UzbekAI

← Qonunlar

📅 2023-yil 13-mart · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2023 йил 13 март · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 13 марта 2023 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 13 March 2023 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

Вазирлар Маҳкамасининг «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплекси жорий қилинишини ва унинг ишлашини таъминлашга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 5 декабрдаги 971-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида

Сўнгги йилларда мамлакатимизда маъмурий тартиб-таомилларни такомиллаштириш, меҳнат муносабатларини рақамлаштириш, фуқароларнинг иш стажини ҳисоблаш тизимини ривожлантиришга қаратилган бир қатор муҳим чора-тадбирлар амалга оширилди.

Фуқароларнинг меҳнат стажи, иш ҳақи, олий таълим муассасаларидаги ўқиш ҳамда ҳарбий хизмат даври тўғрисидаги маълумотларни тўплашда айрим ҳужжатларнинг қоғоз шаклида юритилиши ҳужжатларни йиғиш жараёнини рақамлаштиришга тўсқинлик қилиб келмоқда.

Давлат пенсияларини тайинлаш учун зарур маълумотларнинг электрон базасини шакллантириш, фуқароларнинг оворагарчиликларини бартараф этиш, жумладан, меҳнат стажини ҳисоблаш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, мазкур йўналишда замонавий стандартларни жорий этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 23 мартдаги ПФ-6191-сон Фармони ҳамда «Фуқароларга давлат пенсияларини тайинлаш жараёнини соддалаштириш ҳамда пенсия ва нафақаларни етказиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 4 майдаги ПҚ-5102-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплекси жорий қилинишини ва унинг ишлашини таъминлашга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 5 декабрдаги 971-сон қарорига иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

фуқароларнинг меҳнат дафтарчаларидаги меҳнат стажи тўғрисидаги маълумотларни тўлиқ рақамлаштириш, шу жумладан, ишламайдиган фуқароларнинг меҳнат стажи тўғрисидаги маълумотларини «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексига (кейинги ўринларда — «ЯММТ» ИДАК) Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимларига мурожаат қилиш орқали киритиш;

иш берувчилар томонидан ходимларининг аввалги иш жойи тўғрисидаги меҳнат дафтарчасидаги барча ёзувларни, шунингдек, иш ҳақи тўғрисидаги маълумотларни «ЯММТ» ИДАКка киритиш ва тасдиқлаш;

имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи лавозим ва касбларда фаолият юритаётган ҳамда юритган ходимларнинг ишлаган даври тўғрисидаги маълумотларни «ЯММТ» ИДАКка киритиш ва тасдиқлашни жорий этиш;

меҳнат шартномаси технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилгани муносабати билан бекор қилинишини иш берувчилар томонидан «ЯММТ» ИДАКда қайд этиш;

иш берувчининг электрон рақамли имзоси ёрдамида маълумотларни киритиш ва тасдиқлаш тартибини белгилаш.

2. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги манфаатдор вазирлик ҳамда идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б.А. Мусаев зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 13 мартдаги 106-сон қарорига ИЛОВА

Вазирлар Маҳкамасининг «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплекси жорий қилинишини ва унинг ишлашини таъминлашга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 5 декабрдаги 971-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплекси жорий қилинишини ва унинг ишлашини таъминлашга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 5 декабрдаги 971-сон қарорида :

а) 1-бандда :

биринчи хатбошидаги «Бандлик ва меҳнат муносабатлари» сўзлари «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик» сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги «Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси» сўзлари «Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 2-банддаги «Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги «Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази»» сўзлари «Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази»» сўзлари билан, «Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси» сўзлари «Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«4. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси, АТ Халқ банки «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларини инобатга олган ҳолда, «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси воситасида «ЯММТ» ИДАК билан идоралараро маълумот алмашиш бўйича технологик йўриқномаларни икки ҳафта муддатда ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар»;

г) 5-банддаги «Бандлик ва меҳнат муносабатлари» сўзлари «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик» сўзлари билан алмаштирилсин;

д) 6-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Бандлик ва меҳнат муносабатлари» сўзлари «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик» сўзлари билан алмаштирилсин;

е) 7-банддаги «Бандлик ва меҳнат муносабатлари» сўзлари «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик» сўзлари билан алмаштирилсин;

ж) 8-банддаги «Бандликка кўмаклашиш маркази» сўзлари «Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими» сўзлари билан алмаштирилсин;

з) 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б.А. Мусаев зиммасига юклансин.».

2. «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексида меҳнат шартномаларини рўйхатдан ўтказиш, электрон меҳнат дафтарчаларини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомда :

а) 2-бандда :

олтинчи хатбошисидаги «ўзини ўзи банд қилганлиги,» сўзларидан кейин «ишсиз ва банд бўлмаган шахсларнинг жамоат ишларига жалб қилинганлиги,» сўзлари билан тўлдирилсин, «Молия вазирлиги» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

«Электрон рақамли имзо ёрдамида тасдиқланадиган маълумотлар — «ЯММТ» ИДАКка иш берувчининг «Ташкилот кабинети» орқали киритиладиган барча маълумотларнинг тўғрилиги ва шаффофлигига иш берувчи томонидан электрон рақамли имзо (кейинги ўринларда — ЭРИ) ёрдамида қонунчиликда белгиланган тартибда тасдиқланадиган электрон маълумотлар;

ходимнинг аввалги меҳнат стажи — фаолият юритаётган иш берувчида ишлаётган ходимнинг аввалги иш жойи тўғрисидаги меҳнат дафтарчасидаги ёзувлар»;

б) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«3. Меҳнат муносабатларини рўйхатдан ўтказишда «ЯММТ» ИДАКдан фойдаланиш ташкилий-ҳуқуқий шакли ва идоравий бўйсунишидан қатъи назар, барча иш берувчилар учун мажбурийдир, Ўзбекистон Республикасининг давлат хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги, шунингдек, штат жадвали махфий бўлган иш берувчилар бундан мустасно;

Ташкилий-ҳуқуқий шакли ва идоравий бўйсунишидан қатъи назар, фаолият юритаётган барча иш берувчилар (Ўзбекистон Республикасининг давлат хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги, шунингдек, штат жадвали махфий бўлган иш берувчилар бундан мустасно) ўзларида ишлаётган ходимларининг аввалги иш жойи тўғрисида меҳнат дафтарчасидаги барча ёзувларни «ЯММТ» ИДАКка киритишга ва 2005 йил 1 январгача меҳнат стажи тўғрисида киритилган ушбу маълумотларни меҳнат дафтарчасидаги ёзувлар асосида ЭРИ билан тасдиқлаб беришга, 2005 йилдан кейинги давр учун мазкур маълумотларнинг тўғрилигини тасдиқлаш учун ходим аввал ишлаган иш берувчиларнинг «Ташкилот кабинети»га электрон шаклда сўров юборилишига масъулдир.

Иш берувчилар «ЯММТ» ИДАКдан келиб тушган электрон сўровга кўра уларда илгари ишлаган собиқ ходимларнинг барча даврлар бўйича меҳнат стажи даври ҳақидаги маълумотларни сўров келиб тушгандан сўнг ўн кун муддатда ЭРИ билан тасдиқлайдилар ҳамда собиқ ходимларининг иш ҳақи тўғрисидаги маълумотларни ушбу муддат давомида белгиланган тартибда архивларга тақдим этилмаган ҳамда ўзларининг идоравий архивидаги мавжуд ҳужжатлари асосида «ЯММТ» ИДАКка киритадилар ва ЭРИ билан тасдиқлайдилар.

Тасдиқланган маълумотларнинг ҳаққонийлигига иш берувчилар масъул ҳисобланади.

Ёпилган, тугатилган ёки бошқа сабабларга кўра фаолият кўрсатмаётган (архивлар ёки идоравий архивларда маълумотлари мавжуд бўлмаган) иш берувчиларда муқаддам ишлаган собиқ ходимларнинг қоғоз шаклидаги меҳнат дафтарчаларига киритилган иш стажи тўғрисидаги ёзувлар ходимнинг охирги иш берувчиси томонидан «ЯММТ» ИДАКка киритилади ва ЭРИ билан тасдиқланади»;

в) 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«10. Ходим ва иш берувчи ўртасида меҳнат шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни рўйхатга олиш тартиби ижросини, шунингдек, «ЯММТ» ИДАКда электрон меҳнат дафтарчаларини шакллантириш ва юритишни таъминлаш, бўш иш ўринлари (вакант лавозимлар) мавжудлигини кўрсатиш мақсадида иш берувчи масъул шахсни (шахсларни) белгилаб, унга (уларга) иш берувчининг ЭРИ калитини тақдим этиш орқали «ЯММТ» ИДАКка кириш имконини бериши мумкин»;

г) 13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«13. Рўйхатга олингандан сўнг автоматик равишда иш берувчининг шахсий кабинети шакллантирилади. Иш берувчининг шахсий кабинетига иш берувчининг ЭРИ калити ёрдамида кирилади»;

д) 14-банддаги «Юридик шахсга» сўзлари «Иш берувчига» сўзлари билан алмаштирилсин;

е) 15-банддаги «иш берувчи (юридик шахс)нинг» сўзлари «иш берувчининг» сўзлари билан алмаштирилсин;

ё) 20-банд қўйидаги таҳрирда баён этилсин:

«20. Ташкилотнинг тузилмасида:

ташкилотнинг барча бўлинмалари тўғрисидаги маълумотлар, юридик шахснинг алоҳида СТИРга эга бўлган ва алоҳида юридик шахс бўлганларидан ташқари;

иш берувчининг (бюджет ташкилотлари ва бюджетдан маблағ олувчиларнинг) тасдиқланган штат жадвали, махфий штат жадвали бундан мустасно;

иш берувчининг фуқаролик жавобгарлиги мажбурий суғурта қилинганлиги бўйича суғурта полиси санаси ва рақамлари;

маъмурий, ишлаб чиқариш ва техник ходимлар билан биргаликда ташкилотдаги барча иш ўринлари, шу жумладан, бўш иш ўринлари, ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун белгиланган захирага қўйилган иш ўринларининг тоифалари ва сони (агар қонунчилик талаблари татбиқ этилса) ҳақидаги маълумотлар бўлиши керак»;

ж) 22-бандга қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

«Иш берувчилар томонидан «ЯММТ» ИДАКдаги «Ташкилот кабинети»да яратилган иш ўрнига ноқулай ва зарарли меҳнат шароитлари бўйича лавозим ва касблар белгиланади ҳамда ушбу лавозим ва касбларда ишлаётган ва ишлаган ходимларнинг маълумотлари киритилиши лозим.

Иш берувчилар томонидан «Ташкилот кабинети»да имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи лавозим ва касбларда ишлаётган ҳамда ишлаган собиқ ходимларнинг ишлаган даври тўғрисидаги маълумотлар киритилади. Бунда имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичлари бўйича 2-рўйхатнинг 1-қисми ва 3-рўйхатнинг 1-қисмида кўзда тутилган ишлар, касблар ва лавозимлар имтиёзли шартларда ёшга доир пенсияга чиқиш ҳуқуқидан, агар уларнинг меҳнат шароитлари Рўйхатларда кўрсатилган шартларга (кўрсаткичларга) мос бўлса фойдаланади. Ушбу мослик ташкилотларда иш ўринларининг аттестацияси натижалари билан қонунчиликда белгиланган тартибда тасдиқланиши лозим.

Иш берувчи «Ташкилот кабинети»да «Бахтсиз ҳодисаларни ҳисобга олиш» бўлимида бахтсиз ҳодиса тури, оқибатлари ва санаси, жабрланувчилар сони бўйича тузилган Н-1 шаклдаги далолатномага асосан меҳнатда майиб бўлган ва касб касаллигини олган, шунингдек, меҳнатга лаёқатлилигини қисман йўқотган ва тиббий хулосага кўра ўзининг асосий ишидан бошқасига бир ва ундан ортиқ иш кунига ўтказилган ходимларнинг маълумотларини киритади.

Иш берувчилар ушбу маълумотларни ЭРИ билан тасдиқлайдилар ва уларнинг ҳаққонийлиги учун масъул ҳисобланадилар»;

з) 25-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«25. Иш берувчи ва ходим ўртасида тузилган меҳнат шартномаси ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича «ЯММТ» ИДАКка меҳнат шартномаси тўғрисидаги маълумотларни шартнома тузилган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида киритиш орқали рўйхатдан ўтказилади»;

и) 26-банд куйидаги таҳрирда баён этилсин:

«26. Иш берувчи меҳнат шартномаси тўғрисидаги маълумотларни киритади ва киритилган маълумотларни ЭРИ ёрдамида тасдиқлайди. Меҳнат шартномаси тўғрисидаги киритилган маълумотлар иш берувчининг ЭРИси билан тасдиқланмаган тақдирда, меҳнат шартномаси рўйхатдан ўтказилмаган деб ҳисобланади»;

й) 30-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«30. Меҳнат шартномасига қўшимча битим бўйича киритилган маълумотлар иш берувчи томонидан ЭРИ ёрдамида тасдиқланади. Қўшимча битим иш берувчининг ЭРИси билан тасдиқланмасдан рўйхатдан ўтказилган тақдирда, қўшимча келишув рўйхатдан ўтказилмаган ҳисобланади»;

к) 34-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«34. Ходимнинг ижтимоий таътилини рўйхатга олиш тўғрисидаги киритилган маълумотлар иш берувчи томонидан ЭРИ ёрдамида тасдиқланади. Ходимнинг ижтимоий таътилга чиқиши иш берувчининг ЭРИси билан тасдиқланмасдан рўйхатга олинган тақдирда. киритилган маълумотлар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади»;

л) 36-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«36. Меҳнат шартномасининг бекор қилиниши «ЯММТ» ИДАКка иш берувчи ва ходим ўртасидаги меҳнат шартномасининг бекор қилиниши тўғрисидаги маълумотларни уч иш куни мобайнида киритиш орқали рўйхатдан ўтказилади.

Меҳнат шартномаси технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилгани муносабати билан бекор қилинганда, ушбу ҳолат иш берувчи томонидан «ЯММТ» ИДАКда алоҳида қайд этилади. Лекин электрон меҳнат дафтарчасида ушбу ҳолат меҳнат шартномасининг бекор қилиниши сабаби сифатида кўрсатилмайди»;

м) 37-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«37. Меҳнат шартномасининг бекор қилинишини рўйхатга олиш тўғрисида киритилган маълумотлар иш берувчи томонидан ЭРИ ёрдамида тасдиқланади. Меҳнат шартномасининг бекор қилиниши иш берувчининг ЭРИси билан тасдиқланмасдан рўйхатга олинган тақдирда, киритилган маълумотлар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади»;

н) 42-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

«Ташкилотнинг тасдиқланган штатлар жадвалига нисбатан бўш иш ўринларини ортиқча ва асоссиз яратиш қонунчиликда белгиланган тартибда иш берувчининг (бюджет ташкилотлари ва бюджетдан маблағ олувчиларнинг) масъулиятига қаратилади»;

о) 43-банддаги «Бандлик ва меҳнат муносабатлари» сўзлари «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик» сўзлари билан алмаштирилсин;

п) 44-банддаги «Бандлик ва меҳнат муносабатлари» сўзлари «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик» сўзлари билан алмаштирилсин;

р) 45-банддаги «Бандлик ва меҳнат муносабатлари» сўзлари «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик» сўзлари билан алмаштирилсин;

с) 54-бандда :

«Молия вазирлиги» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Ишламайдиган фуқаролар ўзларининг меҳнат дафтарчасидаги меҳнат стажи тўғрисидаги маълумотларини «ЯММТ» ИДАКка киритиш учун Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимларига мурожаат қилишлари мумкин. Бунда маълумотлар жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами орқали киритилади».

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2023 йил 13 март,

106-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.03.2023 й., 09/23/106/0145-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

Vazirlar Mahkamasining “Yagona milliy mehnat tizimi” idoralararo dasturiy-apparat kompleksi joriy qilinishini va uning ishlashini taʼminlashga doir tashkiliy chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2019-yil 5-dekabrdagi 971-son qaroriga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish haqida

Soʻnggi yillarda mamlakatimizda maʼmuriy tartib-taomillarni takomillashtirish, mehnat munosabatlarini raqamlashtirish, fuqarolarning ish stajini hisoblash tizimini rivojlantirishga qaratilgan bir qator muhim chora-tadbirlar amalga oshirildi.

Fuqarolarning mehnat staji, ish haqi, oliy taʼlim muassasalaridagi oʻqish hamda harbiy xizmat davri toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni toʻplashda ayrim hujjatlarning qogʻoz shaklida yuritilishi hujjatlarni yigʻish jarayonini raqamlashtirishga toʻsqinlik qilib kelmoqda.

Davlat pensiyalarini tayinlash uchun zarur maʼlumotlarning elektron bazasini shakllantirish, fuqarolarning ovoragarchiliklarini bartaraf etish, jumladan, mehnat stajini hisoblash tizimini takomillashtirish, shuningdek, mazkur yoʻnalishda zamonaviy standartlarni joriy etish maqsadida Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Aholi va tadbirkorlik subyektlariga davlat xizmatlaridan foydalanishda yanada qulay sharoitlar yaratish, bu borada byurokratik toʻsiqlarni qisqartirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2021-yil 23-martdagi PF-6191-son Farmoni hamda “Fuqarolarga davlat pensiyalarini tayinlash jarayonini soddalashtirish hamda pensiya va nafaqalarni yetkazish tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 4-maydagi PQ-5102-son qaroriga muvofiq Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Vazirlar Mahkamasining “Yagona milliy mehnat tizimi” idoralararo dasturiy-apparat kompleksi joriy qilinishini va uning ishlashini taʼminlashga doir tashkiliy chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2019-yil 5-dekabrdagi 971-son qaroriga ilovaga muvofiq quyidagilarni nazarda tutuvchi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin:

fuqarolarning mehnat daftarchalaridagi mehnat staji toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni toʻliq raqamlashtirish, shu jumladan, ishlamaydigan fuqarolarning mehnat staji toʻgʻrisidagi maʼlumotlarini “Yagona milliy mehnat tizimi” idoralararo dasturiy-apparat kompleksiga (keyingi oʻrinlarda — “YAMMT” IDAK) Kambagʻallikni qisqartirish va bandlikka koʻmaklashish boʻlimlariga murojaat qilish orqali kiritish;

ish beruvchilar tomonidan xodimlarining avvalgi ish joyi toʻgʻrisidagi mehnat daftarchasidagi barcha yozuvlarni, shuningdek, ish haqi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni “YAMMT” IDAKka kiritish va tasdiqlash;

imtiyozli shartlarda pensiyaga chiqish huquqini beruvchi lavozim va kasblarda faoliyat yuritayotgan hamda yuritgan xodimlarning ishlagan davri toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni “YAMMT” IDAKka kiritish va tasdiqlashni joriy etish;

mehnat shartnomasi texnologiyadagi, ishlab chiqarish va mehnatni tashkil etishdagi oʻzgarishlar, xodimlar soni (shtati) qisqarganligi yoxud korxonaning tugatilgani munosabati bilan bekor qilinishini ish beruvchilar tomonidan “YAMMT” IDAKda qayd etish;

ish beruvchining elektron raqamli imzosi yordamida maʼlumotlarni kiritish va tasdiqlash tartibini belgilash.

2. Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi manfaatdor vazirlik hamda idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni ikki oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

3. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vaziri B.A. Musayev zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 13-martdagi 106-son qaroriga ILOVA

Vazirlar Mahkamasining “Yagona milliy mehnat tizimi” idoralararo dasturiy-apparat kompleksi joriy qilinishini va uning ishlashini taʼminlashga doir tashkiliy chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2019-yil 5-dekabrdagi 971-son qaroriga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. Vazirlar Mahkamasining “Yagona milliy mehnat tizimi” idoralararo dasturiy-apparat kompleksi joriy qilinishini va uning ishlashini taʼminlashga doir tashkiliy chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2019-yil 5-dekabrdagi 971-son qarorida :

a) 1-bandda :

birinchi xatboshidagi “Bandlik va mehnat munosabatlari” soʻzlari “Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik” soʻzlari bilan almashtirilsin;

uchinchi xatboshidagi “Axborotlashtirish va telekommunikatsiyalar sohasida nazorat boʻyicha davlat inspeksiyasi” soʻzlari “Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi Axborotlashtirish va telekommunikatsiyalar sohasida nazorat inspeksiyasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 2-banddagi “Prezidenti huzuridagi Loyiha boshqaruvi milliy agentligi qoshidagi “Elektron hukumat va raqamli iqtisodiyot loyihalarini boshqarish markazi”” soʻzlari “Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi “Elektron hukumat loyihalarini boshqarish markazi”” soʻzlari bilan, “Axborotlashtirish va telekommunikatsiyalar sohasida nazorat boʻyicha davlat inspeksiyasi” soʻzlari “Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi Axborotlashtirish va telekommunikatsiyalar sohasida nazorat inspeksiyasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

v) 4-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“4. Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Soliq qoʻmitasi, Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi Personallashtirish agentligi, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Statistika agentligi, Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Budjetdan tashqari pensiya jamgʻarmasi, AT Xalq banki “Shaxsga doir maʼlumotlar toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuni talablarini inobatga olgan holda, “Elektron hukumat” tizimining idoralararo integratsiyalashuv platformasi vositasida “YAMMT” IDAK bilan idoralararo maʼlumot almashish boʻyicha texnologik yoʻriqnomalarni ikki hafta muddatda ishlab chiqsinlar va tasdiqlasinlar”;

g) 5-banddagi “Bandlik va mehnat munosabatlari” soʻzlari “Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik” soʻzlari bilan almashtirilsin;

d) 6-bandning ikkinchi xatboshisidagi “Bandlik va mehnat munosabatlari” soʻzlari “Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik” soʻzlari bilan almashtirilsin;

e) 7-banddagi “Bandlik va mehnat munosabatlari” soʻzlari “Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik” soʻzlari bilan almashtirilsin;

j) 8-banddagi “Bandlikka koʻmaklashish markazi” soʻzlari “Kambagʻallikni qisqartirish va bandlikka koʻmaklashish boʻlimi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

z) 9-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“9. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari J.A. Qoʻchqorov va Oʻzbekiston Respublikasi kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vaziri B.A. Musayev zimmasiga yuklansin.”.

2. “Yagona milliy mehnat tizimi” idoralararo dasturiy-apparat kompleksida mehnat shartnomalarini roʻyxatdan oʻtkazish, elektron mehnat daftarchalarini shakllantirish va yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :

a) 2-bandda :

oltinchi xatboshisidagi “oʻzini oʻzi band qilganligi,” soʻzlaridan keyin “ishsiz va band boʻlmagan shaxslarning jamoat ishlariga jalb qilinganligi,” soʻzlari bilan toʻldirilsin, “Moliya vazirligi” soʻzlari “Iqtisodiyot va moliya vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

quyidagi mazmundagi xatboshilar bilan toʻldirilsin:

“Elektron raqamli imzo yordamida tasdiqlanadigan maʼlumotlar — “YAMMT” IDAKka ish beruvchining “Tashkilot kabineti” orqali kiritiladigan barcha maʼlumotlarning toʻgʻriligi va shaffofligiga ish beruvchi tomonidan elektron raqamli imzo (keyingi oʻrinlarda — ERI) yordamida qonunchilikda belgilangan tartibda tasdiqlanadigan elektron maʼlumotlar;

xodimning avvalgi mehnat staji — faoliyat yuritayotgan ish beruvchida ishlayotgan xodimning avvalgi ish joyi toʻgʻrisidagi mehnat daftarchasidagi yozuvlar”;

b) 3-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“3. Mehnat munosabatlarini roʻyxatdan oʻtkazishda “YAMMT” IDAKdan foydalanish tashkiliy-huquqiy shakli va idoraviy boʻysunishidan qatʼi nazar, barcha ish beruvchilar uchun majburiydir, Oʻzbekiston Respublikasining davlat xavfsizligini taʼminlash sohasidagi, shuningdek, shtat jadvali maxfiy boʻlgan ish beruvchilar bundan mustasno;

Tashkiliy-huquqiy shakli va idoraviy boʻysunishidan qatʼi nazar, faoliyat yuritayotgan barcha ish beruvchilar (Oʻzbekiston Respublikasining davlat xavfsizligini taʼminlash sohasidagi, shuningdek, shtat jadvali maxfiy boʻlgan ish beruvchilar bundan mustasno) oʻzlarida ishlayotgan xodimlarining avvalgi ish joyi toʻgʻrisida mehnat daftarchasidagi barcha yozuvlarni “YAMMT” IDAKka kiritishga va 2005-yil 1-yanvargacha mehnat staji toʻgʻrisida kiritilgan ushbu maʼlumotlarni mehnat daftarchasidagi yozuvlar asosida ERI bilan tasdiqlab berishga, 2005-yildan keyingi davr uchun mazkur maʼlumotlarning toʻgʻriligini tasdiqlash uchun xodim avval ishlagan ish beruvchilarning “Tashkilot kabineti”ga elektron shaklda soʻrov yuborilishiga masʼuldir.

Ish beruvchilar “YAMMT” IDAKdan kelib tushgan elektron soʻrovga koʻra ularda ilgari ishlagan sobiq xodimlarning barcha davrlar boʻyicha mehnat staji davri haqidagi maʼlumotlarni soʻrov kelib tushgandan soʻng oʻn kun muddatda ERI bilan tasdiqlaydilar hamda sobiq xodimlarining ish haqi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni ushbu muddat davomida belgilangan tartibda arxivlarga taqdim etilmagan hamda oʻzlarining idoraviy arxividagi mavjud hujjatlari asosida “YAMMT” IDAKka kiritadilar va ERI bilan tasdiqlaydilar.

Tasdiqlangan maʼlumotlarning haqqoniyligiga ish beruvchilar masʼul hisoblanadi.

Yopilgan, tugatilgan yoki boshqa sabablarga koʻra faoliyat koʻrsatmayotgan (arxivlar yoki idoraviy arxivlarda maʼlumotlari mavjud boʻlmagan) ish beruvchilarda muqaddam ishlagan sobiq xodimlarning qogʻoz shaklidagi mehnat daftarchalariga kiritilgan ish staji toʻgʻrisidagi yozuvlar xodimning oxirgi ish beruvchisi tomonidan “YAMMT” IDAKka kiritiladi va ERI bilan tasdiqlanadi”;

v) 10-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“10. Xodim va ish beruvchi oʻrtasida mehnat shartnomalarini tuzish, oʻzgartirish va bekor qilishni roʻyxatga olish tartibi ijrosini, shuningdek, “YAMMT” IDAKda elektron mehnat daftarchalarini shakllantirish va yuritishni taʼminlash, boʻsh ish oʻrinlari (vakant lavozimlar) mavjudligini koʻrsatish maqsadida ish beruvchi masʼul shaxsni (shaxslarni) belgilab, unga (ularga) ish beruvchining ERI kalitini taqdim etish orqali “YAMMT” IDAKka kirish imkonini berishi mumkin”;

g) 13-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“13. Roʻyxatga olingandan soʻng avtomatik ravishda ish beruvchining shaxsiy kabineti shakllantiriladi. Ish beruvchining shaxsiy kabinetiga ish beruvchining ERI kaliti yordamida kiriladi”;

d) 14-banddagi “Yuridik shaxsga” soʻzlari “Ish beruvchiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;

e) 15-banddagi “ish beruvchi (yuridik shaxs)ning” soʻzlari “ish beruvchining” soʻzlari bilan almashtirilsin;

yo) 20-band qoʻyidagi tahrirda bayon etilsin:

“20. Tashkilotning tuzilmasida:

tashkilotning barcha boʻlinmalari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar, yuridik shaxsning alohida STIRga ega boʻlgan va alohida yuridik shaxs boʻlganlaridan tashqari;

ish beruvchining (budjet tashkilotlari va budjetdan mablagʻ oluvchilarning) tasdiqlangan shtat jadvali, maxfiy shtat jadvali bundan mustasno;

ish beruvchining fuqarolik javobgarligi majburiy sugʻurta qilinganligi boʻyicha sugʻurta polisi sanasi va raqamlari;

maʼmuriy, ishlab chiqarish va texnik xodimlar bilan birgalikda tashkilotdagi barcha ish oʻrinlari, shu jumladan, boʻsh ish oʻrinlari, ijtimoiy muhofazaga muhtoj, ish topishda qiynalayotgan va mehnat bozorida teng shartlarda raqobatlasha olmaydigan shaxslarni ishga joylashtirish uchun belgilangan zaxiraga qoʻyilgan ish oʻrinlarining toifalari va soni (agar qonunchilik talablari tatbiq etilsa) haqidagi maʼlumotlar boʻlishi kerak”;

j) 22-bandga quyidagi mazmundagi xatboshilar bilan toʻldirilsin:

“Ish beruvchilar tomonidan “YAMMT” IDAKdagi “Tashkilot kabineti”da yaratilgan ish oʻrniga noqulay va zararli mehnat sharoitlari boʻyicha lavozim va kasblar belgilanadi hamda ushbu lavozim va kasblarda ishlayotgan va ishlagan xodimlarning maʼlumotlari kiritilishi lozim.

Ish beruvchilar tomonidan “Tashkilot kabineti”da imtiyozli shartlarda pensiyaga chiqish huquqini beruvchi lavozim va kasblarda ishlayotgan hamda ishlagan sobiq xodimlarning ishlagan davri toʻgʻrisidagi maʼlumotlar kiritiladi. Bunda imtiyozli shartlarda pensiyaga chiqish huquqini beruvchi ishlab chiqarishlar, muassasalar, ishlar, kasblar, lavozimlar va koʻrsatkichlari boʻyicha 2-roʻyxatning 1-qismi va 3-roʻyxatning 1-qismida koʻzda tutilgan ishlar, kasblar va lavozimlar imtiyozli shartlarda yoshga doir pensiyaga chiqish huquqidan, agar ularning mehnat sharoitlari Roʻyxatlarda koʻrsatilgan shartlarga (koʻrsatkichlarga) mos boʻlsa foydalanadi. Ushbu moslik tashkilotlarda ish oʻrinlarining attestatsiyasi natijalari bilan qonunchilikda belgilangan tartibda tasdiqlanishi lozim.

Ish beruvchi “Tashkilot kabineti”da “Baxtsiz hodisalarni hisobga olish” boʻlimida baxtsiz hodisa turi, oqibatlari va sanasi, jabrlanuvchilar soni boʻyicha tuzilgan N-1 shakldagi dalolatnomaga asosan mehnatda mayib boʻlgan va kasb kasalligini olgan, shuningdek, mehnatga layoqatliligini qisman yoʻqotgan va tibbiy xulosaga koʻra oʻzining asosiy ishidan boshqasiga bir va undan ortiq ish kuniga oʻtkazilgan xodimlarning maʼlumotlarini kiritadi.

Ish beruvchilar ushbu maʼlumotlarni ERI bilan tasdiqlaydilar va ularning haqqoniyligi uchun masʼul hisoblanadilar”;

z) 25-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“25. Ish beruvchi va xodim oʻrtasida tuzilgan mehnat shartnomasi ushbu Nizomga 1-ilovaga muvofiq sxema boʻyicha “YAMMT” IDAKka mehnat shartnomasi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni shartnoma tuzilgan kundan boshlab besh ish kuni mobaynida kiritish orqali roʻyxatdan oʻtkaziladi”;

i) 26-band kuyidagi tahrirda bayon etilsin:

“26. Ish beruvchi mehnat shartnomasi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni kiritadi va kiritilgan maʼlumotlarni ERI yordamida tasdiqlaydi. Mehnat shartnomasi toʻgʻrisidagi kiritilgan maʼlumotlar ish beruvchining ERIsi bilan tasdiqlanmagan taqdirda, mehnat shartnomasi roʻyxatdan oʻtkazilmagan deb hisoblanadi”;

y) 30-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“30. Mehnat shartnomasiga qoʻshimcha bitim boʻyicha kiritilgan maʼlumotlar ish beruvchi tomonidan ERI yordamida tasdiqlanadi. Qoʻshimcha bitim ish beruvchining ERIsi bilan tasdiqlanmasdan roʻyxatdan oʻtkazilgan taqdirda, qoʻshimcha kelishuv roʻyxatdan oʻtkazilmagan hisoblanadi”;

k) 34-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“34. Xodimning ijtimoiy taʼtilini roʻyxatga olish toʻgʻrisidagi kiritilgan maʼlumotlar ish beruvchi tomonidan ERI yordamida tasdiqlanadi. Xodimning ijtimoiy taʼtilga chiqishi ish beruvchining ERIsi bilan tasdiqlanmasdan roʻyxatga olingan taqdirda. kiritilgan maʼlumotlar haqiqiy emas deb hisoblanadi”;

l) 36-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“36. Mehnat shartnomasining bekor qilinishi “YAMMT” IDAKka ish beruvchi va xodim oʻrtasidagi mehnat shartnomasining bekor qilinishi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni uch ish kuni mobaynida kiritish orqali roʻyxatdan oʻtkaziladi.

Mehnat shartnomasi texnologiyadagi, ishlab chiqarish va mehnatni tashkil etishdagi oʻzgarishlar, xodimlar soni (shtati) qisqarganligi yoxud korxonaning tugatilgani munosabati bilan bekor qilinganda, ushbu holat ish beruvchi tomonidan “YAMMT” IDAKda alohida qayd etiladi. Lekin elektron mehnat daftarchasida ushbu holat mehnat shartnomasining bekor qilinishi sababi sifatida koʻrsatilmaydi”;

m) 37-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“37. Mehnat shartnomasining bekor qilinishini roʻyxatga olish toʻgʻrisida kiritilgan maʼlumotlar ish beruvchi tomonidan ERI yordamida tasdiqlanadi. Mehnat shartnomasining bekor qilinishi ish beruvchining ERIsi bilan tasdiqlanmasdan roʻyxatga olingan taqdirda, kiritilgan maʼlumotlar haqiqiy emas deb hisoblanadi”;

n) 42-bandga quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Tashkilotning tasdiqlangan shtatlar jadvaliga nisbatan boʻsh ish oʻrinlarini ortiqcha va asossiz yaratish qonunchilikda belgilangan tartibda ish beruvchining (budjet tashkilotlari va budjetdan mablagʻ oluvchilarning) masʼuliyatiga qaratiladi”;

o) 43-banddagi “Bandlik va mehnat munosabatlari” soʻzlari “Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik” soʻzlari bilan almashtirilsin;

p) 44-banddagi “Bandlik va mehnat munosabatlari” soʻzlari “Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik” soʻzlari bilan almashtirilsin;

r) 45-banddagi “Bandlik va mehnat munosabatlari” soʻzlari “Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik” soʻzlari bilan almashtirilsin;

s) 54-bandda :

“Moliya vazirligi” soʻzlari “Iqtisodiyot va moliya vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Ishlamaydigan fuqarolar oʻzlarining mehnat daftarchasidagi mehnat staji toʻgʻrisidagi maʼlumotlarini “YAMMT” IDAKka kiritish uchun Kambagʻallikni qisqartirish va bandlikka koʻmaklashish boʻlimlariga murojaat qilishlari mumkin. Bunda maʼlumotlar jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami orqali kiritiladi”.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2023-yil 13-mart,

106-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 14.03.2023-y., 09/23/106/0145-son)

lex.uz