UzbekAI

← Qonunlar

📅 2023-yil 2-fevral · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2023 йил 2 февраль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 2 февраля 2023 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 2 February 2023 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

ЙИҒМА ПАРАМЕТРЛАРИ

ЙИҒМА ПАРАМЕТРЛАРИ

Қорақалпоғистон Республикасида аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратиш ва маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Оролбўйи минтақасини барқарор ривожлантириш бўйича ишларнинг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 1 ноябрдаги ПФ-241-сон Фармонига асосан Қорақалпоғистон Республикасида ўтказилган ўрганишлар натижасида аниқланган шароити оғир оилалар ва фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда овул ва маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

а) Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси йиғилишининг баёнига асосан вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳри ва Бўзатов, Қораўзак, Кегейли, Қўнғирот, Қонликўл, Мўйноқ, Нукус, Тахиатош, Тахтакўпир, Хўжайли, Чимбой, Шуманай туманларига (кейинги ўринларда — шимолий туманлар) бириктирилганлиги;

б) Қорақалпоғистон Республикасидаги барча овул ва қишлоқлардаги аҳоли турар жойлари ҳамда ички йўллар ҳолати бўйича ўтказилган хатловда оғир турмуш шароитидаги оилаларга тегишли 21 094 та уй-жойларнинг том қисмини таъмирлаш (ёпиш) ҳамда 709 та яшаш учун яроқсиз ва авария ҳолатидаги уй-жойларни янгидан қуриш, шунингдек, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига бириктирилмаган Амударё, Беруний, Элликқалъа ва Тўрткўл туманларидаги (кейинги ўринларда — жанубий туманлар) 2 минг километр тупроқ йўлларга қум-шағал ётқизиш талаб этилиши аниқланганлиги;

в) Вазирлар Маҳкамасининг «Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, қулай бизнес муҳитини яратиш, инновацион технологияларни жорий этиш ва инфратузилмалар билан таъминланганлик даражасини янада яхшилаш орқали аҳоли фаровонлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 6 сентябрдаги 500-сон қарорида жанубий туманлардаги 123 км тупроқ йўлларга қум-шағал ётқизиш учун 2023 йилда 15 млрд сўм маблағ ажратиш кўзда тутилганлиги;

г) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг «2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 30 декабрдаги ПҚ-471-сон қарорида жанубий туманлардаги ички хўжалик йўлларини таъмирлаш учун 2023 йилда 12 млрд сўм маблағ ажратиш назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Молия ва иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг хатлов жараёнида аниқланган оғир турмуш шароитидаги оилаларга тегишли 21 094 та уйнинг том қисмини таъмирлаш (ёпиш) ва 709 та яшаш учун яроқсиз ва авария ҳолатидаги уйларни янгидан қуриш, шунингдек, жанубий туманлардаги 2 минг километр тупроқ йўлларга қум-шағал ётқизиш ишларини марказлаштирилган тартибда амалга ошириш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.

3. Қуйидагилар:

Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳри ва шимолий туманларидаги оғир турмуш шароитидаги оилаларга тегишли уйларнинг том қисмини таъмирлаш (ёпиш) ҳамда яшаш учун яроқсиз ва авария ҳолатидаги уйларни янгидан қуриш ишларининг йиғма параметрлари 1-иловага мувофиқ;

Қорақалпоғистон Республикасининг жанубий туманларидаги оғир турмуш шароитидаги оилаларга тегишли уйларнинг том қисмини таъмирлаш (ёпиш) ҳамда яшаш учун яроқсиз ва авария ҳолатидаги уйларни янгидан қуриш ишларининг йиғма параметрлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Мазкур қарор доирасида амалга ошириладиган қурилиш-таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари бўйича буюртмачи этиб:

Нукус шаҳри ва шимолий туманлардаги оғир турмуш шароитидаги оилаларга тегишли уйларнинг том қисмини таъмирлаш (ёпиш) ва авария ҳолатидаги уйларни янгидан қуриш ишлари бўйича — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» ИК ДУК;

жанубий туманлардаги оғир турмуш шароитидаги оилаларга тегишли уй-жойларнинг том қисмини таъмирлаш (ёпиш) ва авария ҳолатидаги уй-жойларни янгидан қуриш ишлари бўйича — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» ИК ДУК;

жанубий туманлардаги 2 минг километр тупроқ йўлларга қум-шағал ётқизиш ишлари бўйича — Амударё, Беруний, Тўрткўл ва Элликқалъа туманлари ҳокимликларининг Ободонлаштириш бошқармалари белгилансин.

5. Ушбу қарорда белгиланган чора-тадбирларни қисқа муддатларда якунлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» ИК ДУКга пудратчи ва лойиҳа ташкилотларини, шунингдек, товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчиларни махсус ахборот порталида танлов ўтказиш тўғрисида эълон жойлаштирмасдан, харид қилиш тартиб-таомилларини электрон шаклда ўтказмасдан энг яхши таклифларни танлаш орқали аниқлаш ваколати берилсин.

6. Белгилансинки:

мазкур қарорга 1-иловада назарда тутилган оғир турмуш шароитидаги оилаларга тегишли уй-жойларнинг том қисмини таъмирлаш (ёпиш) ҳамда яшаш учун яроқсиз ва авария ҳолатидаги уй-жойларни янгидан қуриш ишлари — Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг қўшимча манбалари, ҳомийлик хайриялари маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан;

ушбу қарорга 2-иловада назарда тутилган оғир турмуш шароитидаги оилаларга тегишли уй-жойларнинг том қисмини таъмирлаш (ёпиш) ҳамда яшаш учун яроқсиз ва авария ҳолатидаги уй-жойларни янгидан қуриш ишлари — 2023 йил учун Давлат бюджети параметрларида Ўзбекистон Республикаси Президенти топшириқларига асосан ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш харажатлари учун назарда тутилган маблағлар ҳисобидан;

жанубий туманлардаги 2 минг километр тупроқ йўлларга қум-шағал ётқизиш ишлари — Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бир ой муддатда мазкур қарорга 1-илова билан тасдиқланган йиғма параметрларга мувофиқ маблағлар ажратилишини ҳамда қурилиш материаллари захираси яратилишини таъминласин.

8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши мазкур қарорга 1-иловада назарда тутилган уй-жойларнинг манзилли рўйхатини шакллантирилиб, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига тақдим этилишини таъминласин.

9. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ўн беш кун муддатда жанубий туманлардаги 2 минг километр тупроқ йўлларга қум-шағал ётқизиш ишлари учун Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси ҳисобидан 20 млрд сўм маблағ ажратсин.

10. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги мазкур қарорда назарда тутилган уй-жойларнинг том қисмини таъмирлаш (ёпиш) ҳамда яшаш учун яроқсиз ва авария ҳолатидаги уй-жойларни янгидан қуриш ҳамда тупроқ йўлларга қум-шағал ётқизиш ишлари бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларининг белгиланган тартибда давлат экспертизасидан ўтказилишини ва қурилиш-монтаж ишлари сифатли бажарилиши устидан тизимли давлат назорати амалга оширилишини таъминласин.

11. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва халқ депутатлари туманлар ва шаҳарлар Кенгашларига маҳаллий ҳокимликлар ҳамда масъул давлат идоралар билан биргаликда:

том қисми таъмирланадиган (ёпиладиган) ва яшаш учун яроқсиз уй-жойларнинг рўйхатини шакллантириш фаолияти устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш ҳамда мазкур соҳада бюрократия, сансалорлик ва бошқа маъмурий тўсиқларнинг олдини олишга қаратилган аниқ чораларни амалга ошириш;

уй-жойларнинг том қисмини таъмирлаш (ёпиш) ҳамда яшаш учун яроқсиз ва авария ҳолатидаги уй-жойларни янгидан қуриш, шунингдек, тупроқ йўлларга қум-шағал ётқизиш ишлари ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш;

мазкур қарор доирасида амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг самарадорлиги тўғрисидаги маълумотларни кенг жамоатчиликка етказиб бориш, шунингдек, долзарб муаммолар ҳал этилаётганлиги юзасидан аҳолига батафсил тушунтириш ва ташвиқот ишларини ташкил этиш тавсия этилсин.

12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Ж. Раматов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 2 февралдаги 52-сон қарорига 1-ИЛОВА

Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳри ва шимолий туманларидаги оғир турмуш шароитидаги оилаларга тегишли уй-жойларнинг том қисмини таъмирлаш (ёпиш) ҳамда яшаш учун яроқсиз ва авария ҳолатидаги уй-жойларни янгидан қуриш ишларининг

Т/р Туман ва шаҳарлар номи Маҳаллалар сони Хонадонлар сони Таъмирланадиган уй-жойлар сони Шундан Талаб этиладиган маблағ (млрд сўм) * Бириктирилган ҳудуд том қисми таъмирланадиган (ёпиладиган) уй-жойлар сони қайтадан қуриладиган уй-жойлар сони 1. Нукус шаҳри 64 73 398 2 926 2 894 32 40,2 Тошкент шаҳри 2. Бўзатов тумани 5 3 363 1 159 1 110 49 16,3 Фарғона вилояти 3. Кегейли тумани 16 13 702 924 920 4 13,2 Андижон вилояти 4. Қонликўл тумани 11 9 023 796 340 10 12,6 Сирдарё вилояти 434 12 16,0 ** Қорақалпоғистон Республикаси 5. Қораўзак тумани 13 9 073 713 706 7 9,8 Наманган вилояти 6. Қўнғирот тумани 39 27 526 934 889 45 14,1 Қашқадарё вилояти 7. Мўйноқ тумани 12 5 329 793 651 142 14,6 Тошкент вилояти 8. Нукус тумани 10 10 659 970 884 86 14,7 Самарқанд вилояти 9. Тахиатош тумани 13 14 326 667 637 30 10,2 Сурхондарё вилояти 10. Тахтакўпир тумани 17 7 083 1 586 771 40 12,8 Жиззах вилояти 728 47 13,0 ** Қорақалпоғистон Республикаси 11. Чимбой тумани 22 20 695 964 918 46 15,0 Навоий вилояти 12. Шуманай тумани 13 8 525 974 329 20 5,5 Хоразм вилояти 599 26 9,0 ** Қорақалпоғистон Республикаси 13. Хўжайли тумани 26 21 413 926 899 27 14,6 Бухоро вилояти Жами 261 224 115 14 332 13 709 623 231,6

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 2 февралдаги 52-сон қарорига 2-ИЛОВА

Қорақалпоғистон Республикасининг жанубий туманларидаги оғир турмуш шароитидаги оилаларга тегишли уйларнинг том қисмини таъмирлаш (ёпиш) ҳамда яшаш учун яроқсиз ва авария ҳолатидаги уйларни янгидан қуриш ишларининг

Т/р Туман ва шаҳарлар номи Маҳаллалар сони Хонадонлар сони Таъмирланадиган уй-жойлар сони Шундан Талаб этиладиган маблағ (млрд сўм) * том қисми таъмирланадиган (ёпиладиган) уй-жойлар сони қайтадан қуриладиган уй-жойлар сони 1. Амударё тумани 49 36 065 1 868 1 856 12 26,0 2. Беруний тумани 40 38 322 1 189 1 171 18 21,6 3. Тўрткўл тумани 37 39 648 2 521 2 488 33 36,8 4. Элликқалъа тумани 37 28 905 1 893 1 870 23 27,9 Жами 163 142 940 7 471 7 385 86 112,3

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2023 йил 2 февраль,

52-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.02.2023 й., 09/23/52/0071-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

YIGʻMA PARAMETRLARI

YIGʻMA PARAMETRLARI

Qoraqalpogʻiston Respublikasida aholi uchun munosib turmush sharoitlarini yaratish va mahallalar infratuzilmasini yanada yaxshilash chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Orolboʻyi mintaqasini barqaror rivojlantirish boʻyicha ishlarning samaradorligini oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 1-noyabrdagi PF-241-son Farmoniga asosan Qoraqalpogʻiston Respublikasida oʻtkazilgan oʻrganishlar natijasida aniqlangan sharoiti ogʻir oilalar va fuqarolarni qoʻllab-quvvatlash hamda ovul va mahallalar infratuzilmasini rivojlantirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Quyidagilar:

a) Tashqi savdo, investitsiyalar, mahalliy sanoatni rivojlantirish va texnik jihatdan tartibga solish masalalari boʻyicha Hukumat komissiyasi yigʻilishining bayoniga asosan viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari Qoraqalpogʻiston Respublikasining Nukus shahri va Boʻzatov, Qoraoʻzak, Kegeyli, Qoʻngʻirot, Qonlikoʻl, Moʻynoq, Nukus, Taxiatosh, Taxtakoʻpir, Xoʻjayli, Chimboy, Shumanay tumanlariga (keyingi oʻrinlarda — shimoliy tumanlar) biriktirilganligi;

b) Qoraqalpogʻiston Respublikasidagi barcha ovul va qishloqlardagi aholi turar joylari hamda ichki yoʻllar holati boʻyicha oʻtkazilgan xatlovda ogʻir turmush sharoitidagi oilalarga tegishli 21 094 ta uy-joylarning tom qismini taʼmirlash (yopish) hamda 709 ta yashash uchun yaroqsiz va avariya holatidagi uy-joylarni yangidan qurish, shuningdek, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklariga biriktirilmagan Amudaryo, Beruniy, Ellikqalʼa va Toʻrtkoʻl tumanlaridagi (keyingi oʻrinlarda — janubiy tumanlar) 2 ming kilometr tuproq yoʻllarga qum-shagʻal yotqizish talab etilishi aniqlanganligi;

v) Vazirlar Mahkamasining “Qoraqalpogʻiston Respublikasi hududlarini ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish, qulay biznes muhitini yaratish, innovatsion texnologiyalarni joriy etish va infratuzilmalar bilan taʼminlanganlik darajasini yanada yaxshilash orqali aholi farovonligini oshirishning qoʻshimcha chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 6-sentabrdagi 500-son qarorida janubiy tumanlardagi 123 km tuproq yoʻllarga qum-shagʻal yotqizish uchun 2023-yilda 15 mlrd soʻm mablagʻ ajratish koʻzda tutilganligi;

g) Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasining “2023-yil uchun Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjeti toʻgʻrisida”gi Qonuni ijrosini taʼminlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 30-dekabrdagi PQ-471-son qarorida janubiy tumanlardagi ichki xoʻjalik yoʻllarini taʼmirlash uchun 2023-yilda 12 mlrd soʻm mablagʻ ajratish nazarda tutilganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, Moliya va iqtisodiyot vazirligi hamda Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligining xatlov jarayonida aniqlangan ogʻir turmush sharoitidagi oilalarga tegishli 21 094 ta uyning tom qismini taʼmirlash (yopish) va 709 ta yashash uchun yaroqsiz va avariya holatidagi uylarni yangidan qurish, shuningdek, janubiy tumanlardagi 2 ming kilometr tuproq yoʻllarga qum-shagʻal yotqizish ishlarini markazlashtirilgan tartibda amalga oshirish toʻgʻrisidagi takliflari maʼqullansin.

3. Quyidagilar:

Qoraqalpogʻiston Respublikasining Nukus shahri va shimoliy tumanlaridagi ogʻir turmush sharoitidagi oilalarga tegishli uylarning tom qismini taʼmirlash (yopish) hamda yashash uchun yaroqsiz va avariya holatidagi uylarni yangidan qurish ishlarining yigʻma parametrlari 1-ilovaga muvofiq;

Qoraqalpogʻiston Respublikasining janubiy tumanlaridagi ogʻir turmush sharoitidagi oilalarga tegishli uylarning tom qismini taʼmirlash (yopish) hamda yashash uchun yaroqsiz va avariya holatidagi uylarni yangidan qurish ishlarining yigʻma parametrlari 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

4. Mazkur qaror doirasida amalga oshiriladigan qurilish-taʼmirlash va obodonlashtirish ishlari boʻyicha buyurtmachi etib:

Nukus shahri va shimoliy tumanlardagi ogʻir turmush sharoitidagi oilalarga tegishli uylarning tom qismini taʼmirlash (yopish) va avariya holatidagi uylarni yangidan qurish ishlari boʻyicha — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari huzuridagi “Yagona buyurtmachi xizmati” IK DUK;

janubiy tumanlardagi ogʻir turmush sharoitidagi oilalarga tegishli uy-joylarning tom qismini taʼmirlash (yopish) va avariya holatidagi uy-joylarni yangidan qurish ishlari boʻyicha — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi huzuridagi “Yagona buyurtmachi xizmati” IK DUK;

janubiy tumanlardagi 2 ming kilometr tuproq yoʻllarga qum-shagʻal yotqizish ishlari boʻyicha — Amudaryo, Beruniy, Toʻrtkoʻl va Ellikqalʼa tumanlari hokimliklarining Obodonlashtirish boshqarmalari belgilansin.

5. Ushbu qarorda belgilangan chora-tadbirlarni qisqa muddatlarda yakunlash maqsadida Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi huzuridagi “Yagona buyurtmachi xizmati” IK DUKga pudratchi va loyiha tashkilotlarini, shuningdek, tovarlarni (ishlarni, xizmatlarni) yetkazib beruvchilarni maxsus axborot portalida tanlov oʻtkazish toʻgʻrisida eʼlon joylashtirmasdan, xarid qilish tartib-taomillarini elektron shaklda oʻtkazmasdan eng yaxshi takliflarni tanlash orqali aniqlash vakolati berilsin.

6. Belgilansinki:

mazkur qarorga 1-ilovada nazarda tutilgan ogʻir turmush sharoitidagi oilalarga tegishli uy-joylarning tom qismini taʼmirlash (yopish) hamda yashash uchun yaroqsiz va avariya holatidagi uy-joylarni yangidan qurish ishlari — Qoraqalpogʻiston Respublikasi respublika budjeti, viloyatlar va Toshkent shahar mahalliy budjetlarining qoʻshimcha manbalari, homiylik xayriyalari mablagʻlari va qonunchilikda taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan;

ushbu qarorga 2-ilovada nazarda tutilgan ogʻir turmush sharoitidagi oilalarga tegishli uy-joylarning tom qismini taʼmirlash (yopish) hamda yashash uchun yaroqsiz va avariya holatidagi uy-joylarni yangidan qurish ishlari — 2023-yil uchun Davlat budjeti parametrlarida Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti topshiriqlariga asosan hududlarni ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish xarajatlari uchun nazarda tutilgan mablagʻlar hisobidan;

janubiy tumanlardagi 2 ming kilometr tuproq yoʻllarga qum-shagʻal yotqizish ishlari — Vazirlar Mahkamasining zaxira jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan moliyalashtiriladi.

7. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari bir oy muddatda mazkur qarorga 1-ilova bilan tasdiqlangan yigʻma parametrlarga muvofiq mablagʻlar ajratilishini hamda qurilish materiallari zaxirasi yaratilishini taʼminlasin.

8. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi mazkur qarorga 1-ilovada nazarda tutilgan uy-joylarning manzilli roʻyxatini shakllantirilib, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklariga taqdim etilishini taʼminlasin.

9. Iqtisodiyot va moliya vazirligi oʻn besh kun muddatda janubiy tumanlardagi 2 ming kilometr tuproq yoʻllarga qum-shagʻal yotqizish ishlari uchun Vazirlar Mahkamasining zaxira jamgʻarmasi hisobidan 20 mlrd soʻm mablagʻ ajratsin.

10. Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi mazkur qarorda nazarda tutilgan uy-joylarning tom qismini taʼmirlash (yopish) hamda yashash uchun yaroqsiz va avariya holatidagi uy-joylarni yangidan qurish hamda tuproq yoʻllarga qum-shagʻal yotqizish ishlari boʻyicha loyiha-smeta hujjatlarining belgilangan tartibda davlat ekspertizasidan oʻtkazilishini va qurilish-montaj ishlari sifatli bajarilishi ustidan tizimli davlat nazorati amalga oshirilishini taʼminlasin.

11. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi va xalq deputatlari tumanlar va shaharlar Kengashlariga mahalliy hokimliklar hamda masʼul davlat idoralar bilan birgalikda:

tom qismi taʼmirlanadigan (yopiladigan) va yashash uchun yaroqsiz uy-joylarning roʻyxatini shakllantirish faoliyati ustidan jamoatchilik nazoratini oʻrnatish hamda mazkur sohada byurokratiya, sansalorlik va boshqa maʼmuriy toʻsiqlarning oldini olishga qaratilgan aniq choralarni amalga oshirish;

uy-joylarning tom qismini taʼmirlash (yopish) hamda yashash uchun yaroqsiz va avariya holatidagi uy-joylarni yangidan qurish, shuningdek, tuproq yoʻllarga qum-shagʻal yotqizish ishlari oʻz vaqtida va sifatli amalga oshirilishi ustidan jamoatchilik nazoratini oʻrnatish;

mazkur qaror doirasida amalga oshirilayotgan chora-tadbirlarning samaradorligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni keng jamoatchilikka yetkazib borish, shuningdek, dolzarb muammolar hal etilayotganligi yuzasidan aholiga batafsil tushuntirish va tashviqot ishlarini tashkil etish tavsiya etilsin.

12. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari A.J. Ramatov, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlari zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 2-fevraldagi 52-son qaroriga 1-ILOVA

Qoraqalpogʻiston Respublikasining Nukus shahri va shimoliy tumanlaridagi ogʻir turmush sharoitidagi oilalarga tegishli uy-joylarning tom qismini taʼmirlash (yopish) hamda yashash uchun yaroqsiz va avariya holatidagi uy-joylarni yangidan qurish ishlarining

T/r Tuman va shaharlar nomi Mahallalar soni Xonadonlar soni Taʼmirlanadigan uy-joylar soni Shundan Talab etiladigan mablagʻ (mlrd soʻm) * Biriktirilgan hudud tom qismi taʼmirlanadigan (yopiladigan) uy-joylar soni qaytadan quriladigan uy-joylar soni 1. Nukus shahri 64 73 398 2 926 2 894 32 40,2 Toshkent shahri 2. Boʻzatov tumani 5 3 363 1 159 1 110 49 16,3 Fargʻona viloyati 3. Kegeyli tumani 16 13 702 924 920 4 13,2 Andijon viloyati 4. Qonlikoʻl tumani 11 9 023 796 340 10 12,6 Sirdaryo viloyati 434 12 16,0 ** Qoraqalpogʻiston Respublikasi 5. Qoraoʻzak tumani 13 9 073 713 706 7 9,8 Namangan viloyati 6. Qoʻngʻirot tumani 39 27 526 934 889 45 14,1 Qashqadaryo viloyati 7. Moʻynoq tumani 12 5 329 793 651 142 14,6 Toshkent viloyati 8. Nukus tumani 10 10 659 970 884 86 14,7 Samarqand viloyati 9. Taxiatosh tumani 13 14 326 667 637 30 10,2 Surxondaryo viloyati 10. Taxtakoʻpir tumani 17 7 083 1 586 771 40 12,8 Jizzax viloyati 728 47 13,0 ** Qoraqalpogʻiston Respublikasi 11. Chimboy tumani 22 20 695 964 918 46 15,0 Navoiy viloyati 12. Shumanay tumani 13 8 525 974 329 20 5,5 Xorazm viloyati 599 26 9,0 ** Qoraqalpogʻiston Respublikasi 13. Xoʻjayli tumani 26 21 413 926 899 27 14,6 Buxoro viloyati Jami 261 224 115 14 332 13 709 623 231,6

Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 2-fevraldagi 52-son qaroriga 2-ILOVA

Qoraqalpogʻiston Respublikasining janubiy tumanlaridagi ogʻir turmush sharoitidagi oilalarga tegishli uylarning tom qismini taʼmirlash (yopish) hamda yashash uchun yaroqsiz va avariya holatidagi uylarni yangidan qurish ishlarining

T/r Tuman va shaharlar nomi Mahallalar soni Xonadonlar soni Taʼmirlanadigan uy-joylar soni Shundan Talab etiladigan mablagʻ (mlrd soʻm) * tom qismi taʼmirlanadigan (yopiladigan) uy-joylar soni qaytadan quriladigan uy-joylar soni 1. Amudaryo tumani 49 36 065 1 868 1 856 12 26,0 2. Beruniy tumani 40 38 322 1 189 1 171 18 21,6 3. Toʻrtkoʻl tumani 37 39 648 2 521 2 488 33 36,8 4. Ellikqalʼa tumani 37 28 905 1 893 1 870 23 27,9 Jami 163 142 940 7 471 7 385 86 112,3

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2023-yil 2-fevral,

52-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 03.02.2023-y., 09/23/52/0071-son)

lex.uz