📅 2023-yil 6-may · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2023-yil 6-may · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2023 йил 6 май · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 6 мая 2023 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 6 May 2023 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини 2023 ва 2024 йилларда амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида»ги Конституциявий қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2021 — 2025 йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида» 2021 йил 4 мартдаги ПФ-6181-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2021 — 2025 йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида» 2021 йил 4 мартдаги ПФ-6181-сон Фармонига мувофиқ:
2021 — 2025 йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси ҳамда мақсадли кўрсаткичлари тасдиқланганлиги;
концепция ҳар икки йилда Вазирлар Маҳкамаси қарори билан алоҳида тасдиқланадиган «йўл харитаси» орқали босқичма-босқич амалга ошириб борилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини 2023 ва 2024 йилларда амалга ошириш бўйича «йўл харитаси» иловага мувофиқ тасдиқлансин:
фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг ҳуқуқий асосларини изчил такомиллаштириш;
фуқаролик жамияти институтларига кўмаклашиш ҳамда уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизмини янада такомиллаштириш;
давлат ва жамият бошқарувида фуқаролик жамияти институтларининг фаол иштирок этиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш;
давлат ижтимоий лойиҳаларини амалга оширишда фуқаролик жамияти институтларининг иштирокини янада кенгайтириш;
фуқаролик жамияти институтлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш.
3. Манфаатдор республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳар ярим йилликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 мартдаги ПФ-6181-сон Фармони билан тасдиқланган 2021 — 2025 йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари ҳамда ушбу қарор билан тасдиқланган «йўл харитаси»нинг ижроси бўйича маълумотларни Адлия вазирлигига тақдим этсин.
Адлия вазирлиги тақдим этилган маълумотлар асосида умумлаштирилган ахборотни ҳар йил якуни бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири А.Ж. Ташкулов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 6 майдаги 192-сон қарорига ИЛОВА
Фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини 2023 ва 2024 йилларда амалга ошириш бўйича
Т/р Чора-тадбирлар номи Амалга ошириш шакли Амалга ошириш муддатлари Масъул ижрочилар I. Фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг ҳуқуқий асосларини изчил такомиллаштириш 1. Нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан чет эллик шахслардан пул маблағлари ва мол-мулк олинишини рўйхатдан ўтказувчи орган билан келишиш ҳамда халқаро грант лойиҳаларини амалга оширилишини тартибга солиш тизимини такомиллаштириш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2023 йил май Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар 2. Фаолият юритмаётган нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини қайта йўлга қўйишга кўмаклашиш ва қўллаб-қувватлаш, шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотларини тугатиш жараёнларини соддалаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг «Нодавлат нотижорат ташкилотларини тугатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2015 йил 15 январдаги 5-сон қарорини такомиллаштириш. Бунда: нодавлат нотижорат ташкилотини тугатиш жараёнида идоралараро маълумот (ҳужжат) алмашинувининг электрон тизимини жорий қилиш; Узоқ муддат фаолият юритмаётган нодавлат нотижорат ташкилотлари реестрини жорий этиш ва юритиш; нодавлат нотижорат ташкилотини тугатишнинг режалаштирилган муддатларининг бузилиш ҳолатларининг олдини олиш, республика нодавлат нотижорат ташкилотларини мажбурий тартибда тугатиш жараёнида уларнинг алоҳида бўлинмалари фаолиятига оид аниқлаштирувчи қоидалар назарда тутилади. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2023 йил декабрь Адлия вазирлиги, Олий суд, Марказий банк, Бош прокуратура, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги 3. Ижтимоий шериклик доирасини кенгайтириш, ушбу муносабатларнинг самарадорлиги ва натижадорлигини ошириш, шунингдек, ижтимоий шериклик субъектларининг жамоатчилик олдидаги ҳисобдорлик механизмларини жорий этиш мақсадида «Ижтимоий шериклик тўғрисида»ги Қонунни такомиллаштириш бўйича асослантирилган таклифларни ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш. Таҳлилий маълумотнома 2024 йил февраль Адлия вазирлиги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар II. Фуқаролик жамияти институтларига кўмаклашиш ҳамда уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизмини янада такомиллаштириш 4. Фуқаролик жамияти институтларини террорчилик фаолиятида ёки оммавий қиргин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар рўйхати билан доимий равишда таништириб бориш тизимини жорий этиш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил май Адлия вазирлиги, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти 5. Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг амалдаги тартибини такомиллаштириш. Бунда: кенг жамоатчиликнинг тўғридан-тўғри таклиф ва мулоҳазаларини инобатга олган ҳолда, давлат грантлари ва ижтимоий буюртмалар учун танловларнинг устувор йўналишларини шакллантириш ва эълон қилиш; давлат грантлари ва ижтимоий буюртмалар учун эълон қилинган танловларга тақдим этилган лойиҳаларни баҳолаш жараёнларининг жамоатчиликка ошкоралигини таъминлаш; шаффоф ва соғлом рақобат муҳитини яратиш, жамоатчилик олдидаги ҳисобдорликни ошириш, натижадорликни баҳолаш. Нодав�ат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссиясининг қарори лойиҳаси 2023 йил август Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси (келишувга мувофиқ), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги 6. Нодавлат нотижорат ташкилотларининг ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳа ва дастурларини молиялаштириш кўламини янада кенгайтириш мақсадида Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди фаолиятини қўллаб-қувватлаш. Бунда: фонднинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш; фонднинг грант танловларини ташкил этиш имкониятини берувчи очиқ электрон платформани яратиш; фонднинг турдош хорижий фондлар билан ҳамкорлигини йўлга қўйиш ва ўзаро тажриба алмашиш учун зарур шароитлар яратиш. Комплекс чора-тадбирлар 2023 йил август Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди, Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди, Рақамли технологиялар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги 7. Оммавий ахборот воситалари ходимларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоясини янада мустаҳкамлаш. Бунда «Юридик ёрдам» (E-advokat) ахборот тизимида оммавий ахборот воситалари соҳасида шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга ихтисослашган адвокатлар ҳамда уларнинг ушбу йўналишдаги амалий тажрибаси ҳақида батафсил маълумотларни акс эттирувчи алоҳида банд яратиш. Амалий чора-тадбирлар 2024 йил 1 январдан бошлаб Адлия вазирлиги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Адвокатлар палатаси 8. Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакилларининг малакасини ошириш курсларини ташкил этиш. Комплекс чора-тадбирлар 2023-2024 йиллар давомида Давлат бошқаруви академияси, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси, Адлия вазирлиги, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди 9. Нодавлат нотижорат ва тижорат ташкилотлари ўртасида «ижтимоий шартнома» асосидаги ҳамкорлик лойиҳаларини янада ривожлантириш. Амалий чора-тадбирлар 2023-2024 йиллар давомида «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати, Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси, Адлия вазирлиги 10. «Нодавлат нотижорат ташкилотлари уйлари»да ахборот-ресурс марказларини ташкил этиш. Амалий чора-тадбирлар 2023-2024 йиллар давомида Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси III. Давлат ва жамият бошқарувида фуқаролик жамияти институтларининг фаол иштирок этиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш 11. Нодавлат нотижорат ташкилотларининг хотин-қизларни, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож ҳамда кам таъминланган қатламини касбга ўқитиш, айниқса, қишлоқ жойларда уларни тадбиркорликка жалб қилиш, ҳунармандчиликка ўргатиш орқали уларнинг бандлигини таъминлашга қаратилган лойиҳа ва дастурларини Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ижтимоий буюртмалар шаклида қўллаб-қувватлаш. Комплекс чора-тадбирлар 2023-2024 йиллар давомида Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар 12. «Инсон ҳуқуқлари ва манфаатлари соҳасида давлат ва нодавлат ташкилотлари ҳамкорлиги» мавзусида иккинчи Миллий форумни ўтказиш. Комплекс чора-тадбирлар 2023 йил октябрь Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси, «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар 13. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари ҳузуридаги Ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссиялари ҳамда Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари масалалари бўйича доимий фаолият юритувчи комиссиялар фаолиятининг самарадорлигини оширишга кўмаклашиш. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари қарорлари 2023 йил июль Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари, Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси (келишувга мувофиқ) 14. Терроризмни молиялаштириш учун нодавлат нотижорат ташкилотларидан фойдаланиш хавф-хатарларини баҳолаш натижаларига асосан жамоат фондлари ва диний ташкилотларда ички назоратни ташкил этиш бўйича билим ва кўникмаларни ошириш. Амалий чора-тадбирлар 2023-2024 йиллар давомида Адлия вазирлиги, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти 15. Жамоат хавфсизлигини таъминлаш жараёнларига фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини кенг жалб қилиш. Ижтимоий буюртма танловлари 2023-2024 йиллар давомида Ички ишлар вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси 16. Фуқаролик жамияти институтларининг коррупцияга қарши билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Коррупцияга қарши конвенцияни амалга ошириш ассоциацияси (UNCAC) ноҳукумат ташкилоти билан самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш. Комплекс чора-тадбирлар 2024 йил май Ўзбекистонда очиқлик ва шаффофлик таҳлил маркази, «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси 17. Таълим, соғлиқни сақлаш, қурилиш, коррупцияга қарши курашиш, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш, энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш, камбағалликни қисқартириш, экология соҳаларида жамоатчилик назоратини кучайтириш. Жамоатчилик эшитувлари, таклиф ва тавсиялар 2023-2024 йиллар давомида ҳар чоракда «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати, «Тараққиёт стратегияси» маркази, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги 18. Фуқаролик жамияти институтлари салоҳиятини ошириш масалаларида олий таълим муассасаларининг нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлик механизмларини ривожлантириш. Комплекс чора-тадбирлар 2023-2024 йиллар давомида доимий Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси, олий таълим муассасалари 19. Республикада амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий соҳадаги ислоҳотларга бағишланган пресс-турларга фуқаролик жамияти институтларини кенг жалб этиш. Пресс-турлар 2023-2024 йиллар давомида ҳар чоракда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, фуқаролик жамияти институтлари IV. Давлат ижтимоий лойиҳаларини амалга оширишда фуқаролик жамияти институтларининг иштирокини янада кенгайтириш 20. Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш, уларнинг бандлигини таъминлаш, маданият, санъат, китобхонлик, ижтимоий ҳимоя соҳаларида нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорликда лойиҳаларни амалга ошириш. Ижтимоий буюртма танловлари 2023-2024 йиллар давомида доимий Ешлар ишлари агентлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Маданият вазирлиги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги 21. Оммавий ахборот воситаларининг коррупцияга қарши курашиш соҳасида журналистик текширувлар ўтказиш салоҳиятини ошириш ҳамда мазкур фаолиятни ижтимоий буюртмалар бериш орқали қўллаб-қувватлаш. Ижтимоий буюртма танловлари 2023-2024 йиллар давомида доимий Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон журналистлари уюшмаси, Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди 22. Социал ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат бошқаруви органлари томонидан фуқаролик жамияти институтларига бевосита давлат ижтимоий буюртмаси беришни кенгайтириш. Бунда: республика ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан ҳар йили фуқаролик жамияти институтларига бевосита давлат ижтимоий буюртмаси бериш учун маблағ ажратишни жорий қилиш; давлат ижтимоий буюртмасини режалаштиришда аҳолининг муаммоларини ва ислоҳотларга муносабатини ўрганишга эътибор қаратиш. Комплекс чора-тадбирлар 2023-2024 йиллар давомида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, республика ижро этувчи ҳокимият органлари 23. Фуқаролик жамияти институтларининг камбағалликни қисқартиришга йўналтирилган лойиҳа ва дастурларини қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг самарадорлигини оширишга кўмаклашиш. Комплекс чора-тадбирлар 2023-2024 йиллар давомида доимий Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, фуқаролик жамияти институтлари V. Фуқаролик жамияти институтлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш 24. «Шаффоф хайрия» ягона интерактив порталининг имкониятларини янада кенгайтириш ва порталнинг узлуксиз фаолиятини таъминлаш. Порталда: ҳомийлар ва хайрия этувчиларни ёрдамга муҳтож фуқаролар тўғрисидаги маълумотлар билан танишиш, шахсий танлови асосида хайрия маблағларини манзилли йўналтириш; кўнгиллилар, нодавлат нотижорат ташкилотлари, бошқа жисмоний ва юридик шахсларга уларнинг алоҳида хайрия кампаниялари, акциялари ҳамда ташаббусларини мазкур платформадан рўйхатдан ўтказиш ва амалга ошириш функциялари яратилади. Комплекс чора-тадбирлар 2023 йил август «Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик» жамоат фонди, Рақамли технологиялар вазирлиги, Адлия вазирлиги 25. «Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг шаффофлик стандарти» мезонлари бўйича юқори рейтингларда бўлган нодавлат нотижорат ташкилотларини рағбатлантириш механизмларини такомиллаштириш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил октябрь Адлия вазирлиги, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди, Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди 26. Жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши молиявий чораларни ишлаб чиқиш гуруҳининг (ФАТФ) нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолияти шаффофлиги ва жамоатчилик олдидаги ҳисобдорлигини таъминлашга доир тавсияларини миллий қонунчиликка татбиқ қилиш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2024 йил июль Адлия вазирлиги, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 6 май,
192-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
“YOʻL XARITASI”
Fuqarolik jamiyatini rivojlantirish konsepsiyasini 2023 va 2024-yillarda amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasining “Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi toʻgʻrisida”gi Konstitutsiyaviy qonuni hamda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “2021 — 2025-yillarda fuqarolik jamiyatini rivojlantirish konsepsiyasini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2021-yil 4-martdagi PF-6181-son Farmoni ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “2021 — 2025-yillarda fuqarolik jamiyatini rivojlantirish konsepsiyasini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2021-yil 4-martdagi PF-6181-son Farmoniga muvofiq:
2021 — 2025-yillarda fuqarolik jamiyatini rivojlantirish konsepsiyasi hamda maqsadli koʻrsatkichlari tasdiqlanganligi;
konsepsiya har ikki yilda Vazirlar Mahkamasi qarori bilan alohida tasdiqlanadigan “yoʻl xaritasi” orqali bosqichma-bosqich amalga oshirib borilishi belgilanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Fuqarolik jamiyatini rivojlantirish konsepsiyasini 2023 va 2024-yillarda amalga oshirish boʻyicha “yoʻl xaritasi” ilovaga muvofiq tasdiqlansin:
fuqarolik jamiyatini rivojlantirishning huquqiy asoslarini izchil takomillashtirish;
fuqarolik jamiyati institutlariga koʻmaklashish hamda ularni davlat tomonidan qoʻllab-quvvatlash mexanizmini yanada takomillashtirish;
davlat va jamiyat boshqaruvida fuqarolik jamiyati institutlarining faol ishtirok etishi uchun zarur shart-sharoitlar yaratish;
davlat ijtimoiy loyihalarini amalga oshirishda fuqarolik jamiyati institutlarining ishtirokini yanada kengaytirish;
fuqarolik jamiyati institutlari faoliyatining ochiqligini taʼminlash.
3. Manfaatdor respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari har yarim yillikda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2021-yil 4-martdagi PF-6181-son Farmoni bilan tasdiqlangan 2021 — 2025-yillarda fuqarolik jamiyatini rivojlantirishning maqsadli koʻrsatkichlari hamda ushbu qaror bilan tasdiqlangan “yoʻl xaritasi”ning ijrosi boʻyicha maʼlumotlarni Adliya vazirligiga taqdim etsin.
Adliya vazirligi taqdim etilgan maʼlumotlar asosida umumlashtirilgan axborotni har yil yakuni boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasiga hamda Vazirlar Mahkamasiga kiritsin.
4. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi adliya vaziri A.J. Tashkulov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 6-maydagi 192-son qaroriga ILOVA
Fuqarolik jamiyatini rivojlantirish konsepsiyasini 2023 va 2024-yillarda amalga oshirish boʻyicha
T/r Chora-tadbirlar nomi Amalga oshirish shakli Amalga oshirish muddatlari Masʼul ijrochilar I. Fuqarolik jamiyatini rivojlantirishning huquqiy asoslarini izchil takomillashtirish 1. Nodavlat notijorat tashkilotlari tomonidan chet ellik shaxslardan pul mablagʻlari va mol-mulk olinishini roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ bilan kelishish hamda xalqaro grant loyihalarini amalga oshirilishini tartibga solish tizimini takomillashtirish. Normativ-huquqiy hujjat loyihasi 2023-yil may Adliya vazirligi, manfaatdor vazirlik va idoralar 2. Faoliyat yuritmayotgan nodavlat notijorat tashkilotlari faoliyatini qayta yoʻlga qoʻyishga koʻmaklashish va qoʻllab-quvvatlash, shuningdek, nodavlat notijorat tashkilotlarini tugatish jarayonlarini soddalashtirish maqsadida Vazirlar Mahkamasining “Nodavlat notijorat tashkilotlarini tugatish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2015-yil 15-yanvardagi 5-son qarorini takomillashtirish. Bunda: nodavlat notijorat tashkilotini tugatish jarayonida idoralararo maʼlumot (hujjat) almashinuvining elektron tizimini joriy qilish; Uzoq muddat faoliyat yuritmayotgan nodavlat notijorat tashkilotlari reyestrini joriy etish va yuritish; nodavlat notijorat tashkilotini tugatishning rejalashtirilgan muddatlarining buzilish holatlarining oldini olish, respublika nodavlat notijorat tashkilotlarini majburiy tartibda tugatish jarayonida ularning alohida boʻlinmalari faoliyatiga oid aniqlashtiruvchi qoidalar nazarda tutiladi. Normativ-huquqiy hujjat loyihasi 2023-yil dekabr Adliya vazirligi, Oliy sud, Markaziy bank, Bosh prokuratura, Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Raqamli texnologiyalar vazirligi 3. Ijtimoiy sheriklik doirasini kengaytirish, ushbu munosabatlarning samaradorligi va natijadorligini oshirish, shuningdek, ijtimoiy sheriklik subyektlarining jamoatchilik oldidagi hisobdorlik mexanizmlarini joriy etish maqsadida “Ijtimoiy sheriklik toʻgʻrisida”gi Qonunni takomillashtirish boʻyicha asoslantirilgan takliflarni ishlab chiqish va Vazirlar Mahkamasiga kiritish. Tahliliy maʼlumotnoma 2024-yil fevral Adliya vazirligi, Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi, manfaatdor vazirlik va idoralar II. Fuqarolik jamiyati institutlariga koʻmaklashish hamda ularni davlat tomonidan qoʻllab-quvvatlash mexanizmini yanada takomillashtirish 4. Fuqarolik jamiyati institutlarini terrorchilik faoliyatida yoki ommaviy qirgin qurolini tarqatishda ishtirok etayotgan yoki ishtirok etishda gumon qilinayotgan shaxslar roʻyxati bilan doimiy ravishda tanishtirib borish tizimini joriy etish. Amaliy chora-tadbirlar 2023-yil may Adliya vazirligi, Bosh prokuratura huzuridagi Iqtisodiy jinoyatlarga qarshi kurashish departamenti 5. Nodavlat notijorat tashkilotlarini va fuqarolik jamiyatining boshqa institutlarini davlat tomonidan qoʻllab-quvvatlashning amaldagi tartibini takomillashtirish. Bunda: keng jamoatchilikning toʻgʻridan-toʻgʻri taklif va mulohazalarini inobatga olgan holda, davlat grantlari va ijtimoiy buyurtmalar uchun tanlovlarning ustuvor yoʻnalishlarini shakllantirish va eʼlon qilish; davlat grantlari va ijtimoiy buyurtmalar uchun eʼlon qilingan tanlovlarga taqdim etilgan loyihalarni baholash jarayonlarining jamoatchilikka oshkoraligini taʼminlash; shaffof va sogʻlom raqobat muhitini yaratish, jamoatchilik oldidagi hisobdorlikni oshirish, natijadorlikni baholash. Nodav�at notijorat tashkilotlarini va fuqarolik jamiyatining boshqa institutlarini qoʻllab-quvvatlash jamoat fondi mablagʻlarini boshqarish boʻyicha Parlament komissiyasining qarori loyihasi 2023-yil avgust Nodavlat notijorat tashkilotlarini va fuqarolik jamiyatining boshqa institutlarini qoʻllab-quvvatlash jamoat fondi mablagʻlarini boshqarish boʻyicha Parlament komissiyasi (kelishuvga muvofiq), Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Raqamli texnologiyalar vazirligi 6. Nodavlat notijorat tashkilotlarining ijtimoiy ahamiyatga molik loyiha va dasturlarini moliyalashtirish koʻlamini yanada kengaytirish maqsadida Oʻzbekiston nodavlat notijorat tashkilotlarini qoʻllab-quvvatlash jamoat fondi faoliyatini qoʻllab-quvvatlash. Bunda: fondning moddiy-texnika bazasini mustahkamlash; fondning grant tanlovlarini tashkil etish imkoniyatini beruvchi ochiq elektron platformani yaratish; fondning turdosh xorijiy fondlar bilan hamkorligini yoʻlga qoʻyish va oʻzaro tajriba almashish uchun zarur sharoitlar yaratish. Kompleks chora-tadbirlar 2023-yil avgust Oʻzbekiston nodavlat notijorat tashkilotlari milliy assotsiatsiyasi, Oʻzbekiston nodavlat notijorat tashkilotlarini qoʻllab-quvvatlash jamoat fondi, Oliy Majlis huzuridagi jamoat fondi, Raqamli texnologiyalar vazirligi, Tashqi ishlar vazirligi 7. Ommaviy axborot vositalari xodimlarining huquqlari va qonuniy manfaatlari himoyasini yanada mustahkamlash. Bunda “Yuridik yordam” (E-advokat) axborot tizimida ommaviy axborot vositalari sohasida shaxslarning huquqlarini himoya qilishga ixtisoslashgan advokatlar hamda ularning ushbu yoʻnalishdagi amaliy tajribasi haqida batafsil maʼlumotlarni aks ettiruvchi alohida band yaratish. Amaliy chora-tadbirlar 2024-yil 1-yanvardan boshlab Adliya vazirligi, Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi, Advokatlar palatasi 8. Nodavlat notijorat tashkilotlari va fuqarolik jamiyatining boshqa institutlari vakillarining malakasini oshirish kurslarini tashkil etish. Kompleks chora-tadbirlar 2023-2024-yillar davomida Davlat boshqaruvi akademiyasi, Oʻzbekiston nodavlat notijorat tashkilotlari milliy assotsiatsiyasi, Adliya vazirligi, Oʻzbekiston nodavlat notijorat tashkilotlarini qoʻllab-quvvatlash jamoat fondi 9. Nodavlat notijorat va tijorat tashkilotlari oʻrtasida “ijtimoiy shartnoma” asosidagi hamkorlik loyihalarini yanada rivojlantirish. Amaliy chora-tadbirlar 2023-2024-yillar davomida “Yuksalish” umummilliy harakati, Savdo-sanoat palatasi, Oʻzbekiston nodavlat notijorat tashkilotlari milliy assotsiatsiyasi, Adliya vazirligi 10. “Nodavlat notijorat tashkilotlari uylari”da axborot-resurs markazlarini tashkil etish. Amaliy chora-tadbirlar 2023-2024-yillar davomida Oʻzbekiston nodavlat notijorat tashkilotlarini qoʻllab-quvvatlash jamoat fondi, Oʻzbekiston nodavlat notijorat tashkilotlari milliy assotsiatsiyasi III. Davlat va jamiyat boshqaruvida fuqarolik jamiyati institutlarining faol ishtirok etishi uchun zarur shart-sharoitlar yaratish 11. Nodavlat notijorat tashkilotlarining xotin-qizlarni, aholining ijtimoiy himoyaga muhtoj hamda kam taʼminlangan qatlamini kasbga oʻqitish, ayniqsa, qishloq joylarda ularni tadbirkorlikka jalb qilish, hunarmandchilikka oʻrgatish orqali ularning bandligini taʼminlashga qaratilgan loyiha va dasturlarini Kambagʻallikni qisqartirish va bandlikka koʻmaklashish jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan ijtimoiy buyurtmalar shaklida qoʻllab-quvvatlash. Kompleks chora-tadbirlar 2023-2024-yillar davomida Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Savdo-sanoat palatasi, manfaatdor vazirlik va idoralar 12. “Inson huquqlari va manfaatlari sohasida davlat va nodavlat tashkilotlari hamkorligi” mavzusida ikkinchi Milliy forumni oʻtkazish. Kompleks chora-tadbirlar 2023-yil oktabr Oʻzbekiston nodavlat notijorat tashkilotlari milliy assotsiatsiyasi, “Yuksalish” umummilliy harakati, Inson huquqlari boʻyicha Milliy markaz, Adliya vazirligi, manfaatdor vazirlik va idoralar 13. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, xalq deputatlari viloyatlar va Toshkent shahar Kengashlari huzuridagi Ijtimoiy sheriklik boʻyicha jamoat komissiyalari hamda Nodavlat notijorat tashkilotlari va fuqarolik jamiyatining boshqa institutlari masalalari boʻyicha doimiy faoliyat yurituvchi komissiyalar faoliyatining samaradorligini oshirishga koʻmaklashish. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, xalq deputatlari viloyatlar va Toshkent shahar Kengashlari qarorlari 2023-yil iyul Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, xalq deputatlari viloyatlar va Toshkent shahar Kengashlari, Nodavlat notijorat tashkilotlarini va fuqarolik jamiyatining boshqa institutlarini qoʻllab-quvvatlash jamoat fondi mablagʻlarini boshqarish boʻyicha Parlament komissiyasi (kelishuvga muvofiq) 14. Terrorizmni moliyalashtirish uchun nodavlat notijorat tashkilotlaridan foydalanish xavf-xatarlarini baholash natijalariga asosan jamoat fondlari va diniy tashkilotlarda ichki nazoratni tashkil etish boʻyicha bilim va koʻnikmalarni oshirish. Amaliy chora-tadbirlar 2023-2024-yillar davomida Adliya vazirligi, Bosh prokuratura huzuridagi Iqtisodiy jinoyatlarga qarshi kurashish departamenti 15. Jamoat xavfsizligini taʼminlash jarayonlariga fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari, nodavlat notijorat tashkilotlari va fuqarolik jamiyatining boshqa institutlarini keng jalb qilish. Ijtimoiy buyurtma tanlovlari 2023-2024-yillar davomida Ichki ishlar vazirligi, Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, Oʻzbekiston nodavlat notijorat tashkilotlari milliy assotsiatsiyasi 16. Fuqarolik jamiyati institutlarining korrupsiyaga qarshi bilim va koʻnikmalarini oshirish maqsadida Birlashgan Millatlar Tashkilotining Korrupsiyaga qarshi konvensiyani amalga oshirish assotsiatsiyasi (UNCAC) nohukumat tashkiloti bilan samarali hamkorlikni yoʻlga qoʻyish. Kompleks chora-tadbirlar 2024-yil may Oʻzbekistonda ochiqlik va shaffoflik tahlil markazi, “Yuksalish” umummilliy harakati, Oʻzbekiston nodavlat notijorat tashkilotlari milliy assotsiatsiyasi 17. Taʼlim, sogʻliqni saqlash, qurilish, korrupsiyaga qarshi kurashish, inson huquqlari va erkinliklarini himoya qilish, energiya resurslaridan oqilona foydalanish, kambagʻallikni qisqartirish, ekologiya sohalarida jamoatchilik nazoratini kuchaytirish. Jamoatchilik eshituvlari, taklif va tavsiyalar 2023-2024-yillar davomida har chorakda “Yuksalish” umummilliy harakati, “Taraqqiyot strategiyasi” markazi, Korrupsiyaga qarshi kurashish agentligi 18. Fuqarolik jamiyati institutlari salohiyatini oshirish masalalarida oliy taʼlim muassasalarining nodavlat notijorat tashkilotlari bilan oʻzaro hamkorlik mexanizmlarini rivojlantirish. Kompleks chora-tadbirlar 2023-2024-yillar davomida doimiy Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Oʻzbekiston nodavlat notijorat tashkilotlari milliy assotsiatsiyasi, oliy taʼlim muassasalari 19. Respublikada amalga oshirilayotgan ijtimoiy-iqtisodiy sohadagi islohotlarga bagʻishlangan press-turlarga fuqarolik jamiyati institutlarini keng jalb etish. Press-turlar 2023-2024-yillar davomida har chorakda Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi, fuqarolik jamiyati institutlari IV. Davlat ijtimoiy loyihalarini amalga oshirishda fuqarolik jamiyati institutlarining ishtirokini yanada kengaytirish 20. Yoshlar tadbirkorligini rivojlantirish, ularning bandligini taʼminlash, madaniyat, sanʼat, kitobxonlik, ijtimoiy himoya sohalarida nodavlat notijorat tashkilotlari bilan hamkorlikda loyihalarni amalga oshirish. Ijtimoiy buyurtma tanlovlari 2023-2024-yillar davomida doimiy Yeshlar ishlari agentligi, Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, Madaniyat vazirligi, Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi 21. Ommaviy axborot vositalarining korrupsiyaga qarshi kurashish sohasida jurnalistik tekshiruvlar oʻtkazish salohiyatini oshirish hamda mazkur faoliyatni ijtimoiy buyurtmalar berish orqali qoʻllab-quvvatlash. Ijtimoiy buyurtma tanlovlari 2023-2024-yillar davomida doimiy Korrupsiyaga qarshi kurashish agentligi, Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi, Oʻzbekiston jurnalistlari uyushmasi, Oliy Majlis huzuridagi jamoat fondi 22. Sotsial va ijtimoiy ahamiyatga molik loyihalarni amalga oshirish uchun davlat boshqaruvi organlari tomonidan fuqarolik jamiyati institutlariga bevosita davlat ijtimoiy buyurtmasi berishni kengaytirish. Bunda: respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari tomonidan har yili fuqarolik jamiyati institutlariga bevosita davlat ijtimoiy buyurtmasi berish uchun mablagʻ ajratishni joriy qilish; davlat ijtimoiy buyurtmasini rejalashtirishda aholining muammolarini va islohotlarga munosabatini oʻrganishga eʼtibor qaratish. Kompleks chora-tadbirlar 2023-2024-yillar davomida Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Adliya vazirligi, respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari 23. Fuqarolik jamiyati institutlarining kambagʻallikni qisqartirishga yoʻnaltirilgan loyiha va dasturlarini qoʻllab-quvvatlash hamda ularning samaradorligini oshirishga koʻmaklashish. Kompleks chora-tadbirlar 2023-2024-yillar davomida doimiy Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, fuqarolik jamiyati institutlari V. Fuqarolik jamiyati institutlari faoliyatining ochiqligini taʼminlash 24. “Shaffof xayriya” yagona interaktiv portalining imkoniyatlarini yanada kengaytirish va portalning uzluksiz faoliyatini taʼminlash. Portalda: homiylar va xayriya etuvchilarni yordamga muhtoj fuqarolar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar bilan tanishish, shaxsiy tanlovi asosida xayriya mablagʻlarini manzilli yoʻnaltirish; koʻngillilar, nodavlat notijorat tashkilotlari, boshqa jismoniy va yuridik shaxslarga ularning alohida xayriya kampaniyalari, aksiyalari hamda tashabbuslarini mazkur platformadan roʻyxatdan oʻtkazish va amalga oshirish funksiyalari yaratiladi. Kompleks chora-tadbirlar 2023-yil avgust “Oʻzbekiston mehr-shafqat va salomatlik” jamoat fondi, Raqamli texnologiyalar vazirligi, Adliya vazirligi 25. “Nodavlat notijorat tashkilotlari faoliyatining shaffoflik standarti” mezonlari boʻyicha yuqori reytinglarda boʻlgan nodavlat notijorat tashkilotlarini ragʻbatlantirish mexanizmlarini takomillashtirish. Amaliy chora-tadbirlar 2023-yil oktabr Adliya vazirligi, Oʻzbekiston nodavlat notijorat tashkilotlari milliy assotsiatsiyasi, Oʻzbekiston nodavlat notijorat tashkilotlarini qoʻllab-quvvatlash jamoat fondi, Oliy Majlis huzuridagi jamoat fondi 26. Jinoiy daromadlarni legallashtirishga qarshi moliyaviy choralarni ishlab chiqish guruhining (FATF) nodavlat notijorat tashkilotlarining faoliyati shaffofligi va jamoatchilik oldidagi hisobdorligini taʼminlashga doir tavsiyalarini milliy qonunchilikka tatbiq qilish. Normativ-huquqiy hujjat loyihasi 2024-yil iyul Adliya vazirligi, Bosh prokuratura huzuridagi Iqtisodiy jinoyatlarga qarshi kurashish departamenti, Oʻzbekiston nodavlat notijorat tashkilotlari milliy assotsiatsiyasi
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2023-yil 6-may,
192-son