UzbekAI

← Qonunlar

📅 2023-yil 6-fevral · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Adliya vaziri

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2023 йил 6 февраль · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Адлия вазири

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 6 февраля 2023 г. · Документы министерств и ведомств · Министр юстиции

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 6 February 2023 · Ministry and agency documents · Adliya vaziri

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг

буйруғи

ҚОИДАЛАРИ

АРИЗАСИ

Патент эгасининг очиқ лицензияга ҳуқуқ бериш ҳақидаги аризасини кўриб чиқиш ва ушбу ариза тўғрисидаги маълумотларни эълон қилиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг « Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида »ги ва « Селекция ютуқлари тўғрисида »ги қонунларига мувофиқ буюраман:

1. Патент эгасининг очиқ лицензияга ҳуқуқ бериш ҳақидаги аризасини кўриб чиқиш ва ушбу ариза тўғрисидаги маълумотларни эълон қилиш қоидалари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.

3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2023 йил 6 февралдаги 2-мҳ-сон буйруғига 1-ИЛОВА

Патент эгасининг очиқ лицензияга ҳуқуқ бериш ҳақидаги аризасини кўриб чиқиш ва ушбу ариза тўғрисидаги маълумотларни эълон қилиш

Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг « Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида »ги ва « Селекция ютуқлари тўғрисида »ги қонунларига асосан патент эгасининг очиқ лицензияга ҳуқуқ бериш ҳақидаги аризасини (бундан буён матнда ариза деб юритилади) топшириш, кўриб чиқиш ҳамда ушбу ариза тўғрисидаги маълумотларни эълон қилиш тартибини белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

Ахборот тизими — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг «Саноат мулки муҳофазаси портали» бўлиб, бевосита ўзига ва Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали келиб тушган талабномаларни қабул қилувчи ва улар бўйича тегишли амалларни бажарувчи махсус тизим;

Вазирлик — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги;

патент эгаси — ихтиро, фойдали модель, саноат намунаси, ўсимликларнинг янги нави, ҳайвонларнинг янги зотига берилган патентнинг эгаси.

2. Патент эгасининг аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатлар Вазирликка Ахборот тизими орқали топширилади.

3. Ихтиро, фойдали модель, саноат намунаси, ўсимликларнинг янги нави, ҳайвонларнинг янги зотидан фойдаланишга ҳуқуқ бериш тўғрисидаги лицензия шартномаси Вазирликда рўйхатга олинган бўлса ҳамда ушбу лицензия шартномасида патент эгаси шартноманинг амал қилиш муддати давомида лицензия бериш ҳуқуқига эга бўлмаслиги белгиланган бўлса, ихтиро, фойдали модель, саноат намунаси, ўсимликларнинг янги нави, ҳайвонларнинг янги зоти бўйича ариза топширилмайди.

4. Топширилган ариза чақириб олинмайди.

5. Ариза топшириш билан боғлиқ ишлар патент эгаси, ваколатлари ишончнома билан тасдиқланган вакил ёки патент вакили томонидан амалга оширилиши мумкин.

6. Ариза тўғрисидаги маълумотлар эълон қилиниши учун Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунида белгиланган миқдорда давлат божи тўланади.

2-боб. Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни топшириш

7. Ариза давлат тилида топширилади. Ариза топширишда патент эгаси томонидан мазкур Қоидаларнинг иловасига мувофиқ шаклдаги аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

вакил ёки патент вакили ваколатларини тасдиқлайдиган ишончнома (ариза вакил ёки патент вакили томонидан топширилганда);

патент эгалари бир нечта бўлган ҳолларда, уларнинг аризани топшириш ҳақидаги розилиги аризага илова қилинади.

Юридик ва жисмоний шахслар томонидан патент божи тўланганлиги Вазирлик томонидан ахборот тизимлари орқали мустақил равишда текширилади.

Белгиланган миқдордаги патент божи тўланмаган тақдирда, аризани кўриб чиқиш бўйича юридик аҳамиятга молик ҳаракатлар амалга оширилмайди.

8. Ариза битта патентга тегишли бўлиши керак.

Ариза Ахборот тизими орқали тўлдирилганидан сўнг ариза берувчи томонидан маълумотлар тўғри ва тўлиқлиги текширилади ҳамда тасдиқланади.

Юридик шахс номидан топшириладиган ариза ташкилот раҳбари томонидан унинг лавозими кўрсатилган ҳолда тасдиқланади.

Ариза вакил ёки патент вакили орқали топширилганда, ариза патент вакили ёки ишончли шахс томонидан тасдиқланади.

9. Аризага илова қилинаётган ҳужжатлар хорижий тилда бўлганда, уларнинг давлат тилидаги таржималари илова қилиниши керак.

3-боб. Аризани кўриб чиқиш ва ариза тўғрисидаги маълумотларни эълон қилиш

10. Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар келиб тушган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддат ичида Вазирлик мазкур Қоидаларнинг 2-бобига мувофиқ тегишли ҳужжатларнинг мавжудлиги ва уларнинг мазкур Қоидалар талабларига мувофиқлигини текширади.

11. Мазкур Қоидаларнинг 2-бобига мувофиқ тегишли ҳужжатлар мавжуд бўлмаганда ёки ҳужжатлар мазкур Қоидаларда белгиланган талабларга риоя қилинмаган ҳолда расмийлаштирилганлиги аниқланганда, ариза берувчига шу куннинг ўзида Ахборот тизими орқали билдиришнома юборилади. Билдиришномада аниқланган камчиликлар кўрсатилади ва ариза берувчига билдиришнома юборилган кундан эътиборан уч ой ичида ушбу камчиликларни бартараф этиш (етишмаган ёки тузатилган маълумотлар ёхуд ҳужжатларни тақдим этиш) таклиф қилинади.

Бунда, аризани кўриб чиқиш бўйича белгиланган муддатнинг ўтиши аниқланган камчиликлар тўлиқ бартараф этилгунга (етишмаган ёки тузатилган маълумотлар ёхуд ҳужжатлар тақдим этилгунга) қадар, бироқ ариза берувчига билдиришнома юборилган кундан эътиборан уч ойдан ортиқ бўлмаган муддатгача тўхтатиб турилади.

12. Тақдим этилган ҳужжатлар мазкур Қоидалар талабларига мос келган ҳолларда, Вазирлик ариза берувчини унинг аризаси қабул қилинганлиги тўғрисида Ахборот тизими орқали хабардор этади. Ариза тўғрисидаги маълумотлар қандай объектга нисбатан топширилганига қараб, тегишли ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари, ўсимлик навлари ва ҳайвон зотларининг давлат реестрларига киритилади.

13. Тақдим этилган ҳужжатлар мазкур Қоидалар талабларига мос келмаган, шунингдек аниқланган камчиликлар белгиланган муддатда тўлиқ бартараф этилмаган ҳолларда, Вазирлик ариза берувчига аризани қабул қилиш рад этилгани тўғрисида асосларини кўрсатган ҳолда билдиришнома юборади.

14. Расмий ахборотномада ариза тўғрисидаги қуйидаги маълумотлар эълон қилинади:

патент рақами;

ихтиро, фойдали модель, саноат намунаси, ўсимликларнинг янги нави, ҳайвонларнинг янги зотининг рўйхатга олингани тўғрисидаги маълумотлар эълон қилинган расмий ахборотноманинг сони ва йили;

Халқаро патент классификацияси (ХПК) / Саноат намуналарининг халқаро классификациясининг (СНХК) индекси (ихтиро, фойдали модель ва саноат намунасига нисбатан кўрсатилади);

ихтиро, фойдали модель, саноат намунаси, ўсимликларнинг янги нави, ҳайвонларнинг янги зотининг номи;

патент эгаси;

ёзишма учун манзил.

15. Вазирлик ариза тўғрисидаги маълумотлар расмий ахборотномада эълон қилинган кундан эътиборан 3 кун муддатда ариза берувчига тегишли ёзув киритилган «Патентга илова»ни юборади.

Патент эгасининг очиқ лицензияга ҳуқуқ бериш ҳақидаги аризасини кўриб чиқиш ва ушбу ариза тўғрисидаги маълумотларни эълон қилиш қоидаларига ИЛОВА

Патент эгасининг очиқ лицензияга ҳуқуқ бериш тўғрисидаги

Патент эгаси ҳар бир шахсга қуйидаги интеллектуал мулк объектидан фойдаланиш ҳуқуқини беради (кераги белгилансин): 񱌫 ихтиро 񱌫 ўсимлик нави 񱌫 фойдали модел 񱌫 ҳайвон зоти 񱌫 саноат намунаси __________________________________________________________________________________________ (ихтиро, фойдали модель, саноат намунаси, ўсимликларнинг янги нави, ҳайвонларнинг янги зотининг номи) патент рақами _______________________________ эълон қилинадиган ёзишмалар учун манзил _____________________________________________________ __________________________________________________________________________________________ Илова қилиб бириктирилаётган ҳужжатлар (кераги белгилансин): 񱌫 вакил ёки патент вакили ваколатларини тасдиқлайдиган ишончнома; 񱌫 бошқа патент эгаларининг аризани топшириш ҳақидаги розилиги (бир нечта патент эгаси бўлган тақдирда). Патент эгаси ______________________________ (Ф.И.О., лавозими) ТАСДИҚЛАЙМАН

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2023 йил 6 февралдаги 2-мҳ-сон буйруғига 2-ИЛОВА

Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхати

1. Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси директорининг 2006 йил 21 сентябрдаги 56-сон «Патент эгасининг очиқ лицензияга доир ҳуқуқни тақдим этиш тўғрисидаги аризасини топшириш ва кўриб чиқиш ҳамда бундай ариза тўғрисидаги маълумотларни эълон қилиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1629, 2006 йил 14 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 42-сон, 420-модда).

2. Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги бош директорининг 2011 йил 26 августдаги 28-сон «Патент эгасининг очиқ лицензияга доир ҳуқуқни тақдим этиш тўғрисидаги аризасини топшириш ва кўриб чиқиш ҳамда бундай ариза тўғрисидаги маълумотларни эълон қилиш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1629-1, 2011 йил 30 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 40-сон, 423-модда).

Вазир А. ТАШКУЛОВ

Тошкент ш.,

2023 йил 6 февраль,

2-мҳ-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.02.2023 й., 10/23/3418/0076-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirining

buyrugʻi

QOIDALARI

ARIZASI

Patent egasining ochiq litsenziyaga huquq berish haqidagi arizasini koʻrib chiqish va ushbu ariza toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni eʼlon qilish qoidalarini tasdiqlash toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasining “ Ixtirolar, foydali modellar va sanoat namunalari toʻgʻrisida ”gi va “ Seleksiya yutuqlari toʻgʻrisida ”gi qonunlariga muvofiq buyuraman:

1. Patent egasining ochiq litsenziyaga huquq berish haqidagi arizasini koʻrib chiqish va ushbu ariza toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni eʼlon qilish qoidalari 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Ayrim idoraviy normativ-huquqiy hujjatlar 2-ilovaga muvofiq oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin.

3. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.

Oʻzbekiston Respublikasi adliya vazirining 2023-yil 6-fevraldagi 2-mh-son buyrugʻiga 1-ILOVA

Patent egasining ochiq litsenziyaga huquq berish haqidagi arizasini koʻrib chiqish va ushbu ariza toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni eʼlon qilish

Mazkur Qoidalar Oʻzbekiston Respublikasining “ Ixtirolar, foydali modellar va sanoat namunalari toʻgʻrisida ”gi va “ Seleksiya yutuqlari toʻgʻrisida ”gi qonunlariga asosan patent egasining ochiq litsenziyaga huquq berish haqidagi arizasini (bundan buyon matnda ariza deb yuritiladi) topshirish, koʻrib chiqish hamda ushbu ariza toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni eʼlon qilish tartibini belgilaydi.

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Qoidalarda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:

Axborot tizimi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining “Sanoat mulki muhofazasi portali” boʻlib, bevosita oʻziga va Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali kelib tushgan talabnomalarni qabul qiluvchi va ular boʻyicha tegishli amallarni bajaruvchi maxsus tizim;

Vazirlik — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi;

patent egasi — ixtiro, foydali model, sanoat namunasi, oʻsimliklarning yangi navi, hayvonlarning yangi zotiga berilgan patentning egasi.

2. Patent egasining arizasi va unga ilova qilingan hujjatlar Vazirlikka Axborot tizimi orqali topshiriladi.

3. Ixtiro, foydali model, sanoat namunasi, oʻsimliklarning yangi navi, hayvonlarning yangi zotidan foydalanishga huquq berish toʻgʻrisidagi litsenziya shartnomasi Vazirlikda roʻyxatga olingan boʻlsa hamda ushbu litsenziya shartnomasida patent egasi shartnomaning amal qilish muddati davomida litsenziya berish huquqiga ega boʻlmasligi belgilangan boʻlsa, ixtiro, foydali model, sanoat namunasi, oʻsimliklarning yangi navi, hayvonlarning yangi zoti boʻyicha ariza topshirilmaydi.

4. Topshirilgan ariza chaqirib olinmaydi.

5. Ariza topshirish bilan bogʻliq ishlar patent egasi, vakolatlari ishonchnoma bilan tasdiqlangan vakil yoki patent vakili tomonidan amalga oshirilishi mumkin.

6. Ariza toʻgʻrisidagi maʼlumotlar eʼlon qilinishi uchun Oʻzbekiston Respublikasining “Davlat boji toʻgʻrisida”gi Qonunida belgilangan miqdorda davlat boji toʻlanadi.

2-bob. Ariza va unga ilova qilingan hujjatlarni topshirish

7. Ariza davlat tilida topshiriladi. Ariza topshirishda patent egasi tomonidan mazkur Qoidalarning ilovasiga muvofiq shakldagi arizaga quyidagi hujjatlar ilova qilinadi:

vakil yoki patent vakili vakolatlarini tasdiqlaydigan ishonchnoma (ariza vakil yoki patent vakili tomonidan topshirilganda);

patent egalari bir nechta boʻlgan hollarda, ularning arizani topshirish haqidagi roziligi arizaga ilova qilinadi.

Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan patent boji toʻlanganligi Vazirlik tomonidan axborot tizimlari orqali mustaqil ravishda tekshiriladi.

Belgilangan miqdordagi patent boji toʻlanmagan taqdirda, arizani koʻrib chiqish boʻyicha yuridik ahamiyatga molik harakatlar amalga oshirilmaydi.

8. Ariza bitta patentga tegishli boʻlishi kerak.

Ariza Axborot tizimi orqali toʻldirilganidan soʻng ariza beruvchi tomonidan maʼlumotlar toʻgʻri va toʻliqligi tekshiriladi hamda tasdiqlanadi.

Yuridik shaxs nomidan topshiriladigan ariza tashkilot rahbari tomonidan uning lavozimi koʻrsatilgan holda tasdiqlanadi.

Ariza vakil yoki patent vakili orqali topshirilganda, ariza patent vakili yoki ishonchli shaxs tomonidan tasdiqlanadi.

9. Arizaga ilova qilinayotgan hujjatlar xorijiy tilda boʻlganda, ularning davlat tilidagi tarjimalari ilova qilinishi kerak.

3-bob. Arizani koʻrib chiqish va ariza toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni eʼlon qilish

10. Ariza va unga ilova qilingan hujjatlar kelib tushgan kundan eʼtiboran oʻn besh kunlik muddat ichida Vazirlik mazkur Qoidalarning 2-bobiga muvofiq tegishli hujjatlarning mavjudligi va ularning mazkur Qoidalar talablariga muvofiqligini tekshiradi.

11. Mazkur Qoidalarning 2-bobiga muvofiq tegishli hujjatlar mavjud boʻlmaganda yoki hujjatlar mazkur Qoidalarda belgilangan talablarga rioya qilinmagan holda rasmiylashtirilganligi aniqlanganda, ariza beruvchiga shu kunning oʻzida Axborot tizimi orqali bildirishnoma yuboriladi. Bildirishnomada aniqlangan kamchiliklar koʻrsatiladi va ariza beruvchiga bildirishnoma yuborilgan kundan eʼtiboran uch oy ichida ushbu kamchiliklarni bartaraf etish (yetishmagan yoki tuzatilgan maʼlumotlar yoxud hujjatlarni taqdim etish) taklif qilinadi.

Bunda, arizani koʻrib chiqish boʻyicha belgilangan muddatning oʻtishi aniqlangan kamchiliklar toʻliq bartaraf etilgunga (yetishmagan yoki tuzatilgan maʼlumotlar yoxud hujjatlar taqdim etilgunga) qadar, biroq ariza beruvchiga bildirishnoma yuborilgan kundan eʼtiboran uch oydan ortiq boʻlmagan muddatgacha toʻxtatib turiladi.

12. Taqdim etilgan hujjatlar mazkur Qoidalar talablariga mos kelgan hollarda, Vazirlik ariza beruvchini uning arizasi qabul qilinganligi toʻgʻrisida Axborot tizimi orqali xabardor etadi. Ariza toʻgʻrisidagi maʼlumotlar qanday obyektga nisbatan topshirilganiga qarab, tegishli ixtirolar, foydali modellar, sanoat namunalari, oʻsimlik navlari va hayvon zotlarining davlat reyestrlariga kiritiladi.

13. Taqdim etilgan hujjatlar mazkur Qoidalar talablariga mos kelmagan, shuningdek aniqlangan kamchiliklar belgilangan muddatda toʻliq bartaraf etilmagan hollarda, Vazirlik ariza beruvchiga arizani qabul qilish rad etilgani toʻgʻrisida asoslarini koʻrsatgan holda bildirishnoma yuboradi.

14. Rasmiy axborotnomada ariza toʻgʻrisidagi quyidagi maʼlumotlar eʼlon qilinadi:

patent raqami;

ixtiro, foydali model, sanoat namunasi, oʻsimliklarning yangi navi, hayvonlarning yangi zotining roʻyxatga olingani toʻgʻrisidagi maʼlumotlar eʼlon qilingan rasmiy axborotnomaning soni va yili;

Xalqaro patent klassifikatsiyasi (XPK) / Sanoat namunalarining xalqaro klassifikatsiyasining (SNXK) indeksi (ixtiro, foydali model va sanoat namunasiga nisbatan koʻrsatiladi);

ixtiro, foydali model, sanoat namunasi, oʻsimliklarning yangi navi, hayvonlarning yangi zotining nomi;

patent egasi;

yozishma uchun manzil.

15. Vazirlik ariza toʻgʻrisidagi maʼlumotlar rasmiy axborotnomada eʼlon qilingan kundan eʼtiboran 3 kun muddatda ariza beruvchiga tegishli yozuv kiritilgan “Patentga ilova”ni yuboradi.

Patent egasining ochiq litsenziyaga huquq berish haqidagi arizasini koʻrib chiqish va ushbu ariza toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni eʼlon qilish qoidalariga ILOVA

Patent egasining ochiq litsenziyaga huquq berish toʻgʻrisidagi

Patent egasi har bir shaxsga quyidagi intellektual mulk obyektidan foydalanish huquqini beradi (keragi belgilansin): 񱌫 ixtiro 񱌫 oʻsimlik navi 񱌫 foydali model 񱌫 hayvon zoti 񱌫 sanoat namunasi __________________________________________________________________________________________ (ixtiro, foydali model, sanoat namunasi, oʻsimliklarning yangi navi, hayvonlarning yangi zotining nomi) patent raqami _______________________________ eʼlon qilinadigan yozishmalar uchun manzil _____________________________________________________ __________________________________________________________________________________________ Ilova qilib biriktirilayotgan hujjatlar (keragi belgilansin): 񱌫 vakil yoki patent vakili vakolatlarini tasdiqlaydigan ishonchnoma; 񱌫 boshqa patent egalarining arizani topshirish haqidagi roziligi (bir nechta patent egasi boʻlgan taqdirda). Patent egasi ______________________________ (F.I.O., lavozimi) TASDIQLAYMAN

Oʻzbekiston Respublikasi adliya vazirining 2023-yil 6-fevraldagi 2-mh-son buyrugʻiga 2-ILOVA

Oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilayotgan idoraviy normativ-huquqiy hujjatlar roʻyxati

1. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat patent idorasi direktorining 2006-yil 21-sentabrdagi 56-son “Patent egasining ochiq litsenziyaga doir huquqni taqdim etish toʻgʻrisidagi arizasini topshirish va koʻrib chiqish hamda bunday ariza toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni eʼlon qilish qoidalarini tasdiqlash haqida”gi buyrugʻi (roʻyxat raqami 1629, 2006-yil 14-oktabr) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2006-y., 42-son, 420-modda).

2. Oʻzbekiston Respublikasi Intellektual mulk agentligi bosh direktorining 2011-yil 26-avgustdagi 28-son “Patent egasining ochiq litsenziyaga doir huquqni taqdim etish toʻgʻrisidagi arizasini topshirish va koʻrib chiqish hamda bunday ariza toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni eʼlon qilish qoidalariga oʻzgartirishlar kiritish haqida”gi buyrugʻi (roʻyxat raqami 1629-1, 2011-yil 30-sentabr) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2011-y., 40-son, 423-modda).

Vazir A. TASHKULOV

Toshkent sh.,

2023-yil 6-fevral,

2-mh-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 07.02.2023-y., 10/23/3418/0076-son)

lex.uz