UzbekAI

← Qonunlar

📅 2022-yil 6-dekabr · Markaziy bank hujjatlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2022 йил 6 декабрь · Марказий банк ҳужжатлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 6 декабря 2022 г. · Документы Центрального банка

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 6 December 2022 · Central Bank documents

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг

Қарори

НИЗОМ

Микромолия ташкилотлари, факторинг ташкилотлари ва ломбардлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикасининг « Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида »ги ва « Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаштириш фаолияти тўғрисида »ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:

1. Микромолия ташкилотлари, факторинг ташкилотлари ва ломбардлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 6 декабрдаги 28/2-сон қарорига ИЛОВА

Микромолия ташкилотлари, факторинг ташкилотлари ва ломбардлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш тўғрисидаги

Мазкур Низом микромолия ташкилотлари, факторинг ташкилотлари (бундан буён матнда ташкилотлар деб юритилади) ва ломбардлар томонидан фаолиятни амалга оширишда уларга қўйиладиган талаблар, шу жумладан ташкилотларнинг активлари сифатини таснифлаш, активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларга қарши захираларни яратиш ҳамда улардан фойдаланиш, пруденциал нормативлар, ломбардлар томонидан фаолият ва операцияларни амалга ошириш, ташкилотлар ва ломбардлар томонидан молиявий ҳисоботларни тақдим этиш тартибини белгилайди.

1-боб. Ташкилотлар томонидан фаолиятни амалга оширишда уларга қўйиладиган талаблар

1-§. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

активлар — кредит, микрокредит, микроқарз (бундан буён матнда кредит деб юритилади), лизинг, факторинг, юридик шахсларнинг устав фондига (устав капиталига) ва (ёки) қарз қимматли қоғозларига қилинган инвестициялар, олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизли ва фоизсиз даромадлар, гаровга олинган мулкка эгалик ҳуқуқини қўллаган ҳолда ундириб олинган мулклар, бошқа барча талаблар, балансдан ташқари моддалар (кафолат), шунингдек исломий ижара, фойдани тақсимлашга асосланган молиялаштириш (музораба), насия савдога асосланган молиялаштириш (муробаҳа), шерикчилик — фойда ва зарарларни тақсимлашга асосланган молиялаштириш (мушорака), олдиндан тўловга асосланган молиялаштириш (салам) (бундан буён матнда исломий молиялаштиришга оид хизматлар деб юритилади);

активнинг жами қиймати — активнинг ташкилотлар балансида ва балансдан ташқари моддаларда акс эттирилган асосий қарзи ва унга ҳисобланган фоизлари, пеня, комиссион ва бошқа фоизсиз тўловлари қолдиғининг улар бўйича яратилган захира айрилмаган миқдори;

муддати ўтган қарздорлик — қарздор томонидан шартномада кўрсатилган муддат ва шартларда бажарилмаган (лозим даражада бажарилмаган) ташкилотлар олдидаги мажбуриятлар;

қарздор — шартномага мувофиқ активлар бўйича ташкилотлар олдида мажбурияти мавжуд бўлган жисмоний ёки юридик шахс.

2. Ташкилотлар ўз фаолияти давомида вужудга келадиган зарарларни қоплаш учун захира фондининг яратилишини кўзда тутишлари мумкин ва унинг миқдори ташкилотларнинг таъсис ҳужжатларида кўрсатилади.

2-§. Ташкилотларнинг активлари сифатини таснифлаш

3. Ташкилотларнинг активлари мазкур Низомга мувофиқ ўз вақтида ва тўғри таснифланиши ҳамда уларга активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларга қарши захиралар (бундан буён матнда захира деб юритилади) яратилиши шарт.

4. Ташкилотларнинг активлари сифатига кўра «стандарт», «субстандарт», «шубҳали» ва «умидсиз» тоифаларга таснифланади. «Шубҳали» ва «умидсиз» тоифаларга таснифланган активлар муаммоли активлар ҳисобланади.

5. Ташкилотларнинг активлари сифати қуйидагича таснифланади, бундан мазкур Низомнинг 6 ва 7-бандларида кўрсатилган активлар мустасно:

асосий қарз ва (ёки) фоизлар ёхуд бошқа тўловлар бўйича муддати ўтган қарздорлик бўлмаганда ёки уларни қайтариш 30 кундан ошмаган муддатга кечиктирилганда — «стандарт»;

асосий қарз ва (ёки) фоизларни ёхуд бошқа тўловларни қайтариш 31 кун ва ундан ортиқ, лекин 90 кундан ошмаган муддатга кечиктирилганда — «субстандарт»;

асосий қарз ва (ёки) фоизларни ёхуд бошқа тўловларни қайтариш 91 кун ва ундан ортиқ, лекин 180 кундан ошмаган муддатга кечиктирилганда — «шубҳали»;

асосий қарз ва (ёки) фоизларни ёхуд бошқа тўловларни қайтариш 181 кун ва ундан ортиқ муддатга кечиктирилганда — «умидсиз».

6. Юридик шахсларнинг устав фондига (устав капиталига) ва (ёки) қарз қимматли қоғозларига қилинган инвестициялар қуйидагича таснифланади:

охирги бир йил давомида ташкилотларга даромад келтирмаган инвестиция — «субстандарт»;

охирги икки йил давомида ташкилотларга даромад келтирмаган инвестиция — «шубҳали»;

охирги уч йил давомида ташкилотларга даромад келтирмаган инвестиция — «умидсиз».

Қуйидаги ҳолатлардан бири мавжуд бўлганда, инвестициялар даромад келтирган ҳисобланади:

ташкилотларга дивиденд ёки фоиз кўринишида даромад келтирганда;

ташкилотлар томонидан қилинган инвестицияни қайта баҳолаш натижасида ижобий фарқ юзага келганда;

фонд биржасида котировкаси ошганда;

ташкилотлар устав фондига (устав капиталига) инвестиция киритган юридик шахснинг ташқи аудиторлик текширувидан ўтган молиявий ҳисоботига кўра ҳисобот даврини фойда билан якунлаганда.

Агар ташкилотлар томонидан қилинган инвестицияни қайта баҳолаш натижасида салбий фарқ юзага келса, бундай инвестицияларнинг сифати «умидсиз» деб таснифланиши керак.

7. Гаровга олинган мулкка эгалик ҳуқуқини қўллаган ҳолда қарздордан ундириб олинган мулклар ташкилотлар фаолиятида фойдаланилмаган тақдирда сотилиши лозим. Бунда, мазкур мулк ташкилотлар томонидан балансга қабул қилинган кундан бошлаб олти ой муддатда сотилмаса, умидсиз актив сифатида таснифланади.

8. Микромолия ташкилоти томонидан кафолат бўйича мажбурият тўлаб берилганда, уни таснифлаш мазкур Низомнинг 5-бандида белгиланган тартибда амалга оширилади.

9. Мазкур Низомнинг 5-бандида назарда тутилган активларнинг қуйида келтирилган асосий шартларидан ҳеч бўлмаганда биттаси ўзгартирилган бўлса, улар шартлари қайта кўриб чиқилган активлар деб ҳисобланади:

фоиз ставкасининг пасайтирилиши ёки устама миқдорининг камайтирилиши, бундан шартномада белгиланган ўзгарувчан фоиз ставкаси пасайиши муносабати билан, шунингдек, ташкилотларнинг ташаббуси билан фоиз ставкасининг пасайтирилиши ёки устама миқдорининг камайтирилиши ҳолатлари мустасно;

асосий қарзнинг камайтирилиши ёки ундан қисман воз кечилиши, активнинг фойдаланилмаган қисми камайтирилиши бундан мустасно;

фоизлар, устама ва (ёки) асосий қарзга доир тўловларнинг бир қисми ёки барчасидан воз кечилиши;

активнинг асосий қисми ва (ёки) фоизларини тўлаш муддати кечиктирилиши ёки узайтирилиши, бундан мижозни молиялаштиришни бошлаш муддати ўзгариши ҳисобига тўлов графигининг ёки тўловлар тўланадиган ой ичида тўлов санасининг ўзгартирилиши мустасно;

таъминот турининг ўзгартирилиши, бундан активнинг бир қисми қайтарилганлиги муносабати билан таъминотдан чиқарилган ҳамда актив суммасининг гаров суммасига нисбати микромолия ташкилотининг ички ҳужжатларида кўрсатилган чегарадан кўп бўлмаган ҳолатлар мустасно;

мазкур банднинг иккинчи-олтинчи хатбошиларида кўрсатилган шартлардан бирини ёки бир нечтасини қўллаган ҳолда қарз олувчининг ўзгартирилиши.

10. Шартлари қайта кўриб чиқилган активлар сифати қуйидагича таснифланади:

асосий қарз ва (ёки) фоизлар бўйича муддати ўтган қарздорлик бўлмаганда ёки уларни қайтариш 30 кундан ошмаган муддатга кечиктирилганда — «субстандарт»;

асосий қарз ва (ёки) фоизларни қайтариш 31 кун ва ундан ортиқ, лекин 90 кундан ошмаган муддатга кечиктирилганда — «шубҳали»;

асосий қарз ва (ёки) фоизларни қайтариш 91 кун ва ундан ортиқ муддатга кечиктирилганда — «умидсиз».

11. Активлар сифатини таснифлаш ва уларни ташкилотларнинг балансларида акс эттириш ташкилотлар ва қарздор ёки пул талабномасидан воз кечувчи ўртасида тузилган шартнома шартларини ўзгартирмайди, шу жумладан шартнома шартларига мувофиқ ташкилотлар томонидан асосий қарз ва унга ҳисобланган фоизларни, шунингдек шартнома шартларини бажармаганлиги учун жарима ва пеняларни тўлиқ миқдорда қарздордан ундириш ҳуқуқини бекор қилмайди.

12. Алоҳида ҳолларда (фавқулодда ва муайян шароитларда олдини олиб бўлмайдиган вазиятларда қарздор томонидан ташкилотлар олдидаги мажбуриятни бажариш ёки лозим даражада бажариш имконияти бўлмаганда) активлар сифатини таснифлаш, захира яратиш ва активларнинг шартлари қайта қўриб чиқилмаган деб ҳисобланиши Ўзбекистон Республикаси Марказий банки (бундан буён матнда Марказий банк деб юритилади) томонидан белгиланиши мумкин.

3-§. Захираларни яратиш ва улардан фойдаланиш

13. Ташкилотлар активларининг активининг жами қийматига нисбатан активлар:

«субстандарт» деб таснифланганда йигирма беш фоиз;

«шубҳали» деб таснифланганда эллик фоиз;

«умидсиз» деб таснифланганда юз фоиз миқдорда ташкилотлар харажати ҳисобидан захира шакллантириши лозим.

Сифати «стандарт» деб таснифланган активлар бўйича захира яратиш талаб қилинмайди.

14. Актив сифати «умидсиз» деб таснифланиши билан ташкилотлар уч иш кунида ушбу активни захира эвазига ҳисобдан чиқаришлари («Кўзда тутилмаган ҳолатлар» ҳисобварағига ўтказишлари) лозим.

«Умидсиз» деб таснифланган активлар ҳисобдан чиқарилиши активларнинг қисман ёки тўлиқ қайтарилиши мумкинлигини инкор этмайди ҳамда улар бўйича тўловлар бекор қилинишини билдирмайди. Мазкур активлар «Кўзда тутилмаган ҳолатлар» ҳисобварағига ўтказилган пайтдан бошлаб уч йилдан кам бўлмаган муддат мобайнида ушбу ҳисобварақда акс эттирилиши лозим.

15. Ташкилотлар қарздор мажбуриятининг тўлиқ суммасини тўғри акс эттириш учун мазкур активга фоизлар ёки неустойка ҳисоблаб ёзишни уни балансдан ташқари моддаларга ўтказганларидан кейин ҳам давом эттирадилар, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда қарздор ва кафилнинг мажбуриятлари бекор бўладиган ҳолатлар бундан мустасно.

Ўзбекистон Республикаси «Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги Қонунининг 141-моддасига мувофиқ суд томонидан қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилинган пайтдан эътиборан қарздорнинг барча турдаги қарзлари бўйича неустойка (жарима, пеня) ва фоизларни ҳисоблаш тугатилади.

16. Ташкилотлар захираларни активларни таснифлаш учун мазкур Низомда назарда тутилган асослар вужудга келган санадан бошлаб шакллантиришлари ва улар бўйича бухгалтерия ўтказмаларини дастурлашган ҳолда амалга оширишлари лозим.

Яратилган захира харажатлари Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда акс эттирилиши лозим.

17. Ташкилотларнинг ижро этувчи органлари захираларнинг доимий равишда етарли эканлигини таъминлаш учун жавобгардир.

18. Мазкур Низом талаблари асосида таснифланган активлар бўйича етарли миқдорда захира яратилмаган ҳолларда Марказий банк захираларни яратиш бўйича қўшимча ажратмаларни амалга оширишни талаб қилишга ҳақли.

19. Ташкилотларнинг ижро этувчи органлари молиявий йил якуни бўйича ташкилотлар иштирокчилари (акциядорлари) умумий йиғилишида сифати «умидсиз» деб таснифланган активларни ундириш бўйича қўлланган чора-тадбирлар ҳақида ҳисобот беришлари лозим.

4-§. Актив сифати олдинги таснифланган тоифадан яхшироқ тоифада таснифланиши

20. Қуйидаги ҳолларда актив сифати «стандарт» деб қайта таснифланиши мумкин:

«субстандарт» деб таснифланган активнинг асосий қарзи ва (ёки) фоизлари бўйича муддати ўтган қарздорликлар тўлиқ тўланганда ва активни қайтариш графиги бўйича кейинги тўлов ўз вақтида ва тўлиқ тўланганда;

«шубҳали» деб таснифланган активнинг асосий қарзи ва (ёки) фоизлари бўйича муддати ўтган қарздорликлар тўлиқ тўланганда ва активни қайтариш графиги бўйича кетма-кет 3 та тўлов ўз вақтида ва тўлиқ тўланганда.

21. Активлар сифати уларнинг шартлари қайта кўриб чиқилиши билан дарҳол олдинги таснифланган тоифадан яхшироқ тоифада таснифланиши мумкин эмас.

«Субстандарт» ёки «шубҳали» деб таснифланган активларнинг шартлари қайта кўриб чиқилгандан кейин активни қайтариш графигига асосан камида кетма-кет 3 та тўлов тўлиқ ва ўз вақтида тўланган тақдирда, уларнинг сифати «стандарт» деб таснифланиши мумкин.

Активларнинг шартлари қайта кўриб чиқилгандан кейин улар бўйича асосий қарз ва (ёки) фоизларни қайтариш муддати мазкур Низомнинг 10-бандида кўрсатилган муддатларга кечиктирилган тақдирда, ушбу активларнинг сифатини «стандарт» деб қайта таснифлаш мазкур Низомнинг 20-бандида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.

22. Активнинг сифати «умидсиз» деб таснифланганидан, шу жумладан «Кўзда тутилмаган ҳолатлар» ҳисобварағида акс эттирилганидан бошлаб қуйидаги ҳолларда актив сифати «субстандарт» деб таснифланиши ва унинг кейинги ҳисобини юритиш учун баланснинг актив ҳисоби юритилувчи тегишли ҳисобварағига ўтказилиши мумкин:

шартнома шартларига мазкур Низомнинг 9-бандида келтирилган ўзгартиришлар киритилмаган ҳолда, активнинг асосий қисми ва (ёки) фоизлари бўйича муддати ўтган қарздорликлар тўлиқ тўланганда;

шартнома шартларига мазкур Низомнинг 9-бандида келтирилган ўзгартиришлар киритилганда, активни қайтариш графигига асосан камида олти ойлик тўловлари ёки активнинг асосий қисмининг 20 фоизидан кам бўлмаган миқдори тўлиқ ва ўз вақтида тўланганда.

23. Мазкур Низомнинг 22-бандига мувофиқ активнинг сифати «субстандарт» деб таснифланган кундан бошлаб активни қайтариш графиги бўйича кетма-кет 3 та тўлов ўз вақтида ва тўлиқ тўланганда актив сифати «стандарт» деб таснифланишига йўл қўйилади.

2-боб. Пруденциал нормативлар

1-§. Умумий қоидалар

24. Ташкилотлар қуйидаги маблағлар ҳисобидан фаолият кўрсатганда пруденциал нормативларга риоя этишлари шарт:

корпоратив облигацияларни жойлаштиришдан олинган маблағлар;

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ҳамда давлат жамғармаларининг маблағлари;

халқаро молия институтларининг, чет эл ҳукумат молия ташкилотларининг, нодавлат нотижорат ташкилотларнинг, шу жумладан чет эл нодавлат нотижорат ташкилотларининг қарз маблағлари;

юридик шахслардан, шу жумладан чет эл юридик шахсларидан олинган қарз маблағлари;

исломий молиялаштиришга мувофиқ бўлган қимматли қоғозларни жойлаштиришдан олинган маблағлар.

Пруденциал нормативларга мазкур бандда кўрсатилган маблағлар жалб этилган ойдан кейинги ҳисобот ойининг биринчи санасидан бошлаб риоя этиш талаб этилади.

25. Мазкур Низомнинг 24-бандида кўрсатилган маблағлар ҳисобидан фаолият кўрсатаётган ташкилотларга қуйидаги пруденциал нормативлар ўрнатилади:

капиталнинг етарлилик коэффициенти;

ликвидлилик коэффициенти;

бир қарз олувчига ёки ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳига доир таваккалчиликнинг энг кўп миқдори;

ташкилотларга алоқадор бўлган шахслар учун таваккалчиликнинг энг кўп миқдори;

юридик шахсларнинг устав фондига (устав капиталига) ва (ёки) қарз қимматли қоғозларига қилинган инвестицияларнинг энг кўп миқдори.

26. Ташкилотларнинг бир қарз олувчи ёки ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳи ҳамда ташкилотларга алоқадор бўлган шахслар бўйича таваккалчиликлари тегишлилиги бўйича қуйидагиларни ўз ичига олади:

кредит, лизинг, факторинг;

юридик шахсларнинг устав фондига (устав капиталига) ва (ёки) қарз қимматли қоғозларига қилинган инвестициялар;

банкларга жойлаштирилган пул маблағлар;

олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизли ва фоизсиз даромадлар;

исломий молиялаштиришга оид хизматлар;

бошқа барча талаблар;

балансдан ташқари моддалар (кафолат).

Бир қарз олувчи ва ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳи ҳамда ташкилотларга алоқадор бўлган шахсларга доир таваккалчиликни ҳисоблашда активнинг жами қийматидан яратилган захира миқдори чегирилади.

26 1 . Факторинг хизмати бўйича ташкилотларнинг бир қарз олувчи ва ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳи ҳамда ташкилотларга алоқадор бўлган шахсларга доир таваккалчилиги:

ташкилотлар томонидан мижозга нисбатан регресс талабини қўйиш ҳуқуқи мавжуд бўлмаса ёки мавжуд бўлиб, ушбу ҳуқуқдан фойдаланиш зарурати юзага келмаган бўлса, қарздорга;

мазкур регресс талабини қўйиш ҳуқуқи мавжуд бўлса ва ушбу ҳуқуқдан фойдаланиш зарурати вужудга келган бўлса, мижозга нисбатан ҳисобланади.

2-§. Капиталнинг етарлилик коэффициенти

27. Ташкилотлар капиталининг етарлилик коэффициенти ташкилотлар жами хусусий капиталининг жами активларига нисбати орқали ҳисобланади ва ушбу коэффициент 10 фоиздан кам бўлмаслиги лозим.

28. Ташкилотлар капиталининг етарлилик коэффициентини ҳисоблашда ташкилотлар томонидан юридик шахсларнинг устав фондига (устав капиталига) қилинган барча инвестициялар жами активлар ҳамда хусусий капиталдан чегирилади.

3-§. Ликвидлилик коэффициенти

29. Ташкилотларнинг жорий ликвидлилик коэффициенти 100 фоиздан кам бўлмаслиги лозим. Бунда, жорий ликвидлилик коэффициенти жорий активлар суммасининг (кассадаги нақд пуллар, банклардаги талаб қилиб олингунча маблағлар, тўлов муддати 30 кунгача бўлган активлар, бундан муддати ўтган қарздорлиги мавжуд активлар мустасно) жорий мажбуриятлар (талаб қилиб олингунча ва ижро этиш муддати 30 кунгача бўлган мажбуриятлар) суммасига нисбати орқали ҳисобланади.

4-§. Бир қарз олувчига ёки ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳига доир таваккалчиликнинг энг кўп миқдори

30. Ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳи деганда қуйидаги мезонлардан бирига мос келувчи шахслар тушунилади:

шахс томонидан юридик шахснинг устав фондида (устав капиталида) устунлик қиладиган улушга эгалик қилиш;

иштирокчи (акциядор) бўлган шахснинг шу юридик шахс бошқарув органларининг кўпчилик аъзоларини тайинлаш ёки алмаштириш ҳуқуқи;

шахснинг юридик шахс фаолиятига у билан тузилган шартномага ва (ёки) унинг устави қоидаларига мувофиқ таъсир кўрсатиш имконияти;

қарз олувчи жисмоний шахслар яқин қариндошлар эканлиги.

Яқин қариндошлар деганда қариндош ёки қайин-бўйинчилик муносабатидаги шахслар, яъни ота-она, туғишган ва ўгай ака-укалар ҳамда опа-сингиллар, эр-хотин, фарзандлар, шу жумладан фарзандликка олинганлар, боболар, бувилар, неваралар, эр-хотиннинг ота-онаси, туғишган ва ўгай ака-укалари ҳамда опа-сингиллари тушунилади.

31. Ташкилотларнинг бир қарз олувчига ёки ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳига доир таваккалчилигининг энг кўп миқдори ташкилот хусусий капиталининг 25 фоизидан ошмаслиги лозим.

32. Ташкилотлар барча йирик таваккалчиликларининг (жами суммаси хусусий капиталнинг 10 фоизи ва ундан юқори бўлган бир қарз олувчи ёки ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳига доир таваккалчиликлар) умумий миқдори ташкилот хусусий капиталининг 5 баробаридан ошмаслиги лозим.

5-§. Ташкилотларга алоқадор бўлган битта шахсга тўғри келувчи таваккалчиликнинг энг кўп миқдори

33. Ташкилотларга алоқадор бўлган битта шахсга тўғри келувчи таваккалчиликнинг энг кўп миқдори ташкилот хусусий капиталининг 25 фоизидан ошмаслиги лозим.

34. Ташкилотларга алоқадор бўлган барча шахсларга тўғри келувчи таваккалчиликнинг энг кўп миқдори ташкилот хусусий капиталининг 50 фоизидан ошмаслиги лозим.

6-§. Юридик шахсларнинг устав фондига (устав капиталига) ва (ёки) қарз қимматли қоғозларига инвестицияларнинг энг кўп миқдори

35. Ташкилотларнинг бошқа юридик шахсларнинг устав фондига (устав капиталига) ва (ёки) қарз қимматли қоғозларга (давлат қимматли қоғозлари бундан мустасно) жами инвестицияларининг энг кўп миқдори ташкилот хусусий капиталининг 20 фоизидан ошмаслиги лозим.

7-§. Бир қарз олувчи, ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳи, шу жумладан ташкилотларга алоқадор бўлган шахслар бўйича бошқа талаблар

36. Мазкур Низом кучга кирган санада бир қарз олувчининг ёки ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳининг ҳамда ташкилотларга алоқадор бўлган шахсларнинг ташкилот олдида мажбурияти мавжуд бўлиб, мазкур мажбуриятларнинг миқдори ушбу Низомнинг 31 ва 33-бандларида белгиланган меъёрлардан ошиши, бундай мажбурият бўйича тузилган шартнома шартларини ўзгартиришга олиб келмайди.

37. Бир қарз олувчига ёки ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳига ҳамда ташкилотларга алоқадор бўлган шахсларга тўғри келувчи таваккалчиликнинг умумий суммаси шартнома тузиш вақтида мазкур Низомда назарда тутилган чекловлар доирасида бўлиб, кейинчалик белгиланган меъёрлардан ошса (хусусий капитал даражаси тушиши ёки бошқалар сабабли), ташкилотлар мазкур ҳолат ҳақида Марказий банкка ўн кун мобайнида маълум қилишлари ва Марказий банк билан келишилган муддатларда, бироқ олти ойдан кўп бўлмаган муддатда таваккалчиликнинг умумий суммасини мазкур Низомнинг 31 ва 33-бандларида белгиланган талабларга мувофиқлаштириш бўйича чоралар кўришлари лозим.

38. Қарз олувчи шартнома тузилган даврда ташкилотларга алоқадор ҳисобланмасдан, кейинчалик унга алоқадор шахсга айланса, таваккалчилик миқдорининг мазкур Низомнинг 33 ва 34-бандларида белгиланган талаблардан ошиши пруденциал нормативга номувофиқ деб тан олинмайди, башарти ташкилотлар Марказий банкка ўн кун мобайнида бу ҳақида маълум қилиб, Марказий банк билан келишилган муддатларда, бироқ олти ойдан кўп бўлмаган муддатда пруденциал нормативга мувофиқлаштиришни ўз зиммаларига олган бўлсалар.

39. Ташкилотлар бир қарз олувчи ёки ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳи, шунингдек ташкилотларга алоқадор бўлган шахслар учун таваккалчиликлар ҳисобини юритишлари ва бу тўғрисидаги маълумотларни ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-санасигача ҳар ойда Марказий банкка тақдим этиб боришлари лозим.

3-боб. Микромолия ташкилотлари томонидан банкларнинг ва бошқа молия ташкилотларининг агенти вазифаларини амалга ошириш

40. Микромолия ташкилотлари томонидан банкларнинг агенти вазифалари банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонунчиликка, тўлов агенти (субагенти) вазифалари тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисидаги қонунчиликка, шунингдек суғурта агенти вазифалари суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.

41. Микромолия ташкилотларининг банклар, тўлов ва суғурта агенти сифатида агентлик хизматлари мазкур ташкилотлар номидан кўрсатилади. Бунда, агентлик битимлари тузилиши ва улар тузилган кундан эътиборан беш кун ичида мазкур битимлар тўғрисида ахборот Марказий банкка юборилиши лозим.

Агентлик битимининг мавжудлиги тўғрисидаги ахборотлар хизматлар кўрсатилишидан олдин мижозларга ошкор этилиши лозим.

4-боб. Ломбардлар томонидан фаолият ва операцияларни амалга ошириш

1-§. Умумий қоидалар

42. Жисмоний шахслар томонидан шахсий истеъмол учун мўлжалланган кўчар мол-мулкларни (ашёларни) ломбардда гаровга қўйиш, сақлаш, ломбарддан талаб қилиб олинмаган ашёларни сотиш ҳамда ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси , «Гаров тўғрисида»ги Қонуни ва мазкур Низомга мувофиқ амалга оширилади.

43. Ломбард шахсни тасдиқловчи ҳужжат (биометрик паспорт ёки идентификацияловчи ID-карта ёхуд миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси ёки мазкур ҳужжатлардан бирининг Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва (ёки) «Ижтимоий карта» мобил иловаси орқали бериладиган электрон шакли, чет эл фуқаросининг яшаш гувоҳномаси ёки ID-картаси, фуқаролиги бўлмаган шахснинг яшаш гувоҳномаси (ID-картаси) ёки унинг Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва (ёки) «Ижтимоий карта» мобил иловаси орқали бериладиган электрон шакли, ҳарбий хизматчининг шахсий гувоҳномаси) тақдим этилганида, жисмоний шахслар билан шартномалар тузади.

44. Ломбард, зарур ҳолларда, гаровга ёки вақтинчалик сақлашга топширилаётган мол-мулкка (ашёга) эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларни ёки бошқа далилларни талаб қилишга ҳақли.

2-§. Ломбардлар томонидан микроқарзларни расмийлаштириш ва бериш тартиби

45. Гаров асосида микроқарзнинг берилиши ломбард билан жисмоний шахс ўртасида тузиладиган микроқарз шартномаси ва гаров шартномаси асосида амалга оширилади.

Ломбардда мол-мулкларни гаровга қўйиш ҳақидаги шартнома ломбард томонидан мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги гаров паттасини бериш йўли билан расмийлаштирилади.

46. Микроқарз олиш учун ломбардга гаровга топшириладиган мол-мулк томонлар келишувига асосан баҳоланади.

47. Ломбард қуйидагиларни бажариши шарт:

гаров нарсасини хавфсиз сақлаш учун чоралар кўриши;

гаров нарсаси йўқолиши хавф-хатари пайдо бўлганлиги ёки шикаст етказилганлиги тўғрисида гаровга қўювчига дарҳол хабар бериши;

микроқарз шартномасининг шартлари бажарилганида гаров нарсасини мулк эгасига ёки учинчи шахсга белгиланган тартибда расмийлаштирилган мулк эгасининг ишончномаси асосида дарҳол қайтариши;

гаровга қабул қилинган ашёларни гаровга қабул қилиш пайтида шунга ўхшаш ва шундай сифатли ашёларнинг нархларига мос баҳодаги тўлиқ суммасида ўз ҳисобидан гаровга қўювчи фойдасига суғурталаши;

гаровга қўювчининг талабига асосан микроқарз шартномасидан келиб чиққан мажбуриятларнинг гаровга қўювчи ёки учинчи шахс томонидан қисман ёки тўлиқ бажарилганлигини тасдиқловчи маълумотнома бериши.

48. Гаровга қўйилган ашёларни сотишдан тушган сумма, агар шартномада бошқа ҳоллар кўзда тутилмаган бўлса, микроқарз, у бўйича ҳисобланган фоизлар, неустойка, ижро муддати ўтганлиги натижасида юзага келган зарарларни қоплаш, шунингдек, сақлаш ва суғурта учун тўлов, гаровга олинган мол-мулкни сотиш бўйича харажатларни қоплашга қаратилади. Агар гаровга қўйилган мол-мулкнинг сотилишидан тушган сумма ломбарднинг талаблари миқдоридан ошса, тафовути гаровга қўювчига қайтарилади.

3-§. Ломбардда мол-мулкларни вақтинча сақлаш

49. Ломбардда ашёларни вақтинча сақлаш шартномаси ломбард томонидан юк топширувчига (мижозга) мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги эгасининг номи ёзилган сақлов паттаси бериш йўли билан расмийлаштирилади.

50. Агар мижоз тез алангаланадиган, портлаш хавфи бўлган ёки ўзи табиатан хавфли ашёларни сақлашга топшириш вақтида уларнинг хусусиятлари тўғрисида ломбардни огоҳлантирмаган бўлса, ломбард ашёларни топширган мижозга кўрилган зарарларни қопламаган ҳолда, уларни хоҳлаган вақтда хавфсизлантириши ёки йўқ қилиши мумкин. Ушбу ашёларни сақлаш натижасида ломбардга ва (ёки) учинчи шахсларга етказилган зарарларни қоплаш мижознинг зиммасига юклатилади.

51. Ломбардга гаровга ёки сақлаш учун топширилган ашёлар йўқолганда ёки шикастланганда, агар ломбард йўқотиш ёки шикастланиш енгиб бўлмас куч оқибатида юз берганлигини исботлай олмаса, етказилган мулкий зарар ашёлар эгасига томонлар келишувига кўра қоплаб берилади. Томонлар келишувга эришмаганда мулкий зарарни қоплаш суд тартибида амалга оширилади.

5-боб. Молиявий ҳисоботлар ва электрон маълумотларни тақдим этиш ҳамда ички аудит хизматини ташкил этиш

1-§. Ташкилотлар ва ломбардлар томонидан Марказий банкка ҳисоботлар ва электрон маълумотларни тақдим этиш

52. Ташкилотлар ва ломбардлар тегишлилигига кўра мазкур Низомнинг 53 , 53 1 ва 54-бандларига мувофиқ Марказий банкка қуйидаги молиявий ва назоратга оид ҳисоботларни ҳамда уларнинг электрон маълумотларини тақдим этади:

бухгалтерия баланси ( 3-илова );

баланс ҳисоботи ( 4-илова );

молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот ( 5-илова );

капиталдаги ўзгаришлар ( 6-илова );

берилган кредитлар ва кўрсатилган лизинг хизматлари тўғрисида маълумот ( 7-илова );

кўрсатилган факторинг хизматлари тўғрисида маълумот ( 8-илова );

қимматли қоғозлар портфели ва қилинган инвестициялар тўғрисида маълумот ( 9-илова );

жалб этилган маблағлар тўғрисида маълумот ( 10-илова );

берилган кафолат ва кафилликлар тўғрисида маълумот ( 11-илова );

кўрсатилган насия савдога асосланган молиялаштириш (муробаҳа) хизматлари тўғрисида маълумот ( 11 1 -илова );

кўрсатилган исломий ижара хизматлари тўғрисида маълумот ( 11 2 -илова );

кўрсатилган олдиндан тўловга асосланган молиялаштириш (салам) хизматлари тўғрисида маълумот ( 11 3 -илова );

кўрсатилган фойдани тақсимлашга асосланган молиялаштириш (музораба) ва шерикчилик — фойда ва зарарларни тақсимлашга асосланган молиялаштириш (мушорака) хизматлари (юридик шахс ташкил этмасдан) тўғрисида маълумот ( 11 4 -илова );

активлар таҳлили тўғрисида маълумот ( 11 5 -илова );

мажбуриятлар таҳлили тўғрисида маълумот ( 11 6 -илова );

алоқадор шахслар билан тузилган битимлар тўғрисида маълумот ( 11 7 -илова );

йирик таваккалчиликлар тўғрисида маълумот ( 11 8 -илова );

пруденциал нормативларга риоя этиш бўйича маълумот ( 12-илова ).

53. Микромолия ташкилотлари томонидан мазкур Низомнинг 52-банди иккинчи — ўн тўққизинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳисобот ва маълумотлар тақдим этилади. Бунда ушбу Низомнинг 52-банди тўртинчи , олтинчи — ўн тўртинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳисобот ва маълумотлар молиявий натижалар ёки ушбу хизматлар бўйича қолдиқ мавжуд бўлганда, ўн бешинчи — ўн тўққизинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳисобот ва маълумотлар микромолия ташкилоти мазкур Низомнинг 24-бандида кўрсатилган маблағлар ҳисобидан фаолият кўрсатганда тақдим этилади.

53 1 . Факторинг ташкилотлари томонидан мазкур Низомнинг 52-банди иккинчи — бешинчи, еттинчи — тўққизинчи ва ўн бешинчи — ўн тўққизинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳисобот ва маълумотлар тақдим этилади.

Бунда, ушбу Низомнинг 52-банди тўртинчи, еттинчи — тўққизинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳисобот ва маълумотлар молиявий натижалар ёки ушбу хизматлар бўйича қолдиқ мавжуд бўлганда, ўн бешинчи — ўн тўққизинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳисобот ва маълумотлар факторинг ташкилоти мазкур Низомнинг 24-бандида кўрсатилган маблағлар ҳисобидан фаолият кўрсатганда тақдим этилади.

54. Ломбардлар томонидан мазкур Низомнинг 52-банди иккинчи — олтинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳисобот ва маълумотлар тақдим этилади. Бунда, ушбу Низомнинг 52-банди тўртинчи хатбошисида кўрсатилган ҳисобот ломбард молиявий натижаларга эга бўлганда, олтинчи хатбошисида кўрсатилган маълумот хизматлар бўйича қолдиқ мавжуд бўлганда тақдим этилади.

55. Молиявий ҳисоботлардаги маълумотлар ҳисобот ойининг охирги кунида амалга оширилган амалиётларни ҳисобга олган ҳолда мазкур ҳисобот ойининг охирги санаси ҳолатига кўрсатилиши керак.

56. Молиявий ҳисоботлар ташкилотлар ва ломбардлар томонидан ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-санасигача Марказий банкка тақдим этилади. Агар ойнинг 5-санаси дам олиш ёки байрам кунига тўғри келса, бунда ҳисоботлар дам олиш ёки байрам кунидан кейинги иш кунида тақдим этилиши лозим. Тақдим этилган молиявий ҳисоботларда хато ва камчиликлар аниқланганда, камчиликлар тузатилиб, беш кунда қайта тақдим этилиши шарт.

57. Молиявий ҳисоботлар ташкилотларнинг ёки ломбардларнинг ижро этувчи органи раҳбарининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланиши лозим.

58. Ташкилотлар ва ломбардлар автоматлаштирилган ахборот тизими орқали молиявий ҳисоботларнинг электрон маълумотларини шакллантириб, Банк тизими маълумотлар омборхонасига (бундан буён матнда БТМО деб юритилади) ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-санасигача алоқа каналлари орқали юбориши шарт. Агар ойнинг 10-санаси дам олиш ёки байрам кунига тўғри келса, бунда молиявий ҳисоботларнинг электрон маълумотлари дам олиш ёки байрам кунидан кейинги иш кунида тақдим этилиши лозим.

59. Ташкилотлар ва ломбардлар:

БТМО билан коммуникация алоқаси узилганда;

техник воситаси ва дастурий таъминоти носоз ҳолатда бўлганда;

форс-мажор ҳолатларида молиявий ҳисоботларни Марказий банкка ва уларнинг электрон маълумотларини БТМОга юборишни кечиктириш сабабларини кўрсатган ҳолда тушунтириш хати билан тақдим қилади.

60. Ташкилотлар ва ломбардлар мазкур Низомнинг 59-бандида кўрсатилган ҳолатлар ҳақида Марказий банкни дарҳол хабардор этиши ҳамда Марказий банк билан келишилган муддатларда уларни бартараф этиб, электрон маълумотларни тўлиқ юбориши керак. Бунда, келишилган муддат ҳолатни бартараф этиш учун зарур бўлган вақтга мутаносиб бўлиши лозим.

61. Ташкилотлар ва ломбардлар томонидан айрим молиявий операцияларни ўтказиш қонунчиликка мувофиқ маълум муддатга тўхтатилганидан қатъий назар, улар томонидан молиявий ҳисоботлар ва уларнинг электрон маълумотлари белгиланган муддатларда тақдим этилиши лозим.

2-§. Ташкилотлар ва ломбардларда ички аудит хизматини ташкил этиш

62. Активларининг баланс қиймати ўн миллиард сўмдан ортиқ бўлган ташкилотларнинг кузатув кенгаши (бундан буён матнда кенгаш деб юритилади) ички аудит хизматини ташкил этиши шарт ва унинг самарали фаолият юритишини таъминлаши лозим.

Активларининг баланс қиймати беш миллиард сўмдан ортиқ бўлган ломбардларда ички аудит хизмати ташкил этилиши шарт. Бунда ички аудит хизматини ташкил этишга қўйиладиган талаблар ҳамда унинг ишини ташкил этишнинг методологик асослари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.

63. Ташкилотларнинг кенгаши мазкур Низом ва қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ташкилотнинг ички аудит хизмати (бундан буён матнда — ички аудит хизмати деб юритилади) тўғрисидаги низомни тасдиқлайди.

Ички аудит хизмати тўғрисидаги низом йилига камида бир марта тегишли йилнинг 1 февралигача бўлган муддатда қайта кўриб чиқилиши лозим. Заруратга кўра Ички аудит хизмати тўғрисидаги низомга йил давомида ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин. Агар Ички аудит хизмати тўғрисидаги низомнинг аксарият қисмига (50 фоиздан кам бўлмаган) ўзгартириш ва қўшимчалар киритилаётган бўлса, бунда уни янги таҳрирда қабул қилиш мақсадга мувофиқ.

64. Ички аудит хизмати тўғрисидаги низомда камида қуйидагилар назарда тутилиши лозим:

ички аудит хизмати мақсади, вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари;

ички аудит хизматининг фаолият йўналишлари;

ички аудит хизматининг мустақиллиги ва холислигини таъминлаш асослари;

ички аудит хизмати раҳбари ва ходимларини лавозимга тайинлаш ва ишдан бўшатиш тартиби, уларнинг ҳуқуқ, мажбуриятлари ва жавобгарлиги, ҳисобдорлиги;

ички аудит хизмати ходимларига нисбатан қўйиладиган талаблар (мустақиллик, холислик ва беғаразлик, профессионал малака, одоб-ахлоқ қоидалари);

кенгаш, ижро этувчи орган ва таркибий бўлинмалар раҳбарларини ички аудит натижалари юзасидан хабардор қилиш шартлари ва тартиби;

ички аудит хизмати ўз вазифаларини амалга ошириш жараёнида тўсқинлик қилаётган ҳолатлар юзасидан кенгаш ва ижро этувчи органни хабардор қилиш тартиби;

ички аудит хизмати ташкилотларда юзага келган ёки юзага келиши мумкин бўлган таваккалчиликлар, аниқланган камчилик ва муаммолар ҳамда молиявий операциялар билан боғлиқ масалалар юзасидан, манфаатлар тўқнашувини келтириб чиқармаган ҳолда, маслаҳатлар бериш тартиби.

65. Ички аудит хизмати раҳбари ва ходимлари кенгаш қарори билан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.

66. Ички аудит хизмати ходимларининг сони ички аудит вазифаларини самарали бажариш учун етарли бўлиши керак.

67. Ташкилотларнинг ижро этувчи органи аъзолари, мазкур ташкилотларда фаолият юритаётган ходимлар ва улар билан алоқадор шахслар бир вақтнинг ўзида ички аудит хизматида фаолият юрита олмайди.

68. Ички аудит хизмати ходимлари қуйидаги талабларга жавоб беришлари керак:

Ўзбекистон Республикаси олий таълим ташкилотларида олинган олий маълумотга ёки аудиторларнинг республика жамоат бирлашмалари томонидан берилган ички аудитор малака сертификатига эга бўлишлари;

хорижий давлат таълим ташкилотида олий таълим олган тақдирда, олинган олий таълим тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш ҳақидаги гувоҳномага эга бўлишлари;

банк иши, микромолиялаштириш, бухгалтерия ҳисоби, аудит, молия ёки солиқ назорати соҳасида (шу жумладан, ўриндошлик асосида) камида икки йиллик амалий иш тажрибасига эга бўлишлари;

ташкилотлар фаолиятига оид қонунчилик ҳужжатлари бўйича етарли билимларга эга бўлишлари, шу жумладан, Марказий банкнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини билишлари;

бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботига доир қонунчилик ҳужжатлари ва халқаро стандартлар ҳамда аудитнинг халқаро стандартлари ва уларни амалда қўллаш бўйича билим ва кўникмаларга эга бўлишлари.

69. Ички аудит хизмати ишининг самарадорлигини таъминлаш мақсадида ички аудиторлик текшируви (бундан буён матнда аудиторлик текшируви деб юритилади) режаси кенгаш томонидан тегишли йилнинг 1 январига қадар тасдиқланиши лозим.

70. Ички аудит хизмати ходимларига, шу жумладан раҳбарига нисбатан ижро этувчи орган ёки бошқа шахслар томонидан ўтказилган ҳар қандай босим ва иш фаолиятига қилинган тўсқинлик тўғрисида кенгаш дарҳол ички аудит хизмати томонидан хабардор қилиниши лозим.

71. Ички аудит хизмати раҳбари ва ходимлари ўзларининг холислиги ва беғаразлигига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган молиявий ҳужжатларни ёки таваккалчиликларни қабул қилишни кўзда тутувчи ҳужжатларни имзолаш жараёнларида иштирок этмасликлари лозим.

72. Холисликни таъминлаш мақсадида ички аудит хизмати ходимлари ички назоратга доир чора-тадбирларни (ички ҳужжатлар, жумладан сиёсатлар, низомлар, қоидалар ва бошқалар) ишлаб чиқиш, уларни жорий этиш ёки амалга ошириш жараёнида иштирок этмасликлари лозим, бундан ички аудитга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда ички аудит хизматининг таваккалчиликларни бошқариш ёки ички назоратга доир фикр ва мулоҳазаларини бериши мустасно.

73. Ички аудит хизмати қуйидагиларни мустақил таҳлил қилиши ва баҳолаши лозим:

ташкилотлар олдига қўйилган мақсадларга эришишда ташкилотлар бизнес жараёнлари, маъмурий ва операцион жараёнларнинг самарадорлигини;

ахборот тизимларининг ишончлилигини, тўлиқлигини ва самарадорлигини ҳамда маълумотларнинг долзарблигини, аниқлигини, қулайлигини, шунингдек махфийлик таъминланганлигини;

қонунчилик ҳужжатларига, жумладан Марказий банкнинг пруденциал талабларига ҳамда ташкилотларнинг ички ҳужжатларига риоя этилишини;

Марказий банк, бошқа давлат органлари ва ташқи аудит томонидан аниқланган камчиликлар ўз вақтида бартараф этилганлигини;

активлар бутлигини.

Ички аудит хизмати тўғрисидаги низом билан ички аудит хизматига мазкур бандда назарда тутилган масалалардан ташқари бошқа масалаларни ҳам таҳлил қилиш ва баҳолаш вазифаси юклатилиши мумкин.

74. Ички аудит хизмати ходимлари қуйидаги ҳолатларда жавобгар ҳисобланадилар:

аудиторлик текшируви натижаларини бузиб (ўзгартириб) кўрсатганда;

ўз хизмат вазифаларини бажариш пайтида олинган маълумотлар ҳамда қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ банк сирини ташкил этувчи ҳар қандай маълумот махфийлигини таъминламаганда;

ўз хизмат вазифаларини бажариш пайтида олинган маълумотлардан шахсий мақсадларда ёки учинчи шахс манфаатлари йўлида фойдаланганда;

қонунчилик ҳужжатлари ва ташкилотларнинг ички ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларни бажармаганда.

75. Аудиторлик текширувига чиқишдан олдин батафсил аудиторлик текшируви дастури (бундан буён матнда аудиторлик дастури деб юритилади) ишлаб чиқилиши ва белгиланган тартибда ички аудит хизмати раҳбари томонидан тасдиқланиши лозим.

76. Аудиторлик дастури аудиторлик текшируви мақсадларини, текшириш соҳаси ва йўналишларини, батафсил иш режасини, текширувлар графигини, аудит предмети бўлган ҳар бир йўналишни текшириш тартиб-таомиллари тавсифини, аудиторлик текширувларида иштирок этувчи ички аудиторлар рўйхатини ўз ичига олиши керак.

Аудиторлик текширувини амалга ошириш жараёнида аудиторлик дастурига ўзгартиришлар киритилиши мумкин. Ўзгартиришлар ёзма равишда ҳужжатлаштирилган ва тасдиқланган бўлиши лозим.

77. Аудиторлик текшируви тугатилганидан сўнг аудиторлик ҳисоботи тайёрланиши ҳамда аудит мақсадлари, миқёси, хулосаларни ҳамда ҳар бир аниқланган камчиликни бартараф қилишга доир батафсил тавсияларни ўз ичига олиши лозим. Тавсиялар аниқланган муаммолар ва уларнинг келиб чиқиш сабабларининг қисқача изоҳини, мавжуд таваккалчиликларни, талаб этиладиган чора-тадбирларни, жумладан, ташкилотларнинг ички сиёсатлари ва тартиб-таомилларини кўриб чиқишни ўз ичига олиши лозим.

Ички аудит хизматининг ҳисоботлари ички аудит хизмати ходимларининг мустақил фикр ва мулоҳазаларига асосланиши лозим.

78. Аудиторлик ҳисоботлари бевосита кенгашга тақдим этилиши лозим. Ушбу ҳисоботларнинг нусхалари ижро этувчи органга, шунингдек тегишлилиги бўйича ташкилотларнинг алоҳида таркибий бўлинмаларига, филиал раҳбарларига тақдим этилади.

79. Ижро этувчи орган ўтказилган аудиторлик текшируви чоғида аниқланган камчилик ва қоидабузарликларни бартараф этиш учун зарур бўлган чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқади.

80. Ички аудит хизмати текшириш жараёнида аниқланган камчилик ва қоидабузарликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирларни ўз вақтида ва тегишли равишда бажарилиши устидан кейинги назоратни ўрнатиши лозим. Текширишдан кейинги назоратни ўтказиш учун жавобгарлик Ички аудит хизмати тўғрисидаги низомда белгиланган бўлиши керак.

81. Кенгаш аудиторлик текшируви натижасида аниқланган камчилик ва қоидабузарликларни бартараф этишга қаратилган чора-тадбирларни ижро этувчи орган томонидан амалга оширилишини назорат қилиши зарур.

6-боб. Якуний қоида

82. Мазкур Низом талабларини бузган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Микромолия ташкилотлари, факторинг ташкилотлари ва ломбардлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

____________________________ ‎(ломбарднинг номи)‎ ‎ _______________________________ ‎(ломбарднинг манзили)‎ ‎ _____-сон сақлов паттаси‎ ‎ ‎ ‎ 1. Гаровга қўювчининг Ф.И.О. _____________________________________________________ ‎‎2. Шахсни тасдиқловчи ҳужжат ____________________________________________________‎ ‎‎3. Турар жойи ___________________________________________________________________ ‎‎4. Микроқарз берилган сана _______________________________________________________ 5. Микроқарз суммаси ____________________________________________________________ ‎‎6. Микроқарзни қайтариш санаси __________________________________________________ 7. Гаровга қўйилган мол-мулк номи ва тавсифи‎‎ ______________________________________ _______________________________________________________________________________ 8. Гаровнинг баҳоланган суммаси __________________________________________________ ‎(рақамлар ва сўзлар билан)‎ ‎‎9. Гаровнинг муддати ____________________________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎‎Гаров нарсаси ломбардга эгалик қилиш учун топширилади.‎ ‎‎Ломбард гаров нарсасидан фойдаланиш, бошқа шахсга беришга, учинчи шахсларга ижарага ёки текинга фойдаланишга бериш, ёхуд гаров нарсасини бошқа кўринишда тасарруф этиш ҳуқуқига эга эмас. ‎ ‎‎Гаров нарсасини навбатдаги гаровга қўйиш тақиқланади. ‎ ‎‎Гаров нарсаси гаровга қўювчининг ва (ёки) унинг оила аъзоларининг нормал турмуш кечириши учун зарур бўлган мол-мулк эмас. Ломбардда гаров нарсаси билан таъминланган микроқарз суммаси белгиланган вақтда сўндирилмаган тақдирда, ломбард ушбу мол-мулкни қонунчиликка мувофиқ сотишга ҳақли.‎‎‎ ‎‎Бошқа шартлар: __________________________________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ Ушбу гаров паттаси 2-нусхада тузилган.‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Гаров паттаси шартлари билан танишдим ва бир нусхасини олдим.‎ Қабул қилувчи‎ ‎ Гаровга қўювчи‎ _______________________________ ‎(Ф.И.О., имзо) ‎ ‎ ______________________________ ‎(имзо) ‎ ‎ ‎ ‎ Ломбарднинг муҳри‎ ‎ ‎

Микромолия ташкилотлари, факторинг ташкилотлари ва ломбардлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

__________________________________ ‎(ломбарднинг номи)‎ ‎ __________________________________ ‎(ломбарднинг манзили)‎ ‎ _____-сон сақлов паттаси‎ ‎ ‎‎ 1. Юк топширувчининг Ф.И.О. _________________________________________________________________ ‎‎2. Шахсни тасдиқловчи ҳужжат ________________________________________________________________ ‎‎3. Турар жойи _______________________________________________________________________________ ‎‎4. Ашё номи ва унинг тавсифи _________________________________________________________________ 5. Ашёнинг баҳоланган суммаси‎ _______________________________________________________________ ‎(рақамлар ва сўзлар билан)‎‎ ‎‎6. Сақлаш жойи ва усули ______________________________________________________________________ 7. Сақлашга қабул қилинган сана‎‎ _______________________________________________________________ 8. Сақлаш муддати _______________________‎‎____________________________________________________ ‎‎9. Сақлаш учун ҳақ суммаси ___________________________________________________________________ ‎ ‎‎Сақлаш учун топширилган ашёдан уни эгасининг розилигисиз фойдаланишга ва уни тасарруф этишга ломбард ҳақли эмас (ашёнинг сақланишини таъминлаш учун ундан фойдаланиш ҳоллари, бундан мустасно).‎ ‎‎Ломбард сақлаш учун қабул қилинган ашёлар йўқолишига, етишмаслигига ёки ашёнинг зарарланишига жавобгардир.‎ ‎‎Ломбард сақлаш учун қабул қилинган ашёларни уларнинг тўлиқ баҳоланган нархида ўз ҳисобидан юк топширувчининг фойдасига суғурталаши шарт.‎ ‎‎Ломбард, юк топширувчининг талабига кўра, сақлашга қўйилган ашёни зудлик билан қайтариши шарт. Бундай ҳолда, мажбурият олдиндан тўхтатилиши муносабати билан, ломбардга етказилган зарарларни юк топширувчи қоплаши шарт.‎ ‎‎Юк топширувчи ашёни олишдан бош тортса, агар сақлаш шартномасида бошқача тартиб кўзда тутилган бўлмаса, қонунчиликда белгиланган тартибда ломбард ашёни мустақил равишда сотиш ҳуқуқига эга.‎ ‎‎Бошқа шартлар: ______________________________________________________________________________ ‎‎ Ушбу сақлов паттаси 2-нусхада тузилган.‎‎ ‎‎ ‎Қабул қилувчи ‎ Юк топширувчи‎ ______________________________ ‎(Ф.И.О., имзоси) ‎ ‎ ______________________________ ‎(имзоси)‎ ‎‎ Ломбарднинг муҳри‎‎

Микромолия ташкилотлари, факторинг ташкилотлари ва ломбардлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА

_________________________________________________________________нинг (ташкилотнинг номи) 20__ й «_____»___________ ҳолатига бухгалтерия баланси сўмда Ҳисобварақ рақами Ҳисобварақ номи Ҳисобот санаси бошига қолдиқ Дебет Кредит Ҳисобот санаси охирига қолдиқ Дебет Кредит Дебет Кредит Ҳисобварақ туркуми Ҳисобварақ туркумига тегишли асосий ҳисобварақлар (биринчи тартиб) Асосий ҳисобварақларга тегишли субҳисобварақлар (иккинчи тартиб) Раҳбар имзоси: Ф.И.О. Бош бухгалтер имзоси: Ф.И.О.

Микромолия ташкилотлари, факторинг ташкилотлари ва ломбардлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА

_________________________________________________________________нинг (ташкилотнинг номи) баланс ҳисоботи 20__ й «_____»___________ ҳолатига КОД КЎРСАТКИЧЛАР минг сўмда АКТИВЛАР 10 Кассадаги нақд пуллар ва бошқа тўлов ҳужжатлари 0 20 Банкларга қўйилган депозитлар ва бошқа маблағлар 0 30 Олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар 0 40 Сотиб олинган дебиторлик қарзлари — факторинг 0 50 Кредитлар (микрокредит, микроқарз, истеъмол), брутто 0 51 Минус: кредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси 0 52 Кредитлар, соф (50 код — 51 код) 0 60 Лизинг, брутто 0 61 Минус: лизинг бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси 0 62 Лизинг, соф 0 70 Инвестициялар, брутто 0 71 Минус: Инвестициялар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси 0 72 Инвестициялар, соф 0 80 Асосий воситалар, соф 0 90 Номоддий активлар, соф 0 100 Бошқа хусусий мулклар 0 101 а. Минус: Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси 0 102 б. Бошқа хусусий мулклар, соф (100 код-101 код) 0 110 Бошқа активлар 0 120 Жами активлар (10+20+30+40+52+62+72+80+90+102+110) 0 МАЖБУРИЯТЛАР ВА КАПИТАЛ МАЖБУРИЯТЛАР 210 Тўланиши лозим бўлган кредитлар ва қарзлар 0 220 Лизинг бўйича мажбуриятлар 0 230 Чиқарилган облигациялар 0 240 Тўланиши лозим бўлган фоизлар 0 250 Тўланиши лозим бўлган ҳисобланган солиқлар 0 260 Муддати узайтирилган даромадлар 0 270 Бошқа мажбуриятлар 0 280 Жами мажбуриятлар (210+220+230+240+250+260+270) 0 КАПИТАЛ 310 Устав капитали 0 311 а. Акциялар — оддий 0 312 б. Акциялар — имтиёзли 0 320 Қўшилган капитал 0 330 Захира капитали 0 331 а. Умумий захира фонди 0 332 б. Бошқа захира ва фондлар 0 340 Тақсимланмаган фойда 0 350 Жорий йил фойдаси (зарар) 0 360 Жами капитал (310 (311 + 312) + 320 + 330 + 340 + 350) 0 370 Жами мажбуриятлар ва капитал (280 + 360) 0 Раҳбар имзоси: Ф.И.О. Бош бухгалтер имзоси: Ф.И.О.

Микромолия ташкилотлари, факторинг ташкилотлари ва ломбардлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА

_________________________________________________________________нинг (ташкилотнинг номи) молиявий натижалари тўғрисидаги ҳисоботи 20__ й «_____»___________ ҳолатига КОД КЎРСАТКИЧЛАР минг сўмда 1. ФОИЗЛИ ДАРОМАДЛАР 110 Банклардаги депозитлар бўйича фоизли даромадлар 0 120 Жисмоний шахсларга берилган кредитлар (микроқарзлар) бўйича фоизли даромадлар 0 130 Ўзини ўзи банд қилган шахсларга берилган микрокредитлар бўйича фоизли даромадлар 0 140 Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган кредитлар (микрокредитлар) бўйича фоизли даромадлар 0 150 Юридик шахсларга берилган кредитлар (микрокредитлар) бўйича фоизли даромадлар 0 160 Лизинг бўйича фоизли даромадлар 0 170 Бошқа фоизли даромадлар 0 180 Жами фоизли даромадлар (110+120+130+140+150+160+170) 0 2. ФОИЗЛИ ХАРАЖАТЛАР 210 Жалб қилинган қарз маблағлари бўйича фоизли харажатлар 0 220 Банклардан олинган кредитлар бўйича тўланиши лозим бўлган фоизли харажатлар 0 230 Бошқа кредиторларга тўланиши лозим бўлган фоизли харажатлар 0 240 Чиқарилган облигациялар бўйича фоизли харажатлар 0 250 Лизинг бўйича фоизли харажатлар 0 260 Бошқа фоизли харажатлар 0 270 Жами фоизли харажатлар (210+220+230+240+250+260) 0 310 КРЕДИТ ВА ЛИЗИНГЛАР БЎЙИЧА КЎРИЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН ЗАРАРЛАРНИ БАҲОЛАШГАЧА БЎЛГАН СОФ ФОИЗЛИ ДАРОМАДЛАР (170 — 270) 0 320 Минус: Кредит ва лизинглар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш 0 330 Кредит ва лизинглар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарлар баҳолангандан сўнг соф фоизли даромадлар (310 — 320) 0 4. ФОИЗСИЗ ДАРОМАДЛАР 410 Кафолатлар ва кафилликлар бўйича операцияларни амалга оширишда кўрсатилган хизматлар учун олинган даромадлар 420 Факторинг хизматлари бўйича олинган даромадлар 430 Хизматлар ва бошқа воситачиликдан олинган даромадлар 0 440 Хорижий валюта курси ўзгариши натижасида олинган фойда 0 450 Инвестициялардан олинган фойда ва дивидендлар 0 460 Бошқа фоизсиз даромадлар 0 470 Жами фоизсиз даромадлар (410+420+430+440+450+460) 0 5. ФОИЗСИЗ ХАРАЖАТЛАР 510 Кўрсатилган хизматлар ва воситачилик харажатлари 0 520 Хорижий валюта курси ўзгариши натижасида кўрилган зарарлар 0 530 Инвестициялардан кўрилган зарарлар 0 540 Бошқа фоизсиз харажатлар 0 550 Жами фоизсиз харажатлар (510+520+530+540) 0 600 6. ОПЕРАЦИОН ХАРАЖАТЛАРГАЧА СОФ ФОЙДА (330+470-550) 0 7. ОПЕРАЦИОН ХАРАЖАТЛАР 710 Ходимлар иш ҳақи ва улар учун қилинган бошқа харажатлар 0 720 Ижара ва таъминот харажатлари 0 730 Хизмат сафари ва транспорт харажатлари 0 740 Маъмурий харажатлар 0 750 Репрезентация ва хайрия 0 760 Эскириш харажатлари 0 770 Суғурта, солиқ ва бошқа харажатлар 0 780 Жами операцион харажатлар (710+720+730+740+750+760+770) 0 800 8. КРЕДИТ ВА ЛИЗИНГЛАР БИЛАН БОҒЛИҚ БЎЛМАГАН КЎРИЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН ЗАРАРЛАРНИ БАҲОЛАШ 0 900 9. ФОЙДА СОЛИҒИ ВА БОШҚА ТУЗАТИШЛАРГАЧА БЎЛГАН СОФ ФОЙДА (600 — 780 — 800) 0 10. Фойда солиғи 1000 Фойда солиғини баҳолаш 0 1100 11. ТУЗАТИШЛАРГАЧА БЎЛГАН ФОЙДА (900 — 1000) 0 1110 Фойдагача бўлган тузатишлар, соф* 0 1200 12. СОФ ФОЙДА (ЗАРАР) (1100+1110) 0 * Изоҳ: жорий йил фойдасидан ҳисобланган дивидендлар Раҳбар имзоси : Ф.И.О. Бош бухгалтер имзоси: Ф.И.О.

Микромолия ташкилотлари, факторинг ташкилотлари ва ломбардлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш тўғрисидаги низомга 6-ИЛОВА

_________________________________________________________________нинг (ташкилотнинг номи) капиталидаги ўзгаришлар 20__ й «_____»___________ ҳолатига КОД КЎРСАТКИЧЛАР минг сўмда 100 Ўтган йилдаги капитал 0 200 Ўтган йил ҳисоботида акс эттирилмаган капиталдаги тузатишлар, соф 0 300 Тузатишлардан сўнг ўтган йилдаги капитал (100 + 200) 0 400 Йил бошидан соф фойда 0 500 Устав капиталидаги жорий йилдаги ўзгаришлар 0 600 Қўшилган капиталдаги ўзгаришлар 0 700 Захира фондидаги ўзгаришлар 0 800 Текинга олинган мулкларнинг жорий йилдаги ўзгариши 0 900 Бошланғич қийматга нисбатан баҳолаш қийматининг ошган суммаси 0 1000 МИНУС: ўтган йил фойдасининг тақсимланган қисми 0 1100 МИНУС: жорий йил фойдасидан ҳисобланган дивидендлар 0 1200 Жорий йил капиталига таъсир этган бошқа ўзгаришлар (соф) 0 1300 Жами капитал (300 + 400 + 500 + 600 + 700 + 800 + 900 — 1000 — 1100+1200) 0 Раҳбар имзоси: Ф.И.О. Бош бухгалтер имзоси: Ф.И.О.

Микромолия ташкилотлари, факторинг ташкилотлари ва ломбардлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш тўғрисидаги низомга 7-ИЛОВА

_________________________________________________________________ томонидан (ташкилотнинг номи) берилган кредитлар ва кўрсатилган лизинг хизматлари тўғрисида маълумот

минг сўмда Т/р Ҳ/в Ҳудуд коди Туман/шаҳар коди Қарздорнинг тўлиқ номи Қарздорнинг СТИРи/ ЖШШИР Субъект тури: 1-юридик шахс, 2-ЙТТ, 3-ўзини ўзи банд қилган шахс, 4-жисмоний шахс Микромолия ташкилотига алоқадорлик (ҳа, йўқ) Ўзаро алоқадор қарздорлар гуруҳи рақами Кредит (истеъмол, микрокредит, микроқарз, лизинг) суммаси Кредит (истеъмол, микрокредит, микроқарз, лизинг) қолдиғи Кредит бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси қолдиғи Ҳисобланган, тўлаш муддати етиб келмаган фоизлар Йиллик фоиз ставкаси Кредит (истеъмол, микрокредит, микроқарз, лизинг) берилган сана Кредит (истеъмол, микрокредит, микроқарз, лизинг) қайтариш санаси Кредит тури: 1-истеъмол; 2-микрокредит; 3-микроқарз; 4-лизинг Таъминот тури: 0-таъминланмаган; 1-кўчмас мулк; 2-транспорт; 3-қимматликлар; 4-бошқалар Гаровга қуйилган мулкнинг гаров реестрида рўйхатдан ўтказиш рақами Кредит (истеъмол, микрокредит, микроқарз, лизинг) нинг муддати узайтирилган санаси Муддати узайтирилганидан сўнг кредит (истеъмол, микрокредит, микроқарз, лизинг) ни қайтариш санаси Таъминотнинг қиймати Муддати ўтган асосий қарз шундан, қарздорлик муддати Муддати ўтган ҳисобланган фоизлар 1-30 кун 31-90 кун 91-180 кун 181 кун ва ундан юқори (16377 ҳ/в) (91501 ҳ/в) 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29

Микромолия ташкилотлари, факторинг ташкилотлари ва ломбардлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш тўғрисидаги низомга 8-ИЛОВА

_________________________________________________________________томонидан (ташкилотнинг номи) кўрсатилган факторинг хизматлари тўғрисида маълумот 20__ й «_____»___________ ҳолатига минг сўмда Т/р Ташкилотнинг номи Шартнома рақами Шартнома санаси Солиштириш далолатномасининг ҳисобварақ-фактураси рақами ва санаси Солиштириш далолатномасининг миқдори Шартнома миқдори Фактор шартнома миқдори Дисконт фоиз ставкаси Дисконт миқдори Кунлар сони Тўланган сана Қайтариш муддати Факторинг бўйича тўланган миқдор Факторинг бўйича умумий қолдиқ Муддатли қарздорлик миқдори Муддати ўтган дебиторлик қарздорлик миқдори Суд жараёнидаги факторинг операциялари Ҳисобланган пенялар Шакллантирилган захира миқдори Балансдан ташқари ҳисобварақдаги қолдиқ Жами муддатли факторинг бўйича умумий қолдиқ Факторинг бўйича қолдиқ Дисконт бўйича қолдиқ Жами муддати ўтган дебиторлик қарздорлик миқдори Фактор шартнома бўйича қарздорлик миқдори Дисконт бўйича қарздорлик миқдори 30 кунгача 31 кундан 90 кунгача 91 кундан 180 кунгача 181 кун ва ундан юқори Санаси Миқдори 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30

Раҳбар имзоси:‎ _____________________________ ‎Ф.И.О.‎ ‎ Бош бухгалтер имзоси:‎ _____________________________ ‎ ‎Ф.И.О. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Микромолия ташкилотлари, факторинг ташкилотлари ва ломбардлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш тўғрисидаги низомга 9-ИЛОВА

_______________________ нинг қимматли қоғозлар портфели ва қилинган инвестициялар тўғрисида маълумот ‎‎‎ (ташкилотнинг номи) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ 20__ й «_____»___________ ҳолатига ‎ ‎ ‎

минг сўмда

Т/р Баланс ҳисобварағи Эмитент Сотиб олинган сана Қайтариш санаси Эмитентнинг устав фонди (капитали) (ҳисобот санасида) 1 дона қимматли қоғознинг номинал баҳоси (экв. минг сўмда) 1 дона қимматли қоғозга тўланган сумма (экв. минг сўмда) Жами қимматли қоғозларга тўланган сумма (брутто) Захира суммаси Қолдиқ суммаси Қимматли қоғозлар (инвестиция) сотиб олинган санадан бошлаб олинган (тўланган) даромад Охирги олинган даромад санаси Эмитентнинг ташкилотлар устав фондидаги (капиталидаги) улуши Алоқадор ташкилотда ташкилотлар акциядорларининг эгалик даражаси Жами Ташкилотларнинг улуши Ўтган йиллар ҳисобида Жорий йил ҳисобида Сумма (% ) Ташкилотларнинг акциядори Ф.И.О / номи СТИР/ЖШШИР Сумма Улуши (% ) номи СТИРи Сумма Улуши (%) 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23

Раҳбар имзоси:‎ _________________________________ ‎(Ф.И.О.) ‎ ‎ Бош бухгалтер имзоси :‎ _________________________________ ‎ ‎(Ф.И.О.) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Микромолия ташкилотлари, факторинг ташкилотлари ва ломбардлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш тўғрисидаги низомга 10-ИЛОВА

___________________________________________________ томонидан жалб этилган маблағлари тўғрисида маълумот‎‎ ‎ (ташкилотнинг номи)‎ ‎ ‎

Т/р Баланс ҳисобварағи Кредиторнинг тўлиқ номи Кредиторнинг СТИРи/ЖШШИР (юридик шахс учун — солиқ тўловчининг идентификация рақами, ЯТТ ва жисмоний шахс учун — жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами) Жалб этилган маблағ миқдори (минг сўмда) Жалб этилган маблағ қолдиғи (минг сўмда) Ҳисобланган фоизлар (минг сўмда) Йиллик фоиз ставкаси Маблағ жалб этилган сана Маблағни қайтариш санаси 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 Раҳбар имзоси: (Ф.И.О.) Бош бухгалтер имзоси: (Ф.И.О.)

Микромолия ташкилотлари, факторинг ташкилотлари ва ломбардлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш тўғрисидаги низомга 11-ИЛОВА

‎‎__________________________________________ томонидан берилган кафолат ва кафилликлар тўғрисида маълумот‎‎ (ташкилотнинг номи)‎ ‎ ‎ 20__ й «_____»___________ ҳолатига ‎ ‎ ‎ ‎ минг сўмда‎

Т/р Баланс ҳисобварағи Мижоз Микромолия ташкилоти билан алоқадорлиги (ҳа/йўқ) Кафолат/кафиллик берилган сана Кафолат/кафиллик амал қилиш муддати Берилган кафолат/кафиллик суммаси Берилган кафолат/кафиллик мақсади (батафсил) Таъминот шу жумладан, депозит маблағлари номи СТИР/ЖШШИР сумма тури 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 Раҳбар имзоси: (Ф.И.О.) Бош бухгалтер имзоси: (Ф.И.О.)

Микромолия ташкилотлари, факторинг ташкилотлари ва ломбардлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш тўғрисидаги низомга 11 1 -ИЛОВА

_________________________________________________________________ томонидан (ташкилотнинг номи) кўрсатилган муробаҳа хизматлари тўғрисида маълумот минг сўмда Т/р Ҳ/в Ҳудуд коди Туман/шаҳар коди Қарздорнинг тўлиқ номи Қарздорнинг СТИРи/ЖШШИР Субъект тури: 1-юридик шахс, 2-ЯТТ, 3-ўзини ўзи банд қилган шахс, 4-жисмоний шахс Микромолия ташкилотига алоқадорлик (ҳа, йўқ) Ўзаро алоқадор қарздорлар гуруҳи рақами Муробаҳа объекти: 1-кўчмас мулк; 2-транспорт; 3-маиший техника; 4-бошқалар Муробаҳа суммаси Устама ҳақ миқдори Муробаҳа қолдиғи Муробаҳа бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси қолдиғи Ҳисобланган, тўлаш муддати етиб келмаган устама Муробаҳа берилган сана Муробаҳа тугаш санаси Таъминот тури: 0-таъминланмаган; 1-кўчмас мулк; 2-транспорт; 3-қимматликлар; ф4-бошқалар Гаровга қўйилган мулкнинг гаров реестрида рўйхатдан ўтказиш рақами Муробаҳанинг муддати узайтирилган санаси Муддати узайтирилганидан сўнг муробаҳанинг тугаш санаси Таъминотнинг қиймати Муддати ўтган асосий қарз шундан, қарздорлик муддати 1-30 кун 31-90 кун 91-180 кун 181 кун ва ундан юқори 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27

Микромолия ташкилотлари, факторинг ташкилотлари ва ломбардлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш тўғрисидаги низомга 11 2 -ИЛОВА

_________________________________________________________________ томонидан (ташкилотнинг номи) кўрсатилган исломий ижара хизматлари тўғрисида маълумот минг сўмда Т/р Ҳ/в Ҳудуд коди Туман/шаҳар коди Ижарага олувчининг тўлиқ номи Ижарага олувчининг СТИРи/ЖШШИР Субъект тури: 1-юридик шахс, 2-ЯТТ, 3-ўзини ўзи банд қилган шахс, 4-жисмоний шахс Микромолия ташкилотига алоқадорлик (ҳа, йўқ) Ўзаро алоқадор қарздорлар гуруҳи рақами Ижара тури: 1-исломий ижара; 2-ижара мунтаҳийя биттамлик Ижара объекти: 1-кўчмас мулк; 2-транспорт; 3-асбоб-ускуна; 4-бошқалар Ижара суммаси Ижара тўловлари қолдиғи Ижара объекти бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси қолдиғи Ижара шартномаси имзоланган сана Ижара объекти ижарага олувчига топширилган сана Ижара шартномасининг охирги санаси Таъминот тури: 0-таъминланмаган; 1-кўчмас мулк; 2-транспорт; 3-қимматликлар; 4-бошқалар Гаровга қўйилган мулкнинг гаров реестрида рўйхатдан ўтказиш рақами Ижара шартномаси муддатининг узайтирилган санаси Муддати узайтирилганидан сўнг ижара шартномасининг охирги санаси Таъминотнинг қиймати Муддати ўтган ижара тўловлари шундан, қарздорлик муддати 1-30 кун 31-90 кун 91-180 кун 181 кун ва ундан юқори 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27

Микромолия ташкилотлари, факторинг ташкилотлари ва ломбардлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш тўғрисидаги низомга 11 3 -ИЛОВА

_________________________________________________________________ томонидан (ташкилотнинг номи) кўрсатилган салам хизматлари тўғрисида маълумот минг сўмда Т/р Ҳ/в Ҳудуд коди Туман/шаҳар коди Сотувчининг (мижоз) тўлиқ номи Сотувчининг СТИРи/ЖШШИР Субъект тури: 1-юридик шахс, 2-ЯТТ, 3-ўзини ўзи банд қилган шахс, 4-жисмоний шахс Микромолия ташкилотига алоқадорлик (ҳа, йўқ) Ўзаро алоқадор қарздорлар гуруҳи рақами Салам шартномаси суммаси Салам шартномаси бўйича тўланган сумма Салам хизмати бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси қолдиғи Салам шартномаси объекти Салам шартномаси объектининг миқдори/ҳажми Салам шартномаси имзоланган сана Салам шартномаси бўйича тўлов амалга оширилган сана Салам шартномаси объектини қабул қилиб олиш санаси Салам шартномаси бўйича амалга оширилган тўловлар суммаси Таъминот тури: 0-таъминланмаган; 1-кўчмас мулк; 2-транспорт; 3-қимматликлар; 4-бошқалар Гаровга қўйилган мулкнинг гаров реестрида рўйхатдан ўтказиш рақами Салам объектини етказиб бериш муддатининг узайтирилган санаси Муддати узайтирилганидан сўнг салам объектини етказиб бериш санаси Таъминотнинг қиймати Муддати ўтган қарздорлик шундан, қарздорлик муддати 1-30 кун 31-90 кун 91-180 кун 181 кун ва ундан юқори 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28

Микромолия ташкилотлари, факторинг ташкилотлари ва ломбардлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш тўғрисидаги низомга 11 4 -ИЛОВА

_________________________________________________________________ томонидан (ташкилотнинг номи) кўрсатилган музораба ва мушорака хизматлари (юридик шахс ташкил этмасдан) тўғрисида маълумот

минг сўмда Т/р Ҳ/в Ҳудуд коди Туман/шаҳар коди Молиялаштирилган мижознинг тўлиқ номи Мижознинг СТИРи/ЖШШИР Субъект тури: 1-юридик шахс, 2-ЯТТ, 3-ўзини ўзи банд қилган шахс, 4-жисмоний шахс Микромолия ташкилотига алоқадорлик (ҳа, йўқ) Ўзаро алоқадор қарздорлар гуруҳи рақами Хизмат тури: 1-музораба, 2-мушорака Шартнома суммаси Киритилган капитал суммаси Киритилган капитал шакли (1-пул маблағлари 2-моддий активлар 3-номоддий активлар) Капитал сифатида киритилган моддий ёки номоддий актив номи Киритилган капитал бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси қолдиғи Кутилаётган даромад миқдори (йиллик маржа) Кўрилган фойда тақсимотида микромолия ташкилоти улуши (шартнома бўйича) Кўрилган зарарлар тақсимотида микромолия ташкилоти улуши (мушорака хизмати доирасида) Шартнома имзоланган сана Капитал киритилган сана Шартноманинг охирги санаси Капитал киритилган санадан бошлаб олинган (тўланган) даромад Таъминот тури: 0-таъминланмаган; 1-кўчмас мулк; 2-транспорт; 3-қимматликлар; 4-бошқалар Гаровга қўйилган мулкнинг гаров реестрида рўйхатдан ўтказиш рақами Шартнома муддати узайтирилган санаси Муддати узайтирилганидан сўнг шартноманинг охирги санаси Таъминотнинг қиймати Ўтган йиллар ҳисобида Жорий йил ҳисобида 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28

Микромолия ташкилотлари, факторинг ташкилотлари ва ломбардлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш тўғрисидаги низомга 11 5 -ИЛОВА

____________________________________________________ (ташкилотнинг номи) активлари таҳлили тўғрисида маълумот минг сўмда Т/р АКТИВЛАР Жами Шундан, сўндириш муддати (кун ва йилларда) Муддатсиз 1 кундан 30 кунгача 31 кундан 90 кунгача 91 кундан 180 кунгача 181 кундан 365 кунгача 1 йилдан 2 йилгача 2 йилдан юқори 1. Кассадаги нақд пуллар 2. Банкларга қўйилган депозитлар ва бошқа маблағлар 3. Олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар 4 Сотиб олинган дебиторлик қарзлари — факторинг, соф 5. Кредитлар (микрокредит, микроқарз, истеъмол), соф 6. Лизинг, соф 7. Инвестициялар, соф 8. Асосий воситалар 9. Номоддий активлар 10. Бошқа хусусий мулклар 11. Бошқа активлар 12. Жами активлар

Микромолия ташкилотлари, факторинг ташкилотлари ва ломбардлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш тўғрисидаги низомга 11 6 -ИЛОВА

_________________________________________________________________ (ташкилотнинг номи) мажбуриятларининг таҳлили тўғрисида маълумот минг сўмда Т/р МАЖБУРИЯТЛАР Жами Сўндириш муддати (кун ва йилларда) Муддатсиз 1 кундан 30 кунгача 31 кундан 90 кунгача 91 кундан 180 кунгача 181 кундан 365 кунгача 1 йилдан 2 йилгача 2 йилдан юқори 1. Тўланиши лозим бўлган кредитлар ва қарзлар 2. Лизинг бўйича мажбуриятлар 3. Чиқарилган облигациялар 4. Тўланиши лозим бўлган фоизлар 5. Тўланиши лозим бўлган ҳисобланган солиқлар 6. Бошқа мажбуриятлар 7. Жами мажбуриятлар

Микромолия ташкилотлари, факторинг ташкилотлари ва ломбардлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш тўғрисидаги низомга 11 7 -ИЛОВА

_________________________________________________________________нинг (ташкилотнинг номи) алоқадор шахслар билан тузилган битимлар тўғрисида ҳисоботи минг сўм Т/р Мижоз номи СТИРи Фаолият тури (ИФУТ) Валюта коди Гуруҳ рақами Жорий қарздорлик, брутто Шундан Кредит ёки лизинглар бўйича шартлари қайта кўрилганлиги сони Таснифи (сонда) Яратилган захиралар Жорий қарздорлик, соф баланс активлари балансдан ташқари активлар Кредитлар Инвестициялар Бошқа активлар кафолатлар, кафилликлар ва улардан олинган даромадлар 1 2 3 4 5 6 6.1 6.2 6.3 6.4 7 8 9 10 1. 2. 3. 4. Ташкилотга алоқадор бўлган барча шахсларга тўғри келувчи таваккалчиликнинг энг кўп миқдори Ташкилотнинг бир қарз олувчи ёки ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳи учун таваккалчиликнинг энг кўп миқдори

Микромолия ташкилотлари, факторинг ташкилотлари ва ломбардлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш тўғрисидаги низомга 11 8 -ИЛОВА

_________________________________________________________________нинг (ташкилотнинг номи) йирик таваккалчиликлари тўғрисида ҳисоботи минг сўм Т/р Мижоз номи СТИРи Фаолият тури (ИФУТ) Валюта коди Гуруҳ рақами Жорий қарздорлик, брутто Шундан Кредит ёки лизинглар бўйича шартлари қайта кўрилганлиги сони Таснифи (сонда) Яратилган захиралар Жорий қарздорлик, соф баланс активлари балансдан ташқари активлар Кредитлар Инвестициялар Бошқа активлар кафолатлар, кафилликлар ва улардан олинган даромадлар 1 2 3 4 5 6 6.1 6.2 6.3 6.4 7 8 9 10 1. 2. 3. 4. Жами йирик активлар Берилган энг йирик актив

Микромолия ташкилотлари, факторинг ташкилотлари ва ломбардлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш тўғрисидаги низомга 12-ИЛОВА

Пруденциал нормативларга риоя этиш бўйича маълумот Кўрсаткичлар Формула Меъёр Амалда 1. Капитал етарлилиги кўрсаткичи 1.1 Капитал етарлилиги коэффициенти жами хусусий капитал 0,10 жами актив 2. Ликвидлилик кўрсаткичи 2.1 Ликвидлилик коэффициенти кассадаги нақд пуллар, банклардаги талаб қилиб олингунча маблағлар, тўлов муддати 30 кунгача бўлган активлар, бундан муддати ўтган қарздорлиги мавжуд активлар мустасно 1,00 талаб қилиб олингунча ва ижро этиш муддати 30 кунгача бўлган мажбуриятлар 2. Қарздорлар билан операциялар 2.1 Бир қарз олувчига ёки ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳига доир таваккалчиликнинг энг кўп миқдори бир қарз олувчи ёки ўзаро алоқадор қарз олувчилар 0,25 хусусий капитал 2.2 барча йирик таваккалчиликларнинг умумий миқдори барча йирик таваккалчиликлар 5,00 хусусий капитал 2.3 Микромолия ташкилотига алоқадор бўлган битта шахсга тўғри келувчи таваккалчиликнинг энг кўп миқдори алоқадор бўлган битта шахсга тўғри келувчи таваккалчилик 0,25 хусусий капитал 2.3 Микромолия ташкилотига алоқадор бўлган барча шахсларга тўғри келувчи таваккалчиликнинг энг кўп миқдори алоқадор бўлган барча шахсларга тўғри келувчи таваккалчилик 0,50 хусусий капитал 3. Инвестициялар 3.1 Юридик шахсларнинг устав фондига (устав капиталига) ва (ёки) қарз қимматли қоғозларига инвестицияларнинг энг кўп миқдори жами инвестициянинг миқдори 0,20 хусусий капитал Раҳбар имзоси: ____________________ Ф.И.О. Бош бухгалтер имзоси: ___________________ Ф.И.О.

Раис М. НУРМУРАТОВ

Тошкент ш.,

2022 йил 6 декабрь,

28/2-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.01.2023 й., 10/23/3412/0021-сон; 20.10.2025 й., 10/25/3412-1/0952-сон; 03.10.2026 й., 10/26/3412-2/0999-сон; 22.10.2026 й., 10/26/3958/1065)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvining

Qarori

NIZOM

Mikromoliya tashkilotlari, faktoring tashkilotlari va lombardlar faoliyatini muvofiqlashtirish va tartibga solish toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida

Oʻzbekiston Respublikasining “ Oʻzbekiston Respublikasining Markaziy banki toʻgʻrisida ”gi va “ Nobank kredit tashkilotlari va mikromoliyalashtirish faoliyati toʻgʻrisida ”gi qonunlariga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvi qaror qiladi:

1. Mikromoliya tashkilotlari, faktoring tashkilotlari va lombardlar faoliyatini muvofiqlashtirish va tartibga solish toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Mazkur qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran uch oydan keyin kuchga kiradi.

Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvining 2022-yil 6-dekabrdagi 28/2-son qaroriga ILOVA

Mikromoliya tashkilotlari, faktoring tashkilotlari va lombardlar faoliyatini muvofiqlashtirish va tartibga solish toʻgʻrisidagi

Mazkur Nizom mikromoliya tashkilotlari, faktoring tashkilotlari (bundan buyon matnda tashkilotlar deb yuritiladi) va lombardlar tomonidan faoliyatni amalga oshirishda ularga qoʻyiladigan talablar, shu jumladan tashkilotlarning aktivlari sifatini tasniflash, aktivlar boʻyicha ehtimoliy yoʻqotishlarga qarshi zaxiralarni yaratish hamda ulardan foydalanish, prudensial normativlar, lombardlar tomonidan faoliyat va operatsiyalarni amalga oshirish, tashkilotlar va lombardlar tomonidan moliyaviy hisobotlarni taqdim etish tartibini belgilaydi.

1-bob. Tashkilotlar tomonidan faoliyatni amalga oshirishda ularga qoʻyiladigan talablar

1-§. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

aktivlar — kredit, mikrokredit, mikroqarz (bundan buyon matnda kredit deb yuritiladi), lizing, faktoring, yuridik shaxslarning ustav fondiga (ustav kapitaliga) va (yoki) qarz qimmatli qogʻozlariga qilingan investitsiyalar, olinishi lozim boʻlgan hisoblangan foizli va foizsiz daromadlar, garovga olingan mulkka egalik huquqini qoʻllagan holda undirib olingan mulklar, boshqa barcha talablar, balansdan tashqari moddalar (kafolat), shuningdek islomiy ijara, foydani taqsimlashga asoslangan moliyalashtirish (muzoraba), nasiya savdoga asoslangan moliyalashtirish (murobaha), sherikchilik — foyda va zararlarni taqsimlashga asoslangan moliyalashtirish (mushoraka), oldindan toʻlovga asoslangan moliyalashtirish (salam) (bundan buyon matnda islomiy moliyalashtirishga oid xizmatlar deb yuritiladi);

aktivning jami qiymati — aktivning tashkilotlar balansida va balansdan tashqari moddalarda aks ettirilgan asosiy qarzi va unga hisoblangan foizlari, penya, komission va boshqa foizsiz toʻlovlari qoldigʻining ular boʻyicha yaratilgan zaxira ayrilmagan miqdori;

muddati oʻtgan qarzdorlik — qarzdor tomonidan shartnomada koʻrsatilgan muddat va shartlarda bajarilmagan (lozim darajada bajarilmagan) tashkilotlar oldidagi majburiyatlar;

qarzdor — shartnomaga muvofiq aktivlar boʻyicha tashkilotlar oldida majburiyati mavjud boʻlgan jismoniy yoki yuridik shaxs.

2. Tashkilotlar oʻz faoliyati davomida vujudga keladigan zararlarni qoplash uchun zaxira fondining yaratilishini koʻzda tutishlari mumkin va uning miqdori tashkilotlarning taʼsis hujjatlarida koʻrsatiladi.

2-§. Tashkilotlarning aktivlari sifatini tasniflash

3. Tashkilotlarning aktivlari mazkur Nizomga muvofiq oʻz vaqtida va toʻgʻri tasniflanishi hamda ularga aktivlar boʻyicha ehtimoliy yoʻqotishlarga qarshi zaxiralar (bundan buyon matnda zaxira deb yuritiladi) yaratilishi shart.

4. Tashkilotlarning aktivlari sifatiga koʻra “standart”, “substandart”, “shubhali” va “umidsiz” toifalarga tasniflanadi. “Shubhali” va “umidsiz” toifalarga tasniflangan aktivlar muammoli aktivlar hisoblanadi.

5. Tashkilotlarning aktivlari sifati quyidagicha tasniflanadi, bundan mazkur Nizomning 6 va 7-bandlarida koʻrsatilgan aktivlar mustasno:

asosiy qarz va (yoki) foizlar yoxud boshqa toʻlovlar boʻyicha muddati oʻtgan qarzdorlik boʻlmaganda yoki ularni qaytarish 30 kundan oshmagan muddatga kechiktirilganda — “standart”;

asosiy qarz va (yoki) foizlarni yoxud boshqa toʻlovlarni qaytarish 31 kun va undan ortiq, lekin 90 kundan oshmagan muddatga kechiktirilganda — “substandart”;

asosiy qarz va (yoki) foizlarni yoxud boshqa toʻlovlarni qaytarish 91 kun va undan ortiq, lekin 180 kundan oshmagan muddatga kechiktirilganda — “shubhali”;

asosiy qarz va (yoki) foizlarni yoxud boshqa toʻlovlarni qaytarish 181 kun va undan ortiq muddatga kechiktirilganda — “umidsiz”.

6. Yuridik shaxslarning ustav fondiga (ustav kapitaliga) va (yoki) qarz qimmatli qogʻozlariga qilingan investitsiyalar quyidagicha tasniflanadi:

oxirgi bir yil davomida tashkilotlarga daromad keltirmagan investitsiya — “substandart”;

oxirgi ikki yil davomida tashkilotlarga daromad keltirmagan investitsiya — “shubhali”;

oxirgi uch yil davomida tashkilotlarga daromad keltirmagan investitsiya — “umidsiz”.

Quyidagi holatlardan biri mavjud boʻlganda, investitsiyalar daromad keltirgan hisoblanadi:

tashkilotlarga dividend yoki foiz koʻrinishida daromad keltirganda;

tashkilotlar tomonidan qilingan investitsiyani qayta baholash natijasida ijobiy farq yuzaga kelganda;

fond birjasida kotirovkasi oshganda;

tashkilotlar ustav fondiga (ustav kapitaliga) investitsiya kiritgan yuridik shaxsning tashqi auditorlik tekshiruvidan oʻtgan moliyaviy hisobotiga koʻra hisobot davrini foyda bilan yakunlaganda.

Agar tashkilotlar tomonidan qilingan investitsiyani qayta baholash natijasida salbiy farq yuzaga kelsa, bunday investitsiyalarning sifati “umidsiz” deb tasniflanishi kerak.

7. Garovga olingan mulkka egalik huquqini qoʻllagan holda qarzdordan undirib olingan mulklar tashkilotlar faoliyatida foydalanilmagan taqdirda sotilishi lozim. Bunda, mazkur mulk tashkilotlar tomonidan balansga qabul qilingan kundan boshlab olti oy muddatda sotilmasa, umidsiz aktiv sifatida tasniflanadi.

8. Mikromoliya tashkiloti tomonidan kafolat boʻyicha majburiyat toʻlab berilganda, uni tasniflash mazkur Nizomning 5-bandida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.

9. Mazkur Nizomning 5-bandida nazarda tutilgan aktivlarning quyida keltirilgan asosiy shartlaridan hech boʻlmaganda bittasi oʻzgartirilgan boʻlsa, ular shartlari qayta koʻrib chiqilgan aktivlar deb hisoblanadi:

foiz stavkasining pasaytirilishi yoki ustama miqdorining kamaytirilishi, bundan shartnomada belgilangan oʻzgaruvchan foiz stavkasi pasayishi munosabati bilan, shuningdek, tashkilotlarning tashabbusi bilan foiz stavkasining pasaytirilishi yoki ustama miqdorining kamaytirilishi holatlari mustasno;

asosiy qarzning kamaytirilishi yoki undan qisman voz kechilishi, aktivning foydalanilmagan qismi kamaytirilishi bundan mustasno;

foizlar, ustama va (yoki) asosiy qarzga doir toʻlovlarning bir qismi yoki barchasidan voz kechilishi;

aktivning asosiy qismi va (yoki) foizlarini toʻlash muddati kechiktirilishi yoki uzaytirilishi, bundan mijozni moliyalashtirishni boshlash muddati oʻzgarishi hisobiga toʻlov grafigining yoki toʻlovlar toʻlanadigan oy ichida toʻlov sanasining oʻzgartirilishi mustasno;

taʼminot turining oʻzgartirilishi, bundan aktivning bir qismi qaytarilganligi munosabati bilan taʼminotdan chiqarilgan hamda aktiv summasining garov summasiga nisbati mikromoliya tashkilotining ichki hujjatlarida koʻrsatilgan chegaradan koʻp boʻlmagan holatlar mustasno;

mazkur bandning ikkinchi-oltinchi xatboshilarida koʻrsatilgan shartlardan birini yoki bir nechtasini qoʻllagan holda qarz oluvchining oʻzgartirilishi.

10. Shartlari qayta koʻrib chiqilgan aktivlar sifati quyidagicha tasniflanadi:

asosiy qarz va (yoki) foizlar boʻyicha muddati oʻtgan qarzdorlik boʻlmaganda yoki ularni qaytarish 30 kundan oshmagan muddatga kechiktirilganda — “substandart”;

asosiy qarz va (yoki) foizlarni qaytarish 31 kun va undan ortiq, lekin 90 kundan oshmagan muddatga kechiktirilganda — “shubhali”;

asosiy qarz va (yoki) foizlarni qaytarish 91 kun va undan ortiq muddatga kechiktirilganda — “umidsiz”.

11. Aktivlar sifatini tasniflash va ularni tashkilotlarning balanslarida aks ettirish tashkilotlar va qarzdor yoki pul talabnomasidan voz kechuvchi oʻrtasida tuzilgan shartnoma shartlarini oʻzgartirmaydi, shu jumladan shartnoma shartlariga muvofiq tashkilotlar tomonidan asosiy qarz va unga hisoblangan foizlarni, shuningdek shartnoma shartlarini bajarmaganligi uchun jarima va penyalarni toʻliq miqdorda qarzdordan undirish huquqini bekor qilmaydi.

12. Alohida hollarda (favqulodda va muayyan sharoitlarda oldini olib boʻlmaydigan vaziyatlarda qarzdor tomonidan tashkilotlar oldidagi majburiyatni bajarish yoki lozim darajada bajarish imkoniyati boʻlmaganda) aktivlar sifatini tasniflash, zaxira yaratish va aktivlarning shartlari qayta qoʻrib chiqilmagan deb hisoblanishi Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki (bundan buyon matnda Markaziy bank deb yuritiladi) tomonidan belgilanishi mumkin.

3-§. Zaxiralarni yaratish va ulardan foydalanish

13. Tashkilotlar aktivlarining aktivining jami qiymatiga nisbatan aktivlar:

“substandart” deb tasniflanganda yigirma besh foiz;

“shubhali” deb tasniflanganda ellik foiz;

“umidsiz” deb tasniflanganda yuz foiz miqdorda tashkilotlar xarajati hisobidan zaxira shakllantirishi lozim.

Sifati “standart” deb tasniflangan aktivlar boʻyicha zaxira yaratish talab qilinmaydi.

14. Aktiv sifati “umidsiz” deb tasniflanishi bilan tashkilotlar uch ish kunida ushbu aktivni zaxira evaziga hisobdan chiqarishlari (“Koʻzda tutilmagan holatlar” hisobvaragʻiga oʻtkazishlari) lozim.

“Umidsiz” deb tasniflangan aktivlar hisobdan chiqarilishi aktivlarning qisman yoki toʻliq qaytarilishi mumkinligini inkor etmaydi hamda ular boʻyicha toʻlovlar bekor qilinishini bildirmaydi. Mazkur aktivlar “Koʻzda tutilmagan holatlar” hisobvaragʻiga oʻtkazilgan paytdan boshlab uch yildan kam boʻlmagan muddat mobaynida ushbu hisobvaraqda aks ettirilishi lozim.

15. Tashkilotlar qarzdor majburiyatining toʻliq summasini toʻgʻri aks ettirish uchun mazkur aktivga foizlar yoki neustoyka hisoblab yozishni uni balansdan tashqari moddalarga oʻtkazganlaridan keyin ham davom ettiradilar, qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda qarzdor va kafilning majburiyatlari bekor boʻladigan holatlar bundan mustasno.

Oʻzbekiston Respublikasi “Toʻlovga qobiliyatsizlik toʻgʻrisida”gi Qonunining 141-moddasiga muvofiq sud tomonidan qarzdorni bankrot deb topish va tugatishga doir ish yuritishni boshlash toʻgʻrisida qaror qabul qilingan paytdan eʼtiboran qarzdorning barcha turdagi qarzlari boʻyicha neustoyka (jarima, penya) va foizlarni hisoblash tugatiladi.

16. Tashkilotlar zaxiralarni aktivlarni tasniflash uchun mazkur Nizomda nazarda tutilgan asoslar vujudga kelgan sanadan boshlab shakllantirishlari va ular boʻyicha buxgalteriya oʻtkazmalarini dasturlashgan holda amalga oshirishlari lozim.

Yaratilgan zaxira xarajatlari Moliyaviy natijalar toʻgʻrisidagi hisobotda aks ettirilishi lozim.

17. Tashkilotlarning ijro etuvchi organlari zaxiralarning doimiy ravishda yetarli ekanligini taʼminlash uchun javobgardir.

18. Mazkur Nizom talablari asosida tasniflangan aktivlar boʻyicha yetarli miqdorda zaxira yaratilmagan hollarda Markaziy bank zaxiralarni yaratish boʻyicha qoʻshimcha ajratmalarni amalga oshirishni talab qilishga haqli.

19. Tashkilotlarning ijro etuvchi organlari moliyaviy yil yakuni boʻyicha tashkilotlar ishtirokchilari (aksiyadorlari) umumiy yigʻilishida sifati “umidsiz” deb tasniflangan aktivlarni undirish boʻyicha qoʻllangan chora-tadbirlar haqida hisobot berishlari lozim.

4-§. Aktiv sifati oldingi tasniflangan toifadan yaxshiroq toifada tasniflanishi

20. Quyidagi hollarda aktiv sifati “standart” deb qayta tasniflanishi mumkin:

“substandart” deb tasniflangan aktivning asosiy qarzi va (yoki) foizlari boʻyicha muddati oʻtgan qarzdorliklar toʻliq toʻlanganda va aktivni qaytarish grafigi boʻyicha keyingi toʻlov oʻz vaqtida va toʻliq toʻlanganda;

“shubhali” deb tasniflangan aktivning asosiy qarzi va (yoki) foizlari boʻyicha muddati oʻtgan qarzdorliklar toʻliq toʻlanganda va aktivni qaytarish grafigi boʻyicha ketma-ket 3 ta toʻlov oʻz vaqtida va toʻliq toʻlanganda.

21. Aktivlar sifati ularning shartlari qayta koʻrib chiqilishi bilan darhol oldingi tasniflangan toifadan yaxshiroq toifada tasniflanishi mumkin emas.

“Substandart” yoki “shubhali” deb tasniflangan aktivlarning shartlari qayta koʻrib chiqilgandan keyin aktivni qaytarish grafigiga asosan kamida ketma-ket 3 ta toʻlov toʻliq va oʻz vaqtida toʻlangan taqdirda, ularning sifati “standart” deb tasniflanishi mumkin.

Aktivlarning shartlari qayta koʻrib chiqilgandan keyin ular boʻyicha asosiy qarz va (yoki) foizlarni qaytarish muddati mazkur Nizomning 10-bandida koʻrsatilgan muddatlarga kechiktirilgan taqdirda, ushbu aktivlarning sifatini “standart” deb qayta tasniflash mazkur Nizomning 20-bandida nazarda tutilgan tartibda amalga oshiriladi.

22. Aktivning sifati “umidsiz” deb tasniflanganidan, shu jumladan “Koʻzda tutilmagan holatlar” hisobvaragʻida aks ettirilganidan boshlab quyidagi hollarda aktiv sifati “substandart” deb tasniflanishi va uning keyingi hisobini yuritish uchun balansning aktiv hisobi yuritiluvchi tegishli hisobvaragʻiga oʻtkazilishi mumkin:

shartnoma shartlariga mazkur Nizomning 9-bandida keltirilgan oʻzgartirishlar kiritilmagan holda, aktivning asosiy qismi va (yoki) foizlari boʻyicha muddati oʻtgan qarzdorliklar toʻliq toʻlanganda;

shartnoma shartlariga mazkur Nizomning 9-bandida keltirilgan oʻzgartirishlar kiritilganda, aktivni qaytarish grafigiga asosan kamida olti oylik toʻlovlari yoki aktivning asosiy qismining 20 foizidan kam boʻlmagan miqdori toʻliq va oʻz vaqtida toʻlanganda.

23. Mazkur Nizomning 22-bandiga muvofiq aktivning sifati “substandart” deb tasniflangan kundan boshlab aktivni qaytarish grafigi boʻyicha ketma-ket 3 ta toʻlov oʻz vaqtida va toʻliq toʻlanganda aktiv sifati “standart” deb tasniflanishiga yoʻl qoʻyiladi.

2-bob. Prudensial normativlar

1-§. Umumiy qoidalar

24. Tashkilotlar quyidagi mablagʻlar hisobidan faoliyat koʻrsatganda prudensial normativlarga rioya etishlari shart:

korporativ obligatsiyalarni joylashtirishdan olingan mablagʻlar;

Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetining hamda davlat jamgʻarmalarining mablagʻlari;

xalqaro moliya institutlarining, chet el hukumat moliya tashkilotlarining, nodavlat notijorat tashkilotlarning, shu jumladan chet el nodavlat notijorat tashkilotlarining qarz mablagʻlari;

yuridik shaxslardan, shu jumladan chet el yuridik shaxslaridan olingan qarz mablagʻlari;

islomiy moliyalashtirishga muvofiq boʻlgan qimmatli qogʻozlarni joylashtirishdan olingan mablagʻlar.

Prudensial normativlarga mazkur bandda koʻrsatilgan mablagʻlar jalb etilgan oydan keyingi hisobot oyining birinchi sanasidan boshlab rioya etish talab etiladi.

25. Mazkur Nizomning 24-bandida koʻrsatilgan mablagʻlar hisobidan faoliyat koʻrsatayotgan tashkilotlarga quyidagi prudensial normativlar oʻrnatiladi:

kapitalning yetarlilik koeffitsiyenti;

likvidlilik koeffitsiyenti;

bir qarz oluvchiga yoki oʻzaro aloqador qarz oluvchilar guruhiga doir tavakkalchilikning eng koʻp miqdori;

tashkilotlarga aloqador boʻlgan shaxslar uchun tavakkalchilikning eng koʻp miqdori;

yuridik shaxslarning ustav fondiga (ustav kapitaliga) va (yoki) qarz qimmatli qogʻozlariga qilingan investitsiyalarning eng koʻp miqdori.

26. Tashkilotlarning bir qarz oluvchi yoki oʻzaro aloqador qarz oluvchilar guruhi hamda tashkilotlarga aloqador boʻlgan shaxslar boʻyicha tavakkalchiliklari tegishliligi boʻyicha quyidagilarni oʻz ichiga oladi:

kredit, lizing, faktoring;

yuridik shaxslarning ustav fondiga (ustav kapitaliga) va (yoki) qarz qimmatli qogʻozlariga qilingan investitsiyalar;

banklarga joylashtirilgan pul mablagʻlar;

olinishi lozim boʻlgan hisoblangan foizli va foizsiz daromadlar;

islomiy moliyalashtirishga oid xizmatlar;

boshqa barcha talablar;

balansdan tashqari moddalar (kafolat).

Bir qarz oluvchi va oʻzaro aloqador qarz oluvchilar guruhi hamda tashkilotlarga aloqador boʻlgan shaxslarga doir tavakkalchilikni hisoblashda aktivning jami qiymatidan yaratilgan zaxira miqdori chegiriladi.

26 1 . Faktoring xizmati boʻyicha tashkilotlarning bir qarz oluvchi va oʻzaro aloqador qarz oluvchilar guruhi hamda tashkilotlarga aloqador boʻlgan shaxslarga doir tavakkalchiligi:

tashkilotlar tomonidan mijozga nisbatan regress talabini qoʻyish huquqi mavjud boʻlmasa yoki mavjud boʻlib, ushbu huquqdan foydalanish zarurati yuzaga kelmagan boʻlsa, qarzdorga;

mazkur regress talabini qoʻyish huquqi mavjud boʻlsa va ushbu huquqdan foydalanish zarurati vujudga kelgan boʻlsa, mijozga nisbatan hisoblanadi.

2-§. Kapitalning yetarlilik koeffitsiyenti

27. Tashkilotlar kapitalining yetarlilik koeffitsiyenti tashkilotlar jami xususiy kapitalining jami aktivlariga nisbati orqali hisoblanadi va ushbu koeffitsiyent 10 foizdan kam boʻlmasligi lozim.

28. Tashkilotlar kapitalining yetarlilik koeffitsiyentini hisoblashda tashkilotlar tomonidan yuridik shaxslarning ustav fondiga (ustav kapitaliga) qilingan barcha investitsiyalar jami aktivlar hamda xususiy kapitaldan chegiriladi.

3-§. Likvidlilik koeffitsiyenti

29. Tashkilotlarning joriy likvidlilik koeffitsiyenti 100 foizdan kam boʻlmasligi lozim. Bunda, joriy likvidlilik koeffitsiyenti joriy aktivlar summasining (kassadagi naqd pullar, banklardagi talab qilib olinguncha mablagʻlar, toʻlov muddati 30 kungacha boʻlgan aktivlar, bundan muddati oʻtgan qarzdorligi mavjud aktivlar mustasno) joriy majburiyatlar (talab qilib olinguncha va ijro etish muddati 30 kungacha boʻlgan majburiyatlar) summasiga nisbati orqali hisoblanadi.

4-§. Bir qarz oluvchiga yoki oʻzaro aloqador qarz oluvchilar guruhiga doir tavakkalchilikning eng koʻp miqdori

30. Oʻzaro aloqador qarz oluvchilar guruhi deganda quyidagi mezonlardan biriga mos keluvchi shaxslar tushuniladi:

shaxs tomonidan yuridik shaxsning ustav fondida (ustav kapitalida) ustunlik qiladigan ulushga egalik qilish;

ishtirokchi (aksiyador) boʻlgan shaxsning shu yuridik shaxs boshqaruv organlarining koʻpchilik aʼzolarini tayinlash yoki almashtirish huquqi;

shaxsning yuridik shaxs faoliyatiga u bilan tuzilgan shartnomaga va (yoki) uning ustavi qoidalariga muvofiq taʼsir koʻrsatish imkoniyati;

qarz oluvchi jismoniy shaxslar yaqin qarindoshlar ekanligi.

Yaqin qarindoshlar deganda qarindosh yoki qayin-boʻyinchilik munosabatidagi shaxslar, yaʼni ota-ona, tugʻishgan va oʻgay aka-ukalar hamda opa-singillar, er-xotin, farzandlar, shu jumladan farzandlikka olinganlar, bobolar, buvilar, nevaralar, er-xotinning ota-onasi, tugʻishgan va oʻgay aka-ukalari hamda opa-singillari tushuniladi.

31. Tashkilotlarning bir qarz oluvchiga yoki oʻzaro aloqador qarz oluvchilar guruhiga doir tavakkalchiligining eng koʻp miqdori tashkilot xususiy kapitalining 25 foizidan oshmasligi lozim.

32. Tashkilotlar barcha yirik tavakkalchiliklarining (jami summasi xususiy kapitalning 10 foizi va undan yuqori boʻlgan bir qarz oluvchi yoki oʻzaro aloqador qarz oluvchilar guruhiga doir tavakkalchiliklar) umumiy miqdori tashkilot xususiy kapitalining 5 barobaridan oshmasligi lozim.

5-§. Tashkilotlarga aloqador boʻlgan bitta shaxsga toʻgʻri keluvchi tavakkalchilikning eng koʻp miqdori

33. Tashkilotlarga aloqador boʻlgan bitta shaxsga toʻgʻri keluvchi tavakkalchilikning eng koʻp miqdori tashkilot xususiy kapitalining 25 foizidan oshmasligi lozim.

34. Tashkilotlarga aloqador boʻlgan barcha shaxslarga toʻgʻri keluvchi tavakkalchilikning eng koʻp miqdori tashkilot xususiy kapitalining 50 foizidan oshmasligi lozim.

6-§. Yuridik shaxslarning ustav fondiga (ustav kapitaliga) va (yoki) qarz qimmatli qogʻozlariga investitsiyalarning eng koʻp miqdori

35. Tashkilotlarning boshqa yuridik shaxslarning ustav fondiga (ustav kapitaliga) va (yoki) qarz qimmatli qogʻozlarga (davlat qimmatli qogʻozlari bundan mustasno) jami investitsiyalarining eng koʻp miqdori tashkilot xususiy kapitalining 20 foizidan oshmasligi lozim.

7-§. Bir qarz oluvchi, oʻzaro aloqador qarz oluvchilar guruhi, shu jumladan tashkilotlarga aloqador boʻlgan shaxslar boʻyicha boshqa talablar

36. Mazkur Nizom kuchga kirgan sanada bir qarz oluvchining yoki oʻzaro aloqador qarz oluvchilar guruhining hamda tashkilotlarga aloqador boʻlgan shaxslarning tashkilot oldida majburiyati mavjud boʻlib, mazkur majburiyatlarning miqdori ushbu Nizomning 31 va 33-bandlarida belgilangan meʼyorlardan oshishi, bunday majburiyat boʻyicha tuzilgan shartnoma shartlarini oʻzgartirishga olib kelmaydi.

37. Bir qarz oluvchiga yoki oʻzaro aloqador qarz oluvchilar guruhiga hamda tashkilotlarga aloqador boʻlgan shaxslarga toʻgʻri keluvchi tavakkalchilikning umumiy summasi shartnoma tuzish vaqtida mazkur Nizomda nazarda tutilgan cheklovlar doirasida boʻlib, keyinchalik belgilangan meʼyorlardan oshsa (xususiy kapital darajasi tushishi yoki boshqalar sababli), tashkilotlar mazkur holat haqida Markaziy bankka oʻn kun mobaynida maʼlum qilishlari va Markaziy bank bilan kelishilgan muddatlarda, biroq olti oydan koʻp boʻlmagan muddatda tavakkalchilikning umumiy summasini mazkur Nizomning 31 va 33-bandlarida belgilangan talablarga muvofiqlashtirish boʻyicha choralar koʻrishlari lozim.

38. Qarz oluvchi shartnoma tuzilgan davrda tashkilotlarga aloqador hisoblanmasdan, keyinchalik unga aloqador shaxsga aylansa, tavakkalchilik miqdorining mazkur Nizomning 33 va 34-bandlarida belgilangan talablardan oshishi prudensial normativga nomuvofiq deb tan olinmaydi, basharti tashkilotlar Markaziy bankka oʻn kun mobaynida bu haqida maʼlum qilib, Markaziy bank bilan kelishilgan muddatlarda, biroq olti oydan koʻp boʻlmagan muddatda prudensial normativga muvofiqlashtirishni oʻz zimmalariga olgan boʻlsalar.

39. Tashkilotlar bir qarz oluvchi yoki oʻzaro aloqador qarz oluvchilar guruhi, shuningdek tashkilotlarga aloqador boʻlgan shaxslar uchun tavakkalchiliklar hisobini yuritishlari va bu toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni hisobot oyidan keyingi oyning 5-sanasigacha har oyda Markaziy bankka taqdim etib borishlari lozim.

3-bob. Mikromoliya tashkilotlari tomonidan banklarning va boshqa moliya tashkilotlarining agenti vazifalarini amalga oshirish

40. Mikromoliya tashkilotlari tomonidan banklarning agenti vazifalari banklar va bank faoliyati toʻgʻrisidagi qonunchilikka, toʻlov agenti (subagenti) vazifalari toʻlovlar va toʻlov tizimlari toʻgʻrisidagi qonunchilikka, shuningdek sugʻurta agenti vazifalari sugʻurta faoliyati toʻgʻrisidagi qonunchilikka muvofiq amalga oshiriladi.

41. Mikromoliya tashkilotlarining banklar, toʻlov va sugʻurta agenti sifatida agentlik xizmatlari mazkur tashkilotlar nomidan koʻrsatiladi. Bunda, agentlik bitimlari tuzilishi va ular tuzilgan kundan eʼtiboran besh kun ichida mazkur bitimlar toʻgʻrisida axborot Markaziy bankka yuborilishi lozim.

Agentlik bitimining mavjudligi toʻgʻrisidagi axborotlar xizmatlar koʻrsatilishidan oldin mijozlarga oshkor etilishi lozim.

4-bob. Lombardlar tomonidan faoliyat va operatsiyalarni amalga oshirish

1-§. Umumiy qoidalar

42. Jismoniy shaxslar tomonidan shaxsiy isteʼmol uchun moʻljallangan koʻchar mol-mulklarni (ashyolarni) lombardda garovga qoʻyish, saqlash, lombarddan talab qilib olinmagan ashyolarni sotish hamda undiruvni garovga qoʻyilgan mol-mulkka qaratish Oʻzbekiston Respublikasining Fuqarolik kodeksi , “Garov toʻgʻrisida”gi Qonuni va mazkur Nizomga muvofiq amalga oshiriladi.

43. Lombard shaxsni tasdiqlovchi hujjat (biometrik pasport yoki identifikatsiyalovchi ID-karta yoxud milliy haydovchilik guvohnomasi yoki mazkur hujjatlardan birining Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali va (yoki) “Ijtimoiy karta” mobil ilovasi orqali beriladigan elektron shakli, chet el fuqarosining yashash guvohnomasi yoki ID-kartasi, fuqaroligi boʻlmagan shaxsning yashash guvohnomasi (ID-kartasi) yoki uning Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali va (yoki) “Ijtimoiy karta” mobil ilovasi orqali beriladigan elektron shakli, harbiy xizmatchining shaxsiy guvohnomasi) taqdim etilganida, jismoniy shaxslar bilan shartnomalar tuzadi.

44. Lombard, zarur hollarda, garovga yoki vaqtinchalik saqlashga topshirilayotgan mol-mulkka (ashyoga) egalik huquqini tasdiqlovchi hujjatlarni yoki boshqa dalillarni talab qilishga haqli.

2-§. Lombardlar tomonidan mikroqarzlarni rasmiylashtirish va berish tartibi

45. Garov asosida mikroqarzning berilishi lombard bilan jismoniy shaxs oʻrtasida tuziladigan mikroqarz shartnomasi va garov shartnomasi asosida amalga oshiriladi.

Lombardda mol-mulklarni garovga qoʻyish haqidagi shartnoma lombard tomonidan mazkur Nizomning 1-ilovasiga muvofiq shakldagi garov pattasini berish yoʻli bilan rasmiylashtiriladi.

46. Mikroqarz olish uchun lombardga garovga topshiriladigan mol-mulk tomonlar kelishuviga asosan baholanadi.

47. Lombard quyidagilarni bajarishi shart:

garov narsasini xavfsiz saqlash uchun choralar koʻrishi;

garov narsasi yoʻqolishi xavf-xatari paydo boʻlganligi yoki shikast yetkazilganligi toʻgʻrisida garovga qoʻyuvchiga darhol xabar berishi;

mikroqarz shartnomasining shartlari bajarilganida garov narsasini mulk egasiga yoki uchinchi shaxsga belgilangan tartibda rasmiylashtirilgan mulk egasining ishonchnomasi asosida darhol qaytarishi;

garovga qabul qilingan ashyolarni garovga qabul qilish paytida shunga oʻxshash va shunday sifatli ashyolarning narxlariga mos bahodagi toʻliq summasida oʻz hisobidan garovga qoʻyuvchi foydasiga sugʻurtalashi;

garovga qoʻyuvchining talabiga asosan mikroqarz shartnomasidan kelib chiqqan majburiyatlarning garovga qoʻyuvchi yoki uchinchi shaxs tomonidan qisman yoki toʻliq bajarilganligini tasdiqlovchi maʼlumotnoma berishi.

48. Garovga qoʻyilgan ashyolarni sotishdan tushgan summa, agar shartnomada boshqa hollar koʻzda tutilmagan boʻlsa, mikroqarz, u boʻyicha hisoblangan foizlar, neustoyka, ijro muddati oʻtganligi natijasida yuzaga kelgan zararlarni qoplash, shuningdek, saqlash va sugʻurta uchun toʻlov, garovga olingan mol-mulkni sotish boʻyicha xarajatlarni qoplashga qaratiladi. Agar garovga qoʻyilgan mol-mulkning sotilishidan tushgan summa lombardning talablari miqdoridan oshsa, tafovuti garovga qoʻyuvchiga qaytariladi.

3-§. Lombardda mol-mulklarni vaqtincha saqlash

49. Lombardda ashyolarni vaqtincha saqlash shartnomasi lombard tomonidan yuk topshiruvchiga (mijozga) mazkur Nizomning 2-ilovasiga muvofiq shakldagi egasining nomi yozilgan saqlov pattasi berish yoʻli bilan rasmiylashtiriladi.

50. Agar mijoz tez alangalanadigan, portlash xavfi boʻlgan yoki oʻzi tabiatan xavfli ashyolarni saqlashga topshirish vaqtida ularning xususiyatlari toʻgʻrisida lombardni ogohlantirmagan boʻlsa, lombard ashyolarni topshirgan mijozga koʻrilgan zararlarni qoplamagan holda, ularni xohlagan vaqtda xavfsizlantirishi yoki yoʻq qilishi mumkin. Ushbu ashyolarni saqlash natijasida lombardga va (yoki) uchinchi shaxslarga yetkazilgan zararlarni qoplash mijozning zimmasiga yuklatiladi.

51. Lombardga garovga yoki saqlash uchun topshirilgan ashyolar yoʻqolganda yoki shikastlanganda, agar lombard yoʻqotish yoki shikastlanish yengib boʻlmas kuch oqibatida yuz berganligini isbotlay olmasa, yetkazilgan mulkiy zarar ashyolar egasiga tomonlar kelishuviga koʻra qoplab beriladi. Tomonlar kelishuvga erishmaganda mulkiy zararni qoplash sud tartibida amalga oshiriladi.

5-bob. Moliyaviy hisobotlar va elektron maʼlumotlarni taqdim etish hamda ichki audit xizmatini tashkil etish

1-§. Tashkilotlar va lombardlar tomonidan Markaziy bankka hisobotlar va elektron maʼlumotlarni taqdim etish

52. Tashkilotlar va lombardlar tegishliligiga koʻra mazkur Nizomning 53 , 53 1 va 54-bandlariga muvofiq Markaziy bankka quyidagi moliyaviy va nazoratga oid hisobotlarni hamda ularning elektron maʼlumotlarini taqdim etadi:

buxgalteriya balansi ( 3-ilova );

balans hisoboti ( 4-ilova );

moliyaviy natijalar toʻgʻrisidagi hisobot ( 5-ilova );

kapitaldagi oʻzgarishlar ( 6-ilova );

berilgan kreditlar va koʻrsatilgan lizing xizmatlari toʻgʻrisida maʼlumot ( 7-ilova );

koʻrsatilgan faktoring xizmatlari toʻgʻrisida maʼlumot ( 8-ilova );

qimmatli qogʻozlar portfeli va qilingan investitsiyalar toʻgʻrisida maʼlumot ( 9-ilova );

jalb etilgan mablagʻlar toʻgʻrisida maʼlumot ( 10-ilova );

berilgan kafolat va kafilliklar toʻgʻrisida maʼlumot ( 11-ilova );

koʻrsatilgan nasiya savdoga asoslangan moliyalashtirish (murobaha) xizmatlari toʻgʻrisida maʼlumot ( 11 1 -ilova );

koʻrsatilgan islomiy ijara xizmatlari toʻgʻrisida maʼlumot ( 11 2 -ilova );

koʻrsatilgan oldindan toʻlovga asoslangan moliyalashtirish (salam) xizmatlari toʻgʻrisida maʼlumot ( 11 3 -ilova );

koʻrsatilgan foydani taqsimlashga asoslangan moliyalashtirish (muzoraba) va sherikchilik — foyda va zararlarni taqsimlashga asoslangan moliyalashtirish (mushoraka) xizmatlari (yuridik shaxs tashkil etmasdan) toʻgʻrisida maʼlumot ( 11 4 -ilova );

aktivlar tahlili toʻgʻrisida maʼlumot ( 11 5 -ilova );

majburiyatlar tahlili toʻgʻrisida maʼlumot ( 11 6 -ilova );

aloqador shaxslar bilan tuzilgan bitimlar toʻgʻrisida maʼlumot ( 11 7 -ilova );

yirik tavakkalchiliklar toʻgʻrisida maʼlumot ( 11 8 -ilova );

prudensial normativlarga rioya etish boʻyicha maʼlumot ( 12-ilova ).

53. Mikromoliya tashkilotlari tomonidan mazkur Nizomning 52-bandi ikkinchi — oʻn toʻqqizinchi xatboshilarida koʻrsatilgan hisobot va maʼlumotlar taqdim etiladi. Bunda ushbu Nizomning 52-bandi toʻrtinchi , oltinchi — oʻn toʻrtinchi xatboshilarida koʻrsatilgan hisobot va maʼlumotlar moliyaviy natijalar yoki ushbu xizmatlar boʻyicha qoldiq mavjud boʻlganda, oʻn beshinchi — oʻn toʻqqizinchi xatboshilarida koʻrsatilgan hisobot va maʼlumotlar mikromoliya tashkiloti mazkur Nizomning 24-bandida koʻrsatilgan mablagʻlar hisobidan faoliyat koʻrsatganda taqdim etiladi.

53 1 . Faktoring tashkilotlari tomonidan mazkur Nizomning 52-bandi ikkinchi — beshinchi, yettinchi — toʻqqizinchi va oʻn beshinchi — oʻn toʻqqizinchi xatboshilarida koʻrsatilgan hisobot va maʼlumotlar taqdim etiladi.

Bunda, ushbu Nizomning 52-bandi toʻrtinchi, yettinchi — toʻqqizinchi xatboshilarida koʻrsatilgan hisobot va maʼlumotlar moliyaviy natijalar yoki ushbu xizmatlar boʻyicha qoldiq mavjud boʻlganda, oʻn beshinchi — oʻn toʻqqizinchi xatboshilarida koʻrsatilgan hisobot va maʼlumotlar faktoring tashkiloti mazkur Nizomning 24-bandida koʻrsatilgan mablagʻlar hisobidan faoliyat koʻrsatganda taqdim etiladi.

54. Lombardlar tomonidan mazkur Nizomning 52-bandi ikkinchi — oltinchi xatboshilarida koʻrsatilgan hisobot va maʼlumotlar taqdim etiladi. Bunda, ushbu Nizomning 52-bandi toʻrtinchi xatboshisida koʻrsatilgan hisobot lombard moliyaviy natijalarga ega boʻlganda, oltinchi xatboshisida koʻrsatilgan maʼlumot xizmatlar boʻyicha qoldiq mavjud boʻlganda taqdim etiladi.

55. Moliyaviy hisobotlardagi maʼlumotlar hisobot oyining oxirgi kunida amalga oshirilgan amaliyotlarni hisobga olgan holda mazkur hisobot oyining oxirgi sanasi holatiga koʻrsatilishi kerak.

56. Moliyaviy hisobotlar tashkilotlar va lombardlar tomonidan hisobot oyidan keyingi oyning 5-sanasigacha Markaziy bankka taqdim etiladi. Agar oyning 5-sanasi dam olish yoki bayram kuniga toʻgʻri kelsa, bunda hisobotlar dam olish yoki bayram kunidan keyingi ish kunida taqdim etilishi lozim. Taqdim etilgan moliyaviy hisobotlarda xato va kamchiliklar aniqlanganda, kamchiliklar tuzatilib, besh kunda qayta taqdim etilishi shart.

57. Moliyaviy hisobotlar tashkilotlarning yoki lombardlarning ijro etuvchi organi rahbarining elektron raqamli imzosi bilan tasdiqlanishi lozim.

58. Tashkilotlar va lombardlar avtomatlashtirilgan axborot tizimi orqali moliyaviy hisobotlarning elektron maʼlumotlarini shakllantirib, Bank tizimi maʼlumotlar omborxonasiga (bundan buyon matnda BTMO deb yuritiladi) hisobot oyidan keyingi oyning 10-sanasigacha aloqa kanallari orqali yuborishi shart. Agar oyning 10-sanasi dam olish yoki bayram kuniga toʻgʻri kelsa, bunda moliyaviy hisobotlarning elektron maʼlumotlari dam olish yoki bayram kunidan keyingi ish kunida taqdim etilishi lozim.

59. Tashkilotlar va lombardlar:

BTMO bilan kommunikatsiya aloqasi uzilganda;

texnik vositasi va dasturiy taʼminoti nosoz holatda boʻlganda;

fors-major holatlarida moliyaviy hisobotlarni Markaziy bankka va ularning elektron maʼlumotlarini BTMOga yuborishni kechiktirish sabablarini koʻrsatgan holda tushuntirish xati bilan taqdim qiladi.

60. Tashkilotlar va lombardlar mazkur Nizomning 59-bandida koʻrsatilgan holatlar haqida Markaziy bankni darhol xabardor etishi hamda Markaziy bank bilan kelishilgan muddatlarda ularni bartaraf etib, elektron maʼlumotlarni toʻliq yuborishi kerak. Bunda, kelishilgan muddat holatni bartaraf etish uchun zarur boʻlgan vaqtga mutanosib boʻlishi lozim.

61. Tashkilotlar va lombardlar tomonidan ayrim moliyaviy operatsiyalarni oʻtkazish qonunchilikka muvofiq maʼlum muddatga toʻxtatilganidan qatʼiy nazar, ular tomonidan moliyaviy hisobotlar va ularning elektron maʼlumotlari belgilangan muddatlarda taqdim etilishi lozim.

2-§. Tashkilotlar va lombardlarda ichki audit xizmatini tashkil etish

62. Aktivlarining balans qiymati oʻn milliard soʻmdan ortiq boʻlgan tashkilotlarning kuzatuv kengashi (bundan buyon matnda kengash deb yuritiladi) ichki audit xizmatini tashkil etishi shart va uning samarali faoliyat yuritishini taʼminlashi lozim.

Aktivlarining balans qiymati besh milliard soʻmdan ortiq boʻlgan lombardlarda ichki audit xizmati tashkil etilishi shart. Bunda ichki audit xizmatini tashkil etishga qoʻyiladigan talablar hamda uning ishini tashkil etishning metodologik asoslari qonunchilik hujjatlariga muvofiq belgilanadi.

63. Tashkilotlarning kengashi mazkur Nizom va qonunchilik hujjatlariga muvofiq tashkilotning ichki audit xizmati (bundan buyon matnda — ichki audit xizmati deb yuritiladi) toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlaydi.

Ichki audit xizmati toʻgʻrisidagi nizom yiliga kamida bir marta tegishli yilning 1-fevraligacha boʻlgan muddatda qayta koʻrib chiqilishi lozim. Zaruratga koʻra Ichki audit xizmati toʻgʻrisidagi nizomga yil davomida oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilishi mumkin. Agar Ichki audit xizmati toʻgʻrisidagi nizomning aksariyat qismiga (50 foizdan kam boʻlmagan) oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilayotgan boʻlsa, bunda uni yangi tahrirda qabul qilish maqsadga muvofiq.

64. Ichki audit xizmati toʻgʻrisidagi nizomda kamida quyidagilar nazarda tutilishi lozim:

ichki audit xizmati maqsadi, vazifalari, huquq va majburiyatlari;

ichki audit xizmatining faoliyat yoʻnalishlari;

ichki audit xizmatining mustaqilligi va xolisligini taʼminlash asoslari;

ichki audit xizmati rahbari va xodimlarini lavozimga tayinlash va ishdan boʻshatish tartibi, ularning huquq, majburiyatlari va javobgarligi, hisobdorligi;

ichki audit xizmati xodimlariga nisbatan qoʻyiladigan talablar (mustaqillik, xolislik va begʻarazlik, professional malaka, odob-axloq qoidalari);

kengash, ijro etuvchi organ va tarkibiy boʻlinmalar rahbarlarini ichki audit natijalari yuzasidan xabardor qilish shartlari va tartibi;

ichki audit xizmati oʻz vazifalarini amalga oshirish jarayonida toʻsqinlik qilayotgan holatlar yuzasidan kengash va ijro etuvchi organni xabardor qilish tartibi;

ichki audit xizmati tashkilotlarda yuzaga kelgan yoki yuzaga kelishi mumkin boʻlgan tavakkalchiliklar, aniqlangan kamchilik va muammolar hamda moliyaviy operatsiyalar bilan bogʻliq masalalar yuzasidan, manfaatlar toʻqnashuvini keltirib chiqarmagan holda, maslahatlar berish tartibi.

65. Ichki audit xizmati rahbari va xodimlari kengash qarori bilan lavozimga tayinlanadi va lavozimidan ozod etiladi.

66. Ichki audit xizmati xodimlarining soni ichki audit vazifalarini samarali bajarish uchun yetarli boʻlishi kerak.

67. Tashkilotlarning ijro etuvchi organi aʼzolari, mazkur tashkilotlarda faoliyat yuritayotgan xodimlar va ular bilan aloqador shaxslar bir vaqtning oʻzida ichki audit xizmatida faoliyat yurita olmaydi.

68. Ichki audit xizmati xodimlari quyidagi talablarga javob berishlari kerak:

Oʻzbekiston Respublikasi oliy taʼlim tashkilotlarida olingan oliy maʼlumotga yoki auditorlarning respublika jamoat birlashmalari tomonidan berilgan ichki auditor malaka sertifikatiga ega boʻlishlari;

xorijiy davlat taʼlim tashkilotida oliy taʼlim olgan taqdirda, olingan oliy taʼlim toʻgʻrisidagi hujjatni tan olish haqidagi guvohnomaga ega boʻlishlari;

bank ishi, mikromoliyalashtirish, buxgalteriya hisobi, audit, moliya yoki soliq nazorati sohasida (shu jumladan, oʻrindoshlik asosida) kamida ikki yillik amaliy ish tajribasiga ega boʻlishlari;

tashkilotlar faoliyatiga oid qonunchilik hujjatlari boʻyicha yetarli bilimlarga ega boʻlishlari, shu jumladan, Markaziy bankning normativ-huquqiy hujjatlarini bilishlari;

buxgalteriya hisobi va hisobotiga doir qonunchilik hujjatlari va xalqaro standartlar hamda auditning xalqaro standartlari va ularni amalda qoʻllash boʻyicha bilim va koʻnikmalarga ega boʻlishlari.

69. Ichki audit xizmati ishining samaradorligini taʼminlash maqsadida ichki auditorlik tekshiruvi (bundan buyon matnda auditorlik tekshiruvi deb yuritiladi) rejasi kengash tomonidan tegishli yilning 1-yanvariga qadar tasdiqlanishi lozim.

70. Ichki audit xizmati xodimlariga, shu jumladan rahbariga nisbatan ijro etuvchi organ yoki boshqa shaxslar tomonidan oʻtkazilgan har qanday bosim va ish faoliyatiga qilingan toʻsqinlik toʻgʻrisida kengash darhol ichki audit xizmati tomonidan xabardor qilinishi lozim.

71. Ichki audit xizmati rahbari va xodimlari oʻzlarining xolisligi va begʻarazligiga salbiy taʼsir koʻrsatishi mumkin boʻlgan moliyaviy hujjatlarni yoki tavakkalchiliklarni qabul qilishni koʻzda tutuvchi hujjatlarni imzolash jarayonlarida ishtirok etmasliklari lozim.

72. Xolislikni taʼminlash maqsadida ichki audit xizmati xodimlari ichki nazoratga doir chora-tadbirlarni (ichki hujjatlar, jumladan siyosatlar, nizomlar, qoidalar va boshqalar) ishlab chiqish, ularni joriy etish yoki amalga oshirish jarayonida ishtirok etmasliklari lozim, bundan ichki auditga doir chora-tadbirlarni ishlab chiqish hamda ichki audit xizmatining tavakkalchiliklarni boshqarish yoki ichki nazoratga doir fikr va mulohazalarini berishi mustasno.

73. Ichki audit xizmati quyidagilarni mustaqil tahlil qilishi va baholashi lozim:

tashkilotlar oldiga qoʻyilgan maqsadlarga erishishda tashkilotlar biznes jarayonlari, maʼmuriy va operatsion jarayonlarning samaradorligini;

axborot tizimlarining ishonchliligini, toʻliqligini va samaradorligini hamda maʼlumotlarning dolzarbligini, aniqligini, qulayligini, shuningdek maxfiylik taʼminlanganligini;

qonunchilik hujjatlariga, jumladan Markaziy bankning prudensial talablariga hamda tashkilotlarning ichki hujjatlariga rioya etilishini;

Markaziy bank, boshqa davlat organlari va tashqi audit tomonidan aniqlangan kamchiliklar oʻz vaqtida bartaraf etilganligini;

aktivlar butligini.

Ichki audit xizmati toʻgʻrisidagi nizom bilan ichki audit xizmatiga mazkur bandda nazarda tutilgan masalalardan tashqari boshqa masalalarni ham tahlil qilish va baholash vazifasi yuklatilishi mumkin.

74. Ichki audit xizmati xodimlari quyidagi holatlarda javobgar hisoblanadilar:

auditorlik tekshiruvi natijalarini buzib (oʻzgartirib) koʻrsatganda;

oʻz xizmat vazifalarini bajarish paytida olingan maʼlumotlar hamda qonunchilik hujjatlariga muvofiq bank sirini tashkil etuvchi har qanday maʼlumot maxfiyligini taʼminlamaganda;

oʻz xizmat vazifalarini bajarish paytida olingan maʼlumotlardan shaxsiy maqsadlarda yoki uchinchi shaxs manfaatlari yoʻlida foydalanganda;

qonunchilik hujjatlari va tashkilotlarning ichki hujjatlariga muvofiq boshqa majburiyatlarni bajarmaganda.

75. Auditorlik tekshiruviga chiqishdan oldin batafsil auditorlik tekshiruvi dasturi (bundan buyon matnda auditorlik dasturi deb yuritiladi) ishlab chiqilishi va belgilangan tartibda ichki audit xizmati rahbari tomonidan tasdiqlanishi lozim.

76. Auditorlik dasturi auditorlik tekshiruvi maqsadlarini, tekshirish sohasi va yoʻnalishlarini, batafsil ish rejasini, tekshiruvlar grafigini, audit predmeti boʻlgan har bir yoʻnalishni tekshirish tartib-taomillari tavsifini, auditorlik tekshiruvlarida ishtirok etuvchi ichki auditorlar roʻyxatini oʻz ichiga olishi kerak.

Auditorlik tekshiruvini amalga oshirish jarayonida auditorlik dasturiga oʻzgartirishlar kiritilishi mumkin. Oʻzgartirishlar yozma ravishda hujjatlashtirilgan va tasdiqlangan boʻlishi lozim.

77. Auditorlik tekshiruvi tugatilganidan soʻng auditorlik hisoboti tayyorlanishi hamda audit maqsadlari, miqyosi, xulosalarni hamda har bir aniqlangan kamchilikni bartaraf qilishga doir batafsil tavsiyalarni oʻz ichiga olishi lozim. Tavsiyalar aniqlangan muammolar va ularning kelib chiqish sabablarining qisqacha izohini, mavjud tavakkalchiliklarni, talab etiladigan chora-tadbirlarni, jumladan, tashkilotlarning ichki siyosatlari va tartib-taomillarini koʻrib chiqishni oʻz ichiga olishi lozim.

Ichki audit xizmatining hisobotlari ichki audit xizmati xodimlarining mustaqil fikr va mulohazalariga asoslanishi lozim.

78. Auditorlik hisobotlari bevosita kengashga taqdim etilishi lozim. Ushbu hisobotlarning nusxalari ijro etuvchi organga, shuningdek tegishliligi boʻyicha tashkilotlarning alohida tarkibiy boʻlinmalariga, filial rahbarlariga taqdim etiladi.

79. Ijro etuvchi organ oʻtkazilgan auditorlik tekshiruvi chogʻida aniqlangan kamchilik va qoidabuzarliklarni bartaraf etish uchun zarur boʻlgan chora-tadbirlar rejasini ishlab chiqadi.

80. Ichki audit xizmati tekshirish jarayonida aniqlangan kamchilik va qoidabuzarliklarni bartaraf etish boʻyicha chora-tadbirlarni oʻz vaqtida va tegishli ravishda bajarilishi ustidan keyingi nazoratni oʻrnatishi lozim. Tekshirishdan keyingi nazoratni oʻtkazish uchun javobgarlik Ichki audit xizmati toʻgʻrisidagi nizomda belgilangan boʻlishi kerak.

81. Kengash auditorlik tekshiruvi natijasida aniqlangan kamchilik va qoidabuzarliklarni bartaraf etishga qaratilgan chora-tadbirlarni ijro etuvchi organ tomonidan amalga oshirilishini nazorat qilishi zarur.

6-bob. Yakuniy qoida

82. Mazkur Nizom talablarini buzgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.

Mikromoliya tashkilotlari, faktoring tashkilotlari va lombardlar faoliyatini muvofiqlashtirish va tartibga solish toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

____________________________ ‎(lombardning nomi)‎ ‎ _______________________________ ‎(lombardning manzili)‎ ‎ _____-son saqlov pattasi‎ ‎ ‎ ‎ 1. Garovga qoʻyuvchining F.I.O. _____________________________________________________ ‎‎2. Shaxsni tasdiqlovchi hujjat ____________________________________________________‎ ‎‎3. Turar joyi ___________________________________________________________________ ‎‎4. Mikroqarz berilgan sana _______________________________________________________ 5. Mikroqarz summasi ____________________________________________________________ ‎‎6. Mikroqarzni qaytarish sanasi __________________________________________________ 7. Garovga qoʻyilgan mol-mulk nomi va tavsifi‎‎ ______________________________________ _______________________________________________________________________________ 8. Garovning baholangan summasi __________________________________________________ ‎(raqamlar va soʻzlar bilan)‎ ‎‎9. Garovning muddati ____________________________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎‎Garov narsasi lombardga egalik qilish uchun topshiriladi.‎ ‎‎Lombard garov narsasidan foydalanish, boshqa shaxsga berishga, uchinchi shaxslarga ijaraga yoki tekinga foydalanishga berish, yoxud garov narsasini boshqa koʻrinishda tasarruf etish huquqiga ega emas. ‎ ‎‎Garov narsasini navbatdagi garovga qoʻyish taqiqlanadi. ‎ ‎‎Garov narsasi garovga qoʻyuvchining va (yoki) uning oila aʼzolarining normal turmush kechirishi uchun zarur boʻlgan mol-mulk emas. Lombardda garov narsasi bilan taʼminlangan mikroqarz summasi belgilangan vaqtda soʻndirilmagan taqdirda, lombard ushbu mol-mulkni qonunchilikka muvofiq sotishga haqli.‎‎‎ ‎‎Boshqa shartlar: __________________________________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ Ushbu garov pattasi 2-nusxada tuzilgan.‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Garov pattasi shartlari bilan tanishdim va bir nusxasini oldim.‎ Qabul qiluvchi‎ ‎ Garovga qoʻyuvchi‎ _______________________________ ‎(F.I.O., imzo) ‎ ‎ ______________________________ ‎(imzo) ‎ ‎ ‎ ‎ Lombardning muhri‎ ‎ ‎

Mikromoliya tashkilotlari, faktoring tashkilotlari va lombardlar faoliyatini muvofiqlashtirish va tartibga solish toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

__________________________________ ‎(lombardning nomi)‎ ‎ __________________________________ ‎(lombardning manzili)‎ ‎ _____-son saqlov pattasi‎ ‎ ‎‎ 1. Yuk topshiruvchining F.I.O. _________________________________________________________________ ‎‎2. Shaxsni tasdiqlovchi hujjat ________________________________________________________________ ‎‎3. Turar joyi _______________________________________________________________________________ ‎‎4. Ashyo nomi va uning tavsifi _________________________________________________________________ 5. Ashyoning baholangan summasi‎ _______________________________________________________________ ‎(raqamlar va soʻzlar bilan)‎‎ ‎‎6. Saqlash joyi va usuli ______________________________________________________________________ 7. Saqlashga qabul qilingan sana‎‎ _______________________________________________________________ 8. Saqlash muddati _______________________‎‎____________________________________________________ ‎‎9. Saqlash uchun haq summasi ___________________________________________________________________ ‎ ‎‎Saqlash uchun topshirilgan ashyodan uni egasining roziligisiz foydalanishga va uni tasarruf etishga lombard haqli emas (ashyoning saqlanishini taʼminlash uchun undan foydalanish hollari, bundan mustasno).‎ ‎‎Lombard saqlash uchun qabul qilingan ashyolar yoʻqolishiga, yetishmasligiga yoki ashyoning zararlanishiga javobgardir.‎ ‎‎Lombard saqlash uchun qabul qilingan ashyolarni ularning toʻliq baholangan narxida oʻz hisobidan yuk topshiruvchining foydasiga sugʻurtalashi shart.‎ ‎‎Lombard, yuk topshiruvchining talabiga koʻra, saqlashga qoʻyilgan ashyoni zudlik bilan qaytarishi shart. Bunday holda, majburiyat oldindan toʻxtatilishi munosabati bilan, lombardga yetkazilgan zararlarni yuk topshiruvchi qoplashi shart.‎ ‎‎Yuk topshiruvchi ashyoni olishdan bosh tortsa, agar saqlash shartnomasida boshqacha tartib koʻzda tutilgan boʻlmasa, qonunchilikda belgilangan tartibda lombard ashyoni mustaqil ravishda sotish huquqiga ega.‎ ‎‎Boshqa shartlar: ______________________________________________________________________________ ‎‎ Ushbu saqlov pattasi 2-nusxada tuzilgan.‎‎ ‎‎ ‎Qabul qiluvchi ‎ Yuk topshiruvchi‎ ______________________________ ‎(F.I.O., imzosi) ‎ ‎ ______________________________ ‎(imzosi)‎ ‎‎ Lombardning muhri‎‎

Mikromoliya tashkilotlari, faktoring tashkilotlari va lombardlar faoliyatini muvofiqlashtirish va tartibga solish toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA

_________________________________________________________________ning (tashkilotning nomi) 20__ y “_____”___________ holatiga buxgalteriya balansi soʻmda Hisobvaraq raqami Hisobvaraq nomi Hisobot sanasi boshiga qoldiq Debet Kredit Hisobot sanasi oxiriga qoldiq Debet Kredit Debet Kredit Hisobvaraq turkumi Hisobvaraq turkumiga tegishli asosiy hisobvaraqlar (birinchi tartib) Asosiy hisobvaraqlarga tegishli subhisobvaraqlar (ikkinchi tartib) Rahbar imzosi: F.I.O. Bosh buxgalter imzosi: F.I.O.

Mikromoliya tashkilotlari, faktoring tashkilotlari va lombardlar faoliyatini muvofiqlashtirish va tartibga solish toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA

_________________________________________________________________ning (tashkilotning nomi) balans hisoboti 20__ y “_____”___________ holatiga KOD KOʻRSATKICHLAR ming soʻmda AKTIVLAR 10 Kassadagi naqd pullar va boshqa toʻlov hujjatlari 0 20 Banklarga qoʻyilgan depozitlar va boshqa mablagʻlar 0 30 Olinishi lozim boʻlgan hisoblangan foizlar 0 40 Sotib olingan debitorlik qarzlari — faktoring 0 50 Kreditlar (mikrokredit, mikroqarz, isteʼmol), brutto 0 51 Minus: kreditlar boʻyicha koʻrilishi mumkin boʻlgan zararlarni qoplash zaxirasi 0 52 Kreditlar, sof (50 kod — 51 kod) 0 60 Lizing, brutto 0 61 Minus: lizing boʻyicha koʻrilishi mumkin boʻlgan zararlarni qoplash zaxirasi 0 62 Lizing, sof 0 70 Investitsiyalar, brutto 0 71 Minus: Investitsiyalar boʻyicha koʻrilishi mumkin boʻlgan zararlarni qoplash zaxirasi 0 72 Investitsiyalar, sof 0 80 Asosiy vositalar, sof 0 90 Nomoddiy aktivlar, sof 0 100 Boshqa xususiy mulklar 0 101 a. Minus: Koʻrilishi mumkin boʻlgan zararlarni qoplash zaxirasi 0 102 b. Boshqa xususiy mulklar, sof (100 kod-101 kod) 0 110 Boshqa aktivlar 0 120 Jami aktivlar (10+20+30+40+52+62+72+80+90+102+110) 0 MAJBURIYATLAR VA KAPITAL MAJBURIYATLAR 210 Toʻlanishi lozim boʻlgan kreditlar va qarzlar 0 220 Lizing boʻyicha majburiyatlar 0 230 Chiqarilgan obligatsiyalar 0 240 Toʻlanishi lozim boʻlgan foizlar 0 250 Toʻlanishi lozim boʻlgan hisoblangan soliqlar 0 260 Muddati uzaytirilgan daromadlar 0 270 Boshqa majburiyatlar 0 280 Jami majburiyatlar (210+220+230+240+250+260+270) 0 KAPITAL 310 Ustav kapitali 0 311 a. Aksiyalar — oddiy 0 312 b. Aksiyalar — imtiyozli 0 320 Qoʻshilgan kapital 0 330 Zaxira kapitali 0 331 a. Umumiy zaxira fondi 0 332 b. Boshqa zaxira va fondlar 0 340 Taqsimlanmagan foyda 0 350 Joriy yil foydasi (zarar) 0 360 Jami kapital (310 (311 + 312) + 320 + 330 + 340 + 350) 0 370 Jami majburiyatlar va kapital (280 + 360) 0 Rahbar imzosi: F.I.O. Bosh buxgalter imzosi: F.I.O.

Mikromoliya tashkilotlari, faktoring tashkilotlari va lombardlar faoliyatini muvofiqlashtirish va tartibga solish toʻgʻrisidagi nizomga 5-ILOVA

_________________________________________________________________ning (tashkilotning nomi) moliyaviy natijalari toʻgʻrisidagi hisoboti 20__ y “_____”___________ holatiga KOD KOʻRSATKICHLAR ming soʻmda 1. FOIZLI DAROMADLAR 110 Banklardagi depozitlar boʻyicha foizli daromadlar 0 120 Jismoniy shaxslarga berilgan kreditlar (mikroqarzlar) boʻyicha foizli daromadlar 0 130 Oʻzini oʻzi band qilgan shaxslarga berilgan mikrokreditlar boʻyicha foizli daromadlar 0 140 Yakka tartibdagi tadbirkorlarga berilgan kreditlar (mikrokreditlar) boʻyicha foizli daromadlar 0 150 Yuridik shaxslarga berilgan kreditlar (mikrokreditlar) boʻyicha foizli daromadlar 0 160 Lizing boʻyicha foizli daromadlar 0 170 Boshqa foizli daromadlar 0 180 Jami foizli daromadlar (110+120+130+140+150+160+170) 0 2. FOIZLI XARAJATLAR 210 Jalb qilingan qarz mablagʻlari boʻyicha foizli xarajatlar 0 220 Banklardan olingan kreditlar boʻyicha toʻlanishi lozim boʻlgan foizli xarajatlar 0 230 Boshqa kreditorlarga toʻlanishi lozim boʻlgan foizli xarajatlar 0 240 Chiqarilgan obligatsiyalar boʻyicha foizli xarajatlar 0 250 Lizing boʻyicha foizli xarajatlar 0 260 Boshqa foizli xarajatlar 0 270 Jami foizli xarajatlar (210+220+230+240+250+260) 0 310 KREDIT VA LIZINGLAR BOʻYICHA KOʻRILISHI MUMKIN BOʻLGAN ZARARLARNI BAHOLASHGACHA BOʻLGAN SOF FOIZLI DAROMADLAR (170 — 270) 0 320 Minus: Kredit va lizinglar boʻyicha koʻrilishi mumkin boʻlgan zararlarni baholash 0 330 Kredit va lizinglar boʻyicha koʻrilishi mumkin boʻlgan zararlar baholangandan soʻng sof foizli daromadlar (310 — 320) 0 4. FOIZSIZ DAROMADLAR 410 Kafolatlar va kafilliklar boʻyicha operatsiyalarni amalga oshirishda koʻrsatilgan xizmatlar uchun olingan daromadlar 420 Faktoring xizmatlari boʻyicha olingan daromadlar 430 Xizmatlar va boshqa vositachilikdan olingan daromadlar 0 440 Xorijiy valyuta kursi oʻzgarishi natijasida olingan foyda 0 450 Investitsiyalardan olingan foyda va dividendlar 0 460 Boshqa foizsiz daromadlar 0 470 Jami foizsiz daromadlar (410+420+430+440+450+460) 0 5. FOIZSIZ XARAJATLAR 510 Koʻrsatilgan xizmatlar va vositachilik xarajatlari 0 520 Xorijiy valyuta kursi oʻzgarishi natijasida koʻrilgan zararlar 0 530 Investitsiyalardan koʻrilgan zararlar 0 540 Boshqa foizsiz xarajatlar 0 550 Jami foizsiz xarajatlar (510+520+530+540) 0 600 6. OPERATSION XARAJATLARGACHA SOF FOYDA (330+470-550) 0 7. OPERATSION XARAJATLAR 710 Xodimlar ish haqi va ular uchun qilingan boshqa xarajatlar 0 720 Ijara va taʼminot xarajatlari 0 730 Xizmat safari va transport xarajatlari 0 740 Maʼmuriy xarajatlar 0 750 Reprezentatsiya va xayriya 0 760 Eskirish xarajatlari 0 770 Sugʻurta, soliq va boshqa xarajatlar 0 780 Jami operatsion xarajatlar (710+720+730+740+750+760+770) 0 800 8. KREDIT VA LIZINGLAR BILAN BOGʻLIQ BOʻLMAGAN KOʻRILISHI MUMKIN BOʻLGAN ZARARLARNI BAHOLASH 0 900 9. FOYDA SOLIGʻI VA BOSHQA TUZATISHLARGACHA BOʻLGAN SOF FOYDA (600 — 780 — 800) 0 10. Foyda soligʻi 1000 Foyda soligʻini baholash 0 1100 11. TUZATISHLARGACHA BOʻLGAN FOYDA (900 — 1000) 0 1110 Foydagacha boʻlgan tuzatishlar, sof* 0 1200 12. SOF FOYDA (ZARAR) (1100+1110) 0 * Izoh: joriy yil foydasidan hisoblangan dividendlar Rahbar imzosi : F.I.O. Bosh buxgalter imzosi: F.I.O.

Mikromoliya tashkilotlari, faktoring tashkilotlari va lombardlar faoliyatini muvofiqlashtirish va tartibga solish toʻgʻrisidagi nizomga 6-ILOVA

_________________________________________________________________ning (tashkilotning nomi) kapitalidagi oʻzgarishlar 20__ y “_____”___________ holatiga KOD KOʻRSATKICHLAR ming soʻmda 100 Oʻtgan yildagi kapital 0 200 Oʻtgan yil hisobotida aks ettirilmagan kapitaldagi tuzatishlar, sof 0 300 Tuzatishlardan soʻng oʻtgan yildagi kapital (100 + 200) 0 400 Yil boshidan sof foyda 0 500 Ustav kapitalidagi joriy yildagi oʻzgarishlar 0 600 Qoʻshilgan kapitaldagi oʻzgarishlar 0 700 Zaxira fondidagi oʻzgarishlar 0 800 Tekinga olingan mulklarning joriy yildagi oʻzgarishi 0 900 Boshlangʻich qiymatga nisbatan baholash qiymatining oshgan summasi 0 1000 MINUS: oʻtgan yil foydasining taqsimlangan qismi 0 1100 MINUS: joriy yil foydasidan hisoblangan dividendlar 0 1200 Joriy yil kapitaliga taʼsir etgan boshqa oʻzgarishlar (sof) 0 1300 Jami kapital (300 + 400 + 500 + 600 + 700 + 800 + 900 — 1000 — 1100+1200) 0 Rahbar imzosi: F.I.O. Bosh buxgalter imzosi: F.I.O.

Mikromoliya tashkilotlari, faktoring tashkilotlari va lombardlar faoliyatini muvofiqlashtirish va tartibga solish toʻgʻrisidagi nizomga 7-ILOVA

_________________________________________________________________ tomonidan (tashkilotning nomi) berilgan kreditlar va koʻrsatilgan lizing xizmatlari toʻgʻrisida maʼlumot

ming soʻmda T/r H/v Hudud kodi Tuman/shahar kodi Qarzdorning toʻliq nomi Qarzdorning STIRi/ JSHSHIR Subyekt turi: 1-yuridik shaxs, 2-YTT, 3-oʻzini oʻzi band qilgan shaxs, 4-jismoniy shaxs Mikromoliya tashkilotiga aloqadorlik (ha, yoʻq) Oʻzaro aloqador qarzdorlar guruhi raqami Kredit (isteʼmol, mikrokredit, mikroqarz, lizing) summasi Kredit (isteʼmol, mikrokredit, mikroqarz, lizing) qoldigʻi Kredit boʻyicha koʻrilishi mumkin boʻlgan zararlarni qoplash zaxirasi qoldigʻi Hisoblangan, toʻlash muddati yetib kelmagan foizlar Yillik foiz stavkasi Kredit (isteʼmol, mikrokredit, mikroqarz, lizing) berilgan sana Kredit (isteʼmol, mikrokredit, mikroqarz, lizing) qaytarish sanasi Kredit turi: 1-isteʼmol; 2-mikrokredit; 3-mikroqarz; 4-lizing Taʼminot turi: 0-taʼminlanmagan; 1-koʻchmas mulk; 2-transport; 3-qimmatliklar; 4-boshqalar Garovga quyilgan mulkning garov reyestrida roʻyxatdan oʻtkazish raqami Kredit (isteʼmol, mikrokredit, mikroqarz, lizing) ning muddati uzaytirilgan sanasi Muddati uzaytirilganidan soʻng kredit (isteʼmol, mikrokredit, mikroqarz, lizing) ni qaytarish sanasi Taʼminotning qiymati Muddati oʻtgan asosiy qarz shundan, qarzdorlik muddati Muddati oʻtgan hisoblangan foizlar 1-30 kun 31-90 kun 91-180 kun 181 kun va undan yuqori (16377 h/v) (91501 h/v) 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29

Mikromoliya tashkilotlari, faktoring tashkilotlari va lombardlar faoliyatini muvofiqlashtirish va tartibga solish toʻgʻrisidagi nizomga 8-ILOVA

_________________________________________________________________tomonidan (tashkilotning nomi) koʻrsatilgan faktoring xizmatlari toʻgʻrisida maʼlumot 20__ y “_____”___________ holatiga ming soʻmda T/r Tashkilotning nomi Shartnoma raqami Shartnoma sanasi Solishtirish dalolatnomasining hisobvaraq-fakturasi raqami va sanasi Solishtirish dalolatnomasining miqdori Shartnoma miqdori Faktor shartnoma miqdori Diskont foiz stavkasi Diskont miqdori Kunlar soni Toʻlangan sana Qaytarish muddati Faktoring boʻyicha toʻlangan miqdor Faktoring boʻyicha umumiy qoldiq Muddatli qarzdorlik miqdori Muddati oʻtgan debitorlik qarzdorlik miqdori Sud jarayonidagi faktoring operatsiyalari Hisoblangan penyalar Shakllantirilgan zaxira miqdori Balansdan tashqari hisobvaraqdagi qoldiq Jami muddatli faktoring boʻyicha umumiy qoldiq Faktoring boʻyicha qoldiq Diskont boʻyicha qoldiq Jami muddati oʻtgan debitorlik qarzdorlik miqdori Faktor shartnoma boʻyicha qarzdorlik miqdori Diskont boʻyicha qarzdorlik miqdori 30 kungacha 31 kundan 90 kungacha 91 kundan 180 kungacha 181 kun va undan yuqori Sanasi Miqdori 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30

Rahbar imzosi:‎ _____________________________ ‎F.I.O.‎ ‎ Bosh buxgalter imzosi:‎ _____________________________ ‎ ‎F.I.O. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Mikromoliya tashkilotlari, faktoring tashkilotlari va lombardlar faoliyatini muvofiqlashtirish va tartibga solish toʻgʻrisidagi nizomga 9-ILOVA

_______________________ ning qimmatli qogʻozlar portfeli va qilingan investitsiyalar toʻgʻrisida maʼlumot ‎‎‎ (tashkilotning nomi) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ 20__ y “_____”___________ holatiga ‎ ‎ ‎

ming soʻmda

T/r Balans hisobvaragʻi Emitent Sotib olingan sana Qaytarish sanasi Emitentning ustav fondi (kapitali) (hisobot sanasida) 1 dona qimmatli qogʻozning nominal bahosi (ekv. ming soʻmda) 1 dona qimmatli qogʻozga toʻlangan summa (ekv. ming soʻmda) Jami qimmatli qogʻozlarga toʻlangan summa (brutto) Zaxira summasi Qoldiq summasi Qimmatli qogʻozlar (investitsiya) sotib olingan sanadan boshlab olingan (toʻlangan) daromad Oxirgi olingan daromad sanasi Emitentning tashkilotlar ustav fondidagi (kapitalidagi) ulushi Aloqador tashkilotda tashkilotlar aksiyadorlarining egalik darajasi Jami Tashkilotlarning ulushi Oʻtgan yillar hisobida Joriy yil hisobida Summa (% ) Tashkilotlarning aksiyadori F.I.O / nomi STIR/JSHSHIR Summa Ulushi (% ) nomi STIRi Summa Ulushi (%) 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23

Rahbar imzosi:‎ _________________________________ ‎(F.I.O.) ‎ ‎ Bosh buxgalter imzosi :‎ _________________________________ ‎ ‎(F.I.O.) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Mikromoliya tashkilotlari, faktoring tashkilotlari va lombardlar faoliyatini muvofiqlashtirish va tartibga solish toʻgʻrisidagi nizomga 10-ILOVA

___________________________________________________ tomonidan jalb etilgan mablagʻlari toʻgʻrisida maʼlumot‎‎ ‎ (tashkilotning nomi)‎ ‎ ‎

T/r Balans hisobvaragʻi Kreditorning toʻliq nomi Kreditorning STIRi/JSHSHIR (yuridik shaxs uchun — soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami, YTT va jismoniy shaxs uchun — jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami) Jalb etilgan mablagʻ miqdori (ming soʻmda) Jalb etilgan mablagʻ qoldigʻi (ming soʻmda) Hisoblangan foizlar (ming soʻmda) Yillik foiz stavkasi Mablagʻ jalb etilgan sana Mablagʻni qaytarish sanasi 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 Rahbar imzosi: (F.I.O.) Bosh buxgalter imzosi: (F.I.O.)

Mikromoliya tashkilotlari, faktoring tashkilotlari va lombardlar faoliyatini muvofiqlashtirish va tartibga solish toʻgʻrisidagi nizomga 11-ILOVA

‎‎__________________________________________ tomonidan berilgan kafolat va kafilliklar toʻgʻrisida maʼlumot‎‎ (tashkilotning nomi)‎ ‎ ‎ 20__ y “_____”___________ holatiga ‎ ‎ ‎ ‎ ming soʻmda‎

T/r Balans hisobvaragʻi Mijoz Mikromoliya tashkiloti bilan aloqadorligi (ha/yoʻq) Kafolat/kafillik berilgan sana Kafolat/kafillik amal qilish muddati Berilgan kafolat/kafillik summasi Berilgan kafolat/kafillik maqsadi (batafsil) Taʼminot shu jumladan, depozit mablagʻlari nomi STIR/JSHSHIR summa turi 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 Rahbar imzosi: (F.I.O.) Bosh buxgalter imzosi: (F.I.O.)

Mikromoliya tashkilotlari, faktoring tashkilotlari va lombardlar faoliyatini muvofiqlashtirish va tartibga solish toʻgʻrisidagi nizomga 11 1 -ILOVA

_________________________________________________________________ tomonidan (tashkilotning nomi) koʻrsatilgan murobaha xizmatlari toʻgʻrisida maʼlumot ming soʻmda T/r H/v Hudud kodi Tuman/shahar kodi Qarzdorning toʻliq nomi Qarzdorning STIRi/JSHSHIR Subyekt turi: 1-yuridik shaxs, 2-YTT, 3-oʻzini oʻzi band qilgan shaxs, 4-jismoniy shaxs Mikromoliya tashkilotiga aloqadorlik (ha, yoʻq) Oʻzaro aloqador qarzdorlar guruhi raqami Murobaha obyekti: 1-koʻchmas mulk; 2-transport; 3-maishiy texnika; 4-boshqalar Murobaha summasi Ustama haq miqdori Murobaha qoldigʻi Murobaha boʻyicha koʻrilishi mumkin boʻlgan zararlarni qoplash zaxirasi qoldigʻi Hisoblangan, toʻlash muddati yetib kelmagan ustama Murobaha berilgan sana Murobaha tugash sanasi Taʼminot turi: 0-taʼminlanmagan; 1-koʻchmas mulk; 2-transport; 3-qimmatliklar; f4-boshqalar Garovga qoʻyilgan mulkning garov reyestrida roʻyxatdan oʻtkazish raqami Murobahaning muddati uzaytirilgan sanasi Muddati uzaytirilganidan soʻng murobahaning tugash sanasi Taʼminotning qiymati Muddati oʻtgan asosiy qarz shundan, qarzdorlik muddati 1-30 kun 31-90 kun 91-180 kun 181 kun va undan yuqori 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27

Mikromoliya tashkilotlari, faktoring tashkilotlari va lombardlar faoliyatini muvofiqlashtirish va tartibga solish toʻgʻrisidagi nizomga 11 2 -ILOVA

_________________________________________________________________ tomonidan (tashkilotning nomi) koʻrsatilgan islomiy ijara xizmatlari toʻgʻrisida maʼlumot ming soʻmda T/r H/v Hudud kodi Tuman/shahar kodi Ijaraga oluvchining toʻliq nomi Ijaraga oluvchining STIRi/JSHSHIR Subyekt turi: 1-yuridik shaxs, 2-YTT, 3-oʻzini oʻzi band qilgan shaxs, 4-jismoniy shaxs Mikromoliya tashkilotiga aloqadorlik (ha, yoʻq) Oʻzaro aloqador qarzdorlar guruhi raqami Ijara turi: 1-islomiy ijara; 2-ijara muntahiyya bittamlik Ijara obyekti: 1-koʻchmas mulk; 2-transport; 3-asbob-uskuna; 4-boshqalar Ijara summasi Ijara toʻlovlari qoldigʻi Ijara obyekti boʻyicha koʻrilishi mumkin boʻlgan zararlarni qoplash zaxirasi qoldigʻi Ijara shartnomasi imzolangan sana Ijara obyekti ijaraga oluvchiga topshirilgan sana Ijara shartnomasining oxirgi sanasi Taʼminot turi: 0-taʼminlanmagan; 1-koʻchmas mulk; 2-transport; 3-qimmatliklar; 4-boshqalar Garovga qoʻyilgan mulkning garov reyestrida roʻyxatdan oʻtkazish raqami Ijara shartnomasi muddatining uzaytirilgan sanasi Muddati uzaytirilganidan soʻng ijara shartnomasining oxirgi sanasi Taʼminotning qiymati Muddati oʻtgan ijara toʻlovlari shundan, qarzdorlik muddati 1-30 kun 31-90 kun 91-180 kun 181 kun va undan yuqori 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27

Mikromoliya tashkilotlari, faktoring tashkilotlari va lombardlar faoliyatini muvofiqlashtirish va tartibga solish toʻgʻrisidagi nizomga 11 3 -ILOVA

_________________________________________________________________ tomonidan (tashkilotning nomi) koʻrsatilgan salam xizmatlari toʻgʻrisida maʼlumot ming soʻmda T/r H/v Hudud kodi Tuman/shahar kodi Sotuvchining (mijoz) toʻliq nomi Sotuvchining STIRi/JSHSHIR Subyekt turi: 1-yuridik shaxs, 2-YTT, 3-oʻzini oʻzi band qilgan shaxs, 4-jismoniy shaxs Mikromoliya tashkilotiga aloqadorlik (ha, yoʻq) Oʻzaro aloqador qarzdorlar guruhi raqami Salam shartnomasi summasi Salam shartnomasi boʻyicha toʻlangan summa Salam xizmati boʻyicha koʻrilishi mumkin boʻlgan zararlarni qoplash zaxirasi qoldigʻi Salam shartnomasi obyekti Salam shartnomasi obyektining miqdori/hajmi Salam shartnomasi imzolangan sana Salam shartnomasi boʻyicha toʻlov amalga oshirilgan sana Salam shartnomasi obyektini qabul qilib olish sanasi Salam shartnomasi boʻyicha amalga oshirilgan toʻlovlar summasi Taʼminot turi: 0-taʼminlanmagan; 1-koʻchmas mulk; 2-transport; 3-qimmatliklar; 4-boshqalar Garovga qoʻyilgan mulkning garov reyestrida roʻyxatdan oʻtkazish raqami Salam obyektini yetkazib berish muddatining uzaytirilgan sanasi Muddati uzaytirilganidan soʻng salam obyektini yetkazib berish sanasi Taʼminotning qiymati Muddati oʻtgan qarzdorlik shundan, qarzdorlik muddati 1-30 kun 31-90 kun 91-180 kun 181 kun va undan yuqori 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28

Mikromoliya tashkilotlari, faktoring tashkilotlari va lombardlar faoliyatini muvofiqlashtirish va tartibga solish toʻgʻrisidagi nizomga 11 4 -ILOVA

_________________________________________________________________ tomonidan (tashkilotning nomi) koʻrsatilgan muzoraba va mushoraka xizmatlari (yuridik shaxs tashkil etmasdan) toʻgʻrisida maʼlumot

ming soʻmda T/r H/v Hudud kodi Tuman/shahar kodi Moliyalashtirilgan mijozning toʻliq nomi Mijozning STIRi/JSHSHIR Subyekt turi: 1-yuridik shaxs, 2-YTT, 3-oʻzini oʻzi band qilgan shaxs, 4-jismoniy shaxs Mikromoliya tashkilotiga aloqadorlik (ha, yoʻq) Oʻzaro aloqador qarzdorlar guruhi raqami Xizmat turi: 1-muzoraba, 2-mushoraka Shartnoma summasi Kiritilgan kapital summasi Kiritilgan kapital shakli (1-pul mablagʻlari 2-moddiy aktivlar 3-nomoddiy aktivlar) Kapital sifatida kiritilgan moddiy yoki nomoddiy aktiv nomi Kiritilgan kapital boʻyicha koʻrilishi mumkin boʻlgan zararlarni qoplash zaxirasi qoldigʻi Kutilayotgan daromad miqdori (yillik marja) Koʻrilgan foyda taqsimotida mikromoliya tashkiloti ulushi (shartnoma boʻyicha) Koʻrilgan zararlar taqsimotida mikromoliya tashkiloti ulushi (mushoraka xizmati doirasida) Shartnoma imzolangan sana Kapital kiritilgan sana Shartnomaning oxirgi sanasi Kapital kiritilgan sanadan boshlab olingan (toʻlangan) daromad Taʼminot turi: 0-taʼminlanmagan; 1-koʻchmas mulk; 2-transport; 3-qimmatliklar; 4-boshqalar Garovga qoʻyilgan mulkning garov reyestrida roʻyxatdan oʻtkazish raqami Shartnoma muddati uzaytirilgan sanasi Muddati uzaytirilganidan soʻng shartnomaning oxirgi sanasi Taʼminotning qiymati Oʻtgan yillar hisobida Joriy yil hisobida 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28

Mikromoliya tashkilotlari, faktoring tashkilotlari va lombardlar faoliyatini muvofiqlashtirish va tartibga solish toʻgʻrisidagi nizomga 11 5 -ILOVA

____________________________________________________ (tashkilotning nomi) aktivlari tahlili toʻgʻrisida maʼlumot ming soʻmda T/r AKTIVLAR Jami Shundan, soʻndirish muddati (kun va yillarda) Muddatsiz 1 kundan 30 kungacha 31 kundan 90 kungacha 91 kundan 180 kungacha 181 kundan 365 kungacha 1 yildan 2 yilgacha 2 yildan yuqori 1. Kassadagi naqd pullar 2. Banklarga qoʻyilgan depozitlar va boshqa mablagʻlar 3. Olinishi lozim boʻlgan hisoblangan foizlar 4 Sotib olingan debitorlik qarzlari — faktoring, sof 5. Kreditlar (mikrokredit, mikroqarz, isteʼmol), sof 6. Lizing, sof 7. Investitsiyalar, sof 8. Asosiy vositalar 9. Nomoddiy aktivlar 10. Boshqa xususiy mulklar 11. Boshqa aktivlar 12. Jami aktivlar

Mikromoliya tashkilotlari, faktoring tashkilotlari va lombardlar faoliyatini muvofiqlashtirish va tartibga solish toʻgʻrisidagi nizomga 11 6 -ILOVA

_________________________________________________________________ (tashkilotning nomi) majburiyatlarining tahlili toʻgʻrisida maʼlumot ming soʻmda T/r MAJBURIYATLAR Jami Soʻndirish muddati (kun va yillarda) Muddatsiz 1 kundan 30 kungacha 31 kundan 90 kungacha 91 kundan 180 kungacha 181 kundan 365 kungacha 1 yildan 2 yilgacha 2 yildan yuqori 1. Toʻlanishi lozim boʻlgan kreditlar va qarzlar 2. Lizing boʻyicha majburiyatlar 3. Chiqarilgan obligatsiyalar 4. Toʻlanishi lozim boʻlgan foizlar 5. Toʻlanishi lozim boʻlgan hisoblangan soliqlar 6. Boshqa majburiyatlar 7. Jami majburiyatlar

Mikromoliya tashkilotlari, faktoring tashkilotlari va lombardlar faoliyatini muvofiqlashtirish va tartibga solish toʻgʻrisidagi nizomga 11 7 -ILOVA

_________________________________________________________________ning (tashkilotning nomi) aloqador shaxslar bilan tuzilgan bitimlar toʻgʻrisida hisoboti ming soʻm T/r Mijoz nomi STIRi Faoliyat turi (IFUT) Valyuta kodi Guruh raqami Joriy qarzdorlik, brutto Shundan Kredit yoki lizinglar boʻyicha shartlari qayta koʻrilganligi soni Tasnifi (sonda) Yaratilgan zaxiralar Joriy qarzdorlik, sof balans aktivlari balansdan tashqari aktivlar Kreditlar Investitsiyalar Boshqa aktivlar kafolatlar, kafilliklar va ulardan olingan daromadlar 1 2 3 4 5 6 6.1 6.2 6.3 6.4 7 8 9 10 1. 2. 3. 4. Tashkilotga aloqador boʻlgan barcha shaxslarga toʻgʻri keluvchi tavakkalchilikning eng koʻp miqdori Tashkilotning bir qarz oluvchi yoki oʻzaro aloqador qarz oluvchilar guruhi uchun tavakkalchilikning eng koʻp miqdori

Mikromoliya tashkilotlari, faktoring tashkilotlari va lombardlar faoliyatini muvofiqlashtirish va tartibga solish toʻgʻrisidagi nizomga 11 8 -ILOVA

_________________________________________________________________ning (tashkilotning nomi) yirik tavakkalchiliklari toʻgʻrisida hisoboti ming soʻm T/r Mijoz nomi STIRi Faoliyat turi (IFUT) Valyuta kodi Guruh raqami Joriy qarzdorlik, brutto Shundan Kredit yoki lizinglar boʻyicha shartlari qayta koʻrilganligi soni Tasnifi (sonda) Yaratilgan zaxiralar Joriy qarzdorlik, sof balans aktivlari balansdan tashqari aktivlar Kreditlar Investitsiyalar Boshqa aktivlar kafolatlar, kafilliklar va ulardan olingan daromadlar 1 2 3 4 5 6 6.1 6.2 6.3 6.4 7 8 9 10 1. 2. 3. 4. Jami yirik aktivlar Berilgan eng yirik aktiv

Mikromoliya tashkilotlari, faktoring tashkilotlari va lombardlar faoliyatini muvofiqlashtirish va tartibga solish toʻgʻrisidagi nizomga 12-ILOVA

Prudensial normativlarga rioya etish boʻyicha maʼlumot Koʻrsatkichlar Formula Meʼyor Amalda 1. Kapital yetarliligi koʻrsatkichi 1.1 Kapital yetarliligi koeffitsiyenti jami xususiy kapital 0,10 jami aktiv 2. Likvidlilik koʻrsatkichi 2.1 Likvidlilik koeffitsiyenti kassadagi naqd pullar, banklardagi talab qilib olinguncha mablagʻlar, toʻlov muddati 30 kungacha boʻlgan aktivlar, bundan muddati oʻtgan qarzdorligi mavjud aktivlar mustasno 1,00 talab qilib olinguncha va ijro etish muddati 30 kungacha boʻlgan majburiyatlar 2. Qarzdorlar bilan operatsiyalar 2.1 Bir qarz oluvchiga yoki oʻzaro aloqador qarz oluvchilar guruhiga doir tavakkalchilikning eng koʻp miqdori bir qarz oluvchi yoki oʻzaro aloqador qarz oluvchilar 0,25 xususiy kapital 2.2 barcha yirik tavakkalchiliklarning umumiy miqdori barcha yirik tavakkalchiliklar 5,00 xususiy kapital 2.3 Mikromoliya tashkilotiga aloqador boʻlgan bitta shaxsga toʻgʻri keluvchi tavakkalchilikning eng koʻp miqdori aloqador boʻlgan bitta shaxsga toʻgʻri keluvchi tavakkalchilik 0,25 xususiy kapital 2.3 Mikromoliya tashkilotiga aloqador boʻlgan barcha shaxslarga toʻgʻri keluvchi tavakkalchilikning eng koʻp miqdori aloqador boʻlgan barcha shaxslarga toʻgʻri keluvchi tavakkalchilik 0,50 xususiy kapital 3. Investitsiyalar 3.1 Yuridik shaxslarning ustav fondiga (ustav kapitaliga) va (yoki) qarz qimmatli qogʻozlariga investitsiyalarning eng koʻp miqdori jami investitsiyaning miqdori 0,20 xususiy kapital Rahbar imzosi: ____________________ F.I.O. Bosh buxgalter imzosi: ___________________ F.I.O.

Rais M. NURMURATOV

Toshkent sh.,

2022-yil 6-dekabr,

28/2-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 13.01.2023-y., 10/23/3412/0021-son; 20.10.2025-y., 10/25/3412-1/0952-son; 03.10.2026-y., 10/26/3412-2/0999-son; 22.10.2026-y., 10/26/3958/1065)

lex.uz