📅 2023-yil 23-fevral · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2023-yil 23-fevral · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2023 йил 23 февраль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 23 февраля 2023 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 23 February 2023 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
МАНЗИЛЛИ РЎЙХАТИ
Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз ва Қамаши туманларида хизматлар соҳасини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз ва Қамаши туманларининг туристик-рекрацион салоҳиятини ошириш, хорижий ҳамда маҳаллий туристлар учун муносиб шарт-шароитлар яратиш, хизмат ва савдо объектларини инфратузилма билан таъминлаш орқали аҳолининг даромадини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Германия халқаро ҳамкорлик ташкилоти (GIZ) кўмагида хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда Шаҳрисабз ва Қамаши туманларининг мастер-режаларини ишлаб чиқиш бошланганлиги;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иқтисодиётда давлат иштирокини янада қисқартириш ва хусусийлаштиришни жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 18 мартдаги ПҚ-168-сон қарорига 2-иловага мувофиқ Шаҳрисабз ва Қамаши туманларидаги кўчмас мулк объектларининг оммавий савдолар орқали сотилиши (кейинги ўринларда — Шаҳрисабз ва Қамаши туманларида оммавий савдоларда сотиладиган кўчмас мулк объектлари) белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги Шаҳрисабз ва Қамаши туманларида оммавий савдоларда сотиладиган кўчмас мулк объектлари негизида замонавий хизмат кўрсатиш ҳамда туризм объектларини ташкил этишни назарда тутсин.
3. Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз ва Қамаши туманларида йўл-транспорт ва муҳандислик-коммуникация тармоқларини ривожлантириш чора-тадбирларининг манзилли рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Бунда ушбу манзилли рўйхатда назарда тутилган объектларни қуриш-таъмирлаш ишлари бўйича:
ичимлик сув ва оқова сув тармоқларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари бўйича — «Сув таъминоти ва канализация объектларини қуриш бўйича инжиниринг компанияси» унитар корхонаси;
автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари бўйича — Автомобиль йўллари қўмитаси ҳузуридаги буюртмачи корхоналар;
электр энергияси билан таъминлаш ишлари бўйича — «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖнинг ҳудудий филиаллари буюртмачи этиб белгилансин.
4. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг Шаҳрисабз ва Қамаши туманларида оммавий савдоларда сотиладиган кўчмас мулк объектларини «E-AUKSION» электрон савдо платформасида аукцион савдолари орқали сотишдан тушган маблағларни (баҳолаш ва сотиш харажатлари, Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармасига йўналтирилиши белгиланган қисми ҳамда «Ўзбекнефтгаз» АЖ ва унинг тизимидаги корхоналарнинг активлари бундан мустасно) қарорга иловадаги чора-тадбирларни молиялаштиришга йўналтириш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Мазкур маблағлар Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Тадбиркорлик инфратузилмасини ривожлантириш жамғармасида жамланган ҳолда, истисно тариқасида, қарорга иловадаги чора-тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилиши белгилаб қўйилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хизматлар соҳасини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 27 январдаги ПҚ-104-сон қарорига асосан «Ўзмиллийбанк» АЖ ва тижорат банклари туризм салоҳияти юқори бўлган ҳудудларда замонавий меҳмонхона мажмуалари ва дам олиш зоналари, маданий-соғломлаштириш, савдо-кўнгилочар ва туризм аҳамиятидаги бошқа объектларни қуриш учун кредитларни белгиланган тартибда ажратсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги мазкур қарорга иловада келтирилган объектларда қурилиш, реконструкция ишларини амалга оширишда лойиҳа-смета ҳужжатларини белгиланган тартибда давлат экспертизасидан ўтказиш, қурилиш-монтаж ишларининг сифатли бажарилиши устидан давлат назоратини ўрнатсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Табиат ресурслари вазирлиги ташаббускорлар томонидан қурилиши, таъмирланиши ҳамда реконструкция қилиниши режалаштирилган объектларнинг экологик талабларга мувофиқлиги юзасидан лойиҳа материалларининг ишлаб чиқилиши ва қонунчиликда белгиланган тартибда давлат экологик экспертизасидан ўтказилишини таъминласин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ҳамда Қашқадарё вилояти ҳокими М.Б. Азимов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 февралдаги 77-сон қарорига ИЛОВА
Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз ва Қамаши туманларида йўл-транспорт ва муҳандислик-коммуникация тармоқларини ривожлантириш чора-тадбирларининг
Т/р Амалга ошириладиган чора-тадбирлар Ўлчов бирлиги Қуввати Лойиҳа қиймати (млн сўм) Амалга ошириш муддати Молиялаштириш манбаи Масъул ижрочилар I. Йўл-транспорт инфратузилмасини яхшилаш Шаҳрисабз тумани 1.1. «Шаҳрисабз-Мираки» (4К307) автомобиль йўлининг 23 километрини жорий таъмирлаш (3 — 26 км) км 23 6 500 2024-2025 йиллар Республика бюджети маблағлари Автомобиль йўллари қўмитаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, 1.2. «Мираки-Ҳисорак» (4К285) автомобиль йўлининг 7 километрини тўла таъмирлаш (7 — 14 км) км 7 21 700 2024-2025 йиллар Республика бюджети маблағлари Қамаши тумани 1.3. «Лангар-Майданак» «4Р86» автомобиль йўлининг 26 километрини жорий таъмирлаш (0 — 26 км) км 26 3 000 2023-2024 йиллар Шаҳрисабз ва Қамаши туманларида оммавий савдоларда сотиладиган кўчмас мулк объектларини сотишдан тушган маблағлар, маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари Автомобиль йўллари қўмитаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги 1.4. «Лангар-Майданак» «4Р86» автомобиль йўлининг 28 километрини тўла таъмирлаш (38 — 66 км) км 28 112 600 2024-2025 йиллар Халқаро молия институтлари маблағлари Автомобиль йўллари қўмитаси, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги 1.5. «Тўқбой-Қоратепа» (4К290) автомобиль йўлининг 7 километрини жорий таъмирлаш (0 — 7 км) км 7 2 000 2023 йил Республика бюджети маблағлари Автомобиль йўллари қўмитаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги 1.6. «Учтут-Тўқбой-Янги қурилиш» (4К295) автомобиль йўлининг 1,5 километрини жорий таъмирлаш (11,5 — 13 км) км 1,5 1 000 2023 йил Республика бюджети маблағлари Автомобиль йўллари қўмитаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги 1.7. «Лангар-Майданак» (4Р86) автомобиль йўлининг 12 километрини жорий таъмирлаш (26 — 38 км) км 12 9 000 2023 йил Халқаро молия институтлари маблағлари Автомобиль йўллари қўмитаси, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги 1.8. «Қизилтепа-Лангар-Майданак» (4Р86) автомобиль йўлининг 30-километридаги Лангардарё кўпригини тўла таъмирлаш пм 30 1 200 2023 йил Халқаро молия институтлари маблағлари Автомобиль йўллари қўмитаси, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги II. Ичимлик сув ва оқова сув тармоқлари инфратузилмасини ривожлантириш Шаҳрисабз тумани 2.1. «Мираки» МФЙда 9,1 км оқова сув тармоқлари ва тозалаш иншоотини қуриш км/объект 9,1/1 11 700 2023-2024 йиллар Республика бюджети маблағлари «Ўзсувтаъминот» АЖ, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги Қамаши тумани 2.2. «Майданак» обсерваторияси ва «Лангарота» зиёратгоҳида 5,2 км ичимлик сув тармоқлари ҳамда 1 та сув тақсимлаш иншоотини қуриш км/объект 5,2/1 5 200 2023-2024 йиллар Шаҳрисабз ва Қамаши туманларида оммавий савдоларда сотиладиган кўчмас мулк объектларини сотишдан тушган маблағлар, «Ўзсувтаъминот» АЖ маблағлари, маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, «Ўзсувтаъминот» АЖ, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Маданият ва туризм вазирлиги III. Электр тармоқлари инфратузилмасини ривожлантириш Шаҳрисабз тумани 3.1. «Мираки» қўрғонида 2,5 км узунликдаги электр узатиш тармоғини ва икки трансформаторли 2 та трансформатор пунктини янгилаш км/дона 2,5/2 577,5 2023-2024 йиллар Шаҳрисабз ва Қамаши туманларида оммавий савдоларда сотиладиган кўчмас мулк объектларини сотишдан тушган маблағлар, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ маблағлари, маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Қамаши тумани 3.2. «Қизилтепа-Майданак» йўлида 2 км узунликдаги электр узатиш тармоғини ва 4 та трансформатор пунктини янгилаш км/дона 2/4 530 2023-2024 йиллар Шаҳрисабз ва Қамаши туманларида оммавий савдоларда сотиладиган кўчмас мулк объектларини сотишдан тушган маблағлар, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ маблағлари, маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Маданият ва туризм вазирлиги 3.3. «Лангар» МФЙда 1,5 км узунликдаги электр узатиш тармоғини ва 4 та трансформатор пунктини янгилаш км/дона 1,5/4 371 2023-2024 йиллар Шаҳрисабз ва Қамаши туманларида оммавий савдоларда сотиладиган кўчмас мулк объектларини сотишдан тушган маблағлар, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ маблағлари, маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Маданият ва туризм вазирлиги
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 23 февраль,
77-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
MANZILLI ROʻYXATI
Qashqadaryo viloyatining Shahrisabz va Qamashi tumanlarida xizmatlar sohasini rivojlantirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida
Qashqadaryo viloyatining Shahrisabz va Qamashi tumanlarining turistik-rekratsion salohiyatini oshirish, xorijiy hamda mahalliy turistlar uchun munosib shart-sharoitlar yaratish, xizmat va savdo obyektlarini infratuzilma bilan taʼminlash orqali aholining daromadini oshirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Quyidagilar:
Germaniya xalqaro hamkorlik tashkiloti (GIZ) koʻmagida xorijiy ekspertlarni jalb qilgan holda Shahrisabz va Qamashi tumanlarining master-rejalarini ishlab chiqish boshlanganligi;
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Iqtisodiyotda davlat ishtirokini yanada qisqartirish va xususiylashtirishni jadallashtirishga oid qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2022-yil 18-martdagi PQ-168-son qaroriga 2-ilovaga muvofiq Shahrisabz va Qamashi tumanlaridagi koʻchmas mulk obyektlarining ommaviy savdolar orqali sotilishi (keyingi oʻrinlarda — Shahrisabz va Qamashi tumanlarida ommaviy savdolarda sotiladigan koʻchmas mulk obyektlari) belgilanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligi, Qashqadaryo viloyati hokimligi Shahrisabz va Qamashi tumanlarida ommaviy savdolarda sotiladigan koʻchmas mulk obyektlari negizida zamonaviy xizmat koʻrsatish hamda turizm obyektlarini tashkil etishni nazarda tutsin.
3. Qashqadaryo viloyatining Shahrisabz va Qamashi tumanlarida yoʻl-transport va muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlarini rivojlantirish chora-tadbirlarining manzilli roʻyxati ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
Bunda ushbu manzilli roʻyxatda nazarda tutilgan obyektlarni qurish-taʼmirlash ishlari boʻyicha:
ichimlik suv va oqova suv tarmoqlarini qurish, rekonstruksiya qilish va taʼmirlash ishlari boʻyicha — “Suv taʼminoti va kanalizatsiya obyektlarini qurish boʻyicha injiniring kompaniyasi” unitar korxonasi;
avtomobil yoʻllarini qurish, rekonstruksiya qilish va taʼmirlash ishlari boʻyicha — Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi huzuridagi buyurtmachi korxonalar;
elektr energiyasi bilan taʼminlash ishlari boʻyicha — “Hududiy elektr tarmoqlari” AJning hududiy filiallari buyurtmachi etib belgilansin.
4. Qashqadaryo viloyati hokimligi, Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligining Shahrisabz va Qamashi tumanlarida ommaviy savdolarda sotiladigan koʻchmas mulk obyektlarini “E-AUKSION” elektron savdo platformasida auksion savdolari orqali sotishdan tushgan mablagʻlarni (baholash va sotish xarajatlari, Davlat aktivlarini boshqarish, transformatsiya va xususiylashtirish jamgʻarmasiga yoʻnaltirilishi belgilangan qismi hamda “Oʻzbekneftgaz” AJ va uning tizimidagi korxonalarning aktivlari bundan mustasno) qarorga ilovadagi chora-tadbirlarni moliyalashtirishga yoʻnaltirish toʻgʻrisidagi takliflari maʼqullansin.
Mazkur mablagʻlar Qashqadaryo viloyati hokimligi huzuridagi Tadbirkorlik infratuzilmasini rivojlantirish jamgʻarmasida jamlangan holda, istisno tariqasida, qarorga ilovadagi chora-tadbirlarni moliyalashtirishga yoʻnaltirilishi belgilab qoʻyilsin.
5. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Xizmatlar sohasini rivojlantirishga oid qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2022-yil 27-yanvardagi PQ-104-son qaroriga asosan “Oʻzmilliybank” AJ va tijorat banklari turizm salohiyati yuqori boʻlgan hududlarda zamonaviy mehmonxona majmualari va dam olish zonalari, madaniy-sogʻlomlashtirish, savdo-koʻngilochar va turizm ahamiyatidagi boshqa obyektlarni qurish uchun kreditlarni belgilangan tartibda ajratsin.
6. Oʻzbekiston Respublikasi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi mazkur qarorga ilovada keltirilgan obyektlarda qurilish, rekonstruksiya ishlarini amalga oshirishda loyiha-smeta hujjatlarini belgilangan tartibda davlat ekspertizasidan oʻtkazish, qurilish-montaj ishlarining sifatli bajarilishi ustidan davlat nazoratini oʻrnatsin.
7. Oʻzbekiston Respublikasi Tabiat resurslari vazirligi tashabbuskorlar tomonidan qurilishi, taʼmirlanishi hamda rekonstruksiya qilinishi rejalashtirilgan obyektlarning ekologik talablarga muvofiqligi yuzasidan loyiha materiallarining ishlab chiqilishi va qonunchilikda belgilangan tartibda davlat ekologik ekspertizasidan oʻtkazilishini taʼminlasin.
8. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari J.A. Qoʻchqorov hamda Qashqadaryo viloyati hokimi M.B. Azimov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 23-fevraldagi 77-son qaroriga ILOVA
Qashqadaryo viloyatining Shahrisabz va Qamashi tumanlarida yoʻl-transport va muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlarini rivojlantirish chora-tadbirlarining
T/r Amalga oshiriladigan chora-tadbirlar Oʻlchov birligi Quvvati Loyiha qiymati (mln soʻm) Amalga oshirish muddati Moliyalashtirish manbai Masʼul ijrochilar I. Yoʻl-transport infratuzilmasini yaxshilash Shahrisabz tumani 1.1. “Shahrisabz-Miraki” (4K307) avtomobil yoʻlining 23 kilometrini joriy taʼmirlash (3 — 26 km) km 23 6 500 2024-2025-yillar Respublika budjeti mablagʻlari Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Qashqadaryo viloyati hokimligi, 1.2. “Miraki-Hisorak” (4K285) avtomobil yoʻlining 7 kilometrini toʻla taʼmirlash (7 — 14 km) km 7 21 700 2024-2025-yillar Respublika budjeti mablagʻlari Qamashi tumani 1.3. “Langar-Maydanak” “4R86” avtomobil yoʻlining 26 kilometrini joriy taʼmirlash (0 — 26 km) km 26 3 000 2023-2024-yillar Shahrisabz va Qamashi tumanlarida ommaviy savdolarda sotiladigan koʻchmas mulk obyektlarini sotishdan tushgan mablagʻlar, mahalliy budjetning qoʻshimcha manbalari Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Qashqadaryo viloyati hokimligi 1.4. “Langar-Maydanak” “4R86” avtomobil yoʻlining 28 kilometrini toʻla taʼmirlash (38 — 66 km) km 28 112 600 2024-2025-yillar Xalqaro moliya institutlari mablagʻlari Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi, Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Qashqadaryo viloyati hokimligi 1.5. “Toʻqboy-Qoratepa” (4K290) avtomobil yoʻlining 7 kilometrini joriy taʼmirlash (0 — 7 km) km 7 2 000 2023-yil Respublika budjeti mablagʻlari Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Qashqadaryo viloyati hokimligi 1.6. “Uchtut-Toʻqboy-Yangi qurilish” (4K295) avtomobil yoʻlining 1,5 kilometrini joriy taʼmirlash (11,5 — 13 km) km 1,5 1 000 2023-yil Respublika budjeti mablagʻlari Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Qashqadaryo viloyati hokimligi 1.7. “Langar-Maydanak” (4R86) avtomobil yoʻlining 12 kilometrini joriy taʼmirlash (26 — 38 km) km 12 9 000 2023-yil Xalqaro moliya institutlari mablagʻlari Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi, Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi, Qashqadaryo viloyati hokimligi 1.8. “Qiziltepa-Langar-Maydanak” (4R86) avtomobil yoʻlining 30-kilometridagi Langardaryo koʻprigini toʻla taʼmirlash pm 30 1 200 2023-yil Xalqaro moliya institutlari mablagʻlari Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi, Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi, Qashqadaryo viloyati hokimligi II. Ichimlik suv va oqova suv tarmoqlari infratuzilmasini rivojlantirish Shahrisabz tumani 2.1. “Miraki” MFYda 9,1 km oqova suv tarmoqlari va tozalash inshootini qurish km/obyekt 9,1/1 11 700 2023-2024-yillar Respublika budjeti mablagʻlari “Oʻzsuvtaʼminot” AJ, Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Qashqadaryo viloyati hokimligi Qamashi tumani 2.2. “Maydanak” observatoriyasi va “Langarota” ziyoratgohida 5,2 km ichimlik suv tarmoqlari hamda 1 ta suv taqsimlash inshootini qurish km/obyekt 5,2/1 5 200 2023-2024-yillar Shahrisabz va Qamashi tumanlarida ommaviy savdolarda sotiladigan koʻchmas mulk obyektlarini sotishdan tushgan mablagʻlar, “Oʻzsuvtaʼminot” AJ mablagʻlari, mahalliy budjetning qoʻshimcha manbalari Qashqadaryo viloyati hokimligi, “Oʻzsuvtaʼminot” AJ, Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Madaniyat va turizm vazirligi III. Elektr tarmoqlari infratuzilmasini rivojlantirish Shahrisabz tumani 3.1. “Miraki” qoʻrgʻonida 2,5 km uzunlikdagi elektr uzatish tarmogʻini va ikki transformatorli 2 ta transformator punktini yangilash km/dona 2,5/2 577,5 2023-2024-yillar Shahrisabz va Qamashi tumanlarida ommaviy savdolarda sotiladigan koʻchmas mulk obyektlarini sotishdan tushgan mablagʻlar, “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ mablagʻlari, mahalliy budjetning qoʻshimcha manbalari Qashqadaryo viloyati hokimligi, “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ, Iqtisodiyot va moliya vazirligi Qamashi tumani 3.2. “Qiziltepa-Maydanak” yoʻlida 2 km uzunlikdagi elektr uzatish tarmogʻini va 4 ta transformator punktini yangilash km/dona 2/4 530 2023-2024-yillar Shahrisabz va Qamashi tumanlarida ommaviy savdolarda sotiladigan koʻchmas mulk obyektlarini sotishdan tushgan mablagʻlar, “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ mablagʻlari, mahalliy budjetning qoʻshimcha manbalari Qashqadaryo viloyati hokimligi, “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ, Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Madaniyat va turizm vazirligi 3.3. “Langar” MFYda 1,5 km uzunlikdagi elektr uzatish tarmogʻini va 4 ta transformator punktini yangilash km/dona 1,5/4 371 2023-2024-yillar Shahrisabz va Qamashi tumanlarida ommaviy savdolarda sotiladigan koʻchmas mulk obyektlarini sotishdan tushgan mablagʻlar, “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ mablagʻlari, mahalliy budjetning qoʻshimcha manbalari Qashqadaryo viloyati hokimligi, “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ, Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Madaniyat va turizm vazirligi
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2023-yil 23-fevral,
77-son