📅 2023-yil 23-fevral · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2023-yil 23-fevral · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2023 йил 23 февраль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 23 февраля 2023 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 23 February 2023 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
МАҚСАДЛИ ПАРАМЕТРЛАР
ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ
СХЕМАСИ
Андижон вилояти Шаҳрихон туманида чарм-пойабзал ва ҳунармандчилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш, касаначиликни ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Тадбиркорликни кўллаб-қувватлаш, хусусан, ҳудудларнинг ихтисослашувига қаратилган манзилли дастурларнинг амалга оширилиши натижасида Андижон вилояти Шаҳрихон туманида сўнгги 5 йилда маҳсулотларни экспорт қилиш ҳажми қарийб 10 бараварга, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 1,4 бараварга ошди, 3 йилдан ортиқ фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектларининг улуши қарийб 50 фоизга етди.
Туманда жадал суръатлар билан ўсиб бораётган замонавий чарм-пойабзал ишлаб чиқариш ташкилотлари атрофида кичик тадбиркорлик субъектлари ҳамда аҳолини кластер ва касаначилик усулида бирлаштириш, ҳунармандчиликда кооперацияни янада ривожлантириш орқали Андижон вилояти Шаҳрихон туманини чарм-пойабзал ва ҳунармандчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш, шунингдек, экспорт қилиш марказига айлантириш ҳамда ҳудуд аҳолисини даромадли иш ўринлари билан таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
2023-2024 йилларда Андижон вилояти Шаҳрихон туманида чарм-пойабзал ва ҳунармандчилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш, касаначиликни ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича мақсадли параметрлар 1-иловага мувофиқ;
2023-2024 йилларда Андижон вилояти Шаҳрихон туманида чарм-пойабзал ва ҳунармандчилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш, касаначиликни ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар режаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Андижон вилояти ҳокимлиги, «Ўзчармсаноат» уюшмаси ҳамда Шаҳрихон туманидаги чарм-пойабзал маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи ташкилотларнинг «Шаҳрихончармсаноат» бирлашмасини (кейинги ўринларда — Бирлашма) ташкил этиш ва унинг фаолиятига кўмаклашиш тўғрисидаги таклифлари қўллаб-қувватлансин.
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, «Ўзчармсаноат» уюшмаси «Elegant shoes and» МЧЖ ва тумандаги чарм-пойабзал соҳасидаги етакчи ташкилотларга ҳамда кичик тадбиркорлик субъектларига Бирлашмани белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказишда кўмаклашсин.
Бунда, Бирлашмага ўз фаолиятида «Elegant shoes and» МЧЖнинг ташқи бозорларга чиқиш, юқори сифатли ва рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқариш, замонавий технологияларни жорий этиш тажрибасидан намуна сифатида фойдаланиш ва уни кенгайтириш тавсия этилсин.
3. Таъсисчилар томонидан Бирлашманинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин:
Шаҳрихон тумани ва унга қўшни ҳудудларда табиий ва сунъий чармдан аёллар, болалар ва спорт оёқ кийимлари, спорт инвентарлари, чарм-атторлик маҳсулотлари, шунингдек, фурнитура, аксессуарлар ишлаб чиқарувчи кичик тадбиркорлик субъектлари ҳамда аҳоли билан кластер ва касаначилик усулида кооперация тизимини такомиллаштириш;
республиканинг бошқа ҳудудларида фаолият кўрсатаётган чарм-пойабзал соҳаси ташкилотлари билан ишлаб чиқариш занжирларини ривожлантириш ва экспорт географиясини кенгайтириш, бу йўналишда амалдаги экспорт ҳажмини 2 бараварга ошириш;
ҳудудларда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан биргаликда ярмаркалар ташкил этиш орқали чарм-пойабзал маҳсулотларининг сотув ҳажмини ошириш ва миллий брендларни янада қўллаб-қувватлаш;
жаҳон бозорларида Шаҳрихон пойабзал брендини танитиш ва ўзининг харидорларига эга бўлишига кўмаклашиш, шу мақсадларда халқаро кўргазмалар ташкил этиш, шунингдек, хорижий ярмаркаларда маҳаллий тадбиркорларнинг иштирокини таъминлаш;
ишлаб чиқарилган чарм-пойабзал маҳсулотларининг кафолатланган сотиш тизимини таъминлаш учун хорижий давлатларда савдо уйларини ташкил этишга кўмаклашиш;
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда «Ўзчармсаноат» уюшмаси билан биргаликда халқаро брендларга эга бўлган нуфузли хорижий компанияларнинг харид офисларини (buying office) очиш бўйича улар билан ҳамкорлик қилиш;
ишлаб чиқариш жараёнлари ва маҳсулот сифатининг жаҳон стандартлари билан мувофиқлигини таъминлаш учун маҳаллий ташкилотларнинг Италия, Туркия ва бошқа давлатлар ташкилотлари билан ўзаро тажриба ҳамда малака алмашишларини ташкил этиш;
республиканинг барча ҳудудлари бўйлаб аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари орасида чарм-пойабзал маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича «Шаҳрихон тажрибаси»ни ўргатиш ва оммалаштириш;
Шаҳрихон косибчилик мактаби тажрибаси асосида ўқувчиларни касб-ҳунарга ўқитишни ташкил этишда фаол иштирок этиш.
4. Бирлашма Андижон вилояти Шаҳрихон тумани «Қум» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Шаҳрихон туман касб-ҳунарга ўқитиш маркази биносига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.
Осиё тараққиёт банки ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасида амалга оширилаётган «Замонавий иқтисодиёт учун кўникмаларни шакллантириш» лойиҳаси доирасида Шаҳрихон туман касб-ҳунарга ўқитиш марказида косибчилик ва тикувчилик йўналишларида ўқув курсларини ташкил этиш, марказни замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Бунда, заруратга кўра, косибчилик, пичоқчилик, ҳунармандчилик фаолият турлари йўналишидаги зарур асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш масаласида Осиё тараққиёт банки билан келишган ҳолда техник-иқтисодий асосномага қўшимча киритиш чоралари кўрилсин.
Андижон вилояти ҳокимлиги бир ой муддатда:
Бирлашма фаолиятини зарур моддий-техник база билан таъминлаш чорасини кўрсин;
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги билан биргаликда Шаҳрихон туман касб-ҳунарга ўқитиш марказининг ўқув-ишлаб чиқариш полигонини қурувчи ташкилот билан якуний ҳисоб-китоблар асосида фойдаланишга қабул қилиш бўйича тегишли ҳужжатларнинг расмийлаштирилишини таъминласин.
5. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Андижон вилояти ҳокимлиги Бирлашма билан биргаликда икки ой муддатда Шаҳрихон туман касб-ҳунарга ўқитиш марказининг ўқув-ишлаб чиқариш полигонида Шаҳрихон косибчилик мактабини (кейинги ўринларда — Косибчилик мактаби) ташкил этсин. Бунда:
Шаҳрихон туман касб-ҳунарга ўқитиш марказида ва Косибчилик мактабида, устувор равишда, Бирлашмага аъзо бўлган ташкилотлар ва кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан келгусида ишга олинадиган ишсиз ёшлар, аёллар ва касаначиликка қизиқиши бор аҳолининг ўқитилишини, улар ходимларининг малакаси оширилишини ташкил этсин;
Косибчилик мактабида касб-ҳунарга ўқитиш жараёнини чарм-пойабзал маҳсулотлари сифатини халқаро стандартларга мослаштириш, инновацион ишланмаларни жорий этиш, маҳаллий чарм маҳсулотларининг халқаро брендлар билан рақобатбардошлигини ошириш борасидаги вазифалар билан боғлиқ равишда ташкил этиш чораларини кўрсин;
ўқув-ишлаб чиқариш полигонида текин фойдаланган ҳолда косибчилик ва ҳунармандчилик йўналишидаги кичик тадбиркорлик субъектларига устоз-шогирд тамойилига асосланган шартларда ишлаб чиқариш лойиҳалари учун жойларнинг ажратилиши белгилансин.
6. Андижон вилояти ҳокимлиги Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан келишган ҳолда бир ой муддатда Шаҳрихон туманининг 10 та маҳалласида жойлашган умумтаълим мактабларининг фойдаланилмасдан бўш турган бино ва хоналари маҳаллий бюджет маблағлари ва бошқа манбалар ҳисобидан таъмирланишини ҳамда уларни маҳалла аҳолисини касб-ҳунарга ўқитиш масканлари ташкил этиш учун ташаббускорларга аукцион савдоларисиз текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида берилишини таъминласин.
Белгилансинки, касб-ҳунарга ўқитиш масканларида, устувор равишда, чарм-пойабзал маҳсулотларини ишлаб чиқариш йўналишига қизиқиш билдирган юқори синф ўқувчилари ва ишсиз фуқаролар учун қисқа муддатли касб-ҳунарга ўқитиш курслари ташкил этилади.
7. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Бирлашма билан биргаликда икки ой муддатда:
касб-ҳунарга ўқитиш масканлари ўқув дастурлари талабларидан келиб чиқиб, Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўлиқ жиҳозланишини;
ўқувчиларнинг ишлаб чиқариш амалиётини ташкил этиш учун касб-ҳунарга ўқитиш масканларини тумандаги Бирлашмага аъзо бўлган ташкилотларга бириктириш чоралари кўрилишини;
тумандаги замонавий талабларга жавоб берадиган, юксак малака, соҳада кўп йиллик иш тажрибасига ва юқори профессионал тайёргарликка эга бўлган мутахассислар касб-ҳунарга ўқитиш масканларига касбий таълим усталари сифатида жалб қилиниши ҳамда уларнинг иш ҳақи харажатлари белгиланган тартибда қоплаб берилишини таъминласин.
8. Белгилансинки:
Косибчилик мактаби ва касб-ҳунарга ўқитиш масканларига ўқувчилар томонидан ўқув жараёнида тайёрланган маҳсулотларни сотишга рухсат берилади;
тайёрланган маҳсулотларни сотишдан тушган маблағлар Шаҳрихон туман касб-ҳунарга ўқитиш марказининг ривожлантириш жамғармасига йўналтирилади;
ушбу маблағлар ўқув жараёнида ўзининг билими ва интизоми билан намуна кўрсатган ўқувчиларни моддий рағбатлантириш ва хом ашё харид қилиш учун сарфланади;
Бирлашма ўз аъзолари орқали Косибчилик мактаби ва касб-ҳунарга ўқитиш масканлари ўқувчиларини ишлаб чиқариш учун мураккаб бўлмаган ярим тайёр ва тайёр маҳсулотларга буюртмалар, хом ашё ҳамда иш билан таъминлашга кўмаклашади.
9. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Бирлашмага аъзо иш берувчиларни қўллаб-қувватлаш учун Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 3 млрд сўм маблағ ажратсин.
Белгилансинки, ушбу бандга асосан:
а) 1 млрд сўм маблағ ушбу қарор асосида ташкил этиладиган касб-ҳунарга ўқитиш масканларини жиҳозлаш, ўқув жараёнини ташкил этиш ва сақлаш харажатларига йўналтирилади;
б) 2 млрд сўм маблағ ҳисобидан чарм-пойабзал соҳасидаги тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, шунингдек, Бирлашмани ташкил этиш ва сақлаш харажатларини молиялаштириш учун Бандликка кўмаклашиш жамғармасига қайтариш шарти билан 3 йил муддатгача фоизсиз ссуда ажратилади;
в) Бирлашмага ажратилган маблағлар ҳисобидан унга аъзо бўлган чарм-пойабзал соҳаси ташкилотларига қуйидаги шартларда фоизсиз ссудалар ажратилади:
янгидан ишга қабул қилинган фуқаролар ҳисобига ишлаб чиқариш ҳажмининг кенгайиши муносабати билан зарур бўлган хом ашёларни сотиб олиш учун икки йил муддатга ҳар бир ходимга 5 млн сўмдан, бироқ 200 млн сўмдан ошмаган миқдорда;
янгидан ишга жалб қилинган касаначи ҳисобига ишлаб чиқариш ҳажмининг кенгайиши муносабати билан зарур бўлган хом ашёларни сотиб олиш учун икки йил муддатга ҳар бир касаначига 2 млн сўмдан, бироқ 100 млн сўмдан ошмаган миқдорда;
янги иш ўринларини, шу жумладан, касаначиликни ташкил этиш учун зарур жиҳозлар харид қилиш учун 100 млн сўмдан ошмаган миқдорда.
Бунда, «e-mehnat» тизимида рўйхатдан ўтган шартномалар, шунингдек, товар-моддий буюмларни харид қилиш учун электрон ҳисобварақ-фактуралар ёки онлайн назорат-касса машиналари чеклари мавжудлиги ссуда олишнинг мажбурий шарти ҳисобланади.
Халқ депутатлари Андижон вилояти кенгашига ёшларни ўқув жараёнига жалб этиш, янги иш ўринларини, жумладан, касаначиликни ташкил этиш самарадорлигини таҳлил қилиш асосида маҳаллий бюджетнинг прогнозга нисбатан қўшимча даромадлари ҳисобидан Бирлашмага қўшимча маблағлар ажратиш тавсия этилсин.
10. Шаҳрихон туманида чарм-пойабзал маҳсулотларини касаначилик усулида ишлаб чиқариш қуйидаги тартибда ташкил этилсин:
а) тумандаги 79 та маҳаллада касаначиликка қизиқиши бўлган аҳоли, шу жумладан, аёллар ва ёшлар танлаб олинади;
б) танлаб олинган фуқаролар Косибчилик мактаби ва касб-ҳунарга ўқитиш масканларида амалиёт билан боғлиқ ҳолда бепул 3 — 6 ой ўқитилади;
в) қонунчиликда белгиланган тартибда тадбиркорлик субъектларига «Темир дафтар», «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари»га киритилган ёки «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»да бўлган ва касаначилик билан шуғулланаётган фуқароларга асбоб-ускуналар харид қилиб бериш харажатларининг 50 фоизигача бўлган қисми, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 бараваригача миқдорда субсидия ажратилади;
г) чарм-пойабзал соҳасидаги илғор тадбиркорлик субъектларига Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида имтиёзли кредитлар устувор равишда ажратилади;
д) йирик чарм-пойабзал ишлаб чиқарувчи ташкилотлар касаначилик усулида ишларни бажариш (хизматлар кўрсатиш) учун ўқув курсларини тугатган, етарли даражада касб-ҳунарни ўзлаштирган, дастгоҳларга эга бўлган аҳолига зарур хом ашё ва материаллар етказиб беради.
Белгилансинки, ушбу бандга асосан аҳолини касб-ҳунарга бепул ўқитиш ва дастгоҳларни харид қилиш учун субсидиялар ажратиш билан боғлиқ харажатлар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади.
11. Андижон вилояти Шаҳрихон туманида чарм-пойабзал маҳсулотларини касаначилик усулида ишлаб чиқаришни ташкил этиш схемаси 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
12. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Андижон вилояти ҳокимлигининг Шаҳрихон туманида касаначилик билан шуғулланувчилар сони 50 нафардан кўп бўлган маҳаллаларда Бирлашма маблағлари ёки Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 июлдаги ПҚ-331-сон қарорида белгиланган тартибда ташаббускор тадбиркорлар ҳисобидан касаначилик микромарказларини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Белгилансинки:
касаначилик микромарказлари маҳаллалардаги касаначилик билан шуғулланиш истаги бўлган аҳолининг сонидан келиб чиққан ҳолда, уларни мақбул жойлаштириш имконияти, ихтисослашуви, дастгоҳларни жойлаштириш ва ишлатиш учун зарур инфратузилма билан таъминлаган ҳолда ташкил этилади;
Бирлашма ҳисобидан қурилган касаначилик микромарказларидаги жойлар йигирма тўрт ойгача бепул ижарага берилади;
касаначилик микромарказлари билан тумандаги йирик ишлаб чиқарувчилар ўртасида кафолатланган буюртма ва харид ҳамда кооперация қилиш бўйича шартномалар имзоланади.
13. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Андижон вилояти ҳокимлиги Шаҳрихон туманида касаначилик микромарказларини ташкил этиш учун:
а) Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда касаначилик микромарказларининг намунавий лойиҳаси ишлаб чиқилишини;
б) икки ой муддатда Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Шаҳрихон тумани ҳокимлиги билан биргаликда бўш ер участкалари ҳамда биноларни аниқлаб, уларнинг аукцион савдолари орқали сотилиши ва ижарага берилишини;
в) маҳаллий бюджетнинг прогнозга нисбатан қўшимча даромадлари ва тасдиқланган харажатларнинг иқтисод қилинган қисмидан замонавий енгил конструкцияли биноларни ўрнатиш ҳамда бўш турган биноларни реконструкция қилиш орқали ҳар бир касаначилик микромаркази ташкил этиш учун Бирлашмага 1 млрд сўмгача субсидия ажратилишини таъминласин.
14. Андижон вилояти ҳокимлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда тайёр чарм-пойабзал ва мўйна маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган кичик саноат зонаси ташкил этиш учун Шаҳрихон туманидан 8 гектар ер участкаларининг ер фонди тоифасини ўзгартириш бўйича ҳужжат лойиҳасини белгиланган тартибда киритсин.
15. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги:
чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларида ислоҳотларни янада жадаллаштириш, соҳанинг экспорт салоҳиятини ошириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳасини икки ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Андижон вилояти ҳокимлиги билан биргаликда 2023 йилда Андижон шаҳри ва Шаҳрихон туманида хорижий етакчи компаниялар, харидорлар ҳамда соҳадаги нуфузли эксперт ва мутахассисларни жалб қилган ҳолда Халқаро форум ва кўргазма ташкил этсин;
Шаҳрихон туманидаги чарм-пойабзал маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи ташкилотларни кафолатланган хом ашё билан таъминлаш мақсадида «Ўзчармсаноат» уюшмаси Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларидаги чарм, фурнитура ва бутловчи маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи ташкилотлар билан Бирлашма ўртасида кооперация алоқаларини йўлга қўйиш бўйича амалий ёрдам кўрсатсин;
2023 йил 1 июлга қадар Шаҳрихон туманида чарм-пойабзал маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кооперация ва касаначилик усулида ривожлантириш бўйича дастлабки тажриба асосида соҳани кластер усулида ривожлантиришнинг стратегияси ҳамда ушбу соҳага халқаро молия институтлари маблағлари ва хорижий инвестицияларни ҳамда бошқа молиялаштириш манбаларни жалб қилишнинг аниқ чора-тадбирларини ишлаб чиқсин.
16. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Андижон вилояти ҳокимлиги мазкур қарорда белгиланган чора-тадбирлар ҳамда вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши юзасидан тизимли мониторинг ўрнатиб, натижаларини доимий равишда муҳокама қилиб борсин ҳамда юзага келадиган муаммоли масалаларни тезкорлик билан ҳал этиш чораларини кўрсин.
Амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳар чорак якуни билан Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиб борилишини таъминласин.
17. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазири Ш.Д. Кудбиев ҳамда Андижон вилояти ҳокими Ш.Қ. Абдураҳмонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 февралдаги 78-сон қарорига 1-ИЛОВА
2023-2024 йилларда Андижон вилояти Шаҳрихон туманида чарм-пойабзал ва ҳунармандчилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш, касаначиликни ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича
Т/р Йўналиш номи Бандлиги таъминланадиган аҳоли сони 2023 йил шундан: 2024 йил шундан: ўқитиш субсидия бериш кредит ажратиш ўзини ўзи банд қилиш бошқа ўқитиш субсидия бериш кредит ажратиш ўзини ўзи банд қилиш бошқа Жами 20 000 8 000 400 800 2 800 2 000 2 000 12 000 600 1 200 4 200 3 000 3 000 1. Косибчилик 1 275 625 31 63 219 156 156 650 33 65 228 163 163 2. Тикувчилик 4 000 1 800 90 180 630 450 450 2 200 110 220 770 550 550 3. Дурадгорлик 900 420 21 42 147 105 105 480 24 48 168 120 120 4. Темирчилик 840 400 20 40 140 100 100 440 22 44 154 110 1 10 5. Бошқа йўналишлар 12 985 4 755 238 476 1 664 1 189 1 189 8 230 412 823 2 881 2 058 2 058
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 февралдаги 78-сон қарорига 2-ИЛОВА
2023-2024 йилларда Андижон вилояти Шаҳрихон туманида чарм-пойабзал ва ҳунармандчилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш, касаначиликни ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича
Т/р Мақсадлар ва чора-тадбирлар Амалга ошириш механизмлари Бажариш муддати Масъул ижрочилар 1. Касаначилик ва кластер тизимидан кенг фойдаланиш, ўзини ўзи банд қилишни янада рағбатлантириш орқали 2023 йилда 8 минг, 2024 йилда 12 минг нафар аҳоли бандлигини таъминлаш. Чарм-пойабзал ва ҳунармандчилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашувни янада чуқурлаштириш, касаначиликни ривожлантириш ҳисобига аҳоли бандлигини таъминлаш, бунда: ўқитиш орқали 1 000 нафар; субсидия бериш орқали 2 000 нафар; оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида 7 000 нафар; ўзини ўзи банд қилиш ва бошқа йўналишларда 10 000 нафар. 2023-2024 йилларда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги 2. «Шаҳрихончармсаноат» бирлашмасини (кейинги ўринларда — Бирлашма) ташкил этиш. 1. Чармни қайта ишлаш ташкилотлари, соҳа мутахассислари ҳамда аҳоли билан давра суҳбатлари ўтказиш. Икки ҳафта муддатда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, «Ўзчармсаноат» уюшмаси, Адлия вазирлиги, Андижон вилояти ҳокимлиги, «Elegant shoes and» МЧЖ 2. Чарм маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи йирик, кичик тадбиркорлик субъектлари ҳамда аҳоли билан кластер ва касаначилик усулида кооперация қилиш тизимини йўлга қўйиш бўйича Бирлашма уставини ишлаб чиқиш. Уч ҳафта муддатда 3. Соҳада ишлаб чиқариш занжирларини ривожлантиришни, миллий брендларни қўллаб-қувватлашни назарда тутувчи вазифаларни қамраб олган ҳолда Бирлашма уставини белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш. 4. Бирлашмани зарур моддий-техник база билан таъминлаш. Бир ой муддатда 3. Жаҳон бозорларида Шаҳрихон пойабзал брендини танитиш ва ўз харидорларига эга бўлишига кўмаклашиш. 1. Ишлаб чиқарилган чарм-пойабзал маҳсулотларини қўшни ва бошқа давлатларда кафолатланган сотишни таъминлаш мақсадида савдо уйларини ташкил этишга кўмаклашиш. 2. Ишлаб чиқариш жараёнларини ва маҳсулот сифатини жаҳон стандартларига мувофиқлаштириш учун Италия, Туркия ва бошқа етакчи давлатлар ташкилотлари билан тизимли равишда малака оширишни ҳамда ҳамкорликни йўлга қўйиш. 3. 2023-2024 йиллар давомида халқаро кўргазма-ярмаркаларда маҳаллий тадбиркорларнинг иштирокини таъминлаш. 2023-2024 йилларда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, «Ўзчармсаноат» уюшмаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Андижон вилояти ҳокимлиги 4. Шаҳрихон туман касб-ҳунарга ўқитиш марказида «Шаҳрихон косибчилик мактаби»ни ташкил этиш. 1. Шаҳрихон косибчилик мактаби уставини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, косибчилик мактабини Шаҳрихон туман касб-ҳунарга ўқитиш марказининг ўқув-ишлаб чиқариш полигонига жойлаштириш. Икки ҳафта муддатда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, «Ўзчармсаноат» уюшмаси, «Шаҳрихон-чармсаноат» бирлашмаси, Андижон вилояти ҳокимлиги 2. Шаҳрихон косибчилик мактаби уставини белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш чораларини кўриш. Икки ой муддатда 3. Ҳудуддаги косибчилик фаолияти билан шуғулланадиган аҳолининг малака ва кўникмаларини янада ошириш ҳамда улар билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш. 4. Аҳоли ва тадбиркорларни касб-ҳунарга ўқитиш жараёнини, чарм маҳсулотлари сифатини халқаро стандартларга мослаштириш, инновацион ишланмаларни жорий этиш, чарм маҳсулотларини халқаро брендлар билан рақобатбардошлигини оширишга эътибор қаратиш. Доимий равишда 5. Тумандаги умумтаълим мактабларида ташкил этиладиган касб-ҳунарга ўқитиш масканларида юқори синф ўқувчиларини ва ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитишни ташкил этиш. 1. Малакали ходимлардан, тадбиркорлардан, амалиётчи косиб ва ҳунармандлардан иборат ишчи гуруҳ тузиш. 2. Косибчилик ва ҳунармандчилик йўналишида ёш ўқувчилар учун амалий таълим дастурини ишлаб чиқиш. Бир ой муддатда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, «Ўзчармсаноат» уюшмаси 3. Уқув жараёни ва амалиётдан келиб чиқиб ўқув дастурини доимий равишда такомиллаштириб бориш. Доимий равишда 6. Бирлашма фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлаш. 1. Бирлашма фаолият юритиши учун харажатлар сметасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. Икки ҳафта муддатда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Андижон вилоят ҳокимлиги 2. Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Бирлашмага 3 млрд сўм, шу жумладан, 2 млрд сўм маблағни фоизсиз ссуда ажратиш. Уч ой муддатда 3. Қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан Бирлашмага қўшимча маблағлар жалб этиш имкониятларини кенгайтириб бориш. Доимий равишда 7. Бирлашма томонидан чармни қайта ишлаш ташкилотларини қўллаб-қувватлаш. 1. Чармни қайта ишлаш ташкилотларига 2 млрд сўм фоизсиз ссудаларни ойма-ой ўзлаштириш графигини тасдиқлаш. Икки ой муддатда «Шаҳрихон-чармсаноат» бирлашмаси, «Ўзчармсаноат» уюшмаси 2. Қарорга мувофиқ белгиланган мақсадларга маблағлар ажратилишини таъминлаш ва назорат қилиб бориш. Доимий равишда 8. Осиё тараққиёт банкининг «Замонавий иқтисодиёт учун кўникмаларни шакллантириш» лойиҳаси доирасида касб-ҳунарга ўқитиш маркази фаолиятини янада такомиллаштириш. 1. Шаҳрихон туман касб-ҳунарга ўқитиш марказида ўқув курсларини замонавий жиҳозлар билан таъминлашни ҳамда замонавий кўринишга келтиришни назарда тутувчи техник-иқтисодий асосномага зарур ҳолларда қўшимча киритиш. 2023 йил ноябрь Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, «Шаҳрихон-чармсаноат» бирлашмаси 2. Тумандаги асосий касаначилик турлари бўлган косибчилик, пичоқчилик ва бошқа ҳунармандчилик фаолият турлари бўйича ўқув-амалий курсларини ташкил этиш ҳамда зарурий замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш бўйича таклиф киритиш. 2023-2024 йилларда 9. Шаҳрихон туман касб-ҳунарга ўқитиш марказининг ўқув ишлаб чиқариш полигони фаолиятини самарали ташкил этиш. 1. Қурувчи ташкилот билан якуний ҳисоб-китобларни амалга ошириш ва Шаҳрихон косибчилик мактабига текин фойдаланиш учун ўқув ишлаб чиқариш полигони биносини ажратиб бериш. Бир ой муддатда Андижон вилояти ҳокимлиги, Инвестиция, саноат ва савдо вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги 2. Ишлаб чиқариш фаолиятини йўлга қўйиш истагида бўлган кичик тадбиркорлик субъектларини жойлаштириш. Бир ой муддатда 3. Тадбиркорлик субъектларини зарур инфратузилма билан таъминлаш. Доимий равишда 10. Чарм-пойабзал маҳсулотларини касаначилик усулида ишлаб чиқаришни такомиллаштириш. 1. Тумандаги 79 та маҳаллаларда касаначиликка қизиқиши бўлган ҳамда ижтимоий дафтарларга киритилган аҳолининг бандлигини таъминлаш. 2. Касаначилик соҳасига қизиқиши бўлган аҳолини Шаҳрихон косибчилик мактабида бепул 3 — 6 ойлик амалиёт билан боғлиқ холда касб-ҳунарга ўқитиш. 3. Тадбиркорлик субъектларига ижтимоий дафтарларга киритилган ёки «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»да бўлган ва касаначилик билан шуғулланаётган фуқароларга асбоб-ускуналар харид қилиш харажатларининг 50 фоизигача, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 бараваригача субсидия ажратиш. 2023-2024 йилларда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Андижон вилояти ҳокимлиги 11. Маҳаллаларда касаначилик микромарказларини ташкил этиш. 1. Касаначилик фаолияти билан шуғулланувчи аҳоли қатламини аниқлаш. Уч ҳафта муддатда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Андижон вилояти ҳокимлиги 2. 50 нафардан ортиқ касаначилик билан шуғулланувчи аҳолиси мавжуд маҳаллаларда микромарказларнинг манзилларини белгилаш. Беш ҳафта муддатда 3. Микромарказларни намунавий лойиҳасини ишлаб чиқиш ва уни ташкил этиш бўйича қурувчиларни танлаб олиш. Икки ой муддатда 4. Микромарказларни зарур шароитлар билан таъминлаган ҳолда ишга тушириш. 2023 йил давомида 12. Чарм-пойабзал маҳсулотлари экспорт географияси ҳамда товарлар ассортиментини кенгайтириш. 1. Соҳанинг экспорт салоҳиятини ошириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. Бир ой муддатда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, «Ўзчармсаноат» уюшмаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Андижон вилояти ҳокимлиги 2. Чарм-пойабзал маҳсулотлари экспорт географияси ва салоҳиятини оширишни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш. Икки ой муддатда 3. Андижон шаҳри ва Шаҳрихон туманида хорижий етакчи компаниялар, харидорлар ва соҳадаги нуфузли эксперт ҳамда мутахассисларни жалб қилган ҳолда халқаро форум ва кўргазмани ташкил этиш. 2023 йил давомида
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 февралдаги 78-сон қарорига 3-ИЛОВА
Андижон вилояти Шаҳрихон туманида чарм-пойабзал маҳсулотларини касаначилик усулида ишлаб чиқаришни ташкил этиш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддатлар 1-босқич Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Маҳаллаларда касаначиликка қизиқиши бор аҳоли, шу жумладан, аёллар ва ёшларни аниқлаб олади. Доимий равишда 2-босқич Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, йирик чарм-пойабзал ташкилотлари Касаначиликка қизиқиши бор аҳолини тумандаги йирик чарм-пойабзал ташкилотлари ҳузурида ҳамда Шаҳрихон косибчилик мактабида бепул ўқитади (3 — 6 ойлик амалиёт билан боғлиқ ҳолда). Ҳар ойда 3-босқич Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, тижорат банклари Касб-ҳунарга ўқишни тугатган ҳамда ижтимоий реестрга, «Аёллар» ва «Ёшлар» дафтарларига киритилган аҳолига дастгоҳ ва асбоб-ускуналарни сотиб олиш учун субсидиялар беради ҳамда имтиёзли кредитлар ажратади * . Доимий равишда 4-босқич «Шаҳрихончармсаноат» бирлашмаси, йирик чарм-пойабзал ташкилотлари Ўқув курсларини тугатган, етарли даражада касб-ҳунарни ўзлаштирган ҳамда дастгоҳларга эга бўлган фуқаролар билан йирик чарм-пойабзал ишлаб чиқарувчи ташкилотлар ўртасида касаначилик шартномалари тузади ( хом ашё ва материалларни касаначилик усулида ишларни бажариш учун етказиб бериш бўйича). Доимий равишда 5-босқич Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Касб-ҳунарга ўқитиш ва дастгоҳларни харид қилиш учун компенсациялар билан боғлиқ харажатларни Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаб боради. Доимий равишда 6-босқич Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Касаначилик асосида аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда субсидия ва имтиёзли кредитлардан мақсадли фойдаланиши бўйича ишлаб чиқаришда мониторинг олиб боради. Доимий равишда
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 23 февраль,
78-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
MAQSADLI PARAMETRLAR
CHORA-TADBIRLAR REJASI
SXEMASI
Andijon viloyati Shahrixon tumanida charm-poyabzal va hunarmandchilik mahsulotlari ishlab chiqarishni yanada kengaytirish, kasanachilikni rivojlantirish orqali aholi bandligini taʼminlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Tadbirkorlikni koʻllab-quvvatlash, xususan, hududlarning ixtisoslashuviga qaratilgan manzilli dasturlarning amalga oshirilishi natijasida Andijon viloyati Shahrixon tumanida soʻnggi 5 yilda mahsulotlarni eksport qilish hajmi qariyb 10 baravarga, sanoat mahsulotlari ishlab chiqarish hajmi 1,4 baravarga oshdi, 3 yildan ortiq faoliyat koʻrsatayotgan tadbirkorlik subyektlarining ulushi qariyb 50 foizga yetdi.
Tumanda jadal surʼatlar bilan oʻsib borayotgan zamonaviy charm-poyabzal ishlab chiqarish tashkilotlari atrofida kichik tadbirkorlik subyektlari hamda aholini klaster va kasanachilik usulida birlashtirish, hunarmandchilikda kooperatsiyani yanada rivojlantirish orqali Andijon viloyati Shahrixon tumanini charm-poyabzal va hunarmandchilik mahsulotlari ishlab chiqarish, shuningdek, eksport qilish markaziga aylantirish hamda hudud aholisini daromadli ish oʻrinlari bilan taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Quyidagilar:
2023-2024-yillarda Andijon viloyati Shahrixon tumanida charm-poyabzal va hunarmandchilik mahsulotlari ishlab chiqarishni yanada kengaytirish, kasanachilikni rivojlantirish orqali aholi bandligini taʼminlash boʻyicha maqsadli parametrlar 1-ilovaga muvofiq;
2023-2024-yillarda Andijon viloyati Shahrixon tumanida charm-poyabzal va hunarmandchilik mahsulotlari ishlab chiqarishni yanada kengaytirish, kasanachilikni rivojlantirish orqali aholi bandligini taʼminlash boʻyicha chora-tadbirlar rejasi 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi, Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, Andijon viloyati hokimligi, “Oʻzcharmsanoat” uyushmasi hamda Shahrixon tumanidagi charm-poyabzal mahsulotlarini ishlab chiqaruvchi tashkilotlarning “Shahrixoncharmsanoat” birlashmasini (keyingi oʻrinlarda — Birlashma) tashkil etish va uning faoliyatiga koʻmaklashish toʻgʻrisidagi takliflari qoʻllab-quvvatlansin.
Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, “Oʻzcharmsanoat” uyushmasi “Elegant shoes and” MCHJ va tumandagi charm-poyabzal sohasidagi yetakchi tashkilotlarga hamda kichik tadbirkorlik subyektlariga Birlashmani belgilangan tartibda davlat roʻyxatidan oʻtkazishda koʻmaklashsin.
Bunda, Birlashmaga oʻz faoliyatida “Elegant shoes and” MCHJning tashqi bozorlarga chiqish, yuqori sifatli va raqobatbardosh mahsulotlarni ishlab chiqarish, zamonaviy texnologiyalarni joriy etish tajribasidan namuna sifatida foydalanish va uni kengaytirish tavsiya etilsin.
3. Taʼsischilar tomonidan Birlashmaning asosiy vazifalari etib quyidagilar belgilanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin:
Shahrixon tumani va unga qoʻshni hududlarda tabiiy va sunʼiy charmdan ayollar, bolalar va sport oyoq kiyimlari, sport inventarlari, charm-attorlik mahsulotlari, shuningdek, furnitura, aksessuarlar ishlab chiqaruvchi kichik tadbirkorlik subyektlari hamda aholi bilan klaster va kasanachilik usulida kooperatsiya tizimini takomillashtirish;
respublikaning boshqa hududlarida faoliyat koʻrsatayotgan charm-poyabzal sohasi tashkilotlari bilan ishlab chiqarish zanjirlarini rivojlantirish va eksport geografiyasini kengaytirish, bu yoʻnalishda amaldagi eksport hajmini 2 baravarga oshirish;
hududlarda mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari bilan birgalikda yarmarkalar tashkil etish orqali charm-poyabzal mahsulotlarining sotuv hajmini oshirish va milliy brendlarni yanada qoʻllab-quvvatlash;
jahon bozorlarida Shahrixon poyabzal brendini tanitish va oʻzining xaridorlariga ega boʻlishiga koʻmaklashish, shu maqsadlarda xalqaro koʻrgazmalar tashkil etish, shuningdek, xorijiy yarmarkalarda mahalliy tadbirkorlarning ishtirokini taʼminlash;
ishlab chiqarilgan charm-poyabzal mahsulotlarining kafolatlangan sotish tizimini taʼminlash uchun xorijiy davlatlarda savdo uylarini tashkil etishga koʻmaklashish;
Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi hamda “Oʻzcharmsanoat” uyushmasi bilan birgalikda xalqaro brendlarga ega boʻlgan nufuzli xorijiy kompaniyalarning xarid ofislarini (buying office) ochish boʻyicha ular bilan hamkorlik qilish;
ishlab chiqarish jarayonlari va mahsulot sifatining jahon standartlari bilan muvofiqligini taʼminlash uchun mahalliy tashkilotlarning Italiya, Turkiya va boshqa davlatlar tashkilotlari bilan oʻzaro tajriba hamda malaka almashishlarini tashkil etish;
respublikaning barcha hududlari boʻylab aholi va tadbirkorlik subyektlari orasida charm-poyabzal mahsulotlarini ishlab chiqarish boʻyicha “Shahrixon tajribasi”ni oʻrgatish va ommalashtirish;
Shahrixon kosibchilik maktabi tajribasi asosida oʻquvchilarni kasb-hunarga oʻqitishni tashkil etishda faol ishtirok etish.
4. Birlashma Andijon viloyati Shahrixon tumani “Qum” mahalla fuqarolar yigʻini hududidagi Shahrixon tuman kasb-hunarga oʻqitish markazi binosiga tekin foydalanish huquqi asosida joylashtirilsin.
Osiyo taraqqiyot banki hamda Oʻzbekiston Respublikasi Hukumati oʻrtasida amalga oshirilayotgan “Zamonaviy iqtisodiyot uchun koʻnikmalarni shakllantirish” loyihasi doirasida Shahrixon tuman kasb-hunarga oʻqitish markazida kosibchilik va tikuvchilik yoʻnalishlarida oʻquv kurslarini tashkil etish, markazni zamonaviy asbob-uskunalar bilan jihozlash nazarda tutilganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
Bunda, zaruratga koʻra, kosibchilik, pichoqchilik, hunarmandchilik faoliyat turlari yoʻnalishidagi zarur asbob-uskunalar bilan jihozlash masalasida Osiyo taraqqiyot banki bilan kelishgan holda texnik-iqtisodiy asosnomaga qoʻshimcha kiritish choralari koʻrilsin.
Andijon viloyati hokimligi bir oy muddatda:
Birlashma faoliyatini zarur moddiy-texnik baza bilan taʼminlash chorasini koʻrsin;
Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi bilan birgalikda Shahrixon tuman kasb-hunarga oʻqitish markazining oʻquv-ishlab chiqarish poligonini quruvchi tashkilot bilan yakuniy hisob-kitoblar asosida foydalanishga qabul qilish boʻyicha tegishli hujjatlarning rasmiylashtirilishini taʼminlasin.
5. Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, Andijon viloyati hokimligi Birlashma bilan birgalikda ikki oy muddatda Shahrixon tuman kasb-hunarga oʻqitish markazining oʻquv-ishlab chiqarish poligonida Shahrixon kosibchilik maktabini (keyingi oʻrinlarda — Kosibchilik maktabi) tashkil etsin. Bunda:
Shahrixon tuman kasb-hunarga oʻqitish markazida va Kosibchilik maktabida, ustuvor ravishda, Birlashmaga aʼzo boʻlgan tashkilotlar va kichik tadbirkorlik subyektlari tomonidan kelgusida ishga olinadigan ishsiz yoshlar, ayollar va kasanachilikka qiziqishi bor aholining oʻqitilishini, ular xodimlarining malakasi oshirilishini tashkil etsin;
Kosibchilik maktabida kasb-hunarga oʻqitish jarayonini charm-poyabzal mahsulotlari sifatini xalqaro standartlarga moslashtirish, innovatsion ishlanmalarni joriy etish, mahalliy charm mahsulotlarining xalqaro brendlar bilan raqobatbardoshligini oshirish borasidagi vazifalar bilan bogʻliq ravishda tashkil etish choralarini koʻrsin;
oʻquv-ishlab chiqarish poligonida tekin foydalangan holda kosibchilik va hunarmandchilik yoʻnalishidagi kichik tadbirkorlik subyektlariga ustoz-shogird tamoyiliga asoslangan shartlarda ishlab chiqarish loyihalari uchun joylarning ajratilishi belgilansin.
6. Andijon viloyati hokimligi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi bilan kelishgan holda bir oy muddatda Shahrixon tumanining 10 ta mahallasida joylashgan umumtaʼlim maktablarining foydalanilmasdan boʻsh turgan bino va xonalari mahalliy budjet mablagʻlari va boshqa manbalar hisobidan taʼmirlanishini hamda ularni mahalla aholisini kasb-hunarga oʻqitish maskanlari tashkil etish uchun tashabbuskorlarga auksion savdolarisiz tekin foydalanish huquqi asosida berilishini taʼminlasin.
Belgilansinki, kasb-hunarga oʻqitish maskanlarida, ustuvor ravishda, charm-poyabzal mahsulotlarini ishlab chiqarish yoʻnalishiga qiziqish bildirgan yuqori sinf oʻquvchilari va ishsiz fuqarolar uchun qisqa muddatli kasb-hunarga oʻqitish kurslari tashkil etiladi.
7. Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi Birlashma bilan birgalikda ikki oy muddatda:
kasb-hunarga oʻqitish maskanlari oʻquv dasturlari talablaridan kelib chiqib, Bandlikka koʻmaklashish jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan toʻliq jihozlanishini;
oʻquvchilarning ishlab chiqarish amaliyotini tashkil etish uchun kasb-hunarga oʻqitish maskanlarini tumandagi Birlashmaga aʼzo boʻlgan tashkilotlarga biriktirish choralari koʻrilishini;
tumandagi zamonaviy talablarga javob beradigan, yuksak malaka, sohada koʻp yillik ish tajribasiga va yuqori professional tayyorgarlikka ega boʻlgan mutaxassislar kasb-hunarga oʻqitish maskanlariga kasbiy taʼlim ustalari sifatida jalb qilinishi hamda ularning ish haqi xarajatlari belgilangan tartibda qoplab berilishini taʼminlasin.
8. Belgilansinki:
Kosibchilik maktabi va kasb-hunarga oʻqitish maskanlariga oʻquvchilar tomonidan oʻquv jarayonida tayyorlangan mahsulotlarni sotishga ruxsat beriladi;
tayyorlangan mahsulotlarni sotishdan tushgan mablagʻlar Shahrixon tuman kasb-hunarga oʻqitish markazining rivojlantirish jamgʻarmasiga yoʻnaltiriladi;
ushbu mablagʻlar oʻquv jarayonida oʻzining bilimi va intizomi bilan namuna koʻrsatgan oʻquvchilarni moddiy ragʻbatlantirish va xom ashyo xarid qilish uchun sarflanadi;
Birlashma oʻz aʼzolari orqali Kosibchilik maktabi va kasb-hunarga oʻqitish maskanlari oʻquvchilarini ishlab chiqarish uchun murakkab boʻlmagan yarim tayyor va tayyor mahsulotlarga buyurtmalar, xom ashyo hamda ish bilan taʼminlashga koʻmaklashadi.
9. Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi Birlashmaga aʼzo ish beruvchilarni qoʻllab-quvvatlash uchun Bandlikka koʻmaklashish jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan 3 mlrd soʻm mablagʻ ajratsin.
Belgilansinki, ushbu bandga asosan:
a) 1 mlrd soʻm mablagʻ ushbu qaror asosida tashkil etiladigan kasb-hunarga oʻqitish maskanlarini jihozlash, oʻquv jarayonini tashkil etish va saqlash xarajatlariga yoʻnaltiriladi;
b) 2 mlrd soʻm mablagʻ hisobidan charm-poyabzal sohasidagi tadbirkorlarni qoʻllab-quvvatlash, shuningdek, Birlashmani tashkil etish va saqlash xarajatlarini moliyalashtirish uchun Bandlikka koʻmaklashish jamgʻarmasiga qaytarish sharti bilan 3 yil muddatgacha foizsiz ssuda ajratiladi;
v) Birlashmaga ajratilgan mablagʻlar hisobidan unga aʼzo boʻlgan charm-poyabzal sohasi tashkilotlariga quyidagi shartlarda foizsiz ssudalar ajratiladi:
yangidan ishga qabul qilingan fuqarolar hisobiga ishlab chiqarish hajmining kengayishi munosabati bilan zarur boʻlgan xom ashyolarni sotib olish uchun ikki yil muddatga har bir xodimga 5 mln soʻmdan, biroq 200 mln soʻmdan oshmagan miqdorda;
yangidan ishga jalb qilingan kasanachi hisobiga ishlab chiqarish hajmining kengayishi munosabati bilan zarur boʻlgan xom ashyolarni sotib olish uchun ikki yil muddatga har bir kasanachiga 2 mln soʻmdan, biroq 100 mln soʻmdan oshmagan miqdorda;
yangi ish oʻrinlarini, shu jumladan, kasanachilikni tashkil etish uchun zarur jihozlar xarid qilish uchun 100 mln soʻmdan oshmagan miqdorda.
Bunda, “e-mehnat” tizimida roʻyxatdan oʻtgan shartnomalar, shuningdek, tovar-moddiy buyumlarni xarid qilish uchun elektron hisobvaraq-fakturalar yoki onlayn nazorat-kassa mashinalari cheklari mavjudligi ssuda olishning majburiy sharti hisoblanadi.
Xalq deputatlari Andijon viloyati kengashiga yoshlarni oʻquv jarayoniga jalb etish, yangi ish oʻrinlarini, jumladan, kasanachilikni tashkil etish samaradorligini tahlil qilish asosida mahalliy budjetning prognozga nisbatan qoʻshimcha daromadlari hisobidan Birlashmaga qoʻshimcha mablagʻlar ajratish tavsiya etilsin.
10. Shahrixon tumanida charm-poyabzal mahsulotlarini kasanachilik usulida ishlab chiqarish quyidagi tartibda tashkil etilsin:
a) tumandagi 79 ta mahallada kasanachilikka qiziqishi boʻlgan aholi, shu jumladan, ayollar va yoshlar tanlab olinadi;
b) tanlab olingan fuqarolar Kosibchilik maktabi va kasb-hunarga oʻqitish maskanlarida amaliyot bilan bogʻliq holda bepul 3 — 6 oy oʻqitiladi;
v) qonunchilikda belgilangan tartibda tadbirkorlik subyektlariga “Temir daftar”, “Ayollar daftari”, “Yoshlar daftari”ga kiritilgan yoki “Ijtimoiy himoya yagona reyestri”da boʻlgan va kasanachilik bilan shugʻullanayotgan fuqarolarga asbob-uskunalar xarid qilib berish xarajatlarining 50 foizigacha boʻlgan qismi, biroq bazaviy hisoblash miqdorining 15 baravarigacha miqdorda subsidiya ajratiladi;
g) charm-poyabzal sohasidagi ilgʻor tadbirkorlik subyektlariga Oilaviy tadbirkorlikni rivojlantirish dasturlari doirasida imtiyozli kreditlar ustuvor ravishda ajratiladi;
d) yirik charm-poyabzal ishlab chiqaruvchi tashkilotlar kasanachilik usulida ishlarni bajarish (xizmatlar koʻrsatish) uchun oʻquv kurslarini tugatgan, yetarli darajada kasb-hunarni oʻzlashtirgan, dastgohlarga ega boʻlgan aholiga zarur xom ashyo va materiallar yetkazib beradi.
Belgilansinki, ushbu bandga asosan aholini kasb-hunarga bepul oʻqitish va dastgohlarni xarid qilish uchun subsidiyalar ajratish bilan bogʻliq xarajatlar Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi huzuridagi Bandlikka koʻmaklashish jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan qoplanadi.
11. Andijon viloyati Shahrixon tumanida charm-poyabzal mahsulotlarini kasanachilik usulida ishlab chiqarishni tashkil etish sxemasi 3-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
12. Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi hamda Andijon viloyati hokimligining Shahrixon tumanida kasanachilik bilan shugʻullanuvchilar soni 50 nafardan koʻp boʻlgan mahallalarda Birlashma mablagʻlari yoki Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2022-yil 25-iyuldagi PQ-331-son qarorida belgilangan tartibda tashabbuskor tadbirkorlar hisobidan kasanachilik mikromarkazlarini tashkil etish toʻgʻrisidagi taklifiga rozilik berilsin.
Belgilansinki:
kasanachilik mikromarkazlari mahallalardagi kasanachilik bilan shugʻullanish istagi boʻlgan aholining sonidan kelib chiqqan holda, ularni maqbul joylashtirish imkoniyati, ixtisoslashuvi, dastgohlarni joylashtirish va ishlatish uchun zarur infratuzilma bilan taʼminlagan holda tashkil etiladi;
Birlashma hisobidan qurilgan kasanachilik mikromarkazlaridagi joylar yigirma toʻrt oygacha bepul ijaraga beriladi;
kasanachilik mikromarkazlari bilan tumandagi yirik ishlab chiqaruvchilar oʻrtasida kafolatlangan buyurtma va xarid hamda kooperatsiya qilish boʻyicha shartnomalar imzolanadi.
13. Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Andijon viloyati hokimligi Shahrixon tumanida kasanachilik mikromarkazlarini tashkil etish uchun:
a) Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi bilan birgalikda bir oy muddatda kasanachilik mikromarkazlarining namunaviy loyihasi ishlab chiqilishini;
b) ikki oy muddatda Davlat aktivlarini boshqarish agentligi va Shahrixon tumani hokimligi bilan birgalikda boʻsh yer uchastkalari hamda binolarni aniqlab, ularning auksion savdolari orqali sotilishi va ijaraga berilishini;
v) mahalliy budjetning prognozga nisbatan qoʻshimcha daromadlari va tasdiqlangan xarajatlarning iqtisod qilingan qismidan zamonaviy yengil konstruksiyali binolarni oʻrnatish hamda boʻsh turgan binolarni rekonstruksiya qilish orqali har bir kasanachilik mikromarkazi tashkil etish uchun Birlashmaga 1 mlrd soʻmgacha subsidiya ajratilishini taʼminlasin.
14. Andijon viloyati hokimligi Qishloq xoʻjaligi vazirligi bilan birgalikda ikki oy muddatda tayyor charm-poyabzal va moʻyna mahsulotlari ishlab chiqarishga ixtisoslashgan kichik sanoat zonasi tashkil etish uchun Shahrixon tumanidan 8 gektar yer uchastkalarining yer fondi toifasini oʻzgartirish boʻyicha hujjat loyihasini belgilangan tartibda kiritsin.
15. Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi:
charm-poyabzal va moʻynachilik sohalarida islohotlarni yanada jadallashtirish, sohaning eksport salohiyatini oshirish boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining qarori loyihasini ikki oy muddatda Vazirlar Mahkamasiga kiritsin;
Andijon viloyati hokimligi bilan birgalikda 2023-yilda Andijon shahri va Shahrixon tumanida xorijiy yetakchi kompaniyalar, xaridorlar hamda sohadagi nufuzli ekspert va mutaxassislarni jalb qilgan holda Xalqaro forum va koʻrgazma tashkil etsin;
Shahrixon tumanidagi charm-poyabzal mahsulotlarini ishlab chiqaruvchi tashkilotlarni kafolatlangan xom ashyo bilan taʼminlash maqsadida “Oʻzcharmsanoat” uyushmasi Andijon, Namangan va Fargʻona viloyatlaridagi charm, furnitura va butlovchi mahsulotlar ishlab chiqaruvchi tashkilotlar bilan Birlashma oʻrtasida kooperatsiya aloqalarini yoʻlga qoʻyish boʻyicha amaliy yordam koʻrsatsin;
2023-yil 1-iyulga qadar Shahrixon tumanida charm-poyabzal mahsulotlarini ishlab chiqarishni kooperatsiya va kasanachilik usulida rivojlantirish boʻyicha dastlabki tajriba asosida sohani klaster usulida rivojlantirishning strategiyasi hamda ushbu sohaga xalqaro moliya institutlari mablagʻlari va xorijiy investitsiyalarni hamda boshqa moliyalashtirish manbalarni jalb qilishning aniq chora-tadbirlarini ishlab chiqsin.
16. Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi hamda Andijon viloyati hokimligi mazkur qarorda belgilangan chora-tadbirlar hamda vazifalarning oʻz vaqtida va sifatli bajarilishi yuzasidan tizimli monitoring oʻrnatib, natijalarini doimiy ravishda muhokama qilib borsin hamda yuzaga keladigan muammoli masalalarni tezkorlik bilan hal etish choralarini koʻrsin.
Amalga oshirilgan ishlar toʻgʻrisida har chorak yakuni bilan Vazirlar Mahkamasiga axborot kiritib borilishini taʼminlasin.
17. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi iqtisodiyot va moliya vaziri Sh.D. Kudbiyev hamda Andijon viloyati hokimi Sh.Q. Abdurahmonov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 23-fevraldagi 78-son qaroriga 1-ILOVA
2023-2024-yillarda Andijon viloyati Shahrixon tumanida charm-poyabzal va hunarmandchilik mahsulotlari ishlab chiqarishni yanada kengaytirish, kasanachilikni rivojlantirish orqali aholi bandligini taʼminlash boʻyicha
T/r Yoʻnalish nomi Bandligi taʼminlanadigan aholi soni 2023-yil shundan: 2024-yil shundan: oʻqitish subsidiya berish kredit ajratish oʻzini oʻzi band qilish boshqa oʻqitish subsidiya berish kredit ajratish oʻzini oʻzi band qilish boshqa Jami 20 000 8 000 400 800 2 800 2 000 2 000 12 000 600 1 200 4 200 3 000 3 000 1. Kosibchilik 1 275 625 31 63 219 156 156 650 33 65 228 163 163 2. Tikuvchilik 4 000 1 800 90 180 630 450 450 2 200 110 220 770 550 550 3. Duradgorlik 900 420 21 42 147 105 105 480 24 48 168 120 120 4. Temirchilik 840 400 20 40 140 100 100 440 22 44 154 110 1 10 5. Boshqa yoʻnalishlar 12 985 4 755 238 476 1 664 1 189 1 189 8 230 412 823 2 881 2 058 2 058
Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 23-fevraldagi 78-son qaroriga 2-ILOVA
2023-2024-yillarda Andijon viloyati Shahrixon tumanida charm-poyabzal va hunarmandchilik mahsulotlari ishlab chiqarishni yanada kengaytirish, kasanachilikni rivojlantirish orqali aholi bandligini taʼminlash boʻyicha
T/r Maqsadlar va chora-tadbirlar Amalga oshirish mexanizmlari Bajarish muddati Masʼul ijrochilar 1. Kasanachilik va klaster tizimidan keng foydalanish, oʻzini oʻzi band qilishni yanada ragʻbatlantirish orqali 2023-yilda 8 ming, 2024-yilda 12 ming nafar aholi bandligini taʼminlash. Charm-poyabzal va hunarmandchilik mahsulotlarini ishlab chiqarishga ixtisoslashuvni yanada chuqurlashtirish, kasanachilikni rivojlantirish hisobiga aholi bandligini taʼminlash, bunda: oʻqitish orqali 1 000 nafar; subsidiya berish orqali 2 000 nafar; oilaviy tadbirkorlikni rivojlantirish dasturlari doirasida 7 000 nafar; oʻzini oʻzi band qilish va boshqa yoʻnalishlarda 10 000 nafar. 2023-2024-yillarda Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi 2. “Shahrixoncharmsanoat” birlashmasini (keyingi oʻrinlarda — Birlashma) tashkil etish. 1. Charmni qayta ishlash tashkilotlari, soha mutaxassislari hamda aholi bilan davra suhbatlari oʻtkazish. Ikki hafta muddatda Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, “Oʻzcharmsanoat” uyushmasi, Adliya vazirligi, Andijon viloyati hokimligi, “Elegant shoes and” MCHJ 2. Charm mahsulotlarini ishlab chiqaruvchi yirik, kichik tadbirkorlik subyektlari hamda aholi bilan klaster va kasanachilik usulida kooperatsiya qilish tizimini yoʻlga qoʻyish boʻyicha Birlashma ustavini ishlab chiqish. Uch hafta muddatda 3. Sohada ishlab chiqarish zanjirlarini rivojlantirishni, milliy brendlarni qoʻllab-quvvatlashni nazarda tutuvchi vazifalarni qamrab olgan holda Birlashma ustavini belgilangan tartibda davlat roʻyxatidan oʻtkazish. 4. Birlashmani zarur moddiy-texnik baza bilan taʼminlash. Bir oy muddatda 3. Jahon bozorlarida Shahrixon poyabzal brendini tanitish va oʻz xaridorlariga ega boʻlishiga koʻmaklashish. 1. Ishlab chiqarilgan charm-poyabzal mahsulotlarini qoʻshni va boshqa davlatlarda kafolatlangan sotishni taʼminlash maqsadida savdo uylarini tashkil etishga koʻmaklashish. 2. Ishlab chiqarish jarayonlarini va mahsulot sifatini jahon standartlariga muvofiqlashtirish uchun Italiya, Turkiya va boshqa yetakchi davlatlar tashkilotlari bilan tizimli ravishda malaka oshirishni hamda hamkorlikni yoʻlga qoʻyish. 3. 2023-2024-yillar davomida xalqaro koʻrgazma-yarmarkalarda mahalliy tadbirkorlarning ishtirokini taʼminlash. 2023-2024-yillarda Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi, “Oʻzcharmsanoat” uyushmasi, Tashqi ishlar vazirligi, Andijon viloyati hokimligi 4. Shahrixon tuman kasb-hunarga oʻqitish markazida “Shahrixon kosibchilik maktabi”ni tashkil etish. 1. Shahrixon kosibchilik maktabi ustavini ishlab chiqish va tasdiqlash, kosibchilik maktabini Shahrixon tuman kasb-hunarga oʻqitish markazining oʻquv-ishlab chiqarish poligoniga joylashtirish. Ikki hafta muddatda Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, “Oʻzcharmsanoat” uyushmasi, “Shahrixon-charmsanoat” birlashmasi, Andijon viloyati hokimligi 2. Shahrixon kosibchilik maktabi ustavini belgilangan tartibda davlat roʻyxatidan oʻtkazish choralarini koʻrish. Ikki oy muddatda 3. Hududdagi kosibchilik faoliyati bilan shugʻullanadigan aholining malaka va koʻnikmalarini yanada oshirish hamda ular bilan hamkorlik aloqalarini oʻrnatish. 4. Aholi va tadbirkorlarni kasb-hunarga oʻqitish jarayonini, charm mahsulotlari sifatini xalqaro standartlarga moslashtirish, innovatsion ishlanmalarni joriy etish, charm mahsulotlarini xalqaro brendlar bilan raqobatbardoshligini oshirishga eʼtibor qaratish. Doimiy ravishda 5. Tumandagi umumtaʼlim maktablarida tashkil etiladigan kasb-hunarga oʻqitish maskanlarida yuqori sinf oʻquvchilarini va ishsiz fuqarolarni kasb-hunarga oʻqitishni tashkil etish. 1. Malakali xodimlardan, tadbirkorlardan, amaliyotchi kosib va hunarmandlardan iborat ishchi guruh tuzish. 2. Kosibchilik va hunarmandchilik yoʻnalishida yosh oʻquvchilar uchun amaliy taʼlim dasturini ishlab chiqish. Bir oy muddatda Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, “Oʻzcharmsanoat” uyushmasi 3. Uquv jarayoni va amaliyotdan kelib chiqib oʻquv dasturini doimiy ravishda takomillashtirib borish. Doimiy ravishda 6. Birlashma faoliyatini moliyaviy qoʻllab-quvvatlash. 1. Birlashma faoliyat yuritishi uchun xarajatlar smetasini ishlab chiqish va tasdiqlash. Ikki hafta muddatda Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Andijon viloyat hokimligi 2. Bandlikka koʻmaklashish jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan Birlashmaga 3 mlrd soʻm, shu jumladan, 2 mlrd soʻm mablagʻni foizsiz ssuda ajratish. Uch oy muddatda 3. Qonunchilikda taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan Birlashmaga qoʻshimcha mablagʻlar jalb etish imkoniyatlarini kengaytirib borish. Doimiy ravishda 7. Birlashma tomonidan charmni qayta ishlash tashkilotlarini qoʻllab-quvvatlash. 1. Charmni qayta ishlash tashkilotlariga 2 mlrd soʻm foizsiz ssudalarni oyma-oy oʻzlashtirish grafigini tasdiqlash. Ikki oy muddatda “Shahrixon-charmsanoat” birlashmasi, “Oʻzcharmsanoat” uyushmasi 2. Qarorga muvofiq belgilangan maqsadlarga mablagʻlar ajratilishini taʼminlash va nazorat qilib borish. Doimiy ravishda 8. Osiyo taraqqiyot bankining “Zamonaviy iqtisodiyot uchun koʻnikmalarni shakllantirish” loyihasi doirasida kasb-hunarga oʻqitish markazi faoliyatini yanada takomillashtirish. 1. Shahrixon tuman kasb-hunarga oʻqitish markazida oʻquv kurslarini zamonaviy jihozlar bilan taʼminlashni hamda zamonaviy koʻrinishga keltirishni nazarda tutuvchi texnik-iqtisodiy asosnomaga zarur hollarda qoʻshimcha kiritish. 2023-yil noyabr Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, “Shahrixon-charmsanoat” birlashmasi 2. Tumandagi asosiy kasanachilik turlari boʻlgan kosibchilik, pichoqchilik va boshqa hunarmandchilik faoliyat turlari boʻyicha oʻquv-amaliy kurslarini tashkil etish hamda zaruriy zamonaviy asbob-uskunalar bilan jihozlash boʻyicha taklif kiritish. 2023-2024-yillarda 9. Shahrixon tuman kasb-hunarga oʻqitish markazining oʻquv ishlab chiqarish poligoni faoliyatini samarali tashkil etish. 1. Quruvchi tashkilot bilan yakuniy hisob-kitoblarni amalga oshirish va Shahrixon kosibchilik maktabiga tekin foydalanish uchun oʻquv ishlab chiqarish poligoni binosini ajratib berish. Bir oy muddatda Andijon viloyati hokimligi, Investitsiya, sanoat va savdo vazirligi, Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi 2. Ishlab chiqarish faoliyatini yoʻlga qoʻyish istagida boʻlgan kichik tadbirkorlik subyektlarini joylashtirish. Bir oy muddatda 3. Tadbirkorlik subyektlarini zarur infratuzilma bilan taʼminlash. Doimiy ravishda 10. Charm-poyabzal mahsulotlarini kasanachilik usulida ishlab chiqarishni takomillashtirish. 1. Tumandagi 79 ta mahallalarda kasanachilikka qiziqishi boʻlgan hamda ijtimoiy daftarlarga kiritilgan aholining bandligini taʼminlash. 2. Kasanachilik sohasiga qiziqishi boʻlgan aholini Shahrixon kosibchilik maktabida bepul 3 — 6 oylik amaliyot bilan bogʻliq xolda kasb-hunarga oʻqitish. 3. Tadbirkorlik subyektlariga ijtimoiy daftarlarga kiritilgan yoki “Ijtimoiy himoya yagona reyestri”da boʻlgan va kasanachilik bilan shugʻullanayotgan fuqarolarga asbob-uskunalar xarid qilish xarajatlarining 50 foizigacha, biroq bazaviy hisoblash miqdorining 15 baravarigacha subsidiya ajratish. 2023-2024-yillarda Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, Andijon viloyati hokimligi 11. Mahallalarda kasanachilik mikromarkazlarini tashkil etish. 1. Kasanachilik faoliyati bilan shugʻullanuvchi aholi qatlamini aniqlash. Uch hafta muddatda Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi, Andijon viloyati hokimligi 2. 50 nafardan ortiq kasanachilik bilan shugʻullanuvchi aholisi mavjud mahallalarda mikromarkazlarning manzillarini belgilash. Besh hafta muddatda 3. Mikromarkazlarni namunaviy loyihasini ishlab chiqish va uni tashkil etish boʻyicha quruvchilarni tanlab olish. Ikki oy muddatda 4. Mikromarkazlarni zarur sharoitlar bilan taʼminlagan holda ishga tushirish. 2023-yil davomida 12. Charm-poyabzal mahsulotlari eksport geografiyasi hamda tovarlar assortimentini kengaytirish. 1. Sohaning eksport salohiyatini oshirish boʻyicha normativ-huquqiy hujjat loyihasini ishlab chiqish. Bir oy muddatda Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi, “Oʻzcharmsanoat” uyushmasi, Tashqi ishlar vazirligi, Andijon viloyati hokimligi 2. Charm-poyabzal mahsulotlari eksport geografiyasi va salohiyatini oshirishni nazarda tutuvchi normativ-huquqiy hujjat loyihasini Vazirlar Mahkamasiga kiritish. Ikki oy muddatda 3. Andijon shahri va Shahrixon tumanida xorijiy yetakchi kompaniyalar, xaridorlar va sohadagi nufuzli ekspert hamda mutaxassislarni jalb qilgan holda xalqaro forum va koʻrgazmani tashkil etish. 2023-yil davomida
Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 23-fevraldagi 78-son qaroriga 3-ILOVA
Andijon viloyati Shahrixon tumanida charm-poyabzal mahsulotlarini kasanachilik usulida ishlab chiqarishni tashkil etish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi Mahallalarda kasanachilikka qiziqishi bor aholi, shu jumladan, ayollar va yoshlarni aniqlab oladi. Doimiy ravishda 2-bosqich Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, yirik charm-poyabzal tashkilotlari Kasanachilikka qiziqishi bor aholini tumandagi yirik charm-poyabzal tashkilotlari huzurida hamda Shahrixon kosibchilik maktabida bepul oʻqitadi (3 — 6 oylik amaliyot bilan bogʻliq holda). Har oyda 3-bosqich Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi, tijorat banklari Kasb-hunarga oʻqishni tugatgan hamda ijtimoiy reyestrga, “Ayollar” va “Yoshlar” daftarlariga kiritilgan aholiga dastgoh va asbob-uskunalarni sotib olish uchun subsidiyalar beradi hamda imtiyozli kreditlar ajratadi * . Doimiy ravishda 4-bosqich “Shahrixoncharmsanoat” birlashmasi, yirik charm-poyabzal tashkilotlari Oʻquv kurslarini tugatgan, yetarli darajada kasb-hunarni oʻzlashtirgan hamda dastgohlarga ega boʻlgan fuqarolar bilan yirik charm-poyabzal ishlab chiqaruvchi tashkilotlar oʻrtasida kasanachilik shartnomalari tuzadi ( xom ashyo va materiallarni kasanachilik usulida ishlarni bajarish uchun yetkazib berish boʻyicha). Doimiy ravishda 5-bosqich Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi Kasb-hunarga oʻqitish va dastgohlarni xarid qilish uchun kompensatsiyalar bilan bogʻliq xarajatlarni Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi huzuridagi Bandlikka koʻmaklashish jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan qoplab boradi. Doimiy ravishda 6-bosqich Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi Kasanachilik asosida aholi bandligini taʼminlash hamda subsidiya va imtiyozli kreditlardan maqsadli foydalanishi boʻyicha ishlab chiqarishda monitoring olib boradi. Doimiy ravishda
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2023-yil 23-fevral,
78-son