UzbekAI

← Qonunlar

📅 2023-yil 29-aprel · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2023 йил 29 апрель · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 29 апреля 2023 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 29 April 2023 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

ТАШКИЛИЙ-ФУНКЦИОНАЛ ТУЗИЛМАСИ

ФУНКЦИЯЛАРИ

ФУНКЦИЯЛАРИ

РЎЙХАТИ

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизими фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуни ижросини таъминлаш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизимининг таркиби ҳамда фаолият кўрсатиш тартибини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизимининг таркибини, асосий мақсади ва вазифаларини, ташкилий-функционал тузилмасини ҳамда фаолият кўрсатиш тартибини назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизими тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизимининг функционал қуйи тизими доирасидаги аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича функциялари 2-иловага мувофиқ;

Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизимининг ҳудудий қуйи тизими доирасидаги аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича функциялари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлар уч ой муддатда ўз фаолияти хусусиятлари ҳамда аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича юкланган функциялардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизимининг тегишли функционал ва ҳудудий қуйи тизимлари тўғрисидаги низомларни мазкур қарор талаблари асосида ишлаб чиқсин ҳамда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқласин.

3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири А.Х. Қўлдошев зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 апрелдаги 171-сон қарорига 1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизими тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизимининг (кейинги ўринларда — ФВДТ) таркибини, асосий мақсади ва вазифаларини, ташкилий-функционал тузилмасини ҳамда фаолият кўрсатиш тартибини белгилайди.

2. ФВДТнинг таркиби аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида ваколатларга эга бўлган ёки ушбу соҳада мажбуриятлар юкланган республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг таркибий бўлинмалари, кучлари ва воситаларидан иборат.

3. ФВДТ таркибига кирувчи республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси фуқаро муҳофазаси бошлиғи, фавқулодда вазиятлар вазирининг буйруқлари, кўрсатмалари ва ушбу Низом асосида олиб боради.

Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида мазкур Низомда назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.

4. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар ( кейинги ўринларда — фавқулодда вазиятлар) — муайян ҳудудда одамлар қурбон бўлишига, одамларнинг соғлиғига ёки атроф табиий муҳитга зарар етишига, жиддий моддий талафотларга ҳамда одамларнинг ҳаёт фаолияти шароитлари бузилишига олиб келиши мумкин бўлган ёки олиб келган авария, ҳалокат, хавфли табиий ҳодиса, табиий офат ёхуд бошқа офат натижасида, карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалиши натижасида юзага келган вазиятлар;

фавқулодда вазиятларни бартараф этиш — фавқулодда вазиятлар рўй берганда ўтказиладиган ҳамда одамларнинг ҳаётини асраб қолиш ва соғлигини сақлашга, атроф табиий муҳитга етказиладиган зарар ва моддий талафотлар миқдорларини камайтиришга, шунингдек, фавқулодда вазиятлар зоналарининг кенгайишига йўл қўймасликка ҳамда хавфли омиллар таъсирини тугатишга қаратилган қутқарув ишлари ва кечиктириб бўлмайдиган ишлар мажмуи;

фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш — аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича тадбирлар мажмуи, воситалар ҳамда усуллар тизими;

фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш — олдиндан ўтказиладиган ҳамда фавқулодда вазиятлар рўй бериши хавфини имкон қадар камайтиришга, бундай вазиятлар рўй берган тақдирда эса — одамларнинг ҳаётини асраб қолишга ва соғлиғини сақлашга, атроф табиий муҳитга етказиладиган зарар ва моддий талафотлар миқдорларини камайтиришга қаратилган тадбирлар мажмуи;

ФВДТнинг функционал қуйи тизими — аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича белгиланган функцияларни бажарувчи вазирликлар ва идоралар ҳамда бошқа ташкилотларни ўз ичига олган қуйи тизим;

ФВДТнинг ҳудудий қуйи тизими — тегишли ҳудудда аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тадбирларини ташкил этиш ва амалга ошириш бўйича белгиланган функцияларни бажарувчи маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларини ўз ичига олган қуйи тизим;

фуқаро муҳофазаси — ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш пайтида ёки шу ҳаракатлар оқибатида юзага келадиган хавфлардан Ўзбекистон Республикаси аҳолисини, ҳудудларини, моддий ва маданий бойликларини муҳофаза қилиш мақсадида ўтказиладиган тадбирлар давлат тизими.

2-боб. ФВДТнинг асосий мақсади ва вазифалари

5. ФВДТнинг асосий мақсади фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида ваколатларга эга бўлган ёки ушбу соҳада мажбуриятлар юкланган республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлар томонидан тинчлик ва алоҳида даврда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш тадбирлари самарали ташкил этилиши ва амалга оширилишини таъминлашдан иборат.

6. Қуйидагилар ФВДТнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

тинчлик ва алоҳида даврда аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва ижросини таъминлаш;

республика ҳудудида рўй бериши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларни прогноз қилиш, уларнинг ижтимоий-иқтисодий оқибатларини баҳолаш;

аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш юзасидан мақсадли ва илмий-техник дастурларни ҳамда тадбирларни режалаштириш ва амалга ошириш, шунингдек, ушбу соҳа бўйича илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятни ривожлантириш;

ФВДТнинг барча даражадаги бошқарув органлари ва фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ҳамда уларни бартараф этиш учун мўлжалланган кучлар ва воситаларнинг доимий тайёрлигини таъминлаш;

аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасидаги маълумотларни йиғиш, таҳлил қилиш, алмашиш, ахборот тайёрлаш ва бериш;

аҳолини, ФВДТ бошқарув органларининг мансабдор шахсларини, қутқарув хизматлари ва қутқарув тузилмалари, шунингдек, фуқаро муҳофазаси тузилмаларини фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга тайёрлаш;

фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун молиявий ва моддий ресурслар захираларини яратиш;

аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида давлат экспертизаси, назорати ва текширувини амалга ошириш;

фавқулодда вазиятларни бартараф этиш;

хорижий давлатлар ҳудудида рўй берган фавқулодда вазиятлар оқибатида жабрланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ёрдам кўрсатиш, шунингдек уларни ва ҳалок бўлганларни эвакуация қилиш чора-тадбирларини амалга ошириш;

фавқулодда вазиятлардан зарар кўрган аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишга доир тадбирларни амалга ошириш;

аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида фуқароларнинг, шу жумладан, уларни бартараф этишда бевосита қатнашган шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини таъминлаш;

аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида халқаро ҳамкорлик қилиш;

рўй бериши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлардан суғурта қилишнинг мақбул тизимини таъминлаш.

3-боб. ФВДТнинг ташкилий-функционал тузилмаси

7. ФВДТнинг ташкилий-функционал тузилмаси мазкур Низомга иловага мувофиқ белгиланади.

8. ФВДТ ҳудудий ва функционал қуйи тизимлари ҳамда ахборот-бошқарув тузилмасидан иборат бўлиб, республика, маҳаллий ва объект даражаларига эга.

9. ФВДТнинг ҳар бир даражаси қуйидагиларни ўз ичига олади:

ФВДТ бошқарув органлари;

ФВДТ тезкор-бошқарув органлари;

фавқулодда вазиятларни бартараф этиш кучлари ва воситалари;

фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун молиявий ва моддий ресурслар захиралари;

фавқулодда вазиятлар рўй бериши хавфи тўғрисида ёки фавқулодда вазият рўй берганлиги ҳақида хабар бериш ва хабардор қилишнинг автоматлаштирилган тизимлари.

10. ФВДТнинг ҳудудий қуйи тизимлари ўз маъмурий ҳудудлари доирасида аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш учун Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ташкил этилади ҳамда тегишли туманлар ва шаҳарлар миқёсидаги бўғинлардан иборат бўлади.

ФВДТ ҳудудий қуйи тизимларининг вазифалари, уларни ташкил этиш, кучлари ва воситалари таркиби, фаолият кўрсатиш тартиби мазкур Низом, маҳаллий геофизик ва табиий-иқлим шароитларини, хавф даражаси юқори объектларнинг мавжудлигини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқиладиган ушбу қуйи тизимлар тўғрисидаги низомлар билан белгиланади.

Ҳудудий қуйи тизимлар тўғрисидаги низомлар Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (кейинги ўринларда — ФВВ) билан келишган ҳолда тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан, шунингдек, мос равишда ҳудудий Фавқулодда вазиятлар бошқарма (бўлим)лари билан келишган ҳолда туман (шаҳар)лар ҳокимлари томонидан тасдиқланади.

11. ФВДТнинг функционал қуйи тизимлари республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларда аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича белгиланган функцияларни бажариш, шунингдек, идоравий мансуб объектларда уларнинг ишлаб чиқариш фаолияти билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш учун ташкил этилади ҳамда ФВДТ хизматларидан, қуйи тизимларнинг давлат назорати органлари, кучлари ва воситаларидан иборат бўлади.

ФВДТ функционал қуйи тизимларининг вазифалари, уларни ташкил этиш, кучлари ва воситалари таркиби, фаолият кўрсатиш тартиби мазкур Низом, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш бўйича функциялари, хавф даражаси юқори бўлган идоравий мансуб объектлардаги ишлаб чиқариш технологияларининг хусусиятини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқиладиган ушбу қуйи тизимлар тўғрисидаги низомлар билан белгиланади ҳамда ФВВ билан келишган ҳолда тегишли республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари томонидан тасдиқланади, Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ тасдиқланувчи ихтисослашган хизматлар ва авария-қутқарув тузилмалари тўғрисидаги низомлар бундан мустасно.

12. ФВДТнинг ахборот-бошқарув тузилмаси қуйидагиларни ўз ичига олади:

ФВВнинг Фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш ва бошқариш миллий маркази;

ФВДТ ҳудудий ва функционал қуйи тизимларининг ахборот-таҳлил марказлари;

атроф табиий муҳит ва хавф даражаси юқори бўлган объектлар ҳолатини кузатиш ва назорат қилиш органларининг ахборот марказлари;

турғун (стационар) бошқарув пунктлари;

фавқулодда вазиятларни бартараф этиш кучлари ва воситаларини бошқаришнинг ҳаракатдаги пунктлари;

ФВДТнинг ҳудудий ва функционал қуйи тизимларининг навбатчилик-диспетчерлик хизматлари;

алоқа ва ахборот узатиш воситалари, шу жумладан, бошқариш ва ахборот билан таъминлашнинг автоматлаштирилган тизими.

Ахборот-бошқарув тузилмаси қуйидагиларни таъминлаши лозим:

ФВДТнинг ҳудудий ва функционал қуйи тизимларининг ихтисослашган ҳамда лаборатория назорати ва кузатув тизимидаги бўлинмаларидан олинган сейсмологик, геологик, гидрометеорологик хавфли ҳодисалар, қуруқлик (тупроқ, ер ости)нинг ҳолати ўзгариши, атмосфера (ҳаво муҳити) таркиби ва хоссалари ҳамда гидросфера ҳолатининг ўзгариши билан боғлиқ вазиятлар, саноат ва транспортдаги авариялар ва ҳалокатлар, эпидемиялар, эпизоотиялар, эпифитотиялар, радиоактив, кимёвий ва биологик (бактериологик) ҳолат тўғрисидаги маълумотларни тўплаш ва қайта ишлаш (таҳлил қилиш ва сақлаш);

ФВДТнинг бошқарув органлари, кундалик бошқарув органлари, кучлари ҳамда аҳолини фавқулодда вазиятлар хавфи ёки рўй берганлиги, фавқулодда вазиятларнинг юзага келиши ҳолатлари, хусусиятлари, ривожланиш кўламлари ва кечиши, юз бериши мумкин бўлган оқибатлари, фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш тартиби тўғрисида хабардор қилиш ва маълумот (ахборот) бериш;

ФВДТ қуйи тизимлари ва бўғинлари, бошқарув органлари, бошқарув пунктлари, фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун кучлар ўртасида ўзаро ахборот ва маълумот алмашинувини таъминлаш.

Фавқулодда вазиятлар тўғрисидаги ахборотларнинг мезонлари, мазмуни ва турлари, уларни ФВДТ қуйи тизимлари ва бўғинларига, шунингдек, аҳолига етказиш муддатлари ва тартиби Ўзбекистон Республикаси Фуқаро муҳофазаси бошлиғи томонидан тасдиқланган давлат бошқаруви органлари, республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар ўртасида фавқулодда вазиятлар масалалари бўйича кундалик ҳамкорлик қилиш ва хабар бериш йўриқномаси асосида амалга оширилади.

13. ФВДТ бошқарув органлари қуйидагилардан иборат:

республика даражасида — ФВВ марказий аппарати, ФВДТ таркибига кирувчи республика ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлар марказий (бошқарув) аппаратларининг ваколатига аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасидаги вазифаларни ҳал этиш кирадиган бўлинмаларидан;

маҳаллий даражада — Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармалари, туманлар ва шаҳарлар фавқулодда вазиятлар бўлимлари, ташкилотларнинг ваколатига аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасидаги вазифаларни ҳал этиш кирадиган бўлинмаларидан;

объект даражасида — объектлар маъмурияти ҳамда уларнинг ваколатига аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасидаги вазифаларни бажариш кирадиган таркибий бўлинмалари (хизматлари, шубалари ёки махсус тайинланган мансабдор шахслари).

ФВДТ, унинг қуйи тизимлари ва бўғинларининг фаолиятини ташкил этиш, аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича уларга белгиланган вазифалар ўз вақтида ва самарали бажарилишини таъминлаш тегишли ФВДТ бошқарув органларига юкланади.

14. ФВДТ тезкор-бошқарув органлари — ФВДТ функционал ва ҳудудий қуйи тизимлари ҳамда уларнинг бўғинларидаги тезкор бошқарувни амалга оширувчи бўлинмалардир, улар қуйидагиларни ўз ичига олади:

республика даражасида — ФВВнинг Фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш ва бошқариш миллий маркази, ФВДТ таркибига кирувчи республика ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлар марказий (бошқарув) аппаратларининг навбатчилик-диспетчерлик хизматлари;

маҳаллий даражада — Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар фавқулодда вазиятлар бошқармаларининг тезкор-бошқарув марказлари, шаҳарлар ва туманлар фавқулодда вазиятлар бўлимларининг тезкор-бошқарув гуруҳлари, ташкилотларнинг навбатчилик-диспетчерлик хизматлари;

объектлар даражасида — объектларнинг навбатчилик-диспетчерлик хизматлари;

тегишли равишда ҳар бир даражадаги ФВДТ бошқарув органларининг фавқулодда вазиятларни бартараф қилиш кучлари ҳамда воситаларини бошқариш стационар ва ҳаракатдаги пунктлари.

ФВДТ тезкор-бошқарув органлари тегишли бошқарув органининг доимий жойлашув пунктларида, фавқулодда вазиятлар рўй берганда эса — фавқулодда вазиятларни бартараф қилиш кучлари ва воситаларини бошқариш стационар ва ҳаракатдаги пунктларида ташкил этилади. Улар олдиндан тегишли хабар бериш, алоқа, ахборотни қайта ишлаш ва узатишнинг тегишли техник воситалари билан жиҳозланади ҳамда ўзларига юкланган вазифаларни бажаришга доимий тайёр ҳолатда сақланади.

Тезкор-бошқарув органлари фавқулодда вазият рўй бериши хавфи тўғрисида огоҳлантириш маълумотларини ҳамда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича бошқарув қарорларини қабул қилиш бўйича тавсияларнинг ФВДТ бошқарув органларига тезкор тақдим этилишини таъминлайди.

15. Қуйидагилар республика даражасидаги ФВДТ бошқарув органларининг асосий вазифалари ҳисобланади:

фавқулодда вазиятлар шароитларида иқтисодиёт тармоқлари ҳамда ўта муҳим ва хавф даражаси юқори бўлган объектлар фаолияти барқарорлигини оширишга қаратилган ва фавқулодда вазиятлар оқибатларини имкон қадар камайтирувчи чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишга раҳбарлик қилиш;

аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида республика мақсадли ва илмий-техник дастурларини ишлаб чиқишни ташкил этиш ва бажарилишини таъминлаш;

аҳолини фавқулодда вазият рўй бериши хавфи тўғрисида ёки фавқулодда вазият рўй берганлиги ҳақида хабардор қилишнинг автоматлаштирилган тизимини бюджет маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан яратиш ва уни доимий тайёр ҳолатда сақлаш;

бошқариш ва ахборотни узатиш учун умумий фойдаланиладиган телекоммуникациялар, ҳудудий тармоқлардан ва телекоммуникацияларнинг идоравий тармоқларидан, радио, телевидение ва бошқа техник воситалардан марказлаштирилган ҳолда фойдаланишни таъминлаш;

кимёвий, ёниш, портлаш ва бошқа хавф даражаси юқори бўлган объектларда, шу жумладан, сув омборларининг гидротехника иншоотларида уларнинг техник ҳолатини автоматик кузатиш, ёнғин ва бошқа хавфлардан дарак берувчи тизимларни, шунингдек, ушбу объектларда ва уларга ёндош ҳудудларда аҳолига хабар бериш ва маълумот (ахборот) етказишнинг автоматлаштирилган тизимларини лойиҳалаштириш ва яратишни назорат қилиш;

фавқулодда вазиятлар мониторинги, ахборот алмашинуви ва прогноз қилиш ягона тизимида тегишли вазифаларни бажариш;

ФВДТ бошқарув органлари, бошқарув пунктлари, ФВДТ кучлари ва воситаларининг фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга тайёрлигини таъминлаш;

рўй берган фавқулодда вазиятлар, уларнинг ривожланиш кўламлари ва кечиши, бўлиши мумкин бўлган оқибатлари ҳамда фавқулодда вазиятларни бартараф этишга оид қабул қилинаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ахборотларнинг тўпланишини ва алмашинишини ҳамда етказилишини таъминлаш ва назорат қилиш;

қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни, шу жумладан, зарар кўрган аҳолининг ҳаёт шароитларини таъминлаш ишларини, эвакуация ишларини амалга оширишга оид тадбирларнинг бажарилишини таъминлаш;

фавқулодда вазиятларни бартараф этишга жалб қилинадиган ФВДТ функционал қуйи тизимлари кучлари ва воситаларининг ўзаро ҳамкорлигини мувофиқлаштириш ва ишларини ташкил этиш;

фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун республика (идоравий) молиявий ва моддий ресурслар захирасини, шунингдек, ФВДТнинг махсус суғурта жамғармасини ташкил этишга ва ундан фойдаланишга раҳбарлик қилиш;

фавқулодда вазиятлардан зарар кўрган аҳолини ижтимоий муҳофаза қилишга доир тадбирларни амалга оширишни ташкил этиш;

идоравий мансуб объектларнинг раҳбарлари таркиби ва кучлари, шунингдек, ходимларини фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишини ва фуқаро муҳофазаси соҳасида тайёрлашни мувофиқлаштириш;

ишлаб чиқариш ва технологиялар хавфсизлиги, шунингдек, ходимларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилишнинг тармоқ нормалари ва қоидаларини ишлаб чиқишда қатнашиш.

16. Қуйидагилар маҳаллий даражадаги ФВДТ бошқарув органларининг асосий вазифалари ҳисобланади:

фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш, фавқулодда вазиятлар шароитларида хавф даражаси юқори бўлган объектларнинг барқарор ишлаш имкониятини оширишга доир ташкилий ва муҳандислик-техник тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича ҳудудий (вилоят) мақсадли дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

аҳолини фавқулодда вазият рўй бериши хавфи тўғрисида ёки фавқулодда вазият рўй берганлиги ҳақида хабардор қилишнинг автоматлаштирилган тизимининг маҳаллий даражасини ташкил этиш ва доимий тайёр ҳолатда сақлаш;

бошқариш ва ахборотни узатиш учун умумий фойдаланиладиган телекоммуникациялар ҳудудий тармоқларидан ва телекоммуникацияларнинг идоравий тармоқларидан, радио, телевидение ва бошқа техник воситалардан марказлаштирилган ҳолда фойдаланилишини таъминлаш;

ФВДТнинг манфаатдор функционал қуйи тизимлари билан биргаликда кимёвий, ёниш, портлаш ва бошқа хавф даражаси юқори бўлган объектларда, шу жумладан, сув омборларининг гидротехника иншоотларида уларнинг техник ҳолатини автоматик кузатиш, ёнғин ва бошқа хавфлардан дарак берувчи тизимларни, шунингдек, ушбу объектларда ва уларга ёндош ҳудудларда аҳолини фавқулодда вазият рўй бериши хавфи тўғрисида ёки фавқулодда вазият рўй берганлиги ҳақида хабардор қилишнинг автоматлаштирилган тизимининг локал даражасини яратиш ва уларнинг доимий шайлигини таъминлаш;

фавқулодда вазиятларга олиб келувчи хавфли табиий, техноген ва экологик жараёнларнинг ривожланиш эҳтимолини, хусусиятлари ҳамда кўламини, шунингдек, рўй бериши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларни прогноз қилиш;

ФВДТ бошқарув органлари, бошқарув пунктлари, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш бўйича ҳаракатларга кучлар ва воситаларнинг доимий тайёрлигини таъминлаш;

рўй берган фавқулодда вазиятлар, уларнинг ривожланиш кўламлари ва кечиши, келтириб чиқариши мумкин бўлган оқибатлари, уларни бартараф этишга доир кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ахборотларни тўплаш, алмашиш ва улар тўғрисида ўз вақтида хабар қилиш;

ФВДТ ҳудудий қуйи тизимлари кучлари ва воситаларининг, шунингдек, кўнгилли тузилмалар, қутқарув хизматлари ва қутқарув тузилмаларининг фавқулодда вазиятлар чоғида қутқарув ишларини ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни амалга оширишига раҳбарлик қилиш ва ҳаракатларининг уйғунлигини таъминлаш, волонтёрлар ҳамда меҳнатга лаёқатли аҳолини ушбу ишларга жалб қилишни ташкил этиш;

аҳолини эвакуация қилиш (вақтинча олиб чиқиш)ни, эвакуация қилинган аҳолини жойлаштиришни, яшаш шароитини таъминлашни ва фавқулодда вазиятлар бартараф этилгач уларнинг доимий яшаш жойларига қайтишини режалаштириш ва амалга ошириш;

хавфли зоналардаги аҳоли пунктларида ва хўжаликларда яшовчиларни хавфсиз жойларга доимий яшаш учун кўчириш ҳамда уларнинг яшаш шароитини ҳар томонлама таъминлаш;

фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун молиявий ва моддий ресурслар захираларини яратиш, улардан самарали фойдаланиш ва уларни қайта тиклашни таъминлаш;

фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш тадбирларини молиялаштириш;

ФВДТ хизматлари ва тузилмаларини, қутқарув тузилмалари ва қутқарув хизматларини белгиланган тартибда ташкил этиш;

фавқулодда вазиятлардан зарар кўрган аҳолини ижтимоий муҳофаза қилишга доир тадбирларни амалга ошириш;

фуқароларни, уларнинг уй-жойи ва мол-мулкини мақсадли суғурта қилишни ташкил этиш ҳамда аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан суғурталанган ҳимояси самарадорлигини таъминлаш учун маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва суғурта ташкилотларининг биргаликдаги фаолияти бўйича тадбирларни амалга ошириш;

аҳолини, ФВДТ бошқарув органларининг мансабдор шахсларини, кучлар ва воситаларни фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга ва фуқаро муҳофазаси соҳасида тайёрлашга раҳбарлик қилиш.

17. Қуйидагилар объектлар даражасидаги ФВДТ бошқарув органларининг асосий вазифалари ҳисобланади:

фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш, объектларнинг барқарор ишлаши имкониятини оширишга доир тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишга раҳбарлик қилиш;

техноген авариялар ва бошқа турдаги фавқулодда вазиятларга олиб келиши мумкин бўлган омилларни барвақт аниқлаш, улар рўй берганда оқибатларини прогноз қилиш ҳамда уларни бартараф этиш тадбирларини режалаштириш мақсадида автоматик кузатиш, ёнғин ва бошқа хавфлардан дарак берувчи ва назорат тизимларини кенг жорий этиш, кунлик мониторинг ва кузатув ишларини назорат қилиш;

объектларда ва уларга ёндош ҳудудларда аҳолига хабар бериш ва маълумот (ахборот) етказишнинг автоматлаштирилган тизимининг локал ва объект даражаларини яратиш ишларини ташкил этиш;

ФВДТ бошқарув органларининг, объектлар кучлари ва воситаларининг фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга тайёрлигини таъминлаш;

ахборот тўплашни таъминлаш ва назорат қилиш, юзага келган фавқулодда вазият, унинг ривожланиш кўламлари ва кечиши, келтириб чиқариши мумкин бўлган оқибатлари, фавқулодда вазиятни бартараф этиш учун кўрилаётган чора-тадбирлар ва зарур ёрдам тўғрисида юқори органларга маълумот бериш;

қутқарув хизматлари, қутқарув ва фуқаро муҳофазаси тузилмаларини белгиланган тартибда ташкил этиш;

фавқулодда вазиятларни бартараф этиш тадбирлари бажарилишини, объектнинг зарар кўрган ходимларини ва объект яқинида яшайдиган аҳолини эвакуация қилиш ва ҳаёт шароитларини таъминлаш;

фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун молиявий ва моддий ресурслар захираларини яратиш, улардан самарали фойдаланиш ва уларни қайта тиклашни таъминлаш;

хавф даражаси юқори бўлган объектлар учун техник ҳужжатлар нусхаларини яратиш ва сақлаш ишларини ташкил этиш;

объектларнинг хавфсизлигини паспортлаштириш ва декларациялаш, табиий ва техноген хавфи юқори бўлган зоналар чегараларини белгилаш.

18. ФВДТнинг кучлари ва воситалари қуйидагилардан иборат бўлади:

фуқаро муҳофазаси қўшинлари;

ФВВга тўғридан-тўғри ҳамда тезкор бўйсунувчи республика ихтисослаштирилган ва қутқарув тузилмалари;

республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларнинг профессионал ихтисослаштирилган бўлинмалари ва тузилмалари, республика, маҳаллий ва объектлар даражасида ФВДТ ҳудудий ва функционал қуйи тизимларининг хизматлари, қутқарув хизматлари, қутқарув ва фуқаро муҳофазаси тузилмалари.

ФВДТ кучлари ва воситалари белгиланган вазифаларни Ўзбекистон Қизил Ярим ой жамиятининг кўнгиллилар отрядлари (командалари, гуруҳлари), фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳузуридаги «Маҳалла фуқаро муҳофазаси» йиғма гуруҳлари, «Ватанпарвар» мудофаага кўмаклашувчи ташкилоти билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.

19. Фуқаро муҳофазаси қўшинлари ФВВга бўйсунади ҳамда ўз тезкор йўналишларига мувофиқ алоҳида даврда республиканинг муҳим мудофаа ва саноат объектларида фавқулодда вазиятларни тугатишга доир ишларни олиб боради.

Фуқаро муҳофазаси қўшинлари йирик кўламдаги ишлаб чиқариш авариялари, ҳалокатлар, табиий офатлар шароитида қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни амалга ошириш ва махсус приборлар, техникалар, асбоб-ускуналар ва тайёрланган мутахассисларни талаб этувчи фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти — Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Олий Бош Қўмондонининг фармойишига асосан жалб этилиши мумкин.

20. ФВВга тўғридан-тўғри бўйсунувчи қутқарув тузилмалари малакали мутахассислар билан бутланган ва махсус техника, асбоб-ускуналар, аслаҳа-анжомлар ва бошқа қутқариш воситалари билан жиҳозланган, қутқарув ишларини автоном режимда камида 72 соат ичида амалга оширишга мўлжалланган, доимий шай ҳолатдаги қутқарув тузилмаларини ўз ичига олади.

21. ФВВга тезкор бўйсунувчи республика ихтисослаштирилган ва қутқарув тузилмалари Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг Махсус авария-тиклаш бошқармасини, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказини ва унинг филиалларини, Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясининг қидирув-қутқарув ҳаво кемаларини, қидирув ва авария-қутқарув хизматлари ва тузилмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда ҳудудий транспорт бошқармалари томонидан жалб қилинадиган автотранспорт воситалари ва ташкил этиладиган автосанитар колонналари, шунингдек, фавқулодда вазиятларни тугатишга, ФВДТ кучлари ҳаракати ва тадбирларини таъминлашга мўлжалланган ФВДТ функционал қуйи тизимларининг бошқа таркибий бўлинмаларини ўз ичига олади.

Тезкор бўйсунадиган тузилмаларнинг вазифалари, тайёрланиш муддатлари, уларни жалб этиш тартиби ушбу тузилмаларнинг ФВВ билан келишилган ҳаракат режаларида ҳамда ФВДТ тегишли функционал қуйи тизимлари билан тузилган шартномаларда белгиланади.

22. Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларнинг ҳарбийлаштирилган ва профессионал авария-қутқарув, авария-тиклаш ва бошқа ихтисослаштирилган бўлинмалари идоравий мансуб объектларда ишлаб чиқариш-технология авариялари ва ҳалокатлар билан боғлиқ фавқулодда вазиятларни бартараф этиш, шунингдек, эпидемиялар, эпизоотиялар ва эпифитотиялар юзага келганда махсус вазифаларни ҳал этиш учун мўлжалланган.

Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларнинг ёнғин, кон, газ-қутқарув, қурилиш, қурилиш-монтаж, тиббиёт ва бошқа ихтисослаштирилган бўлинмалари ва ташкилотлари негизида фавқулодда вазиятларнинг тарқалишини чеклаш ҳамда уларнинг оқибатларини тугатиш бўйича биринчи навбатдаги ишлар учун доимий тайёргарликдаги идоравий тузилмалар тузилиши мумкин.

Доимий тайёргарликдаги идоравий тузилмалар идорадан ташқари авария объектларидаги фавқулодда вазиятларни бартараф этиш ишларига амалдаги харажатлар қопланган ҳолда шартнома асосида жалб этилади.

23. Ҳудудий қуйи тизимлар ва уларнинг бўғинларида аҳолини ва ҳудудларни рўй бериши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, йирик техноген авариялар, ҳалокатлар ва табиий офатлар оқибатларини бартараф этишга доир вазифаларни бажариш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимларининг қарорлари билан геофизик, табиий-иқлим ва бошқа маҳаллий шароитларни ҳисобга олган ҳолда, қурилиш, қурилиш-монтаж, автокорхоналар ва бошқа ташкилотлар негизида маҳаллий давлат органларининг умумий ва махсус вазифаларни бажаришга мўлжалланган ҳудудий тузилмалари ташкил этилади.

24. Хавф даражаси юқори бўлган объектларда ушбу объектлар раҳбарларининг қарорлари билан мавжуд ихтисослаштирилган хизматлар ва бўлинмалар (қурилиш, кимё, тиббий ва бошқалар) негизида бевосита объектларда кечиктириб бўлмайдиган ишларни амалга ошириш учун штатдан ташқари ихтисослаштирилган тузилмалар ташкил этилади.

25. Йирик кўламли фавқулодда вазиятлар юзага келганда, тезкор қутқарув ишларини бажариш ҳамда зарар кўрган аҳолига ёрдам кўрсатиш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига биноан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Миллий гвардиянинг Радиацион, кимёвий, биологик муҳофаза ҳамда махсус авария-тиклаш бошқармаси, муҳандислик-сапёр ва бошқа ҳарбий бўлинмалари, ҳарбий-транспорт авиацияси ҳамда ҳарбий-тиббий хизмат муассасалари жалб этилиши мумкин.

4-боб. ФВДТнинг фаолият кўрсатиши тартиби

26. Прогноз қилинган ёки рўй берган фавқулодда вазиятнинг кўлами ва ҳолатига қараб ФВДТ муайян ҳудудда қуйидаги режимлардан бирида фаолият юритади:

кундалик режим — муайян ҳудудда, объектда фавқулодда вазиятлар рўй бериши хавфи мавжуд бўлмаганда;

юқори тайёргарлик режими — фавқулодда вазиятлар рўй бериши хавфи мавжуд бўлганда;

фавқулодда вазият режими — фавқулодда вазиятлар рўй берганда ва фавқулодда вазиятлар даврида.

ФВДТ фаолиятининг юқори тайёргарлик ва фавқулодда вазият режимлари рўй берган фавқулодда вазиятнинг турига қараб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимларининг, шунингдек тегишли объектлар раҳбарларининг қарорлари билан жорий этилади.

ФВДТ фаолиятининг юқори тайёргарлик ва фавқулодда вазият режимларини жорий этиш бўйича қарорда:

тегишли фаолият режимини жорий этиш учун асос бўлган ҳолат;

фавқулодда вазият рўй бериши мумкин бўлган ҳудуд чегаралари ёки фавқулодда вазият ҳудудининг чегаралари;

фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш учун жалб этиладиган кучлар ва воситалар;

фавқулодда вазиятларни келтириб чиқариши мумкин бўлган омилларни ёки рўй берган фавқулодда вазиятларнинг оқибатларини бартараф этиш ҳамда аҳолини фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича чоралар;

фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш учун масъул мансабдор шахслар ёки фавқулодда вазиятни бартараф этиш тадбирларининг раҳбари белгиланади.

Фавқулодда вазият режимини жорий этишда фавқулодда вазиятлар турлари, шунингдек, аҳолининг ҳаёт фаолияти хавфсизлигига таъсир кўрсатувчи бошқа омиллар ҳамда аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш учун қўшимча талаб этиладиган чора-тадбирлардан келиб чиқиб, фавқулодда вазиятларни бартараф этишнинг қуйидаги даражаларидан бири амалга киритилади:

а) объект даражасида бартараф этиш;

б) маҳаллий даражада бартараф этиш;

в) республика ва трансчегаравий даражада бартараф этиш.

27. Қуйидагилар ФВДТ фаолият кўрсатиш режимларида амалга ошириладиган асосий тадбирлар ҳисобланади:

а) кундалик фаолият режимида:

атроф табиий муҳитнинг ҳолати, хавф даражаси юқори бўлган объектлардаги ва уларга туташ ҳудудлардаги вазият устидан назорат қилиш ҳамда кузатиш, рўй бериши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларни прогноз қилиш, уларнинг ижтимоий-иқтисодий оқибатларини баҳолаш;

фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасидаги ахборотни тўплаш, таҳлил қилиш ва алмашиш;

фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича мақсадли ва илмий-техник дастурлар ҳамда тадбирларни режалаштириш ва амалга ошириш;

фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга доир тадбирларни режалаштириш;

аҳолининг барча қатламларини фавқулодда вазиятларда муҳофазаланиш усулларига ва ҳаракат қилишга ўргатиш;

аҳолига хабар беришнинг ва уни хабардор қилишнинг автоматлаштирилган тизими шайлигини таъминлаш ҳамда назорат қилиш;

фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун молиявий ва моддий ресурслар захираларини яратиш ҳамда уларнинг ўрнини тўлдириб бориш;

аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида давлат экспертизаси, назорати ва текширувини амалга ошириш;

суғуртанинг мақсадли турларини амалга ошириш;

б) юқори тайёргарлик режимида:

фавқулодда вазиятлар рўй бериши хавфи тўғрисида республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотларга хабар бериш, шунингдек, аҳолини хабардор қилиш;

атроф табиий муҳитнинг ҳолати, хавф даражаси юқори бўлган объектлардаги ва уларга туташ ҳудудлардаги вазият устидан мониторингни кучайтириш, фавқулодда вазиятларнинг рўй бериши эҳтимолини, кўламлари ҳамда оқибатларини прогноз қилиш;

фавқулодда вазиятлар рўй бериши мумкин бўлган ҳудудларда уларнинг рўй бериши хавфини баҳолаш учун тезкор гуруҳларни ташкил этиш, таҳдид солувчи омилларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

рўй бериши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича тезкор тадбирларни ва, зарур бўлганда, аҳолини хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилишни амалга ошириш;

фавқулодда вазиятлар шароитларида аҳолини ва атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш, шунингдек, турар жой биноларининг, ҳаёт таъминоти тизимларининг, объектлар ҳамда иқтисодиёт тармоқларининг барқарор фаолият кўрсатишини таъминлаш чораларини кўриш;

ФВДТ таркибига кирадиган давлат органлари ва ташкилотлар раҳбарларининг кеча-кундуз навбатчилигини ташкил этиш;

ФВДТга таркибига кирадиган давлат органлари ва ташкилотларнинг тезкор бошқарув бўлинмалари ўртасида ахборот алмашинувини кучайтириш;

ФВДТ кучлари ва воситаларини шай ҳолатга келтириш, фаолиятни юқори тайёргарлик режимига ўтказиш, уларнинг ҳаракатлари режаларини аниқлаштириш ҳамда зарур бўлганда, уларни фавқулодда вазиятлар рўй бериши мумкинлиги тахмин қилинаётган ҳудудга йўналтириш;

в) фавқулодда вазият режимида:

фавқулодда вазиятлар рўй берганлиги ҳақида республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотларга хабар бериш, шунингдек, аҳолини хабардор қилиш;

фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этишга доир режаларни амалга киритиш;

аҳолининг, моддий ва маданий қимматликларнинг хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилинишини ташкил этиш;

фавқулодда вазият зонасининг чегараларини белгилаш, ўраб олиш (тўсиб қўйиш), унга кириш-чиқиш режимини ва унда ҳаракатланиш режимини белгилаш;

фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун кучларни жалб этиш, мазкур тузилмалар томонидан фавқулодда вазиятларнинг кенгайишига йўл қўймасликка ва уларнинг бирламчи сабабларини бартараф этишга доир ишларни, қутқарув ишларини ҳамда кечиктириб бўлмайдиган бошқа ишларни амалга ошириш;

иқтисодиёт объектларининг барқарор фаолият кўрсатишини, шунингдек, жабрланган аҳолининг ҳаёт фаолияти шароитларини таъминлаш ишларини ташкил этиш;

фавқулодда вазиятлар зоналарида атроф табиий муҳитнинг ҳолати, авария объектларидаги ва уларга туташ ҳудудлардаги вазият юзасидан мониторинг олиб бориш;

эвакуация қилинган аҳолини вақтинчалик жойлаштириш ва унинг ҳаёт фаолиятини таъминлаш, тиббий ёрдам кўрсатилишини ташкил этиш ҳамда аҳолининг вақтинча бандлигини таъминлаш бўйича чоралар кўриш;

фавқулодда вазиятлар зоналарида эпидемияга қарши ва санитария-гигиена тадбирларини бажариш;

биринчи навбатда инфратузилма объектларини тиклаш, ижтимоий аҳамиятга молик объектларнинг фаолиятини йўлга қўйиш;

жабрланган аҳолига моддий ёрдам кўрсатиш, жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарни компенсация қилиш бўйича тадбирларни амалга ошириш.

28. Фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун қуйидаги маблағлардан фойдаланилади:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси ва давлат захирасининг моддий ресурслари захираси — Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳисобидан;

идоравий молиявий ва моддий ресурсларнинг захираси — ФВДТ функционал қуйи тизимларининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда қонунчилик билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан;

маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг молиявий ва моддий ресурслари захираси — Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари маблағлари ҳисобидан;

объектларнинг молиявий ва моддий ресурслари захираси — ташкилотларнинг ўз маблағлари ҳисобидан;

халқаро ташкилотлар ва хорижий донорларнинг мурувват ёрдами.

Фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун Ўзбекистон Қизил Ярим ой жамиятининг табиий офатлардан зарар кўрган аҳолига ёрдам кўрсатиш учун биринчи навбатда зарур бўлган товарлар омборлари ва захиралари тизимларидан унинг розилиги билан фойдаланиш мумкин.

29. Фавқулодда вазиятларни бартараф этиш ишлари ФВВнинг ҳарбий, ихтисослаштирилган ёнғин-қутқарув бўлинмалари, ФВДТ таркибига кирувчи давлат органлари ва ташкилотларнинг тегишли тузилмалари ҳамда бўлинмаларининг кучлари ва воситалари билан амалга оширилади.

30. Фавқулодда вазиятларни бартараф этишга доир ишларга раҳбарлик қилиш:

локал фавқулодда вазиятларда — ҳудудида фавқулодда вазият рўй берган ташкилотнинг раҳбари белгилаган масъул ходим томонидан;

маҳаллий миқёсдаги фавқулодда вазиятларда — махсус ваколатли давлат органи ҳудудий бўлинмасининг раҳбари ёки рўй берган фавқулодда вазиятнинг хусусиятига қараб, тегишли соҳадаги республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳудудий бўлинмаси раҳбари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар, Тошкент шаҳар, шунингдек, туманлар, шаҳарлар ҳокимларининг қарорига асосан;

республика миқёсидаги ва трансчегаравий фавқулодда вазиятларда — махсус ваколатли давлат органининг раҳбари ёки рўй берган фавқулодда вазиятнинг хусусиятига қараб, тегишли соҳадаги республика ижро этувчи ҳокимият органи раҳбари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан амалга оширилади.

31. Фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун ресурслар етарли бўлмаган тақдирда, улар объект маъмурияти, ФВДТ функционал ва ҳудудий қуйи тизимлари раҳбарларининг илтимосномасига биноан ФВДТнинг республика даражасидаги бошқарув органлари захираларидан ажратилиши мумкин.

32. Аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича дастурларни молиялаштириш, тармоқлар ва объектларнинг барқарор фаолият кўрсатишини таъминлаш ҳар бир даражада тегишли бюджетлар, ФВДТнинг функционал ва ҳудудий қуйи тизимлари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Фавқулодда вазиятларни бартараф этиш бўйича тадбирларни маблағ билан таъминлаш фавқулодда вазиятлар зоналарида жойлашган объектларнинг маблағлари, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар (шаҳарлар) маҳаллий бюджетлари ҳамда ФВДТнинг функционал ва ҳудудий қуйи тизимлари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Кўрсатилган маблағлар мавжуд бўлмаган ёки етарли бўлмаган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан маблағлар ажратилади.

33. Аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, улар юзага келганда зиён ва зарарлар миқдорини камайтириш бўйича олдиндан чоралар кўриш мақсадида республика ва идоравий ҳаракат қилиш режалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва объектларнинг ҳаракат қилиш режалари, шунингдек, ФВДТнинг барча даражаларида ўзаро ҳамкорликда ҳаракат қилиш режалари ишга солинади.

34. ФВДТ ҳаракатларини режалаштиришга ташкилий-методик раҳбарлик қилишни ФВВ амалга оширади.

5-боб. Якунловчи қоида

35. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизими тўғрисидаги низомга ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизимининг

Бошқарув органлари Тезкор-бошқарув органлари Фавқулодда вазиятларни бартараф қилиш кучлари ва воситалари Фавқулодда вазиятларни бартараф қилиш учун молиявий ва моддий ресурслар захиралари Республика даражаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (кейинги ўринларда — ФВВ) марказий аппарати; Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизими (кейинги ўринларда — ФВДТ) таркибига кирувчи республика ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлар марказий аппаратлари (бошқарув органлари). ФВВнинг Фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш ва бошқариш миллий маркази; ФВДТ таркибига кирувчи республика ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлар марказий аппаратларининг (бошқарув органларининг) навбатчилик-диспетчерлик хизматлари; стационар ва ҳаракатдаги бошқарув пунктлари. Фуқаро муҳофазаси қўшинлари; ФВВга тўғридан-тўғри ҳамда тезкор бўйсунувчи республика ихтисослаштирилган ва қутқарув тузилмалари; қутқарув хизматлари ва қутқарув тузилмалари; умумий ва махсус вазифали тузилмалар. Вазирлар Маҳкамаси захира жамғармасининг маблағлари ва давлат захираси моддий ресурслари захираси; молиявий ва моддий ресурсларнинг идоравий захиралари; халқаро ташкилотлар ва хорижий донорларнинг мурувват ёрдами; Ўзбекистон Қизил Ярим ой жамиятининг омборлар ва захиралар тизими. Маҳаллий даража маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари; Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармалари, туманлар ва шаҳарлар фавқулодда вазиятлар бўлимлари; ташкилотларнинг ваколатли бўлинмалари. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар фавқулодда вазиятлар бошқармаларининг тезкор-бошқарув марказлари; шаҳарлар ва туманлар фавқулодда вазиятлар бўлимларининг тезкор-бошқарув гуруҳлари; ташкилотларнинг навбатчилик-диспетчерлик хизматлари; стационар ва ҳаракатдаги бошқарув пунктлари. қутқарув хизматлари ва қутқарув тузилмалари; умумий ва махсус вазифали тузилмалар. маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг молиявий ва моддий ресурслари захиралари; халқаро ташкилотлар ва хорижий донорларнинг мурувват ёрдами; Ўзбекистон Қизил Ярим ой жамиятининг омборлар ва захиралар тизими. Объектлар даражаси объектларнинг маъмурияти ва ваколатли таркибий бўлинмалари. объектларнинг навбатчилик-диспетчерлик хизматлари; стационар ва ҳаракатдаги бошқарув пунктлари. қутқарув тузилмалари; махсус вазифали тузилмалар; фуқаро муҳофазаси тузилмалари. объектларнинг молиявий ва моддий ресурслари захиралари; тегишли юқори ташкилотнинг молиявий ва моддий ресурсларининг идоравий захиралари.

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 апрелдаги 171-сон қарорига 2-ИЛОВА

Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизимининг функционал қуйи тизими доирасидаги аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича

1-боб. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг функциялари

1. Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизими (кейинги ўринларда — ФВДТ) фаолиятини бошқариш, мувофиқлаштириш ва давлат назоратини амалга ошириш.

2. Аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, фуқаро муҳофазаси, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, кичик ҳажмли кемалардан хавфсиз фойдаланиш, сув объектларида фуқароларнинг ҳаёти ва соғлигини муҳофаза қилишга доир ишларни мувофиқлаштириш ва ФВДТ таркибидаги ташкилотларнинг самарали ҳамкорлигини ташкил этиш.

3. Табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар мониторинги, ахборот алмашинуви ва прогноз қилишнинг ягона тизимини бошқариш ва назоратини олиб бориш.

4. Фавқулодда вазиятларда қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни ташкил этиш ва амалга ошириш.

5. ФВДТ бошқарув органлари ва аҳолини сейсмик жараёнлар тўғрисидаги ахборотлар билан таъминлаш.

6. Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг раҳбарларини, шунингдек, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш учун жалб этиладиган кучларни фавқулодда вазиятлар шароитларида ҳаракат қилишга тайёрлашни ташкил этиш.

7. ФВДТ функционал қуйи тизимининг:

Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш хизматини;

Сейсмик хизматини ташкил этиш ва фаолиятига раҳбарлик қилиш.

2-боб. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг функциялари

8. Табиий ва техноген тусдаги фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этишда қатнашиш.

9. Фавқулодда вазиятларни бартараф этиш чоғида жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлашда иштирок этиш.

10. Фавқулодда вазиятлар зоналарида жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек, объектлар, ҳудудлар, моддий ва маданий қимматликларнинг қўриқланишини ҳамда муҳофаза қилинишини таъминлаш.

3-боб. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг функциялари

12. Фавқулодда вазият зонасида фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, жамоат тартиби ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга ошириш.

13. Аҳолини хабардор қилиш, ҳудуддаги зарур участкаларни ўраб олиш (тўсиб қўйиш) бўйича чоралар кўриш, қаровсиз қолган мол-мулкни қўриқлашни таъминлаш.

14. Соғлиқни сақлаш органлари билан биргаликда фавқулодда вазиятларда ҳалок бўлган одамларнинг ҳисобини юритиш.

15. ФВДТ функционал қуйи тизимининг:

Жамоат тартибини сақлаш хизматини;

Қўриқлаш хизматини;

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматини ташкил этиш ва фаолиятига раҳбарлик қилиш.

4-боб. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг функциялари

16. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги объектлари жойлашган минтақалардаги радиациявий, кимёвий ва бактериологик вазиятнинг назорат қилинишини таъминлаш.

17. Ўзбекистон Республикаси Президенти — Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондонининг қарорига биноан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг авария-қутқарув хизмати кучлари ва воситаларини, муҳандислик-сапёр бўлинмаларини, радиацион, кимёвий, биологик муҳофаза ҳамда махсус авария-тиклаш бошқармаси махсус техника ва моддий ресурсларини фавқулодда вазиятлар минтақаларига етказишда ҳарбий-транспорт авиациясининг қатнашишини таъминлаш.

18. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (кейинги ўринларда — ФВВ) билан фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш учун идоравий мансуб объектларда фавқулодда вазиятлар юзага келиши хавфи тўғрисида ахборот алмашинувини амалга ошириш.

5-боб. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Мудофаа саноати агентлигининг функцияси

19. Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва ФВВнинг буюртмаларига мувофиқ хорижий товар ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчилардан буюртмачининг маблағлари ҳисобига фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ҳамда уларни тугатиш учун махсус техника, асбоб-ускуна ва материаллар харид қилишни амалга ошириш.

6-боб. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг функциялари

20. Фавқулодда вазиятларнинг хусусиятини ҳисобга олиб зарар кўрган аҳолига тезкор тиббий хизмат кўрсатиш усулларини ишлаб чиқиш, жорий этиш ва такомиллаштириш, зарар кўрганларга тезкор тиббий хизмат кўрсатишни таъминлаш.

21. Фавқулодда вазиятларда жабрланганларга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш, шунингдек, фавқулодда вазият зонасига дори воситалари ва тиббий жиҳозлар тезкор етказиб берилишини таъминлаш.

22. Зарар кўрган ва транспортда ташиш мумкин бўлмаган касалларни ҳисобга олиш ва уларнинг фавқулодда вазиятлар зоналаридан эвакуация қилинишига доир ишларни мувофиқлаштириш.

23. Дори воситалари ва тиббий жиҳозлар, санитария-гигиена ва эпидемияга қарши воситалар захираларини яратиш ҳамда уларни зарур даражада сақлашни таъминлаш.

24. Аҳолини фавқулодда вазиятлар шароитида дастлабки тиббий ёрдам кўрсатишга ўқитиш ва тайёрлашнинг методик асосларини ишлаб чиқиш.

25. Хорижий давлатлар ҳудудида рўй берган ёки трансчегаравий фавқулодда вазиятлар оқибатида жабрланганларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига эвакуация қилиш тадбирларининг тиббий таъминотини амалга ошириш.

26. Ташиш мумкин бўлмаган жабрланганларга чет элда тиббий ёрдам бериш тадбирларини амалга оширишда хорижий давлатнинг тегишли тиббиёт муассасаларига кўмаклашиш.

27. Хорижий давлатлар ҳудудида фавқулодда вазиятларда ҳалок бўлганлар ва жабрланганларнинг рўйхатини юритиш.

28. Хорижий давлатлар ҳудудида ёки трансчегаравий фавқулодда вазиятларда жабрланганларга малакали ва ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишни, шунингдек, уларнинг тиббий реабилитациясини таъминлаш.

29. Республика ҳудудида фавқулодда вазиятларда жароҳатланган ва ҳалок бўлган чет эл фуқаролари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига хабар бериш.

30. Объектларнинг сандружина (постлари) сони, таркиби ва моддий-техник воситалар билан таъминланиш меъёрларини Ўзбекистон Қизил Ярим ой жамияти билан ҳамкорликда ишлаб чиқиш.

31. Ўзбекистон Қизил Ярим ой жамияти билан биргаликда санитария дружиналари ва постларини дастлабки тиббий ёрдам кўрсатишга тайёрлаш.

32. Республика ҳудудидаги санитария-эпидемияга оид аҳволни кузатиш, назорат қилиш ва прогноз қилишни таъминлаш.

33. Санитария-эпидемиология соҳасида юзага келиш эҳтимоли бўлган хавф-хатарларни аниқлаш, баҳолаш, республика ҳудудидаги юқумли касалликлар табиий ўчоқлари устидан эпидемиологик мониторинг ва эпидемияга қарши профилактик тадбирлар мажмуини амалга ошириш.

34. Эпидемиялар ва пандемиялар шароитларида карантин тадбирларини ташкил этиш, тиббий, санитария-гигиена ва эпидемияга қарши тадбирларни амалга ошириш.

35. Фавқулодда вазият зоналарида санитария-гигиена, радиацион гигиена, физик омиллар, бактериология, вирусология, паразитология ва ўта хавфли юқумли касалликлар ташхиси бўйича лабораториялар фаолиятини йўлга қўйиш.

36. Фавқулодда вазиятлар зонасидаги атроф-муҳитнинг радиоактив, кимёвий, заҳарловчи моддалар ва бактериал (биологик) воситалар билан ифлосланишини назорат қилиш.

37. Инсон саломатлигига таъсир этувчи хавфли омилларни бошқариш, тизимли мониторингини олиб бориш ва таҳлил қилишнинг янги шакл ва усулларини ишлаб чиқиш ҳамда амалиётга жорий этиш.

38. Тиббий профилактика бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда уларнинг амалга оширилишини таъминлаш.

39. ФВДТ бошқарув органлари ва аҳолини фавқулодда вазиятлар минтақаларидаги санитария-эпидемиологик аҳвол тўғрисидаги ахборот билан таъминлаш.

40. ФВДТ функционал қуйи тизимининг:

Тиббий ёрдам хизматини;

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматини ташкил этиш ва фаолиятига раҳбарлик қилиш.

7-боб. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг функциялари

41. Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида моддий ресурслар захирасини яратиш ва фавқулодда вазиятларни бартараф этиш тадбирларини маблағ билан таъминлаш.

42. ФВВ билан биргаликда захира жамғармасидан фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун ажратилган маблағларнинг ҳисоби юритилишини ташкил этиш ҳамда улардан мақсадли фойдаланилиши юзасидан назоратни амалга ошириш.

43. Вазирлар Маҳкамасининг топшириқлари асосида хорижий давлатлар ҳудудида рўй берган фавқулодда вазиятлар оқибатида жабрланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ёрдам кўрсатиш ҳамда уларни ва ҳалок бўлганларни эвакуация қилиш тадбирларини, мутахассисларнинг хорижий давлатга воқеа жойига етиб боришини ва Ўзбекистон Республикасига қайтиб келишини молиялаштириш.

44. ФВВ билан биргаликда республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлар томонидан тақдим этиладиган аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ва фуқаро муҳофазаси объектларини қуриш юзасидан ўрта ва узоқ муддатли стратегиялар ва дастурларни кўриб чиқиш ҳамда улар бўйича Вазирлар Маҳкамасига киритиш учун таклифлар тайёрлаш.

8-боб. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг функциялари

45. Аҳоли ва атроф табиий муҳит учун радиациявий, кимёвий, бактериологик (биологик), ёнғин хавфини туғдирадиган товарларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилиши ва унинг ҳудудидан олиб чиқиб кетилишини назорат қилиш ва ҳисобини юритиш.

46. ФВДТ функционал қуйи тизимининг Ёнғин чиқиши, портловчи-радиациявий хавфли юклар (товарлар), заҳарли ва кимёвий моддалар, шунингдек, кучли таъсир кўрсатадиган заҳарли моддалар олиб кирилиши ва олиб чиқилиши устидан кузатиш ҳамда назорат қилиш хизматини ташкил этиш ва фаолиятига раҳбарлик қилиш.

9-боб. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг функциялари

47. Фавқулодда вазият рўй берган жойлар ҳамда фавқулодда вазият таъсирига тушувчи ҳудудлар рельефининг компьютер модулларини ишлаб чиқиш.

48. ФВВни ҳамда фавқулодда вазиятни бартараф этишга раҳбарлик қилувчи шахсни фавқулодда вазият рўй берган ҳудуд тўғрисидаги геодезик ва картографик ахборот, шунингдек, ер-кадастр хариталари билан таъминлаш.

10-боб. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг функциялари

49. Фавқулодда вазиятларда эвакуация қилинган аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида уларни вақтинчалик иш билан таъминлаш.

50. Фавқулодда вазиятларнинг оқибатларини бартараф этиш чоғида ҳаёт фаолиятини тиклашга доир ишларни бажаришга банд бўлмаган аҳолини жалб этиш.

10 1 -боб. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигининг функциялари

50 1 . Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги томонидан шартнома асосида чет давлатларга ишга юборилаётган фуқаролар билан фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларда тўғри ҳаракат қилиш бўйича ФВВ билан ҳамкорликда ўқув машғулотлари ўтказиш.

10 2 -боб. Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг функциялари

50 2 . Маҳалла фуқаролар йиғинлари даражасида фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ва фуқаро муҳофазаси соҳасидаги вазифаларни ҳал этишда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига ҳамда бошқа ташкилотларга кўмаклашиш.

50 3 . Маҳалла фуқаролар йиғинларининг ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасида банд бўлмаган аҳолисини фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилишга тайёрлаш.

50 4 . «Маҳалла фуқаро муҳофазаси» йиғма гуруҳларини тузиш ва фаолиятига раҳбарлик қилиш.

50 5 . Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш тадбирларига аҳолини ихтиёрий равишда жалб этиш.

50 6 . Аҳолининг фавқулодда вазият зонасидан хавфсиз жойларга эвакуациясини ташкил этишда иштирок этиш.

50 7 . Эвакуация қилинган аҳолини ҳисобга олишда ва вақтинчалик жойлаштиришда иштирок этиш.

50 8 . Тизим объектларида фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тадбирларини режалаштириш ва амалга ошириш.

50 9 . Кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож бошқа тоифаларини фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилишга доир тадбирларни амалга ошириш.

11-боб. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг функциялари

60. Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органларини хорижий давлатда рўй берган фавқулодда вазият ҳудудидаги Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, шунингдек, ушбу ҳудуддаги вазиятнинг ривожи тўғрисида хабардор қилиш.

61. Хорижий давлатлар ҳудудида ва трансчегаравий ҳудудларда фавқулодда вазиятлар рўй бериши хавфи бўлганда ёки фавқулодда вазиятлар рўй берганда, шу жумладан, эпидемиялар ва пандемияларда Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органлари билан биргаликда хорижий (чегарадош) давлат ҳудудида турган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хавфсизлигини таъминлаш чораларини кўриш.

62. Фавқулодда вазият рўй берган хорижий давлатларнинг масъул давлат органлари билан биргаликда жабрланганларга тиббий ва бошқа ижтимоий ёрдам кўрсатилишини таъминлаш.

63. Хорижий давлатлар ҳудудида ва трансчегаравий ҳудудларда фавқулодда вазиятлар рўй бериши хавфи бўлганда ёки фавқулодда вазиятлар рўй берганда Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органлари билан биргаликда чегарадош давлат ҳудудида турган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хавфсиз жойларга эвакуация қилинишини ташкил этиш ёки уларни Ўзбекистон Республикасига қайтариш, шунингдек, ҳалок бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг жасадларини Ўзбекистон Республикасига жўнатиш чораларини кўриш.

64. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фавқулодда вазиятларда жароҳатланган ёки ҳалок бўлган чет эл фуқаролари тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикасидаги хорижий давлатларнинг тегишли дипломатик ваколатхоналари ёки консуллик муассасаларига юбориш.

65. Консуллик устави, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва фуқаро муҳофазаси соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларига мувофиқ бошқа вазифалар ва функцияларни амалга ошириш.

12-боб. Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг функциялари

66. Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш соҳасида мутахассис кадрлар тайёрлашда иштирок этиш.

67. Умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва олий таълим ташкилотларида ўқувчиларни «Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги» мавзулари бўйича ўқитишни ташкил этиш.

68. Таълим ташкилотларида таълим ва тарбия жараёнларида ҳаёт хавфсизлиги асосларини ўргатишни ташкил этиш чораларини кўриш.

69. Ўқув ва илмий-методик қўлланмаларни ишлаб чиқиш ва нашр этиш.

13-боб. Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлигининг функциялари

70. ФВДТ таркибига кирувчи республика ижро этувчи ҳокимият органларининг асосланган таклифларига мувофиқ танловлар асосида ФВДТ фаолиятидаги мавжуд муаммоларнинг илмий ечимига қаратилган илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмасини шакллантириш.

71. Аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан самарали муҳофаза қилиш учун илмий ва лойиҳа-конструкторлик ташкилотларининг илмий-техник салоҳиятидан фойдаланган ҳолда ФВДТнинг инновацион фаоллигини оширишга кўмаклашиш.

14-боб. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Мактабгача таълим агентлигининг функциялари

72. Мактабгача таълим ташкилотларида таълим ва тарбия жараёнида фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилишга ўргатишни ташкил этиш чораларини кўриш.

73. Тизим ташкилотларида фавқулодда вазиятларнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш.

15-боб. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг функциялари

74. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши учун зарур бўлган фавқулодда вазиятлар тўғрисидаги ахборотнинг тезкорлик билан олиниши, қайта ишланиши ва тақдим этилишини таъминлаш.

75. Фавқулодда вазият зонасидаги аҳолини ва эвакуация қилинган аҳолини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳамда озиқ-овқат билан таъминлашни ташкил этиш.

76. Тармоқ таркибига кирувчи объектларда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш тадбирларини ташкил этиш ҳамда амалга ошириш.

77. ФВВни, ФВДТнинг манфаатдор функционал ва ҳудудий қуйи тизимлари ҳамда аҳолини озиқ-овқат хавфсизлиги, идоравий мансуб объектлардаги авариялар ҳамда ҳалокатлар, амалга оширилаётган чора-тадбирлар, шунингдек, фавқулодда вазиятларда аҳолининг ҳаракат қилиш тартиби тўғрисидаги ахборот билан таъминлаш.

78. Фавқулодда вазиятлар зонасидаги қишлоқ хўжалиги ўсимликларини ҳимоя қилиш, ўсимликлар орасида юқумли касалликлар (эпифитотиялар) тарқалишининг олдини олиш бўйича тадбирларни ташкил этиш ва амалга ошириш.

16-боб. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг функциялари

79. Эпизоотик вазиятни прогноз қилиш, ҳайвонларнинг юқумли касалликлари ва ушбу касалликларни қўзғатувчилар тарқалишини чеклаш бўйича тадбирлар мажмуини ишлаб чиқиш, уларнинг амалга оширилишини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш.

80. Фавқулодда вазиятлар шароитларида ҳайвонлар орасида юқумли касалликлар (эпизоотиялар) оммавий равишда тарқалишининг олдини олишга доир тадбирларни ташкил этиш ҳамда амалга ошириш, эпизоотияларни бартараф этиш чораларини кўриш.

81. ФВВ, ФВДТнинг манфаатдор функционал ва ҳудудий қуйи тизимларини ҳамда аҳолини фавқулодда вазиятлар зоналаридаги эпизоотик вазият тўғрисидаги ахборот билан таъминлаш.

82. ФВДТ функционал қуйи тизимининг Эпизоотияни бартараф этиш бўйича ветеринария хизматини ташкил этиш ва фаолиятига раҳбарлик қилиш.

17-боб. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг функциялари

83. Иқтисодий зарар етказиши мумкин бўлган ўсимликлар карантини объектлари (карантин аҳамиятига эга бўлган зарарли организм) ва бошқа зарарли организмларнинг республика ҳудудига кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш ҳамда уларни йўқ қилиш тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

84. Ўсимлик зараркунандалари, касалликлари ва бегона ўтларга қарши курашиш, агрокимёвий хизмат кўрсатиш ҳамда тупроқни муҳофаза қилиш бўйича тизимли чора-тадбирларни ташкил этиш ва амалга ошириш.

85. Ўсимликлар касалликлари кенг тарқалиши (эпифитотиялар) билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш тадбирларини амалга ошириш.

86. ФВВ, ФВДТнинг манфаатдор функционал ва ҳудудий қуйи тизимларини ҳамда аҳолини ўсимликлар карантини ва агрокимёвий вазият тўғрисидаги ахборот билан таъминлаш.

87. ФВДТ функционал қуйи тизимининг Ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимёвий назорат хизматини ташкил этиш ва унинг фаолиятига раҳбарлик қилиш.

18-боб. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг функциялари

88. Хавф даражаси юқори бўлган сув хўжалиги объектларининг техник ҳолати ишончли ва хавфсиз ишлашини таъминлаш.

89. Сув омборлари, дарёлар ва каналларнинг гидрологик режими, тошқинлар, ҳалокатли сув босишлар, гидротехника иншоотлари ҳолатига табиий ва техноген таъсирлар мониторингини ташкил этиш ва олиб бориш.

90. Сув омборлари, дарёлар ва каналлардаги гидротехника иншоотларидан фойдаланиш хавфсизлигини, уларда авариялар ва ҳалокатларнинг юзага келиши хавфи эҳтимолини прогноз қилиш.

91. Сув хўжалиги объектларининг иш режимини ўзгартириш ёки кейинчалик улардан фойдаланиш заруратини белгилаш, сув омборларидан сувни авариянинг олдини олиш мақсадида чиқариб юбориш.

92. ФВДТнинг манфаатдор функционал ва ҳудудий қуйи тизимлари билан биргаликда сув босиши, тошқинлар, селларнинг олдини олиш ва уларнинг ҳалокатли оқибатларини камайтириш ҳамда тошқин сувлари ва селларнинг авариясиз ўтказилишини таъминлашга оид кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар комплексини ташкил этиш, ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

93. Хавф-хатар даражаси юқори сув хўжалиги объектларида сигнализация ва хабар беришнинг маҳаллий автоматик тизимларини яратиш.

94. Аҳолини ҳамда тегишли ташкилотларни сув омборларида ва бошқа гидротехника иншоотларида фавқулодда вазиятлар рўй бериши хавфи тўғрисида ёки фавқулодда вазиятлар рўй берганлиги ҳақида хабардор қилиш.

95. Фавқулодда вазиятлар зоналаридаги гидротехника иншоотларини, ирригация ва мелиорация тизимларини тиклашни, тошқин сувларининг хавфсиз ўтказиб юборилишини таъминлаш.

96. ФВДТ функционал қуйи тизимининг:

Сув хўжалиги хизматини;

I, II ва III синфга мансуб хавф даражаси юқори бўлган, шунингдек, республика ва минтақа сув хўжалиги ҳамда энергетика тизимига кирувчи гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги ҳолатини назорат қилиш хизматини ташкил этиш ва фаолиятига раҳбарлик қилиш.

19-боб. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекциясининг функциялари

97. Сув омборлари, сел-сув омборлари ва хавф даражаси юқори бўлган бошқа сув хўжалиги объектларининг (кейинги ўринларда — хавф даражаси юқори бўлган сув хўжалиги объектлари) хавфсизлигини, ишончли ишлашини ҳамда қўриқланишини назорат қилиш.

98. Хавф даражаси юқори бўлган сув хўжалиги объектларини жойлаштириш ва лойиҳалаш бўйича топшириқларни ҳамда улардан фойдаланиш бўйича қоидаларни келишиш, шунингдек, уларнинг хавфсизлиги қоидалари ва мезонларини ишлаб чиқиш.

99. Хавф даражаси юқори бўлган сув хўжалиги объектларини қуриш, реконструкция қилиш, уларни фойдаланишга қабул қилиш, консервациялаш ва тугатиш ишларида иштирок этиш ҳамда тегишли хулосалар бериш.

100. Фавқулодда вазиятларда хавф даражаси юқори бўлган сув хўжалиги объектларининг аҳолига ва иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширишда иштирок этиш.

20-боб. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг функциялари

101. Автомобиль, темир йўл, ҳаво, дарё транспортлари, метрополитендан хавфсиз фойдаланиш тадбирларини ташкил этиш ва амалга ошириш.

102. Йўл ва йўл иншоотларининг техник ҳолати билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, уларни ФВДТ кучлари ва воситаларини фавқулодда вазиятлар минтақаларига ташиш учун тайёрлаш.

103. Фавқулодда вазиятларни бартараф этиш ва эвакуация тадбирларини амалга ошириш учун зарур бўлган қутқарув тузилмаларининг, кучлар ва воситаларнинг, ҳарбий бўлинмаларнинг, махсус техника ресурсларининг ҳамда моддий ресурсларнинг биринчи навбатда ташилишини таъминлаш.

104. Ёнғин ва авария-тиклаш поездлари, ихтисослашган ва қутқарув тузилмалари шахсий таркибининг темир йўл транспортида фавқулодда вазиятларни тугатишда қатнашишини таъминлаш.

105. Қидирув-қутқарув ҳаво кемалари ва экипажлари ҳамда қидирув ва авария-қутқарув тузилмаларининг қутқарув ишларини олиб боришда иштирокини таъминлаш.

106. Ўзбекистон Республикасининг фуқаро ва экспериментал авиациясида қидирув ва авария-қутқарув ишларини олиб борувчи хизматлар устидан назорат олиб бориш.

107. Фавқулодда вазиятлардаги эвакуация тадбирлари даврида ташишларни амалга ошириш учун эвакуация поездлари, автотранспорт воситалари ажратилишини ташкил этиш, бузилган автомобиль йўлларини, шунингдек, транспорт инфратузилмаси объектларини тиклаш.

108. Портловчи, ёнғин хавфи бўлган юклар ва кучли таъсир кўрсатадиган заҳарли моддаларни ташишда хавфсизликни таъминлаш.

109. ФВДТ бошқарув органларини, йўловчилар ҳамда аҳолини автомобиль, темир йўл, ҳаво, дарё транспортлари ва метрополитенда фавқулодда вазиятлар рўй бериши хавфи мавжудлиги ёки юзага келганлиги тўғрисида хабардор қилиш, шунингдек, уларнинг кутилаётган оқибатлари, кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ахборотлар билан таъминлаш.

110. Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспортида юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлаш устидан давлат назоратини амалга ошириш.

111. ФВВга зарур ахборотларни тақдим этиш.

112. ФВДТ функционал қуйи тизимининг:

Автотранспорт хизматини;

Автойўл хизматини;

Қидирув ва парвозларни авария-қутқарув жиҳатдан таъминлаш хизматини;

Темир йўл ва темир йўл транспортида ёнғин, портлаш хавфи бўлган юклар, кимёвий моддалар ва кучли таъсир кўрсатадиган заҳарли моддалар ташилишини назорат қилиш хизматини ташкил этиш ва фаолиятига раҳбарлик қилиш.

21-боб. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, «Ўзсувтаъминот» акциядорлик жамиятининг функциялари

113. Табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларнинг таъсирига учраган жойларда ва аҳоли пунктларида шаҳарсозлик фаолиятини алоҳида тартибга солишни таъминлаш.

114. Шаҳарсозлик, лойиҳалаш ва қурилиш фаолиятини мувофиқлаштиришда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этилишини ташкил этиш.

115. Шаҳарсозлик ҳужжатларини белгиланган тартибда экспертиза қилишни, шунингдек, хавф даражаси юқори бўлган объектлар, техник жиҳатдан мураккаб ва ноёб объектларнинг лойиҳа ҳужжатлари фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш талабларига риоя этилиши нуқтаи назаридан махсус ваколатли давлат органи томонидан давлат экспертизасидан ўтказилишини таъминлаш.

116. Шаҳарсозлик воситалари орқали Ўзбекистон Республикаси, вилоятлар ва Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудларини табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар таъсиридан муҳофаза қилиш чораларини кўриш.

117. Фавқулодда вазиятлар натижасида объектларга ҳамда фуқароларнинг турар жойларига етказилган зарарни ҳамда қутқарув ишларини ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни амалга ошириш учун зарур бўлган моддий ресурсларга эҳтиёжларни ҳисоб-китоб қилишда иштирок этиш.

118. Фавқулодда вазиятлар оқибатида бинолар ва иншоотларга етказилган зарарни баҳолаш, шунингдек, уларнинг мустаҳкамлик ҳолатини текшириш тадбирларини амалга ошириш.

119. Уй-жой коммунал хўжалиги фаолиятининг барқарорлигини оширишга қаратилган тадбирларни ташкил этиш ва амалга ошириш.

120. Фавқулодда вазиятларда шикастланган ичимлик сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизимларини тиклаш, шунингдек, уларнинг фавқулодда вазиятлар шароитларида барқарор ишлашини таъминлаш.

121. Фавқулодда вазиятлар оқибатида шикастланган уй-жой коммунал хўжалиги объектларини тиклаш ва уларнинг тўлақонли фаолиятини таъминлаш, жабрланган аҳолини белгиланган меъёрлар миқдорида ичимлик суви билан таъминлаш.

122. ФВДТ функционал қуйи тизимининг:

Шаҳарлар, аҳоли пунктлари ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳандисликка доир муҳофаза қилиш хизматини;

Ичимлик суви таъминоти хизматини ташкил этиш ва фаолиятига раҳбарлик қилиш.

22-боб. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг функциялари

123. Республика аҳолисини, ишлаб чиқаришга оид ҳамда ижтимоий объектларни кундалик режимда ва фавқулодда вазиятлар шароитларида ёқилғи-энергетика ресурслари билан узлуксиз таъминлаш ишларини ташкил этиш, мувофиқлаштириш ва амалга ошириш.

124. Атом энергетикасини ривожлантириш агентлигига (кейинги ўринларда — Агентлик) тегишли бўлган атом энергетик реакторлари, ядро-физик қурилмалар, ядровий материаллар ва радиациявий манбаларни ҳамда радиофаол чиқиндиларни сақлаш пунктларининг хавфсизлигини таъминлаш.

125. Атом энергиясидан фойдаланиш объектларини эксплуатация қилишда хавфсизликни таъминлаш, уларда радиациявий аварияларнинг олдини олиш, ихтисослашган кучларнинг ҳаракат қилишга шайлигини таъминлаш, шунингдек, таъсир кўрсатиш соҳалари мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини ташкил этиш.

126. Тармоқ объектларида ишлаб чиқариш ва технологик жараённинг юқори даражада хавфли ўзига хос хусусиятлари билан боғлиқ бўлган авариялар ва ҳалокатларнинг олдини олиш ҳамда уларни бартараф этиш бўйича тадбирларни ташкил этиш ва амалга ошириш.

127. Тармоқ объектларида авариялар келиб чиқиши эҳтимолини ва оқибатларини прогноз қилиш, тармоқнинг бирлашмалари ва объектларида уларнинг фавқулодда вазиятлар шароитида ишларнинг барқарорлигини ошириш.

128. Идоравий мансуб йирик гидротехник иншоотлардан чиқариб юборилаётган сув ҳажми тўғрисидаги маълумотларни ФВДТ бошқарув ва тезкор-бошқарув органларига ҳамда мутасадди хизматларга тақдим этиб бориш.

129. Хавф даражаси юқори бўлган объектлар, шу жумладан, ёқилғи-энергетика тармоғининг йирик гидротехник иншоотлари, нефть ва газни қайта ишлаш ва бошқа хавфли объектларда ҳамда уларга ёндош ҳудудларда аҳолини фавқулодда вазият рўй бериши хавфи тўғрисида ёки фавқулодда вазият рўй берганлиги ҳақида хабар бериш ва хабардор қилишнинг локал даражадаги автоматлаштирилган тизимларини яратиш.

130. Ихтисослаштирилган ва қутқарув тузилмаларини доимий тайёрлик ҳолатида сақлашни ҳамда тармоқ объектларидаги фавқулодда вазиятларни бартараф этишда иштирок этишини таъминлаш.

131. ФВДТ бошқарув органлари ва аҳолини тармоқ объектларида авариялар ва ҳалокатлар юзага келиши хавфи мавжудлиги ёки рўй берганлиги, кўрилаётган чора-тадбирлар, шунингдек, фавқулодда вазиятлар шароитида аҳолининг ҳаракат қилиш тартиби тўғрисидаги ахборот билан таъминлаш.

132. Фавқулодда вазиятлар натижасида шикастланган энергетика тизимларини тиклаш ва уларни таъмирлашни амалга ошириш.

133. Қутқарув ва авария-тиклаш ишлари учун етарли миқдорда ёқилғи-энергетика ресурсларини ажратиш.

134. Иссиқлик ва гидравлик электр станциялари, электр ва иссиқлик тармоқлари асбоб-ускуналаридан ишончли ва хавфсиз фойдаланишга оид, шунингдек, иқтисодиёт объектлари ва республика аҳолисини электр энергияси ҳамда иссиқлик билан узлуксиз таъминлаш тадбирларини ташкил этиш ва амалга ошириш.

135. ФВДТ функционал қуйи тизимининг:

Энергетика хизматини;

Атом энергиясидан фойдаланиш объектларининг хавфсизлигини таъминлаш хизматини;

Ёқилғи-энергетика тармоғи объектларида ишларни олиб боришнинг ҳолати ва хавфсизлигини назорат қилиш идоравий хизматини ташкил этиш ва фаолиятига раҳбарлик қилиш.

23-боб. Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг функциялари

136. ФВДТнинг барча режимларида республика ва маҳаллий даражалардаги коммуникациялар ва марказлаштирилган хабар бериш тизимларининг ишончли ва барқарор ишлашини таъминлаш тадбирларини ташкил этиш ва амалга ошириш.

137. Аҳолини фавқулодда вазият рўй бериши хавфи тўғрисида ёки фавқулодда вазият рўй берганлиги ҳақида хабардор қилишнинг автоматлаштирилган тизимини яратишга кўмаклашиш.

138. Фавқулодда вазиятларни бартараф этишга доир ишларга раҳбарликни амалга оширувчи ФВДТ бошқарув органларини умумий фойдаланиладиган телекоммуникациялар ва телекоммуникацияларнинг идоравий тармоқлари билан устун даражада таъминлаш.

139. Фавқулодда вазиятлар тўғрисидаги ахборотларни тўплаш ва ФВДТ бошқарув органларига узатишни техник таъминлаш.

140. Хабар бериш, алоқа ва ахборот билан таъминлашнинг стационар воситаларига фойдаланиш-техник хизмат кўрсатишни шартномавий шартларда амалга ошириш.

141. Фавқулодда вазиятларни бартараф этишга доир тадбирларни амалга ошириш чоғида коммуникацияни ва ахборот алмашишни таъминлаш.

142. Аҳолига фавқулодда вазиятлар рўй бериши хавфи тўғрисида ёки фавқулодда вазиятлар рўй берганлиги ҳақида ўз вақтида хабар бериш учун мобил алоқа операторлари орқали ахборот (маълумот) етказилишини ташкил этиш.

143. ФВДТнинг функционал қуйи тизимининг Алоқа ва хабар бериш хизматини ташкил этиш ва унинг фаолиятига раҳбарлик қилиш.

24-боб. Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлигининг функцияси

144. Кенг кўламли фавқулодда вазиятлар хавфи юзага келганда ёки рўй берганда уларни бартараф этиш бўйича тезкор қарорлар қабул қилиш учун ФВВ сўровига асосан ҳудудларнинг космик суратларини Агентликка давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида бепул тақдим этиш.

25-боб. Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг функциялари

145. Хавфли табиий геологик жараёнлар (кўчиш, қулаш, суффозиол, карст)нинг ривожланиш минтақалари (зоналари)ни аниқлаш, уларнинг фаоллашишини ўрганиш ва огоҳлантириш, тоғ ёнбағирларининг табиий барқарорлигини сақлаш бўйича кўчкига қарши ва бошқа олдини олувчи тадбирлар биринчи навбатда ўтказиладиган зоналарни белгилаш.

146. Аҳоли пунктларида, тоғли ва тоғолди минтақаларда соғломлаштириш объектлари ва бошқа жамоат объектлари жойлашган ҳудудларда хавфли геологик жараёнлар мониторингини ташкил этиш ва олиб бориш (иқтисодиёт объектлари, шу жумладан, линияли иншоотлар (йўллар, каналлар, электр узатиш линиялари, қувурлар ва шу кабилар), кон-руда корхоналари хўжалик фаолияти ҳудуди бундан мустасно).

147. ФВВни, ФВДТнинг манфаатдор функционал ва ҳудудий қуйи тизимларини хавфли геологик жараёнларнинг ривожланиши эҳтимоллари тўғрисидаги геологик ахборот билан таъминлаш, кўчки хавфи бўлган минтақалардаги ҳудудлардан оқилона фойдаланиш бўйича тавсиялар бериш.

148. Ер ости сувларининг радиоактив, кимёвий ва бошқа заҳарли моддалар билан ифлосланишини кузатиш ва назорат қилиб бориш.

149. Трансчегаравий ҳудудларда радиоактив ва заҳарли элементлар билан ифлосланиш ўчоқларини аниқлаш ва ўрганишни амалга ошириш.

150. Ўзбекистон Республикаси Табиат ресурслари вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати агентлиги ҳамда Сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда хавфли зоналарда жойлашган аҳолини вақтинча эвакуация қилиш ёки босқичма-босқич хавфсиз жойларга доимий яшаш учун кўчириш шарт бўлган хўжаликлар рўйхатини белгилаш ҳамда ФВВга ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига тақдим этиш.

151. Янгидан қурилаётган аҳоли пунктлари ва объектлар учун ер ажратишни тегишли тартибда келишиш.

152. Хавфли геологик жараёнлар бўйича маълумотлар электрон базасини шакллантириш ва уларнинг таъсиридан кўрилган зарарларни физик баҳолаш.

153. ФВДТ функционал қуйи тизимининг Хавфли геологик жараёнларни кузатиш хизматини ташкил этиш ва фаолиятига раҳбарлик қилиш.

26-боб. Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекциясининг функциялари

154. Кимёвий, портловчи ҳамда бошқа юқори даражада хавфли объектларнинг ҳолатини назорат қилишни ташкил этиш ва амалга ошириш, уларда авариялар ва ҳалокатлар юзага келиши эҳтимолини прогноз қилиш.

155. Техноген авариялар ва ҳалокатларнинг олдини олиш, радиоизотоп приборларини сақлаш ҳамда улардан фойдаланиш тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишни назорат қилиш.

156. ФВВ, ФВДТнинг манфаатдор функционал ва ҳудудий қуйи тизимларини саноат объектларида юзага келган авариялар ва ҳалокатлар, уларнинг кўламлари, ривожланиши, етказиши мумкин бўлган зарари ҳамда фавқулодда вазиятларни тугатиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ахборотлар билан таъминлаш.

157. Ҳарбийлаштирилган кон-қутқариш қисмлари бўлинмаларининг кон қазиш ишларидаги нафас олиш органларини муҳофаза қилиш воситаларини қўллашни ҳамда махсус жиҳозларни талаб этувчи газ портлашлари, отилиб чиқишлар ва тўлиб қолишлар билан боғлиқ аварияларни тугатишда қатнашишини таъминлаш.

158. ФВДТ функционал қуйи тизимининг кон-руда, кимё, нефть ва газни қайта ишлаш ҳамда қайта ишлаш саноатида ва «Тошметроқурилиш» объектларини қуришда ер ости ўтиш ишларини бажаришда ишларнинг ҳолати ҳамда хавфсиз олиб борилишини назорат қилиш хизматини ташкил этиш ва унинг фаолиятига раҳбарлик қилиш.

27-боб. Ўзбекистон Республикаси Табиат ресурслари вазирлигининг функциялари

159. Хавф даражаси юқори бўлган объектлар ҳамда интенсив саноат ва қишлоқ хўжалиги фаолияти объектлари жойлашган минтақаларда экологик вазият устидан давлат назоратини ташкил этиш ҳамда амалга ошириш, уни яхшилаш тадбирларини режалаштириш ва амалга ошириш.

160. Саноат чиқиндилари тўплагичлари, чиқинди омборлари, заҳарли моддалар кўмиладиган жойлар ва бошқаларнинг жойлаштирилиши ҳамда улардан фойдаланиш устидан давлат назоратини амалга ошириш.

161. Сувдан фойдаланиладиган жойларда очиқ сув ҳавзаларидаги сувнинг ифлосланиши, саноат, балиқчилик хўжаликлари ва бошқа тармоқларнинг чиқарадиган оқовалар, шунингдек, зарарли моддаларнинг атроф табиий муҳитга ташламалари ҳамда чиқиндиларнинг жойлаштирилиши устидан мониторинг олиб бориш.

162. Фавқулодда вазиятлар зонасида очиқ сув ҳавзаларидаги сувнинг ифлосланиши, саноат объектлари ҳамда бошқа объектлар томонидан зарарли моддаларнинг атроф табиий муҳитга чиқариб ташланиши ва чиқиндиларнинг жойлаштирилиши юзасидан мониторингни амалга ошириш.

163. ФВВни, ФВДТнинг манфаатдор функционал ва ҳудудий қуйи тизимларини экологик вазият, атроф табиий муҳитга заҳарли моддаларнинг ташланиши ва чиқариб юборилиши тўғрисидаги ахборот билан таъминлаш.

164. ФВДТ функционал қуйи тизимининг Атроф табиий муҳит муҳофазаси ҳамда экологик хавфсизлиги бўйича назорат-инспекция хизматини ташкил этиш ва фаолиятига раҳбарлик қилиш.

28-боб. Ўзбекистон Республикаси Табиат ресурслари вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги агентлигининг функциялари

165. Геологик ва гидрометеорологик хавфли участкаларда ўрмонзорлар барпо этилишининг олди олинишини назорат қилиш.

166. Ўрмонларни ёнғинлардан муҳофаза қилиш ва эпифитотияга қарши курашиш.

167. Ўрмон хўжалиги соҳасида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар тўғрисидаги ахборотларни ва прогноз маълумотларни ФВВга тақдим этиб бориш.

29-боб. Ўзбекистон Республикаси Табиат ресурслари вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати агентлигининг функциялари

168. Хавфли гидрометеорологик ҳодисалар прогнозини тайёрлаш ва уларни кузатиб бориш.

169. Сел ва қор кўчкиларига қарши тадбирларни ўтказиш зарурати бўлган минтақалар ва ҳудудларни аниқлаш.

170. Атроф табиий муҳит (атмосфера, тупроқ ва ер усти сувлари)нинг ифлосланиши, гидрологик режим ва дарёлар қайирлари ҳамда ўзанларидаги тошқинлар хавфи мониторингини ташкил этиш ва ўтказиш.

171. ФВВга, ФВДТнинг манфаатдор функционал ва ҳудудий қуйи тизимларига гидрометеорологик ахборот тақдим этиш, уларни атроф табиий муҳит ифлосланишининг экстремал юқори даражалари тўғрисида хабардор қилиш.

172. Фавқулодда вазиятни бартараф этишга раҳбарлик қилувчи шахсни фавқулодда вазият рўй берган жойга энг яқин бўлган метеорологик кузатув пункти маълумотларига асосан мавжуд гидрометеорологик шароитлар тўғрисидаги ахборот билан таъминлаш.

173. ФВДТ функционал қуйи тизимининг Табиий гидрометеорологик ҳодисалар юзага келиши ва ривожланиши, атмосфера ҳавоси, тупроқ ва юза сувлари ифлосланиши устидан гидрометеорологик кузатишлар олиб бориш хизматини ташкил этиш ва унинг фаолиятига раҳбарлик қилиш.

30-боб. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлигининг функциялари

174. Туризм хизматларини ташкил этишда, туристик объектларда, туристлар вақтинча жойлаштириладиган, овқатланадиган ва ҳаракатланадиган жойларда, республика ҳудуди бўйлаб ҳаракатланишда ва туризм объектларига ташрифларни уюштиришда рўй бериши мумкин бўлган нохуш ҳолат (фавқулодда вазият)ларнинг олдини олиш тадбирларини мувофиқлаштириш ва назоратини амалга ошириш.

175. Туризм объектлари ва йўналишлари, шунингдек, соҳада рўй бериши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар тўғрисидаги ахборотлар ва прогноз маълумотларни ФВВга тақдим этиб бориш.

31-боб. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг функциялари

176. Сейсмик хавф-хатарни турли кўламларда баҳолаш, ҳудудларнинг сейсмик хавфи ва сейсмик хатарига доир ҳар хил масштабли хариталарни тузиш, зилзилаларни вақт кесимида прогноз қилиш, бинолар ва иншоотларнинг зилзилабардошлилигини таъминлаш бўйича методикаларни ишлаб чиқиш.

177. Кучли зилзила рўй берган тақдирда, зилзила кучини ва унинг ҳудудлар бўйича ўзгаришини аниқлаш, бинолар ва иншоотларнинг шикастланиш даражасини баҳолаш учун зилзила эпицентри ҳудудида макросейсмик ҳамда бошқа тадқиқотлар ўтказиш.

178. Кучли зилзилаларда аҳоли ва ҳудудлардаги талафотларни камайтириш ҳамда уларнинг оқибатларини юмшатиш, сейсмик хавфсизликни таъминлашда сейсмик хатарни баҳолашнинг илмий услубларини ишлаб чиқиш.

32-боб. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг функциялари

179. Фавқулодда вазиятлар натижасида жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарар миқдорини аниқлаш ҳамда баҳолаш ишларини ташкил этиш.

180. ФВВга зарур маълумотларни тақдим этиш.

33-боб. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг функциялари

181. ФВВ, ФВДТнинг ҳудудий қуйи тизимлари раҳбарлари буюртманомалари бўйича аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш масалаларига оид телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришларни ташкил этиш.

182. Аҳолининг оммавий ахборот воситалари орқали фавқулодда вазият рўй бериши хавфи тўғрисида ёки фавқулодда вазият рўй берганлиги ҳақида хабардор қилинишини ФВВ билан биргаликда ташкил этиш.

183. ФВДТнинг манфаатдор функционал ва ҳудудий қуйи тизимлари билан биргаликда аҳоли ўртасида фавқулодда вазият зонасида қолган одамларнинг биринчи навбатдаги ҳаракатлари тўғрисида тушунтириш ишларини ташкил этиш ва амалга ошириш.

184. Инқирозли ва фавқулодда вазиятлар рўй берганда ФВВ ташаббуси билан аҳолига тезкор ва холис ахборот етказиш мақсадида махсус ахборот тадбирларини ташкил этишга кўмаклашади.

185. Юқори даражадаги хавфга эга бўлган ижтимоий-сиёсий ва фавқулодда вазиятларнинг ахборот мониторингини таъминлаш (табиий, техноген, антропоген офатлар, ҳалокатлар ва ҳ.к.) ва бундай воқеаларга масъул ташкилотлар томонидан тезкорлик билан муносабат билдирилиши юзасидан зарур чоралар кўради.

186. Аҳолининг фавқулодда вазиятларни бартараф этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида мунтазам равишда хабардор қилинишини таъминлаш.

187. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон Қизил Ярим ой жамияти билан биргаликда аҳолини дастлабки тиббий ўзаро ва ўзига ўзи ёрдам кўрсатишга ўқитиш бўйича махсус эшиттиришларни ташкил этиш.

34-боб. «Ўзбекгидроэнерго» акциядорлик жамиятининг функциялари

188. Жамият тизимидаги гидроэлектростанциялар, гидротехник ва бошқа гидроэнергетика объектларининг узлуксиз ишлашини таъминлаш, уларда авариялар ҳамда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш тадбирларини ташкил этиш ва амалга ошириш.

189. Жамият тизимидаги гидротехник иншоотларда ва уларга ёндош ҳудудларда локал даражадаги аҳолини фавқулодда вазият рўй бериши хавфи тўғрисида ёки фавқулодда вазият рўй берганлиги ҳақида хабардор қилишнинг автоматлаштирилган тизимларини яратиш.

190. Фавқулодда вазиятлар шароитида гидротехник иншоотлардан хавфсиз ва самарали фойдаланишни таъминлаш, гидроэнергетика объектларини марказлаштирилган тарзда технологик бошқаришни амалга ошириш.

191. ФВДТ бошқарув органларини гидроэлектростанциялар, гидротехник ва бошқа гидроэнергетика объектларида юзага келган авариялар ва ҳалокатлар, уларнинг оқибатлари, амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ахборотлар билан таъминлаш.

35-боб. «Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамиятининг функциялари

192. Тармоқ корхоналарида ишлаб чиқариш ва технологик жараённинг юқори даражада хавфли хос хусусиятлари билан изоҳланадиган авариялар ҳамда ҳалокатларнинг олдини олиш ва бартараф этиш тадбирларини ташкил этиш ва амалга ошириш.

193. Кимёвий хавфли объектлардаги аварияларнинг юзага келиши эҳтимоли ва оқибатларини прогноз қилишни, фавқулодда вазиятлар шароитида уларнинг барқарор фаолият кўрсатишини таъминлаш.

194. Кимёвий хавфли объектлар ва уларга ёндош ҳудудлардаги аҳолини локал даражадаги фавқулодда вазият рўй бериши хавфи тўғрисида ёки фавқулодда вазият рўй берганлиги ҳақида хабардор қилишнинг автоматлаштирилган тизимларини яратиш.

195. Кимёвий хавфли объектлардан кимёвий зарарланиши эҳтимоли бўлган зоналарни аниқлаш.

196. ФВДТ бошқарув органлари ва аҳолини авариялар ва ҳалокатлар, уларнинг оқибатлари, кўрилаётган чора-тадбирлар ҳамда аҳолининг фавқулодда вазиятлар шароитида ҳаракат қилиши тартиби тўғрисидаги ахборотлар билан таъминлаш.

197. Идоравий ихтисослаштирилган ва қутқарув тузилмаларининг тармоқ объектларидаги фавқулодда вазиятлар шароитида қутқарув ҳамда бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни амалга оширишда қатнашишини таъминлаш.

198. ФВДТ функционал қуйи тизимининг Тармоқ объектларида ишларни олиб боришнинг аҳволи ва хавфсизлигини назорат қилиш идоравий хизматини ташкил этиш ва унинг фаолиятига раҳбарлик қилиш.

36-боб. «Ўзмахсусмонтажқурилиш» акциядорлик компанияси, «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмасининг функциялари

199. Қурилиш ва қурилиш-монтаж ташкилотлари негизида ихтисослаштирилган тузилмалар ташкил этиш ҳамда уларнинг фавқулодда вазиятлар зоналарида қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни бажаришда қатнашишини таъминлаш.

200. Фавқулодда вазиятлар зоналарига қурилиш материаллари етказиб берилишини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш.

37-боб. Суғурта ташкилотларининг функцияси

201. Сув тошқини, кўчкилар, сел хавфи мавжуд бўлган ва бошқа турдаги фавқулодда вазиятлар хавфи юқори бўлган ҳудудларда яшайдиган фуқароларни, ушбу ҳудудлардаги бинолар ва иншоотларни, қишлоқ хўжалиги экинлари ва ҳайвонларини ҳамда бошқа мол-мулкини суғурталашни таъминлаш.

38-боб. Ўзбекистон Қизил Ярим ой жамиятининг функциялари

202. ФВВ, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ФВДТнинг бошқа функционал қуйи тизимлари билан биргаликда аҳолини фавқулодда вазиятларда жабрланганларга дастлабки тиббий ёрдам кўрсатиш масалалари бўйича тайёрлаш.

203. ФВДТнинг функционал ва ҳудудий қуйи тизимларида санитария дружиналарини тузиш, уларни жиҳозлаш ва юкланган вазифаларни бажаришга тайёрлаш, тайёргарлик ҳолатини назорат қилишда кўмаклашиш.

204. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида санитария постларини тузиш ва ўқитишни ташкил этиш.

205. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, биринчи навбатда, Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ходимларини, курсантлар, ҳайдовчилар ва йўл-транспорт хизматлари ходимларини биринчи ёрдам кўрсатиш амалиётига шартнома асосида ўқитишни ташкил этиш.

206. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда аҳолини биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, ўзига ўзи ва ўзаро ёрдам бериш ҳамда зарар кўрганларга ғамхўрлик қилишга ўқитиш бўйича махсус телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришларни ташкил этиш.

207. Ўзбекистон Қизил Ярим ой жамиятининг отрядлари ва бошқа кўнгиллилар бўлинмаларини ташкил этиш, ўқитиш, жиҳозлаш ҳамда фавқулодда вазиятларни бартараф этишга жалб этиш.

208. Фавқулодда вазиятлардан зарар кўрган аҳолига ёрдам кўрсатиш учун Ўзбекистон Қизил Ярим ой жамиятининг энг зарур товарлар омборлари ва захиралари тизимини ташкил этиш.

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 апрелдаги 171-сон қарорига 3-ИЛОВА

Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизимининг ҳудудий қуйи тизими доирасидаги аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича

1. Тегишли ҳудудда фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилишга раҳбарлик қилиш.

2. Фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида қарорлар қабул қилиш.

3. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизими (кейинги ўринларда — ФВДТ) ҳудудий қуйи тизимларини ташкил этиш, фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш.

4. Ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида банд бўлмаган аҳолини, шу жумладан, жисмоний имконияти чекланган шахсларни, шунингдек, тизимидаги ташкилотларнинг раҳбарлари, ишчи ва хизматчиларини тайёрлаш тадбирларини ташкил этиш ва назорат қилиш.

5. Фавқулодда вазиятларда аҳолини ва ҳудудларни муҳофаза қилиш бўйича ҳаракатлар режасини ишлаб чиқишни ташкил этиш ҳамда тегишли ҳудуд бўйича режани тасдиқлаш.

6. Аҳолини ва ҳудудларни муҳофаза қилиш тўғрисидаги ахборотни тўплаш ҳамда алмашиш, шунингдек, фавқулодда вазиятлар рўй бериши хавфи тўғрисида ёки фавқулодда вазиятлар рўй берганлиги ҳақида аҳолига ўз вақтида хабар бериш ва ахборот узатиш.

7. Хавфли гидрометеорологик ҳодисалар ва геологик жараёнлар билан боғлиқ бўлган фавқулодда вазиятлар мониторингини юритиш.

8. ФВДТ хизматларининг умумий ва махсус вазифалари ҳудудий тузилмаларини, йиғма механизациялашган отрядларни, йиғма қутқарув командаларини, автосанитария отрядларини ташкил этиш ва бошқаришга раҳбарлик қилиш.

9. Фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун кучларнинг шайлиги устидан назоратни амалга ошириш.

10. Фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун молиявий ва моддий ресурслар захираларини яратиш, фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилишга доир тадбирларни молиялаштириш.

11. Ташкилий-ҳуқуқий шакли ва идоравий мансублигидан қатъи назар, барча ташкилотларнинг фавқулодда вазиятларда ишлаш барқарорлигини оширишга кўмаклашиш.

12. Аҳолини хабардор қилиш ва аҳолига ахборот узатишнинг махсус техник воситаларини ўрнатиш учун жойлар, шунингдек, оммавий ахборот воситаларида эфир вақти ажратилишини ташкил этиш ва назорат қилиш.

13. Маҳаллий миқёсдаги фавқулодда вазиятлар рўй берганда, ФВДТнинг ҳудудий қуйи тизими учун юқори тайёргарлик режимини ёки фавқулодда вазият режимини жорий этиш ҳақида, шунингдек, аҳолини хавфсиз жойларга эвакуация қилишга доир тадбирларни амалга ошириш тўғрисида қарор қабул қилиш.

14. Қутқарув ишларини ва кечиктириб бўлмайдиган бошқа ишларни ташкил этиш ҳамда амалга ошириш, шунингдек, бундай ишлар ўтказилиши давомида жамоат тартиби сақланишини ташкил этишга кўмаклашиш.

15. Фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш ҳамда аҳолини муҳофаза қилиш учун барча ҳудудий кучлар ва воситаларни жалб этиш.

16. Фавқулодда вазият зонасида қутқарув ишларини ва кечиктириб бўлмайдиган бошқа ишларни амалга ошириш учун авария-қутқарув кучларининг (шу жумладан, тезкор ҳаракат бўлинмаларининг) ва махсус тузилмаларнинг доимий шайлигини ташкил этиш.

17. Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш тадбирларига волонтёрларни жалб этиш ҳамда уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш.

18. Фавқулодда вазият зоналаридаги зарар кўрган аҳоли ҳамда улар жойлаштирилган туманларда эвакуация қилинган аҳолини таъминлаш учун тегишли ҳудуднинг маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан озиқ-овқат ва энг зарур товарлар етказиб берилишини ташкил этиш.

19. Фавқулодда вазиятлар зоналаридаги объектлар ва аҳолини электр энергияси, газ, ёқилғи ва ичимлик сув билан узлуксиз таъминлаш тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

20. Аҳоли пунктлари ва иқтисодиёт объектлари фаолиятини тиклаш ишларини ташкил этиш.

21. Фавқулодда вазиятлар оқибатида зарар кўрган аҳоли ҳаёт фаолиятини тиклаш, етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш бўйича чоралар кўриш.

22. Қуйидаги ФВДТ ҳудудий қуйи тизимлари фаолиятига раҳбарлик қилиш:

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят ФВДТ хизматлари ва тузилмалари;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, туман (шаҳар)лар ҳамда иқтисодиёт объектларининг умумий ва махсус вазифалар юкланган ҳудудий тузилмалари.

23. Маҳаллий шароитларга, фавқулодда вазиятларнинг хусусиятига ва вилоятлар (шаҳарлар ва туманлар)нинг моддий-техник базасига қараб фуқаро муҳофазаси бошлиғи ўз ваколатлари доирасида ФВДТнинг тегишли ҳудуд ва объектлар бўйича қуйидаги хизматларини ташкил этиши ҳамда вазифаларини белгилаши мумкин:

автойўл хизмати — фавқулодда вазиятларни бартараф этишда йўл-кўприк таъминотини ташкил этиш ва амалга ошириш, йўллар ва кўприкларни таъмирлаш ва тиклаш;

автотранспорт хизмати — темир йўл ва ҳаво транспорти органлари билан биргаликда аҳолини жойлаштириш ва фавқулодда вазиятлар зоналаридан эвакуация қилиш тадбирларини амалга ошириш, фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун кучлар ва воситаларни етказиб бериш, ишчи сменаларини олиб келиш (олиб кетиш), моддий ва тарихий-маданий бойликлар, ноёб асбоб-ускуналар, озиқ-овқат, қурилиш материалларини ва бошқа моддий воситаларни эвакуация ҳудудига олиб чиқиб кетиш;

газ таъминоти хизмати — газ таъминоти иншоотлари ва тармоқларининг барқарор ишлашини ва улардан хавфсиз фойдаланишни таъминлаш, уларда авария-тиклаш ишларини ташкил этиш ва амалга ошириш;

сув таъминоти хизмати — сув таъминоти иншоотлари ва тармоқларида авария-тиклаш ишларини ташкил этиш ва амалга ошириш, сув манбаларининг радиоактив, кимёвий ва заҳарли моддалар ҳамда бактерияли воситалар ва оғир металлар билан ифлосланиш (зарарланиш)дан муҳофаза қилинишини таъминлаш. Ичимлик суви сифати ва оқова сувларни тозалаш устидан назоратни таъминлаш;

ветеринария назорати ва ҳайвонларни муҳофаза қилиш хизмати — ҳайвонларда юқумли касалликларнинг кенг тарқалиши (эпизоотиялар)нинг олдини олиш бўйича тадбирларни ташкил этиш ва амалга ошириш, шунингдек, фавқулодда вазиятлар зоналарида санитария-ветеринария ва эпизоотияларга қарши тадбирларни амалга ошириш. Эпизоотияларни тугатиш. Раҳбариятга фавқулодда вазиятлар зонасидаги санитария-ветеринария ҳолати тўғрисида ахборот тақдим этиш;

ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимё назорати хизмати — эпифитотияларнинг олдини олиш, қишлоқ хўжалиги зараркунандаларига қарши кураш тадбирларини ташкил этиш ва амалга ошириш. Ўсимликларни ҳимоя қилиш тадбирларини амалга ошириш йўли билан қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг барқарор ишлашини таъминлаш. Фитопатологик қидирув ишларини, қишлоқ хўжалиги ерларининг радиоактив ва заҳарли моддалар билан ифлосланиши устидан назоратни ташкил этиш ва амалга ошириш. Экинзорлар, яйловлар ҳамда чорвачилик ва деҳқончилик маҳсулотларини зарарсизлантириш. Эпифитотияларни тугатиш;

сув хўжалиги хизмати — сув омборлари, дарёлар ва каналлардаги гидротехника иншоотларининг барқарор ишлашини ва улардан хавфсиз фойдаланишни таъминлаш, уларда авариялар ва ҳалокатлар юз бериши мумкинлигини прогноз қилиш. Сув хўжалиги объектларининг иш режимини ёки улардан бундан кейин фойдаланиш режимини ўзгартириш зарурлигини белгилаш, сув омборларидан сувни авария юзасидан чиқариб ташлаш. Хавф даражаси юқори бўлган сув омборлари ва уларга ёндош ҳудудларда локал даражадаги аҳолини фавқулодда вазият рўй бериши хавфи тўғрисида ёки фавқулодда вазият рўй берганлиги ҳақида хабар бериш ва хабардор қилишнинг автоматлаштирилган тизимларини яратиш. Тошқинлар, сув босишлари, сел оқимларидан ҳимоя қилиш ва уларнинг ҳалокатли оқибатларини камайтириш бўйича кечиктириб бўлмайдиган комплекс чора-тадбирларни ташкил этиш, ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ҳамда тошқин сувлари ва сел оқимларини авариясиз ўтказиб юборишни таъминлаш;

муҳандислик хизмати — тинчлик даврида ҳимоя иншоотлари фонди тўпланиши ва мавжуд бўлиши устидан назоратни ташкил этиш ва амалга ошириш, бошланғич ҳудудларда зарарланган жойлар томонга ҳаракат қилинганда, ҳалокатли сув босиши зоналарида ва ишлар олиб бориладиган объектларда, йирик ёнғинларни ўчиришда, табиий офатлар, йирик авариялар ва ҳалокатлар оқибатларини тугатишда ФВДТнинг кучлари ҳаракатларини муҳандислик жиҳатдан таъминлаш учун фавқулодда вазиятларни бартараф этиш ишларига жалб этиладиган тегишли тузилмаларни тайёрлаш ва уларнинг ҳаракат қилишини ташкил этиш;

коммунал-техника хизматлари — коммунал хўжалиги иншоотлари ва тармоқлари ишларининг барқарорлигини ошириш бўйича тадбирларни амалга ошириш, улардаги аварияларни бартараф этиш, ҳалок бўлганларга махсус ишлов бериш, ташиш ва оммавий кўмиш шохобчаларини тузиш ва уларнинг фаолиятини ташкил этиш;

моддий-техника таъминоти хизмати — эвакуация қилинадиган аҳолини энг зарур буюмлар ва анжомлар (кийим-бош, пойабзал ва шу кабилар) билан таъминлашни ташкил этиш, тузилмаларнинг шахсий таркибини анжомлар ва махсус кийим-бош, шунингдек, иқтисодиёт объектларини уларнинг барқарор фаолият кўрсатиши ва бузилган ишлаб чиқаришни тиклаш учун зарур бўлган моддий-техника воситалари ва қурилиш материаллари билан таъминлаш;

тиббий хизмат — аҳоли ва тегишли тузилмаларнинг шахсий таркиби соғлиғини сақлашга, жабрланганлар ва беморларга ўз вақтида тиббий ёрдам беришга йўналтирилган даволаш-эвакуация, санитария-гигиена ва эпидемияга қарши тадбирларни ташкил этиш ва амалга ошириш;

санитария ишловини бериш ва зарарсизлантириш хизмати — зарарланиш жойларидан чиққан одамларга санитария жиҳатидан ишлов бериш, уларнинг кийим-бошлари ва якка тартибдаги ҳимояланиш воситаларини зарарсизлантиришни ташкил этиш ва амалга ошириш;

алоқа, хабар бериш ва ахборотлаштириш хизмати — бошқарув органларини барқарор ва узлуксиз алоқа билан таъминлаш, алоқа ва хабар беришнинг турғун воситаларига фойдаланиш-техник жиҳатдан хизмат кўрсатишни ташкил этиш ва уларни назорат қилиш, шунингдек, уларни доимий тайёр ҳолатда сақлаш, ҳудудий фавқулодда вазиятлар бошқармаларининг кўрсатмаларига биноан хабар бериш сигналларини узатиш ва қабул қилишни техник жиҳатдан таъминлаш;

жамоат тартибини сақлаш хизмати — фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тадбирларини ўтказишда жамоат тартибини сақлаш;

қўриқлаш хизмати — фавқулодда вазиятлар зоналарида объектлар, ҳудудлар, моддий ва маданий қимматликларни, шунингдек, аҳоли эвакуация қилинган жойларни қўриқлаш;

ёнғин хавфсизлигини таъминлаш хизмати — ёнғинлар профилактикасини ўтказиш ва ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилиниши устидан назоратни амалга ошириш, ёнғинларни ўчириш, ёнғин зонасида қолган одамларни ҳамда юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкини қутқариш;

ёнилғи-мойлаш материаллари таъминоти хизмати — фавқулодда вазиятларни бартараф этишга жалб этиладиган автотранспорт воситалари ва бошқа техник воситаларни ёнилғи-мойлаш материаллари билан таъминлашни ташкил этиш, ушбу мақсадлар учун турғун ва кўчма автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчаларидан фойдаланиш;

техник хизматлар — техникани техник жиҳатдан соз ҳолатда сақлаш ва фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун жалб этиладиган автотранспорт воситаларини техник таъмирлаш, шикастланган ва носоз техникани қутқариш ишлари йўналишлари ва участкаларидан шикастланган машиналарни йиғма пунктларга ва таъмирлаш корхоналарига эвакуация қилиш, таъмирлаш корхоналари ва тузилмаларини эҳтиёт қисмлар ва анжомлар билан таъминлаш ҳамда уларнинг захирасини шакллантириш;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳамда озиқ-овқат билан таъминлашни ташкил этиш хизмати — қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳамда озиқ-овқат захираси ғамланишини ва муҳофаза қилинишини ташкил этиш, фавқулодда вазият зонасидаги аҳолини ҳамда жалб этилган тузилмаларни озиқ-овқат, иссиқ овқат билан таъминлаш;

бошпаналар ва бекиниш жойлари хизмати — ташкилотларнинг муҳофаза иншоотлари фондини ҳисобга олиш, муҳофаза иншоотларининг бекинадиган одамларни қабул қилишга доимий тайёрлигини назорат қилиш, муҳофаза иншоотлари иморатларининг тўғри сақланиши, муҳофаза конструкциялари, қурилмалари ва муҳандислик-техник асбоб-ускуналари сақланиши, улардан иқтисодиёт эҳтиёжлари ва аҳолига хизмат кўрсатиш учун фойдаланилишини тизимли назорат қилиш. Қурилиши тугалланган муҳофаза иншоотларини қабул қилишда қатнашиш. Муҳофаза иншоотлари фондини жамлаш режаларини ишлаб чиқиш ва уларга тузатиш киритиш, бошпана ва бекиниш жойларига хизмат кўрсатиш бўлинмаларини ташкил этиш ва тайёрлаш;

энергетика хизмати — фавқулодда вазиятлар шароитларида энергия объектларининг барқарор ишлашини таъминлаш ва улардаги аварияларни бартараф этиш. Фавқулодда вазият зоналарида қутқарув ишларини олиб боришда иштирок этиш.

24. Фавқулодда вазиятларда нобуд бўлган уй ҳайвонлари жасадларини йиғиб олиш ва утилизация қилиш хизмати (туманлар ободонлаштириш бошқармалари ҳамда «Тоза ҳудуд» ДУКлари негизида) ташкил этилади.

25. Заруратга кўра ва тегишли кучлар мавжуд бўлганда ФВДТнинг бошқа хизматлари, шу жумладан, авария-техник, радиациявий ва кимёвий ҳимоя, ниқобланиш, ахборот билан таъминлаш хизматлари ҳам ташкил этилиши мумкин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 апрелдаги 171-сон қарорига 4-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати маркази тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2017 йил 9 августдаги 606-сон қарори .

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2017 йил 13 ноябрдаги 907-сон қарорига 1-илованинг 10-банди .

3. Вазирлар Маҳкамасининг «Дарёлар ўзанларини тозалаш ишларига тадбиркорлик субъектларини электрон онлайн-аукцион орқали жалб қилиш тартибини жорий этиш тўғрисида» 2018 йил 3 декабрдаги 981-сон қарорига 2-илованинг 1-банди .

4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2018 йил 10 декабрдаги 1002-сон қарорига илованинг 3-банди .

5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини ҳамда бехатар ишлашини назорат қилиш давлат инспекцияси тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида» 2019 йил 12 мартдаги 215-сон қарорига 2-илованинг 6-банди .

6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2020 йил 26 августдаги 515-сон қарори .

7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2021 йил 10 апрелдаги 200-сон қарорига 3-илованинг 6-банди .

8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини тартибга солувчи айрим қонунчилик ҳужжатларини тасдиқлаш тўғрисида» 2021 йил 17 августдаги 525-сон қарорига 5-илованинг 7-банди .

9. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида ўсимликлар карантини ва ҳимояси тизими тубдан такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2021 йил 15 декабрдаги 752-сон қарорига 1-илованинг 30-банди .

10. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2021 йил 21 декабрдаги 766-сон қарорига 1-илованинг 14-банди .

11. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2022 йил 4 апрелдаги 153-сон қарорига илованинг 893-банди .

12. Вазирлар Маҳкамасининг «Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2022 йил 9 августдаги 438-сон қарорига 1-илованинг 57-банди .

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2023 йил 29 апрель,

171-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.05.2023 й., 09/23/171/0234-сон; 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон; 10.03.2026 й., 09/26/94/0218-сон; 03.07.2026 й., 09/26/353/0680-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

TASHKILIY-FUNKSIONAL TUZILMASI

FUNKSIYALARI

FUNKSIYALARI

ROʻYXATI

Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlarning oldini olish va bunday vaziyatlarda harakat qilish davlat tizimi faoliyatini samarali tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasining “Aholini va hududlarni tabiiy hamda texnogen xususiyatli favqulodda vaziyatlardan muhofaza qilish toʻgʻrisida”gi Qonuni ijrosini taʼminlash, shuningdek Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlarning oldini olish va bunday vaziyatlarda harakat qilish davlat tizimining tarkibi hamda faoliyat koʻrsatish tartibini belgilash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Quyidagilar:

Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlarning oldini olish va bunday vaziyatlarda harakat qilish davlat tizimining tarkibini, asosiy maqsadi va vazifalarini, tashkiliy-funksional tuzilmasini hamda faoliyat koʻrsatish tartibini nazarda tutuvchi Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlarning oldini olish va bunday vaziyatlarda harakat qilish davlat tizimi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq;

Respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda boshqa tashkilotlarning Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlarning oldini olish va bunday vaziyatlarda harakat qilish davlat tizimining funksional quyi tizimi doirasidagi aholi va hududlarni favqulodda vaziyatlardan muhofaza qilish boʻyicha funksiyalari 2-ilovaga muvofiq;

Mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarining Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlarning oldini olish va bunday vaziyatlarda harakat qilish davlat tizimining hududiy quyi tizimi doirasidagi aholi va hududlarni favqulodda vaziyatlardan muhofaza qilish boʻyicha funksiyalari 3-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda boshqa tashkilotlar uch oy muddatda oʻz faoliyati xususiyatlari hamda aholini va hududlarni favqulodda vaziyatlardan muhofaza qilish boʻyicha yuklangan funksiyalardan kelib chiqib, Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlarning oldini olish va bunday vaziyatlarda harakat qilish davlat tizimining tegishli funksional va hududiy quyi tizimlari toʻgʻrisidagi nizomlarni mazkur qaror talablari asosida ishlab chiqsin hamda Favqulodda vaziyatlar vazirligi bilan kelishgan holda tasdiqlasin.

3. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 4-ilovaga muvofiq ayrim qarorlari oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

4. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari A.J. Ramatov va Oʻzbekiston Respublikasi favqulodda vaziyatlar vaziri A.X. Qoʻldoshev zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 29-apreldagi 171-son qaroriga 1-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlarning oldini olish va bunday vaziyatlarda harakat qilish davlat tizimi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlarning oldini olish va bunday vaziyatlarda harakat qilish davlat tizimining (keyingi oʻrinlarda — FVDT) tarkibini, asosiy maqsadi va vazifalarini, tashkiliy-funksional tuzilmasini hamda faoliyat koʻrsatish tartibini belgilaydi.

2. FVDTning tarkibi aholi va hududlarni favqulodda vaziyatlardan muhofaza qilish sohasida vakolatlarga ega boʻlgan yoki ushbu sohada majburiyatlar yuklangan respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda boshqa tashkilotlarning tarkibiy boʻlinmalari, kuchlari va vositalaridan iborat.

3. FVDT tarkibiga kiruvchi respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari aholi va hududlarni favqulodda vaziyatlardan muhofaza qilish sohasida oʻz faoliyatini Oʻzbekiston Respublikasining Konstitutsiyasi va qonunlari, Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining qarorlari, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining farmonlari, qarorlari va farmoyishlari, Vazirlar Mahkamasining qarorlari va farmoyishlari hamda boshqa normativ-huquqiy hujjatlar, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi fuqaro muhofazasi boshligʻi, favqulodda vaziyatlar vazirining buyruqlari, koʻrsatmalari va ushbu Nizom asosida olib boradi.

Oʻzbekiston Respublikasining xalqaro shartnomasida mazkur Nizomda nazarda tutilganidan boshqacha qoidalar belgilangan boʻlsa, xalqaro shartnoma qoidalari qoʻllaniladi.

4. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:

tabiiy hamda texnogen xususiyatli favqulodda vaziyatlar ( keyingi oʻrinlarda — favqulodda vaziyatlar) — muayyan hududda odamlar qurbon boʻlishiga, odamlarning sogʻligʻiga yoki atrof tabiiy muhitga zarar yetishiga, jiddiy moddiy talafotlarga hamda odamlarning hayot faoliyati sharoitlari buzilishiga olib kelishi mumkin boʻlgan yoki olib kelgan avariya, halokat, xavfli tabiiy hodisa, tabiiy ofat yoxud boshqa ofat natijasida, karantinli va inson uchun xavfli boʻlgan boshqa yuqumli kasalliklar tarqalishi natijasida yuzaga kelgan vaziyatlar;

favqulodda vaziyatlarni bartaraf etish — favqulodda vaziyatlar roʻy berganda oʻtkaziladigan hamda odamlarning hayotini asrab qolish va sogʻligini saqlashga, atrof tabiiy muhitga yetkaziladigan zarar va moddiy talafotlar miqdorlarini kamaytirishga, shuningdek, favqulodda vaziyatlar zonalarining kengayishiga yoʻl qoʻymaslikka hamda xavfli omillar taʼsirini tugatishga qaratilgan qutqaruv ishlari va kechiktirib boʻlmaydigan ishlar majmui;

favqulodda vaziyatlardan muhofaza qilish — aholi va hududlarni favqulodda vaziyatlarning oldini olish va ularni bartaraf etish boʻyicha tadbirlar majmui, vositalar hamda usullar tizimi;

favqulodda vaziyatlarning oldini olish — oldindan oʻtkaziladigan hamda favqulodda vaziyatlar roʻy berishi xavfini imkon qadar kamaytirishga, bunday vaziyatlar roʻy bergan taqdirda esa — odamlarning hayotini asrab qolishga va sogʻligʻini saqlashga, atrof tabiiy muhitga yetkaziladigan zarar va moddiy talafotlar miqdorlarini kamaytirishga qaratilgan tadbirlar majmui;

FVDTning funksional quyi tizimi — aholini va hududlarni favqulodda vaziyatlardan muhofaza qilish boʻyicha belgilangan funksiyalarni bajaruvchi vazirliklar va idoralar hamda boshqa tashkilotlarni oʻz ichiga olgan quyi tizim;

FVDTning hududiy quyi tizimi — tegishli hududda aholini va hududlarni favqulodda vaziyatlardan muhofaza qilish tadbirlarini tashkil etish va amalga oshirish boʻyicha belgilangan funksiyalarni bajaruvchi mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarini oʻz ichiga olgan quyi tizim;

fuqaro muhofazasi — harbiy harakatlar olib borish paytida yoki shu harakatlar oqibatida yuzaga keladigan xavflardan Oʻzbekiston Respublikasi aholisini, hududlarini, moddiy va madaniy boyliklarini muhofaza qilish maqsadida oʻtkaziladigan tadbirlar davlat tizimi.

2-bob. FVDTning asosiy maqsadi va vazifalari

5. FVDTning asosiy maqsadi favqulodda vaziyatlardan muhofaza qilish sohasida vakolatlarga ega boʻlgan yoki ushbu sohada majburiyatlar yuklangan respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda boshqa tashkilotlar tomonidan tinchlik va alohida davrda favqulodda vaziyatlarning oldini olish va bartaraf etish tadbirlari samarali tashkil etilishi va amalga oshirilishini taʼminlashdan iborat.

6. Quyidagilar FVDTning asosiy vazifalari hisoblanadi:

tinchlik va alohida davrda aholini va hududlarni favqulodda vaziyatlardan muhofaza qilish sohasida davlat siyosatini amalga oshirish, normativ-huquqiy hujjatlarni ishlab chiqish va ijrosini taʼminlash;

respublika hududida roʻy berishi mumkin boʻlgan favqulodda vaziyatlarni prognoz qilish, ularning ijtimoiy-iqtisodiy oqibatlarini baholash;

aholini va hududlarni favqulodda vaziyatlardan muhofaza qilish yuzasidan maqsadli va ilmiy-texnik dasturlarni hamda tadbirlarni rejalashtirish va amalga oshirish, shuningdek, ushbu soha boʻyicha ilmiy-tadqiqot va innovatsion faoliyatni rivojlantirish;

FVDTning barcha darajadagi boshqaruv organlari va favqulodda vaziyatlarning oldini olish hamda ularni bartaraf etish uchun moʻljallangan kuchlar va vositalarning doimiy tayyorligini taʼminlash;

aholini va hududlarni favqulodda vaziyatlardan muhofaza qilish sohasidagi maʼlumotlarni yigʻish, tahlil qilish, almashish, axborot tayyorlash va berish;

aholini, FVDT boshqaruv organlarining mansabdor shaxslarini, qutqaruv xizmatlari va qutqaruv tuzilmalari, shuningdek, fuqaro muhofazasi tuzilmalarini favqulodda vaziyatlarda harakat qilishga tayyorlash;

favqulodda vaziyatlarni bartaraf etish uchun moliyaviy va moddiy resurslar zaxiralarini yaratish;

aholini va hududlarni favqulodda vaziyatlardan muhofaza qilish sohasida davlat ekspertizasi, nazorati va tekshiruvini amalga oshirish;

favqulodda vaziyatlarni bartaraf etish;

xorijiy davlatlar hududida roʻy bergan favqulodda vaziyatlar oqibatida jabrlangan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolariga yordam koʻrsatish, shuningdek ularni va halok boʻlganlarni evakuatsiya qilish chora-tadbirlarini amalga oshirish;

favqulodda vaziyatlardan zarar koʻrgan aholini ijtimoiy himoya qilishga doir tadbirlarni amalga oshirish;

aholini va hududlarni favqulodda vaziyatlardan muhofaza qilish sohasida fuqarolarning, shu jumladan, ularni bartaraf etishda bevosita qatnashgan shaxslarning huquq va majburiyatlarini taʼminlash;

aholini va hududlarni favqulodda vaziyatlardan muhofaza qilish sohasida xalqaro hamkorlik qilish;

roʻy berishi mumkin boʻlgan favqulodda vaziyatlardan sugʻurta qilishning maqbul tizimini taʼminlash.

3-bob. FVDTning tashkiliy-funksional tuzilmasi

7. FVDTning tashkiliy-funksional tuzilmasi mazkur Nizomga ilovaga muvofiq belgilanadi.

8. FVDT hududiy va funksional quyi tizimlari hamda axborot-boshqaruv tuzilmasidan iborat boʻlib, respublika, mahalliy va obyekt darajalariga ega.

9. FVDTning har bir darajasi quyidagilarni oʻz ichiga oladi:

FVDT boshqaruv organlari;

FVDT tezkor-boshqaruv organlari;

favqulodda vaziyatlarni bartaraf etish kuchlari va vositalari;

favqulodda vaziyatlarni bartaraf etish uchun moliyaviy va moddiy resurslar zaxiralari;

favqulodda vaziyatlar roʻy berishi xavfi toʻgʻrisida yoki favqulodda vaziyat roʻy berganligi haqida xabar berish va xabardor qilishning avtomatlashtirilgan tizimlari.

10. FVDTning hududiy quyi tizimlari oʻz maʼmuriy hududlari doirasida aholini va hududlarni favqulodda vaziyatlardan muhofaza qilish uchun Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahrida tashkil etiladi hamda tegishli tumanlar va shaharlar miqyosidagi boʻgʻinlardan iborat boʻladi.

FVDT hududiy quyi tizimlarining vazifalari, ularni tashkil etish, kuchlari va vositalari tarkibi, faoliyat koʻrsatish tartibi mazkur Nizom, mahalliy geofizik va tabiiy-iqlim sharoitlarini, xavf darajasi yuqori obyektlarning mavjudligini hisobga olgan holda ishlab chiqiladigan ushbu quyi tizimlar toʻgʻrisidagi nizomlar bilan belgilanadi.

Hududiy quyi tizimlar toʻgʻrisidagi nizomlar Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligi (keyingi oʻrinlarda — FVV) bilan kelishgan holda tegishli ravishda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlari tomonidan, shuningdek, mos ravishda hududiy Favqulodda vaziyatlar boshqarma (boʻlim)lari bilan kelishgan holda tuman (shahar)lar hokimlari tomonidan tasdiqlanadi.

11. FVDTning funksional quyi tizimlari respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari va boshqa tashkilotlarda aholini va hududlarni favqulodda vaziyatlardan muhofaza qilish boʻyicha belgilangan funksiyalarni bajarish, shuningdek, idoraviy mansub obyektlarda ularning ishlab chiqarish faoliyati bilan bogʻliq favqulodda vaziyatlarning oldini olish va ularni bartaraf etish uchun tashkil etiladi hamda FVDT xizmatlaridan, quyi tizimlarning davlat nazorati organlari, kuchlari va vositalaridan iborat boʻladi.

FVDT funksional quyi tizimlarining vazifalari, ularni tashkil etish, kuchlari va vositalari tarkibi, faoliyat koʻrsatish tartibi mazkur Nizom, favqulodda vaziyatlarning oldini olish va bartaraf etish boʻyicha funksiyalari, xavf darajasi yuqori boʻlgan idoraviy mansub obyektlardagi ishlab chiqarish texnologiyalarining xususiyatini hisobga olgan holda ishlab chiqiladigan ushbu quyi tizimlar toʻgʻrisidagi nizomlar bilan belgilanadi hamda FVV bilan kelishgan holda tegishli respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari va boshqa tashkilotlar rahbarlari tomonidan tasdiqlanadi, Oʻzbekiston Respublikasi qonunlariga muvofiq tasdiqlanuvchi ixtisoslashgan xizmatlar va avariya-qutqaruv tuzilmalari toʻgʻrisidagi nizomlar bundan mustasno.

12. FVDTning axborot-boshqaruv tuzilmasi quyidagilarni oʻz ichiga oladi:

FVVning Favqulodda vaziyatlarda harakat qilish va boshqarish milliy markazi;

FVDT hududiy va funksional quyi tizimlarining axborot-tahlil markazlari;

atrof tabiiy muhit va xavf darajasi yuqori boʻlgan obyektlar holatini kuzatish va nazorat qilish organlarining axborot markazlari;

turgʻun (statsionar) boshqaruv punktlari;

favqulodda vaziyatlarni bartaraf etish kuchlari va vositalarini boshqarishning harakatdagi punktlari;

FVDTning hududiy va funksional quyi tizimlarining navbatchilik-dispetcherlik xizmatlari;

aloqa va axborot uzatish vositalari, shu jumladan, boshqarish va axborot bilan taʼminlashning avtomatlashtirilgan tizimi.

Axborot-boshqaruv tuzilmasi quyidagilarni taʼminlashi lozim:

FVDTning hududiy va funksional quyi tizimlarining ixtisoslashgan hamda laboratoriya nazorati va kuzatuv tizimidagi boʻlinmalaridan olingan seysmologik, geologik, gidrometeorologik xavfli hodisalar, quruqlik (tuproq, yer osti)ning holati oʻzgarishi, atmosfera (havo muhiti) tarkibi va xossalari hamda gidrosfera holatining oʻzgarishi bilan bogʻliq vaziyatlar, sanoat va transportdagi avariyalar va halokatlar, epidemiyalar, epizootiyalar, epifitotiyalar, radioaktiv, kimyoviy va biologik (bakteriologik) holat toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni toʻplash va qayta ishlash (tahlil qilish va saqlash);

FVDTning boshqaruv organlari, kundalik boshqaruv organlari, kuchlari hamda aholini favqulodda vaziyatlar xavfi yoki roʻy berganligi, favqulodda vaziyatlarning yuzaga kelishi holatlari, xususiyatlari, rivojlanish koʻlamlari va kechishi, yuz berishi mumkin boʻlgan oqibatlari, favqulodda vaziyatlarda harakat qilish tartibi toʻgʻrisida xabardor qilish va maʼlumot (axborot) berish;

FVDT quyi tizimlari va boʻgʻinlari, boshqaruv organlari, boshqaruv punktlari, favqulodda vaziyatlarni bartaraf etish uchun kuchlar oʻrtasida oʻzaro axborot va maʼlumot almashinuvini taʼminlash.

Favqulodda vaziyatlar toʻgʻrisidagi axborotlarning mezonlari, mazmuni va turlari, ularni FVDT quyi tizimlari va boʻgʻinlariga, shuningdek, aholiga yetkazish muddatlari va tartibi Oʻzbekiston Respublikasi Fuqaro muhofazasi boshligʻi tomonidan tasdiqlangan davlat boshqaruvi organlari, respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari xoʻjalik birlashmalari va boshqa tashkilotlar oʻrtasida favqulodda vaziyatlar masalalari boʻyicha kundalik hamkorlik qilish va xabar berish yoʻriqnomasi asosida amalga oshiriladi.

13. FVDT boshqaruv organlari quyidagilardan iborat:

respublika darajasida — FVV markaziy apparati, FVDT tarkibiga kiruvchi respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda boshqa tashkilotlar markaziy (boshqaruv) apparatlarining vakolatiga aholini va hududlarni favqulodda vaziyatlardan muhofaza qilish sohasidagi vazifalarni hal etish kiradigan boʻlinmalaridan;

mahalliy darajada — Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar hamda Toshkent shahar Favqulodda vaziyatlar boshqarmalari, tumanlar va shaharlar favqulodda vaziyatlar boʻlimlari, tashkilotlarning vakolatiga aholini va hududlarni favqulodda vaziyatlardan muhofaza qilish sohasidagi vazifalarni hal etish kiradigan boʻlinmalaridan;

obyekt darajasida — obyektlar maʼmuriyati hamda ularning vakolatiga aholini va hududlarni favqulodda vaziyatlardan muhofaza qilish sohasidagi vazifalarni bajarish kiradigan tarkibiy boʻlinmalari (xizmatlari, shubalari yoki maxsus tayinlangan mansabdor shaxslari).

FVDT, uning quyi tizimlari va boʻgʻinlarining faoliyatini tashkil etish, aholini va hududlarni favqulodda vaziyatlardan muhofaza qilish boʻyicha ularga belgilangan vazifalar oʻz vaqtida va samarali bajarilishini taʼminlash tegishli FVDT boshqaruv organlariga yuklanadi.

14. FVDT tezkor-boshqaruv organlari — FVDT funksional va hududiy quyi tizimlari hamda ularning boʻgʻinlaridagi tezkor boshqaruvni amalga oshiruvchi boʻlinmalardir, ular quyidagilarni oʻz ichiga oladi:

respublika darajasida — FVVning Favqulodda vaziyatlarda harakat qilish va boshqarish milliy markazi, FVDT tarkibiga kiruvchi respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda boshqa tashkilotlar markaziy (boshqaruv) apparatlarining navbatchilik-dispetcherlik xizmatlari;

mahalliy darajada — Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar favqulodda vaziyatlar boshqarmalarining tezkor-boshqaruv markazlari, shaharlar va tumanlar favqulodda vaziyatlar boʻlimlarining tezkor-boshqaruv guruhlari, tashkilotlarning navbatchilik-dispetcherlik xizmatlari;

obyektlar darajasida — obyektlarning navbatchilik-dispetcherlik xizmatlari;

tegishli ravishda har bir darajadagi FVDT boshqaruv organlarining favqulodda vaziyatlarni bartaraf qilish kuchlari hamda vositalarini boshqarish statsionar va harakatdagi punktlari.

FVDT tezkor-boshqaruv organlari tegishli boshqaruv organining doimiy joylashuv punktlarida, favqulodda vaziyatlar roʻy berganda esa — favqulodda vaziyatlarni bartaraf qilish kuchlari va vositalarini boshqarish statsionar va harakatdagi punktlarida tashkil etiladi. Ular oldindan tegishli xabar berish, aloqa, axborotni qayta ishlash va uzatishning tegishli texnik vositalari bilan jihozlanadi hamda oʻzlariga yuklangan vazifalarni bajarishga doimiy tayyor holatda saqlanadi.

Tezkor-boshqaruv organlari favqulodda vaziyat roʻy berishi xavfi toʻgʻrisida ogohlantirish maʼlumotlarini hamda favqulodda vaziyatlarning oldini olish boʻyicha boshqaruv qarorlarini qabul qilish boʻyicha tavsiyalarning FVDT boshqaruv organlariga tezkor taqdim etilishini taʼminlaydi.

15. Quyidagilar respublika darajasidagi FVDT boshqaruv organlarining asosiy vazifalari hisoblanadi:

favqulodda vaziyatlar sharoitlarida iqtisodiyot tarmoqlari hamda oʻta muhim va xavf darajasi yuqori boʻlgan obyektlar faoliyati barqarorligini oshirishga qaratilgan va favqulodda vaziyatlar oqibatlarini imkon qadar kamaytiruvchi chora-tadbirlarni ishlab chiqish hamda amalga oshirishga rahbarlik qilish;

aholini va hududlarni favqulodda vaziyatlardan muhofaza qilish sohasida respublika maqsadli va ilmiy-texnik dasturlarini ishlab chiqishni tashkil etish va bajarilishini taʼminlash;

aholini favqulodda vaziyat roʻy berishi xavfi toʻgʻrisida yoki favqulodda vaziyat roʻy berganligi haqida xabardor qilishning avtomatlashtirilgan tizimini budjet mablagʻlari va qonunchilikda taqiqlanmagan boshqa mablagʻlar hisobidan yaratish va uni doimiy tayyor holatda saqlash;

boshqarish va axborotni uzatish uchun umumiy foydalaniladigan telekommunikatsiyalar, hududiy tarmoqlardan va telekommunikatsiyalarning idoraviy tarmoqlaridan, radio, televideniye va boshqa texnik vositalardan markazlashtirilgan holda foydalanishni taʼminlash;

kimyoviy, yonish, portlash va boshqa xavf darajasi yuqori boʻlgan obyektlarda, shu jumladan, suv omborlarining gidrotexnika inshootlarida ularning texnik holatini avtomatik kuzatish, yongʻin va boshqa xavflardan darak beruvchi tizimlarni, shuningdek, ushbu obyektlarda va ularga yondosh hududlarda aholiga xabar berish va maʼlumot (axborot) yetkazishning avtomatlashtirilgan tizimlarini loyihalashtirish va yaratishni nazorat qilish;

favqulodda vaziyatlar monitoringi, axborot almashinuvi va prognoz qilish yagona tizimida tegishli vazifalarni bajarish;

FVDT boshqaruv organlari, boshqaruv punktlari, FVDT kuchlari va vositalarining favqulodda vaziyatlarda harakat qilishga tayyorligini taʼminlash;

roʻy bergan favqulodda vaziyatlar, ularning rivojlanish koʻlamlari va kechishi, boʻlishi mumkin boʻlgan oqibatlari hamda favqulodda vaziyatlarni bartaraf etishga oid qabul qilinayotgan chora-tadbirlar toʻgʻrisidagi axborotlarning toʻplanishini va almashinishini hamda yetkazilishini taʼminlash va nazorat qilish;

qutqaruv va boshqa kechiktirib boʻlmaydigan ishlarni, shu jumladan, zarar koʻrgan aholining hayot sharoitlarini taʼminlash ishlarini, evakuatsiya ishlarini amalga oshirishga oid tadbirlarning bajarilishini taʼminlash;

favqulodda vaziyatlarni bartaraf etishga jalb qilinadigan FVDT funksional quyi tizimlari kuchlari va vositalarining oʻzaro hamkorligini muvofiqlashtirish va ishlarini tashkil etish;

favqulodda vaziyatlarni bartaraf etish uchun respublika (idoraviy) moliyaviy va moddiy resurslar zaxirasini, shuningdek, FVDTning maxsus sugʻurta jamgʻarmasini tashkil etishga va undan foydalanishga rahbarlik qilish;

favqulodda vaziyatlardan zarar koʻrgan aholini ijtimoiy muhofaza qilishga doir tadbirlarni amalga oshirishni tashkil etish;

idoraviy mansub obyektlarning rahbarlari tarkibi va kuchlari, shuningdek, xodimlarini favqulodda vaziyatlarda harakat qilishini va fuqaro muhofazasi sohasida tayyorlashni muvofiqlashtirish;

ishlab chiqarish va texnologiyalar xavfsizligi, shuningdek, xodimlarni favqulodda vaziyatlardan muhofaza qilishning tarmoq normalari va qoidalarini ishlab chiqishda qatnashish.

16. Quyidagilar mahalliy darajadagi FVDT boshqaruv organlarining asosiy vazifalari hisoblanadi:

favqulodda vaziyatlarning oldini olish va ularni bartaraf etish, favqulodda vaziyatlar sharoitlarida xavf darajasi yuqori boʻlgan obyektlarning barqaror ishlash imkoniyatini oshirishga doir tashkiliy va muhandislik-texnik tadbirlarni ishlab chiqish va amalga oshirish;

favqulodda vaziyatlarning oldini olish va ularni bartaraf etish boʻyicha hududiy (viloyat) maqsadli dasturlarni ishlab chiqish va amalga oshirish;

aholini favqulodda vaziyat roʻy berishi xavfi toʻgʻrisida yoki favqulodda vaziyat roʻy berganligi haqida xabardor qilishning avtomatlashtirilgan tizimining mahalliy darajasini tashkil etish va doimiy tayyor holatda saqlash;

boshqarish va axborotni uzatish uchun umumiy foydalaniladigan telekommunikatsiyalar hududiy tarmoqlaridan va telekommunikatsiyalarning idoraviy tarmoqlaridan, radio, televideniye va boshqa texnik vositalardan markazlashtirilgan holda foydalanilishini taʼminlash;

FVDTning manfaatdor funksional quyi tizimlari bilan birgalikda kimyoviy, yonish, portlash va boshqa xavf darajasi yuqori boʻlgan obyektlarda, shu jumladan, suv omborlarining gidrotexnika inshootlarida ularning texnik holatini avtomatik kuzatish, yongʻin va boshqa xavflardan darak beruvchi tizimlarni, shuningdek, ushbu obyektlarda va ularga yondosh hududlarda aholini favqulodda vaziyat roʻy berishi xavfi toʻgʻrisida yoki favqulodda vaziyat roʻy berganligi haqida xabardor qilishning avtomatlashtirilgan tizimining lokal darajasini yaratish va ularning doimiy shayligini taʼminlash;

favqulodda vaziyatlarga olib keluvchi xavfli tabiiy, texnogen va ekologik jarayonlarning rivojlanish ehtimolini, xususiyatlari hamda koʻlamini, shuningdek, roʻy berishi mumkin boʻlgan favqulodda vaziyatlarni prognoz qilish;

FVDT boshqaruv organlari, boshqaruv punktlari, favqulodda vaziyatlarning oldini olish va bartaraf etish boʻyicha harakatlarga kuchlar va vositalarning doimiy tayyorligini taʼminlash;

roʻy bergan favqulodda vaziyatlar, ularning rivojlanish koʻlamlari va kechishi, keltirib chiqarishi mumkin boʻlgan oqibatlari, ularni bartaraf etishga doir koʻrilayotgan chora-tadbirlar toʻgʻrisidagi axborotlarni toʻplash, almashish va ular toʻgʻrisida oʻz vaqtida xabar qilish;

FVDT hududiy quyi tizimlari kuchlari va vositalarining, shuningdek, koʻngilli tuzilmalar, qutqaruv xizmatlari va qutqaruv tuzilmalarining favqulodda vaziyatlar chogʻida qutqaruv ishlarini va boshqa kechiktirib boʻlmaydigan ishlarni amalga oshirishiga rahbarlik qilish va harakatlarining uygʻunligini taʼminlash, volontyorlar hamda mehnatga layoqatli aholini ushbu ishlarga jalb qilishni tashkil etish;

aholini evakuatsiya qilish (vaqtincha olib chiqish)ni, evakuatsiya qilingan aholini joylashtirishni, yashash sharoitini taʼminlashni va favqulodda vaziyatlar bartaraf etilgach ularning doimiy yashash joylariga qaytishini rejalashtirish va amalga oshirish;

xavfli zonalardagi aholi punktlarida va xoʻjaliklarda yashovchilarni xavfsiz joylarga doimiy yashash uchun koʻchirish hamda ularning yashash sharoitini har tomonlama taʼminlash;

favqulodda vaziyatlarni bartaraf etish uchun moliyaviy va moddiy resurslar zaxiralarini yaratish, ulardan samarali foydalanish va ularni qayta tiklashni taʼminlash;

favqulodda vaziyatlarning oldini olish va bartaraf etish tadbirlarini moliyalashtirish;

FVDT xizmatlari va tuzilmalarini, qutqaruv tuzilmalari va qutqaruv xizmatlarini belgilangan tartibda tashkil etish;

favqulodda vaziyatlardan zarar koʻrgan aholini ijtimoiy muhofaza qilishga doir tadbirlarni amalga oshirish;

fuqarolarni, ularning uy-joyi va mol-mulkini maqsadli sugʻurta qilishni tashkil etish hamda aholini va hududlarni favqulodda vaziyatlardan sugʻurtalangan himoyasi samaradorligini taʼminlash uchun mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari va sugʻurta tashkilotlarining birgalikdagi faoliyati boʻyicha tadbirlarni amalga oshirish;

aholini, FVDT boshqaruv organlarining mansabdor shaxslarini, kuchlar va vositalarni favqulodda vaziyatlarda harakat qilishga va fuqaro muhofazasi sohasida tayyorlashga rahbarlik qilish.

17. Quyidagilar obyektlar darajasidagi FVDT boshqaruv organlarining asosiy vazifalari hisoblanadi:

favqulodda vaziyatlarning oldini olish va ularni bartaraf etish, obyektlarning barqaror ishlashi imkoniyatini oshirishga doir tadbirlarni ishlab chiqish va amalga oshirishga rahbarlik qilish;

texnogen avariyalar va boshqa turdagi favqulodda vaziyatlarga olib kelishi mumkin boʻlgan omillarni barvaqt aniqlash, ular roʻy berganda oqibatlarini prognoz qilish hamda ularni bartaraf etish tadbirlarini rejalashtirish maqsadida avtomatik kuzatish, yongʻin va boshqa xavflardan darak beruvchi va nazorat tizimlarini keng joriy etish, kunlik monitoring va kuzatuv ishlarini nazorat qilish;

obyektlarda va ularga yondosh hududlarda aholiga xabar berish va maʼlumot (axborot) yetkazishning avtomatlashtirilgan tizimining lokal va obyekt darajalarini yaratish ishlarini tashkil etish;

FVDT boshqaruv organlarining, obyektlar kuchlari va vositalarining favqulodda vaziyatlarda harakat qilishga tayyorligini taʼminlash;

axborot toʻplashni taʼminlash va nazorat qilish, yuzaga kelgan favqulodda vaziyat, uning rivojlanish koʻlamlari va kechishi, keltirib chiqarishi mumkin boʻlgan oqibatlari, favqulodda vaziyatni bartaraf etish uchun koʻrilayotgan chora-tadbirlar va zarur yordam toʻgʻrisida yuqori organlarga maʼlumot berish;

qutqaruv xizmatlari, qutqaruv va fuqaro muhofazasi tuzilmalarini belgilangan tartibda tashkil etish;

favqulodda vaziyatlarni bartaraf etish tadbirlari bajarilishini, obyektning zarar koʻrgan xodimlarini va obyekt yaqinida yashaydigan aholini evakuatsiya qilish va hayot sharoitlarini taʼminlash;

favqulodda vaziyatlarni bartaraf etish uchun moliyaviy va moddiy resurslar zaxiralarini yaratish, ulardan samarali foydalanish va ularni qayta tiklashni taʼminlash;

xavf darajasi yuqori boʻlgan obyektlar uchun texnik hujjatlar nusxalarini yaratish va saqlash ishlarini tashkil etish;

obyektlarning xavfsizligini pasportlashtirish va deklaratsiyalash, tabiiy va texnogen xavfi yuqori boʻlgan zonalar chegaralarini belgilash.

18. FVDTning kuchlari va vositalari quyidagilardan iborat boʻladi:

fuqaro muhofazasi qoʻshinlari;

FVVga toʻgʻridan-toʻgʻri hamda tezkor boʻysunuvchi respublika ixtisoslashtirilgan va qutqaruv tuzilmalari;

respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari va boshqa tashkilotlarning professional ixtisoslashtirilgan boʻlinmalari va tuzilmalari, respublika, mahalliy va obyektlar darajasida FVDT hududiy va funksional quyi tizimlarining xizmatlari, qutqaruv xizmatlari, qutqaruv va fuqaro muhofazasi tuzilmalari.

FVDT kuchlari va vositalari belgilangan vazifalarni Oʻzbekiston Qizil Yarim oy jamiyatining koʻngillilar otryadlari (komandalari, guruhlari), fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari huzuridagi “Mahalla fuqaro muhofazasi” yigʻma guruhlari, “Vatanparvar” mudofaaga koʻmaklashuvchi tashkiloti bilan oʻzaro hamkorlikda amalga oshiradi.

19. Fuqaro muhofazasi qoʻshinlari FVVga boʻysunadi hamda oʻz tezkor yoʻnalishlariga muvofiq alohida davrda respublikaning muhim mudofaa va sanoat obyektlarida favqulodda vaziyatlarni tugatishga doir ishlarni olib boradi.

Fuqaro muhofazasi qoʻshinlari yirik koʻlamdagi ishlab chiqarish avariyalari, halokatlar, tabiiy ofatlar sharoitida qutqaruv va boshqa kechiktirib boʻlmaydigan ishlarni amalga oshirish va maxsus priborlar, texnikalar, asbob-uskunalar va tayyorlangan mutaxassislarni talab etuvchi favqulodda vaziyatlarni bartaraf etish uchun Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti — Oʻzbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlari Oliy Bosh Qoʻmondonining farmoyishiga asosan jalb etilishi mumkin.

20. FVVga toʻgʻridan-toʻgʻri boʻysunuvchi qutqaruv tuzilmalari malakali mutaxassislar bilan butlangan va maxsus texnika, asbob-uskunalar, aslaha-anjomlar va boshqa qutqarish vositalari bilan jihozlangan, qutqaruv ishlarini avtonom rejimda kamida 72 soat ichida amalga oshirishga moʻljallangan, doimiy shay holatdagi qutqaruv tuzilmalarini oʻz ichiga oladi.

21. FVVga tezkor boʻysunuvchi respublika ixtisoslashtirilgan va qutqaruv tuzilmalari Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligining Maxsus avariya-tiklash boshqarmasini, Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligining Respublika shoshilinch tibbiy yordam ilmiy markazini va uning filiallarini, Oʻzbekiston Respublikasi fuqaro aviatsiyasining qidiruv-qutqaruv havo kemalarini, qidiruv va avariya-qutqaruv xizmatlari va tuzilmalari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda hududiy transport boshqarmalari tomonidan jalb qilinadigan avtotransport vositalari va tashkil etiladigan avtosanitar kolonnalari, shuningdek, favqulodda vaziyatlarni tugatishga, FVDT kuchlari harakati va tadbirlarini taʼminlashga moʻljallangan FVDT funksional quyi tizimlarining boshqa tarkibiy boʻlinmalarini oʻz ichiga oladi.

Tezkor boʻysunadigan tuzilmalarning vazifalari, tayyorlanish muddatlari, ularni jalb etish tartibi ushbu tuzilmalarning FVV bilan kelishilgan harakat rejalarida hamda FVDT tegishli funksional quyi tizimlari bilan tuzilgan shartnomalarda belgilanadi.

22. Respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari va boshqa tashkilotlarning harbiylashtirilgan va professional avariya-qutqaruv, avariya-tiklash va boshqa ixtisoslashtirilgan boʻlinmalari idoraviy mansub obyektlarda ishlab chiqarish-texnologiya avariyalari va halokatlar bilan bogʻliq favqulodda vaziyatlarni bartaraf etish, shuningdek, epidemiyalar, epizootiyalar va epifitotiyalar yuzaga kelganda maxsus vazifalarni hal etish uchun moʻljallangan.

Respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari va boshqa tashkilotlarning yongʻin, kon, gaz-qutqaruv, qurilish, qurilish-montaj, tibbiyot va boshqa ixtisoslashtirilgan boʻlinmalari va tashkilotlari negizida favqulodda vaziyatlarning tarqalishini cheklash hamda ularning oqibatlarini tugatish boʻyicha birinchi navbatdagi ishlar uchun doimiy tayyorgarlikdagi idoraviy tuzilmalar tuzilishi mumkin.

Doimiy tayyorgarlikdagi idoraviy tuzilmalar idoradan tashqari avariya obyektlaridagi favqulodda vaziyatlarni bartaraf etish ishlariga amaldagi xarajatlar qoplangan holda shartnoma asosida jalb etiladi.

23. Hududiy quyi tizimlar va ularning boʻgʻinlarida aholini va hududlarni roʻy berishi mumkin boʻlgan favqulodda vaziyatlardan muhofaza qilish, yirik texnogen avariyalar, halokatlar va tabiiy ofatlar oqibatlarini bartaraf etishga doir vazifalarni bajarish uchun Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashining Raisi, viloyatlar, Toshkent shahar, shaharlar va tumanlar hokimlarining qarorlari bilan geofizik, tabiiy-iqlim va boshqa mahalliy sharoitlarni hisobga olgan holda, qurilish, qurilish-montaj, avtokorxonalar va boshqa tashkilotlar negizida mahalliy davlat organlarining umumiy va maxsus vazifalarni bajarishga moʻljallangan hududiy tuzilmalari tashkil etiladi.

24. Xavf darajasi yuqori boʻlgan obyektlarda ushbu obyektlar rahbarlarining qarorlari bilan mavjud ixtisoslashtirilgan xizmatlar va boʻlinmalar (qurilish, kimyo, tibbiy va boshqalar) negizida bevosita obyektlarda kechiktirib boʻlmaydigan ishlarni amalga oshirish uchun shtatdan tashqari ixtisoslashtirilgan tuzilmalar tashkil etiladi.

25. Yirik koʻlamli favqulodda vaziyatlar yuzaga kelganda, tezkor qutqaruv ishlarini bajarish hamda zarar koʻrgan aholiga yordam koʻrsatish uchun Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining qaroriga binoan Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi va Milliy gvardiyaning Radiatsion, kimyoviy, biologik muhofaza hamda maxsus avariya-tiklash boshqarmasi, muhandislik-sapyor va boshqa harbiy boʻlinmalari, harbiy-transport aviatsiyasi hamda harbiy-tibbiy xizmat muassasalari jalb etilishi mumkin.

4-bob. FVDTning faoliyat koʻrsatishi tartibi

26. Prognoz qilingan yoki roʻy bergan favqulodda vaziyatning koʻlami va holatiga qarab FVDT muayyan hududda quyidagi rejimlardan birida faoliyat yuritadi:

kundalik rejim — muayyan hududda, obyektda favqulodda vaziyatlar roʻy berishi xavfi mavjud boʻlmaganda;

yuqori tayyorgarlik rejimi — favqulodda vaziyatlar roʻy berishi xavfi mavjud boʻlganda;

favqulodda vaziyat rejimi — favqulodda vaziyatlar roʻy berganda va favqulodda vaziyatlar davrida.

FVDT faoliyatining yuqori tayyorgarlik va favqulodda vaziyat rejimlari roʻy bergan favqulodda vaziyatning turiga qarab Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar, Toshkent shahar, tumanlar va shaharlar hokimlarining, shuningdek tegishli obyektlar rahbarlarining qarorlari bilan joriy etiladi.

FVDT faoliyatining yuqori tayyorgarlik va favqulodda vaziyat rejimlarini joriy etish boʻyicha qarorda:

tegishli faoliyat rejimini joriy etish uchun asos boʻlgan holat;

favqulodda vaziyat roʻy berishi mumkin boʻlgan hudud chegaralari yoki favqulodda vaziyat hududining chegaralari;

favqulodda vaziyatlarning oldini olish va bartaraf etish uchun jalb etiladigan kuchlar va vositalar;

favqulodda vaziyatlarni keltirib chiqarishi mumkin boʻlgan omillarni yoki roʻy bergan favqulodda vaziyatlarning oqibatlarini bartaraf etish hamda aholini favqulodda vaziyatlardan muhofaza qilish boʻyicha choralar;

favqulodda vaziyatlarning oldini olish uchun masʼul mansabdor shaxslar yoki favqulodda vaziyatni bartaraf etish tadbirlarining rahbari belgilanadi.

Favqulodda vaziyat rejimini joriy etishda favqulodda vaziyatlar turlari, shuningdek, aholining hayot faoliyati xavfsizligiga taʼsir koʻrsatuvchi boshqa omillar hamda aholini va hududlarni favqulodda vaziyatlardan muhofaza qilish uchun qoʻshimcha talab etiladigan chora-tadbirlardan kelib chiqib, favqulodda vaziyatlarni bartaraf etishning quyidagi darajalaridan biri amalga kiritiladi:

a) obyekt darajasida bartaraf etish;

b) mahalliy darajada bartaraf etish;

v) respublika va transchegaraviy darajada bartaraf etish.

27. Quyidagilar FVDT faoliyat koʻrsatish rejimlarida amalga oshiriladigan asosiy tadbirlar hisoblanadi:

a) kundalik faoliyat rejimida:

atrof tabiiy muhitning holati, xavf darajasi yuqori boʻlgan obyektlardagi va ularga tutash hududlardagi vaziyat ustidan nazorat qilish hamda kuzatish, roʻy berishi mumkin boʻlgan favqulodda vaziyatlarni prognoz qilish, ularning ijtimoiy-iqtisodiy oqibatlarini baholash;

favqulodda vaziyatlardan muhofaza qilish sohasidagi axborotni toʻplash, tahlil qilish va almashish;

favqulodda vaziyatlarning oldini olish boʻyicha maqsadli va ilmiy-texnik dasturlar hamda tadbirlarni rejalashtirish va amalga oshirish;

favqulodda vaziyatlarda harakat qilishga doir tadbirlarni rejalashtirish;

aholining barcha qatlamlarini favqulodda vaziyatlarda muhofazalanish usullariga va harakat qilishga oʻrgatish;

aholiga xabar berishning va uni xabardor qilishning avtomatlashtirilgan tizimi shayligini taʼminlash hamda nazorat qilish;

favqulodda vaziyatlarni bartaraf etish uchun moliyaviy va moddiy resurslar zaxiralarini yaratish hamda ularning oʻrnini toʻldirib borish;

aholini va hududlarni favqulodda vaziyatlardan muhofaza qilish sohasida davlat ekspertizasi, nazorati va tekshiruvini amalga oshirish;

sugʻurtaning maqsadli turlarini amalga oshirish;

b) yuqori tayyorgarlik rejimida:

favqulodda vaziyatlar roʻy berishi xavfi toʻgʻrisida respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda boshqa tashkilotlarga xabar berish, shuningdek, aholini xabardor qilish;

atrof tabiiy muhitning holati, xavf darajasi yuqori boʻlgan obyektlardagi va ularga tutash hududlardagi vaziyat ustidan monitoringni kuchaytirish, favqulodda vaziyatlarning roʻy berishi ehtimolini, koʻlamlari hamda oqibatlarini prognoz qilish;

favqulodda vaziyatlar roʻy berishi mumkin boʻlgan hududlarda ularning roʻy berishi xavfini baholash uchun tezkor guruhlarni tashkil etish, tahdid soluvchi omillarni bartaraf etish boʻyicha takliflar ishlab chiqish;

roʻy berishi mumkin boʻlgan favqulodda vaziyatlarning oldini olish boʻyicha tezkor tadbirlarni va, zarur boʻlganda, aholini xavfsiz hududlarga evakuatsiya qilishni amalga oshirish;

favqulodda vaziyatlar sharoitlarida aholini va atrof tabiiy muhitni muhofaza qilish, shuningdek, turar joy binolarining, hayot taʼminoti tizimlarining, obyektlar hamda iqtisodiyot tarmoqlarining barqaror faoliyat koʻrsatishini taʼminlash choralarini koʻrish;

FVDT tarkibiga kiradigan davlat organlari va tashkilotlar rahbarlarining kecha-kunduz navbatchiligini tashkil etish;

FVDTga tarkibiga kiradigan davlat organlari va tashkilotlarning tezkor boshqaruv boʻlinmalari oʻrtasida axborot almashinuvini kuchaytirish;

FVDT kuchlari va vositalarini shay holatga keltirish, faoliyatni yuqori tayyorgarlik rejimiga oʻtkazish, ularning harakatlari rejalarini aniqlashtirish hamda zarur boʻlganda, ularni favqulodda vaziyatlar roʻy berishi mumkinligi taxmin qilinayotgan hududga yoʻnaltirish;

v) favqulodda vaziyat rejimida:

favqulodda vaziyatlar roʻy berganligi haqida respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda boshqa tashkilotlarga xabar berish, shuningdek, aholini xabardor qilish;

favqulodda vaziyatlarning oldini olish va ularni bartaraf etishga doir rejalarni amalga kiritish;

aholining, moddiy va madaniy qimmatliklarning xavfsiz hududlarga evakuatsiya qilinishini tashkil etish;

favqulodda vaziyat zonasining chegaralarini belgilash, oʻrab olish (toʻsib qoʻyish), unga kirish-chiqish rejimini va unda harakatlanish rejimini belgilash;

favqulodda vaziyatlarni bartaraf etish uchun kuchlarni jalb etish, mazkur tuzilmalar tomonidan favqulodda vaziyatlarning kengayishiga yoʻl qoʻymaslikka va ularning birlamchi sabablarini bartaraf etishga doir ishlarni, qutqaruv ishlarini hamda kechiktirib boʻlmaydigan boshqa ishlarni amalga oshirish;

iqtisodiyot obyektlarining barqaror faoliyat koʻrsatishini, shuningdek, jabrlangan aholining hayot faoliyati sharoitlarini taʼminlash ishlarini tashkil etish;

favqulodda vaziyatlar zonalarida atrof tabiiy muhitning holati, avariya obyektlaridagi va ularga tutash hududlardagi vaziyat yuzasidan monitoring olib borish;

evakuatsiya qilingan aholini vaqtinchalik joylashtirish va uning hayot faoliyatini taʼminlash, tibbiy yordam koʻrsatilishini tashkil etish hamda aholining vaqtincha bandligini taʼminlash boʻyicha choralar koʻrish;

favqulodda vaziyatlar zonalarida epidemiyaga qarshi va sanitariya-gigiyena tadbirlarini bajarish;

birinchi navbatda infratuzilma obyektlarini tiklash, ijtimoiy ahamiyatga molik obyektlarning faoliyatini yoʻlga qoʻyish;

jabrlangan aholiga moddiy yordam koʻrsatish, jismoniy va yuridik shaxslarga yetkazilgan zararni kompensatsiya qilish boʻyicha tadbirlarni amalga oshirish.

28. Favqulodda vaziyatlarni bartaraf etish uchun quyidagi mablagʻlardan foydalaniladi:

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining zaxira jamgʻarmasi va davlat zaxirasining moddiy resurslari zaxirasi — Oʻzbekiston Respublikasining respublika budjeti mablagʻlari hisobidan;

idoraviy moliyaviy va moddiy resurslarning zaxirasi — FVDT funksional quyi tizimlarining budjet va budjetdan tashqari mablagʻlari hamda qonunchilik bilan taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan;

mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarining moliyaviy va moddiy resurslari zaxirasi — Qoraqalpogʻiston Respublikasi budjeti, viloyatlar va Toshkent shahar mahalliy budjetlari mablagʻlari hisobidan;

obyektlarning moliyaviy va moddiy resurslari zaxirasi — tashkilotlarning oʻz mablagʻlari hisobidan;

xalqaro tashkilotlar va xorijiy donorlarning muruvvat yordami.

Favqulodda vaziyatlarni bartaraf etish uchun Oʻzbekiston Qizil Yarim oy jamiyatining tabiiy ofatlardan zarar koʻrgan aholiga yordam koʻrsatish uchun birinchi navbatda zarur boʻlgan tovarlar omborlari va zaxiralari tizimlaridan uning roziligi bilan foydalanish mumkin.

29. Favqulodda vaziyatlarni bartaraf etish ishlari FVVning harbiy, ixtisoslashtirilgan yongʻin-qutqaruv boʻlinmalari, FVDT tarkibiga kiruvchi davlat organlari va tashkilotlarning tegishli tuzilmalari hamda boʻlinmalarining kuchlari va vositalari bilan amalga oshiriladi.

30. Favqulodda vaziyatlarni bartaraf etishga doir ishlarga rahbarlik qilish:

lokal favqulodda vaziyatlarda — hududida favqulodda vaziyat roʻy bergan tashkilotning rahbari belgilagan masʼul xodim tomonidan;

mahalliy miqyosdagi favqulodda vaziyatlarda — maxsus vakolatli davlat organi hududiy boʻlinmasining rahbari yoki roʻy bergan favqulodda vaziyatning xususiyatiga qarab, tegishli sohadagi respublika ijro etuvchi hokimiyat organi hududiy boʻlinmasi rahbari tomonidan Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisining, viloyatlar, Toshkent shahar, shuningdek, tumanlar, shaharlar hokimlarining qaroriga asosan;

respublika miqyosidagi va transchegaraviy favqulodda vaziyatlarda — maxsus vakolatli davlat organining rahbari yoki roʻy bergan favqulodda vaziyatning xususiyatiga qarab, tegishli sohadagi respublika ijro etuvchi hokimiyat organi rahbari tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining qaroriga asosan amalga oshiriladi.

31. Favqulodda vaziyatlarni bartaraf etish uchun resurslar yetarli boʻlmagan taqdirda, ular obyekt maʼmuriyati, FVDT funksional va hududiy quyi tizimlari rahbarlarining iltimosnomasiga binoan FVDTning respublika darajasidagi boshqaruv organlari zaxiralaridan ajratilishi mumkin.

32. Aholini va hududlarni favqulodda vaziyatlardan muhofaza qilish boʻyicha dasturlarni moliyalashtirish, tarmoqlar va obyektlarning barqaror faoliyat koʻrsatishini taʼminlash har bir darajada tegishli budjetlar, FVDTning funksional va hududiy quyi tizimlari mablagʻlari hisobidan amalga oshiriladi.

Favqulodda vaziyatlarni bartaraf etish boʻyicha tadbirlarni mablagʻ bilan taʼminlash favqulodda vaziyatlar zonalarida joylashgan obyektlarning mablagʻlari, shuningdek, Qoraqalpogʻiston Respublikasi budjeti, viloyatlar va Toshkent shahar, tumanlar (shaharlar) mahalliy budjetlari hamda FVDTning funksional va hududiy quyi tizimlari mablagʻlari hisobidan amalga oshiriladi.

Koʻrsatilgan mablagʻlar mavjud boʻlmagan yoki yetarli boʻlmagan taqdirda Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining zaxira jamgʻarmasidan mablagʻlar ajratiladi.

33. Aholini va hududlarni favqulodda vaziyatlardan muhofaza qilish, favqulodda vaziyatlarning oldini olish, ular yuzaga kelganda ziyon va zararlar miqdorini kamaytirish boʻyicha oldindan choralar koʻrish maqsadida respublika va idoraviy harakat qilish rejalari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari va obyektlarning harakat qilish rejalari, shuningdek, FVDTning barcha darajalarida oʻzaro hamkorlikda harakat qilish rejalari ishga solinadi.

34. FVDT harakatlarini rejalashtirishga tashkiliy-metodik rahbarlik qilishni FVV amalga oshiradi.

5-bob. Yakunlovchi qoida

35. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javobgar boʻladilar.

Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlarning oldini olish va bunday vaziyatlarda harakat qilish davlat tizimi toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlarning oldini olish va bunday vaziyatlarda harakat qilish davlat tizimining

Boshqaruv organlari Tezkor-boshqaruv organlari Favqulodda vaziyatlarni bartaraf qilish kuchlari va vositalari Favqulodda vaziyatlarni bartaraf qilish uchun moliyaviy va moddiy resurslar zaxiralari Respublika darajasi Favqulodda vaziyatlar vazirligi (keyingi oʻrinlarda — FVV) markaziy apparati; Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlarning oldini olish va bunday vaziyatlarda harakat qilish davlat tizimi (keyingi oʻrinlarda — FVDT) tarkibiga kiruvchi respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda boshqa tashkilotlar markaziy apparatlari (boshqaruv organlari). FVVning Favqulodda vaziyatlarda harakat qilish va boshqarish milliy markazi; FVDT tarkibiga kiruvchi respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda boshqa tashkilotlar markaziy apparatlarining (boshqaruv organlarining) navbatchilik-dispetcherlik xizmatlari; statsionar va harakatdagi boshqaruv punktlari. Fuqaro muhofazasi qoʻshinlari; FVVga toʻgʻridan-toʻgʻri hamda tezkor boʻysunuvchi respublika ixtisoslashtirilgan va qutqaruv tuzilmalari; qutqaruv xizmatlari va qutqaruv tuzilmalari; umumiy va maxsus vazifali tuzilmalar. Vazirlar Mahkamasi zaxira jamgʻarmasining mablagʻlari va davlat zaxirasi moddiy resurslari zaxirasi; moliyaviy va moddiy resurslarning idoraviy zaxiralari; xalqaro tashkilotlar va xorijiy donorlarning muruvvat yordami; Oʻzbekiston Qizil Yarim oy jamiyatining omborlar va zaxiralar tizimi. Mahalliy daraja mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari; Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar hamda Toshkent shahar Favqulodda vaziyatlar boshqarmalari, tumanlar va shaharlar favqulodda vaziyatlar boʻlimlari; tashkilotlarning vakolatli boʻlinmalari. Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar favqulodda vaziyatlar boshqarmalarining tezkor-boshqaruv markazlari; shaharlar va tumanlar favqulodda vaziyatlar boʻlimlarining tezkor-boshqaruv guruhlari; tashkilotlarning navbatchilik-dispetcherlik xizmatlari; statsionar va harakatdagi boshqaruv punktlari. qutqaruv xizmatlari va qutqaruv tuzilmalari; umumiy va maxsus vazifali tuzilmalar. mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarining moliyaviy va moddiy resurslari zaxiralari; xalqaro tashkilotlar va xorijiy donorlarning muruvvat yordami; Oʻzbekiston Qizil Yarim oy jamiyatining omborlar va zaxiralar tizimi. Obyektlar darajasi obyektlarning maʼmuriyati va vakolatli tarkibiy boʻlinmalari. obyektlarning navbatchilik-dispetcherlik xizmatlari; statsionar va harakatdagi boshqaruv punktlari. qutqaruv tuzilmalari; maxsus vazifali tuzilmalar; fuqaro muhofazasi tuzilmalari. obyektlarning moliyaviy va moddiy resurslari zaxiralari; tegishli yuqori tashkilotning moliyaviy va moddiy resurslarining idoraviy zaxiralari.

Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 29-apreldagi 171-son qaroriga 2-ILOVA

Respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda boshqa tashkilotlarning Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlarning oldini olish va bunday vaziyatlarda harakat qilish davlat tizimining funksional quyi tizimi doirasidagi aholi va hududlarni favqulodda vaziyatlardan muhofaza qilish boʻyicha

1-bob. Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligining funksiyalari

1. Favqulodda vaziyatlarning oldini olish va bunday vaziyatlarda harakat qilish davlat tizimi (keyingi oʻrinlarda — FVDT) faoliyatini boshqarish, muvofiqlashtirish va davlat nazoratini amalga oshirish.

2. Aholini va hududlarni favqulodda vaziyatlardan muhofaza qilish, fuqaro muhofazasi, yongʻin xavfsizligini taʼminlash, shuningdek, kichik hajmli kemalardan xavfsiz foydalanish, suv obyektlarida fuqarolarning hayoti va sogʻligini muhofaza qilishga doir ishlarni muvofiqlashtirish va FVDT tarkibidagi tashkilotlarning samarali hamkorligini tashkil etish.

3. Tabiiy va texnogen xususiyatli favqulodda vaziyatlar monitoringi, axborot almashinuvi va prognoz qilishning yagona tizimini boshqarish va nazoratini olib borish.

4. Favqulodda vaziyatlarda qutqaruv va boshqa kechiktirib boʻlmaydigan ishlarni tashkil etish va amalga oshirish.

5. FVDT boshqaruv organlari va aholini seysmik jarayonlar toʻgʻrisidagi axborotlar bilan taʼminlash.

6. Respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarining hamda boshqa tashkilotlarning rahbarlarini, shuningdek, favqulodda vaziyatlarning oldini olish va ularni bartaraf etish uchun jalb etiladigan kuchlarni favqulodda vaziyatlar sharoitlarida harakat qilishga tayyorlashni tashkil etish.

7. FVDT funksional quyi tizimining:

Yongʻin xavfsizligini taʼminlash xizmatini;

Seysmik xizmatini tashkil etish va faoliyatiga rahbarlik qilish.

2-bob. Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasining funksiyalari

8. Tabiiy va texnogen tusdagi favqulodda vaziyatlar oqibatlarini bartaraf etishda qatnashish.

9. Favqulodda vaziyatlarni bartaraf etish chogʻida jamoat tartibi va xavfsizligini taʼminlashda ishtirok etish.

10. Favqulodda vaziyatlar zonalarida jismoniy va yuridik shaxslarning huquqlari, erkinliklari hamda qonuniy manfaatlarini himoya qilish, shuningdek, obyektlar, hududlar, moddiy va madaniy qimmatliklarning qoʻriqlanishini hamda muhofaza qilinishini taʼminlash.

3-bob. Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligining funksiyalari

12. Favqulodda vaziyat zonasida fuqarolarning huquqlari, erkinliklari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish, jamoat tartibi va yoʻl harakati xavfsizligini taʼminlash, huquqbuzarliklar profilaktikasini amalga oshirish.

13. Aholini xabardor qilish, hududdagi zarur uchastkalarni oʻrab olish (toʻsib qoʻyish) boʻyicha choralar koʻrish, qarovsiz qolgan mol-mulkni qoʻriqlashni taʼminlash.

14. Sogʻliqni saqlash organlari bilan birgalikda favqulodda vaziyatlarda halok boʻlgan odamlarning hisobini yuritish.

15. FVDT funksional quyi tizimining:

Jamoat tartibini saqlash xizmatini;

Qoʻriqlash xizmatini;

Yoʻl harakati xavfsizligi xizmatini tashkil etish va faoliyatiga rahbarlik qilish.

4-bob. Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligining funksiyalari

16. Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi obyektlari joylashgan mintaqalardagi radiatsiyaviy, kimyoviy va bakteriologik vaziyatning nazorat qilinishini taʼminlash.

17. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti — Qurolli Kuchlar Oliy Bosh Qoʻmondonining qaroriga binoan Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligining avariya-qutqaruv xizmati kuchlari va vositalarini, muhandislik-sapyor boʻlinmalarini, radiatsion, kimyoviy, biologik muhofaza hamda maxsus avariya-tiklash boshqarmasi maxsus texnika va moddiy resurslarini favqulodda vaziyatlar mintaqalariga yetkazishda harbiy-transport aviatsiyasining qatnashishini taʼminlash.

18. Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligi (keyingi oʻrinlarda — FVV) bilan favqulodda vaziyatlarning oldini olish va ularni bartaraf etish uchun idoraviy mansub obyektlarda favqulodda vaziyatlar yuzaga kelishi xavfi toʻgʻrisida axborot almashinuvini amalga oshirish.

5-bob. Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi huzuridagi Mudofaa sanoati agentligining funksiyasi

19. Vazirlar Mahkamasining qarorlari va FVVning buyurtmalariga muvofiq xorijiy tovar ishlab chiqaruvchi va yetkazib beruvchilardan buyurtmachining mablagʻlari hisobiga favqulodda vaziyatlarning oldini olish hamda ularni tugatish uchun maxsus texnika, asbob-uskuna va materiallar xarid qilishni amalga oshirish.

6-bob. Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligining funksiyalari

20. Favqulodda vaziyatlarning xususiyatini hisobga olib zarar koʻrgan aholiga tezkor tibbiy xizmat koʻrsatish usullarini ishlab chiqish, joriy etish va takomillashtirish, zarar koʻrganlarga tezkor tibbiy xizmat koʻrsatishni taʼminlash.

21. Favqulodda vaziyatlarda jabrlanganlarga shoshilinch tibbiy yordam koʻrsatish, shuningdek, favqulodda vaziyat zonasiga dori vositalari va tibbiy jihozlar tezkor yetkazib berilishini taʼminlash.

22. Zarar koʻrgan va transportda tashish mumkin boʻlmagan kasallarni hisobga olish va ularning favqulodda vaziyatlar zonalaridan evakuatsiya qilinishiga doir ishlarni muvofiqlashtirish.

23. Dori vositalari va tibbiy jihozlar, sanitariya-gigiyena va epidemiyaga qarshi vositalar zaxiralarini yaratish hamda ularni zarur darajada saqlashni taʼminlash.

24. Aholini favqulodda vaziyatlar sharoitida dastlabki tibbiy yordam koʻrsatishga oʻqitish va tayyorlashning metodik asoslarini ishlab chiqish.

25. Xorijiy davlatlar hududida roʻy bergan yoki transchegaraviy favqulodda vaziyatlar oqibatida jabrlanganlarni Oʻzbekiston Respublikasi hududiga evakuatsiya qilish tadbirlarining tibbiy taʼminotini amalga oshirish.

26. Tashish mumkin boʻlmagan jabrlanganlarga chet elda tibbiy yordam berish tadbirlarini amalga oshirishda xorijiy davlatning tegishli tibbiyot muassasalariga koʻmaklashish.

27. Xorijiy davlatlar hududida favqulodda vaziyatlarda halok boʻlganlar va jabrlanganlarning roʻyxatini yuritish.

28. Xorijiy davlatlar hududida yoki transchegaraviy favqulodda vaziyatlarda jabrlanganlarga malakali va ixtisoslashtirilgan tibbiy yordam koʻrsatishni, shuningdek, ularning tibbiy reabilitatsiyasini taʼminlash.

29. Respublika hududida favqulodda vaziyatlarda jarohatlangan va halok boʻlgan chet el fuqarolari toʻgʻrisida Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligiga xabar berish.

30. Obyektlarning sandrujina (postlari) soni, tarkibi va moddiy-texnik vositalar bilan taʼminlanish meʼyorlarini Oʻzbekiston Qizil Yarim oy jamiyati bilan hamkorlikda ishlab chiqish.

31. Oʻzbekiston Qizil Yarim oy jamiyati bilan birgalikda sanitariya drujinalari va postlarini dastlabki tibbiy yordam koʻrsatishga tayyorlash.

32. Respublika hududidagi sanitariya-epidemiyaga oid ahvolni kuzatish, nazorat qilish va prognoz qilishni taʼminlash.

33. Sanitariya-epidemiologiya sohasida yuzaga kelish ehtimoli boʻlgan xavf-xatarlarni aniqlash, baholash, respublika hududidagi yuqumli kasalliklar tabiiy oʻchoqlari ustidan epidemiologik monitoring va epidemiyaga qarshi profilaktik tadbirlar majmuini amalga oshirish.

34. Epidemiyalar va pandemiyalar sharoitlarida karantin tadbirlarini tashkil etish, tibbiy, sanitariya-gigiyena va epidemiyaga qarshi tadbirlarni amalga oshirish.

35. Favqulodda vaziyat zonalarida sanitariya-gigiyena, radiatsion gigiyena, fizik omillar, bakteriologiya, virusologiya, parazitologiya va oʻta xavfli yuqumli kasalliklar tashxisi boʻyicha laboratoriyalar faoliyatini yoʻlga qoʻyish.

36. Favqulodda vaziyatlar zonasidagi atrof-muhitning radioaktiv, kimyoviy, zaharlovchi moddalar va bakterial (biologik) vositalar bilan ifloslanishini nazorat qilish.

37. Inson salomatligiga taʼsir etuvchi xavfli omillarni boshqarish, tizimli monitoringini olib borish va tahlil qilishning yangi shakl va usullarini ishlab chiqish hamda amaliyotga joriy etish.

38. Tibbiy profilaktika boʻyicha kompleks chora-tadbirlarni ishlab chiqish hamda ularning amalga oshirilishini taʼminlash.

39. FVDT boshqaruv organlari va aholini favqulodda vaziyatlar mintaqalaridagi sanitariya-epidemiologik ahvol toʻgʻrisidagi axborot bilan taʼminlash.

40. FVDT funksional quyi tizimining:

Tibbiy yordam xizmatini;

Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi xizmatini tashkil etish va faoliyatiga rahbarlik qilish.

7-bob. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligining funksiyalari

41. Vazirlar Mahkamasining qarorlari asosida moddiy resurslar zaxirasini yaratish va favqulodda vaziyatlarni bartaraf etish tadbirlarini mablagʻ bilan taʼminlash.

42. FVV bilan birgalikda zaxira jamgʻarmasidan favqulodda vaziyatlarni bartaraf etish uchun ajratilgan mablagʻlarning hisobi yuritilishini tashkil etish hamda ulardan maqsadli foydalanilishi yuzasidan nazoratni amalga oshirish.

43. Vazirlar Mahkamasining topshiriqlari asosida xorijiy davlatlar hududida roʻy bergan favqulodda vaziyatlar oqibatida jabrlangan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolariga yordam koʻrsatish hamda ularni va halok boʻlganlarni evakuatsiya qilish tadbirlarini, mutaxassislarning xorijiy davlatga voqea joyiga yetib borishini va Oʻzbekiston Respublikasiga qaytib kelishini moliyalashtirish.

44. FVV bilan birgalikda respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda boshqa tashkilotlar tomonidan taqdim etiladigan aholi va hududlarni favqulodda vaziyatlardan muhofaza qilish va fuqaro muhofazasi obyektlarini qurish yuzasidan oʻrta va uzoq muddatli strategiyalar va dasturlarni koʻrib chiqish hamda ular boʻyicha Vazirlar Mahkamasiga kiritish uchun takliflar tayyorlash.

8-bob. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasining funksiyalari

45. Aholi va atrof tabiiy muhit uchun radiatsiyaviy, kimyoviy, bakteriologik (biologik), yongʻin xavfini tugʻdiradigan tovarlarning Oʻzbekiston Respublikasi hududiga olib kirilishi va uning hududidan olib chiqib ketilishini nazorat qilish va hisobini yuritish.

46. FVDT funksional quyi tizimining Yongʻin chiqishi, portlovchi-radiatsiyaviy xavfli yuklar (tovarlar), zaharli va kimyoviy moddalar, shuningdek, kuchli taʼsir koʻrsatadigan zaharli moddalar olib kirilishi va olib chiqilishi ustidan kuzatish hamda nazorat qilish xizmatini tashkil etish va faoliyatiga rahbarlik qilish.

9-bob. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligining funksiyalari

47. Favqulodda vaziyat roʻy bergan joylar hamda favqulodda vaziyat taʼsiriga tushuvchi hududlar relyefining kompyuter modullarini ishlab chiqish.

48. FVVni hamda favqulodda vaziyatni bartaraf etishga rahbarlik qiluvchi shaxsni favqulodda vaziyat roʻy bergan hudud toʻgʻrisidagi geodezik va kartografik axborot, shuningdek, yer-kadastr xaritalari bilan taʼminlash.

10-bob. Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligining funksiyalari

49. Favqulodda vaziyatlarda evakuatsiya qilingan aholi bandligini taʼminlash maqsadida ularni vaqtinchalik ish bilan taʼminlash.

50. Favqulodda vaziyatlarning oqibatlarini bartaraf etish chogʻida hayot faoliyatini tiklashga doir ishlarni bajarishga band boʻlmagan aholini jalb etish.

10 1 -bob. Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Migratsiya agentligining funksiyalari

50 1 . Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Migratsiya agentligi tomonidan shartnoma asosida chet davlatlarga ishga yuborilayotgan fuqarolar bilan favqulodda vaziyatlarning oldini olish va ularda toʻgʻri harakat qilish boʻyicha FVV bilan hamkorlikda oʻquv mashgʻulotlari oʻtkazish.

10 2 -bob. Oʻzbekiston mahallalari uyushmasining funksiyalari

50 2 . Mahalla fuqarolar yigʻinlari darajasida favqulodda vaziyatlardan muhofaza qilish va fuqaro muhofazasi sohasidagi vazifalarni hal etishda mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlariga hamda boshqa tashkilotlarga koʻmaklashish.

50 3 . Mahalla fuqarolar yigʻinlarining ishlab chiqarish va xizmat koʻrsatish sohasida band boʻlmagan aholisini favqulodda vaziyatlardan muhofaza qilishga tayyorlash.

50 4 . “Mahalla fuqaro muhofazasi” yigʻma guruhlarini tuzish va faoliyatiga rahbarlik qilish.

50 5 . Favqulodda vaziyatlarning oldini olish va oqibatlarini bartaraf etish tadbirlariga aholini ixtiyoriy ravishda jalb etish.

50 6 . Aholining favqulodda vaziyat zonasidan xavfsiz joylarga evakuatsiyasini tashkil etishda ishtirok etish.

50 7 . Evakuatsiya qilingan aholini hisobga olishda va vaqtinchalik joylashtirishda ishtirok etish.

50 8 . Tizim obyektlarida favqulodda vaziyatlardan muhofaza qilish tadbirlarini rejalashtirish va amalga oshirish.

50 9 . Keksalar, nogironligi boʻlgan shaxslar va aholining ijtimoiy himoyaga muhtoj boshqa toifalarini favqulodda vaziyatlardan muhofaza qilishga doir tadbirlarni amalga oshirish.

11-bob. Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligining funksiyalari

60. Oʻzbekiston Respublikasining vakolatli organlarini xorijiy davlatda roʻy bergan favqulodda vaziyat hududidagi Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari, shuningdek, ushbu hududdagi vaziyatning rivoji toʻgʻrisida xabardor qilish.

61. Xorijiy davlatlar hududida va transchegaraviy hududlarda favqulodda vaziyatlar roʻy berishi xavfi boʻlganda yoki favqulodda vaziyatlar roʻy berganda, shu jumladan, epidemiyalar va pandemiyalarda Oʻzbekiston Respublikasining vakolatli organlari bilan birgalikda xorijiy (chegaradosh) davlat hududida turgan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolarining xavfsizligini taʼminlash choralarini koʻrish.

62. Favqulodda vaziyat roʻy bergan xorijiy davlatlarning masʼul davlat organlari bilan birgalikda jabrlanganlarga tibbiy va boshqa ijtimoiy yordam koʻrsatilishini taʼminlash.

63. Xorijiy davlatlar hududida va transchegaraviy hududlarda favqulodda vaziyatlar roʻy berishi xavfi boʻlganda yoki favqulodda vaziyatlar roʻy berganda Oʻzbekiston Respublikasining vakolatli organlari bilan birgalikda chegaradosh davlat hududida turgan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolarining xavfsiz joylarga evakuatsiya qilinishini tashkil etish yoki ularni Oʻzbekiston Respublikasiga qaytarish, shuningdek, halok boʻlgan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolarining jasadlarini Oʻzbekiston Respublikasiga joʻnatish choralarini koʻrish.

64. Oʻzbekiston Respublikasi hududida favqulodda vaziyatlarda jarohatlangan yoki halok boʻlgan chet el fuqarolari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni Oʻzbekiston Respublikasidagi xorijiy davlatlarning tegishli diplomatik vakolatxonalari yoki konsullik muassasalariga yuborish.

65. Konsullik ustavi, favqulodda vaziyatlarning oldini olish va fuqaro muhofazasi sohasidagi qonunchilik hujjatlariga hamda Oʻzbekiston Respublikasi xalqaro shartnomalariga muvofiq boshqa vazifalar va funksiyalarni amalga oshirish.

12-bob. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligining funksiyalari

66. Favqulodda vaziyatlarning oldini olish va ularni bartaraf etish sohasida mutaxassis kadrlar tayyorlashda ishtirok etish.

67. Umumiy oʻrta, oʻrta maxsus, professional va oliy taʼlim tashkilotlarida oʻquvchilarni “Hayot faoliyati xavfsizligi” mavzulari boʻyicha oʻqitishni tashkil etish.

68. Taʼlim tashkilotlarida taʼlim va tarbiya jarayonlarida hayot xavfsizligi asoslarini oʻrgatishni tashkil etish choralarini koʻrish.

69. Oʻquv va ilmiy-metodik qoʻllanmalarni ishlab chiqish va nashr etish.

13-bob. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Innovatsion rivojlanish agentligining funksiyalari

70. FVDT tarkibiga kiruvchi respublika ijro etuvchi hokimiyat organlarining asoslangan takliflariga muvofiq tanlovlar asosida FVDT faoliyatidagi mavjud muammolarning ilmiy yechimiga qaratilgan ilmiy-tadqiqot ishlariga davlat buyurtmasini shakllantirish.

71. Aholini va hududlarni favqulodda vaziyatlardan samarali muhofaza qilish uchun ilmiy va loyiha-konstruktorlik tashkilotlarining ilmiy-texnik salohiyatidan foydalangan holda FVDTning innovatsion faolligini oshirishga koʻmaklashish.

14-bob. Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi huzuridagi Maktabgacha taʼlim agentligining funksiyalari

72. Maktabgacha taʼlim tashkilotlarida taʼlim va tarbiya jarayonida favqulodda vaziyatlarda toʻgʻri harakat qilishga oʻrgatishni tashkil etish choralarini koʻrish.

73. Tizim tashkilotlarida favqulodda vaziyatlarning oldini olishga qaratilgan chora-tadbirlarni amalga oshirish.

15-bob. Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligining funksiyalari

74. Qishloq xoʻjaligi ishlab chiqarishi uchun zarur boʻlgan favqulodda vaziyatlar toʻgʻrisidagi axborotning tezkorlik bilan olinishi, qayta ishlanishi va taqdim etilishini taʼminlash.

75. Favqulodda vaziyat zonasidagi aholini va evakuatsiya qilingan aholini qishloq xoʻjaligi mahsulotlari hamda oziq-ovqat bilan taʼminlashni tashkil etish.

76. Tarmoq tarkibiga kiruvchi obyektlarda favqulodda vaziyatlarning oldini olish va ularni bartaraf etish tadbirlarini tashkil etish hamda amalga oshirish.

77. FVVni, FVDTning manfaatdor funksional va hududiy quyi tizimlari hamda aholini oziq-ovqat xavfsizligi, idoraviy mansub obyektlardagi avariyalar hamda halokatlar, amalga oshirilayotgan chora-tadbirlar, shuningdek, favqulodda vaziyatlarda aholining harakat qilish tartibi toʻgʻrisidagi axborot bilan taʼminlash.

78. Favqulodda vaziyatlar zonasidagi qishloq xoʻjaligi oʻsimliklarini himoya qilish, oʻsimliklar orasida yuqumli kasalliklar (epifitotiyalar) tarqalishining oldini olish boʻyicha tadbirlarni tashkil etish va amalga oshirish.

16-bob. Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish qoʻmitasining funksiyalari

79. Epizootik vaziyatni prognoz qilish, hayvonlarning yuqumli kasalliklari va ushbu kasalliklarni qoʻzgʻatuvchilar tarqalishini cheklash boʻyicha tadbirlar majmuini ishlab chiqish, ularning amalga oshirilishini tashkil etish va muvofiqlashtirish.

80. Favqulodda vaziyatlar sharoitlarida hayvonlar orasida yuqumli kasalliklar (epizootiyalar) ommaviy ravishda tarqalishining oldini olishga doir tadbirlarni tashkil etish hamda amalga oshirish, epizootiyalarni bartaraf etish choralarini koʻrish.

81. FVV, FVDTning manfaatdor funksional va hududiy quyi tizimlarini hamda aholini favqulodda vaziyatlar zonalaridagi epizootik vaziyat toʻgʻrisidagi axborot bilan taʼminlash.

82. FVDT funksional quyi tizimining Epizootiyani bartaraf etish boʻyicha veterinariya xizmatini tashkil etish va faoliyatiga rahbarlik qilish.

17-bob. Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligining funksiyalari

83. Iqtisodiy zarar yetkazishi mumkin boʻlgan oʻsimliklar karantini obyektlari (karantin ahamiyatiga ega boʻlgan zararli organizm) va boshqa zararli organizmlarning respublika hududiga kirib kelishi va tarqalishining oldini olish hamda ularni yoʻq qilish tadbirlarini ishlab chiqish va amalga oshirish.

84. Oʻsimlik zararkunandalari, kasalliklari va begona oʻtlarga qarshi kurashish, agrokimyoviy xizmat koʻrsatish hamda tuproqni muhofaza qilish boʻyicha tizimli chora-tadbirlarni tashkil etish va amalga oshirish.

85. Oʻsimliklar kasalliklari keng tarqalishi (epifitotiyalar) bilan bogʻliq favqulodda vaziyatlarning oldini olish va ularni bartaraf etish tadbirlarini amalga oshirish.

86. FVV, FVDTning manfaatdor funksional va hududiy quyi tizimlarini hamda aholini oʻsimliklar karantini va agrokimyoviy vaziyat toʻgʻrisidagi axborot bilan taʼminlash.

87. FVDT funksional quyi tizimining Oʻsimliklarni himoya qilish va agrokimyoviy nazorat xizmatini tashkil etish va uning faoliyatiga rahbarlik qilish.

18-bob. Oʻzbekiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligining funksiyalari

88. Xavf darajasi yuqori boʻlgan suv xoʻjaligi obyektlarining texnik holati ishonchli va xavfsiz ishlashini taʼminlash.

89. Suv omborlari, daryolar va kanallarning gidrologik rejimi, toshqinlar, halokatli suv bosishlar, gidrotexnika inshootlari holatiga tabiiy va texnogen taʼsirlar monitoringini tashkil etish va olib borish.

90. Suv omborlari, daryolar va kanallardagi gidrotexnika inshootlaridan foydalanish xavfsizligini, ularda avariyalar va halokatlarning yuzaga kelishi xavfi ehtimolini prognoz qilish.

91. Suv xoʻjaligi obyektlarining ish rejimini oʻzgartirish yoki keyinchalik ulardan foydalanish zaruratini belgilash, suv omborlaridan suvni avariyaning oldini olish maqsadida chiqarib yuborish.

92. FVDTning manfaatdor funksional va hududiy quyi tizimlari bilan birgalikda suv bosishi, toshqinlar, sellarning oldini olish va ularning halokatli oqibatlarini kamaytirish hamda toshqin suvlari va sellarning avariyasiz oʻtkazilishini taʼminlashga oid kechiktirib boʻlmaydigan chora-tadbirlar kompleksini tashkil etish, ishlab chiqish va amalga oshirish.

93. Xavf-xatar darajasi yuqori suv xoʻjaligi obyektlarida signalizatsiya va xabar berishning mahalliy avtomatik tizimlarini yaratish.

94. Aholini hamda tegishli tashkilotlarni suv omborlarida va boshqa gidrotexnika inshootlarida favqulodda vaziyatlar roʻy berishi xavfi toʻgʻrisida yoki favqulodda vaziyatlar roʻy berganligi haqida xabardor qilish.

95. Favqulodda vaziyatlar zonalaridagi gidrotexnika inshootlarini, irrigatsiya va melioratsiya tizimlarini tiklashni, toshqin suvlarining xavfsiz oʻtkazib yuborilishini taʼminlash.

96. FVDT funksional quyi tizimining:

Suv xoʻjaligi xizmatini;

I, II va III sinfga mansub xavf darajasi yuqori boʻlgan, shuningdek, respublika va mintaqa suv xoʻjaligi hamda energetika tizimiga kiruvchi gidrotexnika inshootlarining xavfsizligi holatini nazorat qilish xizmatini tashkil etish va faoliyatiga rahbarlik qilish.

19-bob. Oʻzbekiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Suv xoʻjaligi obyektlari xavfsizligini nazorat qilish davlat inspeksiyasining funksiyalari

97. Suv omborlari, sel-suv omborlari va xavf darajasi yuqori boʻlgan boshqa suv xoʻjaligi obyektlarining (keyingi oʻrinlarda — xavf darajasi yuqori boʻlgan suv xoʻjaligi obyektlari) xavfsizligini, ishonchli ishlashini hamda qoʻriqlanishini nazorat qilish.

98. Xavf darajasi yuqori boʻlgan suv xoʻjaligi obyektlarini joylashtirish va loyihalash boʻyicha topshiriqlarni hamda ulardan foydalanish boʻyicha qoidalarni kelishish, shuningdek, ularning xavfsizligi qoidalari va mezonlarini ishlab chiqish.

99. Xavf darajasi yuqori boʻlgan suv xoʻjaligi obyektlarini qurish, rekonstruksiya qilish, ularni foydalanishga qabul qilish, konservatsiyalash va tugatish ishlarida ishtirok etish hamda tegishli xulosalar berish.

100. Favqulodda vaziyatlarda xavf darajasi yuqori boʻlgan suv xoʻjaligi obyektlarining aholiga va iqtisodiyot tarmoqlariga salbiy taʼsirini yumshatish boʻyicha kompleks chora-tadbirlarni amalga oshirishda ishtirok etish.

20-bob. Oʻzbekiston Respublikasi Transport vazirligining funksiyalari

101. Avtomobil, temir yoʻl, havo, daryo transportlari, metropolitendan xavfsiz foydalanish tadbirlarini tashkil etish va amalga oshirish.

102. Yoʻl va yoʻl inshootlarining texnik holati bilan bogʻliq favqulodda vaziyatlarning oldini olish, ularni FVDT kuchlari va vositalarini favqulodda vaziyatlar mintaqalariga tashish uchun tayyorlash.

103. Favqulodda vaziyatlarni bartaraf etish va evakuatsiya tadbirlarini amalga oshirish uchun zarur boʻlgan qutqaruv tuzilmalarining, kuchlar va vositalarning, harbiy boʻlinmalarning, maxsus texnika resurslarining hamda moddiy resurslarning birinchi navbatda tashilishini taʼminlash.

104. Yongʻin va avariya-tiklash poyezdlari, ixtisoslashgan va qutqaruv tuzilmalari shaxsiy tarkibining temir yoʻl transportida favqulodda vaziyatlarni tugatishda qatnashishini taʼminlash.

105. Qidiruv-qutqaruv havo kemalari va ekipajlari hamda qidiruv va avariya-qutqaruv tuzilmalarining qutqaruv ishlarini olib borishda ishtirokini taʼminlash.

106. Oʻzbekiston Respublikasining fuqaro va eksperimental aviatsiyasida qidiruv va avariya-qutqaruv ishlarini olib boruvchi xizmatlar ustidan nazorat olib borish.

107. Favqulodda vaziyatlardagi evakuatsiya tadbirlari davrida tashishlarni amalga oshirish uchun evakuatsiya poyezdlari, avtotransport vositalari ajratilishini tashkil etish, buzilgan avtomobil yoʻllarini, shuningdek, transport infratuzilmasi obyektlarini tiklash.

108. Portlovchi, yongʻin xavfi boʻlgan yuklar va kuchli taʼsir koʻrsatadigan zaharli moddalarni tashishda xavfsizlikni taʼminlash.

109. FVDT boshqaruv organlarini, yoʻlovchilar hamda aholini avtomobil, temir yoʻl, havo, daryo transportlari va metropolitenda favqulodda vaziyatlar roʻy berishi xavfi mavjudligi yoki yuzaga kelganligi toʻgʻrisida xabardor qilish, shuningdek, ularning kutilayotgan oqibatlari, koʻrilayotgan chora-tadbirlar toʻgʻrisidagi axborotlar bilan taʼminlash.

110. Oʻzbekiston Respublikasi temir yoʻl transportida yuk va yoʻlovchilar tashish xavfsizligini taʼminlash ustidan davlat nazoratini amalga oshirish.

111. FVVga zarur axborotlarni taqdim etish.

112. FVDT funksional quyi tizimining:

Avtotransport xizmatini;

Avtoyoʻl xizmatini;

Qidiruv va parvozlarni avariya-qutqaruv jihatdan taʼminlash xizmatini;

Temir yoʻl va temir yoʻl transportida yongʻin, portlash xavfi boʻlgan yuklar, kimyoviy moddalar va kuchli taʼsir koʻrsatadigan zaharli moddalar tashilishini nazorat qilish xizmatini tashkil etish va faoliyatiga rahbarlik qilish.

21-bob. Oʻzbekiston Respublikasi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi, “Oʻzsuvtaʼminot” aksiyadorlik jamiyatining funksiyalari

113. Tabiiy va texnogen xususiyatli favqulodda vaziyatlarning taʼsiriga uchragan joylarda va aholi punktlarida shaharsozlik faoliyatini alohida tartibga solishni taʼminlash.

114. Shaharsozlik, loyihalash va qurilish faoliyatini muvofiqlashtirishda favqulodda vaziyatlarning oldini olish va yongʻin xavfsizligi sohasidagi normativ-huquqiy hujjatlar talablariga rioya etilishini tashkil etish.

115. Shaharsozlik hujjatlarini belgilangan tartibda ekspertiza qilishni, shuningdek, xavf darajasi yuqori boʻlgan obyektlar, texnik jihatdan murakkab va noyob obyektlarning loyiha hujjatlari favqulodda vaziyatlardan muhofaza qilish talablariga rioya etilishi nuqtai nazaridan maxsus vakolatli davlat organi tomonidan davlat ekspertizasidan oʻtkazilishini taʼminlash.

116. Shaharsozlik vositalari orqali Oʻzbekiston Respublikasi, viloyatlar va Qoraqalpogʻiston Respublikasi hududlarini tabiiy hamda texnogen xususiyatli favqulodda vaziyatlar taʼsiridan muhofaza qilish choralarini koʻrish.

117. Favqulodda vaziyatlar natijasida obyektlarga hamda fuqarolarning turar joylariga yetkazilgan zararni hamda qutqaruv ishlarini va boshqa kechiktirib boʻlmaydigan ishlarni amalga oshirish uchun zarur boʻlgan moddiy resurslarga ehtiyojlarni hisob-kitob qilishda ishtirok etish.

118. Favqulodda vaziyatlar oqibatida binolar va inshootlarga yetkazilgan zararni baholash, shuningdek, ularning mustahkamlik holatini tekshirish tadbirlarini amalga oshirish.

119. Uy-joy kommunal xoʻjaligi faoliyatining barqarorligini oshirishga qaratilgan tadbirlarni tashkil etish va amalga oshirish.

120. Favqulodda vaziyatlarda shikastlangan ichimlik suv taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish tizimlarini tiklash, shuningdek, ularning favqulodda vaziyatlar sharoitlarida barqaror ishlashini taʼminlash.

121. Favqulodda vaziyatlar oqibatida shikastlangan uy-joy kommunal xoʻjaligi obyektlarini tiklash va ularning toʻlaqonli faoliyatini taʼminlash, jabrlangan aholini belgilangan meʼyorlar miqdorida ichimlik suvi bilan taʼminlash.

122. FVDT funksional quyi tizimining:

Shaharlar, aholi punktlari va hududlarni favqulodda vaziyatlardan muhandislikka doir muhofaza qilish xizmatini;

Ichimlik suvi taʼminoti xizmatini tashkil etish va faoliyatiga rahbarlik qilish.

22-bob. Oʻzbekiston Respublikasi Energetika vazirligining funksiyalari

123. Respublika aholisini, ishlab chiqarishga oid hamda ijtimoiy obyektlarni kundalik rejimda va favqulodda vaziyatlar sharoitlarida yoqilgʻi-energetika resurslari bilan uzluksiz taʼminlash ishlarini tashkil etish, muvofiqlashtirish va amalga oshirish.

124. Atom energetikasini rivojlantirish agentligiga (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) tegishli boʻlgan atom energetik reaktorlari, yadro-fizik qurilmalar, yadroviy materiallar va radiatsiyaviy manbalarni hamda radiofaol chiqindilarni saqlash punktlarining xavfsizligini taʼminlash.

125. Atom energiyasidan foydalanish obyektlarini ekspluatatsiya qilishda xavfsizlikni taʼminlash, ularda radiatsiyaviy avariyalarning oldini olish, ixtisoslashgan kuchlarning harakat qilishga shayligini taʼminlash, shuningdek, taʼsir koʻrsatish sohalari mutaxassislarini tayyorlash, qayta tayyorlash va malakasini oshirish tizimini tashkil etish.

126. Tarmoq obyektlarida ishlab chiqarish va texnologik jarayonning yuqori darajada xavfli oʻziga xos xususiyatlari bilan bogʻliq boʻlgan avariyalar va halokatlarning oldini olish hamda ularni bartaraf etish boʻyicha tadbirlarni tashkil etish va amalga oshirish.

127. Tarmoq obyektlarida avariyalar kelib chiqishi ehtimolini va oqibatlarini prognoz qilish, tarmoqning birlashmalari va obyektlarida ularning favqulodda vaziyatlar sharoitida ishlarning barqarorligini oshirish.

128. Idoraviy mansub yirik gidrotexnik inshootlardan chiqarib yuborilayotgan suv hajmi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni FVDT boshqaruv va tezkor-boshqaruv organlariga hamda mutasaddi xizmatlarga taqdim etib borish.

129. Xavf darajasi yuqori boʻlgan obyektlar, shu jumladan, yoqilgʻi-energetika tarmogʻining yirik gidrotexnik inshootlari, neft va gazni qayta ishlash va boshqa xavfli obyektlarda hamda ularga yondosh hududlarda aholini favqulodda vaziyat roʻy berishi xavfi toʻgʻrisida yoki favqulodda vaziyat roʻy berganligi haqida xabar berish va xabardor qilishning lokal darajadagi avtomatlashtirilgan tizimlarini yaratish.

130. Ixtisoslashtirilgan va qutqaruv tuzilmalarini doimiy tayyorlik holatida saqlashni hamda tarmoq obyektlaridagi favqulodda vaziyatlarni bartaraf etishda ishtirok etishini taʼminlash.

131. FVDT boshqaruv organlari va aholini tarmoq obyektlarida avariyalar va halokatlar yuzaga kelishi xavfi mavjudligi yoki roʻy berganligi, koʻrilayotgan chora-tadbirlar, shuningdek, favqulodda vaziyatlar sharoitida aholining harakat qilish tartibi toʻgʻrisidagi axborot bilan taʼminlash.

132. Favqulodda vaziyatlar natijasida shikastlangan energetika tizimlarini tiklash va ularni taʼmirlashni amalga oshirish.

133. Qutqaruv va avariya-tiklash ishlari uchun yetarli miqdorda yoqilgʻi-energetika resurslarini ajratish.

134. Issiqlik va gidravlik elektr stansiyalari, elektr va issiqlik tarmoqlari asbob-uskunalaridan ishonchli va xavfsiz foydalanishga oid, shuningdek, iqtisodiyot obyektlari va respublika aholisini elektr energiyasi hamda issiqlik bilan uzluksiz taʼminlash tadbirlarini tashkil etish va amalga oshirish.

135. FVDT funksional quyi tizimining:

Energetika xizmatini;

Atom energiyasidan foydalanish obyektlarining xavfsizligini taʼminlash xizmatini;

Yoqilgʻi-energetika tarmogʻi obyektlarida ishlarni olib borishning holati va xavfsizligini nazorat qilish idoraviy xizmatini tashkil etish va faoliyatiga rahbarlik qilish.

23-bob. Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligining funksiyalari

136. FVDTning barcha rejimlarida respublika va mahalliy darajalardagi kommunikatsiyalar va markazlashtirilgan xabar berish tizimlarining ishonchli va barqaror ishlashini taʼminlash tadbirlarini tashkil etish va amalga oshirish.

137. Aholini favqulodda vaziyat roʻy berishi xavfi toʻgʻrisida yoki favqulodda vaziyat roʻy berganligi haqida xabardor qilishning avtomatlashtirilgan tizimini yaratishga koʻmaklashish.

138. Favqulodda vaziyatlarni bartaraf etishga doir ishlarga rahbarlikni amalga oshiruvchi FVDT boshqaruv organlarini umumiy foydalaniladigan telekommunikatsiyalar va telekommunikatsiyalarning idoraviy tarmoqlari bilan ustun darajada taʼminlash.

139. Favqulodda vaziyatlar toʻgʻrisidagi axborotlarni toʻplash va FVDT boshqaruv organlariga uzatishni texnik taʼminlash.

140. Xabar berish, aloqa va axborot bilan taʼminlashning statsionar vositalariga foydalanish-texnik xizmat koʻrsatishni shartnomaviy shartlarda amalga oshirish.

141. Favqulodda vaziyatlarni bartaraf etishga doir tadbirlarni amalga oshirish chogʻida kommunikatsiyani va axborot almashishni taʼminlash.

142. Aholiga favqulodda vaziyatlar roʻy berishi xavfi toʻgʻrisida yoki favqulodda vaziyatlar roʻy berganligi haqida oʻz vaqtida xabar berish uchun mobil aloqa operatorlari orqali axborot (maʼlumot) yetkazilishini tashkil etish.

143. FVDTning funksional quyi tizimining Aloqa va xabar berish xizmatini tashkil etish va uning faoliyatiga rahbarlik qilish.

24-bob. Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi Kosmik tadqiqotlar va texnologiyalar agentligining funksiyasi

144. Keng koʻlamli favqulodda vaziyatlar xavfi yuzaga kelganda yoki roʻy berganda ularni bartaraf etish boʻyicha tezkor qarorlar qabul qilish uchun FVV soʻroviga asosan hududlarning kosmik suratlarini Agentlikka davlat budjetidan ajratilgan mablagʻlar doirasida bepul taqdim etish.

25-bob. Oʻzbekiston Respublikasi Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligining funksiyalari

145. Xavfli tabiiy geologik jarayonlar (koʻchish, qulash, suffoziol, karst)ning rivojlanish mintaqalari (zonalari)ni aniqlash, ularning faollashishini oʻrganish va ogohlantirish, togʻ yonbagʻirlarining tabiiy barqarorligini saqlash boʻyicha koʻchkiga qarshi va boshqa oldini oluvchi tadbirlar birinchi navbatda oʻtkaziladigan zonalarni belgilash.

146. Aholi punktlarida, togʻli va togʻoldi mintaqalarda sogʻlomlashtirish obyektlari va boshqa jamoat obyektlari joylashgan hududlarda xavfli geologik jarayonlar monitoringini tashkil etish va olib borish (iqtisodiyot obyektlari, shu jumladan, liniyali inshootlar (yoʻllar, kanallar, elektr uzatish liniyalari, quvurlar va shu kabilar), kon-ruda korxonalari xoʻjalik faoliyati hududi bundan mustasno).

147. FVVni, FVDTning manfaatdor funksional va hududiy quyi tizimlarini xavfli geologik jarayonlarning rivojlanishi ehtimollari toʻgʻrisidagi geologik axborot bilan taʼminlash, koʻchki xavfi boʻlgan mintaqalardagi hududlardan oqilona foydalanish boʻyicha tavsiyalar berish.

148. Yer osti suvlarining radioaktiv, kimyoviy va boshqa zaharli moddalar bilan ifloslanishini kuzatish va nazorat qilib borish.

149. Transchegaraviy hududlarda radioaktiv va zaharli elementlar bilan ifloslanish oʻchoqlarini aniqlash va oʻrganishni amalga oshirish.

150. Oʻzbekiston Respublikasi Tabiat resurslari vazirligi huzuridagi Gidrometeorologiya xizmati agentligi hamda Suv xoʻjaligi vazirligi bilan birgalikda xavfli zonalarda joylashgan aholini vaqtincha evakuatsiya qilish yoki bosqichma-bosqich xavfsiz joylarga doimiy yashash uchun koʻchirish shart boʻlgan xoʻjaliklar roʻyxatini belgilash hamda FVVga va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlariga taqdim etish.

151. Yangidan qurilayotgan aholi punktlari va obyektlar uchun yer ajratishni tegishli tartibda kelishish.

152. Xavfli geologik jarayonlar boʻyicha maʼlumotlar elektron bazasini shakllantirish va ularning taʼsiridan koʻrilgan zararlarni fizik baholash.

153. FVDT funksional quyi tizimining Xavfli geologik jarayonlarni kuzatish xizmatini tashkil etish va faoliyatiga rahbarlik qilish.

26-bob. Oʻzbekiston Respublikasi Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi huzuridagi Togʻ-kon, geologiya va sanoat xavfsizligini nazorat qilish inspeksiyasining funksiyalari

154. Kimyoviy, portlovchi hamda boshqa yuqori darajada xavfli obyektlarning holatini nazorat qilishni tashkil etish va amalga oshirish, ularda avariyalar va halokatlar yuzaga kelishi ehtimolini prognoz qilish.

155. Texnogen avariyalar va halokatlarning oldini olish, radioizotop priborlarini saqlash hamda ulardan foydalanish tadbirlarini ishlab chiqish va amalga oshirishni nazorat qilish.

156. FVV, FVDTning manfaatdor funksional va hududiy quyi tizimlarini sanoat obyektlarida yuzaga kelgan avariyalar va halokatlar, ularning koʻlamlari, rivojlanishi, yetkazishi mumkin boʻlgan zarari hamda favqulodda vaziyatlarni tugatish boʻyicha koʻrilayotgan chora-tadbirlar toʻgʻrisidagi axborotlar bilan taʼminlash.

157. Harbiylashtirilgan kon-qutqarish qismlari boʻlinmalarining kon qazish ishlaridagi nafas olish organlarini muhofaza qilish vositalarini qoʻllashni hamda maxsus jihozlarni talab etuvchi gaz portlashlari, otilib chiqishlar va toʻlib qolishlar bilan bogʻliq avariyalarni tugatishda qatnashishini taʼminlash.

158. FVDT funksional quyi tizimining kon-ruda, kimyo, neft va gazni qayta ishlash hamda qayta ishlash sanoatida va “Toshmetroqurilish” obyektlarini qurishda yer osti oʻtish ishlarini bajarishda ishlarning holati hamda xavfsiz olib borilishini nazorat qilish xizmatini tashkil etish va uning faoliyatiga rahbarlik qilish.

27-bob. Oʻzbekiston Respublikasi Tabiat resurslari vazirligining funksiyalari

159. Xavf darajasi yuqori boʻlgan obyektlar hamda intensiv sanoat va qishloq xoʻjaligi faoliyati obyektlari joylashgan mintaqalarda ekologik vaziyat ustidan davlat nazoratini tashkil etish hamda amalga oshirish, uni yaxshilash tadbirlarini rejalashtirish va amalga oshirish.

160. Sanoat chiqindilari toʻplagichlari, chiqindi omborlari, zaharli moddalar koʻmiladigan joylar va boshqalarning joylashtirilishi hamda ulardan foydalanish ustidan davlat nazoratini amalga oshirish.

161. Suvdan foydalaniladigan joylarda ochiq suv havzalaridagi suvning ifloslanishi, sanoat, baliqchilik xoʻjaliklari va boshqa tarmoqlarning chiqaradigan oqovalar, shuningdek, zararli moddalarning atrof tabiiy muhitga tashlamalari hamda chiqindilarning joylashtirilishi ustidan monitoring olib borish.

162. Favqulodda vaziyatlar zonasida ochiq suv havzalaridagi suvning ifloslanishi, sanoat obyektlari hamda boshqa obyektlar tomonidan zararli moddalarning atrof tabiiy muhitga chiqarib tashlanishi va chiqindilarning joylashtirilishi yuzasidan monitoringni amalga oshirish.

163. FVVni, FVDTning manfaatdor funksional va hududiy quyi tizimlarini ekologik vaziyat, atrof tabiiy muhitga zaharli moddalarning tashlanishi va chiqarib yuborilishi toʻgʻrisidagi axborot bilan taʼminlash.

164. FVDT funksional quyi tizimining Atrof tabiiy muhit muhofazasi hamda ekologik xavfsizligi boʻyicha nazorat-inspeksiya xizmatini tashkil etish va faoliyatiga rahbarlik qilish.

28-bob. Oʻzbekiston Respublikasi Tabiat resurslari vazirligi huzuridagi Oʻrmon xoʻjaligi agentligining funksiyalari

165. Geologik va gidrometeorologik xavfli uchastkalarda oʻrmonzorlar barpo etilishining oldi olinishini nazorat qilish.

166. Oʻrmonlarni yongʻinlardan muhofaza qilish va epifitotiyaga qarshi kurashish.

167. Oʻrmon xoʻjaligi sohasida yuzaga kelishi mumkin boʻlgan favqulodda vaziyatlar toʻgʻrisidagi axborotlarni va prognoz maʼlumotlarni FVVga taqdim etib borish.

29-bob. Oʻzbekiston Respublikasi Tabiat resurslari vazirligi huzuridagi Gidrometeorologiya xizmati agentligining funksiyalari

168. Xavfli gidrometeorologik hodisalar prognozini tayyorlash va ularni kuzatib borish.

169. Sel va qor koʻchkilariga qarshi tadbirlarni oʻtkazish zarurati boʻlgan mintaqalar va hududlarni aniqlash.

170. Atrof tabiiy muhit (atmosfera, tuproq va yer usti suvlari)ning ifloslanishi, gidrologik rejim va daryolar qayirlari hamda oʻzanlaridagi toshqinlar xavfi monitoringini tashkil etish va oʻtkazish.

171. FVVga, FVDTning manfaatdor funksional va hududiy quyi tizimlariga gidrometeorologik axborot taqdim etish, ularni atrof tabiiy muhit ifloslanishining ekstremal yuqori darajalari toʻgʻrisida xabardor qilish.

172. Favqulodda vaziyatni bartaraf etishga rahbarlik qiluvchi shaxsni favqulodda vaziyat roʻy bergan joyga eng yaqin boʻlgan meteorologik kuzatuv punkti maʼlumotlariga asosan mavjud gidrometeorologik sharoitlar toʻgʻrisidagi axborot bilan taʼminlash.

173. FVDT funksional quyi tizimining Tabiiy gidrometeorologik hodisalar yuzaga kelishi va rivojlanishi, atmosfera havosi, tuproq va yuza suvlari ifloslanishi ustidan gidrometeorologik kuzatishlar olib borish xizmatini tashkil etish va uning faoliyatiga rahbarlik qilish.

30-bob. Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat va turizm vazirligining funksiyalari

174. Turizm xizmatlarini tashkil etishda, turistik obyektlarda, turistlar vaqtincha joylashtiriladigan, ovqatlanadigan va harakatlanadigan joylarda, respublika hududi boʻylab harakatlanishda va turizm obyektlariga tashriflarni uyushtirishda roʻy berishi mumkin boʻlgan noxush holat (favqulodda vaziyat)larning oldini olish tadbirlarini muvofiqlashtirish va nazoratini amalga oshirish.

175. Turizm obyektlari va yoʻnalishlari, shuningdek, sohada roʻy berishi mumkin boʻlgan favqulodda vaziyatlar toʻgʻrisidagi axborotlar va prognoz maʼlumotlarni FVVga taqdim etib borish.

31-bob. Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasining funksiyalari

176. Seysmik xavf-xatarni turli koʻlamlarda baholash, hududlarning seysmik xavfi va seysmik xatariga doir har xil masshtabli xaritalarni tuzish, zilzilalarni vaqt kesimida prognoz qilish, binolar va inshootlarning zilzilabardoshliligini taʼminlash boʻyicha metodikalarni ishlab chiqish.

177. Kuchli zilzila roʻy bergan taqdirda, zilzila kuchini va uning hududlar boʻyicha oʻzgarishini aniqlash, binolar va inshootlarning shikastlanish darajasini baholash uchun zilzila epitsentri hududida makroseysmik hamda boshqa tadqiqotlar oʻtkazish.

178. Kuchli zilzilalarda aholi va hududlardagi talafotlarni kamaytirish hamda ularning oqibatlarini yumshatish, seysmik xavfsizlikni taʼminlashda seysmik xatarni baholashning ilmiy uslublarini ishlab chiqish.

32-bob. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligining funksiyalari

179. Favqulodda vaziyatlar natijasida jismoniy va yuridik shaxslarga yetkazilgan zarar miqdorini aniqlash hamda baholash ishlarini tashkil etish.

180. FVVga zarur maʼlumotlarni taqdim etish.

33-bob. Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi huzuridagi Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligining funksiyalari

181. FVV, FVDTning hududiy quyi tizimlari rahbarlari buyurtmanomalari boʻyicha aholi va hududlarni favqulodda vaziyatlardan muhofaza qilish masalalariga oid telekoʻrsatuvlar va radioeshittirishlarni tashkil etish.

182. Aholining ommaviy axborot vositalari orqali favqulodda vaziyat roʻy berishi xavfi toʻgʻrisida yoki favqulodda vaziyat roʻy berganligi haqida xabardor qilinishini FVV bilan birgalikda tashkil etish.

183. FVDTning manfaatdor funksional va hududiy quyi tizimlari bilan birgalikda aholi oʻrtasida favqulodda vaziyat zonasida qolgan odamlarning birinchi navbatdagi harakatlari toʻgʻrisida tushuntirish ishlarini tashkil etish va amalga oshirish.

184. Inqirozli va favqulodda vaziyatlar roʻy berganda FVV tashabbusi bilan aholiga tezkor va xolis axborot yetkazish maqsadida maxsus axborot tadbirlarini tashkil etishga koʻmaklashadi.

185. Yuqori darajadagi xavfga ega boʻlgan ijtimoiy-siyosiy va favqulodda vaziyatlarning axborot monitoringini taʼminlash (tabiiy, texnogen, antropogen ofatlar, halokatlar va h.k.) va bunday voqealarga masʼul tashkilotlar tomonidan tezkorlik bilan munosabat bildirilishi yuzasidan zarur choralar koʻradi.

186. Aholining favqulodda vaziyatlarni bartaraf etish boʻyicha amalga oshirilayotgan ishlar haqida muntazam ravishda xabardor qilinishini taʼminlash.

187. Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi va Oʻzbekiston Qizil Yarim oy jamiyati bilan birgalikda aholini dastlabki tibbiy oʻzaro va oʻziga oʻzi yordam koʻrsatishga oʻqitish boʻyicha maxsus eshittirishlarni tashkil etish.

34-bob. “Oʻzbekgidroenergo” aksiyadorlik jamiyatining funksiyalari

188. Jamiyat tizimidagi gidroelektrostansiyalar, gidrotexnik va boshqa gidroenergetika obyektlarining uzluksiz ishlashini taʼminlash, ularda avariyalar hamda favqulodda vaziyatlarning oldini olish va bartaraf etish tadbirlarini tashkil etish va amalga oshirish.

189. Jamiyat tizimidagi gidrotexnik inshootlarda va ularga yondosh hududlarda lokal darajadagi aholini favqulodda vaziyat roʻy berishi xavfi toʻgʻrisida yoki favqulodda vaziyat roʻy berganligi haqida xabardor qilishning avtomatlashtirilgan tizimlarini yaratish.

190. Favqulodda vaziyatlar sharoitida gidrotexnik inshootlardan xavfsiz va samarali foydalanishni taʼminlash, gidroenergetika obyektlarini markazlashtirilgan tarzda texnologik boshqarishni amalga oshirish.

191. FVDT boshqaruv organlarini gidroelektrostansiyalar, gidrotexnik va boshqa gidroenergetika obyektlarida yuzaga kelgan avariyalar va halokatlar, ularning oqibatlari, amalga oshirilayotgan chora-tadbirlar toʻgʻrisidagi axborotlar bilan taʼminlash.

35-bob. “Oʻzkimyosanoat” aksiyadorlik jamiyatining funksiyalari

192. Tarmoq korxonalarida ishlab chiqarish va texnologik jarayonning yuqori darajada xavfli xos xususiyatlari bilan izohlanadigan avariyalar hamda halokatlarning oldini olish va bartaraf etish tadbirlarini tashkil etish va amalga oshirish.

193. Kimyoviy xavfli obyektlardagi avariyalarning yuzaga kelishi ehtimoli va oqibatlarini prognoz qilishni, favqulodda vaziyatlar sharoitida ularning barqaror faoliyat koʻrsatishini taʼminlash.

194. Kimyoviy xavfli obyektlar va ularga yondosh hududlardagi aholini lokal darajadagi favqulodda vaziyat roʻy berishi xavfi toʻgʻrisida yoki favqulodda vaziyat roʻy berganligi haqida xabardor qilishning avtomatlashtirilgan tizimlarini yaratish.

195. Kimyoviy xavfli obyektlardan kimyoviy zararlanishi ehtimoli boʻlgan zonalarni aniqlash.

196. FVDT boshqaruv organlari va aholini avariyalar va halokatlar, ularning oqibatlari, koʻrilayotgan chora-tadbirlar hamda aholining favqulodda vaziyatlar sharoitida harakat qilishi tartibi toʻgʻrisidagi axborotlar bilan taʼminlash.

197. Idoraviy ixtisoslashtirilgan va qutqaruv tuzilmalarining tarmoq obyektlaridagi favqulodda vaziyatlar sharoitida qutqaruv hamda boshqa kechiktirib boʻlmaydigan ishlarni amalga oshirishda qatnashishini taʼminlash.

198. FVDT funksional quyi tizimining Tarmoq obyektlarida ishlarni olib borishning ahvoli va xavfsizligini nazorat qilish idoraviy xizmatini tashkil etish va uning faoliyatiga rahbarlik qilish.

36-bob. “Oʻzmaxsusmontajqurilish” aksiyadorlik kompaniyasi, “Oʻzsanoatqurilishmateriallari” uyushmasining funksiyalari

199. Qurilish va qurilish-montaj tashkilotlari negizida ixtisoslashtirilgan tuzilmalar tashkil etish hamda ularning favqulodda vaziyatlar zonalarida qutqaruv va boshqa kechiktirib boʻlmaydigan ishlarni bajarishda qatnashishini taʼminlash.

200. Favqulodda vaziyatlar zonalariga qurilish materiallari yetkazib berilishini tashkil etish va muvofiqlashtirish.

37-bob. Sugʻurta tashkilotlarining funksiyasi

201. Suv toshqini, koʻchkilar, sel xavfi mavjud boʻlgan va boshqa turdagi favqulodda vaziyatlar xavfi yuqori boʻlgan hududlarda yashaydigan fuqarolarni, ushbu hududlardagi binolar va inshootlarni, qishloq xoʻjaligi ekinlari va hayvonlarini hamda boshqa mol-mulkini sugʻurtalashni taʼminlash.

38-bob. Oʻzbekiston Qizil Yarim oy jamiyatining funksiyalari

202. FVV, Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi, FVDTning boshqa funksional quyi tizimlari bilan birgalikda aholini favqulodda vaziyatlarda jabrlanganlarga dastlabki tibbiy yordam koʻrsatish masalalari boʻyicha tayyorlash.

203. FVDTning funksional va hududiy quyi tizimlarida sanitariya drujinalarini tuzish, ularni jihozlash va yuklangan vazifalarni bajarishga tayyorlash, tayyorgarlik holatini nazorat qilishda koʻmaklashish.

204. Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi hamda Sogʻliqni saqlash vazirligi bilan birgalikda umumiy oʻrta, oʻrta maxsus va professional taʼlim muassasalarida sanitariya postlarini tuzish va oʻqitishni tashkil etish.

205. Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi, birinchi navbatda, Yoʻl harakati xavfsizligi bosh boshqarmasi xodimlarini, kursantlar, haydovchilar va yoʻl-transport xizmatlari xodimlarini birinchi yordam koʻrsatish amaliyotiga shartnoma asosida oʻqitishni tashkil etish.

206. Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi bilan birgalikda aholini birinchi tibbiy yordam koʻrsatish, oʻziga oʻzi va oʻzaro yordam berish hamda zarar koʻrganlarga gʻamxoʻrlik qilishga oʻqitish boʻyicha maxsus telekoʻrsatuvlar va radioeshittirishlarni tashkil etish.

207. Oʻzbekiston Qizil Yarim oy jamiyatining otryadlari va boshqa koʻngillilar boʻlinmalarini tashkil etish, oʻqitish, jihozlash hamda favqulodda vaziyatlarni bartaraf etishga jalb etish.

208. Favqulodda vaziyatlardan zarar koʻrgan aholiga yordam koʻrsatish uchun Oʻzbekiston Qizil Yarim oy jamiyatining eng zarur tovarlar omborlari va zaxiralari tizimini tashkil etish.

Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 29-apreldagi 171-son qaroriga 3-ILOVA

Mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarining Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlarning oldini olish va bunday vaziyatlarda harakat qilish davlat tizimining hududiy quyi tizimi doirasidagi aholi va hududlarni favqulodda vaziyatlardan muhofaza qilish boʻyicha

1. Tegishli hududda favqulodda vaziyatlardan muhofaza qilishga rahbarlik qilish.

2. Favqulodda vaziyatlardan muhofaza qilish sohasida qarorlar qabul qilish.

3. Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlarning oldini olish va bunday vaziyatlarda harakat qilish davlat tizimi (keyingi oʻrinlarda — FVDT) hududiy quyi tizimlarini tashkil etish, faoliyatini muvofiqlashtirish va nazorat qilish.

4. Ishlab chiqarish va xizmat koʻrsatish sohalarida band boʻlmagan aholini, shu jumladan, jismoniy imkoniyati cheklangan shaxslarni, shuningdek, tizimidagi tashkilotlarning rahbarlari, ishchi va xizmatchilarini tayyorlash tadbirlarini tashkil etish va nazorat qilish.

5. Favqulodda vaziyatlarda aholini va hududlarni muhofaza qilish boʻyicha harakatlar rejasini ishlab chiqishni tashkil etish hamda tegishli hudud boʻyicha rejani tasdiqlash.

6. Aholini va hududlarni muhofaza qilish toʻgʻrisidagi axborotni toʻplash hamda almashish, shuningdek, favqulodda vaziyatlar roʻy berishi xavfi toʻgʻrisida yoki favqulodda vaziyatlar roʻy berganligi haqida aholiga oʻz vaqtida xabar berish va axborot uzatish.

7. Xavfli gidrometeorologik hodisalar va geologik jarayonlar bilan bogʻliq boʻlgan favqulodda vaziyatlar monitoringini yuritish.

8. FVDT xizmatlarining umumiy va maxsus vazifalari hududiy tuzilmalarini, yigʻma mexanizatsiyalashgan otryadlarni, yigʻma qutqaruv komandalarini, avtosanitariya otryadlarini tashkil etish va boshqarishga rahbarlik qilish.

9. Favqulodda vaziyatlarni bartaraf etish uchun kuchlarning shayligi ustidan nazoratni amalga oshirish.

10. Favqulodda vaziyatlarni bartaraf etish uchun moliyaviy va moddiy resurslar zaxiralarini yaratish, favqulodda vaziyatlardan muhofaza qilishga doir tadbirlarni moliyalashtirish.

11. Tashkiliy-huquqiy shakli va idoraviy mansubligidan qatʼi nazar, barcha tashkilotlarning favqulodda vaziyatlarda ishlash barqarorligini oshirishga koʻmaklashish.

12. Aholini xabardor qilish va aholiga axborot uzatishning maxsus texnik vositalarini oʻrnatish uchun joylar, shuningdek, ommaviy axborot vositalarida efir vaqti ajratilishini tashkil etish va nazorat qilish.

13. Mahalliy miqyosdagi favqulodda vaziyatlar roʻy berganda, FVDTning hududiy quyi tizimi uchun yuqori tayyorgarlik rejimini yoki favqulodda vaziyat rejimini joriy etish haqida, shuningdek, aholini xavfsiz joylarga evakuatsiya qilishga doir tadbirlarni amalga oshirish toʻgʻrisida qaror qabul qilish.

14. Qutqaruv ishlarini va kechiktirib boʻlmaydigan boshqa ishlarni tashkil etish hamda amalga oshirish, shuningdek, bunday ishlar oʻtkazilishi davomida jamoat tartibi saqlanishini tashkil etishga koʻmaklashish.

15. Favqulodda vaziyatlar oqibatlarini bartaraf etish hamda aholini muhofaza qilish uchun barcha hududiy kuchlar va vositalarni jalb etish.

16. Favqulodda vaziyat zonasida qutqaruv ishlarini va kechiktirib boʻlmaydigan boshqa ishlarni amalga oshirish uchun avariya-qutqaruv kuchlarining (shu jumladan, tezkor harakat boʻlinmalarining) va maxsus tuzilmalarning doimiy shayligini tashkil etish.

17. Favqulodda vaziyatlarning oldini olish va oqibatlarini bartaraf etish tadbirlariga volontyorlarni jalb etish hamda ularning faoliyatini muvofiqlashtirish.

18. Favqulodda vaziyat zonalaridagi zarar koʻrgan aholi hamda ular joylashtirilgan tumanlarda evakuatsiya qilingan aholini taʼminlash uchun tegishli hududning mahalliy budjeti mablagʻlari hisobidan oziq-ovqat va eng zarur tovarlar yetkazib berilishini tashkil etish.

19. Favqulodda vaziyatlar zonalaridagi obyektlar va aholini elektr energiyasi, gaz, yoqilgʻi va ichimlik suv bilan uzluksiz taʼminlash tadbirlarini ishlab chiqish va amalga oshirish.

20. Aholi punktlari va iqtisodiyot obyektlari faoliyatini tiklash ishlarini tashkil etish.

21. Favqulodda vaziyatlar oqibatida zarar koʻrgan aholi hayot faoliyatini tiklash, yetkazilgan zararning oʻrnini qoplash boʻyicha choralar koʻrish.

22. Quyidagi FVDT hududiy quyi tizimlari faoliyatiga rahbarlik qilish:

Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyat FVDT xizmatlari va tuzilmalari;

Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyat, tuman (shahar)lar hamda iqtisodiyot obyektlarining umumiy va maxsus vazifalar yuklangan hududiy tuzilmalari.

23. Mahalliy sharoitlarga, favqulodda vaziyatlarning xususiyatiga va viloyatlar (shaharlar va tumanlar)ning moddiy-texnik bazasiga qarab fuqaro muhofazasi boshligʻi oʻz vakolatlari doirasida FVDTning tegishli hudud va obyektlar boʻyicha quyidagi xizmatlarini tashkil etishi hamda vazifalarini belgilashi mumkin:

avtoyoʻl xizmati — favqulodda vaziyatlarni bartaraf etishda yoʻl-koʻprik taʼminotini tashkil etish va amalga oshirish, yoʻllar va koʻpriklarni taʼmirlash va tiklash;

avtotransport xizmati — temir yoʻl va havo transporti organlari bilan birgalikda aholini joylashtirish va favqulodda vaziyatlar zonalaridan evakuatsiya qilish tadbirlarini amalga oshirish, favqulodda vaziyatlarni bartaraf etish uchun kuchlar va vositalarni yetkazib berish, ishchi smenalarini olib kelish (olib ketish), moddiy va tarixiy-madaniy boyliklar, noyob asbob-uskunalar, oziq-ovqat, qurilish materiallarini va boshqa moddiy vositalarni evakuatsiya hududiga olib chiqib ketish;

gaz taʼminoti xizmati — gaz taʼminoti inshootlari va tarmoqlarining barqaror ishlashini va ulardan xavfsiz foydalanishni taʼminlash, ularda avariya-tiklash ishlarini tashkil etish va amalga oshirish;

suv taʼminoti xizmati — suv taʼminoti inshootlari va tarmoqlarida avariya-tiklash ishlarini tashkil etish va amalga oshirish, suv manbalarining radioaktiv, kimyoviy va zaharli moddalar hamda bakteriyali vositalar va ogʻir metallar bilan ifloslanish (zararlanish)dan muhofaza qilinishini taʼminlash. Ichimlik suvi sifati va oqova suvlarni tozalash ustidan nazoratni taʼminlash;

veterinariya nazorati va hayvonlarni muhofaza qilish xizmati — hayvonlarda yuqumli kasalliklarning keng tarqalishi (epizootiyalar)ning oldini olish boʻyicha tadbirlarni tashkil etish va amalga oshirish, shuningdek, favqulodda vaziyatlar zonalarida sanitariya-veterinariya va epizootiyalarga qarshi tadbirlarni amalga oshirish. Epizootiyalarni tugatish. Rahbariyatga favqulodda vaziyatlar zonasidagi sanitariya-veterinariya holati toʻgʻrisida axborot taqdim etish;

oʻsimliklarni himoya qilish va agrokimyo nazorati xizmati — epifitotiyalarning oldini olish, qishloq xoʻjaligi zararkunandalariga qarshi kurash tadbirlarini tashkil etish va amalga oshirish. Oʻsimliklarni himoya qilish tadbirlarini amalga oshirish yoʻli bilan qishloq xoʻjaligi ishlab chiqarishining barqaror ishlashini taʼminlash. Fitopatologik qidiruv ishlarini, qishloq xoʻjaligi yerlarining radioaktiv va zaharli moddalar bilan ifloslanishi ustidan nazoratni tashkil etish va amalga oshirish. Ekinzorlar, yaylovlar hamda chorvachilik va dehqonchilik mahsulotlarini zararsizlantirish. Epifitotiyalarni tugatish;

suv xoʻjaligi xizmati — suv omborlari, daryolar va kanallardagi gidrotexnika inshootlarining barqaror ishlashini va ulardan xavfsiz foydalanishni taʼminlash, ularda avariyalar va halokatlar yuz berishi mumkinligini prognoz qilish. Suv xoʻjaligi obyektlarining ish rejimini yoki ulardan bundan keyin foydalanish rejimini oʻzgartirish zarurligini belgilash, suv omborlaridan suvni avariya yuzasidan chiqarib tashlash. Xavf darajasi yuqori boʻlgan suv omborlari va ularga yondosh hududlarda lokal darajadagi aholini favqulodda vaziyat roʻy berishi xavfi toʻgʻrisida yoki favqulodda vaziyat roʻy berganligi haqida xabar berish va xabardor qilishning avtomatlashtirilgan tizimlarini yaratish. Toshqinlar, suv bosishlari, sel oqimlaridan himoya qilish va ularning halokatli oqibatlarini kamaytirish boʻyicha kechiktirib boʻlmaydigan kompleks chora-tadbirlarni tashkil etish, ishlab chiqish va amalga oshirish hamda toshqin suvlari va sel oqimlarini avariyasiz oʻtkazib yuborishni taʼminlash;

muhandislik xizmati — tinchlik davrida himoya inshootlari fondi toʻplanishi va mavjud boʻlishi ustidan nazoratni tashkil etish va amalga oshirish, boshlangʻich hududlarda zararlangan joylar tomonga harakat qilinganda, halokatli suv bosishi zonalarida va ishlar olib boriladigan obyektlarda, yirik yongʻinlarni oʻchirishda, tabiiy ofatlar, yirik avariyalar va halokatlar oqibatlarini tugatishda FVDTning kuchlari harakatlarini muhandislik jihatdan taʼminlash uchun favqulodda vaziyatlarni bartaraf etish ishlariga jalb etiladigan tegishli tuzilmalarni tayyorlash va ularning harakat qilishini tashkil etish;

kommunal-texnika xizmatlari — kommunal xoʻjaligi inshootlari va tarmoqlari ishlarining barqarorligini oshirish boʻyicha tadbirlarni amalga oshirish, ulardagi avariyalarni bartaraf etish, halok boʻlganlarga maxsus ishlov berish, tashish va ommaviy koʻmish shoxobchalarini tuzish va ularning faoliyatini tashkil etish;

moddiy-texnika taʼminoti xizmati — evakuatsiya qilinadigan aholini eng zarur buyumlar va anjomlar (kiyim-bosh, poyabzal va shu kabilar) bilan taʼminlashni tashkil etish, tuzilmalarning shaxsiy tarkibini anjomlar va maxsus kiyim-bosh, shuningdek, iqtisodiyot obyektlarini ularning barqaror faoliyat koʻrsatishi va buzilgan ishlab chiqarishni tiklash uchun zarur boʻlgan moddiy-texnika vositalari va qurilish materiallari bilan taʼminlash;

tibbiy xizmat — aholi va tegishli tuzilmalarning shaxsiy tarkibi sogʻligʻini saqlashga, jabrlanganlar va bemorlarga oʻz vaqtida tibbiy yordam berishga yoʻnaltirilgan davolash-evakuatsiya, sanitariya-gigiyena va epidemiyaga qarshi tadbirlarni tashkil etish va amalga oshirish;

sanitariya ishlovini berish va zararsizlantirish xizmati — zararlanish joylaridan chiqqan odamlarga sanitariya jihatidan ishlov berish, ularning kiyim-boshlari va yakka tartibdagi himoyalanish vositalarini zararsizlantirishni tashkil etish va amalga oshirish;

aloqa, xabar berish va axborotlashtirish xizmati — boshqaruv organlarini barqaror va uzluksiz aloqa bilan taʼminlash, aloqa va xabar berishning turgʻun vositalariga foydalanish-texnik jihatdan xizmat koʻrsatishni tashkil etish va ularni nazorat qilish, shuningdek, ularni doimiy tayyor holatda saqlash, hududiy favqulodda vaziyatlar boshqarmalarining koʻrsatmalariga binoan xabar berish signallarini uzatish va qabul qilishni texnik jihatdan taʼminlash;

jamoat tartibini saqlash xizmati — favqulodda vaziyatlardan muhofaza qilish tadbirlarini oʻtkazishda jamoat tartibini saqlash;

qoʻriqlash xizmati — favqulodda vaziyatlar zonalarida obyektlar, hududlar, moddiy va madaniy qimmatliklarni, shuningdek, aholi evakuatsiya qilingan joylarni qoʻriqlash;

yongʻin xavfsizligini taʼminlash xizmati — yongʻinlar profilaktikasini oʻtkazish va yongʻin xavfsizligi talablariga rioya qilinishi ustidan nazoratni amalga oshirish, yongʻinlarni oʻchirish, yongʻin zonasida qolgan odamlarni hamda yuridik va jismoniy shaxslarning mol-mulkini qutqarish;

yonilgʻi-moylash materiallari taʼminoti xizmati — favqulodda vaziyatlarni bartaraf etishga jalb etiladigan avtotransport vositalari va boshqa texnik vositalarni yonilgʻi-moylash materiallari bilan taʼminlashni tashkil etish, ushbu maqsadlar uchun turgʻun va koʻchma avtomobil yonilgʻisi quyish shoxobchalaridan foydalanish;

texnik xizmatlar — texnikani texnik jihatdan soz holatda saqlash va favqulodda vaziyatlarni bartaraf etish uchun jalb etiladigan avtotransport vositalarini texnik taʼmirlash, shikastlangan va nosoz texnikani qutqarish ishlari yoʻnalishlari va uchastkalaridan shikastlangan mashinalarni yigʻma punktlarga va taʼmirlash korxonalariga evakuatsiya qilish, taʼmirlash korxonalari va tuzilmalarini ehtiyot qismlar va anjomlar bilan taʼminlash hamda ularning zaxirasini shakllantirish;

qishloq xoʻjaligi mahsulotlari hamda oziq-ovqat bilan taʼminlashni tashkil etish xizmati — qishloq xoʻjaligi mahsulotlari hamda oziq-ovqat zaxirasi gʻamlanishini va muhofaza qilinishini tashkil etish, favqulodda vaziyat zonasidagi aholini hamda jalb etilgan tuzilmalarni oziq-ovqat, issiq ovqat bilan taʼminlash;

boshpanalar va bekinish joylari xizmati — tashkilotlarning muhofaza inshootlari fondini hisobga olish, muhofaza inshootlarining bekinadigan odamlarni qabul qilishga doimiy tayyorligini nazorat qilish, muhofaza inshootlari imoratlarining toʻgʻri saqlanishi, muhofaza konstruksiyalari, qurilmalari va muhandislik-texnik asbob-uskunalari saqlanishi, ulardan iqtisodiyot ehtiyojlari va aholiga xizmat koʻrsatish uchun foydalanilishini tizimli nazorat qilish. Qurilishi tugallangan muhofaza inshootlarini qabul qilishda qatnashish. Muhofaza inshootlari fondini jamlash rejalarini ishlab chiqish va ularga tuzatish kiritish, boshpana va bekinish joylariga xizmat koʻrsatish boʻlinmalarini tashkil etish va tayyorlash;

energetika xizmati — favqulodda vaziyatlar sharoitlarida energiya obyektlarining barqaror ishlashini taʼminlash va ulardagi avariyalarni bartaraf etish. Favqulodda vaziyat zonalarida qutqaruv ishlarini olib borishda ishtirok etish.

24. Favqulodda vaziyatlarda nobud boʻlgan uy hayvonlari jasadlarini yigʻib olish va utilizatsiya qilish xizmati (tumanlar obodonlashtirish boshqarmalari hamda “Toza hudud” DUKlari negizida) tashkil etiladi.

25. Zaruratga koʻra va tegishli kuchlar mavjud boʻlganda FVDTning boshqa xizmatlari, shu jumladan, avariya-texnik, radiatsiyaviy va kimyoviy himoya, niqoblanish, axborot bilan taʼminlash xizmatlari ham tashkil etilishi mumkin.

Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 29-apreldagi 171-son qaroriga 4-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz kuchini yoʻqotgan deb eʼtirof etilayotgan ayrim qarorlari

1. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligi huzuridagi Gidrometeorologiya xizmati markazi toʻgʻrisidagi nizomlarni tasdiqlash haqida” 2017-yil 9-avgustdagi 606-son qarori .

2. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2017-yil 13-noyabrdagi 907-son qaroriga 1-ilovaning 10-bandi .

3. Vazirlar Mahkamasining “Daryolar oʻzanlarini tozalash ishlariga tadbirkorlik subyektlarini elektron onlayn-auksion orqali jalb qilish tartibini joriy etish toʻgʻrisida” 2018-yil 3-dekabrdagi 981-son qaroriga 2-ilovaning 1-bandi .

4. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2018-yil 10-dekabrdagi 1002-son qaroriga ilovaning 3-bandi .

5. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Katta va alohida muhim suv xoʻjaligi obyektlarining texnik holatini hamda bexatar ishlashini nazorat qilish davlat inspeksiyasi toʻgʻrisida nizomni tasdiqlash haqida” 2019-yil 12-martdagi 215-son qaroriga 2-ilovaning 6-bandi .

6. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlarning oldini olish va bunday vaziyatlarda harakat qilish davlat tizimini yanada takomillashtirish toʻgʻrisida” 2020-yil 26-avgustdagi 515-son qarori .

7. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Gidrometeorologiya xizmati markazi faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisida” 2021-yil 10-apreldagi 200-son qaroriga 3-ilovaning 6-bandi .

8. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi suv xoʻjaligi obyektlari xavfsizligini nazorat qilish davlat inspeksiyasi faoliyatini tartibga soluvchi ayrim qonunchilik hujjatlarini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2021-yil 17-avgustdagi 525-son qaroriga 5-ilovaning 7-bandi .

9. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasida oʻsimliklar karantini va himoyasi tizimi tubdan takomillashtirilganligi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2021-yil 15-dekabrdagi 752-son qaroriga 1-ilovaning 30-bandi .

10. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2021-yil 21-dekabrdagi 766-son qaroriga 1-ilovaning 14-bandi .

11. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida” 2022-yil 4-apreldagi 153-son qaroriga ilovaning 893-bandi .

12. Vazirlar Mahkamasining “Oila va xotin-qizlar bilan ishlash, mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash tizimi takomillashtirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim hujjatlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2022-yil 9-avgustdagi 438-son qaroriga 1-ilovaning 57-bandi .

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2023-yil 29-aprel,

171-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 01.05.2023-y., 09/23/171/0234-son; 10.11.2025-y., 09/25/709/1027-son; 10.03.2026-y., 09/26/94/0218-son; 03.07.2026-y., 09/26/353/0680-son)

lex.uz