UzbekAI

← Qonunlar

📅 2023-yil 7-mart · Markaziy bank hujjatlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2023 йил 7 март · Марказий банк ҳужжатлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 7 марта 2023 г. · Документы Центрального банка

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 7 March 2023 · Central Bank documents

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

Қарори

Тижорат банкларида бухгалтерия ҳисобининг ҳисобварақлар режасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида

Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2021 йил 18 ноябрдаги 20/4-сонли қарори (рўйхат рақами 3336, 2021 йил 26 ноябрь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2021й.,10/21/3336/1101-сон) билан тасдиқланган Тижорат банкларида бухгалтерия ҳисобининг ҳисобварақлар режасига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 7 мартдаги 4/6-сон қарорига ИЛОВА

Тижорат банкларида бухгалтерия ҳисобининг ҳисобварақлар режасига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Мазкур ҳужжат тижорат банкларида (бундан буён матнда банк деб юритилади) бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш ва юритишнинг ягона методологик асосларини белгилайди.».

2. 2-бобда :

1) 10795 баланс ҳисобварағи номидаги «ҳаққоний қийматининг ўзгариши» деган сўзлардан кейин «(актив-пассив)» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

2) 10895 баланс ҳисобварағи номидаги «ҳақиқий қийматининг ўзгариши» деган сўзлардан кейин «(актив-пассив)» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

3) 11813, 12900, 12901, 12905, 12909, 12999, 15300, 15301, 15305, 15399, 15609, 20214, 20414, 20614, 22312, 42400, 42401, 42405, 42409, 44500, 44501, 44505, 45013, 45109, 50114, 50614, 51114, 54312 баланс ҳисобварақлари номидаги «капитали» деган сўз «инвестициялари» деган сўз билан алмаштирилсин;

4) 12921 баланс ҳисобварағининг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«12921 Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарга давлат дастурлари бўйича берилган қисқа муддатли кредитлар»;

5) «15305 Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган узоқ муддатли кредитлар» баланс ҳисобварағидан кейин қуйидаги мазмундаги 15321 баланс ҳисобварағи билан тўлдирилсин:

«15321 Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарга давлат дастурлари бўйича берилган узоқ муддатли кредитлар»;

6) 16325 баланс ҳисобварағи номидаги «Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси» деган сўзлар «Давлат мақсадли жамғармалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

7) «17409 Қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловлар бўйича банк карталаридан ҳисобдан чиқарилиши лозим бўлган пул маблағлари бўйича транзит ҳисобварақлари» баланс ҳисобварағидан кейин 17500 баланс ҳисобварағи билан тўлдирилсин:

«17500 Ҳукумат ҳисобварақлари»;

8) «17515 Республика бюджети — Махсус харажатлар» баланс ҳисобварағидан кейин қуйидаги мазмундаги 17700, 17701, 17703 ва 17705 баланс ҳисобварақлари билан тўлдирилсин:

«17700 Стандарт деб таснифланган активлар бўйича захира (контр-актив)

17701 Стандарт деб таснифланган кредитлар, лизинг ва факторинг бўйича захира (контр-актив)

17703 Стандарт деб таснифланган активлар бўйича фоизлар ва воситачилик ҳақларига яратилган захира (контр-актив)

17705 Стандарт деб таснифланган бошқа активлар бўйича яратилган захира (контр-актив)»;

9) «19949 Музлатилган активлар» баланс ҳисобварағидан кейин қуйидаги мазмундаги 19951 баланс ҳисобварағи билан тўлдирилсин:

«19951 Олиниши лозим бўлган маблағлар — Ўзбекистон Республикаси Валюта биржаси билан ҳисоб-китоблар»;

10) «20405 Бюджетдан ташқари жамғармаларнинг жамғарма депозитлари» баланс ҳисобварағи чиқариб ташлансин;

11) «20806 Марказий банкдаги вакиллик ҳисобварағига тўланиши лозим бўлган маблағлар — Ностро, овердрафт» баланс ҳисобварағидан кейин қуйидаги мазмундаги 20814 ва 20816 баланс ҳисобварақлари билан тўлдирилсин:

«20814 Марказий банкка тўланиши лозим бўлган маблағлар — Тезкор тўловлар тизими

20816 Марказий банкка тўланиши лозим бўлган маблағлар — Марказий банк клиринг тизими»;

12) 21604, 22004, 23208, 23210, 23222 баланс ҳисобварақлари номидаги «Молия вазирлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

13) «22612 «Ўзбекистон почтаси» АЖ таркибий бўлинмалари томонидан амалга ошириладиган пул ўтказмалари ва даврий нашрларга обуна» баланс ҳисобварағидан кейин 22613 баланс ҳисобварағи билан тўлдирилсин:

«22613 Валюта бозорида конвертация қилиш учун мижозларнинг захираланган маблағлари»;

14) «22644 Мижозларнинг металл ҳисобварақлари бўйича мажбуриятлар» баланс ҳисобварағидан кейин 22646, 22648 баланс ҳисобварақлари билан тўлдирилсин:

«22646 Мижозларнинг инвестиция маблағлари бўйича мажбуриятлар

22648 Мижозларнинг «яшил энергия» лойиҳаларини молиялаштириш бўйича маблағлари»;

15) 23110 баланс ҳисобварағи номидаги «Давлат божхона қўмитаси» деган сўзлар «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

16) 23112 баланс ҳисобварағи номидаги «Ишламайдиган пенсионерларнинг» деган сўзлар «Пенсионерларнинг» деган сўз билан алмаштирилсин;

17) 23212 баланс ҳисобварағи номидаги «Молия вазирлиги Ғазначилиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

18) 23214 баланс ҳисобварағи номидаги «Ғазначиликнинг» деган сўз «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

19) «29806 Тўлаш учун ҳисобланган бошқа фоизсиз харажатлар» баланс ҳисобварағидан кейин қуйидаги мазмундаги 29807 баланс ҳисобварағи билан тўлдирилсин:

«29807 Стандарт балансдан ташқари ҳисобварақлардаги моддалар бўйича захира»;

20) 29840 баланс ҳисобварағи номидаги «Молия вазирлигига» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

21) «30911 Стандарт активлар бўйича захира» баланс ҳисобварағи чиқариб ташлансин;

22) «44905 Бош банк/филиалга тақдим этилган ресурслар бўйича фоизли даромадлар» баланс ҳисобварағидан кейин қуйидаги мазмундаги 44907 баланс ҳисобварағи билан тўлдирилсин:

«44907 Ҳосилавий инструментлар бўйича фоизли даромадлар»;

23) «45921 Ҳисобдан чиқарилган маблағларнинг қайтарилиши» баланс ҳисобварағидан кейин қуйидаги мазмундаги 45924 баланс ҳисобварағи билан тўлдирилсин:

«45924 Ҳисобдан чиқарилган активларнинг қайтарилиши»;

24) «54904 Бош банк/филиалдан олинган ресурслар бўйича фоизли харажатлар» баланс ҳисобварағидан кейин қуйидаги мазмундаги 54908 баланс ҳисобварағи билан тўлдирилсин:

«54908 Ҳосилавий инструментлар бўйича фоизли харажатлар»;

25) «56838 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш — Лизинг (молиявий ижара)» баланс ҳисобварағидан кейин қуйидаги мазмундаги 56839 баланс ҳисобварағи билан тўлдирилсин:

«56839 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш — олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар»;

26) «56902 Фойда солиғини баҳолаш» баланс ҳисобварағидан кейин қуйидаги мазмундаги 57700, 57701, 57703, 57705 ва 57707 баланс ҳисобварақлари билан тўлдирилсин:

«57700 Стандарт деб таснифланган активлар ва балансдан ташқари ҳисобварақлардаги моддалар бўйича захира харажатлари

57701 Стандарт деб таснифланган кредитлар, лизинг ва факторинг бўйича захира харажатлари

57703 Стандарт деб таснифланган активлар бўйича фоизлар ва воситачилик ҳақларига захира харажатлари

57705 Стандарт деб таснифланган бошқа активлар бўйича захира харажатлари

57707 Стандарт деб таснифланган балансдан ташқари ҳисобварақлардаги моддалар бўйича захира харажатлари»;

27) «92709 Форвард битими бўйича сотиш» балансдан ташқари ҳисобварағидан кейин қуйидаги мазмундаги 92710 балансдан ташқари ҳисобварағи билан тўлдирилсин:

«92710 Ҳисоб-китобли форвард битими бўйича сотиш»;

28) «92716 Форвард битими бўйича сотиб олиш» балансдан ташқари ҳисобварағидан кейин қуйидаги мазмундаги 92717 балансдан ташқари ҳисобварағи билан тўлдирилсин:

«92717 Ҳисоб-китобли форвард битими бўйича сотиб олиш»;

29) «94504 Олинган кредитлар ва лизинглар бўйича гаров сифатида берилган қимматли қоғозлар» балансдан ташқари ҳисобварағидан кейин қуйидаги мазмундаги 94505 балансдан ташқари ҳисобварағи билан тўлдирилсин:

«94505 Олинган кредитлар бўйича банкнинг гаровга қўйилган активлари»;

30) 95413 балансдан ташқари ҳисобварағининг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«95413 Ҳисобдан чиқарилган кредитлар, лизинглар ва факторинглар»;

31) «96365 Форвард битими бўйича сотиш контр-ҳисобварағи» балансдан ташқари ҳисобварағидан кейин қуйидаги мазмундаги 96366 балансдан ташқари ҳисобварағи билан тўлдирилсин:

«96366 Ҳисоб-китобли форвард битими бўйича сотиш контр-ҳисобварағи»;

32) «96367 Форвард битими бўйича сотиб олиш контр-ҳисобварағи» балансдан ташқари ҳисобварағидан кейин қуйидаги мазмундаги 96368 балансдан ташқари ҳисобварағи билан тўлдирилсин:

«96368 Ҳисоб-китобли форвард битими бўйича сотиб олиш контр-ҳисобварағи».

3. 3-бобда :

1) 10795 баланс ҳисобварағи номидаги «ҳаққоний қийматининг ўзгариши» деган сўзлардан кейин «(актив-пассив)» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

2) 10895 баланс ҳисобварағи номидаги «ҳақиқий қийматининг ўзгариши» деган сўзлардан кейин «(актив-пассив)» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

3) 11813, 12900, 12901, 12905, 12909, 12999, 15300, 15301, 15305, 15399, 15609, 20214, 20414, 20614, 22312, 42400, 42401, 42405, 42409, 44500, 44501, 44505, 45013, 45109, 50114, 50614, 51114, 54312 баланс ҳисобварақлари номи ва таърифидаги «капитали» деган сўз «инвестициялари» деган сўз билан алмаштирилсин;

4) 12921 баланс ҳисобварағининг номи ва таърифи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«12921 Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарга давлат дастурлари бўйича берилган қисқа муддатли кредитлар

Ҳисобварақнинг таърифи: 1 йил муддатгача чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарга давлат дастурлари бўйича берилган кредитларнинг (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операцияларнинг) ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида берилган кредитлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида қопланган ва/ёки бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган кредитлар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.»;

5) 13301, 13305, 13399, 14301, 14399, 20202, 21604, 22004, 23208, 23210, 23222 баланс ҳисобварақлари номи ва таърифидаги «Молия вазирлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

6) «15305 Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган узоқ муддатли кредитлар» баланс ҳисобварағи таърифидан кейин қуйидаги мазмундаги 15321 баланс ҳисобварағи номи ва таърифи билан тўлдирилсин:

«15321 Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарга давлат дастурлари бўйича берилган узоқ муддатли кредитлар

Ҳисобварақнинг таърифи: 1 йилдан ортиқ муддатга чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарга давлат дастурлари бўйича берилган кредитларнинг (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операцияларнинг) ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида берилган кредитлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида қопланган ва/ёки бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган кредитлар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.»;

7) 16325 баланс ҳисобварағининг номи ва таърифидаги «Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси» деган сўзлар «Давлат мақсадли жамғармалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

8) «17409 Қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловлар бўйича банк карталаридан ҳисобдан чиқарилиши лозим бўлган пул маблағлари бўйича транзит ҳисобварақлари» баланс ҳисобварағи таърифидан кейин қуйидаги мазмундаги 17500 баланс ҳисобварағи билан тўлдирилсин:

«17500 Ҳукумат ҳисобварақлари»;

9) «17515 Республика бюджети — Махсус харажатлар» баланс ҳисобварағи таърифидан кейин қуйидаги мазмундаги 17700, 17701, 17703 ва 17705 баланс ҳисобварақлари номи ва таърифи билан тўлдирилсин:

«17700 Стандарт деб таснифланган активлар бўйича захира (контр-актив)

17701 Стандарт деб таснифланган кредитлар, лизинг ва факторинг бўйича захира (контр-актив)

17703 Стандарт деб таснифланган активлар бўйича фоизлар ва воситачилик ҳақларига яратилган захира (контр-актив)

17705 Стандарт деб таснифланган бошқа активлар бўйича яратилган захира (контр-актив)

Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари ўз хусусиятлари бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифи умумлаштириб берилмоқда.

Ҳисобварақнинг таърифи: Стандарт деб таснифланган кредитлар, лизинг ва факторинг, активлар бўйича фоизлар ва воситачилик ҳақлари, бошқа активлар бўйича яратилган захира (контр-актив) ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захира суммаси ва/ёки захиранинг ўсиш суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг камайиш ва/ёки бекор қилинган суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.»;

10) «19949 Музлатилган активлар» баланс ҳисобварағи таърифидан кейин қуйидаги мазмундаги 19951 баланс ҳисобварағи номи ва таърифи билан тўлдирилсин:

«19951 Олиниши лозим бўлган маблағлар — Ўзбекистон Республикаси Валюта биржаси билан ҳисоб-китоблар

Ҳисобварақнинг таърифи: банкнинг Ўзбекистон Республикаси Валюта биржасидан олиниши лозим бўлган маблағлари ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида банкнинг Ўзбекистон Республикаси Валюта биржасидан олиниши лозим бўлган маблағлари суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида банкнинг Ўзбекистон Республикаси Валюта биржасидан келиб тушган маблағлари суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.»;

11) «20405 Бюджетдан ташқари жамғармаларнинг жамғарма депозитлари» баланс ҳисобварағи чиқариб ташлансин;

12) «20806 Марказий банкдаги вакиллик ҳисобварағига тўланиши лозим бўлган маблағлар — Ностро, овердрафт» баланс ҳисобварағи таърифидан кейин қуйидаги мазмундаги 20814 ва 20816 баланс ҳисобварақлари номи ва таърифи билан тўлдирилсин:

«20814 Марказий банкка тўланиши лозим бўлган маблағлар — Тезкор тўловлар тизими

Ҳисобварақнинг таърифи: Тезкор тўловлар тизими бўйича тўланиши лозим бўлган маблағлар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида банк ва унинг мижозлари номига келиб тушган маблағлар ҳисоби акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида банк мажбуриятлари ва мижозларнинг топшириқлари бўйича ҳисобдан чиқарилган маблағлар акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб битта шахсий ҳисобварақда олиб борилади.

20816 Марказий банкка тўланиши лозим бўлган маблағлар — Марказий банк клиринг тизими

Ҳисобварақнинг таърифи: Марказий банк клиринг тизими бўйича тўланиши лозим бўлган маблағлар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида банк ва унинг мижозлари номига келиб тушган маблағлар ҳисоби акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида банк мажбуриятлари ва мижозларнинг топшириқлари бўйича ҳисобдан чиқарилган маблағлар акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб битта шахсий ҳисобварақда олиб борилади.»;

13) «22612 «Ўзбекистон почтаси» АЖ таркибий бўлинмалари томонидан амалга ошириладиган пул ўтказмалари ва даврий нашрларга обуна» баланс ҳисобварағи таърифидан кейин қуйидаги мазмундаги 22613 баланс ҳисобварағи номи ва таърифи билан тўлдирилсин:

«22613 Валюта бозорида конвертация қилиш учун мижозларнинг захираланган маблағлари

Ҳисобварақнинг таърифи: валюта бозорида конвертация қилиш учун мижозларнинг сўмдаги захираланган мақсадли маблағлари ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида конвертация учун захираланган, шунингдек, илгари мазкур ҳисобварақдан ҳисобдан чиқарилган ва белгиланган муддатда мақсади бўйича конвертация қилинмай қолган сўмдаги маблағларнинг келиб тушган суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида конвертация учун йўналтирилган, шунингдек, мақсади бўйича фойдаланилмай қолган сўмдаги маблағларнинг белгиланган тартибда ҳисобдан чиқарилган суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир мижоз бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.»;

14) «22644 Мижозларнинг металл ҳисобварақлари бўйича мажбуриятлар» баланс ҳисобварағи таърифидан кейин қуйидаги мазмундаги 22646, 22648 баланс ҳисобварақлари номи ва таърифи билан тўлдирилсин:

«22646 Мижозларнинг инвестиция маблағлари бўйича мажбуриятлар

Ҳисобварақнинг таърифи: мижозларнинг инвестиция маблағлари ҳисоби юритилади.

Ҳисобварақнинг кредитида мижозларга тегишли бўлган инвестиция маблағларининг суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида ҳисобдан чиқарилган/қайтарилган инвестиция маблағларининг суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар мижоз бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

22648 Мижозларнинг «яшил энергия» лойиҳаларини молиялаштириш бўйича маблағлари

Ҳисобварақнинг таърифи: мижозларнинг «яшил энергия» лойиҳаларини молиялаштириш бўйича маблағлари ҳисоби юритилади.

Ҳисобварақнинг кредитида мижозларнинг ҳисобварағига келиб тушган маблағлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида ҳисобдан чиқарилган/қайтарилган маблағлар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар мижоз бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.»;

15) 23110 баланс ҳисобварағи номи ва таърифидаги «Давлат божхона қўмитаси» деган сўзлар «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

16) 23112 баланс ҳисобварағи номи ва таърифидаги «Ишламайдиган пенсионерларнинг» деган сўзлар «Пенсионерларнинг» деган сўз билан алмаштирилсин;

17) 23212 баланс ҳисобварағи номи ва таърифидаги «Молия вазирлиги Ғазначилиги» ва «Молия вазирлиги Ғазначилигидан» деган сўзлар тегишли равишда «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси» ва «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

18) 23214 баланс ҳисобварағи номи ва таърифидаги «Ғазначиликнинг» деган сўз «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

19) 23224, 23226 баланс ҳисобварақлари дебетидаги «Молия вазирлигининг» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

20) «29806 Тўлаш учун ҳисобланган бошқа фоизсиз харажатлар» баланс ҳисобварағи таърифидан кейин қуйидаги мазмундаги 29807 баланс ҳисобварағи номи ва таърифи билан тўлдирилсин:

«29807 Стандарт балансдан ташқари ҳисобварақлардаги моддалар бўйича захира

Ҳисобварақнинг таърифи: стандарт балансдан ташқари ҳисобварақлардаги моддалар бўйича яратилган захира ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида стандарт балансдан ташқари ҳисобварақлардаги моддалар бўйича яратилган захира суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида ҳисобдан чиқарилган, қайтарилган стандарт балансдан ташқари ҳисобварақлардаги моддалар бўйича яратилган захира суммалари акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб стандарт балансдан ташқари ҳисобварақлардаги моддалар бўйича яратилган захира тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.»;

21) 29840 баланс ҳисобварағи номидаги «Молия вазирлигига» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

22) «30911 Стандарт активлар бўйича захира» баланс ҳисобварағининг номи ва таърифи чиқариб ташлансин;

23) «44905 Бош банк/филиалга тақдим этилган ресурслар бўйича фоизли даромадлар» баланс ҳисобварағи таърифидан кейин қуйидаги мазмундаги 44907 баланс ҳисобварағи номи ва таърифи билан тўлдирилсин:

«44907 Ҳосилавий инструментлар бўйича фоизли даромадлар

Ҳисобварақнинг таърифи: ҳосилавий инструментлар бўйича фоизли даромадлар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида ҳосилавий инструментлар бўйича олиниши лозим бўлган ишлаб топилган фоизли даромадлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида нотўғри ҳисобланган ёки тўланган фоизларнинг қайтарилган суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида молиявий натижа сифатида 31206 ҳисобварағига ёпиладиган даромад суммаси акс эттирилади.»;

24) «45265 Банк карталари бўйича воситачилик хизматлари учун олинган даромадлар» баланс ҳисобварағининг кредитидан «хорижий» деган сўз чиқариб ташлансин;

25) «45921 Ҳисобдан чиқарилган маблағларнинг қайтарилиши» баланс ҳисобварағи таърифидан кейин қуйидаги мазмундаги 45924 баланс ҳисобварағи номи ва таърифи билан тўлдирилсин:

«45924 Ҳисобдан чиқарилган активларнинг қайтарилиши

Ҳисобварақнинг таърифи: 2022 йил 1 январдан сўнг ташкил қилинган захира ҳисобидан ҳисобдан чиқарилган активларнинг, шунингдек қайта таснифлаш натижасида ўтган йилларда яратилган захираларнинг қайтарилиш суммаси ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида 2022 йил 1 январдан сўнг ташкил қилинган захира ҳисобидан ҳисобдан чиқарилган активларнинг, шунингдек қайта таснифлаш натижасида ўтган йилларда яратилган захираларнинг қайтарилиши бўйича келиб тушган даромадлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида нотўғри олинган даромадларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида банкнинг молиявий натижаси сифатида 31206 ҳисобвараққа ўтказиладиган даромадлар суммаси акс эттирилади.»;

26) «54904 Бош банк/филиалдан олинган ресурслар бўйича фоизли харажатлар» баланс ҳисобварағи таърифидан кейин қуйидаги мазмундаги 54908 баланс ҳисобварағи номи ва таърифи билан тўлдирилсин:

«54908 Ҳосилавий инструментлар бўйича фоизли харажатлар

Ҳисобварақнинг таърифи: ҳосилавий инструментлар бўйича фоизли харажатлар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида ҳосилавий инструментлар бўйича тўлаш учун ҳисобланган фоизли харажатлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри ҳисобланган ва/ёки тўланган фоизларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида молиявий натижа сифатида 31206 ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.»;

27) «56838 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш — Лизинг (молиявий ижара)» баланс ҳисобварағидан кейин қуйидаги мазмундаги 56839 баланс ҳисобварағи билан тўлдирилсин:

«56839 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш — олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар»;

28) «56902 Фойда солиғини баҳолаш» баланс ҳисобварағи таърифидан кейин қуйидаги мазмундаги 57700, 57701, 57703, 57705 ва 57707 баланс ҳисобварақлари номи ва таърифи билан тўлдирилсин:

«57700 Стандарт деб таснифланган активлар ва балансдан ташқари ҳисобварақлардаги моддалар бўйича захира харажатлари

57701 Стандарт деб таснифланган кредитлар, лизинг ва факторинг бўйича захира харажатлари

57703 Стандарт деб таснифланган активлар бўйича фоизлар ва воситачилик ҳақларига захира харажатлари

57705 Стандарт деб таснифланган бошқа активлар бўйича захира харажатлари

57707 Стандарт деб таснифланган балансдан ташқари ҳисобварақлардаги моддалар бўйича захира харажатлари

Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари ўз хусусиятлари бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифи умумлаштириб берилмоқда.

Ҳисобварақнинг таърифи: банк томонидан стандарт деб таснифланган кредитлар, лизинг ва факторинг, активлар бўйича фоизлар ва воситачилик ҳақлари, бошқа активлар, балансдан ташқари ҳисобварақлардаги моддалар бўйича захира харажатлари ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида банк томонидан стандарт деб таснифланган кредитлар, лизинг ва факторинг, активлар бўйича фоизлар ва воситачилик ҳақлари, бошқа активлар, балансдан ташқари ҳисобварақлардаги моддалар бўйича захира харажатлари суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри ҳисобланган банк томонидан стандарт деб таснифланган кредитлар, лизинг ва факторинг, активлар бўйича фоизлар ва воситачилик ҳақлари, бошқа активлар, балансдан ташқари ҳисобварақлардаги моддалар бўйича захира харажатларининг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида банк молиявий натижаси сифатида 31206 ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.»;

29) 91501 балансдан ташқари ҳисобварағининг таърифи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ҳисобварақнинг таърифи: муддати ўтган ва ўрнатилган қоидаларга мувофиқ балансдан ҳисобдан чиқарилган, берилган муддатли ва шартлари қайта кўриб чиқилган кредитлар ва лизинглар бўйича ҳисобланган, лекин олинмаган фоизлар ҳисоби олиб борилади. Шу билан бирга, ушбу ҳисобварақда муддати ўтган ҳамда суд ёки ижро иши юритиш жараёнидаги кредитлар ва лизинглар бўйича ҳисобланган, лекин олинмаган фоизлар ҳисобга олинади. Ушбу ҳисобварақ учун 96335 балансдан ташқари ҳисобварақ контр-ҳисобварақ ҳисобланади»;

30) «92709 Форвард битими бўйича сотиш» балансдан ташқари ҳисобварағи таърифидан кейин қуйидаги мазмундаги 92710 балансдан ташқари ҳисобварағи номи ва таърифи билан тўлдирилсин:

«92710 Ҳисоб-китобли форвард битими бўйича сотиш

Ҳисобварақнинг таърифи: келишилган курс ва санада молиявий инструментни ҳисоб-китобли сотишга асосланган форвард шартномаларининг ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун 96366 балансдан ташқари ҳисобварағи контр-ҳисобварақ ҳисобланади.

Ҳисобварақнинг дебетида молиявий инструментни ҳисоб-китобли сотишга асосланган форвард шартномаларининг суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида ҳисоб-китобли форвард шартномаси бўйича сотилган молиявий инструментнинг суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир ҳисоб-китобли форвард шартномаси бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.»;

31) «92716 Форвард битими бўйича сотиб олиш» балансдан ташқари ҳисобварағи таърифидан кейин қуйидаги мазмундаги 92717 балансдан ташқари ҳисобварағи номи ва таърифи билан тўлдирилсин:

«92717 Ҳисоб-китобли форвард битими бўйича сотиб олиш

Ҳисобварақнинг таърифи: келишилган курс ва санада молиявий инструментни ҳисоб-китобли сотиб олишга асосланган форвард шартномаларининг ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун 96368 балансдан ташқари ҳисобварағи контр-ҳисобварақ ҳисобланади.

Ҳисобварақнинг дебетида молиявий инструментни ҳисоб-китобли сотиб олиш бўйича форвард шартномасининг суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида ҳисоб-китобли форвард шартномаси бўйича сотиб олинган молиявий инструментнинг суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир ҳисоб-китобли форвард шартномаси бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.»;

32) «94504 Олинган кредитлар ва лизинглар бўйича гаров сифатида берилган қимматли қоғозлар» балансдан ташқари ҳисобварағи таърифидан кейин қуйидаги мазмундаги 94505 балансдан ташқари ҳисобварағи номи ва таърифи билан тўлдирилсин:

«94505 Олинган кредитлар бўйича банкнинг гаровга қўйилган активлари

Ҳисобварақнинг таърифи: банк томонидан олинган кредитлар бўйича банкнинг гаровга қўйилган депозитлари, асосий воситалари, кредитлари ва бошқа активлари ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида банк томонидан гаровга қўйилган депозитлари, асосий воситалари, кредитлари ва бошқа активлари суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида гаровдан чиқарилган банкнинг депозитлари, асосий воситалари, кредитлари ва бошқа активлари суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кредит шартномаси бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.»;

33) 95413 балансдан ташқари ҳисобварағининг номи ва таърифи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«95413 Ҳисобдан чиқарилган кредитлар, лизинглар ва факторинглар

Ҳисобварақнинг таърифи: банк балансидан ҳисобдан чиқарилган кредитлар, лизинглар ва/ёки факторинглар (тўланмаган қисми)нинг ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун 96397 балансдан ташқари ҳисобварақ контр-ҳисобварақ ҳисобланади.

Ҳисобварақнинг дебетида ҳисобдан чиқарилган кредит, лизинглар ва факторинглар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида қайта тикланган ёки тўланган кредитлар, лизинглар ва/ёки факторингларнинг, шунингдек ўрнатилган муддати ўтиши билан бекор қилинган кредитлар, лизинглар ва/ёки факторингларнинг суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит, лизинг ва факторинг шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.»;

34) «96365 Форвард битими бўйича сотиш контр-ҳисобварағи» балансдан ташқари ҳисобварағидан кейин қуйидаги мазмундаги 96366 балансдан ташқари ҳисобварағи билан тўлдирилсин:

«96366 Ҳисоб-китобли форвард битими бўйича сотиш контр-ҳисобварағи»;

35) «96367 Форвард битими бўйича сотиб олиш контр-ҳисобварағи» балансдан ташқари ҳисобварағидан кейин қуйидаги мазмундаги 96368 балансдан ташқари ҳисобварағи билан тўлдирилсин:

«96368 Ҳисоб-китобли форвард битими бўйича сотиб олиш контр-ҳисобварағи».

4. Иловада :

1) 29-бандда «Кт 45994 «Бошқа фоизсиз даромадлар» деган сўзлар «Кт 45921 «Ҳисобдан чиқарилган маблағларнинг қайтарилиши» ёки Кт 45924 «Ҳисобдан чиқарилган активларнинг қайтарилиши» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2) 31-банднинг биринчи ҳатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«31. Кредитлар бўйича фоизлар тушуми қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси орқали акс эттирилади:»;

3) қуйидаги мазмундаги 4 — 7-боблар билан тўлдирилсин:

«4-боб. Кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмларнинг бухгалтерия ҳисобини юритиш бўйича бухгалтерия ёзувлари

35. Кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмларнинг (бундан буён матнда КБТЭБ деб юритилади) қийматини олдиндан тўлаб бериш билан сотиб олиш:

1) КБТЭБни олдиндан тўлиқ ёки қисман тўланиши қуйидаги бухгалтерия ёзувлари билан расмийлаштирилади:

Дт 19909 «Олиниши лозим бўлган маблағлар — Товар-моддий қимматликлар учун»

Кт Банкнинг вакиллик ҳисобварағи ёки мижознинг талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи (агар мол етказиб берувчининг талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига шу банкда хизмат кўрсатилса);

2) КБТЭБ омборхонага сотиб олинганлигини тасдиқловчи бирламчи ҳужжатлар асосида кирим қилиниб, қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси билан расмийлаштирилади:

Дт 19921 «Омбордаги кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмлар ҳамда бошқа қимматликлар»

Кт 19909 «Олиниши лозим бўлган маблағлар — Товар-моддий қимматликлар учун».

36. Агар тўлов КБТЭБ келиб тушгандан кейин амалга оширилса, қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:

1) КБТЭБ келиб тушганда:

Дт 19921 «Омбордаги кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмлар ҳамда бошқа қимматликлар»

Кт 29802 «Тўланиши лозим бўлган маблағлар — Товар-моддий қимматликлар ва хизматлар учун»;

2) КБТЭБ қиймати тўланганда:

Дт 29802 «Тўланиши лозим бўлган маблағлар — Товар-моддий қимматликлар ва хизматлар учун»

Кт Банкнинг вакиллик ҳисобварағи ёки мижознинг талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи (агар мол етказиб берувчининг талаб қилиб олингунча бўлган депозит ҳисобварағига шу банкда хизмат кўрсатилса).

37. КБТЭБ Бош банк/филиалдан филиаллар/бош банкка берилганда, қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:

Дт 16104 «Бош офис/филиаллардан олинадиган маблағлар — Товар-моддий қимматликлар ва хизматлар»;

Кт 19921 «Омбордаги кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмлар ҳамда бошқа қимматликлар».

38. КБТЭБ Бош банкдан филиалга қабул қилинганда бошланғич ҳужжатлар (юк хатлари) асосида қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:

Дт 19921 «Омбордаги кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмлар ҳамда бошқа қимматликлар»;

Кт 22205 «Бош офис/филиалларга тўланадиган маблағлар — Товар-моддий қимматликлар ва хизматлар».

39. Омборга қабул қилинган КБТЭБда бирор бир номувофиқлик ёки нуқсон топилганда, қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:

1) Банкнинг даъвоси мол етказиб берувчи томонидан қабул қилинганда ёки суд томонидан тегишли қарор чиқарилганда, омборга кирим қилинган КБТЭБни мол етказиб берувчига қайтариш қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси билан амалга оширилади:

Дт 19909 «Олиниши лозим бўлган маблағлар — Товар-моддий қимматликлар учун»;

Кт 19921 «Омбордаги кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмлар ҳамда бошқа қимматликлар»;

2) Қайтарилган маблағларни қайта ёзув билан вакиллик ҳисобварағига ўтказишда қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:

Дт Банкнинг вакиллик ҳисобварағи;

Кт 19909 «Олиниши лозим бўлган маблағлар — Товар-моддий қимматликлар учун».

40. Банклар КБТЭБни соф сотиш қийматигача ҳисобдан чиқаришни қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси билан амалга оширадилар:

Дт 56895 «Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш — Бошқа активлар»;

Кт 19921 «Омбордаги кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмлар ҳамда бошқа қимматликлар».

41. КБТЭБни фойдаланишга бериш қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси билан расмийлаштирилади:

Дт 56406 «Девонхона, офис ва бошқа буюмлар харажатлари»;

Кт 19921 «Омбордаги кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмлар ҳамда бошқа қимматликлар».

42. Банк ортиқча КБТЭБни сотганда (КБТЭБ шартномада келишилган нархларда сотилади) қуйидаги бухгалтерия ўтказмалари амалга оширилади:

1) КБТЭБни сотиш суммасига:

Дт Банкнинг вакиллик ҳисобварағи ёки сотиб олувчининг талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи, агар сотиб олувчига шу банкда хизмат кўрсатилса;

Кт 29802 «Тўланиши лозим бўлган маблағлар — Товар-моддий қимматликлар ва хизматлар учун»;

2) КБТЭБ банк учун фойда ёки зарарсиз сотилганда:

Дт 29802 «Тўланиши лозим бўлган маблағлар — Товар-моддий қимматликлар ва хизматлар учун» — соф тушум суммасига (Соф тушум деганда шартнома баҳосидан қўшилган қиймат солиғи ва акцизларни айириб ташлагандан кейинги сумма назарда тутилади);

Кт 19921 «Омбордаги кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмлар ҳамда бошқа қимматликлар»;

3) КБТЭБ фойда билан сотилганда:

Дт 29802 «Тўланиши лозим бўлган маблағлар — Товар-моддий қимматликлар ва хизматлар учун» — соф тушум суммасига;

Кт 19921 «Омбордаги кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмлар ҳамда бошқа қимматликлар»;

Кт 45913 «Банкнинг бошқа хусусий мулкларини сотиш ёки диспозиция қилишдан олинган фойда» — соф тушум ва баланс қиймати ўртасидаги фарқ суммасига;

4) КБТЭБ зарар билан сотилганда:

Дт 29802 «Тўланиши лозим бўлган маблағлар — Товар-моддий қимматликлар ва хизматлар учун» — соф тушум суммасига;

Дт 55906 «Банкнинг бошқа хусусий мулкларини сотиш ёки диспозиция қилишдан кўрилган зарарлар» — соф тушум ва баланс қиймати ўртасидаги фарқ суммасига;

Кт 19921 «Омбордаги кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмлар ҳамда бошқа қимматликлар».

43. Камомад чиққан, яроқсиз ҳолга келган (айбдор шахслар аниқланмаган ҳолда), текинга берилган, шунингдек форс-мажор ҳолатларда КБТЭБнинг қиймати, банк томонидан белгиланган тартибда зарарга чиқарилади ва қуйидаги бухгалтерия ёзуви билан расмийлаштирилади:

Дт 56795 «Бошқа операцион харажатлар»;

Кт 19921 «Омбордаги кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмлар ҳамда бошқа қимматликлар».

44. КБТЭБнинг камомади, шунингдек айбдор шахснинг айби билан яроқсиз ҳолга келган (айбдор шахс аниқланганда) КБТЭБнинг қиймати қуйидаги бухгалтерия ёзуви орқали расмийлаштирилади:

Дт 19908 «Олиниши лозим бўлган маблағлар — Банк ходимлари билан ҳисоб-китоблар»;

Кт 19921 «Омбордаги кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмлар ҳамда бошқа қимматликлар».

Айбдор ходимларнинг иш ҳақидан ундириб олинганда қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:

Дт 29803 «Тўланиши лозим бўлган маблағлар — Ходимлар билан ҳисоб-китоблар»;

Кт 19908 «Олиниши лозим бўлган маблағлар — Банк ходимлари билан ҳисоб-китоблар».

Белгиланган тартибда банк ходимидан касса орқали ундириб олинганда қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:

Дт 10101 «Айланма кассадаги нақд пуллар»;

Кт 19908 «Олиниши лозим бўлган маблағлар — Банк ходимлари билан ҳисоб-китоблар».

45. Омборда ҳисобда бўлмаган буюмлар омборга кирим қилинганда, қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:

Дт 19921 «Омбордаги кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмлар ҳамда бошқа қимматликлар»;

Кт 45994 «Бошқа фоизсиз даромадлар».

5-боб. Молиявий активларнинг бухгалтерия ҳисобини юритиш бўйича бухгалтерия ёзувлари

46. Фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган қимматли қоғозларнинг ҳаққоний қиймат ўсишини акс эттириш учун қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:

Дт 10795 «Фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган қимматли қоғозлари ҳаққоний қийматининг ўзгариши (актив-пассив)»;

Кт 45609 «Фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган қимматли қоғозларининг ҳаққоний қийматининг ўзгариши натижасида олинган фойда» ёки

Кт 45611 «Бошқа умумлашган даромад орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган қимматли қоғозлари ҳаққоний қийматининг ўзгариши натижасида олинган фойда».

47. Фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган қимматли қоғозларнинг ҳаққоний қиймати пасайишини акс эттириш учун қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:

Дт 55610 «Бошқа умумлашган даромад орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган қимматли қоғозларнинг ҳақиқий қийматининг ўзгариши натижасида кўрилган зарарлар» ёки

Дт 55614 «Фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган қимматли қоғозлари ҳақиқий қийматининг ўзгариши натижасида кўрилган зарарлар»;

Кт 10795 «Фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган қимматли қоғозлари ҳаққоний қийматининг ўзгариши (актив-пассив)».

48. Бошқа умумлашган даромад орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган қимматли қоғозларга қилинган инвестицияларнинг ҳаққоний қиймати ўсишини акс эттириш учун қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:

Дт 10895 «Бошқа умумлашган даромад орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар ҳақиқий қийматининг ўзгариши (актив-пассив)»;

Кт 30907 «Бошқа умумлашган даромад орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган қимматли қоғозларнинг ҳаққоний қийматининг ўзгариши натижасида ҳосил бўлган ўзлаштирилмаган фойда ёки зарарлар (актив-пассив)».

49. Бошқа умумлашган даромад орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган қимматли қоғозларга қилинган инвестицияларнинг ҳаққоний қиймати камайишини акс эттириш учун қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:

Дт 30907 «Бошқа умумлашган даромад орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган қимматли қоғозларнинг ҳаққоний қийматининг ўзгариши натижасида ҳосил бўлган ўзлаштирилмаган фойда ёки зарарлар (актив-пассив)»;

Кт 10895 «Бошқа умумлашган даромад орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар ҳақиқий қийматининг ўзгариши (актив-пассив)».

50. Амортизацияланган қиймати бўйича баҳоланадиган молиявий активлар ва кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захирасини ташкил этиш қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси билан амалга оширилади:

Дт 56826 «Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш — Амортизацияланган қиймати бўйича баҳоланадиган қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар»;

Кт 15999 «Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси — Амортизацияланган қиймати бўйича баҳоланадиган қарз қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар (контр-актив)».

51. Бошқа умумлашган даромад орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган молиявий актив қадрсизланганда, қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:

1) Ҳаққоний қийматни тўғрилаш суммасини бекор қилиш учун:

Дт 10895 «Бошқа умумлашган даромад орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар ҳақиқий қийматининг ўзгариши (актив-пассив)»;

Кт 30907 «Бошқа умумлашган даромад орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган қимматли қоғозларнинг ҳаққоний қийматининг ўзгариши натижасида ҳосил бўлган ўзлаштирилмаган фойда ёки зарарлар (актив-пассив)»;

2) Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захирасини ташкил этиш учун:

Дт 56808 «Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш — Бошқа умумлашган даромад орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар»;

Кт 10899 «Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси — Бошқа умумлашган даромад орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар (контр-актив)».

52. Агар кўрилиши мумкин бўлган зарар суммаси илгари капиталда тан олинган ҳақиқий қийматнинг салбий (манфий) тўғрилаш суммасидан ошиб кетадиган бўлса, у ҳолда банклар қўшимча кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш суммасини қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси орқали акс эттиради:

Дт 56808 «Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш — Бошқа умумлашган даромад орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар»;

Кт 10899 «Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси — Бошқа умумлашган даромад орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар (контр-актив)».

53. Фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган қимматли қоғозлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захирасини ташкил этишда қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:

Дт 56806 «Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш — Фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган қимматли қоғозлар»;

Кт 10799 «Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси — Фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган қимматли қоғозлар (контр-актив)».

6-боб. Касса амалларининг бухгалтерия ҳисобини юритиш бўйича бухгалтерия ёзувлари

54. Банк кассаларига нақд пуллар кирим қилинганда, қуйидаги бухгалтерия ўтказмалари амалга оширилади:

1) банк мижозлари бўлган хўжалик юритувчи субъектлар томонидан нақд пулларни бевосита олиб келиш йўли билан ҳамда жисмоний шахслар томонидан омонатларга нақд пуллар топширилганда:

Дт 10101 «Айланма кассадаги нақд пуллар» ёки

Дт 10111 «Амалиёт кассаларидаги нақд пуллар»;

Кт Мижозларнинг депозит ҳисобварағи;

2) жисмоний шахслар томонидан бир марталик тўловлар (солиқ тўловлари, жарималар, коммунал ва бошқа тўловлар) учун нақд пуллар топширилганда:

Дт 10101 «Айланма кассадаги нақд пуллар» ёки

Дт 10111 «Амалиёт кассаларидаги нақд пуллар»;

Кт 29824 «Нақд пул маблағлари бўйича жисмоний шахсларнинг мақсадли ҳисоб-китоблари»;

3) жисмоний шахслар томонидан кредитни қайтариш учун нақд пуллар топширилганда:

Дт 10101 «Айланма кассадаги нақд пуллар» ёки

Дт 10111 «Амалиёт кассаларидаги нақд пуллар»;

Кт Мижозларнинг тегишли кредит ҳисобварағи ёки

Кт 12599 «Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси — Жисмоний шахсларга берилган қисқа муддатли кредитлар (контр-актив)» ва 14999 «Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси — Жисмоний шахсларга берилган узоқ муддатли кредитлар (контр-актив)» (балансдан ташқари ҳисобварақларда ҳисобга олинаётган кредит тўланганда);

4) жисмоний шахслар томонидан олинган кредитлар бўйича фоизлар тўлови учун нақд пул топширилганда:

Дт 10101 «Айланма кассадаги нақд пуллар» ёки

Дт 10111 «Амалиёт кассаларидаги нақд пуллар»;

Кт 16309 «Кредитлар бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар» ёки

Кт 16377 «Шартнома бўйича ҳисоблаб ёзилган, бироқ муддатида тўланмаган олиниши лозим бўлган фоизлар» ёхуд

Кт 42005 «Жисмоний шахсларга берилган муддати ўтган кредитлар бўйича фоизли даромадлар» (балансдан ташқари ҳисобварақларда ҳисобга олинаётган фоизлар тўланганда);

5) жисмоний шахслар томонидан олинган кредитлар бўйича вақтида тўланмаган фоизлар учун пеня ва жарималар нақд пулда тўланганда:

Дт 10101 «Айланма кассадаги нақд пуллар» ёки

Дт 10111 «Амалиёт кассаларидаги нақд пуллар»;

Кт 16405 «Олиниши лозим бўлган ҳисобланган жарима ва пенялар»;

6) жисмоний шахслар томонидан ўзларининг банк карталарига кирим қилиш учун нақд пул топширилганда:

Дт 10101 «Айланма кассадаги нақд пуллар» ёки

Дт 10111 «Амалиёт кассаларидаги нақд пуллар»;

Кт 23116 «Нақд пуллар бўйича жисмоний шахсларнинг банк карталарига ўтказилиши лозим бўлган маблағлари бўйича транзит ҳисобварақлар» ва 23122 «Хорижий валюта сотиб олиш учун банк кассаларига нақд пулларни топширган жисмоний шахснинг банк карталаридан фойдаланган ҳолда ўтказилиши лозим бўлган маблағлар бўйича транзит ҳисобварақлар»;

Дт 23116 «Нақд пуллар бўйича жисмоний шахсларнинг банк карталарига ўтказилиши лозим бўлган маблағлари бўйича транзит ҳисобварақлар» ва 23122 «Хорижий валюта сотиб олиш учун банк кассаларига нақд пулларни топширган жисмоний шахснинг банк карталаридан фойдаланган ҳолда ўтказилиши лозим бўлган маблағлар бўйича транзит ҳисобварақлар»;

Кт 22618 «Жисмоний шахсларнинг банк карталари бўйича мажбуриятлари» ва 22617 «Пенсионерларнинг банк карталари бўйича мажбуриятлар»;

7) банк хизмат ҳақи учун мижозлар томонидан банк кассасига нақд пул топширилганда:

Дт 10101 «Айланма кассадаги нақд пуллар» ёки

Дт 10111 «Амалиёт кассаларидаги нақд пуллар»;

Кредит 4ХХХХ тегишли даромадлар ҳисобварағи.

55. Банк кассасидан нақд пуллар чиқим қилинганда, қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси орқали амалга оширилади:

1) банк кассасидан мижозларга иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, дивидендлар, хизмат сафари харажатлари, нафақа ва моддий ёрдам пуллари, шунингдек қонунчилик ҳужжатларида кўзда тутилган бошқа тўловлар бўйича нақд пул берилганда:

Дт Мижозларнинг депозит ва кредит ҳисобварақлари;

Кт 10101 «Айланма кассадаги нақд пуллар» ёки

Кт 10111 «Амалиёт кассаларидаги нақд пуллар»;

2) банк кассасидан мазкур филиалнинг мижози бўлган жисмоний шахснинг банк карталаридан нақд пул берилганда:

Дт 17401 «Жисмоний шахсларнинг банк карталаридан олинган нақд пуллар бўйича ҳисобдан чиқарилиши лозим бўлган пул маблағлари бўйича транзит ҳисобварақлар»;

Кт 10101 «Айланма кассадаги нақд пуллар» ёки

Кт 10111 «Амалиёт кассаларидаги нақд пуллар»;

Дт 22618 «Жисмоний шахсларнинг банк карталари бўйича мажбуриятлари» ва 22617 «Пенсионерларнинг банк карталари бўйича мажбуриятлар»;

Кт 23504 «Банк карталаридан берилган нақд пуллар ёки жисмоний шахсларнинг депозит ҳисобварақларига ўтказилган маблағлар бўйича транзит ҳисобварақлар»;

Дт 23504 «Банк карталаридан берилган нақд пуллар ёки жисмоний шахсларнинг депозит ҳисобварақларига ўтказилган маблағлар бўйича транзит ҳисобварақлар»;

Кт 17401 «Жисмоний шахсларнинг банк карталаридан олинган нақд пуллар бўйича ҳисобдан чиқарилиши лозим бўлган пул маблағлари бўйича транзит ҳисобварақлар»;

3) банк кассасидан мазкур банкнинг бошқа филиали мижози бўлган жисмоний шахснинг банк картасидан нақд пул берилганда:

Нақд пул берган банкнинг филиалида:

Дт 17401 «Жисмоний шахсларнинг банк карталаридан олинган нақд пуллар бўйича ҳисобдан чиқарилиши лозим бўлган пул маблағлари бўйича транзит ҳисобварақлар»;

Кт 10101 «Айланма кассадаги нақд пуллар» ёки

Кт 10111 «Амалиёт кассаларидаги нақд пуллар»;

Дт 16111 «Бош офис/филиалдан жисмоний шахсларнинг банк карталаридан берилган нақд пул маблағлари бўйича олиниши лозим бўлган маблағлар»;

Кт 23504 «Банк карталаридан берилган нақд пуллар ёки жисмоний шахсларнинг депозит ҳисобварақларига ўтказилган маблағлар бўйича транзит ҳисобварақлар»;

Дт 23504 «Банк карталаридан берилган нақд пуллар ёки жисмоний шахсларнинг депозит ҳисобварақларига ўтказилган маблағлар бўйича транзит ҳисобварақлар»;

Кт 17401 «Жисмоний шахсларнинг банк карталаридан олинган нақд пуллар бўйича ҳисобдан чиқарилиши лозим бўлган пул маблағлари бўйича транзит ҳисобварақлар»;

Банкнинг бошқа филиалида:

Дт 22618 «Жисмоний шахсларнинг банк карталари бўйича мажбуриятлари»;

Кт 22212 «Бош офис/филиалларга жисмоний шахсларнинг банк карталаридан берилган нақд пул маблағлари бўйича тўланадиган маблағлар»;

Дт 22212 «Бош офис/филиалларга жисмоний шахсларнинг банк карталаридан берилган нақд пул маблағлари бўйича тўланадиган маблағлар»;

Кт 16111 «Бош офис/филиалдан жисмоний шахсларнинг банк карталаридан берилган нақд пул маблағлари бўйича олиниши лозим бўлган маблағлар»;

4) бошқа банк мижози бўлган жисмоний шахснинг банк карталаридан нақд пул берилганда:

нақд пул берган банкнинг филиалида:

Дт 17401 «Жисмоний шахсларнинг банк карталаридан олинган нақд пуллар бўйича ҳисобдан чиқарилиши лозим бўлган пул маблағлари бўйича транзит ҳисобварақлар»;

Кт 10101 «Айланма кассадаги нақд пуллар» ёки

Кт 10111 «Амалиёт кассаларидаги нақд пуллар»;

Дт 16111 «Бош офис/филиалдан жисмоний шахсларнинг банк карталаридан берилган нақд пул маблағлари бўйича олиниши лозим бўлган маблағлар»;

Кт 23504 «Банк карталаридан берилган нақд пуллар ёки жисмоний шахсларнинг депозит ҳисобварақларига ўтказилган маблағлар бўйича транзит ҳисобварақлар»;

Дт 23504 «Банк карталаридан берилган нақд пуллар ёки жисмоний шахсларнинг депозит ҳисобварақларига ўтказилган маблағлар бўйича транзит ҳисобварақлар»;

Кт 17401 «Жисмоний шахсларнинг банк карталаридан олинган нақд пуллар бўйича ҳисобдан чиқарилиши лозим бўлган пул маблағлари бўйича транзит ҳисобварақлар»;

нақд пул берган банкнинг Бош офисида:

Дт 10511 «Жисмоний шахсларнинг банк карталаридан берилган нақд пул маблағлари бўйича бошқа банклардан олиниши лозим бўлган маблағлар»;

Кт 22212 «Бош офис/филиалларга жисмоний шахсларнинг банк карталаридан берилган нақд пул маблағлари бўйича тўланадиган маблағлар»;

Дт 22212 «Бош офис/филиалларга жисмоний шахсларнинг банк карталаридан берилган нақд пул маблағлари бўйича тўланадиган маблағлар»;

Кт 16111 «Бош офис/филиалдан жисмоний шахсларнинг банк карталаридан берилган нақд пул маблағлари бўйича олиниши лозим бўлган маблағлар» — Нақд пулни берган филиал;

банк картаси очилган банкнинг Бош офисида:

Дт 16111 «Бош офис/филиалдан жисмоний шахсларнинг банк карталаридан берилган нақд пул маблағлари бўйича олиниши лозим бўлган маблағлар»;

Кт 21012 «Жисмоний шахсларнинг банк карталаридан берилган нақд пул маблағлари бўйича бошқа банкларга тўланиши лозим бўлган маблағлар»;

Дт 21012 «Жисмоний шахсларнинг банк карталаридан берилган нақд пул маблағлари бўйича бошқа банкларга тўланиши лозим бўлган маблағлар»;

Кт 10511 «Жисмоний шахсларнинг банк карталаридан берилган нақд пул маблағлари бўйича бошқа банклардан олиниши лозим бўлган маблағлар» — нақд пулни берган банкнинг Бош офиси;

банк картаси очилган банк филиалида:

Дт 22618 «Жисмоний шахсларнинг банк карталари бўйича мажбуриятлари»;

Кт 22212 «Бош офис/филиалларга жисмоний шахсларнинг банк карталаридан берилган нақд пул маблағлари бўйича тўланадиган маблағлар»;

Дт 22212 «Бош офис/филиалларга жисмоний шахсларнинг банк карталаридан берилган нақд пул маблағлари бўйича тўланадиган маблағлар»;

Кт 16111 «Бош офис/филиалдан жисмоний шахсларнинг банк карталаридан берилган нақд пул маблағлари бўйича олиниши лозим бўлган маблағлар» — Бош офис.

56. Банкнинг Марказий банкка топшириш учун тайёрланган «эскирган» тоифадаги нақд пуллари 10198 «Марказий банкка топшириладиган «эскирган» тоифадаги нақд пуллар» ҳисобварағида юритилади ва ушбу ҳисобвараққа «эскирган» тоифадаги нақд пуллар 17301 «Транзит ҳисобварағи» орқали кирим (чиқим) қилинади.

57. Инкассаторлар томонидан мижозлардан йиғиб келинган пул маблағлари бўйича инкассация сумкасининг (қопининг) юк хати асосида қуйидаги бухгалтерия ўтказмалари амалга оширилади:

1) инкассаторлар томонидан йиғиб келинган инкассаторлик қопларидаги пул маблағлари шу банкнинг мижозига тегишли бўлса:

Дт 19903 «Инкассо қилинган пул тушумлари ва чеклар»;

Кт Мижознинг депозит ҳисобварағи;

2) инкассаторлар томонидан йиғиб келинган инкассаторлик қопларидаги пул маблағлари бошқа банк ёки банкнинг бошқа филиали мижозига тегишли бўлса:

Дт 19903 «Инкассо қилинган пул тушумлари ва чеклар»;

Кт 29804 «Бошқа банк мижозларининг инкассо қилинган пул тушумлари ва чеклари»;

3) инкассаторлар томонидан йиғиб келинган инкассаторлик қопларидаги нақд пул бошқа ҳудудда жойлашган тижорат банки (филиали)нинг шу ҳудуддаги банк биносидан ташқарида жойлашган амалиёт кассасига тегишли бўлса:

Дт 19903 «Инкассо қилинган пул тушумлари ва чеклар»;

Кт 29896 «Бошқа мажбуриятлар».

58. Қайта санаш кассасида инкассаторлик қопларидаги пул маблағлари банкнинг айланма кассасига кирим қилинади ва қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:

Дт 10101 «Айланма кассадаги нақд пуллар» ёки

Дт 10111 «Амалиёт кассаларидаги нақд пуллар»;

Кт 19903 «Инкассо қилинган пул тушумлари ва чеклар».

59. Агар қайта санаш кассасида ортиқча нақд пул маблағлари аниқланса, қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:

Дт 10101 «Айланма кассадаги нақд пуллар» ёки

Дт 10111 «Амалиёт кассаларидаги нақд пуллар»;

Кт 29816 «Нақд пулларни қайта ҳисоблашда аниқланган ортиқчалар».

60. Банкнинг қайта санаш кассасида аниқланган ортиқча нақд пул маблағлари ушбу банкнинг мижозига тегишли бўлса, у мижознинг ҳисобварағига қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси орқали кирим қилинади:

Дт 29816 «Нақд пулларни қайта ҳисоблашда аниқланган ортиқчалар»;

Кт Мижознинг депозит ҳисобварағи.

61. Банкнинг қайта санаш кассасида аниқланган ортиқча нақд пул маблағлари бошқа банк мижозининг 29804 «Бошқа банк мижозларининг инкассо қилинган пул тушумлари ва чеклари» ҳисобварағига шартномада келишилган ҳолларда ўтказиб берилганда, қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:

Дт 29816 «Нақд пулларни қайта ҳисоблашда аниқланган ортиқчалар»;

Кт 29804 «Бошқа банк мижозларининг инкассо қилинган пул тушумлари ва чеклари».

62. Агар банкнинг қайта санаш кассасида аниқланган ортиқча нақд пул маблағлари шу ҳудудда бош банки ёки филиали бўлмаган банк биносидан ташқарида жойлашган амалиёт кассасига тегишли бўлса, унда қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:

Дт 29816 «Нақд пулларни қайта ҳисоблашда аниқланган ортиқчалар»;

Кт 29896 «Бошқа мажбуриятлар».

63. Банкнинг қайта санаш кассасида аниқланган камомад суммаси ушбу банкнинг мижозига тегишли бўлса ва у мижознинг ҳисобварағидан ундириб олинганда, қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:

Дт Мижознинг депозит ҳисобварағи;

Кт 19935 «Нақд пулларни қайта ҳисоблашда аниқланган камомад».

64. Банкнинг қайта санаш кассасида аниқланган камомад суммаси бошқа банк мижозининг 29804 — «Бошқа банк мижозларининг инкассо қилинган пул тушумлари ва чеклари» баланс ҳисобварағидан шартномада келишилган шартларга асосан ундириб олинганда, қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:

Дт 29804 «Бошқа банк мижозларининг инкассо қилинган пул тушумлари ва чеклари»;

Кт 19935 «Нақд пулларни қайта ҳисоблашда аниқланган камомад».

Агар банкнинг қайта санаш кассасида аниқланган камомад суммаси шу ҳудудда бош банки ёки филиали бўлмаган банк биносидан ташқарида жойлашган амалиёт кассасига тегишли бўлса ва у шартномада келишилган шартларга биноан ундириб олинганда, қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:

Дт 29896 «Бошқа мажбуриятлар»;

Кт 19935 «Нақд пулларни қайта ҳисоблашда аниқланган камомад».

65. Бошқа банкнинг мижозларига тегишли бўлган нақд пул маблағлари бўйича қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:

Дт 29804 «Бошқа банк мижозларининг инкассо қилинган пул тушумлари ва чеклари»;

Кт Мижознинг депозит ҳисобварағи (16103 «Бош офис/филиаллардан филиаллар ва банклараро ҳисоб-китоблар бўйича олинадиган маблағлар»).

Бош банки ёки филиали бўлмаган банк биносидан ташқарида жойлашган амалиёт кассасига тегишли бўлган нақд пул маблағлари бўйича бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:

Дт 29896 «Бошқа мажбуриятлар» — нақд пулни қабул қилган тижорат банки (филиали);

Кт 29896 «Бошқа мажбуриятлар» — бошқа ҳудудда жойлашган тижорат банки (филиали).

66. Маблағ олувчининг банкига электрон тўлов тизими орқали маблағ келиб тушганда, қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси орқали кирим қилинади:

Дт 29804 «Бошқа банк мижозларининг инкассо қилинган пул тушумлари ва чеклари» (16103 «Бош офис/филиаллардан филиаллар ва банклараро ҳисоб-китоблар бўйича олинадиган маблағлар» ҳисобварағи орқали);

Кт Мижознинг депозит ҳисобварағи».

Бошқа ҳудудда жойлашган тижорат банки (филиали)га электрон тўлов тизими орқали маблағ келиб тушганда, қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси орқали кирим қилинади:

Дт 29896 «Бошқа мажбуриятлар» (16103 «Бош офис/филиаллардан филиаллар ва банклараро ҳисоб-китоблар бўйича олинадиган маблағлар» ҳисобварағи орқали) — нақд пулни қабул қилган тижорат банки (филиали);

Кт 29896 «Бошқа мажбуриятлар» — бошқа ҳудудда жойлашган тижорат банки (филиали).

67. Филиаллари мавжуд бўлмаган банклар ўртасида амалга ошириладиган банклараро тўловлар қуйидаги тартибда амалга оширилади:

Бошқа банкнинг мижозларига тегишли бўлган нақд пул маблағлари бўйича қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:

Дт 29804 «Бошқа банк мижозларининг инкассо қилинган пул тушумлари ва чеклари»;

Кт Мижознинг депозит ҳисобварағи (10301 «Марказий банкдаги вакиллик ҳисобварағидан олиниши лозим бўлган маблағлар — Ностро» ҳисобварағи орқали);

Бенефициар банкка, яъни маблағ олувчининг банкига электрон тўлов тизими орқали маблағ келиб тушганда, қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси орқали кирим қилинади:

Дт 29804 «Бошқа банк мижозларининг инкассо қилинган пул тушумлари ва чеклари» (10301 «Марказий банкдаги вакиллик ҳисобварағидан олиниши лозим бўлган маблағлар — Ностро» ҳисобварағи орқали);

Кт Мижознинг депозит ҳисобварағи.

68. Филиали мавжуд бўлмаган ташаббускор банк мадад пули олиш учун қуйидаги бухгалтерия ўтказмасини амалга ошириши лозим:

Дт 10307 «Марказий банкдан олиниши лозим бўлган маблағлар — Нақд пуллар»;

Кт 21307 «Нақд пул олиш учун резидент банклардан келиб тушган маблағлар» (10301 Марказий банкдаги вакиллик ҳисобварағидан олиниши лозим бўлган маблағлар — Ностро» ҳисобварағи орқали).

69. Марказий банкнинг ҳудудий бош бошқармалари Ҳисоб-китоб касса марказларига (бундан буён матнда ҲККМ деб юритилади) мадад пули олиш учун маблағ келиб тушганда, қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:

Дт 10307 «Марказий банкдан олиниши лозим бўлган маблағлар — Нақд пуллар» (Марказий банкнинг 16103 «Бош офис/филиаллардан филиаллар ва банклараро ҳисоб-китоблар бўйича олинадиган маблағлар» ҳисобварағи орқали);

Кт 21307 «Нақд пул олиш учун резидент банклардан келиб тушган маблағлар».

70. Марказий банкнинг ҳудудий бош бошқармалари ҲККМлари томонидан мадад пули жўнатилганда қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:

Дт 10109 «Йўлдаги нақд пуллар ва бошқа тўлов ҳужжатлари»;

Кт 10101 «Айланма кассадаги нақд пуллар» ёки

Кт 10111 «Амалиёт кассаларидаги нақд пуллар».

71. Филиали мавжуд бўлмаган ташаббускор банкка ҲККМдан Марказий банк ҳудудий бош бошқармалари фармойишига асосан мадад пули келтирилганда, қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:

Дт 10101 «Айланма кассадаги нақд пуллар» ёки

Дт 10111 «Амалиёт кассаларидаги нақд пуллар»;

Кт 10307 «Марказий банкдан олиниши лозим бўлган маблағлар — Нақд пуллар».

72. Марказий банкнинг ҳудудий бош бошқармалари ҲККМларига филиали мавжуд бўлмаган ташаббускор банкдан мадад пулини олганлиги тўғрисида тасдиқнома келганда, қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:

Дт 21307 «Нақд пул олиш учун резидент банклардан келиб тушган маблағлар»;

Кт 10109 «Йўлдаги нақд пуллар ва бошқа тўлов ҳужжатлари».

73. Ташаббускор банк филиалида (филиали мавжуд банкларда) Марказий банкнинг ҳудудий бош бошқармалари ҲККМларидан мадад пули олишда қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:

Дт 10307 «Марказий банкдан олиниши лозим бўлган маблағлар — Нақд пуллар»;

Кт 21307 «Нақд пул олиш учун резидент банклардан келиб тушган маблағлар» (16103 «Бош офис/филиаллардан филиаллар ва банклараро ҳисоб-китоблар бўйича олинадиган маблағлар» ҳисобварағи орқали).

Бенефециар банкнинг филиалига, яъни Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармалари ҲККМларига мадад пули учун маблағ келиб тушганда, қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:

Дт 10307 «Марказий банкдан олиниши лозим бўлган маблағлар — Нақд пуллар» (16103 «Бош офис/филиаллардан филиаллар ва банклараро ҳисоб-китоблар бўйича олинадиган маблағлар» ҳисобварағи орқали);

Кт 21307 «Нақд пул олиш учун резидент банклардан келиб тушган маблағлар»;

Бенефициар банкнинг филиали, яъни Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармалари ҲККМлари томонидан мадад пули жўнатилганда, қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:

Дт 10109 «Йўлдаги нақд пуллар ва бошқа тўлов ҳужжатлари»;

Кт 10101 «Айланма кассадаги нақд пуллар» ёки

Кт 10111 «Амалиёт кассаларидаги нақд пуллар».

Ташаббускор банкнинг филиалига мадад пули келтирилганда, қуйидаги бухгалтерия ўтказмалари амалга оширилади:

Дт 10101 «Айланма кассадаги нақд пуллар» ёки

Дт 10111 «Амалиёт кассаларидаги нақд пуллар»;

Кт 10307 «Марказий банкдан олиниши лозим бўлган маблағлар — Нақд пуллар».

Марказий банкнинг ҳудудий бош бошқармалари ҲККМларига мадад пулини олганлиги тўғрисида ташаббускор банк филиалидан тасдиқнома келганда, қуйидаги бухгалтерия ўтказмасини амалга оширади:

Дт 21307 «Нақд пул олиш учун резидент банклардан келиб тушган маблағлар»;

Кт 10109 «Йўлдаги нақд пуллар ва бошқа тўлов ҳужжатлари».

74. Тижорат банкининг филиаллари Марказий банк ҳудудий бош бошқармалари фармойишига асосан бошқа тижорат банки филиалидан мадад пули олганда қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:

Ташаббускор банкнинг филиаллари мадад пули олиш учун қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси орқали маблағ жўнатадилар:

Дт 10507 «Бошқа банклардан вакиллик ҳисобварақларидан олиниши лозим бўлган маблағлар — Нақд пуллар»;

Кт 21008 «Бошқа банкларга тўланиши лозим бўлган маблағлар — Нақд пуллар» (16103 «Бош офис/филиаллардан филиаллар ва банклараро ҳисоб-китоблар бўйича олинадиган маблағлар).

Бенефециар банкнинг филиалига мадад пули учун маблағ келиб тушганда, қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:

Дт 10507 «Бошқа банклардан вакиллик ҳисобварақларидан олиниши лозим бўлган маблағлар — Нақд пуллар» 16103 «Бош офис/филиаллардан филиаллар ва банклараро ҳисоб-китоблар бўйича олинадиган маблағлар» ҳисобварағи орқали;

Кт 21008 «Бошқа банкларга тўланиши лозим бўлган маблағлар — Нақд пуллар».

Бенефициар банкнинг филиали мадад пули жўнатганда, қуйидаги бухгалтерия ўтказмасини амалга оширади:

Дт 10109 «Йўлдаги нақд пуллар ва бошқа тўлов ҳужжатлари»;

Кт 10101 «Айланма кассадаги нақд пуллар» ёки

Кт 10111 «Амалиёт кассаларидаги нақд пуллар».

Ташаббускор банкнинг филиалида, яъни мадад пули олган филиалда олинган мадад пули суммасига қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:

Дт 10101 «Айланма кассадаги нақд пуллар» ёки

Дт 10111 «Амалиёт кассаларидаги нақд пуллар»;

Кт 10507 «Бошқа банклардан вакиллик ҳисобварақларидан олиниши лозим бўлган маблағлар — Нақд пуллар».

Бенефициар банкнинг филиалига ташаббускор банкнинг филиали томонидан жўнатилган мадад пулини олганлиги тўғрисида тасдиқнома келиб тушганда, қуйидаги бухгалтерия ўтказмасини амалга оширади:

Дт 21008 «Бошқа банкларга тўланиши лозим бўлган маблағлар — Нақд пуллар»;

Кт 10109 «Йўлдаги нақд пуллар ва бошқа тўлов ҳужжатлари».

75. Бир банкнинг филиаллари ўртасида мадад пулларини бериш ва олиш бўйича бухгалтерия ҳисоби қуйидаги тартибда амалга оширилади:

Ташаббускор банкнинг филиали, яъни мадад пули олувчи филиал нақд пул олиш учун шу банкнинг бенефициар филиалига маблағ жўнатганда, қуйидаги бухгалтерия ўтказмасини амалга оширади:

Дт 16101 «Бош офис/филиаллардан олинадиган маблағлар — Нақд пуллар»;

Кт 22202 «Бош офис/филиалларга тўланадиган маблағлар — Нақд пуллар» (16103 «Бош офис/филиаллардан филиаллар ва банклараро ҳисоб-китоблар бўйича олинадиган маблағлар» ҳисобварағи орқали).

Банкнинг бенефициар банк филиалига электрон тўлов орқали мадад пули учун маблағ келиб тушганда, қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:

Дт 16101 «Бош офис/филиаллардан олинадиган маблағлар — Нақд пуллар» (16103 «Бош офис/филиаллардан филиаллар ва банклараро ҳисоб-китоблар бўйича олинадиган маблағлар» ҳисобварағи орқали);

Кт 22202 «Бош офис/филиалларга тўланадиган маблағлар — Нақд пуллар».

Банкнинг бенефициар филиали, яъни мадад пули жўнатувчи 22202 «Бош офис/филиалларга тўланадиган маблағлар — Нақд пуллар» ҳисобвараққа мадад пули учун маблағ келиб тушгандан сўнг қуйидаги бухгалтерия ўтказмасини амалга оширади:

Дт 10109 «Йўлдаги нақд пуллар ва бошқа тўлов ҳужжатлари»;

Кт 10101 «Айланма кассадаги нақд пуллар» ёки

Кт 10111 «Амалиёт кассаларидаги нақд пуллар»;

Банкнинг ташаббускор филиалига, яъни мадад пули олувчи банкка мадад пули келтирилганда, қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:

Дт 10101 «Айланма кассадаги нақд пуллар» ёки

Дт 10111 «Амалиёт кассаларидаги нақд пуллар»;

Кт 16101 «Бош офис/филиаллардан олинадиган маблағлар — Нақд пуллар».

Бенефициар банк филиали, яъни мадад пули жўнатган филиал ташаббускор банк филиали, яъни мадад пули олган филиалдан белгиланган тартибда тасдиқнома келганда, бенефициар банк филиали томонидан қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:

Дт 22202 «Бош офис/филиалларга тўланадиган маблағлар — Нақд пуллар»;

Кт 10109 «Йўлдаги нақд пуллар ва бошқа тўлов ҳужжатлари».

76. Банкоматларга мадад пули қўйилганда, банкоматлардаги қолган пуллар ёки тўловга яроқсиз нақд пуллар банкка қайтарилганда, ҳар бир банкомат бўйича нақд пул маблағлари 10107 «Банкоматлар ва бошқа ўз-ўзига хизмат кўрсатиш ускуналаридаги нақд пуллар» ҳисобварағига(дан) 17301 «Транзит ҳисобварақлари» орқали кирим (чиқим) қилинади.

77. Банкоматдан банк картаси орқали нақд пул олинганда, ҳар бир ҳолат учун қуйидаги бухгалтерия ўтказмалари амалга оширилади:

Дт 17401 «Жисмоний шахсларнинг банк карталаридан олинган нақд пуллар бўйича ҳисобдан чиқарилиши лозим бўлган пул маблағлари бўйича транзит ҳисобварақлар»;

Кт 10107 «Банкоматлар ва бошқа ўз-ўзига хизмат кўрсатиш ускуналаридаги нақд пуллар»;

Дт 22617 «Пенсионерларнинг банк карталари бўйича мажбуриятлар» ва 22618 «Жисмоний шахсларнинг банк карталари бўйича мажбуриятлари»;

Кт 23504 «Банк карталаридан берилган нақд пуллар ёки жисмоний шахсларнинг депозит ҳисобварақларига ўтказилган маблағлар бўйича транзит ҳисобварақлар»;

Дт 23504 «Банк карталаридан берилган нақд пуллар ёки жисмоний шахсларнинг депозит ҳисобварақларига ўтказилган маблағлар бўйича транзит ҳисобварақлар»;

Кт 17401 «Жисмоний шахсларнинг банк карталаридан олинган нақд пуллар бўйича ҳисобдан чиқарилиши лозим бўлган пул маблағлари бўйича транзит ҳисобварақлар».

78. Автоматлаштирилган депозит машинаси ёрдамида Online-инкассация операциялари қуйидаги бухгалтерия ўтказмалари амалга оширилади:

1) агар мижозга ушбу банкнинг филиалида хизмат кўрсатилса:

Дт 10107 «Банкоматлар ва бошқа ўз-ўзига хизмат кўрсатиш ускуналаридаги нақд пуллар»;

Кт 202ХХ «Талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлар»;

Кт 45294 «Бошқа кўрсатилган хизматлар ва воситачилик учун олинган даромадлар» (шартномада назарда тутилган ҳолатларда);

2) агар мижозга ушбу банкнинг бошқа филиалида хизмат кўрсатилса:

Дт 10107 «Банкоматлар ва бошқа ўз-ўзига хизмат кўрсатиш ускуналаридаги нақд пуллар»;

Кт 29804 «Бошқа банк мижозларининг инкассо қилинган пул тушумлари ва чеклари»;

Кт 45294 «Бошқа кўрсатилган хизматлар ва воситачилик учун олинган даромадлар» (шартномада назарда тутилган ҳолатларда);

Дт 29804 «Бошқа банк мижозларининг инкассо қилинган пул тушумлари ва чеклари»;

Кт 202ХХ Талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлар;

3) агар мижозга бошқа банк филиалида хизмат кўрсатилса:

Дт 10107 «Банкоматлар ва бошқа ўз-ўзига хизмат кўрсатиш ускуналаридаги нақд пуллар»;

Кт 29804 «Бошқа банк мижозларининг инкассо қилинган пул тушумлари ва чеклари»;

Кт 45294 «Бошқа кўрсатилган хизматлар ва воситачилик учун олинган даромадлар» (шартномада назарда тутилган ҳолатларда);

Дт 29804 «Бошқа банк мижозларининг инкассо қилинган пул тушумлари ва чеклари»;

Кт 202ХХ Талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлар.

79. Автоматлаштирилган депозит машинаси ёрдамида жисмоний шахсларнинг миллий валютадаги банк карталарига нақд пуллар кирим қилинганда, қуйидаги бухгалтерия ўтказмалари амалга оширилади:

1) агар мижозга ушбу банкнинг филиалида хизмат кўрсатилса:

Дт 10107 «Банкоматлар ва бошқа ўз-ўзига хизмат кўрсатиш ускуналаридаги нақд пуллар»;

Кт 23116 «Нақд пуллар бўйича жисмоний шахсларнинг банк карталарига ўтказилиши лозим бўлган маблағлари бўйича транзит ҳисобварақлар»;

Кт 45294 «Бошқа кўрсатилган хизматлар ва воситачилик учун олинган даромадлар» (шартномада назарда тутилган ҳолатларда);

Дт 23116 «Нақд пуллар бўйича жисмоний шахсларнинг банк карталарига ўтказилиши лозим бўлган маблағлари бўйича транзит ҳисобварақлар»;

Кт 22617 «Пенсионерларнинг банк карталари бўйича мажбуриятлар» ва 22618 «Жисмоний шахсларнинг банк карталари бўйича мажбуриятлари»;

2) агар мижозга ушбу банкнинг бошқа филиалида хизмат кўрсатилса:

Дт 10107 «Банкоматлар ва бошқа ўз-ўзига хизмат кўрсатиш ускуналаридаги нақд пуллар»;

Кт 22214 «Бош офис/филиалларга банк карталаридан амалга оширилган тўловлар бўйича тўланадиган маблағлар»;

Кт 45294 «Бошқа кўрсатилган хизматлар ва воситачилик учун олинган даромадлар» (шартномада назарда тутилган ҳолатларда);

Дт 16113 «Бош офис/филиалдан банк карталаридан амалга оширилган тўловлар бўйича олиниши лозим бўлган маблағлар»;

Кт 23116 «Нақд пуллар бўйича жисмоний шахсларнинг банк карталарига ўтказилиши лозим бўлган маблағлари бўйича транзит ҳисобварақлар»;

Дт 23116 «Нақд пуллар бўйича жисмоний шахсларнинг банк карталарига ўтказилиши лозим бўлган маблағлари бўйича транзит ҳисобварақлар»;

Кт 22617 «Пенсионерларнинг банк карталари бўйича мажбуриятлар» ва 22618 «Жисмоний шахсларнинг банк карталари бўйича мажбуриятлари»;

Дт 22214 «Бош офис/филиалларга банк карталаридан амалга оширилган тўловлар бўйича тўланадиган маблағлар»;

Кт 16113 «Бош офис/филиалдан банк карталаридан амалга оширилган тўловлар бўйича олиниши лозим бўлган маблағлар»;

3) агар мижозга бошқа банк филиалида хизмат кўрсатилса:

Дт 10107 «Банкоматлар ва бошқа ўз-ўзига хизмат кўрсатиш ускуналаридаги нақд пуллар»;

Кт 21014 «Банк карталаридан амалга оширилган тўловлар бўйича бошқа банкларга тўланиши лозим бўлган маблағлар»;

Кт 45294 «Бошқа кўрсатилган хизматлар ва воситачилик учун олинган даромадлар» (шартномада назарда тутилган ҳолатларда);

Дт 10513 «Банк карталаридан амалга оширилган тўловлар бўйича бошқа банклардан олиниши лозим бўлган маблағлар»;

Кт 23116 «Нақд пуллар бўйича жисмоний шахсларнинг банк карталарига ўтказилиши лозим бўлган маблағлари бўйича транзит ҳисобварақлар»;

Дт 23116 «Нақд пуллар бўйича жисмоний шахсларнинг банк карталарига ўтказилиши лозим бўлган маблағлари бўйича транзит ҳисобварақлар»;

Кт 22617 «Пенсионерларнинг банк карталари бўйича мажбуриятлар» ва 22618 «Жисмоний шахсларнинг банк карталари бўйича мажбуриятлари»;

Дт 21014 «Банк карталаридан амалга оширилган тўловлар бўйича бошқа банкларга тўланиши лозим бўлган маблағлар»;

Кт 10513 «Банк карталаридан амалга оширилган тўловлар бўйича бошқа банклардан олиниши лозим бўлган маблағлар».

80. Автоматлаштирилган депозит машинаси ёрдамида жисмоний шахсларнинг кредитлари тўланганда, қуйидаги бухгалтерия ўтказмалари амалга оширилади:

1) агар мижозга ушбу банкнинг филиалида хизмат кўрсатилса:

Дт 10107 «Банкоматлар ва бошқа ўз-ўзига хизмат кўрсатиш ускуналаридаги нақд пуллар»;

Кт 29801 «Мижозлар билан ҳисоб-китоблар» ёки

Кт 22812 «Келгуси давр фоизли даромадлари»;

Дт 29801 «Мижозлар билан ҳисоб-китоблар»;

Кт Мижознинг ссуда ҳисобварағи ёки

Кт 16309 «Кредитлар бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар» ёхуд

Кт 16377 «Шартнома бўйича ҳисоблаб ёзилган, бироқ муддатида тўланмаган олиниши лозим бўлган фоизлар»;

Дт 22812 «Келгуси давр фоизли даромадлари»;

Кт 4ХХХХ Тегишли даромадлар ҳисобварағи;

2) агар мижозга ушбу банкнинг бошқа филиалида хизмат кўрсатилса:

Дт 10107 «Банкоматлар ва бошқа ўз-ўзига хизмат кўрсатиш ускуналаридаги нақд пуллар»;

Кт 29801 «Мижозлар билан ҳисоб-китоблар»;

Дт 29801 «Мижозлар билан ҳисоб-китоблар»;

Кт 29801 «Мижозлар билан ҳисоб-китоблар» (Кредит олинган филиал);

Дт 29801 «Мижозлар билан ҳисоб-китоблар» (Кредит олинган филиал);

Кт Мижознинг ссуда ҳисобварағи ёки

Кт 16309 «Кредитлар бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар» ёхуд

Кт 16377 «Шартнома бўйича ҳисоблаб ёзилган, бироқ муддатида тўланмаган олиниши лозим бўлган фоизлар» ёки

Кт 22812 «Келгуси давр фоизли даромадлари»;

Дт 22812 «Келгуси давр фоизли даромадлари»;

Кт 4ХХХХ Тегишли даромадлар ҳисобварағи.

81. Автоматлаштирилган депозит машинаси ёрдамида бошқа тўловлар амалга оширилса, қуйидаги бухгалтерия ўтказмалари амалга оширилади:

Дт 10107 «Банкоматлар ва бошқа ўз-ўзига хизмат кўрсатиш ускуналаридаги нақд пуллар»;

Кт 29801 «Мижозлар билан ҳисоб-китоблар»;

Дт 29801 «Мижозлар билан ҳисоб-китоблар»;

Кт Тўловларни олувчиларнинг ҳисобварақлари.

82. Банкнинг амалиёт кассаларига мадад пулини жўнатганда, амалиёт куни охирида амалиёт кассаларидаги қолдиқ нақд пуллар 10101 «Айланма кассадаги нақд пуллар» ёки 10111 «Амалиёт кассаларидаги нақд пуллар» ҳисобварағидан тегишли амалиёт кассаси учун очилган 10111 «Амалиёт кассаларидаги нақд пуллар» ҳисобварағига (дан) 17301 «Транзит ҳисобварағи» орқали кирим (чиқим) қилинади. Бунда, амалиёт кассасидаги қолдиқ нақд пуллар бошқа ҳудудда жойлашган тижорат банки (филиали)нинг шу ҳудуддаги банк биносидан ташқарида жойлашган амалиёт кассасига тегишли бўлса, маблағлар 29896 «Бошқа мажбуриятлар» ҳисобвараққа кирим қилинади.

83. Тижорат банклари нақд пуллар захирасидан ортиқча нақд пулларни Марказий банкнинг бош бошқармалари ҲККМларига жўнатганда, қуйидаги бухгалтерия ўтказмасини амалга оширади:

Дт 10109 «Йўлдаги нақд пуллар ва бошқа тўлов ҳужжатлари»;

Кт 10101 «Айланма кассадаги нақд пуллар» ёки

Кт 10111 «Амалиёт кассаларидаги нақд пуллар».

84. Марказий банкнинг бош бошқармалари ҲККМлари айланма кассасига тижорат банкларидан келтирилган нақд пулларни кирим қилганда, қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:

Дт 10101 «Айланма кассадаги нақд пуллар»;

Кт 21314 «Резидент банклари томонидан топширилган нақд пул учун тўланиши лозим бўлган маблағлар» (Марказий банкда).

Марказий банкнинг бош бошқармалари ҲККМлари нақд пулларни айланма кассасига кирим қилгандан сўнг, тижорат банкига нақд пулларни қабул қилганлиги тўғрисида тасдиқномани жўнатиши шарт.

85. Марказий банкнинг бош бошқармалари ҲККМлари айланма кассасига кирим қилинган нақд пуллар учун тижорат банкларига маблағ ўтказиб берилганда, қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:

Дт 21314 «Резидент банклари томонидан топширилган нақд пул учун тўланиши лозим бўлган маблағлар» (Марказий банкда);

Кт 10311 «Марказий банкдан олиниши лозим бўлган маблағлар — Топширилган нақд пуллар» (16103 «Бош офис/филиаллардан филиаллар ва банклараро ҳисоб-китоблар бўйича олинадиган маблағлар» ҳисобварағи орқали).

86. Тижорат банкларига Марказий банкнинг бош бошқармалари ҲККМларидан топширилган нақд пуллар учун тасдиқнома келиб тушганда, қуйидаги бухгалтерия ўтказмасини амалга оширишлари шарт:

Дт 10311 «Марказий банкдан олиниши лозим бўлган маблағлар — Топширилган нақд пуллар»;

Кт 10109 «Йўлдаги нақд пуллар ва бошқа тўлов ҳужжатлари».

87. Тижорат банкига топширилган нақд пуллар учун Марказий банкнинг бош бошқармалари ҲККМларидан маблағ келиб тушганда, қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:

Дт 21314 «Резидент банклари томонидан топширилган нақд пул учун тўланиши лозим бўлган маблағлар» (Марказий банкда) (16103 «Бош офис/филиаллардан филиаллар ва банклараро ҳисоб-китоблар бўйича олинадиган маблағлар» ҳисобварағи);

Кт 10311 «Марказий банкдан олиниши лозим бўлган маблағлар — Топширилган нақд пуллар».

7-боб. Қимматли қоғозлар билан амалга ошириладиган операцияларнинг бухгалтерия ҳисобини юритиш бўйича бухгалтерия ёзувлари

88. Қимматли қоғозлар чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин қимматли қоғозларни чиқариш тўғрисидаги қарорнинг эмитент банкка берилган нусхасига асосан қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:

Дт 90329 «Банкнинг ҳужжатсиз қимматли қоғозлари»;

Кт 96314 «Банкнинг қимматли қоғозлари бўйича контр-ҳисобварақ».

89. Акциялар учун обуна қилинганда ва акция олди-сотди шартномаси тузилганда қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:

1) имтиёзли акциялар бўйича:

Дт 30303 «Акциялар учун обуна бўйича олиниши лозим бўлган маблағлар — Имтиёзли (контр-пассив)»;

Кт 30309 «Рўйхатдан ўтказилган устав капитали — Имтиёзли»;

2) оддий акциялар бўйича:

Дт 30306 «Акциялар учун обуна бўйича олиниши лозим бўлган маблағлар — Оддий (контр-пассив)»;

Кт 30312 «Рўйхатдан ўтказилган устав капитали — Оддий».

90. Акция учун тўлов тўлиқ ёки қисман олинганда, қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:

Дт Касса ҳисобварағи ёки банкнинг вакиллик ҳисобварағи ёхуд мижознинг ҳисобварағи;

Кт 30303 «Акциялар учун обуна бўйича олиниши лозим бўлган маблағлар — Имтиёзли (контр-пассив)» ёки 30306 «Акциялар учун обуна бўйича олиниши лозим бўлган маблағлар — Оддий (контр-пассив)».

91. Тўлов тўлиқ олингандан сўнг битим амалга оширилганда, акция бўйича эгалик ҳуқуқи ўтказилганлигини тасдиқловчи депо ҳисобварағидан олинган тегишли кўчирмага асосан бир вақтнинг ўзида қуйидаги бухгалтерия ўтказмалари амалга оширилади:

1) имтиёзли акциянинг номинал қиймати бўйича:

Дт 30309 «Рўйхатдан ўтказилган устав капитали — Имтиёзли»;

Кт 30315 «Чиқарилган устав капитали — Имтиёзли»;

2) оддий акциянинг номинал қиймати бўйича:

Дт 30312 «Рўйхатдан ўтказилган устав капитали — Оддий»;

Кт 30318 «Чиқарилган устав капитали — Оддий»;

3) обуна баҳоси ва номинал қиймат ўртасидаги ижобий фарқ суммаси бўйича:

Дт 30309 «Рўйхатдан ўтказилган устав капитали — Имтиёзли» ёки

Дт 30312 «Рўйхатдан ўтказилган устав капитали — Оддий»;

Кт 30603 «Қўшилган капитал — Имтиёзли»;

4) жойлаштирилган акциялар бўйича:

Дт 96314 «Банкнинг қимматли қоғозлари бўйича контр-ҳисобварақ»;

Кт 90329 «Банкнинг ҳужжатсиз қимматли қоғозлари».

92. Акцияларнинг чиқарилиши билан боғлиқ бўлган харажатлар 56795 «Бошқа операцион харажатлар» ҳисобварағининг «Акцияларни чиқариш билан боғлиқ харажатлар» алоҳида шахсий ҳисобварағида ҳисобга олинади.

93. Агар акциялар чиқарилишидан аввал акциянинг қиймати потенциал акциядорлар томонидан тўлиқ ёки қисман тўланганда, акциялар бўйича олдиндан тўловлар акциялар чиқарилишига қадар мажбуриятларда акс эттирилади. Шунингдек, банкнинг янги акцияларига обунада иштирок этиш кафолати учун потенциал акциядорлар томонидан омонат (депозит) қўйилиши мумкин.

Бунда, қуйидаги бухгалтерия ўтказмалари амалга оширилади:

1) олдиндан тўлов амалга оширилганда:

Дт Касса ҳисобварағи ёки банкнинг вакиллик ҳисобварағи ёхуд мижознинг ҳисобварағи;

Кт 29830 «Акциялар учун обуна маблағини тўлаш бўйича депозитлар»;

2) акциялар сотилганда, акция бўйича эгалик ҳуқуқи ўтказилганлигини тасдиқловчи депо ҳисобварағидан олинган тегишли кўчирмага асосан:

Дт 29830 «Акциялар учун обуна маблағини тўлаш бўйича депозитлар» — тўлов суммасига;

Кт 30315 «Чиқарилган устав капитали — Имтиёзли» ёки

Кт 30318 «Чиқарилган устав капитали — Оддий» — акциянинг номинал қийматига;

Кт 30603 «Қўшилган капитал — Имтиёзли» — тўлов суммаси билан номинал қиймати ўртасидаги ижобий фарқ суммасига.

94. Эълон қилинган дивидендларнинг ҳисобланиши ва тўланиши қуйидаги бухгалтерия ўтказмалари орқали амалга оширилади:

1) дивидендлар ҳисобланганда:

Дт 31203 «Тақсимланмаган фойда (актив-пассив)» (йиллик дивидендларни ҳисоблашда);

Дт 31206 «Соф фойда (зарар) (актив-пассив)» (оралиқ дивидендларни ҳисоблашда);

Дт 30903 «Умумий захира фонди» (фойда етмаганда имтиёзли акциялар бўйича);

Кт 29822 «Тўланиши лозим бўлган дивидендлар»;

2) дивидендлар тўланганда:

Дт 29822 «Тўланиши лозим бўлган дивидендлар»;

Кт Касса ҳисобварағи ёки банкнинг вакиллик ҳисобварағи ёхуд мижознинг ҳисобварағи;

3) ҳисобланган дивидендлар банк устав капиталини оширишга йўналтирилганда:

Дт 29822 «Тўланиши лозим бўлган дивидендлар»;

Кт 30315 «Чиқарилган устав капитали — Имтиёзли» ёки

Кт 30318 «Чиқарилган устав капитали — Оддий» — акциянинг номинал қийматига;

Кт 30603 «Қўшилган капитал — Имтиёзли» — номинал қийматидан юқори суммасига.

Бир вақтнинг ўзида ушбу Қоидаларнинг 92-банди «г» кичик бандида кўрсатилган бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади.

95. Акцияларнинг номинал қийматини ошириш ҳисобига устав капитали кўпайтирилганда қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:

Дт 30603 «Қўшилган капитал — Имтиёзли» ёки

Дт 31203 «Тақсимланмаган фойда (актив-пассив)» ёхуд

Дт 31206 «Соф фойда (зарар) (актив-пассив)» (30603 Қўшилган капитал — Имтиёзли ҳисобварағида маблағ етмаганда);

Кт 30315 «Чиқарилган устав капитали — Имтиёзли» ёки

Кт 30318 «Чиқарилган устав капитали — Оддий».

96. Тақсимланмаган фойдани капиталлаштириш ҳисобига қўшимча акциялар жойлаштирилганда, қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:

Дт 31203 «Тақсимланмаган фойда (актив-пассив)»;

Кт 30315 «Чиқарилган устав капитали — Имтиёзли» ёки

Кт 30318 «Чиқарилган устав капитали — Оддий» — акциянинг номинал қийматига;

Кт 30603 «Қўшилган капитал — Имтиёзли» — акциянинг номинал қийматидан юқори суммасига.

97. Илгари чиқарилган қимматли қоғозларга эркин айирбошлаш ҳисобига банк акциялари жойлаштирилганда қуйидаги бухгалтерия ўтказмалари амалга оширилади:

1) имтиёзли акцияларни оддий акцияларга ёки имтиёзли акцияларни бошқа турдаги имтиёзли акцияларга айирбошланганда:

Дт 30315 «Чиқарилган устав капитали — Имтиёзли» — акциянинг номинал қийматига;

Кт 30315 «Чиқарилган устав капитали — Имтиёзли» ёки

Кт 30318 «Чиқарилган устав капитали — Оддий» — акциянинг номинал қийматига;

2) эркин айирбошланадиган облигациялар айирбошлаш учун тақдим этилганда:

Дт 23602 «Чиқарилган облигациялар» баланс ҳисобварағининг «Эркин айирбошланадиган облигациялар» шахсий ҳисобварағида — эркин айирбошлашга тақдим этилган қимматли қоғоз қийматига;

Кт 30315 «Чиқарилган устав капитали — Имтиёзли» ёки

Кт 30318 «Чиқарилган устав капитали — Оддий» — акциянинг номинал қийматига;

Кт 30603 «Қўшилган капитал — Имтиёзли» — номинал қийматидан юқори суммасига, айирбошлаш коэффициенти 1 дан юқори бўлганда.

98. Агар банк ўз акцияларини уларни қайта сотиш ёки бекор қилиш мақсадида сотиб олса, у ҳолда банкнинг ўз капитали акцияни сотиб олиш қийматига камаяди. Бунда қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:

Дт 30321 «Акциядорлардан қайта сотиб олинган ўз акциялари — Имтиёзли (контр-пассив)» ёки

Дт 30324 «Акциядорлардан қайта сотиб олинган ўз акциялари — Оддий (контр-пассив)»;

Кт Касса ҳисобварағи ёки банкнинг вакиллик ҳисобварағи ёхуд мижознинг ҳисобварағи.

99. Агар банк ўз акцияларини бекор қилиш мақсадида сотиб олса, у ҳолда акциялар 90329 «Банкнинг ҳужжатсиз қимматли қоғозлари» ҳисобварағига 1 сўм шартли баҳода қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси орқали кирим қилинади:

Дт 90329 «Банкнинг ҳужжатсиз қимматли қоғозлари»;

Кт 96314 «Банкнинг қимматли қоғозлари бўйича контр-ҳисобварақ».

100. Агар банк ўз акцияларини кейинчалик қайта сотиш мақсадида сотиб олса, у ҳолда акциялар 90337 «Банкнинг сотиб олинган қимматли қоғозлари» ҳисобварағига номинал қийматида қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси орқали кирим қилинади:

Дт 90337 «Банкнинг сотиб олинган қимматли қоғозлари»;

Кт 96314 «Банкнинг қимматли қоғозлари бўйича контр-ҳисобварақ».

101. Банкнинг сотиб олинган ўз акциялари кейинчалик иккиламчи бозорда қайта сотилганда, қуйидаги бухгалтерия ўтказмалари амалга оширилади:

1) сотиб олиш баҳосига нисбатан қиммат баҳода сотилганда:

Дт Касса ҳисобварағи ёки банкнинг вакиллик ҳисобварағи ёхуд мижознинг ҳисобварағи — акцияни сотиш қийматига;

Кт 30321 «Акциядорлардан қайта сотиб олинган ўз акциялари — Имтиёзли (контр-пассив)» ёки

Кт 30324 «Акциядорлардан қайта сотиб олинган ўз акциялари — Оддий (контр-пассив)» — акцияни сотиб олиш қийматига ёхуд

Кт 30603 «Қўшилган капитал — Имтиёзли» баланс ҳисобварағининг «Қайта сотиб олинган ўз акциялари бўйича қўшилган капитал» шахсий ҳисобварағи — қайта сотиш ва сотиб олиш ўртасидаги ижобий фарқ суммасига;

2) сотиб олиш баҳосига нисбатан арзон баҳода сотилганда:

Дт Касса ҳисобварағи ёки банкнинг вакиллик ҳисобварағи ёхуд мижознинг ҳисобварағи — акцияни сотиш қийматига;

Дт 30603 «Қўшилган капитал — Имтиёзли» — акцияни қайта сотиш ва сотиб олиш ўртасидаги салбий фарқ суммасига, кредит қолдиғи доирасида;

Кт 30321 «Акциядорлардан қайта сотиб олинган ўз акциялари — Имтиёзли (контр-пассив)» ёки

Кт 30324 «Акциядорлардан қайта сотиб олинган ўз акциялари — Оддий (контр-пассив)» — акцияни сотиб олиш қийматига.

30603 «Қўшилган капитал — Имтиёзли» ҳисобварағининг «Ўз акцияларини сотиб олишдан олинган қўшилган капитал» алоҳида шахсий ҳисобварағининг қолдиғи нолга тенг бўлса, акцияни қайта сотиш ва сотиб олиш ўртасидаги салбий фарқ 31206 «Соф фойда (зарар) (актив-пассив)» баланс ҳисобварағига ўтказилади;

3) бир вақтнинг ўзида қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:

Дт 96314 «Банкнинг қимматли қоғозлари бўйича контр-ҳисобварақ»;

Кт 90337 «Банкнинг сотиб олинган қимматли қоғозлари».

102. Акциялар бекор қилинганда ёки банкнинг акциядорлик капитали камайтирилганда (устав ҳужжатларига киритиладиган тегишли ўзгартиришлар Марказий банкда рўйхатга олингандан сўнг), қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:

Дт 30315 «Чиқарилган устав капитали — Имтиёзли» ёки

Дт 30318 «Чиқарилган устав капитали — Оддий» — акциянинг номинал қийматига;

Кт 30321 «Акциядорлардан қайта сотиб олинган ўз акциялари — Имтиёзли (контр-пассив)» ёки

Кт 30324 «Акциядорлардан қайта сотиб олинган ўз акциялари — Оддий (контр-пассив)» — акцияни сотиб олиш қийматига.

103. Банкнинг ўз акцияларини сотиб олиш билан уларнинг номинал қиймати ўртасидаги ижобий ёки салбий фарқ 30603 «Қўшилган капитал — Имтиёзли» баланс ҳисобварағининг мос равишда дебети ёки кредитида ҳисобга олинади. Ҳисобварақнинг кредит қолдиғи етарли бўлмаганда, етмаган салбий фарқ 31206 «Соф фойда (зарар) (актив-пассив)» баланс ҳисобварағига олинади.

Бир вақтнинг ўзида қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:

Дт 96314 «Банкнинг қимматли қоғозлари бўйича контр-ҳисобварақ»;

Кт 90329 «Банкнинг ҳужжатсиз қимматли қоғозлари».

104. Ҳужжатсиз ёки ҳужжатли қимматли қоғозларнинг бланкалари Марказий депозитарийда ҳисобга олинганда, қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:

Дт 90327 «Банкнинг қимматли қоғозлари бланкалари»;

Кт 96314 «Банкнинг қимматли қоғозлари бўйича контр-ҳисобварақ»;

Дт 90329 «Банкнинг ҳужжатсиз қимматли қоғозлари»;

Кт 96314 «Банкнинг қимматли қоғозлари бўйича контр-ҳисобварақ»

105. Қимматли қоғозлар номинал қиймати бўйича жойлаштирилганда, қуйидаги бухгалтерия ўтказмалари амалга оширилади:

Дт Касса ҳисобварағи ёки банкнинг вакиллик ҳисобварағи ёхуд мижознинг ҳисобварағи;

Кт 23600 «Банк томонидан чиқарилган қимматли қоғозлар»;

Дт 96314 «Банкнинг қимматли қоғозлари бўйича контр-ҳисобварақ»;

Кт 90327 «Банкнинг қимматли қоғозлари бланкалари»;

Дт 96314 «Банкнинг қимматли қоғозлари бўйича контр-ҳисобварақ»;

Кт 90329 «Банкнинг ҳужжатсиз қимматли қоғозлари».

106. Қимматли қоғоз номинал қийматидан юқори баҳода сотилганда сотиш баҳоси ва номинал қиймат ўртасидаги фарқ (мукофот) 23696 «Чиқарилган қимматли қоғозлар бўйича мукофот» ҳисобварағининг кредитига сотиш кунида қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси орқали ўтказилади:

Дт Касса ҳисобварағи ёки банкнинг вакиллик ҳисобварағи ёхуд мижознинг ҳисобварағи — қимматли қоғозни сотиш қийматига;

Кт 23600 «Банк томонидан чиқарилган қимматли қоғозлар» — қимматли қоғознинг номинал қийматига;

Кт 23696 «Чиқарилган қимматли қоғозлар бўйича мукофот» — қимматли қоғозни сотиш қиймати ва номинал қиймати ўртасидаги фарқ суммасига.

Бир вақтнинг ўзида қимматли қоғоз бланкасига қимматли қоғозни олувчи ҳақидаги тегишли ёзувлар киритилганда ёки қимматли қоғозлар инвесторнинг депо ҳисобварағига ўтказилганда, қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:

Дт 96314 «Банкнинг қимматли қоғозлари бўйича контр-ҳисобварақ»;

Кт 90327 «Банкнинг қимматли қоғозлари бланкалари»;

Дт 96314 «Банкнинг қимматли қоғозлари бўйича контр-ҳисобварақ»;

Кт 90329 «Банкнинг ҳужжатсиз қимматли қоғозлари».

107. Қимматли қоғоз номинал қийматидан паст баҳода сотилса, номинал қиймати ва сотиш баҳоси ўртасидаги фарқ (дисконт) 23698 «Чиқарилган қимматли қоғозлар бўйича дисконт (контр-пассив)» баланс ҳисобварағининг дебетига сотиш санасида қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси орқали ўтказилади:

Дт Касса ҳисобварағи ёки банкнинг вакиллик ҳисобварағи ёхуд мижознинг ҳисобварағи — қимматли қоғозни сотиш қийматига;

Дт 23698 «Чиқарилган қимматли қоғозлар бўйича дисконт (контр-пассив)» — қимматли қоғознинг номинал қиймати ва сотиш қиймати ўртасидаги фарқ суммасига;

Кт 23600 «Банк томонидан чиқарилган қимматли қоғозлар» — қимматли қоғознинг номинал қийматига.

Дисконтлар баланс ҳисоботида чиқарилган қимматли қоғозларнинг умумий суммасидан чегирма кўринишида акс эттирилади.

108. Агар қимматли қоғозлар фоизларни тўлаш даврлари орасида сотилган бўлса, сотилган ва тўланиши лозим бўлган фоизли мажбуриятлар қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси орқали сотиш санасида ҳисобга олинади:

Дт Касса ҳисобварағи ёки банкнинг вакиллик ҳисобварағи ёхуд мижознинг ҳисобварағи;

Кт 22414 «Чиқарилган қимматли қоғозлар бўйича тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар».

109. Қимматли қоғозлар сўндириш ёки қайта сотиш шартлари билан сотиб олинганда, балансдан ҳисобдан чиқарилади. Агар сотиб олиш баланс қийматида бўлса, қуйидаги бухгалтерия ўтказмалари амалга оширилади:

1) илгари номинал қийматда сотилган қимматли қоғозлар сотиб олинганда:

Дт 23600 «Банк томонидан чиқарилган қимматли қоғозлар» — номинал қийматга;

Кт Касса ҳисобварағи ёки банкнинг вакиллик ҳисобварағи ёхуд мижознинг ҳисобварағи — номинал қийматга;

2) илгари дисконт билан сотилган қимматли қоғозлар сотиб олинганда:

Дт 23600 «Банк томонидан чиқарилган қимматли қоғозлар» — номинал қийматга;

Кт 23698 «Чиқарилган қимматли қоғозлар бўйича дисконт (контр-пассив)» — дисконтнинг қолдиқ қиймати доирасида;

Кт Касса ҳисобварағи ёки банкнинг вакиллик ҳисобварағи ёхуд мижознинг ҳисобварағи — қимматли қоғозни сотиб олиш қийматига;

3) илгари мукофот билан сотилган қимматли қоғозлар сотиб олинганда:

Дт 23600 «Банк томонидан чиқарилган қимматли қоғозлар» — номинал қийматга;

Дт 23696 «Чиқарилган қимматли қоғозлар бўйича мукофот» — мукофотнинг қолдиқ қиймати доирасида;

Кт Касса ҳисобварағи ёки банкнинг вакиллик ҳисобварағи ёхуд мижознинг ҳисобварағи — қимматли қоғозни сотиб олиш қийматига;

4) ҳисобланган фоизларни тўлашда:

Дт 22414 «Чиқарилган қимматли қоғозлар бўйича тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар»;

Кт Касса ҳисобварағи ёки банкнинг вакиллик ҳисобварағи ёхуд мижознинг ҳисобварағи.

110. Агар банк қимматли қоғозни номинал қийматидан паст баҳода сотиб олса, номинал қиймат ва сотиб олиш баҳоси ўртасида ижобий фарқ 45994 «Бошқа фоизсиз даромадлар» баланс ҳисобварағининг «Чиқарилган қарз мажбуриятлари билан боғлиқ операциялардан олинган даромадлар» алоҳида шахсий ҳисобварағининг кредитида акс эттирилади. Агар банк томонидан қимматли қоғоз баланс қийматидан юқори баҳода сотиб олинса, баланс қиймати ва сотиб олиш баҳоси ўртасидаги салбий фарқ 55995 «Бошқа фоизсиз харажатлар» баланс ҳисобварағининг «Чиқарилган қарз мажбуриятлари билан боғлиқ операциялар бўйича қилинган харажатлар» алоҳида шахсий ҳисобварағининг дебетида акс эттирилади.

111. Агар банк қимматли қоғозни бекор қилиш мақсадида сотиб олган бўлса, у ҳолда қимматли қоғозлар 1 сўм шартли баҳода қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси орқали ҳисобга олинади:

Дт 90327 «Банкнинг қимматли қоғозлари бланкалари»;

Кт 96314 «Банкнинг қимматли қоғозлари бўйича контр-ҳисобварақ»;

Дт 90329 «Банкнинг ҳужжатсиз қимматли қоғозлари»;

Кт 96314 «Банкнинг қимматли қоғозлари бўйича контр-ҳисобварақ».

112. Агар банк қимматли қоғозларни қайта сотиш мақсадида сотиб олган бўлса, у ҳолда қимматли қоғозлар номинал қиймат бўйича қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси орқали кирим қилинади:

Дт 90337 «Банкнинг сотиб олинган қимматли қоғозлари»;

Кт 96314 «Банкнинг қимматли қоғозлари бўйича контр-ҳисобварақ».

113. Мижоздан ёки банк-корреспондентдан маҳаллий (ички) ёки хорижий (ички) векселлар инкассога қабул қилинганда, банк томонидан векселнинг номинал қийматига балансдан ташқари ҳисобварақларида қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:

Дт 90965 «Инкассога қабул қилинган (ички) векселлар — Маҳаллий» ёки

Дт 90972 «Инкассога қабул қилинган (ички) векселлар — Хорижий»;

Кт 96323 «Инкассога қабул қилинган (ички) векселлар бўйича контр-ҳисобварақ».

114. Вексель бўйича тўлов тўлиқ ёки қисман амалга оширилганда ёки тўловсиз қайтарилганда (тўлашдан бош тортиш ёки ҳисобварағида маблағ етишмаслик ҳолларида) қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:

Дт 96323 «Инкассога қабул қилинган (ички) векселлар бўйича контр-ҳисобварақ»;

Кт 90965 «Инкассога қабул қилинган (ички) векселлар — Маҳаллий» ёки

90972 «Инкассога қабул қилинган (ички) векселлар — Хорижий».

Вексель бўйича қисман тўлов амалга оширилганда векселнинг тўланмаган суммаси 90963 «Муддатида тўланмаган ҳисоб-китоб ҳужжатлари» ҳисобварағига қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси орқали ўтказилади:

Дт 90963 «Муддатида тўланмаган ҳисоб-китоб ҳужжатлари»;

Кт 96321 «Муддатида тўланмаган ҳисоб-китоб ҳужжатлари бўйича контр-ҳисобварақ».

115. Вексель бўйича банкда ўз ҳисобварағига эга бўлмаган тўловчилар ёки вакил-банклардан тўловни олиш учун векселлар инкассога жўнатилганда, уларнинг номинал қийматига қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:

Дт 90979 «Инкассога жўнатилган (ташқи) векселлар — Маҳаллий» ёки

90986 «Инкассога жўнатилган векселлар — хорижий»;

Кт 96330 «Инкассога жўнатилган (ташқи) векселлар бўйича контр-ҳисобварақ».

116. Вексель тўловчиси томонидан вексель бўйича тўлов амалга оширилгандан сўнг қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:

Дт 96330 «Инкассога жўнатилган (ташқи) векселлар бўйича контр-ҳисобварақ»;

Кт 90979 «Инкассога жўнатилган (ташқи) векселлар — Маҳаллий» ёки

Кт 90986 — «Инкассога жўнатилган векселлар — хорижий».

117. Банклар қимматли қоғозлар билан боғлиқ инкассо операцияларидан даромадлар ва харажатлар кўриши мумкин. Бу ҳолда, даромадлар 45257 «Мижозларга инкассо операциялари бўйича кўрсатилган хизматлар учун олинган даромадлар» ҳисобварағида ва харажатлар 55158 «Инкассо операцияларини амалга ошириш бўйича ва воситачилик харажатлари» ҳисобварақларида ҳисобга олинади.

118. Қимматли қоғозларни сотиб олиш учун мижозлар томонидан ўтказилган пул маблағлари ҳамда воситачилик ва топшириқ шартномалари бўйича мижозларнинг қимматли қоғозларини сотишдан олинган пул маблағларининг ҳисоби 22608 «Мижозларнинг қимматли қоғозлар билан бўладиган операциялар бўйича маблағлари» баланс ҳисобварағининг «Қимматли қоғозлар билан брокерлик операциялари бўйича мижозлар маблағлари» алоҳида ҳисобварағида юритилади.

119. Сотиш учун ёки мижознинг топшириғига асосан сотиб олинган қимматли қоғозлар 93616 «Давлатнинг шартли тарзда сақланаётган қимматли қоғозлари» ва 93623 «Шартли тарзда сақланаётган хусусий қимматли қоғозлар/тижорат ҳужжатлари» балансдан ташқари ҳисобварақларида номинал қиймат бўйича ҳисобга олинади:

Дт 93616 «Давлатнинг шартли тарзда сақланаётган қимматли қоғозлари» ёки

Дт 93623 «Шартли тарзда сақланаётган хусусий қимматли қоғозлар/тижорат ҳужжатлари»;

Кт 96379 «Сақланаётган қимматли қоғозлар ва бошқа қимматбаҳо буюмлар бўйича контр-ҳисобварақ».

120. Мижозларнинг топшириғига кўра сотиш учун олинган қимматли қоғозлар сотилмаганда, улар мижозларга қайтарилганда, шунингдек мижозларга уларнинг топшириғи бўйича сотиб олинган қимматли қоғозларни топширишда қимматли қоғозларнинг номинал қийматига қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:

Дт 96379 «Сақланаётган қимматли қоғозлар ва бошқа қимматбаҳо буюмлар бўйича контр-ҳисобварақ»;

Кт 93616 «Давлатнинг шартли тарзда сақланаётган қимматли қоғозлари» ёки

Кт 93623 «Шартли тарзда сақланаётган хусусий қимматли қоғозлар/тижорат ҳужжатлари».

121. Банклар томонидан воситачилик операцияларини бажаришдан олинган даромадлар 45209 «Қимматли қоғозлар билан амалга оширилган инвестициявий воситачилик операциялари бўйича даромадлар» баланс ҳисобварағининг кредитида ҳисобга олинади.

122. Қимматли қоғозлар эмитентдан жойлаштириш учун олинганда, қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:

Дт 93616 «Давлатнинг шартли тарзда сақланаётган қимматли қоғозлари» ёки

Дт 93623 «Шартли тарзда сақланаётган хусусий қимматли қоғозлар/тижорат ҳужжатлари»;

Кт 96379 «Сақланаётган қимматли қоғозлар ва бошқа қимматбаҳо буюмлар бўйича контр-ҳисобварақ».

123. Эмитентнинг қимматли қоғозларини жойлаштиришдан олинган пул маблағларининг ҳисоби 22608 «Мижозларнинг қимматли қоғозлар билан бўладиган операциялар бўйича маблағлари» баланс ҳисобварағининг «Қимматли қоғозларнинг чиқарилишига хизмат кўрсатиш билан боғлиқ эмитентлар маблағлари» алоҳида шахсий ҳисобварағида ҳисобга олинади.

124. Қимматли қоғозларни уларнинг биринчи эгаларига жойлаштиришда, шунингдек жойлаштирилмаган қимматли қоғозларни эмитентга қайтаришда қимматли қоғозларнинг номинал қиймати бўйича қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:

Дт 96379 «Сақланаётган қимматли қоғозлар ва бошқа қимматбаҳо буюмлар бўйича контр-ҳисобварақ»;

Кт 93616 «Давлатнинг шартли тарзда сақланаётган қимматли қоғозлари» ёки

Кт 93623 «Шартли тарзда сақланаётган хусусий қимматли қоғозлар/тижорат ҳужжатлари».

125. Банк қимматли қоғозларни эмитентнинг топшириғига асосан эмитентнинг маблағлари ҳисобига сўндиради. Эмитентдан олинган маблағлар 22608 «Мижозларнинг қимматли қоғозлар билан бўладиган операциялар бўйича маблағлари» баланс ҳисобварағининг «Қимматли қоғозларни чиқариш бўйича эмитентларнинг маблағлари» алоҳида шахсий ҳисобварағида ҳисобга олинади. Эмитентнинг қимматли қоғозлари сўндирилганда, сўндириш суммасига қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади.

Дт 22608 «Мижозларнинг қимматли қоғозлар билан бўладиган операциялар бўйича маблағлари»;

Кт Касса ҳисобварағи ёки банкнинг вакиллик ҳисобварағи ёхуд мижознинг ҳисобварағи.

Бир вақтнинг ўзида сўндирилган қимматли қоғозларнинг бланкалари балансдан ташқари ҳисобварақларига 1 сўм шартли баҳода қуйидаги бухгалтерия ўтказмалари орқали кирим қилинади:

Дт 90303 «Давлатнинг қимматли қоғозлари бланкалари»;

Кт 96305 «Давлатнинг қимматли қоғозлари бланкалари бўйича контр-ҳисобварақ» ёки

Дт 90317 «Бошқа ташкилот ва муассасаларнинг қимматли қоғозлари бланкалари»;

Кт 96315 «Бошқа ташкилот ва муассасаларнинг қимматли қоғозлари бланкалари бўйича контр-ҳисобварақ».

126. Эмитентнинг топшириғига кўра сўндирилган қимматли қоғозларнинг бланкаларини эмитентга ўтказишда ёки бекор қилишда 1 сўм шартли баҳода қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:

Дт 96305 «Давлатнинг қимматли қоғозлари бланкалари бўйича контр-ҳисобварақ»;

Кт 90303 «Давлатнинг қимматли қоғозлари бланкалари» ёки

Дт 96315 «Бошқа ташкилот ва муассасаларнинг қимматли қоғозлари бланкалари бўйича контр-ҳисобварақ»;

Кт 90317 «Бошқа ташкилот ва муассасаларнинг қимматли қоғозлари бланкалари».

127. Андеррайтинг хизматларини амалга оширишдан олинган даромадлар 45294 «Бошқа кўрсатилган хизматлар ва воситачилик учун олинган даромадлар» ҳисобварағининг «Қимматли қоғозларнинг чиқарилишига хизмат кўрсатиш бўйича банк операцияларидан олинган даромадлар» алоҳида шахсий ҳисобварағида ҳисобга олинади.

128. Мижозлардан қимматли қоғозлар сақлаш учун қабул қилинганда номинал қиймати бўйича қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:

Дт 93616 «Давлатнинг шартли тарзда сақланаётган қимматли қоғозлари» ёки

Дт 93623 «Шартли тарзда сақланаётган хусусий қимматли қоғозлар/тижорат ҳужжатлари»;

Кт 96379 «Сақланаётган қимматли қоғозлар ва бошқа қимматбаҳо буюмлар бўйича контр-ҳисобварақ».

129. Қимматли қоғозлар сақлашдан чиқарилиб мижозга қайтарилганда, номинал қиймат бўйича қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:

Дт 96379 «Сақланаётган қимматли қоғозлар ва бошқа қимматбаҳо буюмлар бўйича контр-ҳисобварақ»;

Кт 93616 «Давлатнинг шартли тарзда сақланаётган қимматли қоғозлари» ёки

Кт 93623 «Шартли тарзда сақланаётган хусусий қимматли қоғозлар/тижорат ҳужжатлари».

130. Сақлаш операцияларини амалга оширишдан олинган даромадлар 45294 «Бошқа кўрсатилган хизматлар ва воситачилик учун олинган даромадлар» баланс ҳисобварағининг «Банкнинг қимматли қоғозларни сақлаш бўйича бажарган операцияларидан олинган даромадлар» алоҳида шахсий ҳисобварағининг кредитида ҳисобга олинади.

131. РЕПО битимлари бўйича сотилган қимматли қоғозлар 22300 «РЕПО битимлари бўйича сотилган қимматли қоғозлар» баланс ҳисобварағининг тегишли ҳисобварағида ҳисобга олинади. Қайта сотиб олиш шарти билан қимматли қоғозларнинг олди-сотди битимлари тўғрисидаги келишувнинг биринчи қисмини бажаришда қимматли қоғозларни сотувчи банк томонидан битимнинг биринчи қисми бўйича қимматли қоғозларни сотиш суммасида қуйидаги бухгалтерия ўтказмалари амалга оширилади:

Дт Банкнинг вакиллик ҳисобварағи ёки мижознинг ҳисобварағи;

Кт 22300 «РЕПО битимлари бўйича сотилган қимматли қоғозлар».

Бир вақтнинг ўзида балансдан ташқари ҳисобварақлар бўйича:

Дт 92802 «Қимматли қоғозларни сотиб олиш бўйича муддатли битимлар»;

Кт 96374 «Қимматли қоғозларни сотиб олиш бўйича муддатли битимлар контр-ҳисобварағи».

92802 «Қимматли қоғозларни сотиб олиш бўйича муддатли битимлар» ҳисобварағида қимматли қоғозлар РЕПО операциясининг биринчи қисмига мувофиқ, қимматли қоғозларнинг сотилиш санасидан бошлаб, банк томонидан РЕПО операциясининг иккинчи қисмига мувофиқ, қимматли қоғозларни сотиб олиш муддатигача ҳисобга олинади.

132. РЕПО операциясининг иккинчи қисми бўйича қимматли қоғозларни қайта сотиб олиш баҳоси ҳамда РЕПО операциясининг биринчи қисми бўйича қимматли қоғозларни сотиш баҳоси ўртасидаги фарқ ўз моҳиятига кўра олинган пул маблағлари учун тўлов ҳисобланади. Кўрсатилган фарқ амортизация қилинади ва сотувчи банк томонидан ҳар ойда қайта сотиб олиш шарти билан қимматли қоғозлар олди-сотди битими тўғрисидаги келишувнинг амал қилиш муддати давомида фоизли харажатлар ҳисобварағига олиб борилади:

Дт 54300 «Қимматли қоғозлар билан амалга оширилган РЕПО битимлари бўйича фоизли харажатлар»;

Кт 22300 «РЕПО битимлари бўйича сотилган қимматли қоғозлар».

133. Агар РЕПО келишувнинг биринчи қисми бўйича РЕПО суммаси фоиз (купон) даромадлари миқдорида камайиши кўзда тутилган бўлса, у ҳолда РЕПО суммаси дастлабки сотиб олувчи томонидан олинган фоиз (купон) даромадлари миқдорида камаяди ва қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:

Дт 22300 «РЕПО битимлари бўйича сотилган қимматли қоғозлар»;

Кт РЕПО битимининг объекти бўлган қимматли қоғозлар бўйича олиниши лозим бўлган фоизларнинг тегишли ҳисобварағи.

134. Қайта сотиб олиш шарти билан қимматли қоғозлар олди-сотди битимлари тўғрисидаги келишувнинг иккинчи қисмини бажаришда банк томонидан келишувнинг иккинчи қисми бўйича қайта сотиб олинган қимматли қоғозлар суммасига қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:

Дт 22300 «РЕПО битимлари бўйича сотилган қимматли қоғозлар»;

Кт Банкнинг вакиллик ҳисобварағи ёки мижознинг ҳисобварағи.

Бир вақтнинг ўзида балансдан ташқари ҳисобварақларда келишувнинг иккинчи қисми бўйича қайта сотиб олинган қимматли қоғозлар қийматида қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:

Дт 96374 «Қимматли қоғозларни сотиб олиш бўйича муддатли битимлар контр-ҳисобварағи»,

Кт 92802 «Қимматли қоғозларни сотиб олиш бўйича муддатли битимлар».

135. Қайта сотиб олиш шарти билан қимматли қоғозлар олди-сотди битимлари тўғрисидаги келишувнинг иккинчи қисми бажарилмаган ҳамда қимматли қоғозлар сотиб олувчи портфелига ўтказилган тақдирда, сотувчи банк қуйидаги бухгалтерия ўтказмасини амалга оширади:

Дт 22300 «РЕПО битимлари бўйича сотилган қимматли қоғозлар» — битимнинг иккинчи қисми бўйича қимматли қоғозни қайта сотиб олиш суммасига;

Кт 10700 «Фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган қимматли қоғозлар», 10800 «Бошқа умумлашган даромад орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар», 15900 «Амортизацияланган қиймати бўйича баҳоланадиган қарз қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар».

Келишувнинг иккинчи қисми бўйича қимматли қоғозларни сотиб олиш баҳоси ва унинг баланс қиймати ўртасидаги фарқ тегишли фойда ёки зарар ҳисобварағида акс эттирилади.

Бир вақтнинг ўзида балансдан ташқари ҳисобварақларда қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:

Дт 96374 «Қимматли қоғозларни сотиб олиш бўйича муддатли битимлар контр-ҳисобварағи»;

Кт 92802 «Қимматли қоғозларни сотиб олиш бўйича муддатли битимлар».

136. Қайта сотиб олиш шарти билан қимматли қоғозлар олди-сотди битимлари тўғрисидаги келишувнинг биринчи қисмини бажаришда, қимматли қоғозларни сотиб олувчи банк келишувнинг иккинчи қисми бўйича қимматли қоғозларнинг сотиб олиш суммасига қуйидаги бухгалтерия ўтказмасини бажаради:

Дт 11800 «РЕПО битимлари бўйича сотиб олинган қимматли қоғозлар»;

Кт Банкнинг вакиллик ҳисобварағи ёки мижознинг ҳисобварағи.

Бир вақтнинг ўзида банк томонидан сотиб олинган ва қайта сотиб олиш шарти билан қимматли қоғозлар олди-сотди битимлари тўғрисидаги келишувнинг иккинчи қисмини бажаришда банк сотиши лозим бўлган қимматли қоғозлар қийматига балансдан ташқари ҳисобварақларида қуйидаги бухгалтерия ўтказмасини амалга оширади:

Дт 92806 «Қимматли қоғозларни сотиш бўйича муддатли битимлар»;

Кт 96376 «Қимматли қоғозларни сотиш бўйича муддатли битимлар контр-ҳисобварағи».

92806 «Қимматли қоғозларни сотиш бўйича муддатли битимлар» ҳисобварағида қимматли қоғозлар РЕПО операциясининг биринчи қисмига мувофиқ қимматли қоғозларни сотиб олиш санасидан бошлаб банк томонидан РЕПО операциясининг иккинчи қисмига мувофиқ қимматли қоғозларни сотиш муддатигача ҳисобга олинади.

137. Қайта сотиб олиш шарти билан қимматли қоғозлар олди-сотди битимлари тўғрисидаги келишувнинг иккинчи қисми бўйича қимматли қоғозларни қайта сотиш баҳоси ва келишувнинг биринчи қисми бўйича қимматли қоғозлар сотиб олиш баҳоси ўртасидаги фарқ ўз моҳиятига кўра берилган пул маблағлари учун тўлов ҳисобланади. Кўрсатилган фарқ амортизация қилинади ва олувчи банк томонидан ҳар ойда қайта сотиб олиш шарти билан қимматли қоғозлар олди-сотди битими тўғрисидаги келишувнинг амал қилиш муддати давомида фоизли даромадлар ҳисобварағида ҳисобга олинади:

Дт 11800 «РЕПО битимлари бўйича сотиб олинган қимматли қоғозлар»;

Кт 45000 «Қимматли қоғозлар билан амалга оширилган РЕПО битимлари бўйича фоизли даромадлар».

Банклар РЕПО битими бўйича контрагентнинг молиявий аҳволи ёмонлашган ҳолда қимматли қоғозларни қайта сотиб олиши банкда шубҳа уйғотса, фоизли даромад банк балансидан қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси билан ҳисобдан чиқарилиши керак:

Дт 45000 «Қимматли қоғозлар билан амалга оширилган РЕПО битимлари бўйича фоизли даромадлар»;

Кт 11800 «РЕПО битимлари бўйича сотиб олинган қимматли қоғозлар».

Ҳисобдан чиқарилгандан сўнг келишувнинг иккинчи қисми бўйича қимматли қоғозларни қайта сотиш баҳоси ва келишувнинг биринчи қисми бўйича қимматли қоғозларни сотиб олиш баҳоси ўртасидаги фарқ амортизацияси балансдан ташқари ҳисобварақларда ҳисобга олинади:

Дт 95411 «Олиниши лозим бўлган қимматли қоғозлар бўйича ҳисобланган фоизлар»;

Кт 96333 «Олиниши лозим бўлган қимматли қоғозлар бўйича ҳисобланган фоизлар контр-ҳисобварағи».

Балансдан ташқари ҳисобварақда юритиладиган ҳисоб РЕПО келишувининг иккинчи қисми бажарилганидан сўнг тўхтатилади:

Дт 96333 «Олиниши лозим бўлган қимматли қоғозлар бўйича ҳисобланган фоизлар контр-ҳисобварағи»;

Кт 95411 «Олиниши лозим бўлган қимматли қоғозлар бўйича ҳисобланган фоизлар».

138. Баланс ҳисоботи санасида келишувнинг биринчи қисми бўйича сотиб олинган қимматли қоғозларнинг бозор қиймати баланс қиймати (11800 «РЕПО битимлари бўйича сотиб олинган қимматли қоғозлар» ҳисобварағида ҳисобга олинган сумма) билан тенглаштирилади. Бозор қиймати баланс қийматидан тушиб кетса, банк харажатлари ҳисобидан эҳтимолий йўқотишлар захираси ташкил этилади. Бунда, баланс қиймати ва бозор қиймати ўртасидаги фарқ 56824 «Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш — РЕПО битимлари» ҳисобварағининг дебетида ҳисобга олинади:

Дт 56824 «Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш — РЕПО битимлари»;

Кт 11899 «Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси — РЕПО битимлари бўйича сотиб олинган қимматли қоғозлар (контр-актив)».

Бозор қиймати баланс қийматидан ошиб кетса, захира нолга тенглаштирилади:

Дт 11899 «Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси — РЕПО битимлари бўйича сотиб олинган қимматли қоғозлар (контр-актив)»;

Кт 56824 «Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш — РЕПО битимлари».

139. Қайта сотиб олиш шарти билан қимматли қоғозлар олди-сотди битимлари тўғрисидаги келишувнинг иккинчи қисмини бажаришда банк қуйидаги бухгалтерия ўтказмасини амалга оширади:

Дт Банкнинг вакиллик ҳисобварағи ёки мижознинг ҳисобварағи;

Кт 11800 «РЕПО битимлари бўйича сотиб олинган қимматли қоғозлар» — битимнинг иккинчи қисми бўйича қимматли қоғозни қайта сотиб олиш суммасига.

Бир вақтнинг ўзида қайта сотиб олиш шарти билан қимматли қоғозлар олди-сотди битимлари тўғрисидаги келишувнинг иккинчи қисмини бажаришда банк томонидан сотилган қимматли қоғозлар қийматига балансдан ташқари ҳисобварағи бўйича қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:

Дт 96376 «Қимматли қоғозларни сотиш бўйича муддатли битимлар контр-ҳисобварағи»;

Кт 92806 «Қимматли қоғозларни сотиш бўйича муддатли битимлар».

140. Банк қайта сотиб олиш шарти билан қимматли қоғозлар олди-сотди битимлари тўғрисидаги келишувнинг иккинчи қисмини бажариш санасида 11800 «РЕПО битимлари бўйича сотиб олинган қимматли қоғозлар» ҳисобварағида ҳисобга олинган қимматли қоғозларнинг баланс қиймати келишувнинг биринчи қисми бўйича қимматли қоғозларни сотиб олиш суммасига тенг бўлиши лозим.

Бу ҳолатда келишувнинг иккинчи қисми бажарилмаган ва қимматли қоғозлар сотиб олувчи банк портфелига ўтказилган тақдирда қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:

1) қимматли қоғозларнинг бозор қиймати келишувининг биринчи қисми бўйича қимматли қоғозларни сотиб олиш суммасидан ошиб кетса:

а) эҳтимолий йўқотишлар захираси миқдорини тўғрилашга доир бухгалтерия ўтказмаси (зарур бўлса) амалга оширилади;

б) қимматли қоғозларни банк портфелига ўтказиш бўйича бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:

Дт 10700 «Фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган қимматли қоғозлар» ёки

Дт 10800 «Бошқа умумлашган даромад орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар» ёхуд

Дт 15900 «Амортизацияланган қиймати бўйича баҳоланадиган қарз қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар»;

Кт 11800 «РЕПО битимлари бўйича сотиб олинган қимматли қоғозлар» — битимнинг биринчи қисми бўйича қимматли қоғозни сотиб олиш суммасига.

2) қимматли қоғознинг бозор қиймати келишувнинг биринчи қисми бўйича сотиб олинган қийматидан кам бўлганда:

а) захира миқдорини ўзгартириш бўйича бухгалтерия ўтказмаси (лозим бўлганда) амалга оширилади;

б) қимматли қоғозларни банк портфелига ўтказиш бўйича қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:

Дт 10700 «Фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган қимматли қоғозлар» ёки

Дт 10800 «Бошқа умумлашган даромад орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар» ёхуд

Дт 15900 «Амортизацияланган қиймати бўйича баҳоланадиган қарз қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар» — қимматли қоғозни бозор қийматига;

Дт 11899 «Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси — РЕПО битимлари бўйича сотиб олинган қимматли қоғозлар (контр-актив)» — шакллантирилган захира суммасига;

Кт 11800 «РЕПО битимлари бўйича сотиб олинган қимматли қоғозлар» — битимнинг биринчи қисми бўйича қимматли қоғозни сотиб олиш суммасига.

Бир вақтнинг ўзида балансдан ташқари ҳисобварақда қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:

Дт 96376 «Қимматли қоғозларни сотиш бўйича муддатли битимлар контр-ҳисобварағи»;

Кт 92806 «Қимматли қоғозларни сотиш бўйича муддатли битимлар».

141. Банк қайта сотиб олиш шарти билан қимматли қоғозлар олди-сотди битимлари тўғрисидаги келишувнинг иккинчи қисмини бажариш санасида 11800 «РЕПО битимлари бўйича сотиб олинган қимматли қоғозлар» ҳисобварағида ҳисобга олинган қимматли қоғозларнинг баланс қиймати келишувнинг иккинчи қисми бўйича қимматли қоғозлар қайта сотуви суммасига тенг бўлиши лозим.

Келишувнинг иккинчи қисми бажарилмаган ҳолда банк фоизли даромадларни қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси орқали балансдан чиқариши шарт:

Дт 45000 «Қимматли қоғозлар билан амалга оширилган РЕПО битимлари бўйича фоизли даромадлар»;

Кт 11800 «РЕПО битимлари бўйича сотиб олинган қимматли қоғозлар».

142. Банк РЕПО битимларини қимматли қоғозлар олди-сотди операциялари сифатида ҳисобга олиши мумкин:

1) қайта сотиб олиш шарти билан қимматли қоғозлар олди-сотди битимлари тўғрисидаги келишувнинг биринчи қисмини бажаришда қимматли қоғозлар сотувчиси бўлган банк қимматли қоғозларни сотиш бўйича тегишли бухгалтерия ўтказмасини амалга оширади. Бунда сотилган қимматли қоғозлар банк балансидан чиқарилади.

Бир вақтнинг ўзида банк томонидан сотилган ва қайта сотиб олиш шарти билан қимматли қоғозлар олди-сотди битимлари тўғрисидаги келишувнинг иккинчи қисмини бажаришда банк сотиб олиши лозим бўлган қимматли қоғозлар қийматига балансдан ташқари ҳисобварағида қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:

Дт 92802 «Қимматли қоғозларни сотиб олиш бўйича муддатли битимлар»;

Кт 96374 «Қимматли қоғозларни сотиб олиш бўйича муддатли битимлар контр-ҳисобварағи».

92802 «Қимматли қоғозларни сотиб олиш бўйича муддатли битимлар» ҳисобварағида қимматли қоғозлар РЕПО операциясининг биринчи қисмига мувофиқ, қимматли қоғозларни сотиб олиш санасидан бошлаб, банк томонидан РЕПО операциясининг иккинчи қисмига мувофиқ, қимматли қоғозларни сотиш муддатигача ҳисобга олинади.

2) Қайта сотиб олиш шарти билан қимматли қоғозлар олди-сотди битимлари тўғрисидаги келишувнинг иккинчи қисмини бажаришда банк қимматли қоғозларни сотиб олиш бўйича тегишли бухгалтерия ўтказмасини амалга оширади.

Бир вақтнинг ўзида қайта сотиб олиш шарти билан қимматли қоғозлар олди-сотди битимлари тўғрисидаги келишувнинг иккинчи қисмини бажаришда банк томонидан сотиб олинган қимматли қоғозлар қийматига балансдан ташқари ҳисобварақ бўйича қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:

Дт 96374 «Қимматли қоғозларни сотиб олиш бўйича муддатли битимлар контр-ҳисобварағи»;

Кт 92802 «Қимматли қоғозларни сотиб олиш бўйича муддатли битимлар».

143. Қайта сотиб олиш шарти билан қимматли қоғозлар олди-сотди битимлари тўғрисидаги келишувнинг биринчи қисмини бажаришда қимматли қоғозлар сотиб олувчиси бўлган банк қимматли қоғозларни сотиш бўйича тегишли бухгалтерия ўтказмасини амалга оширади.

Бир вақтнинг ўзида банк томонидан сотиб олинган ва қайта сотиб олиш шарти билан қимматли қоғозлар олди-сотди битимлари тўғрисидаги келишувнинг иккинчи қисмини бажаришда, банк сотиши лозим бўлган қимматли қоғозлар қийматига балансдан ташқари ҳисобварақда қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:

Дт 92806 «Қимматли қоғозларни сотиш бўйича муддатли битимлар»;

Кт 96376 «Қимматли қоғозларни сотиш бўйича муддатли битимлар контр-ҳисобварағи».

92806 «Қимматли қоғозларни сотиш бўйича муддатли битимлар» ҳисобварағида қимматли қоғозлар РЕПО операциясининг биринчи қисмига мувофиқ, қимматли қоғозларни сотиб олиш санасидан бошлаб, банк томонидан РЕПО операциясининг иккинчи қисмига мувофиқ, қимматли қоғозларни сотиш муддатигача ҳисобга олинади.

144. Қайта сотиб олиш шарти билан қимматли қоғозлар олди-сотди битимлари тўғрисидаги келишувнинг иккинчи қисмини бажаришда, банк қимматли қоғозларни сотиш бўйича тегишли бухгалтерия ўтказмасини амалга оширади. Бунда, сотилган қимматли қоғозлар банк балансидан чиқарилади.

Бир вақтнинг ўзида қайта сотиб олиш шарти билан қимматли қоғозлар олди-сотди битимлари тўғрисидаги келишувнинг иккинчи қисмини бажаришда, банк томонидан сотилган қимматли қоғозлар қийматига балансдан ташқари ҳисобварағи бўйича қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:

Дт 96376 «Қимматли қоғозларни сотиш бўйича муддатли битимлар контр-ҳисобварағи»;

Кт 92806 «Қимматли қоғозларни сотиш бўйича муддатли битимлар».

Раис М. НУРМУРАТОВ

Тошкент ш.,

2023 йил 7 март,

4/6-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.04.2023 й., 10/23/3336-1/0225-сон)

lex.uz

OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI MARKAZIY BANKI BOShQARUVINING

Qarori

Tijorat banklarida buxgalteriya hisobining hisobvaraqlar rejasiga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish haqida

Oʻzbekiston Respublikasining “Oʻzbekiston Respublikasining Markaziy banki toʻgʻrisida”gi Qonuniga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvining 2021-yil 18-noyabrdagi 20/4-sonli qarori (roʻyxat raqami 3336, 2021-yil 26-noyabr) (Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 26.11.2021y.,10/21/3336/1101-son) bilan tasdiqlangan Tijorat banklarida buxgalteriya hisobining hisobvaraqlar rejasiga ilovaga muvofiq oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.

2. Mazkur qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.

Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvining 2023-yil 7-martdagi 4/6-son qaroriga ILOVA

Tijorat banklarida buxgalteriya hisobining hisobvaraqlar rejasiga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. Muqaddima quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Mazkur hujjat tijorat banklarida (bundan buyon matnda bank deb yuritiladi) buxgalteriya hisobini tashkil etish va yuritishning yagona metodologik asoslarini belgilaydi.”.

2. 2-bobda :

1) 10795 balans hisobvaragʻi nomidagi “haqqoniy qiymatining oʻzgarishi” degan soʻzlardan keyin “(aktiv-passiv)” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;

2) 10895 balans hisobvaragʻi nomidagi “haqiqiy qiymatining oʻzgarishi” degan soʻzlardan keyin “(aktiv-passiv)” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;

3) 11813, 12900, 12901, 12905, 12909, 12999, 15300, 15301, 15305, 15399, 15609, 20214, 20414, 20614, 22312, 42400, 42401, 42405, 42409, 44500, 44501, 44505, 45013, 45109, 50114, 50614, 51114, 54312 balans hisobvaraqlari nomidagi “kapitali” degan soʻz “investitsiyalari” degan soʻz bilan almashtirilsin;

4) 12921 balans hisobvaragʻining nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“12921 Chet el investitsiyalari ishtirokidagi korxonalarga davlat dasturlari boʻyicha berilgan qisqa muddatli kreditlar”;

5) “15305 Chet el investitsiyalari ishtirokidagi korxonalarga berilgan shartlari qayta koʻrib chiqilgan uzoq muddatli kreditlar” balans hisobvaragʻidan keyin quyidagi mazmundagi 15321 balans hisobvaragʻi bilan toʻldirilsin:

“15321 Chet el investitsiyalari ishtirokidagi korxonalarga davlat dasturlari boʻyicha berilgan uzoq muddatli kreditlar”;

6) 16325 balans hisobvaragʻi nomidagi “Tadbirkorlik faoliyatini qoʻllab-quvvatlash davlat jamgʻarmasi” degan soʻzlar “Davlat maqsadli jamgʻarmalari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

7) “17409 Qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan boshqa toʻlovlar boʻyicha bank kartalaridan hisobdan chiqarilishi lozim boʻlgan pul mablagʻlari boʻyicha tranzit hisobvaraqlari” balans hisobvaragʻidan keyin 17500 balans hisobvaragʻi bilan toʻldirilsin:

“17500 Hukumat hisobvaraqlari”;

8) “17515 Respublika budjeti — Maxsus xarajatlar” balans hisobvaragʻidan keyin quyidagi mazmundagi 17700, 17701, 17703 va 17705 balans hisobvaraqlari bilan toʻldirilsin:

“17700 Standart deb tasniflangan aktivlar boʻyicha zaxira (kontr-aktiv)

17701 Standart deb tasniflangan kreditlar, lizing va faktoring boʻyicha zaxira (kontr-aktiv)

17703 Standart deb tasniflangan aktivlar boʻyicha foizlar va vositachilik haqlariga yaratilgan zaxira (kontr-aktiv)

17705 Standart deb tasniflangan boshqa aktivlar boʻyicha yaratilgan zaxira (kontr-aktiv)”;

9) “19949 Muzlatilgan aktivlar” balans hisobvaragʻidan keyin quyidagi mazmundagi 19951 balans hisobvaragʻi bilan toʻldirilsin:

“19951 Olinishi lozim boʻlgan mablagʻlar — Oʻzbekiston Respublikasi Valyuta birjasi bilan hisob-kitoblar”;

10) “20405 Budjetdan tashqari jamgʻarmalarning jamgʻarma depozitlari” balans hisobvaragʻi chiqarib tashlansin;

11) “20806 Markaziy bankdagi vakillik hisobvaragʻiga toʻlanishi lozim boʻlgan mablagʻlar — Nostro, overdraft” balans hisobvaragʻidan keyin quyidagi mazmundagi 20814 va 20816 balans hisobvaraqlari bilan toʻldirilsin:

“20814 Markaziy bankka toʻlanishi lozim boʻlgan mablagʻlar — Tezkor toʻlovlar tizimi

20816 Markaziy bankka toʻlanishi lozim boʻlgan mablagʻlar — Markaziy bank kliring tizimi”;

12) 21604, 22004, 23208, 23210, 23222 balans hisobvaraqlari nomidagi “Moliya vazirligi” degan soʻzlar “Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

13) “22612 “Oʻzbekiston pochtasi” AJ tarkibiy boʻlinmalari tomonidan amalga oshiriladigan pul oʻtkazmalari va davriy nashrlarga obuna” balans hisobvaragʻidan keyin 22613 balans hisobvaragʻi bilan toʻldirilsin:

“22613 Valyuta bozorida konvertatsiya qilish uchun mijozlarning zaxiralangan mablagʻlari”;

14) “22644 Mijozlarning metall hisobvaraqlari boʻyicha majburiyatlar” balans hisobvaragʻidan keyin 22646, 22648 balans hisobvaraqlari bilan toʻldirilsin:

“22646 Mijozlarning investitsiya mablagʻlari boʻyicha majburiyatlar

22648 Mijozlarning “yashil energiya” loyihalarini moliyalashtirish boʻyicha mablagʻlari”;

15) 23110 balans hisobvaragʻi nomidagi “Davlat bojxona qoʻmitasi” degan soʻzlar “Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

16) 23112 balans hisobvaragʻi nomidagi “Ishlamaydigan pensionerlarning” degan soʻzlar “Pensionerlarning” degan soʻz bilan almashtirilsin;

17) 23212 balans hisobvaragʻi nomidagi “Moliya vazirligi Gʻaznachiligi” degan soʻzlar “Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

18) 23214 balans hisobvaragʻi nomidagi “Gʻaznachilikning” degan soʻz “Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

19) “29806 Toʻlash uchun hisoblangan boshqa foizsiz xarajatlar” balans hisobvaragʻidan keyin quyidagi mazmundagi 29807 balans hisobvaragʻi bilan toʻldirilsin:

“29807 Standart balansdan tashqari hisobvaraqlardagi moddalar boʻyicha zaxira”;

20) 29840 balans hisobvaragʻi nomidagi “Moliya vazirligiga” degan soʻzlar “Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligiga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

21) “30911 Standart aktivlar boʻyicha zaxira” balans hisobvaragʻi chiqarib tashlansin;

22) “44905 Bosh bank/filialga taqdim etilgan resurslar boʻyicha foizli daromadlar” balans hisobvaragʻidan keyin quyidagi mazmundagi 44907 balans hisobvaragʻi bilan toʻldirilsin:

“44907 Hosilaviy instrumentlar boʻyicha foizli daromadlar”;

23) “45921 Hisobdan chiqarilgan mablagʻlarning qaytarilishi” balans hisobvaragʻidan keyin quyidagi mazmundagi 45924 balans hisobvaragʻi bilan toʻldirilsin:

“45924 Hisobdan chiqarilgan aktivlarning qaytarilishi”;

24) “54904 Bosh bank/filialdan olingan resurslar boʻyicha foizli xarajatlar” balans hisobvaragʻidan keyin quyidagi mazmundagi 54908 balans hisobvaragʻi bilan toʻldirilsin:

“54908 Hosilaviy instrumentlar boʻyicha foizli xarajatlar”;

25) “56838 Koʻrilishi mumkin boʻlgan zararlarni baholash — Lizing (moliyaviy ijara)” balans hisobvaragʻidan keyin quyidagi mazmundagi 56839 balans hisobvaragʻi bilan toʻldirilsin:

“56839 Koʻrilishi mumkin boʻlgan zararlarni baholash — olinishi lozim boʻlgan hisoblangan foizlar”;

26) “56902 Foyda soligʻini baholash” balans hisobvaragʻidan keyin quyidagi mazmundagi 57700, 57701, 57703, 57705 va 57707 balans hisobvaraqlari bilan toʻldirilsin:

“57700 Standart deb tasniflangan aktivlar va balansdan tashqari hisobvaraqlardagi moddalar boʻyicha zaxira xarajatlari

57701 Standart deb tasniflangan kreditlar, lizing va faktoring boʻyicha zaxira xarajatlari

57703 Standart deb tasniflangan aktivlar boʻyicha foizlar va vositachilik haqlariga zaxira xarajatlari

57705 Standart deb tasniflangan boshqa aktivlar boʻyicha zaxira xarajatlari

57707 Standart deb tasniflangan balansdan tashqari hisobvaraqlardagi moddalar boʻyicha zaxira xarajatlari”;

27) “92709 Forvard bitimi boʻyicha sotish” balansdan tashqari hisobvaragʻidan keyin quyidagi mazmundagi 92710 balansdan tashqari hisobvaragʻi bilan toʻldirilsin:

“92710 Hisob-kitobli forvard bitimi boʻyicha sotish”;

28) “92716 Forvard bitimi boʻyicha sotib olish” balansdan tashqari hisobvaragʻidan keyin quyidagi mazmundagi 92717 balansdan tashqari hisobvaragʻi bilan toʻldirilsin:

“92717 Hisob-kitobli forvard bitimi boʻyicha sotib olish”;

29) “94504 Olingan kreditlar va lizinglar boʻyicha garov sifatida berilgan qimmatli qogʻozlar” balansdan tashqari hisobvaragʻidan keyin quyidagi mazmundagi 94505 balansdan tashqari hisobvaragʻi bilan toʻldirilsin:

“94505 Olingan kreditlar boʻyicha bankning garovga qoʻyilgan aktivlari”;

30) 95413 balansdan tashqari hisobvaragʻining nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“95413 Hisobdan chiqarilgan kreditlar, lizinglar va faktoringlar”;

31) “96365 Forvard bitimi boʻyicha sotish kontr-hisobvaragʻi” balansdan tashqari hisobvaragʻidan keyin quyidagi mazmundagi 96366 balansdan tashqari hisobvaragʻi bilan toʻldirilsin:

“96366 Hisob-kitobli forvard bitimi boʻyicha sotish kontr-hisobvaragʻi”;

32) “96367 Forvard bitimi boʻyicha sotib olish kontr-hisobvaragʻi” balansdan tashqari hisobvaragʻidan keyin quyidagi mazmundagi 96368 balansdan tashqari hisobvaragʻi bilan toʻldirilsin:

“96368 Hisob-kitobli forvard bitimi boʻyicha sotib olish kontr-hisobvaragʻi”.

3. 3-bobda :

1) 10795 balans hisobvaragʻi nomidagi “haqqoniy qiymatining oʻzgarishi” degan soʻzlardan keyin “(aktiv-passiv)” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;

2) 10895 balans hisobvaragʻi nomidagi “haqiqiy qiymatining oʻzgarishi” degan soʻzlardan keyin “(aktiv-passiv)” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;

3) 11813, 12900, 12901, 12905, 12909, 12999, 15300, 15301, 15305, 15399, 15609, 20214, 20414, 20614, 22312, 42400, 42401, 42405, 42409, 44500, 44501, 44505, 45013, 45109, 50114, 50614, 51114, 54312 balans hisobvaraqlari nomi va taʼrifidagi “kapitali” degan soʻz “investitsiyalari” degan soʻz bilan almashtirilsin;

4) 12921 balans hisobvaragʻining nomi va taʼrifi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“12921 Chet el investitsiyalari ishtirokidagi korxonalarga davlat dasturlari boʻyicha berilgan qisqa muddatli kreditlar

Hisobvaraqning taʼrifi: 1 yil muddatgacha chet el investitsiyalari ishtirokidagi korxonalarga davlat dasturlari boʻyicha berilgan kreditlarning (shu jumladan, mohiyati boʻyicha kreditlar boʻlgan boshqa operatsiyalarning) hisobi olib boriladi.

Hisobvaraqning debetida berilgan kreditlar summasi aks ettiriladi.

Hisobvaraqning kreditida qoplangan va/yoki boshqa maqomi boʻyicha qayta tasniflangan kreditlar summasi aks ettiriladi.

Tahliliy hisob har bir qarzdor boʻyicha kredit shartnomalariga qarab alohida shaxsiy hisobvaraqlarda olib boriladi.”;

5) 13301, 13305, 13399, 14301, 14399, 20202, 21604, 22004, 23208, 23210, 23222 balans hisobvaraqlari nomi va taʼrifidagi “Moliya vazirligi” degan soʻzlar “Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

6) “15305 Chet el investitsiyalari ishtirokidagi korxonalarga berilgan shartlari qayta koʻrib chiqilgan uzoq muddatli kreditlar” balans hisobvaragʻi taʼrifidan keyin quyidagi mazmundagi 15321 balans hisobvaragʻi nomi va taʼrifi bilan toʻldirilsin:

“15321 Chet el investitsiyalari ishtirokidagi korxonalarga davlat dasturlari boʻyicha berilgan uzoq muddatli kreditlar

Hisobvaraqning taʼrifi: 1 yildan ortiq muddatga chet el investitsiyalari ishtirokidagi korxonalarga davlat dasturlari boʻyicha berilgan kreditlarning (shu jumladan, mohiyati boʻyicha kreditlar boʻlgan boshqa operatsiyalarning) hisobi olib boriladi.

Hisobvaraqning debetida berilgan kreditlar summasi aks ettiriladi.

Hisobvaraqning kreditida qoplangan va/yoki boshqa maqomi boʻyicha qayta tasniflangan kreditlar summasi aks ettiriladi.

Tahliliy hisob har bir qarzdor boʻyicha kredit shartnomalariga qarab alohida shaxsiy hisobvaraqlarda olib boriladi.”;

7) 16325 balans hisobvaragʻining nomi va taʼrifidagi “Tadbirkorlik faoliyatini qoʻllab-quvvatlash davlat jamgʻarmasi” degan soʻzlar “Davlat maqsadli jamgʻarmalari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

8) “17409 Qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan boshqa toʻlovlar boʻyicha bank kartalaridan hisobdan chiqarilishi lozim boʻlgan pul mablagʻlari boʻyicha tranzit hisobvaraqlari” balans hisobvaragʻi taʼrifidan keyin quyidagi mazmundagi 17500 balans hisobvaragʻi bilan toʻldirilsin:

“17500 Hukumat hisobvaraqlari”;

9) “17515 Respublika budjeti — Maxsus xarajatlar” balans hisobvaragʻi taʼrifidan keyin quyidagi mazmundagi 17700, 17701, 17703 va 17705 balans hisobvaraqlari nomi va taʼrifi bilan toʻldirilsin:

“17700 Standart deb tasniflangan aktivlar boʻyicha zaxira (kontr-aktiv)

17701 Standart deb tasniflangan kreditlar, lizing va faktoring boʻyicha zaxira (kontr-aktiv)

17703 Standart deb tasniflangan aktivlar boʻyicha foizlar va vositachilik haqlariga yaratilgan zaxira (kontr-aktiv)

17705 Standart deb tasniflangan boshqa aktivlar boʻyicha yaratilgan zaxira (kontr-aktiv)

Yuqorida koʻrsatilgan balans hisobvaraqlari oʻz xususiyatlari boʻyicha bir xil boʻlganligi uchun ularning taʼrifi umumlashtirib berilmoqda.

Hisobvaraqning taʼrifi: Standart deb tasniflangan kreditlar, lizing va faktoring, aktivlar boʻyicha foizlar va vositachilik haqlari, boshqa aktivlar boʻyicha yaratilgan zaxira (kontr-aktiv) hisobi olib boriladi.

Hisobvaraqning kreditida tashkil etilgan zaxira summasi va/yoki zaxiraning oʻsish summasi aks ettiriladi.

Hisobvaraqning debetida zaxiraning kamayish va/yoki bekor qilingan summasi aks ettiriladi.

Tahliliy hisob alohida shaxsiy hisobvaraqlarda olib boriladi.”;

10) “19949 Muzlatilgan aktivlar” balans hisobvaragʻi taʼrifidan keyin quyidagi mazmundagi 19951 balans hisobvaragʻi nomi va taʼrifi bilan toʻldirilsin:

“19951 Olinishi lozim boʻlgan mablagʻlar — Oʻzbekiston Respublikasi Valyuta birjasi bilan hisob-kitoblar

Hisobvaraqning taʼrifi: bankning Oʻzbekiston Respublikasi Valyuta birjasidan olinishi lozim boʻlgan mablagʻlari hisobi olib boriladi.

Hisobvaraqning debetida bankning Oʻzbekiston Respublikasi Valyuta birjasidan olinishi lozim boʻlgan mablagʻlari summasi aks ettiriladi.

Hisobvaraqning kreditida bankning Oʻzbekiston Respublikasi Valyuta birjasidan kelib tushgan mablagʻlari summasi aks ettiriladi.

Tahliliy hisob alohida shaxsiy hisobvaraqlarda olib boriladi.”;

11) “20405 Budjetdan tashqari jamgʻarmalarning jamgʻarma depozitlari” balans hisobvaragʻi chiqarib tashlansin;

12) “20806 Markaziy bankdagi vakillik hisobvaragʻiga toʻlanishi lozim boʻlgan mablagʻlar — Nostro, overdraft” balans hisobvaragʻi taʼrifidan keyin quyidagi mazmundagi 20814 va 20816 balans hisobvaraqlari nomi va taʼrifi bilan toʻldirilsin:

“20814 Markaziy bankka toʻlanishi lozim boʻlgan mablagʻlar — Tezkor toʻlovlar tizimi

Hisobvaraqning taʼrifi: Tezkor toʻlovlar tizimi boʻyicha toʻlanishi lozim boʻlgan mablagʻlar hisobi olib boriladi.

Hisobvaraqning kreditida bank va uning mijozlari nomiga kelib tushgan mablagʻlar hisobi aks ettiriladi.

Hisobvaraqning debetida bank majburiyatlari va mijozlarning topshiriqlari boʻyicha hisobdan chiqarilgan mablagʻlar aks ettiriladi.

Tahliliy hisob bitta shaxsiy hisobvaraqda olib boriladi.

20816 Markaziy bankka toʻlanishi lozim boʻlgan mablagʻlar — Markaziy bank kliring tizimi

Hisobvaraqning taʼrifi: Markaziy bank kliring tizimi boʻyicha toʻlanishi lozim boʻlgan mablagʻlar hisobi olib boriladi.

Hisobvaraqning kreditida bank va uning mijozlari nomiga kelib tushgan mablagʻlar hisobi aks ettiriladi.

Hisobvaraqning debetida bank majburiyatlari va mijozlarning topshiriqlari boʻyicha hisobdan chiqarilgan mablagʻlar aks ettiriladi.

Tahliliy hisob bitta shaxsiy hisobvaraqda olib boriladi.”;

13) “22612 “Oʻzbekiston pochtasi” AJ tarkibiy boʻlinmalari tomonidan amalga oshiriladigan pul oʻtkazmalari va davriy nashrlarga obuna” balans hisobvaragʻi taʼrifidan keyin quyidagi mazmundagi 22613 balans hisobvaragʻi nomi va taʼrifi bilan toʻldirilsin:

“22613 Valyuta bozorida konvertatsiya qilish uchun mijozlarning zaxiralangan mablagʻlari

Hisobvaraqning taʼrifi: valyuta bozorida konvertatsiya qilish uchun mijozlarning soʻmdagi zaxiralangan maqsadli mablagʻlari hisobi olib boriladi.

Hisobvaraqning kreditida konvertatsiya uchun zaxiralangan, shuningdek, ilgari mazkur hisobvaraqdan hisobdan chiqarilgan va belgilangan muddatda maqsadi boʻyicha konvertatsiya qilinmay qolgan soʻmdagi mablagʻlarning kelib tushgan summasi aks ettiriladi.

Hisobvaraqning debetida konvertatsiya uchun yoʻnaltirilgan, shuningdek, maqsadi boʻyicha foydalanilmay qolgan soʻmdagi mablagʻlarning belgilangan tartibda hisobdan chiqarilgan summasi aks ettiriladi.

Tahliliy hisob har bir mijoz boʻyicha alohida shaxsiy hisobvaraqlarda olib boriladi.”;

14) “22644 Mijozlarning metall hisobvaraqlari boʻyicha majburiyatlar” balans hisobvaragʻi taʼrifidan keyin quyidagi mazmundagi 22646, 22648 balans hisobvaraqlari nomi va taʼrifi bilan toʻldirilsin:

“22646 Mijozlarning investitsiya mablagʻlari boʻyicha majburiyatlar

Hisobvaraqning taʼrifi: mijozlarning investitsiya mablagʻlari hisobi yuritiladi.

Hisobvaraqning kreditida mijozlarga tegishli boʻlgan investitsiya mablagʻlarining summasi aks ettiriladi.

Hisobvaraqning debetida hisobdan chiqarilgan/qaytarilgan investitsiya mablagʻlarining summasi aks ettiriladi.

Tahliliy hisob har mijoz boʻyicha alohida shaxsiy hisobvaraqlarda olib boriladi.

22648 Mijozlarning “yashil energiya” loyihalarini moliyalashtirish boʻyicha mablagʻlari

Hisobvaraqning taʼrifi: mijozlarning “yashil energiya” loyihalarini moliyalashtirish boʻyicha mablagʻlari hisobi yuritiladi.

Hisobvaraqning kreditida mijozlarning hisobvaragʻiga kelib tushgan mablagʻlar summasi aks ettiriladi.

Hisobvaraqning debetida hisobdan chiqarilgan/qaytarilgan mablagʻlar summasi aks ettiriladi.

Tahliliy hisob har mijoz boʻyicha alohida shaxsiy hisobvaraqlarda olib boriladi.”;

15) 23110 balans hisobvaragʻi nomi va taʼrifidagi “Davlat bojxona qoʻmitasi” degan soʻzlar “Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

16) 23112 balans hisobvaragʻi nomi va taʼrifidagi “Ishlamaydigan pensionerlarning” degan soʻzlar “Pensionerlarning” degan soʻz bilan almashtirilsin;

17) 23212 balans hisobvaragʻi nomi va taʼrifidagi “Moliya vazirligi Gʻaznachiligi” va “Moliya vazirligi Gʻaznachiligidan” degan soʻzlar tegishli ravishda “Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasi” va “Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasidan” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

18) 23214 balans hisobvaragʻi nomi va taʼrifidagi “Gʻaznachilikning” degan soʻz “Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

19) 23224, 23226 balans hisobvaraqlari debetidagi “Moliya vazirligining” degan soʻzlar “Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

20) “29806 Toʻlash uchun hisoblangan boshqa foizsiz xarajatlar” balans hisobvaragʻi taʼrifidan keyin quyidagi mazmundagi 29807 balans hisobvaragʻi nomi va taʼrifi bilan toʻldirilsin:

“29807 Standart balansdan tashqari hisobvaraqlardagi moddalar boʻyicha zaxira

Hisobvaraqning taʼrifi: standart balansdan tashqari hisobvaraqlardagi moddalar boʻyicha yaratilgan zaxira hisobi olib boriladi.

Hisobvaraqning kreditida standart balansdan tashqari hisobvaraqlardagi moddalar boʻyicha yaratilgan zaxira summasi aks ettiriladi.

Hisobvaraqning debetida hisobdan chiqarilgan, qaytarilgan standart balansdan tashqari hisobvaraqlardagi moddalar boʻyicha yaratilgan zaxira summalari aks ettiriladi.

Tahliliy hisob standart balansdan tashqari hisobvaraqlardagi moddalar boʻyicha yaratilgan zaxira turi boʻyicha alohida shaxsiy hisobvaraqlarda olib boriladi.”;

21) 29840 balans hisobvaragʻi nomidagi “Moliya vazirligiga” degan soʻzlar “Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligiga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

22) “30911 Standart aktivlar boʻyicha zaxira” balans hisobvaragʻining nomi va taʼrifi chiqarib tashlansin;

23) “44905 Bosh bank/filialga taqdim etilgan resurslar boʻyicha foizli daromadlar” balans hisobvaragʻi taʼrifidan keyin quyidagi mazmundagi 44907 balans hisobvaragʻi nomi va taʼrifi bilan toʻldirilsin:

“44907 Hosilaviy instrumentlar boʻyicha foizli daromadlar

Hisobvaraqning taʼrifi: hosilaviy instrumentlar boʻyicha foizli daromadlar hisobi olib boriladi.

Hisobvaraqning kreditida hosilaviy instrumentlar boʻyicha olinishi lozim boʻlgan ishlab topilgan foizli daromadlar summasi aks ettiriladi.

Hisobvaraqning debetida notoʻgʻri hisoblangan yoki toʻlangan foizlarning qaytarilgan summasi, shuningdek moliyaviy hisobot yilining oxirida moliyaviy natija sifatida 31206 hisobvaragʻiga yopiladigan daromad summasi aks ettiriladi.”;

24) “45265 Bank kartalari boʻyicha vositachilik xizmatlari uchun olingan daromadlar” balans hisobvaragʻining kreditidan “xorijiy” degan soʻz chiqarib tashlansin;

25) “45921 Hisobdan chiqarilgan mablagʻlarning qaytarilishi” balans hisobvaragʻi taʼrifidan keyin quyidagi mazmundagi 45924 balans hisobvaragʻi nomi va taʼrifi bilan toʻldirilsin:

“45924 Hisobdan chiqarilgan aktivlarning qaytarilishi

Hisobvaraqning taʼrifi: 2022-yil 1-yanvardan soʻng tashkil qilingan zaxira hisobidan hisobdan chiqarilgan aktivlarning, shuningdek qayta tasniflash natijasida oʻtgan yillarda yaratilgan zaxiralarning qaytarilish summasi hisobi olib boriladi.

Hisobvaraqning kreditida 2022-yil 1-yanvardan soʻng tashkil qilingan zaxira hisobidan hisobdan chiqarilgan aktivlarning, shuningdek qayta tasniflash natijasida oʻtgan yillarda yaratilgan zaxiralarning qaytarilishi boʻyicha kelib tushgan daromadlar summasi aks ettiriladi.

Hisobvaraqning debetida notoʻgʻri olingan daromadlarning qaytarilish summasi, shuningdek moliyaviy hisobot yilining oxirida bankning moliyaviy natijasi sifatida 31206 hisobvaraqqa oʻtkaziladigan daromadlar summasi aks ettiriladi.”;

26) “54904 Bosh bank/filialdan olingan resurslar boʻyicha foizli xarajatlar” balans hisobvaragʻi taʼrifidan keyin quyidagi mazmundagi 54908 balans hisobvaragʻi nomi va taʼrifi bilan toʻldirilsin:

“54908 Hosilaviy instrumentlar boʻyicha foizli xarajatlar

Hisobvaraqning taʼrifi: hosilaviy instrumentlar boʻyicha foizli xarajatlar hisobi olib boriladi.

Hisobvaraqning debetida hosilaviy instrumentlar boʻyicha toʻlash uchun hisoblangan foizli xarajatlar summasi aks ettiriladi.

Hisobvaraqning kreditida notoʻgʻri hisoblangan va/yoki toʻlangan foizlarning qaytarilish summasi, shuningdek moliyaviy hisobot yilining oxirida moliyaviy natija sifatida 31206 hisobvaraqqa oʻtkaziladigan summa aks ettiriladi.”;

27) “56838 Koʻrilishi mumkin boʻlgan zararlarni baholash — Lizing (moliyaviy ijara)” balans hisobvaragʻidan keyin quyidagi mazmundagi 56839 balans hisobvaragʻi bilan toʻldirilsin:

“56839 Koʻrilishi mumkin boʻlgan zararlarni baholash — olinishi lozim boʻlgan hisoblangan foizlar”;

28) “56902 Foyda soligʻini baholash” balans hisobvaragʻi taʼrifidan keyin quyidagi mazmundagi 57700, 57701, 57703, 57705 va 57707 balans hisobvaraqlari nomi va taʼrifi bilan toʻldirilsin:

“57700 Standart deb tasniflangan aktivlar va balansdan tashqari hisobvaraqlardagi moddalar boʻyicha zaxira xarajatlari

57701 Standart deb tasniflangan kreditlar, lizing va faktoring boʻyicha zaxira xarajatlari

57703 Standart deb tasniflangan aktivlar boʻyicha foizlar va vositachilik haqlariga zaxira xarajatlari

57705 Standart deb tasniflangan boshqa aktivlar boʻyicha zaxira xarajatlari

57707 Standart deb tasniflangan balansdan tashqari hisobvaraqlardagi moddalar boʻyicha zaxira xarajatlari

Yuqorida koʻrsatilgan balans hisobvaraqlari oʻz xususiyatlari boʻyicha bir xil boʻlganligi uchun ularning taʼrifi umumlashtirib berilmoqda.

Hisobvaraqning taʼrifi: bank tomonidan standart deb tasniflangan kreditlar, lizing va faktoring, aktivlar boʻyicha foizlar va vositachilik haqlari, boshqa aktivlar, balansdan tashqari hisobvaraqlardagi moddalar boʻyicha zaxira xarajatlari hisobi olib boriladi.

Hisobvaraqning debetida bank tomonidan standart deb tasniflangan kreditlar, lizing va faktoring, aktivlar boʻyicha foizlar va vositachilik haqlari, boshqa aktivlar, balansdan tashqari hisobvaraqlardagi moddalar boʻyicha zaxira xarajatlari summasi aks ettiriladi.

Hisobvaraqning kreditida notoʻgʻri hisoblangan bank tomonidan standart deb tasniflangan kreditlar, lizing va faktoring, aktivlar boʻyicha foizlar va vositachilik haqlari, boshqa aktivlar, balansdan tashqari hisobvaraqlardagi moddalar boʻyicha zaxira xarajatlarining qaytarilish summasi, shuningdek moliyaviy hisobot yilining oxirida bank moliyaviy natijasi sifatida 31206 hisobvaraqqa oʻtkaziladigan summa aks ettiriladi.”;

29) 91501 balansdan tashqari hisobvaragʻining taʼrifi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Hisobvaraqning taʼrifi: muddati oʻtgan va oʻrnatilgan qoidalarga muvofiq balansdan hisobdan chiqarilgan, berilgan muddatli va shartlari qayta koʻrib chiqilgan kreditlar va lizinglar boʻyicha hisoblangan, lekin olinmagan foizlar hisobi olib boriladi. Shu bilan birga, ushbu hisobvaraqda muddati oʻtgan hamda sud yoki ijro ishi yuritish jarayonidagi kreditlar va lizinglar boʻyicha hisoblangan, lekin olinmagan foizlar hisobga olinadi. Ushbu hisobvaraq uchun 96335 balansdan tashqari hisobvaraq kontr-hisobvaraq hisoblanadi”;

30) “92709 Forvard bitimi boʻyicha sotish” balansdan tashqari hisobvaragʻi taʼrifidan keyin quyidagi mazmundagi 92710 balansdan tashqari hisobvaragʻi nomi va taʼrifi bilan toʻldirilsin:

“92710 Hisob-kitobli forvard bitimi boʻyicha sotish

Hisobvaraqning taʼrifi: kelishilgan kurs va sanada moliyaviy instrumentni hisob-kitobli sotishga asoslangan forvard shartnomalarining hisobi olib boriladi. Ushbu hisobvaraq uchun 96366 balansdan tashqari hisobvaragʻi kontr-hisobvaraq hisoblanadi.

Hisobvaraqning debetida moliyaviy instrumentni hisob-kitobli sotishga asoslangan forvard shartnomalarining summasi aks ettiriladi.

Hisobvaraqning kreditida hisob-kitobli forvard shartnomasi boʻyicha sotilgan moliyaviy instrumentning summasi aks ettiriladi.

Tahliliy hisob har bir hisob-kitobli forvard shartnomasi boʻyicha alohida shaxsiy hisobvaraqlarda olib boriladi.”;

31) “92716 Forvard bitimi boʻyicha sotib olish” balansdan tashqari hisobvaragʻi taʼrifidan keyin quyidagi mazmundagi 92717 balansdan tashqari hisobvaragʻi nomi va taʼrifi bilan toʻldirilsin:

“92717 Hisob-kitobli forvard bitimi boʻyicha sotib olish

Hisobvaraqning taʼrifi: kelishilgan kurs va sanada moliyaviy instrumentni hisob-kitobli sotib olishga asoslangan forvard shartnomalarining hisobi olib boriladi. Ushbu hisobvaraq uchun 96368 balansdan tashqari hisobvaragʻi kontr-hisobvaraq hisoblanadi.

Hisobvaraqning debetida moliyaviy instrumentni hisob-kitobli sotib olish boʻyicha forvard shartnomasining summasi aks ettiriladi.

Hisobvaraqning kreditida hisob-kitobli forvard shartnomasi boʻyicha sotib olingan moliyaviy instrumentning summasi aks ettiriladi.

Tahliliy hisob har bir hisob-kitobli forvard shartnomasi boʻyicha alohida shaxsiy hisobvaraqlarda olib boriladi.”;

32) “94504 Olingan kreditlar va lizinglar boʻyicha garov sifatida berilgan qimmatli qogʻozlar” balansdan tashqari hisobvaragʻi taʼrifidan keyin quyidagi mazmundagi 94505 balansdan tashqari hisobvaragʻi nomi va taʼrifi bilan toʻldirilsin:

“94505 Olingan kreditlar boʻyicha bankning garovga qoʻyilgan aktivlari

Hisobvaraqning taʼrifi: bank tomonidan olingan kreditlar boʻyicha bankning garovga qoʻyilgan depozitlari, asosiy vositalari, kreditlari va boshqa aktivlari hisobi olib boriladi.

Hisobvaraqning debetida bank tomonidan garovga qoʻyilgan depozitlari, asosiy vositalari, kreditlari va boshqa aktivlari summasi aks ettiriladi.

Hisobvaraqning kreditida garovdan chiqarilgan bankning depozitlari, asosiy vositalari, kreditlari va boshqa aktivlari summasi aks ettiriladi.

Tahliliy hisob har bir kredit shartnomasi boʻyicha alohida shaxsiy hisobvaraqlarda olib boriladi.”;

33) 95413 balansdan tashqari hisobvaragʻining nomi va taʼrifi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“95413 Hisobdan chiqarilgan kreditlar, lizinglar va faktoringlar

Hisobvaraqning taʼrifi: bank balansidan hisobdan chiqarilgan kreditlar, lizinglar va/yoki faktoringlar (toʻlanmagan qismi)ning hisobi olib boriladi. Ushbu hisobvaraq uchun 96397 balansdan tashqari hisobvaraq kontr-hisobvaraq hisoblanadi.

Hisobvaraqning debetida hisobdan chiqarilgan kredit, lizinglar va faktoringlar summasi aks ettiriladi.

Hisobvaraqning kreditida qayta tiklangan yoki toʻlangan kreditlar, lizinglar va/yoki faktoringlarning, shuningdek oʻrnatilgan muddati oʻtishi bilan bekor qilingan kreditlar, lizinglar va/yoki faktoringlarning summasi aks ettiriladi.

Tahliliy hisob har bir qarzdor boʻyicha kredit, lizing va faktoring shartnomalariga qarab alohida shaxsiy hisobvaraqlarda olib boriladi.”;

34) “96365 Forvard bitimi boʻyicha sotish kontr-hisobvaragʻi” balansdan tashqari hisobvaragʻidan keyin quyidagi mazmundagi 96366 balansdan tashqari hisobvaragʻi bilan toʻldirilsin:

“96366 Hisob-kitobli forvard bitimi boʻyicha sotish kontr-hisobvaragʻi”;

35) “96367 Forvard bitimi boʻyicha sotib olish kontr-hisobvaragʻi” balansdan tashqari hisobvaragʻidan keyin quyidagi mazmundagi 96368 balansdan tashqari hisobvaragʻi bilan toʻldirilsin:

“96368 Hisob-kitobli forvard bitimi boʻyicha sotib olish kontr-hisobvaragʻi”.

4. Ilovada :

1) 29-bandda “Kt 45994 “Boshqa foizsiz daromadlar” degan soʻzlar “Kt 45921 “Hisobdan chiqarilgan mablagʻlarning qaytarilishi” yoki Kt 45924 “Hisobdan chiqarilgan aktivlarning qaytarilishi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

2) 31-bandning birinchi hatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“31. Kreditlar boʻyicha foizlar tushumi quyidagi buxgalteriya oʻtkazmasi orqali aks ettiriladi:”;

3) quyidagi mazmundagi 4 — 7-boblar bilan toʻldirilsin:

“4-bob. Kam baholi va tez eskiruvchi buyumlarning buxgalteriya hisobini yuritish boʻyicha buxgalteriya yozuvlari

35. Kam baholi va tez eskiruvchi buyumlarning (bundan buyon matnda KBTEB deb yuritiladi) qiymatini oldindan toʻlab berish bilan sotib olish:

1) KBTEBni oldindan toʻliq yoki qisman toʻlanishi quyidagi buxgalteriya yozuvlari bilan rasmiylashtiriladi:

Dt 19909 “Olinishi lozim boʻlgan mablagʻlar — Tovar-moddiy qimmatliklar uchun”

Kt Bankning vakillik hisobvaragʻi yoki mijozning talab qilib olinguncha depozit hisobvaragʻi (agar mol yetkazib beruvchining talab qilib olinguncha depozit hisobvaragʻiga shu bankda xizmat koʻrsatilsa);

2) KBTEB omborxonaga sotib olinganligini tasdiqlovchi birlamchi hujjatlar asosida kirim qilinib, quyidagi buxgalteriya oʻtkazmasi bilan rasmiylashtiriladi:

Dt 19921 “Ombordagi kam baholi va tez eskiruvchi buyumlar hamda boshqa qimmatliklar”

Kt 19909 “Olinishi lozim boʻlgan mablagʻlar — Tovar-moddiy qimmatliklar uchun”.

36. Agar toʻlov KBTEB kelib tushgandan keyin amalga oshirilsa, quyidagi buxgalteriya oʻtkazmasi amalga oshiriladi:

1) KBTEB kelib tushganda:

Dt 19921 “Ombordagi kam baholi va tez eskiruvchi buyumlar hamda boshqa qimmatliklar”

Kt 29802 “Toʻlanishi lozim boʻlgan mablagʻlar — Tovar-moddiy qimmatliklar va xizmatlar uchun”;

2) KBTEB qiymati toʻlanganda:

Dt 29802 “Toʻlanishi lozim boʻlgan mablagʻlar — Tovar-moddiy qimmatliklar va xizmatlar uchun”

Kt Bankning vakillik hisobvaragʻi yoki mijozning talab qilib olinguncha depozit hisobvaragʻi (agar mol yetkazib beruvchining talab qilib olinguncha boʻlgan depozit hisobvaragʻiga shu bankda xizmat koʻrsatilsa).

37. KBTEB Bosh bank/filialdan filiallar/bosh bankka berilganda, quyidagi buxgalteriya oʻtkazmasi amalga oshiriladi:

Dt 16104 “Bosh ofis/filiallardan olinadigan mablagʻlar — Tovar-moddiy qimmatliklar va xizmatlar”;

Kt 19921 “Ombordagi kam baholi va tez eskiruvchi buyumlar hamda boshqa qimmatliklar”.

38. KBTEB Bosh bankdan filialga qabul qilinganda boshlangʻich hujjatlar (yuk xatlari) asosida quyidagi buxgalteriya oʻtkazmasi amalga oshiriladi:

Dt 19921 “Ombordagi kam baholi va tez eskiruvchi buyumlar hamda boshqa qimmatliklar”;

Kt 22205 “Bosh ofis/filiallarga toʻlanadigan mablagʻlar — Tovar-moddiy qimmatliklar va xizmatlar”.

39. Omborga qabul qilingan KBTEBda biror bir nomuvofiqlik yoki nuqson topilganda, quyidagi buxgalteriya oʻtkazmasi amalga oshiriladi:

1) Bankning daʼvosi mol yetkazib beruvchi tomonidan qabul qilinganda yoki sud tomonidan tegishli qaror chiqarilganda, omborga kirim qilingan KBTEBni mol yetkazib beruvchiga qaytarish quyidagi buxgalteriya oʻtkazmasi bilan amalga oshiriladi:

Dt 19909 “Olinishi lozim boʻlgan mablagʻlar — Tovar-moddiy qimmatliklar uchun”;

Kt 19921 “Ombordagi kam baholi va tez eskiruvchi buyumlar hamda boshqa qimmatliklar”;

2) Qaytarilgan mablagʻlarni qayta yozuv bilan vakillik hisobvaragʻiga oʻtkazishda quyidagi buxgalteriya oʻtkazmasi amalga oshiriladi:

Dt Bankning vakillik hisobvaragʻi;

Kt 19909 “Olinishi lozim boʻlgan mablagʻlar — Tovar-moddiy qimmatliklar uchun”.

40. Banklar KBTEBni sof sotish qiymatigacha hisobdan chiqarishni quyidagi buxgalteriya oʻtkazmasi bilan amalga oshiradilar:

Dt 56895 “Koʻrilishi mumkin boʻlgan zararlarni baholash — Boshqa aktivlar”;

Kt 19921 “Ombordagi kam baholi va tez eskiruvchi buyumlar hamda boshqa qimmatliklar”.

41. KBTEBni foydalanishga berish quyidagi buxgalteriya oʻtkazmasi bilan rasmiylashtiriladi:

Dt 56406 “Devonxona, ofis va boshqa buyumlar xarajatlari”;

Kt 19921 “Ombordagi kam baholi va tez eskiruvchi buyumlar hamda boshqa qimmatliklar”.

42. Bank ortiqcha KBTEBni sotganda (KBTEB shartnomada kelishilgan narxlarda sotiladi) quyidagi buxgalteriya oʻtkazmalari amalga oshiriladi:

1) KBTEBni sotish summasiga:

Dt Bankning vakillik hisobvaragʻi yoki sotib oluvchining talab qilib olinguncha depozit hisobvaragʻi, agar sotib oluvchiga shu bankda xizmat koʻrsatilsa;

Kt 29802 “Toʻlanishi lozim boʻlgan mablagʻlar — Tovar-moddiy qimmatliklar va xizmatlar uchun”;

2) KBTEB bank uchun foyda yoki zararsiz sotilganda:

Dt 29802 “Toʻlanishi lozim boʻlgan mablagʻlar — Tovar-moddiy qimmatliklar va xizmatlar uchun” — sof tushum summasiga (Sof tushum deganda shartnoma bahosidan qoʻshilgan qiymat soligʻi va aksizlarni ayirib tashlagandan keyingi summa nazarda tutiladi);

Kt 19921 “Ombordagi kam baholi va tez eskiruvchi buyumlar hamda boshqa qimmatliklar”;

3) KBTEB foyda bilan sotilganda:

Dt 29802 “Toʻlanishi lozim boʻlgan mablagʻlar — Tovar-moddiy qimmatliklar va xizmatlar uchun” — sof tushum summasiga;

Kt 19921 “Ombordagi kam baholi va tez eskiruvchi buyumlar hamda boshqa qimmatliklar”;

Kt 45913 “Bankning boshqa xususiy mulklarini sotish yoki dispozitsiya qilishdan olingan foyda” — sof tushum va balans qiymati oʻrtasidagi farq summasiga;

4) KBTEB zarar bilan sotilganda:

Dt 29802 “Toʻlanishi lozim boʻlgan mablagʻlar — Tovar-moddiy qimmatliklar va xizmatlar uchun” — sof tushum summasiga;

Dt 55906 “Bankning boshqa xususiy mulklarini sotish yoki dispozitsiya qilishdan koʻrilgan zararlar” — sof tushum va balans qiymati oʻrtasidagi farq summasiga;

Kt 19921 “Ombordagi kam baholi va tez eskiruvchi buyumlar hamda boshqa qimmatliklar”.

43. Kamomad chiqqan, yaroqsiz holga kelgan (aybdor shaxslar aniqlanmagan holda), tekinga berilgan, shuningdek fors-major holatlarda KBTEBning qiymati, bank tomonidan belgilangan tartibda zararga chiqariladi va quyidagi buxgalteriya yozuvi bilan rasmiylashtiriladi:

Dt 56795 “Boshqa operatsion xarajatlar”;

Kt 19921 “Ombordagi kam baholi va tez eskiruvchi buyumlar hamda boshqa qimmatliklar”.

44. KBTEBning kamomadi, shuningdek aybdor shaxsning aybi bilan yaroqsiz holga kelgan (aybdor shaxs aniqlanganda) KBTEBning qiymati quyidagi buxgalteriya yozuvi orqali rasmiylashtiriladi:

Dt 19908 “Olinishi lozim boʻlgan mablagʻlar — Bank xodimlari bilan hisob-kitoblar”;

Kt 19921 “Ombordagi kam baholi va tez eskiruvchi buyumlar hamda boshqa qimmatliklar”.

Aybdor xodimlarning ish haqidan undirib olinganda quyidagi buxgalteriya oʻtkazmasi amalga oshiriladi:

Dt 29803 “Toʻlanishi lozim boʻlgan mablagʻlar — Xodimlar bilan hisob-kitoblar”;

Kt 19908 “Olinishi lozim boʻlgan mablagʻlar — Bank xodimlari bilan hisob-kitoblar”.

Belgilangan tartibda bank xodimidan kassa orqali undirib olinganda quyidagi buxgalteriya oʻtkazmasi amalga oshiriladi:

Dt 10101 “Aylanma kassadagi naqd pullar”;

Kt 19908 “Olinishi lozim boʻlgan mablagʻlar — Bank xodimlari bilan hisob-kitoblar”.

45. Omborda hisobda boʻlmagan buyumlar omborga kirim qilinganda, quyidagi buxgalteriya oʻtkazmasi amalga oshiriladi:

Dt 19921 “Ombordagi kam baholi va tez eskiruvchi buyumlar hamda boshqa qimmatliklar”;

Kt 45994 “Boshqa foizsiz daromadlar”.

5-bob. Moliyaviy aktivlarning buxgalteriya hisobini yuritish boʻyicha buxgalteriya yozuvlari

46. Foyda yoki zarar orqali haqqoniy qiymatda baholanadigan qimmatli qogʻozlarning haqqoniy qiymat oʻsishini aks ettirish uchun quyidagi buxgalteriya oʻtkazmasi amalga oshiriladi:

Dt 10795 “Foyda yoki zarar orqali haqqoniy qiymatda baholanadigan qimmatli qogʻozlari haqqoniy qiymatining oʻzgarishi (aktiv-passiv)”;

Kt 45609 “Foyda yoki zarar orqali haqqoniy qiymatda baholanadigan qimmatli qogʻozlarining haqqoniy qiymatining oʻzgarishi natijasida olingan foyda” yoki

Kt 45611 “Boshqa umumlashgan daromad orqali haqqoniy qiymatda baholanadigan qimmatli qogʻozlari haqqoniy qiymatining oʻzgarishi natijasida olingan foyda”.

47. Foyda yoki zarar orqali haqqoniy qiymatda baholanadigan qimmatli qogʻozlarning haqqoniy qiymati pasayishini aks ettirish uchun quyidagi buxgalteriya oʻtkazmasi amalga oshiriladi:

Dt 55610 “Boshqa umumlashgan daromad orqali haqqoniy qiymatda baholanadigan qimmatli qogʻozlarning haqiqiy qiymatining oʻzgarishi natijasida koʻrilgan zararlar” yoki

Dt 55614 “Foyda yoki zarar orqali haqqoniy qiymatda baholanadigan qimmatli qogʻozlari haqiqiy qiymatining oʻzgarishi natijasida koʻrilgan zararlar”;

Kt 10795 “Foyda yoki zarar orqali haqqoniy qiymatda baholanadigan qimmatli qogʻozlari haqqoniy qiymatining oʻzgarishi (aktiv-passiv)”.

48. Boshqa umumlashgan daromad orqali haqqoniy qiymatda baholanadigan qimmatli qogʻozlarga qilingan investitsiyalarning haqqoniy qiymati oʻsishini aks ettirish uchun quyidagi buxgalteriya oʻtkazmasi amalga oshiriladi:

Dt 10895 “Boshqa umumlashgan daromad orqali haqqoniy qiymatda baholanadigan qimmatli qogʻozlarga qilingan investitsiyalar haqiqiy qiymatining oʻzgarishi (aktiv-passiv)”;

Kt 30907 “Boshqa umumlashgan daromad orqali haqqoniy qiymatda baholanadigan qimmatli qogʻozlarning haqqoniy qiymatining oʻzgarishi natijasida hosil boʻlgan oʻzlashtirilmagan foyda yoki zararlar (aktiv-passiv)”.

49. Boshqa umumlashgan daromad orqali haqqoniy qiymatda baholanadigan qimmatli qogʻozlarga qilingan investitsiyalarning haqqoniy qiymati kamayishini aks ettirish uchun quyidagi buxgalteriya oʻtkazmasi amalga oshiriladi:

Dt 30907 “Boshqa umumlashgan daromad orqali haqqoniy qiymatda baholanadigan qimmatli qogʻozlarning haqqoniy qiymatining oʻzgarishi natijasida hosil boʻlgan oʻzlashtirilmagan foyda yoki zararlar (aktiv-passiv)”;

Kt 10895 “Boshqa umumlashgan daromad orqali haqqoniy qiymatda baholanadigan qimmatli qogʻozlarga qilingan investitsiyalar haqiqiy qiymatining oʻzgarishi (aktiv-passiv)”.

50. Amortizatsiyalangan qiymati boʻyicha baholanadigan moliyaviy aktivlar va koʻrilishi mumkin boʻlgan zararlarni qoplash zaxirasini tashkil etish quyidagi buxgalteriya oʻtkazmasi bilan amalga oshiriladi:

Dt 56826 “Koʻrilishi mumkin boʻlgan zararlarni baholash — Amortizatsiyalangan qiymati boʻyicha baholanadigan qimmatli qogʻozlarga qilingan investitsiyalar”;

Kt 15999 “Koʻrilishi mumkin boʻlgan zararlarni qoplash zaxirasi — Amortizatsiyalangan qiymati boʻyicha baholanadigan qarz qimmatli qogʻozlarga qilingan investitsiyalar (kontr-aktiv)”.

51. Boshqa umumlashgan daromad orqali haqqoniy qiymatda baholanadigan moliyaviy aktiv qadrsizlanganda, quyidagi buxgalteriya oʻtkazmasi amalga oshiriladi:

1) Haqqoniy qiymatni toʻgʻrilash summasini bekor qilish uchun:

Dt 10895 “Boshqa umumlashgan daromad orqali haqqoniy qiymatda baholanadigan qimmatli qogʻozlarga qilingan investitsiyalar haqiqiy qiymatining oʻzgarishi (aktiv-passiv)”;

Kt 30907 “Boshqa umumlashgan daromad orqali haqqoniy qiymatda baholanadigan qimmatli qogʻozlarning haqqoniy qiymatining oʻzgarishi natijasida hosil boʻlgan oʻzlashtirilmagan foyda yoki zararlar (aktiv-passiv)”;

2) Koʻrilishi mumkin boʻlgan zararlarni qoplash zaxirasini tashkil etish uchun:

Dt 56808 “Koʻrilishi mumkin boʻlgan zararlarni baholash — Boshqa umumlashgan daromad orqali haqqoniy qiymatda baholanadigan qimmatli qogʻozlarga qilingan investitsiyalar”;

Kt 10899 “Koʻrilishi mumkin boʻlgan zararlarni qoplash zaxirasi — Boshqa umumlashgan daromad orqali haqqoniy qiymatda baholanadigan qimmatli qogʻozlarga qilingan investitsiyalar (kontr-aktiv)”.

52. Agar koʻrilishi mumkin boʻlgan zarar summasi ilgari kapitalda tan olingan haqiqiy qiymatning salbiy (manfiy) toʻgʻrilash summasidan oshib ketadigan boʻlsa, u holda banklar qoʻshimcha koʻrilishi mumkin boʻlgan zararlarni baholash summasini quyidagi buxgalteriya oʻtkazmasi orqali aks ettiradi:

Dt 56808 “Koʻrilishi mumkin boʻlgan zararlarni baholash — Boshqa umumlashgan daromad orqali haqqoniy qiymatda baholanadigan qimmatli qogʻozlarga qilingan investitsiyalar”;

Kt 10899 “Koʻrilishi mumkin boʻlgan zararlarni qoplash zaxirasi — Boshqa umumlashgan daromad orqali haqqoniy qiymatda baholanadigan qimmatli qogʻozlarga qilingan investitsiyalar (kontr-aktiv)”.

53. Foyda yoki zarar orqali haqqoniy qiymatda baholanadigan qimmatli qogʻozlar boʻyicha koʻrilishi mumkin boʻlgan zararlarni qoplash zaxirasini tashkil etishda quyidagi buxgalteriya oʻtkazmasi amalga oshiriladi:

Dt 56806 “Koʻrilishi mumkin boʻlgan zararlarni baholash — Foyda yoki zarar orqali haqqoniy qiymatda baholanadigan qimmatli qogʻozlar”;

Kt 10799 “Koʻrilishi mumkin boʻlgan zararlarni qoplash zaxirasi — Foyda yoki zarar orqali haqqoniy qiymatda baholanadigan qimmatli qogʻozlar (kontr-aktiv)”.

6-bob. Kassa amallarining buxgalteriya hisobini yuritish boʻyicha buxgalteriya yozuvlari

54. Bank kassalariga naqd pullar kirim qilinganda, quyidagi buxgalteriya oʻtkazmalari amalga oshiriladi:

1) bank mijozlari boʻlgan xoʻjalik yurituvchi subyektlar tomonidan naqd pullarni bevosita olib kelish yoʻli bilan hamda jismoniy shaxslar tomonidan omonatlarga naqd pullar topshirilganda:

Dt 10101 “Aylanma kassadagi naqd pullar” yoki

Dt 10111 “Amaliyot kassalaridagi naqd pullar”;

Kt Mijozlarning depozit hisobvaragʻi;

2) jismoniy shaxslar tomonidan bir martalik toʻlovlar (soliq toʻlovlari, jarimalar, kommunal va boshqa toʻlovlar) uchun naqd pullar topshirilganda:

Dt 10101 “Aylanma kassadagi naqd pullar” yoki

Dt 10111 “Amaliyot kassalaridagi naqd pullar”;

Kt 29824 “Naqd pul mablagʻlari boʻyicha jismoniy shaxslarning maqsadli hisob-kitoblari”;

3) jismoniy shaxslar tomonidan kreditni qaytarish uchun naqd pullar topshirilganda:

Dt 10101 “Aylanma kassadagi naqd pullar” yoki

Dt 10111 “Amaliyot kassalaridagi naqd pullar”;

Kt Mijozlarning tegishli kredit hisobvaragʻi yoki

Kt 12599 “Koʻrilishi mumkin boʻlgan zararlarni qoplash zaxirasi — Jismoniy shaxslarga berilgan qisqa muddatli kreditlar (kontr-aktiv)” va 14999 “Koʻrilishi mumkin boʻlgan zararlarni qoplash zaxirasi — Jismoniy shaxslarga berilgan uzoq muddatli kreditlar (kontr-aktiv)” (balansdan tashqari hisobvaraqlarda hisobga olinayotgan kredit toʻlanganda);

4) jismoniy shaxslar tomonidan olingan kreditlar boʻyicha foizlar toʻlovi uchun naqd pul topshirilganda:

Dt 10101 “Aylanma kassadagi naqd pullar” yoki

Dt 10111 “Amaliyot kassalaridagi naqd pullar”;

Kt 16309 “Kreditlar boʻyicha olinishi lozim boʻlgan hisoblangan foizlar” yoki

Kt 16377 “Shartnoma boʻyicha hisoblab yozilgan, biroq muddatida toʻlanmagan olinishi lozim boʻlgan foizlar” yoxud

Kt 42005 “Jismoniy shaxslarga berilgan muddati oʻtgan kreditlar boʻyicha foizli daromadlar” (balansdan tashqari hisobvaraqlarda hisobga olinayotgan foizlar toʻlanganda);

5) jismoniy shaxslar tomonidan olingan kreditlar boʻyicha vaqtida toʻlanmagan foizlar uchun penya va jarimalar naqd pulda toʻlanganda:

Dt 10101 “Aylanma kassadagi naqd pullar” yoki

Dt 10111 “Amaliyot kassalaridagi naqd pullar”;

Kt 16405 “Olinishi lozim boʻlgan hisoblangan jarima va penyalar”;

6) jismoniy shaxslar tomonidan oʻzlarining bank kartalariga kirim qilish uchun naqd pul topshirilganda:

Dt 10101 “Aylanma kassadagi naqd pullar” yoki

Dt 10111 “Amaliyot kassalaridagi naqd pullar”;

Kt 23116 “Naqd pullar boʻyicha jismoniy shaxslarning bank kartalariga oʻtkazilishi lozim boʻlgan mablagʻlari boʻyicha tranzit hisobvaraqlar” va 23122 “Xorijiy valyuta sotib olish uchun bank kassalariga naqd pullarni topshirgan jismoniy shaxsning bank kartalaridan foydalangan holda oʻtkazilishi lozim boʻlgan mablagʻlar boʻyicha tranzit hisobvaraqlar”;

Dt 23116 “Naqd pullar boʻyicha jismoniy shaxslarning bank kartalariga oʻtkazilishi lozim boʻlgan mablagʻlari boʻyicha tranzit hisobvaraqlar” va 23122 “Xorijiy valyuta sotib olish uchun bank kassalariga naqd pullarni topshirgan jismoniy shaxsning bank kartalaridan foydalangan holda oʻtkazilishi lozim boʻlgan mablagʻlar boʻyicha tranzit hisobvaraqlar”;

Kt 22618 “Jismoniy shaxslarning bank kartalari boʻyicha majburiyatlari” va 22617 “Pensionerlarning bank kartalari boʻyicha majburiyatlar”;

7) bank xizmat haqi uchun mijozlar tomonidan bank kassasiga naqd pul topshirilganda:

Dt 10101 “Aylanma kassadagi naqd pullar” yoki

Dt 10111 “Amaliyot kassalaridagi naqd pullar”;

Kredit 4XXXX tegishli daromadlar hisobvaragʻi.

55. Bank kassasidan naqd pullar chiqim qilinganda, quyidagi buxgalteriya oʻtkazmasi orqali amalga oshiriladi:

1) bank kassasidan mijozlarga ish haqi va unga tenglashtirilgan toʻlovlar, dividendlar, xizmat safari xarajatlari, nafaqa va moddiy yordam pullari, shuningdek qonunchilik hujjatlarida koʻzda tutilgan boshqa toʻlovlar boʻyicha naqd pul berilganda:

Dt Mijozlarning depozit va kredit hisobvaraqlari;

Kt 10101 “Aylanma kassadagi naqd pullar” yoki

Kt 10111 “Amaliyot kassalaridagi naqd pullar”;

2) bank kassasidan mazkur filialning mijozi boʻlgan jismoniy shaxsning bank kartalaridan naqd pul berilganda:

Dt 17401 “Jismoniy shaxslarning bank kartalaridan olingan naqd pullar boʻyicha hisobdan chiqarilishi lozim boʻlgan pul mablagʻlari boʻyicha tranzit hisobvaraqlar”;

Kt 10101 “Aylanma kassadagi naqd pullar” yoki

Kt 10111 “Amaliyot kassalaridagi naqd pullar”;

Dt 22618 “Jismoniy shaxslarning bank kartalari boʻyicha majburiyatlari” va 22617 “Pensionerlarning bank kartalari boʻyicha majburiyatlar”;

Kt 23504 “Bank kartalaridan berilgan naqd pullar yoki jismoniy shaxslarning depozit hisobvaraqlariga oʻtkazilgan mablagʻlar boʻyicha tranzit hisobvaraqlar”;

Dt 23504 “Bank kartalaridan berilgan naqd pullar yoki jismoniy shaxslarning depozit hisobvaraqlariga oʻtkazilgan mablagʻlar boʻyicha tranzit hisobvaraqlar”;

Kt 17401 “Jismoniy shaxslarning bank kartalaridan olingan naqd pullar boʻyicha hisobdan chiqarilishi lozim boʻlgan pul mablagʻlari boʻyicha tranzit hisobvaraqlar”;

3) bank kassasidan mazkur bankning boshqa filiali mijozi boʻlgan jismoniy shaxsning bank kartasidan naqd pul berilganda:

Naqd pul bergan bankning filialida:

Dt 17401 “Jismoniy shaxslarning bank kartalaridan olingan naqd pullar boʻyicha hisobdan chiqarilishi lozim boʻlgan pul mablagʻlari boʻyicha tranzit hisobvaraqlar”;

Kt 10101 “Aylanma kassadagi naqd pullar” yoki

Kt 10111 “Amaliyot kassalaridagi naqd pullar”;

Dt 16111 “Bosh ofis/filialdan jismoniy shaxslarning bank kartalaridan berilgan naqd pul mablagʻlari boʻyicha olinishi lozim boʻlgan mablagʻlar”;

Kt 23504 “Bank kartalaridan berilgan naqd pullar yoki jismoniy shaxslarning depozit hisobvaraqlariga oʻtkazilgan mablagʻlar boʻyicha tranzit hisobvaraqlar”;

Dt 23504 “Bank kartalaridan berilgan naqd pullar yoki jismoniy shaxslarning depozit hisobvaraqlariga oʻtkazilgan mablagʻlar boʻyicha tranzit hisobvaraqlar”;

Kt 17401 “Jismoniy shaxslarning bank kartalaridan olingan naqd pullar boʻyicha hisobdan chiqarilishi lozim boʻlgan pul mablagʻlari boʻyicha tranzit hisobvaraqlar”;

Bankning boshqa filialida:

Dt 22618 “Jismoniy shaxslarning bank kartalari boʻyicha majburiyatlari”;

Kt 22212 “Bosh ofis/filiallarga jismoniy shaxslarning bank kartalaridan berilgan naqd pul mablagʻlari boʻyicha toʻlanadigan mablagʻlar”;

Dt 22212 “Bosh ofis/filiallarga jismoniy shaxslarning bank kartalaridan berilgan naqd pul mablagʻlari boʻyicha toʻlanadigan mablagʻlar”;

Kt 16111 “Bosh ofis/filialdan jismoniy shaxslarning bank kartalaridan berilgan naqd pul mablagʻlari boʻyicha olinishi lozim boʻlgan mablagʻlar”;

4) boshqa bank mijozi boʻlgan jismoniy shaxsning bank kartalaridan naqd pul berilganda:

naqd pul bergan bankning filialida:

Dt 17401 “Jismoniy shaxslarning bank kartalaridan olingan naqd pullar boʻyicha hisobdan chiqarilishi lozim boʻlgan pul mablagʻlari boʻyicha tranzit hisobvaraqlar”;

Kt 10101 “Aylanma kassadagi naqd pullar” yoki

Kt 10111 “Amaliyot kassalaridagi naqd pullar”;

Dt 16111 “Bosh ofis/filialdan jismoniy shaxslarning bank kartalaridan berilgan naqd pul mablagʻlari boʻyicha olinishi lozim boʻlgan mablagʻlar”;

Kt 23504 “Bank kartalaridan berilgan naqd pullar yoki jismoniy shaxslarning depozit hisobvaraqlariga oʻtkazilgan mablagʻlar boʻyicha tranzit hisobvaraqlar”;

Dt 23504 “Bank kartalaridan berilgan naqd pullar yoki jismoniy shaxslarning depozit hisobvaraqlariga oʻtkazilgan mablagʻlar boʻyicha tranzit hisobvaraqlar”;

Kt 17401 “Jismoniy shaxslarning bank kartalaridan olingan naqd pullar boʻyicha hisobdan chiqarilishi lozim boʻlgan pul mablagʻlari boʻyicha tranzit hisobvaraqlar”;

naqd pul bergan bankning Bosh ofisida:

Dt 10511 “Jismoniy shaxslarning bank kartalaridan berilgan naqd pul mablagʻlari boʻyicha boshqa banklardan olinishi lozim boʻlgan mablagʻlar”;

Kt 22212 “Bosh ofis/filiallarga jismoniy shaxslarning bank kartalaridan berilgan naqd pul mablagʻlari boʻyicha toʻlanadigan mablagʻlar”;

Dt 22212 “Bosh ofis/filiallarga jismoniy shaxslarning bank kartalaridan berilgan naqd pul mablagʻlari boʻyicha toʻlanadigan mablagʻlar”;

Kt 16111 “Bosh ofis/filialdan jismoniy shaxslarning bank kartalaridan berilgan naqd pul mablagʻlari boʻyicha olinishi lozim boʻlgan mablagʻlar” — Naqd pulni bergan filial;

bank kartasi ochilgan bankning Bosh ofisida:

Dt 16111 “Bosh ofis/filialdan jismoniy shaxslarning bank kartalaridan berilgan naqd pul mablagʻlari boʻyicha olinishi lozim boʻlgan mablagʻlar”;

Kt 21012 “Jismoniy shaxslarning bank kartalaridan berilgan naqd pul mablagʻlari boʻyicha boshqa banklarga toʻlanishi lozim boʻlgan mablagʻlar”;

Dt 21012 “Jismoniy shaxslarning bank kartalaridan berilgan naqd pul mablagʻlari boʻyicha boshqa banklarga toʻlanishi lozim boʻlgan mablagʻlar”;

Kt 10511 “Jismoniy shaxslarning bank kartalaridan berilgan naqd pul mablagʻlari boʻyicha boshqa banklardan olinishi lozim boʻlgan mablagʻlar” — naqd pulni bergan bankning Bosh ofisi;

bank kartasi ochilgan bank filialida:

Dt 22618 “Jismoniy shaxslarning bank kartalari boʻyicha majburiyatlari”;

Kt 22212 “Bosh ofis/filiallarga jismoniy shaxslarning bank kartalaridan berilgan naqd pul mablagʻlari boʻyicha toʻlanadigan mablagʻlar”;

Dt 22212 “Bosh ofis/filiallarga jismoniy shaxslarning bank kartalaridan berilgan naqd pul mablagʻlari boʻyicha toʻlanadigan mablagʻlar”;

Kt 16111 “Bosh ofis/filialdan jismoniy shaxslarning bank kartalaridan berilgan naqd pul mablagʻlari boʻyicha olinishi lozim boʻlgan mablagʻlar” — Bosh ofis.

56. Bankning Markaziy bankka topshirish uchun tayyorlangan “eskirgan” toifadagi naqd pullari 10198 “Markaziy bankka topshiriladigan “eskirgan” toifadagi naqd pullar” hisobvaragʻida yuritiladi va ushbu hisobvaraqqa “eskirgan” toifadagi naqd pullar 17301 “Tranzit hisobvaragʻi” orqali kirim (chiqim) qilinadi.

57. Inkassatorlar tomonidan mijozlardan yigʻib kelingan pul mablagʻlari boʻyicha inkassatsiya sumkasining (qopining) yuk xati asosida quyidagi buxgalteriya oʻtkazmalari amalga oshiriladi:

1) inkassatorlar tomonidan yigʻib kelingan inkassatorlik qoplaridagi pul mablagʻlari shu bankning mijoziga tegishli boʻlsa:

Dt 19903 “Inkasso qilingan pul tushumlari va cheklar”;

Kt Mijozning depozit hisobvaragʻi;

2) inkassatorlar tomonidan yigʻib kelingan inkassatorlik qoplaridagi pul mablagʻlari boshqa bank yoki bankning boshqa filiali mijoziga tegishli boʻlsa:

Dt 19903 “Inkasso qilingan pul tushumlari va cheklar”;

Kt 29804 “Boshqa bank mijozlarining inkasso qilingan pul tushumlari va cheklari”;

3) inkassatorlar tomonidan yigʻib kelingan inkassatorlik qoplaridagi naqd pul boshqa hududda joylashgan tijorat banki (filiali)ning shu hududdagi bank binosidan tashqarida joylashgan amaliyot kassasiga tegishli boʻlsa:

Dt 19903 “Inkasso qilingan pul tushumlari va cheklar”;

Kt 29896 “Boshqa majburiyatlar”.

58. Qayta sanash kassasida inkassatorlik qoplaridagi pul mablagʻlari bankning aylanma kassasiga kirim qilinadi va quyidagi buxgalteriya oʻtkazmasi amalga oshiriladi:

Dt 10101 “Aylanma kassadagi naqd pullar” yoki

Dt 10111 “Amaliyot kassalaridagi naqd pullar”;

Kt 19903 “Inkasso qilingan pul tushumlari va cheklar”.

59. Agar qayta sanash kassasida ortiqcha naqd pul mablagʻlari aniqlansa, quyidagi buxgalteriya oʻtkazmasi amalga oshiriladi:

Dt 10101 “Aylanma kassadagi naqd pullar” yoki

Dt 10111 “Amaliyot kassalaridagi naqd pullar”;

Kt 29816 “Naqd pullarni qayta hisoblashda aniqlangan ortiqchalar”.

60. Bankning qayta sanash kassasida aniqlangan ortiqcha naqd pul mablagʻlari ushbu bankning mijoziga tegishli boʻlsa, u mijozning hisobvaragʻiga quyidagi buxgalteriya oʻtkazmasi orqali kirim qilinadi:

Dt 29816 “Naqd pullarni qayta hisoblashda aniqlangan ortiqchalar”;

Kt Mijozning depozit hisobvaragʻi.

61. Bankning qayta sanash kassasida aniqlangan ortiqcha naqd pul mablagʻlari boshqa bank mijozining 29804 “Boshqa bank mijozlarining inkasso qilingan pul tushumlari va cheklari” hisobvaragʻiga shartnomada kelishilgan hollarda oʻtkazib berilganda, quyidagi buxgalteriya oʻtkazmasi amalga oshiriladi:

Dt 29816 “Naqd pullarni qayta hisoblashda aniqlangan ortiqchalar”;

Kt 29804 “Boshqa bank mijozlarining inkasso qilingan pul tushumlari va cheklari”.

62. Agar bankning qayta sanash kassasida aniqlangan ortiqcha naqd pul mablagʻlari shu hududda bosh banki yoki filiali boʻlmagan bank binosidan tashqarida joylashgan amaliyot kassasiga tegishli boʻlsa, unda quyidagi buxgalteriya oʻtkazmasi amalga oshiriladi:

Dt 29816 “Naqd pullarni qayta hisoblashda aniqlangan ortiqchalar”;

Kt 29896 “Boshqa majburiyatlar”.

63. Bankning qayta sanash kassasida aniqlangan kamomad summasi ushbu bankning mijoziga tegishli boʻlsa va u mijozning hisobvaragʻidan undirib olinganda, quyidagi buxgalteriya oʻtkazmasi amalga oshiriladi:

Dt Mijozning depozit hisobvaragʻi;

Kt 19935 “Naqd pullarni qayta hisoblashda aniqlangan kamomad”.

64. Bankning qayta sanash kassasida aniqlangan kamomad summasi boshqa bank mijozining 29804 — “Boshqa bank mijozlarining inkasso qilingan pul tushumlari va cheklari” balans hisobvaragʻidan shartnomada kelishilgan shartlarga asosan undirib olinganda, quyidagi buxgalteriya oʻtkazmasi amalga oshiriladi:

Dt 29804 “Boshqa bank mijozlarining inkasso qilingan pul tushumlari va cheklari”;

Kt 19935 “Naqd pullarni qayta hisoblashda aniqlangan kamomad”.

Agar bankning qayta sanash kassasida aniqlangan kamomad summasi shu hududda bosh banki yoki filiali boʻlmagan bank binosidan tashqarida joylashgan amaliyot kassasiga tegishli boʻlsa va u shartnomada kelishilgan shartlarga binoan undirib olinganda, quyidagi buxgalteriya oʻtkazmasi amalga oshiriladi:

Dt 29896 “Boshqa majburiyatlar”;

Kt 19935 “Naqd pullarni qayta hisoblashda aniqlangan kamomad”.

65. Boshqa bankning mijozlariga tegishli boʻlgan naqd pul mablagʻlari boʻyicha quyidagi buxgalteriya oʻtkazmasi amalga oshiriladi:

Dt 29804 “Boshqa bank mijozlarining inkasso qilingan pul tushumlari va cheklari”;

Kt Mijozning depozit hisobvaragʻi (16103 “Bosh ofis/filiallardan filiallar va banklararo hisob-kitoblar boʻyicha olinadigan mablagʻlar”).

Bosh banki yoki filiali boʻlmagan bank binosidan tashqarida joylashgan amaliyot kassasiga tegishli boʻlgan naqd pul mablagʻlari boʻyicha buxgalteriya oʻtkazmasi amalga oshiriladi:

Dt 29896 “Boshqa majburiyatlar” — naqd pulni qabul qilgan tijorat banki (filiali);

Kt 29896 “Boshqa majburiyatlar” — boshqa hududda joylashgan tijorat banki (filiali).

66. Mablagʻ oluvchining bankiga elektron toʻlov tizimi orqali mablagʻ kelib tushganda, quyidagi buxgalteriya oʻtkazmasi orqali kirim qilinadi:

Dt 29804 “Boshqa bank mijozlarining inkasso qilingan pul tushumlari va cheklari” (16103 “Bosh ofis/filiallardan filiallar va banklararo hisob-kitoblar boʻyicha olinadigan mablagʻlar” hisobvaragʻi orqali);

Kt Mijozning depozit hisobvaragʻi”.

Boshqa hududda joylashgan tijorat banki (filiali)ga elektron toʻlov tizimi orqali mablagʻ kelib tushganda, quyidagi buxgalteriya oʻtkazmasi orqali kirim qilinadi:

Dt 29896 “Boshqa majburiyatlar” (16103 “Bosh ofis/filiallardan filiallar va banklararo hisob-kitoblar boʻyicha olinadigan mablagʻlar” hisobvaragʻi orqali) — naqd pulni qabul qilgan tijorat banki (filiali);

Kt 29896 “Boshqa majburiyatlar” — boshqa hududda joylashgan tijorat banki (filiali).

67. Filiallari mavjud boʻlmagan banklar oʻrtasida amalga oshiriladigan banklararo toʻlovlar quyidagi tartibda amalga oshiriladi:

Boshqa bankning mijozlariga tegishli boʻlgan naqd pul mablagʻlari boʻyicha quyidagi buxgalteriya oʻtkazmasi amalga oshiriladi:

Dt 29804 “Boshqa bank mijozlarining inkasso qilingan pul tushumlari va cheklari”;

Kt Mijozning depozit hisobvaragʻi (10301 “Markaziy bankdagi vakillik hisobvaragʻidan olinishi lozim boʻlgan mablagʻlar — Nostro” hisobvaragʻi orqali);

Benefitsiar bankka, yaʼni mablagʻ oluvchining bankiga elektron toʻlov tizimi orqali mablagʻ kelib tushganda, quyidagi buxgalteriya oʻtkazmasi orqali kirim qilinadi:

Dt 29804 “Boshqa bank mijozlarining inkasso qilingan pul tushumlari va cheklari” (10301 “Markaziy bankdagi vakillik hisobvaragʻidan olinishi lozim boʻlgan mablagʻlar — Nostro” hisobvaragʻi orqali);

Kt Mijozning depozit hisobvaragʻi.

68. Filiali mavjud boʻlmagan tashabbuskor bank madad puli olish uchun quyidagi buxgalteriya oʻtkazmasini amalga oshirishi lozim:

Dt 10307 “Markaziy bankdan olinishi lozim boʻlgan mablagʻlar — Naqd pullar”;

Kt 21307 “Naqd pul olish uchun rezident banklardan kelib tushgan mablagʻlar” (10301 Markaziy bankdagi vakillik hisobvaragʻidan olinishi lozim boʻlgan mablagʻlar — Nostro” hisobvaragʻi orqali).

69. Markaziy bankning hududiy bosh boshqarmalari Hisob-kitob kassa markazlariga (bundan buyon matnda HKKM deb yuritiladi) madad puli olish uchun mablagʻ kelib tushganda, quyidagi buxgalteriya oʻtkazmasi amalga oshiriladi:

Dt 10307 “Markaziy bankdan olinishi lozim boʻlgan mablagʻlar — Naqd pullar” (Markaziy bankning 16103 “Bosh ofis/filiallardan filiallar va banklararo hisob-kitoblar boʻyicha olinadigan mablagʻlar” hisobvaragʻi orqali);

Kt 21307 “Naqd pul olish uchun rezident banklardan kelib tushgan mablagʻlar”.

70. Markaziy bankning hududiy bosh boshqarmalari HKKMlari tomonidan madad puli joʻnatilganda quyidagi buxgalteriya oʻtkazmasi amalga oshiriladi:

Dt 10109 “Yoʻldagi naqd pullar va boshqa toʻlov hujjatlari”;

Kt 10101 “Aylanma kassadagi naqd pullar” yoki

Kt 10111 “Amaliyot kassalaridagi naqd pullar”.

71. Filiali mavjud boʻlmagan tashabbuskor bankka HKKMdan Markaziy bank hududiy bosh boshqarmalari farmoyishiga asosan madad puli keltirilganda, quyidagi buxgalteriya oʻtkazmasi amalga oshiriladi:

Dt 10101 “Aylanma kassadagi naqd pullar” yoki

Dt 10111 “Amaliyot kassalaridagi naqd pullar”;

Kt 10307 “Markaziy bankdan olinishi lozim boʻlgan mablagʻlar — Naqd pullar”.

72. Markaziy bankning hududiy bosh boshqarmalari HKKMlariga filiali mavjud boʻlmagan tashabbuskor bankdan madad pulini olganligi toʻgʻrisida tasdiqnoma kelganda, quyidagi buxgalteriya oʻtkazmasi amalga oshiriladi:

Dt 21307 “Naqd pul olish uchun rezident banklardan kelib tushgan mablagʻlar”;

Kt 10109 “Yoʻldagi naqd pullar va boshqa toʻlov hujjatlari”.

73. Tashabbuskor bank filialida (filiali mavjud banklarda) Markaziy bankning hududiy bosh boshqarmalari HKKMlaridan madad puli olishda quyidagi buxgalteriya oʻtkazmasi amalga oshiriladi:

Dt 10307 “Markaziy bankdan olinishi lozim boʻlgan mablagʻlar — Naqd pullar”;

Kt 21307 “Naqd pul olish uchun rezident banklardan kelib tushgan mablagʻlar” (16103 “Bosh ofis/filiallardan filiallar va banklararo hisob-kitoblar boʻyicha olinadigan mablagʻlar” hisobvaragʻi orqali).

Benefetsiar bankning filialiga, yaʼni Markaziy bankning hududiy Bosh boshqarmalari HKKMlariga madad puli uchun mablagʻ kelib tushganda, quyidagi buxgalteriya oʻtkazmasi amalga oshiriladi:

Dt 10307 “Markaziy bankdan olinishi lozim boʻlgan mablagʻlar — Naqd pullar” (16103 “Bosh ofis/filiallardan filiallar va banklararo hisob-kitoblar boʻyicha olinadigan mablagʻlar” hisobvaragʻi orqali);

Kt 21307 “Naqd pul olish uchun rezident banklardan kelib tushgan mablagʻlar”;

Benefitsiar bankning filiali, yaʼni Markaziy bankning hududiy Bosh boshqarmalari HKKMlari tomonidan madad puli joʻnatilganda, quyidagi buxgalteriya oʻtkazmasi amalga oshiriladi:

Dt 10109 “Yoʻldagi naqd pullar va boshqa toʻlov hujjatlari”;

Kt 10101 “Aylanma kassadagi naqd pullar” yoki

Kt 10111 “Amaliyot kassalaridagi naqd pullar”.

Tashabbuskor bankning filialiga madad puli keltirilganda, quyidagi buxgalteriya oʻtkazmalari amalga oshiriladi:

Dt 10101 “Aylanma kassadagi naqd pullar” yoki

Dt 10111 “Amaliyot kassalaridagi naqd pullar”;

Kt 10307 “Markaziy bankdan olinishi lozim boʻlgan mablagʻlar — Naqd pullar”.

Markaziy bankning hududiy bosh boshqarmalari HKKMlariga madad pulini olganligi toʻgʻrisida tashabbuskor bank filialidan tasdiqnoma kelganda, quyidagi buxgalteriya oʻtkazmasini amalga oshiradi:

Dt 21307 “Naqd pul olish uchun rezident banklardan kelib tushgan mablagʻlar”;

Kt 10109 “Yoʻldagi naqd pullar va boshqa toʻlov hujjatlari”.

74. Tijorat bankining filiallari Markaziy bank hududiy bosh boshqarmalari farmoyishiga asosan boshqa tijorat banki filialidan madad puli olganda quyidagi buxgalteriya oʻtkazmasi amalga oshiriladi:

Tashabbuskor bankning filiallari madad puli olish uchun quyidagi buxgalteriya oʻtkazmasi orqali mablagʻ joʻnatadilar:

Dt 10507 “Boshqa banklardan vakillik hisobvaraqlaridan olinishi lozim boʻlgan mablagʻlar — Naqd pullar”;

Kt 21008 “Boshqa banklarga toʻlanishi lozim boʻlgan mablagʻlar — Naqd pullar” (16103 “Bosh ofis/filiallardan filiallar va banklararo hisob-kitoblar boʻyicha olinadigan mablagʻlar).

Benefetsiar bankning filialiga madad puli uchun mablagʻ kelib tushganda, quyidagi buxgalteriya oʻtkazmasi amalga oshiriladi:

Dt 10507 “Boshqa banklardan vakillik hisobvaraqlaridan olinishi lozim boʻlgan mablagʻlar — Naqd pullar” 16103 “Bosh ofis/filiallardan filiallar va banklararo hisob-kitoblar boʻyicha olinadigan mablagʻlar” hisobvaragʻi orqali;

Kt 21008 “Boshqa banklarga toʻlanishi lozim boʻlgan mablagʻlar — Naqd pullar”.

Benefitsiar bankning filiali madad puli joʻnatganda, quyidagi buxgalteriya oʻtkazmasini amalga oshiradi:

Dt 10109 “Yoʻldagi naqd pullar va boshqa toʻlov hujjatlari”;

Kt 10101 “Aylanma kassadagi naqd pullar” yoki

Kt 10111 “Amaliyot kassalaridagi naqd pullar”.

Tashabbuskor bankning filialida, yaʼni madad puli olgan filialda olingan madad puli summasiga quyidagi buxgalteriya oʻtkazmasi amalga oshiriladi:

Dt 10101 “Aylanma kassadagi naqd pullar” yoki

Dt 10111 “Amaliyot kassalaridagi naqd pullar”;

Kt 10507 “Boshqa banklardan vakillik hisobvaraqlaridan olinishi lozim boʻlgan mablagʻlar — Naqd pullar”.

Benefitsiar bankning filialiga tashabbuskor bankning filiali tomonidan joʻnatilgan madad pulini olganligi toʻgʻrisida tasdiqnoma kelib tushganda, quyidagi buxgalteriya oʻtkazmasini amalga oshiradi:

Dt 21008 “Boshqa banklarga toʻlanishi lozim boʻlgan mablagʻlar — Naqd pullar”;

Kt 10109 “Yoʻldagi naqd pullar va boshqa toʻlov hujjatlari”.

75. Bir bankning filiallari oʻrtasida madad pullarini berish va olish boʻyicha buxgalteriya hisobi quyidagi tartibda amalga oshiriladi:

Tashabbuskor bankning filiali, yaʼni madad puli oluvchi filial naqd pul olish uchun shu bankning benefitsiar filialiga mablagʻ joʻnatganda, quyidagi buxgalteriya oʻtkazmasini amalga oshiradi:

Dt 16101 “Bosh ofis/filiallardan olinadigan mablagʻlar — Naqd pullar”;

Kt 22202 “Bosh ofis/filiallarga toʻlanadigan mablagʻlar — Naqd pullar” (16103 “Bosh ofis/filiallardan filiallar va banklararo hisob-kitoblar boʻyicha olinadigan mablagʻlar” hisobvaragʻi orqali).

Bankning benefitsiar bank filialiga elektron toʻlov orqali madad puli uchun mablagʻ kelib tushganda, quyidagi buxgalteriya oʻtkazmasi amalga oshiriladi:

Dt 16101 “Bosh ofis/filiallardan olinadigan mablagʻlar — Naqd pullar” (16103 “Bosh ofis/filiallardan filiallar va banklararo hisob-kitoblar boʻyicha olinadigan mablagʻlar” hisobvaragʻi orqali);

Kt 22202 “Bosh ofis/filiallarga toʻlanadigan mablagʻlar — Naqd pullar”.

Bankning benefitsiar filiali, yaʼni madad puli joʻnatuvchi 22202 “Bosh ofis/filiallarga toʻlanadigan mablagʻlar — Naqd pullar” hisobvaraqqa madad puli uchun mablagʻ kelib tushgandan soʻng quyidagi buxgalteriya oʻtkazmasini amalga oshiradi:

Dt 10109 “Yoʻldagi naqd pullar va boshqa toʻlov hujjatlari”;

Kt 10101 “Aylanma kassadagi naqd pullar” yoki

Kt 10111 “Amaliyot kassalaridagi naqd pullar”;

Bankning tashabbuskor filialiga, yaʼni madad puli oluvchi bankka madad puli keltirilganda, quyidagi buxgalteriya oʻtkazmasi amalga oshiriladi:

Dt 10101 “Aylanma kassadagi naqd pullar” yoki

Dt 10111 “Amaliyot kassalaridagi naqd pullar”;

Kt 16101 “Bosh ofis/filiallardan olinadigan mablagʻlar — Naqd pullar”.

Benefitsiar bank filiali, yaʼni madad puli joʻnatgan filial tashabbuskor bank filiali, yaʼni madad puli olgan filialdan belgilangan tartibda tasdiqnoma kelganda, benefitsiar bank filiali tomonidan quyidagi buxgalteriya oʻtkazmasi amalga oshiriladi:

Dt 22202 “Bosh ofis/filiallarga toʻlanadigan mablagʻlar — Naqd pullar”;

Kt 10109 “Yoʻldagi naqd pullar va boshqa toʻlov hujjatlari”.

76. Bankomatlarga madad puli qoʻyilganda, bankomatlardagi qolgan pullar yoki toʻlovga yaroqsiz naqd pullar bankka qaytarilganda, har bir bankomat boʻyicha naqd pul mablagʻlari 10107 “Bankomatlar va boshqa oʻz-oʻziga xizmat koʻrsatish uskunalaridagi naqd pullar” hisobvaragʻiga(dan) 17301 “Tranzit hisobvaraqlari” orqali kirim (chiqim) qilinadi.

77. Bankomatdan bank kartasi orqali naqd pul olinganda, har bir holat uchun quyidagi buxgalteriya oʻtkazmalari amalga oshiriladi:

Dt 17401 “Jismoniy shaxslarning bank kartalaridan olingan naqd pullar boʻyicha hisobdan chiqarilishi lozim boʻlgan pul mablagʻlari boʻyicha tranzit hisobvaraqlar”;

Kt 10107 “Bankomatlar va boshqa oʻz-oʻziga xizmat koʻrsatish uskunalaridagi naqd pullar”;

Dt 22617 “Pensionerlarning bank kartalari boʻyicha majburiyatlar” va 22618 “Jismoniy shaxslarning bank kartalari boʻyicha majburiyatlari”;

Kt 23504 “Bank kartalaridan berilgan naqd pullar yoki jismoniy shaxslarning depozit hisobvaraqlariga oʻtkazilgan mablagʻlar boʻyicha tranzit hisobvaraqlar”;

Dt 23504 “Bank kartalaridan berilgan naqd pullar yoki jismoniy shaxslarning depozit hisobvaraqlariga oʻtkazilgan mablagʻlar boʻyicha tranzit hisobvaraqlar”;

Kt 17401 “Jismoniy shaxslarning bank kartalaridan olingan naqd pullar boʻyicha hisobdan chiqarilishi lozim boʻlgan pul mablagʻlari boʻyicha tranzit hisobvaraqlar”.

78. Avtomatlashtirilgan depozit mashinasi yordamida Online-inkassatsiya operatsiyalari quyidagi buxgalteriya oʻtkazmalari amalga oshiriladi:

1) agar mijozga ushbu bankning filialida xizmat koʻrsatilsa:

Dt 10107 “Bankomatlar va boshqa oʻz-oʻziga xizmat koʻrsatish uskunalaridagi naqd pullar”;

Kt 202XX “Talab qilib olinguncha saqlanadigan depozitlar”;

Kt 45294 “Boshqa koʻrsatilgan xizmatlar va vositachilik uchun olingan daromadlar” (shartnomada nazarda tutilgan holatlarda);

2) agar mijozga ushbu bankning boshqa filialida xizmat koʻrsatilsa:

Dt 10107 “Bankomatlar va boshqa oʻz-oʻziga xizmat koʻrsatish uskunalaridagi naqd pullar”;

Kt 29804 “Boshqa bank mijozlarining inkasso qilingan pul tushumlari va cheklari”;

Kt 45294 “Boshqa koʻrsatilgan xizmatlar va vositachilik uchun olingan daromadlar” (shartnomada nazarda tutilgan holatlarda);

Dt 29804 “Boshqa bank mijozlarining inkasso qilingan pul tushumlari va cheklari”;

Kt 202XX Talab qilib olinguncha saqlanadigan depozitlar;

3) agar mijozga boshqa bank filialida xizmat koʻrsatilsa:

Dt 10107 “Bankomatlar va boshqa oʻz-oʻziga xizmat koʻrsatish uskunalaridagi naqd pullar”;

Kt 29804 “Boshqa bank mijozlarining inkasso qilingan pul tushumlari va cheklari”;

Kt 45294 “Boshqa koʻrsatilgan xizmatlar va vositachilik uchun olingan daromadlar” (shartnomada nazarda tutilgan holatlarda);

Dt 29804 “Boshqa bank mijozlarining inkasso qilingan pul tushumlari va cheklari”;

Kt 202XX Talab qilib olinguncha saqlanadigan depozitlar.

79. Avtomatlashtirilgan depozit mashinasi yordamida jismoniy shaxslarning milliy valyutadagi bank kartalariga naqd pullar kirim qilinganda, quyidagi buxgalteriya oʻtkazmalari amalga oshiriladi:

1) agar mijozga ushbu bankning filialida xizmat koʻrsatilsa:

Dt 10107 “Bankomatlar va boshqa oʻz-oʻziga xizmat koʻrsatish uskunalaridagi naqd pullar”;

Kt 23116 “Naqd pullar boʻyicha jismoniy shaxslarning bank kartalariga oʻtkazilishi lozim boʻlgan mablagʻlari boʻyicha tranzit hisobvaraqlar”;

Kt 45294 “Boshqa koʻrsatilgan xizmatlar va vositachilik uchun olingan daromadlar” (shartnomada nazarda tutilgan holatlarda);

Dt 23116 “Naqd pullar boʻyicha jismoniy shaxslarning bank kartalariga oʻtkazilishi lozim boʻlgan mablagʻlari boʻyicha tranzit hisobvaraqlar”;

Kt 22617 “Pensionerlarning bank kartalari boʻyicha majburiyatlar” va 22618 “Jismoniy shaxslarning bank kartalari boʻyicha majburiyatlari”;

2) agar mijozga ushbu bankning boshqa filialida xizmat koʻrsatilsa:

Dt 10107 “Bankomatlar va boshqa oʻz-oʻziga xizmat koʻrsatish uskunalaridagi naqd pullar”;

Kt 22214 “Bosh ofis/filiallarga bank kartalaridan amalga oshirilgan toʻlovlar boʻyicha toʻlanadigan mablagʻlar”;

Kt 45294 “Boshqa koʻrsatilgan xizmatlar va vositachilik uchun olingan daromadlar” (shartnomada nazarda tutilgan holatlarda);

Dt 16113 “Bosh ofis/filialdan bank kartalaridan amalga oshirilgan toʻlovlar boʻyicha olinishi lozim boʻlgan mablagʻlar”;

Kt 23116 “Naqd pullar boʻyicha jismoniy shaxslarning bank kartalariga oʻtkazilishi lozim boʻlgan mablagʻlari boʻyicha tranzit hisobvaraqlar”;

Dt 23116 “Naqd pullar boʻyicha jismoniy shaxslarning bank kartalariga oʻtkazilishi lozim boʻlgan mablagʻlari boʻyicha tranzit hisobvaraqlar”;

Kt 22617 “Pensionerlarning bank kartalari boʻyicha majburiyatlar” va 22618 “Jismoniy shaxslarning bank kartalari boʻyicha majburiyatlari”;

Dt 22214 “Bosh ofis/filiallarga bank kartalaridan amalga oshirilgan toʻlovlar boʻyicha toʻlanadigan mablagʻlar”;

Kt 16113 “Bosh ofis/filialdan bank kartalaridan amalga oshirilgan toʻlovlar boʻyicha olinishi lozim boʻlgan mablagʻlar”;

3) agar mijozga boshqa bank filialida xizmat koʻrsatilsa:

Dt 10107 “Bankomatlar va boshqa oʻz-oʻziga xizmat koʻrsatish uskunalaridagi naqd pullar”;

Kt 21014 “Bank kartalaridan amalga oshirilgan toʻlovlar boʻyicha boshqa banklarga toʻlanishi lozim boʻlgan mablagʻlar”;

Kt 45294 “Boshqa koʻrsatilgan xizmatlar va vositachilik uchun olingan daromadlar” (shartnomada nazarda tutilgan holatlarda);

Dt 10513 “Bank kartalaridan amalga oshirilgan toʻlovlar boʻyicha boshqa banklardan olinishi lozim boʻlgan mablagʻlar”;

Kt 23116 “Naqd pullar boʻyicha jismoniy shaxslarning bank kartalariga oʻtkazilishi lozim boʻlgan mablagʻlari boʻyicha tranzit hisobvaraqlar”;

Dt 23116 “Naqd pullar boʻyicha jismoniy shaxslarning bank kartalariga oʻtkazilishi lozim boʻlgan mablagʻlari boʻyicha tranzit hisobvaraqlar”;

Kt 22617 “Pensionerlarning bank kartalari boʻyicha majburiyatlar” va 22618 “Jismoniy shaxslarning bank kartalari boʻyicha majburiyatlari”;

Dt 21014 “Bank kartalaridan amalga oshirilgan toʻlovlar boʻyicha boshqa banklarga toʻlanishi lozim boʻlgan mablagʻlar”;

Kt 10513 “Bank kartalaridan amalga oshirilgan toʻlovlar boʻyicha boshqa banklardan olinishi lozim boʻlgan mablagʻlar”.

80. Avtomatlashtirilgan depozit mashinasi yordamida jismoniy shaxslarning kreditlari toʻlanganda, quyidagi buxgalteriya oʻtkazmalari amalga oshiriladi:

1) agar mijozga ushbu bankning filialida xizmat koʻrsatilsa:

Dt 10107 “Bankomatlar va boshqa oʻz-oʻziga xizmat koʻrsatish uskunalaridagi naqd pullar”;

Kt 29801 “Mijozlar bilan hisob-kitoblar” yoki

Kt 22812 “Kelgusi davr foizli daromadlari”;

Dt 29801 “Mijozlar bilan hisob-kitoblar”;

Kt Mijozning ssuda hisobvaragʻi yoki

Kt 16309 “Kreditlar boʻyicha olinishi lozim boʻlgan hisoblangan foizlar” yoxud

Kt 16377 “Shartnoma boʻyicha hisoblab yozilgan, biroq muddatida toʻlanmagan olinishi lozim boʻlgan foizlar”;

Dt 22812 “Kelgusi davr foizli daromadlari”;

Kt 4XXXX Tegishli daromadlar hisobvaragʻi;

2) agar mijozga ushbu bankning boshqa filialida xizmat koʻrsatilsa:

Dt 10107 “Bankomatlar va boshqa oʻz-oʻziga xizmat koʻrsatish uskunalaridagi naqd pullar”;

Kt 29801 “Mijozlar bilan hisob-kitoblar”;

Dt 29801 “Mijozlar bilan hisob-kitoblar”;

Kt 29801 “Mijozlar bilan hisob-kitoblar” (Kredit olingan filial);

Dt 29801 “Mijozlar bilan hisob-kitoblar” (Kredit olingan filial);

Kt Mijozning ssuda hisobvaragʻi yoki

Kt 16309 “Kreditlar boʻyicha olinishi lozim boʻlgan hisoblangan foizlar” yoxud

Kt 16377 “Shartnoma boʻyicha hisoblab yozilgan, biroq muddatida toʻlanmagan olinishi lozim boʻlgan foizlar” yoki

Kt 22812 “Kelgusi davr foizli daromadlari”;

Dt 22812 “Kelgusi davr foizli daromadlari”;

Kt 4XXXX Tegishli daromadlar hisobvaragʻi.

81. Avtomatlashtirilgan depozit mashinasi yordamida boshqa toʻlovlar amalga oshirilsa, quyidagi buxgalteriya oʻtkazmalari amalga oshiriladi:

Dt 10107 “Bankomatlar va boshqa oʻz-oʻziga xizmat koʻrsatish uskunalaridagi naqd pullar”;

Kt 29801 “Mijozlar bilan hisob-kitoblar”;

Dt 29801 “Mijozlar bilan hisob-kitoblar”;

Kt Toʻlovlarni oluvchilarning hisobvaraqlari.

82. Bankning amaliyot kassalariga madad pulini joʻnatganda, amaliyot kuni oxirida amaliyot kassalaridagi qoldiq naqd pullar 10101 “Aylanma kassadagi naqd pullar” yoki 10111 “Amaliyot kassalaridagi naqd pullar” hisobvaragʻidan tegishli amaliyot kassasi uchun ochilgan 10111 “Amaliyot kassalaridagi naqd pullar” hisobvaragʻiga (dan) 17301 “Tranzit hisobvaragʻi” orqali kirim (chiqim) qilinadi. Bunda, amaliyot kassasidagi qoldiq naqd pullar boshqa hududda joylashgan tijorat banki (filiali)ning shu hududdagi bank binosidan tashqarida joylashgan amaliyot kassasiga tegishli boʻlsa, mablagʻlar 29896 “Boshqa majburiyatlar” hisobvaraqqa kirim qilinadi.

83. Tijorat banklari naqd pullar zaxirasidan ortiqcha naqd pullarni Markaziy bankning bosh boshqarmalari HKKMlariga joʻnatganda, quyidagi buxgalteriya oʻtkazmasini amalga oshiradi:

Dt 10109 “Yoʻldagi naqd pullar va boshqa toʻlov hujjatlari”;

Kt 10101 “Aylanma kassadagi naqd pullar” yoki

Kt 10111 “Amaliyot kassalaridagi naqd pullar”.

84. Markaziy bankning bosh boshqarmalari HKKMlari aylanma kassasiga tijorat banklaridan keltirilgan naqd pullarni kirim qilganda, quyidagi buxgalteriya oʻtkazmasi amalga oshiriladi:

Dt 10101 “Aylanma kassadagi naqd pullar”;

Kt 21314 “Rezident banklari tomonidan topshirilgan naqd pul uchun toʻlanishi lozim boʻlgan mablagʻlar” (Markaziy bankda).

Markaziy bankning bosh boshqarmalari HKKMlari naqd pullarni aylanma kassasiga kirim qilgandan soʻng, tijorat bankiga naqd pullarni qabul qilganligi toʻgʻrisida tasdiqnomani joʻnatishi shart.

85. Markaziy bankning bosh boshqarmalari HKKMlari aylanma kassasiga kirim qilingan naqd pullar uchun tijorat banklariga mablagʻ oʻtkazib berilganda, quyidagi buxgalteriya oʻtkazmasi amalga oshiriladi:

Dt 21314 “Rezident banklari tomonidan topshirilgan naqd pul uchun toʻlanishi lozim boʻlgan mablagʻlar” (Markaziy bankda);

Kt 10311 “Markaziy bankdan olinishi lozim boʻlgan mablagʻlar — Topshirilgan naqd pullar” (16103 “Bosh ofis/filiallardan filiallar va banklararo hisob-kitoblar boʻyicha olinadigan mablagʻlar” hisobvaragʻi orqali).

86. Tijorat banklariga Markaziy bankning bosh boshqarmalari HKKMlaridan topshirilgan naqd pullar uchun tasdiqnoma kelib tushganda, quyidagi buxgalteriya oʻtkazmasini amalga oshirishlari shart:

Dt 10311 “Markaziy bankdan olinishi lozim boʻlgan mablagʻlar — Topshirilgan naqd pullar”;

Kt 10109 “Yoʻldagi naqd pullar va boshqa toʻlov hujjatlari”.

87. Tijorat bankiga topshirilgan naqd pullar uchun Markaziy bankning bosh boshqarmalari HKKMlaridan mablagʻ kelib tushganda, quyidagi buxgalteriya oʻtkazmasi amalga oshiriladi:

Dt 21314 “Rezident banklari tomonidan topshirilgan naqd pul uchun toʻlanishi lozim boʻlgan mablagʻlar” (Markaziy bankda) (16103 “Bosh ofis/filiallardan filiallar va banklararo hisob-kitoblar boʻyicha olinadigan mablagʻlar” hisobvaragʻi);

Kt 10311 “Markaziy bankdan olinishi lozim boʻlgan mablagʻlar — Topshirilgan naqd pullar”.

7-bob. Qimmatli qogʻozlar bilan amalga oshiriladigan operatsiyalarning buxgalteriya hisobini yuritish boʻyicha buxgalteriya yozuvlari

88. Qimmatli qogʻozlar chiqarilishi davlat roʻyxatidan oʻtkazilganidan keyin qimmatli qogʻozlarni chiqarish toʻgʻrisidagi qarorning emitent bankka berilgan nusxasiga asosan quyidagi buxgalteriya oʻtkazmasi amalga oshiriladi:

Dt 90329 “Bankning hujjatsiz qimmatli qogʻozlari”;

Kt 96314 “Bankning qimmatli qogʻozlari boʻyicha kontr-hisobvaraq”.

89. Aksiyalar uchun obuna qilinganda va aksiya oldi-sotdi shartnomasi tuzilganda quyidagi buxgalteriya oʻtkazmasi amalga oshiriladi:

1) imtiyozli aksiyalar boʻyicha:

Dt 30303 “Aksiyalar uchun obuna boʻyicha olinishi lozim boʻlgan mablagʻlar — Imtiyozli (kontr-passiv)”;

Kt 30309 “Roʻyxatdan oʻtkazilgan ustav kapitali — Imtiyozli”;

2) oddiy aksiyalar boʻyicha:

Dt 30306 “Aksiyalar uchun obuna boʻyicha olinishi lozim boʻlgan mablagʻlar — Oddiy (kontr-passiv)”;

Kt 30312 “Roʻyxatdan oʻtkazilgan ustav kapitali — Oddiy”.

90. Aksiya uchun toʻlov toʻliq yoki qisman olinganda, quyidagi buxgalteriya oʻtkazmasi amalga oshiriladi:

Dt Kassa hisobvaragʻi yoki bankning vakillik hisobvaragʻi yoxud mijozning hisobvaragʻi;

Kt 30303 “Aksiyalar uchun obuna boʻyicha olinishi lozim boʻlgan mablagʻlar — Imtiyozli (kontr-passiv)” yoki 30306 “Aksiyalar uchun obuna boʻyicha olinishi lozim boʻlgan mablagʻlar — Oddiy (kontr-passiv)”.

91. Toʻlov toʻliq olingandan soʻng bitim amalga oshirilganda, aksiya boʻyicha egalik huquqi oʻtkazilganligini tasdiqlovchi depo hisobvaragʻidan olingan tegishli koʻchirmaga asosan bir vaqtning oʻzida quyidagi buxgalteriya oʻtkazmalari amalga oshiriladi:

1) imtiyozli aksiyaning nominal qiymati boʻyicha:

Dt 30309 “Roʻyxatdan oʻtkazilgan ustav kapitali — Imtiyozli”;

Kt 30315 “Chiqarilgan ustav kapitali — Imtiyozli”;

2) oddiy aksiyaning nominal qiymati boʻyicha:

Dt 30312 “Roʻyxatdan oʻtkazilgan ustav kapitali — Oddiy”;

Kt 30318 “Chiqarilgan ustav kapitali — Oddiy”;

3) obuna bahosi va nominal qiymat oʻrtasidagi ijobiy farq summasi boʻyicha:

Dt 30309 “Roʻyxatdan oʻtkazilgan ustav kapitali — Imtiyozli” yoki

Dt 30312 “Roʻyxatdan oʻtkazilgan ustav kapitali — Oddiy”;

Kt 30603 “Qoʻshilgan kapital — Imtiyozli”;

4) joylashtirilgan aksiyalar boʻyicha:

Dt 96314 “Bankning qimmatli qogʻozlari boʻyicha kontr-hisobvaraq”;

Kt 90329 “Bankning hujjatsiz qimmatli qogʻozlari”.

92. Aksiyalarning chiqarilishi bilan bogʻliq boʻlgan xarajatlar 56795 “Boshqa operatsion xarajatlar” hisobvaragʻining “Aksiyalarni chiqarish bilan bogʻliq xarajatlar” alohida shaxsiy hisobvaragʻida hisobga olinadi.

93. Agar aksiyalar chiqarilishidan avval aksiyaning qiymati potensial aksiyadorlar tomonidan toʻliq yoki qisman toʻlanganda, aksiyalar boʻyicha oldindan toʻlovlar aksiyalar chiqarilishiga qadar majburiyatlarda aks ettiriladi. Shuningdek, bankning yangi aksiyalariga obunada ishtirok etish kafolati uchun potensial aksiyadorlar tomonidan omonat (depozit) qoʻyilishi mumkin.

Bunda, quyidagi buxgalteriya oʻtkazmalari amalga oshiriladi:

1) oldindan toʻlov amalga oshirilganda:

Dt Kassa hisobvaragʻi yoki bankning vakillik hisobvaragʻi yoxud mijozning hisobvaragʻi;

Kt 29830 “Aksiyalar uchun obuna mablagʻini toʻlash boʻyicha depozitlar”;

2) aksiyalar sotilganda, aksiya boʻyicha egalik huquqi oʻtkazilganligini tasdiqlovchi depo hisobvaragʻidan olingan tegishli koʻchirmaga asosan:

Dt 29830 “Aksiyalar uchun obuna mablagʻini toʻlash boʻyicha depozitlar” — toʻlov summasiga;

Kt 30315 “Chiqarilgan ustav kapitali — Imtiyozli” yoki

Kt 30318 “Chiqarilgan ustav kapitali — Oddiy” — aksiyaning nominal qiymatiga;

Kt 30603 “Qoʻshilgan kapital — Imtiyozli” — toʻlov summasi bilan nominal qiymati oʻrtasidagi ijobiy farq summasiga.

94. Eʼlon qilingan dividendlarning hisoblanishi va toʻlanishi quyidagi buxgalteriya oʻtkazmalari orqali amalga oshiriladi:

1) dividendlar hisoblanganda:

Dt 31203 “Taqsimlanmagan foyda (aktiv-passiv)” (yillik dividendlarni hisoblashda);

Dt 31206 “Sof foyda (zarar) (aktiv-passiv)” (oraliq dividendlarni hisoblashda);

Dt 30903 “Umumiy zaxira fondi” (foyda yetmaganda imtiyozli aksiyalar boʻyicha);

Kt 29822 “Toʻlanishi lozim boʻlgan dividendlar”;

2) dividendlar toʻlanganda:

Dt 29822 “Toʻlanishi lozim boʻlgan dividendlar”;

Kt Kassa hisobvaragʻi yoki bankning vakillik hisobvaragʻi yoxud mijozning hisobvaragʻi;

3) hisoblangan dividendlar bank ustav kapitalini oshirishga yoʻnaltirilganda:

Dt 29822 “Toʻlanishi lozim boʻlgan dividendlar”;

Kt 30315 “Chiqarilgan ustav kapitali — Imtiyozli” yoki

Kt 30318 “Chiqarilgan ustav kapitali — Oddiy” — aksiyaning nominal qiymatiga;

Kt 30603 “Qoʻshilgan kapital — Imtiyozli” — nominal qiymatidan yuqori summasiga.

Bir vaqtning oʻzida ushbu Qoidalarning 92-bandi “g” kichik bandida koʻrsatilgan buxgalteriya oʻtkazmasi amalga oshiriladi.

95. Aksiyalarning nominal qiymatini oshirish hisobiga ustav kapitali koʻpaytirilganda quyidagi buxgalteriya oʻtkazmasi amalga oshiriladi:

Dt 30603 “Qoʻshilgan kapital — Imtiyozli” yoki

Dt 31203 “Taqsimlanmagan foyda (aktiv-passiv)” yoxud

Dt 31206 “Sof foyda (zarar) (aktiv-passiv)” (30603 Qoʻshilgan kapital — Imtiyozli hisobvaragʻida mablagʻ yetmaganda);

Kt 30315 “Chiqarilgan ustav kapitali — Imtiyozli” yoki

Kt 30318 “Chiqarilgan ustav kapitali — Oddiy”.

96. Taqsimlanmagan foydani kapitallashtirish hisobiga qoʻshimcha aksiyalar joylashtirilganda, quyidagi buxgalteriya oʻtkazmasi amalga oshiriladi:

Dt 31203 “Taqsimlanmagan foyda (aktiv-passiv)”;

Kt 30315 “Chiqarilgan ustav kapitali — Imtiyozli” yoki

Kt 30318 “Chiqarilgan ustav kapitali — Oddiy” — aksiyaning nominal qiymatiga;

Kt 30603 “Qoʻshilgan kapital — Imtiyozli” — aksiyaning nominal qiymatidan yuqori summasiga.

97. Ilgari chiqarilgan qimmatli qogʻozlarga erkin ayirboshlash hisobiga bank aksiyalari joylashtirilganda quyidagi buxgalteriya oʻtkazmalari amalga oshiriladi:

1) imtiyozli aksiyalarni oddiy aksiyalarga yoki imtiyozli aksiyalarni boshqa turdagi imtiyozli aksiyalarga ayirboshlanganda:

Dt 30315 “Chiqarilgan ustav kapitali — Imtiyozli” — aksiyaning nominal qiymatiga;

Kt 30315 “Chiqarilgan ustav kapitali — Imtiyozli” yoki

Kt 30318 “Chiqarilgan ustav kapitali — Oddiy” — aksiyaning nominal qiymatiga;

2) erkin ayirboshlanadigan obligatsiyalar ayirboshlash uchun taqdim etilganda:

Dt 23602 “Chiqarilgan obligatsiyalar” balans hisobvaragʻining “Erkin ayirboshlanadigan obligatsiyalar” shaxsiy hisobvaragʻida — erkin ayirboshlashga taqdim etilgan qimmatli qogʻoz qiymatiga;

Kt 30315 “Chiqarilgan ustav kapitali — Imtiyozli” yoki

Kt 30318 “Chiqarilgan ustav kapitali — Oddiy” — aksiyaning nominal qiymatiga;

Kt 30603 “Qoʻshilgan kapital — Imtiyozli” — nominal qiymatidan yuqori summasiga, ayirboshlash koeffitsiyenti 1 dan yuqori boʻlganda.

98. Agar bank oʻz aksiyalarini ularni qayta sotish yoki bekor qilish maqsadida sotib olsa, u holda bankning oʻz kapitali aksiyani sotib olish qiymatiga kamayadi. Bunda quyidagi buxgalteriya oʻtkazmasi amalga oshiriladi:

Dt 30321 “Aksiyadorlardan qayta sotib olingan oʻz aksiyalari — Imtiyozli (kontr-passiv)” yoki

Dt 30324 “Aksiyadorlardan qayta sotib olingan oʻz aksiyalari — Oddiy (kontr-passiv)”;

Kt Kassa hisobvaragʻi yoki bankning vakillik hisobvaragʻi yoxud mijozning hisobvaragʻi.

99. Agar bank oʻz aksiyalarini bekor qilish maqsadida sotib olsa, u holda aksiyalar 90329 “Bankning hujjatsiz qimmatli qogʻozlari” hisobvaragʻiga 1 soʻm shartli bahoda quyidagi buxgalteriya oʻtkazmasi orqali kirim qilinadi:

Dt 90329 “Bankning hujjatsiz qimmatli qogʻozlari”;

Kt 96314 “Bankning qimmatli qogʻozlari boʻyicha kontr-hisobvaraq”.

100. Agar bank oʻz aksiyalarini keyinchalik qayta sotish maqsadida sotib olsa, u holda aksiyalar 90337 “Bankning sotib olingan qimmatli qogʻozlari” hisobvaragʻiga nominal qiymatida quyidagi buxgalteriya oʻtkazmasi orqali kirim qilinadi:

Dt 90337 “Bankning sotib olingan qimmatli qogʻozlari”;

Kt 96314 “Bankning qimmatli qogʻozlari boʻyicha kontr-hisobvaraq”.

101. Bankning sotib olingan oʻz aksiyalari keyinchalik ikkilamchi bozorda qayta sotilganda, quyidagi buxgalteriya oʻtkazmalari amalga oshiriladi:

1) sotib olish bahosiga nisbatan qimmat bahoda sotilganda:

Dt Kassa hisobvaragʻi yoki bankning vakillik hisobvaragʻi yoxud mijozning hisobvaragʻi — aksiyani sotish qiymatiga;

Kt 30321 “Aksiyadorlardan qayta sotib olingan oʻz aksiyalari — Imtiyozli (kontr-passiv)” yoki

Kt 30324 “Aksiyadorlardan qayta sotib olingan oʻz aksiyalari — Oddiy (kontr-passiv)” — aksiyani sotib olish qiymatiga yoxud

Kt 30603 “Qoʻshilgan kapital — Imtiyozli” balans hisobvaragʻining “Qayta sotib olingan oʻz aksiyalari boʻyicha qoʻshilgan kapital” shaxsiy hisobvaragʻi — qayta sotish va sotib olish oʻrtasidagi ijobiy farq summasiga;

2) sotib olish bahosiga nisbatan arzon bahoda sotilganda:

Dt Kassa hisobvaragʻi yoki bankning vakillik hisobvaragʻi yoxud mijozning hisobvaragʻi — aksiyani sotish qiymatiga;

Dt 30603 “Qoʻshilgan kapital — Imtiyozli” — aksiyani qayta sotish va sotib olish oʻrtasidagi salbiy farq summasiga, kredit qoldigʻi doirasida;

Kt 30321 “Aksiyadorlardan qayta sotib olingan oʻz aksiyalari — Imtiyozli (kontr-passiv)” yoki

Kt 30324 “Aksiyadorlardan qayta sotib olingan oʻz aksiyalari — Oddiy (kontr-passiv)” — aksiyani sotib olish qiymatiga.

30603 “Qoʻshilgan kapital — Imtiyozli” hisobvaragʻining “Oʻz aksiyalarini sotib olishdan olingan qoʻshilgan kapital” alohida shaxsiy hisobvaragʻining qoldigʻi nolga teng boʻlsa, aksiyani qayta sotish va sotib olish oʻrtasidagi salbiy farq 31206 “Sof foyda (zarar) (aktiv-passiv)” balans hisobvaragʻiga oʻtkaziladi;

3) bir vaqtning oʻzida quyidagi buxgalteriya oʻtkazmasi amalga oshiriladi:

Dt 96314 “Bankning qimmatli qogʻozlari boʻyicha kontr-hisobvaraq”;

Kt 90337 “Bankning sotib olingan qimmatli qogʻozlari”.

102. Aksiyalar bekor qilinganda yoki bankning aksiyadorlik kapitali kamaytirilganda (ustav hujjatlariga kiritiladigan tegishli oʻzgartirishlar Markaziy bankda roʻyxatga olingandan soʻng), quyidagi buxgalteriya oʻtkazmasi amalga oshiriladi:

Dt 30315 “Chiqarilgan ustav kapitali — Imtiyozli” yoki

Dt 30318 “Chiqarilgan ustav kapitali — Oddiy” — aksiyaning nominal qiymatiga;

Kt 30321 “Aksiyadorlardan qayta sotib olingan oʻz aksiyalari — Imtiyozli (kontr-passiv)” yoki

Kt 30324 “Aksiyadorlardan qayta sotib olingan oʻz aksiyalari — Oddiy (kontr-passiv)” — aksiyani sotib olish qiymatiga.

103. Bankning oʻz aksiyalarini sotib olish bilan ularning nominal qiymati oʻrtasidagi ijobiy yoki salbiy farq 30603 “Qoʻshilgan kapital — Imtiyozli” balans hisobvaragʻining mos ravishda debeti yoki kreditida hisobga olinadi. Hisobvaraqning kredit qoldigʻi yetarli boʻlmaganda, yetmagan salbiy farq 31206 “Sof foyda (zarar) (aktiv-passiv)” balans hisobvaragʻiga olinadi.

Bir vaqtning oʻzida quyidagi buxgalteriya oʻtkazmasi amalga oshiriladi:

Dt 96314 “Bankning qimmatli qogʻozlari boʻyicha kontr-hisobvaraq”;

Kt 90329 “Bankning hujjatsiz qimmatli qogʻozlari”.

104. Hujjatsiz yoki hujjatli qimmatli qogʻozlarning blankalari Markaziy depozitariyda hisobga olinganda, quyidagi buxgalteriya oʻtkazmasi amalga oshiriladi:

Dt 90327 “Bankning qimmatli qogʻozlari blankalari”;

Kt 96314 “Bankning qimmatli qogʻozlari boʻyicha kontr-hisobvaraq”;

Dt 90329 “Bankning hujjatsiz qimmatli qogʻozlari”;

Kt 96314 “Bankning qimmatli qogʻozlari boʻyicha kontr-hisobvaraq”

105. Qimmatli qogʻozlar nominal qiymati boʻyicha joylashtirilganda, quyidagi buxgalteriya oʻtkazmalari amalga oshiriladi:

Dt Kassa hisobvaragʻi yoki bankning vakillik hisobvaragʻi yoxud mijozning hisobvaragʻi;

Kt 23600 “Bank tomonidan chiqarilgan qimmatli qogʻozlar”;

Dt 96314 “Bankning qimmatli qogʻozlari boʻyicha kontr-hisobvaraq”;

Kt 90327 “Bankning qimmatli qogʻozlari blankalari”;

Dt 96314 “Bankning qimmatli qogʻozlari boʻyicha kontr-hisobvaraq”;

Kt 90329 “Bankning hujjatsiz qimmatli qogʻozlari”.

106. Qimmatli qogʻoz nominal qiymatidan yuqori bahoda sotilganda sotish bahosi va nominal qiymat oʻrtasidagi farq (mukofot) 23696 “Chiqarilgan qimmatli qogʻozlar boʻyicha mukofot” hisobvaragʻining kreditiga sotish kunida quyidagi buxgalteriya oʻtkazmasi orqali oʻtkaziladi:

Dt Kassa hisobvaragʻi yoki bankning vakillik hisobvaragʻi yoxud mijozning hisobvaragʻi — qimmatli qogʻozni sotish qiymatiga;

Kt 23600 “Bank tomonidan chiqarilgan qimmatli qogʻozlar” — qimmatli qogʻozning nominal qiymatiga;

Kt 23696 “Chiqarilgan qimmatli qogʻozlar boʻyicha mukofot” — qimmatli qogʻozni sotish qiymati va nominal qiymati oʻrtasidagi farq summasiga.

Bir vaqtning oʻzida qimmatli qogʻoz blankasiga qimmatli qogʻozni oluvchi haqidagi tegishli yozuvlar kiritilganda yoki qimmatli qogʻozlar investorning depo hisobvaragʻiga oʻtkazilganda, quyidagi buxgalteriya oʻtkazmasi amalga oshiriladi:

Dt 96314 “Bankning qimmatli qogʻozlari boʻyicha kontr-hisobvaraq”;

Kt 90327 “Bankning qimmatli qogʻozlari blankalari”;

Dt 96314 “Bankning qimmatli qogʻozlari boʻyicha kontr-hisobvaraq”;

Kt 90329 “Bankning hujjatsiz qimmatli qogʻozlari”.

107. Qimmatli qogʻoz nominal qiymatidan past bahoda sotilsa, nominal qiymati va sotish bahosi oʻrtasidagi farq (diskont) 23698 “Chiqarilgan qimmatli qogʻozlar boʻyicha diskont (kontr-passiv)” balans hisobvaragʻining debetiga sotish sanasida quyidagi buxgalteriya oʻtkazmasi orqali oʻtkaziladi:

Dt Kassa hisobvaragʻi yoki bankning vakillik hisobvaragʻi yoxud mijozning hisobvaragʻi — qimmatli qogʻozni sotish qiymatiga;

Dt 23698 “Chiqarilgan qimmatli qogʻozlar boʻyicha diskont (kontr-passiv)” — qimmatli qogʻozning nominal qiymati va sotish qiymati oʻrtasidagi farq summasiga;

Kt 23600 “Bank tomonidan chiqarilgan qimmatli qogʻozlar” — qimmatli qogʻozning nominal qiymatiga.

Diskontlar balans hisobotida chiqarilgan qimmatli qogʻozlarning umumiy summasidan chegirma koʻrinishida aks ettiriladi.

108. Agar qimmatli qogʻozlar foizlarni toʻlash davrlari orasida sotilgan boʻlsa, sotilgan va toʻlanishi lozim boʻlgan foizli majburiyatlar quyidagi buxgalteriya oʻtkazmasi orqali sotish sanasida hisobga olinadi:

Dt Kassa hisobvaragʻi yoki bankning vakillik hisobvaragʻi yoxud mijozning hisobvaragʻi;

Kt 22414 “Chiqarilgan qimmatli qogʻozlar boʻyicha toʻlanishi lozim boʻlgan hisoblangan foizlar”.

109. Qimmatli qogʻozlar soʻndirish yoki qayta sotish shartlari bilan sotib olinganda, balansdan hisobdan chiqariladi. Agar sotib olish balans qiymatida boʻlsa, quyidagi buxgalteriya oʻtkazmalari amalga oshiriladi:

1) ilgari nominal qiymatda sotilgan qimmatli qogʻozlar sotib olinganda:

Dt 23600 “Bank tomonidan chiqarilgan qimmatli qogʻozlar” — nominal qiymatga;

Kt Kassa hisobvaragʻi yoki bankning vakillik hisobvaragʻi yoxud mijozning hisobvaragʻi — nominal qiymatga;

2) ilgari diskont bilan sotilgan qimmatli qogʻozlar sotib olinganda:

Dt 23600 “Bank tomonidan chiqarilgan qimmatli qogʻozlar” — nominal qiymatga;

Kt 23698 “Chiqarilgan qimmatli qogʻozlar boʻyicha diskont (kontr-passiv)” — diskontning qoldiq qiymati doirasida;

Kt Kassa hisobvaragʻi yoki bankning vakillik hisobvaragʻi yoxud mijozning hisobvaragʻi — qimmatli qogʻozni sotib olish qiymatiga;

3) ilgari mukofot bilan sotilgan qimmatli qogʻozlar sotib olinganda:

Dt 23600 “Bank tomonidan chiqarilgan qimmatli qogʻozlar” — nominal qiymatga;

Dt 23696 “Chiqarilgan qimmatli qogʻozlar boʻyicha mukofot” — mukofotning qoldiq qiymati doirasida;

Kt Kassa hisobvaragʻi yoki bankning vakillik hisobvaragʻi yoxud mijozning hisobvaragʻi — qimmatli qogʻozni sotib olish qiymatiga;

4) hisoblangan foizlarni toʻlashda:

Dt 22414 “Chiqarilgan qimmatli qogʻozlar boʻyicha toʻlanishi lozim boʻlgan hisoblangan foizlar”;

Kt Kassa hisobvaragʻi yoki bankning vakillik hisobvaragʻi yoxud mijozning hisobvaragʻi.

110. Agar bank qimmatli qogʻozni nominal qiymatidan past bahoda sotib olsa, nominal qiymat va sotib olish bahosi oʻrtasida ijobiy farq 45994 “Boshqa foizsiz daromadlar” balans hisobvaragʻining “Chiqarilgan qarz majburiyatlari bilan bogʻliq operatsiyalardan olingan daromadlar” alohida shaxsiy hisobvaragʻining kreditida aks ettiriladi. Agar bank tomonidan qimmatli qogʻoz balans qiymatidan yuqori bahoda sotib olinsa, balans qiymati va sotib olish bahosi oʻrtasidagi salbiy farq 55995 “Boshqa foizsiz xarajatlar” balans hisobvaragʻining “Chiqarilgan qarz majburiyatlari bilan bogʻliq operatsiyalar boʻyicha qilingan xarajatlar” alohida shaxsiy hisobvaragʻining debetida aks ettiriladi.

111. Agar bank qimmatli qogʻozni bekor qilish maqsadida sotib olgan boʻlsa, u holda qimmatli qogʻozlar 1 soʻm shartli bahoda quyidagi buxgalteriya oʻtkazmasi orqali hisobga olinadi:

Dt 90327 “Bankning qimmatli qogʻozlari blankalari”;

Kt 96314 “Bankning qimmatli qogʻozlari boʻyicha kontr-hisobvaraq”;

Dt 90329 “Bankning hujjatsiz qimmatli qogʻozlari”;

Kt 96314 “Bankning qimmatli qogʻozlari boʻyicha kontr-hisobvaraq”.

112. Agar bank qimmatli qogʻozlarni qayta sotish maqsadida sotib olgan boʻlsa, u holda qimmatli qogʻozlar nominal qiymat boʻyicha quyidagi buxgalteriya oʻtkazmasi orqali kirim qilinadi:

Dt 90337 “Bankning sotib olingan qimmatli qogʻozlari”;

Kt 96314 “Bankning qimmatli qogʻozlari boʻyicha kontr-hisobvaraq”.

113. Mijozdan yoki bank-korrespondentdan mahalliy (ichki) yoki xorijiy (ichki) veksellar inkassoga qabul qilinganda, bank tomonidan vekselning nominal qiymatiga balansdan tashqari hisobvaraqlarida quyidagi buxgalteriya oʻtkazmasi amalga oshiriladi:

Dt 90965 “Inkassoga qabul qilingan (ichki) veksellar — Mahalliy” yoki

Dt 90972 “Inkassoga qabul qilingan (ichki) veksellar — Xorijiy”;

Kt 96323 “Inkassoga qabul qilingan (ichki) veksellar boʻyicha kontr-hisobvaraq”.

114. Veksel boʻyicha toʻlov toʻliq yoki qisman amalga oshirilganda yoki toʻlovsiz qaytarilganda (toʻlashdan bosh tortish yoki hisobvaragʻida mablagʻ yetishmaslik hollarida) quyidagi buxgalteriya oʻtkazmasi amalga oshiriladi:

Dt 96323 “Inkassoga qabul qilingan (ichki) veksellar boʻyicha kontr-hisobvaraq”;

Kt 90965 “Inkassoga qabul qilingan (ichki) veksellar — Mahalliy” yoki

90972 “Inkassoga qabul qilingan (ichki) veksellar — Xorijiy”.

Veksel boʻyicha qisman toʻlov amalga oshirilganda vekselning toʻlanmagan summasi 90963 “Muddatida toʻlanmagan hisob-kitob hujjatlari” hisobvaragʻiga quyidagi buxgalteriya oʻtkazmasi orqali oʻtkaziladi:

Dt 90963 “Muddatida toʻlanmagan hisob-kitob hujjatlari”;

Kt 96321 “Muddatida toʻlanmagan hisob-kitob hujjatlari boʻyicha kontr-hisobvaraq”.

115. Veksel boʻyicha bankda oʻz hisobvaragʻiga ega boʻlmagan toʻlovchilar yoki vakil-banklardan toʻlovni olish uchun veksellar inkassoga joʻnatilganda, ularning nominal qiymatiga quyidagi buxgalteriya oʻtkazmasi amalga oshiriladi:

Dt 90979 “Inkassoga joʻnatilgan (tashqi) veksellar — Mahalliy” yoki

90986 “Inkassoga joʻnatilgan veksellar — xorijiy”;

Kt 96330 “Inkassoga joʻnatilgan (tashqi) veksellar boʻyicha kontr-hisobvaraq”.

116. Veksel toʻlovchisi tomonidan veksel boʻyicha toʻlov amalga oshirilgandan soʻng quyidagi buxgalteriya oʻtkazmasi amalga oshiriladi:

Dt 96330 “Inkassoga joʻnatilgan (tashqi) veksellar boʻyicha kontr-hisobvaraq”;

Kt 90979 “Inkassoga joʻnatilgan (tashqi) veksellar — Mahalliy” yoki

Kt 90986 — “Inkassoga joʻnatilgan veksellar — xorijiy”.

117. Banklar qimmatli qogʻozlar bilan bogʻliq inkasso operatsiyalaridan daromadlar va xarajatlar koʻrishi mumkin. Bu holda, daromadlar 45257 “Mijozlarga inkasso operatsiyalari boʻyicha koʻrsatilgan xizmatlar uchun olingan daromadlar” hisobvaragʻida va xarajatlar 55158 “Inkasso operatsiyalarini amalga oshirish boʻyicha va vositachilik xarajatlari” hisobvaraqlarida hisobga olinadi.

118. Qimmatli qogʻozlarni sotib olish uchun mijozlar tomonidan oʻtkazilgan pul mablagʻlari hamda vositachilik va topshiriq shartnomalari boʻyicha mijozlarning qimmatli qogʻozlarini sotishdan olingan pul mablagʻlarining hisobi 22608 “Mijozlarning qimmatli qogʻozlar bilan boʻladigan operatsiyalar boʻyicha mablagʻlari” balans hisobvaragʻining “Qimmatli qogʻozlar bilan brokerlik operatsiyalari boʻyicha mijozlar mablagʻlari” alohida hisobvaragʻida yuritiladi.

119. Sotish uchun yoki mijozning topshirigʻiga asosan sotib olingan qimmatli qogʻozlar 93616 “Davlatning shartli tarzda saqlanayotgan qimmatli qogʻozlari” va 93623 “Shartli tarzda saqlanayotgan xususiy qimmatli qogʻozlar/tijorat hujjatlari” balansdan tashqari hisobvaraqlarida nominal qiymat boʻyicha hisobga olinadi:

Dt 93616 “Davlatning shartli tarzda saqlanayotgan qimmatli qogʻozlari” yoki

Dt 93623 “Shartli tarzda saqlanayotgan xususiy qimmatli qogʻozlar/tijorat hujjatlari”;

Kt 96379 “Saqlanayotgan qimmatli qogʻozlar va boshqa qimmatbaho buyumlar boʻyicha kontr-hisobvaraq”.

120. Mijozlarning topshirigʻiga koʻra sotish uchun olingan qimmatli qogʻozlar sotilmaganda, ular mijozlarga qaytarilganda, shuningdek mijozlarga ularning topshirigʻi boʻyicha sotib olingan qimmatli qogʻozlarni topshirishda qimmatli qogʻozlarning nominal qiymatiga quyidagi buxgalteriya oʻtkazmasi amalga oshiriladi:

Dt 96379 “Saqlanayotgan qimmatli qogʻozlar va boshqa qimmatbaho buyumlar boʻyicha kontr-hisobvaraq”;

Kt 93616 “Davlatning shartli tarzda saqlanayotgan qimmatli qogʻozlari” yoki

Kt 93623 “Shartli tarzda saqlanayotgan xususiy qimmatli qogʻozlar/tijorat hujjatlari”.

121. Banklar tomonidan vositachilik operatsiyalarini bajarishdan olingan daromadlar 45209 “Qimmatli qogʻozlar bilan amalga oshirilgan investitsiyaviy vositachilik operatsiyalari boʻyicha daromadlar” balans hisobvaragʻining kreditida hisobga olinadi.

122. Qimmatli qogʻozlar emitentdan joylashtirish uchun olinganda, quyidagi buxgalteriya oʻtkazmasi amalga oshiriladi:

Dt 93616 “Davlatning shartli tarzda saqlanayotgan qimmatli qogʻozlari” yoki

Dt 93623 “Shartli tarzda saqlanayotgan xususiy qimmatli qogʻozlar/tijorat hujjatlari”;

Kt 96379 “Saqlanayotgan qimmatli qogʻozlar va boshqa qimmatbaho buyumlar boʻyicha kontr-hisobvaraq”.

123. Emitentning qimmatli qogʻozlarini joylashtirishdan olingan pul mablagʻlarining hisobi 22608 “Mijozlarning qimmatli qogʻozlar bilan boʻladigan operatsiyalar boʻyicha mablagʻlari” balans hisobvaragʻining “Qimmatli qogʻozlarning chiqarilishiga xizmat koʻrsatish bilan bogʻliq emitentlar mablagʻlari” alohida shaxsiy hisobvaragʻida hisobga olinadi.

124. Qimmatli qogʻozlarni ularning birinchi egalariga joylashtirishda, shuningdek joylashtirilmagan qimmatli qogʻozlarni emitentga qaytarishda qimmatli qogʻozlarning nominal qiymati boʻyicha quyidagi buxgalteriya oʻtkazmasi amalga oshiriladi:

Dt 96379 “Saqlanayotgan qimmatli qogʻozlar va boshqa qimmatbaho buyumlar boʻyicha kontr-hisobvaraq”;

Kt 93616 “Davlatning shartli tarzda saqlanayotgan qimmatli qogʻozlari” yoki

Kt 93623 “Shartli tarzda saqlanayotgan xususiy qimmatli qogʻozlar/tijorat hujjatlari”.

125. Bank qimmatli qogʻozlarni emitentning topshirigʻiga asosan emitentning mablagʻlari hisobiga soʻndiradi. Emitentdan olingan mablagʻlar 22608 “Mijozlarning qimmatli qogʻozlar bilan boʻladigan operatsiyalar boʻyicha mablagʻlari” balans hisobvaragʻining “Qimmatli qogʻozlarni chiqarish boʻyicha emitentlarning mablagʻlari” alohida shaxsiy hisobvaragʻida hisobga olinadi. Emitentning qimmatli qogʻozlari soʻndirilganda, soʻndirish summasiga quyidagi buxgalteriya oʻtkazmasi amalga oshiriladi.

Dt 22608 “Mijozlarning qimmatli qogʻozlar bilan boʻladigan operatsiyalar boʻyicha mablagʻlari”;

Kt Kassa hisobvaragʻi yoki bankning vakillik hisobvaragʻi yoxud mijozning hisobvaragʻi.

Bir vaqtning oʻzida soʻndirilgan qimmatli qogʻozlarning blankalari balansdan tashqari hisobvaraqlariga 1 soʻm shartli bahoda quyidagi buxgalteriya oʻtkazmalari orqali kirim qilinadi:

Dt 90303 “Davlatning qimmatli qogʻozlari blankalari”;

Kt 96305 “Davlatning qimmatli qogʻozlari blankalari boʻyicha kontr-hisobvaraq” yoki

Dt 90317 “Boshqa tashkilot va muassasalarning qimmatli qogʻozlari blankalari”;

Kt 96315 “Boshqa tashkilot va muassasalarning qimmatli qogʻozlari blankalari boʻyicha kontr-hisobvaraq”.

126. Emitentning topshirigʻiga koʻra soʻndirilgan qimmatli qogʻozlarning blankalarini emitentga oʻtkazishda yoki bekor qilishda 1 soʻm shartli bahoda quyidagi buxgalteriya oʻtkazmasi amalga oshiriladi:

Dt 96305 “Davlatning qimmatli qogʻozlari blankalari boʻyicha kontr-hisobvaraq”;

Kt 90303 “Davlatning qimmatli qogʻozlari blankalari” yoki

Dt 96315 “Boshqa tashkilot va muassasalarning qimmatli qogʻozlari blankalari boʻyicha kontr-hisobvaraq”;

Kt 90317 “Boshqa tashkilot va muassasalarning qimmatli qogʻozlari blankalari”.

127. Anderrayting xizmatlarini amalga oshirishdan olingan daromadlar 45294 “Boshqa koʻrsatilgan xizmatlar va vositachilik uchun olingan daromadlar” hisobvaragʻining “Qimmatli qogʻozlarning chiqarilishiga xizmat koʻrsatish boʻyicha bank operatsiyalaridan olingan daromadlar” alohida shaxsiy hisobvaragʻida hisobga olinadi.

128. Mijozlardan qimmatli qogʻozlar saqlash uchun qabul qilinganda nominal qiymati boʻyicha quyidagi buxgalteriya oʻtkazmasi amalga oshiriladi:

Dt 93616 “Davlatning shartli tarzda saqlanayotgan qimmatli qogʻozlari” yoki

Dt 93623 “Shartli tarzda saqlanayotgan xususiy qimmatli qogʻozlar/tijorat hujjatlari”;

Kt 96379 “Saqlanayotgan qimmatli qogʻozlar va boshqa qimmatbaho buyumlar boʻyicha kontr-hisobvaraq”.

129. Qimmatli qogʻozlar saqlashdan chiqarilib mijozga qaytarilganda, nominal qiymat boʻyicha quyidagi buxgalteriya oʻtkazmasi amalga oshiriladi:

Dt 96379 “Saqlanayotgan qimmatli qogʻozlar va boshqa qimmatbaho buyumlar boʻyicha kontr-hisobvaraq”;

Kt 93616 “Davlatning shartli tarzda saqlanayotgan qimmatli qogʻozlari” yoki

Kt 93623 “Shartli tarzda saqlanayotgan xususiy qimmatli qogʻozlar/tijorat hujjatlari”.

130. Saqlash operatsiyalarini amalga oshirishdan olingan daromadlar 45294 “Boshqa koʻrsatilgan xizmatlar va vositachilik uchun olingan daromadlar” balans hisobvaragʻining “Bankning qimmatli qogʻozlarni saqlash boʻyicha bajargan operatsiyalaridan olingan daromadlar” alohida shaxsiy hisobvaragʻining kreditida hisobga olinadi.

131. REPO bitimlari boʻyicha sotilgan qimmatli qogʻozlar 22300 “REPO bitimlari boʻyicha sotilgan qimmatli qogʻozlar” balans hisobvaragʻining tegishli hisobvaragʻida hisobga olinadi. Qayta sotib olish sharti bilan qimmatli qogʻozlarning oldi-sotdi bitimlari toʻgʻrisidagi kelishuvning birinchi qismini bajarishda qimmatli qogʻozlarni sotuvchi bank tomonidan bitimning birinchi qismi boʻyicha qimmatli qogʻozlarni sotish summasida quyidagi buxgalteriya oʻtkazmalari amalga oshiriladi:

Dt Bankning vakillik hisobvaragʻi yoki mijozning hisobvaragʻi;

Kt 22300 “REPO bitimlari boʻyicha sotilgan qimmatli qogʻozlar”.

Bir vaqtning oʻzida balansdan tashqari hisobvaraqlar boʻyicha:

Dt 92802 “Qimmatli qogʻozlarni sotib olish boʻyicha muddatli bitimlar”;

Kt 96374 “Qimmatli qogʻozlarni sotib olish boʻyicha muddatli bitimlar kontr-hisobvaragʻi”.

92802 “Qimmatli qogʻozlarni sotib olish boʻyicha muddatli bitimlar” hisobvaragʻida qimmatli qogʻozlar REPO operatsiyasining birinchi qismiga muvofiq, qimmatli qogʻozlarning sotilish sanasidan boshlab, bank tomonidan REPO operatsiyasining ikkinchi qismiga muvofiq, qimmatli qogʻozlarni sotib olish muddatigacha hisobga olinadi.

132. REPO operatsiyasining ikkinchi qismi boʻyicha qimmatli qogʻozlarni qayta sotib olish bahosi hamda REPO operatsiyasining birinchi qismi boʻyicha qimmatli qogʻozlarni sotish bahosi oʻrtasidagi farq oʻz mohiyatiga koʻra olingan pul mablagʻlari uchun toʻlov hisoblanadi. Koʻrsatilgan farq amortizatsiya qilinadi va sotuvchi bank tomonidan har oyda qayta sotib olish sharti bilan qimmatli qogʻozlar oldi-sotdi bitimi toʻgʻrisidagi kelishuvning amal qilish muddati davomida foizli xarajatlar hisobvaragʻiga olib boriladi:

Dt 54300 “Qimmatli qogʻozlar bilan amalga oshirilgan REPO bitimlari boʻyicha foizli xarajatlar”;

Kt 22300 “REPO bitimlari boʻyicha sotilgan qimmatli qogʻozlar”.

133. Agar REPO kelishuvning birinchi qismi boʻyicha REPO summasi foiz (kupon) daromadlari miqdorida kamayishi koʻzda tutilgan boʻlsa, u holda REPO summasi dastlabki sotib oluvchi tomonidan olingan foiz (kupon) daromadlari miqdorida kamayadi va quyidagi buxgalteriya oʻtkazmasi amalga oshiriladi:

Dt 22300 “REPO bitimlari boʻyicha sotilgan qimmatli qogʻozlar”;

Kt REPO bitimining obyekti boʻlgan qimmatli qogʻozlar boʻyicha olinishi lozim boʻlgan foizlarning tegishli hisobvaragʻi.

134. Qayta sotib olish sharti bilan qimmatli qogʻozlar oldi-sotdi bitimlari toʻgʻrisidagi kelishuvning ikkinchi qismini bajarishda bank tomonidan kelishuvning ikkinchi qismi boʻyicha qayta sotib olingan qimmatli qogʻozlar summasiga quyidagi buxgalteriya oʻtkazmasi amalga oshiriladi:

Dt 22300 “REPO bitimlari boʻyicha sotilgan qimmatli qogʻozlar”;

Kt Bankning vakillik hisobvaragʻi yoki mijozning hisobvaragʻi.

Bir vaqtning oʻzida balansdan tashqari hisobvaraqlarda kelishuvning ikkinchi qismi boʻyicha qayta sotib olingan qimmatli qogʻozlar qiymatida quyidagi buxgalteriya oʻtkazmasi amalga oshiriladi:

Dt 96374 “Qimmatli qogʻozlarni sotib olish boʻyicha muddatli bitimlar kontr-hisobvaragʻi”,

Kt 92802 “Qimmatli qogʻozlarni sotib olish boʻyicha muddatli bitimlar”.

135. Qayta sotib olish sharti bilan qimmatli qogʻozlar oldi-sotdi bitimlari toʻgʻrisidagi kelishuvning ikkinchi qismi bajarilmagan hamda qimmatli qogʻozlar sotib oluvchi portfeliga oʻtkazilgan taqdirda, sotuvchi bank quyidagi buxgalteriya oʻtkazmasini amalga oshiradi:

Dt 22300 “REPO bitimlari boʻyicha sotilgan qimmatli qogʻozlar” — bitimning ikkinchi qismi boʻyicha qimmatli qogʻozni qayta sotib olish summasiga;

Kt 10700 “Foyda yoki zarar orqali haqqoniy qiymatda baholanadigan qimmatli qogʻozlar”, 10800 “Boshqa umumlashgan daromad orqali haqqoniy qiymatda baholanadigan qimmatli qogʻozlarga qilingan investitsiyalar”, 15900 “Amortizatsiyalangan qiymati boʻyicha baholanadigan qarz qimmatli qogʻozlarga qilingan investitsiyalar”.

Kelishuvning ikkinchi qismi boʻyicha qimmatli qogʻozlarni sotib olish bahosi va uning balans qiymati oʻrtasidagi farq tegishli foyda yoki zarar hisobvaragʻida aks ettiriladi.

Bir vaqtning oʻzida balansdan tashqari hisobvaraqlarda quyidagi buxgalteriya oʻtkazmasi amalga oshiriladi:

Dt 96374 “Qimmatli qogʻozlarni sotib olish boʻyicha muddatli bitimlar kontr-hisobvaragʻi”;

Kt 92802 “Qimmatli qogʻozlarni sotib olish boʻyicha muddatli bitimlar”.

136. Qayta sotib olish sharti bilan qimmatli qogʻozlar oldi-sotdi bitimlari toʻgʻrisidagi kelishuvning birinchi qismini bajarishda, qimmatli qogʻozlarni sotib oluvchi bank kelishuvning ikkinchi qismi boʻyicha qimmatli qogʻozlarning sotib olish summasiga quyidagi buxgalteriya oʻtkazmasini bajaradi:

Dt 11800 “REPO bitimlari boʻyicha sotib olingan qimmatli qogʻozlar”;

Kt Bankning vakillik hisobvaragʻi yoki mijozning hisobvaragʻi.

Bir vaqtning oʻzida bank tomonidan sotib olingan va qayta sotib olish sharti bilan qimmatli qogʻozlar oldi-sotdi bitimlari toʻgʻrisidagi kelishuvning ikkinchi qismini bajarishda bank sotishi lozim boʻlgan qimmatli qogʻozlar qiymatiga balansdan tashqari hisobvaraqlarida quyidagi buxgalteriya oʻtkazmasini amalga oshiradi:

Dt 92806 “Qimmatli qogʻozlarni sotish boʻyicha muddatli bitimlar”;

Kt 96376 “Qimmatli qogʻozlarni sotish boʻyicha muddatli bitimlar kontr-hisobvaragʻi”.

92806 “Qimmatli qogʻozlarni sotish boʻyicha muddatli bitimlar” hisobvaragʻida qimmatli qogʻozlar REPO operatsiyasining birinchi qismiga muvofiq qimmatli qogʻozlarni sotib olish sanasidan boshlab bank tomonidan REPO operatsiyasining ikkinchi qismiga muvofiq qimmatli qogʻozlarni sotish muddatigacha hisobga olinadi.

137. Qayta sotib olish sharti bilan qimmatli qogʻozlar oldi-sotdi bitimlari toʻgʻrisidagi kelishuvning ikkinchi qismi boʻyicha qimmatli qogʻozlarni qayta sotish bahosi va kelishuvning birinchi qismi boʻyicha qimmatli qogʻozlar sotib olish bahosi oʻrtasidagi farq oʻz mohiyatiga koʻra berilgan pul mablagʻlari uchun toʻlov hisoblanadi. Koʻrsatilgan farq amortizatsiya qilinadi va oluvchi bank tomonidan har oyda qayta sotib olish sharti bilan qimmatli qogʻozlar oldi-sotdi bitimi toʻgʻrisidagi kelishuvning amal qilish muddati davomida foizli daromadlar hisobvaragʻida hisobga olinadi:

Dt 11800 “REPO bitimlari boʻyicha sotib olingan qimmatli qogʻozlar”;

Kt 45000 “Qimmatli qogʻozlar bilan amalga oshirilgan REPO bitimlari boʻyicha foizli daromadlar”.

Banklar REPO bitimi boʻyicha kontragentning moliyaviy ahvoli yomonlashgan holda qimmatli qogʻozlarni qayta sotib olishi bankda shubha uygʻotsa, foizli daromad bank balansidan quyidagi buxgalteriya oʻtkazmasi bilan hisobdan chiqarilishi kerak:

Dt 45000 “Qimmatli qogʻozlar bilan amalga oshirilgan REPO bitimlari boʻyicha foizli daromadlar”;

Kt 11800 “REPO bitimlari boʻyicha sotib olingan qimmatli qogʻozlar”.

Hisobdan chiqarilgandan soʻng kelishuvning ikkinchi qismi boʻyicha qimmatli qogʻozlarni qayta sotish bahosi va kelishuvning birinchi qismi boʻyicha qimmatli qogʻozlarni sotib olish bahosi oʻrtasidagi farq amortizatsiyasi balansdan tashqari hisobvaraqlarda hisobga olinadi:

Dt 95411 “Olinishi lozim boʻlgan qimmatli qogʻozlar boʻyicha hisoblangan foizlar”;

Kt 96333 “Olinishi lozim boʻlgan qimmatli qogʻozlar boʻyicha hisoblangan foizlar kontr-hisobvaragʻi”.

Balansdan tashqari hisobvaraqda yuritiladigan hisob REPO kelishuvining ikkinchi qismi bajarilganidan soʻng toʻxtatiladi:

Dt 96333 “Olinishi lozim boʻlgan qimmatli qogʻozlar boʻyicha hisoblangan foizlar kontr-hisobvaragʻi”;

Kt 95411 “Olinishi lozim boʻlgan qimmatli qogʻozlar boʻyicha hisoblangan foizlar”.

138. Balans hisoboti sanasida kelishuvning birinchi qismi boʻyicha sotib olingan qimmatli qogʻozlarning bozor qiymati balans qiymati (11800 “REPO bitimlari boʻyicha sotib olingan qimmatli qogʻozlar” hisobvaragʻida hisobga olingan summa) bilan tenglashtiriladi. Bozor qiymati balans qiymatidan tushib ketsa, bank xarajatlari hisobidan ehtimoliy yoʻqotishlar zaxirasi tashkil etiladi. Bunda, balans qiymati va bozor qiymati oʻrtasidagi farq 56824 “Koʻrilishi mumkin boʻlgan zararlarni baholash — REPO bitimlari” hisobvaragʻining debetida hisobga olinadi:

Dt 56824 “Koʻrilishi mumkin boʻlgan zararlarni baholash — REPO bitimlari”;

Kt 11899 “Koʻrilishi mumkin boʻlgan zararlarni qoplash zaxirasi — REPO bitimlari boʻyicha sotib olingan qimmatli qogʻozlar (kontr-aktiv)”.

Bozor qiymati balans qiymatidan oshib ketsa, zaxira nolga tenglashtiriladi:

Dt 11899 “Koʻrilishi mumkin boʻlgan zararlarni qoplash zaxirasi — REPO bitimlari boʻyicha sotib olingan qimmatli qogʻozlar (kontr-aktiv)”;

Kt 56824 “Koʻrilishi mumkin boʻlgan zararlarni baholash — REPO bitimlari”.

139. Qayta sotib olish sharti bilan qimmatli qogʻozlar oldi-sotdi bitimlari toʻgʻrisidagi kelishuvning ikkinchi qismini bajarishda bank quyidagi buxgalteriya oʻtkazmasini amalga oshiradi:

Dt Bankning vakillik hisobvaragʻi yoki mijozning hisobvaragʻi;

Kt 11800 “REPO bitimlari boʻyicha sotib olingan qimmatli qogʻozlar” — bitimning ikkinchi qismi boʻyicha qimmatli qogʻozni qayta sotib olish summasiga.

Bir vaqtning oʻzida qayta sotib olish sharti bilan qimmatli qogʻozlar oldi-sotdi bitimlari toʻgʻrisidagi kelishuvning ikkinchi qismini bajarishda bank tomonidan sotilgan qimmatli qogʻozlar qiymatiga balansdan tashqari hisobvaragʻi boʻyicha quyidagi buxgalteriya oʻtkazmasi amalga oshiriladi:

Dt 96376 “Qimmatli qogʻozlarni sotish boʻyicha muddatli bitimlar kontr-hisobvaragʻi”;

Kt 92806 “Qimmatli qogʻozlarni sotish boʻyicha muddatli bitimlar”.

140. Bank qayta sotib olish sharti bilan qimmatli qogʻozlar oldi-sotdi bitimlari toʻgʻrisidagi kelishuvning ikkinchi qismini bajarish sanasida 11800 “REPO bitimlari boʻyicha sotib olingan qimmatli qogʻozlar” hisobvaragʻida hisobga olingan qimmatli qogʻozlarning balans qiymati kelishuvning birinchi qismi boʻyicha qimmatli qogʻozlarni sotib olish summasiga teng boʻlishi lozim.

Bu holatda kelishuvning ikkinchi qismi bajarilmagan va qimmatli qogʻozlar sotib oluvchi bank portfeliga oʻtkazilgan taqdirda quyidagi buxgalteriya oʻtkazmasi amalga oshiriladi:

1) qimmatli qogʻozlarning bozor qiymati kelishuvining birinchi qismi boʻyicha qimmatli qogʻozlarni sotib olish summasidan oshib ketsa:

a) ehtimoliy yoʻqotishlar zaxirasi miqdorini toʻgʻrilashga doir buxgalteriya oʻtkazmasi (zarur boʻlsa) amalga oshiriladi;

b) qimmatli qogʻozlarni bank portfeliga oʻtkazish boʻyicha buxgalteriya oʻtkazmasi amalga oshiriladi:

Dt 10700 “Foyda yoki zarar orqali haqqoniy qiymatda baholanadigan qimmatli qogʻozlar” yoki

Dt 10800 “Boshqa umumlashgan daromad orqali haqqoniy qiymatda baholanadigan qimmatli qogʻozlarga qilingan investitsiyalar” yoxud

Dt 15900 “Amortizatsiyalangan qiymati boʻyicha baholanadigan qarz qimmatli qogʻozlarga qilingan investitsiyalar”;

Kt 11800 “REPO bitimlari boʻyicha sotib olingan qimmatli qogʻozlar” — bitimning birinchi qismi boʻyicha qimmatli qogʻozni sotib olish summasiga.

2) qimmatli qogʻozning bozor qiymati kelishuvning birinchi qismi boʻyicha sotib olingan qiymatidan kam boʻlganda:

a) zaxira miqdorini oʻzgartirish boʻyicha buxgalteriya oʻtkazmasi (lozim boʻlganda) amalga oshiriladi;

b) qimmatli qogʻozlarni bank portfeliga oʻtkazish boʻyicha quyidagi buxgalteriya oʻtkazmasi amalga oshiriladi:

Dt 10700 “Foyda yoki zarar orqali haqqoniy qiymatda baholanadigan qimmatli qogʻozlar” yoki

Dt 10800 “Boshqa umumlashgan daromad orqali haqqoniy qiymatda baholanadigan qimmatli qogʻozlarga qilingan investitsiyalar” yoxud

Dt 15900 “Amortizatsiyalangan qiymati boʻyicha baholanadigan qarz qimmatli qogʻozlarga qilingan investitsiyalar” — qimmatli qogʻozni bozor qiymatiga;

Dt 11899 “Koʻrilishi mumkin boʻlgan zararlarni qoplash zaxirasi — REPO bitimlari boʻyicha sotib olingan qimmatli qogʻozlar (kontr-aktiv)” — shakllantirilgan zaxira summasiga;

Kt 11800 “REPO bitimlari boʻyicha sotib olingan qimmatli qogʻozlar” — bitimning birinchi qismi boʻyicha qimmatli qogʻozni sotib olish summasiga.

Bir vaqtning oʻzida balansdan tashqari hisobvaraqda quyidagi buxgalteriya oʻtkazmasi amalga oshiriladi:

Dt 96376 “Qimmatli qogʻozlarni sotish boʻyicha muddatli bitimlar kontr-hisobvaragʻi”;

Kt 92806 “Qimmatli qogʻozlarni sotish boʻyicha muddatli bitimlar”.

141. Bank qayta sotib olish sharti bilan qimmatli qogʻozlar oldi-sotdi bitimlari toʻgʻrisidagi kelishuvning ikkinchi qismini bajarish sanasida 11800 “REPO bitimlari boʻyicha sotib olingan qimmatli qogʻozlar” hisobvaragʻida hisobga olingan qimmatli qogʻozlarning balans qiymati kelishuvning ikkinchi qismi boʻyicha qimmatli qogʻozlar qayta sotuvi summasiga teng boʻlishi lozim.

Kelishuvning ikkinchi qismi bajarilmagan holda bank foizli daromadlarni quyidagi buxgalteriya oʻtkazmasi orqali balansdan chiqarishi shart:

Dt 45000 “Qimmatli qogʻozlar bilan amalga oshirilgan REPO bitimlari boʻyicha foizli daromadlar”;

Kt 11800 “REPO bitimlari boʻyicha sotib olingan qimmatli qogʻozlar”.

142. Bank REPO bitimlarini qimmatli qogʻozlar oldi-sotdi operatsiyalari sifatida hisobga olishi mumkin:

1) qayta sotib olish sharti bilan qimmatli qogʻozlar oldi-sotdi bitimlari toʻgʻrisidagi kelishuvning birinchi qismini bajarishda qimmatli qogʻozlar sotuvchisi boʻlgan bank qimmatli qogʻozlarni sotish boʻyicha tegishli buxgalteriya oʻtkazmasini amalga oshiradi. Bunda sotilgan qimmatli qogʻozlar bank balansidan chiqariladi.

Bir vaqtning oʻzida bank tomonidan sotilgan va qayta sotib olish sharti bilan qimmatli qogʻozlar oldi-sotdi bitimlari toʻgʻrisidagi kelishuvning ikkinchi qismini bajarishda bank sotib olishi lozim boʻlgan qimmatli qogʻozlar qiymatiga balansdan tashqari hisobvaragʻida quyidagi buxgalteriya oʻtkazmasi amalga oshiriladi:

Dt 92802 “Qimmatli qogʻozlarni sotib olish boʻyicha muddatli bitimlar”;

Kt 96374 “Qimmatli qogʻozlarni sotib olish boʻyicha muddatli bitimlar kontr-hisobvaragʻi”.

92802 “Qimmatli qogʻozlarni sotib olish boʻyicha muddatli bitimlar” hisobvaragʻida qimmatli qogʻozlar REPO operatsiyasining birinchi qismiga muvofiq, qimmatli qogʻozlarni sotib olish sanasidan boshlab, bank tomonidan REPO operatsiyasining ikkinchi qismiga muvofiq, qimmatli qogʻozlarni sotish muddatigacha hisobga olinadi.

2) Qayta sotib olish sharti bilan qimmatli qogʻozlar oldi-sotdi bitimlari toʻgʻrisidagi kelishuvning ikkinchi qismini bajarishda bank qimmatli qogʻozlarni sotib olish boʻyicha tegishli buxgalteriya oʻtkazmasini amalga oshiradi.

Bir vaqtning oʻzida qayta sotib olish sharti bilan qimmatli qogʻozlar oldi-sotdi bitimlari toʻgʻrisidagi kelishuvning ikkinchi qismini bajarishda bank tomonidan sotib olingan qimmatli qogʻozlar qiymatiga balansdan tashqari hisobvaraq boʻyicha quyidagi buxgalteriya oʻtkazmasi amalga oshiriladi:

Dt 96374 “Qimmatli qogʻozlarni sotib olish boʻyicha muddatli bitimlar kontr-hisobvaragʻi”;

Kt 92802 “Qimmatli qogʻozlarni sotib olish boʻyicha muddatli bitimlar”.

143. Qayta sotib olish sharti bilan qimmatli qogʻozlar oldi-sotdi bitimlari toʻgʻrisidagi kelishuvning birinchi qismini bajarishda qimmatli qogʻozlar sotib oluvchisi boʻlgan bank qimmatli qogʻozlarni sotish boʻyicha tegishli buxgalteriya oʻtkazmasini amalga oshiradi.

Bir vaqtning oʻzida bank tomonidan sotib olingan va qayta sotib olish sharti bilan qimmatli qogʻozlar oldi-sotdi bitimlari toʻgʻrisidagi kelishuvning ikkinchi qismini bajarishda, bank sotishi lozim boʻlgan qimmatli qogʻozlar qiymatiga balansdan tashqari hisobvaraqda quyidagi buxgalteriya oʻtkazmasi amalga oshiriladi:

Dt 92806 “Qimmatli qogʻozlarni sotish boʻyicha muddatli bitimlar”;

Kt 96376 “Qimmatli qogʻozlarni sotish boʻyicha muddatli bitimlar kontr-hisobvaragʻi”.

92806 “Qimmatli qogʻozlarni sotish boʻyicha muddatli bitimlar” hisobvaragʻida qimmatli qogʻozlar REPO operatsiyasining birinchi qismiga muvofiq, qimmatli qogʻozlarni sotib olish sanasidan boshlab, bank tomonidan REPO operatsiyasining ikkinchi qismiga muvofiq, qimmatli qogʻozlarni sotish muddatigacha hisobga olinadi.

144. Qayta sotib olish sharti bilan qimmatli qogʻozlar oldi-sotdi bitimlari toʻgʻrisidagi kelishuvning ikkinchi qismini bajarishda, bank qimmatli qogʻozlarni sotish boʻyicha tegishli buxgalteriya oʻtkazmasini amalga oshiradi. Bunda, sotilgan qimmatli qogʻozlar bank balansidan chiqariladi.

Bir vaqtning oʻzida qayta sotib olish sharti bilan qimmatli qogʻozlar oldi-sotdi bitimlari toʻgʻrisidagi kelishuvning ikkinchi qismini bajarishda, bank tomonidan sotilgan qimmatli qogʻozlar qiymatiga balansdan tashqari hisobvaragʻi boʻyicha quyidagi buxgalteriya oʻtkazmasi amalga oshiriladi:

Dt 96376 “Qimmatli qogʻozlarni sotish boʻyicha muddatli bitimlar kontr-hisobvaragʻi”;

Kt 92806 “Qimmatli qogʻozlarni sotish boʻyicha muddatli bitimlar”.

Rais M. NURMURATOV

Toshkent sh.,

2023-yil 7-mart,

4/6-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 25.04.2023-y., 10/23/3336-1/0225-son)

lex.uz