UzbekAI

← Qonunlar

📅 2023-yil 2-mart · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Favqulodda vaziyatlar vaziri

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2023 йил 2 март · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Фавқулодда вазиятлар вазири

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 2 марта 2023 г. · Документы министерств и ведомств · Министр по чрезвычайным ситуациям

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 2 March 2023 · Ministry and agency documents · Favqulodda vaziyatlar vaziri

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирининг

буйруғи

НИЗОМ

РЎЙХАТИ

ЖУРНАЛИ

МЕТОДИКАСИ

ҚАЙДНОМА

МЕТОДИКАСИ

ЖАДВАЛИ

ҚАЙДНОМА

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни саралаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 сентябрдаги ПҚ-4447-сон «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни саралаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазирининг 2023 йил 2 мартдаги 51-сон буйруғига ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни саралаш тартиби тўғрисидаги

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (бундан буён матнда вазирлик деб юритилади) тизимига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни саралаш тартибини белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

контракт бўйича ҳарбий хизмат — Қуролли Кучлар сафидаги ҳақиқий ҳарбий хизматга ихтиёрийлик асосида вазирлик орқали давлат билан тузиладиган контрактга биноан кирган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бажарадиган ҳарбий хизмат;

ҳарбий-касбий саралаш (бундан буён матнда саралаш деб юритилади) — фуқароларни контракт бўйича ҳарбий хизматга қўйилган талабларга мос келишини аниқлашга қаратилган тадбирлар комплекси (интеллектуал ривожланганлик ва психоэмоционал барқарорлик даражасини психологик ўрганиш, тиббий кўрикдан ўтказиш, жисмоний имкониятларни, шунингдек контракт бўйича ҳарбий хизмат учун касбий жиҳатдан муҳим бўлган бошқа сифатларни баҳолаш);

номзод — контракт бўйича ҳарбий хизматга кириш ҳақидаги аризаси (билдиргиси) кўриб чиқиш учун қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси фуқароси.

2. Номзодларни контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилиш учун саралаш тадбирлари ташкил қилинади ва қуйидаги босқичларни ўз ичига олади:

а) дастлабки ўрганиш (ҳужжатларни йиғиш ва ўрганиш, суҳбат);

б) жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш;

в) психологик ўрганиш (номзодларнинг интеллектуал ривожланганлик даражаси ва психоэмоционал барқарорлигини баҳолаш);

г) тиббий кўрик;

д) мувофиқлаштиришдан ўтказиш.

3. Вазирлик учун зарур ҳолларда илмий даража ёки илмий унвонга эга бўлган фан арбоблари, шунингдек маданият вакиллари, сўнгги уч йил давомида республика миқёсидаги спорт мусобақасининг ғолиби бўлган ёки халқаро миқёсдаги спорт мусобақасининг 1 — 3-ўринларидан бирини эгаллаган спортчилар истисно тариқасида саралашнинг фақатгина тиббий кўрик ва мувофиқлаштиришдан ўтказиш босқичларидан ўтадилар.

2-боб. Номзодларга қўйиладиган умумий талаблар

4. Саралашда Ўзбекистон Республикасининг умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ёки олий маълумотга эга бўлган қуйидаги фуқаролари иштирок этишлари мумкин:

ўн саккиз ёшдан ўттиз ёшгача бўлган шахслар;

муқаддам контракт бўйича ҳарбий хизматни ўтаган қирқ ёшгача бўлган шахслар;

резервдаги ва захирадаги қирқ ёшгача бўлган офицерлар.

Бунда, эркак жинсидаги номзод Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган (ўтаётган) ёки сафарбарлик чақируви резервида ҳарбий хизматни ўтаган ёхуд олий таълим муассасалари ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмаларида ўқишни тугатган бўлиши, шунингдек ҳарбий рўйхатда турган бўлиши керак.

5. Контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилишда номзод бўйи қуйидаги махсус антропометрик параметрларга жавоб бериши талаб этилади:

эркак жинсидаги номзоднинг бўйи — 170 сантиметрдан паст бўлмаслиги керак;

аёл жинсидаги номзоднинг бўйи — 160 сантиметрдан паст бўлмаслиги керак.

Ушбу бандда белгиланган талаблар мазкур Низомнинг 3-бандида кўрсатилган шахсларга, шунингдек ушбу Низомнинг 1-иловасидаги рўйхатга мувофиқ тор ихтисослик бўйича мутахассисликка эга бўлган номзодларга нисбатан татбиқ этилмайди.

3-боб. Саралаш тадбирларини ташкил этиш

7. Саралаш тадбирларининг ўз вақтида ва сифатли ташкил этилиши ва ўтказилишини таъминлаш учун вазирликнинг ҳудудий бошқармалари бошлиқларининг буйруқлари ва «Махсус муҳандислик-қурилиш бошқармаси» давлат муассасаси бошлиғининг буйруғи билан доимий фаолият юритадиган Ҳарбий-касбий саралаш комиссиялари (бундан буён матнда Саралаш комиссиялари деб юритилади) ташкил этилади.

8. Номзодларни саралаш тадбирлари вазирлик тизимида мавжуд бирламчи бўш лавозимлардан келиб чиққан ҳолда йилнинг ҳар чорагида камида бир марта ўтказилади.

9. Саралаш комиссиялари вазирликнинг кадрлар билан ишлаш ва ҳарбий-касбий саралаш бўлими ҳарбий хизматчиси, шунингдек ҳудудий бошқармалар бошлиқларининг биринчи ўринбосарлари, «Махсус муҳандислик-қурилиш бошқармаси» давлат муассасаси бошлиғининг биринчи ўринбосари ва тегишли соҳавий хизмат ҳарбий хизматчилари орасидан 5 кишидан иборат таркибда шакллантирилади.

Бунда:

вазирликнинг ҳудудий бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари — Саралаш комиссияси раиси;

«Махсус муҳандислик-қурилиш бошқармаси» давлат муассасаси бошлиғининг биринчи ўринбосари — Саралаш комиссияси раиси;

кадр органи ҳарбий хизматчиси — Саралаш комиссияси котиби ҳисобланади.

10. Саралаш комиссияси котиби томонидан ҳар йили январь ойининг ўнинчи санасига қадар саралаш тадбирларини ўтказиш бўйича режа-жадвал шакллантирилади ҳамда комиссия раиси томонидан тасдиқланади. Режа-жадвалда саралаш тадбирларини ўтказиш жойи ва вақти кўрсатилади.

11. Саралаш тадбирлари вазирликнинг ҳудудий бошқармаларида ва «Махсус муҳандислик-қурилиш бошқармаси» давлат муассасасида ўтказилади.

Вазирликнинг таркибий тузилмаларига номзодларни қабул қилиш учун саралаш тадбирлари ушбу таркибий тузилмалар жойлашган ҳудуддаги вазирликнинг ҳудудий бошқармаларида ўтказилади, бундан «Махсус муҳандислик-қурилиш бошқармаси» давлат муассасасида ўтказиладиган саралаш тадбирлари мустасно.

12. Саралаш комиссиясининг аъзоси бўлган вазирликнинг кадрлар билан ишлаш ва ҳарбий-касбий саралаш бўлими ҳарбий хизматчиси томонидан саралаш ўтказилишидан камида бир ой олдин вазирликнинг расмий веб-сайтида бўш лавозимлар бўйича маълумотлар, саралаш ўтказиш жойи ва кунлари, шунингдек хизматга қабул қилиш тартиби ва мазкур Низомнинг 3-бандида белгиланган имтиёзлар тўғрисидаги эълонлар жойлаштирилади.

13. Номзодларга қулайлик яратиш мақсадида вазирликнинг ҳудудий бошқарма ва таркибий тузилмаларининг ҳудудига кириш жойларида номзодларни саралаш тартиби, уларга қўйиладиган талаблар ҳақидаги маълумотлар қайд этилган ахборот стендлари мажбурий тартибда жойлаштирилиши лозим.

14. Муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчилар орасидан контракт бўйича хизматга номзодларни кўриб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 сентябрдаги ПҚ-4447-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда амалга оширилади.

4-боб. Номзодларни дастлабки ўрганиш

15. Контракт бўйича ҳарбий хизматга кириш истагини билдирган фуқаро яшаш жойи ёки турган жойидаги вазирликнинг ҳудудий бошқармаларига, шунингдек «Махсус муҳандислик-қурилиш бошқармаси» давлат муассасасига кириш истагини билдирган номзодлар ушбу муассасага мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги ариза билан мурожаат қилади. Бунда, аризада номзоднинг паспорти ёки идентификация ID-картаси маълумотлари кўрсатилиши лозим.

Саралаш тадбирлари бошланганидан кейин мурожаат қилган номзодлар ушбу саралашда эмас, балки кейинги саралашда иштирок этишлари мумкин бўлади.

16. Номзод муқаддам контракт бўйича ҳарбий хизматни ўтаган бўлса, аризада контракт бўйича ҳарбий хизматдан бўшатилиш сабабини кўрсатиши лозим.

17. Навбатдаги саралаш тадбирлари бошланишидан ўн кун олдин Саралаш комиссияси томонидан саралашда қатнашиш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилган номзодларга саралаш тадбирларининг бошланиш вақти ва жойи ҳақида хабар берилади.

18. Саралаш комиссиясининг навбатдаги қабул куни давомида номзодларни дастлабки ўрганиш ишлари амалга оширилади.

19. Номзод дастлабки ўрганиш вақтида Саралаш комиссиясига ўзини таништиради ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатни комиссия котибига кўрсатади.

20. Саралаш комиссияси котиби саралаш учун ҳозир бўлган номзод ҳақидаги маълумотларни мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклдаги Номзодларни рўйхатга олиш ва дастлабки ўрганиш натижасини қайд этиш журналига киритади.

21. Номзод мазкур Низомнинг 5-бандида назарда тутилган талабга жавоб беришини аниқлаш мақсадида Саралаш комиссиясининг тегишли аъзоси томонидан унинг бўйи ўлчанади. Номзоднинг бўйи талабга жавоб бермаган ҳолларда, унга саралашнинг кейинги босқичида иштирок этишга рухсат берилмайди.

22. Дастлабки ўрганиш давомида Саралаш комиссиясининг суҳбат ўтказилишига масъул бўлган аъзоси (аъзолари) томонидан номзодга мазкур Низом талаблари, ҳарбий хизматчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ шартлар ва имтиёзлар тушунтирилиши ҳамда номзоднинг контракт бўйича ҳарбий хизматга кириш истаги бор ёки йўқлиги аниқланиши лозим.

23. Саралаш комиссияси аъзолари томонидан номзодни дастлабки ўрганиш натижаларига кўра шу куннинг ўзида номзодни саралашнинг кейинги босқичига ўтказиш ёки ўтказишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинади.

Бунда, номзоднинг бўйи талабга жавоб берганда ҳамда номзод контракт бўйича ҳарбий хизматга кириш истагини билдирган ҳолларда Саралаш комиссияси томонидан номзодни кейинги босқичга ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинади.

5-боб. Жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш

24. Саралашнинг дастлабки ўрганиш босқичидан муваффақиятли ўтган номзодлар жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш босқичига ўтказилади.

25. Жисмоний тайёргарлик синови номзоднинг жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш мақсадида ўтказилади.

26. Саралаш комиссияси котиби дастлабки ўрганиш натижалари эълон қилинган куни жисмоний тайёргарлик синови ўтказиладиган вақт ва жой ҳақида номзодларни хабардор қилади.

27. Номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ Номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш бўйича тадбирларни ўтказиш методикаси асосида амалга оширилади.

Бунда, номзодга ҳар бир машқни бажарганлик учун балл берилади. Умумий тўпланиши мумкин бўлган максимал балл — 30 баллни ташкил этади.

28. Номзодлар томонидан машқларни бажариш бошланишидан олдин уларга машқларни бажаришга қўйиладиган талаблар, машқларни бажариш тартиби ҳамда баҳолаш мезонлари Саралаш комиссияси аъзолари томонидан тушунтирилади

29. Номзодлар томонидан бажарилиши лозим бўлган жисмоний тайёргарлик машқлари ва уларни бажаришга қўйиладиган талаблар эркак ва аёл жинсидаги номзодлар учун алоҳида белгиланади.

30. Жисмоний тайёргарлик машқларини бажарган номзодлар шу вақтнинг ўзида Саралаш комиссияси аъзолари томонидан баҳоланади.

31. Жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш тадбирлари натижалари бўйича шу куннинг ўзида мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ шаклда қайднома расмийлаштирилади ва натижалар шу заҳоти номзодларга эълон қилинади.

Қайднома Саралаш комиссиясининг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш бўйича синовда иштирок этган аъзолари томонидан имзоланади ҳамда шу куннинг ўзида комиссия котибига топширилади.

32. Жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш машқларидан жами тўпланган балли 15 баллдан паст бўлган номзодлар саралашнинг кейинги босқичига ўтказилмайди.

33. Қониқарсиз баҳоланган номзод жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш машқларини у баҳоланган кундан бошлаб 1 йил давомида 2 маротаба навбатдаги саралаш тадбирлари давомида қайта топшириши мумкин, бироқ шу куннинг ўзида қайта топширишга йўл қўйилмайди.

6-боб. Номзодларни психологик ўрганиш

34. Саралашнинг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш босқичидан муваффақиятли ўтган номзодларнинг интеллектуал ривожланганлик даражаси ва психоэмоционал барқарорлигини аниқлаш мақсадида психологик ўрганиш ўтказилади.

35. Номзодларни психологик ўрганиш мазкур Низомнинг 6-иловасига мувофиқ методика ва баҳолаш мезонлари асосида психологик тест синовидан ўтказиш орқали амалга оширилади.

36. Саралаш комиссиясининг аъзоси бўлган вазирликнинг кадрлар билан ишлаш ва ҳарбий-касбий саралаш бўлими ҳарбий хизматчиси психологик тест саволлари ва уларнинг жавоблари сақланиши ҳамда ошкор қилинмаслиги учун жавобгар ҳисобланади.

37. Психологик ўрганиш натижалари қониқарсиз бўлган номзод психологик тест синовини у баҳоланган кундан бошлаб 1 йил давомида 2 маротаба навбатдаги саралаш тадбирлари давомида қайта топшириши мумкин, бироқ шу куннинг ўзида қайта топширишга йўл қўйилмайди.

38. Номзодлар томонидан тўлдирилган тестларнинг жавоб бланкалари психологик ўрганиш ўтказилгандан сўнг икки кун ичида Саралаш комиссияси томонидан текширилади.

Бунда, психологик тест синовининг натижалари бўйича у ўтказилган кундан бошлаб уч кун ичида Саралаш комиссиясининг психологик ўрганиш тадбирларида иштирок этган аъзолари томонидан психологик тест синовлари натижалари бўйича мазкур Низомнинг 7-иловасига мувофиқ шаклда қайднома расмийлаштирилади ва имзоланади ҳамда комиссия котибига топширилади.

Психологик ўрганиш натижалари у ўтказилган кундан бошлаб уч кун ичида номзодларга эълон қилиниши лозим.

39. Саралаш комиссияси томонидан психологик ўрганиш натижаларига асосан қуйидаги хулосалардан бири чиқарилади:

номзоднинг контракт бўйича ҳарбий хизмат талабларига мувофиқлиги ҳақида;

номзоднинг контракт бўйича ҳарбий хизмат талабларига номувофиқлиги ҳақида.

40. Саралаш комиссияси котиби томонидан номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш ва психологик ўрганиш тадбирларида қайд этган натижалари умумлаштирилиб, мазкур Низомнинг 8-иловасига мувофиқ шаклда баённома расмийлаштирилади.

Бунда, баённомага номзодлар томонидан жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш ва психологик ўрганиш тадбирларида қайд этилган натижалар мутахассисликлар кесимида кўрсаткичларнинг пасайиб бориш тартибида киритилиши лозим.

41. Баённома Саралаш комиссиясининг ҳар бир аъзоси томонидан имзоланади ҳамда Саралаш комиссияси раиси томонидан тасдиқланади.

42. Саралаш комиссияси котиби тасдиқланган баённоманинг кўчирмаси (нусхаси) у тасдиқланган кундан бошлаб беш иш куни ичида номзодларга уларнинг имзоси қўйдирилган ҳолда таништирилишини таъминлаши лозим.

43. Саралаш комиссиясининг баённомаси тасдиқланган вақтидан бошлаб кадрлар органлари томонидан бир йил давомида амалга ошириш учун ҳақиқий ҳисобланади, тиббий кўрик натижалари бундан мустасно.

44. Саралаш тадбирларининг дастлабки ўрганиш, жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш ва психологик ўрганиш босқичларидан муваффақиятли ўтган номзодларга мазкур Низомнинг 9-иловасига мувофиқ шаклда саралаш картаси тўлдирилади ва номзоднинг шахсий йиғмажилдига жамланади.

45. Саралаш тадбирлари бошланишидан олдин дастлабки ўрганиш, жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш ва психологик ўрганиш натижалари юзасидан номзодларнинг ариза ва шикоятларини кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазирининг буйруғига асосан вазирлик тизимининг камида беш нафар мутахассисларидан иборат таркибда Апелляция комиссияси ташкил этилади.

Бунда, Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазирининг кўрсатмасига асосан Апелляция комиссияси таркибига бошқа давлат органлари ва ташкилотларидан ҳам мутахассислар жалб этилиши мумкин.

Саралаш тадбирларини ўтказишга масъул бўлган шахсларнинг Апелляция комиссияси таркибига киритилишига йўл қўйилмайди.

46. Дастлабки ўрганиш, жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш ва психологик ўрганиш натижаларидан норози бўлган номзод ушбу натижалар бўйича хабардор қилинган кундан эътиборан ўн беш кун ичида Апелляция комиссиясига шикоят қилиши мумкин.

47. Апелляция комиссияси дастлабки ўрганиш, жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш ва психологик ўрганиш натижаларидан норози бўлган номзодни шикоят кўриб чиқилишидан икки кун олдин уни кўриб чиқиш вақти ва жойи ҳақида огоҳлантиради.

48. Апелляция комиссияси шикоят келиб тушган кундан бошлаб, беш кун ичида мазкур шикоятни кўриб чиқиб, қарор қабул қилиши шарт.

Бунда, дастлабки ўрганиш, жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш ва психологик ўрганиш натижаларидан норози бўлган номзод мазкур шикоятни кўриб чиқишда иштирок этиш ҳуқуқига эга.

49. Шикоятни кўриб чиқиш натижалари бўйича Апелляция комиссияси томонидан қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади:

дастлабки ўрганиш, жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш ва психологик ўрганиш натижаларини ўзгаришсиз қолдириш;

дастлабки ўрганиш, жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш ва психологик ўрганиш натижаларига ўзгартириш киритиш.

50. Апелляция комиссиясининг дастлабки ўрганиш, жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш ва психологик ўрганиш натижаларига ўзгартириш киритиш ва номзодни ушбу саралаш тадбирларини муваффақиятли топширган деб топиш тўғрисидаги қарори асосида у тиббий кўрикдан ўтказиш учун тавсия этилади.

51. Апелляция комиссияси қарори устидан номзод юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилиниши мумкин.

7-боб. Номзодларни тиббий кўрикдан ўтказиш

52. Номзодлар соғлиғининг ҳолатига кўра контракт бўйича ҳарбий хизматни ўташга яроқлилигини аниқлаш мақсадида улар тиббий кўрикдан ўтказилади.

53. Номзодларга тиббий кўрикдан ўтиш учун йўлланмалар Саралаш комиссиясининг котиби томонидан берилади.

54. Тиббий кўрик Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 декабрдаги ПҚ-4076-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низом ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 3147, 2019 йил 3 апрель) талабларига мувофиқ ўтказилади.

55. Тиббий кўрик натижаларига кўра контракт бўйича ҳарбий хизматга яроқсиз ёки кейинчалик қайта тиббий кўрикдан ўтказиш шарти билан даволанишга муҳтож деб топилган номзодлар контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилинмайди.

8-боб. Номзодларни контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилиш

56. Дастлабки ўрганиш, жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш ва психологик ўрганишдан муваффақиятли ўтган ҳамда тиббий кўрикдан контракт бўйича ҳарбий хизматга яроқли деб топилган номзодлар мувофиқлаштиришдан ўтказилади ва уларга вазирликнинг ҳудудий бошқармалари ва таркибий тузилмаларининг махфий бўлимлари (бўлинмалари) томонидан махсус рухсатнома расмийлаштирилади.

Мувофиқлаштиришдан ўтказиш ҳамда махсус рухсатнома расмийлаштиришнинг талаблари хизмат сири ҳисобланади ва ошкор қилиниши ман этилади.

57. Мувофиқлаштиришдан ўтказиш ҳамда махсус рухсатнома расмийлаштириш натижаларига кўра контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилиниши мақсадга мувофиқ эмас деб топилган номзодларга шу куннинг ўзида ёзма равишда хабарнома юборилади.

58. Саралашдан муваффақиятли ўтган номзодларга белгиланган намунадаги шахсий йиғмажилдлар расмийлаштирилади.

59. Жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш ва психологик ўрганишнинг умумлаштирилган натижаларига кўра энг юқори балл тўплаган, тиббий кўрикдан контракт бўйича ҳарбий хизматга яроқли деб топилган ҳамда белгиланган шаклдаги махсус рухсатномага эга бўлган номзодлар тегишли мутахассислик бўйича бўш лавозимлар мавжуд бўлган тақдирда контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилинади.

Бунда, икки ёки ундан ортиқ номзодларнинг умумий тўплаган баллари тенг бўлиб қолган тақдирда уларнинг психологик ўрганиш тадбирида қайд этган натижаси инобатга олинган ҳолда энг яхши кўрсаткичга эга номзод танлаб олинади.

60. Мутахассисликлар бўйича бўш лавозимлар мавжуд бўлмаган тақдирда номзодлар кадрлар захирасига киритилади.

9-боб. Якуний қоида

61. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни саралаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Махсус антропометрик параметрлар татбиқ этилмайдиган мутахассисликлар

Қуйидаги мутахассисликлар бўйича олий маълумотга эга бўлган номзодлар:

1. Юриспруденция;

2. Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича), молия ва молиявий технологиялар;

3. Архитектура;

4. Психология;

5. Халқаро муносабатлар ва жаҳон сиёсати;

6. Тиббиёт;

7. Ветеринария;

8. Журналистика;

9. Санъат йўналишида: актёрлик санъати, вокал санъати, чолғу ижрочилиги, хореография;

10. Кино-телеоператорлик.

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни саралаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

_______________________га (лавозими, ҳарбий унвони, Ф.И.О.) АРИЗА Мен _______________________________________________________________________________ (ҳарбий унвони, Ф.И.О) _________________________________________________________________________________________ (туғилган йили, куни, ойи ва жойи) _________________________________________________________________________________________ (яшаш жойи ёки турган жойи) _________________________________________________________________________________________ (қайси мудофаа ишлари бўлимида ҳарбий ҳисобда туради) _________________________________________________________________________________________ (маълумоти: қайси таълим муассасасини қачон ва қайси мутахассислик бўйича тамомлаган) _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ (ҳарбий хизматни қаерда ва қайси лавозимда ўтаган) _________________________________________________________________________________________ (илгари контракт бўйича ҳарбий хизматни ўтаган бўлса, уни қаерда ва қайси лавозим бўйича ўтаганлиги, ҳарбий хизматдан Қуролли Кучлар резервига бўшатилганлик сабаби ва асослари) Менга Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни саралаш тадбирларида қатнашишга рухсат беришингизни сўрайман. Контракт бўйича ҳарбий хизматни ўташ талаблари ва шароитлари билан танишдим. Ўзбекистон Республикасининг исталган ҳудудида контракт бўйича ҳарбий хизматни ўташга тайёрман. Ҳарбий хизмат бўйича менга маълум бўлган давлат ва ҳарбий хизматга оид маълумотларни сир сақлашга ваъда бераман. Паспорт ёки идентификация ID-картаси маълумотлари _________________________. (серияси ва рақами) Синовларни ____________тилида топшираман. (ўзбек, рус, қорақалпоқ) ________________________ ________________________ (имзо) (Ф.И.О)

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни саралаш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА

Номзодларни рўйхатга олиш ва дастлабки ўрганиш натижасини қайд этиш

Т/р Сана Ф.И.О. Туғилган йили, ойи ва куни Маълумоти ва мутахассислиги Телефон рақами Дастлабки ўрганиш натижаси Номзоднинг имзоси 1. 2. 3. 4. 5. 6. ...

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни саралаш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА

Номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш бўйича тадбирларни ўтказиш

1. Жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш тадбирлари бошланишидан олдин номзод саралаш комиссиясининг масъул аъзоларига ўзини таништиради, бунда номзод паспорт ёки идентификация ID-картаси ёхуд ҳарбий гувоҳномасини кўрсатиши лозим.

2. Номзодларга машқларни бажаришга қўйиладиган талаблар, машқларни бажариш тартиби ҳамда баҳолаш мезонлари саралаш комиссия аъзолари томонидан тушунтирилади.

3. Номзодлар томонидан бажарилиши лозим бўлган жисмоний тайёргарлик машқлари ва уларни бажаришга қўйиладиган талаблар эркак ва аёл жинсидаги номзодлар учун алоҳида белгиланади.

4. Номзодлар машқларни спорт кийимида бажаришлари тавсия этилади.

5. Жисмоний тайёргарлик машқларини бажаришда номзодлар қуйидаги ёш гуруҳларига бўлинади:

а) эркак жинсидаги номзодлар:

1-гуруҳ: 28 ёшгача бўлганлар;

2-гуруҳ: 29 ёшдан 33 ёшгача бўлганлар;

3-гуруҳ: 34 ёшдан 38 ёшгача бўлганлар;

4-гуруҳ: 39 ёшдан 40 ёшгача бўлганлар;

б) аёл жинсидаги номзодлар:

1-гуруҳ: 25 ёшгача бўлганлар;

2-гуруҳ: 26 ёшдан 30 ёшгача бўлганлар;

3-гуруҳ: 31 ёшдан 35 ёшгача бўлганлар;

4-гуруҳ: 36 ёшдан 40 ёшгача бўлганлар.

6. Қуйидагилар эркак жинсидаги номзодлар томонидан бажарилиши лозим бўлган жисмоний тайёргарлик машқлари ҳисобланади:

тезликка оид машқ — 100 метрга югуриш;

куч ишлатишга оид машқ — тўсинда (турникда) тортилиш;

чидамлиликка оид машқ — 3000 метрга югуриш.

7. Қуйидагилар аёл жинсидаги номзодлар томонидан бажарилиши лозим бўлган жисмоний тайёргарлик машқлари ҳисобланади:

тезликка оид машқ — 100 метрга югуриш;

куч ишлатишга оид машқ — куч ишлатиш машқлари комплекси;

чидамлиликка оид машқ — 1000 метрга югуриш.

Жисмоний тайёргарлик машқлари қуйидаги кетма-кетликда бажарилади:

биринчи навбатда — тезликка оид машқлар, иккинчи навбатда — куч ишлатишга оид машқлар, учинчи навбатда — чидамлиликка оид машқлар.

8. Жисмоний тайёргарлик машқларини бажариш оралиғида номзодларга дам олиш учун камида 20 дақиқа вақт берилади.

9. 100 метрга югуриш машқи стадионнинг югуриш йўлакчасида ёки қаттиқ қопламли текис жойларда юқори ёки қуйи стартдан қуйидагича амалга оширилади:

«Стартга» командаси бўйича старт олиш чизиғига яқинлашиш;

«Диққат» командаси бўйича тананинг оғирлигини олдинда турган оёққа ўтказиш, гавда ва бошни олдинга эгиш, қўлларни тирсакка букиш;

«Олға» командаси бўйича югуришни бошлаш.

10. Қуйидагилар тўсинда (турникда) тортилиш машқига қўйиладиган талаблар ҳисобланади:

бош бармоқ поя ичкарисидан ушланади, тана бироз ростланади, тизза бўғими тўғирланади, оёқ учлари чўзилади, товонлар бирлаштирилади;

ияк тўсин (турник) поясидан ўтгунга қадар қўллар букилади;

ҳаракат тўлиқ амалга оширилиши билан дастлабки ҳолатга қайтилади (осилиш ҳолати 1-2 сония давом этиши мумкин);

оёқларни 45° га кўтаришга рухсат этилади.

Ушбу машқни бажаришда оёқларни букиш ва кериш, танани ҳаракатсиз ҳолатда эгиш ҳамда оёқлар билан силтанма ҳаракатлар қилиш тақиқланади.

11. 3000 ва 1000 метрга югуриш машқлари стадионнинг югуриш йўлакчалари ёки қаттиқ қопламали текис жойларда, умумий ёки алоҳида старт берилган ҳолда ўтказилади.

Старт ва марра чизиқлари бир жойда белгиланиши мумкин.

Бунда, югуриш ҳудудидан чиқиб кетган ёки югуришдан юриш ҳолатига ўтган иштирокчи машқни бажармаган ҳисобланади.

12. Номзод томонидан куч ишлатиш машқлари комплексини бажаришда 1 дақиқа ичида 2 та машқ узлуксиз бажарилади.

Ҳар бир машқни бажариш учун 30 сониядан вақт ажратилади.

Биринчи машқни бажариш учун ажратилган 30 сония вақт тугаганлиги эълон қилинганда, номзод дарҳол иккинчи машқни бажаришга киришади.

Қуйидагилар биринчи машқни бажаришга қўйиладиган талаблар ҳисобланади:

чалқанча ётилади;

қўллар белда, тиззалар букилмаган ҳолда оёқлар тўпиқ қисмидан бошқа одам ёрдамида ушланади;

дастлабки ҳолатдан гавда олдинга кўтарилиб, қўллар оёқ учига теккандан сўнг, дастлабки ҳолатга қайтилади.

Ушбу машқни бажариш вақтида тиззаларни букиш ва шерик томонидан оёқларни қўйиб юбориш тақиқланади.

Қуйидагилар иккинчи машқни бажаришга қўйиладиган талаблар ҳисобланади:

таяниб ётилади, қўллар елка кенглигида тиззалар букилмаган ҳолатда бўлади;

қўллар букилиб ёзилади (бунда бел ҳамда елка қисмлари биргаликда ва текис тушиб чиқиши шарт);

қўллар букилиб тана ерга нисбатан параллел ҳолатга келтирилгандан сўнг, дастлабки ҳолатга қайтилади.

Ушбу машқни бажариш вақтида қўллар чала букилиб ёзилиши, бел ва елкалар ҳар хил тушиб чиқиши, тиззаларнинг ерга тегиши тақиқланади.

13. Мазкур методикада назарда тутилган машқларни бажариш тартибини бузган номзодга шу машқ бўйича балл қўйилмайди.

14. Номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш мазкур Методиканинг иловасига мувофиқ амалга оширилади.

Номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш бўйича тадбирларни ўтказиш методикасига ИЛОВА

Номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш мезонлари

1. Эркак жинсидаги номзодлар учун: Машқнинг номланиши Ўлчов бирлиги Ёш гуруҳи Баҳолаш мезонлари Аъло Асосий балл Яхши Асосий балл Қониқарли Асосий балл 100 метрга югуриш сония 1 14,0 10 14,4 7 15,2 5 2 14,2 10 14,6 7 15,4 5 3 14,8 10 15,4 7 16,0 5 4 15,4 10 16,0 7 16,6 5 Тўсинда (турникда) тортилиш маротаба 1 14 10 12 7 10 5 2 13 10 11 7 9 5 3 10 10 8 7 6 5 4 8 10 6 7 4 5 3000 метрга югуриш дақиқа, сония 1 12,40 10 13,00 7 13,35 5 2 12,50 10 13,10 7 13,45 5 3 14,20 10 14,50 7 15,30 5 4 15,00 10 15,50 7 16,40 5 2. Аёл жинсидаги номзодлар учун: Машқнинг номланиши Ўлчов бирлиги Ёш гуруҳи Баҳолаш мезонлари Аъло Асосий балл Яхши Асосий балл Қониқарли Асосий балл 100 метрга югуриш сония 1 16,8 10 17,4 7 18,0 5 2 17,4 10 18,0 7 18,6 5 3 18,0 10 18,6 7 19,2 5 4 18,6 10 19,6 7 20,6 5 Куч ишлатиш машқлари комплекси марта 1 32 10 29 7 26 5 2 30 10 27 7 24 5 3 28 10 25 7 22 5 4 25 10 22 7 19 5 1000 метрга югуриш дақиқа, сония 1 4,25 10 4,40 7 5,00 5 2 4,35 10 4,50 7 5,20 5 3 4,50 10 5,05 7 5,40 5 4 5,10 10 5,30 7 6,00 5

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни саралаш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА

Номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш натижалари бўйича

20__ йил «____» ____________ 1. Эркак жинсидаги номзодлар учун: Т/р Номзоднинг Ф.И.О. Машқларнинг номи ва баҳолаш Умумий балл Ёш гуруҳи Тўсинда (турникда) тортилиш 100 метрга югуриш 3000 метрга югуриш натижа балл натижа балл натижа балл 1. 2. 3. 4. 5. ... 2. Аёл жинсидаги номзодлар учун: Т/р Номзодларнинг Ф.И.О. Машқларнинг номи ва баҳолаш Умумий балл Ёш гуруҳи куч ишлатиш машқлари комплекси 100 метрга югуриш 1000 метрга югуриш натижа балл натижа балл натижа балл 1. 2. 3. 4. 5. 6. 7. 8. Комиссия аъзолари: ________________________ ________________________ (имзо) (Ф.И.О.) ________________________ ________________________ (имзо) (Ф.И.О.) ________________________ ________________________ (имзо) (Ф.И.О.)

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни саралаш тартиби тўғрисидаги низомга 6-ИЛОВА

Номзодларни психологик ўрганиш

1. Номзодлар психологик тест синовлари ўтказиладиган хонага ўзининг биометрик паспорти ёки идентификация ID-картаси ёхуд ҳарбий гувоҳномасини кўрсатган ҳолда киритилади.

2. Психологик тест синовлари ўтказилаётган хонага жадвал, китоб, уяли телефон, компьютер, калькулятор, шпаргалкалар, телекоммуникация ва бошқа ахборот ташувчи воситалар олиб кириш тақиқланади.

Психологик тест синовлари вақтида тақиқланган воситалардан фойдаланган номзодлар тест синовларидан четлаштирилади ва бу тўғрисида далолатнома расмийлаштирилади.

3. Психологик тест синовлари бошланишидан аввал номзодлар Саралаш комиссиясининг психологик ўрганишни ўтказиш бўйича масъул мутахассислари томонидан психологик ўрганишни ўтказиш тартиби, ҳар бир вазифа бўйича назарда тутилган баҳолаш мезонлари билан таништирилади ҳамда уларга тегишли тушунтиришлар берилади.

4. Номзодлар барча ҳаракатларни саралаш комиссияси аъзоларининг кўрсатмаларига мувофиқ бажаради.

Мазкур кўрсатмаларга амал қилмаган номзод хонадан чиқариб юборилади ва у тест синовларини бажармаган ҳисобланади.

5. Номзод бериладиган саволларга жавобларни белгилаш ҳамда вазифаларни бажариш орқали психологик тест синовларидан ўтади.

Номзодлар билан психологик тест тадбирлари якка тартибда ёки гуруҳ бўлиб ўтказилиши мумкин. Психологик тест гуруҳ таркибида ўтказилганда, хонада номзодлар сони ўттиз нафардан ошмаслиги зарур.

6. Психологик ўрганиш давомида номзодларга икки қисмдан иборат бўлган тест асосида вазифалар берилади. Бунда, биринчи қисмда (интеллектуал ривожланганлик даражасини ўрганиш) ҳар бир тўғри жавоб учун 1 балл бериладиган 77 та топшириқдан иборат бўлган 3 та вазифа, иккинчи қисмда (психоэмоционал барқарорлик даражасини ўрганиш) ҳар бир тўғри жавоб учун 1 балл бериладиган 152 та саволдан, шунингдек жавобларнинг самимийлигини аниқлаш йўналиши бўйича бериладиган 13 та саволдан иборат сўровнома қўлланилади.

Номзодга берилган вазифаларни бажариш учун 2 соат, шунингдек ҳар бир вазифа йўриқномасини ўқиб чиқиш учун қўшимча 30 дақиқадан вақт берилади.

7. Номзодлар психологик тест саволларига жавоб вариантларини белгилашда жавоблар варақасидаги вариантлардан фақат битта тўғри жавобни белгилаши лозим.

8. Психологик тест синовларини топшириш вақтида номзоднинг хонадан чиқиши тақиқланади, номзоднинг соғлиғи ёмонлашган ҳолатлар бундан мустасно. Психологик тест синовии тугагунга қадар хонани тарк этган номзод хонага такроран киритилмайди.

9. Психологик тест синовларини ўтказиш вақтида синовлар ўтказилаётган хонада номзодлар ҳамда саралаш комиссияси аъзоларидан ташқари бошқа шахсларнинг бўлиши тақиқланади.

10. Жавоблар тўғри белгиланиши учун номзод шахсан жавобгардир.

11. Номзоднинг психологик тест саволларига берган жавоблари мазкур Методиканинг иловасига мувофиқ психологик тест натижаларини ҳисоблаш жадвали асосида ҳисоблаб чиқилади.

Номзодларни психологик ўрганиш методикасига ИЛОВА

Психологик тест натижаларини ҳисоблаш

Т/р Интеллектуал ривожланганлик даражасини ўрганиш Психоэмоционал барқарорликни ўрганиш Натижа 1-вазифа 2-вазифа 3-вазифа 4-вазифа Асаб-руҳий барқарорлик шкаласи Коммуникатив қобилиятлар шкаласи Ахлоқий-меёърий шкаласи Самимийлик шкаласи 1. 9 — 30 9 — 30 6 — 17 0 — 29 0 — 16 0 — 11 0 — 9 Номзод контракт бўйича ҳарбий хизмат талабларига мувофиқ 2. 0 — 8 0 — 8 0 — 5 30 — 96 17 — 31 12 — 23 10 — 13 Номзод контракт бўйича ҳарбий хизмат талабларига номувофиқ

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни саралаш тартиби тўғрисидаги низомга 7-ИЛОВА

Психологик тест синовлари натижалари бўйича

20__ йил «____» ____________ Т/р Номзоднинг Ф.И.О. интеллектуал ривожланганлик даражаси психоэмоционал барқарорлик даражаси якуний натижа (баллар йиғиндиси) натижа (балл) натижа (балл) 1. 2. 3. 4. 5. ... Комиссия аъзолари: ____________________ __________________________ (имзо) (Ф.И.О.) ____________________ __________________________ (имзо) (Ф.И.О.) ____________________ __________________________ (имзо) (Ф.И.О.)

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни саралаш тартиби тўғрисидаги низомга 8-ИЛОВА

«ТАСДИҚЛАЙМАН» ________________________ комиссияси раиси (комиссия номи) ________ _____________ (имзо) (Ф.И.О.) 20__ йил «___» ________ Номзодларни ҳарбий-касбий саралаш бўйича ____________________ комиссиянинг (бошқарма номи) _______-сон БАЁННОМАСИ Т/р Номзоднинг Ф.И.О., туғилган вақти ва жойи Маълумоти ва мутахассислиги, лавозими, ҳарбий хизматни ўтаган вақти ва жойи Ҳарбий-касбий саралаш натижалари Комиссия хулосаси жисмоний тайёргарлик даражаси психологик ўрганиш натижаси жами балл умумий балл умумий балл 1. 2. 3. ... Комиссия аъзолари: _____________ ______________ (имзо) (Ф.И.О.) _____________ ______________ (имзо) (Ф.И.О.) Комиссия котиби: _____________ _____________ (имзо) (Ф.И.О.)

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни саралаш тартиби тўғрисидаги низомга 9-ИЛОВА

Контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодни ҳарбий-касбий саралаш КАРТАСИ Номзод ____________________________________________________________________________________ (ҳарбий унвони, Ф.И.О.) Ҳарбий ҳисобдаги жойи _____________________________________________________________________ (мудофаа ишлари бўйича бўлим номи) Маълумоти ________________________________________________________________________________ (таълим муассасаси номи, тамомлаган йили, мутахассислиги) Ҳарбий хизмат ўтаган _______________________________________________________________________ (қаерда, қачон ва қайси лавозимда ҳарбий хизматни ўтаган) Ҳарбий-касбий саралаш натижалари Психологик ўрганиш натижаси_______________________________________________________________ Интеллектуал ривожланганлик даражаси ________________________________ (умумий балл) Психоэмоционал барқарорлик даражаси ________________________________ (умумий балл) Психологик ўрганиш хулосаси ________________________________ (умумий балл) Жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш натижаси: _ _______________________________________ Турникда тортилиш (куч ишлатиш машқлари комплекси) ________________________________ (кўрсаткич ва балл) 100 метрга югуриш ________________________________ (кўрсаткич ва балл) 3000 (1000) метрга югуриш ________________________________ (кўрсаткич ва балл) Жисмоний тайёргарликнинг умумий баҳоси ________________________________ (кўрсаткич ва балл) Рейтинг бали ва ўрни _______________________________________________________________________ Ҳарбий-касбий саралаш комиссиясининг қарори _____________________________________________________________________________________ (ҳудудий бошқарма, таркибий тузилма номи) _________-сон баённома 20___ йил «___» _______________ Комиссия раиси _______________________ ______________________________ (имзо) (Ф.И.О.) Комиссия котиби _____________________ ______________________________ (имзо) (Ф.И.О.)

Вазир А. ҚЎЛДОШЕВ

Тошкент ш.,

2023 йил 2 март,

51-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.03.2023 й., 10/23/3424/0141-сон; 06.08.2024 й., 10/24/3424-1/0583-сон; 17.08.2026 й., 10/26/3926/0850-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirining

buyrugʻi

NIZOM

ROʻYXATI

JURNALI

METODIKASI

QAYDNOMA

METODIKASI

JADVALI

QAYDNOMA

Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligi tizimiga kontrakt boʻyicha harbiy xizmatga nomzodlarni saralash tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2019-yil 12-sentabrdagi PQ-4447-son “Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolarining harbiy xizmatni oʻtash tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida”gi qaroriga muvofiq buyuraman:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligi tizimiga kontrakt boʻyicha harbiy xizmatga nomzodlarni saralash tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.

Oʻzbekiston Respublikasi favqulodda vaziyatlar vazirining 2023-yil 2-martdagi 51-son buyrugʻiga ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligi tizimiga kontrakt boʻyicha harbiy xizmatga nomzodlarni saralash tartibi toʻgʻrisidagi

Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligi (bundan buyon matnda vazirlik deb yuritiladi) tizimiga kontrakt boʻyicha harbiy xizmatga nomzodlarni saralash tartibini belgilaydi.

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

kontrakt boʻyicha harbiy xizmat — Qurolli Kuchlar safidagi haqiqiy harbiy xizmatga ixtiyoriylik asosida vazirlik orqali davlat bilan tuziladigan kontraktga binoan kirgan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari bajaradigan harbiy xizmat;

harbiy-kasbiy saralash (bundan buyon matnda saralash deb yuritiladi) — fuqarolarni kontrakt boʻyicha harbiy xizmatga qoʻyilgan talablarga mos kelishini aniqlashga qaratilgan tadbirlar kompleksi (intellektual rivojlanganlik va psixoemotsional barqarorlik darajasini psixologik oʻrganish, tibbiy koʻrikdan oʻtkazish, jismoniy imkoniyatlarni, shuningdek kontrakt boʻyicha harbiy xizmat uchun kasbiy jihatdan muhim boʻlgan boshqa sifatlarni baholash);

nomzod — kontrakt boʻyicha harbiy xizmatga kirish haqidagi arizasi (bildirgisi) koʻrib chiqish uchun qabul qilingan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosi.

2. Nomzodlarni kontrakt boʻyicha harbiy xizmatga qabul qilish uchun saralash tadbirlari tashkil qilinadi va quyidagi bosqichlarni oʻz ichiga oladi:

a) dastlabki oʻrganish (hujjatlarni yigʻish va oʻrganish, suhbat);

b) jismoniy tayyorgarlik darajasini baholash;

v) psixologik oʻrganish (nomzodlarning intellektual rivojlanganlik darajasi va psixoemotsional barqarorligini baholash);

g) tibbiy koʻrik;

d) muvofiqlashtirishdan oʻtkazish.

3. Vazirlik uchun zarur hollarda ilmiy daraja yoki ilmiy unvonga ega boʻlgan fan arboblari, shuningdek madaniyat vakillari, soʻnggi uch yil davomida respublika miqyosidagi sport musobaqasining gʻolibi boʻlgan yoki xalqaro miqyosdagi sport musobaqasining 1 — 3-oʻrinlaridan birini egallagan sportchilar istisno tariqasida saralashning faqatgina tibbiy koʻrik va muvofiqlashtirishdan oʻtkazish bosqichlaridan oʻtadilar.

2-bob. Nomzodlarga qoʻyiladigan umumiy talablar

4. Saralashda Oʻzbekiston Respublikasining umumiy oʻrta, oʻrta maxsus, professional yoki oliy maʼlumotga ega boʻlgan quyidagi fuqarolari ishtirok etishlari mumkin:

oʻn sakkiz yoshdan oʻttiz yoshgacha boʻlgan shaxslar;

muqaddam kontrakt boʻyicha harbiy xizmatni oʻtagan qirq yoshgacha boʻlgan shaxslar;

rezervdagi va zaxiradagi qirq yoshgacha boʻlgan ofitserlar.

Bunda, erkak jinsidagi nomzod Oʻzbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlari safida muddatli harbiy xizmatni oʻtagan (oʻtayotgan) yoki safarbarlik chaqiruvi rezervida harbiy xizmatni oʻtagan yoxud oliy taʼlim muassasalari harbiy tayyorgarlik oʻquv boʻlinmalarida oʻqishni tugatgan boʻlishi, shuningdek harbiy roʻyxatda turgan boʻlishi kerak.

5. Kontrakt boʻyicha harbiy xizmatga qabul qilishda nomzod boʻyi quyidagi maxsus antropometrik parametrlarga javob berishi talab etiladi:

erkak jinsidagi nomzodning boʻyi — 170 santimetrdan past boʻlmasligi kerak;

ayol jinsidagi nomzodning boʻyi — 160 santimetrdan past boʻlmasligi kerak.

Ushbu bandda belgilangan talablar mazkur Nizomning 3-bandida koʻrsatilgan shaxslarga, shuningdek ushbu Nizomning 1-ilovasidagi roʻyxatga muvofiq tor ixtisoslik boʻyicha mutaxassislikka ega boʻlgan nomzodlarga nisbatan tatbiq etilmaydi.

3-bob. Saralash tadbirlarini tashkil etish

7. Saralash tadbirlarining oʻz vaqtida va sifatli tashkil etilishi va oʻtkazilishini taʼminlash uchun vazirlikning hududiy boshqarmalari boshliqlarining buyruqlari va “Maxsus muhandislik-qurilish boshqarmasi” davlat muassasasi boshligʻining buyrugʻi bilan doimiy faoliyat yuritadigan Harbiy-kasbiy saralash komissiyalari (bundan buyon matnda Saralash komissiyalari deb yuritiladi) tashkil etiladi.

8. Nomzodlarni saralash tadbirlari vazirlik tizimida mavjud birlamchi boʻsh lavozimlardan kelib chiqqan holda yilning har choragida kamida bir marta oʻtkaziladi.

9. Saralash komissiyalari vazirlikning kadrlar bilan ishlash va harbiy-kasbiy saralash boʻlimi harbiy xizmatchisi, shuningdek hududiy boshqarmalar boshliqlarining birinchi oʻrinbosarlari, “Maxsus muhandislik-qurilish boshqarmasi” davlat muassasasi boshligʻining birinchi oʻrinbosari va tegishli sohaviy xizmat harbiy xizmatchilari orasidan 5 kishidan iborat tarkibda shakllantiriladi.

Bunda:

vazirlikning hududiy boshqarmasi boshligʻining birinchi oʻrinbosari — Saralash komissiyasi raisi;

“Maxsus muhandislik-qurilish boshqarmasi” davlat muassasasi boshligʻining birinchi oʻrinbosari — Saralash komissiyasi raisi;

kadr organi harbiy xizmatchisi — Saralash komissiyasi kotibi hisoblanadi.

10. Saralash komissiyasi kotibi tomonidan har yili yanvar oyining oʻninchi sanasiga qadar saralash tadbirlarini oʻtkazish boʻyicha reja-jadval shakllantiriladi hamda komissiya raisi tomonidan tasdiqlanadi. Reja-jadvalda saralash tadbirlarini oʻtkazish joyi va vaqti koʻrsatiladi.

11. Saralash tadbirlari vazirlikning hududiy boshqarmalarida va “Maxsus muhandislik-qurilish boshqarmasi” davlat muassasasida oʻtkaziladi.

Vazirlikning tarkibiy tuzilmalariga nomzodlarni qabul qilish uchun saralash tadbirlari ushbu tarkibiy tuzilmalar joylashgan hududdagi vazirlikning hududiy boshqarmalarida oʻtkaziladi, bundan “Maxsus muhandislik-qurilish boshqarmasi” davlat muassasasida oʻtkaziladigan saralash tadbirlari mustasno.

12. Saralash komissiyasining aʼzosi boʻlgan vazirlikning kadrlar bilan ishlash va harbiy-kasbiy saralash boʻlimi harbiy xizmatchisi tomonidan saralash oʻtkazilishidan kamida bir oy oldin vazirlikning rasmiy veb-saytida boʻsh lavozimlar boʻyicha maʼlumotlar, saralash oʻtkazish joyi va kunlari, shuningdek xizmatga qabul qilish tartibi va mazkur Nizomning 3-bandida belgilangan imtiyozlar toʻgʻrisidagi eʼlonlar joylashtiriladi.

13. Nomzodlarga qulaylik yaratish maqsadida vazirlikning hududiy boshqarma va tarkibiy tuzilmalarining hududiga kirish joylarida nomzodlarni saralash tartibi, ularga qoʻyiladigan talablar haqidagi maʼlumotlar qayd etilgan axborot stendlari majburiy tartibda joylashtirilishi lozim.

14. Muddatli harbiy xizmatni oʻtayotgan harbiy xizmatchilar orasidan kontrakt boʻyicha xizmatga nomzodlarni koʻrib chiqish Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2019-yil 12-sentabrdagi PQ-4447-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolarining harbiy xizmatni oʻtash tartibi toʻgʻrisidagi nizomda belgilangan tartibda amalga oshiriladi.

4-bob. Nomzodlarni dastlabki oʻrganish

15. Kontrakt boʻyicha harbiy xizmatga kirish istagini bildirgan fuqaro yashash joyi yoki turgan joyidagi vazirlikning hududiy boshqarmalariga, shuningdek “Maxsus muhandislik-qurilish boshqarmasi” davlat muassasasiga kirish istagini bildirgan nomzodlar ushbu muassasaga mazkur Nizomning 2-ilovasiga muvofiq shakldagi ariza bilan murojaat qiladi. Bunda, arizada nomzodning pasporti yoki identifikatsiya ID-kartasi maʼlumotlari koʻrsatilishi lozim.

Saralash tadbirlari boshlanganidan keyin murojaat qilgan nomzodlar ushbu saralashda emas, balki keyingi saralashda ishtirok etishlari mumkin boʻladi.

16. Nomzod muqaddam kontrakt boʻyicha harbiy xizmatni oʻtagan boʻlsa, arizada kontrakt boʻyicha harbiy xizmatdan boʻshatilish sababini koʻrsatishi lozim.

17. Navbatdagi saralash tadbirlari boshlanishidan oʻn kun oldin Saralash komissiyasi tomonidan saralashda qatnashish toʻgʻrisidagi ariza bilan murojaat qilgan nomzodlarga saralash tadbirlarining boshlanish vaqti va joyi haqida xabar beriladi.

18. Saralash komissiyasining navbatdagi qabul kuni davomida nomzodlarni dastlabki oʻrganish ishlari amalga oshiriladi.

19. Nomzod dastlabki oʻrganish vaqtida Saralash komissiyasiga oʻzini tanishtiradi va shaxsini tasdiqlovchi hujjatni komissiya kotibiga koʻrsatadi.

20. Saralash komissiyasi kotibi saralash uchun hozir boʻlgan nomzod haqidagi maʼlumotlarni mazkur Nizomning 3-ilovasiga muvofiq shakldagi Nomzodlarni roʻyxatga olish va dastlabki oʻrganish natijasini qayd etish jurnaliga kiritadi.

21. Nomzod mazkur Nizomning 5-bandida nazarda tutilgan talabga javob berishini aniqlash maqsadida Saralash komissiyasining tegishli aʼzosi tomonidan uning boʻyi oʻlchanadi. Nomzodning boʻyi talabga javob bermagan hollarda, unga saralashning keyingi bosqichida ishtirok etishga ruxsat berilmaydi.

22. Dastlabki oʻrganish davomida Saralash komissiyasining suhbat oʻtkazilishiga masʼul boʻlgan aʼzosi (aʼzolari) tomonidan nomzodga mazkur Nizom talablari, harbiy xizmatchining huquq va majburiyatlari, harbiy xizmatni oʻtash bilan bogʻliq shartlar va imtiyozlar tushuntirilishi hamda nomzodning kontrakt boʻyicha harbiy xizmatga kirish istagi bor yoki yoʻqligi aniqlanishi lozim.

23. Saralash komissiyasi aʼzolari tomonidan nomzodni dastlabki oʻrganish natijalariga koʻra shu kunning oʻzida nomzodni saralashning keyingi bosqichiga oʻtkazish yoki oʻtkazishni rad etish haqida qaror qabul qilinadi.

Bunda, nomzodning boʻyi talabga javob berganda hamda nomzod kontrakt boʻyicha harbiy xizmatga kirish istagini bildirgan hollarda Saralash komissiyasi tomonidan nomzodni keyingi bosqichga oʻtkazish toʻgʻrisida qaror qabul qilinadi.

5-bob. Jismoniy tayyorgarlik darajasini baholash

24. Saralashning dastlabki oʻrganish bosqichidan muvaffaqiyatli oʻtgan nomzodlar jismoniy tayyorgarlik darajasini baholash bosqichiga oʻtkaziladi.

25. Jismoniy tayyorgarlik sinovi nomzodning jismoniy tayyorgarlik darajasini aniqlash maqsadida oʻtkaziladi.

26. Saralash komissiyasi kotibi dastlabki oʻrganish natijalari eʼlon qilingan kuni jismoniy tayyorgarlik sinovi oʻtkaziladigan vaqt va joy haqida nomzodlarni xabardor qiladi.

27. Nomzodlarning jismoniy tayyorgarlik darajasini aniqlash mazkur Nizomning 4-ilovasiga muvofiq Nomzodlarning jismoniy tayyorgarlik darajasini baholash boʻyicha tadbirlarni oʻtkazish metodikasi asosida amalga oshiriladi.

Bunda, nomzodga har bir mashqni bajarganlik uchun ball beriladi. Umumiy toʻplanishi mumkin boʻlgan maksimal ball — 30 ballni tashkil etadi.

28. Nomzodlar tomonidan mashqlarni bajarish boshlanishidan oldin ularga mashqlarni bajarishga qoʻyiladigan talablar, mashqlarni bajarish tartibi hamda baholash mezonlari Saralash komissiyasi aʼzolari tomonidan tushuntiriladi

29. Nomzodlar tomonidan bajarilishi lozim boʻlgan jismoniy tayyorgarlik mashqlari va ularni bajarishga qoʻyiladigan talablar erkak va ayol jinsidagi nomzodlar uchun alohida belgilanadi.

30. Jismoniy tayyorgarlik mashqlarini bajargan nomzodlar shu vaqtning oʻzida Saralash komissiyasi aʼzolari tomonidan baholanadi.

31. Jismoniy tayyorgarlik darajasini baholash tadbirlari natijalari boʻyicha shu kunning oʻzida mazkur Nizomning 5-ilovasiga muvofiq shaklda qaydnoma rasmiylashtiriladi va natijalar shu zahoti nomzodlarga eʼlon qilinadi.

Qaydnoma Saralash komissiyasining jismoniy tayyorgarlik darajasini baholash boʻyicha sinovda ishtirok etgan aʼzolari tomonidan imzolanadi hamda shu kunning oʻzida komissiya kotibiga topshiriladi.

32. Jismoniy tayyorgarlik darajasini baholash mashqlaridan jami toʻplangan balli 15 balldan past boʻlgan nomzodlar saralashning keyingi bosqichiga oʻtkazilmaydi.

33. Qoniqarsiz baholangan nomzod jismoniy tayyorgarlik darajasini baholash mashqlarini u baholangan kundan boshlab 1 yil davomida 2 marotaba navbatdagi saralash tadbirlari davomida qayta topshirishi mumkin, biroq shu kunning oʻzida qayta topshirishga yoʻl qoʻyilmaydi.

6-bob. Nomzodlarni psixologik oʻrganish

34. Saralashning jismoniy tayyorgarlik darajasini baholash bosqichidan muvaffaqiyatli oʻtgan nomzodlarning intellektual rivojlanganlik darajasi va psixoemotsional barqarorligini aniqlash maqsadida psixologik oʻrganish oʻtkaziladi.

35. Nomzodlarni psixologik oʻrganish mazkur Nizomning 6-ilovasiga muvofiq metodika va baholash mezonlari asosida psixologik test sinovidan oʻtkazish orqali amalga oshiriladi.

36. Saralash komissiyasining aʼzosi boʻlgan vazirlikning kadrlar bilan ishlash va harbiy-kasbiy saralash boʻlimi harbiy xizmatchisi psixologik test savollari va ularning javoblari saqlanishi hamda oshkor qilinmasligi uchun javobgar hisoblanadi.

37. Psixologik oʻrganish natijalari qoniqarsiz boʻlgan nomzod psixologik test sinovini u baholangan kundan boshlab 1 yil davomida 2 marotaba navbatdagi saralash tadbirlari davomida qayta topshirishi mumkin, biroq shu kunning oʻzida qayta topshirishga yoʻl qoʻyilmaydi.

38. Nomzodlar tomonidan toʻldirilgan testlarning javob blankalari psixologik oʻrganish oʻtkazilgandan soʻng ikki kun ichida Saralash komissiyasi tomonidan tekshiriladi.

Bunda, psixologik test sinovining natijalari boʻyicha u oʻtkazilgan kundan boshlab uch kun ichida Saralash komissiyasining psixologik oʻrganish tadbirlarida ishtirok etgan aʼzolari tomonidan psixologik test sinovlari natijalari boʻyicha mazkur Nizomning 7-ilovasiga muvofiq shaklda qaydnoma rasmiylashtiriladi va imzolanadi hamda komissiya kotibiga topshiriladi.

Psixologik oʻrganish natijalari u oʻtkazilgan kundan boshlab uch kun ichida nomzodlarga eʼlon qilinishi lozim.

39. Saralash komissiyasi tomonidan psixologik oʻrganish natijalariga asosan quyidagi xulosalardan biri chiqariladi:

nomzodning kontrakt boʻyicha harbiy xizmat talablariga muvofiqligi haqida;

nomzodning kontrakt boʻyicha harbiy xizmat talablariga nomuvofiqligi haqida.

40. Saralash komissiyasi kotibi tomonidan nomzodlarning jismoniy tayyorgarlik darajasini baholash va psixologik oʻrganish tadbirlarida qayd etgan natijalari umumlashtirilib, mazkur Nizomning 8-ilovasiga muvofiq shaklda bayonnoma rasmiylashtiriladi.

Bunda, bayonnomaga nomzodlar tomonidan jismoniy tayyorgarlik darajasini baholash va psixologik oʻrganish tadbirlarida qayd etilgan natijalar mutaxassisliklar kesimida koʻrsatkichlarning pasayib borish tartibida kiritilishi lozim.

41. Bayonnoma Saralash komissiyasining har bir aʼzosi tomonidan imzolanadi hamda Saralash komissiyasi raisi tomonidan tasdiqlanadi.

42. Saralash komissiyasi kotibi tasdiqlangan bayonnomaning koʻchirmasi (nusxasi) u tasdiqlangan kundan boshlab besh ish kuni ichida nomzodlarga ularning imzosi qoʻydirilgan holda tanishtirilishini taʼminlashi lozim.

43. Saralash komissiyasining bayonnomasi tasdiqlangan vaqtidan boshlab kadrlar organlari tomonidan bir yil davomida amalga oshirish uchun haqiqiy hisoblanadi, tibbiy koʻrik natijalari bundan mustasno.

44. Saralash tadbirlarining dastlabki oʻrganish, jismoniy tayyorgarlik darajasini baholash va psixologik oʻrganish bosqichlaridan muvaffaqiyatli oʻtgan nomzodlarga mazkur Nizomning 9-ilovasiga muvofiq shaklda saralash kartasi toʻldiriladi va nomzodning shaxsiy yigʻmajildiga jamlanadi.

45. Saralash tadbirlari boshlanishidan oldin dastlabki oʻrganish, jismoniy tayyorgarlik darajasini baholash va psixologik oʻrganish natijalari yuzasidan nomzodlarning ariza va shikoyatlarini koʻrib chiqish uchun Oʻzbekiston Respublikasi favqulodda vaziyatlar vazirining buyrugʻiga asosan vazirlik tizimining kamida besh nafar mutaxassislaridan iborat tarkibda Apellyatsiya komissiyasi tashkil etiladi.

Bunda, Oʻzbekiston Respublikasi favqulodda vaziyatlar vazirining koʻrsatmasiga asosan Apellyatsiya komissiyasi tarkibiga boshqa davlat organlari va tashkilotlaridan ham mutaxassislar jalb etilishi mumkin.

Saralash tadbirlarini oʻtkazishga masʼul boʻlgan shaxslarning Apellyatsiya komissiyasi tarkibiga kiritilishiga yoʻl qoʻyilmaydi.

46. Dastlabki oʻrganish, jismoniy tayyorgarlik darajasini baholash va psixologik oʻrganish natijalaridan norozi boʻlgan nomzod ushbu natijalar boʻyicha xabardor qilingan kundan eʼtiboran oʻn besh kun ichida Apellyatsiya komissiyasiga shikoyat qilishi mumkin.

47. Apellyatsiya komissiyasi dastlabki oʻrganish, jismoniy tayyorgarlik darajasini baholash va psixologik oʻrganish natijalaridan norozi boʻlgan nomzodni shikoyat koʻrib chiqilishidan ikki kun oldin uni koʻrib chiqish vaqti va joyi haqida ogohlantiradi.

48. Apellyatsiya komissiyasi shikoyat kelib tushgan kundan boshlab, besh kun ichida mazkur shikoyatni koʻrib chiqib, qaror qabul qilishi shart.

Bunda, dastlabki oʻrganish, jismoniy tayyorgarlik darajasini baholash va psixologik oʻrganish natijalaridan norozi boʻlgan nomzod mazkur shikoyatni koʻrib chiqishda ishtirok etish huquqiga ega.

49. Shikoyatni koʻrib chiqish natijalari boʻyicha Apellyatsiya komissiyasi tomonidan quyidagi qarorlardan biri qabul qilinadi:

dastlabki oʻrganish, jismoniy tayyorgarlik darajasini baholash va psixologik oʻrganish natijalarini oʻzgarishsiz qoldirish;

dastlabki oʻrganish, jismoniy tayyorgarlik darajasini baholash va psixologik oʻrganish natijalariga oʻzgartirish kiritish.

50. Apellyatsiya komissiyasining dastlabki oʻrganish, jismoniy tayyorgarlik darajasini baholash va psixologik oʻrganish natijalariga oʻzgartirish kiritish va nomzodni ushbu saralash tadbirlarini muvaffaqiyatli topshirgan deb topish toʻgʻrisidagi qarori asosida u tibbiy koʻrikdan oʻtkazish uchun tavsiya etiladi.

51. Apellyatsiya komissiyasi qarori ustidan nomzod yuqori turuvchi organga yoki sudga shikoyat qilinishi mumkin.

7-bob. Nomzodlarni tibbiy koʻrikdan oʻtkazish

52. Nomzodlar sogʻligʻining holatiga koʻra kontrakt boʻyicha harbiy xizmatni oʻtashga yaroqliligini aniqlash maqsadida ular tibbiy koʻrikdan oʻtkaziladi.

53. Nomzodlarga tibbiy koʻrikdan oʻtish uchun yoʻllanmalar Saralash komissiyasining kotibi tomonidan beriladi.

54. Tibbiy koʻrik Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2018-yil 25-dekabrdagi PQ-4076-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlarida tinchlik va urush davrida tibbiy koʻrikdan oʻtkazish toʻgʻrisidagi nizom hamda Oʻzbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlarida tinchlik va urush davrida tibbiy koʻrikdan oʻtkazishni tashkil etish va amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizom (roʻyxat raqami 3147, 2019-yil 3-aprel) talablariga muvofiq oʻtkaziladi.

55. Tibbiy koʻrik natijalariga koʻra kontrakt boʻyicha harbiy xizmatga yaroqsiz yoki keyinchalik qayta tibbiy koʻrikdan oʻtkazish sharti bilan davolanishga muhtoj deb topilgan nomzodlar kontrakt boʻyicha harbiy xizmatga qabul qilinmaydi.

8-bob. Nomzodlarni kontrakt boʻyicha harbiy xizmatga qabul qilish

56. Dastlabki oʻrganish, jismoniy tayyorgarlik darajasini baholash va psixologik oʻrganishdan muvaffaqiyatli oʻtgan hamda tibbiy koʻrikdan kontrakt boʻyicha harbiy xizmatga yaroqli deb topilgan nomzodlar muvofiqlashtirishdan oʻtkaziladi va ularga vazirlikning hududiy boshqarmalari va tarkibiy tuzilmalarining maxfiy boʻlimlari (boʻlinmalari) tomonidan maxsus ruxsatnoma rasmiylashtiriladi.

Muvofiqlashtirishdan oʻtkazish hamda maxsus ruxsatnoma rasmiylashtirishning talablari xizmat siri hisoblanadi va oshkor qilinishi man etiladi.

57. Muvofiqlashtirishdan oʻtkazish hamda maxsus ruxsatnoma rasmiylashtirish natijalariga koʻra kontrakt boʻyicha harbiy xizmatga qabul qilinishi maqsadga muvofiq emas deb topilgan nomzodlarga shu kunning oʻzida yozma ravishda xabarnoma yuboriladi.

58. Saralashdan muvaffaqiyatli oʻtgan nomzodlarga belgilangan namunadagi shaxsiy yigʻmajildlar rasmiylashtiriladi.

59. Jismoniy tayyorgarlik darajasini baholash va psixologik oʻrganishning umumlashtirilgan natijalariga koʻra eng yuqori ball toʻplagan, tibbiy koʻrikdan kontrakt boʻyicha harbiy xizmatga yaroqli deb topilgan hamda belgilangan shakldagi maxsus ruxsatnomaga ega boʻlgan nomzodlar tegishli mutaxassislik boʻyicha boʻsh lavozimlar mavjud boʻlgan taqdirda kontrakt boʻyicha harbiy xizmatga qabul qilinadi.

Bunda, ikki yoki undan ortiq nomzodlarning umumiy toʻplagan ballari teng boʻlib qolgan taqdirda ularning psixologik oʻrganish tadbirida qayd etgan natijasi inobatga olingan holda eng yaxshi koʻrsatkichga ega nomzod tanlab olinadi.

60. Mutaxassisliklar boʻyicha boʻsh lavozimlar mavjud boʻlmagan taqdirda nomzodlar kadrlar zaxirasiga kiritiladi.

9-bob. Yakuniy qoida

61. Mazkur Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javobgar boʻladi

Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligi tizimiga kontrakt boʻyicha harbiy xizmatga nomzodlarni saralash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Maxsus antropometrik parametrlar tatbiq etilmaydigan mutaxassisliklar

Quyidagi mutaxassisliklar boʻyicha oliy maʼlumotga ega boʻlgan nomzodlar:

1. Yurisprudensiya;

2. Iqtisodiyot (tarmoqlar va sohalar boʻyicha), moliya va moliyaviy texnologiyalar;

3. Arxitektura;

4. Psixologiya;

5. Xalqaro munosabatlar va jahon siyosati;

6. Tibbiyot;

7. Veterinariya;

8. Jurnalistika;

9. Sanʼat yoʻnalishida: aktyorlik sanʼati, vokal sanʼati, cholgʻu ijrochiligi, xoreografiya;

10. Kino-teleoperatorlik.

Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligi tizimiga kontrakt boʻyicha harbiy xizmatga nomzodlarni saralash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

_______________________ga (lavozimi, harbiy unvoni, F.I.O.) ARIZA Men _______________________________________________________________________________ (harbiy unvoni, F.I.O) _________________________________________________________________________________________ (tugʻilgan yili, kuni, oyi va joyi) _________________________________________________________________________________________ (yashash joyi yoki turgan joyi) _________________________________________________________________________________________ (qaysi mudofaa ishlari boʻlimida harbiy hisobda turadi) _________________________________________________________________________________________ (maʼlumoti: qaysi taʼlim muassasasini qachon va qaysi mutaxassislik boʻyicha tamomlagan) _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ (harbiy xizmatni qayerda va qaysi lavozimda oʻtagan) _________________________________________________________________________________________ (ilgari kontrakt boʻyicha harbiy xizmatni oʻtagan boʻlsa, uni qayerda va qaysi lavozim boʻyicha oʻtaganligi, harbiy xizmatdan Qurolli Kuchlar rezerviga boʻshatilganlik sababi va asoslari) Menga Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligi tizimiga kontrakt boʻyicha harbiy xizmatga nomzodlarni saralash tadbirlarida qatnashishga ruxsat berishingizni soʻrayman. Kontrakt boʻyicha harbiy xizmatni oʻtash talablari va sharoitlari bilan tanishdim. Oʻzbekiston Respublikasining istalgan hududida kontrakt boʻyicha harbiy xizmatni oʻtashga tayyorman. Harbiy xizmat boʻyicha menga maʼlum boʻlgan davlat va harbiy xizmatga oid maʼlumotlarni sir saqlashga vaʼda beraman. Pasport yoki identifikatsiya ID-kartasi maʼlumotlari _________________________. (seriyasi va raqami) Sinovlarni ____________tilida topshiraman. (oʻzbek, rus, qoraqalpoq) ________________________ ________________________ (imzo) (F.I.O)

Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligi tizimiga kontrakt boʻyicha harbiy xizmatga nomzodlarni saralash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA

Nomzodlarni roʻyxatga olish va dastlabki oʻrganish natijasini qayd etish

T/r Sana F.I.O. Tugʻilgan yili, oyi va kuni Maʼlumoti va mutaxassisligi Telefon raqami Dastlabki oʻrganish natijasi Nomzodning imzosi 1. 2. 3. 4. 5. 6. ...

Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligi tizimiga kontrakt boʻyicha harbiy xizmatga nomzodlarni saralash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA

Nomzodlarning jismoniy tayyorgarlik darajasini baholash boʻyicha tadbirlarni oʻtkazish

1. Jismoniy tayyorgarlik darajasini baholash tadbirlari boshlanishidan oldin nomzod saralash komissiyasining masʼul aʼzolariga oʻzini tanishtiradi, bunda nomzod pasport yoki identifikatsiya ID-kartasi yoxud harbiy guvohnomasini koʻrsatishi lozim.

2. Nomzodlarga mashqlarni bajarishga qoʻyiladigan talablar, mashqlarni bajarish tartibi hamda baholash mezonlari saralash komissiya aʼzolari tomonidan tushuntiriladi.

3. Nomzodlar tomonidan bajarilishi lozim boʻlgan jismoniy tayyorgarlik mashqlari va ularni bajarishga qoʻyiladigan talablar erkak va ayol jinsidagi nomzodlar uchun alohida belgilanadi.

4. Nomzodlar mashqlarni sport kiyimida bajarishlari tavsiya etiladi.

5. Jismoniy tayyorgarlik mashqlarini bajarishda nomzodlar quyidagi yosh guruhlariga boʻlinadi:

a) erkak jinsidagi nomzodlar:

1-guruh: 28 yoshgacha boʻlganlar;

2-guruh: 29 yoshdan 33 yoshgacha boʻlganlar;

3-guruh: 34 yoshdan 38 yoshgacha boʻlganlar;

4-guruh: 39 yoshdan 40 yoshgacha boʻlganlar;

b) ayol jinsidagi nomzodlar:

1-guruh: 25 yoshgacha boʻlganlar;

2-guruh: 26 yoshdan 30 yoshgacha boʻlganlar;

3-guruh: 31 yoshdan 35 yoshgacha boʻlganlar;

4-guruh: 36 yoshdan 40 yoshgacha boʻlganlar.

6. Quyidagilar erkak jinsidagi nomzodlar tomonidan bajarilishi lozim boʻlgan jismoniy tayyorgarlik mashqlari hisoblanadi:

tezlikka oid mashq — 100 metrga yugurish;

kuch ishlatishga oid mashq — toʻsinda (turnikda) tortilish;

chidamlilikka oid mashq — 3000 metrga yugurish.

7. Quyidagilar ayol jinsidagi nomzodlar tomonidan bajarilishi lozim boʻlgan jismoniy tayyorgarlik mashqlari hisoblanadi:

tezlikka oid mashq — 100 metrga yugurish;

kuch ishlatishga oid mashq — kuch ishlatish mashqlari kompleksi;

chidamlilikka oid mashq — 1000 metrga yugurish.

Jismoniy tayyorgarlik mashqlari quyidagi ketma-ketlikda bajariladi:

birinchi navbatda — tezlikka oid mashqlar, ikkinchi navbatda — kuch ishlatishga oid mashqlar, uchinchi navbatda — chidamlilikka oid mashqlar.

8. Jismoniy tayyorgarlik mashqlarini bajarish oraligʻida nomzodlarga dam olish uchun kamida 20 daqiqa vaqt beriladi.

9. 100 metrga yugurish mashqi stadionning yugurish yoʻlakchasida yoki qattiq qoplamli tekis joylarda yuqori yoki quyi startdan quyidagicha amalga oshiriladi:

“Startga” komandasi boʻyicha start olish chizigʻiga yaqinlashish;

“Diqqat” komandasi boʻyicha tananing ogʻirligini oldinda turgan oyoqqa oʻtkazish, gavda va boshni oldinga egish, qoʻllarni tirsakka bukish;

“Olgʻa” komandasi boʻyicha yugurishni boshlash.

10. Quyidagilar toʻsinda (turnikda) tortilish mashqiga qoʻyiladigan talablar hisoblanadi:

bosh barmoq poya ichkarisidan ushlanadi, tana biroz rostlanadi, tizza boʻgʻimi toʻgʻirlanadi, oyoq uchlari choʻziladi, tovonlar birlashtiriladi;

iyak toʻsin (turnik) poyasidan oʻtgunga qadar qoʻllar bukiladi;

harakat toʻliq amalga oshirilishi bilan dastlabki holatga qaytiladi (osilish holati 1-2 soniya davom etishi mumkin);

oyoqlarni 45° ga koʻtarishga ruxsat etiladi.

Ushbu mashqni bajarishda oyoqlarni bukish va kerish, tanani harakatsiz holatda egish hamda oyoqlar bilan siltanma harakatlar qilish taqiqlanadi.

11. 3000 va 1000 metrga yugurish mashqlari stadionning yugurish yoʻlakchalari yoki qattiq qoplamali tekis joylarda, umumiy yoki alohida start berilgan holda oʻtkaziladi.

Start va marra chiziqlari bir joyda belgilanishi mumkin.

Bunda, yugurish hududidan chiqib ketgan yoki yugurishdan yurish holatiga oʻtgan ishtirokchi mashqni bajarmagan hisoblanadi.

12. Nomzod tomonidan kuch ishlatish mashqlari kompleksini bajarishda 1 daqiqa ichida 2 ta mashq uzluksiz bajariladi.

Har bir mashqni bajarish uchun 30 soniyadan vaqt ajratiladi.

Birinchi mashqni bajarish uchun ajratilgan 30 soniya vaqt tugaganligi eʼlon qilinganda, nomzod darhol ikkinchi mashqni bajarishga kirishadi.

Quyidagilar birinchi mashqni bajarishga qoʻyiladigan talablar hisoblanadi:

chalqancha yotiladi;

qoʻllar belda, tizzalar bukilmagan holda oyoqlar toʻpiq qismidan boshqa odam yordamida ushlanadi;

dastlabki holatdan gavda oldinga koʻtarilib, qoʻllar oyoq uchiga tekkandan soʻng, dastlabki holatga qaytiladi.

Ushbu mashqni bajarish vaqtida tizzalarni bukish va sherik tomonidan oyoqlarni qoʻyib yuborish taqiqlanadi.

Quyidagilar ikkinchi mashqni bajarishga qoʻyiladigan talablar hisoblanadi:

tayanib yotiladi, qoʻllar yelka kengligida tizzalar bukilmagan holatda boʻladi;

qoʻllar bukilib yoziladi (bunda bel hamda yelka qismlari birgalikda va tekis tushib chiqishi shart);

qoʻllar bukilib tana yerga nisbatan parallel holatga keltirilgandan soʻng, dastlabki holatga qaytiladi.

Ushbu mashqni bajarish vaqtida qoʻllar chala bukilib yozilishi, bel va yelkalar har xil tushib chiqishi, tizzalarning yerga tegishi taqiqlanadi.

13. Mazkur metodikada nazarda tutilgan mashqlarni bajarish tartibini buzgan nomzodga shu mashq boʻyicha ball qoʻyilmaydi.

14. Nomzodlarning jismoniy tayyorgarlik darajasini baholash mazkur Metodikaning ilovasiga muvofiq amalga oshiriladi.

Nomzodlarning jismoniy tayyorgarlik darajasini baholash boʻyicha tadbirlarni oʻtkazish metodikasiga ILOVA

Nomzodlarning jismoniy tayyorgarlik darajasini baholash mezonlari

1. Erkak jinsidagi nomzodlar uchun: Mashqning nomlanishi Oʻlchov birligi Yosh guruhi Baholash mezonlari Aʼlo Asosiy ball Yaxshi Asosiy ball Qoniqarli Asosiy ball 100 metrga yugurish soniya 1 14,0 10 14,4 7 15,2 5 2 14,2 10 14,6 7 15,4 5 3 14,8 10 15,4 7 16,0 5 4 15,4 10 16,0 7 16,6 5 Toʻsinda (turnikda) tortilish marotaba 1 14 10 12 7 10 5 2 13 10 11 7 9 5 3 10 10 8 7 6 5 4 8 10 6 7 4 5 3000 metrga yugurish daqiqa, soniya 1 12,40 10 13,00 7 13,35 5 2 12,50 10 13,10 7 13,45 5 3 14,20 10 14,50 7 15,30 5 4 15,00 10 15,50 7 16,40 5 2. Ayol jinsidagi nomzodlar uchun: Mashqning nomlanishi Oʻlchov birligi Yosh guruhi Baholash mezonlari Aʼlo Asosiy ball Yaxshi Asosiy ball Qoniqarli Asosiy ball 100 metrga yugurish soniya 1 16,8 10 17,4 7 18,0 5 2 17,4 10 18,0 7 18,6 5 3 18,0 10 18,6 7 19,2 5 4 18,6 10 19,6 7 20,6 5 Kuch ishlatish mashqlari kompleksi marta 1 32 10 29 7 26 5 2 30 10 27 7 24 5 3 28 10 25 7 22 5 4 25 10 22 7 19 5 1000 metrga yugurish daqiqa, soniya 1 4,25 10 4,40 7 5,00 5 2 4,35 10 4,50 7 5,20 5 3 4,50 10 5,05 7 5,40 5 4 5,10 10 5,30 7 6,00 5

Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligi tizimiga kontrakt boʻyicha harbiy xizmatga nomzodlarni saralash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 5-ILOVA

Nomzodlarning jismoniy tayyorgarlik darajasini baholash natijalari boʻyicha

20__ yil “____” ____________ 1. Erkak jinsidagi nomzodlar uchun: T/r Nomzodning F.I.O. Mashqlarning nomi va baholash Umumiy ball Yosh guruhi Toʻsinda (turnikda) tortilish 100 metrga yugurish 3000 metrga yugurish natija ball natija ball natija ball 1. 2. 3. 4. 5. ... 2. Ayol jinsidagi nomzodlar uchun: T/r Nomzodlarning F.I.O. Mashqlarning nomi va baholash Umumiy ball Yosh guruhi kuch ishlatish mashqlari kompleksi 100 metrga yugurish 1000 metrga yugurish natija ball natija ball natija ball 1. 2. 3. 4. 5. 6. 7. 8. Komissiya aʼzolari: ________________________ ________________________ (imzo) (F.I.O.) ________________________ ________________________ (imzo) (F.I.O.) ________________________ ________________________ (imzo) (F.I.O.)

Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligi tizimiga kontrakt boʻyicha harbiy xizmatga nomzodlarni saralash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 6-ILOVA

Nomzodlarni psixologik oʻrganish

1. Nomzodlar psixologik test sinovlari oʻtkaziladigan xonaga oʻzining biometrik pasporti yoki identifikatsiya ID-kartasi yoxud harbiy guvohnomasini koʻrsatgan holda kiritiladi.

2. Psixologik test sinovlari oʻtkazilayotgan xonaga jadval, kitob, uyali telefon, kompyuter, kalkulyator, shpargalkalar, telekommunikatsiya va boshqa axborot tashuvchi vositalar olib kirish taqiqlanadi.

Psixologik test sinovlari vaqtida taqiqlangan vositalardan foydalangan nomzodlar test sinovlaridan chetlashtiriladi va bu toʻgʻrisida dalolatnoma rasmiylashtiriladi.

3. Psixologik test sinovlari boshlanishidan avval nomzodlar Saralash komissiyasining psixologik oʻrganishni oʻtkazish boʻyicha masʼul mutaxassislari tomonidan psixologik oʻrganishni oʻtkazish tartibi, har bir vazifa boʻyicha nazarda tutilgan baholash mezonlari bilan tanishtiriladi hamda ularga tegishli tushuntirishlar beriladi.

4. Nomzodlar barcha harakatlarni saralash komissiyasi aʼzolarining koʻrsatmalariga muvofiq bajaradi.

Mazkur koʻrsatmalarga amal qilmagan nomzod xonadan chiqarib yuboriladi va u test sinovlarini bajarmagan hisoblanadi.

5. Nomzod beriladigan savollarga javoblarni belgilash hamda vazifalarni bajarish orqali psixologik test sinovlaridan oʻtadi.

Nomzodlar bilan psixologik test tadbirlari yakka tartibda yoki guruh boʻlib oʻtkazilishi mumkin. Psixologik test guruh tarkibida oʻtkazilganda, xonada nomzodlar soni oʻttiz nafardan oshmasligi zarur.

6. Psixologik oʻrganish davomida nomzodlarga ikki qismdan iborat boʻlgan test asosida vazifalar beriladi. Bunda, birinchi qismda (intellektual rivojlanganlik darajasini oʻrganish) har bir toʻgʻri javob uchun 1 ball beriladigan 77 ta topshiriqdan iborat boʻlgan 3 ta vazifa, ikkinchi qismda (psixoemotsional barqarorlik darajasini oʻrganish) har bir toʻgʻri javob uchun 1 ball beriladigan 152 ta savoldan, shuningdek javoblarning samimiyligini aniqlash yoʻnalishi boʻyicha beriladigan 13 ta savoldan iborat soʻrovnoma qoʻllaniladi.

Nomzodga berilgan vazifalarni bajarish uchun 2 soat, shuningdek har bir vazifa yoʻriqnomasini oʻqib chiqish uchun qoʻshimcha 30 daqiqadan vaqt beriladi.

7. Nomzodlar psixologik test savollariga javob variantlarini belgilashda javoblar varaqasidagi variantlardan faqat bitta toʻgʻri javobni belgilashi lozim.

8. Psixologik test sinovlarini topshirish vaqtida nomzodning xonadan chiqishi taqiqlanadi, nomzodning sogʻligʻi yomonlashgan holatlar bundan mustasno. Psixologik test sinovii tugagunga qadar xonani tark etgan nomzod xonaga takroran kiritilmaydi.

9. Psixologik test sinovlarini oʻtkazish vaqtida sinovlar oʻtkazilayotgan xonada nomzodlar hamda saralash komissiyasi aʼzolaridan tashqari boshqa shaxslarning boʻlishi taqiqlanadi.

10. Javoblar toʻgʻri belgilanishi uchun nomzod shaxsan javobgardir.

11. Nomzodning psixologik test savollariga bergan javoblari mazkur Metodikaning ilovasiga muvofiq psixologik test natijalarini hisoblash jadvali asosida hisoblab chiqiladi.

Nomzodlarni psixologik oʻrganish metodikasiga ILOVA

Psixologik test natijalarini hisoblash

T/r Intellektual rivojlanganlik darajasini oʻrganish Psixoemotsional barqarorlikni oʻrganish Natija 1-vazifa 2-vazifa 3-vazifa 4-vazifa Asab-ruhiy barqarorlik shkalasi Kommunikativ qobiliyatlar shkalasi Axloqiy-meyoʼriy shkalasi Samimiylik shkalasi 1. 9 — 30 9 — 30 6 — 17 0 — 29 0 — 16 0 — 11 0 — 9 Nomzod kontrakt boʻyicha harbiy xizmat talablariga muvofiq 2. 0 — 8 0 — 8 0 — 5 30 — 96 17 — 31 12 — 23 10 — 13 Nomzod kontrakt boʻyicha harbiy xizmat talablariga nomuvofiq

Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligi tizimiga kontrakt boʻyicha harbiy xizmatga nomzodlarni saralash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 7-ILOVA

Psixologik test sinovlari natijalari boʻyicha

20__ yil “____” ____________ T/r Nomzodning F.I.O. intellektual rivojlanganlik darajasi psixoemotsional barqarorlik darajasi yakuniy natija (ballar yigʻindisi) natija (ball) natija (ball) 1. 2. 3. 4. 5. ... Komissiya aʼzolari: ____________________ __________________________ (imzo) (F.I.O.) ____________________ __________________________ (imzo) (F.I.O.) ____________________ __________________________ (imzo) (F.I.O.)

Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligi tizimiga kontrakt boʻyicha harbiy xizmatga nomzodlarni saralash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 8-ILOVA

“TASDIQLAYMAN” ________________________ komissiyasi raisi (komissiya nomi) ________ _____________ (imzo) (F.I.O.) 20__ yil “___” ________ Nomzodlarni harbiy-kasbiy saralash boʻyicha ____________________ komissiyaning (boshqarma nomi) _______-son BAYONNOMASI T/r Nomzodning F.I.O., tugʻilgan vaqti va joyi Maʼlumoti va mutaxassisligi, lavozimi, harbiy xizmatni oʻtagan vaqti va joyi Harbiy-kasbiy saralash natijalari Komissiya xulosasi jismoniy tayyorgarlik darajasi psixologik oʻrganish natijasi jami ball umumiy ball umumiy ball 1. 2. 3. ... Komissiya aʼzolari: _____________ ______________ (imzo) (F.I.O.) _____________ ______________ (imzo) (F.I.O.) Komissiya kotibi: _____________ _____________ (imzo) (F.I.O.)

Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligi tizimiga kontrakt boʻyicha harbiy xizmatga nomzodlarni saralash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 9-ILOVA

Kontrakt boʻyicha harbiy xizmatga nomzodni harbiy-kasbiy saralash KARTASI Nomzod ____________________________________________________________________________________ (harbiy unvoni, F.I.O.) Harbiy hisobdagi joyi _____________________________________________________________________ (mudofaa ishlari boʻyicha boʻlim nomi) Maʼlumoti ________________________________________________________________________________ (taʼlim muassasasi nomi, tamomlagan yili, mutaxassisligi) Harbiy xizmat oʻtagan _______________________________________________________________________ (qayerda, qachon va qaysi lavozimda harbiy xizmatni oʻtagan) Harbiy-kasbiy saralash natijalari Psixologik oʻrganish natijasi_______________________________________________________________ Intellektual rivojlanganlik darajasi ________________________________ (umumiy ball) Psixoemotsional barqarorlik darajasi ________________________________ (umumiy ball) Psixologik oʻrganish xulosasi ________________________________ (umumiy ball) Jismoniy tayyorgarlik darajasini baholash natijasi: _ _______________________________________ Turnikda tortilish (kuch ishlatish mashqlari kompleksi) ________________________________ (koʻrsatkich va ball) 100 metrga yugurish ________________________________ (koʻrsatkich va ball) 3000 (1000) metrga yugurish ________________________________ (koʻrsatkich va ball) Jismoniy tayyorgarlikning umumiy bahosi ________________________________ (koʻrsatkich va ball) Reyting bali va oʻrni _______________________________________________________________________ Harbiy-kasbiy saralash komissiyasining qarori _____________________________________________________________________________________ (hududiy boshqarma, tarkibiy tuzilma nomi) _________-son bayonnoma 20___ yil “___” _______________ Komissiya raisi _______________________ ______________________________ (imzo) (F.I.O.) Komissiya kotibi _____________________ ______________________________ (imzo) (F.I.O.)

Vazir A. QOʻLDOSHEV

Toshkent sh.,

2023-yil 2-mart,

51-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 13.03.2023-y., 10/23/3424/0141-son; 06.08.2024-y., 10/24/3424-1/0583-son; 17.08.2026-y., 10/26/3926/0850-son)

lex.uz