UzbekAI

← Qonunlar

📅 2023-yil 28-aprel · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2023 йил 28 апрель · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 28 апреля 2023 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 28 April 2023 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

СХЕМАСИ

СХЕМАСИ

АРИЗА

АРИЗА

Халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг маблағлари ҳисобидан Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган лойиҳалар доирасида сотиб олинадиган ҳамда олиб кириладиган товарларга (хизматларга) қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёзларни қўллаш ва солиққа тортиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг маблағлари ҳисобидан тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар доирасида имтиёзларни қўллаш, шунингдек, ушбу лойиҳалар доирасида қўшилган қиймат солиғини қоплаб бериш учун маблағлар ажратилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-599-сон Қонуни 6-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари бўйича 2020 йил 1 июлга қадар маъқулланган, тўлиқ ёки қисман халқаро молия институтларининг ва хорижий ҳукумат молиявий ташкилотларининг маблағлари (қарзлари, кредитлари) ҳисобидан Ўзбекистон Республикасида амалга ошириладиган лойиҳалар доирасида юридик шахслар томонидан сотиб олинадиган товарларни (хизматларни) реализация қилишга доир айланмага, шунингдек, уларни олиб киришга қўшилган қиймат солиғи ва акциз солиғи солинмаслиги белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг маблағлари ҳисобидан Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган лойиҳалар доирасида сотиб олинадиган ҳамда олиб кириладиган товарларга (хизматларга) қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёзларни қўллаш ва солиққа тортиш тартиби тўғрисида низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг (кейинги ўринларда — ХМИ/ХҲМТ) маблағлари ҳисобидан амалга оширилаётган лойиҳалар доирасида сотиб олинадиган ва олиб кириладиган товарларга (хизматларга) қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёзларни қўллаш;

лойиҳалар доирасида қарз Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланадиган бўлса, товарларни олиб кириш ва товарларни (хизматларни) сотиб олишда қўшилган қиймат солиғини тўлаш;

Давлат бюджетидан қўшилган қиймат солиғини тўлаш учун маблағ ажратилгунга қадар лойиҳани амалга ошириш (мувофиқлаштириш) гуруҳи ёки ижро агентлигига 120 кун муддатга қўшилган қиймат солиғини кечиктириб тўлаш ҳуқуқини бериш;

ХМИ/ХҲМТнинг маблағлари ҳисобидан амалга оширилаётган лойиҳалар доирасида сотиб олинадиган ва олиб кириладиган товарлар (хизматлар) бўйича тўланадиган қўшилган қиймат солиғини қоплаб бериш.

3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги тўлиқ ёки қисман ХМИ/ХҲМТнинг маблағлари ҳисобидан сотиб олинадиган товарлар (хизматлар) бўйича қўшилган қиймат солиғини қоплаш учун ҳар йили Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети параметрларида зарур маблағлар назарда тутилишини таъминласин.

4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитаси тўлиқ ёки қисман ХМИ/ХҲМТнинг маблағлари ҳисобидан Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган лойиҳалар доирасида Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қўшилган қиймат солиғи қоплаб берилишини назарда тутувчи электрон ахборот тизимига бир ой муддатда ўзгартиришлар киритилишини таъминласин.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазири Ш.Д. Кудбиев зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 апрелдаги 167-сон қарорига ИЛОВА

Халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг маблағлари ҳисобидан Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган лойиҳалар доирасида сотиб олинадиган ҳамда олиб кириладиган товарларга (хизматларга) қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёзларни қўллаш ва солиққа тортиш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом тўлиқ ёки қисман халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг (кейинги ўринларда — ХМИ/ХҲМТ) маблағлари ҳисобидан Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган лойиҳалар (кейинги ўринларда — лойиҳа) доирасида юридик шахслар томонидан сотиб олинадиган ва олиб кириладиган товарларга (хизматларга) қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёзларни қўллаш ҳамда солиққа тортиш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

бош пудратчи — лойиҳа доирасида ишларни бажарувчи юридик шахс (Ўзбекистон Республикасининг резиденти ёки норезиденти);

лойиҳани амалга ошириш (мувофиқлаштириш) гуруҳи (кейинги ўринларда — лойиҳа гуруҳи) — белгиланган тартибда лойиҳани амалга оширишни қўллаб-қувватлаш мақсадида лойиҳа ташаббускори томонидан тузиладиган бўлинма (ташкилот);

лойиҳа ташаббускори (буюртмачи) — лойиҳани амалга ошириш бўйича ташаббус билан чиққан давлат органлари, бюджет ташкилотлари ва бошқа юридик шахслар;

лойиҳа қатнашчилари — лойиҳа ташаббускори (буюртмачи), бош пудратчи, субпудратчилар, лойиҳа гуруҳи ва ижро агентлиги;

ижро агентлиги — лойиҳани амалга ошириш учун масъул ташкилот (ташкилотлар).

3. Қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёзларни қўллаш учун божхона расмийлаштирувида божхона органларига ижро агентлигининг лойиҳа қатнашчилари томонидан импорт қилинган товарлар ҲМИ/ҲХМТ маблағларига харид қилинганлиги (ёки харид қилиниши) ҳамда товарларнинг лойиҳада фойдаланиш учун олиб кирилганлиги тўғрисида тасдиқномаси тақдим этилади.

Бунда импорт қилинган товарлардан лойиҳа доирасида фойдаланилмаган тақдирда, қўшилган қиймат солиғи белгиланган тартибда ундириб олинади;

Тўлиқ ёки қисман ҲМИ/ҲХМТ маблағларидан қўшилган қиймат солиғини (кейинги ўринларда — ҚҚС) қоплаш учун фойдаланишга йўл қўйилмайди.

4. «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-599-сон Қонуни 6-моддасида назарда тутилган имтиёзлар:

2020 йил 1 июлга қадар ХМИ/ХҲМТ директорлари кенгаши томонидан маъқулланган лойиҳалар доирасида юридик шахслар (лойиҳа қатнашчилари) томонидан етказиб берувчилардан (хизматларни кўрсатувчилардан) сотиб олинадиган товарларни (хизматларни) реализация қилишга доир айланмага, шунингдек, уларни олиб киришда қўлланилади;

қарз шартномаларида имтиёз мавжуд ёки мавжуд эмаслигидан қатъи назар, тўлиқ ёки қисман ХМИ/ХҲМТ томонидан амалга ошириладиган барча лойиҳаларга татбиқ қилинади;

2020 йил 1 июлга қадар ХМИ/ХҲМТ директорлари кенгаши томонидан маъқулланган лойиҳалар бўйича солиқ имтиёзи ушбу лойиҳаларни амалга ошириш муддати тугагунга қадар амал қилади.

5. 2020 йил 1 июлдан кейин ХМИ/ХҲМТ директорлари кенгаши томонидан маъқулланган лойиҳалар доирасида:

Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети (кейинги ўринларда — Давлат бюджети) маблағлари ҳисобидан қопланадиган лойиҳалар бўлганда, қарз олувчиларга ҚҚСни тўлаш учун Давлат бюджетидан ушбу Низомга 1 ва 2-иловаларда келтирилган схемаларга мувофиқ маблағлар ажратилади. Бунда лойиҳа доирасида сотиб олинган (импорт қилинган) товарлар (хизматлар) қиймати КҚС ҳисобга олинмаган ҳолда ҲМИ/ҲХМТ маблағлари ҳисобидан тўланади;

Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланмайдиган лойиҳалар бўлганда, ҚҚС учун тўловлар қарз олувчиларнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

2-боб. Лойиҳалар доирасида қарздорлик Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланадиган бўлганда, товарларни олиб кириш ва товарлар (хизматлар)ни сотиб олишда қўшилган қиймат солиғини тўлаш тартиби

6. Лойиҳалар доирасида товарларни ўз эҳтиёжлари учун импорт қилишда ҚҚСни тўлаш бўйича мажбурият лойиҳа гуруҳи ёки ижро агентлигида юзага келган тақдирда, ҚҚСни тўлаш учун маблағлар Давлат бюджетидан ажратилади.

Бунда Давлат бюджетидан ҚҚСни тўлаш учун маблағ ажратилгунга қадар лойиҳа гуруҳи ёки ижро агентлигига ҚҚС тўланишини таъминламасдан ҳамда ҚҚСни кечиктириб тўлаш имконияти берилганлиги учун фоизлар ҳисобламасдан 120 кун муддатга қўшилган қиймат солиғини кечиктириб тўлаш ҳуқуқи берилади.

7. Товарларни ўз эҳтиёжлари учун импорт қилишда ҚҚСни тўлашга Давлат бюджетидан маблағлар ажратилиши учун лойиҳа гуруҳи ёки ижро агентлиги ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шаклда ариза тўлдиради.

Бунда ариза божхона юк декларациясининг рақами кўрсатилган ҳолда солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали солиқ органига юборилади.

8. Солиқ органи ариза келиб тушган кундан бошлаб уч иш кунида маълумотларни, шу жумладан, божхона юк декларациясини солиқ ва божхона органлари ўртасидаги ўзаро электрон маълумот алмашиш тизимидан фойдаланган ҳолда текширади.

Текшириш натижасига кўра:

ҚҚСни тўлаш учун Давлат бюджетидан маблағларнинг тўлиқ ёки қисман ажратилиши мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосани (кейинги ўринларда — хулоса) контрагент ҚҚСнинг бюджетга йўналтирганига қараб расмийлаштиради ва электрон шаклда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг электрон ахборот тизими орқали Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасига (кейинги ўринларда — Ғазначилик) юборади;

бош пудратчининг контрагенти унга тўлаб берилган ҚҚС суммасини бюджетга тўламаган тақдирда, солиқ органлари контрагентларнинг ҚҚС қарздорлиги тўғрисида хабарномани солиқ тўловчининг шахсий кабинетига электрон шаклда бир кун ичида бош пудратчига юборади.

9. Ғазначилик солиқ органининг хулосасини олган кундан бошлаб уч иш кунида маблағларни товарларни импорт қилишда ҚҚСни тўлаш учун аризада кўрсатилган банк ҳисобварағига ўтказади.

10. Товарларни (хизматларни) сотиб олишда ушбу товарларни (хизматларни) етказиб берувчилар ёки бош пудратчи лойиҳа гуруҳи ёхуд ижро агентлигига лойиҳа доирасида сотиб олинган товарлар (хизматлар) ҳажмлари тўғрисидаги маълумотларни ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда электрон ҳисобварақ-фактуралар (ёки ўрнини босадиган ҳужжатлар) билан товарлар (хизматлар) етказилгандан сўнг уч кундан кечиктирмай тақдим этади.

Бунда агар биринчи босқичда лойиҳани бошлаш жараёнида лойиҳа гуруҳи ёки ижро агентлигига ёхуд пудрат ташкилотига бўнак маблағлар ажратилган тақдирда, ажратилган маблағларга ҚҚС тўловларини тўлашга маблағ сўраб ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шаклда ҚҚСни тўлаш учун Давлат бюджетидан маблағлар ажратилиши тўғрисида шахсий кабинети орқали солиқ органига ариза юборади.

Бўнак сифатида ҚҚС тўлашга берилган маблағлар бюджетга тўлиқ тўланишига лойиҳа гуруҳи ёки ижро агентлиги жавоб беради. Бўнак сифатида берилган маблағлар тўлиқ бюджетга юборилгандан сўнг лойиҳа гуруҳи ёки ижро агентлиги уларнинг тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (ҳисобварақ-фактуралар) билан маълумотларни солиқ органларига юборади.

11. Лойиҳа гуруҳи ёки ижро агентлиги бош пудратчи ёки товарларни (хизматларни) етказиб берувчилар томонидан ушбу Низомнинг 10-бандига мувофиқ тақдим этилган маълумотларни асослантирилганлигини ўрганиб чиқади ва уч иш кунида солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали солиқ органига ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шаклда ҚҚСни тўлаш учун Давлат бюджетидан маблағларнинг ажратилиши тўғрисида ариза юборади.

Бунда ҚҚСни тўлаш учун Давлат бюджети маблағларининг ажратилиши юзасидан тақдим қилинган маълумотларнинг ҳаққонийлиги учун жавобгарлик лойиҳа гуруҳи ёки ижро агентлиги ҳамда бош пудратчига юкланади.

12. Солиқ органи аризани ушбу Низомнинг 8-бандида кўрсатилган тартибда текширган ҳолда бир иш кунида Ғазначиликка юборади.

Бунда лойиҳа гуруҳи ёки ижро агентлиги ўз маъмурий эҳтиёжлари учун лойиҳа доирасида сотиб олинадиган товарлар бўйича тўланган ҚҚСни қоплаш учун юборилган аризани тақдим қилишда уларнинг ҚҚС солиқ тўловчиси бўлиши талаб қилинмайди.

13. Ғазначилик солиқ органининг хулосасини олган кундан бошлаб уч иш кунида сотиб олинган товарлар (хизматлар) бўйича ҚҚСни тўлаш учун аризада кўрсатилган банк ҳисобварағига маблағларни ўтказиб беради.

3-боб. Якунловчи қоида

14. Ушбу Низом қоидаларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

Халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг маблағлари ҳисобидан Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган лойиҳалар доирасида сотиб олинадиган ҳамда олиб кириладиган товарларга (хизматларга) қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёзларни қўллаш ва солиққа тортиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Тўлиқ ёки қисман халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг маблағлари ҳисобидан Ўзбекистон Республикасида амалга ошириладиган лойиҳалар доирасида қарз Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланадиган лойиҳалар бўлганда, товарларни олиб киришда қўшилган қиймат солиғини тўлаш

Босқич Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Лойиҳани амалга ошириш гуруҳи ёки ижро агентлиги (лойиҳа иштирокчилари билан шартнома тузган) Товарларни ўз эҳтиёжлари учун импорт қилишда қўшилган қиймат солиғини тўлашга Давлат бюджетидан маблағлар ажратилиши учун лойиҳани амалга ошириш гуруҳи ёки ижро агентлиги белгиланган шаклда аризани расмийлаштиради ва солиқ органига шахсий кабинет орқали тақдим қилади. Солиқни тўлаш мажбурияти юзага келганда 2-босқич Солиқ органи Солиқ органи ариза келиб тушган кундан бошлаб маълумотларни, шу жумладан, божхона юк декларациясини солиқ ва божхона органлари ўртасидаги ўзаро электрон маълумот алмашиш тизимидан фойдаланган ҳолда текширади. Уч иш кунида 3-босқич Солиқ органи Текшириш натижаларига кўра аризани Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасига юборади. Текшириш муддати давомида 4-босқич Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси Солиқ органининг хулосасини олган кундан бошлаб маблағларни товарларни импорт қилишда қўшилган қиймат солиғини тўлаш учун аризада кўрсатилган банк ҳисобварағига ўтказади. Уч иш кунида

Халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг маблағлари ҳисобидан Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган лойиҳалар доирасида сотиб олинадиган ҳамда олиб кириладиган товарларга (хизматларга) қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёзларни қўллаш ва солиққа тортиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

Тўлиқ ёки қисман халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг маблағлари ҳисобидан Ўзбекистон Республикасида амалга ошириладиган лойиҳалар доирасида қарз Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланадиган лойиҳалар бўлганда, товарлар (хизматлар)ни сотиб олишда қўшилган қиймат солиғини тўлаш

Босқич Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Лойиҳани амалга ошириш гуруҳи ёки ижро агентлигига товарларни (хизматларни) етказиб берувчилар (шу жумладан, бош пудратчи) Товарларни (хизматларни) сотиб олишда лойиҳани амалга ошириш гуруҳи ёки ижро агентлигига лойиҳа доирасида сотиб олинган товарлар (хизматлар) ҳажмлари тўғрисида маълумотларни қўшилган қиймат солиғини ҳисобга олган ҳолда электрон ҳисобварақ-фактуралар (ёки ўрнини босадиган ҳужжатлар) билан тақдим этади. Ҳисобот ойи якунланганидан кейин уч кундан кечиктирмай 2-босқич Лойиҳани амалга ошириш гуруҳи ёки ижро агентлиги (лойиҳа иштирокчилари билан шартнома тузган) Бош пудратчи ёки товарларни (хизматларни) етказиб берувчилар томонидан тақдим қилинган маълумотлар асослантирилганлигини ўрганиб чиқади ва солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали солиқ органига белгиланган шаклда қўшилган қиймат солиғини тўлаш учун Давлат бюджетидан маблағларнинг ажратилиши тўғрисида аризани юборади. Уч иш кунида 3-босқич Солиқ органи Текшириш натижаларига кўра аризани Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасига юборади. Текшириш муддати давомида 4-босқич Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси Солиқ органининг хулосасини олган кундан бошлаб сотиб олинган товарлар (хизматлар) бўйича ҚҚСни тўлаш учун аризада кўрсатилган банк ҳисобварағига маблағларни ўтказиб беради. Уч иш кунида

Халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг маблағлари ҳисобидан Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган лойиҳалар доирасида сотиб олинадиган ҳамда олиб кириладиган товарларга (хизматларга) қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёзларни қўллаш ва солиққа тортиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА

Тўлиқ ёки қисман халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг маблағлари ҳисобидан Ўзбекистон Республикасида амалга ошириладиган лойиҳалар доирасида қарз Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланадиган лойиҳалар бўлганда, товарларни олиб киришда қўшилган қиймат солиғини тўлаш учун

давр (ой/чорак) сўм Т/р Молиялаштириш учун асос бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжат рақами ва санаси Ташкилот номи Солиқ тўловчининг идентификация рақами Божхона юк декларацияси рақами Қўшилган қиймат солиғи суммаси Божхона қўмитаси ҳисобварағи МФО Банк номи 1. 2. ... Лойиҳани амалга ошириш гуруҳи/ ижро агентлиги раҳбари ______________________________ 202 __ йил « ___» ___________

Халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг маблағлари ҳисобидан Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган лойиҳалар доирасида сотиб олинадиган ҳамда олиб кириладиган товарларга (хизматларга) қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёзларни қўллаш ва солиққа тортиш тартиби тўғрисида низомга 4-ИЛОВА

Тўлиқ ёки қисман ХМИ/ХҲМТ маблағлари ҳисобидан Ўзбекистон Республикасида амалга ошириладиган лойиҳалар доирасида қарз Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланадиган лойиҳалар бўлганда, товарлар (хизматлар)ни сотиб олишда қўшилган қиймат солиғини тўлаш учун

давр (ой/чорак) сўм Т/р Молиялаштириш амалга ошириш асос бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжат рақами ва санаси Ташкилот номи Солиқ тўловчининг идентификация рақами Бажарилган ишлар ҳажми Қўшилган қиймат солиғи суммаси Ташкилотнинг банк ҳисобварағи МФО Банк номи 1. 2. ... Лойиҳани амалга ошириш гуруҳи/ ижро агентлиги раҳбари ______________________________ 202 __ йил « ___» ___________

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2023 йил 28 апрель,

167-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.04.2023 й., 09/23/167/0231-сон; 30.12.2024 й., 07/24/455/1092-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

SXEMASI

SXEMASI

ARIZA

ARIZA

Xalqaro moliya institutlari va xorijiy hukumat moliya tashkilotlarining mablagʻlari hisobidan Oʻzbekiston Respublikasida amalga oshirilayotgan loyihalar doirasida sotib olinadigan hamda olib kiriladigan tovarlarga (xizmatlarga) qoʻshilgan qiymat soligʻi boʻyicha imtiyozlarni qoʻllash va soliqqa tortish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida

Xalqaro moliya institutlari va xorijiy hukumat moliya tashkilotlarining mablagʻlari hisobidan tadbirkorlik subyektlari tomonidan amalga oshirilayotgan loyihalar doirasida imtiyozlarni qoʻllash, shuningdek, ushbu loyihalar doirasida qoʻshilgan qiymat soligʻini qoplab berish uchun mablagʻlar ajratilishini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. “Oʻzbekiston Respublikasining Soliq kodeksiga oʻzgartish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasining 2019-yil 30-dekabrdagi OʻRQ-599-son Qonuni 6-moddasiga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasining xalqaro shartnomalari boʻyicha 2020-yil 1-iyulga qadar maʼqullangan, toʻliq yoki qisman xalqaro moliya institutlarining va xorijiy hukumat moliyaviy tashkilotlarining mablagʻlari (qarzlari, kreditlari) hisobidan Oʻzbekiston Respublikasida amalga oshiriladigan loyihalar doirasida yuridik shaxslar tomonidan sotib olinadigan tovarlarni (xizmatlarni) realizatsiya qilishga doir aylanmaga, shuningdek, ularni olib kirishga qoʻshilgan qiymat soligʻi va aksiz soligʻi solinmasligi belgilanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Xalqaro moliya institutlari va xorijiy hukumat moliya tashkilotlarining mablagʻlari hisobidan Oʻzbekiston Respublikasida amalga oshirilayotgan loyihalar doirasida sotib olinadigan hamda olib kiriladigan tovarlarga (xizmatlarga) qoʻshilgan qiymat soligʻi boʻyicha imtiyozlarni qoʻllash va soliqqa tortish tartibi toʻgʻrisida nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin:

xalqaro moliya institutlari va xorijiy hukumat moliya tashkilotlarining (keyingi oʻrinlarda — XMI/XHMT) mablagʻlari hisobidan amalga oshirilayotgan loyihalar doirasida sotib olinadigan va olib kiriladigan tovarlarga (xizmatlarga) qoʻshilgan qiymat soligʻi boʻyicha imtiyozlarni qoʻllash;

loyihalar doirasida qarz Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan qoplanadigan boʻlsa, tovarlarni olib kirish va tovarlarni (xizmatlarni) sotib olishda qoʻshilgan qiymat soligʻini toʻlash;

Davlat budjetidan qoʻshilgan qiymat soligʻini toʻlash uchun mablagʻ ajratilgunga qadar loyihani amalga oshirish (muvofiqlashtirish) guruhi yoki ijro agentligiga 120 kun muddatga qoʻshilgan qiymat soligʻini kechiktirib toʻlash huquqini berish;

XMI/XHMTning mablagʻlari hisobidan amalga oshirilayotgan loyihalar doirasida sotib olinadigan va olib kiriladigan tovarlar (xizmatlar) boʻyicha toʻlanadigan qoʻshilgan qiymat soligʻini qoplab berish.

3. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi toʻliq yoki qisman XMI/XHMTning mablagʻlari hisobidan sotib olinadigan tovarlar (xizmatlar) boʻyicha qoʻshilgan qiymat soligʻini qoplash uchun har yili Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjeti parametrlarida zarur mablagʻlar nazarda tutilishini taʼminlasin.

4. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Soliq qoʻmitasi toʻliq yoki qisman XMI/XHMTning mablagʻlari hisobidan Oʻzbekiston Respublikasida amalga oshirilayotgan loyihalar doirasida Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan qoʻshilgan qiymat soligʻi qoplab berilishini nazarda tutuvchi elektron axborot tizimiga bir oy muddatda oʻzgartirishlar kiritilishini taʼminlasin.

5. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi iqtisodiyot va moliya vaziri Sh.D. Kudbiyev zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 28-apreldagi 167-son qaroriga ILOVA

Xalqaro moliya institutlari va xorijiy hukumat moliya tashkilotlarining mablagʻlari hisobidan Oʻzbekiston Respublikasida amalga oshirilayotgan loyihalar doirasida sotib olinadigan hamda olib kiriladigan tovarlarga (xizmatlarga) qoʻshilgan qiymat soligʻi boʻyicha imtiyozlarni qoʻllash va soliqqa tortish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom toʻliq yoki qisman xalqaro moliya institutlari va xorijiy hukumat moliya tashkilotlarining (keyingi oʻrinlarda — XMI/XHMT) mablagʻlari hisobidan Oʻzbekiston Respublikasida amalga oshirilayotgan loyihalar (keyingi oʻrinlarda — loyiha) doirasida yuridik shaxslar tomonidan sotib olinadigan va olib kiriladigan tovarlarga (xizmatlarga) qoʻshilgan qiymat soligʻi boʻyicha imtiyozlarni qoʻllash hamda soliqqa tortish tartibini belgilaydi.

2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:

bosh pudratchi — loyiha doirasida ishlarni bajaruvchi yuridik shaxs (Oʻzbekiston Respublikasining rezidenti yoki norezidenti);

loyihani amalga oshirish (muvofiqlashtirish) guruhi (keyingi oʻrinlarda — loyiha guruhi) — belgilangan tartibda loyihani amalga oshirishni qoʻllab-quvvatlash maqsadida loyiha tashabbuskori tomonidan tuziladigan boʻlinma (tashkilot);

loyiha tashabbuskori (buyurtmachi) — loyihani amalga oshirish boʻyicha tashabbus bilan chiqqan davlat organlari, budjet tashkilotlari va boshqa yuridik shaxslar;

loyiha qatnashchilari — loyiha tashabbuskori (buyurtmachi), bosh pudratchi, subpudratchilar, loyiha guruhi va ijro agentligi;

ijro agentligi — loyihani amalga oshirish uchun masʼul tashkilot (tashkilotlar).

3. Qoʻshilgan qiymat soligʻi boʻyicha imtiyozlarni qoʻllash uchun bojxona rasmiylashtiruvida bojxona organlariga ijro agentligining loyiha qatnashchilari tomonidan import qilingan tovarlar HMI/HXMT mablagʻlariga xarid qilinganligi (yoki xarid qilinishi) hamda tovarlarning loyihada foydalanish uchun olib kirilganligi toʻgʻrisida tasdiqnomasi taqdim etiladi.

Bunda import qilingan tovarlardan loyiha doirasida foydalanilmagan taqdirda, qoʻshilgan qiymat soligʻi belgilangan tartibda undirib olinadi;

Toʻliq yoki qisman HMI/HXMT mablagʻlaridan qoʻshilgan qiymat soligʻini (keyingi oʻrinlarda — QQS) qoplash uchun foydalanishga yoʻl qoʻyilmaydi.

4. “Oʻzbekiston Respublikasining Soliq kodeksiga oʻzgartish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasining 2019-yil 30-dekabrdagi OʻRQ-599-son Qonuni 6-moddasida nazarda tutilgan imtiyozlar:

2020-yil 1-iyulga qadar XMI/XHMT direktorlari kengashi tomonidan maʼqullangan loyihalar doirasida yuridik shaxslar (loyiha qatnashchilari) tomonidan yetkazib beruvchilardan (xizmatlarni koʻrsatuvchilardan) sotib olinadigan tovarlarni (xizmatlarni) realizatsiya qilishga doir aylanmaga, shuningdek, ularni olib kirishda qoʻllaniladi;

qarz shartnomalarida imtiyoz mavjud yoki mavjud emasligidan qatʼi nazar, toʻliq yoki qisman XMI/XHMT tomonidan amalga oshiriladigan barcha loyihalarga tatbiq qilinadi;

2020-yil 1-iyulga qadar XMI/XHMT direktorlari kengashi tomonidan maʼqullangan loyihalar boʻyicha soliq imtiyozi ushbu loyihalarni amalga oshirish muddati tugagunga qadar amal qiladi.

5. 2020-yil 1-iyuldan keyin XMI/XHMT direktorlari kengashi tomonidan maʼqullangan loyihalar doirasida:

Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjeti (keyingi oʻrinlarda — Davlat budjeti) mablagʻlari hisobidan qoplanadigan loyihalar boʻlganda, qarz oluvchilarga QQSni toʻlash uchun Davlat budjetidan ushbu Nizomga 1 va 2-ilovalarda keltirilgan sxemalarga muvofiq mablagʻlar ajratiladi. Bunda loyiha doirasida sotib olingan (import qilingan) tovarlar (xizmatlar) qiymati KQS hisobga olinmagan holda HMI/HXMT mablagʻlari hisobidan toʻlanadi;

Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan qoplanmaydigan loyihalar boʻlganda, QQS uchun toʻlovlar qarz oluvchilarning oʻz mablagʻlari hisobidan amalga oshiriladi.

2-bob. Loyihalar doirasida qarzdorlik Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan qoplanadigan boʻlganda, tovarlarni olib kirish va tovarlar (xizmatlar)ni sotib olishda qoʻshilgan qiymat soligʻini toʻlash tartibi

6. Loyihalar doirasida tovarlarni oʻz ehtiyojlari uchun import qilishda QQSni toʻlash boʻyicha majburiyat loyiha guruhi yoki ijro agentligida yuzaga kelgan taqdirda, QQSni toʻlash uchun mablagʻlar Davlat budjetidan ajratiladi.

Bunda Davlat budjetidan QQSni toʻlash uchun mablagʻ ajratilgunga qadar loyiha guruhi yoki ijro agentligiga QQS toʻlanishini taʼminlamasdan hamda QQSni kechiktirib toʻlash imkoniyati berilganligi uchun foizlar hisoblamasdan 120 kun muddatga qoʻshilgan qiymat soligʻini kechiktirib toʻlash huquqi beriladi.

7. Tovarlarni oʻz ehtiyojlari uchun import qilishda QQSni toʻlashga Davlat budjetidan mablagʻlar ajratilishi uchun loyiha guruhi yoki ijro agentligi ushbu Nizomga 3-ilovaga muvofiq shaklda ariza toʻldiradi.

Bunda ariza bojxona yuk deklaratsiyasining raqami koʻrsatilgan holda soliq toʻlovchining shaxsiy kabineti orqali soliq organiga yuboriladi.

8. Soliq organi ariza kelib tushgan kundan boshlab uch ish kunida maʼlumotlarni, shu jumladan, bojxona yuk deklaratsiyasini soliq va bojxona organlari oʻrtasidagi oʻzaro elektron maʼlumot almashish tizimidan foydalangan holda tekshiradi.

Tekshirish natijasiga koʻra:

QQSni toʻlash uchun Davlat budjetidan mablagʻlarning toʻliq yoki qisman ajratilishi maqsadga muvofiqligi toʻgʻrisidagi xulosani (keyingi oʻrinlarda — xulosa) kontragent QQSning budjetga yoʻnaltirganiga qarab rasmiylashtiradi va elektron shaklda Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Soliq qoʻmitasining elektron axborot tizimi orqali Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasiga (keyingi oʻrinlarda — Gʻaznachilik) yuboradi;

bosh pudratchining kontragenti unga toʻlab berilgan QQS summasini budjetga toʻlamagan taqdirda, soliq organlari kontragentlarning QQS qarzdorligi toʻgʻrisida xabarnomani soliq toʻlovchining shaxsiy kabinetiga elektron shaklda bir kun ichida bosh pudratchiga yuboradi.

9. Gʻaznachilik soliq organining xulosasini olgan kundan boshlab uch ish kunida mablagʻlarni tovarlarni import qilishda QQSni toʻlash uchun arizada koʻrsatilgan bank hisobvaragʻiga oʻtkazadi.

10. Tovarlarni (xizmatlarni) sotib olishda ushbu tovarlarni (xizmatlarni) yetkazib beruvchilar yoki bosh pudratchi loyiha guruhi yoxud ijro agentligiga loyiha doirasida sotib olingan tovarlar (xizmatlar) hajmlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni QQSni hisobga olgan holda elektron hisobvaraq-fakturalar (yoki oʻrnini bosadigan hujjatlar) bilan tovarlar (xizmatlar) yetkazilgandan soʻng uch kundan kechiktirmay taqdim etadi.

Bunda agar birinchi bosqichda loyihani boshlash jarayonida loyiha guruhi yoki ijro agentligiga yoxud pudrat tashkilotiga boʻnak mablagʻlar ajratilgan taqdirda, ajratilgan mablagʻlarga QQS toʻlovlarini toʻlashga mablagʻ soʻrab ushbu Nizomga 4-ilovaga muvofiq shaklda QQSni toʻlash uchun Davlat budjetidan mablagʻlar ajratilishi toʻgʻrisida shaxsiy kabineti orqali soliq organiga ariza yuboradi.

Boʻnak sifatida QQS toʻlashga berilgan mablagʻlar budjetga toʻliq toʻlanishiga loyiha guruhi yoki ijro agentligi javob beradi. Boʻnak sifatida berilgan mablagʻlar toʻliq budjetga yuborilgandan soʻng loyiha guruhi yoki ijro agentligi ularning toʻlanganligini tasdiqlovchi hujjatlar (hisobvaraq-fakturalar) bilan maʼlumotlarni soliq organlariga yuboradi.

11. Loyiha guruhi yoki ijro agentligi bosh pudratchi yoki tovarlarni (xizmatlarni) yetkazib beruvchilar tomonidan ushbu Nizomning 10-bandiga muvofiq taqdim etilgan maʼlumotlarni asoslantirilganligini oʻrganib chiqadi va uch ish kunida soliq toʻlovchining shaxsiy kabineti orqali soliq organiga ushbu Nizomga 4-ilovaga muvofiq shaklda QQSni toʻlash uchun Davlat budjetidan mablagʻlarning ajratilishi toʻgʻrisida ariza yuboradi.

Bunda QQSni toʻlash uchun Davlat budjeti mablagʻlarining ajratilishi yuzasidan taqdim qilingan maʼlumotlarning haqqoniyligi uchun javobgarlik loyiha guruhi yoki ijro agentligi hamda bosh pudratchiga yuklanadi.

12. Soliq organi arizani ushbu Nizomning 8-bandida koʻrsatilgan tartibda tekshirgan holda bir ish kunida Gʻaznachilikka yuboradi.

Bunda loyiha guruhi yoki ijro agentligi oʻz maʼmuriy ehtiyojlari uchun loyiha doirasida sotib olinadigan tovarlar boʻyicha toʻlangan QQSni qoplash uchun yuborilgan arizani taqdim qilishda ularning QQS soliq toʻlovchisi boʻlishi talab qilinmaydi.

13. Gʻaznachilik soliq organining xulosasini olgan kundan boshlab uch ish kunida sotib olingan tovarlar (xizmatlar) boʻyicha QQSni toʻlash uchun arizada koʻrsatilgan bank hisobvaragʻiga mablagʻlarni oʻtkazib beradi.

3-bob. Yakunlovchi qoida

14. Ushbu Nizom qoidalarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradilar.

Xalqaro moliya institutlari va xorijiy hukumat moliya tashkilotlarining mablagʻlari hisobidan Oʻzbekiston Respublikasida amalga oshirilayotgan loyihalar doirasida sotib olinadigan hamda olib kiriladigan tovarlarga (xizmatlarga) qoʻshilgan qiymat soligʻi boʻyicha imtiyozlarni qoʻllash va soliqqa tortish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Toʻliq yoki qisman xalqaro moliya institutlari va xorijiy hukumat moliya tashkilotlarining mablagʻlari hisobidan Oʻzbekiston Respublikasida amalga oshiriladigan loyihalar doirasida qarz Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan qoplanadigan loyihalar boʻlganda, tovarlarni olib kirishda qoʻshilgan qiymat soligʻini toʻlash

Bosqich Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Loyihani amalga oshirish guruhi yoki ijro agentligi (loyiha ishtirokchilari bilan shartnoma tuzgan) Tovarlarni oʻz ehtiyojlari uchun import qilishda qoʻshilgan qiymat soligʻini toʻlashga Davlat budjetidan mablagʻlar ajratilishi uchun loyihani amalga oshirish guruhi yoki ijro agentligi belgilangan shaklda arizani rasmiylashtiradi va soliq organiga shaxsiy kabinet orqali taqdim qiladi. Soliqni toʻlash majburiyati yuzaga kelganda 2-bosqich Soliq organi Soliq organi ariza kelib tushgan kundan boshlab maʼlumotlarni, shu jumladan, bojxona yuk deklaratsiyasini soliq va bojxona organlari oʻrtasidagi oʻzaro elektron maʼlumot almashish tizimidan foydalangan holda tekshiradi. Uch ish kunida 3-bosqich Soliq organi Tekshirish natijalariga koʻra arizani Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasiga yuboradi. Tekshirish muddati davomida 4-bosqich Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasi Soliq organining xulosasini olgan kundan boshlab mablagʻlarni tovarlarni import qilishda qoʻshilgan qiymat soligʻini toʻlash uchun arizada koʻrsatilgan bank hisobvaragʻiga oʻtkazadi. Uch ish kunida

Xalqaro moliya institutlari va xorijiy hukumat moliya tashkilotlarining mablagʻlari hisobidan Oʻzbekiston Respublikasida amalga oshirilayotgan loyihalar doirasida sotib olinadigan hamda olib kiriladigan tovarlarga (xizmatlarga) qoʻshilgan qiymat soligʻi boʻyicha imtiyozlarni qoʻllash va soliqqa tortish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

Toʻliq yoki qisman xalqaro moliya institutlari va xorijiy hukumat moliya tashkilotlarining mablagʻlari hisobidan Oʻzbekiston Respublikasida amalga oshiriladigan loyihalar doirasida qarz Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan qoplanadigan loyihalar boʻlganda, tovarlar (xizmatlar)ni sotib olishda qoʻshilgan qiymat soligʻini toʻlash

Bosqich Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Loyihani amalga oshirish guruhi yoki ijro agentligiga tovarlarni (xizmatlarni) yetkazib beruvchilar (shu jumladan, bosh pudratchi) Tovarlarni (xizmatlarni) sotib olishda loyihani amalga oshirish guruhi yoki ijro agentligiga loyiha doirasida sotib olingan tovarlar (xizmatlar) hajmlari toʻgʻrisida maʼlumotlarni qoʻshilgan qiymat soligʻini hisobga olgan holda elektron hisobvaraq-fakturalar (yoki oʻrnini bosadigan hujjatlar) bilan taqdim etadi. Hisobot oyi yakunlanganidan keyin uch kundan kechiktirmay 2-bosqich Loyihani amalga oshirish guruhi yoki ijro agentligi (loyiha ishtirokchilari bilan shartnoma tuzgan) Bosh pudratchi yoki tovarlarni (xizmatlarni) yetkazib beruvchilar tomonidan taqdim qilingan maʼlumotlar asoslantirilganligini oʻrganib chiqadi va soliq toʻlovchining shaxsiy kabineti orqali soliq organiga belgilangan shaklda qoʻshilgan qiymat soligʻini toʻlash uchun Davlat budjetidan mablagʻlarning ajratilishi toʻgʻrisida arizani yuboradi. Uch ish kunida 3-bosqich Soliq organi Tekshirish natijalariga koʻra arizani Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasiga yuboradi. Tekshirish muddati davomida 4-bosqich Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasi Soliq organining xulosasini olgan kundan boshlab sotib olingan tovarlar (xizmatlar) boʻyicha QQSni toʻlash uchun arizada koʻrsatilgan bank hisobvaragʻiga mablagʻlarni oʻtkazib beradi. Uch ish kunida

Xalqaro moliya institutlari va xorijiy hukumat moliya tashkilotlarining mablagʻlari hisobidan Oʻzbekiston Respublikasida amalga oshirilayotgan loyihalar doirasida sotib olinadigan hamda olib kiriladigan tovarlarga (xizmatlarga) qoʻshilgan qiymat soligʻi boʻyicha imtiyozlarni qoʻllash va soliqqa tortish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA

Toʻliq yoki qisman xalqaro moliya institutlari va xorijiy hukumat moliya tashkilotlarining mablagʻlari hisobidan Oʻzbekiston Respublikasida amalga oshiriladigan loyihalar doirasida qarz Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan qoplanadigan loyihalar boʻlganda, tovarlarni olib kirishda qoʻshilgan qiymat soligʻini toʻlash uchun

davr (oy/chorak) soʻm T/r Moliyalashtirish uchun asos boʻlgan normativ-huquqiy hujjat raqami va sanasi Tashkilot nomi Soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami Bojxona yuk deklaratsiyasi raqami Qoʻshilgan qiymat soligʻi summasi Bojxona qoʻmitasi hisobvaragʻi MFO Bank nomi 1. 2. ... Loyihani amalga oshirish guruhi/ ijro agentligi rahbari ______________________________ 202 __ yil “ ___” ___________

Xalqaro moliya institutlari va xorijiy hukumat moliya tashkilotlarining mablagʻlari hisobidan Oʻzbekiston Respublikasida amalga oshirilayotgan loyihalar doirasida sotib olinadigan hamda olib kiriladigan tovarlarga (xizmatlarga) qoʻshilgan qiymat soligʻi boʻyicha imtiyozlarni qoʻllash va soliqqa tortish tartibi toʻgʻrisida nizomga 4-ILOVA

Toʻliq yoki qisman XMI/XHMT mablagʻlari hisobidan Oʻzbekiston Respublikasida amalga oshiriladigan loyihalar doirasida qarz Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan qoplanadigan loyihalar boʻlganda, tovarlar (xizmatlar)ni sotib olishda qoʻshilgan qiymat soligʻini toʻlash uchun

davr (oy/chorak) soʻm T/r Moliyalashtirish amalga oshirish asos boʻlgan normativ-huquqiy hujjat raqami va sanasi Tashkilot nomi Soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami Bajarilgan ishlar hajmi Qoʻshilgan qiymat soligʻi summasi Tashkilotning bank hisobvaragʻi MFO Bank nomi 1. 2. ... Loyihani amalga oshirish guruhi/ ijro agentligi rahbari ______________________________ 202 __ yil “ ___” ___________

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2023-yil 28-aprel,

167-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 29.04.2023-y., 09/23/167/0231-son; 30.12.2024-y., 07/24/455/1092-son)

lex.uz