UzbekAI

← Qonunlar

📅 2023-yil 7-yanvar · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2023 йил 7 январь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 7 января 2023 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 7 January 2023 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

СХЕМАСИ

Хорижий давлатлар фуқароларига Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасини олиш ҳуқуқини бериш билан боғлиқ қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни рўйхатга олиш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 28 сентябрдаги 593-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида

Мамлакатимизда туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш, инвестициявий жозибадорликни ошириш, шунингдек, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни рўйхатга олиш тартибини соддалаштириш борасида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасида доимий яшаб қолиш учун рухсатнома олиш, уларнинг идентификация ID-картасини расмийлаштириш ва доимий рўйхатга олиниши бўйича тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш узоқ муддат талаб этиши ва бу борада ортиқча босқичлар мавжудлиги, шунингдек, мамлакат иқтисодиётига кўчмас мулк сотиб олиш орқали йирик инвестиция киритган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга яшаш гувоҳномасини олиш ҳуқуқини тақдим этиш тартиби қонунчилик ҳужжатларида аниқ белгилаб берилмаганлиги долзарб муаммо бўлиб қолмоқда.

Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан уларни рўйхатга олиш бўйича тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш муддатларини қисқартириш, ортиқча бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва ушбу тартиб-тамойилларни электрон тизим ёрдамида амалга ошириш имкониятини яратиш ҳамда кўчмас мулк сотиб олиш орқали йирик инвестиция киритган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга яшаш гувоҳномасини олиш ҳуқуқини бериш мақсадида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида туризмни ривожлантиришга доир чора тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 5 январдаги ПФ-5611-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни рўйхатга олиш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 28 сентябрдаги 593-сон қарорига иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

Ўзбекистон Республикаси ва бошқа хорижий давлатлар ўртасида тузилган халқаро шартномаларда назарда тутилган хорижий давлатлар фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлиш тартибини белгилаш;

чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасида доимий яшаб қолиш учун рухсатнома олиш, уларнинг идентификация ID-картасини расмийлаштириш ва доимий рўйхатга олиниши бўйича тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш тартибини такомиллаштириш ва муддатларини қисқартириш;

чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасида доимий яшаб қолиш учун рухсатнома олиш, уларнинг идентификация ID-картасини расмийлаштириш ва доимий рўйхатга олиниши бўйича тақдим этилган ҳужжатларни қабул қилиш, келишиш ва рухсат беришни электрон тизим ёрдамида амалга ошириш имкониятини яратиш;

кўчмас мулк сотиб олиш орқали йирик инвестиция киритган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга яшаш гувоҳномасини олиш ҳуқуқини бериш имкониятини яратиш.

2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 7 январдаги 7-сон қарорига ИЛОВА

Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни рўйхатга олиш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 28 сентябрдаги 593-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Қарорга 1-иловага мувофиқ тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низомда :

10-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

«Ўзбекистон Республикаси ва бошқа чет давлатлар ўртасида тузилган халқаро шартномаларда назарда тутилган хорижий давлатлар фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлиш тартиби мазкур шартномаларда қайд этилган талабларга мувофиқ белгиланади»;

12-банднинг «а» кичик бандидаги «вақтда» сўзи «вақтнинг ўзида» сўзлари билан алмаштирилсин;

28-банддаги «пайтда» сўзи «вақтнинг ўзида» сўзлари билан алмаштирилсин;

32 ва 37-бандларнинг иккинчи хатбошиларидаги «вақтда» сўзи «вақтнинг ўзида» сўзлари билан алмаштирилсин;

33-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«33. Жойлаштириш воситалари, шу жумладан, санаторий ва пансионатларнинг белгиланган тартибда сертификатсиз ва «E-mehmon» дастурисиз ҳамда даволаш муассасаларининг «E-mehmon» дастурисиз фаолият юритиши тақиқланади»;

Низомга 3-илованинг «Ижро муддатлари» устуни «жойлаштириш воситалари маъмурияти» ва «даволаш муассасалари маъмурияти» позицияларидаги «реал вақт режимида» сўзлари «мурожаат қилган вақтнинг ўзида» сўзлари билан алмаштирилсин.

2. Қарорга 2-иловага мувофиқ тасдиқланган Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Қорақалпоғистон Республикасида ва вилоятларда доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низомда :

2-бандга қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши қўшилсин:

«электрон тизим — «E-Chet el fuqaro» дастури (чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга Ўзбекистон Республикасида доимий яшашга рухсатнома беришнинг автоматлаштирилган ахборот тизими)»;

бешинчи — тўққизинчи хатбошилар тегишинча олтинчи — ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

қуйидаги мазмундаги 18 1 -банд қўшилсин:

«18 1 . Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 январдаги ПФ-5611-сон Фармонининг 5-банди ва мазкур Фармонга 6-иловага мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларга (Тошкент вилоятидан ташқари) бошқа давлатлардан келган ва доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиниш ҳуқуқига эга бўлган ҳамда кўчмас мулк сотиб олган чет эл фуқаролари (Рўйхатнинг 11-банди) доимий яшашга рухсатнома олиш учун вилоят ёки шаҳар ҳудудидаги МваФРБга мазкур Низомнинг 8-бандида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) уй-жой майдони бериш тўғрисидаги аризаси (розилиги) ёхуд шахсан топшириш имкони бўлмаганда, нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги)ни тақдим этади.

Кўчмас мулк давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотлар МваФРБ томонидан Кадастр агентлигидан «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олинади»;

22-бандда :

биринчи хатбошидаги «икки ҳафта ичида» сўзлари «ўн иш кунида» сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«ИИВ Ҳуқуқий статистика ва тезкор ҳисоб маълумотлар марказидан ариза берувчига доир маълумотларни сўраб олади ҳамда ҳужжатларни Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармасига (кейинги ўринларда — ҚР ИИВ МваФРБ) ёки вилоят ички ишлар бошқармасининг МваФРБга (кейинги ўринларда — ИИБ МваФРБ) электрон тизим орқали юборади, улар тақдим этилган ҳужжатларни уч иш куни ичида текширади ва ариза берувчи ҳақидаги маълумотларни тегишли ваколатли органга электрон тизим орқали юборади»;

23 — 25-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«23. Ваколатли орган йигирма иш кунида маълумотларни ўрганади ва тегишли тартибда электрон тизим орқали жавоб юборади. ҚР ИИВ МваФРБ ва ИИБ МваФРБ тегишли ваколатли органнинг ижобий фикри олинган кундан бошлаб ўн беш иш кунида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармасининг (кейинги ўринларда — ИИВ МваФРББ) асослантирилган жавоб хатини олиш, чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахсга доимий яшаш учун идентификация ID-картасини расмийлаштириш ва доимий рўйхатга олиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири ўринбосари, вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари томонидан имзоланган хулосани тайёрлайди ва тегишли ҳужжатларни ИИВ МваФРББга назорат тартибида кўриб чиқиш учун электрон тизим орқали юборади, Рўйхатнинг 9-банди ва Низомнинг 19-бандида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.

ИИВ МваФРББ ҳужжатларни ўрганиш жараёнида ариза берувчининг шахсини, бошқа давлат фуқаролигига мансублигини аниқлаш мақсадида халқаро шартнома мавжуд бўлган хорижий давлатнинг ваколатли органига сўровнома юбориши мумкин. Халқаро шартнома мавжуд бўлмаган тақдирда, сўровнома ИИВ томонидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги орқали юборилади.

ИИВ МваФРББ тегишли ҳужжатлар келиб тушган (сўровномага жавоб олинган) кундан бошлаб ўн беш иш кунида чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахсга доимий яшаш учун идентификация ID-картасини расмийлаштириш ёки расмийлаштиришни рад этиш юзасидан асослантирилган жавоб хати ИИВ МваФРББ бошлиғи ёки ўринбосари томонидан имзоланади ҳамда ҳужжатларни ҚР ИИВ МваФРБ ва ИИБ МваФРБга электрон тизим орқали юборади.

24. ИИВ МваФРББнинг асослантирилган жавоб хати олингач, ҚР ИИВ МваФРБ ва ИИБ МваФРБ икки иш кунида ҳужжатларни тегишли МваФРБга чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахсга доимий яшаш учун идентификация ID-картасини расмийлаштириш ва доимий рўйхатга олиш учун электрон тизим орқали юборади.

25. Рўйхатнинг 9-банди ва мазкур Низомнинг 19-банди бўйича ҳужжат топширган чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахсга нисбатан тегишли ваколатли органнинг ижобий жавоби олинган тақдирда, ҚР ИИВ МваФРБ ва ИИБ МваФРБ ўн иш кунида ИИВ МваФРББнинг ижобий жавобини олмасдан хулоса қабул қилади ва бу ҳақда ИИВ МваФРББга ёзма равишда электрон тизим орқали маълумот юборади.

ҚР ИИВ МваФРБ, ИИБ МваФРБнинг ижобий хулосаси ва ИИВ МваФРББнинг асослантирилган ижобий жавоб хати бошқа давлатлардан Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларга келган чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахсга белгиланган тартибда доимий яшашга рухсатномани расмийлаштириш ва бериш учун асос ҳисобланади»;

34-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«34. ИИВ МваФРББ томонидан ижобий жавоб хати олинган ва айни пайтда уй-жой мулкдори томонидан ёзма рад жавоби берилган тақдирда, шунингдек, ариза берувчи ёки уй-жой мулкдори хабардор қилинган кундан бошлаб олти ой муддат ичида ариза берувчи доимий яшашга рухсатномани расмийлаштириш учун мурожаат қилмаса, МваФРБ хулосани ижро қилиш имконияти йўқлигини ёзма равишда маълум қилган ҳолда, уч иш кунида ариза берувчининг шахсий йиғмажилдини ҚР ИИВ МваФРБ ва ИИБ МваФРБга юборади.

ҚР ИИВ МваФРБ, ИИБ МваФРБ ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, аввалги ижобий хулосани бекор қилиш юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири ўринбосари, вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари томонидан тасдиқланадиган хулосани қабул қилади ва бу ҳақда ИИВ МваФРББга ёзма равишда маълумот юборади.

Хулоса ариза берувчининг шахсий йиғмажилдига бириктирилган ҳолда, ижро учун МваФРБга қайтариб юборилади»;

49-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Агар чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг доимий рўйхатга олиниши учун бошқа асослар мавжуд бўлмаса, МваФРБ беш иш кунида доимий яшашга рухсатномани бекор қилиш учун шахсий йиғма иш жилдини ИИВ МваФРБ ва ИИБ МваФРБга юборади ҳамда бу ҳақда чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахсни огоҳлантиради.

ҚР ИИВ МваФРБ ва ИИБ МваФРБ ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, доимий яшашга рухсатномани бекор қилиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири ўринбосари, вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари томонидан тасдиқланадиган асослантирилган қарор қабул қилади ва бу ҳақда ИИВ МваФРББга ёзма равишда маълумот юборади. Қарор шахсий йиғма иш жилдига бириктирилган ҳолда, ижро учун МваФРБга қайтариб юборилади»;

Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Қорақалпоғистон Республикасида ва вилоятларда доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Қорақалпоғистон Республикасида ва вилоятларда доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўғрисида низомга 1-ИЛОВА

Қорақалпоғистон Республикасида ва вилоятларда бошқа давлатлардан келган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга Ўзбекистон Республикасида доимий яшашга рухсатнома бериш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Ижро муддатлари 1-босқич Чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс Белгиланган шаклдаги ариза-анкетани тўлдиради ва тегишли ҳужжатлар билан вақтинча рўйхатдан ўтган жойи бўйича ИИО МваФР бўлинмасига мурожаат қилади. Зарурат туғилганда 2-босқич МваФР бўлинмаси 1. Чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахсдан ҳужжатларни қабул қилиб олгандан кейин расмийлаштиради, ариза берувчининг шахсига оид маълумотларни мавжуд маълумотлар тўпламидан текширади. 2. ИИВ Ҳуқуқий статистика ва тезкор ҳисоб маълумотлар марказидан ариза берувчига доир маълумотларни сўраб олади ҳамда ҳужжатларни электрон кўринишда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаларига электрон тизим орқали юборади. Ўн иш куни давомида 3-босқич Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ва вилоятлар ИИБ МваФР бошқармаси Тақдим этилган ҳужжатларни ўрганган ҳолда, чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг доимий яшашга қолиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги фикрини олиш учун маълумотларни ваколатли органга электрон тизим орқали юборади. Уч иш куни давомида 4-босқич Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ва вилоятлар Давлат хавфсизлик хизмати бошқармаси Чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг доимий яшашга қолиши мақсадга мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги тўғрисидаги фикрини электрон тизим орқали юборади. Йигирма иш куни давомида 5-босқич Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ва вилоятлар ИИБ МваФР бошқармаси Ижобий жавоб олинган тақдирда, хулоса тайёрлайди ва тегишли ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармасига назорат тартибида кўриб чиқиш ва асослантирилган жавоб хатини олиш учун электрон тизим орқали юборади. Ўн беш иш куни давомида 6-босқич Ўзбекистон Республикаси ИИВ МваФР бош бошқармаси Тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахсга доимий яшаш учун идентификация ID-картасини расмийлаштириш ва доимий рўйхатдан ўтказиш ёки рад этиш юзасидан асослантирилган жавоб хатини ҳамда ҳужжатларни Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ва вилоятлар ИИБ МваФРБга электрон тизим орқали юборади. Ўн беш иш кун давомида 7-босқич Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ва вилоятлар ИИБ МваФР бошқармаси ИИВ МваФРББдан асослантирилган жавоб хати олингач, ҳужжатларни чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахсга доимий яшаш учун идентификация ID-картасини расмийлаштириш ва доимий рўйхатга олиш учун тегишли МваФРБга электрон тизим орқали юборади. Икки иш куни давомида 8-босқич МваФР бўлинмаси Ҳужжатларни олгач, ариза берувчини доимий яшашга рухсатнома берилганлиги тўғрисида хабардор қилади, идентификация ID-картасини расмийлаштириб бергач, доимий рўйхатга олишни расмийлаштириш юзасидан электрон сўровнома шакллантиради. Чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг сўровига кўра, QR-CODE билан ҳимояланган қайд варағини тақдим этади. Бир вақтнинг ўзида чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахсга Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидалари тушунтирилиб, бу ҳақда ундан тилхат олади. Уч иш куни давомида

3. Қарорга 3-иловага мувофиқ тасдиқланган Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низомда :

2-бандга қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши қўшилсин:

«электрон тизим — «E-Chet el fuqaro» дастури (чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга Ўзбекистон Республикасида доимий яшашга рухсатнома беришнинг автоматлаштирилган ахборот тизими)»;

бешинчи — ўнинчи хатбошилар тегишинча олтинчи — ўн биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

7-бандга :

«кўчмас мулкни банк ҳисобварақлари орқали ҳисоб-китобларни амалга оширган ҳолда сотиб олишлари мумкин» сўзларидан кейин «, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 августдаги ПҚ-3924-сон қарори билан тасдиқланган Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда (Тошкент вилоятидан ташқари) бошқа давлатлардан келган ва доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиниш ҳуқуқига эга бўлган шахслар — чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар тоифалари рўйхатининг 11-бандида назарда тутилган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар бундан мустасно» сўзлари қўшилсин;

қуйидаги мазмундаги 20 1 -банд қўшилсин:

«20 1 . Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 январдаги ПФ-5611-сон Фармонининг 5-банди ва мазкур Фармонга 6-иловага мувофиқ Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига бошқа давлатлардан келган ва доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиниш ҳуқуқига эга бўлган ҳамда кўчмас мулк сотиб олган чет эл фуқаролари (Рўйхатнинг 10-банди) доимий яшашга рухсатнома олиш учун вилоят ёки шаҳар ҳудудидаги МваФРБга мазкур Низомнинг 11-бандида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) уй-жой майдони бериш тўғрисидаги аризаси (розилиги) ёхуд шахсан топшириш имкони бўлмаганда, нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги)ни тақдим этади.

Кўчмас мулк давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотлар МваФРБ томонидан Кадастр агентлигидан «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олинади»;

24-бандда :

биринчи хатбошидаги «икки ҳафта ичида» сўзлари «ўн иш кунида» сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«ИИВ Ҳуқуқий статистика ва тезкор ҳисоб маълумотлар марказидан ариза берувчига доир маълумотларни сўраб олади ҳамда ҳужжатларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаларининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаларига (кейинги ўринларда — ИИББ МваФРБ) электрон тизим орқали юборади, улар тақдим этилган ҳужжатларни уч иш куни ичида текширади ва ариза берувчи ҳақидаги маълумотларни тегишли ваколатли органга электрон тизим орқали юборади»;

25 — 27-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«25. Ваколатли орган йигирма иш кунида маълумотларни ўрганади ва тегишли тартибда электрон тизим орқали жавоб юборади, ИИББ МваФРБ тегишли ваколатли органнинг ижобий фикри олинган кундан бошлаб ўн беш иш кунида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармасининг (кейинги ўринларда — ИИВ МваФРББ) асослантирилган жавоб хатини олиш, чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахсга доимий яшаш учун идентификация ID-картасини расмийлаштириш ва доимий рўйхатга олиш бўйича Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ИИББ бошлиғи ўринбосари томонидан имзоланган хулосани тайёрлайди ва тегишли ҳужжатларни ИИВ МваФРББга назорат тартибида кўриб чиқиш учун электрон тизим орқали юборади, Рўйхатнинг 8-банди ва Низомнинг 21-банди бундан мустасно.

ИИВ МваФРББ ҳужжатларни ўрганиш жараёнида ариза берувчининг шахсини, бошқа давлат фуқаролигига мансублигини аниқлаш мақсадида халқаро шартнома мавжуд бўлган хорижий давлатнинг ваколатли органига сўровнома юбориши мумкин. Халқаро шартнома мавжуд бўлмаган тақдирда, сўровнома ИИВ томонидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги орқали юборилади.

ИИВ МваФРББ тегишли ҳужжатлар келиб тушган (сўровномага жавоб олинган) кундан бошлаб ўн беш иш кунида чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахсга доимий яшаш учун идентификация ID-картасини расмийлаштириш ёки расмийлаштиришни рад этиш юзасидан асослантирилган жавоб хати ИИВ МваФРББ бошлиғи ёки ўринбосари томонидан имзоланади хамда ҳужжатлар ИИББ МваФРБга электрон тизим орқали юборади.

26. ИИВ МваФРББнинг асослантирилган жавоб хати олингач, ИИББ МваФРБ икки иш кунида ҳужжатларни чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахсга доимий яшаш учун идентификация ID-картасини расмийлаштириш ва доимий рўйхатга олиш учун тегишли МваФРБга электрон тизим орқали юборади.

27. Рўйхатнинг 8-банди ва Низомнинг 21-банди бўйича ҳужжат топширган чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахсга нисбатан тегишли ваколатли органнинг ижобий жавоби олинган тақдирда, ИИББ МваФРБ ўн иш кунида ИИВ МваФРББнинг ижобий жавобини олмасдан хулоса қабул қилади ва бу ҳақда ИИВ МваФРББга ёзма равишда электрон тизим орқали маълумот юборади.

ИИББ МваФРБнинг ижобий хулосаси ва ИИВ МваФРББнинг асослантирилган ижобий жавоб хати бошқа давлатлардан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига келган чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахсга белгиланган тартибда доимий яшаш учун идентификация ID-картасини расмийлаштириш учун асос ҳисобланади»;

41-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«41. ИИВ МваФРББ томонидан ижобий жавоб хати олинган ва айни пайтда уй-жой мулкдори томонидан ёзма рад жавоби берилган тақдирда, шунингдек, ариза берувчи ёки уй-жой мулкдори хабардор қилинган кундан бошлаб олти ой муддат ичида ариза берувчи доимий яшашга рухсатнома расмийлаштириш учун мурожаат қилмаса, МваФРБ хулосани ижро қилиш имконияти йўқлигини ёзма равишда маълум қилган ҳолда, уч иш кунида ариза берувчининг шахсий йиғмажилдини ИИББ МваФРБга юборади.

ИИББ МваФРБ ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, аввалги ижобий хулосани бекор қилиш юзасидан Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ИИББ бошлиғи ўринбосари томонидан тасдиқланадиган хулосани қабул қилади ва бу ҳақда ИИВ МваФРББга ёзма равишда маълумот юборади.

Хулоса ариза берувчининг шахсий йиғмажилдига бириктирилган ҳолда, ижро учун МваФРБга қайтариб юборилади»;

42-бандга «ёхуд ИИВ» сўзларидан кейин «МваФРББ» сўзи қўшилсин;

58-банднинг олтинчи хатбошидаги «вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари» сўзлари «Адлия вазирлиги ёки Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари» сўзлари билан алмаштирилсин;

69-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Агар чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг доимий рўйхатга олиниши учун бошқа асослар мавжуд бўлмаса, МваФРБ беш иш кунида доимий яшашга рухсатномани бекор қилиш учун шахсий йиғмажилдни ИИББ МваФРБга юборади ҳамда бу ҳақда чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахсни огоҳлантиради.

ИИББ МваФРБ ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, доимий яшашга рухсатномани бекор қилиш бўйича Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ИИББ бошлиғи ўринбосари томонидан тасдиқланадиган асослантирилган қарор қабул қилади ва бу ҳақда ИИВ МваФРББга ёзма равишда маълумот юборади. Қарор шахсий йиғмажилдга бириктирилган ҳолда, ижро учун МваФРБга қайтариб юборилади»;

Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий рўйхатга олиниши ҳуқуқига эга бўлган шахслар — чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар тоифаларининг рўйхатига :

қуйидаги мазмундаги 10-банд билан қўшилсин:

«10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 январдаги ПФ-5611-сон Фармонининг 5-банди ва мазкур Фармонга 6-иловага мувофиқ кўчмас мулк сотиб олган хорижий давлатлар фуқаролари»;

изоҳ қисмидаги «ва 9» сўзлари «, 9 ва 10» сўзлари билан алмаштирилсин;

Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низомга 10-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низомга 10-ИЛОВА

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига бошқа давлатлардан келган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш учун рухсатнома бериш СХЕМАСИ

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Ижро муддатлари 1-босқич Чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс Белгиланган шаклдаги ариза-анкетани тўлдиради ва тегишли ҳужжатлар билан вақтинча рўйхатдан ўтган жойи бўйича МваФРБга мурожаат қилади. Зарурат туғилганда 2-босқич МваФР бўлинмаси 1. Чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахсдан ҳужжатларни қабул қилиб олгандан кейин расмийлаштиради, ариза берувчининг шахсига оид маълумотларни базадан текширади. 2. ИИВ Ҳуқуқий статистика ва тезкор ҳисоб маълумотлар марказидан ариза берувчига доир маълумотларни сўраб олади ҳамда ҳужжатларни электрон кўринишда Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаларининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаларига электрон тизим орқали юборади. Ўн иш куни давомида 3-босқич Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ИИББ МваФР бошқармаси Тақдим этилган ҳужжатларни ўрганган ҳолда, чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг доимий яшашга қолиши мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги фикрини олиш учун маълумотларни ваколатли органга электрон тизим орқали юборади. Уч иш куни давомида 4-босқич Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти Давлат хавфсизлик хизмати бошқармаси Чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг доимий яшашга қолиши мақсадга мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги тўғрисидаги фикрини электрон тизим орқали юборади. Йигирма иш куни давомида 5-босқич Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ИИББ МваФР бошқармаси Ижобий жавоб олинган тақдирда, хулоса тайёрлайди ва тегишли ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармасига назорат тартибида кўриб чиқиш ва асослантирилган жавоб хатини олиш учун электрон тизим орқали юборади. Ўн беш иш куни давомида 6-босқич Ўзбекистон Республикаси ИИВ МваФР бош бошқармаси Тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахсга доимий яшаш учун идентификация ID-картасини расмийлаштириш ва доимий рўйхатдан ўтказиш ёки рад этиш юзасидан асослантирилган жавоб хатини хамда ҳужжатларни Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ИИББ МваФРБга электрон тизим орқали юборади. Ўн беш иш кун давомида 7-босқич Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ИИББ МваФР бошқармаси ИИВ МваФРББдан асослантирилган жавоб хати олингач, ҳужжатларни чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахсга доимий яшаш учун идентификация ID-картасини расмийлаштириш ва доимий рўйхатга олиш учун тегишли МваФРБга электрон тизим орқали юборади. Икки иш куни давомида 8-босқич МваФР бўлинмаси Ҳужжатларни олгач, ариза берувчини доимий яшашга рухсатнома берилганлиги тўғрисида хабардор қилади, идентификация ID-картасини расмийлаштириб бергач, доимий рўйхатга олишни расмийлаштириш юзасидан электрон сўровнома шакллантиради. Чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг сўровига кўра, QR-CODE билан ҳимояланган қайд варағини тақдим этади. Бир вақтнинг ўзида чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахсга Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидалари тушунтирилиб, бу ҳақда ундан тилхат олади. Уч иш куни давомида

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2023 йил 7 январь,

7-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.01.2023 й., 09/23/7/0011-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

SXEMASI

Xorijiy davlatlar fuqarolariga Oʻzbekiston Respublikasida yashash guvohnomasini olish huquqini berish bilan bogʻliq qonunchilik takomillashtirilishi munosabati bilan Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasida chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslarni roʻyxatga olish tartibini soddalashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 28-sentabrdagi 593-son qaroriga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish haqida

Mamlakatimizda turizm salohiyatini jadal rivojlantirish, investitsiyaviy jozibadorlikni oshirish, shuningdek, chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslarni roʻyxatga olish tartibini soddalashtirish borasida tizimli chora-tadbirlar amalga oshirilmoqda.

Shu bilan birga, chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslar tomonidan Oʻzbekiston Respublikasida doimiy yashab qolish uchun ruxsatnoma olish, ularning identifikatsiya ID-kartasini rasmiylashtirish va doimiy roʻyxatga olinishi boʻyicha taqdim etilgan hujjatlarni koʻrib chiqish uzoq muddat talab etishi va bu borada ortiqcha bosqichlar mavjudligi, shuningdek, mamlakat iqtisodiyotiga koʻchmas mulk sotib olish orqali yirik investitsiya kiritgan chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslarga yashash guvohnomasini olish huquqini taqdim etish tartibi qonunchilik hujjatlarida aniq belgilab berilmaganligi dolzarb muammo boʻlib qolmoqda.

Chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslar tomonidan ularni roʻyxatga olish boʻyicha taqdim etilgan hujjatlarni koʻrib chiqish muddatlarini qisqartirish, ortiqcha byurokratik toʻsiqlarni bartaraf etish va ushbu tartib-tamoyillarni elektron tizim yordamida amalga oshirish imkoniyatini yaratish hamda koʻchmas mulk sotib olish orqali yirik investitsiya kiritgan chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslarga yashash guvohnomasini olish huquqini berish maqsadida, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasida turizmni rivojlantirishga doir chora tadbirlar toʻgʻrisida” 2019-yil 5-yanvardagi PF-5611-son Farmoniga muvofiq Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasida chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslarni roʻyxatga olish tartibini soddalashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 28-sentabrdagi 593-son qaroriga ilovaga muvofiq quyidagilarni nazarda tutuvchi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin:

Oʻzbekiston Respublikasi va boshqa xorijiy davlatlar oʻrtasida tuzilgan xalqaro shartnomalarda nazarda tutilgan xorijiy davlatlar fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslarning Oʻzbekiston Respublikasi hududida boʻlish tartibini belgilash;

chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslar tomonidan Oʻzbekiston Respublikasida doimiy yashab qolish uchun ruxsatnoma olish, ularning identifikatsiya ID-kartasini rasmiylashtirish va doimiy roʻyxatga olinishi boʻyicha taqdim etilgan hujjatlarni koʻrib chiqish tartibini takomillashtirish va muddatlarini qisqartirish;

chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslar tomonidan Oʻzbekiston Respublikasida doimiy yashab qolish uchun ruxsatnoma olish, ularning identifikatsiya ID-kartasini rasmiylashtirish va doimiy roʻyxatga olinishi boʻyicha taqdim etilgan hujjatlarni qabul qilish, kelishish va ruxsat berishni elektron tizim yordamida amalga oshirish imkoniyatini yaratish;

koʻchmas mulk sotib olish orqali yirik investitsiya kiritgan chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslarga yashash guvohnomasini olish huquqini berish imkoniyatini yaratish.

2. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vaziri P.R. Bobojonov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 7-yanvardagi 7-son qaroriga ILOVA

Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasida chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslarni roʻyxatga olish tartibini soddalashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 28-sentabrdagi 593-son qaroriga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. Qarorga 1-ilovaga muvofiq tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi hududida chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslarni vaqtincha turgan joyi boʻyicha roʻyxatga olish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :

10-bandga quyidagi mazmundagi xatboshi qoʻshilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi va boshqa chet davlatlar oʻrtasida tuzilgan xalqaro shartnomalarda nazarda tutilgan xorijiy davlatlar fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslarning Oʻzbekiston Respublikasi hududida boʻlish tartibi mazkur shartnomalarda qayd etilgan talablarga muvofiq belgilanadi”;

12-bandning “a” kichik bandidagi “vaqtda” soʻzi “vaqtning oʻzida” soʻzlari bilan almashtirilsin;

28-banddagi “paytda” soʻzi “vaqtning oʻzida” soʻzlari bilan almashtirilsin;

32 va 37-bandlarning ikkinchi xatboshilaridagi “vaqtda” soʻzi “vaqtning oʻzida” soʻzlari bilan almashtirilsin;

33-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“33. Joylashtirish vositalari, shu jumladan, sanatoriy va pansionatlarning belgilangan tartibda sertifikatsiz va “E-mehmon” dasturisiz hamda davolash muassasalarining “E-mehmon” dasturisiz faoliyat yuritishi taqiqlanadi”;

Nizomga 3-ilovaning “Ijro muddatlari” ustuni “joylashtirish vositalari maʼmuriyati” va “davolash muassasalari maʼmuriyati” pozitsiyalaridagi “real vaqt rejimida” soʻzlari “murojaat qilgan vaqtning oʻzida” soʻzlari bilan almashtirilsin.

2. Qarorga 2-ilovaga muvofiq tasdiqlangan Chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslarni Qoraqalpogʻiston Respublikasida va viloyatlarda doimiy yashash joyi boʻyicha roʻyxatga olish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :

2-bandga quyidagi mazmundagi beshinchi xatboshi qoʻshilsin:

“elektron tizim — “E-Chet el fuqaro” dasturi (chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslarga Oʻzbekiston Respublikasida doimiy yashashga ruxsatnoma berishning avtomatlashtirilgan axborot tizimi)”;

beshinchi — toʻqqizinchi xatboshilar tegishincha oltinchi — oʻninchi xatboshilar deb hisoblansin;

quyidagi mazmundagi 18 1 -band qoʻshilsin:

“18 1 . Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2019-yil 5-yanvardagi PF-5611-son Farmonining 5-bandi va mazkur Farmonga 6-ilovaga muvofiq Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlarga (Toshkent viloyatidan tashqari) boshqa davlatlardan kelgan va doimiy yashash joyi boʻyicha roʻyxatga olinish huquqiga ega boʻlgan hamda koʻchmas mulk sotib olgan chet el fuqarolari (Roʻyxatning 11-bandi) doimiy yashashga ruxsatnoma olish uchun viloyat yoki shahar hududidagi MvaFRBga mazkur Nizomning 8-bandida koʻrsatilgan hujjatlardan tashqari uy-joy mulkdorining (mulkdorlarining) uy-joy maydoni berish toʻgʻrisidagi arizasi (roziligi) yoxud shaxsan topshirish imkoni boʻlmaganda, notarial tasdiqlangan arizasi (roziligi)ni taqdim etadi.

Koʻchmas mulk davlat roʻyxatidan oʻtkazilganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar MvaFRB tomonidan Kadastr agentligidan “Elektron hukumat” tizimi idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali soʻrab olinadi”;

22-bandda :

birinchi xatboshidagi “ikki hafta ichida” soʻzlari “oʻn ish kunida” soʻzlari bilan almashtirilsin;

ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“IIV Huquqiy statistika va tezkor hisob maʼlumotlar markazidan ariza beruvchiga doir maʼlumotlarni soʻrab oladi hamda hujjatlarni Qoraqalpogʻiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligining Migratsiya va fuqarolikni rasmiylashtirish boshqarmasiga (keyingi oʻrinlarda — QR IIV MvaFRB) yoki viloyat ichki ishlar boshqarmasining MvaFRBga (keyingi oʻrinlarda — IIB MvaFRB) elektron tizim orqali yuboradi, ular taqdim etilgan hujjatlarni uch ish kuni ichida tekshiradi va ariza beruvchi haqidagi maʼlumotlarni tegishli vakolatli organga elektron tizim orqali yuboradi”;

23 — 25-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“23. Vakolatli organ yigirma ish kunida maʼlumotlarni oʻrganadi va tegishli tartibda elektron tizim orqali javob yuboradi. QR IIV MvaFRB va IIB MvaFRB tegishli vakolatli organning ijobiy fikri olingan kundan boshlab oʻn besh ish kunida Oʻzbekiston Respublikasi IIV Migratsiya va fuqarolikni rasmiylashtirish bosh boshqarmasining (keyingi oʻrinlarda — IIV MvaFRBB) asoslantirilgan javob xatini olish, chet el fuqarosi va fuqaroligi boʻlmagan shaxsga doimiy yashash uchun identifikatsiya ID-kartasini rasmiylashtirish va doimiy roʻyxatga olish boʻyicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi ichki ishlar vaziri oʻrinbosari, viloyat ichki ishlar boshqarmasi boshligʻi oʻrinbosari tomonidan imzolangan xulosani tayyorlaydi va tegishli hujjatlarni IIV MvaFRBBga nazorat tartibida koʻrib chiqish uchun elektron tizim orqali yuboradi, Roʻyxatning 9-bandi va Nizomning 19-bandida nazarda tutilgan holatlar bundan mustasno.

IIV MvaFRBB hujjatlarni oʻrganish jarayonida ariza beruvchining shaxsini, boshqa davlat fuqaroligiga mansubligini aniqlash maqsadida xalqaro shartnoma mavjud boʻlgan xorijiy davlatning vakolatli organiga soʻrovnoma yuborishi mumkin. Xalqaro shartnoma mavjud boʻlmagan taqdirda, soʻrovnoma IIV tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligi orqali yuboriladi.

IIV MvaFRBB tegishli hujjatlar kelib tushgan (soʻrovnomaga javob olingan) kundan boshlab oʻn besh ish kunida chet el fuqarosi va fuqaroligi boʻlmagan shaxsga doimiy yashash uchun identifikatsiya ID-kartasini rasmiylashtirish yoki rasmiylashtirishni rad etish yuzasidan asoslantirilgan javob xati IIV MvaFRBB boshligʻi yoki oʻrinbosari tomonidan imzolanadi hamda hujjatlarni QR IIV MvaFRB va IIB MvaFRBga elektron tizim orqali yuboradi.

24. IIV MvaFRBBning asoslantirilgan javob xati olingach, QR IIV MvaFRB va IIB MvaFRB ikki ish kunida hujjatlarni tegishli MvaFRBga chet el fuqarosi va fuqaroligi boʻlmagan shaxsga doimiy yashash uchun identifikatsiya ID-kartasini rasmiylashtirish va doimiy roʻyxatga olish uchun elektron tizim orqali yuboradi.

25. Roʻyxatning 9-bandi va mazkur Nizomning 19-bandi boʻyicha hujjat topshirgan chet el fuqarosi va fuqaroligi boʻlmagan shaxsga nisbatan tegishli vakolatli organning ijobiy javobi olingan taqdirda, QR IIV MvaFRB va IIB MvaFRB oʻn ish kunida IIV MvaFRBBning ijobiy javobini olmasdan xulosa qabul qiladi va bu haqda IIV MvaFRBBga yozma ravishda elektron tizim orqali maʼlumot yuboradi.

QR IIV MvaFRB, IIB MvaFRBning ijobiy xulosasi va IIV MvaFRBBning asoslantirilgan ijobiy javob xati boshqa davlatlardan Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlarga kelgan chet el fuqarosi va fuqaroligi boʻlmagan shaxsga belgilangan tartibda doimiy yashashga ruxsatnomani rasmiylashtirish va berish uchun asos hisoblanadi”;

34-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“34. IIV MvaFRBB tomonidan ijobiy javob xati olingan va ayni paytda uy-joy mulkdori tomonidan yozma rad javobi berilgan taqdirda, shuningdek, ariza beruvchi yoki uy-joy mulkdori xabardor qilingan kundan boshlab olti oy muddat ichida ariza beruvchi doimiy yashashga ruxsatnomani rasmiylashtirish uchun murojaat qilmasa, MvaFRB xulosani ijro qilish imkoniyati yoʻqligini yozma ravishda maʼlum qilgan holda, uch ish kunida ariza beruvchining shaxsiy yigʻmajildini QR IIV MvaFRB va IIB MvaFRBga yuboradi.

QR IIV MvaFRB, IIB MvaFRB hujjatlarni oʻrganib chiqib, avvalgi ijobiy xulosani bekor qilish yuzasidan Qoraqalpogʻiston Respublikasi ichki ishlar vaziri oʻrinbosari, viloyat ichki ishlar boshqarmasi boshligʻi oʻrinbosari tomonidan tasdiqlanadigan xulosani qabul qiladi va bu haqda IIV MvaFRBBga yozma ravishda maʼlumot yuboradi.

Xulosa ariza beruvchining shaxsiy yigʻmajildiga biriktirilgan holda, ijro uchun MvaFRBga qaytarib yuboriladi”;

49-bandning ikkinchi va uchinchi xatboshilari quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Agar chet el fuqarosi va fuqaroligi boʻlmagan shaxsning doimiy roʻyxatga olinishi uchun boshqa asoslar mavjud boʻlmasa, MvaFRB besh ish kunida doimiy yashashga ruxsatnomani bekor qilish uchun shaxsiy yigʻma ish jildini IIV MvaFRB va IIB MvaFRBga yuboradi hamda bu haqda chet el fuqarosi yoki fuqaroligi boʻlmagan shaxsni ogohlantiradi.

QR IIV MvaFRB va IIB MvaFRB hujjatlarni oʻrganib chiqib, doimiy yashashga ruxsatnomani bekor qilish boʻyicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi ichki ishlar vaziri oʻrinbosari, viloyat ichki ishlar boshqarmasi boshligʻi oʻrinbosari tomonidan tasdiqlanadigan asoslantirilgan qaror qabul qiladi va bu haqda IIV MvaFRBBga yozma ravishda maʼlumot yuboradi. Qaror shaxsiy yigʻma ish jildiga biriktirilgan holda, ijro uchun MvaFRBga qaytarib yuboriladi”;

Chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslarni Qoraqalpogʻiston Respublikasida va viloyatlarda doimiy yashash joyi boʻyicha roʻyxatga olish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ilovaning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslarni Qoraqalpogʻiston Respublikasida va viloyatlarda doimiy yashash joyi boʻyicha roʻyxatga olish tartibi toʻgʻrisida nizomga 1-ILOVA

Qoraqalpogʻiston Respublikasida va viloyatlarda boshqa davlatlardan kelgan chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslarga Oʻzbekiston Respublikasida doimiy yashashga ruxsatnoma berish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Ijro muddatlari 1-bosqich Chet el fuqarosi va fuqaroligi boʻlmagan shaxs Belgilangan shakldagi ariza-anketani toʻldiradi va tegishli hujjatlar bilan vaqtincha roʻyxatdan oʻtgan joyi boʻyicha IIO MvaFR boʻlinmasiga murojaat qiladi. Zarurat tugʻilganda 2-bosqich MvaFR boʻlinmasi 1. Chet el fuqarosi va fuqaroligi boʻlmagan shaxsdan hujjatlarni qabul qilib olgandan keyin rasmiylashtiradi, ariza beruvchining shaxsiga oid maʼlumotlarni mavjud maʼlumotlar toʻplamidan tekshiradi. 2. IIV Huquqiy statistika va tezkor hisob maʼlumotlar markazidan ariza beruvchiga doir maʼlumotlarni soʻrab oladi hamda hujjatlarni elektron koʻrinishda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi va viloyatlar ichki ishlar boshqarmalarining Migratsiya va fuqarolikni rasmiylashtirish boshqarmalariga elektron tizim orqali yuboradi. Oʻn ish kuni davomida 3-bosqich Qoraqalpogʻiston Respublikasi IIV va viloyatlar IIB MvaFR boshqarmasi Taqdim etilgan hujjatlarni oʻrgangan holda, chet el fuqarosi va fuqaroligi boʻlmagan shaxsning doimiy yashashga qolish maqsadga muvofiqligi toʻgʻrisidagi fikrini olish uchun maʼlumotlarni vakolatli organga elektron tizim orqali yuboradi. Uch ish kuni davomida 4-bosqich Qoraqalpogʻiston Respublikasi IIV va viloyatlar Davlat xavfsizlik xizmati boshqarmasi Chet el fuqarosi va fuqaroligi boʻlmagan shaxsning doimiy yashashga qolishi maqsadga muvofiqligi yoki muvofiq emasligi toʻgʻrisidagi fikrini elektron tizim orqali yuboradi. Yigirma ish kuni davomida 5-bosqich Qoraqalpogʻiston Respublikasi IIV va viloyatlar IIB MvaFR boshqarmasi Ijobiy javob olingan taqdirda, xulosa tayyorlaydi va tegishli hujjatlarni Oʻzbekiston Respublikasi IIV Migratsiya va fuqarolikni rasmiylashtirish bosh boshqarmasiga nazorat tartibida koʻrib chiqish va asoslantirilgan javob xatini olish uchun elektron tizim orqali yuboradi. Oʻn besh ish kuni davomida 6-bosqich Oʻzbekiston Respublikasi IIV MvaFR bosh boshqarmasi Taqdim etilgan hujjatlarni oʻrganib chiqib, chet el fuqarosi va fuqaroligi boʻlmagan shaxsga doimiy yashash uchun identifikatsiya ID-kartasini rasmiylashtirish va doimiy roʻyxatdan oʻtkazish yoki rad etish yuzasidan asoslantirilgan javob xatini hamda hujjatlarni Qoraqalpogʻiston Respublikasi IIV va viloyatlar IIB MvaFRBga elektron tizim orqali yuboradi. Oʻn besh ish kun davomida 7-bosqich Qoraqalpogʻiston Respublikasi IIV va viloyatlar IIB MvaFR boshqarmasi IIV MvaFRBBdan asoslantirilgan javob xati olingach, hujjatlarni chet el fuqarosi va fuqaroligi boʻlmagan shaxsga doimiy yashash uchun identifikatsiya ID-kartasini rasmiylashtirish va doimiy roʻyxatga olish uchun tegishli MvaFRBga elektron tizim orqali yuboradi. Ikki ish kuni davomida 8-bosqich MvaFR boʻlinmasi Hujjatlarni olgach, ariza beruvchini doimiy yashashga ruxsatnoma berilganligi toʻgʻrisida xabardor qiladi, identifikatsiya ID-kartasini rasmiylashtirib bergach, doimiy roʻyxatga olishni rasmiylashtirish yuzasidan elektron soʻrovnoma shakllantiradi. Chet el fuqarosi va fuqaroligi boʻlmagan shaxsning soʻroviga koʻra, QR-CODE bilan himoyalangan qayd varagʻini taqdim etadi. Bir vaqtning oʻzida chet el fuqarosi va fuqaroligi boʻlmagan shaxsga Oʻzbekiston Respublikasida boʻlish qoidalari tushuntirilib, bu haqda undan tilxat oladi. Uch ish kuni davomida

3. Qarorga 3-ilovaga muvofiq tasdiqlangan Chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslarni Toshkent shahri va Toshkent viloyatida doimiy yashash joyi boʻyicha roʻyxatga olish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :

2-bandga quyidagi mazmundagi beshinchi xatboshi qoʻshilsin:

“elektron tizim — “E-Chet el fuqaro” dasturi (chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslarga Oʻzbekiston Respublikasida doimiy yashashga ruxsatnoma berishning avtomatlashtirilgan axborot tizimi)”;

beshinchi — oʻninchi xatboshilar tegishincha oltinchi — oʻn birinchi xatboshilar deb hisoblansin;

7-bandga :

“koʻchmas mulkni bank hisobvaraqlari orqali hisob-kitoblarni amalga oshirgan holda sotib olishlari mumkin” soʻzlaridan keyin “, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2018-yil 28-avgustdagi PQ-3924-son qarori bilan tasdiqlangan Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlarda (Toshkent viloyatidan tashqari) boshqa davlatlardan kelgan va doimiy yashash joyi boʻyicha roʻyxatga olinish huquqiga ega boʻlgan shaxslar — chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslar toifalari roʻyxatining 11-bandida nazarda tutilgan chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslar bundan mustasno” soʻzlari qoʻshilsin;

quyidagi mazmundagi 20 1 -band qoʻshilsin:

“20 1 . Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2019-yil 5-yanvardagi PF-5611-son Farmonining 5-bandi va mazkur Farmonga 6-ilovaga muvofiq Toshkent shahri va Toshkent viloyatiga boshqa davlatlardan kelgan va doimiy yashash joyi boʻyicha roʻyxatga olinish huquqiga ega boʻlgan hamda koʻchmas mulk sotib olgan chet el fuqarolari (Roʻyxatning 10-bandi) doimiy yashashga ruxsatnoma olish uchun viloyat yoki shahar hududidagi MvaFRBga mazkur Nizomning 11-bandida koʻrsatilgan hujjatlardan tashqari uy-joy mulkdorining (mulkdorlarining) uy-joy maydoni berish toʻgʻrisidagi arizasi (roziligi) yoxud shaxsan topshirish imkoni boʻlmaganda, notarial tasdiqlangan arizasi (roziligi)ni taqdim etadi.

Koʻchmas mulk davlat roʻyxatidan oʻtkazilganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar MvaFRB tomonidan Kadastr agentligidan “Elektron hukumat” tizimi idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali soʻrab olinadi”;

24-bandda :

birinchi xatboshidagi “ikki hafta ichida” soʻzlari “oʻn ish kunida” soʻzlari bilan almashtirilsin;

ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“IIV Huquqiy statistika va tezkor hisob maʼlumotlar markazidan ariza beruvchiga doir maʼlumotlarni soʻrab oladi hamda hujjatlarni Toshkent shahri va Toshkent viloyati Ichki ishlar bosh boshqarmalarining Migratsiya va fuqarolikni rasmiylashtirish boshqarmalariga (keyingi oʻrinlarda — IIBB MvaFRB) elektron tizim orqali yuboradi, ular taqdim etilgan hujjatlarni uch ish kuni ichida tekshiradi va ariza beruvchi haqidagi maʼlumotlarni tegishli vakolatli organga elektron tizim orqali yuboradi”;

25 — 27-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“25. Vakolatli organ yigirma ish kunida maʼlumotlarni oʻrganadi va tegishli tartibda elektron tizim orqali javob yuboradi, IIBB MvaFRB tegishli vakolatli organning ijobiy fikri olingan kundan boshlab oʻn besh ish kunida Oʻzbekiston Respublikasi IIV Migratsiya va fuqarolikni rasmiylashtirish bosh boshqarmasining (keyingi oʻrinlarda — IIV MvaFRBB) asoslantirilgan javob xatini olish, chet el fuqarosi va fuqaroligi boʻlmagan shaxsga doimiy yashash uchun identifikatsiya ID-kartasini rasmiylashtirish va doimiy roʻyxatga olish boʻyicha Toshkent shahar va Toshkent viloyati IIBB boshligʻi oʻrinbosari tomonidan imzolangan xulosani tayyorlaydi va tegishli hujjatlarni IIV MvaFRBBga nazorat tartibida koʻrib chiqish uchun elektron tizim orqali yuboradi, Roʻyxatning 8-bandi va Nizomning 21-bandi bundan mustasno.

IIV MvaFRBB hujjatlarni oʻrganish jarayonida ariza beruvchining shaxsini, boshqa davlat fuqaroligiga mansubligini aniqlash maqsadida xalqaro shartnoma mavjud boʻlgan xorijiy davlatning vakolatli organiga soʻrovnoma yuborishi mumkin. Xalqaro shartnoma mavjud boʻlmagan taqdirda, soʻrovnoma IIV tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligi orqali yuboriladi.

IIV MvaFRBB tegishli hujjatlar kelib tushgan (soʻrovnomaga javob olingan) kundan boshlab oʻn besh ish kunida chet el fuqarosi va fuqaroligi boʻlmagan shaxsga doimiy yashash uchun identifikatsiya ID-kartasini rasmiylashtirish yoki rasmiylashtirishni rad etish yuzasidan asoslantirilgan javob xati IIV MvaFRBB boshligʻi yoki oʻrinbosari tomonidan imzolanadi xamda hujjatlar IIBB MvaFRBga elektron tizim orqali yuboradi.

26. IIV MvaFRBBning asoslantirilgan javob xati olingach, IIBB MvaFRB ikki ish kunida hujjatlarni chet el fuqarosi va fuqaroligi boʻlmagan shaxsga doimiy yashash uchun identifikatsiya ID-kartasini rasmiylashtirish va doimiy roʻyxatga olish uchun tegishli MvaFRBga elektron tizim orqali yuboradi.

27. Roʻyxatning 8-bandi va Nizomning 21-bandi boʻyicha hujjat topshirgan chet el fuqarosi yoki fuqaroligi boʻlmagan shaxsga nisbatan tegishli vakolatli organning ijobiy javobi olingan taqdirda, IIBB MvaFRB oʻn ish kunida IIV MvaFRBBning ijobiy javobini olmasdan xulosa qabul qiladi va bu haqda IIV MvaFRBBga yozma ravishda elektron tizim orqali maʼlumot yuboradi.

IIBB MvaFRBning ijobiy xulosasi va IIV MvaFRBBning asoslantirilgan ijobiy javob xati boshqa davlatlardan Toshkent shahri va Toshkent viloyatiga kelgan chet el fuqarosi va fuqaroligi boʻlmagan shaxsga belgilangan tartibda doimiy yashash uchun identifikatsiya ID-kartasini rasmiylashtirish uchun asos hisoblanadi”;

41-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“41. IIV MvaFRBB tomonidan ijobiy javob xati olingan va ayni paytda uy-joy mulkdori tomonidan yozma rad javobi berilgan taqdirda, shuningdek, ariza beruvchi yoki uy-joy mulkdori xabardor qilingan kundan boshlab olti oy muddat ichida ariza beruvchi doimiy yashashga ruxsatnoma rasmiylashtirish uchun murojaat qilmasa, MvaFRB xulosani ijro qilish imkoniyati yoʻqligini yozma ravishda maʼlum qilgan holda, uch ish kunida ariza beruvchining shaxsiy yigʻmajildini IIBB MvaFRBga yuboradi.

IIBB MvaFRB hujjatlarni oʻrganib chiqib, avvalgi ijobiy xulosani bekor qilish yuzasidan Toshkent shahar va Toshkent viloyati IIBB boshligʻi oʻrinbosari tomonidan tasdiqlanadigan xulosani qabul qiladi va bu haqda IIV MvaFRBBga yozma ravishda maʼlumot yuboradi.

Xulosa ariza beruvchining shaxsiy yigʻmajildiga biriktirilgan holda, ijro uchun MvaFRBga qaytarib yuboriladi”;

42-bandga “yoxud IIV” soʻzlaridan keyin “MvaFRBB” soʻzi qoʻshilsin;

58-bandning oltinchi xatboshidagi “vazirligi huzuridagi Davlat xizmatlari agentligi yoki uning hududiy boshqarmalari” soʻzlari “Adliya vazirligi yoki Qoraqalpogʻiston Respublikasi Adliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar adliya boshqarmalari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

69-bandning ikkinchi va uchinchi xatboshilari quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Agar chet el fuqarosi va fuqaroligi boʻlmagan shaxsning doimiy roʻyxatga olinishi uchun boshqa asoslar mavjud boʻlmasa, MvaFRB besh ish kunida doimiy yashashga ruxsatnomani bekor qilish uchun shaxsiy yigʻmajildni IIBB MvaFRBga yuboradi hamda bu haqda chet el fuqarosi yoki fuqaroligi boʻlmagan shaxsni ogohlantiradi.

IIBB MvaFRB hujjatlarni oʻrganib chiqib, doimiy yashashga ruxsatnomani bekor qilish boʻyicha Toshkent shahar va Toshkent viloyati IIBB boshligʻi oʻrinbosari tomonidan tasdiqlanadigan asoslantirilgan qaror qabul qiladi va bu haqda IIV MvaFRBBga yozma ravishda maʼlumot yuboradi. Qaror shaxsiy yigʻmajildga biriktirilgan holda, ijro uchun MvaFRBga qaytarib yuboriladi”;

Toshkent shahrida va Toshkent viloyatida doimiy roʻyxatga olinishi huquqiga ega boʻlgan shaxslar — chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslar toifalarining roʻyxatiga :

quyidagi mazmundagi 10-band bilan qoʻshilsin:

“10. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2019-yil 5-yanvardagi PF-5611-son Farmonining 5-bandi va mazkur Farmonga 6-ilovaga muvofiq koʻchmas mulk sotib olgan xorijiy davlatlar fuqarolari”;

izoh qismidagi “va 9” soʻzlari “, 9 va 10” soʻzlari bilan almashtirilsin;

Chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslarni Toshkent shahri va Toshkent viloyatida doimiy yashash joyi boʻyicha roʻyxatga olish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 10-ilovaning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslarni Toshkent shahri va Toshkent viloyatida doimiy yashash joyi boʻyicha roʻyxatga olish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 10-ILOVA

Toshkent shahri va Toshkent viloyatiga boshqa davlatlardan kelgan chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslarga Oʻzbekiston Respublikasida doimiy yashash uchun ruxsatnoma berish SXEMASI

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Ijro muddatlari 1-bosqich Chet el fuqarosi va fuqaroligi boʻlmagan shaxs Belgilangan shakldagi ariza-anketani toʻldiradi va tegishli hujjatlar bilan vaqtincha roʻyxatdan oʻtgan joyi boʻyicha MvaFRBga murojaat qiladi. Zarurat tugʻilganda 2-bosqich MvaFR boʻlinmasi 1. Chet el fuqarosi va fuqaroligi boʻlmagan shaxsdan hujjatlarni qabul qilib olgandan keyin rasmiylashtiradi, ariza beruvchining shaxsiga oid maʼlumotlarni bazadan tekshiradi. 2. IIV Huquqiy statistika va tezkor hisob maʼlumotlar markazidan ariza beruvchiga doir maʼlumotlarni soʻrab oladi hamda hujjatlarni elektron koʻrinishda Toshkent shahar va Toshkent viloyati Ichki ishlar bosh boshqarmalarining Migratsiya va fuqarolikni rasmiylashtirish boshqarmalariga elektron tizim orqali yuboradi. Oʻn ish kuni davomida 3-bosqich Toshkent shahar va Toshkent viloyati IIBB MvaFR boshqarmasi Taqdim etilgan hujjatlarni oʻrgangan holda, chet el fuqarosi va fuqaroligi boʻlmagan shaxsning doimiy yashashga qolishi maqsadga muvofiqligi toʻgʻrisidagi fikrini olish uchun maʼlumotlarni vakolatli organga elektron tizim orqali yuboradi. Uch ish kuni davomida 4-bosqich Toshkent shahar va Toshkent viloyati Davlat xavfsizlik xizmati boshqarmasi Chet el fuqarosi va fuqaroligi boʻlmagan shaxsning doimiy yashashga qolishi maqsadga muvofiqligi yoki muvofiq emasligi toʻgʻrisidagi fikrini elektron tizim orqali yuboradi. Yigirma ish kuni davomida 5-bosqich Toshkent shahar va Toshkent viloyati IIBB MvaFR boshqarmasi Ijobiy javob olingan taqdirda, xulosa tayyorlaydi va tegishli hujjatlarni Oʻzbekiston Respublikasi IIV Migratsiya va fuqarolikni rasmiylashtirish bosh boshqarmasiga nazorat tartibida koʻrib chiqish va asoslantirilgan javob xatini olish uchun elektron tizim orqali yuboradi. Oʻn besh ish kuni davomida 6-bosqich Oʻzbekiston Respublikasi IIV MvaFR bosh boshqarmasi Taqdim etilgan hujjatlarni oʻrganib chiqib, chet el fuqarosi va fuqaroligi boʻlmagan shaxsga doimiy yashash uchun identifikatsiya ID-kartasini rasmiylashtirish va doimiy roʻyxatdan oʻtkazish yoki rad etish yuzasidan asoslantirilgan javob xatini xamda hujjatlarni Toshkent shahar va Toshkent viloyati IIBB MvaFRBga elektron tizim orqali yuboradi. Oʻn besh ish kun davomida 7-bosqich Toshkent shahar va Toshkent viloyati IIBB MvaFR boshqarmasi IIV MvaFRBBdan asoslantirilgan javob xati olingach, hujjatlarni chet el fuqarosi va fuqaroligi boʻlmagan shaxsga doimiy yashash uchun identifikatsiya ID-kartasini rasmiylashtirish va doimiy roʻyxatga olish uchun tegishli MvaFRBga elektron tizim orqali yuboradi. Ikki ish kuni davomida 8-bosqich MvaFR boʻlinmasi Hujjatlarni olgach, ariza beruvchini doimiy yashashga ruxsatnoma berilganligi toʻgʻrisida xabardor qiladi, identifikatsiya ID-kartasini rasmiylashtirib bergach, doimiy roʻyxatga olishni rasmiylashtirish yuzasidan elektron soʻrovnoma shakllantiradi. Chet el fuqarosi va fuqaroligi boʻlmagan shaxsning soʻroviga koʻra, QR-CODE bilan himoyalangan qayd varagʻini taqdim etadi. Bir vaqtning oʻzida chet el fuqarosi va fuqaroligi boʻlmagan shaxsga Oʻzbekiston Respublikasida boʻlish qoidalari tushuntirilib, bu haqda undan tilxat oladi. Uch ish kuni davomida

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2023-yil 7-yanvar,

7-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 09.01.2023-y., 09/23/7/0011-son)

lex.uz