UzbekAI

← Qonunlar

📅 2023-yil 27-fevral · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2023 йил 27 февраль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 27 февраля 2023 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 27 February 2023 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

СХЕМАСИ

Республикадаги нодавлат таълим ташкилотларининг ўқув курсларида ёшларнинг ахборот технологиялари соҳасида таҳсил олиши учун таълим кредити ажратишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Замонавий билим ва касб-ҳунар эгаллаш имкониятларини кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 12 августдаги ПҚ-350-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Замонавий билим ва касб-ҳунар эгаллаш имкониятларини кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 12 августдаги ПҚ-350-сон қарорига мувофиқ нодавлат таълим ташкилотларининг ўқув курсларида ёшларнинг ахборот технологиялари соҳасида таҳсил олиши учун таълим кредити ажратиш тизими йўлга қўйилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси ҳисобидан нодавлат таълим ташкилотларининг ўқув курсларида ёшларнинг ахборот технологиялари соҳасида таҳсил олиши учун таълим кредити ажратиш тартиби тўғрисида низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) томонидан ҳар йили беш минг нафаргача ахборот технологиялари соҳасида таҳсил олаётган ёшларга таълим кредитлари ажратиш учун тижорат банкларига депозит маблағлари жойлаштириш;

таълим кредитларини базавий ҳисоблаш миқдорининг 65 бараваригача миқдорда Марказий банкнинг асосий ставкасида бир йиллик имтиёзли давр билан 4 йил муддатга ажратиш;

Ижтимоий реестрга киритилган оилалар фарзандлари бўлган ёшларга ахборот технологиялари соҳасида таҳсил олиш бўйича ажратилган кредитлар учун гаров ва кафиллик талаб этмаслик;

Жамғарма томонидан ахборот технологиялари соҳасида таҳсил олиш учун таълим кредити ажратишда тижорат банкларига қўйиладиган мувофиқлик мезонларини белгилаш.

3. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясига оммавий ахборот воситаларида ҳамда ижтимоий тармоқларда таълим кредитлари, шу жумладан, ахборот технологиялари соҳасида таҳсил олиш учун таълим кредити ажратишнинг янги тартибини ва унинг ижтимоий аҳамиятини кенг ёритиш тавсия этилсин.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазири Ш.Д. Кудбиев ҳамда рақамли технологиялар вазири Ш.Х. Шерматов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 февралдаги 79-сон қарорига ИЛОВА

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси ҳисобидан нодавлат таълим ташкилотларининг ўқув курсларида ёшларнинг ахборот технологиялари соҳасида таҳсил олиши учун таълим кредити ажратиш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағлари ҳисобидан Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки (кейинги ўринларда — IT-парк) резиденти бўлган нодавлат таълим ташкилотларининг ўқув курсларида ахборот технологиялари соҳасида ёшларнинг (ўн тўрт ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган шахслар) таҳсил олиши учун таълим кредитларини ажратиш тартибини белгилайди.

Мазкур Низом қоидалари тижорат банклари томонидан Жамғарма маблағларидан ташқари бошқа манбалар ҳисобидан бериладиган таълим кредитларига, шу жумладан, ахборот технологиялари соҳасидан бошқа ўқув курслари учун ажратиладиган таълим кредитларига нисбатан татбиқ этилмайди.

2. Таълим кредитларини бериш тижорат банклари томонидан уларнинг қайтарилиши, тўловлилиги, муддатлилиги ва улардан мақсадли фойдаланиш шартлари асосида белгиланган талабларга мувофиқ амалга оширилади.

Жамғарма томонидан ҳар йили беш минг нафаргача ахборот технологиялари соҳасида таҳсил олаётган ёшларга таълим кредитлари ажратиш учун тижорат банкларига депозит маблағи жойлаштирилади.

3. Таълим кредитлари тижорат банклари томонидан IT-парк резиденти бўлган нодавлат таълим ташкилотларининг ўқув курсларида ахборот технологиялари соҳасида таҳсил олиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 65 бараваригача бўлган миқдорда 1 йиллик имтиёзли давр билан 4 йил муддатгача Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган ҳамда Ўзбекистон Республикасида доимий яшаётган фуқаролиги бўлмаган ўн тўрт ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган шахсларга (кейинги ўринларда — кредит олувчи) ажратилади.

Бунда:

ахборот технологиялари соҳасида таълим берувчи резидент ташкилотлар реестри IT-парк томонидан электрон ахборот тизими шаклида юритилади ҳамда унинг тўғри юритилиши Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан назорат қилинади;

кредит олувчининг доимий даромад манбаига эга бўлган оила аъзолари ёки бошқа учинчи шахс биргаликда қарз олувчи сифатида таълим кредити шартномасида қатнашишлари мумкин.

4. Таълим кредитлари учун фоизларни ҳисоблаш ва тўлаш IT-парк резиденти бўлган нодавлат таълим ташкилотларига маблағлар ўтказилган санадан бошлаб, асосий қарзни қайтариш эса таълим кредити ажратилган санадан 1 йилдан сўнг 3 йил давомида амалга оширилади.

2-боб. Тижорат банкларига қўйиладиган мувофиқлик мезонлари ва таълим кредити учун уларга депозит маблағларини жойлаштириш тартиби

5. Жамғарма томонидан таълим кредитлари учун депозит маблағларини жойлаштиришда тижорат банкларига нисбатан қуйидаги мувофиқлик мезонлари белгиланади:

тижорат банкида таълим кредитларини ажратиш юзасидан аниқ белгиланган ички тартибнинг мавжудлиги;

тижорат банки «Fitch Ratings» ёки «Standard & Poorʼs» рейтинг агентликларининг «В» рейтингидан ёки «Moodyʼs Investors Service» рейтинг агентлигининг «В2» рейтингидан паст бўлмаган даражада узоқ муддатли кредит рейтингига эга бўлиши;

охирги уч йиллик молиявий ҳисоботлар бўйича аудиторлик ташкилоти ижобий хулосасининг мавжудлиги. Агар тижорат банки уч йилдан кам муддат фаолият кўрсатган бўлса, тижорат банкининг фаолият юритган йиллар учун молиявий ҳисоботлари бўйича аудиторлик ташкилотининг ижобий хулосаси мавжуд бўлиши;

тижорат банкининг регулятив капитали 500 миллиард сўмдан кам бўлмаслиги;

тижорат банки Давлат бюджети маблағлари, шу жумладан, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан жойлаштирилган депозит маблағлар бўйича муддати ўтган қарздорликка эга бўлмаслиги;

Марказий банк томонидан белгиланган пруденциал нормативлар бузилганлиги сабабли унга нисбатан таълим кредити берилишига тўсқинлик қилувчи амалдаги чора ва санкциялар мавжуд бўлмаслиги.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ушбу банднинг иккинчи — олтинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳужжат ва маълумотларни мурожаат этувчи тижорат банкларидан, мазкур банднинг еттинчи хатбошисида келтирилган маълумотларни Марказий банкдан белгиланган тартибда сўраб олади.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги тижорат банкларининг мувофиқлик мезонларига мос келишини баҳолашда Марказий банкдан уларнинг молиявий ҳолати тўғрисидаги қўшимча ахборотни сўраб олиши мумкин.

6. Тижорат банклари ушбу Низомнинг 5-бандида кўрсатилган мезонларга мувофиқликни тасдиқловчи ҳужжат ва маълумотларни Жамғармага тақдим этади.

Тақдим этилган ҳужжат ва маълумотлар Жамғарма томонидан беш иш кунида ушбу Низомнинг 5-бандида кўрсатилган мезонларга мувофиқлиги юзасидан ўрганилади.

Белгиланган мезонларга мувофиқ деб топилган тижорат банклари ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ўртасида таълим кредитлари учун депозит маблағларни жойлаштириш юзасидан 1 йил муддатга Бош битим (кейинги ўринларда — Бош битим) тузилади.

Бунда ушбу муддат мобайнида томонларда Бош битимда кўзда тутилган шартлар бўйича эътирозлар юзага келмаган тақдирда, Бош битимнинг муддати автоматик тарзда келгуси молия йиллари учун узайтирилган деб ҳисобланади.

Жамғарма томонидан ушбу Низом доирасида жойлаштирилган депозит маблағлар тижорат банкининг биринчи даражали регулятив капиталидан ошиб кетмаслиги лозим.

7. Тижорат банклари ушбу Низомнинг 5-бандида кўрсатилган мезонларга мувофиқ эмас деб топилганда, улар билан Бош битим тузишни рад этиш ҳақида ёзма тарзда хабардор қилинади.

8. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги доимий равишда ушбу Низом доирасида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан Бош битим тузган тижорат банкларининг рўйхатини ўзининг расмий веб-сайтларида эълон қилиб боради.

9. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги тижорат банкларига таълим кредитлари ажратиш учун 4 йилдан кўп бўлмаган муддатга депозит маблағларни жойлаштиради.

10. Бош битимда келишилган шартлар асосида тижорат банклари томонидан таълим кредити олиш истагини билдирган кредит олувчилар реестри шакллантирилади ва ушбу реестрлар асосида таълим кредити учун депозит маблағларни олиш мақсадида Жамғармага буюртманома тақдим қилинади.

Тижорат банклари томонидан кредит олувчининг таълим кредитига бўлган талабини ўз вақтида қондириш мақсадида тижорат банкларининг ўз маблағлари ҳисобидан ушбу Низомда белгиланган шартларда ажратилган таълим кредитлари Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан жойлаштирилган депозит маблағлар ҳисобидан қайта молиялаштирилиши мумкин.

11. Жамғарма буюртманомалар тушган кундан бошлаб беш иш кунида тижорат банклари ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ўртасида таълим кредити учун депозит маблағларни жойлаштириш бўйича депозит шартномаси имзоланиб, ушбу маблағлар тижорат банкларининг тегишли ҳисобварағига ўтказиб берилишини таъминлайди.

12. Жамғарма депозит маблағларни тижорат банкларига Марказий банкнинг асосий ставкасидан 4 фоиз бандга паст ставкада жойлаштиради.

13. Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг фарзандлари бўлган ёшларга ажратилган таълим кредитлари бўйича юзага келиши мумкин бўлган кредит таваккалчиликларини ўзаро тақсимлаш мақсадида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан Бош битимга мувофиқ тижорат банкларига жойлаштирилган маблағларнинг 50 фоизини Жамғарма маблағлари ҳисобидан тижорат банкларига гаров депозити сифатида қўйиш бўйича тижорат банки ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ўртасида гаров шартномаси (кейинги ўринларда — гаров шартномаси) тузилади.

3-боб. Таълим кредитини расмийлаштириш ва ажратиш тартиби

14. Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки (IT-парк) резиденти бўлган нодавлат таълим ташкилотларининг ўқув курсларида ёшларнинг ахборот технологиялари соҳасида таҳсил олиши учун таълим кредитларини ажратиш мазкур Низомга иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.

15. Кредит олувчи таълим кредитини олиш учун Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинган тижорат банкларига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

а) таълим кредити олиш тўғрисида ариза;

б) кредит олувчи ва IT-парк резиденти бўлган нодавлат таълим ташкилотлари ўртасида ахборот технологиялари соҳасидаги ўқув курсларида таҳсил олиш ҳақида белгиланган тартибда расмийлаштирилган шартнома (контракт, оммавий оферта) ва унга илова қилинадиган ҳисоб варақаси/фактура (мавжуд бўлганда);

в) тижорат банкининг кредит сиёсати ва ички тартибига мувофиқ таълим кредити қайтарилишининг таъминоти бўйича ҳужжат. Бунда Ижтимоий реестрга киритилган оилалар фарзандлари бўлган ёшларга ажратиладиган таълим кредити бўйича гаров ва кафиллик талаб этилмайди;

г) Ижтимоий реестрга киритилганлигини тасдиқловчи маълумотнома (Ижтимоий реестрга киритилган оилалар фарзандлари бўлган ёшлар учун);

д) банкнинг ички ҳужжатларида (сиёсатида) белгиланган бошқа ҳужжатлар, шу жумладан, биргаликда кредит олувчига тегишли маълумот ва ҳужжатлар.

16. Кредит олувчи юқоридаги ҳужжатларни тижорат банкига тақдим этиш билан бир вақтда шахсини тасдиқловчи ҳужжатни шахсан кўрсатади. Тижорат банки тақдим этилган ҳужжатлардан зарур кўчирмалар ва нусхалар олишга ҳақлидир.

17. Тижорат банклари кредит олувчи томонидан таълим кредити беришни сўраб тижорат банкига тақдим қилинган ариза ва унга илова қилинган барча ҳужжатларни беш иш куни мобайнида кўриб чиқиши ва таълим кредити шартномасини имзолаши ёки кредит беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, ариза берувчига кредит беришнинг рад этилиши сабаби кўрсатилган ҳолда жавоб хати бериши лозим.

18. Таълим кредити шартномаси кредит олувчи томонидан тақдим этилган кредит олувчи ва IT-парк резиденти бўлган нодавлат таълим ташкилоти ўртасидаги ахборот технологиялари соҳасидаги ўқув курсларида таҳсил олиш ҳақида белгиланган тартибда расмийлаштирилган шартнома (контракт)да кўрсатилган тўлов суммасигача, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 65 бараваридан кўп бўлмаган суммага тузилади.

19. Қарз олувчига таълим кредити Марказий банкнинг асосий ставкасида ажратилади.

Бунда Марказий банкнинг асосий ставкаси пасайтирилган тақдирда, депозит маблағлар ва таълим кредити бўйича фоиз ставкаси мутаносиб равишда пасайтирилади, оширилган тақдирда эса ўзгаришсиз қолади.

20. Тижорат банклари томонидан таълим кредитини ажратиш кредит олувчининг ссуда ҳисобварағидан унинг шахсий ёзма топшириғи асосида кредит олувчи ва IT-парк резиденти бўлган нодавлат таълим ташкилотлари ўртасидаги ахборот технологиялари соҳасидаги ўқув курсларида таҳсил олиш ҳақида белгиланган тартибда расмийлаштирилган шартнома (контракт) ёки ҳисоб варақаси/фактурада кўрсатиб ўтилган ҳисобварағига маблағ ўтказиш йўли билан амалга оширилади.

4-боб. Таълим кредитини қайтариш ва кредит мониторингини амалга ошириш тартиби

21. Асосий қарз ва фоиз тўловлари кредит олувчи (биргаликда кредит олувчи) томонидан таълим кредити шартномасида кўрсатилган шартларда тўланади.

22. Кредит олувчи (биргаликда кредит олувчи) таълим кредити бўйича асосий қарзни таълим кредити шартномасида белгиланган муддатлардан олдин қайтаришга ҳақлидир.

Бунда тижорат банки кредит олувчи (биргаликда кредит олувчи)дан таълим кредити бўйича асосий қарзни таълим кредити шартномасида белгиланган муддатлардан олдин қайтаргани учун комиссия ёки неустойка олиш тақиқланади.

23. Кредит олувчи (биргаликда кредит олувчи) таълим кредити бўйича фоиз тўловлари ва асосий қарзни таълим кредити шартномасида белгиланган муддатларда қайтармаса, тижорат банки таълим кредити бўйича муддати ўтган қарздорликларни ўзининг ички ҳужжатларига асосан қайтариш чораларини кўради.

24. Кредит олувчи таълим кредити бўйича асосий қарзни ва фоизларни кредит шартномасида белгиланган муддатларда қайтармаган тақдирда, тижорат банки кредит шартномасига асосан муддати ўтган қарз бўйича неустойка ёки бошқа турдаги жарима ҳисоблаши ва ушбу неустойка (жарима) суммасини қарз олувчидан (биргаликда қарз олувчидан) ундиришга ҳақли.

25. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан тижорат банкларига жойлаштирилган таълим кредити учун депозит маблағларни қайтариш тижорат банклари ва Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ўртасида тузилган депозит шартномасида белгиланган тартибда ва муддатларда амалга оширилади.

26. Ижтимоий реестрга киритилган оилалар фарзандлари бўлган ёшларга ажратилган таълим кредитининг асосий қарз ва (ёки) фоиз бўйича 180 кундан ортиқ муддати ўтган қарздорлик юзага келганда банк гаров шартномасига мувофиқ ўзининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги олдидаги мажбуриятларини таълим кредитининг асосий қарзи қолдиғининг 50 фоизи миқдорига камайтириш юзасидан тегишли бухгалтерия ўтказмасини амалга оширади ва бу ҳақда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-кунига қадар Иқтисодиёт ва молия вазирлигини хабардор қилади.

27. Тижорат банкининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги олдида ўз мажбуриятини мазкур Низомнинг 25-бандида кўрсатилган ҳолатларда камайтириши кредит олувчи (биргаликда кредит олувчи)ни банкка таълим кредити бўйича фоиз ва асосий қарзни тўлиқ тўлаш мажбуриятидан озод этмайди.

28. Агар таълим кредити тижорат банкининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги олдидаги мажбурияти камайтирилгандан сўнг тўлиқ ёки қисман қайтарилса, тижорат банки қайтарилган маблағнинг 50 фоизига тенг миқдорда ўзининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги олдидаги мажбуриятини оширади ва қайтган маблағ ҳисобидан ушбу мажбурият бажарилишини таъминлайди.

Тижорат банки қайтарилган маблағнинг қолган қисмини кредит олувчининг тижорат банки олдидаги қарздорлигини қайтаришга йўналтиради.

29. Рақамли технологиялар вазирлиги ахборот технологиялари соҳасидаги нодавлат таълим ташкилотларининг ўқув курсларида таълим кредити асосида таҳсил олаётган ёшларнинг эришаётган натижалари бўйича доимий ўрганишлар олиб боради.

5-боб. Якунловчи қоидалар

30. Мазкур Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.

31. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси ҳисобидан нодавлат таълим ташкилотларининг ўқув курсларида ёшларнинг ахборот технологиялари соҳасида таҳсил олиши учун таълим кредитларини ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА

Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки (IT-парк) резиденти бўлган нодавлат таълим ташкилотларининг ўқув курсларида ёшларнинг ахборот технологиялари соҳасида таҳсил олиши учун таълим кредитларини ажратиш

Босқичлар Ижрочилар Чора-тадбирлар Муддатлар I. Тижорат банкларига депозит маблағларни жойлаштириш 1-босқич Тижорат банклари Мувофиқлик мезонларига мослигини тасдиқловчи ҳужжат ва маълумотларни Жамғармага тақдим этади. Заруратга кўра 2-босқич Таълим кредитини молиялаш-тириш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) Мувофиқлик мезонларига мослиги ўрганилади. Тижорат банклари мувофиқлик мезонларига мос эмас деб топилганда, улар билан Бош битим тузишни рад этиш ҳақида ёзма тарзда хабардор қилинади. Ҳужжатлар тақдим этилгандан сўнг 5 иш кунида 3-босқич Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Мувофиқлик мезонларига мос деб топилган тижорат банклари ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ўртасида таълим кредитлари учун депозит маблағлари жойлаштириш юзасидан бир йил муддатга Бош битим тузилади. Ўзаро келишувга мувофиқ 4-босқич Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Тижорат банкларига таълим кредитлари ажратиш учун 4 йилдан кўп бўлмаган муддатда депозит маблағларни жойлаштиради. Бош битимда белгиланган муддатларда II. Таълим кредитларини ажратиш 5-босқич Тижорат банклари Таълим кредити олиш истагини билдирган кредит олувчилар реестрини шакллантиради ва ушбу реестрлар асосида таълим кредити учун депозит маблағларни олиш мақсадида Жамғармага буюртманома тақдим этади. Доимий равишда 6-босқич Жамғарма Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда тижорат банклари ўртасида таълим кредитлари учун депозит маблағларни жойлаштириш юзасидан тузилган депозит шартномасига мувофиқ маблағларни тижорат банкларининг тегишли ҳисобварағига ўтказиб берилишини таъминлайди. Шартномада белгиланган муддатларда 7-босқич Тижорат банклари Таълим кредити шартномасини кредит олувчи томонидан тақдим этилган фуқаро ва нодавлат таълим ташкилоти ўртасидаги тўлов-контракт асосида ўқиш ҳақидаги шартнома (контракт)да кўрсатилган бир ўқув курслик тўлов суммасига тенг миқдордаги суммага тузади ҳамда кредит ажратилишини таъминлайди. 5 иш кунида 8-босқич Тижорат банклари Тижорат банклари ва Жамғарма томонидан тузилган депозит шартномасига мувофиқ ажратилган маблағлар фоизларини Жамғармага тўлаб боради. Ҳар уч ойда

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2023 йил 27 февраль,

79-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.02.2023 й., 09/23/79/0108-сон; 10.05.2024 й., 09/24/272/0337-сон; 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

SXEMASI

Respublikadagi nodavlat taʼlim tashkilotlarining oʻquv kurslarida yoshlarning axborot texnologiyalari sohasida tahsil olishi uchun taʼlim krediti ajratishni tartibga solish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Zamonaviy bilim va kasb-hunar egallash imkoniyatlarini kengaytirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2022-yil 12-avgustdagi PQ-350-son qarori ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Zamonaviy bilim va kasb-hunar egallash imkoniyatlarini kengaytirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2022-yil 12-avgustdagi PQ-350-son qaroriga muvofiq nodavlat taʼlim tashkilotlarining oʻquv kurslarida yoshlarning axborot texnologiyalari sohasida tahsil olishi uchun taʼlim krediti ajratish tizimi yoʻlga qoʻyilishi belgilanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Taʼlim kreditini moliyalashtirish jamgʻarmasi hisobidan nodavlat taʼlim tashkilotlarining oʻquv kurslarida yoshlarning axborot texnologiyalari sohasida tahsil olishi uchun taʼlim krediti ajratish tartibi toʻgʻrisida nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin:

Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Taʼlim kreditini moliyalashtirish jamgʻarmasi (keyingi oʻrinlarda — Jamgʻarma) tomonidan har yili besh ming nafargacha axborot texnologiyalari sohasida tahsil olayotgan yoshlarga taʼlim kreditlari ajratish uchun tijorat banklariga depozit mablagʻlari joylashtirish;

taʼlim kreditlarini bazaviy hisoblash miqdorining 65 baravarigacha miqdorda Markaziy bankning asosiy stavkasida bir yillik imtiyozli davr bilan 4 yil muddatga ajratish;

Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oilalar farzandlari boʻlgan yoshlarga axborot texnologiyalari sohasida tahsil olish boʻyicha ajratilgan kreditlar uchun garov va kafillik talab etmaslik;

Jamgʻarma tomonidan axborot texnologiyalari sohasida tahsil olish uchun taʼlim krediti ajratishda tijorat banklariga qoʻyiladigan muvofiqlik mezonlarini belgilash.

3. Oʻzbekiston Milliy axborot agentligi va Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasiga ommaviy axborot vositalarida hamda ijtimoiy tarmoqlarda taʼlim kreditlari, shu jumladan, axborot texnologiyalari sohasida tahsil olish uchun taʼlim krediti ajratishning yangi tartibini va uning ijtimoiy ahamiyatini keng yoritish tavsiya etilsin.

4. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi iqtisodiyot va moliya vaziri Sh.D. Kudbiyev hamda raqamli texnologiyalar vaziri Sh.X. Shermatov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 27-fevraldagi 79-son qaroriga ILOVA

Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Taʼlim kreditini moliyalashtirish jamgʻarmasi hisobidan nodavlat taʼlim tashkilotlarining oʻquv kurslarida yoshlarning axborot texnologiyalari sohasida tahsil olishi uchun taʼlim krediti ajratish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Taʼlim kreditini moliyalashtirish jamgʻarmasi (keyingi oʻrinlarda — Jamgʻarma) mablagʻlari hisobidan Dasturiy mahsulotlar va axborot texnologiyalari texnologik parki (keyingi oʻrinlarda — IT-park) rezidenti boʻlgan nodavlat taʼlim tashkilotlarining oʻquv kurslarida axborot texnologiyalari sohasida yoshlarning (oʻn toʻrt yoshga toʻlgan va oʻttiz yoshdan oshmagan shaxslar) tahsil olishi uchun taʼlim kreditlarini ajratish tartibini belgilaydi.

Mazkur Nizom qoidalari tijorat banklari tomonidan Jamgʻarma mablagʻlaridan tashqari boshqa manbalar hisobidan beriladigan taʼlim kreditlariga, shu jumladan, axborot texnologiyalari sohasidan boshqa oʻquv kurslari uchun ajratiladigan taʼlim kreditlariga nisbatan tatbiq etilmaydi.

2. Taʼlim kreditlarini berish tijorat banklari tomonidan ularning qaytarilishi, toʻlovliligi, muddatliligi va ulardan maqsadli foydalanish shartlari asosida belgilangan talablarga muvofiq amalga oshiriladi.

Jamgʻarma tomonidan har yili besh ming nafargacha axborot texnologiyalari sohasida tahsil olayotgan yoshlarga taʼlim kreditlari ajratish uchun tijorat banklariga depozit mablagʻi joylashtiriladi.

3. Taʼlim kreditlari tijorat banklari tomonidan IT-park rezidenti boʻlgan nodavlat taʼlim tashkilotlarining oʻquv kurslarida axborot texnologiyalari sohasida tahsil olish uchun bazaviy hisoblash miqdorining 65 baravarigacha boʻlgan miqdorda 1 yillik imtiyozli davr bilan 4 yil muddatgacha Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosi boʻlgan hamda Oʻzbekiston Respublikasida doimiy yashayotgan fuqaroligi boʻlmagan oʻn toʻrt yoshga toʻlgan va oʻttiz yoshdan oshmagan shaxslarga (keyingi oʻrinlarda — kredit oluvchi) ajratiladi.

Bunda:

axborot texnologiyalari sohasida taʼlim beruvchi rezident tashkilotlar reyestri IT-park tomonidan elektron axborot tizimi shaklida yuritiladi hamda uning toʻgʻri yuritilishi Raqamli texnologiyalar vazirligi tomonidan nazorat qilinadi;

kredit oluvchining doimiy daromad manbaiga ega boʻlgan oila aʼzolari yoki boshqa uchinchi shaxs birgalikda qarz oluvchi sifatida taʼlim krediti shartnomasida qatnashishlari mumkin.

4. Taʼlim kreditlari uchun foizlarni hisoblash va toʻlash IT-park rezidenti boʻlgan nodavlat taʼlim tashkilotlariga mablagʻlar oʻtkazilgan sanadan boshlab, asosiy qarzni qaytarish esa taʼlim krediti ajratilgan sanadan 1 yildan soʻng 3 yil davomida amalga oshiriladi.

2-bob. Tijorat banklariga qoʻyiladigan muvofiqlik mezonlari va taʼlim krediti uchun ularga depozit mablagʻlarini joylashtirish tartibi

5. Jamgʻarma tomonidan taʼlim kreditlari uchun depozit mablagʻlarini joylashtirishda tijorat banklariga nisbatan quyidagi muvofiqlik mezonlari belgilanadi:

tijorat bankida taʼlim kreditlarini ajratish yuzasidan aniq belgilangan ichki tartibning mavjudligi;

tijorat banki “Fitch Ratings” yoki “Standard & Poorʼs” reyting agentliklarining “V” reytingidan yoki “Moodyʼs Investors Service” reyting agentligining “V2” reytingidan past boʻlmagan darajada uzoq muddatli kredit reytingiga ega boʻlishi;

oxirgi uch yillik moliyaviy hisobotlar boʻyicha auditorlik tashkiloti ijobiy xulosasining mavjudligi. Agar tijorat banki uch yildan kam muddat faoliyat koʻrsatgan boʻlsa, tijorat bankining faoliyat yuritgan yillar uchun moliyaviy hisobotlari boʻyicha auditorlik tashkilotining ijobiy xulosasi mavjud boʻlishi;

tijorat bankining regulyativ kapitali 500 milliard soʻmdan kam boʻlmasligi;

tijorat banki Davlat budjeti mablagʻlari, shu jumladan, Iqtisodiyot va moliya vazirligi tomonidan joylashtirilgan depozit mablagʻlar boʻyicha muddati oʻtgan qarzdorlikka ega boʻlmasligi;

Markaziy bank tomonidan belgilangan prudensial normativlar buzilganligi sababli unga nisbatan taʼlim krediti berilishiga toʻsqinlik qiluvchi amaldagi chora va sanksiyalar mavjud boʻlmasligi.

Iqtisodiyot va moliya vazirligi ushbu bandning ikkinchi — oltinchi xatboshilarida nazarda tutilgan hujjat va maʼlumotlarni murojaat etuvchi tijorat banklaridan, mazkur bandning yettinchi xatboshisida keltirilgan maʼlumotlarni Markaziy bankdan belgilangan tartibda soʻrab oladi.

Iqtisodiyot va moliya vazirligi tijorat banklarining muvofiqlik mezonlariga mos kelishini baholashda Markaziy bankdan ularning moliyaviy holati toʻgʻrisidagi qoʻshimcha axborotni soʻrab olishi mumkin.

6. Tijorat banklari ushbu Nizomning 5-bandida koʻrsatilgan mezonlarga muvofiqlikni tasdiqlovchi hujjat va maʼlumotlarni Jamgʻarmaga taqdim etadi.

Taqdim etilgan hujjat va maʼlumotlar Jamgʻarma tomonidan besh ish kunida ushbu Nizomning 5-bandida koʻrsatilgan mezonlarga muvofiqligi yuzasidan oʻrganiladi.

Belgilangan mezonlarga muvofiq deb topilgan tijorat banklari hamda Iqtisodiyot va moliya vazirligi oʻrtasida taʼlim kreditlari uchun depozit mablagʻlarni joylashtirish yuzasidan 1 yil muddatga Bosh bitim (keyingi oʻrinlarda — Bosh bitim) tuziladi.

Bunda ushbu muddat mobaynida tomonlarda Bosh bitimda koʻzda tutilgan shartlar boʻyicha eʼtirozlar yuzaga kelmagan taqdirda, Bosh bitimning muddati avtomatik tarzda kelgusi moliya yillari uchun uzaytirilgan deb hisoblanadi.

Jamgʻarma tomonidan ushbu Nizom doirasida joylashtirilgan depozit mablagʻlar tijorat bankining birinchi darajali regulyativ kapitalidan oshib ketmasligi lozim.

7. Tijorat banklari ushbu Nizomning 5-bandida koʻrsatilgan mezonlarga muvofiq emas deb topilganda, ular bilan Bosh bitim tuzishni rad etish haqida yozma tarzda xabardor qilinadi.

8. Iqtisodiyot va moliya vazirligi doimiy ravishda ushbu Nizom doirasida Iqtisodiyot va moliya vazirligi bilan Bosh bitim tuzgan tijorat banklarining roʻyxatini oʻzining rasmiy veb-saytlarida eʼlon qilib boradi.

9. Iqtisodiyot va moliya vazirligi tijorat banklariga taʼlim kreditlari ajratish uchun 4 yildan koʻp boʻlmagan muddatga depozit mablagʻlarni joylashtiradi.

10. Bosh bitimda kelishilgan shartlar asosida tijorat banklari tomonidan taʼlim krediti olish istagini bildirgan kredit oluvchilar reyestri shakllantiriladi va ushbu reyestrlar asosida taʼlim krediti uchun depozit mablagʻlarni olish maqsadida Jamgʻarmaga buyurtmanoma taqdim qilinadi.

Tijorat banklari tomonidan kredit oluvchining taʼlim kreditiga boʻlgan talabini oʻz vaqtida qondirish maqsadida tijorat banklarining oʻz mablagʻlari hisobidan ushbu Nizomda belgilangan shartlarda ajratilgan taʼlim kreditlari Iqtisodiyot va moliya vazirligi tomonidan joylashtirilgan depozit mablagʻlar hisobidan qayta moliyalashtirilishi mumkin.

11. Jamgʻarma buyurtmanomalar tushgan kundan boshlab besh ish kunida tijorat banklari hamda Iqtisodiyot va moliya vazirligi oʻrtasida taʼlim krediti uchun depozit mablagʻlarni joylashtirish boʻyicha depozit shartnomasi imzolanib, ushbu mablagʻlar tijorat banklarining tegishli hisobvaragʻiga oʻtkazib berilishini taʼminlaydi.

12. Jamgʻarma depozit mablagʻlarni tijorat banklariga Markaziy bankning asosiy stavkasidan 4 foiz bandga past stavkada joylashtiradi.

13. Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oilalarning farzandlari boʻlgan yoshlarga ajratilgan taʼlim kreditlari boʻyicha yuzaga kelishi mumkin boʻlgan kredit tavakkalchiliklarini oʻzaro taqsimlash maqsadida Iqtisodiyot va moliya vazirligi tomonidan Bosh bitimga muvofiq tijorat banklariga joylashtirilgan mablagʻlarning 50 foizini Jamgʻarma mablagʻlari hisobidan tijorat banklariga garov depoziti sifatida qoʻyish boʻyicha tijorat banki hamda Iqtisodiyot va moliya vazirligi oʻrtasida garov shartnomasi (keyingi oʻrinlarda — garov shartnomasi) tuziladi.

3-bob. Taʼlim kreditini rasmiylashtirish va ajratish tartibi

14. Dasturiy mahsulotlar va axborot texnologiyalari texnologik parki (IT-park) rezidenti boʻlgan nodavlat taʼlim tashkilotlarining oʻquv kurslarida yoshlarning axborot texnologiyalari sohasida tahsil olishi uchun taʼlim kreditlarini ajratish mazkur Nizomga ilovaga muvofiq sxema asosida amalga oshiriladi.

15. Kredit oluvchi taʼlim kreditini olish uchun Iqtisodiyot va moliya vazirligining rasmiy veb-saytida eʼlon qilingan tijorat banklariga quyidagi hujjatlarni taqdim etadi:

a) taʼlim krediti olish toʻgʻrisida ariza;

b) kredit oluvchi va IT-park rezidenti boʻlgan nodavlat taʼlim tashkilotlari oʻrtasida axborot texnologiyalari sohasidagi oʻquv kurslarida tahsil olish haqida belgilangan tartibda rasmiylashtirilgan shartnoma (kontrakt, ommaviy oferta) va unga ilova qilinadigan hisob varaqasi/faktura (mavjud boʻlganda);

v) tijorat bankining kredit siyosati va ichki tartibiga muvofiq taʼlim krediti qaytarilishining taʼminoti boʻyicha hujjat. Bunda Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oilalar farzandlari boʻlgan yoshlarga ajratiladigan taʼlim krediti boʻyicha garov va kafillik talab etilmaydi;

g) Ijtimoiy reyestrga kiritilganligini tasdiqlovchi maʼlumotnoma (Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oilalar farzandlari boʻlgan yoshlar uchun);

d) bankning ichki hujjatlarida (siyosatida) belgilangan boshqa hujjatlar, shu jumladan, birgalikda kredit oluvchiga tegishli maʼlumot va hujjatlar.

16. Kredit oluvchi yuqoridagi hujjatlarni tijorat bankiga taqdim etish bilan bir vaqtda shaxsini tasdiqlovchi hujjatni shaxsan koʻrsatadi. Tijorat banki taqdim etilgan hujjatlardan zarur koʻchirmalar va nusxalar olishga haqlidir.

17. Tijorat banklari kredit oluvchi tomonidan taʼlim krediti berishni soʻrab tijorat bankiga taqdim qilingan ariza va unga ilova qilingan barcha hujjatlarni besh ish kuni mobaynida koʻrib chiqishi va taʼlim krediti shartnomasini imzolashi yoki kredit berishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qilingan taqdirda, ariza beruvchiga kredit berishning rad etilishi sababi koʻrsatilgan holda javob xati berishi lozim.

18. Taʼlim krediti shartnomasi kredit oluvchi tomonidan taqdim etilgan kredit oluvchi va IT-park rezidenti boʻlgan nodavlat taʼlim tashkiloti oʻrtasidagi axborot texnologiyalari sohasidagi oʻquv kurslarida tahsil olish haqida belgilangan tartibda rasmiylashtirilgan shartnoma (kontrakt)da koʻrsatilgan toʻlov summasigacha, biroq bazaviy hisoblash miqdorining 65 baravaridan koʻp boʻlmagan summaga tuziladi.

19. Qarz oluvchiga taʼlim krediti Markaziy bankning asosiy stavkasida ajratiladi.

Bunda Markaziy bankning asosiy stavkasi pasaytirilgan taqdirda, depozit mablagʻlar va taʼlim krediti boʻyicha foiz stavkasi mutanosib ravishda pasaytiriladi, oshirilgan taqdirda esa oʻzgarishsiz qoladi.

20. Tijorat banklari tomonidan taʼlim kreditini ajratish kredit oluvchining ssuda hisobvaragʻidan uning shaxsiy yozma topshirigʻi asosida kredit oluvchi va IT-park rezidenti boʻlgan nodavlat taʼlim tashkilotlari oʻrtasidagi axborot texnologiyalari sohasidagi oʻquv kurslarida tahsil olish haqida belgilangan tartibda rasmiylashtirilgan shartnoma (kontrakt) yoki hisob varaqasi/fakturada koʻrsatib oʻtilgan hisobvaragʻiga mablagʻ oʻtkazish yoʻli bilan amalga oshiriladi.

4-bob. Taʼlim kreditini qaytarish va kredit monitoringini amalga oshirish tartibi

21. Asosiy qarz va foiz toʻlovlari kredit oluvchi (birgalikda kredit oluvchi) tomonidan taʼlim krediti shartnomasida koʻrsatilgan shartlarda toʻlanadi.

22. Kredit oluvchi (birgalikda kredit oluvchi) taʼlim krediti boʻyicha asosiy qarzni taʼlim krediti shartnomasida belgilangan muddatlardan oldin qaytarishga haqlidir.

Bunda tijorat banki kredit oluvchi (birgalikda kredit oluvchi)dan taʼlim krediti boʻyicha asosiy qarzni taʼlim krediti shartnomasida belgilangan muddatlardan oldin qaytargani uchun komissiya yoki neustoyka olish taqiqlanadi.

23. Kredit oluvchi (birgalikda kredit oluvchi) taʼlim krediti boʻyicha foiz toʻlovlari va asosiy qarzni taʼlim krediti shartnomasida belgilangan muddatlarda qaytarmasa, tijorat banki taʼlim krediti boʻyicha muddati oʻtgan qarzdorliklarni oʻzining ichki hujjatlariga asosan qaytarish choralarini koʻradi.

24. Kredit oluvchi taʼlim krediti boʻyicha asosiy qarzni va foizlarni kredit shartnomasida belgilangan muddatlarda qaytarmagan taqdirda, tijorat banki kredit shartnomasiga asosan muddati oʻtgan qarz boʻyicha neustoyka yoki boshqa turdagi jarima hisoblashi va ushbu neustoyka (jarima) summasini qarz oluvchidan (birgalikda qarz oluvchidan) undirishga haqli.

25. Iqtisodiyot va moliya vazirligi tomonidan tijorat banklariga joylashtirilgan taʼlim krediti uchun depozit mablagʻlarni qaytarish tijorat banklari va Iqtisodiyot va moliya vazirligi oʻrtasida tuzilgan depozit shartnomasida belgilangan tartibda va muddatlarda amalga oshiriladi.

26. Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oilalar farzandlari boʻlgan yoshlarga ajratilgan taʼlim kreditining asosiy qarz va (yoki) foiz boʻyicha 180 kundan ortiq muddati oʻtgan qarzdorlik yuzaga kelganda bank garov shartnomasiga muvofiq oʻzining Iqtisodiyot va moliya vazirligi oldidagi majburiyatlarini taʼlim kreditining asosiy qarzi qoldigʻining 50 foizi miqdoriga kamaytirish yuzasidan tegishli buxgalteriya oʻtkazmasini amalga oshiradi va bu haqda hisobot oyidan keyingi oyning 15-kuniga qadar Iqtisodiyot va moliya vazirligini xabardor qiladi.

27. Tijorat bankining Iqtisodiyot va moliya vazirligi oldida oʻz majburiyatini mazkur Nizomning 25-bandida koʻrsatilgan holatlarda kamaytirishi kredit oluvchi (birgalikda kredit oluvchi)ni bankka taʼlim krediti boʻyicha foiz va asosiy qarzni toʻliq toʻlash majburiyatidan ozod etmaydi.

28. Agar taʼlim krediti tijorat bankining Iqtisodiyot va moliya vazirligi oldidagi majburiyati kamaytirilgandan soʻng toʻliq yoki qisman qaytarilsa, tijorat banki qaytarilgan mablagʻning 50 foiziga teng miqdorda oʻzining Iqtisodiyot va moliya vazirligi oldidagi majburiyatini oshiradi va qaytgan mablagʻ hisobidan ushbu majburiyat bajarilishini taʼminlaydi.

Tijorat banki qaytarilgan mablagʻning qolgan qismini kredit oluvchining tijorat banki oldidagi qarzdorligini qaytarishga yoʻnaltiradi.

29. Raqamli texnologiyalar vazirligi axborot texnologiyalari sohasidagi nodavlat taʼlim tashkilotlarining oʻquv kurslarida taʼlim krediti asosida tahsil olayotgan yoshlarning erishayotgan natijalari boʻyicha doimiy oʻrganishlar olib boradi.

5-bob. Yakunlovchi qoidalar

30. Mazkur Nizomni qoʻllashda yuzaga keladigan nizolar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda hal etiladi.

31. Ushbu Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.

Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Taʼlim kreditini moliyalashtirish jamgʻarmasi hisobidan nodavlat taʼlim tashkilotlarining oʻquv kurslarida yoshlarning axborot texnologiyalari sohasida tahsil olishi uchun taʼlim kreditlarini ajratish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA

Dasturiy mahsulotlar va axborot texnologiyalari texnologik parki (IT-park) rezidenti boʻlgan nodavlat taʼlim tashkilotlarining oʻquv kurslarida yoshlarning axborot texnologiyalari sohasida tahsil olishi uchun taʼlim kreditlarini ajratish

Bosqichlar Ijrochilar Chora-tadbirlar Muddatlar I. Tijorat banklariga depozit mablagʻlarni joylashtirish 1-bosqich Tijorat banklari Muvofiqlik mezonlariga mosligini tasdiqlovchi hujjat va maʼlumotlarni Jamgʻarmaga taqdim etadi. Zaruratga koʻra 2-bosqich Taʼlim kreditini moliyalash-tirish jamgʻarmasi (keyingi oʻrinlarda — Jamgʻarma) Muvofiqlik mezonlariga mosligi oʻrganiladi. Tijorat banklari muvofiqlik mezonlariga mos emas deb topilganda, ular bilan Bosh bitim tuzishni rad etish haqida yozma tarzda xabardor qilinadi. Hujjatlar taqdim etilgandan soʻng 5 ish kunida 3-bosqich Iqtisodiyot va moliya vazirligi Muvofiqlik mezonlariga mos deb topilgan tijorat banklari hamda Iqtisodiyot va moliya vazirligi oʻrtasida taʼlim kreditlari uchun depozit mablagʻlari joylashtirish yuzasidan bir yil muddatga Bosh bitim tuziladi. Oʻzaro kelishuvga muvofiq 4-bosqich Iqtisodiyot va moliya vazirligi Tijorat banklariga taʼlim kreditlari ajratish uchun 4 yildan koʻp boʻlmagan muddatda depozit mablagʻlarni joylashtiradi. Bosh bitimda belgilangan muddatlarda II. Taʼlim kreditlarini ajratish 5-bosqich Tijorat banklari Taʼlim krediti olish istagini bildirgan kredit oluvchilar reyestrini shakllantiradi va ushbu reyestrlar asosida taʼlim krediti uchun depozit mablagʻlarni olish maqsadida Jamgʻarmaga buyurtmanoma taqdim etadi. Doimiy ravishda 6-bosqich Jamgʻarma Iqtisodiyot va moliya vazirligi hamda tijorat banklari oʻrtasida taʼlim kreditlari uchun depozit mablagʻlarni joylashtirish yuzasidan tuzilgan depozit shartnomasiga muvofiq mablagʻlarni tijorat banklarining tegishli hisobvaragʻiga oʻtkazib berilishini taʼminlaydi. Shartnomada belgilangan muddatlarda 7-bosqich Tijorat banklari Taʼlim krediti shartnomasini kredit oluvchi tomonidan taqdim etilgan fuqaro va nodavlat taʼlim tashkiloti oʻrtasidagi toʻlov-kontrakt asosida oʻqish haqidagi shartnoma (kontrakt)da koʻrsatilgan bir oʻquv kurslik toʻlov summasiga teng miqdordagi summaga tuzadi hamda kredit ajratilishini taʼminlaydi. 5 ish kunida 8-bosqich Tijorat banklari Tijorat banklari va Jamgʻarma tomonidan tuzilgan depozit shartnomasiga muvofiq ajratilgan mablagʻlar foizlarini Jamgʻarmaga toʻlab boradi. Har uch oyda

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2023-yil 27-fevral,

79-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 27.02.2023-y., 09/23/79/0108-son; 10.05.2024-y., 09/24/272/0337-son; 02.02.2026-y., 09/26/35/0101-son)

lex.uz