UzbekAI

← Qonunlar

📅 2023-yil 18-mart · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2023 йил 18 март · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 18 марта 2023 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 18 March 2023 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

НИЗОМ

НИЗОМ

ҲИСОБ-КИТОБИ

ҲИСОБ-КИТОБИ

ҲИСОБ-КИТОБИ

ҲИСОБ-КИТОБИ

ҲИСОБ-КИТОБИ

ҲИСОБ-КИТОБИ

ҲИСОБ-КИТОБИ

ҲИСОБ-КИТОБИ

ҲИСОБ-КИТОБИ

ҲИСОБ-КИТОБИ

ҲИСОБ-КИТОБИ

Жамоат транспортини молиялаштиришнинг янги тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жамоат транспорти тизимини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2023 йил 16 февралдаги ПҚ-59-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда жамоат транспортини молиялаштиришнинг янги тизимини ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагиларни назарда тутувчи:

а) Мунтазам автобус йўналишида йўловчи ташишни брутто-шартнома асосида ташкил этиш ва молиялаштириш тартиби тўғрисида низом 1-иловага мувофиқ:

Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар транспорт бошқармалари томонидан йўналишларни ташувчиларга бириктириш тартиби;

йўловчиларни мунтазам ташишларни амалга оширувчи ташувчиларга ва бундай ташишларни амалга оширишга қўйиладиган талаблар;

йўналишда йўловчиларни мунтазам ташишни амалга оширишнинг мажбурий шартлари ҳамда ташувчининг мажбуриятлари ва жавобгарлиги;

брутто-шартнома бўйича бажарилган иш ҳажмини ва ташувчига тўланадиган тўлов миқдорини аниқлаш тартиби;

б) Шаҳар автобус йўналишларининг бошланғич нархини аниқлаш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисида низом 2-иловага мувофиқ:

бошланғич нархни Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар транспорт бошқармалари томонидан ҳар бир шаҳар автобус йўналиши учун уларнинг паспорти ва йўналишга қўйилган талаблар асосида алоҳида шакллантириш тартиби;

шаҳар автобус йўналишда босиб ўтиладиган жами йиллик масофани ҳисоблаш тартиби;

в) Троллейбус йўналишларининг нархини аниқлаш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

троллейбус йўналишларининг нархини шакллантириш тартиби;

брутто-шартнома асосида йўловчиларни ташиш хизматининг таннархи таркибига кирувчи харажатлар;

йўналишда босиб ўтиладиган жами йиллик масофани ҳисоблаш ва нархни тасдиқлаш тартиби.

2. Белгилансинки, шаҳар автобус йўналишларини брутто-шартнома асосида ташувчиларга бириктириш юзасидан тендерларнинг тендер ҳужжатлари ва техник топшириқлари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» давлат унитар корхонаси томонидан экспертизадан ўтказилмайди.

3. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда бир ой муддатда «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ тизимидаги «Тошйўловчитрансхизмат» унитар корхонасини унинг негизида «Йўловчи ташишни мониторинг ва назорат қилиш» давлат муассасасини ташкил этиш учун Тошкент шаҳар транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмаси бош бошқармасига ўтказсин. Бунда «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ устав капиталидаги давлат улуши «Тошйўловчитрансхизмат» унитар корхонасининг баланс қийматига тенг миқдорда камайтирилади.

4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда 2023 йил 1 сентябрга қадар ҳудудларда ташкил этиладиган «Йўловчи ташишни мониторинг ва назорат қилиш» давлат муассасаларини жойлаштириш учун бинолар билан таъминлаш чораларини кўрсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 4-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири И.Р. Махкамов, Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазири Ш.Д. Кудбиев зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 18 мартдаги 116-сон қарорига 1-ИЛОВА

Мунтазам автобус йўналишида йўловчи ташишни брутто-шартнома асосида ташкил этиш ва молиялаштириш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом мунтазам шаҳар автобус (электробус) ҳамда троллейбус йўналишида чекланган тарифларда йўловчи ташишни брутто-шартнома (gross cost contract) асосида ташкил этиш ва молиялаштириш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низом ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар шаҳар жамоат транспорти тармоғининг магистрал, ҳалқа, етказиб берувчи ва боғловчи мунтазам автобус (электробус) ҳамда троллейбус йўналишларида (кейинги ўринларда — йўналишлар) хизмат кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларига (кейинги ўринларда — ташувчилар) нисбатан татбиқ этилади.

3. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

автоматлаштирилган диспетчерлик хизмати (кейинги ўринларда — диспетчерлик хизмати) — ваколатли органларнинг ташувчилар томонидан йўналиш кўрсаткичлари бажарилишини мониторинг қилиш, белгиланган мезонлар бўйича бажарилган иш ҳажмини аниқлаш ҳамда баҳолашни амалга оширувчи хизмати;

автоматлаштирилган тўлов тизими оператори (АТТО оператори) — умумий фойдаланиладиган транспортда йўловчи ташиш учун йўлкира ҳақини амалга оширишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш бўйича ихтисослаштирилган компания;

«босиб ўтилган йўл» мезони — ташувчининг йўналиш бўйлаб ташиш жараёнида амалда босиб ўтган масофаси ўлчови кўрсаткичи;

брутто-шартнома — йўналишларда чекланган тарифларда йўловчи ташиш хизматлари учун «босиб ўтилган йўл» ва «сифат» мезонларидан келиб чиққан ҳолда ҳисоб-китоб қилишни назарда тутувчи ваколатли орган ва ташувчи ўртасида тузилган шартнома;

ваколатли орган — Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар транспорт бошқармалари;

дастурий таъминот — Транспорт вазирлиги томонидан тасдиқланган, мунтазам шаҳар автобус йўналишларида чекланган тарифлар бўйича йўловчилар ташишни брутто-шартнома асосида ташкил этиш ва молиялаштириш, «босиб ўтилган йўл» ва «сифат» мезонлари ҳисобини юритувчи, йўналиш кўрсаткичларига риоя қилинганлиги ва белгиланган сифат мезонлар бўйича бажарилган иш ҳажмини аниқловчи дастурий таъминот;

иқтисодиёт ва молия органлари — Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва молия бошқармалари;

йўналишнинг бошланғич нархи — йўналишларни бириктириш юзасидан электрон тарзда ўтказиладиган очиқ тендерга (кейинги ўринларда — тендер) чиқариладиган йўналишда брутто-шартнома асосида йўловчи ташиш хизматларини кўрсатиш учун автобус (электробус) босиб ўтадиган ҳар бир километр масофанинг энг юқори нархи;

йўналишнинг якуний нархи — йўналишда брутто-шартнома асосида йўловчи ташиш хизматларини кўрсатиш учун автобус (электробус) босиб ўтадиган ҳар бир километр масофанинг тендер натижаларига кўра аниқланган якуний нархи;

назоратчилар — ваколатли органлар ёки уларнинг қошида тузилган ташкилотларнинг йўлкира ҳақи тўланиши ва ташиш хизматлари сифати назоратини амалга оширувчи махсус фарқловчи белгиларга ва маъмурий жарима қўллаш ҳуқуқи эга ходими;

«сифат» мезони — ташувчи томонидан қатновларни иш жадвалига мос равишда бошлаш ва тугатиш ҳамда оралиқ бекатларга келиш ва кетиш вақтларига риоя қилиниши, белгиланган ҳаракат интервали ва мунтазамлиги таъминланиши, шунингдек, ҳайдовчи ва автобус (электробус) ҳамда троллейбус учун қўйилган минимал талаблар бажарилиши кўрсаткичлари;

узоқ муддатли чеклов — автобус (электробус) ва троллейбуснинг йўналиш паспортида белгиланган схемаси бўйлаб бошланғич ва охирги бекатлар орасида тўлиқ ҳаракатланишига имкон бермайдиган, ҳаракат йўналишининг маълум участкасида 30 кундан кўп бўлган муддатга чекланган ҳолат;

чекланган тариф — шаҳар йўловчи транспортида йўловчилар ва багаж ташиш учун маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари томонидан белгиланадиган йўл ҳақининг чекланган миқдори;

қисқа муддатли чеклов — автобус (электробус) ва троллейбуснинг йўналиш паспортида белгиланган схемаси бўйлаб бошланғич ва охирги бекатлар орасида тўлиқ ҳаракатланишига имкон бермайдиган, ҳаракат йўналишининг маълум участкасида 30 кунгача бўлган муддатга чекланган ҳолат.

4. Йўналишларда чекланган тарифларда йўловчи ташишни брутто-шартнома асосида ташкил этишда, қуйидагилар ваколатли орган ҳамда иқтисодиёт ва молия органларининг асосий вазифалари ҳамда функциялари ҳисобланади:

а) ваколатли орган:

йўналишларни белгилайди, уларнинг паспорти ва талабларини ишлаб чиқади, иқтисодиёт ҳамда молия органлари билан биргаликда йўналишларнинг бошланғич нархини келишади;

йўналишларни белгиланган тартибда тендерлар орқали ташувчиларга бириктиради ва тендер ғолиблари билан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари номидан брутто-шартнома тузади;

ҳисобот даврида ташувчилар томонидан йўналиш кўрсаткичлари бажарилишини мониторинг қилади, бажарилган иш ҳажми ва сифатини аниқлайди (дастурий таъминотдан маълумотларни олиш имкони бўлмаган ҳолларда, ташувчининг йўл варақалари, чипта-ҳисоб варақаларидан ва/ёки ташувчининг ўрнатилган масофий кузатув тизимидан олинган ҳисоботлар асосида) ҳамда баҳолайди;

бажарилган иш ҳажми ва сифат мезонлари асосида ташувчига брутто-шартнома шартларига асосан тўловларни амалга оширади;

ҳисобот шаклларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;

йўлкира ҳақи тўланишини, ташувчи томонидан бажарилган ишлар ҳажми ва хизматлар сифатини назорат қилади;

«Йўловчи ташишни мониторинг ва назорат қилиш» давлат муассасалари фаолиятини мувофиқлаштиради;

б) иқтисодиёт ва молия органлари:

ваколатли орган билан биргаликда йўналишларнинг бошланғич нархини келишади;

ваколатли орган томонидан тақдим этилган Давлат бюджети ҳисобидан ажратилиши лозим бўлган маблағлар ҳисоб-китобини шакллантиради ва маҳаллий бюджетлар параметрларида назарда тутиш учун буюртманомалар беради;

ҳисобот даврида ташувчилар томонидан йўналиш кўрсаткичлари бажарилишини мониторинг қилади;

брутто-шартнома асосида ташкил этилган шаҳар автобус (электробус) ҳамда троллейбус йўналишларида йўловчи ташишда ва молиялаштиришда шаффоф тизим яратади;

йўлкира тушумларининг тўлиқ йиғилишини таҳлил қилади;

махсус жамғарма маблағларини бошқаради ва шакллантиради;

давлат муассасаларини сақлаш харажатларини белгиланган тартибда амалга оширади;

брутто-шартнома асосида ташкил этилган шаҳар автобус (электробус) ҳамда троллейбус йўналишларида йўловчи ташишни молиялаштириш харажатларини белгиланган тартибда амалга оширишда ваколатли органга маблағлар ажратади;

«Махсус жамғармалар маблағларини бошқариш, йўналишлар ишини таҳлил қилиш ва пул тушумлари мониторинги гуруҳлари» давлат муассасалари фаолиятини мувофиқлаштиради.

5. Йўналишларни очиш, ёпиш, ўзгартириш ва бекор қилиш Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 ноябрдаги 482-сон қарори билан тасдиқланган Автомобиль транспортида йўловчилар ва багажни ташиш қоидаларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

2-боб. Йўналишларни ташувчиларга бириктириш тартиби

6. Йўналишларни ташувчиларга бириктириш бўйича тендер савдолари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказилади.

7. Ваколатли орган тендер ўтказилишидан камида олтмиш календарь кун олдин:

тендерга чиқариладиган йўналишларни белгилайди, уларнинг паспорти ва талабларини ишлаб чиқади;

йўналишларнинг бошланғич нархини шакллантиради ҳамда иқтисодиёт ва молия органлари билан келишади;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан йўналишларни тендерга чиқариш жадваллари тасдиқланишини таъминлайди ва оммавий ахборот воситаларида эълон қилади.

8. Йўналишларнинг якуний нархи йўналиш бўйича ўтказилган тендер натижаларига кўра ташувчилар томонидан тақдим этилган энг яхши таклиф асосида аниқланади.

Йўналишнинг тендер натижаларига кўра аниқланган якуний нархи брутто-шартномада кўрсатиб ўтилади.

Автоматлаштирилган ахборот тизимларини интеграция қилиш орқали йўналишларнинг якуний нархи тўғрисидаги электрон маълумотлар иқтисодиёт ва молия органларига тақдим этилади.

9. Тендер ғолиби аниқланган кундан бошлаб икки кун муддатда тендер ғолиби:

ваколатли органга — автобус (электробус) ҳамда троллейбусларни автоматлаштирилган диспетчерлик хизматига интеграция қилиш учун;

АТТО операторига — автобус (электробус) ҳамда троллейбусларга автоматлаштирилган тўлов тизими терминалларини (валидаторлар) ўрнатиш учун ҳаракат таркиби сақланадиган автосарой ёки тўхташ жойининг манзилини кўрсатган ҳолда мурожаат қилади.

Бунда тендер ғолиби автобус (электробус) ҳамда троллейбусларни тегишли ускуналар билан жиҳозлаш учун ваколатли органга ва АТТО операторига имконият яратиб беради.

10. Ваколатли орган ва АТТО оператори тендер ғолибининг мазкур қарорнинг 9-бандида назарда тутилган аризаси келиб тушган кундан бошлаб ўн кун муддатда аризада кўрсатилган жойга чиққан ҳолда тендер ғолибининг автобуслари (электробуслари) автоматлаштирилган диспетчерлик хизматига интеграция қилиниши ҳамда валидаторлар ўрнатилишини бепул таъминлайди.

11. Брутто-шартнома тендер ғолиби ва ваколатли орган ўртасида 7 йил муддатгача тузилади. Шартнома муддати ваколатли органнинг ахборот тизими орқали автобусларнинг (электробусларнинг) ишлаб чиқарилган йили ўртача кўрсаткичларига мувофиқ автоматик тарзда қуйидагича аниқланади:

2 йилгача бўлса (2 йил ҳам киради), шартнома 7 йил муддатга;

3 йилдан 5 йилгача (5 йил ҳам киради) бўлса, шартнома 5 йил муддатга;

6 йилдан 7 йилгача (7 йил ҳам киради) бўлса, шартнома 3 йил муддатга;

8 йилдан ошган бўлса, шартнома 1 йил муддатга тузилади.

Автобусларнинг (электробусларнинг) ишлаб чиқарилган йили ўртача кўрсаткичи таклиф этилган автобусларнинг (электробусларнинг) фойдаланишда бўлган умумий муддатини автотранспорт сонига бўлиш орқали аниқланади.

3-боб. Йўловчиларни мунтазам ташишларни амалга оширувчи ташувчиларга ва бундай ташишларни амалга оширишга қўйиладиган талаблар

12. Йўловчиларни мунтазам ташишлар Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 ноябрдаги 482-сон қарори билан тасдиқланган Автомобиль транспортида йўловчилар ва багажни ташиш қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.

13. Автобус (электробус) ҳамда троллейбусларнинг белгиланган ҳаракат жадвалидан ва йўналиш схемасидан четга чиқишига фақат автомобиль йўлларида ва кўчаларда вақтинча чекловлар киритилган ёки автотранспорт воситалари ҳаракати тўхтатилган даврда йўл қўйилади.

Автомобиль йўлларида ва кўчаларда вақтинча чекловлар киритилган ёки автотранспорт воситалари ҳаракати тўхтатилган даврда автобус (электробус) ҳамда троллейбуслар ҳаракат жадвали ва йўналиш схемасига қисқа муддатли ўзгартиришлар ваколатли орган томонидан Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департамента Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг ходимлари билан келишилган ҳолда киритилади ва ташувчиларга етказилади.

Қисқа муддатли чеклов даврида автобус (электробус) ҳамда троллейбуслар ўз йўналишини ўзгартирса, бошқа кўчалар бўйлаб мажбурий ҳаракатланиб, бошланғич ва охирги бекатларга бора оладиган бўлса, қатновлар давом эттирилади ва ташувчига асосий йўналиш учун тузилган шартномада кўрсатилган йўналиш масофаси асосида пул тўлаб берилади.

Узоқ муддатли чеклов даврида йўналиш ҳужжатларига тегишли ўзгартириш киритилиб, асосий брутто-шартномага қўшимча шартнома тузилади ва қатновлар ўзгарган йўналиш бўйлаб давом эттирилади. Бу даврда ташувчига қўшимча шартнома шартлари асосида пул тўлаб берилади.

14. Қуйидаги қатновлар амалга оширилмаган деб ҳисобланмайди:

а) содир бўлган йўл-транспорт ҳодисалари туфайли бажарилмаган;

б) автомобиль йўллари ва кўчаларда тирбандлик оқибатида автотранспорт воситалари ҳаракати тезлиги пасайиши сабабли кечиккан ва бажарилмаган;

в) автоматлаштирилган диспетчерлик хизматининг сунъий йўлдошли навигация тизимидаги техник носозликлар ва/ёки уяли алоқа компанияларининг (интернет провайдерларнинг) техник носозликлари сабабли ҳисобга олинмаган қатновлар.

15. Қатновлар амалга оширилмаган деб ҳисобланмаслигига сабаб бўладиган ҳолатлар қуйидагилар билан тасдиқланади:

ушбу Низомнинг 14-банди «а» кичик бандида назарда тутилган ҳолатда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг йўл-транспорт ҳодисаси содир этилганлиги тўғрисидаги маълумоти;

ушбу Низомнинг 14-банди «б» кичик бандида назарда тутилган ҳолатларда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг ва/ёки дастурлар, расмий оммавий ахборот воситалари (шу жумладан, ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалар) орқали автомобиль йўллари ва кўчаларда тирбандлик кузатилганлиги тўғрисидаги маълумоти;

ушбу Низомнинг 14-банди «в» кичик бандида назарда тутилган ҳолатда автоматлаштирилган диспетчерлик хизматининг сунъий йўлдошли навигация тизимида техник носозликлар бўлганини тасдиқловчи маълумотлар.

Ваколатли орган мазкур банддаги ҳолатлар бўйича тақдим этилган маълумотларни (автоматлаштирилган диспетчерлик бошқаруви тизими орқали) уч иш кунида ўрганиб чиқиб, ўз тасдиғини топган ҳолатларни инобатга олади ҳамда ўз тасдиғини топмаган (асосланмаган) ҳолатларни инобатга олмайди.

16. Йўналишда банд бўлган автобус (электробус) ҳамда троллейбуслар автоматлаштирилган тўлов тизими терминаллари, сунъий йўлдошли ҳаракатни кузатиш навигация қурилмалари билан тўлиқ жиҳозланган ҳамда улар соз ҳолатда бўлиши лозим.

17. Ташувчида қуйидагилар мавжудлиги йўналишда йўловчиларни мунтазам ташишни амалга оширишнинг мажбурий шартлари ҳисобланади:

автобусларда (электробусларда) йўловчилар ташиш ҳуқуқини берувчи лицензия ва фойдаланиладиган ҳар бир автобус (электробус) учун лицензия карточкаси;

тендерлар натижалари бўйича тузилган брутто-шартнома;

йўналиш схемаси ва ҳаракат жадвали;

ушбу Низомнинг 15-бандидаги ҳолатлар содир бўлганда, шу кундан бошлаб уч иш кунида ваколатли органга (автоматлаштирилган диспетчерлик бошқаруви тизими орқали) тақдим қилинган маълумотлар;

ушбу Низомнинг 16-бандига мувофиқ жиҳозланган автобус (электробус) ҳамда троллейбуслар.

4-боб. Ташувчининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги

18. Ташувчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга:

тендерларда қатнашиш;

ваколатли орган билан келишилган ҳолда йўналишда фойдаланилаётган автобусларни бошқасига алмаштириш. Бунда алмаштиришга таклиф этилган автобусларнинг (электробусларнинг) хусусиятлари, шу жумладан, ишлаб чиқарилган йили тендерда иштирок этиш учун таклиф этилган автобуслар (электробуслар) хусусиятларидан паст бўлмаслиги керак;

ўзига бириктирилган йўналишлар бўйича бажарилган иш ҳажми ва сифати ҳамда уларни баҳолаш натижалари тўғрисидаги маълумотларни мунтазам равишда олиш учун автоматлаштирилган диспетчерлик бошқаруви тизимига кириш.

Ташувчилар қонунчилик ҳужжатлари ва брутто-шартномада назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

19. Ташувчилар қуйидагиларга мажбур:

норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ва брутто-шартнома шартларига мувофиқ йўловчиларни мунтазам ташишни амалга ошириш;

ушбу Низомга мувофиқ автобус (электробус) ҳамда троллейбусларни автоматлаштирилган диспетчерлик хизматига интеграция қилиш ва уларнинг ҳаракати тўғрисидаги маълумотлар реал вақт режимида белгиланган серверга мунтазам узатилишини ташкил этиш;

йўналишда банд бўлган автобус (электробус) ҳамда троллейбуслар автоматлаштирилган тўлов тизими терминаллари, сунъий йўлдошли ҳаракатни кузатиш навигация қурилмалари билан тўлиқ жиҳозланган ҳамда уларнинг соз ҳолатда бўлишини таъминлаш;

қатнаётган автобус (электробус) ҳамда троллейбусларга техник хизмат кўрсатиш, уларнинг ташқарисида ва салонлари ичида тозалаш-ювиш ишларини, автобус (электробус) ҳамда троллейбуслар рейсга чиқиш олдидан техник назоратдан ва ҳайдовчилар тиббий кўрикдан ўтказилишини, йўлга тўлиқ жиҳозланган автобус (электробус) ҳамда троллейбуслар чиқарилишини таъминлаш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг йўловчиларни мунтазам ташишлар билан боғлиқ мурожаатларини кўриб чиқишда иштирок этиш ва аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш чораларини кўриш;

АТТО оператори томонидан рўйхатга олинган чипталар берган ҳолда йўлкира ҳақи учун нақд пул шаклида тўланган тўловларни йиғиш;

ҳисобот давридан кейинги ойнинг 5-кунига қадар ҳар ойда ваколатли органга брутто-шартномада назарда тутилган ҳисоботларни тақдим этиб бориш.

20. Йўналишларда фаолият кўрсатаётган ташувчилар брутто-шартнома амал қилиш муддати давомида:

автобус (электробус) ҳамда троллейбусларнинг совитиш, иситиш, видеокузатув тизимларини, аудиовизуал ахборот берувчи воситаларини, аҳолининг имконияти чекланган гуруҳлари учун қулай ва хавфсиз муҳитни таъминловчи ускуналарни, автоматлаштирилган тўлов тизими терминаллари, навигация қурилмасининг соз ҳолда ишлашини таъминлашга;

ваколатли органни автобус (электробус) ҳамда троллейбуслар жойлашган манзил тўғрисида хабардор қилишга мажбурдирлар.

5-боб. Автоматлаштирилган диспетчерлик бошқаруви ва назорат тизимини ташкил этиш тартиби

21. Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар транспорт бошқармалари муассислигида асосий вазифаси қуйидагилардан иборат бўлган «Йўловчи ташишни мониторинг ва назорат қилиш» давлат муассасалари ташкил этилади:

автоматлаштирилган диспетчерлик хизматини йўлга қўйган ҳолда ташувчилар томонидан йўналиш кўрсаткичлари бажарилишини мониторинг қилиш, бажарилган иш ҳажми ва сифатини аниқлаш ҳамда баҳолаш;

назоратчилар фаолиятини йўлга қўйган ҳолда йўлкира ҳақи тўланишини ва хизматлар сифатини назорат қилиш.

22. «Йўловчи ташишни мониторинг ва назорат қилиш» давлат муассасалари Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва молия бошқармаларининг махсус жамғармалари маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

23. «Йўловчи ташишни мониторинг ва назорат қилиш» давлат муассасаларининг харажатлар сметаси ва штат жадвали ваколатли орган томонидан тасдиқланади.

«Йўловчи ташишни мониторинг ва назорат қилиш» давлат муассасалари ходимларига ваколатли орган ходимлари учун белгиланган моддий рағбатлантириш ва меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари татбиқ этилади.

24. «Йўловчи ташишни мониторинг ва назорат қилиш» давлат муассасалари ходимлар сони, меҳнатга ҳақ тўлаш фонди миқдорлари меъёрлари Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланади.

25. «Йўловчи ташишни мониторинг ва назорат қилиш» давлат муассасалари назоратчилари Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ходимларининг идоравий формали кийими билан таъминланади.

26. «Йўловчи ташишни мониторинг ва назорат қилиш» давлат муассасалари назоратчилари шаҳар йўловчи транспортида Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 144-моддаси (транспортда чиптасиз юриш) ва 145-моддасида (йўловчиларни чиптасиз ташиш) назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва маъмурий жазо қўллашга ҳақлидирлар.

6-боб. Брутто-шартнома бўйича бажарилган иш ҳажмини ва ташувчига тўланадиган тўлов миқдорини аниқлаш тартиби

27. Брутто-шартнома шартлари бажарилишини назорат қилиш ваколатли орган томонидан шартноманинг амал қилиш муддати давомида автоматлаштирилган диспетчерлик хизмати ва йўналишдаги назоратчилар орқали амалга оширилади.

Ваколатли орган йўловчиларга кўрсатиладиган хизматлар сифатини назорат қилиш учун бошқа идоралар вакилларини ҳам жалб қилиши мумкин.

28. Брутто-шартнома шартларининг бузилиши қуйидаги омиллар билан тасдиқланади:

автоматлаштирилган диспетчерлик хизматининг қатновларни ҳажм ва сифат кўрсаткичлари бўйича қайд этган маълумотлари;

назоратчилар томонидан йўналиш назорати натижалари бўйича махсус планшетлар ёрдамида тузилган электрон далолатномалар.

29. Ташувчилар томонидан йўналишда ҳақиқатда босиб ўтилган йўл автоматлаштирилган диспетчерлик хизмати томонидан, сунъий йўлдошли навигация тизими орқали транспорт воситасининг фақат белгиланган ҳаракат жадваллари ва йўналиш схемаси асосида ҳаракати масофасини ўлчаш йўли билан аниқланади.

Автоматлаштирилган диспетчерлик хизмати томонидан аниқланган босиб ўтилган йўл қуйидаги формула орқали ҳисобланган босиб ўтилган йўлдан ошмаслиги зарур:

бунда:

L Ф — ҳисобот даврида босиб ўтилган йўл (км);

L 1 — йўналишнинг бориш масофаси (км);

L 2 — йўналишнинг қайтиш масофаси (км);

L 1 0 — автобусларнинг бориш йўналишидаги нолинчи масофаси (км);

L 2 0 — автобусларнинг қайтиш йўналишидаги нолинчи масофаси (км);

k — ҳисобот давридаги иш кунлари сони;

K ʼ ai — ҳисобот даврида амалда бажарилган боришдаги умумий қатновлар сони;

K ʼʼ ai — ҳисобот даврида амалда бажарилган қайтишдаги умумий қатновлар сони;

А 1 — бориш йўналишига чиқадиган автобуслар сони;

А 2 — қайтиш йўналишига чиқадиган автобуслар сони.

30. Шартнома бўйича сифат кўрсаткичи ташувчи томонидан қатновларни иш жадвалига мос равишда бошлаш ва тугатиш ҳамда оралиқ бекатларга келиш ва кетиш вақтларига риоя қилиш, белгиланган ҳаракат интервалини ва мунтазамлигини таъминлаш (сифат кўрсаткичи индекси), шунингдек, ҳайдовчи ва автобус (электробус) ҳамда троллейбус учун қўйилган минимал талаблар бажарилишидан (ташувчининг ўз мажбуриятларига амал қилиш кўрсаткичи индекси) келиб чиқиб қуйидагича аниқланади:

а) сифат кўрсаткичи индекси — С (фоиз):

бунда:

К амал — ҳисобот даврида амалда бажарилган қатновлар сони;

К стжб — ҳисобот даврида сифат кўрсаткичлари талабига жавоб бермаган қатновлар сони;

б) ташувчининг ўз мажбуриятларига амал қилиш кўрсаткичи индекси — М (фоиз):

бунда

К амал — ҳисобот даврида амалда бажарилган қатновлар сони;

К мақ — ҳисобот даврида ваколатли орган томонидан ташувчининг ўз мажбуриятларига амал қилмаслик ҳолатлари аниқланган йўналишдаги қатновлар сони.

31. Брутто-шартнома бўйича амалда бажарилган иш ҳажми ва сифат кўрсаткичлари улуши қуйидагича тақсимланади:

80 фоиз — «босиб ўтилган йўл» мезони бўйича бажарилган иш ҳажми;

20 фоиз — йўналишдаги сифат кўрсаткичи, шундан 15 фоиз — қатновларни иш жадвалига мос равишда бошлаш ва тугатиш, оралиқ бекатларга келиш ва кетиш вақтларига риоя қилиш, белгиланган ҳаракат интервалини ҳамда мунтазамлилигини таъминлаш, 5 фоизи — ҳайдовчи ва автобус (электробус) ҳамда троллейбус учун қўйилган минимал талаблар бажарилиши.

32. Ҳисобот даври учун амалда бажарилган ишлар учун ташувчига тўланадиган сумма (S) қуйидаги формула билан аниқланади:

бунда:

S КМ — шартнома билан белгиланган бир бирлик машина-километр ишларнинг нархи, сўм;

L ф — бажарилган ишларни топшириш ва қабул қилиш далолатномасига асосан ҳисобот даври учун ташувчи амалда юрган масофа, км;

α — қуйидаги жадвалда кўрсатилган «босиб ўтилган йўл» мезони бўйича амалда бажарилган иш ҳажмига нисбатан ушлаб қолинадиган улуш:

Ҳажм кўрсаткичи индекси «Босиб ўтилган йўл» мезони бўйича амалда бажарилган иш ҳажмига нисбатан ушлаб қолинадиган улуш (α) дан гача 0 69,9 20% 70 79,9 15% 80 84,9 10% 85 89,9 5% 90 94,9 2,5% 95 100 0 L р —ҳисобот даврида режага мувофиқ босиб ўтилиши лозим бўлган йўл (км)

β — қуйидаги жадвалда кўрсатилган сифат мезони бўйича амалда бажарилган иш ҳажмига нисбатан ушлаб қолинадиган улуш:

Сифат кўрсаткичи индекси, С (фоиз) Сифат мезони бўйича амалда бажарилган иш ҳажмига нисбатан ушлаб қолинадиган улуш (β) дан гача 0 69,9 15% 70 79,9 12% 80 84,9 9% 85 89,9 6% 90 94,9 3% 95 100 0

γ — қуйидаги жадвалда кўрсатилган сифат мезони бўйича амалда бажарилган иш ҳажмига нисбатан ушлаб қолинадиган улуш:

Ташувчининг ўз мажбуриятларига амал қилиш кўрсаткичи индекси, М (фоиз) Сифат мезони бўйича амалда бажарилган иш ҳажмига нисбатан ушлаб қолинадиган улуш (γ) дан гача 0 69,9 5% 70 79,9 4% 80 84,9 3% 85 89,9 2% 90 94,9 1% 95 100 0

Брутто-шартномада унинг шартларини бузганлик ёки етарли даражада бажармаганлик учун мазкур бандда назарда тутилган маблағларни ушлаб қолиш таъсир чорасидан ташқари жарималар ҳам кўзда тутилиши мумкин.

33. Ваколатли орган томонидан ташувчиларга йўналишда босиб ўтилган йўл ва сифат кўрсаткичларидан келиб чиққан ҳолда тўланадиган тўловлар ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15 санасига қадар амалга оширилади.

Бунда брутто-шартномада бюджет маблағлари ҳисобидан назарда тутилган маблағларнинг 35 фоизи ташувчиларнинг ёқилғи-энергетика харажатларини қоплаш учун тегишли ҳар ойнинг 5-санасига қадар (кейинги ўринда — аванс маблағлари) молиялаштирилади. Ташувчилар ёқилғи-энергетика маҳсулотларини етказиб берувчилар билан тузилган шартномаларга асосан аванс маблағлари келиб тушган куннинг ўзида ёқилғи-энергетика маҳсулотларини харид қилиш учун олдиндан тўловларни амалга оширади.

7-боб. Иқтисодиёт ва молия органларининг махсус жамғармаси ҳамда жамғармадаги маблағларни бошқариш ва пул тушумлари мониторинги гуруҳлари

34. Ташувчилар билан ҳисоб-китоб қилиш, йўлкира ҳақи тўловларини жамлаш учун Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва молия бошқармаларининг махсус жамғармаси (кейинги ўринларда — Махсус жамғарма) ташкил этилади.

Махсус жамғарма бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармаси ҳисобланади ва юридик шахс мақомига эга бўлмайди.

34 1 . Йўлкира тушумларининг тўлиқ йиғилишини таҳлил қилиш, йўловчи ташишни молиялаштиришнинг шаффофлигини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва молия бошқармалари ҳузурида давлат муассасаси шаклида «Махсус жамғармалар маблағларини бошқариш, йўналишлар ишини таҳлил қилиш ва пул тушумлари мониторинги гуруҳлари» ташкил этилади ҳамда уларнинг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:

а) ваколатли орган томонидан ташувчилар билан брутто-шартнома асосида бажарилган иш ҳажмлари юзасидан тақдим этилган ҳисоботлар таҳлилини юритиш ва жамлаш;

б) ваколатли орган томонидан тақдим қилинган сўровномаларни қабул қилиш ҳамда бажарилган иш ҳажмини ва ташувчига тўланадиган тўлов миқдорини аниқлаш учун қайта кўриб чиқиш, жамлаш, йиғма сўровномаларни иқтисодиёт ва молия органларига киритиш;

в) йўлкира ҳақи бўйича тушумларнинг жамғармага тўлиқ тушишини таҳлил қилиш;

г) давлат органлари ва манфаатдор шахслардан ўз ваколати доирасида зарур ахборотларни сўраш ва олиш;

д) қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда, ваколатига кирадиган масалаларда давлат органлари ва тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ишлаш;

э) Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар транспорт бошқармалари «Йўловчи ташишни мониторинг ва назорат қилиш» давлат муассасалари билан қўшма буйруқ асосида ташувчилар фаолиятини ўрганиш.

«Махсус жамғармалар маблағларини бошқариш, йўналишлар ишини таҳлил қилиш ва пул тушумлари мониторинги гуруҳлари» давлат муассасаларининг харажатлар сметаси ҳамда штат жадвали иқтисодиёт ва молия органлари томонидан тасдиқланади.

«Махсус жамғармалар маблағларини бошқариш, йўналишлар ишини таҳлил қилиш ва пул тушумлари мониторинги гуруҳлари» давлат муассасалари ходимларига иқтисодиёт ва молия органлари учун белгиланган моддий рағбатлантириш ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари татбиқ этилади.

35. Махсус жамғарма маблағлари қуйидаги манбалар ҳисобига шакллантирилади:

йўловчи ташишда йўлкира ҳақининг электрон ва нақд пул шаклидаги тўловлари тушумлари. Бунда ушбу Низомнинг 36-бандига мувофиқ тушумлар ташувчининг банк ҳисобварағига ўтказилиши мумкин;

йўналишлардаги автобусларда (электробусларда) ва уларга алоҳида ажратилган йўлакларда ўрнатилган махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун жарима суммаларининг 50 фоизи (қолган 50 фоизи Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг «Хавфсиз йўл ва хавфсиз пиёда» республика жамғармасига, шундан жами жарима суммаларининг 30 фоизи ташувчи ёки фото ва видео қайд этиш дастурий техник воситаларини ўрнатган юридик шахс ҳисобварағига);

автобусларда (электробусларда) реклама жойлаштиришдан тушадиган маблағларнинг 50 фоизи (қолган 50 фоизи «Тасвирий ойина» ижодий уюшмасининг тегишли бўлимларига, шундан жами тушумларнинг 40 фоизи ушбу бўлимлар орқали ташувчига тақсимланади);

«Йўловчи ташишни мониторинг ва назорат қилиш» давлат муассасалари назоратчилари томонидан мунтазам шаҳар автобус (электробус) йўналишларида чиптасиз юрган йўловчиларга ҳамда уларни чиптасиз ташиган ташувчиларга нисбатан қонун ҳужжатларига мувофиқ қўлланилган жарима тўловлари тушумининг 100 фоизи;

шаҳар кўчаларида давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилган автомобилларнинг автоматлаштирилган йўл бўйи пуллик тўхташ жойларидан фойдаланганлик учун тушумнинг давлат шеригига ўтказиладиган қисми;

давлат бюджети параметрларида жамоат транспорти учун кўзда тутилган барча маблағлар;

қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

36. Ташувчилар томонидан йўналишларда йўловчи ташиш бўйича кўрсатилган хизматлар учун тўловлар:

электрон тўловлар АТТО оператори томонидан йиғилади ва электрон тўлов операторининг тўлов транзакцияларидан оладиган фоизларини чегириб ташлаган ҳолда, уч банк иш куни давомида иқтисодиёт ва молия органларининг махсус ҳисобварағига ўтказилади;

нақд пул шаклида тўланган тўловлар ташувчилар томонидан уч банк иш кунида иқтисодиёт ва молия органларининг махсус ҳисобварағига ўтказилади.

Бунда электрон (АТТО оператори томонидан) ва нақд пул шаклидаги тўловлардан йиғилган маблағлар иқтисодиёт ва молия органларининг махсус ҳисобварағидан бир иш кунида тўлиқлигича ташувчининг ҳисобварағига рақамига ўтказилади.

37. Махсус жамғарма маблағларидан қуйидаги мақсадларда фойдаланилади:

брутто-шартнома доирасида ташувчилар томонидан бажарилган иш ҳажми учун тўловларни амалга ошириш;

йўлкира тушумининг тендер ҳужжатлари ва шартномада белгиланган прогноздан ошган қисмининг 50 фоизи миқдорида ташувчиларга қўшимча тўловларни амалга ошириш;

«Махсус жамғармалар маблағларини бошқариш, йўналишлар ишини таҳлил қилиш ва пул тушумлари мониторинги гуруҳлари» ҳамда «Йўловчи ташишни мониторинг ва назорат қилиш» давлат муассасаларини сақлаш.

«Йўловчи ташишни мониторинг ва назорат қилиш» давлат муассасаларини сақлаш ва қуйидаги моддий рағбатлантириш турлари махсус жамғарма маблағлари ҳамда бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади:

а) ҳар ойлик озиқ-овқат учун харажатларни қоплаш бўйича тўловлар — базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида;

б) ҳар ойлик йўлкира учун харажатларни қоплаш бўйича тўловлар — хизмат автотранспорти бириктирилган ходимлардан ташқари барча ходимлар учун базавий ҳисоблаш миқдорида;

в) ойлик мукофот пуллари ходимлар фаолиятини баҳолаш мезонлари орқали энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларини (KPI) қўллаш натижаларига асосан меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг 100 фоизгача бўлган миқдорларида моддий рағбатлантириш.

38. Махсус жамғарманинг жорий йилда сарфланмаган маблағлари кейинги йилга ўтказилади ва қайтариб олинмайди.

39. Ҳисобот даврида махсус жамғармалар харажатлари билан унинг даромадлари ўртасидаги тафовутдан Иқтисодиёт ва молия органларининг махсус ҳисобварағидан ташувчининг банк ҳисобварағига ўтказилган маблағларни чегирган ҳолда, ҳар ойнинг 10-санасидан кечикмай, ваколатли органнинг махсус ҳисобварағига ўтказилади.

8-боб. Брутто-шартномани ўзгартириш ва бекор қилиш

40. Йўналишнинг якуний нархи шартнома тузилган кундан бошлаб ҳар йили (12 ойда) бир маротаба Давлат бюджети параметрларида жорий йил учун назарда тутилган истеъмол нархлари индекси даражасида индексация қилиб борилади.

Брутто-шартнома бўйича қайта кўриб чиқилган нархлар фақат ойнинг 1-санасидан бошлаб ташувчига тўланадиган тўлов миқдорларини аниқлашда татбиқ этилади.

41. Қуйидаги ҳолларда шартнома қайта кўриб чиқилиши мумкин:

а) ёқилғи-мойлаш материаллари нархи ва солиқ қонунчилиги йўналишнинг якуний нархига кескин (10 фоиз ва ундан ортиқ) таъсир кўрсатадиган даражада ўзгарган тақдирда;

б) томонларнинг қўшимча келишуви асосида шартнома шартларига қўшимча ёки ўзгартиришлар киритилганда.

Шартномани қайта кўриб чиқиш учун қуйидаги тартибда мурожаат қилинади:

ташувчилар — ваколатли орган ҳамда иқтисодиёт ва молия органларига;

ваколатли орган — ташувчи ҳамда иқтисодиёт ва молия органларига.

Йўналишнинг якуний нархини қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги таклифлар ваколатли орган ҳамда иқтисодиёт ва молия органлари томонидан бир ҳафта муддатда кўриб чиқилиб, шартномага тегишли ўзгартиришлар киритилади ёки асосланган рад жавоби берилади.

42. Ташувчи томонидан шартнома белгиланган тартибда бир томонлама бекор қилинганда, у ваколатли органни камида олти ой аввал огоҳлантириши зарур.

43. Ташувчи йўналишда ишлашдан бош тортган ёки бошқа сабабларга кўра хизмат кўрсата олмай қолганда ваколатли орган йўналиш бўйича янги тендер танлови ташкил этгунга ва ташувчини аниқлагунга қадар, узоғи билан 60 кунгача аввалги тузилган шартнома шартлари асосида бошқа ташувчи билан йўналишда ишлаш бўйича вақтинчалик шартнома тузиши мумкин.

9-боб. Якунловчи қоидалар

44. Ваколатли орган йўналишларда йўлкира ҳақи тўланишини назорат қилади, чиптасиз юрган йўловчиларга нисбатан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жарима қўллайди.

45. Ташувчи назоратчилар талабига кўра, транспорт воситаларига, транспорт воситаларини сақлаш ва уларга хизмат кўрсатиш учун махсус жиҳозланган жойларга киришни таъминлайди.

Бунда ташувчининг молиявий-хўжалик фаолиятига аралашишга йўл қўйилмайди.

46. Ваколатли органлар йўналишларда йўловчи ташишни брутто-шартнома асосида ташкил этиш ва молиялаштириш тизимининг тўлиқ ва шаффоф ишлаши учун жавобгардир.

47. Ваколатли орган ҳамда иқтисодиёт ва молия органлари раҳбари ёки ўринбосари ва бош бухгалтери ёки унинг ўринбосари махсус жамғарма маблағларининг қонунийлиги ва мақсадли йўналтирилиши учун жавоб беради.

48. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 18 мартдаги 116-сон қарорига 2-ИЛОВА

Шаҳар автобус йўналишларининг бошланғич нархини аниқлаш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом шаҳар автобус йўналишлари бўйича очиқ тендерларни ўтказишда бошланғич нархни аниқлаш ва тасдиқлаш тартибини белгилайди.

2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

бошланғич нарх — шаҳар автобус йўналишларида йўловчиларни ташиш учун хизмат қиладиган ҳар бир автобус томонидан босиб ўтилган ҳар 1 километр масофа учун тўланиши лозим бўлган маблағларнинг энг юқори миқдори;

ваколатли орган — Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар транспорт бошқармалари;

давр харажатлари — бевосита ишлаб чиқариш жараёни билан боғлиқ бўлмаган харажатлар, шу жумладан бошқарув харажатлари, маҳсулотни сотиш харажатлари, солиқлар (йиғимлар) ва умумхўжалик аҳамиятига эга бўлган бошқа харажатлар (маъмурий бино-иншоотларни сақлаш, бошқарув ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва ҳ.к.).

иқтисодиёт ва молия органи — Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва молия бош бошқармалари;

рентабеллик — соф фойда миқдорини йўловчиларни ташиш хизматининг (ишлаб чиқариш) таннархига бўлиш йўли билан ҳисоблаб чиқиладиган корхона фаолиятининг самарадорлик (фойдалилик) кўрсаткичи;

ҳаракат таркиби — муайян йўналишда хизмат кўрсатадиган шаҳар автобусларининг жамланмаси.

3. Мазкур Низом талаблари чекланган тарифлар бўйича йўловчи ташишни брутто-шартнома (gross cost contract) асосида ташкил этиш ва молиялаштириш тартиби жорий этиладиган шаҳар автобус йўналишлари учун бошланғич нархни аниқлаш ва тасдиқлашда қўлланилади.

Бошланғич нархни пасайтириш шаҳар автобус йўналишларининг ташувчиларини аниқлаш бўйича электрон тарзда ўтказиладиган очиқ тендерларда қатнашчиларнинг таклифларини баҳолашнинг асосий мезонларидан бири сифатида белгиланади.

2-боб. Бошланғич нархни шакллантириш тартиби

4. Бошланғич нарх ваколатли органлар томонидан ҳар бир шаҳар автобус йўналиши учун унинг паспорти ва йўналишга қўйилган талаблар асосида алоҳида шакллантирилади.

5. Бошланғич нархни шакллантириш Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом ва бошқа нархни шакллантириш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ амалга оширилади.

6. Бошланғич нарх йўловчиларни ташиш хизматининг (ишлаб чиқариш) таннархи, давр харажатлари, молиявий фаолият билан боғлиқ харажатлар, фойдадан тўланадиган солиқ ва соф фойдадан шакллантирилади.

Бошланғич нархни шакллантиришда автобусларда йўловчиларни ташиш фаолияти билан боғлиқ бўлмаган харажатлар, зарарлар ва капитал қўйилмалар инобатга олинмайди.

3-боб. Бошланғич нарх таркиби

7. Бошланғич нарх қуйидагилар ҳисобидан шаклланади:

йўловчиларни ташиш хизматининг (ишлаб чиқариш) таннархи;

давр харажатлари;

молиявий фаолият билан боғлиқ харажатлар;

фойдадан тўланадиган солиқлар ва соф фойда.

8. Йўловчиларни ташиш хизматининг таннархи таркибига қуйидаги харажатлар киради:

а) ёқилғи (бензин, дизель ёқилғиси, суюлтирилган ва сиқилган газ, электр энергияси ва бошқалар) материаллари. Ушбу харажатларнинг ҳисоб-китоби мазкур Низомга 1 ва 1а-иловаларда келтирилган шаклда амалга оширилади.

Ваколатли органлар томонидан ёқилғи сарфи меъёри энг кам ва энг кўп сарфлаш диапазонларида тасдиқланган тақдирда, бошланғич нархни ҳисоб-китоб қилишда уларнинг ўртача кўрсаткичи ёқилғи сарфи меъёри сифатида қабул қилинади.

Йўналиш учун бошланғич нархни ҳисоблашда:

автобус тури (маркаси) — йўналишнинг паспорти ва йўналишга қўйилган талабларга мувофиқ белгиланади;

ёқилғи тури (бензин, дизель ёқилғиси, суюлтирилган газ ва сиқилган газ) — тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида (кейинги ўринларда — ҳудуд) рўйхатга олинган жами автобуслар сонидаги муайян ёқилғи турида ҳаракатланадиган автобуслар сонининг улушига мувофиқ белгиланади. Бунда электробуслар ҳисобга олинмайди;

ёқилғининг нархи — бензин, дизель ёқилғиси ва суюлтирилган газ бўйича бошланғич нарх шакллантирилаётган даврдаги ўртача биржа котировкаларида, сиқилган газ ҳудуддаги газ қуйиш шохобчаларидаги ўртача нархда белгиланади;

б) ҳаракат таркибини тасарруф этиш, таъмирлаш ва техник кўрик харажатлари. Бунда ҳаракат таркибини тасарруф этиш харажатларининг ҳисоб-китоби мазкур Низомга 2-иловада келтирилган шаклда, таъмирлаш ва техник кўрик харажатларининг ҳисоб-китоби мазкур Низомга 3-иловада келтирилган шаклда амалга оширилади;

в) ҳайдовчи ва чиптачиларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш билан боғлиқ харажатлар. Ушбу харажатларнинг ҳисоб-китоби мазкур Низомга 4 ва 4а-иловаларда келтирилган шаклда амалга оширилади.

Ҳайдовчиларнинг ойлик иш ҳақи миқдори Миллий статистика қўмитаси томонидан соҳалар бўйича эълон қилинадиган чораклик иш ҳақи миқдорлари тўғрисидаги маълумотлар асосида шакллантирилади.

Чиптачилар учун ойлик иш ҳақи харажатлари йўналишнинг паспорти ва йўналишга қўйилган талабларда ушбу йўналиш учун катта сиғимдаги (узунлиги 12 метр ва ундан ортиқ) автобуслар ҳаракатланиши назарда тутилган ҳолларда кўзда тутилади.

Чиптачилар учун иш ҳақи харажатлари ҳайдовчиларнинг иш ҳақи харажатларининг 60 фоизи миқдорида қабул қилинади.

г) ҳаракат таркибининг амортизация суммаси. Ушбу харажатларнинг ҳисоб-китоби мазкур Низомга 5-иловага мувофиқ амалга оширилади.

Ҳаракат таркибининг амортизацияси унинг таркибидаги асосий воситаларнинг бошланғич қиймати, уларнинг фойдаланиш муддатлари ҳамда улар учун Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида белгиланган амортизация нормасидан келиб чиқиб ҳисоб-китоб қилинади.

Ҳаракат таркибидаги автобусларнинг бошланғич қиймати ишлаб чиқарувчи ва (ёки) уларни етказиб берувчи диллерлик ташкилотлари томонидан тақдим этилган прейскурантлар асосида ҳисобланади;

д) ташувчиларнинг фуқаролик жавобгарлигини, иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини ва транспорт воситалари эгаларинг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш билан боғлиқ харажатлар. Ушбу харажатларнинг ҳисоб-китоби мазкур Низомга 6-иловага мувофиқ амалга оширилади;

е) йўловчиларни шаҳар, шаҳар атрофида ва шаҳарлараро микроавтобус ва автобусда ташиш хизматини кўрсатишга лицензия учун давлат божи тўлови. Ушбу харажатларнинг ҳисоб-китоби мазкур Низомга 7-иловага мувофиқ амалга оширилади;

ж) автотураргоҳ ва ёрдамчи бино-иншоотларни сақлаш харажатлари. Ушбу харажатларнинг ҳисоб-китоби мазкур Низомга 8-иловага мувофиқ амалга оширилади.

Бошланғич нархни ҳисоблашда автотураргоҳ ва бошқа ёрдамчи бино-иншоотларни сақлаш харажатлари уларни ижарага олиш шартлари асосида ҳисобланади.

Ижара тўловининг миқдори:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан тасдиқланган ҳамда бошланғич нархни ҳисоблаш вақтида амалда бўлган давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун қўлланиладиган ижара тўловининг энг кам ставкалари асосида;

энг кам ставканинг йўналиш амалга ошириладиган ҳудуд учун тасдиқланган миқдори бинонинг қурилиш тури, туташ майдонлардан фойдаланиш имконияти, тижорат учун фойдаланишда қулайлик ва бошқа коэффициентларни инобатга олмаган ҳолда ҳисобланади.

Ҳаракат таркиби учун ижарага олиш талаб этиладиган автотураргоҳ ва бошқа ёрдамчи бино-иншоотларнинг майдони йўналишда ҳаракат қилиши назарда тутилган автобусларнинг сиғими ҳамда мазкур Низомга 9-иловада назарда тутилган меъёрлардан келиб чиқиб аниқланади;

з) ишлаб чиқариш аҳамиятига эга бўлган бошқа харажатлар.

Бошланғич нархни ҳисоблашда мазкур харажатлар йўловчиларни ташиш хизмати (ишлаб чиқариш) таннархининг (ишлаб чиқариш аҳамиятига эга бўлган бошқа харажатларни инобатга олмаган ҳолда) 1 фоизи миқдорида инобатга олинади.

Ваколатли органга ҳудуддаги шаҳарда йўловчиларни автобусда ташиш фаолияти билан шуғулланувчи корхоналарнинг молиявий кўрсаткичларидан келиб чиқиб, мазкур харажатлар миқдорини таннарх харажатларининг 3 фоизигача ошириш ҳуқуқи берилади.

9. Бошланғич нархни ҳисоблашда давр харажатлари миқдори ҳудуддаги шаҳарларда йўловчиларни автобусда ташиш фаолияти билан шуғулланувчи корхоналарнинг давр харажатлари йиғиндисининг ишлаб чиқариш таннархи йиғиндисига нисбатининг ўртача арифметик кўрсаткичидан келиб чиққан ҳолда мазкур Низомга 10-иловага мувофиқ ҳисобланади.

Ҳудуддаги шаҳарларда йўловчиларни автобусда ташиш фаолияти билан шуғулланувчи корхоналар бўйича давр харажатларининг ишлаб чиқариш таннархига нисбати уларнинг охирги ҳисобот давридаги «Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот» (2-сон шакл) шаклидаги кўрсаткичлари асосида аниқланади.

10. Молиявий фаолият билан боғлиқ харажатлар йўналишнинг паспорти ва йўналишга қўйилган талабларга мувофиқ мазкур йўналишга тўғри келадиган автобус маркаси ва унинг нархи, Марказий банк томонидан эълон қилинган миллий валютадаги банк кредитлари бўйича ўртача ажратилган фоиз ставкалари ҳамда автобуслардан фойдаланиш муддатларидан келиб чиққан ҳолда мазкур Низомга 11-иловага мувофиқ ҳисобланади.

Автобуслардан фойдаланиш муддатлари Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида мазкур транспорт воситалари учун белгиланган амортизация нормасидан келиб чиқиб аниқланади. Бунда, кредитларни қайтариш муддатлари автобуслардан фойдаланиш муддатларига мутаносиб бўлиши лозим.

Бошланғич нархни шакллантиришда автобуслардан фойдаланиш муддатларига (беш йил) мос келадиган кредитлар бўйича Марказий банк томонидан охирги эълон қилинган миллий валютадаги банк кредитлари бўйича ўртача ажратилган фоиз ставкалари асос сифатида қабул қилинади.

Фоиз харажатларини ҳисоблаш кредит бўйича бошланғич бадал суммаси автобус қийматининг 25 фоизи миқдорида, асосий қарзни қайтариш бўйича имтиёзли даврларсиз ҳамда кредит бўйича тўловларни аннуитет усулида қайтариш шартлари асосида амалга оширилади.

11. Бошланғич нархни ҳисоблашда рентабеллик даражаси, яъни соф фойда миқдорининг йўловчиларни ташиш хизматининг (ишлаб чиқариш) таннархига нисбати 10 фоиз миқдорида инобатга олинади.

Ҳаракат таркибини янгилаш ва йўловчиларни ташиш соҳасидаги бошқа капитал қўйилмалар, шунингдек, дивидендларни (фойдадан ажратмаларни) тўлаш соф фойда ҳисобидан молиялаштирилади.

4-боб. Йўналишда босиб ўтиладиган жами йиллик масофани ҳисоблаш тартиби

12. Йўналишда босиб ўтиладиган жами йиллик масофа мазкур Низомга 12-иловага мувофиқ аниқланади.

Йўналишда босиб ўтиладиган жами йиллик масофани ҳисоблашда автобусларнинг йўналишни бошлаш (автотураргоҳдан биринчи бекатгача бориш) ҳамда якунлаш (охирги бекатдан автотураргоҳгача қайтиш) босқичининг ҳар бирида босиб ўтиладиган масофа 10 км миқдорида қабул қилинади.

Йўналиш паспорти ва йўналишга қўйилган талабларда автобуслар ва қатновлар сонини ҳафта кунлари, байрам кунлари ва дам олиш кунларига қараб ўзгартириш назарда тутилган бўлса, йўналишда босиб ўтиладиган жами йиллик масофа ўзгартирилган кўрсаткичлар асосида ҳисобланади.

Йўналиш паспорти ва йўналишга қўйиладиган талабларга асосан қатновларни амалга ошириш учун бир кунда йўналишга чиқариладиган автобуслар миқдорининг энг кўп сони ҳаракат таркибидаги автобусларнинг энг кўп миқдори ҳисобланади.

Автобуслар ва қатновлар сони ҳафта кунлари, байрам кунлари ва дам олиш кунларига қараб ўзгартирилган йўналишларда ҳаракат таркибидаги автобусларнинг ўртача сони мазкур Низомга 12а-иловага мувофиқ аниқланади.

Автобуслар ва қатновлар сони ҳафта кунлари, байрам кунлари ва дам олиш кунларига қараб ўзгартирилмаган йўналишларда ҳаракат таркибидаги автобусларнинг ўртача сони ҳаракат таркибидаги автобусларнинг энг кўп миқдорига тенг бўлади.

5-боб. Бошланғич нархни тасдиқлаш тартиби

13. Бошланғич нарх мазкур Низомга 13-иловага мувофиқ ваколатли орган томонидан аниқланади.

14. Ваколатли орган томонидан бошланғич нарх ва унинг ҳисоб-китоб материаллари, шунингдек, йўналиш паспорти ва йўналишга қўйилган талаблар йўналиш бўйича очиқ тендер ўтказиш тўғрисидаги эълонни ахборот тизимига ҳамда оммавий ахборот воситаларига жойлаштиришдан камида ўттиз кун олдин иқтисодиёт ва молия органларига келишиш учун тақдим қилинади.

15. Иқтисодиёт ва молия органлари икки ҳафта муддатда бошланғич нархни тақдим этилган ҳужжатлар ва материаллар асосида кўриб чиқиб, уни тақдим этилган даражада тасдиқлаш ёки ўзгартириш тўғрисидаги хулосани ваколатли органга юборади.

Иқтисодиёт ва молия органлари томонидан бошланғич нархнинг ҳисоб-китобларида хато ва камчилликлар аниқланган тақдирда, уни ижрочига қайта ишлаш таклифи билан қайтариш тақиқланади.

Бунда, иқтисодиёт ва молия органлари томонидан бошланғич нарх ваколатли орган билан биргаликда қайта ҳисобланади ҳамда тасдиқлаш учун ваколатли органга юборилади.

16. Бошланғич нарх Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар транспорт бошқармалари бошлиқлари томонидан иқтисодиёт ва молия органининг тегишли хулосаси олган кундан бошлаб икки иш куни давомида мазкур Низомга 14-иловага мувофиқ тасдиқланади.

Ҳар бир йўналиш учун тасдиқланган бошланғич нарх ва мазкур Низомга 1 — 13-иловаларда назарда тутилган ҳисоб-китоб материаллари, шунингдек, иқтисодиёт ва молия органларининг тегишли хулосалари йўналишнинг тендер ҳужжатлари таркибида сақланиши лозим.

8-боб. Якунловчи қоида

17. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Шаҳар автобус йўналишларининг бошланғич нархини аниқлаш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

______________ автобус йўналишида йўловчиларни ташиш билан боғлиқ бўлган ёқилғи материаллари харажатларининг ҲИСОБ-КИТОБИ Т/р Автобус маркаси * Ёқилғи тури Ўлчов бирлиги Ёқилғи сарфининг тасдиқланган меъёри (100 км учун) Жами ёқилғи сарфи (4 уст. Х 6 уст./ 100 км) Йўналишда босиб ўтиладиган жами йиллик масофа ** (км) Ёқилғи нархи (сўм) Жами харажат, минг сўм (5 уст Х 7 уст./1 000) 1 2 3 4 5 6 7 8 1. Мерседес-Бенц (0345 Conecto LOW Floor) суюлтирилган газ литр 2. сиқилган газ м3 3. дизель литр 4. бензин литр Жами

Шаҳар автобус йўналишларининг бошланғич нархини аниқлаш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомга 1а-ИЛОВА

______________ вилоятида рўйхатга олинган шаҳар автобуслари тўғрисида МАЪЛУМОТ Т/р Автобуслар тўғрисида маълумот Сони (бирлик) Улуши (фоиз) 1. Ҳудудда рўйхатга олинган жами шаҳар автобуслари сони (электробуслардан ташқари), шундан: 1.1 суюлтирилган газда ҳаракатланувчи 1.2 сиқилган газда ҳаракатланувчи 1.3 дизель ёқилғисида ҳаракатланувчи 1.4 бензинда ҳаракатланувчи Босиб ўтиладиган йиллик масофа (км) Улуши (фоиз) 2. ________ йўналишида босиб ўтиладиган жами йиллик масофа * 2.1 суюлтирилган газда (суюлтирилган газда ҳаракатланувчи автобуслар улушининг жами босиб ўтиладиган йиллик масофага кўпайтириш орқали аниқланади) 2.2 сиқилган газда (сиқилган газда ҳаракатланувчи автобуслар улушининг жами босиб ўтиладиган йиллик масофага кўпайтириш орқали аниқланади) 2.3 дизель ёқилғисида (дизель ёқилғисида ҳаракатланувчи автобуслар улушининг жами босиб ўтиладиган йиллик масофага кўпайтириш орқали аниқланади) 2.4 бензинда (бензинда ҳаракатланувчи автобуслар улушининг жами босиб ўтиладиган йиллик масофага кўпайтириш орқали аниқланади)

Шаҳар автобус йўналишларининг бошланғич нархини аниқлаш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

______________ автобус йўналишида ҳаракат таркибидаги автобусларни тасарруф этиш харажатларининг ҲИСОБ-КИТОБИ Т/р Кўрсаткичлар номи Ўлчов бирлиги Кўрсаткичлар 1. Автобус маркаси * номи 2. Йўналишда босиб ўтиладиган жами йиллик масофа км 3. Ҳаракат таркибидаги автобусларнинг ўртача сони ** бирлик 4. Бир дона автобус томонидан босиб ўтиладиган йиллик масофа (2-қатор/3-қатор) км 5. Автошинанинг босиб ўтиш меъёри ** км 6. Бир дона автобусдаги автошиналар сони ** бирлик 7. Ҳаракат таркибидаги автобуслар учун талаб этиладиган автошиналарнинг йиллик сони (4-қатор / 5-қатор Х 6-қатор Х 3-қатор) бирлик 8. Автошинанинг нархи *** сўм 9. Бир дона автошинанинг ўрнатиш харажати (нархи) *** сўм 10. Жами автошиналарнинг қиймати, ўрнатиш харажатлари билан бирга (7-қатор Х (8-қатор+9-қатор)/1000) минг сўм 11. Бир дона автобусдаги аккумуляторлар сони ** бирлик 12. Аккумуляторнинг хизмат кўрсатиш муддати ** ой 13. Ҳаракат таркибидаги автобуслар учун талаб этиладиган аккумуляторларнинг йиллик сони (3-қатор Х 11-қатор / 12-қатор Х 12 ой) бирлик 14. Аккумуляторнинг нархи *** сўм 15. Жами аккумуляторларнинг қиймати (13-қатор Х 14-қатор / 100) минг сўм 16. Ҳаракат таркибидаги автобусларни йиллик ювишлар сони (3-қатор Х 365 кун / 3) бирлик 17. Бир дона автобусни ювиш харажати (нархи) *** сўм 18. Жами автобусларни ювиш харажатлари (16-қатор Х 17-қатор / 1000) минг сўм 19. Ҳаракат таркибидаги жами автобусларнинг тасарруф этиш харажатлари (10-қатор + 15-қатор + 18-қатор) минг сўм

Шаҳар автобус йўналишларининг бошланғич нархини аниқлаш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА

______________ автобус йўналишида ҳаракат таркибидаги автобусларни таъмирлаш ва техник кўрик харажатларининг ҲИСОБ-КИТОБИ Т/р Кўрсаткичлар номи Ўлчов бирлиги Бир йиллик қиймати 1. Йўналишда босиб ўтиладиган жами йиллик масофа км 2. Автобус маркаси номи 3. Автобусни таъмирлаш ва техник кўрикдан ўтказиш даврийлиги (босиб ўтадиган масофа) * км 4. Бир дона автобусни таъмирлаш ва техник кўрик қиймати ** сўм 5. 1 км босиб ўтиладиган йиллик масофага тўғри келадиган автобусни таъмирлаш ва техник кўрик қиймати (4-қатор / 3-қатор) сўм 6. Ҳаракат таркибидаги жами автобусларни таъмирлаш ва техник кўрик харажатлари (1-қатор Х 5-қатор/1000) минг сўм

Шаҳар автобус йўналишларининг бошланғич нархини аниқлаш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА

______________ автобус йўналишида ҳайдовчи ва чиптачиларининг меҳнатига ҳақ тўлаш билан боғлиқ харажатларнинг ҲИСОБ-КИТОБИ Т/р Кўрсаткичлар номи Ўлчов бирлиги Миқдори 1. Автобус маркаси номи 2. Автобуснинг узунлиги * метр 3. Йўналишда босиб ўтиладиган жами йиллик масофа км 4. 1 км босиб ўтиладиган масофа учун ҳайдовчининг меҳнатига ҳақ тўлаш харажати ** сўм 5. 1 км босиб ўтиладиган масофа учун чиптачининг меҳнатига ҳақ тўлаш харажати ** сўм 6. Ҳайдовчи ва чиптачиларининг меҳнатига ҳақ тўлаш билан боғлиқ йиллик харажатлар (3-қатор Х (4-қатор+5-қатор) / 1 000) минг сўм 7. Ижтимоий солиқ ставкаси (соҳа учун берилган имтиёзни ҳисобга олган ҳолда) фоиз 8. Ижтимоий солиқ суммаси (6-қатор Х 7-қатор / 100) минг сўм

Шаҳар автобус йўналишларининг бошланғич нархини аниқлаш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомга 4а-ИЛОВА

______________ автобус йўналишида ҳар 1 км босиб ўтиладиган масофа учун ҳайдовчи ва чиптачиларининг меҳнатига ҳақ тўлаш билан боғлиқ харажатларнинг ҲИСОБ-КИТОБИ Т/р Кўрсаткичлар номи Ўлчов бирлиги Миқдори 1. Автобус маркаси номи 2. Автобуснинг узунлиги метр 3. Ҳаракат таркибидаги автобусларнинг ўртача сони дона 4. Йўналишдаги босиб ўтиладиган жами йиллик масофа км 5. Автобус йўналиши бир ҳафталик иш вақтининг давомийлиги * соат 6. Бир дона автобус учун талаб этиладиган ҳайдовчилар сони ** (5-қатор X 1,09 / 40 соат) нафар 7. Жами ҳайдовчилар сони (3-қатор Х 6-қатор) нафар 8. Бир нафар ҳайдовчининг бир ойлик иш ҳақи миқдори *** сўм 9. Жами ҳайдовчиларнинг бир ойлик иш ҳақи (7-қатор Х 8-қатор) сўм 10. Жами ҳайдовчиларнинг бир йиллик иш ҳақи (9-қатор Х 12 ой / 1000) минг сўм 11. 1 км босиб ўтиладиган масофа учун ҳайдовчининг меҳнатига ҳақ тўлаш билан боғлиқ харажатлар (10-қатор / 4-қатор Х 1000) сўм 12. 1 км босиб ўтиладиган масофа учун чиптачининг меҳнатига ҳақ тўлаш билан боғлиқ харажатлар (11-қатор Х 0,6) сўм

Шаҳар автобус йўналишларининг бошланғич нархини аниқлаш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА

______________ автобус йўналишида ҳаракат таркибидаги автобусларнинг амортизация суммасининг ҲИСОБ-КИТОБИ Т/р Кўрсаткичлар номи Ўлчов бирлиги Кўрсаткич 1. Автобус маркаси номи 2. Ҳаракат таркибидаги автобусларнинг энг кўп миқдори бирлик 3. Бир дона автобуснинг бошланғич қиймати * минг сўм 4. Ҳаракат таркибидаги жами автобусларнинг бошланғич қиймати (2-қатор Х 3-қатор) минг сўм 5. Автотранспорт воситалари учун Солиқ кодексида белгиланган амортизация нормаси фоиз 6. Ҳаракат таркибидаги жами автобуслар учун йиллик амортизация суммаси (4-қатор Х 5-қатор / 100) минг сўм

Шаҳар автобус йўналишларининг бошланғич нархини аниқлаш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомга 6-ИЛОВА

______________ автобус йўналиши бўйича ташувчиларнинг фуқаролик жавобгарлигини, иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини ва транспорт воситалари эгаларинг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш билан боғлиқ харажатларнинг ҲИСОБ-КИТОБИ Т/р Кўрсаткичлар номи Ўлчов бирлиги Кўрсаткичлар 1. Автобус маркаси номи 2. Ҳаракат таркибидаги автобусларнинг энг кўп миқдори бирлик 3. Бир дона автобуснинг йўловчи сиғими * киши 4. Ҳайдовчи ва чиптачиларининг меҳнатига ҳақ тўлаш билан боғлиқ йиллик харажатлар минг сўм 5. Ташувчиларнинг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта мукофоти суммаси ** минг сўм 6. Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта мукофоти суммаси ** минг сўм 7. Бир дона автобус учун т ранспорт воситалари эгаларинг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта мукофоти суммаси ** минг сўм 8. Ҳаракат таркибидаги жами автобуслар учун т ранспорт воситалари эгаларинг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта мукофоти суммаси (2-қатор Х 7-қатор) минг сўм 9. Жами (5-қатор + 6-қатор + 8-қатор) минг сўм

Шаҳар автобус йўналишларининг бошланғич нархини аниқлаш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомга 7-ИЛОВА

______________ автобус йўналиши учун йўловчиларни шаҳар, шаҳар атрофида ва шаҳарлараро микроавтобус ва автобусда ташиш хизматини кўрсатишга лицензия учун давлат божининг ҲИСОБ-КИТОБИ Т/р Кўрсаткичлар номи Ўлчов бирлиги Кўрсаткич 1. Автобус маркаси номи 2. Автобусдаги ўриндиқлар сони * дона 3. Ҳаракат таркибидаги автобусларнинг энг кўп миқдори бирлик 4. Бир дона автобус учун йўловчиларни шаҳар, шаҳар атрофида ва шаҳарлараро микроавтобус ва автобусда ташиш хизматини кўрсатишга лицензия учун давлат божининг тасдиқланган миқдори БҲМ га нисбатан баравар 5. Қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланган базавий ҳисоблаш миқдори минг сўм 6. Бир дона автобус учун йўловчиларни шаҳар, шаҳар атрофида ва шаҳарлараро микроавтобус ва автобусда ташиш хизматини кўрсатишга лицензия учун давлат божи суммаси (4-қатор Х 5-қатор) минг сўм 7. Ҳаракат таркибидаги жами автобусларига лицензия учун давлат божи тўлови (3-қатор Х 6-қатор) минг сўм

Шаҳар автобус йўналишларининг бошланғич нархини аниқлаш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомга 8-ИЛОВА

______________ автобус йўналиши учун автотураргоҳ ва ёрдамчи бино-иншоотларни сақлаш харажатларининг ҲИСОБ-КИТОБИ Т/р Кўрсаткичлар номи Ўлчов бирлиги Кўрсаткич 1. Автобус маркаси номи 2. Автобуснинг узунлиги метр 3. Ҳаракат таркибидаги автобусларнинг энг кўп миқдори бирлик 4. Бир дона автобус учун талаб этиладиган автотураргоҳ ва ёрдамчи бино-иншоотлар майдони * метр квадрат 5. Ҳаракат таркибидаги жами автобуслар учун талаб этиладиган автотураргоҳ ва ёрдамчи бино-иншоотлар майдони (3-қатор Х 4-қатор) метр квадрат 6. 1 метр квадрат Давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун қўлланиладиган ижара тўловининг тасдиқланган энг кам ставкаси ** сўм 7. Автотураргоҳ ва ёрдамчи бино-иншоотларни ижарага олиш (сақлаш) харажатлари (5-қатор Х 6-қатор / 1 000) минг сўм

Шаҳар автобус йўналишларининг бошланғич нархини аниқлаш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомга 9-ИЛОВА

Ҳаракат таркиби учун ижарага олиш талаб этиладиган автотураргоҳ ва ёрдамчи бино-иншоотлар майдонининг МЕЪЁРИ Т/р Автобус турлари 1 та автобус учун ижарага олиш талаб этиладиган майдон (метр квадрат) шундан автотураргоҳ майдони (метр квадрат) ёрдамчи бино-иншоотлар майдони (метр квадрат) 1. Катта сиғимли автобус учун (узунлиги 12 метр ва ундан ортиқ) 102,9 92,9 10 2. Ўрта сиғимли автобус учун (узунлиги 9 метрдан 12 метргача) 75 68 7 3. Кичик сиғимли автобус учун (узунлиги 9 метрдан кичик) 48,1 43,1 5

Шаҳар автобус йўналишларининг бошланғич нархини аниқлаш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомга 10-ИЛОВА

______________ автобус йўналиши бўйича давр харажатларнинг ҲИСОБ-КИТОБИ Т/р Кўрсаткичлар номи Ўлчов бирлиги Кўрсаткич 1. Йўловчиларни ташиш хизматининг (ишлаб чиқариш) таннархи, шундан: минг сўм 1.1 ёқилғи (бензин, дизель ёқилғиси, суюлтирилган ва сиқилган газ, электр энергияси ва бошқалар) материаллари минг сўм 1.2 ҳаракат таркибини тасарруф этиш харажатлари минг сўм 1.3 ҳаракат таркибини таъмирлаш ва техник кўрик харажатлари минг сўм 1.4 ҳайдовчи ва чиптачиларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш билан боғлиқ харажатлар минг сўм 1.5 ижтимоий солиқ суммаси минг сўм 1.6 ҳаракат таркибининг амортизация суммаси минг сўм 1.7 ташувчиларнинг фуқаролик жавобгарлигини, иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини ва транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш билан боғлиқ харажатлар минг сўм 1.8 йўловчиларни шаҳар, шаҳар атрофида ва шаҳарлараро микроавтобус ва автобусда ташиш хизматини кўрсатишга лицензия учун давлат божи тўлови минг сўм 1.9 автотураргоҳ ва ёрдамчи бино-иншоотларни сақлаш харажатлари минг сўм 1.10 ишлаб чиқариш аҳамиятига эга бўлган бошқа харажатлар (1 фоиз) минг сўм 2. Ҳудуддаги шаҳарларда йўловчиларни автобусда ташиш фаолияти билан шуғулланувчи корхоналар бўйича давр харажатларининг ишлаб чиқариш таннархига нисбатининг ўртача арифметик кўрсаткичи фоиз 3. Давр харажатлари (1-қатор Х 2-қатор /100) минг сўм

Шаҳар автобус йўналишларининг бошланғич нархини аниқлаш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомга 11-ИЛОВА

______________ автобус йўналиши бўйича молиявий фаолият билан боғлиқ харажатларнинг ҲИСОБ-КИТОБИ Т/р Кўрсаткичлар номи Ўлчов бирлиги Кўрсаткич 1. Автобус маркаси номи 2. Ҳаракат таркибидаги автобусларнинг энг кўп миқдори бирлик 3. Бир дона автобуснинг сотиб олиш нархи * минг сўм 4. Ҳаракат таркибидаги жами автобусларнинг сотиб олиш қиймати (2-қатор Х 3-қатор) минг сўм 5. Бошланғич бадал миқдори фоиз 6. Ҳаракат таркибидаги жами автобуслар учун бошланғич бадал суммаси (4-қатор Х 5-қатор / 100) минг сўм 7. Ҳаракат таркибидаги жами автобуслар учун кредит суммаси (4-қатор — 6-қатор) минг сўм 8. Кредитнинг қайтариш муддати ** ой 9. Кредитнинг фоиз ставкаси *** фоиз 10. Жами кредит тўловлари суммаси (бутун кредит муддатига), шундан **** : минг сўм 10.1 асосий қарз суммаси минг сўм 10.2 кредит бўйича фоиз тўловлари минг сўм 11. Молиявий фаолият билан боғлиқ харажатлар (10.3-қатор / 8-қатор Х 12 ой) минг сўм

Шаҳар автобус йўналишларининг бошланғич нархини аниқлаш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомга 12-ИЛОВА

______________ автобус йўналишда босиб ўтиладиган жами йиллик масофанинг ҲИСОБ-КИТОБИ Т/р Кўрсаткичлар номи Ўлчов бирлиги Кўрсаткич 1. Йил давомида қатновлар амалга ошириладиган кунлар сони, шундан: (365 кундан ортиқ бўлиши мумкин эмас) кун 1.1 ________ кунлар сони * кун 1.2 ________ кунлар сони * кун 1.3 ________ кунлар сони * кун ... 2. Йўналишдаги автобусларнинг сони 2.1 ________ кунларда * бирлик 2.2 ________ кунларда * бирлик 2.3 ________ кунларда * бирлик ... 3. Бир кунда амалга ошириладиган қатновлар сони 3.1 ________ кунларда * бирлик 3.2 ________ кунларда * бирлик 3.3 ________ кунларда * бирлик ... 4. Йўналиш узунлиги * км 5. Йўналишни бошлаш (автотураргоҳдан биринчи бекатгача бориш) босқичида босиб ўтиладиган масофа (10 км) км 6. Йўналишни якунлаш (охирги бекатдан автотураргоҳгача қайтиш) босқичида босиб ўтиладиган масофа (10 км) км 7. Йўналишда босиб ўтиладиган жами йиллик масофа, шундан: (7.1-қатор+7.2-қатор+7.3-қатор) км 7.1 ________ кунларда, шу жумладан: (7.1.1-қатор+7.1.2-қатор) км 7.1.1 йўналишни бошлаш (автотураргоҳдан биринчи бекатгача бориш) ҳамда якунлаш (охирги бекатдан автотураргоҳгача қайтиш) босқичида (1.1-қатор Х 2.1-қатор Х (5-қатор+6-қатор) км 7.1.2 йўналишдаги қатновлар жараёнида (1.1-қатор Х 2.1-қатор Х 3.1-қатор Х 4-қатор) км 7.2 ________ кунларда, шу жумладан: (7.2.1-қатор+7.2.2-қатор) км 7.2.1 йўналишни бошлаш (автотураргоҳдан биринчи бекатгача бориш) ҳамда якунлаш (охирги бекатдан автотураргоҳгача қайтиш) босқичида (1.2-қатор Х 2.2-қатор Х (5-қатор+6-қатор) км 7.2.1 йўналишдаги қатновлар жараёнида (1.2-қатор Х 2.2-қатор Х 3.2-қатор Х 4-қатор) км 7.4 ________ кунларда, шу жумладан: (7.3.1-қатор+7.3.2-қатор) км 7.3.1 йўналишни бошлаш (автотураргоҳдан биринчи бекатгача бориш) ҳамда якунлаш (охирги бекатдан автотураргоҳгача қайтиш) босқичида (1.3-қатор Х 2.3-қатор Х (5-қатор+6-қатор) км 7.3.1 йўналишдаги қатновлар жараёнида (1.3-қатор Х 2.3-қатор Х 3.3-қатор Х 4-қатор) км ...

Шаҳар автобус йўналишларининг бошланғич нархини аниқлаш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомга 12а-ИЛОВА

______________ автобус йўналишда ҳаракат таркибидаги автобусларнинг ўртача сонининг ҲИСОБ-КИТОБИ Т/р Кўрсаткичлар номи Ўлчов бирлиги Кўрсаткич 1 . Йил давомида қатновлар амалга ошириладиган кунлар сони, шундан: (365 кундан ортиқ бўлиши мумкин эмас) кун 1.1 ________ кунлар сони кун 1.2 ________ кунлар сони кун 1.3 ________ кунлар сони кун ... 2 . Йўналишдаги автобусларнинг сони 2.1 ________ кунларда бирлик 2.2 ________ кунларда бирлик 2.3 ________ кунларда бирлик ... 3 . Йўналишда ҳаракат таркибидаги автобусларнинг ўртача сони * ((1.1-қатор Х 2.1-қатор + 1.2-қатор Х 2.2-қатор + 1.3-қатор Х 2.3-қатор) / 1-қатор) бирлик

Шаҳар автобус йўналишларининг бошланғич нархини аниқлаш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомга 13-ИЛОВА

______________ автобус йўналиши учун бошланғич нархнинг ҲИСОБ-КИТОБИ Т/р Кўрсаткичлар номи Ўлчов бирлиги Кўрсаткич жами ҳар 1 километр масофа учун 1. Й ўловчиларни ташиш хизматининг (ишлаб чиқариш) таннархи, шундан: минг сўм 1.1 ёқилғи (бензин, дизель ёқилғиси, суюлтирилган ва сиқилган газ, электр энергияси ва бошқалар) материаллари минг сўм 1.2 ҳаракат таркибини тасарруф этиш харажатлари минг сўм 1.3 ҳаракат таркибини таъмирлаш ва техник кўрик харажатлари минг сўм 1.4 ҳайдовчи ва чиптачиларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш билан боғлиқ харажатлар минг сўм 1.5 ижтимоий солиқ суммаси минг сўм 1.6 ҳаракат таркибининг амортизация суммаси минг сўм 1.7 ташувчиларнинг фуқаролик жавобгарлигини, иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини ва транспорт воситалари эгаларинг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш билан боғлиқ харажатлар минг сўм 1.8 йўловчиларни шаҳар, шаҳар атрофида ва шаҳарлараро микроавтобус ва автобусда ташиш хизматини кўрсатишга лицензия учун давлат божи тўлови минг сўм 1.9 автотураргоҳ ва ёрдамчи бино-иншоотларни сақлаш харажатлари минг сўм 1.10 ишлаб чиқариш аҳамиятига эга бўлган бошқа харажатлар (1 фоиз) минг сўм 2. Давр харажатлари минг сўм 3. Молиявий фаолият билан боғлиқ харажатлар минг сўм 4. Фойда солиғини тўлагунга қадар фойда (6-қатор / 0,85) минг сўм 5. Фойда солиғи (Солиқ кодексида белгиланган ставкада ҳисобланади) (5-қатор Х 0,15) минг сўм 6. Соф фойда (таннархига нисбатан 10 фоиз) (1-қатор Х 10 / 100) минг сўм 7. Йўналишда босиб ўтиладиган жами йиллик масофа км Х 8. Бошланғич нарх ((1-қатор+2-қатор+3-қатор+4-қатор)/7-қатор) сўм Х

Шаҳар автобус йўналишларининг бошланғич нархини аниқлаш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомга 14-ИЛОВА

«ТАСДИҚЛАЙМАН» ___________ вилоят Транспорт бошқармаси бошлиғи _____ _______ ____________ (Ф.И.О. ва имзоси) «___» ___________ 202__ йил ______________ автобус йўналиши учун бошланғич нархнинг МИҚДОРИ Кўрсаткичлар номи Ўлчов бирлиги Миқдори Бошланғич нарх миқдори 1 км/сўм

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 18 мартдаги 116-сон қарорига 3-ИЛОВА

Троллейбус йўналишларининг нархини аниқлаш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом троллейбус йўналишларининг нархини аниқлаш ва тасдиқлаш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

нарх — троллейбус йўналишларида йўловчиларни ташиш учун хизмат қиладиган ҳар бир троллейбус томонидан босиб ўтилган ҳар 1 километр масофа учун тўланиши лозим бўлган маблағларнинг миқдори;

ваколатли орган — Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар транспорт бошқармалари;

давр харажатлари — бевосита ишлаб чиқариш жараёни билан боғлиқ бўлмаган харажатлар, шу жумладан, бошқарув харажатлари, маҳсулотни сотиш харажатлари, солиқлар (йиғимлар) ва умумхўжалик аҳамиятига эга бўлган бошқа харажатлар (маъмурий бино ва иншоотларни сақлаш, бошқарув ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва бошқалар);

иқтисодиёт ва молия органи — Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва молия бош бошқармалари;

рентабеллик — соф фойда миқдорини йўловчиларни ташиш хизматининг (ишлаб чиқариш) таннархига бўлиш йўли билан ҳисоблаб чиқиладиган корхона фаолиятининг самарадорлик (фойдалилик) кўрсаткичи;

ҳаракат таркиби — муайян йўналишда хизмат кўрсатадиган троллейбусларнинг жамланмаси.

3. Ушбу Низом талаблари чекланган тарифлар бўйича йўловчи ташишни брутто-шартнома (gross cost contract) асосида ташкил этиш ҳамда молиялаштириш тартиби жорий этиладиган троллейбус йўналишлари учун нархни аниқлаш ва тасдиқлашда қўлланади.

Ташувчилар троллейбус йўналишларида тўғридан-тўғри брутто-шартнома асосида йўловчиларни ташиш хизматларини ташкил этишда нархни аниқлаш учун ваколатли органга таклифларини киритади.

2-боб. Нархни шакллантириш тартиби

4. Нарх иқтисодиёт ва молия органлари томонидан ҳар бир троллейбус йўналиши учун унинг паспорти ва йўналишга қўйилган талаблар асосида алоҳида шакллантирилади.

5. Нарх Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом ва нархни шакллантириш соҳасидаги бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ шакллантирилади.

6. Нарх йўловчиларни ташиш хизматининг (ишлаб чиқариш) таннархи, давр харажатлари, молиявий фаолият билан боғлиқ харажатлар, фойдадан тўланадиган солиқ ва соф фойдадан шакллантирилади.

Нархни шакллантиришда троллейбусларда йўловчиларни ташиш фаолияти билан боғлиқ бўлмаган харажатлар, зарарлар ва капитал қўйилмалар инобатга олинмайди.

3-боб. Нарх таркиби

7. Нарх қуйидагилар ҳисобидан шакллантирилади:

йўловчиларни ташиш хизматининг (ишлаб чиқариш) таннархи;

давр харажатлари;

молиявий фаолият билан боғлиқ харажатлар;

фойдадан тўланадиган солиқлар ва соф фойда.

8. Брутто-шартнома асосида йўловчиларни ташиш хизматининг таннархи таркибига қуйидаги харажатлар киради:

а) ёқилғи (электр энергияси, дизель ёқилғиси ва бошқалар) материаллари. Ушбу харажатлар Низомга 1-иловада келтирилган шаклда ҳисоб-китоб қилинади.

Ваколатли органлар томонидан ёқилғи сарфи меъёри энг кам ва энг кўп сарфлаш меъёрларда тасдиқланган такдирда, бошланғич нархни ҳисоб-китоб қилишда уларнинг ўртача кўрсаткичи ёқилғи сарфи меъёри сифатида қабул қилинади.

Йўналиш учун нархни ҳисоблашда:

троллейбус тури (маркаси) — йўналишнинг паспорти ва йўналишга қўйилган талабларга мувофиқ белгиланади;

ёқилғининг нархи — электр энергияси нархи шакллантирилаётган даврда амалда белгиланган нархлардан ва бошқа ёқилғи турлари эса биржа котировкаларида, куйиш шохобчаларидаги ўртача нархда белгиланади;

б) ҳаракат таркибини тасарруф этиш, таъмирлаш ва техник кўрик харажатлари. Бунда ҳаракат таркибини тасарруф этиш харажатлари Низомга 2-иловада келтирилган шаклда, таъмирлаш ва техник кўрик харажатлари Низомга 3-иловада келтирилган шаклда ҳисоб-китоб қилинади;

в) ҳайдовчи ва чиптачиларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш билан боғлиқ харажатлар. Ушбу харажатлар Низомга 4 ва 5-иловаларда келтирилган шаклда ҳисоб-китоб қилинади.

Ҳайдовчиларнинг ойлик иш ҳақи миқдори троллейбус корхонасининг амалдаги ўртача иш ҳақи миқдорлари тўғрисидаги маълумотлар асосида шакллантирилади.

Чиптачилар учун ойлик иш ҳақи харажатлари йўналишнинг паспорти ва йўналишга қўйилган талабларда ушбу йўналиш учун катта сиғимдаги (узунлиги 12 метр ва ундан ортиқ) троллейбус ҳаракатланиши назарда тутилган ҳолларда кўзда тутилади.

Чиптачилар учун иш ҳақи харажатлари ҳайдовчиларнинг иш ҳақи харажатларининг 60 фоизи миқдорида қабул қилинади;

г) ҳаракат таркибининг амортизация суммаси. Ушбу харажатлар Низомга 6-иловага мувофиқ ҳисоб-китоб қилинади.

Ҳаракат таркибининг амортизацияси унинг таркибидаги асосий воситаларнинг бошланғич қиймати, улардан фойдаланиш муддатлари ҳамда улар учун Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида белгиланган амортизация нормасидан келиб чиқиб ҳисоб-китоб қилинади;

д) ташувчиларнинг, иш берувчининг ва транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш билан боғлиқ харажатлар. Ушбу харажатлар Низомга 7-иловага мувофиқ ҳисоб-китоб қилинади;

е) троллейбус инфратузилмаси билан боғлиқ харажатлар. Ушбу харажатлар Низомга 8-иловага мувофиқ ҳисоб-китоб қилинади.

Инфратузилма харажатлари корхона балансидаги парклар, электр подстанциялар ва бошқа инфратузилмага тегишли бўлган иншоотларни сақлаш билан боғлиқ харажатлар асосида ҳисобланади;

ж) ишлаб чиқариш аҳамиятига эга бўлган бошқа харажатлар.

Бошланғич нархни ҳисоблашда ушбу харажатлар йўловчиларни ташиш хизмати (ишлаб чиқариш) таннархининг (ишлаб чиқариш аҳамиятига эга бўлган бошқа харажатларни инобатга олмаган ҳолда) 1 фоизи миқдорида инобатга олинади.

Ваколатли органга ҳудуддаги шаҳарда йўловчиларни троллейбусда ташиш фаолияти билан шуғулланувчи корхоналарнинг молиявий кўрсаткичларидан келиб чиқиб, ушбу харажатлар миқдорини таннарх харажатларининг 3 фоизигача ошириш ҳуқуқи берилади.

9. Давр харажатлари, молиявий фаолият билан боғлиқ харажатлар, фойдадан тўланадиган солиқлар ва соф фойда Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги 722-сон қарори билан тасдиқланган Товарларга (ишлар, хизматларга) тартибга солинадиган нархларни (тарифларни) шакллантириш, декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш ҳамда уларнинг қўлланишини давлат томонидан назорат қилиш, шунингдек, товар ва молия бозорида сотиладиган товарларнинг (ишлар, хизматларнинг) монопол юқори ва монопол паст нархларини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга 7-иловага мувофиқ шакллантирилади.

10. Бошланғич нархни ҳисоблашда рентабеллик даражаси, яъни соф фойда миқдорининг йўловчиларни ташиш хизматининг (ишлаб чиқариш) таннархига нисбати 10 фоиз миқдорида инобатга олинади.

Ҳаракат таркибини янгилаш ва йўловчиларни ташиш соҳасидаги бошқа капитал қўйилмалар, шунингдек, дивидендларни (фойдадан ажратмаларни) тўлаш соф фойда ҳисобидан молиялаштирилади.

4-боб. Йўналишда босиб ўтиладиган жами йиллик масофани ҳисоблаш тартиби

11. Йўналишда босиб ўтиладиган жами йиллик масофа ушбу Низомга 9-иловага мувофиқ аниқланади.

Йўналишда босиб ўтиладиган масофани ҳисоблашда троллейбусларнинг йўналишни бошлаш (паркдан биринчи бекатгача бориш) ҳамда якунлаш (охирги бекатдан парккача қайтиш) босқичининг ҳар бирида босиб ўтиладиган масофа 10 км деб қабул қилинади.

Йўналиш паспорти ва йўналишга қўйилган талабларда троллейбуслар ва қатновлар сонини ҳафта кунлари, байрам кунлари ҳамда дам олиш кунларига қараб ўзгартириш назарда тутилган бўлса, йўналишда босиб ўтиладиган жами йиллик масофа ўзгартирилган кўрсаткичлар асосида ҳисобланади.

Йўналиш паспорти ва йўналишга қўйиладиган талабларга асосан қатновларни амалга ошириш учун бир кунда йўналишга чиқариладиган троллейбуслар миқдорининг энг кўп сони ҳаракатдаги таркибда троллейбусларнинг энг кўп микдори ҳисобланади.

Троллейбуслар ва қатновлар сони ҳафта кунлари, байрам кунлари ва дам олиш кунларига қараб, ўзгартирилган йўналишларда ҳаракатдаги таркибда троллейбусларнинг ўртача сони Низомга 10-иловага мувофиқ аниқланади.

5-боб. Нархни тасдиқлаш тартиби

12. Нарх ушбу Низомга 11-иловага мувофиқ ташувчи такдим этган таклифларга биноан ваколатли орган томонидан аниқланади.

13. Ваколатли орган томонидан нарх ва унинг ҳисоб-китоблари, шунингдек, йўналиш паспорти ва йўналишга қўйилган талаблардан келиб чиқиб, иқтисодиёт ва молия органларига келишиш учун тақдим қилинади.

14. Иқтисодиёт ва молия органлари икки ҳафта муддатда нархни такдим этилган ҳужжатлар ва материаллар асосида кўриб чиқиб, уни такдим этилган даражада тасдиқлаш ёки ўзгартириш тўғрисидаги хулосани ваколатли органга юборади.

Иқтисодиёт ва молия органлари томонидан нархнинг ҳисоб-китобларида хато ва камчилликлар аниқланган такдирда, уни ижрочига қайта ишлаш таклифи билан қайтариш тақиқланади.

Бунда нарх иқтисодиёт ва молия органлари томонидан ваколатли орган билан биргаликда қайта ҳисобланади ҳамда тасдиқлаш учун ваколатли органга юборилади.

15. Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар транспорт бошқармалари бошлиқлари томонидан иқтисодиёт ва молия органининг тегишли хулосаси олинган кундан бошлаб икки иш куни давомида нарх Низомга 12-иловага мувофиқ тасдиқланади.

Ҳар бир йўналиш учун тасдиқланган нарх ва ушбу Низомга 1 — 12-иловаларда назарда тутилган ҳисоб-китоб материаллари, шунингдек, иқтисодиёт ва молия органларининг тегишли хулосалари йўналишнинг тендер ҳужжатлари таркибида сақланиши лозим.

8-боб. Якунловчи қоида

16. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.

Троллейбус йўналишларининг нархини аниқлаш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

(Троллейбус корхона номи)нинг (йўналиш коми) троллейбус йўналишида йўловчиларни ташиш билан боғлиқ бўлган ёқилғи материаллари харажатларининг

Т/р Троллейбус тури* Ёқилғи тури Ўлчов бирлиги Электр энергияси сарфининг тасдиқланган меъёри (1 км учун) Жами электр энергияси сарфи (4 уст. X 6 уст./100 км) Йўналишда босиб ўтиладиган жами йиллик масофа (км) Электр энергияси нархи (сўм) Жами харажат, минг сўм 1 2 3 4 5 6 7 8 1 . … … Жами * Йўналишнинг паспорти ва йўналишга қўйилган талаблар троллейбусларнинг туридан келиб чиқиб аниқланади. Раҳбар ______________ Бош ҳисобчи _______________ Режа-иқтисод бўлими бошлиғи (ёки режалаштириш функциясини амалга оширувчи бошқа шахс) ____________

Троллейбус йўналишларининг нархини аниқлаш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

(Троллейбус корхона номи)нинг (йўналиш номи) троллейбус йўналишидаги троллейбусларни тасарруф этиш харажатларининг

Т/р Кўрсаткичлар номи Ўлчов бирлиги Кўрсаткичлар 1. Троллейбус тури* номи 2. Йўналишда босиб ўтиладиган жами йиллик масофа км 3. Ҳаракатдаги таркибда троллейбусларнинг ўртача сони** бирлик 4. Битта троллейбус томонидан босиб ўтиладиган йиллик масофа (2-қатор/3-қатор) км 5. Автошинанинг босиб ўтиш меъёри** км 6. Битта троллейбусдаги автошиналар сони** бирлик 7. Ҳаракатдаги таркибда троллейбуслар учун талаб этиладиган автошиналарнинг йиллик сони (4-қатор / 5-қатор X 6-қатор X 3-қатор) бирлик 8. Автошинанинг нархи*** сўм 9. Битта автошинани ўрнатиш харажати (нархи)*** сўм 10. Жами автошиналарнинг қиймати, ўрнатиш харажатлари билан бирга (7-қатор X (8-қатор+9-қатор)/1000) минг сўм 11. Бир дона троллейбусдаги аккуму ляторлар сони** бирлик 12. Аккумуляторнинг хизмат кўрсатиш муддати** ой 13. Ҳаракатдаги таркибда троллейбуслар учун талаб этиладиган аккумуляторларнинг йиллик сони (3-қатор X 1 1-қатор / 12-қатор X 12 ой) бирлик 14. Аккумуляторнинг нархи*** сўм 15. Жами аккумуляторларнинг қиймати (13-қатор X 14-қатор / 1000) минг сўм 16. Ҳаракатдаги таркибда троллейбусларни йиллик ювишлар сони (3-қатор X 365 кун / 3) бирлик 17. Битта троллейбусни ювиш харажати (нархи)*** сўм 18. Жами троллейбусларни ювиш харажатлари (16-қатор X 17-қатор /1000) минг сўм 19. Ҳаракатдаги таркибда жами троллейбусларни тасарруф этиш харажатлари (10-қатор + 15-қатор + 1 8-қатор) минг сўм * Йўналишнинг паспорти ва йўналишга қўйилган талаблар, шунингдек, ҳудудда рўйхатга олинган шу йўналишга тўғри келадиган троллейбусларнинг туридан келиб чиқиб аниқланади. **Ишлаб чиқарувчилар томонидан троллейбусларнинг техник ҳужжатларида ва бошқа норматив-техник ҳужжатларда белгиланган миқдорлардан келиб чиқиб белгиланади. *** Хизмат кўрсатувчи ва (ёки) маҳсулот етказиб берувчи ташкилотлар тақдим этган прейскурантлар асосида аниқланади. Раҳбар ____________ Бош ҳисобчи ________________ Режа-иқтисод бўлими бошлиғи (ёки режалаштириш функциясини амалга оширувчи бошқа шахс) _______________

Троллейбус йўналишларининг нархини аниқлаш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА

(Троллейбус корхона номи)нинг (йўналиш номи) троллейбус йўналишида ҳаракатдаги таркибда троллейбусларни таъмирлаш ва техник кўрик харажатларининг

Т/р Кўрсаткичлар номи Ўлчов бирлиги Бир йиллик қиймати 1 . Йўналишда босиб ўтиладиган жами йиллик масофа км 2 . Троллейбус тури номи 3 . Троллейбусни таъмирлаш ва техник кўрикдан ўтказиш даврийлиги (босиб ўтадиган масофа)* км 4 . Битта троллейбусни таъмирлаш ва техник кўрикдан ўтказиш қиймати** сўм 5 . 1 км босиб ўтиладиган йиллик масофага тўғри келадиган троллейбусни таъмирлаш ва техник кўрикдан ўтказиш қиймати (4-қатор / 3-қатор) сўм 6 . Ҳаракатдаги таркибда жами троллейбусларни таъмирлаш ва техник кўрикдан ўтказиш харажатлари (1-қатор X 5-қатор/1000) минг сўм * Ишлаб чиқарувчилар томонидан троллейбусларнинг техник ҳужжатларида ва бошқа норматив-техник ҳужжатларда белгиланган миқдорлардан келиб чиқиб белгиланади. ** Хизмат кўрсатувчи ва (ёки) маҳсулот етказиб берувчи ташкилотлар тақдим этган прейскурантлар асосида аниқланади. Раҳбар ___________ Бош ҳисобчи ___________ Режа-иқтисод бўлими бошлиғи (ёки режалаштириш функциясини амалга оширувчи бошқа шахс) ____________

Троллейбус йўналишларининг нархини аниқлаш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА

(Троллейбус корхона номи)нинг (йўналиш номи) троллейбус йўналишида ҳайдовчи ва чиптачиларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш билан боғлиқ харажатларнинг

Т/р Кўрсаткичлар номи Ўлчов бирлиги Миқдори 1 . Троллейбус тури номи 2 . Троллейбуснинг узунлиги* метр 3 . Йўналишда босиб ўтиладиган жами йиллик масофа км 4 . 1 км босиб ўтиладиган масофа учун ҳайдовчининг меҳнатига ҳақ тўлаш харажати** сўм 5 . 1 км босиб ўтиладиган масофа учун чиптачининг меҳнатига ҳақ тўлаш харажати** сўм 6 . Ҳайдовчи ва чиптачиларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш билан боғлиқ йиллик харажатлар (3-қатор X (4-қатор+5-қатор) / 1 000) минг сўм 7 . Ижтимоий солиқ ставкаси (соҳа учун берилган имтиёзни ҳисобга олган ҳолда) фоиз 8 . Ижтимоий солиқ суммаси (6-қатор X 7-қатор /100) минг сўм * Йўналишнинг паспорти ва йўналишга қўйилган талаблар троллейбусларнинг туридан келиб чиқиб аниқланади. ** Ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ ҳисобланади. Раҳбар _____________ Бош ҳисобчи _____________ Режа-иқтисод бўлими бошлиғи (ёки режалаштириш функциясини амалга оширувчи бошқа шахс) ______________

Троллейбус йўналишларининг нархини аниқлаш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА

(Троллейбус корхона номи)нинг (йўналиш номи) троллейбус йўналишида босиб ўтиладиган ҳар 1 км масофа учун ҳайдовчи ва чиптачиларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш билан боғлиқ харажатларнинг

Т/р Кўрсаткичлар номи Ўлчов бирлиги Миқдори 1 . Троллейбус тури номи 2 . Троллейбуснинг узунлиги метр 3 . Ҳаракатдаги таркибда троллейбусларнинг ўртача сони дона 4 . Йўналишдаги босиб ўтиладиган жами йиллик масофа км 5 . Троллейбус йўналиши иш вақтининг давомийлиги* соат 6 . Битта троллейбус учун талаб этиладиган ҳайдовчилар сони** (5-қатор / 8 соат) нафар 7 . Жами ҳайдовчилар сони (3-қатор X 6-қатор) нафар 8 . Бир нафар ҳайдовчининг бир ойлик иш ҳақи миқдори*** сўм 9 . Жами ҳайдовчиларнинг бир ойлик иш ҳақи (7-қатор X 8-қатор) сўм 10 . Жами ҳайдовчиларнинг бир йиллик иш ҳақи (9-қатор X 12 ой /1000) минг сўм 11 . 1 км босиб ўтиладиган масофа учун ҳайдовчининг меҳнатига ҳақ тўлаш билан боғлиқ харажатлар (10-қатор / 4-қатор X1000) сўм 12 . 1 км босиб ўтиладиган масофа учун чиптачининг меҳнатига ҳақ тўлаш билан боғлиқ харажатлар (11-қатор X 0,6) сўм * Йўналишнинг паспорти ва йўналишга қўйилган талаблар асосида ҳисобланади. ** Ҳайдовчилар сони 0,5 аниқликкача яхлитланади (яхлитлашда бирлик сондан кейин ҳосил бўлган 0,25 гача бўлган сонлар инобатга олинмайди, 0,25 дан 0,74 гача 0,5 миқдорида қабул қилинади, шунингдек, 0,74 дан ошган сонлар бутун сон сифатида қабул қилинади). *** Ҳайдовчилар иш ҳақи миқдори Миллий статистика қўмитаси томонидан соҳалар кесимида эълон қилинадиган чораклик иш ҳақи миқдорлари тўғрисидаги маълумотларга кўра эълон қилинган охирги чорак учун «Ташиш ва сақлаш» соҳаси ходимлари учун назарда тутилган иш ҳақи миқдорига 1,2 коэффициентни қўллаш орқали аниқланади. Раҳбар ____________ Бош ҳисобчи ____________ Режа-иқтисод бўлими бошлиғи (ёки режалаштириш функциясини амалга оширувчи бошқа шахс) ___________

Троллейбус йўналишларининг нархини аниқлаш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомга 6-ИЛОВА

(Троллейбус корхона номи)нинг (йўналиш номи) троллейбус йўналишининг асосий воситалар ва номоддий активлар бўйича амортизация ажратмалари суммаси

Инв. раками ёки т/р Асосий воситалар ёки номоддий активлар номи Ишга тушириш санаси Дастлабки (алмаштириш) қиймати, минг сўм 20 __ йил «__» _______ қолдиқ киймати (минг сўм) Фойдаланиш муддати (амортизация даражаси), йил (ой) ёки % Амортизация тўловлари усули Амортизация суммаси, минг сўм ойлик чораклик йиллик 1. «(йўналиш номи)» йўналишдаги йўловчи ташувчи троллейбуслар учун жами 2. Ишлаб чиқаришга оид асосий воситалар ва номоддий активлар учун жами Раҳбар ____________ Бош ҳисобчи ____________ Режа-иқтисод бўлими бошлиғи (ёки режалаштириш функциясини амалга оширувчи бошқа шахс) _____________

Троллейбус йўналишларининг нархини аниқлаш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомга 7-ИЛОВА

(Троллейбус корхона номи)нинг (йўналиш номи) троллейбус йўналиши бўйича ташувчиларнинг, иш берувчининг ва транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш билан боғлиқ харажатларнинг

Т/р Кўрсаткичлар номи Ўлчов бирлиги Кўрсаткич 1. Троллейбус тури номи 2. Ҳаракатдаги таркибда троллейбусларнинг энг кўп миқдори бирлик 3. Битта троллейбуснинг йўловчи сиғими* киши 4. Ҳайдовчи ва чиптачиларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш билан боғлиқ йиллик харажатлар минг сўм 5. Ташувчиларнинг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта мукофоти суммаси** минг сўм 6. Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта мукофоти суммаси** минг сўм 7. Битта троллейбус учун транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта мукофоти суммаси** минг сўм 8. Ҳаракатдаги таркибда жами троллейбуслар учун транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта мукофоти суммаси (2-қатор X 7-қатор) минг сўм 9. Жами (5-қатор + 6-қатор + 8-қатор) минг сўм * Ишлаб чиқарувчилар томонидан троллейбусларнинг техник ҳужжатларида ва бошқа норматив-техник ҳужжатларда белгиланган миқдорлардан келиб чиқиб белгиланади. ** Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидалари, Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидалари ҳамда Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидаларига мувофиқ аниқланади. Раҳбар ___________ Бош ҳисобчи ___________ Режа-иқтисод бўлими бошлиғи (ёки режалаштириш функциясини амалга оширувчи бошқа шахс ___________

Троллейбус йўналишларининг нархини аниқлаш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомга 8-ИЛОВА

(Троллейбус корхона номи)нинг (йўналиш номи) троллейбус йуналишининг инфратузилма харажатлари бўйича

Т/р Кўрсаткичлар номи* Ўлчов бирлиги Жорий тасдиқланган тариф буйича Олдинги ҳисобот даври (йил)учун хақиқий кўрсаткичлар Прогноз даври 1. Жами инфратузилма харажатлари: 1.2. Троллейбус паркларини сақлаш: 1.2.1. жорий таъмирлаш 1.2.2. меҳнат харажати 1.2.3. меҳнат харажатларидан ягона ижтимоий тўлов 1.2.4. Юридик шахсларнинг мол-мулк солиғи ... 1.3. Электр подстанцияларини таъмирлаш: ... 1.4. Йўналишдаги контактли симлар ва устунларни таъмирлаш: ... 1.5. Ишлаб чиқаришга оид асосий воситалар ва номоддий активларнинг амортизацияси 2. Барча троллейбус йўналишларида босиб ўтиладиган жами йиллик масофа 3. Бир км учун инфратузилма харажати (1-сатр/2-сатр) 4. Жорий троллейбус йўналишида босиб ўтиладиган йиллик масофа 5. Йўналишнинг инфратузилма харажати (3-сатр* 4-сатр) * Заруратдан келиб чиқиб кўрсаткичлар киритилиши мумкин. Раҳбар ___________ Бош ҳисобчи ___________ Режа-иқтисод бўлими бошлиғи (ёки режалаш гириш функциясини амалга оширувчи бошқа шах с ) ___________

Троллейбус йўналишларининг нархини аниқлаш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомга 9-ИЛОВА

(Троллейбус корхона номи)нинг (йўналиш номи) троллейбус йўналишида босиб ўтиладиган жами йиллик масофанинг

Т/р Кўрсаткичлар номи Ўлчов бирлиги Кўрсаткич 1 . Йил давомида қатновлар амалга ошириладиган кунлар сони, шундан: (365 кундан ортиқ бўлиши мумкин эмас) кун 1.1 __________ кунлар сони* кун 1.2 __________ кунлар сони* кун 1.3 __________ кунлар сони* кун 2 . Йўналишдаги троллейбусларнинг сони бирлик 2.1 __________ кунлар сони* бирлик 2.2 __________ кунлар сони* бирлик 2.3 __________ кунлар сони* бирлик 3 . Бир кунда амалга ошириладиган қатновлар сони бирлик 3.1 __________ кунлар сони* бирлик 3.2 __________ кунлар сони* бирлик 3.3 __________ кунлар сони* бирлик 4 . Йўналиш узунлиги* км 5 . Йўналишни бошлаш (автотураргоҳдан биринчи бекатгача бориш) босқичида босиб ўтиладиган масофа (10 км) км 6 . Йўналишни якунлаш (охирги бекатдан автотураргоҳгача қайтиш) босқичида босиб ўтиладиган масофа (10 км) км 7 . Йўналишда босиб ўтиладиган жами йиллик масофа, шундан: (7.1 -қатор+7.2-қатор+7.3-қатор) км 7.1 кунларда, шу жумладан: (7.1.1-қатор+7.1.2-қатор) км 7.1.1 йўналишни бошлаш (автотураргоҳдан биринчи бекатгача бориш) ҳамда якунлаш (охирги бекатдан автотураргоҳгача қайтиш) босқичида (1.1-қатор X 2.1- қатор Х (5-қатор+6-қатор) км 7.1.2 йўналишдаги қатновлар жараёнида (1.1-қатор X 2.1-қатор X 3.1-қатор X 4-қатор) км 7.2 кунларда, шу жумладан: (7.2.1-қатор+7.2.2-қатор) км 7.2.1 йўналишни бошлаш (автотураргоҳдан биринчи бекатгача бориш) ҳамда якунлаш (охирги бекатдан автотураргоҳгача қайтиш) босқичида (1.2-қатор X 2.2- қатор X (5-қатор+6-қатор) км 7.2.2 йўналишдаги қатновлар жараёнида (1.2-қатор X 2.2-қатор X 3.2-қатор X 4-қатор) км 7.3 кунларда, шу жумладан: (7.3.1-қатор+7.3.2-қатор) км 7.3.1 йўналишни бошлаш (автотураргоҳдан биринчи бекатгача бориш) ҳамда якунлаш (охирги бекатдан автотураргоҳгача қайтиш) босқичида (1.3-қатор X 2.3-қатор X (5-қатор+6-қатор) км 7.3.2 йўналишдаги қатновлар жараёнида (1.3-қатор X 2.3-қатор X 3.3-қатор X 4-қатор) км * Йўналиш паспорта ва йўналишга қўйилган талаблар асосида календарь йил давомида кузатиладиган кунлардан келиб чиқиб кўрсатилади. Раҳбар ____________ Бош ҳисобчи ____________ Режа-иқтисод бўлими бошлиғи (ёки режалаштириш функциясини амалга оширувчи бошқа шахс) ____________

Троллейбус йўналишларининг нархини аниқлаш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомга 10-ИЛОВА

(Троллейбус корхона номи)нинг (йўналиш номи) троллейбус йўналишида босиб ўтиладиган жами йиллик масофанинг

Т/р Кўрсаткичлар номи Ўлчов бирлиги Кўрсаткич 1 . Йил давомида қатновлар амалга ошириладиган кунлар сони, шундан: (365 кундан ортиқ бўлиши мумкин эмас) кун 1.1 __________ кунлар сони* кун 1.2 __________ кунлар сони* кун 1.3 __________ кунлар сони* кун ... 2 . Йўналишдаги троллейбусларнинг сони бирлик 2.1 __________ кунлар сони* бирлик 2.2 __________ кунлар сони* бирлик 2.3 __________ кунлар сони* бирлик ... 3 . Йўналишда ҳаракатдаги таркибда троллейбусларнинг ўртача сони* ((1.1-қатор X 2.1-қатор + 1.2-қатор X 2.2- қатор + 1.3-қатор X 2.3-қатор) / 1-қатор) бирлик * Троллейбусларнинг ўртача сони 1 аниқликкача яхлитланади (яхлитлашда бирлик сондан кейин ҳосил бўлган 0,55 гача бўлган сонлар инобатга олинмайди, 0,55 дан ошган сонлар бутун сон сифатида қабул қилинади). Раҳбар ____________ Бош ҳисобчи ____________ Режа-иқтисод бўлими бошлиғи (ёки режалаштириш функциясини амалга оширувчи бошқа шахс) ____________

Троллейбус йўналишларининг нархини аниқлаш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомга 11-ИЛОВА

(Троллейбус корхона номи)нинг (йўналиш номи) троллейбус йўналиши учун тасдиқланадиган нархнинг

Т/р Кўрсаткичлар номи** Ўлчов бирлиги 20 ___ йил « ___» ________ дан эълон қилинган (тасдиқланган) нарх (тариф) (йиллик кўрсаткичлар билан) _____ йил учун ҳақиқий кўрсаткичлар Корхонанинг 20 ___ йил « ___» ________ дан таклиф этилаётган нархи (тарифи) (йиллик кўрсаткичлар билан) Нархларни кўриб чиқувчи орган томонидан қабул қилинган товар бирлиги учун таннарх (сўм) бутун ишлаб чиқариш ҳажми учун сумма (минг сўм) товар бирлиги учун таннарх (сўм) бутун ишлаб чиқариш ҳажми учун сумма (минг сўм) товар бирлиги учун таннарх (сўм) бутун ишлаб чиқариш ҳажми учун сумма (минг сўм) товар бирлиги учун таннарх (сўм) бутун ишлаб чиқариш ҳажми учун сумма (минг сўм) 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 I. Йўловчиларни ташиш хизматининг (ишлаб чиқариш) жами таннархи, шундан: (1+2+3+4+5 сатрлар) минг сўм 1. Электр энергияси минг сум 2. Ҳайдовчи ва чиптачиларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш билан боғлиқ харажатлар минг сўм 3. Меҳнат харажатларидан ягона ижтимоий тўлов минг сум 4. Троллейбусларнинг амортизация суммаси минг сум 5. Ташувчиларнинг, иш берувчининг ва транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш билан боғлиқ харажатлар минг сум 6. Инфратузилма харажатлари минг сўм 7. Ишлаб чиқариш аҳамиятига эга бўлган бошқа харажатлар минг сўм II. Зарур фонда (6+7+8+9 сатрлар) минг сўм 7. Давр харажатлари минг сўм 7.1. Амалга ошириш харажатлари минг сўм 7.2. Маъмурий харажатлар минг сўм 7.2.1. Бошқарув ҳодимларининг меҳнат харажатлари 7.2.2. Меҳнат харажатларидан ягона ижтимоий тўлов 7.2.3. Бошқа харажатлар 7.3. Бошқа операцион харажатлар минг сўм 8. Молиявий фаолият харажатлари минг сўм 9. Фойда солиғи бўйича харажатлар минг сўм 10. Соф фойда минг сўм Рентабеллик, % (10-сатр/I*100) III Нарх (тариф) ҚҚСсиз (I+II қатор) IV Нарх (тариф) ҚҚС билан V Жорий троллейбус йўналишида босиб ўтиладиган йиллик масофа км Раҳбар __________ Бош ҳисобчи __________ Режа-иқтисод бўлими бошлиғи (ёки режалаштириш функциясини амалга оширувчи бошқа шахс) __________

Троллейбус йўналишларининг нархини аниқлаш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомга 12-ИЛОВА

ТАСДИҚЛАЙМАН вилоят транспорт бошқармаси бошлиғи ____________________________________ (Ф.И.О. ва имзоси) 2025 йил «____» ____________ (Троллейбус корхона номи)нинг (йўналиш номи) троллейбус йўналиши учун нарх 20___ йил «___» ___________дан кучга киради Кўрсаткичлар номи Ўлчов бирлиги Миқдори Нарх микдори 1 км/сўм Изоҳ. Бошланғич нарх миқдори бўйича вилоят иқтисодиёт ва молия бошқармасининг 20 йил «__» __________даги ____-сон хулосаси олинган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 18 мартдаги 116-сон қарорига 4-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида автомобиль транспортида йўловчилар ва багаж ташиш қоидаларини ҳамда автобусларда йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлашга доир талабларни тасдиқлаш ҳақида» 2003 йил 4 ноябрдаги 482-сон қарорида :

а) 1-иловада :

6-бандда :

ўн учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«йўналишсиз такси — йўловчиларнинг буюртманомаларига кўра таксометр функцияларини таъминлайдиган махсус иловага эга мослама кўрсаткичи бўйича ҳақ тўлаш ҳисобига ташиш хизматларини кўрсатадиган ҳайдовчидан ташқари тўрттадан ортиқ бўлмаган ўриндиққа эга енгил автотранспорт воситаси;»;

қуйидаги мазмундаги ўн тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«агрегатор — йўналишсиз таксида йўловчи ташувчиларга мижозларни излаш бўйича интерактив хизматларни кўрсатувчи юридик шахс»;

ўн тўртинчи — йигирма еттинчи хатбошилар тегишинча ўн бешинчи — йигирма саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

98-банднинг «а» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«а) аҳоли гавжум жойларда, автовокзал (автостанция), вокзал ва аэропортларга туташ ҳудудларда ташкил қилинган йўналишсиз таксиларнинг махсус жиҳозланган тўхташ жойларида»;

99-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

«Бунда агрегаторлар йўналишсиз таксиларда Тошкент шаҳрида хизмат кўрсатадиган автотранспорт воситалари турларига қараб, «Стандарт», «Бизнес», «Эконом», «Комфорт» тарифларини белгилаши мумкин»;

б) 2-иловада :

67 1 -банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«67 1 . Умумий фойдаланиладиган йўналишларни очиш, ўзгартириш ва ёпиш қуйидагича амалга оширилади:

а) Нукус ва Тошкент шаҳри ҳамда вилоятларнинг маъмурий марказлари бўлган шаҳарлардаги шаҳар автобус ва йўналишли такси йўналишлари — ҳудудларнинг жамоат транспорти бош режаларига мувофиқ ишлаб чиқилган йўналишлар тармоғи асосида шаҳар ҳокимликлари ҳузурида тузиладиган комиссиялар томонидан;

б) шаҳар атрофи ва вилоят ичи шаҳарлараро йўналишлар:

мунтазам ташишни амалга ошириш ниятида бўлган ташувчилар ва фуқароларнинг аризалари;

халқ депутатлари вилоят, шаҳар, туман Кенгашлари, ҳокимликлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва жамоатчилик вакилларининг таклифлари асосида ҳокимликлар ҳузурида тузиладиган комиссиялар томонидан;

в) шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар — Транспорт вазирлиги томонидан амалга оширилади»;

қуйидаги мазмундаги 67 2 — 67 6 -бандлар билан тўлдирилсин:

«67 2 . Ваколатли органлар томонидан мавжуд йўналишни очиш, ўзгартириш ёки ёпиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқишда қуйидагилар эътиборга олинади:

а) йўналишлар тармоғида олиб борилган ўрганишлар асосида мавжуд йўналишларни оптималлаштириш зарурати;

б) автомобиль йўллари, кўчалар, сунъий иншоотлар, темир йўл кесишмалари, йўлларни тартибга солиш элементларининг эксплуатация ҳолати ва техник хизмат кўрсатиш даражасининг йўл ҳаракати хавфсизлиги ва йўловчилар ҳаракати талабларига мослиги (мос келмаслиги);

в) Транспорт вазирлигининг тегишли ҳудудий бошқармалари ҳамда ташувчилар томонидан ўрганишлар асосида аниқланган ва ваколатли органнинг далолатномаси билан тасдиқланган барқарор йўловчи оқимининг мавжудлиги (йўқлиги);

г) йўналишларда йўл ҳаракати хавфсизлигини ва йўловчилар ҳаракатини таъминлаш, шунингдек йўл ҳаракати шароитларини яхшилаш ва йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни кўриш имконияти мавжудлиги (мавжуд эмаслиги);

д) бир-бирини такрорловли йўналишларнинг мавжудлиги (мавжуд эмаслиги).

Йўналишларнинг ҳаракатланиш жадвалини (жадвалларини) ишлаб чиқиш ва ўзгартириш тўғрисидаги масалани кўриб чиқишда йўналиш бўйича аниқланган ва ваколатли органнинг далолатномаси билан тасдиқланган йўловчи оқимини ҳисобга олинади.

Йўналишга қўйилган автобусларнинг умумий сиғими йўналишдаги умумий йўловчилар оқимидан кам бўлмаслиги керак.

67 3 . Йўналишларни очиш, ўзгартириш ва ёпиш тўғрисидаги ариза (таклиф) қуйидаги ҳужжатлар илова қилинган ҳолда ваколатли органга юборилади:

а) йўналишнинг амалдаги паспорти;

б) ўзгартирилаётган йўналиш бўйича транспорт воситаларининг тоифаси, жадваллар сони, ҳаракатланиш жадвали ва янги йўналиш схемасини ўз ичига олган таклиф;

в) ушбу Низомнинг 2-бандида кўрсатилган шартларни ҳисобга олган ҳолда йўналишни очиш, ўзгартириш ва ёпишнинг мақсадга мувофиқлигини асослаш.

67 4 . Ваколатли орган аризани (таклифни) унга илова қилинган ҳужжатлар билан бирга рўйхатдан ўтказади ва ўн иш кунида кўриб чиқилишини таъминлайди.

Аризани (таклифни) кўриб чиқиш натижалари бўйича ваколатли орган йўналишни очиш, ўзгартириш ёки ёпиш тўғрисида қарор қабул қилади. Ваколатли орган қарори асосида йўналишлар паспортига ва ушбу йўналишлар бўйича амалдаги шартномаларга тегишли ўзгартиришлар киритилади.

67 5 . Янги йўналиш ташкил этилган кундан бошлаб тўқсон кундан кечиктирмай мунтазам ташишларни амалга ошириш ҳуқуқини олиш учун очиқ тендерга қўйилиши керак.

67 6 . Транспорт вазирлиги томонидан йўловчи ташиш йўналишларининг электрон реестри юритилади.

Ваколатли органлар томонидан йўналишларни очиш, ўзгартириш ва ёпиш тўғрисидаги қарорлар қабул қилингандан бошлаб беш иш кунида Транспорт вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармаларига электрон реестрга киритиш учун тақдим этилади. Транспорт вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан йўналишларни очиш, ўзгартириш ёки ёпиш тўғрисидаги қарорлар уч иш кунида электрон реестрга киритилади.

Маълумотлар электрон реестрга киритилган кундан бошлаб йўналиш очилган, ўзгартирилган ёки ёпилган деб ҳисобланади».

3. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 июлдаги 636-сон қарори билан тасдиқланган Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия варақалари берилганлиги учун ундириладиган давлат божи миқдорлари қуйидаги мазмундаги изоҳ билан тўлдирилсин:

«Изоҳ. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Электромобиллар ишлаб чиқаришни ташкил этишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 19 декабрдаги ПҚ-443-сон қарорининг 9-бандига мувофиқ электромобиллар ва гибрид автомобилларда йўловчиларни ташиш хизматларини кўрсатувчи жисмоний ва юридик шахслар 2030 йил 1 январга қадар лицензия варақалари берилганлиги учун давлат божини тўлашдан озод этилган».

4. Вазирлар Маҳкамасининг «Умумий фойдаланиладиган транспортда йўловчи ташишда йўлкира ҳақини тўлашнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш тўғрисида» 2019 йил 25 ноябрдаги 948-сон қарорида :

а) 3-бандда :

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«инвестиция харажатларини қоплаш муддати давомида — 2026 йил 31 декабрга қадар ихтисослаштирилган компания хизматлари учун воситачилик тўлови Тошкент шаҳар жамоат транспортида (автобус ва метро) белгиланган амалдаги чекланган тарифдан келиб чиққан ҳолда, автоматлаштирилган тизим орқали ўтган барча транзакцияларнинг 4 фоизи, 2027 йил 1 январдан бошлаб — 3 фоизи миқдорда ўрнатилади»;

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Нукус шаҳри ва вилоят марказлари жамоат транспортида (автобус, трамвай, троллейбус) ихтисослаштирилган компания хизматлари учун воситачилик тўлови белгиланган амалдаги чекланган тарифдан келиб чиққан ҳолда, автоматлаштирилган тизим орқали ўтган барча транзакцияларнинг 3 фоизи миқдорида ўрнатилади;»;

тўртинчи — саккизинчи хатбошилар тегишинча бешинчи — тўққизинчи хатбошлар деб ҳисоблансин.

6. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 июндаги 352-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилишда божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган, ўхшаши республикада ишлаб чиқарилмайдиган технологик асбоб-ускуналар рўйхати қуйидаги мазмундаги 559 2 -позиция билан тўлдирилсин:

« 559 2 . 8702 90 112 0 8702 90 119 0 8702 40 000 2 8702 40 000 9 Ҳайдовчи билан бирга 60 киши ёки ундан ортиқ кишини ташишга мўлжалланган транспорт воситалар (автобуслар/электробуслар). » .

7. Вазирлар Маҳкамасининг «Автомобиль транспортида йўловчи ташиш йўналишлари бўйича очиқ тендерларни электрон тарзда ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 6 декабрдаги 738-сон қарорида :

а) 1-иловада :

2-бандда :

қуйидаги мазмундаги ўн биринчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«брутто-шартнома — йўналишларда чекланган тарифларда йўловчи ташиш хизматлари учун «босиб ўтилган йўл» ва «сифат» мезонларидан келиб чиққан ҳолда ҳисоб-китоб қилишни назарда тутувчи ваколатли орган ва ташувчи ўртасида тузилган шартнома»;

ўн биринчи ва ўн иккинчи хатбошилар тегишинча ўн иккинчи ва ўн учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

4-бандда :

еттинчи ва тўққизинчи хатбошилари «шартнома» сўзидан кейин «(брутто-шартнома)» сўзлари билан тўлдирилсин;

қуйидаги мазмундаги ўнинчи — ўн тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

«Ваколатли орган брутто-шартнома тизими доирасида шаҳар ичи автобус йўналишлари бўйича:

брутто-шартнома асосида тендерга чиқариладиган йўналишларни белгилайди, уларнинг паспорти ва талабларини ишлаб чиқади;

йўналишларнинг бошланғич нархини шакллантиради ҳамда иқтисодиёт ва молия органлари билан келишади;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан йўналишларни тендерга чиқариш жадваллари тасдиқланишини таъминлайди ва тендер тўғрисида оммавий ахборот воситаларида эълон қилади»;

6 ва 14-бандлар «шартноманинг» сўзидан кейин «(брутто-шартнома)» сўзлари билан тўлдирилсин;

9-банд «бириктириши мумкин» сўзларидан кейин «, шаҳар автобус йўналишлари бундан мустасно» сўзлари билан тўлдирилсин.

18-банд «ўттиз кун олдин» сўзларидан кейин «(шаҳар автобус йўналишлари бўйича камида олтмиш календарь кун олдин)» сўзлари билан тўлдирилсин;

21-банд «киритилиши мумкин» сўзларидан кейин «шаҳар автобус йўналишлари бундан мустасно» сўзлари билан тўлдирилсин;

29-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«29. Тендер бўйича таклифлар қуйидаги кўрсаткичлар ва ахборотларни (мезонларни) ўзида акс эттириши лозим:

а) шаҳар автобус йўналишлари бўйича:

лотга қўйилган йўналишларда автобус босиб ўтадиган ҳар бир километр масофанинг таклиф этилаётган нархлари даражаси;

автобусларнинг ишлаб чиқарилган йили;

автобусларда йўловчиларга қўшимча қулайликларнинг мавжудлиги;

автобусларнинг ташиш учун таклиф қилинаётган умумий сиғими (шу жумладан, йўловчи ўриндиқлари сони);

автомобиль транспортида йўловчиларни мунтазам ташиш соҳасидаги иш тажрибаси;

автобусларнинг экологик тозалиги;

б) шаҳар, шаҳар атрофи ва вилоят ичидаги шаҳарлараро йўналишлар бўйича:

лотга қўйилган йўналишларда, харажатларни тўлиқ қоплашни ҳисобга олган ҳолда, йўлкира учун қатнашчи томонидан таклиф этилаётган тарифлар даражаси;

автотранспорт воситасининг тоифаси (категорияси) (автобус, микроавтобус, енгил автомобиль) ва класси ҳамда ишлаб чиқарилган йили;

автотранспорт воситасининг йўловчилар ташиш учун таклиф қилинаётган умумий сиғими (шу жумладан, йўловчи ўриндиқлари сони);

йўналишдаги қатновларнинг таклиф этилаётган сони;

йўналишларда ишлаётганда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш бўйича тадбирлар режаси (агар мавжуд бўлса);

автобус ва микроавтобуснинг базавий комплектациясида йўловчиларга қўшимча қулайликлар мавжудлиги (агар мавжуд бўлса);

в) шаҳарлараро — вилоятлараро ва халқаро йўналишлар бўйича «б» кичик бандда қайд этилган мезонлар қўлланади (бешинчи хатбошидаги кўрсаткичдан ташқари).»

г) брутто-шартнома асосида молиялаштириладиган йўналишлар бўйича — «а» кичик бандда қайд этилган мезонларга қўшимча равишда йўналишнинг якуний нархи»;

38-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

«Устувор мезонлар бўйича ҳисобланган баллар ҳам тенг бўлган тақдирда, ғолибни аниқлашда қатнашчининг ўз ҳудудида ихтисослашган автосаройининг мавжуд бўлиши ва йўналишларда фаолият кўрсатиши давомида тендер шартномаси талаб ва шартларига риоя этганлиги инобатга олинади»;

51-банд «шартнома» сўзидан кейин «(брутто-шартнома)» сўзлари билан тўлдирилсин;

57-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«57. Тендер ғолиби билан шартнома (брутто-шартнома) тендерда таклиф этилган автотранспорт воситаларининг ўртача ишлаб чиқарилган йили кўрсаткичларига мувофиқ, қуйида келтирилган табақалаштирилган муддатларга тузилади.

Шартномалар тендер ғолиби ва ваколатли орган ўртасида 7 йил муддатгача тузилади. Шартнома муддати ваколатли органнинг ахборот тизими орқали автотранспорт воситаларининг ишлаб чиқарилган йили ўртача кўрсаткичларига мувофиқ автоматик тарзда қуйидагича аниқланади:

Тендерда таклиф этилган жами автотранспорт воситалари паркининг ўртача ишлаб чиқарилган йили:

2 йилгача бўлса (2 йил ҳам киради), шартнома 7 йил муддатга;

3 йилдан 5 йилгача (5 йил ҳам киради) бўлса, шартнома 5 йил муддатга;

6 йилдан 7 йилгача (7 йил ҳам киради) бўлса, шартнома 3 йил муддатга;

8 йилдан ошган бўлса, шартнома 1 йил муддатга тузилади.

Автотранспорт воситалари паркининг ўртача ишлаб чиқарилган йили кўрсаткичи таклиф этилган автотранспортларнинг умумий ишлаб чиқарилган йилини автотранспорт сонига бўлиш орқали аниқланади.

М1 тоифадаги автотранспорт воситалари тендер таклифига тақдим этилганда, ишлаб чиқарилган йилидан қатъий назар шартнома бериш муддати 1 йил этиб белгиланади.

Тендер ғолибининг хоҳишига кўра шартнома белгиланган муддатдан камроқ муддатга ҳам тузилиши мумкин, брутто-шартнома бундан мустасно»;

д) 2-иловада :

2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«2. Йўлкира учун қатнашчи томонидан таклиф этилаётган тарифлар (йўналиш нархлари) даражаси қуйидаги жадвалга мувофиқ баҳоланади:

Йўналиш номи Таклиф натижалари балл 1. Шаҳар атрофи, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлардаги 1 йўловчи/км учун тарифнинг қатнашчи томонидан таклиф этилаётган даражаси Таклиф этилган тариф талабдан 21 фоиз ва ундан паст 5 Таклиф этилган тариф талабдан 10 — 20 фоиз оралиғида паст 4 Таклиф этилган тариф талабга мос (4 фоизгача юқори) 3 Таклиф этилган тариф талабдан 5 — 10 фоизгача юқори 2 Таклиф этилган тариф талабдан 11 — 20 фоизгача юқори 1 Таклиф этилган тариф талабдан 21 фоиз ва ундан юқори 0 2. Шаҳар ички йўналишли такси йўналишларида 1 йўловчи учун йўлкиранинг қатнашчи томонидан таклиф этилаётган тарифлар даражаси Таклиф этилган тариф талабдан 21 фоиз ва ундан паст 5 Таклиф этилган тариф талабдан 10 — 20 фоиз оралиғида паст 4 Таклиф этилган тариф талабга мос 3 Таклиф этилган тариф талабдан баланд 0 3. Шаҳар автобус йўналишларида автобус босиб ўтадиган ҳар бир километр масофанинг қатнашчи томонидан таклиф этилаётган нархлари даражаси Таклиф этилган нарх бошланғич нархдан 25 — 30 фоиз оралиғида паст 20 Таклиф этилган нарх бошланғич нархдан 20 — 24 фоиз оралиғида паст 18 Таклиф этилган нарх бошланғич нархдан 15 — 19 фоиз оралиғида паст 16 Таклиф этилган нарх бошланғич нархдан 10 — 14 фоиз оралиғида паст 13 Таклиф этилган нарх бошланғич нархдан 5 — 9 фоиз оралиғида паст 10 Таклиф этилган нарх бошланғич нархдан 2 — 4 фоиз оралиғида паст 7 Таклиф этилган нарх бошланғич нархга мос 4 Таклиф этилган нарх бошланғич нархдан баланд 0

қуйидаги мазмундаги 3 1 -банд билан тўлдирилсин:

«3 1 . Қатнашчининг автомобиль транспортида йўловчиларни мунтазам ташиш соҳасидаги иш тажрибаси қуйидаги жадвалга мувофиқ баҳоланади:

Мезон номи Таклиф натижалари Балл Қатнашчининг автомобиль транспортида йўловчиларни мунтазам ташиш соҳасидаги фаолияти Соҳадаги фаолияти 5 йил ва ундан юқори 5 Соҳадаги фаолияти 2 йилдан 4 йилгача (4 йил ҳам киради) 3 Соҳадаги фаолияти 1 йил 1 Соҳада фаолият юритмаган 0

4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«4. Қатнашчи томонидан таклиф этилаётган автотранспорт воситасининг йўловчилар ташиш учун таклиф қилинаётган умумий сиғими кўрсаткичлари (шу жумладан, йўловчи ўриндиқлари сони) қуйидаги жадвалга мувофиқ баҳоланади:

Мезон номи Таклиф натижалари балл 1. Автотранспорт воситасининг умумий сиғими (шу жумладан ўриндиқлари сони) Таклиф этилган кўрсаткич талабдан 11 фоиз ва ундан юқори 5 Таклиф этилган кўрсаткич талабдан 5 — 10 фоиз оралиғида юқори 4 Таклиф этилган кўрсаткич талаб этилган кўрсаткичга мос 3 Таклиф этилган кўрсаткич талабдан 5 — 10 фоиз оралиғида паст 2 Таклиф этилган кўрсаткич талабдан 11 фоиз ва ундан паст 1 Шаҳар автобус йўналишларида автобусларнинг умумий сиғими (шу жумладан, ўриндиқлари сони) Таклиф этилган кўрсаткич талабдан 21 фоиз ва ундан юқори 5 Таклиф этилган кўрсаткич талабдан 10 — 20 фоиз оралиғида юқори 3 Таклиф этилган кўрсаткич талаб этилган кўрсаткичга мос 1 » ;

5-банднинг иккинчи хатбошиси «татбиқ этилади» сўзларидан кейин «шаҳар автобус йўналишлари бундан мустасно» сўзлари билан тўлдирилсин;

8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«8. Қатнашчи томонидан таклиф этилаётган автобус ва микроавтобусларда йўловчиларга қўшимча қулайликлар мавжудлиги учун қуйидаги жадвалга мувофиқ коэффициент қўлланилади:

Мезон номи Қўллаш учун коэффициент 1. Шаҳар (йўналишли такси), шаҳар атрофи, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлардаги автобус ва микроавтобусларда йўловчиларга қўшимча қулайликлар мавжудлиги Кондиционер (иқлим-назорати тизими) 1,20 Интернет тармоғи 1,15 биоҳожатхона 1,10 аҳолининг имконияти чекланган гуруҳлари учун қулай ва хавфсиз муҳитни таъминловчи ускуналар 1,10 телефон қувватлагичлари 1,05 ҳар бир ўриндиқда монитор (планшет) 1,05 бекатларни эълон қилиш аудио тизими 1,05 2. Шаҳар автобус йўналишларидаги автобусларда йўловчиларга қўшимча қулайликлар мавжудлиги Кондиционер (иқлим-назорати тизими) 2,0 аҳолининг имконияти чекланган гуруҳлари учун қулай ва хавфсиз муҳитни таъминловчи ускуналар 2,0 бекатларни эълон қилиш аудио тизими 1,5 видеокузатув тизимлари 1,5 йўловчиларни ҳисоблаш қурилмалари 1,5 Интернет тармоғи 1,5

қуйидаги мазмундаги 8 1 -банд билан тўлдирилсин:

«8 1 . Шаҳар автобус йўналишларида таклиф этилаётган автобусларнинг экологик тозалигини аниқлаш учун қуйидаги жадвалга мувофиқ коэффициент қўлланилади:

Мезон номи Қўллаш учун коэффициент Қатнашчи томонидан таклиф этилаётган автобусларининг экологик тозалиги даражаси Электробуслар 5 Табиий газда ишлайдиган автобуслар 3 «Евро-4» ва ундан юқори экологик тоифа талабларига мос келадиган автобуслар 1 «Евро-3» ва ундан паст экологик тоифа талабларига мос келадиган автобуслар 0

9-банднинг биринчи хатбошиси «баҳоланади» сўзидан кейин «шаҳар автобус йўналишлари бундан мустасно» сўзлари билан тўлдирилсин;

10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«10. Барча мезонлар бўйича олинган баллар қўшилиб, умумий (якуний) балл аниқланади.

Агар баҳолаш натижаларига кўра бир нечта қатнашчи тенг баллар олган бўлса, у ҳолда ғолиб тенг баллар олган қатнашчиларнинг тендер таклифларидаги қуйидаги устувор мезонлардан келиб чиқиб аниқланади:

Т/р Мезон номи (устуворлиги бўйича кетма-кетликда) I. Шаҳар (йўналишли такси), шаҳар атрофи, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича 1. Автотранспорт воситасининг ишлаб чиқарилган йили 2. Автобус ва микроавтобусларда йўловчиларга қўшимча қулайликлар мавжудлиги 3. Автотранспорт воситасининг ташув учун таклиф қилинаётган умумий сиғими (шу жумладан йўловчи ўриндиқлари сони) 4. Йўналишларда ишлаётганда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш бўйича тадбирлар режаси 5. Йўлкира учун қатнашчи томонидан таклиф этилаётган тарифлар даражаси 6. Автотранспорт воситасининг тоифаси ва класси II. Шаҳар автобус йўналишлари бўйича 1. Йўналишда автобус босиб ўтадиган ҳар бир километр масофанинг таклиф этилаётган нархлари даражаси 2. Автобусларнинг ишлаб чиқарилган йили 3. Автобусларда йўловчиларга қўшимча қулайликларнинг мавжудлиги 4. Автобусларнинг ташиш учун таклиф қилинаётган умумий сиғими (шу жумладан йўловчи ўриндиқлари сони) 5. Автомобиль транспортида йўловчиларни мунтазам ташиш соҳасидаги иш тажрибаси 6. Автобусларнинг экологик тозалиги » .

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2023 йил 18 март,

116-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.03.2023 й., 09/23/116/0158-сон; 04.09.2023 й., 09/23/428/0675-сон; 02.04.2025 й., 09/25/200/0300-сон; 07.10.2025 й., 09/25/627/0901-сон; 04.06.2026 й., 09/26/276/0559-сон; 23.06.2026 й., 09/26/317/0617-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

NIZOM

NIZOM

HISOB-KITOBI

HISOB-KITOBI

HISOB-KITOBI

HISOB-KITOBI

HISOB-KITOBI

HISOB-KITOBI

HISOB-KITOBI

HISOB-KITOBI

HISOB-KITOBI

HISOB-KITOBI

HISOB-KITOBI

Jamoat transportini moliyalashtirishning yangi tizimini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Jamoat transporti tizimini isloh qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi 2023-yil 16-fevraldagi PQ-59-son qarori ijrosini taʼminlash hamda jamoat transportini moliyalashtirishning yangi tizimini tashkil etish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Quyidagilarni nazarda tutuvchi:

a) Muntazam avtobus yoʻnalishida yoʻlovchi tashishni brutto-shartnoma asosida tashkil etish va moliyalashtirish tartibi toʻgʻrisida nizom 1-ilovaga muvofiq:

Qoraqalpogʻiston Respublikasi Transport vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar transport boshqarmalari tomonidan yoʻnalishlarni tashuvchilarga biriktirish tartibi;

yoʻlovchilarni muntazam tashishlarni amalga oshiruvchi tashuvchilarga va bunday tashishlarni amalga oshirishga qoʻyiladigan talablar;

yoʻnalishda yoʻlovchilarni muntazam tashishni amalga oshirishning majburiy shartlari hamda tashuvchining majburiyatlari va javobgarligi;

brutto-shartnoma boʻyicha bajarilgan ish hajmini va tashuvchiga toʻlanadigan toʻlov miqdorini aniqlash tartibi;

b) Shahar avtobus yoʻnalishlarining boshlangʻich narxini aniqlash va tasdiqlash tartibi toʻgʻrisida nizom 2-ilovaga muvofiq:

boshlangʻich narxni Qoraqalpogʻiston Respublikasi Transport vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar transport boshqarmalari tomonidan har bir shahar avtobus yoʻnalishi uchun ularning pasporti va yoʻnalishga qoʻyilgan talablar asosida alohida shakllantirish tartibi;

shahar avtobus yoʻnalishda bosib oʻtiladigan jami yillik masofani hisoblash tartibi;

v) Trolleybus yoʻnalishlarining narxini aniqlash va tasdiqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizom 3-ilovaga muvofiq tasdiqlansin:

trolleybus yoʻnalishlarining narxini shakllantirish tartibi;

brutto-shartnoma asosida yoʻlovchilarni tashish xizmatining tannarxi tarkibiga kiruvchi xarajatlar;

yoʻnalishda bosib oʻtiladigan jami yillik masofani hisoblash va narxni tasdiqlash tartibi.

2. Belgilansinki, shahar avtobus yoʻnalishlarini brutto-shartnoma asosida tashuvchilarga biriktirish yuzasidan tenderlarning tender hujjatlari va texnik topshiriqlari Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi “Loyihalar va import kontraktlarini kompleks ekspertiza qilish markazi” davlat unitar korxonasi tomonidan ekspertizadan oʻtkazilmaydi.

3. Oʻzbekiston Respublikasi Transport vazirligi Davlat aktivlarini boshqarish agentligi bilan birgalikda bir oy muddatda “Toshshahartransxizmat” AJ tizimidagi “Toshyoʻlovchitransxizmat” unitar korxonasini uning negizida “Yoʻlovchi tashishni monitoring va nazorat qilish” davlat muassasasini tashkil etish uchun Toshkent shahar transport va yoʻl-transport infratuzilmasi bosh boshqarmasiga oʻtkazsin. Bunda “Toshshahartransxizmat” AJ ustav kapitalidagi davlat ulushi “Toshyoʻlovchitransxizmat” unitar korxonasining balans qiymatiga teng miqdorda kamaytiriladi.

4. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligi bilan birgalikda 2023-yil 1-sentabrga qadar hududlarda tashkil etiladigan “Yoʻlovchi tashishni monitoring va nazorat qilish” davlat muassasalarini joylashtirish uchun binolar bilan taʼminlash choralarini koʻrsin.

5. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga 4-ilovaga muvofiq oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.

6. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari A.J. Ramatov, Oʻzbekiston Respublikasi transport vaziri I.R. Maxkamov, Oʻzbekiston Respublikasi iqtisodiyot va moliya vaziri Sh.D. Kudbiyev zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 18-martdagi 116-son qaroriga 1-ILOVA

Muntazam avtobus yoʻnalishida yoʻlovchi tashishni brutto-shartnoma asosida tashkil etish va moliyalashtirish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom muntazam shahar avtobus (elektrobus) hamda trolleybus yoʻnalishida cheklangan tariflarda yoʻlovchi tashishni brutto-shartnoma (gross cost contract) asosida tashkil etish va moliyalashtirish tartibini belgilaydi.

2. Ushbu Nizom tashkiliy-huquqiy shaklidan qatʼi nazar shahar jamoat transporti tarmogʻining magistral, halqa, yetkazib beruvchi va bogʻlovchi muntazam avtobus (elektrobus) hamda trolleybus yoʻnalishlarida (keyingi oʻrinlarda — yoʻnalishlar) xizmat koʻrsatuvchi tadbirkorlik subyektlariga (keyingi oʻrinlarda — tashuvchilar) nisbatan tatbiq etiladi.

3. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:

avtomatlashtirilgan dispetcherlik xizmati (keyingi oʻrinlarda — dispetcherlik xizmati) — vakolatli organlarning tashuvchilar tomonidan yoʻnalish koʻrsatkichlari bajarilishini monitoring qilish, belgilangan mezonlar boʻyicha bajarilgan ish hajmini aniqlash hamda baholashni amalga oshiruvchi xizmati;

avtomatlashtirilgan toʻlov tizimi operatori (ATTO operatori) — umumiy foydalaniladigan transportda yoʻlovchi tashish uchun yoʻlkira haqini amalga oshirishning avtomatlashtirilgan tizimini joriy etish boʻyicha ixtisoslashtirilgan kompaniya;

“bosib oʻtilgan yoʻl” mezoni — tashuvchining yoʻnalish boʻylab tashish jarayonida amalda bosib oʻtgan masofasi oʻlchovi koʻrsatkichi;

brutto-shartnoma — yoʻnalishlarda cheklangan tariflarda yoʻlovchi tashish xizmatlari uchun “bosib oʻtilgan yoʻl” va “sifat” mezonlaridan kelib chiqqan holda hisob-kitob qilishni nazarda tutuvchi vakolatli organ va tashuvchi oʻrtasida tuzilgan shartnoma;

vakolatli organ — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Transport vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar transport boshqarmalari;

dasturiy taʼminot — Transport vazirligi tomonidan tasdiqlangan, muntazam shahar avtobus yoʻnalishlarida cheklangan tariflar boʻyicha yoʻlovchilar tashishni brutto-shartnoma asosida tashkil etish va moliyalashtirish, “bosib oʻtilgan yoʻl” va “sifat” mezonlari hisobini yurituvchi, yoʻnalish koʻrsatkichlariga rioya qilinganligi va belgilangan sifat mezonlar boʻyicha bajarilgan ish hajmini aniqlovchi dasturiy taʼminot;

iqtisodiyot va moliya organlari — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi, viloyatlar hamda Toshkent shahar iqtisodiyot va moliya boshqarmalari;

yoʻnalishning boshlangʻich narxi — yoʻnalishlarni biriktirish yuzasidan elektron tarzda oʻtkaziladigan ochiq tenderga (keyingi oʻrinlarda — tender) chiqariladigan yoʻnalishda brutto-shartnoma asosida yoʻlovchi tashish xizmatlarini koʻrsatish uchun avtobus (elektrobus) bosib oʻtadigan har bir kilometr masofaning eng yuqori narxi;

yoʻnalishning yakuniy narxi — yoʻnalishda brutto-shartnoma asosida yoʻlovchi tashish xizmatlarini koʻrsatish uchun avtobus (elektrobus) bosib oʻtadigan har bir kilometr masofaning tender natijalariga koʻra aniqlangan yakuniy narxi;

nazoratchilar — vakolatli organlar yoki ularning qoshida tuzilgan tashkilotlarning yoʻlkira haqi toʻlanishi va tashish xizmatlari sifati nazoratini amalga oshiruvchi maxsus farqlovchi belgilarga va maʼmuriy jarima qoʻllash huquqi ega xodimi;

“sifat” mezoni — tashuvchi tomonidan qatnovlarni ish jadvaliga mos ravishda boshlash va tugatish hamda oraliq bekatlarga kelish va ketish vaqtlariga rioya qilinishi, belgilangan harakat intervali va muntazamligi taʼminlanishi, shuningdek, haydovchi va avtobus (elektrobus) hamda trolleybus uchun qoʻyilgan minimal talablar bajarilishi koʻrsatkichlari;

uzoq muddatli cheklov — avtobus (elektrobus) va trolleybusning yoʻnalish pasportida belgilangan sxemasi boʻylab boshlangʻich va oxirgi bekatlar orasida toʻliq harakatlanishiga imkon bermaydigan, harakat yoʻnalishining maʼlum uchastkasida 30 kundan koʻp boʻlgan muddatga cheklangan holat;

cheklangan tarif — shahar yoʻlovchi transportida yoʻlovchilar va bagaj tashish uchun mahalliy hokimiyat vakillik organlari tomonidan belgilanadigan yoʻl haqining cheklangan miqdori;

qisqa muddatli cheklov — avtobus (elektrobus) va trolleybusning yoʻnalish pasportida belgilangan sxemasi boʻylab boshlangʻich va oxirgi bekatlar orasida toʻliq harakatlanishiga imkon bermaydigan, harakat yoʻnalishining maʼlum uchastkasida 30 kungacha boʻlgan muddatga cheklangan holat.

4. Yoʻnalishlarda cheklangan tariflarda yoʻlovchi tashishni brutto-shartnoma asosida tashkil etishda, quyidagilar vakolatli organ hamda iqtisodiyot va moliya organlarining asosiy vazifalari hamda funksiyalari hisoblanadi:

a) vakolatli organ:

yoʻnalishlarni belgilaydi, ularning pasporti va talablarini ishlab chiqadi, iqtisodiyot hamda moliya organlari bilan birgalikda yoʻnalishlarning boshlangʻich narxini kelishadi;

yoʻnalishlarni belgilangan tartibda tenderlar orqali tashuvchilarga biriktiradi va tender gʻoliblari bilan Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari nomidan brutto-shartnoma tuzadi;

hisobot davrida tashuvchilar tomonidan yoʻnalish koʻrsatkichlari bajarilishini monitoring qiladi, bajarilgan ish hajmi va sifatini aniqlaydi (dasturiy taʼminotdan maʼlumotlarni olish imkoni boʻlmagan hollarda, tashuvchining yoʻl varaqalari, chipta-hisob varaqalaridan va/yoki tashuvchining oʻrnatilgan masofiy kuzatuv tizimidan olingan hisobotlar asosida) hamda baholaydi;

bajarilgan ish hajmi va sifat mezonlari asosida tashuvchiga brutto-shartnoma shartlariga asosan toʻlovlarni amalga oshiradi;

hisobot shakllarini ishlab chiqadi va tasdiqlaydi;

yoʻlkira haqi toʻlanishini, tashuvchi tomonidan bajarilgan ishlar hajmi va xizmatlar sifatini nazorat qiladi;

“Yoʻlovchi tashishni monitoring va nazorat qilish” davlat muassasalari faoliyatini muvofiqlashtiradi;

b) iqtisodiyot va moliya organlari:

vakolatli organ bilan birgalikda yoʻnalishlarning boshlangʻich narxini kelishadi;

vakolatli organ tomonidan taqdim etilgan Davlat budjeti hisobidan ajratilishi lozim boʻlgan mablagʻlar hisob-kitobini shakllantiradi va mahalliy budjetlar parametrlarida nazarda tutish uchun buyurtmanomalar beradi;

hisobot davrida tashuvchilar tomonidan yoʻnalish koʻrsatkichlari bajarilishini monitoring qiladi;

brutto-shartnoma asosida tashkil etilgan shahar avtobus (elektrobus) hamda trolleybus yoʻnalishlarida yoʻlovchi tashishda va moliyalashtirishda shaffof tizim yaratadi;

yoʻlkira tushumlarining toʻliq yigʻilishini tahlil qiladi;

maxsus jamgʻarma mablagʻlarini boshqaradi va shakllantiradi;

davlat muassasalarini saqlash xarajatlarini belgilangan tartibda amalga oshiradi;

brutto-shartnoma asosida tashkil etilgan shahar avtobus (elektrobus) hamda trolleybus yoʻnalishlarida yoʻlovchi tashishni moliyalashtirish xarajatlarini belgilangan tartibda amalga oshirishda vakolatli organga mablagʻlar ajratadi;

“Maxsus jamgʻarmalar mablagʻlarini boshqarish, yoʻnalishlar ishini tahlil qilish va pul tushumlari monitoringi guruhlari” davlat muassasalari faoliyatini muvofiqlashtiradi.

5. Yoʻnalishlarni ochish, yopish, oʻzgartirish va bekor qilish Vazirlar Mahkamasining 2003-yil 4-noyabrdagi 482-son qarori bilan tasdiqlangan Avtomobil transportida yoʻlovchilar va bagajni tashish qoidalarida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.

2-bob. Yoʻnalishlarni tashuvchilarga biriktirish tartibi

6. Yoʻnalishlarni tashuvchilarga biriktirish boʻyicha tender savdolari qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda oʻtkaziladi.

7. Vakolatli organ tender oʻtkazilishidan kamida oltmish kalendar kun oldin:

tenderga chiqariladigan yoʻnalishlarni belgilaydi, ularning pasporti va talablarini ishlab chiqadi;

yoʻnalishlarning boshlangʻich narxini shakllantiradi hamda iqtisodiyot va moliya organlari bilan kelishadi;

Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari tomonidan yoʻnalishlarni tenderga chiqarish jadvallari tasdiqlanishini taʼminlaydi va ommaviy axborot vositalarida eʼlon qiladi.

8. Yoʻnalishlarning yakuniy narxi yoʻnalish boʻyicha oʻtkazilgan tender natijalariga koʻra tashuvchilar tomonidan taqdim etilgan eng yaxshi taklif asosida aniqlanadi.

Yoʻnalishning tender natijalariga koʻra aniqlangan yakuniy narxi brutto-shartnomada koʻrsatib oʻtiladi.

Avtomatlashtirilgan axborot tizimlarini integratsiya qilish orqali yoʻnalishlarning yakuniy narxi toʻgʻrisidagi elektron maʼlumotlar iqtisodiyot va moliya organlariga taqdim etiladi.

9. Tender gʻolibi aniqlangan kundan boshlab ikki kun muddatda tender gʻolibi:

vakolatli organga — avtobus (elektrobus) hamda trolleybuslarni avtomatlashtirilgan dispetcherlik xizmatiga integratsiya qilish uchun;

ATTO operatoriga — avtobus (elektrobus) hamda trolleybuslarga avtomatlashtirilgan toʻlov tizimi terminallarini (validatorlar) oʻrnatish uchun harakat tarkibi saqlanadigan avtosaroy yoki toʻxtash joyining manzilini koʻrsatgan holda murojaat qiladi.

Bunda tender gʻolibi avtobus (elektrobus) hamda trolleybuslarni tegishli uskunalar bilan jihozlash uchun vakolatli organga va ATTO operatoriga imkoniyat yaratib beradi.

10. Vakolatli organ va ATTO operatori tender gʻolibining mazkur qarorning 9-bandida nazarda tutilgan arizasi kelib tushgan kundan boshlab oʻn kun muddatda arizada koʻrsatilgan joyga chiqqan holda tender gʻolibining avtobuslari (elektrobuslari) avtomatlashtirilgan dispetcherlik xizmatiga integratsiya qilinishi hamda validatorlar oʻrnatilishini bepul taʼminlaydi.

11. Brutto-shartnoma tender gʻolibi va vakolatli organ oʻrtasida 7 yil muddatgacha tuziladi. Shartnoma muddati vakolatli organning axborot tizimi orqali avtobuslarning (elektrobuslarning) ishlab chiqarilgan yili oʻrtacha koʻrsatkichlariga muvofiq avtomatik tarzda quyidagicha aniqlanadi:

2 yilgacha boʻlsa (2 yil ham kiradi), shartnoma 7 yil muddatga;

3 yildan 5 yilgacha (5 yil ham kiradi) boʻlsa, shartnoma 5 yil muddatga;

6 yildan 7 yilgacha (7 yil ham kiradi) boʻlsa, shartnoma 3 yil muddatga;

8 yildan oshgan boʻlsa, shartnoma 1 yil muddatga tuziladi.

Avtobuslarning (elektrobuslarning) ishlab chiqarilgan yili oʻrtacha koʻrsatkichi taklif etilgan avtobuslarning (elektrobuslarning) foydalanishda boʻlgan umumiy muddatini avtotransport soniga boʻlish orqali aniqlanadi.

3-bob. Yoʻlovchilarni muntazam tashishlarni amalga oshiruvchi tashuvchilarga va bunday tashishlarni amalga oshirishga qoʻyiladigan talablar

12. Yoʻlovchilarni muntazam tashishlar Vazirlar Mahkamasining 2003-yil 4-noyabrdagi 482-son qarori bilan tasdiqlangan Avtomobil transportida yoʻlovchilar va bagajni tashish qoidalariga muvofiq amalga oshiriladi.

13. Avtobus (elektrobus) hamda trolleybuslarning belgilangan harakat jadvalidan va yoʻnalish sxemasidan chetga chiqishiga faqat avtomobil yoʻllarida va koʻchalarda vaqtincha cheklovlar kiritilgan yoki avtotransport vositalari harakati toʻxtatilgan davrda yoʻl qoʻyiladi.

Avtomobil yoʻllarida va koʻchalarda vaqtincha cheklovlar kiritilgan yoki avtotransport vositalari harakati toʻxtatilgan davrda avtobus (elektrobus) hamda trolleybuslar harakat jadvali va yoʻnalish sxemasiga qisqa muddatli oʻzgartirishlar vakolatli organ tomonidan Ichki ishlar vazirligi Jamoat xavfsizligi departamenta Yoʻl harakati xavfsizligi xizmatining xodimlari bilan kelishilgan holda kiritiladi va tashuvchilarga yetkaziladi.

Qisqa muddatli cheklov davrida avtobus (elektrobus) hamda trolleybuslar oʻz yoʻnalishini oʻzgartirsa, boshqa koʻchalar boʻylab majburiy harakatlanib, boshlangʻich va oxirgi bekatlarga bora oladigan boʻlsa, qatnovlar davom ettiriladi va tashuvchiga asosiy yoʻnalish uchun tuzilgan shartnomada koʻrsatilgan yoʻnalish masofasi asosida pul toʻlab beriladi.

Uzoq muddatli cheklov davrida yoʻnalish hujjatlariga tegishli oʻzgartirish kiritilib, asosiy brutto-shartnomaga qoʻshimcha shartnoma tuziladi va qatnovlar oʻzgargan yoʻnalish boʻylab davom ettiriladi. Bu davrda tashuvchiga qoʻshimcha shartnoma shartlari asosida pul toʻlab beriladi.

14. Quyidagi qatnovlar amalga oshirilmagan deb hisoblanmaydi:

a) sodir boʻlgan yoʻl-transport hodisalari tufayli bajarilmagan;

b) avtomobil yoʻllari va koʻchalarda tirbandlik oqibatida avtotransport vositalari harakati tezligi pasayishi sababli kechikkan va bajarilmagan;

v) avtomatlashtirilgan dispetcherlik xizmatining sunʼiy yoʻldoshli navigatsiya tizimidagi texnik nosozliklar va/yoki uyali aloqa kompaniyalarining (internet provayderlarning) texnik nosozliklari sababli hisobga olinmagan qatnovlar.

15. Qatnovlar amalga oshirilmagan deb hisoblanmasligiga sabab boʻladigan holatlar quyidagilar bilan tasdiqlanadi:

ushbu Nizomning 14-bandi “a” kichik bandida nazarda tutilgan holatda Yoʻl harakati xavfsizligi xizmatining yoʻl-transport hodisasi sodir etilganligi toʻgʻrisidagi maʼlumoti;

ushbu Nizomning 14-bandi “b” kichik bandida nazarda tutilgan holatlarda Yoʻl harakati xavfsizligi xizmatining va/yoki dasturlar, rasmiy ommaviy axborot vositalari (shu jumladan, ijtimoiy tarmoqlardagi rasmiy sahifalar) orqali avtomobil yoʻllari va koʻchalarda tirbandlik kuzatilganligi toʻgʻrisidagi maʼlumoti;

ushbu Nizomning 14-bandi “v” kichik bandida nazarda tutilgan holatda avtomatlashtirilgan dispetcherlik xizmatining sunʼiy yoʻldoshli navigatsiya tizimida texnik nosozliklar boʻlganini tasdiqlovchi maʼlumotlar.

Vakolatli organ mazkur banddagi holatlar boʻyicha taqdim etilgan maʼlumotlarni (avtomatlashtirilgan dispetcherlik boshqaruvi tizimi orqali) uch ish kunida oʻrganib chiqib, oʻz tasdigʻini topgan holatlarni inobatga oladi hamda oʻz tasdigʻini topmagan (asoslanmagan) holatlarni inobatga olmaydi.

16. Yoʻnalishda band boʻlgan avtobus (elektrobus) hamda trolleybuslar avtomatlashtirilgan toʻlov tizimi terminallari, sunʼiy yoʻldoshli harakatni kuzatish navigatsiya qurilmalari bilan toʻliq jihozlangan hamda ular soz holatda boʻlishi lozim.

17. Tashuvchida quyidagilar mavjudligi yoʻnalishda yoʻlovchilarni muntazam tashishni amalga oshirishning majburiy shartlari hisoblanadi:

avtobuslarda (elektrobuslarda) yoʻlovchilar tashish huquqini beruvchi litsenziya va foydalaniladigan har bir avtobus (elektrobus) uchun litsenziya kartochkasi;

tenderlar natijalari boʻyicha tuzilgan brutto-shartnoma;

yoʻnalish sxemasi va harakat jadvali;

ushbu Nizomning 15-bandidagi holatlar sodir boʻlganda, shu kundan boshlab uch ish kunida vakolatli organga (avtomatlashtirilgan dispetcherlik boshqaruvi tizimi orqali) taqdim qilingan maʼlumotlar;

ushbu Nizomning 16-bandiga muvofiq jihozlangan avtobus (elektrobus) hamda trolleybuslar.

4-bob. Tashuvchining huquqlari, majburiyatlari va javobgarligi

18. Tashuvchilar quyidagi huquqlarga ega:

tenderlarda qatnashish;

vakolatli organ bilan kelishilgan holda yoʻnalishda foydalanilayotgan avtobuslarni boshqasiga almashtirish. Bunda almashtirishga taklif etilgan avtobuslarning (elektrobuslarning) xususiyatlari, shu jumladan, ishlab chiqarilgan yili tenderda ishtirok etish uchun taklif etilgan avtobuslar (elektrobuslar) xususiyatlaridan past boʻlmasligi kerak;

oʻziga biriktirilgan yoʻnalishlar boʻyicha bajarilgan ish hajmi va sifati hamda ularni baholash natijalari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni muntazam ravishda olish uchun avtomatlashtirilgan dispetcherlik boshqaruvi tizimiga kirish.

Tashuvchilar qonunchilik hujjatlari va brutto-shartnomada nazarda tutilgan boshqa huquqlarga ham ega boʻlishi mumkin.

19. Tashuvchilar quyidagilarga majbur:

normativ-huquqiy hujjatlarga va brutto-shartnoma shartlariga muvofiq yoʻlovchilarni muntazam tashishni amalga oshirish;

ushbu Nizomga muvofiq avtobus (elektrobus) hamda trolleybuslarni avtomatlashtirilgan dispetcherlik xizmatiga integratsiya qilish va ularning harakati toʻgʻrisidagi maʼlumotlar real vaqt rejimida belgilangan serverga muntazam uzatilishini tashkil etish;

yoʻnalishda band boʻlgan avtobus (elektrobus) hamda trolleybuslar avtomatlashtirilgan toʻlov tizimi terminallari, sunʼiy yoʻldoshli harakatni kuzatish navigatsiya qurilmalari bilan toʻliq jihozlangan hamda ularning soz holatda boʻlishini taʼminlash;

qatnayotgan avtobus (elektrobus) hamda trolleybuslarga texnik xizmat koʻrsatish, ularning tashqarisida va salonlari ichida tozalash-yuvish ishlarini, avtobus (elektrobus) hamda trolleybuslar reysga chiqish oldidan texnik nazoratdan va haydovchilar tibbiy koʻrikdan oʻtkazilishini, yoʻlga toʻliq jihozlangan avtobus (elektrobus) hamda trolleybuslar chiqarilishini taʼminlash;

jismoniy va yuridik shaxslarning yoʻlovchilarni muntazam tashishlar bilan bogʻliq murojaatlarini koʻrib chiqishda ishtirok etish va aniqlangan qoidabuzarliklarni bartaraf etish choralarini koʻrish;

ATTO operatori tomonidan roʻyxatga olingan chiptalar bergan holda yoʻlkira haqi uchun naqd pul shaklida toʻlangan toʻlovlarni yigʻish;

hisobot davridan keyingi oyning 5-kuniga qadar har oyda vakolatli organga brutto-shartnomada nazarda tutilgan hisobotlarni taqdim etib borish.

20. Yoʻnalishlarda faoliyat koʻrsatayotgan tashuvchilar brutto-shartnoma amal qilish muddati davomida:

avtobus (elektrobus) hamda trolleybuslarning sovitish, isitish, videokuzatuv tizimlarini, audiovizual axborot beruvchi vositalarini, aholining imkoniyati cheklangan guruhlari uchun qulay va xavfsiz muhitni taʼminlovchi uskunalarni, avtomatlashtirilgan toʻlov tizimi terminallari, navigatsiya qurilmasining soz holda ishlashini taʼminlashga;

vakolatli organni avtobus (elektrobus) hamda trolleybuslar joylashgan manzil toʻgʻrisida xabardor qilishga majburdirlar.

5-bob. Avtomatlashtirilgan dispetcherlik boshqaruvi va nazorat tizimini tashkil etish tartibi

21. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Transport vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar transport boshqarmalari muassisligida asosiy vazifasi quyidagilardan iborat boʻlgan “Yoʻlovchi tashishni monitoring va nazorat qilish” davlat muassasalari tashkil etiladi:

avtomatlashtirilgan dispetcherlik xizmatini yoʻlga qoʻygan holda tashuvchilar tomonidan yoʻnalish koʻrsatkichlari bajarilishini monitoring qilish, bajarilgan ish hajmi va sifatini aniqlash hamda baholash;

nazoratchilar faoliyatini yoʻlga qoʻygan holda yoʻlkira haqi toʻlanishini va xizmatlar sifatini nazorat qilish.

22. “Yoʻlovchi tashishni monitoring va nazorat qilish” davlat muassasalari Qoraqalpogʻiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi, viloyatlar hamda Toshkent shahar iqtisodiyot va moliya boshqarmalarining maxsus jamgʻarmalari mablagʻlari hisobidan moliyalashtiriladi.

23. “Yoʻlovchi tashishni monitoring va nazorat qilish” davlat muassasalarining xarajatlar smetasi va shtat jadvali vakolatli organ tomonidan tasdiqlanadi.

“Yoʻlovchi tashishni monitoring va nazorat qilish” davlat muassasalari xodimlariga vakolatli organ xodimlari uchun belgilangan moddiy ragʻbatlantirish va mehnatga haq toʻlash shartlari tatbiq etiladi.

24. “Yoʻlovchi tashishni monitoring va nazorat qilish” davlat muassasalari xodimlar soni, mehnatga haq toʻlash fondi miqdorlari meʼyorlari Oʻzbekiston Respublikasi Transport vazirligi tomonidan Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi bilan kelishilgan holda tasdiqlanadi.

25. “Yoʻlovchi tashishni monitoring va nazorat qilish” davlat muassasalari nazoratchilari Oʻzbekiston Respublikasi Transport vazirligi xodimlarining idoraviy formali kiyimi bilan taʼminlanadi.

26. “Yoʻlovchi tashishni monitoring va nazorat qilish” davlat muassasalari nazoratchilari shahar yoʻlovchi transportida Oʻzbekiston Respublikasining Maʼmuriy javobgarlik toʻgʻrisidagi kodeksining 144-moddasi (transportda chiptasiz yurish) va 145-moddasida (yoʻlovchilarni chiptasiz tashish) nazarda tutilgan maʼmuriy huquqbuzarlik toʻgʻrisidagi ishlarni koʻrib chiqish va maʼmuriy jazo qoʻllashga haqlidirlar.

6-bob. Brutto-shartnoma boʻyicha bajarilgan ish hajmini va tashuvchiga toʻlanadigan toʻlov miqdorini aniqlash tartibi

27. Brutto-shartnoma shartlari bajarilishini nazorat qilish vakolatli organ tomonidan shartnomaning amal qilish muddati davomida avtomatlashtirilgan dispetcherlik xizmati va yoʻnalishdagi nazoratchilar orqali amalga oshiriladi.

Vakolatli organ yoʻlovchilarga koʻrsatiladigan xizmatlar sifatini nazorat qilish uchun boshqa idoralar vakillarini ham jalb qilishi mumkin.

28. Brutto-shartnoma shartlarining buzilishi quyidagi omillar bilan tasdiqlanadi:

avtomatlashtirilgan dispetcherlik xizmatining qatnovlarni hajm va sifat koʻrsatkichlari boʻyicha qayd etgan maʼlumotlari;

nazoratchilar tomonidan yoʻnalish nazorati natijalari boʻyicha maxsus planshetlar yordamida tuzilgan elektron dalolatnomalar.

29. Tashuvchilar tomonidan yoʻnalishda haqiqatda bosib oʻtilgan yoʻl avtomatlashtirilgan dispetcherlik xizmati tomonidan, sunʼiy yoʻldoshli navigatsiya tizimi orqali transport vositasining faqat belgilangan harakat jadvallari va yoʻnalish sxemasi asosida harakati masofasini oʻlchash yoʻli bilan aniqlanadi.

Avtomatlashtirilgan dispetcherlik xizmati tomonidan aniqlangan bosib oʻtilgan yoʻl quyidagi formula orqali hisoblangan bosib oʻtilgan yoʻldan oshmasligi zarur:

bunda:

L F — hisobot davrida bosib oʻtilgan yoʻl (km);

L 1 — yoʻnalishning borish masofasi (km);

L 2 — yoʻnalishning qaytish masofasi (km);

L 1 0 — avtobuslarning borish yoʻnalishidagi nolinchi masofasi (km);

L 2 0 — avtobuslarning qaytish yoʻnalishidagi nolinchi masofasi (km);

k — hisobot davridagi ish kunlari soni;

K ʼ ai — hisobot davrida amalda bajarilgan borishdagi umumiy qatnovlar soni;

K ʼʼ ai — hisobot davrida amalda bajarilgan qaytishdagi umumiy qatnovlar soni;

A 1 — borish yoʻnalishiga chiqadigan avtobuslar soni;

A 2 — qaytish yoʻnalishiga chiqadigan avtobuslar soni.

30. Shartnoma boʻyicha sifat koʻrsatkichi tashuvchi tomonidan qatnovlarni ish jadvaliga mos ravishda boshlash va tugatish hamda oraliq bekatlarga kelish va ketish vaqtlariga rioya qilish, belgilangan harakat intervalini va muntazamligini taʼminlash (sifat koʻrsatkichi indeksi), shuningdek, haydovchi va avtobus (elektrobus) hamda trolleybus uchun qoʻyilgan minimal talablar bajarilishidan (tashuvchining oʻz majburiyatlariga amal qilish koʻrsatkichi indeksi) kelib chiqib quyidagicha aniqlanadi:

a) sifat koʻrsatkichi indeksi — S (foiz):

bunda:

K amal — hisobot davrida amalda bajarilgan qatnovlar soni;

K stjb — hisobot davrida sifat koʻrsatkichlari talabiga javob bermagan qatnovlar soni;

b) tashuvchining oʻz majburiyatlariga amal qilish koʻrsatkichi indeksi — M (foiz):

bunda

K amal — hisobot davrida amalda bajarilgan qatnovlar soni;

K maq — hisobot davrida vakolatli organ tomonidan tashuvchining oʻz majburiyatlariga amal qilmaslik holatlari aniqlangan yoʻnalishdagi qatnovlar soni.

31. Brutto-shartnoma boʻyicha amalda bajarilgan ish hajmi va sifat koʻrsatkichlari ulushi quyidagicha taqsimlanadi:

80 foiz — “bosib oʻtilgan yoʻl” mezoni boʻyicha bajarilgan ish hajmi;

20 foiz — yoʻnalishdagi sifat koʻrsatkichi, shundan 15 foiz — qatnovlarni ish jadvaliga mos ravishda boshlash va tugatish, oraliq bekatlarga kelish va ketish vaqtlariga rioya qilish, belgilangan harakat intervalini hamda muntazamliligini taʼminlash, 5 foizi — haydovchi va avtobus (elektrobus) hamda trolleybus uchun qoʻyilgan minimal talablar bajarilishi.

32. Hisobot davri uchun amalda bajarilgan ishlar uchun tashuvchiga toʻlanadigan summa (S) quyidagi formula bilan aniqlanadi:

bunda:

S KM — shartnoma bilan belgilangan bir birlik mashina-kilometr ishlarning narxi, soʻm;

L f — bajarilgan ishlarni topshirish va qabul qilish dalolatnomasiga asosan hisobot davri uchun tashuvchi amalda yurgan masofa, km;

α — quyidagi jadvalda koʻrsatilgan “bosib oʻtilgan yoʻl” mezoni boʻyicha amalda bajarilgan ish hajmiga nisbatan ushlab qolinadigan ulush:

Hajm koʻrsatkichi indeksi “Bosib oʻtilgan yoʻl” mezoni boʻyicha amalda bajarilgan ish hajmiga nisbatan ushlab qolinadigan ulush (α) dan gacha 0 69,9 20% 70 79,9 15% 80 84,9 10% 85 89,9 5% 90 94,9 2,5% 95 100 0 L r —hisobot davrida rejaga muvofiq bosib oʻtilishi lozim boʻlgan yoʻl (km)

β — quyidagi jadvalda koʻrsatilgan sifat mezoni boʻyicha amalda bajarilgan ish hajmiga nisbatan ushlab qolinadigan ulush:

Sifat koʻrsatkichi indeksi, S (foiz) Sifat mezoni boʻyicha amalda bajarilgan ish hajmiga nisbatan ushlab qolinadigan ulush (β) dan gacha 0 69,9 15% 70 79,9 12% 80 84,9 9% 85 89,9 6% 90 94,9 3% 95 100 0

γ — quyidagi jadvalda koʻrsatilgan sifat mezoni boʻyicha amalda bajarilgan ish hajmiga nisbatan ushlab qolinadigan ulush:

Tashuvchining oʻz majburiyatlariga amal qilish koʻrsatkichi indeksi, M (foiz) Sifat mezoni boʻyicha amalda bajarilgan ish hajmiga nisbatan ushlab qolinadigan ulush (γ) dan gacha 0 69,9 5% 70 79,9 4% 80 84,9 3% 85 89,9 2% 90 94,9 1% 95 100 0

Brutto-shartnomada uning shartlarini buzganlik yoki yetarli darajada bajarmaganlik uchun mazkur bandda nazarda tutilgan mablagʻlarni ushlab qolish taʼsir chorasidan tashqari jarimalar ham koʻzda tutilishi mumkin.

33. Vakolatli organ tomonidan tashuvchilarga yoʻnalishda bosib oʻtilgan yoʻl va sifat koʻrsatkichlaridan kelib chiqqan holda toʻlanadigan toʻlovlar hisobot oyidan keyingi oyning 15 sanasiga qadar amalga oshiriladi.

Bunda brutto-shartnomada budjet mablagʻlari hisobidan nazarda tutilgan mablagʻlarning 35 foizi tashuvchilarning yoqilgʻi-energetika xarajatlarini qoplash uchun tegishli har oyning 5-sanasiga qadar (keyingi oʻrinda — avans mablagʻlari) moliyalashtiriladi. Tashuvchilar yoqilgʻi-energetika mahsulotlarini yetkazib beruvchilar bilan tuzilgan shartnomalarga asosan avans mablagʻlari kelib tushgan kunning oʻzida yoqilgʻi-energetika mahsulotlarini xarid qilish uchun oldindan toʻlovlarni amalga oshiradi.

7-bob. Iqtisodiyot va moliya organlarining maxsus jamgʻarmasi hamda jamgʻarmadagi mablagʻlarni boshqarish va pul tushumlari monitoringi guruhlari

34. Tashuvchilar bilan hisob-kitob qilish, yoʻlkira haqi toʻlovlarini jamlash uchun Qoraqalpogʻiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar iqtisodiyot va moliya boshqarmalarining maxsus jamgʻarmasi (keyingi oʻrinlarda — Maxsus jamgʻarma) tashkil etiladi.

Maxsus jamgʻarma budjet tashkilotlarining budjetdan tashqari jamgʻarmasi hisoblanadi va yuridik shaxs maqomiga ega boʻlmaydi.

34 1 . Yoʻlkira tushumlarining toʻliq yigʻilishini tahlil qilish, yoʻlovchi tashishni moliyalashtirishning shaffofligini taʼminlash maqsadida Qoraqalpogʻiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi, viloyatlar hamda Toshkent shahar iqtisodiyot va moliya boshqarmalari huzurida davlat muassasasi shaklida “Maxsus jamgʻarmalar mablagʻlarini boshqarish, yoʻnalishlar ishini tahlil qilish va pul tushumlari monitoringi guruhlari” tashkil etiladi hamda ularning asosiy vazifalari quyidagilar hisoblanadi:

a) vakolatli organ tomonidan tashuvchilar bilan brutto-shartnoma asosida bajarilgan ish hajmlari yuzasidan taqdim etilgan hisobotlar tahlilini yuritish va jamlash;

b) vakolatli organ tomonidan taqdim qilingan soʻrovnomalarni qabul qilish hamda bajarilgan ish hajmini va tashuvchiga toʻlanadigan toʻlov miqdorini aniqlash uchun qayta koʻrib chiqish, jamlash, yigʻma soʻrovnomalarni iqtisodiyot va moliya organlariga kiritish;

v) yoʻlkira haqi boʻyicha tushumlarning jamgʻarmaga toʻliq tushishini tahlil qilish;

g) davlat organlari va manfaatdor shaxslardan oʻz vakolati doirasida zarur axborotlarni soʻrash va olish;

d) qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan hollarda, vakolatiga kiradigan masalalarda davlat organlari va tegishli tashkilotlar bilan hamkorlikda ishlash;

e) Qoraqalpogʻiston Respublikasi Transport vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar transport boshqarmalari “Yoʻlovchi tashishni monitoring va nazorat qilish” davlat muassasalari bilan qoʻshma buyruq asosida tashuvchilar faoliyatini oʻrganish.

“Maxsus jamgʻarmalar mablagʻlarini boshqarish, yoʻnalishlar ishini tahlil qilish va pul tushumlari monitoringi guruhlari” davlat muassasalarining xarajatlar smetasi hamda shtat jadvali iqtisodiyot va moliya organlari tomonidan tasdiqlanadi.

“Maxsus jamgʻarmalar mablagʻlarini boshqarish, yoʻnalishlar ishini tahlil qilish va pul tushumlari monitoringi guruhlari” davlat muassasalari xodimlariga iqtisodiyot va moliya organlari uchun belgilangan moddiy ragʻbatlantirish hamda mehnatga haq toʻlash shartlari tatbiq etiladi.

35. Maxsus jamgʻarma mablagʻlari quyidagi manbalar hisobiga shakllantiriladi:

yoʻlovchi tashishda yoʻlkira haqining elektron va naqd pul shaklidagi toʻlovlari tushumlari. Bunda ushbu Nizomning 36-bandiga muvofiq tushumlar tashuvchining bank hisobvaragʻiga oʻtkazilishi mumkin;

yoʻnalishlardagi avtobuslarda (elektrobuslarda) va ularga alohida ajratilgan yoʻlaklarda oʻrnatilgan maxsus avtomatlashtirilgan foto va video qayd etish dasturiy-texnik vositalari orqali qayd etilgan yoʻl harakati qoidalari buzilganligi uchun jarima summalarining 50 foizi (qolgan 50 foizi Ichki ishlar vazirligi Jamoat xavfsizligi departamenti Yoʻl harakati xavfsizligi xizmatining “Xavfsiz yoʻl va xavfsiz piyoda” respublika jamgʻarmasiga, shundan jami jarima summalarining 30 foizi tashuvchi yoki foto va video qayd etish dasturiy texnik vositalarini oʻrnatgan yuridik shaxs hisobvaragʻiga);

avtobuslarda (elektrobuslarda) reklama joylashtirishdan tushadigan mablagʻlarning 50 foizi (qolgan 50 foizi “Tasviriy oyina” ijodiy uyushmasining tegishli boʻlimlariga, shundan jami tushumlarning 40 foizi ushbu boʻlimlar orqali tashuvchiga taqsimlanadi);

“Yoʻlovchi tashishni monitoring va nazorat qilish” davlat muassasalari nazoratchilari tomonidan muntazam shahar avtobus (elektrobus) yoʻnalishlarida chiptasiz yurgan yoʻlovchilarga hamda ularni chiptasiz tashigan tashuvchilarga nisbatan qonun hujjatlariga muvofiq qoʻllanilgan jarima toʻlovlari tushumining 100 foizi;

shahar koʻchalarida davlat-xususiy sheriklik asosida tashkil etilgan avtomobillarning avtomatlashtirilgan yoʻl boʻyi pullik toʻxtash joylaridan foydalanganlik uchun tushumning davlat sherigiga oʻtkaziladigan qismi;

davlat budjeti parametrlarida jamoat transporti uchun koʻzda tutilgan barcha mablagʻlar;

qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar.

36. Tashuvchilar tomonidan yoʻnalishlarda yoʻlovchi tashish boʻyicha koʻrsatilgan xizmatlar uchun toʻlovlar:

elektron toʻlovlar ATTO operatori tomonidan yigʻiladi va elektron toʻlov operatorining toʻlov tranzaksiyalaridan oladigan foizlarini chegirib tashlagan holda, uch bank ish kuni davomida iqtisodiyot va moliya organlarining maxsus hisobvaragʻiga oʻtkaziladi;

naqd pul shaklida toʻlangan toʻlovlar tashuvchilar tomonidan uch bank ish kunida iqtisodiyot va moliya organlarining maxsus hisobvaragʻiga oʻtkaziladi.

Bunda elektron (ATTO operatori tomonidan) va naqd pul shaklidagi toʻlovlardan yigʻilgan mablagʻlar iqtisodiyot va moliya organlarining maxsus hisobvaragʻidan bir ish kunida toʻliqligicha tashuvchining hisobvaragʻiga raqamiga oʻtkaziladi.

37. Maxsus jamgʻarma mablagʻlaridan quyidagi maqsadlarda foydalaniladi:

brutto-shartnoma doirasida tashuvchilar tomonidan bajarilgan ish hajmi uchun toʻlovlarni amalga oshirish;

yoʻlkira tushumining tender hujjatlari va shartnomada belgilangan prognozdan oshgan qismining 50 foizi miqdorida tashuvchilarga qoʻshimcha toʻlovlarni amalga oshirish;

“Maxsus jamgʻarmalar mablagʻlarini boshqarish, yoʻnalishlar ishini tahlil qilish va pul tushumlari monitoringi guruhlari” hamda “Yoʻlovchi tashishni monitoring va nazorat qilish” davlat muassasalarini saqlash.

“Yoʻlovchi tashishni monitoring va nazorat qilish” davlat muassasalarini saqlash va quyidagi moddiy ragʻbatlantirish turlari maxsus jamgʻarma mablagʻlari hamda boshqa manbalar hisobidan amalga oshiriladi:

a) har oylik oziq-ovqat uchun xarajatlarni qoplash boʻyicha toʻlovlar — bazaviy hisoblash miqdorining ikki baravari miqdorida;

b) har oylik yoʻlkira uchun xarajatlarni qoplash boʻyicha toʻlovlar — xizmat avtotransporti biriktirilgan xodimlardan tashqari barcha xodimlar uchun bazaviy hisoblash miqdorida;

v) oylik mukofot pullari xodimlar faoliyatini baholash mezonlari orqali eng muhim samaradorlik koʻrsatkichlarini (KPI) qoʻllash natijalariga asosan mehnatga haq toʻlash fondining 100 foizgacha boʻlgan miqdorlarida moddiy ragʻbatlantirish.

38. Maxsus jamgʻarmaning joriy yilda sarflanmagan mablagʻlari keyingi yilga oʻtkaziladi va qaytarib olinmaydi.

39. Hisobot davrida maxsus jamgʻarmalar xarajatlari bilan uning daromadlari oʻrtasidagi tafovutdan Iqtisodiyot va moliya organlarining maxsus hisobvaragʻidan tashuvchining bank hisobvaragʻiga oʻtkazilgan mablagʻlarni chegirgan holda, har oyning 10-sanasidan kechikmay, vakolatli organning maxsus hisobvaragʻiga oʻtkaziladi.

8-bob. Brutto-shartnomani oʻzgartirish va bekor qilish

40. Yoʻnalishning yakuniy narxi shartnoma tuzilgan kundan boshlab har yili (12 oyda) bir marotaba Davlat budjeti parametrlarida joriy yil uchun nazarda tutilgan isteʼmol narxlari indeksi darajasida indeksatsiya qilib boriladi.

Brutto-shartnoma boʻyicha qayta koʻrib chiqilgan narxlar faqat oyning 1-sanasidan boshlab tashuvchiga toʻlanadigan toʻlov miqdorlarini aniqlashda tatbiq etiladi.

41. Quyidagi hollarda shartnoma qayta koʻrib chiqilishi mumkin:

a) yoqilgʻi-moylash materiallari narxi va soliq qonunchiligi yoʻnalishning yakuniy narxiga keskin (10 foiz va undan ortiq) taʼsir koʻrsatadigan darajada oʻzgargan taqdirda;

b) tomonlarning qoʻshimcha kelishuvi asosida shartnoma shartlariga qoʻshimcha yoki oʻzgartirishlar kiritilganda.

Shartnomani qayta koʻrib chiqish uchun quyidagi tartibda murojaat qilinadi:

tashuvchilar — vakolatli organ hamda iqtisodiyot va moliya organlariga;

vakolatli organ — tashuvchi hamda iqtisodiyot va moliya organlariga.

Yoʻnalishning yakuniy narxini qayta koʻrib chiqish toʻgʻrisidagi takliflar vakolatli organ hamda iqtisodiyot va moliya organlari tomonidan bir hafta muddatda koʻrib chiqilib, shartnomaga tegishli oʻzgartirishlar kiritiladi yoki asoslangan rad javobi beriladi.

42. Tashuvchi tomonidan shartnoma belgilangan tartibda bir tomonlama bekor qilinganda, u vakolatli organni kamida olti oy avval ogohlantirishi zarur.

43. Tashuvchi yoʻnalishda ishlashdan bosh tortgan yoki boshqa sabablarga koʻra xizmat koʻrsata olmay qolganda vakolatli organ yoʻnalish boʻyicha yangi tender tanlovi tashkil etgunga va tashuvchini aniqlagunga qadar, uzogʻi bilan 60 kungacha avvalgi tuzilgan shartnoma shartlari asosida boshqa tashuvchi bilan yoʻnalishda ishlash boʻyicha vaqtinchalik shartnoma tuzishi mumkin.

9-bob. Yakunlovchi qoidalar

44. Vakolatli organ yoʻnalishlarda yoʻlkira haqi toʻlanishini nazorat qiladi, chiptasiz yurgan yoʻlovchilarga nisbatan qonunchilik hujjatlariga muvofiq jarima qoʻllaydi.

45. Tashuvchi nazoratchilar talabiga koʻra, transport vositalariga, transport vositalarini saqlash va ularga xizmat koʻrsatish uchun maxsus jihozlangan joylarga kirishni taʼminlaydi.

Bunda tashuvchining moliyaviy-xoʻjalik faoliyatiga aralashishga yoʻl qoʻyilmaydi.

46. Vakolatli organlar yoʻnalishlarda yoʻlovchi tashishni brutto-shartnoma asosida tashkil etish va moliyalashtirish tizimining toʻliq va shaffof ishlashi uchun javobgardir.

47. Vakolatli organ hamda iqtisodiyot va moliya organlari rahbari yoki oʻrinbosari va bosh buxgalteri yoki uning oʻrinbosari maxsus jamgʻarma mablagʻlarining qonuniyligi va maqsadli yoʻnaltirilishi uchun javob beradi.

48. Mazkur Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradilar.

Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 18-martdagi 116-son qaroriga 2-ILOVA

Shahar avtobus yoʻnalishlarining boshlangʻich narxini aniqlash va tasdiqlash tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom shahar avtobus yoʻnalishlari boʻyicha ochiq tenderlarni oʻtkazishda boshlangʻich narxni aniqlash va tasdiqlash tartibini belgilaydi.

2. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:

boshlangʻich narx — shahar avtobus yoʻnalishlarida yoʻlovchilarni tashish uchun xizmat qiladigan har bir avtobus tomonidan bosib oʻtilgan har 1 kilometr masofa uchun toʻlanishi lozim boʻlgan mablagʻlarning eng yuqori miqdori;

vakolatli organ — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Transport vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar transport boshqarmalari;

davr xarajatlari — bevosita ishlab chiqarish jarayoni bilan bogʻliq boʻlmagan xarajatlar, shu jumladan boshqaruv xarajatlari, mahsulotni sotish xarajatlari, soliqlar (yigʻimlar) va umumxoʻjalik ahamiyatiga ega boʻlgan boshqa xarajatlar (maʼmuriy bino-inshootlarni saqlash, boshqaruv xodimlari mehnatiga haq toʻlash va h.k.).

iqtisodiyot va moliya organi — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar iqtisodiyot va moliya bosh boshqarmalari;

rentabellik — sof foyda miqdorini yoʻlovchilarni tashish xizmatining (ishlab chiqarish) tannarxiga boʻlish yoʻli bilan hisoblab chiqiladigan korxona faoliyatining samaradorlik (foydalilik) koʻrsatkichi;

harakat tarkibi — muayyan yoʻnalishda xizmat koʻrsatadigan shahar avtobuslarining jamlanmasi.

3. Mazkur Nizom talablari cheklangan tariflar boʻyicha yoʻlovchi tashishni brutto-shartnoma (gross cost contract) asosida tashkil etish va moliyalashtirish tartibi joriy etiladigan shahar avtobus yoʻnalishlari uchun boshlangʻich narxni aniqlash va tasdiqlashda qoʻllaniladi.

Boshlangʻich narxni pasaytirish shahar avtobus yoʻnalishlarining tashuvchilarini aniqlash boʻyicha elektron tarzda oʻtkaziladigan ochiq tenderlarda qatnashchilarning takliflarini baholashning asosiy mezonlaridan biri sifatida belgilanadi.

2-bob. Boshlangʻich narxni shakllantirish tartibi

4. Boshlangʻich narx vakolatli organlar tomonidan har bir shahar avtobus yoʻnalishi uchun uning pasporti va yoʻnalishga qoʻyilgan talablar asosida alohida shakllantiriladi.

5. Boshlangʻich narxni shakllantirish Vazirlar Mahkamasining 1999-yil 5-fevraldagi 54-son qarori bilan tasdiqlangan Mahsulot (ishlar, xizmatlar)ni ishlab chiqarish va sotish xarajatlarining tarkibi hamda moliyaviy natijalarni shakllantirish tartibi toʻgʻrisidagi nizom va boshqa narxni shakllantirish sohasidagi normativ-huquqiy hujjatlarga muvofiq amalga oshiriladi.

6. Boshlangʻich narx yoʻlovchilarni tashish xizmatining (ishlab chiqarish) tannarxi, davr xarajatlari, moliyaviy faoliyat bilan bogʻliq xarajatlar, foydadan toʻlanadigan soliq va sof foydadan shakllantiriladi.

Boshlangʻich narxni shakllantirishda avtobuslarda yoʻlovchilarni tashish faoliyati bilan bogʻliq boʻlmagan xarajatlar, zararlar va kapital qoʻyilmalar inobatga olinmaydi.

3-bob. Boshlangʻich narx tarkibi

7. Boshlangʻich narx quyidagilar hisobidan shakllanadi:

yoʻlovchilarni tashish xizmatining (ishlab chiqarish) tannarxi;

davr xarajatlari;

moliyaviy faoliyat bilan bogʻliq xarajatlar;

foydadan toʻlanadigan soliqlar va sof foyda.

8. Yoʻlovchilarni tashish xizmatining tannarxi tarkibiga quyidagi xarajatlar kiradi:

a) yoqilgʻi (benzin, dizel yoqilgʻisi, suyultirilgan va siqilgan gaz, elektr energiyasi va boshqalar) materiallari. Ushbu xarajatlarning hisob-kitobi mazkur Nizomga 1 va 1a-ilovalarda keltirilgan shaklda amalga oshiriladi.

Vakolatli organlar tomonidan yoqilgʻi sarfi meʼyori eng kam va eng koʻp sarflash diapazonlarida tasdiqlangan taqdirda, boshlangʻich narxni hisob-kitob qilishda ularning oʻrtacha koʻrsatkichi yoqilgʻi sarfi meʼyori sifatida qabul qilinadi.

Yoʻnalish uchun boshlangʻich narxni hisoblashda:

avtobus turi (markasi) — yoʻnalishning pasporti va yoʻnalishga qoʻyilgan talablarga muvofiq belgilanadi;

yoqilgʻi turi (benzin, dizel yoqilgʻisi, suyultirilgan gaz va siqilgan gaz) — tegishliligi boʻyicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahrida (keyingi oʻrinlarda — hudud) roʻyxatga olingan jami avtobuslar sonidagi muayyan yoqilgʻi turida harakatlanadigan avtobuslar sonining ulushiga muvofiq belgilanadi. Bunda elektrobuslar hisobga olinmaydi;

yoqilgʻining narxi — benzin, dizel yoqilgʻisi va suyultirilgan gaz boʻyicha boshlangʻich narx shakllantirilayotgan davrdagi oʻrtacha birja kotirovkalarida, siqilgan gaz hududdagi gaz quyish shoxobchalaridagi oʻrtacha narxda belgilanadi;

b) harakat tarkibini tasarruf etish, taʼmirlash va texnik koʻrik xarajatlari. Bunda harakat tarkibini tasarruf etish xarajatlarining hisob-kitobi mazkur Nizomga 2-ilovada keltirilgan shaklda, taʼmirlash va texnik koʻrik xarajatlarining hisob-kitobi mazkur Nizomga 3-ilovada keltirilgan shaklda amalga oshiriladi;

v) haydovchi va chiptachilarning mehnatiga haq toʻlash bilan bogʻliq xarajatlar. Ushbu xarajatlarning hisob-kitobi mazkur Nizomga 4 va 4a-ilovalarda keltirilgan shaklda amalga oshiriladi.

Haydovchilarning oylik ish haqi miqdori Milliy statistika qoʻmitasi tomonidan sohalar boʻyicha eʼlon qilinadigan choraklik ish haqi miqdorlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar asosida shakllantiriladi.

Chiptachilar uchun oylik ish haqi xarajatlari yoʻnalishning pasporti va yoʻnalishga qoʻyilgan talablarda ushbu yoʻnalish uchun katta sigʻimdagi (uzunligi 12 metr va undan ortiq) avtobuslar harakatlanishi nazarda tutilgan hollarda koʻzda tutiladi.

Chiptachilar uchun ish haqi xarajatlari haydovchilarning ish haqi xarajatlarining 60 foizi miqdorida qabul qilinadi.

g) harakat tarkibining amortizatsiya summasi. Ushbu xarajatlarning hisob-kitobi mazkur Nizomga 5-ilovaga muvofiq amalga oshiriladi.

Harakat tarkibining amortizatsiyasi uning tarkibidagi asosiy vositalarning boshlangʻich qiymati, ularning foydalanish muddatlari hamda ular uchun Oʻzbekiston Respublikasi Soliq kodeksida belgilangan amortizatsiya normasidan kelib chiqib hisob-kitob qilinadi.

Harakat tarkibidagi avtobuslarning boshlangʻich qiymati ishlab chiqaruvchi va (yoki) ularni yetkazib beruvchi dillerlik tashkilotlari tomonidan taqdim etilgan preyskurantlar asosida hisoblanadi;

d) tashuvchilarning fuqarolik javobgarligini, ish beruvchining fuqarolik javobgarligini va transport vositalari egalaring fuqarolik javobgarligini majburiy sugʻurta qilish bilan bogʻliq xarajatlar. Ushbu xarajatlarning hisob-kitobi mazkur Nizomga 6-ilovaga muvofiq amalga oshiriladi;

e) yoʻlovchilarni shahar, shahar atrofida va shaharlararo mikroavtobus va avtobusda tashish xizmatini koʻrsatishga litsenziya uchun davlat boji toʻlovi. Ushbu xarajatlarning hisob-kitobi mazkur Nizomga 7-ilovaga muvofiq amalga oshiriladi;

j) avtoturargoh va yordamchi bino-inshootlarni saqlash xarajatlari. Ushbu xarajatlarning hisob-kitobi mazkur Nizomga 8-ilovaga muvofiq amalga oshiriladi.

Boshlangʻich narxni hisoblashda avtoturargoh va boshqa yordamchi bino-inshootlarni saqlash xarajatlari ularni ijaraga olish shartlari asosida hisoblanadi.

Ijara toʻlovining miqdori:

Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari tomonidan tasdiqlangan hamda boshlangʻich narxni hisoblash vaqtida amalda boʻlgan davlat koʻchmas mulkidan foydalanganlik uchun qoʻllaniladigan ijara toʻlovining eng kam stavkalari asosida;

eng kam stavkaning yoʻnalish amalga oshiriladigan hudud uchun tasdiqlangan miqdori binoning qurilish turi, tutash maydonlardan foydalanish imkoniyati, tijorat uchun foydalanishda qulaylik va boshqa koeffitsiyentlarni inobatga olmagan holda hisoblanadi.

Harakat tarkibi uchun ijaraga olish talab etiladigan avtoturargoh va boshqa yordamchi bino-inshootlarning maydoni yoʻnalishda harakat qilishi nazarda tutilgan avtobuslarning sigʻimi hamda mazkur Nizomga 9-ilovada nazarda tutilgan meʼyorlardan kelib chiqib aniqlanadi;

z) ishlab chiqarish ahamiyatiga ega boʻlgan boshqa xarajatlar.

Boshlangʻich narxni hisoblashda mazkur xarajatlar yoʻlovchilarni tashish xizmati (ishlab chiqarish) tannarxining (ishlab chiqarish ahamiyatiga ega boʻlgan boshqa xarajatlarni inobatga olmagan holda) 1 foizi miqdorida inobatga olinadi.

Vakolatli organga hududdagi shaharda yoʻlovchilarni avtobusda tashish faoliyati bilan shugʻullanuvchi korxonalarning moliyaviy koʻrsatkichlaridan kelib chiqib, mazkur xarajatlar miqdorini tannarx xarajatlarining 3 foizigacha oshirish huquqi beriladi.

9. Boshlangʻich narxni hisoblashda davr xarajatlari miqdori hududdagi shaharlarda yoʻlovchilarni avtobusda tashish faoliyati bilan shugʻullanuvchi korxonalarning davr xarajatlari yigʻindisining ishlab chiqarish tannarxi yigʻindisiga nisbatining oʻrtacha arifmetik koʻrsatkichidan kelib chiqqan holda mazkur Nizomga 10-ilovaga muvofiq hisoblanadi.

Hududdagi shaharlarda yoʻlovchilarni avtobusda tashish faoliyati bilan shugʻullanuvchi korxonalar boʻyicha davr xarajatlarining ishlab chiqarish tannarxiga nisbati ularning oxirgi hisobot davridagi “Moliyaviy natijalar toʻgʻrisidagi hisobot” (2-son shakl) shaklidagi koʻrsatkichlari asosida aniqlanadi.

10. Moliyaviy faoliyat bilan bogʻliq xarajatlar yoʻnalishning pasporti va yoʻnalishga qoʻyilgan talablarga muvofiq mazkur yoʻnalishga toʻgʻri keladigan avtobus markasi va uning narxi, Markaziy bank tomonidan eʼlon qilingan milliy valyutadagi bank kreditlari boʻyicha oʻrtacha ajratilgan foiz stavkalari hamda avtobuslardan foydalanish muddatlaridan kelib chiqqan holda mazkur Nizomga 11-ilovaga muvofiq hisoblanadi.

Avtobuslardan foydalanish muddatlari Oʻzbekiston Respublikasi Soliq kodeksida mazkur transport vositalari uchun belgilangan amortizatsiya normasidan kelib chiqib aniqlanadi. Bunda, kreditlarni qaytarish muddatlari avtobuslardan foydalanish muddatlariga mutanosib boʻlishi lozim.

Boshlangʻich narxni shakllantirishda avtobuslardan foydalanish muddatlariga (besh yil) mos keladigan kreditlar boʻyicha Markaziy bank tomonidan oxirgi eʼlon qilingan milliy valyutadagi bank kreditlari boʻyicha oʻrtacha ajratilgan foiz stavkalari asos sifatida qabul qilinadi.

Foiz xarajatlarini hisoblash kredit boʻyicha boshlangʻich badal summasi avtobus qiymatining 25 foizi miqdorida, asosiy qarzni qaytarish boʻyicha imtiyozli davrlarsiz hamda kredit boʻyicha toʻlovlarni annuitet usulida qaytarish shartlari asosida amalga oshiriladi.

11. Boshlangʻich narxni hisoblashda rentabellik darajasi, yaʼni sof foyda miqdorining yoʻlovchilarni tashish xizmatining (ishlab chiqarish) tannarxiga nisbati 10 foiz miqdorida inobatga olinadi.

Harakat tarkibini yangilash va yoʻlovchilarni tashish sohasidagi boshqa kapital qoʻyilmalar, shuningdek, dividendlarni (foydadan ajratmalarni) toʻlash sof foyda hisobidan moliyalashtiriladi.

4-bob. Yoʻnalishda bosib oʻtiladigan jami yillik masofani hisoblash tartibi

12. Yoʻnalishda bosib oʻtiladigan jami yillik masofa mazkur Nizomga 12-ilovaga muvofiq aniqlanadi.

Yoʻnalishda bosib oʻtiladigan jami yillik masofani hisoblashda avtobuslarning yoʻnalishni boshlash (avtoturargohdan birinchi bekatgacha borish) hamda yakunlash (oxirgi bekatdan avtoturargohgacha qaytish) bosqichining har birida bosib oʻtiladigan masofa 10 km miqdorida qabul qilinadi.

Yoʻnalish pasporti va yoʻnalishga qoʻyilgan talablarda avtobuslar va qatnovlar sonini hafta kunlari, bayram kunlari va dam olish kunlariga qarab oʻzgartirish nazarda tutilgan boʻlsa, yoʻnalishda bosib oʻtiladigan jami yillik masofa oʻzgartirilgan koʻrsatkichlar asosida hisoblanadi.

Yoʻnalish pasporti va yoʻnalishga qoʻyiladigan talablarga asosan qatnovlarni amalga oshirish uchun bir kunda yoʻnalishga chiqariladigan avtobuslar miqdorining eng koʻp soni harakat tarkibidagi avtobuslarning eng koʻp miqdori hisoblanadi.

Avtobuslar va qatnovlar soni hafta kunlari, bayram kunlari va dam olish kunlariga qarab oʻzgartirilgan yoʻnalishlarda harakat tarkibidagi avtobuslarning oʻrtacha soni mazkur Nizomga 12a-ilovaga muvofiq aniqlanadi.

Avtobuslar va qatnovlar soni hafta kunlari, bayram kunlari va dam olish kunlariga qarab oʻzgartirilmagan yoʻnalishlarda harakat tarkibidagi avtobuslarning oʻrtacha soni harakat tarkibidagi avtobuslarning eng koʻp miqdoriga teng boʻladi.

5-bob. Boshlangʻich narxni tasdiqlash tartibi

13. Boshlangʻich narx mazkur Nizomga 13-ilovaga muvofiq vakolatli organ tomonidan aniqlanadi.

14. Vakolatli organ tomonidan boshlangʻich narx va uning hisob-kitob materiallari, shuningdek, yoʻnalish pasporti va yoʻnalishga qoʻyilgan talablar yoʻnalish boʻyicha ochiq tender oʻtkazish toʻgʻrisidagi eʼlonni axborot tizimiga hamda ommaviy axborot vositalariga joylashtirishdan kamida oʻttiz kun oldin iqtisodiyot va moliya organlariga kelishish uchun taqdim qilinadi.

15. Iqtisodiyot va moliya organlari ikki hafta muddatda boshlangʻich narxni taqdim etilgan hujjatlar va materiallar asosida koʻrib chiqib, uni taqdim etilgan darajada tasdiqlash yoki oʻzgartirish toʻgʻrisidagi xulosani vakolatli organga yuboradi.

Iqtisodiyot va moliya organlari tomonidan boshlangʻich narxning hisob-kitoblarida xato va kamchilliklar aniqlangan taqdirda, uni ijrochiga qayta ishlash taklifi bilan qaytarish taqiqlanadi.

Bunda, iqtisodiyot va moliya organlari tomonidan boshlangʻich narx vakolatli organ bilan birgalikda qayta hisoblanadi hamda tasdiqlash uchun vakolatli organga yuboriladi.

16. Boshlangʻich narx Qoraqalpogʻiston Respublikasi Transport vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar transport boshqarmalari boshliqlari tomonidan iqtisodiyot va moliya organining tegishli xulosasi olgan kundan boshlab ikki ish kuni davomida mazkur Nizomga 14-ilovaga muvofiq tasdiqlanadi.

Har bir yoʻnalish uchun tasdiqlangan boshlangʻich narx va mazkur Nizomga 1 — 13-ilovalarda nazarda tutilgan hisob-kitob materiallari, shuningdek, iqtisodiyot va moliya organlarining tegishli xulosalari yoʻnalishning tender hujjatlari tarkibida saqlanishi lozim.

8-bob. Yakunlovchi qoida

17. Mazkur Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.

Shahar avtobus yoʻnalishlarining boshlangʻich narxini aniqlash va tasdiqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

______________ avtobus yoʻnalishida yoʻlovchilarni tashish bilan bogʻliq boʻlgan yoqilgʻi materiallari xarajatlarining HISOB-KITOBI T/r Avtobus markasi * Yoqilgʻi turi Oʻlchov birligi Yoqilgʻi sarfining tasdiqlangan meʼyori (100 km uchun) Jami yoqilgʻi sarfi (4 ust. X 6 ust./ 100 km) Yoʻnalishda bosib oʻtiladigan jami yillik masofa ** (km) Yoqilgʻi narxi (soʻm) Jami xarajat, ming soʻm (5 ust X 7 ust./1 000) 1 2 3 4 5 6 7 8 1. Mersedes-Bens (0345 Conecto LOW Floor) suyultirilgan gaz litr 2. siqilgan gaz m3 3. dizel litr 4. benzin litr Jami

Shahar avtobus yoʻnalishlarining boshlangʻich narxini aniqlash va tasdiqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1a-ILOVA

______________ viloyatida roʻyxatga olingan shahar avtobuslari toʻgʻrisida MAʼLUMOT T/r Avtobuslar toʻgʻrisida maʼlumot Soni (birlik) Ulushi (foiz) 1. Hududda roʻyxatga olingan jami shahar avtobuslari soni (elektrobuslardan tashqari), shundan: 1.1 suyultirilgan gazda harakatlanuvchi 1.2 siqilgan gazda harakatlanuvchi 1.3 dizel yoqilgʻisida harakatlanuvchi 1.4 benzinda harakatlanuvchi Bosib oʻtiladigan yillik masofa (km) Ulushi (foiz) 2. ________ yoʻnalishida bosib oʻtiladigan jami yillik masofa * 2.1 suyultirilgan gazda (suyultirilgan gazda harakatlanuvchi avtobuslar ulushining jami bosib oʻtiladigan yillik masofaga koʻpaytirish orqali aniqlanadi) 2.2 siqilgan gazda (siqilgan gazda harakatlanuvchi avtobuslar ulushining jami bosib oʻtiladigan yillik masofaga koʻpaytirish orqali aniqlanadi) 2.3 dizel yoqilgʻisida (dizel yoqilgʻisida harakatlanuvchi avtobuslar ulushining jami bosib oʻtiladigan yillik masofaga koʻpaytirish orqali aniqlanadi) 2.4 benzinda (benzinda harakatlanuvchi avtobuslar ulushining jami bosib oʻtiladigan yillik masofaga koʻpaytirish orqali aniqlanadi)

Shahar avtobus yoʻnalishlarining boshlangʻich narxini aniqlash va tasdiqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

______________ avtobus yoʻnalishida harakat tarkibidagi avtobuslarni tasarruf etish xarajatlarining HISOB-KITOBI T/r Koʻrsatkichlar nomi Oʻlchov birligi Koʻrsatkichlar 1. Avtobus markasi * nomi 2. Yoʻnalishda bosib oʻtiladigan jami yillik masofa km 3. Harakat tarkibidagi avtobuslarning oʻrtacha soni ** birlik 4. Bir dona avtobus tomonidan bosib oʻtiladigan yillik masofa (2-qator/3-qator) km 5. Avtoshinaning bosib oʻtish meʼyori ** km 6. Bir dona avtobusdagi avtoshinalar soni ** birlik 7. Harakat tarkibidagi avtobuslar uchun talab etiladigan avtoshinalarning yillik soni (4-qator / 5-qator X 6-qator X 3-qator) birlik 8. Avtoshinaning narxi *** soʻm 9. Bir dona avtoshinaning oʻrnatish xarajati (narxi) *** soʻm 10. Jami avtoshinalarning qiymati, oʻrnatish xarajatlari bilan birga (7-qator X (8-qator+9-qator)/1000) ming soʻm 11. Bir dona avtobusdagi akkumulyatorlar soni ** birlik 12. Akkumulyatorning xizmat koʻrsatish muddati ** oy 13. Harakat tarkibidagi avtobuslar uchun talab etiladigan akkumulyatorlarning yillik soni (3-qator X 11-qator / 12-qator X 12 oy) birlik 14. Akkumulyatorning narxi *** soʻm 15. Jami akkumulyatorlarning qiymati (13-qator X 14-qator / 100) ming soʻm 16. Harakat tarkibidagi avtobuslarni yillik yuvishlar soni (3-qator X 365 kun / 3) birlik 17. Bir dona avtobusni yuvish xarajati (narxi) *** soʻm 18. Jami avtobuslarni yuvish xarajatlari (16-qator X 17-qator / 1000) ming soʻm 19. Harakat tarkibidagi jami avtobuslarning tasarruf etish xarajatlari (10-qator + 15-qator + 18-qator) ming soʻm

Shahar avtobus yoʻnalishlarining boshlangʻich narxini aniqlash va tasdiqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA

______________ avtobus yoʻnalishida harakat tarkibidagi avtobuslarni taʼmirlash va texnik koʻrik xarajatlarining HISOB-KITOBI T/r Koʻrsatkichlar nomi Oʻlchov birligi Bir yillik qiymati 1. Yoʻnalishda bosib oʻtiladigan jami yillik masofa km 2. Avtobus markasi nomi 3. Avtobusni taʼmirlash va texnik koʻrikdan oʻtkazish davriyligi (bosib oʻtadigan masofa) * km 4. Bir dona avtobusni taʼmirlash va texnik koʻrik qiymati ** soʻm 5. 1 km bosib oʻtiladigan yillik masofaga toʻgʻri keladigan avtobusni taʼmirlash va texnik koʻrik qiymati (4-qator / 3-qator) soʻm 6. Harakat tarkibidagi jami avtobuslarni taʼmirlash va texnik koʻrik xarajatlari (1-qator X 5-qator/1000) ming soʻm

Shahar avtobus yoʻnalishlarining boshlangʻich narxini aniqlash va tasdiqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA

______________ avtobus yoʻnalishida haydovchi va chiptachilarining mehnatiga haq toʻlash bilan bogʻliq xarajatlarning HISOB-KITOBI T/r Koʻrsatkichlar nomi Oʻlchov birligi Miqdori 1. Avtobus markasi nomi 2. Avtobusning uzunligi * metr 3. Yoʻnalishda bosib oʻtiladigan jami yillik masofa km 4. 1 km bosib oʻtiladigan masofa uchun haydovchining mehnatiga haq toʻlash xarajati ** soʻm 5. 1 km bosib oʻtiladigan masofa uchun chiptachining mehnatiga haq toʻlash xarajati ** soʻm 6. Haydovchi va chiptachilarining mehnatiga haq toʻlash bilan bogʻliq yillik xarajatlar (3-qator X (4-qator+5-qator) / 1 000) ming soʻm 7. Ijtimoiy soliq stavkasi (soha uchun berilgan imtiyozni hisobga olgan holda) foiz 8. Ijtimoiy soliq summasi (6-qator X 7-qator / 100) ming soʻm

Shahar avtobus yoʻnalishlarining boshlangʻich narxini aniqlash va tasdiqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4a-ILOVA

______________ avtobus yoʻnalishida har 1 km bosib oʻtiladigan masofa uchun haydovchi va chiptachilarining mehnatiga haq toʻlash bilan bogʻliq xarajatlarning HISOB-KITOBI T/r Koʻrsatkichlar nomi Oʻlchov birligi Miqdori 1. Avtobus markasi nomi 2. Avtobusning uzunligi metr 3. Harakat tarkibidagi avtobuslarning oʻrtacha soni dona 4. Yoʻnalishdagi bosib oʻtiladigan jami yillik masofa km 5. Avtobus yoʻnalishi bir haftalik ish vaqtining davomiyligi * soat 6. Bir dona avtobus uchun talab etiladigan haydovchilar soni ** (5-qator X 1,09 / 40 soat) nafar 7. Jami haydovchilar soni (3-qator X 6-qator) nafar 8. Bir nafar haydovchining bir oylik ish haqi miqdori *** soʻm 9. Jami haydovchilarning bir oylik ish haqi (7-qator X 8-qator) soʻm 10. Jami haydovchilarning bir yillik ish haqi (9-qator X 12 oy / 1000) ming soʻm 11. 1 km bosib oʻtiladigan masofa uchun haydovchining mehnatiga haq toʻlash bilan bogʻliq xarajatlar (10-qator / 4-qator X 1000) soʻm 12. 1 km bosib oʻtiladigan masofa uchun chiptachining mehnatiga haq toʻlash bilan bogʻliq xarajatlar (11-qator X 0,6) soʻm

Shahar avtobus yoʻnalishlarining boshlangʻich narxini aniqlash va tasdiqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 5-ILOVA

______________ avtobus yoʻnalishida harakat tarkibidagi avtobuslarning amortizatsiya summasining HISOB-KITOBI T/r Koʻrsatkichlar nomi Oʻlchov birligi Koʻrsatkich 1. Avtobus markasi nomi 2. Harakat tarkibidagi avtobuslarning eng koʻp miqdori birlik 3. Bir dona avtobusning boshlangʻich qiymati * ming soʻm 4. Harakat tarkibidagi jami avtobuslarning boshlangʻich qiymati (2-qator X 3-qator) ming soʻm 5. Avtotransport vositalari uchun Soliq kodeksida belgilangan amortizatsiya normasi foiz 6. Harakat tarkibidagi jami avtobuslar uchun yillik amortizatsiya summasi (4-qator X 5-qator / 100) ming soʻm

Shahar avtobus yoʻnalishlarining boshlangʻich narxini aniqlash va tasdiqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 6-ILOVA

______________ avtobus yoʻnalishi boʻyicha tashuvchilarning fuqarolik javobgarligini, ish beruvchining fuqarolik javobgarligini va transport vositalari egalaring fuqarolik javobgarligini majburiy sugʻurta qilish bilan bogʻliq xarajatlarning HISOB-KITOBI T/r Koʻrsatkichlar nomi Oʻlchov birligi Koʻrsatkichlar 1. Avtobus markasi nomi 2. Harakat tarkibidagi avtobuslarning eng koʻp miqdori birlik 3. Bir dona avtobusning yoʻlovchi sigʻimi * kishi 4. Haydovchi va chiptachilarining mehnatiga haq toʻlash bilan bogʻliq yillik xarajatlar ming soʻm 5. Tashuvchilarning fuqarolik javobgarligini majburiy sugʻurta qilish boʻyicha sugʻurta mukofoti summasi ** ming soʻm 6. Ish beruvchining fuqarolik javobgarligini majburiy sugʻurta qilish boʻyicha sugʻurta mukofoti summasi ** ming soʻm 7. Bir dona avtobus uchun t ransport vositalari egalaring fuqarolik javobgarligini majburiy sugʻurta qilish boʻyicha sugʻurta mukofoti summasi ** ming soʻm 8. Harakat tarkibidagi jami avtobuslar uchun t ransport vositalari egalaring fuqarolik javobgarligini majburiy sugʻurta qilish boʻyicha sugʻurta mukofoti summasi (2-qator X 7-qator) ming soʻm 9. Jami (5-qator + 6-qator + 8-qator) ming soʻm

Shahar avtobus yoʻnalishlarining boshlangʻich narxini aniqlash va tasdiqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 7-ILOVA

______________ avtobus yoʻnalishi uchun yoʻlovchilarni shahar, shahar atrofida va shaharlararo mikroavtobus va avtobusda tashish xizmatini koʻrsatishga litsenziya uchun davlat bojining HISOB-KITOBI T/r Koʻrsatkichlar nomi Oʻlchov birligi Koʻrsatkich 1. Avtobus markasi nomi 2. Avtobusdagi oʻrindiqlar soni * dona 3. Harakat tarkibidagi avtobuslarning eng koʻp miqdori birlik 4. Bir dona avtobus uchun yoʻlovchilarni shahar, shahar atrofida va shaharlararo mikroavtobus va avtobusda tashish xizmatini koʻrsatishga litsenziya uchun davlat bojining tasdiqlangan miqdori BHM ga nisbatan baravar 5. Qonunchilik hujjatlariga muvofiq belgilangan bazaviy hisoblash miqdori ming soʻm 6. Bir dona avtobus uchun yoʻlovchilarni shahar, shahar atrofida va shaharlararo mikroavtobus va avtobusda tashish xizmatini koʻrsatishga litsenziya uchun davlat boji summasi (4-qator X 5-qator) ming soʻm 7. Harakat tarkibidagi jami avtobuslariga litsenziya uchun davlat boji toʻlovi (3-qator X 6-qator) ming soʻm

Shahar avtobus yoʻnalishlarining boshlangʻich narxini aniqlash va tasdiqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 8-ILOVA

______________ avtobus yoʻnalishi uchun avtoturargoh va yordamchi bino-inshootlarni saqlash xarajatlarining HISOB-KITOBI T/r Koʻrsatkichlar nomi Oʻlchov birligi Koʻrsatkich 1. Avtobus markasi nomi 2. Avtobusning uzunligi metr 3. Harakat tarkibidagi avtobuslarning eng koʻp miqdori birlik 4. Bir dona avtobus uchun talab etiladigan avtoturargoh va yordamchi bino-inshootlar maydoni * metr kvadrat 5. Harakat tarkibidagi jami avtobuslar uchun talab etiladigan avtoturargoh va yordamchi bino-inshootlar maydoni (3-qator X 4-qator) metr kvadrat 6. 1 metr kvadrat Davlat koʻchmas mulkidan foydalanganlik uchun qoʻllaniladigan ijara toʻlovining tasdiqlangan eng kam stavkasi ** soʻm 7. Avtoturargoh va yordamchi bino-inshootlarni ijaraga olish (saqlash) xarajatlari (5-qator X 6-qator / 1 000) ming soʻm

Shahar avtobus yoʻnalishlarining boshlangʻich narxini aniqlash va tasdiqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 9-ILOVA

Harakat tarkibi uchun ijaraga olish talab etiladigan avtoturargoh va yordamchi bino-inshootlar maydonining MEʼYORI T/r Avtobus turlari 1 ta avtobus uchun ijaraga olish talab etiladigan maydon (metr kvadrat) shundan avtoturargoh maydoni (metr kvadrat) yordamchi bino-inshootlar maydoni (metr kvadrat) 1. Katta sigʻimli avtobus uchun (uzunligi 12 metr va undan ortiq) 102,9 92,9 10 2. Oʻrta sigʻimli avtobus uchun (uzunligi 9 metrdan 12 metrgacha) 75 68 7 3. Kichik sigʻimli avtobus uchun (uzunligi 9 metrdan kichik) 48,1 43,1 5

Shahar avtobus yoʻnalishlarining boshlangʻich narxini aniqlash va tasdiqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 10-ILOVA

______________ avtobus yoʻnalishi boʻyicha davr xarajatlarning HISOB-KITOBI T/r Koʻrsatkichlar nomi Oʻlchov birligi Koʻrsatkich 1. Yoʻlovchilarni tashish xizmatining (ishlab chiqarish) tannarxi, shundan: ming soʻm 1.1 yoqilgʻi (benzin, dizel yoqilgʻisi, suyultirilgan va siqilgan gaz, elektr energiyasi va boshqalar) materiallari ming soʻm 1.2 harakat tarkibini tasarruf etish xarajatlari ming soʻm 1.3 harakat tarkibini taʼmirlash va texnik koʻrik xarajatlari ming soʻm 1.4 haydovchi va chiptachilarning mehnatiga haq toʻlash bilan bogʻliq xarajatlar ming soʻm 1.5 ijtimoiy soliq summasi ming soʻm 1.6 harakat tarkibining amortizatsiya summasi ming soʻm 1.7 tashuvchilarning fuqarolik javobgarligini, ish beruvchining fuqarolik javobgarligini va transport vositalari egalarining fuqarolik javobgarligini majburiy sugʻurta qilish bilan bogʻliq xarajatlar ming soʻm 1.8 yoʻlovchilarni shahar, shahar atrofida va shaharlararo mikroavtobus va avtobusda tashish xizmatini koʻrsatishga litsenziya uchun davlat boji toʻlovi ming soʻm 1.9 avtoturargoh va yordamchi bino-inshootlarni saqlash xarajatlari ming soʻm 1.10 ishlab chiqarish ahamiyatiga ega boʻlgan boshqa xarajatlar (1 foiz) ming soʻm 2. Hududdagi shaharlarda yoʻlovchilarni avtobusda tashish faoliyati bilan shugʻullanuvchi korxonalar boʻyicha davr xarajatlarining ishlab chiqarish tannarxiga nisbatining oʻrtacha arifmetik koʻrsatkichi foiz 3. Davr xarajatlari (1-qator X 2-qator /100) ming soʻm

Shahar avtobus yoʻnalishlarining boshlangʻich narxini aniqlash va tasdiqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 11-ILOVA

______________ avtobus yoʻnalishi boʻyicha moliyaviy faoliyat bilan bogʻliq xarajatlarning HISOB-KITOBI T/r Koʻrsatkichlar nomi Oʻlchov birligi Koʻrsatkich 1. Avtobus markasi nomi 2. Harakat tarkibidagi avtobuslarning eng koʻp miqdori birlik 3. Bir dona avtobusning sotib olish narxi * ming soʻm 4. Harakat tarkibidagi jami avtobuslarning sotib olish qiymati (2-qator X 3-qator) ming soʻm 5. Boshlangʻich badal miqdori foiz 6. Harakat tarkibidagi jami avtobuslar uchun boshlangʻich badal summasi (4-qator X 5-qator / 100) ming soʻm 7. Harakat tarkibidagi jami avtobuslar uchun kredit summasi (4-qator — 6-qator) ming soʻm 8. Kreditning qaytarish muddati ** oy 9. Kreditning foiz stavkasi *** foiz 10. Jami kredit toʻlovlari summasi (butun kredit muddatiga), shundan **** : ming soʻm 10.1 asosiy qarz summasi ming soʻm 10.2 kredit boʻyicha foiz toʻlovlari ming soʻm 11. Moliyaviy faoliyat bilan bogʻliq xarajatlar (10.3-qator / 8-qator X 12 oy) ming soʻm

Shahar avtobus yoʻnalishlarining boshlangʻich narxini aniqlash va tasdiqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 12-ILOVA

______________ avtobus yoʻnalishda bosib oʻtiladigan jami yillik masofaning HISOB-KITOBI T/r Koʻrsatkichlar nomi Oʻlchov birligi Koʻrsatkich 1. Yil davomida qatnovlar amalga oshiriladigan kunlar soni, shundan: (365 kundan ortiq boʻlishi mumkin emas) kun 1.1 ________ kunlar soni * kun 1.2 ________ kunlar soni * kun 1.3 ________ kunlar soni * kun ... 2. Yoʻnalishdagi avtobuslarning soni 2.1 ________ kunlarda * birlik 2.2 ________ kunlarda * birlik 2.3 ________ kunlarda * birlik ... 3. Bir kunda amalga oshiriladigan qatnovlar soni 3.1 ________ kunlarda * birlik 3.2 ________ kunlarda * birlik 3.3 ________ kunlarda * birlik ... 4. Yoʻnalish uzunligi * km 5. Yoʻnalishni boshlash (avtoturargohdan birinchi bekatgacha borish) bosqichida bosib oʻtiladigan masofa (10 km) km 6. Yoʻnalishni yakunlash (oxirgi bekatdan avtoturargohgacha qaytish) bosqichida bosib oʻtiladigan masofa (10 km) km 7. Yoʻnalishda bosib oʻtiladigan jami yillik masofa, shundan: (7.1-qator+7.2-qator+7.3-qator) km 7.1 ________ kunlarda, shu jumladan: (7.1.1-qator+7.1.2-qator) km 7.1.1 yoʻnalishni boshlash (avtoturargohdan birinchi bekatgacha borish) hamda yakunlash (oxirgi bekatdan avtoturargohgacha qaytish) bosqichida (1.1-qator X 2.1-qator X (5-qator+6-qator) km 7.1.2 yoʻnalishdagi qatnovlar jarayonida (1.1-qator X 2.1-qator X 3.1-qator X 4-qator) km 7.2 ________ kunlarda, shu jumladan: (7.2.1-qator+7.2.2-qator) km 7.2.1 yoʻnalishni boshlash (avtoturargohdan birinchi bekatgacha borish) hamda yakunlash (oxirgi bekatdan avtoturargohgacha qaytish) bosqichida (1.2-qator X 2.2-qator X (5-qator+6-qator) km 7.2.1 yoʻnalishdagi qatnovlar jarayonida (1.2-qator X 2.2-qator X 3.2-qator X 4-qator) km 7.4 ________ kunlarda, shu jumladan: (7.3.1-qator+7.3.2-qator) km 7.3.1 yoʻnalishni boshlash (avtoturargohdan birinchi bekatgacha borish) hamda yakunlash (oxirgi bekatdan avtoturargohgacha qaytish) bosqichida (1.3-qator X 2.3-qator X (5-qator+6-qator) km 7.3.1 yoʻnalishdagi qatnovlar jarayonida (1.3-qator X 2.3-qator X 3.3-qator X 4-qator) km ...

Shahar avtobus yoʻnalishlarining boshlangʻich narxini aniqlash va tasdiqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 12a-ILOVA

______________ avtobus yoʻnalishda harakat tarkibidagi avtobuslarning oʻrtacha sonining HISOB-KITOBI T/r Koʻrsatkichlar nomi Oʻlchov birligi Koʻrsatkich 1 . Yil davomida qatnovlar amalga oshiriladigan kunlar soni, shundan: (365 kundan ortiq boʻlishi mumkin emas) kun 1.1 ________ kunlar soni kun 1.2 ________ kunlar soni kun 1.3 ________ kunlar soni kun ... 2 . Yoʻnalishdagi avtobuslarning soni 2.1 ________ kunlarda birlik 2.2 ________ kunlarda birlik 2.3 ________ kunlarda birlik ... 3 . Yoʻnalishda harakat tarkibidagi avtobuslarning oʻrtacha soni * ((1.1-qator X 2.1-qator + 1.2-qator X 2.2-qator + 1.3-qator X 2.3-qator) / 1-qator) birlik

Shahar avtobus yoʻnalishlarining boshlangʻich narxini aniqlash va tasdiqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 13-ILOVA

______________ avtobus yoʻnalishi uchun boshlangʻich narxning HISOB-KITOBI T/r Koʻrsatkichlar nomi Oʻlchov birligi Koʻrsatkich jami har 1 kilometr masofa uchun 1. Y oʻlovchilarni tashish xizmatining (ishlab chiqarish) tannarxi, shundan: ming soʻm 1.1 yoqilgʻi (benzin, dizel yoqilgʻisi, suyultirilgan va siqilgan gaz, elektr energiyasi va boshqalar) materiallari ming soʻm 1.2 harakat tarkibini tasarruf etish xarajatlari ming soʻm 1.3 harakat tarkibini taʼmirlash va texnik koʻrik xarajatlari ming soʻm 1.4 haydovchi va chiptachilarning mehnatiga haq toʻlash bilan bogʻliq xarajatlar ming soʻm 1.5 ijtimoiy soliq summasi ming soʻm 1.6 harakat tarkibining amortizatsiya summasi ming soʻm 1.7 tashuvchilarning fuqarolik javobgarligini, ish beruvchining fuqarolik javobgarligini va transport vositalari egalaring fuqarolik javobgarligini majburiy sugʻurta qilish bilan bogʻliq xarajatlar ming soʻm 1.8 yoʻlovchilarni shahar, shahar atrofida va shaharlararo mikroavtobus va avtobusda tashish xizmatini koʻrsatishga litsenziya uchun davlat boji toʻlovi ming soʻm 1.9 avtoturargoh va yordamchi bino-inshootlarni saqlash xarajatlari ming soʻm 1.10 ishlab chiqarish ahamiyatiga ega boʻlgan boshqa xarajatlar (1 foiz) ming soʻm 2. Davr xarajatlari ming soʻm 3. Moliyaviy faoliyat bilan bogʻliq xarajatlar ming soʻm 4. Foyda soligʻini toʻlagunga qadar foyda (6-qator / 0,85) ming soʻm 5. Foyda soligʻi (Soliq kodeksida belgilangan stavkada hisoblanadi) (5-qator X 0,15) ming soʻm 6. Sof foyda (tannarxiga nisbatan 10 foiz) (1-qator X 10 / 100) ming soʻm 7. Yoʻnalishda bosib oʻtiladigan jami yillik masofa km X 8. Boshlangʻich narx ((1-qator+2-qator+3-qator+4-qator)/7-qator) soʻm X

Shahar avtobus yoʻnalishlarining boshlangʻich narxini aniqlash va tasdiqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 14-ILOVA

“TASDIQLAYMAN” ___________ viloyat Transport boshqarmasi boshligʻi _____ _______ ____________ (F.I.O. va imzosi) “___” ___________ 202__ yil ______________ avtobus yoʻnalishi uchun boshlangʻich narxning MIQDORI Koʻrsatkichlar nomi Oʻlchov birligi Miqdori Boshlangʻich narx miqdori 1 km/soʻm

Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 18-martdagi 116-son qaroriga 3-ILOVA

Trolleybus yoʻnalishlarining narxini aniqlash va tasdiqlash tartibi toʻgʻrisidagi

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom trolleybus yoʻnalishlarining narxini aniqlash va tasdiqlash tartibini belgilaydi.

2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:

narx — trolleybus yoʻnalishlarida yoʻlovchilarni tashish uchun xizmat qiladigan har bir trolleybus tomonidan bosib oʻtilgan har 1 kilometr masofa uchun toʻlanishi lozim boʻlgan mablagʻlarning miqdori;

vakolatli organ — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Transport vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar transport boshqarmalari;

davr xarajatlari — bevosita ishlab chiqarish jarayoni bilan bogʻliq boʻlmagan xarajatlar, shu jumladan, boshqaruv xarajatlari, mahsulotni sotish xarajatlari, soliqlar (yigʻimlar) va umumxoʻjalik ahamiyatiga ega boʻlgan boshqa xarajatlar (maʼmuriy bino va inshootlarni saqlash, boshqaruv xodimlari mehnatiga haq toʻlash va boshqalar);

iqtisodiyot va moliya organi — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar iqtisodiyot va moliya bosh boshqarmalari;

rentabellik — sof foyda miqdorini yoʻlovchilarni tashish xizmatining (ishlab chiqarish) tannarxiga boʻlish yoʻli bilan hisoblab chiqiladigan korxona faoliyatining samaradorlik (foydalilik) koʻrsatkichi;

harakat tarkibi — muayyan yoʻnalishda xizmat koʻrsatadigan trolleybuslarning jamlanmasi.

3. Ushbu Nizom talablari cheklangan tariflar boʻyicha yoʻlovchi tashishni brutto-shartnoma (gross cost contract) asosida tashkil etish hamda moliyalashtirish tartibi joriy etiladigan trolleybus yoʻnalishlari uchun narxni aniqlash va tasdiqlashda qoʻllanadi.

Tashuvchilar trolleybus yoʻnalishlarida toʻgʻridan-toʻgʻri brutto-shartnoma asosida yoʻlovchilarni tashish xizmatlarini tashkil etishda narxni aniqlash uchun vakolatli organga takliflarini kiritadi.

2-bob. Narxni shakllantirish tartibi

4. Narx iqtisodiyot va moliya organlari tomonidan har bir trolleybus yoʻnalishi uchun uning pasporti va yoʻnalishga qoʻyilgan talablar asosida alohida shakllantiriladi.

5. Narx Vazirlar Mahkamasining 1999-yil 5-fevraldagi 54-son qarori bilan tasdiqlangan Mahsulot (ishlar, xizmatlar)ni ishlab chiqarish va sotish xarajatlarining tarkibi hamda moliyaviy natijalarni shakllantirish tartibi toʻgʻrisidagi nizom va narxni shakllantirish sohasidagi boshqa normativ-huquqiy hujjatlarga muvofiq shakllantiriladi.

6. Narx yoʻlovchilarni tashish xizmatining (ishlab chiqarish) tannarxi, davr xarajatlari, moliyaviy faoliyat bilan bogʻliq xarajatlar, foydadan toʻlanadigan soliq va sof foydadan shakllantiriladi.

Narxni shakllantirishda trolleybuslarda yoʻlovchilarni tashish faoliyati bilan bogʻliq boʻlmagan xarajatlar, zararlar va kapital qoʻyilmalar inobatga olinmaydi.

3-bob. Narx tarkibi

7. Narx quyidagilar hisobidan shakllantiriladi:

yoʻlovchilarni tashish xizmatining (ishlab chiqarish) tannarxi;

davr xarajatlari;

moliyaviy faoliyat bilan bogʻliq xarajatlar;

foydadan toʻlanadigan soliqlar va sof foyda.

8. Brutto-shartnoma asosida yoʻlovchilarni tashish xizmatining tannarxi tarkibiga quyidagi xarajatlar kiradi:

a) yoqilgʻi (elektr energiyasi, dizel yoqilgʻisi va boshqalar) materiallari. Ushbu xarajatlar Nizomga 1-ilovada keltirilgan shaklda hisob-kitob qilinadi.

Vakolatli organlar tomonidan yoqilgʻi sarfi meʼyori eng kam va eng koʻp sarflash meʼyorlarda tasdiqlangan takdirda, boshlangʻich narxni hisob-kitob qilishda ularning oʻrtacha koʻrsatkichi yoqilgʻi sarfi meʼyori sifatida qabul qilinadi.

Yoʻnalish uchun narxni hisoblashda:

trolleybus turi (markasi) — yoʻnalishning pasporti va yoʻnalishga qoʻyilgan talablarga muvofiq belgilanadi;

yoqilgʻining narxi — elektr energiyasi narxi shakllantirilayotgan davrda amalda belgilangan narxlardan va boshqa yoqilgʻi turlari esa birja kotirovkalarida, kuyish shoxobchalaridagi oʻrtacha narxda belgilanadi;

b) harakat tarkibini tasarruf etish, taʼmirlash va texnik koʻrik xarajatlari. Bunda harakat tarkibini tasarruf etish xarajatlari Nizomga 2-ilovada keltirilgan shaklda, taʼmirlash va texnik koʻrik xarajatlari Nizomga 3-ilovada keltirilgan shaklda hisob-kitob qilinadi;

v) haydovchi va chiptachilarning mehnatiga haq toʻlash bilan bogʻliq xarajatlar. Ushbu xarajatlar Nizomga 4 va 5-ilovalarda keltirilgan shaklda hisob-kitob qilinadi.

Haydovchilarning oylik ish haqi miqdori trolleybus korxonasining amaldagi oʻrtacha ish haqi miqdorlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar asosida shakllantiriladi.

Chiptachilar uchun oylik ish haqi xarajatlari yoʻnalishning pasporti va yoʻnalishga qoʻyilgan talablarda ushbu yoʻnalish uchun katta sigʻimdagi (uzunligi 12 metr va undan ortiq) trolleybus harakatlanishi nazarda tutilgan hollarda koʻzda tutiladi.

Chiptachilar uchun ish haqi xarajatlari haydovchilarning ish haqi xarajatlarining 60 foizi miqdorida qabul qilinadi;

g) harakat tarkibining amortizatsiya summasi. Ushbu xarajatlar Nizomga 6-ilovaga muvofiq hisob-kitob qilinadi.

Harakat tarkibining amortizatsiyasi uning tarkibidagi asosiy vositalarning boshlangʻich qiymati, ulardan foydalanish muddatlari hamda ular uchun Oʻzbekiston Respublikasi Soliq kodeksida belgilangan amortizatsiya normasidan kelib chiqib hisob-kitob qilinadi;

d) tashuvchilarning, ish beruvchining va transport vositalari egalarining fuqarolik javobgarligini majburiy sugʻurta qilish bilan bogʻliq xarajatlar. Ushbu xarajatlar Nizomga 7-ilovaga muvofiq hisob-kitob qilinadi;

e) trolleybus infratuzilmasi bilan bogʻliq xarajatlar. Ushbu xarajatlar Nizomga 8-ilovaga muvofiq hisob-kitob qilinadi.

Infratuzilma xarajatlari korxona balansidagi parklar, elektr podstansiyalar va boshqa infratuzilmaga tegishli boʻlgan inshootlarni saqlash bilan bogʻliq xarajatlar asosida hisoblanadi;

j) ishlab chiqarish ahamiyatiga ega boʻlgan boshqa xarajatlar.

Boshlangʻich narxni hisoblashda ushbu xarajatlar yoʻlovchilarni tashish xizmati (ishlab chiqarish) tannarxining (ishlab chiqarish ahamiyatiga ega boʻlgan boshqa xarajatlarni inobatga olmagan holda) 1 foizi miqdorida inobatga olinadi.

Vakolatli organga hududdagi shaharda yoʻlovchilarni trolleybusda tashish faoliyati bilan shugʻullanuvchi korxonalarning moliyaviy koʻrsatkichlaridan kelib chiqib, ushbu xarajatlar miqdorini tannarx xarajatlarining 3 foizigacha oshirish huquqi beriladi.

9. Davr xarajatlari, moliyaviy faoliyat bilan bogʻliq xarajatlar, foydadan toʻlanadigan soliqlar va sof foyda Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 29-dekabrdagi 722-son qarori bilan tasdiqlangan Tovarlarga (ishlar, xizmatlarga) tartibga solinadigan narxlarni (tariflarni) shakllantirish, deklaratsiya qilish (tasdiqlash) va belgilash hamda ularning qoʻllanishini davlat tomonidan nazorat qilish, shuningdek, tovar va moliya bozorida sotiladigan tovarlarning (ishlar, xizmatlarning) monopol yuqori va monopol past narxlarini aniqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 7-ilovaga muvofiq shakllantiriladi.

10. Boshlangʻich narxni hisoblashda rentabellik darajasi, yaʼni sof foyda miqdorining yoʻlovchilarni tashish xizmatining (ishlab chiqarish) tannarxiga nisbati 10 foiz miqdorida inobatga olinadi.

Harakat tarkibini yangilash va yoʻlovchilarni tashish sohasidagi boshqa kapital qoʻyilmalar, shuningdek, dividendlarni (foydadan ajratmalarni) toʻlash sof foyda hisobidan moliyalashtiriladi.

4-bob. Yoʻnalishda bosib oʻtiladigan jami yillik masofani hisoblash tartibi

11. Yoʻnalishda bosib oʻtiladigan jami yillik masofa ushbu Nizomga 9-ilovaga muvofiq aniqlanadi.

Yoʻnalishda bosib oʻtiladigan masofani hisoblashda trolleybuslarning yoʻnalishni boshlash (parkdan birinchi bekatgacha borish) hamda yakunlash (oxirgi bekatdan parkkacha qaytish) bosqichining har birida bosib oʻtiladigan masofa 10 km deb qabul qilinadi.

Yoʻnalish pasporti va yoʻnalishga qoʻyilgan talablarda trolleybuslar va qatnovlar sonini hafta kunlari, bayram kunlari hamda dam olish kunlariga qarab oʻzgartirish nazarda tutilgan boʻlsa, yoʻnalishda bosib oʻtiladigan jami yillik masofa oʻzgartirilgan koʻrsatkichlar asosida hisoblanadi.

Yoʻnalish pasporti va yoʻnalishga qoʻyiladigan talablarga asosan qatnovlarni amalga oshirish uchun bir kunda yoʻnalishga chiqariladigan trolleybuslar miqdorining eng koʻp soni harakatdagi tarkibda trolleybuslarning eng koʻp mikdori hisoblanadi.

Trolleybuslar va qatnovlar soni hafta kunlari, bayram kunlari va dam olish kunlariga qarab, oʻzgartirilgan yoʻnalishlarda harakatdagi tarkibda trolleybuslarning oʻrtacha soni Nizomga 10-ilovaga muvofiq aniqlanadi.

5-bob. Narxni tasdiqlash tartibi

12. Narx ushbu Nizomga 11-ilovaga muvofiq tashuvchi takdim etgan takliflarga binoan vakolatli organ tomonidan aniqlanadi.

13. Vakolatli organ tomonidan narx va uning hisob-kitoblari, shuningdek, yoʻnalish pasporti va yoʻnalishga qoʻyilgan talablardan kelib chiqib, iqtisodiyot va moliya organlariga kelishish uchun taqdim qilinadi.

14. Iqtisodiyot va moliya organlari ikki hafta muddatda narxni takdim etilgan hujjatlar va materiallar asosida koʻrib chiqib, uni takdim etilgan darajada tasdiqlash yoki oʻzgartirish toʻgʻrisidagi xulosani vakolatli organga yuboradi.

Iqtisodiyot va moliya organlari tomonidan narxning hisob-kitoblarida xato va kamchilliklar aniqlangan takdirda, uni ijrochiga qayta ishlash taklifi bilan qaytarish taqiqlanadi.

Bunda narx iqtisodiyot va moliya organlari tomonidan vakolatli organ bilan birgalikda qayta hisoblanadi hamda tasdiqlash uchun vakolatli organga yuboriladi.

15. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Transport vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar transport boshqarmalari boshliqlari tomonidan iqtisodiyot va moliya organining tegishli xulosasi olingan kundan boshlab ikki ish kuni davomida narx Nizomga 12-ilovaga muvofiq tasdiqlanadi.

Har bir yoʻnalish uchun tasdiqlangan narx va ushbu Nizomga 1 — 12-ilovalarda nazarda tutilgan hisob-kitob materiallari, shuningdek, iqtisodiyot va moliya organlarining tegishli xulosalari yoʻnalishning tender hujjatlari tarkibida saqlanishi lozim.

8-bob. Yakunlovchi qoida

16. Ushbu Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javobgar boʻladilar.

Trolleybus yoʻnalishlarining narxini aniqlash va tasdiqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

(Trolleybus korxona nomi)ning (yoʻnalish komi) trolleybus yoʻnalishida yoʻlovchilarni tashish bilan bogʻliq boʻlgan yoqilgʻi materiallari xarajatlarining

T/r Trolleybus turi* Yoqilgʻi turi Oʻlchov birligi Elektr energiyasi sarfining tasdiqlangan meʼyori (1 km uchun) Jami elektr energiyasi sarfi (4 ust. X 6 ust./100 km) Yoʻnalishda bosib oʻtiladigan jami yillik masofa (km) Elektr energiyasi narxi (soʻm) Jami xarajat, ming soʻm 1 2 3 4 5 6 7 8 1 . … … Jami * Yoʻnalishning pasporti va yoʻnalishga qoʻyilgan talablar trolleybuslarning turidan kelib chiqib aniqlanadi. Rahbar ______________ Bosh hisobchi _______________ Reja-iqtisod boʻlimi boshligʻi (yoki rejalashtirish funksiyasini amalga oshiruvchi boshqa shaxs) ____________

Trolleybus yoʻnalishlarining narxini aniqlash va tasdiqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

(Trolleybus korxona nomi)ning (yoʻnalish nomi) trolleybus yoʻnalishidagi trolleybuslarni tasarruf etish xarajatlarining

T/r Koʻrsatkichlar nomi Oʻlchov birligi Koʻrsatkichlar 1. Trolleybus turi* nomi 2. Yoʻnalishda bosib oʻtiladigan jami yillik masofa km 3. Harakatdagi tarkibda trolleybuslarning oʻrtacha soni** birlik 4. Bitta trolleybus tomonidan bosib oʻtiladigan yillik masofa (2-qator/3-qator) km 5. Avtoshinaning bosib oʻtish meʼyori** km 6. Bitta trolleybusdagi avtoshinalar soni** birlik 7. Harakatdagi tarkibda trolleybuslar uchun talab etiladigan avtoshinalarning yillik soni (4-qator / 5-qator X 6-qator X 3-qator) birlik 8. Avtoshinaning narxi*** soʻm 9. Bitta avtoshinani oʻrnatish xarajati (narxi)*** soʻm 10. Jami avtoshinalarning qiymati, oʻrnatish xarajatlari bilan birga (7-qator X (8-qator+9-qator)/1000) ming soʻm 11. Bir dona trolleybusdagi akkumu lyatorlar soni** birlik 12. Akkumulyatorning xizmat koʻrsatish muddati** oy 13. Harakatdagi tarkibda trolleybuslar uchun talab etiladigan akkumulyatorlarning yillik soni (3-qator X 1 1-qator / 12-qator X 12 oy) birlik 14. Akkumulyatorning narxi*** soʻm 15. Jami akkumulyatorlarning qiymati (13-qator X 14-qator / 1000) ming soʻm 16. Harakatdagi tarkibda trolleybuslarni yillik yuvishlar soni (3-qator X 365 kun / 3) birlik 17. Bitta trolleybusni yuvish xarajati (narxi)*** soʻm 18. Jami trolleybuslarni yuvish xarajatlari (16-qator X 17-qator /1000) ming soʻm 19. Harakatdagi tarkibda jami trolleybuslarni tasarruf etish xarajatlari (10-qator + 15-qator + 1 8-qator) ming soʻm * Yoʻnalishning pasporti va yoʻnalishga qoʻyilgan talablar, shuningdek, hududda roʻyxatga olingan shu yoʻnalishga toʻgʻri keladigan trolleybuslarning turidan kelib chiqib aniqlanadi. **Ishlab chiqaruvchilar tomonidan trolleybuslarning texnik hujjatlarida va boshqa normativ-texnik hujjatlarda belgilangan miqdorlardan kelib chiqib belgilanadi. *** Xizmat koʻrsatuvchi va (yoki) mahsulot yetkazib beruvchi tashkilotlar taqdim etgan preyskurantlar asosida aniqlanadi. Rahbar ____________ Bosh hisobchi ________________ Reja-iqtisod boʻlimi boshligʻi (yoki rejalashtirish funksiyasini amalga oshiruvchi boshqa shaxs) _______________

Trolleybus yoʻnalishlarining narxini aniqlash va tasdiqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA

(Trolleybus korxona nomi)ning (yoʻnalish nomi) trolleybus yoʻnalishida harakatdagi tarkibda trolleybuslarni taʼmirlash va texnik koʻrik xarajatlarining

T/r Koʻrsatkichlar nomi Oʻlchov birligi Bir yillik qiymati 1 . Yoʻnalishda bosib oʻtiladigan jami yillik masofa km 2 . Trolleybus turi nomi 3 . Trolleybusni taʼmirlash va texnik koʻrikdan oʻtkazish davriyligi (bosib oʻtadigan masofa)* km 4 . Bitta trolleybusni taʼmirlash va texnik koʻrikdan oʻtkazish qiymati** soʻm 5 . 1 km bosib oʻtiladigan yillik masofaga toʻgʻri keladigan trolleybusni taʼmirlash va texnik koʻrikdan oʻtkazish qiymati (4-qator / 3-qator) soʻm 6 . Harakatdagi tarkibda jami trolleybuslarni taʼmirlash va texnik koʻrikdan oʻtkazish xarajatlari (1-qator X 5-qator/1000) ming soʻm * Ishlab chiqaruvchilar tomonidan trolleybuslarning texnik hujjatlarida va boshqa normativ-texnik hujjatlarda belgilangan miqdorlardan kelib chiqib belgilanadi. ** Xizmat koʻrsatuvchi va (yoki) mahsulot yetkazib beruvchi tashkilotlar taqdim etgan preyskurantlar asosida aniqlanadi. Rahbar ___________ Bosh hisobchi ___________ Reja-iqtisod boʻlimi boshligʻi (yoki rejalashtirish funksiyasini amalga oshiruvchi boshqa shaxs) ____________

Trolleybus yoʻnalishlarining narxini aniqlash va tasdiqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA

(Trolleybus korxona nomi)ning (yoʻnalish nomi) trolleybus yoʻnalishida haydovchi va chiptachilarning mehnatiga haq toʻlash bilan bogʻliq xarajatlarning

T/r Koʻrsatkichlar nomi Oʻlchov birligi Miqdori 1 . Trolleybus turi nomi 2 . Trolleybusning uzunligi* metr 3 . Yoʻnalishda bosib oʻtiladigan jami yillik masofa km 4 . 1 km bosib oʻtiladigan masofa uchun haydovchining mehnatiga haq toʻlash xarajati** soʻm 5 . 1 km bosib oʻtiladigan masofa uchun chiptachining mehnatiga haq toʻlash xarajati** soʻm 6 . Haydovchi va chiptachilarning mehnatiga haq toʻlash bilan bogʻliq yillik xarajatlar (3-qator X (4-qator+5-qator) / 1 000) ming soʻm 7 . Ijtimoiy soliq stavkasi (soha uchun berilgan imtiyozni hisobga olgan holda) foiz 8 . Ijtimoiy soliq summasi (6-qator X 7-qator /100) ming soʻm * Yoʻnalishning pasporti va yoʻnalishga qoʻyilgan talablar trolleybuslarning turidan kelib chiqib aniqlanadi. ** Ushbu Nizomga 5-ilovaga muvofiq hisoblanadi. Rahbar _____________ Bosh hisobchi _____________ Reja-iqtisod boʻlimi boshligʻi (yoki rejalashtirish funksiyasini amalga oshiruvchi boshqa shaxs) ______________

Trolleybus yoʻnalishlarining narxini aniqlash va tasdiqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 5-ILOVA

(Trolleybus korxona nomi)ning (yoʻnalish nomi) trolleybus yoʻnalishida bosib oʻtiladigan har 1 km masofa uchun haydovchi va chiptachilarning mehnatiga haq toʻlash bilan bogʻliq xarajatlarning

T/r Koʻrsatkichlar nomi Oʻlchov birligi Miqdori 1 . Trolleybus turi nomi 2 . Trolleybusning uzunligi metr 3 . Harakatdagi tarkibda trolleybuslarning oʻrtacha soni dona 4 . Yoʻnalishdagi bosib oʻtiladigan jami yillik masofa km 5 . Trolleybus yoʻnalishi ish vaqtining davomiyligi* soat 6 . Bitta trolleybus uchun talab etiladigan haydovchilar soni** (5-qator / 8 soat) nafar 7 . Jami haydovchilar soni (3-qator X 6-qator) nafar 8 . Bir nafar haydovchining bir oylik ish haqi miqdori*** soʻm 9 . Jami haydovchilarning bir oylik ish haqi (7-qator X 8-qator) soʻm 10 . Jami haydovchilarning bir yillik ish haqi (9-qator X 12 oy /1000) ming soʻm 11 . 1 km bosib oʻtiladigan masofa uchun haydovchining mehnatiga haq toʻlash bilan bogʻliq xarajatlar (10-qator / 4-qator X1000) soʻm 12 . 1 km bosib oʻtiladigan masofa uchun chiptachining mehnatiga haq toʻlash bilan bogʻliq xarajatlar (11-qator X 0,6) soʻm * Yoʻnalishning pasporti va yoʻnalishga qoʻyilgan talablar asosida hisoblanadi. ** Haydovchilar soni 0,5 aniqlikkacha yaxlitlanadi (yaxlitlashda birlik sondan keyin hosil boʻlgan 0,25 gacha boʻlgan sonlar inobatga olinmaydi, 0,25 dan 0,74 gacha 0,5 miqdorida qabul qilinadi, shuningdek, 0,74 dan oshgan sonlar butun son sifatida qabul qilinadi). *** Haydovchilar ish haqi miqdori Milliy statistika qoʻmitasi tomonidan sohalar kesimida eʼlon qilinadigan choraklik ish haqi miqdorlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarga koʻra eʼlon qilingan oxirgi chorak uchun “Tashish va saqlash” sohasi xodimlari uchun nazarda tutilgan ish haqi miqdoriga 1,2 koeffitsiyentni qoʻllash orqali aniqlanadi. Rahbar ____________ Bosh hisobchi ____________ Reja-iqtisod boʻlimi boshligʻi (yoki rejalashtirish funksiyasini amalga oshiruvchi boshqa shaxs) ___________

Trolleybus yoʻnalishlarining narxini aniqlash va tasdiqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 6-ILOVA

(Trolleybus korxona nomi)ning (yoʻnalish nomi) trolleybus yoʻnalishining asosiy vositalar va nomoddiy aktivlar boʻyicha amortizatsiya ajratmalari summasi

Inv. rakami yoki t/r Asosiy vositalar yoki nomoddiy aktivlar nomi Ishga tushirish sanasi Dastlabki (almashtirish) qiymati, ming soʻm 20 __ yil “__” _______ qoldiq kiymati (ming soʻm) Foydalanish muddati (amortizatsiya darajasi), yil (oy) yoki % Amortizatsiya toʻlovlari usuli Amortizatsiya summasi, ming soʻm oylik choraklik yillik 1. “(yoʻnalish nomi)” yoʻnalishdagi yoʻlovchi tashuvchi trolleybuslar uchun jami 2. Ishlab chiqarishga oid asosiy vositalar va nomoddiy aktivlar uchun jami Rahbar ____________ Bosh hisobchi ____________ Reja-iqtisod boʻlimi boshligʻi (yoki rejalashtirish funksiyasini amalga oshiruvchi boshqa shaxs) _____________

Trolleybus yoʻnalishlarining narxini aniqlash va tasdiqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 7-ILOVA

(Trolleybus korxona nomi)ning (yoʻnalish nomi) trolleybus yoʻnalishi boʻyicha tashuvchilarning, ish beruvchining va transport vositalari egalarining fuqarolik javobgarligini majburiy sugʻurta qilish bilan bogʻliq xarajatlarning

T/r Koʻrsatkichlar nomi Oʻlchov birligi Koʻrsatkich 1. Trolleybus turi nomi 2. Harakatdagi tarkibda trolleybuslarning eng koʻp miqdori birlik 3. Bitta trolleybusning yoʻlovchi sigʻimi* kishi 4. Haydovchi va chiptachilarning mehnatiga haq toʻlash bilan bogʻliq yillik xarajatlar ming soʻm 5. Tashuvchilarning fuqarolik javobgarligini majburiy sugʻurta qilish boʻyicha sugʻurta mukofoti summasi** ming soʻm 6. Ish beruvchining fuqarolik javobgarligini majburiy sugʻurta qilish boʻyicha sugʻurta mukofoti summasi** ming soʻm 7. Bitta trolleybus uchun transport vositalari egalarining fuqarolik javobgarligini majburiy sugʻurta qilish boʻyicha sugʻurta mukofoti summasi** ming soʻm 8. Harakatdagi tarkibda jami trolleybuslar uchun transport vositalari egalarining fuqarolik javobgarligini majburiy sugʻurta qilish boʻyicha sugʻurta mukofoti summasi (2-qator X 7-qator) ming soʻm 9. Jami (5-qator + 6-qator + 8-qator) ming soʻm * Ishlab chiqaruvchilar tomonidan trolleybuslarning texnik hujjatlarida va boshqa normativ-texnik hujjatlarda belgilangan miqdorlardan kelib chiqib belgilanadi. ** Tashuvchining fuqarolik javobgarligini majburiy sugʻurta qilish qoidalari, Ish beruvchining fuqarolik javobgarligini majburiy sugʻurta qilish qoidalari hamda Transport vositalari egalarining fuqarolik javobgarligini majburiy sugʻurta qilish qoidalariga muvofiq aniqlanadi. Rahbar ___________ Bosh hisobchi ___________ Reja-iqtisod boʻlimi boshligʻi (yoki rejalashtirish funksiyasini amalga oshiruvchi boshqa shaxs ___________

Trolleybus yoʻnalishlarining narxini aniqlash va tasdiqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 8-ILOVA

(Trolleybus korxona nomi)ning (yoʻnalish nomi) trolleybus yunalishining infratuzilma xarajatlari boʻyicha

T/r Koʻrsatkichlar nomi* Oʻlchov birligi Joriy tasdiqlangan tarif buyicha Oldingi hisobot davri (yil)uchun xaqiqiy koʻrsatkichlar Prognoz davri 1. Jami infratuzilma xarajatlari: 1.2. Trolleybus parklarini saqlash: 1.2.1. joriy taʼmirlash 1.2.2. mehnat xarajati 1.2.3. mehnat xarajatlaridan yagona ijtimoiy toʻlov 1.2.4. Yuridik shaxslarning mol-mulk soligʻi ... 1.3. Elektr podstansiyalarini taʼmirlash: ... 1.4. Yoʻnalishdagi kontaktli simlar va ustunlarni taʼmirlash: ... 1.5. Ishlab chiqarishga oid asosiy vositalar va nomoddiy aktivlarning amortizatsiyasi 2. Barcha trolleybus yoʻnalishlarida bosib oʻtiladigan jami yillik masofa 3. Bir km uchun infratuzilma xarajati (1-satr/2-satr) 4. Joriy trolleybus yoʻnalishida bosib oʻtiladigan yillik masofa 5. Yoʻnalishning infratuzilma xarajati (3-satr* 4-satr) * Zaruratdan kelib chiqib koʻrsatkichlar kiritilishi mumkin. Rahbar ___________ Bosh hisobchi ___________ Reja-iqtisod boʻlimi boshligʻi (yoki rejalash girish funksiyasini amalga oshiruvchi boshqa shax s ) ___________

Trolleybus yoʻnalishlarining narxini aniqlash va tasdiqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 9-ILOVA

(Trolleybus korxona nomi)ning (yoʻnalish nomi) trolleybus yoʻnalishida bosib oʻtiladigan jami yillik masofaning

T/r Koʻrsatkichlar nomi Oʻlchov birligi Koʻrsatkich 1 . Yil davomida qatnovlar amalga oshiriladigan kunlar soni, shundan: (365 kundan ortiq boʻlishi mumkin emas) kun 1.1 __________ kunlar soni* kun 1.2 __________ kunlar soni* kun 1.3 __________ kunlar soni* kun 2 . Yoʻnalishdagi trolleybuslarning soni birlik 2.1 __________ kunlar soni* birlik 2.2 __________ kunlar soni* birlik 2.3 __________ kunlar soni* birlik 3 . Bir kunda amalga oshiriladigan qatnovlar soni birlik 3.1 __________ kunlar soni* birlik 3.2 __________ kunlar soni* birlik 3.3 __________ kunlar soni* birlik 4 . Yoʻnalish uzunligi* km 5 . Yoʻnalishni boshlash (avtoturargohdan birinchi bekatgacha borish) bosqichida bosib oʻtiladigan masofa (10 km) km 6 . Yoʻnalishni yakunlash (oxirgi bekatdan avtoturargohgacha qaytish) bosqichida bosib oʻtiladigan masofa (10 km) km 7 . Yoʻnalishda bosib oʻtiladigan jami yillik masofa, shundan: (7.1 -qator+7.2-qator+7.3-qator) km 7.1 kunlarda, shu jumladan: (7.1.1-qator+7.1.2-qator) km 7.1.1 yoʻnalishni boshlash (avtoturargohdan birinchi bekatgacha borish) hamda yakunlash (oxirgi bekatdan avtoturargohgacha qaytish) bosqichida (1.1-qator X 2.1- qator X (5-qator+6-qator) km 7.1.2 yoʻnalishdagi qatnovlar jarayonida (1.1-qator X 2.1-qator X 3.1-qator X 4-qator) km 7.2 kunlarda, shu jumladan: (7.2.1-qator+7.2.2-qator) km 7.2.1 yoʻnalishni boshlash (avtoturargohdan birinchi bekatgacha borish) hamda yakunlash (oxirgi bekatdan avtoturargohgacha qaytish) bosqichida (1.2-qator X 2.2- qator X (5-qator+6-qator) km 7.2.2 yoʻnalishdagi qatnovlar jarayonida (1.2-qator X 2.2-qator X 3.2-qator X 4-qator) km 7.3 kunlarda, shu jumladan: (7.3.1-qator+7.3.2-qator) km 7.3.1 yoʻnalishni boshlash (avtoturargohdan birinchi bekatgacha borish) hamda yakunlash (oxirgi bekatdan avtoturargohgacha qaytish) bosqichida (1.3-qator X 2.3-qator X (5-qator+6-qator) km 7.3.2 yoʻnalishdagi qatnovlar jarayonida (1.3-qator X 2.3-qator X 3.3-qator X 4-qator) km * Yoʻnalish pasporta va yoʻnalishga qoʻyilgan talablar asosida kalendar yil davomida kuzatiladigan kunlardan kelib chiqib koʻrsatiladi. Rahbar ____________ Bosh hisobchi ____________ Reja-iqtisod boʻlimi boshligʻi (yoki rejalashtirish funksiyasini amalga oshiruvchi boshqa shaxs) ____________

Trolleybus yoʻnalishlarining narxini aniqlash va tasdiqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 10-ILOVA

(Trolleybus korxona nomi)ning (yoʻnalish nomi) trolleybus yoʻnalishida bosib oʻtiladigan jami yillik masofaning

T/r Koʻrsatkichlar nomi Oʻlchov birligi Koʻrsatkich 1 . Yil davomida qatnovlar amalga oshiriladigan kunlar soni, shundan: (365 kundan ortiq boʻlishi mumkin emas) kun 1.1 __________ kunlar soni* kun 1.2 __________ kunlar soni* kun 1.3 __________ kunlar soni* kun ... 2 . Yoʻnalishdagi trolleybuslarning soni birlik 2.1 __________ kunlar soni* birlik 2.2 __________ kunlar soni* birlik 2.3 __________ kunlar soni* birlik ... 3 . Yoʻnalishda harakatdagi tarkibda trolleybuslarning oʻrtacha soni* ((1.1-qator X 2.1-qator + 1.2-qator X 2.2- qator + 1.3-qator X 2.3-qator) / 1-qator) birlik * Trolleybuslarning oʻrtacha soni 1 aniqlikkacha yaxlitlanadi (yaxlitlashda birlik sondan keyin hosil boʻlgan 0,55 gacha boʻlgan sonlar inobatga olinmaydi, 0,55 dan oshgan sonlar butun son sifatida qabul qilinadi). Rahbar ____________ Bosh hisobchi ____________ Reja-iqtisod boʻlimi boshligʻi (yoki rejalashtirish funksiyasini amalga oshiruvchi boshqa shaxs) ____________

Trolleybus yoʻnalishlarining narxini aniqlash va tasdiqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 11-ILOVA

(Trolleybus korxona nomi)ning (yoʻnalish nomi) trolleybus yoʻnalishi uchun tasdiqlanadigan narxning

T/r Koʻrsatkichlar nomi** Oʻlchov birligi 20 ___ yil “ ___” ________ dan eʼlon qilingan (tasdiqlangan) narx (tarif) (yillik koʻrsatkichlar bilan) _____ yil uchun haqiqiy koʻrsatkichlar Korxonaning 20 ___ yil “ ___” ________ dan taklif etilayotgan narxi (tarifi) (yillik koʻrsatkichlar bilan) Narxlarni koʻrib chiquvchi organ tomonidan qabul qilingan tovar birligi uchun tannarx (soʻm) butun ishlab chiqarish hajmi uchun summa (ming soʻm) tovar birligi uchun tannarx (soʻm) butun ishlab chiqarish hajmi uchun summa (ming soʻm) tovar birligi uchun tannarx (soʻm) butun ishlab chiqarish hajmi uchun summa (ming soʻm) tovar birligi uchun tannarx (soʻm) butun ishlab chiqarish hajmi uchun summa (ming soʻm) 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 I. Yoʻlovchilarni tashish xizmatining (ishlab chiqarish) jami tannarxi, shundan: (1+2+3+4+5 satrlar) ming soʻm 1. Elektr energiyasi ming sum 2. Haydovchi va chiptachilarning mehnatiga haq toʻlash bilan bogʻliq xarajatlar ming soʻm 3. Mehnat xarajatlaridan yagona ijtimoiy toʻlov ming sum 4. Trolleybuslarning amortizatsiya summasi ming sum 5. Tashuvchilarning, ish beruvchining va transport vositalari egalarining fuqarolik javobgarligini majburiy sugʻurta qilish bilan bogʻliq xarajatlar ming sum 6. Infratuzilma xarajatlari ming soʻm 7. Ishlab chiqarish ahamiyatiga ega boʻlgan boshqa xarajatlar ming soʻm II. Zarur fonda (6+7+8+9 satrlar) ming soʻm 7. Davr xarajatlari ming soʻm 7.1. Amalga oshirish xarajatlari ming soʻm 7.2. Maʼmuriy xarajatlar ming soʻm 7.2.1. Boshqaruv hodimlarining mehnat xarajatlari 7.2.2. Mehnat xarajatlaridan yagona ijtimoiy toʻlov 7.2.3. Boshqa xarajatlar 7.3. Boshqa operatsion xarajatlar ming soʻm 8. Moliyaviy faoliyat xarajatlari ming soʻm 9. Foyda soligʻi boʻyicha xarajatlar ming soʻm 10. Sof foyda ming soʻm Rentabellik, % (10-satr/I*100) III Narx (tarif) QQSsiz (I+II qator) IV Narx (tarif) QQS bilan V Joriy trolleybus yoʻnalishida bosib oʻtiladigan yillik masofa km Rahbar __________ Bosh hisobchi __________ Reja-iqtisod boʻlimi boshligʻi (yoki rejalashtirish funksiyasini amalga oshiruvchi boshqa shaxs) __________

Trolleybus yoʻnalishlarining narxini aniqlash va tasdiqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 12-ILOVA

TASDIQLAYMAN viloyat transport boshqarmasi boshligʻi ____________________________________ (F.I.O. va imzosi) 2025-yil “____” ____________ (Trolleybus korxona nomi)ning (yoʻnalish nomi) trolleybus yoʻnalishi uchun narx 20___ yil “___” ___________dan kuchga kiradi Koʻrsatkichlar nomi Oʻlchov birligi Miqdori Narx mikdori 1 km/soʻm Izoh. Boshlangʻich narx miqdori boʻyicha viloyat iqtisodiyot va moliya boshqarmasining 20 yil “__” __________dagi ____-son xulosasi olingan.

Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 18-martdagi 116-son qaroriga 4-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasida avtomobil transportida yoʻlovchilar va bagaj tashish qoidalarini hamda avtobuslarda yoʻlovchilar tashish xavfsizligini taʼminlashga doir talablarni tasdiqlash haqida” 2003-yil 4-noyabrdagi 482-son qarorida :

a) 1-ilovada :

6-bandda :

oʻn uchinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“yoʻnalishsiz taksi — yoʻlovchilarning buyurtmanomalariga koʻra taksometr funksiyalarini taʼminlaydigan maxsus ilovaga ega moslama koʻrsatkichi boʻyicha haq toʻlash hisobiga tashish xizmatlarini koʻrsatadigan haydovchidan tashqari toʻrttadan ortiq boʻlmagan oʻrindiqqa ega yengil avtotransport vositasi;”;

quyidagi mazmundagi oʻn toʻrtinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“agregator — yoʻnalishsiz taksida yoʻlovchi tashuvchilarga mijozlarni izlash boʻyicha interaktiv xizmatlarni koʻrsatuvchi yuridik shaxs”;

oʻn toʻrtinchi — yigirma yettinchi xatboshilar tegishincha oʻn beshinchi — yigirma sakkizinchi xatboshilar deb hisoblansin;

98-bandning “a” kichik bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“a) aholi gavjum joylarda, avtovokzal (avtostansiya), vokzal va aeroportlarga tutash hududlarda tashkil qilingan yoʻnalishsiz taksilarning maxsus jihozlangan toʻxtash joylarida”;

99-band quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Bunda agregatorlar yoʻnalishsiz taksilarda Toshkent shahrida xizmat koʻrsatadigan avtotransport vositalari turlariga qarab, “Standart”, “Biznes”, “Ekonom”, “Komfort” tariflarini belgilashi mumkin”;

b) 2-ilovada :

67 1 -band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“67 1 . Umumiy foydalaniladigan yoʻnalishlarni ochish, oʻzgartirish va yopish quyidagicha amalga oshiriladi:

a) Nukus va Toshkent shahri hamda viloyatlarning maʼmuriy markazlari boʻlgan shaharlardagi shahar avtobus va yoʻnalishli taksi yoʻnalishlari — hududlarning jamoat transporti bosh rejalariga muvofiq ishlab chiqilgan yoʻnalishlar tarmogʻi asosida shahar hokimliklari huzurida tuziladigan komissiyalar tomonidan;

b) shahar atrofi va viloyat ichi shaharlararo yoʻnalishlar:

muntazam tashishni amalga oshirish niyatida boʻlgan tashuvchilar va fuqarolarning arizalari;

xalq deputatlari viloyat, shahar, tuman Kengashlari, hokimliklar, fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari va jamoatchilik vakillarining takliflari asosida hokimliklar huzurida tuziladigan komissiyalar tomonidan;

v) shaharlararo va xalqaro yoʻnalishlar — Transport vazirligi tomonidan amalga oshiriladi”;

quyidagi mazmundagi 67 2 — 67 6 -bandlar bilan toʻldirilsin:

“67 2 . Vakolatli organlar tomonidan mavjud yoʻnalishni ochish, oʻzgartirish yoki yopish toʻgʻrisidagi masalani koʻrib chiqishda quyidagilar eʼtiborga olinadi:

a) yoʻnalishlar tarmogʻida olib borilgan oʻrganishlar asosida mavjud yoʻnalishlarni optimallashtirish zarurati;

b) avtomobil yoʻllari, koʻchalar, sunʼiy inshootlar, temir yoʻl kesishmalari, yoʻllarni tartibga solish elementlarining ekspluatatsiya holati va texnik xizmat koʻrsatish darajasining yoʻl harakati xavfsizligi va yoʻlovchilar harakati talablariga mosligi (mos kelmasligi);

v) Transport vazirligining tegishli hududiy boshqarmalari hamda tashuvchilar tomonidan oʻrganishlar asosida aniqlangan va vakolatli organning dalolatnomasi bilan tasdiqlangan barqaror yoʻlovchi oqimining mavjudligi (yoʻqligi);

g) yoʻnalishlarda yoʻl harakati xavfsizligini va yoʻlovchilar harakatini taʼminlash, shuningdek yoʻl harakati sharoitlarini yaxshilash va yoʻl-transport hodisalarining oldini olishga qaratilgan chora-tadbirlarni koʻrish imkoniyati mavjudligi (mavjud emasligi);

d) bir-birini takrorlovli yoʻnalishlarning mavjudligi (mavjud emasligi).

Yoʻnalishlarning harakatlanish jadvalini (jadvallarini) ishlab chiqish va oʻzgartirish toʻgʻrisidagi masalani koʻrib chiqishda yoʻnalish boʻyicha aniqlangan va vakolatli organning dalolatnomasi bilan tasdiqlangan yoʻlovchi oqimini hisobga olinadi.

Yoʻnalishga qoʻyilgan avtobuslarning umumiy sigʻimi yoʻnalishdagi umumiy yoʻlovchilar oqimidan kam boʻlmasligi kerak.

67 3 . Yoʻnalishlarni ochish, oʻzgartirish va yopish toʻgʻrisidagi ariza (taklif) quyidagi hujjatlar ilova qilingan holda vakolatli organga yuboriladi:

a) yoʻnalishning amaldagi pasporti;

b) oʻzgartirilayotgan yoʻnalish boʻyicha transport vositalarining toifasi, jadvallar soni, harakatlanish jadvali va yangi yoʻnalish sxemasini oʻz ichiga olgan taklif;

v) ushbu Nizomning 2-bandida koʻrsatilgan shartlarni hisobga olgan holda yoʻnalishni ochish, oʻzgartirish va yopishning maqsadga muvofiqligini asoslash.

67 4 . Vakolatli organ arizani (taklifni) unga ilova qilingan hujjatlar bilan birga roʻyxatdan oʻtkazadi va oʻn ish kunida koʻrib chiqilishini taʼminlaydi.

Arizani (taklifni) koʻrib chiqish natijalari boʻyicha vakolatli organ yoʻnalishni ochish, oʻzgartirish yoki yopish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi. Vakolatli organ qarori asosida yoʻnalishlar pasportiga va ushbu yoʻnalishlar boʻyicha amaldagi shartnomalarga tegishli oʻzgartirishlar kiritiladi.

67 5 . Yangi yoʻnalish tashkil etilgan kundan boshlab toʻqson kundan kechiktirmay muntazam tashishlarni amalga oshirish huquqini olish uchun ochiq tenderga qoʻyilishi kerak.

67 6 . Transport vazirligi tomonidan yoʻlovchi tashish yoʻnalishlarining elektron reyestri yuritiladi.

Vakolatli organlar tomonidan yoʻnalishlarni ochish, oʻzgartirish va yopish toʻgʻrisidagi qarorlar qabul qilingandan boshlab besh ish kunida Transport vazirligi yoki uning hududiy boshqarmalariga elektron reyestrga kiritish uchun taqdim etiladi. Transport vazirligi va uning hududiy boshqarmalari tomonidan yoʻnalishlarni ochish, oʻzgartirish yoki yopish toʻgʻrisidagi qarorlar uch ish kunida elektron reyestrga kiritiladi.

Maʼlumotlar elektron reyestrga kiritilgan kundan boshlab yoʻnalish ochilgan, oʻzgartirilgan yoki yopilgan deb hisoblanadi”.

3. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 30-iyuldagi 636-son qarori bilan tasdiqlangan Avtomobil transportida yoʻlovchilarni va yuklarni shaharda, shahar atrofida, shaharlararo va xalqaro yoʻnalishlar boʻyicha tashish faoliyatini amalga oshirish huquqini beruvchi litsenziya varaqalari berilganligi uchun undiriladigan davlat boji miqdorlari quyidagi mazmundagi izoh bilan toʻldirilsin:

“Izoh. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Elektromobillar ishlab chiqarishni tashkil etishni davlat tomonidan qoʻllab-quvvatlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 19-dekabrdagi PQ-443-son qarorining 9-bandiga muvofiq elektromobillar va gibrid avtomobillarda yoʻlovchilarni tashish xizmatlarini koʻrsatuvchi jismoniy va yuridik shaxslar 2030-yil 1-yanvarga qadar litsenziya varaqalari berilganligi uchun davlat bojini toʻlashdan ozod etilgan”.

4. Vazirlar Mahkamasining “Umumiy foydalaniladigan transportda yoʻlovchi tashishda yoʻlkira haqini toʻlashning avtomatlashtirilgan tizimini joriy etish toʻgʻrisida” 2019-yil 25-noyabrdagi 948-son qarorida :

a) 3-bandda :

uchinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“investitsiya xarajatlarini qoplash muddati davomida — 2026-yil 31-dekabrga qadar ixtisoslashtirilgan kompaniya xizmatlari uchun vositachilik toʻlovi Toshkent shahar jamoat transportida (avtobus va metro) belgilangan amaldagi cheklangan tarifdan kelib chiqqan holda, avtomatlashtirilgan tizim orqali oʻtgan barcha tranzaksiyalarning 4 foizi, 2027-yil 1-yanvardan boshlab — 3 foizi miqdorda oʻrnatiladi”;

quyidagi mazmundagi toʻrtinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Nukus shahri va viloyat markazlari jamoat transportida (avtobus, tramvay, trolleybus) ixtisoslashtirilgan kompaniya xizmatlari uchun vositachilik toʻlovi belgilangan amaldagi cheklangan tarifdan kelib chiqqan holda, avtomatlashtirilgan tizim orqali oʻtgan barcha tranzaksiyalarning 3 foizi miqdorida oʻrnatiladi;”;

toʻrtinchi — sakkizinchi xatboshilar tegishincha beshinchi — toʻqqizinchi xatboshlar deb hisoblansin.

6. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 4-iyundagi 352-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi hududiga import qilishda bojxona boji va qoʻshilgan qiymat soligʻidan ozod etiladigan, oʻxshashi respublikada ishlab chiqarilmaydigan texnologik asbob-uskunalar roʻyxati quyidagi mazmundagi 559 2 -pozitsiya bilan toʻldirilsin:

“ 559 2 . 8702 90 112 0 8702 90 119 0 8702 40 000 2 8702 40 000 9 Haydovchi bilan birga 60 kishi yoki undan ortiq kishini tashishga moʻljallangan transport vositalar (avtobuslar/elektrobuslar). ” .

7. Vazirlar Mahkamasining “Avtomobil transportida yoʻlovchi tashish yoʻnalishlari boʻyicha ochiq tenderlarni elektron tarzda tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 6-dekabrdagi 738-son qarorida :

a) 1-ilovada :

2-bandda :

quyidagi mazmundagi oʻn birinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“brutto-shartnoma — yoʻnalishlarda cheklangan tariflarda yoʻlovchi tashish xizmatlari uchun “bosib oʻtilgan yoʻl” va “sifat” mezonlaridan kelib chiqqan holda hisob-kitob qilishni nazarda tutuvchi vakolatli organ va tashuvchi oʻrtasida tuzilgan shartnoma”;

oʻn birinchi va oʻn ikkinchi xatboshilar tegishincha oʻn ikkinchi va oʻn uchinchi xatboshilar deb hisoblansin;

4-bandda :

yettinchi va toʻqqizinchi xatboshilari “shartnoma” soʻzidan keyin “(brutto-shartnoma)” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

quyidagi mazmundagi oʻninchi — oʻn toʻrtinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:

“Vakolatli organ brutto-shartnoma tizimi doirasida shahar ichi avtobus yoʻnalishlari boʻyicha:

brutto-shartnoma asosida tenderga chiqariladigan yoʻnalishlarni belgilaydi, ularning pasporti va talablarini ishlab chiqadi;

yoʻnalishlarning boshlangʻich narxini shakllantiradi hamda iqtisodiyot va moliya organlari bilan kelishadi;

Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari tomonidan yoʻnalishlarni tenderga chiqarish jadvallari tasdiqlanishini taʼminlaydi va tender toʻgʻrisida ommaviy axborot vositalarida eʼlon qiladi”;

6 va 14-bandlar “shartnomaning” soʻzidan keyin “(brutto-shartnoma)” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

9-band “biriktirishi mumkin” soʻzlaridan keyin “, shahar avtobus yoʻnalishlari bundan mustasno” soʻzlari bilan toʻldirilsin.

18-band “oʻttiz kun oldin” soʻzlaridan keyin “(shahar avtobus yoʻnalishlari boʻyicha kamida oltmish kalendar kun oldin)” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

21-band “kiritilishi mumkin” soʻzlaridan keyin “shahar avtobus yoʻnalishlari bundan mustasno” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

29-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“29. Tender boʻyicha takliflar quyidagi koʻrsatkichlar va axborotlarni (mezonlarni) oʻzida aks ettirishi lozim:

a) shahar avtobus yoʻnalishlari boʻyicha:

lotga qoʻyilgan yoʻnalishlarda avtobus bosib oʻtadigan har bir kilometr masofaning taklif etilayotgan narxlari darajasi;

avtobuslarning ishlab chiqarilgan yili;

avtobuslarda yoʻlovchilarga qoʻshimcha qulayliklarning mavjudligi;

avtobuslarning tashish uchun taklif qilinayotgan umumiy sigʻimi (shu jumladan, yoʻlovchi oʻrindiqlari soni);

avtomobil transportida yoʻlovchilarni muntazam tashish sohasidagi ish tajribasi;

avtobuslarning ekologik tozaligi;

b) shahar, shahar atrofi va viloyat ichidagi shaharlararo yoʻnalishlar boʻyicha:

lotga qoʻyilgan yoʻnalishlarda, xarajatlarni toʻliq qoplashni hisobga olgan holda, yoʻlkira uchun qatnashchi tomonidan taklif etilayotgan tariflar darajasi;

avtotransport vositasining toifasi (kategoriyasi) (avtobus, mikroavtobus, yengil avtomobil) va klassi hamda ishlab chiqarilgan yili;

avtotransport vositasining yoʻlovchilar tashish uchun taklif qilinayotgan umumiy sigʻimi (shu jumladan, yoʻlovchi oʻrindiqlari soni);

yoʻnalishdagi qatnovlarning taklif etilayotgan soni;

yoʻnalishlarda ishlayotganda harakatlanish xavfsizligini taʼminlash boʻyicha tadbirlar rejasi (agar mavjud boʻlsa);

avtobus va mikroavtobusning bazaviy komplektatsiyasida yoʻlovchilarga qoʻshimcha qulayliklar mavjudligi (agar mavjud boʻlsa);

v) shaharlararo — viloyatlararo va xalqaro yoʻnalishlar boʻyicha “b” kichik bandda qayd etilgan mezonlar qoʻllanadi (beshinchi xatboshidagi koʻrsatkichdan tashqari).”

g) brutto-shartnoma asosida moliyalashtiriladigan yoʻnalishlar boʻyicha — “a” kichik bandda qayd etilgan mezonlarga qoʻshimcha ravishda yoʻnalishning yakuniy narxi”;

38-band quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Ustuvor mezonlar boʻyicha hisoblangan ballar ham teng boʻlgan taqdirda, gʻolibni aniqlashda qatnashchining oʻz hududida ixtisoslashgan avtosaroyining mavjud boʻlishi va yoʻnalishlarda faoliyat koʻrsatishi davomida tender shartnomasi talab va shartlariga rioya etganligi inobatga olinadi”;

51-band “shartnoma” soʻzidan keyin “(brutto-shartnoma)” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

57-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“57. Tender gʻolibi bilan shartnoma (brutto-shartnoma) tenderda taklif etilgan avtotransport vositalarining oʻrtacha ishlab chiqarilgan yili koʻrsatkichlariga muvofiq, quyida keltirilgan tabaqalashtirilgan muddatlarga tuziladi.

Shartnomalar tender gʻolibi va vakolatli organ oʻrtasida 7 yil muddatgacha tuziladi. Shartnoma muddati vakolatli organning axborot tizimi orqali avtotransport vositalarining ishlab chiqarilgan yili oʻrtacha koʻrsatkichlariga muvofiq avtomatik tarzda quyidagicha aniqlanadi:

Tenderda taklif etilgan jami avtotransport vositalari parkining oʻrtacha ishlab chiqarilgan yili:

2 yilgacha boʻlsa (2 yil ham kiradi), shartnoma 7 yil muddatga;

3 yildan 5 yilgacha (5 yil ham kiradi) boʻlsa, shartnoma 5 yil muddatga;

6 yildan 7 yilgacha (7 yil ham kiradi) boʻlsa, shartnoma 3 yil muddatga;

8 yildan oshgan boʻlsa, shartnoma 1 yil muddatga tuziladi.

Avtotransport vositalari parkining oʻrtacha ishlab chiqarilgan yili koʻrsatkichi taklif etilgan avtotransportlarning umumiy ishlab chiqarilgan yilini avtotransport soniga boʻlish orqali aniqlanadi.

M1 toifadagi avtotransport vositalari tender taklifiga taqdim etilganda, ishlab chiqarilgan yilidan qatʼiy nazar shartnoma berish muddati 1 yil etib belgilanadi.

Tender gʻolibining xohishiga koʻra shartnoma belgilangan muddatdan kamroq muddatga ham tuzilishi mumkin, brutto-shartnoma bundan mustasno”;

d) 2-ilovada :

2-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“2. Yoʻlkira uchun qatnashchi tomonidan taklif etilayotgan tariflar (yoʻnalish narxlari) darajasi quyidagi jadvalga muvofiq baholanadi:

Yoʻnalish nomi Taklif natijalari ball 1. Shahar atrofi, shaharlararo va xalqaro yoʻnalishlardagi 1 yoʻlovchi/km uchun tarifning qatnashchi tomonidan taklif etilayotgan darajasi Taklif etilgan tarif talabdan 21 foiz va undan past 5 Taklif etilgan tarif talabdan 10 — 20 foiz oraligʻida past 4 Taklif etilgan tarif talabga mos (4 foizgacha yuqori) 3 Taklif etilgan tarif talabdan 5 — 10 foizgacha yuqori 2 Taklif etilgan tarif talabdan 11 — 20 foizgacha yuqori 1 Taklif etilgan tarif talabdan 21 foiz va undan yuqori 0 2. Shahar ichki yoʻnalishli taksi yoʻnalishlarida 1 yoʻlovchi uchun yoʻlkiraning qatnashchi tomonidan taklif etilayotgan tariflar darajasi Taklif etilgan tarif talabdan 21 foiz va undan past 5 Taklif etilgan tarif talabdan 10 — 20 foiz oraligʻida past 4 Taklif etilgan tarif talabga mos 3 Taklif etilgan tarif talabdan baland 0 3. Shahar avtobus yoʻnalishlarida avtobus bosib oʻtadigan har bir kilometr masofaning qatnashchi tomonidan taklif etilayotgan narxlari darajasi Taklif etilgan narx boshlangʻich narxdan 25 — 30 foiz oraligʻida past 20 Taklif etilgan narx boshlangʻich narxdan 20 — 24 foiz oraligʻida past 18 Taklif etilgan narx boshlangʻich narxdan 15 — 19 foiz oraligʻida past 16 Taklif etilgan narx boshlangʻich narxdan 10 — 14 foiz oraligʻida past 13 Taklif etilgan narx boshlangʻich narxdan 5 — 9 foiz oraligʻida past 10 Taklif etilgan narx boshlangʻich narxdan 2 — 4 foiz oraligʻida past 7 Taklif etilgan narx boshlangʻich narxga mos 4 Taklif etilgan narx boshlangʻich narxdan baland 0

quyidagi mazmundagi 3 1 -band bilan toʻldirilsin:

“3 1 . Qatnashchining avtomobil transportida yoʻlovchilarni muntazam tashish sohasidagi ish tajribasi quyidagi jadvalga muvofiq baholanadi:

Mezon nomi Taklif natijalari Ball Qatnashchining avtomobil transportida yoʻlovchilarni muntazam tashish sohasidagi faoliyati Sohadagi faoliyati 5 yil va undan yuqori 5 Sohadagi faoliyati 2 yildan 4 yilgacha (4 yil ham kiradi) 3 Sohadagi faoliyati 1 yil 1 Sohada faoliyat yuritmagan 0

4-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“4. Qatnashchi tomonidan taklif etilayotgan avtotransport vositasining yoʻlovchilar tashish uchun taklif qilinayotgan umumiy sigʻimi koʻrsatkichlari (shu jumladan, yoʻlovchi oʻrindiqlari soni) quyidagi jadvalga muvofiq baholanadi:

Mezon nomi Taklif natijalari ball 1. Avtotransport vositasining umumiy sigʻimi (shu jumladan oʻrindiqlari soni) Taklif etilgan koʻrsatkich talabdan 11 foiz va undan yuqori 5 Taklif etilgan koʻrsatkich talabdan 5 — 10 foiz oraligʻida yuqori 4 Taklif etilgan koʻrsatkich talab etilgan koʻrsatkichga mos 3 Taklif etilgan koʻrsatkich talabdan 5 — 10 foiz oraligʻida past 2 Taklif etilgan koʻrsatkich talabdan 11 foiz va undan past 1 Shahar avtobus yoʻnalishlarida avtobuslarning umumiy sigʻimi (shu jumladan, oʻrindiqlari soni) Taklif etilgan koʻrsatkich talabdan 21 foiz va undan yuqori 5 Taklif etilgan koʻrsatkich talabdan 10 — 20 foiz oraligʻida yuqori 3 Taklif etilgan koʻrsatkich talab etilgan koʻrsatkichga mos 1 ” ;

5-bandning ikkinchi xatboshisi “tatbiq etiladi” soʻzlaridan keyin “shahar avtobus yoʻnalishlari bundan mustasno” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

8-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“8. Qatnashchi tomonidan taklif etilayotgan avtobus va mikroavtobuslarda yoʻlovchilarga qoʻshimcha qulayliklar mavjudligi uchun quyidagi jadvalga muvofiq koeffitsiyent qoʻllaniladi:

Mezon nomi Qoʻllash uchun koeffitsiyent 1. Shahar (yoʻnalishli taksi), shahar atrofi, shaharlararo va xalqaro yoʻnalishlardagi avtobus va mikroavtobuslarda yoʻlovchilarga qoʻshimcha qulayliklar mavjudligi Konditsioner (iqlim-nazorati tizimi) 1,20 Internet tarmogʻi 1,15 biohojatxona 1,10 aholining imkoniyati cheklangan guruhlari uchun qulay va xavfsiz muhitni taʼminlovchi uskunalar 1,10 telefon quvvatlagichlari 1,05 har bir oʻrindiqda monitor (planshet) 1,05 bekatlarni eʼlon qilish audio tizimi 1,05 2. Shahar avtobus yoʻnalishlaridagi avtobuslarda yoʻlovchilarga qoʻshimcha qulayliklar mavjudligi Konditsioner (iqlim-nazorati tizimi) 2,0 aholining imkoniyati cheklangan guruhlari uchun qulay va xavfsiz muhitni taʼminlovchi uskunalar 2,0 bekatlarni eʼlon qilish audio tizimi 1,5 videokuzatuv tizimlari 1,5 yoʻlovchilarni hisoblash qurilmalari 1,5 Internet tarmogʻi 1,5

quyidagi mazmundagi 8 1 -band bilan toʻldirilsin:

“8 1 . Shahar avtobus yoʻnalishlarida taklif etilayotgan avtobuslarning ekologik tozaligini aniqlash uchun quyidagi jadvalga muvofiq koeffitsiyent qoʻllaniladi:

Mezon nomi Qoʻllash uchun koeffitsiyent Qatnashchi tomonidan taklif etilayotgan avtobuslarining ekologik tozaligi darajasi Elektrobuslar 5 Tabiiy gazda ishlaydigan avtobuslar 3 “Yevro-4” va undan yuqori ekologik toifa talablariga mos keladigan avtobuslar 1 “Yevro-3” va undan past ekologik toifa talablariga mos keladigan avtobuslar 0

9-bandning birinchi xatboshisi “baholanadi” soʻzidan keyin “shahar avtobus yoʻnalishlari bundan mustasno” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

10-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“10. Barcha mezonlar boʻyicha olingan ballar qoʻshilib, umumiy (yakuniy) ball aniqlanadi.

Agar baholash natijalariga koʻra bir nechta qatnashchi teng ballar olgan boʻlsa, u holda gʻolib teng ballar olgan qatnashchilarning tender takliflaridagi quyidagi ustuvor mezonlardan kelib chiqib aniqlanadi:

T/r Mezon nomi (ustuvorligi boʻyicha ketma-ketlikda) I. Shahar (yoʻnalishli taksi), shahar atrofi, shaharlararo va xalqaro yoʻnalishlar boʻyicha 1. Avtotransport vositasining ishlab chiqarilgan yili 2. Avtobus va mikroavtobuslarda yoʻlovchilarga qoʻshimcha qulayliklar mavjudligi 3. Avtotransport vositasining tashuv uchun taklif qilinayotgan umumiy sigʻimi (shu jumladan yoʻlovchi oʻrindiqlari soni) 4. Yoʻnalishlarda ishlayotganda harakatlanish xavfsizligini taʼminlash boʻyicha tadbirlar rejasi 5. Yoʻlkira uchun qatnashchi tomonidan taklif etilayotgan tariflar darajasi 6. Avtotransport vositasining toifasi va klassi II. Shahar avtobus yoʻnalishlari boʻyicha 1. Yoʻnalishda avtobus bosib oʻtadigan har bir kilometr masofaning taklif etilayotgan narxlari darajasi 2. Avtobuslarning ishlab chiqarilgan yili 3. Avtobuslarda yoʻlovchilarga qoʻshimcha qulayliklarning mavjudligi 4. Avtobuslarning tashish uchun taklif qilinayotgan umumiy sigʻimi (shu jumladan yoʻlovchi oʻrindiqlari soni) 5. Avtomobil transportida yoʻlovchilarni muntazam tashish sohasidagi ish tajribasi 6. Avtobuslarning ekologik tozaligi ” .

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2023-yil 18-mart,

116-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 22.03.2023-y., 09/23/116/0158-son; 04.09.2023-y., 09/23/428/0675-son; 02.04.2025-y., 09/25/200/0300-son; 07.10.2025-y., 09/25/627/0901-son; 04.06.2026-y., 09/26/276/0559-son; 23.06.2026-y., 09/26/317/0617-son)

lex.uz