📅 2023-yil 9-mart · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2023-yil 9-mart · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2023 йил 9 март · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 9 марта 2023 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 9 March 2023 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
СХЕМА
СЎРОВНОМА
Халқаро брендлар товарларининг айрим турларини бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари (расмий дистрибьюторлар, дилерлар, ишлаб чиқарувчиларнинг савдо вакиллари ва уларнинг дистрибьюторлари, лицензиатлари) билан тузилган тўғридан-тўғри шартнома асосида импорт қилувчилар реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолини халқаро брендларнинг сифатли маҳсулотлари билан таъминлаш ва маҳаллий корхоналарнинг глобал қўшилган қиймат занжирларига кириши учун қўшимча шароит яратишга оид чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 12 октябрдаги ПҚ-393-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолини халқаро брендларнинг сифатли маҳсулотлари билан таъминлаш ва маҳаллий корхоналарнинг глобал қўшилган қиймат занжирларига кириши учун қўшимча шароит яратишга оид чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 12 октябрдаги ПҚ-393-сон қарори билан:
2023 йил 1 январдан бошлаб халқаро брендлар товарларининг айрим турларини бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари (расмий дистрибьюторлар, дилерлар, ишлаб чиқарувчиларнинг савдо вакиллари ва уларнинг дистрибьюторлари, лицензиатлари) билан тузилган тўғридан-тўғри шартнома асосида Ўзбекистон Республикасига олиб киришда (импорт қилишда) импорт божхона божининг пасайтирилган ставкалари тасдиқланганлиги;
мазкур қарор билан тасдиқланган импорт божхона божининг пасайтирилган ставкалари Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги томонидан юритиладиган Халқаро брендлар товарларининг айрим турларини бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари (расмий дистрибьюторлар, дилерлар, ишлаб чиқарувчиларнинг савдо вакиллари ва уларнинг дистрибьюторлари, лицензиатлари) билан тузилган тўғридан-тўғри шартнома асосида импорт қилувчилар реестрига (кейинги ўринларда — Реестр) асосан қўлланилиши;
Тариф ва нотариф тартибга солиш кенгаши хулосасига асосан Реестрга халқаро брендлар товарларининг айрим турларини бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари (расмий дистрибьюторлар, дилерлар, ишлаб чиқарувчиларнинг савдо вакиллари ва уларнинг дистрибьюторлари, лицензиатлари) билан тўғридан-тўғри шартнома тузган импорт қилувчилар киритилиши тартиби жорий этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Халқаро брендлар товарларининг айрим турларини бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари (расмий дистрибьюторлар, дилерлар, ишлаб чиқарувчиларнинг савдо вакиллари ва уларнинг дистрибьюторлари, лицензиатлари) билан тузилган тўғридан-тўғри шартнома асосида импорт қилувчилар реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисида низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Реестрни шакллантириш, юритиш ва тасдиқлаш тартиби;
ариза берувчини Реестрга киритиш шартлари ва талаблари, Реестрга киритишни рад этиш ҳамда ундан чиқариш тартиби;
Реестрни юритувчи ваколатли органнинг вазифалари, мажбуриятлари ва аризаларни кўриб чиқиш тартиби;
Реестрга киритилган халқаро брендлар товарларини импорт қилувчиларига нисбатан импорт божхона божининг пасайтирилган ставкаларини қўллаш тартиби.
3. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 9 мартдаги 99-сон қарорига ИЛОВА
Халқаро брендлар товарларининг айрим турларини бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари (расмий дистрибьюторлар, дилерлар, ишлаб чиқарувчиларнинг савдо вакиллари ва уларнинг дистрибьюторлари, лицензиатлари) билан тузилган тўғридан-тўғри шартнома асосида импорт қилувчилар реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Халқаро брендлар товарларининг айрим турларини бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари (расмий дистрибьюторлар, дилерлар, ишлаб чиқарувчиларнинг савдо вакиллари ва уларнинг дистрибьюторлари, лицензиатлари) билан тузилган тўғридан-тўғри шартнома асосида импорт қилувчилар реестрини (кейинги ўринларда — Реестр) шакллантириш ва юритиш тартибини белгилайди.
2. Мазкур Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
халқаро бренд — бу глобал миқёсда ягона стратегик тамойилларга асосланган, маълум бир ишлаб чиқарувчи (ҳуқуқ эгаси) товарларини индивидуаллаштириш учун мўлжалланган ва улар бренди остида сотиладиган ҳамда савдога қўйиладиган бренд товар;
Халқаро бренд Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг Глобал бренд маълумотлар базасида рўйхатдан ўтган бўлиши ва қуйидаги дунё минтақаларидан камида иккитасининг чакана савдо тармоқларида ёки электрон савдо майдончаларида иштирок этиши лозим: Шимолий Америка, Европа, Яқин Шарқ, Шарқий Осиё;
Реестр — Реестрга киритилган халқаро брендлар товарларининг айрим турларини бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари (расмий дистрибьюторлари, дилерлари, ишлаб чиқарувчиларнинг савдо вакиллари ва уларнинг дистрибьюторлари, лицензиатлари) билан тузилган тўғридан-тўғри шартнома асосида импорт қилувчилар рўйхати;
ариза берувчилар — бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари (расмий дистрибьюторлар, дилерлар, ишлаб чиқарувчиларнинг савдо вакиллари ва уларнинг дистрибьюторлари, лицензиатлари) билан тузилган тўғридан-тўғри шартнома асосида халқаро брендларнинг айрим турдаги маҳсулотларни импорт қилувчи Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган юридик шахслар ёки якка тартибдаги тадбиркорлар;
ваколатли етказиб берувчилар — халқаро брендларнинг расмий дистрибьюторлари, дилерлари, ишлаб чиқарувчиларнинг савдо вакиллари ва уларнинг дистрибьюторлари, лицензиатлари бўлган юридик ёки жисмоний шахслар;
бренд товар — халқаро брендни қўллаш ёки ундан фойдаланиш орқали савдога чиқарилган, шунингдек халқаро бозорда 3 йилдан ортиқ мавжуд бўлган товар;
халқаро брендлар товарларини импорт қилувчи — халқаро бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари билан тузилган тўғридан-тўғри шартномалар бўйича халқаро бренд товарларини импорт қилувчи Ўзбекистон Республикаси резиденти — юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор (расмий дистрибьюторлари, дилерлари, ишлаб чиқарувчиларнинг савдо вакиллари ва уларнинг дистрибьюторлари, лицензиатлари).
Ягона электрон ахборот тизими (ЯЭАТ) — Халқаро брендлар товарларининг айрим турларини бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари (расмий дистрибьюторлар, дилерлар, ишлаб чиқарувчиларнинг савдо вакиллари ва уларнинг дистрибьюторлари, лицензиатлари) билан тузилган тўғридан-тўғри шартнома асосида импорт қилувчилар реестрини юритиш электрон тизими;
Кенгашнинг ваколатли аъзолари — инвестициялар, саноат ва савдо вазири (Кенгаш раиси), иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари (кенгаш раисининг ўринбосари), шунингдек, инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси, Божхона қўмитаси, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ва Савдо-саноат палатаси вакиллари.
чакана савдо тармоқлари — маҳсулотларни бевосита якуний истеъмолчига шахсий фойдаланиш учун сотиш мақсадида ташкил этилган марказлаштирилган бошқарув, ягона логистика, ассортимент ва маркетинг тизимига эга бўлган дўконлар, савдо нуқталари ва электрон савдо майдончалари мажмуаси;
электрон савдо майдончаси — товарлар (ишлар, хизматлар) олди-сотдисини масофадан туриб амалга ошириш имконини берувчи ахборот тизими.
2-боб. Реестрни шакллантириш, тасдиқлаш ва юритиш тартиби
3. Реестрни шакллантириш, тасдиқлаш ва юритиш тартиби мазкур Низомнинг 1-иловасида келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
4. Реестрга кириш учун ариза берувчилар Давлат хизматлари марказига шахсан келиб мурожаат этади ёки давлат хизматларидан электрон шаклда фойдаланиш учун Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда — ЯИДХП) рўйхатдан ўтади.
Ариза берувчи шахсан ёки унинг номидан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлган шахс ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этганда эса, мустақил равишда ушбу низомга 2-иловага мувофиқ аризани электрон шаклда тўлдиради.
5. Ариза берувчини Реестрга киритиш шартлари ва талаблари:
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтган бўлиши;
товарларни сотиш учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўзига тегишли (ёки ижара) чакана савдо шаҳобчага ёки шаҳобчаларига эга бўлиши;
мазкур низомнинг 6-бандида кўрсатилган ҳужжатларнинг тўлиқ ҳажмда тақдим этилиши.
6. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
ариза берувчи халқаро брендлар товарларининг айрим турларининг бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари эканлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;
халқаро брендлар ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига маҳсулот етказиб бериш бўйича тўғридан-тўғри тузилган импорт шартномалари;
товарнинг келиб чиқиш мамлакати ва ишлаб чиқарувчиси ҳақида дастлабки маълумот;
ариза берилаётган товарнинг Ўзбекистон Республикаси ТИФ ТН бўйича тасниф коди ҳақида маълумот;
ариза берувчининг ўзига тегишли ёки ижарага олинган турғун чакана савдо шаҳобчалари, шу жумладан бинолари, бренд товарларни сотиш (савдо қилиш) учун объект ёки объектлари мавжудлиги тўғрисидаги маълумот;
чакана савдони амалга ошириш учун моддий-техника базаси мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;
жаҳоннинг қуйидаги минтақаларидан (давлатларидан) камида иккитаси — Шимолий Америка, Европа, Яқин Шарқ, Шарқий Осиёнинг чакана савдо тармоғида ёки электрон савдо майдончаларида бренд маҳсулотларининг мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;
бренднинг Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг Глобал бренд маълумотлар базасида рўйхатдан ўтганлигини тасдиқловчи маълумот;
брендлар расмий интернет сайтларининг мавжудлиги ҳақида маълумот.
Тадбиркорга тааллуқли бошқа маълумотлар «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали тегишли ахборот тизимларидан электрон шаклда автоматик сўраб олинади.
7. Ариза у қабул қилинган кундан бошлаб 10 иш куни мобайнида Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ёки вазирликнинг ваколатли ташкилоти томонидан кўриб чиқилади.
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ёки вазирликнинг ваколатли ташкилоти тақдим этилган ҳужжатларда кўрсатилган маълумотларни ушбу Низом талабларига мувофиқлиги ва уларнинг мавжудлигини расмий, ишончли, фойдаланиш мумкин бўлган манбалар, шу жумладан, интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали ўрганади ва текширади.
Тақдим этилган ҳужжатлар ҳақиқийлигига ёки ундаги маълумотларнинг аниқлигига шубҳа туғилганда, шунингдек интернет-ресурслар орқали тўпланган маълумотлар етарли деб ҳисобланмаган ҳолатларда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ёки вазирликнинг ваколатли ташкилоти тегишли ваколатли органлар ёки бошқа ташкилотларга расмий сўров юборади. Бунда, аризани кўриб чиқиш муддати яна 10 иш кунигача узайтирилиши мумкин.
7 1 . Ариза берувчилар томонидан ҳужжатлар тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим этилганда, сўровнома ва унга илова қилинадиган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар мавжуд бўлганда, ваколатли орган талабгорга 10 иш кунидан кам бўлмаган муддат ичида хатоларни бартараф этиш ва етишмаётган ҳужжатларни тақдим этиш имкониятини беради.
Бунда ариза берувчи ЯИДХП орқали мурожаат этган бўлса, ваколатли орган унинг шахсий кабинетига камчиликларни бартараф этиш тўғрисида асослантирилган хабарнома юборади ёки ариза берувчи Давлат хизматлари маркази орқали мурожаат этган бўлса, Давлат хизматлари маркази уни ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.
8. Тақдим этилган аризани ўрганиш натижасида ҳужжатлар ҳақиқий, асосли ва етарли деб топилган тақдирда, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ёки вазирликнинг ваколатли ташкилоти ариза берувчини Реестрга киритиш мақсадга мувофиқлигини кўриб чиқиш учун Тариф ва нотариф тартибга солиш кенгаши (кейинги ўринларда — Кенгаш) котибиятига ЯЭАТ орқали мазкур Низомга 2а-иловага мувофиқ шаклда Халқаро брендлар товарларининг айрим турларини бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари (расмий дистрибьюторлар, дилерлар, ишлаб чиқарувчиларни савдо вакиллари ва уларнинг дистрибьюторлари, лицензиатлари) билан тўғридан-тўғри шартнома асосида импорт қилувчилар Реестрига киритиш бўйича эксперт хулосасини ва унга илова қилинган ҳужжатларни киритади.
Кенгаш котибияти ЯЭАТ орқали эксперт хулоса ва унга илова қилинган ҳужжатларни 1 иш куни ичида Кенгашнинг ваколатли аъзолари шахсий кабинетларига (Кенгаш раиси ва унинг ўринбосари бундан мустасно) юборади. ЯЭАТ бу ҳақда, Кенгашнинг ваколатли аъзолари мобиль алоқа воситаларига автоматик равишда СМС-хабарнома жўнатади.
Кенгашнинг ваколатли аъзолари мазкур Низомнинг 3-бобига мувофиқ эксперт хулосасини ва унга илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқади.
9. Ариза берувчини ва халқаро брендлар товарларининг Реестрга киритилганлиги тўғрисидаги Сертификат бир йил амал қилиш муддати билан берилади ва ушбу муддат Реестрда кўрсатилади.
Сертификат инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг ўринбосари томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланади ва реал вақт режимида Давлат хизматлари маркази ёки ариза берувчининг ЯИДХПдаги ариза берувчининг шахсий кабинетига юборилади.
Ваколатли орган сертификатнинг амал қилиш муддати тугашидан бир ой олдин ариза берувчини Электрон ҳукумат доирасида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига тақдим этиладиган давлат хизматлари тўғрисида ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.
Сертификат амал қилиш муддати давомида унга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, жумладан импорт шартномасига қўшимча келишув натижасида (қўшимча келишувга мувофиқ импорт шартномаси суммаси ўзгарган ҳоллар бундан мустасно) сертификатни қайта расмийлаштириш соддалаштирилган тартибда амалга оширилади.
Сертификатни соддалаштирилган тартибда беришда, агар маълумотлар мазкур низомнинг 6-бандида кўрсатилган ҳужжатларда ўзгармаган бўлса, уларни қайта тақдим этиш талаб этилмайди ва Сертификатни қайта расмийлаштириш учун йиғим ушбу Низомнинг 26-бандига мувофиқ амалга оширилади.
10. Реестрга киритилган халқаро брендлар товарларини импорт қилувчилар ёки уларнинг дистрибьюторлари, дилерлари, ишлаб чиқарувчиларнинг савдо вакиллари ва уларнинг дистрибьюторлари, лицензиатларининг бренддан фойдаланиш ёки тарқатиш ваколати муддатидан олдин тугатилган ҳолларда Реестрдан чиқарилади.
Бунда, ариза берувчи ваколат муддати тугаганлиги ҳақидаги маълумотни Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигига ёки вазирликнинг ваколатли ташкилотига 5 кун муддатда маълум қилиш мажбуриятини олади.
11. Қуйидагилар Реестрга киритишни рад этиш учун асос ҳисобланади:
ариза берувчи зарур ҳужжатларни тақдим этишни рад этиши;
мазкур низомнинг 6-бандида келтирилган ҳужжатлар билан тақдим этилган маълумотларда ишончсиз маълумотлар мавжудлиги;
ариза берувчи томонидан тақдим этилган маълумотларда нотўғри маълумотлар мавжудлиги;
ариза берувчининг мазкур Низом талаблари ва шартларига номувофиқлиги;
Кенгаш томонидан асослантирилган ҳолда ариза берувчини Реестрга киритишнинг рад этилиши;
Шимолий Америка, Европа, Яқин Шарқ, Шарқий Осиё минтақаларининг камида иккитасининг чакана савдо тармоғида ёки электрон савдо майдончаларида бренд маҳсулотининг мавжуд эмаслиги;
бренднинг Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг Глобал бренд маълумотлар базасида мавжуд эмаслиги;
Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг Глобал бренд маълумотлар базасидаги маълумотларнинг бренд маҳсулотларини етказиб берувчи томонидан тақдим этилган маълумотларга мос келмаслиги;
товарларни сотиш учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўзига тегишли (ёки ижара) чакана савдо шаҳобчаси ёки шаҳобчалари мавжуд эмаслиги.
12. Қуйидагилар Реестрдан чиқаришга асос ҳисобланади:
халқаро брендлар товарларини импорт қилувчининг Реестрдан чиқариш тўғрисида ариза тақдим этиши;
Реестрга кириш учун тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри ва ишончсиз маълумотлар ҳамда бренддан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи маълумотларда номувофиқликлар аниқланиши;
юридик шахс унинг аризасига биноан қайта ташкил этилганлиги.
Юридик шахс қайта ташкил этилган тақдирда, Реестрга киритиш масаласини кўриб чиқиш дастлабки мурожаат каби белгиланган тартибда амалга оширилади.
3-боб. Тариф ва нотариф тартибга солиш Кенгаши томонидан халқаро брендлар ва уларнинг товарларини импорт қилувчиларни Реестрга киритиш тўғрисида хулоса бериш тартиби
13. Кенгашнинг халқаро брендлар ва уларнинг товарларини импорт қилувчиларни Реестрга киритишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалаларни кўриб чиқиши ЯЭАТ орқали амалга оширилади.
14. Кенгаш қарорлари Кенгаш Баённомаси билан расмийлаштирилади ва Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигига ёки вазирликнинг ваколатли ташкилотига юборилади.
15. Кенгашнинг халқаро брендлар ва уларнинг товарларини импорт қилувчиларини Реестрга киритиш тўғрисидаги қарори қабул қилиниши учун Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ёки вазирликнинг ваколатли ташкилоти ушбу Низом талабларига жавоб берадиган ҳар бир хулоса юзасидан тегишли материалларни электрон шаклда кўриб чиқиш учун Кенгаш муҳокамасига киритади.
18. Кенгашнинг ваколатли аъзолари 3 иш куни ичида Кенгаш котибияти томонидан ЯЭАТ орқали юборилган хулоса ва унга илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқиши ҳамда кўриб чиқиш натижаларига кўра ариза берувчини Реестрга киритишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида овоз бериши ёки мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида хулоса тақдим этиши шарт.
Кенгашнинг ваколатли аъзолари томонидан берилган овозлардан келиб чиқиб, мазкур Низомга 2б-иловага мувофиқ Тариф ва нотариф тартибга солиш бўйича кенгаш баёни ЯЭАТда автоматик равишда шаклланади.
Бунда Кенгашнинг ваколатли аъзоси (ёки аъзолари) томонидан ариза берувчини Реестрга киритишни мақсадга мувофиқ эмас деб топилган тақдирда, ушбу Низомнинг 19-бандида белгиланган таҳлиллар асосида хулоса шакллантирилади ва ЯЭАТга киритилади.
Кенгашнинг ваколатли аъзолари томонидан ушбу банднинг биринчи хатбошисида назарда тутилган муддат ичида ариза берувчини Реестрга киритишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида овоз берилмаган ёки мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида хулоса тақдим этилмаган тақдирда, ижобий хулоса олинган деб ҳисобланади ва Баённома автоматик равишда ЯЭАТда шаклланади.
Бунда қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгарлик юзага келиши мумкин бўлган оқибатлар Кенгашнинг ваколатли аъзолари зиммасида юклатилади.
19. Кенгашнинг ваколатли аъзоларининг хулосаси ариза берувчини Реестрга киритилишининг қуйидагиларга таъсирини таҳлил қилиш асосида шакллантирилиши керак:
ички бозордаги рақобат муҳити;
маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг бозордаги мавқеини тенглаштириш;
импорт қилинадиган маҳсулотларнинг самарадорлиги ва хавфсизлиги тамойилларига асосланган ҳолда, бозорда адолатли савдо ва тенг фаолият шароитларини шакллантириш;
миллий иқтисодиёт тармоқларига зарар етказмаслик.
20. Кенгашнинг ариза берувчини Реестрга киритиш тўғрисидаги қарори, агар Кенгаш ваколатли аъзоларининг кўпчилиги овози билан ижобий хулоса олинса, қабул қилинган ҳисобланади. Кенгашнинг ваколатли аъзоларининг овозлари сони тенг бўлса, Кенгаш раиси иккинчи овоз бериш ҳуқуқига эга ҳисобланади.
21. Кенгашнинг ваколатли аъзолари қарори Баённома шаклида қабул қилингандан сўнг реал вақт режимида автоматик равишда Кенгаш котибиятига келиб тушади.
22. Кенгашнинг ваколатли аъзолари қарори Баённома шаклида қабул қилингандан сўнг:
ариза берувчини Реестрга киритиш мақсадга мувофиқ деб топилган тақдирда, мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ шаклда Халқаро брендлар товарларининг айрим турларини бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари (расмий дистрибьюторлар, дилерлар, ишлаб чиқарувчиларни савдо вакиллари ва уларнинг дистрибьюторлари, лицензиатлари) билан тўғридан-тўғри шартнома асосида импорт қилувчилар Реестрига киритилганлиги ҳақидаги сертификат автоматик равишда шакллантирилади ва имзолаш учун ЯЭАТ орқали инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг ўринбосарига юборилади;
салбий қарор қабул қилинган тақдирда, ариза берувчини Реестрга киритишни рад этиш тўғрисидаги қарор ЯЭАТ орқали Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигига ёки вазирликнинг ваколатли ташкилотига юборилади.
23. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ёки вазирликнинг ваколатли ташкилоти 2 иш куни мобайнида:
ЯЭАТ орқали сертификат имзолангандан сўнг ўз веб-сайтида бу ҳақда эълон жойлаштиради;
Ваколатли орган QR-код (матрик штрихли код) қўйилган сертификатни ёки Реестрга киритишни рад этиш тўғрисидаги хабарномани ариза берувчининг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига (ўзи мурожаат этган тақдирда) ёки Давлат хизматлари марказига (бевосита мурожаат этган тақдирда) юборади.
23 1 . Давлат хизматлари маркази сертификат ёки рад этиш тўғрисидаги хабарнома келиб тушгандан сўнг 10 дақиқа мобайнида уни ариза берувчининг электрон манзилига (мавжуд бўлса) юборади ва ариза берувчини бу ҳақида ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Давлат хизматлари маркази ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда, ариза берувчининг сўровига кўра унга сертификат ёки рад этиш тўғрисидаги хабарнома электрон ёки қоғоз шаклда бериши шарт.
4-боб. Аризани кўриб чиқиш учун тўлов тўлаш
24. Реестрга киритиш учун аризаларни кўриб чиқишда мазкур Низомнинг 25-бандида белгиланган миқдорда тўлов ундирилади.
Реестрга киритиш учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган тўлов суммасининг 90 фоизи ундирилади.
Реестрга киритиш учун тўлов тўланганлигини ахборот-коммуникация тизимлари орқали тасдиқланади.
25. Реестрга киритиш бўйича аризани кўриб чиқиш учун тўлов қиймати ҳар бир импорт шартномаси ёки қўшимча келишувларга мувофиқ тақдим этилган спецификацияси суммасининг 0,8 фоизи миқдорида ҳисобланиб, ушбу миқдорга ҚҚС алоҳида қўшилган ҳолда ундирилади.
26. Ушбу Низомнинг 9-бандига мувофиқ Сертификатни қайта расмийлаштириш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баробари миқдорида тўлов ундирилади.
26 1 . Реестрга киритиш ҳамда сертификатни қайта расмийлаштириш учун аризаларни кўриб чиқиш учун ундириладиган тўловлар қуйидаги тартибда тақсимланади:
а) Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этганда:
18 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;
0,5 фоизи — Ягона биллинг тизими орқали давлат хизматларини кўрсатганлик учун Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига;
қолган маблағлар — ваколатли органнинг ҳисобварағига ўтказилади;
б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;
11,75 фоизи (шундан 0,5 фоизи — Ягона биллинг тизими орқали давлат хизматлари кўрсатилганда) — Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига;
қолган маблағлар — ваколатли органнинг ҳисобварағига ўтказилади.
27. Аризани кўриб чиқиш учун ҳақ тўлаш уларнинг натижаларидан қатъий назар амалга оширилади.
28. Кўрсатилган хизматлар қийматини миллий валютада аниқлаш мақсадида шартнома бўйича хизматлар учун тўлов варақаси тақдим этилган санадаги чет эл валютасининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан миллий валютага нисбатан белгиланган курс қўлланилади.
5-боб. Реестрга киритилган халқаро брендлар товарларини импорт қилувчилар томонидан Ўзбекистон Республикасига товарларни олиб киришда (импорт қилишда) импорт божхона божининг пасайтирилган ставкаларини қўллаш тартиби
29. Халқаро брендлар товарларини Ўзбекистон Республикасига олиб киришда (импорт қилишда) импорт божхона божининг пасайтирилган ставкалари (кейинги ўринларда — пасайтирилган ставкалар) халқаро брендлар товарларини импорт қилувчиларига (кейинги ўринларда — импорт қилувчилар) Реестрга киритилган кундан бошлаб қўлланилади.
30. Импорт қилувчилар томонидан пасайтирилган ставкалар қўлланилиши учун божхона органларига божхона расмийлаштируви жараёнида қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклдаги Сертификат;
бренд товарнинг келиб чиқиши тўғрисидаги Сертификат;
бренд товарини жўнатувчи мамлакатнинг экспорт (транзит) божхона юк декларацияси.
31. Импорт қилинаётган товар импорт қилувчи томонидан тақдим этилган импорт шартномаси (контракт), Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклдаги сертификатдаги маълумотлар билан ўзаро мувофиқ бўлган тақдирда божхона божининг пасайтирилган ставкалари қўлланилади.
32. Импорт қилувчилар Реестрдан чиқарилган санадан кейинги календарь кунидан бошлаб пасайтирилган ставкалар қўлланилмайди.
Мазкур низомнинг 12-банди учинчи хатбошисига мувофиқ импорт қилувчи Реестрдан чиқарилган бўлса, пасайтирилган ставкалар бекор қилинади хамда Реестрдан чиқарилган санадан олдинги давр учун умумий белгиланган божхона божи ставкаларидан келиб чиқиб қўшиб ҳисобланган божхона тўловлари пеня қўлланган ҳолда ундирилади.
33. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Божхона қўмитасига Реестрга киритилган ва ундан чиқарилган импорт қилувчилар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиб боради.
34. Реестрга кирган халқаро брендлар товарларини импорт қилувчилар томонидан импорт қилинаётган халқаро брендларининг Реестрга киритилган, импорт шартномада кўрсатилган ҳажмда ва қийматдаги товарларига нисбатан пасайтирилган ставкалар қўлланилади.
35. Божхона расмийлаштирувида ишлаб чиқарувчи ёки импорт қилувчининг товарларини техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги тўғрисида хабардор қилиш, божхона органларига маҳсулотнинг ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланган хавфсизлик ёки сифат талабларига мувофиқлиги ишлаб чиқарувчи ёки импорт қилувчининг ваколатли шахси имзоси билан тасдиқланган кафолат хатини тақдим этиш йўли билан амалга оширилади.
6-боб. Якунловчи қоидалар
36. Реестрга кириш учун ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларнинг ҳақиқийлигига ариза берувчи жавобгардир.
37. Ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатлар ва маълумотлар, шунингдек Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ёки вазирликнинг ваколатли ташкилоти томонидан тўпланган маълумотлар архивда 5 йилдан кам бўлмаган муддатда сақланади.
38. Ариза берувчилар томонидан давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.
39. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ёки вазирликнинг ваколатли ташкилоти ўзининг расмий сайтида Реестрга киритилган ариза берувчиларнинг электрон рўйхатини ҳамда маълумотлар базасини шакллантиради ва юритади.
40. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.
41. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва давлат хизматлари марказлари Низом талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти устидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назоратни ва мониторингни амалга оширади.
42. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Халқаро брендлар товарларининг айрим турларини бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари (расмий дистрибьюторлар, дилерлар, ишлаб чиқарувчиларнинг савдо вакиллари ва уларнинг дистрибьюторлари, лицензиатлари) билан тузилган тўғридан-тўғри шартнома асосида импорт қилувчилар реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисида низомга 1-ИЛОВА
Халқаро брендлар товарларининг айрим турларини бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари (расмий дистрибьюторлар, дилерлар, ишлаб чиқарувчиларнинг савдо вакиллари ва уларнинг дистрибьюторлари, лицензиатлари) билан тузилган тўғридан-тўғри шартнома асосида импорт қилувчилар реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби бўйича
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Ариза берувчи Сертификат олиш ва Реестрга кириш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келган ҳолда ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилади. Хоҳишига кўра 2-босқич Ваколатли орган 1. ЯЭАТ орқали келиб тушган ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқади. 2. Тақдим этилган аризани ўрганиш натижасида ҳужжатлар ҳақиқий, асосли ва етарли деб топилган тақдирда, ариза берувчини Реестрга киритишнинг мақсадга мувофиқлигини кўриб чиқиш учун Кенгаш котибиятига ЯЭАТ орқали эксперт хулосаси ва ҳужжатларни юборади. 10 иш куни 3-босқич Кенгаш котибияти ЯЭАТ орқали эксперт хулоса ва унга илова қилинган ҳужжатларни Кенгашнинг ваколатли аъзоларининг шахсий кабинетларига (Кенгаш раиси ва унинг ўринбосари бундан мустасно) юборади. 1 иш кунида 4-босқич Кенгашнинг ваколатли аъзолари 1. Кенгаш котибияти томонидан ЯЭАТ орқали юборилган хулоса ва унга илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқади. 2. Кўриб чиқиш натижаларига кўра, ЯЭАТ орқали ариза берувчини Реестрга киритишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида овоз беради ёки мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида хулоса юборади. 3 иш кунида 5-босқич ЯЭАТ 1. Кенгашнинг ваколатли аъзолари томонидан берилган овозлардан (хулосадан) келиб чиқиб, Кенгаш баёни ЯЭАТда автоматик равишда шаклланади. 2. Ариза берувчини Реестрга киритиш мақсадга мувофиқ деб топилган тақдирда, ариза берувчи Реестрга киритилганлиги ҳақидаги сертификат автоматик равишда шакллантирилади ва имзолаш учун инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг ўринбосарига юборилади. 3. Ариза берувчини реестрга киритиш мақсадга мувофиқ эмас деб топилган тақдирда, ариза берувчини Реестрга киритишни рад этиш тўғрисидаги қарор вазирликнинг ваколатли ташкилотига юборилади. реал вақт режимида 6-босқич Ваколатли орган 1. Кенгаш томонидан ижобий хулоса берилган тақдирда, сертификат расмийлаштирилади ва ариза берувчи Реестрга киритади ва ўз веб-сайтида бу ҳақида эълон жойлаштиради. 2. QR-код (матрик штрихли код) қўйилган сертификатни ёки Реестрга киритишни рад этиш тўғрисидаги хабарномани ариза берувчининг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига (ўзи мурожаат этган тақдирда) ёки Давлат хизматлари марказига (бевосита мурожаат этган тақдирда) юборади. реал вақт режимида 7-босқич Давлат хизматлари маркази Сертификат ёки рад этиш тўғрисидаги хабарнома келиб тушгандан сўнг уни ариза берувчининг электрон манзилига (мавжуд бўлса) юборади ва ариза берувчини бу ҳақида ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Ариза берувчининг сўровига кўра унга сертификат ёки рад этиш тўғрисидаги хабарнома электрон ёки қоғоз шаклда беради. 10 дақиқа мобайнида
Халқаро брендлар товарларининг айрим турларини бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари (расмий дистрибьюторлар, дилерлар, ишлаб чиқарувчиларнинг савдо вакиллари ва уларнинг дистрибьюторлари, лицензиатлари) билан тузилган тўғридан-тўғри шартнома асосида импорт қилувчилар реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисида низомга 2-ИЛОВА
Халқаро брендлар товарларининг айрим турларини бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари (расмий дистрибьюторлар, дилерлар, ишлаб чиқарувчиларнинг савдо вакиллари ва уларнинг дистрибьюторлари, лицензиатлари) билан тузилган тўғридан-тўғри шартнома асосида импорт қилувчилар реестрига кириш учун
Ариза берувчининг номи (юридик шахс — ташкилот номи) Манзили/Жойлашган ери (почта манзили) КТУТ, СТИР, ИФУТ коди Телефон ва телефакс рақами Банк реквизитлари Олиб келинаётган бренд номи Ариза берилаётган товарнинг ТИФ ТН бўйича тасниф коди ҳақида маълумот Халқаро брендлар товарлари айрим турларининг бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари (расмий дистрибьюторлар, дилерлар, ишлаб чиқарувчиларнинг савдо вакиллари ва уларнинг дистрибьюторлари, лицензиатлари) эканлигини тасдиқловчи расмий ҳужжатлар Тўғридан-тўғри тузилган импорт шартномаларининг рақами ва санаси жаҳоннинг қуйидаги минтақаларидан камида иккитасида — Шимолий Америка, Европа, Яқин Шарқ, Шарқий Осиёнинг чакана савдо тармоғида ёки электрон савдо майдончаларида бренд маҳсулотларининг мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар Товарнинг келиб чиқиши мамлакати ва ишлаб чиқарувчиси ҳақида дастлабки маълумот (юк божхона ҳудудига келиб тушганда келиб чиқиш сертификати, экспорт декларацияси ва транзит декларацияси (мавжуд бўлса) билан тасдиқланади) чакана савдони амалга ошириш учун моддий-техника базаси мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар Халқаро брендлар импорт қилувчининг товарларини реализация қилиши (савдо қилиши) учун ўзининг ёки ижарага олинган бино, иншоот объект(лар)и мавжудлиги ҳақида маълумот Халқаро дистрибьюторлик тармоқлари мавжудлиги ҳақида маълумот Брендлар расмий интернет сайтларининг мавжудлиги ҳақида маълумот
Халқаро брендлар товарларининг айрим турларини бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари (расмий дистрибьюторлар, дилерлар, ишлаб чиқарувчиларнинг савдо вакиллари ва уларнинг дистрибьюторлари, лицензиатлари) билан тузилган тўғридан-тўғри шартнома асосида импорт қилувчилар реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисида низомга 2а-ИЛОВА
Халқаро брендлар товарларининг айрим турларини бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари (расмий дистрибьюторлар, дилерлар, ишлаб чиқарувчиларни савдо вакиллари ва уларнинг дистрибьюторлари, лицензиатлари) билан тўғридан-тўғри шартнома асосида импорт қилувчилар Реестрига киритиш бўйича ______-сонли ЭКСПЕРТ ХУЛОСАСИ Ариза берувчининг номи (юридик шахс — ташкилот номи) Манзили/Жойлашган жойи (почта манзили) КТУТ СТИР ИФУТ коди Телефон ва телефакс рақами Банк реквизитлари Олиб келинаётган бренд номи Сертификатланаётган маҳсулотнинг номи Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 9 мартдаги 99-сонли қарори бўйича тақдим этилиши лозим бўлган маълумотлар ва ҳужжатлар Ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатлар Олиб келинаётган бренд номи Ариза берилаётган товарнинг ТИФ ТН бўйича тасниф коди ҳақида маълумот Халқаро брендлар товарларининг айрим турларини бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари (расмий дистрибьюторлар, дилерлар, ишлаб чиқарувчиларни савдо вакиллари ва уларнинг дистрибьюторлари, лицензиатлари) эканлигини тасдиқловчи ҳужжатлар Тўғридан-тўғри импорт шартномалар тузилган рақами ва санаси Товарнинг келиб чиқиши мамлакати ва ишлаб чиқарувчиси ҳақида дастлабки маълумот (юк божхона ҳудудига келиб тушганда божхона органларига келиб чиқиш сертификати, экспорт декларацияси ва транзит декларацияси (мавжуд бўлса) тақдим этиш орқали тасдиқланади) Халқаро брендлар импорт қилувчининг товарларини реализация қилиши (савдо қилиши) учун ўзининг ёки ижарага олинган бино, иншоот объект ёки объектлари мавжудлиги ҳақида маълумот Брендлар расмий интернет сайтларининг мавжудлиги ҳақида маълумот Бренднинг бозорда камида уч йил мавжудлигини тасдиқлаш Чакана савдони амалга ошириш учун моддий-техника базаси мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар жаҳоннинг қуйидаги минтақаларидан камида иккитасида — Шимолий Америка, Европа, Яқин Шарқ, Шарқий Осиёнинг чакана савдо тармоғида ёки электрон савдо майдончаларида бренд маҳсулотларининг мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар Бренднинг Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг Глобал бренд маълумотлар базасида рўйхатдан ўтганлигини тасдиқловчи маълумот Қўшимча маълумот Эксперт хулосаси: «Ўзбекэкспертиза» акциядорлик жамияти ваколатли эксперти _____ йил «____» __________даги _______-сон ариза ва унга илова қилинган _____-йил «____» ___________даги _____-сон ________ (____________) _______ миқдоридаги импорт шартномасини ўрганиб чиқиб, аризада кўрсатилган маълумотлар ва материаллар Вазирлар Маҳкамасининг «Халқаро брендлар товарларининг айрим турларини бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари (расмий дистрибюторлар, дилерлар, ишлаб чиқарувчиларнинг савдо вакиллари ва уларнинг дистрибюторлари, лицензиатлари) билан тузилган тўғридан тўғри шартнома асосида импорт қилувчилар реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида» 2023 йил 9 мартдаги 99-сон қарори билан белгиланган талабларга жавоб бериши ва Ариза берувчини Халқаро брендлар товарларининг айрим турларини бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари (расмий дистрибюторлар, дилерлар, ишлаб чиқарувчиларнинг савдо вакиллари ва уларнинг дистрибюторлари, лицензиатлари) билан тузилган тўғридан-тўғри шартнома асосида импорт қилувчилар Реестрига киритиш мақсадга мувофиқлигини тасдиқлайди. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 9 мартдаги 99-сон қарори билан тасдиқланган Халқаро брендлар товарларининг айрим турларини бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари (расмий дистрибюторлар, дилерлар, ишлаб чиқарувчиларнинг савдо вакиллари ва уларнинг дистрибюторлари, лицензиатлари) билан тузилган тўғридан тўғри шартнома асосида импорт қилувчилар реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисида низомга мувофиқ, ушбу хулосага илова қилинган ҳужжатлар Ариза берувчи ___________ни Реестрга киритиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун Тариф ва нотариф тартибга солиш кенгашига тақдим этилади. (QR код) Эксперт: Раҳбар: ____._____________й.
Халқаро брендлар товарларининг айрим турларини бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари (расмий дистрибьюторлар, дилерлар, ишлаб чиқарувчиларнинг савдо вакиллари ва уларнинг дистрибьюторлари, лицензиатлари) билан тузилган тўғридан-тўғри шартнома асосида импорт қилувчилар реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисида низомга 2б-ИЛОВА
Тариф ва нотариф тартибга солиш бўйича кенгаш баёни Иш рақами ____________ «____» ____________ й. Кенгашнинг ваколатли аъзолари: 1. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги 2. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 3. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси 4. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси 5. Ўзбекистон Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги 6. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Кун тартиби: __________-сонли иш бўйича ариза берувчи тақдим этган маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 12 октябрдаги ПҚ-393-сон қарорига ва Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 9 мартдаги 99-сон қарори талаблари асосида импорт қилувчини халқаро бренд товарларининг айрим турларини импорт қилувчилар Реестрига киритишнинг мақсадга мувофиқ ёки мақсадга мувофиқ эмаслигини кўриб чиқиш. Аризани кўриб чиқиш натижасига кўра кенгаш қарори: Т/р Кенгаш аъзолари Овоз бериш санаси Реестрга киритиш мақсадга мувофиқ Реестрга киритиш мақсадга мувофиқ эмас QR кодли имзо 1. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги 2. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 3. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси 4. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси 5. Ўзбекистон Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги 6. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси 7. Тариф ва нотариф тартибга солиш Кенгаши Раиси
Халқаро брендлар товарларининг айрим турларини бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари (расмий дистрибьюторлар, дилерлар, ишлаб чиқарувчиларнинг савдо вакиллари ва уларнинг дистрибьюторлари, лицензиатлари) билан тузилган тўғридан-тўғри шартнома асосида импорт қилувчилар реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисида низомга 3-ИЛОВА
«Халқаро брендлар товарларининг айрим турларини бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари (расмий дистрибьюторлар, дилерлар, ишлаб чиқарувчиларни савдо вакиллари ва уларнинг дистрибьюторлари, лицензиатлари) билан тўғридан-тўғри шартнома асосида импорт қилувчилар Реестрига киритилганлиги ҳақидаги сон-_____ СЕРТИФИКАТ 1. Ариза берувчи (импорт қилувчи) ____________________________________________________ 2. Экспорт қилувчи (импорт шартномаси бўйича юк жўнатувчи) _____________________________ 3. Импорт шартномаси рақами ва санаси, шунингдек умумий қиймати ________________________ 4. Сертификатланаётган маҳсулотнинг номи _____________________________________________ 5. Сертификатланаётган маҳсулотнинг 4 тадан 10 тагача рақамдан иборат ТИФ ТН коди*__________ 6. Сертификатланаётган маҳсулотнинг келиб чиқиш мамлакати ______________________________ 7. Бренд номи _____________________________________________________________________ Сертификат берган органнинг ваколатли шахси _______________________ (Ф.И.О.) (QR код) Сертификат берилган сана _________________ * Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 12 октябрдаги ПҚ-393-сон қарори иловасига мувофиқ Изоҳ. Сертификат берилган санадан бошлаб 1 (бир) йил давомида амал қилади.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 9 март,
99-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
SXEMA
SOʻROVNOMA
Xalqaro brendlar tovarlarining ayrim turlarini brend egalari yoki ularning vakolatli yetkazib beruvchilari (rasmiy distribyutorlar, dilerlar, ishlab chiqaruvchilarning savdo vakillari va ularning distribyutorlari, litsenziatlari) bilan tuzilgan toʻgʻridan-toʻgʻri shartnoma asosida import qiluvchilar reyestrini shakllantirish va yuritish tartibi toʻgʻrisida nizomni tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Aholini xalqaro brendlarning sifatli mahsulotlari bilan taʼminlash va mahalliy korxonalarning global qoʻshilgan qiymat zanjirlariga kirishi uchun qoʻshimcha sharoit yaratishga oid chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2022-yil 12-oktabrdagi PQ-393-son qaroriga muvofiq Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Aholini xalqaro brendlarning sifatli mahsulotlari bilan taʼminlash va mahalliy korxonalarning global qoʻshilgan qiymat zanjirlariga kirishi uchun qoʻshimcha sharoit yaratishga oid chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2022-yil 12-oktabrdagi PQ-393-son qarori bilan:
2023-yil 1-yanvardan boshlab xalqaro brendlar tovarlarining ayrim turlarini brend egalari yoki ularning vakolatli yetkazib beruvchilari (rasmiy distribyutorlar, dilerlar, ishlab chiqaruvchilarning savdo vakillari va ularning distribyutorlari, litsenziatlari) bilan tuzilgan toʻgʻridan-toʻgʻri shartnoma asosida Oʻzbekiston Respublikasiga olib kirishda (import qilishda) import bojxona bojining pasaytirilgan stavkalari tasdiqlanganligi;
mazkur qaror bilan tasdiqlangan import bojxona bojining pasaytirilgan stavkalari Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi tomonidan yuritiladigan Xalqaro brendlar tovarlarining ayrim turlarini brend egalari yoki ularning vakolatli yetkazib beruvchilari (rasmiy distribyutorlar, dilerlar, ishlab chiqaruvchilarning savdo vakillari va ularning distribyutorlari, litsenziatlari) bilan tuzilgan toʻgʻridan-toʻgʻri shartnoma asosida import qiluvchilar reyestriga (keyingi oʻrinlarda — Reyestr) asosan qoʻllanilishi;
Tarif va notarif tartibga solish kengashi xulosasiga asosan Reyestrga xalqaro brendlar tovarlarining ayrim turlarini brend egalari yoki ularning vakolatli yetkazib beruvchilari (rasmiy distribyutorlar, dilerlar, ishlab chiqaruvchilarning savdo vakillari va ularning distribyutorlari, litsenziatlari) bilan toʻgʻridan-toʻgʻri shartnoma tuzgan import qiluvchilar kiritilishi tartibi joriy etilganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Xalqaro brendlar tovarlarining ayrim turlarini brend egalari yoki ularning vakolatli yetkazib beruvchilari (rasmiy distribyutorlar, dilerlar, ishlab chiqaruvchilarning savdo vakillari va ularning distribyutorlari, litsenziatlari) bilan tuzilgan toʻgʻridan-toʻgʻri shartnoma asosida import qiluvchilar reyestrini shakllantirish va yuritish tartibi toʻgʻrisida nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin:
Reyestrni shakllantirish, yuritish va tasdiqlash tartibi;
ariza beruvchini Reyestrga kiritish shartlari va talablari, Reyestrga kiritishni rad etish hamda undan chiqarish tartibi;
Reyestrni yurituvchi vakolatli organning vazifalari, majburiyatlari va arizalarni koʻrib chiqish tartibi;
Reyestrga kiritilgan xalqaro brendlar tovarlarini import qiluvchilariga nisbatan import bojxona bojining pasaytirilgan stavkalarini qoʻllash tartibi.
3. Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda bir oy muddatda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
4. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vaziri oʻrinbosari J.A. Xodjayev zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 9-martdagi 99-son qaroriga ILOVA
Xalqaro brendlar tovarlarining ayrim turlarini brend egalari yoki ularning vakolatli yetkazib beruvchilari (rasmiy distribyutorlar, dilerlar, ishlab chiqaruvchilarning savdo vakillari va ularning distribyutorlari, litsenziatlari) bilan tuzilgan toʻgʻridan-toʻgʻri shartnoma asosida import qiluvchilar reyestrini shakllantirish va yuritish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom Xalqaro brendlar tovarlarining ayrim turlarini brend egalari yoki ularning vakolatli yetkazib beruvchilari (rasmiy distribyutorlar, dilerlar, ishlab chiqaruvchilarning savdo vakillari va ularning distribyutorlari, litsenziatlari) bilan tuzilgan toʻgʻridan-toʻgʻri shartnoma asosida import qiluvchilar reyestrini (keyingi oʻrinlarda — Reyestr) shakllantirish va yuritish tartibini belgilaydi.
2. Mazkur Nizomda quyidagi tushunchalardan foydalaniladi:
xalqaro brend — bu global miqyosda yagona strategik tamoyillarga asoslangan, maʼlum bir ishlab chiqaruvchi (huquq egasi) tovarlarini individuallashtirish uchun moʻljallangan va ular brendi ostida sotiladigan hamda savdoga qoʻyiladigan brend tovar;
Xalqaro brend Butunjahon intellektual mulk tashkilotining Global brend maʼlumotlar bazasida roʻyxatdan oʻtgan boʻlishi va quyidagi dunyo mintaqalaridan kamida ikkitasining chakana savdo tarmoqlarida yoki elektron savdo maydonchalarida ishtirok etishi lozim: Shimoliy Amerika, Yevropa, Yaqin Sharq, Sharqiy Osiyo;
Reyestr — Reyestrga kiritilgan xalqaro brendlar tovarlarining ayrim turlarini brend egalari yoki ularning vakolatli yetkazib beruvchilari (rasmiy distribyutorlari, dilerlari, ishlab chiqaruvchilarning savdo vakillari va ularning distribyutorlari, litsenziatlari) bilan tuzilgan toʻgʻridan-toʻgʻri shartnoma asosida import qiluvchilar roʻyxati;
ariza beruvchilar — brend egalari yoki ularning vakolatli yetkazib beruvchilari (rasmiy distribyutorlar, dilerlar, ishlab chiqaruvchilarning savdo vakillari va ularning distribyutorlari, litsenziatlari) bilan tuzilgan toʻgʻridan-toʻgʻri shartnoma asosida xalqaro brendlarning ayrim turdagi mahsulotlarni import qiluvchi Oʻzbekiston Respublikasi rezidenti boʻlgan yuridik shaxslar yoki yakka tartibdagi tadbirkorlar;
vakolatli yetkazib beruvchilar — xalqaro brendlarning rasmiy distribyutorlari, dilerlari, ishlab chiqaruvchilarning savdo vakillari va ularning distribyutorlari, litsenziatlari boʻlgan yuridik yoki jismoniy shaxslar;
brend tovar — xalqaro brendni qoʻllash yoki undan foydalanish orqali savdoga chiqarilgan, shuningdek xalqaro bozorda 3 yildan ortiq mavjud boʻlgan tovar;
xalqaro brendlar tovarlarini import qiluvchi — xalqaro brend egalari yoki ularning vakolatli yetkazib beruvchilari bilan tuzilgan toʻgʻridan-toʻgʻri shartnomalar boʻyicha xalqaro brend tovarlarini import qiluvchi Oʻzbekiston Respublikasi rezidenti — yuridik shaxs yoki yakka tartibdagi tadbirkor (rasmiy distribyutorlari, dilerlari, ishlab chiqaruvchilarning savdo vakillari va ularning distribyutorlari, litsenziatlari).
Yagona elektron axborot tizimi (YAEAT) — Xalqaro brendlar tovarlarining ayrim turlarini brend egalari yoki ularning vakolatli yetkazib beruvchilari (rasmiy distribyutorlar, dilerlar, ishlab chiqaruvchilarning savdo vakillari va ularning distribyutorlari, litsenziatlari) bilan tuzilgan toʻgʻridan-toʻgʻri shartnoma asosida import qiluvchilar reyestrini yuritish elektron tizimi;
Kengashning vakolatli aʼzolari — investitsiyalar, sanoat va savdo vaziri (Kengash raisi), iqtisodiyot va moliya vaziri oʻrinbosari (kengash raisining oʻrinbosari), shuningdek, investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi, iqtisodiyot va moliya vazirligi, Raqobatni rivojlantirish va isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish qoʻmitasi, Bojxona qoʻmitasi, Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi va Savdo-sanoat palatasi vakillari.
chakana savdo tarmoqlari — mahsulotlarni bevosita yakuniy isteʼmolchiga shaxsiy foydalanish uchun sotish maqsadida tashkil etilgan markazlashtirilgan boshqaruv, yagona logistika, assortiment va marketing tizimiga ega boʻlgan doʻkonlar, savdo nuqtalari va elektron savdo maydonchalari majmuasi;
elektron savdo maydonchasi — tovarlar (ishlar, xizmatlar) oldi-sotdisini masofadan turib amalga oshirish imkonini beruvchi axborot tizimi.
2-bob. Reyestrni shakllantirish, tasdiqlash va yuritish tartibi
3. Reyestrni shakllantirish, tasdiqlash va yuritish tartibi mazkur Nizomning 1-ilovasida keltirilgan sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.
4. Reyestrga kirish uchun ariza beruvchilar Davlat xizmatlari markaziga shaxsan kelib murojaat etadi yoki davlat xizmatlaridan elektron shaklda foydalanish uchun Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalida (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) roʻyxatdan oʻtadi.
Ariza beruvchi shaxsan yoki uning nomidan murojaat qilish huquqiga ega boʻlgan shaxs oʻzi kelib murojaat etgan taqdirda, Davlat xizmatlari markazi xodimi ariza beruvchi nomidan, YIDXP orqali murojaat etganda esa, mustaqil ravishda ushbu nizomga 2-ilovaga muvofiq arizani elektron shaklda toʻldiradi.
5. Ariza beruvchini Reyestrga kiritish shartlari va talablari:
Oʻzbekiston Respublikasi hududida yuridik shaxs yoki yakka tartibdagi tadbirkor sifatida davlat roʻyxatidan oʻtgan boʻlishi;
tovarlarni sotish uchun Oʻzbekiston Respublikasi hududida oʻziga tegishli (yoki ijara) chakana savdo shahobchaga yoki shahobchalariga ega boʻlishi;
mazkur nizomning 6-bandida koʻrsatilgan hujjatlarning toʻliq hajmda taqdim etilishi.
6. Arizaga quyidagi hujjatlar ilova qilinadi:
ariza beruvchi xalqaro brendlar tovarlarining ayrim turlarining brend egalari yoki ularning vakolatli yetkazib beruvchilari ekanligini tasdiqlovchi hujjatlar;
xalqaro brendlar yoki ularning vakolatli yetkazib beruvchilari bilan Oʻzbekiston Respublikasi hududiga mahsulot yetkazib berish boʻyicha toʻgʻridan-toʻgʻri tuzilgan import shartnomalari;
tovarning kelib chiqish mamlakati va ishlab chiqaruvchisi haqida dastlabki maʼlumot;
ariza berilayotgan tovarning Oʻzbekiston Respublikasi TIF TN boʻyicha tasnif kodi haqida maʼlumot;
ariza beruvchining oʻziga tegishli yoki ijaraga olingan turgʻun chakana savdo shahobchalari, shu jumladan binolari, brend tovarlarni sotish (savdo qilish) uchun obyekt yoki obyektlari mavjudligi toʻgʻrisidagi maʼlumot;
chakana savdoni amalga oshirish uchun moddiy-texnika bazasi mavjudligini tasdiqlovchi hujjatlar;
jahonning quyidagi mintaqalaridan (davlatlaridan) kamida ikkitasi — Shimoliy Amerika, Yevropa, Yaqin Sharq, Sharqiy Osiyoning chakana savdo tarmogʻida yoki elektron savdo maydonchalarida brend mahsulotlarining mavjudligini tasdiqlovchi hujjatlar;
brendning Butunjahon intellektual mulk tashkilotining Global brend maʼlumotlar bazasida roʻyxatdan oʻtganligini tasdiqlovchi maʼlumot;
brendlar rasmiy internet saytlarining mavjudligi haqida maʼlumot.
Tadbirkorga taalluqli boshqa maʼlumotlar “Elektron hukumat” tizimi idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali tegishli axborot tizimlaridan elektron shaklda avtomatik soʻrab olinadi.
7. Ariza u qabul qilingan kundan boshlab 10 ish kuni mobaynida Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi yoki vazirlikning vakolatli tashkiloti tomonidan koʻrib chiqiladi.
Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi yoki vazirlikning vakolatli tashkiloti taqdim etilgan hujjatlarda koʻrsatilgan maʼlumotlarni ushbu Nizom talablariga muvofiqligi va ularning mavjudligini rasmiy, ishonchli, foydalanish mumkin boʻlgan manbalar, shu jumladan, internet jahon axborot tarmogʻi orqali oʻrganadi va tekshiradi.
Taqdim etilgan hujjatlar haqiqiyligiga yoki undagi maʼlumotlarning aniqligiga shubha tugʻilganda, shuningdek internet-resurslar orqali toʻplangan maʼlumotlar yetarli deb hisoblanmagan holatlarda Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi yoki vazirlikning vakolatli tashkiloti tegishli vakolatli organlar yoki boshqa tashkilotlarga rasmiy soʻrov yuboradi. Bunda, arizani koʻrib chiqish muddati yana 10 ish kunigacha uzaytirilishi mumkin.
7 1 . Ariza beruvchilar tomonidan hujjatlar toʻliq boʻlmagan hajmda taqdim etilganda, soʻrovnoma va unga ilova qilinadigan hujjatlarda notoʻgʻri yoki buzib koʻrsatilgan maʼlumotlar mavjud boʻlganda, vakolatli organ talabgorga 10 ish kunidan kam boʻlmagan muddat ichida xatolarni bartaraf etish va yetishmayotgan hujjatlarni taqdim etish imkoniyatini beradi.
Bunda ariza beruvchi YIDXP orqali murojaat etgan boʻlsa, vakolatli organ uning shaxsiy kabinetiga kamchiliklarni bartaraf etish toʻgʻrisida asoslantirilgan xabarnoma yuboradi yoki ariza beruvchi Davlat xizmatlari markazi orqali murojaat etgan boʻlsa, Davlat xizmatlari markazi uni axborot-kommunikatsiya tizimi orqali xabardor qiladi.
8. Taqdim etilgan arizani oʻrganish natijasida hujjatlar haqiqiy, asosli va yetarli deb topilgan taqdirda, Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi yoki vazirlikning vakolatli tashkiloti ariza beruvchini Reyestrga kiritish maqsadga muvofiqligini koʻrib chiqish uchun Tarif va notarif tartibga solish kengashi (keyingi oʻrinlarda — Kengash) kotibiyatiga YAEAT orqali mazkur Nizomga 2a-ilovaga muvofiq shaklda Xalqaro brendlar tovarlarining ayrim turlarini brend egalari yoki ularning vakolatli yetkazib beruvchilari (rasmiy distribyutorlar, dilerlar, ishlab chiqaruvchilarni savdo vakillari va ularning distribyutorlari, litsenziatlari) bilan toʻgʻridan-toʻgʻri shartnoma asosida import qiluvchilar Reyestriga kiritish boʻyicha ekspert xulosasini va unga ilova qilingan hujjatlarni kiritadi.
Kengash kotibiyati YAEAT orqali ekspert xulosa va unga ilova qilingan hujjatlarni 1 ish kuni ichida Kengashning vakolatli aʼzolari shaxsiy kabinetlariga (Kengash raisi va uning oʻrinbosari bundan mustasno) yuboradi. YAEAT bu haqda, Kengashning vakolatli aʼzolari mobil aloqa vositalariga avtomatik ravishda SMS-xabarnoma joʻnatadi.
Kengashning vakolatli aʼzolari mazkur Nizomning 3-bobiga muvofiq ekspert xulosasini va unga ilova qilingan hujjatlarni koʻrib chiqadi.
9. Ariza beruvchini va xalqaro brendlar tovarlarining Reyestrga kiritilganligi toʻgʻrisidagi Sertifikat bir yil amal qilish muddati bilan beriladi va ushbu muddat Reyestrda koʻrsatiladi.
Sertifikat investitsiyalar, sanoat va savdo vazirining oʻrinbosari tomonidan elektron raqamli imzo bilan tasdiqlanadi va real vaqt rejimida Davlat xizmatlari markazi yoki ariza beruvchining YIDXPdagi ariza beruvchining shaxsiy kabinetiga yuboriladi.
Vakolatli organ sertifikatning amal qilish muddati tugashidan bir oy oldin ariza beruvchini Elektron hukumat doirasida aholi va tadbirkorlik subyektlariga taqdim etiladigan davlat xizmatlari toʻgʻrisida axborot-kommunikatsiya tizimi orqali xabardor qiladi.
Sertifikat amal qilish muddati davomida unga tegishli oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, jumladan import shartnomasiga qoʻshimcha kelishuv natijasida (qoʻshimcha kelishuvga muvofiq import shartnomasi summasi oʻzgargan hollar bundan mustasno) sertifikatni qayta rasmiylashtirish soddalashtirilgan tartibda amalga oshiriladi.
Sertifikatni soddalashtirilgan tartibda berishda, agar maʼlumotlar mazkur nizomning 6-bandida koʻrsatilgan hujjatlarda oʻzgarmagan boʻlsa, ularni qayta taqdim etish talab etilmaydi va Sertifikatni qayta rasmiylashtirish uchun yigʻim ushbu Nizomning 26-bandiga muvofiq amalga oshiriladi.
10. Reyestrga kiritilgan xalqaro brendlar tovarlarini import qiluvchilar yoki ularning distribyutorlari, dilerlari, ishlab chiqaruvchilarning savdo vakillari va ularning distribyutorlari, litsenziatlarining brenddan foydalanish yoki tarqatish vakolati muddatidan oldin tugatilgan hollarda Reyestrdan chiqariladi.
Bunda, ariza beruvchi vakolat muddati tugaganligi haqidagi maʼlumotni Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligiga yoki vazirlikning vakolatli tashkilotiga 5 kun muddatda maʼlum qilish majburiyatini oladi.
11. Quyidagilar Reyestrga kiritishni rad etish uchun asos hisoblanadi:
ariza beruvchi zarur hujjatlarni taqdim etishni rad etishi;
mazkur nizomning 6-bandida keltirilgan hujjatlar bilan taqdim etilgan maʼlumotlarda ishonchsiz maʼlumotlar mavjudligi;
ariza beruvchi tomonidan taqdim etilgan maʼlumotlarda notoʻgʻri maʼlumotlar mavjudligi;
ariza beruvchining mazkur Nizom talablari va shartlariga nomuvofiqligi;
Kengash tomonidan asoslantirilgan holda ariza beruvchini Reyestrga kiritishning rad etilishi;
Shimoliy Amerika, Yevropa, Yaqin Sharq, Sharqiy Osiyo mintaqalarining kamida ikkitasining chakana savdo tarmogʻida yoki elektron savdo maydonchalarida brend mahsulotining mavjud emasligi;
brendning Butunjahon intellektual mulk tashkilotining Global brend maʼlumotlar bazasida mavjud emasligi;
Butunjahon intellektual mulk tashkilotining Global brend maʼlumotlar bazasidagi maʼlumotlarning brend mahsulotlarini yetkazib beruvchi tomonidan taqdim etilgan maʼlumotlarga mos kelmasligi;
tovarlarni sotish uchun Oʻzbekiston Respublikasi hududida oʻziga tegishli (yoki ijara) chakana savdo shahobchasi yoki shahobchalari mavjud emasligi.
12. Quyidagilar Reyestrdan chiqarishga asos hisoblanadi:
xalqaro brendlar tovarlarini import qiluvchining Reyestrdan chiqarish toʻgʻrisida ariza taqdim etishi;
Reyestrga kirish uchun taqdim etilgan hujjatlarda notoʻgʻri va ishonchsiz maʼlumotlar hamda brenddan foydalanish huquqini beruvchi maʼlumotlarda nomuvofiqliklar aniqlanishi;
yuridik shaxs uning arizasiga binoan qayta tashkil etilganligi.
Yuridik shaxs qayta tashkil etilgan taqdirda, Reyestrga kiritish masalasini koʻrib chiqish dastlabki murojaat kabi belgilangan tartibda amalga oshiriladi.
3-bob. Tarif va notarif tartibga solish Kengashi tomonidan xalqaro brendlar va ularning tovarlarini import qiluvchilarni Reyestrga kiritish toʻgʻrisida xulosa berish tartibi
13. Kengashning xalqaro brendlar va ularning tovarlarini import qiluvchilarni Reyestrga kiritishning maqsadga muvofiqligi toʻgʻrisidagi masalalarni koʻrib chiqishi YAEAT orqali amalga oshiriladi.
14. Kengash qarorlari Kengash Bayonnomasi bilan rasmiylashtiriladi va Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligiga yoki vazirlikning vakolatli tashkilotiga yuboriladi.
15. Kengashning xalqaro brendlar va ularning tovarlarini import qiluvchilarini Reyestrga kiritish toʻgʻrisidagi qarori qabul qilinishi uchun Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi yoki vazirlikning vakolatli tashkiloti ushbu Nizom talablariga javob beradigan har bir xulosa yuzasidan tegishli materiallarni elektron shaklda koʻrib chiqish uchun Kengash muhokamasiga kiritadi.
18. Kengashning vakolatli aʼzolari 3 ish kuni ichida Kengash kotibiyati tomonidan YAEAT orqali yuborilgan xulosa va unga ilova qilingan hujjatlarni koʻrib chiqishi hamda koʻrib chiqish natijalariga koʻra ariza beruvchini Reyestrga kiritishning maqsadga muvofiqligi toʻgʻrisida ovoz berishi yoki maqsadga muvofiq emasligi toʻgʻrisida xulosa taqdim etishi shart.
Kengashning vakolatli aʼzolari tomonidan berilgan ovozlardan kelib chiqib, mazkur Nizomga 2b-ilovaga muvofiq Tarif va notarif tartibga solish boʻyicha kengash bayoni YAEATda avtomatik ravishda shakllanadi.
Bunda Kengashning vakolatli aʼzosi (yoki aʼzolari) tomonidan ariza beruvchini Reyestrga kiritishni maqsadga muvofiq emas deb topilgan taqdirda, ushbu Nizomning 19-bandida belgilangan tahlillar asosida xulosa shakllantiriladi va YAEATga kiritiladi.
Kengashning vakolatli aʼzolari tomonidan ushbu bandning birinchi xatboshisida nazarda tutilgan muddat ichida ariza beruvchini Reyestrga kiritishning maqsadga muvofiqligi toʻgʻrisida ovoz berilmagan yoki maqsadga muvofiq emasligi toʻgʻrisida xulosa taqdim etilmagan taqdirda, ijobiy xulosa olingan deb hisoblanadi va Bayonnoma avtomatik ravishda YAEATda shakllanadi.
Bunda qonunchilik hujjatlariga muvofiq javobgarlik yuzaga kelishi mumkin boʻlgan oqibatlar Kengashning vakolatli aʼzolari zimmasida yuklatiladi.
19. Kengashning vakolatli aʼzolarining xulosasi ariza beruvchini Reyestrga kiritilishining quyidagilarga taʼsirini tahlil qilish asosida shakllantirilishi kerak:
ichki bozordagi raqobat muhiti;
mahalliy ishlab chiqaruvchilarning bozordagi mavqeyini tenglashtirish;
import qilinadigan mahsulotlarning samaradorligi va xavfsizligi tamoyillariga asoslangan holda, bozorda adolatli savdo va teng faoliyat sharoitlarini shakllantirish;
milliy iqtisodiyot tarmoqlariga zarar yetkazmaslik.
20. Kengashning ariza beruvchini Reyestrga kiritish toʻgʻrisidagi qarori, agar Kengash vakolatli aʼzolarining koʻpchiligi ovozi bilan ijobiy xulosa olinsa, qabul qilingan hisoblanadi. Kengashning vakolatli aʼzolarining ovozlari soni teng boʻlsa, Kengash raisi ikkinchi ovoz berish huquqiga ega hisoblanadi.
21. Kengashning vakolatli aʼzolari qarori Bayonnoma shaklida qabul qilingandan soʻng real vaqt rejimida avtomatik ravishda Kengash kotibiyatiga kelib tushadi.
22. Kengashning vakolatli aʼzolari qarori Bayonnoma shaklida qabul qilingandan soʻng:
ariza beruvchini Reyestrga kiritish maqsadga muvofiq deb topilgan taqdirda, mazkur Nizomga 3-ilovaga muvofiq shaklda Xalqaro brendlar tovarlarining ayrim turlarini brend egalari yoki ularning vakolatli yetkazib beruvchilari (rasmiy distribyutorlar, dilerlar, ishlab chiqaruvchilarni savdo vakillari va ularning distribyutorlari, litsenziatlari) bilan toʻgʻridan-toʻgʻri shartnoma asosida import qiluvchilar Reyestriga kiritilganligi haqidagi sertifikat avtomatik ravishda shakllantiriladi va imzolash uchun YAEAT orqali investitsiyalar, sanoat va savdo vazirining oʻrinbosariga yuboriladi;
salbiy qaror qabul qilingan taqdirda, ariza beruvchini Reyestrga kiritishni rad etish toʻgʻrisidagi qaror YAEAT orqali Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligiga yoki vazirlikning vakolatli tashkilotiga yuboriladi.
23. Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi yoki vazirlikning vakolatli tashkiloti 2 ish kuni mobaynida:
YAEAT orqali sertifikat imzolangandan soʻng oʻz veb-saytida bu haqda eʼlon joylashtiradi;
Vakolatli organ QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan sertifikatni yoki Reyestrga kiritishni rad etish toʻgʻrisidagi xabarnomani ariza beruvchining YIDXPdagi shaxsiy kabinetiga (oʻzi murojaat etgan taqdirda) yoki Davlat xizmatlari markaziga (bevosita murojaat etgan taqdirda) yuboradi.
23 1 . Davlat xizmatlari markazi sertifikat yoki rad etish toʻgʻrisidagi xabarnoma kelib tushgandan soʻng 10 daqiqa mobaynida uni ariza beruvchining elektron manziliga (mavjud boʻlsa) yuboradi va ariza beruvchini bu haqida axborot-kommunikatsiya tizimi orqali xabardor qiladi. Davlat xizmatlari markazi ariza beruvchi oʻzi kelib murojaat qilgan taqdirda, ariza beruvchining soʻroviga koʻra unga sertifikat yoki rad etish toʻgʻrisidagi xabarnoma elektron yoki qogʻoz shaklda berishi shart.
4-bob. Arizani koʻrib chiqish uchun toʻlov toʻlash
24. Reyestrga kiritish uchun arizalarni koʻrib chiqishda mazkur Nizomning 25-bandida belgilangan miqdorda toʻlov undiriladi.
Reyestrga kiritish uchun YIDXP orqali murojaat etilganda, ushbu bandning birinchi xatboshisida koʻrsatilgan toʻlov summasining 90 foizi undiriladi.
Reyestrga kiritish uchun toʻlov toʻlanganligini axborot-kommunikatsiya tizimlari orqali tasdiqlanadi.
25. Reyestrga kiritish boʻyicha arizani koʻrib chiqish uchun toʻlov qiymati har bir import shartnomasi yoki qoʻshimcha kelishuvlarga muvofiq taqdim etilgan spetsifikatsiyasi summasining 0,8 foizi miqdorida hisoblanib, ushbu miqdorga QQS alohida qoʻshilgan holda undiriladi.
26. Ushbu Nizomning 9-bandiga muvofiq Sertifikatni qayta rasmiylashtirish uchun bazaviy hisoblash miqdorining 5 barobari miqdorida toʻlov undiriladi.
26 1 . Reyestrga kiritish hamda sertifikatni qayta rasmiylashtirish uchun arizalarni koʻrib chiqish uchun undiriladigan toʻlovlar quyidagi tartibda taqsimlanadi:
a) Davlat xizmatlari markaziga oʻzi kelib murojaat etganda:
18 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasiga;
0,5 foizi — Yagona billing tizimi orqali davlat xizmatlarini koʻrsatganlik uchun Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi “Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasining Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasidagi maxsus hisobvaragʻiga;
qolgan mablagʻlar — vakolatli organning hisobvaragʻiga oʻtkaziladi;
b) YIDXP orqali murojaat etilganda:
10 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasiga;
11,75 foizi (shundan 0,5 foizi — Yagona billing tizimi orqali davlat xizmatlari koʻrsatilganda) — Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi “Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasining Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasidagi maxsus hisobvaragʻiga;
qolgan mablagʻlar — vakolatli organning hisobvaragʻiga oʻtkaziladi.
27. Arizani koʻrib chiqish uchun haq toʻlash ularning natijalaridan qatʼiy nazar amalga oshiriladi.
28. Koʻrsatilgan xizmatlar qiymatini milliy valyutada aniqlash maqsadida shartnoma boʻyicha xizmatlar uchun toʻlov varaqasi taqdim etilgan sanadagi chet el valyutasining Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki tomonidan milliy valyutaga nisbatan belgilangan kurs qoʻllaniladi.
5-bob. Reyestrga kiritilgan xalqaro brendlar tovarlarini import qiluvchilar tomonidan Oʻzbekiston Respublikasiga tovarlarni olib kirishda (import qilishda) import bojxona bojining pasaytirilgan stavkalarini qoʻllash tartibi
29. Xalqaro brendlar tovarlarini Oʻzbekiston Respublikasiga olib kirishda (import qilishda) import bojxona bojining pasaytirilgan stavkalari (keyingi oʻrinlarda — pasaytirilgan stavkalar) xalqaro brendlar tovarlarini import qiluvchilariga (keyingi oʻrinlarda — import qiluvchilar) Reyestrga kiritilgan kundan boshlab qoʻllaniladi.
30. Import qiluvchilar tomonidan pasaytirilgan stavkalar qoʻllanilishi uchun bojxona organlariga bojxona rasmiylashtiruvi jarayonida quyidagi hujjatlar taqdim etiladi:
Nizomning 3-ilovasiga muvofiq shakldagi Sertifikat;
brend tovarning kelib chiqishi toʻgʻrisidagi Sertifikat;
brend tovarini joʻnatuvchi mamlakatning eksport (tranzit) bojxona yuk deklaratsiyasi.
31. Import qilinayotgan tovar import qiluvchi tomonidan taqdim etilgan import shartnomasi (kontrakt), Nizomning 3-ilovasiga muvofiq shakldagi sertifikatdagi maʼlumotlar bilan oʻzaro muvofiq boʻlgan taqdirda bojxona bojining pasaytirilgan stavkalari qoʻllaniladi.
32. Import qiluvchilar Reyestrdan chiqarilgan sanadan keyingi kalendar kunidan boshlab pasaytirilgan stavkalar qoʻllanilmaydi.
Mazkur nizomning 12-bandi uchinchi xatboshisiga muvofiq import qiluvchi Reyestrdan chiqarilgan boʻlsa, pasaytirilgan stavkalar bekor qilinadi xamda Reyestrdan chiqarilgan sanadan oldingi davr uchun umumiy belgilangan bojxona boji stavkalaridan kelib chiqib qoʻshib hisoblangan bojxona toʻlovlari penya qoʻllangan holda undiriladi.
33. Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi Bojxona qoʻmitasiga Reyestrga kiritilgan va undan chiqarilgan import qiluvchilar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni taqdim etib boradi.
34. Reyestrga kirgan xalqaro brendlar tovarlarini import qiluvchilar tomonidan import qilinayotgan xalqaro brendlarining Reyestrga kiritilgan, import shartnomada koʻrsatilgan hajmda va qiymatdagi tovarlariga nisbatan pasaytirilgan stavkalar qoʻllaniladi.
35. Bojxona rasmiylashtiruvida ishlab chiqaruvchi yoki import qiluvchining tovarlarini texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar talablariga muvofiqligi toʻgʻrisida xabardor qilish, bojxona organlariga mahsulotning ishlab chiqaruvchi tomonidan belgilangan xavfsizlik yoki sifat talablariga muvofiqligi ishlab chiqaruvchi yoki import qiluvchining vakolatli shaxsi imzosi bilan tasdiqlangan kafolat xatini taqdim etish yoʻli bilan amalga oshiriladi.
6-bob. Yakunlovchi qoidalar
36. Reyestrga kirish uchun ariza beruvchi tomonidan taqdim etilgan hujjatlarning haqiqiyligiga ariza beruvchi javobgardir.
37. Ariza beruvchi tomonidan taqdim etilgan hujjatlar va maʼlumotlar, shuningdek Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi yoki vazirlikning vakolatli tashkiloti tomonidan toʻplangan maʼlumotlar arxivda 5 yildan kam boʻlmagan muddatda saqlanadi.
38. Ariza beruvchilar tomonidan davlat organlari va boshqa tashkilotlar xodimlarining xatti-harakatlari yuzasidan qonunchilikda belgilangan tartibda shikoyat qilishlari mumkin.
39. Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi yoki vazirlikning vakolatli tashkiloti oʻzining rasmiy saytida Reyestrga kiritilgan ariza beruvchilarning elektron roʻyxatini hamda maʼlumotlar bazasini shakllantiradi va yuritadi.
40. Davlat xizmatlari markazlari va vakolatli organ oʻz faoliyatini amalga oshirishi natijasida olingan maʼlumotlarning sir saqlanishini taʼminlaydi.
41. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi, uning hududiy boshqarmalari va davlat xizmatlari markazlari Nizom talablari ijrosi boʻyicha davlat organlari va boshqa tashkilotlarning faoliyati ustidan, shu jumladan, YIDXP orqali doimiy nazoratni va monitoringni amalga oshiradi.
42. Mazkur Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
Xalqaro brendlar tovarlarining ayrim turlarini brend egalari yoki ularning vakolatli yetkazib beruvchilari (rasmiy distribyutorlar, dilerlar, ishlab chiqaruvchilarning savdo vakillari va ularning distribyutorlari, litsenziatlari) bilan tuzilgan toʻgʻridan-toʻgʻri shartnoma asosida import qiluvchilar reyestrini shakllantirish va yuritish tartibi toʻgʻrisida nizomga 1-ILOVA
Xalqaro brendlar tovarlarining ayrim turlarini brend egalari yoki ularning vakolatli yetkazib beruvchilari (rasmiy distribyutorlar, dilerlar, ishlab chiqaruvchilarning savdo vakillari va ularning distribyutorlari, litsenziatlari) bilan tuzilgan toʻgʻridan-toʻgʻri shartnoma asosida import qiluvchilar reyestrini shakllantirish va yuritish tartibi boʻyicha
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Ariza beruvchi Sertifikat olish va Reyestrga kirish uchun Davlat xizmatlari markaziga oʻzi kelgan holda yoki YIDXP orqali murojaat qiladi. Xohishiga koʻra 2-bosqich Vakolatli organ 1. YAEAT orqali kelib tushgan ariza va unga ilova qilingan hujjatlarni koʻrib chiqadi. 2. Taqdim etilgan arizani oʻrganish natijasida hujjatlar haqiqiy, asosli va yetarli deb topilgan taqdirda, ariza beruvchini Reyestrga kiritishning maqsadga muvofiqligini koʻrib chiqish uchun Kengash kotibiyatiga YAEAT orqali ekspert xulosasi va hujjatlarni yuboradi. 10 ish kuni 3-bosqich Kengash kotibiyati YAEAT orqali ekspert xulosa va unga ilova qilingan hujjatlarni Kengashning vakolatli aʼzolarining shaxsiy kabinetlariga (Kengash raisi va uning oʻrinbosari bundan mustasno) yuboradi. 1 ish kunida 4-bosqich Kengashning vakolatli aʼzolari 1. Kengash kotibiyati tomonidan YAEAT orqali yuborilgan xulosa va unga ilova qilingan hujjatlarni koʻrib chiqadi. 2. Koʻrib chiqish natijalariga koʻra, YAEAT orqali ariza beruvchini Reyestrga kiritishning maqsadga muvofiqligi toʻgʻrisida ovoz beradi yoki maqsadga muvofiq emasligi toʻgʻrisida xulosa yuboradi. 3 ish kunida 5-bosqich YAEAT 1. Kengashning vakolatli aʼzolari tomonidan berilgan ovozlardan (xulosadan) kelib chiqib, Kengash bayoni YAEATda avtomatik ravishda shakllanadi. 2. Ariza beruvchini Reyestrga kiritish maqsadga muvofiq deb topilgan taqdirda, ariza beruvchi Reyestrga kiritilganligi haqidagi sertifikat avtomatik ravishda shakllantiriladi va imzolash uchun investitsiyalar, sanoat va savdo vazirining oʻrinbosariga yuboriladi. 3. Ariza beruvchini reyestrga kiritish maqsadga muvofiq emas deb topilgan taqdirda, ariza beruvchini Reyestrga kiritishni rad etish toʻgʻrisidagi qaror vazirlikning vakolatli tashkilotiga yuboriladi. real vaqt rejimida 6-bosqich Vakolatli organ 1. Kengash tomonidan ijobiy xulosa berilgan taqdirda, sertifikat rasmiylashtiriladi va ariza beruvchi Reyestrga kiritadi va oʻz veb-saytida bu haqida eʼlon joylashtiradi. 2. QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan sertifikatni yoki Reyestrga kiritishni rad etish toʻgʻrisidagi xabarnomani ariza beruvchining YIDXPdagi shaxsiy kabinetiga (oʻzi murojaat etgan taqdirda) yoki Davlat xizmatlari markaziga (bevosita murojaat etgan taqdirda) yuboradi. real vaqt rejimida 7-bosqich Davlat xizmatlari markazi Sertifikat yoki rad etish toʻgʻrisidagi xabarnoma kelib tushgandan soʻng uni ariza beruvchining elektron manziliga (mavjud boʻlsa) yuboradi va ariza beruvchini bu haqida axborot-kommunikatsiya tizimi orqali xabardor qiladi. Ariza beruvchining soʻroviga koʻra unga sertifikat yoki rad etish toʻgʻrisidagi xabarnoma elektron yoki qogʻoz shaklda beradi. 10 daqiqa mobaynida
Xalqaro brendlar tovarlarining ayrim turlarini brend egalari yoki ularning vakolatli yetkazib beruvchilari (rasmiy distribyutorlar, dilerlar, ishlab chiqaruvchilarning savdo vakillari va ularning distribyutorlari, litsenziatlari) bilan tuzilgan toʻgʻridan-toʻgʻri shartnoma asosida import qiluvchilar reyestrini shakllantirish va yuritish tartibi toʻgʻrisida nizomga 2-ILOVA
Xalqaro brendlar tovarlarining ayrim turlarini brend egalari yoki ularning vakolatli yetkazib beruvchilari (rasmiy distribyutorlar, dilerlar, ishlab chiqaruvchilarning savdo vakillari va ularning distribyutorlari, litsenziatlari) bilan tuzilgan toʻgʻridan-toʻgʻri shartnoma asosida import qiluvchilar reyestriga kirish uchun
Ariza beruvchining nomi (yuridik shaxs — tashkilot nomi) Manzili/Joylashgan yeri (pochta manzili) KTUT, STIR, IFUT kodi Telefon va telefaks raqami Bank rekvizitlari Olib kelinayotgan brend nomi Ariza berilayotgan tovarning TIF TN boʻyicha tasnif kodi haqida maʼlumot Xalqaro brendlar tovarlari ayrim turlarining brend egalari yoki ularning vakolatli yetkazib beruvchilari (rasmiy distribyutorlar, dilerlar, ishlab chiqaruvchilarning savdo vakillari va ularning distribyutorlari, litsenziatlari) ekanligini tasdiqlovchi rasmiy hujjatlar Toʻgʻridan-toʻgʻri tuzilgan import shartnomalarining raqami va sanasi jahonning quyidagi mintaqalaridan kamida ikkitasida — Shimoliy Amerika, Yevropa, Yaqin Sharq, Sharqiy Osiyoning chakana savdo tarmogʻida yoki elektron savdo maydonchalarida brend mahsulotlarining mavjudligini tasdiqlovchi hujjatlar Tovarning kelib chiqishi mamlakati va ishlab chiqaruvchisi haqida dastlabki maʼlumot (yuk bojxona hududiga kelib tushganda kelib chiqish sertifikati, eksport deklaratsiyasi va tranzit deklaratsiyasi (mavjud boʻlsa) bilan tasdiqlanadi) chakana savdoni amalga oshirish uchun moddiy-texnika bazasi mavjudligini tasdiqlovchi hujjatlar Xalqaro brendlar import qiluvchining tovarlarini realizatsiya qilishi (savdo qilishi) uchun oʻzining yoki ijaraga olingan bino, inshoot obyekt(lar)i mavjudligi haqida maʼlumot Xalqaro distribyutorlik tarmoqlari mavjudligi haqida maʼlumot Brendlar rasmiy internet saytlarining mavjudligi haqida maʼlumot
Xalqaro brendlar tovarlarining ayrim turlarini brend egalari yoki ularning vakolatli yetkazib beruvchilari (rasmiy distribyutorlar, dilerlar, ishlab chiqaruvchilarning savdo vakillari va ularning distribyutorlari, litsenziatlari) bilan tuzilgan toʻgʻridan-toʻgʻri shartnoma asosida import qiluvchilar reyestrini shakllantirish va yuritish tartibi toʻgʻrisida nizomga 2a-ILOVA
Xalqaro brendlar tovarlarining ayrim turlarini brend egalari yoki ularning vakolatli yetkazib beruvchilari (rasmiy distribyutorlar, dilerlar, ishlab chiqaruvchilarni savdo vakillari va ularning distribyutorlari, litsenziatlari) bilan toʻgʻridan-toʻgʻri shartnoma asosida import qiluvchilar Reyestriga kiritish boʻyicha ______-sonli EKSPERT XULOSASI Ariza beruvchining nomi (yuridik shaxs — tashkilot nomi) Manzili/Joylashgan joyi (pochta manzili) KTUT STIR IFUT kodi Telefon va telefaks raqami Bank rekvizitlari Olib kelinayotgan brend nomi Sertifikatlanayotgan mahsulotning nomi Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 9-martdagi 99-sonli qarori boʻyicha taqdim etilishi lozim boʻlgan maʼlumotlar va hujjatlar Ariza beruvchi tomonidan taqdim etilgan hujjatlar Olib kelinayotgan brend nomi Ariza berilayotgan tovarning TIF TN boʻyicha tasnif kodi haqida maʼlumot Xalqaro brendlar tovarlarining ayrim turlarini brend egalari yoki ularning vakolatli yetkazib beruvchilari (rasmiy distribyutorlar, dilerlar, ishlab chiqaruvchilarni savdo vakillari va ularning distribyutorlari, litsenziatlari) ekanligini tasdiqlovchi hujjatlar Toʻgʻridan-toʻgʻri import shartnomalar tuzilgan raqami va sanasi Tovarning kelib chiqishi mamlakati va ishlab chiqaruvchisi haqida dastlabki maʼlumot (yuk bojxona hududiga kelib tushganda bojxona organlariga kelib chiqish sertifikati, eksport deklaratsiyasi va tranzit deklaratsiyasi (mavjud boʻlsa) taqdim etish orqali tasdiqlanadi) Xalqaro brendlar import qiluvchining tovarlarini realizatsiya qilishi (savdo qilishi) uchun oʻzining yoki ijaraga olingan bino, inshoot obyekt yoki obyektlari mavjudligi haqida maʼlumot Brendlar rasmiy internet saytlarining mavjudligi haqida maʼlumot Brendning bozorda kamida uch yil mavjudligini tasdiqlash Chakana savdoni amalga oshirish uchun moddiy-texnika bazasi mavjudligini tasdiqlovchi hujjatlar jahonning quyidagi mintaqalaridan kamida ikkitasida — Shimoliy Amerika, Yevropa, Yaqin Sharq, Sharqiy Osiyoning chakana savdo tarmogʻida yoki elektron savdo maydonchalarida brend mahsulotlarining mavjudligini tasdiqlovchi hujjatlar Brendning Butunjahon intellektual mulk tashkilotining Global brend maʼlumotlar bazasida roʻyxatdan oʻtganligini tasdiqlovchi maʼlumot Qoʻshimcha maʼlumot Ekspert xulosasi: “Oʻzbekekspertiza” aksiyadorlik jamiyati vakolatli eksperti _____ yil “____” __________dagi _______-son ariza va unga ilova qilingan _____-yil “____” ___________dagi _____-son ________ (____________) _______ miqdoridagi import shartnomasini oʻrganib chiqib, arizada koʻrsatilgan maʼlumotlar va materiallar Vazirlar Mahkamasining “Xalqaro brendlar tovarlarining ayrim turlarini brend egalari yoki ularning vakolatli yetkazib beruvchilari (rasmiy distribyutorlar, dilerlar, ishlab chiqaruvchilarning savdo vakillari va ularning distribyutorlari, litsenziatlari) bilan tuzilgan toʻgʻridan toʻgʻri shartnoma asosida import qiluvchilar reyestrini shakllantirish va yuritish tartibi toʻgʻrisida nizomni tasdiqlash haqida” 2023-yil 9-martdagi 99-son qarori bilan belgilangan talablarga javob berishi va Ariza beruvchini Xalqaro brendlar tovarlarining ayrim turlarini brend egalari yoki ularning vakolatli yetkazib beruvchilari (rasmiy distribyutorlar, dilerlar, ishlab chiqaruvchilarning savdo vakillari va ularning distribyutorlari, litsenziatlari) bilan tuzilgan toʻgʻridan-toʻgʻri shartnoma asosida import qiluvchilar Reyestriga kiritish maqsadga muvofiqligini tasdiqlaydi. Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 9-martdagi 99-son qarori bilan tasdiqlangan Xalqaro brendlar tovarlarining ayrim turlarini brend egalari yoki ularning vakolatli yetkazib beruvchilari (rasmiy distribyutorlar, dilerlar, ishlab chiqaruvchilarning savdo vakillari va ularning distribyutorlari, litsenziatlari) bilan tuzilgan toʻgʻridan toʻgʻri shartnoma asosida import qiluvchilar reyestrini shakllantirish va yuritish tartibi toʻgʻrisida nizomga muvofiq, ushbu xulosaga ilova qilingan hujjatlar Ariza beruvchi ___________ni Reyestrga kiritish toʻgʻrisida qaror qabul qilish uchun Tarif va notarif tartibga solish kengashiga taqdim etiladi. (QR kod) Ekspert: Rahbar: ____._____________y.
Xalqaro brendlar tovarlarining ayrim turlarini brend egalari yoki ularning vakolatli yetkazib beruvchilari (rasmiy distribyutorlar, dilerlar, ishlab chiqaruvchilarning savdo vakillari va ularning distribyutorlari, litsenziatlari) bilan tuzilgan toʻgʻridan-toʻgʻri shartnoma asosida import qiluvchilar reyestrini shakllantirish va yuritish tartibi toʻgʻrisida nizomga 2b-ILOVA
Tarif va notarif tartibga solish boʻyicha kengash bayoni Ish raqami ____________ “____” ____________ y. Kengashning vakolatli aʼzolari: 1. Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi 2. Iqtisodiyot va moliya vazirligi 3. Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasi 4. Oʻzbekiston Savdo-sanoat palatasi 5. Oʻzbekiston Texnik jihatdan tartibga solish agentligi 6. Raqobatni rivojlantirish va isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish qoʻmitasi Kun tartibi: __________-sonli ish boʻyicha ariza beruvchi taqdim etgan maʼlumotlar Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2022-yil 12-oktabrdagi PQ-393-son qaroriga va Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 9-martdagi 99-son qarori talablari asosida import qiluvchini xalqaro brend tovarlarining ayrim turlarini import qiluvchilar Reyestriga kiritishning maqsadga muvofiq yoki maqsadga muvofiq emasligini koʻrib chiqish. Arizani koʻrib chiqish natijasiga koʻra kengash qarori: T/r Kengash aʼzolari Ovoz berish sanasi Reyestrga kiritish maqsadga muvofiq Reyestrga kiritish maqsadga muvofiq emas QR kodli imzo 1. Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi 2. Iqtisodiyot va moliya vazirligi 3. Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasi 4. Oʻzbekiston Savdo-sanoat palatasi 5. Oʻzbekiston Texnik jihatdan tartibga solish agentligi 6. Raqobatni rivojlantirish va isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish qoʻmitasi 7. Tarif va notarif tartibga solish Kengashi Raisi
Xalqaro brendlar tovarlarining ayrim turlarini brend egalari yoki ularning vakolatli yetkazib beruvchilari (rasmiy distribyutorlar, dilerlar, ishlab chiqaruvchilarning savdo vakillari va ularning distribyutorlari, litsenziatlari) bilan tuzilgan toʻgʻridan-toʻgʻri shartnoma asosida import qiluvchilar reyestrini shakllantirish va yuritish tartibi toʻgʻrisida nizomga 3-ILOVA
“Xalqaro brendlar tovarlarining ayrim turlarini brend egalari yoki ularning vakolatli yetkazib beruvchilari (rasmiy distribyutorlar, dilerlar, ishlab chiqaruvchilarni savdo vakillari va ularning distribyutorlari, litsenziatlari) bilan toʻgʻridan-toʻgʻri shartnoma asosida import qiluvchilar Reyestriga kiritilganligi haqidagi son-_____ SERTIFIKAT 1. Ariza beruvchi (import qiluvchi) ____________________________________________________ 2. Eksport qiluvchi (import shartnomasi boʻyicha yuk joʻnatuvchi) _____________________________ 3. Import shartnomasi raqami va sanasi, shuningdek umumiy qiymati ________________________ 4. Sertifikatlanayotgan mahsulotning nomi _____________________________________________ 5. Sertifikatlanayotgan mahsulotning 4 tadan 10 tagacha raqamdan iborat TIF TN kodi*__________ 6. Sertifikatlanayotgan mahsulotning kelib chiqish mamlakati ______________________________ 7. Brend nomi _____________________________________________________________________ Sertifikat bergan organning vakolatli shaxsi _______________________ (F.I.O.) (QR kod) Sertifikat berilgan sana _________________ * Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2022-yil 12-oktabrdagi PQ-393-son qarori ilovasiga muvofiq Izoh. Sertifikat berilgan sanadan boshlab 1 (bir) yil davomida amal qiladi.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2023-yil 9-mart,
99-son