📅 2023-yil 2-fevral · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2023-yil 2-fevral · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2023 йил 2 февраль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 2 февраля 2023 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 2 February 2023 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
МИЛЛИЙ ДАСТУРИ
ПАРАМЕТРЛАР
2023 — 2026 йилларда Ўзбекистон Республикасида уруғчилик ва кўчат етиштиришни ривожлантириш миллий дастурини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон Фармони билан тасдиқланган 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили»да амалга оширишга оид давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги экинлари уруғчилик ва кўчатчилик соҳасида илғор халқаро тажриба ва илмий асосланган замонавий ресурс тежайдиган ва инновацион технологияларни қўллаш, дурагайларни яратиш, интенсив соғлом кўчатлар етиштириш, нав муаллифлари ҳамда илмий-тадқиқот институтларини (нав оригинаторлари) ҳуқуқий ҳимоя қилиш ва рағбатлантириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларни сифатли уруғликлар ва кўчатлар билан барқарор таъминлаш тизимини яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон Фармони билан тасдиқланган 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили»да амалга оширишга оид давлат дастурида қишлоқ хўжалиги экинлари нав муаллифлари, илмий-тадқиқот институтларини фаолиятини такомиллаштириш, илмий муассасалар ва уруғчилик хўжаликлари салоҳиятини мустаҳкамлаш, халқаро ҳамкорликни ва бошқа тадбирларни назарда тутувчи уруғчилик ва кўчат етиштириш соҳасида миллий дастурни амалга ошириш бўйича вазифалар белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар:
2023 — 2026 йилларда Ўзбекистон Республикасида уруғчилик ва кўчат етиштиришни ривожлантириш миллий дастури (кейинги ўринларда — Миллий дастур) 1-иловага мувофиқ;
2023 — 2026 йилларда Ўзбекистон Республикасида уруғчилик ва кўчат етиштиришни ривожлантириш миллий дастурини амалга ошириш натижасида эришиладиган параметрлар 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Миллий дастурни амалга оширишнинг асосий устувор йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:
қишлоқ хўжалиги экинларининг нав муаллифлари, илмий-тадқиқот институтларини фаолиятини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш;
қишлоқ хўжалиги экинларининг сифат кўрсаткичлари жаҳон андозалари талабларига мос бўлган, юқори ҳосилдор навларини яратишда хорижий тажрибалар алмашиш ҳамда маҳаллий навлар ва F1 дурагайларини яратиш;
ушбу соҳада фаолият кўрсатадиган илмий-тадқиқот ташкилотлари ва уруғчилик хўжаликлари салоҳиятини янада мустаҳкамлаш;
кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш юзасидан халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва экспертларни жалб қилиш;
«in-vitro» лабораториялар сонини кўпайтириш ҳамда маҳаллий, хорижий мева ва узум навларининг вирусдан холи кўчатларини тайёрлаш кўламини кенгайтириш;
уруғликларни етиштириш, тайёрлаш ва истеъмолчиларга етказиб бериш бўйича инфратузилмани такомиллаштириш ҳамда хизматлар кўрсатиш тизимини ривожлантириш;
қишлоқ хўжалиги экинлари уруғликлари ва мевали дарахтлар кўчатлари ишлаб чиқаришда ички эҳтиёжни тўлиқ қондириш ҳамда сифатли уруғликлар ва кўчатлар экспортини ташкил қилиш тизимини яратиш.
4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Табиат ресурслари вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги агентлигининг:
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази ҳузурида Ўзбекистон — Сербия қишлоқ хўжалиги экинлари уруғчилиги илмий марказини (кейинги ўринларда — Уруғчилик илмий маркази);
Туркиянинг Газиантеп пистачилик илмий-тадқиқот институти билан биргаликда Тошкент давлат аграр университети ҳузурида Ўзбекистон — Туркия пистачилик илмий марказини (кейинги ўринларда — Пистачилик илмий маркази) ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
5. Қуйидагилар:
а) Уруғчилик илмий марказининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
хорижий ва маҳаллий генофонддан самарали фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалиги экинларининг нав ҳамда дурагайларини яратиш тизимини янада такомиллаштириш ва ушбу соҳага илғор халқаро тажрибани жорий этиш;
уруғчиликни ривожлантириш бўйича халқаро ва миллий илмий-тадқиқот ташкилотлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш, инновацион технологияларни кенг жорий этиш;
юқори малакали илмий ходимларни тайёрлаш ва уларнинг касбий малакасини доимий ошириб бориш;
б) Пистачилик илмий марказининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
маҳаллий шароитларга мос, серҳосил писта навларини яратиш, уларнинг коллекциясини ташкил қилиш;
касаллик ва зараркунандаларга қарши курашишда атроф муҳитнинг экологик мувозанатига таъсир этмайдиган интеграллашган ҳимоя усулларини ишлаб чиқиш;
соҳанинг етакчи хорижий илмий-тадқиқот ташкилотлари билан қўшма илмий лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида ҳамкорлик алоқаларини жадал ривожлантириш.
6. Белгилансинки:
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази ҳамда Сербия қишлоқ хўжалиги институти Уруғчилик илмий марказининг муассислари ҳисобланади;
Тошкент давлат аграр университети ва Туркиянинг Газиантеп пистачилик илмий-тадқиқот институти Пистачилик илмий маркази муассислари ҳисобланади.
Қуйидагилар Уруғчилик илмий маркази ва Пистачилик илмий маркази фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
муассисларнинг бюджетдан ташқари маблағлари;
илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармасининг маблағлари;
давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги илмий лойиҳалар учун ажратилган грантлар;
хўжалик фаолиятидан, бошқа субъектлар билан шартнома асосида пулли хизматлар кўрсатишдан тушадиган тушумлар;
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
халқаро молия институтларининг грантлари ва имтиёзли кредитлари.
7. Уруғчилик илмий маркази Тошкент вилояти, Юқори Чирчиқ тумани, «А. Яссавий» МФИ, Ш. Рашидов кўчаси, 1-уй манзили Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказига тегишли асосий бинонинг 1-қаватида;
Пистачилик илмий маркази Самарқанд вилояти, Оқдарё тумани, Даҳбет шаҳарчаси, А. Темур кўчаси 7-уй манзилидаги Тошкент давлат аграр университети Самарқанд филиалига тегишли бош бинонинг 1-қаватида текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги қишлоқ хўжалиги экинларининг бирламчи уруғчилигини ҳамда пистачиликни ривожлантириш мақсадида Уруғчилик илмий маркази ва Пистачилик илмий маркази билан ҳамкорликда илмий-инновацион лойиҳаларни тайёрласин ва молиялаштириш учун белгиланган тартибда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига тақдим этсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Миллий дастурни амалга оширишда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда илмий асосланган ҳолда уруғчилик ва кўчатчиликни ривожлантиришда амалий, инновацион лойиҳаларни шакллантириш, хорижий маблағларни жалб этиш ҳамда бу борада амалга оширилган ишлар юзасидан Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиб борилишини таъминласин.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири А.Б. Воитов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 2 февралдаги 51-сон қарорига 1-ИЛОВА
2023 — 2026 йилларда Ўзбекистон Республикасида уруғчилик ва кўчат етиштиришни ривожлантириш
Т/р Чора-тадбирлар номи Амалга ошириш механизми Талаб этиладиган маблағ ва манбаи Амалга ошириш муддатлари Масъуллар I. Қишлоқ хўжалиги экинларининг нав муаллифлари, илмий-тадқиқот институтларини (нав оригинаторларини) фаолиятини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш 1. Қишлоқ хўжалиги экинларининг нав муаллифларини ва илмий-тадқиқот институтларини (нав оргинаторларини) фаолиятини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш. 1. Хорижий давлатларнинг қишлоқ хўжалиги экинлари селекция ва уруғчилик соҳасини ўрганиш, нав-оригинаторлари ва уруғлик етиштирувчилар ўртасидаги муносабатларни бозор тамойилларига асосланган ҳолда шакллантириш. 2. Қишлоқ хўжалиги экинларининг навлари ва уруғликлар бўйича маркетинг тизимини шакллантириш, уруғчилик соҳасида ахборот тарқатиш тизимини йўлга қўйиш. 3. Сабзавот, полиз, картошка, мойли, дуккакли, шоли ва озуқа экинларининг юқори авлодли уруғчилигини тизимли ташкил қилиш, уруғ етиштириш ишларини белгиланган тартибда амалга ошириш, илм-фан ва ишлаб чиқаришни интеграциялаш натижасида янги навларни ишлаб чиқаришга жорий этиш. Тегишли ташкилотнинг ўз маблағлари 2025 йил 20 декабрь Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Воитов), Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази (Тўраев), Уруғчиликни ривожлантириш маркази (Мамажанов) 2. Ривожланган хорижий мамлакатларнинг уруғчилик ва кўчатчилик соҳасидаги тажрибаси ҳамда норматив-ҳуқуқий базасини ўрганиш асосида ишлаб чиқаришга жорий этиш. 1. Уруғчилик ва кўчатчилик соҳаси ривожланган мамлакатларнинг соҳадаги тажрибаларини ўрганиш, ушбу мамлакатлардаги етакчи уруғчилик компаниялари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш. 2. Уруғчилик ва кўчатчилик соҳасидаги етакчи компанияларнинг экспертларини мамлакатимизга таклиф этиш, уруғлик ва кўчат етиштириш, қайта ишлаш ва янги навларни яратиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш. Тегишли ташкилотнинг ўз маблағлари 2024 йил 25 август Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Воитов), Ташқи ишлар вазирлиги (Саидов), Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази (Тўраев), Уруғчиликни ривожлантириш маркази (Мамажанов) 3. Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш соҳасида ривожланган хорижий давлатларнинг иш услубларини ва тажрибасини ўрганиш. 1. Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш соҳасида ривожланган хорижий давлатларнинг норматив-ҳуқуқий базаларини ўрганиш, таҳлил қилиш. 2. Соҳада амалга оширилаётган устувор вазифалар, истиқболдаги режаларни таҳлил қилиш мақсадида халқаро ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш. 3. Хорижий мамлакатлардан мутахассисларни жалб қилиш ва маҳаллий мутахассислар малакасини оширишга кўмаклашиш чораларини кўриш. Тегишли ташкилотнинг ўз маблағлари 2025 йил 15 май Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Воитов), Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази (Тўраев), Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази (Матякубов) II. Қишлоқ хўжалиги экинларининг ҳосилдор, сифат кўрсаткичлари юқори бўлган навларини хориждан олиб келиш, ҳамда маҳаллий навлар ҳамда F 1 дурагайларини яратиш 4. Қишлоқ хўжалиги экинларининг ҳосилдор, сифат кўрсаткичи юқори бўлган навларини хориждан олиб ?елиш, ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитига синаш ҳамда мос келадиган, серҳосил маҳаллий навлар ва дурагайларни яратиш. 1. Республикада серҳосил, сифат кўрсаткичлари юқори бўлган сабзавот, полиз, картошка, мойли, дуккакли, шоли ва озуқа экинлари навлари ҳамда F 1 дурагайларини яратишни ташкил этиш. 2. Соҳа ривожланган хорижий давлатлардан юқори малакали мутахассисларни жалб қилиш, тажриба алмашиш, илмий ходимлар малакасини ошириш ҳамда иқтидорли мутахассисларни хорижий мамлакатларда узоқ ва ўрта муддатли малака ошириш курсларига юборишни ташкил этиш. 3. Сабзавот, полиз, картошка, мойли, дуккакли, шоли ва озуқа экинларининг F 1 дурагайлари бирламчи уруғчилик тизимини йўлга қўйиш. 4. Халқаро картошкачилик маркази CIP (International Potato Center) билан ҳамкорликда ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитига мос серҳосил, касаллик ва зараркунандаларга чидамли картошка уруғликларини олиб келишни ташкил этиш. 5. «In-vitro» лабораториясида (experiments are carried out «in a test tube» — in artificial conditions, outside the body or natural environment) картошканинг вирусдан холи микро туганакларини тайёрлаш. 6. Олинган микро туганаклардан иссиқхона шароитида йилига 3 маротаба ҳосил олишни йўлга қўйиш. Грантлар 2023 — 2026 йилларда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Воитов), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Абдураҳмонов), Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази (Тўраев) 5. Қишлоқ хўжалиги экинларининг F 1 дурагайларини кўпайтириш, ишлаб чиқаришга татбиқ этиш. 1. Республикада экспортбоп сабзавот, полиз, картошка, мойли, дуккакли, шоли ва озуқа экинларининг F 1 дурагайлари уруғликлари етиштирилишини кўпайтириш. 2. Қишлоқ хўжалиги экинларининг дурагайлари ва юқори авлодли (оригинал, супер элита ва элита) уруғликларини етиштириш, тайёрлаш ҳамда фойдаланишда нав оригинаторлари ва ишлаб чиқарувчилар ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш. Халқаро молия институтлари ва грант лойиҳалари маблағлари Доимий равишда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Воитов), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Абдураҳмонов), Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази (Тўраев) 6. Ғўза навларини серҳосил, эртапишар, тола сифати юқори навлар билан босқичма-босқич янгилаб бориш. 1. Пахта-тўқимачилик кластерлари ва фермер хўжаликлари томонидан экиш учун тавсия этилган ғўза навларининг охирги уч йилдаги ҳосилдорлигини таҳлил қилиш. 2. Таҳлиллар асосида йиллар давомида ҳосилдорлиги нисбатан паст бўлган ғўза навларини босқичма-босқич янгилаш. 3. Ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароити учун мос серҳосил (50 ц/га) ва тезпишар, тола чиқими 38 — 40 фоиз, микронейр кўрсаткичи 4,4-4,5 гр/мм, толаси IV типга мансуб бўлган ғўза навларини танлаш, жойлаштириш ҳамда уруғчилигини йўлга қўйиш. Грант маблағлари ҳамда тегишли ташкилотнинг ўз маблағлари 2024 йил 30 январь Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Воитов), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Абдураҳмонов), Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази (Тўраев), Уруғчиликни ривожлантириш маркази (Мамажанов) 7. Ғўзанинг коллекция нав ва намуналари сақланадиган замонавий генбанк ташкил этиш. 1. Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институтигада коллекция нав ва намуналари уруғларини ўрта муддат сақлайдиган замонавий генбанк биносини қуриш лойиҳасини ишлаб чиқиш. 2. Лойиҳани молиялаштириш манбаларини аниқлаш, ҳужжатларини тайёрлаш ва тендер ўтказиш. 3. Генбанк биносини қурадиган пудрат ташкилоти билан шартномалар имзолаш. 4. Қурилиш ишларини амалга ошириш ва замонавий лаборатория жиҳозлари билан таъминлаш. 5. Генбанкда электрон каталог ва маълумотлар базасини яратиш. Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институтига Давлат бюджетидан ҳар йили ажратиладиган маблағлар 2024 йил 30 ноябрь Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Воитов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Кудбиев), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Абдураҳмонов), Фанлар академияси (Юлдашев), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Кудратов), Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази (Тўраев) 8. «Фитотрон» иссиқхона мажмуасини таъмирлаш ва замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш. 1. «Phytotron» (indoor research greenhouse used to study interactions between plants and the environment) иссиқхона мажмуасини мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича лойиҳа ишлаб чиқиш. Халқаро молия институтлари ва грант лойиҳалар маблағлари 2024 йил декабрь Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Воитов), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Абдураҳмонов), Фанлар академияси (Юлдашев), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Кудратов), Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази (Тўраев) 2. Тендер ҳужжатларини тайёрлаш, тендер ўтказиш, пудрат ташкилоти билан шартнома имзолаш. 3. «Phytotron» иссиқхона мажмуасидаги селекцион боксларни мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш. 2025 йил декабрь 9. Глобал иқлим ўзгаришига бардошли интенсив ғўза навларини яратиш. 1. Пахтачилик соҳаси ривожланган АҚШ, Австралия, Хитой, Ҳиндистон, Покистон, Миср ва бошқа давлатларнинг тезпишар, серҳосил ва тола сифати юқори нав намуналарини ўрганиш. 2. Ноанъанавий технологиялар (маркерларга асосланган селекция, ген инженерияси, гетерозис селекцияси ва бошқа услублар) асосида биотик ва абиотик омилларга бардошли, серҳосилдор, тола чиқими ва сифати юқори бўлган ғўза навларини яратиш. 3. Интродукция қилиш ва селекция жараёнларига жалб қилиш, экологик синовни ташкил этиш ҳамда давлат нав синовини ўтказиш. 4. Яратилган янги навларнинг бирламчи уруғчилигини йўлга қўйиш. Грантлар 2024 йил 20 декабрь Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Воитов), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Абдураҳмонов), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Кудратов), Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази (Тўраев), Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази (Матякубов) 10. Пахта хом ашёсининг сифат кўрсаткичларини аниқлаш учун технологик таҳлил қилиш лабораторияларини ташкил этиш. 1. Пахта толасини таҳлил қилиш лабораториясини ташкил этиш ва НVI (Cotton analysis system) ускуналари билан жиҳозлаш. 2. Селекция жараёнларини жадаллаштирувчи махсус нурлар орқали ёруғлик, ҳарорат, намликни назорат қилувчи технологиялар билан жиҳозлаш. 3. Ушбу технологияларни ўзлаштириш учун мутахассисларни стажировкаларга юбориш. Тегишли ташкилотнинг ўз маблағлари ва халқаро молия институтлари ва грант лойиҳалар маблағлари 2024 йил 15 ноябрь (Инвестиция дастурига киритиш орқали) Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Воитов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Кудбиев), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Абдураҳмонов), Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази (Тўраев) 11. Органик пахта толасини етиштириш. 1. Турли рангли тола берадиган, ҳосилдорлиги ва тола сифати юқори нав намуналарини ўрганиш. 2. Кимёвий моддаларни қўлламасдан, қимматли хўжалик белгиларини ўзида мужассамлаштирган турли рангларга эга толали органик ғўза навларини яратиш. 3. Яратилган рангли толали ғўза навларининг экологик синовини ташкил этиш ва давлат нав синовига топшириш. Илмий фаолия?га оид давлат дастурлари доирасида бажариладиган лойиҳалар маблағлари 2026 йил 25 декабрь Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Воитов), Фанлар академияси (Юлдашев), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Абдураҳмонов), Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази (Тўраев), Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази (Матякубов) 12. Бошоқли, дуккакли дон, мойли ва ем-хашак экинларининг турли экстремал шароитларга чидамли навларини яратишда Speed Breeding (жадаллашган) селекция усулидан фойдаланиш учун фитотрон объектини ташкил этиш. 1. Республиканинг 3 та (Андижон, Жиззах, Қашқадарё) вилоятида замонавий технология асосида Phytatron (indoor research greenhouse used to study interactions between plants and the environment) объектларини қуриш лойиҳасини ишлаб чиқиш, тендер ҳужжатларини тайёрлаш ва тендер эълон қилиш. 2. Лойиҳани амалга оширувчилар билан шартномалар имзолаш. 3. Қурилиш ишларини амалга ошириш ва лойиҳани ишга тушириш. Халқаро молия институтлари ва илмий-тадқиқот институтлари маблағлари 2024 йил 20 декабрь Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Воитов), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Абдураҳмонов), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Кудратов), Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази (Тўраев) 13. Маҳаллий шароитда дуккакли ва мойли экинларнинг янги навлари селекцияси ва бирламчи уруғчилигини йўлга қўйиш. 1. Хитой, Ҳиндистон, Покистон, АҚШ, Россия ва бошқа давлатларнинг илмий-тадқиқот марказлари билан дуккакли ва мойли экинлар селекцияси ва уруғчилиги соҳасида ҳамкорлик меморандумларини имзолаш. 2. Республиканинг мавжуд генофондини хорижий давлатларнинг нав намуналари билан бойитиш. 3. Хориждан юқори малакали мутахассисларни жалб қилиш, тажриба алмашиш, кадрлар малакасини ошириш. 4. Технологик сифат кўрсаткичларини таҳлил қиладиган лабораторияларни замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш. 5. Халқаро ва маҳаллий фундаментал, амалий ва инновацион лойиҳаларни амалга ошириш. Халқаро молия институтлари ва илмий-тадқиқот институтлари маблағлари 2024 йил 20 май Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Воитов), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Абдураҳмонов), Ташқи ишлар вазирлиги (Саидов), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Кудратов), Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази (Тўраев) 14. Шўр ва бўз тупроқларга мос, совуққа чидамли буғдойнинг янги навларини яратиш. 1. ICARDA (International Center for Agricultural Research in the Dry Regions) ва CIMMYT (International Maize and Wheat Improvement Center) халқаро ташкилотларидаги нав намуналарини ўрганиш ҳамда маҳаллий селекция жараёнларига жалб этиш. 2. Янги яратилган баҳорги буғдой навларининг ҳудудларда экологик синовини ташкил этиш ҳамда давлат нав синовини ўтказиш. 3. Навларнинг бирламчи уруғчилигини йўлга қўйиш ва минтақавий етиштириш агротехнологиясини ишлаб чиқиш. Халқаро молия институтлари ва илмий-тадқиқот институтлари маблағлари 2025 йил 15 октябрь Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Воитов), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Абдураҳмонов), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Кудратов), Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази (Тўраев), Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази (Матякубов) 15. Қаттиқ буғдойнинг (макарон, қандолат саноати учун) янги навларини яратиш ва етиштириш ҳажмини ошириш. 1. Қаттиқ буғдой селекциясини ривожлантириш, етиштиришга мос ҳудудларни аниқлаш ҳамда навларни синовдан ўтказиш. 2. Қаттиқ буғдой донининг технологик сифат кўрсаткичларини аниқлаш имконини берувчи лабораториялар ташкил этиш. 3. Қаттиқ буғдой навларининг бирламчи уруғчилигини йўлга қўйиш ва етиштириш агротехнологияларини ишлаб чиқиш. 4. Қаттиқ буғдой етиштирувчи Италия, Испания ва Мексика давлатлари билан ҳамкорлик ўрнатиш. Халқаро молия институтлари ва Инновацион ривожланиш жамғармаси маблағлари 2025 йил 15 ноябрь Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Воитов), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Абдураҳмонов), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Кудратов), Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази (Тўраев), Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази (Матякубов) 16. Сидерат ва оралиқ экинларининг янги навларини яратиш 1. Жавдар, тариқ, сули, тритикале, африка қўноғи, кўк нўхат, арпа ва ноанъанавий экинларнинг хорижий навларини интродукция қилиш. 2. Селекция ишларини амалга ошириш, янги маҳаллий навларни яратиш ҳамда нав синовини йўлга қўйиш. 3. Илмий-тадқиқот институти ва тажриба станцияларида сидерат ва оралиқ экинларнинг бирламчи уруғчилигини йўлга қўйиш. Халқаро молия институтлари ва маҳаллий бюджет маблағлари 2024 йил 30 ноябрь Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Воитов), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Абдураҳмонов), Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази (Тўраев) 17. Илмий-тадқиқот институтларида донли, дуккакли, мойли ва ем-хашак экинларининг оригинал ҳамда бирламчи уруғликларини, тайёрлаш ишларини такомиллаштириш. 1. Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини тозалаш, саралаш, дорилаш, қадоқлаш мини цехларни (фотосепаратор) Андижон, Жиззах, Қашқадарё вилоятларида ўрнатиш бўйича лойиҳаларни ишлаб чиқиш. 2. Тендер ҳужжатларини тайёрлаш, тендер эълон қилиш, етказиб берувчилар билан шартномалар имзолаш. 3. Ўрнатиш ишларини амалга ошириш ва лойиҳани ишга тушириш. Халқаро молия институтлари маблағлари 2023 йил 20 август Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Воитов), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Абдураҳмонов), Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази (Тўраев) 18. Глобал иқлим ўзгаришига мос шоли навларини яратиш. 1. Мавжуд шоли нав намуналарини амалий селекцияга жалб этиш ва селекцион материаллар яратиш. Халқаро молия институтлари маблағлари ва маҳаллий илмий лойиҳалар маблағлари 2023 йил 20 ноябрь Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Воитов), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Абдураҳмонов), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Кудратов), Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази (Тўраев), Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази (Матякубов) 2. Яратилган селекцион материалларни сувни тежайдиган технологияларни (эгатлаб, ёмғирлатиб ва томчилатиб суғориш) қўллаган ҳолда селекция босқичларида синаш ва танлаш. 2024 йил 30 ноябрь 3. Экологик синовларда шоли навларини синаш, танлаш ва Давлат нав синаш марказига топшириш. 2026 йил 10 сентябрь 19. Янги яратилган шоли навларининг бирламчи уруғчилигини ташкил этиш. Элита уруғчилик хўжаликларида шолининг серҳосил, касалликларга чидамли навларининг бирламчи ва юқори авлодли уруғликларини кўпайтиришни йўлга қўйиш. Маҳаллий илмий лойиҳалар маблағлари, институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари 2025 йил 20 ноябрь Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Воитов), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Абдураҳмонов), Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази (Тўраев), Уруғчиликни ривожлантириш маркази (Мамажанов) 20. Ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитига мос, касаллик ва зараркунандаларга бардошли, таркибида озуқа бирлиги, протеин миқдори юқори янги беда навларини яратиш ва оригинал уруғларини етиштиришни йўлга қўйиш. 1. Беданинг ноёб белгиларга эга нав намуналарини хорижий давлатлардан интродукция қилиш. 2. Беда генофондидаги ноёб белгиларга эга намуналарни селекция жараёнига жалб этиш. 3. Беданинг янги, истиқболли ва рўйхатдан ўтган, юқори ҳосилдор навларининг уруғларини кўпайтириш услубларини ишлаб чиқиш. Илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида бажариладиган лойиҳалар маблағлари 2024 йил 30 август Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Воитов), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Абдураҳмонов), Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази (Тўраев), Уруғчиликни ривожлантириш маркази (Мамажанов), Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси (Норқобилов) 21. Озуқа экинлари селекция ишларини олиб бориш. 1. Маккажўхори, оқ жўхари, тритикале, хашаки лавлаги, вика, хашаки нўхат, арпа, сули, рапс, эспарсет, қашқар беда ва бошқа экинларнинг янги нав намуналарини хорижий ва маҳаллий илмий-тадқиқот муассасалари ген банкидан олиш. 2. Озуқа экинлари нав намуналарини интродукция қилиш, коллекция, назорат, экологик синов, дурагайлаш, танлаш ишларини амалга ошириш. 3. Танланган озуқа экинлари бошланғич ҳамда бирламчи уруғчилигини йўлга қўйиш. 4. Янгидан яратилган озуқа экинлари нав ва дурагайларини Давлат реестрига киритиш, патент олиш ишларини амалга ошириш. Илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида бажариладиган лойиҳалар маблағлари 2025 йил 20 ноябрь Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Воитов), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Абдураҳмонов), Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази (Тўраев), Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази (Матякубов), Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси (Норқобилов) 22. Озуқа экинлари соҳасида юқори малакали кадрлар тайёрлаш. 1. Бакалавр, магистрларни илм-фан соҳасига жалб қилиш, докторантларнинг селекция, уруғчилик, озуқа етиштириш агротехнологияси йўналишларидаги илмий тадқиқотлари учун шароитлар яратиб бериш. 2. Озуқа экинлари соҳаси бўйича илмий ходимларнинг чорвачилик тармоғи ривожланган давлатларда малака ошириш курсларини ташкил этиш. Давлат гранти маблағлари, илмий ташкилотларнинг бюджетдан ташқари маблағлари 2023 йил 30 август Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Воитов), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Абдураҳмонов) Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази (Тўраев), Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси (Норқобилов) III. Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғчилиги соҳасида фаолият кўрсатадиган илмий муассасалар, уруғчилик хўжаликлари салоҳиятини мустаҳкамлаш, навларни синаш хизматини такомиллаштириш 23. Соҳада фаолият кўрсатадиган илмий муассасалар, ихтисослаштирилган элита уруғчилик хўжаликлари ва уруғлик етиштирувчи хўжаликлар ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш. 1. Уруғчилик соҳасида фаолият кўрсатаётган илмий-тадқиқот институтларининг моддий-техник базасини хатловдан ўтказиб, маънан эскирган ускуна ва қишлоқ хўжалиги техникаларини аниқлаш ҳамда улар ўрнини замонавий ресурс тежайдиган ускуна ва жиҳозлар билан тўлдириш. 2. Уруғчиликка ихтисослаштирилган ҳудудлардаги уруғчилик хўжаликлари ва элита уруғчилик хўжаликларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида улар томонидан харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги техникалари ва ускуналари учун имтиёзли лизинглар бериш тизимини йўлга қўйиш. 3. Мавжуд анъанавий ва ноанъанавий селекция услублари билан бир қаторда янги замонавий молекуляр-генетик изланишлардан самарали фойдаланиш орқали селекция жараёнини тезлаштириш. 4. Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари таркиби, унувчанлиги ва бошқа сифат кўрсаткичларини аниқловчи биотехнология лабораторияларини жиҳозлаш. Халқаро молия институтларининг ва грант лойиҳалар маблағлари 2025 йил 30 октябрь Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Воитов), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Абдураҳмонов), Фанлар академияси (Юлдашев), Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази (Тўраев), Уруғчиликни ривожлантириш маркази (Мамажанов) 24. Илмий-тадқиқот институтлари ва уларнинг филиалларида уруғликларни етиштириш, таҳлилдан ўтказиш, тайёрлаш инфратузилмасини моддий-техник ресурслар билан таъминлаш ҳамда хизматлар кўрсатиш тизимини ривожлантириш. 1. Илмий-тадқиқот институтининг селекция, уруғчилик, агрокимё, биокимё, биотехнология лабораторияларини халқаро талаблар асосида замоновий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш. Халқаро молия институтлари ва грант лойиҳалар ҳамда илмий-тадқиқот институтлари маблағлари 2025 йил 25 декабрь Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Воитов), Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази (Тўраев) 2. Янги навларнинг дастлабки юқори авлодли уруғликларини тайёрлаш учун келгуси 2-3 йилда кичик уруғлик цехларини ташкил этиш ва уруғликларни жамғариш, сақлаш ва қайта ишлаш чораларини кўриш. 2026 йил 30 декабрь 25. Уруғчиликни ривожлантириш марказига ўтказилган уруғлик дон ва уруғлик чигит тайёрлаш цехларини модернизация қилиш. Чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш. Бунда: уруғлик дон ва чиғит тайёрлаш цехларини модернизация қилиш бўйича қишлоқ хўжалиги экинлари уруғчилиги ривожланган хорижий давлатларнинг тажрибасини ўрганиш; Уруғлик цехларининг ишлаб чиқариш қувватларини, цехлардаги асбоб-ускуналар, моддий-техник база, мавжуд бино-иншоотлар, омборхоналар ҳолатини ва цехларнинг умумий майдонларини таҳлил қилиш; ўтказилган таҳлиллар натижасида уруғлик тайёрлаш цехларидаги бино-иншоот, омборхоналар ва бошқа қурилишларнинг жойлашган жойи, умумий ўлчами ҳамда ташқи кўриниши тўғрисидаги намунавий лойиҳани тайёрлаш; уруғлик тайёрлаш цехларида қуриладиган бино, омборхона ва лаборатория бинолари, харид қилинадиган замонавий уруғликни қайта ишлаш, саралаш, дорилаш, қадоқлаш асбоб-ускуналари, техника воситалари тўғрисида таклифлар ишлаб чиқиш; лойиҳа доирасида ўзлаштириладиган кредит маблағларини уруғликни тайёрлаш цехлари бўйича қайтариш муддатлари ва уларнинг тўлов қобилиятини ўрганиш; кредит маблағларини белгиланган муддатларда қайтариш бўйича режа-график ишлаб чиқиш. Жаҳон банкининг кредит маблағлари ҳисобидан 2023 йил 30 декабрь Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Воитов), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Кудратов), Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази (Тўраев), Уруғчиликни ривожлантириш маркази (Мамажанов) 26. Уруғлик дон ва чигит тайёрлаш цехларида уруғлик сифатини таҳлил қилиш лабораторияларини замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш. 1. Лабораториялар учун харид қилинадиган асбоб-ускуналар ва жиҳозларнинг рўйхатини шакллантириш ҳамда техник вазиф?сини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2. Харид қилинадиган асбоб-ускуналар ва жиҳозларни сотиб олиш бўйича тендер ҳужжатларини тайёрлаш. 3. Харид қилинадиган асбоб-ускуналар ва жиҳозларни сотиб олиш бўйича тендер танловларини ўтказиш. 4. Тендер ғолиблари билан контракт шартномаларини имзолаш. 5. Лаборатория асбоб-ускуналар ва жиҳозларини ўрнатиш. Халқаро молия институтлари маблағлари 2026 йил 20 декабрь Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Воитов), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Абдураҳмонов), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Кудратов), Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази (Тўраев), Уруғчиликни ривожлантириш маркази (Мамажанов) 27. Ўсимлик навларини синаш тизимида хизмат кўрсатиш жараёнини янада такомиллаштириш. 1. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 13 майдаги 282-сон ҳамда 2021 йил 27 мартдаги 158-сон қарорлари доирасида амалга ошириладиган вазифалар юзасидан тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш. 2. Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази ва унинг ҳудудий тизим ташкилотларининг моддий-техник базасини ривожлантириш бўйича таклифлар тайёрлаш. 3. Агрохизмат марказлари билан ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш ва кўпайтирилган хизмат турларини тақдим этиб бориш. 4. Соҳада амалга оширилаётган вазифалар бўйича тарғибот ва ташвиқот ишларини жадаллаштириш. Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки, Халқаро тараққиёт уюшмаси лойиҳалари маблағлари, пулли хизматлардан тушадиган ва уруғликлар учун устама ҳақ маблағлари 2024 йил 30 ноябрь Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Воитов), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Абдураҳмонов), Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази (Тўраев), Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази (Матякубов) 28. Соҳада табиий ресурслардан оқилона фойдаланишни такомиллаштириш, хорижий манбаларни жалб қилган ҳолда ахборот-маслаҳат хизматлари тизимини ривожлантириш. 1. Глобал иқлим ўзгариши жараёнларини юмшатишга қаратилган ўсимликларнинг нав синаш тизимида амалга ошириладиган устувор вазифалар бўйича чора-тадбирлар режасини тузиш. 2. Соҳанинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун талаб этиладиган замонавий асбоб-ускуналар, техника ва технологиялар бўйича тахлилий маълумотларни тайёрлаш, уларни харид қилиш манбаларини белгилаш ва босқичма-босқич жорий этиш. 3. Соҳага халқаро ташкилотлар ва молия институтлари, хорижий ташкилотларнинг грантларини жалб қилишга кўмаклашиш. 4. Қишлоқ хўжалигида экиш материаллари тўғрисидаги барча маълумотларни расмий веб-сайтларда эълон қилиб бориш. 5. Агрохизматлар марказида нав синаш тизимида кўрсатиладиган хизматлар батафсил ёритиб борилиши бўйича штатлар ажратиш чораларини кўриш. 6. Соҳада ресурс тежовчи технологияларни жорий этиш ишларини олиб бориш. Пулли хизматдан тушадиган ва уруғликлар учун устама ҳақ маблағлар, Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки лойиҳаси маблағлари 2025 йил 25 ноябрь Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Воитов), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Абдураҳмонов), Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази (Тўраев), Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази (Матякубов) IV. Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғчилиги соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш юзасидан халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва экспертларни жалб қилиш 29. Кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш юзасидан халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва экспертларни жалб қилиш. 1. Қишлоқ хўжалиги экинлари селекцияси ва уруғчилиги соҳаларида ҳар йили илмий ташкилотларда юқори малакали (илмий даражага эга) кадрларни тайёрлаш. 2. Замонавий технологиялар асосида селекция ва уруғчилик ишларини ташкил этиш мақсадида, ҳар йили 4-5 нафар иқтидорли ходимларни хорижий мамлакатларда малака ошириш бўйича курсларга юбориш. 3. Селекция ва уруғчилик соҳалари ривожланган хорижий давлатларнинг илмий ташкилотлари мутахассисларини жалб қилган ҳолда ўқув семинарлари ташкил қилиш. 4. Элита уруғчилик хўжаликларида кадрларга бўлган талабни аниқлаш, уни тўлдириш бўйича таклифлар тайёрлаш, тегишли олий ва ўрта махсус таълим муассасаларига кадрларга бўлган талабни тақдим этиш. 5. Тошкент давлат аграр университетида озуқабоп экинлар уруғчилиги етиштириш ва озуқа тайёрлаш агротехнологияси бўйича йўналишлар очиш. Халқаро молия институтлари ва грант лойиҳалар маблағлари 2026 йил 30 ноябрь Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Воитов), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Абдураҳмонов), Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази (Тўраев), Уруғчиликни ривожлантириш маркази (Мамажанов) 30. Уруғлик тайёрлаш цехларидаги кадрлар малакасини ошириш. Модернизация қилинган уруғлик тайёрлаш цехларига ўрнатилган янги технологиялардан самарали фойдаланишни ташкил этиш мақсадида мутахассислар малакасини доимий ошириб бориш. Уруғлик тайёрлаш цехларининг ўз маблағлари Доимий равишда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Воитов), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Абдураҳмонов), Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази (Тўраев), Уруғчиликни ривожлантириш маркази (Мамажанов) 31. Халқаро уруғчиликка ихтисослашган ташкилотларга аъзо бўлиш. Уруғчилик бўйича ихтисослашган халқаро ташкилотларга ISTA (International Seed Testing Association), OECD (Organisation for Economic Cooperation and Development) ва бошқа халқаро ташкилотларга аъзо бўлиш ва ҳамкорлик битимларини тузиш. Ўз маблағлари 2025 йил 25 октябрь Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Воитов), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Абдураҳмонов), Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази (Тўраев), Уруғчиликни ривожлантириш маркази (Мамажанов) V. «In-vitro «лабораторияларини кўпайтириш ҳисобидан вирусдан холи маҳаллий, хорижий мева ва узум навларининг кўчатларини тайёрлаш 32. Мева ва узум кўчатлари пайвантагларини етиштирадиган «in-vitro» лабораториялари сонини кўпайтириш ва кўчатчилик хўжаликларини такомиллаштириш. 1. Кафолатланган соғлом, вирусдан холи бўлган мевали ва узум кўчатларини кўпайтиришни йўлга қўйиш, ҳар йили талаб этиладиган кўчатлар ҳажмларини ўрганиш. Халқаро молия институтлари маблағлари ҳамда ташкилотнинг ўз маблағлари Доимий равишда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Воитов), Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази (Тўраев), Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги (Каримов), Уруғчиликни ривожлантириш маркази (Мамажанов), тегишли вилоят ҳокимликлари 2. Академик М. Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик, виночилик илмий-тадқиқот институти Наманган, Фарғона, Тошкент ва Хоразм вилоятлари илмий-тажриба станцияларида «in-vitro» лабораторияларини ташкил этиш. 3. Республика ҳудудларида фаолият олиб бораётган кўчатчилик хўжаликлари реестрини тузиш ва етиштирилаётган кўчатлар сифати бўйича мониторингни йўлга қўйиш. 2024 йил 30 ноябрь 33. Дунёдаги машҳур мева ва узум навларининг «in-vitro» (вируссиз) усулида босқичма-босқич ички талабни тўлиқ қоплаш бўйича кўчатлар етиштириш. 1. Мевачилик ва узумчилик соҳаси ривожланган мамлакатлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ва улардаги мева-узум навларини ўрганиш. 2. «In-vitro» лабораториялари сонини кўпайтириш ҳисобига вирусдан ҳоли бўлган мева ва узум навларидан кўпайтир?? ҳажмларини ошириш. 3. Четдан олиб келинган мева-узум навлари бўйича илмий-тадқиқотлар олиб бориш ҳамда республика шароитига мос навларни «in-vitro» (вируссиз) усулида кўпайтиришни йўлга қўйиш. 4. Касаллик ва вируслардан холи, экспортбоп ва саноатбоп мева навларининг пайвандтаг она боғларини аниқлаш, реестрга киритиш ва кўчатчилик хўжаликлари фаолиятини мувофиқлаштириш. 5. Вируссиз кўчат етиштириш ва тайёрлаш, қонунчилик нормаларига мувофиқ навдорлик ва экинбоплик сифатлари баҳоланган ва сертификатлаштирилган кўчатларни сотиш тизимини йўлга қўйиш, янги ташкил этилаётган мевали боғ ва узумзорларни сифати кафолатланган кўчатлар билан таъминлаш. Халқаро молия институтлари маблағлари ҳамда ташкилотларнинг ўз маблағлари 2024 йил 20 декабрь Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Воитов), Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази (Тўраев), Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги (Каримов) VI. Илмий-тадқиқот институтларида касаллик ва зараркунандаларга ҳамда қурғоқчиликка чидамли мева, узум ва резаворларнинг янги навларини яратиш 34. Сертификатланган мева ва узум пайвандтаглари ҳамда кўчатларини кўпайтириш ва етиштиришни йўлга қўйиш. 1. Республика ҳудудларида фаолият юритаётган кўчатчилик хўжаликлари реестрини тузиш, кўчатларга бўлган талабни ўрганиш ва сифати бўйича мониторинг юритиш. 2. Академик М. Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик, виночилик илмий-тадқиқот институтида «in-vitro» шароитида етиштирилаётган мева ва узумнинг вирусдан холи пайвандтаг ҳамда кўчатларини ташқи муҳитга мослаштириш учун замонавий кўчатчилик (2 гектар ёпиқ ва 5 гектар очиқ) мажмуасини ташкил этиш. 3. Мева ва узумнинг вирусдан холи пайвандтаг ҳамда кўчатларини «in vitro» шароитида кўпайтириш ва мувофиқлик сертификатини бериш тизимини йўлга қўйиш. 4. Янгидан ташкил этиладиган боғ ва узумзорларнинг тоза навли ва вируслардан холи кўчатлар асосида яратилишини таъминлаш. 5. Россия Федерациясининг Фурчатов номидаги илмий-тадқиқот институтидан серҳосил узум навларини олиб келиш чораларини кўриш. Халқаро молия институтлари, ташаббускорлар маблағлари 2026 йил 20 декабрь Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Воитов), Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази (Тўраев), Агросаноатни ривожлантириш агентлиги (Абдуллаев) 35. Юқори ҳосилли мева ва узум навларини яратишда жадаллашган селекция усулидан фойдаланиш учун фитотрон объектини ташкил этиш. 1. Замонавий технологиялар асосида М. Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик, виночилик илмий-тадқиқот институти ва Самарқанд илмий-тажриба станциясида Phytatron объекти лойиҳасини ишлаб чиқиш. 2. Лойиҳаси ҳужжатларини тайёрлаш ва тендер эълон қилиш. 3. Лойиҳа тендер ғолиби билан пудрат ташкилоти ўртасида шартномалар имзолаш. 4. Қурилиш ишларини амалга ошириш ва лойиҳани ишга тушириш. Халқаро молия институтлари ва давлат илмий дастурлари маблағлари 2024 йил 20 декабрь Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Воитов), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Абдураҳмонов), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Кудратов), Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази (Тўраев) 36. Экспортбоп мева ва узум навларини хориждан интродукция қилиш ва янги навлар яратиш. 1. Ривожланган хорижий мамлакатлардаги мева ва узум навларини ўрганиш ҳамда маҳаллий навларни синовдан ўтказиш. 2. Биотик ва абиотик омилларга чидамли, эртапишар, ҳосилдор ва экспортбоп мева ва узум навларини танлаб олиш. 3. Замонавий технологиялар асосида (молекуляр селекция, ген инженерияси, биотехнология) биотик ва абиотик омилларга бардошли, экспортбоп янги навлар яратиш. 4. Мева ва узум селекцияси ривожланган мамлакатлар билан халқаро илмий-амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш. 5. Яратилган янги навларни Давлат нав синаш комиссиясига топшириш, истиқболли навларни Давлат реестрига киритиш ҳамда Интеллектуал мулк агентлигидан патент олиш. Халқаро молия институтлари, давлат илмий дастурлари маблағлари 2024 йил 30 июль Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Воитов), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Абдураҳмонов), Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази (Тўраев), Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги (Каримов) 37. Ҳосилдорлиги юқори бўлган, турли экстремал шароитларга, касаллик ва зараркунандаларга чидамли хорижий сабзавот, полиз, картошка навларини интродукция қилиш ва уруғчилигини ташкил этиш. 1. Ривожланган хорижий давлатлар билан сабзавот, полиз ва картошка навларини алмашиш бўйича ҳамкорлик меморандумини тузиш. 2. Меморандум асосида хорижий мамлакатлардан олиб келинган нав ва намуналарни республиканинг турли тупроқ-иқлим шароитларда синовлардан ўтказиш. 3. Синов натижалари бўйича истиқболли сабзавот, полиз ва картошка навларини ажратиб олиш, улар асосида селекция ишларини ва бирламчи уруғчиликни йўлга қўйиш. Илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида бажариладиган лойиҳалар маблағлари 2026 йил 20 ноябрь Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Воитов), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Абдураҳмонов), Фанлар академияси (Юлдашев), Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази (Тўраев), Ўсимликлар ҳимояси ва карантини агентлиги (Эргашев), Агросаноатни ривожлантириш агентлиги (Абдуллаев) 38. Селекция жараёнини тезлаштириш учун махсус иссиқхона объектларини ташкил этиш. 1. Замонавий технологияларга асосланган иссиқхона қуриш лойиҳасини ишлаб чиқиш, молиялаштириш манбаларини аниқлаш. 2. Иссиқхона қуриш бўйича ҳужжатларни тайёрлаш, тендер ўтказиш ҳамда қурувчи пудратчини аниқлаш. 3. Илмий-тадқиқот институти ва пудратчи ўртасида шартнома тузиш ва иссиқхона объектларини ишга туширишни таъминлаш. Хорижий молия институтлари маблағлари 2025 йил 30 август Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Воитов), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Абдураҳмонов), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Кудратов), Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази (Тўраев), Агросаноатни ривожлантириш агентлиги (Абдуллаев) 39. Сабзавот экинларининг F 1 дурагайларини яратиш ва уруғчилигини йўлга қўйиш. 1. Сабзавотчилик соҳаси ривожланган давлатлардан сабзавот навларининг F 1 дурагайларини яратиш технологиясини ўрганиш. 2. Хориждан юқори малакали мутахассисларни жалб қилиш, тажриба алмашиш, илмий ходимларнинг малакасини ошириш. 3. Институтнинг 10 — 15 нафар ёш иқтидорли мутахассисларини хорижий мамлакатларда узоқ ва ўрта муддатли малака ошириш курсларига юбориш. 4. Бирламчи уруғлик материалларини Уруғчиликни ривожлантириш марказига етказиб бериш, юқори авлодли уруғликлар етиштиришни йўлга қўйиш. Хорижий молия институтлари маблағлари 2024 йил 20 ноябрь Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Воитов), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Абдураҳмонов), Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази (Тўраев), Уруғчиликни ривожлантириш маркази (Мамажанов) VII. Қишлоқ хўжалиги корхоналари талабларига жавоб берадиган уруғ ва кўчат етиштиришда хусусий секторни ривожлантириш 40. Қишлоқ хўжалиги корхоналари талабларига жавоб берувчи уруғ ва кўчат етиштиришда хусусий секторни ривожлантириш, уруғ етиштирувчи субъектлар ҳамда қишлоқ хўжалиги экинлари навлари муаллифларини моддий рағбатлантириш тамойилларини белгилаш. 1. Сабзавот, полиз, мойли, дуккакли, озуқа экинларининг нав оригинаторлари ва уруғ етиштиришда иштирок этувчи ташкилотларни моддий рағбатлантириш бўйича устамалар тўлаш тизимини жорий этиш ва устама тўлашнинг тартибини ишлаб чиқиш. 2. Сабзавот, полиз, мойли, дуккакли, озуқа экинларининг нав оригинаторлари ва уруғ етиштиришда иштирок этувчи ташкилотларни моддий рағбатлантириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш. Шартнома асосида 2024 йил 20 декабрь Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Воитов), Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази (Тўраев)
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 2 февралдаги 51-сон қарорига 2-ИЛОВА
2023 — 2026 йилларда Ўзбекистон Республикасида уруғчилик ва кўчат етиштиришни ривожлантириш миллий дастурини амалга ошириш натижасида эришиладиган
Т/р Параметрлар номи 2022 йил (асос) Йиллар бўйича 2023 йил 2024 йил 2025 йил 2026 йил I. Пахтачилик соҳасида 1. Селекциянинг янги усул ва услубларини қўллаган ҳолда ғўзанинг серҳосил, сув танқислигига, тупроқ шўрланишига ва касалликларга бардошли, тола сифати юқори бўлган навларини яратиш (дона). 4 5 6 7 9 2. Соҳа олимлари томонидан яратилган ғўза экинларининг бирламчи уруғчилиги асосида уруғлик етиштириш (тонна). 50 55 60 65 70 3. Ғўза селекцияси ва уруғчилиги бўйича мутахассисларнинг хорижда малакасини ошириш (нафар). 4 5 7 7 9 II. Бошоқли, дуккакли дон, мойли ва ем-хашак экинлари навларини кўпайтириш ва ривожлантириш соҳасида 4. Бошоқли, дуккакли дон, мойли ва ем-хашак экинларининг об-ҳавонинг салбий таъсирларига чидамли навларини яратишда Speed Breeding (жадаллашган) селекция усулидан фойдаланиш учун фитотрон объектини ташкил этиш. Мавжуд эмас 1 та (Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институти) 1та (Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти) 1 та (Лалмикор деҳқончилик илмий-тадқиқот институти) 5. Маҳаллий шароитда дуккакли ва мойли экинлар янги навлари селекцияси ва уруғчилигини йўлга қўйиш. 3 6 12 6. Шўр ва бўз тупроқларга мос, совуққа чидамли буғдойнинг янги навларини яратиш (дона). 2 2 3 4 6 7. Қаттиқ буғдойнинг (макарон, қандолат ва бошқа саноат йўналишлари учун) янги навларини яратиш ва етиштириш ҳажмини ошириш (дона). 3 4 4 5 5 8. Сидерат ва оралиқ экинларнинг янги навларини яратиш ва уруғчилигини ташкил этиш (дона). йўқ 3 3 4 6 III. Боғдорчилик ва узумчилик навларини, кўчатларини кўпайтириш ва ривожлантириш соҳасида 9. Хорижий мева ва узум навларини интродукция қилиш ва янги навлар яратиш. 4 та мева, 1 та узум 6 та мева, 1 та узум 7 та мева, 1 та узум 8 та мева, 1 та узум 9 та мева, 2 та узум 10. Юқори сифатли, сертификатланган мева ва узумнинг пайвандтаг ҳамда кўчатларини етиштириш (дона). 2 млн дона мева, 1,5 млн дона узум 3 млн дона мева, 2 млн дона узум 5 млн дона мева, 2 млн дона узум 8 млн дона мева, 4 млн дона узум 9 млн дона мева, 4 млн дона узум IV. Сабзавот, полиз экинлари ва картошка навларини ва бирламчи уруғларини кўпайтириш ва ривожлантириш соҳасида 11. Селекциянинг янги технологиялари асосида сабзавот ва полиз экинларининг серҳосил, қурғоқчиликка, шўрга чидамли, сифати юқори бўлган навларини яратиш (дона). 5 8 10 11 13 12. Соҳа олимлари яратган сабзавот ва полиз экинларининг бирламчи уруғчилигини ташкил этиш ва уруғлик етиштириш (тонна). 22 23 23 24 25 13. Сабзавот ва полиз экинлари селекцияси ва уруғчилиги бўйича мутахассисларнинг хорижда малакасини ошириш (нафар). 3 5 25 50 100 V. Озуқа экинларини ва навларини кўпайтириш соҳасида 14. Маккажўхорининг оригинал (ота-оналик шакллари, нав, дурагай) уруғликларини етиштириш (тонна). 50 70 100 150 200 15. Оқ жўхори ва тритикаленинг оригинал уруғликларини ишлаб чиқариш (тонна). 15,0 30,0 55,0 85,0 100,0 16. Арпа, хашаки нўхатнинг оригинал уруғликларини ишлаб чиқариш (тонна). 5,0 10,0 15,0 20,0 30,0 VI. Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш соҳасида 17. Ўсимликлар навларини синаш тизимида юридик ва жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиш (тури, дона). 6 7 8 8 10 18. Селекция ютуқларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш, патентга лаёқатлилигини экспертизадан ўтказиш (дона). 75 100 150 155 200 19. Маҳаллий ва хориждан импорт қилинадиган қишлоқ хўжалиги экинлари навлари синовини йўлга қўйиш (дона). 160 250 400 500 700 20. Кафолатланган, серҳосил нав уруғларини қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчиларга ва экспорт қилувчиларга тавсия қилиш (дона). 50 48 65 67 70 21. Татбиқ этиладиган нав уруғликлари бўйича тавсифвий материалларни расмий веб-сайтларда эълон қилиш (дона). 180 250 350 500 750 22. Соҳада кадрлар малакасини ошириш (нафар). 20 25 30 40 50 23. Соҳага ёш ва малакали мутахассисларни жалб этиш (нафар). 3 6 10 15 20 VII. Уруғчилик марказининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш соҳасида 24. Уруғчиликни ривожлантириш марказига ўтказилган уруғлик дон ва чигит тайёрлаш цехларини модернизация қилиш бўйича жаҳон банкидан бериладиган 26,5 млн АҚШ доллари миқдоридаги маблағларни ўзлаштириш. 5 млн АҚШ доллар 21,5 млн АҚШ доллар 25. Уруғчиликни ривожлантириш маркази тизимидаги элита уруғчилик хўжаликларининг моддий-техника базасини ривожлантириш 20 20 26
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 2 февраль,
51-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
MILLIY DASTURI
PARAMETRLAR
2023 — 2026-yillarda Oʻzbekiston Respublikasida urugʻchilik va koʻchat yetishtirishni rivojlantirish milliy dasturini tasdiqlash toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2022-yil 28-yanvardagi PF-60-son Farmoni bilan tasdiqlangan 2022 — 2026-yillarga moʻljallangan Yangi Oʻzbekistonning taraqqiyot strategiyasini “Inson qadrini ulugʻlash va faol mahalla yili”da amalga oshirishga oid davlat dasturida belgilangan vazifalar ijrosini taʼminlash, shuningdek, qishloq xoʻjaligi ekinlari urugʻchilik va koʻchatchilik sohasida ilgʻor xalqaro tajriba va ilmiy asoslangan zamonaviy resurs tejaydigan va innovatsion texnologiyalarni qoʻllash, duragaylarni yaratish, intensiv sogʻlom koʻchatlar yetishtirish, nav mualliflari hamda ilmiy-tadqiqot institutlarini (nav originatorlari) huquqiy himoya qilish va ragʻbatlantirish, qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini ishlab chiqaruvchilarni sifatli urugʻliklar va koʻchatlar bilan barqaror taʼminlash tizimini yaratish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2022-yil 28-yanvardagi PF-60-son Farmoni bilan tasdiqlangan 2022 — 2026-yillarga moʻljallangan Yangi Oʻzbekistonning taraqqiyot strategiyasini “Inson qadrini ulugʻlash va faol mahalla yili”da amalga oshirishga oid davlat dasturida qishloq xoʻjaligi ekinlari nav mualliflari, ilmiy-tadqiqot institutlarini faoliyatini takomillashtirish, ilmiy muassasalar va urugʻchilik xoʻjaliklari salohiyatini mustahkamlash, xalqaro hamkorlikni va boshqa tadbirlarni nazarda tutuvchi urugʻchilik va koʻchat yetishtirish sohasida milliy dasturni amalga oshirish boʻyicha vazifalar belgilanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. Quyidagilar:
2023 — 2026-yillarda Oʻzbekiston Respublikasida urugʻchilik va koʻchat yetishtirishni rivojlantirish milliy dasturi (keyingi oʻrinlarda — Milliy dastur) 1-ilovaga muvofiq;
2023 — 2026-yillarda Oʻzbekiston Respublikasida urugʻchilik va koʻchat yetishtirishni rivojlantirish milliy dasturini amalga oshirish natijasida erishiladigan parametrlar 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
3. Milliy dasturni amalga oshirishning asosiy ustuvor yoʻnalishlari etib quyidagilar belgilansin:
qishloq xoʻjaligi ekinlarining nav mualliflari, ilmiy-tadqiqot institutlarini faoliyatini yanada rivojlantirish va takomillashtirish;
qishloq xoʻjaligi ekinlarining sifat koʻrsatkichlari jahon andozalari talablariga mos boʻlgan, yuqori hosildor navlarini yaratishda xorijiy tajribalar almashish hamda mahalliy navlar va F1 duragaylarini yaratish;
ushbu sohada faoliyat koʻrsatadigan ilmiy-tadqiqot tashkilotlari va urugʻchilik xoʻjaliklari salohiyatini yanada mustahkamlash;
kadrlarni tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish yuzasidan xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlikni mustahkamlash va ekspertlarni jalb qilish;
“in-vitro” laboratoriyalar sonini koʻpaytirish hamda mahalliy, xorijiy meva va uzum navlarining virusdan xoli koʻchatlarini tayyorlash koʻlamini kengaytirish;
urugʻliklarni yetishtirish, tayyorlash va isteʼmolchilarga yetkazib berish boʻyicha infratuzilmani takomillashtirish hamda xizmatlar koʻrsatish tizimini rivojlantirish;
qishloq xoʻjaligi ekinlari urugʻliklari va mevali daraxtlar koʻchatlari ishlab chiqarishda ichki ehtiyojni toʻliq qondirish hamda sifatli urugʻliklar va koʻchatlar eksportini tashkil qilish tizimini yaratish.
4. Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi va Tabiat resurslari vazirligi huzuridagi Oʻrmon xoʻjaligi agentligining:
Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Qishloq xoʻjaligida bilim va innovatsiyalar milliy markazi huzurida Oʻzbekiston — Serbiya qishloq xoʻjaligi ekinlari urugʻchiligi ilmiy markazini (keyingi oʻrinlarda — Urugʻchilik ilmiy markazi);
Turkiyaning Gaziantep pistachilik ilmiy-tadqiqot instituti bilan birgalikda Toshkent davlat agrar universiteti huzurida Oʻzbekiston — Turkiya pistachilik ilmiy markazini (keyingi oʻrinlarda — Pistachilik ilmiy markazi) tashkil etish toʻgʻrisidagi takliflariga rozilik berilsin.
5. Quyidagilar:
a) Urugʻchilik ilmiy markazining asosiy vazifalari etib belgilansin:
xorijiy va mahalliy genofonddan samarali foydalangan holda qishloq xoʻjaligi ekinlarining nav hamda duragaylarini yaratish tizimini yanada takomillashtirish va ushbu sohaga ilgʻor xalqaro tajribani joriy etish;
urugʻchilikni rivojlantirish boʻyicha xalqaro va milliy ilmiy-tadqiqot tashkilotlari bilan oʻzaro manfaatli hamkorlikni yoʻlga qoʻyish, innovatsion texnologiyalarni keng joriy etish;
yuqori malakali ilmiy xodimlarni tayyorlash va ularning kasbiy malakasini doimiy oshirib borish;
b) Pistachilik ilmiy markazining asosiy vazifalari etib belgilansin:
mahalliy sharoitlarga mos, serhosil pista navlarini yaratish, ularning kolleksiyasini tashkil qilish;
kasallik va zararkunandalarga qarshi kurashishda atrof muhitning ekologik muvozanatiga taʼsir etmaydigan integrallashgan himoya usullarini ishlab chiqish;
sohaning yetakchi xorijiy ilmiy-tadqiqot tashkilotlari bilan qoʻshma ilmiy loyihalarni amalga oshirish maqsadida hamkorlik aloqalarini jadal rivojlantirish.
6. Belgilansinki:
Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Qishloq xoʻjaligida bilim va innovatsiyalar milliy markazi hamda Serbiya qishloq xoʻjaligi instituti Urugʻchilik ilmiy markazining muassislari hisoblanadi;
Toshkent davlat agrar universiteti va Turkiyaning Gaziantep pistachilik ilmiy-tadqiqot instituti Pistachilik ilmiy markazi muassislari hisoblanadi.
Quyidagilar Urugʻchilik ilmiy markazi va Pistachilik ilmiy markazi faoliyatini moliyalashtirish manbalari etib belgilansin:
muassislarning budjetdan tashqari mablagʻlari;
ilm-fanni moliyalashtirish va innovatsiyalarni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasining mablagʻlari;
davlat ilmiy-texnik dasturlari doirasidagi ilmiy loyihalar uchun ajratilgan grantlar;
xoʻjalik faoliyatidan, boshqa subyektlar bilan shartnoma asosida pulli xizmatlar koʻrsatishdan tushadigan tushumlar;
jismoniy va yuridik shaxslarning homiylik xayriyalari;
xalqaro moliya institutlarining grantlari va imtiyozli kreditlari.
7. Urugʻchilik ilmiy markazi Toshkent viloyati, Yuqori Chirchiq tumani, “A. Yassaviy” MFI, Sh. Rashidov koʻchasi, 1-uy manzili Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Qishloq xoʻjaligida bilim va innovatsiyalar milliy markaziga tegishli asosiy binoning 1-qavatida;
Pistachilik ilmiy markazi Samarqand viloyati, Oqdaryo tumani, Dahbet shaharchasi, A. Temur koʻchasi 7-uy manzilidagi Toshkent davlat agrar universiteti Samarqand filialiga tegishli bosh binoning 1-qavatida tekin foydalanish huquqi asosida joylashtirilsin.
8. Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi qishloq xoʻjaligi ekinlarining birlamchi urugʻchiligini hamda pistachilikni rivojlantirish maqsadida Urugʻchilik ilmiy markazi va Pistachilik ilmiy markazi bilan hamkorlikda ilmiy-innovatsion loyihalarni tayyorlasin va moliyalashtirish uchun belgilangan tartibda Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligiga taqdim etsin.
9. Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi Milliy dasturni amalga oshirishda manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda ilmiy asoslangan holda urugʻchilik va koʻchatchilikni rivojlantirishda amaliy, innovatsion loyihalarni shakllantirish, xorijiy mablagʻlarni jalb etish hamda bu borada amalga oshirilgan ishlar yuzasidan Vazirlar Mahkamasiga axborot kiritib borilishini taʼminlasin.
10. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi qishloq xoʻjaligi vaziri A.B. Voitov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 2-fevraldagi 51-son qaroriga 1-ILOVA
2023 — 2026-yillarda Oʻzbekiston Respublikasida urugʻchilik va koʻchat yetishtirishni rivojlantirish
T/r Chora-tadbirlar nomi Amalga oshirish mexanizmi Talab etiladigan mablagʻ va manbai Amalga oshirish muddatlari Masʼullar I. Qishloq xoʻjaligi ekinlarining nav mualliflari, ilmiy-tadqiqot institutlarini (nav originatorlarini) faoliyatini yanada rivojlantirish va takomillashtirish 1. Qishloq xoʻjaligi ekinlarining nav mualliflarini va ilmiy-tadqiqot institutlarini (nav orginatorlarini) faoliyatini yanada rivojlantirish va takomillashtirish. 1. Xorijiy davlatlarning qishloq xoʻjaligi ekinlari seleksiya va urugʻchilik sohasini oʻrganish, nav-originatorlari va urugʻlik yetishtiruvchilar oʻrtasidagi munosabatlarni bozor tamoyillariga asoslangan holda shakllantirish. 2. Qishloq xoʻjaligi ekinlarining navlari va urugʻliklar boʻyicha marketing tizimini shakllantirish, urugʻchilik sohasida axborot tarqatish tizimini yoʻlga qoʻyish. 3. Sabzavot, poliz, kartoshka, moyli, dukkakli, sholi va ozuqa ekinlarining yuqori avlodli urugʻchiligini tizimli tashkil qilish, urugʻ yetishtirish ishlarini belgilangan tartibda amalga oshirish, ilm-fan va ishlab chiqarishni integratsiyalash natijasida yangi navlarni ishlab chiqarishga joriy etish. Tegishli tashkilotning oʻz mablagʻlari 2025-yil 20-dekabr Qishloq xoʻjaligi vazirligi (Voitov), Qishloq xoʻjaligida bilim va innovatsiyalar milliy markazi (Toʻrayev), Urugʻchilikni rivojlantirish markazi (Mamajanov) 2. Rivojlangan xorijiy mamlakatlarning urugʻchilik va koʻchatchilik sohasidagi tajribasi hamda normativ-huquqiy bazasini oʻrganish asosida ishlab chiqarishga joriy etish. 1. Urugʻchilik va koʻchatchilik sohasi rivojlangan mamlakatlarning sohadagi tajribalarini oʻrganish, ushbu mamlakatlardagi yetakchi urugʻchilik kompaniyalari bilan hamkorlikni yoʻlga qoʻyish. 2. Urugʻchilik va koʻchatchilik sohasidagi yetakchi kompaniyalarning ekspertlarini mamlakatimizga taklif etish, urugʻlik va koʻchat yetishtirish, qayta ishlash va yangi navlarni yaratish boʻyicha hamkorlikni yoʻlga qoʻyish. Tegishli tashkilotning oʻz mablagʻlari 2024-yil 25-avgust Qishloq xoʻjaligi vazirligi (Voitov), Tashqi ishlar vazirligi (Saidov), Qishloq xoʻjaligida bilim va innovatsiyalar milliy markazi (Toʻrayev), Urugʻchilikni rivojlantirish markazi (Mamajanov) 3. Qishloq xoʻjaligi ekinlari navlarini sinash sohasida rivojlangan xorijiy davlatlarning ish uslublarini va tajribasini oʻrganish. 1. Qishloq xoʻjaligi ekinlari navlarini sinash sohasida rivojlangan xorijiy davlatlarning normativ-huquqiy bazalarini oʻrganish, tahlil qilish. 2. Sohada amalga oshirilayotgan ustuvor vazifalar, istiqboldagi rejalarni tahlil qilish maqsadida xalqaro tashkilotlar bilan oʻzaro hamkorlikni yoʻlga qoʻyish. 3. Xorijiy mamlakatlardan mutaxassislarni jalb qilish va mahalliy mutaxassislar malakasini oshirishga koʻmaklashish choralarini koʻrish. Tegishli tashkilotning oʻz mablagʻlari 2025-yil 15-may Qishloq xoʻjaligi vazirligi (Voitov), Qishloq xoʻjaligida bilim va innovatsiyalar milliy markazi (Toʻrayev), Qishloq xoʻjaligi ekinlari navlarini sinash markazi (Matyakubov) II. Qishloq xoʻjaligi ekinlarining hosildor, sifat koʻrsatkichlari yuqori boʻlgan navlarini xorijdan olib kelish, hamda mahalliy navlar hamda F 1 duragaylarini yaratish 4. Qishloq xoʻjaligi ekinlarining hosildor, sifat koʻrsatkichi yuqori boʻlgan navlarini xorijdan olib ?yelish, hududlarning tuproq-iqlim sharoitiga sinash hamda mos keladigan, serhosil mahalliy navlar va duragaylarni yaratish. 1. Respublikada serhosil, sifat koʻrsatkichlari yuqori boʻlgan sabzavot, poliz, kartoshka, moyli, dukkakli, sholi va ozuqa ekinlari navlari hamda F 1 duragaylarini yaratishni tashkil etish. 2. Soha rivojlangan xorijiy davlatlardan yuqori malakali mutaxassislarni jalb qilish, tajriba almashish, ilmiy xodimlar malakasini oshirish hamda iqtidorli mutaxassislarni xorijiy mamlakatlarda uzoq va oʻrta muddatli malaka oshirish kurslariga yuborishni tashkil etish. 3. Sabzavot, poliz, kartoshka, moyli, dukkakli, sholi va ozuqa ekinlarining F 1 duragaylari birlamchi urugʻchilik tizimini yoʻlga qoʻyish. 4. Xalqaro kartoshkachilik markazi CIP (International Potato Center) bilan hamkorlikda hududlarning tuproq-iqlim sharoitiga mos serhosil, kasallik va zararkunandalarga chidamli kartoshka urugʻliklarini olib kelishni tashkil etish. 5. “In-vitro” laboratoriyasida (experiments are carried out “in a test tube” — in artificial conditions, outside the body or natural environment) kartoshkaning virusdan xoli mikro tuganaklarini tayyorlash. 6. Olingan mikro tuganaklardan issiqxona sharoitida yiliga 3 marotaba hosil olishni yoʻlga qoʻyish. Grantlar 2023 — 2026-yillarda Qishloq xoʻjaligi vazirligi (Voitov), Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi (Abdurahmonov), Qishloq xoʻjaligida bilim va innovatsiyalar milliy markazi (Toʻrayev) 5. Qishloq xoʻjaligi ekinlarining F 1 duragaylarini koʻpaytirish, ishlab chiqarishga tatbiq etish. 1. Respublikada eksportbop sabzavot, poliz, kartoshka, moyli, dukkakli, sholi va ozuqa ekinlarining F 1 duragaylari urugʻliklari yetishtirilishini koʻpaytirish. 2. Qishloq xoʻjaligi ekinlarining duragaylari va yuqori avlodli (original, super elita va elita) urugʻliklarini yetishtirish, tayyorlash hamda foydalanishda nav originatorlari va ishlab chiqaruvchilar oʻrtasida hamkorlikni yoʻlga qoʻyish. Xalqaro moliya institutlari va grant loyihalari mablagʻlari Doimiy ravishda Qishloq xoʻjaligi vazirligi (Voitov), Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi (Abdurahmonov), Qishloq xoʻjaligida bilim va innovatsiyalar milliy markazi (Toʻrayev) 6. Gʻoʻza navlarini serhosil, ertapishar, tola sifati yuqori navlar bilan bosqichma-bosqich yangilab borish. 1. Paxta-toʻqimachilik klasterlari va fermer xoʻjaliklari tomonidan ekish uchun tavsiya etilgan gʻoʻza navlarining oxirgi uch yildagi hosildorligini tahlil qilish. 2. Tahlillar asosida yillar davomida hosildorligi nisbatan past boʻlgan gʻoʻza navlarini bosqichma-bosqich yangilash. 3. Hududlarning tuproq-iqlim sharoiti uchun mos serhosil (50 s/ga) va tezpishar, tola chiqimi 38 — 40 foiz, mikroneyr koʻrsatkichi 4,4-4,5 gr/mm, tolasi IV tipga mansub boʻlgan gʻoʻza navlarini tanlash, joylashtirish hamda urugʻchiligini yoʻlga qoʻyish. Grant mablagʻlari hamda tegishli tashkilotning oʻz mablagʻlari 2024-yil 30-yanvar Qishloq xoʻjaligi vazirligi (Voitov), Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi (Abdurahmonov), Qishloq xoʻjaligida bilim va innovatsiyalar milliy markazi (Toʻrayev), Urugʻchilikni rivojlantirish markazi (Mamajanov) 7. Gʻoʻzaning kolleksiya nav va namunalari saqlanadigan zamonaviy genbank tashkil etish. 1. Paxta seleksiyasi, urugʻchiligi va yetishtirish agrotexnologiyalari ilmiy-tadqiqot institutigada kolleksiya nav va namunalari urugʻlarini oʻrta muddat saqlaydigan zamonaviy genbank binosini qurish loyihasini ishlab chiqish. 2. Loyihani moliyalashtirish manbalarini aniqlash, hujjatlarini tayyorlash va tender oʻtkazish. 3. Genbank binosini quradigan pudrat tashkiloti bilan shartnomalar imzolash. 4. Qurilish ishlarini amalga oshirish va zamonaviy laboratoriya jihozlari bilan taʼminlash. 5. Genbankda elektron katalog va maʼlumotlar bazasini yaratish. Paxta seleksiyasi, urugʻchiligi va yetishtirish agrotexnologiyalari ilmiy-tadqiqot institutiga Davlat budjetidan har yili ajratiladigan mablagʻlar 2024-yil 30-noyabr Qishloq xoʻjaligi vazirligi (Voitov), Iqtisodiyot va moliya vazirligi (Kudbiyev), Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi (Abdurahmonov), Fanlar akademiyasi (Yuldashev), Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi (Kudratov), Qishloq xoʻjaligida bilim va innovatsiyalar milliy markazi (Toʻrayev) 8. “Fitotron” issiqxona majmuasini taʼmirlash va zamonaviy asbob-uskunalar bilan jihozlash. 1. “Phytotron” (indoor research greenhouse used to study interactions between plants and the environment) issiqxona majmuasini mukammal taʼmirlash va jihozlash boʻyicha loyiha ishlab chiqish. Xalqaro moliya institutlari va grant loyihalar mablagʻlari 2024-yil dekabr Qishloq xoʻjaligi vazirligi (Voitov), Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi (Abdurahmonov), Fanlar akademiyasi (Yuldashev), Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi (Kudratov), Qishloq xoʻjaligida bilim va innovatsiyalar milliy markazi (Toʻrayev) 2. Tender hujjatlarini tayyorlash, tender oʻtkazish, pudrat tashkiloti bilan shartnoma imzolash. 3. “Phytotron” issiqxona majmuasidagi seleksion bokslarni mukammal taʼmirlash va jihozlash. 2025-yil dekabr 9. Global iqlim oʻzgarishiga bardoshli intensiv gʻoʻza navlarini yaratish. 1. Paxtachilik sohasi rivojlangan AQSH, Avstraliya, Xitoy, Hindiston, Pokiston, Misr va boshqa davlatlarning tezpishar, serhosil va tola sifati yuqori nav namunalarini oʻrganish. 2. Noanʼanaviy texnologiyalar (markerlarga asoslangan seleksiya, gen injeneriyasi, geterozis seleksiyasi va boshqa uslublar) asosida biotik va abiotik omillarga bardoshli, serhosildor, tola chiqimi va sifati yuqori boʻlgan gʻoʻza navlarini yaratish. 3. Introduksiya qilish va seleksiya jarayonlariga jalb qilish, ekologik sinovni tashkil etish hamda davlat nav sinovini oʻtkazish. 4. Yaratilgan yangi navlarning birlamchi urugʻchiligini yoʻlga qoʻyish. Grantlar 2024-yil 20-dekabr Qishloq xoʻjaligi vazirligi (Voitov), Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi (Abdurahmonov), Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi (Kudratov), Qishloq xoʻjaligida bilim va innovatsiyalar milliy markazi (Toʻrayev), Qishloq xoʻjaligi ekinlari navlarini sinash markazi (Matyakubov) 10. Paxta xom ashyosining sifat koʻrsatkichlarini aniqlash uchun texnologik tahlil qilish laboratoriyalarini tashkil etish. 1. Paxta tolasini tahlil qilish laboratoriyasini tashkil etish va NVI (Cotton analysis system) uskunalari bilan jihozlash. 2. Seleksiya jarayonlarini jadallashtiruvchi maxsus nurlar orqali yorugʻlik, harorat, namlikni nazorat qiluvchi texnologiyalar bilan jihozlash. 3. Ushbu texnologiyalarni oʻzlashtirish uchun mutaxassislarni stajirovkalarga yuborish. Tegishli tashkilotning oʻz mablagʻlari va xalqaro moliya institutlari va grant loyihalar mablagʻlari 2024-yil 15-noyabr (Investitsiya dasturiga kiritish orqali) Qishloq xoʻjaligi vazirligi (Voitov), Iqtisodiyot va moliya vazirligi (Kudbiyev), Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi (Abdurahmonov), Qishloq xoʻjaligida bilim va innovatsiyalar milliy markazi (Toʻrayev) 11. Organik paxta tolasini yetishtirish. 1. Turli rangli tola beradigan, hosildorligi va tola sifati yuqori nav namunalarini oʻrganish. 2. Kimyoviy moddalarni qoʻllamasdan, qimmatli xoʻjalik belgilarini oʻzida mujassamlashtirgan turli ranglarga ega tolali organik gʻoʻza navlarini yaratish. 3. Yaratilgan rangli tolali gʻoʻza navlarining ekologik sinovini tashkil etish va davlat nav sinoviga topshirish. Ilmiy faoliya?ga oid davlat dasturlari doirasida bajariladigan loyihalar mablagʻlari 2026-yil 25-dekabr Qishloq xoʻjaligi vazirligi (Voitov), Fanlar akademiyasi (Yuldashev), Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi (Abdurahmonov), Qishloq xoʻjaligida bilim va innovatsiyalar milliy markazi (Toʻrayev), Qishloq xoʻjaligi ekinlari navlarini sinash markazi (Matyakubov) 12. Boshoqli, dukkakli don, moyli va yem-xashak ekinlarining turli ekstremal sharoitlarga chidamli navlarini yaratishda Speed Breeding (jadallashgan) seleksiya usulidan foydalanish uchun fitotron obyektini tashkil etish. 1. Respublikaning 3 ta (Andijon, Jizzax, Qashqadaryo) viloyatida zamonaviy texnologiya asosida Phytatron (indoor research greenhouse used to study interactions between plants and the environment) obyektlarini qurish loyihasini ishlab chiqish, tender hujjatlarini tayyorlash va tender eʼlon qilish. 2. Loyihani amalga oshiruvchilar bilan shartnomalar imzolash. 3. Qurilish ishlarini amalga oshirish va loyihani ishga tushirish. Xalqaro moliya institutlari va ilmiy-tadqiqot institutlari mablagʻlari 2024-yil 20-dekabr Qishloq xoʻjaligi vazirligi (Voitov), Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi (Abdurahmonov), Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi (Kudratov), Qishloq xoʻjaligida bilim va innovatsiyalar milliy markazi (Toʻrayev) 13. Mahalliy sharoitda dukkakli va moyli ekinlarning yangi navlari seleksiyasi va birlamchi urugʻchiligini yoʻlga qoʻyish. 1. Xitoy, Hindiston, Pokiston, AQSH, Rossiya va boshqa davlatlarning ilmiy-tadqiqot markazlari bilan dukkakli va moyli ekinlar seleksiyasi va urugʻchiligi sohasida hamkorlik memorandumlarini imzolash. 2. Respublikaning mavjud genofondini xorijiy davlatlarning nav namunalari bilan boyitish. 3. Xorijdan yuqori malakali mutaxassislarni jalb qilish, tajriba almashish, kadrlar malakasini oshirish. 4. Texnologik sifat koʻrsatkichlarini tahlil qiladigan laboratoriyalarni zamonaviy asbob-uskunalar bilan jihozlash. 5. Xalqaro va mahalliy fundamental, amaliy va innovatsion loyihalarni amalga oshirish. Xalqaro moliya institutlari va ilmiy-tadqiqot institutlari mablagʻlari 2024-yil 20-may Qishloq xoʻjaligi vazirligi (Voitov), Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi (Abdurahmonov), Tashqi ishlar vazirligi (Saidov), Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi (Kudratov), Qishloq xoʻjaligida bilim va innovatsiyalar milliy markazi (Toʻrayev) 14. Shoʻr va boʻz tuproqlarga mos, sovuqqa chidamli bugʻdoyning yangi navlarini yaratish. 1. ICARDA (International Center for Agricultural Research in the Dry Regions) va CIMMYT (International Maize and Wheat Improvement Center) xalqaro tashkilotlaridagi nav namunalarini oʻrganish hamda mahalliy seleksiya jarayonlariga jalb etish. 2. Yangi yaratilgan bahorgi bugʻdoy navlarining hududlarda ekologik sinovini tashkil etish hamda davlat nav sinovini oʻtkazish. 3. Navlarning birlamchi urugʻchiligini yoʻlga qoʻyish va mintaqaviy yetishtirish agrotexnologiyasini ishlab chiqish. Xalqaro moliya institutlari va ilmiy-tadqiqot institutlari mablagʻlari 2025-yil 15-oktabr Qishloq xoʻjaligi vazirligi (Voitov), Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi (Abdurahmonov), Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi (Kudratov), Qishloq xoʻjaligida bilim va innovatsiyalar milliy markazi (Toʻrayev), Qishloq xoʻjaligi ekinlari navlarini sinash markazi (Matyakubov) 15. Qattiq bugʻdoyning (makaron, qandolat sanoati uchun) yangi navlarini yaratish va yetishtirish hajmini oshirish. 1. Qattiq bugʻdoy seleksiyasini rivojlantirish, yetishtirishga mos hududlarni aniqlash hamda navlarni sinovdan oʻtkazish. 2. Qattiq bugʻdoy donining texnologik sifat koʻrsatkichlarini aniqlash imkonini beruvchi laboratoriyalar tashkil etish. 3. Qattiq bugʻdoy navlarining birlamchi urugʻchiligini yoʻlga qoʻyish va yetishtirish agrotexnologiyalarini ishlab chiqish. 4. Qattiq bugʻdoy yetishtiruvchi Italiya, Ispaniya va Meksika davlatlari bilan hamkorlik oʻrnatish. Xalqaro moliya institutlari va Innovatsion rivojlanish jamgʻarmasi mablagʻlari 2025-yil 15-noyabr Qishloq xoʻjaligi vazirligi (Voitov), Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi (Abdurahmonov), Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi (Kudratov), Qishloq xoʻjaligida bilim va innovatsiyalar milliy markazi (Toʻrayev), Qishloq xoʻjaligi ekinlari navlarini sinash markazi (Matyakubov) 16. Siderat va oraliq ekinlarining yangi navlarini yaratish 1. Javdar, tariq, suli, tritikale, afrika qoʻnogʻi, koʻk noʻxat, arpa va noanʼanaviy ekinlarning xorijiy navlarini introduksiya qilish. 2. Seleksiya ishlarini amalga oshirish, yangi mahalliy navlarni yaratish hamda nav sinovini yoʻlga qoʻyish. 3. Ilmiy-tadqiqot instituti va tajriba stansiyalarida siderat va oraliq ekinlarning birlamchi urugʻchiligini yoʻlga qoʻyish. Xalqaro moliya institutlari va mahalliy budjet mablagʻlari 2024-yil 30-noyabr Qishloq xoʻjaligi vazirligi (Voitov), Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi (Abdurahmonov), Qishloq xoʻjaligida bilim va innovatsiyalar milliy markazi (Toʻrayev) 17. Ilmiy-tadqiqot institutlarida donli, dukkakli, moyli va yem-xashak ekinlarining original hamda birlamchi urugʻliklarini, tayyorlash ishlarini takomillashtirish. 1. Qishloq xoʻjaligi ekinlari urugʻlarini tozalash, saralash, dorilash, qadoqlash mini sexlarni (fotoseparator) Andijon, Jizzax, Qashqadaryo viloyatlarida oʻrnatish boʻyicha loyihalarni ishlab chiqish. 2. Tender hujjatlarini tayyorlash, tender eʼlon qilish, yetkazib beruvchilar bilan shartnomalar imzolash. 3. Oʻrnatish ishlarini amalga oshirish va loyihani ishga tushirish. Xalqaro moliya institutlari mablagʻlari 2023-yil 20-avgust Qishloq xoʻjaligi vazirligi (Voitov), Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi (Abdurahmonov), Qishloq xoʻjaligida bilim va innovatsiyalar milliy markazi (Toʻrayev) 18. Global iqlim oʻzgarishiga mos sholi navlarini yaratish. 1. Mavjud sholi nav namunalarini amaliy seleksiyaga jalb etish va seleksion materiallar yaratish. Xalqaro moliya institutlari mablagʻlari va mahalliy ilmiy loyihalar mablagʻlari 2023-yil 20-noyabr Qishloq xoʻjaligi vazirligi (Voitov), Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi (Abdurahmonov), Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi (Kudratov), Qishloq xoʻjaligida bilim va innovatsiyalar milliy markazi (Toʻrayev), Qishloq xoʻjaligi ekinlari navlarini sinash markazi (Matyakubov) 2. Yaratilgan seleksion materiallarni suvni tejaydigan texnologiyalarni (egatlab, yomgʻirlatib va tomchilatib sugʻorish) qoʻllagan holda seleksiya bosqichlarida sinash va tanlash. 2024-yil 30-noyabr 3. Ekologik sinovlarda sholi navlarini sinash, tanlash va Davlat nav sinash markaziga topshirish. 2026-yil 10-sentabr 19. Yangi yaratilgan sholi navlarining birlamchi urugʻchiligini tashkil etish. Elita urugʻchilik xoʻjaliklarida sholining serhosil, kasalliklarga chidamli navlarining birlamchi va yuqori avlodli urugʻliklarini koʻpaytirishni yoʻlga qoʻyish. Mahalliy ilmiy loyihalar mablagʻlari, institutning budjetdan tashqari mablagʻlari 2025-yil 20-noyabr Qishloq xoʻjaligi vazirligi (Voitov), Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi (Abdurahmonov), Qishloq xoʻjaligida bilim va innovatsiyalar milliy markazi (Toʻrayev), Urugʻchilikni rivojlantirish markazi (Mamajanov) 20. Hududlarning tuproq-iqlim sharoitiga mos, kasallik va zararkunandalarga bardoshli, tarkibida ozuqa birligi, protein miqdori yuqori yangi beda navlarini yaratish va original urugʻlarini yetishtirishni yoʻlga qoʻyish. 1. Bedaning noyob belgilarga ega nav namunalarini xorijiy davlatlardan introduksiya qilish. 2. Beda genofondidagi noyob belgilarga ega namunalarni seleksiya jarayoniga jalb etish. 3. Bedaning yangi, istiqbolli va roʻyxatdan oʻtgan, yuqori hosildor navlarining urugʻlarini koʻpaytirish uslublarini ishlab chiqish. Ilmiy faoliyatga oid davlat dasturlari doirasida bajariladigan loyihalar mablagʻlari 2024-yil 30-avgust Qishloq xoʻjaligi vazirligi (Voitov), Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi (Abdurahmonov), Qishloq xoʻjaligida bilim va innovatsiyalar milliy markazi (Toʻrayev), Urugʻchilikni rivojlantirish markazi (Mamajanov), Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish qoʻmitasi (Norqobilov) 21. Ozuqa ekinlari seleksiya ishlarini olib borish. 1. Makkajoʻxori, oq joʻxari, tritikale, xashaki lavlagi, vika, xashaki noʻxat, arpa, suli, raps, esparset, qashqar beda va boshqa ekinlarning yangi nav namunalarini xorijiy va mahalliy ilmiy-tadqiqot muassasalari gen bankidan olish. 2. Ozuqa ekinlari nav namunalarini introduksiya qilish, kolleksiya, nazorat, ekologik sinov, duragaylash, tanlash ishlarini amalga oshirish. 3. Tanlangan ozuqa ekinlari boshlangʻich hamda birlamchi urugʻchiligini yoʻlga qoʻyish. 4. Yangidan yaratilgan ozuqa ekinlari nav va duragaylarini Davlat reyestriga kiritish, patent olish ishlarini amalga oshirish. Ilmiy faoliyatga oid davlat dasturlari doirasida bajariladigan loyihalar mablagʻlari 2025-yil 20-noyabr Qishloq xoʻjaligi vazirligi (Voitov), Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi (Abdurahmonov), Qishloq xoʻjaligida bilim va innovatsiyalar milliy markazi (Toʻrayev), Qishloq xoʻjaligi ekinlari navlarini sinash markazi (Matyakubov), Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish qoʻmitasi (Norqobilov) 22. Ozuqa ekinlari sohasida yuqori malakali kadrlar tayyorlash. 1. Bakalavr, magistrlarni ilm-fan sohasiga jalb qilish, doktorantlarning seleksiya, urugʻchilik, ozuqa yetishtirish agrotexnologiyasi yoʻnalishlaridagi ilmiy tadqiqotlari uchun sharoitlar yaratib berish. 2. Ozuqa ekinlari sohasi boʻyicha ilmiy xodimlarning chorvachilik tarmogʻi rivojlangan davlatlarda malaka oshirish kurslarini tashkil etish. Davlat granti mablagʻlari, ilmiy tashkilotlarning budjetdan tashqari mablagʻlari 2023-yil 30-avgust Qishloq xoʻjaligi vazirligi (Voitov), Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi (Abdurahmonov) Qishloq xoʻjaligida bilim va innovatsiyalar milliy markazi (Toʻrayev), Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish qoʻmitasi (Norqobilov) III. Qishloq xoʻjaligi ekinlari urugʻchiligi sohasida faoliyat koʻrsatadigan ilmiy muassasalar, urugʻchilik xoʻjaliklari salohiyatini mustahkamlash, navlarni sinash xizmatini takomillashtirish 23. Sohada faoliyat koʻrsatadigan ilmiy muassasalar, ixtisoslashtirilgan elita urugʻchilik xoʻjaliklari va urugʻlik yetishtiruvchi xoʻjaliklar oʻrtasida hamkorlikni mustahkamlash. 1. Urugʻchilik sohasida faoliyat koʻrsatayotgan ilmiy-tadqiqot institutlarining moddiy-texnik bazasini xatlovdan oʻtkazib, maʼnan eskirgan uskuna va qishloq xoʻjaligi texnikalarini aniqlash hamda ular oʻrnini zamonaviy resurs tejaydigan uskuna va jihozlar bilan toʻldirish. 2. Urugʻchilikka ixtisoslashtirilgan hududlardagi urugʻchilik xoʻjaliklari va elita urugʻchilik xoʻjaliklarining moddiy-texnika bazasini mustahkamlash maqsadida ular tomonidan xarid qilinadigan qishloq xoʻjaligi texnikalari va uskunalari uchun imtiyozli lizinglar berish tizimini yoʻlga qoʻyish. 3. Mavjud anʼanaviy va noanʼanaviy seleksiya uslublari bilan bir qatorda yangi zamonaviy molekulyar-genetik izlanishlardan samarali foydalanish orqali seleksiya jarayonini tezlashtirish. 4. Qishloq xoʻjaligi ekinlari urugʻlari tarkibi, unuvchanligi va boshqa sifat koʻrsatkichlarini aniqlovchi biotexnologiya laboratoriyalarini jihozlash. Xalqaro moliya institutlarining va grant loyihalar mablagʻlari 2025-yil 30-oktabr Qishloq xoʻjaligi vazirligi (Voitov), Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi (Abdurahmonov), Fanlar akademiyasi (Yuldashev), Qishloq xoʻjaligida bilim va innovatsiyalar milliy markazi (Toʻrayev), Urugʻchilikni rivojlantirish markazi (Mamajanov) 24. Ilmiy-tadqiqot institutlari va ularning filiallarida urugʻliklarni yetishtirish, tahlildan oʻtkazish, tayyorlash infratuzilmasini moddiy-texnik resurslar bilan taʼminlash hamda xizmatlar koʻrsatish tizimini rivojlantirish. 1. Ilmiy-tadqiqot institutining seleksiya, urugʻchilik, agrokimyo, biokimyo, biotexnologiya laboratoriyalarini xalqaro talablar asosida zamonoviy asbob-uskunalar bilan jihozlash. Xalqaro moliya institutlari va grant loyihalar hamda ilmiy-tadqiqot institutlari mablagʻlari 2025-yil 25-dekabr Qishloq xoʻjaligi vazirligi (Voitov), Qishloq xoʻjaligida bilim va innovatsiyalar milliy markazi (Toʻrayev) 2. Yangi navlarning dastlabki yuqori avlodli urugʻliklarini tayyorlash uchun kelgusi 2-3 yilda kichik urugʻlik sexlarini tashkil etish va urugʻliklarni jamgʻarish, saqlash va qayta ishlash choralarini koʻrish. 2026-yil 30-dekabr 25. Urugʻchilikni rivojlantirish markaziga oʻtkazilgan urugʻlik don va urugʻlik chigit tayyorlash sexlarini modernizatsiya qilish. Chora-tadbirlar dasturini ishlab chiqish. Bunda: urugʻlik don va chigʻit tayyorlash sexlarini modernizatsiya qilish boʻyicha qishloq xoʻjaligi ekinlari urugʻchiligi rivojlangan xorijiy davlatlarning tajribasini oʻrganish; Urugʻlik sexlarining ishlab chiqarish quvvatlarini, sexlardagi asbob-uskunalar, moddiy-texnik baza, mavjud bino-inshootlar, omborxonalar holatini va sexlarning umumiy maydonlarini tahlil qilish; oʻtkazilgan tahlillar natijasida urugʻlik tayyorlash sexlaridagi bino-inshoot, omborxonalar va boshqa qurilishlarning joylashgan joyi, umumiy oʻlchami hamda tashqi koʻrinishi toʻgʻrisidagi namunaviy loyihani tayyorlash; urugʻlik tayyorlash sexlarida quriladigan bino, omborxona va laboratoriya binolari, xarid qilinadigan zamonaviy urugʻlikni qayta ishlash, saralash, dorilash, qadoqlash asbob-uskunalari, texnika vositalari toʻgʻrisida takliflar ishlab chiqish; loyiha doirasida oʻzlashtiriladigan kredit mablagʻlarini urugʻlikni tayyorlash sexlari boʻyicha qaytarish muddatlari va ularning toʻlov qobiliyatini oʻrganish; kredit mablagʻlarini belgilangan muddatlarda qaytarish boʻyicha reja-grafik ishlab chiqish. Jahon bankining kredit mablagʻlari hisobidan 2023-yil 30-dekabr Qishloq xoʻjaligi vazirligi (Voitov), Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi (Kudratov), Qishloq xoʻjaligida bilim va innovatsiyalar milliy markazi (Toʻrayev), Urugʻchilikni rivojlantirish markazi (Mamajanov) 26. Urugʻlik don va chigit tayyorlash sexlarida urugʻlik sifatini tahlil qilish laboratoriyalarini zamonaviy asbob-uskunalar bilan jihozlash. 1. Laboratoriyalar uchun xarid qilinadigan asbob-uskunalar va jihozlarning roʻyxatini shakllantirish hamda texnik vazif?sini ishlab chiqish va tasdiqlash. 2. Xarid qilinadigan asbob-uskunalar va jihozlarni sotib olish boʻyicha tender hujjatlarini tayyorlash. 3. Xarid qilinadigan asbob-uskunalar va jihozlarni sotib olish boʻyicha tender tanlovlarini oʻtkazish. 4. Tender gʻoliblari bilan kontrakt shartnomalarini imzolash. 5. Laboratoriya asbob-uskunalar va jihozlarini oʻrnatish. Xalqaro moliya institutlari mablagʻlari 2026-yil 20-dekabr Qishloq xoʻjaligi vazirligi (Voitov), Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi (Abdurahmonov), Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi (Kudratov), Qishloq xoʻjaligida bilim va innovatsiyalar milliy markazi (Toʻrayev), Urugʻchilikni rivojlantirish markazi (Mamajanov) 27. Oʻsimlik navlarini sinash tizimida xizmat koʻrsatish jarayonini yanada takomillashtirish. 1. Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 13-maydagi 282-son hamda 2021-yil 27-martdagi 158-son qarorlari doirasida amalga oshiriladigan vazifalar yuzasidan tegishli oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish. 2. Qishloq xoʻjaligi ekinlari navlarini sinash markazi va uning hududiy tizim tashkilotlarining moddiy-texnik bazasini rivojlantirish boʻyicha takliflar tayyorlash. 3. Agroxizmat markazlari bilan oʻzaro hamkorlikni yanada rivojlantirish va koʻpaytirilgan xizmat turlarini taqdim etib borish. 4. Sohada amalga oshirilayotgan vazifalar boʻyicha targʻibot va tashviqot ishlarini jadallashtirish. Xalqaro tiklanish va taraqqiyot banki, Xalqaro taraqqiyot uyushmasi loyihalari mablagʻlari, pulli xizmatlardan tushadigan va urugʻliklar uchun ustama haq mablagʻlari 2024-yil 30-noyabr Qishloq xoʻjaligi vazirligi (Voitov), Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi (Abdurahmonov), Qishloq xoʻjaligida bilim va innovatsiyalar milliy markazi (Toʻrayev), Qishloq xoʻjaligi ekinlari navlarini sinash markazi (Matyakubov) 28. Sohada tabiiy resurslardan oqilona foydalanishni takomillashtirish, xorijiy manbalarni jalb qilgan holda axborot-maslahat xizmatlari tizimini rivojlantirish. 1. Global iqlim oʻzgarishi jarayonlarini yumshatishga qaratilgan oʻsimliklarning nav sinash tizimida amalga oshiriladigan ustuvor vazifalar boʻyicha chora-tadbirlar rejasini tuzish. 2. Sohaning moddiy-texnik bazasini mustahkamlash uchun talab etiladigan zamonaviy asbob-uskunalar, texnika va texnologiyalar boʻyicha taxliliy maʼlumotlarni tayyorlash, ularni xarid qilish manbalarini belgilash va bosqichma-bosqich joriy etish. 3. Sohaga xalqaro tashkilotlar va moliya institutlari, xorijiy tashkilotlarning grantlarini jalb qilishga koʻmaklashish. 4. Qishloq xoʻjaligida ekish materiallari toʻgʻrisidagi barcha maʼlumotlarni rasmiy veb-saytlarda eʼlon qilib borish. 5. Agroxizmatlar markazida nav sinash tizimida koʻrsatiladigan xizmatlar batafsil yoritib borilishi boʻyicha shtatlar ajratish choralarini koʻrish. 6. Sohada resurs tejovchi texnologiyalarni joriy etish ishlarini olib borish. Pulli xizmatdan tushadigan va urugʻliklar uchun ustama haq mablagʻlar, Xalqaro tiklanish va taraqqiyot banki loyihasi mablagʻlari 2025-yil 25-noyabr Qishloq xoʻjaligi vazirligi (Voitov), Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi (Abdurahmonov), Qishloq xoʻjaligida bilim va innovatsiyalar milliy markazi (Toʻrayev), Qishloq xoʻjaligi ekinlari navlarini sinash markazi (Matyakubov) IV. Qishloq xoʻjaligi ekinlari urugʻchiligi sohasida kadrlarni tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish yuzasidan xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlikni mustahkamlash va ekspertlarni jalb qilish 29. Kadrlarni tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish yuzasidan xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlikni mustahkamlash va ekspertlarni jalb qilish. 1. Qishloq xoʻjaligi ekinlari seleksiyasi va urugʻchiligi sohalarida har yili ilmiy tashkilotlarda yuqori malakali (ilmiy darajaga ega) kadrlarni tayyorlash. 2. Zamonaviy texnologiyalar asosida seleksiya va urugʻchilik ishlarini tashkil etish maqsadida, har yili 4-5 nafar iqtidorli xodimlarni xorijiy mamlakatlarda malaka oshirish boʻyicha kurslarga yuborish. 3. Seleksiya va urugʻchilik sohalari rivojlangan xorijiy davlatlarning ilmiy tashkilotlari mutaxassislarini jalb qilgan holda oʻquv seminarlari tashkil qilish. 4. Elita urugʻchilik xoʻjaliklarida kadrlarga boʻlgan talabni aniqlash, uni toʻldirish boʻyicha takliflar tayyorlash, tegishli oliy va oʻrta maxsus taʼlim muassasalariga kadrlarga boʻlgan talabni taqdim etish. 5. Toshkent davlat agrar universitetida ozuqabop ekinlar urugʻchiligi yetishtirish va ozuqa tayyorlash agrotexnologiyasi boʻyicha yoʻnalishlar ochish. Xalqaro moliya institutlari va grant loyihalar mablagʻlari 2026-yil 30-noyabr Qishloq xoʻjaligi vazirligi (Voitov), Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi (Abdurahmonov), Qishloq xoʻjaligida bilim va innovatsiyalar milliy markazi (Toʻrayev), Urugʻchilikni rivojlantirish markazi (Mamajanov) 30. Urugʻlik tayyorlash sexlaridagi kadrlar malakasini oshirish. Modernizatsiya qilingan urugʻlik tayyorlash sexlariga oʻrnatilgan yangi texnologiyalardan samarali foydalanishni tashkil etish maqsadida mutaxassislar malakasini doimiy oshirib borish. Urugʻlik tayyorlash sexlarining oʻz mablagʻlari Doimiy ravishda Qishloq xoʻjaligi vazirligi (Voitov), Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi (Abdurahmonov), Qishloq xoʻjaligida bilim va innovatsiyalar milliy markazi (Toʻrayev), Urugʻchilikni rivojlantirish markazi (Mamajanov) 31. Xalqaro urugʻchilikka ixtisoslashgan tashkilotlarga aʼzo boʻlish. Urugʻchilik boʻyicha ixtisoslashgan xalqaro tashkilotlarga ISTA (International Seed Testing Association), OECD (Organisation for Economic Cooperation and Development) va boshqa xalqaro tashkilotlarga aʼzo boʻlish va hamkorlik bitimlarini tuzish. Oʻz mablagʻlari 2025-yil 25-oktabr Qishloq xoʻjaligi vazirligi (Voitov), Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi (Abdurahmonov), Qishloq xoʻjaligida bilim va innovatsiyalar milliy markazi (Toʻrayev), Urugʻchilikni rivojlantirish markazi (Mamajanov) V. “In-vitro “laboratoriyalarini koʻpaytirish hisobidan virusdan xoli mahalliy, xorijiy meva va uzum navlarining koʻchatlarini tayyorlash 32. Meva va uzum koʻchatlari payvantaglarini yetishtiradigan “in-vitro” laboratoriyalari sonini koʻpaytirish va koʻchatchilik xoʻjaliklarini takomillashtirish. 1. Kafolatlangan sogʻlom, virusdan xoli boʻlgan mevali va uzum koʻchatlarini koʻpaytirishni yoʻlga qoʻyish, har yili talab etiladigan koʻchatlar hajmlarini oʻrganish. Xalqaro moliya institutlari mablagʻlari hamda tashkilotning oʻz mablagʻlari Doimiy ravishda Qishloq xoʻjaligi vazirligi (Voitov), Qishloq xoʻjaligida bilim va innovatsiyalar milliy markazi (Toʻrayev), Qishloq xoʻjaligida xizmatlar koʻrsatish agentligi (Karimov), Urugʻchilikni rivojlantirish markazi (Mamajanov), tegishli viloyat hokimliklari 2. Akademik M. Mirzayev nomidagi Bogʻdorchilik, uzumchilik, vinochilik ilmiy-tadqiqot instituti Namangan, Fargʻona, Toshkent va Xorazm viloyatlari ilmiy-tajriba stansiyalarida “in-vitro” laboratoriyalarini tashkil etish. 3. Respublika hududlarida faoliyat olib borayotgan koʻchatchilik xoʻjaliklari reyestrini tuzish va yetishtirilayotgan koʻchatlar sifati boʻyicha monitoringni yoʻlga qoʻyish. 2024-yil 30-noyabr 33. Dunyodagi mashhur meva va uzum navlarining “in-vitro” (virussiz) usulida bosqichma-bosqich ichki talabni toʻliq qoplash boʻyicha koʻchatlar yetishtirish. 1. Mevachilik va uzumchilik sohasi rivojlangan mamlakatlar bilan hamkorlikni yoʻlga qoʻyish va ulardagi meva-uzum navlarini oʻrganish. 2. “In-vitro” laboratoriyalari sonini koʻpaytirish hisobiga virusdan holi boʻlgan meva va uzum navlaridan koʻpaytir?? hajmlarini oshirish. 3. Chetdan olib kelingan meva-uzum navlari boʻyicha ilmiy-tadqiqotlar olib borish hamda respublika sharoitiga mos navlarni “in-vitro” (virussiz) usulida koʻpaytirishni yoʻlga qoʻyish. 4. Kasallik va viruslardan xoli, eksportbop va sanoatbop meva navlarining payvandtag ona bogʻlarini aniqlash, reyestrga kiritish va koʻchatchilik xoʻjaliklari faoliyatini muvofiqlashtirish. 5. Virussiz koʻchat yetishtirish va tayyorlash, qonunchilik normalariga muvofiq navdorlik va ekinboplik sifatlari baholangan va sertifikatlashtirilgan koʻchatlarni sotish tizimini yoʻlga qoʻyish, yangi tashkil etilayotgan mevali bogʻ va uzumzorlarni sifati kafolatlangan koʻchatlar bilan taʼminlash. Xalqaro moliya institutlari mablagʻlari hamda tashkilotlarning oʻz mablagʻlari 2024-yil 20-dekabr Qishloq xoʻjaligi vazirligi (Voitov), Qishloq xoʻjaligida bilim va innovatsiyalar milliy markazi (Toʻrayev), Qishloq xoʻjaligida xizmatlar koʻrsatish agentligi (Karimov) VI. Ilmiy-tadqiqot institutlarida kasallik va zararkunandalarga hamda qurgʻoqchilikka chidamli meva, uzum va rezavorlarning yangi navlarini yaratish 34. Sertifikatlangan meva va uzum payvandtaglari hamda koʻchatlarini koʻpaytirish va yetishtirishni yoʻlga qoʻyish. 1. Respublika hududlarida faoliyat yuritayotgan koʻchatchilik xoʻjaliklari reyestrini tuzish, koʻchatlarga boʻlgan talabni oʻrganish va sifati boʻyicha monitoring yuritish. 2. Akademik M. Mirzayev nomidagi Bogʻdorchilik, uzumchilik, vinochilik ilmiy-tadqiqot institutida “in-vitro” sharoitida yetishtirilayotgan meva va uzumning virusdan xoli payvandtag hamda koʻchatlarini tashqi muhitga moslashtirish uchun zamonaviy koʻchatchilik (2 gektar yopiq va 5 gektar ochiq) majmuasini tashkil etish. 3. Meva va uzumning virusdan xoli payvandtag hamda koʻchatlarini “in vitro” sharoitida koʻpaytirish va muvofiqlik sertifikatini berish tizimini yoʻlga qoʻyish. 4. Yangidan tashkil etiladigan bogʻ va uzumzorlarning toza navli va viruslardan xoli koʻchatlar asosida yaratilishini taʼminlash. 5. Rossiya Federatsiyasining Furchatov nomidagi ilmiy-tadqiqot institutidan serhosil uzum navlarini olib kelish choralarini koʻrish. Xalqaro moliya institutlari, tashabbuskorlar mablagʻlari 2026-yil 20-dekabr Qishloq xoʻjaligi vazirligi (Voitov), Qishloq xoʻjaligida bilim va innovatsiyalar milliy markazi (Toʻrayev), Agrosanoatni rivojlantirish agentligi (Abdullayev) 35. Yuqori hosilli meva va uzum navlarini yaratishda jadallashgan seleksiya usulidan foydalanish uchun fitotron obyektini tashkil etish. 1. Zamonaviy texnologiyalar asosida M. Mirzayev nomidagi Bogʻdorchilik, uzumchilik, vinochilik ilmiy-tadqiqot instituti va Samarqand ilmiy-tajriba stansiyasida Phytatron obyekti loyihasini ishlab chiqish. 2. Loyihasi hujjatlarini tayyorlash va tender eʼlon qilish. 3. Loyiha tender gʻolibi bilan pudrat tashkiloti oʻrtasida shartnomalar imzolash. 4. Qurilish ishlarini amalga oshirish va loyihani ishga tushirish. Xalqaro moliya institutlari va davlat ilmiy dasturlari mablagʻlari 2024-yil 20-dekabr Qishloq xoʻjaligi vazirligi (Voitov), Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi (Abdurahmonov), Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi (Kudratov), Qishloq xoʻjaligida bilim va innovatsiyalar milliy markazi (Toʻrayev) 36. Eksportbop meva va uzum navlarini xorijdan introduksiya qilish va yangi navlar yaratish. 1. Rivojlangan xorijiy mamlakatlardagi meva va uzum navlarini oʻrganish hamda mahalliy navlarni sinovdan oʻtkazish. 2. Biotik va abiotik omillarga chidamli, ertapishar, hosildor va eksportbop meva va uzum navlarini tanlab olish. 3. Zamonaviy texnologiyalar asosida (molekulyar seleksiya, gen injeneriyasi, biotexnologiya) biotik va abiotik omillarga bardoshli, eksportbop yangi navlar yaratish. 4. Meva va uzum seleksiyasi rivojlangan mamlakatlar bilan xalqaro ilmiy-amaliy hamkorlikni yoʻlga qoʻyish. 5. Yaratilgan yangi navlarni Davlat nav sinash komissiyasiga topshirish, istiqbolli navlarni Davlat reyestriga kiritish hamda Intellektual mulk agentligidan patent olish. Xalqaro moliya institutlari, davlat ilmiy dasturlari mablagʻlari 2024-yil 30-iyul Qishloq xoʻjaligi vazirligi (Voitov), Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi (Abdurahmonov), Qishloq xoʻjaligida bilim va innovatsiyalar milliy markazi (Toʻrayev), Qishloq xoʻjaligida xizmatlar koʻrsatish agentligi (Karimov) 37. Hosildorligi yuqori boʻlgan, turli ekstremal sharoitlarga, kasallik va zararkunandalarga chidamli xorijiy sabzavot, poliz, kartoshka navlarini introduksiya qilish va urugʻchiligini tashkil etish. 1. Rivojlangan xorijiy davlatlar bilan sabzavot, poliz va kartoshka navlarini almashish boʻyicha hamkorlik memorandumini tuzish. 2. Memorandum asosida xorijiy mamlakatlardan olib kelingan nav va namunalarni respublikaning turli tuproq-iqlim sharoitlarda sinovlardan oʻtkazish. 3. Sinov natijalari boʻyicha istiqbolli sabzavot, poliz va kartoshka navlarini ajratib olish, ular asosida seleksiya ishlarini va birlamchi urugʻchilikni yoʻlga qoʻyish. Ilmiy faoliyatga oid davlat dasturlari doirasida bajariladigan loyihalar mablagʻlari 2026-yil 20-noyabr Qishloq xoʻjaligi vazirligi (Voitov), Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi (Abdurahmonov), Fanlar akademiyasi (Yuldashev), Qishloq xoʻjaligida bilim va innovatsiyalar milliy markazi (Toʻrayev), Oʻsimliklar himoyasi va karantini agentligi (Ergashev), Agrosanoatni rivojlantirish agentligi (Abdullayev) 38. Seleksiya jarayonini tezlashtirish uchun maxsus issiqxona obyektlarini tashkil etish. 1. Zamonaviy texnologiyalarga asoslangan issiqxona qurish loyihasini ishlab chiqish, moliyalashtirish manbalarini aniqlash. 2. Issiqxona qurish boʻyicha hujjatlarni tayyorlash, tender oʻtkazish hamda quruvchi pudratchini aniqlash. 3. Ilmiy-tadqiqot instituti va pudratchi oʻrtasida shartnoma tuzish va issiqxona obyektlarini ishga tushirishni taʼminlash. Xorijiy moliya institutlari mablagʻlari 2025-yil 30-avgust Qishloq xoʻjaligi vazirligi (Voitov), Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi (Abdurahmonov), Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi (Kudratov), Qishloq xoʻjaligida bilim va innovatsiyalar milliy markazi (Toʻrayev), Agrosanoatni rivojlantirish agentligi (Abdullayev) 39. Sabzavot ekinlarining F 1 duragaylarini yaratish va urugʻchiligini yoʻlga qoʻyish. 1. Sabzavotchilik sohasi rivojlangan davlatlardan sabzavot navlarining F 1 duragaylarini yaratish texnologiyasini oʻrganish. 2. Xorijdan yuqori malakali mutaxassislarni jalb qilish, tajriba almashish, ilmiy xodimlarning malakasini oshirish. 3. Institutning 10 — 15 nafar yosh iqtidorli mutaxassislarini xorijiy mamlakatlarda uzoq va oʻrta muddatli malaka oshirish kurslariga yuborish. 4. Birlamchi urugʻlik materiallarini Urugʻchilikni rivojlantirish markaziga yetkazib berish, yuqori avlodli urugʻliklar yetishtirishni yoʻlga qoʻyish. Xorijiy moliya institutlari mablagʻlari 2024-yil 20-noyabr Qishloq xoʻjaligi vazirligi (Voitov), Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi (Abdurahmonov), Qishloq xoʻjaligida bilim va innovatsiyalar milliy markazi (Toʻrayev), Urugʻchilikni rivojlantirish markazi (Mamajanov) VII. Qishloq xoʻjaligi korxonalari talablariga javob beradigan urugʻ va koʻchat yetishtirishda xususiy sektorni rivojlantirish 40. Qishloq xoʻjaligi korxonalari talablariga javob beruvchi urugʻ va koʻchat yetishtirishda xususiy sektorni rivojlantirish, urugʻ yetishtiruvchi subyektlar hamda qishloq xoʻjaligi ekinlari navlari mualliflarini moddiy ragʻbatlantirish tamoyillarini belgilash. 1. Sabzavot, poliz, moyli, dukkakli, ozuqa ekinlarining nav originatorlari va urugʻ yetishtirishda ishtirok etuvchi tashkilotlarni moddiy ragʻbatlantirish boʻyicha ustamalar toʻlash tizimini joriy etish va ustama toʻlashning tartibini ishlab chiqish. 2. Sabzavot, poliz, moyli, dukkakli, ozuqa ekinlarining nav originatorlari va urugʻ yetishtirishda ishtirok etuvchi tashkilotlarni moddiy ragʻbatlantirish boʻyicha normativ-huquqiy hujjat loyihasini Vazirlar Mahkamasiga kiritish. Shartnoma asosida 2024-yil 20-dekabr Qishloq xoʻjaligi vazirligi (Voitov), Qishloq xoʻjaligida bilim va innovatsiyalar milliy markazi (Toʻrayev)
Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 2-fevraldagi 51-son qaroriga 2-ILOVA
2023 — 2026-yillarda Oʻzbekiston Respublikasida urugʻchilik va koʻchat yetishtirishni rivojlantirish milliy dasturini amalga oshirish natijasida erishiladigan
T/r Parametrlar nomi 2022-yil (asos) Yillar boʻyicha 2023-yil 2024-yil 2025-yil 2026-yil I. Paxtachilik sohasida 1. Seleksiyaning yangi usul va uslublarini qoʻllagan holda gʻoʻzaning serhosil, suv tanqisligiga, tuproq shoʻrlanishiga va kasalliklarga bardoshli, tola sifati yuqori boʻlgan navlarini yaratish (dona). 4 5 6 7 9 2. Soha olimlari tomonidan yaratilgan gʻoʻza ekinlarining birlamchi urugʻchiligi asosida urugʻlik yetishtirish (tonna). 50 55 60 65 70 3. Gʻoʻza seleksiyasi va urugʻchiligi boʻyicha mutaxassislarning xorijda malakasini oshirish (nafar). 4 5 7 7 9 II. Boshoqli, dukkakli don, moyli va yem-xashak ekinlari navlarini koʻpaytirish va rivojlantirish sohasida 4. Boshoqli, dukkakli don, moyli va yem-xashak ekinlarining ob-havoning salbiy taʼsirlariga chidamli navlarini yaratishda Speed Breeding (jadallashgan) seleksiya usulidan foydalanish uchun fitotron obyektini tashkil etish. Mavjud emas 1 ta (Janubiy dehqonchilik ilmiy-tadqiqot instituti) 1ta (Don va dukkakli ekinlar ilmiy-tadqiqot instituti) 1 ta (Lalmikor dehqonchilik ilmiy-tadqiqot instituti) 5. Mahalliy sharoitda dukkakli va moyli ekinlar yangi navlari seleksiyasi va urugʻchiligini yoʻlga qoʻyish. 3 6 12 6. Shoʻr va boʻz tuproqlarga mos, sovuqqa chidamli bugʻdoyning yangi navlarini yaratish (dona). 2 2 3 4 6 7. Qattiq bugʻdoyning (makaron, qandolat va boshqa sanoat yoʻnalishlari uchun) yangi navlarini yaratish va yetishtirish hajmini oshirish (dona). 3 4 4 5 5 8. Siderat va oraliq ekinlarning yangi navlarini yaratish va urugʻchiligini tashkil etish (dona). yoʻq 3 3 4 6 III. Bogʻdorchilik va uzumchilik navlarini, koʻchatlarini koʻpaytirish va rivojlantirish sohasida 9. Xorijiy meva va uzum navlarini introduksiya qilish va yangi navlar yaratish. 4 ta meva, 1 ta uzum 6 ta meva, 1 ta uzum 7 ta meva, 1 ta uzum 8 ta meva, 1 ta uzum 9 ta meva, 2 ta uzum 10. Yuqori sifatli, sertifikatlangan meva va uzumning payvandtag hamda koʻchatlarini yetishtirish (dona). 2 mln dona meva, 1,5 mln dona uzum 3 mln dona meva, 2 mln dona uzum 5 mln dona meva, 2 mln dona uzum 8 mln dona meva, 4 mln dona uzum 9 mln dona meva, 4 mln dona uzum IV. Sabzavot, poliz ekinlari va kartoshka navlarini va birlamchi urugʻlarini koʻpaytirish va rivojlantirish sohasida 11. Seleksiyaning yangi texnologiyalari asosida sabzavot va poliz ekinlarining serhosil, qurgʻoqchilikka, shoʻrga chidamli, sifati yuqori boʻlgan navlarini yaratish (dona). 5 8 10 11 13 12. Soha olimlari yaratgan sabzavot va poliz ekinlarining birlamchi urugʻchiligini tashkil etish va urugʻlik yetishtirish (tonna). 22 23 23 24 25 13. Sabzavot va poliz ekinlari seleksiyasi va urugʻchiligi boʻyicha mutaxassislarning xorijda malakasini oshirish (nafar). 3 5 25 50 100 V. Ozuqa ekinlarini va navlarini koʻpaytirish sohasida 14. Makkajoʻxorining original (ota-onalik shakllari, nav, duragay) urugʻliklarini yetishtirish (tonna). 50 70 100 150 200 15. Oq joʻxori va tritikalening original urugʻliklarini ishlab chiqarish (tonna). 15,0 30,0 55,0 85,0 100,0 16. Arpa, xashaki noʻxatning original urugʻliklarini ishlab chiqarish (tonna). 5,0 10,0 15,0 20,0 30,0 VI. Qishloq xoʻjaligi ekinlari navlarini sinash sohasida 17. Oʻsimliklar navlarini sinash tizimida yuridik va jismoniy shaxslarga xizmat koʻrsatish (turi, dona). 6 7 8 8 10 18. Seleksiya yutuqlarini huquqiy muhofaza qilish, patentga layoqatliligini ekspertizadan oʻtkazish (dona). 75 100 150 155 200 19. Mahalliy va xorijdan import qilinadigan qishloq xoʻjaligi ekinlari navlari sinovini yoʻlga qoʻyish (dona). 160 250 400 500 700 20. Kafolatlangan, serhosil nav urugʻlarini qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini yetishtiruvchilarga va eksport qiluvchilarga tavsiya qilish (dona). 50 48 65 67 70 21. Tatbiq etiladigan nav urugʻliklari boʻyicha tavsifviy materiallarni rasmiy veb-saytlarda eʼlon qilish (dona). 180 250 350 500 750 22. Sohada kadrlar malakasini oshirish (nafar). 20 25 30 40 50 23. Sohaga yosh va malakali mutaxassislarni jalb etish (nafar). 3 6 10 15 20 VII. Urugʻchilik markazining moddiy-texnika bazasini mustahkamlash sohasida 24. Urugʻchilikni rivojlantirish markaziga oʻtkazilgan urugʻlik don va chigit tayyorlash sexlarini modernizatsiya qilish boʻyicha jahon bankidan beriladigan 26,5 mln AQSH dollari miqdoridagi mablagʻlarni oʻzlashtirish. 5 mln AQSH dollar 21,5 mln AQSH dollar 25. Urugʻchilikni rivojlantirish markazi tizimidagi elita urugʻchilik xoʻjaliklarining moddiy-texnika bazasini rivojlantirish 20 20 26
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2023-yil 2-fevral,
51-son