UzbekAI

← Qonunlar

📅 2023-yil 7-mart · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2023 йил 7 март · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 7 марта 2023 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 7 March 2023 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

ТАРКИБИ

ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ

ДАСТУРИ

ТАРКИБИ

ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ

ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ

2023 йилда Самарқанд шаҳрида Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) Бош ассамблеясининг 25-сессиясини юқори даражада ташкил этиш ва Шаҳрисабз шаҳрининг «2024 йил Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти туризм пойтахти» мақомини олишига доир чора-тадбирлар тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси мезбонлигида 2023 йил сентябрь ойида Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) Бош ассамблеясининг 25-сессияси ва унинг доирасидаги тадбирларга юқори даражада тайёргарлик кўрилиши ҳамда ўтказилишини таъминлаш, шунингдек Шаҳрисабз шаҳрини «2024 йил Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти туризм пойтахти» мақоми учун номзод сифатида тақдим этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. 2021 йил 30 ноябрь — 3 декабрь кунлари Мадрид шаҳрида (Испания Қироллиги) бўлиб ўтган Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) Бош ассамблеясининг (кейинги ўринларда — Бош ассамблея) 24-сессиясида 2023 йилда Бош ассамблеянинг навбатдаги 25-сессиясини Самарқанд шаҳрида ўтказиш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Белгилансинки, Бош ассамблеянинг 25-сессияси Самарқанд шаҳрида 2023 йил 16 — 20 октябрь кунлари ўтказилади.

2. Куйидагилар:

Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) Бош ассамблеяси доирасида ўтказиладиган тадбирларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита (кейинги ўринларда — Ташкилий қўмита) таркиби 1-иловага мувофиқ;

Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) Бош ассамблеяси доирасида ўтказиладиган тадбирларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш бўйича чора-тадбирлар режаси (кейинги ўринларда — Чора-тадбирлар режаси) 2-иловага мувофиқ;

«Самарқанд — жаҳон туризм пойтахти. Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) Бош ассамблеяси 25-сессияси мезбони» шиори остида 2023 йил давомида ўтказиладиган тадбирлар дастури (кейинги ўринларда — Дастур) 3-иловага мувофиқ;

Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) Бош ассамблеяси доирасида ўтказиладиган тадбирларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш бўйича ишчи гуруҳлар таркиби (кейинги ўринларда — ишчи гуруҳлар) 4-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси ва Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) ўртасида ҳамкорликни кенгайтириш бўйича чора-тадбирлар режаси 5-иловага мувофиқ;

Шаҳрисабз шаҳрининг «2024 йил Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти туризм пойтахти» мақомини олишига доир ўтказиладиган чора-тадбирлар режаси 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Ташкилий қўмитанинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:

Дастур ва Чора-тадбирлар режасида назарда тутилган тадбирлар ва вазифаларни ўз вақтида ҳамда сифатли амалга ошириш юзасидан масъул давлат органлари ва ташкилотлари, хўжалик бирлашмалари фаолиятини мувофиқлаштириш;

Бош ассамблея доирасида ўтказиладиган тадбирларнинг ташкилий масалаларини ҳал этиш;

Самарқанд шаҳрида тадбир ўтказиладиган жойларнинг техник ва телекоммуникация ускуналари билан жиҳозланишини таъминлаш;

Самарқанд ва республиканинг бошқа ҳудудларида ўтказиладиган қабуллар ва маданий тадбирларни ташкиллаштириш;

Бош ассамблея доирасида ўтказиладиган тадбирлар иштирокчиларининг Ўзбекистонга келиб кетиши, уларга виза расмийлаштирилиши, транспорт ва тиббий хизмат кўрсатиш масалаларини мувофиқлаштириш;

Бош ассамблея доирасида тадбирлар бўлиб ўтадиган ҳудудларни ободонлаштириш ишларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

Бош ассамблея доирасида тадбирлар бўлиб ўтадиган ҳудудларда объектлар ва меҳмонхона фондининг тайёргарлигини таъминлаш.

4. Белгилансинки, ишчи гуруҳлар ўз фаолиятини Ташкилий қўмита раҳбарлиги остида амалга оширади ва унга ҳисобот беради.

5. Маданият ва туризм вазирлиги ҳамда Самарқанд вилояти ҳокимлиги:

икки ой муддатда Бош ассамблея доирасида ўтказиладиган тадбирларда иштирок этувчи чет эллик меҳмонлар ташрифи давомида фойдаланиши учун Самарқанд вилояти ҳақида умумий маълумотларга эга қўлланма ишлаб чиқсин;

белгиланган тартибда Самарқанд туристик маркази, республика ва Самарқанддаги маданий мерос объектлари, туризм, шу жумладан экотуризм инфратузилмаси ҳамда халқимизнинг ҳаёт тарзини акс эттирувчи «Brandbook», расмий логотип, фото- ва видеоматериалларни тайёрласин;

Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда Самарқанд туристик маркази ҳудудида 2023 йил май ойидан бошлаб доимий штаб фаолиятини ташкил этиш чораларини кўрсин.

6. Маданият ва туризм вазирлиги Ташқи ишлар вазирлиги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан биргаликда бир ой муддатда «Самарқанд — жаҳон туризм пойтахти. Бутуижаҳои туризм ташкилоти (UNWTO) Бош ассамблеяси 25-сессияси мезбони» медиа режасини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Ташкилий қўмитага киритсин. Бунда:

Ташқи ишлар вазирлиги ва Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари томонидан 2023 йил 10 мартдан бошлаб Бош ассамблеянинг 25-сессиясига тайёргарлик кўриш жараёни ва «Самарқанд — Янги Ўзбекистоннинг туризм дарвозаси» номи остида тарқатма материалларнинг Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO)нинг расмий веб-сайти ҳамда бошқа маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқларда кенг тарғиб қилиб борилиши;

«Самарқанд — жаҳон туризм пойтахти. Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) Бош ассамблеяси 25-сессияси мезбони», «Самарқанд — Янги Ўзбекистоннинг туризм дарвозаси» мавзусида илмий-таҳлилий материаллар, бадиий, театр ва кино асарлари, видеороликлар, китоблар, тарқатма материаллар ва бошқа кўринишдаги тарғибот материаллари тайёрланиши ва кенг тарқатилиши;

давлат органлари ва ташкилотлари, хўжалик бирлашмалари иштирок этувчи барча маҳаллий ва хорижий кўргазмалар, форумлар, намойишлар, бизнес форумлар ва бошқа турдаги тадбирларда «Самарқанд — жаҳон туризм пойтахти. Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) Бош ассамблеяси 25-сессияси мезбони» стенди ва намойиши ташкиллаштирилиши назарда тутилади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари тадбиркорлик субъектлари томонидан ишлаб чиқилган маҳсулотлар қадоғида тадбир расмий логотипини тушириш чораларини кўрсин.

7. Ташкилий қўмита раиси ўринбосари А. Абдуҳакимовга Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) Бош ассамблеясининг 25-сессиясини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси ва Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) ўртасида тузиладиган битимни Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан имзолаш ваколати берилсин.

8. Ички ишлар вазирлиги:

Миллий гвардия билан биргаликда Бош ассамблеянинг 25-сессияси ўтказиладиган ҳудудларда тадбир иштирокчилари ва меҳмонлар тўпланадиган жойларда, меҳмонхоналарда ҳамда уларнинг атрофларида жамоат тартибини сақлаш;

Бош ассамблея доирасида ўтказиладиган тадбирларга ташриф буюрадиган делегация аъзолари хавфсизлигини таъминлаш мақсадида йўл ҳаракати қоидаларига мувофиқ ҳамроҳлик қилишга доир ишларни ташкиллаштириш;

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан биргаликда БМТ Хавфсизлик ва қўриқлаш департаменти талабларини ҳисобга олган ҳолда, тадбирда иштирок этаётган делегатлар, ходимлар ва ташриф буюрувчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун зарур чораларни кўрсин.

9. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Бош ассамблея доирасидаги тадбирлар ўтказиладиган жойларда тез тиббий ёрдам бригадалари фаолияти ташкил этилишини таъминлаш ва тадбирлар ўтказиладиган жойларда соғлиқни сақлаш ва санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативларига амал қилиниши бўйича зарур чора-тадбирларни амалга оширсин.

10. Рақамли технологиялар вазирлиги Маданият ва туризм вазирлигининг мурожаатига асосан Бош ассамблея доирасидаги тадбирлар ўтказиладиган конференция ва кўргазма заллари, матбуот хоналарини белгиланган тартибда зарур техника воситалари, синхрон таржима жиҳозлари ва Интернет жаҳон ахборот тармоғи (Wi-Fi) билан таъминласин.

11. Ташқи ишлар вазирлиги Маданият ва туризм вазирлигининг виза талабномаларига биноан, Бош ассамблеянинг 25-сессиясида иштирок этадиган чет эллик иштирокчиларга Ўзбекистон Республикасига кириш визалари консуллик йиғимлари ва ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобидан йиғимларни ундирмасдан, зарур ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси халқаро аэропортида расмийлаштирилишини таъминласин.

12. Белгилансинки, масъул вазирлик ва идораларнинг биринчи раҳбарлари ушбу қарорда назарда тутилган топшириқлар, шунингдек Ташкилий қўмитанинг тезкор кўрсатмаларини ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш учун шахсан жавобгар ҳисобланади.

13. 2023 йил 10 мартдан бошлаб Ташкилий қўмита Бош ассамблея доирасида ўтказиладиган тадбирларга юқори савияда тайёргарлик кўриш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот киритиб борсин.

14. Маданият ва туризм вазирлиги:

Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO)нинг 2023 йил тақвимига киритилган халқаро тадбирларда, шунингдек халқаро кўргазма ва ярмаркаларда иштирок этган ҳолда, Бош ассамблея доирасида Ўзбекистонга, хусусан, Самарқанд шаҳрига ташриф буюриш учун тарғибот ишларини олиб борсин;

«Ипак йўли» туризм халқаро университети билан биргаликда Самарқанд шаҳрида Туризм академиясини ташкил этиш ҳамда ушбу Академия ҳузурида тематик офис очиш чораларини кўрсин.

15. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 7 мартдаги 98-сон қарорига 1-ИЛОВА

Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) Бош ассамблеяси доирасида ўтказиладиган тадбирларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита

1. А. Арипов — Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Ташкилий қўмита раиси 2. А. Абдуҳакимов — табиат ресурслари вазири, Ташкилий қўмита раиси ўринбосари 3. Э. Турдимов — Самарқанд вилояти ҳокими, Ташкилий қўмита раиси ўринбосари 4. О. Назарбеков — маданият ва туризм вазири, Ташкилий қўмита раиси ўринбосари 5. А. Икрамов — ёшлар сиёсати ва спорт вазири 6. П. Бобожонов — ички ишлар вазири 7. И. Маҳкамов — транспорт вазири 8. Б. Закиров — қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири 9. А. Иноятов — соғлиқни сақлаш вазири 10. Ш. Кудбиев — иқтисодиёт ва молия вазири 11. Ш. Шерматов — рақамли технологиялар вазири 12. И. Абдураҳмонов — олий таълим, фан ва инновациялар вазири 13. У. Азамов — маданият ва туризм вазирининг биринчи ўринбосари 14. А. Ахмедходжаев — энергетика вазирининг биринчи ўринбосари 15. Б. Рашидов — Давлат хавфсизлик хизмати раиси ўринбосари (келишув асосида) 16. Г. Фозилов — ташқи ишлар вазири ўринбосари 17. Н. Холмуродов инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг биринчи ўринбосари 18. Р. Джураев — Миллий гвардия қўмондони 19. А. Мавлонов — Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси раиси 20. А. Ходжаев — Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори 21. А. Хаджаев — Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси 22. А. Кўчимов — Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори 23. Б. Юсупалиев — Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раиси 24. Б. Зарипов — Бухоро вилояти ҳокими 25. М. Азимов — Қашқадарё вилояти ҳокими 26. Ж. Рахимов — Хоразм вилояти ҳокими в.б. 27. Б. Раҳмонов — Тошкент шаҳар ҳокими в.б. 28. Р. Джураева — «Uzbekistan Airports» АЖ бошқаруви раиси 29. У. Хусанов — «Uzbekistan Airways» АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари 30. Х. Хасилов — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси в.б.

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 7 мартдаги 98-сон қарорига 2-ИЛОВА

Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) Бош ассамблеяси доирасида ўтказиладиган тадбирларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш бўйича

Т/р Чора-тадбирлар Ижро муддати Масъул ижрочилар I. Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) Бош ассамблеясига тайёргарлик ва унинг тарғиботини амалга ошириш 1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан аъзо давлатлар туризм вазирлари ва халқаро ташкилотларга таклифномалар юбориш. 2023 йил март Маданият ва туризм вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги 2. Бош ассамблеянинг ташкилий-протокол масалалари билан дастлабки танишиш мақсадида БТТ ишчи гуруҳи аъзоларини Ўзбекистонга таклиф этишни кўриб чиқиш. 2023 йил март — август Маданият ва туризм вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги 3. Ўзбекистон Республикаси ва Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) ўртасида 2023 йилда Самарқанд шаҳрида Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) (кейинги ўринларда — БТТ) Бош ассамблеяси 25-сессиясини ташкил этиш бўйича битимни имзолаш. 2023 йил март Маданият ва туризм вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги 4. Бош ассамблея сессиялари логотипини ишлаб чиқиш ва БТТ билан келишиш ҳамда тадбир иштирокчилари учун нишонлар (пинлар), сувенирлар, бейджиклар, блокнотлар, папкалар, ручкалар транспарантлар, қутловлар тайёрлаш ва ишлаб чиқишда мазкур логотипдан фойдаланиш. 2023 йил март-апрель Маданият ва туризм вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги 5. Тадбирлар доирасидаги барча ташриф объектлари ва йўналишларини безатиш концепциясини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш (қутлов транспарантлари, LED-экранлар, ташқи ёритиш ва баннерлар). 2023 йил апрель Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Маданият ва туризм вазирлиги 6. Бош ассамблеяни ташкиллаштиришда халқаро ва маҳаллий ҳамкорлар ҳамда ҳомийлар учун таклифлар ишлар чиқиш, жалб қилиш чораларини кўриш 2023 йил апрель-май Маданият ва туризм вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Самарқанд вилояти — ҳокимлиги 7. БТТ Бош ассамблеяси дастурида назарда тутилган барча расмий тадбирлар ва маросимлар (кутиб олиш ва кузатиш, тор доирадаги ва кенгайтирилган таркибдаги йиғилишлар, суратга тушиш, якуний ҳужжатларни имзолаш, матбуот учун баёнот, расмий қабул, норасмий кечки овқат, тантанали концерт ва бошқа маданий тадбирлар) сценарийлари ҳамда схемаларини ишлаб чиқиш ва келишиш. 2023 йил май Маданият ва туризм вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги 8. Бош ассамблея сессиялари доирасидаги тадбирлар (расмий қабул, норасмий кечки овқат, тантанали концерт ва бошқалар)да Ўзбекистон томонидан қатнашадиган иштирокчилар рўйхатини шакллантириш. 2023 йил июнь Маданият ва туризм вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги 9. Тарқатма материаллар (нишонлар, блокнотлар, портфеллар, папкалар, ручкалар ва бошқалар), қутлов транспарант-баннерларини тайёрлаш. 2023 йил июнь Маданият ва туризм вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги 10. Делегациялар раҳбарларига ҳамроҳлик қилиш учун вазирлик ва идоралар ҳамда хўжалик бирлашмаларининг масъул вакилларни бириктириш. 2023 йил июнь Маданият ва туризм вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги, вазирлик ва идоралар 11. Бош ассамблея тадбирларини ўтказиш жойларини тайёрлаш (ободонлаштириш, электр таъминоти тизими, лифтлар, ёнгин хавфсизлиги, ёритиш, ҳавони тозалаш ва сув таъминоти, ҳудудлар ва ички биноларни тўлиқ текшириш). 2023 йил июль Самарқанд вилояти ҳокимлиги 12. БТТ штаби учун жой, компьютер ва нусха кўчириш ускуналари, проекторлар ва экранлар, шунингдек, зарур бошқа махсус ускуналарни ажратиш ва ўрнатиш. 2023 йил июль Рақамли технологиялар вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Маданият ва туризм вазирлиги 13. Иштирокчилар учун эсдалик ҳамда сувенир совғаларини тайёрлаш. 2023 йил июль Маданият ва туризм вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги 14. Ташриф буюрадиган делегациялар таркиблари (расмий ва кузатувчи шахслар, матбуот ва бошқалар) тўғрисида маълумот олиш ва умумлаштириш. 2023 йил июль-август Маданият ва туризм вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги 15. Бош Ассамблея сессиялари, матбуот маркази, тадбирлар жойи, делегациялар яшайдиган жойлар ва аэропорт учун керакли миқдорда хорижий тилларда таржимонлар, шу жумладан синхрон таржимонларни тайёрлаш ва таъминлаш. 2023 йил август Маданият ва туризм вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги 16. Волонтёрлар гуруҳини шакллантириш ҳамда тадбир доирасида (матбуот маркази, делегациялар яшайдиган жойлар, аэропорт ва бошқа объектларда) уларнинг ишини ташкиллаштириш. 2023 йил август Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Маданият ва туризм вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги 17. Бош ассамблея сессиялари доирасида тадбирлар ўтказиладиган хоналарни тайёрлаш, хусусан, овоз кучайтириш ва синхрон таржима қилиш учун зарур ускуналар ўрнатиш, чироқлар ва гуллар билан безатиш. 2023 йил август Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Маданият ва туризм вазирлиги 18. Тадбир ўтказиладиган объектларни юқори тезликдаги узлуксиз интернет ва Wi-Fi, халқаро телефон алоқаси билан таъминлаш. 2023 йил август Рақамли технологиялар вазирлиги, «Ўзбектелеком» АК, Самарқанд вилояти ҳокимлиги 19. Бош ассамблея сессияларининг хорижий иштирокчилари учун Маданият ва туризм вазирлигининг виза талабномаларига биноан Ўзбекистон Республикасига кириш визаларини консуллик йиғимлари ва ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобидан йиғимларни ундирмасдан, зарур ҳолларда, Ислом Каримов номидаги «Тошкент» халқаро аэропортида расмийлаштирилишини таъминлаш. тадбир доирасида Ташқи ишлар вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Божхона қўмитаси 20. Ишлаб чиқиладиган дастурга мувофиқ йўл-патрул хизматидан масъул ажратган ҳолда автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиш хавфсизлиги таъминлаш ва транспорт хизматларини кўрсатиш. тадбир доирасида Ички ишлар вазирлиги, Транспорт вазирлиги 21. Ислом Каримов номидаги «Тошкент» ва Самарқанд халқаро аэропортларида хорижий делегация аъзоларининг кутиб олинишини ташкил этиш. тадбир доирасида «Uzbekistan Airports» АЖ, Маданият ва туризм вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, вазирлик ва идоралар II. БТТ Бош ассамблеясида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун шарт-шароитлар яратиш ва уни кенг ёритиш чораларини кўриш 22. БТТ билан биргаликда Бош ассамблея тадбирлари учун ташкил қилинадиган веб-сайтни тегишли маълумотлар билан тўлдириб борилишини таъминлаш, хорижий иштирокчилар ташрифи учун барча маълумотларни (меҳмонхона, авиачипта, ички транспорт, туризм масканлари, дам олиш жойлари, валюта, иқлим ва бошқа зарурий маълумотлар) унда жойлаштириш. 2023 йил март-апрель Маданият ва туризм вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги 23. Оммавий ахборот воситалари вакиллари учун компьютерлар, Wi-Fi ва бошқа замонавий ахборот-коммуникация технологиялари билан жиҳозланган матбуот маркази (штаби)ни ташкил этиш. 2023 йил июнь Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги 24. Бош ассамблея тадбирларини ёритиш учун ташриф буюрадиган хорижий оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш. тадбир доирасида Ташқи ишлар вазирлиги 25. Чет эл ОАВ учун эълонлар тайёрлаш ва чоп этиш, тадбир тўғрисида ахборот материалларни Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ёрдамида манфаатдор хорижий мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар орасида тарқатиш тадбир доирасида Маданият ва туризм вазирлиги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги III. Маданий ва жамоат тадбирларини ташкил этиш 26. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан расмий қабул маросими сценарийсини ишлаб чиқиш. 2023 йил июнь Маданият ва туризм вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар 27. Тадбир иштирокчилари шарафига тантанали концерт ўтказиш учун белгиланган тартибда концерт дастурини тайёрлаш ва келишиш. 2023 йил июнь Маданият ва туризм вазирлиги 28. Хорижий делегация раҳбарлари учун Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан расмий қабул маросими ва концерт дастурига таклифномалар тайёрлаш. 2023 йил июль Маданият ва туризм вазирлиги 29. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан расмий қабул маросими ва концерт дастурини ташкил этиш ва ўтказиш. тадбир доирасида Маданият ва туризм вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар IV. Иштирокчиларнинг мамлакатда бўлиш даврида уларнинг хавфсизлигини ва тиббий хизматни ташкил этиш 30. Бош ассамблея ва унинг доирасида ўтказиладиган тадбирларни ташкил этиш бўйича тегишли Вазирлар Маҳкамаси фармойиши лойиҳасини киритиш. 2023 йил май Маданият ва туризм вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги 31. Бош ассамблея тадбирларига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш даврида профилактика нуқтаи назаридан шаҳар ҳудудида жойлашган аҳоли яшаш хонадонлари, давлат объектлари, шунингдек мулкчилик шаклидан қатъи назар барча объектлар, ўта муҳим ва тоифаланган объектлар, ёнғин-портлаш хавфи юқори бўлган объектлар, меҳмонхоналар, тарихий обидалар, ресторанлар, ошхоналар ва бошқа объектларнинг ёнғин хавфсизлиги ва фавқулодда вазиятларга шайлиги ҳолатини ўрганиш. 2023 йил июнь-июль Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги 32. Шаҳарлараро авиа йўналишлари бўйича рейслар сонини имкон қадар ошириш. Тадбирлар билан боғлиқ Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари (заруратдан келиб чиқиб, бошқа шаҳарлар) аэропортларида кутиб олишдан бошлаб кузатгунга қадар делегациялар дастурларига биноан ажратиладиган барча автотранспорт кортежларининг аниқ тақсимлашни таъминлаш. 2023 йил июль Транспорт вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Маданият ва туризм вазирлиги 33. Самарқанд вилоятида тадбир кунлари иштирокчиларга тиббий хизмат кўрсатиш ташкил этиш мақсадида қўшимча захира ўринларини яратиш. 2023 йил август Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият ва туризм вазирлиги 34. Бош ассамблея сессиялари ва унинг доирасидаги тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган «Буюк ипак йўли» туристик маркази ҳудудидаги кўп қаватли биноларда эҳтимолий фавқулодда вазиятлар, ёнғинлар оқибатларини тезкорлик билан бартараф этиш ва инсонларни эвакуация қилишда фойдаланиш учун шахсий ҳимоя воситалари билан таъминлаш мақсадида стационар, кўчма ва мобил компрессор (станция)лар билан таъминлаш чораларини кўриш. 2023 йил август Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги 35. Делегациялар ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, ташриф буюрувчиларга хизмат кўрсатиш учун ажратилган транспорт воситаларининг техник ҳолатини назорат қилиш, делегациялар ташриф буюрадиган ҳамда тунаш жойларида жамоат тартибини сақлаш. Тадбир давомида Ички ишлар вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Миллий гвардия, Маданият ва туризм вазирлиги 36. Тадбир давомида аэропортларда, темир йўл вокзалларида, хорижий иштирокчиларнинг яшаш жойларида санитария-эпидемиология назорати ва тиббий ёрдам кўрсатишни кучайтириш, тез тиббий ёрдам ва тиббиёт ходимлар навбатчилигини таъминлаш. Тадбирлар доирасидаги ташриф объектларида санитария-гигиена қоидалари асосида дезинфекция ишлари амалга оширилишини таъминлаш. Тадбир давомида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият ва туризм вазирлиги 37. Тадбир доирасида озиқ-овқат захирасини шакллантириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва сифат назорати тизимини жорий этиш юзасидан зарур комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш. Тадбир давомида Маданият ва туризм вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 7 мартдаги 98-сон қарорига 3-ИЛОВА

«Самарқанд — жаҳон туризм пойтахти. Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) Бош ассамблеяси 25-сессияси мезбони» шиори остида 2023 йил давомида ўтказиладиган тадбирлар

Т/р Тадбир номи Тадбир мазмуни ва таркиби Жойи ва муддати Масъул ижрочилар 1. «Барқарор туризм модели тараққиёти — туризм салоҳиятини ошириш йўли» халқаро конференцияси Дунё тажрибасига асосан туризмни барқарорлаштириш орқали сайёҳлар оқимини ошириш йўлларининг муҳокамаси. Юқори сифатли аудитория, иштирокчилар туризм бозорининг қизиқиш ва сегментлари соҳасидаги компаниялар ва мутахассислар иштирок этади. Самарқанд шаҳри, 2023 йил апрель Маданият ва туризм вазирлиги, Хусусий сайёҳлик ташкилотлари уюшмаси, Самарқанд вилояти ҳокимлиги 2. «Sustainable accommodation» меҳмонхона бизнеси форуми Форум ялпи мажлис ва расмий қисмга бўлинади, шунингдек мавзулар бўйича панел сессияларидан иборат бўлади. Ҳудудларда замонавий туризм инфратузилмасининг жадал ривожланиши, меҳмонхона хизматларини кенгайтириш ва сифатини яхшилаш, меҳмонхона соҳасига инвестицияларни кенг жалб қилиш ва тадбирда турар жой эгалари, маркетологлар, туроператорлар, IT компаниялари вакиллари ҳамда туризм йўналишида таълим берувчи олий таълим ташкилотлари талабаларининг иштироки режалаштирилган. Самарқанд шаҳри, 2023 йил апрель Маданият ва туризм вазирлиги, Ўзбекистон Меҳмонхоналар уюшмаси, Самарқанд вилояти ҳокимлиги 3. «Туризм. Фан. Инновация» халқаро ёшлар туризми конференцияси Ипак йўлида жойлашган давлатларнинг ёшлари туризм соҳасини ривожлантириш бўйича яратилган инновацион лойиҳалар ва ишланмаларнинг тақдимотлари билан иштирок этади. Ушбу давлатларнинг олий таълим ташкилотлари ўртасида туризмни ривожлантириш билан боғлиқ янги қўшма инновацион лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан келишувлар имзоланади. Самарқанд шаҳри, 2023 йил май Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Маданият ва туризм вазирлиги, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги 4. «5 қитъа жилоси» халқаро этно-фестивали ЮНЕСКО рўйхатига кирган, шунингдек, Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) (кейинги ўринларда — БТТ)га аъзо давлатларида энг йирик қадрият саналган фольклор гуруҳларини бирлаштиради. БТТ минтақавий комиссиялари томонидан иштирок этишга тавсия этилган жамоалар иштирок этади. Жаҳон фольклор фестиваллар ассоциацияси (WAFF) билан ҳамкорликда ўтказиш чоралари кўрилади. Самарқанд шаҳри, 2023 йил май Маданият ва туризм вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Ошпазлар уюшмаси 5. Tourism and Society Think Tank (TSTT) экспертлар форуми Туризм соҳасида етакчи халқаро экспертларни жалб учун муҳокама платформаси ва соҳадаги муҳим масалаларни муҳокама қилиш, уларга самарали ечимларни ишлаб чиқиш. Самарқанд MICE-туризм салоҳиятига бағишланган расмий қабулни ташкил этиш. Самарқанд шаҳри, 2023 йил июнь Маданият ва туризм вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги 6. «TOURISM A N D TECН N OLOGY SUMMIT 2023» саммити Туризм соҳасида замонавий ахборот технологияларининг жорий этилишини ўрганиш ва етакчи АКТ компаниялари билан туризм соҳасидаги истиқболли ҳамкорлик лойиҳалари тақдимотини ташкил этиш. Маданият ва туризм соҳасида АКТ асосида янги маҳсулотлар ва хизматлар сифатини яхшилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш. Самарқанд шаҳри, 2023 йил июнь Маданият ва туризм вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги 7. «Focus on Tourism & Creative Economy» халқаро конгресси Креатив иқтисодий ўсишни таъминлайдиган ва иш ўринлари яратадиган туризм соҳасидаги тадбиркорлик йўналишларини таҳлил қилиш. Туризм соҳасидаги янги эҳтиёжларни қондириш учун турли хил ижодий индустриялар яратиш лойиҳалари тақдимотини ташкил этиш. Туризмни ривожлантиришни рағбатлантиришда креатив иқтисодиётнинг кучли томонлари, имкониятлари ва таҳдидларини таҳлил қилиш. Тадбиркорлик субъектлари, ёшлар иштирокида жаҳон бозорида туризм соҳасидаги илғор тажрибалар, туризмнинг энг янги креатив турларини мамлакатда жорий қилишга қаратилган анжуманлар ва семинарлар ташкил этиш. Самарқанд шаҳри, 2023 йил июль Маданият ва туризм вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги 8. «Экотуризм форуми: иқлим, инсонлар, инновация» Туризм ва дам олиш масканларидаги табиатни асраш, ундан оқилона фойдаланиш ҳақида кенг жамоатчиликни хабардор қилиш. Мамлакатимиздаги туризм соҳасидаги ноёб салоҳияти, ривожланиш истиқболлари ва имкониятлари мавжуд экотуризм ҳудудларини ривожлантириш режалари тақдимотини ташкил этиш. Тошкент вилояти, 2023 йил август Тошкент вилояти ҳокимлиги, Табиат ресурслари вазирлиги, Маданият ва туризм вазирлиги 9. «Gastro-bazaar» халқаро гастрономик фестивали Ички туризм ва гастрономик туризмни ривожлантириш. Сайёҳлар оқимини кўпайтириш ҳамда уларнинг сафар кунларини узайтиришга ёрдамлашиш. БТТ ва унинг гастрономия бўйича ҳамкорларини тадбирга жалб қилган ҳолда, маҳорат дарсларини ташкил қилиш. Тошкент шаҳри, 2023 йил сентябрь Ўзбекистон ошпазлар уюшмаси, Маданият ва туризм вазирлиги 10. Халқаро туризм куни БТТ нинг ҳар йили туризм кунига бағишлаб танлайдиган мавзуда илмий конференция ташкил этиш. Бош ассамблея натижаларини таҳлил қилиш, хорижий ҳамкорлар орқали туристлар сонини янада ошириш, MICE туризми салоҳиятини кенг тарғиб қилиш бўйича тақдимотлар ўтказиш. Туризм соҳасини ривожлантиришга катта ҳисса қўшган соҳа вакилларини тақдирлаш. Самарқанд шаҳри, 2023 йил сентябрь Маданият ва туризм вазирлиги 11. «Ипак йўлида туризм» Тошкент халқаро туризм ярмаркаси Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини тарғиб этиш ва туризм соҳасидаги тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш. Туризм соҳасидаги янги ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш. Тошкент шаҳри, 2023 йил ноябрь Маданият ва туризм вазирлиги

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 7 мартдаги 98-сон қарорига 4-ИЛОВА

Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) Бош ассамблеяси доирасида ўтказиладиган тадбирларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш бўйича ишчи гуруҳлар

1-ишчи гуруҳ. Ташриф буюрадиган делегацияларни меҳмонхоналарга жойлаштиришни ташкил этиш, тадбирлар ўтказиладиган асосий жойларни тайёрлашни таъминлаш, тақдимот материалларини ва совғалар фондини тайёрлаш масалалари бўйича Э. Турдимов — Самарқанд вилояти ҳокими, гуруҳ раҳбари лавозими бўйича — қурилиш ва уй-жой коммунал хизмати вазирининг биринчи ўринбосари У. Азамов — маданият ва туризм вазирининг биринчи ўринбосари Ш. Раҳмонов — ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари — Тезкор-қидирув департаменти бошлиғи А. Қулдошев — фавқулодда вазиятлар вазири О. Пекос — рақамли технологиялар вазирининг биринчи ўринбосари А. Ахмедходжаев — энергетика вазирининг биринчи ўринбосари И. Норқулов — иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари Б. Абдикаримов — Маданий мерос агентлиги директори Д. Ваҳобов — Савдо-саноат палатаси раиси Б. Юсупалиев — Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раиси Б. Эшмуратов — «Ҳудудгазтаъминот» АЖ бошқаруви раиси в.б. У. Мустафоев — «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ бошқаруви раиси в.б. 2-ишчи гуруҳ. Протокол, делегациялар ташриф дастурларини тайёрлаш, виза берилиши, божхона расмийлаштирувини таъминлаш масалалари бўйича Б. Саидов — ташқи ишлар вазири в.б., гуруҳ раҳбари Л. Кудратов — инвестициялар, саноат ва савдо вазири А. Муминов — транспорт вазирининг ўринбосари У. Азамов — маданият ва туризм вазирининг биринчи ўринбосари А. Мавлонов — Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси раиси С. Курбанов — Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари қўмондонининг ўринбосари Р. Қобилов — Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари У. Хусанов — «Uzbekistan Airways» АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Р. Жўраева — «Uzbekistan Airports» АЖ бошқаруви раиси 3-ишчи гуруҳ. Ахборот-таҳлилий материалларни тайёрлаш масалалари бўйича У. Азамов — маданият ва туризм вазирининг биринчи ўринбосари, гуруҳ раҳбари Ф. Сидиков — ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари А. Неъматов — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директорининг биринчи ўринбосари У. Абидхаджаев — Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори В. Норов — Марказий Осиё халқаро институти директори 4-ишчи гуруҳ. Ташриф буюрадиган делегацияларнинг транспорт таъминоти масалалари бўйича И. Маҳкамов — транспорт вазири, гуруҳ раҳбари А. Мўминов — Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлиги хизмати раисининг биринчи ўринбосари О. Умаров — Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Молия-хўжалик департаменти шуъба мудири О. Саидов — Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи Х. Хасилов — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси в.б. У. Хусанов — «Uzbekistan Airways» АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Ж. Умарходжаев — «Uzbekistan Aiiports» АЖ раисининг биринчи ўринбосари Ш. Умурзаков — «Ўзавтосаноат» АЖ бошқаруви раиси А. Шукуров — Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари 5-ишчи гуруҳ. Тадбирларнинг ахборот жиҳатдан қўллаб-қувватланиши, телекоммуникация ва техник таъминоти масалалари бўйича А. Ходжаев — Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори, гуруҳ раҳбари О. Пекос — рақамли технологиялар вазирининг биринчи ўринбосари А. Хаджаев — Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси А. Кучимов — Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори Ш. Қудратхўжа — Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси раиси Р. Қобилов — Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари 6-ишчи гуруҳ. Тадбир иштирокчиларининг хавфсизлиги, жамоат тартибини ва тиббий хизматни таъминлаш масалалари бўйича А. Мўминов — Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати раисининг биринчи ўринбосари, гуруҳ раҳбари Б. Рашидов — Давлат хавфсизлик хизмати раиси ўринбосари П. Бобожонов — ички ишлар вазири Р. Джураев — Миллий гвардия қўмондони А. Қулдошев — фавқулодда вазиятлар вазири А. Иноятов — соғлиқни сақлаш вазири Б. Юсупалиев — Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раиси 7-ишчи гуруҳ. Маданий тадбирлар, концерт дастурларини тайёрлаш, қабуллар ва овқатланишни ташкил этиш билан боғлиқ тадбирларнинг ўтказиш жойларини ҳозирлаш О. Назарбеков — маданият ва туризм вазири, гуруҳ раҳбари Ш. Кудбиев — иқтисодиёт ва молия вазири У. Азамов — маданият ва туризм вазирининг биринчи ўринбосари Ф. Абдухаликов — Кинематография агентлиги бош директори Р. Қобилов — Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари Б. Юсупалиев — Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раиси Д. Шералиев — «Ўзбекконцерт» давлат унитар корхонаси директори У. Абдуллаев — «Ҳунарманд» уюшмаси раиси А. Умаров — Ўзбекистон ошпазлар уюшмаси раиси

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 7 мартдаги 98-сон қарорига 5-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси ва Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) ўртасида ҳамкорликни кенгайтириш бўйича

Т/р Чора-тадбир номи Амалга ошириш механизми Ижро муддати Масъул ижрочилар 1. Самарқанд шаҳрида Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) (кейинги ўринларда — БТТ) Бош Ассамблеясини ўтказишга тайёргарлик кўриш мақсадида БТТ техник гуруҳини Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш. 1. БТТ техник гуруҳига ташриф саналари ва таклифлар юзасидан мурожаат юбориш. 2. Икки томонлама музокара ва келишувларни ташкил этиш. 2023 йил март Маданият ва туризм вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги 3. БТТ техник гуруҳини Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш. келишилган муддатларда 2. БТТнинг расмий веб-сайтида, шунингдек, ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида «Бош Ассамблеяга мезбон мамлакатнинг кун сурати» лойиҳасини жорий этиш. 1. БТТ Котибиятига тегишли маълумотлар (фотолар)ни тақдим этиш. 2023 йил март Маданият ва туризм вазирлиги 2. «Бош Ассамблеяга мезбон мамлакатнинг кун сурати» лойиҳасини амалга ошириш. 2023 йил апрель 3. БТТнинг махсус сертификатини олиш учун «Абадий шаҳар» мажмуаси номинациясини ишлаб чиқиш. 1. Номинация учун БТТ Котибиятига керакли маълумотларни тақдим этиш. 2023 йил март Маданият ва туризм вазирлиги 2. Номинация тақдимотини ташкил этиш. келишилган муддатларда 4. Самарқанд шаҳрида БТТ шафелигида Халқаро туризм академиясини ташкил этиш бўйича икки томонлама меморандум имзолаш. 1. Меморандум лойиҳасини ишлаб чиқиш. 2023 йил март Маданият ва туризм вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги 2. Ҳужжат лойиҳасини келишиш. 2023 йил апрель 3. Меморандумни имзолаш. келишилган муддатларда 5. «Ипак йўли» туризм ва маданий мерос халқаро университетида «Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) TedQual» тизими бўйича туризм дастурларини сертификатлаш тартибини йўлга қўйиш. 1. Хорижий мутахассисларни жалб этган ҳолда туризм ўқув дастурларини тайёрлаш. 2023 йил май Маданият ва туризм вазирлиги 2. БТТ Котибияти билан туризм ўқув дастурларини сертификатлаш масаласини ишлаб чиқиш. келишилган муддатларда 6. Йирик давлатларнинг туризм бозорларида Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида PR-тарғибот ва реклама кампанияларини ўтказишда БТТ юқори малакали мутахассисларини жалб этиш. 1. Мутахассисларни жалб этиш бўйича талабнома юбориш. 2023 йил март Маданият ва туризм вазирлиги 2. БТТ мутахассислари иштирокида PR-тарғибот ва реклама кампаниялари бўйича таклифлар ишлаб чиқиш. доимий равишда 3. Тасдиқланган таклифларни амалга ошириш. келишувга кўра 7. БТТ билан биргаликда 2023 йилда Бош Ассамблея сессияларидан бири сифатида туризм ва меҳмондўстлик соҳасида инвестиция форумини ташкил этиш. 1. Форум дастури ва кун тартибини ишлаб чиқиш. 2023 йил апрель Маданият ва туризм вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги 2. Форум иштирокчилари рўйхатини шакллантириш ва таклифномалар юбориш. 2023 йил май 3. Форумни юқори савияда ташкил этиш. келишилган муддатларда 8. Самарқанд шаҳрини «Жаҳон маданий туризми пойтахти» деб эълон қилиш. 1. Номинациянинг берилиши бўйича БТТ билан музокара ташкил этиш. 2023 йил март-апрель Маданият ва туризм вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги 2. Самарқанд шаҳри «Жаҳон маданий туризми пойтахти» деб эълон қилиш. келишилган муддатларда 9. Самарқанд шаҳрида БТТ «Ипак йўли» тематик офисини очиш масаласини ишлаб чиқиш. 1. БТТ «Ипак йўли» Тематик офисини очиш бўйича музокара ўтказиш. 2023 йил март Маданият ва туризм вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги 2. БТТ Котибияти билан тегишли ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. 2023 йил май 3. Бош ассамблея доирасида кўриб чиқиш учун киритиш. келишилган муддатларда 10. БТТ билан биргаликда «Ипак йўли туризми мукофоти»ни таъсис этиш. 1. «Ипак йўли туризми мукофоти» низоми лойиҳасини ишлаб чиқиш. 2023 йил март Маданият ва туризм вазирлиги 2. БТТ Котибияти билан келишиш. 2023 йил май 3. Мукофотни жорий этиш. келишилган муддатларда 11. БТТ Котибияти билан биргаликда салоҳиятли инвесторлар учун Ўзбекистон ҳақида махсус қўлланмани («Guide-book») тайёрлаш. 1. Ўзбекистон инвестиция салоҳияти тўғрисида маълумотлар тайёрлаш. 2023 йил март Маданият ва туризм вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги 2. БТТ Котибияти томонидан тегишли таклифлар олиш. 2023 йил июнь 3. Қўлланмани чоп этиш ишларини амалга ошириш. келишилган муддатларда

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 7 мартдаги 98-сон қарорига 6-ИЛОВА

Шаҳрисабз шаҳрининг «2024 йил Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти туризм пойтахти» мақомини олишига доир ўтказиладиган

Т/р Чора-тадбирлар Амалга ошириш механизми Ижро муддати Масъул ижрочилар 1. Шаҳрисабз шаҳрида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (кейинги ўринларда — ИҲТ) Халқаро туризм форумини ўтказиш. 1. Форум кун тартибини ишлаб чиқиш ва келишиш. 2024 йил май Маданият ва туризм вазирлиги, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги 2. Форум иштирокчилар рўйхатини шакллантириш. 2024 йил июль 3. Тадбирни юқори савияда ўтказиш. 2024 йил сентябрь 2. Ўзбекистонда ИҲТ давлатлари халқаро этноспорт ўйинлари биринчи фестивалини ташкил этиш. 1. Фестивал концепциясини ишлаб чиқиш ва ИҲТ давлатларига таклифномалар юбориш. 2023 йил ноябрь Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Маданият ва туризм вазирлиги 2. Меҳмонлар рўйхатини шакллантириш ва бошқа ташкилий масалаларни ҳал этиш. 2024 йил январь 3. Тадбирни юқори савияда ўтказиш. 2024 йил май 3. «Шаҳрисабз — Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти туризм пойтахти» мавзусида ИҲТ давлатлари рассомлари иштирокида «пленэр» ва унинг якунига кўра кўргазма ташкил этиш. 1. «Пленэр»да иштирок этиш шартлари ва муддатларини ишлаб чиқиш ва ИҲТ давлатларига таклифномалар юбориш. 2024 йил февраль Маданият ва туризм вазирлиги, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги 2. Иштирокчилар рўйхатини шакллантириш. 2024 йил март 3. Танлаб олинган расмлар асосида кўргазма ташкил этиш. 2024 йил май-июнь 4. «2024 йил Шаҳрисабз — Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти туризм пойтахти» доирасида ўтказиладиган тадбирларнинг ёритилиши бўйича Ўзбекистон Республикаси ва ИҲТ ўртасида медиа-режа ишлаб чиқиш ва уни амалга ошириш. 1. Медиа-режа лойиҳасини ишлаб чиқиш ва ИҲТ Котибиятига юбориш. 2023 йил октябрь Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Маданият ва туризм вазирлиги 2. Ҳужжатни келишиш ва имзолаш. 2023 йил декабрь 3. Ҳужжатни амалга ошириш. 2024 йил давомида 5. ИҲТга аъзо давлатларнинг блогер ва ОАВ вакиллари учун инфо-тур ташкил этиш. 1. Инфо-тур шартларини ишлаб чиқиш ва таклифномаларни юбориш. 2023 йил декабрь Маданият ва туризм вазирлиги, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги 2. Иштирокчилар рўйхати дастурини ишлаб чиқиш. 2024 йил май 3. Инфо-турни ташкил этиш. 2024 йил давомида 6. Шаҳрисабз шаҳрида ИҲТга аъзо мамлакатлари ёш дизайнерлари ўртасида «Modest fashion show» танловини ташкил этиш ва доимий тадбирга айлантириш. 1. Тадбир дастурини ишлаб чиқиш ва таклифномалар юбориш. 2023 йил декабрь Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Маданият ва туризм вазирлиги 2. Тадбир ташкил этиладиган жойларни ҳозирлаш. 2024 йил май 3. Тадбирни юқори савияда ўтказиш. 2024 йил август 7. «Shakhrisabz Culinary Competition» — ИҲТга аъзо давлатлар ошхонаси усталари ўртасида беллашув ташкил этиш. 1. Тадбир дастурини ишлаб чиқиш ва таклифномалар юбориш. 2023 йил май Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Маданият ва туризм вазирлиги 2. Тадбир ташкил этиладиган жойларни ҳозирлаш. 2024 йил август 3. Тадбирни юқори савияда ўтказиш. 2024 йил сентябрь 8. «International folk» фестивалини ўтказиш. 1. Тадбир дастурини ишлаб чиқиш ва таклифномалар юбориш. 2023 йил апрель Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, 10. БТТ билан биргаликда «Ипак йўли туризми мукофоти»ни таъсис этиш. 1. «Ипак йўли туризми мукофоти» низоми лойиҳасини ишлаб чиқиш. 2023 йил март Маданият ва туризм вазирлиги 2. БТТ Котибияти билан келишиш. 2023 йил май 3. Мукофотни жорий этиш. келишилган муддатларда 11. БТТ Котибияти билан биргаликда салоҳиятли инвесторлар учун Ўзбекистон ҳақида махсус қўлланмани («Guide-book») тайёрлаш. 1. Ўзбекистон инвестиция салоҳияти тўғрисида маълумотлар тайёрлаш. 2023 йил март Маданият ва туризм вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги 2. БТТ Котибияти томонидан тегишли таклифлар олиш. 2023 йил июнь 3. Қўлланмани чоп этиш ишларини амалга ошириш. келишилган муддатларда

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2023 йил 7 март,

98-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.03.2023 й., 09/23/98/0128-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

TARKIBI

CHORA-TADBIRLAR REJASI

DASTURI

TARKIBI

CHORA-TADBIRLAR REJASI

CHORA-TADBIRLAR REJASI

2023-yilda Samarqand shahrida Butunjahon turizm tashkiloti (UNWTO) Bosh assambleyasining 25-sessiyasini yuqori darajada tashkil etish va Shahrisabz shahrining “2024-yil Iqtisodiy hamkorlik tashkiloti turizm poytaxti” maqomini olishiga doir chora-tadbirlar toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi mezbonligida 2023-yil sentabr oyida Butunjahon turizm tashkiloti (UNWTO) Bosh assambleyasining 25-sessiyasi va uning doirasidagi tadbirlarga yuqori darajada tayyorgarlik koʻrilishi hamda oʻtkazilishini taʼminlash, shuningdek Shahrisabz shahrini “2024-yil Iqtisodiy hamkorlik tashkiloti turizm poytaxti” maqomi uchun nomzod sifatida taqdim etish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. 2021-yil 30-noyabr — 3-dekabr kunlari Madrid shahrida (Ispaniya Qirolligi) boʻlib oʻtgan Butunjahon turizm tashkiloti (UNWTO) Bosh assambleyasining (keyingi oʻrinlarda — Bosh assambleya) 24-sessiyasida 2023-yilda Bosh assambleyaning navbatdagi 25-sessiyasini Samarqand shahrida oʻtkazish belgilanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

Belgilansinki, Bosh assambleyaning 25-sessiyasi Samarqand shahrida 2023-yil 16 — 20-oktabr kunlari oʻtkaziladi.

2. Kuyidagilar:

Butunjahon turizm tashkiloti (UNWTO) Bosh assambleyasi doirasida oʻtkaziladigan tadbirlarga tayyorgarlik koʻrish va ularni oʻtkazish boʻyicha tashkiliy qoʻmita (keyingi oʻrinlarda — Tashkiliy qoʻmita) tarkibi 1-ilovaga muvofiq;

Butunjahon turizm tashkiloti (UNWTO) Bosh assambleyasi doirasida oʻtkaziladigan tadbirlarga tayyorgarlik koʻrish va ularni oʻtkazish boʻyicha chora-tadbirlar rejasi (keyingi oʻrinlarda — Chora-tadbirlar rejasi) 2-ilovaga muvofiq;

“Samarqand — jahon turizm poytaxti. Butunjahon turizm tashkiloti (UNWTO) Bosh assambleyasi 25-sessiyasi mezboni” shiori ostida 2023-yil davomida oʻtkaziladigan tadbirlar dasturi (keyingi oʻrinlarda — Dastur) 3-ilovaga muvofiq;

Butunjahon turizm tashkiloti (UNWTO) Bosh assambleyasi doirasida oʻtkaziladigan tadbirlarga tayyorgarlik koʻrish va ularni oʻtkazish boʻyicha ishchi guruhlar tarkibi (keyingi oʻrinlarda — ishchi guruhlar) 4-ilovaga muvofiq;

Oʻzbekiston Respublikasi va Butunjahon turizm tashkiloti (UNWTO) oʻrtasida hamkorlikni kengaytirish boʻyicha chora-tadbirlar rejasi 5-ilovaga muvofiq;

Shahrisabz shahrining “2024-yil Iqtisodiy hamkorlik tashkiloti turizm poytaxti” maqomini olishiga doir oʻtkaziladigan chora-tadbirlar rejasi 6-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

3. Tashkiliy qoʻmitaning asosiy vazifalari etib quyidagilar belgilansin:

Dastur va Chora-tadbirlar rejasida nazarda tutilgan tadbirlar va vazifalarni oʻz vaqtida hamda sifatli amalga oshirish yuzasidan masʼul davlat organlari va tashkilotlari, xoʻjalik birlashmalari faoliyatini muvofiqlashtirish;

Bosh assambleya doirasida oʻtkaziladigan tadbirlarning tashkiliy masalalarini hal etish;

Samarqand shahrida tadbir oʻtkaziladigan joylarning texnik va telekommunikatsiya uskunalari bilan jihozlanishini taʼminlash;

Samarqand va respublikaning boshqa hududlarida oʻtkaziladigan qabullar va madaniy tadbirlarni tashkillashtirish;

Bosh assambleya doirasida oʻtkaziladigan tadbirlar ishtirokchilarining Oʻzbekistonga kelib ketishi, ularga viza rasmiylashtirilishi, transport va tibbiy xizmat koʻrsatish masalalarini muvofiqlashtirish;

Bosh assambleya doirasida tadbirlar boʻlib oʻtadigan hududlarni obodonlashtirish ishlarining oʻz vaqtida va sifatli bajarilishini taʼminlash;

Bosh assambleya doirasida tadbirlar boʻlib oʻtadigan hududlarda obyektlar va mehmonxona fondining tayyorgarligini taʼminlash.

4. Belgilansinki, ishchi guruhlar oʻz faoliyatini Tashkiliy qoʻmita rahbarligi ostida amalga oshiradi va unga hisobot beradi.

5. Madaniyat va turizm vazirligi hamda Samarqand viloyati hokimligi:

ikki oy muddatda Bosh assambleya doirasida oʻtkaziladigan tadbirlarda ishtirok etuvchi chet ellik mehmonlar tashrifi davomida foydalanishi uchun Samarqand viloyati haqida umumiy maʼlumotlarga ega qoʻllanma ishlab chiqsin;

belgilangan tartibda Samarqand turistik markazi, respublika va Samarqanddagi madaniy meros obyektlari, turizm, shu jumladan ekoturizm infratuzilmasi hamda xalqimizning hayot tarzini aks ettiruvchi “Brandbook”, rasmiy logotip, foto- va videomateriallarni tayyorlasin;

Tashqi ishlar vazirligi bilan birgalikda Samarqand turistik markazi hududida 2023-yil may oyidan boshlab doimiy shtab faoliyatini tashkil etish choralarini koʻrsin.

6. Madaniyat va turizm vazirligi Tashqi ishlar vazirligi, Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi bilan birgalikda bir oy muddatda “Samarqand — jahon turizm poytaxti. Butuijahoi turizm tashkiloti (UNWTO) Bosh assambleyasi 25-sessiyasi mezboni” media rejasini ishlab chiqsin va tasdiqlash uchun Tashkiliy qoʻmitaga kiritsin. Bunda:

Tashqi ishlar vazirligi va Oʻzbekistonning xorijdagi diplomatik vakolatxonalari tomonidan 2023-yil 10-martdan boshlab Bosh assambleyaning 25-sessiyasiga tayyorgarlik koʻrish jarayoni va “Samarqand — Yangi Oʻzbekistonning turizm darvozasi” nomi ostida tarqatma materiallarning Butunjahon turizm tashkiloti (UNWTO)ning rasmiy veb-sayti hamda boshqa mahalliy va xorijiy ommaviy axborot vositalari, ijtimoiy tarmoqlarda keng targʻib qilib borilishi;

“Samarqand — jahon turizm poytaxti. Butunjahon turizm tashkiloti (UNWTO) Bosh assambleyasi 25-sessiyasi mezboni”, “Samarqand — Yangi Oʻzbekistonning turizm darvozasi” mavzusida ilmiy-tahliliy materiallar, badiiy, teatr va kino asarlari, videoroliklar, kitoblar, tarqatma materiallar va boshqa koʻrinishdagi targʻibot materiallari tayyorlanishi va keng tarqatilishi;

davlat organlari va tashkilotlari, xoʻjalik birlashmalari ishtirok etuvchi barcha mahalliy va xorijiy koʻrgazmalar, forumlar, namoyishlar, biznes forumlar va boshqa turdagi tadbirlarda “Samarqand — jahon turizm poytaxti. Butunjahon turizm tashkiloti (UNWTO) Bosh assambleyasi 25-sessiyasi mezboni” stendi va namoyishi tashkillashtirilishi nazarda tutiladi.

Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari tadbirkorlik subyektlari tomonidan ishlab chiqilgan mahsulotlar qadogʻida tadbir rasmiy logotipini tushirish choralarini koʻrsin.

7. Tashkiliy qoʻmita raisi oʻrinbosari A. Abduhakimovga Butunjahon turizm tashkiloti (UNWTO) Bosh assambleyasining 25-sessiyasini tashkil etish va oʻtkazish toʻgʻrisidagi Oʻzbekiston Respublikasi va Butunjahon turizm tashkiloti (UNWTO) oʻrtasida tuziladigan bitimni Oʻzbekiston Respublikasi Hukumati nomidan imzolash vakolati berilsin.

8. Ichki ishlar vazirligi:

Milliy gvardiya bilan birgalikda Bosh assambleyaning 25-sessiyasi oʻtkaziladigan hududlarda tadbir ishtirokchilari va mehmonlar toʻplanadigan joylarda, mehmonxonalarda hamda ularning atroflarida jamoat tartibini saqlash;

Bosh assambleya doirasida oʻtkaziladigan tadbirlarga tashrif buyuradigan delegatsiya aʼzolari xavfsizligini taʼminlash maqsadida yoʻl harakati qoidalariga muvofiq hamrohlik qilishga doir ishlarni tashkillashtirish;

Favqulodda vaziyatlar vazirligi bilan birgalikda BMT Xavfsizlik va qoʻriqlash departamenti talablarini hisobga olgan holda, tadbirda ishtirok etayotgan delegatlar, xodimlar va tashrif buyuruvchilarning xavfsizligini taʼminlash uchun zarur choralarni koʻrsin.

9. Sogʻliqni saqlash vazirligi Bosh assambleya doirasidagi tadbirlar oʻtkaziladigan joylarda tez tibbiy yordam brigadalari faoliyati tashkil etilishini taʼminlash va tadbirlar oʻtkaziladigan joylarda sogʻliqni saqlash va sanitariya normalari, qoidalari va gigiyena normativlariga amal qilinishi boʻyicha zarur chora-tadbirlarni amalga oshirsin.

10. Raqamli texnologiyalar vazirligi Madaniyat va turizm vazirligining murojaatiga asosan Bosh assambleya doirasidagi tadbirlar oʻtkaziladigan konferensiya va koʻrgazma zallari, matbuot xonalarini belgilangan tartibda zarur texnika vositalari, sinxron tarjima jihozlari va Internet jahon axborot tarmogʻi (Wi-Fi) bilan taʼminlasin.

11. Tashqi ishlar vazirligi Madaniyat va turizm vazirligining viza talabnomalariga binoan, Bosh assambleyaning 25-sessiyasida ishtirok etadigan chet ellik ishtirokchilarga Oʻzbekiston Respublikasiga kirish vizalari konsullik yigʻimlari va haqiqiy xarajatlarning oʻrnini qoplash hisobidan yigʻimlarni undirmasdan, zarur hollarda, Oʻzbekiston Respublikasi xalqaro aeroportida rasmiylashtirilishini taʼminlasin.

12. Belgilansinki, masʼul vazirlik va idoralarning birinchi rahbarlari ushbu qarorda nazarda tutilgan topshiriqlar, shuningdek Tashkiliy qoʻmitaning tezkor koʻrsatmalarini oʻz vaqtida va sifatli bajarilishini taʼminlash uchun shaxsan javobgar hisoblanadi.

13. 2023-yil 10-martdan boshlab Tashkiliy qoʻmita Bosh assambleya doirasida oʻtkaziladigan tadbirlarga yuqori saviyada tayyorgarlik koʻrish boʻyicha amalga oshirilgan ishlar toʻgʻrisida har oyda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasiga axborot kiritib borsin.

14. Madaniyat va turizm vazirligi:

Tashqi ishlar vazirligi bilan birgalikda Butunjahon turizm tashkiloti (UNWTO)ning 2023-yil taqvimiga kiritilgan xalqaro tadbirlarda, shuningdek xalqaro koʻrgazma va yarmarkalarda ishtirok etgan holda, Bosh assambleya doirasida Oʻzbekistonga, xususan, Samarqand shahriga tashrif buyurish uchun targʻibot ishlarini olib borsin;

“Ipak yoʻli” turizm xalqaro universiteti bilan birgalikda Samarqand shahrida Turizm akademiyasini tashkil etish hamda ushbu Akademiya huzurida tematik ofis ochish choralarini koʻrsin.

15. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari J.A. Xodjayev zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 7-martdagi 98-son qaroriga 1-ILOVA

Butunjahon turizm tashkiloti (UNWTO) Bosh assambleyasi doirasida oʻtkaziladigan tadbirlarga tayyorgarlik koʻrish va ularni oʻtkazish boʻyicha tashkiliy qoʻmita

1. A. Aripov — Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri, Tashkiliy qoʻmita raisi 2. A. Abduhakimov — tabiat resurslari vaziri, Tashkiliy qoʻmita raisi oʻrinbosari 3. E. Turdimov — Samarqand viloyati hokimi, Tashkiliy qoʻmita raisi oʻrinbosari 4. O. Nazarbekov — madaniyat va turizm vaziri, Tashkiliy qoʻmita raisi oʻrinbosari 5. A. Ikramov — yoshlar siyosati va sport vaziri 6. P. Bobojonov — ichki ishlar vaziri 7. I. Mahkamov — transport vaziri 8. B. Zakirov — qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vaziri 9. A. Inoyatov — sogʻliqni saqlash vaziri 10. Sh. Kudbiyev — iqtisodiyot va moliya vaziri 11. Sh. Shermatov — raqamli texnologiyalar vaziri 12. I. Abdurahmonov — oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vaziri 13. U. Azamov — madaniyat va turizm vazirining birinchi oʻrinbosari 14. A. Axmedxodjayev — energetika vazirining birinchi oʻrinbosari 15. B. Rashidov — Davlat xavfsizlik xizmati raisi oʻrinbosari (kelishuv asosida) 16. G. Fozilov — tashqi ishlar vaziri oʻrinbosari 17. N. Xolmurodov investitsiyalar, sanoat va savdo vazirining birinchi oʻrinbosari 18. R. Djurayev — Milliy gvardiya qoʻmondoni 19. A. Mavlonov — Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasi raisi 20. A. Xodjayev — Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi direktori 21. A. Xadjayev — Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi raisi 22. A. Koʻchimov — Oʻzbekiston Milliy axborot agentligi bosh direktori 23. B. Yusupaliyev — Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasi raisi 24. B. Zaripov — Buxoro viloyati hokimi 25. M. Azimov — Qashqadaryo viloyati hokimi 26. J. Raximov — Xorazm viloyati hokimi v.b. 27. B. Rahmonov — Toshkent shahar hokimi v.b. 28. R. Djurayeva — “Uzbekistan Airports” AJ boshqaruvi raisi 29. U. Xusanov — “Uzbekistan Airways” AJ boshqaruvi raisining birinchi oʻrinbosari 30. X. Xasilov — “Oʻzbekiston temir yoʻllari” AJ boshqaruvi raisi v.b.

Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 7-martdagi 98-son qaroriga 2-ILOVA

Butunjahon turizm tashkiloti (UNWTO) Bosh assambleyasi doirasida oʻtkaziladigan tadbirlarga tayyorgarlik koʻrish va ularni oʻtkazish boʻyicha

T/r Chora-tadbirlar Ijro muddati Masʼul ijrochilar I. Butunjahon turizm tashkiloti (UNWTO) Bosh assambleyasiga tayyorgarlik va uning targʻibotini amalga oshirish 1. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumati nomidan aʼzo davlatlar turizm vazirlari va xalqaro tashkilotlarga taklifnomalar yuborish. 2023-yil mart Madaniyat va turizm vazirligi, Tashqi ishlar vazirligi 2. Bosh assambleyaning tashkiliy-protokol masalalari bilan dastlabki tanishish maqsadida BTT ishchi guruhi aʼzolarini Oʻzbekistonga taklif etishni koʻrib chiqish. 2023-yil mart — avgust Madaniyat va turizm vazirligi, Tashqi ishlar vazirligi 3. Oʻzbekiston Respublikasi va Butunjahon turizm tashkiloti (UNWTO) oʻrtasida 2023-yilda Samarqand shahrida Butunjahon turizm tashkiloti (UNWTO) (keyingi oʻrinlarda — BTT) Bosh assambleyasi 25-sessiyasini tashkil etish boʻyicha bitimni imzolash. 2023-yil mart Madaniyat va turizm vazirligi, Tashqi ishlar vazirligi 4. Bosh assambleya sessiyalari logotipini ishlab chiqish va BTT bilan kelishish hamda tadbir ishtirokchilari uchun nishonlar (pinlar), suvenirlar, beydjiklar, bloknotlar, papkalar, ruchkalar transparantlar, qutlovlar tayyorlash va ishlab chiqishda mazkur logotipdan foydalanish. 2023-yil mart-aprel Madaniyat va turizm vazirligi, Tashqi ishlar vazirligi 5. Tadbirlar doirasidagi barcha tashrif obyektlari va yoʻnalishlarini bezatish konsepsiyasini ishlab chiqish va Vazirlar Mahkamasiga kiritish (qutlov transparantlari, LED-ekranlar, tashqi yoritish va bannerlar). 2023-yil aprel Samarqand viloyati hokimligi, Raqamli texnologiyalar vazirligi, Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi, Madaniyat va turizm vazirligi 6. Bosh assambleyani tashkillashtirishda xalqaro va mahalliy hamkorlar hamda homiylar uchun takliflar ishlar chiqish, jalb qilish choralarini koʻrish 2023-yil aprel-may Madaniyat va turizm vazirligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Savdo-sanoat palatasi, Samarqand viloyati — hokimligi 7. BTT Bosh assambleyasi dasturida nazarda tutilgan barcha rasmiy tadbirlar va marosimlar (kutib olish va kuzatish, tor doiradagi va kengaytirilgan tarkibdagi yigʻilishlar, suratga tushish, yakuniy hujjatlarni imzolash, matbuot uchun bayonot, rasmiy qabul, norasmiy kechki ovqat, tantanali konsert va boshqa madaniy tadbirlar) ssenariylari hamda sxemalarini ishlab chiqish va kelishish. 2023-yil may Madaniyat va turizm vazirligi, Tashqi ishlar vazirligi, Samarqand viloyati hokimligi 8. Bosh assambleya sessiyalari doirasidagi tadbirlar (rasmiy qabul, norasmiy kechki ovqat, tantanali konsert va boshqalar)da Oʻzbekiston tomonidan qatnashadigan ishtirokchilar roʻyxatini shakllantirish. 2023-yil iyun Madaniyat va turizm vazirligi, Tashqi ishlar vazirligi, Samarqand viloyati hokimligi 9. Tarqatma materiallar (nishonlar, bloknotlar, portfellar, papkalar, ruchkalar va boshqalar), qutlov transparant-bannerlarini tayyorlash. 2023-yil iyun Madaniyat va turizm vazirligi, Samarqand viloyati hokimligi 10. Delegatsiyalar rahbarlariga hamrohlik qilish uchun vazirlik va idoralar hamda xoʻjalik birlashmalarining masʼul vakillarni biriktirish. 2023-yil iyun Madaniyat va turizm vazirligi, Tashqi ishlar vazirligi, Samarqand viloyati hokimligi, vazirlik va idoralar 11. Bosh assambleya tadbirlarini oʻtkazish joylarini tayyorlash (obodonlashtirish, elektr taʼminoti tizimi, liftlar, yongin xavfsizligi, yoritish, havoni tozalash va suv taʼminoti, hududlar va ichki binolarni toʻliq tekshirish). 2023-yil iyul Samarqand viloyati hokimligi 12. BTT shtabi uchun joy, kompyuter va nusxa koʻchirish uskunalari, proyektorlar va ekranlar, shuningdek, zarur boshqa maxsus uskunalarni ajratish va oʻrnatish. 2023-yil iyul Raqamli texnologiyalar vazirligi, Samarqand viloyati hokimligi, Madaniyat va turizm vazirligi 13. Ishtirokchilar uchun esdalik hamda suvenir sovgʻalarini tayyorlash. 2023-yil iyul Madaniyat va turizm vazirligi, Samarqand viloyati hokimligi 14. Tashrif buyuradigan delegatsiyalar tarkiblari (rasmiy va kuzatuvchi shaxslar, matbuot va boshqalar) toʻgʻrisida maʼlumot olish va umumlashtirish. 2023-yil iyul-avgust Madaniyat va turizm vazirligi, Tashqi ishlar vazirligi 15. Bosh Assambleya sessiyalari, matbuot markazi, tadbirlar joyi, delegatsiyalar yashaydigan joylar va aeroport uchun kerakli miqdorda xorijiy tillarda tarjimonlar, shu jumladan sinxron tarjimonlarni tayyorlash va taʼminlash. 2023-yil avgust Madaniyat va turizm vazirligi, Samarqand viloyati hokimligi 16. Volontyorlar guruhini shakllantirish hamda tadbir doirasida (matbuot markazi, delegatsiyalar yashaydigan joylar, aeroport va boshqa obyektlarda) ularning ishini tashkillashtirish. 2023-yil avgust Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Madaniyat va turizm vazirligi, Samarqand viloyati hokimligi 17. Bosh assambleya sessiyalari doirasida tadbirlar oʻtkaziladigan xonalarni tayyorlash, xususan, ovoz kuchaytirish va sinxron tarjima qilish uchun zarur uskunalar oʻrnatish, chiroqlar va gullar bilan bezatish. 2023-yil avgust Samarqand viloyati hokimligi, Raqamli texnologiyalar vazirligi, Madaniyat va turizm vazirligi 18. Tadbir oʻtkaziladigan obyektlarni yuqori tezlikdagi uzluksiz internet va Wi-Fi, xalqaro telefon aloqasi bilan taʼminlash. 2023-yil avgust Raqamli texnologiyalar vazirligi, “Oʻzbektelekom” AK, Samarqand viloyati hokimligi 19. Bosh assambleya sessiyalarining xorijiy ishtirokchilari uchun Madaniyat va turizm vazirligining viza talabnomalariga binoan Oʻzbekiston Respublikasiga kirish vizalarini konsullik yigʻimlari va haqiqiy xarajatlarning oʻrnini qoplash hisobidan yigʻimlarni undirmasdan, zarur hollarda, Islom Karimov nomidagi “Toshkent” xalqaro aeroportida rasmiylashtirilishini taʼminlash. tadbir doirasida Tashqi ishlar vazirligi, Transport vazirligi, Bojxona qoʻmitasi 20. Ishlab chiqiladigan dasturga muvofiq yoʻl-patrul xizmatidan masʼul ajratgan holda avtotransport vositalarining harakatlanish xavfsizligi taʼminlash va transport xizmatlarini koʻrsatish. tadbir doirasida Ichki ishlar vazirligi, Transport vazirligi 21. Islom Karimov nomidagi “Toshkent” va Samarqand xalqaro aeroportlarida xorijiy delegatsiya aʼzolarining kutib olinishini tashkil etish. tadbir doirasida “Uzbekistan Airports” AJ, Madaniyat va turizm vazirligi, Tashqi ishlar vazirligi, vazirlik va idoralar II. BTT Bosh assambleyasida ommaviy axborot vositalari vakillari uchun shart-sharoitlar yaratish va uni keng yoritish choralarini koʻrish 22. BTT bilan birgalikda Bosh assambleya tadbirlari uchun tashkil qilinadigan veb-saytni tegishli maʼlumotlar bilan toʻldirib borilishini taʼminlash, xorijiy ishtirokchilar tashrifi uchun barcha maʼlumotlarni (mehmonxona, aviachipta, ichki transport, turizm maskanlari, dam olish joylari, valyuta, iqlim va boshqa zaruriy maʼlumotlar) unda joylashtirish. 2023-yil mart-aprel Madaniyat va turizm vazirligi, Raqamli texnologiyalar vazirligi, Samarqand viloyati hokimligi 23. Ommaviy axborot vositalari vakillari uchun kompyuterlar, Wi-Fi va boshqa zamonaviy axborot-kommunikatsiya texnologiyalari bilan jihozlangan matbuot markazi (shtabi)ni tashkil etish. 2023-yil iyun Samarqand viloyati hokimligi, Raqamli texnologiyalar vazirligi, Oʻzbekiston Milliy axborot agentligi 24. Bosh assambleya tadbirlarini yoritish uchun tashrif buyuradigan xorijiy ommaviy axborot vositalari vakillarini akkreditatsiyadan oʻtkazish. tadbir doirasida Tashqi ishlar vazirligi 25. Chet el OAV uchun eʼlonlar tayyorlash va chop etish, tadbir toʻgʻrisida axborot materiallarni Oʻzbekiston Respublikasining xorijdagi diplomatik vakolatxonalari yordamida manfaatdor xorijiy mamlakatlar va xalqaro tashkilotlar orasida tarqatish tadbir doirasida Madaniyat va turizm vazirligi, Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi, Tashqi ishlar vazirligi III. Madaniy va jamoat tadbirlarini tashkil etish 26. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumati nomidan rasmiy qabul marosimi ssenariysini ishlab chiqish. 2023-yil iyun Madaniyat va turizm vazirligi, manfaatdor vazirlik va idoralar 27. Tadbir ishtirokchilari sharafiga tantanali konsert oʻtkazish uchun belgilangan tartibda konsert dasturini tayyorlash va kelishish. 2023-yil iyun Madaniyat va turizm vazirligi 28. Xorijiy delegatsiya rahbarlari uchun Oʻzbekiston Respublikasi Hukumati nomidan rasmiy qabul marosimi va konsert dasturiga taklifnomalar tayyorlash. 2023-yil iyul Madaniyat va turizm vazirligi 29. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumati nomidan rasmiy qabul marosimi va konsert dasturini tashkil etish va oʻtkazish. tadbir doirasida Madaniyat va turizm vazirligi, Tashqi ishlar vazirligi, manfaatdor vazirlik va idoralar IV. Ishtirokchilarning mamlakatda boʻlish davrida ularning xavfsizligini va tibbiy xizmatni tashkil etish 30. Bosh assambleya va uning doirasida oʻtkaziladigan tadbirlarni tashkil etish boʻyicha tegishli Vazirlar Mahkamasi farmoyishi loyihasini kiritish. 2023-yil may Madaniyat va turizm vazirligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Samarqand viloyati hokimligi 31. Bosh assambleya tadbirlariga tayyorgarlik koʻrish va uni oʻtkazish davrida profilaktika nuqtai nazaridan shahar hududida joylashgan aholi yashash xonadonlari, davlat obyektlari, shuningdek mulkchilik shaklidan qatʼi nazar barcha obyektlar, oʻta muhim va toifalangan obyektlar, yongʻin-portlash xavfi yuqori boʻlgan obyektlar, mehmonxonalar, tarixiy obidalar, restoranlar, oshxonalar va boshqa obyektlarning yongʻin xavfsizligi va favqulodda vaziyatlarga shayligi holatini oʻrganish. 2023-yil iyun-iyul Ichki ishlar vazirligi, Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Samarqand viloyati hokimligi 32. Shaharlararo avia yoʻnalishlari boʻyicha reyslar sonini imkon qadar oshirish. Tadbirlar bilan bogʻliq Toshkent va Samarqand shaharlari (zaruratdan kelib chiqib, boshqa shaharlar) aeroportlarida kutib olishdan boshlab kuzatgunga qadar delegatsiyalar dasturlariga binoan ajratiladigan barcha avtotransport kortejlarining aniq taqsimlashni taʼminlash. 2023-yil iyul Transport vazirligi, Ichki ishlar vazirligi, Madaniyat va turizm vazirligi 33. Samarqand viloyatida tadbir kunlari ishtirokchilarga tibbiy xizmat koʻrsatish tashkil etish maqsadida qoʻshimcha zaxira oʻrinlarini yaratish. 2023-yil avgust Sogʻliqni saqlash vazirligi, Madaniyat va turizm vazirligi 34. Bosh assambleya sessiyalari va uning doirasidagi tadbirlar oʻtkazilishi rejalashtirilgan “Buyuk ipak yoʻli” turistik markazi hududidagi koʻp qavatli binolarda ehtimoliy favqulodda vaziyatlar, yongʻinlar oqibatlarini tezkorlik bilan bartaraf etish va insonlarni evakuatsiya qilishda foydalanish uchun shaxsiy himoya vositalari bilan taʼminlash maqsadida statsionar, koʻchma va mobil kompressor (stansiya)lar bilan taʼminlash choralarini koʻrish. 2023-yil avgust Ichki ishlar vazirligi, Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Samarqand viloyati hokimligi 35. Delegatsiyalar harakati xavfsizligini taʼminlash, tashrif buyuruvchilarga xizmat koʻrsatish uchun ajratilgan transport vositalarining texnik holatini nazorat qilish, delegatsiyalar tashrif buyuradigan hamda tunash joylarida jamoat tartibini saqlash. Tadbir davomida Ichki ishlar vazirligi, Transport vazirligi, Milliy gvardiya, Madaniyat va turizm vazirligi 36. Tadbir davomida aeroportlarda, temir yoʻl vokzallarida, xorijiy ishtirokchilarning yashash joylarida sanitariya-epidemiologiya nazorati va tibbiy yordam koʻrsatishni kuchaytirish, tez tibbiy yordam va tibbiyot xodimlar navbatchiligini taʼminlash. Tadbirlar doirasidagi tashrif obyektlarida sanitariya-gigiyena qoidalari asosida dezinfeksiya ishlari amalga oshirilishini taʼminlash. Tadbir davomida Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasi, Sogʻliqni saqlash vazirligi, Madaniyat va turizm vazirligi 37. Tadbir doirasida oziq-ovqat zaxirasini shakllantirish, oziq-ovqat xavfsizligini taʼminlash va sifat nazorati tizimini joriy etish yuzasidan zarur kompleks chora-tadbirlarni ishlab chiqish va amalga oshirish. Tadbir davomida Madaniyat va turizm vazirligi, Samarqand viloyati hokimligi, Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasi, Ichki ishlar vazirligi

Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 7-martdagi 98-son qaroriga 3-ILOVA

“Samarqand — jahon turizm poytaxti. Butunjahon turizm tashkiloti (UNWTO) Bosh assambleyasi 25-sessiyasi mezboni” shiori ostida 2023-yil davomida oʻtkaziladigan tadbirlar

T/r Tadbir nomi Tadbir mazmuni va tarkibi Joyi va muddati Masʼul ijrochilar 1. “Barqaror turizm modeli taraqqiyoti — turizm salohiyatini oshirish yoʻli” xalqaro konferensiyasi Dunyo tajribasiga asosan turizmni barqarorlashtirish orqali sayyohlar oqimini oshirish yoʻllarining muhokamasi. Yuqori sifatli auditoriya, ishtirokchilar turizm bozorining qiziqish va segmentlari sohasidagi kompaniyalar va mutaxassislar ishtirok etadi. Samarqand shahri, 2023-yil aprel Madaniyat va turizm vazirligi, Xususiy sayyohlik tashkilotlari uyushmasi, Samarqand viloyati hokimligi 2. “Sustainable accommodation” mehmonxona biznesi forumi Forum yalpi majlis va rasmiy qismga boʻlinadi, shuningdek mavzular boʻyicha panel sessiyalaridan iborat boʻladi. Hududlarda zamonaviy turizm infratuzilmasining jadal rivojlanishi, mehmonxona xizmatlarini kengaytirish va sifatini yaxshilash, mehmonxona sohasiga investitsiyalarni keng jalb qilish va tadbirda turar joy egalari, marketologlar, turoperatorlar, IT kompaniyalari vakillari hamda turizm yoʻnalishida taʼlim beruvchi oliy taʼlim tashkilotlari talabalarining ishtiroki rejalashtirilgan. Samarqand shahri, 2023-yil aprel Madaniyat va turizm vazirligi, Oʻzbekiston Mehmonxonalar uyushmasi, Samarqand viloyati hokimligi 3. “Turizm. Fan. Innovatsiya” xalqaro yoshlar turizmi konferensiyasi Ipak yoʻlida joylashgan davlatlarning yoshlari turizm sohasini rivojlantirish boʻyicha yaratilgan innovatsion loyihalar va ishlanmalarning taqdimotlari bilan ishtirok etadi. Ushbu davlatlarning oliy taʼlim tashkilotlari oʻrtasida turizmni rivojlantirish bilan bogʻliq yangi qoʻshma innovatsion loyihalarni amalga oshirish yuzasidan kelishuvlar imzolanadi. Samarqand shahri, 2023-yil may Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Madaniyat va turizm vazirligi, Yoshlar siyosati va sport vazirligi 4. “5 qitʼa jilosi” xalqaro etno-festivali YUNESKO roʻyxatiga kirgan, shuningdek, Butunjahon turizm tashkiloti (UNWTO) (keyingi oʻrinlarda — BTT)ga aʼzo davlatlarida eng yirik qadriyat sanalgan folklor guruhlarini birlashtiradi. BTT mintaqaviy komissiyalari tomonidan ishtirok etishga tavsiya etilgan jamoalar ishtirok etadi. Jahon folklor festivallar assotsiatsiyasi (WAFF) bilan hamkorlikda oʻtkazish choralari koʻriladi. Samarqand shahri, 2023-yil may Madaniyat va turizm vazirligi, Samarqand viloyati hokimligi, Oshpazlar uyushmasi 5. Tourism and Society Think Tank (TSTT) ekspertlar forumi Turizm sohasida yetakchi xalqaro ekspertlarni jalb uchun muhokama platformasi va sohadagi muhim masalalarni muhokama qilish, ularga samarali yechimlarni ishlab chiqish. Samarqand MICE-turizm salohiyatiga bagʻishlangan rasmiy qabulni tashkil etish. Samarqand shahri, 2023-yil iyun Madaniyat va turizm vazirligi, Tashqi ishlar vazirligi 6. “TOURISM A N D TECN N OLOGY SUMMIT 2023” sammiti Turizm sohasida zamonaviy axborot texnologiyalarining joriy etilishini oʻrganish va yetakchi AKT kompaniyalari bilan turizm sohasidagi istiqbolli hamkorlik loyihalari taqdimotini tashkil etish. Madaniyat va turizm sohasida AKT asosida yangi mahsulotlar va xizmatlar sifatini yaxshilash boʻyicha takliflar ishlab chiqish. Samarqand shahri, 2023-yil iyun Madaniyat va turizm vazirligi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Raqamli texnologiyalar vazirligi, Yoshlar siyosati va sport vazirligi, Tashqi ishlar vazirligi 7. “Focus on Tourism & Creative Economy” xalqaro kongressi Kreativ iqtisodiy oʻsishni taʼminlaydigan va ish oʻrinlari yaratadigan turizm sohasidagi tadbirkorlik yoʻnalishlarini tahlil qilish. Turizm sohasidagi yangi ehtiyojlarni qondirish uchun turli xil ijodiy industriyalar yaratish loyihalari taqdimotini tashkil etish. Turizmni rivojlantirishni ragʻbatlantirishda kreativ iqtisodiyotning kuchli tomonlari, imkoniyatlari va tahdidlarini tahlil qilish. Tadbirkorlik subyektlari, yoshlar ishtirokida jahon bozorida turizm sohasidagi ilgʻor tajribalar, turizmning eng yangi kreativ turlarini mamlakatda joriy qilishga qaratilgan anjumanlar va seminarlar tashkil etish. Samarqand shahri, 2023-yil iyul Madaniyat va turizm vazirligi, Samarqand viloyati hokimligi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Yoshlar siyosati va sport vazirligi 8. “Ekoturizm forumi: iqlim, insonlar, innovatsiya” Turizm va dam olish maskanlaridagi tabiatni asrash, undan oqilona foydalanish haqida keng jamoatchilikni xabardor qilish. Mamlakatimizdagi turizm sohasidagi noyob salohiyati, rivojlanish istiqbollari va imkoniyatlari mavjud ekoturizm hududlarini rivojlantirish rejalari taqdimotini tashkil etish. Toshkent viloyati, 2023-yil avgust Toshkent viloyati hokimligi, Tabiat resurslari vazirligi, Madaniyat va turizm vazirligi 9. “Gastro-bazaar” xalqaro gastronomik festivali Ichki turizm va gastronomik turizmni rivojlantirish. Sayyohlar oqimini koʻpaytirish hamda ularning safar kunlarini uzaytirishga yordamlashish. BTT va uning gastronomiya boʻyicha hamkorlarini tadbirga jalb qilgan holda, mahorat darslarini tashkil qilish. Toshkent shahri, 2023-yil sentabr Oʻzbekiston oshpazlar uyushmasi, Madaniyat va turizm vazirligi 10. Xalqaro turizm kuni BTT ning har yili turizm kuniga bagʻishlab tanlaydigan mavzuda ilmiy konferensiya tashkil etish. Bosh assambleya natijalarini tahlil qilish, xorijiy hamkorlar orqali turistlar sonini yanada oshirish, MICE turizmi salohiyatini keng targʻib qilish boʻyicha taqdimotlar oʻtkazish. Turizm sohasini rivojlantirishga katta hissa qoʻshgan soha vakillarini taqdirlash. Samarqand shahri, 2023-yil sentabr Madaniyat va turizm vazirligi 11. “Ipak yoʻlida turizm” Toshkent xalqaro turizm yarmarkasi Oʻzbekistonning turizm salohiyatini targʻib etish va turizm sohasidagi tadbirkorlik subyektlarini qoʻllab-quvvatlash. Turizm sohasidagi yangi hamkorlik aloqalarini oʻrnatish. Toshkent shahri, 2023-yil noyabr Madaniyat va turizm vazirligi

Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 7-martdagi 98-son qaroriga 4-ILOVA

Butunjahon turizm tashkiloti (UNWTO) Bosh assambleyasi doirasida oʻtkaziladigan tadbirlarga tayyorgarlik koʻrish va ularni oʻtkazish boʻyicha ishchi guruhlar

1-ishchi guruh. Tashrif buyuradigan delegatsiyalarni mehmonxonalarga joylashtirishni tashkil etish, tadbirlar oʻtkaziladigan asosiy joylarni tayyorlashni taʼminlash, taqdimot materiallarini va sovgʻalar fondini tayyorlash masalalari boʻyicha E. Turdimov — Samarqand viloyati hokimi, guruh rahbari lavozimi boʻyicha — qurilish va uy-joy kommunal xizmati vazirining birinchi oʻrinbosari U. Azamov — madaniyat va turizm vazirining birinchi oʻrinbosari Sh. Rahmonov — ichki ishlar vazirining birinchi oʻrinbosari — Tezkor-qidiruv departamenti boshligʻi A. Quldoshev — favqulodda vaziyatlar vaziri O. Pekos — raqamli texnologiyalar vazirining birinchi oʻrinbosari A. Axmedxodjayev — energetika vazirining birinchi oʻrinbosari I. Norqulov — iqtisodiyot va moliya vazirining birinchi oʻrinbosari B. Abdikarimov — Madaniy meros agentligi direktori D. Vahobov — Savdo-sanoat palatasi raisi B. Yusupaliyev — Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasi raisi B. Eshmuratov — “Hududgaztaʼminot” AJ boshqaruvi raisi v.b. U. Mustafoyev — “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ boshqaruvi raisi v.b. 2-ishchi guruh. Protokol, delegatsiyalar tashrif dasturlarini tayyorlash, viza berilishi, bojxona rasmiylashtiruvini taʼminlash masalalari boʻyicha B. Saidov — tashqi ishlar vaziri v.b., guruh rahbari L. Kudratov — investitsiyalar, sanoat va savdo vaziri A. Muminov — transport vazirining oʻrinbosari U. Azamov — madaniyat va turizm vazirining birinchi oʻrinbosari A. Mavlonov — Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasi raisi S. Kurbanov — Davlat xavfsizlik xizmati Chegara qoʻshinlari qoʻmondonining oʻrinbosari R. Qobilov — Samarqand viloyati hokimi oʻrinbosari U. Xusanov — “Uzbekistan Airways” AJ boshqaruvi raisining birinchi oʻrinbosari R. Joʻrayeva — “Uzbekistan Airports” AJ boshqaruvi raisi 3-ishchi guruh. Axborot-tahliliy materiallarni tayyorlash masalalari boʻyicha U. Azamov — madaniyat va turizm vazirining birinchi oʻrinbosari, guruh rahbari F. Sidikov — tashqi ishlar vazirining birinchi oʻrinbosari A. Neʼmatov — Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Strategik va mintaqalararo tadqiqotlar instituti direktorining birinchi oʻrinbosari U. Abidxadjayev — Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi huzuridagi Iqtisodiy tadqiqotlar va islohotlar markazi direktori V. Norov — Markaziy Osiyo xalqaro instituti direktori 4-ishchi guruh. Tashrif buyuradigan delegatsiyalarning transport taʼminoti masalalari boʻyicha I. Mahkamov — transport vaziri, guruh rahbari A. Moʻminov — Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Davlat xavfsizligi xizmati raisining birinchi oʻrinbosari O. Umarov — Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi Moliya-xoʻjalik departamenti shuʼba mudiri O. Saidov — Ichki ishlar vazirligi Jamoat xavfsizligi departamenti Yoʻl harakati xavfsizligi xizmati boshligʻi X. Xasilov — “Oʻzbekiston temir yoʻllari” AJ boshqaruvi raisi v.b. U. Xusanov — “Uzbekistan Airways” AJ boshqaruvi raisining birinchi oʻrinbosari J. Umarxodjayev — “Uzbekistan Aiiports” AJ raisining birinchi oʻrinbosari Sh. Umurzakov — “Oʻzavtosanoat” AJ boshqaruvi raisi A. Shukurov — Samarqand viloyati hokimi oʻrinbosari 5-ishchi guruh. Tadbirlarning axborot jihatdan qoʻllab-quvvatlanishi, telekommunikatsiya va texnik taʼminoti masalalari boʻyicha A. Xodjayev — Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi huzuridagi Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi direktori, guruh rahbari O. Pekos — raqamli texnologiyalar vazirining birinchi oʻrinbosari A. Xadjayev — Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi raisi A. Kuchimov — Oʻzbekiston Milliy axborot agentligi bosh direktori Sh. Qudratxoʻja — Elektron ommaviy axborot vositalari milliy assotsiatsiyasi raisi R. Qobilov — Samarqand viloyati hokimi oʻrinbosari 6-ishchi guruh. Tadbir ishtirokchilarining xavfsizligi, jamoat tartibini va tibbiy xizmatni taʼminlash masalalari boʻyicha A. Moʻminov — Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Davlat xavfsizlik xizmati raisining birinchi oʻrinbosari, guruh rahbari B. Rashidov — Davlat xavfsizlik xizmati raisi oʻrinbosari P. Bobojonov — ichki ishlar vaziri R. Djurayev — Milliy gvardiya qoʻmondoni A. Quldoshev — favqulodda vaziyatlar vaziri A. Inoyatov — sogʻliqni saqlash vaziri B. Yusupaliyev — Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasi raisi 7-ishchi guruh. Madaniy tadbirlar, konsert dasturlarini tayyorlash, qabullar va ovqatlanishni tashkil etish bilan bogʻliq tadbirlarning oʻtkazish joylarini hozirlash O. Nazarbekov — madaniyat va turizm vaziri, guruh rahbari Sh. Kudbiyev — iqtisodiyot va moliya vaziri U. Azamov — madaniyat va turizm vazirining birinchi oʻrinbosari F. Abduxalikov — Kinematografiya agentligi bosh direktori R. Qobilov — Samarqand viloyati hokimi oʻrinbosari B. Yusupaliyev — Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasi raisi D. Sheraliyev — “Oʻzbekkonsert” davlat unitar korxonasi direktori U. Abdullayev — “Hunarmand” uyushmasi raisi A. Umarov — Oʻzbekiston oshpazlar uyushmasi raisi

Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 7-martdagi 98-son qaroriga 5-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi va Butunjahon turizm tashkiloti (UNWTO) oʻrtasida hamkorlikni kengaytirish boʻyicha

T/r Chora-tadbir nomi Amalga oshirish mexanizmi Ijro muddati Masʼul ijrochilar 1. Samarqand shahrida Butunjahon turizm tashkiloti (UNWTO) (keyingi oʻrinlarda — BTT) Bosh Assambleyasini oʻtkazishga tayyorgarlik koʻrish maqsadida BTT texnik guruhini Oʻzbekistonga tashrifini tashkil etish. 1. BTT texnik guruhiga tashrif sanalari va takliflar yuzasidan murojaat yuborish. 2. Ikki tomonlama muzokara va kelishuvlarni tashkil etish. 2023-yil mart Madaniyat va turizm vazirligi, Tashqi ishlar vazirligi 3. BTT texnik guruhini Oʻzbekistonga tashrifini tashkil etish. kelishilgan muddatlarda 2. BTTning rasmiy veb-saytida, shuningdek, ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarida “Bosh Assambleyaga mezbon mamlakatning kun surati” loyihasini joriy etish. 1. BTT Kotibiyatiga tegishli maʼlumotlar (fotolar)ni taqdim etish. 2023-yil mart Madaniyat va turizm vazirligi 2. “Bosh Assambleyaga mezbon mamlakatning kun surati” loyihasini amalga oshirish. 2023-yil aprel 3. BTTning maxsus sertifikatini olish uchun “Abadiy shahar” majmuasi nominatsiyasini ishlab chiqish. 1. Nominatsiya uchun BTT Kotibiyatiga kerakli maʼlumotlarni taqdim etish. 2023-yil mart Madaniyat va turizm vazirligi 2. Nominatsiya taqdimotini tashkil etish. kelishilgan muddatlarda 4. Samarqand shahrida BTT shafeligida Xalqaro turizm akademiyasini tashkil etish boʻyicha ikki tomonlama memorandum imzolash. 1. Memorandum loyihasini ishlab chiqish. 2023-yil mart Madaniyat va turizm vazirligi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi 2. Hujjat loyihasini kelishish. 2023-yil aprel 3. Memorandumni imzolash. kelishilgan muddatlarda 5. “Ipak yoʻli” turizm va madaniy meros xalqaro universitetida “Butunjahon turizm tashkiloti (UNWTO) TedQual” tizimi boʻyicha turizm dasturlarini sertifikatlash tartibini yoʻlga qoʻyish. 1. Xorijiy mutaxassislarni jalb etgan holda turizm oʻquv dasturlarini tayyorlash. 2023-yil may Madaniyat va turizm vazirligi 2. BTT Kotibiyati bilan turizm oʻquv dasturlarini sertifikatlash masalasini ishlab chiqish. kelishilgan muddatlarda 6. Yirik davlatlarning turizm bozorlarida Oʻzbekistonning sayyohlik salohiyati haqida PR-targʻibot va reklama kampaniyalarini oʻtkazishda BTT yuqori malakali mutaxassislarini jalb etish. 1. Mutaxassislarni jalb etish boʻyicha talabnoma yuborish. 2023-yil mart Madaniyat va turizm vazirligi 2. BTT mutaxassislari ishtirokida PR-targʻibot va reklama kampaniyalari boʻyicha takliflar ishlab chiqish. doimiy ravishda 3. Tasdiqlangan takliflarni amalga oshirish. kelishuvga koʻra 7. BTT bilan birgalikda 2023-yilda Bosh Assambleya sessiyalaridan biri sifatida turizm va mehmondoʻstlik sohasida investitsiya forumini tashkil etish. 1. Forum dasturi va kun tartibini ishlab chiqish. 2023-yil aprel Madaniyat va turizm vazirligi, Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi 2. Forum ishtirokchilari roʻyxatini shakllantirish va taklifnomalar yuborish. 2023-yil may 3. Forumni yuqori saviyada tashkil etish. kelishilgan muddatlarda 8. Samarqand shahrini “Jahon madaniy turizmi poytaxti” deb eʼlon qilish. 1. Nominatsiyaning berilishi boʻyicha BTT bilan muzokara tashkil etish. 2023-yil mart-aprel Madaniyat va turizm vazirligi, Samarqand viloyati hokimligi 2. Samarqand shahri “Jahon madaniy turizmi poytaxti” deb eʼlon qilish. kelishilgan muddatlarda 9. Samarqand shahrida BTT “Ipak yoʻli” tematik ofisini ochish masalasini ishlab chiqish. 1. BTT “Ipak yoʻli” Tematik ofisini ochish boʻyicha muzokara oʻtkazish. 2023-yil mart Madaniyat va turizm vazirligi, Samarqand viloyati hokimligi 2. BTT Kotibiyati bilan tegishli hujjat loyihasini ishlab chiqish. 2023-yil may 3. Bosh assambleya doirasida koʻrib chiqish uchun kiritish. kelishilgan muddatlarda 10. BTT bilan birgalikda “Ipak yoʻli turizmi mukofoti”ni taʼsis etish. 1. “Ipak yoʻli turizmi mukofoti” nizomi loyihasini ishlab chiqish. 2023-yil mart Madaniyat va turizm vazirligi 2. BTT Kotibiyati bilan kelishish. 2023-yil may 3. Mukofotni joriy etish. kelishilgan muddatlarda 11. BTT Kotibiyati bilan birgalikda salohiyatli investorlar uchun Oʻzbekiston haqida maxsus qoʻllanmani (“Guide-book”) tayyorlash. 1. Oʻzbekiston investitsiya salohiyati toʻgʻrisida maʼlumotlar tayyorlash. 2023-yil mart Madaniyat va turizm vazirligi, Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi 2. BTT Kotibiyati tomonidan tegishli takliflar olish. 2023-yil iyun 3. Qoʻllanmani chop etish ishlarini amalga oshirish. kelishilgan muddatlarda

Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 7-martdagi 98-son qaroriga 6-ILOVA

Shahrisabz shahrining “2024-yil Iqtisodiy hamkorlik tashkiloti turizm poytaxti” maqomini olishiga doir oʻtkaziladigan

T/r Chora-tadbirlar Amalga oshirish mexanizmi Ijro muddati Masʼul ijrochilar 1. Shahrisabz shahrida Iqtisodiy hamkorlik tashkiloti (keyingi oʻrinlarda — IHT) Xalqaro turizm forumini oʻtkazish. 1. Forum kun tartibini ishlab chiqish va kelishish. 2024-yil may Madaniyat va turizm vazirligi, Qashqadaryo viloyati hokimligi 2. Forum ishtirokchilar roʻyxatini shakllantirish. 2024-yil iyul 3. Tadbirni yuqori saviyada oʻtkazish. 2024-yil sentabr 2. Oʻzbekistonda IHT davlatlari xalqaro etnosport oʻyinlari birinchi festivalini tashkil etish. 1. Festival konsepsiyasini ishlab chiqish va IHT davlatlariga taklifnomalar yuborish. 2023-yil noyabr Qashqadaryo viloyati hokimligi, Madaniyat va turizm vazirligi 2. Mehmonlar roʻyxatini shakllantirish va boshqa tashkiliy masalalarni hal etish. 2024-yil yanvar 3. Tadbirni yuqori saviyada oʻtkazish. 2024-yil may 3. “Shahrisabz — Iqtisodiy hamkorlik tashkiloti turizm poytaxti” mavzusida IHT davlatlari rassomlari ishtirokida “plener” va uning yakuniga koʻra koʻrgazma tashkil etish. 1. “Plener”da ishtirok etish shartlari va muddatlarini ishlab chiqish va IHT davlatlariga taklifnomalar yuborish. 2024-yil fevral Madaniyat va turizm vazirligi, Qashqadaryo viloyati hokimligi 2. Ishtirokchilar roʻyxatini shakllantirish. 2024-yil mart 3. Tanlab olingan rasmlar asosida koʻrgazma tashkil etish. 2024-yil may-iyun 4. “2024-yil Shahrisabz — Iqtisodiy hamkorlik tashkiloti turizm poytaxti” doirasida oʻtkaziladigan tadbirlarning yoritilishi boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi va IHT oʻrtasida media-reja ishlab chiqish va uni amalga oshirish. 1. Media-reja loyihasini ishlab chiqish va IHT Kotibiyatiga yuborish. 2023-yil oktabr Qashqadaryo viloyati hokimligi, Madaniyat va turizm vazirligi 2. Hujjatni kelishish va imzolash. 2023-yil dekabr 3. Hujjatni amalga oshirish. 2024-yil davomida 5. IHTga aʼzo davlatlarning bloger va OAV vakillari uchun info-tur tashkil etish. 1. Info-tur shartlarini ishlab chiqish va taklifnomalarni yuborish. 2023-yil dekabr Madaniyat va turizm vazirligi, Qashqadaryo viloyati hokimligi 2. Ishtirokchilar roʻyxati dasturini ishlab chiqish. 2024-yil may 3. Info-turni tashkil etish. 2024-yil davomida 6. Shahrisabz shahrida IHTga aʼzo mamlakatlari yosh dizaynerlari oʻrtasida “Modest fashion show” tanlovini tashkil etish va doimiy tadbirga aylantirish. 1. Tadbir dasturini ishlab chiqish va taklifnomalar yuborish. 2023-yil dekabr Qashqadaryo viloyati hokimligi, Madaniyat va turizm vazirligi 2. Tadbir tashkil etiladigan joylarni hozirlash. 2024-yil may 3. Tadbirni yuqori saviyada oʻtkazish. 2024-yil avgust 7. “Shakhrisabz Culinary Competition” — IHTga aʼzo davlatlar oshxonasi ustalari oʻrtasida bellashuv tashkil etish. 1. Tadbir dasturini ishlab chiqish va taklifnomalar yuborish. 2023-yil may Qashqadaryo viloyati hokimligi, Madaniyat va turizm vazirligi 2. Tadbir tashkil etiladigan joylarni hozirlash. 2024-yil avgust 3. Tadbirni yuqori saviyada oʻtkazish. 2024-yil sentabr 8. “International folk” festivalini oʻtkazish. 1. Tadbir dasturini ishlab chiqish va taklifnomalar yuborish. 2023-yil aprel Qashqadaryo viloyati hokimligi, 10. BTT bilan birgalikda “Ipak yoʻli turizmi mukofoti”ni taʼsis etish. 1. “Ipak yoʻli turizmi mukofoti” nizomi loyihasini ishlab chiqish. 2023-yil mart Madaniyat va turizm vazirligi 2. BTT Kotibiyati bilan kelishish. 2023-yil may 3. Mukofotni joriy etish. kelishilgan muddatlarda 11. BTT Kotibiyati bilan birgalikda salohiyatli investorlar uchun Oʻzbekiston haqida maxsus qoʻllanmani (“Guide-book”) tayyorlash. 1. Oʻzbekiston investitsiya salohiyati toʻgʻrisida maʼlumotlar tayyorlash. 2023-yil mart Madaniyat va turizm vazirligi, Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi 2. BTT Kotibiyati tomonidan tegishli takliflar olish. 2023-yil iyun 3. Qoʻllanmani chop etish ishlarini amalga oshirish. kelishilgan muddatlarda

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2023-yil 7-mart,

98-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 09.03.2023-y., 09/23/98/0128-son)

lex.uz