📅 2023-yil 13-mart · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2023-yil 13-mart · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2023 йил 13 март · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 13 марта 2023 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 13 March 2023 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Саноат зоналари ва Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида
Сўнгги йилларда ҳудудларда махсус иқтисодий зоналар, кичик саноат, ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари (кейинги ўринларда — саноат зоналари) фаолиятини тартибга солувчи қонунчилик базаси шакллантирилди, маъмурий функцияларни номарказлаштириш, махсус иқтисодий зоналар дирекциялари ва ягона дирекцияларининг ваколатларини кенгайтириш орқали уларнинг фаолиятини бошқариш механизми соддалаштирилди.
Шу билан бирга, саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштиришда, ер участкаларини электрон онлайн-аукцион савдолари орқали ажратишда, инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда қўшимча яратилган имкониятлардан саноат зоналари дирекциялари тўлиқ фойдалана олмаётганлиги уларнинг фаолиятига салбий таъсир кўрсатмоқда.
Саноат зоналарининг фаолиятини мувофиқлаштириш ва бошқариш тизимини янада соддалаштириш, инвестициялар жалб қилиш учун шароитларни яхшилаш, инвестиция лойиҳаларини жадал амалга оширишни таъминлаш, шу асосда янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли даромадларини ошириш мақсадида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Махсус иқтисодий, кичик саноат, ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари фаолияти самарадорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 13 июндаги ПФ-153-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналаридаги ишлаб чиқариш ҳамда хизмат кўрсатиш майдонларини биринчи босқичда 3 қават, келгусида 5 қаватгача қуриш имконини берувчи лойиҳалар асосида барпо этиш;
«Нукус технопарки» махсус саноат зонаси таркибига кирувчи ҳудудлар чегараларини «Нукус» эркин иқтисодий зонасидан чиқариб ташлаш;
ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида IT-таълим хизматларини кўрсатиш, дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқиш ҳамда экспортга йўналтириш бўйича стартап лойиҳаларни молиялаштириш;
ҳудудларда Махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналари бўйича маъмурий кенгашлар тугатилиши муносабати билан уларнинг ваколатларини махсус иқтисодий зоналар дирекцияларига ва ягона дирекцияларга ўтказиш;
саноат зоналари ҳудудида ер участкаларини электрон онлайн-аукцион савдолари орқали ажратиш тартиби белгиланганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ҳужжатларини мувофиқлаштириш;
ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ёшларга 500 минг АҚШ долларигача кредитлар ажратиш.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Қорақалпоқ-агро» эркин иқтисодий зонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 22 февралдаги 89-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири Л.Ш. Қудратов ҳамда олий таълим, фан ва инновациялар вазири И.Б. Абдурахмонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 13 мартдаги 105-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Нукус» эркин иқтисодий зонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 22 ноябрдаги 941-сон қарорига 1-илованинг 5-ер участкаси бўлими қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«5-ер участкаси
1-бошланғич нуқта Нукус шаҳридаги «Нукус ун заводи» корхонасидан жануби-шарқий томондан 610 метр масофада, саноат зонаси ҳудудида жойлашган.
1-нуқтадан чегара Нукус шаҳрининг саноат зонаси ҳудуди бўйлаб шарқий йўналишда 589,78 метр масофада 2-нуқтагача давом этади.
2-нуқтадан чегара Нукус шаҳрининг саноат зонаси ҳудуди бўйлаб жануби-шарқий йўналишда 792,6 метр масофада 3-нуқтагача давом этади.
3-нуқтадан чегара Нукус шаҳридаги «Нукус-полимер» корхонаси томонга шимолий йўналишда 430,5 метр масофада 4-нуқтагача давом этади.
4-нуқтадан чегара Нукус шаҳрининг саноат зонаси ҳудуди бўйлаб жануби-ғарбий йўналишда 1219,2 метр масофада 5-нуқтагача давом этади.
5-нуқтадан чегара Нукус шаҳрининг саноат зонаси ҳудуди бўйлаб ғарбий йўналишда 435,1 метр масофада 6-нуқтагача давом этади.
6-нуқтадан чегара Нукус шаҳрининг саноат зонаси ҳудуди бўйлаб шимолий йўналишда 862,56 метр масофада 7-нуқтагача давом этади.
7-нуқтадан чегара Нукус шаҳрининг саноат зонаси ҳудуди бўйлаб шарқий йўналишда 425,42 метр масофада 8-нуқтагача давом этади.
8-нуқтадан чегара Нукус шаҳрининг саноат зонаси ҳудуди бўйлаб шимолий йўналишда 731,13 метр масофада 1-нуқтагача давом этади».
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси ҳамда ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисида низомларни тасдиқлаш тўғрисида» 2021 йил 10 майдаги 294-сон қарорида :
а) 1-иловада :
8-банд «бошқармалари бошлиқлари» сўзларидан кейин «Кичик ва ёшлар саноат зоналарини бошқариш бўйича ягона дирекциялар (кейинги ўринларда — Ягона дирекциялар) билан биргаликда» сўзлари билан тўлдирилсин;
9 ва 10-бандларнинг биринчи хатбошиларидаги «Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг ҳудудий бошқармалари» сўзлари «Ягона дирекциялар» сўзларига алмаштирилсин;
3-боб ва 22-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
26-бандда :
«ишчи гуруҳининг тавсиясига асосан» сўзлари чиқариб ташлансин;
қўйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ёшлар саноат зоналари ҳудудида қуриладиган ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш бинолари биринчи босқичда 2-3 қават қилиб, келгусида 5 қаватгача қуриш имконини берувчи лойиҳалар асосида барпо этилади»;
29-банддаги «Ишчи гуруҳлар» сўзлари «Ягона дирекциялар» сўзлари билан алмаштирилсин;
31-банддаги «ишчи гуруҳлар аъзолари» сўзлари «Ягона дирекциялар» сўзлари билан алмаштирилсин;
Низомга 1-илованинг матни куйидаги таҳрирда баён этилсин:
« Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси ҳудудида инвестиция лойиҳаларини жойлаштириш ва молиялаштириш СХЕМАСИ Масъул орган Тадбирлар Кўриб чиқиш муддати I. Ешлар саноат ва тадбиркорлик зонасида инвестиция лойиҳаларини жойлаштириш Еш тадбиркорлик субъекти Инвестиция лойиҳасига доир таклифларини ишлаб чиқади. Реал вақт режимида Лойиҳалар фабрикаси Ёш тадбиркорлик субъектининг лойиҳа-таклифлари асосида лойиҳа бизнес-режасини ишлаб чиқишда амалий ёрдам кўрсатади. 10 календарь куни ичида Кичик ва ёшлар саноат зоналарини бошқариш бўйича ягона дирекциялар Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари ҳудудидаги ер участкаларини лотларга ажратган ҳолда, электрон онлайн-аукцион савдосига чиқариш учун «Yerelektron» ААТга киритади. 10 календарь куни ичида Ёш тадбиркорлик субъекти «E-auksion» савдо майдончаси орқали ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонасидан ер участкасини сотиб олиш учун ариза киритади Реал вақт режимида II. Ишлаб чиқариш биноларини лизинг ва ижара асосида ажратиб бериш тартиби Ёш тадбиркорлик субъекти Ишлаб чиқариш биноларини лизингга ёки ижарага олиш бўйича масъул тижорат банкига мурожаат қилади. Реал вақт режимида Тижорат банки Еш тадбиркорлик субъектига миллий валютада йиллик ўсими (фойдаси) 14 фоиз миқдорида белгиланган ҳолда ишлаб чиқариш биноларини 7 йилга лизингга ажратиш бўйича ёш тадбиркор билан шартнома имзолайди. 10 календарь куни ичида III. Еш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан молиялаштириш Ёш тадбиркорлик субъекти Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш мақсадида тегишли тижорат банкига мурожаат қилади ва белгиланган ҳужжатлар тўпламини тақдим этади. Реал вақт режимида Тижорат банки Жамғармадан молиявий ресурслар олиш учун Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги билан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда бош келишув тузади ва маблағ ажратиш бўйича буюртманома киритади. Ёш тадбиркорлик субъекти аризаси қабул қилингандан кейин Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Тижорат банкларига молиявий ресурслар тақдим этиш Жамғармадаги мавжуд маблағлар доирасида, миллий валютада 10 фоиз ставкада, хорижий валютада 2 фоиз ставкада амалга оширилади. 10 банк иш куни ичида Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Тижорат банклари томонидан киритилган буюртманомани кўриб чиқади ва кўриб чиқиш якуни бўйича қабул қилинган қарор тўғрисида тижорат банкига билдиришнома юборади. Билдиришномада молиявий ресурслар (тўлиқ ёки қисман) ажратилиши ёки рад этилиши сабаблари кўрсатилади. 10 банк иш куни ичида Тижорат банки Тижорат банки молиявий ресурс ажратилиши кўрсатилган билдиришномани олган кундан бошлаб, белгиланган тартибда ёш тадбиркорлик субъекти билан ҳужжатларни расмийлаштиради. Молиявий ресурс ажратилиши рад этилган ҳолларда бу тўғрисида буюртманома берган ёш ташаббускорга маълум қилади. 3 банк иш куни ичида Ёш тадбиркорлик субъекти Молиявий ресурс ажратилиши рад этилганда «Лойиҳалар фабрикаси» билан биргаликда мавжуд камчиликларни бартараф этган ҳолда инвестиция лойиҳасини янада пухта ишлаб чиқади ва тегишли тижорат банкига такроран тақдим этади. Реал вақт режимида Кичик ва ёшлар саноат зоналарини бошқариш бўйича ягона дирекциялар Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарини ташкил этиш, уларда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларидан самарали фойдаланиш бўйича амалга оширилган чора-тадбирларнинг натижадорлигини мувофиқлаштириб боради. Ҳар ойда »
Низомга 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
б) 2-иловада :
5-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида IT-таълим хизматларини кўрсатиш, дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқиш ҳамда экспортга йўналтириш бўйича стартап лойиҳаларни молиялаштириш»;
8-банд қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясининг қарорига асосан молиявий ресурслар тижорат банклари томонидан бир ёш тадбиркорлик субъекти учун бир йўла 100 минг АҚШ доллари эквивалентидан юқори ва 500 минг АҚШ доллари эквивалентидан ошмаган миқдорда 7 йилгача муддат билан тақдим этилади»;
учинчи — олтинчи хатбошилар тегишлича тўртинчи — еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
тўртинчи хатбошидаги «100 минг АҚШ доллари» сўзлари «500 минг АҚШ доллари» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги 27 1 -банд билан тўлдирилсин:
«27 1 . Жамғарма ҳисобидан ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида IT-таълим хизматларини кўрсатиш, дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқиш ҳамда экспортга йўналтириш бўйича стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан ўтказиладиган танлов асосида бир йўла бир ёш тадбиркорлик субъекти учун 1 миллиард сўмдан ошмаган миқдорда грантлар ажратилади.
Бунда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг танлов натижалари ҳужжатлари ва грант ажратиш бўйича шартнома илова қилинган хати Жамғарма ҳисобидан грант ажратиш учун асос ҳисобланади.
Грант ажратиш бўйича намунавий шартнома Рақамли технологиялар вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ўртасида уч томонлама келишилади ҳамда Ҳукумат комиссияси қарори билан тасдиқланади».
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 13 март,
105-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
Sanoat zonalari va Yosh tadbirkorlarni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi faoliyati takomillashtirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida
Soʻnggi yillarda hududlarda maxsus iqtisodiy zonalar, kichik sanoat, yoshlar sanoat va tadbirkorlik zonalari (keyingi oʻrinlarda — sanoat zonalari) faoliyatini tartibga soluvchi qonunchilik bazasi shakllantirildi, maʼmuriy funksiyalarni nomarkazlashtirish, maxsus iqtisodiy zonalar direksiyalari va yagona direksiyalarining vakolatlarini kengaytirish orqali ularning faoliyatini boshqarish mexanizmi soddalashtirildi.
Shu bilan birga, sanoat zonalari faoliyatini muvofiqlashtirishda, yer uchastkalarini elektron onlayn-auksion savdolari orqali ajratishda, investitsiya loyihalarini amalga oshirishda qoʻshimcha yaratilgan imkoniyatlardan sanoat zonalari direksiyalari toʻliq foydalana olmayotganligi ularning faoliyatiga salbiy taʼsir koʻrsatmoqda.
Sanoat zonalarining faoliyatini muvofiqlashtirish va boshqarish tizimini yanada soddalashtirish, investitsiyalar jalb qilish uchun sharoitlarni yaxshilash, investitsiya loyihalarini jadal amalga oshirishni taʼminlash, shu asosda yangi ish oʻrinlarini tashkil etish va aholi daromadlarini oshirish maqsadida, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Maxsus iqtisodiy, kichik sanoat, yoshlar sanoat va tadbirkorlik zonalari faoliyati samaradorligini oshirishning qoʻshimcha chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 13-iyundagi PF-153-son Farmoniga muvofiq Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga quyidagilarni nazarda tutuvchi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin:
yoshlar sanoat va tadbirkorlik zonalaridagi ishlab chiqarish hamda xizmat koʻrsatish maydonlarini birinchi bosqichda 3 qavat, kelgusida 5 qavatgacha qurish imkonini beruvchi loyihalar asosida barpo etish;
“Nukus texnoparki” maxsus sanoat zonasi tarkibiga kiruvchi hududlar chegaralarini “Nukus” erkin iqtisodiy zonasidan chiqarib tashlash;
yosh tadbirkorlarni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi hisobidan axborot-kommunikatsiya texnologiyalari sohasida IT-taʼlim xizmatlarini koʻrsatish, dasturiy mahsulotlar ishlab chiqish hamda eksportga yoʻnaltirish boʻyicha startap loyihalarni moliyalashtirish;
hududlarda Maxsus iqtisodiy va kichik sanoat zonalari boʻyicha maʼmuriy kengashlar tugatilishi munosabati bilan ularning vakolatlarini maxsus iqtisodiy zonalar direksiyalariga va yagona direksiyalarga oʻtkazish;
sanoat zonalari hududida yer uchastkalarini elektron onlayn-auksion savdolari orqali ajratish tartibi belgilanganligi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining hujjatlarini muvofiqlashtirish;
yosh tadbirkorlarni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan yoshlarga 500 ming AQSh dollarigacha kreditlar ajratish.
2. Vazirlar Mahkamasining “Qoraqalpoq-agro” erkin iqtisodiy zonasi faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 22-fevraldagi 89-son qarori oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
3. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi investitsiyalar, sanoat va savdo vaziri L.Sh. Qudratov hamda oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vaziri I.B. Abduraxmonov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 13-martdagi 105-son qaroriga ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
1. Vazirlar Mahkamasining “Nukus” erkin iqtisodiy zonasi faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 22-noyabrdagi 941-son qaroriga 1-ilovaning 5-yer uchastkasi boʻlimi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“5-yer uchastkasi
1-boshlangʻich nuqta Nukus shahridagi “Nukus un zavodi” korxonasidan janubi-sharqiy tomondan 610 metr masofada, sanoat zonasi hududida joylashgan.
1-nuqtadan chegara Nukus shahrining sanoat zonasi hududi boʻylab sharqiy yoʻnalishda 589,78 metr masofada 2-nuqtagacha davom etadi.
2-nuqtadan chegara Nukus shahrining sanoat zonasi hududi boʻylab janubi-sharqiy yoʻnalishda 792,6 metr masofada 3-nuqtagacha davom etadi.
3-nuqtadan chegara Nukus shahridagi “Nukus-polimer” korxonasi tomonga shimoliy yoʻnalishda 430,5 metr masofada 4-nuqtagacha davom etadi.
4-nuqtadan chegara Nukus shahrining sanoat zonasi hududi boʻylab janubi-gʻarbiy yoʻnalishda 1219,2 metr masofada 5-nuqtagacha davom etadi.
5-nuqtadan chegara Nukus shahrining sanoat zonasi hududi boʻylab gʻarbiy yoʻnalishda 435,1 metr masofada 6-nuqtagacha davom etadi.
6-nuqtadan chegara Nukus shahrining sanoat zonasi hududi boʻylab shimoliy yoʻnalishda 862,56 metr masofada 7-nuqtagacha davom etadi.
7-nuqtadan chegara Nukus shahrining sanoat zonasi hududi boʻylab sharqiy yoʻnalishda 425,42 metr masofada 8-nuqtagacha davom etadi.
8-nuqtadan chegara Nukus shahrining sanoat zonasi hududi boʻylab shimoliy yoʻnalishda 731,13 metr masofada 1-nuqtagacha davom etadi”.
2. Vazirlar Mahkamasining “Yoshlar sanoat va tadbirkorlik zonasi hamda yosh tadbirkorlarni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi toʻgʻrisida nizomlarni tasdiqlash toʻgʻrisida” 2021-yil 10-maydagi 294-son qarorida :
a) 1-ilovada :
8-band “boshqarmalari boshliqlari” soʻzlaridan keyin “Kichik va yoshlar sanoat zonalarini boshqarish boʻyicha yagona direksiyalar (keyingi oʻrinlarda — Yagona direksiyalar) bilan birgalikda” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
9 va 10-bandlarning birinchi xatboshilaridagi “Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligining hududiy boshqarmalari” soʻzlari “Yagona direksiyalar” soʻzlariga almashtirilsin;
3-bob va 22-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;
26-bandda :
“ishchi guruhining tavsiyasiga asosan” soʻzlari chiqarib tashlansin;
qoʻyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Yoshlar sanoat zonalari hududida quriladigan ishlab chiqarish va xizmat koʻrsatish binolari birinchi bosqichda 2-3 qavat qilib, kelgusida 5 qavatgacha qurish imkonini beruvchi loyihalar asosida barpo etiladi”;
29-banddagi “Ishchi guruhlar” soʻzlari “Yagona direksiyalar” soʻzlari bilan almashtirilsin;
31-banddagi “ishchi guruhlar aʼzolari” soʻzlari “Yagona direksiyalar” soʻzlari bilan almashtirilsin;
Nizomga 1-ilovaning matni kuyidagi tahrirda bayon etilsin:
“ Yoshlar sanoat va tadbirkorlik zonasi hududida investitsiya loyihalarini joylashtirish va moliyalashtirish SXEMASI Masʼul organ Tadbirlar Koʻrib chiqish muddati I. Eshlar sanoat va tadbirkorlik zonasida investitsiya loyihalarini joylashtirish Esh tadbirkorlik subyekti Investitsiya loyihasiga doir takliflarini ishlab chiqadi. Real vaqt rejimida Loyihalar fabrikasi Yosh tadbirkorlik subyektining loyiha-takliflari asosida loyiha biznes-rejasini ishlab chiqishda amaliy yordam koʻrsatadi. 10 kalendar kuni ichida Kichik va yoshlar sanoat zonalarini boshqarish boʻyicha yagona direksiyalar Yoshlar sanoat va tadbirkorlik zonalari hududidagi yer uchastkalarini lotlarga ajratgan holda, elektron onlayn-auksion savdosiga chiqarish uchun “Yerelektron” AATga kiritadi. 10 kalendar kuni ichida Yosh tadbirkorlik subyekti “E-auksion” savdo maydonchasi orqali yoshlar sanoat va tadbirkorlik zonasidan yer uchastkasini sotib olish uchun ariza kiritadi Real vaqt rejimida II. Ishlab chiqarish binolarini lizing va ijara asosida ajratib berish tartibi Yosh tadbirkorlik subyekti Ishlab chiqarish binolarini lizingga yoki ijaraga olish boʻyicha masʼul tijorat bankiga murojaat qiladi. Real vaqt rejimida Tijorat banki Esh tadbirkorlik subyektiga milliy valyutada yillik oʻsimi (foydasi) 14 foiz miqdorida belgilangan holda ishlab chiqarish binolarini 7 yilga lizingga ajratish boʻyicha yosh tadbirkor bilan shartnoma imzolaydi. 10 kalendar kuni ichida III. Esh tadbirkorlarni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi hisobidan moliyalashtirish Yosh tadbirkorlik subyekti Investitsiya loyihasini amalga oshirish maqsadida tegishli tijorat bankiga murojaat qiladi va belgilangan hujjatlar toʻplamini taqdim etadi. Real vaqt rejimida Tijorat banki Jamgʻarmadan moliyaviy resurslar olish uchun In�estitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi bilan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda bosh kelishuv tuzadi va mablagʻ ajratish boʻyicha buyurtmanoma kiritadi. Yosh tadbirkorlik subyekti arizasi qabul qilingandan keyin Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi Tijorat banklariga moliyaviy resurslar taqdim etish Jamgʻarmadagi mavjud mablagʻlar doirasida, milliy valyutada 10 foiz stavkada, xorijiy valyutada 2 foiz stavkada amalga oshiriladi. 10 bank ish kuni ichida Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi Tijorat banklari tomonidan kiritilgan buyurtmanomani koʻrib chiqadi va koʻrib chiqish yakuni boʻyicha qabul qilingan qaror toʻgʻrisida tijorat bankiga bildirishnoma yuboradi. Bildirishnomada moliyaviy resurslar (toʻliq yoki qisman) ajratilishi yoki rad etilishi sabablari koʻrsatiladi. 10 bank ish kuni ichida Tijorat banki Tijorat banki moliyaviy resurs ajratilishi koʻrsatilgan bildirishnomani olgan kundan boshlab, belgilangan tartibda yosh tadbirkorlik subyekti bilan hujjatlarni rasmiylashtiradi. Moliyaviy resurs ajratilishi rad etilgan hollarda bu toʻgʻrisida buyurtmanoma bergan yosh tashabbuskorga maʼlum qiladi. 3 bank ish kuni ichida Yosh tadbirkorlik subyekti Moliyaviy resurs ajratilishi rad etilganda “Loyihalar fabrikasi” bilan birgalikda mavjud kamchiliklarni bartaraf etgan holda investitsiya loyihasini yanada puxta ishlab chiqadi va tegishli tijorat bankiga takroran taqdim etadi. Real vaqt rejimida Kichik va yoshlar sanoat zonalarini boshqarish boʻyicha yagona direksiyalar Yoshlar sanoat va tadbirkorlik zonalarini tashkil etish, ularda investitsiya loyihalarini amalga oshirish hamda Yosh tadbirkorlarni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi mablagʻlaridan samarali foydalanish boʻyicha amalga oshirilgan chora-tadbirlarning natijadorligini muvofiqlashtirib boradi. Har oyda ”
Nizomga 2-ilova oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;
b) 2-ilovada :
5-band quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“axborot-kommunikatsiya texnologiyalari sohasida IT-taʼlim xizmatlarini koʻrsatish, dasturiy mahsulotlar ishlab chiqish hamda eksportga yoʻnaltirish boʻyicha startap loyihalarni moliyalashtirish”;
8-band quyidagi mazmundagi uchinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Tashqi savdo, investitsiyalar, mahalliy sanoatni rivojlantirish va texnik jihatdan tartibga solish masalalari boʻyicha Hukumat komissiyasining qaroriga asosan moliyaviy resurslar tijorat banklari tomonidan bir yosh tadbirkorlik subyekti uchun bir yoʻla 100 ming AQSh dollari ekvivalentidan yuqori va 500 ming AQSh dollari ekvivalentidan oshmagan miqdorda 7 yilgacha muddat bilan taqdim etiladi”;
uchinchi — oltinchi xatboshilar tegishlicha toʻrtinchi — yettinchi xatboshilar deb hisoblansin;
toʻrtinchi xatboshidagi “100 ming AQSh dollari” soʻzlari “500 ming AQSh dollari” soʻzlari bilan almashtirilsin;
quyidagi mazmundagi 27 1 -band bilan toʻldirilsin:
“27 1 . Jamgʻarma hisobidan axborot-kommunikatsiya texnologiyalari sohasida IT-taʼlim xizmatlarini koʻrsatish, dasturiy mahsulotlar ishlab chiqish hamda eksportga yoʻnaltirish boʻyicha startap loyihalarni qoʻllab-quvvatlash uchun Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi tomonidan oʻtkaziladigan tanlov asosida bir yoʻla bir yosh tadbirkorlik subyekti uchun 1 milliard soʻmdan oshmagan miqdorda grantlar ajratiladi.
Bunda Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligining tanlov natijalari hujjatlari va grant ajratish boʻyicha shartnoma ilova qilingan xati Jamgʻarma hisobidan grant ajratish uchun asos hisoblanadi.
Grant ajratish boʻyicha namunaviy shartnoma Raqamli texnologiyalar vazirligi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi hamda Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi oʻrtasida uch tomonlama kelishiladi hamda Hukumat komissiyasi qarori bilan tasdiqlanadi”.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2023-yil 13-mart,
105-son