📅 2023-yil 23-mart · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2023-yil 23-mart · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2023 йил 23 март · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 23 марта 2023 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 23 March 2023 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
2022 — 2025 йилларда Ўзбекистон Республикасида жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизимини ривожлантириш стратегиясини 2023 йилда амалга ошириш бўйича «йўл харитаси»ни тасдиқлаш тўғрисида
Мамлакатимизда аҳолининг тинч ва осойишта ҳаётини таъминлаш, жамоат хавфсизлиги маданиятини шакллантириш билан бир қаторда жамоат хавфсизлиги соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш ҳамда ушбу йўналишдаги ишларни «Халқ манфаатларига хизмат қилиш» тамойили асосида ташкил этиш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга, бугунги глобаллашув шароитида жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирларни изчил давом эттириш талаб этилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 29 ноябрдаги ПФ-27-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, жамоат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган мақсадли ва манзилли дастурларни амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 29 ноябрдаги ПФ-27-сон Фармони билан:
аҳолини ҳар қандай таҳдидлардан кафолатли ҳимоя қилишга қаратилган Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги концепцияси ҳамда 2022 — 2025 йилларда Ўзбекистон Республикасида жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизимини ривожлантириш стратегияси тасдиқланганлиги;
Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2023 — 2025 йилларда ҳар йили жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг самарали тизимини жорий қилиш бўйича аниқ механизмларни назарда тутувчи манзилли чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш ва ижросини қатъий назоратга олиш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ҳолатининг жорий ҳамда истиқболдаги ривожланишини самарали ташкил этиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлашда рақамли технологияларни кенг жорий этишни назарда тутувчи 2022 — 2025 йилларда Ўзбекистон Республикасида жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизимини ривожлантириш стратегиясини 2023 йилда амалга ошириш бўйича «йўл харитаси» иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда «йўл харитаси»да белгиланган барча чора-тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини ҳамда амалга оширилган ишлар юзасидан ҳар ой якунида Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиб борилишини таъминласин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини самарали ташкил этишга масъул этиб ички ишлар вазирининг ўринбосари — Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи Б.Т. Абдуллаев белгилансин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 мартдаги 121-сон қарорига ИЛОВА
2022 — 2025 йилларда Ўзбекистон Республикасида жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизимини ривожлантириш стратегиясини 2023 йилда амалга ошириш бўйича
Т/р Чора - тадбирлар Амалга ошириш шакли Ижро муддати Масъул вазирлик ва идоралар I. Жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг ҳуқуқий асосларини ривожлантириш 1. Жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ва пробация фаолиятини уйғунлаштириш (Стратегиянинг 3.3-банди) . Бунда қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш орқали пробация хизмати фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш : пробация хизмати бошлиқларига жамоат хавфсизлиги хизмати (департаменти) «бошлиғи ўринбосари», ҳудудий пробация бўлимларига «бошқарма» мақомини бериш, туман (шаҳар) пробация бўлинмаларини « пробация офиси »га айлантириш орқали ушбу хизматнинг нуфузини ошириш ; пробация хизмати ходимларига махсус малака даражасини бериш тартибини жорий этиш ; Пробация хизматини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомни қайта кўриб чиқиш ; пробация хизматига мутахассисларни, шу жумладан, олий таълим ташкилотлари битирувчиларини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси асосида ишга жалб қилиш методикасини, шунингдек, пробация хизмати фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (Key Performance Indicators) бўйича баҳолаш тартибини жорий этиш; олий таълим ташкилотларида психология таълим йўналиши (мутахассислиги) бўйича таҳсил олаётган талабалар (магистрлар)нинг пробация хизматида амалиёт ўташ методикасини, барча ҳудудларда ва йил давомида график асосида амалиёт ўтказилишини назарда тутган ҳолда тасдиқлаш; илғор хорижий давлатлар тажрибасини инобатга олган ҳолда, пробация хизматини моддий-техник жиҳатдан таъминлаш меъёрларини ишлаб чиқиш; уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чораси ҳамда ишни судга қадар юритиш ва суд жараёнидаги пробация институтларини уйғунлаштириш ; жазони ижро этиш муассасаларининг маҳкумларни озодликка тайёрлаш, ижтимоий мослаштиришга масъул бўлинмалари фаолиятини танқидий қайта кўриб чиқиш, уларнинг фаолиятини пробация хизмати фаолияти билан уйғунлаштириш. Идоравий норматив ҳужжат, амалий чора-тадбирлар 2023 йил май Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов) , Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (И. Абдураҳмонов) , манфаатдор вазирлик ва идоралар 2. Профилактик ҳисоб, маъмурий назорат ва пробация назоратидаги шахслар томонидан қайта жиноят содир этилишини кескин камайтириш (Стратегиянинг 3.7-банди) . Бунда: Ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар, амалий чора-тадбирлар илмий-тадқиқот лойиҳаси Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов) , Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (И. Абдураҳмонов) , Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, манфаатдор вазирлик ва идоралар масъул давлат органлари томонидан пробация фаолияти соҳасидаги мажбуриятларининг бажарилиш ҳолатини назорат қилиш имконини берадиган « Пробация назорати дастурий таъминотини ишлаб чиқиш» деб номланган мақсадли амалий илмий-тадқиқот лойиҳасини амалга ошириш чораларини белгилаш; 2023 йил апрель пробация назоратидаги шахсларни иш билан таъминлаш мақсадида синов тариқасида Қорақалпоғистон Республикасида давлат-хусусий шериклиги асосида пробация хизматининг ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этиш; 2023 йил июнь пробация фаолиятидаги мажбуриятларини лозим даражада бажармаган масъул шахсларга нисбатан пробация хизмати томонидан кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимнома киритиш амалиётини йўлга қўйиш; 2023 йил август ҳокимликлар ҳузуридаги ижтимоий кўникма марказларининг бўйсунуви ва ҳисобдорлиги тартибини қайта кўриб чиқиш орқали пробация назоратидаги шахсларни бошпана билан таъминлаш, уларга моддий ёрдам кўрсатиш фаолиятини такомиллаштириш назарда тутилади. 2023 йил сентябрь 3. Жамоат хавфсизлигига хавфларнинг ҳолати ва даражаларини белгиловчи мезонларни ва асосий кўрсаткичларни (индикаторларни) ишлаб чиқиш ҳамда жорий этиш (Стратегиянинг 8-банди) . Бунда: жамият манфаатларини асосий мезон сифатида белгилаган ҳолда, жамоат хавфсизлигининг таъминланганлиги даражасини баҳолаш индикаторларини ишлаб чиқиш; жамоат хавфсизлигининг таъминланганлиги ҳолатини ўрганиш натижалари бўйича ахборот-таҳлилий ҳужжатларни тайёрлаш, ваколатли идораларга киритиш тартибини белгилаш; жамоат хавфсизлигининг таъминланганлиги ҳолатини тизимли равишда мониторинг қилиш ва баҳолаб бориш учун Жамоат хавфсизлиги бўйича республика эксперт кенгашини тузиш; илмий ишланмаларнинг жамоат хавфсизлиги соҳасига жорий этилиши кўрсаткичини устувор индикаторлар қаторига киритган ҳолда Илмий ташкилотлар рейтингини аниқлаш мезонларини такомиллаштириш; жамоат хавфсизлиги бўйича ташаббус индексини (i-indeks) юритиш методикасини тасдиқлаш назарда тутилади. Идоравий норматив ҳужжат, амалий чора-тадбирлар 2023 йил июнь Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов) , Миллий гвардия (Р. Джураев), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (И. Абдураҳмонов), манфаатдор вазирлик ва идоралар 4. Профилактик ҳисоб, маъмурий назорат ва пробация назоратидаги шахсларга ўрнатиладиган чекловлар, шунингдек, уларнинг зиммасига юкланадиган мажбуриятлар доирасини ва уларга риоя этилишини таъминлаш механизмларини аниқ белгилаш (Стратегиянинг 10-банди) . Бунда: профилактик ҳисоб, маъмурий назорат ва пробация назоратидаги шахсларни ижтимоий мослаштиришда маъмурий мажбурлов тизимидан воз кечган ҳолда ижтимоий хизматлар кўрсатишга ихтисослашган субъектлар масъулиятини кучайтириш; ушбу тоифадаги шахсларга ўрнатиладиган чекловлар ва мажбуриятларни қайта кўриб чиқиш ва аниқ рўйхатини тасдиқлаш; ўрнатилган чекловлар ва мажбуриятларга риоя этилишини таъминлаш бўйича ваколатли давлат органлари ва ташкилотларини белгилаш; ушбу соҳадаги фаолиятни ташкил этиш ва ҳамкорликда ишлаш механизмларини тартибга солиш назарда тутилади. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат 2023 йил октябрь Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов) , Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Б. Мусаев), манфаатдор вазирлик ва идоралар II. Жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг услубий асосларини ривожлантириш 5. Жамоат хавфсизлигини таъминлаш, гуруҳий қонунбузарликлар ва оммавий тартибсизликларни бартараф этиш бўйича 14 та (Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар) «Ҳудуд методикаси» ни ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш (Стратегиянинг 27-банди) . Бунда Жамоат хавфсизлиги масалалари илмий-амалий тадқиқотлар марказида мақсадли амалий илмий-тадқиқот лойиҳасини амалга ошириш доирасида: оммавий тартибсизликларнинг олдини олиш ва бартараф этиш методикасини ишлаб чиқиш; ушбу методикага асосланган ҳолда, ҳудудларнинг криминоген вазияти (норозиликларнинг иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий, маънавий-маърифий, тиббий, этник, демографик, географик, экологик ва ташкилий омиллари), криминологик хусусиятлари (норозиликларнинг ҳолати, даражаси, тузилиши, географияси, йўналиши, субъектларнинг тавсифи, тактикаси), жамоат хавфсизлигини таъминлаш субъектлари фаолиятининг самарадорлиги (миқдори, жойлашуви, компетенцияси, моддий-техник таъминоти, тактикаси) ва хулосалар (хулоса, прогноз, таклифлар)ни акс эттирган ҳолда 14 та «ҳудуд методикаси» ни тайёрлаш ва амалиётга татбиқ этиш назарда тутилади. Илмий-тадқиқот лойҳаси 2023 йил май — 2025 йил май Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов) , Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (И. Абдураҳмонов) 6. Жамоат хавфсизлиги муаммоларини ўрганиш, илмий тадқиқ қилиш борасида Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги масалалари илмий-амалий тадқиқотлар маркази ва Жамоат хавфсизлиги университетини таянч методик базага айлантириш (Стратегиянинг 44-банди) . Бунда: Марказ ни жамоат хавфсизлиги соҳасини стратегик , илмий ва эксперт - ҳуқуқий (методологик) таъминловчи таянч илмий ташкилот, Университет ни жамоат хавфсизлиги соҳаси учун кадрларни тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш, ушбу соҳани услубий ва консультатив таъминловчи таянч олий ҳарбий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаси сифатида белгилаш; Марказни ислоҳот ва тадқиқот институти даражасига кўтариш, ун га юридик шахс мақомини бериш, уни ташкилий, маънавий-маърифий, кадрлар, молиявий, моддий-техник таъминлаш фаолиятини Жамоат хавфсизлиги университети тажрибаси асосида йўлга қўйиш мақсадида илмий ташкилот лавозимларини жамлашнинг тезкор ва соддалаштирилган тартибини белгилаш; Марказнинг Илмий-ишлаб чиқариш лабораторияси фаолиятини йўлга қўйиш, жамоат хавфсизлиги бўйича илмий ишланмаларни тижоратлаштириш кўламини кенгайтириш ( лаборатория фаолиятини ишлаб чиқариш, сотиш ва хизматлар кўрсатиши ҳисобидан молиялаштириш); Марказ базасида Жамоат хавфсизлиги кутубхонаси ни ташкил этиш ҳамда Амалий тадқиқотлар офисини Жиноятчиликка қарши курашиш муаммоларини ўрганиш марказига айлантириш (мавжуд база, штат ва пул таъминоти доирасида); Марказда хорижий давлатлар жамоат хавфсизлиги полициясининг хизмат кийими, электромобиль хизмат машинаси ва оммавий тартибсизликларни бартараф этишда қўлланиладиган махсус воситаларини синовдан ўтказиш амалиётини жорий этиш (Жамоат хавфсизлиги департаменти тизимидаги жамғармалар маблағлари ҳисобидан); Марказда ишлаб чиқилган электрон кузатув воситаси илмий ишланмасини конвой остидаги, уй қамоғидаги, озодликни чеклаш жазосини ўтаётган ва манзил колонияда сақланаётган шахсларда синовдан ўтказиш, электрон кузатув воситасини қўллашнинг механизмларини ишлаб чиқиш; жамоат хавфсизлиги соҳасини илмий таъминлаш бўйича илмий асарлар (мақола, монография, дарслик, методика) яратган шахсларга муаллифлик ҳақини тўлаш тартибини белгилаш; таянч илмий ташкилотнинг жамоат хавфсизлиги соҳаси бўйича хорижий илмий ташкилотлар билан илмий ҳамкорлигини кенгайтириш, қўшма илмий-тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш; таянч илмий ташкилот да жамоат хавфсизлиги фанларининг долзарб мавзулари, соҳадаги ислоҳотлар моҳияти бўйича маҳорат дарсларини тизимли равишда ўтказиш назарда тутилади. Қўшма қарор, амалий чора-тадбирлар 2023 йил июнь Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов) , Миллий гвардия (Р. Джураев) , Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (И. Абдураҳмонов) , манфаатдор вазирлик ва идоралар III. Жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг илмий асосларини ривожлантириш 7. Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардия олий таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот марказларида бажариладиган диссертацион тадқиқотлар мавзуларини шакллантиришда жамоат хавфсизлигини таъминлаш амалиётидаги долзарб муаммоларнинг ечимларига йўналтирилган масалаларга устувор аҳамият қаратиш бўйича таъсирчан механизмларни йўлга қўйиш (Стратегиянинг 37-банди) . Бунда: жамоат хавфсизлиги соҳасига доир мавзуларда магистрлик, фалсафа доктори ва фан доктори диссертацияларининг давлат буюртмаси асосида бажарилиши тартибини жорий этиш; Жамоат хавфсизлиги масалалари илмий-амалий тадқиқотлар марказини белгиланган умумий тартиб асосида фуқаролар ҳисобидан жамоат хавфсизлиги ихтисослиги бўйича илмий кадрлар тайёрлашга, Ички ишлар вазирлиги Академиясини идоравий тартиб асосида ходимлар ҳисобидан жиноятчиликка қарши курашиш соҳасига доир ихтисосликлар бўйича илмий-педагог кадрлар тайёрлашга ихтисослаштирган ҳолда ички ишлар органлари тизимида олий таълимдан кейинги таълимни ташкил этиш; илмий ишланмаларни жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш амалиётига жорий этиш учун масъул муассасаларни белгилаш; ёпиқ мавзулар бўйича (давлат сири ҳисобланган маълумотларни қамраб олувчи) диссертация ишларини тайёрлаш, расмийлаштириш, илмий натижаларини эълон қилиш ва амалиётга жорий қилиш, ҳимоясини ташкил этиш каби илмий даража беришнинг барча жараёнларини белгилаш назарда тутилади. Қўшма қарор, амалий чора-тадбирлар 2023 йил июль Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов) , Миллий гвардия (Р. Джураев) , Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (И. Абдураҳмонов) , манфаатдор вазирлик ва идоралар 8. Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги масалалари илмий-амалий тадқиқотлар маркази ва Жамоат хавфсизлиги университети томонидан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Фанлар Академияси билан биргаликда жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш борасидаги муаммоларни ҳал қилиш йўналишида илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмаси доирасида мақсадли фундаментал, амалий ва инновацион лойиҳалар шакллантирилиши ва амалга оширилишини таъминлаш (Стратегиянинг 47-банди) . Бунда қуйидаги мақсадли илмий-тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш назарда тутилади: Жамоат хавфсизлиги масалалари илмий-амалий тадқиқотлар марказида «Озодликни чеклаш жазосини ўтаётган шахсларни масофавий назорат қилиш аппарат-дастурий комплексини яратиш» деб номланган мақсадли амалий илмий-тадқиқот лойиҳаси; Жамоат хавфсизлиги университетида «Жамоат хавфсизлигини таъминлаш фаолиятида фойдаланиш учун инновацион профайлинг технологиясини ишлаб чиқиш» деб номланган мақсадли инновацион илмий-тадқиқот лойиҳаси . Илмий-тадқиқот лойиҳаси 2023 йил май — 2025 йил май Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов) , Миллий гвардия (Р. Джураев) , Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (И. Абдураҳмонов) IV. Жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг ташкилий асосларини ривожлантириш 9. Жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича ваколатли давлат органлари ходимларининг ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоясига доир имтиёзлардан фойдаланишида инсон омилини чеклайдиган автоматлаштирилган тизимни жорий қилиш (Стратегиянинг 57-банди) . Бунда: Корея Республикаси тажрибасини (Корея миллий полиция университети «Ye-saram» давлат электрон платформаси) ўрганган ҳолда, ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилиш кафолатларидан фойдаланиш бўйича «E-jamoat xavfsizligi» ахборот тизимининг «Ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя» модулини яратиш; ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилиш кафолатларидан фойдаланиш борасидаги барча хизматларни «ягона дарча» тамойили асосида «E-jamoat xavfsizligi» ахборот тизимининг «Ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя» модули орқали амалга ошириш назарда тутилади. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил июль Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов) , Миллий гвардия (Р. Джураев) , манфаатдор вазирлик ва идоралар 10. Содир этилган жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг асл омилларини «илмий диагноз» асосида аниқлаш ва «илмий диагноз хулосаси» билан «E-jamoat xavfsizligi» ахборот тизими орқали расмийлаштириш тартибини жорий қилиш (Стратегиянинг 45-банди) . Бунда: жиноятларнинг омилларини «илмий диагноз» асосида аниқлаш методикасини ишлаб чиқиш; жиноятнинг омилларини бартараф этиш ҳақидаги тақдимномаларни, жиноятнинг омилларини аниқлаш тадбирларининг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилганлигини ўрганиш бўйича ўтказилган хизмат текшируви хулосаларини, жиноятларнинг омиллари ҳақидаги «илмий диагноз» хулосаларини «E-jamoat xavfsizligi» ахборот тизимининг «Ҳуқуқбузарликлар омиллари» модулида расмийлаштириш назарда тутилади. Идоравий норматив ҳужжат, амалий чора-тадбирлар 2023 йил октябрь Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов) , Миллий гвардия (Р. Джураев) , манфаатдор вазирлик ва идоралар 11. Ҳудудий ички ишлар органларининг маъмурий биноларини қўриқлашни Миллий гвардия қўриқлаш хизмати томонидан шартнома асосида амалга оширилиши тизимини жорий этиш (Стратегиянинг 58-банди) . Амалий чора-тадбирлар 2023 йил август Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов) , Миллий гвардия (Р. Джураев) V. Жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг шакл ва усулларини ривожлантириш 12. Содир этилган жиноятларнинг асл омилларини аниқлаш ва бартараф этишда ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи органлар ва муассасаларнинг ваколат доирасини аниқ белгилаш (Стратегиянинг 67-банди) . Ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар 2023 йил сентябрь Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов) , Миллий гвардия (Р. Джураев) , Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Б. Мусаев) 13. Маъмурий назорат ва профилактик ҳисоб институтлари негизида профилактик назорат институтини жорий қилиш (Стратегиянинг 79-банди) . Бунда: маъмурий назорат ва профилактик ҳисоб институтларини бекор қилиш; профилактик назорат институтини киритиш; профилактик назоратдаги шахсларга белгиланадиган мажбуриятлар ва чекловлар, уларни қисман ва тўлиқ қўллаш асосларини белгилаш назарда тутилади. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат 2023 йил ноябрь Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов) , Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Иноятов) VI. Жамоат хавфсизлигини таъминлаш фаолиятини рақамлаштириш 14. Миллий гвардия ва ички ишлар органларидан жамоат тартибини сақлашга жалб қилинган бўлинмаларнинг ахборот тизимлари (пробациянинг марказлашган электрон тизими, йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг ягона автоматлаштирилган ахборот-таҳлил тизими) базасида «E-jamoat xavfsizligi» ягона автоматлаштирилган ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва амалиётга тўлиқ татбиқ этиш (Стратегиянинг 92-банди) . Бунда: «E-jamoat хavfsizligi» ахборот тизими ички ишлар органлари жамоат хавфсизлиги хизмати бўлинмаларининг ахборот тизимлари (пробациянинг марказлашган электрон тизими, йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг ягона автоматлаштирилган ахборот-таҳлил тизими) базасида яратилади; ушбу ахборот тизимига жамоат хавфсизлигини таъминловчи субъектларнинг зарур ахборот тизимлари интеграция қилинади. Қўшма қарор, амалий чора-тадбирлар 2023 йил октябрь Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов) , Миллий гвардия (Р. Джураев), манфаатдор вазирлик ва идоралар 15. Жамоат тартибини бузган, қайта жиноят содир этган шахсларнинг ягона электрон рўйхатини юритиш ва ахборот тизими орқали даврий мониторинг қилиб бориш тартибини йўлга қўйиш (Стратегиянинг 93-банди) . Бунда: жамият манфаатларига қарши маъмурий ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар рўйхатини шакллантириш; жамият манфаатларига қарши жиноят содир этган шахсларнинг рўйхатини «E-jamoat хavfsizligi» ахборот тизимида юритиш; қайта жиноят содир этган шахсларнинг рўйхатини «E-jamoat хavfsizligi» ахборот тизимида юритиш; ушбу шахсларнинг рўйхатини даврий мониторинг қилиб бориш, уч мартадан ортиқ жиноят содир этган шахсларга нисбатан профилактик назоратдаги шахсларга белгиланадиган мажбуриятлар ва чекловларни тўлиқ қўллаш механизмлари белгиланади. Қўшма қарор, амалий чора-тадбирлар 2023 йил ноябрь Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов) , Миллий гвардия (Р. Джураев) , манфаатдор вазирлик ва идоралар
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 23 март,
121-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
“YOʻL XARITASI”
2022 — 2025-yillarda Oʻzbekiston Respublikasida jamoat xavfsizligini taʼminlash tizimini rivojlantirish strategiyasini 2023-yilda amalga oshirish boʻyicha “yoʻl xaritasi”ni tasdiqlash toʻgʻrisida
Mamlakatimizda aholining tinch va osoyishta hayotini taʼminlash, jamoat xavfsizligi madaniyatini shakllantirish bilan bir qatorda jamoat xavfsizligi sohasidagi qonunchilikni takomillashtirish hamda ushbu yoʻnalishdagi ishlarni “Xalq manfaatlariga xizmat qilish” tamoyili asosida tashkil etish borasida qator ishlar amalga oshirilmoqda.
Shu bilan birga, bugungi globallashuv sharoitida jamoat xavfsizligini taʼminlash, huquqbuzarliklar profilaktikasi va jinoyatchilikka qarshi kurashish boʻyicha amalga oshirilayotgan chora-tadbirlarni izchil davom ettirish talab etiladi.
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi jamoat xavfsizligi konsepsiyasini tasdiqlash va uni amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 29-noyabrdagi PF-27-son Farmoni ijrosini taʼminlash, shuningdek, jamoat xavfsizligini taʼminlashga qaratilgan maqsadli va manzilli dasturlarni amalga oshirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi jamoat xavfsizligi konsepsiyasini tasdiqlash va uni amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 29-noyabrdagi PF-27-son Farmoni bilan:
aholini har qanday tahdidlardan kafolatli himoya qilishga qaratilgan Oʻzbekiston Respublikasi jamoat xavfsizligi konsepsiyasi hamda 2022 — 2025-yillarda Oʻzbekiston Respublikasida jamoat xavfsizligini taʼminlash tizimini rivojlantirish strategiyasi tasdiqlanganligi;
Vazirlar Mahkamasi tomonidan 2023 — 2025-yillarda har yili jamoat xavfsizligini taʼminlashning samarali tizimini joriy qilish boʻyicha aniq mexanizmlarni nazarda tutuvchi manzilli chora-tadbirlar dasturini tasdiqlash va ijrosini qatʼiy nazoratga olish belgilanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. Jamoat xavfsizligini taʼminlash holatining joriy hamda istiqboldagi rivojlanishini samarali tashkil etish hamda jamoat xavfsizligini taʼminlashda raqamli texnologiyalarni keng joriy etishni nazarda tutuvchi 2022 — 2025-yillarda Oʻzbekiston Respublikasida jamoat xavfsizligini taʼminlash tizimini rivojlantirish strategiyasini 2023-yilda amalga oshirish boʻyicha “yoʻl xaritasi” ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
3. Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda “yoʻl xaritasi”da belgilangan barcha chora-tadbirlarning oʻz vaqtida va sifatli amalga oshirilishini hamda amalga oshirilgan ishlar yuzasidan har oy yakunida Vazirlar Mahkamasiga axborot kiritib borilishini taʼminlasin.
4. Mazkur qarorning bajarilishini samarali tashkil etishga masʼul etib ichki ishlar vazirining oʻrinbosari — Jamoat xavfsizligi departamenti boshligʻi B.T. Abdullayev belgilansin.
5. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vaziri P.R. Bobojonov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 23-martdagi 121-son qaroriga ILOVA
2022 — 2025-yillarda Oʻzbekiston Respublikasida jamoat xavfsizligini taʼminlash tizimini rivojlantirish strategiyasini 2023-yilda amalga oshirish boʻyicha
T/r Chora - tadbirlar Amalga oshirish shakli Ijro muddati Masʼul vazirlik va idoralar I. Jamoat xavfsizligini taʼminlashning huquqiy asoslarini rivojlantirish 1. Jamoat tartibini saqlash, huquqbuzarliklar profilaktikasi, yoʻl harakati xavfsizligini taʼminlash va probatsiya faoliyatini uygʻunlashtirish (Strategiyaning 3.3-bandi) . Bunda quyidagi chora-tadbirlarni amalga oshirish orqali probatsiya xizmati faoliyatini sifat jihatidan yangi bosqichga koʻtarish : probatsiya xizmati boshliqlariga jamoat xavfsizligi xizmati (departamenti) “boshligʻi oʻrinbosari”, hududiy probatsiya boʻlimlariga “boshqarma” maqomini berish, tuman (shahar) probatsiya boʻlinmalarini “ probatsiya ofisi ”ga aylantirish orqali ushbu xizmatning nufuzini oshirish ; probatsiya xizmati xodimlariga maxsus malaka darajasini berish tartibini joriy etish ; Probatsiya xizmatini rivojlantirish jamgʻarmasi toʻgʻrisidagi nizomni qayta koʻrib chiqish ; probatsiya xizmatiga mutaxassislarni, shu jumladan, oliy taʼlim tashkilotlari bitiruvchilarini haq evaziga xizmat koʻrsatish shartnomasi asosida ishga jalb qilish metodikasini, shuningdek, probatsiya xizmati faoliyatini eng muhim samaradorlik koʻrsatkichlari (Key Performance Indicators) boʻyicha baholash tartibini joriy etish; oliy taʼlim tashkilotlarida psixologiya taʼlim yoʻnalishi (mutaxassisligi) boʻyicha tahsil olayotgan talabalar (magistrlar)ning probatsiya xizmatida amaliyot oʻtash metodikasini, barcha hududlarda va yil davomida grafik asosida amaliyot oʻtkazilishini nazarda tutgan holda tasdiqlash; ilgʻor xorijiy davlatlar tajribasini inobatga olgan holda, probatsiya xizmatini moddiy-texnik jihatdan taʼminlash meʼyorlarini ishlab chiqish; uy qamogʻi tarzidagi ehtiyot chorasi hamda ishni sudga qadar yuritish va sud jarayonidagi probatsiya institutlarini uygʻunlashtirish ; jazoni ijro etish muassasalarining mahkumlarni ozodlikka tayyorlash, ijtimoiy moslashtirishga masʼul boʻlinmalari faoliyatini tanqidiy qayta koʻrib chiqish, ularning faoliyatini probatsiya xizmati faoliyati bilan uygʻunlashtirish. Idoraviy normativ hujjat, amaliy chora-tadbirlar 2023-yil may Ichki ishlar vazirligi (P. Bobojonov) , Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi (I. Abdurahmonov) , manfaatdor vazirlik va idoralar 2. Profilaktik hisob, maʼmuriy nazorat va probatsiya nazoratidagi shaxslar tomonidan qayta jinoyat sodir etilishini keskin kamaytirish (Strategiyaning 3.7-bandi) . Bunda: Tashkiliy-huquqiy chora-tadbirlar, amaliy chora-tadbirlar ilmiy-tadqiqot loyihasi Ichki ishlar vazirligi (P. Bobojonov) , Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi (I. Abdurahmonov) , Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari, manfaatdor vazirlik va idoralar masʼul davlat organlari tomonidan probatsiya faoliyati sohasidagi majburiyatlarining bajarilish holatini nazorat qilish imkonini beradigan “ Probatsiya nazorati dasturiy taʼminotini ishlab chiqish” deb nomlangan maqsadli amaliy ilmiy-tadqiqot loyihasini amalga oshirish choralarini belgilash; 2023-yil aprel probatsiya nazoratidagi shaxslarni ish bilan taʼminlash maqsadida sinov tariqasida Qoraqalpogʻiston Respublikasida davlat-xususiy sherikligi asosida probatsiya xizmatining ishlab chiqarish korxonasini tashkil etish; 2023-yil iyun probatsiya faoliyatidagi majburiyatlarini lozim darajada bajarmagan masʼul shaxslarga nisbatan probatsiya xizmati tomonidan koʻrib chiqilishi majburiy boʻlgan taqdimnoma kiritish amaliyotini yoʻlga qoʻyish; 2023-yil avgust hokimliklar huzuridagi ijtimoiy koʻnikma markazlarining boʻysunuvi va hisobdorligi tartibini qayta koʻrib chiqish orqali probatsiya nazoratidagi shaxslarni boshpana bilan taʼminlash, ularga moddiy yordam koʻrsatish faoliyatini takomillashtirish nazarda tutiladi. 2023-yil sentabr 3. Jamoat xavfsizligiga xavflarning holati va darajalarini belgilovchi mezonlarni va asosiy koʻrsatkichlarni (indikatorlarni) ishlab chiqish hamda joriy etish (Strategiyaning 8-bandi) . Bunda: jamiyat manfaatlarini asosiy mezon sifatida belgilagan holda, jamoat xavfsizligining taʼminlanganligi darajasini baholash indikatorlarini ishlab chiqish; jamoat xavfsizligining taʼminlanganligi holatini oʻrganish natijalari boʻyicha axborot-tahliliy hujjatlarni tayyorlash, vakolatli idoralarga kiritish tartibini belgilash; jamoat xavfsizligining taʼminlanganligi holatini tizimli ravishda monitoring qilish va baholab borish uchun Jamoat xavfsizligi boʻyicha respublika ekspert kengashini tuzish; ilmiy ishlanmalarning jamoat xavfsizligi sohasiga joriy etilishi koʻrsatkichini ustuvor indikatorlar qatoriga kiritgan holda Ilmiy tashkilotlar reytingini aniqlash mezonlarini takomillashtirish; jamoat xavfsizligi boʻyicha tashabbus indeksini (i-indeks) yuritish metodikasini tasdiqlash nazarda tutiladi. Idoraviy normativ hujjat, amaliy chora-tadbirlar 2023-yil iyun Ichki ishlar vazirligi (P. Bobojonov) , Milliy gvardiya (R. Djurayev), Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi (I. Abdurahmonov), manfaatdor vazirlik va idoralar 4. Profilaktik hisob, maʼmuriy nazorat va probatsiya nazoratidagi shaxslarga oʻrnatiladigan cheklovlar, shuningdek, ularning zimmasiga yuklanadigan majburiyatlar doirasini va ularga rioya etilishini taʼminlash mexanizmlarini aniq belgilash (Strategiyaning 10-bandi) . Bunda: profilaktik hisob, maʼmuriy nazorat va probatsiya nazoratidagi shaxslarni ijtimoiy moslashtirishda maʼmuriy majburlov tizimidan voz kechgan holda ijtimoiy xizmatlar koʻrsatishga ixtisoslashgan subyektlar masʼuliyatini kuchaytirish; ushbu toifadagi shaxslarga oʻrnatiladigan cheklovlar va majburiyatlarni qayta koʻrib chiqish va aniq roʻyxatini tasdiqlash; oʻrnatilgan cheklovlar va majburiyatlarga rioya etilishini taʼminlash boʻyicha vakolatli davlat organlari va tashkilotlarini belgilash; ushbu sohadagi faoliyatni tashkil etish va hamkorlikda ishlash mexanizmlarini tartibga solish nazarda tutiladi. Normativ-huquqiy hujjat 2023-yil oktabr Ichki ishlar vazirligi (P. Bobojonov) , Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi (B. Musayev), manfaatdor vazirlik va idoralar II. Jamoat xavfsizligini taʼminlashning uslubiy asoslarini rivojlantirish 5. Jamoat xavfsizligini taʼminlash, guruhiy qonunbuzarliklar va ommaviy tartibsizliklarni bartaraf etish boʻyicha 14 ta (Qoraqalpogʻiston Respublikasi, Toshkent shahar va viloyatlar) “Hudud metodikasi” ni ishlab chiqish va amaliyotga tatbiq etish (Strategiyaning 27-bandi) . Bunda Jamoat xavfsizligi masalalari ilmiy-amaliy tadqiqotlar markazida maqsadli amaliy ilmiy-tadqiqot loyihasini amalga oshirish doirasida: ommaviy tartibsizliklarning oldini olish va bartaraf etish metodikasini ishlab chiqish; ushbu metodikaga asoslangan holda, hududlarning kriminogen vaziyati (noroziliklarning iqtisodiy, siyosiy, huquqiy, maʼnaviy-maʼrifiy, tibbiy, etnik, demografik, geografik, ekologik va tashkiliy omillari), kriminologik xususiyatlari (noroziliklarning holati, darajasi, tuzilishi, geografiyasi, yoʻnalishi, subyektlarning tavsifi, taktikasi), jamoat xavfsizligini taʼminlash subyektlari faoliyatining samaradorligi (miqdori, joylashuvi, kompetensiyasi, moddiy-texnik taʼminoti, taktikasi) va xulosalar (xulosa, prognoz, takliflar)ni aks ettirgan holda 14 ta “hudud metodikasi” ni tayyorlash va amaliyotga tatbiq etish nazarda tutiladi. Ilmiy-tadqiqot loyhasi 2023-yil may — 2025-yil may Ichki ishlar vazirligi (P. Bobojonov) , Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi (I. Abdurahmonov) 6. Jamoat xavfsizligi muammolarini oʻrganish, ilmiy tadqiq qilish borasida Ichki ishlar vazirligi Jamoat xavfsizligi masalalari ilmiy-amaliy tadqiqotlar markazi va Jamoat xavfsizligi universitetini tayanch metodik bazaga aylantirish (Strategiyaning 44-bandi) . Bunda: Markaz ni jamoat xavfsizligi sohasini strategik , ilmiy va ekspert - huquqiy (metodologik) taʼminlovchi tayanch ilmiy tashkilot, Universitet ni jamoat xavfsizligi sohasi uchun kadrlarni tayyorlash, ularning malakasini oshirish, ushbu sohani uslubiy va konsultativ taʼminlovchi tayanch oliy harbiy taʼlim va ilmiy-tadqiqot muassasasi sifatida belgilash; Markazni islohot va tadqiqot instituti darajasiga koʻtarish, un ga yuridik shaxs maqomini berish, uni tashkiliy, maʼnaviy-maʼrifiy, kadrlar, moliyaviy, moddiy-texnik taʼminlash faoliyatini Jamoat xavfsizligi universiteti tajribasi asosida yoʻlga qoʻyish maqsadida ilmiy tashkilot lavozimlarini jamlashning tezkor va soddalashtirilgan tartibini belgilash; Markazning Ilmiy-ishlab chiqarish laboratoriyasi faoliyatini yoʻlga qoʻyish, jamoat xavfsizligi boʻyicha ilmiy ishlanmalarni tijoratlashtirish koʻlamini kengaytirish ( laboratoriya faoliyatini ishlab chiqarish, sotish va xizmatlar koʻrsatishi hisobidan moliyalashtirish); Markaz bazasida Jamoat xavfsizligi kutubxonasi ni tashkil etish hamda Amaliy tadqiqotlar ofisini Jinoyatchilikka qarshi kurashish muammolarini oʻrganish markaziga aylantirish (mavjud baza, shtat va pul taʼminoti doirasida); Markazda xorijiy davlatlar jamoat xavfsizligi politsiyasining xizmat kiyimi, elektromobil xizmat mashinasi va ommaviy tartibsizliklarni bartaraf etishda qoʻllaniladigan maxsus vositalarini sinovdan oʻtkazish amaliyotini joriy etish (Jamoat xavfsizligi departamenti tizimidagi jamgʻarmalar mablagʻlari hisobidan); Markazda ishlab chiqilgan elektron kuzatuv vositasi ilmiy ishlanmasini konvoy ostidagi, uy qamogʻidagi, ozodlikni cheklash jazosini oʻtayotgan va manzil koloniyada saqlanayotgan shaxslarda sinovdan oʻtkazish, elektron kuzatuv vositasini qoʻllashning mexanizmlarini ishlab chiqish; jamoat xavfsizligi sohasini ilmiy taʼminlash boʻyicha ilmiy asarlar (maqola, monografiya, darslik, metodika) yaratgan shaxslarga mualliflik haqini toʻlash tartibini belgilash; tayanch ilmiy tashkilotning jamoat xavfsizligi sohasi boʻyicha xorijiy ilmiy tashkilotlar bilan ilmiy hamkorligini kengaytirish, qoʻshma ilmiy-tadqiqot loyihalarini amalga oshirish; tayanch ilmiy tashkilot da jamoat xavfsizligi fanlarining dolzarb mavzulari, sohadagi islohotlar mohiyati boʻyicha mahorat darslarini tizimli ravishda oʻtkazish nazarda tutiladi. Qoʻshma qaror, amaliy chora-tadbirlar 2023-yil iyun Ichki ishlar vazirligi (P. Bobojonov) , Milliy gvardiya (R. Djurayev) , Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi (I. Abdurahmonov) , manfaatdor vazirlik va idoralar III. Jamoat xavfsizligini taʼminlashning ilmiy asoslarini rivojlantirish 7. Ichki ishlar vazirligi va Milliy gvardiya oliy taʼlim muassasalari va ilmiy-tadqiqot markazlarida bajariladigan dissertatsion tadqiqotlar mavzularini shakllantirishda jamoat xavfsizligini taʼminlash amaliyotidagi dolzarb muammolarning yechimlariga yoʻnaltirilgan masalalarga ustuvor ahamiyat qaratish boʻyicha taʼsirchan mexanizmlarni yoʻlga qoʻyish (Strategiyaning 37-bandi) . Bunda: jamoat xavfsizligi sohasiga doir mavzularda magistrlik, falsafa doktori va fan doktori dissertatsiyalarining davlat buyurtmasi asosida bajarilishi tartibini joriy etish; Jamoat xavfsizligi masalalari ilmiy-amaliy tadqiqotlar markazini belgilangan umumiy tartib asosida fuqarolar hisobidan jamoat xavfsizligi ixtisosligi boʻyicha ilmiy kadrlar tayyorlashga, Ichki ishlar vazirligi Akademiyasini idoraviy tartib asosida xodimlar hisobidan jinoyatchilikka qarshi kurashish sohasiga doir ixtisosliklar boʻyicha ilmiy-pedagog kadrlar tayyorlashga ixtisoslashtirgan holda ichki ishlar organlari tizimida oliy taʼlimdan keyingi taʼlimni tashkil etish; ilmiy ishlanmalarni jamoat xavfsizligini taʼminlash va jinoyatchilikka qarshi kurashish amaliyotiga joriy etish uchun masʼul muassasalarni belgilash; yopiq mavzular boʻyicha (davlat siri hisoblangan maʼlumotlarni qamrab oluvchi) dissertatsiya ishlarini tayyorlash, rasmiylashtirish, ilmiy natijalarini eʼlon qilish va amaliyotga joriy qilish, himoyasini tashkil etish kabi ilmiy daraja berishning barcha jarayonlarini belgilash nazarda tutiladi. Qoʻshma qaror, amaliy chora-tadbirlar 2023-yil iyul Ichki ishlar vazirligi (P. Bobojonov) , Milliy gvardiya (R. Djurayev) , Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi (I. Abdurahmonov) , manfaatdor vazirlik va idoralar 8. Ichki ishlar vazirligi Jamoat xavfsizligi masalalari ilmiy-amaliy tadqiqotlar markazi va Jamoat xavfsizligi universiteti tomonidan Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi hamda Fanlar Akademiyasi bilan birgalikda jamoat xavfsizligini taʼminlash va jinoyatchilikka qarshi kurashish borasidagi muammolarni hal qilish yoʻnalishida ilmiy-tadqiqot ishlariga davlat buyurtmasi doirasida maqsadli fundamental, amaliy va innovatsion loyihalar shakllantirilishi va amalga oshirilishini taʼminlash (Strategiyaning 47-bandi) . Bunda quyidagi maqsadli ilmiy-tadqiqot loyihalarini amalga oshirish nazarda tutiladi: Jamoat xavfsizligi masalalari ilmiy-amaliy tadqiqotlar markazida “Ozodlikni cheklash jazosini oʻtayotgan shaxslarni masofaviy nazorat qilish apparat-dasturiy kompleksini yaratish” deb nomlangan maqsadli amaliy ilmiy-tadqiqot loyihasi; Jamoat xavfsizligi universitetida “Jamoat xavfsizligini taʼminlash faoliyatida foydalanish uchun innovatsion profayling texnologiyasini ishlab chiqish” deb nomlangan maqsadli innovatsion ilmiy-tadqiqot loyihasi . Ilmiy-tadqiqot loyihasi 2023-yil may — 2025-yil may Ichki ishlar vazirligi (P. Bobojonov) , Milliy gvardiya (R. Djurayev) , Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi (I. Abdurahmonov) IV. Jamoat xavfsizligini taʼminlashning tashkiliy asoslarini rivojlantirish 9. Jamoat xavfsizligini taʼminlash boʻyicha vakolatli davlat organlari xodimlarining ijtimoiy-huquqiy himoyasiga doir imtiyozlardan foydalanishida inson omilini cheklaydigan avtomatlashtirilgan tizimni joriy qilish (Strategiyaning 57-bandi) . Bunda: Koreya Respublikasi tajribasini (Koreya milliy politsiya universiteti “Ye-saram” davlat elektron platformasi) oʻrgangan holda, xodimlar va ularning oila aʼzolarini ijtimoiy-huquqiy himoya qilish kafolatlaridan foydalanish boʻyicha “E-jamoat xavfsizligi” axborot tizimining “Ijtimoiy-huquqiy himoya” modulini yaratish; ijtimoiy-huquqiy himoya qilish kafolatlaridan foydalanish borasidagi barcha xizmatlarni “yagona darcha” tamoyili asosida “E-jamoat xavfsizligi” axborot tizimining “Ijtimoiy-huquqiy himoya” moduli orqali amalga oshirish nazarda tutiladi. Amaliy chora-tadbirlar 2023-yil iyul Ichki ishlar vazirligi (P. Bobojonov) , Milliy gvardiya (R. Djurayev) , manfaatdor vazirlik va idoralar 10. Sodir etilgan jinoyat va huquqbuzarliklarning asl omillarini “ilmiy diagnoz” asosida aniqlash va “ilmiy diagnoz xulosasi” bilan “E-jamoat xavfsizligi” axborot tizimi orqali rasmiylashtirish tartibini joriy qilish (Strategiyaning 45-bandi) . Bunda: jinoyatlarning omillarini “ilmiy diagnoz” asosida aniqlash metodikasini ishlab chiqish; jinoyatning omillarini bartaraf etish haqidagi taqdimnomalarni, jinoyatning omillarini aniqlash tadbirlarining qonunchilik hujjatlariga muvofiq amalga oshirilganligini oʻrganish boʻyicha oʻtkazilgan xizmat tekshiruvi xulosalarini, jinoyatlarning omillari haqidagi “ilmiy diagnoz” xulosalarini “E-jamoat xavfsizligi” axborot tizimining “Huquqbuzarliklar omillari” modulida rasmiylashtirish nazarda tutiladi. Idoraviy normativ hujjat, amaliy chora-tadbirlar 2023-yil oktabr Ichki ishlar vazirligi (P. Bobojonov) , Milliy gvardiya (R. Djurayev) , manfaatdor vazirlik va idoralar 11. Hududiy ichki ishlar organlarining maʼmuriy binolarini qoʻriqlashni Milliy gvardiya qoʻriqlash xizmati tomonidan shartnoma asosida amalga oshirilishi tizimini joriy etish (Strategiyaning 58-bandi) . Amaliy chora-tadbirlar 2023-yil avgust Ichki ishlar vazirligi (P. Bobojonov) , Milliy gvardiya (R. Djurayev) V. Jamoat xavfsizligini taʼminlashning shakl va usullarini rivojlantirish 12. Sodir etilgan jinoyatlarning asl omillarini aniqlash va bartaraf etishda huquqbuzarliklar profilaktikasini bevosita amalga oshiruvchi organlar va muassasalarning vakolat doirasini aniq belgilash (Strategiyaning 67-bandi) . Tashkiliy-huquqiy chora-tadbirlar 2023-yil sentabr Ichki ishlar vazirligi (P. Bobojonov) , Milliy gvardiya (R. Djurayev) , Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi (B. Musayev) 13. Maʼmuriy nazorat va profilaktik hisob institutlari negizida profilaktik nazorat institutini joriy qilish (Strategiyaning 79-bandi) . Bunda: maʼmuriy nazorat va profilaktik hisob institutlarini bekor qilish; profilaktik nazorat institutini kiritish; profilaktik nazoratdagi shaxslarga belgilanadigan majburiyatlar va cheklovlar, ularni qisman va toʻliq qoʻllash asoslarini belgilash nazarda tutiladi. Normativ-huquqiy hujjat 2023-yil noyabr Ichki ishlar vazirligi (P. Bobojonov) , Sogʻliqni saqlash vazirligi (A. Inoyatov) VI. Jamoat xavfsizligini taʼminlash faoliyatini raqamlashtirish 14. Milliy gvardiya va ichki ishlar organlaridan jamoat tartibini saqlashga jalb qilingan boʻlinmalarning axborot tizimlari (probatsiyaning markazlashgan elektron tizimi, yoʻl harakati xavfsizligi xizmatining yagona avtomatlashtirilgan axborot-tahlil tizimi) bazasida “E-jamoat xavfsizligi” yagona avtomatlashtirilgan axborot tizimini ishlab chiqish va amaliyotga toʻliq tatbiq etish (Strategiyaning 92-bandi) . Bunda: “E-jamoat xavfsizligi” axborot tizimi ichki ishlar organlari jamoat xavfsizligi xizmati boʻlinmalarining axborot tizimlari (probatsiyaning markazlashgan elektron tizimi, yoʻl harakati xavfsizligi xizmatining yagona avtomatlashtirilgan axborot-tahlil tizimi) bazasida yaratiladi; ushbu axborot tizimiga jamoat xavfsizligini taʼminlovchi subyektlarning zarur axborot tizimlari integratsiya qilinadi. Qoʻshma qaror, amaliy chora-tadbirlar 2023-yil oktabr Ichki ishlar vazirligi (P. Bobojonov) , Milliy gvardiya (R. Djurayev), manfaatdor vazirlik va idoralar 15. Jamoat tartibini buzgan, qayta jinoyat sodir etgan shaxslarning yagona elektron roʻyxatini yuritish va axborot tizimi orqali davriy monitoring qilib borish tartibini yoʻlga qoʻyish (Strategiyaning 93-bandi) . Bunda: jamiyat manfaatlariga qarshi maʼmuriy huquqbuzarlik va jinoyatlar roʻyxatini shakllantirish; jamiyat manfaatlariga qarshi jinoyat sodir etgan shaxslarning roʻyxatini “E-jamoat xavfsizligi” axborot tizimida yuritish; qayta jinoyat sodir etgan shaxslarning roʻyxatini “E-jamoat xavfsizligi” axborot tizimida yuritish; ushbu shaxslarning roʻyxatini davriy monitoring qilib borish, uch martadan ortiq jinoyat sodir etgan shaxslarga nisbatan profilaktik nazoratdagi shaxslarga belgilanadigan majburiyatlar va cheklovlarni toʻliq qoʻllash mexanizmlari belgilanadi. Qoʻshma qaror, amaliy chora-tadbirlar 2023-yil noyabr Ichki ishlar vazirligi (P. Bobojonov) , Milliy gvardiya (R. Djurayev) , manfaatdor vazirlik va idoralar
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2023-yil 23-mart,
121-son