📅 2023-yil 10-mart · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2023-yil 10-mart · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2023 йил 10 март · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 10 марта 2023 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 10 March 2023 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР
РЎЙХАТИ
Давлат мулкини хусусийлаштириш ва ижарага бериш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иқтисодиётда давлат иштирокини янада қисқартириш ва хусусийлаштиришни жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 18 мартдаги ПҚ-168-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш, хусусийлаштиришни янада жадаллаштириш ва давлат мулкини ижарага бериш тартибини соддалаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
давлат активлари «E-auksion» электрон савдо платформасига савдога чиқарилганда ва уларни баҳолаш халқаро нуфузга эга аудиторлик компаниялари томонидан амалга оширилганда, баҳолаш ҳисоботини мажбурий тартибда экспертизадан ўтказиш талабини бекор қилиш;
давлат активлари бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотилганда, Марказий банкнинг асосий ставкаси бўйича фоизларни ҳисоблаш ва тўланган қисмига давлат активидан фойдаланиш ҳуқуқини бериш тартибини белгилаш;
савдоларда давлат активини сотиб олишга икки ой мобайнида талабнома тушмаган тақдирда, Давлат мулкини сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича давлат комиссияси томонидан белгиланадиган механизмга асосан нархни босқичма-босқич пасайтириб бориш.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ва Давлат активларини бошқариш агентлиги директори А.Ж. Ортиқов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 10 мартдаги 100-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат мулки объектларини хусусийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2014 йил 6 октябрдаги 279-сон қарорида :
а) Давлат корхоналари ва давлат муассасаларини хўжалик жамиятларига ўзгартириш тартиби тўғрисидаги низомда (Қарорга 1-илова):
5-банддаги «Давлат рақобат қўмитаси» сўзлари «Давлат активларини бошқариш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
12-банднинг биринчи хатбошисидаги «Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Қурилиш вазирлиги» ва «Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати» сўзлари тегишлича «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Солиқ қўмитаси, Кадастр агентлиги, Табиат ресурслари вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги» ва «Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
17-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«17. Тасдиқланган хусусийлаштириш дастурига мувофиқ Агентлик ёки ҳудудий бошқарма ўзгартириш учун тайёрлаш бўйича Комиссияни (кейинги ўринларда — Комиссия) тузади.
Комиссия таркибига Агентлик ёки ҳудудий бошқарма вакиллари билан бир қаторда:
муассис;
ўзгартирилаётган давлат ташкилоти маъмурияти ва унда меҳнат фаолиятини юритаётган ишчилар;
иқтисодиёт ва молия органи;
солиқ хизмати органи;
хизмат кўрсатувчи банк;
маҳаллий ижро ҳокимият органлари;
Кадастр агентлиги вакиллари киритилади.
Зарурат бўлганда, Комиссия таркибига бошқа мутахассислар киритилиши мумкин»;
37 ва 38-бандлардаги «Молия вазирлиги» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
46-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«46. Ўзгартирилган давлат ташкилотининг мулкига бўлган мулк ҳуқуқи янги вужудга келган хўжалик жамият томонидан ушбу Низомга 10-иловадаги электрон шаклда Агентлик ва унинг ҳудудий бошқармаси томонидан расмийлаштирилади, белгиланган шаклда уни ЭРИ билан тасдиқлайди, жамиятга ва Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармасига юборилади»;
49-банд биринчи хатбошиси «дубликати» сўзидан кейин «мулкдор ёки унинг ҳуқуқий ворисининг (меросхўрларининг)» сўзлари билан тўлдирилсин;
1-илова 2-босқич «Бажариш муддатлари» устунидаги «Давлат рақобат қўмитаси» сўзлари «Давлат активларини бошқариш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
Низомга 10-илова матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ АКТИВЛАРИНИ БОШҚАРИШ АГЕНТЛИГИ ДАВЛАТ КЎЧМАС МУЛК ОБЪЕКТИГА МУЛК ҲУҚУҚИНИ ТАСДИҚЛОВЧИ ДАВЛАТ ОРДЕРИ (Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи фонида олтин рангли босма ҳарфлар билан ёзилади) --------------------------------------------------------------------------------------------------- МУЛК ҲУҚУҚИНИ ТАСДИҚЛОВЧИ ДАВЛАТ ОРДЕРИ № _____________ ________________________________________________________________________ (нодавлат юридик шахснинг номи ёки жисмоний шахснинг Ф.И.О.) ______________________________________________________________________га Мулкдорнинг манзили (яшаш жойи) __________________________________________ ______________________________________________________________ паспорт серияси ______ рақами _________________ ким томонидан ва қачон берилган (жисмоний шахслар учун) СТИР________________, ЖШШИР __________________________________________ (жисмоний шахслар учун) _____________________________________________________________қийматидаги (сўз билан) _____________________________________________________________________ га (хусусийлаштирилган давлат мулкининг номи) ____________________________________________мулк ҳуқуқи берилди. (ҳуқуқ турининг белгиси) Ушбу ордер _____________________________________________________томонидан (ушбу ордерни берган давлат органининг номи) _________________________________________________________га асосан берилди. (ордерни бериш асоси) *Изоҳ___________________________________________________________________ Ордер берилган ва рўйхатдан ўтказилган сана ___________________ Агентлик директори (ўринбосари) (ҳудудий бошқарма бошлиги) QR-коди (Ф.И.О) * Сотиб олиш тўловларини бўлиб-бўлиб тўлаш ва/ёки инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларини бажариш шартлари мавжуд бўлганда тўлдирилади»;
б) Давлат акцияларини сотиш тартиби тўғрисидаги низомда (Қарорга 2-илова):
1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. Ушбу Низом давлат мулкида бўлган акцияларни (кейинги ўринларда — давлат акциялари) нодавлат юридик шахсларга, шунингдек, жисмоний шахсларга хусусийлаштириш тартибида сотиш тартибини белгилайди.
Ушбу Низомнинг амал қилиши:
давлат акцияларини суднинг қарори асосида сотишда;
Ўзбекистон Республикаси «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 40-моддасига асосан акциядорлик жамиятларида акциядорларнинг талабига кўра акцияларни олишда юзага келадиган муносабатларга татбиқ этилмайди»;
2-банднинг саккизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ҳудудий танлов комиссияси — тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари бошқарадиган ҳамда таркибига Агентлик (танлов комиссияси раисининг ўринбосари сифатида), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Солиқ қўмитаси, Кадастр агентлиги, Табиат ресурслари вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ҳудудий бошқармаларининг раҳбарлари кирадиган танлов комиссияси»;
6-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«6. Биржа савдоларига ва БТСТ савдоларига чиқарилган давлат акциялари уларни савдога қўйиш нархи бўйича сотиб олишга икки ой мобайнида буюртманома бўлмаган тақдирда, Давлат мулкини сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича давлат комиссияси томонидан белгиланадиган механизмга асосан нарх босқичма-босқич пасайтириб борилиши мумкин.»;
27-бандда :
қуйидаги таҳрирдаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Бунда халқаро нуфузга эга аудиторлик компанияларининг Ўзбекистонда белгиланган тартибда фаолият юритаётган шуъба корхоналарининг давлат акцияларини баҳолаш ҳисоботлари ҳаққонийлигини мажбурий экспертизадан ўтказиш талаб этилмайди»;
иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
40-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«40. Давлат акцияларини сотиб олиш тўловларини тўлаш муддати сотувчи томонидан белгиланади, бироқ бу муддат, агар Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамаси ёхуд Давлат тендер комиссияси қарорида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, биржа битими кучга кирган кундан бошлаб уч йилдан ошиши мумкин эмас.
Биржа битими рўйхатдан ўтказилгандан кейин харидор (харидорнинг воситачиси) биржа битимининг бутун суммасини бир йўла ёки бўлиб-бўлиб тўлаш орқали ва биржа савдоларига хизмат кўрсатувчи ташкилотларнинг воситачилик тўловларини:
биржа савдолари қоидаларида белгиланган тартибда ва муддатларда ҲККПдаги махсус ҳисобварақларига маблағларни ўтказиш йўли билан (ўзаро ҳисоб-китоблар миллий валютада амалга оширилган тақдирда);
биржа савдолари қоидаларида белгиланган тартибда ва муддатларда ҲККПнинг махсус ҳисобварағига биржа битими рўйхатдан ўтказилган санадаги Марказий банк курси бўйича маблағларни ўтказиш йўли билан (ўзаро ҳисоб-китоблар ЭАВда амалга оширилган тақдирда) тўлаши шарт.
Давлат акцияларини бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотиш бўйича биржа битими тузилган кундан бошлаб бир ой ичида харидор томонидан сотиб олиш тўловларининг 35 фоизи миқдоридаги (сотиб олиш учун депозитга қўйилган маблағни инобатга олган ҳолда) дастлабки тўлов амалга оширилган тақдирда, харидорга сотиб олиш тўловларини фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқи берилади.
Агар дастлабки тўлов суммаси 35 фоиздан кам бўлган ҳолатда, бир ойлик муддат тугаган кундан кейинги кундан бошлаб қолган суммага ҳар бир кун учун Марказий банкнинг асосий ставкаси миқдорида йиллик фоизидан келиб чиққан ҳолда, қуйидаги формула бўйича кунлик фоизлар ҳисобланади:
Фд=Қд*(МБд/365)*Кд
Бунда:
Фд — тўлов графиги бўйича тўловни амалга ошириш даври учун ҳисобланган фоизлар;
Д — тўлов графиги бўйича тўловни амалга ошириш даври тартиб рақами;
Қд — тўлов графиги бўйича тўловни амалга ошириш давридаги сотиб олиш тўловлари қолдиғи;
МБд — Марказий банкнинг фоиз ҳисобланаётган давр учун амалда бўлган асосий фоиз ставкаси. Бунда, тўлов графигидаги ҳисобга олинаётган кунлар учун бир нечта асосий фоиз ставкалари амалда бўлса, фоиз миқдорлари тегишли кунларга мос равишда асосий фоиз ставкаси ўзгартирилган ҳолда алоҳида-алоҳида ҳисобланиб, тўлов графигидаги давр учун жамланади;
Кд — тўлов графиги бўйича тўловни амалга ошириш даврлари оралиғидаги кунлар сони, бунда биринчи давр учун кунлар сони биржа битими тузилган санадан кейинги кундан бошлаб ҳисобланади.
Марказий банкнинг асосий ставкаси миқдорида йиллик фоизлар ҳисобланадиган биржа битими бўйича муддатида тўланмаган фоизлар учун харидордан пеня ундириш назарда тутилмайди.
Бунда, ҳисобланган фоизлар биржа битимида белгиланган тўлов графиги бўйича ҳар бир тўловни амалга оширишнинг охирги муддатида тўланмаган тақдирда, тўлов графиги бўйича кейинги амалга оширилган тўлов биринчи навбатда олдинги давр учун ҳисобланган фоизларни сўндиришга йўналтирилади»;
41-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«41. ҲККП биржа битими бўйича маблағлар тушгандан кейин:
клиринг операциясини амалга оширади;
Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармасига биржа битими бўйича пул маблағлари ўтказмаларини ва воситачилик тўловларини тўлаш бўйича биржа савдоларига хизмат кўрсатувчи ташкилотларнинг ҳисобварақларига пул ўтказмаларини амалга оширади;
сотувчининг воситачисига сотилган давлат акциялари бўйича амалга оширилган ҳисоб-китоблар тўғрисидаги ҳисоботни тақдим этади.
Сотиб олиш тўловларини бўлиб-бўлиб тўлаш ва харидор томонидан инвестициявий ва (ёки) ижтимоий мажбуриятлар қабул қилиш шарти билан (агар мавжуд бўлган тақдирда) сотилган давлат акциялари бўйича биржа битими доирасида харидор томонидан сотиб олиш тўловлари қисман амалга оширилган кундан бошлаб икки иш куни ичида сотувчи:
давлат акциялари сотилганлиги тўғрисида жамиятни хабардор қилади;
харидорга биржа битими бўйича барча мажбуриятлар, жумладан сотиб олиш тўловлари ва пеня (юзага келган тақдирда) тўлиқ амалга оширилгунга ҳамда инвестициявий ва (ёки) ижтимоий мажбуриятлар тўлиқ бажарилгунга қадар (агар мавжуд бўлган тақдирда) акция қийматининг тўланган қисмига мутаносиб равишда жамият бошқарувида иштирок этиш ва дивидендлар олиш ҳуқуқи асосида сотувчининг депо ҳисобварағидан харидорнинг депо ҳисобварағига ҳисобдан чиқариш тўғрисида топшириқ бериш орқали харидорга сотиб олинган акцияга эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқини беради, бунда инвестиция мажбуриятлари бажариб бўлингунга қадар харидор томонидан депозитар хизматларга ҳақ тўлаш шарти билан харидорнинг депо ҳисобварағидаги акциянинг ҳаракати Марказий депозитарийдаги «Қимматли қоғозлар» махсус бўлимида блокировка қилинади»;
Низомга 1-илованинг 3-босқичи «Бажариш муддатлари» устунидаги «10 кун» сўзи «3 иш куни» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) Масъулияти чекланган жамиятлар устав фондлари (устав капиталлари)даги давлат улушларини сотиш тартиби тўғрисидаги низомда (Қарорга 3-илова):
1-банднинг иккинчи — тўртинчи хатбошилари қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан алмаштирилсин:
«Ушбу Низомнинг амал қилиши давлат улушини суднинг қарори асосида сотишда юзага келадиган муносабатларга татбиқ этилмайди»;
2-банднинг ўн биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ҳудудий танлов комиссияси — тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари бошқарадиган ҳамда таркибига Агентлик (танлов комиссияси раисининг ўринбосари сифатида), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Солиқ қўмитаси, Кадастр агентлиги, Табиат ресурслари вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ҳудудий бошқармаларининг раҳбарлари кирадиган танлов комиссияси»;
3-банд қуйидаги таҳрирдаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Савдоларда давлат улушини сотиб олишга икки ой мобайнида талабнома тушмаган тақдирда, Давлат мулкини сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича давлат комиссияси томонидан белгиланадиган механизмга асосан нарх босқичма-босқич пасайтириб борилиши мумкин.»;
19-банд қуйидаги таҳрирдаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Бунда, қуйидаги ҳолатларда баҳолаш ҳисоботлари ҳаққонийлигини мажбурий экспертизадан ўтказиш талаб этилмайди:
давлат улушини баҳолаш халқаро нуфузга эга аудиторлик компанияларининг Ўзбекистонда белгиланган тартибда фаолият юритаётган шуъба корхоналари томонидан амалга оширилганда;
давлат улуши «E-auksion» электрон савдо платформасидаги аукцион савдоларига чиқарилганда»;
47 1 -банднинг иккинчи хатбошисидаги «аукционни» ва «аукцион» сўзлари тегишлича «танловни» ва «танлов» сўзлари билан алмаштирилсин;
72-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
76-банддан бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
77-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Баённома имзолангандан кейин йигирма кундан кечикмай, агар аукцион (танлов) тўғрисидаги хабарномада ёки оферта қилишга таклифномада бошқача муддат белгиланмаган бўлса, аукцион (танлов) ғолиби (қатнашчи) томонидан оферта шартларига энг кўп жавоб берадиган талабгор билан ЭРИ орқали имзоланадиган электрон олди-сотди шартномаси тузилади»;
84-бандда :
қуйидаги таҳрирдаги тўртинчи — ўн тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Давлат улушларини бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотиш бўйича олди-сотди шартномаси тузилган кундан бошлаб бир ой ичида харидор томонидан сотиб олиш тўловларининг 35 фоизи миқдоридаги (закалат тўловини инобатга олган ҳолда) дастлабки тўлов амалга оширилган тақдирда, харидорга сотиб олиш тўловларини фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқи берилади.
Агар дастлабки тўлов суммаси 35 фоиздан кам бўлган ҳолатда, бир ойлик муддат тугаган кундан кейинги кундан бошлаб қолган суммага ҳар бир кун учун Марказий банкнинг асосий ставкаси миқдорида йиллик фоизидан келиб чиққан ҳолда, қуйидаги формула бўйича кунлик фоизлар ҳисобланади:
Фд=Қд*(МБд/365)*Кд
Бунда:
Фд — тўлов графиги бўйича тўловни амалга ошириш даври учун ҳисобланган фоизлар;
Д — тўлов графиги бўйича тўловни амалга ошириш даври тартиб рақами;
Қд — тўлов графиги бўйича тўловни амалга ошириш давридаги сотиб олиш тўловлари қолдиғи;
МБд — Марказий банкнинг фоиз ҳисобланаётган давр учун амалда бўлган асосий фоиз ставкалари. Бунда тўлов графигидаги ҳисобга олинаётган кунлар учун бир нечта асосий фоиз ставкалари амалда бўлса, фоиз миқдорлари тегишли кунларга мос равишда асосий фоиз ставкаси ўзгартирилган ҳолда алоҳида-алоҳида ҳисобланиб, тўлов графигидаги давр учун жамланади;
Кд — тўлов графиги бўйича тўловни амалга ошириш даврлари оралиғидаги кунлар сони, бунда биринчи давр учун кунлар сони олди-сотди шартномаси тузилган санадан кейинги кундан бошлаб ҳисобланади.
Марказий банкнинг асосий ставкаси миқдорида йиллик фоизлар ҳисобланадиган шартномалар бўйича муддатида тўланмаган фоизлар учун харидордан пеня ундириш назарда тутилмайди.
Бунда, ҳисобланган фоизлар шартномада белгиланган тўлов графиги бўйича ҳар бир тўловни амалга оширишнинг охирги муддатида тўланмаган тақдирда, тўлов графиги бўйича кейинги амалга оширилган тўлов биринчи навбатда олдинги давр учун ҳисобланган фоизларни сўндиришга йўналтирилади»;
тўртинчи хатбоши ўн бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
86-банднинг биринчи хатбошиси «ижтимоий мажбуриятларсиз» сўзларидан кейин «ҳамда сотиб олиш тўловларини бир йўла тўлаш шарти билан» сўзлари билан тўлдирилсин;
87-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«87. Сотиб олиш тўловларини бўлиб-бўлиб тўлаш ва харидор томонидан инвестициявий ва (ёки) ижтимоий мажбуриятлар қабул қилиш шарти билан сотилган давлат улушлари бўйича (давлат улуши жамиятнинг ўзига сотилган ҳолатлар бундан мустасно) олди-сотди шартномалари доирасида харидор томонидан сотиб олиш тўловлари қисман амалга оширилган кундан бошлаб ўн иш куни ичида сотувчи:
давлат улуши сотилганлиги тўғрисида жамиятни хабардор қилади;
харидорга олди-сотди шартномаси бўйича барча мажбуриятлар, жумладан сотиб олиш тўловлари ва пеня (юзага келган тақдирда) тўлиқ амалга оширилгунга ҳамда инвестициявий ва (ёки) ижтимоий мажбуриятлар тўлиқ бажарилгунга қадар улуш қийматининг тўланган қисмига мутаносиб равишда жамият бошқарувида иштирок этиш ва дивидендлар олиш ҳуқуқи асосида «тасарруф этиш ҳуқуқисиз» сертификатни беради»;
88-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«88. Харидор томонидан олди-сотди шартномаси бўйича барча мажбуриятлар, жумладан сотиб олиш тўловлари ва пеня (юзага келган тақдирда) тўлиқ амалга оширилиб ҳамда инвестициявий ва (ёки) ижтимоий мажбуриятлар тўлиқ бажарилгандан сўнг ва улар белгиланган тартибда сотувчи томонидан қабул қилингандан кейин харидор сотиб олинган давлат улушига нисбатан мулк ҳуқуқига эга бўлади.
Бунда, харидор томонидан сертификатнинг асл нусхаси тақдим этилган кундан бошлаб беш иш кунидан кечикмаган муддатда унга Агентлик ёки унинг ҳудудий бошқармаси томонидан «тасарруф этиш ҳуқуқи билан» белгиси қўйилади»;
қуйидаги таҳрирдаги 88 1 -банд билан тўлдирилсин:
«88 1 . Давлат улуши белгиланган тартибда жамиятнинг ўзига сотилган тақдирда, жамият томонидан сотиб олиш тўловлари ва пеня (юзага келган тақдирда) тўлиқ амалга оширилиб ҳамда олди-сотди шартномаси бўйича барча мажбуриятлар, жумладан инвестициявий ва (ёки) ижтимоий мажбуриятлар (мавжуд бўлган тақдирда) белгиланган тартибда тўлиқ бажарилган деб эътироф этилган кундан ўн иш куни ичида жамиятга сертификат берилади»;
XIII-боб ва 95-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
Низомга 1-иловада :
3-босқичда:
«Тадбирлар» устуни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Жамиятни хабардор қилган кундан бошлаб бир ойдан сўнг, агар жамият уставида ёки жамият қатнашчиларининг келишувида бошқача муддат назарда тутилмаган бўлса ёки жамият томонидан сотиб олиш рад этилгандан сўнг давлат улушини баҳолаш бўйича баҳоловчи ташкилотнинг ҳисоботи ва жамият томонидан тақдим этилган ҳужжатлар асосида давлат улушини савдоларга қўйиш тўғрисида буйруқ чиқариш»;
«Бажариш муддатлари» устунидаги «Жамиятни хабардор қилган кундан бошлаб бир ой ичида, агар жамият уставида ёки жамият қатнашчиларининг келишувида бошқача муддат назарда тутилмаган бўлса» сўзлари «Давлат улушини хусусийлаштириш бўйича ҳужжатлар тўплами ижобий кўриб чиқилгандан кейин 3 иш куни мобайнида» сўзлари билан алмаштирилсин;
5-босқич қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«
5-босқич Агентлик, унинг ҳудудий бошқармаси Давлат улуши 2 ой мобайнида оммавий савдоларда сотилмаган тақдирда, тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш орқали давлат улушини сотиш бўйича оферта қилиш. Аукцион (танлов) комиссиясининг охирги баённомаси тасдиқланган санадан бошлаб 30 кун ичида Агентлик, унинг ҳудудий бошқармаси Тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш орқали давлат улушини сотиш бўйича оферта қилиш, таклифномаларни ОАВ ва веб-сайтда чоп этиш, сотишга таклиф қилинаётган давлат улуши тўғрисидаги ахборотни ошкор қилиш. Музокаралар ўтказилишидан камида 30 кун олдин Агентлик, унинг ҳудудий бошқармаси Талабгорлардан буюртманомаларни қабул қилиш ва тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш. Таклифномада белгиланган муддатларда Агентлик, унинг ҳудудий бошқармаси, харидор Тўғридан-тўғри музокараларнинг натижаларини расмийлаштириш ва музокаралар қатнашчиси билан давлат улушининг олди-сотди шартномасини имзолаш. Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатларда Агентлик, унинг ҳудудий бошқармаси Аукцион савдоларида давлат активларини сотиб олишга икки ой мобайнида талабнома тушмаган тақдирда, Давлат мулкини сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича давлат комиссияси томонидан белгиланадиган механизмга асосан нархни босқичма-босқич пасайтириб бориш механизми қўлланилади. Давлат мулкини сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича давлат комиссияси қарорида белгиланган муддатларда.
»
Низомга 10-илова матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ АКТИВЛАРИНИ БОШҚАРИШ АГЕНТЛИГИ МАСЪУЛИЯТИ ЧЕКЛАНГАН ЁКМ ҚЎШИМЧА МАСЪУЛИЯТЛИ ЖАМИЯТНИНГ УСТАВ ФОНДИДАГИ УЛУШГА БЎЛГАН МУЛК ҲУҚУҚИНИ ТАСДИҚЛОВЧИ СЕРТИФИКАТ (Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи фонида олтин рангли босма ҳарфлар билан ёзилади) --------------------------------------------------------------------------------------------------- МУЛК ҲУҚУҚИНИ ТАСДИҚЛОВЧИ СЕРТИФИКАТ № _____________ ________________________________________________________________________ (нодавлат юридик шахснинг номи ёки жисмоний шахснинг Ф.И.О.) ______________________________________________________________________га Мулкдорнинг манзили (яшаш жойи) __________________________________________ ______________________________________________________________ паспорт серияси ______ рақами _________________ ким томонидан ва қачон берилган (жисмоний шахслар учун) СТИР________________, ЖШШИР __________________________________________ (жисмоний шахслар учун) _____________________________________________________________қийматидаги (сумма сўз билан) ___________________________________________________________________улуш (давлат улуши хусусийлаштирилган жамиятнинг манзили ва номи (улуш миқдори) қийматининг_______________________________________________тўланган қисмига (сумма сўз билан) мутаносиб равишда____________________________мулк ҳуқуқи берилди. (улуш миқдори ёзилган ҳолда ҳуқуқ турининг белгиси) Ушбу сертификат ________________________________________________томонидан (ушбу сертификатни берган давлат органининг номи) _________________________________________________________га асосан берилди. (сертификатни бериш асоси) *Изоҳ___________________________________________________________________ Сертификат берилган ва рўйхатдан ўтказилган сана ___________________ Агентлик директори (ўринбосари) (ҳудудий бошқарма бошлиги) QR-коди (Ф.И.О) * Сотиб олиш тўловларини бўлиб-бўлиб тўлаш ва/ёки инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларини бажариш шартлари мавжуд бўлганда тўлдирилади»;
г) Давлат кўчмас мулк объектларини сотиш тартиби тўғрисидаги низомда (Қарорга 4-илова):
2-банд ўнинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ҳудудий танлов комиссияси — тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари бошқарадиган ҳамда таркибига Агентлик (танлов комиссияси раисининг ўринбосари сифатида), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Солиқ қўмитаси, Кадастр агентлиги, Табиат ресурслари вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ҳудудий бошқармаларининг раҳбарлари кирадиган танлов комиссияси»;
3-банд қуйидаги таҳрирдаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Савдоларда давлат кўчмас мулк объектларини сотиб олишга икки ой мобайнида талабнома тушмаган тақдирда, Давлат мулкини сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича давлат комиссияси томонидан белгиланадиган механизмга асосан нархни босқичма-босқич пасайтириб борилиши мумкин»;
8-бандда :
қуйидаги таҳрирдаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Агентлик ва унинг ҳудудий бошқармаларининг давлат кўчмас мулки объектларини улар жойлашган ер участкалари билан биргаликда ягона мулк мажмуаси сифатида хусусийлаштириш тўғрисидаги аризаси келиб тушган тақдирда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги бир ҳафта муддатда ҳудудни шаҳарсозлик талабларидан келиб чиққан ҳолда тегишли хулосани тақдим этади»;
учинчи — ўн тўртинчи хатбошилар тегишинча тўртинчи — ўн бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
қуйидаги таҳрирдаги 14 1 ва 14 2 -бандлар билан тўлдирилсин:
«14 1 . Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг ёрдамчилари (кейинги ўринларда — ҳоким ёрдамчилари) томонидан ўз ҳудудларида аниқланган, ҳудуди 2 000 квадрат метргача бўлган давлат кўчмас мулк объектлари бўлганда — ҳоким ёрдамчиларининг онлайн-буюртманомасига асосан белгиланган тартибга мувофиқ тўғридан-тўғри «E-auksion» электрон савдо платформасидаги электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилади.
14 2 . Вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижро ҳокимияти органларига қарашли бўлган, уч ойдан ортиқ фойдаланилмасдан бўш турган давлат кўчмас мулк объектлари, ижтимоий объектлар бундан мустасно, Агентлик томонидан белгиланган тартибга мувофиқ уларнинг розилигисиз сотиш учун савдога чиқарилади»;
15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«15. Тасдиқланган хусусийлаштириш дастурига мувофиқ Агентлик ёки ҳудудий бошқарма ўзгартириш учун тайёрлаш бўйича Комиссияни (кейинги ўринларда — Комиссия) тузади.
Комиссия таркибига Агентлик ёки ҳудудий бошқарма вакиллари билан бир қаторда:
балансда сақловчи;
иқтисодиёт ва молия органи;
солиқ хизмати органи;
хизмат кўрсатувчи банк;
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари;
Кадастр агентлигининг ваколатли вакиллари;
бошқа мутахассислар (зарур бўлганда) киритилади»;
25-банддаги «йигирма» сўзи «ўн» сўзи билан алмаштирилсин;
26-бандда :
қуйидаги таҳрирдаги иккинчи — тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Бунда, қуйидаги ҳолатларда баҳолаш ҳисоботлари ҳаққонийлигини мажбурий экспертизадан ўтказиш талаб этилмайди:
давлат кўчмас мулк объектини баҳолаш халқаро нуфузга эга аудиторлик компанияларининг Ўзбекистонда белгиланган тартибда фаолият юритаётган шуъба корхоналари томонидан амалга оширилганда;
давлат кўчмас мулк объекти «E-auksion» электрон савдо платформасида аукцион савдоларига чиқарилганда»;
иккинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
43-банддан учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
50 1 -бандда :
биринчи хатбошидаги «аукцион» сўзи «танлов» сўзи билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «аукционни» ва «аукцион» сўзлари тегишлича «танловни» ва «танлов» сўзлари билан алмаштирилсин;
63-банддан учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
71 1 -банд «ғолиби билан» сўзларидан кейин «ЭРИ орқали имзоланадиган электрон» сўзлари билан тўлдирилсин;
77-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
81-банддан бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
82-банднинг биринчи хатбошисидан «танлов шартларига тўлиқ мос келадиган буюртманомани тақдим этган ягона иштирокчи» сўзлари чиқариб ташлансин;
89-бандда :
қуйидаги таҳрирдаги иккинчи — ўн биринчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Давлат кўчмас мулк объектларини бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотиш бўйича олди-сотди шартномаси тузилган кундан бошлаб бир ой ичида харидор томонидан сотиб олиш тўловларининг 35 фоизи миқдоридаги (закалат тўловини инобатга олган ҳолда) дастлабки тўлов амалга оширилган тақдирда, харидорга сотиб олиш тўловларини фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқи берилади.
Агар дастлабки тўлов суммаси 35 фоиздан кам бўлган ҳолатда, бир ойлик муддат тугаган кундан кейинги кундан бошлаб қолган суммага ҳар бир кун учун Марказий банкнинг асосий ставкаси миқдорида йиллик фоизидан келиб чиққан ҳолда, қуйидаги формула бўйича кунлик фоизлар ҳисобланади:
Фд=Қд*(МБд/365)*Кд
Бунда:
Фд — тўлов графиги бўйича тўловни амалга ошириш даври учун ҳисобланган фоизлар;
Д — тўлов графиги бўйича тўловни амалга ошириш даври тартиб рақами;
Қд — тўлов графиги бўйича тўловни амалга ошириш давридаги сотиб олиш тўловлари қолдиғи;
МБд — Марказий банкининг фоиз ҳисобланаётган давр учун амалда бўлган асосий фоиз ставкалари. Бунда, тўлов графигидаги ҳисобга олинаётган кунлар учун бир нечта асосий фоиз ставкалари амалда бўлса, фоиз миқдорлари тегишли кунларга мос равишда асосий фоиз ставкаси ўзгартирилган ҳолда алоҳида-алоҳида ҳисобланиб, тўлов графигидаги давр учун жамланади.
Кд — тўлов графиги бўйича тўловни амалга ошириш даврлари оралиғидаги кунлар сони, бунда биринчи давр учун кунлар сони олди-сотди шартномаси тузилган санадан кейинги кундан бошлаб ҳисобланади.
Марказий банкнинг асосий ставкаси миқдорида йиллик фоизлар ҳисобланадиган шартномалар бўйича муддатида тўланмаган фоизлар учун харидордан пеня ундириш назарда тутилмайди.
Бунда, ҳисобланган фоизлар шартномада белгиланган тўлов графиги бўйича ҳар бир тўловни амалга оширишнинг охирги муддатида тўланмаган тақдирда, тўлов графиги бўйича кейинги амалга оширилган тўлов биринчи навбатда олдинги давр учун ҳисобланган фоизларни сўндиришга йўналтирилади»;
иккинчи — тўртинчи хатбошилари тегишлича ўн учинчи — ўн бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Низомга 1-иловада :
2-босқич «Бажариш муддатлари» устунидаги «икки ойдан» сўзлари «ўн кундан» сўзлари билан алмаштирилсин;
3-босқич «Бажариш муддатлари» устунидаги «10 кун» сўзлари «3 иш куни» сўзлари билан алмаштирилсин;
5-босқич қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«
«5-босқич Агентлик, унинг ҳудудий бошқармаси Давлат кўчмас мулк объекти оммавий (аукцион, танлов) савдоларда 2 ой давомида сотилмаган тақдирда, уни тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш орқали оферта қилишга таклифнома чоп қилинади. Аукцион (танлов) комиссиясининг охирги баённомаси тасдиқланган кундан бошлаб бир ой муддатда Агентлик, унинг ҳудудий бошқармаси Тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш орқали давлат кўчмас мулк объектини сотиш бўйича оферта қилишга таклифномани ОАВ ва веб-сайтда чоп этиш, сотишга таклиф қилинаётган давлат кўчмас мулк объектлари тўғрисидаги ахборотни ошкор қилиш. Музокаралар ўтказилишидан камида 30 кун олдин Агентлик, унинг ҳудудий бошқармаси, харидор Талабгорлардан буюртманомаларни қабул қилиш ва тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш. Таклифномада белгиланган муддатда Агентлик, унинг ҳудудий бошқармаси, харидор Тўғридан-тўғри музокараларнинг натижаларини расмийлаштириш ва ўтказилган музокаралар қатнашчиси билан давлат кўчмас мулк объектининг олди-сотди шартномасини имзолаш. Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатларда Агентлик, унинг ҳудудий бошқармаси Аукцион савдоларда давлат активларини сотиб олишга икки ой мобайнида талабнома тушмаган тақдирда, Давлат мулкини сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича давлат комиссияси томонидан белгиланадиган механизмга асосан нархни босқичма-босқич пасайтириб бориш механизми қўлланилади. Давлат мулкини сотишда тендер савдоларни ўтказиш бўйича давлат комиссияси қарорида белгиланган муддатларда
»
Низомга 10-илова матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ АКТИВЛАРИНИ БОШҚАРИШ АГЕНТЛИГИ ДАВЛАТ КЎЧМАС МУЛК ОБЪЕКТИГА МУЛК ҲУҚУҚИНИ ТАСДИҚЛОВЧИ ДАВЛАТ ОРДЕРИ (Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи фонида олтин рангли босма ҳарфлар билан ёзилади) --------------------------------------------------------------------------------------------------- МУЛК ҲУҚУҚИНИ ТАСДИҚЛОВЧИ ДАВЛАТ ОРДЕРИ № _____________ ________________________________________________________________________ (нодавлат юридик шахснинг номи ёки жисмоний шахснинг Ф.И.О.) ______________________________________________________________________га Мулкдорнинг манзили (яшаш жойи) __________________________________________ ______________________________________________________________ паспорт серияси ______ рақами _________________ ким томонидан ва қачон берилган (жисмоний шахслар учун) СТИР________________, ЖШШИР __________________________________________ (жисмоний шахслар учун) _____________________________________________________________қийматидаги (сўз билан) _____________________________________________________________________ га (хусусийлаштирилган давлат мулкининг манзили ва номи) ____________________________________________мулк ҳуқуқи берилди. (ҳуқуқ турининг белгиси) Ушбу ордер _____________________________________________________томонидан (ушбу ордерни берган давлат органининг номи) _________________________________________________________га асосан берилди. (ордерни бериш асоси) *Изоҳ___________________________________________________________________ Ордер берилган ва рўйхатдан ўтказилган сана ___________________ Агентлик директори (ўринбосари) (ҳудудий бошқарма бошлиги) QR-коди (Ф.И.О) * Сотиб олиш тўловларини бўлиб-бўлиб тўлаш ва/ёки инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларини бажариш шартлари мавжуд бўлганда тўлдирилади»;
д) Давлат мулки объектларини танлов савдоларида ва тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш йўли билан сотишда инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг энг кам миқдорини ва турларини белгилаш, шунингдек давлат мулки объектларининг олди-сотди шартномаларининг харидорлар томонидан бажарилишини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомда (Қарорга 7-илова):
2-банднинг ўн бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ҳудудий танлов комиссияси — тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари бошқарадиган ҳамда таркибига Агентлик (танлов комиссияси раисининг ўринбосари сифатида), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Солиқ қўмитаси, Кадастр агентлиги, Табиат ресурслари вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ҳудудий бошқармаларининг раҳбарлари кирадиган танлов комиссияси»;
24-бандда :
олтинчи хатбошидаги «Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
еттинчи хатбошидаги «Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг» сўзлари «Табиат ресурслари вазирлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
ўнинчи хатбошидаги «Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси» сўзлари «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Солиқ қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
27-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Қурилиш вазирлиги» ва «Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги» сўзлари тегишлича «Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги» ва «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
36-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«сотиб олиш тўловларини киритишнинг ҳар бир ўтказиб юборилган куни учун кечиктирилган тўлов суммаси 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня ҳисоблаб ёзади»;
37-банднинг биринчи хатбошисидаги «камида уч ой олдин», «Давлат рақобат қўмитаси» сўзлари тегишлича «сўнг уч ой давомида» ва «Давлат активларини бошқариш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Фонд биржасида акцияларни оммавий таклифини ўтказишни ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 10 майдаги 268-сон қарорининг рус тилидаги матнида 3-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«действие постановления Кабинета Министров Республики Узбекистан от 6 октября 2014 года № 279 «Об утверждении положений о порядке приватизации объектов государственной собственности» не распространяется на реализацию государственных пакетов акций путем их вторичного публичного предложения (SPO) на фондовой бирже, в том числе на определение цены их реализации».
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 июндаги 454-сон қарори билан тасдиқланган Давлат мулки объектларини сотиш ва давлат мулкини ижарага бериш бўйича электрон савдолар ўтказиш учун материаллар тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низомда :
а) 7-банд куйидаги таҳрирдаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Бунда қуйидаги ҳолатларда баҳолаш ҳисоботлари ҳаққонийлигини мажбурий экспертизадан ўтказиш талаб этилмайди:
давлат мулки объекти (улуши) баҳолаш халқаро нуфузга эга аудиторлик компанияларининг Ўзбекистонда белгиланган тартибда фаолият юритаётган шуъба корхоналари томонидан амалга оширилганда;
давлат мулки объекти (улуши) «E-auksion» электрон савдо платформасида аукцион савдоларига чиқарилганда»;
б) Низомга 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Давлат мулки объектларини сотиш ва давлат мулкини ижарага бериш учун материаллар тайёрлаш
СХЕМАСИ
1-босқич Агентлик, унинг ҳудудий бошқармалари Баҳолаш ташкилотининг объект қийматини баҳолаш ҳисоботида ҳамда баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботининг ишончлилиги экспертизасини ўтказиш натижалари тўғрисида эксперт хулосасида аниқланган миқдорда объектларни сотиш тўғрисида буйруқ чиқариш. Бунда, давлат мулки объекти (улуши) баҳолаш халқаро нуфузга эга аудиторлик компанияларининг Ўзбекистонда белгиланган тартибда фаолият юритаётган шуъба корхоналари томонидан амалга оширилганда; давлат мулки объекти (улуши) «E-auksion» электрон савдо платформасида аукцион савдоларига чиқарилганда уларни баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг ҳаққонийлигини экспертизадан ўтказиш талаб этилмайди. Давлат мулки объектларини хусусийлаштириш тўғрисида ҳужжатлар тўпламини ижобий кўриб чиқишдан кейин 3 иш кун ичида Объектларни сотиш ҳолатларида, инвестицион мажбуриятлар минимал қиймати миқдори Давлат тендер комиссияси ёки ҳудудий танлов комиссиясининг қарори билан белгиланади. Объектни ижарага бериш ҳолатларида, таянч ставкаси белгиланган тартибда аниқланади. Объектни ижарага берувчи ва балансда сақловчи томонидан имзоланган хатловдан ўтказиш далолатномаси асосида 5 кун ичида 2-босқич Агентлик, унинг ҳудудий бошқармалари Оператор билан савдоларни ташкил этиш хизматларини кўрсатиш юзасидан шартномани тузиш. Хизмат кўрсатиш шартномасида кўрсатилган муддатларда Агентлик, унинг ҳудудий бошқармалари, савдолар оператори ОАВ да ва Агентлик веб-сайтида электрон савдоларни ўтказиш (аукцион ёки танлов) тўғрисида эълонни жойлаштириш, сотиш (ижарага бериш) учун таклиф этилган объектлар тўғрисида маълумотни ошкор этиш. Объектларни сотиш (ижарага бериш) ҳолатида — электрон савдолар, аукцион (танлов) ўтказилишидан камида 30 кун олдин Савдолар оператори Савдолар ташкилотчиси томонидан электрон савдоларда иштирок этиш учун аризаларни қабул қилиш. Савдоларни ўтказиш тўғрисида эълонда кўрсатилган муддатларда.
»
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги фаолиятини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 15 майдаги 404-сон қарорида :
б) Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомда (Қарорга 2-илова):
3-бандда :
«а» кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
«б» кичик бандидаги «(кейинги ўринларда давлат активлари деб аталади) сотишдан» сўзларидан кейин «, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган тартибда давлат активлари бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотилганда, уларга Марказий банкнинг асосий ставкаси миқдорида ҳисобланадиган фоизлардан, шунингдек «UzAssets» АЖ инвестиция компанияси устав капиталига берилган давлат акция пакетлари (улушлари)ни сотишдан ҳамда «UzAssets» АЖ соф фойдасидан Жамғармага» сўзлари билан тўлдирилсин;
6 ва 7-бандлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«6. Жамғармага мазкур Низом 3-бандининг «б» кичик бандига мувофиқ келиб тушган маблағларни тақсимлаш қуйидаги нисбатларда амалга оширилади:
а) маблағларнинг (ушбу банднинг «б» — «д» кичик бандлари бундан мустасно):
87 фоизи — Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига;
10 фоизи — Жамғармага;
3 фоизи — Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Спортни қўллаб-қувватлаш жамғармасига;
б) ҳудуди 10 000 квадрат метргача бўлган давлат кўчмас мулк объектлари (бундан ушбу банднинг «в» кичик банди мустасно), шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари қарорлари асосида сотиладиган давлат кўчмас мулк объектларини сотишдан тушадиган маблағлар:
90 фоизи — тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг маҳаллий бюджетларига ҳамда объект жойлашган туман (шаҳар) маҳаллий бюджетига тенг улушларда;
10 фоизи — Жамғармага;
в) маҳалладаги ҳудуди 2 000 квадрат метргача бўлган давлат кўчмас мулк объектларини ҳоким ёрдамчиларининг онлайн-буюртманомасига асосан сотишдан тушадиган маблағлар тегишли маҳаллаларнинг Маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш жамғармаларига;
г) хусусийлаштириш дастурларига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикасида жойлашган давлат активларини (бундан ушбу банднинг «б» кичик банди мустасно) сотишдан тушган маблағлар Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш ҳудудий жамғармасига;
д) қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкасига бўлган ижара ёки мулк ҳуқуқини сотишдан тушган маблағларни тақсимлаш Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси қарорларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
7. Давлат активларини сотишдан тушган маблағлардан давлат активларини сотиш билан боғлиқ харажатлар (баҳоловчи ташкилотлар, савдолар ташкилотчилари, воситачилар ва депозитарийлар хизматларини тўлаш харажатлари) чегирилади.
Давлат активлари олди-сотди шартномалари (битимлари) бекор қилинган тақдирда аввал тақсимлаб, йўналтирилган маблағлар қайтарилмайди.
Харидор олдида қопланмаган қарздорлик қисми бошқа давлат активларини сотишдан тушган маблағлар ҳисобидан қайтарилади, бунда савдо ташкилотчилари ёки воситачиларининг харажатлари қайтарилмайди.
Давлат активларини сотишдан тушган маблағлар ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-санасидан кечиктирмасдан тегишли маблағ олувчиларнинг ҳисобварақларига йўналтирилади»;
8-банддаги «қарорларида» сўзи «тегишли ҳужжатларида» сўзлари билан алмаштирилсин;
9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«9. Мазкур Низомнинг 3-бандининг «в» кичик бандида кўрсатилган маблағлар Жамғарманинг шахсий ҳисобварақларида жамланиб, тақсимланмайди ва белгиланган тартибда фойдаланилади.»;
10-банддан бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
11-банднинг биринчи хатбошисидаги «6 ва 7-бандларига» сўзлари «6-бандига» сўзлари билан алмаштирилсин;
12-банднинг саккизинчи хатбошисидаги «бешинчи, еттинчи ва саккизинчи» сўзлари «олтинчи ва еттинчи» сўзлари билан алмаштирилсин;
15-банддаги «Молия, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бошқармаси» сўзлари «Жамғармани юритиш вазифаси юклатилган таркибий бўлинмаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
20-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«UzAssets» АЖ инвестиция компанияси — унинг устав капиталига бериш орқали сотилган давлат акция пакетлари (улушлари)ни сотишдан тушган маблағлар бўйича»;
Низомга 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Республика кўчмас мулк объектларини бир давлат ташкилотидан бошқа бир давлат ташкилотига бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2021 йил 8 июндаги 355-сон қарорида :
а) қарор номланишидаги «кўчмас мулк» сўзлари «мулки» сўзи билан алмаштирилсин;
б) 1-банддаги «(хусусийлаштирилмайдиган объектлар бундан мустасно)» сўзлари «(қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ хусусийлаштирилмайдиган объектлар бундан мустасно), автомототранспорт воситаларни ҳамда бошқа асосий воситаларини» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 2-банднинг биринчи — тўртинчи хатбошиларидаги ва 3-банддаги «кўчмас мулк» сўзлари «мулки» сўзи билан алмаштирилсин;
г) 3-банддаги «кўчмас мулк» сўзлари «мулки» сўзи билан алмаштирилсин;
д) Республика кўчмас мулк объектларини бир давлат ташкилотидан бошқа бир давлат ташкилотига бериш тартиби тўғрисидаги Низомда :
номланишидаги «кўчмас мулк» сўзлари «мулки» сўзи билан алмаштирилсин;
1-банддаги «кўчмас мулк» сўзлари «мулки» сўзи билан алмаштирилсин;
2-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«республика мулки объект(лар)и — давлат ташкилотига оператив бошқарув ҳуқуқи билан тегишли бўлган кўчмас мулк объектлари (мулкий комплекс (корхона), бинолар ва иншоотлар, қурилиши тугалланмаган объектлар ва уларнинг қисмлари), автомототранспорт воситалари ҳамда бошқа асосий воситалар»;
3-банддаги «кўчмас мулк» сўзлари «мулки» сўзи билан алмаштирилсин;
4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«4. Республика кўчмас мулк объектлари ва автомототранспорт воситалари бир давлат ташкилотидан бошқа бир давлат ташкилотига тегишли кадастр ҳужжатлари ва автомототранспорт воситасини давлат рўйхатидан ўтказганлик тўғрисида гувоҳнома мавжуд бўлган тақдирда (қурилиши тугалланмаган объектлар бундан мустасно), оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул берилади.
Бошқа асосий воситаларни бир давлат ташкилотидан бошқа бир давлат ташкилотига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида беғараз беришда топширувчи ташкилот раҳбари томонидан имзоланган асосий воситалар рўйхати тақдим этилган тақдирда амалга оширилади.»;
6-банддаги «кўчмас мулк» сўзлари «мулки» сўзи билан алмаштирилсин;
7-бандда :
биринчи хатбошидаги «республика кўчмас мулк объектлари» сўзларидан кейин «ва автомототранспорт воситалари» сўзлари билан тўлдирилсин;
учинчи хатбошидаги «республика кўчмас мулк объект(лар)и» сўзларидан кейин «автомототранспорт воситалари ҳамда бошқа асосий воситалари» сўзлари билан тўлдирилсин;
8-банддаги «кўчмас мулк» сўзлари «мулки» сўзи билан алмаштирилсин;
2-бобнинг номланишидаги «кўчмас мулк» сўзлари «мулки» сўзи билан алмаштирилсин;
9 ва 10-бандлардаги «кўчмас мулк» сўзлари «мулки» сўзи билан алмаштирилсин;
11-бандда :
биринчи хатбошидаги «кўчмас мулк» сўзлари «мулки» сўзи билан алмаштирилсин;
«а» кичик бандидаги «кўчмас мулкнинг» сўзлари «мулки объектининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
«б» кичик банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги «кўчмас мулкни» сўзлари тегишли келишикдаги «мулки объектини» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги таҳрирдаги «д» ва «е» кичик бандлар билан тўлдирилсин:
«д) автомототранспорт воситасини давлат рўйхатидан ўтказганлик тўғрисида гувоҳномаси;
е) бошқа асосий воситаларни тасдиқланган рўйхати»;
12-банддаги «кўчмас мулк» сўзлари «мулки» сўзи билан алмаштирилсин;
3-бобнинг номланишидаги «кўчмас мулк» сўзлари «мулки» сўзи билан алмаштирилсин;
13-банддаги «кўчмас мулк» сўзлари «мулки» сўзи билан алмаштирилсин;
14-банддаги «10» ва «кўчмас мулк» сўзлари тегишлича «11» ва «мулки» сўзи билан алмаштирилсин;
15-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги «кўчмас мулк» сўзлари «мулки» сўзи билан алмаштирилсин;
17-банддаги «кўчмас мулк» сўзлари «мулки» сўзи билан алмаштирилсин;
18 — 20-бандлардаги «кўчмас мулк» сўзлари «мулки» сўзи билан алмаштирилсин;
4-бобнинг номланишидаги «кўчмас мулк» сўзлари «мулки» сўзи билан алмаштирилсин;
21-банддаги «кўчмас мулк» сўзлари «мулки» сўзи билан алмаштирилсин;
22-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «кўчмас мулк» сўзлари «мулки» сўзи билан алмаштирилсин;
23-банднинг биринчи хатбошисидаги «кўчмас мулк» сўзлари «мулки» сўзи билан алмаштирилсин;
25-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«25. Агентликнинг республика мулки объектларини бир давлат ташкилотидан бошқа бир давлат ташкилотига оператив бошқарув ҳуқуқи билан бепул бериш бўйича қарори ушбу мулк объектларига бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилишига асос бўлади, бошқа асосий воситалар бундан мустасно»;
е) Низомга 1-иловада :
номланишидаги «кўчмас мулк» сўзлари «мулки» сўзи билан алмаштирилсин;
1-босқичнинг «Тадбирлар» устунидаги «кўчмас мулк» сўзлари «мулки» сўзи билан алмаштирилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 10 мартдаги 100-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Жиззах вилоятининг ишламай турган ва кам қувватли корхоналари фаолиятини тиклаш ва улардан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 5 июндаги 352-сон қарорининг 6-банди .
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Андижон вилоятида жойлашган давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 4 августдаги 588-сон қарорининг 7-банди .
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Сирдарё вилоятида жойлашган ишламай турган ва кам қувватли корхоналар фаолиятини тиклаш, шунингдек давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 4 августдаги 589-сон қарорининг 7-банди .
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Фарғона вилоятида жойлашган ишламай турган ва кам қувватли корхоналар фаолиятини тиклаш, шунингдек давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 25 августдаги 672-сон қарорининг 7-банди .
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2017 йил 16 октябрдаги 837-сон қарорига илованинг 1-банди «г» кичик банди олтмиш иккинчи — олтмиш тўртинчи , саксон тўртинчи — саксон тўққизинчи ва «д» кичик банди олтмиш иккинчи — олтмиш тўртинчи хатбошилари .
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент вилоятида жойлашган давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 30 декабрдаги 1040-сон қарорининг 4-банди .
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 10 март,
100-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
OʻZGARTIRISH VA QOʻSHIMCHALAR
ROʻYXATI
Davlat mulkini xususiylashtirish va ijaraga berish tartibi takomillashtirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Iqtisodiyotda davlat ishtirokini yanada qisqartirish va xususiylashtirishni jadallashtirishga oid qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2022-yil 18-martdagi PQ-168-son qaroriga muvofiq, shuningdek, iqtisodiyotda davlat ishtirokini qisqartirish, xususiylashtirishni yanada jadallashtirish va davlat mulkini ijaraga berish tartibini soddalashtirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 1-ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga quyidagilarni nazarda tutuvchi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin:
davlat aktivlari “E-auksion” elektron savdo platformasiga savdoga chiqarilganda va ularni baholash xalqaro nufuzga ega auditorlik kompaniyalari tomonidan amalga oshirilganda, baholash hisobotini majburiy tartibda ekspertizadan oʻtkazish talabini bekor qilish;
davlat aktivlari boʻlib-boʻlib toʻlash sharti bilan sotilganda, Markaziy bankning asosiy stavkasi boʻyicha foizlarni hisoblash va toʻlangan qismiga davlat aktividan foydalanish huquqini berish tartibini belgilash;
savdolarda davlat aktivini sotib olishga ikki oy mobaynida talabnoma tushmagan taqdirda, Davlat mulkini sotishda tender savdolarini oʻtkazish boʻyicha davlat komissiyasi tomonidan belgilanadigan mexanizmga asosan narxni bosqichma-bosqich pasaytirib borish.
2. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 2-ilovaga muvofiq ayrim qarorlari oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
3. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vaziri oʻrinbosari J.A. Qoʻchqorov va Davlat aktivlarini boshqarish agentligi direktori A.J. Ortiqov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 10-martdagi 100-son qaroriga 1-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan
2. Vazirlar Mahkamasining “Davlat mulki obyektlarini xususiylashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomlarni tasdiqlash haqida” 2014-yil 6-oktabrdagi 279-son qarorida :
a) Davlat korxonalari va davlat muassasalarini xoʻjalik jamiyatlariga oʻzgartirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda (Qarorga 1-ilova):
5-banddagi “Davlat raqobat qoʻmitasi” soʻzlari “Davlat aktivlarini boshqarish agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
12-bandning birinchi xatboshisidagi “Moliya vazirligi, Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi, Davlat soliq qoʻmitasi, Yer resurslari, geodeziya, kartografiya va davlat kadastri davlat qoʻmitasi, Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi, Qurilish vazirligi” va “Oʻzbekiston Respublikasi Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi xizmati” soʻzlari tegishlicha “Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Soliq qoʻmitasi, Kadastr agentligi, Tabiat resurslari vazirligi, Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi” va “Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
17-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“17. Tasdiqlangan xususiylashtirish dasturiga muvofiq Agentlik yoki hududiy boshqarma oʻzgartirish uchun tayyorlash boʻyicha Komissiyani (keyingi oʻrinlarda — Komissiya) tuzadi.
Komissiya tarkibiga Agentlik yoki hududiy boshqarma vakillari bilan bir qatorda:
muassis;
oʻzgartirilayotgan davlat tashkiloti maʼmuriyati va unda mehnat faoliyatini yuritayotgan ishchilar;
iqtisodiyot va moliya organi;
soliq xizmati organi;
xizmat koʻrsatuvchi bank;
mahalliy ijro hokimiyat organlari;
Kadastr agentligi vakillari kiritiladi.
Zarurat boʻlganda, Komissiya tarkibiga boshqa mutaxassislar kiritilishi mumkin”;
37 va 38-bandlardagi “Moliya vazirligi” soʻzlari “Iqtisodiyot va moliya vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
46-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“46. Oʻzgartirilgan davlat tashkilotining mulkiga boʻlgan mulk huquqi yangi vujudga kelgan xoʻjalik jamiyat tomonidan ushbu Nizomga 10-ilovadagi elektron shaklda Agentlik va uning hududiy boshqarmasi tomonidan rasmiylashtiriladi, belgilangan shaklda uni ERI bilan tasdiqlaydi, jamiyatga va Davlat kadastrlari palatasining hududiy boshqarmasiga yuboriladi”;
49-band birinchi xatboshisi “dublikati” soʻzidan keyin “mulkdor yoki uning huquqiy vorisining (merosxoʻrlarining)” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
1-ilova 2-bosqich “Bajarish muddatlari” ustunidagi “Davlat raqobat qoʻmitasi” soʻzlari “Davlat aktivlarini boshqarish agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
Nizomga 10-ilova matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Oʻzbekiston Respublikasining Davlat gerbi OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI DAVLAT AKTIVLARINI BOSHQARISH AGENTLIGI DAVLAT KOʻCHMAS MULK OBYEKTIGA MULK HUQUQINI TASDIQLOVCHI DAVLAT ORDERI (Oʻzbekiston Respublikasi Davlat bayrogʻi fonida oltin rangli bosma harflar bilan yoziladi) --------------------------------------------------------------------------------------------------- MULK HUQUQINI TASDIQLOVCHI DAVLAT ORDERI № _____________ ________________________________________________________________________ (nodavlat yuridik shaxsning nomi yoki jismoniy shaxsning F.I.O.) ______________________________________________________________________ga Mulkdorning manzili (yashash joyi) __________________________________________ ______________________________________________________________ pasport seriyasi ______ raqami _________________ kim tomonidan va qachon berilgan (jismoniy shaxslar uchun) STIR________________, JSHSHIR __________________________________________ (jismoniy shaxslar uchun) _____________________________________________________________qiymatidagi (soʻz bilan) _____________________________________________________________________ ga (xususiylashtirilgan davlat mulkining nomi) ____________________________________________mulk huquqi berildi. (huquq turining belgisi) Ushbu order _____________________________________________________tomonidan (ushbu orderni bergan davlat organining nomi) _________________________________________________________ga asosan berildi. (orderni berish asosi) *Izoh___________________________________________________________________ Order berilgan va roʻyxatdan oʻtkazilgan sana ___________________ Agentlik direktori (oʻrinbosari) (hududiy boshqarma boshligi) QR-kodi (F.I.O) * Sotib olish toʻlovlarini boʻlib-boʻlib toʻlash va/yoki investitsiya va ijtimoiy majburiyatlarini bajarish shartlari mavjud boʻlganda toʻldiriladi”;
b) Davlat aksiyalarini sotish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda (Qarorga 2-ilova):
1-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“1. Ushbu Nizom davlat mulkida boʻlgan aksiyalarni (keyingi oʻrinlarda — davlat aksiyalari) nodavlat yuridik shaxslarga, shuningdek, jismoniy shaxslarga xususiylashtirish tartibida sotish tartibini belgilaydi.
Ushbu Nizomning amal qilishi:
davlat aksiyalarini sudning qarori asosida sotishda;
Oʻzbekiston Respublikasi “Aksiyadorlik jamiyatlari va aksiyadorlarning huquqlarini himoya qilish toʻgʻrisida”gi Qonunining 40-moddasiga asosan aksiyadorlik jamiyatlarida aksiyadorlarning talabiga koʻra aksiyalarni olishda yuzaga keladigan munosabatlarga tatbiq etilmaydi”;
2-bandning sakkizinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Hududiy tanlov komissiyasi — tegishli ravishda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashining Raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlari boshqaradigan hamda tarkibiga Agentlik (tanlov komissiyasi raisining oʻrinbosari sifatida), Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Soliq qoʻmitasi, Kadastr agentligi, Tabiat resurslari vazirligi, Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi, Savdo-sanoat palatasi, Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasi hududiy boshqarmalarining rahbarlari kiradigan tanlov komissiyasi”;
6-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“6. Birja savdolariga va BTST savdolariga chiqarilgan davlat aksiyalari ularni savdoga qoʻyish narxi boʻyicha sotib olishga ikki oy mobaynida buyurtmanoma boʻlmagan taqdirda, Davlat mulkini sotishda tender savdolarini oʻtkazish boʻyicha davlat komissiyasi tomonidan belgilanadigan mexanizmga asosan narx bosqichma-bosqich pasaytirib borilishi mumkin.”;
27-bandda :
quyidagi tahrirdagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Bunda xalqaro nufuzga ega auditorlik kompaniyalarining Oʻzbekistonda belgilangan tartibda faoliyat yuritayotgan shuʼba korxonalarining davlat aksiyalarini baholash hisobotlari haqqoniyligini majburiy ekspertizadan oʻtkazish talab etilmaydi”;
ikkinchi xatboshi uchinchi xatboshi deb hisoblansin;
40-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“40. Davlat aksiyalarini sotib olish toʻlovlarini toʻlash muddati sotuvchi tomonidan belgilanadi, biroq bu muddat, agar Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti yoki Vazirlar Mahkamasi yoxud Davlat tender komissiyasi qarorida boshqacha qoida belgilanmagan boʻlsa, birja bitimi kuchga kirgan kundan boshlab uch yildan oshishi mumkin emas.
Birja bitimi roʻyxatdan oʻtkazilgandan keyin xaridor (xaridorning vositachisi) birja bitimining butun summasini bir yoʻla yoki boʻlib-boʻlib toʻlash orqali va birja savdolariga xizmat koʻrsatuvchi tashkilotlarning vositachilik toʻlovlarini:
birja savdolari qoidalarida belgilangan tartibda va muddatlarda HKKPdagi maxsus hisobvaraqlariga mablagʻlarni oʻtkazish yoʻli bilan (oʻzaro hisob-kitoblar milliy valyutada amalga oshirilgan taqdirda);
birja savdolari qoidalarida belgilangan tartibda va muddatlarda HKKPning maxsus hisobvaragʻiga birja bitimi roʻyxatdan oʻtkazilgan sanadagi Markaziy bank kursi boʻyicha mablagʻlarni oʻtkazish yoʻli bilan (oʻzaro hisob-kitoblar EAVda amalga oshirilgan taqdirda) toʻlashi shart.
Davlat aksiyalarini boʻlib-boʻlib toʻlash sharti bilan sotish boʻyicha birja bitimi tuzilgan kundan boshlab bir oy ichida xaridor tomonidan sotib olish toʻlovlarining 35 foizi miqdoridagi (sotib olish uchun depozitga qoʻyilgan mablagʻni inobatga olgan holda) dastlabki toʻlov amalga oshirilgan taqdirda, xaridorga sotib olish toʻlovlarini foizsiz boʻlib-boʻlib toʻlash huquqi beriladi.
Agar dastlabki toʻlov summasi 35 foizdan kam boʻlgan holatda, bir oylik muddat tugagan kundan keyingi kundan boshlab qolgan summaga har bir kun uchun Markaziy bankning asosiy stavkasi miqdorida yillik foizidan kelib chiqqan holda, quyidagi formula boʻyicha kunlik foizlar hisoblanadi:
Fd=Qd*(MBd/365)*Kd
Bunda:
Fd — toʻlov grafigi boʻyicha toʻlovni amalga oshirish davri uchun hisoblangan foizlar;
D — toʻlov grafigi boʻyicha toʻlovni amalga oshirish davri tartib raqami;
Qd — toʻlov grafigi boʻyicha toʻlovni amalga oshirish davridagi sotib olish toʻlovlari qoldigʻi;
MBd — Markaziy bankning foiz hisoblanayotgan davr uchun amalda boʻlgan asosiy foiz stavkasi. Bunda, toʻlov grafigidagi hisobga olinayotgan kunlar uchun bir nechta asosiy foiz stavkalari amalda boʻlsa, foiz miqdorlari tegishli kunlarga mos ravishda asosiy foiz stavkasi oʻzgartirilgan holda alohida-alohida hisoblanib, toʻlov grafigidagi davr uchun jamlanadi;
Kd — toʻlov grafigi boʻyicha toʻlovni amalga oshirish davrlari oraligʻidagi kunlar soni, bunda birinchi davr uchun kunlar soni birja bitimi tuzilgan sanadan keyingi kundan boshlab hisoblanadi.
Markaziy bankning asosiy stavkasi miqdorida yillik foizlar hisoblanadigan birja bitimi boʻyicha muddatida toʻlanmagan foizlar uchun xaridordan penya undirish nazarda tutilmaydi.
Bunda, hisoblangan foizlar birja bitimida belgilangan toʻlov grafigi boʻyicha har bir toʻlovni amalga oshirishning oxirgi muddatida toʻlanmagan taqdirda, toʻlov grafigi boʻyicha keyingi amalga oshirilgan toʻlov birinchi navbatda oldingi davr uchun hisoblangan foizlarni soʻndirishga yoʻnaltiriladi”;
41-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“41. HKKP birja bitimi boʻyicha mablagʻlar tushgandan keyin:
kliring operatsiyasini amalga oshiradi;
Davlat aktivlarini boshqarish, transformatsiya va xususiylashtirish jamgʻarmasiga birja bitimi boʻyicha pul mablagʻlari oʻtkazmalarini va vositachilik toʻlovlarini toʻlash boʻyicha birja savdolariga xizmat koʻrsatuvchi tashkilotlarning hisobvaraqlariga pul oʻtkazmalarini amalga oshiradi;
sotuvchining vositachisiga sotilgan davlat aksiyalari boʻyicha amalga oshirilgan hisob-kitoblar toʻgʻrisidagi hisobotni taqdim etadi.
Sotib olish toʻlovlarini boʻlib-boʻlib toʻlash va xaridor tomonidan investitsiyaviy va (yoki) ijtimoiy majburiyatlar qabul qilish sharti bilan (agar mavjud boʻlgan taqdirda) sotilgan davlat aksiyalari boʻyicha birja bitimi doirasida xaridor tomonidan sotib olish toʻlovlari qisman amalga oshirilgan kundan boshlab ikki ish kuni ichida sotuvchi:
davlat aksiyalari sotilganligi toʻgʻrisida jamiyatni xabardor qiladi;
xaridorga birja bitimi boʻyicha barcha majburiyatlar, jumladan sotib olish toʻlovlari va penya (yuzaga kelgan taqdirda) toʻliq amalga oshirilgunga hamda investitsiyaviy va (yoki) ijtimoiy majburiyatlar toʻliq bajarilgunga qadar (agar mavjud boʻlgan taqdirda) aksiya qiymatining toʻlangan qismiga mutanosib ravishda jamiyat boshqaruvida ishtirok etish va dividendlar olish huquqi asosida sotuvchining depo hisobvaragʻidan xaridorning depo hisobvaragʻiga hisobdan chiqarish toʻgʻrisida topshiriq berish orqali xaridorga sotib olingan aksiyaga egalik qilish va undan foydalanish huquqini beradi, bunda investitsiya majburiyatlari bajarib boʻlingunga qadar xaridor tomonidan depozitar xizmatlarga haq toʻlash sharti bilan xaridorning depo hisobvaragʻidagi aksiyaning harakati Markaziy depozitariydagi “Qimmatli qogʻozlar” maxsus boʻlimida blokirovka qilinadi”;
Nizomga 1-ilovaning 3-bosqichi “Bajarish muddatlari” ustunidagi “10 kun” soʻzi “3 ish kuni” soʻzlari bilan almashtirilsin;
v) Masʼuliyati cheklangan jamiyatlar ustav fondlari (ustav kapitallari)dagi davlat ulushlarini sotish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda (Qarorga 3-ilova):
1-bandning ikkinchi — toʻrtinchi xatboshilari quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan almashtirilsin:
“Ushbu Nizomning amal qilishi davlat ulushini sudning qarori asosida sotishda yuzaga keladigan munosabatlarga tatbiq etilmaydi”;
2-bandning oʻn birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Hududiy tanlov komissiyasi — tegishli ravishda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashining Raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlari boshqaradigan hamda tarkibiga Agentlik (tanlov komissiyasi raisining oʻrinbosari sifatida), Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Soliq qoʻmitasi, Kadastr agentligi, Tabiat resurslari vazirligi, Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi, Oʻzbekiston Savdo-sanoat palatasi, Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasi hududiy boshqarmalarining rahbarlari kiradigan tanlov komissiyasi”;
3-band quyidagi tahrirdagi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Savdolarda davlat ulushini sotib olishga ikki oy mobaynida talabnoma tushmagan taqdirda, Davlat mulkini sotishda tender savdolarini oʻtkazish boʻyicha davlat komissiyasi tomonidan belgilanadigan mexanizmga asosan narx bosqichma-bosqich pasaytirib borilishi mumkin.”;
19-band quyidagi tahrirdagi xatboshilar bilan toʻldirilsin:
“Bunda, quyidagi holatlarda baholash hisobotlari haqqoniyligini majburiy ekspertizadan oʻtkazish talab etilmaydi:
davlat ulushini baholash xalqaro nufuzga ega auditorlik kompaniyalarining Oʻzbekistonda belgilangan tartibda faoliyat yuritayotgan shuʼba korxonalari tomonidan amalga oshirilganda;
davlat ulushi “E-auksion” elektron savdo platformasidagi auksion savdolariga chiqarilganda”;
47 1 -bandning ikkinchi xatboshisidagi “auksionni” va “auksion” soʻzlari tegishlicha “tanlovni” va “tanlov” soʻzlari bilan almashtirilsin;
72-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;
76-banddan beshinchi xatboshi chiqarib tashlansin;
77-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Bayonnoma imzolangandan keyin yigirma kundan kechikmay, agar auksion (tanlov) toʻgʻrisidagi xabarnomada yoki oferta qilishga taklifnomada boshqacha muddat belgilanmagan boʻlsa, auksion (tanlov) gʻolibi (qatnashchi) tomonidan oferta shartlariga eng koʻp javob beradigan talabgor bilan ERI orqali imzolanadigan elektron oldi-sotdi shartnomasi tuziladi”;
84-bandda :
quyidagi tahrirdagi toʻrtinchi — oʻn toʻrtinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:
“Davlat ulushlarini boʻlib-boʻlib toʻlash sharti bilan sotish boʻyicha oldi-sotdi shartnomasi tuzilgan kundan boshlab bir oy ichida xaridor tomonidan sotib olish toʻlovlarining 35 foizi miqdoridagi (zakalat toʻlovini inobatga olgan holda) dastlabki toʻlov amalga oshirilgan taqdirda, xaridorga sotib olish toʻlovlarini foizsiz boʻlib-boʻlib toʻlash huquqi beriladi.
Agar dastlabki toʻlov summasi 35 foizdan kam boʻlgan holatda, bir oylik muddat tugagan kundan keyingi kundan boshlab qolgan summaga har bir kun uchun Markaziy bankning asosiy stavkasi miqdorida yillik foizidan kelib chiqqan holda, quyidagi formula boʻyicha kunlik foizlar hisoblanadi:
Fd=Qd*(MBd/365)*Kd
Bunda:
Fd — toʻlov grafigi boʻyicha toʻlovni amalga oshirish davri uchun hisoblangan foizlar;
D — toʻlov grafigi boʻyicha toʻlovni amalga oshirish davri tartib raqami;
Qd — toʻlov grafigi boʻyicha toʻlovni amalga oshirish davridagi sotib olish toʻlovlari qoldigʻi;
MBd — Markaziy bankning foiz hisoblanayotgan davr uchun amalda boʻlgan asosiy foiz stavkalari. Bunda toʻlov grafigidagi hisobga olinayotgan kunlar uchun bir nechta asosiy foiz stavkalari amalda boʻlsa, foiz miqdorlari tegishli kunlarga mos ravishda asosiy foiz stavkasi oʻzgartirilgan holda alohida-alohida hisoblanib, toʻlov grafigidagi davr uchun jamlanadi;
Kd — toʻlov grafigi boʻyicha toʻlovni amalga oshirish davrlari oraligʻidagi kunlar soni, bunda birinchi davr uchun kunlar soni oldi-sotdi shartnomasi tuzilgan sanadan keyingi kundan boshlab hisoblanadi.
Markaziy bankning asosiy stavkasi miqdorida yillik foizlar hisoblanadigan shartnomalar boʻyicha muddatida toʻlanmagan foizlar uchun xaridordan penya undirish nazarda tutilmaydi.
Bunda, hisoblangan foizlar shartnomada belgilangan toʻlov grafigi boʻyicha har bir toʻlovni amalga oshirishning oxirgi muddatida toʻlanmagan taqdirda, toʻlov grafigi boʻyicha keyingi amalga oshirilgan toʻlov birinchi navbatda oldingi davr uchun hisoblangan foizlarni soʻndirishga yoʻnaltiriladi”;
toʻrtinchi xatboshi oʻn beshinchi xatboshi deb hisoblansin;
86-bandning birinchi xatboshisi “ijtimoiy majburiyatlarsiz” soʻzlaridan keyin “hamda sotib olish toʻlovlarini bir yoʻla toʻlash sharti bilan” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
87-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“87. Sotib olish toʻlovlarini boʻlib-boʻlib toʻlash va xaridor tomonidan investitsiyaviy va (yoki) ijtimoiy majburiyatlar qabul qilish sharti bilan sotilgan davlat ulushlari boʻyicha (davlat ulushi jamiyatning oʻziga sotilgan holatlar bundan mustasno) oldi-sotdi shartnomalari doirasida xaridor tomonidan sotib olish toʻlovlari qisman amalga oshirilgan kundan boshlab oʻn ish kuni ichida sotuvchi:
davlat ulushi sotilganligi toʻgʻrisida jamiyatni xabardor qiladi;
xaridorga oldi-sotdi shartnomasi boʻyicha barcha majburiyatlar, jumladan sotib olish toʻlovlari va penya (yuzaga kelgan taqdirda) toʻliq amalga oshirilgunga hamda investitsiyaviy va (yoki) ijtimoiy majburiyatlar toʻliq bajarilgunga qadar ulush qiymatining toʻlangan qismiga mutanosib ravishda jamiyat boshqaruvida ishtirok etish va dividendlar olish huquqi asosida “tasarruf etish huquqisiz” sertifikatni beradi”;
88-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“88. Xaridor tomonidan oldi-sotdi shartnomasi boʻyicha barcha majburiyatlar, jumladan sotib olish toʻlovlari va penya (yuzaga kelgan taqdirda) toʻliq amalga oshirilib hamda investitsiyaviy va (yoki) ijtimoiy majburiyatlar toʻliq bajarilgandan soʻng va ular belgilangan tartibda sotuvchi tomonidan qabul qilingandan keyin xaridor sotib olingan davlat ulushiga nisbatan mulk huquqiga ega boʻladi.
Bunda, xaridor tomonidan sertifikatning asl nusxasi taqdim etilgan kundan boshlab besh ish kunidan kechikmagan muddatda unga Agentlik yoki uning hududiy boshqarmasi tomonidan “tasarruf etish huquqi bilan” belgisi qoʻyiladi”;
quyidagi tahrirdagi 88 1 -band bilan toʻldirilsin:
“88 1 . Davlat ulushi belgilangan tartibda jamiyatning oʻziga sotilgan taqdirda, jamiyat tomonidan sotib olish toʻlovlari va penya (yuzaga kelgan taqdirda) toʻliq amalga oshirilib hamda oldi-sotdi shartnomasi boʻyicha barcha majburiyatlar, jumladan investitsiyaviy va (yoki) ijtimoiy majburiyatlar (mavjud boʻlgan taqdirda) belgilangan tartibda toʻliq bajarilgan deb eʼtirof etilgan kundan oʻn ish kuni ichida jamiyatga sertifikat beriladi”;
XIII-bob va 95-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;
Nizomga 1-ilovada :
3-bosqichda:
“Tadbirlar” ustuni quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“Jamiyatni xabardor qilgan kundan boshlab bir oydan soʻng, agar jamiyat ustavida yoki jamiyat qatnashchilarining kelishuvida boshqacha muddat nazarda tutilmagan boʻlsa yoki jamiyat tomonidan sotib olish rad etilgandan soʻng davlat ulushini baholash boʻyicha baholovchi tashkilotning hisoboti va jamiyat tomonidan taqdim etilgan hujjatlar asosida davlat ulushini savdolarga qoʻyish toʻgʻrisida buyruq chiqarish”;
“Bajarish muddatlari” ustunidagi “Jamiyatni xabardor qilgan kundan boshlab bir oy ichida, agar jamiyat ustavida yoki jamiyat qatnashchilarining kelishuvida boshqacha muddat nazarda tutilmagan boʻlsa” soʻzlari “Davlat ulushini xususiylashtirish boʻyicha hujjatlar toʻplami ijobiy koʻrib chiqilgandan keyin 3 ish kuni mobaynida” soʻzlari bilan almashtirilsin;
5-bosqich quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“
5-bosqich Agentlik, uning hududiy boshqarmasi Davlat ulushi 2 oy mobaynida ommaviy savdolarda sotilmagan taqdirda, toʻgʻridan-toʻgʻri muzokaralar oʻtkazish orqali davlat ulushini sotish boʻyicha oferta qilish. Auksion (tanlov) komissiyasining oxirgi bayonnomasi tasdiqlangan sanadan boshlab 30 kun ichida Agentlik, uning hududiy boshqarmasi Toʻgʻridan-toʻgʻri muzokaralar oʻtkazish orqali davlat ulushini sotish boʻyicha oferta qilish, taklifnomalarni OAV va veb-saytda chop etish, sotishga taklif qilinayotgan davlat ulushi toʻgʻrisidagi axborotni oshkor qilish. Muzokaralar oʻtkazilishidan kamida 30 kun oldin Agentlik, uning hududiy boshqarmasi Talabgorlardan buyurtmanomalarni qabul qilish va toʻgʻridan-toʻgʻri muzokaralar oʻtkazish. Taklifnomada belgilangan muddatlarda Agentlik, uning hududiy boshqarmasi, xaridor Toʻgʻridan-toʻgʻri muzokaralarning natijalarini rasmiylashtirish va muzokaralar qatnashchisi bilan davlat ulushining oldi-sotdi shartnomasini imzolash. Qonunchilik hujjatlarida belgilangan muddatlarda Agentlik, uning hududiy boshqarmasi Auksion savdolarida davlat aktivlarini sotib olishga ikki oy mobaynida talabnoma tushmagan taqdirda, Davlat mulkini sotishda tender savdolarini oʻtkazish boʻyicha davlat komissiyasi tomonidan belgilanadigan mexanizmga asosan narxni bosqichma-bosqich pasaytirib borish mexanizmi qoʻllaniladi. Davlat mulkini sotishda tender savdolarini oʻtkazish boʻyicha davlat komissiyasi qarorida belgilangan muddatlarda.
”
Nizomga 10-ilova matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Oʻzbekiston Respublikasining Davlat gerbi OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI DAVLAT AKTIVLARINI BOSHQARISH AGENTLIGI MASʼULIYATI CHEKLANGAN YOKM QOʻSHIMCHA MASʼULIYATLI JAMIYATNING USTAV FONDIDAGI ULUSHGA BOʻLGAN MULK HUQUQINI TASDIQLOVCHI SERTIFIKAT (Oʻzbekiston Respublikasi Davlat bayrogʻi fonida oltin rangli bosma harflar bilan yoziladi) --------------------------------------------------------------------------------------------------- MULK HUQUQINI TASDIQLOVCHI SERTIFIKAT № _____________ ________________________________________________________________________ (nodavlat yuridik shaxsning nomi yoki jismoniy shaxsning F.I.O.) ______________________________________________________________________ga Mulkdorning manzili (yashash joyi) __________________________________________ ______________________________________________________________ pasport seriyasi ______ raqami _________________ kim tomonidan va qachon berilgan (jismoniy shaxslar uchun) STIR________________, JSHSHIR __________________________________________ (jismoniy shaxslar uchun) _____________________________________________________________qiymatidagi (summa soʻz bilan) ___________________________________________________________________ulush (davlat ulushi xususiylashtirilgan jamiyatning manzili va nomi (ulush miqdori) qiymatining_______________________________________________toʻlangan qismiga (summa soʻz bilan) mutanosib ravishda____________________________mulk huquqi berildi. (ulush miqdori yozilgan holda huquq turining belgisi) Ushbu sertifikat ________________________________________________tomonidan (ushbu sertifikatni bergan davlat organining nomi) _________________________________________________________ga asosan berildi. (sertifikatni berish asosi) *Izoh___________________________________________________________________ Sertifikat berilgan va roʻyxatdan oʻtkazilgan sana ___________________ Agentlik direktori (oʻrinbosari) (hududiy boshqarma boshligi) QR-kodi (F.I.O) * Sotib olish toʻlovlarini boʻlib-boʻlib toʻlash va/yoki investitsiya va ijtimoiy majburiyatlarini bajarish shartlari mavjud boʻlganda toʻldiriladi”;
g) Davlat koʻchmas mulk obyektlarini sotish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda (Qarorga 4-ilova):
2-band oʻninchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Hududiy tanlov komissiyasi — tegishli ravishda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashining Raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlari boshqaradigan hamda tarkibiga Agentlik (tanlov komissiyasi raisining oʻrinbosari sifatida), Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Soliq qoʻmitasi, Kadastr agentligi, Tabiat resurslari vazirligi, Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi, Savdo-sanoat palatasi, Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasi hududiy boshqarmalarining rahbarlari kiradigan tanlov komissiyasi”;
3-band quyidagi tahrirdagi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Savdolarda davlat koʻchmas mulk obyektlarini sotib olishga ikki oy mobaynida talabnoma tushmagan taqdirda, Davlat mulkini sotishda tender savdolarini oʻtkazish boʻyicha davlat komissiyasi tomonidan belgilanadigan mexanizmga asosan narxni bosqichma-bosqich pasaytirib borilishi mumkin”;
8-bandda :
quyidagi tahrirdagi uchinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Agentlik va uning hududiy boshqarmalarining davlat koʻchmas mulki obyektlarini ular joylashgan yer uchastkalari bilan birgalikda yagona mulk majmuasi sifatida xususiylashtirish toʻgʻrisidagi arizasi kelib tushgan taqdirda Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi bir hafta muddatda hududni shaharsozlik talablaridan kelib chiqqan holda tegishli xulosani taqdim etadi”;
uchinchi — oʻn toʻrtinchi xatboshilar tegishincha toʻrtinchi — oʻn beshinchi xatboshilar deb hisoblansin;
quyidagi tahrirdagi 14 1 va 14 2 -bandlar bilan toʻldirilsin:
“14 1 . Mahallada tadbirkorlikni rivojlantirish, aholi bandligini taʼminlash va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha tuman (shahar) hokimining yordamchilari (keyingi oʻrinlarda — hokim yordamchilari) tomonidan oʻz hududlarida aniqlangan, hududi 2 000 kvadrat metrgacha boʻlgan davlat koʻchmas mulk obyektlari boʻlganda — hokim yordamchilarining onlayn-buyurtmanomasiga asosan belgilangan tartibga muvofiq toʻgʻridan-toʻgʻri “E-auksion” elektron savdo platformasidagi elektron onlayn-auksion savdolariga chiqariladi.
14 2 . Vazirlik va idoralar, mahalliy ijro hokimiyati organlariga qarashli boʻlgan, uch oydan ortiq foydalanilmasdan boʻsh turgan davlat koʻchmas mulk obyektlari, ijtimoiy obyektlar bundan mustasno, Agentlik tomonidan belgilangan tartibga muvofiq ularning roziligisiz sotish uchun savdoga chiqariladi”;
15-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“15. Tasdiqlangan xususiylashtirish dasturiga muvofiq Agentlik yoki hududiy boshqarma oʻzgartirish uchun tayyorlash boʻyicha Komissiyani (keyingi oʻrinlarda — Komissiya) tuzadi.
Komissiya tarkibiga Agentlik yoki hududiy boshqarma vakillari bilan bir qatorda:
balansda saqlovchi;
iqtisodiyot va moliya organi;
soliq xizmati organi;
xizmat koʻrsatuvchi bank;
mahalliy davlat hokimiyati organlari;
Kadastr agentligining vakolatli vakillari;
boshqa mutaxassislar (zarur boʻlganda) kiritiladi”;
25-banddagi “yigirma” soʻzi “oʻn” soʻzi bilan almashtirilsin;
26-bandda :
quyidagi tahrirdagi ikkinchi — toʻrtinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:
“Bunda, quyidagi holatlarda baholash hisobotlari haqqoniyligini majburiy ekspertizadan oʻtkazish talab etilmaydi:
davlat koʻchmas mulk obyektini baholash xalqaro nufuzga ega auditorlik kompaniyalarining Oʻzbekistonda belgilangan tartibda faoliyat yuritayotgan shuʼba korxonalari tomonidan amalga oshirilganda;
davlat koʻchmas mulk obyekti “E-auksion” elektron savdo platformasida auksion savdolariga chiqarilganda”;
ikkinchi xatboshi beshinchi xatboshi deb hisoblansin;
43-banddan uchinchi xatboshi chiqarib tashlansin;
50 1 -bandda :
birinchi xatboshidagi “auksion” soʻzi “tanlov” soʻzi bilan almashtirilsin;
ikkinchi xatboshidagi “auksionni” va “auksion” soʻzlari tegishlicha “tanlovni” va “tanlov” soʻzlari bilan almashtirilsin;
63-banddan uchinchi xatboshi chiqarib tashlansin;
71 1 -band “gʻolibi bilan” soʻzlaridan keyin “ERI orqali imzolanadigan elektron” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
77-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;
81-banddan beshinchi xatboshi chiqarib tashlansin;
82-bandning birinchi xatboshisidan “tanlov shartlariga toʻliq mos keladigan buyurtmanomani taqdim etgan yagona ishtirokchi” soʻzlari chiqarib tashlansin;
89-bandda :
quyidagi tahrirdagi ikkinchi — oʻn birinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:
“Davlat koʻchmas mulk obyektlarini boʻlib-boʻlib toʻlash sharti bilan sotish boʻyicha oldi-sotdi shartnomasi tuzilgan kundan boshlab bir oy ichida xaridor tomonidan sotib olish toʻlovlarining 35 foizi miqdoridagi (zakalat toʻlovini inobatga olgan holda) dastlabki toʻlov amalga oshirilgan taqdirda, xaridorga sotib olish toʻlovlarini foizsiz boʻlib-boʻlib toʻlash huquqi beriladi.
Agar dastlabki toʻlov summasi 35 foizdan kam boʻlgan holatda, bir oylik muddat tugagan kundan keyingi kundan boshlab qolgan summaga har bir kun uchun Markaziy bankning asosiy stavkasi miqdorida yillik foizidan kelib chiqqan holda, quyidagi formula boʻyicha kunlik foizlar hisoblanadi:
Fd=Qd*(MBd/365)*Kd
Bunda:
Fd — toʻlov grafigi boʻyicha toʻlovni amalga oshirish davri uchun hisoblangan foizlar;
D — toʻlov grafigi boʻyicha toʻlovni amalga oshirish davri tartib raqami;
Qd — toʻlov grafigi boʻyicha toʻlovni amalga oshirish davridagi sotib olish toʻlovlari qoldigʻi;
MBd — Markaziy bankining foiz hisoblanayotgan davr uchun amalda boʻlgan asosiy foiz stavkalari. Bunda, toʻlov grafigidagi hisobga olinayotgan kunlar uchun bir nechta asosiy foiz stavkalari amalda boʻlsa, foiz miqdorlari tegishli kunlarga mos ravishda asosiy foiz stavkasi oʻzgartirilgan holda alohida-alohida hisoblanib, toʻlov grafigidagi davr uchun jamlanadi.
Kd — toʻlov grafigi boʻyicha toʻlovni amalga oshirish davrlari oraligʻidagi kunlar soni, bunda birinchi davr uchun kunlar soni oldi-sotdi shartnomasi tuzilgan sanadan keyingi kundan boshlab hisoblanadi.
Markaziy bankning asosiy stavkasi miqdorida yillik foizlar hisoblanadigan shartnomalar boʻyicha muddatida toʻlanmagan foizlar uchun xaridordan penya undirish nazarda tutilmaydi.
Bunda, hisoblangan foizlar shartnomada belgilangan toʻlov grafigi boʻyicha har bir toʻlovni amalga oshirishning oxirgi muddatida toʻlanmagan taqdirda, toʻlov grafigi boʻyicha keyingi amalga oshirilgan toʻlov birinchi navbatda oldingi davr uchun hisoblangan foizlarni soʻndirishga yoʻnaltiriladi”;
ikkinchi — toʻrtinchi xatboshilari tegishlicha oʻn uchinchi — oʻn beshinchi xatboshilar deb hisoblansin;
Nizomga 1-ilovada :
2-bosqich “Bajarish muddatlari” ustunidagi “ikki oydan” soʻzlari “oʻn kundan” soʻzlari bilan almashtirilsin;
3-bosqich “Bajarish muddatlari” ustunidagi “10 kun” soʻzlari “3 ish kuni” soʻzlari bilan almashtirilsin;
5-bosqich quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“
“5-bosqich Agentlik, uning hududiy boshqarmasi Davlat koʻchmas mulk obyekti ommaviy (auksion, tanlov) savdolarda 2 oy davomida sotilmagan taqdirda, uni toʻgʻridan-toʻgʻri muzokaralar oʻtkazish orqali oferta qilishga taklifnoma chop qilinadi. Auksion (tanlov) komissiyasining oxirgi bayonnomasi tasdiqlangan kundan boshlab bir oy muddatda Agentlik, uning hududiy boshqarmasi Toʻgʻridan-toʻgʻri muzokaralar oʻtkazish orqali davlat koʻchmas mulk obyektini sotish boʻyicha oferta qilishga taklifnomani OAV va veb-saytda chop etish, sotishga taklif qilinayotgan davlat koʻchmas mulk obyektlari toʻgʻrisidagi axborotni oshkor qilish. Muzokaralar oʻtkazilishidan kamida 30 kun oldin Agentlik, uning hududiy boshqarmasi, xaridor Talabgorlardan buyurtmanomalarni qabul qilish va toʻgʻridan-toʻgʻri muzokaralar oʻtkazish. Taklifnomada belgilangan muddatda Agentlik, uning hududiy boshqarmasi, xaridor Toʻgʻridan-toʻgʻri muzokaralarning natijalarini rasmiylashtirish va oʻtkazilgan muzokaralar qatnashchisi bilan davlat koʻchmas mulk obyektining oldi-sotdi shartnomasini imzolash. Qonunchilik hujjatlarida belgilangan muddatlarda Agentlik, uning hududiy boshqarmasi Auksion savdolarda davlat aktivlarini sotib olishga ikki oy mobaynida talabnoma tushmagan taqdirda, Davlat mulkini sotishda tender savdolarini oʻtkazish boʻyicha davlat komissiyasi tomonidan belgilanadigan mexanizmga asosan narxni bosqichma-bosqich pasaytirib borish mexanizmi qoʻllaniladi. Davlat mulkini sotishda tender savdolarni oʻtkazish boʻyicha davlat komissiyasi qarorida belgilangan muddatlarda
”
Nizomga 10-ilova matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Oʻzbekiston Respublikasining Davlat gerbi OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI DAVLAT AKTIVLARINI BOSHQARISH AGENTLIGI DAVLAT KOʻCHMAS MULK OBYEKTIGA MULK HUQUQINI TASDIQLOVCHI DAVLAT ORDERI (Oʻzbekiston Respublikasi Davlat bayrogʻi fonida oltin rangli bosma harflar bilan yoziladi) --------------------------------------------------------------------------------------------------- MULK HUQUQINI TASDIQLOVCHI DAVLAT ORDERI № _____________ ________________________________________________________________________ (nodavlat yuridik shaxsning nomi yoki jismoniy shaxsning F.I.O.) ______________________________________________________________________ga Mulkdorning manzili (yashash joyi) __________________________________________ ______________________________________________________________ pasport seriyasi ______ raqami _________________ kim tomonidan va qachon berilgan (jismoniy shaxslar uchun) STIR________________, JSHSHIR __________________________________________ (jismoniy shaxslar uchun) _____________________________________________________________qiymatidagi (soʻz bilan) _____________________________________________________________________ ga (xususiylashtirilgan davlat mulkining manzili va nomi) ____________________________________________mulk huquqi berildi. (huquq turining belgisi) Ushbu order _____________________________________________________tomonidan (ushbu orderni bergan davlat organining nomi) _________________________________________________________ga asosan berildi. (orderni berish asosi) *Izoh___________________________________________________________________ Order berilgan va roʻyxatdan oʻtkazilgan sana ___________________ Agentlik direktori (oʻrinbosari) (hududiy boshqarma boshligi) QR-kodi (F.I.O) * Sotib olish toʻlovlarini boʻlib-boʻlib toʻlash va/yoki investitsiya va ijtimoiy majburiyatlarini bajarish shartlari mavjud boʻlganda toʻldiriladi”;
d) Davlat mulki obyektlarini tanlov savdolarida va toʻgʻridan-toʻgʻri muzokaralar oʻtkazish yoʻli bilan sotishda investitsiyaviy va ijtimoiy majburiyatlarning eng kam miqdorini va turlarini belgilash, shuningdek davlat mulki obyektlarining oldi-sotdi shartnomalarining xaridorlar tomonidan bajarilishini nazorat qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda (Qarorga 7-ilova):
2-bandning oʻn beshinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Hududiy tanlov komissiyasi — tegishli ravishda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashining Raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlari boshqaradigan hamda tarkibiga Agentlik (tanlov komissiyasi raisining oʻrinbosari sifatida), Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Soliq qoʻmitasi, Kadastr agentligi, Tabiat resurslari vazirligi, Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi, Oʻzbekiston Savdo-sanoat palatasi, Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasi hududiy boshqarmalarining rahbarlari kiradigan tanlov komissiyasi”;
24-bandda :
oltinchi xatboshidagi “Iqtisodiyot vazirligi, Moliya vazirligi” soʻzlari “Iqtisodiyot va moliya vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
yettinchi xatboshidagi “Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasining” soʻzlari “Tabiat resurslari vazirligining” soʻzlari bilan almashtirilsin;
oʻninchi xatboshidagi “Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi, Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi” soʻzlari “Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, Soliq qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
27-bandning ikkinchi xatboshisidagi “Qurilish vazirligi” va “Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi” soʻzlari tegishlicha “Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi” va “Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
36-bandning uchinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“sotib olish toʻlovlarini kiritishning har bir oʻtkazib yuborilgan kuni uchun kechiktirilgan toʻlov summasi 0,4 foizi miqdorida, ammo kechiktirilgan toʻlov summasining 50 foizidan ortiq boʻlmagan miqdorida penya hisoblab yozadi”;
37-bandning birinchi xatboshisidagi “kamida uch oy oldin”, “Davlat raqobat qoʻmitasi” soʻzlari tegishlicha “soʻng uch oy davomida” va “Davlat aktivlarini boshqarish agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
3. Vazirlar Mahkamasining “Fond birjasida aksiyalarni ommaviy taklifini oʻtkazishni tashkil etish toʻgʻrisida” 2017-yil 10-maydagi 268-son qarorining rus tilidagi matnida 3-bandning toʻrtinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“deystviye postanovleniya Kabineta Ministrov Respubliki Uzbekistan ot 6-oktabrya 2014 goda № 279 “Ob utverjdenii polojeniy o poryadke privatizatsii obyektov gosudarstvennoy sobstvennosti” ne rasprostranyayetsya na realizatsiyu gosudarstvennix paketov aksiy putem ix vtorichnogo publichnogo predlojeniya (SPO) na fondovoy birje, v tom chisle na opredeleniye seni ix realizatsii”.
4. Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 16-iyundagi 454-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat mulki obyektlarini sotish va davlat mulkini ijaraga berish boʻyicha elektron savdolar oʻtkazish uchun materiallar tayyorlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :
a) 7-band kuyidagi tahrirdagi xatboshilar bilan toʻldirilsin:
“Bunda quyidagi holatlarda baholash hisobotlari haqqoniyligini majburiy ekspertizadan oʻtkazish talab etilmaydi:
davlat mulki obyekti (ulushi) baholash xalqaro nufuzga ega auditorlik kompaniyalarining Oʻzbekistonda belgilangan tartibda faoliyat yuritayotgan shuʼba korxonalari tomonidan amalga oshirilganda;
davlat mulki obyekti (ulushi) “E-auksion” elektron savdo platformasida auksion savdolariga chiqarilganda”;
b) Nizomga 1-ilovaning matni quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“Davlat mulki obyektlarini sotish va davlat mulkini ijaraga berish uchun materiallar tayyorlash
SXEMASI
1-bosqich Agentlik, uning hududiy boshqarmalari Baholash tashkilotining obyekt qiymatini baholash hisobotida hamda baholash toʻgʻrisidagi hisobotining ishonchliligi ekspertizasini oʻtkazish natijalari toʻgʻrisida ekspert xulosasida aniqlangan miqdorda obyektlarni sotish toʻgʻrisida buyruq chiqarish. Bunda, davlat mulki obyekti (ulushi) baholash xalqaro nufuzga ega auditorlik kompaniyalarining Oʻzbekistonda belgilangan tartibda faoliyat yuritayotgan shuʼba korxonalari tomonidan amalga oshirilganda; davlat mulki obyekti (ulushi) “E-auksion” elektron savdo platformasida auksion savdolariga chiqarilganda ularni baholash toʻgʻrisidagi hisobotning haqqoniyligini ekspertizadan oʻtkazish talab etilmaydi. Davlat mulki obyektlarini xususiylashtirish toʻgʻrisida hujjatlar toʻplamini ijobiy koʻrib chiqishdan keyin 3 ish kun ichida Obyektlarni sotish holatlarida, investitsion majburiyatlar minimal qiymati miqdori Davlat tender komissiyasi yoki hududiy tanlov komissiyasining qarori bilan belgilanadi. Obyektni ijaraga berish holatlarida, tayanch stavkasi belgilangan tartibda aniqlanadi. Obyektni ijaraga beruvchi va balansda saqlovchi tomonidan imzolangan xatlovdan oʻtkazish dalolatnomasi asosida 5 kun ichida 2-bosqich Agentlik, uning hududiy boshqarmalari Operator bilan savdolarni tashkil etish xizmatlarini koʻrsatish yuzasidan shartnomani tuzish. Xizmat koʻrsatish shartnomasida koʻrsatilgan muddatlarda Agentlik, uning hududiy boshqarmalari, savdolar operatori OAV da va Agentlik veb-saytida elektron savdolarni oʻtkazish (auksion yoki tanlov) toʻgʻrisida eʼlonni joylashtirish, sotish (ijaraga berish) uchun taklif etilgan obyektlar toʻgʻrisida maʼlumotni oshkor etish. Obyektlarni sotish (ijaraga berish) holatida — elektron savdolar, auksion (tanlov) oʻtkazilishidan kamida 30 kun oldin Savdolar operatori Savdolar tashkilotchisi tomonidan elektron savdolarda ishtirok etish uchun arizalarni qabul qilish. Savdolarni oʻtkazish toʻgʻrisida eʼlonda koʻrsatilgan muddatlarda.
”
5. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligi faoliyatini tashkil etish boʻyicha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2019-yil 15-maydagi 404-son qarorida :
b) Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligi huzuridagi budjetdan tashqari Davlat aktivlarini boshqarish, transformatsiya va xususiylashtirish jamgʻarmasi mablagʻlarini shakllantirish va ulardan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda (Qarorga 2-ilova):
3-bandda :
“a” kichik bandi oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;
“b” kichik bandidagi “(keyingi oʻrinlarda davlat aktivlari deb ataladi) sotishdan” soʻzlaridan keyin “, qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan tartibda davlat aktivlari boʻlib-boʻlib toʻlash sharti bilan sotilganda, ularga Markaziy bankning asosiy stavkasi miqdorida hisoblanadigan foizlardan, shuningdek “UzAssets” AJ investitsiya kompaniyasi ustav kapitaliga berilgan davlat aksiya paketlari (ulushlari)ni sotishdan hamda “UzAssets” AJ sof foydasidan Jamgʻarmaga” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
6 va 7-bandlari quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“6. Jamgʻarmaga mazkur Nizom 3-bandining “b” kichik bandiga muvofiq kelib tushgan mablagʻlarni taqsimlash quyidagi nisbatlarda amalga oshiriladi:
a) mablagʻlarning (ushbu bandning “b” — “d” kichik bandlari bundan mustasno):
87 foizi — Oʻzbekiston Respublikasining respublika budjetiga;
10 foizi — Jamgʻarmaga;
3 foizi — Yoshlar siyosati va sport vazirligi huzuridagi Sportni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasiga;
b) hududi 10 000 kvadrat metrgacha boʻlgan davlat koʻchmas mulk obyektlari (bundan ushbu bandning “v” kichik bandi mustasno), shuningdek, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlari qarorlari asosida sotiladigan davlat koʻchmas mulk obyektlarini sotishdan tushadigan mablagʻlar:
90 foizi — tegishli ravishda Qoraqalpogʻiston Respublikasi budjetiga, viloyatlar va Toshkent shahrining mahalliy budjetlariga hamda obyekt joylashgan tuman (shahar) mahalliy budjetiga teng ulushlarda;
10 foizi — Jamgʻarmaga;
v) mahalladagi hududi 2 000 kvadrat metrgacha boʻlgan davlat koʻchmas mulk obyektlarini hokim yordamchilarining onlayn-buyurtmanomasiga asosan sotishdan tushadigan mablagʻlar tegishli mahallalarning Mahallaning ijtimoiy-iqtisodiy muammolarini hal etish jamgʻarmalariga;
g) xususiylashtirish dasturlariga muvofiq, Qoraqalpogʻiston Respublikasida joylashgan davlat aktivlarini (bundan ushbu bandning “b” kichik bandi mustasno) sotishdan tushgan mablagʻlar Qoraqalpogʻiston Respublikasi Moliya vazirligi huzuridagi Suv taʼminoti va kanalizatsiya tizimlarini rivojlantirish hududiy jamgʻarmasiga;
d) qishloq xoʻjaligiga moʻljallanmagan yer uchastkasiga boʻlgan ijara yoki mulk huquqini sotishdan tushgan mablagʻlarni taqsimlash Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va Vazirlar Mahkamasi qarorlarida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.
7. Davlat aktivlarini sotishdan tushgan mablagʻlardan davlat aktivlarini sotish bilan bogʻliq xarajatlar (baholovchi tashkilotlar, savdolar tashkilotchilari, vositachilar va depozitariylar xizmatlarini toʻlash xarajatlari) chegiriladi.
Davlat aktivlari oldi-sotdi shartnomalari (bitimlari) bekor qilingan taqdirda avval taqsimlab, yoʻnaltirilgan mablagʻlar qaytarilmaydi.
Xaridor oldida qoplanmagan qarzdorlik qismi boshqa davlat aktivlarini sotishdan tushgan mablagʻlar hisobidan qaytariladi, bunda savdo tashkilotchilari yoki vositachilarining xarajatlari qaytarilmaydi.
Davlat aktivlarini sotishdan tushgan mablagʻlar har oyda hisobot oyidan keyingi oyning 15-sanasidan kechiktirmasdan tegishli mablagʻ oluvchilarning hisobvaraqlariga yoʻnaltiriladi”;
8-banddagi “qarorlarida” soʻzi “tegishli hujjatlarida” soʻzlari bilan almashtirilsin;
9-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“9. Mazkur Nizomning 3-bandining “v” kichik bandida koʻrsatilgan mablagʻlar Jamgʻarmaning shaxsiy hisobvaraqlarida jamlanib, taqsimlanmaydi va belgilangan tartibda foydalaniladi.”;
10-banddan beshinchi xatboshi chiqarib tashlansin;
11-bandning birinchi xatboshisidagi “6 va 7-bandlariga” soʻzlari “6-bandiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
12-bandning sakkizinchi xatboshisidagi “beshinchi, yettinchi va sakkizinchi” soʻzlari “oltinchi va yettinchi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
15-banddagi “Moliya, buxgalteriya hisobi va hisoboti boshqarmasi” soʻzlari “Jamgʻarmani yuritish vazifasi yuklatilgan tarkibiy boʻlinmasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
20-bandning toʻrtinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“UzAssets” AJ investitsiya kompaniyasi — uning ustav kapitaliga berish orqali sotilgan davlat aksiya paketlari (ulushlari)ni sotishdan tushgan mablagʻlar boʻyicha”;
Nizomga 1-ilova oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
7. Vazirlar Mahkamasining “Respublika koʻchmas mulk obyektlarini bir davlat tashkilotidan boshqa bir davlat tashkilotiga berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2021-yil 8-iyundagi 355-son qarorida :
a) qaror nomlanishidagi “koʻchmas mulk” soʻzlari “mulki” soʻzi bilan almashtirilsin;
b) 1-banddagi “(xususiylashtirilmaydigan obyektlar bundan mustasno)” soʻzlari “(qonunchilik hujjatlariga muvofiq xususiylashtirilmaydigan obyektlar bundan mustasno), avtomototransport vositalarni hamda boshqa asosiy vositalarini” soʻzlari bilan almashtirilsin;
v) 2-bandning birinchi — toʻrtinchi xatboshilaridagi va 3-banddagi “koʻchmas mulk” soʻzlari “mulki” soʻzi bilan almashtirilsin;
g) 3-banddagi “koʻchmas mulk” soʻzlari “mulki” soʻzi bilan almashtirilsin;
d) Respublika koʻchmas mulk obyektlarini bir davlat tashkilotidan boshqa bir davlat tashkilotiga berish tartibi toʻgʻrisidagi Nizomda :
nomlanishidagi “koʻchmas mulk” soʻzlari “mulki” soʻzi bilan almashtirilsin;
1-banddagi “koʻchmas mulk” soʻzlari “mulki” soʻzi bilan almashtirilsin;
2-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“respublika mulki obyekt(lar)i — davlat tashkilotiga operativ boshqaruv huquqi bilan tegishli boʻlgan koʻchmas mulk obyektlari (mulkiy kompleks (korxona), binolar va inshootlar, qurilishi tugallanmagan obyektlar va ularning qismlari), avtomototransport vositalari hamda boshqa asosiy vositalar”;
3-banddagi “koʻchmas mulk” soʻzlari “mulki” soʻzi bilan almashtirilsin;
4-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“4. Respublika koʻchmas mulk obyektlari va avtomototransport vositalari bir davlat tashkilotidan boshqa bir davlat tashkilotiga tegishli kadastr hujjatlari va avtomototransport vositasini davlat roʻyxatidan oʻtkazganlik toʻgʻrisida guvohnoma mavjud boʻlgan taqdirda (qurilishi tugallanmagan obyektlar bundan mustasno), operativ boshqaruv huquqi asosida bepul beriladi.
Boshqa asosiy vositalarni bir davlat tashkilotidan boshqa bir davlat tashkilotiga operativ boshqaruv huquqi asosida begʻaraz berishda topshiruvchi tashkilot rahbari tomonidan imzolangan asosiy vositalar roʻyxati taqdim etilgan taqdirda amalga oshiriladi.”;
6-banddagi “koʻchmas mulk” soʻzlari “mulki” soʻzi bilan almashtirilsin;
7-bandda :
birinchi xatboshidagi “respublika koʻchmas mulk obyektlari” soʻzlaridan keyin “va avtomototransport vositalari” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
uchinchi xatboshidagi “respublika koʻchmas mulk obyekt(lar)i” soʻzlaridan keyin “avtomototransport vositalari hamda boshqa asosiy vositalari” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
8-banddagi “koʻchmas mulk” soʻzlari “mulki” soʻzi bilan almashtirilsin;
2-bobning nomlanishidagi “koʻchmas mulk” soʻzlari “mulki” soʻzi bilan almashtirilsin;
9 va 10-bandlardagi “koʻchmas mulk” soʻzlari “mulki” soʻzi bilan almashtirilsin;
11-bandda :
birinchi xatboshidagi “koʻchmas mulk” soʻzlari “mulki” soʻzi bilan almashtirilsin;
“a” kichik bandidagi “koʻchmas mulkning” soʻzlari “mulki obyektining” soʻzlari bilan almashtirilsin;
“b” kichik bandning birinchi va ikkinchi xatboshilaridagi “koʻchmas mulkni” soʻzlari tegishli kelishikdagi “mulki obyektini” soʻzlari bilan almashtirilsin;
quyidagi tahrirdagi “d” va “e” kichik bandlar bilan toʻldirilsin:
“d) avtomototransport vositasini davlat roʻyxatidan oʻtkazganlik toʻgʻrisida guvohnomasi;
e) boshqa asosiy vositalarni tasdiqlangan roʻyxati”;
12-banddagi “koʻchmas mulk” soʻzlari “mulki” soʻzi bilan almashtirilsin;
3-bobning nomlanishidagi “koʻchmas mulk” soʻzlari “mulki” soʻzi bilan almashtirilsin;
13-banddagi “koʻchmas mulk” soʻzlari “mulki” soʻzi bilan almashtirilsin;
14-banddagi “10” va “koʻchmas mulk” soʻzlari tegishlicha “11” va “mulki” soʻzi bilan almashtirilsin;
15-bandning birinchi va ikkinchi xatboshilaridagi “koʻchmas mulk” soʻzlari “mulki” soʻzi bilan almashtirilsin;
17-banddagi “koʻchmas mulk” soʻzlari “mulki” soʻzi bilan almashtirilsin;
18 — 20-bandlardagi “koʻchmas mulk” soʻzlari “mulki” soʻzi bilan almashtirilsin;
4-bobning nomlanishidagi “koʻchmas mulk” soʻzlari “mulki” soʻzi bilan almashtirilsin;
21-banddagi “koʻchmas mulk” soʻzlari “mulki” soʻzi bilan almashtirilsin;
22-bandning toʻrtinchi xatboshisidagi “koʻchmas mulk” soʻzlari “mulki” soʻzi bilan almashtirilsin;
23-bandning birinchi xatboshisidagi “koʻchmas mulk” soʻzlari “mulki” soʻzi bilan almashtirilsin;
25-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“25. Agentlikning respublika mulki obyektlarini bir davlat tashkilotidan boshqa bir davlat tashkilotiga operativ boshqaruv huquqi bilan bepul berish boʻyicha qarori ushbu mulk obyektlariga boʻlgan huquqning davlat roʻyxatidan oʻtkazilishiga asos boʻladi, boshqa asosiy vositalar bundan mustasno”;
e) Nizomga 1-ilovada :
nomlanishidagi “koʻchmas mulk” soʻzlari “mulki” soʻzi bilan almashtirilsin;
1-bosqichning “Tadbirlar” ustunidagi “koʻchmas mulk” soʻzlari “mulki” soʻzi bilan almashtirilsin.
Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 10-martdagi 100-son qaroriga 2-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz kuchini yoʻqotgan deb eʼtirof etilayotgan ayrim qarorlari
1. Vazirlar Mahkamasining “Jizzax viloyatining ishlamay turgan va kam quvvatli korxonalari faoliyatini tiklash va ulardan samarali foydalanish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 5-iyundagi 352-son qarorining 6-bandi .
2. Vazirlar Mahkamasining “Andijon viloyatida joylashgan davlat mulki obyektlaridan samarali foydalanish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 4-avgustdagi 588-son qarorining 7-bandi .
3. Vazirlar Mahkamasining “Sirdaryo viloyatida joylashgan ishlamay turgan va kam quvvatli korxonalar faoliyatini tiklash, shuningdek davlat mulki obyektlaridan samarali foydalanish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 4-avgustdagi 589-son qarorining 7-bandi .
4. Vazirlar Mahkamasining “Fargʻona viloyatida joylashgan ishlamay turgan va kam quvvatli korxonalar faoliyatini tiklash, shuningdek davlat mulki obyektlaridan samarali foydalanish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 25-avgustdagi 672-son qarorining 7-bandi .
5. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2017-yil 16-oktabrdagi 837-son qaroriga ilovaning 1-bandi “g” kichik bandi oltmish ikkinchi — oltmish toʻrtinchi , sakson toʻrtinchi — sakson toʻqqizinchi va “d” kichik bandi oltmish ikkinchi — oltmish toʻrtinchi xatboshilari .
6. Vazirlar Mahkamasining “Toshkent viloyatida joylashgan davlat mulki obyektlaridan samarali foydalanish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 30-dekabrdagi 1040-son qarorining 4-bandi .
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2023-yil 10-mart,
100-son