📅 2023-yil 23-mart · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2023-yil 23-mart · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2023 йил 23 март · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 23 марта 2023 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 23 March 2023 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
СХЕМАСИ
МАЪЛУМОТЛАР
МАЪЛУМОТЛАР
СХЕМАСИ
МАЪЛУМОТЛАР
МАЪЛУМОТЛАР
СХЕМАСИ
СХЕМАСИ
СХЕМАСИ
НИЗОМ
СХЕМАСИ
СЎРОВНОМА
НИЗОМ
СХЕМАСИ
РЎЙХАТИ
Ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим тоифадаги шахсларга нафақа ва моддий ёрдамларни тайинлаш ҳамда тўлаш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ва ушбу соҳага замонавий ахборот технологияларини кенг жорий этиш орқали давлат хизмати сифатини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг « Ногиронлиги бўлган шахсларни ҳамда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида » 2022 йил 17 февралдаги ПФ-74-сон, « Давлат хизматлари кўрсатишни соддалаштириш, бюрократик тўсиқларни қисқартириш ҳамда давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида » 2022 йил 20 апрелдаги ПФ-113-сон Фармонлари ҳамда «Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва фахрийларининг моддий таъминотини яхшилаш ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2022 йил 8 июндаги ПҚ-274-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда фуқаролардан қўшимча ҳужжатларни талаб этмаган ҳолда, «проактив шакл»да нафақа ва қўшимча тўловларни тайинлаш тизимини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарорлари билан:
ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болалар ва одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касалликка чалинган 18 ёшгача болаларга тўланадиган нафақалар ҳамда парваришлаш нафақаси фуқаролардан қўшимча ҳужжатларни талаб этмаган ҳолда «проактив шакл»да тайинланиши;
1941 — 1945 йиллардаги уруш фахрийлари ва фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган фуқароларга, шунингдек, ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга бепул етказиб бериладиган озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда гигиена товарлари ўрнига қўшимча тўловлар тўланиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар:
Ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган айрим тоифадаги шахсларга нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
18 ёш ва ундан катта чуқур даражадаги ақлий заифлик ташхиси қўйилган ногиронлиги бўлган шахсларнинг парвариши билан банд бўлган қонуний вакилга парваришлаш нафақасини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом 1 1 -иловага мувофиқ;
Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган ёлғиз шахсларга уй-жой коммунал хизматлар ҳақи ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари ва шахсий гигиена товарлари учун моддий ёрдамни тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2 1 . Ёшга доир нафақа, ногиронлик нафақаси, ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун ҳар ойлик моддий ёрдам, ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларга ногиронлик нафақалари, парваришлаш ва боқувчисини йўқотганлик нафақаси 2027 йил 1 январдан бошлаб фақат ижтимоий карта орқали тўланади.
3. Фуқароларга нафақа ва қўшимча тўловларни «проактив шакл»да тайинлаш бўйича давлат хизмати ўз вақтида ва сифатли кўрсатилишини таъминлаб бориш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ўзларининг тегишли ахборот тизимларини доимий равишда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими билан тўлиқ интеграция қилсин.
Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги юқорида қайд этилган вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари ўзаро интеграция қилинишига кўмаклашсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлиги бир ой муддатда нафақа тайинлаш учун зарур бўлган вафот этган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (кейинги ўринларда — ЖШШИР) тўғрисидаги маълумотларни «Шахсга доир маълумотлар базаси» ахборот тизимида шакллантириш чораларини кўрсин.
Бунда ЖШШИР мавжуд бўлмаган вафот этган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш марказининг маълумотлар базасига шахсга доир маълумотлар (ўлим ҳақида гувоҳнома маълумотлари) тақдим этилганидан сўнг ЖШШИР шакллантирилади.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазири Ш. Кудбиев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 мартдаги 119-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган айрим тоифадаги шахсларга нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларга, ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боланинг парвариши билан банд бўлган қонуний вакилига, «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида (кейинги ўринларда — Қонун) белгиланган шартлар ва меъёрларга мувофиқ давлат пенсиясини тайинлаш учун зарур иш стажига эга бўлмаган I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга, давлат пенсиясини олиш ҳуқуқига эга бўлмаган вафот этган шахснинг қарамоғидаги оиланинг меҳнатга лаёқатсиз аъзоларига, давлат пенсиясини тайинлаш учун зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги шахслар ва болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор (бўлган) оналарга нафақаларни тайинлаш, қайта ҳисоблаш, уларнинг турини ўзгартириш ва тўлаш тартибларини белгилайди.
Нафақалар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган хорижий давлат фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга тайинланади.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган айрим тоифадаги шахсларнинг қонуний вакили (кейинги ўринларда — қонуний вакил) — ушбу Низомнинг 3-бандида белгиланган ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларнинг отаси, онаси, васийси, ҳомийси, оилага тарбияга олувчиси (патронат) ва фарзандликка олувчиси;
молиявий агент — нафақаларни уларни олувчиларнинг ижтимоий карталарига ўтказишга масъул бўлган Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган тижорат банки;
нафақа — қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларга, ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боланинг парвариши билан банд бўлган қонуний вакилга, болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор (бўлган) оналарга, Қонунда белгиланган шартлар ва меъёрларга мувофиқ давлат пенсиясини олиш ҳуқуқига эга бўлмаган кекса ёшдаги шахсларга тегишли равишда нафақа ёшига тўлиши, ногиронлик ёки боқувчисини йўқотганлик муносабати билан бериладиган ойлик пул тўлови;
нафақа тайинлаш бўйича ваколатли орган (кейинги ўринларда — ваколатли орган) — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик)нинг туман (шаҳар)лардаги «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари;
нафақаларни тайинлаш бўйича давлат хизматларини кўрсатишдаги ахборот тизимлари (кейинги ўринларда — ахборот тизимлари) — Агентликнинг нафақа тайинлаш учун зарур бўлган маълумотлар сақланадиган «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя», «ТИЭК» ва «Болаларни васийлик, ҳомийлик ва фарзандликка олиш» Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси (кейинги ўринларда — Пенсия жамғармаси)нинг «Пенсия», Адлия вазирлигининг «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг «ОИВ инфекцияси аниқланган ҳолатлар мониторингини таъминлаш, реал вақт режимида дори воситалари ва диагностикумларнинг ҳаракатланишини кузатиб бориш имконини берувчи электрон ахборот тизими (кейинги ўринларда — «ОИТСга қарши кураш» ахборот тизими) тизимлари;
«проактив шакл»да нафақа тайинлаш — қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ нафақа олиш ҳуқуқи пайдо бўлган шахсга унинг бирор бир шаклдаги мурожаати талаб этилмайдиган, инсон омилисиз ваколатли орган томонидан ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда ахборот тизимлари орқали кўрсатиладиган давлат хизмати.
3. Қуйидагилар ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим тоифадаги шахслар ҳисобланади:
а) ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болалар;
б) ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боланинг парвариши билан банд бўлган қонуний вакил;
в) Қонунда белгиланган шартлар ва меъёрларга мувофиқ давлат пенсиясини тайинлаш учун зарур иш стажига эга бўлмаган I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар;
г) Қонунда белгиланган шартлар ва меъёрларга мувофиқ давлат пенсиясини олиш ҳуқуқига эга бўлмаган вафот этган шахснинг қарамоғидаги оиланинг меҳнатга лаёқатсиз аъзолари;
д) Қонунда белгиланган шартлар ва меъёрларга мувофиқ давлат пенсиясини тайинлаш учун зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги шахслар ҳамда болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор (бўлган) оналар.
4. Ушбу Низом бўйича қуйидаги нафақалар тайинланади:
а) ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларга ногиронлик нафақаси;
б) парваришлаш нафақаси;
в) ногиронлик нафақаси;
г) боқувчисини йўқотганлик нафақаси;
д) ёшга доир нафақа.
5. Ушбу Низомнинг 4-банди «а» ва «б» кичик бандларида назарда тутилган нафақалар Агентликнинг ахборот тизимлари орқали электрон маълумотлар асосида «проактив шакл»да тайинланади.
Ушбу Низомнинг 4-банди «в» — «д» кичик бандларида назарда тутилган нафақалар давлат хизматлари марказлари, ваколатли органнинг ижтимоий ходимлар гуруҳлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали мурожаат қилиш натижасида ваколатли орган ахборот тизими томонидан инсон омилисиз автоматик тарзда тайинланади.
6. Нафақа олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар нафақа олиш ҳуқуқи пайдо бўлгандан сўнг исталган вақтда нафақа олиш учун мурожаат қилишлари мумкин.
7. Манзил-колонияларда жазони ўтаётган, озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларга нафақа (парваришлаш нафақаси бундан мустасно) тайинлаш тўғрисида манзил-колония маъмурияти томонидан бевосита манзил-колония жойлашган жойдаги давлат хизматлари марказига ёки ваколатли органнинг ижтимоий ходимлар гуруҳларига мурожаат қилинади.
8. Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказларида яшовчи шахсларга нафақа тайинлаш тўғрисида ушбу ташкилотлар маъмурияти томонидан ташкилот жойлашган жойдаги давлат хизматлари марказига ёки Марказларнинг ижтимоий ходимлар гуруҳларига мурожаат қилинади.
9. Ушбу Низомда назарда тутилган нафақаларни тайинлаш бўйича давлат хизмати ваколатли орган томонидан кўрсатилади.
10. Нафақаларни тайинлашда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда ваколатли орган иштирок этади.
11. Нафақалар Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳисобидан тайинланади ва тўланади.
2-боб. Ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларга ногиронлик нафақаси
12. Ваколатли орган томонидан ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болалар ёки уларнинг қонуний вакиллари ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларга ногиронлик нафақасини олиш ҳуқуқига эгадирлар.
3-боб. Парваришлаш нафақаси
13. Ваколатли орган томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ногиронлиги бўлган шахсларни ҳамда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 17 февралдаги ПФ-74-сон Фармонига иловада белгиланган касалликка чалинган ва ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача бола деб топилган болаларнинг қонуний вакили парваришлаш нафақасини олиш ҳуқуқига эга.
14. Парваришлаш нафақаси қонуний вакилга у пенсия ёки нафақа олишидан қатъи назар, ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган ҳар бир 18 ёшгача боланинг парвариши учун алоҳида тайинланади.
4-боб. Ногиронлик нафақаси
15. Ногиронлик нафақасини олиш ҳуқуқига ёшидан қатъи назар Қонунда белгиланган шартларга ва меъёрларга мувофиқ давлат пенсиясини тайинлаш учун зарур иш стажига эга бўлмаган, Агентлик томонидан I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс деб топилган шахслар эга.
5-боб. Боқувчисини йўқотганлик нафақаси
16. Боқувчисини йўқотганлик нафақасини олиш ҳуқуқига Қонунда белгиланган шартларга ва меъёрларга мувофиқ давлат пенсияси олиш ҳуқуқига эга бўлмаган вафот этган шахснинг қарамоғида бўлган оиланинг меҳнатга лаёқатсиз аъзолари эга.
17. Қонуннинг 19-моддасида белгиланган шахслар оиланинг меҳнатга лаёқатсиз аъзолари жумласига киритилади.
6-боб. Ёшга доир нафақа
18. Қонунда белгиланган шартларга ва меъёрларга мувофиқ давлат пенсиясини тайинлаш учун зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги шахслар ва болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор (бўлган) оналар ёшга доир нафақани олиш ҳуқуқига эга.
19. Ёшга доир нафақа болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор (бўлган) оналарга — 55 ёш, аёлларга — 60 ёш ва эркакларга — 65 ёшга етганда тайинланади.
20. Болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор (бўлган) оналарга ёшга доир нафақа фарзанди болаликдан ногиронлиги бўлган шахс (бола) деб эътироф этилганлиги тўғрисида «ТИЭК» ахборот тизими орқали олинган электрон маълумотларга асосан ваколатли орган томонидан тайинланади.
Болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор (бўлган) оналарга ёшга доир нафақа Қонунда белгиланган шартларга ва меъёрларга мувофиқ давлат пенсиясини тайинлаш учун зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги шахсларнинг нафақаси миқдорида тайинланади.
7-боб. Нафақаларни тайинлаш
21. Ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларга нафақа ҳамда парваришлаш нафақаси ваколатли орган томонидан «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимига юборилган электрон маълумотлар асосида «проактив шакл»да тайинланади.
Ногиронлик, боқувчисини йўқотганлик ва ёшга доир нафақалар давлат хизматлари марказлари, ЯИДХП, ваколатли органнинг ижтимоий ходимлар гуруҳлари ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Адлия вазирлиги томонидан Агентликнинг «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига юборилган электрон маълумотлар асосида тайинланади.
22. Ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болага ва (ёки) унинг қонуний вакилига «проактив шакл»да ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича нафақа тайинланади.
23. Агентлик тиббий кўрикка келган 18 ёшгача бўлган болаларни қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тиббий кўрикдан ўтказади ва тиббий кўрик натижаларига кўра ногиронлик белгиланган тақдирда, болага ва (ёки) унинг қонуний вакилига «проактив шакл»да нафақаларни тайинлаш учун ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ электрон маълумотларни «ТИЭК» ахборот тизими орқали ногиронлик белгиланган 18 ёшгача боланинг ва (ёки) унинг қонуний вакилининг яшаш жойи ёки турган жойи бўйича «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига юборади.
24. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ОИВга чалинган 18 ёшгача бола ва (ёки) унинг қонуний вакилига «проактив шакл»да нафақани тайинлаш учун ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ электрон маълумотларни «ОИТСга қарши кураш» ахборот тизими орқали ОИВга чалинган 18 ёшгача бола ёки унинг қонуний вакилининг яшаш жойи ёки турган жойи бўйича «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига юборади.
25. Ваколатли орган ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларга ногиронлик нафақасини тайинлашда «ТИЭК» ахборот тизими ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан юборилган маълумотлар асосида:
қонуний вакилни ногиронлиги бўлган 18 ёшгача бола ёки ОИВга чалинган 18 ёшгача бола билан қариндошлик алоқаларини ўрганиш учун Адлия вазирлигининг «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизимига;
қонуний вакилни ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боланинг ва ОИВга чалинган 18 ёшгача бўлган боланинг васийси ёки ҳомийси эканлиги ҳақидаги маълумотларни ўрганиш учун «Болаларни васийлик, ҳомийлик ва фарзандликка олиш» ахборот тизимига сўровлар юборади.
26. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ваколатли орган томонидан келиб тушган қонуний вакилнинг ногиронлиги бўлган 18 ёшгача бола ва ОИВга чалинган 18 ёшгача бола билан қариндошлик алоқалари ҳақидаги маълумотларни «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизими орқали ўрганиб чиқади ва маълумотларни «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига юборади.
27. Ваколатли орган «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими томонидан келиб тушган қонуний вакилнинг ногиронлиги бўлган 18 ёшгача бола ва ОИВга чалинган 18 ёшгача боланинг васийси ёки ҳомийси эканлиги ҳақидаги маълумотларни «Болаларни васийлик, ҳомийлик ва фарзандликка олиш» ахборот тизими орқали ўрганиб чиқади ва зарур маълумотларни «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига юборади.
28. Ваколатли орган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан юборилган сўров натижалари ҳамда «Болаларни васийлик, ҳомийлик ва фарзандликка олиш» ахборот тизимидан олинган маълумотлар асосида «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими орқали электрон равишда ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боланинг қонуний вакилига тегишли нафақани тайинлаш ёки нафақа тайинлашни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
29. Ваколатли орган томонидан қуйидаги ҳолларда ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боланинг қонуний вакилига нафақа тайинлаш рад этилади:
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан қонуний вакилнинг ногиронлиги бўлган 18 ёшгача бола ва ОИВга чалинган 18 ёшгача бола билан қариндошлик алоқалари ҳақидаги маълумотлар аниқланмаганлиги тўғрисида маълумот берилганда;
«Болаларни васийлик, ҳомийлик ва фарзандликка олиш» ахборот тизимида қонуний вакилнинг ногиронлиги бўлган 18 ёшгача бола ва ОИВга чалинган 18 ёшгача боланинг васийси ёки ҳомийси эканлиги ҳақидаги маълумотлар аниқланмаганда.
Ушбу бандда назарда тутилган ҳолатлардан ташқари бошқа ҳолларда қонуний вакилга нафақани тайинлашни рад этиш тақиқланади.
30. Ваколатли орган томонидан:
ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болага ёки унинг қонуний вакилига нафақа тайинланганда, «ТИЭК» ахборот тизимидан олинган ёки Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан берилган электрон маълумотномада кўрсатилган мобил телефон рақамига 5 дақиқа ичида нафақа тайинланган муддат, нафақа миқдори, нафақани қачон ва қаердан олиш тўғрисида СМС-хабар;
ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боланинг қонуний вакилига нафақа тайинлаш рад этилган тақдирда, «ТИЭК» ахборот тизимидан олинган ёки Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан берилган электрон маълумотномада кўрсатилган мобил телефон рақамига 5 дақиқа ичида нафақа тайинланиши рад этилгани ва унинг сабаблари кўрсатилган СМС-хабар юборилади.
31. Ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боланинг қонуний вакилига «проактив шакл»да парваришлаш нафақаси ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ схема бўйича тайинланади.
32. Ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боланинг қонуний вакилига «проактив шакл»да парваришлаш нафақаси тайинланиши учун ваколатли орган томонидан ногиронлиги бўлган 18 ёшгача бола ўзгалар парваришига муҳтож деб топилгандан сўнг ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ электрон маълумотларни «ТИЭК» ахборот тизими орқали электрон маълумотларни «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига юборади.
33. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги орттирилган иммунитет танқислиги синдромининг (ОИТС) IV босқичига чалинган ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боланинг қонуний вакилига «проактив шакл»да парваришлаш нафақасини тайинлаш учун ушбу Низомга 6-иловага мувофиқ электрон маълумотларни «ОИТСга қарши кураш» ахборот тизими орқали қонуний вакилнинг яшаш жойи ёки турган жойи бўйича «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига юборади.
34. Ваколатли орган «ТИЭК» ахборот тизимидаги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан юборилган электрон маълумотлар асосида:
қонуний вакилни ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача бола билан қариндошлик алоқаларини ўрганиш учун Адлия вазирлигининг «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизимига;
қонуний вакилни ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боланинг васийси ёки ҳомийси эканлиги ҳақидаги маълумотларни ўрганиш учун «Болаларни васийлик, ҳомийлик ва фарзандликка олиш» ахборот тизимига сўровлар юборади.
35. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ваколатли орган томонидан келиб тушган қонуний вакилнинг ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача бола билан қариндошлик алоқалари ҳақидаги маълумотларни «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизими орқали ўрганиб чиқади ва 5 дақиқа ичида зарур маълумотларни «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига юборади.
36. Ваколатли орган «Болаларни васийлик, ҳомийлик ва фарзандликка олиш» ахборот тизимига келиб тушган қонуний вакилнинг ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боланинг васийси ёки ҳомийси эканлиги ҳақидаги маълумотларни ўрганиб чиқади ва 5 дақиқа ичида зарур маълумотларни «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига юборади.
37. Ваколатли орган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан юборилган сўров натижалари ҳамда «Болаларни васийлик, ҳомийлик ва фарзандликка олиш» ахборот тизимидан олинган маълумотлар асосида «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими орқали автоматик равишда ўзгалар парваришига муҳтож 18 ёшгача ногиронлиги бўлган боланинг қонуний вакилига парваришлаш нафақасини тайинлаш ёки тайинлашни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
38. Ваколатли орган қуйидаги ҳолларда ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боланинг қонуний вакилига парваришлаш нафақасини тайинлашни рад этади:
а) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан қонуний вакилнинг ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача бола билан қариндошлик алоқалари ҳақидаги маълумотлар аниқланмаганлиги тўғрисида маълумот берилганда;
б) «Болаларни васийлик, ҳомийлик ва фарзандликка олиш» ахборот тизимида қонуний вакилнинг ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боланинг васийси ёки ҳомийси эканлиги ҳақидаги маълумотлар аниқланмаганда.
Ушбу бандда назарда тутилган ҳолатлардан ташқари бошқа ҳолларда қонуний вакилга парваришлаш нафақасини тайинлашни рад этиш тақиқланади.
39. Ваколатли орган томонидан:
ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боланинг қонуний вакилига парваришлаш нафақаси тайинланганда, «ТИЭК» ахборот тизимида ёки Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан берилган электрон маълумотномада кўрсатилган нафақа олувчининг мобил телефон рақамига 5 дақиқа ичида нафақа тайинланган муддат, нафақа миқдори, нафақани қачон ва қаердан олиш тўғрисида СМС-хабар юборилади;
шахсга парваришлаш нафақасини тайинлаш рад этилган тақдирда, рад этиш сабаблари кўрсатилган СМС-хабар юборилади.
40. Ногиронлик, боқувчисини йўқотганлик ва ёшга доир нафақалар ушбу Низомга 7 — 9-иловаларга мувофиқ схемалар бўйича тайинланади.
41. Ногиронлик, боқувчисини йўқотганлик ва ёшга доир нафақасини олиш ҳуқуқи пайдо бўлган шахс (бола) ёки унинг қонуний вакили (кейинги ўринларда — мурожаат қилувчи) нафақа олиш ҳуқуқи пайдо бўлгандан сўнг давлат хизматларидан фойдаланиш учун давлат хизматлари марказларига ўзи келиб, ваколатли органнинг ижтимоий ходимлар гуруҳлари ёки давлат хизматларидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтган ҳолда мурожаат қилади.
42. Мурожаат қилувчи ногиронлик, боқувчисини йўқотганлик нафақаси ва ёшга доир нафақани олиш учун ўзи келиб мурожаат қилганда, давлат хизматлари маркази ёки ваколатли органнинг ижтимоий ходимлар гуруҳлари ходими мурожаат қилувчининг номидан, мурожаат қилувчи ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, мустақил равишда ушбу Низомга 10-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон тарзда тўлдиради.
43. Сўровнома тўлдирилгандан сўнг мурожаат қилувчи маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани тасдиқлайди.
Мурожаат қилувчи ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда, сўровномани тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин.
44. Мурожаат қилувчилар томонидан сўровнома тасдиқлашнинг рад этилиши давлат хизматлари кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.
Агар сўровномада мурожаат қилувчиларнинг нотўғри маълумотлари кўрсатилган бўлса, ушбу камчиликларни бартараф этиш учун мурожаат қилувчига беш кун муддат берилади ҳамда давлат хизмати кўрсатилиши муддатининг ўтиши камчиликларни бартараф этиш вақтида тўхтатиб турилади.
Белгиланган муддатда камчиликлар бартараф этилмаганлиги давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.
Давлат хизматлари кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.
45. Мурожаат қилувчи давлат хизматларидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Мурожаат қилувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўриб чиқилмасдан қолдирилади.
46. Мурожаат қилувчи:
давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этган тақдирда, унинг сўровномаси давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, мурожаат қилувчи томонидан тасдиқлангандан сўнг 5 дақиқа ичида;
ваколатли органнинг ижтимоий ходимлар гуруҳлари ходимига бевосита мурожаат этган тақдирда, унинг сўровномаси ваколатли органнинг ижтимоий ходимлар гуруҳлари ходими томонидан тўлдирилиб, мурожаат қилувчи томонидан тасдиқлангандан сўнг 5 дақиқа ичида;
ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда автоматик тарзда ваколатли органнинг «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига электрон шаклда юборилади.
47. Ваколатли орган сўровномани ахборот тизими орқали олгандан сўнг 5 дақиқа ичида:
нафақа тайинлаш учун мурожаат қилган шахснинг вафот этган шахс билан қариндошлик алоқаларини, вафот этган шахснинг фарзандлари, оиланинг меҳнатга лаёқатли бўлмаган аъзолари, шу жумладан, вафот этган оила аъзоси тўғрисидаги маълумотларни аниқлаш учун Адлия вазирлигининг «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизимига;
нафақа тайинлаш учун мурожаат қилган шахснинг ногиронлиги бўлган шахснинг ҳомийси эканлиги ҳақидаги маълумотларни ўрганиш учун Агентликнинг «Болаларни васийлик, ҳомийлик ва фарзандликка олиш» ахборот тизимига сўров юборади;
нафақа тайинлаш учун мурожаат қилган шахснинг ногиронлиги мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳамда болаликдан ногиронлиги бор (бўлган) фарзандлари тўғрисидаги маълумотларни Агентликнинг «ТИЭК» ахборот тизими орқали автоматик тарзда ўрганади.
48. Ваколатли орган мурожаатчининг маълумотларини ўрганганидан сўнг 5 дақиқа ичида нафақа тайинлаш ёки тайинлашни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади ва бу ҳақдаги маълумотни тегишли давлат хизматлари марказига юборади ҳамда мурожаат қилувчини унинг мобил телефон рақамига СМС-хабар юбориш орқали хабардор қилади.
Нафақа тайинлаш учун ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда, нафақа тайинлашни рад этиш сабаблари кўрсатилган маълумот ваколатли орган томонидан мурожаат қилувчининг мобил телефон рақамига СМС-хабар юборилади.
49. Давлат хизматлари маркази ваколатли органдан маълумотларни олганидан сўнг 5 дақиқа ичида:
нафақа тайинланган тақдирда, нафақани қачон ва қаердан олиш тўғрисида мурожаат қилувчини хабардор қилади;
нафақа тайинлаш рад этилган тақдирда, рад этиш сабаблари тўғрисида мурожаат қилувчини хабардор қилади.
50. Боқувчисини йўқотганлик нафақасини олиш ҳуқуқига эга бўлган оила аъзоларининг барчасига битта умумий нафақа тайинланади. Оила аъзосининг талабига кўра унинг нафақадаги улуши ажратилади ва унга алоҳида тўланади. Бунда тайинланган нафақанинг умумий миқдори олувчиларнинг умумий сонига бўлинади.
51. Бошқа туманда (шаҳарда) яшайдиган оила аъзоси ўзига боқувчисини йўқотганлик нафақасидан нафақа улушини тайинлаш ёки ажратиш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилганда, мурожаат қилувчининг яшаш жойи ёки турган жойи бўйича ваколатли орган оиланинг барча аъзоларига ҳужжатларни расмийлаштирадиган ёки ушбу оиланинг амалдаги ҳужжатлар йиғмажилди турган ваколатли органга тегишли хабарномани юборади ва нафақа боқувчисини йўқотганлик нафақасидан улуш ажратиб бериш тўғрисида мурожаат қилинган ойдан кейинги ойнинг биринчи кунидан бошлаб тайинланади.
52. Нафақалар:
а) ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларга ногиронлик нафақаси «ТИЭК» ахборот тизими орқали олинган ногиронлиги бўлган 18 ёшгача бола деб топилган кундан бошлаб, ногиронлик белгиланган муддатнинг бутун даврга, бироқ ногиронлиги бўлган бола 18 ёшдан ошмаган муддатга;
б) парваришлаш нафақаси қонуний вакилга «ТИЭК» ахборот тизими орқали олинган ногиронлиги бўлган 18 ёшгача бола ўзгалар парваришига муҳтож деб топилган кундан бошлаб, ногиронлиги бўлган 18 ёшгача бола ўзгалар парваришига муҳтож деб топилган муддатнинг бутун даврига, бироқ ногиронлиги бўлган бола ўзгалар парваришига муҳтож деб топилган 18 ёшдан ошмаган муддатга;
в) ногиронлик нафақаси ёшидан қатъи назар, Қонунда белгиланган шартларга ва меъёрларга мувофиқ давлат пенсиясини тайинлаш учун зарур иш стажига эга бўлмаган «ТИЭК» ахборот тизими орқали олинган шахсни I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс деб топилган муддатга;
г) боқувчисини йўқотганлик нафақаси Қонунда белгиланган шартларга ва меъёрларга мувофиқ давлат пенсиясини тайинлаш учун зарур иш стажига эга бўлмаган вафот этган шахснинг меҳнатга лаёқатсиз оила аъзоларига Қонуннинг 19-моддасида белгиланган муддатга;
д) ёшга доир нафақа Қонунда белгиланган шартларга ва меъёрларга мувофиқ давлат пенсиясини тайинлаш учун зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги шахсларга ва болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор (бўлган) оналарга ушбу Низомнинг 19-бандида белгиланган ёшга тўлган кундан умрбод муддатга тайинланади.
53. Ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларга ногиронлик нафақаси улар бошқа пенсиялар ва нафақалар олишидан қатъи назар, 18 ёшга тўлгунига қадар тайинланади.
54. Ваколатли орган сўровномани ахборот тизими орқали олгандан сўнг 5 дақиқа ичида:
қонуний вакил ушбу Низомнинг 19-бандида назарда тутилган шахснинг ҳомийси эканлиги ҳақидаги маълумотларни ўрганиш учун «Болаларни васийлик, ҳомийлик ва фарзандликка олиш» ахборот тизими орқали;
болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор (бўлган) онани фарзанди ногиронлиги болаликдан бўлган шахс (бола)лиги тўғрисидаги маълумотларни «ТИЭК» ахборот тизими орқали автоматик тарзда ўрганади.
55. Давлат хизматлари маркази ёки ваколатли органнинг ижтимоий ходимлар гуруҳлари маълумот олингандан сўнг 5 дақиқа ичида:
нафақа тайинланган тақдирда, нафақани қачон ва қаердан олиш тўғрисида мурожаат қилувчини хабардор қилади;
нафақа тайинлаш рад этилган тақдирда, рад этиш сабаблари тўғрисида мурожаат қилувчини хабардор қилади.
56. Нафақалар Қонуннинг 47-моддасида белгиланган муддатларда тайинланади.
Нафақа тайинланган шахсга унинг сўровига мувофиқ ваколатли орган томонидан ахборот тизимидаги маълумотлар асосида Агентлик томонидан тасдиқланган шаклдаги нафақа гувоҳномаси расмийлаштиради.
57. Ушбу Низом қоидаларига асосан шахснинг нафақа олиш ҳуқуқи йўқлиги сабабли унга нафақа тайинлаш рад этилган тақдирда, ваколатли орган рад этиш сабаблари кўрсатилган маълумотни тегишли давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП орқали нафақа олган шахсга электрон тарзда юборади.
8-боб. Нафақаларни қайта ҳисоблаб чиқиш
58. Нафақалар қонунчиликка мувофиқ нафақа миқдори ёки нафақа ҳисоблаш тартиби ўзгарган тақдирда қайта ҳисоблаб чиқилади. Бунда нафақалар уларнинг миқдори ёки ҳисоблаш тартиби ўзгаришига асос бўлган қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддат ва миқдорларда ваколатли орган томонидан қайта ҳисоблаб чиқилади.
59. Боқувчисини йўқотганлик нафақаси оиланинг меҳнатга лаёқатсиз оила аъзолари таркиби ўзгарганда қайта ҳисоблаб чиқилади. Нафақалар ушбу ҳолатлар бошланган ойдан кейинги ойнинг биринчи санасидан бошлаб қайта ҳисоблаб чиқилади.
9-боб. Нафақаларни тўлаш
60. Нафақалар нафақа олувчининг хоҳишига кўра нафақани етказиб бериш (топшириш) ваколати юкланган ташкилот ёки фуқароларнинг депозит ҳисобварақларига пул ўтказиш йўли билан тижорат банкининг филиали орқали тўланади.
Нафақа олувчи нафақа тўловини нақд пул шаклида олиш учун ваколатли органга, нақд пулсиз шаклда олиш учун тижорат банки филиалига ёки банк мобил иловалари орқали мурожаат қилади. Бунда нафақа олувчи нафақа тўловини амалга ошириш шакли, унга расмийлаштирилган банк картасига, шу жумладан, ижтимоий картасига доир маълумотлар тижорат банклари томонидан идоралараро электрон ҳамкорлик орқали электрон тарзда ваколатли органга юборилади.
61. Нафақалар ҳар ойда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатларда, бироқ жорий тўлов ойидан кечикмай тўланади.
Тўлиқ бўлмаган ой кунлари учун нафақа тўлови суммаси қуйидаги тартибда аниқланади:
тайинланган нафақа суммасини тегишли ойнинг календарь кунлари сонига бўлиш йўли билан бир кун учун тўлов суммаси аниқланади;
бир кун учун тўлов суммаси нафақа тўлови амалга оширилиши лозим бўлган тегишли ойнинг календарь кунлари сонига кўпайтирилади.
62. Нафақалар ногиронлик муддати белгиланган сўнгги ой учун, меҳнатга лаёқатсиз бўлган оила аъзоси 18 ёшга тўлган ой учун, меҳнатга лаёқатсиз бўлган оила аъзоси таълим ташкилотининг ўқувчиси ёки талабаси бўлса 23 ёшга тўлган ой учун, меҳнатга лаёқатсиз бўлган оила аъзоси таълим ташкилотининг ўқувчилари ёки талабалари сафидан чиқарилган сўнгги ой учун, ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган бола 18 ёшга тўлган ой учун тўлиқ миқдорда тўланади.
Вафот этган боқувчининг умумий ўрта таълим ташкилотининг битирувчи синфида ўқувчи сифатида таълим олаётган 18 ёшдан катта ёшдаги оила аъзосига боқувчисини йўқотганлик нафақаси жорий ўқув йилининг 1 июлига қадар тўланади.
Вафот этган боқувчининг таълим ташкилотига ўқувчи ёки талаба сифатида қабул қилинган 18 ёшдан катта ёшдаги оила аъзосига боқувчисини йўқотганлик нафақаси у ўқувчи ёки талабалар сафига қабул қилинган ойдан кейинги ойнинг биринчи санасидан бошлаб тўланади.
Вафот этган боқувчининг таълим ташкилотининг ўқувчиси ёки талабаси ҳисобланган 18 ёшдан катга ёшдаги оила аъзосига боқувчисини йўқотганлик нафақаси сўнгги ўқув йилининг 1 августига, бироқ вафот этганнинг оила аъзоси 23 ёшга тўлгунига қадар тўланади.
Вафот этган боқувчининг 18 — 23 ёшдаги оила аъзоси Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги таълим ташкилотининг ўқувчиси ёки талабаси эканлиги ваколатли орган томонидан мустақил равишда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг ахборот тизимидан олинган электрон сўров орқали аниқланади. Бунда боқувчисини йўқотганлик нафақасининг тўлови Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг ахборот тизимидан олинган маълумотлар асосида аниқланади.
Боқувчисини йўқотганлик нафақасини олувчи академик таътилга чиққан тақдирда, нафақа тўлови академик таътил тугаган ойдан кейинги ойнинг биринчи санасига қадар тўхтатиб турилади.
Боқувчисини йўқотганлик нафақаси уни олувчи вафот этган боқувчининг 18 ёшдан катта ёшдаги оила аъзоси таълим ташкилотида ўқувчи ёки талабалар сафидан чиқарилган тақдирда, ўқувчи ёки талабалар сафидан чиқариш тўғрисидаги ҳужжат қабул қилинган ойнинг биринчи санасидан бошлаб тўхтатилади.
Бунда нафақа олувчиларнинг академик таътилга чиққанлиги ва талабалар сафидан чиқарилганлиги тўғрисида маълумотлар тегишли таълим ташкилоти томонидан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг ахборот тизими орқали электрон шаклда, электрон шаклда тақдим этиш имконияти мавжуд бўлмаганда боқувчисини йўқотганлик нафақаси олувчи шахс томонидан ваколатли органга тақдим этилади.
63. Нафақалар қонунчиликда белгиланган тартибда ишончнома орқали тўланиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси ташқарисида расмийлаштирилган ишончномага ушбу ҳужжат расмийлаштирилган давлатнинг ваколатли органи томонидан апостиль қўйилиши лозим, Фуқаролик, оилавий ва жиноят ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар (Минск шаҳри, 1993 йил 22 январь) аъзоси бўлган давлатлар — Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар бундан мустасно.
Бунда ишончнома берган шахс ваколатли органга бир йилда камида бир марта келиб, тайинланган нафақага бўлган ўз ҳуқуқини тасдиқлаши керак. Ваколатли орган томонидан нафақа олувчининг келиш имконияти мавжуд эмаслиги (соғлиғи туфайли, даволаш муассасаларида, шу жумладан, руҳий ҳолати бузилган шахслар учун стационар даволанишда бўлиш) тўғрисида маълумотлар олинган тақдирда, ваколатли орган ходимлари тайинланган нафақага бўлган ҳуқуқни тасдиқлаш учун нафақа олувчи турган жойга бориш ҳуқуқига эга.
Нафақа олувчи хорижий давлатда бўлган ва Ўзбекистон Республикасига келиш имкониятига эга бўлмаган ҳолатларда, нафақа олувчи Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасасига мурожаат этиши мумкин ва хорижий давлат ҳудудида доимий яшаш ҳолати мавжуд эмаслигини, шунингдек, пенсия ёки ижтимоий нафақа олмаслигини тасдиқлаши лозим.
Ишончли вакил нафақа тўлашга таъсир этиши мумкин бўлган ва ўзига маълум барча ҳолатлар тўғрисида ваколатли органга хабар бериши шарт.
Ишончнома нафақани етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилотнинг бўлинмасида сақланади. Бунда нафақани етказиб бериш (топшириш) вазифаси юкланган ташкилотнинг бўлинмаси ишонч билдирилган шахс томонидан ишончнома тақдим этилган санадан бошлаб ўн кун муддатда ваколатли органга нафақани етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилот бўлинмасининг асосий муҳри ва раҳбарнинг имзоси билан тасдиқланган ишончнома нусхасини юбориши шарт.
64. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшовчи чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг яшаш гувоҳномаси (ID-картаси) амал қиладиган муддат давомида тўланади.
65. Шахснинг доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи мавжуд бўлмаса ёхуд яшаш учун рухсатноманинг кейинги санаси ўртасида узилиш мавжуд бўлган тақдирда, нафақани тўлаш яшаш жойи, турган жойи бўйича рўйхатга олишнинг ёки яшаш учун рухсатноманинг янги санасидан бошлаб давом эттирилади. Бунда нафақани тўлаш нафақа тўлаш тўхтатилган пайтдан, бироқ Қонуннинг 59-моддасида назарда тутилган тартиблар асосида давом эттирилади.
66. Шахс томонидан қайта тиббий текширишдан ўтказиш муддати ўтказиб юборилганда, нафақалар Қонуннинг 55-моддасида назарда тутилган тартибда тўланади.
67. Нафақа олувчи Ўзбекистон Республикаси ҳудуди доирасида яшаш учун бошқа туман (шаҳар)га кўчганда, нафақани тўлаш янги яшаш жойи бўйича тегишли ваколатли орган томонидан давом эттирилади. Бундай ҳолатда нафақа тўлаш аввалги яшаш жойи бўйича нафақа тўлаш тўхтатилган вақтдан бошлаб давом эттирилади.
Нафақа олувчиларни ҳисобдан чиқариш ва янги яшаш жойида ҳисобга олиш тартиби, шунингдек, уларнинг йиғмажилдларини жўнатиш тартиби қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланади.
68. Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказларида яшовчи давлат пенсиясини тайинлаш учун зарур иш стажига эга бўлмаган шахсларга, уларнинг шахсий сарф-харажатлари учун тегишли ёшга доир, боқувчисини йўқотганлик ёки ногиронлик нафақасининг 20 фоизи миқдоридаги маблағ тўлаб борилади.
69. Тайинланган нафақани тўлаш:
нафақа олувчи вафот этганда;
нафақа олувчини тайинланган нафақани олиш ҳуқуқи йўқолганда;
нафақа олувчи хорижий давлатда бўлган даврида пенсия (ижтимоий нафақа) олганлиги аниқланганда;
доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикаси ташқарисига чиқиб кетилганда тўхтатилади.
70. Тайинланган нафақани тўлаш:
нафақа тўлаш муддати тамом бўлганда;
кетма-кет уч ойдан ортиқ вақт мобайнида нафақани етказиб бериш (топшириш) вазифаси юкланган ташкилот орқали нафақа олинмаганда;
нафақа олувчи озодликдан маҳрум этилганда (манзил-колонияларда жазони ўтаётган шахслар бундан мустасно);
нафақа олувчи руҳий ҳолати бузилган шахслар учун интернат уйларида яшаганда;
нафақани тўлашни тўхтатиб туриш тўғрисида нафақа олувчи томонидан ариза берилганда;
суриштирув, тергов органларидан ва суддан яшириниб юрган, жиноий жазони ўташдан бўйин товлаётган шахсларни қидиришга эълон берилганда, бедарак йўқолганда;
ишончнома берган шахс унга тайинланган нафақага ҳуқуқни тасдиқлаш учун белгиланган муддатда келмаганда вақтинча тўхтатиб турилади.
Тайинланган нафақани тўлаш қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳолларда ҳам тўхтатиб турилади.
Нафақани тўлаш ушбу банд бўйича тўхтатилган тақдирда, нафақа олувчи ёки унинг қонуний вакили ваколатли органга келиб шахсини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатган ҳолда ариза билан мурожаат қилгандан сўнг тикланади.
Нафақа олувчи хорижий давлатда бўлиб, Ўзбекистон Республикасига келиш имкониятига эга бўлмаган ҳолатларда, нафақа олувчи Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасасига нафақа тўловини тиклаш юзасидан мурожаат этиши ва хорижий давлат ҳудудида доимий яшаш ҳолати мавжуд эмаслигини, шунингдек, пенсия ёки ижтимоий нафақа олмаслигини тасдиқлаши лозим.
Нафақани тўлаш ваколатли орган томонидан қайта тикланади.
71. Нафақа олувчи нафақа тўлашнинг тўхтатилиши ёки қайта тикланишига олиб келадиган бошқа ҳолатлар (нафақа тайинланган шахслар тўлиқ давлат таъминотига ўтказилганда ёки «Меҳрибонлик» уйларига, «Ғамхўрлик» марказларига ва шу кабиларга юборилганлиги ёки ундан қайтиб келганлиги сабабли тўлиқ давлат таъминотидан чиқарилганда, ногиронлиги бўлган болани тарбиялаш учун оилага қабул қилиш тўғрисидаги битим бекор қилинганда) пайдо бўлганда, нафақа тўлаш тегишли ҳолатлар пайдо бўлган ойдан кейинги ойнинг биринчи санасидан бошлаб тўхтатилади ёки қайта тикланади.
72. Нафақа олувчи озодликдан маҳрум этишга ҳукм этилган тақдирда, тайинланган нафақани тўлаш тўхтатилади (манзил-колонияларда жазони ўтаётган, озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар бундан мустасно) ва жазодан озод этилгандан кейин мурожаат қилинган кундан бошлаб қайта тикланади.
73. Нафақа олувчи томонидан ўз вақтида талаб қилинмаган ҳисобланган нафақа суммаси уни олиш учун мурожаат қилган кундан Қонуннинг 59-моддасида назарда тутилган тартиблар асосида қайта тикланади ва бир йўла тўланади.
Ваколатли органнинг айби билан ўз вақтида олинмаган нафақа суммаси бирор-бир муддат билан чекловсиз бир йўла тўланади.
74. Қонунга мувофиқ давлат пенсиясининг турларидан бирини олиш ҳуқуқига эга бўлган шахсга унинг ўзи танлаган нафақа ёки давлат пенсиясининг турларидан бири тайинланади. Ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болага нафақа ва парваришлаш нафақаси бундан мустасно.
75. Нафақа олувчига Қонунга мувофиқ давлат пенсияси турларидан бири тайинланганда нафақа тўлаш тўхтатилади, пенсия эса нафақа охирги маротаба тўланган ойдан кейинги ойнинг биринчи кунидан бошлаб тўланади.
76. Нафақа олувчига тегишли бўлган ва унинг вафот этиши сабабли олинмай қолган нафақа суммаси мерос таркибига киритилмайди ва унинг қонуний вакилига ва нафақа олувчи билан у вафот этган кунда бирга яшаган оила аъзоларига тўланади.
Нафақа олувчи вафот этган ой учун тўлиқ олинмай қолинган нафақа суммаси юқорида кўрсатиб ўтилган шахсларга вафот этган ой учун тўлиқ миқдорда тўланади. Бунда нафақа олувчи вафот этган ой учун банк картасига ёки ижтимоий картасига кирим қилинган маблағлар вафот этган нафақа олувчининг қонуний вакилига ва нафақа олувчи билан у вафот этган кунда бирга яшаган оила аъзоларига қайта тўланмайди ва ваколатли органга қайтарилмайди.
Бир неча шахс олинмай қолинган нафақани олиш учун мурожаат қилганда, уларга тегишли нафақа суммаси улар ўртасида тенг миқдорда тақсимланади.
Кўрсатиб ўтилган сумма нафақа олувчи вафотидан кейин олтмиш кундан кечикмай мурожаат қилинган тақдирда тўланади.
Ногиронлиги бўлган 18 ёшгача бола ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг олинмай қолган нафақа суммаси ногиронлик белгиланган муддатдан ошмаган давр учун тўланади.
10-боб. Якунловчи қоидалар
77. Ушбу Низом қабул қилингунга қадар нафақа тайинлаш учун ариза билан бирга тақдим этилган барча ҳужжатлар ва ваколатли органнинг нафақа тайинлаш тўғрисидаги қарори нафақа олувчининг алоҳида шахсий ҳужжатлар йиғмажилдида сақланади.
Нафақа «проактив шакл»да тайинланганда ва нафақа тайинлаш учун давлат хизматлари марказига, ваколатли органнинг ижтимоий ходимлар гуруҳларига ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда, маълумотлар «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимида сақланади.
78. Манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг ахборот тизимларидан нафақа олувчи тўғрисида автоматлаштирилган тарзда олинган электрон шаклдаги маълумотлар «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳимояланади.
Тегишли давлат органлари ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида нафақа олувчи тўғрисида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.
79. Ушбу Низомга мувофиқ нафақаларни тайинлаш учун зарур бўлган ва ваколатли органга ахборот тизимлари орқали юборилган маълумотларнинг тўғрилиги ҳамда ҳаққонийлиги учун жавобгарлик ушбу маълумотларни юборган вазирлик ёки идорага юклатилади.
80. Нафақа миқдори ўзгаришига ёки уни тўлаш тўхтатилишига олиб келадиган ҳолатлар пайдо бўлган тақдирда, нафақа олувчи бу ҳақда ваколатли орган бўлимига хабар бериши шарт.
81. Нафақадан чегирмалар Қонуннинг 65-моддасида белгиланган тартибда амалга оширилади.
82. Нафақа олувчи ушбу Низомга асосан тайинланган нафақани ваколатли органга ташриф буюрган ҳолда, ёзма равишда қилган мурожаати асосида ихтиёрий тўхтатиш ҳуқуқига эга.
83. Нафақани тайинлаш ёки тайинлашни рад этиш тўғрисидаги қарор юзасидан мурожаат қилувчи томонидан бевосита судга ёки бўйсунув тартибида юқори турувчи органга шикоят қилиниши мумкин.
84. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва давлат хизматлари марказлари ногиронлик, боқувчисини йўқотганлик ва ёшга доир нафақаларни тайинлашда ушбу Низом талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти юзасидан доимий назоратни ва мониторингни амалга оширади.
85. Давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун йиғим ундирилмайди.
86. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
Ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган айрим тоифадаги шахсларга нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болага ва (ёки) унинг қонуний вакилига «проактив шакл»да нафақани тайинлаш юзасидан давлат хизматини кўрсатиш
Босқичлар Субъектлар Механизм Бажариш муддатлари 1-босқич «ТИЭК» ахборот тизими Ногиронлиги бўлган 18 ёшгача бола ва (ёки) унинг қонуний вакили тўғрисидаги маълумотларни «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига юборади. Ногиронлик белгиланганидан сўнг 5 дақиқа ичида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ОИВга чалинган 18 ёшгача бўлган бола ёки унинг қонуний вакили тўғрисида маълумотларни «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига юборади. ОИВ аниқланганидан сўнг 5 дақиқа ичида 2-босқич «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими 1. Қонуний вакилни ногиронлиги бўлган 18 ёшгача бола билан қариндошлик муносабатларини ўрганиш учун Адлия вазирлигига электрон сўров юборади. 2. Қонуний вакилни ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болани васийси ёки ҳомийси эканлигини ўрганиш учун «Болаларни васийлик, ҳомийлик ва фарзандликка олиш» ахборот тизимига сўров юборади. Маълумотлар олинганидан сўнг 5 дақиқа ичида 3-босқич Адлия вазирлиги Қонуний вакилни ногиронлиги бўлган 18 ёшгача бола ўртасидаги қариндошлик тўғрисидаги маълумотларни «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига юборади. Сўров келиб тушганидан сўнг 5 дақиқа ичида «Болаларни васийлик, ҳомийлик ва фарзандликка олиш» ахборот тизими Қонуний вакилни ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болани васийси ёки ҳомийси тўғрисидаги маълумотларни «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига юборади. 4-босқич «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими 1. Келиб тушган маълумотлар асосида нафақа тайинлаш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади. 2. Нафақа тайинланган тақдирда мурожаат қилувчига нафақа тайинланган муддат, нафақа миқдори, нафақани қачон ва қаердан олиш тўғрисида СМС-хабар юборади. Маълумот олинганидан сўнг 5 дақиқа ичида 3. Нафақа тайинлаш рад этилган тақдирда рад этиш сабаблари тўғрисида мурожаат қилувчига СМС-хабар юборади. Қарор қабул қилинганидан сўнг 5 дақиқа ичида
Ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган айрим тоифадаги шахсларга нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг «ТИЭК» ахборот тизими орқали ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болага ёки унинг қонуний вакилига «проактив шакл»да нафақа тайинлаш учун «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига юбориладиган
I. Ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боланинг қонуний вакили тўғрисида маълумот 1. Ф.И.О.: 2. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР): 3. Телефон рақами ва электрон почта манзили: 4. Ҳудуд номи: 5. Туман (шаҳар) номи: 6. Яшаш жойи: 7. Қариндошлик даражаси (ота, она, васий ёки ҳомий): II. Ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боланинг маълумотлари (маълумотлар тўлиқ ёзилиши шарт): 1. Ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боланинг Ф.И.О.: 2. Ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боланинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР): 3. Ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боланинг «ТИЭК» ахборот тизимидаги уникал рақами: 4. Ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боланинг тиббий-кўрикдан ўтказиш тури: бирламчи қайта 5. Ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боланинг тиббий-кўрик натижаларига кўра белгиланган ногиронлик тоифаси: 6. Ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болага ногиронлик белгиланган сана: 7. Ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боланинг тиббий-кўрик натижаларига кўра белгиланган ногиронликнинг сабаби ва ўзгалар парваришига муҳтожлиги: 8. Ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болага тиббий-кўрик натижаларига кўра белгиланган ногиронлик муддати: 9. Ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болани қайта тиббий-кўрикдан ўтказиш муддати: 10. Ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болани ТИЭКнинг кўрикдан ўтказиш далолатномасининг рақами ва берилган сана:
Ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган айрим тоифадаги шахсларга нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ОИВга чалинган 18 ёшгача бўлган бола ва (ёки) унинг қонуний вакилига «проактив шакл»да нафақани тайинлаш учун ваколатли органга юбориладиган
I. ОИВга чалинган 18 ёшгача боланинг қонуний вакили тўғрисида маълумот 1. Ф.И.О.: 2. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР): 3. Телефон рақами ва электрон почта манзили: 4. Ҳудуд номи: 5. Туман (шаҳар) номи: 6. Яшаш жойи: 7. Қариндошлик даражаси (ота, она, васий ёки ҳомий): II. ОИВга чалинган 18 ёшгача боланинг маълумотлари (маълумотлар тўлиқ ёзилиши шарт): 1. ОИВга чалинган 18 ёшгача боланинг Ф.И.О.: 2. ОИВга чалинган 18 ёшгача боланинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР): 3. ОИВга чалинган 18 ёшгача бўлган боланинг тиббий-кўрикдан ўтказиш тури: бирламчи қайта 4. ОИВга чалинган 18 ёшгача болага ногиронлик белгиланган сана: 5. ОИВга чалинган 18 ёшгача болага тиббий-кўрик натижаларига кўра белгиланган ногиронлик муддати: 6. ОИВга чалинган 18 ёшгача болани қайта тиббий-кўрикдан ўтказиш муддати: 7. ОИВга чалинган 18 ёшгача болани кўрикдан ўтказиш далолатномасининг рақами ва берилган сана:
Ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган айрим тоифадаги шахсларга нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боланинг қонуний вакилига «проактив шакл»да парваришлаш нафақасини тайинлаш юзасидан давлат хизматини кўрсатиш
Босқичлар Субъектлар Механизм Бажариш муддатлари 1-босқич «ТИЭК» ахборот тизими Ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боланинг қонуний вакили тўғрисидаги маълумотларни «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига юборади. Ногиронлик белгиланганидан сўнг 5 дақиқа ичида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ОИТС IV босқичига чалинган 18 ёшгача бўлган боланинг қонуний вакили тўғрисидаги маълумотларни «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига юборади. ОИВ аниқланганидан сўнг 5 дақиқа ичида 2-босқич «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими 1. Қонуний вакилни ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача бола ўртасидаги қариндошлик муносабатларини ўрганиш учун Адлия вазирлигига сўров юборади. 2. Қонуний вакилни ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача бола ва ОИТС IV босқичига чалинган 18 ёшгача болани васийси ёки ҳомийси эканлигини ўрганиш учун «Болаларни васийлик, ҳомийлик ва фарзандликка олиш» ахборот тизимига сўров юборади. Маълумотлар олинганидан сўнг 5 дақиқа ичида 3-босқич Адлия вазирлиги Қонуний вакилни ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача бола билан қариндошлик алоқалари тўғрисидаги маълумотларни «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига юборади. Сўров келиб тушганидан сўнг 5 дақиқа ичида «Болаларми васийлик, ҳомийлик ва фарзандликка олиш» ахборот тизими Қонуний вакил ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болага васий ёки хомий тўғрисидаги маълумотларни «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига юборади. 4-босқич «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими 1. Келиб тушган маълумотларига асосан нафақа тайинлаш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади. Маълумот олинганидан сўнг 5 дақиқа ичида 2. Нафақа тайинланган тақдирда, нафақа тайинланган муддат, нафақа миқдори, нафақани қачон ва қаердан олиш тўғрисида қонуний вакилга СМС-хабар юборади. 3. Нафақа тайинлаш рад этилган тақдирда рад этиш сабаблари тўғрисида мурожаат қилувчига СМС-хабар юборади. Қарор қабул қилинганидан сўнг 5 дақиқа ичида
Ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган айрим тоифадаги шахсларга нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг «ТИЭК» ахборот тизими орқали ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боланинг қонуний вакилига «проактив шакл»да парваришлаш нафақасини тайинлаш учун «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига юбориладиган
I. Ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боланинг қонуний вакили тўғрисида маълумот 1. Ф.И.О.: 2. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР): 3. Телефон рақами ва электрон почта манзили: 4. Ҳудуд номи: 5. Туман (шаҳар) номи: 6. Яшаш жойи: 7. Қариндошлик даражаси (ота, она, васий ёки ҳомий): II. Ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боланинг маълумотлари (маълумотлар тўлиқ ёзилиши шарт): 1. Ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боланинг Ф.И.О.: 2. Ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боланинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР): 3. Ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боланинг «ТИЭК» ахборот тизимидаги уникал рақами: 4. Ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боланинг тиббий-кўрикдан ўтказиш тури: бирламчи қайта 5. Ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боланинг тиббий-кўрик натижаларига кўра белгиланган ногиронлик тоифаси: 6. Ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болага ногиронлик белгиланган сана: 7. Ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боланинг тиббий-кўрик натижаларига кўра белгиланган ногиронликнинг сабаби ва ўзгалар парваришига муҳтожлиги: 8. Ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болага тиббий-кўрик натижаларига кўра белгиланган ногиронлик муддати: 9. Ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болани қайта тиббий-кўрикдан ўтказиш муддати: 10. Ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болани ТИЭКнинг кўрикдан ўтказиш далолатномасининг рақами ва берилган сана:
Ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган айрим тоифадаги шахсларга нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга 6-ИЛОВА
Орттирилган иммунитет танқислиги синдромининг (ОИТС) IV босқичига чалинган ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача бўлган боланинг қонуний вакилига «проактив шакл»да парваришлаш нафақасини тайинлаш учун Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ваколатли органга юбориладиган
I. Орттирилган иммунитет танқислиги синдромининг (ОИТС) IV босқичига чалинган ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боланинг қонуний вакили тўғрисида маълумот 1. Ф.И.О.: 2. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР): 3. Телефон рақами ва электрон почта манзили: 4. Ҳудуд номи: 5. Туман (шаҳар) номи: 6. Яшаш жойи: 7. Қариндошлик даражаси (ота, она, васий ёки ҳомий): II. Орттирилган иммунитет танқислиги синдромининг (ОИТС) IV босқичига чалинган ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боланинг маълумотлари (маълумотлар тўлиқ ёзилиши шарт): 1. Орттирилган иммунитет танқислиги синдромининг (ОИТС) IV босқичига чалинган 18 ёшгача боланинг Ф.И.О.: 2. Орттирилган иммунитет танқислиги синдромининг (ОИТС) IV босқичига чалинган 18 ёшгача боланинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР): 3. Орттирилган иммунитет танқислиги синдромининг (ОИТС) IV босқичига чалинган 18 ёшгача бўлган боланинг тиббий-кўрикдан ўтказиш тури: бирламчи қайта 4. Орттирилган иммунитет танқислиги синдромининг (ОИТС) IV босқичига чалинган 18 ёшгача болага ногиронлик белгиланган сана: 5. Орттирилган иммунитет танқислиги синдромининг (ОИТС) IV босқичига чалинган 18 ёшгача болага тиббий-кўрик натижаларига кўра белгиланган ногиронлик муддати: 6. Орттирилган иммунитет танқислиги синдромининг (ОИТС) IV босқичига чалинган 18 ёшгача болани қайта тиббий-кўрикдан ўтказиш муддати: 7. Орттирилган иммунитет танқислиги синдромининг (ОИТС) IV босқичига чалинган 18 ёшгача болани кўрикдан ўтказиш далолатномасининг рақами ва берилган сана:
Ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган айрим тоифадаги шахсларга нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга 7-ИЛОВА
Ногиронлик нафақасини тайинлаш юзасидан давлат хизматини кўрсатиш
Босқичлар Субъектлар Механизм Бажариш муддатлари 1-босқич Мурожаат қилувчи ( нафақа олиш ҳуқуқи пайдо бўлган шахс ёки унинг қонуний вакили ) 1. Нафақа тайинлаш юзасидан Давлат хизматлари марказига, Марказларнинг ижтимоий ходимлар гуруҳларига келиб мурожаат қилади. Хоҳишига кўра 2. Ягона интерактив давлат хизматлари порталидан рўйхатдан ўтган ҳолда сўровнома шаклини тўлдиради. Мурожаат қилинганда 2-босқич Давлат хизматлари маркази Сўровномани тўлдириб, электрон шаклда «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига юборади. Сўровнома тўлдирилгандан сўнг 5 дақиқа ичида Марказларнинг ижтимоий ходимлар гуруҳлари Сўровномани тўлдириб, «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига киритади. Мурожаат қилинганда Ягона интерактив давлат хизматлари портали Сўровномани «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига юборади. Автоматик тарзда 3-босқич «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими 1. Мурожаатчини ногиронлиги бўлган шахс эканлигини ўрганиш учун «ТИЭК» ахборот тизимига сўров юборади. 2. Қонуний вакил ногиронлиги бўлган шахсни ҳомийси эканлигини ўрганиш учун «Болаларни васийлик, ҳомийлик ва фарзандликка олиш» ахборот тизимига сўров юборади. Сўровнома келиб тушганидан сўнг 5 дақиқа ичида 4-босқич «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими 1. «ТИЭК» ва «Болаларни васийлик, ҳомийлик ва фарзандликка олиш» ахборот тизимлари томонидан келиб тушган маълумотлар асосида нафақа тайинлаш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади. 2. Нафақа тайинлангани ёки тайинлаш рад этилгани ҳақидаги маълумотларни Давлат хизматлари марказига юборади. 3. Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали нафақа тайинлаш учун мурожаат қилинган фуқаронинг мобил телефон рақамига нафақа тайинлаш рад этилганлиги ҳақида СМС-хабар юборади. Қарор қабул қилинганидан сўнг 5 дақиқа ичида 5-босқич Давлат хизматлари маркази ёки Марказларнинг ижтимоий ходимлар гуруҳлари 1. Нафақа тайинлаш рад этилган тақдирда рад этиш сабаблари тўғрисида мурожаат қилувчини хабардор қилади. 2. Нафақа тайинланган тақдирда нафақани қачон ва қаердан олиш тўғрисида мурожаат қилувчини хабардор қилади. Маълумот олинганидан сўнг 5 дақиқа ичида
Ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган айрим тоифадаги шахсларга нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга 8-ИЛОВА
Боқувчисини йўқотганлик нафақасини тайинлаш юзасидан давлат хизматини кўрсатиш
Босқичлар Субъектлар Механизм Бажариш муддатлари 1-босқич Мурожаат қилувчи ( нафақа олиш ҳуқуқи пайдо бўлган шахс ёки унинг қонуний вакил ) 1. Нафақа тайинлаш юзасидан Давлат хизматлари марказига, Марказларнинг ижтимоий ходимлар гуруҳларига келиб мурожаат қилади. Хоҳишига кўра 2. Ягона интерактив давлат хизматлари порталидан рўйхатдан ўтган ҳолда сўровнома шаклини тўлдиради. Мурожаат қилинганда 2-босқич Давлат хизматлари маркази Сўровномани тўлдириб, электрон шаклда «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига юборади. Сўровнома тўлдирилгандан сўнг 5 дақиқа ичида Марказнинг ижтимоий ходимлар гуруҳлари Сўровномани тўлдириб, «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига киритади. Ягона интерактив давлат хизматлари портали Сўровномани «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига юборади. Автоматик тарзда 3-босқич «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими 1. Мурожаатчини вафот этган шахс билан қариндошлик алоқаларини ўрганиш учун Адлия вазирлигига сўров юборади. 2. Қонуний вакил ногиронлиги бўлган шахсни ҳомийси эканлигини ўрганиш учун «Болаларни васийлик, ҳомийлик ва фарзандликка олиш» ахборот тизимига сўров юборади. Сўровнома келиб тушганидан сўнг 5 дақиқа ичида 4-босқич «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими 1. «ТИЭК» ва «Болаларни васийлик, ҳомийлик ва фарзандликка олиш» ахборот тизимлари томонидан келиб тушган маълумотлар асосида нафақа тайинлаш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади. 2. Нафақа тайинлангани ёки тайинлаш рад этилгани ҳақидаги маълумотларни Давлат хизматлари марказига юборади. 3. Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали нафақа тайинлаш учун мурожаат қилган фуқаронинг мобил телефон рақамига нафақа тайинлаш рад этилганлиги ҳақида СМС-хабар юборади. Маълумотлар ўрганилганидан сўнг 5 дақиқа ичида 5-босқич Давлат хизматлари маркази ёки Марказларнинг ижтимоий ходимлар гуруҳлари 1. Нафақа тайинлаш рад этилган тақдирда рад этиш сабаблари тўғрисида мурожаат қилувчини хабардор қилади. 2. Нафақа тайинланган тақдирда нафақани қачон ва қаердан олиш тўғрисида мурожаат қилувчини хабардор қилади. Маълумот олинганидан сўнг 5 дақиқа ичида
Ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган айрим тоифадаги шахсларга нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга 9-ИЛОВА
Ёшга доир нафақани тайинлаш юзасидан давлат хизматини кўрсатиш
Босқичлар Субъектлар Механизм Бажариш муддатлари 1-босқич Мурожаат қилувчи ( нафақа олиш ҳуқуқи пайдо бўлган шахс ёки унинг қонуний вакили ) 1. Нафақа тайинлаш юзасидан Давлат хизматлари марказига, Марказларнинг ижтимоий ходимлар гуруҳларига ёкиМарказга келиб мурожаат қилади. Хоҳишига кўра 2. Ягона интерактив давлат хизматлари порталидан рўйхатдан ўтган ҳолда сўровнома шаклини тўлдиради. Мурожаат қилинганда 2-босқич Давлат хизматлари маркази Сўровномани тўлдириб, электрон шаклда «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига юборади. Сўровнома тўлдирилгандан сўнг 5 дақиқа ичида Марказ ижтимоий ходимлар гуруҳлари Сўровномани тўлдириб, «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига киритади. Ягона интерактив давлат хизматлари портали Сўровномани «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига юборади. Автоматик тарзда 3-босқич «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими 1. Қонуний вакил кекса ёшдаги шахснинг ҳомийси эканлигини ўрганиш учун «Болаларни васийлик, ҳомийлик ва фарзандликка олиш» ахборот тизимга сўров юборади. 2. Мурожаатчини фарзанди болаликдан ногиронлиги бор (бўлган) бола эканлигини ўрганиш учун «ТИЭК» ахборот тизимига сўров юборади. 3. Мурожаатчини болаликдан ногиронлиги бўлган шахс (бола) билан қариндошлик алоқаларини ўрганиш учун Адлия вазирлигига сўров юборади. Сўровнома келиб тушганидан сўнг 5 дақиқа ичида 4-босқич «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими 1. Келиб тушган маълумотларга асосан нафақа тайинлаш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади. 2. Нафақа тайинлангани ёки тайинлаш рад этилгани ҳақидаги маълумотларни Давлат хизматлари марказига юборади. 3. Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали нафақа тайинлаш учун мурожаат қилган фуқаронинг мобил телефон рақамига нафақа тайинлаш рад этилганлиги ҳақида СМС-хабар юборади. Маълумотлар ўрганилганидан сўнг 5 дақиқа ичида 5-босқич Давлат хизматлари маркази ёки Марказлар ижтимоий ходимлар гуруҳлари 1. Нафақа тайинлаш рад этилган тақдирда рад этиш сабаблари тўғрисида мурожаат қилувчини хабардор қилади. 2. Нафақа тайинланган тақдирда нафақани қачон ва қаердан олиш тўғрисида мурожаат қилувчини хабардор қилади. Маълумот олинганидан сўнг 5 дақиқа ичида
Ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган айрим тоифадаги шахсларга нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга 10-ИЛОВА
(сана) (рақам) Ногиронлик, боқувчисини йўқотганлик ва ёшга доир нафақа тайинлаш бўйича СЎРОВНОМА I. Мурожаат қилувчи тўғрисида маълумотлар 1. Нафақа тури Давлат пенсиясини тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига эга бўлмаган ёшга доир нафақа олиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларга ёшга доир нафақа □ Болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор (бўлган) оналарга ёшга доир нафақа □ Иш стажига эга бўлмаган I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга ногиронлик нафақа □ Давлат пенсиясини олиш ҳуқуқи бўлмаган вафот этган шахснинг қарамоғида бўлган оиланинг меҳнатга лаёқатсиз аъзолар учун боқувчисини йўқотганлик нафақа □ 2. Фамилияси: 3. Исми: 4. Отасининг исми: 5. Туғилган санаси: 6. Паспорт (идентификация ID-карта) серияси ва рақами: 7. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами: 8. Маҳалла фуқаролар йиғини номи: 9. Телефон рақами: 10. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса): II. Мурожаат қонуний вакили томонидан берилганида тўлдирилади 1. Фамилияси: 2. Исми: 3. Отасининг исми: 4. Туғилган санаси: 5. Паспорт (идентификация ID-карта) серияси ва рақами: 6. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами: 7. Маҳалла фуқаролар йиғини номи: 8. Телефон рақами: 9. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса): Мурожаат қилувчининг имзоси
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 мартдаги 119-сон қарорига 1 1 -ИЛОВА
18 ёш ва ундан катта чуқур даражадаги ақлий заифлик ташхиси қўйилган ногиронлиги бўлган шахсларнинг парвариши билан банд бўлган қонуний вакилга парваришлаш нафақасини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом 18 ёш ва ундан катта чуқур даражадаги ақлий заифлик ташхиси қўйилган ногиронлиги бўлган шахслар (кейинги ўринларда — ногиронлиги бўлган шахслар)нинг парвариши билан банд бўлган қонуний вакилга парваришлаш нафақаси (кейинги ўринларда — парваришлаш нафақаси)ни тайинлаш ва тўлаш тартибини белгилайди.
Парваришлаш нафақаси Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган хорижий давлат фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга тайинланади.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
ваколатли орган — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари;
нафақа олувчи — ногиронлиги бўлган шахсларга белгиланган тартибда васий сифатида тайинланган шахс;
молиявий агент — парваришлаш нафақасини нафақа олувчининг ижтимоий картасига ўтказишга масъул бўлган Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган тижорат банки.
3. Парваришлаш нафақаси нафақа олувчининг ваколатли органга қилган мурожаатига асосан «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими (кейинги ўринларда — «ЯМИҲ» АТ) орқали инсон омилисиз автоматик тарзда тайинланади ҳамда ҳар ойда тўлаб борилади.
4. Парваришлаш нафақаси нафақа олувчи томонидан мурожаат қилинган кундан бошлаб, ногиронлик ва нафақа олувчига белгиланган васийлик муддатининг бутун даври давомида тўлаб борилади. Бунда нафақа олувчи Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшовчи чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс бўлса, унга парваришлаш нафақаси унинг яшаш гувоҳномаси (ID-карта ёки паспорт) амал қиладиган муддат давомида тўланади.
5. Парваришлаш нафақасини тўлаш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
6. Парваришлаш нафақасини тайинлаш ва тўлаш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.
2-боб. Парваришлаш нафақасини тайинлаш
7. Нафақа олувчи парваришлаш нафақасини олиш учун ваколатли органга бевосита борган ҳолда ёки ижтимоий ходим орқали мурожаат қилади. Бунда ваколатли органнинг масъул ходими ёки ижтимоий ходим томонидан «ЯМИҲ» АТ орқали нафақа олувчининг номидан мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровнома электрон тарзда тўлдирилади. Бунда:
сўровномани тўлдириш жараёнида нафақа олувчи томонидан ваколатли органнинг масъул ходими ёки ижтимоий ходимга ногиронлик бўлган шахсга васийлик тайинлаш тўғрисидаги қарор тақдим этилиши талаб этилади;
нафақа олувчи томонидан ногиронлиги бўлган шахсга васий тайинлаш тўғрисидаги қарор тақдим этилмаган тақдирда, ваколатли органнинг масъул ходими ёки ижтимоий ходим томонидан сўровномани тўлдириш рад этилади ҳамда бир иш куни ичида нафақа олувчига рад этиш асослари баён этилган жавоб хати берилади.
8. Сўровномага илова қилинадиган ҳужжатнинг тўғрилигига ваколатли органнинг масъул ходими ёки ижтимоий ходим, унинг ҳақиқийлигига эса нафақа олувчи жавобгар ҳисобланади.
9. Сўровнома тўлдирилгандан сўнг нафақа олувчи унга киритилган маълумотларнинг тўғрилигини текширади ва уни идентификация қилишнинг тегишли воситалари (дактилоскопия, электрон рақамли имзо, Face-ID, Моbil-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.
10. Сўровнома нафақа олувчи томонидан тасдиқланганидан сўнг унда кўрсатилган қуйидаги маълумотлар «ЯМИҲ» АТда автоматик равишда ўрганилади:
ногиронлиги бўлган шахснинг ногиронлиги ва чуқур даражадаги ақлий заифлик ташхиси қўйилганлиги тўғрисидаги маълумотлар;
ногиронлиги бўлган шахснинг «Ғамхўрлик» марказига жойлаштирилганлиги ёки «Янги кун» кундузги қараб туриш, уй шароитида қараб туриш ва кичик ҳажмли «Мадад» уйлари хизматларининг биридан фойдаланаётганлиги тўғрисидаги маълумотлар.
11. Нафақа олувчининг парваришлаш нафақасини тайинлаш ва тўлаш бўйича мурожаатини кўриб чиққанлик учун тўлов ундирилмайди.
12. Қуйидаги ҳолларда парваришлаш нафақасини тайинлаш рад этилади:
сўровномада кўрсатилган ногиронлиги бўлган шахснинг ногиронлиги ва унга чуқур даражадаги ақлий заифлик ташхиси қўйилганлиги тўғрисидаги маълумотлар аниқланмаса;
сўровномада кўрсатилган ногиронлиги бўлган шахс «Ғамхўрлик» марказига жойлаштирилганлиги ёки «Янги кун» кундузги қараб туриш, уй шароитида қараб туриш ва кичик ҳажмли «Мадад» уйлари хизматларининг биридан фойдаланаётганлиги аниқланганда.
Парваришлаш нафақасини тайинлашни бошқа асосларга кўра рад этишга йўл қўйилмайди.
13. Сўровномага мувофиқ ушбу Низомнинг 10-бандида назарда тутилган маълумотлар ўрганилгандан сўнг, «ЯМИҲ» АТда нафақа тайинланади ёки нафақа тайинлаш рад этилади ҳамда нафақа олувчининг сўровномада кўрсатилган мобил алоқа воситасига қуйидагиларни назарда тутувчи СМС-хабарнома юборилади:
тайинланган парваришлаш нафақаси тўловларини амалга оширувчи ва унинг номига расмийлаштирилган ижтимоий картани (агар ижтимоий карта расмийлаштирилмаган бўлса) тақдим этувчи молиявий агент тўғрисидаги маълумотлар;
нафақа тайинлашни рад этиш асослари.
3-боб. Парваришлаш нафақасини тўлаш
14. Тайинланган парваришлаш нафақаси бўйича тўловлар молиявий агент томонидан нафақа олувчининг ижтимоий картасига ўтказилади.
15. Парваришлаш нафақаси тўловини амалга ошириш учун нафақа олувчининг ижтимоий картаси мавжуд бўлмаган тақдирда, ушбу шахсга парваришлаш нафақасини тайинлаш билан бир вақтда унга ижтимоий карта расмийлаштириш мақсадида «ЯМИҲ» АТ орқали унинг маълумотлари молиявий агентга юборилади.
16. Жорий ой давомида тайинланган парваришлаш нафақалари бўйича тўловларни амалга ошириш учун тўлов рўйхат (ведомост)лари ҳамда тегишли маблағлар «ЯМИҲ» АТ орқали Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан кейинги ойнинг 5-санасига қадар молиявий агентга тақдим этилади ва молиялаштирилади.
Ушбу бандда кўрсатилган муддатнинг охирги куни байрам ва дам олиш кунларига тўғри келганда, тўлов рўйхат (ведомост)лари ва зарур маблағлар кейинги икки иш куни мобайнида молиявий агентга тақдим этилиши ва молиялаштирилиши мумкин.
17. Молиявий агент томонидан бир иш куни давомида тақдим этилган тўлов рўйхат (ведомост)ларига асосан нафақа олувчиларнинг ижтимоий карталарига парваришлаш нафақалари ўтказилиши таъминланади.
18. Тўлиқ бўлмаган ой кунлари учун тайинланган парваришлаш нафақасининг нафақа олувчига тўланадиган миқдори қуйидаги тартибда аниқланади:
тайинланган парваришлаш нафақаси миқдорини тегишли ойнинг календарь кунлари сонига бўлиш йўли билан бир кун учун тўлов суммаси аниқланади;
бир кун учун тўлов суммаси тўлов амалга оширилиши лозим бўлган тегишли ойнинг қолган календарь кунлари сонига кўпайтирилади.
19. Қуйидаги ҳолларда парваришлаш нафақасини тўлаш тўхтатиб турилади:
ногиронлиги бўлган шахс узрсиз сабабларга кўра белгиланган муддатда тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясига қайта кўрикдан ўтиш учун бормаган бўлса;
нафақа олувчи томонидан парваришлаш нафақасини тўлашни тўхтатиб туриш тўғрисида ариза берилганда.
Тайинланган парваришлаш нафақасини тўлаш қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳолларда ҳам тўхтатиб турилади.
Парваришлаш нафақасини тўлаш ушбу бандда кўрсатилган асослар бўйича тўхтатиб турилган тақдирда, нафақа олувчи ваколатли органга келиб шахсини тасдиқловчи ҳужжатни ҳамда тўхтатиш асослари бекор қилинганлигига оид маълумотларни кўрсатган ҳолда мурожаат қилгандан сўнг бир иш куни ичида қайта тикланади.
Бунда мазкур банднинг иккинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолат бўйича шахс:
бир ой ичида тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси кўригидан ўтса ҳамда унга қайта ногиронлик белгиланиб, чуқур даражадаги ақлий заифлик ташхиси қўйилган тақдирда, парваришлаш нафақаси тўхтатиб турилган кундан эътиборан қайта тикланади;
бир ойдан кўп вақт ўтганидан сўнг тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси кўригидан ўтса ҳамда унга қайта ногиронлик белгиланиб, чуқур даражадаги ақлий заифлик ташхиси қўйилган тақдирда, парваришлаш нафақаси ногиронлик қайта белгиланган кундан эътиборан қайта тикланади.
20. Қуйидаги ҳолларда парваришлаш нафақасини тўлаш тўхтатилади:
ногиронлиги бўлган шахс ёки нафақа олувчи вафот этганда;
нафақа олувчи озодликдан маҳрум этилганда;
васийлик тугатилганда ёхуд васийлик ва ҳомийлик органи томонидан нафақа олувчи белгиланган тартибда васий сифатидаги мажбуриятларни бажаришдан озод қилинганда ёки четлаштирилганда;
ногиронлиги бўлган шахс ёки нафақа олувчи доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикаси ташқарисига чиқиб кетганда;
ногиронлиги бўлган шахс «Ғамхўрлик» марказига жойлаштирилганда;
ногиронлиги бўлган шахс «Янги кун» кундузги қараб туриш хизмати, уй шароитида қараб туриш хизмати ёки кичик ҳажмли «Мадад» уйлари хизматларининг биридан фойдаланишни бошлаганда;
нафақа олувчи Ўзбекистон Республикаси ташқарисига чиқиб бир ойдан ортиқ вақт мобайнида Ўзбекистон Республикасига қайтиб келмаганида (бундан парвариши билан банд бўлган ногиронлиги бўлган шахс билан бирга чиқиб кетган ҳолат мустасно);
нафақа олувчи суриштирув ва тергов органларидан ҳамда суддан яшириниб юрганда ёки уни жиноий жазони ўташдан бўйин товлаётган шахс сифатида қидирув эълон қилинганда ёки бедарак йўқолганда.
21. Ушбу Низомнинг 19 ва 20-бандларида назарда тутилган парваришлаш нафақасини тўлашнинг тўхтатилиши ёки тўхтатиб турилиши ёхуд қайта тикланишига олиб келадиган ҳолатлар пайдо бўлганда, тегишли ҳолатлар пайдо бўлган ойдан кейинги ойнинг биринчи санасидан бошлаб тўхтатилади ёки тўхтатиб турилади ёхуд қайта тикланади.
22. Нафақа олувчига тўланиши лозим бўлган ва унинг вафот этиши муносабати билан олинмай қолган парваришлаш нафақаси суммаси мерос таркибига киритилмайди.
23. Ногиронлиги бўлган шахс ёки нафақа олувчи вафот этганлиги тўғрисидаги маълумотлар «ЯМИҲ» АТга келиб тушган ой учун тўлов рўйхат (ведомост)лари шакллантирилганда ёки парваришлаш нафақаси бўйича тўлов нафақа олувчининг ижтимоий картасига кирим қилинган тақдирда, парваришлаш нафақаси қайтарилмайди.
4-боб. Якунловчи қоидалар
24. Ушбу Низомга мувофиқ парваришлаш нафақасини тайинлаш ва тўлаш учун зарур бўлган ва ваколатли органга ахборот тизимлари орқали юбориладиган маълумотларнинг тўғрилиги ҳамда ҳаққонийлиги учун жавобгарлик ушбу маълумотларни юборган вазирлик ёки идорага юклатилади.
25. Парваришлаш нафақаси тўловининг тўхтатилиши ёки тўхтатиб турилишига олиб келадиган ҳолатлар пайдо бўлган тақдирда, нафақа олувчи бу ҳақда ваколатли органга хабар берилиши шарт.
26. Нафақа олувчига у томонидан қилинган қасддан нотўғри ҳужжатларни тақдим этиш, мазкур Низомнинг 25-бандида назарда тутилган ҳолатлар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этмаслик натижасида ёки ҳисоблашдаги ёхуд бошқа техник хато оқибатида ортиқча тўланган маблағлар кейинги ойларда тўланадиган парваришлаш нафақасидан ушлаб қолинади.
Бунда ортиқча тўланган парваришлаш нафақаси суммаси ушлаб қолингандан сўнг нафақа олувчига тўланиши лозим бўлган парваришлаш нафақасининг миқдори минимал истеъмол харажатларидан кам бўлиши мумкин эмас.
27. Нафақа олувчи ортиқча тўланган парваришлаш нафақаси суммаларини ушлаб қолинишидан норози бўлган тақдирда ёки парваришлаш нафақаси тўхтатилганда, аниқланган қарздорлик нафақа олувчидан суд тартибида ундирилади.
28. Парваришлаш нафақасини тайинлаш ёки тайинлашни рад этиш тўғрисидаги қарор юзасидан нафақа олувчи томонидан бўйсунув тартибида юқори турувчи органга ёки бевосита судга шикоят қилиниши мумкин.
29. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
18 ёш ва ундан катта чуқур даражадаги ақлий заифлик ташхиси қўйилган ногиронлиги бўлган шахсларнинг парвариши билан банд бўлган қонуний вакилга парваришлаш нафақасини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
18 ёш ва ундан катта чуқур даражадаги ақлий заифлик ташхиси қўйилган ногиронлиги бўлган шахсларнинг парвариши билан банд бўлган қонуний вакилга парваришлаш нафақасини тайинлаш
Босқичлар Субъектлар Механизм Бажариш муддатлари 1-босқич 18 ёш ва ундан катта чуқур даражадаги ақлий заифлик ташхиси қўйилган ногиронлиги бўлган шахсларнинг парвариши билан банд бўлган қонуний вакил (кейинги ўринларда — қонуний вакил) 18 ёш ва ундан катта чуқур даражадаги ақлий заифлик ташхиси қўйилган ногиронлиги бўлган шахсларнинг парвариши билан банд бўлган қонуний вакилга парваришлаш нафақаси (кейинги ўринларда — парваришлаш нафақаси)ни тайинлаш юзасидан «Инсон» ижтимоий хизматлар марказига ёки тегишли ижтимоий ходимга мурожаат қилади. Хоҳишига кўра 2-босқич «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази ёки тегишли ижтимоий ходим «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими (кейинги ўринларда — «ЯМИҲ» АТ)да қонуний вакил номидан сўровнома тўлдиради. Мурожаат қилинган вақтда 3-босқич Қонуний вакил Маълумотларнинг тўғрилигини текширади ва идентификация қилишнинг тегишли воситалари (дактилоскопия, электрон рақамли имзо, Face-ID, Моbil-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди. Сўровнома тўлдирилгандан сўнг 4-босқич «ЯМИҲ» АТ Сўровномада кўрсатилган маълумотларни белгиланган тартибда ўрганиш натижасида қонуний вакилга парваришлаш нафақаси тайинланади ёки мазкур нафақани тайинлаш рад этилади. Сўровнома тасдиқлангандан сўнг автоматик равишда 5-босқич Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Жорий ой давомида тайинланган парваришлаш нафақалари бўйича тўловларни амалга ошириш учун тўлов рўйхат (ведомост)лари ҳамда тегишли маблағлар «ЯМИҲ» АТ орқали молиявий агентга тақдим этилади ва молиялаштирилади. Ҳар ой кейинги ойнинг 5-санасига қадар 6-босқич Молиявий агент Тақдим этилган тўлов рўйхат (ведомост)ларига асосан нафақа олувчиларнинг ижтимоий карталарига парваришлаш нафақалари ўтказилиши таъминланади. Бир иш куни давомида
18 ёш ва ундан катта чуқур даражадаги ақлий заифлик ташхиси қўйилган ногиронлиги бўлган шахсларнинг парвариши билан банд бўлган қонуний вакилга парваришлаш нафақасини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
18 ёш ва ундан катта чуқур даражадаги ақлий заифлик ташхиси қўйилган ногиронлиги бўлган шахсларнинг парвариши билан банд бўлган қонуний вакилга парваришлаш нафақасини тайинлаш бўйича
I. Мурожаат қилувчи (Қонуний вакил) тўғрисида маълумотлар 1. Фамилияси: 2. Исми: 3. Отасининг исми: 4. Туғилган санаси: 5. Паспорт (идентификация ID-карта) серияси ва рақами: 6. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами: 7. Маҳалла фуқаролар йиғини номи: 8. Телефон рақами: 9. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса): 10. Васийлик ёки ҳомийлик белгилашга доир ваколатли органнинг қарори рақами: 11. Ақлий заифлик ташхиси қўйилган ногиронлиги бўлган шахсга васийлик ёки ҳомийлик белгилашга доир ваколатли органнинг қарори*: II. 18 ёш ва ундан катта чуқур даражадаги ақлий заифлик ташхиси қўйилган ногиронлиги бўлган шахснинг маълумотлари 1. Фамилияси: 2. Исми: 3. Отасининг исми: 4. Туғилган санаси: 5. Паспорт (идентификация ID-карта) серияси ва рақами: 6. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами: 7. Ногиронлик маълумотлари ва ташхиси: 8. Ногиронлиги бўлган шахснинг «Ғамхўрлик» марказларига ёки «Янги кун» кундузги қараб туриш хизмати, уй шароитида қараб туриш хизмати, кичик ҳажмли «Мадад» уйлари хизматларидан бирига жойлаштирилганлиги тўғрисидаги маълумотлар:
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 мартдаги 119-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз ногиронлиги бўлган шахсларга уй-жой коммунал хизматлар ҳақи ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари ва шахсий гигиена товарлари учун моддий ёрдамни тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз ногиронлиги бўлган шахсларга «проактив шакл»да уй-жой коммунал хизматлар ҳақини тўлаш ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари ва шахсий гигиена товарлари учун моддий ёрдам (кейинги ўринларда — моддий ёрдам)ни тайинлаш ва тўлаш тартибини белгилайди.
Моддий ёрдам Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган хорижий давлат фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга тайинланади.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Реестр — Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг реестри;
«проактив шакл»да моддий ёрдам тайинлаш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ахборот тизимлари (кейинги ўринларда — ахборот тизимлари) — ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз ногиронлиги бўлган шахсларнинг маълумотлари сақланадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг (кейинги ўринларда — Агентлик) «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими;
ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз ногиронлиги бўлган шахслар (кейинги ўринларда — ёлғиз кексалар ёки ёлғиз ногиронлиги бўлган шахслар) — Реестрга киритилган ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар;
молиявий агент — моддий ёрдамни уни олувчиларга тўлашга масъул бўлган Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган тижорат банки;
проактив шаклда моддий ёрдам тайинлаш бўйича ваколатли орган — Агентлик;
моддий ёрдам — уни олиш ҳуқуқи пайдо бўлган шахсларга уй-жой коммунал хизматлар ҳақини тўлаш ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари ва шахсий гигиена товарлари учун минимал истеъмол харажатлари миқдорида тўланадиган ҳар ойлик пул тўлови.
3. Ушбу Низомга мувофиқ «проактив шакл»да моддий ёрдамни тайинлашга оид давлат хизмати ваколатли орган томонидан кўрсатилади.
4. Моддий ёрдамни тайинлаш Агентлик томонидан амалга оширилади.
5. Давлат хизмати кўрсатилганлиги учун йиғим ундирилмайди.
6. Моддий ёрдам Реестрга киритилган ёлғиз кексалар ва ёлғиз ногиронлиги бўлган шахсларга Республика бюджети маблағлари ҳисобидан тайинланади ва ҳар ойда тўланади.
2-боб. Моддий ёрдамни тайинлаш
7. Моддий ёрдам ёлғиз кексалар ва ёлғиз ногиронлиги бўлган шахслар Реестрга киритилган ойдан кейинги ойнинг биринчи санасидан бошлаб Агентлик томонидан «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими орқали «проактив шакл»да тайинланади.
8. «Проактив шакл»да ёлғиз кексалар ва ёлғиз ногиронлиги бўлган шахсларга моддий ёрдамни тайинлаш бўйича давлат хизматини кўрсатиш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.
9. Агентлик:
а) ёлғиз кексалар ва ёлғиз ногиронлиги бўлган шахсларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 мартдаги 123-сон қарорига 1-илова билан тасдиқланган Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларни эътироф этиш, индивидуал тартибда ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатиш режасини тасдиқлаш ва мониторинг қилишнинг маъмурий регламентига асосан аниқлайди, Реестрга киритади ва Реестрдан чиқаради ҳамда уларнинг электрон рўйхатни шакллантиради;
б) Реестрга киритилган ёлғиз кексалар ва ёлғиз ногиронлиги бўлган шахсларга «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими орқали автоматик тарзда моддий ёрдамни тайинлайди ёки тўловни тўхтатади;
в) ушбу Низомга мувофиқ тайинланган моддий ёрдамни тўлаш учун тўлов қайдномалари «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими орқали ҳар ойнинг 4 санасига қадар молиявий агентга юборади ҳамда зарур маблағларни молиявий агентга ўтказиб беради;
д) «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими орқали моддий ёрдам тайинланганида ёки тўлов тўхтатилганида 5 дақиқа ичида электрон маълумотномада кўрсатилган мобил алоқа воситасига СМС-хабар юборади.
11. Моддий ёрдамни тўлаш ёлғиз кексалар ва ёлғиз ногиронлиги бўлган шахслар Реестрдан чиқарилган ойдан кейинги ойнинг биринчи санасидан бошлаб Агентлик томонидан «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот орқали автоматик равишда тўхтатилади.
3-боб. Моддий ёрдамни тўлаш
12. Моддий ёрдам қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартиб ва муддатларда молиявий агент томонидан жорий тўлов ойидан кечикмай тўланади.
2027 йил 1 январдан бошлаб ижтимоий карта расмийлаштирилмаган Реестрга киритилган шахсга моддий ёрдам ижтимоий карта олингандан кейин бир йўла тўланади.
13. Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган ёлғиз кексалар ёки ёлғиз ногиронлиги бўлган шахсларга моддий ёрдам яшаш гувоҳномаси (ID-картаси) амал қиладиган муддат давомида тўланади.
14. Моддий ёрдам олувчи Ўзбекистон Республикаси ҳудуди доирасида доимий яшаш учун бошқа туман (шаҳар)га кўчганида моддий ёрдамни тўлаш янги яшаш жойи бўйича Агентлик томонидан давом эттирилади. Бундай ҳолда моддий ёрдамни тўлаш илгариги яшаш жойи бўйича моддий ёрдамни тўлаш тўхтатилган вақтдан бошлаб давом эттирилади.
14 1 . Тайинланган моддий ёрдамни тўлаш:
кетма-кет уч ойдан ортиқ вақт мобайнида моддий ёрдамни етказиб бериш (топшириш) юклатилган молиявий агент орқали моддий ёрдам олинмаганда;
фуқаро озодликдан маҳрум этилганда;
фуқаро «Ғамхўрлик» марказлари ёки Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказларига жойлаштирилганда;
2027 йил 1 январдан бошлаб уч ойдан ортиқ вақт мобайнида ижтимоий карта очилмаганда;
моддий ёрдамни тўлашни тўхтатиб туриш тўғрисида фуқаро томонидан ариза берилганда тўхтатиб турилади.
Тайинланган моддий ёрдамни тўлаш қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда ҳам тўхтатиб турилиши мумкин.
Моддий ёрдамни тўлаш фуқаро ёки унинг васийси томонидан моддий ёрдамни тўлашни тиклаш тўғрисида ариза тақдим этилгандан, шунингдек шахсини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатгандан сўнг тикланади.
Фуқаронинг «Ғамхўрлик» марказлари ёки Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказларида ёхуд суд ҳукми бўйича озодликдан маҳрум этиш жойларида бўлган вақти учун моддий ёрдам тўланмайди. Фуқаро «Ғамхўрлик» марказлари ёки Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказларидан чиқарилганда (бундан Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг реестридан чиқарилганлиги мустасно) ёхуд жазони ўтаб бўлганидан кейин моддий ёрдам тўлаш моддий ёрдамни тўлашни тиклаш тўғрисида ариза берилган кундан бошлаб тикланади.
14 2 . Тайинланган моддий ёрдамни тўлаш:
фуқаро вафот этганда;
тайинланган моддий ёрдамга ҳуқуқлар йўқолганда;
доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикаси ташқарисига чиқиб кетилганда тўхтатилади.
4-боб. Якунловчи қоидалар
15. Ушбу Низомга мувофиқ ахборот тизимлари орқали юборилган моддий ёрдамни тўлаш ҳуқуқини берадиган электрон маълумотларни тўғрилиги ва ҳаққонийлиги учун жавобгарлик Агентликка юклатилади.
16. Манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг ахборот тизимларидан ёлғиз кексалар ёки ёлғиз ногиронлиги бўлган шахслар тўғрисида электрон шаклда автоматлаштирилган тарзда олинган маълумотлар Ўзбекистон Республикасининг «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида» Қонунига мувофиқ ҳимояланади.
17. Ёлғиз кексалар ёки ёлғиз ногиронлиги бўлган шахслар давлат хизмати кўрсатилишида Агентлик ходимларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
18. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз ногиронлиги бўлган шахсларга моддий ёрдамни тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
«Проактив шакл»да ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз ногиронлиги бўлган шахсларга моддий ёрдамни тўловни тайинлаш бўйича давлат хизматини кўрсатиш
Босқичлар Субъектлар Механизм Бажариш муддатлари 1-босқич Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Шахсни ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз ногиронлиги бўлган шахсларни Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг реестрига киритади ёки чиқаради. Ҳолатлар аниқланганда 2-босқич «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг реестрига киритилган маълумотларга асосан: автоматик равишда моддий ёрдамни тайинлайди ёки автоматик равишда моддий ёрдамни тўхтатади. Маълумотлар келиб тушганидан сўнг 10 дақиқа ичида 3-босқич Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги 1. Тўлов қайдномаларини шакллантиради ва ахборот тизими орқали молиявий агентга юборади. Хар ойнинг 4-санасига қадар 2. Моддий ёрдам тайинланган ёки тўхтатилганида шахсга СМС хабарномани юборади. Қўшимча тўлов тайинланган ёки тўхтатилганидан сўнг 5 дақиқа ичида
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 мартдаги 119-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсати ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг «Чернобиль ҳалокатидан зиён кўрган Ўзбекистон Республикасида истиқомат қилувчи фуқароларни ижтимоий ҳимоялаш ҳақида» 1992 йил 6 апрелдаги 170-сон қарорида :
а) 3-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «Улуғ ватан уруши» сўзлари «1941 — 1945 йиллардаги уруш» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) иловада :
II бўлимда :
9-бандда :
биринчи хатбошидаги «нафақаси» сўзи «пенсияси» сўзига алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «ойлик маошнинг» сўзлари «пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун олинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
10-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Бундан ташқари, ҳақиқий ҳарбий хизматдаги ҳарбий хизматчиларга ва уларнинг оилаларига бериладиган ногиронлик пенсияси пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг беш баробари миқдорида тўланиши мумкин;»;
11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«11) улар билан яқин қариндошлари яшамаса, туман (шаҳар) тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлимлари томонидан уйда хизмат кўрсатиш;»;
24-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«24) кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйлардаги (пансионатларда) жойлар билан имтиёзли таъминлаш.»;
III бўлимда :
биринчи қисмда :
1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1) ўта зарарли ва ўта оғир шароитдаги меҳнат билан машғул бўлган ходимлар учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ назарда тутилган имтиёзли шартларда ёшга доир пенсиясига қуйидагилар чиқади:
эркаклар — 50 ёшга тўлиб, зарарланган ҳудудда қанча вақт ишлаганидан қатъи назар, камида 20 йиллик иш стажига эга бўлса;
аёллар — 45 ёшга тўлиб, зарарланган ҳудудда қанча вақт ишлаганидан қатъи назар, камида 15 йиллик иш стажига эга бўлса;
ёшга доир пенсиясига қўшимча равишда ёшга доир энг кам пенсия миқдорининг 30 фоизи миқдорида устама олиш;»;
2-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
иккинчи қисмда :
1-бандда :
биринчи хатбошидаги «қарилик» сўзи «ёшга доир» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи ва учинчи хатбошилардаги «зонада» сўзи «ҳудудда» сўзи билан алмаштирилсин;
2-банддаги «қарилик» сўзи «ёшга доир» сўзлари билан алмаштирилсин;
VI бўлимнинг учинчи хатбошисидаги «3-бандида» сўзлари «2-бандида» сўзлари билан алмаштирилсин;
VII бўлимнинг иккинчи хатбошисидаги «қарилик» сўзи «ёшга доир» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 21 декабрдаги 595-сон қарори билан тасдиқланган Фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларидан маблағларни тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 20-банди қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Фуқаро вафот этгандан сўнг унинг Халқ банкида жамғариб бориладиган пенсия тизимидаги мавжуд маблағларини олиш бўйича вафот этган фуқаронинг яқин қариндошларига хабарнома юборилади».
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 30 октябрдаги 223-сон қарори билан тасдиқланган Автомобиль бензини сотиб олиш харажатларининг бир қисми учун шахсларнинг айрим тоифаларига ойлик пул компенсацияси тўлаш тартиби тўғрисида низомда :
а) 5 ва 6-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
б) 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«7. Ойлик пул компенсацияси тўловини тайинлаш учун бунга ҳуқуқи бўлган шахс пенсиялар ва нафақаларни тайинлайдиган органларга (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлиги хизмати, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси, Ўзбекистон Республикаси Электрон технологияларини ривожлантириш маркази, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси органлари) (кейинги ўринларда — пул компенсациясини тайинлайдиган орган) қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши зарур:
ариза;
ариза берувчининг биометрик паспорти ёки идентификация ID-картаси;
имтиёзга бўлган ҳуқуқлар тўғрисидаги гувоҳномалар нусхалари (уруш қатнашчилари ва ногиронлиги бўлган ҳамда уларга тенглаштирилган шахслар учун)»;
в) қуйидаги мазмундаги 8 1 -банд билан тўлдирилсин:
«8 1 . Ойлик пул компенсациясини тайинлаш учун ариза берган шахсга тегишли бўлган қуйидаги маълумотлар:
автомототранспорт воситаси эгасининг ҳайдовчилик гувоҳномаси;
автомототранспорт воситасининг техник паспорти;
автомототранспорт воситаси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизмати органларида даврий техник кўрикдан ўтганлиги;
автомототранспорт воситаси эгасининг ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳақидаги маълумотлар ойлик пул компенсациясини тайинлайдиган органлар томонидан ўзаро ахборот алмашинуви орқали Ички ишлар вазирлигининг ахборот тизимларидан олинади.
Ахборот тизимларидан олинган маълумотлар асосида ойлик пул компенсация тайинлайдиган органлар томонидан шахсга ойлик пул компенсациясини тайинлаш ёки тайинлашни рад қилиш масаласи кўриб чиқилади»;
г) 9-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Бунда ойлик пул компенсацияси тўғрисидаги ижобий қарор ойлик пул компенсациясини тайинлайдиган органнинг фармойиши ёки қарори билан қабул қилинади»;
д) 13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«13. Ойлик пул компенсацияси тўлови суммасининг миқдори жисмоний шахслардан ёнилғи истеъмоли учун олинадиган солиқ ҳисобга олинмаган ҳолда ҳар чоракда «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари орқали ҳисобот давридан олдинги чоракнинг чакана савдодаги автомобил бензини (чакана савдода энг кўп тарқалган) муайян маркасининг ўртача сотиш нархидан келиб чиқиб, йигирма литр автомобил бензини қиймати миқдорида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Идоралараро тариф комиссияси томонидан белгиланади»;
е) 14-банддаги «алоқа бўлими ёки банкларнинг бўлимлари» сўзлари «тижорат банки ёки бошқа ихтисослашган ташкилот» сўзлари билан алмаштирилсин;
ж) 15-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ахборот тизимларидан олинган автомототранспортнинг даврий давлат техник кўрикдан ўтганлиги тўғрисида тегишли маълумотлар мавжуд бўлмаган тақдирда ойлик пул компенсацияси тўлаш ойлик пул компенсация тўловини тайинлайдиган органлар томонидан тўхтатиб қўйилади.
Ойлик пул компенсациясини тўлаш автомототранспорт эгаси томонидан ариза берилганидан сўнг Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ахборот тизимларидан олинган маълумотга асосан автомототранспорт воситасининг техник кўрикдан ўтган кунидан бошлаб тикланади»;
з) 18-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«18. Ойлик пул компенсациясини тўлайдиган вазирликлар ва идораларнинг ҳудудий бўлинмалари, ҳар ойнинг 3-кунидан кечикмай «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти томонидан ойлик пул компенсациясини олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар сонини кўрсатган ҳолда кейинги ойга ойлик пул компенсациялари суммасини тўлаш учун молиявий маблағлар ҳажмида (тижорат банки ёки бошқа ихтисослашган ташкилот харажатлари ҳисобга олинган ҳолда) ҳисоб-китоблар билан асосланган эҳтиёжга бўлган буюртманомани тақдим этадилар»;
и) 19-банддаги ««Ўзнефтмаҳсулот» акциядорлик жамиятининг «Нефтбаза» МЧЖлари ҳар ойда» сўзлари ««Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти ҳар ойнинг 10-кунидан» сўзлари билан алмаштирилсин;
й) 20-банддаги ««Ўзнефтмаҳсулот» акциядорлик компаниясининг унитар корхоналарига (нефть базаларига)» сўзлари ««Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамиятига» сўзлари билан алмаштирилсин;
к) 21-банддаги ««Ўзнефтмаҳсулот» акциядорлик компаниясининг унитар корхоналарига (нефть базаларига)» сўзлари ««Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти» сўзлари билан алмаштирилсин;
л) 1-илованинг биринчи хатбошиси ва «б» — «е» бандлардаги «Иккинчи жаҳон уруши» сўзлари «1941 — 1945 йиллардаги уруш» сўзлари билан алмаштирилсин;
м) 2-иловада :
биринчи хатбоши ва «в» — «д» бандлардаги «Иккинчи жаҳон уруши» сўзлари «1941 — 1945 йиллардаги уруш» сўзлари билан алмаштирилсин;
«е» ва «ж» бандлардаги «ички ишлар органлари ва давлат хавфсизлик хизматининг» сўзлари «ички ишлар органлари, давлат хавфсизлик хизмати ва Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг» сўзлари билан алмаштирилсин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2010 йил 19 февралдаги 30-сон қарорда :
а) қарор номидаги ва 1-банддаги «Молия вазирлиги» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) иловада :
низомнинг номидаги ва 17-банддаги «Молия вазирлиги» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
1-бандда :
«Молия вазирлиги» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
«мониторингини» сўзи «бўйича ўрганишни» сўзлари билан алмаштирилсин;
2-банддаги «Молия вазирлигига» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлигига» сўзлари билан алмаштирилсин;
7-бандда :
тўртинчи хатбошидаги «мониторингини» сўзи «ўрганишни» сўзи билан алмаштирилсин:
олтинчи хатбошидаги ««б» — «ж»-бандларига мувофиқ тайинланган имтиёзли» сўзлари ««б» банди ва 14-моддасига мувофиқ тайинланган» сўзлари билан алмаштирилсин;
8-бандда :
«а» кичик бандда :
биринчи хатбошидаги «Молия вазирлигининг Ғазначилигидаги» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
олтинчи хатбошидаги ««б» — «ж»-бандларига мувофиқ тайинланган имтиёзли» сўзлари ««б» банди ва 14-моддасига мувофиқ тайинланган» сўзлари билан алмаштирилсин;
«в» кичик бандда :
учинчи хатбошидаги «мониторинг» сўзи «ўрганишни» сўзи билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидаги «чақалоқ туғилганда бериладиган нафақалар ҳамда дафн маросими нафақаларини ҳисоблайди ва тўлайди» сўзлари «бола туғилганда бир йўла бериладиган нафақалар ҳамда дафн маросими нафақалар учун зарур маблағларни молиялаштиради» сўзлари билан алмаштирилсин;
«г» кичик банднинг олтинчи хатбошисидаги «мониторингини» сўзи «бўйича ўрганишни» сўзлари билан алмаштирилсин;
12 ва 13-бандлардаги «Давлат солиқ қўмитаси» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
18-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги «туман (шаҳар) бўлимлари» сўзлари «ҳудудий бошқармалари» сўзлари билан алмаштирилсин;
22-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Давлат солиқ қўмитасига» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитасига» сўзлари билан алмаштирилсин;
25-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Жамғарманинг Кузатув кенгаши Жамғармани бошқаришнинг юқори органи ҳисобланади, унинг таркиби Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари томонидан тасдиқланади. Жамғарма Кузатув кенгашининг мажлислари ҳар йили камида бир марта ўтказилади. Жамғарманинг ижро этувчи аппарати Кузатув кенгашининг ишчи органи ҳисобланади»;
26-бандда :
иккинчи ва саккизинчи хатбошилардаги «Молия вазирлиги» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбошидаги «Давлат солиқ» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ» сўзлари билан алмаштирилсин;
еттинчи хатбошидаги «ҳудудий бошқармалари» сўзларидан кейин «ва туман (шаҳар) бўлимлари» сўзлари билан тўлдирилсин;
қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин;
«Юридик ва жисмоний шахсларга давлат хизматлари кўрсатилишида самарадорлик ва натижадорлик кўрсаткичлари тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш;»
тўққизинчи — ўн иккинчи хатбошилар тегишинча ўнинчи — ўн учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
ўн биринчи хатбошидаги «ведомостлар ва почта ўтказмалари» сўзлари «ва тўлов қайдномалари» сўзлари билан алмаштирилсин;
29-банддаги «Молия вазирининг» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
34-банднинг иккинчи хатбошидаги «регрессив» сўзи «регресс» сўзи билан алмаштирилсин;
35-банддан «ва туман (шаҳар) бўлимлари» сўзлари чиқариб ташлансин;
37-банддаги «Молия вазирлигига» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлигига» сўзлари билан алмаштирилсин;
40-бандда :
биринчи хатбошидаги «Молия вазирлиги» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
41-банддаги «мониторинг» сўзи «ўрганиш» сўзи билан алмаштирилсин.
7. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8-февралдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Фуқароларнинг тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда :
23-банд қуйидаги мазмундаги ўн биринчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боланинг ўзгалар парваришига муҳтожлиги тўғрисидаги;»;
ўн биринчи — ўн олтинчи хатбошилар тегишли равишда ўн иккинчи — ўн еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
8. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13-октябрдаги 592-сон қарори билан тасдиқланган Давлат пенсияларни тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомда :
1) 2-бандда :
иккинчи хатбошидаги «жисмоний шахс» сўзларидан кейин «жазони ижро этиш муассасаси томонидан ҳар қандай бажарган иши учун ижтимоий солиқ тўланган шахс,» сўзлари билан тўлдирилсин;
2) 12-банднинг «к» кичик бандидаги «Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги» сўзлари «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
3) 14-банднинг ўн учинчи хатбошисидаги «Олий ва ўрта махсус таълим» сўзлари «Олий таълим, фан ва инновациялар» сўзлари билан алмаштирилсин;
4) 15-бандда :
«а» кичик банднинг иккинчи хатбошисидаги «Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг (кейинги ўринларда — Агентлик)» сўзлари «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси (кейинги ўринларда — Инспекция)» сўзлари билан алмаштирилсин;
«б» кичик банднинг биринчи ва тўртинчи хатбошилардаги « Давлат солиқ» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ» сўзлари билан алмаштирилсин;
5) 21 ва 132-бандлардаги «Агентликнинг» сўзи «Инспекциянинг» сўзи билан алмаштирилсин;
6) 27-банд қуйидаги мазмундаги «к» кичик банд билан тўлдирилсин:
«к) озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларнинг жазони ижро этиш муассасаларида жазони ўташ даврида бажарадиган ҳар қандай иши, агар ушбу иш бажарилган давр учун жазони ижро этиш муассасаси томонидан ижтимоий солиқ тўланган бўлса.»;
7) 29-бандда :
қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«I ва II гуруҳ ногиронлик пенсияси тайинланганидан кейинги ишланган вақт иш стажига қўшиб ҳисобланади»
тўртинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
8) 39-бандда :
тўртинчи хатбошидаги «Молия вазирлиги» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбошидаги «давлат» сўзи чиқариб ташлансин;
9) 41-бандда :
еттинчи хатбоши қуйидаги мазмундаги иккинчи жумла билан тўлдирилсин:
«Бунда шахснинг Ўзбекистон Республикасига кириб келганлик факти шахснинг паспорти ва ёки Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг «Манзил» ахборот тизимидан олинган маълумотлар асосида аниқланади»;
тўққизинчи хатбошидаги «Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг» сўзлари «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
ўнинчи хатбошидан «давлат» сўзи чиқариб ташлансин;
ўн бешинчи хатбошидаги «Молия вазирлигининг» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
ўн олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
ўн еттинчи хатбошидаги «ўн саккизинчи» сўзлари «ўн еттинчи» сўзлари билан алмаштирилсин;
10) 42-бандда :
иккинчи хатбошидаги «Давлат солиқ» сўзлари «Солиқ» сўзи билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «Молия вазирлигининг» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
11) 43-бандда :
тўртинчи хатбошидаги «Молия вазирлигининг» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбошидаги «давлат» сўзи чиқариб ташлансин;
12) 44-бандда :
тўртинчи хатбошидаги «Молия вазирлигининг» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбошидаги «давлат» сўзи чиқариб ташлансин;
13) 45-банднинг биринчи , учинчи ва олтинчи хатбошиларидаги «Давлат солиқ» сўзлари «Солиқ» сўзи билан алмаштирилсин;
14) 46-банднинг бешинчи хатбошидаги ва 145-банднинг тўртинчи хатбошисидаги , «Молия вазирлигининг» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
15) 52-банднинг иккинчи хатбошидаги «давлат солиқ» сўзлари «Солиқ» сўзи билан алмаштирилсин;
16) 57-банднинг иккинчи хатбошидан «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари» сўзлари чиқариб ташлансин;
17) 62-банднинг саккизинчи хатбоши қуйидаги мазмундаги иккинчи жумла билан тўлдирилсин:
«Бунда мазкур банднинг еттинчи хатбошида кўрсатилган муддатдан кейин туғилган бола учун, парваришлаш таътилида бўлиш вақтининг давомийлиги ҳомиладорлик ва туғиш таътилини ҳисобга олган ҳолда бола уч ёшга тўладиган кунга қадар инобатга олиниши лозим»;
18) 64-банднинг иккинчи хатбошидаги «Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Бандлик ва меҳнат муносабатлари» сўзлари «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
19) 79-банд қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин;
«Пенсионернинг ёшга доир пенсия тайинланганидан кейинги орттирилган иш стажи ва иш ҳақи, ногиронлик пенсиясини қайта ҳисоблашда иш стажи ва иш ҳақи сифатида инобатга олинмайди ҳамда охирги ўн йиллик меҳнат фаолияти даврига киритилмайди»;
20) 98-банднинг «в» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«в) боқувчисини йўқотганлик пенсиялари оиланинг меҳнатга қобилиятсиз ҳар бир аъзоси учун — вафот этган боқувчининг пенсиясини ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 0,5 фоизига оширилади»;
21) 103-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин;
«103. Ушбу Низомнинг 101-банди «и» кичик бандига асосан пенсияга устама Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвонини белгилаш ва олий нишон — «Олтин Юлдуз» медалини таъсис этиш тўғрисида»ги Қонуни билан тасдиқланган «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони тўғрисидаги Низомга мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори ёки фармойишларида белгиланган миқдорларда ушбу Низом қоидалари асосида тайинланади ва тўланади»;
22) 112-бандда :
қуйидаги мазмундаги еттинчи ва саккизинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Ўгай ўғил ва ўгай қиз, агар улар ота-оналаридан алимент олмаган бўлсалар, ҳақиқий фарзандлар сингари пенсия олиш ҳуқуқига эгадирлар.
Ўгай ота (она) агар вафот этган ўгай ўғил (қиз)ни 18 ёшга тўлгунга қадар камида 5 йил тарбиялаган ёки боққан бўлсалар, ҳақиқий отаси ёки онаси сингари пенсия олиш ҳуқуқига эгадирлар. Бунда ўгай ота (она)нинг вафот этган ўгай ўғил (қиз)ни 5 йил тарбиялаганлиги ёки боққанлиги Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексига мувофиқ ўгай ота (она)нинг ўгай ўғил (қиз)ни ҳақиқий онаси (отаси) билан никоҳ тузилганлиги қайд этилган санадан бошлаб аниқланади»;
еттинчи ва саккизинчи хатбошилар тегишли равишда саккизинчи ва ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
23) 115-банд қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Имтиёзли шартларда пенсия тайинлашда ҳисобга ўтадиган ишлар айни шундай ёки нисбатан имтиёзлироқ шартларда пенсия олиш ҳуқуқини берган тақдирда, Қонуннинг 9-моддасида назарда тутилган 1, 2 ва 3-сонли рўйхатлардаги иш даврлари ўзаро ҳисобга олинади»;
24) 126-банд қуйидаги мазмундаги «ж» кичик банд билан тўлдирилсин:
«ж) I ва II гуруҳ ногиронлик пенсияси тайинланганидан кейин камида 1 йил иш стажига эга бўлса, фуқаронинг аризаси асосида иш стажи ва иш ҳақи инобатга олинган ҳолда пенсия ҳар икки йилда бир маротаба қайта ҳисоблаб чиқилади. Бунда пенсияни қайта ҳисоблаш фуқаро пенсия миқдорини қайта ҳисоблаш учун ариза берган санадаги Қонуннинг 17-моддасида белгиланган ёшга нисбатан талаб қилинган иш стажидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади»;
25) 134-бандда :
қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Амалдаги қонунчилик ҳужжатларига асосан қайта ҳисобланган пенсия миқдори, тўланиб турган пенсия миқдоридан кам миқдорда ҳисобланган ҳолларда комиссия пенсия миқдорини қайта ҳисоблашни рад этиш ва амалда тўланиб турган пенсия тўловини давом эттириш бўйича қарор қабул қилади»;
иккинчи ва учинчи хатбошилар тегишли равишда учинчи ва тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
26) 137-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи жумла билан тўлдирилсин:
«Бундан ногиронлик пенсияси мустасно»;
27) 155-банддаги «Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг» сўзлари «Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
28) 180-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
29) 196-бандда :
қуйидаги мазмундаги тўртинчи — тўққизинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Пенсиялардан чегирмалар Қонуннинг 65-моддасида белгиланган тартиблар асосида амалга оширилади.
Пенсия ёки нафақа олувчи қарздорликни қоплаш учун унинг ёзма аризасига мувофиқ пенсия ва нафақалар суммаларини кўпроқ миқдорда, шу жумладан тўлиқ миқдорда йўналтириш ҳуқуқига эга. Пенсия ёки нафақа олувчининг ёзма аризасида у томонидан белгиланган фоиз кўринишидаги миқдор ёки қатъий сумма кўрсатилади.
Пенсия ёки нафақа олувчи ихтиёрий асосдаги аризасига асосан қарздорликни қоплашга йўналтирилаётган миқдорни кўпроқ миқдорга ўзгартириш ҳуқуқига эга.
Пенсиялардан чегирмалар, пенсия ва нафақа тўлаш учун қайдномаларни шакллантиришда ўтган ойнинг 30-санасига қадар келиб тушган (қабул қилинган) ижро ҳужжатлари ёки Пенсия жамғармаси бўлими шуъбаси томонидан ушбу Низомга 21-иловага мувофиқ тайёрланади ва расмийлаштирилади. Бунда қарздорликни тўловчи пенсия ёки нафақа олувчи ортиқча тўлашнинг сабаби ва даври, чегирманинг ҳар ойлик миқдори ва фоизи кўрсатилади ҳамда қабул қилинган қарор бўйича амалга оширилади.
Пенсия ёки нафақадан чегирмалар ушланган тақдирда, чегирмалар учун асос бўлган ижро ҳужжатлари Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг тегишли туман (шаҳар) бўлимига қайтарилади. Қайтаришда қайтариш сабаблари ва пенсионер (нафақа олувчи)нинг янги яшаш манзили ёки манзил-колонияси жойлашган манзил кўрсатилади. Маълумотлар ахборот тизимида рўйхатга олинади.
Пенсия ёки нафақадан чегирмалар бўйича ижро ҳужжатлар ижросининг ўз вақтида амалга оширилиши юзасидан назорат, шунингдек, унинг сақланиши Пенсия жамғармаси бўлими шуъба мудирига юкланади»;
тўртинчи ва бешинчи хатбошилар тегишли равишда ўнинчи ва ўн биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
30) қуйидаги мазмундаги 196 1 — 196 5 -бандлар билан тўлдирилсин;
«196 1 . Пенсия олувчига нисбатан бир нечта ижро ҳужжатлари келиб тушганда пенсиядан чегирмалар Ўзбекистон Республикасининг «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида» Қонуннинг 80-моддасига мувофиқ навбат тартибида амалга оширилади.
Бунда Қонуннинг 65-моддаси биринчи қисми «б» бандида кўрсатилган асослар бўйича пенсиядан чегирмалар Пенсия жамғармасига тўланадиган талаблар ҳисобланиб, биринчи навбатда қаноатлантирилади.
Ўзбекистон Республикасининг «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида» Қонуннинг 79-моддаси иккинчи қисмига асосан ҳар бир кейинги навбатдаги талаблар ўзидан олдинги навбатдаги талаблар тўлиқ қондирилгандан кейин қаноатлантирилади.
Ундирилган сумма бир навбатдаги барча талабларни тўла қаноатлантириш учун етарли бўлмаса, улар ҳар бир ундирувчига тегишли суммага мутаносиб равишда қаноатлантирилади.
Мисол. Пенсия жамғармаси бўлимига пенсионернинг коммунал тўловлар бўйича қарздорлигини қоплашга доир ижро ҳужжати келиб тушди. Шу билан бирга Пенсия жамғармаси бўлими томонидан унинг қарорига мувофиқ пенсиядан пенсионер томонидан қасддан нотўғри ҳужжатларни тақдим этиш оқибатида ортиқча тўланган суммалар бўйича юзага келган қарздорликни қоплаш учун пенсия суммасининг 30 фоиз миқдорида чегирма амалга оширилиб келинмоқда. Бу ҳолатда Пенсия жамғармаси бўлимининг қарори асосида Пенсия жамғармасига тўланадиган талаблар биринчи навбат талаби, коммунал тўловлардан қарздорлик эса бешинчи навбат талаби эканлигини ҳисобга олган ҳолда, тегишлича Пенсия жамғармаси бўлими қарори асосида чегирмалар пенсия суммасининг 30 фоиз миқдорида, ижро ҳужжати бўйича эса 20 фоиз миқдорида амалга оширилади.
196 2 . Қонуннинг 65-моддаси биринчи қисми «а» бандида кўрсатилган асос бўйича пенсиялардан чегирмалар қилиш тўғрисида ҳужжатлар ваколатли органлар томонидан бевосита пенсионер ҳисобда турган Пенсия жамғармаси бўлимига чегирма қилиш ва чегириб қолинган суммаларни қарздор ҳисобидан ундирувчига кўчириб бериш қарори илова қилинган хат билан юборилади. Кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар, шунингдек, ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда ҳам юборилиши мумкин.
Пенсиялардан чегирма қилиш тўғрисида Пенсия жамғармаси бўлимига келиб тушган ҳужжатлар Пенсия жамғармаси бўлими шуъбаси томонидан кўриб чиқилади ва ижрога қабул қилинади.
Шуъба бир иш куни давомида ижро ҳужжатида кўрсатилган пенсионернинг фамилияси, исми, отасининг исмини, шунингдек, ижро ҳужжати ва талабномадаги яшаш манзили ва суммани ўзаро солиштиради.
Ижро ҳужжатини ижро учун қабул қилиш имконияти бўлмаган ҳолатда Пенсия жамғармаси бўлими бошлиғи ижро ҳужжатини расмийлаштирган ваколатли органга сабабини (ижро ҳужжатини расмийлаштирганда хатоликни аниқлаганда, чегирмаларни кўчириб ўтказиш учун ундирувчи ҳақида тўлиқсиз маълумот мавжуд бўлганда, ижро қилиш жойи бўйича ижро ҳужжати тақдим этилмаганда) кўрсатган ҳолда ҳужжатларни уч иш куни давомида қайтаради.
Чегирмаларни кўчириб бериш ижро ҳужжатига талабномада кўрсатилган манзил асосида амалга оширилади. Чегириб қолинган суммалар ундирувчига кўчириб бериш харажатларини ҳисобга олган ҳолда қарздор ҳисобидан амалга оширилади. Пул ўтказмаларини кўчириб ўтиш учун ҳақ пенсия, нафақа, компенсация ва бошқа тўловларни тўлаш хизматлари учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тариф бўйича ундирилади.
Пенсия жамғармаси бўлими шўъбаси Қонуннинг 65-моддасида кўрсатилган асослар бўйича амалга оширилаётган пенсия ва нафақалардан чегирмаларни пенсия ва нафақалардан чегирма қилиш тўғрисида қарор қабул қилган ваколатли органнинг кўрсатмаси бўлмаса камайтириш ёки кўпайтириш, шунингдек, тўхтатиб туриш ҳуқуқига эга эмас.
196 3 . Пенсиялардан чегирмалар пенсия олувчига унинг томонидан қилинган суиистеъмолликлар оқибатида (қасддан нотўғри ҳужжатларни тақдим этиш, боқувчисини йўқотганлик пенсияси тайинланган оила аъзолари таркибидаги ўзгаришлар ҳақида маълумотлар тақдим этмаслик натижасида) ёхуд ҳисоблашдаги ёки бошқа техник хато оқибатида ортиқча тўланган суммалар бўйича Пенсия жамғармаси бўлими комиссияси қарори асосида амалга оширилади.
Суиистеъмоллик деганда пенсия олувчининг пенсияни ортиқча олишга қаратилган ҳаракатлари тушунилади.
Ҳисоблашдаги хато деб пенсияларни ҳисоблашдаги арифметик ҳаракатлар (қўшиш, айриш, бўлиш, кўпайтириш) билан боғлиқ хато, Пенсия жамғармасининг ахборот тизимига маълумотларни киритишдаги механик хато, шунингдек, Пенсия жамғармасининг ахборот тизимидаги носозлик оқибатидаги хато тушунилади.
Техник хато деб Пенсия жамғармасининг ахборот тизимига маълумотларни нотўғри киритиш билан боғлиқ хато эътироф этилади. Бундай хато деб, шунингдек, пенсия таъминотига оид имтиёзларни қўллашда нотўғри шарҳлаш (услубий китоб, қўлланма ва кўрсатма хатлар фойдаланган ҳолда), пенсия ҳисоблаш учун қўлланиладиган иш ҳақини қайта ҳисоблашда коэффициентларни нотўғри танлаш, пенсия ва нафақаларни ҳисоблаш учун бошланғич маълумотларни нотўғри кўрсатиш, пенсия ва нафақаларни икки маротаба ўтказиб юбориш, бир давр учун бир нечта асосларга кўра тўлашни амалга ошириш ва қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳисоб-китоб қоидаларига риоя этмаслик ҳам тушунилади.
Комиссия қарори асосида чегирмалар қуйидаги миқдорларда амалга оширилади:
ҳисоблашдаги ёки бошқа техник хато оқибатида — 10 фоиз;
қасддан нотўғри ҳужжатларни тақдим этиш, боқувчисини йўқотганлик пенсияси тайинланган оила аъзолари таркибидаги ўзгаришлар ҳақида маълумотлар тақдим этмаслик натижасида — 30 фоиз;
пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг икки баробаридан кам миқдорда пенсия олувчи шахслар бўйича — 5 фоиз (мазкур банднинг саккизинчи хатбошисида кўрсатиб ўтилган ҳолатлардан ташқари).
Пенсионер Пенсия жамғармаси бўлими комиссия қароридан норози бўлиб судга мурожаат қилинганда, чегирма қилиш тўғрисидаги комиссия қарори тўхтатиб турилади ва чегирма миқдори суд қарорида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Пенсия (нафақа)дан ортиқча тўланган суммалар бўйича қарздорлик мавжуд бўлганда пенсия ва нафақалардан чегирмалар пенсионер (нафақа олувчи) вафоти муносабати билан олинмай қолган пенсия ва нафақалар суммалари, шунингдек, ижтимоий (пенсия) таъминоти тўғрисида халқаро шартномалар тузилмаган Ўзбекистон Республикаси ташқарисидаги давлатга доимий яшаш учун жўнаб кетишгача олти ой аввал бериладиган пенсия суммаларидан ҳам амалга оширилади.
Қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатларда пенсия ва нафақалар тўлаш тўхтатилганда қолган қарз суд тартибида ундирилади.
196 4 . Барча чегирмаларни ҳисоблаб чиқаришда қайта ҳисоблашларда аниқланган пенсия қўшимчалари суммалари ҳам киритилиши лозим. Агар, пенсия камайтирилса, тўланган суммалар жорий ойда чегирма қилинишида ҳисобга олиниши мумкин эмас.
Мисол. Жорий ойда пенсионерга тўланиши лозим бўлган пенсия миқдори 500 000 сўмни ташкил этади. Ушбу пенсия бўйича 25 фоиз миқдорида алимент чегириб қолинмоқда.
Пенсия миқдорини қайта ҳисоблаш натижасида ўтган ойлар учун 1 200 000 сўм миқдорида тўланмай қолган пенсия аниқланди. Ушбу ҳолатда алиментларни олинмай қолган суммаларни ҳисобга олган ҳолда яъни 1 700 000 (500 000 + 1 200 000) сўмдан аниқлаш лозим бўлади. Шундай қилиб, чегириб қолинадиган алиментлар миқдори 425 000 сўмни, пенсионерга тўланган сумма эса 1 275 000 сўмни ташкил этади.
Мисол. Жорий ойда пенсионерга тўланиши лозим бўлган пенсия миқдори 500 000 сўмни ташкил этади. Ушбу пенсия иши бўйича 25 фоизи миқдорида алимент чегириб қелинмоқда. Пенсияни қайта ҳисоблаш асосида Пенсия жамғармаси бўлими комиссияси қарорига асосан 100 000 сўм миқдорида ортиқча тўланган сумма аниқланди.
Ушбу ҳолатда чегирма қилинган алимент суммаси 500 000 сўмдан 25 фоизни яъни 125 000 сўмни ташкил этади. Қолган 375 000 (500 000 — 125 000) сўмдан ортиқча тўланган сумма 100 000 сўм чегириб қолинади. Шундай қилиб пенсионерга 275 000 сўм тўланади.
Пенсионернинг яшаш жойи Ўзбекистон Республикаси ҳудуди доирасида ўзгарганлиги тўғрисида маълумот олинганда Пенсия жамғармаси бўлими шўъбаси пенсия оид ҳужжатлар йиғмажилдини унда ортиқча тўланган пенсиянинг қолдиқ суммасини кўрсатган ҳолда пенсионернинг янги яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармаси бўлимига юборади.
Ижро ҳужжати нусхаси пенсионернинг аввалги яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармаси бўлимида қолади, асл нусхаси эса пенсионернинг янги яшаш жойини кўрсатган ҳолда ижро ҳужжатини юборган тегишли органга қайтарилади.
Агар пенсионер Ўзбекистон Республикасидан ташқарисига доимий яшаш учун кетганда ижро ҳужжати ҳужжатни қайтариш сабабини кўрсатган ҳолда илова қилинган хат билан суднинг топшириғига асосан ижро ҳужжати ҳисобга олинган жой бўйича уни юборган тегишли органга, у мавжуд бўлмаганда эса ижро ҳужжатини ёзиб берган судга юборилади.
Пенсионернинг давлат олдида у томонидан содир этилган суиистеъмолликлар (қасддан нотўғри маълумотлар мавжуд бўлган ҳужжатлар тақдим этилиши, боқувчисини йўқотганлик пенсияси тайинланган оила аъзолари таркибидаги ўзгаришлар тўғрисида маълумотлар тақдим этилмаслиги) натижасида пенсия миқдорининг ортиқча тўланиши бўйича қарздорлиги мавжуд бўлганда пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилди етказилган зарар тўлиқ қоплангандан сўнг берилади.
196 5 . Ижро ҳужжати бўйича ундирилишни тамомланиши (кўрсатилган сумманинг тўлиқ ундирилиши, ижро ҳужжатини юборган орган томонидан қайтариб олиниши ёки суд томонидан белгиланган муддат бўйича алиментларнинг ундирилиши) юзасидан Пенсия жамғармаси бўлими шуъбаси пенсионернинг Пенсия жамғармасининг ахборот тизими орқали амалга оширилган чегирмаларнинг тўғрилигини текширади.
Пенсия жамғармаси бўлими шуъбаси Пенсия жамғармасининг ахборот тизимидаги маълумотлар асосида пенсионердан чегирма қилинган миқдор ва амалга оширилган ундиришлар тўғрисида ижро ҳужжатини юборган суд ёки бошқа органга маълумот хатини тайёрлайди ва Пенсия жамғармаси бўлими шуъба мудирига текшириш учун тақдим этади.
Пенсия жамғармаси бўлими шуъба мудири чегирмалар ёпилишининг асослилигини ва ҳужжатларнинг тўғри расмийлаштирилганлигини текширади.
Ижро ҳужжати Пенсия жамғармаси бўлими бошлиғи имзоси ва Пенсия жамғармаси бўлими муҳри билан тасдиқланади ҳамда масъул ходимга қайтарилади.
Ундириш тўлиқ амалга оширилган ижро ҳужжатлари ижро ҳужжатини юборган тегишли органга қайтарилади.
Суд томонидан ижро ҳужжатларини қайтариш бўйича бошқача тартиб белгиланган бўлса, қайтариш суд кўрсатмасига асосан амалга оширилади.
Ижро ҳужжати қайтариб олинган ҳолатда эса уни қайтариб олиш тўғрисида қарор қабул қилган ваколатли органга қайтарилади.
Пенсияни тўлаш қуйидаги сабабларга кўра тўхтатиб турилганда (тўхтатилганда):
пенсия тайинлаш шартлари қайта кўрилганда — ижро ҳужжати (ариза) Пенсия жамғармаси бўлими шуъбасида тўлов учун янги ҳужжат келиб тушгунга қадар сақланади;
пенсия тўлаш тўхтатилганда (пенсионер олувчи вафоти, тайинланган пенсияга ҳуқуқи йўқолганда, Ўзбекистон Республикасидан ташқарига доимий яшаш учун кетганда) — Пенсия жамғармаси бўлими шуъбаси ижро ҳужжатини уни юборган органга қайтаради;
ногиронлик пенсияси ва нафақасини тўлаш муддати тугаганда — ижро ҳужжати (агар унинг амал қилиш муддати тугамаган бўлса) Пенсия жамғармаси бўлими шуъбасида пенсия тўлаш учун янги ҳужжат келгунга қадар сақланади.
Агар ногиронлик пенсиясини тўлаш муддати тугаган кундан бошлаб икки ой ичида янги ҳужжат қабул қилинмаса, Пенсия жамғармаси бўлими шуъбаси ижро ҳужжатини уни юборган органга қайтаради»;
31) 197-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«197. Пенсиялар тайинлаш ва тўлашни назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси ва Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппаратининг Ички аудит ва молиявий назорат бўлими ҳамда ҳудудий бошқармаларнинг Ички назорат ва пенсия, нафақа ҳамда бошқа тўловларни тайинлаш мониторинги шуъбаси томонидан амалга оширилади»;
32) қуйидаги мазмундаги 21-илова билан тўлдирилсин:
«Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга 21-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси _______ бўлими комиссиясининг пенсия (нафақа) миқдоридан чегирма қилиш ҳақидаги ҚАРОРИ «___» _______ 20__ йил _______ сон Пенсияга оид ҳужжатлар йиғма жилди рақами _________________ Пенсия (нафақа) тури _____________________ Пенсия ёки нафақа олувчининг яшаш жойи _____________________________ Шахс ______________________________________________________________га (Ф.И.О) «___» __________ 20___ йилдан, «____» 20___ йилгача бўлган давр учун ______________________________________________________________________________________________________________ ______________________________________________________________________________________________________________ сабабли ________сўм ___тийин миқдорда ортиқча тўлов ҳисобланди. «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 65-моддасига мувофиқ 20___ йил ____________ ойидан ортиқча тўлов бўйича қарздорлиги тугагунга қадар ойлик тўловига ____ % миқдорида чегирма қўйилсин. Комиссия раиси: ___________________________________ (Ф.И.О.) ________________ (имзо) Комиссия аъзолари: ___________________________________ (Ф.И.О.) ___________________________________ (Ф.И.О.) ___________________________________ (Ф.И.О.) ___________________________________ (Ф.И.О.) ________________ (имзо) ________________ (имзо) ________________ (имзо) ________________ (имзо) ».
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 мартдаги 119-сон қарорига 4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунини амалга ошириш учун зарур бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида» 2011 йил 7 апрелдаги 107-сон қарори .
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартибини янада такомиллаштиришга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги 2011 йил 8 сентябрдаги 252-сон қарорига 3-илованинг 9-банди .
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (оив инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2014 йил 10 сентябрдаги 256-сон қарори .
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2015 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2014 йил 4 декабрдаги ЎРҚ-379-сон қонуни)» 2014 йил 31 декабрдаги 372-сон қарорига илованинг 2-банди .
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2016 йил 25 апрелдаги ЎРҚ-405-сон Қонуни)» 2016 йил 8 июлдаги 230-сон қарори .
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2018 йил 25 сентябрдаги 766-сон қарорига илованинг 3-банди .
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан бериладиган тасдиқловчи ҳужжатлар турларини тубдан қисқартириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 3 октябрдаги 789-сон қарорига илованинг 5-банди .
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ногиронлиги бўлган фарзандларнинг оналарини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда ижтимоий аҳамиятли товарларни (хизматларни) эркин нархларда сотилишини таъминлашга йўналтирилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2019 йил 18 мартдаги 229-сон қарорига илованинг 1-банди .
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунини амалга ошириш учун зарур бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида» 2011 йил 7 апрелдаги 107-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2019 йил 27 декабрдаги 1042-сон қарори .
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида» 2020 йил 2 мартдаги ПФ-5953-сон Фармони)» 2020 йил 20 июндаги 396-сон қарорига илованинг 1-банди .
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим тоифадаги фуқароларга нафақа тайинлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида» 2021 йил 28 апрелдаги 248-сон қарори .
12. Вазирлар Маҳкамасининг «Тиббий-ижтимоий экспертиза хизмати ташкилий тузилмасини ва фаолиятини ташкил этишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2022 йил 8 февралдаги 62-сон қарорига 12-илованинг 36-банди .
13. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида» 2021 йил 20 апрелдаги ЎРҚ-682-сон Қонуни) 2022 йил 4 апрелдаги 153-сон қарорига илованинг 259 ва 1025-бандлари .
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 23 март,
119-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
SXEMASI
MAʼLUMOTLAR
MAʼLUMOTLAR
SXEMASI
MAʼLUMOTLAR
MAʼLUMOTLAR
SXEMASI
SXEMASI
SXEMASI
NIZOM
SXEMASI
SOʻROVNOMA
NIZOM
SXEMASI
ROʻYXATI
Ijtimoiy himoyaga muhtoj ayrim toifadagi shaxslarga nafaqa va moddiy yordamlarni tayinlash hamda toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomlarni tasdiqlash va ushbu sohaga zamonaviy axborot texnologiyalarini keng joriy etish orqali davlat xizmati sifatini oshirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar haqida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “ Nogironligi boʻlgan shaxslarni hamda aholining ijtimoiy himoyaga muhtoj qatlamlarini qoʻllab-quvvatlashning qoʻshimcha chora-tadbirlari toʻgʻrisida ” 2022-yil 17-fevraldagi PF-74-son, “ Davlat xizmatlari koʻrsatishni soddalashtirish, byurokratik toʻsiqlarni qisqartirish hamda davlat xizmatlari koʻrsatish milliy tizimini rivojlantirishning qoʻshimcha chora-tadbirlari toʻgʻrisida ” 2022-yil 20-apreldagi PF-113-son Farmonlari hamda “Ikkinchi jahon urushi qatnashchilari va faxriylarining moddiy taʼminotini yaxshilash hamda yolgʻiz keksalar va nogironligi boʻlgan shaxslarni qoʻllab-quvvatlash tizimini yanada takomillashtirish toʻgʻrisida” 2022-yil 8-iyundagi PQ-274-son qarori ijrosini taʼminlash hamda fuqarolardan qoʻshimcha hujjatlarni talab etmagan holda, “proaktiv shakl”da nafaqa va qoʻshimcha toʻlovlarni tayinlash tizimini joriy etish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining tegishli qarorlari bilan:
nogironligi boʻlgan 18 yoshgacha bolalar va odamning immunitet tanqisligi virusi keltirib chiqaradigan kasallikka chalingan 18 yoshgacha bolalarga toʻlanadigan nafaqalar hamda parvarishlash nafaqasi fuqarolardan qoʻshimcha hujjatlarni talab etmagan holda “proaktiv shakl”da tayinlanishi;
1941 — 1945-yillardagi urush faxriylari va fashistlar konslagerlarining voyaga yetmagan sobiq mahbuslari va Leningrad shahri qamal qilingan davrda ishlagan fuqarolarga, shuningdek, oʻzgalar parvarishiga muhtoj boʻlgan yolgʻiz keksalar va nogironligi boʻlgan shaxslarga bepul yetkazib beriladigan oziq-ovqat mahsulotlari hamda gigiyena tovarlari oʻrniga qoʻshimcha toʻlovlar toʻlanishi belgilanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. Quyidagilar:
Ijtimoiy himoyaga muhtoj boʻlgan ayrim toifadagi shaxslarga nafaqa tayinlash va toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq;
18 yosh va undan katta chuqur darajadagi aqliy zaiflik tashxisi qoʻyilgan nogironligi boʻlgan shaxslarning parvarishi bilan band boʻlgan qonuniy vakilga parvarishlash nafaqasini tayinlash va toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1 1 -ilovaga muvofiq;
Oʻzgalar parvarishiga muhtoj boʻlgan yolgʻiz keksalar va oʻzgalar parvarishiga muhtoj nogironligi boʻlgan yolgʻiz shaxslarga uy-joy kommunal xizmatlar haqi hamda oziq-ovqat mahsulotlari va shaxsiy gigiyena tovarlari uchun moddiy yordamni tayinlash va toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizom 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2 1 . Yoshga doir nafaqa, nogironlik nafaqasi, yolgʻiz keksalar va nogironligi boʻlgan shaxslar uchun har oylik moddiy yordam, nogironligi boʻlgan 18 yoshgacha bolalarga nogironlik nafaqalari, parvarishlash va boquvchisini yoʻqotganlik nafaqasi 2027-yil 1-yanvardan boshlab faqat ijtimoiy karta orqali toʻlanadi.
3. Fuqarolarga nafaqa va qoʻshimcha toʻlovlarni “proaktiv shakl”da tayinlash boʻyicha davlat xizmati oʻz vaqtida va sifatli koʻrsatilishini taʼminlab borish maqsadida Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi, Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Adliya vazirligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi budjetdan tashqari Pensiya jamgʻarmasi oʻzlarining tegishli axborot tizimlarini doimiy ravishda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzurida Ijtimoiy himoya milliy agentligining “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimi bilan toʻliq integratsiya qilsin.
Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi yuqorida qayd etilgan vazirlik va idoralarning axborot tizimlari oʻzaro integratsiya qilinishiga koʻmaklashsin.
4. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 3-ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.
5. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 4-ilovaga muvofiq ayrim qarorlari oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
6. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi Personallashtirish agentligi bir oy muddatda nafaqa tayinlash uchun zarur boʻlgan vafot etgan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari, chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslarning jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (keyingi oʻrinlarda — JSHSHIR) toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni “Shaxsga doir maʼlumotlar bazasi” axborot tizimida shakllantirish choralarini koʻrsin.
Bunda JSHSHIR mavjud boʻlmagan vafot etgan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari, chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslarga Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi Davlat personallashtirish markazining maʼlumotlar bazasiga shaxsga doir maʼlumotlar (oʻlim haqida guvohnoma maʼlumotlari) taqdim etilganidan soʻng JSHSHIR shakllantiriladi.
7. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi iqtisodiyot va moliya vaziri Sh. Kudbiyev zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 23-martdagi 119-son qaroriga 1-ILOVA
Ijtimoiy himoyaga muhtoj boʻlgan ayrim toifadagi shaxslarga nafaqa tayinlash va toʻlash tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom nogironligi boʻlgan 18 yoshgacha bolalarga, oʻzgalar parvarishiga muhtoj nogironligi boʻlgan 18 yoshgacha bolaning parvarishi bilan band boʻlgan qonuniy vakiliga, “Fuqarolarning davlat pensiya taʼminoti toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonunida (keyingi oʻrinlarda — Qonun) belgilangan shartlar va meʼyorlarga muvofiq davlat pensiyasini tayinlash uchun zarur ish stajiga ega boʻlmagan I va II guruh nogironligi boʻlgan shaxslarga, davlat pensiyasini olish huquqiga ega boʻlmagan vafot etgan shaxsning qaramogʻidagi oilaning mehnatga layoqatsiz aʼzolariga, davlat pensiyasini tayinlash uchun zarur ish stajiga ega boʻlmagan keksa yoshdagi shaxslar va bolalikdan nogironligi boʻlgan farzandi bor (boʻlgan) onalarga nafaqalarni tayinlash, qayta hisoblash, ularning turini oʻzgartirish va toʻlash tartiblarini belgilaydi.
Nafaqalar Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari, Oʻzbekiston Respublikasida doimiy yashaydigan xorijiy davlat fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslarga tayinlanadi.
2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
ijtimoiy himoyaga muhtoj boʻlgan ayrim toifadagi shaxslarning qonuniy vakili (keyingi oʻrinlarda — qonuniy vakil) — ushbu Nizomning 3-bandida belgilangan ijtimoiy himoyaga muhtoj shaxslarning otasi, onasi, vasiysi, homiysi, oilaga tarbiyaga oluvchisi (patronat) va farzandlikka oluvchisi;
moliyaviy agent — nafaqalarni ularni oluvchilarning ijtimoiy kartalariga oʻtkazishga masʼul boʻlgan Oʻzbekiston Respublikasi rezidenti boʻlgan tijorat banki;
nafaqa — qonunchilik hujjatlariga muvofiq nogironligi boʻlgan 18 yoshgacha bolalarga, oʻzgalar parvarishiga muhtoj nogironligi boʻlgan 18 yoshgacha bolaning parvarishi bilan band boʻlgan qonuniy vakilga, bolalikdan nogironligi boʻlgan farzandi bor (boʻlgan) onalarga, Qonunda belgilangan shartlar va meʼyorlarga muvofiq davlat pensiyasini olish huquqiga ega boʻlmagan keksa yoshdagi shaxslarga tegishli ravishda nafaqa yoshiga toʻlishi, nogironlik yoki boquvchisini yoʻqotganlik munosabati bilan beriladigan oylik pul toʻlovi;
nafaqa tayinlash boʻyicha vakolatli organ (keyingi oʻrinlarda — vakolatli organ) — Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi (keyingi oʻrinlarda — Agentlik)ning tuman (shahar)lardagi “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazlari;
nafaqalarni tayinlash boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishdagi axborot tizimlari (keyingi oʻrinlarda — axborot tizimlari) — Agentlikning nafaqa tayinlash uchun zarur boʻlgan maʼlumotlar saqlanadigan “Yagona milliy ijtimoiy himoya”, “TIEK” va “Bolalarni vasiylik, homiylik va farzandlikka olish” Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi budjetdan tashqari Pensiya jamgʻarmasi (keyingi oʻrinlarda — Pensiya jamgʻarmasi)ning “Pensiya”, Adliya vazirligining “FHDYning yagona elektron arxivi” hamda Sogʻliqni saqlash vazirligining “OIV infeksiyasi aniqlangan holatlar monitoringini taʼminlash, real vaqt rejimida dori vositalari va diagnostikumlarning harakatlanishini kuzatib borish imkonini beruvchi elektron axborot tizimi (keyingi oʻrinlarda — “OITSga qarshi kurash” axborot tizimi) tizimlari;
“proaktiv shakl”da nafaqa tayinlash — qonunchilik hujjatlariga muvofiq nafaqa olish huquqi paydo boʻlgan shaxsga uning biror bir shakldagi murojaati talab etilmaydigan, inson omilisiz vakolatli organ tomonidan axborot-kommunikatsiya texnologiyalaridan foydalangan holda axborot tizimlari orqali koʻrsatiladigan davlat xizmati.
3. Quyidagilar ijtimoiy himoyaga muhtoj ayrim toifadagi shaxslar hisoblanadi:
a) nogironligi boʻlgan 18 yoshgacha bolalar;
b) oʻzgalar parvarishiga muhtoj nogironligi boʻlgan 18 yoshgacha bolaning parvarishi bilan band boʻlgan qonuniy vakil;
v) Qonunda belgilangan shartlar va meʼyorlarga muvofiq davlat pensiyasini tayinlash uchun zarur ish stajiga ega boʻlmagan I va II guruh nogironligi boʻlgan shaxslar;
g) Qonunda belgilangan shartlar va meʼyorlarga muvofiq davlat pensiyasini olish huquqiga ega boʻlmagan vafot etgan shaxsning qaramogʻidagi oilaning mehnatga layoqatsiz aʼzolari;
d) Qonunda belgilangan shartlar va meʼyorlarga muvofiq davlat pensiyasini tayinlash uchun zarur ish stajiga ega boʻlmagan keksa yoshdagi shaxslar hamda bolalikdan nogironligi boʻlgan farzandi bor (boʻlgan) onalar.
4. Ushbu Nizom boʻyicha quyidagi nafaqalar tayinlanadi:
a) nogironligi boʻlgan 18 yoshgacha bolalarga nogironlik nafaqasi;
b) parvarishlash nafaqasi;
v) nogironlik nafaqasi;
g) boquvchisini yoʻqotganlik nafaqasi;
d) yoshga doir nafaqa.
5. Ushbu Nizomning 4-bandi “a” va “b” kichik bandlarida nazarda tutilgan nafaqalar Agentlikning axborot tizimlari orqali elektron maʼlumotlar asosida “proaktiv shakl”da tayinlanadi.
Ushbu Nizomning 4-bandi “v” — “d” kichik bandlarida nazarda tutilgan nafaqalar davlat xizmatlari markazlari, vakolatli organning ijtimoiy xodimlar guruhlari yoki Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali murojaat qilish natijasida vakolatli organ axborot tizimi tomonidan inson omilisiz avtomatik tarzda tayinlanadi.
6. Nafaqa olish huquqiga ega boʻlgan shaxslar nafaqa olish huquqi paydo boʻlgandan soʻng istalgan vaqtda nafaqa olish uchun murojaat qilishlari mumkin.
7. Manzil-koloniyalarda jazoni oʻtayotgan, ozodlikdan mahrum etishga hukm qilingan shaxslarga nafaqa (parvarishlash nafaqasi bundan mustasno) tayinlash toʻgʻrisida manzil-koloniya maʼmuriyati tomonidan bevosita manzil-koloniya joylashgan joydagi davlat xizmatlari markaziga yoki vakolatli organning ijtimoiy xodimlar guruhlariga murojaat qilinadi.
8. Ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash markazlarida yashovchi shaxslarga nafaqa tayinlash toʻgʻrisida ushbu tashkilotlar maʼmuriyati tomonidan tashkilot joylashgan joydagi davlat xizmatlari markaziga yoki Markazlarning ijtimoiy xodimlar guruhlariga murojaat qilinadi.
9. Ushbu Nizomda nazarda tutilgan nafaqalarni tayinlash boʻyicha davlat xizmati vakolatli organ tomonidan koʻrsatiladi.
10. Nafaqalarni tayinlashda Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi, Adliya vazirligi hamda vakolatli organ ishtirok etadi.
11. Nafaqalar Oʻzbekiston Respublikasining respublika budjeti mablagʻlari hisobidan tayinlanadi va toʻlanadi.
2-bob. Nogironligi boʻlgan 18 yoshgacha bolalarga nogironlik nafaqasi
12. Vakolatli organ tomonidan nogironligi boʻlgan 18 yoshgacha bolalar yoki ularning qonuniy vakillari nogironligi boʻlgan 18 yoshgacha bolalarga nogironlik nafaqasini olish huquqiga egadirlar.
3-bob. Parvarishlash nafaqasi
13. Vakolatli organ tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Nogironligi boʻlgan shaxslarni hamda aholining ijtimoiy himoyaga muhtoj qatlamlarini qoʻllab-quvvatlashning qoʻshimcha chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 17-fevraldagi PF-74-son Farmoniga ilovada belgilangan kasallikka chalingan va oʻzgalar parvarishiga muhtoj nogironligi boʻlgan 18 yoshgacha bola deb topilgan bolalarning qonuniy vakili parvarishlash nafaqasini olish huquqiga ega.
14. Parvarishlash nafaqasi qonuniy vakilga u pensiya yoki nafaqa olishidan qatʼi nazar, oʻzgalar parvarishiga muhtoj nogironligi boʻlgan har bir 18 yoshgacha bolaning parvarishi uchun alohida tayinlanadi.
4-bob. Nogironlik nafaqasi
15. Nogironlik nafaqasini olish huquqiga yoshidan qatʼi nazar Qonunda belgilangan shartlarga va meʼyorlarga muvofiq davlat pensiyasini tayinlash uchun zarur ish stajiga ega boʻlmagan, Agentlik tomonidan I yoki II guruh nogironligi boʻlgan shaxs deb topilgan shaxslar ega.
5-bob. Boquvchisini yoʻqotganlik nafaqasi
16. Boquvchisini yoʻqotganlik nafaqasini olish huquqiga Qonunda belgilangan shartlarga va meʼyorlarga muvofiq davlat pensiyasi olish huquqiga ega boʻlmagan vafot etgan shaxsning qaramogʻida boʻlgan oilaning mehnatga layoqatsiz aʼzolari ega.
17. Qonunning 19-moddasida belgilangan shaxslar oilaning mehnatga layoqatsiz aʼzolari jumlasiga kiritiladi.
6-bob. Yoshga doir nafaqa
18. Qonunda belgilangan shartlarga va meʼyorlarga muvofiq davlat pensiyasini tayinlash uchun zarur ish stajiga ega boʻlmagan keksa yoshdagi shaxslar va bolalikdan nogironligi boʻlgan farzandi bor (boʻlgan) onalar yoshga doir nafaqani olish huquqiga ega.
19. Yoshga doir nafaqa bolalikdan nogironligi boʻlgan farzandi bor (boʻlgan) onalarga — 55 yosh, ayollarga — 60 yosh va erkaklarga — 65 yoshga yetganda tayinlanadi.
20. Bolalikdan nogironligi boʻlgan farzandi bor (boʻlgan) onalarga yoshga doir nafaqa farzandi bolalikdan nogironligi boʻlgan shaxs (bola) deb eʼtirof etilganligi toʻgʻrisida “TIEK” axborot tizimi orqali olingan elektron maʼlumotlarga asosan vakolatli organ tomonidan tayinlanadi.
Bolalikdan nogironligi boʻlgan farzandi bor (boʻlgan) onalarga yoshga doir nafaqa Qonunda belgilangan shartlarga va meʼyorlarga muvofiq davlat pensiyasini tayinlash uchun zarur ish stajiga ega boʻlmagan keksa yoshdagi shaxslarning nafaqasi miqdorida tayinlanadi.
7-bob. Nafaqalarni tayinlash
21. Nogironligi boʻlgan 18 yoshgacha bolalarga nafaqa hamda parvarishlash nafaqasi vakolatli organ tomonidan “Ijtimoiy himoya yagona reyestri” axborot tizimiga yuborilgan elektron maʼlumotlar asosida “proaktiv shakl”da tayinlanadi.
Nogironlik, boquvchisini yoʻqotganlik va yoshga doir nafaqalar davlat xizmatlari markazlari, YIDXP, vakolatli organning ijtimoiy xodimlar guruhlari yoki YIDXP orqali murojaat qilinganda, Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi, Adliya vazirligi tomonidan Agentlikning “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimiga yuborilgan elektron maʼlumotlar asosida tayinlanadi.
22. Nogironligi boʻlgan 18 yoshgacha bolaga va (yoki) uning qonuniy vakiliga “proaktiv shakl”da ushbu Nizomga 1-ilovaga muvofiq sxema boʻyicha nafaqa tayinlanadi.
23. Agentlik tibbiy koʻrikka kelgan 18 yoshgacha boʻlgan bolalarni qonunchilik hujjatlariga muvofiq tibbiy koʻrikdan oʻtkazadi va tibbiy koʻrik natijalariga koʻra nogironlik belgilangan taqdirda, bolaga va (yoki) uning qonuniy vakiliga “proaktiv shakl”da nafaqalarni tayinlash uchun ushbu Nizomga 2-ilovaga muvofiq elektron maʼlumotlarni “TIEK” axborot tizimi orqali nogironlik belgilangan 18 yoshgacha bolaning va (yoki) uning qonuniy vakilining yashash joyi yoki turgan joyi boʻyicha “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimiga yuboradi.
24. Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi OIVga chalingan 18 yoshgacha bola va (yoki) uning qonuniy vakiliga “proaktiv shakl”da nafaqani tayinlash uchun ushbu Nizomga 3-ilovaga muvofiq elektron maʼlumotlarni “OITSga qarshi kurash” axborot tizimi orqali OIVga chalingan 18 yoshgacha bola yoki uning qonuniy vakilining yashash joyi yoki turgan joyi boʻyicha “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimiga yuboradi.
25. Vakolatli organ nogironligi boʻlgan 18 yoshgacha bolalarga nogironlik nafaqasini tayinlashda “TIEK” axborot tizimi hamda Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi tomonidan yuborilgan maʼlumotlar asosida:
qonuniy vakilni nogironligi boʻlgan 18 yoshgacha bola yoki OIVga chalingan 18 yoshgacha bola bilan qarindoshlik aloqalarini oʻrganish uchun Adliya vazirligining “FHDYning yagona elektron arxivi” axborot tizimiga;
qonuniy vakilni nogironligi boʻlgan 18 yoshgacha bolaning va OIVga chalingan 18 yoshgacha boʻlgan bolaning vasiysi yoki homiysi ekanligi haqidagi maʼlumotlarni oʻrganish uchun “Bolalarni vasiylik, homiylik va farzandlikka olish” axborot tizimiga soʻrovlar yuboradi.
26. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi vakolatli organ tomonidan kelib tushgan qonuniy vakilning nogironligi boʻlgan 18 yoshgacha bola va OIVga chalingan 18 yoshgacha bola bilan qarindoshlik aloqalari haqidagi maʼlumotlarni “FHDYning yagona elektron arxivi” axborot tizimi orqali oʻrganib chiqadi va maʼlumotlarni “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimiga yuboradi.
27. Vakolatli organ “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimi tomonidan kelib tushgan qonuniy vakilning nogironligi boʻlgan 18 yoshgacha bola va OIVga chalingan 18 yoshgacha bolaning vasiysi yoki homiysi ekanligi haqidagi maʼlumotlarni “Bolalarni vasiylik, homiylik va farzandlikka olish” axborot tizimi orqali oʻrganib chiqadi va zarur maʼlumotlarni “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimiga yuboradi.
28. Vakolatli organ Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi tomonidan yuborilgan soʻrov natijalari hamda “Bolalarni vasiylik, homiylik va farzandlikka olish” axborot tizimidan olingan maʼlumotlar asosida “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimi orqali elektron ravishda nogironligi boʻlgan 18 yoshgacha bolaning qonuniy vakiliga tegishli nafaqani tayinlash yoki nafaqa tayinlashni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi.
29. Vakolatli organ tomonidan quyidagi hollarda nogironligi boʻlgan 18 yoshgacha bolaning qonuniy vakiliga nafaqa tayinlash rad etiladi:
Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi tomonidan qonuniy vakilning nogironligi boʻlgan 18 yoshgacha bola va OIVga chalingan 18 yoshgacha bola bilan qarindoshlik aloqalari haqidagi maʼlumotlar aniqlanmaganligi toʻgʻrisida maʼlumot berilganda;
“Bolalarni vasiylik, homiylik va farzandlikka olish” axborot tizimida qonuniy vakilning nogironligi boʻlgan 18 yoshgacha bola va OIVga chalingan 18 yoshgacha bolaning vasiysi yoki homiysi ekanligi haqidagi maʼlumotlar aniqlanmaganda.
Ushbu bandda nazarda tutilgan holatlardan tashqari boshqa hollarda qonuniy vakilga nafaqani tayinlashni rad etish taqiqlanadi.
30. Vakolatli organ tomonidan:
nogironligi boʻlgan 18 yoshgacha bolaga yoki uning qonuniy vakiliga nafaqa tayinlanganda, “TIEK” axborot tizimidan olingan yoki Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi tomonidan berilgan elektron maʼlumotnomada koʻrsatilgan mobil telefon raqamiga 5 daqiqa ichida nafaqa tayinlangan muddat, nafaqa miqdori, nafaqani qachon va qayerdan olish toʻgʻrisida SMS-xabar;
nogironligi boʻlgan 18 yoshgacha bolaning qonuniy vakiliga nafaqa tayinlash rad etilgan taqdirda, “TIEK” axborot tizimidan olingan yoki Sogʻliqni saqlash vazirligi tomonidan berilgan elektron maʼlumotnomada koʻrsatilgan mobil telefon raqamiga 5 daqiqa ichida nafaqa tayinlanishi rad etilgani va uning sabablari koʻrsatilgan SMS-xabar yuboriladi.
31. Oʻzgalar parvarishiga muhtoj nogironligi boʻlgan 18 yoshgacha bolaning qonuniy vakiliga “proaktiv shakl”da parvarishlash nafaqasi ushbu Nizomga 4-ilovaga muvofiq sxema boʻyicha tayinlanadi.
32. Oʻzgalar parvarishiga muhtoj nogironligi boʻlgan 18 yoshgacha bolaning qonuniy vakiliga “proaktiv shakl”da parvarishlash nafaqasi tayinlanishi uchun vakolatli organ tomonidan nogironligi boʻlgan 18 yoshgacha bola oʻzgalar parvarishiga muhtoj deb topilgandan soʻng ushbu Nizomga 5-ilovaga muvofiq elektron maʼlumotlarni “TIEK” axborot tizimi orqali elektron maʼlumotlarni “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimiga yuboradi.
33. Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi orttirilgan immunitet tanqisligi sindromining (OITS) IV bosqichiga chalingan oʻzgalar parvarishiga muhtoj nogironligi boʻlgan 18 yoshgacha bolaning qonuniy vakiliga “proaktiv shakl”da parvarishlash nafaqasini tayinlash uchun ushbu Nizomga 6-ilovaga muvofiq elektron maʼlumotlarni “OITSga qarshi kurash” axborot tizimi orqali qonuniy vakilning yashash joyi yoki turgan joyi boʻyicha “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimiga yuboradi.
34. Vakolatli organ “TIEK” axborot tizimidagi hamda Sogʻliqni saqlash vazirligi tomonidan yuborilgan elektron maʼlumotlar asosida:
qonuniy vakilni oʻzgalar parvarishiga muhtoj nogironligi boʻlgan 18 yoshgacha bola bilan qarindoshlik aloqalarini oʻrganish uchun Adliya vazirligining “FHDYning yagona elektron arxivi” axborot tizimiga;
qonuniy vakilni oʻzgalar parvarishiga muhtoj nogironligi boʻlgan 18 yoshgacha bolaning vasiysi yoki homiysi ekanligi haqidagi maʼlumotlarni oʻrganish uchun “Bolalarni vasiylik, homiylik va farzandlikka olish” axborot tizimiga soʻrovlar yuboradi.
35. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi vakolatli organ tomonidan kelib tushgan qonuniy vakilning oʻzgalar parvarishiga muhtoj nogironligi boʻlgan 18 yoshgacha bola bilan qarindoshlik aloqalari haqidagi maʼlumotlarni “FHDYning yagona elektron arxivi” axborot tizimi orqali oʻrganib chiqadi va 5 daqiqa ichida zarur maʼlumotlarni “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimiga yuboradi.
36. Vakolatli organ “Bolalarni vasiylik, homiylik va farzandlikka olish” axborot tizimiga kelib tushgan qonuniy vakilning nogironligi boʻlgan 18 yoshgacha bolaning vasiysi yoki homiysi ekanligi haqidagi maʼlumotlarni oʻrganib chiqadi va 5 daqiqa ichida zarur maʼlumotlarni “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimiga yuboradi.
37. Vakolatli organ Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi tomonidan yuborilgan soʻrov natijalari hamda “Bolalarni vasiylik, homiylik va farzandlikka olish” axborot tizimidan olingan maʼlumotlar asosida “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimi orqali avtomatik ravishda oʻzgalar parvarishiga muhtoj 18 yoshgacha nogironligi boʻlgan bolaning qonuniy vakiliga parvarishlash nafaqasini tayinlash yoki tayinlashni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi.
38. Vakolatli organ quyidagi hollarda oʻzgalar parvarishiga muhtoj nogironligi boʻlgan 18 yoshgacha bolaning qonuniy vakiliga parvarishlash nafaqasini tayinlashni rad etadi:
a) Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi tomonidan qonuniy vakilning oʻzgalar parvarishiga muhtoj nogironligi boʻlgan 18 yoshgacha bola bilan qarindoshlik aloqalari haqidagi maʼlumotlar aniqlanmaganligi toʻgʻrisida maʼlumot berilganda;
b) “Bolalarni vasiylik, homiylik va farzandlikka olish” axborot tizimida qonuniy vakilning oʻzgalar parvarishiga muhtoj nogironligi boʻlgan 18 yoshgacha bolaning vasiysi yoki homiysi ekanligi haqidagi maʼlumotlar aniqlanmaganda.
Ushbu bandda nazarda tutilgan holatlardan tashqari boshqa hollarda qonuniy vakilga parvarishlash nafaqasini tayinlashni rad etish taqiqlanadi.
39. Vakolatli organ tomonidan:
oʻzgalar parvarishiga muhtoj nogironligi boʻlgan 18 yoshgacha bolaning qonuniy vakiliga parvarishlash nafaqasi tayinlanganda, “TIEK” axborot tizimida yoki Sogʻliqni saqlash vazirligi tomonidan berilgan elektron maʼlumotnomada koʻrsatilgan nafaqa oluvchining mobil telefon raqamiga 5 daqiqa ichida nafaqa tayinlangan muddat, nafaqa miqdori, nafaqani qachon va qayerdan olish toʻgʻrisida SMS-xabar yuboriladi;
shaxsga parvarishlash nafaqasini tayinlash rad etilgan taqdirda, rad etish sabablari koʻrsatilgan SMS-xabar yuboriladi.
40. Nogironlik, boquvchisini yoʻqotganlik va yoshga doir nafaqalar ushbu Nizomga 7 — 9-ilovalarga muvofiq sxemalar boʻyicha tayinlanadi.
41. Nogironlik, boquvchisini yoʻqotganlik va yoshga doir nafaqasini olish huquqi paydo boʻlgan shaxs (bola) yoki uning qonuniy vakili (keyingi oʻrinlarda — murojaat qiluvchi) nafaqa olish huquqi paydo boʻlgandan soʻng davlat xizmatlaridan foydalanish uchun davlat xizmatlari markazlariga oʻzi kelib, vakolatli organning ijtimoiy xodimlar guruhlari yoki davlat xizmatlaridan elektron tarzda foydalanish uchun YIDXPda roʻyxatdan oʻtgan holda murojaat qiladi.
42. Murojaat qiluvchi nogironlik, boquvchisini yoʻqotganlik nafaqasi va yoshga doir nafaqani olish uchun oʻzi kelib murojaat qilganda, davlat xizmatlari markazi yoki vakolatli organning ijtimoiy xodimlar guruhlari xodimi murojaat qiluvchining nomidan, murojaat qiluvchi YIDXP orqali murojaat etgan taqdirda, mustaqil ravishda ushbu Nizomga 10-ilovaga muvofiq shakldagi soʻrovnomani elektron tarzda toʻldiradi.
43. Soʻrovnoma toʻldirilgandan soʻng murojaat qiluvchi maʼlumotlarning toʻgʻriligini tekshirib, soʻrovnomani tasdiqlaydi.
Murojaat qiluvchi oʻzi kelib murojaat qilgan taqdirda, soʻrovnomani tasdiqlash imkoniyati boʻlmagan hollarda tegishli imzolar identifikatsiya qilishning boshqa vositalari (daktiloskopiya, elektron imzo va boshqalar) bilan ham tasdiqlanishi mumkin.
44. Murojaat qiluvchilar tomonidan soʻrovnoma tasdiqlashning rad etilishi davlat xizmatlari koʻrsatishni rad etish uchun asos hisoblanadi.
Agar soʻrovnomada murojaat qiluvchilarning notoʻgʻri maʼlumotlari koʻrsatilgan boʻlsa, ushbu kamchiliklarni bartaraf etish uchun murojaat qiluvchiga besh kun muddat beriladi hamda davlat xizmati koʻrsatilishi muddatining oʻtishi kamchiliklarni bartaraf etish vaqtida toʻxtatib turiladi.
Belgilangan muddatda kamchiliklar bartaraf etilmaganligi davlat xizmati koʻrsatishni rad etish uchun asos hisoblanadi.
Davlat xizmatlari koʻrsatishni boshqa asoslar boʻyicha rad etish taqiqlanadi.
45. Murojaat qiluvchi davlat xizmatlaridan foydalanishdan uni koʻrsatishning har qanday bosqichida bosh tortish huquqiga ega. Murojaat qiluvchi davlat xizmatidan foydalanishdan bosh tortganda, uning soʻrovnomasi koʻrib chiqilmasdan qoldiriladi.
46. Murojaat qiluvchi:
davlat xizmatlari markaziga kelib murojaat etgan taqdirda, uning soʻrovnomasi davlat xizmatlari markazi xodimi tomonidan toʻldirilib, murojaat qiluvchi tomonidan tasdiqlangandan soʻng 5 daqiqa ichida;
vakolatli organning ijtimoiy xodimlar guruhlari xodimiga bevosita murojaat etgan taqdirda, uning soʻrovnomasi vakolatli organning ijtimoiy xodimlar guruhlari xodimi tomonidan toʻldirilib, murojaat qiluvchi tomonidan tasdiqlangandan soʻng 5 daqiqa ichida;
YIDXP orqali murojaat qilinganda avtomatik tarzda vakolatli organning “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimiga elektron shaklda yuboriladi.
47. Vakolatli organ soʻrovnomani axborot tizimi orqali olgandan soʻng 5 daqiqa ichida:
nafaqa tayinlash uchun murojaat qilgan shaxsning vafot etgan shaxs bilan qarindoshlik aloqalarini, vafot etgan shaxsning farzandlari, oilaning mehnatga layoqatli boʻlmagan aʼzolari, shu jumladan, vafot etgan oila aʼzosi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni aniqlash uchun Adliya vazirligining “FHDYning yagona elektron arxivi” axborot tizimiga;
nafaqa tayinlash uchun murojaat qilgan shaxsning nogironligi boʻlgan shaxsning homiysi ekanligi haqidagi maʼlumotlarni oʻrganish uchun Agentlikning “Bolalarni vasiylik, homiylik va farzandlikka olish” axborot tizimiga soʻrov yuboradi;
nafaqa tayinlash uchun murojaat qilgan shaxsning nogironligi mavjud yoki mavjud emasligi hamda bolalikdan nogironligi bor (boʻlgan) farzandlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni Agentlikning “TIEK” axborot tizimi orqali avtomatik tarzda oʻrganadi.
48. Vakolatli organ murojaatchining maʼlumotlarini oʻrganganidan soʻng 5 daqiqa ichida nafaqa tayinlash yoki tayinlashni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi va bu haqdagi maʼlumotni tegishli davlat xizmatlari markaziga yuboradi hamda murojaat qiluvchini uning mobil telefon raqamiga SMS-xabar yuborish orqali xabardor qiladi.
Nafaqa tayinlash uchun YIDXP orqali murojaat qilinganda, nafaqa tayinlashni rad etish sabablari koʻrsatilgan maʼlumot vakolatli organ tomonidan murojaat qiluvchining mobil telefon raqamiga SMS-xabar yuboriladi.
49. Davlat xizmatlari markazi vakolatli organdan maʼlumotlarni olganidan soʻng 5 daqiqa ichida:
nafaqa tayinlangan taqdirda, nafaqani qachon va qayerdan olish toʻgʻrisida murojaat qiluvchini xabardor qiladi;
nafaqa tayinlash rad etilgan taqdirda, rad etish sabablari toʻgʻrisida murojaat qiluvchini xabardor qiladi.
50. Boquvchisini yoʻqotganlik nafaqasini olish huquqiga ega boʻlgan oila aʼzolarining barchasiga bitta umumiy nafaqa tayinlanadi. Oila aʼzosining talabiga koʻra uning nafaqadagi ulushi ajratiladi va unga alohida toʻlanadi. Bunda tayinlangan nafaqaning umumiy miqdori oluvchilarning umumiy soniga boʻlinadi.
51. Boshqa tumanda (shaharda) yashaydigan oila aʼzosi oʻziga boquvchisini yoʻqotganlik nafaqasidan nafaqa ulushini tayinlash yoki ajratish toʻgʻrisidagi ariza bilan murojaat qilganda, murojaat qiluvchining yashash joyi yoki turgan joyi boʻyicha vakolatli organ oilaning barcha aʼzolariga hujjatlarni rasmiylashtiradigan yoki ushbu oilaning amaldagi hujjatlar yigʻmajildi turgan vakolatli organga tegishli xabarnomani yuboradi va nafaqa boquvchisini yoʻqotganlik nafaqasidan ulush ajratib berish toʻgʻrisida murojaat qilingan oydan keyingi oyning birinchi kunidan boshlab tayinlanadi.
52. Nafaqalar:
a) nogironligi boʻlgan 18 yoshgacha bolalarga nogironlik nafaqasi “TIEK” axborot tizimi orqali olingan nogironligi boʻlgan 18 yoshgacha bola deb topilgan kundan boshlab, nogironlik belgilangan muddatning butun davrga, biroq nogironligi boʻlgan bola 18 yoshdan oshmagan muddatga;
b) parvarishlash nafaqasi qonuniy vakilga “TIEK” axborot tizimi orqali olingan nogironligi boʻlgan 18 yoshgacha bola oʻzgalar parvarishiga muhtoj deb topilgan kundan boshlab, nogironligi boʻlgan 18 yoshgacha bola oʻzgalar parvarishiga muhtoj deb topilgan muddatning butun davriga, biroq nogironligi boʻlgan bola oʻzgalar parvarishiga muhtoj deb topilgan 18 yoshdan oshmagan muddatga;
v) nogironlik nafaqasi yoshidan qatʼi nazar, Qonunda belgilangan shartlarga va meʼyorlarga muvofiq davlat pensiyasini tayinlash uchun zarur ish stajiga ega boʻlmagan “TIEK” axborot tizimi orqali olingan shaxsni I yoki II guruh nogironligi boʻlgan shaxs deb topilgan muddatga;
g) boquvchisini yoʻqotganlik nafaqasi Qonunda belgilangan shartlarga va meʼyorlarga muvofiq davlat pensiyasini tayinlash uchun zarur ish stajiga ega boʻlmagan vafot etgan shaxsning mehnatga layoqatsiz oila aʼzolariga Qonunning 19-moddasida belgilangan muddatga;
d) yoshga doir nafaqa Qonunda belgilangan shartlarga va meʼyorlarga muvofiq davlat pensiyasini tayinlash uchun zarur ish stajiga ega boʻlmagan keksa yoshdagi shaxslarga va bolalikdan nogironligi boʻlgan farzandi bor (boʻlgan) onalarga ushbu Nizomning 19-bandida belgilangan yoshga toʻlgan kundan umrbod muddatga tayinlanadi.
53. Nogironligi boʻlgan 18 yoshgacha bolalarga nogironlik nafaqasi ular boshqa pensiyalar va nafaqalar olishidan qatʼi nazar, 18 yoshga toʻlguniga qadar tayinlanadi.
54. Vakolatli organ soʻrovnomani axborot tizimi orqali olgandan soʻng 5 daqiqa ichida:
qonuniy vakil ushbu Nizomning 19-bandida nazarda tutilgan shaxsning homiysi ekanligi haqidagi maʼlumotlarni oʻrganish uchun “Bolalarni vasiylik, homiylik va farzandlikka olish” axborot tizimi orqali;
bolalikdan nogironligi boʻlgan farzandi bor (boʻlgan) onani farzandi nogironligi bolalikdan boʻlgan shaxs (bola)ligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni “TIEK” axborot tizimi orqali avtomatik tarzda oʻrganadi.
55. Davlat xizmatlari markazi yoki vakolatli organning ijtimoiy xodimlar guruhlari maʼlumot olingandan soʻng 5 daqiqa ichida:
nafaqa tayinlangan taqdirda, nafaqani qachon va qayerdan olish toʻgʻrisida murojaat qiluvchini xabardor qiladi;
nafaqa tayinlash rad etilgan taqdirda, rad etish sabablari toʻgʻrisida murojaat qiluvchini xabardor qiladi.
56. Nafaqalar Qonunning 47-moddasida belgilangan muddatlarda tayinlanadi.
Nafaqa tayinlangan shaxsga uning soʻroviga muvofiq vakolatli organ tomonidan axborot tizimidagi maʼlumotlar asosida Agentlik tomonidan tasdiqlangan shakldagi nafaqa guvohnomasi rasmiylashtiradi.
57. Ushbu Nizom qoidalariga asosan shaxsning nafaqa olish huquqi yoʻqligi sababli unga nafaqa tayinlash rad etilgan taqdirda, vakolatli organ rad etish sabablari koʻrsatilgan maʼlumotni tegishli davlat xizmatlari markaziga yoki YIDXP orqali nafaqa olgan shaxsga elektron tarzda yuboradi.
8-bob. Nafaqalarni qayta hisoblab chiqish
58. Nafaqalar qonunchilikka muvofiq nafaqa miqdori yoki nafaqa hisoblash tartibi oʻzgargan taqdirda qayta hisoblab chiqiladi. Bunda nafaqalar ularning miqdori yoki hisoblash tartibi oʻzgarishiga asos boʻlgan qonunchilik hujjatlarida belgilangan muddat va miqdorlarda vakolatli organ tomonidan qayta hisoblab chiqiladi.
59. Boquvchisini yoʻqotganlik nafaqasi oilaning mehnatga layoqatsiz oila aʼzolari tarkibi oʻzgarganda qayta hisoblab chiqiladi. Nafaqalar ushbu holatlar boshlangan oydan keyingi oyning birinchi sanasidan boshlab qayta hisoblab chiqiladi.
9-bob. Nafaqalarni toʻlash
60. Nafaqalar nafaqa oluvchining xohishiga koʻra nafaqani yetkazib berish (topshirish) vakolati yuklangan tashkilot yoki fuqarolarning depozit hisobvaraqlariga pul oʻtkazish yoʻli bilan tijorat bankining filiali orqali toʻlanadi.
Nafaqa oluvchi nafaqa toʻlovini naqd pul shaklida olish uchun vakolatli organga, naqd pulsiz shaklda olish uchun tijorat banki filialiga yoki bank mobil ilovalari orqali murojaat qiladi. Bunda nafaqa oluvchi nafaqa toʻlovini amalga oshirish shakli, unga rasmiylashtirilgan bank kartasiga, shu jumladan, ijtimoiy kartasiga doir maʼlumotlar tijorat banklari tomonidan idoralararo elektron hamkorlik orqali elektron tarzda vakolatli organga yuboriladi.
61. Nafaqalar har oyda qonunchilik hujjatlarida belgilangan muddatlarda, biroq joriy toʻlov oyidan kechikmay toʻlanadi.
Toʻliq boʻlmagan oy kunlari uchun nafaqa toʻlovi summasi quyidagi tartibda aniqlanadi:
tayinlangan nafaqa summasini tegishli oyning kalendar kunlari soniga boʻlish yoʻli bilan bir kun uchun toʻlov summasi aniqlanadi;
bir kun uchun toʻlov summasi nafaqa toʻlovi amalga oshirilishi lozim boʻlgan tegishli oyning kalendar kunlari soniga koʻpaytiriladi.
62. Nafaqalar nogironlik muddati belgilangan soʻnggi oy uchun, mehnatga layoqatsiz boʻlgan oila aʼzosi 18 yoshga toʻlgan oy uchun, mehnatga layoqatsiz boʻlgan oila aʼzosi taʼlim tashkilotining oʻquvchisi yoki talabasi boʻlsa 23 yoshga toʻlgan oy uchun, mehnatga layoqatsiz boʻlgan oila aʼzosi taʼlim tashkilotining oʻquvchilari yoki talabalari safidan chiqarilgan soʻnggi oy uchun, oʻzgalar parvarishiga muhtoj nogironligi boʻlgan bola 18 yoshga toʻlgan oy uchun toʻliq miqdorda toʻlanadi.
Vafot etgan boquvchining umumiy oʻrta taʼlim tashkilotining bitiruvchi sinfida oʻquvchi sifatida taʼlim olayotgan 18 yoshdan katta yoshdagi oila aʼzosiga boquvchisini yoʻqotganlik nafaqasi joriy oʻquv yilining 1-iyuliga qadar toʻlanadi.
Vafot etgan boquvchining taʼlim tashkilotiga oʻquvchi yoki talaba sifatida qabul qilingan 18 yoshdan katta yoshdagi oila aʼzosiga boquvchisini yoʻqotganlik nafaqasi u oʻquvchi yoki talabalar safiga qabul qilingan oydan keyingi oyning birinchi sanasidan boshlab toʻlanadi.
Vafot etgan boquvchining taʼlim tashkilotining oʻquvchisi yoki talabasi hisoblangan 18 yoshdan katga yoshdagi oila aʼzosiga boquvchisini yoʻqotganlik nafaqasi soʻnggi oʻquv yilining 1-avgustiga, biroq vafot etganning oila aʼzosi 23 yoshga toʻlguniga qadar toʻlanadi.
Vafot etgan boquvchining 18 — 23 yoshdagi oila aʼzosi Oʻzbekiston Respublikasi hududidagi taʼlim tashkilotining oʻquvchisi yoki talabasi ekanligi vakolatli organ tomonidan mustaqil ravishda Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligining axborot tizimidan olingan elektron soʻrov orqali aniqlanadi. Bunda boquvchisini yoʻqotganlik nafaqasining toʻlovi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligining axborot tizimidan olingan maʼlumotlar asosida aniqlanadi.
Boquvchisini yoʻqotganlik nafaqasini oluvchi akademik taʼtilga chiqqan taqdirda, nafaqa toʻlovi akademik taʼtil tugagan oydan keyingi oyning birinchi sanasiga qadar toʻxtatib turiladi.
Boquvchisini yoʻqotganlik nafaqasi uni oluvchi vafot etgan boquvchining 18 yoshdan katta yoshdagi oila aʼzosi taʼlim tashkilotida oʻquvchi yoki talabalar safidan chiqarilgan taqdirda, oʻquvchi yoki talabalar safidan chiqarish toʻgʻrisidagi hujjat qabul qilingan oyning birinchi sanasidan boshlab toʻxtatiladi.
Bunda nafaqa oluvchilarning akademik taʼtilga chiqqanligi va talabalar safidan chiqarilganligi toʻgʻrisida maʼlumotlar tegishli taʼlim tashkiloti tomonidan Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligining axborot tizimi orqali elektron shaklda, elektron shaklda taqdim etish imkoniyati mavjud boʻlmaganda boquvchisini yoʻqotganlik nafaqasi oluvchi shaxs tomonidan vakolatli organga taqdim etiladi.
63. Nafaqalar qonunchilikda belgilangan tartibda ishonchnoma orqali toʻlanishi mumkin.
Oʻzbekiston Respublikasi tashqarisida rasmiylashtirilgan ishonchnomaga ushbu hujjat rasmiylashtirilgan davlatning vakolatli organi tomonidan apostil qoʻyilishi lozim, Fuqarolik, oilaviy va jinoyat ishlari boʻyicha huquqiy yordam va huquqiy munosabatlar (Minsk shahri, 1993-yil 22-yanvar) aʼzosi boʻlgan davlatlar — Mustaqil Davlatlar Hamdoʻstligiga aʼzo davlatlar bundan mustasno.
Bunda ishonchnoma bergan shaxs vakolatli organga bir yilda kamida bir marta kelib, tayinlangan nafaqaga boʻlgan oʻz huquqini tasdiqlashi kerak. Vakolatli organ tomonidan nafaqa oluvchining kelish imkoniyati mavjud emasligi (sogʻligʻi tufayli, davolash muassasalarida, shu jumladan, ruhiy holati buzilgan shaxslar uchun statsionar davolanishda boʻlish) toʻgʻrisida maʼlumotlar olingan taqdirda, vakolatli organ xodimlari tayinlangan nafaqaga boʻlgan huquqni tasdiqlash uchun nafaqa oluvchi turgan joyga borish huquqiga ega.
Nafaqa oluvchi xorijiy davlatda boʻlgan va Oʻzbekiston Respublikasiga kelish imkoniyatiga ega boʻlmagan holatlarda, nafaqa oluvchi Oʻzbekiston Respublikasining chet eldagi diplomatik vakolatxonasi yoki konsullik muassasasiga murojaat etishi mumkin va xorijiy davlat hududida doimiy yashash holati mavjud emasligini, shuningdek, pensiya yoki ijtimoiy nafaqa olmasligini tasdiqlashi lozim.
Ishonchli vakil nafaqa toʻlashga taʼsir etishi mumkin boʻlgan va oʻziga maʼlum barcha holatlar toʻgʻrisida vakolatli organga xabar berishi shart.
Ishonchnoma nafaqani yetkazib berish (topshirish) yuklangan tashkilotning boʻlinmasida saqlanadi. Bunda nafaqani yetkazib berish (topshirish) vazifasi yuklangan tashkilotning boʻlinmasi ishonch bildirilgan shaxs tomonidan ishonchnoma taqdim etilgan sanadan boshlab oʻn kun muddatda vakolatli organga nafaqani yetkazib berish (topshirish) yuklangan tashkilot boʻlinmasining asosiy muhri va rahbarning imzosi bilan tasdiqlangan ishonchnoma nusxasini yuborishi shart.
64. Oʻzbekiston Respublikasi hududida doimiy yashovchi chet el fuqarosi va fuqaroligi boʻlmagan shaxsning yashash guvohnomasi (ID-kartasi) amal qiladigan muddat davomida toʻlanadi.
65. Shaxsning doimiy yashash yoki vaqtincha turgan joyi mavjud boʻlmasa yoxud yashash uchun ruxsatnomaning keyingi sanasi oʻrtasida uzilish mavjud boʻlgan taqdirda, nafaqani toʻlash yashash joyi, turgan joyi boʻyicha roʻyxatga olishning yoki yashash uchun ruxsatnomaning yangi sanasidan boshlab davom ettiriladi. Bunda nafaqani toʻlash nafaqa toʻlash toʻxtatilgan paytdan, biroq Qonunning 59-moddasida nazarda tutilgan tartiblar asosida davom ettiriladi.
66. Shaxs tomonidan qayta tibbiy tekshirishdan oʻtkazish muddati oʻtkazib yuborilganda, nafaqalar Qonunning 55-moddasida nazarda tutilgan tartibda toʻlanadi.
67. Nafaqa oluvchi Oʻzbekiston Respublikasi hududi doirasida yashash uchun boshqa tuman (shahar)ga koʻchganda, nafaqani toʻlash yangi yashash joyi boʻyicha tegishli vakolatli organ tomonidan davom ettiriladi. Bunday holatda nafaqa toʻlash avvalgi yashash joyi boʻyicha nafaqa toʻlash toʻxtatilgan vaqtdan boshlab davom ettiriladi.
Nafaqa oluvchilarni hisobdan chiqarish va yangi yashash joyida hisobga olish tartibi, shuningdek, ularning yigʻmajildlarini joʻnatish tartibi qonunchilik hujjatlari bilan belgilanadi.
68. Ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash markazlarida yashovchi davlat pensiyasini tayinlash uchun zarur ish stajiga ega boʻlmagan shaxslarga, ularning shaxsiy sarf-xarajatlari uchun tegishli yoshga doir, boquvchisini yoʻqotganlik yoki nogironlik nafaqasining 20 foizi miqdoridagi mablagʻ toʻlab boriladi.
69. Tayinlangan nafaqani toʻlash:
nafaqa oluvchi vafot etganda;
nafaqa oluvchini tayinlangan nafaqani olish huquqi yoʻqolganda;
nafaqa oluvchi xorijiy davlatda boʻlgan davrida pensiya (ijtimoiy nafaqa) olganligi aniqlanganda;
doimiy yashash uchun Oʻzbekiston Respublikasi tashqarisiga chiqib ketilganda toʻxtatiladi.
70. Tayinlangan nafaqani toʻlash:
nafaqa toʻlash muddati tamom boʻlganda;
ketma-ket uch oydan ortiq vaqt mobaynida nafaqani yetkazib berish (topshirish) vazifasi yuklangan tashkilot orqali nafaqa olinmaganda;
nafaqa oluvchi ozodlikdan mahrum etilganda (manzil-koloniyalarda jazoni oʻtayotgan shaxslar bundan mustasno);
nafaqa oluvchi ruhiy holati buzilgan shaxslar uchun internat uylarida yashaganda;
nafaqani toʻlashni toʻxtatib turish toʻgʻrisida nafaqa oluvchi tomonidan ariza berilganda;
surishtiruv, tergov organlaridan va suddan yashirinib yurgan, jinoiy jazoni oʻtashdan boʻyin tovlayotgan shaxslarni qidirishga eʼlon berilganda, bedarak yoʻqolganda;
ishonchnoma bergan shaxs unga tayinlangan nafaqaga huquqni tasdiqlash uchun belgilangan muddatda kelmaganda vaqtincha toʻxtatib turiladi.
Tayinlangan nafaqani toʻlash qonunchilikda nazarda tutilgan boshqa hollarda ham toʻxtatib turiladi.
Nafaqani toʻlash ushbu band boʻyicha toʻxtatilgan taqdirda, nafaqa oluvchi yoki uning qonuniy vakili vakolatli organga kelib shaxsini tasdiqlovchi hujjatni koʻrsatgan holda ariza bilan murojaat qilgandan soʻng tiklanadi.
Nafaqa oluvchi xorijiy davlatda boʻlib, Oʻzbekiston Respublikasiga kelish imkoniyatiga ega boʻlmagan holatlarda, nafaqa oluvchi Oʻzbekiston Respublikasining chet eldagi diplomatik vakolatxonasi yoki konsullik muassasasiga nafaqa toʻlovini tiklash yuzasidan murojaat etishi va xorijiy davlat hududida doimiy yashash holati mavjud emasligini, shuningdek, pensiya yoki ijtimoiy nafaqa olmasligini tasdiqlashi lozim.
Nafaqani toʻlash vakolatli organ tomonidan qayta tiklanadi.
71. Nafaqa oluvchi nafaqa toʻlashning toʻxtatilishi yoki qayta tiklanishiga olib keladigan boshqa holatlar (nafaqa tayinlangan shaxslar toʻliq davlat taʼminotiga oʻtkazilganda yoki “Mehribonlik” uylariga, “Gʻamxoʻrlik” markazlariga va shu kabilarga yuborilganligi yoki undan qaytib kelganligi sababli toʻliq davlat taʼminotidan chiqarilganda, nogironligi boʻlgan bolani tarbiyalash uchun oilaga qabul qilish toʻgʻrisidagi bitim bekor qilinganda) paydo boʻlganda, nafaqa toʻlash tegishli holatlar paydo boʻlgan oydan keyingi oyning birinchi sanasidan boshlab toʻxtatiladi yoki qayta tiklanadi.
72. Nafaqa oluvchi ozodlikdan mahrum etishga hukm etilgan taqdirda, tayinlangan nafaqani toʻlash toʻxtatiladi (manzil-koloniyalarda jazoni oʻtayotgan, ozodlikdan mahrum etishga hukm qilingan shaxslar bundan mustasno) va jazodan ozod etilgandan keyin murojaat qilingan kundan boshlab qayta tiklanadi.
73. Nafaqa oluvchi tomonidan oʻz vaqtida talab qilinmagan hisoblangan nafaqa summasi uni olish uchun murojaat qilgan kundan Qonunning 59-moddasida nazarda tutilgan tartiblar asosida qayta tiklanadi va bir yoʻla toʻlanadi.
Vakolatli organning aybi bilan oʻz vaqtida olinmagan nafaqa summasi biror-bir muddat bilan cheklovsiz bir yoʻla toʻlanadi.
74. Qonunga muvofiq davlat pensiyasining turlaridan birini olish huquqiga ega boʻlgan shaxsga uning oʻzi tanlagan nafaqa yoki davlat pensiyasining turlaridan biri tayinlanadi. Nogironligi boʻlgan 18 yoshgacha bolaga nafaqa va parvarishlash nafaqasi bundan mustasno.
75. Nafaqa oluvchiga Qonunga muvofiq davlat pensiyasi turlaridan biri tayinlanganda nafaqa toʻlash toʻxtatiladi, pensiya esa nafaqa oxirgi marotaba toʻlangan oydan keyingi oyning birinchi kunidan boshlab toʻlanadi.
76. Nafaqa oluvchiga tegishli boʻlgan va uning vafot etishi sababli olinmay qolgan nafaqa summasi meros tarkibiga kiritilmaydi va uning qonuniy vakiliga va nafaqa oluvchi bilan u vafot etgan kunda birga yashagan oila aʼzolariga toʻlanadi.
Nafaqa oluvchi vafot etgan oy uchun toʻliq olinmay qolingan nafaqa summasi yuqorida koʻrsatib oʻtilgan shaxslarga vafot etgan oy uchun toʻliq miqdorda toʻlanadi. Bunda nafaqa oluvchi vafot etgan oy uchun bank kartasiga yoki ijtimoiy kartasiga kirim qilingan mablagʻlar vafot etgan nafaqa oluvchining qonuniy vakiliga va nafaqa oluvchi bilan u vafot etgan kunda birga yashagan oila aʼzolariga qayta toʻlanmaydi va vakolatli organga qaytarilmaydi.
Bir necha shaxs olinmay qolingan nafaqani olish uchun murojaat qilganda, ularga tegishli nafaqa summasi ular oʻrtasida teng miqdorda taqsimlanadi.
Koʻrsatib oʻtilgan summa nafaqa oluvchi vafotidan keyin oltmish kundan kechikmay murojaat qilingan taqdirda toʻlanadi.
Nogironligi boʻlgan 18 yoshgacha bola va nogironligi boʻlgan shaxslarning olinmay qolgan nafaqa summasi nogironlik belgilangan muddatdan oshmagan davr uchun toʻlanadi.
10-bob. Yakunlovchi qoidalar
77. Ushbu Nizom qabul qilingunga qadar nafaqa tayinlash uchun ariza bilan birga taqdim etilgan barcha hujjatlar va vakolatli organning nafaqa tayinlash toʻgʻrisidagi qarori nafaqa oluvchining alohida shaxsiy hujjatlar yigʻmajildida saqlanadi.
Nafaqa “proaktiv shakl”da tayinlanganda va nafaqa tayinlash uchun davlat xizmatlari markaziga, vakolatli organning ijtimoiy xodimlar guruhlariga yoki YIDXP orqali murojaat qilinganda, maʼlumotlar “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimida saqlanadi.
78. Manfaatdor vazirliklar va idoralarning axborot tizimlaridan nafaqa oluvchi toʻgʻrisida avtomatlashtirilgan tarzda olingan elektron shakldagi maʼlumotlar “Shaxsga doir maʼlumotlar toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuniga muvofiq himoyalanadi.
Tegishli davlat organlari oʻz faoliyatini amalga oshirishi natijasida nafaqa oluvchi toʻgʻrisida olingan maʼlumotlarning sir saqlanishini taʼminlaydi.
79. Ushbu Nizomga muvofiq nafaqalarni tayinlash uchun zarur boʻlgan va vakolatli organga axborot tizimlari orqali yuborilgan maʼlumotlarning toʻgʻriligi hamda haqqoniyligi uchun javobgarlik ushbu maʼlumotlarni yuborgan vazirlik yoki idoraga yuklatiladi.
80. Nafaqa miqdori oʻzgarishiga yoki uni toʻlash toʻxtatilishiga olib keladigan holatlar paydo boʻlgan taqdirda, nafaqa oluvchi bu haqda vakolatli organ boʻlimiga xabar berishi shart.
81. Nafaqadan chegirmalar Qonunning 65-moddasida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.
82. Nafaqa oluvchi ushbu Nizomga asosan tayinlangan nafaqani vakolatli organga tashrif buyurgan holda, yozma ravishda qilgan murojaati asosida ixtiyoriy toʻxtatish huquqiga ega.
83. Nafaqani tayinlash yoki tayinlashni rad etish toʻgʻrisidagi qaror yuzasidan murojaat qiluvchi tomonidan bevosita sudga yoki boʻysunuv tartibida yuqori turuvchi organga shikoyat qilinishi mumkin.
84. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi, uning hududiy boshqarmalari va davlat xizmatlari markazlari nogironlik, boquvchisini yoʻqotganlik va yoshga doir nafaqalarni tayinlashda ushbu Nizom talablari ijrosi boʻyicha davlat organlari va boshqa tashkilotlarning faoliyati yuzasidan doimiy nazoratni va monitoringni amalga oshiradi.
85. Davlat xizmatlari koʻrsatilganligi uchun yigʻim undirilmaydi.
86. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradi.
Ijtimoiy himoyaga muhtoj boʻlgan ayrim toifadagi shaxslarga nafaqa tayinlash va toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Nogironligi boʻlgan 18 yoshgacha bolaga va (yoki) uning qonuniy vakiliga “proaktiv shakl”da nafaqani tayinlash yuzasidan davlat xizmatini koʻrsatish
Bosqichlar Subyektlar Mexanizm Bajarish muddatlari 1-bosqich “TIEK” axborot tizimi Nogironligi boʻlgan 18 yoshgacha bola va (yoki) uning qonuniy vakili toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimiga yuboradi. Nogironlik belgilanganidan soʻng 5 daqiqa ichida Sogʻliqni saqlash vazirligi OIVga chalingan 18 yoshgacha boʻlgan bola yoki uning qonuniy vakili toʻgʻrisida maʼlumotlarni “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimiga yuboradi. OIV aniqlanganidan soʻng 5 daqiqa ichida 2-bosqich “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimi 1. Qonuniy vakilni nogironligi boʻlgan 18 yoshgacha bola bilan qarindoshlik munosabatlarini oʻrganish uchun Adliya vazirligiga elektron soʻrov yuboradi. 2. Qonuniy vakilni nogironligi boʻlgan 18 yoshgacha bolani vasiysi yoki homiysi ekanligini oʻrganish uchun “Bolalarni vasiylik, homiylik va farzandlikka olish” axborot tizimiga soʻrov yuboradi. Maʼlumotlar olinganidan soʻng 5 daqiqa ichida 3-bosqich Adliya vazirligi Qonuniy vakilni nogironligi boʻlgan 18 yoshgacha bola oʻrtasidagi qarindoshlik toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimiga yuboradi. Soʻrov kelib tushganidan soʻng 5 daqiqa ichida “Bolalarni vasiylik, homiylik va farzandlikka olish” axborot tizimi Qonuniy vakilni nogironligi boʻlgan 18 yoshgacha bolani vasiysi yoki homiysi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimiga yuboradi. 4-bosqich “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimi 1. Kelib tushgan maʼlumotlar asosida nafaqa tayinlash yoki rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi. 2. Nafaqa tayinlangan taqdirda murojaat qiluvchiga nafaqa tayinlangan muddat, nafaqa miqdori, nafaqani qachon va qayerdan olish toʻgʻrisida SMS-xabar yuboradi. Maʼlumot olinganidan soʻng 5 daqiqa ichida 3. Nafaqa tayinlash rad etilgan taqdirda rad etish sabablari toʻgʻrisida murojaat qiluvchiga SMS-xabar yuboradi. Qaror qabul qilinganidan soʻng 5 daqiqa ichida
Ijtimoiy himoyaga muhtoj boʻlgan ayrim toifadagi shaxslarga nafaqa tayinlash va toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligining “TIEK” axborot tizimi orqali nogironligi boʻlgan 18 yoshgacha bolaga yoki uning qonuniy vakiliga “proaktiv shakl”da nafaqa tayinlash uchun “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimiga yuboriladigan
I. Nogironligi boʻlgan 18 yoshgacha bolaning qonuniy vakili toʻgʻrisida maʼlumot 1. F.I.O.: 2. Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR): 3. Telefon raqami va elektron pochta manzili: 4. Hudud nomi: 5. Tuman (shahar) nomi: 6. Yashash joyi: 7. Qarindoshlik darajasi (ota, ona, vasiy yoki homiy): II. Nogironligi boʻlgan 18 yoshgacha bolaning maʼlumotlari (maʼlumotlar toʻliq yozilishi shart): 1. Nogironligi boʻlgan 18 yoshgacha bolaning F.I.O.: 2. Nogironligi boʻlgan 18 yoshgacha bolaning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR): 3. Nogironligi boʻlgan 18 yoshgacha bolaning “TIEK” axborot tizimidagi unikal raqami: 4. Nogironligi boʻlgan 18 yoshgacha bolaning tibbiy-koʻrikdan oʻtkazish turi: birlamchi qayta 5. Nogironligi boʻlgan 18 yoshgacha bolaning tibbiy-koʻrik natijalariga koʻra belgilangan nogironlik toifasi: 6. Nogironligi boʻlgan 18 yoshgacha bolaga nogironlik belgilangan sana: 7. Nogironligi boʻlgan 18 yoshgacha bolaning tibbiy-koʻrik natijalariga koʻra belgilangan nogironlikning sababi va oʻzgalar parvarishiga muhtojligi: 8. Nogironligi boʻlgan 18 yoshgacha bolaga tibbiy-koʻrik natijalariga koʻra belgilangan nogironlik muddati: 9. Nogironligi boʻlgan 18 yoshgacha bolani qayta tibbiy-koʻrikdan oʻtkazish muddati: 10. Nogironligi boʻlgan 18 yoshgacha bolani TIEKning koʻrikdan oʻtkazish dalolatnomasining raqami va berilgan sana:
Ijtimoiy himoyaga muhtoj boʻlgan ayrim toifadagi shaxslarga nafaqa tayinlash va toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA
Sogʻliqni saqlash vazirligi tomonidan OIVga chalingan 18 yoshgacha boʻlgan bola va (yoki) uning qonuniy vakiliga “proaktiv shakl”da nafaqani tayinlash uchun vakolatli organga yuboriladigan
I. OIVga chalingan 18 yoshgacha bolaning qonuniy vakili toʻgʻrisida maʼlumot 1. F.I.O.: 2. Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR): 3. Telefon raqami va elektron pochta manzili: 4. Hudud nomi: 5. Tuman (shahar) nomi: 6. Yashash joyi: 7. Qarindoshlik darajasi (ota, ona, vasiy yoki homiy): II. OIVga chalingan 18 yoshgacha bolaning maʼlumotlari (maʼlumotlar toʻliq yozilishi shart): 1. OIVga chalingan 18 yoshgacha bolaning F.I.O.: 2. OIVga chalingan 18 yoshgacha bolaning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR): 3. OIVga chalingan 18 yoshgacha boʻlgan bolaning tibbiy-koʻrikdan oʻtkazish turi: birlamchi qayta 4. OIVga chalingan 18 yoshgacha bolaga nogironlik belgilangan sana: 5. OIVga chalingan 18 yoshgacha bolaga tibbiy-koʻrik natijalariga koʻra belgilangan nogironlik muddati: 6. OIVga chalingan 18 yoshgacha bolani qayta tibbiy-koʻrikdan oʻtkazish muddati: 7. OIVga chalingan 18 yoshgacha bolani koʻrikdan oʻtkazish dalolatnomasining raqami va berilgan sana:
Ijtimoiy himoyaga muhtoj boʻlgan ayrim toifadagi shaxslarga nafaqa tayinlash va toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA
Oʻzgalar parvarishiga muhtoj nogironligi boʻlgan 18 yoshgacha bolaning qonuniy vakiliga “proaktiv shakl”da parvarishlash nafaqasini tayinlash yuzasidan davlat xizmatini koʻrsatish
Bosqichlar Subyektlar Mexanizm Bajarish muddatlari 1-bosqich “TIEK” axborot tizimi Oʻzgalar parvarishiga muhtoj nogironligi boʻlgan 18 yoshgacha bolaning qonuniy vakili toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimiga yuboradi. Nogironlik belgilanganidan soʻng 5 daqiqa ichida Sogʻliqni saqlash vazirligi OITS IV bosqichiga chalingan 18 yoshgacha boʻlgan bolaning qonuniy vakili toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimiga yuboradi. OIV aniqlanganidan soʻng 5 daqiqa ichida 2-bosqich “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimi 1. Qonuniy vakilni oʻzgalar parvarishiga muhtoj nogironligi boʻlgan 18 yoshgacha bola oʻrtasidagi qarindoshlik munosabatlarini oʻrganish uchun Adliya vazirligiga soʻrov yuboradi. 2. Qonuniy vakilni oʻzgalar parvarishiga muhtoj nogironligi boʻlgan 18 yoshgacha bola va OITS IV bosqichiga chalingan 18 yoshgacha bolani vasiysi yoki homiysi ekanligini oʻrganish uchun “Bolalarni vasiylik, homiylik va farzandlikka olish” axborot tizimiga soʻrov yuboradi. Maʼlumotlar olinganidan soʻng 5 daqiqa ichida 3-bosqich Adliya vazirligi Qonuniy vakilni oʻzgalar parvarishiga muhtoj nogironligi boʻlgan 18 yoshgacha bola bilan qarindoshlik aloqalari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimiga yuboradi. Soʻrov kelib tushganidan soʻng 5 daqiqa ichida “Bolalarmi vasiylik, homiylik va farzandlikka olish” axborot tizimi Qonuniy vakil oʻzgalar parvarishiga muhtoj nogironligi boʻlgan 18 yoshgacha bolaga vasiy yoki xomiy toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimiga yuboradi. 4-bosqich “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimi 1. Kelib tushgan maʼlumotlariga asosan nafaqa tayinlash yoki rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi. Maʼlumot olinganidan soʻng 5 daqiqa ichida 2. Nafaqa tayinlangan taqdirda, nafaqa tayinlangan muddat, nafaqa miqdori, nafaqani qachon va qayerdan olish toʻgʻrisida qonuniy vakilga SMS-xabar yuboradi. 3. Nafaqa tayinlash rad etilgan taqdirda rad etish sabablari toʻgʻrisida murojaat qiluvchiga SMS-xabar yuboradi. Qaror qabul qilinganidan soʻng 5 daqiqa ichida
Ijtimoiy himoyaga muhtoj boʻlgan ayrim toifadagi shaxslarga nafaqa tayinlash va toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 5-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligining “TIEK” axborot tizimi orqali oʻzgalar parvarishiga muhtoj nogironligi boʻlgan 18 yoshgacha bolaning qonuniy vakiliga “proaktiv shakl”da parvarishlash nafaqasini tayinlash uchun “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimiga yuboriladigan
I. Oʻzgalar parvarishiga muhtoj nogironligi boʻlgan 18 yoshgacha bolaning qonuniy vakili toʻgʻrisida maʼlumot 1. F.I.O.: 2. Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR): 3. Telefon raqami va elektron pochta manzili: 4. Hudud nomi: 5. Tuman (shahar) nomi: 6. Yashash joyi: 7. Qarindoshlik darajasi (ota, ona, vasiy yoki homiy): II. Oʻzgalar parvarishiga muhtoj nogironligi boʻlgan 18 yoshgacha bolaning maʼlumotlari (maʼlumotlar toʻliq yozilishi shart): 1. Nogironligi boʻlgan 18 yoshgacha bolaning F.I.O.: 2. Nogironligi boʻlgan 18 yoshgacha bolaning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR): 3. Nogironligi boʻlgan 18 yoshgacha bolaning “TIEK” axborot tizimidagi unikal raqami: 4. Nogironligi boʻlgan 18 yoshgacha bolaning tibbiy-koʻrikdan oʻtkazish turi: birlamchi qayta 5. Nogironligi boʻlgan 18 yoshgacha bolaning tibbiy-koʻrik natijalariga koʻra belgilangan nogironlik toifasi: 6. Nogironligi boʻlgan 18 yoshgacha bolaga nogironlik belgilangan sana: 7. Nogironligi boʻlgan 18 yoshgacha bolaning tibbiy-koʻrik natijalariga koʻra belgilangan nogironlikning sababi va oʻzgalar parvarishiga muhtojligi: 8. Nogironligi boʻlgan 18 yoshgacha bolaga tibbiy-koʻrik natijalariga koʻra belgilangan nogironlik muddati: 9. Nogironligi boʻlgan 18 yoshgacha bolani qayta tibbiy-koʻrikdan oʻtkazish muddati: 10. Nogironligi boʻlgan 18 yoshgacha bolani TIEKning koʻrikdan oʻtkazish dalolatnomasining raqami va berilgan sana:
Ijtimoiy himoyaga muhtoj boʻlgan ayrim toifadagi shaxslarga nafaqa tayinlash va toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 6-ILOVA
Orttirilgan immunitet tanqisligi sindromining (OITS) IV bosqichiga chalingan oʻzgalar parvarishiga muhtoj nogironligi boʻlgan 18 yoshgacha boʻlgan bolaning qonuniy vakiliga “proaktiv shakl”da parvarishlash nafaqasini tayinlash uchun Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi tomonidan vakolatli organga yuboriladigan
I. Orttirilgan immunitet tanqisligi sindromining (OITS) IV bosqichiga chalingan oʻzgalar parvarishiga muhtoj nogironligi boʻlgan 18 yoshgacha bolaning qonuniy vakili toʻgʻrisida maʼlumot 1. F.I.O.: 2. Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR): 3. Telefon raqami va elektron pochta manzili: 4. Hudud nomi: 5. Tuman (shahar) nomi: 6. Yashash joyi: 7. Qarindoshlik darajasi (ota, ona, vasiy yoki homiy): II. Orttirilgan immunitet tanqisligi sindromining (OITS) IV bosqichiga chalingan oʻzgalar parvarishiga muhtoj nogironligi boʻlgan 18 yoshgacha bolaning maʼlumotlari (maʼlumotlar toʻliq yozilishi shart): 1. Orttirilgan immunitet tanqisligi sindromining (OITS) IV bosqichiga chalingan 18 yoshgacha bolaning F.I.O.: 2. Orttirilgan immunitet tanqisligi sindromining (OITS) IV bosqichiga chalingan 18 yoshgacha bolaning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR): 3. Orttirilgan immunitet tanqisligi sindromining (OITS) IV bosqichiga chalingan 18 yoshgacha boʻlgan bolaning tibbiy-koʻrikdan oʻtkazish turi: birlamchi qayta 4. Orttirilgan immunitet tanqisligi sindromining (OITS) IV bosqichiga chalingan 18 yoshgacha bolaga nogironlik belgilangan sana: 5. Orttirilgan immunitet tanqisligi sindromining (OITS) IV bosqichiga chalingan 18 yoshgacha bolaga tibbiy-koʻrik natijalariga koʻra belgilangan nogironlik muddati: 6. Orttirilgan immunitet tanqisligi sindromining (OITS) IV bosqichiga chalingan 18 yoshgacha bolani qayta tibbiy-koʻrikdan oʻtkazish muddati: 7. Orttirilgan immunitet tanqisligi sindromining (OITS) IV bosqichiga chalingan 18 yoshgacha bolani koʻrikdan oʻtkazish dalolatnomasining raqami va berilgan sana:
Ijtimoiy himoyaga muhtoj boʻlgan ayrim toifadagi shaxslarga nafaqa tayinlash va toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 7-ILOVA
Nogironlik nafaqasini tayinlash yuzasidan davlat xizmatini koʻrsatish
Bosqichlar Subyektlar Mexanizm Bajarish muddatlari 1-bosqich Murojaat qiluvchi ( nafaqa olish huquqi paydo boʻlgan shaxs yoki uning qonuniy vakili ) 1. Nafaqa tayinlash yuzasidan Davlat xizmatlari markaziga, Markazlarning ijtimoiy xodimlar guruhlariga kelib murojaat qiladi. Xohishiga koʻra 2. Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalidan roʻyxatdan oʻtgan holda soʻrovnoma shaklini toʻldiradi. Murojaat qilinganda 2-bosqich Davlat xizmatlari markazi Soʻrovnomani toʻldirib, elektron shaklda “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimiga yuboradi. Soʻrovnoma toʻldirilgandan soʻng 5 daqiqa ichida Markazlarning ijtimoiy xodimlar guruhlari Soʻrovnomani toʻldirib, “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimiga kiritadi. Murojaat qilinganda Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali Soʻrovnomani “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimiga yuboradi. Avtomatik tarzda 3-bosqich “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimi 1. Murojaatchini nogironligi boʻlgan shaxs ekanligini oʻrganish uchun “TIEK” axborot tizimiga soʻrov yuboradi. 2. Qonuniy vakil nogironligi boʻlgan shaxsni homiysi ekanligini oʻrganish uchun “Bolalarni vasiylik, homiylik va farzandlikka olish” axborot tizimiga soʻrov yuboradi. Soʻrovnoma kelib tushganidan soʻng 5 daqiqa ichida 4-bosqich “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimi 1. “TIEK” va “Bolalarni vasiylik, homiylik va farzandlikka olish” axborot tizimlari tomonidan kelib tushgan maʼlumotlar asosida nafaqa tayinlash yoki rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi. 2. Nafaqa tayinlangani yoki tayinlash rad etilgani haqidagi maʼlumotlarni Davlat xizmatlari markaziga yuboradi. 3. Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali nafaqa tayinlash uchun murojaat qilingan fuqaroning mobil telefon raqamiga nafaqa tayinlash rad etilganligi haqida SMS-xabar yuboradi. Qaror qabul qilinganidan soʻng 5 daqiqa ichida 5-bosqich Davlat xizmatlari markazi yoki Markazlarning ijtimoiy xodimlar guruhlari 1. Nafaqa tayinlash rad etilgan taqdirda rad etish sabablari toʻgʻrisida murojaat qiluvchini xabardor qiladi. 2. Nafaqa tayinlangan taqdirda nafaqani qachon va qayerdan olish toʻgʻrisida murojaat qiluvchini xabardor qiladi. Maʼlumot olinganidan soʻng 5 daqiqa ichida
Ijtimoiy himoyaga muhtoj boʻlgan ayrim toifadagi shaxslarga nafaqa tayinlash va toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 8-ILOVA
Boquvchisini yoʻqotganlik nafaqasini tayinlash yuzasidan davlat xizmatini koʻrsatish
Bosqichlar Subyektlar Mexanizm Bajarish muddatlari 1-bosqich Murojaat qiluvchi ( nafaqa olish huquqi paydo boʻlgan shaxs yoki uning qonuniy vakil ) 1. Nafaqa tayinlash yuzasidan Davlat xizmatlari markaziga, Markazlarning ijtimoiy xodimlar guruhlariga kelib murojaat qiladi. Xohishiga koʻra 2. Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalidan roʻyxatdan oʻtgan holda soʻrovnoma shaklini toʻldiradi. Murojaat qilinganda 2-bosqich Davlat xizmatlari markazi Soʻrovnomani toʻldirib, elektron shaklda “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimiga yuboradi. Soʻrovnoma toʻldirilgandan soʻng 5 daqiqa ichida Markazning ijtimoiy xodimlar guruhlari Soʻrovnomani toʻldirib, “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimiga kiritadi. Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali Soʻrovnomani “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimiga yuboradi. Avtomatik tarzda 3-bosqich “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimi 1. Murojaatchini vafot etgan shaxs bilan qarindoshlik aloqalarini oʻrganish uchun Adliya vazirligiga soʻrov yuboradi. 2. Qonuniy vakil nogironligi boʻlgan shaxsni homiysi ekanligini oʻrganish uchun “Bolalarni vasiylik, homiylik va farzandlikka olish” axborot tizimiga soʻrov yuboradi. Soʻrovnoma kelib tushganidan soʻng 5 daqiqa ichida 4-bosqich “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimi 1. “TIEK” va “Bolalarni vasiylik, homiylik va farzandlikka olish” axborot tizimlari tomonidan kelib tushgan maʼlumotlar asosida nafaqa tayinlash yoki rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi. 2. Nafaqa tayinlangani yoki tayinlash rad etilgani haqidagi maʼlumotlarni Davlat xizmatlari markaziga yuboradi. 3. Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali nafaqa tayinlash uchun murojaat qilgan fuqaroning mobil telefon raqamiga nafaqa tayinlash rad etilganligi haqida SMS-xabar yuboradi. Maʼlumotlar oʻrganilganidan soʻng 5 daqiqa ichida 5-bosqich Davlat xizmatlari markazi yoki Markazlarning ijtimoiy xodimlar guruhlari 1. Nafaqa tayinlash rad etilgan taqdirda rad etish sabablari toʻgʻrisida murojaat qiluvchini xabardor qiladi. 2. Nafaqa tayinlangan taqdirda nafaqani qachon va qayerdan olish toʻgʻrisida murojaat qiluvchini xabardor qiladi. Maʼlumot olinganidan soʻng 5 daqiqa ichida
Ijtimoiy himoyaga muhtoj boʻlgan ayrim toifadagi shaxslarga nafaqa tayinlash va toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 9-ILOVA
Yoshga doir nafaqani tayinlash yuzasidan davlat xizmatini koʻrsatish
Bosqichlar Subyektlar Mexanizm Bajarish muddatlari 1-bosqich Murojaat qiluvchi ( nafaqa olish huquqi paydo boʻlgan shaxs yoki uning qonuniy vakili ) 1. Nafaqa tayinlash yuzasidan Davlat xizmatlari markaziga, Markazlarning ijtimoiy xodimlar guruhlariga yokiMarkazga kelib murojaat qiladi. Xohishiga koʻra 2. Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalidan roʻyxatdan oʻtgan holda soʻrovnoma shaklini toʻldiradi. Murojaat qilinganda 2-bosqich Davlat xizmatlari markazi Soʻrovnomani toʻldirib, elektron shaklda “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimiga yuboradi. Soʻrovnoma toʻldirilgandan soʻng 5 daqiqa ichida Markaz ijtimoiy xodimlar guruhlari Soʻrovnomani toʻldirib, “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimiga kiritadi. Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali Soʻrovnomani “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimiga yuboradi. Avtomatik tarzda 3-bosqich “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimi 1. Qonuniy vakil keksa yoshdagi shaxsning homiysi ekanligini oʻrganish uchun “Bolalarni vasiylik, homiylik va farzandlikka olish” axborot tizimga soʻrov yuboradi. 2. Murojaatchini farzandi bolalikdan nogironligi bor (boʻlgan) bola ekanligini oʻrganish uchun “TIEK” axborot tizimiga soʻrov yuboradi. 3. Murojaatchini bolalikdan nogironligi boʻlgan shaxs (bola) bilan qarindoshlik aloqalarini oʻrganish uchun Adliya vazirligiga soʻrov yuboradi. Soʻrovnoma kelib tushganidan soʻng 5 daqiqa ichida 4-bosqich “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimi 1. Kelib tushgan maʼlumotlarga asosan nafaqa tayinlash yoki rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi. 2. Nafaqa tayinlangani yoki tayinlash rad etilgani haqidagi maʼlumotlarni Davlat xizmatlari markaziga yuboradi. 3. Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali nafaqa tayinlash uchun murojaat qilgan fuqaroning mobil telefon raqamiga nafaqa tayinlash rad etilganligi haqida SMS-xabar yuboradi. Maʼlumotlar oʻrganilganidan soʻng 5 daqiqa ichida 5-bosqich Davlat xizmatlari markazi yoki Markazlar ijtimoiy xodimlar guruhlari 1. Nafaqa tayinlash rad etilgan taqdirda rad etish sabablari toʻgʻrisida murojaat qiluvchini xabardor qiladi. 2. Nafaqa tayinlangan taqdirda nafaqani qachon va qayerdan olish toʻgʻrisida murojaat qiluvchini xabardor qiladi. Maʼlumot olinganidan soʻng 5 daqiqa ichida
Ijtimoiy himoyaga muhtoj boʻlgan ayrim toifadagi shaxslarga nafaqa tayinlash va toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 10-ILOVA
(sana) (raqam) Nogironlik, boquvchisini yoʻqotganlik va yoshga doir nafaqa tayinlash boʻyicha SOʻROVNOMA I. Murojaat qiluvchi toʻgʻrisida maʼlumotlar 1. Nafaqa turi Davlat pensiyasini tayinlash uchun zarur boʻlgan ish stajiga ega boʻlmagan yoshga doir nafaqa olish huquqiga ega boʻlgan shaxslarga yoshga doir nafaqa □ Bolalikdan nogironligi boʻlgan farzandi bor (boʻlgan) onalarga yoshga doir nafaqa □ Ish stajiga ega boʻlmagan I va II guruh nogironligi boʻlgan shaxslarga nogironlik nafaqa □ Davlat pensiyasini olish huquqi boʻlmagan vafot etgan shaxsning qaramogʻida boʻlgan oilaning mehnatga layoqatsiz aʼzolar uchun boquvchisini yoʻqotganlik nafaqa □ 2. Familiyasi: 3. Ismi: 4. Otasining ismi: 5. Tugʻilgan sanasi: 6. Pasport (identifikatsiya ID-karta) seriyasi va raqami: 7. Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami: 8. Mahalla fuqarolar yigʻini nomi: 9. Telefon raqami: 10. Elektron pochta manzili (mavjud boʻlsa): II. Murojaat qonuniy vakili tomonidan berilganida toʻldiriladi 1. Familiyasi: 2. Ismi: 3. Otasining ismi: 4. Tugʻilgan sanasi: 5. Pasport (identifikatsiya ID-karta) seriyasi va raqami: 6. Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami: 7. Mahalla fuqarolar yigʻini nomi: 8. Telefon raqami: 9. Elektron pochta manzili (mavjud boʻlsa): Murojaat qiluvchining imzosi
Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 23-martdagi 119-son qaroriga 1 1 -ILOVA
18 yosh va undan katta chuqur darajadagi aqliy zaiflik tashxisi qoʻyilgan nogironligi boʻlgan shaxslarning parvarishi bilan band boʻlgan qonuniy vakilga parvarishlash nafaqasini tayinlash va toʻlash tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom 18 yosh va undan katta chuqur darajadagi aqliy zaiflik tashxisi qoʻyilgan nogironligi boʻlgan shaxslar (keyingi oʻrinlarda — nogironligi boʻlgan shaxslar)ning parvarishi bilan band boʻlgan qonuniy vakilga parvarishlash nafaqasi (keyingi oʻrinlarda — parvarishlash nafaqasi)ni tayinlash va toʻlash tartibini belgilaydi.
Parvarishlash nafaqasi Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari, Oʻzbekiston Respublikasida doimiy yashaydigan xorijiy davlat fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslarga tayinlanadi.
2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
vakolatli organ — Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligining “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazlari;
nafaqa oluvchi — nogironligi boʻlgan shaxslarga belgilangan tartibda vasiy sifatida tayinlangan shaxs;
moliyaviy agent — parvarishlash nafaqasini nafaqa oluvchining ijtimoiy kartasiga oʻtkazishga masʼul boʻlgan Oʻzbekiston Respublikasi rezidenti boʻlgan tijorat banki.
3. Parvarishlash nafaqasi nafaqa oluvchining vakolatli organga qilgan murojaatiga asosan “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimi (keyingi oʻrinlarda — “YAMIH” AT) orqali inson omilisiz avtomatik tarzda tayinlanadi hamda har oyda toʻlab boriladi.
4. Parvarishlash nafaqasi nafaqa oluvchi tomonidan murojaat qilingan kundan boshlab, nogironlik va nafaqa oluvchiga belgilangan vasiylik muddatining butun davri davomida toʻlab boriladi. Bunda nafaqa oluvchi Oʻzbekiston Respublikasi hududida doimiy yashovchi chet el fuqarosi va fuqaroligi boʻlmagan shaxs boʻlsa, unga parvarishlash nafaqasi uning yashash guvohnomasi (ID-karta yoki pasport) amal qiladigan muddat davomida toʻlanadi.
5. Parvarishlash nafaqasini toʻlash bilan bogʻliq xarajatlar Oʻzbekiston Respublikasining respublika budjeti mablagʻlari hisobidan moliyalashtiriladi.
6. Parvarishlash nafaqasini tayinlash va toʻlash ushbu Nizomga 1-ilovaga muvofiq sxema asosida amalga oshiriladi.
2-bob. Parvarishlash nafaqasini tayinlash
7. Nafaqa oluvchi parvarishlash nafaqasini olish uchun vakolatli organga bevosita borgan holda yoki ijtimoiy xodim orqali murojaat qiladi. Bunda vakolatli organning masʼul xodimi yoki ijtimoiy xodim tomonidan “YAMIH” AT orqali nafaqa oluvchining nomidan mazkur Nizomga 2-ilovaga muvofiq shakldagi soʻrovnoma elektron tarzda toʻldiriladi. Bunda:
soʻrovnomani toʻldirish jarayonida nafaqa oluvchi tomonidan vakolatli organning masʼul xodimi yoki ijtimoiy xodimga nogironlik boʻlgan shaxsga vasiylik tayinlash toʻgʻrisidagi qaror taqdim etilishi talab etiladi;
nafaqa oluvchi tomonidan nogironligi boʻlgan shaxsga vasiy tayinlash toʻgʻrisidagi qaror taqdim etilmagan taqdirda, vakolatli organning masʼul xodimi yoki ijtimoiy xodim tomonidan soʻrovnomani toʻldirish rad etiladi hamda bir ish kuni ichida nafaqa oluvchiga rad etish asoslari bayon etilgan javob xati beriladi.
8. Soʻrovnomaga ilova qilinadigan hujjatning toʻgʻriligiga vakolatli organning masʼul xodimi yoki ijtimoiy xodim, uning haqiqiyligiga esa nafaqa oluvchi javobgar hisoblanadi.
9. Soʻrovnoma toʻldirilgandan soʻng nafaqa oluvchi unga kiritilgan maʼlumotlarning toʻgʻriligini tekshiradi va uni identifikatsiya qilishning tegishli vositalari (daktiloskopiya, elektron raqamli imzo, Face-ID, Mobil-ID va boshqalar) bilan tasdiqlaydi.
10. Soʻrovnoma nafaqa oluvchi tomonidan tasdiqlanganidan soʻng unda koʻrsatilgan quyidagi maʼlumotlar “YAMIH” ATda avtomatik ravishda oʻrganiladi:
nogironligi boʻlgan shaxsning nogironligi va chuqur darajadagi aqliy zaiflik tashxisi qoʻyilganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;
nogironligi boʻlgan shaxsning “Gʻamxoʻrlik” markaziga joylashtirilganligi yoki “Yangi kun” kunduzgi qarab turish, uy sharoitida qarab turish va kichik hajmli “Madad” uylari xizmatlarining biridan foydalanayotganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar.
11. Nafaqa oluvchining parvarishlash nafaqasini tayinlash va toʻlash boʻyicha murojaatini koʻrib chiqqanlik uchun toʻlov undirilmaydi.
12. Quyidagi hollarda parvarishlash nafaqasini tayinlash rad etiladi:
soʻrovnomada koʻrsatilgan nogironligi boʻlgan shaxsning nogironligi va unga chuqur darajadagi aqliy zaiflik tashxisi qoʻyilganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar aniqlanmasa;
soʻrovnomada koʻrsatilgan nogironligi boʻlgan shaxs “Gʻamxoʻrlik” markaziga joylashtirilganligi yoki “Yangi kun” kunduzgi qarab turish, uy sharoitida qarab turish va kichik hajmli “Madad” uylari xizmatlarining biridan foydalanayotganligi aniqlanganda.
Parvarishlash nafaqasini tayinlashni boshqa asoslarga koʻra rad etishga yoʻl qoʻyilmaydi.
13. Soʻrovnomaga muvofiq ushbu Nizomning 10-bandida nazarda tutilgan maʼlumotlar oʻrganilgandan soʻng, “YAMIH” ATda nafaqa tayinlanadi yoki nafaqa tayinlash rad etiladi hamda nafaqa oluvchining soʻrovnomada koʻrsatilgan mobil aloqa vositasiga quyidagilarni nazarda tutuvchi SMS-xabarnoma yuboriladi:
tayinlangan parvarishlash nafaqasi toʻlovlarini amalga oshiruvchi va uning nomiga rasmiylashtirilgan ijtimoiy kartani (agar ijtimoiy karta rasmiylashtirilmagan boʻlsa) taqdim etuvchi moliyaviy agent toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;
nafaqa tayinlashni rad etish asoslari.
3-bob. Parvarishlash nafaqasini toʻlash
14. Tayinlangan parvarishlash nafaqasi boʻyicha toʻlovlar moliyaviy agent tomonidan nafaqa oluvchining ijtimoiy kartasiga oʻtkaziladi.
15. Parvarishlash nafaqasi toʻlovini amalga oshirish uchun nafaqa oluvchining ijtimoiy kartasi mavjud boʻlmagan taqdirda, ushbu shaxsga parvarishlash nafaqasini tayinlash bilan bir vaqtda unga ijtimoiy karta rasmiylashtirish maqsadida “YAMIH” AT orqali uning maʼlumotlari moliyaviy agentga yuboriladi.
16. Joriy oy davomida tayinlangan parvarishlash nafaqalari boʻyicha toʻlovlarni amalga oshirish uchun toʻlov roʻyxat (vedomost)lari hamda tegishli mablagʻlar “YAMIH” AT orqali Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi tomonidan keyingi oyning 5-sanasiga qadar moliyaviy agentga taqdim etiladi va moliyalashtiriladi.
Ushbu bandda koʻrsatilgan muddatning oxirgi kuni bayram va dam olish kunlariga toʻgʻri kelganda, toʻlov roʻyxat (vedomost)lari va zarur mablagʻlar keyingi ikki ish kuni mobaynida moliyaviy agentga taqdim etilishi va moliyalashtirilishi mumkin.
17. Moliyaviy agent tomonidan bir ish kuni davomida taqdim etilgan toʻlov roʻyxat (vedomost)lariga asosan nafaqa oluvchilarning ijtimoiy kartalariga parvarishlash nafaqalari oʻtkazilishi taʼminlanadi.
18. Toʻliq boʻlmagan oy kunlari uchun tayinlangan parvarishlash nafaqasining nafaqa oluvchiga toʻlanadigan miqdori quyidagi tartibda aniqlanadi:
tayinlangan parvarishlash nafaqasi miqdorini tegishli oyning kalendar kunlari soniga boʻlish yoʻli bilan bir kun uchun toʻlov summasi aniqlanadi;
bir kun uchun toʻlov summasi toʻlov amalga oshirilishi lozim boʻlgan tegishli oyning qolgan kalendar kunlari soniga koʻpaytiriladi.
19. Quyidagi hollarda parvarishlash nafaqasini toʻlash toʻxtatib turiladi:
nogironligi boʻlgan shaxs uzrsiz sabablarga koʻra belgilangan muddatda tibbiy-ijtimoiy ekspert komissiyasiga qayta koʻrikdan oʻtish uchun bormagan boʻlsa;
nafaqa oluvchi tomonidan parvarishlash nafaqasini toʻlashni toʻxtatib turish toʻgʻrisida ariza berilganda.
Tayinlangan parvarishlash nafaqasini toʻlash qonunchilikda nazarda tutilgan boshqa hollarda ham toʻxtatib turiladi.
Parvarishlash nafaqasini toʻlash ushbu bandda koʻrsatilgan asoslar boʻyicha toʻxtatib turilgan taqdirda, nafaqa oluvchi vakolatli organga kelib shaxsini tasdiqlovchi hujjatni hamda toʻxtatish asoslari bekor qilinganligiga oid maʼlumotlarni koʻrsatgan holda murojaat qilgandan soʻng bir ish kuni ichida qayta tiklanadi.
Bunda mazkur bandning ikkinchi xatboshisida nazarda tutilgan holat boʻyicha shaxs:
bir oy ichida tibbiy-ijtimoiy ekspert komissiyasi koʻrigidan oʻtsa hamda unga qayta nogironlik belgilanib, chuqur darajadagi aqliy zaiflik tashxisi qoʻyilgan taqdirda, parvarishlash nafaqasi toʻxtatib turilgan kundan eʼtiboran qayta tiklanadi;
bir oydan koʻp vaqt oʻtganidan soʻng tibbiy-ijtimoiy ekspert komissiyasi koʻrigidan oʻtsa hamda unga qayta nogironlik belgilanib, chuqur darajadagi aqliy zaiflik tashxisi qoʻyilgan taqdirda, parvarishlash nafaqasi nogironlik qayta belgilangan kundan eʼtiboran qayta tiklanadi.
20. Quyidagi hollarda parvarishlash nafaqasini toʻlash toʻxtatiladi:
nogironligi boʻlgan shaxs yoki nafaqa oluvchi vafot etganda;
nafaqa oluvchi ozodlikdan mahrum etilganda;
vasiylik tugatilganda yoxud vasiylik va homiylik organi tomonidan nafaqa oluvchi belgilangan tartibda vasiy sifatidagi majburiyatlarni bajarishdan ozod qilinganda yoki chetlashtirilganda;
nogironligi boʻlgan shaxs yoki nafaqa oluvchi doimiy yashash uchun Oʻzbekiston Respublikasi tashqarisiga chiqib ketganda;
nogironligi boʻlgan shaxs “Gʻamxoʻrlik” markaziga joylashtirilganda;
nogironligi boʻlgan shaxs “Yangi kun” kunduzgi qarab turish xizmati, uy sharoitida qarab turish xizmati yoki kichik hajmli “Madad” uylari xizmatlarining biridan foydalanishni boshlaganda;
nafaqa oluvchi Oʻzbekiston Respublikasi tashqarisiga chiqib bir oydan ortiq vaqt mobaynida Oʻzbekiston Respublikasiga qaytib kelmaganida (bundan parvarishi bilan band boʻlgan nogironligi boʻlgan shaxs bilan birga chiqib ketgan holat mustasno);
nafaqa oluvchi surishtiruv va tergov organlaridan hamda suddan yashirinib yurganda yoki uni jinoiy jazoni oʻtashdan boʻyin tovlayotgan shaxs sifatida qidiruv eʼlon qilinganda yoki bedarak yoʻqolganda.
21. Ushbu Nizomning 19 va 20-bandlarida nazarda tutilgan parvarishlash nafaqasini toʻlashning toʻxtatilishi yoki toʻxtatib turilishi yoxud qayta tiklanishiga olib keladigan holatlar paydo boʻlganda, tegishli holatlar paydo boʻlgan oydan keyingi oyning birinchi sanasidan boshlab toʻxtatiladi yoki toʻxtatib turiladi yoxud qayta tiklanadi.
22. Nafaqa oluvchiga toʻlanishi lozim boʻlgan va uning vafot etishi munosabati bilan olinmay qolgan parvarishlash nafaqasi summasi meros tarkibiga kiritilmaydi.
23. Nogironligi boʻlgan shaxs yoki nafaqa oluvchi vafot etganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar “YAMIH” ATga kelib tushgan oy uchun toʻlov roʻyxat (vedomost)lari shakllantirilganda yoki parvarishlash nafaqasi boʻyicha toʻlov nafaqa oluvchining ijtimoiy kartasiga kirim qilingan taqdirda, parvarishlash nafaqasi qaytarilmaydi.
4-bob. Yakunlovchi qoidalar
24. Ushbu Nizomga muvofiq parvarishlash nafaqasini tayinlash va toʻlash uchun zarur boʻlgan va vakolatli organga axborot tizimlari orqali yuboriladigan maʼlumotlarning toʻgʻriligi hamda haqqoniyligi uchun javobgarlik ushbu maʼlumotlarni yuborgan vazirlik yoki idoraga yuklatiladi.
25. Parvarishlash nafaqasi toʻlovining toʻxtatilishi yoki toʻxtatib turilishiga olib keladigan holatlar paydo boʻlgan taqdirda, nafaqa oluvchi bu haqda vakolatli organga xabar berilishi shart.
26. Nafaqa oluvchiga u tomonidan qilingan qasddan notoʻgʻri hujjatlarni taqdim etish, mazkur Nizomning 25-bandida nazarda tutilgan holatlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni taqdim etmaslik natijasida yoki hisoblashdagi yoxud boshqa texnik xato oqibatida ortiqcha toʻlangan mablagʻlar keyingi oylarda toʻlanadigan parvarishlash nafaqasidan ushlab qolinadi.
Bunda ortiqcha toʻlangan parvarishlash nafaqasi summasi ushlab qolingandan soʻng nafaqa oluvchiga toʻlanishi lozim boʻlgan parvarishlash nafaqasining miqdori minimal isteʼmol xarajatlaridan kam boʻlishi mumkin emas.
27. Nafaqa oluvchi ortiqcha toʻlangan parvarishlash nafaqasi summalarini ushlab qolinishidan norozi boʻlgan taqdirda yoki parvarishlash nafaqasi toʻxtatilganda, aniqlangan qarzdorlik nafaqa oluvchidan sud tartibida undiriladi.
28. Parvarishlash nafaqasini tayinlash yoki tayinlashni rad etish toʻgʻrisidagi qaror yuzasidan nafaqa oluvchi tomonidan boʻysunuv tartibida yuqori turuvchi organga yoki bevosita sudga shikoyat qilinishi mumkin.
29. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javobgar boʻladi.
18 yosh va undan katta chuqur darajadagi aqliy zaiflik tashxisi qoʻyilgan nogironligi boʻlgan shaxslarning parvarishi bilan band boʻlgan qonuniy vakilga parvarishlash nafaqasini tayinlash va toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
18 yosh va undan katta chuqur darajadagi aqliy zaiflik tashxisi qoʻyilgan nogironligi boʻlgan shaxslarning parvarishi bilan band boʻlgan qonuniy vakilga parvarishlash nafaqasini tayinlash
Bosqichlar Subyektlar Mexanizm Bajarish muddatlari 1-bosqich 18 yosh va undan katta chuqur darajadagi aqliy zaiflik tashxisi qoʻyilgan nogironligi boʻlgan shaxslarning parvarishi bilan band boʻlgan qonuniy vakil (keyingi oʻrinlarda — qonuniy vakil) 18 yosh va undan katta chuqur darajadagi aqliy zaiflik tashxisi qoʻyilgan nogironligi boʻlgan shaxslarning parvarishi bilan band boʻlgan qonuniy vakilga parvarishlash nafaqasi (keyingi oʻrinlarda — parvarishlash nafaqasi)ni tayinlash yuzasidan “Inson” ijtimoiy xizmatlar markaziga yoki tegishli ijtimoiy xodimga murojaat qiladi. Xohishiga koʻra 2-bosqich “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazi yoki tegishli ijtimoiy xodim “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimi (keyingi oʻrinlarda — “YAMIH” AT)da qonuniy vakil nomidan soʻrovnoma toʻldiradi. Murojaat qilingan vaqtda 3-bosqich Qonuniy vakil Maʼlumotlarning toʻgʻriligini tekshiradi va identifikatsiya qilishning tegishli vositalari (daktiloskopiya, elektron raqamli imzo, Face-ID, Mobil-ID va boshqalar) bilan tasdiqlaydi. Soʻrovnoma toʻldirilgandan soʻng 4-bosqich “YAMIH” AT Soʻrovnomada koʻrsatilgan maʼlumotlarni belgilangan tartibda oʻrganish natijasida qonuniy vakilga parvarishlash nafaqasi tayinlanadi yoki mazkur nafaqani tayinlash rad etiladi. Soʻrovnoma tasdiqlangandan soʻng avtomatik ravishda 5-bosqich Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi Joriy oy davomida tayinlangan parvarishlash nafaqalari boʻyicha toʻlovlarni amalga oshirish uchun toʻlov roʻyxat (vedomost)lari hamda tegishli mablagʻlar “YAMIH” AT orqali moliyaviy agentga taqdim etiladi va moliyalashtiriladi. Har oy keyingi oyning 5-sanasiga qadar 6-bosqich Moliyaviy agent Taqdim etilgan toʻlov roʻyxat (vedomost)lariga asosan nafaqa oluvchilarning ijtimoiy kartalariga parvarishlash nafaqalari oʻtkazilishi taʼminlanadi. Bir ish kuni davomida
18 yosh va undan katta chuqur darajadagi aqliy zaiflik tashxisi qoʻyilgan nogironligi boʻlgan shaxslarning parvarishi bilan band boʻlgan qonuniy vakilga parvarishlash nafaqasini tayinlash va toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
18 yosh va undan katta chuqur darajadagi aqliy zaiflik tashxisi qoʻyilgan nogironligi boʻlgan shaxslarning parvarishi bilan band boʻlgan qonuniy vakilga parvarishlash nafaqasini tayinlash boʻyicha
I. Murojaat qiluvchi (Qonuniy vakil) toʻgʻrisida maʼlumotlar 1. Familiyasi: 2. Ismi: 3. Otasining ismi: 4. Tugʻilgan sanasi: 5. Pasport (identifikatsiya ID-karta) seriyasi va raqami: 6. Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami: 7. Mahalla fuqarolar yigʻini nomi: 8. Telefon raqami: 9. Elektron pochta manzili (mavjud boʻlsa): 10. Vasiylik yoki homiylik belgilashga doir vakolatli organning qarori raqami: 11. Aqliy zaiflik tashxisi qoʻyilgan nogironligi boʻlgan shaxsga vasiylik yoki homiylik belgilashga doir vakolatli organning qarori*: II. 18 yosh va undan katta chuqur darajadagi aqliy zaiflik tashxisi qoʻyilgan nogironligi boʻlgan shaxsning maʼlumotlari 1. Familiyasi: 2. Ismi: 3. Otasining ismi: 4. Tugʻilgan sanasi: 5. Pasport (identifikatsiya ID-karta) seriyasi va raqami: 6. Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami: 7. Nogironlik maʼlumotlari va tashxisi: 8. Nogironligi boʻlgan shaxsning “Gʻamxoʻrlik” markazlariga yoki “Yangi kun” kunduzgi qarab turish xizmati, uy sharoitida qarab turish xizmati, kichik hajmli “Madad” uylari xizmatlaridan biriga joylashtirilganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar:
Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 23-martdagi 119-son qaroriga 2-ILOVA
Oʻzgalar parvarishiga muhtoj boʻlgan yolgʻiz keksalar va oʻzgalar parvarishiga muhtoj yolgʻiz nogironligi boʻlgan shaxslarga uy-joy kommunal xizmatlar haqi hamda oziq-ovqat mahsulotlari va shaxsiy gigiyena tovarlari uchun moddiy yordamni tayinlash va toʻlash tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom oʻzgalar parvarishiga muhtoj boʻlgan yolgʻiz keksalar va oʻzgalar parvarishiga muhtoj yolgʻiz nogironligi boʻlgan shaxslarga “proaktiv shakl”da uy-joy kommunal xizmatlar haqini toʻlash hamda oziq-ovqat mahsulotlari va shaxsiy gigiyena tovarlari uchun moddiy yordam (keyingi oʻrinlarda — moddiy yordam)ni tayinlash va toʻlash tartibini belgilaydi.
Moddiy yordam Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari, Oʻzbekiston Respublikasida doimiy yashaydigan xorijiy davlat fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslarga tayinlanadi.
2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
Reyestr — Oʻzgalar parvarishiga muhtoj boʻlgan yolgʻiz yashovchi hamda yolgʻiz keksalar va nogironligi boʻlgan shaxslarning reyestri;
“proaktiv shakl”da moddiy yordam tayinlash boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning axborot tizimlari (keyingi oʻrinlarda — axborot tizimlari) — oʻzgalar parvarishiga muhtoj boʻlgan yolgʻiz keksalar va oʻzgalar parvarishiga muhtoj yolgʻiz nogironligi boʻlgan shaxslarning maʼlumotlari saqlanadigan Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligining (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimi;
oʻzgalar parvarishiga muhtoj boʻlgan yolgʻiz keksalar va oʻzgalar parvarishiga muhtoj yolgʻiz nogironligi boʻlgan shaxslar (keyingi oʻrinlarda — yolgʻiz keksalar yoki yolgʻiz nogironligi boʻlgan shaxslar) — Reyestrga kiritilgan oʻzgalar parvarishiga muhtoj boʻlgan yolgʻiz keksalar va nogironligi boʻlgan shaxslar;
moliyaviy agent — moddiy yordamni uni oluvchilarga toʻlashga masʼul boʻlgan Oʻzbekiston Respublikasi rezidenti boʻlgan tijorat banki;
proaktiv shaklda moddiy yordam tayinlash boʻyicha vakolatli organ — Agentlik;
moddiy yordam — uni olish huquqi paydo boʻlgan shaxslarga uy-joy kommunal xizmatlar haqini toʻlash hamda oziq-ovqat mahsulotlari va shaxsiy gigiyena tovarlari uchun minimal isteʼmol xarajatlari miqdorida toʻlanadigan har oylik pul toʻlovi.
3. Ushbu Nizomga muvofiq “proaktiv shakl”da moddiy yordamni tayinlashga oid davlat xizmati vakolatli organ tomonidan koʻrsatiladi.
4. Moddiy yordamni tayinlash Agentlik tomonidan amalga oshiriladi.
5. Davlat xizmati koʻrsatilganligi uchun yigʻim undirilmaydi.
6. Moddiy yordam Reyestrga kiritilgan yolgʻiz keksalar va yolgʻiz nogironligi boʻlgan shaxslarga Respublika budjeti mablagʻlari hisobidan tayinlanadi va har oyda toʻlanadi.
2-bob. Moddiy yordamni tayinlash
7. Moddiy yordam yolgʻiz keksalar va yolgʻiz nogironligi boʻlgan shaxslar Reyestrga kiritilgan oydan keyingi oyning birinchi sanasidan boshlab Agentlik tomonidan “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimi orqali “proaktiv shakl”da tayinlanadi.
8. “Proaktiv shakl”da yolgʻiz keksalar va yolgʻiz nogironligi boʻlgan shaxslarga moddiy yordamni tayinlash boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish ushbu Nizomga 1-ilovaga muvofiq sxema asosida amalga oshiriladi.
9. Agentlik:
a) yolgʻiz keksalar va yolgʻiz nogironligi boʻlgan shaxslarni Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 11-martdagi 123-son qaroriga 1-ilova bilan tasdiqlangan Oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxslarni eʼtirof etish, individual tartibda ijtimoiy xizmatlar va yordamlar koʻrsatish rejasini tasdiqlash va monitoring qilishning maʼmuriy reglamentiga asosan aniqlaydi, Reyestrga kiritadi va Reyestrdan chiqaradi hamda ularning elektron roʻyxatni shakllantiradi;
b) Reyestrga kiritilgan yolgʻiz keksalar va yolgʻiz nogironligi boʻlgan shaxslarga “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimi orqali avtomatik tarzda moddiy yordamni tayinlaydi yoki toʻlovni toʻxtatadi;
v) ushbu Nizomga muvofiq tayinlangan moddiy yordamni toʻlash uchun toʻlov qaydnomalari “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimi orqali har oyning 4 sanasiga qadar moliyaviy agentga yuboradi hamda zarur mablagʻlarni moliyaviy agentga oʻtkazib beradi;
d) “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimi orqali moddiy yordam tayinlanganida yoki toʻlov toʻxtatilganida 5 daqiqa ichida elektron maʼlumotnomada koʻrsatilgan mobil aloqa vositasiga SMS-xabar yuboradi.
11. Moddiy yordamni toʻlash yolgʻiz keksalar va yolgʻiz nogironligi boʻlgan shaxslar Reyestrdan chiqarilgan oydan keyingi oyning birinchi sanasidan boshlab Agentlik tomonidan “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot orqali avtomatik ravishda toʻxtatiladi.
3-bob. Moddiy yordamni toʻlash
12. Moddiy yordam qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartib va muddatlarda moliyaviy agent tomonidan joriy toʻlov oyidan kechikmay toʻlanadi.
2027-yil 1-yanvardan boshlab ijtimoiy karta rasmiylashtirilmagan Reyestrga kiritilgan shaxsga moddiy yordam ijtimoiy karta olingandan keyin bir yoʻla toʻlanadi.
13. Oʻzbekiston Respublikasida doimiy yashaydigan chet el fuqarosi yoki fuqaroligi boʻlmagan yolgʻiz keksalar yoki yolgʻiz nogironligi boʻlgan shaxslarga moddiy yordam yashash guvohnomasi (ID-kartasi) amal qiladigan muddat davomida toʻlanadi.
14. Moddiy yordam oluvchi Oʻzbekiston Respublikasi hududi doirasida doimiy yashash uchun boshqa tuman (shahar)ga koʻchganida moddiy yordamni toʻlash yangi yashash joyi boʻyicha Agentlik tomonidan davom ettiriladi. Bunday holda moddiy yordamni toʻlash ilgarigi yashash joyi boʻyicha moddiy yordamni toʻlash toʻxtatilgan vaqtdan boshlab davom ettiriladi.
14 1 . Tayinlangan moddiy yordamni toʻlash:
ketma-ket uch oydan ortiq vaqt mobaynida moddiy yordamni yetkazib berish (topshirish) yuklatilgan moliyaviy agent orqali moddiy yordam olinmaganda;
fuqaro ozodlikdan mahrum etilganda;
fuqaro “Gʻamxoʻrlik” markazlari yoki Ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash markazlariga joylashtirilganda;
2027-yil 1-yanvardan boshlab uch oydan ortiq vaqt mobaynida ijtimoiy karta ochilmaganda;
moddiy yordamni toʻlashni toʻxtatib turish toʻgʻrisida fuqaro tomonidan ariza berilganda toʻxtatib turiladi.
Tayinlangan moddiy yordamni toʻlash qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan boshqa hollarda ham toʻxtatib turilishi mumkin.
Moddiy yordamni toʻlash fuqaro yoki uning vasiysi tomonidan moddiy yordamni toʻlashni tiklash toʻgʻrisida ariza taqdim etilgandan, shuningdek shaxsini tasdiqlovchi hujjatni koʻrsatgandan soʻng tiklanadi.
Fuqaroning “Gʻamxoʻrlik” markazlari yoki Ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash markazlarida yoxud sud hukmi boʻyicha ozodlikdan mahrum etish joylarida boʻlgan vaqti uchun moddiy yordam toʻlanmaydi. Fuqaro “Gʻamxoʻrlik” markazlari yoki Ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash markazlaridan chiqarilganda (bundan Oʻzgalar parvarishiga muhtoj boʻlgan yolgʻiz yashovchi hamda yolgʻiz keksalar va nogironligi boʻlgan shaxslarning reyestridan chiqarilganligi mustasno) yoxud jazoni oʻtab boʻlganidan keyin moddiy yordam toʻlash moddiy yordamni toʻlashni tiklash toʻgʻrisida ariza berilgan kundan boshlab tiklanadi.
14 2 . Tayinlangan moddiy yordamni toʻlash:
fuqaro vafot etganda;
tayinlangan moddiy yordamga huquqlar yoʻqolganda;
doimiy yashash uchun Oʻzbekiston Respublikasi tashqarisiga chiqib ketilganda toʻxtatiladi.
4-bob. Yakunlovchi qoidalar
15. Ushbu Nizomga muvofiq axborot tizimlari orqali yuborilgan moddiy yordamni toʻlash huquqini beradigan elektron maʼlumotlarni toʻgʻriligi va haqqoniyligi uchun javobgarlik Agentlikka yuklatiladi.
16. Manfaatdor vazirliklar va idoralarning axborot tizimlaridan yolgʻiz keksalar yoki yolgʻiz nogironligi boʻlgan shaxslar toʻgʻrisida elektron shaklda avtomatlashtirilgan tarzda olingan maʼlumotlar Oʻzbekiston Respublikasining “Shaxsga doir maʼlumotlar toʻgʻrisida” Qonuniga muvofiq himoyalanadi.
17. Yolgʻiz keksalar yoki yolgʻiz nogironligi boʻlgan shaxslar davlat xizmati koʻrsatilishida Agentlik xodimlarining noqonuniy xatti-harakatlari yuzasidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda shikoyat qilish huquqiga ega.
18. Ushbu Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
Oʻzgalar parvarishiga muhtoj boʻlgan yolgʻiz keksalar va oʻzgalar parvarishiga muhtoj yolgʻiz nogironligi boʻlgan shaxslarga moddiy yordamni tayinlash va toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
“Proaktiv shakl”da oʻzgalar parvarishiga muhtoj boʻlgan yolgʻiz keksalar va oʻzgalar parvarishiga muhtoj yolgʻiz nogironligi boʻlgan shaxslarga moddiy yordamni toʻlovni tayinlash boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish
Bosqichlar Subyektlar Mexanizm Bajarish muddatlari 1-bosqich Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi Shaxsni oʻzgalar parvarishiga muhtoj boʻlgan yolgʻiz keksalar va oʻzgalar parvarishiga muhtoj yolgʻiz nogironligi boʻlgan shaxslarni Oʻzgalar parvarishiga muhtoj boʻlgan yolgʻiz yashovchi hamda yolgʻiz keksalar va nogironligi boʻlgan shaxslarning reyestriga kiritadi yoki chiqaradi. Holatlar aniqlanganda 2-bosqich “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimi Oʻzgalar parvarishiga muhtoj boʻlgan yolgʻiz yashovchi hamda yolgʻiz keksalar va nogironligi boʻlgan shaxslarning reyestriga kiritilgan maʼlumotlarga asosan: avtomatik ravishda moddiy yordamni tayinlaydi yoki avtomatik ravishda moddiy yordamni toʻxtatadi. Maʼlumotlar kelib tushganidan soʻng 10 daqiqa ichida 3-bosqich Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi 1. Toʻlov qaydnomalarini shakllantiradi va axborot tizimi orqali moliyaviy agentga yuboradi. Xar oyning 4-sanasiga qadar 2. Moddiy yordam tayinlangan yoki toʻxtatilganida shaxsga SMS xabarnomani yuboradi. Qoʻshimcha toʻlov tayinlangan yoki toʻxtatilganidan soʻng 5 daqiqa ichida
Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 23-martdagi 119-son qaroriga 3-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
1. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Kengashi Rayosati va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Vazirlar Mahkamasining “Chernobil halokatidan ziyon koʻrgan Oʻzbekiston Respublikasida istiqomat qiluvchi fuqarolarni ijtimoiy himoyalash haqida” 1992-yil 6-apreldagi 170-son qarorida :
a) 3-bandning toʻrtinchi xatboshisidagi “Ulugʻ vatan urushi” soʻzlari “1941 — 1945-yillardagi urush” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) ilovada :
II boʻlimda :
9-bandda :
birinchi xatboshidagi “nafaqasi” soʻzi “pensiyasi” soʻziga almashtirilsin;
ikkinchi xatboshidagi “oylik maoshning” soʻzlari “pensiyani hisob-kitob qilish uchun olinadigan oʻrtacha oylik ish haqining” soʻzlari bilan almashtirilsin;
10-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Bundan tashqari, haqiqiy harbiy xizmatdagi harbiy xizmatchilarga va ularning oilalariga beriladigan nogironlik pensiyasi pensiyani hisoblashning bazaviy miqdorining besh barobari miqdorida toʻlanishi mumkin;”;
11-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“11) ular bilan yaqin qarindoshlari yashamasa, tuman (shahar) tibbiy-ijtimoiy xizmatlarni rivojlantirish boʻlimlari tomonidan uyda xizmat koʻrsatish;”;
24-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“24) keksalar va nogironligi boʻlgan shaxslar uchun internat uylardagi (pansionatlarda) joylar bilan imtiyozli taʼminlash.”;
III boʻlimda :
birinchi qismda :
1-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“1) oʻta zararli va oʻta ogʻir sharoitdagi mehnat bilan mashgʻul boʻlgan xodimlar uchun qonunchilik hujjatlariga muvofiq nazarda tutilgan imtiyozli shartlarda yoshga doir pensiyasiga quyidagilar chiqadi:
erkaklar — 50 yoshga toʻlib, zararlangan hududda qancha vaqt ishlaganidan qatʼi nazar, kamida 20 yillik ish stajiga ega boʻlsa;
ayollar — 45 yoshga toʻlib, zararlangan hududda qancha vaqt ishlaganidan qatʼi nazar, kamida 15 yillik ish stajiga ega boʻlsa;
yoshga doir pensiyasiga qoʻshimcha ravishda yoshga doir eng kam pensiya miqdorining 30 foizi miqdorida ustama olish;”;
2-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;
ikkinchi qismda :
1-bandda :
birinchi xatboshidagi “qarilik” soʻzi “yoshga doir” soʻzlari bilan almashtirilsin;
ikkinchi va uchinchi xatboshilardagi “zonada” soʻzi “hududda” soʻzi bilan almashtirilsin;
2-banddagi “qarilik” soʻzi “yoshga doir” soʻzlari bilan almashtirilsin;
VI boʻlimning uchinchi xatboshisidagi “3-bandida” soʻzlari “2-bandida” soʻzlari bilan almashtirilsin;
VII boʻlimning ikkinchi xatboshisidagi “qarilik” soʻzi “yoshga doir” soʻzlari bilan almashtirilsin.
2. Vazirlar Mahkamasining 2004-yil 21-dekabrdagi 595-son qarori bilan tasdiqlangan Fuqarolarning shaxsiy jamgʻarib boriladigan pensiya hisobvaraqlaridan mablagʻlarni toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 20-bandi quyidagi mazmundagi uchinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Fuqaro vafot etgandan soʻng uning Xalq bankida jamgʻarib boriladigan pensiya tizimidagi mavjud mablagʻlarini olish boʻyicha vafot etgan fuqaroning yaqin qarindoshlariga xabarnoma yuboriladi”.
4. Vazirlar Mahkamasining 2006-yil 30-oktabrdagi 223-son qarori bilan tasdiqlangan Avtomobil benzini sotib olish xarajatlarining bir qismi uchun shaxslarning ayrim toifalariga oylik pul kompensatsiyasi toʻlash tartibi toʻgʻrisida nizomda :
a) 5 va 6-bandlar oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;
b) 7-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“7. Oylik pul kompensatsiyasi toʻlovini tayinlash uchun bunga huquqi boʻlgan shaxs pensiyalar va nafaqalarni tayinlaydigan organlarga (Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi budjetdan tashqari Pensiya jamgʻarmasi, Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi, Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi, Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi, Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti davlat xavfsizligi xizmati, Oʻzbekiston Respublikasi Davlat xavfsizlik xizmati, Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi, Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyaviy sudi, Oʻzbekiston Respublikasi Oliy sudi, Oʻzbekiston Respublikasi Sudyalar oliy kengashi, Oʻzbekiston Respublikasi Bosh Prokuraturasi, Oʻzbekiston Respublikasi Elektron texnologiyalarini rivojlantirish markazi, Oʻzbekiston Respublikasi Davlat bojxona qoʻmitasi organlari) (keyingi oʻrinlarda — pul kompensatsiyasini tayinlaydigan organ) quyidagi hujjatlarni taqdim etishi zarur:
ariza;
ariza beruvchining biometrik pasporti yoki identifikatsiya ID-kartasi;
imtiyozga boʻlgan huquqlar toʻgʻrisidagi guvohnomalar nusxalari (urush qatnashchilari va nogironligi boʻlgan hamda ularga tenglashtirilgan shaxslar uchun)”;
v) quyidagi mazmundagi 8 1 -band bilan toʻldirilsin:
“8 1 . Oylik pul kompensatsiyasini tayinlash uchun ariza bergan shaxsga tegishli boʻlgan quyidagi maʼlumotlar:
avtomototransport vositasi egasining haydovchilik guvohnomasi;
avtomototransport vositasining texnik pasporti;
avtomototransport vositasi Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligining Yoʻl harakati xavfsizligi davlat xizmati organlarida davriy texnik koʻrikdan oʻtganligi;
avtomototransport vositasi egasining haydovchilik guvohnomasi haqidagi maʼlumotlar oylik pul kompensatsiyasini tayinlaydigan organlar tomonidan oʻzaro axborot almashinuvi orqali Ichki ishlar vazirligining axborot tizimlaridan olinadi.
Axborot tizimlaridan olingan maʼlumotlar asosida oylik pul kompensatsiya tayinlaydigan organlar tomonidan shaxsga oylik pul kompensatsiyasini tayinlash yoki tayinlashni rad qilish masalasi koʻrib chiqiladi”;
g) 9-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Bunda oylik pul kompensatsiyasi toʻgʻrisidagi ijobiy qaror oylik pul kompensatsiyasini tayinlaydigan organning farmoyishi yoki qarori bilan qabul qilinadi”;
d) 13-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“13. Oylik pul kompensatsiyasi toʻlovi summasining miqdori jismoniy shaxslardan yonilgʻi isteʼmoli uchun olinadigan soliq hisobga olinmagan holda har chorakda “Oʻzbekneftgaz” AJning avtomobillarga yoqilgʻi quyish shoxobchalari orqali hisobot davridan oldingi chorakning chakana savdodagi avtomobil benzini (chakana savdoda eng koʻp tarqalgan) muayyan markasining oʻrtacha sotish narxidan kelib chiqib, yigirma litr avtomobil benzini qiymati miqdorida Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Idoralararo tarif komissiyasi tomonidan belgilanadi”;
e) 14-banddagi “aloqa boʻlimi yoki banklarning boʻlimlari” soʻzlari “tijorat banki yoki boshqa ixtisoslashgan tashkilot” soʻzlari bilan almashtirilsin;
j) 15-bandning birinchi va ikkinchi xatboshilari quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligining axborot tizimlaridan olingan avtomototransportning davriy davlat texnik koʻrikdan oʻtganligi toʻgʻrisida tegishli maʼlumotlar mavjud boʻlmagan taqdirda oylik pul kompensatsiyasi toʻlash oylik pul kompensatsiya toʻlovini tayinlaydigan organlar tomonidan toʻxtatib qoʻyiladi.
Oylik pul kompensatsiyasini toʻlash avtomototransport egasi tomonidan ariza berilganidan soʻng Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligining axborot tizimlaridan olingan maʼlumotga asosan avtomototransport vositasining texnik koʻrikdan oʻtgan kunidan boshlab tiklanadi”;
z) 18-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“18. Oylik pul kompensatsiyasini toʻlaydigan vazirliklar va idoralarning hududiy boʻlinmalari, har oyning 3-kunidan kechikmay “Oʻzbekneftgaz” aksiyadorlik jamiyati tomonidan oylik pul kompensatsiyasini olish huquqiga ega boʻlgan shaxslar sonini koʻrsatgan holda keyingi oyga oylik pul kompensatsiyalari summasini toʻlash uchun moliyaviy mablagʻlar hajmida (tijorat banki yoki boshqa ixtisoslashgan tashkilot xarajatlari hisobga olingan holda) hisob-kitoblar bilan asoslangan ehtiyojga boʻlgan buyurtmanomani taqdim etadilar”;
i) 19-banddagi ““Oʻzneftmahsulot” aksiyadorlik jamiyatining “Neftbaza” MCHJlari har oyda” soʻzlari ““Oʻzbekneftgaz” aksiyadorlik jamiyati har oyning 10-kunidan” soʻzlari bilan almashtirilsin;
y) 20-banddagi ““Oʻzneftmahsulot” aksiyadorlik kompaniyasining unitar korxonalariga (neft bazalariga)” soʻzlari ““Oʻzbekneftgaz” aksiyadorlik jamiyatiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
k) 21-banddagi ““Oʻzneftmahsulot” aksiyadorlik kompaniyasining unitar korxonalariga (neft bazalariga)” soʻzlari ““Oʻzbekneftgaz” aksiyadorlik jamiyati” soʻzlari bilan almashtirilsin;
l) 1-ilovaning birinchi xatboshisi va “b” — “e” bandlardagi “Ikkinchi jahon urushi” soʻzlari “1941 — 1945-yillardagi urush” soʻzlari bilan almashtirilsin;
m) 2-ilovada :
birinchi xatboshi va “v” — “d” bandlardagi “Ikkinchi jahon urushi” soʻzlari “1941 — 1945-yillardagi urush” soʻzlari bilan almashtirilsin;
“e” va “j” bandlardagi “ichki ishlar organlari va davlat xavfsizlik xizmatining” soʻzlari “ichki ishlar organlari, davlat xavfsizlik xizmati va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti davlat xavfsizlik xizmatining” soʻzlari bilan almashtirilsin.
5. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi huzuridagi budjetdan tashqari pensiya jamgʻarmasi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2010-yil 19-fevraldagi 30-son qarorda :
a) qaror nomidagi va 1-banddagi “Moliya vazirligi” soʻzlari “Iqtisodiyot va moliya vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) ilovada :
nizomning nomidagi va 17-banddagi “Moliya vazirligi” soʻzlari “Iqtisodiyot va moliya vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
1-bandda :
“Moliya vazirligi” soʻzlari “Iqtisodiyot va moliya vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
“monitoringini” soʻzi “boʻyicha oʻrganishni” soʻzlari bilan almashtirilsin;
2-banddagi “Moliya vazirligiga” soʻzlari “Iqtisodiyot va moliya vazirligiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
7-bandda :
toʻrtinchi xatboshidagi “monitoringini” soʻzi “oʻrganishni” soʻzi bilan almashtirilsin:
oltinchi xatboshidagi ““b” — “j”-bandlariga muvofiq tayinlangan imtiyozli” soʻzlari ““b” bandi va 14-moddasiga muvofiq tayinlangan” soʻzlari bilan almashtirilsin;
8-bandda :
“a” kichik bandda :
birinchi xatboshidagi “Moliya vazirligining Gʻaznachiligidagi” soʻzlari “Iqtisodiyot va moliya huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
oltinchi xatboshidagi ““b” — “j”-bandlariga muvofiq tayinlangan imtiyozli” soʻzlari ““b” bandi va 14-moddasiga muvofiq tayinlangan” soʻzlari bilan almashtirilsin;
“v” kichik bandda :
uchinchi xatboshidagi “monitoring” soʻzi “oʻrganishni” soʻzi bilan almashtirilsin;
toʻrtinchi xatboshidagi “chaqaloq tugʻilganda beriladigan nafaqalar hamda dafn marosimi nafaqalarini hisoblaydi va toʻlaydi” soʻzlari “bola tugʻilganda bir yoʻla beriladigan nafaqalar hamda dafn marosimi nafaqalar uchun zarur mablagʻlarni moliyalashtiradi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
“g” kichik bandning oltinchi xatboshisidagi “monitoringini” soʻzi “boʻyicha oʻrganishni” soʻzlari bilan almashtirilsin;
12 va 13-bandlardagi “Davlat soliq qoʻmitasi” soʻzlari “Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Soliq qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
18-bandning birinchi va ikkinchi xatboshilaridagi “tuman (shahar) boʻlimlari” soʻzlari “hududiy boshqarmalari” soʻzlari bilan almashtirilsin;
22-bandning ikkinchi xatboshisidagi “Davlat soliq qoʻmitasiga” soʻzlari “Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Soliq qoʻmitasiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
25-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Jamgʻarmaning Kuzatuv kengashi Jamgʻarmani boshqarishning yuqori organi hisoblanadi, uning tarkibi Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining hujjatlari tomonidan tasdiqlanadi. Jamgʻarma Kuzatuv kengashining majlislari har yili kamida bir marta oʻtkaziladi. Jamgʻarmaning ijro etuvchi apparati Kuzatuv kengashining ishchi organi hisoblanadi”;
26-bandda :
ikkinchi va sakkizinchi xatboshilardagi “Moliya vazirligi” soʻzlari “Iqtisodiyot va moliya vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
beshinchi xatboshidagi “Davlat soliq” soʻzlari “Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Soliq” soʻzlari bilan almashtirilsin;
yettinchi xatboshidagi “hududiy boshqarmalari” soʻzlaridan keyin “va tuman (shahar) boʻlimlari” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
quyidagi mazmundagi sakkizinchi xatboshi bilan toʻldirilsin;
“Yuridik va jismoniy shaxslarga davlat xizmatlari koʻrsatilishida samaradorlik va natijadorlik koʻrsatkichlari toʻgʻrisidagi namunaviy nizomni tasdiqlash;”
toʻqqizinchi — oʻn ikkinchi xatboshilar tegishincha oʻninchi — oʻn uchinchi xatboshilar deb hisoblansin;
oʻn birinchi xatboshidagi “vedomostlar va pochta oʻtkazmalari” soʻzlari “va toʻlov qaydnomalari” soʻzlari bilan almashtirilsin;
29-banddagi “Moliya vazirining” soʻzlari “Iqtisodiyot va moliya vazirining” soʻzlari bilan almashtirilsin;
34-bandning ikkinchi xatboshidagi “regressiv” soʻzi “regress” soʻzi bilan almashtirilsin;
35-banddan “va tuman (shahar) boʻlimlari” soʻzlari chiqarib tashlansin;
37-banddagi “Moliya vazirligiga” soʻzlari “Iqtisodiyot va moliya vazirligiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
40-bandda :
birinchi xatboshidagi “Moliya vazirligi” soʻzlari “Iqtisodiyot va moliya vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
ikkinchi xatboshi chiqarib tashlansin;
41-banddagi “monitoring” soʻzi “oʻrganish” soʻzi bilan almashtirilsin.
7. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 8-fevraldagi 62-son qarori bilan tasdiqlangan Fuqarolarning tibbiy-ijtimoiy ekspert komissiyalari koʻrikdan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :
23-band quyidagi mazmundagi oʻn birinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“nogironligi boʻlgan 18 yoshgacha bolaning oʻzgalar parvarishiga muhtojligi toʻgʻrisidagi;”;
oʻn birinchi — oʻn oltinchi xatboshilar tegishli ravishda oʻn ikkinchi — oʻn yettinchi xatboshilar deb hisoblansin.
8. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 13-oktabrdagi 592-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat pensiyalarni tayinlash va toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :
1) 2-bandda :
ikkinchi xatboshidagi “jismoniy shaxs” soʻzlaridan keyin “jazoni ijro etish muassasasi tomonidan har qanday bajargan ishi uchun ijtimoiy soliq toʻlangan shaxs,” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
2) 12-bandning “k” kichik bandidagi “Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi” soʻzlari “Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
3) 14-bandning oʻn uchinchi xatboshisidagi “Oliy va oʻrta maxsus taʼlim” soʻzlari “Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar” soʻzlari bilan almashtirilsin;
4) 15-bandda :
“a” kichik bandning ikkinchi xatboshisidagi “Tibbiy-ijtimoiy xizmatlarni rivojlantirish agentligining (keyingi oʻrinlarda — Agentlik)” soʻzlari “Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi huzuridagi Tibbiy-ijtimoiy ekspertiza inspeksiyasi (keyingi oʻrinlarda — Inspeksiya)” soʻzlari bilan almashtirilsin;
“b” kichik bandning birinchi va toʻrtinchi xatboshilardagi “ Davlat soliq” soʻzlari “Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Soliq” soʻzlari bilan almashtirilsin;
5) 21 va 132-bandlardagi “Agentlikning” soʻzi “Inspeksiyaning” soʻzi bilan almashtirilsin;
6) 27-band quyidagi mazmundagi “k” kichik band bilan toʻldirilsin:
“k) ozodlikdan mahrum etishga hukm qilingan shaxslarning jazoni ijro etish muassasalarida jazoni oʻtash davrida bajaradigan har qanday ishi, agar ushbu ish bajarilgan davr uchun jazoni ijro etish muassasasi tomonidan ijtimoiy soliq toʻlangan boʻlsa.”;
7) 29-bandda :
quyidagi mazmundagi toʻrtinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“I va II guruh nogironlik pensiyasi tayinlanganidan keyingi ishlangan vaqt ish stajiga qoʻshib hisoblanadi”
toʻrtinchi xatboshi beshinchi xatboshi deb hisoblansin;
8) 39-bandda :
toʻrtinchi xatboshidagi “Moliya vazirligi” soʻzlari “Iqtisodiyot va moliya vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
beshinchi xatboshidagi “davlat” soʻzi chiqarib tashlansin;
9) 41-bandda :
yettinchi xatboshi quyidagi mazmundagi ikkinchi jumla bilan toʻldirilsin:
“Bunda shaxsning Oʻzbekiston Respublikasiga kirib kelganlik fakti shaxsning pasporti va yoki Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligining “Manzil” axborot tizimidan olingan maʼlumotlar asosida aniqlanadi”;
toʻqqizinchi xatboshidagi “Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligining” soʻzlari “Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligining” soʻzlari bilan almashtirilsin;
oʻninchi xatboshidan “davlat” soʻzi chiqarib tashlansin;
oʻn beshinchi xatboshidagi “Moliya vazirligining” soʻzlari “Iqtisodiyot va moliya vazirligining” soʻzlari bilan almashtirilsin;
oʻn oltinchi xatboshi chiqarib tashlansin;
oʻn yettinchi xatboshidagi “oʻn sakkizinchi” soʻzlari “oʻn yettinchi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
10) 42-bandda :
ikkinchi xatboshidagi “Davlat soliq” soʻzlari “Soliq” soʻzi bilan almashtirilsin;
uchinchi xatboshidagi “Moliya vazirligining” soʻzlari “Iqtisodiyot va moliya vazirligining” soʻzlari bilan almashtirilsin;
11) 43-bandda :
toʻrtinchi xatboshidagi “Moliya vazirligining” soʻzlari “Iqtisodiyot va moliya vazirligining” soʻzlari bilan almashtirilsin;
beshinchi xatboshidagi “davlat” soʻzi chiqarib tashlansin;
12) 44-bandda :
toʻrtinchi xatboshidagi “Moliya vazirligining” soʻzlari “Iqtisodiyot va moliya vazirligining” soʻzlari bilan almashtirilsin;
beshinchi xatboshidagi “davlat” soʻzi chiqarib tashlansin;
13) 45-bandning birinchi , uchinchi va oltinchi xatboshilaridagi “Davlat soliq” soʻzlari “Soliq” soʻzi bilan almashtirilsin;
14) 46-bandning beshinchi xatboshidagi va 145-bandning toʻrtinchi xatboshisidagi , “Moliya vazirligining” soʻzlari “Iqtisodiyot va moliya vazirligining” soʻzlari bilan almashtirilsin;
15) 52-bandning ikkinchi xatboshidagi “davlat soliq” soʻzlari “Soliq” soʻzi bilan almashtirilsin;
16) 57-bandning ikkinchi xatboshidan “Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi huzuridagi budjetdan tashqari” soʻzlari chiqarib tashlansin;
17) 62-bandning sakkizinchi xatboshi quyidagi mazmundagi ikkinchi jumla bilan toʻldirilsin:
“Bunda mazkur bandning yettinchi xatboshida koʻrsatilgan muddatdan keyin tugʻilgan bola uchun, parvarishlash taʼtilida boʻlish vaqtining davomiyligi homiladorlik va tugʻish taʼtilini hisobga olgan holda bola uch yoshga toʻladigan kunga qadar inobatga olinishi lozim”;
18) 64-bandning ikkinchi xatboshidagi “Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligining Bandlik va mehnat munosabatlari” soʻzlari “Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligining” soʻzlari bilan almashtirilsin;
19) 79-band quyidagi mazmundagi toʻrtinchi xatboshi bilan toʻldirilsin;
“Pensionerning yoshga doir pensiya tayinlanganidan keyingi orttirilgan ish staji va ish haqi, nogironlik pensiyasini qayta hisoblashda ish staji va ish haqi sifatida inobatga olinmaydi hamda oxirgi oʻn yillik mehnat faoliyati davriga kiritilmaydi”;
20) 98-bandning “v” kichik bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“v) boquvchisini yoʻqotganlik pensiyalari oilaning mehnatga qobiliyatsiz har bir aʼzosi uchun — vafot etgan boquvchining pensiyasini hisoblab chiqarish uchun olinadigan oʻrtacha oylik ish haqining 0,5 foiziga oshiriladi”;
21) 103-band quyidagi tahrirda bayon etilsin;
“103. Ushbu Nizomning 101-bandi “i” kichik bandiga asosan pensiyaga ustama Oʻzbekiston Respublikasining “Oʻzbekiston Qahramoni” unvonini belgilash va oliy nishon — “Oltin Yulduz” medalini taʼsis etish toʻgʻrisida”gi Qonuni bilan tasdiqlangan “Oʻzbekiston Qahramoni” unvoni toʻgʻrisidagi Nizomga muvofiq hamda Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining qarori yoki farmoyishlarida belgilangan miqdorlarda ushbu Nizom qoidalari asosida tayinlanadi va toʻlanadi”;
22) 112-bandda :
quyidagi mazmundagi yettinchi va sakkizinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:
“Oʻgay oʻgʻil va oʻgay qiz, agar ular ota-onalaridan aliment olmagan boʻlsalar, haqiqiy farzandlar singari pensiya olish huquqiga egadirlar.
Oʻgay ota (ona) agar vafot etgan oʻgay oʻgʻil (qiz)ni 18 yoshga toʻlgunga qadar kamida 5 yil tarbiyalagan yoki boqqan boʻlsalar, haqiqiy otasi yoki onasi singari pensiya olish huquqiga egadirlar. Bunda oʻgay ota (ona)ning vafot etgan oʻgay oʻgʻil (qiz)ni 5 yil tarbiyalaganligi yoki boqqanligi Oʻzbekiston Respublikasining Oila kodeksiga muvofiq oʻgay ota (ona)ning oʻgay oʻgʻil (qiz)ni haqiqiy onasi (otasi) bilan nikoh tuzilganligi qayd etilgan sanadan boshlab aniqlanadi”;
yettinchi va sakkizinchi xatboshilar tegishli ravishda sakkizinchi va oʻninchi xatboshilar deb hisoblansin;
23) 115-band quyidagi mazmundagi uchinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Imtiyozli shartlarda pensiya tayinlashda hisobga oʻtadigan ishlar ayni shunday yoki nisbatan imtiyozliroq shartlarda pensiya olish huquqini bergan taqdirda, Qonunning 9-moddasida nazarda tutilgan 1, 2 va 3-sonli roʻyxatlardagi ish davrlari oʻzaro hisobga olinadi”;
24) 126-band quyidagi mazmundagi “j” kichik band bilan toʻldirilsin:
“j) I va II guruh nogironlik pensiyasi tayinlanganidan keyin kamida 1 yil ish stajiga ega boʻlsa, fuqaroning arizasi asosida ish staji va ish haqi inobatga olingan holda pensiya har ikki yilda bir marotaba qayta hisoblab chiqiladi. Bunda pensiyani qayta hisoblash fuqaro pensiya miqdorini qayta hisoblash uchun ariza bergan sanadagi Qonunning 17-moddasida belgilangan yoshga nisbatan talab qilingan ish stajidan kelib chiqqan holda amalga oshiriladi”;
25) 134-bandda :
quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Amaldagi qonunchilik hujjatlariga asosan qayta hisoblangan pensiya miqdori, toʻlanib turgan pensiya miqdoridan kam miqdorda hisoblangan hollarda komissiya pensiya miqdorini qayta hisoblashni rad etish va amalda toʻlanib turgan pensiya toʻlovini davom ettirish boʻyicha qaror qabul qiladi”;
ikkinchi va uchinchi xatboshilar tegishli ravishda uchinchi va toʻrtinchi xatboshilar deb hisoblansin;
26) 137-band quyidagi mazmundagi ikkinchi jumla bilan toʻldirilsin:
“Bundan nogironlik pensiyasi mustasno”;
27) 155-banddagi “Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligining” soʻzlari “Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligining” soʻzlari bilan almashtirilsin;
28) 180-bandning toʻrtinchi xatboshisidagi “Tibbiy-ijtimoiy xizmatlarni rivojlantirish agentligi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
29) 196-bandda :
quyidagi mazmundagi toʻrtinchi — toʻqqizinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:
“Pensiyalardan chegirmalar Qonunning 65-moddasida belgilangan tartiblar asosida amalga oshiriladi.
Pensiya yoki nafaqa oluvchi qarzdorlikni qoplash uchun uning yozma arizasiga muvofiq pensiya va nafaqalar summalarini koʻproq miqdorda, shu jumladan toʻliq miqdorda yoʻnaltirish huquqiga ega. Pensiya yoki nafaqa oluvchining yozma arizasida u tomonidan belgilangan foiz koʻrinishidagi miqdor yoki qatʼiy summa koʻrsatiladi.
Pensiya yoki nafaqa oluvchi ixtiyoriy asosdagi arizasiga asosan qarzdorlikni qoplashga yoʻnaltirilayotgan miqdorni koʻproq miqdorga oʻzgartirish huquqiga ega.
Pensiyalardan chegirmalar, pensiya va nafaqa toʻlash uchun qaydnomalarni shakllantirishda oʻtgan oyning 30-sanasiga qadar kelib tushgan (qabul qilingan) ijro hujjatlari yoki Pensiya jamgʻarmasi boʻlimi shuʼbasi tomonidan ushbu Nizomga 21-ilovaga muvofiq tayyorlanadi va rasmiylashtiriladi. Bunda qarzdorlikni toʻlovchi pensiya yoki nafaqa oluvchi ortiqcha toʻlashning sababi va davri, chegirmaning har oylik miqdori va foizi koʻrsatiladi hamda qabul qilingan qaror boʻyicha amalga oshiriladi.
Pensiya yoki nafaqadan chegirmalar ushlangan taqdirda, chegirmalar uchun asos boʻlgan ijro hujjatlari Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi huzuridagi Majburiy ijro byurosining tegishli tuman (shahar) boʻlimiga qaytariladi. Qaytarishda qaytarish sabablari va pensioner (nafaqa oluvchi)ning yangi yashash manzili yoki manzil-koloniyasi joylashgan manzil koʻrsatiladi. Maʼlumotlar axborot tizimida roʻyxatga olinadi.
Pensiya yoki nafaqadan chegirmalar boʻyicha ijro hujjatlar ijrosining oʻz vaqtida amalga oshirilishi yuzasidan nazorat, shuningdek, uning saqlanishi Pensiya jamgʻarmasi boʻlimi shuʼba mudiriga yuklanadi”;
toʻrtinchi va beshinchi xatboshilar tegishli ravishda oʻninchi va oʻn birinchi xatboshilar deb hisoblansin;
30) quyidagi mazmundagi 196 1 — 196 5 -bandlar bilan toʻldirilsin;
“196 1 . Pensiya oluvchiga nisbatan bir nechta ijro hujjatlari kelib tushganda pensiyadan chegirmalar Oʻzbekiston Respublikasining “Sud hujjatlari va boshqa organlar hujjatlarini ijro etish toʻgʻrisida” Qonunning 80-moddasiga muvofiq navbat tartibida amalga oshiriladi.
Bunda Qonunning 65-moddasi birinchi qismi “b” bandida koʻrsatilgan asoslar boʻyicha pensiyadan chegirmalar Pensiya jamgʻarmasiga toʻlanadigan talablar hisoblanib, birinchi navbatda qanoatlantiriladi.
Oʻzbekiston Respublikasining “Sud hujjatlari va boshqa organlar hujjatlarini ijro etish toʻgʻrisida” Qonunning 79-moddasi ikkinchi qismiga asosan har bir keyingi navbatdagi talablar oʻzidan oldingi navbatdagi talablar toʻliq qondirilgandan keyin qanoatlantiriladi.
Undirilgan summa bir navbatdagi barcha talablarni toʻla qanoatlantirish uchun yetarli boʻlmasa, ular har bir undiruvchiga tegishli summaga mutanosib ravishda qanoatlantiriladi.
Misol. Pensiya jamgʻarmasi boʻlimiga pensionerning kommunal toʻlovlar boʻyicha qarzdorligini qoplashga doir ijro hujjati kelib tushdi. Shu bilan birga Pensiya jamgʻarmasi boʻlimi tomonidan uning qaroriga muvofiq pensiyadan pensioner tomonidan qasddan notoʻgʻri hujjatlarni taqdim etish oqibatida ortiqcha toʻlangan summalar boʻyicha yuzaga kelgan qarzdorlikni qoplash uchun pensiya summasining 30 foiz miqdorida chegirma amalga oshirilib kelinmoqda. Bu holatda Pensiya jamgʻarmasi boʻlimining qarori asosida Pensiya jamgʻarmasiga toʻlanadigan talablar birinchi navbat talabi, kommunal toʻlovlardan qarzdorlik esa beshinchi navbat talabi ekanligini hisobga olgan holda, tegishlicha Pensiya jamgʻarmasi boʻlimi qarori asosida chegirmalar pensiya summasining 30 foiz miqdorida, ijro hujjati boʻyicha esa 20 foiz miqdorida amalga oshiriladi.
196 2 . Qonunning 65-moddasi birinchi qismi “a” bandida koʻrsatilgan asos boʻyicha pensiyalardan chegirmalar qilish toʻgʻrisida hujjatlar vakolatli organlar tomonidan bevosita pensioner hisobda turgan Pensiya jamgʻarmasi boʻlimiga chegirma qilish va chegirib qolingan summalarni qarzdor hisobidan undiruvchiga koʻchirib berish qarori ilova qilingan xat bilan yuboriladi. Koʻrsatib oʻtilgan hujjatlar, shuningdek, axborot-kommunikatsiya texnologiyalaridan foydalangan holda ham yuborilishi mumkin.
Pensiyalardan chegirma qilish toʻgʻrisida Pensiya jamgʻarmasi boʻlimiga kelib tushgan hujjatlar Pensiya jamgʻarmasi boʻlimi shuʼbasi tomonidan koʻrib chiqiladi va ijroga qabul qilinadi.
Shuʼba bir ish kuni davomida ijro hujjatida koʻrsatilgan pensionerning familiyasi, ismi, otasining ismini, shuningdek, ijro hujjati va talabnomadagi yashash manzili va summani oʻzaro solishtiradi.
Ijro hujjatini ijro uchun qabul qilish imkoniyati boʻlmagan holatda Pensiya jamgʻarmasi boʻlimi boshligʻi ijro hujjatini rasmiylashtirgan vakolatli organga sababini (ijro hujjatini rasmiylashtirganda xatolikni aniqlaganda, chegirmalarni koʻchirib oʻtkazish uchun undiruvchi haqida toʻliqsiz maʼlumot mavjud boʻlganda, ijro qilish joyi boʻyicha ijro hujjati taqdim etilmaganda) koʻrsatgan holda hujjatlarni uch ish kuni davomida qaytaradi.
Chegirmalarni koʻchirib berish ijro hujjatiga talabnomada koʻrsatilgan manzil asosida amalga oshiriladi. Chegirib qolingan summalar undiruvchiga koʻchirib berish xarajatlarini hisobga olgan holda qarzdor hisobidan amalga oshiriladi. Pul oʻtkazmalarini koʻchirib oʻtish uchun haq pensiya, nafaqa, kompensatsiya va boshqa toʻlovlarni toʻlash xizmatlari uchun qonunchilik hujjatlarida belgilangan tarif boʻyicha undiriladi.
Pensiya jamgʻarmasi boʻlimi shoʻbasi Qonunning 65-moddasida koʻrsatilgan asoslar boʻyicha amalga oshirilayotgan pensiya va nafaqalardan chegirmalarni pensiya va nafaqalardan chegirma qilish toʻgʻrisida qaror qabul qilgan vakolatli organning koʻrsatmasi boʻlmasa kamaytirish yoki koʻpaytirish, shuningdek, toʻxtatib turish huquqiga ega emas.
196 3 . Pensiyalardan chegirmalar pensiya oluvchiga uning tomonidan qilingan suiisteʼmolliklar oqibatida (qasddan notoʻgʻri hujjatlarni taqdim etish, boquvchisini yoʻqotganlik pensiyasi tayinlangan oila aʼzolari tarkibidagi oʻzgarishlar haqida maʼlumotlar taqdim etmaslik natijasida) yoxud hisoblashdagi yoki boshqa texnik xato oqibatida ortiqcha toʻlangan summalar boʻyicha Pensiya jamgʻarmasi boʻlimi komissiyasi qarori asosida amalga oshiriladi.
Suiisteʼmollik deganda pensiya oluvchining pensiyani ortiqcha olishga qaratilgan harakatlari tushuniladi.
Hisoblashdagi xato deb pensiyalarni hisoblashdagi arifmetik harakatlar (qoʻshish, ayrish, boʻlish, koʻpaytirish) bilan bogʻliq xato, Pensiya jamgʻarmasining axborot tizimiga maʼlumotlarni kiritishdagi mexanik xato, shuningdek, Pensiya jamgʻarmasining axborot tizimidagi nosozlik oqibatidagi xato tushuniladi.
Texnik xato deb Pensiya jamgʻarmasining axborot tizimiga maʼlumotlarni notoʻgʻri kiritish bilan bogʻliq xato eʼtirof etiladi. Bunday xato deb, shuningdek, pensiya taʼminotiga oid imtiyozlarni qoʻllashda notoʻgʻri sharhlash (uslubiy kitob, qoʻllanma va koʻrsatma xatlar foydalangan holda), pensiya hisoblash uchun qoʻllaniladigan ish haqini qayta hisoblashda koeffitsiyentlarni notoʻgʻri tanlash, pensiya va nafaqalarni hisoblash uchun boshlangʻich maʼlumotlarni notoʻgʻri koʻrsatish, pensiya va nafaqalarni ikki marotaba oʻtkazib yuborish, bir davr uchun bir nechta asoslarga koʻra toʻlashni amalga oshirish va qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan hisob-kitob qoidalariga rioya etmaslik ham tushuniladi.
Komissiya qarori asosida chegirmalar quyidagi miqdorlarda amalga oshiriladi:
hisoblashdagi yoki boshqa texnik xato oqibatida — 10 foiz;
qasddan notoʻgʻri hujjatlarni taqdim etish, boquvchisini yoʻqotganlik pensiyasi tayinlangan oila aʼzolari tarkibidagi oʻzgarishlar haqida maʼlumotlar taqdim etmaslik natijasida — 30 foiz;
pensiyani hisoblashning bazaviy miqdorining ikki barobaridan kam miqdorda pensiya oluvchi shaxslar boʻyicha — 5 foiz (mazkur bandning sakkizinchi xatboshisida koʻrsatib oʻtilgan holatlardan tashqari).
Pensioner Pensiya jamgʻarmasi boʻlimi komissiya qaroridan norozi boʻlib sudga murojaat qilinganda, chegirma qilish toʻgʻrisidagi komissiya qarori toʻxtatib turiladi va chegirma miqdori sud qarorida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.
Pensiya (nafaqa)dan ortiqcha toʻlangan summalar boʻyicha qarzdorlik mavjud boʻlganda pensiya va nafaqalardan chegirmalar pensioner (nafaqa oluvchi) vafoti munosabati bilan olinmay qolgan pensiya va nafaqalar summalari, shuningdek, ijtimoiy (pensiya) taʼminoti toʻgʻrisida xalqaro shartnomalar tuzilmagan Oʻzbekiston Respublikasi tashqarisidagi davlatga doimiy yashash uchun joʻnab ketishgacha olti oy avval beriladigan pensiya summalaridan ham amalga oshiriladi.
Qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan holatlarda pensiya va nafaqalar toʻlash toʻxtatilganda qolgan qarz sud tartibida undiriladi.
196 4 . Barcha chegirmalarni hisoblab chiqarishda qayta hisoblashlarda aniqlangan pensiya qoʻshimchalari summalari ham kiritilishi lozim. Agar, pensiya kamaytirilsa, toʻlangan summalar joriy oyda chegirma qilinishida hisobga olinishi mumkin emas.
Misol. Joriy oyda pensionerga toʻlanishi lozim boʻlgan pensiya miqdori 500 000 soʻmni tashkil etadi. Ushbu pensiya boʻyicha 25 foiz miqdorida aliment chegirib qolinmoqda.
Pensiya miqdorini qayta hisoblash natijasida oʻtgan oylar uchun 1 200 000 soʻm miqdorida toʻlanmay qolgan pensiya aniqlandi. Ushbu holatda alimentlarni olinmay qolgan summalarni hisobga olgan holda yaʼni 1 700 000 (500 000 + 1 200 000) soʻmdan aniqlash lozim boʻladi. Shunday qilib, chegirib qolinadigan alimentlar miqdori 425 000 soʻmni, pensionerga toʻlangan summa esa 1 275 000 soʻmni tashkil etadi.
Misol. Joriy oyda pensionerga toʻlanishi lozim boʻlgan pensiya miqdori 500 000 soʻmni tashkil etadi. Ushbu pensiya ishi boʻyicha 25 foizi miqdorida aliment chegirib qelinmoqda. Pensiyani qayta hisoblash asosida Pensiya jamgʻarmasi boʻlimi komissiyasi qaroriga asosan 100 000 soʻm miqdorida ortiqcha toʻlangan summa aniqlandi.
Ushbu holatda chegirma qilingan aliment summasi 500 000 soʻmdan 25 foizni yaʼni 125 000 soʻmni tashkil etadi. Qolgan 375 000 (500 000 — 125 000) soʻmdan ortiqcha toʻlangan summa 100 000 soʻm chegirib qolinadi. Shunday qilib pensionerga 275 000 soʻm toʻlanadi.
Pensionerning yashash joyi Oʻzbekiston Respublikasi hududi doirasida oʻzgarganligi toʻgʻrisida maʼlumot olinganda Pensiya jamgʻarmasi boʻlimi shoʻbasi pensiya oid hujjatlar yigʻmajildini unda ortiqcha toʻlangan pensiyaning qoldiq summasini koʻrsatgan holda pensionerning yangi yashash joyi boʻyicha Pensiya jamgʻarmasi boʻlimiga yuboradi.
Ijro hujjati nusxasi pensionerning avvalgi yashash joyi boʻyicha Pensiya jamgʻarmasi boʻlimida qoladi, asl nusxasi esa pensionerning yangi yashash joyini koʻrsatgan holda ijro hujjatini yuborgan tegishli organga qaytariladi.
Agar pensioner Oʻzbekiston Respublikasidan tashqarisiga doimiy yashash uchun ketganda ijro hujjati hujjatni qaytarish sababini koʻrsatgan holda ilova qilingan xat bilan sudning topshirigʻiga asosan ijro hujjati hisobga olingan joy boʻyicha uni yuborgan tegishli organga, u mavjud boʻlmaganda esa ijro hujjatini yozib bergan sudga yuboriladi.
Pensionerning davlat oldida u tomonidan sodir etilgan suiisteʼmolliklar (qasddan notoʻgʻri maʼlumotlar mavjud boʻlgan hujjatlar taqdim etilishi, boquvchisini yoʻqotganlik pensiyasi tayinlangan oila aʼzolari tarkibidagi oʻzgarishlar toʻgʻrisida maʼlumotlar taqdim etilmasligi) natijasida pensiya miqdorining ortiqcha toʻlanishi boʻyicha qarzdorligi mavjud boʻlganda pensiyaga oid hujjatlar yigʻmajildi yetkazilgan zarar toʻliq qoplangandan soʻng beriladi.
196 5 . Ijro hujjati boʻyicha undirilishni tamomlanishi (koʻrsatilgan summaning toʻliq undirilishi, ijro hujjatini yuborgan organ tomonidan qaytarib olinishi yoki sud tomonidan belgilangan muddat boʻyicha alimentlarning undirilishi) yuzasidan Pensiya jamgʻarmasi boʻlimi shuʼbasi pensionerning Pensiya jamgʻarmasining axborot tizimi orqali amalga oshirilgan chegirmalarning toʻgʻriligini tekshiradi.
Pensiya jamgʻarmasi boʻlimi shuʼbasi Pensiya jamgʻarmasining axborot tizimidagi maʼlumotlar asosida pensionerdan chegirma qilingan miqdor va amalga oshirilgan undirishlar toʻgʻrisida ijro hujjatini yuborgan sud yoki boshqa organga maʼlumot xatini tayyorlaydi va Pensiya jamgʻarmasi boʻlimi shuʼba mudiriga tekshirish uchun taqdim etadi.
Pensiya jamgʻarmasi boʻlimi shuʼba mudiri chegirmalar yopilishining asosliligini va hujjatlarning toʻgʻri rasmiylashtirilganligini tekshiradi.
Ijro hujjati Pensiya jamgʻarmasi boʻlimi boshligʻi imzosi va Pensiya jamgʻarmasi boʻlimi muhri bilan tasdiqlanadi hamda masʼul xodimga qaytariladi.
Undirish toʻliq amalga oshirilgan ijro hujjatlari ijro hujjatini yuborgan tegishli organga qaytariladi.
Sud tomonidan ijro hujjatlarini qaytarish boʻyicha boshqacha tartib belgilangan boʻlsa, qaytarish sud koʻrsatmasiga asosan amalga oshiriladi.
Ijro hujjati qaytarib olingan holatda esa uni qaytarib olish toʻgʻrisida qaror qabul qilgan vakolatli organga qaytariladi.
Pensiyani toʻlash quyidagi sabablarga koʻra toʻxtatib turilganda (toʻxtatilganda):
pensiya tayinlash shartlari qayta koʻrilganda — ijro hujjati (ariza) Pensiya jamgʻarmasi boʻlimi shuʼbasida toʻlov uchun yangi hujjat kelib tushgunga qadar saqlanadi;
pensiya toʻlash toʻxtatilganda (pensioner oluvchi vafoti, tayinlangan pensiyaga huquqi yoʻqolganda, Oʻzbekiston Respublikasidan tashqariga doimiy yashash uchun ketganda) — Pensiya jamgʻarmasi boʻlimi shuʼbasi ijro hujjatini uni yuborgan organga qaytaradi;
nogironlik pensiyasi va nafaqasini toʻlash muddati tugaganda — ijro hujjati (agar uning amal qilish muddati tugamagan boʻlsa) Pensiya jamgʻarmasi boʻlimi shuʼbasida pensiya toʻlash uchun yangi hujjat kelgunga qadar saqlanadi.
Agar nogironlik pensiyasini toʻlash muddati tugagan kundan boshlab ikki oy ichida yangi hujjat qabul qilinmasa, Pensiya jamgʻarmasi boʻlimi shuʼbasi ijro hujjatini uni yuborgan organga qaytaradi”;
31) 197-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“197. Pensiyalar tayinlash va toʻlashni nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Davlat moliyaviy nazorati inspeksiyasi va Pensiya jamgʻarmasi ijro etuvchi apparatining Ichki audit va moliyaviy nazorat boʻlimi hamda hududiy boshqarmalarning Ichki nazorat va pensiya, nafaqa hamda boshqa toʻlovlarni tayinlash monitoringi shuʼbasi tomonidan amalga oshiriladi”;
32) quyidagi mazmundagi 21-ilova bilan toʻldirilsin:
“Davlat pensiyalarini tayinlash va toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 21-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi budjetdan tashqari Pensiya jamgʻarmasi _______ boʻlimi komissiyasining pensiya (nafaqa) miqdoridan chegirma qilish haqidagi QARORI “___” _______ 20__ yil _______ son Pensiyaga oid hujjatlar yigʻma jildi raqami _________________ Pensiya (nafaqa) turi _____________________ Pensiya yoki nafaqa oluvchining yashash joyi _____________________________ Shaxs ______________________________________________________________ga (F.I.O) “___” __________ 20___ yildan, “____” 20___ yilgacha boʻlgan davr uchun ______________________________________________________________________________________________________________ ______________________________________________________________________________________________________________ sababli ________soʻm ___tiyin miqdorda ortiqcha toʻlov hisoblandi. “Fuqarolarning davlat pensiya taʼminoti toʻgʻrisida” Oʻzbekiston Respublikasi Qonunining 65-moddasiga muvofiq 20___ yil ____________ oyidan ortiqcha toʻlov boʻyicha qarzdorligi tugagunga qadar oylik toʻloviga ____ % miqdorida chegirma qoʻyilsin. Komissiya raisi: ___________________________________ (F.I.O.) ________________ (imzo) Komissiya aʼzolari: ___________________________________ (F.I.O.) ___________________________________ (F.I.O.) ___________________________________ (F.I.O.) ___________________________________ (F.I.O.) ________________ (imzo) ________________ (imzo) ________________ (imzo) ________________ (imzo) ”.
Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 23-martdagi 119-son qaroriga 4-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz kuchini yoʻqotgan deb eʼtirof etilayotgan ayrim qarorlari
1. Vazirlar Mahkamasining “Fuqarolarning davlat pensiya taʼminoti toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuniga hamda Oʻzbekiston Respublikasining Mehnat kodeksiga oʻzgartish va qoʻshimchalar kiritish haqida”gi Oʻzbekiston Respublikasi qonunini amalga oshirish uchun zarur boʻlgan normativ-huquqiy hujjatlarni tasdiqlash haqida” 2011-yil 7-apreldagi 107-son qarori .
2. Vazirlar Mahkamasining “Davlat pensiyalarini tayinlash va toʻlash tartibini yanada takomillashtirishga yoʻnaltirilgan normativ-huquqiy hujjatlarni tasdiqlash toʻgʻrisida”gi 2011-yil 8-sentabrdagi 252-son qaroriga 3-ilovaning 9-bandi .
3. Vazirlar Mahkamasining “Odamning immunitet tanqisligi virusi keltirib chiqaradigan kasallik (oiv infeksiyasi) tarqalishiga qarshi kurashish toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonunini amalga oshirish chora-tadbirlari haqida” 2014-yil 10-sentabrdagi 256-son qarori .
4. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasining “Soliq va budjet siyosatining 2015-yilga moʻljallangan asosiy yoʻnalishlari qabul qilinganligi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasining ayrim qonun hujjatlariga oʻzgartish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2014-yil 4-dekabrdagi OʻRQ-379-son qonuni)” 2014-yil 31-dekabrdagi 372-son qaroriga ilovaning 2-bandi .
5. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasining “Oʻzbekiston Respublikasining ayrim qonun hujjatlariga oʻzgartish va qoʻshimchalar kiritish haqida” 2016-yil 25-apreldagi OʻRQ-405-son Qonuni)” 2016-yil 8-iyuldagi 230-son qarori .
6. Vazirlar Mahkamasining “Fuqarolarning davlat pensiya taʼminoti tizimi yanada takomillashtirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2018-yil 25-sentabrdagi 766-son qaroriga ilovaning 3-bandi .
7. Vazirlar Mahkamasining “Fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari tomonidan beriladigan tasdiqlovchi hujjatlar turlarini tubdan qisqartirish boʻyicha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2018-yil 3-oktabrdagi 789-son qaroriga ilovaning 5-bandi .
8. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga nogironligi boʻlgan farzandlarning onalarini ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash hamda ijtimoiy ahamiyatli tovarlarni (xizmatlarni) erkin narxlarda sotilishini taʼminlashga yoʻnaltirilgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2019-yil 18-martdagi 229-son qaroriga ilovaning 1-bandi .
9. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining “Fuqarolarning davlat pensiya taʼminoti toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuniga hamda Oʻzbekiston Respublikasining Mehnat kodeksiga oʻzgartish va qoʻshimchalar kiritish haqida”gi Oʻzbekiston Respublikasi qonunini amalga oshirish uchun zarur boʻlgan normativ-huquqiy hujjatlarni tasdiqlash haqida” 2011-yil 7-apreldagi 107-son qaroriga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2019-yil 27-dekabrdagi 1042-son qarori .
10. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “2017 — 2021-yillarda Oʻzbekiston Respublikasini rivojlantirishning beshta ustuvor yoʻnalishi boʻyicha Harakatlar strategiyasini “Ilm, maʼrifat va raqamli iqtisodiyotni rivojlantirish yili”da amalga oshirishga oid davlat dasturi toʻgʻrisida” 2020-yil 2-martdagi PF-5953-son Farmoni)” 2020-yil 20-iyundagi 396-son qaroriga ilovaning 1-bandi .
11. Vazirlar Mahkamasining “Ijtimoiy himoyaga muhtoj ayrim toifadagi fuqarolarga nafaqa tayinlash boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2021-yil 28-apreldagi 248-son qarori .
12. Vazirlar Mahkamasining “Tibbiy-ijtimoiy ekspertiza xizmati tashkiliy tuzilmasini va faoliyatini tashkil etishga oid normativ-huquqiy hujjatlarni tasdiqlash toʻgʻrisida” 2022-yil 8-fevraldagi 62-son qaroriga 12-ilovaning 36-bandi .
13. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasining “Normativ-huquqiy hujjatlar toʻgʻrisida” 2021-yil 20-apreldagi OʻRQ-682-son Qonuni) 2022-yil 4-apreldagi 153-son qaroriga ilovaning 259 va 1025-bandlari .
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2023-yil 23-mart,
119-son