📅 2023-yil 8-aprel · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2023-yil 8-aprel · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2023 йил 8 апрель · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 8 апреля 2023 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 8 April 2023 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
РЎЙХАТИ
Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш доирасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг янгиланган ижро этувчи тузилмаси тасдиқланганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида
[Кўчирма]
Сўнгги йилларда ихчам, профессионал ҳамда самарали фаолият юритувчи давлат бошқаруви тизимини яратиш бўйича кенг кўламли маъмурий ислоҳотлар амалга оширилди.
Хусусан, Вазирлар Маҳкамасининг янгиланган ижро этувчи тузилмаси тасдиқланиб, Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмасида иқтисодиёт ва ижтимоий соҳалар бўйича тегишли таркибий бўлинмалар тугатилди ҳамда Бош вазирнинг 4 нафаргача ўринбосарлари лавозими ва Ҳукумат раҳбари фаолиятини ҳуқуқий, ташкилий-техник, ахборот-таҳлилий ва протокол жиҳатдан таъминлайдиган Бош вазир котибияти ташкил қилинди.
Бундан ташқари, Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотлари доирасида ихчам, профессионал бошқарув тамойилларига асосланган ва самарадорликка йўналтирилган республика ижро этувчи ҳокимият органларининг вазирликлар, қўмиталар, агентликлар ва инспекцияларни ўз ичига олган яхлит тизими ташкил қилинди.
Жумладан, 2023 йил 1 январдан бошлаб мустақил фаолият юритувчи республика ижро этувчи ҳокимият органларининг сони 61 тадан 28 тагача, шу жумладан вазирликлар сони 25 тадан 21 тагача қисқартирилди.
Шу муносабат билан, қонунчилик ҳужжатларининг ўзаро мувофиқлигини таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб эътироф этиш талаб этилмоқда.
Қонунчилик ҳужжатларини мувофиқлаштириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 21 декабрдаги ПФ-269-сон Фармони ҳамда «Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотлари доирасида республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 21 декабрдаги ПҚ-447-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
Вазирлар Маҳкамаси аппарати ҳамда унинг таркибий бўлинмалари тугатилганлиги;
Вазирлар Маҳкамасининг янгиланган ижро этувчи тузилмасида Бош вазирнинг 4 нафаргача ўринбосарлари ҳамда Бош вазир котибияти раҳбари лавозимлари киритилганлиги;
Ҳукумат раҳбари фаолиятини ҳуқуқий, ташкилий-техник, ахборот-таҳлилий ва протокол жиҳатдан таъминлайдиган Бош вазир котибияти ташкил қилинганлиги муносабати билан қонунчилик ҳужжатларини мувофиқлаштириш.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибиятининг раҳбари А.А. Джурабаев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 8 апрелдаги 147-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси судьяларини, адлия органлари ходимларини ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш тўғрисида» 1993 йил 9 июлдаги 343-сон қарорида :
а) 3-илованинг изоҳ қисми учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибиятининг Ахборот-таҳлил ва юридик таъминлаш департаментида, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибияти раҳбарининг биринчи ўринбосари, Бош вазир котибияти раҳбарининг ахборот-таҳлил ва юридик таъминлаш масалаларига масъул ўринбосари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги ваколатли вакили ва унинг бош мутахассиси сифатидаги ишлаш даври кўп йил ишлаганлиги учун устама тўлаш учун зарур бўлган иш стажига қўшилади»;
б) 4-илованинг изоҳ қисми учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибиятининг Ахборот-таҳлил ва юридик таъминлаш департаментида, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибияти раҳбарининг биринчи ўринбосари, Бош вазир котибияти раҳбарининг ахборот-таҳлил ва юридик таъминлаш масалаларига масъул ўринбосари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги ваколатли вакили ва унинг бош мутахассиси сифатидаги ишлаш даври мартаба даражалари олиш учун зарур бўлган иш стажига қўшилади».
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 7 сентябрдаги 419-сон қарори билан тасдиқланган Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг устави 10-банди тўққизинчи хатбошисидаги ва 16-бандининг олтинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари котибияти билан келишган ҳолда» сўзлари чиқариб ташлансин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 29 мартдаги 93-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси адлия органлари ва муассасалари ходимларининг мартаба даражалари тўғрисида низомнинг 5-бандида :
олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси юридик хизматлари ходимларига»;
қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибияти раҳбарининг биринчи ўринбосарига, Бош вазир котибияти раҳбарининг ахборот-таҳлил ва юридик таъминлаш масалаларига масъул ўринбосарига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибияти Ахборот-таҳлил ва юридик таъминлаш департаментининг олий юридик маълумотга эга бўлган бошқарув ходимларига»;
еттинчи хатбоши саккизинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
саккизинчи хатбошидаги «аппарати» сўзи чиқариб ташлансин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 5 январдаги 2-сон қарори билан тасдиқланган Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимларининг хизмат гувоҳномаси тўғрисидаги намунавий низомга 3-иловада :
а) 1-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Ижро этувчи аппарат» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибиятининг ва Бош вазир ўринбосарлари котибиятларининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 3-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 18 октябрдаги 297-сон қарори билан тасдиқланган Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 4-банди бешинчи хатбошисидаги «Вазирлар Маҳкамаси аппарати» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибияти ва Бош вазир ўринбосарлари котибиятлари» сўзлари билан алмаштирилсин.
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 22 декабрдаги 354-сон қарори билан тасдиқланган Наслчилик бўйича давлат мақсадли дастурларини ишлаб чиқиш ва молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомнинг рус тилидаги матнида :
а) 15-банддаги «Информационно-аналитический департамент по вопросам сельского и водного хозяйства, переработки сельскохозяйственной и продовольственной продукции Кабинета Министров» сўзлари «Кабинет Министров» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 1-илованинг «11-й этап» позицияси «Мероприятия» устунидаги «Информационно-аналитический департамент по вопросам сельского хозяйства, переработки сельскохозяйственной и продовольственной продукции Кабинета Министров» сўзлари «Кабинет Министров» сўзлари билан алмаштирилсин.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 19 январдаги ПҚ-2733-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2017 йил 1 майдаги 250-сон қарорининг 5-банди учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«адлия органларининг мартаба даражаларига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибияти раҳбарининг ўринбосарларига ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибиятининг Ахборот-таҳлил ва юридик таъминлаш департаменти ходимларига узоқ муддат хизмат қилганлиги учун устамалар ва мартаба даражалари учун лавозим маошларига ҳар ойлик қўшимча ҳақ Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан адлия органлари ходимлари учун белгиланган тартибда ва миқдорларда тўланади».
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 8 апрелдаги 147-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини қисман ўзгартириш тўғрисида» 2008 йил 8 августдаги 174-сон қарори)» 2008 йил 20 сентябрдаги 213-сон қарори .
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Қонунлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш бўйича дастурларини тайёрлаш ва қабул қилиш, шунингдек уларнинг бажарилиши мониторинги тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2011 йил 5 августдаги 227-сон қарори .
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 9 декабрдаги 354-сон қарорининг 10-банди .
4. Вазирлар Маҳкамасининг «2016 йил учун қонунлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш дастурини тасдиқлаш тўғрисида» 2016 йил 17 февралдаги 42-сон қарори .
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қонун лойиҳаларига доир фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 17 октябрдаги 345-сон қарорининг 4-банди , 1-иловасининг 17-банди ва 3-иловаси .
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Иқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, инвестициялар, банк ва молия тизимларини ислоҳ қилиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари комплекси раҳбарининг функционал вазифалари ва унинг таркибига кирувчи департаментлар тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2017 йил 24 сентябрдаги 757-сон қарори .
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ бошқаруви раиси — Ташқи савдо фаолиятини, экспорт салоҳиятини, машинасозлик, автомобиль ва электротехника саноатини ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш масалалари комплекси раҳбарининг функционал вазифалари ва унинг таркибига кирувчи департаментлар тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2017 йил 24 сентябрдаги 759-сон қарори .
8. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 969-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзмелиомашлизинг» давлат унитар корхонасининг уставининг 17-банди .
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги ваколатли вакили лавозимини жорий этиш тўғрисида» 2017 йил 28 сентябрдаги ПҚ-3294-сон қарори)» 2018 йил 30 январдаги 67-сон қарорига илованинг 4-банди .
11. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 13 августдаги 649-сон қарори билан тасдиқланган Қоракўлчилик билан шуғулланадиган субъектлар томонидан етиштирилган қўй териси, қоракўл териси ва жунни харид қилиш, шунингдек, уларга озуқа мақсадлари учун омихта ем, арпа дони, пахта шроти ва шелухасини сотиш тартиби тўғрисида низомнинг 6-банди .
12. Вазирлар Маҳкамасининг «2019 йилда қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш дастурини тасдиқлаш тўғрисида» 2019 йил 11 февралдаги 113-сон қарори .
13. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2019 йил 25 мартдаги 245-сон қарори .
14. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг стратегик вазифалари амалга оширилиши самарадорлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг масъулиятини оширишга доир биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 28 январдаги ПФ-5644-сон, «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2019 йил 1 февралдаги ПФ-5650-сон фармонлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ишини ташкил этишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида» 2019 йил 28 январдаги ПҚ-4136-сон қарори)» 2019 йил 13 майдаги 397-сон қарорига илованинг 33-банди .
15. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Республика бўйсунувидаги шаҳарларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўлими тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2019 йил 12 июлдаги 580-сон қарори .
16. Вазирлар Маҳкамасининг «2019 — 2021 йилларда Навоий вилоятининг Қизилтепа туманини намунали туманга айлантириш бўйича ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 22 июлдаги 612-сон қарорининг 4-банди .
17. Вазирлар Маҳкамасининг «2019 — 2021 йилларда Тошкент шаҳрининг Учтепа туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 26 сентябрдаги 812-сон қарорининг 5-банди .
18. Вазирлар Маҳкамасининг «2019 — 2021 йилларда Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 26 сентябрдаги 813-сон қарорининг 4-банди .
19. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмаси такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2020 йил 23 апрелдаги 250-сон қарори .
20. Вазирлар Маҳкамасининг «2020 йилда қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш дастурини тасдиқлаш тўғрисида» 2020 йил 11 майдаги 278-сон қарори .
21. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси — IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғининг функционал вазифалари ҳамда IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2020 йил 4 июндаги 349-сон қарори .
22. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 22 январдаги ПҚ-4569-сон, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 24 февралдаги ПҚ-4612-сон, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тузилмасига Бош вазирнинг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири лавозимини киритиш тўғрисида» 2020 йил 10 мартдаги ПҚ-4635-сон ва «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 12 майдаги ПҚ-4710-сон қарорлари)» 2020 йил 26 июндаги 411-сон қарорига 1-илованинг 52-банди .
23. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаевга бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажаришни юклаш тўғрисида» 2020 йил 30 июлдаги 457-сон қарори .
24. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Бош вазири биринчи ўринбосарининг функционал вазифалари тўғрисидаги ҳамда Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги масалалари котибияти тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2021 йил 5 июлдаги 418-сон қарори .
25. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг Ҳарбийлаштирилган тузилмалар фаолиятини молиявий ва моддий-техник таъминлаш бўлими тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2021 йил 7 июлдаги 424-сон қарори .
26. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг функционал вазифалари ҳамда Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгартиришлар, молия-банк тизими, давлат активларини бошқариш, рақобатни ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари котибияти тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2021 йил 7 июлдаги 425-сон қарори .
27. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарининг функционал вазифалари ҳамда Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари котибияти тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2021 йил 7 июлдаги 426-сон қарори .
28. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси — IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғининг функционал вазифалари ҳамда IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2021 йил 13 июлдаги 438-сон қарори .
29. Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Юридик таъминлаш бошқармаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2019 йил 12 мартдаги 212-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 июндаги ПҚ-5143-сон ва Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари тузилмасини тасдиқлаш тўғрисида» 2021 йил 14 июндаги 370-сон қарорлари)» 2021 йил 23 июлдаги 454-сон қарори .
30. Вазирлар Маҳкамасининг «2022 йилда қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш дастурини тасдиқлаш тўғрисида» 2022 йил 10 мартдаги 112-сон қарори .
31. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида» 2021 йил 20 апрелдаги ЎРҚ-682-сон қонуни)» 2022 йил 4 апрелдаги 153-сон қарорига илованинг 268-банди .
33. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш масалалари бўлими тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2022 йил 5 майдаги 235-сон қарори .
34. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарининг функционал вазифалари ҳамда Таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари, Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва жамоат ташкилотлари масалалари котибиятлари ҳамда Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш масалалари департаменти тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2022 йил 10 майдаги 244-сон қарори .
35. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раисининг функционал вазифалари ҳамда Оила ва хотин-қизлар масалалари котибияти тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш тўғрисида» 2022 йил 12 майдаги 253-сон қарори .
36. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — туризм ва маданий мерос вазирининг функционал вазифалари, Туризм, маданият ва оммавий коммуникациялар масалалари котибияти ҳамда Маданий меросни ҳимоя қилиш инспекцияси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2022 йил 12 майдаги 256-сон қарори .
37. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг баъзи таркибий бўлинмалари тузилмалари ўзгарганлиги муносабати билан ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2022 йил 17 майдаги 262-сон қарори .
38. Вазирлар Маҳкамасининг «Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2022 йил 9 августдаги 438-сон қарорининг 34-банди .
39. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — туризм ва маданий мерос вазирининг функционал вазифалари, Туризм, маданият ва оммавий коммуникациялар масалалари котибияти ҳамда Маданий меросни ҳимоя қилиш инспекцияси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2022 йил 12 майдаги 256-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2022 йил 21 ноябрдаги 662-сон қарори .
40. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ёқилғи-энергетика ва кимё соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари — энергетика вазирининг функционал вазифалари ҳамда Ёқилғи-энергетика ва кимё соҳаларини ривожлантириш масалалари котибияти тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2022 йил 21 ноябрдаги 663-сон қарори .
41. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг геология, кон-металлургия соҳалари ва саноатни ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчисининг функционал вазифалари ҳамда Геология, кон-металлургия соҳалари ва саноатни ривожлантириш масалалари департаменти тўғрисида низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2022 йил 22 ноябрдаги 664-сон қарори .
42. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси — Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва халқаро иқтисодий ҳамкорлик масалалари департаменти бошлиғининг функционал вазифалари ҳамда Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва халқаро иқтисодий ҳамкорлик масалалари департаменти тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2022 йил 23 ноябрдаги 668-сон қарори .
43. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг функционал вазифалари, Инвестициялар, экспортни қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари котибияти ҳамда Маҳаллий саноатни ривожлантириш ва кооперация алоқалари масалалари котибияти тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2022 йил 24 ноябрдаги 671-сон қарори .
44. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарининг функционал вазифалари ҳамда Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари котибияти тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2021 йил 7 июлдаги 426-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2022 йил 30 ноябрдаги 683-сон қарори .
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 8 апрель,
147-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
ROʻYXATI
Yangi Oʻzbekiston maʼmuriy islohotlarini amalga oshirish doirasida Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining yangilangan ijro etuvchi tuzilmasi tasdiqlanganligi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida
[Koʻchirma]
Soʻnggi yillarda ixcham, professional hamda samarali faoliyat yurituvchi davlat boshqaruvi tizimini yaratish boʻyicha keng koʻlamli maʼmuriy islohotlar amalga oshirildi.
Xususan, Vazirlar Mahkamasining yangilangan ijro etuvchi tuzilmasi tasdiqlanib, Vazirlar Mahkamasi ijro etuvchi tuzilmasida iqtisodiyot va ijtimoiy sohalar boʻyicha tegishli tarkibiy boʻlinmalar tugatildi hamda Bosh vazirning 4 nafargacha oʻrinbosarlari lavozimi va Hukumat rahbari faoliyatini huquqiy, tashkiliy-texnik, axborot-tahliliy va protokol jihatdan taʼminlaydigan Bosh vazir kotibiyati tashkil qilindi.
Bundan tashqari, Yangi Oʻzbekiston maʼmuriy islohotlari doirasida ixcham, professional boshqaruv tamoyillariga asoslangan va samaradorlikka yoʻnaltirilgan respublika ijro etuvchi hokimiyat organlarining vazirliklar, qoʻmitalar, agentliklar va inspeksiyalarni oʻz ichiga olgan yaxlit tizimi tashkil qilindi.
Jumladan, 2023-yil 1-yanvardan boshlab mustaqil faoliyat yurituvchi respublika ijro etuvchi hokimiyat organlarining soni 61 tadan 28 tagacha, shu jumladan vazirliklar soni 25 tadan 21 tagacha qisqartirildi.
Shu munosabat bilan, qonunchilik hujjatlarining oʻzaro muvofiqligini taʼminlash uchun Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining qarorlariga tegishli oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb eʼtirof etish talab etilmoqda.
Qonunchilik hujjatlarini muvofiqlashtirish, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Yangi Oʻzbekiston maʼmuriy islohotlarini amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 21-dekabrdagi PF-269-son Farmoni hamda “Yangi Oʻzbekiston maʼmuriy islohotlari doirasida respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari faoliyatini samarali tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 21-dekabrdagi PQ-447-son qarori ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 1-ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga quyidagilarni nazarda tutuvchi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin:
Vazirlar Mahkamasi apparati hamda uning tarkibiy boʻlinmalari tugatilganligi;
Vazirlar Mahkamasining yangilangan ijro etuvchi tuzilmasida Bosh vazirning 4 nafargacha oʻrinbosarlari hamda Bosh vazir kotibiyati rahbari lavozimlari kiritilganligi;
Hukumat rahbari faoliyatini huquqiy, tashkiliy-texnik, axborot-tahliliy va protokol jihatdan taʼminlaydigan Bosh vazir kotibiyati tashkil qilinganligi munosabati bilan qonunchilik hujjatlarini muvofiqlashtirish.
2. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 2-ilovaga muvofiq ayrim qarorlari oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
3. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vaziri kotibiyatining rahbari A.A. Djurabayev zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 8-apreldagi 147-son qaroriga 1-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
1. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi sudyalarini, adliya organlari xodimlarini ijtimoiy himoya qilishni kuchaytirish toʻgʻrisida” 1993-yil 9-iyuldagi 343-son qarorida :
a) 3-ilovaning izoh qismi uchinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vaziri kotibiyatining Axborot-tahlil va yuridik taʼminlash departamentida, Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vaziri kotibiyati rahbarining birinchi oʻrinbosari, Bosh vazir kotibiyati rahbarining axborot-tahlil va yuridik taʼminlash masalalariga masʼul oʻrinbosari, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisidagi vakolatli vakili va uning bosh mutaxassisi sifatidagi ishlash davri koʻp yil ishlaganligi uchun ustama toʻlash uchun zarur boʻlgan ish stajiga qoʻshiladi”;
b) 4-ilovaning izoh qismi uchinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vaziri kotibiyatining Axborot-tahlil va yuridik taʼminlash departamentida, Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vaziri kotibiyati rahbarining birinchi oʻrinbosari, Bosh vazir kotibiyati rahbarining axborot-tahlil va yuridik taʼminlash masalalariga masʼul oʻrinbosari, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisidagi vakolatli vakili va uning bosh mutaxassisi sifatidagi ishlash davri martaba darajalari olish uchun zarur boʻlgan ish stajiga qoʻshiladi”.
2. Vazirlar Mahkamasining 2004-yil 7-sentabrdagi 419-son qarori bilan tasdiqlangan Respublika bolalar ijtimoiy moslashuvi markazining ustavi 10-bandi toʻqqizinchi xatboshisidagi va 16-bandining oltinchi xatboshisidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining Taʼlim va sogʻliqni saqlash masalalari kotibiyati bilan kelishgan holda” soʻzlari chiqarib tashlansin.
3. Vazirlar Mahkamasining 2011-yil 29-martdagi 93-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi adliya organlari va muassasalari xodimlarining martaba darajalari toʻgʻrisida nizomning 5-bandida :
oltinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Qonunchilik palatasi va Senati hamda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi yuridik xizmatlari xodimlariga”;
quyidagi mazmundagi yettinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vaziri kotibiyati rahbarining birinchi oʻrinbosariga, Bosh vazir kotibiyati rahbarining axborot-tahlil va yuridik taʼminlash masalalariga masʼul oʻrinbosariga hamda Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vaziri kotibiyati Axborot-tahlil va yuridik taʼminlash departamentining oliy yuridik maʼlumotga ega boʻlgan boshqaruv xodimlariga”;
yettinchi xatboshi sakkizinchi xatboshi deb hisoblansin;
sakkizinchi xatboshidagi “apparati” soʻzi chiqarib tashlansin.
4. Vazirlar Mahkamasining 2012-yil 5-yanvardagi 2-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari, mahalliy davlat hokimiyati organlari xodimlarining xizmat guvohnomasi toʻgʻrisidagi namunaviy nizomga 3-ilovada :
a) 1-bandning ikkinchi xatboshisidagi “Ijro etuvchi apparat” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vaziri kotibiyatining va Bosh vazir oʻrinbosarlari kotibiyatlarining” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 3-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
5. Vazirlar Mahkamasining 2012-yil 18-oktabrdagi 297-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻrindoshlik asosida hamda bir necha kasbda va lavozimda ishlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 4-bandi beshinchi xatboshisidagi “Vazirlar Mahkamasi apparati” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vaziri kotibiyati va Bosh vazir oʻrinbosarlari kotibiyatlari” soʻzlari bilan almashtirilsin.
6. Vazirlar Mahkamasining 2014-yil 22-dekabrdagi 354-son qarori bilan tasdiqlangan Naslchilik boʻyicha davlat maqsadli dasturlarini ishlab chiqish va moliyalashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning rus tilidagi matnida :
a) 15-banddagi “Informatsionno-analiticheskiy departament po voprosam selskogo i vodnogo xozyaystva, pererabotki selskoxozyaystvennoy i prodovolstvennoy produksii Kabineta Ministrov” soʻzlari “Kabinet Ministrov” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 1-ilovaning “11-y etap” pozitsiyasi “Meropriyatiya” ustunidagi “Informatsionno-analiticheskiy departament po voprosam selskogo xozyaystva, pererabotki selskoxozyaystvennoy i prodovolstvennoy produksii Kabineta Ministrov” soʻzlari “Kabinet Ministrov” soʻzlari bilan almashtirilsin.
7. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Yuridik xizmat faoliyatini tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 19-yanvardagi PQ-2733-son qarorini amalga oshirish chora-tadbirlari haqida” 2017-yil 1-maydagi 250-son qarorining 5-bandi uchinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“adliya organlarining martaba darajalariga ega boʻlgan Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vaziri kotibiyati rahbarining oʻrinbosarlariga va Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vaziri kotibiyatining Axborot-tahlil va yuridik taʼminlash departamenti xodimlariga uzoq muddat xizmat qilganligi uchun ustamalar va martaba darajalari uchun lavozim maoshlariga har oylik qoʻshimcha haq Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan adliya organlari xodimlari uchun belgilangan tartibda va miqdorlarda toʻlanadi”.
Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 8-apreldagi 147-son qaroriga 2-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz kuchini yoʻqotgan deb eʼtirof etilayotgan ayrim qarorlari
1. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining ijro etuvchi tuzilmasini qisman oʻzgartirish toʻgʻrisida” 2008-yil 8-avgustdagi 174-son qarori)” 2008-yil 20-sentabrdagi 213-son qarori .
2. Vazirlar Mahkamasining “Qonunlar loyihalarini ishlab chiqish va Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Qonunchilik palatasiga kiritish boʻyicha dasturlarini tayyorlash va qabul qilish, shuningdek ularning bajarilishi monitoringi tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2011-yil 5-avgustdagi 227-son qarori .
3. Vazirlar Mahkamasining “Konsert-tomosha faoliyatini amalga oshirish tartibini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2015-yil 9-dekabrdagi 354-son qarorining 10-bandi .
4. Vazirlar Mahkamasining “2016-yil uchun qonunlar loyihalarini ishlab chiqish va Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Qonunchilik palatasiga kiritish dasturini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2016-yil 17-fevraldagi 42-son qarori .
5. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining qonun loyihalariga doir faoliyatini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2016-yil 17-oktabrdagi 345-son qarorining 4-bandi , 1-ilovasining 17-bandi va 3-ilovasi .
6. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — Iqtisodiy rivojlantirish, tarkibiy oʻzgartirishlar, investitsiyalar, bank va moliya tizimlarini isloh qilish, erkin iqtisodiy va kichik sanoat zonalari faoliyatini muvofiqlashtirish masalalari kompleksi rahbarining funksional vazifalari va uning tarkibiga kiruvchi departamentlar toʻgʻrisidagi nizomlarni tasdiqlash haqida” 2017-yil 24-sentabrdagi 757-son qarori .
7. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — “Oʻzagrotexsanoatxolding” AJ boshqaruvi raisi — Tashqi savdo faoliyatini, eksport salohiyatini, mashinasozlik, avtomobil va elektrotexnika sanoatini rivojlantirish, mahsulotlarni standartlashtirish masalalari kompleksi rahbarining funksional vazifalari va uning tarkibiga kiruvchi departamentlar toʻgʻrisidagi nizomlarni tasdiqlash haqida” 2017-yil 24-sentabrdagi 759-son qarori .
8. Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 5-dekabrdagi 969-son qarori bilan tasdiqlangan “Oʻzmeliomashlizing” davlat unitar korxonasining ustavining 17-bandi .
9. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisidagi vakolatli vakili lavozimini joriy etish toʻgʻrisida” 2017-yil 28-sentabrdagi PQ-3294-son qarori)” 2018-yil 30-yanvardagi 67-son qaroriga ilovaning 4-bandi .
11. Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 13-avgustdagi 649-son qarori bilan tasdiqlangan Qorakoʻlchilik bilan shugʻullanadigan subyektlar tomonidan yetishtirilgan qoʻy terisi, qorakoʻl terisi va junni xarid qilish, shuningdek, ularga ozuqa maqsadlari uchun omixta yem, arpa doni, paxta shroti va sheluxasini sotish tartibi toʻgʻrisida nizomning 6-bandi .
12. Vazirlar Mahkamasining “2019-yilda qonun loyihalarini ishlab chiqish va Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Qonunchilik palatasiga kiritish dasturini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2019-yil 11-fevraldagi 113-son qarori .
13. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi apparati toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2019-yil 25-martdagi 245-son qarori .
14. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Mamlakatni ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirishning strategik vazifalari amalga oshirilishi samaradorligi uchun Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining masʼuliyatini oshirishga doir birinchi navbatdagi chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2019-yil 28-yanvardagi PF-5644-son, “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining ayrim hujjatlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2019-yil 1-fevraldagi PF-5650-son farmonlari va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumati ishini tashkil etishning sifat jihatidan yangi tizimini joriy etish toʻgʻrisida” 2019-yil 28-yanvardagi PQ-4136-son qarori)” 2019-yil 13-maydagi 397-son qaroriga ilovaning 33-bandi .
15. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining Respublika boʻysunuvidagi shaharlarni ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish boʻlimi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2019-yil 12-iyuldagi 580-son qarori .
16. Vazirlar Mahkamasining “2019 — 2021-yillarda Navoiy viloyatining Qiziltepa tumanini namunali tumanga aylantirish boʻyicha ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 22-iyuldagi 612-son qarorining 4-bandi .
17. Vazirlar Mahkamasining “2019 — 2021-yillarda Toshkent shahrining Uchtepa tumanini kompleks ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 26-sentabrdagi 812-son qarorining 5-bandi .
18. Vazirlar Mahkamasining “2019 — 2021-yillarda Toshkent shahrining Shayxontohur tumanini kompleks ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 26-sentabrdagi 813-son qarorining 4-bandi .
19. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining ijro etuvchi tuzilmasi takomillashtirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2020-yil 23-apreldagi 250-son qarori .
20. Vazirlar Mahkamasining “2020-yilda qonun loyihalarini ishlab chiqish va Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Qonunchilik palatasiga kiritish dasturini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2020-yil 11-maydagi 278-son qarori .
21. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining maslahatchisi — IT-texnologiyalar, telekommunikatsiyalar va innovatsion faoliyatni rivojlantirish masalalari departamenti boshligʻining funksional vazifalari hamda IT-texnologiyalar, telekommunikatsiyalar va innovatsion faoliyatni rivojlantirish masalalari departamenti toʻgʻrisidagi nizomlarni tasdiqlash haqida” 2020-yil 4-iyundagi 349-son qarori .
22. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining ijro etuvchi tuzilmasini takomillashtirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2020-yil 22-yanvardagi PQ-4569-son, “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi faoliyatini takomillashtirishga oid qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2020-yil 24-fevraldagi PQ-4612-son, “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining tuzilmasiga Bosh vazirning investitsiyalar va tashqi iqtisodiy aloqalar masalalari boʻyicha oʻrinbosari — investitsiyalar va tashqi savdo vaziri lavozimini kiritish toʻgʻrisida” 2020-yil 10-martdagi PQ-4635-son va “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining faoliyatini takomillashtirishga oid qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2020-yil 12-maydagi PQ-4710-son qarorlari)” 2020-yil 26-iyundagi 411-son qaroriga 1-ilovaning 52-bandi .
23. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining ijtimoiy rivojlantirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari B.A. Musayevga bir vaqtning oʻzida Oʻzbekiston Respublikasi sogʻliqni saqlash vaziri vazifasini bajarishni yuklash toʻgʻrisida” 2020-yil 30-iyuldagi 457-son qarori .
24. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vaziri birinchi oʻrinbosarining funksional vazifalari toʻgʻrisidagi hamda Hududlarni kompleks rivojlantirish, kommunikatsiyalar, qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi masalalari kotibiyati toʻgʻrisidagi nizomlarni tasdiqlash haqida” 2021-yil 5-iyuldagi 418-son qarori .
25. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi apparatining Harbiylashtirilgan tuzilmalar faoliyatini moliyaviy va moddiy-texnik taʼminlash boʻlimi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2021-yil 7-iyuldagi 424-son qarori .
26. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining moliya-iqtisodiyot va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari — Oʻzbekiston Respublikasi iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirining funksional vazifalari hamda Makroiqtisodiy tahlil, tarkibiy oʻzgartirishlar, moliya-bank tizimi, davlat aktivlarini boshqarish, raqobatni rivojlantirish, tadbirkorlikni qoʻllab-quvvatlash va kambagʻallikni qisqartirish masalalari kotibiyati toʻgʻrisidagi nizomlarni tasdiqlash haqida” 2021-yil 7-iyuldagi 425-son qarori .
27. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining agrar va oziq-ovqat sohalarini rivojlantirish masalalari boʻyicha oʻrinbosarining funksional vazifalari hamda Agrar va oziq-ovqat sohalarini rivojlantirish masalalari kotibiyati toʻgʻrisidagi nizomlarni tasdiqlash haqida” 2021-yil 7-iyuldagi 426-son qarori .
28. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining maslahatchisi — IT-texnologiyalar, telekommunikatsiyalar va innovatsion faoliyatni rivojlantirish masalalari departamenti boshligʻining funksional vazifalari hamda IT-texnologiyalar, telekommunikatsiyalar va innovatsion faoliyatni rivojlantirish masalalari departamenti toʻgʻrisidagi nizomlarni tasdiqlash haqida” 2021-yil 13-iyuldagi 438-son qarori .
29. Vazirlar Mahkamasining “Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining Yuridik taʼminlash boshqarmasi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2019-yil 12-martdagi 212-son qaroriga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Vazirlar Mahkamasi faoliyatini takomillashtirishga oid qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2021-yil 10-iyundagi PQ-5143-son va Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi apparatining tarkibiy boʻlinmalari tuzilmasini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2021-yil 14-iyundagi 370-son qarorlari)” 2021-yil 23-iyuldagi 454-son qarori .
30. Vazirlar Mahkamasining “2022-yilda qonun loyihalarini ishlab chiqish va Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Qonunchilik palatasiga kiritish dasturini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2022-yil 10-martdagi 112-son qarori .
31. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasining “Normativ-huquqiy hujjatlar toʻgʻrisida” 2021-yil 20-apreldagi OʻRQ-682-son qonuni)” 2022-yil 4-apreldagi 153-son qaroriga ilovaning 268-bandi .
33. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi apparatining Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash masalalari boʻlimi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2022-yil 5-maydagi 235-son qarori .
34. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining ijtimoiy rivojlantirish masalalari boʻyicha oʻrinbosarining funksional vazifalari hamda Taʼlim, sogʻliqni saqlash va sport masalalari, Yoshlarni qoʻllab-quvvatlash va jamoat tashkilotlari masalalari kotibiyatlari hamda Maʼnaviyat va davlat tilini rivojlantirish masalalari departamenti toʻgʻrisidagi nizomlarni tasdiqlash haqida” 2022-yil 10-maydagi 244-son qarori .
35. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi raisining funksional vazifalari hamda Oila va xotin-qizlar masalalari kotibiyati toʻgʻrisidagi nizomlarni tasdiqlash toʻgʻrisida” 2022-yil 12-maydagi 253-son qarori .
36. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — turizm va madaniy meros vazirining funksional vazifalari, Turizm, madaniyat va ommaviy kommunikatsiyalar masalalari kotibiyati hamda Madaniy merosni himoya qilish inspeksiyasi toʻgʻrisidagi nizomlarni tasdiqlash haqida” 2022-yil 12-maydagi 256-son qarori .
37. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi apparatining baʼzi tarkibiy boʻlinmalari tuzilmalari oʻzgarganligi munosabati bilan hukumatning ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2022-yil 17-maydagi 262-son qarori .
38. Vazirlar Mahkamasining “Oila va xotin-qizlar bilan ishlash, mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash tizimi takomillashtirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim hujjatlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2022-yil 9-avgustdagi 438-son qarorining 34-bandi .
39. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — turizm va madaniy meros vazirining funksional vazifalari, Turizm, madaniyat va ommaviy kommunikatsiyalar masalalari kotibiyati hamda Madaniy merosni himoya qilish inspeksiyasi toʻgʻrisidagi nizomlarni tasdiqlash haqida” 2022-yil 12-maydagi 256-son qaroriga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2022-yil 21-noyabrdagi 662-son qarori .
40. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining yoqilgʻi-energetika va kimyo sohalarini rivojlantirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari — energetika vazirining funksional vazifalari hamda Yoqilgʻi-energetika va kimyo sohalarini rivojlantirish masalalari kotibiyati toʻgʻrisidagi nizomlarni tasdiqlash haqida” 2022-yil 21-noyabrdagi 663-son qarori .
41. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining geologiya, kon-metallurgiya sohalari va sanoatni rivojlantirish masalalari boʻyicha maslahatchisining funksional vazifalari hamda Geologiya, kon-metallurgiya sohalari va sanoatni rivojlantirish masalalari departamenti toʻgʻrisida nizomlarni tasdiqlash haqida” 2022-yil 22-noyabrdagi 664-son qarori .
42. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining maslahatchisi — Xorijda vaqtinchalik mehnat faoliyatini amalga oshirayotgan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari huquqlarini himoya qilish va xalqaro iqtisodiy hamkorlik masalalari departamenti boshligʻining funksional vazifalari hamda Xorijda vaqtinchalik mehnat faoliyatini amalga oshirayotgan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari huquqlarini himoya qilish va xalqaro iqtisodiy hamkorlik masalalari departamenti toʻgʻrisidagi nizomlarni tasdiqlash haqida” 2022-yil 23-noyabrdagi 668-son qarori .
43. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining investitsiyalar va tashqi iqtisodiy aloqalar masalalari boʻyicha oʻrinbosari — investitsiyalar va tashqi savdo vazirining funksional vazifalari, Investitsiyalar, eksportni qoʻllab-quvvatlash va tashqi iqtisodiy aloqalar masalalari kotibiyati hamda Mahalliy sanoatni rivojlantirish va kooperatsiya aloqalari masalalari kotibiyati toʻgʻrisidagi nizomlarni tasdiqlash haqida” 2022-yil 24-noyabrdagi 671-son qarori .
44. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining agrar va oziq-ovqat sohalarini rivojlantirish masalalari boʻyicha oʻrinbosarining funksional vazifalari hamda Agrar va oziq-ovqat sohalarini rivojlantirish masalalari kotibiyati toʻgʻrisidagi nizomlarni tasdiqlash haqida” 2021-yil 7-iyuldagi 426-son qaroriga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2022-yil 30-noyabrdagi 683-son qarori .
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2023-yil 8-aprel,
147-son