📅 2023-yil 26-yanvar · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2023-yil 26-yanvar · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2023 йил 26 январь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 26 января 2023 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 26 January 2023 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ПАСПОРТИ
Концерт-томоша фаолиятини амалга оширувчи шахслардан давлат божини ундириш ҳамда уларни солиққа тортиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисида ягона низомга ўзгартириш киритиш ҳақида
Мамлакатимизда концерт-томоша соҳасини янада ривожлантириш, шу соҳада фаолият олиб бораётган шахсларга қулайликлар яратиш, миллий эстрада санъатини янада оммалаштириш, маданият ва санъат соҳасини инновацион ривожлантиришга қаратилган тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга, концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш лицензияси учун давлат божини ундириш ва ушбу лицензияга эга шахсларни солиққа тортиш тизими янада такомиллаштирилганлиги муносабати билан қонун ости ҳужжатларини мувофиқлаштириш талаб этилмоқда.
Маданият ва санъат соҳасини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни мувофиқлаштириш, «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Концерт-томоша фаолиятини амалга оширувчи шахслардан давлат божини ундириш ҳамда уларни солиққа тортиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2022 йил 13 июлдаги ПФ-168-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисида ягона низомга 4-илованинг матни иловага мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш маданият ва туризм вазири О.А. Назарбеков зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 26 январдаги 29-сон қарорига ИЛОВА
«Концерт-томоша фаолиятини лицензиялаш
1. Лицензия номи: Лицензия номи: 2. Лицензияланадиган фаолиятнинг кичик турлари: а) яккахон ижрочи концерти (бир яккахон ижрочининг концерт дастури), битта жанрнинг икки ёки ундан кўп ижрочиси иштирокидаги концерт дастури, турли жанрларнинг бир нечта ижрочиси иштирокидаги концерт дастури (яккахон хонанда, созанда, раққоса, бошловчи, қизиқчи ва бошқалар), оммавий ахборот воситаларида қўшиқлар ва видеоклипларни тақдим этиш; б) ресторанлар, барлар, қаҳвахоналар, хусусий уйларда юбилей тантаналарида хизмат кўрсатиш, ресторанлар, барлар, қаҳвахоналар ва хусусий уйларда тўйларда (ФҲДЁдаги маросим, «ош бериш» маросими, кечқурунги никоҳ тузиш — «никоҳ тўйи» маросими, «келин салом» маросими), «суннат тўйи» маросимига хизмат кўрсатиш, кўнгилочар ташкилотларда — клублар, дискотекалар, ресторанлар, барлар ва қаҳвахоналарда хизмат кўрсатиш (яккахон хонанда, созанда, раққоса, бошловчи, қизиқчи, диджей-овоз оператори, маъмур ва бошқалар). 3. Ариза берувчилар тоифаси: Ижрочилар — жисмоний шахслар ва ижодий жамоалар — юридик шахслар 4. Лицензияловчи орган: Маданият ва туризм вазирлиги ҳузуридаги «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси 5. Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: Юридик шахс лицензияловчи органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади: а) ариза; аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг почта манзили, банк номи ва банкдаги ҳисобварағи, телефон рақами, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), СТИР, юридик шахс амалга оширишни мўлжаллаётган лицензияланадиган фаолият тури (унинг қисми), ижодий жамоа аъзоларида имтиёзга эга бўлган шахслар мавжуд бўлса (ногиронлиги бўлган шахслар, таълим муассасаларида ўқийдиганлар, пенсионерлар) имтиёзи тўғрисидаги маълумот, ариза тўлдириш сабаби (янги лицензия олиш, қайта расмийлаштириш), аризани тақдим этиш жойи. б) ижрочиларда мусиқа маълумоти мавжудлигини тасдиқлайдиган ҳужжатларнинг (гувоҳномалар, аттестатлар, дипломлар) электрон нусхалари — улар мавжуд бўлганда; в) давлат мукофотлари, мукофотлар, совринлар ва шу кабилар олганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар электрон нусхалари — улар мавжуд бўлганда; г) лицензия талабгори томонидан тузилган ижрочиларнинг репертуари тўғрисидаги маълумотнома; д) лицензия талабгорининг малакаси тўғрисидаги қўшимча маълумотлар (асарнинг матни, муаллифларининг исми-шарифи асарларнинг номи, маҳаллий, республика, халқаро фестиваллар иштирокчиси, республика кўрик-танловлар иштирокчиси эканлигини тасдиқловчи ҳужжат (диплом, сертификат кабилар) — мавжуд бўлганда; е) фақат биринчи марта ариза топширувчи хонанда учун камида 1 та қўшиқ ва унинг матни (агарда мавжуд бўлса асарга олинган видеоклип) Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш кенгаши ҳузуридаги Ижодий кўмаклашувчи вакиллар гуруҳига (кейинги ўринларда — Ижодий кўмаклашувчи вакиллар гуруҳи) шахсан топширади ёки жонли ижрода ёзиб олинган ижроси Интернет жаҳон ахборот тармоғига юкланган ҳаволасини тақдим этади. Жисмоний шахс лицензия олиш учун қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади: а) ариза; аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: жисмоний шахснинг фамилияси, исми, паспорт серияси ва рақами ёки ID-карта рақами, ЖШШИР, телефон рақами, жисмоний шахс амалга оширишни мўлжаллаётган лицензияланадиган фаолият тури (унинг қисми) ижрочи имтиёзга эга бўлса (ногиронлиги бўлган шахс, таълим муассасасида ўқийдиган, пенсионер) имтиёзи тўғрисидаги маълумот, ариза тўлдириш сабаби (янги лицензия олиш, қайта расмийлаштириш), аризани тақдим этиш жойи, лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишига розилиги. б) ижрочида мусиқа маълумот мавжудлигини тасдиқлайдиган ҳужжатларнинг (гувоҳномалар, аттестатлар, дипломлар) электрон нусхалари — улар мавжуд бўлганда; в) давлат мукофотлари, мукофотлар, совринлар ва шу кабилар олганлигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг электрон нусхалари — улар мавжуд бўлганда; г) лицензия талабгори томонидан тузилган ижрочининг репертуари тўғрисидаги маълумотнома; д) лицензия талабгорининг малакаси тўғрисидаги қўшимча маълумотлар (асарнинг матни, муаллифларининг фамилияси, исми ва отасининг исми, асарларнинг номи, маҳаллий, республика, халқаро фестиваллар иштирокчиси, республика кўрик-танловлар иштирокиси эканлигини тасдиқловчи ҳужжат (диплом, сертификат кабилар) — мавжуд бўлганда; е) фақат биринчи марта ариза топширувчи хонанда учун камида 1 та қўшиқ ва унинг матни (агарда мавжуд бўлса асарга олинган видеоклип) Ижодий кўмаклашувчи вакиллар гуруҳига шахсан топширади ёки жонли ижрода ёзиб олинган ижроси Интернет жаҳон ахборот тармоғига юкланган ҳаволасини тақдим этади. 6. Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари 7. Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори: а) яккахон ижрочи концерти (бир яккахон ижрочининг концерт дастури), битта жанрнинг икки ёки ундан кўп ижрочиси иштирокидаги концерт дастури, турли жанрларнинг бир нечта ижрочиси иштирокидаги концерт дастури (яккахон хонанда, созанда, раққоса, бошловчи, қизиқчи ва бошқалар), оммавий ахборот воситаларида қўшиқлар ва видеоклипларни тақдим этиш: I рейтинг гуруҳи ижрочилари — базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баравари; II рейтинг гуруҳи ижрочилари — базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари; б) ресторанлар, барлар, қаҳвахоналар, хусусий уйларда юбилей тантаналарида хизмат кўрсатиш, ресторанлар, барлар, қаҳвахоналар ва хусусий уйларда тўйлар (никоҳни қайд этиш, ош бериш, кечқурунги никоҳ тўйи, «келин салом»), «суннат тўйи» тадбирларига хизмат кўрсатиш, ҳордиқ чиқариш муассасалари, клублар, дискотекалар, ресторанлар, барлар ва қаҳвахоналарда хизмат кўрсатиш (яккахон хонанда, созанда, раққоса, бошловчи, қизиқчи, диджей-овоз оператори, маъмур ва бошқалар): III рейтинг гуруҳи ижрочилари — базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари. Давлат божи қуйидаги тартибда тақсимланади: 30 фоизи — Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига; 0,5 фоизи — Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига; қолган маблағлар — лицензияловчи ваколатли орган ҳисобварағига. Концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун фаолият турига қараб давлат божи бир жисмоний шахсга бир йил ҳисобидан тўланади. Юридик шахс ташкил этган ижодий жамоалардан давлат божи ягона лицензия бўйича ундирилади. Бунда, лицензияда ижодий жамоа аъзолари тўлиқ кўрсатилади ва улардан лицензия учун давлат божи қўшимча равишда ундирилмайди, ижодий жамоа аъзоси мустақил ижрочи сифатида ижод қилган ҳоллар бундан мустасно. Ижодий жамоа унинг барча аъзолари давлат божини тўлашдан озод қилинган шахслардан таркиб топган тақдирдагина давлат божи тўлашдан озод қилинади. Концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун давлат божи тўлашдан озод этиладиган шахслар гуруҳи Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунида белгиланади. 8. Аризани кўриб чиқиш муддатлари: 15 кун 9. Лицензия талаблари ва шартлари: а) лицензиатлар томонидан аҳолига концерт-томоша хизматларини қатъий равишда ушбу паспортда кўрсатилган аҳолига концерт-томоша хизматлари кўрсатиш ҳуқуқи бўйича амалга ошириш; I рейтинг гуруҳларининг мезонлари: камида 3 йил мобайнида мунтазам равишда яккахон ижрочи концертлари ўтказиш; ижодий фаолият давомида камида 3 та альбом чиқариш; «Ўзбекистон Республикаси халқ артисти», «Ўзбекистон Республикаси халқ ҳофизи», «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист» ва бошқа фахрий унвонлари мавжудлиги; республика ва халқаро даражадаги танловлар, кўриклар ғолиби дипломлари, улар мавжуд бўлганда; концерт-томоша фаолияти соҳасида ижрочилар ёки ижодий жамоаларга талаб даражаси. Лицензиатларнинг аҳолига концерт-томоша хизматлари кўрсатишга ҳуқуқлари: Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва унинг ташқарисида яккахон ижрочи концертини ташкил этиш; битта жанрнинг икки ва ундан кўп ижрочилари иштирокидаги концерт дастурида, турли жанрлар йўналишларининг бир нечта ижрочилари иштирокидаги концерт дастурида қатнашиш; оммавий ахборот воситаларида қўшиқлар ва видеоклипларни тақдим этиш. II рейтинг гуруҳларининг мезонлари: камида 1 та қўшиғининг мавжудлиги; концерт-томоша фаолияти соҳасида ижрочилар ёки ижодий жамоаларга талаб даражаси. Лицензиатларнинг аҳолига концерт-томоша хизматлари кўрсатишга ҳуқуқлари: битта жанрнинг икки ва ундан кўп ижрочилари иштирокидаги концерт дастурида, турли жанрлар йўналишларининг бир нечта ижрочилари иштирокидаги концерт дастурида қатнашиш; оммавий ахборот воситаларида қўшиқлар ва видеоклипларни тақдим этиш. III рейтинг гуруҳларининг мезонлари: ўзига хос истеъдоди, талантининг мавжудлиги. Лицензиатларнинг аҳолига концерт-томоша хизматлари кўрсатишга ҳуқуқлари: тўйларда, юбилейларда ва бошқа тантаналарда концерт хизмати кўрсатиш (ресторанларда, барларда, қаҳвахоналарда ва хусусий уйларда тўйлар, юбилейлар ва бошқа тантаналарга концерт хизматлари кўрсатиш), жумладан, ҳордиқ чиқариш ташкилотларида (клубларда, дискотекаларда, ресторанларда, барларда ва қаҳвахоналарда) концерт хизматлари кўрсатиш, шунингдек, созанда, раққос(а), бэк-вокал, (хонандалардан ташқари) битта жанрнинг икки ва ундан кўп ижрочилари иштирокидаги концерт дастурида қатнашиш ва уларда қатнашиш; б) концерт-томоша тадбирларида, тўйлар ва бошқа тантаналарда артистнинг одоб-ахлоқ қоидаларига, саҳна маданияти, ташқи кўриниш маданиятига зид бўлган хатти-ҳаракатлар қилишини ҳамда маънавиятга салбий таъсир кўрсатувчи ва томошабинларнинг ҳис-туйғуларини ҳақорат қилувчи, ахлоқсизлик ғояларини тарғиб қилишни истисно этган ҳолда қўшиқларни ва улар бўйича яратилган видеоклипларни ижро этиш; в) лицензия олиш учун биринчи марта ариза топширган, III рейтинг гуруҳига кирмайдиган, ижрочи ҳамда ижодий жамоалар лицензияловчи органнинг таклифига асосан ижро маҳоратини жонли эшитиш учун Ижодий кўмаклашувчи вакиллар гуруҳининг йиғилишига шахсан ёки масофавий иштирок этиш ёхуд жонли ижрода ёзиб олинган ижроси Интернет жаҳон ахборот тармоғига юкланган ҳаволасини тақдим этиш; г) кўрсатилган концерт-томоша хизматларини қатъий равишда шартнома асосида амалга ошириш;* д) жисмоний шахслар йиллик фаолияти якунидан келиб чиқиб, солиқ қонунчилигида белгиланган тартибда даромадлар тўғрисида декларацияни тўлдириш;* е) Ўзбекистон Республикаси ташқарисида концерт-томоша тадбирларини амалга ошириш тўғрисида лицензияловчи органнинг ҳудудий бўлимларини хабардор қилиш;* ж) Концерт-томоша фаолиятида у ёки бу динни тарғиб этмаслик; з) Лицензияловчи органнинг ҳудудий бўлимлари лицензия талаблари ҳамда шартларига риоя этилишини белгиланган тартибда назорат тадбирлари ўтказилганда турли ноўрин хатти-ҳаракатлар қилмаслик. 10. Лицензия беришда келишиладиган органлар: мавжуд эмас 11. Лицензиянинг амал қилиш муддати: чекланмаган 12. Изоҳ. Ушбу паспортнинг 2-банди «а» кичик бандида белгиланган лицензияланадиган фаолият турининг кичик тури учун лицензияга эга бўлган шахсларда «б» кичик бандда белгиланган лицензияланадигаи фаолият турининг кичик тури билан ҳам шуғулланиш ҳуқуқи мавжуд. Лицензия бериш ёки уни беришни рад қилиш ҳақидаги қарор талабгорнинг ижро маҳоратини жонли эшитиш якуни бўйича Ижодий кўмаклашувчи вакиллар гуруҳининг хулосалари асосида қабул қилинади. Ижодий кўмаклашувчи вакиллар гуруҳининг мажлиси ўн кунда камида бир марта ўтказилади. Ижодий кўмаклашувчи вакиллар гуруҳи лицензия талабгорлари томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш жараёнида малака (профессионал) сифатларни баҳолайди ва ҳар бир ижрочини ушбу паспортнинг 9-бандига мувофиқ малака талабларига биноан аниқ рейтинг гуруҳига киритади. * Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар. » .
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 26 январь,
29-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
PASPORTI
Konsert-tomosha faoliyatini amalga oshiruvchi shaxslardan davlat bojini undirish hamda ularni soliqqa tortish tizimi takomillashtirilishi munosabati bilan Maxsus elektron tizim orqali ayrim faoliyat turlarini litsenziyalash tartibi toʻgʻrisida yagona nizomga oʻzgartirish kiritish haqida
Mamlakatimizda konsert-tomosha sohasini yanada rivojlantirish, shu sohada faoliyat olib borayotgan shaxslarga qulayliklar yaratish, milliy estrada sanʼatini yanada ommalashtirish, madaniyat va sanʼat sohasini innovatsion rivojlantirishga qaratilgan tizimli chora-tadbirlar amalga oshirilmoqda.
Shu bilan birga, konsert-tomosha faoliyatini amalga oshirish litsenziyasi uchun davlat bojini undirish va ushbu litsenziyaga ega shaxslarni soliqqa tortish tizimi yanada takomillashtirilganligi munosabati bilan qonun osti hujjatlarini muvofiqlashtirish talab etilmoqda.
Madaniyat va sanʼat sohasini tartibga soluvchi normativ-huquqiy hujjatlarni muvofiqlashtirish, “Litsenziyalash, ruxsat berish va xabardor qilish tartib-taomillari toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuni hamda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Konsert-tomosha faoliyatini amalga oshiruvchi shaxslardan davlat bojini undirish hamda ularni soliqqa tortish tizimini takomillashtirish toʻgʻrisida” 2022-yil 13-iyuldagi PF-168-son Farmoni ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 21-fevraldagi 80-son qarori bilan tasdiqlangan Maxsus elektron tizim orqali ayrim faoliyat turlarini litsenziyalash tartibi toʻgʻrisida yagona nizomga 4-ilovaning matni ilovaga muvofiq tahrirda bayon etilsin.
2. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish madaniyat va turizm vaziri O.A. Nazarbekov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 26-yanvardagi 29-son qaroriga ILOVA
“Konsert-tomosha faoliyatini litsenziyalash
1. Litsenziya nomi: Litsenziya nomi: 2. Litsenziyalanadigan faoliyatning kichik turlari: a) yakkaxon ijrochi konserti (bir yakkaxon ijrochining konsert dasturi), bitta janrning ikki yoki undan koʻp ijrochisi ishtirokidagi konsert dasturi, turli janrlarning bir nechta ijrochisi ishtirokidagi konsert dasturi (yakkaxon xonanda, sozanda, raqqosa, boshlovchi, qiziqchi va boshqalar), ommaviy axborot vositalarida qoʻshiqlar va videokliplarni taqdim etish; b) restoranlar, barlar, qahvaxonalar, xususiy uylarda yubiley tantanalarida xizmat koʻrsatish, restoranlar, barlar, qahvaxonalar va xususiy uylarda toʻylarda (FHDYdagi marosim, “osh berish” marosimi, kechqurungi nikoh tuzish — “nikoh toʻyi” marosimi, “kelin salom” marosimi), “sunnat toʻyi” marosimiga xizmat koʻrsatish, koʻngilochar tashkilotlarda — klublar, diskotekalar, restoranlar, barlar va qahvaxonalarda xizmat koʻrsatish (yakkaxon xonanda, sozanda, raqqosa, boshlovchi, qiziqchi, didjey-ovoz operatori, maʼmur va boshqalar). 3. Ariza beruvchilar toifasi: Ijrochilar — jismoniy shaxslar va ijodiy jamoalar — yuridik shaxslar 4. Litsenziyalovchi organ: Madaniyat va turizm vazirligi huzuridagi “Oʻzbekkonsert” davlat muassasasi 5. Litsenziyani olish uchun taqdim qilinadigan hujjatlar: Yuridik shaxs litsenziyalovchi organga quyidagi hujjatlarni taqdim etadi: a) ariza; arizada quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi: yuridik shaxsning nomi va tashkiliy-huquqiy shakli, uning pochta manzili, bank nomi va bankdagi hisobvaragʻi, telefon raqami, elektron pochta manzili (agar mavjud boʻlsa), STIR, yuridik shaxs amalga oshirishni moʻljallayotgan litsenziyalanadigan faoliyat turi (uning qismi), ijodiy jamoa aʼzolarida imtiyozga ega boʻlgan shaxslar mavjud boʻlsa (nogironligi boʻlgan shaxslar, taʼlim muassasalarida oʻqiydiganlar, pensionerlar) imtiyozi toʻgʻrisidagi maʼlumot, ariza toʻldirish sababi (yangi litsenziya olish, qayta rasmiylashtirish), arizani taqdim etish joyi. b) ijrochilarda musiqa maʼlumoti mavjudligini tasdiqlaydigan hujjatlarning (guvohnomalar, attestatlar, diplomlar) elektron nusxalari — ular mavjud boʻlganda; v) davlat mukofotlari, mukofotlar, sovrinlar va shu kabilar olganligini tasdiqlovchi hujjatlar elektron nusxalari — ular mavjud boʻlganda; g) litsenziya talabgori tomonidan tuzilgan ijrochilarning repertuari toʻgʻrisidagi maʼlumotnoma; d) litsenziya talabgorining malakasi toʻgʻrisidagi qoʻshimcha maʼlumotlar (asarning matni, mualliflarining ismi-sharifi asarlarning nomi, mahalliy, respublika, xalqaro festivallar ishtirokchisi, respublika koʻrik-tanlovlar ishtirokchisi ekanligini tasdiqlovchi hujjat (diplom, sertifikat kabilar) — mavjud boʻlganda; e) faqat birinchi marta ariza topshiruvchi xonanda uchun kamida 1 ta qoʻshiq va uning matni (agarda mavjud boʻlsa asarga olingan videoklip) Milliy estrada sanʼatini rivojlantirish va muvofiqlashtirish kengashi huzuridagi Ijodiy koʻmaklashuvchi vakillar guruhiga (keyingi oʻrinlarda — Ijodiy koʻmaklashuvchi vakillar guruhi) shaxsan topshiradi yoki jonli ijroda yozib olingan ijrosi Internet jahon axborot tarmogʻiga yuklangan havolasini taqdim etadi. Jismoniy shaxs litsenziya olish uchun quyidagi hujjatlarni taqdim etadi: a) ariza; arizada quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi: jismoniy shaxsning familiyasi, ismi, pasport seriyasi va raqami yoki ID-karta raqami, JSHSHIR, telefon raqami, jismoniy shaxs amalga oshirishni moʻljallayotgan litsenziyalanadigan faoliyat turi (uning qismi) ijrochi imtiyozga ega boʻlsa (nogironligi boʻlgan shaxs, taʼlim muassasasida oʻqiydigan, pensioner) imtiyozi toʻgʻrisidagi maʼlumot, ariza toʻldirish sababi (yangi litsenziya olish, qayta rasmiylashtirish), arizani taqdim etish joyi, litsenziya talabgorining litsenziya talablari va shartlariga rioya qilishiga roziligi. b) ijrochida musiqa maʼlumot mavjudligini tasdiqlaydigan hujjatlarning (guvohnomalar, attestatlar, diplomlar) elektron nusxalari — ular mavjud boʻlganda; v) davlat mukofotlari, mukofotlar, sovrinlar va shu kabilar olganligini tasdiqlovchi hujjatlarning elektron nusxalari — ular mavjud boʻlganda; g) litsenziya talabgori tomonidan tuzilgan ijrochining repertuari toʻgʻrisidagi maʼlumotnoma; d) litsenziya talabgorining malakasi toʻgʻrisidagi qoʻshimcha maʼlumotlar (asarning matni, mualliflarining familiyasi, ismi va otasining ismi, asarlarning nomi, mahalliy, respublika, xalqaro festivallar ishtirokchisi, respublika koʻrik-tanlovlar ishtirokisi ekanligini tasdiqlovchi hujjat (diplom, sertifikat kabilar) — mavjud boʻlganda; e) faqat birinchi marta ariza topshiruvchi xonanda uchun kamida 1 ta qoʻshiq va uning matni (agarda mavjud boʻlsa asarga olingan videoklip) Ijodiy koʻmaklashuvchi vakillar guruhiga shaxsan topshiradi yoki jonli ijroda yozib olingan ijrosi Internet jahon axborot tarmogʻiga yuklangan havolasini taqdim etadi. 6. Arizani koʻrib chiqish uchun toʻlanadigan yigʻim miqdori: bazaviy hisoblash miqdorining 2 baravari 7. Litsenziya berilganligi uchun davlat boji miqdori: a) yakkaxon ijrochi konserti (bir yakkaxon ijrochining konsert dasturi), bitta janrning ikki yoki undan koʻp ijrochisi ishtirokidagi konsert dasturi, turli janrlarning bir nechta ijrochisi ishtirokidagi konsert dasturi (yakkaxon xonanda, sozanda, raqqosa, boshlovchi, qiziqchi va boshqalar), ommaviy axborot vositalarida qoʻshiqlar va videokliplarni taqdim etish: I reyting guruhi ijrochilari — bazaviy hisoblash miqdorining 20 baravari; II reyting guruhi ijrochilari — bazaviy hisoblash miqdorining 10 baravari; b) restoranlar, barlar, qahvaxonalar, xususiy uylarda yubiley tantanalarida xizmat koʻrsatish, restoranlar, barlar, qahvaxonalar va xususiy uylarda toʻylar (nikohni qayd etish, osh berish, kechqurungi nikoh toʻyi, “kelin salom”), “sunnat toʻyi” tadbirlariga xizmat koʻrsatish, hordiq chiqarish muassasalari, klublar, diskotekalar, restoranlar, barlar va qahvaxonalarda xizmat koʻrsatish (yakkaxon xonanda, sozanda, raqqosa, boshlovchi, qiziqchi, didjey-ovoz operatori, maʼmur va boshqalar): III reyting guruhi ijrochilari — bazaviy hisoblash miqdorining 3 baravari. Davlat boji quyidagi tartibda taqsimlanadi: 30 foizi — Oʻzbekiston Respublikasining respublika budjetiga; 0,5 foizi — Axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini rivojlantirish jamgʻarmasining elektron hukumat va raqamli iqtisodiyotning idoralararo loyihalarini moliyalashtirish boʻyicha maxsus hisobvaragʻiga; qolgan mablagʻlar — litsenziyalovchi vakolatli organ hisobvaragʻiga. Konsert-tomosha faoliyatini amalga oshirish huquqi uchun faoliyat turiga qarab davlat boji bir jismoniy shaxsga bir yil hisobidan toʻlanadi. Yuridik shaxs tashkil etgan ijodiy jamoalardan davlat boji yagona litsenziya boʻyicha undiriladi. Bunda, litsenziyada ijodiy jamoa aʼzolari toʻliq koʻrsatiladi va ulardan litsenziya uchun davlat boji qoʻshimcha ravishda undirilmaydi, ijodiy jamoa aʼzosi mustaqil ijrochi sifatida ijod qilgan hollar bundan mustasno. Ijodiy jamoa uning barcha aʼzolari davlat bojini toʻlashdan ozod qilingan shaxslardan tarkib topgan taqdirdagina davlat boji toʻlashdan ozod qilinadi. Konsert-tomosha faoliyatini amalga oshirish huquqi uchun davlat boji toʻlashdan ozod etiladigan shaxslar guruhi Oʻzbekiston Respublikasining “Davlat boji toʻgʻrisida”gi Qonunida belgilanadi. 8. Arizani koʻrib chiqish muddatlari: 15 kun 9. Litsenziya talablari va shartlari: a) litsenziatlar tomonidan aholiga konsert-tomosha xizmatlarini qatʼiy ravishda ushbu pasportda koʻrsatilgan aholiga konsert-tomosha xizmatlari koʻrsatish huquqi boʻyicha amalga oshirish; I reyting guruhlarining mezonlari: kamida 3 yil mobaynida muntazam ravishda yakkaxon ijrochi konsertlari oʻtkazish; ijodiy faoliyat davomida kamida 3 ta albom chiqarish; “Oʻzbekiston Respublikasi xalq artisti”, “Oʻzbekiston Respublikasi xalq hofizi”, “Oʻzbekiston Respublikasida xizmat koʻrsatgan artist” va boshqa faxriy unvonlari mavjudligi; respublika va xalqaro darajadagi tanlovlar, koʻriklar gʻolibi diplomlari, ular mavjud boʻlganda; konsert-tomosha faoliyati sohasida ijrochilar yoki ijodiy jamoalarga talab darajasi. Litsenziatlarning aholiga konsert-tomosha xizmatlari koʻrsatishga huquqlari: Oʻzbekiston Respublikasi hududida va uning tashqarisida yakkaxon ijrochi konsertini tashkil etish; bitta janrning ikki va undan koʻp ijrochilari ishtirokidagi konsert dasturida, turli janrlar yoʻnalishlarining bir nechta ijrochilari ishtirokidagi konsert dasturida qatnashish; ommaviy axborot vositalarida qoʻshiqlar va videokliplarni taqdim etish. II reyting guruhlarining mezonlari: kamida 1 ta qoʻshigʻining mavjudligi; konsert-tomosha faoliyati sohasida ijrochilar yoki ijodiy jamoalarga talab darajasi. Litsenziatlarning aholiga konsert-tomosha xizmatlari koʻrsatishga huquqlari: bitta janrning ikki va undan koʻp ijrochilari ishtirokidagi konsert dasturida, turli janrlar yoʻnalishlarining bir nechta ijrochilari ishtirokidagi konsert dasturida qatnashish; ommaviy axborot vositalarida qoʻshiqlar va videokliplarni taqdim etish. III reyting guruhlarining mezonlari: oʻziga xos isteʼdodi, talantining mavjudligi. Litsenziatlarning aholiga konsert-tomosha xizmatlari koʻrsatishga huquqlari: toʻylarda, yubileylarda va boshqa tantanalarda konsert xizmati koʻrsatish (restoranlarda, barlarda, qahvaxonalarda va xususiy uylarda toʻylar, yubileylar va boshqa tantanalarga konsert xizmatlari koʻrsatish), jumladan, hordiq chiqarish tashkilotlarida (klublarda, diskotekalarda, restoranlarda, barlarda va qahvaxonalarda) konsert xizmatlari koʻrsatish, shuningdek, sozanda, raqqos(a), bek-vokal, (xonandalardan tashqari) bitta janrning ikki va undan koʻp ijrochilari ishtirokidagi konsert dasturida qatnashish va ularda qatnashish; b) konsert-tomosha tadbirlarida, toʻylar va boshqa tantanalarda artistning odob-axloq qoidalariga, sahna madaniyati, tashqi koʻrinish madaniyatiga zid boʻlgan xatti-harakatlar qilishini hamda maʼnaviyatga salbiy taʼsir koʻrsatuvchi va tomoshabinlarning his-tuygʻularini haqorat qiluvchi, axloqsizlik gʻoyalarini targʻib qilishni istisno etgan holda qoʻshiqlarni va ular boʻyicha yaratilgan videokliplarni ijro etish; v) litsenziya olish uchun birinchi marta ariza topshirgan, III reyting guruhiga kirmaydigan, ijrochi hamda ijodiy jamoalar litsenziyalovchi organning taklifiga asosan ijro mahoratini jonli eshitish uchun Ijodiy koʻmaklashuvchi vakillar guruhining yigʻilishiga shaxsan yoki masofaviy ishtirok etish yoxud jonli ijroda yozib olingan ijrosi Internet jahon axborot tarmogʻiga yuklangan havolasini taqdim etish; g) koʻrsatilgan konsert-tomosha xizmatlarini qatʼiy ravishda shartnoma asosida amalga oshirish;* d) jismoniy shaxslar yillik faoliyati yakunidan kelib chiqib, soliq qonunchiligida belgilangan tartibda daromadlar toʻgʻrisida deklaratsiyani toʻldirish;* e) Oʻzbekiston Respublikasi tashqarisida konsert-tomosha tadbirlarini amalga oshirish toʻgʻrisida litsenziyalovchi organning hududiy boʻlimlarini xabardor qilish;* j) Konsert-tomosha faoliyatida u yoki bu dinni targʻib etmaslik; z) Litsenziyalovchi organning hududiy boʻlimlari litsenziya talablari hamda shartlariga rioya etilishini belgilangan tartibda nazorat tadbirlari oʻtkazilganda turli nooʻrin xatti-harakatlar qilmaslik. 10. Litsenziya berishda kelishiladigan organlar: mavjud emas 11. Litsenziyaning amal qilish muddati: cheklanmagan 12. Izoh. Ushbu pasportning 2-bandi “a” kichik bandida belgilangan litsenziyalanadigan faoliyat turining kichik turi uchun litsenziyaga ega boʻlgan shaxslarda “b” kichik bandda belgilangan litsenziyalanadigai faoliyat turining kichik turi bilan ham shugʻullanish huquqi mavjud. Litsenziya berish yoki uni berishni rad qilish haqidagi qaror talabgorning ijro mahoratini jonli eshitish yakuni boʻyicha Ijodiy koʻmaklashuvchi vakillar guruhining xulosalari asosida qabul qilinadi. Ijodiy koʻmaklashuvchi vakillar guruhining majlisi oʻn kunda kamida bir marta oʻtkaziladi. Ijodiy koʻmaklashuvchi vakillar guruhi litsenziya talabgorlari tomonidan taqdim etilgan hujjatlarni koʻrib chiqish jarayonida malaka (professional) sifatlarni baholaydi va har bir ijrochini ushbu pasportning 9-bandiga muvofiq malaka talablariga binoan aniq reyting guruhiga kiritadi. * Qoʻpol ravishda buzish deb hisoblanadigan talab va shartlar. ” .
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2023-yil 26-yanvar,
29-son