📅 2023-yil 1-may · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2023-yil 1-may · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2023 йил 1 май · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 1 мая 2023 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 1 May 2023 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
СХЕМАСИ
СЎРОВНОМА ШАКЛИ
МИҚДОРЛАРИ
НАМУНАСИ
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
СХЕМАСИ
СЎРОВНОМА ШАКЛИ
МИҚДОРЛАРИ
ШАКЛИ
Ахборот-кутубхона соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6269-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6269-сон Фармони билан тасдиқланган Давлат хизматлари марказлари ва ЯИДХП орқали босқичма-босқич жорий этиладиган давлат хизматлари рўйхатининг 53 — 56-бандларига мувофиқ нашрларга универсал ўнлик классификация ва кутубхона-библиографик классификация индекслари ҳамда нашрларга китобнинг халқаро стандарт тартиб рақами (ISBN)ни ва даврий нашрнинг халқаро стандарт тартиб рақами (ISSN)ни бериш бўйича Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси томонидан давлат хизматлари кўрсатиш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи:
а) Нашрларга халқаро стандарт тартиб рақамлари бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти 1-иловага мувофиқ:
нашрларга китобнинг халқаро стандарт тартиб рақам (ISBN)лари ҳамда даврий нашрларнинг халқаро стандарт рақами (ISSN)ни олиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартиби;
давлат хизматини Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси (кейинги ўринларда — Миллий кутубхона) томонидан давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали кўрсатиш тартиби;
давлат хизматини кўрсатиш учун тўлов миқдорини белгилаш (нашрларга китобнинг ISBN халқаро стандарт рақамини бериш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 75 фоизи миқдорида, даврий нашрларнинг ISSN халқаро стандарт рақамини бериш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 фоизи миқдорида);
б) Нашрларга кутубхона классификация индексларини бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин ва 2023 йил 1 июндан бошлаб амалга киритилсин:
ноширлик фаолиятини амалга ошириш учун тасдиқномага эга бўлган юридик шахсларга кутубхона классификация индексларини бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартиби;
илмий ишлар (илмий мақола, илмий ҳисобот, диссертация) ҳуқуқий эгаси бўлган жисмоний шахсларга кутубхона классификация индекслари бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартиби;
давлат хизматини давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали Миллий кутубхона томонидан кўрсатиш тартиби;
нашрларга кутубхона классификация индексларини бериш бўйича нашриётларда чоп этишга тайёрланаётган битта нашр учун сўровнома асосида давлат хизмати кўрсатиш тартиби;
давлат хизматини кўрсатиш учун тўлов миқдорини белгилаш (Кутубхона-библиографик классификация индекси ҳамда Универсал ўнлик классификация индексини бериш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида).
3. Белгилаб қўйилсинки:
ахборот-кутубхона соҳасида давлат хизматлари Миллий кутубхона томонидан кўрсатилади;
болалар адабиётлари, шунингдек ногиронлиги бўлган шахсларга мўлжалланган нашрларга бериладиган халқаро стандарт тартиб рақами (ISBN) ва даврий нашрларнинг халқаро стандарт тартиб рақами (ISSN), шунингдек, Универсал ўнлик классификация ва Кутубхона-библиографик классификация индекслари учун тўловлар белгиланган тўловнинг 50 фоизи миқдорида белгиланади;
ЯИДХП орқали келиб тушадиган сўровлар бўйича ноширлик фаолиятини амалга ошириш учун тасдиқномага эга бўлган юридик шахсларга тақдим этиладиган маълумотларнинг ҳаққонийлиги учун тегишли давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари шахсан масъулдир.
4. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигига:
Миллий кутубхона томонидан ЯИДХП орқали электрон хизматларни жорий қилиш бўйича техник ҳужжатларни 2023 йил 15 майга қадар Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигига тақдим этишни таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги билан биргаликда 2023 йил 1 июнга қадар ахборот-кутубхона соҳасидаги давлат хизматлари ЯИДХП орқали кўрсатилиши учун ахборот тизимларининг ўзаро интеграция қилинишини таъминлаш тавсия этилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:
давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан давлат хизматлари кўрсатилишининг белгиланган тартибига риоя этилиши бўйича уларнинг фаолияти юзасидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ўрнатсин;
ушбу қарор билан тасдиқланган давлат хизматларини кўрсатиш бўйича маъмурий регламентларнинг талабларини бузганлик учун давлат органлари ва бошқа ташкилотлар мансабдор шахсларига нисбатан белгиланган тартибда маъмурий жазолар қўлласин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори А.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 1 майдаги 176-сон қарорига 1-ИЛОВА
Нашрларга халқаро стандарт тартиб рақамлари бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Регламент нашрларга китобнинг ISBN халқаро стандарт тартиб рақами ҳамда даврий нашрларнинг ISSN халқаро стандарт тартиб рақамини олиш бўйича давлат хизмати кўрсатиш (кейинги ўринларда — давлат хизмати) тартибини белгилайди.
2. Давлат хизмати Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси (кейинги ўринларда — Миллий кутубхона) томонидан давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали кўрсатилади.
3. Давлат хизматлари марказлари ва Миллий кутубхона ўртасида ахборот алмашинуви фақат электрон рақамли имзодан (кейинги ўринларда — ЭРИ) мажбурий фойдаланиш орқали идоралараро электрон алоқа воситасида амалга оширилади.
4. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
буюртмачи — ISBN ёки ISSN халқаро стандарт тартиб рақамини олиш учун мурожаат қилган юридик шахс (нашриёт) раҳбари ёки ишончли вакили;
ISBN (International Standard Book Number) халқаро стандарт рақами (кейинги ўринларда — ISBN халқаро стандарт рақами) — Ахборот-кутубхона ва нашриётчилик иши бўйича стандартлар тизими давлатлараро стандартига мувофиқ ҳар бир китоб учун ноёб идентификатор бўлиб, китобнинг чиқувчи маълумотлари мажбурий таркибий қисми ҳисобланади;
ISSN (International Standard Serial Number) халқаро стандарт рақами (кейинги ўринларда — ISSN халқаро стандарт рақами) — Ахборот-кутубхона ва нашриётчилик иши бўйича стандартлар тизими давлатлараро стандартига мувофиқ ҳар бир серияли нашр (газета, журнал, серияли электрон нашрлар, серияли аудио-, видеонашрлар ва бошқалар) учун ноёб идентификатор бўлиб, серияли нашрларнинг чиқувчи маълумотлари мажбурий таркибий қисми ҳисобланади.
5. Нашрларни чоп этишдан олдин ISBN ва ISSN халқаро стандарт тартиб рақамлари ушбу Регламентда белгиланган тартибда тақдим этилади ҳамда Ахборот-кутубхона ва нашриётчилик иши бўйича стандартлар тизими давлатлараро стандартига мувофиқ нашр этиш амалга оширилади.
6. Нашрларга халқаро стандарт тартиб рақамлари бериш бўйича давлат хизмати мазкур Регламентга 1-иловага мувофиқ схема асосида кўрсатилади.
2-боб. ISBN ва ISSN халқаро стандарт тартиб рақамлари олишнинг талаблари ва шартлари
7. ISBN ҳамда ISSN халқаро стандарт тартиб рақамлари олишнинг талаблари ва шартлари қуйидагилардан иборат:
тартиб рақами олинаётган китоб ва бошқа босма нашрлар чоп этилмаган бўлиши;
тегишли халқаро стандарт тартиб рақамларини олгандан сўнг нашрни чоп этилмаслик ҳолатларига ва учинчи шахсларга берилишига йўл қўйилмаслиги;
ҳар бир нашриёт томонидан муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқларга риоя этиш мақсадида чоп этиладиган китоб маҳсулотларига мазкур нашрнинг чиқиш маълумотларини ўзида акс эттирувчи QR-код билан чоп этилишини таъминлаш;
нашр этилган китоб ва бошқа босма нашрларнинг мажбурий бепул нусхаларини доимий сақловини амалга ошириш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигига ҳисоботини тақдим этиш мақсадида чоп этилган нашрларни ўн кун муддатда Миллий кутубхонага тақдим этиш.
3-боб. Давлат хизмати кўрсатиш тартиби
8. Буюртмачи ўз хоҳишига кўра, давлат хизматларидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига бевосита мурожаат қилади ёки ЯИДХП орқали давлат хизматларидан электрон шаклда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.
9. Буюртмачи Давлат хизматлари марказига бевосита мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ходими буюртмачи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилган ҳолларда эса — мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон тарзда тўлдиради.
10. Сўровнома Давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилганда, буюртмачи ундаги маълумотларнинг тўғрилигини текширгандан сўнг марказ ходими уни ўз ЭРИси билан тасдиқлайди ва сўровномани реал вақт режимида Миллий кутубхонага юборади, ЯИДХП орқали мурожаат этилганда сўровнома автоматик тарзда Миллий кутубхонага электрон шаклда юборилади.
Сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда, тегишли имзоларни идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, Мобил-ID тизими ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин.
11. Миллий кутубхонага келиб тушган сўровнома Миллий кутубхона масъул ходими томонидан қабул қилиб олинади ва унинг тўғри тўлдирилганлиги текширилади. Агар сўровномада хато бўлса, уларни беш иш кунида бартараф этиш учун қайтаради.
12. Белгиланган муддатда хатолар бартараф этилмаган ва етишмаётган маълумотлар тақдим этилмаган ёки нотўғри маълумотлар тақдим этилган тақдирда, давлат хизматини кўрсатиш рад этилади.
Давлат хизмати кўрсатишни ушбу бандда кўрсатилгандан ташқари бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.
13. Сўровномадаги маълумотлар тўғри ва етарли бўлган тақдирда, бир иш куни ичида буюртмачи ва Миллий кутубхона ўртасида давлат хизматини кўрсатиш бўйича электрон шаклда шартнома тузилади. Шартнома тузилгач, буюртмачи томонидан ушбу Регламентга 3-иловада келтирилган миқдорларда тўлов амалга оширилади.
Буюртмачилар томонидан болалар адабиётлари, шунингдек ногиронлиги бўлган шахсларга мўлжалланган нашрлар учун белгиланган тўловларнинг 50 фоизи миқдорида имтиёз қўлланилади.
14. Давлат хизматини кўрсатганлик учун тўлов суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
а) давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат этилганда:
тўловнинг 20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;
0,5 фоизи — Ягона биллинг тизими орқали тасдиқланганлиги учун Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг махсус ҳисобварағига;
тўловнинг қолган қисми — Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг ривожлантириш жамғармасига ўтказилади;
б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;
тўловнинг 11,75 фоизи — Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига (шу жумладан, 0,5 фоизи йиғим тўланганлиги Ягона биллинг тизими орқали тасдиқланганлиги учун);
давлат хизматидан фойдаланиш учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, тўлов қиймати суммасининг 90 фоизи ундирилади;
тўловнинг қолган қисми — Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг ривожлантириш жамғармасига ўтказилади.
15. Миллий кутубхона масъул ходими тўлов амалга оширилганидан сўнг уч иш куни ичида давлат хизматини кўрсатади ва ушбу Регламентнинг 4-иловасида келтирилган шаклдаги электрон маълумотномани Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП орқали буюртмачига юборади.
16. Давлат хизматлари маркази ходими давлат хизматини кўрсатиш тўғрисидаги маълумотномани реал вақт режимида буюртмачининг электрон манзилига юборади ва уни бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.
Буюртмачи мурожаатига асосан Давлат хизматлари маркази ходими маълумотномани электрон ёки қоғоз шаклида тақдим этиши мумкин.
4-боб. Якунловчи қоидалар
17. Буюртмачи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Буюртмачи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўриб чиқилмасдан қолдирилади ва тўланган тўлов суммаси қайтарилмайди.
18. Давлат хизматлари марказлари ва Миллий кутубхона ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.
19. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини доимий назорат қилади ва мониторинг олиб боради.
20. Мазкур Регламент талабларини бузганликда айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Нашрларга халқаро стандарт тартиб рақамларини бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА
Нашрларга халқаро стандарт тартиб рақамларини бериш бўйича давлат хизмати кўрсатиш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Буюртмачи (ISBN ёки ISSN халқаро стандарт рақамини олиш учун мурожаат қилган юридик шахс раҳбари ёки ишончли вакили) Давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига бевосита мурожаат қилади ёки ЯИДХПда рўйхатдан ўтади ва сўровномани тўлдиради. Ўз хоҳишига кўра 2-босқич 1. Давлат хизматлари маркази 1. Давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилган сўровномани марказ ходими ўз электрон рақамли имзоси билан тасдиқлайди ва Миллий кутубхонага юборади. 1. Сўровнома тўлдирилгандан сўнг реал вақт режимида 2. ЯИДХП 2. Сўровномани Миллий кутубхонага юборади. 2. Автоматик тарзда 3-босқич Миллий кутубхона, Буюртмачи 1. Сўровнома Миллий кутубхона масъул ходими томонидан қабул қилиб олинади ва тўғри тўлдирилганлиги текширилади. Агар сўровномада хато бўлса, уларни 5 иш кунида бартараф этиш учун қайтаради. 1-2. Бир иш куни ичида 2. Сўровномада қайд этилган маълумотлар тўғри бўлса буюртмачи ва Миллий кутубхона ўртасида давлат хизматини кўрсатиш бўйича шартнома тузилади. 3. Шартнома тузилгач буюртмачи томонидан тўлов амалга оширилади. 3. Шартнома тузилганидан сўнг 4-босқич Миллий кутубхона Миллий кутубхона масъул ходими шартномага мувофиқ давлат хизматини кўрсатади ва белгиланган шаклдаги электрон маълумотномани Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП орқали буюртмачига юборади. Тўлов амалга оширилганидан кейин 3 иш куни ичида 5-босқич Давлат хизматлари маркази 1. Давлат хизматини кўрсатиш тўғрисидаги маълумотномани буюртмачининг электрон манзилига юборади ва уни бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. 1. Реал вақт режимида 2. Маълумотномани электрон ёки қоғоз шаклида тақдим этади. 2. Буюртмачи мурожаатига асосан
Нашрларга халқаро стандарт тартиб рақамларини бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА
Нашрларга халқаро стандарт тартиб рақамлари бериш бўйича давлат хизмати кўрсатиш учун
Муаллиф (Ф.И.О.) Ҳаммуаллиф/лар (Ф.И.О.) Нашрга масъуллар: муҳаррир/тузувчи/таржимон ва бошқалар Муаллиф(лар), таржимон ёки бошқа ҳуқуқ эгаси билан тузилган ёзма шартноманинг тузилган санаси ва рақами Нашр сарлавҳаси Китобнинг йўналиши ва ноширлик фаолиятининг ихтисослашувлари Нашр учун қўшимча маълумотлар (тўлдирилган ва/ёки қайта нашр) Китобнинг тили ва ёзуви («ўзбек-лотин», «ўзбек-кирилл», «рус», «инглиз» ва бошқ.) Формати (бети, босма табоғи) Адади Қисқача аннотация
Нашрларга халқаро стандарт тартиб рақамлари бериш бўйича давлат хизмати кўрсатиш учун тузиладиган шартномани расмийлаштириш учун буюртмачи реквизитлари *
Нашриёт/ОАВ номи Нашриёт директори/ОАВ бош муҳаррири (Ф.И.О.) Манзил: Телефон Банк номи Шахсий ҳисобварағи СТИР ИФУТ Банк коди
Нашрларга халқаро стандарт тартиб рақамларини бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентига 3-ИЛОВА
Нашрларга халқаро стандарт тартиб рақамлари бериш бўйича давлат хизматини кўрсатганлик учун тўлов
Т/р Давлат хизмати тури Ўлчов бирлиги Нархи 1. Нашрларга китобнинг ISBN халқаро стандарт рақамини бериш 1 донаси Базавий ҳисоблаш миқдорининг 75 фоизи миқдорида 2. Даврий нашрларга ISSN халқаро стандарт рақамини бериш 1 донаси Базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 фоизи миқдорида
Нашрларга халқаро стандарт тартиб рақамларини бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентига 4-ИЛОВА
Нашрларга халқаро стандарт тартиб рақамларини бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатганлик тўғрисида маълумотнома
I. Нашрларга китобнинг ISBN халқаро стандарт тартиб рақамини бериш
Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси томонидан 2022 йил 23 сентябрдаги ISBN-C-40133-сонли ҳисоб-китоб шартномасига асосан «Университет» нашриётига нашрларнинг чиқиш маълумотларини ГОСТ 7.4-95 «Нашрлар. Чиқиш маълумотлари» ҳамда ГОСТ 7.53-2001 «Китобларни халқаро стандарт рақамлаш» давлатлараро стандартлари талаблари асосида бўлишини таъминлаш мақсадида китоб маҳсулотига қуйидаги ISBN халқаро стандарт тартиб рақами белгилаш учун тақдим этилди:
Т/р Китоб номи Китоб жанри Китоб чоп этиладиган тил Китоб ҳажми Китоб адади Берилган ISBN тартиб рақами 1. «Геодезия» Ўқув қўлланма Ўзбек тили 272 бет 100 978-9943-8686-9-4
II. Даврий нашрларга ISSN халқаро стандарт рақамини бериш
ГОСТ 7.56-2002 «Серияли нашрларнинг халқаро стандарт рақамланиши» давлатлараро стандартлари талаблари асосида бўлишини тўлиқ таъминлаш мақсадида, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси «Нisoblash va amaliy matematika muammolari» журналига 2021 йил 20 декабрдаги № ISSN-C-20231 сонли ҳисоб-китоб шартномасига асосан даврий нашрларини ISSN тартиб рақами билан белгилаш учун қуйидаги рақам тақдим этилади:
Т/р Журнал номи Берилган ISSN тартиб рақами 1. «Нisoblash va amaliy matematika muammolari» 2181-8460
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 1 майдаги 176-сон қарорига 2-ИЛОВА
Нашрларга кутубхона классификация индексларини бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Регламент белгиланган тартибда ноширлик фаолиятини амалга ошириш учун тасдиқномага эга бўлган юридик шахсларга кутубхона-библиографик классификация индекслари ва универсал ўнлик классификация индексларини, шунингдек илмий фаолият билан шуғулланаётган жисмоний шахсларга ўнлик классификация индексларини бериш бўйича давлат хизмати кўрсатиш (кейинги ўринларда — давлат хизмати) тартибини белгилайди.
2. Давлат хизмати Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси (кейинги ўринларда — Миллий кутубхона) томонидан давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали кўрсатилади.
3. Давлат хизматлари марказлари ва Миллий кутубхона ўртасидаги ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони имзодан (кейинги ўринларда — ЭРИ) мажбурий тартибда фойдаланиш орқали фақат идоралараро электрон алоқа воситасида амалга оширилади.
4. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
библиографик тавсиф — идентификация ва умумий тавсифлар учун белгиланган давлат стандартларига мувофиқ кетма-кетликда берилган нашр ҳақидаги библиографик маълумотлар мажмуи;
буюртмачи — кутубхона-библиографик классификация индекси ёки универсал ўнлик классификация индекси нашрларга кутубхона классификация индексларини олиш учун мурожаат қилган юридик шахснинг вакили ёки жисмоний шахс;
кутубхона-библиографик классификация индекси (КБК) — араб рақамлари ва ҳарф бирикмаларидан ташкил топган индекслар мазмуни ва расмий хусусиятларига кўра ахборот ресурсларини тизимлаштириш учун мўлжалланган универсал классификация тизими;
муаллифлик белгиси — библиографик ёзувда тавсиф бошининг белгиланиши (муаллифнинг фамилияси, нашрнинг номи, ташкилот номи), битта ҳарф ва муаллиф белгилари жадвалида аниқланган икки хонали тартиб рақамидан иборат;
универсал ўнлик классификация индекси (УУК) — ахборот ресурсларини мазмунига қараб умумий қабул қилинган математик белгилар комбинацияси билан рақамли индекслар ифодаланган расмий хусусиятларига кўра тизимлаштириш учун мўлжалланган халқаро универсал классификация тизими.
5. Нашрларга кутубхона классификация индексларини бериш бўйича давлат хизмати мазкур Регламентга 1-иловага мувофиқ схема асосида кўрсатилади.
2-боб. Давлат хизматини кўрсатиш тартиби
6. Буюртмачи давлат хизматларидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига бевосита мурожаат қилади ёки ЯИДХП орқали давлат хизматларидан электрон шаклда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади ва сўровномани тўлдиради.
7. Буюртмачи Давлат хизматлари марказига бевосита мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ходими буюртмачи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилган ҳолларда эса — мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон тарзда тўлдиради.
8. Сўровнома Давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилганда, буюртмачи ундаги маълумотларнинг тўғрилигини текширгандан сўнг марказ ходими уни ўз ЭРИси билан тасдиқлайди ва сўровномани реал вақт режимида Миллий кутубхонага юборади, ЯИДХП орқали мурожаат этилганда сўровнома автоматик тарзда Миллий кутубхонага юборилади.
Сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда, тегишли имзоларни идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо, Мобил-ID тизими ва бошқалар) билан ҳам тасдиқлаши мумкин.
9. Миллий кутубхонага келиб тушган сўровнома Миллий кутубхона масъул ходими томонидан қабул қилиб олинади ва тўғри тўлдирилганлиги текширилади. Агар сўровномада хато бўлса, уларни 5 иш кунида бартараф этиш учун қайтаради.
10. Белгиланган муддатда хатолар бартараф этилмаган ва етишмаётган маълумотлар тақдим этилмаган ёки нотўғри маълумотлар тақдим этилган тақдирда, давлат хизматини кўрсатиш рад этилади.
Давлат хизмати кўрсатишни ушбу бандда кўрсатилгандан ташқари бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.
11. Сўровномадаги маълумотлар тўғри ва етарли бўлган тақдирда, бир иш куни ичида буюртмачи ва Миллий кутубхона ўртасида давлат хизматини кўрсатиш бўйича электрон шаклда шартнома тузилади. Шартнома тузилгач, буюртмачи томонидан ушбу Регламентга 3-иловада келтирилган миқдорларда тўлов амалга оширилади.
Буюртмачилар томонидан болалар адабиётлари, шунингдек ногиронлиги бўлган шахсларга мўлжалланган нашрлари учун берилган сўровнома тўловлари миқдорига 50% имтиёз қўлланилади.
12. Давлат хизматларини кўрсатганлик учун тўлов суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
а) давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат этилганда:
тўловнинг 20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;
0,5 фоизи — Ягона биллинг тизими орқали тасдиқланганлиги учун Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг махсус ҳисобварағига;
тўловнинг қолган қисми — Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг ривожлантириш жамғармасига ўтказилади;
б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;
тўловнинг 11,75 фоизи — Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига (шу жумладан, 0,5 фоизи йиғим тўланганлиги Ягона биллинг тизими орқали тасдиқланганлиги учун);
давлат хизматидан фойдаланиш учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, тўлов қиймати суммасининг 90 фоизи ундирилади;
тўловнинг қолган қисми — Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг ривожлантириш жамғармасига ўтказилади.
13. Миллий кутубхона масъул ходими тўлов амалга оширилганидан сўнг уч иш куни ичида давлат хизматини кўрсатади ва ушбу Регламентнинг 4-иловасида келтирилган шаклдаги электрон маълумотномани Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП орқали буюртмачига юборади.
14. Давлат хизматлари маркази ходими давлат хизматини кўрсатиш тўғрисидаги маълумотномани реал вақт режимида буюртмачининг электрон манзилига юборади ва уни бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.
Буюртмачи мурожаатига асосан Давлат хизматлари маркази ходими маълумотномани электрон ёки қоғоз шаклида тақдим этиши мумкин.
3-боб. Якунловчи қоидалар
15. Буюртмачи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Буюртмачи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўриб чиқилмасдан қолдирилади ва тўланган тўлов суммаси қайтарилмайди.
16. Давлат хизматлари марказлари ва Миллий кутубхона ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.
17. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини доимий назорат қилади ва мониторинг олиб боради.
18. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Нашрларга кутубхона классификация индексларини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА
Нашрларга кутубхона классификация индексларини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Буюртмачи (КБК ёки УЎК индексларини олиш учун мурожаат қилган юридик шахс вакили ёки жисмоний шахс) Давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига бевосита мурожаат қилади ёки ЯИДХПда рўйхатдан ўтади ва сўровномани тўлдиради. Ўз хоҳишига кўра 2-босқич 1. Давлат хизматлари маркази 1. Давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилган сўровномани марказ ходими ўз электрон рақамли имзоси билан тасдиқлайди ва Миллий кутубхонага юборади. 1. Сўровнома тўлдирилгандан сўнг реал вақт режимида 2. ЯИДХП 2. Сўровномани Миллий кутубхонага юборади. 2. Автоматик тарзда 3-босқич Миллий кутубхона, Буюртмачи 1. Сўровнома Миллий кутубхона масъул ходими томонидан қабул қилиб олинади ва тўғри тўлдирилганлиги текширилади. Агар сўровномада хато бўлса, уларни 5 иш кунида бартараф этиш учун қайтаради. 1-2. Бир иш куни ичида 2. Сўровномада қайд этилган маълумотлар тўғри бўлса буюртмачи ва Миллий кутубхона ўртасида давлат хизматини кўрсатиш бўйича шартнома тузилади. 3. Шартнома тузилгач буюртмачи томонидан тўлов амалга оширилади. 3. Шартнома тузилганидан сўнг 4-босқич Миллий кутубхона Миллий кутубхона масъул ходими шартномага мувофиқ давлат хизматини кўрсатади ва белгиланган шаклдаги электрон маълумотномани Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП орқали буюртмачига юборади. Тўлов амалга оширилганидан кейин 3 иш куни ичида 5-босқич Давлат хизматлари маркази 1. Давлат хизматини кўрсатиш тўғрисидаги маълумотномани буюртмачининг электрон манзилига юборади ва уни бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. 1. Реал вақт режимида 2. Маълумотномани электрон ёки қоғоз шаклида тақдим этади. 2. Буюртмачи мурожаатига асосан
Нашрларга кутубхона классификация индексларини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА
Нашрларга кутубхона классификация индексларини бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш учун электрон
I. Юридик шахслар учун
Муаллиф (Ф.И.О.) Ҳаммуаллиф/лар (Ф.И.О.) Нашр учун масъуллар: муҳаррир/тузувчи/таржимон ва бошқалар Муаллиф(лар), таржимон ёки бошқа ҳуқуқ эгаси билан тузилган ёзма шартноманинг тузилган санаси ва рақами Нашр сарлавҳаси Китобнинг йўналиши ва ноширлик фаолиятининг ихтисослашувлари Нашр учун қўшимча маълумотлар (тўлдирилган ва/ёки қайта нашр) Китобнинг тили ва ёзуви («ўзбек-лотин», «ўзбек-кирилл», «рус», «инглиз» ва бошқалар) Формати (бети, босма табоғи) Адади Қисқача аннотация
II. Жисмоний шахслар учун *
Ф.И.О. ЖШШИР Илмий иш номи Аннотация ёки илмий ишга кириш **
Бунинг учун жисмоний шахс томонидан электрон шаклда қуйидагилар тақдим этилади:
илмий мақола УЎК индекси учун — илмий мақола (тўлиқ ҳажмда);
диссертация УЎК индекси учун — титул варағи ва диссертацияга кириш;
илмий-тадқиқот ишлари бўйича ҳисобот УЎК индекси учун — титул варағи ва илмий-тадқиқот ишларига кириш.
Шартномани расмийлаштириш учун буюртмачи реквизитлари ***
Нашриёт номи Нашриёт директори (Ф.И.О.) Манзил: Телефон Банк номи Шахсий ҳисобварағи СТИР: ИФУТ Банк коди
Нашрларга кутубхона классификация индексларини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 3-ИЛОВА
Нашрларга кутубхона классификация индексларини бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатганлик учун тўлов
Т/р Давлат хизмати тури Ўлчов бирлиги Нархи 1. Кутубхона-библиографик классификация (КБК) индексини бериш 1 донаси Базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида 2. Универсал ўнлик классификация (УУК) индексини бериш 1 донаси Базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида
Нашрларга кутубхона классификация индексларини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 4-ИЛОВА
Нашрларга кутубхона классификация индексларини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатганлик тўғрисида маълумотнома
I. Юридик шахслар учун
Кутубхона-библиографик классификация (КБК) индекси Муаллифлик белгиси Библиографик тавсиф Универсал ўнлик классификация (УЎК) индекси Муаллифлик белгиси Библиографик тавсиф
II. Жисмоний шахслар учун (Диссертация ва мақолалар учун универсал ўнлик классификация индексини бериш)
Универсал ўнлик классификация (УЎК) индекси Муаллиф Мавзу Сана
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 1 май,
176-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
MAʼMURIY REGLAMENTI
SXEMASI
SOʻROVNOMA SHAKLI
MIQDORLARI
NAMUNASI
MAʼMURIY REGLAMENTI
SXEMASI
SOʻROVNOMA SHAKLI
MIQDORLARI
SHAKLI
Axborot-kutubxona sohasida davlat xizmatlari koʻrsatishning ayrim maʼmuriy reglamentlarini tasdiqlash toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Davlat xizmatlari koʻrsatish infratuzilmasini takomillashtirish va aholining davlat xizmatlaridan foydalanish imkoniyatlarini kengaytirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 24-iyuldagi PF-6269-son Farmoni ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2021-yil 24-iyuldagi PF-6269-son Farmoni bilan tasdiqlangan Davlat xizmatlari markazlari va YIDXP orqali bosqichma-bosqich joriy etiladigan davlat xizmatlari roʻyxatining 53 — 56-bandlariga muvofiq nashrlarga universal oʻnlik klassifikatsiya va kutubxona-bibliografik klassifikatsiya indekslari hamda nashrlarga kitobning xalqaro standart tartib raqami (ISBN)ni va davriy nashrning xalqaro standart tartib raqami (ISSN)ni berish boʻyicha Alisher Navoiy nomidagi Oʻzbekiston Milliy kutubxonasi tomonidan davlat xizmatlari koʻrsatish belgilanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. Quyidagilarni nazarda tutuvchi:
a) Nashrlarga xalqaro standart tartib raqamlari berish boʻyicha davlat xizmati koʻrsatishning maʼmuriy reglamenti 1-ilovaga muvofiq:
nashrlarga kitobning xalqaro standart tartib raqam (ISBN)lari hamda davriy nashrlarning xalqaro standart raqami (ISSN)ni olish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatish tartibi;
davlat xizmatini Alisher Navoiy nomidagi Oʻzbekiston Milliy kutubxonasi (keyingi oʻrinlarda — Milliy kutubxona) tomonidan davlat xizmatlari markazlari yoki Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali koʻrsatish tartibi;
davlat xizmatini koʻrsatish uchun toʻlov miqdorini belgilash (nashrlarga kitobning ISBN xalqaro standart raqamini berish uchun bazaviy hisoblash miqdorining 75 foizi miqdorida, davriy nashrlarning ISSN xalqaro standart raqamini berish uchun bazaviy hisoblash miqdorining 200 foizi miqdorida);
b) Nashrlarga kutubxona klassifikatsiya indekslarini berish boʻyicha davlat xizmati koʻrsatishning maʼmuriy reglamenti 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin va 2023-yil 1-iyundan boshlab amalga kiritilsin:
noshirlik faoliyatini amalga oshirish uchun tasdiqnomaga ega boʻlgan yuridik shaxslarga kutubxona klassifikatsiya indekslarini berish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatish tartibi;
ilmiy ishlar (ilmiy maqola, ilmiy hisobot, dissertatsiya) huquqiy egasi boʻlgan jismoniy shaxslarga kutubxona klassifikatsiya indekslari berish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatish tartibi;
davlat xizmatini davlat xizmatlari markazlari yoki YIDXP orqali Milliy kutubxona tomonidan koʻrsatish tartibi;
nashrlarga kutubxona klassifikatsiya indekslarini berish boʻyicha nashriyotlarda chop etishga tayyorlanayotgan bitta nashr uchun soʻrovnoma asosida davlat xizmati koʻrsatish tartibi;
davlat xizmatini koʻrsatish uchun toʻlov miqdorini belgilash (Kutubxona-bibliografik klassifikatsiya indeksi hamda Universal oʻnlik klassifikatsiya indeksini berish uchun bazaviy hisoblash miqdorining 50 foizi miqdorida).
3. Belgilab qoʻyilsinki:
axborot-kutubxona sohasida davlat xizmatlari Milliy kutubxona tomonidan koʻrsatiladi;
bolalar adabiyotlari, shuningdek nogironligi boʻlgan shaxslarga moʻljallangan nashrlarga beriladigan xalqaro standart tartib raqami (ISBN) va davriy nashrlarning xalqaro standart tartib raqami (ISSN), shuningdek, Universal oʻnlik klassifikatsiya va Kutubxona-bibliografik klassifikatsiya indekslari uchun toʻlovlar belgilangan toʻlovning 50 foizi miqdorida belgilanadi;
YIDXP orqali kelib tushadigan soʻrovlar boʻyicha noshirlik faoliyatini amalga oshirish uchun tasdiqnomaga ega boʻlgan yuridik shaxslarga taqdim etiladigan maʼlumotlarning haqqoniyligi uchun tegishli davlat organlari va tashkilotlari rahbarlari shaxsan masʼuldir.
4. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi huzuridagi Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligiga:
Milliy kutubxona tomonidan YIDXP orqali elektron xizmatlarni joriy qilish boʻyicha texnik hujjatlarni 2023-yil 15-mayga qadar Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligiga taqdim etishni taʼminlash;
Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi hamda Adliya vazirligi bilan birgalikda 2023-yil 1-iyunga qadar axborot-kutubxona sohasidagi davlat xizmatlari YIDXP orqali koʻrsatilishi uchun axborot tizimlarining oʻzaro integratsiya qilinishini taʼminlash tavsiya etilsin.
5. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi:
davlat organlari va boshqa tashkilotlar tomonidan davlat xizmatlari koʻrsatilishining belgilangan tartibiga rioya etilishi boʻyicha ularning faoliyati yuzasidan, shu jumladan, YIDXP orqali doimiy nazorat oʻrnatsin;
ushbu qaror bilan tasdiqlangan davlat xizmatlarini koʻrsatish boʻyicha maʼmuriy reglamentlarning talablarini buzganlik uchun davlat organlari va boshqa tashkilotlar mansabdor shaxslariga nisbatan belgilangan tartibda maʼmuriy jazolar qoʻllasin.
6. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi huzuridagi Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi direktori A.A. Xodjayev zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 1-maydagi 176-son qaroriga 1-ILOVA
Nashrlarga xalqaro standart tartib raqamlari berish boʻyicha davlat xizmati koʻrsatishning
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Reglament nashrlarga kitobning ISBN xalqaro standart tartib raqami hamda davriy nashrlarning ISSN xalqaro standart tartib raqamini olish boʻyicha davlat xizmati koʻrsatish (keyingi oʻrinlarda — davlat xizmati) tartibini belgilaydi.
2. Davlat xizmati Alisher Navoiy nomidagi Oʻzbekiston Milliy kutubxonasi (keyingi oʻrinlarda — Milliy kutubxona) tomonidan davlat xizmatlari markazlari yoki Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali koʻrsatiladi.
3. Davlat xizmatlari markazlari va Milliy kutubxona oʻrtasida axborot almashinuvi faqat elektron raqamli imzodan (keyingi oʻrinlarda — ERI) majburiy foydalanish orqali idoralararo elektron aloqa vositasida amalga oshiriladi.
4. Ushbu Reglamentda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:
buyurtmachi — ISBN yoki ISSN xalqaro standart tartib raqamini olish uchun murojaat qilgan yuridik shaxs (nashriyot) rahbari yoki ishonchli vakili;
ISBN (International Standard Book Number) xalqaro standart raqami (keyingi oʻrinlarda — ISBN xalqaro standart raqami) — Axborot-kutubxona va nashriyotchilik ishi boʻyicha standartlar tizimi davlatlararo standartiga muvofiq har bir kitob uchun noyob identifikator boʻlib, kitobning chiquvchi maʼlumotlari majburiy tarkibiy qismi hisoblanadi;
ISSN (International Standard Serial Number) xalqaro standart raqami (keyingi oʻrinlarda — ISSN xalqaro standart raqami) — Axborot-kutubxona va nashriyotchilik ishi boʻyicha standartlar tizimi davlatlararo standartiga muvofiq har bir seriyali nashr (gazeta, jurnal, seriyali elektron nashrlar, seriyali audio-, videonashrlar va boshqalar) uchun noyob identifikator boʻlib, seriyali nashrlarning chiquvchi maʼlumotlari majburiy tarkibiy qismi hisoblanadi.
5. Nashrlarni chop etishdan oldin ISBN va ISSN xalqaro standart tartib raqamlari ushbu Reglamentda belgilangan tartibda taqdim etiladi hamda Axborot-kutubxona va nashriyotchilik ishi boʻyicha standartlar tizimi davlatlararo standartiga muvofiq nashr etish amalga oshiriladi.
6. Nashrlarga xalqaro standart tartib raqamlari berish boʻyicha davlat xizmati mazkur Reglamentga 1-ilovaga muvofiq sxema asosida koʻrsatiladi.
2-bob. ISBN va ISSN xalqaro standart tartib raqamlari olishning talablari va shartlari
7. ISBN hamda ISSN xalqaro standart tartib raqamlari olishning talablari va shartlari quyidagilardan iborat:
tartib raqami olinayotgan kitob va boshqa bosma nashrlar chop etilmagan boʻlishi;
tegishli xalqaro standart tartib raqamlarini olgandan soʻng nashrni chop etilmaslik holatlariga va uchinchi shaxslarga berilishiga yoʻl qoʻyilmasligi;
har bir nashriyot tomonidan mualliflik huquqi va turdosh huquqlarga rioya etish maqsadida chop etiladigan kitob mahsulotlariga mazkur nashrning chiqish maʼlumotlarini oʻzida aks ettiruvchi QR-kod bilan chop etilishini taʼminlash;
nashr etilgan kitob va boshqa bosma nashrlarning majburiy bepul nusxalarini doimiy saqlovini amalga oshirish, shuningdek Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Statistika agentligiga hisobotini taqdim etish maqsadida chop etilgan nashrlarni oʻn kun muddatda Milliy kutubxonaga taqdim etish.
3-bob. Davlat xizmati koʻrsatish tartibi
8. Buyurtmachi oʻz xohishiga koʻra, davlat xizmatlaridan foydalanish uchun Davlat xizmatlari markaziga bevosita murojaat qiladi yoki YIDXP orqali davlat xizmatlaridan elektron shaklda foydalanish uchun roʻyxatdan oʻtadi.
9. Buyurtmachi Davlat xizmatlari markaziga bevosita murojaat etgan taqdirda, Davlat xizmatlari markazi xodimi buyurtmachi nomidan, YIDXP orqali murojaat qilgan hollarda esa — mustaqil ravishda ushbu Reglamentga 2-ilovaga muvofiq shakldagi soʻrovnomani elektron tarzda toʻldiradi.
10. Soʻrovnoma Davlat xizmatlari markazi xodimi tomonidan toʻldirilganda, buyurtmachi undagi maʼlumotlarning toʻgʻriligini tekshirgandan soʻng markaz xodimi uni oʻz ERIsi bilan tasdiqlaydi va soʻrovnomani real vaqt rejimida Milliy kutubxonaga yuboradi, YIDXP orqali murojaat etilganda soʻrovnoma avtomatik tarzda Milliy kutubxonaga elektron shaklda yuboriladi.
Soʻrovnomani ERI bilan tasdiqlash imkoniyati boʻlmagan hollarda, tegishli imzolarni identifikatsiya qilishning boshqa vositalari (daktiloskopiya, Mobil-ID tizimi va boshqalar) bilan ham tasdiqlanishi mumkin.
11. Milliy kutubxonaga kelib tushgan soʻrovnoma Milliy kutubxona masʼul xodimi tomonidan qabul qilib olinadi va uning toʻgʻri toʻldirilganligi tekshiriladi. Agar soʻrovnomada xato boʻlsa, ularni besh ish kunida bartaraf etish uchun qaytaradi.
12. Belgilangan muddatda xatolar bartaraf etilmagan va yetishmayotgan maʼlumotlar taqdim etilmagan yoki notoʻgʻri maʼlumotlar taqdim etilgan taqdirda, davlat xizmatini koʻrsatish rad etiladi.
Davlat xizmati koʻrsatishni ushbu bandda koʻrsatilgandan tashqari boshqa asoslar boʻyicha rad etish taqiqlanadi.
13. Soʻrovnomadagi maʼlumotlar toʻgʻri va yetarli boʻlgan taqdirda, bir ish kuni ichida buyurtmachi va Milliy kutubxona oʻrtasida davlat xizmatini koʻrsatish boʻyicha elektron shaklda shartnoma tuziladi. Shartnoma tuzilgach, buyurtmachi tomonidan ushbu Reglamentga 3-ilovada keltirilgan miqdorlarda toʻlov amalga oshiriladi.
Buyurtmachilar tomonidan bolalar adabiyotlari, shuningdek nogironligi boʻlgan shaxslarga moʻljallangan nashrlar uchun belgilangan toʻlovlarning 50 foizi miqdorida imtiyoz qoʻllaniladi.
14. Davlat xizmatini koʻrsatganlik uchun toʻlov summasi quyidagi tartibda taqsimlanadi:
a) davlat xizmatlari markazlari orqali murojaat etilganda:
toʻlovning 20 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi budjetdan tashqari jamgʻarmasining shaxsiy hisobvaragʻiga;
0,5 foizi — Yagona billing tizimi orqali tasdiqlanganligi uchun Axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini rivojlantirish jamgʻarmasining maxsus hisobvaragʻiga;
toʻlovning qolgan qismi — Oʻzbekiston Milliy kutubxonasining rivojlantirish jamgʻarmasiga oʻtkaziladi;
b) YIDXP orqali murojaat etilganda:
10 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi budjetdan tashqari jamgʻarmasining shaxsiy hisobvaragʻiga;
toʻlovning 11,75 foizi — Axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini rivojlantirish jamgʻarmasining Elektron hukumat va raqamli iqtisodiyotning idoralararo loyihalarini moliyalashtirish boʻyicha maxsus hisobvaragʻiga (shu jumladan, 0,5 foizi yigʻim toʻlanganligi Yagona billing tizimi orqali tasdiqlanganligi uchun);
davlat xizmatidan foydalanish uchun YIDXP orqali murojaat etilganda, toʻlov qiymati summasining 90 foizi undiriladi;
toʻlovning qolgan qismi — Oʻzbekiston Milliy kutubxonasining rivojlantirish jamgʻarmasiga oʻtkaziladi.
15. Milliy kutubxona masʼul xodimi toʻlov amalga oshirilganidan soʻng uch ish kuni ichida davlat xizmatini koʻrsatadi va ushbu Reglamentning 4-ilovasida keltirilgan shakldagi elektron maʼlumotnomani Davlat xizmatlari markaziga yoki YIDXP orqali buyurtmachiga yuboradi.
16. Davlat xizmatlari markazi xodimi davlat xizmatini koʻrsatish toʻgʻrisidagi maʼlumotnomani real vaqt rejimida buyurtmachining elektron manziliga yuboradi va uni bu haqda axborot-kommunikatsiya tizimi orqali xabardor qiladi.
Buyurtmachi murojaatiga asosan Davlat xizmatlari markazi xodimi maʼlumotnomani elektron yoki qogʻoz shaklida taqdim etishi mumkin.
4-bob. Yakunlovchi qoidalar
17. Buyurtmachi davlat xizmatidan foydalanishdan uni koʻrsatishning har qanday bosqichida bosh tortish huquqiga ega. Buyurtmachi davlat xizmatidan foydalanishdan bosh tortganda, uning soʻrovnomasi koʻrib chiqilmasdan qoldiriladi va toʻlangan toʻlov summasi qaytarilmaydi.
18. Davlat xizmatlari markazlari va Milliy kutubxona oʻz faoliyatini amalga oshirishi natijasida olingan maʼlumotlarning sir saqlanishini taʼminlaydi.
19. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi, uning hududiy boshqarmalari va davlat xizmatlari markazlari ushbu Reglament talablari ijrosi boʻyicha davlat organlari va boshqa tashkilotlarning faoliyatini doimiy nazorat qiladi va monitoring olib boradi.
20. Mazkur Reglament talablarini buzganlikda aybdor shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
Nashrlarga xalqaro standart tartib raqamlarini berish boʻyicha davlat xizmati koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 1-ILOVA
Nashrlarga xalqaro standart tartib raqamlarini berish boʻyicha davlat xizmati koʻrsatish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Buyurtmachi (ISBN yoki ISSN xalqaro standart raqamini olish uchun murojaat qilgan yuridik shaxs rahbari yoki ishonchli vakili) Davlat xizmatidan foydalanish uchun Davlat xizmatlari markaziga bevosita murojaat qiladi yoki YIDXPda roʻyxatdan oʻtadi va soʻrovnomani toʻldiradi. Oʻz xohishiga koʻra 2-bosqich 1. Davlat xizmatlari markazi 1. Davlat xizmatlari markazi xodimi tomonidan toʻldirilgan soʻrovnomani markaz xodimi oʻz elektron raqamli imzosi bilan tasdiqlaydi va Milliy kutubxonaga yuboradi. 1. Soʻrovnoma toʻldirilgandan soʻng real vaqt rejimida 2. YIDXP 2. Soʻrovnomani Milliy kutubxonaga yuboradi. 2. Avtomatik tarzda 3-bosqich Milliy kutubxona, Buyurtmachi 1. Soʻrovnoma Milliy kutubxona masʼul xodimi tomonidan qabul qilib olinadi va toʻgʻri toʻldirilganligi tekshiriladi. Agar soʻrovnomada xato boʻlsa, ularni 5 ish kunida bartaraf etish uchun qaytaradi. 1-2. Bir ish kuni ichida 2. Soʻrovnomada qayd etilgan maʼlumotlar toʻgʻri boʻlsa buyurtmachi va Milliy kutubxona oʻrtasida davlat xizmatini koʻrsatish boʻyicha shartnoma tuziladi. 3. Shartnoma tuzilgach buyurtmachi tomonidan toʻlov amalga oshiriladi. 3. Shartnoma tuzilganidan soʻng 4-bosqich Milliy kutubxona Milliy kutubxona masʼul xodimi shartnomaga muvofiq davlat xizmatini koʻrsatadi va belgilangan shakldagi elektron maʼlumotnomani Davlat xizmatlari markaziga yoki YIDXP orqali buyurtmachiga yuboradi. Toʻlov amalga oshirilganidan keyin 3 ish kuni ichida 5-bosqich Davlat xizmatlari markazi 1. Davlat xizmatini koʻrsatish toʻgʻrisidagi maʼlumotnomani buyurtmachining elektron manziliga yuboradi va uni bu haqda axborot-kommunikatsiya tizimi orqali xabardor qiladi. 1. Real vaqt rejimida 2. Maʼlumotnomani elektron yoki qogʻoz shaklida taqdim etadi. 2. Buyurtmachi murojaatiga asosan
Nashrlarga xalqaro standart tartib raqamlarini berish boʻyicha davlat xizmati koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 2-ILOVA
Nashrlarga xalqaro standart tartib raqamlari berish boʻyicha davlat xizmati koʻrsatish uchun
Muallif (F.I.O.) Hammuallif/lar (F.I.O.) Nashrga masʼullar: muharrir/tuzuvchi/tarjimon va boshqalar Muallif(lar), tarjimon yoki boshqa huquq egasi bilan tuzilgan yozma shartnomaning tuzilgan sanasi va raqami Nashr sarlavhasi Kitobning yoʻnalishi va noshirlik faoliyatining ixtisoslashuvlari Nashr uchun qoʻshimcha maʼlumotlar (toʻldirilgan va/yoki qayta nashr) Kitobning tili va yozuvi (“oʻzbek-lotin”, “oʻzbek-kirill”, “rus”, “ingliz” va boshq.) Formati (beti, bosma tabogʻi) Adadi Qisqacha annotatsiya
Nashrlarga xalqaro standart tartib raqamlari berish boʻyicha davlat xizmati koʻrsatish uchun tuziladigan shartnomani rasmiylashtirish uchun buyurtmachi rekvizitlari *
Nashriyot/OAV nomi Nashriyot direktori/OAV bosh muharriri (F.I.O.) Manzil: Telefon Bank nomi Shaxsiy hisobvaragʻi STIR IFUT Bank kodi
Nashrlarga xalqaro standart tartib raqamlarini berish boʻyicha davlat xizmati koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 3-ILOVA
Nashrlarga xalqaro standart tartib raqamlari berish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatganlik uchun toʻlov
T/r Davlat xizmati turi Oʻlchov birligi Narxi 1. Nashrlarga kitobning ISBN xalqaro standart raqamini berish 1 donasi Bazaviy hisoblash miqdorining 75 foizi miqdorida 2. Davriy nashrlarga ISSN xalqaro standart raqamini berish 1 donasi Bazaviy hisoblash miqdorining 200 foizi miqdorida
Nashrlarga xalqaro standart tartib raqamlarini berish boʻyicha davlat xizmati koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 4-ILOVA
Nashrlarga xalqaro standart tartib raqamlarini berish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatganlik toʻgʻrisida maʼlumotnoma
I. Nashrlarga kitobning ISBN xalqaro standart tartib raqamini berish
Alisher Navoiy nomidagi Oʻzbekiston Milliy kutubxonasi tomonidan 2022-yil 23-sentabrdagi ISBN-C-40133-sonli hisob-kitob shartnomasiga asosan “Universitet” nashriyotiga nashrlarning chiqish maʼlumotlarini GOST 7.4-95 “Nashrlar. Chiqish maʼlumotlari” hamda GOST 7.53-2001 “Kitoblarni xalqaro standart raqamlash” davlatlararo standartlari talablari asosida boʻlishini taʼminlash maqsadida kitob mahsulotiga quyidagi ISBN xalqaro standart tartib raqami belgilash uchun taqdim etildi:
T/r Kitob nomi Kitob janri Kitob chop etiladigan til Kitob hajmi Kitob adadi Berilgan ISBN tartib raqami 1. “Geodeziya” Oʻquv qoʻllanma Oʻzbek tili 272 bet 100 978-9943-8686-9-4
II. Davriy nashrlarga ISSN xalqaro standart raqamini berish
GOST 7.56-2002 “Seriyali nashrlarning xalqaro standart raqamlanishi” davlatlararo standartlari talablari asosida boʻlishini toʻliq taʼminlash maqsadida, Alisher Navoiy nomidagi Oʻzbekiston Milliy kutubxonasi “Nisoblash va amaliy matematika muammolari” jurnaliga 2021-yil 20-dekabrdagi № ISSN-C-20231 sonli hisob-kitob shartnomasiga asosan davriy nashrlarini ISSN tartib raqami bilan belgilash uchun quyidagi raqam taqdim etiladi:
T/r Jurnal nomi Berilgan ISSN tartib raqami 1. “Nisoblash va amaliy matematika muammolari” 2181-8460
Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 1-maydagi 176-son qaroriga 2-ILOVA
Nashrlarga kutubxona klassifikatsiya indekslarini berish boʻyicha davlat xizmati koʻrsatishning
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Reglament belgilangan tartibda noshirlik faoliyatini amalga oshirish uchun tasdiqnomaga ega boʻlgan yuridik shaxslarga kutubxona-bibliografik klassifikatsiya indekslari va universal oʻnlik klassifikatsiya indekslarini, shuningdek ilmiy faoliyat bilan shugʻullanayotgan jismoniy shaxslarga oʻnlik klassifikatsiya indekslarini berish boʻyicha davlat xizmati koʻrsatish (keyingi oʻrinlarda — davlat xizmati) tartibini belgilaydi.
2. Davlat xizmati Alisher Navoiy nomidagi Oʻzbekiston Milliy kutubxonasi (keyingi oʻrinlarda — Milliy kutubxona) tomonidan davlat xizmatlari markazlari yoki Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali koʻrsatiladi.
3. Davlat xizmatlari markazlari va Milliy kutubxona oʻrtasidagi axborot almashinuvi elektron raqamli imzoni imzodan (keyingi oʻrinlarda — ERI) majburiy tartibda foydalanish orqali faqat idoralararo elektron aloqa vositasida amalga oshiriladi.
4. Ushbu Reglamentda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:
bibliografik tavsif — identifikatsiya va umumiy tavsiflar uchun belgilangan davlat standartlariga muvofiq ketma-ketlikda berilgan nashr haqidagi bibliografik maʼlumotlar majmui;
buyurtmachi — kutubxona-bibliografik klassifikatsiya indeksi yoki universal oʻnlik klassifikatsiya indeksi nashrlarga kutubxona klassifikatsiya indekslarini olish uchun murojaat qilgan yuridik shaxsning vakili yoki jismoniy shaxs;
kutubxona-bibliografik klassifikatsiya indeksi (KBK) — arab raqamlari va harf birikmalaridan tashkil topgan indekslar mazmuni va rasmiy xususiyatlariga koʻra axborot resurslarini tizimlashtirish uchun moʻljallangan universal klassifikatsiya tizimi;
mualliflik belgisi — bibliografik yozuvda tavsif boshining belgilanishi (muallifning familiyasi, nashrning nomi, tashkilot nomi), bitta harf va muallif belgilari jadvalida aniqlangan ikki xonali tartib raqamidan iborat;
universal oʻnlik klassifikatsiya indeksi (UUK) — axborot resurslarini mazmuniga qarab umumiy qabul qilingan matematik belgilar kombinatsiyasi bilan raqamli indekslar ifodalangan rasmiy xususiyatlariga koʻra tizimlashtirish uchun moʻljallangan xalqaro universal klassifikatsiya tizimi.
5. Nashrlarga kutubxona klassifikatsiya indekslarini berish boʻyicha davlat xizmati mazkur Reglamentga 1-ilovaga muvofiq sxema asosida koʻrsatiladi.
2-bob. Davlat xizmatini koʻrsatish tartibi
6. Buyurtmachi davlat xizmatlaridan foydalanish uchun Davlat xizmatlari markaziga bevosita murojaat qiladi yoki YIDXP orqali davlat xizmatlaridan elektron shaklda foydalanish uchun roʻyxatdan oʻtadi va soʻrovnomani toʻldiradi.
7. Buyurtmachi Davlat xizmatlari markaziga bevosita murojaat etgan taqdirda, Davlat xizmatlari markazi xodimi buyurtmachi nomidan, YIDXP orqali murojaat qilgan hollarda esa — mustaqil ravishda ushbu Reglamentga 2-ilovaga muvofiq shakldagi soʻrovnomani elektron tarzda toʻldiradi.
8. Soʻrovnoma Davlat xizmatlari markazi xodimi tomonidan toʻldirilganda, buyurtmachi undagi maʼlumotlarning toʻgʻriligini tekshirgandan soʻng markaz xodimi uni oʻz ERIsi bilan tasdiqlaydi va soʻrovnomani real vaqt rejimida Milliy kutubxonaga yuboradi, YIDXP orqali murojaat etilganda soʻrovnoma avtomatik tarzda Milliy kutubxonaga yuboriladi.
Soʻrovnomani ERI bilan tasdiqlash imkoniyati boʻlmagan hollarda, tegishli imzolarni identifikatsiya qilishning boshqa vositalari (daktiloskopiya, elektron imzo, Mobil-ID tizimi va boshqalar) bilan ham tasdiqlashi mumkin.
9. Milliy kutubxonaga kelib tushgan soʻrovnoma Milliy kutubxona masʼul xodimi tomonidan qabul qilib olinadi va toʻgʻri toʻldirilganligi tekshiriladi. Agar soʻrovnomada xato boʻlsa, ularni 5 ish kunida bartaraf etish uchun qaytaradi.
10. Belgilangan muddatda xatolar bartaraf etilmagan va yetishmayotgan maʼlumotlar taqdim etilmagan yoki notoʻgʻri maʼlumotlar taqdim etilgan taqdirda, davlat xizmatini koʻrsatish rad etiladi.
Davlat xizmati koʻrsatishni ushbu bandda koʻrsatilgandan tashqari boshqa asoslar boʻyicha rad etish taqiqlanadi.
11. Soʻrovnomadagi maʼlumotlar toʻgʻri va yetarli boʻlgan taqdirda, bir ish kuni ichida buyurtmachi va Milliy kutubxona oʻrtasida davlat xizmatini koʻrsatish boʻyicha elektron shaklda shartnoma tuziladi. Shartnoma tuzilgach, buyurtmachi tomonidan ushbu Reglamentga 3-ilovada keltirilgan miqdorlarda toʻlov amalga oshiriladi.
Buyurtmachilar tomonidan bolalar adabiyotlari, shuningdek nogironligi boʻlgan shaxslarga moʻljallangan nashrlari uchun berilgan soʻrovnoma toʻlovlari miqdoriga 50% imtiyoz qoʻllaniladi.
12. Davlat xizmatlarini koʻrsatganlik uchun toʻlov summasi quyidagi tartibda taqsimlanadi:
a) davlat xizmatlari markazlari orqali murojaat etilganda:
toʻlovning 20 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi budjetdan tashqari jamgʻarmasining shaxsiy hisobvaragʻiga;
0,5 foizi — Yagona billing tizimi orqali tasdiqlanganligi uchun Axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini rivojlantirish jamgʻarmasining maxsus hisobvaragʻiga;
toʻlovning qolgan qismi — Oʻzbekiston Milliy kutubxonasining rivojlantirish jamgʻarmasiga oʻtkaziladi;
b) YIDXP orqali murojaat etilganda:
10 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi budjetdan tashqari jamgʻarmasining shaxsiy hisobvaragʻiga;
toʻlovning 11,75 foizi — Axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini rivojlantirish jamgʻarmasining Elektron hukumat va raqamli iqtisodiyotning idoralararo loyihalarini moliyalashtirish boʻyicha maxsus hisobvaragʻiga (shu jumladan, 0,5 foizi yigʻim toʻlanganligi Yagona billing tizimi orqali tasdiqlanganligi uchun);
davlat xizmatidan foydalanish uchun YIDXP orqali murojaat etilganda, toʻlov qiymati summasining 90 foizi undiriladi;
toʻlovning qolgan qismi — Oʻzbekiston Milliy kutubxonasining rivojlantirish jamgʻarmasiga oʻtkaziladi.
13. Milliy kutubxona masʼul xodimi toʻlov amalga oshirilganidan soʻng uch ish kuni ichida davlat xizmatini koʻrsatadi va ushbu Reglamentning 4-ilovasida keltirilgan shakldagi elektron maʼlumotnomani Davlat xizmatlari markaziga yoki YIDXP orqali buyurtmachiga yuboradi.
14. Davlat xizmatlari markazi xodimi davlat xizmatini koʻrsatish toʻgʻrisidagi maʼlumotnomani real vaqt rejimida buyurtmachining elektron manziliga yuboradi va uni bu haqda axborot-kommunikatsiya tizimi orqali xabardor qiladi.
Buyurtmachi murojaatiga asosan Davlat xizmatlari markazi xodimi maʼlumotnomani elektron yoki qogʻoz shaklida taqdim etishi mumkin.
3-bob. Yakunlovchi qoidalar
15. Buyurtmachi davlat xizmatidan foydalanishdan uni koʻrsatishning har qanday bosqichida bosh tortish huquqiga ega. Buyurtmachi davlat xizmatidan foydalanishdan bosh tortganda, uning soʻrovnomasi koʻrib chiqilmasdan qoldiriladi va toʻlangan toʻlov summasi qaytarilmaydi.
16. Davlat xizmatlari markazlari va Milliy kutubxona oʻz faoliyatini amalga oshirishi natijasida olingan maʼlumotlarning sir saqlanishini taʼminlaydi.
17. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi, uning hududiy boshqarmalari va davlat xizmatlari markazlari ushbu Reglament talablari ijrosi boʻyicha davlat organlari va boshqa tashkilotlarning faoliyatini doimiy nazorat qiladi va monitoring olib boradi.
18. Mazkur Reglament talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
Nashrlarga kutubxona klassifikatsiya indekslarini berish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 1-ILOVA
Nashrlarga kutubxona klassifikatsiya indekslarini berish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Buyurtmachi (KBK yoki UOʻK indekslarini olish uchun murojaat qilgan yuridik shaxs vakili yoki jismoniy shaxs) Davlat xizmatidan foydalanish uchun Davlat xizmatlari markaziga bevosita murojaat qiladi yoki YIDXPda roʻyxatdan oʻtadi va soʻrovnomani toʻldiradi. Oʻz xohishiga koʻra 2-bosqich 1. Davlat xizmatlari markazi 1. Davlat xizmatlari markazi xodimi tomonidan toʻldirilgan soʻrovnomani markaz xodimi oʻz elektron raqamli imzosi bilan tasdiqlaydi va Milliy kutubxonaga yuboradi. 1. Soʻrovnoma toʻldirilgandan soʻng real vaqt rejimida 2. YIDXP 2. Soʻrovnomani Milliy kutubxonaga yuboradi. 2. Avtomatik tarzda 3-bosqich Milliy kutubxona, Buyurtmachi 1. Soʻrovnoma Milliy kutubxona masʼul xodimi tomonidan qabul qilib olinadi va toʻgʻri toʻldirilganligi tekshiriladi. Agar soʻrovnomada xato boʻlsa, ularni 5 ish kunida bartaraf etish uchun qaytaradi. 1-2. Bir ish kuni ichida 2. Soʻrovnomada qayd etilgan maʼlumotlar toʻgʻri boʻlsa buyurtmachi va Milliy kutubxona oʻrtasida davlat xizmatini koʻrsatish boʻyicha shartnoma tuziladi. 3. Shartnoma tuzilgach buyurtmachi tomonidan toʻlov amalga oshiriladi. 3. Shartnoma tuzilganidan soʻng 4-bosqich Milliy kutubxona Milliy kutubxona masʼul xodimi shartnomaga muvofiq davlat xizmatini koʻrsatadi va belgilangan shakldagi elektron maʼlumotnomani Davlat xizmatlari markaziga yoki YIDXP orqali buyurtmachiga yuboradi. Toʻlov amalga oshirilganidan keyin 3 ish kuni ichida 5-bosqich Davlat xizmatlari markazi 1. Davlat xizmatini koʻrsatish toʻgʻrisidagi maʼlumotnomani buyurtmachining elektron manziliga yuboradi va uni bu haqda axborot-kommunikatsiya tizimi orqali xabardor qiladi. 1. Real vaqt rejimida 2. Maʼlumotnomani elektron yoki qogʻoz shaklida taqdim etadi. 2. Buyurtmachi murojaatiga asosan
Nashrlarga kutubxona klassifikatsiya indekslarini berish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 2-ILOVA
Nashrlarga kutubxona klassifikatsiya indekslarini berish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatish uchun elektron
I. Yuridik shaxslar uchun
Muallif (F.I.O.) Hammuallif/lar (F.I.O.) Nashr uchun masʼullar: muharrir/tuzuvchi/tarjimon va boshqalar Muallif(lar), tarjimon yoki boshqa huquq egasi bilan tuzilgan yozma shartnomaning tuzilgan sanasi va raqami Nashr sarlavhasi Kitobning yoʻnalishi va noshirlik faoliyatining ixtisoslashuvlari Nashr uchun qoʻshimcha maʼlumotlar (toʻldirilgan va/yoki qayta nashr) Kitobning tili va yozuvi (“oʻzbek-lotin”, “oʻzbek-kirill”, “rus”, “ingliz” va boshqalar) Formati (beti, bosma tabogʻi) Adadi Qisqacha annotatsiya
II. Jismoniy shaxslar uchun *
F.I.O. JSHSHIR Ilmiy ish nomi Annotatsiya yoki ilmiy ishga kirish **
Buning uchun jismoniy shaxs tomonidan elektron shaklda quyidagilar taqdim etiladi:
ilmiy maqola UOʻK indeksi uchun — ilmiy maqola (toʻliq hajmda);
dissertatsiya UOʻK indeksi uchun — titul varagʻi va dissertatsiyaga kirish;
ilmiy-tadqiqot ishlari boʻyicha hisobot UOʻK indeksi uchun — titul varagʻi va ilmiy-tadqiqot ishlariga kirish.
Shartnomani rasmiylashtirish uchun buyurtmachi rekvizitlari ***
Nashriyot nomi Nashriyot direktori (F.I.O.) Manzil: Telefon Bank nomi Shaxsiy hisobvaragʻi STIR: IFUT Bank kodi
Nashrlarga kutubxona klassifikatsiya indekslarini berish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 3-ILOVA
Nashrlarga kutubxona klassifikatsiya indekslarini berish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatganlik uchun toʻlov
T/r Davlat xizmati turi Oʻlchov birligi Narxi 1. Kutubxona-bibliografik klassifikatsiya (KBK) indeksini berish 1 donasi Bazaviy hisoblash miqdorining 50 foizi miqdorida 2. Universal oʻnlik klassifikatsiya (UUK) indeksini berish 1 donasi Bazaviy hisoblash miqdorining 50 foizi miqdorida
Nashrlarga kutubxona klassifikatsiya indekslarini berish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 4-ILOVA
Nashrlarga kutubxona klassifikatsiya indekslarini berish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatganlik toʻgʻrisida maʼlumotnoma
I. Yuridik shaxslar uchun
Kutubxona-bibliografik klassifikatsiya (KBK) indeksi Mualliflik belgisi Bibliografik tavsif Universal oʻnlik klassifikatsiya (UOʻK) indeksi Mualliflik belgisi Bibliografik tavsif
II. Jismoniy shaxslar uchun (Dissertatsiya va maqolalar uchun universal oʻnlik klassifikatsiya indeksini berish)
Universal oʻnlik klassifikatsiya (UOʻK) indeksi Muallif Mavzu Sana
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2023-yil 1-may,
176-son