📅 2023-yil 11-yanvar · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2023-yil 11-yanvar · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2023 йил 11 январь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 11 января 2023 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 11 January 2023 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ДАСТУРИ
«Пахтасаноат илмий маркази» акциядорлик жамияти фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Пахта тозалашда янги техника ва технологиялар, энерготежамкор машиналар ва асбоб-ускуналар яратиш, пахта хом ашёсини чуқур қайта ишлаш ва юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқаришда илмий-инновацион фаолият натижадорлигини ошириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Пахта ҳосилдорлигини ошириш, пахта етиштиришда илм ва инновацияларни жорий қилишнинг қўшимча ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 7 июлдаги ПҚ-308-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Пахта ҳосилдорлигини ошириш, пахта етиштиришда илм ва инновацияларни жорий қилишнинг қўшимча ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 7 июлдаги ПҚ-308-сон қарорига мувофиқ:
«Пахтасаноат илмий маркази» акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда — Марказ) Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Пахтачилик кенгашининг (кейинги ўринларда — Пахтачилик кенгаши) илмий-тадқиқот органи этиб белгиланганлиги;
Пахтачилик кенгашининг соҳага доир кўрсатма ва тавсияларига асосан Марказ фаолиятини такомиллаштириб бориш назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Марказ қуйидаги асосий йўналишларда фаолият юритиши маълумот учун қабул қилинсин:
пахта хомашёсини тозалаш учун замонавий техника ва технологиялар, энерготежамкор машина ва асбоб-ускуналарнинг тажриба-саноат намуналарини ишлаб чиқиш бўйича илмий-тадқиқот ишларини ҳамда фундаментал, амалий ва инновацион лойиҳаларни амалга ошириш;
пахта ва пахта маҳсулотлари учун халқаро ва давлатлараро стандартлар билан уйғунлашган стандартларни, уларнинг сифат кўрсаткичларини аниқлаш, рақамли технологиялар асосида тезкор ва аниқлик даражаси юқори бўлган ўлчов ва синаш воситаларини, калибрлаш ва синаш усулларини текшириш учун соҳага тегишли илмий-тадқиқот институтлари билан ҳамкорликда давлат стандарт намуналарини ишлаб чиқиш;
пахтачиликка оид илмий ишланма ва дастурларни тижоратлаштириш, хизмат кўрсатиш чораларини кучайтириш ва шу асосида ўз фаолиятини ўзи молиялаштирадиган тизим яратиш;
аккредитация соҳасига мувофиқ тарзда пахта маҳсулотлари синовларини ўтказиш, мувофиқлик сертификати бериш, лабораториялараро таққослаш синовларини ва раунд-тестларини ташкил қилиш ва ўтказиш, манфаатдор ташкилотлар учун пахта маҳсулотлари ташқи кўринишининг стандарт намуналарини тайёрлаш хизматларини кўрсатиш;
пахта хом ашёсини чуқур қайта ишлашга оид халқаро сифат стандартларини татбиқ этиш ва сертификатлашни ривожлантириш механизмларини ишлаб чиқиш (ISO, GOST, SEDEX, ОЕКО ТЕХ 100, BSCI ва бошқалар);
замонавий илмий-лаборатория базасини шакллантириш, уни илғор технологик асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш ҳамда соҳани ривожлантиришга қаратилган илмий-инновацион тадқиқотларни кенгайтириш ва уларнинг трансфери бўйича самарали тизимни шакллантириш;
республикада районлаштирилган ва истиқболли пахта селекция навларининг сифат кўрсаткичларини аниқлаш соҳасидаги илмий тадқиқотлар натижадорлигини ошириш, ушбу йўналишда самарали илмий ечимларни ишлаб чиқиш;
юқори малакали илмий кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;
жаҳоннинг нуфузли университет ва илмий марказлари билан халқаро илмий-техник ҳамкорликни ривожлантириш.
3. Қуйидагиларни назарда тутувчи «Пахтасаноат илмий маркази» акциядорлик жамияти фаолиятини 2025 йилга қадар комплекс ривожлантириш ҳамда пахта хом ашёсини тозалаш учун замонавий техника ва технологиялар, энерготежамкор машина ва асбоб-ускуналар ишлаб чиқиш бўйича илмий ҳажмдор маҳсулотлар яратиш дастури 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
илғор хорижий тажрибалар асосида Марказ трансформацияси жараёнини самарали амалга ошириш;
пахта хомашёсини тозалаш учун замонавий техника ва технологиялар, энерготежамкор машина ва асбоб-ускуналарнинг тажриба-саноат намуналарини ишлаб чиқиш бўйича илмий ҳажмдор маҳсулотлар яратиш;
пахта саноати технологик жараёнларининг самарадорлигини оширишга замонавий рақамли технологияларни жорий этиш;
пахта ва пахта маҳсулотлари учун халқаро ва давлатлараро стандартлар билан уйғунлашган стандартларни, уларнинг сифат кўрсаткичларини аниқлаш, рақамли технологиялар асосида тезкор ва аниқлик даражаси юқори бўлган ўлчов ва синаш воситаларини, калибрлаш ва синаш усулларини текшириш учун давлат стандарт намуналарини ишлаб чиқиш;
илм-фан ва таълим интеграциялашувини чуқурлаштириш, ёшларни илм-фанга, иқтидорли талабалар ва докторантларни соҳага оид илмий-тадқиқотларга фаол жалб этишга шарт-шароитлар яратиш, уларнинг илмий изланишларини қўллаб-қувватлаш;
Марказнинг моддий-техника ҳамда илмий-тадқиқот базасини ривожлантириш, янги илмий ишланмаларни тижоратлаштириш.
4. Белгилансинки, Марказнинг лаборатория асбоб-ускуналари, ишлаб чиқариш, офис хоналари ва бино (иншоот)ларнинг ижарасидан келиб тушадиган маблағлар тўлиқ ҳажмда Марказ тасарруфида қолдирилади.
5. Қуйидагилар Марказ фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Марказ томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Пахтачилик кенгашининг кўрсатмалари асосида янги илмий ишланма ва инновацион технологияларни яратиш ва жорий этиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан илмий фаолиятга оид давлат дастурлари маблағлари ҳисобидан ажратиладиган маблағлар;
хўжалик фаолиятидан ва шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан тушадиган тушумлар, шу жумладан Марказнинг лаборатория асбоб-ускуналари, ишлаб чиқариш, офис хоналари ва Марказга оператив бошқарув ҳуқуқи асосида берилган бино (иншоот)ларнинг ижарасидан келиб тушадиган маблағлар;
Инновацион ривожланиш агентлиги томонидан илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмаси талабларига мувофиқ ўтказиладиган танловлар натижаларига кўра илмий лойиҳаларга ажратиладиган маблағлар;
илмий ишланмаларни тижоратлаштириш ва хизматлар кўрсатишдан тушадиган маблағлар;
Марказ муассислигидаги ташкилотларнинг дивидендлари ва бошқа ажратмалари;
халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари;
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
6. Марказга ажратиладиган маблағларни қуйидаги харажатларни молиялаштиришга йўналтириш тавсия этилсин:
илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларни, пахтани қайта ишлаш соҳасини ривожлантиришнинг инновацион ва технологик дастурларини жорий қилиш, илмий-техник фаолиятнинг бошқа турларини амалга ошириш;
илмий-тадқиқот ва тажриба-экспериментал базасини ривожлантириш учун зарурий асбоб-ускуналарни сотиб олиш, асосий ишлаб чиқариш фондларини янгилаш, Марказнинг амалдаги метрологик ва лаборатория ҳамда ишлаб чиқариш базасини сақлаш, ривожлантириш ҳамда улардан фойдаланиш учун зарурий шароитларни таъминлаш;
илмий-техник, шу жумладан хорижий адабиётларни харид қилиш, шунингдек замонавий ахборот-коммуникация тармоқларидан фойдаланиш;
ҳар йиллик тасдиқланадиган дастур бўйича пахтани дастлабки қайта ишлаш корхоналарида техника ва технологияларнинг энг янги намуналарини татбиқ этиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;
Марказ ходимлари, шу жумладан, ёш олим ва мутахассисларнинг фаолиятларини рағбатлантириш ва тегишли шароитлар яратиш;
пахтани қайта ишлаш соҳасида халқаро илмий-техник ҳамкорликни ривожлантириш;
Марказнинг бино ва иншоотларини, сақлаш ва таъмирлаш;
илмий ходимларнинг чет элдаги кўргазма ва илмий анжуманларда иштирок этиши;
республика ҳамда хорижий давлатларнинг ишлаб чиқариш соҳаси мутахассис ва олимлари иштирокида илмий анжуманлар ташкил қилиш;
халқаро стандартлар билан уйғунлаштирилган ҳамда замонавий талабларга жавоб берадиган миллий стандартларни ишлаб чиқиш ва жорий қилиш;
пахта-тўқимачилик кластерлари тизимидаги пахта тозалаш корхоналарининг бош муҳандислари, механиклари, техника ва ёнғин хавфсизлиги муҳандислари, технологлари, 1, 2, 3-зона товаршуносларини жадвал асосида қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳамда сертификат бериш;
Марказ фаолияти билан боғлиқ бошқа йўналишлар бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирларни молиялаштириш.
7. Белгилансинки:
Марказ илмий-тадқиқот ва тажриба конструкторлик ишлари ҳамда илмий-техник фаолиятнинг бошқа турларини Марказ қошидаги Илмий кенгаш томонидан тасдиқланадиган мавзулар режасига асосан амалга оширади. Бунда, мавзулар режаси йиллик молиялаштиришнинг прогноз ҳажмларидан келиб чиққан ҳолда тузилади;
Марказ томонидан ҳар чоракда мавзулар режаси, пахтани қайта ишлаш соҳасини ривожлантиришнинг илмий-техник ва технологик дастурлари доирасида техник топшириқларнинг бажарилиши, шунингдек, молиявий маблағларнинг сарфланиши бўйича ҳисобот тайёрланади.
8. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги:
Марказ моддий-техника базаси ва етакчи олимларининг салоҳиятидан самарали фойдаланиш мақсадида Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтининг базавий кафедралари филиалларини Марказда ташкил этиш чораларини кўрсин. Бунда:
2023/2024 ўқув йилидан бошлаб, олий таълим муассасаларининг тегишли бакалавриат таълим йўналишлари ҳамда магистратура мутахассисликлари талабалари учун Марказ базасида ўқув ва амалиёт дарсларини ташкил этиш, шунингдек, уларнинг битирув-малакавий ишлари ва магистрлик диссертациялари тадқиқотларини олиб бориш йўлга қўйилади;
Марказнинг етакчи олимлари битирув-малакавий ишлари, магистрлик ва докторлик диссертацияларига илмий раҳбарлик ишларига жалб этилади.
9. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири И.Ю. Абдурахмонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 январдаги 11-сон қарорига 1-ИЛОВА
«Пахтасаноат илмий маркази» акциядорлик жамияти фаолиятини 2025 йилга қадар комплекс ривожлантириш ҳамда пахта хом ашёсини тозалаш учун замонавий техника ва технологиялар, энерготежамкор машина ва асбоб-ускуналар ишлаб чиқиш бўйича илмий ҳажмдор маҳсулотлар яратиш
Т/р Мақсадли дастурнинг асосий вазифалари Амалга ошириш механизми Ижро муддати Молиялаштириш манбалари Масъуллар I. «Пахтасаноат илмий маркази» АЖ трансформацияси жараёнини самарали амалга ошириш 1. «Пахтасаноат илмий маркази» АЖ (кейинги ўринларда — Илмий марказ) ходимларини хорижий давлатларнинг илмий тадқиқот марказлари ва университетларида қисқа муддатли илмий стажировкаларини ташкил этиш. 1. Рейтинги юқори бўлган хорижий илмий тадқиқот марказлари билан ҳамкорликни амалга ошириш. 2. Илмий ходимларни соҳанинг илғор давлатларда қисқа муддатли малака оширишни ташкил этиш. 2023 йил 1 февралдан бошлаб Илмий марказ маблағлари, Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни кўллаб қувватлаш жамғармаси Инновацион ривожланиш агентлиги, «Пахтасаноат илмий маркази» АЖ, Ташқи ишлар вазирлиги, «Эл-юрт умиди» жамғармаси II. Уруғлик чигит тайёрлаш машиналарининг эҳтиёт қисмларини, асбоб-ускуналарнинг айрим турлари мажмуасини ишлаб чиқиш ва уруғлик чигит тайёрлаш технологияларини такомиллаштириш 2. Пахта уруғлик чигитини бир меъёрда дорилашнинг автоматлаштирилган машинасини ишлаб чиқиш. 1. Уруғлик материалларнинг дорилаш техника ва технологиялари бўйича илмий амалий изланишлар олиб бориш. Автоматлаштирилган универсал уруғлик чигит дорилаш машинасининг схемасини ишлаб чиқиш. 2023 йил III-IV чорак Илмий марказ маблағлари, хўжалик шартномалари асосида тушадиган маблағлар «Пахтасаноат илмий маркази» АЖ , Қишлоқ хўжалиги вазирлиги «Уруғчиликни ривожлантириш маркази» ДМ 2. Универсал уруғлик чигит дорилаш машинасининг конструкторлик ҳужжатларини тайёрлаш. Универсал уруғлик чигит дорилаш машинасининг автоматлаштирилган бошқарув тизимини ишлаб чиқиш. 2024 йил I-II чорак 3. Автоматлаштирилган уруғлик чигит дорилаш машинасини тажриба нусхасини тайёрлаш, асосий параметрларини аниқлаш ва ишланмани тижоратлаштириш. 2024 йил III-IV чорак 3. Районлаштирилган ва истиқболли пахта селекция навлар уруғларини механик усулда саралаш ва калибрлаш технологик тизимларини такомиллаштириш. 1. Районлаштирилган ва истиқболли пахта селекция уруғларини саралаш ва калибрлаш усулларини ишлаб чиқиш бўйича илмий изланишлар олиб бориш. Саралаш машиналари учун ғалвирлар ўлчамини танлаш қурилмасининг конструкторлик ҳужжатларини тайёрлаш. 2024 йил I-II чорак Илмий марказ маблағлари, хўжалик шартномалари асосида тушадиган маблағлар «Пахтасаноат илмий маркази» АЖ , Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Уруғчиликни ривожлантириш маркази» ДМ, Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институти 2. Саралаш машиналари учун ғалвирлар ўлчамини танлаш қурилмасининг тажриба намунасини тайёрлаш ва ҳар хил селекцион навдаги чигитлар учун қандай ғалвир ўлчамларидан фойдаланиш бўйича илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқиш. 2024 йил III-IV чорак 3. Илмий ишланмани тижоратлаштириш. 2025 йил III. Пахта хомашёсини тозалаш ва чангсизлантириш тизимларини такомиллаштириш 4. Пахтани қуритишнинг хорижий ва илғор технологияларини ўрганиш асосида пахта қуриткичининг замонавий, ресурстежамкор, автоматлаштирилган технологиясини ишлаб чиқиш. 1. Пахтани қуритиш бўйича олиб борилган илмий-тадқиқот ишларининг таҳлили ва уни қуритишда муқобил энергиялардан (электр, қуёш ва бошқа) фойдаланиш бўйича олиб борилган илмий ишларни ўрганиш. 2023 йил июнь Илмий марказ маблағлари, хўжалик шартномалари асосида тушадиган маблағлар «Пахтасаноат илмий маркази» АЖ , Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари уюшмаси, Фанлар академияси Конструкторлик бюроси ва тажрибавий ишлаб чиқариш илмий-техник маркази 2. Ўрганишлар натижасида ресурстежамкор пахта қуриткичининг технологик схемасини ишлаб чиқиш ва лаборатория қурилмасининг ишчи чизмаларини тайёрлаш. 2023 йил декабрь 3. Пахта қуритиш ускунасининг конструктив параметрларини аниқлаш, тажриба-синов намунасини ишлаб чиқиш ва синовларини амалга ошириш. 2024 йил октябрь 4. Технологияни тижоратлаштириш. 2025 йил 5. Машинада терилган пахтани августда ва йирик ифлосликлардан самарали тозалашни амалга оширувчи машина ишлаб чиқиш. 1. Пахта хомашёсини саноат навларини интенсив тозалаш усуллари бўйича илмий-тадқиқот ишларини таҳлил қилиш, натижада яратилган технологик машинани илмий асослаш. 2023 йил август Илмий марказ маблағлари, хўжалик шартномалари асосида тушадиган маблағлар «Пахтасаноат илмий маркази» АЖ , Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари уюшмаси, Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти 2. Пахтани майда ва йирик ифлосликлардан тозалаш машиналарининг иш ресурсларини ва тозалаш самарадорликларини ошириш бўйича илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш. 2023 йил ноябрь 3. Тадқиқот натижасида яратилган машинанинг тажриба намунасини яратиш учун конструкторлик ҳужжатларини тайёрлаш. 2024 йил февраль 4. Пахта хом ашёсини тозалаш машинасининг асосий параметрларини аниқлаш бўйича ўтказилган тажриба натижалари асосида тозалаш машинасининг тажриба-саноат намунасини ишлаб чиқиш. 2024 йил октябрь 5. Саноат намунасини тижоратлаштириш. 2025 йил 6. Атроф-муҳитни чангсизлантириш мақсадида пахтани қайта ишлаш жараёнида ажралаётган чанг миқдорини камайтириш ва таркибидаги оғир аралашмаларни тутиш ускуналарини яратиш. 1. Пахта тозалаш корхоналарида пахтани тозалаш жараёнидан ажралаётган чанг миқдорини камайтириш учун самарали чанг тутиш ускуналарини яратиш бўйича илмий изланишлар олиб бориш. 2023 йил август Илмий марказ маблағлари, хўжалик шартномалари асосида тушадиган маблағлар «Пахтасаноат илмий маркази» АЖ , Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари уюшмаси, Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти 2. Ҳавони чангсизлантириш даражаси паст бўлишини таъминловчи янги чанг туткичлар (циклон)ни яратиш. 2023 йил октябрь 3. Чанг туткич (циклон)нинг ва оғир аралашмаларни ушлагичларнинг конструкторлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва ускунани тайёрлаш. 2024 йил декабрь 4. Ускунани тижоратлаштириш. 2025 йил IV. Пахта хом ашёсини жинлаш, тола тозалаш ва линтерлаш машиналарини такомиллаштириш 7. Иш унумдорлиги ва тозалаш самарадорлиги юқори бўлган ресурстежамкор аррали жинни ишлаб чиқиш. 1. Аррали жинни такомиллаштириш бўйича маҳаллий ва хорижий тажрибаларни ўрганиш, таҳлил қилиш асосида юқори самарадорликка эга бўлган аррали жинни такомиллаштирилган конструкциясини ишлаб чиқиш. 2023 йил июнь Илмий марказ маблағлари, хўжалик шартномалари асосида тушадиган маблағлар «Пахтасаноат илмий маркази» АЖ , Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари уюшмаси, Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти 2. Такомиллаштирилган конструкцияли аррали жинни конструкцион чизмаларини тайёрлаш ва тажриба нусхасини ишлаб чиқиш. 2023 йил декабрь 3. Такомиллаштирилган аррали жинда ҳар хил селекцион навларда синов-тадқиқот ишларини ўтказиш, натижалар бўйича технологик параметрларини аниқлаш асосида такомиллаштирилган конструкцияли аррали жинни саноат-тажриба нусхасини яратиш. 2024 йил декабрь 4. Янги ишланмани тижоратлаштириш. 2025 йил 8. Тозалаш самарадорлиги юқори бўлган такомиллаштирилган тола тозалаш машинасини ишлаб чиқиш. 1. Такомиллаштирилган тола тозалаш машинасининг конструкторлик лойиҳа чизмаларини тайёрлаш. 2023 йил февраль Илмий марказ маблағлари, хўжалик шартномалари асосида тушадиган маблағлар «Пахтасаноат илмий маркази» АЖ , Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари уюшмаси, Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти 2. Такомиллаштирилган тола тозалагичнинг тажриба-синов нусхасини ишлаб чиқиш. 2023 йил декабрь 3. Тола тозалагичда тажриба-синов ишларини ўтказиш, натижаларни таҳлил қилган ҳолда такомиллаштирилган тола тозалагичнинг тажриба-саноат нусхасини яратиш. 2024 йил декабрь 4. Янги ишланмани тижоратлаштириш. 2025 йил 9. Пахта чигитини линтерлашда юқори унумдорликдаги такомиллаштирилган техника ва технологиясини ишлаб чиқиш. 1. Такомиллаштирилган линтер машинасининг конструкторлик лойиҳа чизмаларини тайёрлаш ва линтер машинасининг тажриба-синов нусхасини ишлаб чиқиш. 2023 йил декабрь Илмий марказ маблағлари, хўжалик шартномалари асосида тушадиган маблағлар «Пахтасаноат илмий маркази» АЖ , Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари уюшмаси, Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти 2. Такомиллаштирилган линтер машинасида тажриба-синов ишларини ўтказиш, натижаларни таҳлил қилиш асосида тажриба-саноат нусхасини яратиш. 2024 йил декабрь 3. Янги ишланмани тижоратлаштириш. 2025 йил 10. Жин ва линтер аррали дискларига аниқлиги юқори бўлган, автоматлаштирилган тиш очиш ускунасини ишлаб чиқиш. 1. Автоматлаштирилган тиш очиш ускунасининг конструкторлик лойиҳа чизмаларини тайёрлаш. 2023 йил февраль Илмий марказ маблағлари, хўжалик шартномалари асосида тушадиган маблағлар «Пахтасаноат илмий маркази» АЖ , Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари уюшмаси, Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти 2. Автоматлаштирилган тиш очиш ускунасининг тажриба-синов нусхасини ишлаб чиқиш. 2024 йил декабрь 3. Автоматлаштирилган тиш очиш ускунасида тажриба-синов ишларини ўтказиш, натижаларни таҳлил қилган ҳолда тажриба-саноат нусхасини яратиш. 2025 йил декабрь 4. Янги ишланмани тижоратлаштириш. 2025 йил V. Пахтасаноат технологик жараёнларида рақамли технологияларни жорий этиш 11. Пахта тозалаш корхоналарида хорижий ва илғор бошқарув тизимларни маҳаллийлаштириш асосида энергиятежамкор автоматлаштирилган инновацион тизимларни ишлаб чиқиш бўйича изланишлар олиб бориш. 1. П ахта тозалаш корхоналарининг энергетик ҳолатини ўрганиш ва таҳлил қилиш. 2023 йилдан январдан бошлаб Илмий марказ маблағлари, хўжалик шартномалари асосида тушадиган маблағлар «Пахтасаноат илмий маркази» АЖ , Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари уюшмаси, Энергетика муаммолари институти 2. Илғор хорижий давлатларнинг пахтани дастлабки ишлашни автоматлаштирган ҳолда бошқариш тизимларини кенг миқёсда таҳлил қилиш ва маҳаллийлаштириш бўйича изланишлар олиб бориш. 2023 йил декабрь 3. Пахтани дастлабки ишлаш жараёнларининг замонавий технологик ускуналари учун энергиятежамкор локал автоматлаштирилган инновацион тизимларни ишлаб чиқиш ва синаш. 2024 йил декабрь 4. Янги ишланмани тижоратлаштириш. 2025 йил VI. Пахта ва пахта маҳсулотлари учун халқаро ва давлатлараро стандартлар билан уйғунлашган стандартларни, пахта ва пахта маҳсулотлари сифат кўрсаткичларини аниқлаш замонавий компьютерлаштирилган тезкор ва аниқлик даражаси юқори бўлган ўлчов воситаларини, синаш воситалари калибрлаш ва синаш усулларини текшириш учун давлат стандарт намуналарини ишлаб чиқиш 12. Пахта ва пахта маҳсулотларини Ўзбекистон Республикасининг давлат стандартларини ҳамда илғор хорижий мамлакатлар стандартлари билан уйғунлашган янги давлат стандартларини ишлаб чиқиш. 1. Ривожланган давлатлар халқаро стандартлари билан уйғунлашган пахта ва пахта маҳсулотларини Ўзбекистон Республикасининг давлат стандартларини ишлаб чиқиш. 2. Ишлаб чиқилган ушбу стандартлар пахтани сифати ва миқдори бўйича тўғри қабул қилиш, қайта ишлашдан олинган пахта маҳсулотларининг сифатини таъминлаш. 2023 йил январдан бошлаб доимий Илмий марказ маблағлари, хўжалик шартномалари асосида тушадиган маблағлар «Пахтасаноат илмий маркази» АЖ , Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш илмий-тадқиқот институти 13. Пахтани қабул қилишда нави, намлиги ва ифлослик даражасини аниқлаш учун автоматлаштирилган ўлчов асбобларини ишлаб чиқиш. 1. Ўлчов тури бўйича дунё тажрибасини ўрганиш асосида тегишли ўлчаш усули танланиб илмий тадқиқот изланишларини ўтказиш. 2023 йил январдан Илмий марказ маблағлари, хўжалик шартномалари асосида тушадиган маблағлар «Пахтасаноат илмий маркази» АЖ , Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари уюшмаси, Стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш илмий-тадқиқот институти 2. Тадқиқот натижалари асосида пахтанинг намлиги, ифлослиги ва саноат навини тезкор усулда, юқори аниқликда аниқлайдиган инсон омили таъсирини бартараф этадиган ўлчаш жараёнлари автоматлаштирилган замонавий ўлчов воситаларини ишлаб чиқиш. 2024 йил декабрь 3. Янги ишланмани тижоратлаштириш. 2025 йил 14. Пахта чигити тукдорлигини тезкор аниқлайдиган ўлчаш асбобини янги авлодини ишлаб чиқиш. 1. Ўлчов тури бўйича дунё тажрибасини ўрганиш асосида тегишли ўлчаш усули танланиб илмий тадқиқот изланишларини олиб бориш. 2023 йил январдан Илмий марказ маблағлари, хўжалик шартномалари асосида тушадиган маблағлар «Пахтасаноат илмий маркази» АЖ , Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари уюшмаси, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш илмий-тадқиқот институти 2. Илмий изланишлар натижалари бўйича чигит тукдорлигини ва тукдорлигига путур етказмасдан тезкор усулда ҳамда юқори аниқликда ўлчаш приборини ишлаб чиқиш. 2024 йил декабрь 3. Янги ишланмани тижоратлаштириш. 2025 йил 15. Пахта толасининг халқаро микронейр кўрсаткичи ва давлатлараро сифат кўрсаткичларини ўлчаш асбобини автоматлаштирилган янги авлодини ишлаб чиқиш. 1. Ўлчов тури бўйича дунё тажрибасини ўрганиш асосида тегишли ўлчаш усули танланиб илмий тадқиқот изланишлари олиб бориш. 2023 йил январдан Илмий марказ маблағлари, хўжалик шартномалари асосида тушадиган маблағлар «Пахтасаноат илмий маркази» АЖ , Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари уюшмаси, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш илмий-тадқиқот институти 2. Натижалари бўйича замонавий тезкор, юқори аниқликда толанинг дағаллигини белгиловчи микронейр кўрсаткичини ўлчашни таъминлаб, йигирув жараёнида сифатли ип калава ишлаб чиқариш имконини яратиш. 2024 йил декабрь 3. Янги ишланмани тижоратлаштириш. 2025 йил 16. Пахта ва пахта маҳсулотлари параметрларини ўлчаш асбобларини калибрлаш ва қиёслаш учун Давлат стандарт намуналарини (ДСН) ишлаб чиқиш, тайёрлаш, аттестатлаш ва жорий этиш. 1. Пахта толасининг физик-механик хоссалари ва чигит тукдорлигини ДСН тайёрлаш ва аттестатлаш бўйича техник топшириқлар ишлаб чиқиш. 2023 йил январдан Илмий марказ маблағлари, хўжалик шартномалари асосида тушадиган маблағлар «Пахтасаноат илмий маркази» АЖ , Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари уюшмаси, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш илмий-тадқиқот институти 2. Ўлчов воситаларини давлат реестрига киритиш учун пахта толасининг физик-механик хоссалари ДСН ва чигит тукдорлиги бўйича ДСН ларини метрологик аттестацияга тайёрлаш ва ўтказиш. 2024 йил декабрь VII. Пахта ва пахта маҳсулотларини сифатини аниқлаш 17. Республикада районлаштирилган ва истиқболли пахта селекция навларининг сифат кўрсаткичларини аниқлаш ва тавсиялар ишлаб чиқиш. 1. FCS тизимида етиштирилаётган пахта селекция навларидан олиб борилган илмий тадқиқот ишлари натижалари асосида сифат кўрсаткичлари жамланган маълумотлар базасини яратиш. 2. Синов натижаларини таҳлил қилиш ва пахта хом ашёсини дастлабки қайта ишлаш корхоналарига хизмат кўрсатиш. 3. Истиқболли пахта селекцияларини сифат кўрсаткичларини аниқлаш ва тавсиялар ишлаб чиқиш. 2024 йил январдан бошлаб доимий Илмий марказ маблағлари, хўжалик шартномалари асосида тушадиган маблағлар «Пахтасаноат илмий маркази» АЖ , Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари уюшмаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, тегишли илмий ташкилотлар VIII. Пахта-хомашё муаммолари, қабул қилиш, тайёрлаш, сақлаш ҳамда пахта маҳсулотлари ва куйиндиларининг тавсиявий меъёрлар ҳужжатларни такомиллаштириш 18. Пахта-хомашё муаммолари, қабул қилиш, тайёрлаш ва сақлаш, пахта маҳсулотлари ва асосий ишлаб чиқариш куйиндилари, сарфланадиган материаллар, пахтани тайёрлаш, ташиш ва сақлаш жараёнларида йўқотишлар, соҳавий меъёрлар, йўриқномалар, тавсияномалар ишлаб чиқиш. 1. 2022 — 2024 йиллар пахта ҳосили учун Пахтанинг селекцион ва саноат навлари бўйича маҳсулотлар миқдори ҳамда асосий ишлаб чиқариш жараёндаги куйиндиларнинг тавсиявий меъёрига илмий изланишлар натижаси бўйича таклиф тайёрлаш. 2023 — 2025 йиллар Илмий марказ маблағлари «Пахтасаноат илмий маркази» АЖ , Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари уюшмаси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси 2. Пахта тозалаш корхоналарида хом ашё ва материаллар сарфи бўйича услубиятини ишлаб чиқиш. 2023 йил август 3. Пахтанинг селекцион навларига қараб толанинг синфларга ўтишининг кўрсаткичлари бўйича тавсия. 2023 йил октябрь 4. Пахта хом ашёсини қабул қилиш, сифат кўрсаткичларини сақлаган ҳолда ғарамлаш ва сақлаш бўйича тавсия. 2024 йил январь 5. Пахта маҳсулотларини ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган хом ашё материаллари сарфи тавсиявий меъёрини ишлаб чиқиш. 2024 йил декабрь IX. Пахтани қайта ишлаш корхоналари учун иқтисодий таҳлиллар 19. Пахта-тўқимачилик кластерлари тизимидаги пахта тозалаш корхоналари учун иқтисодий масалалар бўйича йўриқнома-услубий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тавсия қилиш. 1. Пахта тозалаш корхоналарида пахтани тайёрлаш ва маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳақида бошланғич ҳисоб-китобни юритиш бўйича йўриқнома ишлаб чиқиш. 2. Намлик ва ифлослик даражаси меъёрдан юқори бўлган пахтани қуритиш ва тозалаш цехларида ишлов берилганлиги учун табақалаштирилган тўлов тарифлари бўйича тавсиянома ишлаб чиқиш. 3. Пахта тозалаш саноатида янги техника ва технологияларни ишлаб чиқаришга татбиқ этишнинг иқтисодий самарадорлигини аниқлаш бўйича тавсиянома ишлаб чиқиш. 4. Пахта тозалаш корхоналарида пахтани сақлаш ва уни қайта ишлаб беришдаги харажатларни ҳисоблаш услубиятини ишлаб чиқиш. 5. Корхоналарнинг хўжалик фаолиятларини техник-иқтисодий жиҳатдан таҳлил қилиш ва рентабеллик даражасини ошириш бўйича пахтани дастлабки қайта ишлаш корхоналарига таклифлар тайёрлаш. Талаб бўйича мунтазам Илмий марказ маблағлари «Пахтасаноат илмий маркази» АЖ , Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари уюшмаси, пахта-тўқимачилик кластерлари X. Пахтани қайта ишлаш корхоналари мутахассисларини малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш 20. Пахта тозалаш корхоналари ва уларга қарашли пахта тайёрлов масканлари мутахассис ходимлари учун тегишли ўқув курсларини ва семинарларни ташкил этиш орқали кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш. 1. Пахта тозалаш корхоналари билан келишувга асосан «online» масофадан ўқитиш ёки «offline» анъанавий ўқув курсларини вилоятлар кесимида амалга ошириш. 2. Пахта тозалаш корхоналаридаги муҳандис, технолог, механик, техник назорат бўлими бошлиқлари, бош энергетик, техника хавфсизлиги бўйича мутахассис, иқтисодий таҳлил ва меҳнатга ҳақ тўлаш бўлими бошлиғи, меҳнатни ташкил этиш ва иш ҳақи бўйича мутахассис, пахта хом ашёсини тайёрлаш бўлими бошлиқлари ва цех бошлиқлари, «Пахта толаси сифатини классификациялаш, сертификатлаш ва маркетинг» йўналиши бўйича классёр кадрлар тайёрлаш, пахта тайёрлов маскани мудирлари, лаборатория бошлиқлари, лаборантлар, 1-босқич намуна олувчи, 2-босқич оператор, 3-босқич диспетчер, пахта тозалаш корхоналари ускуналарини автоматлаштириш ва смена усталарини ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш. 3. Малака ошириш ўқув курсида иштирок этадиган мутахассисларни ҳар йили Илмий марказ томонидан ишлаб чиқиладиган тавсиялар, стандартлар, меъёрий ҳужжатлар ва янги ишланмалар билан таништириш. 4. Пахта уруғлик чигитини тайёрлаш соҳасида юқори малакали кадрларни қайта тайёрлаш. 2023 йил август ойидан бошлаб мунтазам Илмий марказ маблағлари «Пахтасаноат илмий маркази» АЖ , Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари уюшмаси, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 январдаги 11-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 22 июндаги 397-сон қарорининг 18-бандидаги «текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида» сўзлари «имтиёзли асосда (ажратилган майдон учун коммунал тўловлар ва бинони сақлаш харажатларини қоплаш асосида)» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларини давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлашни ташкил этиш тўғрисида» 2021 йил 11 мартдаги 130-сон қарорининг 5-бандидаги «текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида» сўзлари «имтиёзли асосда (ажратилган майдон учун коммунал тўловлар ва бинони сақлаш харажатларини қоплаш асосида)» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 сентябрдаги 592-сон қарори билан тасдиқланган Йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун энг яхши таклифни танлаб олишнинг маъмурий регламентида 2-банднинг тўртинчи ва бешинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
« ишчи орган — вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳудудларида Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида Қорақалпоғистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги;
йирик инвестиция лойиҳаси — вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳудудларида қиймати камида 10 миллион АҚШ доллари, Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида қиймати камида 5 миллион АҚШ доллари эквивалентида бўлган инвестиция лойиҳаси».
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 11 январь,
11-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
DASTURI
“Paxtasanoat ilmiy markazi” aksiyadorlik jamiyati faoliyatini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Paxta tozalashda yangi texnika va texnologiyalar, energotejamkor mashinalar va asbob-uskunalar yaratish, paxta xomashyosini chuqur qayta ishlash va yuqori qoʻshilgan qiymatli mahsulotlar ishlab chiqarishda ilmiy-innovatsion faoliyat natijadorligini oshirish hamda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Paxta hosildorligini oshirish, paxta yetishtirishda ilm va innovatsiyalarni joriy qilishning qoʻshimcha tashkiliy chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 7-iyuldagi PQ-308-son qarori ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Paxta hosildorligini oshirish, paxta yetishtirishda ilm va innovatsiyalarni joriy qilishning qoʻshimcha tashkiliy chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 7-iyuldagi PQ-308-son qaroriga muvofiq:
“Paxtasanoat ilmiy markazi” aksiyadorlik jamiyati (keyingi oʻrinlarda — Markaz) Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Paxtachilik kengashining (keyingi oʻrinlarda — Paxtachilik kengashi) ilmiy-tadqiqot organi etib belgilanganligi;
Paxtachilik kengashining sohaga doir koʻrsatma va tavsiyalariga asosan Markaz faoliyatini takomillashtirib borish nazarda tutilganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. Markaz quyidagi asosiy yoʻnalishlarda faoliyat yuritishi maʼlumot uchun qabul qilinsin:
paxta xomashyosini tozalash uchun zamonaviy texnika va texnologiyalar, energotejamkor mashina va asbob-uskunalarning tajriba-sanoat namunalarini ishlab chiqish boʻyicha ilmiy-tadqiqot ishlarini hamda fundamental, amaliy va innovatsion loyihalarni amalga oshirish;
paxta va paxta mahsulotlari uchun xalqaro va davlatlararo standartlar bilan uygʻunlashgan standartlarni, ularning sifat koʻrsatkichlarini aniqlash, raqamli texnologiyalar asosida tezkor va aniqlik darajasi yuqori boʻlgan oʻlchov va sinash vositalarini, kalibrlash va sinash usullarini tekshirish uchun sohaga tegishli ilmiy-tadqiqot institutlari bilan hamkorlikda davlat standart namunalarini ishlab chiqish;
paxtachilikka oid ilmiy ishlanma va dasturlarni tijoratlashtirish, xizmat koʻrsatish choralarini kuchaytirish va shu asosida oʻz faoliyatini oʻzi moliyalashtiradigan tizim yaratish;
akkreditatsiya sohasiga muvofiq tarzda paxta mahsulotlari sinovlarini oʻtkazish, muvofiqlik sertifikati berish, laboratoriyalararo taqqoslash sinovlarini va raund-testlarini tashkil qilish va oʻtkazish, manfaatdor tashkilotlar uchun paxta mahsulotlari tashqi koʻrinishining standart namunalarini tayyorlash xizmatlarini koʻrsatish;
paxta xomashyosini chuqur qayta ishlashga oid xalqaro sifat standartlarini tatbiq etish va sertifikatlashni rivojlantirish mexanizmlarini ishlab chiqish (ISO, GOST, SEDEX, OYEKO TEX 100, BSCI va boshqalar);
zamonaviy ilmiy-laboratoriya bazasini shakllantirish, uni ilgʻor texnologik asbob-uskunalar bilan jihozlash hamda sohani rivojlantirishga qaratilgan ilmiy-innovatsion tadqiqotlarni kengaytirish va ularning transferi boʻyicha samarali tizimni shakllantirish;
respublikada rayonlashtirilgan va istiqbolli paxta seleksiya navlarining sifat koʻrsatkichlarini aniqlash sohasidagi ilmiy tadqiqotlar natijadorligini oshirish, ushbu yoʻnalishda samarali ilmiy yechimlarni ishlab chiqish;
yuqori malakali ilmiy kadrlar tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish boʻyicha chora-tadbirlarni amalga oshirish;
jahonning nufuzli universitet va ilmiy markazlari bilan xalqaro ilmiy-texnik hamkorlikni rivojlantirish.
3. Quyidagilarni nazarda tutuvchi “Paxtasanoat ilmiy markazi” aksiyadorlik jamiyati faoliyatini 2025-yilga qadar kompleks rivojlantirish hamda paxta xomashyosini tozalash uchun zamonaviy texnika va texnologiyalar, energotejamkor mashina va asbob-uskunalar ishlab chiqish boʻyicha ilmiy hajmdor mahsulotlar yaratish dasturi 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin:
ilgʻor xorijiy tajribalar asosida Markaz transformatsiyasi jarayonini samarali amalga oshirish;
paxta xomashyosini tozalash uchun zamonaviy texnika va texnologiyalar, energotejamkor mashina va asbob-uskunalarning tajriba-sanoat namunalarini ishlab chiqish boʻyicha ilmiy hajmdor mahsulotlar yaratish;
paxta sanoati texnologik jarayonlarining samaradorligini oshirishga zamonaviy raqamli texnologiyalarni joriy etish;
paxta va paxta mahsulotlari uchun xalqaro va davlatlararo standartlar bilan uygʻunlashgan standartlarni, ularning sifat koʻrsatkichlarini aniqlash, raqamli texnologiyalar asosida tezkor va aniqlik darajasi yuqori boʻlgan oʻlchov va sinash vositalarini, kalibrlash va sinash usullarini tekshirish uchun davlat standart namunalarini ishlab chiqish;
ilm-fan va taʼlim integratsiyalashuvini chuqurlashtirish, yoshlarni ilm-fanga, iqtidorli talabalar va doktorantlarni sohaga oid ilmiy-tadqiqotlarga faol jalb etishga shart-sharoitlar yaratish, ularning ilmiy izlanishlarini qoʻllab-quvvatlash;
Markazning moddiy-texnika hamda ilmiy-tadqiqot bazasini rivojlantirish, yangi ilmiy ishlanmalarni tijoratlashtirish.
4. Belgilansinki, Markazning laboratoriya asbob-uskunalari, ishlab chiqarish, ofis xonalari va bino (inshoot)larning ijarasidan kelib tushadigan mablagʻlar toʻliq hajmda Markaz tasarrufida qoldiriladi.
5. Quyidagilar Markaz faoliyatini moliyalashtirish manbalari etib belgilansin:
Markaz tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Paxtachilik kengashining koʻrsatmalari asosida yangi ilmiy ishlanma va innovatsion texnologiyalarni yaratish va joriy etish bilan bogʻliq xarajatlarni qoplash uchun Ilm-fanni moliyalashtirish va innovatsiyalarni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi tomonidan ilmiy faoliyatga oid davlat dasturlari mablagʻlari hisobidan ajratiladigan mablagʻlar;
xoʻjalik faoliyatidan va shartnoma asosida xizmatlar koʻrsatishdan tushadigan tushumlar, shu jumladan Markazning laboratoriya asbob-uskunalari, ishlab chiqarish, ofis xonalari va Markazga operativ boshqaruv huquqi asosida berilgan bino (inshoot)larning ijarasidan kelib tushadigan mablagʻlar;
Innovatsion rivojlanish agentligi tomonidan ilmiy-tadqiqot ishlariga davlat buyurtmasi talablariga muvofiq oʻtkaziladigan tanlovlar natijalariga koʻra ilmiy loyihalarga ajratiladigan mablagʻlar;
ilmiy ishlanmalarni tijoratlashtirish va xizmatlar koʻrsatishdan tushadigan mablagʻlar;
Markaz muassisligidagi tashkilotlarning dividendlari va boshqa ajratmalari;
xalqaro moliya institutlari va xorijiy tashkilotlarning grantlari;
jismoniy va yuridik shaxslarning homiylik xayriyalari;
qonunchilik hujjatlari bilan taqiqlanmagan boshqa manbalar.
6. Markazga ajratiladigan mablagʻlarni quyidagi xarajatlarni moliyalashtirishga yoʻnaltirish tavsiya etilsin:
ilmiy-tadqiqot va tajriba-konstruktorlik ishlarni, paxtani qayta ishlash sohasini rivojlantirishning innovatsion va texnologik dasturlarini joriy qilish, ilmiy-texnik faoliyatning boshqa turlarini amalga oshirish;
ilmiy-tadqiqot va tajriba-eksperimental bazasini rivojlantirish uchun zaruriy asbob-uskunalarni sotib olish, asosiy ishlab chiqarish fondlarini yangilash, Markazning amaldagi metrologik va laboratoriya hamda ishlab chiqarish bazasini saqlash, rivojlantirish hamda ulardan foydalanish uchun zaruriy sharoitlarni taʼminlash;
ilmiy-texnik, shu jumladan xorijiy adabiyotlarni xarid qilish, shuningdek zamonaviy axborot-kommunikatsiya tarmoqlaridan foydalanish;
har yillik tasdiqlanadigan dastur boʻyicha paxtani dastlabki qayta ishlash korxonalarida texnika va texnologiyalarning eng yangi namunalarini tatbiq etish boʻyicha chora-tadbirlarni amalga oshirish;
Markaz xodimlari, shu jumladan, yosh olim va mutaxassislarning faoliyatlarini ragʻbatlantirish va tegishli sharoitlar yaratish;
paxtani qayta ishlash sohasida xalqaro ilmiy-texnik hamkorlikni rivojlantirish;
Markazning bino va inshootlarini, saqlash va taʼmirlash;
ilmiy xodimlarning chet eldagi koʻrgazma va ilmiy anjumanlarda ishtirok etishi;
respublika hamda xorijiy davlatlarning ishlab chiqarish sohasi mutaxassis va olimlari ishtirokida ilmiy anjumanlar tashkil qilish;
xalqaro standartlar bilan uygʻunlashtirilgan hamda zamonaviy talablarga javob beradigan milliy standartlarni ishlab chiqish va joriy qilish;
paxta-toʻqimachilik klasterlari tizimidagi paxta tozalash korxonalarining bosh muhandislari, mexaniklari, texnika va yongʻin xavfsizligi muhandislari, texnologlari, 1, 2, 3-zona tovarshunoslarini jadval asosida qayta tayyorlash va malakasini oshirish hamda sertifikat berish;
Markaz faoliyati bilan bogʻliq boshqa yoʻnalishlar boʻyicha amalga oshiriladigan chora-tadbirlarni moliyalashtirish.
7. Belgilansinki:
Markaz ilmiy-tadqiqot va tajriba konstruktorlik ishlari hamda ilmiy-texnik faoliyatning boshqa turlarini Markaz qoshidagi Ilmiy kengash tomonidan tasdiqlanadigan mavzular rejasiga asosan amalga oshiradi. Bunda, mavzular rejasi yillik moliyalashtirishning prognoz hajmlaridan kelib chiqqan holda tuziladi;
Markaz tomonidan har chorakda mavzular rejasi, paxtani qayta ishlash sohasini rivojlantirishning ilmiy-texnik va texnologik dasturlari doirasida texnik topshiriqlarning bajarilishi, shuningdek, moliyaviy mablagʻlarning sarflanishi boʻyicha hisobot tayyorlanadi.
8. Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi:
Markaz moddiy-texnika bazasi va yetakchi olimlarining salohiyatidan samarali foydalanish maqsadida Toshkent toʻqimachilik va yengil sanoat institutining bazaviy kafedralari filiallarini Markazda tashkil etish choralarini koʻrsin. Bunda:
2023/2024 oʻquv yilidan boshlab, oliy taʼlim muassasalarining tegishli bakalavriat taʼlim yoʻnalishlari hamda magistratura mutaxassisliklari talabalari uchun Markaz bazasida oʻquv va amaliyot darslarini tashkil etish, shuningdek, ularning bitiruv-malakaviy ishlari va magistrlik dissertatsiyalari tadqiqotlarini olib borish yoʻlga qoʻyiladi;
Markazning yetakchi olimlari bitiruv-malakaviy ishlari, magistrlik va doktorlik dissertatsiyalariga ilmiy rahbarlik ishlariga jalb etiladi.
9. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga 2-ilovaga muvofiq oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.
10. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vaziri I.Y. Abduraxmonov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 11-yanvardagi 11-son qaroriga 1-ILOVA
“Paxtasanoat ilmiy markazi” aksiyadorlik jamiyati faoliyatini 2025-yilga qadar kompleks rivojlantirish hamda paxta xomashyosini tozalash uchun zamonaviy texnika va texnologiyalar, energotejamkor mashina va asbob-uskunalar ishlab chiqish boʻyicha ilmiy hajmdor mahsulotlar yaratish
T/r Maqsadli dasturning asosiy vazifalari Amalga oshirish mexanizmi Ijro muddati Moliyalashtirish manbalari Masʼullar I. “Paxtasanoat ilmiy markazi” AJ transformatsiyasi jarayonini samarali amalga oshirish 1. “Paxtasanoat ilmiy markazi” AJ (keyingi oʻrinlarda — Ilmiy markaz) xodimlarini xorijiy davlatlarning ilmiy tadqiqot markazlari va universitetlarida qisqa muddatli ilmiy stajirovkalarini tashkil etish. 1. Reytingi yuqori boʻlgan xorijiy ilmiy tadqiqot markazlari bilan hamkorlikni amalga oshirish. 2. Ilmiy xodimlarni sohaning ilgʻor davlatlarda qisqa muddatli malaka oshirishni tashkil etish. 2023-yil 1-fevraldan boshlab Ilmiy markaz mablagʻlari, Ilm-fanni moliyalashtirish va innovatsiyalarni koʻllab quvvatlash jamgʻarmasi Innovatsion rivojlanish agentligi, “Paxtasanoat ilmiy markazi” AJ, Tashqi ishlar vazirligi, “El-yurt umidi” jamgʻarmasi II. Urugʻlik chigit tayyorlash mashinalarining ehtiyot qismlarini, asbob-uskunalarning ayrim turlari majmuasini ishlab chiqish va urugʻlik chigit tayyorlash texnologiyalarini takomillashtirish 2. Paxta urugʻlik chigitini bir meʼyorda dorilashning avtomatlashtirilgan mashinasini ishlab chiqish. 1. Urugʻlik materiallarning dorilash texnika va texnologiyalari boʻyicha ilmiy amaliy izlanishlar olib borish. Avtomatlashtirilgan universal urugʻlik chigit dorilash mashinasining sxemasini ishlab chiqish. 2023-yil III-IV chorak Ilmiy markaz mablagʻlari, xoʻjalik shartnomalari asosida tushadigan mablagʻlar “Paxtasanoat ilmiy markazi” AJ , Qishloq xoʻjaligi vazirligi “Urugʻchilikni rivojlantirish markazi” DM 2. Universal urugʻlik chigit dorilash mashinasining konstruktorlik hujjatlarini tayyorlash. Universal urugʻlik chigit dorilash mashinasining avtomatlashtirilgan boshqaruv tizimini ishlab chiqish. 2024-yil I-II chorak 3. Avtomatlashtirilgan urugʻlik chigit dorilash mashinasini tajriba nusxasini tayyorlash, asosiy parametrlarini aniqlash va ishlanmani tijoratlashtirish. 2024-yil III-IV chorak 3. Rayonlashtirilgan va istiqbolli paxta seleksiya navlar urugʻlarini mexanik usulda saralash va kalibrlash texnologik tizimlarini takomillashtirish. 1. Rayonlashtirilgan va istiqbolli paxta seleksiya urugʻlarini saralash va kalibrlash usullarini ishlab chiqish boʻyicha ilmiy izlanishlar olib borish. Saralash mashinalari uchun gʻalvirlar oʻlchamini tanlash qurilmasining konstruktorlik hujjatlarini tayyorlash. 2024-yil I-II chorak Ilmiy markaz mablagʻlari, xoʻjalik shartnomalari asosida tushadigan mablagʻlar “Paxtasanoat ilmiy markazi” AJ , Qishloq xoʻjaligi vazirligi, “Urugʻchilikni rivojlantirish markazi” DM, Qishloq xoʻjaligini mexanizatsiyalash ilmiy-tadqiqot instituti 2. Saralash mashinalari uchun gʻalvirlar oʻlchamini tanlash qurilmasining tajriba namunasini tayyorlash va har xil seleksion navdagi chigitlar uchun qanday gʻalvir oʻlchamlaridan foydalanish boʻyicha ilmiy asoslangan tavsiyalar ishlab chiqish. 2024-yil III-IV chorak 3. Ilmiy ishlanmani tijoratlashtirish. 2025-yil III. Paxta xomashyosini tozalash va changsizlantirish tizimlarini takomillashtirish 4. Paxtani quritishning xorijiy va ilgʻor texnologiyalarini oʻrganish asosida paxta quritkichining zamonaviy, resurstejamkor, avtomatlashtirilgan texnologiyasini ishlab chiqish. 1. Paxtani quritish boʻyicha olib borilgan ilmiy-tadqiqot ishlarining tahlili va uni quritishda muqobil energiyalardan (elektr, quyosh va boshqa) foydalanish boʻyicha olib borilgan ilmiy ishlarni oʻrganish. 2023-yil iyun Ilmiy markaz mablagʻlari, xoʻjalik shartnomalari asosida tushadigan mablagʻlar “Paxtasanoat ilmiy markazi” AJ , Oʻzbekiston paxta-toʻqimachilik klasterlari uyushmasi, Fanlar akademiyasi Konstruktorlik byurosi va tajribaviy ishlab chiqarish ilmiy-texnik markazi 2. Oʻrganishlar natijasida resurstejamkor paxta quritkichining texnologik sxemasini ishlab chiqish va laboratoriya qurilmasining ishchi chizmalarini tayyorlash. 2023-yil dekabr 3. Paxta quritish uskunasining konstruktiv parametrlarini aniqlash, tajriba-sinov namunasini ishlab chiqish va sinovlarini amalga oshirish. 2024-yil oktyabr 4. Texnologiyani tijoratlashtirish. 2025-yil 5. Mashinada terilgan paxtani avgustda va yirik iflosliklardan samarali tozalashni amalga oshiruvchi mashina ishlab chiqish. 1. Paxta xomashyosini sanoat navlarini intensiv tozalash usullari boʻyicha ilmiy-tadqiqot ishlarini tahlil qilish, natijada yaratilgan texnologik mashinani ilmiy asoslash. 2023-yil avgust Ilmiy markaz mablagʻlari, xoʻjalik shartnomalari asosida tushadigan mablagʻlar “Paxtasanoat ilmiy markazi” AJ , Oʻzbekiston paxta-toʻqimachilik klasterlari uyushmasi, Mexanika va inshootlar seysmik mustahkamligi instituti 2. Paxtani mayda va yirik iflosliklardan tozalash mashinalarining ish resurslarini va tozalash samaradorliklarini oshirish boʻyicha ilmiy-tadqiqot ishlarini olib borish. 2023-yil noyabr 3. Tadqiqot natijasida yaratilgan mashinaning tajriba namunasini yaratish uchun konstruktorlik hujjatlarini tayyorlash. 2024-yil fevral 4. Paxta xomashyosini tozalash mashinasining asosiy parametrlarini aniqlash boʻyicha oʻtkazilgan tajriba natijalari asosida tozalash mashinasining tajriba-sanoat namunasini ishlab chiqish. 2024-yil oktyabr 5. Sanoat namunasini tijoratlashtirish. 2025-yil 6. Atrof-muhitni changsizlantirish maqsadida paxtani qayta ishlash jarayonida ajralayotgan chang miqdorini kamaytirish va tarkibidagi ogʻir aralashmalarni tutish uskunalarini yaratish. 1. Paxta tozalash korxonalarida paxtani tozalash jarayonidan ajralayotgan chang miqdorini kamaytirish uchun samarali chang tutish uskunalarini yaratish boʻyicha ilmiy izlanishlar olib borish. 2023-yil avgust Ilmiy markaz mablagʻlari, xoʻjalik shartnomalari asosida tushadigan mablagʻlar “Paxtasanoat ilmiy markazi” AJ , Oʻzbekiston paxta-toʻqimachilik klasterlari uyushmasi, Mexanika va inshootlar seysmik mustahkamligi instituti 2. Havoni changsizlantirish darajasi past boʻlishini taʼminlovchi yangi chang tutkichlar (siklon)ni yaratish. 2023-yil oktyabr 3. Chang tutkich (siklon)ning va ogʻir aralashmalarni ushlagichlarning konstruktorlik hujjatlarini ishlab chiqish va uskunani tayyorlash. 2024-yil dekabr 4. Uskunani tijoratlashtirish. 2025-yil IV. Paxta xomashyosini jinlash, tola tozalash va linterlash mashinalarini takomillashtirish 7. Ish unumdorligi va tozalash samaradorligi yuqori boʻlgan resurstejamkor arrali jinni ishlab chiqish. 1. Arrali jinni takomillashtirish boʻyicha mahalliy va xorijiy tajribalarni oʻrganish, tahlil qilish asosida yuqori samaradorlikka ega boʻlgan arrali jinni takomillashtirilgan konstruksiyasini ishlab chiqish. 2023-yil iyun Ilmiy markaz mablagʻlari, xoʻjalik shartnomalari asosida tushadigan mablagʻlar “Paxtasanoat ilmiy markazi” AJ , Oʻzbekiston paxta-toʻqimachilik klasterlari uyushmasi, Mexanika va inshootlar seysmik mustahkamligi instituti 2. Takomillashtirilgan konstruksiyali arrali jinni konstruksion chi�malarini tayyorlash va tajriba nusxasini ishlab chiqish. 2023-yil dekabr 3. Takomillashtirilgan arrali jinda har xil seleksion navlarda sinov-tadqiqot ishlarini oʻtkazish, natijalar boʻyicha texnologik parametrlarini aniqlash asosida takomillashtirilgan konstruksiyali arrali jinni sanoat-tajriba nusxasini yaratish. 2024-yil dekabr 4. Yangi ishlanmani tijoratlashtirish. 2025-yil 8. Tozalash samaradorligi yuqori boʻlgan takomillashtirilgan tola tozalash mashinasini ishlab chiqish. 1. Takomillashtirilgan tola tozalash mashinasining konstruktorlik loyiha chizmalarini tayyorlash. 2023-yil fevral Ilmiy markaz mablagʻlari, xoʻjalik shartnomalari asosida tushadigan mablagʻlar “Paxtasanoat ilmiy markazi” AJ , Oʻzbekiston paxta-toʻqimachilik klasterlari uyushmasi, Mexanika va inshootlar seysmik mustahkamligi instituti 2. Takomillashtirilgan tola tozalagichning tajriba-sinov nusxasini ishlab chiqish. 2023-yil dekabr 3. Tola tozalagichda tajriba-sinov ishlarini oʻtkazish, natijalarni tahlil qilgan holda takomillashtirilgan tola tozalagichning tajriba-sanoat nusxasini yaratish. 2024-yil dekabr 4. Yangi ishlanmani tijoratlashtirish. 2025-yil 9. Paxta chigitini linterlashda yuqori unumdorlikdagi takomillashtirilgan texnika va texnologiyasini ishlab chiqish. 1. Takomillashtirilgan linter mashinasining konstruktorlik loyiha chizmalarini tayyorlash va linter mashinasining tajriba-sinov nusxasini ishlab chiqish. 2023-yil dekabr Ilmiy markaz mablagʻlari, xoʻjalik shartnomalari asosida tushadigan mablagʻlar “Paxtasanoat ilmiy markazi” AJ , Oʻzbekiston paxta-toʻqimachilik klasterlari uyushmasi, Mexanika va inshootlar seysmik mustahkamligi instituti 2. Takomillashtirilgan linter mashinasida tajriba-sinov ishlarini oʻtkazish, natijalarni tahlil qilish asosida tajriba-sanoat nusxasini yaratish. 2024-yil dekabr 3. Yangi ishlanmani tijoratlashtirish. 2025-yil 10. Jin va linter arrali disklariga aniqligi yuqori boʻlgan, avtomatlashtirilgan tish ochish uskunasini ishlab chiqish. 1. Avtomatlashtirilgan tish ochish uskunasining konstruktorlik loyiha chizmalarini tayyorlash. 2023-yil fevral Ilmiy markaz mablagʻlari, xoʻjalik shartnomalari asosida tushadigan mablagʻlar “Paxtasanoat ilmiy markazi” AJ , Oʻzbekiston paxta-toʻqimachilik klasterlari uyushmasi, Mexanika va inshootlar seysmik mustahkamligi instituti 2. Avtomatlashtirilgan tish ochish uskunasining tajriba-sinov nusxasini ishlab chiqish. 2024-yil dekabr 3. Avtomatlashtirilgan tish ochish uskunasida tajriba-sinov ishlarini oʻtkazish, natijalarni tahlil qilgan holda tajriba-sanoat nusxasini yaratish. 2025-yil dekabr 4. Yangi ishlanmani tijoratlashtirish. 2025-yil V. Paxtasanoat texnologik jarayonlarida raqamli texnologiyalarni joriy etish 11. Paxta tozalash korxonalarida xorijiy va ilgʻor boshqaruv tizimlarni mahalliylashtirish asosida energiyatejamkor avtomatlashtirilgan innovatsion tizimlarni ishlab chiqish boʻyicha izlanishlar olib borish. 1. P axta tozalash korxonalarining energetik holatini oʻrganish va tahlil qilish. 2023-yildan yanvardan boshlab Ilmiy markaz mablagʻlari, xoʻjalik shartnomalari asosida tushadigan mablagʻlar “Paxtasanoat ilmiy markazi” AJ , Oʻzbekiston paxta-toʻqimachilik klasterlari uyushmasi, Energetika muammolari instituti 2. Ilgʻor xorijiy d�vlatlarning paxtani dastlabki ishlashni avtomatlashtirgan holda boshqarish tizimlarini keng miqyosda tahlil qilish va mahalliylashtirish boʻyicha izlanishlar olib borish. 2023-yil dekabr 3. Paxtani dastlabki ishlash jarayonlarining zamonaviy texnologik uskunalari uchun energiyatejamkor lokal avtomatlashtirilgan innovatsion tizimlarni ishlab chiqish va sinash. 2024-yil dekabr 4. Yangi ishlanmani tijoratlashtirish. 2025-yil VI. Paxta va paxta mahsulotlari uchun xalqaro va davlatlararo standartlar bilan uygʻunlashgan standartlarni, paxta va paxta mahsulotlari sifat koʻrsatkichlarini aniqlash zamonaviy kompyuterlashtirilgan tezkor va aniqlik darajasi yuqori boʻlgan oʻlchov vositalarini, sinash vositalari kalibrlash va sinash usullarini tekshirish uchun davlat standart namunalarini ishlab chiqish 12. Paxta va paxta mahsulotlarini Oʻzbekiston Respublikasining davlat standartlarini hamda ilgʻor xorijiy mamlakatlar standartlari bilan uygʻunlashgan yangi davlat standartlarini ishlab chiqish. 1. Rivojlangan davlatlar xalqaro standartlari bilan uygʻunlashgan paxta va paxta mahsulotlarini Oʻzbekiston Respublikasining davlat standartlarini ishlab chiqish. 2. Ishlab chiqilgan ushbu standartlar paxtani sifati va miqdori boʻyicha toʻgʻri qabul qilish, qayta ishlashdan olingan paxta mahsulotlarining sifatini taʼminlash. 2023-yil yanvardan boshlab doimiy Ilmiy markaz mablagʻlari, xoʻjalik shartnomalari asosida tushadigan mablagʻlar “Paxtasanoat ilmiy markazi” AJ , Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi, Standartlashtirish, sertifikatlashtirish va texnik jihatdan tartibga solish ilmiy-tadqiqot instituti 13. Paxtani qabul qilishda navi, namligi va ifloslik darajasini aniqlash uchun avtomatlashtirilgan oʻlchov asboblarini ishlab chiqish. 1. Oʻlchov turi boʻyicha dunyo tajribasini oʻrganish asosida tegishli oʻlchash usuli tanlanib ilmiy tadqiqot izlanishlarini oʻtkazish. 2023-yil yanvardan Ilmiy markaz mablagʻlari, xoʻjalik shartnomalari asosida tushadigan mablagʻlar “Paxtasanoat ilmiy markazi” AJ , Oʻzbekiston paxta-toʻqimachilik klasterlari uyushmasi, Standartlashtirish, sertifikatlashtirish va texnik jihatdan tartibga solish ilmiy-tadqiqot instituti 2. Tadqiqot natijalari asosida paxtaning namligi, iflosligi va sanoat navini tezkor usulda, yuqori aniqlikda aniqlaydigan inson omili taʼsirini bartaraf etadigan oʻlchash jarayonlari avtomatlashtirilgan zamonaviy oʻlchov vositalarini ishlab chiqish. 2024-yil dekabr 3. Yangi ishlanmani tijoratlashtirish. 2025-yil 14. Paxta chigiti tukdorligini tezkor aniqlaydigan oʻlchash asbobini yangi avlodini ishlab chiqish. 1. Oʻlchov turi boʻyicha dunyo tajribasini oʻrganish asosida tegishli oʻlchash usuli tanlanib ilmiy tadqiqot izlanishlarini olib borish. 2023-yil yanvardan Ilmiy markaz mablagʻlari, xoʻjalik shartnomalari asosida tushadigan mablagʻlar “Paxtasanoat ilmiy markazi” AJ , Oʻzbekiston paxta-toʻqimachilik klasterlari uyushmasi, Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi, Standartlashtirish, sertifikatlashtirish va texnik jihatdan tartibga solish ilmiy-tadqiqot instituti 2. Ilmiy izlanishlar natijalari boʻyicha chigit tukdorligini va tukdorligiga putur yetkazmasdan tezkor usulda hamda yuqori aniqlikda oʻlchash priborini ishlab chiqish. 2024-yil dekabr 3. Yangi ishlanmani tijoratlashtirish. 2025-yil 15. Paxta tolasining xalqaro mikroneyr koʻrsatkichi va davlatlararo sifat koʻrsatkichlarini oʻlchash asbobini avtomatlashtirilgan yangi avlodini ishlab chiqish. 1. Oʻlchov turi boʻyicha dunyo tajribasini oʻrganish asosida tegishli oʻlchash usuli tanlanib ilmiy tadqiqot izlanishlari olib borish. 2023-yil yanvardan Ilmiy markaz mablagʻlari, xoʻjalik shartnomalari asosida tushadigan mablagʻlar “Paxtasanoat ilmiy markazi” AJ , Oʻzbekiston paxta-toʻqimachilik klasterlari uyushmasi, Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi, Standartlashtirish, sertifikatlashtirish va texnik jihatdan tartibga solish ilmiy-tadqiqot instituti 2. Natijalari boʻyicha zamonaviy tezkor, yuqori aniqlikda tolaning dagʻalligini belgilovchi mikroneyr koʻrsatkichini oʻlchashni taʼminlab, yigiruv jarayonida sifatli ip kalava ishlab chiqarish imkonini yaratish. 2024-yil dekabr 3. Yangi ishlanmani tijoratlashtirish. 2025-yil 16. Paxta va paxta mahsulotlari parametrlarini oʻlchash asboblarini kalibrlash va qiyoslash uchun Davlat standart namunalarini (DSN) ishlab chiqish, tayyorlash, attestatlash va joriy etish. 1. Paxta tolasining fizik-mexanik xossalari va chigit tukdorligini DSN tayyorlash va attestatlash boʻyicha texnik topshiriqlar ishlab chiqish. 2023-yil yanvardan Ilmiy markaz mablagʻlari, xoʻjalik shartnomalari asosida tushadigan mablagʻlar “Paxtasanoat ilmiy markazi” AJ , Oʻzbekiston paxta-toʻqimachilik klasterlari uyushmasi, Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi, Standartlashtirish, sertifikatlashtirish va texnik jihatdan tartibga solish ilmiy-tadqiqot instituti 2. Oʻlchov vositalarini davlat reyestriga kiritish uchun paxta tolasining fizik-mexanik xossalari DSN va chigit tukdorligi boʻyicha DSN larini metrologik attestatsiyaga tayyorlash va oʻtkazish. 2024-yil dekabr VII. Paxta va paxta mahsulotlarini sifatini aniqlash 17. Respublikada rayonlashtirilgan va istiqbolli paxta seleksiya navlarining sifat koʻrsatkichlarini aniqlash va tavsiyalar ishlab chiqish. 1. FCS tizimida yetishtirilayotgan paxta seleksiya navlaridan olib borilgan ilmiy tadqiqot ishlari natijalari asosida sifat koʻrsatkichlari jamlangan maʼlumotlar bazasini yaratish. 2. Sinov natijalarini tahlil qilish va paxta xomashyosini dastlabki qayta ishlash korxonalariga xizmat koʻrsatish. 3. Istiqbolli paxta seleksiyalarini sifat koʻrsatkichlarini aniqlash va tavsiyalar ishlab chiqish. 2024-yil yanvardan boshlab doimiy Ilmiy markaz mablagʻlari, xoʻjalik shartnomalari asosida tushadigan mablagʻlar “Paxtasanoat ilmiy markazi” AJ , Oʻzbekiston paxta-toʻqimachilik klasterlari uyushmasi, Qishloq xoʻjaligi vazirligi, tegishli ilmiy tashkilotlar VIII. Paxta-xomashyo muammolari, qabul qilish, tayyorlash, saqlash hamda paxta mahsulotlari va kuyindilarining tavsiyaviy meʼyorlar hujjatlarni takomillashtirish 18. Paxta-xomashyo muammolari, qabul qilish, tayyorlash va saqlash, paxta mahsulotlari va asosiy ishlab chiqarish kuyindilari, sarflanadigan materiallar, paxtani tayyorlash, tashish va saqlash jarayonlarida yoʻqotishlar, sohaviy meʼyorlar, yoʻriqnomalar, tavsiyanomalar ishlab chiqish. 1. 2022 — 2024-yillar paxta hosili uchun Paxtaning seleksion va sanoat navlari boʻyicha mahsulotlar miqdori hamda asosiy ishlab chiqarish jarayondagi kuyindilarning tavsiyaviy meʼyoriga ilmiy izlanishlar natijasi boʻyicha taklif tayyorlash. 2023 — 2025-yillar Ilmiy markaz mablagʻlari “Paxtasanoat ilmiy markazi” AJ , Oʻzbekiston paxta-toʻqimachilik klasterlari uyushmasi, Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Agrosanoat majmui ustidan nazorat qilish inspeksiyasi 2. Paxta tozalash korxonalarida xomashyo va materiallar sarfi boʻyicha uslubiyatini ishlab chiqish. 2023-yil avgust 3. Paxtaning seleksion navlariga qarab tolaning sinflarga oʻtishining koʻrsatkichlari boʻyicha tavsiya. 2023-yil oktyabr 4. Paxta xomashyosini qabul qilish, sifat koʻrsatkichlarini saqlagan holda gʻaramlash va saqlash boʻyicha tavsiya. 2024-yil yanvar 5. Paxta mahsulotlarini ishlab chiqarish bilan bogʻliq boʻlgan xomashyo materiallari sarfi tavsiyaviy meʼyorini ishlab chiqish. 2024-yil dekabr IX. Paxtani qayta ishlash korxonalari uchun iqtisodiy tahlillar 19. Paxta-toʻqimachilik klasterlari tizimidagi paxta tozalash korxonalari uchun iqtisodiy masalalar boʻyicha yoʻriqnoma-uslubiy hujjatlarni ishlab chiqish va tavsiya qilish. 1. Paxta tozalash korxonalarida paxtani tayyorlash va mahsulotlarni ishlab chiqarish haqida boshlangʻich hisob-kitobni yuritish boʻyicha yoʻriqnoma ishlab chiqish. 2. Namlik va ifloslik darajasi meʼyordan yuqori boʻlgan paxtani quritish va tozalash sexlarida ishlov berilganligi uchun tabaqalashtirilgan toʻlov tariflari boʻyicha tavsiyanoma ishlab chiqish. 3. Paxta tozalash sanoatida yangi texnika va texnologiyalarni ishlab chiqarishga tatbiq etishning iqtisodiy samaradorligini aniqlash boʻyicha tavsiyanoma ishlab chiqish. 4. Paxta tozalash korxonalarida paxtani saqlash va uni qayta ishlab berishdagi xarajatlarni hisoblash uslubiyatini ishlab chiqish. 5. Korxonalarning xoʻjalik faoliyatlarini texnik-iqtisodiy jihatdan tahlil qilish va rentabellik darajasini oshirish boʻyicha paxtani dastlabki qayta ishlash korxonalariga takliflar tayyorlash. Talab boʻyicha muntazam Ilmiy markaz mablagʻlari “Paxtasanoat ilmiy markazi” AJ , Oʻzbekiston paxta-toʻqimachilik klasterlari uyushmasi, paxta-toʻqimachilik klasterlari X. Paxtani qayta ishlash korxonalari mutaxassislarini malakasini oshirish va qayta tayyorlash 20. Paxta tozalash korxonalari va ularga qarashli paxta tayyorlov maskanlari mutaxassis xodimlari uchun tegishli oʻquv kurslarini va seminarlarni tashkil etish orqali kadrlarni qayta tayyorlash va malakasini oshirishni tashkil etish. 1. Paxta tozalash korxonalari bilan kelishuvga asosan “online” masofadan oʻqitish yoki “offline” anʼanaviy oʻquv kurslarini viloyatlar kesimida amalga oshirish. 2. Paxta tozalash korxonalaridagi muhandis, texnolog, mexanik, texnik nazorat boʻlimi boshliqlari, bosh energetik, texnika xavfsizligi boʻyicha mutaxassis, iqtisodiy tahlil va mehnatga haq toʻlash boʻlimi boshligʻi, mehnatni tashkil etish va ish haqi boʻyicha mutaxassis, paxta xomashyosini tayyorlash boʻlimi boshliqlari va sex boshliqlari, “Paxta tolasi sifatini klassifikatsiyalash, sertifikatlash va marketing” yoʻnalishi boʻyicha klassyor kadrlar tayyorlash, paxta tayyorlov maskani mudirlari, laboratoriya boshliqlari, laborantlar, 1-bosqich namuna oluvchi, 2-bosqich operator, 3-bosqich dispetcher, paxta tozalash korxonalari uskunalarini avtomatlashtirish va smena ustalarini ishlab chiqarishdan ajralgan holda malakasini oshirish va qayta tayyorlash. 3. Malaka oshirish oʻquv kursida ishtirok etadigan mutaxassislarni har yili Ilmiy markaz tomonidan ishlab chiqiladigan tavsiyalar, standartlar, meʼyoriy hujjatlar va yangi ishlanmalar bilan tanishtirish. 4. Paxta urugʻlik chigitini tayyorlash sohasida yuqori malakali kadrlarni qayta tayyorlash. 2023-yil avgust oyidan boshlab muntazam Ilmiy markaz mablagʻlari “Paxtasanoat ilmiy markazi” AJ , Oʻzbekiston paxta-toʻqimachilik klasterlari uyushmasi, Toshkent toʻqimachilik va yengil sanoat instituti
Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 11-yanvardagi 11-son qaroriga 2-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
1. Vazirlar Mahkamasining “Paxta-toʻqimachilik ishlab chiqarishini yanada rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 22-iyundagi 397-son qarorining 18-bandidagi “tekin foydalanish huquqi asosida” soʻzlari “imtiyozli asosda (ajratilgan maydon uchun kommunal toʻlovlar va binoni saqlash xarajatlarini qoplash asosida)” soʻzlari bilan almashtirilsin.
2. Vazirlar Mahkamasining “Qishloq xoʻjaligi mahsulotlari ishlab chiqaruvchilarini davlat tomonidan moliyaviy qoʻllab-quvvatlashni tashkil etish toʻgʻrisida” 2021-yil 11-martdagi 130-son qarorining 5-bandidagi “tekin foydalanish huquqi asosida” soʻzlari “imtiyozli asosda (ajratilgan maydon uchun kommunal toʻlovlar va binoni saqlash xarajatlarini qoplash asosida)” soʻzlari bilan almashtirilsin.
3. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 21-sentabrdagi 592-son qarori bilan tasdiqlangan Yirik investitsiya loyihasini amalga oshirish uchun eng yaxshi taklifni tanlab olishning maʼmuriy reglamentida 2-bandning toʻrtinchi va beshinchi xatboshilari quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“ ishchi organ — viloyatlar va Toshkent shahri hududlarida Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi hududida Qoraqalpogʻiston Respublikasi Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi;
yirik investitsiya loyihasi — viloyatlar va Toshkent shahri hududlarida qiymati kamida 10 million AQSh dollari, Qoraqalpogʻiston Respublikasi hududida qiymati kamida 5 million AQSh dollari ekvivalentida boʻlgan investitsiya loyihasi”.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2023-yil 11-yanvar,
11-son