UzbekAI

← Qonunlar

📅 2023-yil 10-yanvar · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2023 йил 10 январь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 10 января 2023 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 10 January 2023 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

СХЕМАСИ

НИЗОМ

СХЕМАСИ

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳузуридаги Дипломатик академияда дипломатик лавозимларга тайинланадиган номзодларни ўқитиш, шунингдек, айрим лавозимдаги мутахассисларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети фаолиятини тизимли ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 23 июлдаги ПҚ-330-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети фаолиятини тизимли ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 23 июлдаги ПҚ-330-сон қарорининг 7-бандига мувофиқ Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳузуридаги Олий дипломатия мактаби негизида Дипломатик академия (кейинги ўринларда — Академия) ташкил этилганлиги ва унинг устувор вазифалари белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Академия юридик шахс мақомига эга бўлган давлат олий таълим муассасаси ҳисобланади.

2. Қуйидагиларни назарда тутувчи:

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳузуридаги Дипломатик академияда дипломатик лавозимларга тайинланадиган номзодларни ўқитишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ:

Ташқи ишлар вазирлиги буюртмасига асосан дипломатик лавозимларга (Ўзбекистон Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор элчиси, Ўзбекистон Республикасининг халқаро ташкилотлардаги доимий вакили, Бош консул, консул ва бошқалар) тайинлаш мақсадида номзодларни ўқитиш учун ўқув курсларини ташкил этиш тартиби;

ўқув курслари дастурларига қўйиладиган асосий талаблар (дипломатик хизматга қўйиладиган касбий ихтисослик талабларига мувофиқлик, замонавий технологияларга йўналтирилганлик, дастурлар мазмунининг дипломатик хизматни ташкил қилиш ва дипломатик фаолият масалалари бўйича белгиланган таълим тури ва шаклларига мувофиқлиги);

ўқув курсларининг муддатини Ташқи ишлар вазирлиги буюртмасига асосан беш кундан бир ўқув йилигача этиб белгилаш;

ўқитиш шаклларини (анъанавий, масофавий ва муқобил тайёрлашдан ўтиш) белгилаш;

ўқув курслари якуни бўйича якуний имтиҳон ўтказиш ва апелляция бериш тартиби;

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳузуридаги Дипломатик академияда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек, туман (шаҳар) ҳокимларининг инвестициялар ва ташқи савдо масалалари бўйича ўринбосарларини ҳамда ташқи сиёсий, ташқи иқтисодий ва халқаро-ҳуқуқий фаолият соҳасидаги мутахассисларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек, туман (шаҳар) ҳокимларининг инвестициялар ва ташқи савдо масалалари бўйича ўринбосарлари, ташқи сиёсий, ташқи иқтисодий ва халқаро-ҳуқуқий фаолият соҳасидаги мутахассисларни ҳар уч йилда камида бир марта қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тартибини белгилаш;

ўқув курслари дастурларига қўйиладиган асосий талаблар (давлат хизматига қўйиладиган касбий ихтисослик талабларига мувофиқлик, дастурлар мазмунининг давлат хизматини ташкил қилиш ва дипломатик фаолият масалалари бўйича белгиланган таълим тури ва шаклларига мувофиқлиги);

ўқув курсларининг жами муддатини (беш кундан бир ўқув йилигача) юборилаётган тингловчиларнинг лавозими ва касбий юкламасидан келиб чиққан ҳолда, юборувчи ташкилот томонидан белгилаш;

ўқув курслари якуни бўйича якуний имтиҳон ўтказиш ва апелляция бериш тартиби.

3. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳузуридаги Дипломатик академия ўқув курсларини тугатганлик ҳақидаги сертификат намунаси ва унинг тавсифи 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири в.б. Б.О. Саидов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 10 январдаги 8-сон қарорига 1-ИЛОВА

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳузуридаги Дипломатик академияда дипломатик лавозимларга тайинланадиган номзодларни ўқитишни ташкил этиш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳузуридаги Дипломатик академияда (кейинги ўринларда — Академия) дипломатик лавозимларга тайинланадиган номзодларни ўқитишни ташкил этиш ва таълим сифатини назорат қилиш тартибини белгилайди.

2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик) буюртмасига асосан қуйидаги лавозимларга тайинлаш мақсадида кадрлар захирасига танланган шахслар (номзодлар) Академия ўқув курсларида малака ошириш учун юборилади:

Ўзбекистон Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор элчиси;

Ўзбекистон Республикасининг халқаро ташкилотлардаги доимий вакили;

Бош консул, консул;

Ўзбекистон Республикасининг хорижий мамлакатлардаги дипломатик ваколатхоналари, консуллик муассасалари, халқаро ташкилотлар ҳузуридаги ваколатхоналардаги маслаҳатчи-вакили, маслаҳатчиси (шу жумладан, савдо-иқтисодий масалалар бўйича), биринчи котиби, иккинчи котиби, учинчи котиби, атташеси.

3. Академия ўқув курсларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг « Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида » 2018 йил 21 июндаги ПҚ-3795-сон ва « Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети фаолиятини тизимли ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида » 2022 йил 23 июлдаги ПҚ-330-сон қарорлари, Вазирлик Ҳайъати йиғилишининг қарорлари, ташқи ишлар вазири буйруқлари, Академия низоми, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори ҳамда Академия директори буйруқлари, шунингдек уларнинг илмий кенгашлари қарорлари асосида ўқитилади.

4. Истиқболли кадрлар захираси билан ишлаш бўйича умумий ташкилий-бошқарув фаолияти Вазирликнинг кадрлар билан ишлашга масъул таркибий бўлинмаси, ўқув-методик таъминот Академия томонидан мувофиқлаштирилади.

5. Кадрлар захирасига танланган шахслар тегишли лавозим бўйича мақсадли ўқув курсларига бир марта юборилади.

2-боб. Ўқув курсларининг мақсади ва асосий вазифалари

6. Ўқув курсларининг мақсади — дипломатик кадрлар захираси учун танланадиган шахсларнинг илғор таълим технологияларига асосланган самарали ўқитиш тизимини шакллантириш орқали касбий билим, малака ва кўникмаларини такомиллаштиришдан иборат.

7. Қуйидагилар ўқув курсларининг асосий вазифалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси миллий манфаатларидан келиб чиққан ҳолда дипломатик кадрлар, жумладан, юқори бўғин дипломатларини (элчи ва маслаҳатчиларни) тизимли равишда тайёрлаш;

давлат бошқаруви тизими ва маҳаллий ҳокимият органи ходимлари орасидан муносиб номзодларни танлаб олиш, тайёрлаш ҳамда дипломатик раҳбар ходимлар (элчи, бош консул ва маслаҳатчилар) захирасини яратиш;

Ташқи ишлар вазирлиги буюртмасига мувофиқ хорижга узоқ муддатли сафарга юборилаётган ходимлар, шу жумладан, маъмурий-техник ходимлар ва уларнинг оила аъзолари учун мезбон мамлакатнинг ўзига хосликлари, дипломатик протокол ва одоб-ахлоқ хусусиятлари, чет элда яшаш ҳамда маҳаллий аҳоли билан мулоқот қоидалари кабилар билан таништиришга қаратилган қисқа муддатли курслар ташкил қилиш;

дипломатик фаолиятни илмий-методик жиҳатдан таъминлаш, халқаро муносабатларнинг долзарб муаммолари юзасидан тизимли асосда илмий-тадқиқот дастурлари ва лойиҳаларни, жумладан, миллий, хорижий ва халқаро грантларни жалб қилган ҳолда амалга ошириш;

дипломатик кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича фаолият юритадиган етакчи хорижий таълим ташкилотлари билан узоқ муддатли ҳамкорликни йўлга қўйиш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш.

3-боб. Ўқув курслари дастурларига қўйиладиган асосий талаблар

8. Таълим сифати тингловчиларнинг қай даражада зарур ва етарли тайёргарликка эга эканликлари, уларнинг билим ва амалий кўникмалари дипломатик кадрларга, дипломатик хизматга қўйиладиган талабларга мослиги билан белгиланади.

9. Ўқув курслари дастурларига қўйиладиган асосий талаблар қуйидагилардан иборат:

дипломатик хизматга қўйиладиган касбий ихтисослик талабларига мувофиқлик;

замонавий технологияларга йўналтирилганлик;

дастурлар мазмунининг дипломатик хизматни ташкил қилиш ва дипломатик фаолият масалалари бўйича белгиланган таълим тури ва шаклларига мувофиқлиги.

4-боб. Ўқув курсларини ташкил этиш тартиби

10. Ўқув курслари анъанавий ва масофавий шаклларда ташкил этилади.

11. Ўқув курсларининг жами муддати тегишлича 25, 50,144, 288, 576 ва 1152 соат ҳажмида ўқув дастурлари бўйича ташкил этади.

Бунда ўқув курсларининг жами муддати Вазирлик буюртмасига асосан юборилаётган тингловчиларнинг лавозими ва касбий юкламасидан келиб чиққан ҳолда, беш кундан бир ўқув йилигача этиб белгиланади.

12. Ўқув курсларининг анъанавий шаклида тингловчи ўқув курси дастурларини Академияга келиб, тўлиқ дарс жараёнларига қатнашган ҳолда ўзлаштиради. Бунда бир ҳафтадаги ўқув юкламасининг энг юқори ҳажми 36 соатни ташкил этади.

13. Ўқув курсларининг масофавий шаклида тингловчи ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда, таълим усуллари орқали малака оширишнинг онлайн (видеомаърузалар, маслаҳатлар, назорат турларини масофадан туриб реал вақт режимида ўтказиш) ва оффлайн (масофавий таълим тизимидаги тегишли ўқув-методик ресурсларни мустақил равишда ўзлаштириш) шаклида ўқув дастурларини ўзлаштиради.

14. Сўнгги уч йилда хорижий давлатлардаги тайёрлов ва малака ошириш курсларида ўқиш муқобил тайёрлашдан ўтиш ҳисобланади. Муқобил тайёрлашдан ўтган тингловчиларнинг хорижий давлатларда олган таълим тўғрисидаги ҳужжати (сертификати) асосида уларга нисбатан сертификат амал қилиш муддати давомида Академия ўқув курсларида ўқиш талаб этилмайди.

15. Тингловчилар қуйидаги ҳолатларда тингловчилар сафидан четлатилади:

ўз ихтиёрига кўра;

касб этикаси талабларини бузганда;

саломатлигининг ёмонлашгани сабабли (тиббий маълумотнома ёки тиббий хулоса асосида).

16. Тингловчилар сафидан чиқариш Академия директори буйруғи билан расмийлаштирилади ва дарҳол тингловчига ҳамда Вазирликка етказилади.

17. Ўқув курслари тингловчилари ўқишни тугатгандан сўнг якуний имтиҳон топширадилар. Якуний имтиҳон Академия директори бошчилигидаги комиссия томонидан қабул қилинади.

Комиссия таркиби Академия илмий кенгаши томонидан Вазирлик билан келишилган ҳолда, тажрибали дипломатлар ва соҳа мутахассислари орасидан камида 7 кишидан иборат бўлган таркибда шакллантирилади.

18. Якуний имтиҳон синови ёзма иш шаклида ўтказилади.

Якуний имтиҳонда 55 балл тўплаган ўқув курслари тингловчилари имтиҳондан ўтган ҳисобланади. 55 баллдан кам олган тингловчиларга иккинчи марта якуний имтиҳон топшириш ҳуқуқи берилади.

19. Якуний имтиҳондан муваффақиятли ўтган тингловчиларга Вазирлик Ҳайъати билан келишилган ҳолда, Академия ўқув курсларини тугатганлик тўғрисида давлат намунасидаги сертификат берилади.

5-боб. Ўқув курслари якуний имтиҳон натижалари юзасидан аппеляция бериш тартиби

20. Якуний имтиҳон натижаларидан норози бўлган тингловчилар натижалар эълон қилинган кундан бошлаб уч кун ичида Апелляция комиссиясига ёзма равишда аппеляция беришлари мумкин.

21. Апелляция комиссияси якуний имтиҳон бошлангандан кейин ўн кун ичида Академия директорининг буйруғига кўра ҳар бир таълим тури бўйича тажрибали дипломатлар ва соҳа мутахассислари орасидан 7 кишидан иборат таркибда тузилади.

Апелляция комиссияси муаммоли ҳолатларга аниқлик киритиш учун жамоатчилик асосида малакали мутахассисларни жалб этиши мумкин.

Апелляция комиссиясининг таркиби ва иш тартиби Апелляция комиссиясини ташкил этиш тўғрисидаги буйруқда белгиланади.

22. Ариза (шикоят) рўйхатга олинган кундан бошлаб ўн кун муддатда кўриб чиқилади.

Мурожаат этувчи тингловчилар Апелляция комиссияси томонидан мурожаати кўриб чиқилиши жараёнида бевосита ёки масофадан туриб онлайн тарзда иштирок этиши мумкин.

Апелляция комиссиясининг мурожаатларни масофадан туриб (онлайн тарзда) кўриб чиқиш вақтлари тўғрисидаги маълумотлар Академиянинг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.

23. Апелляция комиссияси тингловчиларнинг якуний имтиҳон жараёнларига оид мурожаатини кўриб чиқиб, қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:

тингловчиларнинг тўғри баҳоланганлиги, синовларни ўтказиш жараёнида ташкилий-техник жиҳатдан камчиликлар аниқланмаган тақдирда, якуний имтиҳон натижаларини ўзгаришсиз қолдириш;

тингловчилар тайёргарлиги нотўғри баҳоланганлиги аниқланган тақдирда, якуний имтиҳон натижаларини ўзгартириш;

синовларни ўтказиш жараёнида ташкилий-техник жиҳатдан камчиликлар мавжудлиги аниқланган тақдирда, якуний имтиҳоннинг қайтадан топширилишини ташкил этиш.

24. Апелляция комиссияси йиғилишида комиссия аъзоларининг ярмидан кўпи иштирок этса, унинг қабул қилган қарори қонуний кучга эга ҳисобланади.

25. Апелляция комиссияси қарорининг нусхаси мурожаат этувчиларга ушбу комиссия қарори чиққан кундан эътиборан беш кун ичида тақдим этилади.

6-боб. Якунловчи қоида

26. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳузуридаги Дипломатик академияда дипломатик лавозимларга тайинланадиган номзодларни ўқитишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳузуридаги Дипломатик академияда дипломатик лавозимларга тайинланадиган номзодларни ўқитишни ташкил этиш тартиби

Босқичлар Субъектлар Ўтказиладиган тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Дипломатик лавозимларга тайинлаш мақсадида кадрлар захирасига танланган шахслар (номзодлар)ни Дипломатик академия ўқув курсларида малака ошириш учун юбориш Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги буюртмасига асосан 2-босқич Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Дипломатик академия Ўқув курсларининг жами муддатини белгилаш Ўқув курслари бошланишидан 1 ой олдин 3-босқич Дипломатик академия Ўқув курслари дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш Ўқув курслари бошланишидан 1 ой олдин 4-босқич Дипломатик академия Ўқув курслари шаклларини аниқлаш Ўқув курслари бошланишидан 1 ой олдин 5-босқич Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг кадрлар билан ишлашга масъул таркибий бўлинмаси Ўқув курсларига юборилган тингловчилар устидан умумий ташкилий-бошқарув Доимий равишда Дипломатик академия Ўқув-методик таъминотни мувофиқлаштириш Доимий равишда 6-босқич Дипломатик академия Ўқув курслари тингловчиларидан ўқишни тугатгандан сўнг якуний имтиҳон олиш Ўқув курслари якуни бўйича 7-босқич Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Дипломатик академия Якуний имтиҳондан муваффақиятли ўтган тингловчиларга ўқув курсларини тугатганлик тўғрисида давлат намунасидаги сертификат бериш Якуний имтиҳон натижалари бўйича

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 10 январдаги 8-сон қарорига 2-ИЛОВА

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳузуридаги Дипломатик академияда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек, туман (шаҳар) ҳокимларининг инвестициялар ва ташқи савдо масалалари бўйича ўринбосарларини ҳамда ташқи сиёсий, ташқи иқтисодий ва халқаро-ҳуқуқий фаолият соҳасидаги мутахассисларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳузуридаги Дипломатик академияда (кейинги ўринларда — Академия) айрим лавозимдаги мутахассисларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тартибини белгилайди.

2. Қуйидаги лавозимлардаги мутахассислар Академияда ташкил этиладиган қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ўқитилади:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек, туман (шаҳар) ҳокимларининг инвестициялар ва ташқи савдо масалалари бўйича ўринбосарлари;

ташқи сиёсий, ташқи иқтисодий ва халқаро-ҳуқуқий фаолият соҳасидаги мутахассислар.

Ушбу банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларида кўрсатилган мутахассислар ҳар уч йилда камида бир марта малака оширишнинг тегишли йўналишлари бўйича малакасини ошириши шарт.

3. Академия ҳар йили Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори ва Академия директори томонидан тасдиқланадиган ўқув режаси ва ўқув дастурларига мувофиқ қайта тайёрлаш ва малака оширишни ташкил этади.

4. Академия ўқув курсларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг « Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида » 2018 йил 21 июндаги ПҚ-3795-сон ва « Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети фаолиятини тизимли ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида » 2022 йил 23 июлдаги ПҚ-330-сон қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик) Ҳайъати йиғилишининг қарорлари, ташқи ишлар вазири буйруқлари, Академия низоми, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори ҳамда Академия директори буйруқлари, шунингдек уларнинг илмий кенгашлари қарорлари асосида ўқитилади.

5. Академия ўқув курсларига ишдан ажралган ҳолда юбориладиган тингловчиларнинг асосий иш жойида эгаллаб турган лавозими ва маоши сақланади ҳамда улар юбораётган ташкилотнинг сўровига кўра Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида турар жой билан таъминланадилар.

6. Тингловчиларнинг ўқув курслари ҳамда турар жой билан боғлиқ харажатлари шартнома асосида юборувчи томон ҳисобидан қопланади.

2-боб. Ўқув курсларининг мақсади ва асосий вазифалари

7. Ўқув курсларининг мақсади — илғор ўқитиш технологияларига асосланган ҳолда, кадрларнинг касбий билим, кўникма ҳамда малакалари, ишбилармонлик кўникмаларини такомиллаштиришдан иборат.

8. Ўқув курсларининг асосий вазифалари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек, туман (шаҳар) ҳокимларининг инвестициялар ва ташқи савдо масалалари бўйича ўринбосарлари, ташқи сиёсий, ташқи иқтисодий ва халқаро-ҳуқуқий фаолият соҳасидаги мутахассислар ҳамда ходимларни қисқа ва узоқ муддатли ўқув курсларида тўлов-шартнома асосида, шу жумладан, масофавий шаклда қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳисобланади.

3-боб. Ўқув курслари дастурларига қўйиладиган асосий талаблар

9. Ўқув курслари дастурларига қўйиладиган асосий талаблар қуйидагилардан иборат:

давлат хизматига қўйиладиган касбий ихтисослик талабларига мувофиқлик;

дастурлар мазмунининг дипломатик хизматни ташкил қилиш ва дипломатик фаолият масалалари бўйича белгиланган таълим тури ва шаклларига мувофиқлиги.

4-боб. Ўқув курсларини ташкил этиш тартиби

10. Ўқув курслари анъанавий ва масофавий шаклларда ташкил этилади.

11. Ўқув курсларининг жами муддати тегишлича 25, 50,144, 288, 576 ва 1152 соат ҳажмида ўқув дастурлари бўйича ташкил этади.

Бунда ўқув курсларининг жами муддати Вазирлик буюртмасига асосан юборилаётган тингловчиларнинг лавозими ва уларнинг касбий юкламасидан келиб чиққан ҳолда, беш кундан бир ўқув йилигача этиб белгиланади.

12. Ўқув курсларининг анъанавий шаклида тингловчи ўқув курси дастурларини Академияга келиб, тўлиқ дарс жараёнларига қатнашган ҳолда ўзлаштиради. Бунда бир ҳафтадаги ўқув юкламасининг энг юқори ҳажми 36 соатни ташкил этади.

13. Ўқув курсларининг масофавий шаклида тингловчи ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда таълим усуллари орқали малака оширишнинг онлайн (видеомаърузалар, маслаҳатлар, назорат турларини масофадан туриб реал вақт режимида ўтказиш) ва оффлайн (масофавий таълим тизимидаги тегишли ўқув-методик ресурсларни мустақил равишда ўзлаштириш) шаклида ўқув дастурларини ўзлаштиради.

14. Тингловчилар қуйидаги ҳолатларда тингловчилар сафидан четлатилади:

ўз ихтиёрига кўра;

касб этикаси талабларини бузганда;

қайта тайёрлаш курсларида 24 академик соат ва малака ошириш курсларида 12 академик соат сабабсиз дарс қолдирганда;

саломатлигининг ёмонлашгани сабабли (тиббий маълумотнома ёки тиббий хулоса асосида).

15. Тингловчилар сафидан чиқариш Академия директори буйруғи билан расмийлаштирилади ва дарҳол тингловчига ҳамда уни ўқув курсига юборган ташкилотга етказилади.

16. Ўқув курслари тингловчилари ўқишни тугатгандан сўнг якуний имтиҳон топширадилар. Якуний имтиҳон Академия директори бошчилигидаги комиссия томонидан қабул қилинади.

Комиссия таркиби Академия илмий кенгаши томонидан Вазирлик билан келишилган ҳолда соҳа мутахассислари орасидан камида 7 кишидан иборат бўлган таркибда шакллантирилади.

17. Якуний имтиҳон синови ёзма иш шаклида ўтказилади.

Якуний имтиҳонда 55 балл тўплаган ўқув курслари тингловчилари имтиҳондан ўтган ҳисобланади. 55 баллдан кам олган тингловчиларга иккинчи марта якуний имтиҳон топшириш ҳуқуқи берилади.

18. Якуний имтиҳондан муваффақиятли ўтган тингловчиларга Вазирлик Ҳайъати билан келишилган ҳолда, Академия ўқув курсларини тугатганлик тўғрисида давлат намунасидаги сертификат берилади.

5-боб. Ўқув курслари якуний имтиҳон натижалари юзасидан аппеляция бериш тартиби

19. Якуний имтиҳон натижаларидан норози бўлган тингловчилар натижалар эълон қилинган кундан бошлаб уч кун ичида Апелляция комиссиясига ёзма равишда аппеляция беришлари мумкин.

20. Апелляция комиссияси якуний имтиҳон бошлангандан кейин ўн кун ичида Академия директорининг буйруғига кўра ҳар бир таълим тури бўйича соҳа мутахассислари орасидан 7 кишидан иборат таркибда тузилади.

Апелляция комиссияси муаммоли ҳолатларга аниқлик киритиш учун жамоатчилик асосида малакали мутахассисларни жалб этиши мумкин.

Апелляция комиссиясининг таркиби ва иш тартиби Апелляция комиссиясини ташкил этиш тўғрисидаги буйруқда белгиланади.

21. Ариза (шикоят) рўйхатга олинган кундан бошлаб ўн кун муддатда кўриб чиқилади.

Мурожаат этувчи тингловчилар Апелляция комиссияси томонидан мурожаати кўриб чиқилиши жараёнида бевосита ёки масофадан туриб онлайн тарзда иштирок этиши мумкин.

Апелляция комиссиясининг мурожаатларни масофадан туриб (онлайн тарзда) кўриб чиқиш вақтлари тўғрисидаги маълумотлар Академиянинг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.

22. Апелляция комиссияси тингловчиларнинг якуний имтиҳон жараёнларига оид мурожаатини кўриб чиқиб, қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:

тингловчиларнинг тўғри баҳоланганлиги, синовларни ўтказиш жараёнида ташкилий-техник жиҳатдан камчиликлар аниқланмаган тақдирда, якуний имтиҳон натижаларини ўзгаришсиз қолдириш;

тингловчилар тайёргарлиги нотўғри баҳоланганлиги аниқланган тақдирда, якуний имтиҳон натижаларини ўзгартириш;

синовларни ўтказиш жараёнида ташкилий-техник жиҳатдан камчиликлар мавжудлиги аниқланган тақдирда, якуний имтиҳоннинг қайтадан топширилишини ташкил этиш.

23. Апелляция комиссияси йиғилишида комиссия аъзоларининг ярмидан кўпи иштирок этса, унинг қабул қилган қарори қонуний кучга эга ҳисобланади.

24. Апелляция комиссияси қарорининг нусхаси мурожаат этувчиларга ушбу комиссия қарори чиққан кундан эътиборан беш кун ичида тақдим этилади.

6-боб. Якунловчи қоида

25. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳузуридаги Дипломатик академияда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек, туман (шаҳар) ҳокимларининг инвестициялар ва ташқи савдо масалалари бўйича ўринбосарларини ҳамда ташқи сиёсий, ташқи иқтисодий ва халқаро-ҳуқуқий фаолият соҳасидаги мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳузуридаги Дипломатик академияда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек, туман (шаҳар) ҳокимларининг инвестициялар ва ташқи савдо масалалари бўйича ўринбосарларини ҳамда ташқи сиёсий, ташқи иқтисодий ва халқаро-ҳуқуқий фаолият соҳасидаги мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тартиби

Босқичлар Субъектлар Ўтказиладиган тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек, туман (шаҳар) ҳокимликлари, манфаатдор вазирлик, идора ва ташкилотлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек, туман (шаҳар) ҳокимларининг инвестициялар ва ташқи савдо масалалари бўйича ўринбосарлари, ташқи сиёсий, ташқи иқтисодий ва халқаро-ҳуқуқий фаолият соҳасидаги мутахассислар рўйхатини шакллантириш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек, туман (шаҳар) ҳокимликлари, манфаатдор вазирлик, идора ва ташкилотлар буюртмасига асосан 2-босқич Дипломатик академия Ўқув курсларининг жами муддатини белгилаш Ўқув курслари бошланишидан 1 ой олдин 3-босқич Дипломатик академия Ўқув курслари дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш Ўқув курслари бошланишидан 1 ой олдин 4-босқич Дипломатик академия Ўқув курслари шаклларини аниқлаш Ўқув курслари бошланишидан 1 ой олдин 5-босқич Дипломатик академия Ўқув курсларига юборилган тингловчилар устидан умумий ташкилий-бошқарув Доимий равишда Ўқув-методик таъминотни мувофиқлаштириш 6-босқич Дипломатик академия Ўқув курслари тингловчиларидан ўқишни тугатгандан сўнг якуний имтиҳон олиш Ўқув курслари якуни бўйича 7-босқич Дипломатик академия Якуний имтиҳондан муваффақиятли ўтган тингловчиларга ўқув курсларини тугатганлик тўғрисида давлат намунасидаги сертификат бериш Якуний имтиҳон натижалари бўйича

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 10 январдаги 8-сон қарорига 3-ИЛОВА

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳузуридаги Дипломатик академия ўқув курсларини тугатганлик ҳақидаги сертификат намунаси

(Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири) OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI TASHQI ISHLAR VAZIRLIGI Jahon iqtisodiyoti va diplomatiya universiteti huzuridagi Diplomatik akademiya oʻquv kurslarini tugatganlik haqida SERTIFIKAT DA № 000000 _______________________________________________________ (tinglovchining familiyasi, ismi, otasining ismi) 20___ yil _____________________ dan 20___ yil ______________________ gacha _______________________________________________________ (oʻquv kurslari olib borilgan muassasa nomi) jami _____________________ soatli _______________________________________________________ (oʻquv kursining nomi) boʻyicha oʻquv kursini muvaffaqiyatli tugatdi. Muhr oʻrni Direktor ______________________ ________________________________________ (imzo) (familiyasi, ismi, otasining ismi) Sana _______________ Qayd raqami _________

ТНЕ MINISTRY ОF FOREIGN AFFAIRS OF TНE REPUBLIC OF UZBEKISTAN CERTIFICATE OF COMPLETION OF TНE COURSES OF DIPLOMATIC ACADEMY UNDER TНE UNIVERSITY OF WORLD ECONOMY AND DIPLOMACY DA № 000000 _______________________________________________________ (full name of the listener) Beginning of the course: 20___ _____________________ End of the course: 20___ _____________________ _______________________________________________________ (name of the institution of the courses were held) overall _____________________ hours _______________________________________________________ (course) has been successfully accomplished. Stamp Director ______________________ _________________________________________ (signature) (full name) Date _______________ Registration number _________

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳузуридаги Дипломатик академия ўқув курсларини тугатганлик ҳақидаги сертификат тавсифи

Ўқув курсларини тугатганлик ҳақидаги сертификат офсет усулида А4 форматдаги оқ қоғозда бешта бўёқдан: қора ранг — матн учун, яшил, кўк, қизил ранг — расмлар тасвири учун, оч кул ранг — фон учун фойдаланиб босилади.

Варақнинг чап томони четидан 10 мм қолдирилиб, Ўзбекистон Республикаси Давлат Герби тасвири билан 32 мм кенгликдаги ҳошия жойлаштирилади. Ҳошиянинг юқори қисмида 30 мм диаметрли Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири, пастки қисмида — 35 мм ҳажмдаги иккита туташ тўртбурчакдан ташкил топган саккизбурчакли юлдуз жойлашади, юлдуз марказида муҳр учун диаметри 25 мм бўлган оқ доира бор.

Варақнинг қолган қисмининг юқорисида давлат тилида лотин графикасида қуйидаги сўзлар босилади:

(«Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligi Jahon iqtisodiyoti va diplomatiya universiteti huzuridagi Diplomatik akademiya oʻquv kurslarini tugatganlik haqida Sertiflkat»)

The Ministry of foreign affairs of the Republic of Uzbekistan Certificate of completion of the courses of Diplomatic Academy under the University of World economy and diplomacy

Сертификат икки лотин ҳарфи «DA» ва олти сондан иборат тартиб рақамига эга. Матн оч кул ранг фонда гулдор нақш билан босилади.

Сертификат олти карра ҳимояланган бўлиб, қуйидагилардан фойдаланилган:

босишнинг икки — офсет ва юқори усули;

нур орқали нусха кўчиришни мураккаблаштириш учун ёрқин ранглар;

гулдор нақш;

турли рангли нақшлар тўрларидан фойдаланиш йўли билан ҳар хил ранглар ҳосил қилиш;

махсус қоғоз:

алмашиб турадиган сонлардан тартиб рақами.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2023 йил 10 январь,

8-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.01.2023 й., 09/23/8/0012-сон; 19.04.2024 й., 09/24/217/0287-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

SXEMASI

NIZOM

SXEMASI

Jahon iqtisodiyoti va diplomatiya universiteti huzuridagi Diplomatik akademiyada diplomatik lavozimlarga tayinlanadigan nomzodlarni oʻqitish, shuningdek, ayrim lavozimdagi mutaxassislarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish tizimini joriy etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Jahon iqtisodiyoti va diplomatiya universiteti faoliyatini tizimli isloh qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 23-iyuldagi PQ-330-son qarori ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Jahon iqtisodiyoti va diplomatiya universiteti faoliyatini tizimli isloh qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 23-iyuldagi PQ-330-son qarorining 7-bandiga muvofiq Jahon iqtisodiyoti va diplomatiya universiteti huzuridagi Oliy diplomatiya maktabi negizida Diplomatik akademiya (keyingi oʻrinlarda — Akademiya) tashkil etilganligi va uning ustuvor vazifalari belgilanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

Akademiya yuridik shaxs maqomiga ega boʻlgan davlat oliy taʼlim muassasasi hisoblanadi.

2. Quyidagilarni nazarda tutuvchi:

Jahon iqtisodiyoti va diplomatiya universiteti huzuridagi Diplomatik akademiyada diplomatik lavozimlarga tayinlanadigan nomzodlarni oʻqitishni tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq:

Tashqi ishlar vazirligi buyurtmasiga asosan diplomatik lavozimlarga (Oʻzbekiston Respublikasining Favqulodda va Muxtor elchisi, Oʻzbekiston Respublikasining xalqaro tashkilotlardagi doimiy vakili, Bosh konsul, konsul va boshqalar) tayinlash maqsadida nomzodlarni oʻqitish uchun oʻquv kurslarini tashkil etish tartibi;

oʻquv kurslari dasturlariga qoʻyiladigan asosiy talablar (diplomatik xizmatga qoʻyiladigan kasbiy ixtisoslik talablariga muvofiqlik, zamonaviy texnologiyalarga yoʻnaltirilganlik, dasturlar mazmunining diplomatik xizmatni tashkil qilish va diplomatik faoliyat masalalari boʻyicha belgilangan taʼlim turi va shakllariga muvofiqligi);

oʻquv kurslarining muddatini Tashqi ishlar vazirligi buyurtmasiga asosan besh kundan bir oʻquv yiligacha etib belgilash;

oʻqitish shakllarini (anʼanaviy, masofaviy va muqobil tayyorlashdan oʻtish) belgilash;

oʻquv kurslari yakuni boʻyicha yakuniy imtihon oʻtkazish va apellatsiya berish tartibi;

Jahon iqtisodiyoti va diplomatiya universiteti huzuridagi Diplomatik akademiyada Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisining, viloyatlar va Toshkent shahar, shuningdek, tuman (shahar) hokimlarining investitsiyalar va tashqi savdo masalalari boʻyicha oʻrinbosarlarini hamda tashqi siyosiy, tashqi iqtisodiy va xalqaro-huquqiy faoliyat sohasidagi mutaxassislarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 2-ilovaga muvofiq:

Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisining, viloyatlar va Toshkent shahar, shuningdek, tuman (shahar) hokimlarining investitsiyalar va tashqi savdo masalalari boʻyicha oʻrinbosarlari, tashqi siyosiy, tashqi iqtisodiy va xalqaro-huquqiy faoliyat sohasidagi mutaxassislarni har uch yilda kamida bir marta qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish tartibini belgilash;

oʻquv kurslari dasturlariga qoʻyiladigan asosiy talablar (davlat xizmatiga qoʻyiladigan kasbiy ixtisoslik talablariga muvofiqlik, dasturlar mazmunining davlat xizmatini tashkil qilish va diplomatik faoliyat masalalari boʻyicha belgilangan taʼlim turi va shakllariga muvofiqligi);

oʻquv kurslarining jami muddatini (besh kundan bir oʻquv yiligacha) yuborilayotgan tinglovchilarning lavozimi va kasbiy yuklamasidan kelib chiqqan holda, yuboruvchi tashkilot tomonidan belgilash;

oʻquv kurslari yakuni boʻyicha yakuniy imtihon oʻtkazish va apellatsiya berish tartibi.

3. Jahon iqtisodiyoti va diplomatiya universiteti huzuridagi Diplomatik akademiya oʻquv kurslarini tugatganlik haqidagi sertifikat namunasi va uning tavsifi 3-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

4. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi tashqi ishlar vaziri v.b. B.O. Saidov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 10-yanvardagi 8-son qaroriga 1-ILOVA

Jahon iqtisodiyoti va diplomatiya universiteti huzuridagi Diplomatik akademiyada diplomatik lavozimlarga tayinlanadigan nomzodlarni oʻqitishni tashkil etish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom Jahon iqtisodiyoti va diplomatiya universiteti huzuridagi Diplomatik akademiyada (keyingi oʻrinlarda — Akademiya) diplomatik lavozimlarga tayinlanadigan nomzodlarni oʻqitishni tashkil etish va taʼlim sifatini nazorat qilish tartibini belgilaydi.

2. Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligi (keyingi oʻrinlarda — Vazirlik) buyurtmasiga asosan quyidagi lavozimlarga tayinlash maqsadida kadrlar zaxirasiga tanlangan shaxslar (nomzodlar) Akademiya oʻquv kurslarida malaka oshirish uchun yuboriladi:

Oʻzbekiston Respublikasining Favqulodda va Muxtor elchisi;

Oʻzbekiston Respublikasining xalqaro tashkilotlardagi doimiy vakili;

Bosh konsul, konsul;

Oʻzbekiston Respublikasining xorijiy mamlakatlardagi diplomatik vakolatxonalari, konsullik muassasalari, xalqaro tashkilotlar huzuridagi vakolatxonalardagi maslahatchi-vakili, maslahatchisi (shu jumladan, savdo-iqtisodiy masalalar boʻyicha), birinchi kotibi, ikkinchi kotibi, uchinchi kotibi, attashesi.

3. Akademiya oʻquv kurslarida Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “ Jahon iqtisodiyoti va diplomatiya universiteti faoliyatini tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ” 2018-yil 21-iyundagi PQ-3795-son va “ Jahon iqtisodiyoti va diplomatiya universiteti faoliyatini tizimli isloh qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ” 2022-yil 23-iyuldagi PQ-330-son qarorlari, Vazirlik Hayʼati yigʻilishining qarorlari, tashqi ishlar vaziri buyruqlari, Akademiya nizomi, Jahon iqtisodiyoti va diplomatiya universiteti rektori hamda Akademiya direktori buyruqlari, shuningdek ularning ilmiy kengashlari qarorlari asosida oʻqitiladi.

4. Istiqbolli kadrlar zaxirasi bilan ishlash boʻyicha umumiy tashkiliy-boshqaruv faoliyati Vazirlikning kadrlar bilan ishlashga masʼul tarkibiy boʻlinmasi, oʻquv-metodik taʼminot Akademiya tomonidan muvofiqlashtiriladi.

5. Kadrlar zaxirasiga tanlangan shaxslar tegishli lavozim boʻyicha maqsadli oʻquv kurslariga bir marta yuboriladi.

2-bob. Oʻquv kurslarining maqsadi va asosiy vazifalari

6. Oʻquv kurslarining maqsadi — diplomatik kadrlar zaxirasi uchun tanlanadigan shaxslarning ilgʻor taʼlim texnologiyalariga asoslangan samarali oʻqitish tizimini shakllantirish orqali kasbiy bilim, malaka va koʻnikmalarini takomillashtirishdan iborat.

7. Quyidagilar oʻquv kurslarining asosiy vazifalari hisoblanadi:

Oʻzbekiston Respublikasi milliy manfaatlaridan kelib chiqqan holda diplomatik kadrlar, jumladan, yuqori boʻgʻin diplomatlarini (elchi va maslahatchilarni) tizimli ravishda tayyorlash;

davlat boshqaruvi tizimi va mahalliy hokimiyat organi xodimlari orasidan munosib nomzodlarni tanlab olish, tayyorlash hamda diplomatik rahbar xodimlar (elchi, bosh konsul va maslahatchilar) zaxirasini yaratish;

Tashqi ishlar vazirligi buyurtmasiga muvofiq xorijga uzoq muddatli safarga yuborilayotgan xodimlar, shu jumladan, maʼmuriy-texnik xodimlar va ularning oila aʼzolari uchun mezbon mamlakatning oʻziga xosliklari, diplomatik protokol va odob-axloq xususiyatlari, chet elda yashash hamda mahalliy aholi bilan muloqot qoidalari kabilar bilan tanishtirishga qaratilgan qisqa muddatli kurslar tashkil qilish;

diplomatik faoliyatni ilmiy-metodik jihatdan taʼminlash, xalqaro munosabatlarning dolzarb muammolari yuzasidan tizimli asosda ilmiy-tadqiqot dasturlari va loyihalarni, jumladan, milliy, xorijiy va xalqaro grantlarni jalb qilgan holda amalga oshirish;

diplomatik kadrlarni tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish boʻyicha faoliyat yuritadigan yetakchi xorijiy taʼlim tashkilotlari bilan uzoq muddatli hamkorlikni yoʻlga qoʻyish va qoʻshma loyihalarni amalga oshirish.

3-bob. Oʻquv kurslari dasturlariga qoʻyiladigan asosiy talablar

8. Taʼlim sifati tinglovchilarning qay darajada zarur va yetarli tayyorgarlikka ega ekanliklari, ularning bilim va amaliy koʻnikmalari diplomatik kadrlarga, diplomatik xizmatga qoʻyiladigan talablarga mosligi bilan belgilanadi.

9. Oʻquv kurslari dasturlariga qoʻyiladigan asosiy talablar quyidagilardan iborat:

diplomatik xizmatga qoʻyiladigan kasbiy ixtisoslik talablariga muvofiqlik;

zamonaviy texnologiyalarga yoʻnaltirilganlik;

dasturlar mazmunining diplomatik xizmatni tashkil qilish va diplomatik faoliyat masalalari boʻyicha belgilangan taʼlim turi va shakllariga muvofiqligi.

4-bob. Oʻquv kurslarini tashkil etish tartibi

10. Oʻquv kurslari anʼanaviy va masofaviy shakllarda tashkil etiladi.

11. Oʻquv kurslarining jami muddati tegishlicha 25, 50,144, 288, 576 va 1152 soat hajmida oʻquv dasturlari boʻyicha tashkil etadi.

Bunda oʻquv kurslarining jami muddati Vazirlik buyurtmasiga asosan yuborilayotgan tinglovchilarning lavozimi va kasbiy yuklamasidan kelib chiqqan holda, besh kundan bir oʻquv yiligacha etib belgilanadi.

12. Oʻquv kurslarining anʼanaviy shaklida tinglovchi oʻquv kursi dasturlarini Akademiyaga kelib, toʻliq dars jarayonlariga qatnashgan holda oʻzlashtiradi. Bunda bir haftadagi oʻquv yuklamasining eng yuqori hajmi 36 soatni tashkil etadi.

13. Oʻquv kurslarining masofaviy shaklida tinglovchi ishlab chiqarishdan ajralmagan holda, taʼlim usullari orqali malaka oshirishning onlayn (videomaʼruzalar, maslahatlar, nazorat turlarini masofadan turib real vaqt rejimida oʻtkazish) va offlayn (masofaviy taʼlim tizimidagi tegishli oʻquv-metodik resurslarni mustaqil ravishda oʻzlashtirish) shaklida oʻquv dasturlarini oʻzlashtiradi.

14. Soʻnggi uch yilda xorijiy davlatlardagi tayyorlov va malaka oshirish kurslarida oʻqish muqobil tayyorlashdan oʻtish hisoblanadi. Muqobil tayyorlashdan oʻtgan tinglovchilarning xorijiy davlatlarda olgan taʼlim toʻgʻrisidagi hujjati (sertifikati) asosida ularga nisbatan sertifikat amal qilish muddati davomida Akademiya oʻquv kurslarida oʻqish talab etilmaydi.

15. Tinglovchilar quyidagi holatlarda tinglovchilar safidan chetlatiladi:

oʻz ixtiyoriga koʻra;

kasb etikasi talablarini buzganda;

salomatligining yomonlashgani sababli (tibbiy maʼlumotnoma yoki tibbiy xulosa asosida).

16. Tinglovchilar safidan chiqarish Akademiya direktori buyrugʻi bilan rasmiylashtiriladi va darhol tinglovchiga hamda Vazirlikka yetkaziladi.

17. Oʻquv kurslari tinglovchilari oʻqishni tugatgandan soʻng yakuniy imtihon topshiradilar. Yakuniy imtihon Akademiya direktori boshchiligidagi komissiya tomonidan qabul qilinadi.

Komissiya tarkibi Akademiya ilmiy kengashi tomonidan Vazirlik bilan kelishilgan holda, tajribali diplomatlar va soha mutaxassislari orasidan kamida 7 kishidan iborat boʻlgan tarkibda shakllantiriladi.

18. Yakuniy imtihon sinovi yozma ish shaklida oʻtkaziladi.

Yakuniy imtihonda 55 ball toʻplagan oʻquv kurslari tinglovchilari imtihondan oʻtgan hisoblanadi. 55 balldan kam olgan tinglovchilarga ikkinchi marta yakuniy imtihon topshirish huquqi beriladi.

19. Yakuniy imtihondan muvaffaqiyatli oʻtgan tinglovchilarga Vazirlik Hayʼati bilan kelishilgan holda, Akademiya oʻquv kurslarini tugatganlik toʻgʻrisida davlat namunasidagi sertifikat beriladi.

5-bob. Oʻquv kurslari yakuniy imtihon natijalari yuzasidan appelatsiya berish tartibi

20. Yakuniy imtihon natijalaridan norozi boʻlgan tinglovchilar natijalar eʼlon qilingan kundan boshlab uch kun ichida Apellatsiya komissiyasiga yozma ravishda appelatsiya berishlari mumkin.

21. Apellatsiya komissiyasi yakuniy imtihon boshlangandan keyin oʻn kun ichida Akademiya direktorining buyrugʻiga koʻra har bir taʼlim turi boʻyicha tajribali diplomatlar va soha mutaxassislari orasidan 7 kishidan iborat tarkibda tuziladi.

Apellatsiya komissiyasi muammoli holatlarga aniqlik kiritish uchun jamoatchilik asosida malakali mutaxassislarni jalb etishi mumkin.

Apellatsiya komissiyasining tarkibi va ish tartibi Apellatsiya komissiyasini tashkil etish toʻgʻrisidagi buyruqda belgilanadi.

22. Ariza (shikoyat) roʻyxatga olingan kundan boshlab oʻn kun muddatda koʻrib chiqiladi.

Murojaat etuvchi tinglovchilar Apellatsiya komissiyasi tomonidan murojaati koʻrib chiqilishi jarayonida bevosita yoki masofadan turib onlayn tarzda ishtirok etishi mumkin.

Apellatsiya komissiyasining murojaatlarni masofadan turib (onlayn tarzda) koʻrib chiqish vaqtlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar Akademiyaning rasmiy veb-saytiga joylashtiriladi.

23. Apellatsiya komissiyasi tinglovchilarning yakuniy imtihon jarayonlariga oid murojaatini koʻrib chiqib, quyidagi qarorlardan birini qabul qiladi:

tinglovchilarning toʻgʻri baholanganligi, sinovlarni oʻtkazish jarayonida tashkiliy-texnik jihatdan kamchiliklar aniqlanmagan taqdirda, yakuniy imtihon natijalarini oʻzgarishsiz qoldirish;

tinglovchilar tayyorgarligi notoʻgʻri baholanganligi aniqlangan taqdirda, yakuniy imtihon natijalarini oʻzgartirish;

sinovlarni oʻtkazish jarayonida tashkiliy-texnik jihatdan kamchiliklar mavjudligi aniqlangan taqdirda, yakuniy imtihonning qaytadan topshirilishini tashkil etish.

24. Apellatsiya komissiyasi yigʻilishida komissiya aʼzolarining yarmidan koʻpi ishtirok etsa, uning qabul qilgan qarori qonuniy kuchga ega hisoblanadi.

25. Apellatsiya komissiyasi qarorining nusxasi murojaat etuvchilarga ushbu komissiya qarori chiqqan kundan eʼtiboran besh kun ichida taqdim etiladi.

6-bob. Yakunlovchi qoida

26. Mazkur Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilikda belgilangan tartibda javob beradilar.

Jahon iqtisodiyoti va diplomatiya universiteti huzuridagi Diplomatik akademiyada diplomatik lavozimlarga tayinlanadigan nomzodlarni oʻqitishni tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA

Jahon iqtisodiyoti va diplomatiya universiteti huzuridagi Diplomatik akademiyada diplomatik lavozimlarga tayinlanadigan nomzodlarni oʻqitishni tashkil etish tartibi

Bosqichlar Subyektlar Oʻtkaziladigan tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligi Diplomatik lavozimlarga tayinlash maqsadida kadrlar zaxirasiga tanlangan shaxslar (nomzodlar)ni Diplomatik akademiya oʻquv kurslarida malaka oshirish uchun yuborish Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligi buyurtmasiga asosan 2-bosqich Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligi, Diplomatik akademiya Oʻquv kurslarining jami muddatini belgilash Oʻquv kurslari boshlanishidan 1 oy oldin 3-bosqich Diplomatik akademiya Oʻquv kurslari dasturlarini ishlab chiqish va tasdiqlash Oʻquv kurslari boshlanishidan 1 oy oldin 4-bosqich Diplomatik akademiya Oʻquv kurslari shakllarini aniqlash Oʻquv kurslari boshlanishidan 1 oy oldin 5-bosqich Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligining kadrlar bilan ishlashga masʼul tarkibiy boʻlinmasi Oʻquv kurslariga yuborilgan tinglovchilar ustidan umumiy tashkiliy-boshqaruv Doimiy ravishda Diplomatik akademiya Oʻquv-metodik taʼminotni muvofiqlashtirish Doimiy ravishda 6-bosqich Diplomatik akademiya Oʻquv kurslari tinglovchilaridan oʻqishni tugatgandan soʻng yakuniy imtihon olish Oʻquv kurslari yakuni boʻyicha 7-bosqich Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligi, Diplomatik akademiya Yakuniy imtihondan muvaffaqiyatli oʻtgan tinglovchilarga oʻquv kurslarini tugatganlik toʻgʻrisida davlat namunasidagi sertifikat berish Yakuniy imtihon natijalari boʻyicha

Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 10-yanvardagi 8-son qaroriga 2-ILOVA

Jahon iqtisodiyoti va diplomatiya universiteti huzuridagi Diplomatik akademiyada Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisining, viloyatlar va Toshkent shahar, shuningdek, tuman (shahar) hokimlarining investitsiyalar va tashqi savdo masalalari boʻyicha oʻrinbosarlarini hamda tashqi siyosiy, tashqi iqtisodiy va xalqaro-huquqiy faoliyat sohasidagi mutaxassislarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom Jahon iqtisodiyoti va diplomatiya universiteti huzuridagi Diplomatik akademiyada (keyingi oʻrinlarda — Akademiya) ayrim lavozimdagi mutaxassislarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish tartibini belgilaydi.

2. Quyidagi lavozimlardagi mutaxassislar Akademiyada tashkil etiladigan qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslarida oʻqitiladi:

Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisining, viloyatlar va Toshkent shahar, shuningdek, tuman (shahar) hokimlarining investitsiyalar va tashqi savdo masalalari boʻyicha oʻrinbosarlari;

tashqi siyosiy, tashqi iqtisodiy va xalqaro-huquqiy faoliyat sohasidagi mutaxassislar.

Ushbu bandning ikkinchi va uchinchi xatboshilarida koʻrsatilgan mutaxassislar har uch yilda kamida bir marta malaka oshirishning tegishli yoʻnalishlari boʻyicha malakasini oshirishi shart.

3. Akademiya har yili Jahon iqtisodiyoti va diplomatiya universiteti rektori va Akademiya direktori tomonidan tasdiqlanadigan oʻquv rejasi va oʻquv dasturlariga muvofiq qayta tayyorlash va malaka oshirishni tashkil etadi.

4. Akademiya oʻquv kurslarida Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “ Jahon iqtisodiyoti va diplomatiya universiteti faoliyatini tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ” 2018-yil 21-iyundagi PQ-3795-son va “ Jahon iqtisodiyoti va diplomatiya universiteti faoliyatini tizimli isloh qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ” 2022-yil 23-iyuldagi PQ-330-son qarorlari, Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligi (keyingi oʻrinlarda — Vazirlik) Hayʼati yigʻilishining qarorlari, tashqi ishlar vaziri buyruqlari, Akademiya nizomi, Jahon iqtisodiyoti va diplomatiya universiteti rektori hamda Akademiya direktori buyruqlari, shuningdek ularning ilmiy kengashlari qarorlari asosida oʻqitiladi.

5. Akademiya oʻquv kurslariga ishdan ajralgan holda yuboriladigan tinglovchilarning asosiy ish joyida egallab turgan lavozimi va maoshi saqlanadi hamda ular yuborayotgan tashkilotning soʻroviga koʻra Jahon iqtisodiyoti va diplomatiya universitetida turar joy bilan taʼminlanadilar.

6. Tinglovchilarning oʻquv kurslari hamda turar joy bilan bogʻliq xarajatlari shartnoma asosida yuboruvchi tomon hisobidan qoplanadi.

2-bob. Oʻquv kurslarining maqsadi va asosiy vazifalari

7. Oʻquv kurslarining maqsadi — ilgʻor oʻqitish texnologiyalariga asoslangan holda, kadrlarning kasbiy bilim, koʻnikma hamda malakalari, ishbilarmonlik koʻnikmalarini takomillashtirishdan iborat.

8. Oʻquv kurslarining asosiy vazifalari Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisining, viloyatlar va Toshkent shahar, shuningdek, tuman (shahar) hokimlarining investitsiyalar va tashqi savdo masalalari boʻyicha oʻrinbosarlari, tashqi siyosiy, tashqi iqtisodiy va xalqaro-huquqiy faoliyat sohasidagi mutaxassislar hamda xodimlarni qisqa va uzoq muddatli oʻquv kurslarida toʻlov-shartnoma asosida, shu jumladan, masofaviy shaklda qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish hisoblanadi.

3-bob. Oʻquv kurslari dasturlariga qoʻyiladigan asosiy talablar

9. Oʻquv kurslari dasturlariga qoʻyiladigan asosiy talablar quyidagilardan iborat:

davlat xizmatiga qoʻyiladigan kasbiy ixtisoslik talablariga muvofiqlik;

dasturlar mazmunining diplomatik xizmatni tashkil qilish va diplomatik faoliyat masalalari boʻyicha belgilangan taʼlim turi va shakllariga muvofiqligi.

4-bob. Oʻquv kurslarini tashkil etish tartibi

10. Oʻquv kurslari anʼanaviy va masofaviy shakllarda tashkil etiladi.

11. Oʻquv kurslarining jami muddati tegishlicha 25, 50,144, 288, 576 va 1152 soat hajmida oʻquv dasturlari boʻyicha tashkil etadi.

Bunda oʻquv kurslarining jami muddati Vazirlik buyurtmasiga asosan yuborilayotgan tinglovchilarning lavozimi va ularning kasbiy yuklamasidan kelib chiqqan holda, besh kundan bir oʻquv yiligacha etib belgilanadi.

12. Oʻquv kurslarining anʼanaviy shaklida tinglovchi oʻquv kursi dasturlarini Akademiyaga kelib, toʻliq dars jarayonlariga qatnashgan holda oʻzlashtiradi. Bunda bir haftadagi oʻquv yuklamasining eng yuqori hajmi 36 soatni tashkil etadi.

13. Oʻquv kurslarining masofaviy shaklida tinglovchi ishlab chiqarishdan ajralmagan holda taʼlim usullari orqali malaka oshirishning onlayn (videomaʼruzalar, maslahatlar, nazorat turlarini masofadan turib real vaqt rejimida oʻtkazish) va offlayn (masofaviy taʼlim tizimidagi tegishli oʻquv-metodik resurslarni mustaqil ravishda oʻzlashtirish) shaklida oʻquv dasturlarini oʻzlashtiradi.

14. Tinglovchilar quyidagi holatlarda tinglovchilar safidan chetlatiladi:

oʻz ixtiyoriga koʻra;

kasb etikasi talablarini buzganda;

qayta tayyorlash kurslarida 24 akademik soat va malaka oshirish kurslarida 12 akademik soat sababsiz dars qoldirganda;

salomatligining yomonlashgani sababli (tibbiy maʼlumotnoma yoki tibbiy xulosa asosida).

15. Tinglovchilar safidan chiqarish Akademiya direktori buyrugʻi bilan rasmiylashtiriladi va darhol tinglovchiga hamda uni oʻquv kursiga yuborgan tashkilotga yetkaziladi.

16. Oʻquv kurslari tinglovchilari oʻqishni tugatgandan soʻng yakuniy imtihon topshiradilar. Yakuniy imtihon Akademiya direktori boshchiligidagi komissiya tomonidan qabul qilinadi.

Komissiya tarkibi Akademiya ilmiy kengashi tomonidan Vazirlik bilan kelishilgan holda soha mutaxassislari orasidan kamida 7 kishidan iborat boʻlgan tarkibda shakllantiriladi.

17. Yakuniy imtihon sinovi yozma ish shaklida oʻtkaziladi.

Yakuniy imtihonda 55 ball toʻplagan oʻquv kurslari tinglovchilari imtihondan oʻtgan hisoblanadi. 55 balldan kam olgan tinglovchilarga ikkinchi marta yakuniy imtihon topshirish huquqi beriladi.

18. Yakuniy imtihondan muvaffaqiyatli oʻtgan tinglovchilarga Vazirlik Hayʼati bilan kelishilgan holda, Akademiya oʻquv kurslarini tugatganlik toʻgʻrisida davlat namunasidagi sertifikat beriladi.

5-bob. Oʻquv kurslari yakuniy imtihon natijalari yuzasidan appelatsiya berish tartibi

19. Yakuniy imtihon natijalaridan norozi boʻlgan tinglovchilar natijalar eʼlon qilingan kundan boshlab uch kun ichida Apellatsiya komissiyasiga yozma ravishda appelatsiya berishlari mumkin.

20. Apellatsiya komissiyasi yakuniy imtihon boshlangandan keyin oʻn kun ichida Akademiya direktorining buyrugʻiga koʻra har bir taʼlim turi boʻyicha soha mutaxassislari orasidan 7 kishidan iborat tarkibda tuziladi.

Apellatsiya komissiyasi muammoli holatlarga aniqlik kiritish uchun jamoatchilik asosida malakali mutaxassislarni jalb etishi mumkin.

Apellatsiya komissiyasining tarkibi va ish tartibi Apellatsiya komissiyasini tashkil etish toʻgʻrisidagi buyruqda belgilanadi.

21. Ariza (shikoyat) roʻyxatga olingan kundan boshlab oʻn kun muddatda koʻrib chiqiladi.

Murojaat etuvchi tinglovchilar Apellatsiya komissiyasi tomonidan murojaati koʻrib chiqilishi jarayonida bevosita yoki masofadan turib onlayn tarzda ishtirok etishi mumkin.

Apellatsiya komissiyasining murojaatlarni masofadan turib (onlayn tarzda) koʻrib chiqish vaqtlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar Akademiyaning rasmiy veb-saytiga joylashtiriladi.

22. Apellatsiya komissiyasi tinglovchilarning yakuniy imtihon jarayonlariga oid murojaatini koʻrib chiqib, quyidagi qarorlardan birini qabul qiladi:

tinglovchilarning toʻgʻri baholanganligi, sinovlarni oʻtkazish jarayonida tashkiliy-texnik jihatdan kamchiliklar aniqlanmagan taqdirda, yakuniy imtihon natijalarini oʻzgarishsiz qoldirish;

tinglovchilar tayyorgarligi notoʻgʻri baholanganligi aniqlangan taqdirda, yakuniy imtihon natijalarini oʻzgartirish;

sinovlarni oʻtkazish jarayonida tashkiliy-texnik jihatdan kamchiliklar mavjudligi aniqlangan taqdirda, yakuniy imtihonning qaytadan topshirilishini tashkil etish.

23. Apellatsiya komissiyasi yigʻilishida komissiya aʼzolarining yarmidan koʻpi ishtirok etsa, uning qabul qilgan qarori qonuniy kuchga ega hisoblanadi.

24. Apellatsiya komissiyasi qarorining nusxasi murojaat etuvchilarga ushbu komissiya qarori chiqqan kundan eʼtiboran besh kun ichida taqdim etiladi.

6-bob. Yakunlovchi qoida

25. Mazkur Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilikda belgilangan tartibda javob beradilar.

Jahon iqtisodiyoti va diplomatiya universiteti huzuridagi Diplomatik akademiyada Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisining, viloyatlar va Toshkent shahar, shuningdek, tuman (shahar) hokimlarining investitsiyalar va tashqi savdo masalalari boʻyicha oʻrinbosarlarini hamda tashqi siyosiy, tashqi iqtisodiy va xalqaro-huquqiy faoliyat sohasidagi mutaxassislarni qayta tayyorlash va malakasini oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA

Jahon iqtisodiyoti va diplomatiya universiteti huzuridagi Diplomatik akademiyada Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisining, viloyatlar va Toshkent shahar, shuningdek, tuman (shahar) hokimlarining investitsiyalar va tashqi savdo masalalari boʻyicha oʻrinbosarlarini hamda tashqi siyosiy, tashqi iqtisodiy va xalqaro-huquqiy faoliyat sohasidagi mutaxassislarni qayta tayyorlash va malakasini oshirish tartibi

Bosqichlar Subyektlar Oʻtkaziladigan tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar, shuningdek, tuman (shahar) hokimliklari, manfaatdor vazirlik, idora va tashkilotlar Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisining, viloyatlar va Toshkent shahar, shuningdek, tuman (shahar) hokimlarining investitsiyalar va tashqi savdo masalalari boʻyicha oʻrinbosarlari, tashqi siyosiy, tashqi iqtisodiy va xalqaro-huquqiy faoliyat sohasidagi mutaxassislar roʻyxatini shakllantirish Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar, shuningdek, tuman (shahar) hokimliklari, manfaatdor vazirlik, idora va tashkilotlar buyurtmasiga asosan 2-bosqich Diplomatik akademiya Oʻquv kurslarining jami muddatini belgilash Oʻquv kurslari boshlanishidan 1 oy oldin 3-bosqich Diplomatik akademiya Oʻquv kurslari dasturlarini ishlab chiqish va tasdiqlash Oʻquv kurslari boshlanishidan 1 oy oldin 4-bosqich Diplomatik akademiya Oʻquv kurslari shakllarini aniqlash Oʻquv kurslari boshlanishidan 1 oy oldin 5-bosqich Diplomatik akademiya Oʻquv kurslariga yuborilgan tinglovchilar ustidan umumiy tashkiliy-boshqaruv Doimiy ravishda Oʻquv-metodik taʼminotni muvofiqlashtirish 6-bosqich Diplomatik akademiya Oʻquv kurslari tinglovchilaridan oʻqishni tugatgandan soʻng yakuniy imtihon olish Oʻquv kurslari yakuni boʻyicha 7-bosqich Diplomatik akademiya Yakuniy imtihondan muvaffaqiyatli oʻtgan tinglovchilarga oʻquv kurslarini tugatganlik toʻgʻrisida davlat namunasidagi sertifikat berish Yakuniy imtihon natijalari boʻyicha

Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 10-yanvardagi 8-son qaroriga 3-ILOVA

Jahon iqtisodiyoti va diplomatiya universiteti huzuridagi Diplomatik akademiya oʻquv kurslarini tugatganlik haqidagi sertifikat namunasi

(Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbi tasviri) OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI TASHQI ISHLAR VAZIRLIGI Jahon iqtisodiyoti va diplomatiya universiteti huzuridagi Diplomatik akademiya oʻquv kurslarini tugatganlik haqida SERTIFIKAT DA № 000000 _______________________________________________________ (tinglovchining familiyasi, ismi, otasining ismi) 20___ yil _____________________ dan 20___ yil ______________________ gacha _______________________________________________________ (oʻquv kurslari olib borilgan muassasa nomi) jami _____________________ soatli _______________________________________________________ (oʻquv kursining nomi) boʻyicha oʻquv kursini muvaffaqiyatli tugatdi. Muhr oʻrni Direktor ______________________ ________________________________________ (imzo) (familiyasi, ismi, otasining ismi) Sana _______________ Qayd raqami _________

TNE MINISTRY OF FOREIGN AFFAIRS OF TNE REPUBLIC OF UZBEKISTAN CERTIFICATE OF COMPLETION OF TNE COURSES OF DIPLOMATIC ACADEMY UNDER TNE UNIVERSITY OF WORLD ECONOMY AND DIPLOMACY DA № 000000 _______________________________________________________ (full name of the listener) Beginning of the course: 20___ _____________________ End of the course: 20___ _____________________ _______________________________________________________ (name of the institution of the courses were held) overall _____________________ hours _______________________________________________________ (course) has been successfully accomplished. Stamp Director ______________________ _________________________________________ (signature) (full name) Date _______________ Registration number _________

Jahon iqtisodiyoti va diplomatiya universiteti huzuridagi Diplomatik akademiya oʻquv kurslarini tugatganlik haqidagi sertifikat tavsifi

Oʻquv kurslarini tugatganlik haqidagi sertifikat ofset usulida A4 formatdagi oq qogʻozda beshta boʻyoqdan: qora rang — matn uchun, yashil, koʻk, qizil rang — rasmlar tasviri uchun, och kul rang — fon uchun foydalanib bosiladi.

Varaqning chap tomoni chetidan 10 mm qoldirilib, Oʻzbekiston Respublikasi Davlat Gerbi tasviri bilan 32 mm kenglikdagi hoshiya joylashtiriladi. Hoshiyaning yuqori qismida 30 mm diametrli Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbi tasviri, pastki qismida — 35 mm hajmdagi ikkita tutash toʻrtburchakdan tashkil topgan sakkizburchakli yulduz joylashadi, yulduz markazida muhr uchun diametri 25 mm boʻlgan oq doira bor.

Varaqning qolgan qismining yuqorisida davlat tilida lotin grafikasida quyidagi soʻzlar bosiladi:

(“Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligi Jahon iqtisodiyoti va diplomatiya universiteti huzuridagi Diplomatik akademiya oʻquv kurslarini tugatganlik haqida Sertiflkat”)

The Ministry of foreign affairs of the Republic of Uzbekistan Certificate of completion of the courses of Diplomatic Academy under the University of World economy and diplomacy

Sertifikat ikki lotin harfi “DA” va olti sondan iborat tartib raqamiga ega. Matn och kul rang fonda guldor naqsh bilan bosiladi.

Sertifikat olti karra himoyalangan boʻlib, quyidagilardan foydalanilgan:

bosishning ikki — ofset va yuqori usuli;

nur orqali nusxa koʻchirishni murakkablashtirish uchun yorqin ranglar;

guldor naqsh;

turli rangli naqshlar toʻrlaridan foydalanish yoʻli bilan har xil ranglar hosil qilish;

maxsus qogʻoz:

almashib turadigan sonlardan tartib raqami.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2023-yil 10-yanvar,

8-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 11.01.2023-y., 09/23/8/0012-son; 19.04.2024-y., 09/24/217/0287-son)

lex.uz