📅 2023-yil 14-mart · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2023-yil 14-mart · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2023 йил 14 март · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 14 марта 2023 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 14 March 2023 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
СХЕМАСИ
ТУЗИЛМАСИ
РЎЙХАТИ
СХЕМАСИ
«Электрон ҳукумат» тизимининг маълумотларни қайта ишлаш маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2022-2023 йилларда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 22 августдаги ПҚ-357-сон қарори ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 22 августдаги ПҚ-357-сон қарори билан тасдиқланган 2022-2023 йилларда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини янада такомиллаштириш бўйича « йўл харитаси »нинг 18-бандига мувофиқ «Электрон ҳукумат» тизимининг маълумотларни қайта ишлаш марказини ишга тушириш ҳамда давлат ахборот тизимлари ва ресурсларини босқичма-босқич жойлаштириш, сақлаш ва қайта ишлаш белгиланганлиги;
ҳозирги кунда «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасида (кейинги ўринларда — Марказ) юридик шахс ташкил этмаган ҳолда «Рақамли ҳукумат» тизимининг маълумотларни қайта ишлаш маркази ишга туширилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. «Электрон ҳукумат» тизимининг маълумотларни қайта ишлаш марказининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
манфаатдор давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимларини жойлаштириш ва сақлаш;
«Электрон ҳукумат» тизими инфратузилмасига оид давлат ахборот тизимларининг узлуксиз ишлашини таъминлаш, уларни сақлаш ва қайта ишлаш;
ахборот ва киберхавфсизликни таъминлашга масъул бўлган давлат органлари билан ҳамкорликда «Электрон ҳукумат» тизимининг маълумотларни қайта ишлаш марказига жойлаштирилган ва сақланаётган давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимлари хавфсиз ва барқарор ишлашини, ахборот ва киберхавфсизлик талабларига мувофиқ фаолият юритишини таъминлаш;
булутли технологиялар асосида давлат органлари ва ташкилотлари учун янги турдаги хизматларни жорий этиш.
3. Қуйидагиларни назарда тутувчи «Электрон ҳукумат» тизимининг маълумотларни қайта ишлаш марказида давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимларини жойлаштириш, сақлаш ва қайта ишлаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
«Электрон ҳукумат» тизимининг маълумотларни қайта ишлаш марказида давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимларини жойлаштириш тартиби;
«Электрон ҳукумат» тизимининг маълумотларни қайта ишлаш марказида давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимларини сақлаш ва қайта ишлаш тартиби;
«Электрон ҳукумат» тизимининг маълумотларни қайта ишлаш марказида давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимини жойлаштириш, сақлаш ва қайта ишлашда тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари.
4. Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг «Электрон ҳукумат» тизимининг маълумотларни қайта ишлаш маркази фаолиятини тўлиқ амалга ошириши учун қуйидаги таклифларига розилик берилсин:
Марказнинг тузилмасида қўшимча 30 та штат бирлигини ажратиш, шу жумладан, директор ўринбосари — «Электрон ҳукумат» тизимининг маълумотларни қайта ишлаш маркази бошлиғи лавозимини жорий этиш;
«Электрон ҳукумат» тизимининг маълумотларни қайта ишлаш марказининг фаолиятини амалга ошириш учун қўшимча ажратилган штат бирликлари молиялаштирилиши Марказнинг давлат органлари ва ташкилотлари томонидан тақдим қилинган ахборот тизимларини «Электрон ҳукумат» тизимининг маълумотларни қайта ишлаш марказида жойлаштириш, сақлаш ва қайта ишлаш хизматларини кўрсатишдан тушган ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа фаолият турларидан олинган маблағлар ҳисобидан амалга ошириш;
давлат органлари ва ташкилотларига «Электрон ҳукумат» тизими инфратузилмаси доирасида маълумотларни жойлаштириш, сақлаш ва қайта ишлаш бўйича Марказ билан тўғридан-тўғри шартнома тузишга рухсат бериш;
Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазирига Марказ тузилмасига маълумотларини сақлаш ва қайта ишлаш хизматларини кўрсатишдан тушган маблағлар ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа фаолият турларидан олинган маблағлар ҳисобидан молиялаштириладиган қўшимча штат бирликларини киритиш ҳуқуқини бериш.
5. Белгилансинки:
Марказ «Электрон ҳукумат» тизимининг маълумотларни қайта ишлаш марказининг оператори ва эгаси ҳисобланади;
Марказ директори ўринбосари — «Электрон ҳукумат» тизимининг маълумотларни қайта ишлаш маркази бошлиғи қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ Марказ директори томонидан Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазири билан келишилган ҳолда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади ҳамда ўз фаолиятида Рақамли технологиялар вазирлигига ва Марказ директорига бўйсунади;
Марказда давлат органлари ва ташкилотлари томонидан тақдим қилинган ахборот тизимларини жойлаштириш, сақлаш ва қайта ишлаш хизматларини кўрсатишдан тушган маблағлар Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан ушбу қарорнинг 2-банди учинчи хатбошисида назарда тутилган йўналишлар молиялаштирилганидан кейин қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда мустақил тасарруф этилади;
Марказда давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимлари ихтиёрий равишда, мазкур давлат органлари ва ташкилотларининг буюртмачи сифатида берган аризасига асосан ёки «Рақамли Ўзбекистон — 2030» стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштириш комиссияси томонидан тасдиқланган режа-жадвал асосида жойлаштирилади;
давлат органлари ва ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилган ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларини уларнинг техник топшириқ ва ахборот хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги юзасидан Рақамли технологиялар вазирлиги ва «Киберхавфсизлик маркази» давлат унитар корхонасининг ижобий хулосалари олинмасдан амалиётга жорий этиш тақиқланади.
6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
7. Рақамли технологиялар вазирлиги бир ой муддатда:
Марказ уставини қайта кўриб чиқсин ва малакали мутахассислар билан тўлдириш чораларини кўрсин;
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазири Ш.Х. Шерматов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 мартдаги 107-сон қарорига 1-ИЛОВА
«Электрон ҳукумат» тизимининг маълумотларни қайта ишлаш марказида давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимларини жойлаштириш, сақлаш ва қайта ишлаш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом «Электрон ҳукумат» тизимининг маълумотларни қайта ишлаш марказида давлат органлари ва ташкилотлари, стартап ва сунъий интеллект лойиҳалари, хусусий сектор ҳамда хорижий компанияларнинг ахборот тизимлари ва ресурсларини жойлаштириш, сақлаш ва қайта ишлаш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
ахборот тизимлари — буюртмачининг ахборот тизимлари, ресурслари, маълумотлар базалари ва бошқа техник қурилмалари;
буюртмачи — «Электрон ҳукумат» тизимининг маълумотларни қайта ишлаш марказида ўзининг ахборот тизимлари ва ресурсларини жойлаштиришга талабгор бўлган ёки жойлаштирган республика ижро этувчи ҳокимият органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари, шунингдек, стартап ва сунъий интеллект лойиҳаларининг эгалари, хусусий сектор ҳамда хорижий компаниялар;
оператор — «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасаси;
«Электрон ҳукумат» тизимининг маълумотларни қайта ишлаш маркази (кейинги ўринларда — Марказ) — буюртмачининг «Электрон ҳукумат»нинг ахборот тизимлари ва ресурслари ягона реестрига киритилган идоравий ва идоралараро ахборот тизимларининг сақланишини, қайта ишланишини ва интеграциялашувини амалга оширишга ихтисослашган маълумотларни қайта ишлаш мажмуаси;
Марказ қувватлари — Марказда ўрнатилган, буюртмачи учун шартнома асосида ажратилувчи техник-дастурий воситалар, шу жумладан, ҳисобни юритувчи платформалар, коммутация асбоб-ускуналари ҳамда диск ва сервер ҳажмлари жамланмаси.
3. Марказда буюртмачининг ахборот тизимларини жойлаштириш ва сақлаш ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схема асосида амалга оширилади.
2-боб. Марказда буюртмачининг ахборот тизимини жойлаштириш тартиби
4. Буюртмачининг ахборот тизимларини Марказда жойлаштириш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
а) «Рақамли Ўзбекистон — 2030» стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштириш комиссиясининг қарори билан тасдиқланадиган режа-жадвалга асосан унда кўрсатилган муддатларда. Бунда:
ҳар йили ноябрь ойига қадар Рақамли технологиялар вазирлигининг сўровига мувофиқ буюртмачиларнинг таклифлари ушбу вазирликка тақдим этилади;
ҳар йили декабрь ойида «Рақамли Ўзбекистон — 2030» стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштириш комиссияси Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан буюртмачиларнинг таклифларига асосан умумлаштирилган маълумотлар бўйича буюртмачиларнинг ахборот тизимларини Марказда жойлаштириш режа-жадвалини тасдиқлайди;
буюртмачи «Рақамли Ўзбекистон — 2030» стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштириш комиссиясининг тасдиқланган қарори ўзига келиб тушган кундан бошлаб етти иш куни ичида мазкур қарорда белгиланган ахборот тизимларини Марказда жойлаштириш бўйича операторга ушбу Низомга 2-иловада назарда тутилган шаклда ариза билан мурожаат қилади;
оператор ариза тушган кундан бошлаб беш иш куни ичида буюртмачининг ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ аризаси тўғри ёзилганлигини ва унда кўрсатилиши зарур бўлган маълумотлар тўлиқ қайд этилганлигини кўриб чиқади, буюртмачининг аризасида назарда тутилган маълумотлар тўғри ва тўлиқ ҳамда ахборот тизимларини Марказда жойлаштиришнинг ташкилий-техник имкониятлари мавжуд бўлган тақдирда, оператор ва буюртмачи ўртасида буюртмачининг ахборот тизимларини Марказда жойлаштириш бўйича шартнома лойиҳасини расмийлаштириш учун буюртмачига тақдим этади;
тарафлар ўртасида расмийлаштирилган шартнома асосида оператор етти иш куни ичида Марказда буюртмачининг аризасида назарда тутилган маълумотлар асосида буюртмачининг ахборот тизимларини жойлаштириш учун зарур техник имкониятларни яратади ва бу ҳақда буюртмачини хабардор қилади;
буюртмачи тарафлар ўртасида расмийлаштирилган шартномага мувофиқ, операторнинг хабари асосида ўз ахборот тизимларининг техник имкониятларидан келиб чиқиб Марказда ўзининг ахборот тизимларини жойлаштиради;
б) буюртмачининг «Рақамли Ўзбекистон — 2030» стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштириш комиссиясининг қарори билан тасдиқланган режа-жадвалда назарда тутилмаган ахборот тизимларини ихтиёрий равишда ушбу Низомга 2-иловада назарда тутилган шаклда операторга берган аризасига асосан. Бунда:
оператор ариза тушган кундан бошлаб беш иш куни ичида буюртмачининг ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ аризаси тўғри ёзилганлигини ва унда кўрсатилиши зарур бўлган маълумотлар тўлиқ қайд этилганлигини кўриб чиқади, буюртмачининг аризасида назарда тутилган маълумотлар тўғри ва тўлиқ ҳамда ахборот тизимларини Марказда жойлаштиришнинг ташкилий-техник имкониятлари мавжуд бўлган тақдирда, оператор ва буюртмачи ўртасида буюртмачининг ахборот тизимларини Марказда жойлаштириш бўйича шартнома лойиҳасини расмийлаштириш учун буюртмачига тақдим этади;
тарафлар ўртасида расмийлаштирилган шартнома асосида оператор етти иш куни ичида Марказда буюртмачининг аризасида назарда тутилган маълумотлар асосида унинг ахборот тизимларини жойлаштириш учун зарур техник имкониятларни яратади ва бу ҳақда буюртмачини хабардор қилади;
буюртмачи тарафлар ўртасида расмийлаштирилган шартномага мувофиқ, операторнинг хабари асосида ўз ахборот тизимларининг техник имкониятларидан келиб чиқиб Марказда ўзининг ахборот тизимларини жойлаштиради.
5. Буюртмачилар ушбу Низомга 2-иловада назарда тутилган аризанинг тўлиқ тўлдирилиши ҳамда маълумотларнинг ҳаққонийлиги, «Рақамли Ўзбекистон — 2030» стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштириш комиссиясининг қарори билан тасдиқланган режа-жадвалда назарда тутилган муддатларда, шунингдек, ўзининг ахборот тизимлари Марказда лозим даражада жойлаштирилиши ҳамда маълумотларнинг қайта ишланиши учун жавобгардирлар.
6. Давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда оператор ўртасида тузиладиган шартнома суммаси буюртмачи ахборот тизимларининг техник параметрлари асосида оператор томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқланадиган тарифларга мувофиқ белгиланади.
7. Буюртмачининг ахборот тизимларини Марказда жойлаштириш учун зарур бўлган алоқа каналларининг тегишли тезлиги ҳамда қўшимча техник имкониятлари оператор томонидан буюртмачининг тарафлар ўртасида тузилган шартнома асосида берган сўровига мувофиқ яратилади.
Бунда буюртмачининг ахборот тизимлари Марказда жойлаштирилиши учун зарур бўлган алоқа каналларининг тегишли тезлиги ҳамда қўшимча техник имкониятлари яратилиши учун зарур бўлган ташкилий-техник тадбирлар харажатлари буюртмачининг ҳисобидан молиялаштирилади.
8. «Электрон ҳукумат» тизимининг маълумотларни қайта ишлаш доирасида оператор ва буюртмачиларнинг электрон ҳамкорлиги ҳамда ахборот алмашинуви фақат «Электрон ҳукумат»нинг идоралараро маълумотлар узатиш тармоғи ёки ҳимояланган VPN тармоғи (IPSec VPN) орқали ташкил этилади.
Фойдаланилиши чекланган ахборотни муҳофаза қилиш қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ амалга оширилади.
3-боб. Марказда буюртмачининг ахборот тизимини сақлаш тартиби
9. Тарафлар ўртасида тузиладиган шартномада назарда тутилган муддатларда ва тартибда буюртмачининг ахборот тизимлари Марказда жойлаштирилган вақтдан бошлаб мазкур ахборот тизимларининг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ҳамда қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ сақланиши учун оператор жавобгар ҳисобланади.
10. Буюртмачиларнинг ахборот тизимлари Марказда қуйидаги усулларда сақланади:
буюртмачининг сервер қурилмаларини Марказ ҳудудида бевосита жойлаштириш;
Марказ қувватларидан фойдаланган ҳолда виртуал сервер қувватларини яратиш.
11. Оператор буюртмачининг ахборот тизимлари Марказда лозим даражада сақланиши учун қуйидаги тадбирларни амалга ошириши лозим:
буюртмачининг ахборот тизимлари лозим даражада ва узлуксиз ишлаши учун Марказни зарур миқдорда электр энергияси билан таъминлаш;
Марказда ёнғин хавфсизлиги ва ҳаво айланиши тизимларини йўлга қўйиш;
Марказда сақланаётган буюртмачи ахборот тизимларининг хавфсизлигини ҳамда улардаги маълумотларнинг ахборот ва киберхавфсизлик талабларига жавоб беришини, шунингдек, маълумотларнинг конфиденциаллигини таъминлаш чораларини кўриш.
12. Ушбу Низомнинг 11-бандида назарда тутилган тадбирларнинг ўз вақтида ва лозим даражада амалга оширилиши, Марказда сақланаётган буюртмачининг ахборот тизимлари зарур ҳолатда сақланиши ва лозим даражада ишлаши учун оператор жавобгар ҳисобланади.
13. Қуйидаги ҳолатларда Марказда сақлаш учун берилган буюртмачи ахборот тизимларининг шикастланиши, улардаги маълумотлар учун ахборот ва киберхавфсизлик талабларининг бузилиши ҳамда ахборот тизимларидаги техник камчиликлар учун оператор жавобгар бўлмайди:
тарафлар ўртасида тузилган шартномадаги форс-мажор ҳолати юз берса;
буюртмачи томонидан Марказда сақлаш учун жойлаштирилган буюртмачининг ахборот тизимлари учун ахборот ва киберхавфсизлик талаблари бузилган ёки ахборот ва киберхавфсизлик талабларини таъминлаш бўйича чоралар лозим даражада кўрилмаган тақдирда;
Марказда сақлаш учун жойлаштирилган буюртмачининг идоралараро интеграциялашган ахборот тизимларининг бошқа ахборот тизимлари билан интеграциялашуви лозим даражада йўлга қўйилмаганлиги натижасида маълумотларнинг тўлиқ алмашинуви юз бермаган бўлса;
Марказга буюртмачининг ахборот тизимлари кўчирилаётган вақтда буюртмачининг ахборот тизимларида техник носозликлар юзага келганда;
Марказга жойлаштирилган буюртмачининг ахборот тизимлари буюртмачи томонидан қайта ишланиши натижасида техник носозликлар юзага келганда.
14. Ушбу Низомнинг 13-бандида назарда тутилган ҳолатлар юз берган тақдирда, тарафлар (оператор ва буюртмачи)дан бири йўл қўйилган камчилик бўйича иккинчи тарафни ёзма равишда камчилик аниқланган вақтдан бошлаб уч иш куни ичида хабардор қилиши лозим.
4-боб. Марказда буюртмачининг ахборот тизимини қайта ишлаш тартиби
15. Марказда жойлаштирилган ва сақланаётган ахборот тизимларини қайта ишлаш буюртмачи томонидан жойлаштирилган ахборот тизимларининг техник имкониятларидан келиб чиқиб, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ва қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
16. Марказда ахборот тизимларидаги маълумотларни қайта ишлаш ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлик соҳасига оид қонунчилик ҳужжатлари ва тарафлар ўртасида тузиладиган шартнома шартларига мувофиқ амалга оширилади.
17. Оператор Марказда сақланаётган буюртмачининг ахборот тизимларидаги маълумотларнинг 24/7 режимида узлуксиз қайта ишланишини таъминлаши зарур.
18. Буюртмачи томонидан Марказда жойлаштирилган ва сақланаётган ахборот тизимларининг қайта ишланиши Марказда сақланаётган бошқа ахборот тизимларининг иш фаолиятига таъсир кўрсатмаслиги зарур.
5-боб. Марказда буюртмачининг ахборот тизимларини жойлаштириш ва сақланишини вақтинча тўхтатиш ёки бекор қилиш тартиби
19. Оператор буюртмачининг Марказ қувватларидан фойдаланишини қуйидаги ҳолларда вақтинча тўхтатади:
Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатлари, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ва ушбу Низом талаблари бузилган ҳолларда;
тарафлар ўртасида тузилган шартнома бўйича буюртмачи ўз мажбуриятларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаган ҳолларда.
Бунда вақтинчалик тўхтатиш муддати мазкур бандда келтирилган ҳолатлар бартараф этилиб, оператор томонидан мавжуд камчилик бартараф этилганлиги аниқлангунга қадар амал қилади.
20. Оператор буюртмачининг Марказ қувватларидан фойдаланишини қуйидаги ҳолларда бекор қилади:
Марказ қувватларидан фойдаланиш йил давомида икки ёки ундан ортиқ маротаба ушбу Низомнинг 19-бандига асосан вақтинча тўхтатилиб, бироқ буюртмачи йўл қўйилган камчиликларни амалда бартараф этмаётган бўлса;
қонунчилик ҳужжатлари ёки «Рақамли Ўзбекистон — 2030» стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштириш комиссиясининг қарори билан буюртмачининг Марказда сақлаш учун тақдим қилинган ахборот тизимини бундан кейин сақлаш имкониятлари чегараланган ёки тўхтатиш белгиланган бўлса;
тарафлар ўртасида тузилган шартномага мувофиқ шартнома муддати тугаган бўлса;
буюртмачининг ахборот ва киберхавфсизлик талабларига лозим даражада амал қилмаслиги сабабли Марказда сақлаш учун берилган бошқа ахборот тизимларининг иш фаолиятида техник носозликлар юзага келган, зарарланган ёки иш фаолияти вақтинча ёхуд тўлиқ тўхтатилишига сабаб бўлган бўлса;
Марказ қувватларида иш фаолияти вақтинча тўхтатилганлиги тўғрисидаги операторнинг ёзма хабари асосида буюртмачи кўрсатилган камчиликларни уч иш куни ичида бартараф этмаса.
21. Ушбу Низомнинг 19 ва 20-бандларида назарда тутилган ҳолатлар юзага келган тақдирда, оператор мавжуд камчилик аниқланган вақтдан бошлаб қуйидаги ишларни амалга оширади:
а) вақтинча тўхтатиш бўйича:
буюртмачини ушбу Низом 19-бандининг иккинчи ёки (ва) учинчи хатбошиси талаблари бузилганлиги тўғрисида ёзма равишда мавжуд камчилик аниқланган вақтдан бошлаб уч иш куни ичида хабардор қилади;
мавжуд камчилик аниқланганлиги тўғрисидаги ёзма хабар буюртмачига юборилган вақтдан бошлаб етти иш куни ичида буюртмачининг тегишли ахборот тизими Марказда иш фаолиятини вақтинча тўхтатиши бўйича тегишли техник тадбирларни амалга оширади;
б) бекор қилиш бўйича:
буюртмачини ушбу Низомнинг 20-банди иккинчи — бешинчи хатбошилари талаблари бузилганлиги тўғрисида ёзма равишда мавжуд камчилик аниқланган вақтдан бошлаб уч иш куни ичида хабардор қилади;
мавжуд камчилик аниқланганлиги бўйича ёзма хабар буюртмачига юборилган вақтдан бошлаб бир иш куни ичида буюртмачининг тегишли ахборот тизимининг Марказ қувватларида иш фаолиятини бекор қилиш бўйича тегишли техник тадбирларни амалга оширади.
22. Марказ қувватларида буюртмачининг ахборот тизимлари вақтинча тўхтатилганлиги тўғрисидаги ёзма хабарни олган кундан бошлаб уч иш куни ичида буюртмачи оператор кўрсатган камчиликларни бартараф этиб, бу ҳақда ёзма равишда операторни хабардор қилади.
Оператор ушбу банднинг биринчи хатбошисида назарда тутилган муддатда буюртмачи томонидан ушбу Низомнинг 19-банди иккинчи ёки (ва) учинчи хатбошисида назарда тутилган камчиликларни амалда бартараф этганини тегишли ташкилий-техник тадбирлар орқали текшириб бўлганидан кейин мавжуд камчилик ҳақиқатдан бартараф этилган бўлса, шу куннинг ўзида вақтинча тўхтатилган ахборот тизимининг иш фаолиятини тиклаб, бу ҳақда ёзма равишда буюртмачини хабардор қилади.
23. Буюртмачи томонидан оператор қайд этган камчиликлар амалда бартараф этилмаган бўлса ёки ҳақиқатдан бартараф этилганлиги операторнинг текшируви жараёнида аниқланмаган бўлса, оператор ушбу Низомнинг 21-банди «б» кичик бандида назарда тутилган тадбирларни амалга оширади.
24. Иш фаолияти вақтинча тўхтатилиши ёки бекор қилиниши натижасида буюртмачининг ахборот тизимлари Марказда жойлаштирилиши ва сақланиши бўйича етказилган зарар буюртмачи ҳисобидан қопланади.
25. Иш фаолияти бекор қилинган вақтдан бошлаб тарафлар ўртасида тузилган Марказда буюртмачининг ахборот тизимларини жойлаштириш ва сақлаш бўйича шартнома бекор қилинган ҳисобланади ва бунинг натижасида юзага келган зарар шартномада белгиланган тартибда қопланади.
6-боб. Марказда буюртмачининг ахборот тизимини жойлаштириш, сақлаш ва қайта ишлашда тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
26. Оператор қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Марказ қувватларидан фойдаланиш (жойлаштириш, сақлаш ва қайта ишлаш)нинг умумий тартиби ва шартларини белгилаш;
буюртмачига Марказда ахборот тизимларини жойлаштириш ва сақлашда кўмаклашиш;
буюртмачига Марказ қувватлари юзасидан технологик ечимлар бўйича тушунтиришлар бериш;
буюртмачи билан тузилган шартноманинг сўзсиз бажарилишини талаб қилиш.
Оператор қонунчилик ҳужжатлари ва шартномага мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
27. Буюртмачи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Марказ қувватларидан фойдаланиш (жойлаштириш, сақлаш ва қайта ишлаш) учун операторга белгиланган тартибда ариза юбориш;
Марказ қувватлари юзасидан оператордан тушунтиришлар олиш;
ўз ахборот тизимини Марказда жойлаштириш ва сақлаш юзасидан оператордан ташкилий-техник ёрдам олиш;
оператор билан тузилган шартноманинг сўзсиз бажарилишини талаб қилиш.
Буюртмачи қонунчилик ҳужжатлари ва шартномага мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
28. Оператор ўз зиммасига қуйидаги мажбуриятларни олади:
Марказда кузатилиши мумкин бўлган узилишлар юзасидан техник ишлар олиб борилишидан камида уч иш куни олдин буюртмачини ёзма равишда хабардор қилиш;
Марказ қувватларидан фойдаланиш (жойлаштириш, сақлаш ва қайта ишлаш) тартиби ва шартларига риоя қилиш;
Марказ қувватларининг узлуксиз ишлаши бўйича тегишли чоралар кўриш;
Марказ қувватларида ўзининг ахборот тизимлари вақтинча тўхтатилиши бўйича операторнинг ёзма хабарини олган вақтдан бошлаб 3 иш куни ичида оператор томонидан аниқланган камчиликларни бартараф этиб, бу ҳақда ёзма равишда операторни хабардор қилиш;
мазкур Низом ва буюртмачи билан тузилган шартнома талабларини сўзсиз бажариш;
мазкур Низомда ёки қонунчилик ҳужжатларида ёхуд техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган қоидалар бузилган тақдирда, буюртмачини Марказ қувватларидан фойдаланиш (жойлаштириш, сақлаш ва қайта ишлаш)ни вақтинча тўхтатиш ёки бекор қилиш юзасидан ёзма хабардор қилиш.
Оператор қонунчилик ҳужжатлари ва шартномага мувофиқ ўз зиммасига бошқа мажбуриятларни ҳам олиши мумкин.
29. Буюртмачи ўз зиммасига қуйидаги мажбуриятларни олади:
Марказ қувватларида ахборот тизимларини жойлаштириш ва сақлаш тартиби ва шартларига риоя қилиш;
ушбу Низом ва оператор билан тузилган шартнома талабларини сўзсиз бажариш;
Марказ қувватларида ахборот тизимларини жойлаштириш, сақлаш ва қайта ишлаш шартларига оид қонунчилик ҳужжатлари, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига амал қилиш.
Буюртмачи қонунчилик ҳужжатлари ва шартномага мувофиқ ўз зиммасига бошқа мажбуриятларни ҳам олиши мумкин.
7-боб. Якунловчи қоидалар
30. Буюртмачиларнинг Марказ қувватларига жойлаштирилган ва сақланаётган ахборот тизимлари тўғрисидаги мавжуд маълумотлар оператор томонидан тизимли равишда ҳар чоракда таҳлил қилиб борилади ва натижаси юзасидан ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 20-кунига қадар «Рақамли Ўзбекистон — 2030» стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштириш комиссиясига киритиб борилади.
31. Мазкур Низомнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан амалга оширилади.
32. Қонун бузилиши ёки унинг юзага келишига сабаб бўлган шарт-шароитлар бўйича тизимли равишда Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги буюртмачи ва операторга кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномаларни киритиб боради ҳамда ҳар йилнинг якунига қадар амалга оширилган ишлар тўғрисида «Рақамли Ўзбекистон — 2030» стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштириш комиссиясига зарур маълумотларни тақдим қилади.
33. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
«Электрон ҳукумат» тизимининг маълумотларни қайта ишлаш марказида давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимини жойлаштириш, сақлаш ва қайта ишлаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
«Электрон ҳукумат» тизимининг маълумотларни қайта ишлаш марказида давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимлари ва ресурсларини жойлаштириш ва сақлаш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари I. Марказда ахборот тизимлари ва ресурсларини жойлаштириш тартиби 1-босқич Буюртмачи (республика ижро этувчи ҳокимият органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари) Марказда ахборот тизимлари ва ресурсларини жойлаштириш ва сақлаш бўйича аризани тўлдириб, операторга юборади. «Рақамли Ўзбекистон — 2030» стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштириш комиссиясининг қарори тушган кундан бошлаб 7 иш куни ичида / хоҳишга кўра 2-босқич Оператор («Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасаси) Аризанинг белгиланган талабларга мувофиқлигини кўриб чиқади ҳамда шартнома лойиҳасини расмийлаштириш учун буюртмачига тақдим этади. 5 иш куни ичида 3-босқич Оператор Буюртмачининг Марказ қувватларидан фойдаланиши чораларини кўради. 7 иш куни ичида II. Марказда ахборот тизимлари ва ресурсларини сақлаш тартиби 1-босқич Буюртмачи Шартномада белгиланган усулга мувофиқ ахборот тизимлари ва ресурсларини жойлаштириш чораларини кўради. Бунда оператор зарур шарт-шароитларни яратади. Шартномада белгиланган муддатларда 2-босқич Оператор Ахборот тизимлари ва ресурслари сақланишини узлуксиз таъминлайди. Шартноманинг амал қилиш муддати давомида 3-босқич Оператор/ Буюртмачи Ахборот тизимлари ва ресурслари сақланишида узилишлар содир этилган тақдирда, тарафларнинг бири бу борада хабардор қилади. 3 иш куни ичида III. Марказда буюртмачининг ахборот тизимларини жойлаштириш ва сақланишни вақтинча тўхтатиш тартиби 1-босқич Оператор Буюртмачи томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатлари, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ва ушбу Низом талаблари бузилган ҳолда ёки (ва) тарафлар ўртасида тузилган шартнома бўйича буюртмачи ўз мажбуриятларини бажармаган ёхуд лозим даражада бажармаган ҳолда мазкур талаблар бузилганлиги бўйича ёзма равишда буюртмачини хабардор қилади. 3 иш куни ичида 2-босқич Оператор Ёзма хабар буюртмачига юборилган вақтдан бошлаб буюртмачининг ахборот тизимининг Марказ қувватларида вақтинчалик иш фаолиятини тўхтатиш бўйича тегишли техник тадбирларни амалга оширади. 7 иш куни ичида 3-босқич Буюртмачи Ахборот тизимлари вақтинча тўхтатилганлиги тўғрисидаги ёзма хабарни олган кундан бошлаб оператор кўрсатган камчиликларни бартараф этиб, бу ҳақда ёзма равишда операторни хабардор қилади. 3 иш куни ичида 4-босқич Оператор Вақтинча тўхтатилган ахборот тизимининг иш фаолиятини тиклаб, бу ҳақда ёзма равишда буюртмачини хабардор қилади. 1 иш куни ичида IV. Марказда буюртмачининг ахборот тизимларини жойлаштириш ва сақланишни бекор қилиш тартиби 1-босқич Оператор Марказ қувватларида иш фаолияти вақтинча тўхтатилганлиги тўғрисида операторнинг ёзма хабари асосида буюртмачи кўрсатилган камчиликларни уч иш куни ичида бартараф этмаганда ёки Низомда кўзда тутилган бошқа ҳолатларда буюртмачининг ахборот тизимларини жойлаштириш ва сақланишни бекор қилиш ҳақида буюртмачини ёзма равишда хабардор қилади. 3 иш куни ичида 2-босқич Оператор Мавжуд камчилик аниқланганлиги бўйича ёзма хабар буюртмачига юборилган куни буюртмачининг тегишли ахборот тизимининг Марказда жойлаштирилиши ва сақланишини бекор қилиш бўйича тегишли техник тадбирларни амалга оширади. 1 иш куни ичида
«Электрон ҳукумат» тизимининг маълумотларни қайта ишлаш марказида давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимини жойлаштириш, сақлаш ва қайта ишлаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
«Электрон ҳукумат» тизимининг маълумотларни қайта ишлаш марказида давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимлари ва ресурсларини жойлаштириш ва сақлаш тўғрисида АРИЗА _________________________________________________________________________ (ариза берувчи давлат органлари ва ташкилот номи) «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасида давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимлари ва ресурсларини жойлаштириш ва сақлашни сўраб қуйидагиларни маълум қилади: 1. Ахборот тизимлари ва ресурсларини жойлаштириш усули: ________________________________________________________________________ 2. Ахборот тизими ва ресурсининг номи: ________________________________________________________________________ 3. Ахборот тизими ва ресурсини жойлаштириш билан боғлиқ кўрсаткичлар (Марказ қувватларида эгаллаш майдони ва ҳажми, электр таъминотининг тавсифи, ташқи тармоққа улаш тартиби): ________________________________________________________________________ 4. Ахборот тизими томонидан тақдим этилаётган веб-сервисларнинг тавсифи (мавжуд бўлганда): ________________________________________________________________________ 5. «Электрон ҳукумат»нинг идоралараро маълумотлар узатиш тармоғидаги IP-манзили (мавжуд бўлганда): ________________________________________________________________________ 6. Ахборот тизими ва ресурсига бир ойда энг кўп мурожаатлар сони, ахборот тизимининг иш режими (бир суткада соат): Т/р Маълумотни олиш веб-сервиси Бир ойда мурожаатлар сони Веб-сервис билан ишлаш режими 1. 2. 3. 7. Буюртмачининг реквизитлари: ________________________________________________________________________ 8. Буюртмачи масъул ходимининг Ф.И.Ш., лавозими ҳамда лавозимга тайинлаш ҳақидаги буйруқ (илова қилинади) тўғрисида маълумот: ________________________________________________________________________ _____________________ ___________________________________________ (сана) (раҳбар ёки бошқа ваколатли шахснинг имзоси ва Ф.И.Ш.)
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 мартдаги 107-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тизимидаги айрим ташкилотларнинг фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 25 июндаги 409-сон қарорида :
а) қарорнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
« Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги тизимидаги айрим ташкилотларнинг фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида »;
б) 2-банднинг «а» кичик банди қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Digital office» тизимини техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, узлуксиз ишлаши ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш»;
«Электрон ҳукумат» тизимининг маълумотларни қайта ишлаш маркази фаолиятини мувофиқлаштириш, давлат ахборот тизимлари ва ресурсларини жойлаштириш, сақлаш ва қайта ишлаш»;
в) 3-банднинг иккинчи , учинчи ва тўртинчи хатбошиларидаги ҳамда 4-банддаги «Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш» сўзлари «Рақамли технологиялар» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг
Директор Директорнинг биринчи ўринбосари Директор ўринбосари Директор ўринбосари Директор ўринбосари Директор ўринбосари Назорат ва ижро интизоми бўлими 2 Ахборот тизимлари ва ресурсларини ривожлантириш бошқармаси 1 Ташқи иқтисодий алоқалар, молия, инвестициялар ва банк ишлари соҳасида рақамли технологияларни жорий этиш бўлими 6 Транспорт, ёқилғи-энергетика комплекси ва уй-жой, коммунал хўжалик соҳасида рақамли технологияларни жорий этиш бўлими 8 Ижтимоий, таълим ва соғлиқни сақлаш тизимида рақамли технологияларни жорий этиш бўлими 8 Маълумотлар маркази инфратузилмасини қўллаб-қувватлаш ва эксплуатация қилиш бўлими 8 Юридик бўлим 3 Кадрлар бўлими 2 Марказлашган маълумотлар базалари ва ахборот тизимларини ривожлантириш бўлими 5 Илм-фан, ёшлар, оила ва маҳаллани қўллаб-қувватлаш тизимида рақамли иқтисодиётни жорий этиш бўлими 6 Маълумотлар марказининг муҳандислик инфратузилмасини қўллаб-қувватлаш бўлими 10 Харидлар, бюджет, божхона ва солиқ соҳасида рақамли технологияларни жорий этиш бўлими 6 Бухгалтерия 2 Кўчмас мулк, кадастр, геология ва қурилиш соҳасида рақамли технологияларни жорий этиш бўлими 6 Махсус ишлар бўлими 2 Маълумотлар марказининг ахборот ва ички хавфсизлик бўлими 4 Маълумотномалар ва таснифлагичларни ривожлантириш бўлими 4 Давлат бошқаруви ва адлия органларида рақамли технологияларни жорий этиш бўлими 6 Маданият, таълим соҳаси ва кутубхона ишларида рақамли технологияларни жорий этиш бўлими 4 Харид ва шартномалар бўлими 2 Қишлоқ ва сув хўжалиги, озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида рақамли технологияларни жорий этиш бўлими 6 Маълумотлар маркази тизимлари мониторинги бўлими 7 Электрон давлат хизматларини ривожлантириш бошқармаси 1 Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида рақамли технологияларни жорий этиш бўлими 4 Электрон парламент тизимини ривожлантириш бўлими 4 Ҳудудларда рақамли технологияларни жорий этишни мувофиқлаштириш бўлими 5 Операцион ва функционал жараёнларни мувофиқлаштириш бўлими 4 Меҳнат ва архив иши соҳасида рақамли технологияларни жорий этиш бўлими 4 Ягона интерактив давлат хизматлари порталини ривожлантириш бўлими 4 Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукумат лойиҳаларини аудит ва экспертиза қилиш бўлими 10
д) 2-илованинг номидаги «Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш» сўзлари «Рақамли технологиялар» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Электрон ҳукумат тизимини янада ривожлантириш, шунингдек, давлат органлари ва ташкилотларининг ўз фаолияти бўйича жамоатчилик олдида электрон ҳисобот бериши тартибини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 16 июлдаги 444-сон қарорида :
а) 2-бандда :
қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«давлат органлари ва ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилган ахборот тизимлари ва маълумотлар базалари Рақамли технологиялар вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик) ҳамда «Киберхавфсизлик маркази» ДУК томонидан тақдим этилган ижобий хулоса асосидагина амалиётга жорий этилиши мумкин;
Вазирлик ҳамда «Киберхавфсизлик маркази» ДУКнинг ижобий хулосаларини олмасдан туриб давлат органлари ва ташкилотлари ўзлари томонидан ишлаб чиқилган ахборот тизимларини ва маълумотлар базаларини амалиётга жорий этиши тақиқланади»;
учинчи ва тўртинчи хатбошилар тегишлича бешинчи ва олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
б) 5-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«5. Вазирлик ва «Киберхавфсизлик маркази» давлат унитар корхонаси билан биргаликда:»;
в) 6-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги» сўзлари «Вазирлик» сўзи билан алмаштирилсин;
г) 7-бандда :
«а» кичик банддаги «Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига» сўзлари «Вазирликка» сўзи билан алмаштирилсин;
«б» кичик банддаги «Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси» сўзлари «Вазирлик» сўзи билан алмаштирилсин;
д) 8-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси» сўзлари «Вазирлик» сўзи билан алмаштирилсин;
е) 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«9. Вазирлик ҳамда «Киберхавфсизлик маркази» ДУК тегишлича давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимларини яратиш ва жорий этиш бўйича лойиҳа-техник ҳужжатларининг Ягона реестр орқали экспертизадан ўтказилишини ҳамда ахборот хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги бўйича экспертизадан ўтказилишини таъминласин»;
ж) 1-илова (Электрон ҳукуматнинг ахборот тизимлари ва ресурслари ягона реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низом)да:
3-банддаги «Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш» сўзлари «Рақамли технологиялар» сўзлари билан алмаштирилсин;
5-банддаги «ахборот тизимларини» сўзларидан кейин «ва жорий этиш бўйича лойиҳа-техник ҳужжатларини мажбурий экспертизадан ўтказиш ҳамда» сўзлари билан тўлдирилсин;
20-банднинг биринчи хатбошисидаги «паспортлари маълумотларини ўзгартириш (янгилаш)» сўзларидан кейин «, шунингдек, лойиҳа-техник ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш» сўзлари билан тўлдирилсин;
26-бандда :
биринчи хатбоши чиқариб ташлансин;
иккинчи хатбоши биринчи хатбоши деб ҳисоблансин;
33-банддаги «Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси» сўзлари «Рақамли технологиялар вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
1-илованинг изоҳ қисмидаги «Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш» сўзлари «Рақамли технологиялар» сўзлари билан алмаштирилсин;
2-илованинг 6 ва 7-босқичларидаги «Масъуллар» устунидаги «Ўзкомназорат» сўзи «Рақамли технологиялар вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
з) 2-илова (Электрон ҳукуматнинг маълумотномалар ва классификаторлар регистрини шакллантириш ва юритиш ҳамда ягона идентификаторлардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом)да:
3 ва 32-бандлардаги «Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш» сўзлари «Рақамли технологиялар» сўзлари билан алмаштирилсин;
1-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Электрон ҳукуматнинг маълумотномалар ва классификаторлар регистрини юритишга оид маълумотнома ва классификаторлар
Т/р Маълумотнома/классификатор Маълумотнома/классификатор тури Маълумотнома/классификаторлар тавсифи Марказий банк 1. Валюталар классификатори Халқаро классификаторлар Муомаладаги валюталар ва валюта қийматлари таснифлаш объекти ҳисобланади. 2. «Ўзбекистон Республикаси банклари» маълумотномаси Тармоқ маълумотнома/классификаторлари Давлат ва тижорат банклари ва уларнинг бўлинмалари таснифлаш объекти ҳисобланади. 3. «Ўзбекистон Республикаси банклари филиаллари» маълумотномаси Тармоқ маълумотнома/классификаторлари Ўзбекистон Республикаси давлат ва тижорат банкларининг филиаллари таснифлаш объекти ҳисобланади. 4. «Ўзбекистон Республикаси нобанк кредит ташкилотлари» маълумотномаси Тармоқ маълумотнома/классификаторлари Ўзбекистон Республикаси нобанк кредит ташкилотлари ва уларнинг бўлинмалари таснифлаш объекти бўлиб ҳисобланади. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси 5. «Жаҳон мамлакатлари» классификаторлари Халқаро классификаторлар Жаҳон мамлакатлари таснифлаш объекти ҳисобланади. 6. Ташқи иқтисодий фаолиятнинг товар номенклатураси Давлатлараро классификаторлар Божхона органлари ва ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари томонидан божхона операцияларини ўтказиш мақсадидаги товарлар таснифлаш объекти ҳисобланади. 7. Юк божхона декларациясини тўлдиришда фойдаланиладиган ҳужжатлар ва ахборот турлари классификатори Тармоқ маълумотнома/классификаторлари Юк божхона декларациясини тўлдиришда фойдаланиладиган ҳужжатлар ва маълумотлар таснифлаш объекти ҳисобланади. 8. Транспорт турлари классификатори Тармоқ маълумотнома/классификаторлари Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидаги назорат пунктига етказиб бериш учун товарлар юкланиши лозим бўлган транспорт воситалари таснифлаш объекти ҳисобланади. 9. Товарлар ҳаракатининг ўзига хос хусусиятлари классификатори Тармоқ маълумотнома/классификаторлари Товарлар ҳаракати турлари таснифлаш объекти ҳисобланади. 10. Афзаллик, имтиёзлар ва божхона тўловларининг бошқа хусусиятлари классификатори Тармоқ маълумотнома/классификаторлари Афзаллик, имтиёзлар ва божхона тўловларининг бошқа хусусиятлари таснифлаш объекти ҳисобланади. 11. Божхона тўловлари классификатори Тармоқ маълумотнома/классификаторлари Божхона тўловлари, шу жумладан, божхона расмийлаштируви учун божхона тўловлари таснифлаш объекти ҳисобланади. 12. Божхона постлари классификатори Тармоқ маълумотнома/классификаторлари Ўзбекистон Республикасининг божхона постлари таснифлаш объекти ҳисобланади. 13. Божхона режимлари классификатори Тармоқ маълумотнома/классификаторлари Божхона режимлари таснифлаш объекти ҳисобланади. 14. Етказиб бериш шартлари классификатори Тармоқ маълумотнома/классификаторлари Товарларни етказиб бериш шартлари таснифлаш объекти ҳисобланади. 15. Битим табиатининг классификатори Тармоқ маълумотнома/классификаторлари Статистик ҳисоб ва ҳисоботларда қўлланиладиган операциялар таснифлаш объекти ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги 16. Миллатлар классификатори Халқаро классификаторлар Фуқароларнинг миллати таснифлаш объекти ҳисобланади. 17. Ўзбекистон Республикаси ташкилий-ҳуқуқий шакллари классификатори Умумдавлат классификаторлар Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларида белгиланган ташкилий-ҳуқуқий шакллар таснифлаш объекти ҳисобланади. 18. Ўзбекистон Республикаси иқтисодий фаолият турлари бўйича маҳсулотлар (товарлар, ишлар, хизматлар) классификатори Умумдавлат классификаторлар Ўзбекистон Республикаси иқтисодий фаолият турлари бўйича маҳсулотлар (товарлар, ишлар, хизматлар) таснифлаш объекти ҳисобланади. 19. Умумдавлат иқтисодий фаолият турлари бўйича классификатори Умумдавлат классификаторлар Иқтисодий фаолиятнинг бирликларини (алоҳида корхоналар ёки корхоналар гуруҳларини) таснифлашга мўлжалланган. 20. Умумдавлат иқтисодий фаолият турлари бўйича классификатори (2-таҳрир) Умумдавлат классификаторлар Иқтисодий фаолиятнинг бирликларини (алоҳида корхоналар ёки корхоналар гуруҳларини) таснифлашга мўлжалланган. 21. Давлат бошқаруви органлари ва ҳўжалик бошқарув органларини белгилаш тизими Бошқа маълумотнома/классификаторлар Давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмаларини таснифлашга мўлжалланган. 22. Маъмурий-ҳудудий тузилма объектлари маълумотлари тўплами Умумдавлат классификаторлар Вилоятлар, шаҳарлар ва туманларни таснифлаш учун мўлжалланган. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги 23. Ўлчов бирликлари классификатори Умумдавлат классификаторлар Ўлчов бирликлари таснифлаш объекти ҳисобланади. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги 24. Олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификатори Умумдавлат классификаторлар Олий таълимнинг бакалавриат ва магистратура босқичларини таснифлашга мўлжалланган. 25. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимида тайёрлаш йўналишлари, касблар ва мутахассисликлар классификатори Умумдавлат классификаторлар Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимида тайёрлаш йўналишлари, касблари ва мутахассисликларини таснифлашга мўлжалланган. Адлия вазирлиги 26. Ўзбекистон Республикаси қонунчилик тармоқларининг умумҳуқуқий классификатори Тармоқ маълумотнома/классификаторлари Қонунчилик тармоқларини таснифлаш учун мўлжалланган. 26 1 . Товар ва хизматларнинг халқаро классификатори Халқаро классификаторлар Товар ва хизматларни таснифлаш учун мўлжалланган. 26 2 . Халқаро патент классификатори Халқаро патент классификатори Халқаро патент классификатори. 26 3 . Саноат намуналарининг халқаро классификатори Саноат намуналарининг халқаро классификатори Саноат намуналарининг халқаро классификатори. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги 27. Ходимларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификатори Умумдавлат классификаторлар Ходимларнинг асосий лавозимлари ва ишчиларнинг касбларини тизимлаштириш, ишчиларнинг малака тоифалари ва ходимлар лавозимлари тоифаларини белгилаш учун мўлжалланган. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитаси 28. Солиқ қўмитасининг туман инспекциялари кодлари Тармоқ маълумотнома/классификаторлари Солиқ қўмитасининг туман инспекциялари таснифлаш объекти ҳисобланади. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги 32. Манзиллар маълумотномаси Бошқа маълумотнома/классификаторлар Вилоятлар, туманлар, шаҳарлар, кўчалар ва бошқа объектларни тизимлаштиришга мўлжалланган. Рақамли технологиялар вазирлиги 33. Давлат ахборот ресурслари ва ахборот тизимлари классификатори Бошқа маълумотнома/классификаторлар Давлат органларининг ахборот ресурслари ва ахборот тизимларини таснифлашга мўлжалланган.
3-илованинг изоҳ қисмидаги «Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш» сўзлари «Рақамли технологиялар» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 3-илова («Маълумотларни бошқариш» ахборот тизими орқали давлат органлари ва ташкилотлари маълумотларини йиғиш, қайта ишлаш ва таҳлил қилиш тартиби тўғрисидаги низом)да:
2-банднинг еттинчи хатбошисидаги ва 3-банддаги «Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия» сўзлари билан алмаштирилсин;
6-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Рақамли технологиялар» сўзлари билан алмаштирилсин;
10-бандда :
«а» кичик банднинг биринчи хатбошисидаги «Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия» сўзлари билан алмаштирилсин;
«б» кичик банднинг биринчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
«в» кичик банднинг биринчи хатбошисидаги «Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш» сўзлари «Рақамли технологиялар» сўзлари билан алмаштирилсин;
13-банддаги «Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия» сўзлари билан алмаштирилсин;
14-банддаги «Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Давлат статистика қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
15 ва 16-бандлардаги «Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия» сўзлари билан алмаштирилсин;
17-банддаги «Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Давлат статистика қўмитаси» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
19-банддаги «Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш» сўзлари ҳамда 20-банддаги «Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш» сўзлари тегишлича «Рақамли технологиялар» ҳамда «Иқтисодиёт ва молия» сўзлари билан алмаштирилсин;
Илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
««Маълумотларни бошқариш» ахборот тизими орқали давлат органлари ва ташкилотлари маълумотларини йиғиш, қайта ишлаш ва таҳлил қилиш
Босқичлар Масъуллар Чора-тадбирлар Муддатлар 1-босқич Давлат органлари ва ташкилотлари, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 1. Ўзларининг ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларида мавжуд бўлган маълумотлар хатловдан ўтказилишини таъминлаш. Икки ҳафта муддатда 2. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги сўровига асосан «Маълумотларни бошқариш» ахборот тизимида жамланиши лозим бўлган маълумотларни тақдим этиш. Бир ой муддатда 2-босқич Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги «Маълумотларни бошқариш» ахборот тизимида юритиладиган маълумотлар тўпламини шакллантириш ва тасдиқлаш. Бунда бир турдаги ахборотларни аниқлаш ва улар ягона манбадан олинишини белгилаш. Икки ой муддатда 3-босқич Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, оператор 1. «Маълумотларни бошқариш» ахборот тизими билан идоралараро электрон ҳамкорлик қилиш талабларини ишлаб чиқиш. Уч ой муддатда 2. «Маълумотларни бошқариш» ахборот тизимини ишлаб чиқиш. 2021 йил апрель 3. «Маълумотларни бошқариш» ахборот тизимининг вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ахборот тизимлари ва маълумотлар базалари билан электрон ҳамкорлигини босқичма-босқич таъминлаш. 2021 йил июль 4-босқич Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, давлат органлари ва ташкилотлари Тасдиқланган маълумотлар тўплами асосида маълумотларни йиғиш ва таҳлил қилишни «Маълумотларни бошқариш» ахборот тизимида амалга ошириш. Доимо 5-босқич Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги, оператор Мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таҳлил қилиш борасидаги ҳисоботларни «Маълумотларни бошқариш» ахборот тизимида шакллантириш ва реал вақт режимида олиш чораларини кўриш. Доимо » .
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 14 март,
107-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
SXEMASI
TUZILMASI
ROʻYXATI
SXEMASI
“Elektron hukumat” tizimining maʼlumotlarni qayta ishlash markazi faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “2022-2023-yillarda axborot-kommunikatsiya texnologiyalari sohasini yangi bosqichga olib chiqish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 22-avgustdagi PQ-357-son qarori ijrosi yuzasidan Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Quyidagilar:
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2022-yil 22-avgustdagi PQ-357-son qarori bilan tasdiqlangan 2022-2023-yillarda axborot-kommunikatsiya texnologiyalari sohasini yanada takomillashtirish boʻyicha “ yoʻl xaritasi ”ning 18-bandiga muvofiq “Elektron hukumat” tizimining maʼlumotlarni qayta ishlash markazini ishga tushirish hamda davlat axborot tizimlari va resurslarini bosqichma-bosqich joylashtirish, saqlash va qayta ishlash belgilanganligi;
hozirgi kunda “Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasida (keyingi oʻrinlarda — Markaz) yuridik shaxs tashkil etmagan holda “Raqamli hukumat” tizimining maʼlumotlarni qayta ishlash markazi ishga tushirilganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. “Elektron hukumat” tizimining maʼlumotlarni qayta ishlash markazining asosiy vazifalari etib quyidagilar belgilansin:
manfaatdor davlat organlari va tashkilotlarining axborot tizimlarini joylashtirish va saqlash;
“Elektron hukumat” tizimi infratuzilmasiga oid davlat axborot tizimlarining uzluksiz ishlashini taʼminlash, ularni saqlash va qayta ishlash;
axborot va kiberxavfsizlikni taʼminlashga masʼul boʻlgan davlat organlari bilan hamkorlikda “Elektron hukumat” tizimining maʼlumotlarni qayta ishlash markaziga joylashtirilgan va saqlanayotgan davlat organlari va tashkilotlarining axborot tizimlari xavfsiz va barqaror ishlashini, axborot va kiberxavfsizlik talablariga muvofiq faoliyat yuritishini taʼminlash;
bulutli texnologiyalar asosida davlat organlari va tashkilotlari uchun yangi turdagi xizmatlarni joriy etish.
3. Quyidagilarni nazarda tutuvchi “Elektron hukumat” tizimining maʼlumotlarni qayta ishlash markazida davlat organlari va tashkilotlarining axborot tizimlarini joylashtirish, saqlash va qayta ishlash tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin:
“Elektron hukumat” tizimining maʼlumotlarni qayta ishlash markazida davlat organlari va tashkilotlarining axborot tizimlarini joylashtirish tartibi;
“Elektron hukumat” tizimining maʼlumotlarni qayta ishlash markazida davlat organlari va tashkilotlarining axborot tizimlarini saqlash va qayta ishlash tartibi;
“Elektron hukumat” tizimining maʼlumotlarni qayta ishlash markazida davlat organlari va tashkilotlarining axborot tizimini joylashtirish, saqlash va qayta ishlashda taraflarning huquq va majburiyatlari.
4. Raqamli texnologiyalar vazirligi hamda Iqtisodiyot va moliya vazirligining “Elektron hukumat” tizimining maʼlumotlarni qayta ishlash markazi faoliyatini toʻliq amalga oshirishi uchun quyidagi takliflariga rozilik berilsin:
Markazning tuzilmasida qoʻshimcha 30 ta shtat birligini ajratish, shu jumladan, direktor oʻrinbosari — “Elektron hukumat” tizimining maʼlumotlarni qayta ishlash markazi boshligʻi lavozimini joriy etish;
“Elektron hukumat” tizimining maʼlumotlarni qayta ishlash markazining faoliyatini amalga oshirish uchun qoʻshimcha ajratilgan shtat birliklari moliyalashtirilishi Markazning davlat organlari va tashkilotlari tomonidan taqdim qilingan axborot tizimlarini “Elektron hukumat” tizimining maʼlumotlarni qayta ishlash markazida joylashtirish, saqlash va qayta ishlash xizmatlarini koʻrsatishdan tushgan hamda qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa faoliyat turlaridan olingan mablagʻlar hisobidan amalga oshirish;
davlat organlari va tashkilotlariga “Elektron hukumat” tizimi infratuzilmasi doirasida maʼlumotlarni joylashtirish, saqlash va qayta ishlash boʻyicha Markaz bilan toʻgʻridan-toʻgʻri shartnoma tuzishga ruxsat berish;
Oʻzbekiston Respublikasi raqamli texnologiyalar vaziriga Markaz tuzilmasiga maʼlumotlarini saqlash va qayta ishlash xizmatlarini koʻrsatishdan tushgan mablagʻlar hamda qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa faoliyat turlaridan olingan mablagʻlar hisobidan moliyalashtiriladigan qoʻshimcha shtat birliklarini kiritish huquqini berish.
5. Belgilansinki:
Markaz “Elektron hukumat” tizimining maʼlumotlarni qayta ishlash markazining operatori va egasi hisoblanadi;
Markaz direktori oʻrinbosari — “Elektron hukumat” tizimining maʼlumotlarni qayta ishlash markazi boshligʻi qonunchilik hujjatlariga muvofiq Markaz direktori tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi raqamli texnologiyalar vaziri bilan kelishilgan holda lavozimga tayinlanadi va lavozimdan ozod etiladi hamda oʻz faoliyatida Raqamli texnologiyalar vazirligiga va Markaz direktoriga boʻysunadi;
Markazda davlat organlari va tashkilotlari tomonidan taqdim qilingan axborot tizimlarini joylashtirish, saqlash va qayta ishlash xizmatlarini koʻrsatishdan tushgan mablagʻlar Raqamli texnologiyalar vazirligi tomonidan ushbu qarorning 2-bandi uchinchi xatboshisida nazarda tutilgan yoʻnalishlar moliyalashtirilganidan keyin qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda mustaqil tasarruf etiladi;
Markazda davlat organlari va tashkilotlarining axborot tizimlari ixtiyoriy ravishda, mazkur davlat organlari va tashkilotlarining buyurtmachi sifatida bergan arizasiga asosan yoki “Raqamli Oʻzbekiston — 2030” strategiyasini amalga oshirish boʻyicha muvofiqlashtirish komissiyasi tomonidan tasdiqlangan reja-jadval asosida joylashtiriladi;
davlat organlari va tashkilotlari tomonidan ishlab chiqilgan axborot tizimlari va maʼlumotlar bazalarini ularning texnik topshiriq va axborot xavfsizligi talablariga muvofiqligi yuzasidan Raqamli texnologiyalar vazirligi va “Kiberxavfsizlik markazi” davlat unitar korxonasining ijobiy xulosalari olinmasdan amaliyotga joriy etish taqiqlanadi.
6. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 2-ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.
7. Raqamli texnologiyalar vazirligi bir oy muddatda:
Markaz ustavini qayta koʻrib chiqsin va malakali mutaxassislar bilan toʻldirish choralarini koʻrsin;
manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
8. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi raqamli texnologiyalar vaziri Sh.X. Shermatov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 14-martdagi 107-son qaroriga 1-ILOVA
“Elektron hukumat” tizimining maʼlumotlarni qayta ishlash markazida davlat organlari va tashkilotlarining axborot tizimlarini joylashtirish, saqlash va qayta ishlash tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizom “Elektron hukumat” tizimining maʼlumotlarni qayta ishlash markazida davlat organlari va tashkilotlari, startap va sunʼiy intellekt loyihalari, xususiy sektor hamda xorijiy kompaniyalarning axborot tizimlari va resurslarini joylashtirish, saqlash va qayta ishlash tartibini belgilaydi.
2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
axborot tizimlari — buyurtmachining axborot tizimlari, resurslari, maʼlumotlar bazalari va boshqa texnik qurilmalari;
buyurtmachi — “Elektron hukumat” tizimining maʼlumotlarni qayta ishlash markazida oʻzining axborot tizimlari va resurslarini joylashtirishga talabgor boʻlgan yoki joylashtirgan respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda ustav fondida (ustav kapitalida) davlat ulushi 50 foiz va undan ortiq boʻlgan xoʻjalik jamiyatlari, shuningdek, startap va sunʼiy intellekt loyihalarining egalari, xususiy sektor hamda xorijiy kompaniyalar;
operator — “Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasi;
“Elektron hukumat” tizimining maʼlumotlarni qayta ishlash markazi (keyingi oʻrinlarda — Markaz) — buyurtmachining “Elektron hukumat”ning axborot tizimlari va resurslari yagona reyestriga kiritilgan idoraviy va idoralararo axborot tizimlarining saqlanishini, qayta ishlanishini va integratsiyalashuvini amalga oshirishga ixtisoslashgan maʼlumotlarni qayta ishlash majmuasi;
Markaz quvvatlari — Markazda oʻrnatilgan, buyurtmachi uchun shartnoma asosida ajratiluvchi texnik-dasturiy vositalar, shu jumladan, hisobni yurituvchi platformalar, kommutatsiya asbob-uskunalari hamda disk va server hajmlari jamlanmasi.
3. Markazda buyurtmachining axborot tizimlarini joylashtirish va saqlash ushbu Nizomga 1-ilovada keltirilgan sxema asosida amalga oshiriladi.
2-bob. Markazda buyurtmachining axborot tizimini joylashtirish tartibi
4. Buyurtmachining axborot tizimlarini Markazda joylashtirish quyidagi tartibda amalga oshiriladi:
a) “Raqamli Oʻzbekiston — 2030” strategiyasini amalga oshirish boʻyicha muvofiqlashtirish komissiyasining qarori bilan tasdiqlanadigan reja-jadvalga asosan unda koʻrsatilgan muddatlarda. Bunda:
har yili noyabr oyiga qadar Raqamli texnologiyalar vazirligining soʻroviga muvofiq buyurtmachilarning takliflari ushbu vazirlikka taqdim etiladi;
har yili dekabr oyida “Raqamli Oʻzbekiston — 2030” strategiyasini amalga oshirish boʻyicha muvofiqlashtirish komissiyasi Raqamli texnologiyalar vazirligi tomonidan buyurtmachilarning takliflariga asosan umumlashtirilgan maʼlumotlar boʻyicha buyurtmachilarning axborot tizimlarini Markazda joylashtirish reja-jadvalini tasdiqlaydi;
buyurtmachi “Raqamli Oʻzbekiston — 2030” strategiyasini amalga oshirish boʻyicha muvofiqlashtirish komissiyasining tasdiqlangan qarori oʻziga kelib tushgan kundan boshlab yetti ish kuni ichida mazkur qarorda belgilangan axborot tizimlarini Markazda joylashtirish boʻyicha operatorga ushbu Nizomga 2-ilovada nazarda tutilgan shaklda ariza bilan murojaat qiladi;
operator ariza tushgan kundan boshlab besh ish kuni ichida buyurtmachining ushbu Nizomga 2-ilovaga muvofiq arizasi toʻgʻri yozilganligini va unda koʻrsatilishi zarur boʻlgan maʼlumotlar toʻliq qayd etilganligini koʻrib chiqadi, buyurtmachining arizasida nazarda tutilgan maʼlumotlar toʻgʻri va toʻliq hamda axborot tizimlarini Markazda joylashtirishning tashkiliy-texnik imkoniyatlari mavjud boʻlgan taqdirda, operator va buyurtmachi oʻrtasida buyurtmachining axborot tizimlarini Markazda joylashtirish boʻyicha shartnoma loyihasini rasmiylashtirish uchun buyurtmachiga taqdim etadi;
taraflar oʻrtasida rasmiylashtirilgan shartnoma asosida operator yetti ish kuni ichida Markazda buyurtmachining arizasida nazarda tutilgan maʼlumotlar asosida buyurtmachining axborot tizimlarini joylashtirish uchun zarur texnik imkoniyatlarni yaratadi va bu haqda buyurtmachini xabardor qiladi;
buyurtmachi taraflar oʻrtasida rasmiylashtirilgan shartnomaga muvofiq, operatorning xabari asosida oʻz axborot tizimlarining texnik imkoniyatlaridan kelib chiqib Markazda oʻzining axborot tizimlarini joylashtiradi;
b) buyurtmachining “Raqamli Oʻzbekiston — 2030” strategiyasini amalga oshirish boʻyicha muvofiqlashtirish komissiyasining qarori bilan tasdiqlangan reja-jadvalda nazarda tutilmagan axborot tizimlarini ixtiyoriy ravishda ushbu Nizomga 2-ilovada nazarda tutilgan shaklda operatorga bergan arizasiga asosan. Bunda:
operator ariza tushgan kundan boshlab besh ish kuni ichida buyurtmachining ushbu Nizomga 2-ilovaga muvofiq arizasi toʻgʻri yozilganligini va unda koʻrsatilishi zarur boʻlgan maʼlumotlar toʻliq qayd etilganligini koʻrib chiqadi, buyurtmachining arizasida nazarda tutilgan maʼlumotlar toʻgʻri va toʻliq hamda axborot tizimlarini Markazda joylashtirishning tashkiliy-texnik imkoniyatlari mavjud boʻlgan taqdirda, operator va buyurtmachi oʻrtasida buyurtmachining axborot tizimlarini Markazda joylashtirish boʻyicha shartnoma loyihasini rasmiylashtirish uchun buyurtmachiga taqdim etadi;
taraflar oʻrtasida rasmiylashtirilgan shartnoma asosida operator yetti ish kuni ichida Markazda buyurtmachining arizasida nazarda tutilgan maʼlumotlar asosida uning axborot tizimlarini joylashtirish uchun zarur texnik imkoniyatlarni yaratadi va bu haqda buyurtmachini xabardor qiladi;
buyurtmachi taraflar oʻrtasida rasmiylashtirilgan shartnomaga muvofiq, operatorning xabari asosida oʻz axborot tizimlarining texnik imkoniyatlaridan kelib chiqib Markazda oʻzining axborot tizimlarini joylashtiradi.
5. Buyurtmachilar ushbu Nizomga 2-ilovada nazarda tutilgan arizaning toʻliq toʻldirilishi hamda maʼlumotlarning haqqoniyligi, “Raqamli Oʻzbekiston — 2030” strategiyasini amalga oshirish boʻyicha muvofiqlashtirish komissiyasining qarori bilan tasdiqlangan reja-jadvalda nazarda tutilgan muddatlarda, shuningdek, oʻzining axborot tizimlari Markazda lozim darajada joylashtirilishi hamda maʼlumotlarning qayta ishlanishi uchun javobgardirlar.
6. Davlat organlari va tashkilotlari hamda operator oʻrtasida tuziladigan shartnoma summasi buyurtmachi axborot tizimlarining texnik parametrlari asosida operator tomonidan Iqtisodiyot va moliya vazirligi bilan kelishgan holda tasdiqlanadigan tariflarga muvofiq belgilanadi.
7. Buyurtmachining axborot tizimlarini Markazda joylashtirish uchun zarur boʻlgan aloqa kanallarining tegishli tezligi hamda qoʻshimcha texnik imkoniyatlari operator tomonidan buyurtmachining taraflar oʻrtasida tuzilgan shartnoma asosida bergan soʻroviga muvofiq yaratiladi.
Bunda buyurtmachining axborot tizimlari Markazda joylashtirilishi uchun zarur boʻlgan aloqa kanallarining tegishli tezligi hamda qoʻshimcha texnik imkoniyatlari yaratilishi uchun zarur boʻlgan tashkiliy-texnik tadbirlar xarajatlari buyurtmachining hisobidan moliyalashtiriladi.
8. “Elektron hukumat” tizimining maʼlumotlarni qayta ishlash doirasida operator va buyurtmachilarning elektron hamkorligi hamda axborot almashinuvi faqat “Elektron hukumat”ning idoralararo maʼlumotlar uzatish tarmogʻi yoki himoyalangan VPN tarmogʻi (IPSec VPN) orqali tashkil etiladi.
Foydalanilishi cheklangan axborotni muhofaza qilish qonunchilik hujjatlari talablariga muvofiq amalga oshiriladi.
3-bob. Markazda buyurtmachining axborot tizimini saqlash tartibi
9. Taraflar oʻrtasida tuziladigan shartnomada nazarda tutilgan muddatlarda va tartibda buyurtmachining axborot tizimlari Markazda joylashtirilgan vaqtdan boshlab mazkur axborot tizimlarining texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar hamda qonunchilik hujjatlariga muvofiq saqlanishi uchun operator javobgar hisoblanadi.
10. Buyurtmachilarning axborot tizimlari Markazda quyidagi usullarda saqlanadi:
buyurtmachining server qurilmalarini Markaz hududida bevosita joylashtirish;
Markaz quvvatlaridan foydalangan holda virtual server quvvatlarini yaratish.
11. Operator buyurtmachining axborot tizimlari Markazda lozim darajada saqlanishi uchun quyidagi tadbirlarni amalga oshirishi lozim:
buyurtmachining axborot tizimlari lozim darajada va uzluksiz ishlashi uchun Markazni zarur miqdorda elektr energiyasi bilan taʼminlash;
Markazda yongʻin xavfsizligi va havo aylanishi tizimlarini yoʻlga qoʻyish;
Markazda saqlanayotgan buyurtmachi axborot tizimlarining xavfsizligini hamda ulardagi maʼlumotlarning axborot va kiberxavfsizlik talablariga javob berishini, shuningdek, maʼlumotlarning konfidensialligini taʼminlash choralarini koʻrish.
12. Ushbu Nizomning 11-bandida nazarda tutilgan tadbirlarning oʻz vaqtida va lozim darajada amalga oshirilishi, Markazda saqlanayotgan buyurtmachining axborot tizimlari zarur holatda saqlanishi va lozim darajada ishlashi uchun operator javobgar hisoblanadi.
13. Quyidagi holatlarda Markazda saqlash uchun berilgan buyurtmachi axborot tizimlarining shikastlanishi, ulardagi maʼlumotlar uchun axborot va kiberxavfsizlik talablarining buzilishi hamda axborot tizimlaridagi texnik kamchiliklar uchun operator javobgar boʻlmaydi:
taraflar oʻrtasida tuzilgan shartnomadagi fors-major holati yuz bersa;
buyurtmachi tomonidan Markazda saqlash uchun joylashtirilgan buyurtmachining axborot tizimlari uchun axborot va kiberxavfsizlik talablari buzilgan yoki axborot va kiberxavfsizlik talablarini taʼminlash boʻyicha choralar lozim darajada koʻrilmagan taqdirda;
Markazda saqlash uchun joylashtirilgan buyurtmachining idoralararo integratsiyalashgan axborot tizimlarining boshqa axborot tizimlari bilan integratsiyalashuvi lozim darajada yoʻlga qoʻyilmaganligi natijasida maʼlumotlarning toʻliq almashinuvi yuz bermagan boʻlsa;
Markazga buyurtmachining axborot tizimlari koʻchirilayotgan vaqtda buyurtmachining axborot tizimlarida texnik nosozliklar yuzaga kelganda;
Markazga joylashtirilgan buyurtmachining axborot tizimlari buyurtmachi tomonidan qayta ishlanishi natijasida texnik nosozliklar yuzaga kelganda.
14. Ushbu Nizomning 13-bandida nazarda tutilgan holatlar yuz bergan taqdirda, taraflar (operator va buyurtmachi)dan biri yoʻl qoʻyilgan kamchilik boʻyicha ikkinchi tarafni yozma ravishda kamchilik aniqlangan vaqtdan boshlab uch ish kuni ichida xabardor qilishi lozim.
4-bob. Markazda buyurtmachining axborot tizimini qayta ishlash tartibi
15. Markazda joylashtirilgan va saqlanayotgan axborot tizimlarini qayta ishlash buyurtmachi tomonidan joylashtirilgan axborot tizimlarining texnik imkoniyatlaridan kelib chiqib, texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar va qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.
16. Markazda axborot tizimlaridagi maʼlumotlarni qayta ishlash axborot xavfsizligi va kiberxavfsizlik sohasiga oid qonunchilik hujjatlari va taraflar oʻrtasida tuziladigan shartnoma shartlariga muvofiq amalga oshiriladi.
17. Operator Markazda saqlanayotgan buyurtmachining axborot tizimlaridagi maʼlumotlarning 24/7 rejimida uzluksiz qayta ishlanishini taʼminlashi zarur.
18. Buyurtmachi tomonidan Markazda joylashtirilgan va saqlanayotgan axborot tizimlarining qayta ishlanishi Markazda saqlanayotgan boshqa axborot tizimlarining ish faoliyatiga taʼsir koʻrsatmasligi zarur.
5-bob. Markazda buyurtmachining axborot tizimlarini joylashtirish va saqlanishini vaqtincha toʻxtatish yoki bekor qilish tartibi
19. Operator buyurtmachining Markaz quvvatlaridan foydalanishini quyidagi hollarda vaqtincha toʻxtatadi:
Oʻzbekiston Respublikasi qonunchilik hujjatlari, texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar va ushbu Nizom talablari buzilgan hollarda;
taraflar oʻrtasida tuzilgan shartnoma boʻyicha buyurtmachi oʻz majburiyatlarini bajarmagan yoki lozim darajada bajarmagan hollarda.
Bunda vaqtinchalik toʻxtatish muddati mazkur bandda keltirilgan holatlar bartaraf etilib, operator tomonidan mavjud kamchilik bartaraf etilganligi aniqlangunga qadar amal qiladi.
20. Operator buyurtmachining Markaz quvvatlaridan foydalanishini quyidagi hollarda bekor qiladi:
Markaz quvvatlaridan foydalanish yil davomida ikki yoki undan ortiq marotaba ushbu Nizomning 19-bandiga asosan vaqtincha toʻxtatilib, biroq buyurtmachi yoʻl qoʻyilgan kamchiliklarni amalda bartaraf etmayotgan boʻlsa;
qonunchilik hujjatlari yoki “Raqamli Oʻzbekiston — 2030” strategiyasini amalga oshirish boʻyicha muvofiqlashtirish komissiyasining qarori bilan buyurtmachining Markazda saqlash uchun taqdim qilingan axborot tizimini bundan keyin saqlash imkoniyatlari chegaralangan yoki toʻxtatish belgilangan boʻlsa;
taraflar oʻrtasida tuzilgan shartnomaga muvofiq shartnoma muddati tugagan boʻlsa;
buyurtmachining axborot va kiberxavfsizlik talablariga lozim darajada amal qilmasligi sababli Markazda saqlash uchun berilgan boshqa axborot tizimlarining ish faoliyatida texnik nosozliklar yuzaga kelgan, zararlangan yoki ish faoliyati vaqtincha yoxud toʻliq toʻxtatilishiga sabab boʻlgan boʻlsa;
Markaz quvvatlarida ish faoliyati vaqtincha toʻxtatilganligi toʻgʻrisidagi operatorning yozma xabari asosida buyurtmachi koʻrsatilgan kamchiliklarni uch ish kuni ichida bartaraf etmasa.
21. Ushbu Nizomning 19 va 20-bandlarida nazarda tutilgan holatlar yuzaga kelgan taqdirda, operator mavjud kamchilik aniqlangan vaqtdan boshlab quyidagi ishlarni amalga oshiradi:
a) vaqtincha toʻxtatish boʻyicha:
buyurtmachini ushbu Nizom 19-bandining ikkinchi yoki (va) uchinchi xatboshisi talablari buzilganligi toʻgʻrisida yozma ravishda mavjud kamchilik aniqlangan vaqtdan boshlab uch ish kuni ichida xabardor qiladi;
mavjud kamchilik aniqlanganligi toʻgʻrisidagi yozma xabar buyurtmachiga yuborilgan vaqtdan boshlab yetti ish kuni ichida buyurtmachining tegishli axborot tizimi Markazda ish faoliyatini vaqtincha toʻxtatishi boʻyicha tegishli texnik tadbirlarni amalga oshiradi;
b) bekor qilish boʻyicha:
buyurtmachini ushbu Nizomning 20-bandi ikkinchi — beshinchi xatboshilari talablari buzilganligi toʻgʻrisida yozma ravishda mavjud kamchilik aniqlangan vaqtdan boshlab uch ish kuni ichida xabardor qiladi;
mavjud kamchilik aniqlanganligi boʻyicha yozma xabar buyurtmachiga yuborilgan vaqtdan boshlab bir ish kuni ichida buyurtmachining tegishli axborot tizimining Markaz quvvatlarida ish faoliyatini bekor qilish boʻyicha tegishli texnik tadbirlarni amalga oshiradi.
22. Markaz quvvatlarida buyurtmachining axborot tizimlari vaqtincha toʻxtatilganligi toʻgʻrisidagi yozma xabarni olgan kundan boshlab uch ish kuni ichida buyurtmachi operator koʻrsatgan kamchiliklarni bartaraf etib, bu haqda yozma ravishda operatorni xabardor qiladi.
Operator ushbu bandning birinchi xatboshisida nazarda tutilgan muddatda buyurtmachi tomonidan ushbu Nizomning 19-bandi ikkinchi yoki (va) uchinchi xatboshisida nazarda tutilgan kamchiliklarni amalda bartaraf etganini tegishli tashkiliy-texnik tadbirlar orqali tekshirib boʻlganidan keyin mavjud kamchilik haqiqatdan bartaraf etilgan boʻlsa, shu kunning oʻzida vaqtincha toʻxtatilgan axborot tizimining ish faoliyatini tiklab, bu haqda yozma ravishda buyurtmachini xabardor qiladi.
23. Buyurtmachi tomonidan operator qayd etgan kamchiliklar amalda bartaraf etilmagan boʻlsa yoki haqiqatdan bartaraf etilganligi operatorning tekshiruvi jarayonida aniqlanmagan boʻlsa, operator ushbu Nizomning 21-bandi “b” kichik bandida nazarda tutilgan tadbirlarni amalga oshiradi.
24. Ish faoliyati vaqtincha toʻxtatilishi yoki bekor qilinishi natijasida buyurtmachining axborot tizimlari Markazda joylashtirilishi va saqlanishi boʻyicha yetkazilgan zarar buyurtmachi hisobidan qoplanadi.
25. Ish faoliyati bekor qilingan vaqtdan boshlab taraflar oʻrtasida tuzilgan Markazda buyurtmachining axborot tizimlarini joylashtirish va saqlash boʻyicha shartnoma bekor qilingan hisoblanadi va buning natijasida yuzaga kelgan zarar shartnomada belgilangan tartibda qoplanadi.
6-bob. Markazda buyurtmachining axborot tizimini joylashtirish, saqlash va qayta ishlashda taraflarning huquq va majburiyatlari
26. Operator quyidagi huquqlarga ega:
Markaz quvvatlaridan foydalanish (joylashtirish, saqlash va qayta ishlash)ning umumiy tartibi va shartlarini belgilash;
buyurtmachiga Markazda axborot tizimlarini joylashtirish va saqlashda koʻmaklashish;
buyurtmachiga Markaz quvvatlari yuzasidan texnologik yechimlar boʻyicha tushuntirishlar berish;
buyurtmachi bilan tuzilgan shartnomaning soʻzsiz bajarilishini talab qilish.
Operator qonunchilik hujjatlari va shartnomaga muvofiq boshqa huquqlarga ham ega boʻlishi mumkin.
27. Buyurtmachi quyidagi huquqlarga ega:
Markaz quvvatlaridan foydalanish (joylashtirish, saqlash va qayta ishlash) uchun operatorga belgilangan tartibda ariza yuborish;
Markaz quvvatlari yuzasidan operatordan tushuntirishlar olish;
oʻz axborot tizimini Markazda joylashtirish va saqlash yuzasidan operatordan tashkiliy-texnik yordam olish;
operator bilan tuzilgan shartnomaning soʻzsiz bajarilishini talab qilish.
Buyurtmachi qonunchilik hujjatlari va shartnomaga muvofiq boshqa huquqlarga ham ega boʻlishi mumkin.
28. Operator oʻz zimmasiga quyidagi majburiyatlarni oladi:
Markazda kuzatilishi mumkin boʻlgan uzilishlar yuzasidan texnik ishlar olib borilishidan kamida uch ish kuni oldin buyurtmachini yozma ravishda xabardor qilish;
Markaz quvvatlaridan foydalanish (joylashtirish, saqlash va qayta ishlash) tartibi va shartlariga rioya qilish;
Markaz quvvatlarining uzluksiz ishlashi boʻyicha tegishli choralar koʻrish;
Markaz quvvatlarida oʻzining axborot tizimlari vaqtincha toʻxtatilishi boʻyicha operatorning yozma xabarini olgan vaqtdan boshlab 3 ish kuni ichida operator tomonidan aniqlangan kamchiliklarni bartaraf etib, bu haqda yozma ravishda operatorni xabardor qilish;
mazkur Nizom va buyurtmachi bilan tuzilgan shartnoma talablarini soʻzsiz bajarish;
mazkur Nizomda yoki qonunchilik hujjatlarida yoxud texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlarda belgilangan qoidalar buzilgan taqdirda, buyurtmachini Markaz quvvatlaridan foydalanish (joylashtirish, saqlash va qayta ishlash)ni vaqtincha toʻxtatish yoki bekor qilish yuzasidan yozma xabardor qilish.
Operator qonunchilik hujjatlari va shartnomaga muvofiq oʻz zimmasiga boshqa majburiyatlarni ham olishi mumkin.
29. Buyurtmachi oʻz zimmasiga quyidagi majburiyatlarni oladi:
Markaz quvvatlarida axborot tizimlarini joylashtirish va saqlash tartibi va shartlariga rioya qilish;
ushbu Nizom va operator bilan tuzilgan shartnoma talablarini soʻzsiz bajarish;
Markaz quvvatlarida axborot tizimlarini joylashtirish, saqlash va qayta ishlash shartlariga oid qonunchilik hujjatlari, texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar talablariga amal qilish.
Buyurtmachi qonunchilik hujjatlari va shartnomaga muvofiq oʻz zimmasiga boshqa majburiyatlarni ham olishi mumkin.
7-bob. Yakunlovchi qoidalar
30. Buyurtmachilarning Markaz quvvatlariga joylashtirilgan va saqlanayotgan axborot tizimlari toʻgʻrisidagi mavjud maʼlumotlar operator tomonidan tizimli ravishda har chorakda tahlil qilib boriladi va natijasi yuzasidan har chorak yakuni boʻyicha keyingi oyning 20-kuniga qadar “Raqamli Oʻzbekiston — 2030” strategiyasini amalga oshirish boʻyicha muvofiqlashtirish komissiyasiga kiritib boriladi.
31. Mazkur Nizomning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi tomonidan amalga oshiriladi.
32. Qonun buzilishi yoki uning yuzaga kelishiga sabab boʻlgan shart-sharoitlar boʻyicha tizimli ravishda Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi buyurtmachi va operatorga koʻrib chiqilishi majburiy boʻlgan taqdimnomalarni kiritib boradi hamda har yilning yakuniga qadar amalga oshirilgan ishlar toʻgʻrisida “Raqamli Oʻzbekiston — 2030” strategiyasini amalga oshirish boʻyicha muvofiqlashtirish komissiyasiga zarur maʼlumotlarni taqdim qiladi.
33. Mazkur Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
“Elektron hukumat” tizimining maʼlumotlarni qayta ishlash markazida davlat organlari va tashkilotlarining axborot tizimini joylashtirish, saqlash va qayta ishlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
“Elektron hukumat” tizimining maʼlumotlarni qayta ishlash markazida davlat organlari va tashkilotlarining axborot tizimlari va resurslarini joylashtirish va saqlash
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari I. Markazda axborot tizimlari va resurslarini joylashtirish tartibi 1-bosqich Buyurtmachi (respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda xoʻjalik birlashmalari) Markazda axborot tizimlari va resurslarini joylashtirish va saqlash boʻyicha arizani toʻldirib, operatorga yuboradi. “Raqamli Oʻzbekiston — 2030” strategiyasini amalga oshirish boʻyicha muvofiqlashtirish komissiyasining qarori tushgan kundan boshlab 7 ish kuni ichida / xohishga koʻra 2-bosqich Operator (“Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasi) Arizaning belgilangan talablarga muvofiqligini koʻrib chiqadi hamda shartnoma loyihasini rasmiylashtirish uchun buyurtmachiga taqdim etadi. 5 ish kuni ichida 3-bosqich Operator Buyurtmachining Markaz quvvatlaridan foydalanishi choralarini koʻradi. 7 ish kuni ichida II. Markazda axborot tizimlari va resurslarini saqlash tartibi 1-bosqich Buyurtmachi Shartnomada belgilangan usulga muvofiq axborot tizimlari va resurslarini joylashtirish choralarini koʻradi. Bunda operator zarur shart-sharoitlarni yaratadi. Shartnomada belgilangan muddatlarda 2-bosqich Operator Axborot tizimlari va resurslari saqlanishini uzluksiz taʼminlaydi. Shartnomaning amal qilish muddati davomida 3-bosqich Operator/ Buyurtmachi Axborot tizimlari va resurslari saqlanishida uzilishlar sodir etilgan taqdirda, taraflarning biri bu borada xabardor qiladi. 3 ish kuni ichida III. Markazda buyurtmachining axborot tizimlarini joylashtirish va saqlanishni vaqtincha toʻxtatish tartibi 1-bosqich Operator Buyurtmachi tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi qonunchilik hujjatlari, texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar va ushbu Nizom talablari buzilgan holda yoki (va) taraflar oʻrtasida tuzilgan shartnoma boʻyicha buyurtmachi oʻz majburiyatlarini bajarmagan yoxud lozim darajada bajarmagan holda mazkur talablar buzilganligi boʻyicha yozma ravishda buyurtmachini xabardor qiladi. 3 ish kuni ichida 2-bosqich Operator Yozma xabar buyurtmachiga yuborilgan vaqtdan boshlab buyurtmachining axborot tizimining Markaz quvvatlarida vaqtinchalik ish faoliyatini toʻxtatish boʻyicha tegishli texnik tadbirlarni amalga oshiradi. 7 ish kuni ichida 3-bosqich Buyurtmachi Axborot tizimlari vaqtincha toʻxtatilganligi toʻgʻrisidagi yozma xabarni olgan kundan boshlab operator koʻrsatgan kamchiliklarni bartaraf etib, bu haqda yozma ravishda operatorni xabardor qiladi. 3 ish kuni ichida 4-bosqich Operator Vaqtincha toʻxtatilgan axborot tizimining ish faoliyatini tiklab, bu haqda yozma ravishda buyurtmachini xabardor qiladi. 1 ish kuni ichida IV. Markazda buyurtmachining axborot tizimlarini joylashtirish va saqlanishni bekor qilish tartibi 1-bosqich Operator Markaz quvvatlarida ish faoliyati vaqtincha toʻxtatilganligi toʻgʻrisida operatorning yozma xabari asosida buyurtmachi koʻrsatilgan kamchiliklarni uch ish kuni ichida bartaraf etmaganda yoki Nizomda koʻzda tutilgan boshqa holatlarda buyurtmachining axborot tizimlarini joylashtirish va saqlanishni bekor qilish haqida buyurtmachini yozma ravishda xabardor qiladi. 3 ish kuni ichida 2-bosqich Operator Mavjud kamchilik aniqlanganligi boʻyicha yozma xabar buyurtmachiga yuborilgan kuni buyurtmachining tegishli axborot tizimining Markazda joylashtirilishi va saqlanishini bekor qilish boʻyicha tegishli texnik tadbirlarni amalga oshiradi. 1 ish kuni ichida
“Elektron hukumat” tizimining maʼlumotlarni qayta ishlash markazida davlat organlari va tashkilotlarining axborot tizimini joylashtirish, saqlash va qayta ishlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
“Elektron hukumat” tizimining maʼlumotlarni qayta ishlash markazida davlat organlari va tashkilotlarining axborot tizimlari va resurslarini joylashtirish va saqlash toʻgʻrisida ARIZA _________________________________________________________________________ (ariza beruvchi davlat organlari va tashkilot nomi) “Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasida davlat organlari va tashkilotlarining axborot tizimlari va resurslarini joylashtirish va saqlashni soʻrab quyidagilarni maʼlum qiladi: 1. Axborot tizimlari va resurslarini joylashtirish usuli: ________________________________________________________________________ 2. Axborot tizimi va resursining nomi: ________________________________________________________________________ 3. Axborot tizimi va resursini joylashtirish bilan bogʻliq koʻrsatkichlar (Markaz quvvatlarida egallash maydoni va hajmi, elektr taʼminotining tavsifi, tashqi tarmoqqa ulash tartibi): ________________________________________________________________________ 4. Axborot tizimi tomonidan taqdim etilayotgan veb-servislarning tavsifi (mavjud boʻlganda): ________________________________________________________________________ 5. “Elektron hukumat”ning idoralararo maʼlumotlar uzatish tarmogʻidagi IP-manzili (mavjud boʻlganda): ________________________________________________________________________ 6. Axborot tizimi va resursiga bir oyda eng koʻp murojaatlar soni, axborot tizimining ish rejimi (bir sutkada soat): T/r Maʼlumotni olish veb-servisi Bir oyda murojaatlar soni Veb-servis bilan ishlash rejimi 1. 2. 3. 7. Buyurtmachining rekvizitlari: ________________________________________________________________________ 8. Buyurtmachi masʼul xodimining F.I.Sh., lavozimi hamda lavozimga tayinlash haqidagi buyruq (ilova qilinadi) toʻgʻrisida maʼlumot: ________________________________________________________________________ _____________________ ___________________________________________ (sana) (rahbar yoki boshqa vakolatli shaxsning imzosi va F.I.Sh.)
Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 14-martdagi 107-son qaroriga 2-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
1. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi tizimidagi ayrim tashkilotlarning faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 25-iyundagi 409-son qarorida :
a) qarorning nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“ Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi tizimidagi ayrim tashkilotlarning faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ”;
b) 2-bandning “a” kichik bandi quyidagi mazmundagi xatboshilar bilan toʻldirilsin:
“Digital office” tizimini texnik jihatdan qoʻllab-quvvatlash, uzluksiz ishlashi va axborot xavfsizligini taʼminlash”;
“Elektron hukumat” tizimining maʼlumotlarni qayta ishlash markazi faoliyatini muvofiqlashtirish, davlat axborot tizimlari va resurslarini joylashtirish, saqlash va qayta ishlash”;
v) 3-bandning ikkinchi , uchinchi va toʻrtinchi xatboshilaridagi hamda 4-banddagi “Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish” soʻzlari “Raqamli texnologiyalar” soʻzlari bilan almashtirilsin;
g) 1-ilovaning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi “Elektron hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasining
Direktor Direktorning birinchi oʻrinbosari Direktor oʻrinbosari Direktor oʻrinbosari Direktor oʻrinbosari Direktor oʻrinbosari Nazorat va ijro intizomi boʻlimi 2 Axborot tizimlari va resurslarini rivojlantirish boshqarmasi 1 Tashqi iqtisodiy aloqalar, moliya, investitsiyalar va bank ishlari sohasida raqamli texnologiyalarni joriy etish boʻlimi 6 Transport, yoqilgʻi-energetika kompleksi va uy-joy, kommunal xoʻjalik sohasida raqamli texnologiyalarni joriy etish boʻlimi 8 Ijtimoiy, taʼlim va sogʻliqni saqlash tizimida raqamli texnologiyalarni joriy etish boʻlimi 8 Maʼlumotlar markazi infratuzilmasini qoʻllab-quvvatlash va ekspluatatsiya qilish boʻlimi 8 Yuridik boʻlim 3 Kadrlar boʻlimi 2 Markazlashgan maʼlumotlar bazalari va axborot tizimlarini rivojlantirish boʻlimi 5 Ilm-fan, yoshlar, oila va mahallani qoʻllab-quvvatlash tizimida raqamli iqtisodiyotni joriy etish boʻlimi 6 Maʼlumotlar markazining muhandislik infratuzilmasini qoʻllab-quvvatlash boʻlimi 10 Xaridlar, budjet, bojxona va soliq sohasida raqamli texnologiyalarni joriy etish boʻlimi 6 Buxgalteriya 2 Koʻchmas mulk, kadastr, geologiya va qurilish sohasida raqamli texnologiyalarni joriy etish boʻlimi 6 Maxsus ishlar boʻlimi 2 Maʼlumotlar markazining axborot va ichki xavfsizlik boʻlimi 4 Maʼlumotnomalar va tasniflagichlarni rivojlantirish boʻlimi 4 Davlat boshqaruvi va adliya organlarida raqamli texnologiyalarni joriy etish boʻlimi 6 Madaniyat, taʼlim sohasi va kutubxona ishlarida raqamli texnologiyalarni joriy etish boʻlimi 4 Xarid va shartnomalar boʻlimi 2 Qishloq va suv xoʻjaligi, oziq-ovqat xavfsizligi sohasida raqamli texnologiyalarni joriy etish boʻlimi 6 Maʼlumotlar markazi tizimlari monitoringi boʻlimi 7 Elektron davlat xizmatlarini rivojlantirish boshqarmasi 1 Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish sohasida raqamli texnologiyalarni joriy etish boʻlimi 4 Elektron parlament tizimini rivojlantirish boʻlimi 4 Hududlarda raqamli texnologiyalarni joriy etishni muvofiqlashtirish boʻlimi 5 Operatsion va funksional jarayonlarni muvofiqlashtirish boʻlimi 4 Mehnat va arxiv ishi sohasida raqamli texnologiyalarni joriy etish boʻlimi 4 Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalini rivojlantirish boʻlimi 4 Raqamli iqtisodiyot va elektron hukumat loyihalarini audit va ekspertiza qilish boʻlimi 10
d) 2-ilovaning nomidagi “Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish” soʻzlari “Raqamli texnologiyalar” soʻzlari bilan almashtirilsin.
2. Vazirlar Mahkamasining “Elektron hukumat tizimini yanada rivojlantirish, shuningdek, davlat organlari va tashkilotlarining oʻz faoliyati boʻyicha jamoatchilik oldida elektron hisobot berishi tartibini joriy etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 16-iyuldagi 444-son qarorida :
a) 2-bandda :
quyidagi mazmundagi uchinchi va toʻrtinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:
“davlat organlari va tashkilotlari tomonidan ishlab chiqilgan axborot tizimlari va maʼlumotlar bazalari Raqamli texnologiyalar vazirligi (keyingi oʻrinlarda — Vazirlik) hamda “Kiberxavfsizlik markazi” DUK tomonidan taqdim etilgan ijobiy xulosa asosidagina amaliyotga joriy etilishi mumkin;
Vazirlik hamda “Kiberxavfsizlik markazi” DUKning ijobiy xulosalarini olmasdan turib davlat organlari va tashkilotlari oʻzlari tomonidan ishlab chiqilgan axborot tizimlarini va maʼlumotlar bazalarini amaliyotga joriy etishi taqiqlanadi”;
uchinchi va toʻrtinchi xatboshilar tegishlicha beshinchi va oltinchi xatboshilar deb hisoblansin;
b) 5-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“5. Vazirlik va “Kiberxavfsizlik markazi” davlat unitar korxonasi bilan birgalikda:”;
v) 6-banddagi “Oʻzbekiston Respublikasi Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi” soʻzlari “Vazirlik” soʻzi bilan almashtirilsin;
g) 7-bandda :
“a” kichik banddagi “Oʻzbekiston Respublikasi Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligiga” soʻzlari “Vazirlikka” soʻzi bilan almashtirilsin;
“b” kichik banddagi “Oʻzbekiston Respublikasi Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, Axborotlashtirish va telekommunikatsiyalar sohasida nazorat boʻyicha davlat inspeksiyasi” soʻzlari “Vazirlik” soʻzi bilan almashtirilsin;
d) 8-banddagi “Oʻzbekiston Respublikasi Axborotlashtirish va telekommunikatsiyalar sohasida nazorat boʻyicha davlat inspeksiyasi” soʻzlari “Vazirlik” soʻzi bilan almashtirilsin;
e) 9-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“9. Vazirlik hamda “Kiberxavfsizlik markazi” DUK tegishlicha davlat organlari va tashkilotlarining axborot tizimlarini yaratish va joriy etish boʻyicha loyiha-texnik hujjatlarining Yagona reyestr orqali ekspertizadan oʻtkazilishini hamda axborot xavfsizligi talablariga muvofiqligi boʻyicha ekspertizadan oʻtkazilishini taʼminlasin”;
j) 1-ilova (Elektron hukumatning axborot tizimlari va resurslari yagona reyestrini shakllantirish va yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizom)da:
3-banddagi “Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish” soʻzlari “Raqamli texnologiyalar” soʻzlari bilan almashtirilsin;
5-banddagi “axborot tizimlarini” soʻzlaridan keyin “va joriy etish boʻyicha loyiha-texnik hujjatlarini majburiy ekspertizadan oʻtkazish hamda” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
20-bandning birinchi xatboshisidagi “pasportlari maʼlumotlarini oʻzgartirish (yangilash)” soʻzlaridan keyin “, shuningdek, loyiha-texnik hujjatlarini ekspertizadan oʻtkazish” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
26-bandda :
birinchi xatboshi chiqarib tashlansin;
ikkinchi xatboshi birinchi xatboshi deb hisoblansin;
33-banddagi “Axborotlashtirish va telekommunikatsiyalar sohasida nazorat boʻyicha davlat inspeksiyasi” soʻzlari “Raqamli texnologiyalar vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
1-ilovaning izoh qismidagi “Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish” soʻzlari “Raqamli texnologiyalar” soʻzlari bilan almashtirilsin;
2-ilovaning 6 va 7-bosqichlaridagi “Masʼullar” ustunidagi “Oʻzkomnazorat” soʻzi “Raqamli texnologiyalar vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
z) 2-ilova (Elektron hukumatning maʼlumotnomalar va klassifikatorlar registrini shakllantirish va yuritish hamda yagona identifikatorlardan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizom)da:
3 va 32-bandlardagi “Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish” soʻzlari “Raqamli texnologiyalar” soʻzlari bilan almashtirilsin;
1-ilova quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Elektron hukumatning maʼlumotnomalar va klassifikatorlar registrini yuritishga oid maʼlumotnoma va klassifikatorlar
T/r Maʼlumotnoma/klassifikator Maʼlumotnoma/klassifikator turi Maʼlumotnoma/klassifikatorlar tavsifi Markaziy bank 1. Valyutalar klassifikatori Xalqaro klassifikatorlar Muomaladagi valyutalar va valyuta qiymatlari tasniflash obyekti hisoblanadi. 2. “Oʻzbekiston Respublikasi banklari” maʼlumotnomasi Tarmoq maʼlumotnoma/klassifikatorlari Davlat va tijorat banklari va ularning boʻlinmalari tasniflash obyekti hisoblanadi. 3. “Oʻzbekiston Respublikasi banklari filiallari” maʼlumotnomasi Tarmoq maʼlumotnoma/klassifikatorlari Oʻzbekiston Respublikasi davlat va tijorat banklarining filiallari tasniflash obyekti hisoblanadi. 4. “Oʻzbekiston Respublikasi nobank kredit tashkilotlari” maʼlumotnomasi Tarmoq maʼlumotnoma/klassifikatorlari Oʻzbekiston Respublikasi nobank kredit tashkilotlari va ularning boʻlinmalari tasniflash obyekti boʻlib hisoblanadi. Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasi 5. “Jahon mamlakatlari” klassifikatorlari Xalqaro klassifikatorlar Jahon mamlakatlari tasniflash obyekti hisoblanadi. 6. Tashqi iqtisodiy faoliyatning tovar nomenklaturasi Davlatlararo klassifikatorlar Bojxona organlari va tashqi iqtisodiy faoliyat ishtirokchilari tomonidan bojxona operatsiyalarini oʻtkazish maqsadidagi tovarlar tasniflash obyekti hisoblanadi. 7. Yuk bojxona deklaratsiyasini toʻldirishda foydalaniladigan hujjatlar va axborot turlari klassifikatori Tarmoq maʼlumotnoma/klassifikatorlari Yuk bojxona deklaratsiyasini toʻldirishda foydalaniladigan hujjatlar va maʼlumotlar tasniflash obyekti hisoblanadi. 8. Transport turlari klassifikatori Tarmoq maʼlumotnoma/klassifikatorlari Oʻzbekiston Respublikasi bojxona chegarasidagi nazorat punktiga yetkazib berish uchun tovarlar yuklanishi lozim boʻlgan transport vositalari tasniflash obyekti hisoblanadi. 9. Tovarlar harakatining oʻziga xos xususiyatlari klassifikatori Tarmoq maʼlumotnoma/klassifikatorlari Tovarlar harakati turlari tasniflash obyekti hisoblanadi. 10. Afzallik, imtiyozlar va bojxona toʻlovlarining boshqa xususiyatlari klassifikatori Tarmoq maʼlumotnoma/klassifikatorlari Afzallik, imtiyozlar va bojxona toʻlovlarining boshqa xususiyatlari tasniflash obyekti hisoblanadi. 11. Bojxona toʻlovlari klassifikatori Tarmoq maʼlumotnoma/klassifikatorlari Bojxona toʻlovlari, shu jumladan, bojxona rasmiylashtiruvi uchun bojxona toʻlovlari tasniflash obyekti hisoblanadi. 12. Bojxona postlari klassifikatori Tarmoq maʼlumotnoma/klassifikatorlari Oʻzbekiston Respublikasining bojxona postlari tasniflash obyekti hisoblanadi. 13. Bojxona rejimlari klassifikatori Tarmoq maʼlumotnoma/klassifikatorlari Bojxona rejimlari tasniflash obyekti hisoblanadi. 14. Yetkazib berish shartlari klassifikatori Tarmoq maʼlumotnoma/klassifikatorlari Tovarlarni yetkazib berish shartlari tasniflash obyekti hisoblanadi. 15. Bitim tabiatining klassifikatori Tarmoq maʼlumotnoma/klassifikatorlari Statistik hisob va hisobotlarda qoʻllaniladigan operatsiyalar tasniflash obyekti hisoblanadi. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Statistika agentligi 16. Millatlar klassifikatori Xalqaro klassifikatorlar Fuqarolarning millati tasniflash obyekti hisoblanadi. 17. Oʻzbekiston Respublikasi tashkiliy-huquqiy shakllari klassifikatori Umumdavlat klassifikatorlar Oʻzbekiston Respublikasining Fuqarolik kodeksi va Oʻzbekiston Respublikasining boshqa qonunlarida belgilangan tashkiliy-huquqiy shakllar tasniflash obyekti hisoblanadi. 18. Oʻzbekiston Respublikasi iqtisodiy faoliyat turlari boʻyicha mahsulotlar (tovarlar, ishlar, xizmatlar) klassifikatori Umumdavlat klassifikatorlar Oʻzbekiston Respublikasi iqtisodiy faoliyat turlari boʻyicha mahsulotlar (tovarlar, ishlar, xizmatlar) tasniflash obyekti hisoblanadi. 19. Umumdavlat iqtisodiy faoliyat turlari boʻyicha klassifikatori Umumdavlat klassifikatorlar Iqtisodiy faoliyatning birliklarini (alohida korxonalar yoki korxonalar guruhlarini) tasniflashga moʻljallangan. 20. Umumdavlat iqtisodiy faoliyat turlari boʻyicha klassifikatori (2-tahrir) Umumdavlat klassifikatorlar Iqtisodiy faoliyatning birliklarini (alohida korxonalar yoki korxonalar guruhlarini) tasniflashga moʻljallangan. 21. Davlat boshqaruvi organlari va hoʻjalik boshqaruv organlarini belgilash tizimi Boshqa maʼlumotnoma/klassifikatorlar Davlat boshqaruvi organlari va xoʻjalik birlashmalarini tasniflashga moʻljallangan. 22. Maʼmuriy-hududiy tuzilma obyektlari maʼlumotlari toʻplami Umumdavlat klassifikatorlar Viloyatlar, shaharlar va tumanlarni tasniflash uchun moʻljallangan. Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi huzuridagi Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi 23. Oʻlchov birliklari klassifikatori Umumdavlat klassifikatorlar Oʻlchov birliklari tasniflash obyekti hisoblanadi. Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi 24. Oliy taʼlim yoʻnalishlari va mutaxassisliklari klassifikatori Umumdavlat klassifikatorlar Oliy taʼlimning bakalavriat va magistratura bosqichlarini tasniflashga moʻljallangan. 25. Oʻrta maxsus, kasb-hunar taʼlimida tayyorlash yoʻnalishlari, kasblar va mutaxassisliklar klassifikatori Umumdavlat klassifikatorlar Oʻrta maxsus, kasb-hunar taʼlimida tayyorlash yoʻnalishlari, kasblari va mutaxassisliklarini tasniflashga moʻljallangan. Adliya vazirligi 26. Oʻzbekiston Respublikasi qonunchilik tarmoqlarining umumhuquqiy klassifikatori Tarmoq maʼlumotnoma/klassifikatorlari Qonunchilik tarmoqlarini tasniflash uchun moʻljallangan. 26 1 . Tovar va xizmatlarning xalqaro klassifikatori Xalqaro klassifikatorlar Tovar va xizmatlarni tasniflash uchun moʻljallangan. 26 2 . Xalqaro patent klassifikatori Xalqaro patent klassifikatori Xalqaro patent klassifikatori. 26 3 . Sanoat namunalarining xalqaro klassifikatori Sanoat namunalarining xalqaro klassifikatori Sanoat namunalarining xalqaro klassifikatori. Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi 27. Xodimlarning asosiy lavozimlari va ishchilar kasblari klassifikatori Umumdavlat klassifikatorlar Xodimlarning asosiy lavozimlari va ishchilarning kasblarini tizimlashtirish, ishchilarning malaka toifalari va xodimlar lavozimlari toifalarini belgilash uchun moʻljallangan. Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Soliq qoʻmitasi 28. Soliq qoʻmitasining tuman inspeksiyalari kodlari Tarmoq maʼlumotnoma/klassifikatorlari Soliq qoʻmitasining tuman inspeksiyalari tasniflash obyekti hisoblanadi. Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligi 32. Manzillar maʼlumotnomasi Boshqa maʼlumotnoma/klassifikatorlar Viloyatlar, tumanlar, shaharlar, koʻchalar va boshqa obyektlarni tizimlashtirishga moʻljallangan. Raqamli texnologiyalar vazirligi 33. Davlat axborot resurslari va axborot tizimlari klassifikatori Boshqa maʼlumotnoma/klassifikatorlar Davlat organlarining axborot resurslari va axborot tizimlarini tasniflashga moʻljallangan.
3-ilovaning izoh qismidagi “Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish” soʻzlari “Raqamli texnologiyalar” soʻzlari bilan almashtirilsin;
g) 3-ilova (“Maʼlumotlarni boshqarish” axborot tizimi orqali davlat organlari va tashkilotlari maʼlumotlarini yigʻish, qayta ishlash va tahlil qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizom)da:
2-bandning yettinchi xatboshisidagi va 3-banddagi “Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish” soʻzlari “Iqtisodiyot va moliya” soʻzlari bilan almashtirilsin;
6-bandning ikkinchi xatboshisidagi “Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi hamda Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish” soʻzlari “Iqtisodiyot va moliya vazirligi hamda Raqamli texnologiyalar” soʻzlari bilan almashtirilsin;
10-bandda :
“a” kichik bandning birinchi xatboshisidagi “Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish” soʻzlari “Iqtisodiyot va moliya” soʻzlari bilan almashtirilsin;
“b” kichik bandning birinchi xatboshisidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Davlat statistika qoʻmitasi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Statistika agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
“v” kichik bandning birinchi xatboshisidagi “Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish” soʻzlari “Raqamli texnologiyalar” soʻzlari bilan almashtirilsin;
13-banddagi “Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish” soʻzlari “Iqtisodiyot va moliya” soʻzlari bilan almashtirilsin;
14-banddagi “Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi Davlat statistika qoʻmitasi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi” soʻzlari “Iqtisodiyot va moliya vazirligi Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Statistika agentligi, Raqamli texnologiyalar vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
15 va 16-bandlardagi “Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish” soʻzlari “Iqtisodiyot va moliya” soʻzlari bilan almashtirilsin;
17-banddagi “Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi va Davlat statistika qoʻmitasi” soʻzlari “Iqtisodiyot va moliya vazirligi Raqamli texnologiyalar vazirligi va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Statistika agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
19-banddagi “Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish” soʻzlari hamda 20-banddagi “Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish” soʻzlari tegishlicha “Raqamli texnologiyalar” hamda “Iqtisodiyot va moliya” soʻzlari bilan almashtirilsin;
Ilova quyidagi tahrirda bayon etilsin:
““Maʼlumotlarni boshqarish” axborot tizimi orqali davlat organlari va tashkilotlari maʼlumotlarini yigʻish, qayta ishlash va tahlil qilish
Bosqichlar Masʼullar Chora-tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Davlat organlari va tashkilotlari, Iqtisodiyot va moliya vazirligi 1. Oʻzlarining axborot tizimlari va maʼlumotlar bazalarida mavjud boʻlgan maʼlumotlar xatlovdan oʻtkazilishini taʼminlash. Ikki hafta muddatda 2. Iqtisodiyot va moliya vazirligi soʻroviga asosan “Maʼlumotlarni boshqarish” axborot tizimida jamlanishi lozim boʻlgan maʼlumotlarni taqdim etish. Bir oy muddatda 2-bosqich Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Statistika agentligi, Raqamli texnologiyalar vazirligi “Maʼlumotlarni boshqarish” axborot tizimida yuritiladigan maʼlumotlar toʻplamini shakllantirish va tasdiqlash. Bunda bir turdagi axborotlarni aniqlash va ular yagona manbadan olinishini belgilash. Ikki oy muddatda 3-bosqich Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Raqamli texnologiyalar vazirligi, operator 1. “Maʼlumotlarni boshqarish” axborot tizimi bilan idoralararo elektron hamkorlik qilish talablarini ishlab chiqish. Uch oy muddatda 2. “Maʼlumotlarni boshqarish” axborot tizimini ishlab chiqish. 2021-yil aprel 3. “Maʼlumotlarni boshqarish” axborot tizimining vazirliklar, davlat qoʻmitalari, idoralar va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarining axborot tizimlari va maʼlumotlar bazalari bilan elektron hamkorligini bosqichma-bosqich taʼminlash. 2021-yil iyul 4-bosqich Iqtisodiyot va moliya vazirligi, davlat organlari va tashkilotlari Tasdiqlangan maʼlumotlar toʻplami asosida maʼlumotlarni yigʻish va tahlil qilishni “Maʼlumotlarni boshqarish” axborot tizimida amalga oshirish. Doimo 5-bosqich Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Raqamli texnologiyalar vazirligi, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Statistika agentligi, operator Mamlakatning ijtimoiy-iqtisodiy rivojlanishini tahlil qilish borasidagi hisobotlarni “Maʼlumotlarni boshqarish” axborot tizimida shakllantirish va real vaqt rejimida olish choralarini koʻrish. Doimo ” .
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2023-yil 14-mart,
107-son