📅 2023-yil 4-yanvar · Markaziy bank hujjatlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2023-yil 4-yanvar · Markaziy bank hujjatlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2023 йил 4 январь · Марказий банк ҳужжатлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 4 января 2023 г. · Документы Центрального банка
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 4 January 2023 · Central Bank documents
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
Қарори
РЎЙХАТИ
Банк ҳисобварақларини очиш, юритиш ва ёпиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:
1. Банк ҳисобварақларини очиш, юритиш ва ёпиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
3. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили ва Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
4. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
5. Мазкур қарорга 1-илованинг 8-банди биринчи хатбошиси 2023 йил 1 майдан кучга киради.
Келишилди:
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 4 январдаги 30/18-сон қарорига 1-ИЛОВА
Банк ҳисобварақларини очиш, юритиш ва ёпиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома
Ушбу Йўриқнома банклар томонидан резидент ва норезидент юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан тадбиркорлик фаолиятини юридик шахс ташкил этмаган ҳолда амалга ошираётган жисмоний шахслар (бундан буён матнда якка тартибдаги тадбиркор деб юритилади), деҳқон хўжаликлари, юридик шахсларнинг ваколатхоналари ва филиалларига банк ҳисобварақларини очиш, уларни юритиш ҳамда ёпиш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Йўриқномада қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
банк ҳисобварағи — банк томонидан шартномага мувофиқ мижозга очилган ҳисобварақ бўлиб, унга кўра банк мижознинг ҳисобварағига тушаётган пул маблағларини қабул қилиш ва ҳисобга киритиш, мижознинг ҳисобварағидан тегишли пул маблағларини ўтказиш ҳамда бериш ва ҳисобварақ бўйича бошқа операцияларни амалга ошириш ҳақидаги топшириқларини бажариш мажбуриятини зиммасига олади;
талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақ — мижозларнинг биринчи талаби биланоқ бериладиган ёки ўтказиб бериладиган маблағларнинг ҳисоби юритиладиган банк ҳисобварағи;
жамғарма депозит ҳисобварақ — бу мижозларнинг даврий бадаллари асосида шаклланиб, муайян мақсадни амалга ошириш учун жамғариладиган ва шу мақсад учун йўналтириладиган ёхуд шартнома бекор қилиниши натижасида қайтариладиган маблағлар ҳисоби юритиладиган банк ҳисобварағи;
муддатли депозит ҳисобварақ — шартномада қатъий келишилган муддатга қўйилган мижозларнинг маблағлари ҳисоби юритиладиган банк ҳисобварағи;
металл ҳисобварақ — банклар томонидан мижозларга қимматбаҳо металлар билан операцияларни амалга ошириш ва уларни ҳисобини юритиш учун очиладиган ҳисобварақ;
эскроу ҳисобварақ — банк (эскроу агент) томонидан ҳисобварақ эгасидан (депонентдан) олинган пул маблағларини қабул қилиш ва сақлаб туриш учун очиладиган ҳамда эскроу шартномасида белгиланган асослар мавжуд бўлганда бошқа шахсга (бенефициарга) ўтказиб бериш мажбуриятини назарда тутадиган махсус банк ҳисобварағи;
вакиллик ҳисобварағи — банкнинг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида (бундан буён матнда Марказий банк деб юритилади) ёки бошқа банкда, шунингдек вакиллик ҳисобварағи очиш ваколатига эга бўлган ташкилотларнинг Марказий банкда очилган, банклараро тўловларни ўтказишга ва ўзаро ҳисоб-китобларни амалга оширишга мўлжалланган ҳисобварағи;
вакиллик ҳисобварағи очиш ваколатига эга бўлган ташкилотлар — «Миллий клиринг маркази» АЖ ва «Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси» АЖ;
Банк депозиторларининг миллий ахборотлар базаси (бундан буён матнда БДМАБ деб юритилади) — банклар томонидан мижозларга банк ҳисобварақлари очишда уларга хос рақам (мижоз коди) бериш, уларнинг ҳисобварақлари рўйхатини қолдиқ маблағлари ҳақида маълумот сақламаган ҳолда юритиш ҳамда мижозларга тегишли ҳисобварақлар тўғрисидаги маълумотларни олишни таъминлайдиган, Марказий банкнинг Ахборотлаштириш Бош Маркази томонидан юритиладиган ахборотлар базаси.
2. Мижозлар банкларда қуйидаги турдаги банк ҳисобварақларини очишлари мумкин:
а) талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақлари;
б) жамғарма депозит ҳисобварақлари;
в) муддатли депозит ҳисобварақлари;
г) металл ҳисобварақлари;
г 1 ) эскроу ҳисобварақлари;
д) вакиллик ҳисобварақлари;
е) бошқа депозит ҳисобварақлари.
3. Хўжалик юритувчи субъектнинг давлат рўйхатидан ўтганидан сўнг биринчи марта миллий валютада очган талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи унинг асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи (бундан буён матнда асосий ҳисобварақ деб юритилади) ҳисобланади. Хўжалик юритувчи субъект асосий ҳисобварағини очгандан кейин миллий ва чет эл валютасида очадиган барча талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақлари унинг иккиламчи ҳисобварақлари ҳисобланади.
Ғазна ижроси билан қамраб олинган ташкилотларга банкларда асосий ҳисобварақ очилмаган ҳолда тўлов терминаллари тушумлари, нақд пулдаги тўловлар, жамғарма ва муддатли депозитлар, банк корпоратив карталаридаги маблағлар ҳамда махсус мақсадли маблағлар ҳисобини юритиш учун, шунингдек қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳолларда банк ҳисобварақлари очилиши мумкин.
4. БДМАБда банк ҳисобварақларини очиш, бошқа банкка ўтказиш, ёпиш, маблағларни ҳисобдан чиқариш амалларини вақтинча тўхтатиб туриш ва уларни қайта тиклаш тўғрисидаги маълумотлар банклар томонидан юбориладиган электрон сўровлар асосида шакллантирилади ҳамда Марказий банкнинг Ахборотлаштириш Бош Маркази томонидан шу куннинг ўзида мижозга хизмат кўрсатувчи банкларга ва Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасига узатилади. Ушбу маълумотлар банкнинг маълумотлар базасига дастурий равишда киритилади ва банк томонидан ўзгартиришга рухсат этилмайди.
5. Мижозлар томонидан банк ҳисобварақлари очилаётганда, банк ҳисобварағи шартномаси (жисмоний шахсларнинг омонати бўйича банк омонати шартномаси, вакиллик ҳисобварағи бўйича вакиллик муносабатлари тўғрисида шартнома) (бундан буён матнда шартнома деб юритилади) тузилади.
Банк ва унинг мижозлари ўртасидаги шартномалар ёзма шаклда, электрон шаклда ёки масофадан хизмат кўрсатиш тизимлари орқали оферта шартномасини тасдиқлаш орқали тузилиши мумкин.
Шартномада банк мижознинг банк ҳисобварағига маблағларни кирим қилиш ва ҳисобдан чиқариш, мижознинг банк ҳисобварағидаги маблағларни тасарруф этиш борасидаги топшириқларини ижро этиш шартлари, бу борадаги мижоз ҳамда банкнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, банк хизматлари учун тўланиши лозим бўлган воситачилик ҳақи миқдори ва бошқа шартлар белгилаб олинади.
Банклар томонидан тадбиркорлик фаолияти субъектларидан ҳужжатларга муҳр қўйиш ёки ҳужжатларни муҳр билан тасдиқлашни талаб этиш тақиқланади.
Банклар томонидан ушбу Йўриқноманинг 2-бандида кўрсатилмаган, бироқ мижозларга банк хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ банк ҳисобварақларини (кредит (ссуда), лизинг, транзит ва бошқалар) очиш, юритиш ва ёпиш тартиби банкнинг ички ҳужжатлари билан тартибга солинади.
6. Мижозлар томонидан банк ҳисобварақлари очиш учун банкка мазкур Йўриқномада кўзда тутилган ҳужжатлар тақдим қилинган кундан сўнг, банклар кейинги иш кунидан кечиктирмай, уларга банк ҳисобварақлари очишлари шарт, бундан норезидент жисмоний ва юридик шахсларга банк ҳисобварағи очиш ҳамда қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатлар мустасно.
Банклар норезидент жисмоний ва юридик шахслар томонидан банкка ушбу Йўриқномада назарда тутилган барча ҳужжатлар тақдим этилганидан сўнг, ўн беш кундан кечиктирмай уларга банк ҳисобварақлари очишлари шарт, бундан қонунчилик ҳужжатларида кўрсатилган ҳолатлар мустасно.
Банк ҳисобварақлари очиш учун ҳужжатлар мижознинг имзолар намуналари қўйилган варақчасида кўрсатилган ёки юридик шахслар номидан вакил қилинган шахслар томонидан тақдим қилинади, таъсисчилари Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган юридик шахслар, якка тартибдаги тадбиркорлар ҳамда ИТ-Парк резиденти бўлган, таъсисчиси норезидент бўлган юридик шахсларга масофадан туриб банк ҳисобварағи очиш ҳолатлари бундан мустасно.
Банклар томонидан ушбу Йўриқномада кўзда тутилган ҳужжатлардан бошқа қўшимча ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.
Мижозлар банк ҳисобварағи очиш учун тақдим қилинган ҳужжатларнинг ҳақиқийлиги учун жавобгар бўладилар.
7. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларидан келиб чиққан ҳолда, банк мижозга банк ҳисобварағи очишни рад этишга ҳақли.
Крипто-биржада крипто-активлар савдолари иштирокчилари бўлган норезидент юридик шахсларга банк ҳисобварағи очишда банклар ушбу норезидент юридик шахсларни ва уларнинг ҳисобварақларига кирим қилинадиган маблағларнинг келиб чиқиш манбаларини «Ўз мижозингни бил» (КЙС, э-КЙС ва/ёки видео-КЙС) ва «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш» (АМЛ/СФТ) тизимларига мувофиқ ўрганиши шарт.
8. Банклар Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўйича молиявий чоралар ишлаб чиқувчи гуруҳнинг (ФАТФ) талабларидан келиб чиқиб, «Ўз мижозингни бил» (КЙС, э-КЙС ва/ёки видео-КЙС) ва «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш» (АМЛ/СФТ) тизимларига мувофиқ, ариза берувчиларни масофадан туриб идентификация қилиш учун зарур шарт-шароитлар мавжуд бўлганда, таъсисчилари Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган юридик шахслар, якка тартибдаги тадбиркорлар ҳамда ИТ-Парк резиденти бўлган, таъсисчиси норезидент бўлган юридик шахслар банк ҳисобварақларини масофадан туриб очиши мумкин.
Давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнида тадбиркорлик субъектларига масофадан туриб банк ҳисобварағини очиш Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизимида ёки банкнинг расмий веб-сайтида жойлаштирилган банк ҳисобварағи шартнома офертасини акцептлаш йўли билан амалга оширилади.
Таъсисчилари Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган юридик шахслар, якка тартибдаги тадбиркорлар ҳамда ИТ-Парк резиденти бўлган, таъсисчиси норезидент бўлган юридик шахсларга банк ҳисобварақлари масофадан туриб очилганда, улар номидан тўловларни (банк амалиётларини) амалга оширувчи шахслар белгиланган тартибда идентификация қилиниб, электрон рақамли имзоси ёки қўлда қўйилган имзолар намуналари электрон қурилмалар орқали олинганда, қоғозда имзолар намуналари қўйилган варақча талаб этилмайди.
9. Банк мижозлари бўлган юридик шахслар, якка тартибдаги тадбиркорлар ҳамда деҳқон хўжаликларининг банк ҳисобварақларини очиш учун асос бўлган барча ҳужжатлари ҳамда ушбу ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар нусхалари ҳар бир мижоз учун очилган юридик йиғмажилдларда сақланади.
Юридик йиғмажилдлардаги маълумотлар электрон шаклда банкнинг махсус дастурий таъминотлари орқали ҳар бир мижоз бўйича шакллантирилиши мумкин.
10. Банкларда мижозларнинг банк ҳисобварақларини рўйхатга олиш китоби электрон шаклда юритилади ҳамда унда қуйидаги маълумотлар кўрсатилиши лозим:
мижознинг номи;
юридик шахслар ва юридик шахс ташкил этган ҳолдаги деҳқон хўжалиги учун — солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР);
жисмоний шахслар, якка тартибдаги тадбиркор ҳамда юридик шахс ташкил этмаган ҳолдаги деҳқон хўжалиги учун — жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР);
банк ҳисобварағи рақами;
банк ҳисобварағи очилган ва ёпилган сана;
банк ҳисобварағини ёпиш учун асос.
Банк ҳисобварақларини рўйхатга олиш китобида банк ички ҳужжатларига мувофиқ бошқа маълумотлар ҳам кўрсатилиши мумкин.
2-боб. Банк ҳисобварақларини очиш тартиби
11. Тадбиркорлик фаолияти субъектлари бўлган резидент юридик шахслар, якка тартибдаги тадбиркорлар ҳамда деҳқон хўжаликлари томонидан миллий ва чет эл валютасида талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақлари очиш учун банкка қуйидаги ҳужжатлар тақдим қилинади:
банк ҳисобварағи очиш тўғрисида ариза;
имзолар намуналари қўйилган икки дона варақча;
мижоз номидан тўлов ҳужжатларини имзолаш ваколатига эга шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатининг (биометрик паспорт ёки идентификация ИД-картаси ёхуд янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ёки хорижга чиқиш биометрик паспорти) асли ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва/ёки «Ижтимоий карта» мобил иловаси орқали бериладиган электрон шакли.
12. Тадбиркорлик фаолияти субъекти бўлмаган резидент юридик шахслар томонидан миллий ва чет эл валютасида талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақлари очиш учун банкка қуйидаги ҳужжатлар тақдим қилинади:
банк ҳисобварағи очиш тўғрисида ариза;
имзолар намуналари қўйилган варақча;
тадбиркорлик фаолияти субъекти бўлмаган резидент юридик шахслар томонидан таъсис ҳужжатлари (таъсис шартномаси, устав) ҳамда уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар, шунингдек юридик шахс номидан тўлов ҳужжатларини имзолаш ваколатига эга шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатининг (биометрик паспорт ёки идентификация ИД-картаси ёхуд янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ёки хорижга чиқиш биометрик паспорти) асли ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва/ёки «Ижтимоий карта» мобил иловаси орқали бериладиган электрон шакли;
солиқ органларида ҳисобга қўйилганлигини тасдиқловчи ҳужжат (гувоҳнома).
13. Резидент юридик шахсларнинг ваколатхоналари ва (ёки) филиалларига талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақлари очиш учун ваколатхона ва филиаллар томонидан банкка қуйидаги ҳужжатлар тақдим қилинади:
банк ҳисобварағи очиш тўғрисида ариза;
резидент юридик шахсларнинг ваколатхоналари ва (ёки) филиалларининг илтимосномаси (илтимосномада «Солиқ тўловчининг идентификация рақами» ва «Хос рақами» (мижоз коди) кўрсатилган бўлиши шарт);
резидент юридик шахслар, уларнинг ваколатхоналари ва (ёки) филиаллари томонидан имзолар намуналари қўйилган варақча;
ваколатхона ёки филиалга берилган ваколатларни белгиловчи ҳужжат ҳамда ваколатхона ёки филиал номидан тўлов ҳужжатларини имзолаш ваколатига эга шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатининг (биометрик паспорт ёки идентификация ИД-картаси ёхуд янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ёки хорижга чиқиш биометрик паспорти) асли ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва/ёки «Ижтимоий карта» мобил иловаси орқали бериладиган электрон шакли.
14. Юридик шахслар устав капиталини шакллантириш учун давлат рўйхатидан ўтгунларига қадар таъсисчиларнинг (иштирокчиларнинг) дастлабки бадалларини киритиш учун миллий ва/ёки чет эл валютасида 29801 — «Мижозлар билан ҳисоб-китоблар» ҳисобварағи таъсисчилар (иштирокчилар) мурожаати асосида очилиши мумкин. Бунда, таъсисчилар (иштирокчилар) номидан вакил қилинган шахс томонидан банкка қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
банк ҳисобварағи очиш тўғрисида ариза;
имзолар намуналари қўйилган варақча;
таъсисчилар номидан тўлов ҳужжатларини имзолаш ваколатига эга шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатининг (биометрик паспорт ёки идентификация ИД-картаси ёхуд янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ёки хорижга чиқиш биометрик паспорти) асли ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва/ёки «Ижтимоий карта» мобил иловаси орқали бериладиган электрон шакли.
15. Давлат рўйхатидан ўтгандан кейин юридик шахсларга мазкур Йўриқномада белгиланган тартибда асосий ҳисобварақ очилиб, 29801 — «Мижозлар билан ҳисоб-китоблар» ҳисобварағидаги маблағлар уларнинг топшириқлари асосида асосий ҳисобвараққа ўтказилади ва 29801 — «Мижозлар билан ҳисоб-китоблар» ҳисобварағи ёпилади.
16. Фаолиятини Ўзбекистон Республикасида амалга оширувчи норезидент юридик шахслар (дипломатик ваколатхоналар, халқаро ташкилотлар ва уларнинг филиаллари, тижорат фаолиятини амалга оширмайдиган бошқа хорижий ташкилотлар ваколатхоналари ҳамда доимий муассасалар), товар-хом ашё биржасининг очиқ электрон савдоларида қатнашувчилар, уюшган савдоларда акция ва корпоратив облигацияларни сотувчи (сотиб олувчи) чет эллик инвесторлар, шунингдек крипто-биржада крипто-активлар савдолари иштирокчилари бўлган норезидент юридик шахслар (бундан буён матнда норезидент юридик шахс деб юритилади) талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақлари очиш учун банкка қуйидаги ҳужжатларни тақдим қиладилар:
банк ҳисобварағи очиш тўғрисида ариза;
агар қонунчилик ҳужжатларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, солиқ органлари томонидан солиқ тўловчининг идентификация рақами берилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;
имзолар намуналари қўйилган варақча;
норезидент юридик шахс номидан тўлов ҳужжатларини имзолаш ваколатига эга шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатининг (биометрик паспорт ёки идентификация ИД-картаси ёхуд янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ёки хорижга чиқиш биометрик паспорти) асли ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва/ёки «Ижтимоий карта» мобил иловаси орқали бериладиган электрон шакли;
норезидент юридик шахснинг таъсис ҳужжатлари (таъсис шартномаси, устав) ҳамда уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг консуллик ёки нотариус томонидан тасдиқланган нусхаси;
товар-хом ашё биржасининг очиқ электрон савдоларида қатнашувчи норезидент юридик шахс ва биржа брокери ўртасида брокерлик хизматларини кўрсатиш тўғрисидаги шартнома нусхаси;
уюшган савдоларда акция ва корпоратив облигацияларни сотувчи (сотиб олувчи) чет эллик инвесторлар — норезидент юридик шахслар ва инвестиция воситачиси ўртасида брокерлик хизматларини кўрсатиш тўғрисидаги шартнома нусхаси;
крипто-биржада крипто-активлар савдолари иштирокчилари бўлган норезидент юридик шахс ва крипто-биржа ўртасида муносабатларни ўрнатиш тўғрисидаги шартнома нусхаси.
Крипто-биржада крипто-активлар савдолари иштирокчилари бўлган норезидент юридик шахсларга Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан сўмга нисбатан расмий курслари белгиланадиган чет эл валюталарида банк ҳисобварақлари очилиши мумкин.
17. Резидент жисмоний шахслар томонидан миллий ва чет эл валютасида депозит, металл ҳисобварақлар очиш учун банкка ҳисобварақ очиш тўғрисида ариза ҳамда шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг (биометрик паспорт ёки идентификация ИД-картаси ёхуд янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ёки хорижга чиқиш биометрик паспорти) асли ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва/ёки «Ижтимоий карта» мобил иловаси орқали бериладиган электрон шакли тақдим қилинади, бундан мижозларни рақамли идентификация қилиш ҳолатлари мустасно.
Жисмоний шахслар ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахс сифатида банк ҳисобварағи очиш учун мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган ҳужжатларга қўшимча тарзда ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтганлиги тўғрисида маълумотноманинг асли ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва/ёки «Ижтимоий карта» мобил иловаси орқали бериладиган электрон шаклини тақдим этадилар.
Норезидент жисмоний шахслар томонидан миллий ва чет эл валютасида депозит ҳисобварақлари очиш учун банкка банк ҳисобварағи очиш тўғрисида ариза, норезидент жисмоний шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатининг (биометрик паспорт ёки идентификация ИД-картаси ёхуд янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси) асли ёки электрон шакли, норезидент жисмоний шахснинг Ўзбекистон Республикасида бўлишини (яшашини) тасдиқловчи ҳужжат тақдим қилинади, бундан Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари (консуллик муассасалари) орқали жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини (ЖШШИР) олган ИТ-парк резидентларининг хорижий мутахассисларини рақамли идентификация қилиш (Фасе-ИД) ёхуд банк билан вакиллик муносабатларини ўрнатган банкнинг «Ўз мижозингни бил» (КЙС, э-КЙС ва/ёки видео-КЙС) ҳамда «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш» (АМЛ/СФТ) тизимларига таянган ҳолда банк ҳисобварақларини масофадан туриб очиш имконияти мавжуд бўлган ҳоллар мустасно.
Банклар норезидент жисмоний шахсларга банк ҳисобварағи очишда уларнинг Ўзбекистон Республикасида муқим (уч ойдан кам бўлмаган) даврга рўйхатдан ўтганлиги ва фаолият юритаётганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни (Ўзбекистон Республикасида доимий ёки вақтинчалик рўйхатдан ўтганлиги тўғрисида маълумотнома, ишлаётганлиги ёки ўқиётганлиги, даромад манбаларини тасдиқловчи ҳужжатларни) талаб қилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари (консуллик муассасалари) орқали жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини (ЖШШИР) олган ИТ-парк резидентларининг хорижий мутахассислари масофадан туриб банк ҳисобварақларини очишлари мумкин.
Норезидент жисмоний шахс илгари тегишли банкда банк ҳисобварағини очган бўлса, ушбу банкда бошқа банк ҳисобварақларини масофадан туриб очиши мумкин.
Махсус солиқ режимини олган норезидент жисмоний шахслар томонидан банкда ҳисобварақ очиш учун қўшимча равишда банкка махсус солиқ режимини тақдим этиш бўйича қарор тақдим қилинади.
Резидент ва норезидент жисмоний шахсларга депозит ҳисобварақлари ЖШШИР асосида очилади.
17 1 . Ўн тўрт ёшгача бўлган вояга етмаган шахс номига миллий ва чет эл валютасида депозит, металл ҳисобварақлар очиш учун ота-онадан бири ёки уларнинг ўрнини босувчи шахс (қонуний вакили) томонидан банкка ҳисобварақ очиш тўғрисида ариза, вояга етмаган шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатининг (туғилганлик ҳақида гувоҳнома) асли ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва/ёки «Ижтимоий карта» мобил иловаси орқали бериладиган электрон шакли ҳамда ота-онадан бири ёки уларнинг ўрнини босувчи шахснинг (қонуний вакили) шахсини тасдиқловчи ҳужжатининг (биометрик паспорт ёки идентификация ИД-картаси ёхуд янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ёки хорижга чиқиш биометрик паспорти) асли ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва/ёки «Ижтимоий карта» мобил иловаси орқали бериладиган электрон шакли тақдим қилинади.
Бунда шахсни тасдиқловчи ҳужжатда вояга етмаган шахснинг жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) тўғрисида маълумот кўрсатилмаган ҳолларда, жисмоний шахснинг шахсий идентификасия рақами ҳақида маълумот ҳам тақдим этилади.
17 2 . Ўн тўрт ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган вояга етмаган шахслар мазкур Йўриқноманинг 17 1 -бандида белгиланган ҳисобварақларни мустақил равишда очишлари мумкин. Бунда ушбу шахслар банкка ҳисобварақ очиш тўғрисида ариза ҳамда шахсини тасдиқловчи ҳужжатининг (туғилганлик ҳақида гувоҳнома, биометрик паспорт ёки идентификация ИД-картаси ёхуд янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ёки хорижга чиқиш биометрик паспорти) асли ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва/ёки «Ижтимоий карта» мобил иловаси орқали бериладиган электрон шаклини шахсан тақдим қилади, бундан мижозларни рақамли идентификация қилиш ҳолатлари мустасно.
Вояга етмаган жисмоний шахсларнинг банк ҳисобварағи шартномасида банк томонидан ота-онадан бири ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар (қонуний вакили) уларнинг вояга етмаган фарзандлари билан боғлиқ шубҳали операциялар ҳақида хабардор қилиш белгиланиши лозим.
17 3 . Меҳрибонлик уйлари, Болалар уйлари, «Мурувват» болалар интернат-уйлари, «СОС — Ўзбекистон болалар маҳаллалари» уюшмасининг филиаллари, кичик ҳажмли болалар уйлари, тутинган (фостер) оилалар ва бошқа тўлиқ давлат таъминотидаги муассасаларда ёки бошқа ташкилотларда тарбияланаётган (жойлаштирилган) етим ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола учун тўланадиган пенсия, нафақа, алиментлар ва бошқа тўловларни жамлаш мақсадида «Инсон» ижтимоий хизматлар марказининг мурожаати асосида манфаатдор бола номига депозит ҳисобварақлари очилиши мумкин.
«Мурувват» болалар интернат-уйларига жойлаштирилган етим бўлмаган ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлмаган бола учун тўланадиган пенсия, нафақа, алиментлар ота-онадан бири ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар (қонуний вакили) мурожаати асосида манфаатдор бола номига депозит ҳисобварақлари очилиши мумкин. Бунда ҳисобварақда жамланган маблағлардан фойдаланиш мазкур ҳисобварақни очиш тўғрисидаги шартномада белгиланади.
18. Резидент жисмоний шахсларга рақамли идентификациялаш орқали банк ҳисобварағи очилганда, жисмоний шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этиш талаб этилмайди ҳамда банк ҳисобварағи очиш учун асос бўлган ҳужжатлар электрон шаклда сақланади.
19. Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар банк ҳисобварақларига хизмат кўрсатувчи банкда иккиламчи, жамғарма ва муддатли депозит, металл ҳисобварақларини очиш учун ҳисобварақ очиш тўғрисида ариза тақдим қилинади. Мазкур ариза электрон шаклда ҳам тақдим этилиши мумкин.
20. Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар бошқа банкларда иккиламчи, жамғарма ва муддатли депозит, металл ҳисобварақларни очишда ҳам асосий ҳисобварақ очиш учун кўзда тутилган ҳужжатларни тақдим этишлари шарт.
21. Қайта ташкил этилган юридик шахслар асосий ва иккиламчи ҳисобварақлар очиш учун ушбу Йўриқноманинг мазкур бобида кўрсатилган ҳужжатларни тақдим этадилар.
22. Қонунчиликка мувофиқ ундирув қаратилмайдиган махсус мақсадли ҳисобварақлар хўжалик юритувчи субъектларнинг аризаси асосида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ очилади.
23. Банк томонидан Марказий банк ёки бошқа банкда, шунингдек вакиллик ҳисобварағи очиш ваколатига эга бўлган ташкилотлар томонидан Марказий банкда вакиллик ҳисобварағи очилаётганда, улар ўртасида ўзаро вакиллик муносабатлари тўғрисида шартнома тузилади.
24. Банк томонидан Марказий банкда ёки бошқа банкда, шунингдек вакиллик ҳисобварағи очиш ваколатига эга бўлган ташкилотлар томонидан Марказий банкда миллий ва чет эл валютасида вакиллик ҳисобварағи очиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим қилинади:
банкнинг ёки вакиллик ҳисобварағи очиш ваколатига эга бўлган ташкилотнинг барча реквизитлари кўрсатилган ҳолда вакиллик ҳисобварағи очиш тўғрисида ариза;
имзолар намуналари қўйилган варақча.
25. Юридик шахс бўлган норезидент банклар (бундан буён матнда норезидент банк деб юритилади) томонидан банкларда вакиллик ҳисобварақларини очиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим қилинади:
норезидент банкнинг тўлиқ номи ва уни рўйхатдан ўтказган давлатдаги юридик манзили кўрсатилган ҳолда вакиллик ҳисобварағи очиш тўғрисида ариза;
имзолар намуналари қўйилган варақча;
рўйхатдан ўтказган давлатнинг ваколатли органи томонидан берилган лицензиянинг легаллаштирилган ёки апостиль қўйилган нусхаси;
норезидент банк томонидан ва у рўйхатга олинган давлатда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги халқаро стандартлар қўлланилиши тўғрисидаги ахборот.
26. Янги ташкил этилаётган банк таъсисчилари томонидан банк устав капиталини шакллантириш ва банк рўйхатга олингунга қадар тўланадиган бож ва йиғимлар учун маблағ йиғиш мақсадида Марказий банк ёки тижорат банкида 29801 — «Мижозлар билан ҳисоб-китоблар» ҳисобварағи банк таъсисчилари мурожаати асосида очилиши мумкин. Бунда, таъсисчилар томонидан банкка қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
банк ҳисобварағи очиш тўғрисида ариза;
имзолар намуналари қўйилган варақча;
мижоз номидан тўлов ҳужжатларини имзолаш ваколатига эга шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатининг (биометрик паспорт ёки идентификация ИД-картаси ёхуд янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ёки хорижга чиқиш биометрик паспорти) асли ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва/ёки «Ижтимоий карта» мобил иловаси орқали бериладиган электрон шакли.
27. Банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия олингандан сўнг 29801 — «Мижозлар билан ҳисоб-китоблар» ҳисобварағидаги маблағлар белгиланган тартибда очилган вакиллик ҳисобварағига таъсисчиларнинг топшириғи асосида ўтказилади ва 29801 — «Мижозлар билан ҳисоб-китоблар» ҳисобварағи ёпилади.
3-боб. Банк ҳисобварақларини юритиш тартиби
28. Имзолар намуналари қўйилган варақча шакли, шунингдек тадбиркорлик субъектлари бўлмаган резидент юридик шахслар ва норезидент юридик шахслар томонидан тақдим қилинадиган имзолар намуналари қўйилган варақчалар сони банкнинг ички ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
Имзолар намуналари қўйилган варақчада қуйидагилар бўлиши керак:
мижознинг номи (фамилияси, исми, отасининг исми);
имзо қўйиш ваколати берилган шахсларнинг — фамилияси, исми, отасининг исми ҳамда уларнинг шахсан қўйилган имзоси;
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ юридик шахсларда муҳр мавжуд бўлиши талаб қилинган тақдирда — муҳр изи.
Имзолар намуналари қўйилган варақчада банк ички ҳужжатларига мувофиқ бошқа маълумотлар ҳам киритилиши мумкин.
29. Банклар томонидан таъсисчилари Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган юридик шахслар, якка тартибдаги тадбиркорлар ҳамда ИТ-Парк резиденти бўлган, таъсисчиси норезидент бўлган юридик шахсларга банк ҳисобварақларини масофадан туриб очишда, уларнинг имзо намуналари қўйилган варақчада кўрсатилган резидент жисмоний шахсларни идентификациялаш рақамли идентификациялаш орқали амалга оширилиши мумкин.
30. Имзо намуналари банк мижозининг шахсан ўзи томонидан қўйилиши шарт. Ногиронлиги бўлган шахснинг факсимил имзоси ногиронлиги бўлган шахс томонидан фақат, агар у ўзининг жисмоний нуқсонлари сабабли зарур ҳужжатларни имзолаш чоғида ўз қўли билан имзо қўйиш имкониятига эга бўлмаса, қўлланилиши мумкин.
Имзо қўйиш ваколати берилган шахсларнинг имзолари банк ходими иштирокида қўйилади, бундан масофадан туриб банк ҳисобварағи очиш ҳоллари мустасно.
31. Раҳбар томонидан ваколат берилган шахслардан бирортаси вақтинча ўзгарганда, вақтинча ваколат берилган шахснинг имзо намунаси қўйилиб, амал қилиш муддати кўрсатилган қўшимча варақча тақдим қилинади. Ушбу қўшимча варақча раҳбар томонидан имзоланади ва муҳрланади (тадбиркорлик фаолияти субъектларидан муҳр қўйиш талаб этилмайди).
32. Имзолар намуналари қўйилган варақчага юридик шахсларнинг асосий муҳри ёки юридик шахс филиалининг ёхуд ваколатхонасининг муҳр изининг намунаси қўйилиши шарт. Тўлов ҳужжатларига алоқадор бўлмаган, алоҳида мақсадлар учун муҳрлардан («Пакетлар учун», «Рухсатномалар учун», «Девонхона», «Маълумотлар учун», «Гувоҳномалар учун» кабилар) фойдаланишга йўл қўйилмайди.
Муҳр алмаштирилганда ёки йўқолиб қолганда, биринчи ва иккинчи имзо ҳуқуқи берилган шахслар томонидан имзоланган илтимоснома асосида банк ваколатли ходими томонидан муҳр тайёрлатиш учун зарур бўлган муддат берилади. Ушбу муддат ўттиз календарь кундан ошиши мумкин эмас. Бир вақтнинг ўзида банкнинг ваколатли ходими (бош бухгалтер ёки унинг ўринбосари) муҳр бўлмаган вақтда тўлов ҳужжатларини расмийлаштириш тартибини белгилайди, вазиятдан келиб чиққан ҳолда ҳужжатлар муҳр изисиз топширилишига рухсат беради.
Мазкур банд талаблари тадбиркорлик фаолияти субъектларига нисбатан татбиқ этилмайди.
33. Банк ҳисобварағи эгаси ўз манзилининг ўзгарганлиги тўғрисида хизмат кўрсатаётган банкка беш иш куни давомида ёзма ёки электрон шаклда хабар бериши шарт.
34. Тадбиркорлик фаолияти субъекти бўлмаган резидент юридик шахслар ҳамда бюджетдан маблағ олувчилар, резидент юридик шахсларнинг ваколатхоналари ва филиаллари, норезидент юридик шахслар таъсис ҳужжатларида (таъсис шартномасида, уставда) кўрсатилган маълумотлар (муассислар, аъзолар ёки бошқа маълумотлар) ўзгарган тақдирда, улар таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг нусхасини уч иш куни ичида банкка тақдим қилади.
35. Банк ҳисобварағи бўйича операциялар фақат банк ҳисобварағи эгасининг фармойишига кўра ёки банк ҳисобварағидаги пул маблағлари терговга қадар текширувни амалга ошираётган органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи, терговчи қарори бўйича ёхуд суд ажримига кўра хатланганда, шунингдек қонунчилик ҳужжатларида кўзда тутилган бошқа ҳолларда тўхтатиб қўйилиши мумкин. Бундай ҳолда, пул маблағлари фақат қарор ёки ажримда кўрсатилган суммага хатланади.
Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш суд тартибида амалга оширилади, қонунчилик ҳужжатларида кўзда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
36. Барча банк ҳисобварақларидан маблағларни ҳисобдан чиқариш амалларини вақтинча тўхтатиб туриш бўйича сўров фақат асосий депозит ҳисобварағини очган банк томонидан қонунчиликда кўзда тутилган ҳоллардагина шакллантирилади.
37. Мижозлар уларга хизмат кўрсатувчи банк орқали бошқа банкларда очилган ўзининг барча банк ҳисобварақлари ҳақидаги маълумотларни олишлари мумкин.
38. Ўзбекистон Республикасининг «Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ судгача санация қилиш , суд санацияси, ташқи бошқарув ва тугатишга доир иш юритиш тартиб-таомиллари қўлланилганда мижознинг асосий ҳисобварағига хизмат кўрсатувчи банкда қуйидаги баланс ҳисобварақлари тегишли ҳужжатлар тақдим этилган тақдирда очилади:
«22660 Мижознинг санация ҳисобварағидаги маблағлари» баланс ҳисобварағи учун — судгача санация қилишни жорий этиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузурида Тўловга қобилиятсизлик ишлари агентлигининг қарори ёки суд санацияси тартиб-таомилини жорий этиш тўғрисидаги суд ажрими асосида;
«22662 Ташқи бошқарув тартиб-таомили жорий этилган мижознинг махсус ҳисобварағидаги маблағлари» баланс ҳисобварағи учун – ташқи бошқарув тартиб-таомилини жорий этиш тўғрисидаги суд ажрими асосида;
«22664 Тугатиш тартиб-таомили жорий этилган мижознинг ягона ҳисобварағидаги маблағлари » баланс ҳисобварағи учун — қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақидаги суд қарори асосида.
Мазкур банднинг иккинчи — тўртинчи хатбошиларида назарда тутилган махсус ҳисобварақлар очилган пайтдан бошлаб қуйидагилар амалга оширилади:
мижознинг асосий ва иккиламчи (агар мавжуд бўлса) ҳисобварақлари бўйича чиқим амалиётлари тўхтатилади;
мижознинг асосий ҳисобварағига қўйилган ҳамда келгусида қўйиладиган барча тўлов ҳужжатлари (шу жумладан, инкассо топшириқномалари), шунингдек банд солиш (хатлаш) тўғрисидаги қарорлар уларни қўйган (қарор чиқарган) томонларга (шу жумладан, инкассо топшириқномаси уни қўйган органга) ижросиз қайтарилади. Бунда банк тўлов ҳужжати (банд солиш (хатлаш) тўғрисидаги қарорлар) мижозга нисбатан судгача санация қилиш ёки тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомили жорий этилганлиги муносабати билан қайтарилаётганлигини кўрсатади;
асосий ва иккиламчи (агар мавжуд бўлса) ҳисобварақлардаги қолдиқ пул маблағлари ҳамда келгусида келиб тушадиган пул маблағлари кейинги иш кунидан кечиктирмай мижознинг янги очилган махсус ҳисобварағига банк мемориал ордерига асосан ўтказилади;
махсус ҳисобварақлар бўйича чиқим амалиётлари судгача санация қилиш ва суд санацияси тартиб-таомилида мижознинг, шунингдек ташқи бошқарув ва тугатишга доир иш юритиш тартиб-таомилида суд бошқарувчисининг тўлов топшириқномасига асосан амалга оширилади.
Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг (рўйхат рақами 2342, 2012 йил 15 март) талаблари ушбу бандга мувофиқ янги очилган махсус ҳисобварақларга нисбатан қўлланилмайди.
4-боб. Асосий ҳисобварақни бошқа банкка ўтказиш ва банк ҳисобварақларни ёпиш тартиби
39. Асосий ҳисобварақни бошқа банкда очиш учун мижоз томонидан мазкур Йўриқноманинг 2-бобида назарда тутилган ҳужжатлар тақдим қилинади. Ушбу ҳужжатлар асосида асосий ҳисобварақни очаётган банк мижозга 29801 — «Мижозлар билан ҳисоб-китоблар» ҳисобварағи очади.
Мижоз томонидан банкка чек дафтарчалари ва тўлов терминаллари (мавжуд бўлса) қайтарилади, асосий ҳисобварақни бошқа банкка ўтказиш учун ариза тақдим этилади ҳамда асосий ҳисобварақдаги қолдиқ маблағни асосий ҳисобварақ очилаётган банкдаги 29801 — «Мижозлар билан ҳисоб-китоблар» ҳисобварағига ўтказиш бўйича тўлов топшириқномаси тақдим этилади.
Асосий ҳисобварақни бошқа банкка ўтказаётган банк қолдиқ маблағларни 29801 — «Мижозлар билан ҳисоб-китоблар» ҳисобварағига ўтказиш бўйича мижознинг тўлов топшириқномасини ижро этгандан кейин БДМАБга асосий ҳисобварақни бошқа банкка ўтказиш бўйича сўров шакллантиради. Мазкур сўров уч иш куни давомида фаол бўлади. Ушбу муддат ичида асосий ҳисобварақ очилмаган тақдирда, асосий ҳисобварақни ёпаётган банк томонидан сўров такроран шакллантирилади.
Асосий ҳисобварақ очилаётган банкдаги 29801 — «Мижозлар билан ҳисоб-китоблар» ҳисобварағига маблағлар кирим қилингандан сўнг янги асосий ҳисобварақ очилади. Бунда, 29801 — «Мижозлар билан ҳисоб-китоблар» ҳисобварағидаги маблағлар асосий ҳисобвараққа банк томонидан мемориал ордер билан ўтказилиб, 29801 — «Мижозлар билан ҳисоб-китоблар» ҳисобварағи ёпилади.
Мижознинг асосий ҳисобварағи бошқа банкка кўчирилганда, унинг иккиламчи ҳисобварақлари ёпилмайди ва асосий ҳисобварақнинг назорат калитидан ташқари барча маълумотлар ўзгармаган ҳолда сақланади.
Ўтказилган асосий ҳисобварақ бўйича келиб тушган тўлов ва ижро ҳужжатлари рўйхатдан ўтказилгач, улар янги асосий ҳисобварақ очилган банк (филиал) номи кўрсатилган ҳолда қайтариб юборилади.
40. Хўжалик юритувчи субъектларнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида очиладиган қонунчиликка мувофиқ ундирув қаратилмайдиган махсус мақсадли ҳисобварақлари ушбу қарорларда белгиланган вақтинча фойдаланиш муддати тугаган санадан кейинги иш куни ёпилади. Ушбу ҳисобварақлардаги маблағлар қолдиғи банк томонидан мемориал ордер билан хўжалик юритувчи субъектнинг асосий ҳисобварағига ўтказилади.
Бунда, ушбу ҳисобварақни ёпиш учун ариза олиш талаб этилмайди.
41. Шартнома мижознинг аризасига мувофиқ исталган вақтда ёки унда кўрсатилган ҳолатлар юз берганда бекор қилинади. Шартноманинг бекор қилиниши мижознинг банк ҳисобварағини ёпиш учун асос бўлади.
Шартнома суд орқали бекор қилинганда ҳам банк ҳисобварақлари ёпилиши мумкин.
42. Рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ҳаракатсиз ҳолатга ўтказилган тадбиркорлик субъектлари давлат реестридан чиқарилган кундан эътиборан шартнома бекор қилинган ҳисобланади.
43. Ихтиёрий тугатилаётган ва (ёки) молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тадбиркорлик субъектларининг банк ҳисобварақларини ёпиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 августдаги 704-сон «Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби ҳамда Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тадбиркорлик субъектларини давлат реестридан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан амалга оширилади.
44. Нодавлат нотижорат ташкилотлари тугатилаётганда, уларнинг банк ҳисобварақларини ёпиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 15 январдаги 5-сон қарори билан тасдиқланган Нодавлат нотижорат ташкилотларини тугатиш тартиби тўғрисида низомга асосан амалга оширилади.
45. Ушбу Йўриқноманинг 43 ва 44-бандларида кўзда тутилмаган хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолияти тугатилаётганда, якка тартибдаги тадбиркорнинг фаолияти тўхтатилаётганда, улар томонидан хизмат кўрсатувчи банкка ариза билан мурожаат қилинади ҳамда фойдаланилмаган чеклар ва тўлов терминаллари (мавжуд бўлса) қайтарилади. Ушбу субъектларнинг асосий ҳисобварағини ёпишдан олдин уларга очилган барча иккиламчи ҳисобварақлар уларнинг аризаси асосида ёпилади.
Мазкур субъектларнинг асосий ҳисобварағини ёпишдан олдин уларнинг солиқ қарзи мавжудлиги «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали текширилади. Солиқ қарзи мавжуд бўлганда, асосий ҳисобварақни ёпишга йўл қўйилмайди.
Хўжалик юритувчи субъектларнинг ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига киритилган контрактлари бўйича қарздорликлар мавжуд бўлган тақдирда, ушбу қарздорликлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 14 апрелдаги 216-сон «Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимидан умидсиз қарздорликларни ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорида белгиланган тартибда ҳисобдан чиқарилгандан сўнг асосий ҳисобварақ белгиланган тартибда ёпилади.
46. Банк ҳисобварақлари ёпилаётганда, банкнинг ваколатли ходими ёпилаётган банк ҳисобварағидан мижозга охирги марта кўчирма берилган кундан бошлаб ушбу банк ҳисобварағига киритилган барча ёзувларни ҳужжатлар бўйича синчиклаб текшириши, ссуда ва банк хизматлари учун ҳисобланган ҳамда тўланган фоизларни инобатга олган ҳолда чиқарилган охирги қолдиқнинг тўғрилигига ишонч ҳосил қилиши ва ёпилаётган банк ҳисобварағига тегишли ёзувларни киритиб, имзо чекиши шарт.
Мижознинг барча тақдим қилинган талаблардан озод бўлган пул маблағларининг қолдиғи мижоз (тугатувчи) топшириғига асосан бошқа ҳисобвараққа ўтказилганидан сўнг банк ҳисобварағи ёпилади.
47. Банкларнинг ёки вакиллик ҳисобварағи очиш ваколатига эга бўлган ташкилотларнинг вакиллик ҳисобварақлари уларнинг вакиллик муносабатларини тўхтатиш тўғрисидаги аризасига кўра, шунингдек банклар ёки вакиллик ҳисобварағи очиш ваколатига эга бўлган ташкилотларни тугатиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари асосида ёпилади.
5-боб. Якуний қоида
48. Ушбу Йўриқнома талабларини бузган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 4 январдаги 30/18-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2008 йил 23 августдаги 18/6-сон «Ўзбекистон Республикаси банк депозиторларининг миллий ахборотлар базаси ва унда мижозларга хос рақам бериш ҳамда банк ҳисобварақлари рўйхатини юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1863, 2008 йил 27 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 40-41-сон, 414-модда).
2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2010 йил 11 майдаги 18/5-сон «Ўзбекистон Республикаси банк депозиторларининг миллий ахборотлар базаси ва унда мижозларга хос рақам бериш ҳамда банк ҳисобварақлари рўйхатини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1863-1, 2010 йил 25 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 21-сон, 163-модда).
3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2014 йил 14 мартдаги 7/1-сон «Ўзбекистон Республикаси банк депозиторларининг миллий ахборотлар базаси ва унда мижозларга хос рақам бериш ҳамда банк ҳисобварақлари рўйхатини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1863-2, 2014 йил 2 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 14-сон, 159-модда).
4. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2014 йил 20 сентябрдаги 32/3-сон «Ўзбекистон Республикаси банк депозиторларининг миллий ахборотлар базаси ва унда мижозларга хос рақам бериш ҳамда банк ҳисобварақлари рўйхатини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1863-3, 2014 йил 30 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 40-сон, 503-модда).
5. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2016 йил 28 декабрдаги 41/1-сон «Ўзбекистон Республикаси банк депозиторларининг миллий ахборотлар базаси ва унда мижозларга хос рақам бериш ҳамда банк ҳисобварақлари рўйхатини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1863-4, 2017 йил 5 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 1-сон, 21-модда).
6. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2017 йил 24 июндаги 14/5-сон «Ўзбекистон Республикаси банк депозиторларининг миллий ахборотлар базаси ва унда мижозларга хос рақам бериш ҳамда банк ҳисобварақлари рўйхатини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1863-5, 2017 йил 4 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 27-сон, 628-модда).
7. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2018 йил 22 сентябрдаги 30/9-сон «Ўзбекистон Республикаси банк депозиторларининг миллий ахборотлар базаси ва унда мижозларга хос рақам бериш ҳамда банк ҳисобварақлари рўйхатини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1863-6, 2018 йил 26 октябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.10.2018 й., 10/18/1863-6/2118-сон).
8. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2019 йил 15 апрелдаги 7/5-сон «Ўзбекистон Республикаси банк депозиторларининг миллий ахборотлар базаси ва унда мижозларга хос рақам бериш ҳамда банк ҳисобварақлари рўйхатини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1863-7, 2019 йил 14 май) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2019 й., 10/19/1863-7/3125-сон).
9. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2019 йил 28 декабрдаги 33/7-сон «Ўзбекистон Республикаси банк депозиторларининг миллий ахборотлар базаси ва унда мижозларга хос рақам бериш ҳамда банк ҳисобварақлари рўйхатини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1863-8, 2020 йил 23 январь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2020 й., 10/20/1863-8/0074-сон).
10. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2009 йил 16 мартдаги 7/2-сон «Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1948, 2009 йил 27 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 18-сон, 229-модда).
11. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2009 йил 23 майдаги 16/1-сон «Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 1948-1, 2009 йил 20 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 26-сон, 300-модда).
12. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2009 йил 17 октябрдаги 29/4-сон «Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1948-2, 2009 йил 3 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 45-сон, 487-модда).
13. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2009 йил 26 декабрдаги 38/10-сон «Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1948-3, 2010 йил 28 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 3-4-сон, 35-модда).
14. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2010 йил 24 июлдаги 25/3-сон «Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1948-4, 2010 йил 22 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 38-сон, 337-модда).
15. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2011 йил 23 июлдаги 22/3-сон «Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1948-5, 2011 йил 16 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 32-33-сон, 342-модда).
16. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2011 йил 10 сентябрдаги 26/3-сон «Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномага қўшимча киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1948-6, 2011 йил 22 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 38-сон, 392-модда).
17. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2012 йил 28 июлдаги 22/1-сон «Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1948-7, 2012 йил 31 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 31-сон, 362-модда).
18. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2014 йил 19 апрелдаги 12/3-сон «Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1948-8, 2014 йил 30 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 18-сон, 205-модда).
19. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2014 йил 30 декабрдаги 47/10-сон «Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1948-9, 2015 йил 9 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 6-сон, 73-модда).
20. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2015 йил 5 сентябрдаги 24/3-сон «Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1948-10, 2015 йил 15 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 37-сон, 493-модда).
21. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2016 йил 26 майдаги 15/3-сон «Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1948-11, 2016 йил 13 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 24-сон, 294-модда).
22. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2017 йил 4 мартдаги 4/5-сон «Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1948-12, 2017 йил 24 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 12-сон, 192-модда).
23. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2017 йил 23 сентябрдаги 26/13-сон «Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1948-13, 2017 йил 10 октябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.10.2017 й., 10/17/1948-13/0089-сон).
24. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2017 йил 30 декабрдаги 35/6-сон «Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1948-14, 2018 йил 17 январь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.01.2018 й., 10/18/1948-14/0583-сон).
25. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2018 йил 14 июлдаги 24/7-сон «Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1948-15, 2018 йил 9 август) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.08.2018 й., 10/18/1948-15/1688-сон).
26. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2018 йил 22 сентябрдаги 30/8-сон «Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1948-16, 2018 йил 25 октябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.10.2018 й., 10/18/1948-16/2099-сон).
27. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2019 йил 16 февралдаги 3/4-сон «Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1948-17, 2019 йил 20 февраль) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.02.2019 й., 10/19/1948-17/2655-сон).
28. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2019 йил 10 августдаги 18/4-сон «Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1948-18, 2019 йил 23 август) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.08.2019 й., 10/19/1948-18/3620-сон).
29. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2019 йил 28 декабрдаги 33/6-сон «Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1948-19, 2020 йил 10 февраль) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.02.2020 й., 10/20/1948-19/0148-сон).
Раис М. НУРМУРАТОВ
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Д. ВАХАБОВ
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили Д. КАСИМОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 4 январь,
2022 йил 30 декабрь
2023 йил 4 январь
30/18-сон
OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI MARKAZIY BANKI BOSHQARUVINING
Qarori
ROʻYXATI
Bank hisobvaraqlarini ochish, yuritish va yopish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomani tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasining “Oʻzbekiston Respublikasining Markaziy banki toʻgʻrisida”gi Qonuniga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvi qaror qiladi:
1. Bank hisobvaraqlarini ochish, yuritish va yopish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnoma 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Ayrim idoraviy normativ-huquqiy hujjatlar 2-ilovaga muvofiq oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin.
3. Ushbu qaror Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish boʻyicha vakili va Oʻzbekiston Respublikasi Savdo-sanoat palatasi bilan kelishilgan.
4. Mazkur qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.
5. Mazkur qarorga 1-ilovaning 8-bandi birinchi xatboshisi 2023-yil 1-maydan kuchga kiradi.
Kelishildi:
Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvining 2023-yil 4-yanvardagi 30/18-son qaroriga 1-ILOVA
Bank hisobvaraqlarini ochish, yuritish va yopish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnoma
Ushbu Yoʻriqnoma banklar tomonidan rezident va norezident yuridik va jismoniy shaxslar, shu jumladan tadbirkorlik faoliyatini yuridik shaxs tashkil etmagan holda amalga oshirayotgan jismoniy shaxslar (bundan buyon matnda yakka tartibdagi tadbirkor deb yuritiladi), dehqon xoʻjaliklari, yuridik shaxslarning vakolatxonalari va filiallariga bank hisobvaraqlarini ochish, ularni yuritish hamda yopish tartibini belgilaydi.
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Yoʻriqnomada quyidagi tushunchalardan foydalaniladi:
bank hisobvaragʻi — bank tomonidan shartnomaga muvofiq mijozga ochilgan hisobvaraq boʻlib, unga koʻra bank mijozning hisobvaragʻiga tushayotgan pul mablagʻlarini qabul qilish va hisobga kiritish, mijozning hisobvaragʻidan tegishli pul mablagʻlarini oʻtkazish hamda berish va hisobvaraq boʻyicha boshqa operatsiyalarni amalga oshirish haqidagi topshiriqlarini bajarish majburiyatini zimmasiga oladi;
talab qilib olinguncha depozit hisobvaraq — mijozlarning birinchi talabi bilanoq beriladigan yoki oʻtkazib beriladigan mablagʻlarning hisobi yuritiladigan bank hisobvaragʻi;
jamgʻarma depozit hisobvaraq — bu mijozlarning davriy badallari asosida shakllanib, muayyan maqsadni amalga oshirish uchun jamgʻariladigan va shu maqsad uchun yoʻnaltiriladigan yoxud shartnoma bekor qilinishi natijasida qaytariladigan mablagʻlar hisobi yuritiladigan bank hisobvaragʻi;
muddatli depozit hisobvaraq — shartnomada qatʼiy kelishilgan muddatga qoʻyilgan mijozlarning mablagʻlari hisobi yuritiladigan bank hisobvaragʻi;
metall hisobvaraq — banklar tomonidan mijozlarga qimmatbaho metallar bilan operatsiyalarni amalga oshirish va ularni hisobini yuritish uchun ochiladigan hisobvaraq;
eskrou hisobvaraq — bank (eskrou agent) tomonidan hisobvaraq egasidan (deponentdan) olingan pul mablagʻlarini qabul qilish va saqlab turish uchun ochiladigan hamda eskrou shartnomasida belgilangan asoslar mavjud boʻlganda boshqa shaxsga (benefitsiarga) oʻtkazib berish majburiyatini nazarda tutadigan maxsus bank hisobvaragʻi;
vakillik hisobvaragʻi — bankning Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy bankida (bundan buyon matnda Markaziy bank deb yuritiladi) yoki boshqa bankda, shuningdek vakillik hisobvaragʻi ochish vakolatiga ega boʻlgan tashkilotlarning Markaziy bankda ochilgan, banklararo toʻlovlarni oʻtkazishga va oʻzaro hisob-kitoblarni amalga oshirishga moʻljallangan hisobvaragʻi;
vakillik hisobvaragʻi ochish vakolatiga ega boʻlgan tashkilotlar — “Milliy kliring markazi” AJ va “Qimmatli qogʻozlar markaziy depozitariysi” AJ;
Bank depozitorlarining milliy axborotlar bazasi (bundan buyon matnda BDMAB deb yuritiladi) — banklar tomonidan mijozlarga bank hisobvaraqlari ochishda ularga xos raqam (mijoz kodi) berish, ularning hisobvaraqlari roʻyxatini qoldiq mablagʻlari haqida maʼlumot saqlamagan holda yuritish hamda mijozlarga tegishli hisobvaraqlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni olishni taʼminlaydigan, Markaziy bankning Axborotlashtirish Bosh Markazi tomonidan yuritiladigan axborotlar bazasi.
2. Mijozlar banklarda quyidagi turdagi bank hisobvaraqlarini ochishlari mumkin:
a) talab qilib olinguncha depozit hisobvaraqlari;
b) jamgʻarma depozit hisobvaraqlari;
v) muddatli depozit hisobvaraqlari;
g) metall hisobvaraqlari;
g 1 ) eskrou hisobvaraqlari;
d) vakillik hisobvaraqlari;
e) boshqa depozit hisobvaraqlari.
3. Xoʻjalik yurituvchi subyektning davlat roʻyxatidan oʻtganidan soʻng birinchi marta milliy valyutada ochgan talab qilib olinguncha depozit hisobvaragʻi uning asosiy talab qilib olinguncha depozit hisobvaragʻi (bundan buyon matnda asosiy hisobvaraq deb yuritiladi) hisoblanadi. Xoʻjalik yurituvchi subyekt asosiy hisobvaragʻini ochgandan keyin milliy va chet el valyutasida ochadigan barcha talab qilib olinguncha depozit hisobvaraqlari uning ikkilamchi hisobvaraqlari hisoblanadi.
Gʻazna ijrosi bilan qamrab olingan tashkilotlarga banklarda asosiy hisobvaraq ochilmagan holda toʻlov terminallari tushumlari, naqd puldagi toʻlovlar, jamgʻarma va muddatli depozitlar, bank korporativ kartalaridagi mablagʻlar hamda maxsus maqsadli mablagʻlar hisobini yuritish uchun, shuningdek qonunchilikda nazarda tutilgan boshqa hollarda bank hisobvaraqlari ochilishi mumkin.
4. BDMABda bank hisobvaraqlarini ochish, boshqa bankka oʻtkazish, yopish, mablagʻlarni hisobdan chiqarish amallarini vaqtincha toʻxtatib turish va ularni qayta tiklash toʻgʻrisidagi maʼlumotlar banklar tomonidan yuboriladigan elektron soʻrovlar asosida shakllantiriladi hamda Markaziy bankning Axborotlashtirish Bosh Markazi tomonidan shu kunning oʻzida mijozga xizmat koʻrsatuvchi banklarga va Oʻzbekiston Respublikasi Soliq qoʻmitasiga uzatiladi. Ushbu maʼlumotlar bankning maʼlumotlar bazasiga dasturiy ravishda kiritiladi va bank tomonidan oʻzgartirishga ruxsat etilmaydi.
5. Mijozlar tomonidan bank hisobvaraqlari ochilayotganda, bank hisobvaragʻi shartnomasi (jismoniy shaxslarning omonati boʻyicha bank omonati shartnomasi, vakillik hisobvaragʻi boʻyicha vakillik munosabatlari toʻgʻrisida shartnoma) (bundan buyon matnda shartnoma deb yuritiladi) tuziladi.
Bank va uning mijozlari oʻrtasidagi shartnomalar yozma shaklda, elektron shaklda yoki masofadan xizmat koʻrsatish tizimlari orqali oferta shartnomasini tasdiqlash orqali tuzilishi mumkin.
Shartnomada bank mijozning bank hisobvaragʻiga mablagʻlarni kirim qilish va hisobdan chiqarish, mijozning bank hisobvaragʻidagi mablagʻlarni tasarruf etish borasidagi topshiriqlarini ijro etish shartlari, bu boradagi mijoz hamda bankning huquq va majburiyatlari, bank xizmatlari uchun toʻlanishi lozim boʻlgan vositachilik haqi miqdori va boshqa shartlar belgilab olinadi.
Banklar tomonidan tadbirkorlik faoliyati subyektlaridan hujjatlarga muhr qoʻyish yoki hujjatlarni muhr bilan tasdiqlashni talab etish taqiqlanadi.
Banklar tomonidan ushbu Yoʻriqnomaning 2-bandida koʻrsatilmagan, biroq mijozlarga bank xizmatlarini koʻrsatish bilan bogʻliq bank hisobvaraqlarini (kredit (ssuda), lizing, tranzit va boshqalar) ochish, yuritish va yopish tartibi bankning ichki hujjatlari bilan tartibga solinadi.
6. Mijozlar tomonidan bank hisobvaraqlari ochish uchun bankka mazkur Yoʻriqnomada koʻzda tutilgan hujjatlar taqdim qilingan kundan soʻng, banklar keyingi ish kunidan kechiktirmay, ularga bank hisobvaraqlari ochishlari shart, bundan norezident jismoniy va yuridik shaxslarga bank hisobvaragʻi ochish hamda qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan holatlar mustasno.
Banklar norezident jismoniy va yuridik shaxslar tomonidan bankka ushbu Yoʻriqnomada nazarda tutilgan barcha hujjatlar taqdim etilganidan soʻng, oʻn besh kundan kechiktirmay ularga bank hisobvaraqlari ochishlari shart, bundan qonunchilik hujjatlarida koʻrsatilgan holatlar mustasno.
Bank hisobvaraqlari ochish uchun hujjatlar mijozning imzolar namunalari qoʻyilgan varaqchasida koʻrsatilgan yoki yuridik shaxslar nomidan vakil qilingan shaxslar tomonidan taqdim qilinadi, taʼsischilari Oʻzbekiston Respublikasi rezidenti boʻlgan yuridik shaxslar, yakka tartibdagi tadbirkorlar hamda IT-Park rezidenti boʻlgan, taʼsischisi norezident boʻlgan yuridik shaxslarga masofadan turib bank hisobvaragʻi ochish holatlari bundan mustasno.
Banklar tomonidan ushbu Yoʻriqnomada koʻzda tutilgan hujjatlardan boshqa qoʻshimcha hujjatlarni talab qilish taqiqlanadi.
Mijozlar bank hisobvaragʻi ochish uchun taqdim qilingan hujjatlarning haqiqiyligi uchun javobgar boʻladilar.
7. Jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga, terrorizmni moliyalashtirishga va ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirishga qarshi kurashish toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlari talablaridan kelib chiqqan holda, bank mijozga bank hisobvaragʻi ochishni rad etishga haqli.
Kripto-birjada kripto-aktivlar savdolari ishtirokchilari boʻlgan norezident yuridik shaxslarga bank hisobvaragʻi ochishda banklar ushbu norezident yuridik shaxslarni va ularning hisobvaraqlariga kirim qilinadigan mablagʻlarning kelib chiqish manbalarini “Oʻz mijozingni bil” (KYS, e-KYS va/yoki video-KYS) va “Jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga va terrorizmni moliyalashtirishga qarshi kurashish” (AML/SFT) tizimlariga muvofiq oʻrganishi shart.
8. Banklar Jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga qarshi kurashish boʻyicha moliyaviy choralar ishlab chiquvchi guruhning (FATF) talablaridan kelib chiqib, “Oʻz mijozingni bil” (KYS, e-KYS va/yoki video-KYS) va “Jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga va terrorizmni moliyalashtirishga qarshi kurashish” (AML/SFT) tizimlariga muvofiq, ariza beruvchilarni masofadan turib identifikatsiya qilish uchun zarur shart-sharoitlar mavjud boʻlganda, taʼsischilari Oʻzbekiston Respublikasi rezidentlari boʻlgan yuridik shaxslar, yakka tartibdagi tadbirkorlar hamda IT-Park rezidenti boʻlgan, taʼsischisi norezident boʻlgan yuridik shaxslar bank hisobvaraqlarini masofadan turib ochishi mumkin.
Davlat roʻyxatidan oʻtkazish jarayonida tadbirkorlik subyektlariga masofadan turib bank hisobvaragʻini ochish Tadbirkorlik subyektlarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish va hisobga qoʻyishning avtomatlashtirilgan tizimida yoki bankning rasmiy veb-saytida joylashtirilgan bank hisobvaragʻi shartnoma ofertasini akseptlash yoʻli bilan amalga oshiriladi.
Taʼsischilari Oʻzbekiston Respublikasi rezidentlari boʻlgan yuridik shaxslar, yakka tartibdagi tadbirkorlar hamda IT-Park rezidenti boʻlgan, taʼsischisi norezident boʻlgan yuridik shaxslarga bank hisobvaraqlari masofadan turib ochilganda, ular nomidan toʻlovlarni (bank amaliyotlarini) amalga oshiruvchi shaxslar belgilangan tartibda identifikatsiya qilinib, elektron raqamli imzosi yoki qoʻlda qoʻyilgan imzolar namunalari elektron qurilmalar orqali olinganda, qogʻozda imzolar namunalari qoʻyilgan varaqcha talab etilmaydi.
9. Bank mijozlari boʻlgan yuridik shaxslar, yakka tartibdagi tadbirkorlar hamda dehqon xoʻjaliklarining bank hisobvaraqlarini ochish uchun asos boʻlgan barcha hujjatlari hamda ushbu hujjatlarga oʻzgartirish va qoʻshimchalar nusxalari har bir mijoz uchun ochilgan yuridik yigʻmajildlarda saqlanadi.
Yuridik yigʻmajildlardagi maʼlumotlar elektron shaklda bankning maxsus dasturiy taʼminotlari orqali har bir mijoz boʻyicha shakllantirilishi mumkin.
10. Banklarda mijozlarning bank hisobvaraqlarini roʻyxatga olish kitobi elektron shaklda yuritiladi hamda unda quyidagi maʼlumotlar koʻrsatilishi lozim:
mijozning nomi;
yuridik shaxslar va yuridik shaxs tashkil etgan holdagi dehqon xoʻjaligi uchun — soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami (STIR);
jismoniy shaxslar, yakka tartibdagi tadbirkor hamda yuridik shaxs tashkil etmagan holdagi dehqon xoʻjaligi uchun — jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR);
bank hisobvaragʻi raqami;
bank hisobvaragʻi ochilgan va yopilgan sana;
bank hisobvaragʻini yopish uchun asos.
Bank hisobvaraqlarini roʻyxatga olish kitobida bank ichki hujjatlariga muvofiq boshqa maʼlumotlar ham koʻrsatilishi mumkin.
2-bob. Bank hisobvaraqlarini ochish tartibi
11. Tadbirkorlik faoliyati subyektlari boʻlgan rezident yuridik shaxslar, yakka tartibdagi tadbirkorlar hamda dehqon xoʻjaliklari tomonidan milliy va chet el valyutasida talab qilib olinguncha depozit hisobvaraqlari ochish uchun bankka quyidagi hujjatlar taqdim qilinadi:
bank hisobvaragʻi ochish toʻgʻrisida ariza;
imzolar namunalari qoʻyilgan ikki dona varaqcha;
mijoz nomidan toʻlov hujjatlarini imzolash vakolatiga ega shaxsning shaxsini tasdiqlovchi hujjatining (biometrik pasport yoki identifikatsiya ID-kartasi yoxud yangi namunadagi haydovchilik guvohnomasi yoki xorijga chiqish biometrik pasporti) asli yoki Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali va/yoki “Ijtimoiy karta” mobil ilovasi orqali beriladigan elektron shakli.
12. Tadbirkorlik faoliyati subyekti boʻlmagan rezident yuridik shaxslar tomonidan milliy va chet el valyutasida talab qilib olinguncha depozit hisobvaraqlari ochish uchun bankka quyidagi hujjatlar taqdim qilinadi:
bank hisobvaragʻi ochish toʻgʻrisida ariza;
imzolar namunalari qoʻyilgan varaqcha;
tadbirkorlik faoliyati subyekti boʻlmagan rezident yuridik shaxslar tomonidan taʼsis hujjatlari (taʼsis shartnomasi, ustav) hamda ularga kiritilgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar, shuningdek yuridik shaxs nomidan toʻlov hujjatlarini imzolash vakolatiga ega shaxsning shaxsini tasdiqlovchi hujjatining (biometrik pasport yoki identifikatsiya ID-kartasi yoxud yangi namunadagi haydovchilik guvohnomasi yoki xorijga chiqish biometrik pasporti) asli yoki Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali va/yoki “Ijtimoiy karta” mobil ilovasi orqali beriladigan elektron shakli;
soliq organlarida hisobga qoʻyilganligini tasdiqlovchi hujjat (guvohnoma).
13. Rezident yuridik shaxslarning vakolatxonalari va (yoki) filiallariga talab qilib olinguncha depozit hisobvaraqlari ochish uchun vakolatxona va filiallar tomonidan bankka quyidagi hujjatlar taqdim qilinadi:
bank hisobvaragʻi ochish toʻgʻrisida ariza;
rezident yuridik shaxslarning vakolatxonalari va (yoki) filiallarining iltimosnomasi (iltimosnomada “Soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami” va “Xos raqami” (mijoz kodi) koʻrsatilgan boʻlishi shart);
rezident yuridik shaxslar, ularning vakolatxonalari va (yoki) filiallari tomonidan imzolar namunalari qoʻyilgan varaqcha;
vakolatxona yoki filialga berilgan vakolatlarni belgilovchi hujjat hamda vakolatxona yoki filial nomidan toʻlov hujjatlarini imzolash vakolatiga ega shaxsning shaxsini tasdiqlovchi hujjatining (biometrik pasport yoki identifikatsiya ID-kartasi yoxud yangi namunadagi haydovchilik guvohnomasi yoki xorijga chiqish biometrik pasporti) asli yoki Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali va/yoki “Ijtimoiy karta” mobil ilovasi orqali beriladigan elektron shakli.
14. Yuridik shaxslar ustav kapitalini shakllantirish uchun davlat roʻyxatidan oʻtgunlariga qadar taʼsischilarning (ishtirokchilarning) dastlabki badallarini kiritish uchun milliy va/yoki chet el valyutasida 29801 — “Mijozlar bilan hisob-kitoblar” hisobvaragʻi taʼsischilar (ishtirokchilar) murojaati asosida ochilishi mumkin. Bunda, taʼsischilar (ishtirokchilar) nomidan vakil qilingan shaxs tomonidan bankka quyidagi hujjatlar taqdim etiladi:
bank hisobvaragʻi ochish toʻgʻrisida ariza;
imzolar namunalari qoʻyilgan varaqcha;
taʼsischilar nomidan toʻlov hujjatlarini imzolash vakolatiga ega shaxsning shaxsini tasdiqlovchi hujjatining (biometrik pasport yoki identifikatsiya ID-kartasi yoxud yangi namunadagi haydovchilik guvohnomasi yoki xorijga chiqish biometrik pasporti) asli yoki Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali va/yoki “Ijtimoiy karta” mobil ilovasi orqali beriladigan elektron shakli.
15. Davlat roʻyxatidan oʻtgandan keyin yuridik shaxslarga mazkur Yoʻriqnomada belgilangan tartibda asosiy hisobvaraq ochilib, 29801 — “Mijozlar bilan hisob-kitoblar” hisobvaragʻidagi mablagʻlar ularning topshiriqlari asosida asosiy hisobvaraqqa oʻtkaziladi va 29801 — “Mijozlar bilan hisob-kitoblar” hisobvaragʻi yopiladi.
16. Faoliyatini Oʻzbekiston Respublikasida amalga oshiruvchi norezident yuridik shaxslar (diplomatik vakolatxonalar, xalqaro tashkilotlar va ularning filiallari, tijorat faoliyatini amalga oshirmaydigan boshqa xorijiy tashkilotlar vakolatxonalari hamda doimiy muassasalar), tovar-xom ashyo birjasining ochiq elektron savdolarida qatnashuvchilar, uyushgan savdolarda aksiya va korporativ obligatsiyalarni sotuvchi (sotib oluvchi) chet ellik investorlar, shuningdek kripto-birjada kripto-aktivlar savdolari ishtirokchilari boʻlgan norezident yuridik shaxslar (bundan buyon matnda norezident yuridik shaxs deb yuritiladi) talab qilib olinguncha depozit hisobvaraqlari ochish uchun bankka quyidagi hujjatlarni taqdim qiladilar:
bank hisobvaragʻi ochish toʻgʻrisida ariza;
agar qonunchilik hujjatlarida boshqacha tartib nazarda tutilgan boʻlmasa, soliq organlari tomonidan soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami berilganligi toʻgʻrisidagi guvohnomaning nusxasi;
imzolar namunalari qoʻyilgan varaqcha;
norezident yuridik shaxs nomidan toʻlov hujjatlarini imzolash vakolatiga ega shaxsning shaxsini tasdiqlovchi hujjatining (biometrik pasport yoki identifikatsiya ID-kartasi yoxud yangi namunadagi haydovchilik guvohnomasi yoki xorijga chiqish biometrik pasporti) asli yoki Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali va/yoki “Ijtimoiy karta” mobil ilovasi orqali beriladigan elektron shakli;
norezident yuridik shaxsning taʼsis hujjatlari (taʼsis shartnomasi, ustav) hamda ularga kiritilgan oʻzgartirish va qoʻshimchalarning konsullik yoki notarius tomonidan tasdiqlangan nusxasi;
tovar-xom ashyo birjasining ochiq elektron savdolarida qatnashuvchi norezident yuridik shaxs va birja brokeri oʻrtasida brokerlik xizmatlarini koʻrsatish toʻgʻrisidagi shartnoma nusxasi;
uyushgan savdolarda aksiya va korporativ obligatsiyalarni sotuvchi (sotib oluvchi) chet ellik investorlar — norezident yuridik shaxslar va investitsiya vositachisi oʻrtasida brokerlik xizmatlarini koʻrsatish toʻgʻrisidagi shartnoma nusxasi;
kripto-birjada kripto-aktivlar savdolari ishtirokchilari boʻlgan norezident yuridik shaxs va kripto-birja oʻrtasida munosabatlarni oʻrnatish toʻgʻrisidagi shartnoma nusxasi.
Kripto-birjada kripto-aktivlar savdolari ishtirokchilari boʻlgan norezident yuridik shaxslarga Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki tomonidan soʻmga nisbatan rasmiy kurslari belgilanadigan chet el valyutalarida bank hisobvaraqlari ochilishi mumkin.
17. Rezident jismoniy shaxslar tomonidan milliy va chet el valyutasida depozit, metall hisobvaraqlar ochish uchun bankka hisobvaraq ochish toʻgʻrisida ariza hamda shaxsini tasdiqlovchi hujjatning (biometrik pasport yoki identifikatsiya ID-kartasi yoxud yangi namunadagi haydovchilik guvohnomasi yoki xorijga chiqish biometrik pasporti) asli yoki Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali va/yoki “Ijtimoiy karta” mobil ilovasi orqali beriladigan elektron shakli taqdim qilinadi, bundan mijozlarni raqamli identifikatsiya qilish holatlari mustasno.
Jismoniy shaxslar oʻzini oʻzi band qilgan jismoniy shaxs sifatida bank hisobvaragʻi ochish uchun mazkur bandning birinchi xatboshisida koʻrsatilgan hujjatlarga qoʻshimcha tarzda oʻzini oʻzi band qilgan shaxs sifatida roʻyxatdan oʻtganligi toʻgʻrisida maʼlumotnomaning asli yoki Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali va/yoki “Ijtimoiy karta” mobil ilovasi orqali beriladigan elektron shaklini taqdim etadilar.
Norezident jismoniy shaxslar tomonidan milliy va chet el valyutasida depozit hisobvaraqlari ochish uchun bankka bank hisobvaragʻi ochish toʻgʻrisida ariza, norezident jismoniy shaxsning shaxsini tasdiqlovchi hujjatining (biometrik pasport yoki identifikatsiya ID-kartasi yoxud yangi namunadagi haydovchilik guvohnomasi) asli yoki elektron shakli, norezident jismoniy shaxsning Oʻzbekiston Respublikasida boʻlishini (yashashini) tasdiqlovchi hujjat taqdim qilinadi, bundan Oʻzbekiston Respublikasining xorijdagi diplomatik vakolatxonalari (konsullik muassasalari) orqali jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqamini (JSHSHIR) olgan IT-park rezidentlarining xorijiy mutaxassislarini raqamli identifikatsiya qilish (Fase-ID) yoxud bank bilan vakillik munosabatlarini oʻrnatgan bankning “Oʻz mijozingni bil” (KYS, e-KYS va/yoki video-KYS) hamda “Jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga va terrorizmni moliyalashtirishga qarshi kurashish” (AML/SFT) tizimlariga tayangan holda bank hisobvaraqlarini masofadan turib ochish imkoniyati mavjud boʻlgan hollar mustasno.
Banklar norezident jismoniy shaxslarga bank hisobvaragʻi ochishda ularning Oʻzbekiston Respublikasida muqim (uch oydan kam boʻlmagan) davrga roʻyxatdan oʻtganligi va faoliyat yuritayotganligini tasdiqlovchi hujjatlarni (Oʻzbekiston Respublikasida doimiy yoki vaqtinchalik roʻyxatdan oʻtganligi toʻgʻrisida maʼlumotnoma, ishlayotganligi yoki oʻqiyotganligi, daromad manbalarini tasdiqlovchi hujjatlarni) talab qilishi mumkin.
Oʻzbekiston Respublikasining xorijdagi diplomatik vakolatxonalari (konsullik muassasalari) orqali jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqamini (JSHSHIR) olgan IT-park rezidentlarining xorijiy mutaxassislari masofadan turib bank hisobvaraqlarini ochishlari mumkin.
Norezident jismoniy shaxs ilgari tegishli bankda bank hisobvaragʻini ochgan boʻlsa, ushbu bankda boshqa bank hisobvaraqlarini masofadan turib ochishi mumkin.
Maxsus soliq rejimini olgan norezident jismoniy shaxslar tomonidan bankda hisobvaraq ochish uchun qoʻshimcha ravishda bankka maxsus soliq rejimini taqdim etish boʻyicha qaror taqdim qilinadi.
Rezident va norezident jismoniy shaxslarga depozit hisobvaraqlari JSHSHIR asosida ochiladi.
17 1 . Oʻn toʻrt yoshgacha boʻlgan voyaga yetmagan shaxs nomiga milliy va chet el valyutasida depozit, metall hisobvaraqlar ochish uchun ota-onadan biri yoki ularning oʻrnini bosuvchi shaxs (qonuniy vakili) tomonidan bankka hisobvaraq ochish toʻgʻrisida ariza, voyaga yetmagan shaxsning shaxsini tasdiqlovchi hujjatining (tugʻilganlik haqida guvohnoma) asli yoki Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali va/yoki “Ijtimoiy karta” mobil ilovasi orqali beriladigan elektron shakli hamda ota-onadan biri yoki ularning oʻrnini bosuvchi shaxsning (qonuniy vakili) shaxsini tasdiqlovchi hujjatining (biometrik pasport yoki identifikatsiya ID-kartasi yoxud yangi namunadagi haydovchilik guvohnomasi yoki xorijga chiqish biometrik pasporti) asli yoki Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali va/yoki “Ijtimoiy karta” mobil ilovasi orqali beriladigan elektron shakli taqdim qilinadi.
Bunda shaxsni tasdiqlovchi hujjatda voyaga yetmagan shaxsning jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR) toʻgʻrisida maʼlumot koʻrsatilmagan hollarda, jismoniy shaxsning shaxsiy identifikasiya raqami haqida maʼlumot ham taqdim etiladi.
17 2 . Oʻn toʻrt yoshdan oʻn sakkiz yoshgacha boʻlgan voyaga yetmagan shaxslar mazkur Yoʻriqnomaning 17 1 -bandida belgilangan hisobvaraqlarni mustaqil ravishda ochishlari mumkin. Bunda ushbu shaxslar bankka hisobvaraq ochish toʻgʻrisida ariza hamda shaxsini tasdiqlovchi hujjatining (tugʻilganlik haqida guvohnoma, biometrik pasport yoki identifikatsiya ID-kartasi yoxud yangi namunadagi haydovchilik guvohnomasi yoki xorijga chiqish biometrik pasporti) asli yoki Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali va/yoki “Ijtimoiy karta” mobil ilovasi orqali beriladigan elektron shaklini shaxsan taqdim qiladi, bundan mijozlarni raqamli identifikatsiya qilish holatlari mustasno.
Voyaga yetmagan jismoniy shaxslarning bank hisobvaragʻi shartnomasida bank tomonidan ota-onadan biri yoki ularning oʻrnini bosuvchi shaxslar (qonuniy vakili) ularning voyaga yetmagan farzandlari bilan bogʻliq shubhali operatsiyalar haqida xabardor qilish belgilanishi lozim.
17 3 . Mehribonlik uylari, Bolalar uylari, “Muruvvat” bolalar internat-uylari, “SOS — Oʻzbekiston bolalar mahallalari” uyushmasining filiallari, kichik hajmli bolalar uylari, tutingan (foster) oilalar va boshqa toʻliq davlat taʼminotidagi muassasalarda yoki boshqa tashkilotlarda tarbiyalanayotgan (joylashtirilgan) yetim yoki ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bola uchun toʻlanadigan pensiya, nafaqa, alimentlar va boshqa toʻlovlarni jamlash maqsadida “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazining murojaati asosida manfaatdor bola nomiga depozit hisobvaraqlari ochilishi mumkin.
“Muruvvat” bolalar internat-uylariga joylashtirilgan yetim boʻlmagan yoki ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlmagan bola uchun toʻlanadigan pensiya, nafaqa, alimentlar ota-onadan biri yoki ularning oʻrnini bosuvchi shaxslar (qonuniy vakili) murojaati asosida manfaatdor bola nomiga depozit hisobvaraqlari ochilishi mumkin. Bunda hisobvaraqda jamlangan mablagʻlardan foydalanish mazkur hisobvaraqni ochish toʻgʻrisidagi shartnomada belgilanadi.
18. Rezident jismoniy shaxslarga raqamli identifikatsiyalash orqali bank hisobvaragʻi ochilganda, jismoniy shaxsning shaxsini tasdiqlovchi hujjatni taqdim etish talab etilmaydi hamda bank hisobvaragʻi ochish uchun asos boʻlgan hujjatlar elektron shaklda saqlanadi.
19. Yuridik shaxslar va yakka tartibdagi tadbirkorlar bank hisobvaraqlariga xizmat koʻrsatuvchi bankda ikkilamchi, jamgʻarma va muddatli depozit, metall hisobvaraqlarini ochish uchun hisobvaraq ochish toʻgʻrisida ariza taqdim qilinadi. Mazkur ariza elektron shaklda ham taqdim etilishi mumkin.
20. Yuridik shaxslar va yakka tartibdagi tadbirkorlar boshqa banklarda ikkilamchi, jamgʻarma va muddatli depozit, metall hisobvaraqlarni ochishda ham asosiy hisobvaraq ochish uchun koʻzda tutilgan hujjatlarni taqdim etishlari shart.
21. Qayta tashkil etilgan yuridik shaxslar asosiy va ikkilamchi hisobvaraqlar ochish uchun ushbu Yoʻriqnomaning mazkur bobida koʻrsatilgan hujjatlarni taqdim etadilar.
22. Qonunchilikka muvofiq undiruv qaratilmaydigan maxsus maqsadli hisobvaraqlar xoʻjalik yurituvchi subyektlarning arizasi asosida Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining tegishli qaroriga muvofiq ochiladi.
23. Bank tomonidan Markaziy bank yoki boshqa bankda, shuningdek vakillik hisobvaragʻi ochish vakolatiga ega boʻlgan tashkilotlar tomonidan Markaziy bankda vakillik hisobvaragʻi ochilayotganda, ular oʻrtasida oʻzaro vakillik munosabatlari toʻgʻrisida shartnoma tuziladi.
24. Bank tomonidan Markaziy bankda yoki boshqa bankda, shuningdek vakillik hisobvaragʻi ochish vakolatiga ega boʻlgan tashkilotlar tomonidan Markaziy bankda milliy va chet el valyutasida vakillik hisobvaragʻi ochish uchun quyidagi hujjatlar taqdim qilinadi:
bankning yoki vakillik hisobvaragʻi ochish vakolatiga ega boʻlgan tashkilotning barcha rekvizitlari koʻrsatilgan holda vakillik hisobvaragʻi ochish toʻgʻrisida ariza;
imzolar namunalari qoʻyilgan varaqcha.
25. Yuridik shaxs boʻlgan norezident banklar (bundan buyon matnda norezident bank deb yuritiladi) tomonidan banklarda vakillik hisobvaraqlarini ochish uchun quyidagi hujjatlar taqdim qilinadi:
norezident bankning toʻliq nomi va uni roʻyxatdan oʻtkazgan davlatdagi yuridik manzili koʻrsatilgan holda vakillik hisobvaragʻi ochish toʻgʻrisida ariza;
imzolar namunalari qoʻyilgan varaqcha;
roʻyxatdan oʻtkazgan davlatning vakolatli organi tomonidan berilgan litsenziyaning legallashtirilgan yoki apostil qoʻyilgan nusxasi;
norezident bank tomonidan va u roʻyxatga olingan davlatda jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga, terrorizmni moliyalashtirishga va ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirishga qarshi kurashish sohasidagi xalqaro standartlar qoʻllanilishi toʻgʻrisidagi axborot.
26. Yangi tashkil etilayotgan bank taʼsischilari tomonidan bank ustav kapitalini shakllantirish va bank roʻyxatga olingunga qadar toʻlanadigan boj va yigʻimlar uchun mablagʻ yigʻish maqsadida Markaziy bank yoki tijorat bankida 29801 — “Mijozlar bilan hisob-kitoblar” hisobvaragʻi bank taʼsischilari murojaati asosida ochilishi mumkin. Bunda, taʼsischilar tomonidan bankka quyidagi hujjatlar taqdim etiladi:
bank hisobvaragʻi ochish toʻgʻrisida ariza;
imzolar namunalari qoʻyilgan varaqcha;
mijoz nomidan toʻlov hujjatlarini imzolash vakolatiga ega shaxsning shaxsini tasdiqlovchi hujjatining (biometrik pasport yoki identifikatsiya ID-kartasi yoxud yangi namunadagi haydovchilik guvohnomasi yoki xorijga chiqish biometrik pasporti) asli yoki Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali va/yoki “Ijtimoiy karta” mobil ilovasi orqali beriladigan elektron shakli.
27. Bank faoliyatini amalga oshirish huquqini beruvchi litsenziya olingandan soʻng 29801 — “Mijozlar bilan hisob-kitoblar” hisobvaragʻidagi mablagʻlar belgilangan tartibda ochilgan vakillik hisobvaragʻiga taʼsischilarning topshirigʻi asosida oʻtkaziladi va 29801 — “Mijozlar bilan hisob-kitoblar” hisobvaragʻi yopiladi.
3-bob. Bank hisobvaraqlarini yuritish tartibi
28. Imzolar namunalari qoʻyilgan varaqcha shakli, shuningdek tadbirkorlik subyektlari boʻlmagan rezident yuridik shaxslar va norezident yuridik shaxslar tomonidan taqdim qilinadigan imzolar namunalari qoʻyilgan varaqchalar soni bankning ichki hujjatlariga muvofiq belgilanadi.
Imzolar namunalari qoʻyilgan varaqchada quyidagilar boʻlishi kerak:
mijozning nomi (familiyasi, ismi, otasining ismi);
imzo qoʻyish vakolati berilgan shaxslarning — familiyasi, ismi, otasining ismi hamda ularning shaxsan qoʻyilgan imzosi;
qonunchilik hujjatlariga muvofiq yuridik shaxslarda muhr mavjud boʻlishi talab qilingan taqdirda — muhr izi.
Imzolar namunalari qoʻyilgan varaqchada bank ichki hujjatlariga muvofiq boshqa maʼlumotlar ham kiritilishi mumkin.
29. Banklar tomonidan taʼsischilari Oʻzbekiston Respublikasi rezidentlari boʻlgan yuridik shaxslar, yakka tartibdagi tadbirkorlar hamda IT-Park rezidenti boʻlgan, taʼsischisi norezident boʻlgan yuridik shaxslarga bank hisobvaraqlarini masofadan turib ochishda, ularning imzo namunalari qoʻyilgan varaqchada koʻrsatilgan rezident jismoniy shaxslarni identifikatsiyalash raqamli identifikatsiyalash orqali amalga oshirilishi mumkin.
30. Imzo namunalari bank mijozining shaxsan oʻzi tomonidan qoʻyilishi shart. Nogironligi boʻlgan shaxsning faksimil imzosi nogironligi boʻlgan shaxs tomonidan faqat, agar u oʻzining jismoniy nuqsonlari sababli zarur hujjatlarni imzolash chogʻida oʻz qoʻli bilan imzo qoʻyish imkoniyatiga ega boʻlmasa, qoʻllanilishi mumkin.
Imzo qoʻyish vakolati berilgan shaxslarning imzolari bank xodimi ishtirokida qoʻyiladi, bundan masofadan turib bank hisobvaragʻi ochish hollari mustasno.
31. Rahbar tomonidan vakolat berilgan shaxslardan birortasi vaqtincha oʻzgarganda, vaqtincha vakolat berilgan shaxsning imzo namunasi qoʻyilib, amal qilish muddati koʻrsatilgan qoʻshimcha varaqcha taqdim qilinadi. Ushbu qoʻshimcha varaqcha rahbar tomonidan imzolanadi va muhrlanadi (tadbirkorlik faoliyati subyektlaridan muhr qoʻyish talab etilmaydi).
32. Imzolar namunalari qoʻyilgan varaqchaga yuridik shaxslarning asosiy muhri yoki yuridik shaxs filialining yoxud vakolatxonasining muhr izining namunasi qoʻyilishi shart. Toʻlov hujjatlariga aloqador boʻlmagan, alohida maqsadlar uchun muhrlardan (“Paketlar uchun”, “Ruxsatnomalar uchun”, “Devonxona”, “Maʼlumotlar uchun”, “Guvohnomalar uchun” kabilar) foydalanishga yoʻl qoʻyilmaydi.
Muhr almashtirilganda yoki yoʻqolib qolganda, birinchi va ikkinchi imzo huquqi berilgan shaxslar tomonidan imzolangan iltimosnoma asosida bank vakolatli xodimi tomonidan muhr tayyorlatish uchun zarur boʻlgan muddat beriladi. Ushbu muddat oʻttiz kalendar kundan oshishi mumkin emas. Bir vaqtning oʻzida bankning vakolatli xodimi (bosh buxgalter yoki uning oʻrinbosari) muhr boʻlmagan vaqtda toʻlov hujjatlarini rasmiylashtirish tartibini belgilaydi, vaziyatdan kelib chiqqan holda hujjatlar muhr izisiz topshirilishiga ruxsat beradi.
Mazkur band talablari tadbirkorlik faoliyati subyektlariga nisbatan tatbiq etilmaydi.
33. Bank hisobvaragʻi egasi oʻz manzilining oʻzgarganligi toʻgʻrisida xizmat koʻrsatayotgan bankka besh ish kuni davomida yozma yoki elektron shaklda xabar berishi shart.
34. Tadbirkorlik faoliyati subyekti boʻlmagan rezident yuridik shaxslar hamda budjetdan mablagʻ oluvchilar, rezident yuridik shaxslarning vakolatxonalari va filiallari, norezident yuridik shaxslar taʼsis hujjatlarida (taʼsis shartnomasida, ustavda) koʻrsatilgan maʼlumotlar (muassislar, aʼzolar yoki boshqa maʼlumotlar) oʻzgargan taqdirda, ular taʼsis hujjatlariga kiritilgan oʻzgartirish va qoʻshimchalarning nusxasini uch ish kuni ichida bankka taqdim qiladi.
35. Bank hisobvaragʻi boʻyicha operatsiyalar faqat bank hisobvaragʻi egasining farmoyishiga koʻra yoki bank hisobvaragʻidagi pul mablagʻlari tergovga qadar tekshiruvni amalga oshirayotgan organning mansabdor shaxsi, surishtiruvchi, tergovchi qarori boʻyicha yoxud sud ajrimiga koʻra xatlanganda, shuningdek qonunchilik hujjatlarida koʻzda tutilgan boshqa hollarda toʻxtatib qoʻyilishi mumkin. Bunday holda, pul mablagʻlari faqat qaror yoki ajrimda koʻrsatilgan summaga xatlanadi.
Tadbirkorlik faoliyati subyektlarining banklardagi hisobvaraqlari boʻyicha operatsiyalarni toʻxtatib qoʻyish sud tartibida amalga oshiriladi, qonunchilik hujjatlarida koʻzda tutilgan holatlar bundan mustasno.
36. Barcha bank hisobvaraqlaridan mablagʻlarni hisobdan chiqarish amallarini vaqtincha toʻxtatib turish boʻyicha soʻrov faqat asosiy depozit hisobvaragʻini ochgan bank tomonidan qonunchilikda koʻzda tutilgan hollardagina shakllantiriladi.
37. Mijozlar ularga xizmat koʻrsatuvchi bank orqali boshqa banklarda ochilgan oʻzining barcha bank hisobvaraqlari haqidagi maʼlumotlarni olishlari mumkin.
38. Oʻzbekiston Respublikasining “Toʻlovga qobiliyatsizlik toʻgʻrisida”gi Qonuniga muvofiq sudgacha sanatsiya qilish , sud sanatsiyasi, tashqi boshqaruv va tugatishga doir ish yuritish tartib-taomillari qoʻllanilganda mijozning asosiy hisobvaragʻiga xizmat koʻrsatuvchi bankda quyidagi balans hisobvaraqlari tegishli hujjatlar taqdim etilgan taqdirda ochiladi:
“22660 Mijozning sanatsiya hisobvaragʻidagi mablagʻlari” balans hisobvaragʻi uchun — sudgacha sanatsiya qilishni joriy etish toʻgʻrisidagi Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzurida Toʻlovga qobiliyatsizlik ishlari agentligining qarori yoki sud sanatsiyasi tartib-taomilini joriy etish toʻgʻrisidagi sud ajrimi asosida;
“22662 Tashqi boshqaruv tartib-taomili joriy etilgan mijozning maxsus hisobvaragʻidagi mablagʻlari” balans hisobvaragʻi uchun – tashqi boshqaruv tartib-taomilini joriy etish toʻgʻrisidagi sud ajrimi asosida;
“22664 Tugatish tartib-taomili joriy etilgan mijozning yagona hisobvaragʻidagi mablagʻlari ” balans hisobvaragʻi uchun — qarzdorni bankrot deb topish va tugatishga doir ish yuritishni boshlash haqidagi sud qarori asosida.
Mazkur bandning ikkinchi — toʻrtinchi xatboshilarida nazarda tutilgan maxsus hisobvaraqlar ochilgan paytdan boshlab quyidagilar amalga oshiriladi:
mijozning asosiy va ikkilamchi (agar mavjud boʻlsa) hisobvaraqlari boʻyicha chiqim amaliyotlari toʻxtatiladi;
mijozning asosiy hisobvaragʻiga qoʻyilgan hamda kelgusida qoʻyiladigan barcha toʻlov hujjatlari (shu jumladan, inkasso topshiriqnomalari), shuningdek band solish (xatlash) toʻgʻrisidagi qarorlar ularni qoʻygan (qaror chiqargan) tomonlarga (shu jumladan, inkasso topshiriqnomasi uni qoʻygan organga) ijrosiz qaytariladi. Bunda bank toʻlov hujjati (band solish (xatlash) toʻgʻrisidagi qarorlar) mijozga nisbatan sudgacha sanatsiya qilish yoki toʻlovga qobiliyatsizlik tartib-taomili joriy etilganligi munosabati bilan qaytarilayotganligini koʻrsatadi;
asosiy va ikkilamchi (agar mavjud boʻlsa) hisobvaraqlardagi qoldiq pul mablagʻlari hamda kelgusida kelib tushadigan pul mablagʻlari keyingi ish kunidan kechiktirmay mijozning yangi ochilgan maxsus hisobvaragʻiga bank memorial orderiga asosan oʻtkaziladi;
maxsus hisobvaraqlar boʻyicha chiqim amaliyotlari sudgacha sanatsiya qilish va sud sanatsiyasi tartib-taomilida mijozning, shuningdek tashqi boshqaruv va tugatishga doir ish yuritish tartib-taomilida sud boshqaruvchisining toʻlov topshiriqnomasiga asosan amalga oshiriladi.
Xoʻjalik yurituvchi subyektlarning bank hisobvaraqlaridan pul mablagʻlarini hisobdan chiqarish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaning (roʻyxat raqami 2342, 2012-yil 15-mart) talablari ushbu bandga muvofiq yangi ochilgan maxsus hisobvaraqlarga nisbatan qoʻllanilmaydi.
4-bob. Asosiy hisobvaraqni boshqa bankka oʻtkazish va bank hisobvaraqlarni yopish tartibi
39. Asosiy hisobvaraqni boshqa bankda ochish uchun mijoz tomonidan mazkur Yoʻriqnomaning 2-bobida nazarda tutilgan hujjatlar taqdim qilinadi. Ushbu hujjatlar asosida asosiy hisobvaraqni ochayotgan bank mijozga 29801 — “Mijozlar bilan hisob-kitoblar” hisobvaragʻi ochadi.
Mijoz tomonidan bankka chek daftarchalari va toʻlov terminallari (mavjud boʻlsa) qaytariladi, asosiy hisobvaraqni boshqa bankka oʻtkazish uchun ariza taqdim etiladi hamda asosiy hisobvaraqdagi qoldiq mablagʻni asosiy hisobvaraq ochilayotgan bankdagi 29801 — “Mijozlar bilan hisob-kitoblar” hisobvaragʻiga oʻtkazish boʻyicha toʻlov topshiriqnomasi taqdim etiladi.
Asosiy hisobvaraqni boshqa bankka oʻtkazayotgan bank qoldiq mablagʻlarni 29801 — “Mijozlar bilan hisob-kitoblar” hisobvaragʻiga oʻtkazish boʻyicha mijozning toʻlov topshiriqnomasini ijro etgandan keyin BDMABga asosiy hisobvaraqni boshqa bankka oʻtkazish boʻyicha soʻrov shakllantiradi. Mazkur soʻrov uch ish kuni davomida faol boʻladi. Ushbu muddat ichida asosiy hisobvaraq ochilmagan taqdirda, asosiy hisobvaraqni yopayotgan bank tomonidan soʻrov takroran shakllantiriladi.
Asosiy hisobvaraq ochilayotgan bankdagi 29801 — “Mijozlar bilan hisob-kitoblar” hisobvaragʻiga mablagʻlar kirim qilingandan soʻng yangi asosiy hisobvaraq ochiladi. Bunda, 29801 — “Mijozlar bilan hisob-kitoblar” hisobvaragʻidagi mablagʻlar asosiy hisobvaraqqa bank tomonidan memorial order bilan oʻtkazilib, 29801 — “Mijozlar bilan hisob-kitoblar” hisobvaragʻi yopiladi.
Mijozning asosiy hisobvaragʻi boshqa bankka koʻchirilganda, uning ikkilamchi hisobvaraqlari yopilmaydi va asosiy hisobvaraqning nazorat kalitidan tashqari barcha maʼlumotlar oʻzgarmagan holda saqlanadi.
Oʻtkazilgan asosiy hisobvaraq boʻyicha kelib tushgan toʻlov va ijro hujjatlari roʻyxatdan oʻtkazilgach, ular yangi asosiy hisobvaraq ochilgan bank (filial) nomi koʻrsatilgan holda qaytarib yuboriladi.
40. Xoʻjalik yurituvchi subyektlarning Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining qarorlari asosida ochiladigan qonunchilikka muvofiq undiruv qaratilmaydigan maxsus maqsadli hisobvaraqlari ushbu qarorlarda belgilangan vaqtincha foydalanish muddati tugagan sanadan keyingi ish kuni yopiladi. Ushbu hisobvaraqlardagi mablagʻlar qoldigʻi bank tomonidan memorial order bilan xoʻjalik yurituvchi subyektning asosiy hisobvaragʻiga oʻtkaziladi.
Bunda, ushbu hisobvaraqni yopish uchun ariza olish talab etilmaydi.
41. Shartnoma mijozning arizasiga muvofiq istalgan vaqtda yoki unda koʻrsatilgan holatlar yuz berganda bekor qilinadi. Shartnomaning bekor qilinishi mijozning bank hisobvaragʻini yopish uchun asos boʻladi.
Shartnoma sud orqali bekor qilinganda ham bank hisobvaraqlari yopilishi mumkin.
42. Roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ tomonidan moliya-xoʻjalik faoliyatini amalga oshirmayotgan harakatsiz holatga oʻtkazilgan tadbirkorlik subyektlari davlat reyestridan chiqarilgan kundan eʼtiboran shartnoma bekor qilingan hisoblanadi.
43. Ixtiyoriy tugatilayotgan va (yoki) moliya-xoʻjalik faoliyatini amalga oshirmayotgan tadbirkorlik subyektlarining bank hisobvaraqlarini yopish Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 21-avgustdagi 704-son “Tadbirkorlik subyektlarini ixtiyoriy tugatish va ularning faoliyatini toʻxtatish tartibi hamda Moliya-xoʻjalik faoliyatini amalga oshirmayotgan tadbirkorlik subyektlarini davlat reyestridan chiqarish tartibi toʻgʻrisidagi nizomlarni tasdiqlash haqida”gi qaroriga asosan amalga oshiriladi.
44. Nodavlat notijorat tashkilotlari tugatilayotganda, ularning bank hisobvaraqlarini yopish Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2015-yil 15-yanvardagi 5-son qarori bilan tasdiqlangan Nodavlat notijorat tashkilotlarini tugatish tartibi toʻgʻrisida nizomga asosan amalga oshiriladi.
45. Ushbu Yoʻriqnomaning 43 va 44-bandlarida koʻzda tutilmagan xoʻjalik yurituvchi subyektlarning faoliyati tugatilayotganda, yakka tartibdagi tadbirkorning faoliyati toʻxtatilayotganda, ular tomonidan xizmat koʻrsatuvchi bankka ariza bilan murojaat qilinadi hamda foydalanilmagan cheklar va toʻlov terminallari (mavjud boʻlsa) qaytariladi. Ushbu subyektlarning asosiy hisobvaragʻini yopishdan oldin ularga ochilgan barcha ikkilamchi hisobvaraqlar ularning arizasi asosida yopiladi.
Mazkur subyektlarning asosiy hisobvaragʻini yopishdan oldin ularning soliq qarzi mavjudligi “Elektron hukumat” tizimi idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali tekshiriladi. Soliq qarzi mavjud boʻlganda, asosiy hisobvaraqni yopishga yoʻl qoʻyilmaydi.
Xoʻjalik yurituvchi subyektlarning tashqi savdo operatsiyalarining yagona elektron axborot tizimiga kiritilgan kontraktlari boʻyicha qarzdorliklar mavjud boʻlgan taqdirda, ushbu qarzdorliklar Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 14-apreldagi 216-son “Tashqi savdo operatsiyalarining yagona elektron axborot tizimidan umidsiz qarzdorliklarni hisobdan chiqarish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida”gi qarorida belgilangan tartibda hisobdan chiqarilgandan soʻng asosiy hisobvaraq belgilangan tartibda yopiladi.
46. Bank hisobvaraqlari yopilayotganda, bankning vakolatli xodimi yopilayotgan bank hisobvaragʻidan mijozga oxirgi marta koʻchirma berilgan kundan boshlab ushbu bank hisobvaragʻiga kiritilgan barcha yozuvlarni hujjatlar boʻyicha sinchiklab tekshirishi, ssuda va bank xizmatlari uchun hisoblangan hamda toʻlangan foizlarni inobatga olgan holda chiqarilgan oxirgi qoldiqning toʻgʻriligiga ishonch hosil qilishi va yopilayotgan bank hisobvaragʻiga tegishli yozuvlarni kiritib, imzo chekishi shart.
Mijozning barcha taqdim qilingan talablardan ozod boʻlgan pul mablagʻlarining qoldigʻi mijoz (tugatuvchi) topshirigʻiga asosan boshqa hisobvaraqqa oʻtkazilganidan soʻng bank hisobvaragʻi yopiladi.
47. Banklarning yoki vakillik hisobvaragʻi ochish vakolatiga ega boʻlgan tashkilotlarning vakillik hisobvaraqlari ularning vakillik munosabatlarini toʻxtatish toʻgʻrisidagi arizasiga koʻra, shuningdek banklar yoki vakillik hisobvaragʻi ochish vakolatiga ega boʻlgan tashkilotlarni tugatish toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlari asosida yopiladi.
5-bob. Yakuniy qoida
48. Ushbu Yoʻriqnoma talablarini buzgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javobgar boʻladilar.
Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvining 2023-yil 4-yanvardagi 30/18-son qaroriga 2-ILOVA
Oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilayotgan idoraviy normativ-huquqiy hujjatlar
1. Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvining 2008-yil 23-avgustdagi 18/6-son “Oʻzbekiston Respublikasi bank depozitorlarining milliy axborotlar bazasi va unda mijozlarga xos raqam berish hamda bank hisobvaraqlari roʻyxatini yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida”gi qarori (roʻyxat raqami 1863, 2008-yil 27-sentabr) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2008-y., 40-41-son, 414-modda).
2. Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvining 2010-yil 11-maydagi 18/5-son “Oʻzbekiston Respublikasi bank depozitorlarining milliy axborotlar bazasi va unda mijozlarga xos raqam berish hamda bank hisobvaraqlari roʻyxatini yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga qoʻshimchalar kiritish haqida”gi qarori (roʻyxat raqami 1863-1, 2010-yil 25-may) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2010-y., 21-son, 163-modda).
3. Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvining 2014-yil 14-martdagi 7/1-son “Oʻzbekiston Respublikasi bank depozitorlarining milliy axborotlar bazasi va unda mijozlarga xos raqam berish hamda bank hisobvaraqlari roʻyxatini yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga oʻzgartirishlar kiritish haqida”gi qarori (roʻyxat raqami 1863-2, 2014-yil 2-aprel) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2014-y., 14-son, 159-modda).
4. Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvining 2014-yil 20-sentabrdagi 32/3-son “Oʻzbekiston Respublikasi bank depozitorlarining milliy axborotlar bazasi va unda mijozlarga xos raqam berish hamda bank hisobvaraqlari roʻyxatini yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish haqida”gi qarori (roʻyxat raqami 1863-3, 2014-yil 30-sentabr) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2014-y., 40-son, 503-modda).
5. Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvining 2016-yil 28-dekabrdagi 41/1-son “Oʻzbekiston Respublikasi bank depozitorlarining milliy axborotlar bazasi va unda mijozlarga xos raqam berish hamda bank hisobvaraqlari roʻyxatini yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga oʻzgartirishlar kiritish haqida”gi qarori (roʻyxat raqami 1863-4, 2017-yil 5-yanvar) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2017-y., 1-son, 21-modda).
6. Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvining 2017-yil 24-iyundagi 14/5-son “Oʻzbekiston Respublikasi bank depozitorlarining milliy axborotlar bazasi va unda mijozlarga xos raqam berish hamda bank hisobvaraqlari roʻyxatini yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga oʻzgartirishlar kiritish haqida”gi qarori (roʻyxat raqami 1863-5, 2017-yil 4-iyul) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2017-y., 27-son, 628-modda).
7. Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvining 2018-yil 22-sentabrdagi 30/9-son “Oʻzbekiston Respublikasi bank depozitorlarining milliy axborotlar bazasi va unda mijozlarga xos raqam berish hamda bank hisobvaraqlari roʻyxatini yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish haqida”gi qarori (roʻyxat raqami 1863-6, 2018-yil 26-oktabr) (Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 27.10.2018-y., 10/18/1863-6/2118-son).
8. Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvining 2019-yil 15-apreldagi 7/5-son “Oʻzbekiston Respublikasi bank depozitorlarining milliy axborotlar bazasi va unda mijozlarga xos raqam berish hamda bank hisobvaraqlari roʻyxatini yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga oʻzgartirishlar kiritish haqida”gi qarori (roʻyxat raqami 1863-7, 2019-yil 14-may) (Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 14.05.2019-y., 10/19/1863-7/3125-son).
9. Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvining 2019-yil 28-dekabrdagi 33/7-son “Oʻzbekiston Respublikasi bank depozitorlarining milliy axborotlar bazasi va unda mijozlarga xos raqam berish hamda bank hisobvaraqlari roʻyxatini yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish haqida”gi qarori (roʻyxat raqami 1863-8, 2020-yil 23-yanvar) (Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 23.01.2020-y., 10/20/1863-8/0074-son).
10. Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvining 2009-yil 16-martdagi 7/2-son “Oʻzbekiston Respublikasi banklarida ochiladigan bank hisobvaraqlari toʻgʻrisidagi yoʻriqnomani tasdiqlash haqida”gi qarori (roʻyxat raqami 1948, 2009-yil 27-aprel) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2009-y., 18-son, 229-modda).
11. Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvining 2009-yil 23-maydagi 16/1-son “Oʻzbekiston Respublikasi banklarida ochiladigan bank hisobvaraqlari toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida”gi qarori (roʻyxat raqami 1948-1, 2009-yil 20-iyun) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2009-y., 26-son, 300-modda).
12. Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvining 2009-yil 17-oktabrdagi 29/4-son “Oʻzbekiston Respublikasi banklarida ochiladigan bank hisobvaraqlari toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish haqida”gi qarori (roʻyxat raqami 1948-2, 2009-yil 3-noyabr) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2009-y., 45-son, 487-modda).
13. Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvining 2009-yil 26-dekabrdagi 38/10-son “Oʻzbekiston Respublikasi banklarida ochiladigan bank hisobvaraqlari toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish haqida”gi qarori (roʻyxat raqami 1948-3, 2010-yil 28-yanvar) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2010-y., 3-4-son, 35-modda).
14. Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvining 2010-yil 24-iyuldagi 25/3-son “Oʻzbekiston Respublikasi banklarida ochiladigan bank hisobvaraqlari toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga oʻzgartirishlar kiritish haqida”gi qarori (roʻyxat raqami 1948-4, 2010-yil 22-sentabr) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2010-y., 38-son, 337-modda).
15. Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvining 2011-yil 23-iyuldagi 22/3-son “Oʻzbekiston Respublikasi banklarida ochiladigan bank hisobvaraqlari toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga oʻzgartirishlar va qoʻshimcha kiritish haqida”gi qarori (roʻyxat raqami 1948-5, 2011-yil 16-avgust) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2011-y., 32-33-son, 342-modda).
16. Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvining 2011-yil 10-sentabrdagi 26/3-son “Oʻzbekiston Respublikasi banklarida ochiladigan bank hisobvaraqlari toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga qoʻshimcha kiritish haqida”gi qarori (roʻyxat raqami 1948-6, 2011-yil 22-sentabr) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2011-y., 38-son, 392-modda).
17. Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvining 2012-yil 28-iyuldagi 22/1-son “Oʻzbekiston Respublikasi banklarida ochiladigan bank hisobvaraqlari toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga oʻzgartirishlar va qoʻshimcha kiritish haqida”gi qarori (roʻyxat raqami 1948-7, 2012-yil 31-iyul) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2012-y., 31-son, 362-modda).
18. Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvining 2014-yil 19-apreldagi 12/3-son “Oʻzbekiston Respublikasi banklarida ochiladigan bank hisobvaraqlari toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga oʻzgartirishlar va qoʻshimcha kiritish haqida”gi qarori (roʻyxat raqami 1948-8, 2014-yil 30-aprel) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2014-y., 18-son, 205-modda).
19. Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvining 2014-yil 30-dekabrdagi 47/10-son “Oʻzbekiston Respublikasi banklarida ochiladigan bank hisobvaraqlari toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga oʻzgartirishlar va qoʻshimcha kiritish haqida”gi qarori (roʻyxat raqami 1948-9, 2015-yil 9-fevral) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2015-y., 6-son, 73-modda).
20. Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvining 2015-yil 5-sentabrdagi 24/3-son “Oʻzbekiston Respublikasi banklarida ochiladigan bank hisobvaraqlari toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish haqida”gi qarori (roʻyxat raqami 1948-10, 2015-yil 15-sentabr) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2015-y., 37-son, 493-modda).
21. Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvining 2016-yil 26-maydagi 15/3-son “Oʻzbekiston Respublikasi banklarida ochiladigan bank hisobvaraqlari toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga oʻzgartirishlar va qoʻshimcha kiritish haqida”gi qarori (roʻyxat raqami 1948-11, 2016-yil 13-iyun) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2016-y., 24-son, 294-modda).
22. Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvining 2017-yil 4-martdagi 4/5-son “Oʻzbekiston Respublikasi banklarida ochiladigan bank hisobvaraqlari toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish haqida”gi qarori (roʻyxat raqami 1948-12, 2017-yil 24-mart) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2017-y., 12-son, 192-modda).
23. Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvining 2017-yil 23-sentabrdagi 26/13-son “Oʻzbekiston Respublikasi banklarida ochiladigan bank hisobvaraqlari toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga oʻzgartirishlar kiritish haqida”gi qarori (roʻyxat raqami 1948-13, 2017-yil 10-oktabr) (Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 11.10.2017-y., 10/17/1948-13/0089-son).
24. Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvining 2017-yil 30-dekabrdagi 35/6-son “Oʻzbekiston Respublikasi banklarida ochiladigan bank hisobvaraqlari toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga oʻzgartirishlar kiritish haqida”gi qarori (roʻyxat raqami 1948-14, 2018-yil 17-yanvar) (Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 17.01.2018-y., 10/18/1948-14/0583-son).
25. Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvining 2018-yil 14-iyuldagi 24/7-son “Oʻzbekiston Respublikasi banklarida ochiladigan bank hisobvaraqlari toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish haqida”gi qarori (roʻyxat raqami 1948-15, 2018-yil 9-avgust) (Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 10.08.2018-y., 10/18/1948-15/1688-son).
26. Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvining 2018-yil 22-sentabrdagi 30/8-son “Oʻzbekiston Respublikasi banklarida ochiladigan bank hisobvaraqlari toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish haqida”gi qarori (roʻyxat raqami 1948-16, 2018-yil 25-oktabr) (Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 25.10.2018-y., 10/18/1948-16/2099-son).
27. Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvining 2019-yil 16-fevraldagi 3/4-son “Oʻzbekiston Respublikasi banklarida ochiladigan bank hisobvaraqlari toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga oʻzgartirishlar kiritish haqida”gi qarori (roʻyxat raqami 1948-17, 2019-yil 20-fevral) (Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 20.02.2019-y., 10/19/1948-17/2655-son).
28. Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvining 2019-yil 10-avgustdagi 18/4-son “Oʻzbekiston Respublikasi banklarida ochiladigan bank hisobvaraqlari toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga oʻzgartirishlar kiritish haqida”gi qarori (roʻyxat raqami 1948-18, 2019-yil 23-avgust) (Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 23.08.2019-y., 10/19/1948-18/3620-son).
29. Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvining 2019-yil 28-dekabrdagi 33/6-son “Oʻzbekiston Respublikasi banklarida ochiladigan bank hisobvaraqlari toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish haqida”gi qarori (roʻyxat raqami 1948-19, 2020-yil 10-fevral) (Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 10.02.2020-y., 10/20/1948-19/0148-son).
Rais M. NURMURATOV
Oʻzbekiston Savdo-sanoat palatasi raisi D. VAXABOV
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish boʻyicha vakili D. KASIMOV
Toshkent sh.,
2023-yil 4-yanvar,
2022-yil 30-dekabr
2023-yil 4-yanvar
30/18-son