📅 2023-yil 27-fevral · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2023-yil 27-fevral · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2023 йил 27 февраль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 27 февраля 2023 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 27 February 2023 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
КОНЦЕПЦИЯСИ
НИЗОМ
НАМУНАВИЙ НИЗОМ
КИТОБИ
НИЗОМ
НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
РЎЙХАТИ
Болаларнинг дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Болаларнинг дам олишларини тизимли ташкил этиш ва соғломлаштириш ишларини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 18 ноябрдаги ПҚ-427-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 ноябрдаги ПҚ-427-сон қарори билан тасдиқланган Болаларни соғломлаштириш, уларнинг бўш вақтларини самарали ўтказишни ташкил этиш ҳамда саломатлигини тиклашга кўмаклашиш бўйича «йўл харитаси»нинг 1-бандига мувофиқ болаларни соғломлаштириш, уларнинг бўш вақтларини самарали ўтказишни ташкил этиш ҳамда саломатлигини тиклашга оид қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар:
Болалар соғломлаштириш оромгоҳларида болаларнинг дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш концепцияси 1-иловага мувофиқ;
Болалар соғломлаштириш оромгоҳлари тўғрисида низом 2-иловага мувофиқ;
Болалар соғломлаштириш оромгоҳлари базасида ташкил этиладиган дам олиш масканлари тўғрисида намунавий низом 3-иловага мувофиқ;
Болаларнинг дам олишларини тизимли ташкил этиш ва соғломлаштириш масалалари бўйича республика ва ҳудудий комиссиялар тўғрисида низом 4-иловага мувофиқ;
Болалар соғломлаштириш оромгоҳларида болаларнинг дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш концепциясини 2023 йилда амалга ошириш бўйича «йўл харитаси» 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерациясига манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда касаба уюшмалари аъзоларининг фарзандлари дам олиши ва уларни соғломлаштириш харажатларининг бир қисмини қоплаш мақсадида ҳар бир йўлланма учун болалар соғломлаштириш оромгоҳларига компенсация тўлаш тартибини ишлаб чиқиш ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритиш тавсия этилсин.
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари бир ой муддатда:
Болаларнинг дам олишларини тизимли ташкил этиш ва соғломлаштириш масалалари бўйича ҳудудий комиссиялар фаолиятини самарали ташкил этиб, комиссия аъзоларининг шахсий масъулиятини ошириш бўйича зарур чоралар кўрсин;
болалар соғломлаштириш оромгоҳларини тўлиқ хатловдан ўтказиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва мавсумда болаларни қабул қилишга тайёрлиги юзасидан зарур шароитлар яратишга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширсин.
5. Тизимида болалар соғломлаштириш оромгоҳлари бўлган вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари бир ой муддатда:
болалар соғломлаштириш оромгоҳларида малакали тиббий хизмат кўрсатиш, сифатли озиқ-овқат билан таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш, шунингдек болаларнинг мазмунли дам олишларини таъминлаш бўйича амалий чоралар кўрсин;
болалар соғломлаштириш оромгоҳларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни белгиласин.
6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорлари 6-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
7. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари А.Ж. Раматов ва Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 февралдаги 84-сон қарорига 1-ИЛОВА
Болалар соғломлаштириш оромгоҳларида болаларнинг дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мамлакатимизда янги Ўзбекистонни барпо этишдек улуғ мақсадга эришиш йўлида асосий таянчимиз бўлган ёш авлодга эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш, уларга барча соҳаларда ўз иқтидори ва салоҳиятини тўлиқ намоён этиши учун зарур шароит ва имкониятлар яратиб бериш давлат сиёсатининг устувор йўналиши ҳисобланади.
2. Мустақил ҳаётга қадам қўяётган йигит-қизларни муносиб иш ва даромад манбаи билан таъминлаш, уларга замонавий касб-ҳунарлар, хорижий тиллар, IT-технологияларни ўргатиш, тадбиркорликка кенг жалб этиш, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этишга қаратилган кенг қамровли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Изчил саъй-ҳаракатлар ўзининг ижобий самарасини бериб, навқирон авлод вакиллари маънавий, жисмоний, ахлоқий ва интеллектуал жиҳатдан камол топмоқда. Қолаверса, ёшларимизнинг жаҳон майдонларидаги турли жабҳаларда эришаётган ютуқлари шарафига давлатимиз байроғи баланд кўтарилиб, унинг нуфузи тобора юксалмоқда.
3. Ёшларнинг билими ва иқтидори, ижодкорлик қобилиятини ривожлантириш билан бир қаторда ёш авлоднинг мазмунли дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш соҳасидаги фаолиятни замонавий талабларга мос равишда тубдан қайта кўриб чиқиш лозим.
Болалар соғломлаштириш оромгоҳларига жалб этиладиган болалар салмоғини кўпайтириш ва уларга кўрсатиладиган хизматлар сифатини ошириш ушбу йўналишдаги ишларни комплекс равишда такомиллаштириш ва ривожлантиришни, шунингдек, унинг доимий фаолият юритувчи тизимини яратишни тақозо этмоқда.
4. Болалар соғломлаштириш оромгоҳларида болаларнинг дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш концепциясида (кейинги ўринларда — концепция) болаларнинг дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштиришнинг янги ва самарали тизимини жорий этишга қаратилган чора-тадбирларни амалиётга татбиқ этишни назарда тутади.
2-боб. Концепциянинг мақсади ва асосий вазифалари
5. Концепциянинг мақсади болаларнинг мактаб таътили даврида вақтини сермазмун ўтказиш, уларнинг ҳам жисмоний, ҳам руҳий жиҳатдан ҳордиқ чиқаришларини таъминлаш, улар онгида миллий ғоя, ватанпарварлик туйғуларини ҳамда миллий ва умуминсоний қадриятларни шакллантириш орқали баркамол авлодни вояга етказишдан иборат.
6. Концепцияда белгиланган мақсадга эришиш учун қуйидаги асосий вазифалар амалга оширилади:
болаларнинг дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштиришнинг самарали тизимини яратиш, болалар соғломлаштириш оромгоҳлари тармоғини такомиллаштириш ва ривожлантириш;
болаларнинг дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
болаларда мафкуравий иммунитетни шакллантириш, уларга умуминсоний ва миллий қадриятларни сингдиришга қаратилган дастурларни амалга ошириш;
болаларнинг дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш соҳасида вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамкорлигини таъминлаш ва фаолиятни мувофиқлаштириб бориш.
3-боб. Болалар соғломлаштириш оромгоҳлари фаолиятининг асосий тамойиллари
7. Болалар соғломлаштириш оромгоҳлари фаолиятининг асосий тамойиллари қуйидагилардан иборат:
болалар ҳаёти, соғлиғи ва хавфсизлигини таъминлаган ҳолда, уларнинг сифатли дам олиши ва соғломлаштирилишини ташкил этиш;
болалар манфаатларининг устуворлиги, уларнинг ижодий ривожланиши ҳамда ўз имкониятларини тўлиқ намоён этишлари учун шарт-шароитлар яратиш;
педагог ва етакчиларнинг болалар шахсини ривожлантириш ва уларнинг кўнгилли дам олишларини таъминлаш борасидаги ташаббусларини қўллаб-қувватлаш;
болаларнинг дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш мобайнида уларга умуминсоний ва миллий қадриятларни сингдириш, уларда мафкуравий иммунитетни шакллантиришга қаратилган чора-тадбирлар амалга ошириш.
4-боб. Болалар соғломлаштириш оромгоҳларининг фаолият йўналишлари
8. Болалар соғломлаштириш оромгоҳлари болаларнинг ёшини эътиборга олган ҳолда, қуйидаги ихтисослашган йўналишларда ташкил этилади:
Интеллектуал ривожлантириш оромгоҳлари. Бундай оромгоҳлар фан олимпиадалари, таълим соҳасининг турли даражадаги мусобақалари ғолиблари бўлган 10 — 14 ёшгача болаларнинг дам олиши ва соғломлаштирилиши учун йўналтирилиб, унда бир ёки бир нечта фанлар ёхуд тиллар чуқурлаштирилган тарзда ўргатилади;
Спорт-соғломлаштириш оромгоҳлари. Бундай оромгоҳлар 8 — 16 ёшгача болаларнинг ўқув-машқ жараёнини давом эттириш, спорт маҳоратини такомиллаштириш, жисмоний тайёргарлик даражасини ошириш, соғлиғини мустаҳкамлашга йўналтирилган бўлиб, унда болаларнинг ёши ва спорт турининг ўзига хос хусусиятлари асосида ҳар хил гуруҳлар тузилади;
Санаторий-соғломлаштириш оромгоҳлари. Бундай оромгоҳлар юрак қон-томир тизимининг касалланиши, нафас олиш, овқат ҳазм қилиш, таянч-ҳаракат аппаратининг ўзига хос бўлмаган хусусиятлари билан бетоб бўлиб турадиган 7 — 14 ёшгача болаларнинг дам олиши ва соғломлаштириш учун ташкил этилади;
Меҳнат ва дам олиш оромгоҳлари. Бундай оромгоҳлар 15 — 18 ёшгача болаларнинг ижтимоий фойдали меҳнатини дам олиш ва соғломлаштириш билан бирга қўшиб олиб боришига йўналтирилиб, болалар ижтимоий фойдали меҳнатга тайёрланади ва уларнинг меҳнат кўникмалари шакллантирилади;с
Ҳарбий-спорт оромгоҳлари. Бундай оромгоҳлар 12 — 17 ёшгача болаларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида ташкил этилади;
Экологик-биологик ва ўлкашунослик оромгоҳлари. Бундай оромгоҳларда 7 — 14 ёшгача болалар учун сайёҳлик-ўлкашунослик ва экскурсия ишлари ташкил этилади, уларга мамлакатимизнинг табиий, ижтимоий-иқтисодий ва тарихий жиҳатдан ўзига хос жиҳатлари чуқур ўргатилади;
Ихтисослашган болалар оромгоҳлари. Бундай оромгоҳлар 7 — 14 ёшгача болаларнинг етакчилик ва фаоллигини шакллантириш, уларнинг ижтимоий мослашув кўникмаларини оширишга йўналтирилади.
IT оромгоҳлари. Бундай оромгоҳлар ахборот технологияларига қизиқиши юқори бўлган 10 — 14 ёшгача болаларнинг дам олиши ва соғломлаштирилиши учун йўналтирилиб, унда математика ва информатика фанлари чуқурлаштирилган тарзда ўргатилади.
«Маданий мулоқот ва бағрикенглик» ёшлар оромгоҳлари. Бундай оромгоҳлар ёш авлодда бошқа маданият ва анъаналарга нисбатан ҳурмат ва очиқ муносабатни шакллантиришга хизмат қилади, турли миллат вакилларига мансуб фаол ва билимдон ёшларнинг ёзги болалар лагерларида биргаликда дам олиши, жамоавий фаолиятларда иштирок этиши ҳамда ўзаро тажриба алмашиши учун шарт-шароит яратилади.
Манфаатдор ташкилотларнинг таклиф ва ташаббуслари асосида бошқа йўналишлардаги болалар соғломлаштириш оромгоҳлари фаолияти йўлга қўйилиши мумкин.
5-боб. Болаларнинг дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар
9. Болалар соғломлаштириш оромгоҳларида қуйидаги ташкилий чора-тадбирлар амалга оширилади:
а) жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизликни таъминлаш, алоқа ва транспорт билан қамраб олиш. Бунда:
болалар соғломлаштириш оромгоҳларида жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизликни таъминлаш бўйича доимий навбатчилик ташкил этилади;
болаларнинг дарё, анҳор ёки сув ҳавзаси бўйида бўлишлари, сайрга чиқишлари оромгоҳ етакчиси ёки тарбиячиси кузатувисиз бўлишига йўл қўйилмайди;
ҳар бир оромгоҳда ёнғин чиқиш ва табиий офат эҳтимолига қарши болаларни кўчириш режаси ишлаб чиқилади;
болалар ёнғин хавфсизлиги ва жароҳатланишнинг олдини олиш талабларига жавоб берувчи турар жой билан таъминланади;
болалар соғломлаштириш оромгоҳлари ҳудудида бегона кишиларнинг бўлиши ёки яшашига йўл қўйилмайди;
болалар соғломлаштириш оромгоҳларидаги болалар ҳамда уларга хизмат кўрсатаётган ходимларнинг юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар бўйича ҳушёрлигини ошириш юзасидан профилактик тадбирлар ўтказилади;
ҳар бир болалар соғломлаштириш оромгоҳи шаҳарлараро телефон билан таъминланади, агар болалар соғломлаштириш оромгоҳи жойлашган ҳудудга телефон тармоғи ўтказилмаган бўлса, у ҳолда уяли алоқа воситаси билан таъминланади;
болалар белгиланган жойдан техник жиҳатдан соз бўлган транспорт воситаларида йўл-патруль хизмати кузатувида болалар соғломлаштириш оромгоҳларига олиб борилади ва олиб келинади;
болаларни саёҳат, экскурсия ва сафарларга ёки болалар соғломлаштириш оромгоҳлари томонидан ўтказиладиган бошқа тадбирларга олиб бориш ва олиб келиш учун транспорт воситалари ажратилади;
б) болалар соғломлаштириш оромгоҳларини тиббий ёрдам воситалари билан таъминлаш, давлат санитария назоратини ўрнатиш, озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш ҳамда уларнинг сифатини назорат қилиб бориш. Бунда:
ҳар бир болалар соғломлаштириш оромгоҳида тиббий пункт ташкил этилиб, у тез тиббий ёрдам кўрсатиш учун зарур бўлган барча дори-дармонлар ва тиббий асбоб-ускуналар билан таъминланади;
болаларга доимий тез тиббий ёрдам кўрсатиш учун шай бўлган тиббиёт муассасалари олдиндан белгилаб қўйилади;
болалар соғломлаштириш оромгоҳларига юборилишидан олдин болалар тиббий кўрикдан ўтказилади, тиббий ҳужжатлар текширилади, агар болаларда бирор касаллик аломати аниқланса, уларнинг болалар соғломлаштириш оромгоҳларига жўнатилишига рухсат берилмайди;
болаларнинг ёши ва мавжуд касалликларини эътиборга олган ҳолда кун тартиби ишлаб чиқилади, рационал овқатлантириш ташкил этилади ва мунтазам равишда назорат қилиб борилади;
болаларнинг соғлиги мунтазам равишда кузатиб борилади, улар шифокор томонидан режа асосида тиббий текширувдан ўтказилиб борилади;
болалар узлуксиз равишда озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланади, уларнинг сифати ва белгиланган меъёрларга мослиги доимий равишда назорат қилиб борилади;
мавсумий касалликлар (ўткир ичак касалликлари) кўпайиши мумкин бўлган ойларда тиббиёт ходимлари томонидан касалликнинг олдини олиш ва зарур бўлганда даволаш ишлари ташкил этилади;
юқумли касалликлар аниқланган тақдирда, бу ҳақда соғлиқни сақлаш муассасаларига ва Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг ҳудудий бўлинмаларига белгиланган тартибда маълум қилинади ва бемор бола болалар соғломлаштириш оромгоҳи раҳбари назоратида шифохонага ётқизилади;
болалар соғломлаштириш оромгоҳлари ошхонаси иши устидан назорат олиб борилади, таомнома тузишда шифокор иштирок этади, тайёр овқатлар калорияси текшириб борилади, ташқаридан келтирилган озиқ-овқат маҳсулотлари шифокор рухсатисиз болаларга берилмайди;
озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати, сақланиши, идиш-товоқ ва технологик жиҳозларни ювишда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига риоя этилиши назоратга олинади;
болалар билан соғлом турмуш тарзи бўйича мутахассислар иштирокида давра суҳбатлари, учрашувлар, савол-жавоблар, даволаш-профилактика, санитар-гигиеник ва эпидемияга қарши тадбирлар ўтказилади, болаларнинг ёшини эътиборга олган ҳолда, улар ўртасида турли юқумли касалликларнинг олдини олиш бўйича санитария-оқартув ишлари олиб борилади;
болалар соғломлаштириш оромгоҳлари жойлашган ҳудуд санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига жавоб берадиган ҳолда тартибга келтирилади ва тозаланади;
болалар саломатлиги, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига риоя этилиши учун тиббиёт ходимлари, болалар соғломлаштириш оромгоҳи ҳудудининг тозалиги учун оромгоҳ раҳбари жавобгар эканлиги белгилаб қўйилади;
болалар соғломлаштириш оромгоҳларида кўрсатилаётган тиббий хизматларнинг доимий мониторинги олиб борилади;
в) таълим-тарбиявий ишларни ташкил этиш. Бунда:
ҳар бир болалар соғломлаштириш оромгоҳида кутубхона ёки ахборот-ресурс маркази иши ташкил этилади, болалар китоблар, журнал ва газеталар билан таъминланади;
болаларнинг қизиқишлари ва иқтидорлари бўйича тўгараклар, болалар студиялари, компьютер синфлари, маҳорат дарслари ташкил этилади;
олимпиадалар, викториналар, билимлар танловлари, техник ва бадиий ижодиёт кўргазмалари ўтказилади, фан ва санъат арбоблари билан учрашувлар ташкиллаштирилади;
болаларнинг ёши ва саломатлигига мос келувчи ижтимоий фойдали ва педагогик мақсадга мувофиқ меҳнат турлари ташкил этилади;
хизмат кўрсатувчи ходимлар, айниқса, педагог ва етакчиларни болалар соғломлаштириш оромгоҳи фаолиятига жалб этишда уларнинг ўз касбини пухта эгаллаганлиги, бола шахсини ҳурмат қилиши, ижодкорлиги, ташаббускорлиги, фидойилигига эътибор қаратилади;
оромгоҳларга малакали психологлар жалб этилади ва болалар билан жамоавий ва якка тартибдаги психологик суҳбатлар, тренинглар олиб борилади;
г) маънавий-маърифий ишлар ва маданий ҳордиқ. Бунда:
болалар соғломлаштириш оромгоҳи ҳудуди, бинолари, маънавият ва маърифат хоналари ноанъанавий ва қизиқарли равишда, миллий ва умуминсоний қадриятларга асосланган ҳолда жиҳозланади ва безатилади;
болаларда мафкуравий иммунитетни шакллантириш, уларни ватанпарварлик ва миллий ғоя руҳида тарбиялашга қаратилган давра суҳбатлари, учрашувлар ўтказилади;
болаларнинг ёшига қараб, улар стол усти ўйинлари ҳамда ўйинчоқлар билан таъминланади;
маданият ва санъат тўғрисида суҳбатлар, ўқилган китоблар, намойиш этилган кинофильмларнинг муҳокамаси ўтказилади, бадиий ва илмий-оммабоп видеофильмлар, мултьфильмлар, слайдлар намойиш этилади;
театр ва бошқа ижодий жамоаларнинг болалар учун спектакллари, концерт дастурлари намойиш этилади, болаларнинг музейлар ва кўргазмаларга ташрифлари уюштирилади;
болаларнинг ёши, қизиқиши ва қобилиятларини эътиборга олиб, миллий мусиқа маданияти, тасвирий санъат, халқ ҳунармандчилиги, жаҳон маданияти ва санъати дурдоналари бўйича машғулотлар ўтказилади;
турли миллатга мансуб болалар учун янги дўстлар орттириш, тил ўрганиш ва дўстлик клублари ташкил этилади;
жисмоний ёки руҳий ривожланишида нуқсони бўлган болаларда жисмоний ва ақлий меҳнатга бирдай ҳурмат уйғотиш, уларда меҳнатсеварлик ва яратувчанлик хислатларини шакллантиришга қаратилган маҳорат дарслари ўтказилади;
истеъдодли болалар билан ишлашда уларнинг ўз иқтидорларини намоён этишларига шароит яратиб берилади;
ҳар бир тадбир ўтказилишига юқори талаб ва масъулият билан ёндашган ҳолда болалар соғломлаштириш оромгоҳидаги барча нарсалар болалар ёшига мос, уларнинг қизиқишлари, дунёқарашлари ва эҳтиёжларидан келиб чиқиб тайёрланади;
болалар соғломлаштириш оромгоҳи тартиб-қоидаларига риоя қилиш, одоб-ахлоқ меъёрларини бажариш ва юксак интизомли бўлиш ҳар бир тарбияланувчига тушунтирилади;
болалар соғломлаштириш оромгоҳи ҳудуди болалар дунёсига мос равишда турли баннер ва шиорлар билан безатилади;
д) жисмоний тарбия ва спорт. Бунда:
болалар учун эрталабки гигиеник ҳамда даволаш гимнастикаси ўтказилади;
спорт ўйинлари ҳамда машғулотларини ўтказиш учун спорт майдончалари тайёрланади, улар спорт инвентарлари билан таъминланади;
сузиш, югуриш, юриш, футбол, волейбол, теннис, шахмат, стол тенниси ва спортнинг бошқа турлари бўйича спорт мусобақалари ҳамда машғулотлар ташкил этилади;
спортнинг оммавий турлари билан бир қаторда болаларнинг ёшини, билим даражаси, саломатлиги ва жисмоний имкониятларини ҳисобга олган ҳолда, махсус машғулотлар ўтказилади;
болаларнинг ўзларига маъқул бўлган спорт секцияларига қатнашиши, турли мусобақаларда иштирок этиши таъминланади, мазкур тадбирлар белгиланган тартибдаги тиббий кўрик остида амалга оширилиб, бу жараён тиббиёт ходимларининг назоратида бўлади;
е) сайёҳлик ва экскурсия. Бунда:
болаларни сайёҳлик сафарлари ва экскурсияларга олиб чиқишдан олдин уларда экстремал ҳолатда ўзини тутиш кўникмалари шакллантирилади, хавфсизлик қоидалари тушунтирилади;
ишлаб чиқилган ва тасдиқланган йўналишлар бўйича турли экскурсиялар (шаҳар бўйлаб, шаҳардан ташқарида, дам олиш куни йўналишлари ва бошқалар) ташкил этилади;
ўлкашунослик, табиатшунослик ва экологик йўналишларда амалий машғулотлар ўтказилади, бунда болалар табиат ҳодисаларини кузатиши, уларни таққослаши, экологик муаммоларни ўрганиши ва муҳокама этиши мумкин.
10. Болаларнинг дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар Болаларнинг дам олишларини тизимли ташкил этиш ва соғломлаштириш масалалари бўйича республика ва ҳудудий комиссиялар томонидан назорат қилинади. Бунда:
болаларнинг дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш бўйича вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ўзаро ҳамкорлиги таъминланади ҳамда фаолият мувофиқлаштириб борилади;
болаларнинг дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш юзасидан жойларда амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилиб борилади, ўрганилади ва таклифлар ишлаб чиқилади;
болаларнинг дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш тизимини янада такомиллаштириш ва ривожлантириш юзасидан зарур чоралар кўрилади.
11. Болаларнинг дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштиришни амалга ошириш жараёнига давлат ва нодавлат ташкилотлари жалб этилади.
12. Болаларнинг дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш юзасидан амалга оширилаётган ишлар оммавий ахборот воситаларида ёритиб борилади.
6-боб. Эришиладиган натижалар
13. Концепция болаларнинг дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш тизимини янада ривожлантириш борасида кўрилаётган чора-тадбирларни мазмунан янги босқичга кўтаришда муҳим роль ўйнайди. Жумладан:
болаларнинг дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштиришнинг янги ва ягона тизими яратилади;
болалар соғломлаштириш оромгоҳлари тармоғи шаклланади;
болаларнинг дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш қамрови ортади;
ёшларда мустаҳкам мафкуравий иммунитет шакллантирилади, интеллектуал ва салоҳиятли ёшларни тарбиялашга ҳисса қўшилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 февралдаги 84-сон қарорига 2-ИЛОВА
Болалар соғломлаштириш оромгоҳлари тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом болалар соғломлаштириш оромгоҳларининг (кейинги ўринларда — оромгоҳ) фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
2. Оромгоҳ санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативлари, хавфсизлик талабларига тўлиқ жавоб берадиган ва қулай шароитда болаларнинг кундалик ҳаёт тарзига риоя этиши, сифатли овқатланиши, ижодий ва илмий салоҳиятининг ривожланиши, соғлом турмуш тарзи кўникмаларининг шаклланиши, дам олиши, саломатликларининг тикланиши ва мустаҳкамланиши, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишларини таъминловчи соғломлаштириш ташкилоти ҳисобланади.
3. Оромгоҳ ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, мазкур Низомга ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатларига, шунингдек, ўз уставига амал қилади.
4. Мазкур Низом талаблари ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, барча оромгоҳлар фаолиятига нисбатан татбиқ этилади.
2-боб. Оромгоҳларнинг вазифалари ва функциялари
5. Қуйидагилар оромгоҳнинг вазифалари ҳисобланади:
болаларнинг дам олиши ва соғломлаштирилишини ташкил этиш;
болаларнинг жисмоний, интеллектуал, маънавий ва ахлоқий камол топишига кўмаклашиш;
болаларни тарихий ва миллий анъаналар ҳамда маънавий қадриятлар билан таништириш, уларда мафкуравий иммунитетни ҳамда умуминсоний ва миллий қадриятларни шакллантиришга кўмаклашиш;
болаларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ҳамда интеллектуал ривожланган ва салоҳиятли ёшларни тарбиялашга ҳисса қўшиш.
6. Оромгоҳ ўзига юклатилган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
болаларнинг ҳар томонлама камол топиши, хусусан, уларнинг қизиқишлари, иқтидорининг ривожланиши, мустақил билим олиши ва ижодий меҳнат қилиши учун зарур шарт-шароитлар яратади;
болаларнинг эҳтиёжларига мувофиқ уларнинг ижодий имкониятларини ривожлантиришга қаратилган тўгараклар ташкил этади, қўшимча таълим хизматларини кўрсатади;
болалар билан санъат ва ҳунармандчилик йўналишлари бўйича машғулотлар ўтказади;
қобилиятли ва иқтидорли болаларни аниқлайди, уларнинг маҳоратини ривожлантиришга қаратилган мусобақалар, техник, бадиий ижодиёт, ўлкашунослик, экология ва бошқа йўналишлардаги тадбирларни ташкил этади;
таълим ташкилотлари билан яқин ҳамкорлик қилади, уларнинг мутахассислари иштирокида семинарлар, тренинглар, давра суҳбатлари, мастер класслар ўтказади;
дам олиш ва соғломлаштиришга қабул қилинган болаларнинг ҳисобини юритади;
оромгоҳлар фаолиятига оид қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади.
3-боб. Оромгоҳлар фаолиятини ташкил этиш
7. Оромгоҳлар стационар оромгоҳлар ва кундузги оромгоҳларга ажратилади.
Стационар оромгоҳлар — стационар база асосида қурилган ёки вақтинчалик ижарага олинган объектларда ташкил этилиб, унда смена давомида болаларнинг дам олиши ташкил этилади ва соғломлаштирилади.
Кундузги оромгоҳлар — умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари, спорт, ижтимоий хизмат кўрсатиш, санаторий-курорт муассасаларида вақтинчалик ташкил этилиб, унда фақатгина кундуз куни болаларнинг дам олиши ташкил этилади ва соғломлаштирилади.
8. Оромгоҳ жисмоний ва юридик шахслар (кейинги ўринларда — муассис) томонидан ташкил этилади.
Оромгоҳ бир нечта муассислар ва касаба уюшмаларининг биргаликдаги қарори асосида ташкил этилиши мумкин.
9. Стационар оромгоҳ юридик шахс ҳисобланиб, мустақил балансга, банк ҳисобварағига, ўз номи ёзилган муҳрга, штамп ва бланкаларга эга бўлади.
10. Оромгоҳ фаолиятига раҳбарликни муассис, муассис бир нечта бўлганда келишув асосида улардан бири томонидан тайинланадиган оромгоҳ раҳбари амалга оширади.
11. Оромгоҳда болаларни соғломлаштириш муддатлари муассис(лар) томонидан белгиланади. Бунда соғломлаштириш муддатлари ёзги мавсумда 10 кундан, кузги, қишки ва баҳорги мавсумда 7 кундан кам бўлмаслиги лозим.
12. Оромгоҳда болаларнинг ёшини ҳисобга олган ҳолда гуруҳлар тузилади. Гуруҳлардаги болалар сони 7 — 9 ёшдаги болалар учун 30 нафардан, 10 — 14 ёшдаги болалар учун 40 нафардан ошмаслиги керак.
13. Оромгоҳларда Болалар соғломлаштириш оромгоҳларида болаларнинг дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш концепциясида назарда тутилган ташкилий чора-тадбирлар амалга оширилади.
4-боб. Оромгоҳлар фаолиятини ихтисослаштириш
14. Оромгоҳлар болаларнинг ёшини эътиборга олган ҳолда турли ихтисослашган йўналишларда ташкил этилиши мумкин.
15. Стационар оромгоҳ қуйидаги ихтисослашган йўналишларда ташкил этилади:
интеллектуал ривожлантириш оромгоҳлари;
спорт-соғломлаштириш оромгоҳлари;
санаторий-соғломлаштириш оромгоҳлари;
ҳарбий-спорт оромгоҳлари;
экологик-биологик ва ўлкашунослик оромгоҳлари;
ихтисослашган болалар оромгоҳлари.
16. Кундузги оромгоҳ қуйидаги ихтисослашган йўналишларда ташкил этилади:
меҳнат ва дам олиш оромгоҳлари;
спорт-соғломлаштириш оромгоҳлари;
экологик-биологик ва ўлкашунослик оромгоҳлари.
17. Манфаатдор ташкилотларнинг таклиф ва ташаббуслари асосида бошқа йўналишлардаги болалар соғломлаштириш оромгоҳлари фаолияти йўлга қўйилиши мумкин.
18. Интеллектуал ривожлантириш оромгоҳлари фан олимпиадалари, таълим соҳасининг турли даражадаги мусобақалари ғолиблари бўлган 10 — 14 ёшгача болаларнинг дам олиши ва соғломлаштирилиши учун йўналтирилиб, унда бир ёки бир нечта фанлар ёхуд тиллар чуқурлаштирилган тарзда ўргатилади.
19. Интеллектуал ривожлантириш оромгоҳлари интеллектуал ўқув машғулотлари ва маданий-маърифий тадбирлар дастурлари асосида фаолият кўрсатади.
20. Интеллектуал ўқув машғулотлари дастури фан йўналишлари бўйича дарс ва тўгарак машғулотлари, маҳорат дарслари, фан кечалари, интеллектуал мусобақа, викторина ва бошқа танловлар шаклида амалга оширилади.
Маданий-маърифий тадбирлар дастури спорт мусобақалари, ижодий учрашувлар, бадиий кечалар ва концерт дастурлари, иншо ва расмлар танловлари, шунингдек, оромгоҳлар учун тавсия этилган фильмлар намойиши шаклида ташкил этилади.
21. Интеллектуал ўқув машғулотлари ва маданий-маърифий тадбирлар дастурларини амалга оширишга олимлар ва олий таълим ташкилотларининг профессор-ўқитувчилари, адабиёт ва санъат арбоблари жалб этилади.
22. Спорт-соғломлаштириш оромгоҳлари 8 — 16 ёшгача болаларнинг ўқув-машқ жараёнини давом эттириш, спорт маҳоратини такомиллаштириш, жисмоний тайёргарлик даражасини ошириш, соғлиғини мустаҳкамлашга йўналтирилган бўлиб, унда болаларнинг ёши ва спорт турининг ўзига хос хусусиятлари асосида ҳар хил гуруҳлар тузилади.
23. Спорт-соғломлаштириш оромгоҳларидаги ўқув-машқ жараёни болалар спорт мактаблари учун мўлжалланган дастурлар асосида мураббийлар томонидан олиб борилади.
24. Спорт-соғломлаштириш оромгоҳига тарбиячи ва етакчилар сифатида болалар учун спорт йўналишидаги таълим ташкилотларининг мураббийлари жалб этилади.
25. Санаторий-соғломлаштириш оромгоҳлари юрак қон-томир тизими касалланиши, нафас олиш, овқат ҳазм қилиш, таянч-ҳаракат аппаратининг ўзига хос бўлмаган хусусиятлари билан бетоб бўлиб турадиган 7 — 14 ёшгача болаларнинг дам олиши ва соғломлаштирилиши учун ташкил этилади.
26. Санаторий-соғломлаштириш оромгоҳларида болаларнинг дам олиши ва соғломлаштирилишини ташкил этиш даволаш-соғломлаштириш режимига қатъий риоя қилган ҳолда даволаш бадантарбияси, тўйимли овқатланиш ҳамда касаллик тури ва хусусиятига мос келувчи профилактик муолажага асосланади.
27. Санаторий-соғломлаштириш оромгоҳларида болаларнинг жисмоний тарбияси тиббий назорат остида олиб борилади. Соғломлаштирилаётган болалар учун жисмоний зўриқиш даражаси ва режими шифокор томонидан белгиланади.
28. Санаторий-соғломлаштириш оромгоҳларида олис масофага ва узоқ вақт давом этувчи саёҳатлар ташкил этилмайди, ҳарбий ўйинлар ва спорт мусобақалари ўтказилмайди. Узоққа ёки тез югуриш, чидамлиликни назарда тутувчи машғулотлар ўтказилиши мумкин.
29. Ҳарбий-спорт оромгоҳлари 12 — 17 ёшгача болаларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида ташкил этилади.
30. Ҳарбий-спорт оромгоҳларида спорт машғулотлари, психологлар иштирокида семинар-тренинглар ва турли маданий-маърифий тадбирлар ўтказилади.
31. Экологик-биологик ва ўлкашунослик оромгоҳларида 7 — 14 ёшгача болалар учун сайёҳлик-ўлкашунослик ва экскурсия ишлари ташкил этилади, уларга мамлакатимизнинг табиий, ижтимоий-иқтисодий ва тарихий жиҳатдан ўзига хос жиҳатлари чуқур ўргатилади.
32. Экологик-биологик ва ўлкашунослик оромгоҳларида болалар учун сайёҳлик, ўлкашунослик, табиатшунослик ва экология йўналишларида тўгараклар ташкил этилади.
Тўгаракларда болаларга табиат ҳодисаларини кузатиш ва таққослаш, экологик муаммоларни ўрганиш ва муҳокама қилиш, шунингдек, тажрибалар ўтказиш учун зарур шарт-шароитлар яратилади.
33. Экологик-биологик ва ўлкашунослик оромгоҳлари томонидан уларда ўтказиладиган машғулотларнинг хусусиятини инобатга олган ҳолда турли йўналишлар бўйича саёҳатлар ташкил этилади.
34. Ихтисослашган болалар оромгоҳлари 7 — 14 ёшгача болаларнинг етакчилик ва фаоллигини шакллантириш, уларнинг ижтимоий мослашув кўникмаларини оширишга йўналтирилади.
35. Меҳнат ва дам олиш оромгоҳлари 15 — 18 ёшгача болаларнинг ижтимоий фойдали меҳнати дам олиш ва соғломлаштириш билан бирга қўшиб олиб борилишига йўналтирилиб, болалар ижтимоий фойдали меҳнатга тайёрланади ва уларнинг меҳнат кўникмалари шакллантирилади.
36. Меҳнат ва дам олиш оромгоҳларида ҳар бир мавсум 12 кундан кўп бўлмаган муддатга белгиланади.
37. Болаларни ижтимоий фойдали меҳнатга тайёрлаш ва уларнинг меҳнат кўникмаларини шакллантиришда бажараётган ишининг тури ва муддатларидан қатъи назар, меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари талабларига риоя қилиниши шарт.
38. Меҳнат ва дам олиш оромгоҳларига қабул қилинган болалар қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланган ишларга жалб қилинишига йўл қўйилмайди.
39. Меҳнат ва дам олиш оромгоҳларининг кун тартибини ишлаб чиқишда болаларнинг меҳнат фаолиятини жисмоний соғломлаштириш ва маданий-оммавий тадбирлар билан уйғунлаштирилган ҳолда олиб бориш назарда тутилади.
5-боб. Болаларнинг дам олиши ва соғломлаштирилишини ташкил этиш
40. Оромгоҳларда болаларнинг дам олиши ва соғломлаштирилиши Болаларнинг дам олишларини тизимли ташкил этиш ва соғломлаштириш масалалари бўйича республика комиссияси қарори асосида мактаб таътиллари (ёзги, кузги, қишки ва баҳорги) даврида ташкил этилади, қолган вақтларда оромгоҳлар дам олиш маскани сифатида фаолият юритади.
41. Болалар стационар оромгоҳларга йўлланма асосида юборилади. Йўлланмалар болаларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар (кейинги ўринларда — ота-оналар) ишлаётган ташкилотлар, ҳомийлар, касаба уюшмаларининг маблағлари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан харид қилинади.
42. Стационар оромгоҳларда беш кишидан иборат таркибда болаларни қабул қилиш ва кузатиш комиссияси тузилади.
43. Болаларни қабул қилиш ва кузатиш комиссияси стационар оромгоҳ раҳбари (комиссия раиси) ва аъзолардан (тарбиячи, етакчи, бош шифокор ва ҳамшира) ташкил топади.
44. Болалар йўлланма ва боланинг соғлиғи ҳақидаги тиббий маълумотнома (079/х-шакл) асосида стационар оромгоҳга қабул қилинади.
45. Стационар оромгоҳга болалар мазкур оромгоҳ тиббиёт ходимлари кўригидан ўтказилган ҳолда қабул қилинади.
46. Тиббий кўрик жараёнида болада бирор касаллик аломати аниқланса, бола стационар оромгоҳга қабул қилинмайди ва унинг даволаниши учун 3 кун муддат берилади. Бола 3 кун ичида даволаниб келган тақдирда қабул қилинади.
Даволаниш муддати 3 кундан ортиқ давом этган тақдирда, ота-онасининг 10 кун ичида берган мурожаатига асосан болага берилган йўлланма қайтариб олинади, йўлланма учун тўланган маблағнинг 85 фоизи йўлланма тўловини амалга оширган шахсга қайтарилади.
47. Бир сменада дам олган ва соғломлаштирилган болалар стационар оромгоҳга мазкур Низомда белгиланган тартибда кейинги сменаларда ҳам қабул қилиниши мумкин.
48. Стационар оромгоҳ ходимларининг штатлар жадвали муассис(лар) томонидан тасдиқланади.
49. Тиббиёт ходимлари стационар оромгоҳга тегишли ҳудудий соғлиқни сақлаш органлари билан келишган ҳолда ишга қабул қилинади. Тиббиёт ходимлари ва оромгоҳ раҳбарияти болаларнинг ҳаёти, соғлиғи ва жисмоний ривожланиши, улар билан мавсум давомида даволаш-профилактика ишлари олиб борилиши, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига риоя қилиниши учун масъул ҳисобланади.
50. Болалар ҳамда оромгоҳ ходимларига биринчи тиббий ёрдам бепул кўрсатилади.
51. Стационар оромгоҳ ходимлари учун болаларнинг дам олиши ва соғломлаштирилиши мавсуми давомида яшаш ва овқатланиш бепул амалга оширилади, бунинг учун сарфланадиган харажатлар оромгоҳ маблағлари ва муассис(лар) ҳисобидан қопланади.
52. Кундузги оромгоҳ ёки соғломлаштириш майдончасининг кундалик фаолияти муассис(лар) қарорига кўра қуйидагича ташкил этилади:
соат 08.30 дан 14.00 гача;
соат 08.30 дан 17.00 гача.
53. Кундузги оромгоҳ ёки соғломлаштириш майдончасида беш кишидан иборат таркибда болаларни қабул қилиш ва кузатиш комиссияси тузилади.
Болаларни қабул қилиш ва кузатиш комиссияси оромгоҳ раҳбари (комиссия раиси), уч нафар педагог ва тиббиёт ходимидан ташкил топади.
54. Болалар ота-оналарнинг аризаси ва боланинг соғлиғи ҳақида берилган тиббий маълумотнома (079/х-шакл) асосида кундузги оромгоҳ ёки соғломлаштириш майдончасига қабул қилинади.
55. Кундузги оромгоҳ ёки соғломлаштириш майдончасининг раҳбари томонидан болаларнинг дам олиши ва соғломлаштирилиши мавсуми бошлангунига қадар оромгоҳда смена бўйича болаларнинг рўйхати тасдиқланади.
56. Бир сменада дам олган ва соғломлаштирилган болалар кундузги оромгоҳ ёки соғломлаштириш майдончасига мазкур Низомда белгиланган тартибда кейинги сменаларда ҳам қабул қилиниши мумкин.
57. Оромгоҳларнинг ҳар бир тўгарагида камида 10 нафар болалардан иборат гуруҳлар ташкил этилади.
58. Оромгоҳларда барча йўналишдаги тўгарак машғулотлари учун ҳафтада 4 академик соат, сайёҳлик-ўлкашунослик, ижодкорлик ва робототехника йўналишидаги тўгараклар учун ҳафтада 6 академик соат ажратилади.
59. Тўгаракларнинг фаолияти оромгоҳлар раҳбарлари томонидан тасдиқланадиган ўқув режа ҳамда болаларнинг ёши, психофизиологик хусусиятлари ҳамда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари инобатга олинган ҳолда тузилган машғулотлар жадвали асосида амалга оширилади.
6-боб. Болаларнинг дам олиши ва соғломлаштирилиши жараёни иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
60. Болалар, ота-оналар ва педагог ходимлар болаларнинг дам олиши ва соғломлаштирилиши жараёни иштирокчилари ҳисобланади.
61. Болалар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
оромгоҳнинг ички тартиб-қоидалари билан танишиш;
оромгоҳда қизиқишига кўра тўгарак турини танлаш ва унда бепул таълим олиш;
оромгоҳнинг тиббий ва қўшимча таълим хизматларидан фойдаланиш;
оромгоҳнинг моддий-техника базасидан самарали фойдаланиш;
оромгоҳдаги шароит, овқатланиш, тиббий хизмат ва ўқув жараёни масалаларида юзага келган муаммолар бўйича оромгоҳ раҳбариятига мурожаат қилиш;
оромгоҳ фаолиятини такомиллаштиришга оид таклифлар бериш.
Болалар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
62. Болалар қуйидагиларга мажбур:
оромгоҳ ички тартиб-қоидаларига риоя қилиш;
оромгоҳ ҳудудини раҳбарият рухсатисиз ва педагоглар кузатувисиз тарк этмаслик;
санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига амал қилиш;
ўзи ва атрофидагиларнинг соғлиғига зарар етказадиган ҳаракатлар қилмаслик;
атроф-муҳит ва ўсимликларга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш.
Болаларга қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам юкланиши мумкин.
63. Ота-оналар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
оромгоҳ томонидан болаларга сифатли хизмат кўрсатилишини талаб қилиш;
оромгоҳнинг ички тартиб-қоидалари, кун тартиби ва таомнома билан танишиш;
ўз хоҳишига кўра болаларни оромгоҳдан муддатидан олдин олиб кетиш;
оромгоҳ фаолиятини такомиллаштириш юзасидан оромгоҳ раҳбариятига таклиф бериш.
Ота-оналар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
64. Ота-оналар қуйидагиларга мажбур:
болаларнинг дам олиши ва соғломлаштирилиши даврида фарзандини зарур кийим-бош ва шахсий гигиена воситалари билан таъминлаш;
фарзандини оромгоҳга ёки кузатиш-кутиб олиш жойига ўз вақтида олиб келиш ва олиб кетиш.
Ота-оналарга қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам юкланиши мумкин.
65. Оромгоҳнинг педагог ходимлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
оромгоҳнинг ички тартиб-қоидалари билан танишиш;
ўз касбий шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш;
оромгоҳни бошқаришда иштирок этиш;
оромгоҳ раҳбариятига оромгоҳ фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш.
Оромгоҳнинг педагог ходимлари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
66. Оромгоҳнинг педагог ходимлари қуйидагиларга мажбур:
оромгоҳнинг ички тартиб-қоидаларига риоя қилиш;
машғулотларни тасдиқланган ўқув режа асосида ташкил этиш;
болаларга ҳурмат билан муносабатда бўлиш;
болаларнинг ҳаёти ва соғлигини муҳофаза қилиш.
Оромгоҳнинг педагог ходимларига қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам юкланиши мумкин.
67. Оромгоҳ раҳбари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
оромгоҳ ходимлари ва дам олувчилардан оромгоҳнинг ички тартиб-қоидаларига риоя этилишини талаб қилиш;
ўқув ва маданий-маърифий дастурлар, спорт тадбирлари ҳамда тўгарак машғулотларини такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш;
оромгоҳнинг ички тартиб-қоидаларини қўпол равишда бузган болаларни оромгоҳдан четлаштириш ва кейинги сменаларга қабул қилмаслик.
Оромгоҳ раҳбари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
68. Оромгоҳ раҳбари қуйидагиларга мажбур:
болаларнинг дам олиши ва соғломлаштирилиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш;
тўгаракларни болаларнинг ёши, психофизиологик ҳолати ва қизиқишларини инобатга олган ҳолда ташкил этиш;
моддий-техника базадан самарали фойдаланилиши ва асраб-авайланишини таъминлаш;
болаларнинг дам олиши ва соғломлаштирилиши жараёни иштирокчиларига бепул тиббий хизмат кўрсатиш ва уларни дори-дармон билан таъминлаш;
боланинг саломатлиги жиддий ёмонлашган ҳолларда унинг ота-онасини ҳамда оромгоҳга бириктирилган тиббиёт муассасасини хабардор қилиш.
Оромгоҳ раҳбарига қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам юкланиши мумкин.
7-боб. Оромгоҳларни молиялаштириш
69. Оромгоҳларда болаларнинг дам олиши ва соғломлаштирилиши учун зарур бўладиган маблағлар миқдори дам олиши ва соғломлаштирилиши режалаштирилган болалар сонидан келиб чиқиб аниқланади.
70. Оромгоҳнинг бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
71. Стационар оромгоҳларда харажатлар қуйидаги манбалар ҳисобидан қопланади:
йўлланмаларни сотишдан тушган маблағлар;
касаба уюшмалари маблағлари;
муассис(лар)нинг маблағлари;
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар.
72. Стационар оромгоҳни доимий сақлаш бўйича харажатлар оромгоҳ ва муассис(лар) маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
73. Муассис стационар оромгоҳнинг болаларни қабул қилиш қуввати доирасида ўз ҳисобидан болалар учун қўшимча ўринлар ташкил қилиши мумкин.
74. Стационар оромгоҳнинг молиявий-хўжалик фаолияти доимий, бироқ мавсум давомида камида бир марта муассис(лар) томонидан текширилади.
75. Мавсум якунлангандан сўнг стационар оромгоҳнинг молиявий-хўжалик фаолияти муассис(лар) томонидан тафтиш қилинади ҳамда оромгоҳнинг мол-мулки тўлиқ хатловдан ўтказилади.
76. Кундузги оромгоҳларда харажатлар қуйидаги манбалар ҳисобидан қопланади:
ота-оналар тўлови;
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
муассиснинг маблағлари;
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар.
77. Кундузги оромгоҳларда болаларни овқатлантириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида соғлом овқатланишни ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 2 майдаги 132-сон қарорига мувофиқ шартнома асосида амалга оширилади.
78. Ота-оналар томонидан бир нафар бола учун амалга ошириладиган тўлов миқдори оромгоҳдаги болаларни овқатлантириш учун сарфланадиган маблағларнинг бошқа манбалари ҳисобидан қопланмайдиган қисмини режадаги болалар сонига бўлиш орқали муассис томонидан белгиланади.
79. Болаларни овқатлантириш учун сарфланадиган маблағлар миқдори санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларида белгиланган бир кунлик овқатланиш нормативи ҳамда оромгоҳда бўлиш муддатидан келиб чиқиб, кундузги оромгоҳлар ташкил этиладиган муассаса ошхонасида ижара шартномаси асосида фаолият кўрсатадиган тадбиркорлик субъектининг харажатлари инобатга олинган ҳолда белгиланади.
80. Ота-оналарнинг тўлови кундузги оромгоҳларда болаларни овқатлантириш харажатларини қоплаш ҳамда педагоглар ва бошқа ходимларнинг ойлик маошини тўлашга йўналтирилади.
81. Кундузги оромгоҳларда болаларнинг дам олиши ва соғломлаштирилиши жараёнига оромгоҳ ташкил этилган муассасада фаолият кўрсатаётган педагог ва бошқа ходимлар билан бирга ихтиёрийлик асосида бошқа таълим муассасаларининг педагог ва бошқа ходимлари ҳам жалб этилади. Шартномага асосан, педагог ва бошқа ходимларга оромгоҳдаги фаолияти учун ҳақ тўланади.
82. Ота-оналар тўловини тўлаш ва харажатларни амалга ошириш учун кундузги оромгоҳлар ташкил этиладиган муассасага хизмат кўрсатувчи тегишли ғазначилик бўлинмасида шахсий ғазна ҳисобварағи очилади.
8-боб. Якунловчи қоидалар
83. Оромгоҳларни қайта ташкил этиш ёки тугатиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
84. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 февралдаги 84-сон қарорига 3-ИЛОВА
Болалар соғломлаштириш оромгоҳлари базасида ташкил этиладиган дам олиш масканлари тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом болалар соғломлаштириш оромгоҳлари (кейинги ўринларда — оромгоҳ) базасида ташкил этиладиган дам олиш масканларининг (кейинги ўринларда — дам олиш маскани) фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
2. Дам олиш маскани доимий равишда фаолият кўрсатади. Дам олиш маскани болаларнинг дам олиши ва уларни соғломлаштириш мавсумида ўз фаолиятини вақтинча тўхтатиб туради.
3. Дам олиш маскани ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, мазкур Низомга ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатларига амал қилади.
4. Тизимида дам олиш маскани мавжуд ташкилот дам олиш масканининг фаолияти ҳамда дам олувчиларга хизмат кўрсатишнинг сифати устидан назорат қилади.
2-боб. Дам олиш масканининг асосий вазифалари
5. Қуйидагилар дам олиш масканининг асосий вазифалари ҳисобланади:
дам олувчиларнинг дам олиши ва соғломлаштирилишини ташкил этиш;
дам олувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш;
дам олиш масканининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш.
3-боб. Дам олиш масканининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
6. Дам олиш маскани қуйидаги ҳуқуқларга эга:
дам олиш масканининг ички тартиб-қоидаларини бузган дам олувчини дам олиш масканидан четлаштириш;
дам олувчилар томонидан дам олиш масканининг мол-мулкига етказилган зарарни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ундириб олиш.
Дам олиш маскани қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳуқуқларга эга бўлиши мумкин.
7. Дам олиш маскани қуйидагиларга мажбур:
дам олувчиларга сифатли хизмат кўрсатиш;
дам олиш масканининг ҳудуди, бино ва иншоотларининг тегишли санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари ҳамда хавфсизлик талабларига мувофиқлигини таъминлаш;
дам олиш масканини хўжалик, маданий ва спорт анжомлари билан жиҳозлаш;
дам олувчиларни сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш.
Дам олиш маскани ўз зиммасига қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа мажбуриятларни ҳам олиши мумкин.
4-боб. Дам олиш масканининг фаолиятини ташкил этиш
8. Дам олиш масканлари оромгоҳлар базасида ташкил этилади. Дам олиш масканлари алоҳида юридик шахс ташкил этган ҳолда фаолият кўрсатиши мумкин.
9. Дам олиш маскани раҳбари муассис ёки оромгоҳ раҳбари томонидан лавозимга тайинланади ва озод этилади.
10. Дам олиш маскани раҳбари:
дам олиш маскани фаолиятига умумий раҳбарлик қилади;
дам олувчиларни қабул қилиш, жойлаштириш ва уларни дам олиш масканининг ички тартиб-қоидалари билан таништириш бўйича ишларни ташкил этади;
дам олиш маскани фаолияти билан боғлиқ масалалар бўйича буйруқлар қабул қилади ҳамда дам олиш масканига юклатилган вазифаларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
дам олиш маскани ҳужжатларининг тўғри расмийлаштирилиши, ҳисоботларининг олиб борилиши ва белгиланган тартибда сақланишини назорат қилади;
дам олиш масканининг фаолият юритиши учун уни зарур бўлган жиҳозлар ва воситалар билан таъминлайди;
дам олувчиларнинг мурожаатларини кўриб чиқади;
дам олиш маскани мол-мулкининг бут сақланишини таъминлайди;
дам олиш маскани ходимлари билан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда меҳнат шартномасини тузади, ўзгартиради ва бекор қилади.
11. Дам олиш масканида мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ шаклдаги Дам олиш масканларида дам олувчиларни рўйхатга олиш китоби юритилади.
Дам олувчилар рўйхати махсус электрон дастурлар орқали юритилиши мумкин.
12. Дам олиш масканларида дам олувчиларни рўйхатга олиш китоби рақамланган, тикилган ҳамда дам олиш маскани раҳбари томонидан имзоланган ва муҳрланган бўлиши зарур.
13. Дам олиш масканига келган дам олувчилар дам олиш маскани ходимига ўзларининг шахсини тасдиқловчи ҳужжати ва йўлланмасини тақдим этади.
14. Дам олиш маскани раҳбари дам олувчиларнинг ҳордиқ чиқаришлари ва саломатликларини мустаҳкамлашлари учун уларнинг ёши ва соғлиғини инобатга олган ҳолда зарур шарт-шароитлар яратади, соғломлаштириш, маданий ва спорт тадбирларини ташкил этади ҳамда саёҳатлар уюштиради.
5-боб. Дам олиш масканининг йўлланмаларини тайёрлаш ва сотиш
15. Дам олиш масканининг йўлланмалари қатъий ҳисобда турувчи ҳужжатлар бўлиб, ҳисобга олиш серияси ва рақамига эга бўлади.
16. Дам олувчи томонидан йўлланмадан фойдаланиш имкони бўлмаса, йўлланма дам олиш муддати бошланишидан камида 5 кун олдин дам олиш масканига қайтарилиши лозим.
6-боб. Дам олиш масканининг молиявий-хўжалик фаолияти
17. Дам олиш масканларини сақлаб туриш харажатлари қуйидаги манбалар ҳисобидан қопланади:
йўлланмаларни сотишдан тушган маблағлар;
дам олувчиларга кўрсатилган хизматлардан тушган маблағлар;
тизимида дам олиш маскани мавжуд ташкилот ёки оромгоҳлар томонидан ажратиладиган маблағлар;
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар.
18. Дам олиш масканининг бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
7-боб. Якунловчи қоидалар
19. Дам олиш масканини ташкил этиш, қайта ташкил этиш ёки тугатиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
20. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Болалар соғломлаштириш оромгоҳлари базасида ташкил этиладиган дам олиш масканлари тўғрисида низомга ИЛОВА
Дам олиш масканларида дам олувчиларни рўйхатга олиш
Т/р Дам олувчининг Ф.И.О. Туғилган санаси Шахсни тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари (серияси, рақами, қачон ва ким томонидан берилган) Йўлланманинг серияси ва рақами Йўлланмада кўрсатилган муддат Дам олган куни Эслатма дан гача дан гача 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 __________________________________ (Ф.И.О. ва лавозими)
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 февралдаги 84-сон қарорига 4-ИЛОВА
Болаларнинг дам олишларини тизимли ташкил этиш ва соғломлаштириш масалалари бўйича республика ва ҳудудий комиссиялар тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом Болаларнинг дам олишларини тизимли ташкил этиш ва соғломлаштириш масалалари бўйича республика ва ҳудудий комиссияларнинг (кейинги ўринларда — комиссиялар) фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
2. Комиссиялар ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, мазкур Низомга амал қилади.
3. Болаларнинг дам олишларини тизимли ташкил этиш ва соғломлаштириш масалалари бўйича республика комиссияси (кейинги ўринларда — республика комиссияси) таркиби Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан тасдиқланади.
4. Болаларнинг дам олишларини тизимли ташкил этиш ва соғломлаштириш масалалари бўйича ҳудудий комиссиялар (кейинги ўринларда — ҳудудий комиссиялар) ушбу Низомнинг иловасига мувофиқ намунавий таркибда тузилади.
5. Республика комиссиясининг ишчи органи Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ҳузуридаги Болаларнинг дам олишини ва соғломлаштирилишини ташкил этиш департаменти (кейинги ўринларда — департамент) ҳисобланади.
2-боб. Республика комиссиясининг асосий вазифалари ва функциялари
6. Қуйидагилар республика комиссиясининг асосий вазифалари ҳисобланади:
болалар соғломлаштириш оромгоҳлари (кейинги ўринларда — оромгоҳлар) фаолиятини тизимли ва самарали ташкил этиш, улардаги маиший, коммунал, транспорт ва тиббий таъминот тизимларининг ишончли ва узлуксиз фаолият кўрсатиши бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
оромгоҳларда болаларни ватанпарварлик, умуминсоний ва миллий қадриятлар руҳида тарбиялаш, уларда эркин фикрлаш қобилиятини шакллантиришга қаратилган таълим-тарбия ишларини ҳамда маданий-маърифий тадбирларни таълим, фан, маданият, адабиёт ва санъат соҳаларининг вакиллари иштирокида ташкил этиш;
оромгоҳларда болалар ўртасида соғлом турмуш тарзини мустаҳкамлашга, шу жумладан таниқли спортчилар иштирокида оммавий спорт мусобақалари ўтказишга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
оромгоҳларда сифатли шошилинч тиббий ёрдам хизматини жорий этиш, уларни зарур дори воситалари ва тиббий жиҳозлар билан таъминлаш, шунингдек, санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативлари, ёнғин хавфсизлиги фаолиятини техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилиши устидан қатъий назоратни таъминлаш;
оромгоҳларга жалб этиладиган болалар салмоғини йилдан-йилга ошириб боришни назарда тутган ҳолда, оромгоҳларда мавжуд имкониятлар ҳамда дам олувчиларга кўрсатиладиган хизматлар доирасини кенгайтириб бориш;
оромгоҳларда хавфсизликни таъминлаш ҳамда табиий ва техноген тусдаги фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;
оромгоҳларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга қаратилган комплекс чора-тадбирлар режаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.
7. Республика комиссияси асосий вазифаларидан келиб чиқиб қуйидаги функцияларни амалга оширади:
болаларнинг дам олиши ва соғломлаштирилишини сифатли ташкил этиш мақсадида тегишли йўналишлар бўйича чора-тадбирлар белгилайди;
болаларнинг дам олиши ва соғломлаштирилиши мавсуми бошланиши олдидан оромгоҳларнинг болаларни қабул қилишга тайёрлигини текшириш чораларини кўради;
вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг оромгоҳлар фаолиятини ташкил этиш борасида амалга оширилаётган ишлари тўғрисидаги ҳисоботларини эшитади;
вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан республика комиссиясига юкланган вазифаларнинг бажарилишини таъминлаш учун зарур ахборотларни сўраб олади;
болаларнинг дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш чора-тадбирлари учун ҳомийликни жалб этиш, маблағларни мақсадли йўналтириш ҳамда сарфланишини назорат қилади;
болаларнинг дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш бўйича услубий материаллар тайёрлаш жараёнига мутахассислар ва экспертларни жалб этади.
3-боб. Республика комиссияси фаолиятини ташкил этиш
8. Республика комиссияси ҳудудий комиссиялар ва ишчи гуруҳлар фаолиятини мувофиқлаштиради, мажлислар ўтказади, кун тартибига киритилган масалалар юзасидан қарорлар қабул қилади.
9. Республика комиссияси қарорлар қабул қилишда аъзоларнинг тенг ҳуқуқлилиги ва коллегиаллик тамойилларига амал қилади.
10. Республика комиссияси мажлислари йилига камида икки марта ўтказилади, республика комиссияси раиси томонидан ёки аъзоларнинг таклифига кўра навбатдан ташқари мажлислар чақирилиши мумкин.
Мажлис чақирилиши ҳақида республика комиссияси аъзолари мажлис ўтказилишидан камида бир ҳафта олдин хабардор қилинади.
11. Республика комиссияси мажлислари аъзоларининг кўпчилиги иштирок этганда ваколатли ҳисобланади.
12. Республика комиссияси қарорлари мажлисда иштирок этаётганларнинг ярмидан кўпи қўллаб-қувватлаганда қабул қилинган ҳисобланади, овозлар тенг бўлганда раиснинг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
13. Республика комиссияси мажлисига вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар вакиллари таклиф этилиши мумкин.
14. Республика комиссияси мажлиси кун тартибига масалалар комиссия аъзолари, ишчи гуруҳлар, вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан тақдим этилган маълумотлар, шунингдек, оромгоҳларнинг болаларни қабул қилишга тайёрлиги ҳолатини текшириш материаллари асосида киритилади.
15. Республика комиссияси мажлиси кун тартибига материалларни Департамент тайёрлайди, шунингдек, қарорларнинг ижросини мониторинг қилади ва унинг натижаларини республика комиссиясининг мажлисига кўриб чиқиш учун киритади.
4-боб. Республика комиссиясининг ишчи гуруҳлари
16. Республика комиссияси ўз фаолиятини тизимли йўлга қўйиш, белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажариш мақсадида ишчи гуруҳлар тузади.
17. Оромгоҳларда таълим-тарбиявий ишларни ташкил этиш, уларни малакали педагог ва етакчилар билан таъминлаш бўйича 1-ишчи гуруҳ:
оромгоҳларни малакали педагог ходимлар билан таъминлайди, улар учун қисқа муддатли ўқув курслари ташкил этади;
оромгоҳларнинг ахборот-ресурс марказларини китоблар, бадиий адабиётлар, газета ва журналлар билан таъминлайди;
болаларни ватанпарварлик, умуминсоний ва миллий қадриятлар руҳида тарбиялаш, уларда эркин фикрлаш қобилиятини шакллантиришга қаратилган услубий қўлланмалар тайёрлайди ва ҳар бир оромгоҳга етказади;
таълим йўналишлари бўйича турли танловлар, болалар онгини ривожлантиришга қаратилган интеллектуал ўйинлар ўтказиш, тўгараклар ташкил этиш ишларини йўлга қўяди.
18. Болаларга малакали тиббий хизмат кўрсатиш, оромгоҳларда озиқ-овқат маҳсулотлари сифатини, санитария-гигиена талабларига риоя этилишини назорат қилиш бўйича 2-ишчи гуруҳ:
оромгоҳларни етарли миқдордаги барча зарур дори-дармон воситалари, шу жумладан, илон ва қорақурт заҳрига қарши зардоблар билан таъминлайди;
оромгоҳларни малакали тиббиёт ходимлари билан таъминлайди, улар учун қисқа муддатли ўқув курслари ташкил этади;
оромгоҳларда озиқ-овқат маҳсулотлари ва ичимлик сувининг сифатини ҳамда санитария-гигиена талабларига риоя этилишини ўрганиб боради ҳамда аниқланган камчиликларнинг зудлик билан бартараф этилишини ташкил қилади;
болалар билан соғлом турмуш тарзи бўйича давра суҳбатлари, савол-жавоблар, даволаш-профилактик, санитария-гигиеник ва эпидемияга қарши тадбирлар ўтказади, болаларнинг ёшини эътиборга олган ҳолда, улар ўртасида турли юқумли касалликларнинг олдини олиш бўйича санитария-гигиенага доир тушунтириш ишларини олиб боради.
19. Болаларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган маънавий-маърифий тадбирлар ва спорт мусобақаларини ўтказиш, уларга маданий хизмат кўрсатишни ташкил этиш бўйича 3-ишчи гуруҳ:
маданий-маърифий тадбирларни ўтказиш мақсадида ҳар бир оромгоҳ бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқилишини ва амалга оширилишини таъминлайди;
оромгоҳларга маданият ва фан ходимлари, ёзувчи ва шоирлар, машҳур спортчиларнинг ташрифини ташкил этиб, болалар билан учрашувлар, давра суҳбатлари, бадиий кечалар, маҳорат дарслари ўтказади;
оромгоҳларда мумтоз ва эстрада санъаткорларининг чиқишларини, миллий концерт намойишларини ташкил этади;
оромгоҳларда ўзбек миллий кинофильмлари намойишларини ўтказади;
болалар ўртасида турли спорт мусобақаларини ташкил этади.
20. Оромгоҳларда жамоат тартибини сақлаш, алоқа, транспорт хизмати ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, фавқулодда вазиятлар бўйича профилактик тадбирлар ўтказиш бўйича 4-ишчи гуруҳ:
болаларни дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш давомида оромгоҳларда жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизликни таъминлаш борасидаги ишларни ташкил этади;
оромгоҳлардаги болалар ҳамда уларга хизмат кўрсатаётган ходимларнинг юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар бўйича ҳушёрлигини ошириш юзасидан профилактик тадбирлар ўтказилишини таъминлайди;
ҳар бир оромгоҳга ички ишлар органлари ходимларини бириктириб, уларнинг доимий равишда навбатчилигини ташкил этади;
болаларнинг белгиланган жойлардан оромгоҳларга бориб-келишларини таъминлайди, бунда йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари кузатувини ташкил этади;
оромгоҳларга болаларни олиб бораётган ва олиб келаётган ҳар бир транспорт воситасининг техник жиҳатдан соз бўлишини мунтазам равишда назорат қилиб боради;
оромгоҳларга олиб борадиган йўлларнинг хавфсизлик нуқтаи назаридан соз бўлишини таъминлайди;
юзага келадиган фавқулодда вазиятлар ва табиий офатларнинг олдини олиш барча зарур чораларни кўради;
тектоник ҳудудда жойлашган ёки сел келиши хавфи бўлган оромгоҳлар фаолиятини вақтинча ёпиш чоралари кўрилишини таъминлайди;
болалар учун йўл ҳаракати қоидаларига риоя этиш бўйича ўқув машғулотлари олиб борилишини таъминлайди.
21. Оромгоҳларда электр энергияси ва табиий газ таъминоти узлуксизлигини таъминлаш, уларга сифатли коммунал хизмат кўрсатиш бўйича 5-ишчи гуруҳ:
оромгоҳларда электр энергияси ва табиий газ узлуксизлигини таъминлайди, фавқулодда ҳолатларда электр энергияси ўчиб қолганда қўшимча чоралардан фойдаланиш имкониятини яратади, бу борада ҳар бир ҳудудда штаблар ташкил этиб, уларнинг фаолиятини назорат қилиб боради;
оромгоҳларда тоза ичимлик суви таъминотини ташкил этади, чекка ҳудудларда жойлашган оромгоҳларга ичимлик сувининг махсус транспорт воситалари орқали узлуксиз равишда етказиб берилишини таъминлайди;
оромгоҳларда ободонлаштириш ишлари олиб борилишини ташкил этади, ободонлаштириш учун зарур бўлган махсус транспорт воситалари хизматларини ташкил этади.
5-боб. Ҳудудий комиссиялар фаолиятини ташкил этиш
22. Ҳудудий комиссиялар болаларнинг дам олишини ва соғломлаштиришни ташкил этиш бўйича жойлардаги ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириб бориш учун ташкил этилади.
23. Ҳудудий комиссиялар:
болаларни дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш режасини амалга ошириш учун талаб этиладиган молиялаштириш манбаларини аниқлаштиради;
оромгоҳларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларни реконструкция қилиш, капитал ва жорий таъмирлаш чора-тадбирларини амалга оширади;
оромгоҳларни сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашни назорат қилади;
оромгоҳларни зарур техника ва воситалар билан таъминлаш чораларини кўради;
болаларни дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш чора-тадбирлари ижросини тўлиқ ва сифатли бажариш юзасидан ҳомийлик жалб этади ва уларнинг мақсадли сарфланишини назорат қилади;
оромгоҳлар фаолиятини такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлайди ва кўриб чиқиш учун республика комиссиясига тақдим этади.
24. Ҳудудий комиссиялар мажлислари йилига камида икки марта ўтказилади, комиссия раиси томонидан ёки аъзоларнинг таклифига кўра навбатдан ташқари мажлислар чақирилиши мумкин.
Мажлис чақирилиши ҳақида ҳудудий комиссиялар аъзолари мажлис ўтказилишидан камида бир ҳафта олдин хабардор қилинади.
25. Ҳудудий комиссиялар мажлислари аъзоларининг кўпчилиги иштирок этганда ваколатли ҳисобланади.
26. Ҳудудий комиссиялар қарорлари мажлисда иштирок этаётганларнинг ярмидан кўпи қўллаб-қувватлаганда қабул қилинган ҳисобланади, овозлар тенг бўлганда раиснинг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
6-боб. Якунловчи қоида
27. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Болаларнинг дам олишларини тизимли ташкил этиш ва соғломлаштириш масалалари бўйича республика ва ҳудудий комиссиялар тўғрисида низомга ИЛОВА
Болаларнинг дам олишларини тизимли ташкил этиш ва соғломлаштириш масалалари бўйича ҳудудий комиссияларнинг
1. Лавозимга кўра — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, ҳудудий комиссиялар раислари 2. Лавозимга кўра — Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари, ҳудудий комиссиялар раислари ўринбосарлари 3. Лавозимга кўра — Қорақалпоғистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва молия бошқармалари бошлиқлари 4. Лавозимга кўра — Қорақалпоғистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари бошлиқлари 5. Лавозимга кўра — Қорақалпоғистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар олий таълим, фан ва инновациялар бошқармалари бошлиқлари 6. Лавозимга кўра — Қорақалпоғистон Республикаси спорт вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спорт бошқармалари бошлиқлари 7. Лавозимга кўра — Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари 8. Лавозимга кўра — Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қишлоқ хўжалиги бошқармалари бошлиқлари 9. Лавозимга кўра — Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари 10. Лавозимга кўра — Қорақалпоғистон Республикаси маданият вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданият бошқармалари бошлиқлари 11. Лавозимга кўра — Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ички ишлар бошқармалари бошлиқлари 12. Лавозимга кўра — Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари бошлиқлари 13. Лавозимга кўра — Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар фавқулодда вазиятлар бошқармалари бошлиқлари 14. Лавозимга кўра — Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар рақамли технологиялар бошқармалари бошлиқлари 15. Лавозимга кўра — Қорақалпоғистон Республикаси транспорт вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар транспорт бошқармалари бошлиқлари 16. Лавозимга кўра — «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўйича ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари (келишув асосида) 17. Лавозимга кўра — «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўйича ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари (келишув асосида) 18. Лавозимга кўра — «Ҳудудгазтаъминот» акциядорлик жамиятининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўйича ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари (келишув асосида) 19. Лавозимга кўра — «Ўзсувтаъминот» акциядорлик жамиятининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўйича ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари (келишув асосида)
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 февралдаги 84-сон қарорига 5-ИЛОВА
Болалар соғломлаштириш оромгоҳларида болаларнинг дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш концепциясини 2023 йилда амалга ошириш бўйича
Т/р Чора-тадбирлар Амалга ошириш механизми Муддати Масъул ижрочилар I. Болаларнинг дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштиришнинг самарали тизимини яратиш, болалар соғломлаштириш оромгоҳлари тармоғини такомиллаштириш Болалар соғломлаштириш оромгоҳларига малакали педагог кадрларни жалб этиш. 1. Болалар соғломлаштириш оромгоҳларнинг педагог кадрларга бўлган эҳтиёжини аниқлаш, фаолият олиб борадиган тарбиячи, етакчи ва тўгарак раҳбарларининг энг муносибларини танлаш. 2023 йил май Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Касаба уюшмалари федерацияси (келишув асосида) , манфаатдор вазирлик ва идоралар 2. Оромгоҳларда тўгаракларни ташкил этиш, уларга малакали ўқитувчи-мутахассисларни жалб этиш. 2023 йил июнь 3. Оромгоҳларда таълим-тарбия жараёнини ташкил этиш юзасидан ўқув-услубий қўлланмалар ишлаб чиқиш ҳамда семинарлар ташкил этган ҳолда иштирокчиларга етказилишини таъминлаш. 2023 йил июнь Мавсум давомида оромгоҳларда сифатли тиббий хизмат кўрсатиш. 1. Оромгоҳларнинг ҳудудлар ва сменалар кесимида тиббий ходимларга бўлган талабини аниқлаш, бириктириладиган малакали шифокор ва ҳамширалар рўйхатини шакллантириш ҳамда уларни мавсум давомида бириктирилган болалар соғломлаштириш оромгоҳларида фаолиятини йўлга қўйиш. 2023 йил май Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Касаба уюшмалари федерацияси (келишув асосида) , манфаатдор вазирлик ва идоралар 2. Ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармаларида болалар соғломлаштириш оромгоҳларига бириктирилган малакали шифокор ва ҳамширалар учун ўқув дастурлари ҳамда ўқув-семинарларни ташкил этиш. 2023 йил май 3. Тиббиёт ходимларига методик ёрдам тариқасида тиббий қўлланмаларни тайёрлаш ва оромгоҳларга етказиш. 2023 йил май 4. Илон ва қорақурт зардобларини эҳтиёжга қараб ҳар бир оромгоҳга етарли миқдорда ажратиш, дезинфекция қилиш ишларини назорат қилиш ва тиббий хоналар ташкил қилиб, уларга малакали мутахассислар ажратиш. 2023 йил июнь — август Оромгоҳларга борувчи болаларнинг хавфсизлигини таъминлаш. 1. Оромгоҳларга олиб борувчи йўллар ҳолатини ўрганиш, тегишли ташкилотларга тақдимномалар киритиш ва аниқланган муаммоларнинг мутасаддилар томонидан ўз вақтида бартараф этилишини таъминлаш. 2023 йил март-май Ички ишлар вазирлиги , Миллий гвардия, Касаба уюшмалари федерацияси (келишув асосида) , Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 2. Оромгоҳлар жойлашган ҳудудда ҳуқуқбузарлик ва жамоат тартиби бузилишининг олдини олиш бўйича алоҳида профилактик тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш. 2023 йил май 3. Ҳудудлар ва сменалар кесимида ички ишлар ва миллий гвар дия ходимларига бўлган эҳтиёжни аниқлаш ва оромгоҳларга бириктириш. 2023 йил июнь — август Оромгоҳларда электр энергияси ва табиий газ таъминоти узлуксизлигини таъминлаш. 1. Оромгоҳларда ичимлик суви, электр, табиий ва суюлтирилган газ таъминотининг узлуксизлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар белгилаш ва амалга ошириш. 2. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан биргаликда мавсумда оромгоҳларда электр энергияси таъминоти узлуксизлигини таъминлаш бўйича аниқланган камчиликларни бартараф этиш. 3. Заруратга қараб, оромгоҳларни қўшимча равишда дизель ёқилғисида ишлайдиган генераторлар билан таъминлаш. Мавсум давомида Энергетика вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги , Касаба уюшмалари федерацияси (келишув асосида) , Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари II. Болаларнинг интеллектуал салоҳияти ва маънавиятини юксалтириш, уларнинг иқтидорини намоён қилиш Оромгоҳларда болалар ўртасида интеллектуал ўйинини ташкил этиш. 1. Ишчи гуруҳини тузиш ва оромгоҳларда интеллектуал ўйинлар ўтказиш тартибини белгилаш. 2. Мавсум давомида интеллектуал ўйинларни ўтказиб бориш. 3. ОАВ ва ижтимоий тармоқларда ёритиш. 2023 йил май-август Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Касаба уюшмалари федерацияси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, «Заковат» интеллектуал клуби (келишув асосида) Оромгоҳларда болалар ўртасида миллий ва замонавий рақс турларини оммалаштиришга қаратилган «Рақс жилоси» кўрик-танловини ташкил этиш. 1. Танлов низомини ишлаб чиқиш. 2. Мавсум давомида болалар ўртасида танловни ташкил этиш. 3. ОАВ ва ижтимоий тармоқларда ёритиш. 2023 йил май-август Маданият ва туризм вазирлиги, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Касаба уюшмалари федерацияси (келишув асосида) , Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Болаларни оромгоҳларда мазмунли ҳордиқ чиқаришини таъминлаш мақсадида «Қувноқлар ва зукколар» кўрик-танлови жамоалари концертларини ташкил этиш. 1. « Қувноқлар ва зукколар» кўрик-танлови концертларини ташкил этишнинг намунавий тартибини ишлаб чиқиш. 2023 йил май Маданият ва туризм вазирлиги, Касаба уюшмалари федерацияси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи (келишув асосида) , Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 2.Оромгоҳларга ташриф буюрадиган жамоалар рўйхатини шакллантириш. 2023 йил июнь 3. Жамоаларни концерт ташкил этиш бўйича режа-жадвалини ишлаб чиқиш. 4. Режа-жадвал асосида ҳар мавсумда концерт дастурларини ташкил этиш ва ОАВ ва ижтимоий тармоқларда ёритиш. 2023 йил июнь — август Болаларни ёзги дам олиш мавсумини мазмунли ташкил этиш мақсадида мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турлари бўйича турли тўгаракларга жалб қилиш . 1. Тўгарак режа-жадвалини ишлаб чиқиш. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Маданият ва туризм вазирлиги 2. Режа-жадвалга асосан тўгаракларни ташкил этиш. 3. Ёшларнинг қизиқишларидан келиб чиқиб тўгаракларга жалб этиш. 2023 йил май-август Оромгоҳларда болалар учун «Ёшлар театр студиялари» нинг ижодий томошаларини ташкил этиш. 1. «Ёшлар театр студиялари»нинг театр томошалари режа жадвалини ишлаб чиқиш. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Маданият ва туризм вазирлиги, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ёзувчилар уюшмаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази (келишув асосида) 2. Жадвал асосида тасдиқланган сценарийлар бўйича театр намойишларини ташкил этиш. 3. Тадбирларни ижтимоий тармоқлар ва ОАВда ёритиш. 2023 йил май-август III. Болаларда мафкуравий иммунитетни шакллантириш, уларни умуминсоний ва миллий қадриятлар руҳида тарбиялаш «Янги Ўзбекистон-янгича дунёқараш» устувор ғоясини ёшлар онгига сингдириш, кейинги йилларда юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, давлат раҳбарининг ёшларга кўрсатаётган эътибори, мамлакат келажагида ёшларнинг ўрнига бағишланган суҳбатлар ташкил этиш. 1. Ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий-маърифий суҳбатлар мавзуларини танлаш. 2023 йил май Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Касаба уюшмалари федерацияси, Республика Маънавият ва маърифат маркази (келишув асосида) 2. Ҳар бир мавзу бўйича маълумотлар тайёрлаш. 2023 йил июнь 3. Мавзулардан келиб чиқиб маъруза матнларини тайёрлаш ва оромгоҳлардаги болаларга етказиш чораларини кўриш. 2023 йил июнь — август Таниқли шоир ва ёзувчилар иштирокида давра суҳбати ва учрашувлар ўтказиш. 1. Тадбир ўтказиш режа-жадвалини ишлаб чиқиш. 2023 йил 25 май Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ёзувчилар уюшмаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази (келишув асосида) 2. Режа-жадвал бўйича тадбирларни ташкил этиш. 2023 йил июнь — август Болаларни ёзги дам олиш мавсумини мазмунли ўтказиш мақсадида спектакллар намойишини ташкил этиш. 1. Тадбир ўтказиш режа-жадвалини ишлаб чиқиш. 2023 йил 25 май Маданият ва туризм вазирлиги, Касаба уюшмалари федерацияси (келишув асосида) , Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 2. Режа-жадвал бўйича тадбирларни ташкил этиш. 2023 йил июнь — август Болалар оромгоҳларида китоб савдо-ярмаркаларини ташкил этиш. 1. Нашриётлар ва китоб савдоси билан шуғулланувчи ташкилотлар рўйхатини шакллантириш. 2. Жойларда ўтказиладиган китоб савдо-ярмаркаларини ташкил этиш бўйича режа-жадвал ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 3. Тасдиқланган режа-жадвал асосида нашриётлар ва китоб савдоси билан шуғулланувчи ташкилотларнинг фаол иштирокини таъминлаш. Режа-жадвал асосида Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ёзги дам олиш мавсумида болалар дам олиш масканлари ва оромгоҳларда болаларнинг мазмунли маданий дам олишларини ташкил этиш мақсадида ёшлар учун мўлжалланган бадиий, ҳужжатли ва анимацион фильмлар намойишини ташкил этиш. 1. Кинематогарфия агентлиги қошидаги қўшма комиссия томонидан тегишли контентни танлаб олиш. 2. Агентлик томонидан бадий, ҳужжатли ва анимацион фильмларни электрон ташувчи мосламаларда Касаба уюшмаси федерацияси, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига тақдим этиш. 3. Касаба уюшмаси федерацияси ва Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ёзги болалар дам олиш масканлари ва оромгоҳларда танлаб олинган бадиий, ҳужжатли ва анимацион фильмлар намойишини ташкил этиш. 2023 йил июнь — август Маданият ва туризм вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Касаба уюшмалари федерацияси (келишув асосида) IV. Болалар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, спорт турларини оммалаштириш Ўғил болалар ўртасида спортнинг футбол тури ва Қиз болалар ўртасида спортнинг волейбол тури бўйича мусобақалар ташкил этиш. 1. Мусобақаларни ўтказишнинг намунавий тартибини ишлаб чиқиш. 2. Тартибни болалар оромгоҳларига етказиш. 2023 йил май Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Касаба уюшмалари федерацияси (келишув асосида) , Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 3. Спорт мусобақасини оромгоҳларда мавсум давомида ўтказиш чораларини кўриш. 4. ОАВ ва ижтимоий тармоқларда ёритиш. Режа-жадвал асосида Спортнинг баскетбол, шашка, енгил атлетика ва стол тенниси турлари бўйича мусобақалар ташкил этиш. 1. Мусобақаларни ўтказишнинг намунавий тартибларини ишлаб чиқиш. 2. Тартибларни болалар оромгоҳларига етказиш. 2023 йил май Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Касаба уюшмалари федерацияси (келишув асосида) , Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 3. Спорт мусобақаларини оромгоҳларда мавсум давомида ўтказиш чораларини кўриш. 4. Оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда ёритиш. Режа-жадвал асосида 3 та соғломлаштириш оромгоҳида 954 нафар Меҳрибонлик (6 та) ва Оилавий болалар уйлари (121 та) тарбияланувчиларини ҳамда 48 та оромгоҳда 18 967 нафар болалар дам олишини таъминлаш. 1. Оромгоҳларга жалб этиладиган педагог ходимлар учун ўқувлар ўтказиш. 2. Тўгарак ва тарбиячиларнинг иш режа намуналарини ишлаб чиқиш ва етказиш. 3. Оромгоҳнинг ҳар навбатида ўқувчиларнинг дам олишини мониторинг қилиш. 2023 йил июнь — август Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Касаба уюшмалари федерацияси (келишув асосида) , Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари «Yoshlar» телерадиоканалида «Оромгоҳларда бир кун» янги телелойиҳасини ташкил этиш. Ёзги таътилда соғломлаштириш ва умумий ўрта таълим муассасаларидаги оромгоҳларда болаларнинг кун тартиби, қатнашадиган тўгараклари, шуғулланадиган машғулотлари, ташкил этиладиган маънавий, интеллектуал ва спорт тадбирларидаги иштирокини кенг ёритиб бориш. 1. Кўрсатув сценарийсини ишлаб чиқиш. 2023 йил май Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Касаба уюшмалари федерацияси (келишув асосида) , Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги 2. Тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда оромгоҳларда тасвирга олиш ва эфир сеткасига киритиш. 3. Кўрсатувни белгиланган муддатларда эфирга узатиш. 2023 йил июнь — август
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 февралдаги 84-сон қарорига 6-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Болаларнинг дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 10 мартдаги 67-сон қарори .
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Коронавирус пандемиясини юмшатиш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва саломатлигини сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 25 июлдаги ПФ-6035-сон Фармони)» 2021 йил 19 ноябрдаги 694-сон қарорига 1-илованинг 27-банди .
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида» 2021 йил 20 апрелдаги ЎРҚ-682-сон Қонуни)» 2022 йил 4 апрелдаги 153-сон қарорига илованинг 282-банди .
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 27 февраль,
84-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
KONSEPSIYASI
NIZOM
NAMUNAVIY NIZOM
KITOBI
NIZOM
NAMUNAVIY TARKIBI
“YOʻL XARITASI”
ROʻYXATI
Bolalarning dam olishini tashkil etish va sogʻlomlashtirish tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Bolalarning dam olishlarini tizimli tashkil etish va sogʻlomlashtirish ishlarini yanada takomillashtirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2022-yil 18-noyabrdagi PQ-427-son qarori ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2022-yil 18-noyabrdagi PQ-427-son qarori bilan tasdiqlangan Bolalarni sogʻlomlashtirish, ularning boʻsh vaqtlarini samarali oʻtkazishni tashkil etish hamda salomatligini tiklashga koʻmaklashish boʻyicha “yoʻl xaritasi”ning 1-bandiga muvofiq bolalarni sogʻlomlashtirish, ularning boʻsh vaqtlarini samarali oʻtkazishni tashkil etish hamda salomatligini tiklashga oid qonunchilik hujjatlarini takomillashtirish belgilanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. Quyidagilar:
Bolalar sogʻlomlashtirish oromgohlarida bolalarning dam olishini tashkil etish va sogʻlomlashtirish konsepsiyasi 1-ilovaga muvofiq;
Bolalar sogʻlomlashtirish oromgohlari toʻgʻrisida nizom 2-ilovaga muvofiq;
Bolalar sogʻlomlashtirish oromgohlari bazasida tashkil etiladigan dam olish maskanlari toʻgʻrisida namunaviy nizom 3-ilovaga muvofiq;
Bolalarning dam olishlarini tizimli tashkil etish va sogʻlomlashtirish masalalari boʻyicha respublika va hududiy komissiyalar toʻgʻrisida nizom 4-ilovaga muvofiq;
Bolalar sogʻlomlashtirish oromgohlarida bolalarning dam olishini tashkil etish va sogʻlomlashtirish konsepsiyasini 2023-yilda amalga oshirish boʻyicha “yoʻl xaritasi” 5-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
3. Oʻzbekiston Kasaba uyushmalari federatsiyasiga manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda ikki oy muddatda kasaba uyushmalari aʼzolarining farzandlari dam olishi va ularni sogʻlomlashtirish xarajatlarining bir qismini qoplash maqsadida har bir yoʻllanma uchun bolalar sogʻlomlashtirish oromgohlariga kompensatsiya toʻlash tartibini ishlab chiqish hamda Vazirlar Mahkamasiga kiritish tavsiya etilsin.
4. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlari bir oy muddatda:
Bolalarning dam olishlarini tizimli tashkil etish va sogʻlomlashtirish masalalari boʻyicha hududiy komissiyalar faoliyatini samarali tashkil etib, komissiya aʼzolarining shaxsiy masʼuliyatini oshirish boʻyicha zarur choralar koʻrsin;
bolalar sogʻlomlashtirish oromgohlarini toʻliq xatlovdan oʻtkazib, aniqlangan kamchiliklarni bartaraf etish va mavsumda bolalarni qabul qilishga tayyorligi yuzasidan zarur sharoitlar yaratishga qaratilgan chora-tadbirlarni amalga oshirsin.
5. Tizimida bolalar sogʻlomlashtirish oromgohlari boʻlgan vazirliklar, idoralar va xoʻjalik birlashmalari rahbarlari, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlari bir oy muddatda:
bolalar sogʻlomlashtirish oromgohlarida malakali tibbiy xizmat koʻrsatish, sifatli oziq-ovqat bilan taʼminlash, jamoat tartibini saqlash, shuningdek bolalarning mazmunli dam olishlarini taʼminlash boʻyicha amaliy choralar koʻrsin;
bolalar sogʻlomlashtirish oromgohlarining moddiy-texnika bazasini mustahkamlash boʻyicha kompleks chora-tadbirlarni belgilasin.
6. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlari 6-ilovaga muvofiq oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
7. Vazirliklar va idoralar oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
8. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosarlari A.J. Ramatov va J.A. Qoʻchqorov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 27-fevraldagi 84-son qaroriga 1-ILOVA
Bolalar sogʻlomlashtirish oromgohlarida bolalarning dam olishini tashkil etish va sogʻlomlashtirish
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mamlakatimizda yangi Oʻzbekistonni barpo etishdek ulugʻ maqsadga erishish yoʻlida asosiy tayanchimiz boʻlgan yosh avlodga eʼtibor va gʻamxoʻrlik koʻrsatish, ularga barcha sohalarda oʻz iqtidori va salohiyatini toʻliq namoyon etishi uchun zarur sharoit va imkoniyatlar yaratib berish davlat siyosatining ustuvor yoʻnalishi hisoblanadi.
2. Mustaqil hayotga qadam qoʻyayotgan yigit-qizlarni munosib ish va daromad manbai bilan taʼminlash, ularga zamonaviy kasb-hunarlar, xorijiy tillar, IT-texnologiyalarni oʻrgatish, tadbirkorlikka keng jalb etish, yoshlarning boʻsh vaqtini mazmunli tashkil etishga qaratilgan keng qamrovli chora-tadbirlar amalga oshirilmoqda.
Izchil saʼy-harakatlar oʻzining ijobiy samarasini berib, navqiron avlod vakillari maʼnaviy, jismoniy, axloqiy va intellektual jihatdan kamol topmoqda. Qolaversa, yoshlarimizning jahon maydonlaridagi turli jabhalarda erishayotgan yutuqlari sharafiga davlatimiz bayrogʻi baland koʻtarilib, uning nufuzi tobora yuksalmoqda.
3. Yoshlarning bilimi va iqtidori, ijodkorlik qobiliyatini rivojlantirish bilan bir qatorda yosh avlodning mazmunli dam olishini tashkil etish va sogʻlomlashtirish sohasidagi faoliyatni zamonaviy talablarga mos ravishda tubdan qayta koʻrib chiqish lozim.
Bolalar sogʻlomlashtirish oromgohlariga jalb etiladigan bolalar salmogʻini koʻpaytirish va ularga koʻrsatiladigan xizmatlar sifatini oshirish ushbu yoʻnalishdagi ishlarni kompleks ravishda takomillashtirish va rivojlantirishni, shuningdek, uning doimiy faoliyat yurituvchi tizimini yaratishni taqozo etmoqda.
4. Bolalar sogʻlomlashtirish oromgohlarida bolalarning dam olishini tashkil etish va sogʻlomlashtirish konsepsiyasida (keyingi oʻrinlarda — konsepsiya) bolalarning dam olishini tashkil etish va sogʻlomlashtirishning yangi va samarali tizimini joriy etishga qaratilgan chora-tadbirlarni amaliyotga tatbiq etishni nazarda tutadi.
2-bob. Konsepsiyaning maqsadi va asosiy vazifalari
5. Konsepsiyaning maqsadi bolalarning maktab taʼtili davrida vaqtini sermazmun oʻtkazish, ularning ham jismoniy, ham ruhiy jihatdan hordiq chiqarishlarini taʼminlash, ular ongida milliy gʻoya, vatanparvarlik tuygʻularini hamda milliy va umuminsoniy qadriyatlarni shakllantirish orqali barkamol avlodni voyaga yetkazishdan iborat.
6. Konsepsiyada belgilangan maqsadga erishish uchun quyidagi asosiy vazifalar amalga oshiriladi:
bolalarning dam olishini tashkil etish va sogʻlomlashtirishning samarali tizimini yaratish, bolalar sogʻlomlashtirish oromgohlari tarmogʻini takomillashtirish va rivojlantirish;
bolalarning dam olishini tashkil etish va sogʻlomlashtirish boʻyicha kompleks chora-tadbirlarni ishlab chiqish va amalga oshirish;
bolalarda mafkuraviy immunitetni shakllantirish, ularga umuminsoniy va milliy qadriyatlarni singdirishga qaratilgan dasturlarni amalga oshirish;
bolalarning dam olishini tashkil etish va sogʻlomlashtirish sohasida vazirliklar, idoralar, xoʻjalik birlashmalari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari hamkorligini taʼminlash va faoliyatni muvofiqlashtirib borish.
3-bob. Bolalar sogʻlomlashtirish oromgohlari faoliyatining asosiy tamoyillari
7. Bolalar sogʻlomlashtirish oromgohlari faoliyatining asosiy tamoyillari quyidagilardan iborat:
bolalar hayoti, sogʻligʻi va xavfsizligini taʼminlagan holda, ularning sifatli dam olishi va sogʻlomlashtirilishini tashkil etish;
bolalar manfaatlarining ustuvorligi, ularning ijodiy rivojlanishi hamda oʻz imkoniyatlarini toʻliq namoyon etishlari uchun shart-sharoitlar yaratish;
pedagog va yetakchilarning bolalar shaxsini rivojlantirish va ularning koʻngilli dam olishlarini taʼminlash borasidagi tashabbuslarini qoʻllab-quvvatlash;
bolalarning dam olishini tashkil etish va sogʻlomlashtirish mobaynida ularga umuminsoniy va milliy qadriyatlarni singdirish, ularda mafkuraviy immunitetni shakllantirishga qaratilgan chora-tadbirlar amalga oshirish.
4-bob. Bolalar sogʻlomlashtirish oromgohlarining faoliyat yoʻnalishlari
8. Bolalar sogʻlomlashtirish oromgohlari bolalarning yoshini eʼtiborga olgan holda, quyidagi ixtisoslashgan yoʻnalishlarda tashkil etiladi:
Intellektual rivojlantirish oromgohlari. Bunday oromgohlar fan olimpiadalari, taʼlim sohasining turli darajadagi musobaqalari gʻoliblari boʻlgan 10 — 14 yoshgacha bolalarning dam olishi va sogʻlomlashtirilishi uchun yoʻnaltirilib, unda bir yoki bir nechta fanlar yoxud tillar chuqurlashtirilgan tarzda oʻrgatiladi;
Sport-sogʻlomlashtirish oromgohlari. Bunday oromgohlar 8 — 16 yoshgacha bolalarning oʻquv-mashq jarayonini davom ettirish, sport mahoratini takomillashtirish, jismoniy tayyorgarlik darajasini oshirish, sogʻligʻini mustahkamlashga yoʻnaltirilgan boʻlib, unda bolalarning yoshi va sport turining oʻziga xos xususiyatlari asosida har xil guruhlar tuziladi;
Sanatoriy-sogʻlomlashtirish oromgohlari. Bunday oromgohlar yurak qon-tomir tizimining kasallanishi, nafas olish, ovqat hazm qilish, tayanch-harakat apparatining oʻziga xos boʻlmagan xususiyatlari bilan betob boʻlib turadigan 7 — 14 yoshgacha bolalarning dam olishi va sogʻlomlashtirish uchun tashkil etiladi;
Mehnat va dam olish oromgohlari. Bunday oromgohlar 15 — 18 yoshgacha bolalarning ijtimoiy foydali mehnatini dam olish va sogʻlomlashtirish bilan birga qoʻshib olib borishiga yoʻnaltirilib, bolalar ijtimoiy foydali mehnatga tayyorlanadi va ularning mehnat koʻnikmalari shakllantiriladi;s
Harbiy-sport oromgohlari. Bunday oromgohlar 12 — 17 yoshgacha bolalarni harbiy-vatanparvarlik ruhida tarbiyalash maqsadida tashkil etiladi;
Ekologik-biologik va oʻlkashunoslik oromgohlari. Bunday oromgohlarda 7 — 14 yoshgacha bolalar uchun sayyohlik-oʻlkashunoslik va ekskursiya ishlari tashkil etiladi, ularga mamlakatimizning tabiiy, ijtimoiy-iqtisodiy va tarixiy jihatdan oʻziga xos jihatlari chuqur oʻrgatiladi;
Ixtisoslashgan bolalar oromgohlari. Bunday oromgohlar 7 — 14 yoshgacha bolalarning yetakchilik va faolligini shakllantirish, ularning ijtimoiy moslashuv koʻnikmalarini oshirishga yoʻnaltiriladi.
IT oromgohlari. Bunday oromgohlar axborot texnologiyalariga qiziqishi yuqori boʻlgan 10 — 14 yoshgacha bolalarning dam olishi va sogʻlomlashtirilishi uchun yoʻnaltirilib, unda matematika va informatika fanlari chuqurlashtirilgan tarzda oʻrgatiladi.
“Madaniy muloqot va bagʻrikenglik” yoshlar oromgohlari. Bunday oromgohlar yosh avlodda boshqa madaniyat va anʼanalarga nisbatan hurmat va ochiq munosabatni shakllantirishga xizmat qiladi, turli millat vakillariga mansub faol va bilimdon yoshlarning yozgi bolalar lagerlarida birgalikda dam olishi, jamoaviy faoliyatlarda ishtirok etishi hamda oʻzaro tajriba almashishi uchun shart-sharoit yaratiladi.
Manfaatdor tashkilotlarning taklif va tashabbuslari asosida boshqa yoʻnalishlardagi bolalar sogʻlomlashtirish oromgohlari faoliyati yoʻlga qoʻyilishi mumkin.
5-bob. Bolalarning dam olishini tashkil etish va sogʻlomlashtirish boʻyicha tashkiliy chora-tadbirlar
9. Bolalar sogʻlomlashtirish oromgohlarida quyidagi tashkiliy chora-tadbirlar amalga oshiriladi:
a) jamoat tartibini saqlash va xavfsizlikni taʼminlash, aloqa va transport bilan qamrab olish. Bunda:
bolalar sogʻlomlashtirish oromgohlarida jamoat tartibini saqlash va xavfsizlikni taʼminlash boʻyicha doimiy navbatchilik tashkil etiladi;
bolalarning daryo, anhor yoki suv havzasi boʻyida boʻlishlari, sayrga chiqishlari oromgoh yetakchisi yoki tarbiyachisi kuzatuvisiz boʻlishiga yoʻl qoʻyilmaydi;
har bir oromgohda yongʻin chiqish va tabiiy ofat ehtimoliga qarshi bolalarni koʻchirish rejasi ishlab chiqiladi;
bolalar yongʻin xavfsizligi va jarohatlanishning oldini olish talablariga javob beruvchi turar joy bilan taʼminlanadi;
bolalar sogʻlomlashtirish oromgohlari hududida begona kishilarning boʻlishi yoki yashashiga yoʻl qoʻyilmaydi;
bolalar sogʻlomlashtirish oromgohlaridagi bolalar hamda ularga xizmat koʻrsatayotgan xodimlarning yuzaga kelishi mumkin boʻlgan favqulodda vaziyatlar boʻyicha hushyorligini oshirish yuzasidan profilaktik tadbirlar oʻtkaziladi;
har bir bolalar sogʻlomlashtirish oromgohi shaharlararo telefon bilan taʼminlanadi, agar bolalar sogʻlomlashtirish oromgohi joylashgan hududga telefon tarmogʻi oʻtkazilmagan boʻlsa, u holda uyali aloqa vositasi bilan taʼminlanadi;
bolalar belgilangan joydan texnik jihatdan soz boʻlgan transport vositalarida yoʻl-patrul xizmati kuzatuvida bolalar sogʻlomlashtirish oromgohlariga olib boriladi va olib kelinadi;
bolalarni sayohat, ekskursiya va safarlarga yoki bolalar sogʻlomlashtirish oromgohlari tomonidan oʻtkaziladigan boshqa tadbirlarga olib borish va olib kelish uchun transport vositalari ajratiladi;
b) bolalar sogʻlomlashtirish oromgohlarini tibbiy yordam vositalari bilan taʼminlash, davlat sanitariya nazoratini oʻrnatish, oziq-ovqat mahsulotlari bilan taʼminlash hamda ularning sifatini nazorat qilib borish. Bunda:
har bir bolalar sogʻlomlashtirish oromgohida tibbiy punkt tashkil etilib, u tez tibbiy yordam koʻrsatish uchun zarur boʻlgan barcha dori-darmonlar va tibbiy asbob-uskunalar bilan taʼminlanadi;
bolalarga doimiy tez tibbiy yordam koʻrsatish uchun shay boʻlgan tibbiyot muassasalari oldindan belgilab qoʻyiladi;
bolalar sogʻlomlashtirish oromgohlariga yuborilishidan oldin bolalar tibbiy koʻrikdan oʻtkaziladi, tibbiy hujjatlar tekshiriladi, agar bolalarda biror kasallik alomati aniqlansa, ularning bolalar sogʻlomlashtirish oromgohlariga joʻnatilishiga ruxsat berilmaydi;
bolalarning yoshi va mavjud kasalliklarini eʼtiborga olgan holda kun tartibi ishlab chiqiladi, ratsional ovqatlantirish tashkil etiladi va muntazam ravishda nazorat qilib boriladi;
bolalarning sogʻligi muntazam ravishda kuzatib boriladi, ular shifokor tomonidan reja asosida tibbiy tekshiruvdan oʻtkazilib boriladi;
bolalar uzluksiz ravishda oziq-ovqat mahsulotlari bilan taʼminlanadi, ularning sifati va belgilangan meʼyorlarga mosligi doimiy ravishda nazorat qilib boriladi;
mavsumiy kasalliklar (oʻtkir ichak kasalliklari) koʻpayishi mumkin boʻlgan oylarda tibbiyot xodimlari tomonidan kasallikning oldini olish va zarur boʻlganda davolash ishlari tashkil etiladi;
yuqumli kasalliklar aniqlangan taqdirda, bu haqda sogʻliqni saqlash muassasalariga va Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasining hududiy boʻlinmalariga belgilangan tartibda maʼlum qilinadi va bemor bola bolalar sogʻlomlashtirish oromgohi rahbari nazoratida shifoxonaga yotqiziladi;
bolalar sogʻlomlashtirish oromgohlari oshxonasi ishi ustidan nazorat olib boriladi, taomnoma tuzishda shifokor ishtirok etadi, tayyor ovqatlar kaloriyasi tekshirib boriladi, tashqaridan keltirilgan oziq-ovqat mahsulotlari shifokor ruxsatisiz bolalarga berilmaydi;
oziq-ovqat mahsulotlarining sifati, saqlanishi, idish-tovoq va texnologik jihozlarni yuvishda sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlariga rioya etilishi nazoratga olinadi;
bolalar bilan sogʻlom turmush tarzi boʻyicha mutaxassislar ishtirokida davra suhbatlari, uchrashuvlar, savol-javoblar, davolash-profilaktika, sanitar-gigiyenik va epidemiyaga qarshi tadbirlar oʻtkaziladi, bolalarning yoshini eʼtiborga olgan holda, ular oʻrtasida turli yuqumli kasalliklarning oldini olish boʻyicha sanitariya-oqartuv ishlari olib boriladi;
bolalar sogʻlomlashtirish oromgohlari joylashgan hudud sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlariga javob beradigan holda tartibga keltiriladi va tozalanadi;
bolalar salomatligi, sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlariga rioya etilishi uchun tibbiyot xodimlari, bolalar sogʻlomlashtirish oromgohi hududining tozaligi uchun oromgoh rahbari javobgar ekanligi belgilab qoʻyiladi;
bolalar sogʻlomlashtirish oromgohlarida koʻrsatilayotgan tibbiy xizmatlarning doimiy monitoringi olib boriladi;
v) taʼlim-tarbiyaviy ishlarni tashkil etish. Bunda:
har bir bolalar sogʻlomlashtirish oromgohida kutubxona yoki axborot-resurs markazi ishi tashkil etiladi, bolalar kitoblar, jurnal va gazetalar bilan taʼminlanadi;
bolalarning qiziqishlari va iqtidorlari boʻyicha toʻgaraklar, bolalar studiyalari, kompyuter sinflari, mahorat darslari tashkil etiladi;
olimpiadalar, viktorinalar, bilimlar tanlovlari, texnik va badiiy ijodiyot koʻrgazmalari oʻtkaziladi, fan va sanʼat arboblari bilan uchrashuvlar tashkillashtiriladi;
bolalarning yoshi va salomatligiga mos keluvchi ijtimoiy foydali va pedagogik maqsadga muvofiq mehnat turlari tashkil etiladi;
xizmat koʻrsatuvchi xodimlar, ayniqsa, pedagog va yetakchilarni bolalar sogʻlomlashtirish oromgohi faoliyatiga jalb etishda ularning oʻz kasbini puxta egallaganligi, bola shaxsini hurmat qilishi, ijodkorligi, tashabbuskorligi, fidoyiligiga eʼtibor qaratiladi;
oromgohlarga malakali psixologlar jalb etiladi va bolalar bilan jamoaviy va yakka tartibdagi psixologik suhbatlar, treninglar olib boriladi;
g) maʼnaviy-maʼrifiy ishlar va madaniy hordiq. Bunda:
bolalar sogʻlomlashtirish oromgohi hududi, binolari, maʼnaviyat va maʼrifat xonalari noanʼanaviy va qiziqarli ravishda, milliy va umuminsoniy qadriyatlarga asoslangan holda jihozlanadi va bezatiladi;
bolalarda mafkuraviy immunitetni shakllantirish, ularni vatanparvarlik va milliy gʻoya ruhida tarbiyalashga qaratilgan davra suhbatlari, uchrashuvlar oʻtkaziladi;
bolalarning yoshiga qarab, ular stol usti oʻyinlari hamda oʻyinchoqlar bilan taʼminlanadi;
madaniyat va sanʼat toʻgʻrisida suhbatlar, oʻqilgan kitoblar, namoyish etilgan kinofilmlarning muhokamasi oʻtkaziladi, badiiy va ilmiy-ommabop videofilmlar, multfilmlar, slaydlar namoyish etiladi;
teatr va boshqa ijodiy jamoalarning bolalar uchun spektakllari, konsert dasturlari namoyish etiladi, bolalarning muzeylar va koʻrgazmalarga tashriflari uyushtiriladi;
bolalarning yoshi, qiziqishi va qobiliyatlarini eʼtiborga olib, milliy musiqa madaniyati, tasviriy sanʼat, xalq hunarmandchiligi, jahon madaniyati va sanʼati durdonalari boʻyicha mashgʻulotlar oʻtkaziladi;
turli millatga mansub bolalar uchun yangi doʻstlar orttirish, til oʻrganish va doʻstlik klublari tashkil etiladi;
jismoniy yoki ruhiy rivojlanishida nuqsoni boʻlgan bolalarda jismoniy va aqliy mehnatga birday hurmat uygʻotish, ularda mehnatsevarlik va yaratuvchanlik xislatlarini shakllantirishga qaratilgan mahorat darslari oʻtkaziladi;
isteʼdodli bolalar bilan ishlashda ularning oʻz iqtidorlarini namoyon etishlariga sharoit yaratib beriladi;
har bir tadbir oʻtkazilishiga yuqori talab va masʼuliyat bilan yondashgan holda bolalar sogʻlomlashtirish oromgohidagi barcha narsalar bolalar yoshiga mos, ularning qiziqishlari, dunyoqarashlari va ehtiyojlaridan kelib chiqib tayyorlanadi;
bolalar sogʻlomlashtirish oromgohi tartib-qoidalariga rioya qilish, odob-axloq meʼyorlarini bajarish va yuksak intizomli boʻlish har bir tarbiyalanuvchiga tushuntiriladi;
bolalar sogʻlomlashtirish oromgohi hududi bolalar dunyosiga mos ravishda turli banner va shiorlar bilan bezatiladi;
d) jismoniy tarbiya va sport. Bunda:
bolalar uchun ertalabki gigiyenik hamda davolash gimnastikasi oʻtkaziladi;
sport oʻyinlari hamda mashgʻulotlarini oʻtkazish uchun sport maydonchalari tayyorlanadi, ular sport inventarlari bilan taʼminlanadi;
suzish, yugurish, yurish, futbol, voleybol, tennis, shaxmat, stol tennisi va sportning boshqa turlari boʻyicha sport musobaqalari hamda mashgʻulotlar tashkil etiladi;
sportning ommaviy turlari bilan bir qatorda bolalarning yoshini, bilim darajasi, salomatligi va jismoniy imkoniyatlarini hisobga olgan holda, maxsus mashgʻulotlar oʻtkaziladi;
bolalarning oʻzlariga maʼqul boʻlgan sport seksiyalariga qatnashishi, turli musobaqalarda ishtirok etishi taʼminlanadi, mazkur tadbirlar belgilangan tartibdagi tibbiy koʻrik ostida amalga oshirilib, bu jarayon tibbiyot xodimlarining nazoratida boʻladi;
e) sayyohlik va ekskursiya. Bunda:
bolalarni sayyohlik safarlari va ekskursiyalarga olib chiqishdan oldin ularda ekstremal holatda oʻzini tutish koʻnikmalari shakllantiriladi, xavfsizlik qoidalari tushuntiriladi;
ishlab chiqilgan va tasdiqlangan yoʻnalishlar boʻyicha turli ekskursiyalar (shahar boʻylab, shahardan tashqarida, dam olish kuni yoʻnalishlari va boshqalar) tashkil etiladi;
oʻlkashunoslik, tabiatshunoslik va ekologik yoʻnalishlarda amaliy mashgʻulotlar oʻtkaziladi, bunda bolalar tabiat hodisalarini kuzatishi, ularni taqqoslashi, ekologik muammolarni oʻrganishi va muhokama etishi mumkin.
10. Bolalarning dam olishini tashkil etish va sogʻlomlashtirish boʻyicha tashkiliy chora-tadbirlar Bolalarning dam olishlarini tizimli tashkil etish va sogʻlomlashtirish masalalari boʻyicha respublika va hududiy komissiyalar tomonidan nazorat qilinadi. Bunda:
bolalarning dam olishini tashkil etish va sogʻlomlashtirish boʻyicha vazirliklar, idoralar, xoʻjalik birlashmalari va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarining oʻzaro hamkorligi taʼminlanadi hamda faoliyat muvofiqlashtirib boriladi;
bolalarning dam olishini tashkil etish va sogʻlomlashtirish yuzasidan joylarda amalga oshirilayotgan ishlar tahlil qilib boriladi, oʻrganiladi va takliflar ishlab chiqiladi;
bolalarning dam olishini tashkil etish va sogʻlomlashtirish tizimini yanada takomillashtirish va rivojlantirish yuzasidan zarur choralar koʻriladi.
11. Bolalarning dam olishini tashkil etish va sogʻlomlashtirishni amalga oshirish jarayoniga davlat va nodavlat tashkilotlari jalb etiladi.
12. Bolalarning dam olishini tashkil etish va sogʻlomlashtirish yuzasidan amalga oshirilayotgan ishlar ommaviy axborot vositalarida yoritib boriladi.
6-bob. Erishiladigan natijalar
13. Konsepsiya bolalarning dam olishini tashkil etish va sogʻlomlashtirish tizimini yanada rivojlantirish borasida koʻrilayotgan chora-tadbirlarni mazmunan yangi bosqichga koʻtarishda muhim rol oʻynaydi. Jumladan:
bolalarning dam olishini tashkil etish va sogʻlomlashtirishning yangi va yagona tizimi yaratiladi;
bolalar sogʻlomlashtirish oromgohlari tarmogʻi shakllanadi;
bolalarning dam olishini tashkil etish va sogʻlomlashtirish qamrovi ortadi;
yoshlarda mustahkam mafkuraviy immunitet shakllantiriladi, intellektual va salohiyatli yoshlarni tarbiyalashga hissa qoʻshiladi.
Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 27-fevraldagi 84-son qaroriga 2-ILOVA
Bolalar sogʻlomlashtirish oromgohlari toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizom bolalar sogʻlomlashtirish oromgohlarining (keyingi oʻrinlarda — oromgoh) faoliyatini tashkil etish tartibini belgilaydi.
2. Oromgoh sanitariya normalari, qoidalari va gigiyena normativlari, xavfsizlik talablariga toʻliq javob beradigan va qulay sharoitda bolalarning kundalik hayot tarziga rioya etishi, sifatli ovqatlanishi, ijodiy va ilmiy salohiyatining rivojlanishi, sogʻlom turmush tarzi koʻnikmalarining shakllanishi, dam olishi, salomatliklarining tiklanishi va mustahkamlanishi, jismoniy tarbiya va sport bilan shugʻullanishlarini taʼminlovchi sogʻlomlashtirish tashkiloti hisoblanadi.
3. Oromgoh oʻz faoliyatida Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi va qonunlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining qarorlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining farmonlari, qarorlari va farmoyishlariga, Vazirlar Mahkamasining qarorlari va farmoyishlariga, mazkur Nizomga hamda boshqa qonunchilik hujjatlariga, shuningdek, oʻz ustaviga amal qiladi.
4. Mazkur Nizom talablari tashkiliy-huquqiy shaklidan qatʼi nazar, barcha oromgohlar faoliyatiga nisbatan tatbiq etiladi.
2-bob. Oromgohlarning vazifalari va funksiyalari
5. Quyidagilar oromgohning vazifalari hisoblanadi:
bolalarning dam olishi va sogʻlomlashtirilishini tashkil etish;
bolalarning jismoniy, intellektual, maʼnaviy va axloqiy kamol topishiga koʻmaklashish;
bolalarni tarixiy va milliy anʼanalar hamda maʼnaviy qadriyatlar bilan tanishtirish, ularda mafkuraviy immunitetni hamda umuminsoniy va milliy qadriyatlarni shakllantirishga koʻmaklashish;
bolalarning boʻsh vaqtlarini mazmunli tashkil etish hamda intellektual rivojlangan va salohiyatli yoshlarni tarbiyalashga hissa qoʻshish.
6. Oromgoh oʻziga yuklatilgan vazifalarga muvofiq quyidagi funksiyalarni amalga oshiradi:
bolalarning har tomonlama kamol topishi, xususan, ularning qiziqishlari, iqtidorining rivojlanishi, mustaqil bilim olishi va ijodiy mehnat qilishi uchun zarur shart-sharoitlar yaratadi;
bolalarning ehtiyojlariga muvofiq ularning ijodiy imkoniyatlarini rivojlantirishga qaratilgan toʻgaraklar tashkil etadi, qoʻshimcha taʼlim xizmatlarini koʻrsatadi;
bolalar bilan sanʼat va hunarmandchilik yoʻnalishlari boʻyicha mashgʻulotlar oʻtkazadi;
qobiliyatli va iqtidorli bolalarni aniqlaydi, ularning mahoratini rivojlantirishga qaratilgan musobaqalar, texnik, badiiy ijodiyot, oʻlkashunoslik, ekologiya va boshqa yoʻnalishlardagi tadbirlarni tashkil etadi;
taʼlim tashkilotlari bilan yaqin hamkorlik qiladi, ularning mutaxassislari ishtirokida seminarlar, treninglar, davra suhbatlari, master klasslar oʻtkazadi;
dam olish va sogʻlomlashtirishga qabul qilingan bolalarning hisobini yuritadi;
oromgohlar faoliyatiga oid qonunchilik hujjatlarini takomillashtirish yuzasidan takliflar ishlab chiqadi.
3-bob. Oromgohlar faoliyatini tashkil etish
7. Oromgohlar statsionar oromgohlar va kunduzgi oromgohlarga ajratiladi.
Statsionar oromgohlar — statsionar baza asosida qurilgan yoki vaqtinchalik ijaraga olingan obyektlarda tashkil etilib, unda smena davomida bolalarning dam olishi tashkil etiladi va sogʻlomlashtiriladi.
Kunduzgi oromgohlar — umumtaʼlim maktablari, akademik litsey va kasb-hunar kollejlari, sport, ijtimoiy xizmat koʻrsatish, sanatoriy-kurort muassasalarida vaqtinchalik tashkil etilib, unda faqatgina kunduz kuni bolalarning dam olishi tashkil etiladi va sogʻlomlashtiriladi.
8. Oromgoh jismoniy va yuridik shaxslar (keyingi oʻrinlarda — muassis) tomonidan tashkil etiladi.
Oromgoh bir nechta muassislar va kasaba uyushmalarining birgalikdagi qarori asosida tashkil etilishi mumkin.
9. Statsionar oromgoh yuridik shaxs hisoblanib, mustaqil balansga, bank hisobvaragʻiga, oʻz nomi yozilgan muhrga, shtamp va blankalarga ega boʻladi.
10. Oromgoh faoliyatiga rahbarlikni muassis, muassis bir nechta boʻlganda kelishuv asosida ulardan biri tomonidan tayinlanadigan oromgoh rahbari amalga oshiradi.
11. Oromgohda bolalarni sogʻlomlashtirish muddatlari muassis(lar) tomonidan belgilanadi. Bunda sogʻlomlashtirish muddatlari yozgi mavsumda 10 kundan, kuzgi, qishki va bahorgi mavsumda 7 kundan kam boʻlmasligi lozim.
12. Oromgohda bolalarning yoshini hisobga olgan holda guruhlar tuziladi. Guruhlardagi bolalar soni 7 — 9 yoshdagi bolalar uchun 30 nafardan, 10 — 14 yoshdagi bolalar uchun 40 nafardan oshmasligi kerak.
13. Oromgohlarda Bolalar sogʻlomlashtirish oromgohlarida bolalarning dam olishini tashkil etish va sogʻlomlashtirish konsepsiyasida nazarda tutilgan tashkiliy chora-tadbirlar amalga oshiriladi.
4-bob. Oromgohlar faoliyatini ixtisoslashtirish
14. Oromgohlar bolalarning yoshini eʼtiborga olgan holda turli ixtisoslashgan yoʻnalishlarda tashkil etilishi mumkin.
15. Statsionar oromgoh quyidagi ixtisoslashgan yoʻnalishlarda tashkil etiladi:
intellektual rivojlantirish oromgohlari;
sport-sogʻlomlashtirish oromgohlari;
sanatoriy-sogʻlomlashtirish oromgohlari;
harbiy-sport oromgohlari;
ekologik-biologik va oʻlkashunoslik oromgohlari;
ixtisoslashgan bolalar oromgohlari.
16. Kunduzgi oromgoh quyidagi ixtisoslashgan yoʻnalishlarda tashkil etiladi:
mehnat va dam olish oromgohlari;
sport-sogʻlomlashtirish oromgohlari;
ekologik-biologik va oʻlkashunoslik oromgohlari.
17. Manfaatdor tashkilotlarning taklif va tashabbuslari asosida boshqa yoʻnalishlardagi bolalar sogʻlomlashtirish oromgohlari faoliyati yoʻlga qoʻyilishi mumkin.
18. Intellektual rivojlantirish oromgohlari fan olimpiadalari, taʼlim sohasining turli darajadagi musobaqalari gʻoliblari boʻlgan 10 — 14 yoshgacha bolalarning dam olishi va sogʻlomlashtirilishi uchun yoʻnaltirilib, unda bir yoki bir nechta fanlar yoxud tillar chuqurlashtirilgan tarzda oʻrgatiladi.
19. Intellektual rivojlantirish oromgohlari intellektual oʻquv mashgʻulotlari va madaniy-maʼrifiy tadbirlar dasturlari asosida faoliyat koʻrsatadi.
20. Intellektual oʻquv mashgʻulotlari dasturi fan yoʻnalishlari boʻyicha dars va toʻgarak mashgʻulotlari, mahorat darslari, fan kechalari, intellektual musobaqa, viktorina va boshqa tanlovlar shaklida amalga oshiriladi.
Madaniy-maʼrifiy tadbirlar dasturi sport musobaqalari, ijodiy uchrashuvlar, badiiy kechalar va konsert dasturlari, insho va rasmlar tanlovlari, shuningdek, oromgohlar uchun tavsiya etilgan filmlar namoyishi shaklida tashkil etiladi.
21. Intellektual oʻquv mashgʻulotlari va madaniy-maʼrifiy tadbirlar dasturlarini amalga oshirishga olimlar va oliy taʼlim tashkilotlarining professor-oʻqituvchilari, adabiyot va sanʼat arboblari jalb etiladi.
22. Sport-sogʻlomlashtirish oromgohlari 8 — 16 yoshgacha bolalarning oʻquv-mashq jarayonini davom ettirish, sport mahoratini takomillashtirish, jismoniy tayyorgarlik darajasini oshirish, sogʻligʻini mustahkamlashga yoʻnaltirilgan boʻlib, unda bolalarning yoshi va sport turining oʻziga xos xususiyatlari asosida har xil guruhlar tuziladi.
23. Sport-sogʻlomlashtirish oromgohlaridagi oʻquv-mashq jarayoni bolalar sport maktablari uchun moʻljallangan dasturlar asosida murabbiylar tomonidan olib boriladi.
24. Sport-sogʻlomlashtirish oromgohiga tarbiyachi va yetakchilar sifatida bolalar uchun sport yoʻnalishidagi taʼlim tashkilotlarining murabbiylari jalb etiladi.
25. Sanatoriy-sogʻlomlashtirish oromgohlari yurak qon-tomir tizimi kasallanishi, nafas olish, ovqat hazm qilish, tayanch-harakat apparatining oʻziga xos boʻlmagan xususiyatlari bilan betob boʻlib turadigan 7 — 14 yoshgacha bolalarning dam olishi va sogʻlomlashtirilishi uchun tashkil etiladi.
26. Sanatoriy-sogʻlomlashtirish oromgohlarida bolalarning dam olishi va sogʻlomlashtirilishini tashkil etish davolash-sogʻlomlashtirish rejimiga qatʼiy rioya qilgan holda davolash badantarbiyasi, toʻyimli ovqatlanish hamda kasallik turi va xususiyatiga mos keluvchi profilaktik muolajaga asoslanadi.
27. Sanatoriy-sogʻlomlashtirish oromgohlarida bolalarning jismoniy tarbiyasi tibbiy nazorat ostida olib boriladi. Sogʻlomlashtirilayotgan bolalar uchun jismoniy zoʻriqish darajasi va rejimi shifokor tomonidan belgilanadi.
28. Sanatoriy-sogʻlomlashtirish oromgohlarida olis masofaga va uzoq vaqt davom etuvchi sayohatlar tashkil etilmaydi, harbiy oʻyinlar va sport musobaqalari oʻtkazilmaydi. Uzoqqa yoki tez yugurish, chidamlilikni nazarda tutuvchi mashgʻulotlar oʻtkazilishi mumkin.
29. Harbiy-sport oromgohlari 12 — 17 yoshgacha bolalarni harbiy-vatanparvarlik ruhida tarbiyalash maqsadida tashkil etiladi.
30. Harbiy-sport oromgohlarida sport mashgʻulotlari, psixologlar ishtirokida seminar-treninglar va turli madaniy-maʼrifiy tadbirlar oʻtkaziladi.
31. Ekologik-biologik va oʻlkashunoslik oromgohlarida 7 — 14 yoshgacha bolalar uchun sayyohlik-oʻlkashunoslik va ekskursiya ishlari tashkil etiladi, ularga mamlakatimizning tabiiy, ijtimoiy-iqtisodiy va tarixiy jihatdan oʻziga xos jihatlari chuqur oʻrgatiladi.
32. Ekologik-biologik va oʻlkashunoslik oromgohlarida bolalar uchun sayyohlik, oʻlkashunoslik, tabiatshunoslik va ekologiya yoʻnalishlarida toʻgaraklar tashkil etiladi.
Toʻgaraklarda bolalarga tabiat hodisalarini kuzatish va taqqoslash, ekologik muammolarni oʻrganish va muhokama qilish, shuningdek, tajribalar oʻtkazish uchun zarur shart-sharoitlar yaratiladi.
33. Ekologik-biologik va oʻlkashunoslik oromgohlari tomonidan ularda oʻtkaziladigan mashgʻulotlarning xususiyatini inobatga olgan holda turli yoʻnalishlar boʻyicha sayohatlar tashkil etiladi.
34. Ixtisoslashgan bolalar oromgohlari 7 — 14 yoshgacha bolalarning yetakchilik va faolligini shakllantirish, ularning ijtimoiy moslashuv koʻnikmalarini oshirishga yoʻnaltiriladi.
35. Mehnat va dam olish oromgohlari 15 — 18 yoshgacha bolalarning ijtimoiy foydali mehnati dam olish va sogʻlomlashtirish bilan birga qoʻshib olib borilishiga yoʻnaltirilib, bolalar ijtimoiy foydali mehnatga tayyorlanadi va ularning mehnat koʻnikmalari shakllantiriladi.
36. Mehnat va dam olish oromgohlarida har bir mavsum 12 kundan koʻp boʻlmagan muddatga belgilanadi.
37. Bolalarni ijtimoiy foydali mehnatga tayyorlash va ularning mehnat koʻnikmalarini shakllantirishda bajarayotgan ishining turi va muddatlaridan qatʼi nazar, mehnatni muhofaza qilish qoidalari talablariga rioya qilinishi shart.
38. Mehnat va dam olish oromgohlariga qabul qilingan bolalar qonunchilik hujjatlari bilan taqiqlangan ishlarga jalb qilinishiga yoʻl qoʻyilmaydi.
39. Mehnat va dam olish oromgohlarining kun tartibini ishlab chiqishda bolalarning mehnat faoliyatini jismoniy sogʻlomlashtirish va madaniy-ommaviy tadbirlar bilan uygʻunlashtirilgan holda olib borish nazarda tutiladi.
5-bob. Bolalarning dam olishi va sogʻlomlashtirilishini tashkil etish
40. Oromgohlarda bolalarning dam olishi va sogʻlomlashtirilishi Bolalarning dam olishlarini tizimli tashkil etish va sogʻlomlashtirish masalalari boʻyicha respublika komissiyasi qarori asosida maktab taʼtillari (yozgi, kuzgi, qishki va bahorgi) davrida tashkil etiladi, qolgan vaqtlarda oromgohlar dam olish maskani sifatida faoliyat yuritadi.
41. Bolalar statsionar oromgohlarga yoʻllanma asosida yuboriladi. Yoʻllanmalar bolalarning ota-onalari yoki ularning oʻrnini bosuvchi shaxslar (keyingi oʻrinlarda — ota-onalar) ishlayotgan tashkilotlar, homiylar, kasaba uyushmalarining mablagʻlari va qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa mablagʻlar hisobidan xarid qilinadi.
42. Statsionar oromgohlarda besh kishidan iborat tarkibda bolalarni qabul qilish va kuzatish komissiyasi tuziladi.
43. Bolalarni qabul qilish va kuzatish komissiyasi statsionar oromgoh rahbari (komissiya raisi) va aʼzolardan (tarbiyachi, yetakchi, bosh shifokor va hamshira) tashkil topadi.
44. Bolalar yoʻllanma va bolaning sogʻligʻi haqidagi tibbiy maʼlumotnoma (079/x-shakl) asosida statsionar oromgohga qabul qilinadi.
45. Statsionar oromgohga bolalar mazkur oromgoh tibbiyot xodimlari koʻrigidan oʻtkazilgan holda qabul qilinadi.
46. Tibbiy koʻrik jarayonida bolada biror kasallik alomati aniqlansa, bola statsionar oromgohga qabul qilinmaydi va uning davolanishi uchun 3 kun muddat beriladi. Bola 3 kun ichida davolanib kelgan taqdirda qabul qilinadi.
Davolanish muddati 3 kundan ortiq davom etgan taqdirda, ota-onasining 10 kun ichida bergan murojaatiga asosan bolaga berilgan yoʻllanma qaytarib olinadi, yoʻllanma uchun toʻlangan mablagʻning 85 foizi yoʻllanma toʻlovini amalga oshirgan shaxsga qaytariladi.
47. Bir smenada dam olgan va sogʻlomlashtirilgan bolalar statsionar oromgohga mazkur Nizomda belgilangan tartibda keyingi smenalarda ham qabul qilinishi mumkin.
48. Statsionar oromgoh xodimlarining shtatlar jadvali muassis(lar) tomonidan tasdiqlanadi.
49. Tibbiyot xodimlari statsionar oromgohga tegishli hududiy sogʻliqni saqlash organlari bilan kelishgan holda ishga qabul qilinadi. Tibbiyot xodimlari va oromgoh rahbariyati bolalarning hayoti, sogʻligʻi va jismoniy rivojlanishi, ular bilan mavsum davomida davolash-profilaktika ishlari olib borilishi, sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlariga rioya qilinishi uchun masʼul hisoblanadi.
50. Bolalar hamda oromgoh xodimlariga birinchi tibbiy yordam bepul koʻrsatiladi.
51. Statsionar oromgoh xodimlari uchun bolalarning dam olishi va sogʻlomlashtirilishi mavsumi davomida yashash va ovqatlanish bepul amalga oshiriladi, buning uchun sarflanadigan xarajatlar oromgoh mablagʻlari va muassis(lar) hisobidan qoplanadi.
52. Kunduzgi oromgoh yoki sogʻlomlashtirish maydonchasining kundalik faoliyati muassis(lar) qaroriga koʻra quyidagicha tashkil etiladi:
soat 08.30 dan 14.00 gacha;
soat 08.30 dan 17.00 gacha.
53. Kunduzgi oromgoh yoki sogʻlomlashtirish maydonchasida besh kishidan iborat tarkibda bolalarni qabul qilish va kuzatish komissiyasi tuziladi.
Bolalarni qabul qilish va kuzatish komissiyasi oromgoh rahbari (komissiya raisi), uch nafar pedagog va tibbiyot xodimidan tashkil topadi.
54. Bolalar ota-onalarning arizasi va bolaning sogʻligʻi haqida berilgan tibbiy maʼlumotnoma (079/x-shakl) asosida kunduzgi oromgoh yoki sogʻlomlashtirish maydonchasiga qabul qilinadi.
55. Kunduzgi oromgoh yoki sogʻlomlashtirish maydonchasining rahbari tomonidan bolalarning dam olishi va sogʻlomlashtirilishi mavsumi boshlanguniga qadar oromgohda smena boʻyicha bolalarning roʻyxati tasdiqlanadi.
56. Bir smenada dam olgan va sogʻlomlashtirilgan bolalar kunduzgi oromgoh yoki sogʻlomlashtirish maydonchasiga mazkur Nizomda belgilangan tartibda keyingi smenalarda ham qabul qilinishi mumkin.
57. Oromgohlarning har bir toʻgaragida kamida 10 nafar bolalardan iborat guruhlar tashkil etiladi.
58. Oromgohlarda barcha yoʻnalishdagi toʻgarak mashgʻulotlari uchun haftada 4 akademik soat, sayyohlik-oʻlkashunoslik, ijodkorlik va robototexnika yoʻnalishidagi toʻgaraklar uchun haftada 6 akademik soat ajratiladi.
59. Toʻgaraklarning faoliyati oromgohlar rahbarlari tomonidan tasdiqlanadigan oʻquv reja hamda bolalarning yoshi, psixofiziologik xususiyatlari hamda sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlari inobatga olingan holda tuzilgan mashgʻulotlar jadvali asosida amalga oshiriladi.
6-bob. Bolalarning dam olishi va sogʻlomlashtirilishi jarayoni ishtirokchilarining huquq va majburiyatlari
60. Bolalar, ota-onalar va pedagog xodimlar bolalarning dam olishi va sogʻlomlashtirilishi jarayoni ishtirokchilari hisoblanadi.
61. Bolalar quyidagi huquqlarga ega:
oromgohning ichki tartib-qoidalari bilan tanishish;
oromgohda qiziqishiga koʻra toʻgarak turini tanlash va unda bepul taʼlim olish;
oromgohning tibbiy va qoʻshimcha taʼlim xizmatlaridan foydalanish;
oromgohning moddiy-texnika bazasidan samarali foydalanish;
oromgohdagi sharoit, ovqatlanish, tibbiy xizmat va oʻquv jarayoni masalalarida yuzaga kelgan muammolar boʻyicha oromgoh rahbariyatiga murojaat qilish;
oromgoh faoliyatini takomillashtirishga oid takliflar berish.
Bolalar qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa huquqlarga ham ega boʻlishi mumkin.
62. Bolalar quyidagilarga majbur:
oromgoh ichki tartib-qoidalariga rioya qilish;
oromgoh hududini rahbariyat ruxsatisiz va pedagoglar kuzatuvisiz tark etmaslik;
sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlariga amal qilish;
oʻzi va atrofidagilarning sogʻligʻiga zarar yetkazadigan harakatlar qilmaslik;
atrof-muhit va oʻsimliklarga ehtiyotkorona munosabatda boʻlish.
Bolalarga qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa majburiyatlar ham yuklanishi mumkin.
63. Ota-onalar quyidagi huquqlarga ega:
oromgoh tomonidan bolalarga sifatli xizmat koʻrsatilishini talab qilish;
oromgohning ichki tartib-qoidalari, kun tartibi va taomnoma bilan tanishish;
oʻz xohishiga koʻra bolalarni oromgohdan muddatidan oldin olib ketish;
oromgoh faoliyatini takomillashtirish yuzasidan oromgoh rahbariyatiga taklif berish.
Ota-onalar qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa huquqlarga ham ega boʻlishi mumkin.
64. Ota-onalar quyidagilarga majbur:
bolalarning dam olishi va sogʻlomlashtirilishi davrida farzandini zarur kiyim-bosh va shaxsiy gigiyena vositalari bilan taʼminlash;
farzandini oromgohga yoki kuzatish-kutib olish joyiga oʻz vaqtida olib kelish va olib ketish.
Ota-onalarga qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa majburiyatlar ham yuklanishi mumkin.
65. Oromgohning pedagog xodimlari quyidagi huquqlarga ega:
oromgohning ichki tartib-qoidalari bilan tanishish;
oʻz kasbiy shaʼni va qadr-qimmatini himoya qilish;
oromgohni boshqarishda ishtirok etish;
oromgoh rahbariyatiga oromgoh faoliyatini takomillashtirish boʻyicha takliflar kiritish.
Oromgohning pedagog xodimlari qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa huquqlarga ham ega boʻlishi mumkin.
66. Oromgohning pedagog xodimlari quyidagilarga majbur:
oromgohning ichki tartib-qoidalariga rioya qilish;
mashgʻulotlarni tasdiqlangan oʻquv reja asosida tashkil etish;
bolalarga hurmat bilan munosabatda boʻlish;
bolalarning hayoti va sogʻligini muhofaza qilish.
Oromgohning pedagog xodimlariga qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa majburiyatlar ham yuklanishi mumkin.
67. Oromgoh rahbari quyidagi huquqlarga ega:
oromgoh xodimlari va dam oluvchilardan oromgohning ichki tartib-qoidalariga rioya etilishini talab qilish;
oʻquv va madaniy-maʼrifiy dasturlar, sport tadbirlari hamda toʻgarak mashgʻulotlarini takomillashtirish boʻyicha takliflar kiritish;
oromgohning ichki tartib-qoidalarini qoʻpol ravishda buzgan bolalarni oromgohdan chetlashtirish va keyingi smenalarga qabul qilmaslik.
Oromgoh rahbari qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa huquqlarga ham ega boʻlishi mumkin.
68. Oromgoh rahbari quyidagilarga majbur:
bolalarning dam olishi va sogʻlomlashtirilishi uchun zarur shart-sharoitlar yaratish;
toʻgaraklarni bolalarning yoshi, psixofiziologik holati va qiziqishlarini inobatga olgan holda tashkil etish;
moddiy-texnika bazadan samarali foydalanilishi va asrab-avaylanishini taʼminlash;
bolalarning dam olishi va sogʻlomlashtirilishi jarayoni ishtirokchilariga bepul tibbiy xizmat koʻrsatish va ularni dori-darmon bilan taʼminlash;
bolaning salomatligi jiddiy yomonlashgan hollarda uning ota-onasini hamda oromgohga biriktirilgan tibbiyot muassasasini xabardor qilish.
Oromgoh rahbariga qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa majburiyatlar ham yuklanishi mumkin.
7-bob. Oromgohlarni moliyalashtirish
69. Oromgohlarda bolalarning dam olishi va sogʻlomlashtirilishi uchun zarur boʻladigan mablagʻlar miqdori dam olishi va sogʻlomlashtirilishi rejalashtirilgan bolalar sonidan kelib chiqib aniqlanadi.
70. Oromgohning buxgalteriya hisobi va hisoboti buxgalteriya hisobi toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.
71. Statsionar oromgohlarda xarajatlar quyidagi manbalar hisobidan qoplanadi:
yoʻllanmalarni sotishdan tushgan mablagʻlar;
kasaba uyushmalari mablagʻlari;
muassis(lar)ning mablagʻlari;
jismoniy va yuridik shaxslarning homiylik xayriyalari;
qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa mablagʻlar.
72. Statsionar oromgohni doimiy saqlash boʻyicha xarajatlar oromgoh va muassis(lar) mablagʻlari hisobidan amalga oshiriladi.
73. Muassis statsionar oromgohning bolalarni qabul qilish quvvati doirasida oʻz hisobidan bolalar uchun qoʻshimcha oʻrinlar tashkil qilishi mumkin.
74. Statsionar oromgohning moliyaviy-xoʻjalik faoliyati doimiy, biroq mavsum davomida kamida bir marta muassis(lar) tomonidan tekshiriladi.
75. Mavsum yakunlangandan soʻng statsionar oromgohning moliyaviy-xoʻjalik faoliyati muassis(lar) tomonidan taftish qilinadi hamda oromgohning mol-mulki toʻliq xatlovdan oʻtkaziladi.
76. Kunduzgi oromgohlarda xarajatlar quyidagi manbalar hisobidan qoplanadi:
ota-onalar toʻlovi;
jismoniy va yuridik shaxslarning homiylik xayriyalari;
muassisning mablagʻlari;
qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa mablagʻlar.
77. Kunduzgi oromgohlarda bolalarni ovqatlantirish Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining “Umumiy oʻrta va oʻrta maxsus, kasb-hunar taʼlimi muassasalarida sogʻlom ovqatlanishni tashkil etishni yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2016-yil 2-maydagi 132-son qaroriga muvofiq shartnoma asosida amalga oshiriladi.
78. Ota-onalar tomonidan bir nafar bola uchun amalga oshiriladigan toʻlov miqdori oromgohdagi bolalarni ovqatlantirish uchun sarflanadigan mablagʻlarning boshqa manbalari hisobidan qoplanmaydigan qismini rejadagi bolalar soniga boʻlish orqali muassis tomonidan belgilanadi.
79. Bolalarni ovqatlantirish uchun sarflanadigan mablagʻlar miqdori sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlarida belgilangan bir kunlik ovqatlanish normativi hamda oromgohda boʻlish muddatidan kelib chiqib, kunduzgi oromgohlar tashkil etiladigan muassasa oshxonasida ijara shartnomasi asosida faoliyat koʻrsatadigan tadbirkorlik subyektining xarajatlari inobatga olingan holda belgilanadi.
80. Ota-onalarning toʻlovi kunduzgi oromgohlarda bolalarni ovqatlantirish xarajatlarini qoplash hamda pedagoglar va boshqa xodimlarning oylik maoshini toʻlashga yoʻnaltiriladi.
81. Kunduzgi oromgohlarda bolalarning dam olishi va sogʻlomlashtirilishi jarayoniga oromgoh tashkil etilgan muassasada faoliyat koʻrsatayotgan pedagog va boshqa xodimlar bilan birga ixtiyoriylik asosida boshqa taʼlim muassasalarining pedagog va boshqa xodimlari ham jalb etiladi. Shartnomaga asosan, pedagog va boshqa xodimlarga oromgohdagi faoliyati uchun haq toʻlanadi.
82. Ota-onalar toʻlovini toʻlash va xarajatlarni amalga oshirish uchun kunduzgi oromgohlar tashkil etiladigan muassasaga xizmat koʻrsatuvchi tegishli gʻaznachilik boʻlinmasida shaxsiy gʻazna hisobvaragʻi ochiladi.
8-bob. Yakunlovchi qoidalar
83. Oromgohlarni qayta tashkil etish yoki tugatish qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.
84. Mazkur Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javobgar boʻladilar.
Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 27-fevraldagi 84-son qaroriga 3-ILOVA
Bolalar sogʻlomlashtirish oromgohlari bazasida tashkil etiladigan dam olish maskanlari toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizom bolalar sogʻlomlashtirish oromgohlari (keyingi oʻrinlarda — oromgoh) bazasida tashkil etiladigan dam olish maskanlarining (keyingi oʻrinlarda — dam olish maskani) faoliyatini tashkil etish tartibini belgilaydi.
2. Dam olish maskani doimiy ravishda faoliyat koʻrsatadi. Dam olish maskani bolalarning dam olishi va ularni sogʻlomlashtirish mavsumida oʻz faoliyatini vaqtincha toʻxtatib turadi.
3. Dam olish maskani oʻz faoliyatida Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi va qonunlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining qarorlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining farmonlari, qarorlari va farmoyishlariga, Vazirlar Mahkamasining qarorlari va farmoyishlariga, mazkur Nizomga hamda boshqa qonunchilik hujjatlariga amal qiladi.
4. Tizimida dam olish maskani mavjud tashkilot dam olish maskanining faoliyati hamda dam oluvchilarga xizmat koʻrsatishning sifati ustidan nazorat qiladi.
2-bob. Dam olish maskanining asosiy vazifalari
5. Quyidagilar dam olish maskanining asosiy vazifalari hisoblanadi:
dam oluvchilarning dam olishi va sogʻlomlashtirilishini tashkil etish;
dam oluvchilarning boʻsh vaqtlarini mazmunli tashkil etish;
dam olish maskanining moddiy-texnik bazasini mustahkamlash.
3-bob. Dam olish maskanining huquq va majburiyatlari
6. Dam olish maskani quyidagi huquqlarga ega:
dam olish maskanining ichki tartib-qoidalarini buzgan dam oluvchini dam olish maskanidan chetlashtirish;
dam oluvchilar tomonidan dam olish maskanining mol-mulkiga yetkazilgan zararni qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda undirib olish.
Dam olish maskani qonunchilik hujjatlarida belgilangan boshqa huquqlarga ega boʻlishi mumkin.
7. Dam olish maskani quyidagilarga majbur:
dam oluvchilarga sifatli xizmat koʻrsatish;
dam olish maskanining hududi, bino va inshootlarining tegishli sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlari hamda xavfsizlik talablariga muvofiqligini taʼminlash;
dam olish maskanini xoʻjalik, madaniy va sport anjomlari bilan jihozlash;
dam oluvchilarni sifatli oziq-ovqat mahsulotlari bilan taʼminlash.
Dam olish maskani oʻz zimmasiga qonunchilik hujjatlarida belgilangan boshqa majburiyatlarni ham olishi mumkin.
4-bob. Dam olish maskanining faoliyatini tashkil etish
8. Dam olish maskanlari oromgohlar bazasida tashkil etiladi. Dam olish maskanlari alohida yuridik shaxs tashkil etgan holda faoliyat koʻrsatishi mumkin.
9. Dam olish maskani rahbari muassis yoki oromgoh rahbari tomonidan lavozimga tayinlanadi va ozod etiladi.
10. Dam olish maskani rahbari:
dam olish maskani faoliyatiga umumiy rahbarlik qiladi;
dam oluvchilarni qabul qilish, joylashtirish va ularni dam olish maskanining ichki tartib-qoidalari bilan tanishtirish boʻyicha ishlarni tashkil etadi;
dam olish maskani faoliyati bilan bogʻliq masalalar boʻyicha buyruqlar qabul qiladi hamda dam olish maskaniga yuklatilgan vazifalarning bajarilishi uchun shaxsan javob beradi;
dam olish maskani hujjatlarining toʻgʻri rasmiylashtirilishi, hisobotlarining olib borilishi va belgilangan tartibda saqlanishini nazorat qiladi;
dam olish maskanining faoliyat yuritishi uchun uni zarur boʻlgan jihozlar va vositalar bilan taʼminlaydi;
dam oluvchilarning murojaatlarini koʻrib chiqadi;
dam olish maskani mol-mulkining but saqlanishini taʼminlaydi;
dam olish maskani xodimlari bilan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda mehnat shartnomasini tuzadi, oʻzgartiradi va bekor qiladi.
11. Dam olish maskanida mazkur Nizomning ilovasiga muvofiq shakldagi Dam olish maskanlarida dam oluvchilarni roʻyxatga olish kitobi yuritiladi.
Dam oluvchilar roʻyxati maxsus elektron dasturlar orqali yuritilishi mumkin.
12. Dam olish maskanlarida dam oluvchilarni roʻyxatga olish kitobi raqamlangan, tikilgan hamda dam olish maskani rahbari tomonidan imzolangan va muhrlangan boʻlishi zarur.
13. Dam olish maskaniga kelgan dam oluvchilar dam olish maskani xodimiga oʻzlarining shaxsini tasdiqlovchi hujjati va yoʻllanmasini taqdim etadi.
14. Dam olish maskani rahbari dam oluvchilarning hordiq chiqarishlari va salomatliklarini mustahkamlashlari uchun ularning yoshi va sogʻligʻini inobatga olgan holda zarur shart-sharoitlar yaratadi, sogʻlomlashtirish, madaniy va sport tadbirlarini tashkil etadi hamda sayohatlar uyushtiradi.
5-bob. Dam olish maskanining yoʻllanmalarini tayyorlash va sotish
15. Dam olish maskanining yoʻllanmalari qatʼiy hisobda turuvchi hujjatlar boʻlib, hisobga olish seriyasi va raqamiga ega boʻladi.
16. Dam oluvchi tomonidan yoʻllanmadan foydalanish imkoni boʻlmasa, yoʻllanma dam olish muddati boshlanishidan kamida 5 kun oldin dam olish maskaniga qaytarilishi lozim.
6-bob. Dam olish maskanining moliyaviy-xoʻjalik faoliyati
17. Dam olish maskanlarini saqlab turish xarajatlari quyidagi manbalar hisobidan qoplanadi:
yoʻllanmalarni sotishdan tushgan mablagʻlar;
dam oluvchilarga koʻrsatilgan xizmatlardan tushgan mablagʻlar;
tizimida dam olish maskani mavjud tashkilot yoki oromgohlar tomonidan ajratiladigan mablagʻlar;
jismoniy va yuridik shaxslarning homiylik xayriyalari;
qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa mablagʻlar.
18. Dam olish maskanining buxgalteriya hisobi va hisoboti buxgalteriya hisobi toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.
7-bob. Yakunlovchi qoidalar
19. Dam olish maskanini tashkil etish, qayta tashkil etish yoki tugatish qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.
20. Mazkur Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javobgar boʻladilar.
Bolalar sogʻlomlashtirish oromgohlari bazasida tashkil etiladigan dam olish maskanlari toʻgʻrisida nizomga ILOVA
Dam olish maskanlarida dam oluvchilarni roʻyxatga olish
T/r Dam oluvchining F.I.O. Tugʻilgan sanasi Shaxsni tasdiqlovchi hujjat maʼlumotlari (seriyasi, raqami, qachon va kim tomonidan berilgan) Yoʻllanmaning seriyasi va raqami Yoʻllanmada koʻrsatilgan muddat Dam olgan kuni Eslatma dan gacha dan gacha 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 __________________________________ (F.I.O. va lavozimi)
Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 27-fevraldagi 84-son qaroriga 4-ILOVA
Bolalarning dam olishlarini tizimli tashkil etish va sogʻlomlashtirish masalalari boʻyicha respublika va hududiy komissiyalar toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizom Bolalarning dam olishlarini tizimli tashkil etish va sogʻlomlashtirish masalalari boʻyicha respublika va hududiy komissiyalarning (keyingi oʻrinlarda — komissiyalar) faoliyatini tashkil etish tartibini belgilaydi.
2. Komissiyalar oʻz faoliyatida Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi va qonunlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining qarorlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining farmonlari, qarorlari va farmoyishlariga, Vazirlar Mahkamasining qarorlari va farmoyishlariga, shuningdek, mazkur Nizomga amal qiladi.
3. Bolalarning dam olishlarini tizimli tashkil etish va sogʻlomlashtirish masalalari boʻyicha respublika komissiyasi (keyingi oʻrinlarda — respublika komissiyasi) tarkibi Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti qarori bilan tasdiqlanadi.
4. Bolalarning dam olishlarini tizimli tashkil etish va sogʻlomlashtirish masalalari boʻyicha hududiy komissiyalar (keyingi oʻrinlarda — hududiy komissiyalar) ushbu Nizomning ilovasiga muvofiq namunaviy tarkibda tuziladi.
5. Respublika komissiyasining ishchi organi Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasi huzuridagi Bolalarning dam olishini va sogʻlomlashtirilishini tashkil etish departamenti (keyingi oʻrinlarda — departament) hisoblanadi.
2-bob. Respublika komissiyasining asosiy vazifalari va funksiyalari
6. Quyidagilar respublika komissiyasining asosiy vazifalari hisoblanadi:
bolalar sogʻlomlashtirish oromgohlari (keyingi oʻrinlarda — oromgohlar) faoliyatini tizimli va samarali tashkil etish, ulardagi maishiy, kommunal, transport va tibbiy taʼminot tizimlarining ishonchli va uzluksiz faoliyat koʻrsatishi boʻyicha kompleks chora-tadbirlar ishlab chiqish va amalga oshirish;
oromgohlarda bolalarni vatanparvarlik, umuminsoniy va milliy qadriyatlar ruhida tarbiyalash, ularda erkin fikrlash qobiliyatini shakllantirishga qaratilgan taʼlim-tarbiya ishlarini hamda madaniy-maʼrifiy tadbirlarni taʼlim, fan, madaniyat, adabiyot va sanʼat sohalarining vakillari ishtirokida tashkil etish;
oromgohlarda bolalar oʻrtasida sogʻlom turmush tarzini mustahkamlashga, shu jumladan taniqli sportchilar ishtirokida ommaviy sport musobaqalari oʻtkazishga qaratilgan chora-tadbirlarni ishlab chiqish va amalga oshirish;
oromgohlarda sifatli shoshilinch tibbiy yordam xizmatini joriy etish, ularni zarur dori vositalari va tibbiy jihozlar bilan taʼminlash, shuningdek, sanitariya normalari, qoidalari va gigiyena normativlari, yongʻin xavfsizligi faoliyatini texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar talablariga rioya etilishi ustidan qatʼiy nazoratni taʼminlash;
oromgohlarga jalb etiladigan bolalar salmogʻini yildan-yilga oshirib borishni nazarda tutgan holda, oromgohlarda mavjud imkoniyatlar hamda dam oluvchilarga koʻrsatiladigan xizmatlar doirasini kengaytirib borish;
oromgohlarda xavfsizlikni taʼminlash hamda tabiiy va texnogen tusdagi favqulodda vaziyatlarning oldini olish boʻyicha tizimli chora-tadbirlarni amalga oshirish;
oromgohlarning moddiy-texnika bazasini mustahkamlashga qaratilgan kompleks chora-tadbirlar rejalarini ishlab chiqish va amalga oshirish.
7. Respublika komissiyasi asosiy vazifalaridan kelib chiqib quyidagi funksiyalarni amalga oshiradi:
bolalarning dam olishi va sogʻlomlashtirilishini sifatli tashkil etish maqsadida tegishli yoʻnalishlar boʻyicha chora-tadbirlar belgilaydi;
bolalarning dam olishi va sogʻlomlashtirilishi mavsumi boshlanishi oldidan oromgohlarning bolalarni qabul qilishga tayyorligini tekshirish choralarini koʻradi;
vazirliklar, idoralar, xoʻjalik birlashmalari va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari rahbarlarining oromgohlar faoliyatini tashkil etish borasida amalga oshirilayotgan ishlari toʻgʻrisidagi hisobotlarini eshitadi;
vazirliklar, idoralar, xoʻjalik birlashmalari va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlaridan respublika komissiyasiga yuklangan vazifalarning bajarilishini taʼminlash uchun zarur axborotlarni soʻrab oladi;
bolalarning dam olishini tashkil etish va sogʻlomlashtirish chora-tadbirlari uchun homiylikni jalb etish, mablagʻlarni maqsadli yoʻnaltirish hamda sarflanishini nazorat qiladi;
bolalarning dam olishini tashkil etish va sogʻlomlashtirish boʻyicha uslubiy materiallar tayyorlash jarayoniga mutaxassislar va ekspertlarni jalb etadi.
3-bob. Respublika komissiyasi faoliyatini tashkil etish
8. Respublika komissiyasi hududiy komissiyalar va ishchi guruhlar faoliyatini muvofiqlashtiradi, majlislar oʻtkazadi, kun tartibiga kiritilgan masalalar yuzasidan qarorlar qabul qiladi.
9. Respublika komissiyasi qarorlar qabul qilishda aʼzolarning teng huquqliligi va kollegiallik tamoyillariga amal qiladi.
10. Respublika komissiyasi majlislari yiliga kamida ikki marta oʻtkaziladi, respublika komissiyasi raisi tomonidan yoki aʼzolarning taklifiga koʻra navbatdan tashqari majlislar chaqirilishi mumkin.
Majlis chaqirilishi haqida respublika komissiyasi aʼzolari majlis oʻtkazilishidan kamida bir hafta oldin xabardor qilinadi.
11. Respublika komissiyasi majlislari aʼzolarining koʻpchiligi ishtirok etganda vakolatli hisoblanadi.
12. Respublika komissiyasi qarorlari majlisda ishtirok etayotganlarning yarmidan koʻpi qoʻllab-quvvatlaganda qabul qilingan hisoblanadi, ovozlar teng boʻlganda raisning ovozi hal qiluvchi hisoblanadi.
13. Respublika komissiyasi majlisiga vazirliklar, idoralar, xoʻjalik birlashmalari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari rahbarlari, nodavlat notijorat tashkilotlar vakillari taklif etilishi mumkin.
14. Respublika komissiyasi majlisi kun tartibiga masalalar komissiya aʼzolari, ishchi guruhlar, vazirliklar, idoralar, xoʻjalik birlashmalari va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari tomonidan taqdim etilgan maʼlumotlar, shuningdek, oromgohlarning bolalarni qabul qilishga tayyorligi holatini tekshirish materiallari asosida kiritiladi.
15. Respublika komissiyasi majlisi kun tartibiga materiallarni Departament tayyorlaydi, shuningdek, qarorlarning ijrosini monitoring qiladi va uning natijalarini respublika komissiyasining majlisiga koʻrib chiqish uchun kiritadi.
4-bob. Respublika komissiyasining ishchi guruhlari
16. Respublika komissiyasi oʻz faoliyatini tizimli yoʻlga qoʻyish, belgilangan vazifalarni oʻz vaqtida va sifatli bajarish maqsadida ishchi guruhlar tuzadi.
17. Oromgohlarda taʼlim-tarbiyaviy ishlarni tashkil etish, ularni malakali pedagog va yetakchilar bilan taʼminlash boʻyicha 1-ishchi guruh:
oromgohlarni malakali pedagog xodimlar bilan taʼminlaydi, ular uchun qisqa muddatli oʻquv kurslari tashkil etadi;
oromgohlarning axborot-resurs markazlarini kitoblar, badiiy adabiyotlar, gazeta va jurnallar bilan taʼminlaydi;
bolalarni vatanparvarlik, umuminsoniy va milliy qadriyatlar ruhida tarbiyalash, ularda erkin fikrlash qobiliyatini shakllantirishga qaratilgan uslubiy qoʻllanmalar tayyorlaydi va har bir oromgohga yetkazadi;
taʼlim yoʻnalishlari boʻyicha turli tanlovlar, bolalar ongini rivojlantirishga qaratilgan intellektual oʻyinlar oʻtkazish, toʻgaraklar tashkil etish ishlarini yoʻlga qoʻyadi.
18. Bolalarga malakali tibbiy xizmat koʻrsatish, oromgohlarda oziq-ovqat mahsulotlari sifatini, sanitariya-gigiyena talablariga rioya etilishini nazorat qilish boʻyicha 2-ishchi guruh:
oromgohlarni yetarli miqdordagi barcha zarur dori-darmon vositalari, shu jumladan, ilon va qoraqurt zahriga qarshi zardoblar bilan taʼminlaydi;
oromgohlarni malakali tibbiyot xodimlari bilan taʼminlaydi, ular uchun qisqa muddatli oʻquv kurslari tashkil etadi;
oromgohlarda oziq-ovqat mahsulotlari va ichimlik suvining sifatini hamda sanitariya-gigiyena talablariga rioya etilishini oʻrganib boradi hamda aniqlangan kamchiliklarning zudlik bilan bartaraf etilishini tashkil qiladi;
bolalar bilan sogʻlom turmush tarzi boʻyicha davra suhbatlari, savol-javoblar, davolash-profilaktik, sanitariya-gigiyenik va epidemiyaga qarshi tadbirlar oʻtkazadi, bolalarning yoshini eʼtiborga olgan holda, ular oʻrtasida turli yuqumli kasalliklarning oldini olish boʻyicha sanitariya-gigiyenaga doir tushuntirish ishlarini olib boradi.
19. Bolalarni vatanparvarlik ruhida tarbiyalashga qaratilgan maʼnaviy-maʼrifiy tadbirlar va sport musobaqalarini oʻtkazish, ularga madaniy xizmat koʻrsatishni tashkil etish boʻyicha 3-ishchi guruh:
madaniy-maʼrifiy tadbirlarni oʻtkazish maqsadida har bir oromgoh boʻyicha alohida dastur ishlab chiqilishini va amalga oshirilishini taʼminlaydi;
oromgohlarga madaniyat va fan xodimlari, yozuvchi va shoirlar, mashhur sportchilarning tashrifini tashkil etib, bolalar bilan uchrashuvlar, davra suhbatlari, badiiy kechalar, mahorat darslari oʻtkazadi;
oromgohlarda mumtoz va estrada sanʼatkorlarining chiqishlarini, milliy konsert namoyishlarini tashkil etadi;
oromgohlarda oʻzbek milliy kinofilmlari namoyishlarini oʻtkazadi;
bolalar oʻrtasida turli sport musobaqalarini tashkil etadi.
20. Oromgohlarda jamoat tartibini saqlash, aloqa, transport xizmati va harakat xavfsizligini taʼminlash, favqulodda vaziyatlar boʻyicha profilaktik tadbirlar oʻtkazish boʻyicha 4-ishchi guruh:
bolalarni dam olishini tashkil etish va sogʻlomlashtirish davomida oromgohlarda jamoat tartibini saqlash va xavfsizlikni taʼminlash borasidagi ishlarni tashkil etadi;
oromgohlardagi bolalar hamda ularga xizmat koʻrsatayotgan xodimlarning yuzaga kelishi mumkin boʻlgan favqulodda vaziyatlar boʻyicha hushyorligini oshirish yuzasidan profilaktik tadbirlar oʻtkazilishini taʼminlaydi;
har bir oromgohga ichki ishlar organlari xodimlarini biriktirib, ularning doimiy ravishda navbatchiligini tashkil etadi;
bolalarning belgilangan joylardan oromgohlarga borib-kelishlarini taʼminlaydi, bunda yoʻl harakati xavfsizligi xodimlari kuzatuvini tashkil etadi;
oromgohlarga bolalarni olib borayotgan va olib kelayotgan har bir transport vositasining texnik jihatdan soz boʻlishini muntazam ravishda nazorat qilib boradi;
oromgohlarga olib boradigan yoʻllarning xavfsizlik nuqtai nazaridan soz boʻlishini taʼminlaydi;
yuzaga keladigan favqulodda vaziyatlar va tabiiy ofatlarning oldini olish barcha zarur choralarni koʻradi;
tektonik hududda joylashgan yoki sel kelishi xavfi boʻlgan oromgohlar faoliyatini vaqtincha yopish choralari koʻrilishini taʼminlaydi;
bolalar uchun yoʻl harakati qoidalariga rioya etish boʻyicha oʻquv mashgʻulotlari olib borilishini taʼminlaydi.
21. Oromgohlarda elektr energiyasi va tabiiy gaz taʼminoti uzluksizligini taʼminlash, ularga sifatli kommunal xizmat koʻrsatish boʻyicha 5-ishchi guruh:
oromgohlarda elektr energiyasi va tabiiy gaz uzluksizligini taʼminlaydi, favqulodda holatlarda elektr energiyasi oʻchib qolganda qoʻshimcha choralardan foydalanish imkoniyatini yaratadi, bu borada har bir hududda shtablar tashkil etib, ularning faoliyatini nazorat qilib boradi;
oromgohlarda toza ichimlik suvi taʼminotini tashkil etadi, chekka hududlarda joylashgan oromgohlarga ichimlik suvining maxsus transport vositalari orqali uzluksiz ravishda yetkazib berilishini taʼminlaydi;
oromgohlarda obodonlashtirish ishlari olib borilishini tashkil etadi, obodonlashtirish uchun zarur boʻlgan maxsus transport vositalari xizmatlarini tashkil etadi.
5-bob. Hududiy komissiyalar faoliyatini tashkil etish
22. Hududiy komissiyalar bolalarning dam olishini va sogʻlomlashtirishni tashkil etish boʻyicha joylardagi tashkilotlar faoliyatini muvofiqlashtirib borish uchun tashkil etiladi.
23. Hududiy komissiyalar:
bolalarni dam olishini tashkil etish va sogʻlomlashtirish rejasini amalga oshirish uchun talab etiladigan moliyalashtirish manbalarini aniqlashtiradi;
oromgohlarning moddiy-texnika bazasini mustahkamlash, ularni rekonstruksiya qilish, kapital va joriy taʼmirlash chora-tadbirlarini amalga oshiradi;
oromgohlarni sifatli oziq-ovqat mahsulotlari bilan taʼminlashni nazorat qiladi;
oromgohlarni zarur texnika va vositalar bilan taʼminlash choralarini koʻradi;
bolalarni dam olishini tashkil etish va sogʻlomlashtirish chora-tadbirlari ijrosini toʻliq va sifatli bajarish yuzasidan homiylik jalb etadi va ularning maqsadli sarflanishini nazorat qiladi;
oromgohlar faoliyatini takomillashtirish yuzasidan takliflar tayyorlaydi va koʻrib chiqish uchun respublika komissiyasiga taqdim etadi.
24. Hududiy komissiyalar majlislari yiliga kamida ikki marta oʻtkaziladi, komissiya raisi tomonidan yoki aʼzolarning taklifiga koʻra navbatdan tashqari majlislar chaqirilishi mumkin.
Majlis chaqirilishi haqida hududiy komissiyalar aʼzolari majlis oʻtkazilishidan kamida bir hafta oldin xabardor qilinadi.
25. Hududiy komissiyalar majlislari aʼzolarining koʻpchiligi ishtirok etganda vakolatli hisoblanadi.
26. Hududiy komissiyalar qarorlari majlisda ishtirok etayotganlarning yarmidan koʻpi qoʻllab-quvvatlaganda qabul qilingan hisoblanadi, ovozlar teng boʻlganda raisning ovozi hal qiluvchi hisoblanadi.
6-bob. Yakunlovchi qoida
27. Mazkur Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javobgar boʻladilar.
Bolalarning dam olishlarini tizimli tashkil etish va sogʻlomlashtirish masalalari boʻyicha respublika va hududiy komissiyalar toʻgʻrisida nizomga ILOVA
Bolalarning dam olishlarini tizimli tashkil etish va sogʻlomlashtirish masalalari boʻyicha hududiy komissiyalarning
1. Lavozimga koʻra — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlari, hududiy komissiyalar raislari 2. Lavozimga koʻra — Oʻzbekiston Kasaba uyushmalari federatsiyasi hududiy boʻlinmalari rahbarlari, hududiy komissiyalar raislari oʻrinbosarlari 3. Lavozimga koʻra — Qoraqalpogʻiston Respublikasi iqtisodiyot va moliya vaziri, viloyatlar va Toshkent shahar iqtisodiyot va moliya boshqarmalari boshliqlari 4. Lavozimga koʻra — Qoraqalpogʻiston Respublikasi maktabgacha va maktab taʼlimi vaziri, viloyatlar va Toshkent shahar maktabgacha va maktab taʼlimi boshqarmalari boshliqlari 5. Lavozimga koʻra — Qoraqalpogʻiston Respublikasi oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vaziri, viloyatlar va Toshkent shahar oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar boshqarmalari boshliqlari 6. Lavozimga koʻra — Qoraqalpogʻiston Respublikasi sport vaziri, viloyatlar va Toshkent shahar sport boshqarmalari boshliqlari 7. Lavozimga koʻra — Qoraqalpogʻiston Respublikasi sogʻliqni saqlash vaziri, viloyatlar va Toshkent shahar sogʻliqni saqlash boshqarmalari boshliqlari 8. Lavozimga koʻra — Qoraqalpogʻiston Respublikasi qishloq xoʻjaligi vaziri, viloyatlar va Toshkent shahar qishloq xoʻjaligi boshqarmalari boshliqlari 9. Lavozimga koʻra — Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasining hududiy boʻlinmalari rahbarlari 10. Lavozimga koʻra — Qoraqalpogʻiston Respublikasi madaniyat vaziri, viloyatlar va Toshkent shahar madaniyat boshqarmalari boshliqlari 11. Lavozimga koʻra — Qoraqalpogʻiston Respublikasi ichki ishlar vaziri, viloyatlar va Toshkent shahar ichki ishlar boshqarmalari boshliqlari 12. Lavozimga koʻra — Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasining Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar boshqarmalari boshliqlari 13. Lavozimga koʻra — Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar favqulodda vaziyatlar boshqarmalari boshliqlari 14. Lavozimga koʻra — Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar raqamli texnologiyalar boshqarmalari boshliqlari 15. Lavozimga koʻra — Qoraqalpogʻiston Respublikasi transport vaziri, viloyatlar va Toshkent shahar transport boshqarmalari boshliqlari 16. Lavozimga koʻra — “Oʻzbekiston temir yoʻllari” aksiyadorlik jamiyatining Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar boʻyicha hududiy boʻlinmalari rahbarlari (kelishuv asosida) 17. Lavozimga koʻra — “Hududiy elektr tarmoqlari” aksiyadorlik jamiyatining Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar boʻyicha hududiy boʻlinmalari rahbarlari (kelishuv asosida) 18. Lavozimga koʻra — “Hududgaztaʼminot” aksiyadorlik jamiyatining Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar boʻyicha hududiy boʻlinmalari rahbarlari (kelishuv asosida) 19. Lavozimga koʻra — “Oʻzsuvtaʼminot” aksiyadorlik jamiyatining Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar boʻyicha hududiy boʻlinmalari rahbarlari (kelishuv asosida)
Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 27-fevraldagi 84-son qaroriga 5-ILOVA
Bolalar sogʻlomlashtirish oromgohlarida bolalarning dam olishini tashkil etish va sogʻlomlashtirish konsepsiyasini 2023-yilda amalga oshirish boʻyicha
T/r Chora-tadbirlar Amalga oshirish mexanizmi Muddati Masʼul ijrochilar I. Bolalarning dam olishini tashkil etish va sogʻlomlashtirishning samarali tizimini yaratish, bolalar sogʻlomlashtirish oromgohlari tarmogʻini takomillashtirish Bolalar sogʻlomlashtirish oromgohlariga malakali pedagog kadrlarni jalb etish. 1. Bolalar sogʻlomlashtirish oromgohlarning pedagog kadrlarga boʻlgan ehtiyojini aniqlash, faoliyat olib boradigan tarbiyachi, yetakchi va toʻgarak rahbarlarining eng munosiblarini tanlash. 2023-yil may Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Kasaba uyushmalari federatsiyasi (kelishuv asosida) , manfaatdor vazirlik va idoralar 2. Oromgohlarda toʻgaraklarni tashkil etish, ularga malakali oʻqituvchi-mutaxassislarni jalb etish. 2023-yil iyun 3. Oromgohlarda taʼlim-tarbiya jarayonini tashkil etish yuzasidan oʻquv-uslubiy qoʻllanmalar ishlab chiqish hamda seminarlar tashkil etgan holda ishtirokchilarga yetkazilishini taʼminlash. 2023-yil iyun Mavsum davomida oromgohlarda sifatli tibbiy xizmat koʻrsatish. 1. Oromgohlarning hududlar va smenalar kesimida tibbiy xodimlarga boʻlgan talabini aniqlash, biriktiriladigan malakali shifokor va hamshiralar roʻyxatini shakllantirish hamda ularni mavsum davomida biriktirilgan bolalar sogʻlomlashtirish oromgohlarida faoliyatini yoʻlga qoʻyish. 2023-yil may Sogʻliqni saqlash vazirligi, Kasaba uyushmalari federatsiyasi (kelishuv asosida) , manfaatdor vazirlik va idoralar 2. Hududiy sogʻliqni saqlash boshqarmalarida bolalar sogʻlomlashtirish oromgohlariga biriktirilgan malakali shifokor va hamshiralar uchun oʻquv dasturlari hamda oʻquv-seminarlarni tashkil etish. 2023-yil may 3. Tibbiyot xodimlariga metodik yordam tariqasida tibbiy qoʻllanmalarni tayyorlash va oromgohlarga yetkazish. 2023-yil may 4. Ilon va qoraqurt zardoblarini ehtiyojga qarab har bir oromgohga yetarli miqdorda ajratish, dezinfeksiya qilish ishlarini nazorat qilish va tibbiy xonalar tashkil qilib, ularga malakali mutaxassislar ajratish. 2023-yil iyun — avgust Oromgohlarga boruvchi bolalarning xavfsizligini taʼminlash. 1. Oromgohlarga olib boruvchi yoʻllar holatini oʻrganish, tegishli tashkilotlarga taqdimnomalar kiritish va aniqlangan muammolarning mutasaddilar tomonidan oʻz vaqtida bartaraf etilishini taʼminlash. 2023-yil mart-may Ichki ishlar vazirligi , Milliy gvardiya, Kasaba uyushmalari federatsiyasi (kelishuv asosida) , Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 2. Oromgohlar joylashgan hududda huquqbuzarlik va jamoat tartibi buzilishining oldini olish boʻyicha alohida profilaktik tadbirlar rejasini ishlab chiqish va amalga oshirish. 2023-yil may 3. Hududlar va smenalar kesimida ichki ishlar va milliy gvar diya xodimlariga boʻlgan ehtiyojni aniqlash va oromgohlarga biriktirish. 2023-yil iyun — avgust Oromgohlarda elektr energiyasi va tabiiy gaz taʼminoti uzluksizligini taʼminlash. 1. Oromgohlarda ichimlik suvi, elektr, tabiiy va suyultirilgan gaz taʼminotining uzluksizligini taʼminlash boʻyicha chora-tadbirlar belgilash va amalga oshirish. 2. Mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari bilan birgalikda mavsumda oromgohlarda elektr energiyasi taʼminoti uzluksizligini taʼminlash boʻyicha aniqlangan kamchiliklarni bartaraf etish. 3. Zaruratga qarab, oromgohlarni qoʻshimcha ravishda dizel yoqilgʻisida ishlaydigan generatorlar bilan taʼminlash. Mavsum davomida Energetika vazirligi, Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi , Kasaba uyushmalari federatsiyasi (kelishuv asosida) , Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari II. Bolalarning intellektual salohiyati va maʼnaviyatini yuksaltirish, ularning iqtidorini namoyon qilish Oromgohlarda bolalar oʻrtasida intellektual oʻyinini tashkil etish. 1. Ishchi guruhini tuzish va oromgohlarda intellektual oʻyinlar oʻtkazish tartibini belgilash. 2. Mavsum davomida intellektual oʻyinlarni oʻtkazib borish. 3. OAV va ijtimoiy tarmoqlarda yoritish. 2023-yil may-avgust Yoshlar siyosati va sport vazirligi, Kasaba uyushmalari federatsiyasi, Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi, “Zakovat” intellektual klubi (kelishuv asosida) Oromgohlarda bolalar oʻrtasida milliy va zamonaviy raqs turlarini ommalashtirishga qaratilgan “Raqs jilosi” koʻrik-tanlovini tashkil etish. 1. Tanlov nizomini ishlab chiqish. 2. Mavsum davomida bolalar oʻrtasida tanlovni tashkil etish. 3. OAV va ijtimoiy tarmoqlarda yoritish. 2023-yil may-avgust Madaniyat va turizm vazirligi, Yoshlar siyosati va sport vazirligi, Kasaba uyushmalari federatsiyasi (kelishuv asosida) , Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari Bolalarni oromgohlarda mazmunli hordiq chiqarishini taʼminlash maqsadida “Quvnoqlar va zukkolar” koʻrik-tanlovi jamoalari konsertlarini tashkil etish. 1. “ Quvnoqlar va zukkolar” koʻrik-tanlovi konsertlarini tashkil etishning namunaviy tartibini ishlab chiqish. 2023-yil may Madaniyat va turizm vazirligi, Kasaba uyushmalari federatsiyasi, Respublika Maʼnaviyat va maʼrifat markazi, Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi (kelishuv asosida) , Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 2.Oromgohlarga tashrif buyuradigan jamoalar roʻyxatini shakllantirish. 2023-yil iyun 3. Jamoalarni konsert tashkil etish boʻyicha reja-jadvalini ishlab chiqish. 4. Reja-jadval asosida har mavsumda konsert dasturlarini tashkil etish va OAV va ijtimoiy tarmoqlarda yoritish. 2023-yil iyun — avgust Bolalarni yozgi dam olish mavsumini mazmunli tashkil etish maqsadida musiqa, rassomlik, adabiyot, teatr va sanʼatning boshqa turlari boʻyicha turli toʻgaraklarga jalb qilish . 1. Toʻgarak reja-jadvalini ishlab chiqish. Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Yoshlar siyosati va sport vazirligi, Madaniyat va turizm vazirligi 2. Reja-jadvalga asosan toʻgaraklarni tashkil etish. 3. Yoshlarning qiziqishlaridan kelib chiqib toʻgaraklarga jalb etish. 2023-yil may-avgust Oromgohlarda bolalar uchun “Yoshlar teatr studiyalari” ning ijodiy tomoshalarini tashkil etish. 1. “Yoshlar teatr studiyalari”ning teatr tomoshalari reja jadvalini ishlab chiqish. Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Madaniyat va turizm vazirligi, Yoshlar siyosati va sport vazirligi, Yozuvchilar uyushmasi, Respublika Maʼnaviyat va maʼrifat markazi (kelishuv asosida) 2. Jadval asosida tasdiqlangan ssenariylar boʻyicha teatr namoyishlarini tashkil etish. 3. Tadbirlarni ijtimoiy tarmoqlar va OAVda yoritish. 2023-yil may-avgust III. Bolalarda mafkuraviy immunitetni shakllantirish, ularni umuminsoniy va milliy qadriyatlar ruhida tarbiyalash “Yangi Oʻzbekiston-yangicha dunyoqarash” ustuvor gʻoyasini yoshlar ongiga singdirish, keyingi yillarda yurtimizda amalga oshirilayotgan islohotlar, davlat rahbarining yoshlarga koʻrsatayotgan eʼtibori, mamlakat kelajagida yoshlarning oʻrniga bagʻishlangan suhbatlar tashkil etish. 1. Ijtimoiy-iqtisodiy va siyosiy-maʼrifiy suhbatlar mavzularini tanlash. 2023-yil may Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Yoshlar siyosati va sport vazirligi, Kasaba uyushmalari federatsiyasi, Respublika Maʼnaviyat va maʼrifat markazi (kelishuv asosida) 2. Har bir mavzu boʻyicha maʼlumotlar tayyorlash. 2023-yil iyun 3. Mavzulardan kelib chiqib maʼruza matnlarini tayyorlash va oromgohlardagi bolalarga yetkazish choralarini koʻrish. 2023-yil iyun — avgust Taniqli shoir va yozuvchilar ishtirokida davra suhbati va uchrashuvlar oʻtkazish. 1. Tadbir oʻtkazish reja-jadvalini ishlab chiqish. 2023-yil 25-may Yoshlar siyosati va sport vazirligi, Yozuvchilar uyushmasi, Respublika Maʼnaviyat va maʼrifat markazi (kelishuv asosida) 2. Reja-jadval boʻyicha tadbirlarni tashkil etish. 2023-yil iyun — avgust Bolalarni yozgi dam olish mavsumini mazmunli oʻtkazish maqsadida spektakllar namoyishini tashkil etish. 1. Tadbir oʻtkazish reja-jadvalini ishlab chiqish. 2023-yil 25-may Madaniyat va turizm vazirligi, Kasaba uyushmalari federatsiyasi (kelishuv asosida) , Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 2. Reja-jadval boʻyicha tadbirlarni tashkil etish. 2023-yil iyun — avgust Bolalar oromgohlarida kitob savdo-yarmarkalarini tashkil etish. 1. Nashriyotlar va kitob savdosi bilan shugʻullanuvchi tashkilotlar roʻyxatini shakllantirish. 2. Joylarda oʻtkaziladigan kitob savdo-yarmarkalarini tashkil etish boʻyicha reja-jadval ishlab chiqish va tasdiqlash. 3. Tasdiqlangan reja-jadval asosida nashriyotlar va kitob savdosi bilan shugʻullanuvchi tashkilotlarning faol ishtirokini taʼminlash. Reja-jadval asosida Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi, Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari Yozgi dam olish mavsumida bolalar dam olish maskanlari va oromgohlarda bolalarning mazmunli madaniy dam olishlarini tashkil etish maqsadida yoshlar uchun moʻljallangan badiiy, hujjatli va animatsion filmlar namoyishini tashkil etish. 1. Kinematogarfiya agentligi qoshidagi qoʻshma komissiya tomonidan tegishli kontentni tanlab olish. 2. Agentlik tomonidan badiy, hujjatli va animatsion filmlarni elektron tashuvchi moslamalarda Kasaba uyushmasi federatsiyasi, Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligiga taqdim etish. 3. Kasaba uyushmasi federatsiyasi va Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi yozgi bolalar dam olish maskanlari va oromgohlarda tanlab olingan badiiy, hujjatli va animatsion filmlar namoyishini tashkil etish. 2023-yil iyun — avgust Madaniyat va turizm vazirligi, Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Kasaba uyushmalari federatsiyasi (kelishuv asosida) IV. Bolalar oʻrtasida sogʻlom turmush tarzini targʻib qilish, sport turlarini ommalashtirish Oʻgʻil bolalar oʻrtasida sportning futbol turi va Qiz bolalar oʻrtasida sportning voleybol turi boʻyicha musobaqalar tashkil etish. 1. Musobaqalarni oʻtkazishning namunaviy tartibini ishlab chiqish. 2. Tartibni bolalar oromgohlariga yetkazish. 2023-yil may Yoshlar siyosati va sport vazirligi, Kasaba uyushmalari federatsiyasi (kelishuv asosida) , Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 3. Sport musobaqasini oromgohlarda mavsum davomida oʻtkazish choralarini koʻrish. 4. OAV va ijtimoiy tarmoqlarda yoritish. Reja-jadval asosida Sportning basketbol, shashka, yengil atletika va stol tennisi turlari boʻyicha musobaqalar tashkil etish. 1. Musobaqalarni oʻtkazishning namunaviy tartiblarini ishlab chiqish. 2. Tartiblarni bolalar oromgohlariga yetkazish. 2023-yil may Yoshlar siyosati va sport vazirligi, Kasaba uyushmalari federatsiyasi (kelishuv asosida) , Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 3. Sport musobaqalarini oromgohlarda mavsum davomida oʻtkazish choralarini koʻrish. 4. Ommaviy axborot vositalari va ijtimoiy tarmoqlarda yoritish. Reja-jadval asosida 3 ta sogʻlomlashtirish oromgohida 954 nafar Mehribonlik (6 ta) va Oilaviy bolalar uylari (121 ta) tarbiyalanuvchilarini hamda 48 ta oromgohda 18 967 nafar bolalar dam olishini taʼminlash. 1. Oromgohlarga jalb etiladigan pedagog xodimlar uchun oʻquvlar oʻtkazish. 2. Toʻgarak va tarbiyachilarning ish reja namunalarini ishlab chiqish va yetkazish. 3. Oromgohning har navbatida oʻquvchilarning dam olishini monitoring qilish. 2023-yil iyun — avgust Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Kasaba uyushmalari federatsiyasi (kelishuv asosida) , Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari “Yoshlar” teleradiokanalida “Oromgohlarda bir kun” yangi teleloyihasini tashkil etish. Yozgi taʼtilda sogʻlomlashtirish va umumiy oʻrta taʼlim muassasalaridagi oromgohlarda bolalarning kun tartibi, qatnashadigan toʻgaraklari, shugʻullanadigan mashgʻulotlari, tashkil etiladigan maʼnaviy, intellektual va sport tadbirlaridagi ishtirokini keng yoritib borish. 1. Koʻrsatuv ssenariysini ishlab chiqish. 2023-yil may Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi, Kasaba uyushmalari federatsiyasi (kelishuv asosida) , Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi 2. Tegishli vazirlik va idoralar bilan hamkorlikda oromgohlarda tasvirga olish va efir setkasiga kiritish. 3. Koʻrsatuvni belgilangan muddatlarda efirga uzatish. 2023-yil iyun — avgust
Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 27-fevraldagi 84-son qaroriga 6-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblanayotgan ayrim qarorlari
1. Vazirlar Mahkamasining “Bolalarning dam olishini tashkil etish va sogʻlomlashtirish tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2012-yil 10-martdagi 67-son qarori .
2. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Koronavirus pandemiyasini yumshatish, aholining sanitariya-epidemiologik osoyishtaligi va salomatligini saqlash tizimini tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 25-iyuldagi PF-6035-son Farmoni)” 2021-yil 19-noyabrdagi 694-son qaroriga 1-ilovaning 27-bandi .
3. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasining “Normativ-huquqiy hujjatlar toʻgʻrisida” 2021-yil 20-apreldagi OʻRQ-682-son Qonuni)” 2022-yil 4-apreldagi 153-son qaroriga ilovaning 282-bandi .
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2023-yil 27-fevral,
84-son