UzbekAI

← Qonunlar

📅 2023-yil 3-mart · Markaziy bank hujjatlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2023 йил 3 март · Марказий банк ҳужжатлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 3 марта 2023 г. · Документы Центрального банка

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 3 March 2023 · Central Bank documents

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг

қарори

Тўлов тизимлари операторлари, электрон пуллар тизимлари операторлари ва тўлов ташкилотларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида

Ўзбекистон Республикасининг « Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида »ги ва « Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида »ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2020 йил 24 июндаги 357-В ва 13-сон қарори (рўйхат рақами 3266, 2020 йил 30 июнь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.06.2020 й, 10/20/3266/1110-сон) билан тасдиқланган Тўлов тизимлари операторлари, электрон пуллар тизимлари операторлари ва тўлов ташкилотларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 3 мартдаги 357-В-5-сон ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2023 йил 24 февралдаги 7-сон қарорига ИЛОВА

Тўлов тизимлари операторлари, электрон пуллар тизимлари операторлари ва тўлов ташкилотларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар

1. 1-бандда :

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

« ички назорат хизмати — тўлов тизимлари операторлари, электрон пуллар тизимлари операторлари ва тўлов ташкилотларининг ички назорат тизимини бошқаришга жавобгар бўлган тўлов тизимлари операторлари, электрон пуллар тизимлари операторлари ва тўлов ташкилотларининг махсус бўлинмаси;»;

тўртинчи — ўн олтинчи хатбошилар тегишли равишда бешинчи — ўн еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

ўн биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« ички назорат тизими — жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этишга қаратилган ташкилий тузилма, методика ва тартиб-таомиллар мажмуи;»;

қуйидаги мазмундаги ўн саккизинчи ва ўн тўққизинчи хатбошилари билан тўлдирилсин:

« юридик шахсни ташкил этмаган чет эл тузилмаси — чет давлатнинг қонунчиликка мувофиқ юридик шахс ташкил этмаган ҳолда ташкил этилган ва ўз иштирокчиларининг (пайчиларнинг, ишонч билдирувчиларнинг ёки бошқа шахсларнинг) ёхуд бошқа бенефициарларнинг манфаатларини кўзлаб даромад (фойда) олишга қаратилган фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган ташкилий тузилма (фондлар, шерикликлар, ширкатлар, трастлар, жамоавий инвестициялар ва (ёки) ишончли бошқарувнинг бошқа шакллари);

аккаунт — тўлов тизими оператори ёки электрон пуллар тизими оператори ёхуд тўлов ташкилотининг мобил иловасида мижоз тўғрисидаги маълумотлар мажмуини ўз ичига оладиган ҳисобга олиш ёзуви.».

2. Қуйидаги мазмундаги 4 1 -банд билан тўлдирилсин:

«4 1 . Тўлов тизими оператори ёки электрон пуллар тизими оператори ёхуд тўлов ташкилотининг назорати остида ёки аҳамиятли таъсири доирасида битта ёки бир нечта пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар бўлган тақдирда ички қоидалар гуруҳий ёндашув асосида ишлаб чиқилиши ва қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва (ёки) оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш билан боғлиқ таваккалчиликларни бошқариш ва мижозларни лозим даражада текшириш учун зарур бўлган маълумотларни алмашиш қоидалари ва тартиб-таомиллари;

комплаенс назоратни, аудитни ва (ёки) жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва (ёки) оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш функцияларини гуруҳ даражасида таъминлаш, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва (ёки) оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш мақсадлари учун зарур бўлган ҳолларда филиаллардан ва шуъба корхоналардан уларнинг мижозлари, ҳисобварақлари ва операциялари тўғрисидаги маълумотларни олинишини таъминлаш;

махфийликни ва маълумотлардан фойдаланишни етарли даражада ҳимоя қилиш.».

3. 8-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

«Ички назорат масъул ходими сифатида фақат тўлов тизими операторининг, электрон пуллар тизими операторининг ёки тўлов ташкилотининг ижро этувчи (ижроия) органи аъзоси ёки раҳбарининг ўринбосари тайинланиши мумкин.».

4. 11-банд қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Масъул ходим мунтазам равишда малакасини ошириш бўйича махсус ўқув курсларда иштирок этиб бориши лозим.».

5. 27-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«27. Юридик шахс ва якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирлар бажарилаётганда қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим:

юридик шахс ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги тегишли ҳужжатларни;

юридик шахснинг раҳбарияти ҳақидаги, шунингдек таъсис ҳужжатларида кўрсатилган маълумотлар.

Ушбу Қоидалар билан юридик шахслар учун ўрнатилган талаблар юридик шахсни ташкил этмаган чет эл тузилмасига нисбатан ҳам қўлланилади.

Мазкур маълумотлар тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишни автоматлаштирилган тизими орқали олинади, ушбу тизимдан маълумотларни олиш имконияти бўлмаган тақдирда, улар бевосита мижозни ўзидан олинади.».

6. 28-бандда :

биринчи хатбошидаги «Юридик шахс ва юридик шахс бўлмаган ташкилотларни» деган сўзлар «Юридик шахсларни» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги «юридик шахс ёки юридик шахс бўлмаган ташкилотнинг» деган сўзлар «юридик шахснинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

7. 31-банднинг тўртинчи хатбошисидан «ва юридик шахс бўлмаган ташкилотлар» деган сўзлар чиқариб ташлансин.

8. 33-бандда :

биринчи хатбошидаги «камайтириш бўйича тегишли чораларни кўришлари керак» деган сўзлар «минималлаштириш юзасидан тегишли режаларни ишлаб чиқиши ва амалга оширишга доир чораларни кўришлари керак» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўлов тизимлари операторлари ва тўлов ташкилотларидан ўзларида ўтказилган таваккалчиликларни баҳолаш натижаларини сўраб олишга ҳақли.».

9. 34-банд қуйидаги мазмундаги «г 1 » кичик банд билан тўлдирилсин:

«г 1 ) аккаунтларига 20 та ва ундан ортиқ банк карталари бириктирилган шахслар;».

10. 37-бандда :

қуйидаги мазмундаги олтинчи — ўн биринчи хатбошилари билан тўлдирилсин:

«1 та аккаунт ёки электрон ҳамёндан бир вақтда ёки кўп маротаба 30 кундан ошмаган муддат давомида базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 бараварига тенг ёки ундан ошадиган умумий суммадапул маблағларини бир ёки бир нечта банк карталарига ёхуд электрон ҳамёнларга ўтказилиши;

1 та электрон ҳамёнга бир вақтда ёки кўп маротаба 30 кундан ошмаган муддат давомида базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 бараварига тенг ёки ундан ошадиган умумий суммада пул маблағларини бир ёки бир нечта банк карталаридан ёхуд электрон ҳамёнлардан келиб тушиши;

5 та ва ундан ортиқ электрон ҳамёндан бир вақтда ёки кўп маротаба 30 кундан ошмаган муддат давомида 1 та хорижий электрон ҳамёнга пул маблағларини ўтказилиши;

5 та ва ундан ортиқ электрон ҳамёнга бир вақтда ёки кўп маротаба 30 кундан ошмаган муддат давомида 1 та хорижий электрон ҳамёндан пул маблағларини келиб тушиши;

1 та аккаунтдан (электрон ҳамёндан) мобил илова орқали бир вақтда ёки кўп маротаба 30 кундан ошмаган муддат давомида 5 та ва ундан ортиқ хорижий банк картасига ёки хорижий электрон ҳамёнга пул маблағларини ўтказилиши;

1 та электрон ҳамёнга бир вақтда ёки кўп маротаба 30 кундан ошмаган муддат давомида 5 та ва ундан ортиқ хорижий банк картасидан ёки хорижий электрон ҳамёндан пул маблағларини келиб тушиши;»;

олтинчи хатбоши тегишли равишда ўн иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин.

11. 42-банднинг олтинчи хатбошисидан «ёки юридик шахс бўлмаган ташкилот» деган сўзлар чиқариб ташлансин.

12. 44-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«44. Шубҳали операция ҳақидаги хабар Ички назорат хизмати томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 июндаги 402-сон қарори билан тасдиқланган Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ маълумотларни тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ махсус ваколатли давлат органига берилади.».

13. 47-банднинг тўртинчи хатбошисидан «операция тўхтатиб турилган куннинг ўзида» деган сўзлар чиқариб ташлансин.

14. 66-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Тўлов тизимлари операторлари, электрон пуллар тизимлари операторлари ва тўлов ташкилотларида масъул ходим ёки Ички назорат хизматининг фаолияти ички аудит хизмати ёки ташқи аудит томонидан текшириб борилади.».

15. 2-иловада :

номидан «, юридик шахс бўлмаган ташкилотлар» деган сўзлар чиқариб ташлансин;

1-банддаги «Юридик шахслар ва юридик шахс бўлмаган ташкилотларни» деган сўзлар «Юридик шахсларни» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

«ж» кичик банддан «, юридик шахс бўлмаган ташкилот» деган сўзлар чиқариб ташлансин.

Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент бошлиғи Д. РАХИМОВ

Тошкент ш.,

2023 йил 3 март,

Тошкент ш.,

2023 йил 24 февраль,

357-В-5-сон

7-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2023 й., 10/23/3266-3/0188-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvi Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi huzuridagi Iqtisodiy jinoyatlarga qarshi kurashish departamentining

qarori

Toʻlov tizimlari operatorlari, elektron pullar tizimlari operatorlari va toʻlov tashkilotlarida jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga, terrorizmni moliyalashtirishga va ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirishga qarshi kurashish boʻyicha ichki nazorat qoidalariga qoʻshimcha va oʻzgartirishlar kiritish haqida

Oʻzbekiston Respublikasining “ Oʻzbekiston Respublikasining Markaziy banki toʻgʻrisida ”gi va “ Jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga, terrorizmni moliyalashtirishga va ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirishga qarshi kurashish toʻgʻrisida ”gi qonunlariga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvi va Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi huzuridagi Iqtisodiy jinoyatlarga qarshi kurashish departamenti qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvi va Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi huzuridagi Iqtisodiy jinoyatlarga qarshi kurashish departamentining 2020-yil 24-iyundagi 357-V va 13-son qarori (roʻyxat raqami 3266, 2020-yil 30-iyun) (Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 30.06.2020-y, 10/20/3266/1110-son) bilan tasdiqlangan Toʻlov tizimlari operatorlari, elektron pullar tizimlari operatorlari va toʻlov tashkilotlarida jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga, terrorizmni moliyalashtirishga va ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirishga qarshi kurashish boʻyicha ichki nazorat qoidalariga ilovaga muvofiq qoʻshimcha va oʻzgartirishlar kiritilsin.

2. Mazkur qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran uch oy oʻtgach kuchga kiradi.

Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvining 2023-yil 3-martdagi 357-V-5-son va Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi huzuridagi Iqtisodiy jinoyatlarga qarshi kurashish departamentining 2023-yil 24-fevraldagi 7-son qaroriga ILOVA

Toʻlov tizimlari operatorlari, elektron pullar tizimlari operatorlari va toʻlov tashkilotlarida jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga, terrorizmni moliyalashtirishga va ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirishga qarshi kurashish boʻyicha ichki nazorat qoidalariga kiritilayotgan qoʻshimcha va oʻzgartirishlar

1. 1-bandda :

quyidagi mazmundagi toʻrtinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“ ichki nazorat xizmati — toʻlov tizimlari operatorlari, elektron pullar tizimlari operatorlari va toʻlov tashkilotlarining ichki nazorat tizimini boshqarishga javobgar boʻlgan toʻlov tizimlari operatorlari, elektron pullar tizimlari operatorlari va toʻlov tashkilotlarining maxsus boʻlinmasi;”;

toʻrtinchi — oʻn oltinchi xatboshilar tegishli ravishda beshinchi — oʻn yettinchi xatboshilar deb hisoblansin;

oʻn birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ ichki nazorat tizimi — jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga, terrorizmni moliyalashtirishga va ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirishga qarshi kurashish sohasidagi qonunchilik hujjatlari talablariga rioya etishga qaratilgan tashkiliy tuzilma, metodika va tartib-taomillar majmui;”;

quyidagi mazmundagi oʻn sakkizinchi va oʻn toʻqqizinchi xatboshilari bilan toʻldirilsin:

“ yuridik shaxsni tashkil etmagan chet el tuzilmasi — chet davlatning qonunchilikka muvofiq yuridik shaxs tashkil etmagan holda tashkil etilgan va oʻz ishtirokchilarining (paychilarning, ishonch bildiruvchilarning yoki boshqa shaxslarning) yoxud boshqa benefitsiarlarning manfaatlarini koʻzlab daromad (foyda) olishga qaratilgan faoliyatni amalga oshirish huquqiga ega boʻlgan tashkiliy tuzilma (fondlar, sherikliklar, shirkatlar, trastlar, jamoaviy investitsiyalar va (yoki) ishonchli boshqaruvning boshqa shakllari);

akkaunt — toʻlov tizimi operatori yoki elektron pullar tizimi operatori yoxud toʻlov tashkilotining mobil ilovasida mijoz toʻgʻrisidagi maʼlumotlar majmuini oʻz ichiga oladigan hisobga olish yozuvi.”.

2. Quyidagi mazmundagi 4 1 -band bilan toʻldirilsin:

“4 1 . Toʻlov tizimi operatori yoki elektron pullar tizimi operatori yoxud toʻlov tashkilotining nazorati ostida yoki ahamiyatli taʼsiri doirasida bitta yoki bir nechta pul mablagʻlari yoki boshqa mol-mulk bilan bogʻliq operatsiyalarni amalga oshiruvchi tashkilotlar boʻlgan taqdirda ichki qoidalar guruhiy yondashuv asosida ishlab chiqilishi va quyidagilarni oʻz ichiga olishi kerak:

jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirish, terrorizmni moliyalashtirish va (yoki) ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirish bilan bogʻliq tavakkalchiliklarni boshqarish va mijozlarni lozim darajada tekshirish uchun zarur boʻlgan maʼlumotlarni almashish qoidalari va tartib-taomillari;

komplaens nazoratni, auditni va (yoki) jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga, terrorizmni moliyalashtirishga va (yoki) ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirishga qarshi kurashish funksiyalarini guruh darajasida taʼminlash, jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirish, terrorizmni moliyalashtirish va (yoki) ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirishga qarshi kurashish maqsadlari uchun zarur boʻlgan hollarda filiallardan va shuʼba korxonalardan ularning mijozlari, hisobvaraqlari va operatsiyalari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni olinishini taʼminlash;

maxfiylikni va maʼlumotlardan foydalanishni yetarli darajada himoya qilish.”.

3. 8-band quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Ichki nazorat masʼul xodimi sifatida faqat toʻlov tizimi operatorining, elektron pullar tizimi operatorining yoki toʻlov tashkilotining ijro etuvchi (ijroiya) organi aʼzosi yoki rahbarining oʻrinbosari tayinlanishi mumkin.”.

4. 11-band quyidagi mazmundagi toʻrtinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Masʼul xodim muntazam ravishda malakasini oshirish boʻyicha maxsus oʻquv kurslarda ishtirok etib borishi lozim.”.

5. 27-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“27. Yuridik shaxs va yakka tartibdagi tadbirkorlarga nisbatan mijozlarni lozim darajada tekshirish boʻyicha chora-tadbirlar bajarilayotganda quyidagilarni oʻz ichiga olishi lozim:

yuridik shaxs va yakka tartibdagi tadbirkorlarning davlat roʻyxatidan oʻtganligi toʻgʻrisidagi tegishli hujjatlarni;

yuridik shaxsning rahbariyati haqidagi, shuningdek taʼsis hujjatlarida koʻrsatilgan maʼlumotlar.

Ushbu Qoidalar bilan yuridik shaxslar uchun oʻrnatilgan talablar yuridik shaxsni tashkil etmagan chet el tuzilmasiga nisbatan ham qoʻllaniladi.

Mazkur maʼlumotlar tadbirkorlik subyektlarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish va hisobga qoʻyishni avtomatlashtirilgan tizimi orqali olinadi, ushbu tizimdan maʼlumotlarni olish imkoniyati boʻlmagan taqdirda, ular bevosita mijozni oʻzidan olinadi.”.

6. 28-bandda :

birinchi xatboshidagi “Yuridik shaxs va yuridik shaxs boʻlmagan tashkilotlarni” degan soʻzlar “Yuridik shaxslarni” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

toʻrtinchi xatboshidagi “yuridik shaxs yoki yuridik shaxs boʻlmagan tashkilotning” degan soʻzlar “yuridik shaxsning” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

7. 31-bandning toʻrtinchi xatboshisidan “va yuridik shaxs boʻlmagan tashkilotlar” degan soʻzlar chiqarib tashlansin.

8. 33-bandda :

birinchi xatboshidagi “kamaytirish boʻyicha tegishli choralarni koʻrishlari kerak” degan soʻzlar “minimallashtirish yuzasidan tegishli rejalarni ishlab chiqishi va amalga oshirishga doir choralarni koʻrishlari kerak” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki toʻlov tizimlari operatorlari va toʻlov tashkilotlaridan oʻzlarida oʻtkazilgan tavakkalchiliklarni baholash natijalarini soʻrab olishga haqli.”.

9. 34-band quyidagi mazmundagi “g 1 ” kichik band bilan toʻldirilsin:

“g 1 ) akkauntlariga 20 ta va undan ortiq bank kartalari biriktirilgan shaxslar;”.

10. 37-bandda :

quyidagi mazmundagi oltinchi — oʻn birinchi xatboshilari bilan toʻldirilsin:

“1 ta akkaunt yoki elektron hamyondan bir vaqtda yoki koʻp marotaba 30 kundan oshmagan muddat davomida bazaviy hisoblash miqdorining 500 baravariga teng yoki undan oshadigan umumiy summadapul mablagʻlarini bir yoki bir nechta bank kartalariga yoxud elektron hamyonlarga oʻtkazilishi;

1 ta elektron hamyonga bir vaqtda yoki koʻp marotaba 30 kundan oshmagan muddat davomida bazaviy hisoblash miqdorining 500 baravariga teng yoki undan oshadigan umumiy summada pul mablagʻlarini bir yoki bir nechta bank kartalaridan yoxud elektron hamyonlardan kelib tushishi;

5 ta va undan ortiq elektron hamyondan bir vaqtda yoki koʻp marotaba 30 kundan oshmagan muddat davomida 1 ta xorijiy elektron hamyonga pul mablagʻlarini oʻtkazilishi;

5 ta va undan ortiq elektron hamyonga bir vaqtda yoki koʻp marotaba 30 kundan oshmagan muddat davomida 1 ta xorijiy elektron hamyondan pul mablagʻlarini kelib tushishi;

1 ta akkauntdan (elektron hamyondan) mobil ilova orqali bir vaqtda yoki koʻp marotaba 30 kundan oshmagan muddat davomida 5 ta va undan ortiq xorijiy bank kartasiga yoki xorijiy elektron hamyonga pul mablagʻlarini oʻtkazilishi;

1 ta elektron hamyonga bir vaqtda yoki koʻp marotaba 30 kundan oshmagan muddat davomida 5 ta va undan ortiq xorijiy bank kartasidan yoki xorijiy elektron hamyondan pul mablagʻlarini kelib tushishi;”;

oltinchi xatboshi tegishli ravishda oʻn ikkinchi xatboshi deb hisoblansin.

11. 42-bandning oltinchi xatboshisidan “yoki yuridik shaxs boʻlmagan tashkilot” degan soʻzlar chiqarib tashlansin.

12. 44-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“44. Shubhali operatsiya haqidagi xabar Ichki nazorat xizmati tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 29-iyundagi 402-son qarori bilan tasdiqlangan Jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga, terrorizmni moliyalashtirishga va ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirishga qarshi kurashish bilan bogʻliq maʼlumotlarni taqdim etish tartibi toʻgʻrisidagi nizom talablariga muvofiq maxsus vakolatli davlat organiga beriladi.”.

13. 47-bandning toʻrtinchi xatboshisidan “operatsiya toʻxtatib turilgan kunning oʻzida” degan soʻzlar chiqarib tashlansin.

14. 66-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Toʻlov tizimlari operatorlari, elektron pullar tizimlari operatorlari va toʻlov tashkilotlarida masʼul xodim yoki Ichki nazorat xizmatining faoliyati ichki audit xizmati yoki tashqi audit tomonidan tekshirib boriladi.”.

15. 2-ilovada :

nomidan “, yuridik shaxs boʻlmagan tashkilotlar” degan soʻzlar chiqarib tashlansin;

1-banddagi “Yuridik shaxslar va yuridik shaxs boʻlmagan tashkilotlarni” degan soʻzlar “Yuridik shaxslarni” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

“j” kichik banddan “, yuridik shaxs boʻlmagan tashkilot” degan soʻzlar chiqarib tashlansin.

Markaziy bank raisi M. NURMURATOV

Bosh prokuratura huzuridagi Departament boshligʻi D. RAXIMOV

Toshkent sh.,

2023-yil 3-mart,

Toshkent sh.,

2023-yil 24-fevral,

357-V-5-son

7-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 04.04.2023-y., 10/23/3266-3/0188-son)

lex.uz