UzbekAI

← Qonunlar

📅 2023-yil 3-aprel · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2023 йил 3 апрель · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 3 апреля 2023 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 3 April 2023 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

СХЕМАСИ

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари ижарасига доир ҳуқуқий муносабатлар такомиллаштирилиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2021 йил 24 ноябрдаги 709-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида

Амалдаги қонунчилик ҳужжатларида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага олиш учун ўтказилган очиқ электрон танловда иштирок этган талабгорлар томонидан кўпроқ балл тўплаш мақсадида ернинг норматив қийматидан келиб чиққан ҳолда, ер участкасининг ижара муддатига ҳисобланадиган қўшимча тўловлар ихтиёрий равишда тўланиши белгиланган.

Бунда ушбу қўшимча тўловлар танлов ўтказилган санадаги норматив қиймат бўйича ҳисобланиши ва ер участкасининг ижара муддатига тенг тақсимланиши назарда тутилган.

Ўз навбатида, ундирилган қўшимча тўловлар тегишли ҳудудда қишлоқ ва сув хўжалиги тизимини ривожлантириш, хусусан суғориш тизимларини яхшилаш, замонавий суғориш ва сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш, қишлоқ хўжалиги соҳасига илмий янгилик ва инновацион ёндашувларни жорий қилиш, кадрлар малакасини ошириш ҳамда ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш тадбирларини молиялаштириш учун йўналтирилади.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, бугунги кунда қўшимча тўловларнинг ҳисобини юритиш, уларни ундириш муддатлари ва сарфлаш тартибини аниқ белгилаш зарурати юзага келмоқда.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мулк ҳуқуқининг дахлсизлигини ишончли ҳимоя қилиш, мулкий муносабатларга асоссиз аралашувга йўл қўймаслик, хусусий мулкнинг капиталлашув даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 24 августдаги ПФ-198-сон Фармони қабул қилинганлиги муносабати билан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларининг ижарасига доир қонуности ҳужжатларини ушбу Фармонга мувофиқлаштириш талаб этилмоқда.

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага олиш ҳуқуқига эга бўлиш учун тўланадиган қўшимча тўловлар ҳисобини юритиш, уларни ундириш муддатлари ва сарфлаш тартибини аниқ белгилаш, шунингдек, соҳага оид қонунчилик ҳужжатларини ўзаро мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2021 йил 24 ноябрдаги 709-сон қарорига иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини очиқ электрон танлов орқали ижарага олиш ҳуқуқига эга бўлиш учун тўланиши зарур бўлган қўшимча тўловларнинг энг юқори чегарасини белгилаш;

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг норматив қийматидан келиб чиққан ҳолда ер участкасининг ижарага олиш муддатига ҳисобланадиган қўшимча тўловлар ставкаларини белгилаш;

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш бўйича очиқ электрон танлов ғолиби томонидан қўшимча тўловнинг 5 фоизи ижара шартномаси тузилгунига қадар, қолган қисми эса ижара муддатида, ҳар бир йилга тенг бўлган ҳолда тўланиши;

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага олиш ҳуқуқига эга бўлиш учун тўланадиган қўшимча тўловларнинг ҳисобини юритиш, уларни ундириш муддатларини ва сарфлаш тартибини белгилаш.

2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири А.Б. Воитов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 апрелдаги 137-сон қарорига ИЛОВА

Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2021 йил 24 ноябрдаги 709-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. 3-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага олиш ҳуқуқига эга бўлиш учун тўланадиган қўшимча тўловларнинг ҳисобини юритиш, уларни ундириш муддатларини белгилаш ва сарфлаш тартиби тўғрисидаги низом 3 1 -иловага мувофиқ тасдиқлансин»;

4. Қуйидаги мазмундаги 3 1 -илова билан тўлдирилсин:

«Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 ноябрдаги 709-сон қарорига 3 1 -ИЛОВА

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага олиш ҳуқуқига эга бўлиш учун тўланадиган қўшимча тўловларнинг ҳисобини юритиш, уларни ундириш муддатларини белгилаш ва сарфлаш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага олиш ҳуқуқига эга бўлиш учун ернинг норматив қийматидан келиб чиққан ҳолда тўланадиган қўшимча тўловлар (кейинги ўринларда — қўшимча тўловлар) ҳисобини юритиш, уларни ундириш муддатларини белгилаш ва сарфлаш тартибини белгилайди.

2. Қўшимча тўловлар жисмоний ва юридик шахслар томонидан Деҳқон хўжалигини юритиш учун ер участкаларини ижарага беришнинг маъмурий регламенти ҳамда Юридик шахсларга қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун ер участкаларини ижарага беришнинг маъмурий регламентига мувофиқ ҳисоблаб чиқилади.

Қўшимча тўловларнинг ҳисоби ушбу Низомга илова қилинган схемага мувофиқ юритилади.

2-боб. Қўшимча тўловларнинг ҳисобини юритиш

3. Қўшимча тўловлар жисмоний ва юридик шахслар томонидан танловда ижара ҳуқуқини ютиб олиш учун кўпроқ балл тўплаш мақсадида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларининг ижара даври муддатига тенг тақсимланган ҳолда ихтиёрий равишда тўланади ва тегишли туман (шаҳар) бюджетига йўналтирилади.

4. Қўшимча тўловларнинг ҳисобини юритиш мақсадида Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ахборот тизимида ҳар бир туман (шаҳар) учун даромадлар бўйича шахсий ғазна ҳисобварақлари очилади.

Қўшимча тўловларнинг ҳисоби туман (шаҳар) солиқ инспекцияси ва (ёки) туман (шаҳар) ҳокимининг қарорига мувофиқ бошқа ваколатли органлар томонидан юритилади.

5. Қўшимча тўловлар сарфланишини назорат қилиб бориш учун бюджет тизими бюджетлари харажатларининг вазифа жиҳатидан таснифидан келиб чиқиб, ҳар бир тармоқ харажатлари алоҳида шахсий ғазна ҳисобварақларда юритилади.

3-боб. Қўшимча тўловларни ундириш муддатларини белгилаш тартиби

6. Ижара даври муддатига тенг тақсимланадиган қўшимча тўловларни тўлаш графиги (кейинги ўринларда — тўлаш графиги) очиқ электрон танлов натижалари бўйича энг юқори баллга эга бўлган талабгор (кейинги ўринларда — танлов ғолиби) ва туман (шаҳар) ҳокимлиги ўртасида тузиладиган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасининг ижара шартномасига илова қилинади.

Қўшимча тўловлар танлов ғолибининг ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган санадан бошлаб ҳисобланади.

Бунда танлов ғолиби томонидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларини ижарага олиш ҳуқуқига эга бўлиш учун зиммасига олинган қўшимча тўловнинг дастлабки тўлов сифатида оператор махсус ҳисобварағига тўланган ва туман (шаҳар) маҳаллий бюджетига ўтказиб берилган 5 фоиз қисми инобатга олинади ва қўшимча тўлов суммасидан камайтирилади.

7. Қўшимча тўловларнинг бир календарь йили учун ҳисобланган миқдори тўлаш графигига мувофиқ танлов ғолиби томонидан тўланади.

Тўлаш графигида қўшимча тўловларнинг ҳар бир календарь йили учун ҳисобланган миқдори ҳисобот йилида 15 апрель ва 15 октябрга қадар тенг улушларда тўланиши назарда тутилади.

Бунда қўшимча тўловлар тўлаш графигида белгиланган муддатдан олдин ҳам тўланиши мумкин.

Қўшимча тўловлар ижара даври муддатига бўлиб тўланганда, қолган сумма тўлов амалга оширилган санадаги норматив қийматни ўтган йилдаги ер норматив қийматига нисбатан ўзгариш коэффициентини кўпайтириш орқали ҳисобланади.

8. Қўшимча тўловлар танлов ғолиби томонидан тўлаш графигида белгиланган муддатда тўланмаган ёки тўлиқ тўланмаган тақдирда, туман (шаҳар) солиқ инспекцияси ва (ёки) туман (шаҳар) ҳокимининг қарорига мувофиқ бошқа ваколатли органлар томонидан белгиланган тартибда ундириш чоралари кўрилади.

4-боб. Қўшимча тўловларни сарфлаш тартиби

9. Қўшимча тўловлар қатъий равишда инвестиция ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш дастурларига мувофиқ тегишли туман (шаҳар)да қишлоқ ва сув хўжалиги инфратузилмасини ривожлантириш, шу жумладан, суғориш тизимларини яхшилаш, замонавий суғориш ва сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш учун зарур инфратузилмани яратиш, ер тузиш ишларини институционал ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги энг сўнгги илмий янгилик ва инновацион ёндашувларни жорий этиш, кадрлар малакасини ошириш ҳамда ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш тадбирларини молиялаштириш учун туман (шаҳар) ҳокими қарорига мувофиқ йўналтирилади.

Туман (шаҳар) ҳокими қарорининг лойиҳалари туман (шаҳар) ирригация бўлимлари ва туман (шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлимлари томонидан тайёрланади.

Бунда туман (шаҳар) ҳокимининг қарори қўшимча тўловлардан туман (шаҳар) бюджетига ҳақиқатда келиб тушган маблағлар доирасида қабул қилинади.

10. Туман (шаҳар) ҳокимининг қабул қилинган қарори тасдиқлаш учун халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашига киритилади.

11. Туман (шаҳар) бюджетида жамланган маблағларнинг Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари ҳамда бошқа туман (шаҳар) бюджетига ўтказилишига ёки қайта тақсимланишига йўл қўйилмайди.

12. Қишлоқ ва сув хўжалиги инфратузилмасини ривожлантириш, шу жумладан, суғориш тизимларини яхшилаш, замонавий суғориш ва сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш учун зарур инфратузилмани яратиш, ер тузиш ишларини институционал ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги энг сўнги илмий янгилик ва инновацион ёндашувларни жорий этиш, кадрлар малакасини ошириш ҳамда ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш тадбирларини бажариш бўйича харажатлар сметаларини тузиш, тасдиқлаш, рўйхатдан ўтказиш ва уларга ўзгартиришлар (қўшимчалар) киритиш, шунингдек, улар юзасидан тузилган шартномаларни рўйхатдан ўтказиш ва харажатларни амалга ошириш бюджет қонунчилигида белгиланган тартибда амалга оширилади.

5-боб. Якунловчи қоидалар

13. Қўшимча тўловларнинг икки йил давомида тўлаш графигида белгиланган муддатда тўланмаслиги ёки тўлиқ тўланмаслиги Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 36-моддаси биринчи қисмининг 9-бандига асосан ер участкасига бўлган ҳуқуқларнинг бекор қилинишига асос бўлади.

14. Ер участкасига бўлган ҳуқуқлар бекор қилинганда, танлов ғолибининг қўшимча тўловларни тўлаш бўйича мажбуриятлари ер участкасига бўлган ҳуқуқлар бекор қилинган санадан бошлаб тўхтатилади.

15. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага олиш ҳуқуқига эга бўлиш учун тўланадиган қўшимча тўловларнинг ҳисобини юритиш, уларни ундириш муддатларини белгилаш ва сарфлаш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА

Қўшимча тўловларнинг ҳисобини юритиш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Қўшимча тўловларнинг ҳисобини юритиш мақсадида ахборот тизимида ҳар бир туман (шаҳар) учун даромадлар бўйича шахсий ғазна ҳисобварақларини очади. Белгиланган муддатларда 2-босқич Жисмоний ва юридик шахслар Танловда ижара ҳуқуқини ютиб олиш учун кўпроқ балл тўплаш мақсадида белгиланган тартибда ҳисоблаб чиқилган қўшимча тўловларни ихтиёрий равишда қишлоқ хўжалиги ер майдонларининг ижара даври муддатига тенг тақсимланган ҳолда тўлайди. 15 апрель ва 15 октябрга қадар 3-босқич Туман (шаҳар) ҳокимлари 1. Қўшимча тўловлардан туман (шаҳар) бюджетига ҳақиқатда келиб тушган маблағлар доирасида белгиланган тадбирларни молиялаштириш учун қарорларни қабул қилади. 2. Туман (шаҳар) ҳокимининг қабул қилинган қарорини тасдиқлаш учун халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашига киритади. Белгиланган тартибда 4-босқич Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгаши Туман (шаҳар) ҳокими томонидан қабул қилинган қарорни тасдиқлайди. Белгиланган тартибда 5-босқич Туман (шаҳар) ҳокимлари Қабул қилинган қарор асосида белгиланган тадбирларни молиялаштириш учун йўналтиради. Белгиланган тартибда ».

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2023 йил 3 апрель,

137-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.04.2023 й., 09/23/137/0186-сон; 22.04.2024 й., 09/24/223/0292-сон )

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

SXEMASI

Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkalari ijarasiga doir huquqiy munosabatlar takomillashtirilishi munosabati bilan Vazirlar Mahkamasining “Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkalarini ijaraga berish tartibiga doir normativ-huquqiy hujjatlarni tasdiqlash toʻgʻrisida” 2021-yil 24-noyabrdagi 709-son qaroriga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish haqida

Amaldagi qonunchilik hujjatlarida qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkalarini ijaraga olish uchun oʻtkazilgan ochiq elektron tanlovda ishtirok etgan talabgorlar tomonidan koʻproq ball toʻplash maqsadida yerning normativ qiymatidan kelib chiqqan holda, yer uchastkasining ijara muddatiga hisoblanadigan qoʻshimcha toʻlovlar ixtiyoriy ravishda toʻlanishi belgilangan.

Bunda ushbu qoʻshimcha toʻlovlar tanlov oʻtkazilgan sanadagi normativ qiymat boʻyicha hisoblanishi va yer uchastkasining ijara muddatiga teng taqsimlanishi nazarda tutilgan.

Oʻz navbatida, undirilgan qoʻshimcha toʻlovlar tegishli hududda qishloq va suv xoʻjaligi tizimini rivojlantirish, xususan sugʻorish tizimlarini yaxshilash, zamonaviy sugʻorish va suvni tejaydigan texnologiyalarni joriy etish, qishloq xoʻjaligi sohasiga ilmiy yangilik va innovatsion yondashuvlarni joriy qilish, kadrlar malakasini oshirish hamda yer va suv resurslaridan oqilona foydalanish tadbirlarini moliyalashtirish uchun yoʻnaltiriladi.

Yuqoridagilardan kelib chiqqan holda, bugungi kunda qoʻshimcha toʻlovlarning hisobini yuritish, ularni undirish muddatlari va sarflash tartibini aniq belgilash zarurati yuzaga kelmoqda.

Shu bilan birga, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Mulk huquqining daxlsizligini ishonchli himoya qilish, mulkiy munosabatlarga asossiz aralashuvga yoʻl qoʻymaslik, xususiy mulkning kapitallashuv darajasini oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 24-avgustdagi PF-198-son Farmoni qabul qilinganligi munosabati bilan qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkalarining ijarasiga doir qonunosti hujjatlarini ushbu Farmonga muvofiqlashtirish talab etilmoqda.

Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkalarini ijaraga olish huquqiga ega boʻlish uchun toʻlanadigan qoʻshimcha toʻlovlar hisobini yuritish, ularni undirish muddatlari va sarflash tartibini aniq belgilash, shuningdek, sohaga oid qonunchilik hujjatlarini oʻzaro muvofiqlashtirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Vazirlar Mahkamasining “Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkalarini ijaraga berish tartibiga doir normativ-huquqiy hujjatlarni tasdiqlash toʻgʻrisida” 2021-yil 24-noyabrdagi 709-son qaroriga ilovaga muvofiq quyidagilarni nazarda tutuvchi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin:

qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkalarini ochiq elektron tanlov orqali ijaraga olish huquqiga ega boʻlish uchun toʻlanishi zarur boʻlgan qoʻshimcha toʻlovlarning eng yuqori chegarasini belgilash;

qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarning normativ qiymatidan kelib chiqqan holda yer uchastkasining ijaraga olish muddatiga hisoblanadigan qoʻshimcha toʻlovlar stavkalarini belgilash;

qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkalarini ijaraga berish boʻyicha ochiq elektron tanlov gʻolibi tomonidan qoʻshimcha toʻlovning 5 foizi ijara shartnomasi tuzilguniga qadar, qolgan qismi esa ijara muddatida, har bir yilga teng boʻlgan holda toʻlanishi;

qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkalarini ijaraga olish huquqiga ega boʻlish uchun toʻlanadigan qoʻshimcha toʻlovlarning hisobini yuritish, ularni undirish muddatlarini va sarflash tartibini belgilash.

2. Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni ikki oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

3. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi qishloq xoʻjaligi vaziri A.B. Voitov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 3-apreldagi 137-son qaroriga ILOVA

Vazirlar Mahkamasining “Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkalarini ijaraga berish tartibiga doir normativ-huquqiy hujjatlarni tasdiqlash toʻgʻrisida” 2021-yil 24-noyabrdagi 709-son qaroriga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. 3-bandning toʻrtinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkalarini ijaraga olish huquqiga ega boʻlish uchun toʻlanadigan qoʻshimcha toʻlovlarning hisobini yuritish, ularni undirish muddatlarini belgilash va sarflash tartibi toʻgʻrisidagi nizom 3 1 -ilovaga muvofiq tasdiqlansin”;

4. Quyidagi mazmundagi 3 1 -ilova bilan toʻldirilsin:

“Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 24-noyabrdagi 709-son qaroriga 3 1 -ILOVA

Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkalarini ijaraga olish huquqiga ega boʻlish uchun toʻlanadigan qoʻshimcha toʻlovlarning hisobini yuritish, ularni undirish muddatlarini belgilash va sarflash tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkalarini ijaraga olish huquqiga ega boʻlish uchun yerning normativ qiymatidan kelib chiqqan holda toʻlanadigan qoʻshimcha toʻlovlar (keyingi oʻrinlarda — qoʻshimcha toʻlovlar) hisobini yuritish, ularni undirish muddatlarini belgilash va sarflash tartibini belgilaydi.

2. Qoʻshimcha toʻlovlar jismoniy va yuridik shaxslar tomonidan Dehqon xoʻjaligini yuritish uchun yer uchastkalarini ijaraga berishning maʼmuriy reglamenti hamda Yuridik shaxslarga qishloq xoʻjaligi maqsadlari uchun yer uchastkalarini ijaraga berishning maʼmuriy reglamentiga muvofiq hisoblab chiqiladi.

Qoʻshimcha toʻlovlarning hisobi ushbu Nizomga ilova qilingan sxemaga muvofiq yuritiladi.

2-bob. Qoʻshimcha toʻlovlarning hisobini yuritish

3. Qoʻshimcha toʻlovlar jismoniy va yuridik shaxslar tomonidan tanlovda ijara huquqini yutib olish uchun koʻproq ball toʻplash maqsadida qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkalarining ijara davri muddatiga teng taqsimlangan holda ixtiyoriy ravishda toʻlanadi va tegishli tuman (shahar) budjetiga yoʻnaltiriladi.

4. Qoʻshimcha toʻlovlarning hisobini yuritish maqsadida Iqtisodiyot va moliya vazirligining axborot tizimida har bir tuman (shahar) uchun daromadlar boʻyicha shaxsiy gʻazna hisobvaraqlari ochiladi.

Qoʻshimcha toʻlovlarning hisobi tuman (shahar) soliq inspeksiyasi va (yoki) tuman (shahar) hokimining qaroriga muvofiq boshqa vakolatli organlar tomonidan yuritiladi.

5. Qoʻshimcha toʻlovlar sarflanishini nazorat qilib borish uchun budjet tizimi budjetlari xarajatlarining vazifa jihatidan tasnifidan kelib chiqib, har bir tarmoq xarajatlari alohida shaxsiy gʻazna hisobvaraqlarda yuritiladi.

3-bob. Qoʻshimcha toʻlovlarni undirish muddatlarini belgilash tartibi

6. Ijara davri muddatiga teng taqsimlanadigan qoʻshimcha toʻlovlarni toʻlash grafigi (keyingi oʻrinlarda — toʻlash grafigi) ochiq elektron tanlov natijalari boʻyicha eng yuqori ballga ega boʻlgan talabgor (keyingi oʻrinlarda — tanlov gʻolibi) va tuman (shahar) hokimligi oʻrtasida tuziladigan qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkasining ijara shartnomasiga ilova qilinadi.

Qoʻshimcha toʻlovlar tanlov gʻolibining yer uchastkasiga boʻlgan ijara huquqi davlat roʻyxatidan oʻtkazilgan sanadan boshlab hisoblanadi.

Bunda tanlov gʻolibi tomonidan qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer maydonlarini ijaraga olish huquqiga ega boʻlish uchun zimmasiga olingan qoʻshimcha toʻlovning dastlabki toʻlov sifatida operator maxsus hisobvaragʻiga toʻlangan va tuman (shahar) mahalliy budjetiga oʻtkazib berilgan 5 foiz qismi inobatga olinadi va qoʻshimcha toʻlov summasidan kamaytiriladi.

7. Qoʻshimcha toʻlovlarning bir kalendar yili uchun hisoblangan miqdori toʻlash grafigiga muvofiq tanlov gʻolibi tomonidan toʻlanadi.

Toʻlash grafigida qoʻshimcha toʻlovlarning har bir kalendar yili uchun hisoblangan miqdori hisobot yilida 15-aprel va 15-oktabrga qadar teng ulushlarda toʻlanishi nazarda tutiladi.

Bunda qoʻshimcha toʻlovlar toʻlash grafigida belgilangan muddatdan oldin ham toʻlanishi mumkin.

Qoʻshimcha toʻlovlar ijara davri muddatiga boʻlib toʻlanganda, qolgan summa toʻlov amalga oshirilgan sanadagi normativ qiymatni oʻtgan yildagi yer normativ qiymatiga nisbatan oʻzgarish koeffitsiyentini koʻpaytirish orqali hisoblanadi.

8. Qoʻshimcha toʻlovlar tanlov gʻolibi tomonidan toʻlash grafigida belgilangan muddatda toʻlanmagan yoki toʻliq toʻlanmagan taqdirda, tuman (shahar) soliq inspeksiyasi va (yoki) tuman (shahar) hokimining qaroriga muvofiq boshqa vakolatli organlar tomonidan belgilangan tartibda undirish choralari koʻriladi.

4-bob. Qoʻshimcha toʻlovlarni sarflash tartibi

9. Qoʻshimcha toʻlovlar qatʼiy ravishda investitsiya va ijtimoiy infratuzilmani rivojlantirish dasturlariga muvofiq tegishli tuman (shahar)da qishloq va suv xoʻjaligi infratuzilmasini rivojlantirish, shu jumladan, sugʻorish tizimlarini yaxshilash, zamonaviy sugʻorish va suvni tejaydigan texnologiyalarni joriy etish uchun zarur infratuzilmani yaratish, yer tuzish ishlarini institutsional rivojlantirish, qishloq xoʻjaligi sohasidagi eng soʻnggi ilmiy yangilik va innovatsion yondashuvlarni joriy etish, kadrlar malakasini oshirish hamda yer va suv resurslaridan oqilona foydalanish tadbirlarini moliyalashtirish uchun tuman (shahar) hokimi qaroriga muvofiq yoʻnaltiriladi.

Tuman (shahar) hokimi qarorining loyihalari tuman (shahar) irrigatsiya boʻlimlari va tuman (shahar) qishloq xoʻjaligi boʻlimlari tomonidan tayyorlanadi.

Bunda tuman (shahar) hokimining qarori qoʻshimcha toʻlovlardan tuman (shahar) budjetiga haqiqatda kelib tushgan mablagʻlar doirasida qabul qilinadi.

10. Tuman (shahar) hokimining qabul qilingan qarori tasdiqlash uchun xalq deputatlari tuman (shahar) Kengashiga kiritiladi.

11. Tuman (shahar) budjetida jamlangan mablagʻlarning Qoraqalpogʻiston Respublikasi budjeti, viloyatlar va Toshkent shahar mahalliy budjetlari hamda boshqa tuman (shahar) budjetiga oʻtkazilishiga yoki qayta taqsimlanishiga yoʻl qoʻyilmaydi.

12. Qishloq va suv xoʻjaligi infratuzilmasini rivojlantirish, shu jumladan, sugʻorish tizimlarini yaxshilash, zamonaviy sugʻorish va suvni tejaydigan texnologiyalarni joriy etish uchun zarur infratuzilmani yaratish, yer tuzish ishlarini institutsional rivojlantirish, qishloq xoʻjaligi sohasidagi eng soʻngi ilmiy yangilik va innovatsion yondashuvlarni joriy etish, kadrlar malakasini oshirish hamda yer va suv resurslaridan oqilona foydalanish tadbirlarini bajarish boʻyicha xarajatlar smetalarini tuzish, tasdiqlash, roʻyxatdan oʻtkazish va ularga oʻzgartirishlar (qoʻshimchalar) kiritish, shuningdek, ular yuzasidan tuzilgan shartnomalarni roʻyxatdan oʻtkazish va xarajatlarni amalga oshirish budjet qonunchiligida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.

5-bob. Yakunlovchi qoidalar

13. Qoʻshimcha toʻlovlarning ikki yil davomida toʻlash grafigida belgilangan muddatda toʻlanmasligi yoki toʻliq toʻlanmasligi Oʻzbekiston Respublikasi Yer kodeksining 36-moddasi birinchi qismining 9-bandiga asosan yer uchastkasiga boʻlgan huquqlarning bekor qilinishiga asos boʻladi.

14. Yer uchastkasiga boʻlgan huquqlar bekor qilinganda, tanlov gʻolibining qoʻshimcha toʻlovlarni toʻlash boʻyicha majburiyatlari yer uchastkasiga boʻlgan huquqlar bekor qilingan sanadan boshlab toʻxtatiladi.

15. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradi.

Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkalarini ijaraga olish huquqiga ega boʻlish uchun toʻlanadigan qoʻshimcha toʻlovlarning hisobini yuritish, ularni undirish muddatlarini belgilash va sarflash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA

Qoʻshimcha toʻlovlarning hisobini yuritish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Iqtisodiyot va moliya vazirligi Qoʻshimcha toʻlovlarning hisobini yuritish maqsadida axborot tizimida har bir tuman (shahar) uchun daromadlar boʻyicha shaxsiy gʻazna hisobvaraqlarini ochadi. Belgilangan muddatlarda 2-bosqich Jismoniy va yuridik shaxslar Tanlovda ijara huquqini yutib olish uchun koʻproq ball toʻplash maqsadida belgilangan tartibda hisoblab chiqilgan qoʻshimcha toʻlovlarni ixtiyoriy ravishda qishloq xoʻjaligi yer maydonlarining ijara davri muddatiga teng taqsimlangan holda toʻlaydi. 15-aprel va 15-oktabrga qadar 3-bosqich Tuman (shahar) hokimlari 1. Qoʻshimcha toʻlovlardan tuman (shahar) budjetiga haqiqatda kelib tushgan mablagʻlar doirasida belgilangan tadbirlarni moliyalashtirish uchun qarorlarni qabul qiladi. 2. Tuman (shahar) hokimining qabul qilingan qarorini tasdiqlash uchun xalq deputatlari tuman (shahar) Kengashiga kiritadi. Belgilangan tartibda 4-bosqich Xalq deputatlari tuman (shahar) Kengashi Tuman (shahar) hokimi tomonidan qabul qilingan qarorni tasdiqlaydi. Belgilangan tartibda 5-bosqich Tuman (shahar) hokimlari Qabul qilingan qaror asosida belgilangan tadbirlarni moliyalashtirish uchun yoʻnaltiradi. Belgilangan tartibda ”.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2023-yil 3-aprel,

137-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 03.04.2023-y., 09/23/137/0186-son; 22.04.2024-y., 09/24/223/0292-son )

lex.uz