UzbekAI

← Qonunlar

📅 2023-yil 23-yanvar · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Ichki ishlar vaziri

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2023 йил 23 январь · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Ички ишлар вазири

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 23 января 2023 г. · Документы министерств и ведомств · Министр внутренних дел

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 23 January 2023 · Ministry and agency documents · Ichki ishlar vaziri

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг

буйруғи

НИЗОМ

НАМУНАВИЙ ШАКЛЛАРИ

ДИПЛОМ

Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш фаолиятини амалга оширувчи таълим ташкилотлари ўқитувчи ва ҳайдовчи-йўриқчиларини қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 4 апрелдаги ПҚ-190-сон « Автомобиль йўлларида инсон хавфсизлигини ишончли таъминлаш ва ўлим ҳолатларини кескин камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида »ги ва Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 июлдаги 393-сон « Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳамда уларни имтиҳондан ўтказиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида »ги қарорларига мувофиқ буюраман:

1. Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш фаолиятини амалга оширувчи таълим ташкилотлари ўқитувчи ва ҳайдовчи-йўриқчиларини қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ушбу буйруқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.

3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Келишилди:

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2023 йил 23 январдаги 21-сон буйруғига ИЛОВА

Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш фаолиятини амалга оширувчи таълим ташкилотлари ўқитувчи ва ҳайдовчи-йўриқчиларини қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги

Ушбу Низом автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш фаолиятини амалга оширувчи таълим ташкилотлари (бундан буён матнда таълим ташкилотлари деб юритилади) ўқитувчи ва ҳайдовчи-йўриқчиларини қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш тартибини белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

1. Таълим ташкилотлари ўқитувчи ва ҳайдовчи-йўриқчиларини шартнома асосида қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш Ички ишлар вазирлиги Академияси (бундан буён матнда Академия деб юритилади) томонидан амалга оширилади.

Бунда:

таълим ташкилотлари ўқитувчи ва ҳайдовчи-йўриқчиларини қайта тайёрлаш Академияда;

таълим ташкилотлари ўқитувчи ва ҳайдовчи-йўриқчиларининг малакасини ошириш Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти учун Академияда, қолган вилоятлар учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейларида ташкил этилади.

2. Таълим ташкилотлари ўқитувчи ва ҳайдовчи-йўриқчиларининг малакасини ошириш ҳар уч йилда бир марта амалга оширилади.

3. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

талабгор — қайта тайёрлаш ёки малака ошириш курсларига ўқишга кириш истагини билдирган ўқитувчи ва ҳайдовчи-йўриқчилар ёхуд ўзининг ўқитувчи ва ҳайдовчи-йўриқчиларини ўқитиш хоҳишини билдирган таълим ташкилотлари;

тингловчи — қайта тайёрлаш ёки малака ошириш курсларига қабул қилинган ўқитувчи ва ҳайдовчи-йўриқчилар;

ўқитувчи ва ҳайдовчи-йўриқчиларни қайта тайёрлаш (бундан буён матнда қайта тайёрлаш деб юритилади) — таянч мутахассисликлар ва касбларга мувофиқ бўлган, шунингдек педагогик ҳамда ҳайдовчи-йўриқчилик фаолиятини амалга ошириш учун қўшимча касбий билим, малака ва кўникмаларнинг зарур ҳажмини эгаллашга қаратилган таълим тури;

ўқитувчи ва ҳайдовчи-йўриқчиларнинг малакасини ошириш (бундан буён матнда малака ошириш деб юритилади) — ўқитувчи ҳамда ҳайдовчи-йўриқчиларнинг касбий билим, малака ва кўникмаларнинг чуқурлаштирилиши ҳамда янгилаб борилишини таъминлаш, уларнинг тоифаси, даражаси, разряди ва лавозими ошишига хизмат қилишга қаратилган таълим тури;

тьютор (ўқитувчи-консультант) — қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида тегишли ўқув модули бўйича тингловчилар фаолиятини мувофиқлаштирувчи ва йўналтирувчи, методик ёрдам кўрсатувчи, ўқиш ва билиш назоратини амалга оширувчи масъул ходим.

4. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ўқиш тингловчининг асосий иш жойидан ажралган ҳолда амалга оширилади.

Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида аудитория ўқув юкламасининг энг кўп ҳажми ҳафтасига 36 соат этиб белгиланади.

5. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ўқув жараёни 25 нафардан ортиқ бўлмаган тингловчилардан иборат гуруҳларда ташкил қилинади.

Бунда, аудитория машғулотлари 80 дақиқа давом этади, ўқув машғулотлари оралиғидаги танаффус камида 10 дақиқани ташкил этади.

2-боб. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларига талабгорларни қабул қилиш

6. Қайта тайёрлаш ёки малака ошириш курсларида ўқиш учун талабгорлар Академиянинг расмий веб-сайти орқали мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги ариза билан мурожаат қилади.

7. Талабгорнинг аризаси келиб тушган кундан эътиборан уч иш куни ичида Академия томонидан унда кўрсатилган маълумотлар ўрганиб чиқилади.

8. Талабгор томонидан ариза мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда тақдим этилмаган ёки аризада тегишли маълумотлар тўлиқ кўрсатилмаган ёхуд нотўғри кўрсатилган бўлса, Академия томонидан талабгорга камчиликларни бартараф этиб, қайта мурожаат қилиш мумкинлиги тўғрисида ушбу ариза келиб тушган кундан эътиборан уч иш куни ичида ёзма ёки электрон шаклда маълум қилинади.

9. Талабгор томонидан тақдим этилган аризада мазкур Низомнинг 7-бандида кўрсатилган камчиликлар аниқланмаган тақдирда Академия ва талабгор ўртасида уни ўқитиш юзасидан шартнома тузилади.

10. Шартномада кўрсатилган ўқитиш қиймати талабгор томонидан шартномада белгиланган муддатда тўлиқ тўлангандан сўнг, талабгор Академия бошлиғининг буйруғи билан тегишли қайта тайёрлаш ёки малака ошириш курсига қабул қилинади.

11. Талабгор томонидан шартнома имзоланилмаган бўлса, ёки ўқитиш қиймати шартномада белгиланган муддатда тўланмаган тақдирда, талабгор ўқишга қабул қилинмайди ҳамда талабгорга бу ҳақда Академия томонидан шу куннинг ўзида ёзма равишда хабарнома юборилади.

3-боб. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларини ташкил этиш

12. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ўқув жараёни Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Транспорт вазирлиги билан келишилган ҳолда ишлаб чиқилган ва Ички ишлар вазирлиги томонидан тасдиқланган ўқув режаси ва ўқув дастурларига мувофиқ ташкил этилади ҳамда машғулотлар жадвали бўйича олиб борилади.

13. Ҳайдовчи-йўриқчиларни қайта тайёрлаш, шунингдек малакасини ошириш курсларининг ҳар бири учун тўлов базавий ҳисоблаш миқдорининг 4,5 баровари миқдорида белгиланади.

Ўқитувчиларни қайта тайёрлаш курси учун тўлов базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баровари, уларнинг малакасини ошириш курси учун тўлов эса базавий ҳисоблаш миқдорининг 7 баровари миқдорида белгиланади.

14. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида тингловчиларнинг ўқув дастурларини ўзлаштириш муддати ўқув режасига киритилган фанлар сони ҳамда уларнинг юкламалари ҳажмидан келиб чиқиб, қуйидаги миқдорларда белгиланади:

ўқитувчи ва ҳайдовчи-йўриқчиларни қайта тайёрлаш 2 ҳафта (72 соат);

ҳайдовчи-йўриқчиларнинг малакасини ошириш 2,5 ҳафта (90 соат);

ўқитувчиларнинг малакасини ошириш 4 ҳафта (144 соат).

15. Тингловчиларга уларнинг ўқув жараёнида иштирокини таъминлаш ҳамда ўқув дастурларини ўзлаштиришда тьютор (ўқитувчи-консультант) яқиндан ёрдамлашади.

Тьютор (ўқитувчи-консультант) тингловчи ва педагоглар билан доимий алоқа боғлаш, уларга зарур методик ёрдам кўрсатиш, тингловчилар томонидан якка тартибдаги машғулотларни бажариш, шунингдек уларнинг билимини баҳолаш жараёнида тегишли назоратни амалга оширади.

16. Қайта тайёрлаш ёки малака ошириш курсларига узрли сабабларга кўра (касаллиги, яқин қариндошларининг вафоти, меҳнат таътили, Ўзбекистон Республикасидан ташқарида бўлиши сабабли) қатнашмаган ҳамда ушбу курсни якунига етказа олмаган тингловчига Академия бошлиғининг рухсати билан тегишли йўналиш бўйича навбатдаги қайта тайёрлаш ёки малака ошириш курсларида мазкур Низомнинг 12-бандида назарда тутилган тўловларни тўламаган ҳолда ўқишга рухсат берилади.

17. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларининг ўқув жараёнига Академия профессор-ўқитувчилари ҳамда шартнома асосида педагог кадрлар ва мутахассислар жалб этилади.

18. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида синов имтиҳонлари оралиқ ва якуний назорат турларидан иборат ҳисобланади.

Академия томонидан қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида синов имтиҳонлари ўқув режа ва ўқув дастурлари асосида ишлаб чиқилган тест шаклида ўтказилади.

19. Тест саволлари синов имтиҳонлари бошланишидан камида уч кун олдин Академиянинг расмий веб-сайтига жойлаштирилиши зарур.

20. Синов имтиҳонлари ўтказилаётган хонага тингловчилар томонидан мобил алоқа воситаси, компьютер ёки бошқа алоқа ва телекоммуникация воситалари, китоб, луғат, шпаргалка ва бошқа материаллар олиб кирилиши ҳамда фойдаланилиши тақиқланади.

Бунда, ушбу тақиқланган материалларни олиб кирган ёки фойдаланган тингловчи синов имтиҳонларини ўтказиш тартибини бузган деб ҳисобланади ҳамда далолатнома асосида синов имтиҳонларидан четлаштирилади.

21. Тингловчининг қайта тайёрлаш ёки малака ошириш курси мобайнидаги ўзлаштириши 100 баллик тизим асосида баҳоланади. Бунда:

оралиқ назорат 20 та тест саволларидан иборат бўлади, ҳар бир тўғри жавоб учун 1,5 балл ва жами тўпланиши мумкин бўлган балл 30 бални ташкил этади;

якуний назорат 35 та тест саволларидан иборат бўлади, ҳар бир тўғри жавоб учун 2 балл ва жами тўпланиши мумкин бўлган балл 70 бални ташкил этади.

Тингловчининг оралиқ ва якуний назорат турларида тўплаган натижалари умумлаштирилади. Бунда, тингловчининг умумий тўплаган натижаси 56 ва ундан юқори бални ташкил этган тақдирда у қайта тайёрлаш ёки малака ошириш курсини тугатган деб ҳисобланади.

Синов имтиҳонларининг натижалари бўйича тингловчи 56 балдан кам тўплаган ҳолларда у қайта тайёрлаш ёки малака ошириш курсидан ўтмаган деб ҳисобланади.

22. Синов имтиҳонини топшира олмаган тингловчиларга уларнинг натижалари эълон қилинган кундан бошлаб уч иш куни ичида қайта топшириш учун имконият берилади.

Бунда, тингловчидан синов имтиҳонини қайта топшириш учун мазкур Низомнинг 12-бандида назарда тутилган тўловлар ундирилмайди.

Синов имтиҳонини топшира олмаган тингловчи қайта тайёрлаш ёки малака ошириш курсини шартнома асосида қайта ўқиш ҳуқуқига эга.

23. Академия томонидан ушбу Низомнинг 2-иловасига асосан қайта тайёрлаш курсини муваффақиятли тамомлаган тингловчига диплом, малака ошириш курсини тамомлаган тингловчига эса сертификат тақдим этилади.

Синов имтиҳонини муваффақиятли топширмаган тингловчига диплом ёки сертификат берилмайди. Бу ҳолда тингловчига қайта тайёрлаш ёки малака ошириш курсида қатнашганлиги тўғрисида маълумотнома берилади.

4-боб. Тингловчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

24. Тингловчилар ўқув машғулотлари бошланишидан олдин Академиянинг ички тартиб-қоидалари билан таништирилади.

25. Тингловчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга ҳисобланади:

ўқув дастурида назарда тутилган билимларни эгаллаш;

ўқув жараёнини янада яхшилаш, қайта тайёрлаш ва малака ошириш тизимини такомиллаштириш бўйича Академия раҳбариятига таклифлар киритиш;

маънавий-маърифий ва маданий тадбирларда қатнашиш;

Академия ахборот-ресурс маркази, ўқув хоналари ва компьютер техника воситаларидан фойдаланиш.

26. Тингловчилар қуйидагиларга мажбур ҳисобланади:

ўқув дастурлари талабларини бажариш;

ўқув машғулотларига ўз вақтида қатнашиш;

ўқув дастурларида назарда тутилган синов имтиҳон (тест)ларини топшириш;

ўқув жараёнида берилган топшириқларни ўз вақтида бажариш;

Академияга тегишли бўлган мулкларни асраб-авайлаш, Академия ички тартиб-қоидаларга қатъий риоя этиш.

27. Тингловчи қуйидаги асосларга кўра тингловчилар сафидан четлаштирилади:

ўз хоҳишига (аризасига) биноан;

вафот этганлиги сабабли;

суд томонидан озодликдан маҳрум этилганда;

ўқув интизоми ва Академия ички тартиб-қоидаларини қўпол равишда бузганлиги учун;

қайта тайёрлаш ёки малака ошириш курсининг ўқув машғулотларини узрли сабабларсиз 18 академик соатдан ортиқ қолдирганлиги сабабли.

5-боб. Тингловчиларнинг апелляция шикоятларини кўриб чиқиш

28. Тингловчиларнинг апелляция шикоятларини кўриб чиқиш учун Академия бошлиғининг буйруғи билан Академиянинг камида беш нафар мутахассисларидан иборат таркибда Апелляция комиссияси ташкил этилади.

Бунда, Академия бошлиғининг кўрсатмасига асосан Апелляция комиссияси таркибига бошқа давлат органлари ва ташкилотларидан ҳам мутахассислар жалб этилиши мумкин.

Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида синов имтиҳонларини ўтказишга масъул бўлган шахсларнинг Апелляция комиссияси таркибига киритилишига йўл қўйилмайди.

29. Синов имтиҳонлари натижаларидан норози бўлган тингловчилар мазкур имтиҳонлар натижалари эълон қилинган кундан бошлаб етти иш куни ичида Апелляция комиссиясига ёзма ёки электрон шаклда апелляция шикояти беришлари мумкин.

Бунда, Апелляция комиссияси апелляция шикояти билан мурожаат қилган тингловчини шикоят кўриб чиқилишидан 2 кун олдин уни кўриб чиқиш вақти ва жойи ҳақида огоҳлантиради.

30. Апелляция комиссияси апелляция шикоятини, у келиб тушган кундан бошлаб 3 кун муддат ичида кўриб чиқади. Бунда, апелляция шикояти билан мурожаат қилган тингловчи мазкур шикоятни кўриб чиқишда иштирок этиш ҳуқуқига эга.

31. Апелляция комиссияси унда аъзоларнинг камида учдан икки қисми иштирок этганда ваколатли ҳисобланади. Апелляция комиссиясининг қарори оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади ва мажлисда иштирок этган барча аъзолар томонидан тасдиқланадиган баённома Билан расмийлаштирилади.

32. Апелляция комиссияси томонидан апелляция шикоятини кўриб чиқиш давомида тингловчига уни қайта баҳолашга қаратилган саволлар берилишига йўл қўйилмайди.

33. Шикоятни кўриб чиқиш натижалари бўйича Апелляция комиссияси томонидан қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади:

синов натижаларини ўзгаришсиз қолдириш;

синов натижаларига ўзгартириш киритиш.

Апелляция шикоятини кўришда тингловчининг синов натижасида олган балини пасайтиришга йўл қўйилмайди.

34. Апелляция комиссияси апелляция шикояти билан мурожаат қилган тингловчига ўз қарорини у қабул қилинган куннинг ўзида маълум қилиши керак.

35. Апелляция комиссиясининг синов натижаларига ўзгартириш киритиш тўғрисидаги қарори асосида тингловчига қайта тайёрлаш курси бўйича диплом, малака ошириш курси бўйича сертификат берилади.

36. Апелляция комиссияси қарори устидан тингловчи юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилиши мумкин.

6-боб. Якунловчи қоидалар

37. Мазкур Низом талабларини бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.

Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш фаолиятини амалга оширувчи таълим ташкилотлари ўқитувчи ва ҳайдовчи-йўриқчиларини қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш билан шуғулланувчи таълим ташкилотларининг ўқитувчи ва ҳайдовчи-йўриқчиларини қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш учун аризаларнинг

Ўқитувчи ёки ҳайдовчи-йўриқчи ҳақида маълумотлар Ҳудуд Фамилияси Исми Отасининг исми Тўлов миқдори Телефон рақами Паспорт ёки ID-карта серияси ва рақами Маълумоти Яшаш манзили ПИНФЛ (ЖШШИР) Аризани кўриб чиқиш вақтида шахсга доир маълумотларимдан фойдаланилишига розиман.

Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш билан шуғулланувчи таълим ташкилотлари бўйича маълумотлар Таълим ташкилоти номи Манзили Банк номи Ҳисоб рақами Шахсий ҳисоб варағи рақами МФО ИНН (Ташкилот) ИНН (Ғазначилик) Ҳудуд Таълим ташкилоти раҳбари Тўлов миқдори Телефон рақами

Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш фаолиятини амалга оширувчи таълим ташкилотлари ўқитувчи ва ҳайдовчи-йўриқчиларини қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш фаолиятини амалга оширувчи таълим ташкилотлари ўқитувчи ва ҳайдовчи-йўриқчиларининг қайта тайёрлаш курсларини тамомлаганлиги ҳақидаги

Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш фаолиятини амалга оширувчи таълим ташкилотлари ўқитувчи ва ҳайдовчи-йўриқчиларининг малака ошириш курсларини тамомлаганлиги ҳақида

СЕРТИФИКАТ

Вазир П. БОБОЖОНОВ

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил Д. КАСИМОВ

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири Б. КУРБАНОВ

Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси Ш. ШАРАХМЕТОВ

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири А. ТОШКУЛОВ

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раиси Д. ВАХАБОВ

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири И. МАХКАМОВ

Тошкент ш.,

2023 йил 23 январь,

2023 йил 7 январь

2023 йил 16 январь

2023 йил 19 январь

2022 йил 30 декабрь

2023 йил 7 январь

2023 йил 19 январь

21-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2023 й., 10/23/3421/0125-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirining

buyrugʻi

NIZOM

NAMUNAVIY ShAKLLARI

DIPLOM

Avtomototransport vositalari va shahar elektr transporti vositalari haydovchilarini tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish faoliyatini amalga oshiruvchi taʼlim tashkilotlari oʻqituvchi va haydovchi-yoʻriqchilarini qayta tayyorlash hamda ularning malakasini oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2022-yil 4-apreldagi PQ-190-son “ Avtomobil yoʻllarida inson xavfsizligini ishonchli taʼminlash va oʻlim holatlarini keskin kamaytirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ”gi va Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 20-iyuldagi 393-son “ Avtomototransport vositalari haydovchilarini tayyorlash, qayta tayyorlash va malakasini oshirish hamda ularni imtihondan oʻtkazish tizimini tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ”gi qarorlariga muvofiq buyuraman:

1. Avtomototransport vositalari va shahar elektr transporti vositalari haydovchilarini tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish faoliyatini amalga oshiruvchi taʼlim tashkilotlari oʻqituvchi va haydovchi-yoʻriqchilarini qayta tayyorlash hamda ularning malakasini oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Ushbu buyruq Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish boʻyicha vakil, Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Transport vazirligi, Mudofaa vazirligi, Raqobatni rivojlantirish va isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish qoʻmitasi va Oʻzbekiston Respublikasi Savdo-sanoat palatasi bilan kelishilgan.

3. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.

Kelishildi:

Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vazirining 2023-yil 23-yanvardagi 21-son buyrugʻiga ILOVA

Avtomototransport vositalari va shahar elektr transporti vositalari haydovchilarini tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish faoliyatini amalga oshiruvchi taʼlim tashkilotlari oʻqituvchi va haydovchi-yoʻriqchilarini qayta tayyorlash hamda ularning malakasini oshirish tartibi toʻgʻrisidagi

Ushbu Nizom avtomototransport vositalari va shahar elektr transporti vositalari haydovchilarini tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish faoliyatini amalga oshiruvchi taʼlim tashkilotlari (bundan buyon matnda taʼlim tashkilotlari deb yuritiladi) oʻqituvchi va haydovchi-yoʻriqchilarini qayta tayyorlash hamda ularning malakasini oshirish tartibini belgilaydi.

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Taʼlim tashkilotlari oʻqituvchi va haydovchi-yoʻriqchilarini shartnoma asosida qayta tayyorlash hamda ularning malakasini oshirish Ichki ishlar vazirligi Akademiyasi (bundan buyon matnda Akademiya deb yuritiladi) tomonidan amalga oshiriladi.

Bunda:

taʼlim tashkilotlari oʻqituvchi va haydovchi-yoʻriqchilarini qayta tayyorlash Akademiyada;

taʼlim tashkilotlari oʻqituvchi va haydovchi-yoʻriqchilarining malakasini oshirish Toshkent shahri va Toshkent viloyati uchun Akademiyada, qolgan viloyatlar uchun Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi akademik litseylarida tashkil etiladi.

2. Taʼlim tashkilotlari oʻqituvchi va haydovchi-yoʻriqchilarining malakasini oshirish har uch yilda bir marta amalga oshiriladi.

3. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:

talabgor — qayta tayyorlash yoki malaka oshirish kurslariga oʻqishga kirish istagini bildirgan oʻqituvchi va haydovchi-yoʻriqchilar yoxud oʻzining oʻqituvchi va haydovchi-yoʻriqchilarini oʻqitish xohishini bildirgan taʼlim tashkilotlari;

tinglovchi — qayta tayyorlash yoki malaka oshirish kurslariga qabul qilingan oʻqituvchi va haydovchi-yoʻriqchilar;

oʻqituvchi va haydovchi-yoʻriqchilarni qayta tayyorlash (bundan buyon matnda qayta tayyorlash deb yuritiladi) — tayanch mutaxassisliklar va kasblarga muvofiq boʻlgan, shuningdek pedagogik hamda haydovchi-yoʻriqchilik faoliyatini amalga oshirish uchun qoʻshimcha kasbiy bilim, malaka va koʻnikmalarning zarur hajmini egallashga qaratilgan taʼlim turi;

oʻqituvchi va haydovchi-yoʻriqchilarning malakasini oshirish (bundan buyon matnda malaka oshirish deb yuritiladi) — oʻqituvchi hamda haydovchi-yoʻriqchilarning kasbiy bilim, malaka va koʻnikmalarning chuqurlashtirilishi hamda yangilab borilishini taʼminlash, ularning toifasi, darajasi, razryadi va lavozimi oshishiga xizmat qilishga qaratilgan taʼlim turi;

tyutor (oʻqituvchi-konsultant) — qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslarida tegishli oʻquv moduli boʻyicha tinglovchilar faoliyatini muvofiqlashtiruvchi va yoʻnaltiruvchi, metodik yordam koʻrsatuvchi, oʻqish va bilish nazoratini amalga oshiruvchi masʼul xodim.

4. Qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslarida oʻqish tinglovchining asosiy ish joyidan ajralgan holda amalga oshiriladi.

Qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslarida auditoriya oʻquv yuklamasining eng koʻp hajmi haftasiga 36 soat etib belgilanadi.

5. Qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslarida oʻquv jarayoni 25 nafardan ortiq boʻlmagan tinglovchilardan iborat guruhlarda tashkil qilinadi.

Bunda, auditoriya mashgʻulotlari 80 daqiqa davom etadi, oʻquv mashgʻulotlari oraligʻidagi tanaffus kamida 10 daqiqani tashkil etadi.

2-bob. Qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslariga talabgorlarni qabul qilish

6. Qayta tayyorlash yoki malaka oshirish kurslarida oʻqish uchun talabgorlar Akademiyaning rasmiy veb-sayti orqali mazkur Nizomning 1-ilovasiga muvofiq shakldagi ariza bilan murojaat qiladi.

7. Talabgorning arizasi kelib tushgan kundan eʼtiboran uch ish kuni ichida Akademiya tomonidan unda koʻrsatilgan maʼlumotlar oʻrganib chiqiladi.

8. Talabgor tomonidan ariza mazkur Nizomning 1-ilovasiga muvofiq shaklda taqdim etilmagan yoki arizada tegishli maʼlumotlar toʻliq koʻrsatilmagan yoxud notoʻgʻri koʻrsatilgan boʻlsa, Akademiya tomonidan talabgorga kamchiliklarni bartaraf etib, qayta murojaat qilish mumkinligi toʻgʻrisida ushbu ariza kelib tushgan kundan eʼtiboran uch ish kuni ichida yozma yoki elektron shaklda maʼlum qilinadi.

9. Talabgor tomonidan taqdim etilgan arizada mazkur Nizomning 7-bandida koʻrsatilgan kamchiliklar aniqlanmagan taqdirda Akademiya va talabgor oʻrtasida uni oʻqitish yuzasidan shartnoma tuziladi.

10. Shartnomada koʻrsatilgan oʻqitish qiymati talabgor tomonidan shartnomada belgilangan muddatda toʻliq toʻlangandan soʻng, talabgor Akademiya boshligʻining buyrugʻi bilan tegishli qayta tayyorlash yoki malaka oshirish kursiga qabul qilinadi.

11. Talabgor tomonidan shartnoma imzolanilmagan boʻlsa, yoki oʻqitish qiymati shartnomada belgilangan muddatda toʻlanmagan taqdirda, talabgor oʻqishga qabul qilinmaydi hamda talabgorga bu haqda Akademiya tomonidan shu kunning oʻzida yozma ravishda xabarnoma yuboriladi.

3-bob. Qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslarini tashkil etish

12. Qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslarida oʻquv jarayoni Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi hamda Transport vazirligi bilan kelishilgan holda ishlab chiqilgan va Ichki ishlar vazirligi tomonidan tasdiqlangan oʻquv rejasi va oʻquv dasturlariga muvofiq tashkil etiladi hamda mashgʻulotlar jadvali boʻyicha olib boriladi.

13. Haydovchi-yoʻriqchilarni qayta tayyorlash, shuningdek malakasini oshirish kurslarining har biri uchun toʻlov bazaviy hisoblash miqdorining 4,5 barovari miqdorida belgilanadi.

Oʻqituvchilarni qayta tayyorlash kursi uchun toʻlov bazaviy hisoblash miqdorining 4 barovari, ularning malakasini oshirish kursi uchun toʻlov esa bazaviy hisoblash miqdorining 7 barovari miqdorida belgilanadi.

14. Qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslarida tinglovchilarning oʻquv dasturlarini oʻzlashtirish muddati oʻquv rejasiga kiritilgan fanlar soni hamda ularning yuklamalari hajmidan kelib chiqib, quyidagi miqdorlarda belgilanadi:

oʻqituvchi va haydovchi-yoʻriqchilarni qayta tayyorlash 2 hafta (72 soat);

haydovchi-yoʻriqchilarning malakasini oshirish 2,5 hafta (90 soat);

oʻqituvchilarning malakasini oshirish 4 hafta (144 soat).

15. Tinglovchilarga ularning oʻquv jarayonida ishtirokini taʼminlash hamda oʻquv dasturlarini oʻzlashtirishda tyutor (oʻqituvchi-konsultant) yaqindan yordamlashadi.

Tyutor (oʻqituvchi-konsultant) tinglovchi va pedagoglar bilan doimiy aloqa bogʻlash, ularga zarur metodik yordam koʻrsatish, tinglovchilar tomonidan yakka tartibdagi mashgʻulotlarni bajarish, shuningdek ularning bilimini baholash jarayonida tegishli nazoratni amalga oshiradi.

16. Qayta tayyorlash yoki malaka oshirish kurslariga uzrli sabablarga koʻra (kasalligi, yaqin qarindoshlarining vafoti, mehnat taʼtili, Oʻzbekiston Respublikasidan tashqarida boʻlishi sababli) qatnashmagan hamda ushbu kursni yakuniga yetkaza olmagan tinglovchiga Akademiya boshligʻining ruxsati bilan tegishli yoʻnalish boʻyicha navbatdagi qayta tayyorlash yoki malaka oshirish kurslarida mazkur Nizomning 12-bandida nazarda tutilgan toʻlovlarni toʻlamagan holda oʻqishga ruxsat beriladi.

17. Qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslarining oʻquv jarayoniga Akademiya professor-oʻqituvchilari hamda shartnoma asosida pedagog kadrlar va mutaxassislar jalb etiladi.

18. Qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslarida sinov imtihonlari oraliq va yakuniy nazorat turlaridan iborat hisoblanadi.

Akademiya tomonidan qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslarida sinov imtihonlari oʻquv reja va oʻquv dasturlari asosida ishlab chiqilgan test shaklida oʻtkaziladi.

19. Test savollari sinov imtihonlari boshlanishidan kamida uch kun oldin Akademiyaning rasmiy veb-saytiga joylashtirilishi zarur.

20. Sinov imtihonlari oʻtkazilayotgan xonaga tinglovchilar tomonidan mobil aloqa vositasi, kompyuter yoki boshqa aloqa va telekommunikatsiya vositalari, kitob, lugʻat, shpargalka va boshqa materiallar olib kirilishi hamda foydalanilishi taqiqlanadi.

Bunda, ushbu taqiqlangan materiallarni olib kirgan yoki foydalangan tinglovchi sinov imtihonlarini oʻtkazish tartibini buzgan deb hisoblanadi hamda dalolatnoma asosida sinov imtihonlaridan chetlashtiriladi.

21. Tinglovchining qayta tayyorlash yoki malaka oshirish kursi mobaynidagi oʻzlashtirishi 100 ballik tizim asosida baholanadi. Bunda:

oraliq nazorat 20 ta test savollaridan iborat boʻladi, har bir toʻgʻri javob uchun 1,5 ball va jami toʻplanishi mumkin boʻlgan ball 30 balni tashkil etadi;

yakuniy nazorat 35 ta test savollaridan iborat boʻladi, har bir toʻgʻri javob uchun 2 ball va jami toʻplanishi mumkin boʻlgan ball 70 balni tashkil etadi.

Tinglovchining oraliq va yakuniy nazorat turlarida toʻplagan natijalari umumlashtiriladi. Bunda, tinglovchining umumiy toʻplagan natijasi 56 va undan yuqori balni tashkil etgan taqdirda u qayta tayyorlash yoki malaka oshirish kursini tugatgan deb hisoblanadi.

Sinov imtihonlarining natijalari boʻyicha tinglovchi 56 baldan kam toʻplagan hollarda u qayta tayyorlash yoki malaka oshirish kursidan oʻtmagan deb hisoblanadi.

22. Sinov imtihonini topshira olmagan tinglovchilarga ularning natijalari eʼlon qilingan kundan boshlab uch ish kuni ichida qayta topshirish uchun imkoniyat beriladi.

Bunda, tinglovchidan sinov imtihonini qayta topshirish uchun mazkur Nizomning 12-bandida nazarda tutilgan toʻlovlar undirilmaydi.

Sinov imtihonini topshira olmagan tinglovchi qayta tayyorlash yoki malaka oshirish kursini shartnoma asosida qayta oʻqish huquqiga ega.

23. Akademiya tomonidan ushbu Nizomning 2-ilovasiga asosan qayta tayyorlash kursini muvaffaqiyatli tamomlagan tinglovchiga diplom, malaka oshirish kursini tamomlagan tinglovchiga esa sertifikat taqdim etiladi.

Sinov imtihonini muvaffaqiyatli topshirmagan tinglovchiga diplom yoki sertifikat berilmaydi. Bu holda tinglovchiga qayta tayyorlash yoki malaka oshirish kursida qatnashganligi toʻgʻrisida maʼlumotnoma beriladi.

4-bob. Tinglovchilarning huquq va majburiyatlari

24. Tinglovchilar oʻquv mashgʻulotlari boshlanishidan oldin Akademiyaning ichki tartib-qoidalari bilan tanishtiriladi.

25. Tinglovchilar quyidagi huquqlarga ega hisoblanadi:

oʻquv dasturida nazarda tutilgan bilimlarni egallash;

oʻquv jarayonini yanada yaxshilash, qayta tayyorlash va malaka oshirish tizimini takomillashtirish boʻyicha Akademiya rahbariyatiga takliflar kiritish;

maʼnaviy-maʼrifiy va madaniy tadbirlarda qatnashish;

Akademiya axborot-resurs markazi, oʻquv xonalari va kompyuter texnika vositalaridan foydalanish.

26. Tinglovchilar quyidagilarga majbur hisoblanadi:

oʻquv dasturlari talablarini bajarish;

oʻquv mashgʻulotlariga oʻz vaqtida qatnashish;

oʻquv dasturlarida nazarda tutilgan sinov imtihon (test)larini topshirish;

oʻquv jarayonida berilgan topshiriqlarni oʻz vaqtida bajarish;

Akademiyaga tegishli boʻlgan mulklarni asrab-avaylash, Akademiya ichki tartib-qoidalarga qatʼiy rioya etish.

27. Tinglovchi quyidagi asoslarga koʻra tinglovchilar safidan chetlashtiriladi:

oʻz xohishiga (arizasiga) binoan;

vafot etganligi sababli;

sud tomonidan ozodlikdan mahrum etilganda;

oʻquv intizomi va Akademiya ichki tartib-qoidalarini qoʻpol ravishda buzganligi uchun;

qayta tayyorlash yoki malaka oshirish kursining oʻquv mashgʻulotlarini uzrli sabablarsiz 18 akademik soatdan ortiq qoldirganligi sababli.

5-bob. Tinglovchilarning apellatsiya shikoyatlarini koʻrib chiqish

28. Tinglovchilarning apellatsiya shikoyatlarini koʻrib chiqish uchun Akademiya boshligʻining buyrugʻi bilan Akademiyaning kamida besh nafar mutaxassislaridan iborat tarkibda Apellatsiya komissiyasi tashkil etiladi.

Bunda, Akademiya boshligʻining koʻrsatmasiga asosan Apellatsiya komissiyasi tarkibiga boshqa davlat organlari va tashkilotlaridan ham mutaxassislar jalb etilishi mumkin.

Qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslarida sinov imtihonlarini oʻtkazishga masʼul boʻlgan shaxslarning Apellatsiya komissiyasi tarkibiga kiritilishiga yoʻl qoʻyilmaydi.

29. Sinov imtihonlari natijalaridan norozi boʻlgan tinglovchilar mazkur imtihonlar natijalari eʼlon qilingan kundan boshlab yetti ish kuni ichida Apellatsiya komissiyasiga yozma yoki elektron shaklda apellatsiya shikoyati berishlari mumkin.

Bunda, Apellatsiya komissiyasi apellatsiya shikoyati bilan murojaat qilgan tinglovchini shikoyat koʻrib chiqilishidan 2 kun oldin uni koʻrib chiqish vaqti va joyi haqida ogohlantiradi.

30. Apellatsiya komissiyasi apellatsiya shikoyatini, u kelib tushgan kundan boshlab 3 kun muddat ichida koʻrib chiqadi. Bunda, apellatsiya shikoyati bilan murojaat qilgan tinglovchi mazkur shikoyatni koʻrib chiqishda ishtirok etish huquqiga ega.

31. Apellatsiya komissiyasi unda aʼzolarning kamida uchdan ikki qismi ishtirok etganda vakolatli hisoblanadi. Apellatsiya komissiyasining qarori oddiy koʻpchilik ovoz bilan qabul qilinadi va majlisda ishtirok etgan barcha aʼzolar tomonidan tasdiqlanadigan bayonnoma Bilan rasmiylashtiriladi.

32. Apellatsiya komissiyasi tomonidan apellatsiya shikoyatini koʻrib chiqish davomida tinglovchiga uni qayta baholashga qaratilgan savollar berilishiga yoʻl qoʻyilmaydi.

33. Shikoyatni koʻrib chiqish natijalari boʻyicha Apellatsiya komissiyasi tomonidan quyidagi qarorlardan biri qabul qilinadi:

sinov natijalarini oʻzgarishsiz qoldirish;

sinov natijalariga oʻzgartirish kiritish.

Apellatsiya shikoyatini koʻrishda tinglovchining sinov natijasida olgan balini pasaytirishga yoʻl qoʻyilmaydi.

34. Apellatsiya komissiyasi apellatsiya shikoyati bilan murojaat qilgan tinglovchiga oʻz qarorini u qabul qilingan kunning oʻzida maʼlum qilishi kerak.

35. Apellatsiya komissiyasining sinov natijalariga oʻzgartirish kiritish toʻgʻrisidagi qarori asosida tinglovchiga qayta tayyorlash kursi boʻyicha diplom, malaka oshirish kursi boʻyicha sertifikat beriladi.

36. Apellatsiya komissiyasi qarori ustidan tinglovchi yuqori turuvchi organga yoki sudga shikoyat qilishi mumkin.

6-bob. Yakunlovchi qoidalar

37. Mazkur Nizom talablarini buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javobgar boʻladi.

Avtomototransport vositalari va shahar elektr transporti vositalari haydovchilarini tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish faoliyatini amalga oshiruvchi taʼlim tashkilotlari oʻqituvchi va haydovchi-yoʻriqchilarini qayta tayyorlash hamda ularning malakasini oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Avtomototransport vositalari va shahar elektr transporti vositalari haydovchilarini tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish bilan shugʻullanuvchi taʼlim tashkilotlarining oʻqituvchi va haydovchi-yoʻriqchilarini qayta tayyorlash hamda ularning malakasini oshirish uchun arizalarning

Oʻqituvchi yoki haydovchi-yoʻriqchi haqida maʼlumotlar Hudud Familiyasi Ismi Otasining ismi Toʻlov miqdori Telefon raqami Pasport yoki ID-karta seriyasi va raqami Maʼlumoti Yashash manzili PINFL (JShShIR) Arizani koʻrib chiqish vaqtida shaxsga doir maʼlumotlarimdan foydalanilishiga roziman.

Avtomototransport vositalari va shahar elektr transporti vositalari haydovchilarini tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish bilan shugʻullanuvchi taʼlim tashkilotlari boʻyicha maʼlumotlar Taʼlim tashkiloti nomi Manzili Bank nomi Hisob raqami Shaxsiy hisob varagʻi raqami MFO INN (Tashkilot) INN (Gʻaznachilik) Hudud Taʼlim tashkiloti rahbari Toʻlov miqdori Telefon raqami

Avtomototransport vositalari va shahar elektr transporti vositalari haydovchilarini tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish faoliyatini amalga oshiruvchi taʼlim tashkilotlari oʻqituvchi va haydovchi-yoʻriqchilarini qayta tayyorlash hamda ularning malakasini oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

Avtomototransport vositalari va shahar elektr transporti vositalari haydovchilarini tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish faoliyatini amalga oshiruvchi taʼlim tashkilotlari oʻqituvchi va haydovchi-yoʻriqchilarining qayta tayyorlash kurslarini tamomlaganligi haqidagi

Avtomototransport vositalari va shahar elektr transporti vositalari haydovchilarini tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish faoliyatini amalga oshiruvchi taʼlim tashkilotlari oʻqituvchi va haydovchi-yoʻriqchilarining malaka oshirish kurslarini tamomlaganligi haqida

SERTIFIKAT

Vazir P. BOBOJONOV

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish boʻyicha vakil D. KASIMOV

Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vaziri B. KURBANOV

Oʻzbekiston Respublikasi Raqobatni rivojlantirish va isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish qoʻmitasi raisi Sh. ShARAXMETOV

Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vaziri A. TOShKULOV

Oʻzbekiston Respublikasi Savdo-sanoat palatasi raisi D. VAXABOV

Oʻzbekiston Respublikasi Transport vaziri I. MAXKAMOV

Toshkent sh.,

2023-yil 23-yanvar,

2023-yil 7-yanvar

2023-yil 16-yanvar

2023-yil 19-yanvar

2022-yil 30-dekabr

2023-yil 7-yanvar

2023-yil 19-yanvar

21-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 03.03.2023-y., 10/23/3421/0125-son)

lex.uz