📅 2023-yil 2-fevral · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2023-yil 2-fevral · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2023 йил 2 февраль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 2 февраля 2023 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 2 February 2023 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
СХЕМАСИ
Ерлар деградациясига қарши курашиш тадбирларини мониторинг қилиш, баҳолаш ва ҳисобот шаклларини ишлаб чиқиш ҳамда уларнинг натижаларини чоп этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ерлар деградациясига қарши курашишнинг самарали тизимини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 10 июндаги ПҚ-277-сон қарори ижроси юзасидан, шунингдек, ерлар деградациясига қарши курашиш ва унинг салбий оқибатларини юмшатиш, ҳудудларда қурғоқчилик ва чўлланишнинг олдини олиш, тупроқ унумдорлигини сақлаш ва ошириш, деградацияга учраган ерларни қайта тиклаш, ушбу йўналишда илғор илмий ишланмалар ва инновациялардан кенг фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 10 июндаги ПҚ-277-сон қарори билан тасдиқланган Ерлар деградацияси жараёнлари билан курашиш ва уларнинг олдини олиш ҳамда тупроқларни муҳофаза қилиш бўйича ҳаракатлар режасининг 1-бандига мувофиқ Ерлар деградациясига қарши курашиш тадбирларини мониторинг қилиш, баҳолаш ва ҳисобот шаклларини ишлаб чиқиш ҳамда натижаларни чоп этиш тартибини белгилаш назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ерлар деградациясига қарши курашиш тадбирларини мониторинг қилиш, баҳолаш ва ҳисобот шаклларини ишлаб чиқиш ҳамда уларнинг натижаларини чоп этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
ерлар деградациясига қарши курашиш тадбирлари мониторингини ташкил этиш ва ҳисоботларни қабул қилиш тартиби;
ерлар деградациясига қарши курашиш тадбирлари натижаларини чоп этиш тартиби;
ерлар деградацияси, чўлланиши ва қурғоқчилик, унга қарши курашиш бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар тўғрисидаги материаллардан фойдаланиш тартиби.
3. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда 2023 йил 1 июнга қадар ерлар деградацияси, қурғоқчилик ва чўлланишга оид маълумотлар, уларга қарши курашиш тадбирлари тўғрисидаги маълумотлар ахборот базасини яратиш мақсадида Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг интеграциялашган ягона ахборот тизими негизида «Ер деградацияси» геоахборот порталини ишлаб чиқсин ва амалиётга жорий қилсин.
4. Белгилансинки:
ерлар деградациясига қарши курашиш тадбирларининг мониторингини юритиш, баҳолаш ва зарур чора-тадбирларни белгилаш мақсадида Сув хўжалиги вазирлиги, Табиат ресурслари вазирлиги, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Табиат ресурслари вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги агентлиги, Табиат ресурслари вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати агентлиги, Фанлар академияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари (кейинги ўринларда — масъул идоралар) ҳамда табиий ресурсларни қазиб олувчи ва қайта ишловчи йирик саноат корхоналари («Ўзбекнефтгаз» АЖ, «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ, «Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ ва бошқалар) томонидан глобал иқлим ўзгариши, қурғоқчилик, чўлланиш, табиий ва техноген хавф мавжуд бўлган ҳудудлар, экологик, гидрогеологик, гидрометеорологик, агрометеорологик ва статистик маълумотлар ҳамда ҳисоботлар (кейинги ўринларда — маълумотлар ҳамда ҳисоботлар) ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 10-кунига қадар Қишлоқ хўжалиги вазирлигига тақдим қилиб борилади;
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги талабига мувофиқ масъул идоралар ҳамда табиий ресурсларни қазиб олувчи ва қайта ишловчи йирик саноат корхоналари томонидан маълумотлар ҳамда ҳисоботларни бериш, зарур ҳолларда танланган ҳудудларда ерлар деградацияси ва уларга қарши курашиш тадбирлари юзасидан мониторинг кузатувларини ўтказиш беғараз амалга оширилади;
давлат ва нодавлат ташкилотларга республика ҳудуди бўйича маълумотлар ҳамда ҳисоботлар, ерлар деградацияси ва уларга қарши курашиш тадбирлари тўғрисидаги маълумотлар Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг «Ер деградацияси» геоахборот тизими орқали тақдим этилади;
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ерлар деградацияси ва уларга қарши курашиш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳар йили 1 апрелга қадар Вазирлар Маҳкамасига умумлаштирилган ҳисобот киритиб боради.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири А.Б. Воитов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 2 февралдаги 50-сон қарорига ИЛОВА
Ерлар деградациясига қарши курашиш тадбирларини мониторинг қилиш, баҳолаш ва ҳисобот шаклларини ишлаб чиқиш ҳамда уларнинг натижаларини чоп этиш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом ерлар деградациясининг кескинлашуви, глобал иқлим ўзгариши, қурғоқчилик ва чўлланишнинг салбий оқибатларини юмшатиш, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда тупроқ унумдорлигини сақлаш, ошириш ва қайта тиклаш мақсадида мониторинг ишларини амалга ошириш, бу борада вазирликлар ва идоралар ўртасида маълумотлар алмашинувини таъминлаш ҳамда деградацияга қарши курашиш тадбирларини бажариш, ҳисобот шаклларини ишлаб чиқиш ҳамда уларнинг натижаларини чоп этиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
мониторинг — ер ва сув ресурсларидан, ўрмонлар ва яйловлардан фойдаланиш ҳолатини ўрганиш, табиий ҳолатни яхшилаш, салбий жараёнларнинг олдини олиш, экологик мувозанатни тиклаш, деградацияга учраган майдонларни аниқлаш, деградацияга қарши курашиш ва олдини олиш тадбирлари бажарилишини ўрганиш мақсадида ерни кузатиш, ҳисобга олиш, баҳолаш ва истиқболини белгилашга қаратилган тадбирлар мажмуаси;
ерлар деградацияси — табиий (қурғоқчилик, рельеф хусусиятлари, ёғинлар миқдорининг меъёрдан ортиши, сув тошқинлари, кучли шамоллар, табиий ёнғинлар, ботқоқлашиш) ва антропоген (тоғ-кон саноати, муҳандислик коммуникацияларини қуриш; сунъий ёнғинлар, нотўғри чорвачилик ва деҳқончилик, самарасиз ирригация, ўрмонларнинг кесилиши, шаҳарларнинг кенгайиши ва бошқалар) омиллар таъсирида ерларнинг биологик ва иқтисодий маҳсулдорлиги камайиши ёки йўқотилиши;
қурғоқчилик — атмосферадаги (ёғингарчиликнинг ўртача йиллик даражасидан паст) намликнинг, ер усти ёки ер ости сувларининг узоқ вақт давомида танқислиги;
чўлланиш — қурғоқчил, ярим адир ва адир минтақаларда инсон фаолияти жараёнлари (антропоген сабаблар) ва табиий омиллар туфайли ерлар деградациясининг кескинлашуви;
сув эрозияси — сув оқимлари таъсирида ўпирилиш, емирилиш, ювилиш ва ётқизиқлар ҳосил бўлиши жараёнлари ҳисобига тоғ жинслари ва тупроқ таркибининг бузилиши ёки йўқотилиши;
шамол эрозияси (дефляция) — тупроқнинг энг кичик зарралари кучли шамол таъсирида учириб кетилиши ва бошқа ҳудудга кўчиши. Саҳро ва чўлларда дефляция қора тўфонлар, самум ва хамсин бўронларини келтириб чиқариши;
денудация (геологик эрозия) — тоғ ва қирликлардан тоғ жинсларининг учиши ва таркиби бузилиши, ботиқ ҳудудларга ётиши каби табиий-кимёвий жараёнлар натижасида рельефнинг текисланиши;
интразонал тупроқ — маълум бир ҳудуднинг иқлим шароитига мос келмаган ҳолда шаклланган ернинг устки қатлами тури;
махсус муҳофазага олинадиган ерлар — сув эрозияси таъсирида ер устки унумдор қатлами ювилиб кетган, тупроқнинг жуда кучли шўрланиши натижасида яроқсиз ҳолатга келиб қолган ҳамда яйловларда ўсимлик қоплами бутунлай йўқолиб кетган ҳудудларнинг реабилитация қилиш мақсадида муҳофазага олиниши;
ерларни консервация қилиш — деградацияга (шўрланишга, чўлланишга, ботқоқлашишга учраш ҳамда яйлов ва пичанзорларда тупроқ-ўсимлик қопламининг жиддий таназзули) учраган, кам маҳсулдор, ҳосилдорлиги жуда пасайган ва табиий хусусиятлари бўйича салбий тавсифларга эга тупроқни, юқори даражада заҳарли саноат чиқиндилари, радиоактив моддалар, оғир металлар ва бошқа кимёвий элементлар билан ифлосланган қишлоқ хўжалиги ерларининг унумдорлигини тиклаш, бузилган ерларнинг атроф-муҳитга салбий таъсирини ва деградация суръатларини пасайтириш ҳамда олдини олиш чора-тадбирларини амалга ошириш учун уларни беш йилдан кам бўлмаган муддатга мақсадли фойдаланишдан чиқариш;
реабилитация — турли хил деградацияга учраган майдонларда тупроқ унумдорлигини ҳамда яйловларнинг ўсимлик қопламини қайта тиклаш.
3. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар, ўрмон ва сув фонди ерлари ҳамда тоғ-кон ва бошқа саноат корхоналарига ажратилган ерлар — ер деградациясига қарши курашиш ҳамда унинг олдини олиш жараёнларини мониторинг қилиш объекти ҳисобланади.
4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Ерлар деградацияси жараёнлари билан курашиш масалалари бўйича департаменти (кейинги ўринларда — Департамент), Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармаларининг Ерлар деградациясига қарши курашиш бўлими ходимлари, шунингдек, «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий лойиҳалаш институти (кейинги ўринларда — «Ўздаверлойиҳа» ДИЛИ) ҳамда Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти (кейинги ўринларда — Институт) мутахассислари ер участкаларининг мулкчилик шакли, ҳуқуқий режими, хусусияти ва фойдаланиш муддатларидан қатъи назар, ҳудудларда мониторинг ишларини амалга оширади.
5. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (кейинги ўринларда — Қишлоқ хўжалиги вазирлиги) ерлар деградацияси жараёнлари билан курашиш соҳасида ягона давлат сиёсатини юритиш мақсадида ерлар деградацияси жараёнлари билан курашиш бўйича давлат дастурлари ва истиқболга мўлжалланган стратегияларни ишлаб чиқиш ҳамда уларни амалга оширишда иштирок этувчи вазирликлар ва идоралар фаолиятини мувофиқлаштириб боради.
6. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан ерлар деградациясининг олдини олиш ва унинг салбий оқибатларини бартараф этиш бўйича берилган кўрсатмалар манфаатдор ташкилотлар раҳбарлари ва бошқа мансабдор шахслар учун бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
7. Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармаларининг Ерлар деградациясига қарши курашиш бўлими ходимлари ерлар деградацияси, қурғоқчилик ва чўлланишга қарши курашиш тадбирларини мониторинг қилиш бўйича «Ўздаверлойиҳа» ДИЛИ ҳамда Институтнинг ҳудудий бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштиради.
Ерлар деградациясига қарши курашиш тадбирларини мониторинг қилиш, баҳолаш ва ҳисобот шаклларини ишлаб чиқиш ҳамда уларнинг натижаларини чоп этиш ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схема бўйича амалга оширилади.
2-боб. Ерлар деградациясига қарши курашиш тадбирлари мониторингини ташкил этиш ва ҳисоботларни қабул қилиш тартиби
8. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Табиат ресурслари вазирлиги, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Табиат ресурслари вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги агентлиги, Табиат ресурслари вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати агентлиги, Фанлар академияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари (кейинги ўринларда — масъул вазирликлар ва идоралар) ерлар деградациясига қарши курашиш тадбирларини амалга ошириш учун масъул ҳисобланадилар.
Табиий ресурсларни қазиб олувчи ва қайта ишловчи йирик саноат корхоналари («Ўзбекнефтгаз» АЖ, «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ, «Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ ва бошқалар) (кейинги ўринларда — саноат корхоналари) ер деградациясига қарши курашиш, салбий оқибатларини бартараф этиш тадбирлари ва уларнинг белгиланган тартибдаги техник-иқтисодий асослари ёки атроф муҳитга таъсирини баҳолаш лойиҳасини келишиш учун табиий ресурсларни қазиб олишни бошлашдан ўн беш кун олдин Департаментга тақдим этади.
Саноат корхоналари томонидан тақдим этилган ерлар деградацияси жараёнларининг олдини олиш ва унга қарши курашиш, салбий оқибатларини бартараф этиш тадбирлари ва уларнинг техник-иқтисодий асослари Департамент томонидан лойиҳа олинган кундан бошлаб ўн иш куни ичида келишилади.
9. Масъул вазирликлар ва идоралар ҳамда саноат корхоналари ўзларига бириктирилган вазифалар ва ваколатлардан келиб чиқиб ерлар деградациясига қарши курашиш тадбирлари юзасидан ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 10-кунига қадар Департаментга қуйидагиларни тақдим этади:
Сув хўжалиги вазирлиги томонидан — мелиорация тадбирлари, ер ости сизот сувлари сатҳи ва минераллашуви, суғориладиган ерларнинг шўрланиш даражаси тўғрисидаги маълумот ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ;
Табиат ресурслари вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги агентлиги томонидан — тоғ ёнбағирлари, жарликлар ва ташландиқ ерларда эрозияга қарши дарахтзорлар барпо этиш тадбирлари тўғрисидаги маълумот ушбу Низомга 2.1-иловага мувофиқ;
Табиат ресурслари вазирлиги томонидан — муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар деградацияси, тупроқни ифлослантириш манбалари жойлашган ҳудудлар мониторинги, қаттиқ маиший чиқиндилар тўпланадиган ҳудудларда тупроқни ифлослантирувчи манбалар мониторинги тўғрисидаги маълумот ушбу Низомга 2.2-иловага мувофиқ;
Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги томонидан — конлар жойлашган ҳудудлар ерлари ҳамда хомашё чиқиндихоналари жойлашган ҳудудлар деградацияси тўғрисидаги маълумот ушбу Низомга 2.3-иловага мувофиқ;
Табиат ресурслари вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати агентлиги томонидан:
қишлоқ хўжалиги экинлари ва яйлов ўсимликларининг ҳозирги ва сўнгги 10 йиллик ҳолати тўғрисидаги маълумот ушбу Низомга 2.4-иловага мувофиқ;
тупроқ ифлосланиши тўғрисидаги маълумот ушбу Низомга 2.5-иловага мувофиқ;
республика ҳудудларида сўнгги 10 йилда иқлим ўзгариши тўғрисидаги маълумот ушбу Низомга 2.6-иловага мувофиқ;
республикада ўртача йиллик ҳаво ҳароратининг меъёрга нисбатан ўзгариши тўғрисидаги маълумот ушбу Низомга 2.7-иловага мувофиқ;
республика ҳудудларида мавсумлар бўйича устунлик қилувчи шамоллар йўналиши ва тезлиги тўғрисидаги маълумот ушбу Низомга 2.8-иловага мувофиқ;
республика ҳудудларида энг кўп кузатиладиган сув тошқинлари, бўронлар ва аномал ҳолатлар ҳамда уларнинг олдини олиш юзасидан таклифлар тўғрисидаги маълумот ушбу Низомга 2.9-иловага мувофиқ;
метеорологик кузатув пунктларидаги мониторинг натижалари тўғрисидаги маълумот ушбу Низомга 2.10-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси томонидан ерлар деградациясига қарши курашиш ҳамда тупроқ унумдорлигини қайта тиклаш, сақлаш ва ошириш бўйича амалга оширилган илмий ишлар ва лойиҳалар тўғрисидаги маълумот ушбу Низомга 2.11-иловага мувофиқ;
Саноат корхоналарига бириктирилган ҳудудлардаги тупроқ деградацияси ва ифлосланиши тўғрисидаги маълумот ушбу Низомга 2.12-иловага мувофиқ.
10. Масъул вазирликлар ва идоралар ерлар деградацияси ва унга қарши курашиш тадбирларига оид маълумотларни «Ер деградацияси геоахборот тизими»нинг электрон харитасига (қатламлар ва атрибутлар асосида) мунтазам онлайн тарзда киритиб борадилар. Мазкур маълумотлар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланадиган регламентга мувофиқ ягона классификаторлар асосида WGS-84 координаталар тизимига киритилади.
11. Ерлар деградациясига қарши курашиш тадбирлари юзасидан ҳисобот ва бошқа маълумотларни тақдим этмаслик, маълумотларни бузиб кўрсатиш ёки ҳисоботни тақдим этиш муддатини кечиктириш ҳолатлари аниқланган тақдирда, мазкур камчиликларни бартараф этиш бўйича беш кун муддатда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан огоҳлантириш хати юборилади.
Камчиликлар огоҳлантириш хати олинган кундан бошлаб ўн иш кунида бартараф этилиши ва якуни бўйича такроран ҳисобот тақдим қилиниши лозим.
12. Департамент, «Ўздаверлойиҳа» ДИЛИ, Институт ва уларнинг ҳудудий бўлимлари томонидан ерлар деградациясига қарши курашиш тадбирлари юзасидан ҳудудларни танлаш асосида ўрганишлар ташкил этилади.
Ерлар деградациясига қарши курашиш тадбирларини танлаш асосида мониторинг қилиш ва ўрганиш ишларини ўтказиш Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ҳар йили бюджетдан ажратиладиган маблағлар доирасида амалга оширилади.
13. Масъул вазирликлар ва идоралар ҳамда саноат корхоналаридан олинган ҳисоботлар Департамент томонидан таҳлил қилиниб, беш иш куни ичида мониторинг ўтказиш ҳамда маълумотларни «Ер деградацияси геоахборот тизими»га киритиш учун «Ўздаверлойиҳа» ДИЛИ ва Институтга юборилади.
14. Ерлар деградациясига қарши курашиш тадбирлари бажарилиши юзасидан мониторинг «Ўздаверлойиҳа» ДИЛИ ҳамда Институт томонидан сув ва ўрмон фонди ерларида ҳамда саноат корхоналарига бириктирилган ерларда танлаш асосида йил давомида, яйлов ерларда эса март-сентябрь ойларида ўтказилади.
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда мониторинг ишлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 январдаги 22-сон қарори билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар ва экин майдонларида мониторинг ишларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.
Бунда мониторинг ишларида ерлар деградацияга учраган майдонларни, турлари (сув ва шамол эрозияси, денудация, қурғоқчилик, чўлланиш)ни аниқлаш, келиб чиқиш сабабларини ўрганиш назарда тутилади.
15. «Ўздаверлойиҳа» ДИЛИ ерлар деградациясига қарши курашиш тадбирларини мониторинг қилиш ва баҳолашда:
шамол ва сув эрозияси таъсирига учраган ерларни қайта тиклаш, лалми ва яйлов ерлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, деградацияга учраган ерларда барпо этилган дарахтзорлар ҳисобини юритишда фойдаланиш учун рақамли ер тузиш харитасини яратади, ишлаб чиқаришга жорий этади;
геоботаник тадқиқотлар ўтказади, ерларни масофадан зондлаш ва яйловлар ҳисобини юритиш материаллари асосида рақамли яйлов классификаторини ишлаб чиқади;
деградацияга учраган ерларни учувчисиз учиш аппаратлари ёрдамида оптик ва мультиспектрал тасвирга олиш ишларини амалга оширади, ушбу ерларни хатловдан ўтказади, топо-геодезик, картографик материалларни ишлаб чиқади;
деградацияга учраган ерларни қайта тиклаш мақсадида эрозияга учраган ерларнинг ҳақиқий майдонларини аниқлайди ва маълумотлар базасини шакллантиради;
ерлар мониторингини юритади, масофадан зондлаш орқали эрозияга учраган ҳудудларни аниқлаб «Ер деградацияси геоахборот тизими»да маълумотларни янгилаб боради;
ер деградациясига қарши курашиш ва унинг олдини олиш, яйловлардан оқилона ва самарали фойдаланиш, сақлаш, қайта тиклаш, кўпайтириш ва қишлоқ хўжалигида фойдаланишга киритиш бўйича илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқади.
16. Институт ерлар деградациясига қарши курашиш тадбирларини мониторинг қилиш ва баҳолашда:
тупроқ мониторингини юритади;
мажмуавий тупроқ ва агрокимёвий тадқиқотларни ўтказади;
деградацияга учраган қишлоқ хўжалиги ерларида тупроқ сифатини яхшилаш ва унумдорлигини ошириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқади;
тупроқ муҳитини меъёрлаштириш ва янги технологияларни қўллаш орқали деградацияга учраган тоғ олди зоналари тупроқларини тиклаш ва эрозиянинг олдини олишга доир агротехник тадбирлар лойиҳаларини ишлаб чиқади;
тупроқ сифати (бонитировка)ни баҳолайди, тупроқ шўрланиши ва экологик ҳолати (Soil Quality Index) хариталарини, агрокимёвий хариталарни ва интеграциялашган агротехнологияларни тузади;
яйловларнинг биохилма-хиллигини, иқлим ўзгаришига таъсирини, ўсимликлар яшовчанлигини ўрганади, баҳолайди, маҳсулдорлигини ошириш бўйича агротехнологик тавсиялар ишлаб чиқади;
тупроқ деградациясига қарши курашиш, олдини олиш, янги турдаги ўғитлардан фойдаланиш, деградацияга мойил тупроқда экинларни алмашлаб экиш, чўлланишга учраган суғориладиган интразонал тупроқ унумдорлигини тиклаш ва сақлаш, лалми ерлар тупроқ деградациясининг олдини олиш бўйича илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқади;
деградацияга учраган майдонларни баҳолаш мезонларини ишлаб чиқади ва шу асосида деградация даражасини аниқлайди;
тупроқдаги гумус миқдорини ошириш, шўрланишни камайтириш, деградацияга учраган яйловларни қисқартириш, қишлоқ хўжалиги ерларида иҳота дарахтзорларини барпо қилиш ва ўрмон билан қопланган минтақаларни кенгайтириш зарур бўлган ер участкаларини аниқлайди, манзилли рўйхатни шакллантириб «Ер деградацияси геоахборот тизими»га киритади.
17. Мониторинг натижалари бўйича «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий лойиҳалаш институти томонидан ерлар деградациясига қарши курашиш тадбирларини мониторинг қилиш ва баҳолаш тўғрисидаги маълумот ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ, Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти томонидан ерлар деградациясига қарши курашиш тадбирларини мониторинг қилиш ва баҳолаш тўғрисидаги маълумот ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ тузилади.
18. Мониторинг ҳамда тупроқ тадқиқоти натижаларига кўра ер майдонлари деградацияси даражаси қуйидагича баҳоланади:
ернинг тузилиши бузилмаган (ЕТБ);
антропоген таъсирда бузилган (АТБ);
деградацияга учрамаган (ДУ);
кучсиз деградацияланган (КзД);
ўрта деградацияланган (ЎД);
кучли деградацияланган (КД);
ўта кучли деградацияланган (ЎКД).
«Ер деградацияси геоахборот тизими»даги электрон рақамли хариталарда деградацияга учраган ерлар юқоридаги баҳолаш даражаларига мувофиқ ажратилган ҳолда тегишли ранглар ва шартли белгилар билан акс эттирилади.
19. «Ўздаверлойиҳа» ДИЛИ ва Институт жойларда ўтказилган мониторинг маълумотлари ҳамда ернинг сунъий йўлдошлари, учувчисиз учиш қурилмаларидан олинган фотосуратларни турли индекслар орқали таҳлилдан ўтказиб, қишлоқ хўжалиги ерлари, ўрмонлар ва яйловлардаги деградация жараёнлари, қурғоқчилик, чўлланиш, табиий ва антропоген омилларнинг таъсирини ўрганади, илмий асосланган хулосалар асосида деградацияга қарши курашиш тадбирлари лойиҳасини шакллантиради ва топшириқ олинган кундан бошлаб ўттиз иш кунидан кечиктирмаган ҳолда Департаментга ҳисобот тарзида тақдим этади.
Ҳисоботда қуйидаги маълумотлар ўрин олиши лозим:
а) «Ўздаверлойиҳа» ДИЛИ томонидан:
мониторинг ёки тадқиқот ўтказилган ҳудуд ёки объект номи;
ердан фойдаланувчилар ва уларга бириктирилган ер майдонлари тўғрисидаги тўлиқ маълумотлар (ҳудуднинг геолокацияси, умумий ер майдони, контур рақами, ер турлари);
деградацияга учраган майдон, сабаблари, турлари ва салбий таъсир баҳоланган таҳлилий маълумотлар;
учувчисиз учиш қурилмалари ёрдамида олинган ортофотопланлар, фото ва видео материаллар;
деградацияга учраган ерларни тиклаш учун амалга ошириладиган тадбирлар, талаб этиладиган аниқ муддатлари кўрсатилган илмий асосланган амалий тавсиялар;
б) Институт томонидан:
мониторинг ёки тадқиқот ўтказилган ҳудуд ёки объект номи;
ердан фойдаланувчи ва уларга бириктирилган ер майдонлари тўғрисидаги тўлиқ маълумотлар (ҳудуднинг геолокацияси, умумий ер майдони, контур рақами, ер турлари);
тупроқ намуналари;
тупроқ градацияси маълумотлари;
баҳолаш мезонлари асосида ерлар деградацияси ва унинг салбий таъсирини баҳолаш маълумотлари;
деградацияга учраган ҳудуднинг электрон рақамли тупроқ харитаси;
тадқиқот ўтказилган ҳудуд бўйича фото ва видео материаллар;
деградацияга учраган ерларда тупроқ унумдорлигини тиклаш учун амалга ошириладиган тадбирлар юзасидан аниқ муддатлари кўрсатилган илмий асосланган амалий тавсиялар.
20. Департамент мониторинг ҳисоботларини ўн беш иш кунида кўриб чиқади, қуйидаги хулосалардан бирини қабул қилади:
мониторинг натижаларига кўра ўрганилган ҳудудда деградация ҳолатлари мавжуд эмаслиги тўғрисида;
мониторинг натижаларига кўра ўрганилган ҳудудда деградация ҳолатлари мавжудлиги тўғрисида.
Департамент хулосаси Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири томонидан тасдиқланади.
Мониторинг натижаларига кўра ўрганилган ҳудудда деградация ҳолатлари мавжудлиги аниқланган тақдирда, беш иш кунида бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма (кейинги ўринларда — мажбурий кўрсатма) лойиҳаси ишлаб чиқилади ҳамда қишлоқ хўжалиги вазири томонидан имзоланади.
Мажбурий кўрсатма уч иш кунида тегишли масъул вазирликлар ва идоралар ёки саноат корхоналарига ижро учун юборилади.
Мажбурий кўрсатманинг ижро муддати Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 декабрдаги 791-сон қарори билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалиги ерларини консервация қилиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ кучли ва ўта кучли деградацияланган ҳудудлар махсус муҳофазага олиниши, заруратга кўра консервация қилиниши лозим бўлган ҳолларга нисбатан қўлланилмайди.
21. Масъул вазирликлар ва идоралар ёки саноат корхоналари мажбурий кўрсатмани олган кундан бошлаб камчиликларни бартараф қилиш чорасини кўради ҳамда амалга оширилган ишлар якунига кўра бир ҳафта муддатда Департаментга асосланган маълумот киритади.
22. Антропоген омиллар таъсирида ерлар деградациясига йўл қўйилган ҳолатлар аниқланганда, унинг содир бўлишига йўл қўйган, бу ишларни қасддан содир этган (турли хил чиқиндилар билан ифлослантирган), тегишли хулосалар ва рухсатномаларга эга бўлмаган ҳолда қазиш ва тупроқ унумдор қатламига зарар етказиш ҳолатлари юзасидан маълумотлар ваколатли органларга қонунчиликда белгиланган тартибда чоралар кўриш учун тақдим қилинади.
3-боб. Ерлар деградациясига қарши курашиш тадбирлари натижаларини чоп этиш тартиби
23. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан ерлар деградацияси, қурғоқчилик ва чўлланишга қарши курашиш бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар тўғрисидаги маълумотлар илмий-амалий тавсиялар, соҳага оид долзарб мавзудаги мақолалар билан биргаликда «Миллий ҳисобот» тарзида ҳар йили апрель ойида нашр қилинади.
24. «Миллий ҳисобот»га нашр қилиш учун материаллар масъул вазирликлар ва идоралар, саноат корхоналари ҳамда соҳага алоқадор хорижий ва маҳаллий илмий-тадқиқот институтлари, шунингдек, мустақил тадқиқотчилар ва олимлар томонидан ҳар йили 1 февралга қадар тақдим этилиши лозим.
4-боб. Ерлар деградацияси, чўлланиш ва қурғоқчилик, унга қарши курашиш бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар тўғрисидаги материаллардан фойдаланиш тартиби
25. Ерлар деградацияси, қурғоқчилик ва чўлланишга қарши курашиш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисидаги якуний ҳисобот Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан йил якуни бўйича келгуси йилнинг биринчи чораги давомида Вазирлар Маҳкамасига киритилади.
5-боб. Якунловчи қоидалар
26. Ерлар деградациясига қарши курашиш тадбирларини амалга ошириш, мониторинг қилиш, баҳолаш ва ҳисобот шаклларини ишлаб чиқиш ҳамда уларнинг натижаларини чоп этиш жараёнида келиб чиқадиган низолар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ҳал қилинади.
27. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Ерлар деградациясига қарши курашиш тадбирларини мониторинг қилиш, баҳолаш ва ҳисобот шаклларини ишлаб чиқиш ҳамда уларнинг натижаларини чоп этиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Ерлар деградациясига қарши курашиш тадбирларини мониторинг қилиш, баҳолаш ва ҳисобот шаклларини ишлаб чиқиш ҳамда уларнинг натижаларини чоп этиш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддатлар I. Вазирликлар ва идоралар бўйича 1-босқич Сув хўжалиги вазирлиги, Табиат ресурслари вазирлиги, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Ўрмон хўжалиги агентлиги, Гидрометеорология хизмати агентлиги, Фанлар академияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари (кейинги ўринларда — масъул вазирликлар ва идоралар) Ерлар деградацияси ва чўлланиш, шунингдек, тупроқ унумдорлигини қайта тиклаш, сақлаш ва ошириш бўйича маълумотлар ва ҳисоботларни Қишлоқ хўжалиги вазирлигига тақдим қилади. Ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 10-кунига қадар 2-босқич Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ерлар деградацияси ва чўлланиш, шунингдек, тупроқ унумдорлигини қайта тиклаш, сақлаш ва ошириш бўйича маълумотлар ва ҳисоботларни қабул қилади, мониторинг ўтказиш ҳамда маълумотларни «Ер деградацияси геоахборот тизими»га киритиш учун «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий лойиҳалаш институти хамда Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институтига юборади. Ҳисобот келиб тушган кундан бошлаб беш иш куни ичида 3-босқич «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий лойиҳалаш институти, Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти Қишлоқ хўжалиги экин ер майдонларида, сув ва ўрмон фонди ерларида танлаш асосида мониторинг ишларини амалга оширади. Танлаш асосида, йил давомида Эрозияга учраган ҳудудларни аниқлаб, маълумотларни «Ер деградацияси геоахборот тизими»да янгилаб боради. Доимий равишда 4-босқич Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Мониторинг натижаларига кўра деградация ҳолатлари мавжудлиги аниқланган тақдирда, масъул вазирликлар ва идораларга бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма юборади. Мониторинг якуни бўйича беш иш куни ичида Тегишли хулосалар ва рухсатномаларга эга бўлмаган ҳолда қазиш ва тупроқ унумдор қатламига зарар етказиш ҳолатлари юзасидан маълумотларни ваколатли органларга тақдим қилади. Маълумотлар «Миллий ҳисобот» тарзида ҳар йили апрель ойида нашр қилинишини таъминлайди. Ҳар йили апрель ойида Ерлар деградацияси, қурғоқчилик ва чўлланишга қарши курашиш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот киритади. Йил якунига кўра келгуси йилнинг биринчи чорагида II. Саноат корхоналари бўйича 1-босқич Табиий ресурсларни қазиб олувчи ва қайта ишловчи йирик саноат корхоналари («Ўзбекнефтгаз» АЖ, «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ, «Навоийконметаллургия комбинати» АЖ ва бошқалар) (кейинги ўринларда — саноат корхоналари) Ер деградацияси жараёнларининг олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича белгиланган тартибда техник-иқтисодий асосларни ёки атроф муҳитга таъсирни баҳолаш лойиҳасини келишиш учун Қишлоқ хўжалиги вазирлигига тақдим этади. Табиий ресурсларни қазиб олишни бошлашдан 15 кун олдин Ерлар деградациясига қарши курашиш тадбирлари юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисидаги маълумотлар ва ҳисоботларни Қишлоқ хўжалиги вазирлигига тақдим этади. Ҳар чоракда кейинги ойнинг 10-кунига қадар 2-босқич Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Тақдим этилган техник-иқтисодий асосларни ёки атроф муҳитга таъсирни баҳолаш лойиҳасини кўриб чиқади ва келишади. Лойиҳа тушган кундан бошлаб ўн иш куни ичида Ерлар деградацияси тўғрисидаги маълумотлар ва ҳисоботларни қабул қилади, мониторинг ўтказиш ҳамда маълумотларни «Ер деградацияси геоахборот тизими»га киритиш учун «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий лойиҳалаш институти ҳамда Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институтига юборади. Ҳисобот тушган кундан бошлаб беш иш куни ичида 3-босқич «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий лойиҳалаш институти, Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти Саноат корхоналарига бириктирилган ерларда танлаш асосида мониторинг ишларини амалга оширади. Танлаш асосида, йил давомида Эрозияга учраган ҳудудларни аниқлаб, маълумотларни «Ер деградацияси геоахборот тизими»да янгилаб боради. Доимий равишда 4-босқич Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Мониторинг натижаларига кўра деградация ҳолатлари мавжудлиги аниқланган тақдирда, саноат корхоналарига бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма юборади. Мониторинг якуни бўйича беш иш куни ичида Тегишли хулосалар ва рухсатномаларга эга бўлмаган ҳолда қазиш ва тупроқ унумдор қатламига зарар етказиш ҳолатлари юзасидан маълумотларни ваколатли органларга тақдим қилади. Маълумотлар «Миллий ҳисобот» тарзида ҳар йили апрель ойида нашр қилинишини таъминлайди. Ҳар йили апрель ойида Ерлар деградацияси, қурғоқчилик ва чўлланишга қарши курашиш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот киритади. Йил якуни бўйича келгуси йилнинг биринчи чорагида
Ерлар деградациясига қарши курашиш тадбирларини мониторинг қилиш, баҳолаш ва ҳисобот шаклларини ишлаб чиқиш ҳамда уларнинг натижаларини чоп этиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Мелиорация тадбирлари, ер ости сизот сувлари сатҳи ва минераллашуви, суғориладиган ерларнинг шўрланиш даражаси тўғрисида маълумот
Т/р Ҳудудлар номи Амалга оширилган мелиоратив тадбирлар Сарфланган маблағ, млн сўм Изоҳ коллектор, км ёпиқ-ётиқ дренаж, км гидротехник иншоот номи Тик дренаж қудуқлар қазиш, та Кузатув қудуқлари қазиш, та Давлат бюджети Маҳаллий бюджет янгидан қазиш таъмирлаш-тиклаш янгидан қуриш таъмирлаш-тиклаш янгидан қуриш таъмирлаш-тиклаш
Ерлар деградациясига қарши курашиш тадбирларини мониторинг қилиш, баҳолаш ва ҳисобот шаклларини ишлаб чиқиш ҳамда уларнинг натижаларини чоп этиш тартиби тўғрисидаги низомга 2.1-ИЛОВА
Тоғ ёнбағирлари, жарликлар ва ташландиқ ерларда эрозияга қарши дарахтзорлар барпо этиш тадбирлари тўғрисида маълумот
Т/р Ҳудуд номи Хўжалик умумий майдони, гектар Тупроқ типлари Деградация тури Амалга оширилган тадбирлар Изоҳ Тадбир номи Майдони, га Сарфланган маблағ, сўм Дарахт турлари Кўчат экиш қалинлиги, дона/га Ёши, йиллик Давлат бюджети Грантлар, давлат-хусусий шериклик асосида ёки тадбиркорнинг ўз маблағлари ҳисобидан
Ерлар деградациясига қарши курашиш тадбирларини мониторинг қилиш, баҳолаш ва ҳисобот шаклларини ишлаб чиқиш ҳамда уларнинг натижаларини чоп этиш тартиби тўғрисидаги низомга 2.2-ИЛОВА
Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар деградацияси, тупроқни ифлослантириш манбалари жойлашган ҳудудлар мониторинги, қаттиқ маиший чиқиндилар тўпланадиган ҳудудларда тупроқни ифлослантирувчи манбалар мониторинги тўғрисида маълумот
Т/р Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар Деградацияга учраган майдонлар, га Қаттиқ маиший чиқиндилар билан зарарланган майдон, га Ишлаб чиқариш таъсирида тупроқни ифлослантириш, га Изоҳ Номи Манзили Йўналиши Жами Шундан Жами Шундан Жами Шундан Дефляция Денудация Корразия Эрозия маиший қурилиш саноат кимё корхоналари тоғ-кон саноати қурилиш ишлари жами карст суффоизон жами сув шамол техноген
Ерлар деградациясига қарши курашиш тадбирларини мониторинг қилиш, баҳолаш ва ҳисобот шаклларини ишлаб чиқиш ҳамда уларнинг натижаларини чоп этиш тартиби тўғрисидаги низомга 2.3-ИЛОВА
Конлар жойлашган ҳудудлар ерлари ҳамда хомашё чиқиндихоналари жойлашган ҳудудлар деградацияси тўғрисида маълумот
Т/р Объект Майдони, га Хавфли геологик жараёнлар таъсирида зарарланган майдон, га Минтақавий экзоген геологик жараёнлар таъсиридаги майдон, га Ер ости чучук сув ресурслари камайган майдон, га Изоҳ Номи Манзили Йўналиши Жами бириктирилган Шундан Жами Шундан Жами Шундан саноат-ишлаб чиқариш объекти қурилган хомашё қазиб олинаётган қазиб олиш якунланган хомашё чиқиндихонаси кўчкилар қулашлар чўкишлар суффозия карст бошқа шўрланган чўлланган
Ерлар деградациясига қарши курашиш тадбирларини мониторинг қилиш, баҳолаш ва ҳисобот шаклларини ишлаб чиқиш ҳамда уларнинг натижаларини чоп этиш тартиби тўғрисидаги низомга 2.4-ИЛОВА
Қишлоқ хўжалиги экинлари ва яйлов ўсимликларининг ҳозирги ва сўнгги 10 йиллик ҳолати тўғрисида маълумот
Т/р Ҳудудлар номи Атмосфера ҳавоси Ер усти сувлари Тупроқ ифлосланиши Изоҳ Ҳозирги ифлосланиш даражаси 10 йил аввалги ҳолатга нисбатан % да Ҳозирги ифлосланиш 10 йил аввалги ҳолатга нисбатан % да Ҳозирги ифлосланиш 10 йил аввалги ҳолатга нисбатан % да
Ерлар деградациясига қарши курашиш тадбирларини мониторинг қилиш, баҳолаш ва ҳисобот шаклларини ишлаб чиқиш ҳамда уларнинг натижаларини чоп этиш тартиби тўғрисидаги низомга 2.5-ИЛОВА
Тупроқ ифлосланиши тўғрисида маълумот
Т/р Ҳудудлар номи Қишлоқ хўжалик токсикантлари Саноат токсикантлари Тупроқнинг намлиги Тупроқнинг кислоталиги (r№) Гумус миқдори Изоҳ вегетация бошланиши вегетация якуни хлорорганик пестицидлар гербицидлар дефолиантлар хлорорганик пестицидлар гербицидлар дефолиантлар оғир металлар (мис, рух, қўрғошин, кадмий) симоб маргимуш сувда эрувчан фторидлар нефть маҳсулотлари нитратли азот ва аммоний сулфатлар
Ерлар деградациясига қарши курашиш тадбирларини мониторинг қилиш, баҳолаш ва ҳисобот шаклларини ишлаб чиқиш ҳамда уларнинг натижаларини чоп этиш тартиби тўғрисидаги низомга 2.6-ИЛОВА
Республика ҳудудларида сўнгги 10 йилда иқлим ўзгариши тўғрисида маълумот
Т/р Ҳудудлар номи Ўртача ҳарорат, °S Минимал ҳарорат Максимал ҳарорат Ёғингарчилик миқдори (мм) Атмосферада CO 2 концентрацияси (кг/м 3 ) (%) 10 йил олдингига нисбатан Изоҳ октябрь июль апрель январь _________ йил _________ йил _________ йил _________ йил
Ерлар деградациясига қарши курашиш тадбирларини мониторинг қилиш, баҳолаш ва ҳисобот шаклларини ишлаб чиқиш ҳамда уларнинг натижаларини чоп этиш тартиби тўғрисидаги низомга 2.7-ИЛОВА
Республикада ўртача йиллик ҳаво ҳароратининг меъёрга нисбатан ўзгариши тўғрисида маълумот
Т/р Ҳудудлар номи Йиллик кўрсаткич ҳарорат, т, °C Ҳавонинг ўртача намлиги, (%) максимал даражаси минимал даражаси ўртача ҳарорат меъёр фарқи, (+,-)
Ерлар деградациясига қарши курашиш тадбирларини мониторинг қилиш, баҳолаш ва ҳисобот шаклларини ишлаб чиқиш ҳамда уларнинг натижаларини чоп этиш тартиби тўғрисидаги низомга 2.8-ИЛОВА
Республика ҳудудларида мавсумлар бўйича устунлик қилувчи шамоллар йўналиши ва тезлиги тўғрисида маълумот
Т/р Ҳудудлар номи __________ йил январь апрель июль октябрь йўналиши тезлиги, м/с йўналиши тезлиги, м/с йўналиши тезлиги, м/с йўналиши тезлиги, м/с
Ерлар деградациясига қарши курашиш тадбирларини мониторинг қилиш, баҳолаш ва ҳисобот шаклларини ишлаб чиқиш ҳамда уларнинг натижаларини чоп этиш тартиби тўғрисидаги низомга 2.9-ИЛОВА
Республика ҳудудларида энг кўп кузатиладиган сув тошқинлари, бўронлар ва аномал ҳолатлар ҳамда уларнинг олдини олиш юзасидан таклифлар тўғрисида маълумот
Т/р Табиат ҳодисалари Энг кўп кузатилган Таклифлар ҳудуд/дарё номи келиб чиқиш омиллари 1. Сел-сув тошқинлари 2. Аномал иссиқ 3. Аномал совуқ 4. Чанг-тўзонлар 5. Кучли бўронлар 6. Бошқа ҳолатлар
Ерлар деградациясига қарши курашиш тадбирларини мониторинг қилиш, баҳолаш ва ҳисобот шаклларини ишлаб чиқиш ҳамда уларнинг натижаларини чоп этиш тартиби тўғрисидаги низомга 2.10-ИЛОВА
Метеорологик кузатув пунктларидаги мониторинг натижалари тўғрисида маълумот
Т/р Ҳудудлар номи Тупроқ чуқурлигидаги 2 метр баландликдаги ҳаво Шамол тезлиги Атмосфера босими Ёғингарчилик миқдори Изоҳ ҳарорат намлиги ҳарорати намлиги
Ерлар деградациясига қарши курашиш тадбирларини мониторинг қилиш, баҳолаш ва ҳисобот шаклларини ишлаб чиқиш ҳамда уларнинг натижаларини чоп этиш тартиби тўғрисидаги низомга 2.11-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси томонидан ерлар деградациясига қарши курашиш ҳамда тупроқ унумдорлигини қайта тиклаш, сақлаш ва ошириш бўйича амалга оширилган илмий ишлар ва лойиҳалар тўғрисида маълумот
Т/р Илмий ишлар ва лойиҳалар Изоҳ Ерлар деградациясига қарши курашиш бўйича Тупроқ унумдорлигини қайта тиклаш бўйича Тупроқ унумдорлигини сақлаш бўйича Тупроқ унумдорлигини ошириш бўйича
Ерлар деградациясига қарши курашиш тадбирларини мониторинг қилиш, баҳолаш ва ҳисобот шаклларини ишлаб чиқиш ҳамда уларнинг натижаларини чоп этиш тартиби тўғрисидаги низомга 2.12-ИЛОВА
Саноат корхоналарига бириктирилган ҳудудлардаги тупроқ деградацияси ва ифлосланиши тўғрисида маълумот
Т/р Ҳудуд номи Майдони, га Кон тури, (ер ости ва очиқ конлар) Қазилма ресурслар (нефть, газ, олтин, кўмир, темир рудаси ва бошқалар) Фаолиятдаги ёки фаолияти якунланган (ёпилган санаси) кон Тупроқ маълумотлари (тури, тузилиши) Деградацияга учраган/ифлосланган майдон, га Деградация/ифлосланиш тури Деградация ва ифлосланишга қарши амалга оширилган тадбирлар Тадбир номи (рекультивация ва бошқа) Майдони, га Сарфланган маблағ Жами, млн сўм Молиявий манбаи (давлат бюджети, грантлар, ташкилотнинг ўз маблағлари)
Ерлар деградациясига қарши курашиш тадбирларини мониторинг қилиш, баҳолаш ва ҳисобот шаклларини ишлаб чиқиш ҳамда уларнинг натижаларини чоп этиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
«Ўздаверлойиҳа» давлат илмий лойиҳалаш институти томонидан ерлар деградациясига қарши курашиш тадбирларини мониторинг қилиш ва баҳолаш тўғрисида маълумот
Т/р Туман номи Ҳудуд (массив) номи Ердан фойдаланувчи Ҳуқуқий мақоми Кадастр рақами Контур рақами Ер майдони Ер турлари Деградация тури ва майдони 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10
Амалга оширилган тадбир Тадбир майдони Экилган экин ёки кўчат Дарахт қатори Кўчатлар сони Дарахтлар тури Дарахтлар ёши Ҳолати (суғорилганлиги) Тадбирга сарфланган харажат Молиялаштириш манбаи 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20
Ҳудуднинг географик координаталари (WGS 84) Ҳудуднинг ортофоплани Электрон рақамли харитаси Фото ва видео ҳисобот Маълумотлар ЕРДГАТга киритилганлиги Ер деградациясига қарши курашиш ва унинг олдини олиш бўйича қўшимча илмий асосланган тавсиялар 21 22 23 24 25 26
Ерлар деградациясига қарши курашиш тадбирларини мониторинг қилиш, баҳолаш ва ҳисобот шаклларини ишлаб чиқиш ҳамда уларнинг натижаларини чоп этиш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Т/р Туман номи Ҳудуд (массив) номи Ердан фойдаланувчи Ҳуқуқий мақоми Кадастр рақами Контур рақами Ер майдони Ер турлари Деградация тури ва майдони 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10
Тупроқ типи Тупроқнинг механик таркиби Намуна олиш чуқурлиги, см Ph миқдори Тупроқдаги азот, мг/кг Тупроқдаги фосфор, мг/кг Тупроқдаги калий, мг/кг Гумус, % Ҳудуднинг географик координаталари (WGS 84) 11 12 13 14 15 16 17 18 19
Электрон рақамли тупроқ харитаси Фото ва видео ҳисобот Маълумотлар ЕРДГАТга киритилганлиги Ер деградациясига қарши курашиш ва унинг олдини олиш, тупроқ унумдорлигини қайта тиклаш бўйича илмий асосланган тавсиялар 20 21 22 23
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 2 февраль,
50-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
SXEMASI
Yerlar degradatsiyasiga qarshi kurashish tadbirlarini monitoring qilish, baholash va hisobot shakllarini ishlab chiqish hamda ularning natijalarini chop etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Yerlar degradatsiyasiga qarshi kurashishning samarali tizimini yaratish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 10-iyundagi PQ-277-son qarori ijrosi yuzasidan, shuningdek, yerlar degradatsiyasiga qarshi kurashish va uning salbiy oqibatlarini yumshatish, hududlarda qurgʻoqchilik va choʻllanishning oldini olish, tuproq unumdorligini saqlash va oshirish, degradatsiyaga uchragan yerlarni qayta tiklash, ushbu yoʻnalishda ilgʻor ilmiy ishlanmalar va innovatsiyalardan keng foydalanish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2022-yil 10-iyundagi PQ-277-son qarori bilan tasdiqlangan Yerlar degradatsiyasi jarayonlari bilan kurashish va ularning oldini olish hamda tuproqlarni muhofaza qilish boʻyicha harakatlar rejasining 1-bandiga muvofiq Yerlar degradatsiyasiga qarshi kurashish tadbirlarini monitoring qilish, baholash va hisobot shakllarini ishlab chiqish hamda natijalarni chop etish tartibini belgilash nazarda tutilganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Yerlar degradatsiyasiga qarshi kurashish tadbirlarini monitoring qilish, baholash va hisobot shakllarini ishlab chiqish hamda ularning natijalarini chop etish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin:
yerlar degradatsiyasiga qarshi kurashish tadbirlari monitoringini tashkil etish va hisobotlarni qabul qilish tartibi;
yerlar degradatsiyasiga qarshi kurashish tadbirlari natijalarini chop etish tartibi;
yerlar degradatsiyasi, choʻllanishi va qurgʻoqchilik, unga qarshi kurashish boʻyicha amalga oshirilgan chora-tadbirlar toʻgʻrisidagi materiallardan foydalanish tartibi.
3. Qishloq xoʻjaligi vazirligi Raqamli texnologiyalar vazirligi bilan birgalikda 2023-yil 1-iyunga qadar yerlar degradatsiyasi, qurgʻoqchilik va choʻllanishga oid maʼlumotlar, ularga qarshi kurashish tadbirlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar axborot bazasini yaratish maqsadida Qishloq xoʻjaligi vazirligining integratsiyalashgan yagona axborot tizimi negizida “Yer degradatsiyasi” geoaxborot portalini ishlab chiqsin va amaliyotga joriy qilsin.
4. Belgilansinki:
yerlar degradatsiyasiga qarshi kurashish tadbirlarining monitoringini yuritish, baholash va zarur chora-tadbirlarni belgilash maqsadida Suv xoʻjaligi vazirligi, Tabiat resurslari vazirligi, Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi, Tabiat resurslari vazirligi huzuridagi Oʻrmon xoʻjaligi agentligi, Tabiat resurslari vazirligi huzuridagi Gidrometeorologiya xizmati agentligi, Fanlar akademiyasi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari (keyingi oʻrinlarda — masʼul idoralar) hamda tabiiy resurslarni qazib oluvchi va qayta ishlovchi yirik sanoat korxonalari (“Oʻzbekneftgaz” AJ, “Olmaliq kon-metallurgiya kombinati” AJ, “Navoiy kon-metallurgiya kombinati” AJ va boshqalar) tomonidan global iqlim oʻzgarishi, qurgʻoqchilik, choʻllanish, tabiiy va texnogen xavf mavjud boʻlgan hududlar, ekologik, gidrogeologik, gidrometeorologik, agrometeorologik va statistik maʼlumotlar hamda hisobotlar (keyingi oʻrinlarda — maʼlumotlar hamda hisobotlar) har chorak yakuni boʻyicha keyingi oyning 10-kuniga qadar Qishloq xoʻjaligi vazirligiga taqdim qilib boriladi;
Qishloq xoʻjaligi vazirligi talabiga muvofiq masʼul idoralar hamda tabiiy resurslarni qazib oluvchi va qayta ishlovchi yirik sanoat korxonalari tomonidan maʼlumotlar hamda hisobotlarni berish, zarur hollarda tanlangan hududlarda yerlar degradatsiyasi va ularga qarshi kurashish tadbirlari yuzasidan monitoring kuzatuvlarini oʻtkazish begʻaraz amalga oshiriladi;
davlat va nodavlat tashkilotlarga respublika hududi boʻyicha maʼlumotlar hamda hisobotlar, yerlar degradatsiyasi va ularga qarshi kurashish tadbirlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar Qishloq xoʻjaligi vazirligining “Yer degradatsiyasi” geoaxborot tizimi orqali taqdim etiladi;
Qishloq xoʻjaligi vazirligi yerlar degradatsiyasi va ularga qarshi kurashish boʻyicha amalga oshirilgan ishlar toʻgʻrisida har yili 1-aprelga qadar Vazirlar Mahkamasiga umumlashtirilgan hisobot kiritib boradi.
5. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi qishloq xoʻjaligi vaziri A.B. Voitov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 2-fevraldagi 50-son qaroriga ILOVA
Yerlar degradatsiyasiga qarshi kurashish tadbirlarini monitoring qilish, baholash va hisobot shakllarini ishlab chiqish hamda ularning natijalarini chop etish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizom yerlar degradatsiyasining keskinlashuvi, global iqlim oʻzgarishi, qurgʻoqchilik va choʻllanishning salbiy oqibatlarini yumshatish, qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarda tuproq unumdorligini saqlash, oshirish va qayta tiklash maqsadida monitoring ishlarini amalga oshirish, bu borada vazirliklar va idoralar oʻrtasida maʼlumotlar almashinuvini taʼminlash hamda degradatsiyaga qarshi kurashish tadbirlarini bajarish, hisobot shakllarini ishlab chiqish hamda ularning natijalarini chop etish tartibini belgilaydi.
2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:
monitoring — yer va suv resurslaridan, oʻrmonlar va yaylovlardan foydalanish holatini oʻrganish, tabiiy holatni yaxshilash, salbiy jarayonlarning oldini olish, ekologik muvozanatni tiklash, degradatsiyaga uchragan maydonlarni aniqlash, degradatsiyaga qarshi kurashish va oldini olish tadbirlari bajarilishini oʻrganish maqsadida yerni kuzatish, hisobga olish, baholash va istiqbolini belgilashga qaratilgan tadbirlar majmuasi;
yerlar degradatsiyasi — tabiiy (qurgʻoqchilik, relyef xususiyatlari, yogʻinlar miqdorining meʼyordan ortishi, suv toshqinlari, kuchli shamollar, tabiiy yongʻinlar, botqoqlashish) va antropogen (togʻ-kon sanoati, muhandislik kommunikatsiyalarini qurish; sunʼiy yongʻinlar, notoʻgʻri chorvachilik va dehqonchilik, samarasiz irrigatsiya, oʻrmonlarning kesilishi, shaharlarning kengayishi va boshqalar) omillar taʼsirida yerlarning biologik va iqtisodiy mahsuldorligi kamayishi yoki yoʻqotilishi;
qurgʻoqchilik — atmosferadagi (yogʻingarchilikning oʻrtacha yillik darajasidan past) namlikning, yer usti yoki yer osti suvlarining uzoq vaqt davomida tanqisligi;
choʻllanish — qurgʻoqchil, yarim adir va adir mintaqalarda inson faoliyati jarayonlari (antropogen sabablar) va tabiiy omillar tufayli yerlar degradatsiyasining keskinlashuvi;
suv eroziyasi — suv oqimlari taʼsirida oʻpirilish, yemirilish, yuvilish va yotqiziqlar hosil boʻlishi jarayonlari hisobiga togʻ jinslari va tuproq tarkibining buzilishi yoki yoʻqotilishi;
shamol eroziyasi (deflyatsiya) — tuproqning eng kichik zarralari kuchli shamol taʼsirida uchirib ketilishi va boshqa hududga koʻchishi. Sahro va choʻllarda deflyatsiya qora toʻfonlar, samum va xamsin boʻronlarini keltirib chiqarishi;
denudatsiya (geologik eroziya) — togʻ va qirliklardan togʻ jinslarining uchishi va tarkibi buzilishi, botiq hududlarga yotishi kabi tabiiy-kimyoviy jarayonlar natijasida relyefning tekislanishi;
intrazonal tuproq — maʼlum bir hududning iqlim sharoitiga mos kelmagan holda shakllangan yerning ustki qatlami turi;
maxsus muhofazaga olinadigan yerlar — suv eroziyasi taʼsirida yer ustki unumdor qatlami yuvilib ketgan, tuproqning juda kuchli shoʻrlanishi natijasida yaroqsiz holatga kelib qolgan hamda yaylovlarda oʻsimlik qoplami butunlay yoʻqolib ketgan hududlarning reabilitatsiya qilish maqsadida muhofazaga olinishi;
yerlarni konservatsiya qilish — degradatsiyaga (shoʻrlanishga, choʻllanishga, botqoqlashishga uchrash hamda yaylov va pichanzorlarda tuproq-oʻsimlik qoplamining jiddiy tanazzuli) uchragan, kam mahsuldor, hosildorligi juda pasaygan va tabiiy xususiyatlari boʻyicha salbiy tavsiflarga ega tuproqni, yuqori darajada zaharli sanoat chiqindilari, radioaktiv moddalar, ogʻir metallar va boshqa kimyoviy elementlar bilan ifloslangan qishloq xoʻjaligi yerlarining unumdorligini tiklash, buzilgan yerlarning atrof-muhitga salbiy taʼsirini va degradatsiya surʼatlarini pasaytirish hamda oldini olish chora-tadbirlarini amalga oshirish uchun ularni besh yildan kam boʻlmagan muddatga maqsadli foydalanishdan chiqarish;
reabilitatsiya — turli xil degradatsiyaga uchragan maydonlarda tuproq unumdorligini hamda yaylovlarning oʻsimlik qoplamini qayta tiklash.
3. Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlar, oʻrmon va suv fondi yerlari hamda togʻ-kon va boshqa sanoat korxonalariga ajratilgan yerlar — yer degradatsiyasiga qarshi kurashish hamda uning oldini olish jarayonlarini monitoring qilish obyekti hisoblanadi.
4. Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligining Yerlar degradatsiyasi jarayonlari bilan kurashish masalalari boʻyicha departamenti (keyingi oʻrinlarda — Departament), Qoraqalpogʻiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi va viloyatlar qishloq xoʻjaligi boshqarmalarining Yerlar degradatsiyasiga qarshi kurashish boʻlimi xodimlari, shuningdek, “Oʻzdaverloyiha” davlat ilmiy loyihalash instituti (keyingi oʻrinlarda — “Oʻzdaverloyiha” DILI) hamda Tuproqshunoslik va agrokimyoviy tadqiqotlar instituti (keyingi oʻrinlarda — Institut) mutaxassislari yer uchastkalarining mulkchilik shakli, huquqiy rejimi, xususiyati va foydalanish muddatlaridan qatʼi nazar, hududlarda monitoring ishlarini amalga oshiradi.
5. Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi (keyingi oʻrinlarda — Qishloq xoʻjaligi vazirligi) yerlar degradatsiyasi jarayonlari bilan kurashish sohasida yagona davlat siyosatini yuritish maqsadida yerlar degradatsiyasi jarayonlari bilan kurashish boʻyicha davlat dasturlari va istiqbolga moʻljallangan strategiyalarni ishlab chiqish hamda ularni amalga oshirishda ishtirok etuvchi vazirliklar va idoralar faoliyatini muvofiqlashtirib boradi.
6. Qishloq xoʻjaligi vazirligi tomonidan yerlar degradatsiyasining oldini olish va uning salbiy oqibatlarini bartaraf etish boʻyicha berilgan koʻrsatmalar manfaatdor tashkilotlar rahbarlari va boshqa mansabdor shaxslar uchun bajarilishi majburiy hisoblanadi.
7. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi va viloyatlar qishloq xoʻjaligi boshqarmalarining Yerlar degradatsiyasiga qarshi kurashish boʻlimi xodimlari yerlar degradatsiyasi, qurgʻoqchilik va choʻllanishga qarshi kurashish tadbirlarini monitoring qilish boʻyicha “Oʻzdaverloyiha” DILI hamda Institutning hududiy boʻlinmalari faoliyatini muvofiqlashtiradi.
Yerlar degradatsiyasiga qarshi kurashish tadbirlarini monitoring qilish, baholash va hisobot shakllarini ishlab chiqish hamda ularning natijalarini chop etish ushbu Nizomga 1-ilovada keltirilgan sxema boʻyicha amalga oshiriladi.
2-bob. Yerlar degradatsiyasiga qarshi kurashish tadbirlari monitoringini tashkil etish va hisobotlarni qabul qilish tartibi
8. Oʻzbekiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligi, Tabiat resurslari vazirligi, Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi, Tabiat resurslari vazirligi huzuridagi Oʻrmon xoʻjaligi agentligi, Tabiat resurslari vazirligi huzuridagi Gidrometeorologiya xizmati agentligi, Fanlar akademiyasi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari (keyingi oʻrinlarda — masʼul vazirliklar va idoralar) yerlar degradatsiyasiga qarshi kurashish tadbirlarini amalga oshirish uchun masʼul hisoblanadilar.
Tabiiy resurslarni qazib oluvchi va qayta ishlovchi yirik sanoat korxonalari (“Oʻzbekneftgaz” AJ, “Olmaliq kon-metallurgiya kombinati” AJ, “Navoiy kon-metallurgiya kombinati” AJ va boshqalar) (keyingi oʻrinlarda — sanoat korxonalari) yer degradatsiyasiga qarshi kurashish, salbiy oqibatlarini bartaraf etish tadbirlari va ularning belgilangan tartibdagi texnik-iqtisodiy asoslari yoki atrof muhitga taʼsirini baholash loyihasini kelishish uchun tabiiy resurslarni qazib olishni boshlashdan oʻn besh kun oldin Departamentga taqdim etadi.
Sanoat korxonalari tomonidan taqdim etilgan yerlar degradatsiyasi jarayonlarining oldini olish va unga qarshi kurashish, salbiy oqibatlarini bartaraf etish tadbirlari va ularning texnik-iqtisodiy asoslari Departament tomonidan loyiha olingan kundan boshlab oʻn ish kuni ichida kelishiladi.
9. Masʼul vazirliklar va idoralar hamda sanoat korxonalari oʻzlariga biriktirilgan vazifalar va vakolatlardan kelib chiqib yerlar degradatsiyasiga qarshi kurashish tadbirlari yuzasidan har chorak yakuni boʻyicha keyingi oyning 10-kuniga qadar Departamentga quyidagilarni taqdim etadi:
Suv xoʻjaligi vazirligi tomonidan — melioratsiya tadbirlari, yer osti sizot suvlari sathi va minerallashuvi, sugʻoriladigan yerlarning shoʻrlanish darajasi toʻgʻrisidagi maʼlumot ushbu Nizomga 2-ilovaga muvofiq;
Tabiat resurslari vazirligi huzuridagi Oʻrmon xoʻjaligi agentligi tomonidan — togʻ yonbagʻirlari, jarliklar va tashlandiq yerlarda eroziyaga qarshi daraxtzorlar barpo etish tadbirlari toʻgʻrisidagi maʼlumot ushbu Nizomga 2.1-ilovaga muvofiq;
Tabiat resurslari vazirligi tomonidan — muhofaza etiladigan tabiiy hududlar degradatsiyasi, tuproqni ifloslantirish manbalari joylashgan hududlar monitoringi, qattiq maishiy chiqindilar toʻplanadigan hududlarda tuproqni ifloslantiruvchi manbalar monitoringi toʻgʻrisidagi maʼlumot ushbu Nizomga 2.2-ilovaga muvofiq;
Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi tomonidan — konlar joylashgan hududlar yerlari hamda xomashyo chiqindixonalari joylashgan hududlar degradatsiyasi toʻgʻrisidagi maʼlumot ushbu Nizomga 2.3-ilovaga muvofiq;
Tabiat resurslari vazirligi huzuridagi Gidrometeorologiya xizmati agentligi tomonidan:
qishloq xoʻjaligi ekinlari va yaylov oʻsimliklarining hozirgi va soʻnggi 10 yillik holati toʻgʻrisidagi maʼlumot ushbu Nizomga 2.4-ilovaga muvofiq;
tuproq ifloslanishi toʻgʻrisidagi maʼlumot ushbu Nizomga 2.5-ilovaga muvofiq;
respublika hududlarida soʻnggi 10 yilda iqlim oʻzgarishi toʻgʻrisidagi maʼlumot ushbu Nizomga 2.6-ilovaga muvofiq;
respublikada oʻrtacha yillik havo haroratining meʼyorga nisbatan oʻzgarishi toʻgʻrisidagi maʼlumot ushbu Nizomga 2.7-ilovaga muvofiq;
respublika hududlarida mavsumlar boʻyicha ustunlik qiluvchi shamollar yoʻnalishi va tezligi toʻgʻrisidagi maʼlumot ushbu Nizomga 2.8-ilovaga muvofiq;
respublika hududlarida eng koʻp kuzatiladigan suv toshqinlari, boʻronlar va anomal holatlar hamda ularning oldini olish yuzasidan takliflar toʻgʻrisidagi maʼlumot ushbu Nizomga 2.9-ilovaga muvofiq;
meteorologik kuzatuv punktlaridagi monitoring natijalari toʻgʻrisidagi maʼlumot ushbu Nizomga 2.10-ilovaga muvofiq;
Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasi tomonidan yerlar degradatsiyasiga qarshi kurashish hamda tuproq unumdorligini qayta tiklash, saqlash va oshirish boʻyicha amalga oshirilgan ilmiy ishlar va loyihalar toʻgʻrisidagi maʼlumot ushbu Nizomga 2.11-ilovaga muvofiq;
Sanoat korxonalariga biriktirilgan hududlardagi tuproq degradatsiyasi va ifloslanishi toʻgʻrisidagi maʼlumot ushbu Nizomga 2.12-ilovaga muvofiq.
10. Masʼul vazirliklar va idoralar yerlar degradatsiyasi va unga qarshi kurashish tadbirlariga oid maʼlumotlarni “Yer degradatsiyasi geoaxborot tizimi”ning elektron xaritasiga (qatlamlar va atributlar asosida) muntazam onlayn tarzda kiritib boradilar. Mazkur maʼlumotlar Qishloq xoʻjaligi vazirligi tomonidan tasdiqlanadigan reglamentga muvofiq yagona klassifikatorlar asosida WGS-84 koordinatalar tizimiga kiritiladi.
11. Yerlar degradatsiyasiga qarshi kurashish tadbirlari yuzasidan hisobot va boshqa maʼlumotlarni taqdim etmaslik, maʼlumotlarni buzib koʻrsatish yoki hisobotni taqdim etish muddatini kechiktirish holatlari aniqlangan taqdirda, mazkur kamchiliklarni bartaraf etish boʻyicha besh kun muddatda Qishloq xoʻjaligi vazirligi tomonidan ogohlantirish xati yuboriladi.
Kamchiliklar ogohlantirish xati olingan kundan boshlab oʻn ish kunida bartaraf etilishi va yakuni boʻyicha takroran hisobot taqdim qilinishi lozim.
12. Departament, “Oʻzdaverloyiha” DILI, Institut va ularning hududiy boʻlimlari tomonidan yerlar degradatsiyasiga qarshi kurashish tadbirlari yuzasidan hududlarni tanlash asosida oʻrganishlar tashkil etiladi.
Yerlar degradatsiyasiga qarshi kurashish tadbirlarini tanlash asosida monitoring qilish va oʻrganish ishlarini oʻtkazish Qishloq xoʻjaligi vazirligiga har yili budjetdan ajratiladigan mablagʻlar doirasida amalga oshiriladi.
13. Masʼul vazirliklar va idoralar hamda sanoat korxonalaridan olingan hisobotlar Departament tomonidan tahlil qilinib, besh ish kuni ichida monitoring oʻtkazish hamda maʼlumotlarni “Yer degradatsiyasi geoaxborot tizimi”ga kiritish uchun “Oʻzdaverloyiha” DILI va Institutga yuboriladi.
14. Yerlar degradatsiyasiga qarshi kurashish tadbirlari bajarilishi yuzasidan monitoring “Oʻzdaverloyiha” DILI hamda Institut tomonidan suv va oʻrmon fondi yerlarida hamda sanoat korxonalariga biriktirilgan yerlarda tanlash asosida yil davomida, yaylov yerlarda esa mart-sentabr oylarida oʻtkaziladi.
Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarda monitoring ishlari Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 14-yanvardagi 22-son qarori bilan tasdiqlangan Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlar va ekin maydonlarida monitoring ishlarini amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq amalga oshiriladi.
Bunda monitoring ishlarida yerlar degradatsiyaga uchragan maydonlarni, turlari (suv va shamol eroziyasi, denudatsiya, qurgʻoqchilik, choʻllanish)ni aniqlash, kelib chiqish sabablarini oʻrganish nazarda tutiladi.
15. “Oʻzdaverloyiha” DILI yerlar degradatsiyasiga qarshi kurashish tadbirlarini monitoring qilish va baholashda:
shamol va suv eroziyasi taʼsiriga uchragan yerlarni qayta tiklash, lalmi va yaylov yerlardan foydalanish samaradorligini oshirish, degradatsiyaga uchragan yerlarda barpo etilgan daraxtzorlar hisobini yuritishda foydalanish uchun raqamli yer tuzish xaritasini yaratadi, ishlab chiqarishga joriy etadi;
geobotanik tadqiqotlar oʻtkazadi, yerlarni masofadan zondlash va yaylovlar hisobini yuritish materiallari asosida raqamli yaylov klassifikatorini ishlab chiqadi;
degradatsiyaga uchragan yerlarni uchuvchisiz uchish apparatlari yordamida optik va multispektral tasvirga olish ishlarini amalga oshiradi, ushbu yerlarni xatlovdan oʻtkazadi, topo-geodezik, kartografik materiallarni ishlab chiqadi;
degradatsiyaga uchragan yerlarni qayta tiklash maqsadida eroziyaga uchragan yerlarning haqiqiy maydonlarini aniqlaydi va maʼlumotlar bazasini shakllantiradi;
yerlar monitoringini yuritadi, masofadan zondlash orqali eroziyaga uchragan hududlarni aniqlab “Yer degradatsiyasi geoaxborot tizimi”da maʼlumotlarni yangilab boradi;
yer degradatsiyasiga qarshi kurashish va uning oldini olish, yaylovlardan oqilona va samarali foydalanish, saqlash, qayta tiklash, koʻpaytirish va qishloq xoʻjaligida foydalanishga kiritish boʻyicha ilmiy asoslangan tavsiyalar ishlab chiqadi.
16. Institut yerlar degradatsiyasiga qarshi kurashish tadbirlarini monitoring qilish va baholashda:
tuproq monitoringini yuritadi;
majmuaviy tuproq va agrokimyoviy tadqiqotlarni oʻtkazadi;
degradatsiyaga uchragan qishloq xoʻjaligi yerlarida tuproq sifatini yaxshilash va unumdorligini oshirish boʻyicha tavsiyalar ishlab chiqadi;
tuproq muhitini meʼyorlashtirish va yangi texnologiyalarni qoʻllash orqali degradatsiyaga uchragan togʻ oldi zonalari tuproqlarini tiklash va eroziyaning oldini olishga doir agrotexnik tadbirlar loyihalarini ishlab chiqadi;
tuproq sifati (bonitirovka)ni baholaydi, tuproq shoʻrlanishi va ekologik holati (Soil Quality Index) xaritalarini, agrokimyoviy xaritalarni va integratsiyalashgan agrotexnologiyalarni tuzadi;
yaylovlarning bioxilma-xilligini, iqlim oʻzgarishiga taʼsirini, oʻsimliklar yashovchanligini oʻrganadi, baholaydi, mahsuldorligini oshirish boʻyicha agrotexnologik tavsiyalar ishlab chiqadi;
tuproq degradatsiyasiga qarshi kurashish, oldini olish, yangi turdagi oʻgʻitlardan foydalanish, degradatsiyaga moyil tuproqda ekinlarni almashlab ekish, choʻllanishga uchragan sugʻoriladigan intrazonal tuproq unumdorligini tiklash va saqlash, lalmi yerlar tuproq degradatsiyasining oldini olish boʻyicha ilmiy asoslangan tavsiyalar ishlab chiqadi;
degradatsiyaga uchragan maydonlarni baholash mezonlarini ishlab chiqadi va shu asosida degradatsiya darajasini aniqlaydi;
tuproqdagi gumus miqdorini oshirish, shoʻrlanishni kamaytirish, degradatsiyaga uchragan yaylovlarni qisqartirish, qishloq xoʻjaligi yerlarida ihota daraxtzorlarini barpo qilish va oʻrmon bilan qoplangan mintaqalarni kengaytirish zarur boʻlgan yer uchastkalarini aniqlaydi, manzilli roʻyxatni shakllantirib “Yer degradatsiyasi geoaxborot tizimi”ga kiritadi.
17. Monitoring natijalari boʻyicha “Oʻzdaverloyiha” davlat ilmiy loyihalash instituti tomonidan yerlar degradatsiyasiga qarshi kurashish tadbirlarini monitoring qilish va baholash toʻgʻrisidagi maʼlumot ushbu Nizomga 3-ilovaga muvofiq, Tuproqshunoslik va agrokimyoviy tadqiqotlar instituti tomonidan yerlar degradatsiyasiga qarshi kurashish tadbirlarini monitoring qilish va baholash toʻgʻrisidagi maʼlumot ushbu Nizomga 4-ilovaga muvofiq tuziladi.
18. Monitoring hamda tuproq tadqiqoti natijalariga koʻra yer maydonlari degradatsiyasi darajasi quyidagicha baholanadi:
yerning tuzilishi buzilmagan (YETB);
antropogen taʼsirda buzilgan (ATB);
degradatsiyaga uchramagan (DU);
kuchsiz degradatsiyalangan (KzD);
oʻrta degradatsiyalangan (OʻD);
kuchli degradatsiyalangan (KD);
oʻta kuchli degradatsiyalangan (OʻKD).
“Yer degradatsiyasi geoaxborot tizimi”dagi elektron raqamli xaritalarda degradatsiyaga uchragan yerlar yuqoridagi baholash darajalariga muvofiq ajratilgan holda tegishli ranglar va shartli belgilar bilan aks ettiriladi.
19. “Oʻzdaverloyiha” DILI va Institut joylarda oʻtkazilgan monitoring maʼlumotlari hamda yerning sunʼiy yoʻldoshlari, uchuvchisiz uchish qurilmalaridan olingan fotosuratlarni turli indekslar orqali tahlildan oʻtkazib, qishloq xoʻjaligi yerlari, oʻrmonlar va yaylovlardagi degradatsiya jarayonlari, qurgʻoqchilik, choʻllanish, tabiiy va antropogen omillarning taʼsirini oʻrganadi, ilmiy asoslangan xulosalar asosida degradatsiyaga qarshi kurashish tadbirlari loyihasini shakllantiradi va topshiriq olingan kundan boshlab oʻttiz ish kunidan kechiktirmagan holda Departamentga hisobot tarzida taqdim etadi.
Hisobotda quyidagi maʼlumotlar oʻrin olishi lozim:
a) “Oʻzdaverloyiha” DILI tomonidan:
monitoring yoki tadqiqot oʻtkazilgan hudud yoki obyekt nomi;
yerdan foydalanuvchilar va ularga biriktirilgan yer maydonlari toʻgʻrisidagi toʻliq maʼlumotlar (hududning geolokatsiyasi, umumiy yer maydoni, kontur raqami, yer turlari);
degradatsiyaga uchragan maydon, sabablari, turlari va salbiy taʼsir baholangan tahliliy maʼlumotlar;
uchuvchisiz uchish qurilmalari yordamida olingan ortofotoplanlar, foto va video materiallar;
degradatsiyaga uchragan yerlarni tiklash uchun amalga oshiriladigan tadbirlar, talab etiladigan aniq muddatlari koʻrsatilgan ilmiy asoslangan amaliy tavsiyalar;
b) Institut tomonidan:
monitoring yoki tadqiqot oʻtkazilgan hudud yoki obyekt nomi;
yerdan foydalanuvchi va ularga biriktirilgan yer maydonlari toʻgʻrisidagi toʻliq maʼlumotlar (hududning geolokatsiyasi, umumiy yer maydoni, kontur raqami, yer turlari);
tuproq namunalari;
tuproq gradatsiyasi maʼlumotlari;
baholash mezonlari asosida yerlar degradatsiyasi va uning salbiy taʼsirini baholash maʼlumotlari;
degradatsiyaga uchragan hududning elektron raqamli tuproq xaritasi;
tadqiqot oʻtkazilgan hudud boʻyicha foto va video materiallar;
degradatsiyaga uchragan yerlarda tuproq unumdorligini tiklash uchun amalga oshiriladigan tadbirlar yuzasidan aniq muddatlari koʻrsatilgan ilmiy asoslangan amaliy tavsiyalar.
20. Departament monitoring hisobotlarini oʻn besh ish kunida koʻrib chiqadi, quyidagi xulosalardan birini qabul qiladi:
monitoring natijalariga koʻra oʻrganilgan hududda degradatsiya holatlari mavjud emasligi toʻgʻrisida;
monitoring natijalariga koʻra oʻrganilgan hududda degradatsiya holatlari mavjudligi toʻgʻrisida.
Departament xulosasi Oʻzbekiston Respublikasi qishloq xoʻjaligi vaziri tomonidan tasdiqlanadi.
Monitoring natijalariga koʻra oʻrganilgan hududda degradatsiya holatlari mavjudligi aniqlangan taqdirda, besh ish kunida bajarilishi majburiy boʻlgan koʻrsatma (keyingi oʻrinlarda — majburiy koʻrsatma) loyihasi ishlab chiqiladi hamda qishloq xoʻjaligi vaziri tomonidan imzolanadi.
Majburiy koʻrsatma uch ish kunida tegishli masʼul vazirliklar va idoralar yoki sanoat korxonalariga ijro uchun yuboriladi.
Majburiy koʻrsatmaning ijro muddati Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 17-dekabrdagi 791-son qarori bilan tasdiqlangan Qishloq xoʻjaligi yerlarini konservatsiya qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq kuchli va oʻta kuchli degradatsiyalangan hududlar maxsus muhofazaga olinishi, zaruratga koʻra konservatsiya qilinishi lozim boʻlgan hollarga nisbatan qoʻllanilmaydi.
21. Masʼul vazirliklar va idoralar yoki sanoat korxonalari majburiy koʻrsatmani olgan kundan boshlab kamchiliklarni bartaraf qilish chorasini koʻradi hamda amalga oshirilgan ishlar yakuniga koʻra bir hafta muddatda Departamentga asoslangan maʼlumot kiritadi.
22. Antropogen omillar taʼsirida yerlar degradatsiyasiga yoʻl qoʻyilgan holatlar aniqlanganda, uning sodir boʻlishiga yoʻl qoʻygan, bu ishlarni qasddan sodir etgan (turli xil chiqindilar bilan ifloslantirgan), tegishli xulosalar va ruxsatnomalarga ega boʻlmagan holda qazish va tuproq unumdor qatlamiga zarar yetkazish holatlari yuzasidan maʼlumotlar vakolatli organlarga qonunchilikda belgilangan tartibda choralar koʻrish uchun taqdim qilinadi.
3-bob. Yerlar degradatsiyasiga qarshi kurashish tadbirlari natijalarini chop etish tartibi
23. Qishloq xoʻjaligi vazirligi tomonidan yerlar degradatsiyasi, qurgʻoqchilik va choʻllanishga qarshi kurashish boʻyicha amalga oshirilgan chora-tadbirlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar ilmiy-amaliy tavsiyalar, sohaga oid dolzarb mavzudagi maqolalar bilan birgalikda “Milliy hisobot” tarzida har yili aprel oyida nashr qilinadi.
24. “Milliy hisobot”ga nashr qilish uchun materiallar masʼul vazirliklar va idoralar, sanoat korxonalari hamda sohaga aloqador xorijiy va mahalliy ilmiy-tadqiqot institutlari, shuningdek, mustaqil tadqiqotchilar va olimlar tomonidan har yili 1-fevralga qadar taqdim etilishi lozim.
4-bob. Yerlar degradatsiyasi, choʻllanish va qurgʻoqchilik, unga qarshi kurashish boʻyicha amalga oshirilgan chora-tadbirlar toʻgʻrisidagi materiallardan foydalanish tartibi
25. Yerlar degradatsiyasi, qurgʻoqchilik va choʻllanishga qarshi kurashish boʻyicha amalga oshirilgan ishlar toʻgʻrisidagi yakuniy hisobot Qishloq xoʻjaligi vazirligi tomonidan yil yakuni boʻyicha kelgusi yilning birinchi choragi davomida Vazirlar Mahkamasiga kiritiladi.
5-bob. Yakunlovchi qoidalar
26. Yerlar degradatsiyasiga qarshi kurashish tadbirlarini amalga oshirish, monitoring qilish, baholash va hisobot shakllarini ishlab chiqish hamda ularning natijalarini chop etish jarayonida kelib chiqadigan nizolar qonunchilik hujjatlariga muvofiq hal qilinadi.
27. Mazkur Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
Yerlar degradatsiyasiga qarshi kurashish tadbirlarini monitoring qilish, baholash va hisobot shakllarini ishlab chiqish hamda ularning natijalarini chop etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Yerlar degradatsiyasiga qarshi kurashish tadbirlarini monitoring qilish, baholash va hisobot shakllarini ishlab chiqish hamda ularning natijalarini chop etish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddatlar I. Vazirliklar va idoralar boʻyicha 1-bosqich Suv xoʻjaligi vazirligi, Tabiat resurslari vazirligi, Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi, Oʻrmon xoʻjaligi agentligi, Gidrometeorologiya xizmati agentligi, Fanlar akademiyasi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari (keyingi oʻrinlarda — masʼul vazirliklar va idoralar) Yerlar degradatsiyasi va choʻllanish, shuningdek, tuproq unumdorligini qayta tiklash, saqlash va oshirish boʻyicha maʼlumotlar va hisobotlarni Qishloq xoʻjaligi vazirligiga taqdim qiladi. Har chorak yakuni boʻyicha keyingi oyning 10-kuniga qadar 2-bosqich Qishloq xoʻjaligi vazirligi Yerlar degradatsiyasi va choʻllanish, shuningdek, tuproq unumdorligini qayta tiklash, saqlash va oshirish boʻyicha maʼlumotlar va hisobotlarni qabul qiladi, monitoring oʻtkazish hamda maʼlumotlarni “Yer degradatsiyasi geoaxborot tizimi”ga kiritish uchun “Oʻzdaverloyiha” davlat ilmiy loyihalash instituti xamda Tuproqshunoslik va agrokimyoviy tadqiqotlar institutiga yuboradi. Hisobot kelib tushgan kundan boshlab besh ish kuni ichida 3-bosqich “Oʻzdaverloyiha” davlat ilmiy loyihalash instituti, Tuproqshunoslik va agrokimyoviy tadqiqotlar instituti Qishloq xoʻjaligi ekin yer maydonlarida, suv va oʻrmon fondi yerlarida tanlash asosida monitoring ishlarini amalga oshiradi. Tanlash asosida, yil davomida Eroziyaga uchragan hududlarni aniqlab, maʼlumotlarni “Yer degradatsiyasi geoaxborot tizimi”da yangilab boradi. Doimiy ravishda 4-bosqich Qishloq xoʻjaligi vazirligi Monitoring natijalariga koʻra degradatsiya holatlari mavjudligi aniqlangan taqdirda, masʼul vazirliklar va idoralarga bajarilishi majburiy boʻlgan koʻrsatma yuboradi. Monitoring yakuni boʻyicha besh ish kuni ichida Tegishli xulosalar va ruxsatnomalarga ega boʻlmagan holda qazish va tuproq unumdor qatlamiga zarar yetkazish holatlari yuzasidan maʼlumotlarni vakolatli organlarga taqdim qiladi. Maʼlumotlar “Milliy hisobot” tarzida har yili aprel oyida nashr qilinishini taʼminlaydi. Har yili aprel oyida Yerlar degradatsiyasi, qurgʻoqchilik va choʻllanishga qarshi kurashish boʻyicha amalga oshirilgan ishlar toʻgʻrisida Vazirlar Mahkamasiga hisobot kiritadi. Yil yakuniga koʻra kelgusi yilning birinchi choragida II. Sanoat korxonalari boʻyicha 1-bosqich Tabiiy resurslarni qazib oluvchi va qayta ishlovchi yirik sanoat korxonalari (“Oʻzbekneftgaz” AJ, “Olmaliq kon-metallurgiya kombinati” AJ, “Navoiykonmetallurgiya kombinati” AJ va boshqalar) (keyingi oʻrinlarda — sanoat korxonalari) Yer degradatsiyasi jarayonlarining oldini olish va unga qarshi kurashish boʻyicha belgilangan tartibda texnik-iqtisodiy asoslarni yoki atrof muhitga taʼsirni baholash loyihasini kelishish uchun Qishloq xoʻjaligi vazirligiga taqdim etadi. Tabiiy resurslarni qazib olishni boshlashdan 15 kun oldin Yerlar degradatsiyasiga qarshi kurashish tadbirlari yuzasidan amalga oshirilgan ishlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar va hisobotlarni Qishloq xoʻjaligi vazirligiga taqdim etadi. Har chorakda keyingi oyning 10-kuniga qadar 2-bosqich Qishloq xoʻjaligi vazirligi Taqdim etilgan texnik-iqtisodiy asoslarni yoki atrof muhitga taʼsirni baholash loyihasini koʻrib chiqadi va kelishadi. Loyiha tushgan kundan boshlab oʻn ish kuni ichida Yerlar degradatsiyasi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar va hisobotlarni qabul qiladi, monitoring oʻtkazish hamda maʼlumotlarni “Yer degradatsiyasi geoaxborot tizimi”ga kiritish uchun “Oʻzdaverloyiha” davlat ilmiy loyihalash instituti hamda Tuproqshunoslik va agrokimyoviy tadqiqotlar institutiga yuboradi. Hisobot tushgan kundan boshlab besh ish kuni ichida 3-bosqich “Oʻzdaverloyiha” davlat ilmiy loyihalash instituti, Tuproqshunoslik va agrokimyoviy tadqiqotlar instituti Sanoat korxonalariga biriktirilgan yerlarda tanlash asosida monitoring ishlarini amalga oshiradi. Tanlash asosida, yil davomida Eroziyaga uchragan hududlarni aniqlab, maʼlumotlarni “Yer degradatsiyasi geoaxborot tizimi”da yangilab boradi. Doimiy ravishda 4-bosqich Qishloq xoʻjaligi vazirligi Monitoring natijalariga koʻra degradatsiya holatlari mavjudligi aniqlangan taqdirda, sanoat korxonalariga bajarilishi majburiy boʻlgan koʻrsatma yuboradi. Monitoring yakuni boʻyicha besh ish kuni ichida Tegishli xulosalar va ruxsatnomalarga ega boʻlmagan holda qazish va tuproq unumdor qatlamiga zarar yetkazish holatlari yuzasidan maʼlumotlarni vakolatli organlarga taqdim qiladi. Maʼlumotlar “Milliy hisobot” tarzida har yili aprel oyida nashr qilinishini taʼminlaydi. Har yili aprel oyida Yerlar degradatsiyasi, qurgʻoqchilik va choʻllanishga qarshi kurashish boʻyicha amalga oshirilgan ishlar toʻgʻrisida Vazirlar Mahkamasiga hisobot kiritadi. Yil yakuni boʻyicha kelgusi yilning birinchi choragida
Yerlar degradatsiyasiga qarshi kurashish tadbirlarini monitoring qilish, baholash va hisobot shakllarini ishlab chiqish hamda ularning natijalarini chop etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Melioratsiya tadbirlari, yer osti sizot suvlari sathi va minerallashuvi, sugʻoriladigan yerlarning shoʻrlanish darajasi toʻgʻrisida maʼlumot
T/r Hududlar nomi Amalga oshirilgan meliorativ tadbirlar Sarflangan mablagʻ, mln soʻm Izoh kollektor, km yopiq-yotiq drenaj, km gidrotexnik inshoot nomi Tik drenaj quduqlar qazish, ta Kuzatuv quduqlari qazish, ta Davlat budjeti Mahalliy budjet yangidan qazish taʼmirlash-tiklash yangidan qurish taʼmirlash-tiklash yangidan qurish taʼmirlash-tiklash
Yerlar degradatsiyasiga qarshi kurashish tadbirlarini monitoring qilish, baholash va hisobot shakllarini ishlab chiqish hamda ularning natijalarini chop etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2.1-ILOVA
Togʻ yonbagʻirlari, jarliklar va tashlandiq yerlarda eroziyaga qarshi daraxtzorlar barpo etish tadbirlari toʻgʻrisida maʼlumot
T/r Hudud nomi Xoʻjalik umumiy maydoni, gektar Tuproq tiplari Degradatsiya turi Amalga oshirilgan tadbirlar Izoh Tadbir nomi Maydoni, ga Sarflangan mablagʻ, soʻm Daraxt turlari Koʻchat ekish qalinligi, dona/ga Yoshi, yillik Davlat budjeti Grantlar, davlat-xususiy sheriklik asosida yoki tadbirkorning oʻz mablagʻlari hisobidan
Yerlar degradatsiyasiga qarshi kurashish tadbirlarini monitoring qilish, baholash va hisobot shakllarini ishlab chiqish hamda ularning natijalarini chop etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2.2-ILOVA
Muhofaza etiladigan tabiiy hududlar degradatsiyasi, tuproqni ifloslantirish manbalari joylashgan hududlar monitoringi, qattiq maishiy chiqindilar toʻplanadigan hududlarda tuproqni ifloslantiruvchi manbalar monitoringi toʻgʻrisida maʼlumot
T/r Muhofaza etiladigan tabiiy hududlar Degradatsiyaga uchragan maydonlar, ga Qattiq maishiy chiqindilar bilan zararlangan maydon, ga Ishlab chiqarish taʼsirida tuproqni ifloslantirish, ga Izoh Nomi Manzili Yoʻnalishi Jami Shundan Jami Shundan Jami Shundan Deflyatsiya Denudatsiya Korraziya Eroziya maishiy qurilish sanoat kimyo korxonalari togʻ-kon sanoati qurilish ishlari jami karst suffoizon jami suv shamol texnogen
Yerlar degradatsiyasiga qarshi kurashish tadbirlarini monitoring qilish, baholash va hisobot shakllarini ishlab chiqish hamda ularning natijalarini chop etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2.3-ILOVA
Konlar joylashgan hududlar yerlari hamda xomashyo chiqindixonalari joylashgan hududlar degradatsiyasi toʻgʻrisida maʼlumot
T/r Obyekt Maydoni, ga Xavfli geologik jarayonlar taʼsirida zararlangan maydon, ga Mintaqaviy ekzogen geologik jarayonlar taʼsiridagi maydon, ga Yer osti chuchuk suv resurslari kamaygan maydon, ga Izoh Nomi Manzili Yoʻnalishi Jami biriktirilgan Shundan Jami Shundan Jami Shundan sanoat-ishlab chiqarish obyekti qurilgan xomashyo qazib olinayotgan qazib olish yakunlangan xomashyo chiqindixonasi koʻchkilar qulashlar choʻkishlar suffoziya karst boshqa shoʻrlangan choʻllangan
Yerlar degradatsiyasiga qarshi kurashish tadbirlarini monitoring qilish, baholash va hisobot shakllarini ishlab chiqish hamda ularning natijalarini chop etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2.4-ILOVA
Qishloq xoʻjaligi ekinlari va yaylov oʻsimliklarining hozirgi va soʻnggi 10 yillik holati toʻgʻrisida maʼlumot
T/r Hududlar nomi Atmosfera havosi Yer usti suvlari Tuproq ifloslanishi Izoh Hozirgi ifloslanish darajasi 10 yil avvalgi holatga nisbatan % da Hozirgi ifloslanish 10 yil avvalgi holatga nisbatan % da Hozirgi ifloslanish 10 yil avvalgi holatga nisbatan % da
Yerlar degradatsiyasiga qarshi kurashish tadbirlarini monitoring qilish, baholash va hisobot shakllarini ishlab chiqish hamda ularning natijalarini chop etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2.5-ILOVA
Tuproq ifloslanishi toʻgʻrisida maʼlumot
T/r Hududlar nomi Qishloq xoʻjalik toksikantlari Sanoat toksikantlari Tuproqning namligi Tuproqning kislotaligi (r№) Gumus miqdori Izoh vegetatsiya boshlanishi vegetatsiya yakuni xlororganik pestitsidlar gerbitsidlar defoliantlar xlororganik pestitsidlar gerbitsidlar defoliantlar ogʻir metallar (mis, rux, qoʻrgʻoshin, kadmiy) simob margimush suvda eruvchan ftoridlar neft mahsulotlari nitratli azot va ammoniy sulfatlar
Yerlar degradatsiyasiga qarshi kurashish tadbirlarini monitoring qilish, baholash va hisobot shakllarini ishlab chiqish hamda ularning natijalarini chop etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2.6-ILOVA
Respublika hududlarida soʻnggi 10 yilda iqlim oʻzgarishi toʻgʻrisida maʼlumot
T/r Hududlar nomi Oʻrtacha harorat, °S Minimal harorat Maksimal harorat Yogʻingarchilik miqdori (mm) Atmosferada CO 2 konsentratsiyasi (kg/m 3 ) (%) 10 yil oldingiga nisbatan Izoh oktabr iyul aprel yanvar _________ yil _________ yil _________ yil _________ yil
Yerlar degradatsiyasiga qarshi kurashish tadbirlarini monitoring qilish, baholash va hisobot shakllarini ishlab chiqish hamda ularning natijalarini chop etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2.7-ILOVA
Respublikada oʻrtacha yillik havo haroratining meʼyorga nisbatan oʻzgarishi toʻgʻrisida maʼlumot
T/r Hududlar nomi Yillik koʻrsatkich harorat, t, °C Havoning oʻrtacha namligi, (%) maksimal darajasi minimal darajasi oʻrtacha harorat meʼyor farqi, (+,-)
Yerlar degradatsiyasiga qarshi kurashish tadbirlarini monitoring qilish, baholash va hisobot shakllarini ishlab chiqish hamda ularning natijalarini chop etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2.8-ILOVA
Respublika hududlarida mavsumlar boʻyicha ustunlik qiluvchi shamollar yoʻnalishi va tezligi toʻgʻrisida maʼlumot
T/r Hududlar nomi __________ yil yanvar aprel iyul oktabr yoʻnalishi tezligi, m/s yoʻnalishi tezligi, m/s yoʻnalishi tezligi, m/s yoʻnalishi tezligi, m/s
Yerlar degradatsiyasiga qarshi kurashish tadbirlarini monitoring qilish, baholash va hisobot shakllarini ishlab chiqish hamda ularning natijalarini chop etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2.9-ILOVA
Respublika hududlarida eng koʻp kuzatiladigan suv toshqinlari, boʻronlar va anomal holatlar hamda ularning oldini olish yuzasidan takliflar toʻgʻrisida maʼlumot
T/r Tabiat hodisalari Eng koʻp kuzatilgan Takliflar hudud/daryo nomi kelib chiqish omillari 1. Sel-suv toshqinlari 2. Anomal issiq 3. Anomal sovuq 4. Chang-toʻzonlar 5. Kuchli boʻronlar 6. Boshqa holatlar
Yerlar degradatsiyasiga qarshi kurashish tadbirlarini monitoring qilish, baholash va hisobot shakllarini ishlab chiqish hamda ularning natijalarini chop etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2.10-ILOVA
Meteorologik kuzatuv punktlaridagi monitoring natijalari toʻgʻrisida maʼlumot
T/r Hududlar nomi Tuproq chuqurligidagi 2 metr balandlikdagi havo Shamol tezligi Atmosfera bosimi Yogʻingarchilik miqdori Izoh harorat namligi harorati namligi
Yerlar degradatsiyasiga qarshi kurashish tadbirlarini monitoring qilish, baholash va hisobot shakllarini ishlab chiqish hamda ularning natijalarini chop etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2.11-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasi tomonidan yerlar degradatsiyasiga qarshi kurashish hamda tuproq unumdorligini qayta tiklash, saqlash va oshirish boʻyicha amalga oshirilgan ilmiy ishlar va loyihalar toʻgʻrisida maʼlumot
T/r Ilmiy ishlar va loyihalar Izoh Yerlar degradatsiyasiga qarshi kurashish boʻyicha Tuproq unumdorligini qayta tiklash boʻyicha Tuproq unumdorligini saqlash boʻyicha Tuproq unumdorligini oshirish boʻyicha
Yerlar degradatsiyasiga qarshi kurashish tadbirlarini monitoring qilish, baholash va hisobot shakllarini ishlab chiqish hamda ularning natijalarini chop etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2.12-ILOVA
Sanoat korxonalariga biriktirilgan hududlardagi tuproq degradatsiyasi va ifloslanishi toʻgʻrisida maʼlumot
T/r Hudud nomi Maydoni, ga Kon turi, (yer osti va ochiq konlar) Qazilma resurslar (neft, gaz, oltin, koʻmir, temir rudasi va boshqalar) Faoliyatdagi yoki faoliyati yakunlangan (yopilgan sanasi) kon Tuproq maʼlumotlari (turi, tuzilishi) Degradatsiyaga uchragan/ifloslangan maydon, ga Degradatsiya/ifloslanish turi Degradatsiya va ifloslanishga qarshi amalga oshirilgan tadbirlar Tadbir nomi (rekultivatsiya va boshqa) Maydoni, ga Sarflangan mablagʻ Jami, mln soʻm Moliyaviy manbai (davlat budjeti, grantlar, tashkilotning oʻz mablagʻlari)
Yerlar degradatsiyasiga qarshi kurashish tadbirlarini monitoring qilish, baholash va hisobot shakllarini ishlab chiqish hamda ularning natijalarini chop etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA
“Oʻzdaverloyiha” davlat ilmiy loyihalash instituti tomonidan yerlar degradatsiyasiga qarshi kurashish tadbirlarini monitoring qilish va baholash toʻgʻrisida maʼlumot
T/r Tuman nomi Hudud (massiv) nomi Yerdan foydalanuvchi Huquqiy maqomi Kadastr raqami Kontur raqami Yer maydoni Yer turlari Degradatsiya turi va maydoni 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10
Amalga oshirilgan tadbir Tadbir maydoni Ekilgan ekin yoki koʻchat Daraxt qatori Koʻchatlar soni Daraxtlar turi Daraxtlar yoshi Holati (sugʻorilganligi) Tadbirga sarflangan xarajat Moliyalashtirish manbai 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20
Hududning geografik koordinatalari (WGS 84) Hududning ortofoplani Elektron raqamli xaritasi Foto va video hisobot Maʼlumotlar YERDGATga kiritilganligi Yer degradatsiyasiga qarshi kurashish va uning oldini olish boʻyicha qoʻshimcha ilmiy asoslangan tavsiyalar 21 22 23 24 25 26
Yerlar degradatsiyasiga qarshi kurashish tadbirlarini monitoring qilish, baholash va hisobot shakllarini ishlab chiqish hamda ularning natijalarini chop etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA
T/r Tuman nomi Hudud (massiv) nomi Yerdan foydalanuvchi Huquqiy maqomi Kadastr raqami Kontur raqami Yer maydoni Yer turlari Degradatsiya turi va maydoni 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10
Tuproq tipi Tuproqning mexanik tarkibi Namuna olish chuqurligi, sm Ph miqdori Tuproqdagi azot, mg/kg Tuproqdagi fosfor, mg/kg Tuproqdagi kaliy, mg/kg Gumus, % Hududning geografik koordinatalari (WGS 84) 11 12 13 14 15 16 17 18 19
Elektron raqamli tuproq xaritasi Foto va video hisobot Maʼlumotlar YERDGATga kiritilganligi Yer degradatsiyasiga qarshi kurashish va uning oldini olish, tuproq unumdorligini qayta tiklash boʻyicha ilmiy asoslangan tavsiyalar 20 21 22 23
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2023-yil 2-fevral,
50-son