланган муаммолар ва йўл қўйилган камчиликлар юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгиланади.

Тренерлар кенгаши таркиби, унинг вазифа ва функциялари ҳамда унинг фаолиятини ташкил қилиш билан боғлиқ бошқа масалалар спорт вазирининг буйруғи билан белгиланади.

33. Марказни аттестациядан ва аккредитациядан ўтказиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

6-боб. Марказда таълим жараёни қатнашчилари

34. Ўқитувчилар, тренерлар, психолог ва спорт психологлари, инструктор-методистлар, тарбиячилар, тиббиёт ходимлари ва ўқувчилар таълим жараёнининг қатнашчилари ҳисобланадилар.

35. Марказ ўқувчилари давлат таълим стандартларига мувофиқ бепул таълим олиш, қўшимча таълим хизматларидан фойдаланиш, таълим муассасасининг уставида белгиланган шаклда таълим муассасасини бошқаришда иштирок этиш ҳуқуқига эга.

Марказ ўқувчилари Марказнинг ички тартиб-қоидаларига риоя қилишлари шарт.

36. Марказга қабул қилинган ўқувчилар:

умумий ўрта таълим, профессионал таълим, умумкасбий ҳамда махсус спорт фанлари бўйича ўқиш;

ўқув-машқ жараёнида ва мусобақаларда иштирок этиш;

ўқувчилар учун бир кунлик озиқ-овқат меъёрларига мувофиқ ҳафта кунлари давомида доимий озиқ-овқат билан таъминланиш (истеъмол қилиш);

Марказ моддий-техника базаси ва мол-мулкидан бепул фойдаланиш;

ўқувчилар турар жойида бепул яшаш;

белгиланган тартибда ўқишини бошқа таълим муассасасига кўчиришга ҳақли.

37. Жисмоний тарбия ва спорт мутахассислигига, касбий тайёргарлик ва юксак ахлоқий фазилатга эга бўлган шахслар Марказда педагогик (тренерлик) фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга.

38. Ўқитувчилар ва тренерлар, тарбиячилар ва тиббиёт ходимларини Марказга ишга қабул қилиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

39. Марказнинг ўқитувчилар ва тренерлар таркиби, психолог, спорт психологи, тарбиячилар ва тиббиёт пункти ходимларини аттестациядан ўтказиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

40. Ўқитувчилар ва тренерларнинг педагогик (тренерлик) юкламаси қонунчилик ҳужжатларида белгиланган нормативларга мувофиқ аниқланади.

41. Ўқитувчилар, тренерлар, психологлар, спорт психологлари, тарбиячилар, тиббиёт пункти ходимлари таркибини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Бунда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий марказларида спорт-таълим муассасаларининг психологлари, Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ва унинг филиалларида спорт-таълим муассасаларининг спорт психологлари, тарбиячилари таркиби малакасини ошириш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда бепул амалга оширилади.

42. Педагог ходимлар ва тренерларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари қонунчилик ҳужжатларига ва Марказ уставига мувофиқ белгиланади.

43. Ўқувчиларнинг ота-оналари (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) Марказнинг таълим фаолияти билан танишиш ҳуқуқига эгадирлар.

7-боб. Марказни тиббий-биологик таъминлаш

44. Тиббиёт пункти ходимлари тренерлар билан биргаликда спорт машғулотлари, ўқув-машқ йиғинлари, мусобақалар, дам олиш даврида Марказ ўқувчиларини тиббий назоратдан ўтказадилар. Тиббий кузатувлар натижасидан тренерлар спортчилар тайёрлашнинг якка тартибдаги режаларига тузатишлар киритиш учун фойдаланадилар.

45. Ўқув йили давомида ўқувчилар икки марта чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилади.

46. Марказ ўқувчиларни тиббий таъминлаш мақсадида функционал ташхис ва саломатликни тиклаш тадбирлари учун саломатликни тиклаш марказига, зарур бино ва асбоб-ускуналарга эга бўлади.

47. Вазирлик ҳамда Марказ спортчиларнинг функционал тайёргарлиги ҳолати юзасидан ташхис қўйиш, даволаш-профилактика тадбирлари ва ўқувчининг саломатлигини тиклаш жараёнларини мақбуллаштириш, чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш учун Марказни Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ҳар йили ажратиладиган маблағлар доирасида тегишли аппаратлар, зарур реактивлар ва дори воситалари билан бепул таъминлайди.

8-боб. Марказни кийим-бош, спорт анжомлари ва инвентарлар билан таъминлаш

48. Вазирлик ҳамда Марказ ўқувчиларни Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режаси учун ҳар йили ажратиладиган маблағлар ҳисобидан кийим-бош, спорт анжомлари ва инвентарлар билан таъминлайди.

49. Марказ ўқувчиларини кийим-бош, спорт анжомлари ва инвентарлар билан таъминлаш меъёрлари Вазирлик томонидан тасдиқланади.

9-боб. Марказ фаолиятини молиявий ва моддий таъминлаш

50. Марказ фаолиятини молиялаштириш:

Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар маҳаллий бюджетлари маблағлари;

таълим хизматларини кўрсатишдан, педагогика, ишлаб чиқариш ҳамда уларнинг уставларида белгиланган вазифаларига мувофиқ бўлган бошқа фаолият турларидан олинган даромадлар;

юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.

51. Марказ белгиланган тартибда тасдиқланган ва тегишли молия органларида рўйхатдан ўтказилган харажатлар сметаси ва тасдиқланган штат бирликлари асосида молиялаштирилади.

52. Марказ ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби ва шартлари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.

53. Марказни тасдиқланган таълим стандартларига мувофиқ ўқув қуроллари, компьютер техникаси ва лаборатория анжомлари, спорт анжомлари ва инвентарлари, имконияти чекланган ногиронлиги бўлган ўқувчиларни зарур спорт ҳамда ўқув қуроллари билан таъминлаш Вазирлик ҳамда Марказ томонидан амалга оширилади.

54. Марказ ўқувчиларининг Вазирлик томонидан тасдиқланган спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасига киритилган спорт мусобақалари, ўқув-йиғин машғулотларидаги иштироки билан боғлиқ харажатлар (йўлкира, овқатланиш, ётоқхона) Вазирлар Маҳкамасининг «Терма жамоалар ҳамда уларнинг захирасини спорт мусобақаларига тайёрлашни, шунингдек уларни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 27 апрелдаги 121-сон қарорида белгиланган меъёрларга мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар маҳаллий бюджетларининг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

55. Марказ ўзининг молия-хўжалик фаолиятини бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар доирасида амалга оширади.

56. Марказнинг маблағлари, бинолари, спорт иншоотлари ва асбоб-ускуналари унинг мулки ҳисобланади ва улардан Марказ уставида белгиланган вазифаларни ҳал этиш учун фойдаланилади.

57. Марказ белгиланган тартибда бухгалтерия ҳисобини амалга оширади, статистик ва бухгалтерия ҳисоботларини юритади.

58. Марказда хўжалик ва молия интизомига риоя этилишини назорат қилиш қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

10-боб. Якунловчи қоида

59. Марказни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 30 декабрдаги 731-сон қарорига 3-ИЛОВА

Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларига ўқувчиларни қабул қилиш, аттестациядан ўтказиш ва уларнинг ўқишини кўчириш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоида

1. Ушбу Низом Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларига (кейинги ўринларда — Марказ) ўқувчи-спортчиларни қабул қилиш, аттестациядан ўтказиш ва уларнинг ўқишини бошқа таълим муассасасига кўчириш тартибини белгилайди.

2. Марказга ўқувчи-спортчиларни қабул қилиш ушбу Низомга иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.

2-боб. Марказга ўқувчи-спортчиларни қабул қилиш

3. Марказга фақат олимпия ва паралимпия спорт турлари бўйича ўқувчи-спортчилар қабул қилинадилар, бундан миллий кураш ҳамда алоҳида Ҳукумат қарорлари билан белгиланган спорт турлари мустасно.

4. Ўқувчи-спортчилар марказнинг Олимпия мактабларига спортнинг олимпия турлари бўйича 5-синфга ва паралимпия турлари бўйича 10-синфга қабул қилинади.

Марказнинг 5-синфига спортнинг олимпия турлари бўйича спорт мактаблари ва ихтисослаштирилган спорт мактаблари, спорт клублари ёки бошқа таълим муассасаларида бошланғич тайёргарлик босқичидан ўтган ўқувчи-спортчилар, 10-синфига паралимпия турлари бўйича танлов асосида қабул қилинадилар.

Марказнинг профессионал таълим босқичи 1-босқичига Марказнинг 11-синф битирувчилари орасидан спорт такомиллаштириш босқичининг биринчи йил тайёргарлигидан ўтган, Ўзбекистон спорт усталигига номзод разрядига ёки Ўзбекистон спорт устаси, Халқаро тоифадаги Ўзбекистон спорт устаси унвонига эга бўлган ўқувчи-спортчилар ўқув йили аттестация якунига кўра Марказ директорининг буйруғига асосан (спортнинг ўйин турлари бундан мустасно), шунингдек, умумтаълим мактабларининг 11-синф битирувчилари орасидан спорт такомиллаштириш босқичининг биринчи йил тайёргарлигидан ўтган, Ўзбекистон спорт усталигига номзод разрядига Ўзбекистон спорт устаси, Халқаро тоифадаги Ўзбекистон спорт устаси унвонига эга бўлган иқтидорли спортчилар танлов асосида Марказ директорининг буйруғига асосан қабул қилинадилар, спортнинг ўйин турлари бундан мустасно;

спортнинг ўйин турлари бўйича Марказнинг профессионал таълим босқичининг 1-босқичига Марказнинг 11-синф битирувчилари орасидан спорт такомиллаштириш босқичининг биринчи йил тайёргарлигидан ўтган, камида биринчи спорт разряди эга бўлган ўқувчи-спортчилар ўқув йили аттестация якунига кўра, шунингдек, умумтаълим мактабларининг 11-синф битирувчилари орасидан спорт такомиллаштириш босқичининг биринчи йил тайёргарлигидан ўтган, камида биринчи спорт разряди эга бўлган иқтидорли спортчилар танлов асосида Марказ директорининг буйруғига асосан қабул қилинадилар.

5. Паралимпия спорт турлари бўйича ўқувчи-спортчилар Марказнинг профессионал таълим босқичининг 1-босқичига IPC (Халқаро паралимпия қўмитаси), IBSA (Халқаро кўзи ожизлар спорти федерацияси) тиббий-функционал талабларига асосан Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси тавсиясига кўра танлов асосида қабул қилинади.

6. Марказда спорт турлари бўйича ўқувчи-спортчилар контингенти ва қабул режаси спорт турининг хусусиятидан (вазн тоифаси, спортчилар сони, шу жумладан спортчи аёллар сони, жамоавий спорт турлари бўйича тегишли спорт турида иштирок этадиган спортчилар сони ва бошқалар) келиб чиқиб шакллантирилади.

7. Марказга ўқувчи-спортчилар қабулини самарали ташкил қилиш мақсадида таълим муассасасида қабул комиссияси ташкил этилади. Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик) томонидан қабул комиссияси раиси ва масъул котиби тасдиқланади. Қабул комиссияси аъзоларининг вазифалари қабул комиссияси раиси томонидан белгиланади.

8. Ҳужжатларни қабул қилиш, касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказиш ҳамда касбий (ижодий) имтиҳон натижаларини эълон қилиш тартиби Вазирлик томонидан белгиланади.

9. Марказга ўқишга кириш истагини билдирган ўқувчи-спортчилар қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

ўқувчининг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан Марказ директори номига ариза;

тиббий маълумотномалар (Ф-026-у шаклдаги мактаб тиббий анкетаси, Ф-063-у шаклдаги профилактик эмлаш картаси, Ф-086-у шаклдаги тиббий маълумотнома, қон, сийдик, гижжа тухуми таҳлили, ЭКГ, 14 ёшдан бошлаб флюрография, турар жойидан болалар врачидан кечирган касалликлари тўғрисидаги маълумотнома, якка кураш турлари учун умуртқа поғонасининг кўкрак ва бел қисмларининг икки проекциядаги рентген расми ҳамда травматолог хулосаси);

спорт мактаблари ва ихтисослаштирилган спорт мактаблари, спорт клублари ёки бошқа спорт таълим муассасалари томонидан берилган йўлланма;

спорт разряди ёки унвонини тасдиқловчи ҳужжатнинг асл нусхаси ҳамда спорт разряди ёки унвони тасдиқланганлиги тўғрисидаги буйруқдан кўчирма.

10. Паралимпия спорт турлари бўйича Марказга ўқишга кириш истагини билдирган ўқувчи-спортчилар қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

ўқувчининг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан марказ директори номига ариза ва ёзма розилиги;

Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитасининг тавсияномаси.

11. Ҳужжатлар қабул комиссиясига ўқишга кирувчи томонидан шахсан тақдим этилади.

12. Мазкур Низомнинг 9 ва 10-бандларида кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар мавжуд бўлганда қабул комиссияси ўқувчи-спортчиларнинг ҳужжатларини қабул қилишни рад этишга ҳақли эмас.

3-боб. Касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиш

13. Касбий (ижодий) имтиҳонлар икки босқичда: умумий ҳамда махсус жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш асосида амалга оширилади.

14. Касбий (ижодий) имтиҳонлар 100 баллик тизим бўйича баҳоланади, умумий жисмоний тайёргарлик учун — 30 балл ҳамда махсус жисмоний тайёргарлик учун — 70 балл ажратилади.

Марказга ўқиш истагини билдирган ўқувчи-спортчилар кириш имтиҳонларининг энг юқори балидан камида қирқ фоизини тўплаган тақдирда, кетма-кетлик тартибида тақсимланади.

Бунда Марказга кириш учун энг паст балл 40 балл этиб белгиланади.

15. Олимпия ва паралимпия спорт турлари бўйича касбий (ижодий) имтиҳонлар меъёрлари ва баҳолаш мезонлари Вазирлик томонидан тасдиқланади.

16. Вазирлик томонидан ўқувчи-спортчиларни қабул қилиш учун ташкил этилган қабул комиссияси иш фаолиятини назорат қилиб бориш мақсадида, тегишли спорт турлари бўйича тренер ва мутахассислардан иборат бўлган ишчи гуруҳ шакллантирилиши мумкин.

17. Касбий (ижодий) имтиҳон натижалари эълон қилинган кундан бошлаб имтиҳондан ўтмаган ўқувчи-спортчиларнинг ҳужжатлари уларнинг ота-оналарига ёки уларнинг ўрнини босувчи бошқа шахсларга қайтариб берилади.

18. Спортнинг олимпия ва паралимпия дастурларига киритилган спорт турлари бўйича Ўзбекистон чемпионати ва кубоги ғолиб ва совриндорлари (1 — 3-ўринлар), Ўзбекистон Республикасининг олимпия спорт турлари бўйича спорт терма жамоалари аъзолигига ҳамда уларнинг захирасига кирган спортчилар марказнинг 5-синфига, шунингдек, паралимпия спорт турлари бўйича 10-синфига имтиҳон синовларисиз имтиёзли равишда қабул қилинадилар.

Касбий (ижодий) имтиҳонларни ушбу Низомга мувофиқ ташкил этиш ва адолатли ўтказиш масъулияти, шу жумладан уларни видео тасвирга олиш қабул комиссияси раиси, масъул котиби, унинг ўринбосари, спорт тури бўйича имтиҳон комиссияси раиси ва аъзолари зиммасига юкланади.

19. Қабул комиссияси қарори асосида ўқувчи-спортчиларни қабул қилиш тўғрисида Марказ директори томонидан буйруқ қабул қилинади ва ўқувчи-спортчиларнинг шахсий ҳужжатлари белгиланган тартибда расмийлаштирилади.

20. Марказга ўқувчи-спортчиларни қабул қилиш жараёнини ёритиш, шунингдек, ўқувчи-спортчилар қабулининг шаффоф, ошкора ва демократик тамойиллар асосида амалга оширилишини таъминлаш мақсадида онлайн видеокузатув олиб (ёзиб) борилади, шунингдек, оммавий ахборот воситалари ҳам жалб қилиниши мумкин.

21. Касбий (ижодий) имтиҳон натижаларидан норози бўлган шахслар танлов натижалари эълон қилинган кундан бошлаб уч кун муддатда Марказнинг қабул комиссиясига ёзма ариза билан мурожаат қилишлари мумкин.

Касбий (ижодий) имтиҳон натижаларидан норози бўлган фуқароларнинг аризаларини кўриб чиқиш учун уч нафар мутахассислардан иборат апелляция комиссияси тузилади.

Апелляция комиссияси уч кун муддатда аризани ва имтиҳон ҳужжатларини кўриб чиқиб, қабул комиссиясига ёзма ҳисобот топширади.

4-боб. Марказда спорт турлари бўйича таҳсил олувчи ўқувчи-спортчиларни аттестациядан ўтказиш

22. Марказ ўқувчи-спортчиларини ўқув йили давомида икки марта (қишки ва ёзги) аттестациядан ўтказиш орқали холисона баҳо бериш ва уларни синфдан-синфга (курсдан-курсга) ўтказиш ҳамда ўтказилган аттестация натижасида қайд этилган талабларга жавоб бермаган ўқувчи-спортчиларни ўқишдан четлатиш Марказ директорининг буйруғи асосида тузилган аттестация комиссияси қарорига кўра амалга оширилади.

23. Аттестация Марказ ўқувчисининг ўқув йили давомидаги спорт тайёргарлиги даражасининг ўсиб боришини таҳлил қилиш, Вазирликнинг спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирлари календарь режасига мувофиқ ўтказиладиган спорт мусобақаларида эришган натижалари, ўқув режасида белгиланган фанларни ўзлаштириши, ўқувчи-спортчилар турар жойида тартиб-интизом талабларига риоя этиши, жамоатчилик ишларида қатнашганлигини аниқлаш мақсадида ўтказилади.

24. Аттестация комиссияси аъзолари сони 7 ёки 9 кишини ташкил этади. Бунда Марказ директори — комиссия раиси, директорнинг спорт ишлари бўйича ўринбосари — комиссия раиси ўринбосари ҳисобланади. Комиссиянинг қолган аъзолари директорнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича, ўқув ишлари бўйича ўринбосарлари, ўқув бўлими мудири, синф раҳбарлари, тренерлар, тиббиёт пункти мудири, инструктор-методистлар ва спорт психологларидан шакллантирилади. Зарур ҳолларда аттестация комиссияси таркибига спорт-таълим муассасалари ҳамда спорт турлари бўйича федерация (уюшма)лар мутахассислари жалб қилиниши мумкин.

25. Спорт турлари бўйича тренерлар аттестация бошланишидан камида ўн кун олдин аттестациядан ўтувчиларнинг аттестацияга оид маълумотлари ва ҳужжатларини тўплайди ҳамда аттестация комиссиясига тақдим этади.

26. Аттестация комиссияси томонидан аттестациядан ўтувчи ўқувчи-спортчиларнинг қуйидаги ҳужжатлари кўриб чиқилади:

йил (ўқув йили) давомида эришган натижалари;

йил бошидаги ва аттестация ўтказилаётган вақтдаги спорт разряди ёки унвони;

йил давомида қатнашган мусобақалари сони ва кўрсатган натижалари таҳлили;

терма жамоага алоқадорлик даражаси;

кўрсатган энг яхши натижаси;

тренерлар жамоасининг тавсияси;

йил (ўқув йили) давомида ўқув фанларини ўзлаштириши;

йил (ўқув йили) давомида ўқувчи-спортчилар турар жойида ички тартиб-қоидаларга риоя этиши;

соғлиғи тўғрисида шифокор хулосаси;

паралимпия спорт турлари бўйича таълим олаётган ўқувчи-спортчиларнинг IPC (Халқаро паралимпия қўмитаси), IBSA (Халқаро кўзи ожизлар спорти федерацияси) функционал-тиббий синфлари талабларига мослиги.

27. Аттестациядан ўтувчи ўқувчи-спортчиларнинг аттестация варақаси ҳужжатлари бўлим инструктор-методисти ҳамда бош тренерлар томонидан Аттестация комиссиясига тақдим этилади. Аттестация комиссияси ҳужжатларни таҳлил қилиб, аттестациядан ўтувчининг спорт, маънавий-маърифий ва ўқиш жараёнидаги фаолиятини таҳлил қилиш ҳамда баҳолаш асосида маълумотнома-аттестация варақасини тайёрлайди.

28. Аттестация варақаси спорт турлари бўйича бош тренер, ўқувчининг шахсий тренери, бўлим инструктор-методисти, бўлим тарбиячиси, синф раҳбари ва шифокор томонидан имзоланади.

29. Аттестация натижалари бўйича аттестация комиссиянинг қарори комиссия аъзолари томонидан очиқ овоз бериш йўли билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда, аттестация комиссияси раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.

30. Аттестация комиссияси қарори аттестация варағига ёзилади ва аттестациядан ўтувчига тўғридан-тўғри аттестациядан сўнг эълон қилинади.

31. Аттестация натижаларига кўра комиссия қуйидаги хулосалардан бирини қабул қилади: «лойиқ» ёки «нолойиқ».

Аттестация комиссияси қарори баённомалар билан расмийлаштирилади ва улар асосида тегишли буйруқлар чиқарилади ва ўқувчига Марказ томонидан маълум қилинади.

32. Аттестация ўтказиладиган ўқиш даврида ўқув фанларидан бирини ўзлаштира олмаган ўқувчи-спортчига нисбатан комиссия «нолойиқ» деб хулоса қабул қилиши лозим.

33. Аттестациядан ўтувчи аттестацияга узрли сабаб (бетоблиги туфайли ёки яқин қариндоши вафот этган ҳолларда) билан келмаган тақдирда, аттестациядан ўтказиш бошқа муддатга кўчирилади.

34. Аттестациядан ўтувчи аттестацияга узрли сабабларсиз келмаган тақдирда, аттестациядан ўтмаган ҳисобланади ҳамда ўқувчи-спортчилар сафидан четлаштирилади.

35. Аттестация якунларига кўра ўқувчи-спортчилар сафидан чиқарилган ўқувчи-спортчилар ўрнини тўлдириш спорт турлари бўйича тасдиқланган ўқувчи-спортчилар контингентидан чиқмаган ҳолда, ўқув йили давомида ҳар чорак якуни бўйича Марказ қабул комиссияси томонидан Вазирлик билан келишилган ҳолда амалга оширилади.

5-боб. Олимпия спорт турлари бўйича ўқувчининг ўқишини Марказлардан бошқа таълим муассасасига кўчириш ва ўқишдан четлаштириш

36. Марказнинг 1-босқичи ўқувчи-спортчисининг ўқишини бошқа таълим муассасасига кўчириш ва 2-босқичи ўқувчи-спортчисини ўқишдан четлаштириш қуйидаги ҳолатларда амалга оширилади:

а) ўз хоҳишига кўра (ота-онасининг ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг ёзма аризаси асосида);

б) аттестация комиссиясининг қарорига кўра;

в) тиббий номувофиқлик бўлганда — шифокор хулосасига кўра;

д) паралимпия спорт турлари бўйича таълим олаётган ўқувчи-спортчиларнинг IPC (Халқаро паралимпия қўмитаси), IBSA (Халқаро кўзи ожизлар спорти федерацияси) функционал-тиббий синфлари талабларига мос келмаганда;

е) ўқув интизоми ва ички тартиб-қоидаларни бузганда, тегишли норматив талабларни топширмаганда, спорт натижаси пасайганда, шу жумладан спорт одоби, спорт тайёргарлиги режими бузилган, тақиқланган фармокологик, алкоголли ва гиёҳванд воситалар қўлланилган тақдирда-педагогик кенгашнинг қарорига мувофиқ.

Мазкур банднинг « б », « в » «г», « д » ва « е » кичик бандларида кўрсатилган ҳолларда ўқувчининг ўқишини бошқа таълим муассасасига кўчиришда ёки уни ўқишдан четлаштиришда ўқувчи ёки унинг ота-онасининг розилиги талаб этилмайди.

37. Ўқувчи-спортчилар сафидан четлатилган ўқувчи тўғрисидаги маълумотлар Марказ директори томонидан қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир ҳафта муддатда тегишли Болалар масалалари бўйича туман (шаҳар) комиссияларига тақдим этилади.

6-боб. Якуний қоидалар

38. Мазкур Низомда белгиланган масалалар бўйича низолар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ҳал қилинади.

39. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларига ўқувчи-спортчиларни қабул қилиш, аттестациядан ўтказиш ва уларнинг ўқишини кўчириш тартиби тўғрисида низомга ИЛОВА

Марказга ўқувчи-спортчиларни қабул қилиш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддати 1-босқич Қабул комиссияси 1. Марказга қабул қилиш тартиби, ҳужжатларни топшириш муддатлари ва квоталари тўғрисида ОАВда эълон беради. 2. Марказга қабул қилиш тартиби, ҳужжатларни топшириш муддатлари ва квоталари тўғрисида Марказнинг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги веб-сайтида эълон қилади. Ҳужжатларни қабул қилиш бошланишидан камида 10 кун олдин 2-босқич Ариза берувчи (ўқувчининг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар) Марказга ариза билан мурожаат қилади ва тегишли ҳужжатларни тақдим этади. Белгиланган муддатларда 3-босқич Қабул комиссияси 1. Кириш имтиҳонларининг 1-босқичини (умумий жисмоний тайёргарлик) ўтказади. 2. Кириш имтиҳонларининг 2-босқичини (махсус жисмоний тайёргарлик) ўтказади. 3. Касбий (ижодий) имтиҳонлар 100 баллик тизим бўйича баҳоланади, умумий жисмоний тайёргарлик учун — 30 балл ҳамда махсус жисмоний тайёргарлик учун — 70 балл ажратилади. 4. Марказга ўқиш кириш имтиҳонларининг энг юқори балидан камида қирқ фоизини тўплаган тақдирда, кетма-кетлик тартибида тақсимланади. Тасдиқланган жадвал асосида 4-босқич Марказ директори Қабул комиссияси қарори асосида ўқувчи-спортчиларни Марказга ўқишга қабул қилиш тўғрисида буйруқ қабул қилади ва ўқувчи-спортчиларнинг шахсий ҳужжатларини расмийлаштирилади. Кириш имтиҳонлари тугагандан сўнг 3 кун муддатда

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 30 декабрдаги 731-сон қарорига 4-ИЛОВА

Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларининг профессионал таълим босқичи битирувчиларини якуний давлат аттестациясидан ўтказиш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларининг (кейинги ўринларда — Марказ) олимпия ва паралимпия коллежлари (кейинги ўринларда — коллеж) битирувчилари учун якуний давлат аттестациясини ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

якуний давлат аттестацияси — битирувчиларнинг билим, малака ва улардан фойдаланиш кўникмаси даражасини давлат таълим стандартлари талабларига мувофиқлигини комплекс баҳолаш орқали битирувчиларга кичик мутахассис малака даражаси ва уларга коллежни тугатганлиги тўғрисида диплом бериш масаласини ҳал этувчи таълим сифатини назорат қилишнинг тури;

якуний давлат аттестацияси комиссияси (комиссия) — тегишли мутахассисликлар ва касблар бўйича ташкил этиладиган якуний давлат аттестациясини ўтказиш учун коллеж ходимлари, шунингдек, Олий спорт маҳорати институти, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ва унинг филиалларига ҳамда олий таълим муассасаларининг жисмоний тарбия ва спорт фаолияти йўналишлари, иш берувчи ташкилотлар раҳбарлари билан келишилган ҳолда ушбу ташкилотларнинг вакилларидан иборат комиссия;

якуний давлат аттестация синовлари (аттестация синовлари) — коллежнинг ўқув режасидаги мутахассислик ва махсус фанларнинг мажмуи.

3. Қуйидагилар якуний давлат аттестациясининг асосий вазифалари ҳисобланади:

битирувчиларнинг тегишли фанлар бўйича билим ва улардан фойдаланиш кўникмаси даражасини Давлат таълим стандартлари талабларига мувофиқлигини комплекс баҳолаш;

олинган билимларни амалиётга қўллаш кўникмаларини ва касбий малакаларни шаклланганлик даражасини аниқлаш.

4. Аттестация якуни бўйича битирувчига Марказни тугатганлиги тўғрисида давлат намунасидаги диплом берилади.

2-боб. Комиссияни шакллантириш тартиби

5. Комиссия аъзолари таркиби камида 5 кишидан иборат бўлиб, унинг учдан икки қисми қатнашган тақдирда комиссия ваколатли ҳисобланади.

Комиссия аъзолари таркибига иш берувчи ташкилотлар, Миллий паралимпия қўмитаси, спорт турлари бўйича федерациялар (ассоциациялар) вакиллари жалб қилинади.

Марказ директори комиссия таркибини шакллантириш жараёнида манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш ёки уни бартараф этиш юзасидан ўз вақтида чоралар кўриши шарт.

6. Комиссия раиси якуний давлат аттестация бошланишидан камида бир ой олдин Ўзбекистон Республикаси спорт вазирининг, комиссия аъзолари эса Марказ директорининг буйруғи билан икки ҳафта олдин тайинланади.

7. Комиссия раиси Марказда ишламаётган мутахассислардан бўлиши лозим. Бир шахс кетма-кет бир Марказда икки мартадан ортиқ комиссия раиси бўлиши мумкин эмас.

8. Комиссия аъзоси коллеж битирувчиларига ўзаро яқин қариндош, башарти улардан бири иккинчисига бевосита бўйсуниб ёки унинг назорати остида хизмат қиладиган бўлса, шунингдек, манфаатлар тўқнашуви юзага келган тақдирда, якуний давлат аттестациясида иштирок этишига йўл қўйилмайди.

9. Комиссия ўз фаолиятини мазкур Низом ва битирувчиларнинг тайёргарлик даражаси ҳамда таълим мазмунига қўйилган Давлат таълим стандартлари талабларини бажаришга йўналтирилган бошқа қонунчилик ҳужжатларига таянган ҳолда олиб боради.

10. Якуний давлат аттестациясида фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ва ота-оналар вакиллари жамоатчилик асосида кузатувчи сифатида қатнашиши мумкин.

11. Комиссия ҳар йили якуний давлат аттестациясини ўтказиш давридан бошлаб кейинги ўқув йили бошлангунга қадар фаолият кўрсатади.

12. Марказ директори ва унинг ўринбосарлари якуний давлат аттестациясини ўз вақтида сифатли ўтказишга ҳамда комиссиянинг ишлаши учун зарур шароитларни яратишга масъул ҳисобланади.

3-боб. Якуний давлат аттестациясини ташкил этиш

13. Якуний давлат аттестацияси ушбу Низомга 1-иловадаги схемага мувофиқ ташкил этилади.

14. Якуний давлат аттестациясига тегишли ўқув режаси ва фан дастурларини тўлиқ тугатган ва ўқув режасида назарда тутилган барча синовлардан муваффақиятли ўтган битирувчилар қўйилади.

15. Якуний давлат аттестация синовларини топширишга тавсия этиладиган фанлар рўйхати ўқув режасида белгиланган фанлардан ўтказилади.

Мутахассислик бўйича якуний давлат аттестацияси синовларининг таркибий қисмлари ва уларни ўтказиш муддатлари ўқув режасида белгиланади.

16. Якуний давлат аттестациясини ўтказиш жадвали Марказ директори томонидан, қоида тариқасида, якуний давлат аттестацияси бошланишидан камида ўн беш кун олдин тасдиқланади.

17. Якуний давлат аттестацияси синовларининг намунавий савол ва топшириқлари мазмуни, ҳажми ва мураккаблик даражаси тегишли фаннинг Давлат таълим стандартига мувофиқ ўқув дастурида назарда тутилган материалларнинг битирувчилар томонидан ўзлаштирилганлик даражасини аниқлашга йўналтирилган бўлиши шарт.

18. Якуний давлат аттестация синовларини ўтказиш шакли тўғрисидаги маълумот якуний давлат аттестацияси бошланишидан олти ой олдин битирувчилар эътиборига етказилади. Битирувчиларга тайёргарлик кўриш ҳамда маслаҳатлар бериш учун зарур бўлган барча шароитлар яратилади.

19. Якуний давлат аттестацияси синовлари ёзма, тест ёки оғзаки усулда ташкил этилади ва ушбу тартиб таълим муассасаси педагогика кенгаши қарори асосида белгиланади ҳамда якуний давлат аттестацияси бошланишидан уч ой олдин битирувчилар эътиборига етказилади. Битирувчилар синов ўтказиладиган фанлар дастурлари билан таъминланадилар, уларга тайёргарлик кўриш ва маслаҳатлар бериш учун зарур шароитлар яратилади.

20. Якуний давлат аттестация синовларининг саволлари ўқув дастурлар мазмунини тўлиқ қамраб олган ҳолда Марказнинг тегишли услубий бирлашмалари томонидан шакллантирилади. Саволлар аттестация синовларидан бир ой олдин педагогика кенгашига тақдим этилади. Педагогика кенгаши томонидан саволлар уч иш куни давомида кўриб чиқилади ва тегишли хулосалар берилади.

21. Якуний давлат аттестация синовларининг саволлари фан дастурлари доирасида тузилиши ҳамда якуний давлат аттестация бошланишидан камида икки ҳафта олдин битирувчиларнинг эътиборига етказилиши лозим.

22. Директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари тегишли услубий бирлашмалар билан биргаликда битирувчилар сонидан келиб чиқиб ҳар бир варианти 25 та саволдан иборат, тўрт вариантли тест назорати саволлари вариантларини тузади ва уларнинг ошкор этилмаслигини таъминлайди.

23. Якуний давлат аттестацияси юқори даражада очиқлик ва шаффоф тарзда ўтказилади, якуний давлат аттестацияси жараёнлари тўлиқ видеотасвирга ёзиб олинади.

24. Якуний давлат аттестациясига мобил алоқа воситаси, компьютер ёки бошқа алоқа ва телекоммуникация воситалари, китоблар, луғат, шпаргалкалар ва бошқа материаллар олиб кирган, шунингдек, якуний давлат аттестацияси жараёнида улардан фойдаланган битирувчилар якуний давлат аттестациясини ўтказиш тартибини бузган ҳисобланади.

Белгиланган тартибни бузган битирувчилар якуний давлат аттестациясидан четлаштирилади ҳамда комиссия аъзолари томонидан якуний давлат аттестациясидан четлаштириш бўйича ушбу Низомга 2-иловада кўрсатилган шаклда далолатнома расмийлаштирилади.

25. Якуний давлат аттестацияси натижалари баллар қўйиш йўли билан 100 баллик тизимда баҳоланади. Комиссия томонидан аттестация синовлари натижаларига кўра топшириқларнинг 86 — 100 фоизи тўғри бажарилган бўлса «аъло», 71 — 85 фоизи тўғри бажарилса «яхши», 56 — 70 фоизи тўғри бажарилса «қониқарли» баҳоланади.

Якуний давлат аттестацияси натижалари бўйича битирувчи 55 ва ундан кам балл тўплаган ҳолларда «қониқарсиз» баҳоланган деб ҳисобланади.

26. Комиссиянинг қарорлари очиқ овоз бериш йўли билан, йиғилишда иштирок этувчиларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган ҳолда, раиснинг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.

27. Якуний давлат аттестацияси натижалари шу куннинг ўзида эълон қилинади ва комиссиянинг барча аъзолари томонидан имзоланадиган, комиссия раиси томонидан тасдиқланадиган йиғилиш баённомасида қайд этилади.

28. Ўқувчи аттестация синовларининг барчасидан муваффақиятли ўтгандан сўнг унга тегишли касбни эгаллаганлиги, Марказни тамомлаганлиги ва профессионал маълумот тўғрисида давлат намунасидаги диплом берилади.

Ўқув дастурларини ўзлаштиришда ўқув режасидаги барча фанларнинг камида 4/5 қисми бўйича 86 балл ва ундан юқори ўзлаштириш кўрсаткичларига эришган, (бошқа фанлар бўйича ўзлаштириш кўрсаткичи 71 баллдан кам бўлмаган), шунингдек, якуний давлат аттестацияси синовларининг ҳар бири бўйича камида 86 балл ўзлаштириш кўрсаткичларига эга бўлган ўқувчиларга «имтиёзли» диплом берилади.

Олимпия ва Паралимпия коллежлари битирувчилари спорт натижалари (қоида тариқасида, аъло ва яхши баҳоларга эга бўлган иқтидорли ўқувчи-спортчилар орасидан) асосида Олий спорт маҳорати институтига қабул қилинади.

29. Якуний давлат аттестация синовларининг биридан «қониқарсиз» баҳоланган ёки узрли сабабларга кўра аттестация синовларида иштирок этмаган битирувчи бошқа аттестация синовларини топшириш ҳуқуқидан маҳрум этилмайди.

30. Узрли сабабларга кўра якуний давлат аттестацияси синовларида қатнаша олмаган битирувчилар Марказ директорининг буйруғи билан комиссия иши якунланишига қадар бошқа муддатларда ўтказиладиган аттестация синовларига киритилади.

Битирувчининг яқин қариндошларидан бирининг (бобо-бувиси, ота-онаси, ака-укаси, опа-синглиси) вафот этиши, Вазирликнинг Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг республика календарь режасига мувофиқ ташкил этилган республика ва халқаро миқёсдаги расмий спорт мусобақалари ва тадбирлари, шунингдек, ўқув-йиғин машғулотларида иштирок этиши муносабати билан, шунингдек, соғлиғи туфайли тегишли тиббий кўрсатмага асосан аттестацияга қатнаша олмаслиги узрли сабаблар сифатида тан олинади.

Спорт мусобақаларига иштирок этиши режалаштирилган битирувчилар якуний давлат аттестацияси синовларини муддатидан олдин топширишларига рухсат берилади.

31. Коллежнинг белгиланган давлат таълим стандартларига мувофиқ ўқишнинг таълим дастурини бажарган, бироқ якуний давлат аттестациясида иштирок этмаган ёки унда «қониқарсиз» баҳоланган битирувчилар ўқиш муддати тугагандан сўнг, уч ўқув йили давомида бир марта якуний давлат аттестациясини қайта топшириш ҳуқуқига эга.

Муддатли ҳарбий хизматда бўлган вақт, 3 ёшга тўлгунга қадар болани парваришлаш учун бериладиган таътил вақти мазкур уч йиллик муддатга кирмайди.

32. Якуний давлат аттестациясини қайта топшириш муддатида синовлардан ўта олмаган ёки якуний давлат аттестация синовларини қайта топшириш учун мурожаат қилмаган шахсга академик маълумотнома берилади.

4-боб. Якуний давлат аттестацияси натижаларини апелляция тартибида кўриб чиқиш

33. Якуний давлат аттестацияси жараёнида қўйилган баллдан норози бўлган битирувчилар якуний давлат аттестацияси натижалари эълон қилинган кундан эътиборан уч иш куни ичида апелляция комиссиясига мурожаат қилиши мумкин.

34. Якуний давлат аттестациясида олган балига эътироз билдирган битирувчиларнинг аризаларини кўриб чиқиш учун апелляция комиссияси тузилади.

Апелляция комиссияси аъзоларининг камида учдан икки қисми иштирок этганда ваколатли ҳисобланади. Апелляция комиссиясининг қарори кўпчилик овоз билан қабул қилинади ва мажлисда иштирок этган барча аъзолар томонидан тасдиқланадиган баённома билан расмийлаштирилади.

35. Апелляция комиссияси аттестация синовларида битирувчи берган жавобларни акс этган видеотасвирларни қайта кўриш орқали қайта текширувдан ўтказади. Апелляция комиссияси томонидан битирувчини қайта баҳолашга қаратилган саволлар берилишига йўл қўйилмайди.

Битирувчининг аризасини кўриб чиқиш натижаси бўйича апелляция комиссияси қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:

қўйилган балларни ўзгаришсиз қолдириш;

қўйилган балларни ўзгартириш.

Битирувчининг апелляция шикоятини кўришда унинг илгари олган балини пасайтиришга йўл қўйилмайди.

36. Апелляция комиссияси ўз хулосасини битирувчига шу куннинг ўзида маълум қилади.

5-боб. Якуний қоидалар

37. Мазкур Низомда белгиланган масалалар бўйича низолар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ҳал қилинади.

38. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларининг Олимпия ва Паралимпия коллежлари битирувчиларини ўрта махсус профессионал босқичида якуний давлат аттестациясидан ўтказиш тартиби тўғрисида низомга 1-ИЛОВА

Марказда якуний давлат аттестациясини ўтказиш ишларини ташкил этиш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддати 1-босқич Ўзбекистон Республикаси спорт вазири Комиссия раисини буйруқ асосида тайинлайди. Аттестация бошланишидан камида 1 ой олдин 2-босқич Марказ директори 1. Комиссия аъзоларини буйруқ асосида тайинлайди. Аттестация бошланишидан камида 2 ҳафта олдин 2. Якуний давлат аттестациясини ўтказиш жадвалини тасдиқлайди. Якуний давлат аттестацияси бошланишидан камида 15 кун олдин 3-босқич Якуний давлат аттестацияси комиссияси 1. Якуний давлат аттестация синовларини ўтказиш шакли тўғрисидаги маълумотларни битирувчиларга етказади. 2. Битирувчиларга тайёргарлик кўриш ҳамда маслаҳатлар бериш учун зарур бўлган барча шароитларни яратади. Якуний давлат аттестацияси бошланишидан 6 ой олдин 4-босқич Марказ педагогика кенгаши 1. Якуний давлат аттестацияси синовларини ёзма, тест ёки оғзаки усулда ташкил этиш тартибини белгилайди. 2. Тартибни битирувчилар эътиборига етказади. 3. Битирувчиларни синов ўтказиладиган фанлар дастурлари билан таъминлайди. Якуний давлат аттестацияси бошланишидан 3 ой олдин 5-босқич Марказнинг тегишли услубий бирлашмалари 1. Якуний давлат аттестация синовларининг саволларини шакллантиради. 2. Саволларни педагогика кенгашига тақдим этилади Аттестация синовларидан 1 ой олдин 6-босқич Марказ педагогика кенгаши 1. Якуний давлат аттестация синовларининг саволларни кўриб чиқиш ва тегишли хулосалар берилади 3 иш куни давомида 2. Якуний давлат аттестация синовларининг саволларини битирувчиларнинг эътиборига етказилади. Якуний давлат аттестация бошланишидан камида 2 ҳафта олдин 7-босқич Якуний давлат аттестацияси комиссияси 1. Якуний давлат аттестациясини ўтказади. Тасдиқланган жадвал асосида 2. Якуний давлат аттестацияси натижаларини баённома билан тасдиқлайди ва эълон қилади. Якуний давлат аттестацияси тугаган куннинг ўзида 8-босқич Марказ директори Ўқувчи аттестация синовларининг барчасидан муваффақиятли ўтгандан сўнг унга тегишли касбни эгаллаганлиги, Марказни тамомлаганлиги ва профессионал маълумот тўғрисида давлат намунасидаги диплом берилади. Якуний аттестация синовларининг барчасидан муваффақиятли ўтгандан сўнг

Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларининг Олимпия ва Паралимпия коллежлари битирувчиларини ўрта махсус профессионал босқичида якуний давлат аттестациясидан ўтказиш тартиби тўғрисида низомга 2-ИЛОВА

Якуний давлат аттестациясидан четлаштириш ҳақидаги ‎ДАЛОЛАТНОМА ___________ш. ‎ ‎ ‎ ‎ «___» _____20___ йил ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Биз, қуйида имзо чекувчилар шуни тасдиқлаймизки, ўқувчи __________________________________________________________________ (Ф.И.Ш.) қуйидаги сабабларга кўра якуний давлат аттестациясидан четлаштирилди: ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Тақиқланган воситалардан (уяли телефон, компьютер ҳамда бошқа алоқа ва телекоммуникация воситалари, луғат, китоб, шпаргалка) фойдаланган;‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Тақиқланган воситаларни (уяли телефон, компьютер ҳамда бошқа алоқа ва телекоммуникация воситалари, луғат, китоб, шпаргалка) олиб кирган. ________________________________________________________________________ (низомда кўзда тутилган бошқа ҳолатлар) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Ўқувчи томонидан Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида якуний давлат аттестациясини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг _____ банди талаблари бузилган. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ 1. Комиссия раиси ‎ _________________ ‎ ___________ ‎ ‎ ‎ ‎ (Ф.И.Ш) ‎ (имзо) 2. Комиссия аъзоси ‎ _________________ ‎ ___________ ‎ ‎ ‎ ‎ (Ф.И.Ш) ‎ (имзо) 3. Комиссия аъзоси ‎ _________________ ‎ ___________ ‎ ‎ ‎ ‎ (Ф.И.Ш) ‎ (имзо) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 30 декабрдаги 731-сон қарорига 5-ИЛОВА

Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари ўқувчи-спортчилари учун суткалик озиқ-овқат

Т/р Маҳсулотлар номи Грамм (брутто) 1. Буғдой нони, 1-нав 600 2. Буғдой уни, 1-нав 30 3. Ёрма, макарон маҳсулотлари 160 4. Қанд-шакар 100 5. Асал 30 6. Қандолатчилик маҳсулотлари 120 7. Сариёғ 80 8. Ўсимлик ёғи 30 9. Сут-қатиқ 600 10. Қаймоқ 50 11. Творог 100 12. Пишлоқ 50 13. Гўшт, парранда гўшти 410 14. Колбаса маҳсулотлари 70 15. Балиқ 100 16. Тухум (дона) 2 17. Картошка 500 18. Сабзавотлар, шу жумладан помидор пастаси 700 19. Мева резаворлар, ҳўл мева, шарбатлар, витаминли ичимликлар 800 20. Қуруқ мевалар, шу жумладан наматак 0,5 гр, баргак 50 21. Чой 3 22. Какао 5 23. Йодланган туз 10 24. Хамиртуруш 1 25. Минерал газсиз сув 500 26. Буғдой майсалари кукуни 3 Оқсиллар 231,8 Ёғлар 228,8 Углеводлар 957,9 Калорияси 6693,8

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 30 декабрдаги 731-сон қарорига 6-ИЛОВА

Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатлар жадвали

Т/р Лавозимлар номи Штат бирлиги сони I. Бошқарув ходимлари 1. Директор 1 2. Директорнинг спорт ишлари бўйича ўринбосари 1 3. Директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари 1 4. Директорнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари 1 5. Директорнинг хўжалик ишлари бўйича ўринбосари 1 6. Ҳарбий чақириққача тайёргарлик раҳбари 1 II. Тиббиёт пункти 7. Спорт шифокори (Тиббиёт пункти мудири) 1 8. Шифокор-диетолог 1 9. Шифокор-педиатор 1 10. Шифокор-травматолог 1 11. Ҳамшира (олий тоифали) 2 12. Ҳамшира (1-тоифали) 2 13. Уқаловчи 2 14. Санитарка (кичик тиббий ходим) 1 III. Ўқув-ёрдамчи ходимлар 15. Котиб-иш юритувчи 1 16. Кадрлар бўйича бош инспектор 1 17. Кадрлар ва ўқувчи-спортчилар бўйича инспектор 1 19. Психолог 1 20. Спорт психологи * 3 21. Бош бухгалтер 1 22. Бухгалтер ** 2 23. Меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги муҳандиси 1 24. Ўқув бўлим мудири 1 25. Спорт захирасини тайёрлаш ва мониторингини юритувчи бўлим катта инструктор-методисти 1 26. Инструктор-методист ** 5 27. Бош ошпаз *** 1 28. Ошпаз *** 7 29. Ошхона ишчиси *** 4 30. Идиш ювувчи *** 4 31. Ёрдамчи ишчи *** 1 32. Юкчи *** 1 33. Омборчи *** 2 34. Таъминот бўйича агент *** 1 35. Кир ювиш бўйича машинист *** 2 36. Дазмолчи (Гладильщик) *** 1 37. Катта тарбиячи 1 38. Кийим ва чойшабларни таъмирлаш бўйича тикувчи 1 39. Бино ва иншоотларни ташкил этиш, эксплуатация қилиш ва таъмирлаш ишлари бўйича муҳандис 1 40. Кутубхоначи 2 41. Рақамлаштиришни жорий қилиш бўйича мутахассис 1

Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатлар жадвалига ИЛОВА

Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимлари учун алоҳида лавозимларни киритиш

1-боб. Умумий қоида

1. Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари (кейинги ўринларда — Марказ) бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатларида назарда тутилмаган Марказнинг бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг алоҳида лавозимлари мазкур меъёрларга мувофиқ киритилади.

2-боб. Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларида алоҳида лавозимларни киритиш меъёрлари

3. Марказнинг лингафон, компьютер ва ўқув-техника жиҳозлари ўрнатилган хоналарига хизмат кўрсатиш учун — 1,0 бирлик лингафон, компьютер ва ўқув-техника жиҳозларига хизмат кўрсатувчи техник лавозими киритилади.

4. Марказнинг гардероб хонасидаги мавжуд 250 та ва ундан ортиқ жиҳозланган кийим сақлаш жойлари учун — 1,0 бирлик гардеробчи (кийим сақловчи) лавозими мавсумий 5 ойга киритилади.

5. Марказнинг 2 500 кв.м ва ундан ортиқ қоплама тўшалган (асфальт, бетон, брусчатка) майдонини супуриш учун — 1,0 бирлик ҳовли супурувчи лавозими киритилади. Қоплама тўшалган майдоннинг кейинги ҳар 2 500 кв.м учун 1,0 бирликдан ҳовли супурувчи лавозими киритилади.

6. Марказнинг мевали боғ, гулзор ва кўкаламзорлаштирилган 0,5 га.дан 2,0 га.гача майдони учун — 1,0 бирлик, кейинги ҳар 2,0 га. майдон учун — 1,0 бирлик боғбон лавозими киритилади. Ижарага берилган майдон бундан мустасно.

7. Марказни кеча-кундуз қўриқлаш учун дам олиш ва байрам кунлари ҳамда таътил даврида ҳар бир ўрин алмашиш иш вақти ҳисобга олинган ҳолда ҳар бир кириш дарвоза постига 4,0 бирлик қоровул лавозими киритилади. Бунда, Марказ ҳудудидан ташқарида жойлашган биноларнинг ҳам ҳар бир дарвоза пости учун алоҳида 4,0 бирлик қоровул лавозими киритилади.

Марказни кеча-кундуз қўриқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармасининг фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4997-сон қарорига мувофиқ шартнома асосида қўриқлаш хизматларидан фойдаланиш мумкин.

8. Ҳар бир алоҳида бино, шу жумладан ўқувчилар турар жойи, спорт иншоотлари, футбол стадиони учун — алоҳида комендант 1,0 бирлик штат лавозими киритилади (очиқ спорт майдонлари бундан мустасно).

9. Бино, иншоотлар ва жиҳозларни жорий таъмирловчи ва хизмат кўрсатувчи:

электромонтёр лавозими 700 тагача ёритиш нуқталари (выключатель, розетка ва коробка) (таълим муассасаси балансида бўлган кўча ёритиш нуқталари ҳам ҳисобланади) учун — 0,5 бирлик, ҳар 700 та ёритиш нуқталари учун — 1,0 бирлик (бироқ таълим муассасасида 3,0 бирликдан ортиқ бўлмаган ҳолда);

чилангар (сантехник) лавозими — сув қувурлари, канализация ва иссиқлик қуввати билан жиҳозланган ҳар 2 800 кв.м. майдон учун — 1,0 бирлик (бироқ таълим муассасасида 3,0 бирликдан ортиқ бўлмаган ҳолда);

дурадгор лавозими — Марказ биносининг фойдаланиладиган 3 500 кв.м. ва ундан ортиқ майдони учун — 1,0 бирлик (таълим муассасасида 3,0 бирликдан ортиқ бўлмаган ҳолда) киритилади.

Марказ балансидаги биноларнинг эксплуатация ишлари ихтисослаштирилган ташкилот томонидан шартнома асосида амалга оширилганда, иншоотлар ва жиҳозларни жорий таъмирловчи ва хизмат кўрсатувчи ишчилар лавозимлари киритилмайди.

10. Биноларнинг ички қисми, шу жумладан хизмат хоналари, йўлаклар, зинапоялар, мажлислар зали ва спорт зали ҳамда ўқув-аудитория (ётоқхонанинг ўқувчилар ётадиган хоналари бундан мустасно) майдонини тозаловчи фаррош лавозими ҳар 700 кв.м тозалаш майдони учун — 1,0 бирлик ҳисобидан келиб чиққан ҳолда киритилади.

11. Биноларнинг ички қисмидаги, спорт залларидаги ҳожатхона ва чўмилиш хоналарини тозаловчи фаррош лавозими ҳар 50 кв.м тозалаш майдони учун — 1,0 бирлик ҳисобидан келиб чиққан ҳолда киритилади.

12. Уй-жой коммунал хўжалик тизимига ўтказилмаган Марказларда иситиш мавсумида (5 ой) ўт ёқувчи лавозими:

локал иситиш тизимида кўмир, торф, мазут ва ҳоказолар билан иситиладиган ҳар бир қозонхонага ҳар бир ўрин алмашиш иш вақти учун — 2,0 бирликдан, табиий газ ёқилғиси билан ишлайдиган ҳар бир қозонхоналарда (қозонхона ҳажмидан қатъий назар) кеча ва кундуз дам олиш, байрам кунлари ҳамда таътил даврида ҳар бир ўрин алмашиш иш вақти учун — 1,0 бирликдан (бунда ҳар бир ўрин алмашиш иш вақти учун — 1,0 бирлиги йил давомида сақланади);

алоҳида кичик қозонлар билан иситиладиган ҳар бир алоҳида манзилда жойлашган бинолар мажмуасига ҳар бир ўрин алмашиш иш вақти учун қозонлар сони 6 тагача бўлса — 1,0 бирликдан, 6 ва ундан ортиқ бўлса — 2,0 бирликдан (бунда ҳар бир ўрин алмашиш иш вақти учун — 1,0 бирлиги йил давомида сақланади);

иситиш печлари орқали иситиладиган муассасаларда ҳар 10 та печ учун — 1,0 бирликдан ва кейинги ҳар 5 — 9 та печ учун қўшимча 0,5 бирликдан (лекин муассаса учун 0,5 бирликдан кам бўлмаган ҳолда) киритилади.

13. Тарбиячи лавозими дам олиш ва байрам кунларида ҳар бир ўрин алмашиш иш вақти ҳисобга олинган ҳолда ҳар 25 нафар ўқувчиларга 1,0 бирлик ҳисобидан киритилади.

14. Жисмоний имконияти чекланган, ногиронлиги бўлган ўқувчи-спортчиларни доимий кузатиб юриш мақсадида 12 нафар паралимпия ўқувчи-спортчилари учун иш вақти ҳисобга олинган ҳолда 1,0 бирлик ҳисобидан тарбиячи лавозими киритилади.

15. Марказнинг ҳар бир алоҳида жойлашган ўқувчилар турар жойи учун уларнинг ҳар бир ўрин алмашиш иш вақти учун — 1,0 бирлик (бироқ 4,0 бирлик ўрин алмашиш иш вақтидан ортиқ бўлмаган ҳолда) ўқувчилар турар жойининг навбатчи тарбиячиси лавозими киритилади.

16. Марказнинг ўқувчилар турар жойида 300 нафар ва ундан ортиқ ўқувчилар истиқомат қилаётган бўлса — 0,5 бирлик паспортчи лавозими киритилади.

17. Хўжалик бекаси лавозими Марказ ўқувчилар турар жойида яшовчи ўқувчилар сони 150 нафардан 300 нафаргача бўлса — 1,0 бирлик, 300 нафардан ортиқ бўлса — 2,0 бирлик штат киритилади.

18. Ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларга мувофиқ енгил хизмат автомашиналари чекланган сонидан (лимитидан) келиб чиқиб, соз ҳолатдаги ҳар бир автотранспорт воситаси учун — 1,0 бирлик ҳайдовчи лавозими киритилади.

19. Марказ балансига киритилган «Умид ниҳоллари», «Баркамол авлод» мусобақасида ва бошқа спорт тадбирларида ғолиб бўлганлик учун берилган транспорт воситалари учун таълим муассасасининг харажатлар сметасида ёқилғи-мойлаш материаллари учун маблағлар режалаштирилиб, 1,0 бирлик ҳайдовчи лавозими киритилади. Таълим муассасаси раҳбари учун хизмат автомашинаси сифатида фойдаланилаётган транспорт воситалари бундан мустасно.

20. Марказ ўқувчиларининг турли хил тадбирларда хавфсиз қатнашишини таъминлаш учун мўлжалланган махсус автотранспорт (автобус) воситаси мавжуд бўлса, уларнинг ҳар бири учун алоҳида 1,0 бирлик автобус ҳайдовчиси лавозими киритилади.

21. Спорт иншоотлари, ёпиқ ва очиқ сув ҳавзаси ҳамда бассейнлари мавжуд бўлган Марказда 1,0 бирликдан ҳар бирига алоҳида сувдан қутқарувчи, таъмирловчи ва тозаловчи лавозимлари киритилади.

22. Ёпиқ ва очиқ сув ҳавзасида сув иншоотлари насос станцияси операторлари ҳамда бассейнлари мавжуд бўлган 1,0 бирликдан оператор кеча-кундуз ишлаш учун дам олиш ва байрам кунлари ҳамда таътил даврида ҳар бир ўрин алмашиш иш вақти ҳисобга олинган ҳолда ҳар бир алоҳида бино, иншоотлар учун 4,0 бирлик оператор лавозими киритилади.

23. Ёпиқ ва очиқ сув ҳавзасида сув иншоотларига алоҳида хлор билан ишлов берувчи 1,0 бирлик штат лавозими киритилади.

24. Марказ тиббиёт пункти учун ҳар бир ўрин алмашиш иш вақти учун — 1,0 бирликдан тиббиёт пунктининг навбатчи ҳамшираси лавозими киритилади.

25. Футбол, камондан отиш майдони мавжуд бўлган Марказда ҳар бир алоҳида жойлашган футбол майдони, камондан отиш майдонини таъмирловчи ва тозаловчи учун — алоҳида 1,0 бирлик штат бирлиги киритилади.

26. Марказнинг балансидаги мавжуд соз ҳолатдаги трактор техникаси учун — 1,0 бирлик техникани бошқариш тракторист лавозими киритилади.

27. Ҳар бир алоҳида жойлашган спорт иншоотлари ва спорт майдонлари учун тозаловчи, таъмирловчи 1,0 бирлик штат бирлиги лавозими киритилади.

3-боб. Якуний қоидалар

28. Ушбу меъёрлар асосида тузиладиган штатлар жадвалини рўйхатдан ўтказиш учун тақдим қилишда, унга Марказнинг асосий ишлаб чиқариш кўрсаткичлари тўғрисидаги маълумотлар (ўқувчилар контингенти, бинолар сони, майдонлар ҳажми, филиаллар (агар мавжуд бўлса) тўғрисидаги маълумотлар) муассаса раҳбари ва бош бухгалтери томонидан имзоланган ҳолда илова қилинади.

29. Штатлар жадвалига бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларнинг киритилишининг тўғрилиги ҳамда асосланганлиги юзасидан жавобгарлик ушбу таълим муассаса раҳбари ва бош ҳисобчиси зиммасига юкланади.

30. Штатлар жадвалини тузишда календарь йилнинг 1 январь ҳолатидаги рўйхатида мавжуд бўлган ўқувчилар сони ҳисобга олинади ҳамда ўқувчилар сони ўзгаришига кўра ўқув йилининг 1 сентябрь ҳолати бўйича қайта кўриб чиқилиши мумкин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 30 декабрдаги 731-сон қарорига 7-ИЛОВА

Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларининг айрим ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш меъёрлари ва тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари (кейинги ўринларда — Марказ) директорлари, директорнинг спорт ишлари бўйича ўринбосари, директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари, директорнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосари (кейинги ўринларда — директор ўринбосарлари), тренерлари, шунингдек, тиббиёт бўлими ходимлари, катта инструктор-методист, инструктор-методистлар ва спорт психологлари (кейинги ўринларда — марказнинг айрим ходимлари) меҳнатига ҳақ тўлаш шартлари ва тартибини белгилайди.

2. Марказнинг:

директор, директор ўринбосарлари, профессионал таълим бўғини фан ўқитувчилари ва бошқа ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва рағбатлантириш Вазирлар Маҳкамасининг «Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими ходимлари иш ҳақи тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2008 йил 1 августдаги 165-сон қарорига , умумий ўрта таълимнинг таянч таълими бўғини фан ўқитувчиларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва рағбатлантириш Вазирлар Маҳкамасининг «Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида» 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон қарори ҳамда «Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини моддий рағбатлантириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сон қарорига мувофиқ амалга оширилади;

директор, директор ўринбосарлари, ҳарбий чақириққача тайёргарлик раҳбари ва кутубхоначининг базавий тариф ставкалари профессионал таълим муассасаларининг тегишли ходимлари базавий тариф ставкаларига тенглаштирилади;

тиббиёт бўлими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш Вазирлар Маҳкамасининг «Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида» 2005 йил 21 декабрдаги 276-сон қарорига мувофиқ белгиланади;

тренерлар, инструктор-методист, спорт психологларининг базавий тариф ставкаси миқдорлари мазкур Низомга иловага мувофиқ белгиланади.

бошқа тоифадаги ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш, амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган тартибда амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг иш ҳақини ошириш тўғрисидаги фармонларига мувофиқ базавий тариф ставкалари ўзгарган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан тренерлар, инструктор-методист, спорт психологи ва ўқув бўлими мудирларининг базавий тариф ставкаларини ўзгартириш тўғрисида қўшма буйруқ қабул қилинади.

3. Директор, директор ўринбосарлари, тренерлар ҳамда Марказнинг айрим ходимларининг иш ҳақи базавий тариф ставкаси, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва мазкур Низомда белгиланган меъёрлар асосида устама ва қўшимчалардан ташкил топади.

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Паралимпия ҳаракатини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 18 майдаги ПҚ-5114-сон қарорига мувофиқ давлат спорт таълим муассасаларида паралимпия спорт турлари бўйича тренернинг лавозим маошини ҳисоблашда базавий тариф ставкалари бир ярим баравар миқдорида қўлланилади.

2-боб. Марказ ходимларига устамалар белгилаш

5. Директор, директор ўринбосарлари, тренерлар ва Марказнинг айрим ходимлари меҳнатига устамалар олимпия, паралимпия, миллий ва бошқа спорт турларидан (кейинги ўринларда — спорт турлари) юқори спорт натижаларига эришган ўқувчи-спортчига нисбатан қуйидаги фоизларда белгиланади:

Марказ ўқувчи-спортчиларининг спортдаги натижалари Ўқувчи-спортчини тайёрлашда бевосита қатнашган ходимларга бир нафар ўқувчи-спортчи учун устама ҳақ миқдори, базавий тариф ставкасига нисбатан фоизларда Директорга Директор ўринбосарлари, катта инструктор-методист, инструктор-методистларга Тиббиёт бўлими ходимлари ва спорт психологларига Олимпия ва Паралимпия ўйинлари, спорт турларидан жаҳон чемпионатлари ва кубоклари совриндори (I — III ўринлар) 10 8 7 Осиё ва Параосиё ўйинлари, спорт турларидан Осиё чемпионатлари ва кубоклари совриндори (I — III ўринлар) 7 6 6 Спорт турларидан Ўзбекистон Республикаси чемпионатлари ва кубоклари совриндори (I — III ўринлар) 6 5 4 Спорт турларидан барча ёшлар тоифасидаги Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоалари асосий таркиби 5 4 3 Спорт турлари бўйича барча ёшлар тоифасидаги Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоалари захира таркиби 3 3 2

6. Директор, директор ўринбосарлари, Марказнинг айрим ходимлари учун белгиланган базавий тариф ставкасига қўшимча Марказ ўқувчи-спортчилари томонидан эришилган спорт натижаларини ҳисоблаган ҳолда 300 фоизгача ҳар ойлик устама ҳақ белгиланади.

7. Ўқувчи-спортчи бир вақтнинг ўзида турли спорт натижаларига эришган тақдирда, унга нисбатан фоиз белгилашда энг юқори даража ҳисобга олинади.

8. Мазкур Низомнинг 5 ва 6-бандларида назарда тутилган директор, директор ўринбосарлари, тренерлар ва Марказ айрим ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашдаги ҳар ойлик устамалар директор ҳузуридаги коллегиал орган ҳисобланган Тренерлар кенгашининг қарорига асосан директорнинг буйруғи билан расмийлаштирилади.

9. Лавозимга тайинланган ёки ишга қабул қилинганда устама ҳақ белгиланадиган директор, директор ўринбосарлари, тренерлар ва Марказ айрим ходимларининг ўқувчи-спортчиларни тайёрлашда ҳиссаси бўлмаган тақдирда, биринчи молия йили учун терма жамоанинг асосий ва захира таркибига киритилган ўқувчи-спортчилар ҳамда спорт тайёргарлик босқичига мос равишда 20-банднинг иккинчи хатбошисига , паралимпия спорт турлари бўйича тренерлар учун 22-банднинг иккинчи хатбошисига мувофиқ устама белгиланади.

10. Ушбу Низомнинг 5-бандида кўрсатилган устамалар ўқув ва календарь йили учун тренерлар тарификацияси ҳамда ходимлар штатлар жадвалида ўқувчи-спортчиларнинг олдинги йилда эришган спорт натижаларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

Йил давомида устамалар миқдорининг ўзгартирилиши тасдиқланган иш ҳақи фонди маблағлари доирасида амалга оширилади. Бунда, иш ҳақи фонди бўйича қўшимча маблағ талаб этиладиган ҳолатларда белгиланган тартибда иш ҳаққи фондига ўзгартиришлар киритилиши мумкин.

11. Олимпия ва Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинлари, жаҳон чемпионатлари ва кубоклари, Осиё ва Параосиё чемпионатлари ва кубокларида совринли ўринларни (1 — 3 ўринлар) эгаллаган ўқувчи-спортчиларнинг тренерларига спорт вазирининг буйруғига асосан беш юз фоизигача миқдорда ҳар ойлик устама белгиланиши мумкин.

12. Директор, директор ўринбосари, Марказнинг айрим ходимлари ва тренерларига устамалар:

Олимпия, Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинлари, жаҳон ва Осиё чемпионатлари ва кубоклари, паралимпия спорт турлари бўйича жаҳон ва Осиё чемпионатлари ва кубоклари совриндорларини тайёрлаганлик учун — кўрсатиб ўтилган спорт мусобақаларида ўқувчи-спортчилар томонидан тегишли натижага (1 — 3 ўринлар) эришилган вақтдан бошлаб ушбу даражадаги кейинги халқаро мусобақалар (кейинги Олимпия, Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинлари, жаҳон ва Осиё чемпионатлари ва кубоклари, паралимпия спорт турлари бўйича жаҳон ва Осиё чемпионатлари ва кубоклари) ўтказилгунга қадар сақлаб қолинади;

Ўзбекистон чемпионатлари ва кубоклари, паралимпия спорт турлари бўйича Ўзбекистон чемпионатлари ва кубоклари совриндорларини тайёрлаганлик учун — кўрсатиб ўтилган спорт мусобақаларида ўқувчи-спортчи томонидан тегишли натижага (1 — 3 ўринлар) эришилган вақтдан бошлаб ушбу даражадаги мусобақалар ўтказилгунга қадар бироқ бир йилдан кўп бўлмаган муддатга сақланиб қолади;

ўқувчи-спортчи спорт турлари бўйича Ўзбекистон Республикаси терма жамоасининг асосий ва захира таркибига киритилган ойнинг биринчи санасидан эътиборан белгиланади ва ўқувчи-спортчининг жамоа таркибида бўладиган бутун даврида сақлаб қолинади.

13. Марказнинг айрим ходимларига ўқувчи-спортчининг спортдаги натижалари учун устамаларни тўлаш ўқувчи-спортчининг Марказ таркибидан расман чиқиб кетиш санасидан кейинги ойнинг бошидан эътиборан тўхтатилади.

3-боб. Марказда спорт тайёргарлик босқичлари, ўқув-спорт гуруҳлари, унга қўйилган талаблар ва тренерларнинг иш ҳажмини ҳисоблаш

14. Спорт турлари тайёргарлик босқичлари қуйидагилардан иборат:

ўқув-машқ босқичи — бу босқичда спортнинг танланган тури бўйича бир йилдан кам бўлмаган тегишли тайёргарликдан ўтган ўқувчи-спортчилардан гуруҳлар шакллантирилади. Бу босқичда кейинги ўқув йилларига ўтказиш ўқувчи-спортчилар томонидан спорт разрядининг бажарилганлиги билан амалга оширилади;

спорт такомиллаштириш босқичи — ушбу босқичда ўқув-машқ босқичидан ўтган, спорт разряди талабларини бажарган ўқувчи-спортчилардан гуруҳлар шакллантирилади. Бу босқичда кейинги ўқув йилларига ўтказиш спорт кўрсаткичлари динамикасининг ижобий ўсиши шарти билан амалга оширилади;

олий спорт маҳорати босқичи — ушбу босқичга спорт маҳоратини такомиллаштириш босқичидан ўтган, тегишли спорт разрядига эга бўлган ҳамда спортда барқарор юқори натижалар кўрсатадиган ўқувчи-спортчилардан гуруҳлар жамланади.

15. Спорт тайёргарлиги босқичлари бўйича ўқув гуруҳлари билан ўқув машғулот ишлари режими (ҳафтадаги академик соатлар) ва гуруҳлардаги ўқувчи-спортчилар сони қуйидаги жадвал асосида амалга оширилади:

(Олимпия спорт турлари бўйича) Ўқувчи-спортчилар тайёргарлигининг даражаси ва босқичлари Ўқув йили Ўқув гуруҳлари билан ўқув машғулоти ишлари режими (ҳафтадаги академик соатлар*) Спорт турлари гуруҳлари I II III Ўқув гуруҳларининг тўлдирилиши (ўқувчи-спортчилар сони) Ўқув-машқ 1 йил 12 4 — 8 6 — 14 4 — 8 2 йил 14 3 йил 18 3 йилдан кўп 20 Спорт такомиллаштириш 1 йил 24 4 — 6 6 — 14 4 — 6 2 йил 26 2 йилдан кўп 28 Олий спорт маҳорати Бутун давр 32 3 — 5 6 — 14 3 — 5

16. Ўқув йиллари бўйича меъёрий талаблар спорт тайёргарлиги босқичлари бўйича спорт разрядлари талаби қуйидаги жадвал асосида амалга оширилади:

Ўқувчи-спортчи тайёргарлигининг даражаси ва босқичлари Ўқитиш йили Ўқувчи-спортчига спорт разряди талаблари I — III спорт турлари гуруҳлари Ўқув-машқ 1 йил Спорт тайёргарлигининг умумий жисмоний тайёргарлик (УЖТ) ва махсус жисмоний тайёргарлик (МЖТ) меъёри мезон кўрсаткичларини бажарган ёки ўсмирлар учун иккинчи, учинчи спорт разряди 2 йил Спорт тайёргарлигининг УЖТ ва МЖТ меъёри мезон кўрсаткичларини бажарган ёки ўсмирлар учун биринчи спорт разряди 3 йил Спорт тайёргарлигининг УЖТ ва МЖТ меъёри мезон кўрсаткичларини бажарган ёки учинчи спорт разряди 3 йилдан кўп Спорт тайёргарлигининг УЖТ ва МЖТ меъёри мезон кўрсаткичларини бажарган ёки иккинчи спорт разряди Спорт такомиллаштириш 1 йил Спорт тайёргарлигининг УЖТ ва МЖТ меъёри мезон кўрсаткичларини бажарган ёки биринчи спорт разряди 2 йил Спорт тайёргарлигининг УЖТ ва МЖТ меъёри мезон кўрсаткичларини бажарган ёки Ўзбекистон спорт усталигига номзод 2 йилдан кўп Олий спорт маҳорати Бутун давр Спорт тайёргарлигининг УЖТ ва МЖТ меъёри мезон кўрсаткичларини бажарган ёки Ўзбекистон спорт устаси, Халқаро тоифадаги Ўзбекистон спорт устаси

17. Спорт турлари гуруҳлар бўйича қуйидаги тартибда тақсимланади:

спорт турларининг биринчи гуруҳига — спортнинг жамоавий ўйин турларидан ташқари, спортнинг барча олимпия турлари;

спорт турларининг иккинчи гуруҳига — спортнинг жамоавий ўйин турлари;

спорт турларининг учинчи гуруҳига — спортнинг ноолимпия ва миллий турлари.

4-боб. Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари тренерининг иш ҳақини ҳисоблашдаги фоиз меъёрлари

18. Марказ тренерларига лавозим маошлари меҳнатга ҳақ тўлашнинг базавий тариф ставкасидан, белгиланган нормативларидан ёки ўқув машғулот ишларининг режалаштирилаётган ҳажмларидан, шунингдек қонунчилик ҳужжатларида ҳамда ушбу Низомда назарда тутилган устама ва қўшимча ҳақлардан келиб чиққан ҳолда уларни ўқув ва календарь йили бошида тарификациялашда белгиланади.

19. Марказнинг тренерлари меҳнатига ҳақ тўлаш ҳар бир ўқувчи учун меъёр бўйича амалга оширилади.

20. Бир нафар ўқувчига нисбатан Марказ тренерларининг меҳнатига ҳақ тўлашда тренернинг базавий тариф ставкасига нисбатан қуйидаги фоизлар белгиланади:

Спорт мусобақалари даражаси Спорт натижаси Ўқув даври Бир нафар ўқувчи-спортчига нисбатан базавий тариф ставкасига белгиланадиган фоиз миқдори I II III I. Ўзбекистон Республикаси спорт терма жамоаларининг асосий ва захира таркибларига ҳамда республика ва халқаро мусобақаларга ўқувчи-спортчиларни тайёрлаш Спорт турлари бўйича барча ёшлар тоифасидаги Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоалари асосий таркибига бутун даврда 55 % 45 % 40 % Спорт турлари бўйича барча ёшлар тоифасидаги Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоалари захира таркибига бутун даврда 45 % 35 % 30 % Олимпия ўйинлари, жаҳон чемпионати ва Кубоги совриндорлари (I — III ўрин) 1-ўрин бутун даврда 200 % 200 % 200 % 2-ўрин 180 % 180 % 180 % 3-ўрин 160 % 160 % 160 % Осиё ўйинлари, Осиё чемпионати ва Кубоги совриндорлари (I — III ўрин) 1-ўрин бутун даврда 150 % 140 % 130 % 2-ўрин 140 % 130 % 120 % 3-ўрин 130 % 120 % 110 % Ўзбекистон Республикаси чемпионати ва Кубоги совриндорлари (I — III ўрин) 1-ўрин бутун даврда 100 % 90 % 80 % 2-ўрин 90 % 80 % 70 % 3-ўрин 80 % 70 % 60 % II. Спорт турлари бўйича спорт захираси тайёргарлиги босқичлари бўйича ўқувчи-спортчиларни тайёрлашда амалга ошириладиган фоизлар миқдори Ўқув-машқ Бутун даврда 15 % 10 % 10 % Спорт такомиллаштириш Бутун даврда 30 % 15 % 20 % Олий спорт маҳорати Бутун даврда 40 % 25 % 35 %

Марказ тренерининг ўқув гуруҳидаги ўқувчи-спортчиларнинг ҳар бири учун эришилган спорт натижаларини ҳисобга олган ҳолда тренер-ўқитувчининг устама ва қўшимча ҳақларсиз лавозим маоши унга белгиланган базавий тариф ставкаси миқдорининг уч юз фоизидан ошмаслиги керак.

21. Паралимпия спорт турлари бўйича тайёргарлик босқичлари, функционал гуруҳлар, ўқув гуруҳларининг тўлдирилиши, ўқув юкламаларининг ҳажми қуйидаги жадвалга мувофиқ амалга оширилади:

(Паралимпия спорт турлари бўйича) Ўқувчи-спортчилар тайёргарлигининг даражаси ва босқичлари Ўқув йили Ўқув гуруҳлари билан ўқув машғулоти ишлари режими (ҳафтадаги академик соатлар*) Спорт турлари гуруҳлари I II III Ўқув гуруҳларининг тўлдирилиши (ўқувчи-спортчилар сони) Ўқув-машқ 1 йил 12 2-3 2 — 4 2 — 4 2 йил 14 3 йил 18 3 йилдан кўп 20 Спорт такомиллаштириш 1 йил 24 1-2 2-3 2-3 2 йил 26 2 йилдан кўп 28 Олий спорт маҳорати Бутун давр 32 1-2 2-2 2-2

22. Бир нафар спортчи учун марказнинг спорт турлари бўйича пара тренерлари меҳнатига ҳақ тўлаш нормативлари базавий тариф ставкасига нисбатан фоизлар ҳисобида қуйидаги миқдорларда белгиланади.

Спорт мусобақалари даражаси Спорт натижаси Ўқув даври Бир нафар ўқувчи-спортчига нисбатан базавий тариф ставкасига белгиланадиган фоиз миқдори I. Ўзбекистон Республикаси параспорт терма жамоаларининг асосий ва захира таркиблари, республика ва халқаро мусобақаларга ўқувчи-спортчиларни тайёрлаш Спорт турлари бўйича барча ёшлар тоифасидаги Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоалари асосий таркибига бутун даврда 100 % Спорт турлари бўйича барча ёшлар тоифасидаги Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоалари захира таркибига бутун даврда 90 % Паралимпия ўйинлари, жаҳон чемпионати ва Кубоги совриндорлари (I — III ўрин) 1-ўрин бутун даврда 200 % 2-ўрин 190 % 3-ўрин 180 % Параосиё ўйинлари, чемпионати ва Кубоги совриндорлари (I — III ўрин) 1-ўрин бутун даврда 170 % 2-ўрин 160 % 3-ўрин 150 % Ўзбекистон Республикаси чемпионати ва Кубоги совриндорлари (I — III ўрин) 1-ўрин бутун даврда 140 % 2-ўрин 130 % 3-ўрин 120 % II. Паралимпия спорт турлари бўйича спорт захираси тайёргарлиги босқичлари бўйича ўқувчи-спортчиларни тайёрлашда амалга ошириладиган фоизлар миқдори Ўқув-машқ Бутун даврда 35 % Спорт такомиллаштириш Бутун даврда 45 % Олий спорт маҳорати Бутун даврда 60 %

23. Агар Марказнинг тренерлари меҳнатига ҳақ тўлаш нормативининг белгиланган миқдори амал қиладиган даврда унинг раҳбарлигида спорт тайёргарлигидан ўтаётган ўқувчи-спортчи спортдаги натижасини яхшиласа (масалан, Ўзбекистон Республикаси спорт терма жамоасининг асосий ёки захира таркиби аъзоси, Олимпия, Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинлари, жаҳон ва Осиё ҳамда Ўзбекистон чемпионатлари ва кубоклари, паралимпия спорт турлари бўйича жаҳон ва Осиё ҳамда Ўзбекистон чемпионатлари ва кубокларида совриндори бўлса), тренерларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш нормативи миқдори ўқувчи-спортчи ютуқларини ҳисобга олган ҳолда, энг юқори кўрсаткич бўйича ҳисобланади.

24. Агар Марказнинг тренери меҳнатига ҳақ тўлашнинг белгиланган нормативи амал қиладиган даврда унинг раҳбарлигида спорт тайёргарлигидан ўтаётган ўқувчи-спортчи мазкур тренернинг ўқув гуруҳи таркибидан чиқиб кетса (бошқа тренер раҳбарлигидаги бошқа ўқув гуруҳига, бошқа спорт-таълим муассасасига ўтказилса, Марказни битирганда ва шу каби ҳолатларда), тренер меҳнатига ҳақ тўлаш нормативи миқдори:

спорт турлари бўйича Ўзбекистон Республикаси спорт терма жамоасининг асосий таркибига спортчилар (стажёрлар) тайёрлаганлик учун ўқувчи-спортчи тренернинг ўқув гуруҳи таркибидан расман чиқиб кетган санадан кейинги ой бошидан эътиборан камайиш томонига қайта кўриб чиқилади;

Олимпия, Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинлари, жаҳон ва Осиё ҳамда Ўзбекистон чемпионатлари ва кубоклари, паралимпия спорт турлари бўйича жаҳон ва Осиё ҳамда Ўзбекистон чемпионатлари ва кубоклари совриндорларини тайёрлаганлик учун ушбу Низомнинг 12-бандида кўрсатилган муддат мобайнида сақланиб қолади.

25. Ўқув гуруҳига йил мобайнида бошқа тренер раҳбарлигида, шунингдек, бошқа таълим муассасасидан ўқувчи-спортчилар сафига қабул қилинган, юқори спорт натижаларига эришган ўқувчи-спортчи ўтказилган Марказ тренерлари меҳнатига ҳақ тўлаш нормативи миқдори:

Олимпия, Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинлари, жаҳон ва Осиё ҳамда Ўзбекистон чемпионатлари ва кубоклари, паралимпия спорт турлари бўйича жаҳон ва Осиё ҳамда Ўзбекистон чемпионатлари ва кубоклари ғолиб ёки совриндори бўлган ўқувчи-спортчи бириктирилган тренер раҳбарлигида кўрсатиб ўтилган мусобақаларда такроран натижага эришгунга қадар белгиланмайди;

бошқа таълим муассасасидан ўқувчи-спортчилар сафига қабул қилинган ўқувчи-спортчи учун тренернинг меҳнатига ҳақ тўлаш, ўқувчи-спортчининг спорт тайёргарлик гуруҳига мос равишда расман ўқувчи-спортчилар сафига қабул қилинган санадан кейинги ой бошидан эътиборан белгиланади.

26. Спорт тайёргарлик фаолиятини амалга ошириш, юқори малакали ўқувчи-спортчиларни тайёрлашда самарадорликни ошириш мақсадида, Марказ тренерлари фаолияти қуйидагича ташкил этилиши мумкин:

ўқувчи-спортчилар билан ўтказиладиган ўқув-машқ жараёнига хореограф ва акробатика бўйича мутахассисларни жалб қилиш;

ўқув-машқ жараёнини олиб бориш учун ихтиёрийлик асосида бригадага бирикиш.

Бригадага жалб қилинган тренерлар ва ўқувчи-спортчилар таркиби Марказ тренерларининг умумий йиғилиши қарорига кўра Марказ директорининг буйруғи билан расмийлаштирилади.

Бригада иштирокида эришилган спорт натижаси, уларни тайёрлашдаги меҳнатга ҳақ тўлаш меъёри бригаданинг барча аъзоларига нисбатан ҳисобланиши мумкин.

Бригадага аъзо бўлган ҳар бир тренернинг ўқувчи-спортчини тайёрлашдаги улуши тренерларнинг умумий йиғилишида аниқланади ва Марказ директорининг буйруғи билан расмийлаштирилади.

27. Марказ тренерларининг ўқув машғулотларга тайёргарлик кўриши, ташкилий ва тарбиявий ишларни олиб бориши, шунингдек, жамоани (ўқувчи-спортчини) мусобақага тайёрлаш учун сарфлаган вақтига қўшимча ҳақ тўланмайди. Тренерларнинг спорт тадбирларида (республика ва халқаро миқёсда) иштироки даврида ойлик иш ҳақи сақланиб қолинади.

28. Марказнинг спорт турлари бўйича катта тренерлари ва катта инструктор-методистларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 фоизи миқдорида ҳар ойлик тўловлар белгиланади.

29. Фахрий унвонга эга бўлган тренерларга Вазирлар Маҳкамасининг «Фахрий унвонлар эгаларига тўловларни тайинлаш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2008 йил 3 январдаги 2-сон қарорига асосан тўловлар белгиланади.

5-боб. Якуний қоидалар

30. Ўзбекистон Республикаси спорт терма жамоаларининг асосий ва захира таркиби аъзолари қонунчилик ҳужжатларига кўра Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги томонидан тасдиқланади.

31. Иш ҳақи ҳамда ҳар ойлик қўшимча ҳақ ва устамаларни ҳисоблаб чиқиш, тўлашнинг тўғрилиги ҳамда асосланганлиги юзасидан жавобгарлик Марказ раҳбари ва бош ҳисобчиси зиммасига юкланади.

32. Марказ директори, директор ўринбосарлари, тренерлари ва Марказнинг айрим ходимларига қўшимча ҳақ ва устамаларни тўлаш уларнинг иш ҳақини тўлаш билан бир вақтда амалга оширилади.

33. Марказ директори, директор ўринбосарлари, тренерлари ва Марказнинг айрим ходимларига иш ҳақи ҳамда ҳар ойлик қўшимча ҳақ ва устамаларни ҳисоблаш ва тўлашнинг тўғрилиги, холисоналиги юзасидан назорат белгиланган тартибда ваколатли давлат органлари томонидан амалга оширилади.

34. Мазкур Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.

35. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб беради.

Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларининг айрим ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш меъёрлари ва тартиби тўғрисида низомга ИЛОВА

Марказнинг инструктор-методисти, тренери, спорт психологи ва ўқув бўлим мудирининг базавий тариф ставкалари

(сўм) Лавозимлар номи Базавий тариф ставкаси миқдорлари Бош ёки олий малака тоифали Етакчи ёки биринчи малака тоифали Катта ёки иккинчи малака тоифали Олий маълумотли Ўрта махсус маълумотли Инструктор-методист 1 932 431 1 805 143 1 689 451 1 574 476 - Тренер 2 959 984 2 764 288 2 584 647 2 406 129 2 233 904 Спорт психологи 2 811 927 2 650 596 2 482 122 2 317 836 - Ўқув бўлим мудири Бош ўқитувчи базавий тариф ставкасига тенглаштирилади

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 30 декабрдаги 731-сон қарорига 8-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Спорт терма жамоалари тўғрисидаги низомни ҳамда Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2012 йил 14 июндаги 173-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 6-сон, 44-модда):

а) 1-иловада:

7-банддаги «Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги» сўзлари «Спортни ривожлантириш вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

8-бандда :

иккинчи хатбошидаги «Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги» сўзлари «Спортни ривожлантириш вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«спортчиларнинг барча ёш тоифалари ва жинсий мансублиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри спорт терма жамоалари-тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спортни ривожлантириш бош бошқармалари томонидан, спорт турлари бўйича тегишли ҳудудий федерация (ассоциациялар)нинг (улар мавжуд бўлса) тақдимномаси бўйича»;

13-банддаги «Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги» сўзлари «Спортни ривожлантириш вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

14-бандда :

биринчи хатбошидаги «Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги» сўзлари «Спортни ривожлантириш вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри спорт терма жамоаларининг тренерлари тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спортни ривожлантириш бош бошқармалари томонидан, спорт турлари бўйича тегишли ҳудудий федерация (ассоциациялар)нинг (улар мавжуд бўлса) ва/ёки жисмоний тарбия-спорт ташкилотларининг тақдимномасига кўра тайинланади»;

15-банддаги «Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги» сўзлари «Спортни ривожлантириш вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 2-иловада :

6-бандда :

иккинчи хатбошидаги «Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги» сўзлари «Спортни ривожлантириш вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«ҳудудий календарь режа, у тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар жисмоний тарбия-спорт бошқармалари, шунингдек, туман (шаҳар) спортни ривожлантириш бўлимлари томонидан шакллантирилади, ҳудудий молия бошқармалари (бўлимлари) билан келишилади ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан тасдиқланади»;

бешинчи хатбошидаги «Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги» сўзлари «Спортни ривожлантириш вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

13-бандда :

«а» кичик банддаги «Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги» сўзлари «Спортни ривожлантириш вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

«в» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«в) ҳудудий календарь режага киритиш учун — тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спортни ривожлантириш бош бошқармаларига спорт турлари бўйича ҳудудий спорт федерациялари (уюшмалари) томонидан (улар мавжуд бўлса) ва (ёки) жисмоний тарбия-спорт ташкилотлари томонидан;»

23-бандда :

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«республика календарь режасини шакллантиришда — Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлигининг, спорт турлари бўйича республика спорт федерациялари (уюшмалари)нинг, спорт турлари бўйича республика олий спорт маҳорати мактабларининг, шунингдек, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон миллий паралимпия қўмитасининг вакиллари киритилади. Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг республика календарь режасини шакллантириш ва спорт турлари бўйича молиявий маблағларни тақсимлаш комиссияси таркиби Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан тасдиқланади;»;

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«ҳудудий календарь режани шакллантиришда — Қорақалпоғистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спортни ривожлантириш бош бошқармаларининг, туманлар (шаҳарлар) спортни ривожлантириш бўлимларининг, спорт турлари бўйича тегишли ҳудудий спорт федерациялари (уюшмалари)нинг (улар мавжуд бўлса) ва (ёки) жисмоний тарбия-спорт ташкилотларининг вакиллари киритилади;»

3. Вазирлар Маҳкамасининг «Сурхондарё вилоятида спортнинг миллий кураш турини янада ривожлантириш тўғрисида» 2015 йил 3 мартдаги 41-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 9-сон, 101-модда) 3-банди еттинчи хатбошисидаги «олимпия ва паралимпия захиралари коллежлари» сўзлари «Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари» сўзлари билан алмаштирилсин.

4. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 апрелдаги 261-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 4-сон, 76-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш учун кириш тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 14-бандидаги «олимпия захиралари коллежлари» сўзлари «Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази» сўзлари билан алмаштирилсин.

5. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 331-сон қарори билан тасдиқланган 2018 — 2021 йилларда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг кадрлар тайёрлаш борасидаги фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар дастурининг 7, 14, 17, 29, 30, 31-позицияларининг «Амалга ошириладиган тадбирлар» устунидаги тегишли келишикдаги «олимпия захиралари коллежлари» сўзлари тегишли келишикдаги «Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари» сўзлари билан, «Ижро учун масъуллар» устунидаги «Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги» сўзлари «Спортни ривожлантириш вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.

6. Вазирлар Маҳкамасининг «Спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернатлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида» 2018 йил 2 июндаги 410-сон қарорининг 4-банди «а» кичик бандининг саккизинчи хатбошиси , «б» кичик бандининг учинчи хатбошисидаги «олимпия ва паралимпия захиралари коллежлари» сўзлари «Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари» сўзлари билан алмаштирилсин.

9. Вазирлар Маҳкамасининг «Спорт турлари бўйича терма жамоалар таркибига спортчиларни саралаб олиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 4 мартдаги 122-сон қарорида :

а) 2-иловада :

«Андижон вилояти» бўлимининг 1-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« 1. Андижон шаҳри бокс Олимпия ва п аралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази , 50-умумтаълим мактаби футбол футбол академияси, болалар-ўсмирлар футбол мактаби бадминтон, стол тенниси 2-сон спорт мактаби 32-умумтаълим мактаби » ;

«Бухоро вилояти» бўлимининг 1-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« 1. Бухоро шаҳри бадминтон, эркин кураш Бухоро шаҳридаги Эркин кураш маркази бокс «Аббос Атоев» номидаги бокс маркази юнон-рум кураши Бухоро Олимпия ва п аралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази кураш зали » ;

«Қашқадарё вилояти» бўлимининг 1-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« 1. Қарши шаҳри бадминтон, дзюдо Қарши Олимпия ва п аралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази сузиш Сув спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактаби каратэ WKF Қарши шаҳар 29-умумтаълим мактаби » ;

«Самарқанд вилояти» бўлимида:

1-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« 1. Самарқанд шаҳри бадминтон, дзюдо Самарқанд Олимпия ва п аралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази бадиий гимнастика Гимнастикага ихтисослаштирилган спорт мактаби енгил атлетика Спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетика бўйича ихтисослаштирилган спорт мактаби » ;

14-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« 14. Тойлоқ тумани эшкак эшиш турлари Тойлоқ Олимпия ва п аралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази кураш Тойлоқ Олимпия ва П аралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази волейбол Тойлоқ туман спорт мактаби » ;

«Фарғона вилояти» бўлимининг 1-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« 1. Фарғона шаҳри бадминтон, теннис Спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган спорт мактаби гимнастика Гимнастикага ихтисослаштирилган спорт мактаби сузиш Сув спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактаби ва Олимпия ва п аралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази » ;

«Тошкент шаҳри» бўлимининг 7-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« 7. Чилонзор тумани бадминтон, бадиий гимнастика Чилонзор тумани спорт мактаби камондан отиш Республика олимпия ва п аралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази ҳудудидаги камондан отиш базаси гандбол Республика олимпия ва п аралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази » ;

б) 3-илованинг 15-банди «б» кичик банди иккинчи хатбошисидаги «олимпия захиралари коллежларига» сўзлари «Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказига» сўзлари билан алмаштирилсин.

10. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида бадминтон спорт турини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 11 мартдаги 143-сон қарорида :

а) 6-банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«2021/2022 ўқув йилидан бошлаб ҳар бир Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларида, спорт мактабларида, ихтисослаштирилган спорт мактабларида бадминтон бўлимларини очиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиласин»;

б) 2-илованинг :

4-позицияси «Объект номи» устунидаги «Жиззах олимпия захиралари коллежи» сўзлари «Жиззах Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази» сўзлари билан алмаштирилсин;

12-позицияси «Объект номи» устунидаги «Қарши олимпия захиралари коллежи» сўзлари «Қарши Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази» сўзлари билан алмаштирилсин.

12. Вазирлар Маҳкамасининг «Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 3 августдаги 490-сон қарорининг 2-иловасида :

1-позициянинг «Ўғил ва қиз болалар учун» устунидаги «Фарғона олимпия захиралари коллежи» сўзлари «Фарғона Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази» сўзлари билан алмаштирилсин;

2-позициянинг «Ўғил ва қиз болалар учун» устунида:

«Андижон олимпия захиралари коллежи» сўзлари «Андижон Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази» сўзлари билан алмаштирилсин;

«Андижон шаҳар олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати» сўзлари чиқариб ташлансин;

3-позициянинг «Ўғил ва қиз болалар учун» устунида:

«Наманган олимпия захиралари коллежи» сўзлари «Наманган Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази» сўзлари билан алмаштирилсин;

«Учқўрғон тумани олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати» сўзлари чиқариб ташлансин;

4-позициянинг «Ўғил ва қиз болалар учун» устунидаги «Самарқанд олимпия захиралари коллежи» сўзлари «Самарқанд Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази» сўзлари билан алмаштирилсин;

5-позициянинг «Ўғил ва қиз болалар учун» устунидаги «Қарши шаҳар олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати» ҳамда «Ғузор тумани олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати» сўзлари чиқариб ташлансин;

6-позициянинг «Ўғил ва қиз болалар учун» устунида:

«Термиз олимпия захиралари коллежи» сўзлари «Термиз Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази» сўзлари билан алмаштирилсин;

«Денов тумани олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати» сўзлари чиқариб ташлансин;

7-позициянинг «Ўғил ва қиз болалар учун» устунидаги «Бухоро шаҳар олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати» ҳамда «Қоракўл тумани олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати» сўзлари чиқариб ташлансин;

8-позициянинг «Ўғил ва қиз болалар учун» устунидаги «Навоий олимпия захиралари коллежи» сўзлари «Навоий Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази» сўзлари билан алмаштирилсин;

9-позициянинг «Ўғил ва қиз болалар учун» устунидаги «Урганч шаҳар олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати» ҳамда «Хива тумани олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати» сўзлари чиқариб ташлансин;

10-позициянинг «Ўғил ва қиз болалар учун» устунидаги «Нукус олимпия захиралари коллежи» сўзлари «Нукус Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази» сўзлари билан алмаштирилсин;

11-позициянинг «Ўғил ва қиз болалар учун» устунидаги «Жиззах олимпия захиралари коллежи» сўзлари «Жиззах Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази» сўзлари билан алмаштирилсин;

12-позициянинг «Ўғил ва қиз болалар учун» устунидаги «Республика олимпия захиралари коллежи», «Чирчиқ олимпия захиралари коллежи» ҳамда «Гулистон олимпия захиралари коллежи» сўзлари тегишлича «Республика Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази», «Чирчиқ Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази» ҳамда «Гулистон Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази» сўзлари билан алмаштирилсин.

13. Вазирлар Маҳкамасининг «Жиззах вилоятида футболни янада ривожлантириш ва оммалаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 6 апрелдаги 159-сон қарори 4-банднинг бешинчи хатбошисидаги «олимпия ва паралимпия захираси коллежларида» сўзлари «Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларида» сўзлари билан алмаштирилсин.

14. Вазирлар Маҳкамасининг «Республика велоспорт маҳорат мактаб-интернати фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 1 июндаги 294-сон қарорининг 1-банди тўртинчи хатбошисидаги «олимпия захиралари коллежлари» сўзлари «Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари» сўзлари билан алмаштирилсин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 30 декабрдаги 731-сон қарорига 9-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Гулистон олимпия захиралари коллежини ташкил этиш тўғрисида» 2014 йил 18 июлдаги 198-сон қарори .

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Олимпия захиралари коллежлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 12 августдаги 480-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2020 й., 8-сон, 181-модда).

3. Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 19 ноябрдаги 735-сон қарорига 5-илованинг 3-банди .

4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2022 йил 4 апрелдаги 153-сон қарорига илованинг 877-банди .

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2022 йил 30 декабрь,

731-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.12.2022 й., 09/22/731/1141-сон; 07.05.2024 й., 09/24/266/0329-сон; 10.05.2024 й., 09/24/272/0337-сон; 30.12.2024 й., 07/24/455/1092-сон; 30.04.2025 й., 09/25/275/0394-сон; 07.08.2025 й., 09/25/500/0699-сон; 17.09.2025 й., 09/25/587/0836-сон; 02.10.2026 й., 09/26/526/0994-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

ROʻYXATI

NIZOM

NIZOM

SXEMASI

NIZOM

SXEMASI

NORMASI

NORMALARI

NIZOM

MIQDORLARI

ROʻYXATI

ROʻYXATI

Olimpiya va paralimpiya sport turlariga tayyorlash markazlari faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Davlat sport-taʼlim muassasalari faoliyatini mutlaqo yangi tizim asosida tashkil qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 6-iyundagi PQ-268-son qarori ijrosini taʼminlash, shuningdek, sport turlari boʻyicha terma jamoalarni shakllantirish uchun sport zaxirasini tayyorlash tizimini yanada takomillashtirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Belgilansinki:

Olimpiya va paralimpiya sport turlariga tayyorlash markazlari (keyingi oʻrinlarda — olimpiya va paralimpiya markazlari) oʻrta va professional davlat sport-taʼlim muassasasi hisoblanadi hamda ularning faoliyati yuqori malakali mutaxassislar va sportning olimpiya va paralimpiya turlari boʻyicha terma jamoalarni shakllantirish uchun sport zaxirasini tayyorlashga yoʻnaltiriladi;

2022/2023 oʻquv yilida Respublika olimpiya va paralimpiya sport turlariga tayyorlash markazining oʻquvchi-sportchilari soni 750 nafarni, Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlardagi olimpiya va paralimpiya markazlarining oʻquvchi-sportchilari soni 600 nafarni tashkil etadi;

2023/2024 oʻquv yilidan boshlab Respublika olimpiya va paralimpiya sport turlariga tayyorlash markazining oʻquvchi-sportchilari soni 600 nafarni, Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlardagi olimpiya va paralimpiya markazlarining oʻquvchi-sportchilari soni 450 nafarni tashkil etadi;

olimpiya va paralimpiya markazlarida oʻquvchi-sportchilar kontengenti va ular xodimlarini qisqartirish natijasida boʻshab qoladigan budjet mablagʻlari ushbu markazlar sportchilarini oziq-ovqat bilan taʼminlashni yanada yaxshilash va trenerlarni ragʻbatlantirish uchun yoʻnaltiriladi;

olimpiya va paralimpiya markazlarining Olimpiya va Paralimpiya kollejlari paralimpiya boʻlimlariga umumiy oʻquvchi-sportchilar soniga nisbatan Oʻzbekiston Milliy paralimpiya qoʻmitasi tavsiyasiga asosan jismoniy imkoniyati cheklangan va nogironligi boʻlgan oʻquvchi-sportchilar uchun 10 foizgacha qoʻshimcha kvotalar belgilanadi;

olimpiya va paralimpiya zaxiralari kollejlariga sport turlari boʻyicha qabul qilingan oʻquvchi-sportchilar olimpiya va paralimpiya markazlarini toʻliq tamomlagunga qadar oʻqitilishi taʼminlanadi;

olimpiya va paralimpiya markazlarining oʻquvchi-sportchilari toʻliq Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan oziq-ovqat bilan taʼminlanadi;

olimpiya va paralimpiya markazlari psixologlari hamda tarbiyachilari Jismoniy tarbiya va sport boʻyicha mutaxassislarni qayta tayyorlash va malakasini oshirish instituti hamda uning filiallarida qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda bepul malaka oshiradi.

2. Quyidagilar:

Olimpiya va paralimpiya sport turlariga tayyorlash markazlari roʻyxati 1-ilovaga muvofiq;

Olimpiya va paralimpiya sport turlariga tayyorlash markazlari toʻgʻrisidagi nizom 2-ilovaga muvofiq;

Olimpiya va paralimpiya sport turlariga tayyorlash markazlariga oʻquvchilarni qabul qilish, attestatsiyadan oʻtkazish va ularning oʻqishini koʻchirish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 3-ilovaga muvofiq;

Olimpiya va paralimpiya sport turlariga tayyorlash markazlarining professional taʼlim bosqichi bitiruvchilarini yakuniy davlat attestatsiyasidan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 4-ilovaga muvofiq;

Olimpiya va paralimpiya sport turlariga tayyorlash markazlari oʻquvchi-sportchilari uchun sutkalik oziq-ovqat normasi 5-ilovaga muvofiq;

Olimpiya va paralimpiya sport turlariga tayyorlash markazlari boshqaruv, texnik, xizmat koʻrsatuvchi va oʻquv-yordamchi xodimlarining namunaviy shtatlar jadvali 6-ilovaga muvofiq;

Olimpiya va paralimpiya sport turlariga tayyorlash markazlarining ayrim xodimlari mehnatiga haq toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizom 7-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

3. Shunday tartib oʻrnatilsinki:

olimpiya va paralimpiya markazlari oʻquvchi-sportchilari Oʻzbekiston chempionati va kubogi musobaqalarida alohida jamoa sifatida ishtirok etadi;

Respublika olimpiya va paralimpiya sport turlariga tayyorlash markazi oʻquvchi-sportchilari Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlardagi olimpiya va paralimpiya markazlarining 1-2-kurslarida taʼlim olayotgan sport turlari boʻyicha respublika milliy terma jamoalari uchun asosiy nomzod boʻlgan sportchi-oʻquvchilardan butlanadi;

olimpiya va paralimpiya markazlari oʻquvchi-sportchilari uchun sport turlari boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlari asosida tasdiqlangan sutkalik oziq-ovqat normasiga mos ravishda mablagʻ ajratiladi;

xalqaro sport tashkilotlari bilan hamkorlikni yoʻlga qoʻygan holda Sport va ommaviy jismoniy tarbiya tadbirlarining respublika kalendar rejasiga muvofiq olimpiya va paralimpiya markazlarining tajribali xodimlarini 2023-yildan boshlab chet davlatlarga yuborish amaliyoti joriy etiladi. Bunda xizmat safarlari xarajatlari sport va ommaviy jismoniy tarbiya tadbirlarining respublika kalendar rejasi doirasida ajratilgan mablagʻlar hisobidan qoplanadi.

4. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 2023/2024 oʻquv yiliga qadar:

olimpiya va paralimpiya markazlarini Qoraqalpogʻiston Respublikasi budjeti, viloyatlar va Toshkent shahar mahalliy budjetlarining qoʻshimcha manbalari hisobidan respublikada ishlab chiqarilayotgan avtobus bilan taʼminlasin;

olimpiya va paralimpiya markazlarida xoʻjalik xizmatlarini (eng avvalo ovqatlanish xizmatlarini) autsorsing asosida amalga oshirishni yoʻlga qoʻysin.

5. Oʻzbekiston Respublikasi Sport vazirligi:

a) Xalq taʼlimi vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi, Oʻzbekiston Milliy olimpiya qoʻmitasi, Oʻzbekiston Milliy paralimpiya qoʻmitasi bilan birgalikda 2023-yil 1-fevralga qadar:

Markazlarda umumiy oʻrta taʼlim va professional taʼlim jarayonining uzviyligini hamda sport mahoratini uzluksiz oʻstirishni taʼminlashni hisobga olgan holda kasbiy standart va malaka talablarini ishlab chiqsin va tasdiqlasin;

Markazlarda paralimpiya sport turlari boʻyicha oʻquvchilar tayyorlanishini inobatga olgan holda ularni zamonaviy pedagogik texnologiyalarni egallagan malakali pedagog kadrlar hamda trenerlar bilan toʻldirish yuzasidan zarur choralarni koʻrsin;

b) Oʻzbekiston Milliy paralimpiya qoʻmitasi bilan birgalikda 2023-yil 1-martga qadar Markazlarda paralimpiya sport turlari boʻyicha kasbiy (ijodiy) imtihonlar qabul qilish tartibi va baholash mezonlari hamda sport turlari boʻyicha yagona sport tasnifi toʻgʻrisidagi nizomni ishlab chiqsin va tasdiqlasin;

v) 2023-yil 1-sentabrga qadar Markazlarning bino va inshootlarida nogironligi boʻlgan shaxslarning sport bilan shugʻullanishlari uchun zarur shart-sharoitlar yaratish choralarini koʻrsin.

6. Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi:

Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari bilan birgalikda 2023/2024 oʻquv yilidan boshlab tizimidagi ixtisoslashtirilgan maktab-internatlarda mavjud sport inshootlarida koʻzi ojiz va zaif koʻruvchi, kar va zaif eshituvchi hamda kar va soqov nogironligi boʻlgan shaxslarning sport bilan shugʻullanishi uchun shart-sharoitlar yaratsin;

Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi hamda Sportni rivojlantirish vazirligi bilan birgalikda sport inshootlari mavjud boʻlmagan ixtisoslashtirilgan maktab-internatlarida maxsus sport inshootlarini qurish, ularni tegishli sport inventarlari bilan taʼminlash ishlarini 2023-yildan boshlab Investitsiya dasturlarida nazarda tutish yuzasidan taklif kiritsin.

7. Sportni rivojlantirish vazirligi Oʻzbekiston Milliy olimpiya qoʻmitasi, Moliya vazirligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari bilan birgalikda 2023-yil 1-martga qadar Hukumatning “Oʻzbekiston Milliy olimpiya qoʻmitasi huzuridagi Respublika sport tibbiyoti ilmiy-amaliy markazi faoliyatini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi qarori loyihasini Vazirlar Mahkamasiga kiritsin.

8. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga 8-ilovaga muvofiq oʻzgartirishlar kiritilsin.

9. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlari 9-ilovaga muvofiq oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

10. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish sport vaziri A.I. Ikramov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 30-dekabrdagi 731-son qaroriga 1-ILOVA

Olimpiya va paralimpiya sport turlariga tayyorlash markazlari

T/r Markazlarning roʻyxati Markazlarning yuridik adresi 1. Respublika olimpiya va paralimpiya sport turlariga tayyorlash markazi Toshkent shahri, Lutfiy 4-tor koʻchasi, 38-uy 2. Nukus olimpiya va paralimpiya sport turlariga tayyorlash markazi Nukus shahri, Chimboy guzari 3. Andijon olimpiya va paralimpiya sport turlariga tayyorlash markazi Andijon shahri, Mustaqillik koʻchasi, 1-uy 4. Buxoro olimpiya va paralimpiya sport turlariga tayyorlash markazi Buxoro shahri, Alpomish koʻchasi, 2-uy 5. Jizzax olimpiya va paralimpiya sport turlariga tayyorlash markazi Jizzax shahri, Istiqlol koʻchasi, 12-uy 6. Qarshi olimpiya va paralimpiya sport turlariga tayyorlash markazi Qarshi shahri, Mustaqillik koʻchasi, 13-uy 7. Navoiy olimpiya va paralimpiya sport turlariga tayyorlash markazi Navoiy shahri, M. Tarobiy koʻchasi, 17-daha 8. Namangan olimpiya va paralimpiya sport turlariga tayyorlash markazi Davlatobod tumani, Tinchlik koʻchasi, 5-uy 9. Samarqand olimpiya va paralimpiya sport turlariga tayyorlash markazi Samarqand shahri, Paxtaobod koʻchasi, 77a-uy 10. Toyloq olimpiya va paralimpiya sport turlariga tayyorlash markazi Toyloq tumani, Abu Rayhon Beruniy koʻchasi, 5a-uy 11. Guliston olimpiya va paralimpiya sport turlariga tayyorlash markazi Guliston shahri, Guliston koʻchasi, 5-uy 12. Termiz olimpiya va paralimpiya sport turlariga tayyorlash markazi Termiz shahri, A. Navoiy koʻchasi, 42-uy 13. Chirchiq olimpiya va paralimpiya sport turlariga tayyorlash markazi Chirchiq shahri, 50 yil shoh koʻchasi, 14-uy 14. Fargʻona olimpiya va paralimpiya sport turlariga tayyorlash markazi Fargʻona shahri, A. Navoiy koʻchasi, 55-uy 15. Urganch olimpiya va paralimpiya sport turlariga tayyorlash markazi Urganch shahri, Al-Xorazmiy koʻchasi, 1a-uy

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 30-dekabrdagi 731-son qaroriga 2-ILOVA

Olimpiya va paralimpiya sport turlariga tayyorlash markazlari toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Nizom Olimpiya va paralimpiya sport turlariga tayyorlash markazlarining (keyingi oʻrinlarda — Markaz) maqomi, maqsadi va asosiy vazifalari, huquqlari va majburiyatlari, oʻquv-tarbiya jarayonini tashkil etish va boshqarish, shuningdek, uni moliyalashtirish tartibini belgilaydi.

2. Markaz oʻrta va professional davlat sport-taʼlim muassasasi hisoblanadi hamda Olimpiya va Paralimpiya oʻyinlari (kattalar va yoshlar) dasturidan oʻrin olgan sport turlari boʻyicha terma jamoalarni shakllantirish uchun sport zaxirasini tayyorlashga yoʻnaltiriladi, milliy kurash hamda alohida Hukumat qarorlari bilan belgilangan sport turlari bundan mustasno.

Markazdagi noolimpiya sport turlari boʻyicha yoʻnalishlarda tahsil olayotgan oʻquvchilar ushbu Markazni toʻliq tamomlagunga qadar oʻqitiladi.

3. Markaz oʻz faoliyatida Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi va qonunlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining qarorlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining farmonlari, qarorlari va farmoyishlariga, Vazirlar Mahkamasining qarorlari va farmoyishlariga, mazkur Nizomga hamda boshqa qonunchilik hujjatlariga, shuningdek, oʻz ustaviga amal qiladi.

Markazning ustavi Oʻzbekiston Respublikasi Sport vazirligi (keyingi oʻrinlarda — Vazirlik) tomonidan tasdiqlanadi.

4. Markazga qabul kvotalari har bir sport turining xususiyatidan (vazn toifasi, sportchilar soni, shu jumladan, sportchi ayollar soni, jamoaviy sport turlari boʻyicha tegishli sport turida ishtirok etadigan sportchilar soni va boshqalar) kelib chiqib shakllantiriladi.

Markazlarda oʻqish jarayoni 2 ta bosqichda: 1-bosqich 5 — 11-sinflar uchun Olimpiya maktablarida, 2-bosqich 1-2-kurslar uchun Olimpiya va Paralimpiya kollejlarida amalga oshiriladi.

Oʻzbekiston Respublikasi sport vaziriga hududning sport turlariga ixtisoslashuvidan kelib chiqib, Olimpiya maktablari hamda Olimpiya va Paralimpiya kollejlarining sport turlari boʻyicha kontingentining umumiy soni doirasida oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish huquqi beriladi.

5. Markaz yuridik shaxs hisoblanib, oʻz mustaqil balansiga, Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbi tasviri tushirilgan va oʻz nomi davlat tilida yozilgan muhrga va blankalarga, boshqa zarur muhr va shtamplarga, Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasida shaxsiy gʻazna hisob raqamlariga ega boʻladi.

6. Vazirlik Markazga umumiy rahbarlik qiladi, nazoratni tashkil etadi, uning tashkiliy-kadrlar va moddiy-texnik bazasini mustahkamlash choralarini koʻradi.

7. Markazda xorijiy mamlakatlar fuqarolari oʻqitilmaydi, xalqaro shartnomalarda nazarda tutilgan hollar bundan mustasno.

2-bob. Markazning maqsadlari va asosiy vazifalari

8. Markazning maqsadlari quyidagilar hisoblanadi:

oʻquvchilarga jismoniy tarbiya va sport boʻyicha chuqurlashtirilgan taʼlim berish, ularni har tomonlama kamol toptirish va sport mutaxassisliklari va kasblarini egallashini taʼminlash;

oʻquvchilarni istiqlol gʻoyalariga sadoqat, vatanparvarlik va fidoyilik ruhida tarbiyalash, ularda oʻz Vatani bilan faxrlanish va milliy madaniy-tarixiy anʼanalarni hurmat qilish tuygʻusini shakllantirish.

9. Markazning asosiy vazifalari quyidagilar hisoblanadi:

sport maktablari, ixtisoslashtirilgan sport maktablari, sport klublari yoki boshqa sport-taʼlim muassasalarining boshlangʻich tayyorlov bosqichidan oʻtgan oʻquvchilar orasidan tanlov asosida Markazda oʻqishni davom ettirish uchun tanlab olish;

davlat buyurtmasi asosida sport turlari reyestriga kiritilgan hamda yagona sport tasnifi mavjud boʻlgan sport turlari boʻyicha razryadli va unvonli sportchilar tayyorlash;

respublika va xalqaro musobaqalarda qatnashish uchun sport zaxirasini terma jamoalar tarkibiga tayyorlash;

oʻquvchilarning respublika va xalqaro sport musobaqalarida ishtirok etishi uchun zarur va yetarli boʻlgan kasbiy moyilligini, mahorati va koʻnikmalari chuqur rivojlantirilishini taʼminlash, sport tayyorgarligi taʼlimining navbatdagi bosqichlarida oʻqishini, shuningdek, egallangan mutaxassislik boʻyicha mehnat faoliyati bilan shugʻullanishini davom ettirish;

mutaxassislar va sport zaxirasini sifatli tayyorlash uchun zarur tashkiliy, oʻquv-metodik, psixologik-pedagogik, tibbiy-biologik va moddiy-texnik shart-sharoitlarni taʼminlash;

davlat taʼlim standarti doirasida umumiy oʻrta taʼlim va professional taʼlim oʻquv dasturlarini amalga oshirish;

oʻquv-tarbiya jarayonining sogʻlomlashtiruvchi yoʻnalishini amalga oshirish uchun shart-sharoitlarni taʼminlash, sogʻlom turmush tarzi normalarini joriy etish.

3-bob. Markazning huquq va majburiyatlari

10. Markaz:

Vazirlik hamda boshqa tashkilotlar orqali respublika va xalqaro sport musobaqalarida qatnashish, Vazirlar Mahkamasi tomonidan tasdiqlangan sport va ommaviy jismoniy tarbiya tadbirlarining respublika kalendar rejasiga muvofiq respublika hamda chet davlatlarda oʻquv-mashq yigʻinlarini oʻtkazish;

Vazirlik koʻrsatmasiga muvofiq olimpiya va paralimpiya sport turlarini rivojlantirish, sport zaxiralarini tayyorlash jarayonini takomillashtirish maqsadida Markazda yangi sport turlari boʻlimlarini ochish yoxud sport zaxirasini tayyorlashga oid belgilangan sport koʻrsatkichlari darajasi past boʻlgan sport turlari faoliyatini tanqidiy tahlil qilish;

Vazirlik bilan kelishgan holda yuridik va jismoniy shaxslarga oʻz faoliyati ixtisosligiga muvofiq jismoniy tarbiya va sport sohasida pullik xizmatlar koʻrsatish (sport inshootlaridan foydalanish, pullik sport xizmati), koʻrsatilgan xizmatlar uchun qonunchilik hujjatlariga muvofiq haq toʻlash miqdorini belgilash;

Vazirlik bilan kelishgan holda Markazning trenerlar tarkibi, xodimlari va oʻquvchilarini almashish, qoʻshma sport tadbirlari, bayramlar, koʻriklar, seminarlar va shu kabilarni oʻtkazish boʻyicha xorijiy sport tashkilotlari bilan belgilangan tartibda shartnomalar tuzish;

qonunchilik hujjatlariga muvofiq taʼlim hamda jismoniy tarbiya va sport sohasida xalqaro faoliyatda ishtirok etish huquqiga ega.

Markaz qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa huquqlarga ham ega boʻlishi mumkin.

11. Markaz oʻquvchilar va trenerlarni sport va ommaviy jismoniy tarbiya tadbirlarining kalendar rejasiga muvofiq sport tadbirlarida, xalqaro musobaqalarda qatnashish, shuningdek, chet davlatlarda tajriba almashish uchun yuborishi, oʻquvchilar ishtirokida mahorat saboqlari, seminar, konferensiya va davra suhbatlarini oʻtkazishi mumkin.

12. Markaz quyidagi majburiyatlarga ega:

taʼlim-tarbiya va sport tayyorgarligi oʻquv-mashq jarayonini amalga oshirish uchun zarur shart-sharoitlar yaratilishini taʼminlash, trenerlar tarkibi va pedagog xodimlar jamoasi hamda boshqa tegishli mutaxassislarning oʻz faoliyatiga oid topshiriqlari bajarilishini, shu jumladan, taʼlim oluvchilar tomonidan oʻz majburiyatlari doirasida tanlangan sport turlari boʻyicha taʼlim va sport tayyorgarligi oʻquv dasturlari bosqichma-bosqich oʻzlashtirishini taʼminlash;

taʼlim standartiga muvofiq tasdiqlangan oʻquv dasturlari, sport tayyorgarligi dasturlari asosida yillik oʻquv rejasini, oʻquv jadvalini va oʻquv-mashq mashgʻulotlari jadvalini ishlab chiqish;

taʼlim va oʻquv-mashq mashgʻulotlari jarayoni oʻtkazilayotgan davrda taʼlim oluvchilar va trenerlar tarkibi, pedagog-xodimlar jamoasi hamda boshqa tegishli mutaxassislarning mehnat xavfsizligini taʼminlash;

taʼlim-tarbiya va sport tayyorgarligi oʻquv-mashq jarayonini joriy nazorat qilish, oʻquvchilarning nazorat normativlari topshirishini taʼminlash;

moddiy-texnika bazasi va mol-mulkining saqlanishini va ulardan oqilona foydalanilishini taʼminlash.

Markaz qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa majburiyatlarni ham bajarishi mumkin.

4-bob. Markazda oʻquv-tarbiya jarayonini tashkil etish

13. Markazda oʻquv jarayoni Vazirlik tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi hamda Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi bilan birgalikda ishlab chiqilib, tasdiqlangan oʻquv rejaga asosan amalga oshiriladi.

Bunda Markazning ixtisoslashuvidan kelib chiqib, amaliy (musiqa, chizmachilik, rasm, mehnat, jismoniy tarbiya) fanlar, istisno tariqasida oʻqitilmaydi.

14. Oʻquv jarayoni jadvali, oʻquv mashgʻulotlari turlari, auditoriya va auditoriyadan tashqari oʻquv-tarbiyaviy ishlar, shuningdek, oʻquv-tarbiya jarayonini tashkil etishning boshqa shakllari oʻquv rejasi va dasturlariga muvofiq amalga oshiriladi.

15. Markazda oʻquv yili 2-sentabrdan boshlanadi.

16. Markazda oʻqish kunduzgi shaklda amalga oshirilib, oʻquv mashgʻulotlarining davomiyligi, oʻquvchilarning oʻquv yuklamasi va oʻquv-tarbiya jarayonining boshqa masalalari tasdiqlangan oʻquv rejasiga muvofiq belgilanadi.

17. Markaz oʻquv rejasi oʻquv-mashq mashgʻulotlari jadvali, yakka tartibda ishlash va tarbiyaviy ishlarni tashkil etish shakllari va usullarini belgilaydi.

18. Oʻquv dasturlari oʻquv rejasiga muvofiq quyidagi shakllarda amalga oshiriladi:

oʻquv darsi — oʻquv jarayonining ajralmas qismi boʻlgan taʼlim ishtirokchilarining oʻzaro bogʻliqlik shakli, taʼlimning maqsadi, mazmuni usul va vositalarini oʻzida mujassam etgan tizim;

maʼruza — oʻqitishni tashkil etishning yetakchi shakli boʻlib, oʻquvchilarga oʻquv materialining asosiy holatlari haqida tushuncha beradi, oʻquvchilarni yoʻnaltiruvchanlik, axborotlilik, metodologik, tarbiyalovchilik va rivojlantiruvchilik vazifalarini amalga oshirishga imkon beradi;

seminar — taʼlim beruvchini taʼlim oluvchilar bilan faol suhbatga kirishishiga yoʻnaltirilgan, nazariy bilimlarni amaliy faoliyatda amalga oshirish uchun zarur sharoitni taʼminlovchi mashgʻulot shakli;

laboratoriya ishi — oʻquvchilarning mustaqil ravishda eksperimentlar oʻtkazgan holda fanlarni oʻzlashtirishi. Tajribalar shaxsiy yoki guruhga boʻlingan holda tashkil etilishi mumkin;

mustaqil tayyorgarlik — oʻquvchilar tomonidan oʻqituvchi bilan muloqotga kirishmagan holda maxsus oʻquv materiallarini oʻzlashtirish maqsadida qoʻllaniladigan oʻquv faoliyatining ajralmas qismi hisoblanadi. Mustaqil tayyorgarlik dars jarayonida va darsdan tashqari jarayonda ogʻzaki yoki yozma ravishda qoʻllanilishi mumkin;

amaliy mashgʻulot — oʻqituvchi rahbarligida ilmiy-nazariy bilimlarni chuqurlashtirish va mustaqil ishlashga oʻrgatish koʻnikmalarini hosil qilish maqsadida oʻtkaziladi.

19. Markazda sport mashgʻulotlari, oʻquv-mashq yigʻinlari, guruh va yakka tartibdagi (individual) oʻquv-mashq mashgʻulotlari quyidagi shakllarda amalga oshiriladi:

oʻquv-mashq mashgʻuloti — bu sport tayyorgarligi jarayonining ajralmas qismi boʻlib, sport tayyorgarligi ishtirokchilarining oʻzaro bogʻliqlik shakli, sport tayyorgarligining maqsadi, mazmuni usul va vositalarini oʻzida mujassam etgan tizim sifatida quyidagilarni oʻz ichiga qamrab oladi: nazariy tayyorgarlik, amaliy tayyorgarlik (bular umumiy jismoniy tayyorgarlik, maxsus jismoniy tayyorgarlik, texnik-taktik tayyorgarlik, psixologik tayyorgarlik, koʻchirish (oʻtkazish) nazorat sinovlari, nazorat musobaqalarida ishtirok etish, yoʻriqchilik va hakamlik amaliyoti, musobaqalarda ishtirok etish, tiklanish tadbirlari va tibbiy nazorat shakllari hisoblanadi);

nazariy tayyorgarlik — oʻquvchilarga shaxsni anatomik va fiziologik rejalashtirish, sport tayyorgarligiga oid sanitariya-gigiyenik talablar, oʻquv-mashq mashgʻulotlarining texnik xavfsizligi, shuningdek, ularning tanlangan sport turlari boʻyicha sport tayyorgarligiga taalluqli turli nazariy maʼlumotlar doirasida nazariy bilimlar beriladi;

umumiy jismoniy tayyorgarlik — oʻquvchilarning yoshi, jinsiga oid sport tayyorgarligiga, oʻquv-mashq mashgʻulotlari jarayonida umumiy jismoniy mashqlarni oʻrganish va oʻzlashtirishga, umumiy jismoniy tayyorgarlik darajasi koʻrsatkichlarini bajarish va nazorat qilishga qaratiladi;

maxsus jismoniy tayyorgarlik — oʻquvchilarning tanlangan sport turlari boʻyicha sport tayyorgarligiga oid maxsus jismoniy mashqlarni oʻquv-mashq mashgʻulotlari jarayonida oʻrganish va oʻzlashtirishiga, maxsus jismoniy tayyorgarlik darajasi koʻrsatkichlarini bajarishiga yoʻnaltiriladi;

texnik-taktik tayyorgarlik — oʻquvchilarni tanlagan sport turlari boʻyicha sport tayyorgarligi oʻquv-mashq mashgʻulotlarini oʻzlashtirish jarayonida texnik-taktik mashqlar, usullar, hujum va himoyalanish amallarini oʻrganishiga, shu jumladan, ularning oʻzlashtirish holatlarini nazorat qilishga qaratiladi;

psixologik tayyorgarlik — oʻquvchilarning sport tayyorgarligi oʻquv-mashq mashgʻulotlarini oʻzlashtirishda va sport musobaqalariga tayyorgarlik koʻrish hamda ularda ishtirok etish jarayonlariga psixo-fiziologik yondashuvlar asosida tashxislar va psixologik test-sinovlarini oʻtkazish, ularni psixologik jihatdan tayyorlash orqali amalga oshiriladi;

koʻchirish (oʻtkazish) nazorat sinovlari — sport tayyorgarligi jarayonida belgilangan tartibda oʻquvchilarning yoshi va jismoniy imkoniyatlari hamda jismoniy holatiga koʻra umumiy va maxsus jismoniy tayyorgarligi darajasi koʻrsatkichlari aniqlab boriladi, shu jumladan, ularning texnik-taktik tayyorgarligi mahoratiga baho beriladi;

nazorat musobaqalarida ishtiroki — oʻquvchilarning tanlangan sport turi boʻyicha sport tayyorgarligi oʻquv-mashq mashgʻulotlari yuklamalarini oʻzlashtirish jarayonida nazorat musobaqalari orqali ularning sport mahoratini oʻzlashtirish va rivojlantirishga qaratiladi (soatlar setkasidan tashqari);

yoʻriqchilik va hakamlik amaliyoti — trenerlik va hakamlik ishlariga keyinchalik jalb qilish uchun sport yoʻriqchilari va sport hakamlarining bilim va koʻnikmalarini egallab olish maqsadida olib boriladi;

musobaqalarda ishtirok etish — tasdiqlangan sport va ommaviy jismoniy tarbiya tadbirlari kalendar rejasi asosida Markazda taʼlim oluvchi oʻquvchilarning hududiy, respublika va xalqaro sport musobaqalarida ishtirok etishlari nazarda tutiladi;

tiklanish tadbirlari — oʻquvchilarning sport tayyorgarligi jarayonida hordiq chiqarish, faol dam olishini taʼminlash maqsadida turli tiklanish va jarohatlanishning oldini olish tadbirlarini oʻz ichiga oladi;

tibbiy nazorat — oʻquvchilarning oʻquv yili davomida kamida ikki marotaba chuqurlashtirilgan tibbiy koʻrikdan oʻtishi va sport musobaqalari oldidan tibbiy koʻrikdan oʻtkazilishini nazarda tutadi (soatlar setkasidan tashqari).

20. Taʼlim sifati va sport tayyorgarlik darajasini nazorat qilish tasdiqlangan davlat taʼlim standarti talablariga muvofiq amalga oshiriladi.

21. Oʻquv dasturini oʻzlashtirgan va yakuniy davlat attestatsiyasidan oʻtgan Markazning 9-sinf bitiruvchilariga tayanch oʻrta taʼlim va 11-sinf bitiruvchilariga davlat namunasidagi umumiy oʻrta taʼlim toʻgʻrisidagi shahodatnoma, professional taʼlim darajasi bitiruvchilariga professional taʼlim bosqichini tamomlaganlik toʻgʻrisida davlat namunasidagi diplom beriladi.

Vazirlik buyurtmasiga asosan Davlat namunasidagi shahodatnoma Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligidan, professional taʼlim toʻgʻrisidagi diplom Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligidan olinadi.

22. Markazda oʻqish, sport tayyorgarligi, ovqatlanish, tibbiy davolanish, mehnat va dam olish uchun zarur shart-sharoitlar yaratish, oʻquvchilar yashash sharoitlari, shuningdek, ularning taʼminoti qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.

23. Markaz oʻquvchilarining sport mahorati darajasini oshirish maqsadida jami 60 kun davom etadigan, shu jumladan, qishki taʼtil vaqtida (15 kun), yozgi taʼtil vaqtida (45 kun) oʻquv-mashq yigʻinlarini oʻtkazgan holda oʻquvchilarning faol dam olishlari tashkil etiladi.

Oʻquv-mashq yigʻinlarini oʻtkazish bilan bogʻliq mablagʻlar Markazning yillik smetasi doirasida ajratiladi.

24. Oʻquvchilar umumtaʼlim fanlarini oʻqitish boʻyicha sinflarga, oʻrta maxsus professional taʼlim bosqichida guruhlarga, sport tayyorgarligi yoʻnalishlari boʻyicha esa sport boʻlimlariga birlashadi.

Markazda oʻquv sinflari (guruhlari)da oʻquvchilar soni quyidagicha belgilanadi:

professional taʼlim bosqichida — kamida 12 nafar;

umumiy oʻrta taʼlim bosqichida — 25 nafar;

nogironligi boʻlgan oʻquvchilar uchun — talabdan kelib chiqib 12 nafar.

Zarur hollarda nogironligi boʻlgan oʻquvchilarni oʻqitish boʻyicha talabdan kelib chiqib, Vazirlik ruxsati bilan guruhdagi oʻquvchilar soni 12 nafardan kam boʻlishi mumkin.

25. Oʻquv rejasidagi fanlarni oʻzlashtirgan, shuningdek (bosqichli nazorat), imtihonlarni muvaffaqiyatli topshirgan oʻquvchilar navbatdagi sinf (bosqich)ga Markaz direktorining buyrugʻi bilan oʻtkaziladi. Keyingi sinf (bosqich)ga shartli ravishda oʻtkazishga yoʻl qoʻyilmaydi.

26. Markaz oʻquvchilarining sport tayyorgarlik darajasi oʻsib borishini, sport musobaqalarida erishgan natijalarini tahlil qilish, oʻquv rejasida belgilangan fanlarni oʻzlashtirishi, oʻquvchilar turar joyida tartib-intizom talablariga rioya etishini, jamoatchilik ishlarida qatnashganlik darajasini aniqlash maqsadida oʻquv yili davomida ikki marta attestatsiya oʻtkaziladi.

5-bob. Markazni boshqarish

27. Taʼlim dasturlarini ishlab chiqish va birxillashtirish, pedagog kadrlar bilan taʼminlash, mutaxassislarni tayyorlash Vazirlik tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi hamda Sogʻliqni saqlash vazirligi bilan birgalikda amalga oshiriladi.

28. Markazga oliy maʼlumotga va sport-taʼlim muassasalarida kamida 5 yil amaliy ish tajribasiga hamda rahbarlik salohiyatiga ega shaxslar orasidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda sport vaziri tomonidan lavozimga tayinlanadigan va lavozimdan ozod qilinadigan direktor boshchilik qiladi.

29. Direktor:

a) Vazirlik bilan kelishgan holda oʻrinbosarlarini tayinlaydi (sport ishlari boʻyicha direktor oʻrinbosari bundan mustasno), oʻz oʻrinbosarlari vakolatlarini belgilaydi, ular oʻrtasida vazifalarni taqsimlaydi;

b) Markaz faoliyatiga umumiy rahbarlik qiladi, oʻquvchilarning oʻqishi va tarbiyalanishi, oʻquv rejalari va dasturlari bajarilishi, moliya-xoʻjalik faoliyati amalga oshirilishi uchun javob beradi, qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda xodimlarning belgilangan soni va mehnatga haq toʻlash fondi doirasida xodimlarning shtat jadvalini hamda trenerlar, oʻqituvchilar tarkibining tarifikatsiya jadvalini tasdiqlaydi;

v) Markaz nomidan ish koʻradi, uning manfaatlarini ifodalaydi, qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda uning mol-mulkini tasarruf etadi va shartnomalar tuzadi;

g) Markaz vakolatiga kiradigan masalalar boʻyicha qarorlar qabul qiladi, taʼlim muassasasiga yuklangan vazifalar va funksiyalarning bajarilishi uchun shaxsan javob beradi;

d) oʻz vakolatlari doirasida Markaz oʻquvchilari va barcha xodimlar uchun majburiy boʻlgan buyruqlar chiqaradi va koʻrsatmalar beradi;

e) Markazning oʻquv-moddiy bazasini mustahkamlash, oʻquv-mashq va oʻquv-tarbiyaviy ishlarni takomillashtirish, malakali pedagog kadrlar, trenerlar bilan butlash hamda Markaz faoliyati boʻyicha ayrim masalalarni koʻrib chiqish uchun davlat boshqaruvi organlariga takliflar kiritadi;

j) pedagoglar va boshqa barcha xodimlar bilan mehnat shartnomalarini tuzadi va ularni bekor qiladi;

z) sport ishlari boʻyicha direktor oʻrinbosari va trenerlari bilan birgalikda har yarim yilda kamida bir marta umumiy oʻrta taʼlim maktablariga bevosita tashrif buyurib, iqtidorli yoshlarni Markazga jalb qilish boʻyicha seleksiya ishlarini amalga oshiradi;

i) xalq deputatlari tuman, shahar Kengashlari va jamoatchilik vakillariga Markazda amalga oshirilgan quyidagi vazifalar yuzasidan har yil yakuni boʻyicha hisobot beradi:

joriy yilda ajratilgan mablagʻlarning maqsadli sarflanishi;

davlat buyurtmasiga asosan razryadli va unvonli sportchilar tayyorlash;

yil davomida amalga oshirilgan seleksiya ishlari;

sport turlari boʻyicha milliy terma jamoalarning asosiy va zaxira tarkibiga yetkazib berilgan oʻquvchilar;

Markazda tayyorlangan fan olimpiadalari, oʻsmirlar va yoshlar oʻrtasida Olimpiya va Paralimpiya, Osiyo va Paraosiyo oʻyinlari, jahon, Osiyo, Oʻzbekiston chempionatlari (kuboklari)ning gʻolib va sovrindorlari.

Direktor qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa vakolatlarni ham amalga oshirishi mumkin.

30. Markazda direktor rahbarligida kollegial organ hisoblanadigan Pedagogika kengashi tashkil etiladi.

Pedagogika kengashining yigʻilishi har chorakda kamida bir marotaba oʻtkaziladi.

Pedagogika kengashining asosiy vazifalari va funksiyalari Markaz ustavida belgilanadi.

Markazning rahbar va mutaxassis xodimlariga, shu jumladan, fan oʻqituvchilari, tarbiyachilar, trenerlar va tibbiyot xodimlariga qoʻyiladigan lavozim malaka talablari Vazirlik tomonidan tasdiqlanadi.

31. Markazda davlat boshqaruvi organlari, xoʻjalik birlashmalari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari va boshqa tashkilotlarning vakillaridan iborat Vasiylik kengashi tuziladi.

Markazning Vasiylik kengashiga Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlari rahbarlik qiladi.

32. Vazirlik huzurida malakali trener va xorijiy ekspertlar, shuningdek, sport sohasida yuqori tajriba va koʻnikmaga ega boʻlgan mutaxassislardan iborat tarkibda Trenerlar kengashi tashkil etiladi.

Olimpiya va Paralimpiya kollejlarining 1-kursiga Olimpiya maktablarini muvaffaqiyatli bitirgan oʻquvchilar, shuningdek, umumtaʼlim maktablarining 11-sinf bitiruvchilari orasidan Trenerlar kengashi xulosasiga muvofiq musobaqalarda eng yuqori natijaga erishgan sportchilar tanlov asosida qabul qilinadi.

Trenerlar kengashi yigʻilishi bir yilda kamida ikki marotaba oʻtkaziladi, Markazlar faoliyati tahliliy koʻrib chiqiladi hamda aniqlangan muammolar va yoʻl qoʻyilgan kamchiliklar yuzasidan tegishli chora-tadbirlar belgilanadi.

Trenerlar kengashi tarkibi, uning vazifa va funksiyalari hamda uning faoliyatini tashkil qilish bilan bogʻliq boshqa masalalar sport vazirining buyrugʻi bilan belgilanadi.

33. Markazni attestatsiyadan va akkreditatsiyadan oʻtkazish qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.

6-bob. Markazda taʼlim jarayoni qatnashchilari

34. Oʻqituvchilar, trenerlar, psixolog va sport psixologlari, instruktor-metodistlar, tarbiyachilar, tibbiyot xodimlari va oʻquvchilar taʼlim jarayonining qatnashchilari hisoblanadilar.

35. Markaz oʻquvchilari davlat taʼlim standartlariga muvofiq bepul taʼlim olish, qoʻshimcha taʼlim xizmatlaridan foydalanish, taʼlim muassasasining ustavida belgilangan shaklda taʼlim muassasasini boshqarishda ishtirok etish huquqiga ega.

Markaz oʻquvchilari Markazning ichki tartib-qoidalariga rioya qilishlari shart.

36. Markazga qabul qilingan oʻquvchilar:

umumiy oʻrta taʼlim, professional taʼlim, umumkasbiy hamda maxsus sport fanlari boʻyicha oʻqish;

oʻquv-mashq jarayonida va musobaqalarda ishtirok etish;

oʻquvchilar uchun bir kunlik oziq-ovqat meʼyorlariga muvofiq hafta kunlari davomida doimiy oziq-ovqat bilan taʼminlanish (isteʼmol qilish);

Markaz moddiy-texnika bazasi va mol-mulkidan bepul foydalanish;

oʻquvchilar turar joyida bepul yashash;

belgilangan tartibda oʻqishini boshqa taʼlim muassasasiga koʻchirishga haqli.

37. Jismoniy tarbiya va sport mutaxassisligiga, kasbiy tayyorgarlik va yuksak axloqiy fazilatga ega boʻlgan shaxslar Markazda pedagogik (trenerlik) faoliyat bilan shugʻullanish huquqiga ega.

38. Oʻqituvchilar va trenerlar, tarbiyachilar va tibbiyot xodimlarini Markazga ishga qabul qilish qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.

39. Markazning oʻqituvchilar va trenerlar tarkibi, psixolog, sport psixologi, tarbiyachilar va tibbiyot punkti xodimlarini attestatsiyadan oʻtkazish qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.

40. Oʻqituvchilar va trenerlarning pedagogik (trenerlik) yuklamasi qonunchilik hujjatlarida belgilangan normativlarga muvofiq aniqlanadi.

41. Oʻqituvchilar, trenerlar, psixologlar, sport psixologlari, tarbiyachilar, tibbiyot punkti xodimlari tarkibini tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.

Bunda Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar Pedagoglarni yangi metodikalarga oʻrgatish milliy markazlarida sport-taʼlim muassasalarining psixologlari, Jismoniy tarbiya va sport boʻyicha mutaxassislarni qayta tayyorlash va malakasini oshirish instituti va uning filiallarida sport-taʼlim muassasalarining sport psixologlari, tarbiyachilari tarkibi malakasini oshirish qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda bepul amalga oshiriladi.

42. Pedagog xodimlar va trenerlarning huquqlari va majburiyatlari qonunchilik hujjatlariga va Markaz ustaviga muvofiq belgilanadi.

43. Oʻquvchilarning ota-onalari (ularning oʻrnini bosuvchi shaxslar) Markazning taʼlim faoliyati bilan tanishish huquqiga egadirlar.

7-bob. Markazni tibbiy-biologik taʼminlash

44. Tibbiyot punkti xodimlari trenerlar bilan birgalikda sport mashgʻulotlari, oʻquv-mashq yigʻinlari, musobaqalar, dam olish davrida Markaz oʻquvchilarini tibbiy nazoratdan oʻtkazadilar. Tibbiy kuzatuvlar natijasidan trenerlar sportchilar tayyorlashning yakka tartibdagi rejalariga tuzatishlar kiritish uchun foydalanadilar.

45. Oʻquv yili davomida oʻquvchilar ikki marta chuqurlashtirilgan tibbiy koʻrikdan oʻtkaziladi.

46. Markaz oʻquvchilarni tibbiy taʼminlash maqsadida funksional tashxis va salomatlikni tiklash tadbirlari uchun salomatlikni tiklash markaziga, zarur bino va asbob-uskunalarga ega boʻladi.

47. Vazirlik hamda Markaz sportchilarning funksional tayyorgarligi holati yuzasidan tashxis qoʻyish, davolash-profilaktika tadbirlari va oʻquvchining salomatligini tiklash jarayonlarini maqbullashtirish, chuqurlashtirilgan tibbiy koʻrikdan oʻtkazish uchun Markazni Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetidan har yili ajratiladigan mablagʻlar doirasida tegishli apparatlar, zarur reaktivlar va dori vositalari bilan bepul taʼminlaydi.

8-bob. Markazni kiyim-bosh, sport anjomlari va inventarlar bilan taʼminlash

48. Vazirlik hamda Markaz oʻquvchilarni Sport va ommaviy jismoniy tarbiya tadbirlarining kalendar rejasi uchun har yili ajratiladigan mablagʻlar hisobidan kiyim-bosh, sport anjomlari va inventarlar bilan taʼminlaydi.

49. Markaz oʻquvchilarini kiyim-bosh, sport anjomlari va inventarlar bilan taʼminlash meʼyorlari Vazirlik tomonidan tasdiqlanadi.

9-bob. Markaz faoliyatini moliyaviy va moddiy taʼminlash

50. Markaz faoliyatini moliyalashtirish:

Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjeti, Qoraqalpogʻiston Respublikasi budjeti, viloyatlar mahalliy budjetlari mablagʻlari;

taʼlim xizmatlarini koʻrsatishdan, pedagogika, ishlab chiqarish hamda ularning ustavlarida belgilangan vazifalariga muvofiq boʻlgan boshqa faoliyat turlaridan olingan daromadlar;

yuridik va jismoniy shaxslarning homiylik xayriyalari;

qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobiga amalga oshiriladi.

51. Markaz belgilangan tartibda tasdiqlangan va tegishli moliya organlarida roʻyxatdan oʻtkazilgan xarajatlar smetasi va tasdiqlangan shtat birliklari asosida moliyalashtiriladi.

52. Markaz xodimlari mehnatiga haq toʻlash tartibi va shartlari qonunchilik hujjatlariga muvofiq belgilanadi.

53. Markazni tasdiqlangan taʼlim standartlariga muvofiq oʻquv qurollari, kompyuter texnikasi va laboratoriya anjomlari, sport anjomlari va inventarlari, imkoniyati cheklangan nogironligi boʻlgan oʻquvchilarni zarur sport hamda oʻquv qurollari bilan taʼminlash Vazirlik hamda Markaz tomonidan amalga oshiriladi.

54. Markaz oʻquvchilarining Vazirlik tomonidan tasdiqlangan sport va ommaviy jismoniy tarbiya tadbirlarining kalendar rejasiga kiritilgan sport musobaqalari, oʻquv-yigʻin mashgʻulotlaridagi ishtiroki bilan bogʻliq xarajatlar (yoʻlkira, ovqatlanish, yotoqxona) Vazirlar Mahkamasining “Terma jamoalar hamda ularning zaxirasini sport musobaqalariga tayyorlashni, shuningdek ularni moddiy jihatdan qoʻllab-quvvatlash tartibini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2011-yil 27-apreldagi 121-son qarorida belgilangan meʼyorlarga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjeti, Qoraqalpogʻiston Respublikasi budjeti, viloyatlar mahalliy budjetlarining mablagʻlari hisobidan amalga oshiriladi.

55. Markaz oʻzining moliya-xoʻjalik faoliyatini budjet va budjetdan tashqari mablagʻlar doirasida amalga oshiradi.

56. Markazning mablagʻlari, binolari, sport inshootlari va asbob-uskunalari uning mulki hisoblanadi va ulardan Markaz ustavida belgilangan vazifalarni hal etish uchun foydalaniladi.

57. Markaz belgilangan tartibda buxgalteriya hisobini amalga oshiradi, statistik va buxgalteriya hisobotlarini yuritadi.

58. Markazda xoʻjalik va moliya intizomiga rioya etilishini nazorat qilish qonunchilik hujjatlariga muvofiq amalga oshiriladi.

10-bob. Yakunlovchi qoida

59. Markazni qayta tashkil etish va tugatish qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 30-dekabrdagi 731-son qaroriga 3-ILOVA

Olimpiya va paralimpiya sport turlariga tayyorlash markazlariga oʻquvchilarni qabul qilish, attestatsiyadan oʻtkazish va ularning oʻqishini koʻchirish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoida

1. Ushbu Nizom Olimpiya va Paralimpiya sport turlariga tayyorlash markazlariga (keyingi oʻrinlarda — Markaz) oʻquvchi-sportchilarni qabul qilish, attestatsiyadan oʻtkazish va ularning oʻqishini boshqa taʼlim muassasasiga koʻchirish tartibini belgilaydi.

2. Markazga oʻquvchi-sportchilarni qabul qilish ushbu Nizomga ilovadagi sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.

2-bob. Markazga oʻquvchi-sportchilarni qabul qilish

3. Markazga faqat olimpiya va paralimpiya sport turlari boʻyicha oʻquvchi-sportchilar qabul qilinadilar, bundan milliy kurash hamda alohida Hukumat qarorlari bilan belgilangan sport turlari mustasno.

4. Oʻquvchi-sportchilar markazning Olimpiya maktablariga sportning olimpiya turlari boʻyicha 5-sinfga va paralimpiya turlari boʻyicha 10-sinfga qabul qilinadi.

Markazning 5-sinfiga sportning olimpiya turlari boʻyicha sport maktablari va ixtisoslashtirilgan sport maktablari, sport klublari yoki boshqa taʼlim muassasalarida boshlangʻich tayyorgarlik bosqichidan oʻtgan oʻquvchi-sportchilar, 10-sinfiga paralimpiya turlari boʻyicha tanlov asosida qabul qilinadilar.

Markazning professional taʼlim bosqichi 1-bosqichiga Markazning 11-sinf bitiruvchilari orasidan sport takomillashtirish bosqichining birinchi yil tayyorgarligidan oʻtgan, Oʻzbekiston sport ustaligiga nomzod razryadiga yoki Oʻzbekiston sport ustasi, Xalqaro toifadagi Oʻzbekiston sport ustasi unvoniga ega boʻlgan oʻquvchi-sportchilar oʻquv yili attestatsiya yakuniga koʻra Markaz direktorining buyrugʻiga asosan (sportning oʻyin turlari bundan mustasno), shuningdek, umumtaʼlim maktablarining 11-sinf bitiruvchilari orasidan sport takomillashtirish bosqichining birinchi yil tayyorgarligidan oʻtgan, Oʻzbekiston sport ustaligiga nomzod razryadiga Oʻzbekiston sport ustasi, Xalqaro toifadagi Oʻzbekiston sport ustasi unvoniga ega boʻlgan iqtidorli sportchilar tanlov asosida Markaz direktorining buyrugʻiga asosan qabul qilinadilar, sportning oʻyin turlari bundan mustasno;

sportning oʻyin turlari boʻyicha Markazning professional taʼlim bosqichining 1-bosqichiga Markazning 11-sinf bitiruvchilari orasidan sport takomillashtirish bosqichining birinchi yil tayyorgarligidan oʻtgan, kamida birinchi sport razryadi ega boʻlgan oʻquvchi-sportchilar oʻquv yili attestatsiya yakuniga koʻra, shuningdek, umumtaʼlim maktablarining 11-sinf bitiruvchilari orasidan sport takomillashtirish bosqichining birinchi yil tayyorgarligidan oʻtgan, kamida birinchi sport razryadi ega boʻlgan iqtidorli sportchilar tanlov asosida Markaz direktorining buyrugʻiga asosan qabul qilinadilar.

5. Paralimpiya sport turlari boʻyicha oʻquvchi-sportchilar Markazning professional taʼlim bosqichining 1-bosqichiga IPC (Xalqaro paralimpiya qoʻmitasi), IBSA (Xalqaro koʻzi ojizlar sporti federatsiyasi) tibbiy-funksional talablariga asosan Oʻzbekiston Milliy paralimpiya qoʻmitasi tavsiyasiga koʻra tanlov asosida qabul qilinadi.

6. Markazda sport turlari boʻyicha oʻquvchi-sportchilar kontingenti va qabul rejasi sport turining xususiyatidan (vazn toifasi, sportchilar soni, shu jumladan sportchi ayollar soni, jamoaviy sport turlari boʻyicha tegishli sport turida ishtirok etadigan sportchilar soni va boshqalar) kelib chiqib shakllantiriladi.

7. Markazga oʻquvchi-sportchilar qabulini samarali tashkil qilish maqsadida taʼlim muassasasida qabul komissiyasi tashkil etiladi. Oʻzbekiston Respublikasi Sport vazirligi (keyingi oʻrinlarda — Vazirlik) tomonidan qabul komissiyasi raisi va masʼul kotibi tasdiqlanadi. Qabul komissiyasi aʼzolarining vazifalari qabul komissiyasi raisi tomonidan belgilanadi.

8. Hujjatlarni qabul qilish, kasbiy (ijodiy) imtihonlar oʻtkazish hamda kasbiy (ijodiy) imtihon natijalarini eʼlon qilish tartibi Vazirlik tomonidan belgilanadi.

9. Markazga oʻqishga kirish istagini bildirgan oʻquvchi-sportchilar qabul komissiyasiga quyidagi hujjatlarni taqdim etadilar:

oʻquvchining ota-onalari yoki ularning oʻrnini bosuvchi shaxslar tomonidan Markaz direktori nomiga ariza;

tibbiy maʼlumotnomalar (F-026-u shakldagi maktab tibbiy anketasi, F-063-u shakldagi profilaktik emlash kartasi, F-086-u shakldagi tibbiy maʼlumotnoma, qon, siydik, gijja tuxumi tahlili, EKG, 14 yoshdan boshlab flyurografiya, turar joyidan bolalar vrachidan kechirgan kasalliklari toʻgʻrisidagi maʼlumotnoma, yakka kurash turlari uchun umurtqa pogʻonasining koʻkrak va bel qismlarining ikki proyeksiyadagi rentgen rasmi hamda travmatolog xulosasi);

sport maktablari va ixtisoslashtirilgan sport maktablari, sport klublari yoki boshqa sport taʼlim muassasalari tomonidan berilgan yoʻllanma;

sport razryadi yoki unvonini tasdiqlovchi hujjatning asl nusxasi hamda sport razryadi yoki unvoni tasdiqlanganligi toʻgʻrisidagi buyruqdan koʻchirma.

10. Paralimpiya sport turlari boʻyicha Markazga oʻqishga kirish istagini bildirgan oʻquvchi-sportchilar qabul komissiyasiga quyidagi hujjatlarni taqdim etadilar:

oʻquvchining ota-onasi yoki ularning oʻrnini bosuvchi shaxslar tomonidan markaz direktori nomiga ariza va yozma roziligi;

Oʻzbekiston Milliy paralimpiya qoʻmitasining tavsiyanomasi.

11. Hujjatlar qabul komissiyasiga oʻqishga kiruvchi tomonidan shaxsan taqdim etiladi.

12. Mazkur Nizomning 9 va 10-bandlarida koʻrsatib oʻtilgan hujjatlar mavjud boʻlganda qabul komissiyasi oʻquvchi-sportchilarning hujjatlarini qabul qilishni rad etishga haqli emas.

3-bob. Kasbiy (ijodiy) imtihon oʻtkazish

13. Kasbiy (ijodiy) imtihonlar ikki bosqichda: umumiy hamda maxsus jismoniy tayyorgarlik darajasini aniqlash asosida amalga oshiriladi.

14. Kasbiy (ijodiy) imtihonlar 100 ballik tizim boʻyicha baholanadi, umumiy jismoniy tayyorgarlik uchun — 30 ball hamda maxsus jismoniy tayyorgarlik uchun — 70 ball ajratiladi.

Markazga oʻqish istagini bildirgan oʻquvchi-sportchilar kirish imtihonlarining eng yuqori balidan kamida qirq foizini toʻplagan taqdirda, ketma-ketlik tartibida taqsimlanadi.

Bunda Markazga kirish uchun eng past ball 40 ball etib belgilanadi.

15. Olimpiya va paralimpiya sport turlari boʻyicha kasbiy (ijodiy) imtihonlar meʼyorlari va baholash mezonlari Vazirlik tomonidan tasdiqlanadi.

16. Vazirlik tomonidan oʻquvchi-sportchilarni qabul qilish uchun tashkil etilgan qabul komissiyasi ish faoliyatini nazorat qilib borish maqsadida, tegishli sport turlari boʻyicha trener va mutaxassislardan iborat boʻlgan ishchi guruh shakllantirilishi mumkin.

17. Kasbiy (ijodiy) imtihon natijalari eʼlon qilingan kundan boshlab imtihondan oʻtmagan oʻquvchi-sportchilarning hujjatlari ularning ota-onalariga yoki ularning oʻrnini bosuvchi boshqa shaxslarga qaytarib beriladi.

18. Sportning olimpiya va paralimpiya dasturlariga kiritilgan sport turlari boʻyicha Oʻzbekiston chempionati va kubogi gʻolib va sovrindorlari (1 — 3-oʻrinlar), Oʻzbekiston Respublikasining olimpiya sport turlari boʻyicha sport terma jamoalari aʼzoligiga hamda ularning zaxirasiga kirgan sportchilar markazning 5-sinfiga, shuningdek, paralimpiya sport turlari boʻyicha 10-sinfiga imtihon sinovlarisiz imtiyozli ravishda qabul qilinadilar.

Kasbiy (ijodiy) imtihonlarni ushbu Nizomga muvofiq tashkil etish va adolatli oʻtkazish masʼuliyati, shu jumladan ularni video tasvirga olish qabul komissiyasi raisi, masʼul kotibi, uning oʻrinbosari, sport turi boʻyicha imtihon komissiyasi raisi va aʼzolari zimmasiga yuklanadi.

19. Qabul komissiyasi qarori asosida oʻquvchi-sportchilarni qabul qilish toʻgʻrisida Markaz direktori tomonidan buyruq qabul qilinadi va oʻquvchi-sportchilarning shaxsiy hujjatlari belgilangan tartibda rasmiylashtiriladi.

20. Markazga oʻquvchi-sportchilarni qabul qilish jarayonini yoritish, shuningdek, oʻquvchi-sportchilar qabulining shaffof, oshkora va demokratik tamoyillar asosida amalga oshirilishini taʼminlash maqsadida onlayn videokuzatuv olib (yozib) boriladi, shuningdek, ommaviy axborot vositalari ham jalb qilinishi mumkin.

21. Kasbiy (ijodiy) imtihon natijalaridan norozi boʻlgan shaxslar tanlov natijalari eʼlon qilingan kundan boshlab uch kun muddatda Markazning qabul komissiyasiga yozma ariza bilan murojaat qilishlari mumkin.

Kasbiy (ijodiy) imtihon natijalaridan norozi boʻlgan fuqarolarning arizalarini koʻrib chiqish uchun uch nafar mutaxassislardan iborat apellyatsiya komissiyasi tuziladi.

Apellyatsiya komissiyasi uch kun muddatda arizani va imtihon hujjatlarini koʻrib chiqib, qabul komissiyasiga yozma hisobot topshiradi.

4-bob. Markazda sport turlari boʻyicha tahsil oluvchi oʻquvchi-sportchilarni attestatsiyadan oʻtkazish

22. Markaz oʻquvchi-sportchilarini oʻquv yili davomida ikki marta (qishki va yozgi) attestatsiyadan oʻtkazish orqali xolisona baho berish va ularni sinfdan-sinfga (kursdan-kursga) oʻtkazish hamda oʻtkazilgan attestatsiya natijasida qayd etilgan talablarga javob bermagan oʻquvchi-sportchilarni oʻqishdan chetlatish Markaz direktorining buyrugʻi asosida tuzilgan attestatsiya komissiyasi qaroriga koʻra amalga oshiriladi.

23. Attestatsiya Markaz oʻquvchisining oʻquv yili davomidagi sport tayyorgarligi darajasining oʻsib borishini tahlil qilish, Vazirlikning sport va ommaviy jismoniy tarbiya tadbirlari kalendar rejasiga muvofiq oʻtkaziladigan sport musobaqalarida erishgan natijalari, oʻquv rejasida belgilangan fanlarni oʻzlashtirishi, oʻquvchi-sportchilar turar joyida tartib-intizom talablariga rioya etishi, jamoatchilik ishlarida qatnashganligini aniqlash maqsadida oʻtkaziladi.

24. Attestatsiya komissiyasi aʼzolari soni 7 yoki 9 kishini tashkil etadi. Bunda Markaz direktori — komissiya raisi, direktorning sport ishlari boʻyicha oʻrinbosari — komissiya raisi oʻrinbosari hisoblanadi. Komissiyaning qolgan aʼzolari direktorning maʼnaviy-maʼrifiy ishlar boʻyicha, oʻquv ishlari boʻyicha oʻrinbosarlari, oʻquv boʻlimi mudiri, sinf rahbarlari, trenerlar, tibbiyot punkti mudiri, instruktor-metodistlar va sport psixologlaridan shakllantiriladi. Zarur hollarda attestatsiya komissiyasi tarkibiga sport-taʼlim muassasalari hamda sport turlari boʻyicha federatsiya (uyushma)lar mutaxassislari jalb qilinishi mumkin.

25. Sport turlari boʻyicha trenerlar attestatsiya boshlanishidan kamida oʻn kun oldin attestatsiyadan oʻtuvchilarning attestatsiyaga oid maʼlumotlari va hujjatlarini toʻplaydi hamda attestatsiya komissiyasiga taqdim etadi.

26. Attestatsiya komissiyasi tomonidan attestatsiyadan oʻtuvchi oʻquvchi-sportchilarning quyidagi hujjatlari koʻrib chiqiladi:

yil (oʻquv yili) davomida erishgan natijalari;

yil boshidagi va attestatsiya oʻtkazilayotgan vaqtdagi sport razryadi yoki unvoni;

yil davomida qatnashgan musobaqalari soni va koʻrsatgan natijalari tahlili;

terma jamoaga aloqadorlik darajasi;

koʻrsatgan eng yaxshi natijasi;

trenerlar jamoasining tavsiyasi;

yil (oʻquv yili) davomida oʻquv fanlarini oʻzlashtirishi;

yil (oʻquv yili) davomida oʻquvchi-sportchilar turar joyida ichki tartib-qoidalarga rioya etishi;

sogʻligʻi toʻgʻrisida shifokor xulosasi;

paralimpiya sport turlari boʻyicha taʼlim olayotgan oʻquvchi-sportchilarning IPC (Xalqaro paralimpiya qoʻmitasi), IBSA (Xalqaro koʻzi ojizlar sporti federatsiyasi) funksional-tibbiy sinflari talablariga mosligi.

27. Attestatsiyadan oʻtuvchi oʻquvchi-sportchilarning attestatsiya varaqasi hujjatlari boʻlim instruktor-metodisti hamda bosh trenerlar tomonidan Attestatsiya komissiyasiga taqdim etiladi. Attestatsiya komissiyasi hujjatlarni tahlil qilib, attestatsiyadan oʻtuvchining sport, maʼnaviy-maʼrifiy va oʻqish jarayonidagi faoliyatini tahlil qilish hamda baholash asosida maʼlumotnoma-attestatsiya varaqasini tayyorlaydi.

28. Attestatsiya varaqasi sport turlari boʻyicha bosh trener, oʻquvchining shaxsiy treneri, boʻlim instruktor-metodisti, boʻlim tarbiyachisi, sinf rahbari va shifokor tomonidan imzolanadi.

29. Attestatsiya natijalari boʻyicha attestatsiya komissiyaning qarori komissiya aʼzolari tomonidan ochiq ovoz berish yoʻli bilan qabul qilinadi. Ovozlar teng boʻlib qolgan taqdirda, attestatsiya komissiyasi raisining ovozi hal qiluvchi hisoblanadi.

30. Attestatsiya komissiyasi qarori attestatsiya varagʻiga yoziladi va attestatsiyadan oʻtuvchiga toʻgʻridan-toʻgʻri attestatsiyadan soʻng eʼlon qilinadi.

31. Attestatsiya natijalariga koʻra komissiya quyidagi xulosalardan birini qabul qiladi: “loyiq” yoki “noloyiq”.

Attestatsiya komissiyasi qarori bayonnomalar bilan rasmiylashtiriladi va ular asosida tegishli buyruqlar chiqariladi va oʻquvchiga Markaz tomonidan maʼlum qilinadi.

32. Attestatsiya oʻtkaziladigan oʻqish davrida oʻquv fanlaridan birini oʻzlashtira olmagan oʻquvchi-sportchiga nisbatan komissiya “noloyiq” deb xulosa qabul qilishi lozim.

33. Attestatsiyadan oʻtuvchi attestatsiyaga uzrli sabab (betobligi tufayli yoki yaqin qarindoshi vafot etgan hollarda) bilan kelmagan taqdirda, attestatsiyadan oʻtkazish boshqa muddatga koʻchiriladi.

34. Attestatsiyadan oʻtuvchi attestatsiyaga uzrli sabablarsiz kelmagan taqdirda, attestatsiyadan oʻtmagan hisoblanadi hamda oʻquvchi-sportchilar safidan chetlashtiriladi.

35. Attestatsiya yakunlariga koʻra oʻquvchi-sportchilar safidan chiqarilgan oʻquvchi-sportchilar oʻrnini toʻldirish sport turlari boʻyicha tasdiqlangan oʻquvchi-sportchilar kontingentidan chiqmagan holda, oʻquv yili davomida har chorak yakuni boʻyicha Markaz qabul komissiyasi tomonidan Vazirlik bilan kelishilgan holda amalga oshiriladi.

5-bob. Olimpiya sport turlari boʻyicha oʻquvchining oʻqishini Markazlardan boshqa taʼlim muassasasiga koʻchirish va oʻqishdan chetlashtirish

36. Markazning 1-bosqichi oʻquvchi-sportchisining oʻqishini boshqa taʼlim muassasasiga koʻchirish va 2-bosqichi oʻquvchi-sportchisini oʻqishdan chetlashtirish quyidagi holatlarda amalga oshiriladi:

a) oʻz xohishiga koʻra (ota-onasining yoki ularning oʻrnini bosuvchi shaxslarning yozma arizasi asosida);

b) attestatsiya komissiyasining qaroriga koʻra;

v) tibbiy nomuvofiqlik boʻlganda — shifokor xulosasiga koʻra;

d) paralimpiya sport turlari boʻyicha taʼlim olayotgan oʻquvchi-sportchilarning IPC (Xalqaro paralimpiya qoʻmitasi), IBSA (Xalqaro koʻzi ojizlar sporti federatsiyasi) funksional-tibbiy sinflari talablariga mos kelmaganda;

e) oʻquv intizomi va ichki tartib-qoidalarni buzganda, tegishli normativ talablarni topshirmaganda, sport natijasi pasayganda, shu jumladan sport odobi, sport tayyorgarligi rejimi buzilgan, taqiqlangan farmokologik, alkogolli va giyohvand vositalar qoʻllanilgan taqdirda-pedagogik kengashning qaroriga muvofiq.

Mazkur bandning “ b ”, “ v ” “g”, “ d ” va “ e ” kichik bandlarida koʻrsatilgan hollarda oʻquvchining oʻqishini boshqa taʼlim muassasasiga koʻchirishda yoki uni oʻqishdan chetlashtirishda oʻquvchi yoki uning ota-onasining roziligi talab etilmaydi.

37. Oʻquvchi-sportchilar safidan chetlatilgan oʻquvchi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar Markaz direktori tomonidan qaror qabul qilingan kundan boshlab bir hafta muddatda tegishli Bolalar masalalari boʻyicha tuman (shahar) komissiyalariga taqdim etiladi.

6-bob. Yakuniy qoidalar

38. Mazkur Nizomda belgilangan masalalar boʻyicha nizolar qonunchilik hujjatlariga muvofiq hal qilinadi.

39. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.

Olimpiya va paralimpiya sport turlariga tayyorlash markazlariga oʻquvchi-sportchilarni qabul qilish, attestatsiyadan oʻtkazish va ularning oʻqishini koʻchirish tartibi toʻgʻrisida nizomga ILOVA

Markazga oʻquvchi-sportchilarni qabul qilish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddati 1-bosqich Qabul komissiyasi 1. Markazga qabul qilish tartibi, hujjatlarni topshirish muddatlari va kvotalari toʻgʻrisida OAVda eʼlon beradi. 2. Markazga qabul qilish tartibi, hujjatlarni topshirish muddatlari va kvotalari toʻgʻrisida Markazning Internet jahon axborot tarmogʻidagi veb-saytida eʼlon qiladi. Hujjatlarni qabul qilish boshlanishidan kamida 10 kun oldin 2-bosqich Ariza beruvchi (oʻquvchining ota-onalari yoki ularning oʻrnini bosuvchi shaxslar) Markazga ariza bilan murojaat qiladi va tegishli hujjatlarni taqdim etadi. Belgilangan muddatlarda 3-bosqich Qabul komissiyasi 1. Kirish imtihonlarining 1-bosqichini (umumiy jismoniy tayyorgarlik) oʻtkazadi. 2. Kirish imtihonlarining 2-bosqichini (maxsus jismoniy tayyorgarlik) oʻtkazadi. 3. Kasbiy (ijodiy) imtihonlar 100 ballik tizim boʻyicha baholanadi, umumiy jismoniy tayyorgarlik uchun — 30 ball hamda maxsus jismoniy tayyorgarlik uchun — 70 ball ajratiladi. 4. Markazga oʻqish kirish imtihonlarining eng yuqori balidan kamida qirq foizini toʻplagan taqdirda, ketma-ketlik tartibida taqsimlanadi. Tasdiqlangan jadval asosida 4-bosqich Markaz direktori Qabul komissiyasi qarori asosida oʻquvchi-sportchilarni Markazga oʻqishga qabul qilish toʻgʻrisida buyruq qabul qiladi va oʻquvchi-sportchilarning shaxsiy hujjatlarini rasmiylashtiriladi. Kirish imtihonlari tugagandan soʻng 3 kun muddatda

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 30-dekabrdagi 731-son qaroriga 4-ILOVA

Olimpiya va paralimpiya sport turlariga tayyorlash markazlarining professional taʼlim bosqichi bitiruvchilarini yakuniy davlat attestatsiyasidan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Nizom Olimpiya va paralimpiya sport turlariga tayyorlash markazlarining (keyingi oʻrinlarda — Markaz) olimpiya va paralimpiya kollejlari (keyingi oʻrinlarda — kollej) bitiruvchilari uchun yakuniy davlat attestatsiyasini tashkil etish va oʻtkazish tartibini belgilaydi.

2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:

yakuniy davlat attestatsiyasi — bitiruvchilarning bilim, malaka va ulardan foydalanish koʻnikmasi darajasini davlat taʼlim standartlari talablariga muvofiqligini kompleks baholash orqali bitiruvchilarga kichik mutaxassis malaka darajasi va ularga kollejni tugatganligi toʻgʻrisida diplom berish masalasini hal etuvchi taʼlim sifatini nazorat qilishning turi;

yakuniy davlat attestatsiyasi komissiyasi (komissiya) — tegishli mutaxassisliklar va kasblar boʻyicha tashkil etiladigan yakuniy davlat attestatsiyasini oʻtkazish uchun kollej xodimlari, shuningdek, Oliy sport mahorati instituti, Oʻzbekiston davlat jismoniy tarbiya va sport universiteti va uning filiallariga hamda oliy taʼlim muassasalarining jismoniy tarbiya va sport faoliyati yoʻnalishlari, ish beruvchi tashkilotlar rahbarlari bilan kelishilgan holda ushbu tashkilotlarning vakillaridan iborat komissiya;

yakuniy davlat attestatsiya sinovlari (attestatsiya sinovlari) — kollejning oʻquv rejasidagi mutaxassislik va maxsus fanlarning majmui.

3. Quyidagilar yakuniy davlat attestatsiyasining asosiy vazifalari hisoblanadi:

bitiruvchilarning tegishli fanlar boʻyicha bilim va ulardan foydalanish koʻnikmasi darajasini Davlat taʼlim standartlari talablariga muvofiqligini kompleks baholash;

olingan bilimlarni amaliyotga qoʻllash koʻnikmalarini va kasbiy malakalarni shakllanganlik darajasini aniqlash.

4. Attestatsiya yakuni boʻyicha bitiruvchiga Markazni tugatganligi toʻgʻrisida davlat namunasidagi diplom beriladi.

2-bob. Komissiyani shakllantirish tartibi

5. Komissiya aʼzolari tarkibi kamida 5 kishidan iborat boʻlib, uning uchdan ikki qismi qatnashgan taqdirda komissiya vakolatli hisoblanadi.

Komissiya aʼzolari tarkibiga ish beruvchi tashkilotlar, Milliy paralimpiya qoʻmitasi, sport turlari boʻyicha federatsiyalar (assotsiatsiyalar) vakillari jalb qilinadi.

Markaz direktori komissiya tarkibini shakllantirish jarayonida manfaatlar toʻqnashuvining oldini olish yoki uni bartaraf etish yuzasidan oʻz vaqtida choralar koʻrishi shart.

6. Komissiya raisi yakuniy davlat attestatsiya boshlanishidan kamida bir oy oldin Oʻzbekiston Respublikasi sport vazirining, komissiya aʼzolari esa Markaz direktorining buyrugʻi bilan ikki hafta oldin tayinlanadi.

7. Komissiya raisi Markazda ishlamayotgan mutaxassislardan boʻlishi lozim. Bir shaxs ketma-ket bir Markazda ikki martadan ortiq komissiya raisi boʻlishi mumkin emas.

8. Komissiya aʼzosi kollej bitiruvchilariga oʻzaro yaqin qarindosh, basharti ulardan biri ikkinchisiga bevosita boʻysunib yoki uning nazorati ostida xizmat qiladigan boʻlsa, shuningdek, manfaatlar toʻqnashuvi yuzaga kelgan taqdirda, yakuniy davlat attestatsiyasida ishtirok etishiga yoʻl qoʻyilmaydi.

9. Komissiya oʻz faoliyatini mazkur Nizom va bitiruvchilarning tayyorgarlik darajasi hamda taʼlim mazmuniga qoʻyilgan Davlat taʼlim standartlari talablarini bajarishga yoʻnaltirilgan boshqa qonunchilik hujjatlariga tayangan holda olib boradi.

10. Yakuniy davlat attestatsiyasida fuqarolarning oʻzini-oʻzi boshqarish organlari va ota-onalar vakillari jamoatchilik asosida kuzatuvchi sifatida qatnashishi mumkin.

11. Komissiya har yili yakuniy davlat attestatsiyasini oʻtkazish davridan boshlab keyingi oʻquv yili boshlangunga qadar faoliyat koʻrsatadi.

12. Markaz direktori va uning oʻrinbosarlari yakuniy davlat attestatsiyasini oʻz vaqtida sifatli oʻtkazishga hamda komissiyaning ishlashi uchun zarur sharoitlarni yaratishga masʼul hisoblanadi.

3-bob. Yakuniy davlat attestatsiyasini tashkil etish

13. Yakuniy davlat attestatsiyasi ushbu Nizomga 1-ilovadagi sxemaga muvofiq tashkil etiladi.

14. Yakuniy davlat attestatsiyasiga tegishli oʻquv rejasi va fan dasturlarini toʻliq tugatgan va oʻquv rejasida nazarda tutilgan barcha sinovlardan muvaffaqiyatli oʻtgan bitiruvchilar qoʻyiladi.

15. Yakuniy davlat attestatsiya sinovlarini topshirishga tavsiya etiladigan fanlar roʻyxati oʻquv rejasida belgilangan fanlardan oʻtkaziladi.

Mutaxassislik boʻyicha yakuniy davlat attestatsiyasi sinovlarining tarkibiy qismlari va ularni oʻtkazish muddatlari oʻquv rejasida belgilanadi.

16. Yakuniy davlat attestatsiyasini oʻtkazish jadvali Markaz direktori tomonidan, qoida tariqasida, yakuniy davlat attestatsiyasi boshlanishidan kamida oʻn besh kun oldin tasdiqlanadi.

17. Yakuniy davlat attestatsiyasi sinovlarining namunaviy savol va topshiriqlari mazmuni, hajmi va murakkablik darajasi tegishli fanning Davlat taʼlim standartiga muvofiq oʻquv dasturida nazarda tutilgan materiallarning bitiruvchilar tomonidan oʻzlashtirilganlik darajasini aniqlashga yoʻnaltirilgan boʻlishi shart.

18. Yakuniy davlat attestatsiya sinovlarini oʻtkazish shakli toʻgʻrisidagi maʼlumot yakuniy davlat attestatsiyasi boshlanishidan olti oy oldin bitiruvchilar eʼtiboriga yetkaziladi. Bitiruvchilarga tayyorgarlik koʻrish hamda maslahatlar berish uchun zarur boʻlgan barcha sharoitlar yaratiladi.

19. Yakuniy davlat attestatsiyasi sinovlari yozma, test yoki ogʻzaki usulda tashkil etiladi va ushbu tartib taʼlim muassasasi pedagogika kengashi qarori asosida belgilanadi hamda yakuniy davlat attestatsiyasi boshlanishidan uch oy oldin bitiruvchilar eʼtiboriga yetkaziladi. Bitiruvchilar sinov oʻtkaziladigan fanlar dasturlari bilan taʼminlanadilar, ularga tayyorgarlik koʻrish va maslahatlar berish uchun zarur sharoitlar yaratiladi.

20. Yakuniy davlat attestatsiya sinovlarining savollari oʻquv dasturlar mazmunini toʻliq qamrab olgan holda Markazning tegishli uslubiy birlashmalari tomonidan shakllantiriladi. Savollar attestatsiya sinovlaridan bir oy oldin pedagogika kengashiga taqdim etiladi. Pedagogika kengashi tomonidan savollar uch ish kuni davomida koʻrib chiqiladi va tegishli xulosalar beriladi.

21. Yakuniy davlat attestatsiya sinovlarining savollari fan dasturlari doirasida tuzilishi hamda yakuniy davlat attestatsiya boshlanishidan kamida ikki hafta oldin bitiruvchilarning eʼtiboriga yetkazilishi lozim.

22. Direktorning oʻquv ishlari boʻyicha oʻrinbosari tegishli uslubiy birlashmalar bilan birgalikda bitiruvchilar sonidan kelib chiqib har bir varianti 25 ta savoldan iborat, toʻrt variantli test nazorati savollari variantlarini tuzadi va ularning oshkor etilmasligini taʼminlaydi.

23. Yakuniy davlat attestatsiyasi yuqori darajada ochiqlik va shaffof tarzda oʻtkaziladi, yakuniy davlat attestatsiyasi jarayonlari toʻliq videotasvirga yozib olinadi.

24. Yakuniy davlat attestatsiyasiga mobil aloqa vositasi, kompyuter yoki boshqa aloqa va telekommunikatsiya vositalari, kitoblar, lugʻat, shpargalkalar va boshqa materiallar olib kirgan, shuningdek, yakuniy davlat attestatsiyasi jarayonida ulardan foydalangan bitiruvchilar yakuniy davlat attestatsiyasini oʻtkazish tartibini buzgan hisoblanadi.

Belgilangan tartibni buzgan bitiruvchilar yakuniy davlat attestatsiyasidan chetlashtiriladi hamda komissiya aʼzolari tomonidan yakuniy davlat attestatsiyasidan chetlashtirish boʻyicha ushbu Nizomga 2-ilovada koʻrsatilgan shaklda dalolatnoma rasmiylashtiriladi.

25. Yakuniy davlat attestatsiyasi natijalari ballar qoʻyish yoʻli bilan 100 ballik tizimda baholanadi. Komissiya tomonidan attestatsiya sinovlari natijalariga koʻra topshiriqlarning 86 — 100 foizi toʻgʻri bajarilgan boʻlsa “aʼlo”, 71 — 85 foizi toʻgʻri bajarilsa “yaxshi”, 56 — 70 foizi toʻgʻri bajarilsa “qoniqarli” baholanadi.

Yakuniy davlat attestatsiyasi natijalari boʻyicha bitiruvchi 55 va undan kam ball toʻplagan hollarda “qoniqarsiz” baholangan deb hisoblanadi.

26. Komissiyaning qarorlari ochiq ovoz berish yoʻli bilan, yigʻilishda ishtirok etuvchilarning koʻpchilik ovozi bilan qabul qilinadi. Ovozlar teng boʻlgan holda, raisning ovozi hal qiluvchi hisoblanadi.

27. Yakuniy davlat attestatsiyasi natijalari shu kunning oʻzida eʼlon qilinadi va komissiyaning barcha aʼzolari tomonidan imzolanadigan, komissiya raisi tomonidan tasdiqlanadigan yigʻilish bayonnomasida qayd etiladi.

28. Oʻquvchi attestatsiya sinovlarining barchasidan muvaffaqiyatli oʻtgandan soʻng unga tegishli kasbni egallaganligi, Markazni tamomlaganligi va professional maʼlumot toʻgʻrisida davlat namunasidagi diplom beriladi.

Oʻquv dasturlarini oʻzlashtirishda oʻquv rejasidagi barcha fanlarning kamida 4/5 qismi boʻyicha 86 ball va undan yuqori oʻzlashtirish koʻrsatkichlariga erishgan, (boshqa fanlar boʻyicha oʻzlashtirish koʻrsatkichi 71 balldan kam boʻlmagan), shuningdek, yakuniy davlat attestatsiyasi sinovlarining har biri boʻyicha kamida 86 ball oʻzlashtirish koʻrsatkichlariga ega boʻlgan oʻquvchilarga “imtiyozli” diplom beriladi.

Olimpiya va Paralimpiya kollejlari bitiruvchilari sport natijalari (qoida tariqasida, aʼlo va yaxshi baholarga ega boʻlgan iqtidorli oʻquvchi-sportchilar orasidan) asosida Oliy sport mahorati institutiga qabul qilinadi.

29. Yakuniy davlat attestatsiya sinovlarining biridan “qoniqarsiz” baholangan yoki uzrli sabablarga koʻra attestatsiya sinovlarida ishtirok etmagan bitiruvchi boshqa attestatsiya sinovlarini topshirish huquqidan mahrum etilmaydi.

30. Uzrli sabablarga koʻra yakuniy davlat attestatsiyasi sinovlarida qatnasha olmagan bitiruvchilar Markaz direktorining buyrugʻi bilan komissiya ishi yakunlanishiga qadar boshqa muddatlarda oʻtkaziladigan attestatsiya sinovlariga kiritiladi.

Bitiruvchining yaqin qarindoshlaridan birining (bobo-buvisi, ota-onasi, aka-ukasi, opa-singlisi) vafot etishi, Vazirlikning Sport va ommaviy jismoniy tarbiya tadbirlarining respublika kalendar rejasiga muvofiq tashkil etilgan respublika va xalqaro miqyosdagi rasmiy sport musobaqalari va tadbirlari, shuningdek, oʻquv-yigʻin mashgʻulotlarida ishtirok etishi munosabati bilan, shuningdek, sogʻligʻi tufayli tegishli tibbiy koʻrsatmaga asosan attestatsiyaga qatnasha olmasligi uzrli sabablar sifatida tan olinadi.

Sport musobaqalariga ishtirok etishi rejalashtirilgan bitiruvchilar yakuniy davlat attestatsiyasi sinovlarini muddatidan oldin topshirishlariga ruxsat beriladi.

31. Kollejning belgilangan davlat taʼlim standartlariga muvofiq oʻqishning taʼlim dasturini bajargan, biroq yakuniy davlat attestatsiyasida ishtirok etmagan yoki unda “qoniqarsiz” baholangan bitiruvchilar oʻqish muddati tugagandan soʻng, uch oʻquv yili davomida bir marta yakuniy davlat attestatsiyasini qayta topshirish huquqiga ega.

Muddatli harbiy xizmatda boʻlgan vaqt, 3 yoshga toʻlgunga qadar bolani parvarishlash uchun beriladigan taʼtil vaqti mazkur uch yillik muddatga kirmaydi.

32. Yakuniy davlat attestatsiyasini qayta topshirish muddatida sinovlardan oʻta olmagan yoki yakuniy davlat attestatsiya sinovlarini qayta topshirish uchun murojaat qilmagan shaxsga akademik maʼlumotnoma beriladi.

4-bob. Yakuniy davlat attestatsiyasi natijalarini apellyatsiya tartibida koʻrib chiqish

33. Yakuniy davlat attestatsiyasi jarayonida qoʻyilgan balldan norozi boʻlgan bitiruvchilar yakuniy davlat attestatsiyasi natijalari eʼlon qilingan kundan eʼtiboran uch ish kuni ichida apellyatsiya komissiyasiga murojaat qilishi mumkin.

34. Yakuniy davlat attestatsiyasida olgan baliga eʼtiroz bildirgan bitiruvchilarning arizalarini koʻrib chiqish uchun apellyatsiya komissiyasi tuziladi.

Apellyatsiya komissiyasi aʼzolarining kamida uchdan ikki qismi ishtirok etganda vakolatli hisoblanadi. Apellyatsiya komissiyasining qarori koʻpchilik ovoz bilan qabul qilinadi va majlisda ishtirok etgan barcha aʼzolar tomonidan tasdiqlanadigan bayonnoma bilan rasmiylashtiriladi.

35. Apellyatsiya komissiyasi attestatsiya sinovlarida bitiruvchi bergan javoblarni aks etgan videotasvirlarni qayta koʻrish orqali qayta tekshiruvdan oʻtkazadi. Apellyatsiya komissiyasi tomonidan bitiruvchini qayta baholashga qaratilgan savollar berilishiga yoʻl qoʻyilmaydi.

Bitiruvchining arizasini koʻrib chiqish natijasi boʻyicha apellyatsiya komissiyasi quyidagi qarorlardan birini qabul qiladi:

qoʻyilgan ballarni oʻzgarishsiz qoldirish;

qoʻyilgan ballarni oʻzgartirish.

Bitiruvchining apellyatsiya shikoyatini koʻrishda uning ilgari olgan balini pasaytirishga yoʻl qoʻyilmaydi.

36. Apellyatsiya komissiyasi oʻz xulosasini bitiruvchiga shu kunning oʻzida maʼlum qiladi.

5-bob. Yakuniy qoidalar

37. Mazkur Nizomda belgilangan masalalar boʻyicha nizolar qonunchilik hujjatlariga muvofiq hal qilinadi.

38. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.

Olimpiya va paralimpiya sport turlariga tayyorlash markazlarining Olimpiya va Paralimpiya kollejlari bitiruvchilarini oʻrta maxsus professional bosqichida yakuniy davlat attestatsiyasidan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisida nizomga 1-ILOVA

Markazda yakuniy davlat attestatsiyasini oʻtkazish ishlarini tashkil etish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddati 1-bosqich Oʻzbekiston Respublikasi sport vaziri Komissiya raisini buyruq asosida tayinlaydi. Attestatsiya boshlanishidan kamida 1 oy oldin 2-bosqich Markaz direktori 1. Komissiya aʼzolarini buyruq asosida tayinlaydi. Attestatsiya boshlanishidan kamida 2 hafta oldin 2. Yakuniy davlat attestatsiyasini oʻtkazish jadvalini tasdiqlaydi. Yakuniy davlat attestatsiyasi boshlanishidan kamida 15 kun oldin 3-bosqich Yakuniy davlat attestatsiyasi komissiyasi 1. Yakuniy davlat attestatsiya sinovlarini oʻtkazish shakli toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni bitiruvchilarga yetkazadi. 2. Bitiruvchilarga tayyorgarlik koʻrish hamda maslahatlar berish uchun zarur boʻlgan barcha sharoitlarni yaratadi. Yakuniy davlat attestatsiyasi boshlanishidan 6 oy oldin 4-bosqich Markaz pedagogika kengashi 1. Yakuniy davlat attestatsiyasi sinovlarini yozma, test yoki ogʻzaki usulda tashkil etish tartibini belgilaydi. 2. Tartibni bitiruvchilar eʼtiboriga yetkazadi. 3. Bitiruvchilarni sinov oʻtkaziladigan fanlar dasturlari bilan taʼminlaydi. Yakuniy davlat attestatsiyasi boshlanishidan 3 oy oldin 5-bosqich Markazning tegishli uslubiy birlashmalari 1. Yakuniy davlat attestatsiya sinovlarining savollarini shakllantiradi. 2. Savollarni pedagogika kengashiga taqdim etiladi Attestatsiya sinovlaridan 1 oy oldin 6-bosqich Markaz pedagogika kengashi 1. Yakuniy davlat attestatsiya sinovlarining savollarni koʻrib chiqish va tegishli xulosalar beriladi 3 ish kuni davomida 2. Yakuniy davlat attestatsiya sinovlarining savollarini bitiruvchilarning eʼtiboriga yetkaziladi. Yakuniy davlat attestatsiya boshlanishidan kamida 2 hafta oldin 7-bosqich Yakuniy davlat attestatsiyasi komissiyasi 1. Yakuniy davlat attestatsiyasini oʻtkazadi. Tasdiqlangan jadval asosida 2. Yakuniy davlat attestatsiyasi natijalarini bayonnoma bilan tasdiqlaydi va eʼlon qiladi. Yakuniy davlat attestatsiyasi tugagan kunning oʻzida 8-bosqich Markaz direktori Oʻquvchi attestatsiya sinovlarining barchasidan muvaffaqiyatli oʻtgandan soʻng unga tegishli kasbni egallaganligi, Markazni tamomlaganligi va professional maʼlumot toʻgʻrisida davlat namunasidagi diplom beriladi. Yakuniy attestatsiya sinovlarining barchasidan muvaffaqiyatli oʻtgandan soʻng

Olimpiya va paralimpiya sport turlariga tayyorlash markazlarining Olimpiya va Paralimpiya kollejlari bitiruvchilarini oʻrta maxsus professional bosqichida yakuniy davlat attestatsiyasidan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisida nizomga 2-ILOVA

Yakuniy davlat attestatsiyasidan chetlashtirish haqidagi ‎DALOLATNOMA ___________sh. ‎ ‎ ‎ ‎ “___” _____20___ yil ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Biz, quyida imzo chekuvchilar shuni tasdiqlaymizki, oʻquvchi __________________________________________________________________ (F.I.Sh.) quyidagi sabablarga koʻra yakuniy davlat attestatsiyasidan chetlashtirildi: ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Taqiqlangan vositalardan (uyali telefon, kompyuter hamda boshqa aloqa va telekommunikatsiya vositalari, lugʻat, kitob, shpargalka) foydalangan;‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Taqiqlangan vositalarni (uyali telefon, kompyuter hamda boshqa aloqa va telekommunikatsiya vositalari, lugʻat, kitob, shpargalka) olib kirgan. ________________________________________________________________________ (nizomda koʻzda tutilgan boshqa holatlar) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Oʻquvchi tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Sport vazirligining Olimpiya va paralimpiya sport turlariga tayyorlash markazida yakuniy davlat attestatsiyasini oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning _____ bandi talablari buzilgan. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ 1. Komissiya raisi ‎ _________________ ‎ ___________ ‎ ‎ ‎ ‎ (F.I.Sh) ‎ (imzo) 2. Komissiya aʼzosi ‎ _________________ ‎ ___________ ‎ ‎ ‎ ‎ (F.I.Sh) ‎ (imzo) 3. Komissiya aʼzosi ‎ _________________ ‎ ___________ ‎ ‎ ‎ ‎ (F.I.Sh) ‎ (imzo) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 30-dekabrdagi 731-son qaroriga 5-ILOVA

Olimpiya va paralimpiya sport turlariga tayyorlash markazlari oʻquvchi-sportchilari uchun sutkalik oziq-ovqat

T/r Mahsulotlar nomi Gramm (brutto) 1. Bugʻdoy noni, 1-nav 600 2. Bugʻdoy uni, 1-nav 30 3. Yorma, makaron mahsulotlari 160 4. Qand-shakar 100 5. Asal 30 6. Qandolatchilik mahsulotlari 120 7. Sariyogʻ 80 8. Oʻsimlik yogʻi 30 9. Sut-qatiq 600 10. Qaymoq 50 11. Tvorog 100 12. Pishloq 50 13. Goʻsht, parranda goʻshti 410 14. Kolbasa mahsulotlari 70 15. Baliq 100 16. Tuxum (dona) 2 17. Kartoshka 500 18. Sabzavotlar, shu jumladan pomidor pastasi 700 19. Meva rezavorlar, hoʻl meva, sharbatlar, vitaminli ichimliklar 800 20. Quruq mevalar, shu jumladan namatak 0,5 gr, bargak 50 21. Choy 3 22. Kakao 5 23. Yodlangan tuz 10 24. Xamirturush 1 25. Mineral gazsiz suv 500 26. Bugʻdoy maysalari kukuni 3 Oqsillar 231,8 Yogʻlar 228,8 Uglevodlar 957,9 Kaloriyasi 6693,8

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 30-dekabrdagi 731-son qaroriga 6-ILOVA

Olimpiya va paralimpiya sport turlariga tayyorlash markazlari boshqaruv, texnik, xizmat koʻrsatuvchi va oʻquv-yordamchi xodimlarining namunaviy shtatlar jadvali

T/r Lavozimlar nomi Shtat birligi soni I. Boshqaruv xodimlari 1. Direktor 1 2. Direktorning sport ishlari boʻyicha oʻrinbosari 1 3. Direktorning oʻquv ishlari boʻyicha oʻrinbosari 1 4. Direktorning maʼnaviy-maʼrifiy ishlar boʻyicha oʻrinbosari 1 5. Direktorning xoʻjalik ishlari boʻyicha oʻrinbosari 1 6. Harbiy chaqiriqqacha tayyorgarlik rahbari 1 II. Tibbiyot punkti 7. Sport shifokori (Tibbiyot punkti mudiri) 1 8. Shifokor-diyetolog 1 9. Shifokor-pediator 1 10. Shifokor-travmatolog 1 11. Hamshira (oliy toifali) 2 12. Hamshira (1-toifali) 2 13. Uqalovchi 2 14. Sanitarka (kichik tibbiy xodim) 1 III. Oʻquv-yordamchi xodimlar 15. Kotib-ish yurituvchi 1 16. Kadrlar boʻyicha bosh inspektor 1 17. Kadrlar va oʻquvchi-sportchilar boʻyicha inspektor 1 19. Psixolog 1 20. Sport psixologi * 3 21. Bosh buxgalter 1 22. Buxgalter ** 2 23. Mehnat muhofazasi va texnika xavfsizligi muhandisi 1 24. Oʻquv boʻlim mudiri 1 25. Sport zaxirasini tayyorlash va monitoringini yurituvchi boʻlim katta instruktor-metodisti 1 26. Instruktor-metodist ** 5 27. Bosh oshpaz *** 1 28. Oshpaz *** 7 29. Oshxona ishchisi *** 4 30. Idish yuvuvchi *** 4 31. Yordamchi ishchi *** 1 32. Yukchi *** 1 33. Omborchi *** 2 34. Taʼminot boʻyicha agent *** 1 35. Kir yuvish boʻyicha mashinist *** 2 36. Dazmolchi (Gladilshik) *** 1 37. Katta tarbiyachi 1 38. Kiyim va choyshablarni taʼmirlash boʻyicha tikuvchi 1 39. Bino va inshootlarni tashkil etish, ekspluatatsiya qilish va taʼmirlash ishlari boʻyicha muhandis 1 40. Kutubxonachi 2 41. Raqamlashtirishni joriy qilish boʻyicha mutaxassis 1

Olimpiya va paralimpiya sport turlariga tayyorlash markazlari boshqaruv, texnik, xizmat koʻrsatuvchi va oʻquv-yordamchi xodimlarining namunaviy shtatlar jadvaliga ILOVA

Olimpiya va paralimpiya sport turlariga tayyorlash markazlari boshqaruv, texnik, xizmat koʻrsatuvchi va oʻquv-yordamchi xodimlari uchun alohida lavozimlarni kiritish

1-bob. Umumiy qoida

1. Olimpiya va Paralimpiya sport turlariga tayyorlash markazlari (keyingi oʻrinlarda — Markaz) boshqaruv, texnik, xizmat koʻrsatuvchi va oʻquv-yordamchi xodimlarining namunaviy shtatlarida nazarda tutilmagan Markazning boshqaruv, texnik, xizmat koʻrsatuvchi va oʻquv-yordamchi xodimlarining alohida lavozimlari mazkur meʼyorlarga muvofiq kiritiladi.

2-bob. Olimpiya va Paralimpiya sport turlariga tayyorlash markazlarida alohida lavozimlarni kiritish meʼyorlari

3. Markazning lingafon, kompyuter va oʻquv-texnika jihozlari oʻrnatilgan xonalariga xizmat koʻrsatish uchun — 1,0 birlik lingafon, kompyuter va oʻquv-texnika jihozlariga xizmat koʻrsatuvchi texnik lavozimi kiritiladi.

4. Markazning garderob xonasidagi mavjud 250 ta va undan ortiq jihozlangan kiyim saqlash joylari uchun — 1,0 birlik garderobchi (kiyim saqlovchi) lavozimi mavsumiy 5 oyga kiritiladi.

5. Markazning 2 500 kv.m va undan ortiq qoplama toʻshalgan (asfalt, beton, bruschatka) maydonini supurish uchun — 1,0 birlik hovli supuruvchi lavozimi kiritiladi. Qoplama toʻshalgan maydonning keyingi har 2 500 kv.m uchun 1,0 birlikdan hovli supuruvchi lavozimi kiritiladi.

6. Markazning mevali bogʻ, gulzor va koʻkalamzorlashtirilgan 0,5 ga.dan 2,0 ga.gacha maydoni uchun — 1,0 birlik, keyingi har 2,0 ga. maydon uchun — 1,0 birlik bogʻbon lavozimi kiritiladi. Ijaraga berilgan maydon bundan mustasno.

7. Markazni kecha-kunduz qoʻriqlash uchun dam olish va bayram kunlari hamda taʼtil davrida har bir oʻrin almashish ish vaqti hisobga olingan holda har bir kirish darvoza postiga 4,0 birlik qorovul lavozimi kiritiladi. Bunda, Markaz hududidan tashqarida joylashgan binolarning ham har bir darvoza posti uchun alohida 4,0 birlik qorovul lavozimi kiritiladi.

Markazni kecha-kunduz qoʻriqlash uchun Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2021-yil 20-fevraldagi “Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi Qoʻriqlash bosh boshqarmasining faoliyatini sifat jihatidan yangi bosqichga koʻtarish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi PQ-4997-son qaroriga muvofiq shartnoma asosida qoʻriqlash xizmatlaridan foydalanish mumkin.

8. Har bir alohida bino, shu jumladan oʻquvchilar turar joyi, sport inshootlari, futbol stadioni uchun — alohida komendant 1,0 birlik shtat lavozimi kiritiladi (ochiq sport maydonlari bundan mustasno).

9. Bino, inshootlar va jihozlarni joriy taʼmirlovchi va xizmat koʻrsatuvchi:

elektromontyor lavozimi 700 tagacha yoritish nuqtalari (viklyuchatel, rozetka va korobka) (taʼlim muassasasi balansida boʻlgan koʻcha yoritish nuqtalari ham hisoblanadi) uchun — 0,5 birlik, har 700 ta yoritish nuqtalari uchun — 1,0 birlik (biroq taʼlim muassasasida 3,0 birlikdan ortiq boʻlmagan holda);

chilangar (santexnik) lavozimi — suv quvurlari, kanalizatsiya va issiqlik quvvati bilan jihozlangan har 2 800 kv.m. maydon uchun — 1,0 birlik (biroq taʼlim muassasasida 3,0 birlikdan ortiq boʻlmagan holda);

duradgor lavozimi — Markaz binosining foydalaniladigan 3 500 kv.m. va undan ortiq maydoni uchun — 1,0 birlik (taʼlim muassasasida 3,0 birlikdan ortiq boʻlmagan holda) kiritiladi.

Markaz balansidagi binolarning ekspluatatsiya ishlari ixtisoslashtirilgan tashkilot tomonidan shartnoma asosida amalga oshirilganda, inshootlar va jihozlarni joriy taʼmirlovchi va xizmat koʻrsatuvchi ishchilar lavozimlari kiritilmaydi.

10. Binolarning ichki qismi, shu jumladan xizmat xonalari, yoʻlaklar, zinapoyalar, majlislar zali va sport zali hamda oʻquv-auditoriya (yotoqxonaning oʻquvchilar yotadigan xonalari bundan mustasno) maydonini tozalovchi farrosh lavozimi har 700 kv.m tozalash maydoni uchun — 1,0 birlik hisobidan kelib chiqqan holda kiritiladi.

11. Binolarning ichki qismidagi, sport zallaridagi hojatxona va choʻmilish xonalarini tozalovchi farrosh lavozimi har 50 kv.m tozalash maydoni uchun — 1,0 birlik hisobidan kelib chiqqan holda kiritiladi.

12. Uy-joy kommunal xoʻjalik tizimiga oʻtkazilmagan Markazlarda isitish mavsumida (5 oy) oʻt yoquvchi lavozimi:

lokal isitish tizimida koʻmir, torf, mazut va hokazolar bilan isitiladigan har bir qozonxonaga har bir oʻrin almashish ish vaqti uchun — 2,0 birlikdan, tabiiy gaz yoqilgʻisi bilan ishlaydigan har bir qozonxonalarda (qozonxona hajmidan qatʼiy nazar) kecha va kunduz dam olish, bayram kunlari hamda taʼtil davrida har bir oʻrin almashish ish vaqti uchun — 1,0 birlikdan (bunda har bir oʻrin almashish ish vaqti uchun — 1,0 birligi yil davomida saqlanadi);

alohida kichik qozonlar bilan isitiladigan har bir alohida manzilda joylashgan binolar majmuasiga har bir oʻrin almashish ish vaqti uchun qozonlar soni 6 tagacha boʻlsa — 1,0 birlikdan, 6 va undan ortiq boʻlsa — 2,0 birlikdan (bunda har bir oʻrin almashish ish vaqti uchun — 1,0 birligi yil davomida saqlanadi);

isitish pechlari orqali isitiladigan muassasalarda har 10 ta pech uchun — 1,0 birlikdan va keyingi har 5 — 9 ta pech uchun qoʻshimcha 0,5 birlikdan (lekin muassasa uchun 0,5 birlikdan kam boʻlmagan holda) kiritiladi.

13. Tarbiyachi lavozimi dam olish va bayram kunlarida har bir oʻrin almashish ish vaqti hisobga olingan holda har 25 nafar oʻquvchilarga 1,0 birlik hisobidan kiritiladi.

14. Jismoniy imkoniyati cheklangan, nogironligi boʻlgan oʻquvchi-sportchilarni doimiy kuzatib yurish maqsadida 12 nafar paralimpiya oʻquvchi-sportchilari uchun ish vaqti hisobga olingan holda 1,0 birlik hisobidan tarbiyachi lavozimi kiritiladi.

15. Markazning har bir alohida joylashgan oʻquvchilar turar joyi uchun ularning har bir oʻrin almashish ish vaqti uchun — 1,0 birlik (biroq 4,0 birlik oʻrin almashish ish vaqtidan ortiq boʻlmagan holda) oʻquvchilar turar joyining navbatchi tarbiyachisi lavozimi kiritiladi.

16. Markazning oʻquvchilar turar joyida 300 nafar va undan ortiq oʻquvchilar istiqomat qilayotgan boʻlsa — 0,5 birlik pasportchi lavozimi kiritiladi.

17. Xoʻjalik bekasi lavozimi Markaz oʻquvchilar turar joyida yashovchi oʻquvchilar soni 150 nafardan 300 nafargacha boʻlsa — 1,0 birlik, 300 nafardan ortiq boʻlsa — 2,0 birlik shtat kiritiladi.

18. Huquqiy-meʼyoriy hujjatlarga muvofiq yengil xizmat avtomashinalari cheklangan sonidan (limitidan) kelib chiqib, soz holatdagi har bir avtotransport vositasi uchun — 1,0 birlik haydovchi lavozimi kiritiladi.

19. Markaz balansiga kiritilgan “Umid nihollari”, “Barkamol avlod” musobaqasida va boshqa sport tadbirlarida gʻolib boʻlganlik uchun berilgan transport vositalari uchun taʼlim muassasasining xarajatlar smetasida yoqilgʻi-moylash materiallari uchun mablagʻlar rejalashtirilib, 1,0 birlik haydovchi lavozimi kiritiladi. Taʼlim muassasasi rahbari uchun xizmat avtomashinasi sifatida foydalanilayotgan transport vositalari bundan mustasno.

20. Markaz oʻquvchilarining turli xil tadbirlarda xavfsiz qatnashishini taʼminlash uchun moʻljallangan maxsus avtotransport (avtobus) vositasi mavjud boʻlsa, ularning har biri uchun alohida 1,0 birlik avtobus haydovchisi lavozimi kiritiladi.

21. Sport inshootlari, yopiq va ochiq suv havzasi hamda basseynlari mavjud boʻlgan Markazda 1,0 birlikdan har biriga alohida suvdan qutqaruvchi, taʼmirlovchi va tozalovchi lavozimlari kiritiladi.

22. Yopiq va ochiq suv havzasida suv inshootlari nasos stansiyasi operatorlari hamda basseynlari mavjud boʻlgan 1,0 birlikdan operator kecha-kunduz ishlash uchun dam olish va bayram kunlari hamda taʼtil davrida har bir oʻrin almashish ish vaqti hisobga olingan holda har bir alohida bino, inshootlar uchun 4,0 birlik operator lavozimi kiritiladi.

23. Yopiq va ochiq suv havzasida suv inshootlariga alohida xlor bilan ishlov beruvchi 1,0 birlik shtat lavozimi kiritiladi.

24. Markaz tibbiyot punkti uchun har bir oʻrin almashish ish vaqti uchun — 1,0 birlikdan tibbiyot punktining navbatchi hamshirasi lavozimi kiritiladi.

25. Futbol, kamondan otish maydoni mavjud boʻlgan Markazda har bir alohida joylashgan futbol maydoni, kamondan otish maydonini taʼmirlovchi va tozalovchi uchun — alohida 1,0 birlik shtat birligi kiritiladi.

26. Markazning balansidagi mavjud soz holatdagi traktor texnikasi uchun — 1,0 birlik texnikani boshqarish traktorist lavozimi kiritiladi.

27. Har bir alohida joylashgan sport inshootlari va sport maydonlari uchun tozalovchi, taʼmirlovchi 1,0 birlik shtat birligi lavozimi kiritiladi.

3-bob. Yakuniy qoidalar

28. Ushbu meʼyorlar asosida tuziladigan shtatlar jadvalini roʻyxatdan oʻtkazish uchun taqdim qilishda, unga Markazning asosiy ishlab chiqarish koʻrsatkichlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar (oʻquvchilar kontingenti, binolar soni, maydonlar hajmi, filiallar (agar mavjud boʻlsa) toʻgʻrisidagi maʼlumotlar) muassasa rahbari va bosh buxgalteri tomonidan imzolangan holda ilova qilinadi.

29. Shtatlar jadvaliga boshqaruv, texnik, xizmat koʻrsatuvchi va oʻquv-yordamchi xodimlarning kiritilishining toʻgʻriligi hamda asoslanganligi yuzasidan javobgarlik ushbu taʼlim muassasa rahbari va bosh hisobchisi zimmasiga yuklanadi.

30. Shtatlar jadvalini tuzishda kalendar yilning 1-yanvar holatidagi roʻyxatida mavjud boʻlgan oʻquvchilar soni hisobga olinadi hamda oʻquvchilar soni oʻzgarishiga koʻra oʻquv yilining 1-sentabr holati boʻyicha qayta koʻrib chiqilishi mumkin.

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 30-dekabrdagi 731-son qaroriga 7-ILOVA

Olimpiya va paralimpiya sport turlariga tayyorlash markazlarining ayrim xodimlari mehnatiga haq toʻlash meʼyorlari va tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari hisobiga moliyalashtiriladigan Olimpiya va Paralimpiya sport turlariga tayyorlash markazlari (keyingi oʻrinlarda — Markaz) direktorlari, direktorning sport ishlari boʻyicha oʻrinbosari, direktorning oʻquv ishlari boʻyicha oʻrinbosari, direktorning maʼnaviy-maʼrifiy ishlar boʻyicha oʻrinbosari, xoʻjalik ishlari boʻyicha direktor oʻrinbosari (keyingi oʻrinlarda — direktor oʻrinbosarlari), trenerlari, shuningdek, tibbiyot boʻlimi xodimlari, katta instruktor-metodist, instruktor-metodistlar va sport psixologlari (keyingi oʻrinlarda — markazning ayrim xodimlari) mehnatiga haq toʻlash shartlari va tartibini belgilaydi.

2. Markazning:

direktor, direktor oʻrinbosarlari, professional taʼlim boʻgʻini fan oʻqituvchilari va boshqa xodimlarining mehnatiga haq toʻlash va ragʻbatlantirish Vazirlar Mahkamasining “Oʻrta maxsus, kasb-hunar taʼlimi tizimi xodimlari ish haqi tizimini takomillashtirish toʻgʻrisida” 2008-yil 1-avgustdagi 165-son qaroriga , umumiy oʻrta taʼlimning tayanch taʼlimi boʻgʻini fan oʻqituvchilarining mehnatiga haq toʻlash va ragʻbatlantirish Vazirlar Mahkamasining “Xalq taʼlimi xodimlari mehnatiga haq toʻlashning takomillashtirilgan tizimini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2005-yil 21-dekabrdagi 275-son qarori hamda “Umumiy oʻrta taʼlim muassasalarining oʻrnak koʻrsatgan xodimlarini moddiy ragʻbatlantirish tartibini takomillashtirish toʻgʻrisida” 2019-yil 30-sentabrdagi 823-son qaroriga muvofiq amalga oshiriladi;

direktor, direktor oʻrinbosarlari, harbiy chaqiriqqacha tayyorgarlik rahbari va kutubxonachining bazaviy tarif stavkalari professional taʼlim muassasalarining tegishli xodimlari bazaviy tarif stavkalariga tenglashtiriladi;

tibbiyot boʻlimi xodimlari mehnatiga haq toʻlash Vazirlar Mahkamasining “Tibbiyot xodimlari mehnatiga haq toʻlashning takomillashtirilgan tizimini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2005-yil 21-dekabrdagi 276-son qaroriga muvofiq belgilanadi;

trenerlar, instruktor-metodist, sport psixologlarining bazaviy tarif stavkasi miqdorlari mazkur Nizomga ilovaga muvofiq belgilanadi.

boshqa toifadagi xodimlarning mehnatiga haq toʻlash, amaldagi normativ-huquqiy hujjatlarda belgilangan tartibda amalga oshiriladi.

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining ish haqini oshirish toʻgʻrisidagi farmonlariga muvofiq bazaviy tarif stavkalari oʻzgargan taqdirda, Oʻzbekiston Respublikasi Sport vazirligi, Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi hamda Iqtisodiyot va moliya vazirligi tomonidan trenerlar, instruktor-metodist, sport psixologi va oʻquv boʻlimi mudirlarining bazaviy tarif stavkalarini oʻzgartirish toʻgʻrisida qoʻshma buyruq qabul qilinadi.

3. Direktor, direktor oʻrinbosarlari, trenerlar hamda Markazning ayrim xodimlarining ish haqi bazaviy tarif stavkasi, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi qonunchiligi va mazkur Nizomda belgilangan meʼyorlar asosida ustama va qoʻshimchalardan tashkil topadi.

4. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Paralimpiya harakatini rivojlantirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2021-yil 18-maydagi PQ-5114-son qaroriga muvofiq davlat sport taʼlim muassasalarida paralimpiya sport turlari boʻyicha trenerning lavozim maoshini hisoblashda bazaviy tarif stavkalari bir yarim baravar miqdorida qoʻllaniladi.

2-bob. Markaz xodimlariga ustamalar belgilash

5. Direktor, direktor oʻrinbosarlari, trenerlar va Markazning ayrim xodimlari mehnatiga ustamalar olimpiya, paralimpiya, milliy va boshqa sport turlaridan (keyingi oʻrinlarda — sport turlari) yuqori sport natijalariga erishgan oʻquvchi-sportchiga nisbatan quyidagi foizlarda belgilanadi:

Markaz oʻquvchi-sportchilarining sportdagi natijalari Oʻquvchi-sportchini tayyorlashda bevosita qatnashgan xodimlarga bir nafar oʻquvchi-sportchi uchun ustama haq miqdori, bazaviy tarif stavkasiga nisbatan foizlarda Direktorga Direktor oʻrinbosarlari, katta instruktor-metodist, instruktor-metodistlarga Tibbiyot boʻlimi xodimlari va sport psixologlariga Olimpiya va Paralimpiya oʻyinlari, sport turlaridan jahon chempionatlari va kuboklari sovrindori (I — III oʻrinlar) 10 8 7 Osiyo va Paraosiyo oʻyinlari, sport turlaridan Osiyo chempionatlari va kuboklari sovrindori (I — III oʻrinlar) 7 6 6 Sport turlaridan Oʻzbekiston Respublikasi chempionatlari va kuboklari sovrindori (I — III oʻrinlar) 6 5 4 Sport turlaridan barcha yoshlar toifasidagi Oʻzbekiston Respublikasining sport terma jamoalari asosiy tarkibi 5 4 3 Sport turlari boʻyicha barcha yoshlar toifasidagi Oʻzbekiston Respublikasining sport terma jamoalari zaxira tarkibi 3 3 2

6. Direktor, direktor oʻrinbosarlari, Markazning ayrim xodimlari uchun belgilangan bazaviy tarif stavkasiga qoʻshimcha Markaz oʻquvchi-sportchilari tomonidan erishilgan sport natijalarini hisoblagan holda 300 foizgacha har oylik ustama haq belgilanadi.

7. Oʻquvchi-sportchi bir vaqtning oʻzida turli sport natijalariga erishgan taqdirda, unga nisbatan foiz belgilashda eng yuqori daraja hisobga olinadi.

8. Mazkur Nizomning 5 va 6-bandlarida nazarda tutilgan direktor, direktor oʻrinbosarlari, trenerlar va Markaz ayrim xodimlari mehnatiga haq toʻlashdagi har oylik ustamalar direktor huzuridagi kollegial organ hisoblangan Trenerlar kengashining qaroriga asosan direktorning buyrugʻi bilan rasmiylashtiriladi.

9. Lavozimga tayinlangan yoki ishga qabul qilinganda ustama haq belgilanadigan direktor, direktor oʻrinbosarlari, trenerlar va Markaz ayrim xodimlarining oʻquvchi-sportchilarni tayyorlashda hissasi boʻlmagan taqdirda, birinchi moliya yili uchun terma jamoaning asosiy va zaxira tarkibiga kiritilgan oʻquvchi-sportchilar hamda sport tayyorgarlik bosqichiga mos ravishda 20-bandning ikkinchi xatboshisiga , paralimpiya sport turlari boʻyicha trenerlar uchun 22-bandning ikkinchi xatboshisiga muvofiq ustama belgilanadi.

10. Ushbu Nizomning 5-bandida koʻrsatilgan ustamalar oʻquv va kalendar yili uchun trenerlar tarifikatsiyasi hamda xodimlar shtatlar jadvalida oʻquvchi-sportchilarning oldingi yilda erishgan sport natijalaridan kelib chiqqan holda belgilanadi.

Yil davomida ustamalar miqdorining oʻzgartirilishi tasdiqlangan ish haqi fondi mablagʻlari doirasida amalga oshiriladi. Bunda, ish haqi fondi boʻyicha qoʻshimcha mablagʻ talab etiladigan holatlarda belgilangan tartibda ish haqqi fondiga oʻzgartirishlar kiritilishi mumkin.

11. Olimpiya va Paralimpiya, Osiyo va Paraosiyo oʻyinlari, jahon chempionatlari va kuboklari, Osiyo va Paraosiyo chempionatlari va kuboklarida sovrinli oʻrinlarni (1 — 3 oʻrinlar) egallagan oʻquvchi-sportchilarning trenerlariga sport vazirining buyrugʻiga asosan besh yuz foizigacha miqdorda har oylik ustama belgilanishi mumkin.

12. Direktor, direktor oʻrinbosari, Markazning ayrim xodimlari va trenerlariga ustamalar:

Olimpiya, Paralimpiya, Osiyo va Paraosiyo oʻyinlari, jahon va Osiyo chempionatlari va kuboklari, paralimpiya sport turlari boʻyicha jahon va Osiyo chempionatlari va kuboklari sovrindorlarini tayyorlaganlik uchun — koʻrsatib oʻtilgan sport musobaqalarida oʻquvchi-sportchilar tomonidan tegishli natijaga (1 — 3 oʻrinlar) erishilgan vaqtdan boshlab ushbu darajadagi keyingi xalqaro musobaqalar (keyingi Olimpiya, Paralimpiya, Osiyo va Paraosiyo oʻyinlari, jahon va Osiyo chempionatlari va kuboklari, paralimpiya sport turlari boʻyicha jahon va Osiyo chempionatlari va kuboklari) oʻtkazilgunga qadar saqlab qolinadi;

Oʻzbekiston chempionatlari va kuboklari, paralimpiya sport turlari boʻyicha Oʻzbekiston chempionatlari va kuboklari sovrindorlarini tayyorlaganlik uchun — koʻrsatib oʻtilgan sport musobaqalarida oʻquvchi-sportchi tomonidan tegishli natijaga (1 — 3 oʻrinlar) erishilgan vaqtdan boshlab ushbu darajadagi musobaqalar oʻtkazilgunga qadar biroq bir yildan koʻp boʻlmagan muddatga saqlanib qoladi;

oʻquvchi-sportchi sport turlari boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi terma jamoasining asosiy va zaxira tarkibiga kiritilgan oyning birinchi sanasidan eʼtiboran belgilanadi va oʻquvchi-sportchining jamoa tarkibida boʻladigan butun davrida saqlab qolinadi.

13. Markazning ayrim xodimlariga oʻquvchi-sportchining sportdagi natijalari uchun ustamalarni toʻlash oʻquvchi-sportchining Markaz tarkibidan rasman chiqib ketish sanasidan keyingi oyning boshidan eʼtiboran toʻxtatiladi.

3-bob. Markazda sport tayyorgarlik bosqichlari, oʻquv-sport guruhlari, unga qoʻyilgan talablar va trenerlarning ish hajmini hisoblash

14. Sport turlari tayyorgarlik bosqichlari quyidagilardan iborat:

oʻquv-mashq bosqichi — bu bosqichda sportning tanlangan turi boʻyicha bir yildan kam boʻlmagan tegishli tayyorgarlikdan oʻtgan oʻquvchi-sportchilardan guruhlar shakllantiriladi. Bu bosqichda keyingi oʻquv yillariga oʻtkazish oʻquvchi-sportchilar tomonidan sport razryadining bajarilganligi bilan amalga oshiriladi;

sport takomillashtirish bosqichi — ushbu bosqichda oʻquv-mashq bosqichidan oʻtgan, sport razryadi talablarini bajargan oʻquvchi-sportchilardan guruhlar shakllantiriladi. Bu bosqichda keyingi oʻquv yillariga oʻtkazish sport koʻrsatkichlari dinamikasining ijobiy oʻsishi sharti bilan amalga oshiriladi;

oliy sport mahorati bosqichi — ushbu bosqichga sport mahoratini takomillashtirish bosqichidan oʻtgan, tegishli sport razryadiga ega boʻlgan hamda sportda barqaror yuqori natijalar koʻrsatadigan oʻquvchi-sportchilardan guruhlar jamlanadi.

15. Sport tayyorgarligi bosqichlari boʻyicha oʻquv guruhlari bilan oʻquv mashgʻulot ishlari rejimi (haftadagi akademik soatlar) va guruhlardagi oʻquvchi-sportchilar soni quyidagi jadval asosida amalga oshiriladi:

(Olimpiya sport turlari boʻyicha) Oʻquvchi-sportchilar tayyorgarligining darajasi va bosqichlari Oʻquv yili Oʻquv guruhlari bilan oʻquv mashgʻuloti ishlari rejimi (haftadagi akademik soatlar*) Sport turlari guruhlari I II III Oʻquv guruhlarining toʻldirilishi (oʻquvchi-sportchilar soni) Oʻquv-mashq 1 yil 12 4 — 8 6 — 14 4 — 8 2 yil 14 3 yil 18 3 yildan koʻp 20 Sport takomillashtirish 1 yil 24 4 — 6 6 — 14 4 — 6 2 yil 26 2 yildan koʻp 28 Oliy sport mahorati Butun davr 32 3 — 5 6 — 14 3 — 5

16. Oʻquv yillari boʻyicha meʼyoriy talablar sport tayyorgarligi bosqichlari boʻyicha sport razryadlari talabi quyidagi jadval asosida amalga oshiriladi:

Oʻquvchi-sportchi tayyorgarligining darajasi va bosqichlari Oʻqitish yili Oʻquvchi-sportchiga sport razryadi talablari I — III sport turlari guruhlari Oʻquv-mashq 1 yil Sport tayyorgarligining umumiy jismoniy tayyorgarlik (UJT) va maxsus jismoniy tayyorgarlik (MJT) meʼyori mezon koʻrsatkichlarini bajargan yoki oʻsmirlar uchun ikkinchi, uchinchi sport razryadi 2 yil Sport tayyorgarligining UJT va MJT meʼyori mezon koʻrsatkichlarini bajargan yoki oʻsmirlar uchun birinchi sport razryadi 3 yil Sport tayyorgarligining UJT va MJT meʼyori mezon koʻrsatkichlarini bajargan yoki uchinchi sport razryadi 3 yildan koʻp Sport tayyorgarligining UJT va MJT meʼyori mezon koʻrsatkichlarini bajargan yoki ikkinchi sport razryadi Sport takomillashtirish 1 yil Sport tayyorgarligining UJT va MJT meʼyori mezon koʻrsatkichlarini bajargan yoki birinchi sport razryadi 2 yil Sport tayyorgarligining UJT va MJT meʼyori mezon koʻrsatkichlarini bajargan yoki Oʻzbekiston sport ustaligiga nomzod 2 yildan koʻp Oliy sport mahorati Butun davr Sport tayyorgarligining UJT va MJT meʼyori mezon koʻrsatkichlarini bajargan yoki Oʻzbekiston sport ustasi, Xalqaro toifadagi Oʻzbekiston sport ustasi

17. Sport turlari guruhlar boʻyicha quyidagi tartibda taqsimlanadi:

sport turlarining birinchi guruhiga — sportning jamoaviy oʻyin turlaridan tashqari, sportning barcha olimpiya turlari;

sport turlarining ikkinchi guruhiga — sportning jamoaviy oʻyin turlari;

sport turlarining uchinchi guruhiga — sportning noolimpiya va milliy turlari.

4-bob. Olimpiya va Paralimpiya sport turlariga tayyorlash markazlari trenerining ish haqini hisoblashdagi foiz meʼyorlari

18. Markaz trenerlariga lavozim maoshlari mehnatga haq toʻlashning bazaviy tarif stavkasidan, belgilangan normativlaridan yoki oʻquv mashgʻulot ishlarining rejalashtirilayotgan hajmlaridan, shuningdek qonunchilik hujjatlarida hamda ushbu Nizomda nazarda tutilgan ustama va qoʻshimcha haqlardan kelib chiqqan holda ularni oʻquv va kalendar yili boshida tarifikatsiyalashda belgilanadi.

19. Markazning trenerlari mehnatiga haq toʻlash har bir oʻquvchi uchun meʼyor boʻyicha amalga oshiriladi.

20. Bir nafar oʻquvchiga nisbatan Markaz trenerlarining mehnatiga haq toʻlashda trenerning bazaviy tarif stavkasiga nisbatan quyidagi foizlar belgilanadi:

Sport musobaqalari darajasi Sport natijasi Oʻquv davri Bir nafar oʻquvchi-sportchiga nisbatan bazaviy tarif stavkasiga belgilanadigan foiz miqdori I II III I. Oʻzbekiston Respublikasi sport terma jamoalarining asosiy va zaxira tarkiblariga hamda respublika va xalqaro musobaqalarga oʻquvchi-sportchilarni tayyorlash Sport turlari boʻyicha barcha yoshlar toifasidagi Oʻzbekiston Respublikasining sport terma jamoalari asosiy tarkibiga butun davrda 55 % 45 % 40 % Sport turlari boʻyicha barcha yoshlar toifasidagi Oʻzbekiston Respublikasining sport terma jamoalari zaxira tarkibiga butun davrda 45 % 35 % 30 % Olimpiya oʻyinlari, jahon chempionati va Kubogi sovrindorlari (I — III oʻrin) 1-oʻrin butun davrda 200 % 200 % 200 % 2-oʻrin 180 % 180 % 180 % 3-oʻrin 160 % 160 % 160 % Osiyo oʻyinlari, Osiyo chempionati va Kubogi sovrindorlari (I — III oʻrin) 1-oʻrin butun davrda 150 % 140 % 130 % 2-oʻrin 140 % 130 % 120 % 3-oʻrin 130 % 120 % 110 % Oʻzbekiston Respublikasi chempionati va Kubogi sovrindorlari (I — III oʻrin) 1-oʻrin butun davrda 100 % 90 % 80 % 2-oʻrin 90 % 80 % 70 % 3-oʻrin 80 % 70 % 60 % II. Sport turlari boʻyicha sport zaxirasi tayyorgarligi bosqichlari boʻyicha oʻquvchi-sportchilarni tayyorlashda amalga oshiriladigan foizlar miqdori Oʻquv-mashq Butun davrda 15 % 10 % 10 % Sport takomillashtirish Butun davrda 30 % 15 % 20 % Oliy sport mahorati Butun davrda 40 % 25 % 35 %

Markaz trenerining oʻquv guruhidagi oʻquvchi-sportchilarning har biri uchun erishilgan sport natijalarini hisobga olgan holda trener-oʻqituvchining ustama va qoʻshimcha haqlarsiz lavozim maoshi unga belgilangan bazaviy tarif stavkasi miqdorining uch yuz foizidan oshmasligi kerak.

21. Paralimpiya sport turlari boʻyicha tayyorgarlik bosqichlari, funksional guruhlar, oʻquv guruhlarining toʻldirilishi, oʻquv yuklamalarining hajmi quyidagi jadvalga muvofiq amalga oshiriladi:

(Paralimpiya sport turlari boʻyicha) Oʻquvchi-sportchilar tayyorgarligining darajasi va bosqichlari Oʻquv yili Oʻquv guruhlari bilan oʻquv mashgʻuloti ishlari rejimi (haftadagi akademik soatlar*) Sport turlari guruhlari I II III Oʻquv guruhlarining toʻldirilishi (oʻquvchi-sportchilar soni) Oʻquv-mashq 1 yil 12 2-3 2 — 4 2 — 4 2 yil 14 3 yil 18 3 yildan koʻp 20 Sport takomillashtirish 1 yil 24 1-2 2-3 2-3 2 yil 26 2 yildan koʻp 28 Oliy sport mahorati Butun davr 32 1-2 2-2 2-2

22. Bir nafar sportchi uchun markazning sport turlari boʻyicha para trenerlari mehnatiga haq toʻlash normativlari bazaviy tarif stavkasiga nisbatan foizlar hisobida quyidagi miqdorlarda belgilanadi.

Sport musobaqalari darajasi Sport natijasi Oʻquv davri Bir nafar oʻquvchi-sportchiga nisbatan bazaviy tarif stavkasiga belgilanadigan foiz miqdori I. Oʻzbekiston Respublikasi parasport terma jamoalarining asosiy va zaxira tarkiblari, respublika va xalqaro musobaqalarga oʻquvchi-sportchilarni tayyorlash Sport turlari boʻyicha barcha yoshlar toifasidagi Oʻzbekiston Respublikasining sport terma jamoalari asosiy tarkibiga butun davrda 100 % Sport turlari boʻyicha barcha yoshlar toifasidagi Oʻzbekiston Respublikasining sport terma jamoalari zaxira tarkibiga butun davrda 90 % Paralimpiya oʻyinlari, jahon chempionati va Kubogi sovrindorlari (I — III oʻrin) 1-oʻrin butun davrda 200 % 2-oʻrin 190 % 3-oʻrin 180 % Paraosiyo oʻyinlari, chempionati va Kubogi sovrindorlari (I — III oʻrin) 1-oʻrin butun davrda 170 % 2-oʻrin 160 % 3-oʻrin 150 % Oʻzbekiston Respublikasi chempionati va Kubogi sovrindorlari (I — III oʻrin) 1-oʻrin butun davrda 140 % 2-oʻrin 130 % 3-oʻrin 120 % II. Paralimpiya sport turlari boʻyicha sport zaxirasi tayyorgarligi bosqichlari boʻyicha oʻquvchi-sportchilarni tayyorlashda amalga oshiriladigan foizlar miqdori Oʻquv-mashq Butun davrda 35 % Sport takomillashtirish Butun davrda 45 % Oliy sport mahorati Butun davrda 60 %

23. Agar Markazning trenerlari mehnatiga haq toʻlash normativining belgilangan miqdori amal qiladigan davrda uning rahbarligida sport tayyorgarligidan oʻtayotgan oʻquvchi-sportchi sportdagi natijasini yaxshilasa (masalan, Oʻzbekiston Respublikasi sport terma jamoasining asosiy yoki zaxira tarkibi aʼzosi, Olimpiya, Paralimpiya, Osiyo va Paraosiyo oʻyinlari, jahon va Osiyo hamda Oʻzbekiston chempionatlari va kuboklari, paralimpiya sport turlari boʻyicha jahon va Osiyo hamda Oʻzbekiston chempionatlari va kuboklarida sovrindori boʻlsa), trenerlarning mehnatiga haq toʻlash normativi miqdori oʻquvchi-sportchi yutuqlarini hisobga olgan holda, eng yuqori koʻrsatkich boʻyicha hisoblanadi.

24. Agar Markazning treneri mehnatiga haq toʻlashning belgilangan normativi amal qiladigan davrda uning rahbarligida sport tayyorgarligidan oʻtayotgan oʻquvchi-sportchi mazkur trenerning oʻquv guruhi tarkibidan chiqib ketsa (boshqa trener rahbarligidagi boshqa oʻquv guruhiga, boshqa sport-taʼlim muassasasiga oʻtkazilsa, Markazni bitirganda va shu kabi holatlarda), trener mehnatiga haq toʻlash normativi miqdori:

sport turlari boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi sport terma jamoasining asosiy tarkibiga sportchilar (stajyorlar) tayyorlaganlik uchun oʻquvchi-sportchi trenerning oʻquv guruhi tarkibidan rasman chiqib ketgan sanadan keyingi oy boshidan eʼtiboran kamayish tomoniga qayta koʻrib chiqiladi;

Olimpiya, Paralimpiya, Osiyo va Paraosiyo oʻyinlari, jahon va Osiyo hamda Oʻzbekiston chempionatlari va kuboklari, paralimpiya sport turlari boʻyicha jahon va Osiyo hamda Oʻzbekiston chempionatlari va kuboklari sovrindorlarini tayyorlaganlik uchun ushbu Nizomning 12-bandida koʻrsatilgan muddat mobaynida saqlanib qoladi.

25. Oʻquv guruhiga yil mobaynida boshqa trener rahbarligida, shuningdek, boshqa taʼlim muassasasidan oʻquvchi-sportchilar safiga qabul qilingan, yuqori sport natijalariga erishgan oʻquvchi-sportchi oʻtkazilgan Markaz trenerlari mehnatiga haq toʻlash normativi miqdori:

Olimpiya, Paralimpiya, Osiyo va Paraosiyo oʻyinlari, jahon va Osiyo hamda Oʻzbekiston chempionatlari va kuboklari, paralimpiya sport turlari boʻyicha jahon va Osiyo hamda Oʻzbekiston chempionatlari va kuboklari gʻolib yoki sovrindori boʻlgan oʻquvchi-sportchi biriktirilgan trener rahbarligida koʻrsatib oʻtilgan musobaqalarda takroran natijaga erishgunga qadar belgilanmaydi;

boshqa taʼlim muassasasidan oʻquvchi-sportchilar safiga qabul qilingan oʻquvchi-sportchi uchun trenerning mehnatiga haq toʻlash, oʻquvchi-sportchining sport tayyorgarlik guruhiga mos ravishda rasman oʻquvchi-sportchilar safiga qabul qilingan sanadan keyingi oy boshidan eʼtiboran belgilanadi.

26. Sport tayyorgarlik faoliyatini amalga oshirish, yuqori malakali oʻquvchi-sportchilarni tayyorlashda samaradorlikni oshirish maqsadida, Markaz trenerlari faoliyati quyidagicha tashkil etilishi mumkin:

oʻquvchi-sportchilar bilan oʻtkaziladigan oʻquv-mashq jarayoniga xoreograf va akrobatika boʻyicha mutaxassislarni jalb qilish;

oʻquv-mashq jarayonini olib borish uchun ixtiyoriylik asosida brigadaga birikish.

Brigadaga jalb qilingan trenerlar va oʻquvchi-sportchilar tarkibi Markaz trenerlarining umumiy yigʻilishi qaroriga koʻra Markaz direktorining buyrugʻi bilan rasmiylashtiriladi.

Brigada ishtirokida erishilgan sport natijasi, ularni tayyorlashdagi mehnatga haq toʻlash meʼyori brigadaning barcha aʼzolariga nisbatan hisoblanishi mumkin.

Brigadaga aʼzo boʻlgan har bir trenerning oʻquvchi-sportchini tayyorlashdagi ulushi trenerlarning umumiy yigʻilishida aniqlanadi va Markaz direktorining buyrugʻi bilan rasmiylashtiriladi.

27. Markaz trenerlarining oʻquv mashgʻulotlarga tayyorgarlik koʻrishi, tashkiliy va tarbiyaviy ishlarni olib borishi, shuningdek, jamoani (oʻquvchi-sportchini) musobaqaga tayyorlash uchun sarflagan vaqtiga qoʻshimcha haq toʻlanmaydi. Trenerlarning sport tadbirlarida (respublika va xalqaro miqyosda) ishtiroki davrida oylik ish haqi saqlanib qolinadi.

28. Markazning sport turlari boʻyicha katta trenerlari va katta instruktor-metodistlarga bazaviy hisoblash miqdorining 30 foizi miqdorida har oylik toʻlovlar belgilanadi.

29. Faxriy unvonga ega boʻlgan trenerlarga Vazirlar Mahkamasining “Faxriy unvonlar egalariga toʻlovlarni tayinlash va amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2008-yil 3-yanvardagi 2-son qaroriga asosan toʻlovlar belgilanadi.

5-bob. Yakuniy qoidalar

30. Oʻzbekiston Respublikasi sport terma jamoalarining asosiy va zaxira tarkibi aʼzolari qonunchilik hujjatlariga koʻra Oʻzbekiston Respublikasi Sport vazirligi tomonidan tasdiqlanadi.

31. Ish haqi hamda har oylik qoʻshimcha haq va ustamalarni hisoblab chiqish, toʻlashning toʻgʻriligi hamda asoslanganligi yuzasidan javobgarlik Markaz rahbari va bosh hisobchisi zimmasiga yuklanadi.

32. Markaz direktori, direktor oʻrinbosarlari, trenerlari va Markazning ayrim xodimlariga qoʻshimcha haq va ustamalarni toʻlash ularning ish haqini toʻlash bilan bir vaqtda amalga oshiriladi.

33. Markaz direktori, direktor oʻrinbosarlari, trenerlari va Markazning ayrim xodimlariga ish haqi hamda har oylik qoʻshimcha haq va ustamalarni hisoblash va toʻlashning toʻgʻriligi, xolisonaligi yuzasidan nazorat belgilangan tartibda vakolatli davlat organlari tomonidan amalga oshiriladi.

34. Mazkur Nizomni qoʻllashda yuzaga keladigan nizolar qonunchilikda belgilangan tartibda hal etiladi.

35. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilikda belgilangan tartibda javob beradi.

Olimpiya va paralimpiya sport turlariga tayyorlash markazlarining ayrim xodimlari mehnatiga haq toʻlash meʼyorlari va tartibi toʻgʻrisida nizomga ILOVA

Markazning instruktor-metodisti, treneri, sport psixologi va oʻquv boʻlim mudirining bazaviy tarif stavkalari

(soʻm) Lavozimlar nomi Bazaviy tarif stavkasi miqdorlari Bosh yoki oliy malaka toifali Yetakchi yoki birinchi malaka toifali Katta yoki ikkinchi malaka toifali Oliy maʼlumotli Oʻrta maxsus maʼlumotli Instruktor-metodist 1 932 431 1 805 143 1 689 451 1 574 476 - Trener 2 959 984 2 764 288 2 584 647 2 406 129 2 233 904 Sport psixologi 2 811 927 2 650 596 2 482 122 2 317 836 - Oʻquv boʻlim mudiri Bosh oʻqituvchi bazaviy tarif stavkasiga tenglashtiriladi

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 30-dekabrdagi 731-son qaroriga 8-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirishlar

1. Vazirlar Mahkamasining “Sport terma jamoalari toʻgʻrisidagi nizomni hamda Sport va ommaviy jismoniy tarbiya tadbirlarining kalendar rejasini shakllantirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2012-yil 14-iyundagi 173-son qarorida (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2012-y., 6-son, 44-modda):

a) 1-ilovada:

7-banddagi “Jismoniy tarbiya va sport vazirligi” soʻzlari “Sportni rivojlantirish vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

8-bandda :

ikkinchi xatboshidagi “Jismoniy tarbiya va sport vazirligi” soʻzlari “Sportni rivojlantirish vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

uchinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“sportchilarning barcha yosh toifalari va jinsiy mansubligi boʻyicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahri sport terma jamoalari-tegishli ravishda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Sportni rivojlantirish vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar sportni rivojlantirish bosh boshqarmalari tomonidan, sport turlari boʻyicha tegishli hududiy federatsiya (assotsiatsiyalar)ning (ular mavjud boʻlsa) taqdimnomasi boʻyicha”;

13-banddagi “Jismoniy tarbiya va sport vazirligi” soʻzlari “Sportni rivojlantirish vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

14-bandda :

birinchi xatboshidagi “Jismoniy tarbiya va sport vazirligi” soʻzlari “Sportni rivojlantirish vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahri sport terma jamoalarining trenerlari tegishli ravishda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Sportni rivojlantirish vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar sportni rivojlantirish bosh boshqarmalari tomonidan, sport turlari boʻyicha tegishli hududiy federatsiya (assotsiatsiyalar)ning (ular mavjud boʻlsa) va/yoki jismoniy tarbiya-sport tashkilotlarining taqdimnomasiga koʻra tayinlanadi”;

15-banddagi “Jismoniy tarbiya va sport vazirligi” soʻzlari “Sportni rivojlantirish vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 2-ilovada :

6-bandda :

ikkinchi xatboshidagi “Jismoniy tarbiya va sport vazirligi” soʻzlari “Sportni rivojlantirish vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

uchinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“hududiy kalendar reja, u tegishli ravishda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Sportni rivojlantirish vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar jismoniy tarbiya-sport boshqarmalari, shuningdek, tuman (shahar) sportni rivojlantirish boʻlimlari tomonidan shakllantiriladi, hududiy moliya boshqarmalari (boʻlimlari) bilan kelishiladi va mahalliy davlat hokimiyati organlari tomonidan tasdiqlanadi”;

beshinchi xatboshidagi “Jismoniy tarbiya va sport vazirligi” soʻzlari “Sportni rivojlantirish vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

13-bandda :

“a” kichik banddagi “Jismoniy tarbiya va sport vazirligi” soʻzlari “Sportni rivojlantirish vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

“v” kichik band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“v) hududiy kalendar rejaga kiritish uchun — tegishli ravishda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Sportni rivojlantirish vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar sportni rivojlantirish bosh boshqarmalariga sport turlari boʻyicha hududiy sport federatsiyalari (uyushmalari) tomonidan (ular mavjud boʻlsa) va (yoki) jismoniy tarbiya-sport tashkilotlari tomonidan;”

23-bandda :

ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“respublika kalendar rejasini shakllantirishda — Oʻzbekiston Respublikasi Sportni rivojlantirish vazirligining, sport turlari boʻyicha respublika sport federatsiyalari (uyushmalari)ning, sport turlari boʻyicha respublika oliy sport mahorati maktablarining, shuningdek, Oʻzbekiston Milliy olimpiya qoʻmitasi, Oʻzbekiston milliy paralimpiya qoʻmitasining vakillari kiritiladi. Sport va ommaviy jismoniy tarbiya tadbirlarining respublika kalendar rejasini shakllantirish va sport turlari boʻyicha moliyaviy mablagʻlarni taqsimlash komissiyasi tarkibi Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri tomonidan tasdiqlanadi;”;

toʻrtinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“hududiy kalendar rejani shakllantirishda — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Sportni rivojlantirish vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar sportni rivojlantirish bosh boshqarmalarining, tumanlar (shaharlar) sportni rivojlantirish boʻlimlarining, sport turlari boʻyicha tegishli hududiy sport federatsiyalari (uyushmalari)ning (ular mavjud boʻlsa) va (yoki) jismoniy tarbiya-sport tashkilotlarining vakillari kiritiladi;”

3. Vazirlar Mahkamasining “Surxondaryo viloyatida sportning milliy kurash turini yanada rivojlantirish toʻgʻrisida” 2015-yil 3-martdagi 41-son qarorining (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2015-y., 9-son, 101-modda) 3-bandi yettinchi xatboshisidagi “olimpiya va paralimpiya zaxiralari kollejlari” soʻzlari “Olimpiya va Paralimpiya sport turlariga tayyorlash markazlari” soʻzlari bilan almashtirilsin.

4. Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 3-apreldagi 261-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2018-y., 4-son, 76-modda) bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi oliy taʼlim muassasalarining bakalavriatiga oʻqishga qabul qilish uchun kirish test sinovlarini oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 14-bandidagi “olimpiya zaxiralari kollejlari” soʻzlari “Olimpiya va Paralimpiya sport turlariga tayyorlash markazi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

5. Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 3-maydagi 331-son qarori bilan tasdiqlangan 2018 — 2021-yillarda Oʻzbekiston davlat jismoniy tarbiya va sport universitetining kadrlar tayyorlash borasidagi faoliyatini yanada takomillashtirish boʻyicha chora-tadbirlar dasturining 7, 14, 17, 29, 30, 31-pozitsiyalarining “Amalga oshiriladigan tadbirlar” ustunidagi tegishli kelishikdagi “olimpiya zaxiralari kollejlari” soʻzlari tegishli kelishikdagi “Olimpiya va Paralimpiya sport turlariga tayyorlash markazlari” soʻzlari bilan, “Ijro uchun masʼullar” ustunidagi “Jismoniy tarbiya va sport vazirligi” soʻzlari “Sportni rivojlantirish vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

6. Vazirlar Mahkamasining “Sport turlari boʻyicha ixtisoslashtirilgan davlat maktab-internatlari faoliyatini takomillashtirish toʻgʻrisida” 2018-yil 2-iyundagi 410-son qarorining 4-bandi “a” kichik bandining sakkizinchi xatboshisi , “b” kichik bandining uchinchi xatboshisidagi “olimpiya va paralimpiya zaxiralari kollejlari” soʻzlari “Olimpiya va Paralimpiya sport turlariga tayyorlash markazlari” soʻzlari bilan almashtirilsin.

9. Vazirlar Mahkamasining “Sport turlari boʻyicha terma jamoalar tarkibiga sportchilarni saralab olish tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 4-martdagi 122-son qarorida :

a) 2-ilovada :

“Andijon viloyati” boʻlimining 1-pozitsiyasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ 1. Andijon shahri boks Olimpiya va p aralimpiya sport turlariga tayyorlash markazi , 50-umumtaʼlim maktabi futbol futbol akademiyasi, bolalar-oʻsmirlar futbol maktabi badminton, stol tennisi 2-son sport maktabi 32-umumtaʼlim maktabi ” ;

“Buxoro viloyati” boʻlimining 1-pozitsiyasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ 1. Buxoro shahri badminton, erkin kurash Buxoro shahridagi Erkin kurash markazi boks “Abbos Atoyev” nomidagi boks markazi yunon-rum kurashi Buxoro Olimpiya va p aralimpiya sport turlariga tayyorlash markazi kurash zali ” ;

“Qashqadaryo viloyati” boʻlimining 1-pozitsiyasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ 1. Qarshi shahri badminton, dzyudo Qarshi Olimpiya va p aralimpiya sport turlariga tayyorlash markazi suzish Suv sport turlariga ixtisoslashtirilgan sport maktabi karate WKF Qarshi shahar 29-umumtaʼlim maktabi ” ;

“Samarqand viloyati” boʻlimida:

1-pozitsiya quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ 1. Samarqand shahri badminton, dzyudo Samarqand Olimpiya va p aralimpiya sport turlariga tayyorlash markazi badiiy gimnastika Gimnastikaga ixtisoslashtirilgan sport maktabi yengil atletika Sportning oʻyin turlari va yengil atletika boʻyicha ixtisoslashtirilgan sport maktabi ” ;

14-pozitsiya quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ 14. Toyloq tumani eshkak eshish turlari Toyloq Olimpiya va p aralimpiya sport turlariga tayyorlash markazi kurash Toyloq Olimpiya va P aralimpiya sport turlariga tayyorlash markazi voleybol Toyloq tuman sport maktabi ” ;

“Fargʻona viloyati” boʻlimining 1-pozitsiyasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ 1. Fargʻona shahri badminton, tennis Sport oʻyinlari va yengil atletikaga ixtisoslashtirilgan sport maktabi gimnastika Gimnastikaga ixtisoslashtirilgan sport maktabi suzish Suv sport turlariga ixtisoslashtirilgan sport maktabi va Olimpiya va p aralimpiya sport turlariga tayyorlash markazi ” ;

“Toshkent shahri” boʻlimining 7-pozitsiyasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ 7. Chilonzor tumani badminton, badiiy gimnastika Chilonzor tumani sport maktabi kamondan otish Respublika olimpiya va p aralimpiya sport turlariga tayyorlash markazi hududidagi kamondan otish bazasi gandbol Respublika olimpiya va p aralimpiya sport turlariga tayyorlash markazi ” ;

b) 3-ilovaning 15-bandi “b” kichik bandi ikkinchi xatboshisidagi “olimpiya zaxiralari kollejlariga” soʻzlari “Olimpiya va Paralimpiya sport turlariga tayyorlash markaziga” soʻzlari bilan almashtirilsin.

10. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasida badminton sport turini rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 11-martdagi 143-son qarorida :

a) 6-bandning beshinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“2021/2022 oʻquv yilidan boshlab har bir Olimpiya va Paralimpiya sport turlariga tayyorlash markazlarida, sport maktablarida, ixtisoslashtirilgan sport maktablarida badminton boʻlimlarini ochish boʻyicha aniq chora-tadbirlar belgilasin”;

b) 2-ilovaning :

4-pozitsiyasi “Obyekt nomi” ustunidagi “Jizzax olimpiya zaxiralari kolleji” soʻzlari “Jizzax Olimpiya va Paralimpiya sport turlariga tayyorlash markazi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

12-pozitsiyasi “Obyekt nomi” ustunidagi “Qarshi olimpiya zaxiralari kolleji” soʻzlari “Qarshi Olimpiya va Paralimpiya sport turlariga tayyorlash markazi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

12. Vazirlar Mahkamasining “Voyaga yetmaganlarga ijtimoiy-huquqiy yordam koʻrsatishni yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 3-avgustdagi 490-son qarorining 2-ilovasida :

1-pozitsiyaning “Oʻgʻil va qiz bolalar uchun” ustunidagi “Fargʻona olimpiya zaxiralari kolleji” soʻzlari “Fargʻona Olimpiya va Paralimpiya sport turlariga tayyorlash markazi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

2-pozitsiyaning “Oʻgʻil va qiz bolalar uchun” ustunida:

“Andijon olimpiya zaxiralari kolleji” soʻzlari “Andijon Olimpiya va Paralimpiya sport turlariga tayyorlash markazi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

“Andijon shahar olimpiya va milliy sport turlari boʻyicha davlat ixtisoslashtirilgan maktab-internati” soʻzlari chiqarib tashlansin;

3-pozitsiyaning “Oʻgʻil va qiz bolalar uchun” ustunida:

“Namangan olimpiya zaxiralari kolleji” soʻzlari “Namangan Olimpiya va Paralimpiya sport turlariga tayyorlash markazi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

“Uchqoʻrgʻon tumani olimpiya va milliy sport turlari boʻyicha davlat ixtisoslashtirilgan maktab-internati” soʻzlari chiqarib tashlansin;

4-pozitsiyaning “Oʻgʻil va qiz bolalar uchun” ustunidagi “Samarqand olimpiya zaxiralari kolleji” soʻzlari “Samarqand Olimpiya va Paralimpiya sport turlariga tayyorlash markazi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

5-pozitsiyaning “Oʻgʻil va qiz bolalar uchun” ustunidagi “Qarshi shahar olimpiya va milliy sport turlari boʻyicha davlat ixtisoslashtirilgan maktab-internati” hamda “Gʻuzor tumani olimpiya va milliy sport turlari boʻyicha davlat ixtisoslashtirilgan maktab-internati” soʻzlari chiqarib tashlansin;

6-pozitsiyaning “Oʻgʻil va qiz bolalar uchun” ustunida:

“Termiz olimpiya zaxiralari kolleji” soʻzlari “Termiz Olimpiya va Paralimpiya sport turlariga tayyorlash markazi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

“Denov tumani olimpiya va milliy sport turlari boʻyicha davlat ixtisoslashtirilgan maktab-internati” soʻzlari chiqarib tashlansin;

7-pozitsiyaning “Oʻgʻil va qiz bolalar uchun” ustunidagi “Buxoro shahar olimpiya va milliy sport turlari boʻyicha davlat ixtisoslashtirilgan maktab-internati” hamda “Qorakoʻl tumani olimpiya va milliy sport turlari boʻyicha davlat ixtisoslashtirilgan maktab-internati” soʻzlari chiqarib tashlansin;

8-pozitsiyaning “Oʻgʻil va qiz bolalar uchun” ustunidagi “Navoiy olimpiya zaxiralari kolleji” soʻzlari “Navoiy Olimpiya va Paralimpiya sport turlariga tayyorlash markazi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

9-pozitsiyaning “Oʻgʻil va qiz bolalar uchun” ustunidagi “Urganch shahar olimpiya va milliy sport turlari boʻyicha davlat ixtisoslashtirilgan maktab-internati” hamda “Xiva tumani olimpiya va milliy sport turlari boʻyicha davlat ixtisoslashtirilgan maktab-internati” soʻzlari chiqarib tashlansin;

10-pozitsiyaning “Oʻgʻil va qiz bolalar uchun” ustunidagi “Nukus olimpiya zaxiralari kolleji” soʻzlari “Nukus Olimpiya va Paralimpiya sport turlariga tayyorlash markazi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

11-pozitsiyaning “Oʻgʻil va qiz bolalar uchun” ustunidagi “Jizzax olimpiya zaxiralari kolleji” soʻzlari “Jizzax Olimpiya va Paralimpiya sport turlariga tayyorlash markazi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

12-pozitsiyaning “Oʻgʻil va qiz bolalar uchun” ustunidagi “Respublika olimpiya zaxiralari kolleji”, “Chirchiq olimpiya zaxiralari kolleji” hamda “Guliston olimpiya zaxiralari kolleji” soʻzlari tegishlicha “Respublika Olimpiya va Paralimpiya sport turlariga tayyorlash markazi”, “Chirchiq Olimpiya va Paralimpiya sport turlariga tayyorlash markazi” hamda “Guliston Olimpiya va Paralimpiya sport turlariga tayyorlash markazi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

13. Vazirlar Mahkamasining “Jizzax viloyatida futbolni yanada rivojlantirish va ommalashtirishning qoʻshimcha chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 6-apreldagi 159-son qarori 4-bandning beshinchi xatboshisidagi “olimpiya va paralimpiya zaxirasi kollejlarida” soʻzlari “Olimpiya va Paralimpiya sport turlariga tayyorlash markazlarida” soʻzlari bilan almashtirilsin.

14. Vazirlar Mahkamasining “Respublika velosport mahorat maktab-internati faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 1-iyundagi 294-son qarorining 1-bandi toʻrtinchi xatboshisidagi “olimpiya zaxiralari kollejlari” soʻzlari “Olimpiya va Paralimpiya sport turlariga tayyorlash markazlari” soʻzlari bilan almashtirilsin.

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 30-dekabrdagi 731-son qaroriga 9-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblanayotgan ayrim qarorlari

1. Vazirlar Mahkamasining “Guliston olimpiya zaxiralari kollejini tashkil etish toʻgʻrisida” 2014-yil 18-iyuldagi 198-son qarori .

2. Vazirlar Mahkamasining “Olimpiya zaxiralari kollejlari faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 12-avgustdagi 480-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2020-y., 8-son, 181-modda).

3. Vazirlar Mahkamasining “Aholining sogʻlom turmush tarzini qoʻllab-quvvatlash va jismoniy faolligini oshirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2020-yil 19-noyabrdagi 735-son qaroriga 5-ilovaning 3-bandi .

4. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida” 2022-yil 4-apreldagi 153-son qaroriga ilovaning 877-bandi .

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2022-yil 30-dekabr,

731-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 31.12.2022-y., 09/22/731/1141-son; 07.05.2024-y., 09/24/266/0329-son; 10.05.2024-y., 09/24/272/0337-son; 30.12.2024-y., 07/24/455/1092-son; 30.04.2025-y., 09/25/275/0394-son; 07.08.2025-y., 09/25/500/0699-son; 17.09.2025-y., 09/25/587/0836-son; 02.10.2026-y., 09/26/526/0994-son)

lex.uz